БАДОЙИЪ УЛ-БИДОЯ
ДЕБОЧА
Фасоҳат девонининг ғазалсаройлари табъ махзанидин шўридаҳол ошиқлар хирмани жонига ўт солғудек бир оташин лаъл назм силкига торта олмағайлар, агар сўз дебочасин ул сониъ жавоҳири ҳамди била мурассаъ қилмағайларким, ишқ аҳлин олмоси лисон шарафи ва гавҳари баён лутфи била сойир инсоннинг дурратул-тожи қилди.ДЕБОЧА
Субҳоналлоҳу ҳувал-алиюл-мутаол,
Ким айлади ишқ баҳрини моломол.
Инсонни чу анда солди ғаввос мисол,
Ҳам гавҳари ҳол берди, ҳам дурри мақол.
Ким айлади ишқ баҳрини моломол.
Инсонни чу анда солди ғаввос мисол,
Ҳам гавҳари ҳол берди, ҳам дурри мақол.
Ва балоғат бўстонининг чаманоройлари хаёл гулшанидин соҳибжамол маъшуқлар гулбуни ҳусниға зийнат бергудек бир оташин гул вазн гулдастасиға боғлай олмағайлар, агар калом фиҳрастин ул қодир завоҳири шукри била муламмаъ қилмағайларким, ҳусн хайлин гулбарги узор боғи ва наргиси бемор чароғи била коффайи халойиқ қурратул-айни этти.
Алҳамду лимужидил-ҳадоё ва ниъам,
Ким кести вужуд боғидин хори адам.
Ул боғда ҳар гул ўтиким, чекти алам,
Жон эвини ёрутти, назар шамъинн ҳам.
Ким кести вужуд боғидин хори адам.
Ул боғда ҳар гул ўтиким, чекти алам,
Жон эвини ёрутти, назар шамъинн ҳам.
Бу ҳамди мазкур ва санойи мастурға кўнгул мойил ва тил қойил бўлуб, кўнгулга ором ва тилга ком етишмагай, то рисолат буржининг мунир ахтари ва нубувват дуржининг самин гавҳари ва «мо йантиқу ан-ил-ҳаво» таронасининг мушорун илайҳи ва «ин ҳува илло ваҳйун йуҳо» хазонасининг муътамадун алайҳи ва «ана афсаҳу» сурудининг мутаранними ва «ана амлаҳу» дурудининг мутакаллими наътининг туҳфаси анга восита ва дурудниинг ҳадияси анга васила бўлмағай.
Муҳаммадким, русул анжумдур, ул ой,
Қаю ой, балки меҳри оламорой.
Вужудининг туфайли тўққуз афлок,
Бу даъво шоҳиди маншури «лавлок».
Олиб юз барқдин суръат саманди,
Янги ой ул ой саманди сийнабанди.
Ситоми маркаби Биржису Ноҳид,
Ики ёндин чаноқи ою хуршид.
Қаю ой, балки меҳри оламорой.
Вужудининг туфайли тўққуз афлок,
Бу даъво шоҳиди маншури «лавлок».
Олиб юз барқдин суръат саманди,
Янги ой ул ой саманди сийнабанди.
Ситоми маркаби Биржису Ноҳид,
Ики ёндин чаноқи ою хуршид.
Залолат кўйининг маҳзунлариға,
Жаҳолат даштининг мажнунлариға,
Шафиъ эткил они жовид, илоҳий,
Мени ҳам қўймағил навмид, илоҳий.
Жаҳолат даштининг мажнунлариға,
Шафиъ эткил они жовид, илоҳий,
Мени ҳам қўймағил навмид, илоҳий.
Ва саллаллоҳу алайҳи ва ало олиҳит-тайибин ва асҳобиҳиттоҳирин ва ало ман табаъаҳум ажмаъин ила явмидин.
Бу паришон ажзонинг варақнигори ва бу ошуфта авроқнинг қиссагузори, меҳнат паймонасининг журъачаши ва маломат хумхонасининг сабукаши, шайдолиқ маҳалласининг расвоси ва расволиқ кўчасинннг шайдоси
Вафо бўстонининг достонсаройи,
Маломат булбули, яъни Навоий
ғафараллоҳу зунубаҳу андоқ арз қилурким, ул чоғким Хуросон тахти кўрагонлиқ дувожи ила зийнатафзой ва Кўрагон фарқи жаҳонбонлиқ тожи била фалакфарсой эрди, умрум шабистони шабоб шамълари нуридин мунаввар ва ҳаётим гулистони йигитлик гуллари атридин муаттар эрди, синн муқтазосидин табиатға ҳаво ғолиб ва ҳаво ғалабасидин табиат лаҳвға толиб эрди, кўнглагим чокидин кўксумдаги эски тўганлар бир-бир аён ва кўкрагимда кесган янги алифлардин кўнглагим хат-хат қон, мудом май рағба-ти кўнгулга маҳбуб ва ҳамиша маҳбуб улфати хотирға марғуб, жоним ишқ бодасидин маст ва кўнглум бода ишқидин майпараст:Маломат булбули, яъни Навоий
Бўлмаса оллимда гулрух соқий, аҳволим хароб,
Йўқ эса соқийда гулгун жоми май, бағрим кабоб.
Йўқ эса соқийда гулгун жоми май, бағрим кабоб.
Оз вақтда бода селидин ҳушу ақлим эви йиқилди ва ишқ барқи салоҳу офиятим хирманин кул қилди:
Бировки, ишқу май илгида мубтало бўлғай,
Не тонг, агар анга ҳар лаҳза юз бало бўлғай.
Агарчи саъб балодур, вале будур тилагим,
Ки бу бало манга бўлғай ҳамиша, то бўлғай.
Не тонг, агар анга ҳар лаҳза юз бало бўлғай.
Агарчи саъб балодур, вале будур тилагим,
Ки бу бало манга бўлғай ҳамиша, то бўлғай.
Бори шуур сурати кўнглумдин кетди ва кўнгул сурати ҳоли бир ерга етдиким,
Тун-кун аёғим яланг, ёқам чок,
Майхона йўлида масту бебок.
Ҳар дам етибон фалакка ҳуюм,
Авбош ила барча гуфтугўюм.
Майхона йўлида масту бебок.
Ҳар дам етибон фалакка ҳуюм,
Авбош ила барча гуфтугўюм.
Чун табъи жибиллий саломатдин ва жибиллат зоти истиқоматдин орий эрмас эрди, ошиқлиқ кўчасидаким, ажиб ҳолотға ғоят ва хуморлиқ маҳалласидаким, ғариб мушкилотға ниҳоят йўқтурур; ишқда хоҳ ҳабиб жамоли ҳайратидин ва хоҳ рақиб хаёли ғайратидин ва хоҳ висол баҳори интизоридин ва хоҳ фироқ хазони хор-хори изтироридин ҳар навъ иш юзланса эрди; ва майда хоҳ мастлиқ айшу тарабидин ва хоҳ махмурлиқ ранжу таабидин ва хоҳ майфуруш иноятидин ва хоҳ муҳтасиб шикоятидин ҳар амр воқиъ бўлса эрди, ул ҳолға лойиқ ва ул хаёлға мувофиқ:
Кўнглумда не маъни ўлса эрди пайдо,
Тил айлар эди назм либосида адо.
Ул назмға жонин қилибон халқ фидо,
Солурлар эди гунбази гардунға садо.
Бу вайрон табъни байт этса мастур,
Тутуб шуҳрат нечукким байти маъмур.
Харобот ичра пайдову ниҳоний,
Ул эрди халқнинг ратбул-лисони.
Тил айлар эди назм либосида адо.
Ул назмға жонин қилибон халқ фидо,
Солурлар эди гунбази гардунға садо.
Бу вайрон табъни байт этса мастур,
Тутуб шуҳрат нечукким байти маъмур.
Харобот ичра пайдову ниҳоний,
Ул эрди халқнинг ратбул-лисони.
Йўқким, харобот дурднўшлари, балки муножот хирқапўшлари ва демайким, авом арозили, балки хавос афозилининг тилларига жорий ва кўнгулларига корий тушар эрди ва ул замоннинг каримул-хулқ озодалари, балки азимуш-шаън шаҳзодалари илтифотиға мушарраф бўлур эрди. Хусусан, салтанат ганжининг дурри самини ва қаноат кунжининг хокнишини, илму зако аҳлининг ягонаси ва фақру фано хайлининг бенишонаси, итик зеҳни дақойиқ ришталарининг гириҳкушойи ва ариғ табъи ҳақойиқ чеҳраларининг пардарабойи
Табъи дарвешу ўзи шоҳнишон,
Шоҳи дарвеш Муҳаммад Султон
Шоҳи дарвеш Муҳаммад Султон
абқол-лоҳу канза фаноиҳи ва адома изза ғиноиҳиким, матлаъе ё ортуқроқ, ё тамом ғазал тилим хомаси тақририға келса эрди, ё хомам тили таҳрир қилса эрди, филҳол ани мушкбор қалам бирла кофуркирдор сафҳаға рақам қилиб, оқу қарони андин махтут қилур эрди ва яна ҳам анга қаробат ҳисоблиқ тезфаҳм шаҳзодалар ва мусоҳиб интисоблиқ хуштабъ мирзодалар мутааддид савод қилиб, сойир улусға ёйилур эрди ва ошиқпеша беқарорларнинг жа-лиси меҳнати ва маъшуқшева гулъузорларнинг аниси суҳбати бўлуб, хавосу авом орасида иштиҳори тамом ва интишори молокалом топар эрди. Ва лекин хотиримға келмаским, бу паришон абётни жамъ қилмоқ хотиримға келмиш бўлғай ва кўнглумга кечмаским, бу пароканда ашъорға тартиб бермак кўнглумга кечмиш бўлғай. Агарчи, аларким ахасси асҳоб ва ааззи аҳбоб эрдилар, кўп қатла бу иш иртикобиға илтимос ва таклиф қилур эрди-лар, аммо ошуфта хаёлға андоқ келур эрдиким,
Кулмакка ўрганур эл ҳар сўзки деса мажнун,
Ул сўзни жамъ қилса, кулмакни истар афзун.
Девонаки, маст бўлса дойим,
Кулмакка эрур сўзи мулойим.
Ўрганса улус, эмас таҳайюр,
Гоҳи керак элга ҳам тамасхур.
Ул сўзни жамъ қилса, кулмакни истар афзун.
Девонаки, маст бўлса дойим,
Кулмакка эрур сўзи мулойим.
Ўрганса улус, эмас таҳайюр,
Гоҳи керак элга ҳам тамасхур.
Ва фарзанким, бу сўзлардин баъзи завқу ҳол юзидин тадвинға мустаҳиқ ва ааззаҳу анинг тартиби истидъосидо муҳаққиқ бўлғайлар, аммо қойилеким,
Ҳар кун яна бир ишқ иладур афсона,
Ҳар тун яна бир шайъғадур парвона,
Иш анга жунун, манзил анга майхона,
Девон ясамоқни не билур девона?!
Ҳар тун яна бир шайъғадур парвона,
Иш анга жунун, манзил анга майхона,
Девон ясамоқни не билур девона?!
Ва бар тақдиреким, қойил жунуни илож қобили бўлғай ва авқоти жоми салоҳ бодасидин тулғай,
Бартараф бўлғай маю ишқу жунун,
Барчаға қойиммақом ўлғай фунун.
Барчаға қойиммақом ўлғай фунун.
Аммо ашъор тадвин қилғонлардин баъзиким, бақо мулкида фоний ва баъзиким, ҳоло фано дайрида боқий дурурлар. Аввалғи зумрадин бовужуди дард бешасининг ғазанфари ва ишқ оташгохининг самандари, маъдани жавоҳири маънавий Амир Хусрав Деҳлавий қаддасал-лоҳу таоло руҳаҳ ва фано майхонасинннг ринди хиркачоки ва бало паймонасининг масти бебоки, ишқу муҳаббат асрори аминларининг ҳамрози Хожа Ҳофиз Шерозий сақол-лоҳу сароҳ. Ва сўнгғи фирқадин қудс шабистонининг шамъи анвари ва унс гулистонининг андалиби суханвари, балоғат шаккаристонининг тўтийи ширинкаломи жаноби махдумий мавлоно Абдураҳмон Жомий маддал-лоҳу таоло зилола иршодиҳи ало мафориқит-толибин девонлари орада бўлғай. Ва уйғур иборатининг фусаҳосидин ва турк алфозининг булағосидин мавлоно Саккокий ва мавлоно Лутфий раҳимаҳумол-лоҳким, бирининг ширин абёти иштиҳори Туркистонда беғоят ва бирининг латиф ғазалиёти интишори Ироқу Хуросонда бениҳоятдурур, ҳам девонлари мавжуд бўлғаи. Ва ғариброқ буким, ғаройиби маоний иктисоби учун ғаробат иқлимларида табъ сайёҳини ғурбатға солғон форсийдисор ва туркийшиор йигитлар сархайли ёри азиз Суҳайлий дома тавфиқаҳким, форсий ашъор баҳорида файз саҳобидин ёққан маоний ёмғуринннг ҳар қатраси риштасиға шўхтабъ абкори бармоғлари учи била юз гириҳ тугар ва туркий абёт майдонида азимат бодпойин пўяға солса, юз йилғи ўлган дақойиқ паривашларининг силсилайи зулфидин чобуклуқ заман шаҳсувори синони нўги била юз зириҳ кўтарур. Ҳолиё иккаласи алфоз назмиға қойил, балки девон такмилиға мойил бўлғай.
Ва яна доғи латофатшиор нозимлар заройифи ва зарофатдисор роқимлар латойифи ҳар ёндин истимоъ тушарким, кўпраги ғазал услубиға машғул ва айтилғон ғазалларидин кўпраги матбуъ ва мақбулдур. Маъно дарёсида мунча ғаввос орасида бир биёбонға хўй қилған девонаким, шино фанидин доғи бегона бўлғай, ўзин не навъ бу дарёға солғай ва солса ҳам, не гавҳар топа олғай?
Бу қофила аҳлиға ҳарам шавқи тамом,
Жаммозалари пўя била абрхиром.
Мен хастаки, ердин ола олмон бир гом,
Ҳамраҳлиқ алар бирла хаёледур хом.
Жаммозалари пўя била абрхиром.
Мен хастаки, ердин ола олмон бир гом,
Ҳамраҳлиқ алар бирла хаёледур хом.
Доим эл қошида бу навъ мақбул узр била машҳур ва ўз оллимда бу тавр маъқул баҳона била маъзур эрдим, то рўзгор ҳаводиси ул жаҳондор салтанати асосин барҳам урди ва ел таҳарруклук сипеҳр ул комгор шамъи ҳаётин ўчурди, мулкситонлиқ тахти бир шаҳаншоҳ мақдами била тафохур қилдиким, саодат ахтари тожининг гавҳари бўлмоқлиқ била бошин кўкка еткурди ва жаҳонбонлиқ тожи бир анжумсипоҳ фарқи била мубоҳот кўр-гуздиким, иқбол кавкаби чатрининг қуббаси бўлмоғлиқ била фарқин қуёшға еткурди. Мулк шабистони бир давлат машъали била равшан бўлдиким, учқунининг ашиъасида бадри мунир бадр оллида Суҳодек ёшунди ва адл шаҳристони бир маъдилат хуршиди била ёрудиким, ашиъасининг партавида меҳри оламгир меҳр оллида заррадек кўрунди. Иқлимгиреким, ҳумоюн алқоби шарафидин фармонраволиқ хутбасининг минбари пояси Муштарий авжиға етти ва ғанжбахшеким, рўзафзун жаноби исмидин кишваркушойлиқ сиккасининг миръоти беҳбуд нақшин зоҳир этти. Покдинеким, шариат ривожида хуршиди раъяти ихтисобидин Зуҳра уди юзидаги торлардин мусҳаф битир мистар юзига чекти. Адлойинеким, раият риоятида инсофи деҳқони мададидин Миррихи қаҳтандеш савобит доналарин сипеҳр мазраъида экти. Соҳибқиронеким, тийғи суйидин разм бўстонида фатҳ гуллари очилди, мулкситонеким, азми асаридин базми анжуманида иноят саҳобидин зафар дурлари сочилди.
Шаҳеким, васфи юз минг йил туганмас, деса юз минг тил,
Бу айтилғонча юз минг бил, яна ҳар бирни юз минг қил.
Ки юз мингдин бири зикр ўлмағай зикр ўлса юз минг қарн,
Бу юз минг қаридин ҳам бўлса ҳар бир лаҳза юз минг йил.
Олий насаби била қувониб хонлар,
Тун-кун эшигини ястаниб хоқонлар,
Ой-йил қадамида бош қўюб қоонлар,
Жонлар била қуллуғин қилиб султонлар.
Гардун қади ҳилми юкидин хам бўлди,
Ой ламъаси раъйи нуридин кам бўлди,
Султонлиғ анга гарчи мусаллам бўлди,
Бу турфаки, дарвешсифат ҳам бўлди.
Бу янглиғ ёзди алқобини даврон,
Ки султон ибни султон ибни султон —
Абулғозий Султон Ҳусайн Баҳодирхон халладал-лоҳу таоло мулкаҳу ва салтанаҳу ва афоза алал-оламина бирраҳу ва иҳсонаҳТун-кун эшигини ястаниб хоқонлар,
Ой-йил қадамида бош қўюб қоонлар,
Жонлар била қуллуғин қилиб султонлар.
Гардун қади ҳилми юкидин хам бўлди,
Ой ламъаси раъйи нуридин кам бўлди,
Султонлиғ анга гарчи мусаллам бўлди,
Бу турфаки, дарвешсифат ҳам бўлди.
Бу янглиғ ёзди алқобини даврон,
Ки султон ибни султон ибни султон —
Рўзий анга барча ком бўлсун, ё раб,
Иқболи майи мудом бўлсун, ё раб,
Ҳам ишрати бардавом бўлсун, ё раб,
Ҳам давлати мустадом бўлсун, ё раб.
Иқболи майи мудом бўлсун, ё раб,
Ҳам ишрати бардавом бўлсун, ё раб,
Ҳам давлати мустадом бўлсун, ё раб.
Омин, ё раббул-оламин.
Ҳосилким, чун ул салтанат сипеҳрининг қуёши анжум шохи тўртунчи сипеҳр анжуманини мусаххар қилғондек, тўртунчи иқлим тахтида мутамаккин бўлди. Рубъи маскун халойиқи фароғат масканида мураффаҳул-ҳол ва рифоҳият маъманида фориғул-бол бўлуб,
Нечукким қамар теграсида нужум
Улус ул қуёш сори:қилди ҳужум.
Жаҳон мулкатининг улуғ беклари,
Яна пояда ўртароғдеклари.
Улуғ нею, ўрта неким, хосу ом
Рафиъ остониға айлаб хиром.
Етиб даргаҳиға, топиб бор ҳам,
Будур турфароқким, мени зор ҳам.
Фалак жавфида бир овуч хокдек,
Каронсиз тенгиз ичра хошокдек.
Жанобиғаким, арсасидур сипеҳр,
Ўшул арса кирпичлари моҳу меҳр.
Узумни солиб заррадек беқарор,
Итиб ул қуёш нурида зарравор.
Куёш арсасин чун матоф айладим,
Ани зарра янглиғ тазоф айладим.
Улус ул қуёш сори:қилди ҳужум.
Жаҳон мулкатининг улуғ беклари,
Яна пояда ўртароғдеклари.
Улуғ нею, ўрта неким, хосу ом
Рафиъ остониға айлаб хиром.
Етиб даргаҳиға, топиб бор ҳам,
Будур турфароқким, мени зор ҳам.
Фалак жавфида бир овуч хокдек,
Каронсиз тенгиз ичра хошокдек.
Жанобиғаким, арсасидур сипеҳр,
Ўшул арса кирпичлари моҳу меҳр.
Узумни солиб заррадек беқарор,
Итиб ул қуёш нурида зарравор.
Куёш арсасин чун матоф айладим,
Ани зарра янглиғ тазоф айладим.
Чун юзум бу сипеҳросо даргоҳ туфроғидин баҳраманд ва бошим бу фалакфарсо боргоҳ итлари аёғидин аржуманд бўлди, агарчи ота-отадин етти пуштға дегинча бу рафиъ дудмоннинг бойири бандаси ва бу васиъ остоннинг мавруси туғмаси, яъни бу хоназоданинг хонаводаси ва бу хонаводанинг хоназодаси эрди:
Отам бу остоннинг хокбези,
Онам ҳам бу саро бўстон канизи.
Манга, гар худ бўлай булбул, вагар зоғ,
Ким ушбу даргаҳ ўлғай гулшану боғ.
Вале умре бу гулшандин ҳаводис
Қилиб жонимга ҳижрон ранжи ҳодис.
Онам ҳам бу саро бўстон канизи.
Манга, гар худ бўлай булбул, вагар зоғ,
Ким ушбу даргаҳ ўлғай гулшану боғ.
Вале умре бу гулшандин ҳаводис
Қилиб жонимга ҳижрон ранжи ҳодис.
Ва лекин қобилият қиллатидин ва ҳақорат касратидин ҳаргиз салотини олиймиқдор мулозамати муддаоси хотиримға хутур қилмайдурур эрди ва хавоқини сипеҳриқтидор хусусияти таманноси ботинимда зуҳур этмайдурур эрди. Аммо ул ҳазратнинг кимё хосиятлиқ илтифотларидин ва иксир манфаатлиқ муроотларидин мулозаматда беихтиёр ва убудиятда девонавор эрдим ва хуршиди раъятидин ниҳоятсиз тарбиятлар қуёш тоғдин анвоъи жавоҳир пайдо қилғондек, кўнглум конин дақойиқ гавҳарлари бирла ороста қилиб ва саҳоби кафидин ғоятсиз тақвиятлар бўлуб, туфроғдин турлук раёҳин ҳувайдо қилғондек, хотирим бўстонин латойиф гуллари бирла пероста айлар эрди. Ва дурарбор тилига мажолисда баъзи абётим мазкур ва гавҳарнисор илгига маҳофилда баъзи ғазалиётим мастур бўлур эрди. Ва гоҳи иборатим қусурин тағйир бермак била айбдин мубарро, ва гоҳи маонийимдин футурин ислоҳ қилмоқ била нуқсондин муарро қилур эрди. Баъзи байтимдин бирор номуносиб лафзни чиқориб, бир даста субҳа ичра бир дурри шаҳвор тортқондек бирор лафз киюрур эрди ва баъзи ғазалимдин бирор ноҳанжор байтқа хат уруб, бир бузуғ дашт ичра бир қасри зарнигор ясағондек, бирор байтға дахл берур эрди. Бу ошуфта абётимда ул лафз ва бу паришон ғазалиётимда ул байт
Хоро орасинда эрди гавҳар янглиғ,
Ё куллар ичинда эрди ахгар янглиғ,
Ёхуд тикан ичра гули аҳмар янглиғ,
Балким тан аро руҳи мусаввар янглиғ.
Ё куллар ичинда эрди ахгар янглиғ,
Ёхуд тикан ичра гули аҳмар янглиғ,
Балким тан аро руҳи мусаввар янглиғ.
Чун бу байтлар айвони ул ислоҳлар нақшу нигоридин рашк» нигорхонайи Чин ва бу ғазаллар бўстони ул иҳтимомлар баҳоридин ғайрати хулди барин бўла бошлади; соҳибназарлар кўзига маҳбуброқ ва аҳли диллар кўнглига марғуброқ бўлуб, ҳурмати ғоятдин ва шуҳрати ниҳоятдин ўтти, вал-ҳақ
Бўлди, чу шоҳ сурди ислоҳ этарга хома,
Ҳар байти — шоҳбайте, ҳар нома — шоҳнома.
Ҳар байти — шоҳбайте, ҳар нома — шоҳнома.
Мен бу вайронани ул жавоҳир нақди махзан қилған ҳайратдин мутафаккир ва бу кошонани ул машоил нури равшан этган фикратдин мутаҳаййир:
Равшан қилиб ул чароғи тобанда мени,
Масъуд этиб ул ахтари фарханда мени,
Ҳар нуктаси юз қатла қилиб банда мени.
Ҳар шафқати бандалиқда шарманда мени.
Масъуд этиб ул ахтари фарханда мени,
Ҳар нуктаси юз қатла қилиб банда мени.
Ҳар шафқати бандалиқда шарманда мени.
Мундоқ ҳолатда:
Нидо еткурди ногаҳ мунҳийи роз,
Ки:— «Эй афсунгару афсонапардоз,
Балоғат кишварининг нуктадони,
Фасоҳат мулкининг соҳибқирони,
Равон хоманг учун айлаб мураттаб,
Аторуд кўз қаросидин мураккаб,
Маоний хайликим, маръий эмас ул,
Ҳамоно қилди хоманг жавфидин йўл.
Улус табъинг саҳоби ёмғуридин
Бўлуб сероб, бал назминг дуридин
Сўзунг бир авж уза чекти аламни,
Ки сурдунг арш лавҳиға қаламни.
Агарчи ахтаредур ҳар сўзунг пок,
Ки эврулур анинг бошиға афлок.
Валекин бу қадар бикри парисон
Банотун-наъшдек бўлмиш паришон.
Тиларбиз, бу паришон бўлса мажмуъ,
Равон бўлким, эмастур узр масмуъ.
Чу олий ҳимматимиз бўлди мойил,
Сен ўлдунг мунча нодир сўзга қойил.
Бу навъ истайдур эмди ройи олий,
Ки қилғай фикратинг девон хаёли.
Жаҳонда кимга бўлса мунча фарзанд,
Ки бўлғай барча руҳафзову дилбанд.
Равомудур бизинг фаррух замонда
Аларни дарбадар қилмоқ жаҳонда?!
Барин йиғ эмди андоғким атолар,
Сурук тифлин нечукким кадхудолар.
Ки бор ул хайли саргардони сода
Санга фарзанд, бизга хоназода.
Алар бечораву биз чорарасбиз,
Сен ар номеҳрибонсен, биз эмасбиз.
Чу билдинг ҳукм, бор иштин ружуъ эт,
Равон мақсуд сори-ўқ шуруъ эт.
Мураттаб қилмағунча тинма бир дам,
Сўз ўлди мухтасар, валлоҳу аълам”.
Ки:— «Эй афсунгару афсонапардоз,
Балоғат кишварининг нуктадони,
Фасоҳат мулкининг соҳибқирони,
Равон хоманг учун айлаб мураттаб,
Аторуд кўз қаросидин мураккаб,
Маоний хайликим, маръий эмас ул,
Ҳамоно қилди хоманг жавфидин йўл.
Улус табъинг саҳоби ёмғуридин
Бўлуб сероб, бал назминг дуридин
Сўзунг бир авж уза чекти аламни,
Ки сурдунг арш лавҳиға қаламни.
Агарчи ахтаредур ҳар сўзунг пок,
Ки эврулур анинг бошиға афлок.
Валекин бу қадар бикри парисон
Банотун-наъшдек бўлмиш паришон.
Тиларбиз, бу паришон бўлса мажмуъ,
Равон бўлким, эмастур узр масмуъ.
Чу олий ҳимматимиз бўлди мойил,
Сен ўлдунг мунча нодир сўзга қойил.
Бу навъ истайдур эмди ройи олий,
Ки қилғай фикратинг девон хаёли.
Жаҳонда кимга бўлса мунча фарзанд,
Ки бўлғай барча руҳафзову дилбанд.
Равомудур бизинг фаррух замонда
Аларни дарбадар қилмоқ жаҳонда?!
Барин йиғ эмди андоғким атолар,
Сурук тифлин нечукким кадхудолар.
Ки бор ул хайли саргардони сода
Санга фарзанд, бизга хоназода.
Алар бечораву биз чорарасбиз,
Сен ар номеҳрибонсен, биз эмасбиз.
Чу билдинг ҳукм, бор иштин ружуъ эт,
Равон мақсуд сори-ўқ шуруъ эт.
Мураттаб қилмағунча тинма бир дам,
Сўз ўлди мухтасар, валлоҳу аълам”.
Бу вожибул-иттибоъ амр вуқуъидин ва бу ясиҳус-сукут ҳукм судуридин дуд бошимға ошти ва ўт думоғимга тутошти, хомам тили лол ва тилим хомаси шикастамақол бўлди. Не шургь қилурға қувват ва не узр айтурға қудрат; ғояти изтироб, балки изтирордин ўз воқиъамға содиқ ва ўз ҳолимға мувофиқ тилим бу байтға мутакаллим ва кўнглум бу навоға мутаранним эрдиким:
Навоий ғамға қолди ўз каломи жонфизосидин,
Анингдекким, етар булбулға меҳнат ўз навосидин.
Анингдекким, етар булбулға меҳнат ўз навосидин.
Ки ногаҳ хирад пири наҳиб урди ва ақл хабири юзумга югурди:
Ки:—«Фалон, бу не тийражонлиқдур?
Не бало ажзу нотавонлиқдур?
Ранж кўрмай киши топарму фароғ?!
Кўнгли ўртанмайин ёнарму чароғ?!
Тухм ерга кириб чечак бўлди,
Қурт жондин кечиб ипак бўлди.
Лола тухмича ғайратинг йўқму?!
Пилла қуртича ҳимматинг йўқму?!
Айласанг ҳам шуруъу жон чексанг,
Саъйда юз пиёла қон чексанг.
Сенму бергунгдурур анга тазйин?
Балки шаҳ саъйи этгуси тадвин».
Чун хираддин етишти буйла навид,
Манга бўлди ўзумдин ўзга умид.
Тенгри тавфиқин иддио айлаб,
Шаҳ жанобиға илтижо айлаб,
Ҳукм мазмуниға қалам чектим,
Сафҳа тартибиға рақам чектим.
Арзимас гар йиғарға ул хошок,
Чун бу дурлар ниҳондур анда, не бок?
Гарчи бас тийрарўдур ул зулумот,
Ғам эмас, чун бор анда оби ҳаёт.
Не бало ажзу нотавонлиқдур?
Ранж кўрмай киши топарму фароғ?!
Кўнгли ўртанмайин ёнарму чароғ?!
Тухм ерга кириб чечак бўлди,
Қурт жондин кечиб ипак бўлди.
Лола тухмича ғайратинг йўқму?!
Пилла қуртича ҳимматинг йўқму?!
Айласанг ҳам шуруъу жон чексанг,
Саъйда юз пиёла қон чексанг.
Сенму бергунгдурур анга тазйин?
Балки шаҳ саъйи этгуси тадвин».
Чун хираддин етишти буйла навид,
Манга бўлди ўзумдин ўзга умид.
Тенгри тавфиқин иддио айлаб,
Шаҳ жанобиға илтижо айлаб,
Ҳукм мазмуниға қалам чектим,
Сафҳа тартибиға рақам чектим.
Арзимас гар йиғарға ул хошок,
Чун бу дурлар ниҳондур анда, не бок?
Гарчи бас тийрарўдур ул зулумот,
Ғам эмас, чун бор анда оби ҳаёт.
Бу девон, иншооллоҳ, бу зобита билаким мазкур бўлур, мураттаб бўлғай ва бу робита билаким мастур бўлур, иҳё топқай. Неча навъ ишким, мунда маръий бўлубтурур, ўзга давовинда кўрулмайдурур. Аввал будурким, ҳар кишиким девон тартиб қилибдурур, ўттиз икки ҳарфдинки, халойиқ иборатида воқиъдурур ва улус китобатида шойиъ, тўрт ҳарфға таарруз қилмайдурурлар. Чун сўз аруси назм ҳарирининг матбуъ кисватин ва мавзун хилъатин кийиб, жилва оғоз қилса, ҳуққайи ёқути доғи ўттуз иккита гавҳардин қачонким тўртиға нуқсон воқиъ бўлса, муқаррардурким, жамолиға андин қусур ва каломиға андин футур воқиъ бўлғусидурур.
Шўхеки, ўкуш ҳусну жамол ўлғай анга,
Бир ҳусн яна ҳусни мақол ўлғай анга.
Лаъли аро дурларида гар бўлса қусур,
Сўз дерда керакким, инфиол ўлғай анга,
Бир ҳусн яна ҳусни мақол ўлғай анга.
Лаъли аро дурларида гар бўлса қусур,
Сўз дерда керакким, инфиол ўлғай анга,
Бу жиҳатдин ул тўрт ҳарф гавҳарларин доғи ўзга ҳуруф жавоҳири силкига тортиб, ғазалиётни ўттуз икки ҳарф тартиби била мураттаб қилинди.
Яна буким, ҳар ҳарф ғазалиётининг аввал битиган ғазал била ўзга ғазаллар орасида услуб хайсиятидин тафовут риоят қилмайдурурлар. Муқаррардурким, ҳар амрда бир лаҳза ҳақ субҳонаҳу ва таоло ҳамдидин ё расул алайҳис-салом наътидин, ё бу икки ишга далолат қилурдек бир амрдин ғофил бўлмамоғлиқ авлодурур. Агар лаҳзае бу саодат муяссар бўлмаса, ҳар мутааййин амр ифтигоҳида худ не навъ тағофул ва такосул раво кўрулгай:
Гарчи эрур тенгри таоло сўзи
Боштин-аёғиға каломи қадим.
Кўрки, эрур аввали ҳар суранинг
«Бисмиллоҳир-раҳмонир-раҳим».
Бу ишга ҳадис ҳам эрур шоҳиди ҳол,
Ким собит эрурки кулли амрин зи бол.
Ҳам буйла аён қилди худойи мутаол,
Ҳам улча расул деди, бордур анга дол.
Боштин-аёғиға каломи қадим.
Кўрки, эрур аввали ҳар суранинг
«Бисмиллоҳир-раҳмонир-раҳим».
Бу ишга ҳадис ҳам эрур шоҳиди ҳол,
Ким собит эрурки кулли амрин зи бол.
Ҳам буйла аён қилди худойи мутаол,
Ҳам улча расул деди, бордур анга дол.
Бу навъ хаёле хотирға келган учун ҳар ҳарф ғазалиётининг аввалғи ғазалини ё тангри таоло ҳамди била мувашшаҳ, ё расул алайҳис-салом наъти била муфаттаҳ, ё бир мавъиза билаким, бу икки ишдин бирига дол бўлғай, муваззаҳ қилинди.
Яна бир буким, гўйиё баъзи эл ашъор таҳсилидин ва девон такмилидин ғараз мажозий ҳусну жамол тавсифи ва мақсуд зоҳирий хатту хол таърифидин ўзга нима англамайдурурлар. Девон топилғайким, анда маърифатомиз бир ғазал топилмағай ва ғазал бўлғайким, анда мавъизатангиз бир байт бўлмағай. Мундоқ девон битилса, худ асру беҳуда заҳмах ва зойиъ машаққат тортилғон бўлгай. Ул жиҳатдин бу девонда ҳамду наът ва мавъизадин бошқа ҳар шўрангиз ғазалдинким, истимоъи маҳвашларға мужиби саркашлик ва ғамкашларға боиси мушаввашлиқ бўлғай, бирор-иккирор насиҳаторо ва мавъизатосо байт иртикоб қилиндиким, аларнинг ламъайи рухсори иффат бурқаъидин кўп ташқари ломиъ бўлмағай, то буларнинг вужуди хирмани ул барқ ихроқидин билқул зойиъ бўлмағай, йўқким, бу ғазаллар ғазолалари жилвагарлик соз, балки пардадарлик оғоз қилсалар, бу байтларнинг насиҳатсоз воъизлари ва мавъизапардоз носиҳлари мониъ бўлғайлар.
Яъни ул гулчеҳралар ноз этсалар,
Ақлу дин яғмосин оғоз этсалар.
Ишвагарлик қилсалар ғаммоз ўлуб,
Пардадарлик этсалар танноз ўлуб.
Ламъайи оразларидин ҳар нафас,
Қилсалар оламни куйдурмак ҳавас.
Бу насойиҳ аҳли ҳикматлар била,
Юз туман панду насиҳатлар била,
Мониъ ўлғайлар аларға ҳар замон,
То замон ул фитнадин топқай омон.
Ақлу дин яғмосин оғоз этсалар.
Ишвагарлик қилсалар ғаммоз ўлуб,
Пардадарлик этсалар танноз ўлуб.
Ламъайи оразларидин ҳар нафас,
Қилсалар оламни куйдурмак ҳавас.
Бу насойиҳ аҳли ҳикматлар била,
Юз туман панду насиҳатлар била,
Мониъ ўлғайлар аларға ҳар замон,
То замон ул фитнадин топқай омон.
Яна буким, сойир давовинда расмий ғазал услубидинким, шойиъдурур, тажовуз қилиб, махсус навъларда сўз арусининг жилвасиға намойиш ва жамолиға оройиш бермайдурурлар. Ба агар аҳёнан матлаъе махсус навъда воқиъ бўлғон бўлса, ҳамул матлаъ услуби била итмом хилъатин ва анжом кисватин кийдурмайдурурлар, балки туганғунча агар бир байт мазмуни висол баҳорида гулоройлиқ қилса, яна бири фироқ хазонида хорнамойлиқ қилибдурур. Бу сурат доғи муносабатдин йироқ ва мулояматдин қироқ кўрунди. Ул жиҳатдин саъй қилиндиким, ҳар мазмунда матлаъе воқиъ бўлса, аксар андоғ бўлғайким, мақтаъғача сурат хайсиятидин мувофиқ ва маъни жонибидин мутобиқ тушкай.
Ҳар ерда баҳор ўлса, чаман бўлса керак,
Ҳар ерда чаман, гулу суман бўлса керак.
Ҳар қайда хазон бўлса, тикан бўлса керак,
Ҳар қайда тикан, ранжу миҳан бўлса керак.
Зоҳид хуш эмастурур харобот ичра,
Фосиқ не тилар аҳли муножот ичра?
Ғурбатки, қотиқ тутубтур они бори халқ,
Будурки, тушар киши сурук ёт ичра.
Ҳар ерда чаман, гулу суман бўлса керак.
Ҳар қайда хазон бўлса, тикан бўлса керак,
Ҳар қайда тикан, ранжу миҳан бўлса керак.
Зоҳид хуш эмастурур харобот ичра,
Фосиқ не тилар аҳли муножот ичра?
Ғурбатки, қотиқ тутубтур они бори халқ,
Будурки, тушар киши сурук ёт ичра.
Яна маснавий била қасойиддин бошқаким, иншооллоҳ, алар доғи ҳар қайси бошқа мужаллад бўлғай, ҳар навъ шеърдин, масалан, руҳафзо мухаммаслар, барча хамсазийнат; ва равоносо мусаддаслар, барча ситтазийнат; ва муфид рубоиёт, барча латофатомиз; ва нофиъ муқаттаот, барча манфаатангиз; ва дилпазир мустазодлар, барчанинг васфи зойидул-ҳад; ва беназир фардлар, барча лутфу равонлиқда муфрад; ва номий муаммолар, барчаси от ёшурмоқда сотир; ва киромий луғзлар, барчанинг мабтунлуғи зоҳир; ва мусалсал таржиълар, барча марғуб; ва муътадил туюғ-лар, барча туркий услуб бу абёт зайлида мухайял ва бу ашъор хайлида музайял бўлди. Ва ғараз бу фиҳрастдинким, бу зебо узориға ёзилди, ва мақсад бу дебочаданким, бу раъно рухсориға битилди, ул эрдиким, чун салотиндин қай бириким биное қўйубдурурлар маннъ ва айвоне чекибтурурлар рафиъ, ул бино равоқида ва ул айвон тоқида ўз исмларин таҳрир ва ўз алқобларин танқир қилибдурурларким, то ул айвон тоқи бўлғай, ул исм анда боқий бўлғай:
Ким қилса иморатеки, мақдур ўлғай,
Чун исми китобасида мастур ўлғай
Не чоққача ул биноки маъмур ўлғай,
Ул исм улус тилига мазкур ўлғай.
Чун исми китобасида мастур ўлғай
Не чоққача ул биноки маъмур ўлғай,
Ул исм улус тилига мазкур ўлғай.
Чун бу қуббайи сипеҳртимсол қасредурур муалло, ул ҳазратнинг табъи латифининг меъмори бино қилғон ва бу равзайи фирдавсмисол боғедурур жаҳоноро, ул жанобнинг хаёли шарифининг боғбони тарҳ солғон ва бу қаср асосининг тоқида ул рўзафзун жаноб ёзилса, не ғариб ва бу боғ кирёсининг равоқида ул ҳумоюн алқоб битилса, не ажиб:
Ғараз ул эрдиким, бу қасри олий,
Қи ҳаргиз бўлмағай, ё раб, заволи,
Биноедурки, шаҳ бунёд қилмиш,
Замона қасридек обод қилмиш.
Ани шаҳ ихтимоми қилди маъмур,
Мени меъмор фарз эт, балки муздур,
Агар муздур, агар меъмори моҳир,
Ишича минг чу музди бўлди зоҳир.
Тугангач шоҳ қасри зарнигори,
Аларға қаср аро не дахл бори?
Халил ар Каъбани обод қилди,
Яқин бормуки, не устод қилди?!
Ҳамул садким, Сикандар қилди маъмур,
Ким айтурким, анга ким эрди муздур?
Иморат саъйида ким бўлса зарпош,
Бино онинг оти бирла бўлур фош.
Биноға гарчи ҳар ким бўлса боний,
Атарлар боний исми бирла они.
Ва лекин халқ аро бу бўлди дастур,
Ки бўлғай онда боний исми мастур.
Шаҳ отин, чунки бу маънини билдим,
Бу қаср айвони узра сабт қилдим.
Ки то бўлғай бу қасри чархкирдор,
Бу исм айвонида бўлғай намудор.
Ало, то чарх қасри сойир ўлғай,
Нужум айвони узра дойир ўлғай,
Бу шоҳ айвони умрининг биноси
Матин ўлсун, нечукким чарх асоси.
Қадар девонидин ҳар лаҳза комин
Қазо дилхоҳидек еткурсун, омин!
Қи ҳаргиз бўлмағай, ё раб, заволи,
Биноедурки, шаҳ бунёд қилмиш,
Замона қасридек обод қилмиш.
Ани шаҳ ихтимоми қилди маъмур,
Мени меъмор фарз эт, балки муздур,
Агар муздур, агар меъмори моҳир,
Ишича минг чу музди бўлди зоҳир.
Тугангач шоҳ қасри зарнигори,
Аларға қаср аро не дахл бори?
Халил ар Каъбани обод қилди,
Яқин бормуки, не устод қилди?!
Ҳамул садким, Сикандар қилди маъмур,
Ким айтурким, анга ким эрди муздур?
Иморат саъйида ким бўлса зарпош,
Бино онинг оти бирла бўлур фош.
Биноға гарчи ҳар ким бўлса боний,
Атарлар боний исми бирла они.
Ва лекин халқ аро бу бўлди дастур,
Ки бўлғай онда боний исми мастур.
Шаҳ отин, чунки бу маънини билдим,
Бу қаср айвони узра сабт қилдим.
Ки то бўлғай бу қасри чархкирдор,
Бу исм айвонида бўлғай намудор.
Ало, то чарх қасри сойир ўлғай,
Нужум айвони узра дойир ўлғай,
Бу шоҳ айвони умрининг биноси
Матин ўлсун, нечукким чарх асоси.
Қадар девонидин ҳар лаҳза комин
Қазо дилхоҳидек еткурсун, омин!
Яна дақойиқшиор мухаққиқлар хизматида ва ҳақойиқдисор мудаққиқлар ҳазратида арзим улдурурким, бу паришон абётким, шарҳ қилғондек тартиб топти, бу зобита қайдиға кирмасдин ва бу робита силкига тортилмасдин бурун, бу жиҳатдинким, агар баъзиси васати синда айтилғон бўлса, баъзи сиғари синда дейилиб эрди ва баъзи фикрий бўлса, баъзи бадиҳа ва баъзи соғ эрканда бўлса, баъзи усруклукда, ва баъзи ҳушмандликда бўлса, баъзи девоналиқда воқиъ бўлуб эрди; ораларида, шоядки, фоҳиш тафовут бўлғай деб жамъ қилмоғида далирлик қилинмас эрди, аммо халойиқ аросида минг байт-икки минг байт ортуғроқ-ўксукракким ўзлари жамъ қилиб эрдилар, бағоят машҳур бўлуб эрди. Буларнинг тартибиға ҳукм бўлғондин сўнгра баъзи абётеким, хомроқ ва баъзи ғазалиётеким, нотамомроқ эрди, китобат шуюъидин ва шуҳрат вуқуъидин ўзгалар орасидин хориж қилмоқлиқ мутааззир, балки муҳол кўринди, ул жиҳатдин ҳар қайси ўз ерида назм силкига кирди.
Гул бўлса, тикан доғи бўлур бўстонда,
Дур бўлса, садаф доғи бўлур уммонда.
Сукр ўлса, хуммор ҳам бўлур давронда,
Айб айлама, сода байт бу девонда.
Юз гул аросида бир тикан бўлса, не тонг?!
Юз яхши ичинда бир ёман бўлса, не тонг?!
Минг соғар ичилса, уйлаким оби ҳаёт,
Бирининг таҳида дурди дан бўлса, не тонг?!
Дур бўлса, садаф доғи бўлур уммонда.
Сукр ўлса, хуммор ҳам бўлур давронда,
Айб айлама, сода байт бу девонда.
Юз гул аросида бир тикан бўлса, не тонг?!
Юз яхши ичинда бир ёман бўлса, не тонг?!
Минг соғар ичилса, уйлаким оби ҳаёт,
Бирининг таҳида дурди дан бўлса, не тонг?!
Сўз риштаси узолди ва мақсуд гавҳари орада қолди. Бу мазкур бўлғон маҳодимға ҳосилки, илтимосим будурурким, яъни:
Бу номағаким, хомам этибтур таҳрир,
Айларда наззора аҳли маьни бир-бир,
Тақсир топилса, айласунлар тағйир,
Тағйир берурда қилмасунлар тақсир.
Айб истагучики, сўзидур барча хилоф,
Ферузани хармуҳра дебон сурса газоф.
Чун жавҳарини зоҳир этар, айла муоф,
Мундоқ жавҳарийға тенгри бергай инсоф.
Ё раб, чекибон кўп рақам журму гуноҳ
Номамни қаро қилдиму умрумни табоҳ.
Раҳмат суйидин юмасанг ул номани, оҳ,
Маҳшар куни неткамен мени номасиёҳ?!
Айларда наззора аҳли маьни бир-бир,
Тақсир топилса, айласунлар тағйир,
Тағйир берурда қилмасунлар тақсир.
Айб истагучики, сўзидур барча хилоф,
Ферузани хармуҳра дебон сурса газоф.
Чун жавҳарини зоҳир этар, айла муоф,
Мундоқ жавҳарийға тенгри бергай инсоф.
Ё раб, чекибон кўп рақам журму гуноҳ
Номамни қаро қилдиму умрумни табоҳ.
Раҳмат суйидин юмасанг ул номани, оҳ,
Маҳшар куни неткамен мени номасиёҳ?!
Ком айла Навоийға фанони, ё раб!
Чун бўлди сенинг йўлингда фоний, ё раб!
Лутф айла бақойи жовидоний, ё раб!
Ул дам сен бил, не қилсанг они, ё раб!
Чун бўлди сенинг йўлингда фоний, ё раб!
Лутф айла бақойи жовидоний, ё раб!
Ул дам сен бил, не қилсанг они, ё раб!