Топ рейтинг www.uz
ҒАЗАЛЛАР

301

Бировки амр хилофидин айлагач иъроз,
Агар улус шаҳидур, йўқ онинг киби муртоз.

Риёву ужбу ҳасад дафъин эт фано билаким,
Кетар бу дору ила мунча мухталиф амроз.

Амалға боқмаки, бебаҳри фазл эрур яксон,
Фузайл Бармакий ўлсун, вагар Фузайл Аёз.

Замона аҳлини бу коргоҳ аро билгил,
Зуруфким тўладур анда мухталиф ағроз.

Ҳалоки нафс вали нутқи, билки, риштайи куфр
Кесар ишига Али зулфиқоридур миқроз.

Замона мушкунгга кофур қотти, кўз очғил,
Ки чун кўз оллидадур бўлмас айламак иғмоз.

Савод жаҳлини юб, вақт эрурки уйғонсанг,
Ки умр шомиға субҳи ажал кетурди баёз.

Фақир яшурун оҳиға боқмаким, ўртар
Жаҳонни, гарчи эрур бу чоқин иши иймоз.

Бўлур ўлукка Навоий ҳадиси жон берса,
Нединки файз эшигин боғламайдурур файёз.

                                 302

Ичиб ул шўх гул-гул қилди лаъли ноб ила ораз.
Мени маҳзун нечукким дам-бадам хуноб ила ораз.

Магар симоби ашким қилғали шиягарфгун ул шўх
Қилур шингарфдин гулгуна, юб симоб ила ораз.

Ҳам ул кун меҳри иқболимни шоми ғам ниҳон қилди
Ким ул гул қилди пинҳон сунбули сероб ила ораз.

Қуёшнинг партави бирла агар ул юзни тенг тутса,
Эрур андоқки тенг тутқай қуёш маҳтоб ила ораз.

Магар занжири зулфунг шомида мотам насибимдур,
Ки ҳар соат харош айлармен ул қуллоб ила ораз.

Қоши бирла ишорат саждага айлар, хуш ул давлат.
Ки айлаб сажда равшан қилсам ул меҳроб ила ораз,

Дема, қиш совуғ оҳимдин дурурким, чекти ул чобук
Қоши устида киш бўркин ёпиб синжоб ила ораз.

Талаб йўлинда юз қўй ҳар эшик туфроғиға, яъни
Бир аҳли дил аёғиға етур ҳар боб ила ораз.

Навоий орази сорғорди ғам еб бехуд ўлмоғдин,
Нечук сорғормағай бу навъ, хўрду хоб ила ораз?

                                 303

Жонға зулфунг тобидин ул лаъли хандондур ғараз,
Хизрға зулмат тилардин оби ҳайвондур ғараз.

Шавқ ўтиға урмасам сув, куйдурур кўнглумни пок,
Истагандин ўқларинг кўнглумга пайкондур ғараз.

Невчун, эй ҳижрон, азоб айларсен онсиз жонима,
Истагилким, топшурай гар ҳуд санга жондур ғараз.

Юз туган қўйдум эмас қонъ, кетинг, жону кўнгул,
Гўйиё ул бевафоға доғи ҳижрондур ғараз.

Ол этар бўлсанг кафингни даҳшат этма, тиғ сур,
Мен биҳилдурмен санга гар бир овуч қондур ғараз.

Оламу одам фидонг ўлсунки борсен, эй ҳабиб,
Сен ғараз инсондин, ар оламдин инсондур ғараз.

Эй Навоий, воқиф ўл ҳолингғаким, ёр оллида
Бас фаровондур ғаразгў, асру паррондур ғараз.

                                304

Эй сабо, жоним ҳалокин айла жононимға арз,
Йўқки, жисми нотавон аҳволин эт жонимға арз.

Оҳ дудин, ашк қонин, нола маддин айлагил
Зулфи сунбул, юзи гул, сарви хиромоиимға арз.

Куфри зулфи дину имонимни барбод айлабон,
Қилғанин жон қасди этғил номусулмонимға арз.

Ваъдайи васлиға етмай ўлганимни, эй рафиқ,
Қилғасен ҳар ерда кўрсанг аҳди ёлғонимға арз.

Ошиқ ўлтурмакка чиқмиш маст, ваҳ, ишқим сўзин,
Эй рақиб, этсанг не ул бебоки нодонимға арз?!

Васл шавқи ғолибу мен гунгменким, айламак
Ҳожат эрмас кошифи асрори пинҳонимға арз,

Эй Навоий, ҳажр зиндонида жоннинг хавфи бор,
Қилғасен топсанг маҳал, албатта, султонимға арз.

                                  305

Нафс қуттоъут-тариқн манзилидур  бу работ,
Нақди дин ҳифзиға қил ўтгунча андин эҳтиёт.

Манзил этсанг бу работ ичра иқомат қилмаким,
Ҳар кун ўзга карвон оромгоҳидур работ.

Не тўшарсен тахти жоҳинг фаршин олтун хишт ила,
Ким сенингдек шоҳни кўп ўткарибтур бу бисот.

Тавқи лаънат десалар бўйнинда тасбиҳин, не тонг,
Макру ҳийла узра шайх эл бирла қилса ихтилот.

Зарқ жоми бирла важд этган эрур ул тифлким,
Май дебон рангин сувни қилғай ичиб умда нишот.

Шайхи жоҳил бўлмоқ ўз асрори бирла мунбасит,
Ғафлат аҳли банг ила қилғон кибидур инбисот.

Фақр кўйи итларидин кимки кам кўрди ўзин,
Топсанг они итлари силкида топқил инхирот.

Васлға йўл ҳажридин фақр ўлди, кўргил, турфаким,
Бирдин учмоғдур хижил, бирдин томуғ, бирдин сирот.

Эй Навоий, ишқ аро берабт агар сурсам ҳадис,
Анда мазмун бил ғараз, мақсуд кўрма иртибот.

                                   306

Юзда холингдурму ё таҳрир этар ҳолатда хат
Томди қудрат килкидин кўн сафҳасиға бир нуқат?

Сабзайи хаттинг кўзумни ёрутур боққан сайи,
Кўп назар қилеа агарчи тийра айлар кўзни хат.

Ойни рухсоринг дедим гўё қаронғу эрди тун,
Ким манга асру йироқтин воқиъ ўлмиш бу ғалат.

Жон аросиға кирар ҳар дам хиромон қоматинг,
Гарчи сокиндур алифким жонға бўлмишдур васат.

Турки анжум шоми ҳажримни ёрутмас, гўйиё
Новаки оҳимдин ўлмиш тавсани гардун сақат.

Масканинг май ўтидин, эй муғ, эрур оташкада,
Анда бир ўтлуғ самандар май тўла ҳар сори бат.

Зоҳид ўлдум деб, Навоий, ишқни тарк этмаким,
Бўлмаса ул шўр тузсиз луқмадур зуҳд фақат.

                                307

Тариқи ишқдин ўлмиш манга бало малҳуз,
Нечукки фақр тилардин эрур фано малҳуз.

Агарчи дардсиз ўлмас даво, валек менинг
Бу дард истаганимдин эмас даво малҳуз.

Аёққа кирса не бўшқай бало муғилони,
Гар ўлса бодиядин Каъбайи сафо малҳуз?

Эрур мулоҳазам ул ой ризоси ишқ ичра,
Агарчи элга висол ўлди ишқ аро малҳуз.

Фириб берма манга интиҳодин, эй зоҳид,
Ки бордур аҳли ҳақиқатқа ибтидо малҳуз.

Ниёзинг ўлса етар дайр пиридин қадаҳе?
Йўқ эрса, базмида эрмас шаҳу гадо малҳуз.

Май ички, халқ гуноҳин юмоққа абри карам
Ёғар маҳалда эмас ринду порсо малҳуз.

Ажабки, файз чароғи ишига солғай нур,
Биравки бўлғай анинг зуҳдидин риё малҳуз.

Навоий, эмди қадаҳ шамъини ёрутқилким,
Ёруғлуғ ўлмади тақво била манго малҳуз.

                                 308

Риштайи диққатдур каломингда дури шаҳвор лафз,
Риштаға дурлар чекарсен чун топар такрор лафз.

Лаъли жонбахшинг эрур гўёки Руҳуллоҳким,
Сочилур жон ҳар тараф қилғон сойи изҳор лафз.
Гўйиё ҳайвон суйидин қатра секрир ҳар сори,
Чун такаллум вақти лаълингдин чиқар дурбор лафз.

Гар ўлукни тиргизур, ваҳким, тирикни ўлтурур,
Лаълидин қилғач аён ул шўхи ширинкор лафз.

Дема, лафзинким тили эврулмагондиндур синуқ,
Ким топар тор оғзидин чиққунча кўп озор лафз.

Сирри ишқимни тилармен шарҳ қилмай англасанг,
Ким эмас ишқ оятиға маҳрами асрор лафз.

Эй Навоий, чун гуҳар беқадр эрур шоҳ оллида,
Не ажаб, гар бўлса назмингдин қошида хор лафз.

                                       309

Истасангким, урғасен давронға  тиғи инқитоъ,
Ул видоъ этгунча сен қилғил бурунроғ алвидоъ.

Жон бериб ширину муҳлик жоҳ учун илгингда тиғ,
Назъ вақти шарбати марг истаб айлайсен низоъ.

Асрадинг каттон кафан қилмоқ учун, не судким,
Ҳашр бозорида  беқийматдурур мундоғ матоъ.

Масканинг охир чу туфроғдур, не ўткармакдурур
Мадфанинг айвониға кўк гунбазидин иртифоъ?

Сандалогин уй ясаб, элдин кўрарсен сарзаниш,
Ким бу янглиғ кўрди сандалники, еткургай судоъ.

Ер ўпарсен ризқ учун миннат юкидин хам бўлуб,
Тенгри ёрингким, қилибсен хуш намозе ихтироъ.

Дур қулоғингда момуқдин бир чигитдур, эл сўзин
Бу момуғ бирла чигитдин. айламассен истимоъ.

Беша шерин гар забун қилсанг шижоатдин эмас,
Нафс итин қилсанг забун, оламда йўқ сендек шужоъ.

Эй Навоий, тенгри асрориға тил маҳрам эмас,
Чок кўнглунг ичра тутким «жовазал-иснайни шоъ».

                                       310

Жисми  васлин қилдим ул зулфи сумансодин тамаъ,
Ул киши янглиғки қилғай сийм савдодин тамаъ.

Лаълидин тиргузмак этсам орзу, айб этмангиз,
Ҳеч ким ўлтурмак этмайдур Масиҳодин тамаъ.

Заррани хуршиддек равшан тамаъ қилғонча бор
Заррача меҳр этмак ул хуршидсиймодин тамаъ.

Не ажаб, қилсам тамаъ овора кўнглумдин жунун,
Қилса бўлмас ақл худ Мажнуни шайдодин тамаъ.

Доғ этиб кўнглум таваққуъ қилди сабрим нақдини,
Аҳли зулм  андоқки қилғай нақд тамғодин тамаъ.

Гулханийдин гулхан олотин тамаъ қилмоқдурур
Ҳар киши дунёлик этса аҳли дунёдин тамаъ.

Сарву гулдин кўп деманг сўзким, Навоий айламиш
Барги гулдин хилъат этган сарви озодин тамаъ.

                                      311

Кўзумни токи қилмиш ул саодат ахтари матлаъ,
Қаро эрмаски, шабгун ҳулладин қилдим  анга бурқаъ.

Лабинг ҳажринда қон ёшим келур бағрим шикофидин,
Ажаб эрмас, бу янглиғ сувға бўлса ул сифат манбаъ.

Қилурлар қасди жоним келтуруб бир-бирга бош, гўё
Буким, пайконларинг кўнглум ҳаримин қилдилар мажмаъ.

Бу не рокибдуру маркабки, жавлон вақти бор эрди
Қуёшдин пояда аъло, фалакдин пўяда асраъ.

Тушар кўнглумга ул юз партави кўксум шикофидин,
Бу равзанни не бўлғай қилсанг, эй тийғи қазо, авсаъ?

Не тонг, ҳар кун агар бар берса юз офатки, анжумдин
Сочибтур  юз мухолиф хосиятлиғ тухм бу мазраъ.

Навоий, воқиф ўл гардун арусидинки, қасдингға
Очар гаҳ шомдин гису, кияр гаҳ субҳдин миқнаъ.

                                        312

Учуқ эрмаски чун бўлди Суҳайли оразинг толиъ,
Ақиқинг ранг олурда бўлди холинг сояси мониъ.

Гулистон демаким, чеҳранг очарда сунъ наққоши
Қилурға имтиҳон ул рангларни айлади зойиъ.

Чу ҳар ён тиғ солдинг ул ҳасаддин йиғладим, лекин
Нетайким, барқ ўтиға бўлмади ёмғур суйи дофиъ.

Кўнгул қасдиға ёлғуз тийрборон қилмади ғамзанг,
Балову фитна хайли келгали ҳам айлади шориъ.

Ҳалоким қасди воқиъ бўлмади ул ғамзадин, лекин
Лабингдин элни тиргузмак мени ўлтурди фил-воқиъ.

Чу тиғинғ кирди қонимға, фараҳ бўлди манга афзун,
Нечукким майға сув мамзуж ўлур, кўпрак бўлур нофиъ.

Лабингға жон бўлур мойил, таним хоки раҳинг бўлса,
Ажаб эрмас, бўлур чун барча ашё аслиға рожиъ.

Нечук зуннор боғлаб, бода ичмай, эй мусулмонлар,
Ки пири дайр ҳар ишким қилур, бормен анга тобиъ.

Навоий, фақр кўйида тааллуқ куфри маҳз эрмиш,
Бир оллоҳ дўстдин неким насибинг бўлса, бўл қониъ.

                                  313

Доғ уза доғдин овора кўнгулдур зойиъ,
Не қаро кунлар анга воқиъ эрур фил-воқиъ.

Тийрборони ғаминг қилди зириҳ жисмимни,
Гар зириҳ бу эса, кўп бўлғуси ўқдин мониъ.

Даҳр ўти дуди кўзумдин, не ажаб, тўкса сиришк,
Чунки тун хайлиға анжум сипаҳидур тобиъ.

Лаъли шавқида сариғ юзни ёшурди қон ёш,
Гарчи сафроға чучук шарбат эмастур дофиъ.

Ўртанур ишқда парвона, чекар ун булбул,
Ул гули шамъжабин ишқида менмен жомиъ.

Эл насиби чу азал қисматида топти рақам,
Сенки саъй ортуқ этарсен, нечук ўлғай нофиъ?

Ул қуёш ҳар кишига толиъ эрур, ваҳ, нетайин,
Ким Навоийға бу савъ ўлмади бир кун толиъ.

                                    314

Васл шоми хилватимда ёқсалар ногоҳ шамъ,
Рашкдин жонимни гоҳи соя ўртар, гоҳ шамъ.

Равшан этса уйни дилхоҳим, ёрутманг шамъким,
Шамъи базмим бўлди чун дилхоҳ, змас дилхоҳ шамь

Урмасун кўп лоф куймакдинки, ҳижрон тунлари
Тузмас эрди оллида тортай десам бир оҳ шамъ.

Риштайи жони куяр ашки оқиб, жисми эриб,
Тийра шомим зулмидин бўлмиш магар огоҳ шамъ.

Оҳим андоғ тийра қилди кўкниким, тонмас ўзин
Гар қуёшдин ёқмаса Исойи Руҳуллоҳ шамъ.

Топса ҳирмон зулмати ичра, не тонг, ҳайвон суйин,
Кимгаким бўлса ҳидоят нуридин ҳамроҳ шамъ.

Ҳажр аро иитар жамолинг ҳам Навоий, ҳам кўнгул,
Ким тиларлар тийра тунларда гадову шоҳ шамъ.

                                   315

Кўзум ёшарди аён бўлғач ул жамоли бадиъ,
Булутға сув тўлар ул дамки, бўлди фасли рабиъ.

Тасаввур этса қошинг тоқини кўнгул титрар,
Қазо муҳаддиси баским чекибтур они рафиъ.

Недия аёғингга тушгай бошингға эврулубон,
Қуёш гар ўлмаса ҳусн ичра куллуғингға мутиъ?

Қошинг хаёли ториқмай кўнгулда эврулсун,
Эрур чу қибланамо пўясиға ҳуққа васиъ.

Не навъ барқни дейким, буроқ янглиғ эрур,
Ки ул батедурур музлам, бу бир муниру сариъ.

Навоий, уйла тирилким, уятдин ўлмагасен
Агар расули алайҳис-салом бўлса шариъ.

Қилурни айла риоят, демакта асра адаб,
Ки дўст феълингу қавлунгғадур басиру самиъ.

                               316

Юзига кўзгуни ҳар дам қилур ул сиймбар мониъ,
Онингдекким қуёш рухсориға бўлғай қамар мониъ.

Жаҳонни ул қуёшнинг барқи ҳусни ўртагай эрди,
Каронсиз баҳри ашким бўлмаса эрди агар мониъ.

Қуруқ жисмимни ғам тиғидин асрар дард ила шавқунг,
Йиғочға кесмагидин уйлаким бўлғай самар мониъ.

Қабул этмон қанот эгним уза чиқса оғир дебким,
Йўлунгда барқдек пўямға бўлғай болу пар моииъ.

Кўзум узра ҳубоби ашк ул юз мониъи эрмас,
Биайниҳ шишадекким, бўлмас айларга назар мониъ.

Дема, зоҳидки, тақвоға не мониъдурки, бордурлар
Шабобу бодаву ишқу жунуним сарбасар мониъ.

Оғиз бирла қаду қошу кўзунг зуҳдумға қўймаслар,
Нечук қилғай киши бир ишки, бўлғай бу қадар мониъ.

Кўнгул байтул-ҳарами тавфиға мониъ хавотирдур,
Сафарға Каъба сори уйлаким бўлғай хатар мониъ.

Навоий жониға тан гарди эрмиш мониъи мақсуд,
Насими васл эсгач файз боғидин, кетар мониъ.

                                    317

Меҳрсизликдин фалак эл қатлин айлар бедариғ,
Йўқса, невчун дафн этар ҳар кун қуёштин ерга тиғ?

Тиғи зулми захмидин ҳар шом андоқким шафақ,
Қону туфроғ ичрадур хуршид оразлар, дариғ.

Кун эмас — олам кўзига  мунташир айлар баёз,
Тун эмас — балки чекар хуршид рухсориға миғ.

Кимгаким дўлоби чархидек солур саргашталик,
Бўғзин ип бирла бўғар қилғон сойи фарёду жиғ.

Нечаким йиғса ўзин шаҳрар боши узра чекар,
Чатрдек кимни сарафроз айламаклик қилса биғ.

Гўйиё они сабаб қилди мусаббиб не учун,
Ким анга бу қилмоғидин не зиёндур, не осиғ.

Эй Навоий, бил неким бўлғанни ҳақ тақдиридин,
Мундин ўзга амрдин кўнглунгни уз, илгингни йиғ.

                                     318

Заиф танда ғамингдин юз эски бўлғон доғ,
Ҳар эски доғ бу шох узра бир қуруқ яфроғ.

Юзунгга ҳусн фузун бўлди нил зийнатидин,
Магарки ёруди гугирд ўтидин бу чароғ.

Қадинг чу айлади гулгашт сарву гул демаким,
Бўялди қонға алифлар кесиб ғамингдин боғ.

Сочи асиримен ўпмай ҳануз холин, ваҳ,
Ки донаға оғиз урмай насибим ўлди тузоғ.

Илож силсилайи зулфидур жунунумға,
Агарчи мушк исидин эмганур заиф димоғ.

Чу бўлса ғайр ҳужуми, висол мумкин эмас,
Шуҳуд ўлурму хавотирдин ўлмағунча фароғ?

Агар Навоий ики наргисинг хаёли била
Маризу маст жаҳондин ўтар, сен ўлғил соғ.

                                     319

Соқиё, ҳажр илгидин кўп тортадурмен зорлиғ,
Май кетурким, маслаҳат эрмас манга ҳушёрлиғ.

Қасдим этмиш ҳажру бехудлуғ, иложимдур даме
Майға афюн ёр қил гар айлар эрсанг ёрлиғ.

Маст қил андоқки, бош қўйсам магар бўлғай манга
Маҳшар аҳли «ё раб»у ғавғосидин бедорлиғ.

Чораси ё бодадур, ё васл, ё марг, эй табиб,
Ҳар кишиким топса ҳижрон дардидин беморлиғ.

Бар егил, ё раб, ҳаётинг боғидин, эй муғбача,
Ким майи лаълингдин ўлди бизга бархурдорлиғ.

Зуҳд, эй соқий, бало эрмиш, хуш ул майхораким,
Ичгали жом, бале, бўлмиш иши хамморлиғ.

Эй Навоий, зуҳддин юз қатла ортуқ, дарбадар
Бир сафол илгимда муғ кўйида қилсам зорлиғ.

                                  320

Ул суманбар қаддининг сарвиға кўнглум бўлди боғ,
Оташин гуллар анга ҳар янғи қонлиғ тоза доғ.

Ҳажр аро ул шўх кўнглум сайд этар рухсор очиб,
Тифл оқшом қуш тутарға равшан этгандек чароғ.

Мужиби кўп йиғламоқ эрмиш назар пок ўлмоғи,
Ўйлаким айлар суйин афзун оритмоғдин булоғ.

Эй ҳаким, олғил суроҳий лўласидин пахтаким,
Суд эрур қонин неча дафъ этса маҳрури димоғ.

Ғунчадин то чиқти гул маст ўлди булбул, соқиё,
Май суроҳидинки чиқмас даҳрдин топмон фароғ.

Хатту холи нуқтаси юз чоклик кўнглумдадур,
Бир қафасда турфадур, ваҳ-ваҳ кўрунг тўтию зоғ.
 
Неча рангин ашк тўксам кўзда ул юз нақшидур,
Лоладин ўзга не гул бергай суйи қон бўлса боғ?

Ёғмағунча ашк дафъ ўлмас кўнгулдин тийралик,
Бу ёғинни гўйиё дебтур қазо ул ўтға ёғ.

Фақр йўлинда, Навоий, айлагил боштин қадам,
Ким бу йўл қатъида бош қўймоқдурур қўймоқ аёғ.

                                  321

Ўртанурмен кечалар ҳажрингда андоғким чароғ,
Равшан айлай: ришта жисмимдур, кўнгул ўт, ашк ёғ.

Сарву сунбул лоладек қад зулфу юзунг ҳажридин,
Ҳам алиф, ҳам наъл кестим куйдуруб юз ерда доғ.

Бир кўзумга сарв ўқдур, бир кўзумга гул тикан,
Сенсизин, эй сарви гулрух, ногаҳ этсам гашти боғ.

Жоним ичра ўтдурур бир лаъли майгун ҳажридин
Соқиё, навбат манга еткач лаболаб тут аёғ.

Соғ бўл, девона этсанг мени бир май бирлаким,
Ҳажрдин девонамен бўлдум эса бир лаҳза соғ.

Истарам оғзин қилиб лаълу хату холини васф,
Халқ ғойибдин нишонлар айтиб этгандек сўроғ.

Ул фароғу бу тараддуд этти мақсуд ўртада,
Ким бўлуб мақсуд ўтти ҳам тараддуд, ҳам фароғ.

Рўзгори тийра, нутқи лол булбулдур, магар
Ким хазон фаслида айларлар тасаввур они зоғ.

Телба деб қилма Навоийнинг иложин, эй ҳаким,
Ким мушаввашдур анга бир ўзга савдодин димоғ.

                                      322

Гарчи мен ҳажрингдин ўлдум тортибон кўп зорлиғ
Сен ҳаётингдин топ, эй бадмеҳр, бархўрдорлиғ.

Хаста эрдим кўзидин, еткурди лаълин оғзима,
Тенгри жон берди, вале чектим басе беморлиғ.

Кечаеким тушга киргай ул саодат ахтари,
Бермагил, ё раб, манга ул уйқудин бедорлиғ.

Бодайи лаълинг била мундоқки усрукмен мудом
Кофири ишқ ўлғамен гар истасам ҳушёрлиғ.

Бу кўнгул озоридин безормен, бор муддате
Бўлғали бизлар  аро озорлиғ безорлиғ.

Не бино эркин буким, бир пора коши тушмади,
Қилғали бу тоқни сунъ илги мийнокорлиғ.

Эй Навоий, суҳбатингдин қилса ор ул кўркабой,
Йўқ ажаб, невчунки сенсен бир гадо, ул борлиғ.

                                   323

Неча, эй ороми жон, ҳажрингда беоромлиғ?
Дўстлуқ кўргузки, ҳаддин ошти душманкомлиғ.

Шукр шамъин ёқмадим, васлингда етти доғи ҳажр,
Бизни бу ўтларға куйдурган эрур ул хомлиғ.

Эрмас ўтлуғ кўнглум оғзинг нақшидур кўксум аро,
Қатрае қон оташин гул ғунчаси андомлиғ.

Деб эмишсен тарк этиб ишқу муҳаббат шевасин,
От чиқармишсен салоҳ ичра, зиҳи бадномлиғ.

Лаълидин заъф этти қон бўлғон кўнгул, ваҳ, бодадин,
Нафъ топмас эрмиш улким, қилса хуношомлиғ.

Кўз ёшимдин нам топибдур, гарчи меъмори қазо
Боғлади кўк гунбази тоқини истеҳкомлиғ.

Зулфида дарду бало истар Навоий ишқидин,
Ул гадодекким тилар аҳли карамдин шомлиғ.

                               324

Лолагун бўлмиш сурарда қатлима дилдор тийғ,
Ё бало тоғидин этмиш лолазор изҳор тийғ.

Гул тани юз чок ўлуб буким бўялмиш қон аро,
Тегди ғамзанг хайлидин гўё анга бисёр тийғ.

Тийғ тортиб етгач-ўқ қилдим фидоси жонниким,
Бўлмағай озурда қотил, кўрмагай озор тийғ.

Жисм пайконинг била тўлдию жондур ғамдаким,
Айласанг қатлимға рағбат бўлмағай нокор тийғ.

Ишқ дашти сабзасидин лола ҳар ён сочилур,
Яъни ул саҳро гиёҳи бор; эмиш хунбор тийғ.

Олам аҳли қатлини бир дамда қилсанг орзу,
Юздин ол бурқаъни, қиндин чекмагил зинҳор тийғ.

Назм мулкин тил чекиб олмиш Навоий уйлаким,
Чекса оламни олур шоҳи фалакмиқдор тийғ.

                                      325

Кечти умрум нақди ғафлат бирла нодонлиқда ҳайф,
Қолғани сарф ўлди андуҳу пушаймонлиқда ҳайф.

Жонға бир душворлиқ қўймай риёзат ранжидин,
Сарф бўлди нақди авқоним тан осонлиқда ҳайф.

Боғладим паймонадин паймон, фиғонким, ақлу дин
Бўлди бу паймонаву ул сустпаймонлиқда ҳайф.

Эй мусулмонлар, билингким, бўлди умрум ҳосили
Нафси кофир фитнасидин номусулмонлиқда ҳайф.

Ҳайфким, нафъ айламас ҳар нечаким тортиб илик,
Десам ўз аҳволима бу навъ ҳайронлиқда ҳайф.

Андоқ иш қилким пушаймон бўлмағайсенким, эмас
Ҳеч осиғ чун иш хато бўлди пушаймонлиқда ҳайф.

Ҳар не ўтган сўзларим чиндур десам ёлғон эрур,
Чин будурким, дегамен умр ўтти ёлғонлиқда ҳайф.

Чун енгилракдур ҳисоб ўлғанда султондин гадо,
Ҳайфким, бўлғай гадо авқоти султонлиқда ҳайф.

Эй Навоий, воқиф эрмон халқдин, бори менинг
Кечти умрум нақди ғафлат бирла нодонлиқда ҳайф.

                                     326

Зор  жисмимда қиличинг захми ҳар  ён мухталиф,
Ҳар биридур сарв қаддинг ҳасратидан бир алиф.

Тол ниҳолида эмас яфроғки, тиллар тортибон
Сарви озодим учун қуллуққа бўлмиш муътариф.

Қошу кўзин кўргали, эй шайх, билдим макри бор,
Ҳар сияҳпўшеки меҳроб ичра бўлғай муътакиф.

Анбарин хат бирла ул юз бўлди олам офати,
Олам офатсиз эмас хуршид бўлғач мункасиф.

Соқиё, ул кавсаросо бодадин бир журъа тут,
Ким мени ҳайронға бўлғай кашф сирри «лав кашиф».

Бодайи мақсуд жоми завқидин табъим юзин,
Ваҳ, неча доим хумори жаҳл тутқай мунхасиф.

Жон бериб олсанг, Навоий, бок эмас ул  бодадин,
Ким эрур «юҳйил-изом»  авсофи бирла муттасиф.

                                   327

Ёшурун ғамзанг қиличиким қилур кўксум шикоф,
Буки махфийдур анга гўё қошинг бўлмиш ғилоф.

Қошларингни саф чекиб, бўлмиш қаровул кирпикинг,
Ким кўнгул султони хайлиға эмас ҳожат масоф.

Меҳр англаб ошиқ ўлдум сўнгра етса кўҳи ғам,
Не ажаб, ишқ ибтидоси айн эрур, поёни қоф.

Қоши кўнглум ўғрисидур, рокиъ ўлмоғлиғ не суд,
Ўғри бош солғоч қуйи, бордур далили эътироф.

Ишқ аро Мажнунни дер баъзи фузун, баъзи мени,
Лек ҳолим англағон топмас маҳалли ихтилоф.

Бўл сафо аҳлиға ҳамдам ёр васлин истасанг,
Аксини солғайму соқий бўлмағунча бода соф?

Эй Навоий, гар қилур кўнглунг ҳарам тавфини қасд,
Қатъ этиб дашти фано, мақсад ҳаримин қил тавоф.

                                     328

Кўргузур ҳижрон ҳуруфи нуқтасин жон ҳар тараф,
Сенсизин, яъники қўймиш доғи ҳижрон ҳар тараф.

Уйла шиддат бирла чарх айлар мени саргаштаким,
Захми кўп тандин ёғар шудрун киби қон ҳар тараф.

Кўнглум аҳволин не дейким, шарҳиға бир тилдурур
Кўкрагимдин бош чиқорғон нўги пайкон ҳар тараф.

Ташладим етгач жунун хайли туганлар тахтасин,
Яъни очтим меҳмонлар оллида хон ҳар тараф.

Ашк қонлиқ кўзни элтур уйлаким сув лолани,
Бўлмаса йўлинда мониъ хори мужгон ҳар тараф.

Рашкдин кўп музтариброқдур кўнгул ул гўйдин,
Ким кесиб бошимни ул шўх урса чавгон ҳар тараф.

Қўй башарни, гар малойик доми эрмас яхшидур,
Ул пари мундоқки зулф этмиш паришон ҳар тараф.

Нетиб ўлмайким, яна ул шўх усрук отланиб,
Тер суйи маркаб елидин солди тўфон ҳар тараф.

Кўр, не ҳайратдур мангаким, бордурур бу дайр аро
Дониши юз менчалар юз менча ҳайрон ҳар тараф.

Шишадек кўнглумни пайдо ўртади соқий, валек
Доғин этти май ҳубоб остида пинҳон ҳар тараф.

Эй Навоий, навҳайи ҳижрон тузуб ун чекма кўп,
Ким киши қолмас тирик, еткач бу афғон ҳар тараф.

                                329

Зиҳи азалда карам айлабон санга халлоқ,
Карими хилқат ичинда макорими ахлоқ.

Сипеҳр гунбазини равшан этгали зотинг
Чароғ ўлуб, анга қандил арсайи офоқ.

Нужум кўзларини гарди маркабинг ёрутуб,
Гаҳики секритибон чарх соҳатида Буроқ.

Рикобинг ўпмагининг орзусида ою кун
Бериб Буроқинг учун ўзларига шакли чаноқ.

Ҳилолу меҳру шиҳоб ўлди наълу доғу алиф,
Фалакка бўлғали сендин насиб дарди фироқ.

Сипеҳр ҳар кеча юз минг кўзин недин юммас,
Висолингға яна бир кеча гар эмас муштоқ?

Мақомингга етайин деб Навоий айлар сайр,
Гаҳи Ажам била Неруз, гаҳи Ҳижозу Ироқ.

                                  330

Чарх дард аҳлиға ҳар дам ёғдурур гарди фироқ,
Ўт равонроқким, хатарлиқдур басе бу эски тоқ.

Аждаредур ҳалқа урган песа кавкаб холидин,
Жуз ажал заҳрини ком ондин топа олмас мазоқ.

Ҳазм этар фикрин ҳам этгил, фарз этай нонинг учун
Қилди чарх анжумни дона, ою кунни ёрғучоқ.

Чарх бир уйдур, иши бўлмоқ онинг ҳар дам нигун,
Тушмаган яхши иқомат мундоқ уйда иттифоқ.

Сунъи баҳридин ҳубобе англағил кўк гунбазин,
Сиймгун гунбаз деб ўлмас айламак они висоқ.

Истасанг беш кун фароғат гарчи кобин умр эрур?
Даҳр золин тўрт мазҳаб бирла қилғил уч талоқ.

Эл нифоқин кўрмайин десанг, Навоий, фоний ўл,
Чунки сен чиқсанг ародин, кимга қилғайлар нифоқ!

                                  331

Ёрдин айру кўнгул мулкедурур султони йўқ,
Мулкким султони йўқ, жисмедурурким жони йўқ.

Жисмдин жонсиз не ҳосил, эй мусулмонларким, ул
Бир қаро туфроғдекдурким, гулу райҳони йўқ.

Бир қаро туфроғким, йўқтур гулу райҳон анга,
Ул қаронғу кечадекдурким, маҳи тобони йўқ.

Ул қаронғу кечаким йўқтур  маҳи тобон анга,
Зулматедурким, анинг сарчашмайи ҳайвони йўқ.

Зулматеким, чашмайи ҳайвони онинг бўлмағай,
Дўзахедурким, ёнида равзайи ризвони йўқ.

Дўзахеким,  равзайи  ризвондин ўлғай  ноумид,
Бир хуморедурки, анда мастлиқ имкони йўқ.

Эй Навоий, бор анга мундоғ уқубатларки, бор
Ҳажрдин дарди, ва лекин васлдин дармони йўқ.

                                    332

Бўлмас эрмиш дилраболар  аҳди маҳкам, эй рафиқ!
Гар киши дерким: бўлур, тутма мусаллам, эй рафиқ!

Ҳар паризодийки ўз мажнуниға қилмиш вафо,
Билки, андиндурки эрмас насли одам, эй рафиқ!

Моҳвашлар шоми зулфи не учун ошуфтадур,
Тутмамиш бўлса вафо аҳлиға мотам, эй рафиқ!

Дард муҳлик умрнинг таъжили кўп жонинг учун,
Ким Масиҳимни кетур бошимға бир дам, эй рафиқ?

Қўйди бир ўтлуғ фатила доғ учун ҳар ғунчадин,
Чарх то гулшанни кўрди сабзу хуррам, эй рафиқ!

Гул эмас гулбунда қонлиғ доғ эрурким настаран,
Теврук айлабдур момуқ қўймоққа марҳам, эй рафиқ!

Бу мунаққаш сақф тарихи ёзиғлиқ чун эмас,
Кўп машаққат чектим, аммо қолди мубҳам, эй рафиқ!

Мен худ эттим азм муғ кўйида расво бўлғали,
Сўз эшит, албатта, мендин қолма сен ҳам, эй рафиқ!

Ич, доғи тутқил Навоийға қадаҳким, арзимас
Бир нафас ҳушёр бўлмонлиққа олам, эй рафиқ!

333

Санга иш жавлон қилиб майдонда чавгон ўйнамоқ,
Манга оллингда бошимни гўй этиб, жон ўйнамоқ.

Бош овучлаб эгма қомат бирла қолмон рахшидин,
То тилар чобуксуворим кўнгли чавгон ўйнамоқ.

Кўз қаросин ўйнатур ҳар лаҳза ул мардумни кўр,
Ҳиндуедекким эрур ойини қалқон ўйнамоқ.

Ўйнай-ўйнай айладинг куфр ила динимни бадал,
Оллоҳ-оллоҳ, бумудур, эй номусулмон, ўйнамоқ?!

Жавр тошин ул пари ўйнаб отай дер эл сари,
Ваҳки, бу девонаға етгач, не имкон ўйнамоқ?

Ҳар сари ашким югурмак не ажабким, айб эмас,
Тийра уйдин чиққач-ўқ ёшларға ҳар ён ўйнамоқ.

Чарх ўюн бирла олур дин нақдин элдин, воқиф ўл,
Бу мушаъбид бирла бўлмас аҳли ирфон ўйнамоқ.

Ваъда кўп қилдинг Навонйға ва лекин ўйнабон,
Мунча бўлғай эл била, эй аҳди ёлғон, ўйнамоқ.

                                334

Эй,  каломи  жонфизойинг нақди  жондин яхшироқ,
Лаъли жонбахшинг ҳаёти жовидондин яхшироқ.

Гарчи ҳажрингдин ёмон ҳолатдамен, лекин  манга
Кимки ондин яхшироқ йўқ, сенсен ондин яхшироқ.

Халқ тарки ишқинг  айларга биравни қатл учун
Гар тиларсен, топмоғунг мен нотавондин яхшироқ.

Ишқ саҳросида ёд этма ватандин, эй хирад,
Ким бу навъ оворалиқ юз хонумондин яхшироқ.

Истасанг, эй ишқ, Мажнун ўрниға саргаштае,
Билки, топқунг йўқ бу расвойи жаҳондин яхшироқ.

Дайр аро яхши-ямон оллида бош қўйсам, не тонг,
Кимки йўқ андин ямонроқ, мен ямондин яхшироқ.

Эй Навоий, хурдайи назмингға ислоҳ истасанг,
Кимса қилмас они шоҳи хурдадондин яхшироқ.

                                     335

Оҳким, ғам тийғидин кўксумни қилди чок ишқ,
Дуди оҳимдин кўзумни айлади ғамнок ишқ.

Дард кирмак бирла жон чиқмоққа гар йўл қилмади,
Не учун ғам тийғидин кўксумни қилди чок ишқ?

Ул пари кўйидаким ҳар лаҳза юз минг бош борур,
Судрабон элтур мени девонани бебок ишқ.

Кўзума ҳар дам ёруғроқдур юзунгнунг кўзгуси,
Хосият мундоқ эмиш ҳар кимда бўлса пок ишқ.

Ошиқ ўлди хаста жон кўргач ул оташпорани,
Оллоҳ-оллоҳ, барқ ила ўйнайдурур хошок ишқ.

Ишқ водийсиға кирган ёнки, андин ҳар қуюн,
Ким чиқар саргаштаедурким қилибдур хок ишқ.

Эй Навоий, ошиқеким сен киби истар фароғ,
Гар эрур Мажнунки, ул қилмайдурур идрок ишқ.

                                     336

Ваҳ, неча жисмимни ғамдин нотавон этгай фироқ,
Нотавон жисмимға ҳар дам қасди жон этгай фироқ.
 
Жисмим айлаб нотавон, жонимға қасд айлаб ниҳон,
Қасд қилғон жонни расвойи, жаҳон этгай фироқ.

Жонни расво айлагандин сўнг қаноат қилмайин,
Юз ғаму андуҳ хадангига нишон этгай фироқ.
 
Эмдиким андуҳу меҳнат ўқиға қилди нишон,
Ҳар жароҳат узра юз доғи ниҳон этгай фироқ.

Эй  кўнгул, солма  ўзунгни дард ила, мардона  бўл,
Бизни, шоядким, бу янглиғ имтиҳон этгай фироқ?

Васлидин дам урмайин қилсоқ фироқ ила басар,
Шояд ўзин бизга бир кун меҳрибон этгай фироқ.

Куйди жоним васлида эл рашкидин, то етти ҳажр,
Васл мунглуғ жонима ўт солди, то нетгай фироқ?

Дўстдин истар ризо зинҳор они кўрмакин,
Васл қилғай комрон ё нотавон этгай фироқ.

Ич, Навоий, май бағир қонидину бехуд йиқил,
Неча васл уммидидин бағрингни қон этгай фироқ?

                                 337
 
Қон ёшим сориғ юз узра ошкор этти фироқ,
Заъфаронзоримни ғамдин лолазор этти фироқ.
 
То фироқ уйига кирдим, ваҳки, ашкимдин эди,
Гарчи юз гавҳар аёғимға нисор этти фироқ.

Дам-бадам  оҳим чекарга сабр ила  тоқатни ақл
Ихтиёр этти, вале беихтиёр этти фироқ.

Жон талошур элни марг андоқки айлар музтариб,
Лабларинг истар кўнгулни беқарор этти фироқ.

Деб эдук ишқ андуҳидин ҳар дам афғон қилмоли,
Ваҳки, бу даъвода бизни шармисор этти фироқ.

Кет, фараҳким, ғамни меҳнат тошин олиб кўнглума
Юз туман мисмор бирла устувор этти фироқ.

Эй Навоий, васл аро бўлғайки боқиб кўргамен
Доғларниким, кўнгулга ёдгор этти фироқ.

Демангиз нетти фироқ охирки бўлдунг душмани,
Манъи васли хусрави Жам иқтидор этти фироқ.

                                    338

Жунун тошин харобот ичра ҳар дам кўксума урмоқ
Эрур тақвию дониш бутларин тош бирла синдурмоқ.

Қуёшким зарра қўзғаб кирса вайронимға ҳажрингда,
Кўзумга кул совурмоқ бил ани кўнглумга ўт урмоқ.

Чу пири дайр тақво хирқасин куйдур деди, гар худ
Анинг ҳар торидур жон риштаси, бўлмас боқиб турмоқ.

Лабинг ҳажринда хокий тан аро кўнглумни ҳибс эттим,
Нечукким жонсиз элни расм эрур туфроққа топшурмоқ.

Дема, ул дилрабоға не учун кўнглунгни олдурдунг?
Ўз эрки бирла не мумкин киши ўз кўнглин олдурмоқ?

Агар оҳимдин айлаб жилва ёғдурди жафо тошин,
Не тонг, гулбун сабо таҳрикидин гулбарги ёғдурмоқ.

Бинафша солхўрд элдекки бош солди қуйи, гўё
Яқин англаб хазони умр анга даъб ўлди қайғурмоқ.

Қадаҳ ичмак ёзуқ деб асру мардуд этмагил, эй шайх,
Бу қисм эрса азалдин, бежиҳатдур бизни ёзғурмоқ.

Қароғлардин пўлак, жон риштасидин чиллавор этмиш,
Қошинг ёсин Навоий қасдиға гар истасанг қурмоқ.

                                        339

Кўнглум бўлур ғаминг туни ҳар лаҳза қайғулуқ,
Чун шом бўлди, ҳар нафас ортар қаронғулуқ.

Ул кўзки олам аҳлидин олмишдур уйқуни,
Бахтим киби, не айб, агар бўлса уйқулуқ.

Сабру қарору ҳушни олмоғлиғинг недур,
Эй жонлар офати, санга жонимдур олғулуқ.

Дашти фироқ ичра тирик йўқ чу ваҳшу тайр,
Гўё ели самуму гиёҳидур оғулуқ.

Муғ дайри азмидин мени манъ этма, эй рафиқ,
Бу йўл эрур чу аҳли маломатқа борғулуқ.

Ойдин фалакни илмас экан кўзга пири дайр,
Ким бу эрур ҳақиру жаноби онинг улуқ.

То ғамдадур Навоий, анга даҳр тийрадур,
Шод англамас улусни бирав бўлса қайғулуқ.

                                  340

Ёр чун истарки, бўлғаймен мудом ондин йироқ,
Ул жиҳатдин барча васл истар, мени маҳзун фироқ.

Яхшиларға бас ёмондур ҳолким, ёр оллида
Тенгдурур яхши-ёмон, балким ёмонроқ яхшироқ.

Шаҳ ёнин фарзин киби кажлар мақом этмиш, не тонг,
Ростравлар арсадин гар чиқсалар руҳдек қироқ.

Тоза ҳар ён доғ эмас жисмимда ул юз ишқидин,
Ким бу кавкабларға бўлмиш ул қуёшдин ихтироқ.

Бу йироқлиқдин яқиндур ўлгамен, ваҳ, ёрнинг
Истабон ройин бўлубтурмен яқинлиқдин йироқ.

Маҳжабинлардин сияҳдиллиқ не тонгким, ойнинг
Ботинин кўрсанг қародур, гар кўрунур зоҳир оқ.

Кўп Ҳижоз оҳанги тузма, ёр ила бўл барча вақт,
Эй Навоий, гар Ажам бўлсун мақоминг, гар Ироқ.

                                        341

Чиқса жоним, айб қилма, жисми беморимға боқ,
Куйса жисмим, ҳайрат этма, нолайи зоримға боқ.

Ҳажр даштининг гули гар лола бўлса, сели қон,
Қилмағил, эй гул, таажжуб, чашми хунборимға боқ.

Эйки, кўрмайсен қуруқ шохе безалган гул била,
Ҳажр тошидин саросар жисми афгоримға боқ.

Зулфин очти ул санам, эй шайх, бовар қилмасанг,
Ким асири куфрмен, бут бирла зунноримға боқ.

Ер била тенг қилди хокий тан уйин ашким суйи,
Ишқ селидин йиқилғон эски деворимға боқ.

Қилмасанг тавбамни синдурғонни бовар, эй фақиҳ,
Хирқайи чокимни кўр, ошуфта дасторимға боқ.

Бош кўтармай майдин, эктим журм тухми барча умр,
Эй Навоий, умр этиб зойиъ, сару коримға боқ.

                                   342

Демангиз, аҳбобким, қилмасмусен бас йиғламоқ?
Ким манга тенгри насиб этмиш туганмас йиғламоқ.

Асрай олмон ўзни, ашким тутти дашту тоғни,
Нечаким Фарҳоду Мажнун дедилар  бас йиғламоқ.

Масту ошиқмен, доғи кўнглумда айрилғон кишим,
Эй мусулмонлар, не тонг, мен зори бекас йиғламоқ?

Тонг эмас, жисмим оқизурғунча кўз гар тўкти ашк,
Не ажаб, абри баҳорий оққуча хас йиғламоқ?

Тийра ҳажринг шомида гар жон талашмоқ тонгғача,
Бошима шамъу суроҳий недурур, бас йиғламоқ.

Даҳр боғидин вафосизлиғ агар фаҳм этмади,
Нега шабнам ашкидин фан қилди наргис йиғламоқ?

Эй Навоий, тоқини мен доғи ашкимдин йиқай,
Чун манга қисм этти бу чархи муқарнас йиғламоқ.

                                   343

Ғамим кўп — айта олмасмен, не тонг, кўнглум ҳалок ўлмоқ,
Ичимда юз килич, не айб, кўксум чок-чок ўлмоқ.

Ўлар деб шод ўлур кўп кўрса дардим муддаи билмас,
Ки ишқ ичра ҳаётим боисидур дарднок ўлмоқ.

Агарчи ҳусн ичинда сенча пок ўлмоқ эмас мумкин,
Ашк ҳам, кўрки, ишқ ичра бўлурму менча пок ўлмоқ?

Агар заҳр ичсам илгингдин таажжуб қилма, эй соқий,
Ки бўлмиш масту ошиқ шеваси беваҳму бок ўлмоқ.

Чу мен бир жом учун деҳқон асиримен, ажаб эрмас,
Либосим ток барги, ришта бел боғларга ток ўлмоқ.

Жаҳондин  силкиниб  чиққан этак  топиб ёпишмоғлиғ
Муяссар бўлса не ишдур, талаб йўлинда хок ўлмоқ.

Навоий кўксида ишқ этмас ўлса дафн ғам нақдин,
Уюлуб тоза доғи ҳар тараф недур мағок ўлмоқ?

                               344

Зиҳи секрибон чарх узра раҳнавардинг,
Назар топмайин тўтиёлиққа гардинг.

Кўрунуб кавокиб раёҳини шабнам,
Чу кўк гулшаниға етиб тоза вардинг.

Учуб етти дўзах ўти, чунки уммат
Гуноҳин тиларда чиқиб оҳи сардинг.

Изингдин қуёш чеҳра ёрутмағондин,
Қилиб заъфарон кун узорини зардинг.

Раёҳин аро сарви озод янглиғ
Кўрунуб русул хайлида зоти фардинг.

Русул сўрмади ломакон ура маркаб,
Сен эрдинг бу майдондаким от чиқардинг.

Навоий, наби наътидин жамъ қилғил
Паришон эса хотири ҳарзагардинг.

                                   345

Бўлур гаҳики ғамим шуъшасин аён қилсанг,
Шарарни шуъла уза нуқталар гумон қилсанг.

Кўзум ёруқ талар эрсанг, ёшурма холингни,
Ки кўр ўлур кўз агар нуқтасин ниҳон қилсанг.

Хаданги оҳим ила, эй фалак, хато қилмай,
Қаронғу тунда не кавкабниким нишон қилсанг.

Илож қилмаки, ботроқ куярга ансаб эрур,
Таним хасин неча ҳажрингда нотавон қилсанг.

Кўз ичра ҳалқа урубтур сиришк, ўлур, эй ишқ,
Кўзум қаросини ул ёшлар ичра хон қилсанг.

Чу жаврунг ўртади парвонани, не суд, эй шамъ,
Кесиб сочингни, азоси учун фиғон қилсанг?

Кўзунгни кўнглума андоқки мезбон қилдинг,
Юзунгни кўзума ҳам кош меҳмон қилсанг.

Бу боғ гуллари баргида топмас, эй булбул,
Димоғи меҳр иси юз қатла имтиҳон қилсанг.

Навоий, айлагасен васл кишварини ватан,
Фано йўлиға кириб, тарки хонумон қилсанг.

                                 346

Қаро-қаро мижа ханжарларин ититмак ишинг,
Ҳаёт нахлини кесган қиё-қиё боқишинг.

Ишинг бу эрдики, жонимни олғасен, танни
Ки судратурсен эшиктин, гар туганди ишинг.

Зулоли Хизр лабинг, ул зулол қатралари
Ки жола бўлди узоринг баҳори ичра тишинг.

Не ғунчасен, кўнгул, охирки елу сув ерига
Бўлубтур оҳу бағир қони бирла парваришинг.

Кўзумга қўйди қадам, ваҳ, ўтар хаёл айлаб,
Олай деса аёғ, эй кўз қаролари, ёпишинг.

Эрур чу даҳр бузуқ гулхан, ушбу авлоким:
Бузуғда кечса ёзинг, гулхан ичра ўтса қишинг.

Навоий, истама элдин жунун иложинким,
Бу телбалик аро йўқ ул паридин ўзга кишинг.

                                  347

Ишва айлаб элга, оҳимдин таваҳҳум қилмадинг,
Тишлабон лаълингни, жонимға тараҳҳум қилмадинг.

Лаълинг ичра дурларинг шавқида сарғарди юзум,
Оҳким,  бу заъфарондин  бир табассум қилмадинг.

Орзу қилдим ҳадисинг, айладинг қатлимға ҳукм,
Ул доғи эрди ишоратким такаллум қилмадинг.

Элга жон бермак санга душвор келса, тонг эмас,
Сенки то жон олмадинг, элдин танаъум қилмадинг.
 
Эй кўнгул, олдинки аввал дуд эрур, андин сунг ўт,
Ишқ аро Фарҳоду Мажнунға тақаддум қилмадинг.

Эй қазо ҳукмиға ожиз, бу сифат маҳкум ўлуб,
Фақр атворида ҳеч иш жуз таҳаккум қилмадинг.

Тушгали ул гулдин, эй булбул, Навоийдек йироқ,
Ғайри дилкаш лаҳну жонпарвар тараннум қилмадинг.

                                        348

Кулмадинг, то кўзларимни кавкабафшон қилмадинг,
Тўкмадинг қонимни, то бағрим тўла қон қилмадинг.

Тифлдекким ғунча очқай, қилмадинг, эй бағри тош,
Хотирингни жамъ, то кўнглум паришон қилмадинг.

Элга айтур заҳра йўқ, ваҳ, иуқса, қай бир турктоз
Айладингким, юз кўнгул мулкини вайрон қилмадинг.
 
То қуёшдек жилва қилдинг, қўймадинг бир зарраким,
Офариниш ичра  рухсорингға ҳайрон қилмадинг.

Юз бало тошини ишқ атфолидин ёғдурмадинг,
То жунун торожидин жисмимни урён қилмадинг.

Эй фалак, қайси қуёш юзлукни бир кун чарх уза
Жилвагар қилдингки, оқшом ерга  пинҳон қилмадинг?

Демаким, қўйдум Навоий жониға доғи ажал,
Шукр бори мубталойи доғи ҳижрок қилмадинг.

                                     349

Ваҳ, недур майдонда ҳар ён азми жавлон айламак,
Бизга етгач ўзга ён оҳанги майдон айламак.

Зулфдин чавгон чекиб эл бошини гўй этгали,
Кўз ёшимни гўйдек ҳар сори ғалтон айламак.

Қон аро жисмим бўяб, дерсенки, ишқим таркин эт,
Бу экин оламда кофирни мусулмон айламак?!

Тан ғуборинда ёшурдум доғи ишқинким, эмас
Айб муфлисдин дирам туфроққа пинҳон айламак.

Кўкда гар анжум эмас оҳим ўқининг ёраси,
Шомлар недур шафақдин кўнглагин қон айламак?

Чарх сидқ аҳли ғамин истарки бўлмиш субҳ иши
Ашкдин кавкаб сочиб, чоки гирибон айламак.

Гар Навоий жисмини ишқ истамас тошдин фигор,
Бас, недур они жунун кўйида урён  айламак?!

                               350

Бу не ҳусну ноз эрурким, интиҳоси йўқ анинг,
Бир нафас йўқким, кўнгулда юз балоси йўқ анинг.

Холи ҳижронида тим-тим ерга томғон қон ёшим,
Ҳар бири бир лолаедурким, қароси йўқ анинг.

Кўнглум андоқ тўлди қон бирлаки, чиқмас ноласи,
Бода тўлғон жом янглиғким, садоси йўқ анинг.

Зоҳир этти хаста кўнглум ёраси оғзида қон,
Ким бағир хунобидин айру ғизоси йўқ анинг.

Қуллуғунг доғин қўюб, кўнглумни ғамдин сотқун ол,
Ким бу нақди қалбдин ортуқ баҳоси йўқ анинг.

Ганжи ишратдур аруси даҳр васли, оҳким,
Анбарин зулфидин ўзга аждаҳоси йўқ анинг.

Ҳажр ўқи захмин Навоий боғламиш боштин-аёқ,
Йўқ эса, жисмин ёпар чоғлиқ либоси йўқ анинг?

                                  351

Тоза доғ атрофида жисмимда тим-тим қон кўрунг,
Дарду ғам  тоғида, ваҳ-ваҳ, лолайи нуъмон  кўрунг.

Нафй қилғонлар қуруқ жисмим ҳалоку заъфини,
Танға кўнглумдин тиралғон ҳар тараф пайкон кўрунг.

Халқ йиғлаб туфроғим бошида юз ҳасрат била,
Ўқларин ҳар ён таним омочида хандон кўрунг.

Ғам туни юммас кўзум давринда кирпик хайлини
Саф чекиб, кўзнунг қарорғон ҳолиға ҳайрон кўрунг.

Ишқин этганлар ҳавас, ийнак бу туҳматдин мени,
Боғлатиб бўйнум фано бозорида, урён кўрунг.

Чарх баҳри қаърини қилғон таманно зарравор,
Меҳр ғаввосин бу ишқим ичра саргардон кўрунг.

Ўқларидиндур Навоий жисми меҳнат гулбуни,
Гуллар ийнак тоза қонлиғ доғидин ҳар ён кўрунг.

                                  352

Гар жафо қил, гар вафоким, дилситоним сен менинг,
Гар мени ўлтур, агар тиргузки, жоним сен менннг.

Хоҳ раъно қад била борғил ёнимдин жилвагар,
Хоҳ кел қошимғаким, сарвиравоним сен менинг.

Кўнглум ичра сенсену ишқинг, не дей ҳолим сенга?
Чун бу янглиғ маҳрами рози ниҳоним сен менинг.

Жилва айлаб ҳар замон, афғону оҳим қилма айб,
Ҳам сен-ўқ чун боиси оҳу фиғоним сен менинг.   

Лаълидин бир-икки сўз мазкур қил, эй хаста жон,
Бори бу бир-икки дамким меҳмоним сен менинг.

Телбалардин гарчи рад қилдинг мени, лек англағил,
Ким пари рухсоралардин танлағоним сен менинг.

Ўлди меҳрингдин Навоий, бевафо дебсен ани,
Эртаки нозукмизожи бадгумоним сен менинг.

                                 353

Мутрибо, ғам базмида то навҳа оҳанг айладинг,
Заъфлиғ жисмимни тору қоматим чанг айладинг.

Бўлди бўстони узоринг бодадин афрухта,
Майни гўё бўстонафрўз ила ранг айладинг.

Чок этиб эл кўнглин, эттинг ғунчадек кўнглум гириҳ,
Очтинг эл кўнглин, агарчи бизни дилтанг айладинг.

Буки ташбиҳ эттинг, эй кўз, хоки пойин сурмаға,
Билки, жавҳарни қаро туфроғқа ҳамсанг айладинг.

Ишқ сирри маҳмилин кўк  пили чекмас, эй қазо,
Гар ҳилолидин гажак, хуршидидин ранг айладинг.

Не қатиқ водий экин, ё раб, санга, эй ишқким,
Ақли саркаш тавсанин қўйғач қадам ланг айладинг.

Қил Навоийии вужуди нангидин, ё раб, халос,
Чун  вужудин  барча  олам аҳлиға нанг  айладинг.

                              354

Оразинг субҳидин эл айшини жовид айладинг,
Субҳи васлингдин менинг шомимни навмид айладинг.

Лаъли серобин тила, қўй Исову ҳайвон суйин,
Эй кўнгулким, орзуйи умри жозид айладинг.

Қошу юзи акси кўк жомиға тушгач, эй қазо,
Бу бирин қилдинг ҳилол, уд бирни хуршид айладинг.

Эй муғанний, Зуҳрасидин кўкни қилғунг мунфаил,
Сенки ҳар тер қатрасин бир турфа Ноҳид айладинг.

Эй кўнгул, охир қиличи хаттиға қўйдум бўюн,
Ваҳки, сайфи ҳирзини бўйнумға таъвид айладинг.

Васл саркаш қаддидин қилдинг таманно, эй кўнгул,
Ул «алиф»ким «яъс» ародур, нахли уммид айладинг.

Итлари синғон сафоли ичра чектинг дурди шавқ,
Эй Навоий,  они жом, ўзунгни Жамшид айладинг.

                                  355

Оразинг гулдур, гул узра сабзайи тар кокулунг,
Оллоҳ-оллоҳ,  гул  юзун  қилмиш  муанбар  кокулунг,

Қоматингдур шамъу рухсорингдур онинг шуъласи.
Шуъланинг дудидур, эй шўхи ситамгар, кокулунг.

Очқанингда нега ҳар тори ародур юз гириҳ,
Гар кўнгуллар накд қилмайдур саросар кокулунг?

Не ажаб, ҳусн аҳлининг султони бўлсанг, хоссаким,
Мушкдин  қўйди қуёш бошиға  афсар кокулунг.

Сунбуледурким, саросар чирмашибтур сарв ила,
Нахли қаддинг бирлаким бўлмиш баробар кокулунг.

Истасангким, бўлмағай ошуфтазу дарҳам, дегил,
Қилмасун бизки паришонҳолу абтар кокулунг.

Гар Навоийға димоғ ошуфта бўлса, тонг эмас,
Чун сепар ҳар дам юзунг ўтиға анбар кокулунг.

                                  356

Ишқ аро васлинг тилаб, ҳажрингда бўлдум дарднок.
Хаста янглиғким хаёт уммидидин бўлғай халок.

Йўқ ажаб, гар ул қуёш навҳангға боқмас, эй кўнгул,
Ўтқа не ғам, гарчи куйган нола айлар дарднок?!

Тикканин етгач очар пайкони кўксум чокининг,
Ул калид ўлмиш, ажал дарвозаси гўё бу чок.

Айлар эрдук пок ишқ ўтиға куймак орзу,
Шукрлиллаҳ, оқибат куйдурди ишқинг бизни пок.

Солди май ул ҳур шавқин кўнглума, эй боғбон,
Бердинг ўхшар парвариш кавсар зилоли бирла ток.

Ишқ аро дўзахдин, эй зоҳид, мени қўрқутмаким,
Ҳажр ўтин кўрган самандарға шарардин қайда бок?!

То танинг авжи ҳаёт устидадур сен хок бўл,
Истасангким авж тутқайсен танинг бўлғанда хок.

Эй Навоий, шоми ғамдин айру йўқтур субҳи васл,
Оқ эрур, лекин қарортур ҳар нени ранг этса зок.

                                     357

Ишқим ортар хатти зоҳир бўлғали жононанинг,
Шамъ дуди шуъласин афзун қилур парвонанинг.

Ҳар дам ашким келтурур юз таън мажнун кўнглума,
Жисми ёшлардин ҳамиша тош эрур девонанинг.

Оразингнинг нақшидин бутхонадур кўнглум уйи,
Ишқ бўлмиш барҳаман ичинда ул бутхонанинг.

Шоми ҳажрим шарҳи элни беҳуд этса, не ажаб,
Уйқу келтурмакдурур хосияти афсонанинг.

Сувдурур бағримки, пайкони кўнгулдин чекти бош,
Нам ҳавода сабза чиққандек учидин донанинг.

Йиқмади кўк гунбазин ёғиб ҳаводис ёмғури,
Ким сузар эркин чиқиб томини бу кошонанинг?

Ўқларинг чок эттилар ҳар ён Навоий кўнглини,
Йиллар этгандек ёғин деворини вайронанинг.

                                        358

Қуюндек васл даштидин гар, эй Лайли, мени сурдунг,
Дегач саргашта Мажнунум, бошимни кўкка еткурдунг.

Сотарлар дашт уза мен телбани ким тутса ҳинду деб,
Танимни ҳажр дуду шуъласиға баски куйдурдунг.

Тегиб туфроққа андин секраган тошлар ҳалок этти,
Неча бошимға қалқон тутқунг, ар ғам тоши ёғдурдунг.

Ҳазин кўнглум қушининг парлари чурканди ул кунким
Бузуғ тан ошёнин шуълайи ҳажрингға куйдурдунг.

Нетиб нахли умидимдин гули васл орзу айлай?
Ки ҳажринг илгидин они қўнгардинг, йўқки синдурдунг.

Бошимға келди ғам тийғи, бало тоши, ажал захми,
Кўр, эй ҳижрони золимким, нелар бошимға келтурдунг.

Яса, эй дайр пири, бодаким, келгум кафоратға,
Эшиттимким, мени айлабдурур деб тавба, ёзғурдунг,

Бу гулшан гулларининг чун вафоси йўқтур, эй булбул,
Не очилғай тутайким, сен фиғонинг кўктин ошурдунг.

Навоий, йўл йироқ, мақсуд нопайдо, қадам урғил,
Ки қолдинг карвондин, гар тинарға бир нафас турдунг.

                                     359

Келгусн ул сарви сийминбар гули серобдек,
Ким танимда ҳар замон титрар кўнгул сиймобдек.

Ваҳ, не янглиғ ахтари Саъд эрдиким, қилғач тулуъ
Тун кеча кўзум ёрутти меҳри оламтобдек.

Қучқамен белин камар занжир ила деб бўлди хам
Нотавон жисмим муталло алагон қуллобдек.

Сажда ул чобуксувор оллида андин айларам,
Ким аёғи узра нақше кўрмишам меҳробдек.

Ақл саррофи лабин рангину нозик сўз била
Топти гулгун ришта ўткарган ақиқи нобдек.

Силк этак зарришта бирла гул тўқулғон жинсдин,
Ким эмас тори чу бўлғон вуслалиғ мошобдек.

Кўр Навоий маснадин ишқ ичраким, гулхан аро
Шуъла олтойию куллардур анга синжобдек.

                              360

Тилагим сенинг ҳузурунг, талабим сенинг жамолинг
Неча кун тириклигимдин ғаразим сенинг висолинг.

Чидай олмасим фироқинг, ўпа олмасим аёқинг,
Кўра олмасим назиринг, топа олмасим мисолинг.

Манга даштдин фараҳ йўқ, манга боғдин тараб йўқ,
Фараҳим сенинг ҳадисинг тарабим сенинг хаёлинг.

Ажал ушбу дамки, кўюнгдамен олса жонки, бори
Бошим ўлса хоки пойинг, таним ўлса поймолинг.

Юзида урубсен, эй меҳр, камоли ҳусндин дам,
Манга равшан ўлди бу дамки етибтурур заволинг.

Нега таркинг этмай, эй чархки, шому ахтарингдин
Қародур юзунг, ва лекин оҳ эрур юзунгда холинг.

Майи ишқ чун Навоийни жаҳонда қилди расво,
Бу қадаҳни, дўстлар, эмди онинг қошидин олинг.

                               361

Тийра қилмиш тун киби офоқни оҳим менинг,
То эшиттимким қилур шабгардлиҳ моҳим менинг.

Тун қаросидек каро пашминадурму сайрида,
Ё тутубтур ул жафогар шўхни оҳим менинг?

Учрамас ҳар кўй бошида туруб йўл асрасам,
Равшан эрмас ваҳки, шамъи бахти гумроҳим менинг,

Ё қочар мендин халойиқ тониғай деб ногаҳон,
Ёрутур чун тунни ҳар дам оҳи ногоҳим менинг.

Хизматида нега йўл топмон экин мен тийрарўз,
Шом мулкин чун мусаххар айлади шоҳим менинг.

Мен доғи аҳбобдек мақбули эрдим, оҳким,
Жоҳи идбор ўлди ул иқбол ила жоҳим менинг.

Элга ҳар лутфи Навоий жониға бир доғ эрур,
Неча қўйғай бағрима доғ ул юзи моҳим менинг?

                                     362

Тонг насимин сойир этган гулъузоримдур менинг,
Секритиб майдонға кирган шаҳсуворимдур менинг.

Гард эмас гирдинда, балким кўрмасун деб эл кўзи
Волаву саргашта жони хоксоримдур менинг.

Маркабининг наълидин ҳар дам чоқилғон ўт эмас,
Ким кўнгул отлиғ заифи беқароримдур менинг.

Баски, телмурди кўзум киргайму деб майдон аро,
Кўз қароси йўқки, доғи интизоримдур менинг.
 
Ул баҳори ҳусн минган қатраафшон бодпой
Гулшани айш очқали абри баҳоримдур менинг.

Чобуки меҳр ўлди бемеҳру ҳарун кўк тавсани,
Тутманг отинким, эшитмак они оримдур менинг.

Йўлида айлай фидо кўз гавҳарин, жон жавҳарин,
Эй Навоий, етса ул чобук нисоримдур менинг.

                                       363

Кўкрагимдур субҳнинг пираҳанидин чокрок,
Кирпиким шабнам тўкулган сабзадин намнокрок.

Бу кўнгул ғамнокидин то шодмон кўрдум сени,
Истарам ҳар дамки бўлғай хотирим ғамнокрок.

Лайли андин қўйди Мажнун кўнглида рахти ғамин,
Ким йўқ эрди манзил ул водийда андин покрок.

Уйла мужгон ханжариға ёпишибдур дурри ашк,
Ким магар ондин ятиме йўқтурур бебокрок.

Жон олурда лабларингдин барча эл қулдур санга,
Жон берурда бир қўлунг йўқ бандадин чолокрок.

Одамийлиқ туфроғин берса фано елига чарх, оҳким,
Йўқтур киши аҳли вафодин хокрок.

Неча ўқласанг Навоий кўнгли захминроқ бўлур,
Кўрмадук захмеки, теккан сойи бўлғай чокрок.

                              364

Коғаз уза қаламни фусунсоз қилмадинг,
Бир руқъа бирла бизни сарафроз қилмадинг.

Жонсиз таним ҳаёти учун нома ёзмадинг,
Килкинг учини мўъжизапардоз қилмадинг.

Васлинг кунию шоми фироқинг баёнида
Кофур бирла мушкни ҳамроз қилмадинг.

Бир меҳр номаси била саргашта заррани
Кундек жаҳонда мужиби эъзоз қилмадинг.

То рўзгорим айламадинг дудадек қаро,
Бир номанинг саводини оғоз қилмадинг.

Эй кўк Дабири, кимсага бир нома ёзмадинг,
Ким хома янглиғ ани сарандоз қилмадинг.

Раҳмат, Навойиё, сангаким, ёр ҳар неча
Зулмин кўп этти, меҳру вафо оз қилмадинг.

                                 365

Бир ўт эсаки, манга журмсиз вафони кам эттинг,
Юз ўтдур улки, жиҳатсиз улусни муҳтарам эттинг.

Бошимға тиғ урубон нақди дард кўнглума солдинг,
Вафо тариқида тақсир қилмадинг, карам эттинг.

Юзумни нақш этибон ашк тийра қонидин, эй ишқ,
Тошимда қонлиғ ичим ҳоли шарҳини рақам эттинг.

Фасонайи ғаму меҳнат буюрдунг айламак азбар,
Қаноат этмай, улусқа мени фасона ҳам эттинг.

Кўнгулда ишқим ўти чун фалакка тортти шуъла,
Бало ливоси бошиға бу шуъладин алам эттинг.

Дедингки, фақр йўлинда топилди мақсади аслий,
Вужуд нақшини жон лавҳидин магар адам эттинг.

Магарки ёр сени истар, эй шикаста Навоий,
Ки нақд жонни қилиб туҳфа, фарқдин қадам эттинг.

                                    366

Ғам хазонин зоҳир этмиш чеҳрайи зардим менинг,
Борғали елдек баҳори нозпавардим менинг.

Телбалардек сўзлашурмен ўзум бирла мудом,
Чун ўзумдин ўзга йўқ оламда ҳамдардим менинг.

Туфроғ ўлсам кўйида, эй абри раҳмат ёмғури,
Қил мадад ончаким, андин чиқмағай гардим менинг.

Чиқти жон билмай мақомин, муждае бер, эй Масиҳ,
Ким қаю манзилдадур меҳри жаҳонгардим менинг.

Ҳар неча кўнглум совуғ оҳидин айтур, оҳким,
Ёрға ёқмас неким айтур бу дамсардим менинг.

Ризқ чун мақсум эрур, бир қурс учун ҳар кун недур
Чархдек саргашталик кўйида новардим менинг?

Эй Навоий, токи урди меҳр нақшин тоси чарх,
Бу бисот ичра ажаб шашдардадур нардим менинг.

                                     367

Ҳар кўнгул ороми чун бўлмиш дилоромим менинг,
Ул сабабдин йўқтурур кўнглумда оромим менинг.

Дуди оҳим сарвдек чиқтию гулгун бўлди ашк,
Қилғали тарки вафо сарви гуландомим  менинг.

Нега кўргузди шафақдин шуъла, кавкабдин шарор,
Гар эмас ғам дўзахи бу субҳи йўқ шомим менинг?

Дилраболар  аҳдиға ҳеч этмасунлар иътимод,
Эй сабо, ишқ аҳлиға еткур бу пайғомим менинг.

Ошиқ отиға кирибтур кўнглуму топмас висол,
Фосиқи маҳрумдек бўлмиш бу бадномим менинг.

Донайи тасбиҳ майли айламас кўнглум қуши,
Риштайи зуннори зулфунг бўлғали домим менинг.

Эй Навоий, мендек ул бут кўйи сори кирмаким,
Куфр ила бўлди бадал бу йўлда исломим менинг.

                                   368

Не ажаб, сарв сиҳийга инмаса бошинг сенинг,
Ким эмастур қадди раънолиқда бўйдошинг сенинг.

Гар нихоний фитна таълим айламас, бас, не учун
Бошини чекмиш баногўшунгғача қошинг сенинг?

Сангборони ғамингдин бош не янглиғ ёшурай,
Ким саодат гавҳаридур  бошима тошинг сенинг.

Оби ҳайвон бирла гўё қилди лаълий ранг ҳал,
Суврат ичра чун лабингға етти наққошинг сенинг.

Ўта олмас хонақоҳи қудс эли, эй муғбача,
Дайр эшигинда чу тузгай базм авбошинг сенинг.

Дема, эй носиҳки, қилмайсен сўзум бирла амал,
Хотиримда қайда қолмиш онча қўлмошинг сенинг?

Эй Навоий, бўлди қонлиғ душманингким, ёшурур
Ёрдин сориғ юзунг рангини қон ёшинг сенинг.

                                   369

Не лутф эдики, мени нома бирла ёд эттинг,
Не нома эрдики, ғамгин кўнгулни шод эттинг.

Тилим қалам тилидек шукрдин эрур ожиз,
Бу нома бирлаки бу нотавонни ёд эттинг.

Ўқурда оқти ёшим ихтиёрсиз, гўё
Қи ҳажр дудасидин номағ мидод эттинг.
 
Етурди жисмима руҳ, эй қуёш, магарки Масиҳ.
Муаллим эрди дамеким ани савод эттинг

Жавоҳиреки йибординг бу номуродинг учун,
Кўнгул харобасини махзани мурод эттинг.
 
Не суд бўлса амал номаси қаро, гар худ
Отинг нишон узра Жамшид  ё Қубод эттинг.

Навоий, жисмингга руҳ ул қуёш ҳадиси эмиш,
Масиҳ нутқиға йўқ ерда эътиқод эттинг.
 
                                  370

Эй ишқ, яна фурқат ўтин жонима урдунг,
Жисмимни кул айлаб, кулини кўкка совурдунг.

Анжум дема, гўёки малоикка туташти,
Оҳим ўти учқунлариким, қўкка етурдунг.

Қайд этмадингу бас хами зулфунгни кўнгулга,
Ким ғайр хаёлин ҳам онинг бирла супурдунг.

Побўсини истаб магар, эй шодлиғ ашки,
Бу зор ила дилбар кўрунур чоғда югурдунг.

Фурқат куни бас тийрадур, эй ишқ, ҳамоно,
Ким сарсари оҳим била кўкшамъин ўчурдунг.

Ҳижрон туни, эй чарх, мушаъбид гар эмассен,
Не навъ қуёш тосини хирқангда ёшурдунг?

Тарк этмади бош қўймоқ эшигингда Навоий,
Бу кўйдин ит деб они ҳам нечаки сурдунг.

                              371

 Не хаёл эди янаким, кўнгул қуши сайдини ҳавас айладинг,
 Баданимға ҳар соридин хаданг урубон, анга қафас айладинг.

Кўнгул ичра шуълайи ишқким, етадур фалакка забонаси,
Таниму сўнгакларим ул ўтунгни ёқарға хору хас айладинг.

Кўз ичиндаким тўла қон эди, оғиз ичра дағи тутундек оҳ,
Они дам-бадам қилибон фузун, муни ҳам нафас-нафас айладинг.

Етиб эрдим ўлгали ҳажр шоми анинг жафоси ҳадисидин,
Нега уйқудин бурун ул фасонани, эй рафиқ, бас айладинг?!
 
Манга ишқ ранжи аро ўлум эрди чора, ваҳ, бу не ранжким,
Ани дафъ этарга фироқ дарду ғамини чорарас айладинг.

Чу гум ўлди чоку ҳазин кўнгул ғами ҳажр даштида, эй фалак,
Йўл озарға. аҳли саломат ул кўнгул уйини жарас айладинг.

Чу фироқ шиддати, эй кўнгул, ғами ишқ лозимаси эмиш,
Не етишса чек, чу ўз.унг бурун бу балони мултамас айладинг.

Туну кун сабу чекиб, эгнингга сол ўзунгни ҳалқайи дайр аро,
Чу белингга муғбачалар каманди хаёлини марас айладинг.

Чу замона аҳли аро вафо тиладинг, чек эмди, Навойиё,
Аламу-бало, не учунки эл аро йўқ нима ҳавас айладинг.

                                   372
 
Неча жаврин тортайин ул сарви ҳуризоднинг?
Йўқмудур поёни, оё, зулм ила бедоднинг?!
 
Ақл дер: сол кўнглунгга зуҳду вараъ бунёдини;
Ишқ айтур: йўқтурур бунёди ул бунёднинг.

Тош эритти, ваҳки, Хусрав кўнглига кор этмади,
Шуълаларким тешасидин секреди Фарҳоднинг.

Кўнгли меҳр айлар аён, кўргач рақиби юзини,
Кўрмагунча  зок, чиқмас жавҳари пўлоднинг.

Токи сайдингмен, ишинг невчун ғазабдур, чун мудом
Қуш гирифтор ўлса кўнгли хуш бўлур сайёднинг.

Ўлмагимни ёқма ҳижронингға, эй султони ҳусн,
Қатл ҳукми қилса шаҳ не эрки бор жаллоднинг?

Рокиъ эрдим, чанг уни келди саҳаргаҳ, оҳким,
Борди мутриб нағмасиға ҳосили авроднинг.

Йўл қоронғудур, талаб ноқис, қадам не навъ урай,
Ёрумай комил дамидин машъали иршоднинг.

Эй Навоий, неча булбулдек фиғон ул гул учун,
Йўқ анга таъсири чун бу нолаву фарёднинг.

                              373

Кўнгуллар қути ширин достонинг,
Бағирлар қони лаъли дурфишонинг.

Ниҳону ошкоро мен санга ёр,
Сенинг ағёр ила рози ниҳонинг.

Муҳиблар бирла ҳар тун биздин айру
Қадаҳларким чекарсен, нўши жонинг.

Вале ваҳм айла андинким чекиб вой,
Дамодам қон ютар бир нотавонинг.
Ажаб лаълесен, эй ашки жигаргун,
Ажаб йўқким, эрур ғам тоғи конинг.

Кулар, эй боғбон, ҳар ғунча, гўё —
Ки ғофилдур хазондин гулситонинг.

Навоий ишқ водийсиға кирди,
Хатарлиқ йўлдурур, аҳбоб, ёнинг.

                                 374

Раҳм этиб, эй дўстлар, мажруҳ кўксумни ёринг,
Қўл ёланг айлаб солиб, ҳар ён ичимни ахтаринг.

Учраса юзи қаро кўнглум тутуб, тортиб, уруб,
Ўтқа солиб, ўртабон, жонимни андин қутқаринг.

Кетган эрса чоклик кўксум тикиб, воқиф бўлуб,
Келса бу жониб, синонлар бирла санчиб қайтаринг.

Чун  ўлармен — ёрни истанг,  бошимға  келмаса,
Бош ёланг айлаб, қўюб туфроғ уза юз, ёлборинг.

Келса, айтурда ошуқмангким, фараҳдин ўлмайин,
Нуктадонлиғ бирла ул сўзни қошимда ўткаринг.

Бошима етса, чу ўлгумдур неча фарёд этиб,
Бир нафас тенгри учун ҳар қайсингиз бир ён боринг.

Гар муяссар бўлмаса бу иш, Навоий хастани
Қўлдабон ё судрабон майхона сори бошқоринг.

                                   375

Рафиқларни борин ёру муътамад қилдинг,
Арода тек мени мардуд эдимки, рад қилдинг.

Фалак жафоси, улус таънию фироқинг ўти
Бас эрмас эрдики, сен ҳам яна мадад қилдинг.

Кечиб жаҳон била жондин сени дедим, жоно,
Магарки қатлима бу журмни санад қилдинг.

Ғараз чу ўлмагим эрди, бар эрди лутфунг ҳам,
Ғазаб не эрдики, эй шўхи сарвқад, қилдинг?

Ғамингни чеккали ёлғуз кўнгул эди ожиз,
Ки тиғи фурқат ила они юз адад қилдинг.

Чу бахт ахтари Саъд ўлмади, не суд, эйким,
Сипеҳр зижини ҳал қилғали расад қилдинг.

Навоий, ёр не жавр этса, жонға миннат қўй,
Азалда чунки бу даъвони то абад қилдинг.

                               376

Бир хабар бер, эй сабо, сарви равонимдин менинг,
Ким куяр жон лоладек сарви равонимдин менинг.

Ногаҳон фикр айласамким, не кишидин айрумен,
Мен билурмен не кечар ул лаҳза жонимдин менинг.

Заъфидин, войким, унумни фаҳм қилмайдур табиб,
Гар бурун бемор эдн хулқи фиғонимдин менинг.

Бир насимеким келур ул соридин, сўрдум хабар
Кўнгул отлиғ бир ғарибе нотавонимдин менинг.

Носиҳо, куйган юрак исланғали қилмас ниҳон,
Худ сабо англатмиш элни достонимдин менинг.

Санчилур ҳар соридин ёнимға ҳижрон ханжари,
Ўқ киби ул қоши ё то борди ёнимдин менинг.

Эй Навоий, мақбаримдин бош чиқорғон лоладек,
Доғи кўнглумдин менингдур, ранги қонимдин менинг.

                                377

Басе дард бердингу даво қилмадинг,
Ғаму ранжим англаб, шифо қилмадинг,

Басе ваъда бердинг қилай деб вафо,
Хамин ваъда қилдинг, вафо қилмадинг.

Гунаҳсизки, ҳажр ўқи оттинг менга,
Хато эрди, аммо хато қилмадииг.

Висолингда кўнглумни тиндурмадинг,
Фироқингда то мубтало қилмадинг.

Кўнгул бирла жонни ҳам эттинг асир,
Бу шиддатни ёлғуз манго қилмадинг.

Яқин истамак даст агар бермади
Йироқтин доғи марҳабо қилмадинг.

Наво бирла гарчи ҳеч кимсани
Навоий киби бенаво килмадинг.

                                 378

Юзунг оқ, эй ғамки, ашким рангини ол айладинг,
Жон фидонг, эй дардким, жисмимни поймол айладинг.

Ҳолатим халқ англамас, ё раб, сен-ўқ раҳм айлагил,
Чун ғаме бердингки, айтурдин тилим лол айладинг.

Сен тараҳҳум қил, худоё; бу қотиғ ҳолатдаким,
Мени зору дилбаримни фориғул-бол айладинг.

Сафҳайи рухсор уза хатким чиқардинг— фитнадур,
Фитна узра нуқталардурким, отин хол айладинг.

Шарҳи ишқинг ёзғали жисмим қуруттунг хомадек,
Ҳар тараф жон риштасин ул хомаға нол айладинг.

Ваҳ, не ҳол эрдики, мажлис ичра лаълинг жомидин
Элни хушҳол эттинг, аммо бизни беҳол айладинг.

Элга жавлон ичра солдинг тийғ, юз минг войким,
Ҳар қачон еттинг Навоий сори, иҳмол айладинг.

                                    379

Не ҳуш уммидеким, урён нигун қад бирла урсам так
Париларға жунун туморидур бўйнумда силкинчак.

Тери жисмимда ҳар ён тоза доғу қон ила гўё
Қазо Мажнунға тикмиш  лолалар  яфроғидин кўнглак.

Яро кўзлар бўлуб танда ру бўлди хира ул юздин,
Ясабмен ҳар тараф эски фуганлар шаклидин айнак.

Юлуб пар жон қушидин, оҳ пайконин йиғиб кўнглум,
Ўқунг синғанларин гўё ясар афғон учун новак.

Назар солса юзунгдин ўзига юзга кўзни кўр айлай,
Қилибон тийғ ила мардумни онинг нуқтасидек ҳак.

Ҳаво қилғонда зулфунг ҳалқа домидин кўнгул билдим,
Бу қушнинг ҳам аёғ, ҳам бўйнида маҳкам эмиш илмак.

Изин ердин кетар деб асрадим раглар киби кўзда,
Олиб жон риштаси бирла аёғи ўрнидин ўлчак.

Фалак зарфин тўла берди қазо ул ой майи ишқин,
Бу майдин бизга, ваҳким, тегмади бир қатрадин кўпрак.

Лиқо мумкин эса учмоқ-томуғдин қочмаким, бўлмас
Кишига ҳеч мақсуде муяссар чекмайин эмгак.

Чу бўлдум ишқида фоний, ҳадисин сўрмангиз мендин,
Ки қолмас зикри зокир бўлса мазкуринда мустаҳлак.

Тиларсен ўзлукунгнинг Жузв-Жузвин мунфак эткайсен,
Навоий назмининг жузвини қилғил жузви лоянфак.

                                      380

Ҳажрдин кўзумга  оламни қаронғу айладинг,
Умрдин кўз юмғаним ул тунда уйқу айладинг.

Жону кўнглум муддате саргаштадур кўюнг аро,
Бошларин айландурурға буйла жоду айладинг.

Ҳолима қолур таажжубдин эл оғзи очилиб,
Йўқса аҳволим жаҳон ақлиға кулгу айладинг?

Ашки сиймобиймудур ҳажрингда ё кўз оқини
Ҳал қилиб, кўздин равон ул навъким су айладинг.

Қолди маҳмизингдин ой юзинда, эй чобук, нишон,
Гўйиё жавлон куни они тепингу айладинг.

Шоҳиди давронға гўё, эй тараб машшотаси,
Бодани гулгунаву соғарни кўзгу айладинг.

Эйки, айтуреен замон аҳлиға йўқ эрмиш вафо,
Они маълум, эй Навоий, бу замонму айладинг?!

381

Юзунг очиб, не ажаб, юз хонумонни ўртамак,
Ким бўлур бир шамъ ўти бирла жаҳонни ўртамак.
 
Чун кўнгул сайд айладинг, жисмимға ўт солмоқ недур?
Расм бўлмас қушни олиб, ошённи ўртамак.

Заъфлиқ жисмимни ўртаб бўлма  оҳимдин малул,
Хосият жуз дуд не бўлғай самонни ўртамак?
 
Бил шафақ ўтию анжум учқунидин ғам туни,
Ким қилибтур майл оҳим осмонни ўртамак.

Ўртади кўнглум тан ичра ўқларингни уйлаким —
Тушса ўт-ул навъ бўлмас  найситонни ўртамак.

Халқ ўлуб ошиқ санга, мен ўртанурмен, ваҳ, неча
Элга солған ўт била мен нотавонни ўртамак?!
 
Чарх оҳим ўқидин юз минг тўшукдур, эй кўнгул,
Ўртамак жони ҳамулдур парниённи ўртамак.

Не учун кул бўлди ўт, ашжор ўтун, сунбул тутун,
Истамайдур гар фалак бу бўстонни ўртамак?

Солма ўт ушшоқ жониға Навоий борида,
Не учунким яхшидур аввал ямонни ўртамак.

                                   382

Ё раб, ул ойники эл кўнглига марғуб айладинг,
Гарчи ишқидин хароб эттинг мени — хўб айладинг.

Шоҳ эсам ишқ аҳлиға, тонг йўқким, эй гардун, мени
Ул жамол аҳли шаҳи ишқиға мансуб айладинг.

Не ажаб, боштин-аёғим дард бўлса, эй қазо,
Ким нигоримни қадам то фарқ маҳбуб айладинг.

Телбараб эрмишден, эй роқим, ҳамул кундин бери,
Ким жунунумни паризодимға мактуб айладинг.

Туҳмати зуҳд айлабон, эй шайхи козиб, не учуи
Бегунаҳ бизни харобот ичра маъюб айладинг?!

Жон бериб ўлсам ажаб йўқ толибинг, эй ишқким,
Ҳар не матлубидур онинг, бизга матлуб айладинг.

Эй Навоий, ўзни солдинг итлари хайли аро,
Итни гўё одамий хайлида маҳсуб айладинг.

                                 383

Истаб ул бутни хирад белида зуннорин кўрунг,
Бир калоба ип била Юсуф харидорин кўрунг.

Лаълу холи нақши жонда, танда қону тоза доғ,
Зоҳиримда ботин аҳволи намудорин кўрунг.

Зор жисмим чирмашур ул ойға ёзған номаға,
Васл умидидин битикка чирмағон торин кўрунг.

Заъфлиқ жисмим эгилди касрати пайконидин,
Бу йиғочнинг, шохини хам айлагон борин кўрунг.

Умр даврининг бақосин билмаганлар, ҳар тараф
Сувда ёмғур нуқтасининг даври паргорин кўрунг.

Эйки, кўрмайсиз бино аҳли фано туфроғиға,
Соясида мен бўлур вайрона деворин кўрунг.

Демангиз, ҳажр асру захм этмиш Навоий жисмини,
Жисмида захмича юз жонида озорин кўрунг.

                                   384

Раҳмсиз бўлғай кўнгул куффори Хайбар кўнглидек,
Мумкин эрмас бўлмоқ ул шўхи ситамгар кўнглидек.

Кести атфоли ғаминг кўнглум уза наъл узра наъл,
Ончаким бўлди ҳазин кўнглум санубар кўнглидек.

Кўнглум ул хат шавқидин юз заҳмлик жисм ичра бор
Ўт ичинда анбар этган дуди мижмар кўнглидек.

Неча захм этсанг қизиқ кўнглумни, ўттур — қон эмас
Ҳумратеким анда зоҳир бўлса ахгар кўнглидек.

Гарчи Лайли маҳмилидин нола кўп чеккай дарой,
Савти муҳлик бўлмағай Мажнуни музтар кўнглидек.

Мужда, дайр аҳлики, соқий акси эрмиш жилвагар,
Дар киши берса сафо кўнглига соғар кўнглидек.

Ҳажр тийғидин Навоий қору захмин, кўрки, бор
Кўнгли мамлу жисмидек, жисми саросар кўнглидек.

                                       385

Саманди ноз уза ул чобуки балоға боқинг,
Пари  бошинда малак парридин ўтоға боқинг.

Нечукки қавси қузаҳ даври меҳр акси эрур,
Топиб ҳам эгнидин айланғон икки ёға боқинг.

Садоғи жонибиким илгига синон тутмиш,
Юз ўқ йилонию бир қотил аждаҳоға боқинг.

Агар бу ўқу синон урмоғин инонмасангиз,
Очиб танимни, ададдин фузун яроға боқинг.

Бу шакл бирла жаҳон бузмоғи яқин гар эмас,
Улусда ҳар тараф ошубу ибтилоға боқинг.

Бу боғ гулларини ерга сочмайин қўймас,
Хазон елини кўрунг, чархи бевафоға боқинг.

Навоий ўлди жамол аҳлидин вафо топмай,
Не бўлди бир назар ул зори бенавоға боқинг.

                                    386

Хаёлинг ҳусниға кўнглумда зийнат берса ҳижронинг,
Эрур гулгуна қон, машшота ишқу кўзгу пайқонннг.

Жафо сарлавҳида қилди алиф машқи кўзунғ ёхуд
Алифдек жонға неш урмоққа сафлар чекти мужгонинг.

Лабинг хат зоҳир этти, Ҳизр умри берсалар ўлгум,
Хусусанким, Хизрға ҳамдам ўлғай оби ҳайвонинг.

Тушумда васли эрди, эй кўнгул, ё раб, бало урсун
Сангаким, мени уйғотти ажаб ҳолатда афғонинг.

Димоғи йўқ мушавваш бўлмағин, гўёки бутратмиш
Жаҳон боғида савдо сунбули зулфи паришонинг.

Неча ёғдурса ғам тошин фироқ атфоли, эй Мажнун,
Не ғам бош узра Лайли боргоҳи бўлса қалқонинг.

Қафас қайдидадур булбул, буким вайрона тутмиш чуғз,
Вафоси йўқ эканни билди гўё аҳли дунёнинг.
 
Бу базм аҳли нифоқидин ториқмиш кўнглум, эй соқий,
Эзиб беҳушдору, тут манга етганда давронинг.
 
Навоий, ҳажрида не навъ сели ашк оқиздингким,
Висоли бўлди чун мумкин, ўтарга йўқтур имконинг.
 
                                   387

Шикоф эмас буки кўксумга солди тийғи ҳалок,
Ки жони хаста ғамингдин яқосин айлади чок.

Улусға ўт солур эрсанг мени бурун ўрта,
Нединки ўтни туташтурғали керак хошок.

Неким бошимда эди учти, етгач ул чобук,
Ёниға боғласа бори узилмағай фитрок.

Ғамингни элга бериб, йўқки бизни шод эттинг,
Ки элни шод этибон, бизни айладинг ғамнок.

Ғамингдин оҳим ўқи етти чархдин ўтти,
Нишон эрур ети кавкабки кўргузур афлок.

Кўнгул ўти била захмин кўруб не раҳм этгай,
Ўзин чу доғу алифдин аёмас ул бебок.

Тиканда гул очилур, андалиб янглиғ анга,
Ки ишқи ўлса табиат хиёнатидин пок.

Ич ул биҳишт суйин муғ сафолидинким, ақл
Томуғ ўтидин анинг рангин этмагай идрок.

Навоий ичти маю фориғ ўлди ўзлугидин,
Кўрунг, не заҳрни дафъ айлади ичиб тарёк.

                                 388

Кўнгулки, ҳажр туни қўймади қарорин анинг,
 Мунунг ҳам оҳи қаро этди рўзгорин анинг.

Висол гулшани бирла кўп ўлмағил машъуф,
Хазони ҳажр чу барбод этар баҳорин анинг.

Тутуб нишоту тараб чанг зулфин этма суруд,
Ки бир-бир узгуси ғам чанги тор-торин анинг.

Қадаҳ нишоти учун давр ичинда қон ютқон,
Чекарга, билки, гарм айламас хуморин анинг.

Сипеҳр ком ила эврулмаса, ҳазин бўлма,
Кишига бермадн чунким ҳақ ихтиёрин анинг.

Агар бақойи абад истасанг, фано йўли тут,
Ёрут кўзунгни қилиб тўтиё ғуборин анинг.

Навоий, ул киши топти фароғ оламдин,
Ки ҳиммати кўзи тенг кўрди йўқу борин анинг.

                                     389

Кўнгулким, ҳар ёниға наъл кестим бўлғали зоринг,
Қушедур талланинг чанбарлари ичра гирифторинг.

Улус қатлидин ул кўз нотавонроқдур, не ҳол эркин,
Ки жон олған била майл айламас сиҳҳатқа беморинг.

Юзу зулфунг чу дин қасдиқилур, кофир десам тонма,
Демон юз узра зулфунг, балки мусҳаф узра зунноринг.

Кўзи оллида, эй бодом, қилдинг ишва даъвосин,
Магар кирпикларидиндур нишони жисми афгоринг.

Ўзунгни сотмоғингда ҳусн савдосидин, эй Юсуф,
Ҳабибим етса эрди, не ушалғой эрди бозоринг.

Юзунг гулгун бўлубтур бодадин, ваҳ, кўзгуга боқким,
Не янглиғ тоза-тоза гуллар очмиш боғи рухсоринг.

Ғамим айтурға ёре топмағондин, соқиё, ўлгум,
Манга бир журъа бирла ёрлиқ қилсанг, худо ёринг.

Агар рангин май ичсам, эй қазо наққоши, ёзғурма,
Иҳота қилмағон иш қўймамиш чун даври паргоринг.
 
Навоийни адам водийсиға солди фано сели,
Итурганлар ани, ул селнинг, хошокин ахторинг.

                                      390
 
Элга ишқидин ғараз меҳру вафосидур анинг,
Гар мени ўлтурса, мақсудум ризосидур аиинг.

Бўлмас ул бегонаваш чун ошно, бўл, эй кўнгул,
Бир кишига ошноким — ошносидур анинг.

Новаки завқи кўзумдин чиқмасун деб, захмини
Қийр ила туттум, соғинмангким, қаросидур анинг.

Ўқи суфори кўнгулда гар қизарди, не ажаб,
Ким бағир парголаси ҳар дам, ғизосидур анинг.

Сабр хайлин кўнглум ўз гирдинда қўймас, гўйиё
Кирпику қошинг хаёли ўқу ёсидур анинг.

Даҳр бўстонида буким чок эрур гул кўнглаги,
Булбул аҳволиға гўёким азосидур анинг.

Шод ўлубтур фақр куйида Навоий уйлаким
Салтанат фарши гадолиғ бўрёсидур анинг.

                                   391

Кимга бир мажлисда оҳу дард ила сўзе керак,
Мундоқ ўт ёқмоққа аввал мажлисафрўзе керак.

Мажлисафрўзе агар ҳам бўлса, мажлис аҳлининг
Бағрини куйдургали оҳи жигарсўзе керак.

Субҳи васлинг ичра тиргуз хайли ушшоқингниким,
Шоми ҳажр, ўлтурғали мендек сияҳрўзе керак.

Кўюнгга ҳар кун бориб ҳар дам кўрай дермен сени,
Менга ҳар кун байраму ҳар лаҳза наврўзе керак.

Яхши асра ғам туни оҳим ўқин, эй чархким,
Сен иваз отмоққа ҳам чун тийри дилдўзе керак.

Бир Хизрваш ҳимматин берма иликдин, негаким
Дашти ҳирмон қатъига охир қаловузе керак.

Ишқ таълимин Навоийдин олурлар аҳли дард,
Уйла дарс аҳлиға мундоқ донишомузе керак.

                                        392

Яна, эй ишқ, гули рухсорин ошуби чаман қилдинг,
Ҳазин булбул таниға ҳар паридин бир тикан қилдинг,

Кўнгулни телба айлаб, қайдиға ҳар ён оқар сувдии
Чаман занжири гисусинда юз чину шикан қилдинг.

Саҳоб атфоли жола тошларин ёғдурғали, эй гул,
Пари янглиғ зуҳур айлаб, жунун булбулға фан қилдинг.

Раёҳин хайлини чекмакка ер зиндонидин гўё,
Булут айёридин ҳар қатра торин бир расан қилдинг.
 
Ниҳоли гул нишиман гулшан эттинг гўйи, эй булбул,
Фироқ ичра тикандин бистару хасдин ватан қилдинг.

Юзунг шамъида шабнам, йўқса тердур, соқиё, ваҳким,
Ул анжумдин шабистон ичра қатли анжуман қилдинг.

Чаманда маст елдин, ваҳки, ҳар ён хам бўлур гулдек
Замоне жилва айлаб, бизни расвойи заман қилдинг.

Ўлук деб ужбдин зоҳид анга хилватни гўр айлаб,
Ҳамоно пардайи пиндорин, эй  гардун, кафан қилдинг.

Навоий қайда ғам   сейли яка кўнглунг уйин бузғай,
Ки айларда иморат анда балчиғ дурдидан қилдинг.
 
                                       393

Шоми ҳажрим кўрдунг, аммо зулм таркин тутмадинг,
Ваъдайи шамъи висол эттинг, вале ёрутмадинг.

Гавҳари васлинг илик бергай деб ашким бўлди баҳр,
Чунким ул дарё аро ғарқ ўлдум — илгим тутмадинг.

Васл нўшидин кўнгулни қилмадинг бир лаҳза хуш,
Ҳажр заҳри биймидин юз катл то қўрқутмадинг.

Донайи ашкимгаким ром ўлди ҳижрон қушлари,
Эй кўнгул, бир кун фиғонингдин они ўркутмадинг.

Оташин гул ғунчасидек ўртадинг кўнглумни, лек
Очибон, они насими васлдин совутмадинг.

Хаста кўнглумким ғаму хуноба қилдинг қисмати,
Бу ғизову шарбат ул бемордин ўксутмадинг.

Бодайи васлин ғанимат тут, Навоий, зинҳор,
Ким не қонларким, бу гулгун сувни истаб, ютмадинг.

                                    394

Чаманда чеҳра фуруғи учун қадаҳ олдинг,
Не ачиғ эрдики гул хирманиға ўт солдинг.

Ажаб йўқ, ашкинг агар юммайин оқар, эй кўз,
Ки ёр боқмайин ўттию сен боқиб қолдинг.

Саманди пўясидин сарсар урғон ўт янглиғ,
Не ҳолат эрди санга, эй, кўнгулки, қўзғолдинг.

Ғамим юкин кўтариб, эй сипеҳр, ҳажр туни
Чу қилмадинг ҳаракат гўйи асру тавшолдинг.

Дедим таронае жонбахш, мутрибо, сен худ
Фироқ сози тузуб, ўлтурур кўки чолдинг.

Висол гулшанин, эй жон қуши, кўп истарсен,
Бу домгаҳ аро гўёки асру қийнолдинг.

Фано йўлида Навоийға бўлмадинг ҳамраҳ,
Бу дашт пўясидин, зоҳидо, магар толдинг?!

                                       395

Донайи холинг била кўнглум қушин ром айладшг,
Гарди Яздий меъжаринг дин қасдиға дом айладинг.

Сабзаву гул истамон то вўсмаву гулгунадин
Қошни айлаб сабзагун, оразни гулфом айладинг.

Ҳусн боғида қадинг бўлмиш латофат гулбуни,
Тўнни гулгун, тугмани то ғунчаандом айладинг.

Қоматим долу ёшим гулранг эрур, то ноз ила
Долугул етган ниҳоле узра ором айладинг.

Юз уза очтинг сочинг зуннорин, эй кофир, магар
Фош этиб куфрунгни қасди аҳли ислом айладинг.

Тонгла жаннат ҳуридин кеч, эй кўнгул, ноком ила
Гар бу кун дунё аруси васлини ком айладинг.

Эй Навоий, зулфиға бўлдунг паришон оқибат,
Яхши жамъият бу савдодин саранжом айладинг.

                                        396

Зулфеким, боғлиқдурур ҳар жонга бир тори анинг,
Тандин эл жонин, ажаб йўқ, чекса рафтори анинг.

Тийғи захминким тикармен,  сиҳҳатим эрмас ғараз,
Чиқмасун дермен ҳазин кўнглумдин озори анинг.

Дона-дона хол ила ғунчангни истаб, кўрки, бор
Тоза-тоза доғ ила кўнглум намудори анинг.

Лабларинг шавқида ўлган ҳалқдин кўюнда зоғ
Тўъма айлабдурки, бўлмиш лаъл минқори анинг.

Мумкин эрмас ул пари мажнуниға ҳуш, эй ҳаким,
Ким жунун хаттидурур бўйнинда тумори анииг.

Эй мусулмонлар, фиғонким, кофире кўнглумдадур,
Ким эмас жон риштасидин ўзга зуннори анинг.

Ташнамен, соқий шафақгун май тўла тут соғаре,
Ким фалакни нуқта қилғай давр паргори анинг.

То қуюб оғзимға андоқ сипқорай ул майниким,
Қолмасун ул навъ соғар ичра осори анинг.

Айта олмон, асрай олмон ишқ сиррин, оҳким,
Саъб эрур ихфосию мушкилдир изҳори анинг.

Эй Навоий, фард бўл васл истасангким, халқдин
Ҳар кишиким ёрлиғ узгай, худо ёри анинг.
 
Мужда, эй толибки, ердин олмоғи мумкин эмас,
Бир қадам матлуб бошқармай талабгори анинг.

                                     397
 
Дуди оҳимнинг қуюндеқ печ ила тобин кўрунг,
Тийра ҳажрим оқшомининг баҳри гирдобин кўрунг.
 
Қушким ул ойдин келтурмиш нома, ҳар тирноғидин
Чоклар бўлғон кўнгул элтурга қуллобин кўрунг.
 
Ҳиндуйи соҳирдурур даври занаҳдонида хол,
Тавқи ғабғаб шаклидин бир акси меҳробин кўрунг,
 
Ишқ ўти туғёнидин жонимки булмиш ташналаб,
Дафъиға ул ойнинг икки лаъли серобин кўрунг.

Олмағон бўлса чучук жоним лаби бирла кўзи,
Ҳам шакархандиға боқинг, ҳам шакархобин кўрунг.

Солики маҳрумким, матлубидин тўлмиш жаҳон,
Оллоҳ-оллоҳ, жонин ўртар дарди ноёбин кўрунг.

Ёр кўйин истай ўзлукдин Навоий бўлди фард,
Каъба иҳромиға истеъдоду асбобин кўрунг.

                                   398
 
Латофат ойи ул юз шоми савдо сунбули тобинг,
Соч узра гарди Яздий меъжар ул шом ичра маҳтобинг.

Кўнгуллар хайлиға хуш-хуш кирарга шоҳроҳ ўлмиш
Тароғ чеккан замон йўл-йўлки бўлди сунбули тобинг.
 
Безарда оразинг машшота ҳайвон чашмаси ичра
Тушуб гулгуна гулгун қилмиш, эрмас лаъли серобинг.

Ипакларким эшипсен жисмлар захми учун гўё,
Муқайяд қилғали жонлар қушин ҳам улдур асбобинг.

Улусни саждаға тарғиб этарға Хизри раҳ бўлди,
Демасмен вўсмалиқ қошингки, мийноранг меҳробинг.

Учи хам игна бирла кўз дуоси бошқа осқондин,
Ёмон кўз тегмасун, ул бўлди мен чекмакка қуллобинг.

Кетургил раз қизи. соқий, муғанний, нағмае тузгил,
Ки ул кўктин кетургай  Зуҳрани афғанға мизробинг.

Туну кун жилва қилма, эй аруси даҳр, билмишмен,
Ки меҳнат субҳи ўлмиш қоқумунг, ғам шоми синжобинг,

Навоий, офият истар эсанг, қўй даҳр золинким,
Ҳариф эрмасдур ул маккораға бу жисми бетобинг.

                                     399

Зиҳи қути ҳаётим ҳажр муҳлик дардида ёдинг,
Агар лутфунгға лойиқ бўлмасам, йўқтурму бедодинг?

Манга лаззат сенинг зикринг, манга қувват сенинг фикринг,
Манга ишрат сенинг васлинг, манга тоат сенинг ёдинг.

Агар хуршиди рахшон орзу қилсам — гули рўюнг,
Магар тўбийи жаннат майли этсам — сарви озодинг.

Бағир қонин лаболаб айлаган ошом ики лаълинг,
Кўнгул сайдин дамодам бисмил этган икки сайёдинг.

Улусни тиргизур қатл айламакдин оби ҳайвонинг,
Ва лекин ўлтурур қатл айламасдин бизни жаллодинг.

Муҳиқдур, эй кўнгул, буким ул ой фарёдингга етмас,
Ки ёлқибдур нединким, етти кўп ул ойға фарёдннг.

Демон девона, балким дев ўлубмен ул пари рухдин,
Не тонг, эй шайх, акс этсам тахайюл барча иршодинг.

Улусқа софийи ишрат тутуб, эй соқийи даврон,
Ҳамоно заҳри меҳнатни менинг жонимға асродинг.

Навоий, Каъбайи мақсуд сори гар қадам қўйсанг,
Тажарруд басдурур ҳамроҳингу бетўшалиғ зодинг.

                                         400

Чаманда сарвинозим жилва қилмоқ айламас оҳанг,
Жаҳон бўстонидин, биллаҳ, бўлубмен ғунчадек дилтанг.

Мизожиким тилар хилват, худоё, бўлмасун офат,
Биҳилмен гар қилиб ишрат, ичар махфий майи гулранг.

Яшил яфроғлиқ ашжор эмас ҳажрингда, эй дилдор,
Ки оҳим тафидин гулзор миръоти тутубтур занг.
 
Солибтур чорболиш гул, тутубтур чоргаҳ булбул,
Не суд, ул шаҳ ичай деб мул мушарраф айламас авранг.

Малолат бўлса жононда тиканча бордурур жонда,
Агар ҳар гул гулистонда кўрунса бир ҳарифи шанг.

Бу гулшанда гули раъно тўкулмак ваҳмидин гўё
Жамолин кеч қилур пайдо дема, булбулдин айлар нанг.

Навоий кўрмайин они етибтур оғзиға жони,
Магарким қилғай афғони  гаҳи ул гул сори оҳанг.