Топ рейтинг www.uz
ҒАЗАЛЛАР

501

Баҳору боғ сайридин не гул, не сарвдур комим,
Будур комимки, шояд учрағай сарви гуландомим.

Ўқунг кўп захмидин дом ўлди жисмим, захмлар эрмас,
Чиқарға жон қуши йўллар ясабтур ҳар тараф домим.

Жамолинг кўзгуси чун элга рўбарў бўлур ҳар дам,
Не тонг, гар кўзгу аксидек замоне йўқтур оромим.

Хушо Мажнунки, маънуси эди бошиға қўнғон қуш,
Жунун тоши ёғардин бошима ул ҳам эмас ромим.

Мангаким ҳажр заъфидин нафас маълум эмас келмак,
Не имкон бас етишмак ул Масиҳодамға пайғомим.

Фироқим кечаси бас муҳлик ўлмиш, гар саҳар бўлмас,
Нафас урмоққа гўё субҳни қўймас қаро шомим.

Анингдек ташнамен, эй муғбачаким, қўш тутар бўлсанг,
Фалакнинг ҳуққасин бўл икки, то бўлсин ики жомим.

Баҳо бу бенаводин гар қабул айлар эсанг, бордур
Бирига жавҳари жоним, бирига нақди исломим.

Ҳаром эттим Навоий, дунёву уқбо таманносин,
Нединким Каъбайи кўйи сари боғланди иҳромим.

502

Тандин ўқунгни чексалар оғрирдин эрмас шеваним,
Андин қилурмен навҳаким, айру тушар жондин таним.

Гулхан кули ичра ниҳон жисмим жунундиндур нишон,
То телбалик барқи аён бўлғач куюбтур хирманим.

То ишқ аро афсонамен, ўт ичраки девонамен,
Ул шамъ учун парвонамен, ким бўлмиш ўртанмак фаним.

Ул шўх секритти саманд, эрмас насиҳат судманд,
Ҳар дўст эмди берса панд, улдур улуғроқ душманим.

Май ичгали ул нўшлаб зоҳир қилур ҳар дам тараб,
Бу навъ очилмоқ, не ажаб, андоқ сув ичган гулшаним.

Чун одамийда йўқ вафо, кўр ул пари ишқи аро
Жавлонгаҳим дашти фано, вайронайи ғам масканим.

Ғам тиғидин қочмоқ ҳавас қилма, Навоий, ҳар нафас,
Ул тиғнинг дафъиға бас юз пора хирқа жавшаним.

503

Қуруқ танимға туган куйдурурда бебоким
Фатила ўти етишгач туташти хошоким.

Тан ичра телба кўнгул изтироб этар асру,
Тикиб не навъ ўнгалсун бу сийнайи чоким?

Ҳазин кўнгулни магар чок қилғасен, эй гул,
Ки ғунча янглиғ очилғай даме бу ғамноким.

Давойи ишқинг аро ўзга оламим бордур,
Ки ашким анжум эрур, оҳ—дуди афлоким.

Дедим: бошимни чопиб, элт тўъма итларингга,
Деди: бу юкдин узулмиш яқинда фитроким.

Фиғонки, ишқ ҳадиси дақнқ эрур андоқ,
Ки қосир ўлмиш ани англамоқдин идроким,

Дединг, Навоий эмиш ҳушманд, бори дегил,
Жаҳонда кимдурур андоқ харобу расво ким?!

                                        504

Нўши лабини ҳар неча сўрдум, ўсонмадим,
Ичмак била ҳаёт зулолини қонмадим.

Зоҳид дедики, раҳн этибон ҳирқа дайр аро,
Қилмишсен анда бутға доғи сажда, тонмадим.

Муғ пири май бориб, тилади жонни муғбача,
Ҳар неки дедилар, қилуридин тажонмадим.

Сархайл эдим бу кеча харобот аҳлиға,
Ул салтанатни лек ўзумга инонмадим.

Ақл этти манъ муғбачаву дайрдин басе,
Кўп ўкди ҳуру равзани, лекин бегонмадим.

Шукр, эй кўнгулки, бўлмадим афлок жавридин
Ошуфтаҳолу жоҳиға доғи қувонмадим.

Азм эттим, эй Навоий, ул-ой сори бу кеча,
Маҳвашлар очти шуълайи  рухсору ёнмадим.

505

Висол ичра ул ойнинг фурқатин осон гумон қилдим,
Чу борди, войким, не навъ душвор эрканин билдим.

Дер эрдим ҳажрида шояд ўзумни асрай олғаймен,
Бу сўз ҳашв эрканин билдим, ҳамул соатки айрилдим.

Фиғонким, дарду ғам кирмакка хуш-хуш рахналар бўлди,
Кўнгулким тўш-тўшидин дарду ғам чиқсун дебон тилдим.

Ҳамул дам ишқ даштида мени гум қилди бехудлуқ,
Агар ҳушу хирад саъйи била бир лаҳза топилдим.

Фано йўлиға туштум етгали Фарҳоду Мажнунға,
Нечук йўл бормайинким, яҳши ҳамраҳларға қотилдим.

Чу ичтим ишқ жомин, бехуд ўлдум тарки ҳуш айлаб,
Анингдек май ичиб, бу навъ усруклукдин ойилдим.

Фироқи мушкил эрмиш, билмайин мен ҳам Навоийдек
Висол ичра ул ойнинг фурқатин осон гумон қилдим.

506

Қироғ эрмаски, қилмишмен кўзум сели йўлин маҳкам,
Сиришк эрмаски, ул йўл беркимай қилмиш тарашшуҳ нам.

Итининг гар аёғи куйди ўтган чоғда қабримдин,
Сўнгаклар туфроғимдин куйдуруб, айланг анга марҳам.

Кўнгулдур ул паридин ишқ мулкининг Сулаймони,
Ки ҳам бор оҳидин, бил, ҳукмида, ҳам доғидин ҳотам.

Қуёшнинг қурбидин ойким ҳилол ўлғай эрур андоқ,
Ки бир маҳваш санга еткач, ер ўпмакликка бўлғай хам.

Париваш тифллардин ҳар замон ортар жунунумким,
Берурлар ҳушу ақлим қушлариға тош отардин рам.

Улусдин чиқтиму ҳар дам қочармен соядин ҳам, ваҳ,
Ки ногаҳ ул қуёш сиррин десам ул ҳам эмас маҳрам.

Шикоф эрмас қаламдаким, фироқим шарҳи ёзғандин
Яқо чок айлабон, чирмаб қаро, бўлмиш анга мотам.

Бу эрса майки куйдурди вужудум кишварин атри,
Яқин бил, соқиёким, жом сиррин билмай ўтмиш Жам.

Май ич даҳр ичраким иш сирридин англай десанг рамзе
Эрур ҳар зарранинг моҳияти хуршиддин мубҳам.

Саҳар кун ашҳабиға чун керактур поймол ўлмоқ,
Фалак майдониға ҳар тун қамардек сурди тут адҳам.

Навоий дарди ҳолидин дам очмас бўлса, айб этманг,
Не дам очсун бировким, топмади оламда бир ҳамдам?

507

Не ул қулоққа етар, арзи ҳол адо қилсам,
Не ул кўнгулга ёқар, нақди жон фидо қилсам.

Кўнгул шикофиға ул кўй туфроғи қаниким,
Бу хушк дору ила захмима даво қилсам.

Керак қуёш дирами танга ўлса байъона,
Чу Юсуфумни ики даҳрға баҳо қилсам.

Фиғонки, ишқ чекар боғлаб они бўйнумға
Нечаки зуҳду вараъ пардасин ридо қилсам.
 
Кўзумга даҳрни ҳар лаҳза тийрарак айлар
Саводи холингга ҳар неча кўз қаро қилсам.
 
Ишим чу савмаа шайхи бкла тузолмади, кош,
Ки эмди майкада пириға илтижо қилсам.

Навоийиё, чу сабо ҳамнафасдур ул гулга
Не бўлди, сарсари оҳимни гар сабо қилсам.

506

Ҳажр ила кўрма раво жонимға бепоён ўлум,
Тиғ сурким, хушдурур оз оғриғу осон ўлум.
 
Жон бериб истармен ўлмаки, ўлум хушроқки жон,
Жоним ўлмакдур чу истайдур манга жонон ўлум.

 Халқ душвор ўлмагим ҳайронидурлар, турфа кўр,
Ким эрур душвор ҳажрим оллида ҳайрон ўлум.

Ҳажр қолмас ёшурун, оҳу фиғон чек, эй кўнгул,
Ким яшурмоқ бирла ҳаргиз қолмади пинҳон ўлум.

Дарди ҳижрон саъбу етмас шарбати васл, эй табиб,
Гўйиёким ушбу дардимға эрур дармон ўлум.

Фоний ўлмай қилғон изҳори фано, билким, эрур
Ул гадоким, ризқ учун зоҳир қилур ёлғон ўлум.

Эй Навоий, жаҳл ила ўлмак қатиқ ишдур, валек
Чун камоли маърифат касб ўлди, не нуқсон ўлум?

509

Сарви озодимни боғ ичра хиромон истарам,
Сабзасин сарсабзу гулбаргини хандон истарам.

Дард жононимда, балким юз алам жонимдадур,
Йўқки жононимға, бал жонимға дармон истарам.

Тийрадур вайроним онсиз, ваҳ, яна бир қатла ҳам
Ул қуёшни байтул-аҳзонимда меҳмон истарам.

Нафъ этар бўлса ҳино янглиғ кафи пойинға қон,
Чок этиб кўксум, они бағримда пинҳон истарам.

Эй Хизр, ҳайвон суйи тут дам-бадамким ёр учун,
Садқа қилмоқлиқ учун ҳар лаҳза бир жон истарам.

Муждае бергил мизожи сиҳҳатидин, эй табиб,
Ким бу пайғоминг учун жонимни қурбон истарам.

Уқ киби қаддин кўруб афтода чун кўр ўлмадинг,
Эй Навоий, кўзларингда нўги пайкон истарам.

510

Бўлмасун кўнглунг қушиға дурру гавҳар васли ком,
Ким қазо ул доналарға баҳр мавжин қилди дом.

Гар малак тасбиҳи дона ҳур зулфи дом эрур,
Ким бу дому донаға зийрак қуш эрсанг, бўлма ром.

Даҳр боғининг ҳавосидур самуму суйи заҳр,
Анда бўлмас бу ҳавову сув била қилмоқ мақом.

Боғким, нилуфари гугирд ўтидур, англаким,
Не муаттар бўлғай андин тарбият топқон машом.

Май ўти бирла димоғингни қизитмаким, бу ўт
Эл димоғида пиширмайдур бажуз савдойи хом.

То ўзунгни хасча кўргунгдур, эмассен одамий,
Гар ҳавода сайр қил, гар сув уза кўргуз хиром.

Кул қил ул хасни фано оташгаҳиға ташлабон,
То кўнгул миръоти ул кулдин жило топқай тамом.
 
Истарам, кўзгуда кўрсам ёр аксин бир нафас,
Соқиё, майким, эрур ишқ аҳлининг кўзгуси жом.

511
 
Истарам юз манзил ўтгаймен адам саҳросидин,
То замоне тинғамен олам эли ғавғосидин.
 
Умр нақдин сарф этай дермен фано бозорида,
То қутулғай хотирим суду зиён савдосидин.

Хуштурур вайронае таскин учун, лекин йироқ
Юз минг иллиқ йўл фалақнинг гунбази мийносидин.

Чиқмайин бу дайрдин, мумкин эмас бўлмоқ халос
Ҳар кеча юз минг бути сиймин бадан яғмосидин.

Ҳар сўнгак ёнимда қасди умр этар, ваҳ, хўшае
Борму имконким, қутулғай мунча меҳнат досидин.

Заъфароний юзда гулгун ашк тўкмак не осиғ,
 Ишва кўрган даҳр боғининг гули раъносидин.

Ғарқа эл дафни учун сардобаедур ҳар ҳубоб,
Ишқ водийсинда ашким селининг дарёсидин.

Ишвагарлар доғидин жон пардасин кўр, оҳким,
Бу ҳарир эскирди золим шоҳлар тамғосидин.

Эй Навоий, даҳр боғидин қутулмоқ истаким,
Булбул учқон яхшироқ зоғу заған маъвосидин.

                                         512

Кўнгулни айладим юз чок ишқингдан мени маҳзун,
Ки ҳуснунг васфи ёзғаймен китобе, коғази гулгун.

Кўнгулнунг мазраъиким новакингдин бўлди юз хирман,
Бошоқ термак учун келгай магар Фарҳод ила Мажнун.

Қабоб ҳар тун чекиб юз минг синон анжум шуоъидин,
Магар сабрим сипоҳиға шабихун келтурур гардун.

Лабинг шавқида кўнглум ҳар не борин бошидин қўйди,
Май истаб ринди муфлис айлади дасторини марҳун.

Кўнгулда шўхлар нозидин ортар ҳар нафас оҳим,
Ёнар ўтқа чу атфол эврушурлар, дуд ўлур афзун.

Майи лаълинг учун беҳудлуғум андоқдур, эй соқий,
Ки қотсат, тонг эмас, жомимға касби ҳуш учун афюн.

Улик зулфунгға элтур орзудин ёва айтурмен,
Бировдекким йилон тутмоқ учун оғзидадур афсун.

Тўкуб  ферузагун  кўк мотамингға  гавҳари  анжум,
Сени ферузаву гавҳар хаёли айлабон мафтун.

Навоий, назм лофин қўйки, кўз бир кунлуги эрмас,
Агар юз йил сочарсен табъ баҳридин дури макнун.

513

Булут ҳайвон зилоли бирла тиргузди ҳаво жонин,
Севунмак ашкидин шодоб қилди сабза мужгонин.

Эмастур  сабзаву лолаки, жола тошидин гардун
Кўкартиб ер юзин, ҳар сори зоҳир айлади қонин.

Ирик невчундурур шох узрна гулбун барги суҳондек,
Ититмас бўлса булбул жони учун ғунча пайконин?

Чаман Лайлисидин  айру дегайсен лола Мажнуядур,
Ки гардун жола тошидин қонатмиш доғи ҳижронин.

Чаман баҳри латофат бўлди найсон дурлари бирла,
Қизил толдек муҳайё қилди ҳар ён шохи маржонин.

Бу фасл ичра маломат тошидин солим биров қолғай
Ки чеккай май сумурмакда юзига жоми қалқонин.

Майиким оташин чиқғай сариғ гуллар, агар деҳқон
Томизса қатрае андин суворур чоғда бўстонин.

Бировким даҳр боғииинг фирибин билди наргисдек,
Қадаҳдин бош кўтармай сурди ишрат бирла давронин.

Гули мақсуд ул қондур, Навоийким, аёғингдин
Чиқар чекканда мақсад Каъбаси хори муғилонин.

514

Муҳаббат риштасин уздики, ўлтургай бу ғамнокин,
Магар ул ришта бирла тикмиш эрди кўкрагим чокин.

Эмас гирён кўзум кирпиклариким, сарсари оҳим
Солиб мавж ул тенгизга, бир қироққа солди хошокин.

Мунажжим кўнглум ўти дафъиға деди топай соат,
Дамим дуди аро не анжумин топти, не афлокин.

Бошим чопқонда ул чобук ёшингни асрағил, эй кўз,
Ким ул сувдин ювғайсен, қон юқардек бўлса фитрокин.

Назар йўлин сиришким пок юб, кўз пардасин очти,
Ки чиққач пардадин кўргаймен онинг чеҳрайи покин.

Кўзин уйқуда кўргач, ўлдум, оё, ўлмайин нетгай
Киши гулшанда беҳуд кўрса турки маст бебокин?

Юзунг кўп очма, гоҳи сўз дегилким, ақл деҳқони
Не гул исрофини яхши демиш, не ғунча имсокин.

Ўкуб жаннат гулин воиз, тиларким, айласам савдо
Неча эски дирамға Юсуфум, ваҳ, кўргил идрокин.

Десам, ул ой бориб, чиқмас ғами кўнглумдин, айтурким,
Навоий, не ажаб, бўлмоқ қамар сойир, ҳажар сокин?

515

Баски қадди ғунчадек эл кўнглин олиб қилди қон,
Гулбуни ноз ўлмиш эл кўнглидин ул сарви равон.

Кўзларинг хунхоралиқдин доимо бемор эрур,
Бода кўп ичгандин андоқким бўлур эл нотавон.

Ёшурун ҳуснунгда парронедурурким жон аро,
Ҳам алиф, ҳам наъл уза доғим эрур андин нишон.

Юзидин бийномен арчи юз чиқармас пардадин,
Нурдин кўрмакдур, аммо нур эрур кўздин ниҳон.

Ишқи комил бўлса, меҳнат ўқларидин бок эмас,
Не зарур  булбулғаким,  бўлғай тикандин ошён?

Ишқ боғининг суйи қондур, не тонг, гар оҳу ашк
Анда ёхуд оташин гул очсалар, ё арғувон.

Субҳнинг ҳар тонг эрур эл ғафлатидин кулгуси,
Меҳр хонидин гумон қилмаки, ебдур заъфарон.

Топмадим бу дайр ҳолидин хабар, эй муғбача,
Бехабар қил мени ўз ҳолимдин эмди бир замон.

Дард агар будур, Навоий чиқса оламдин, не тонг,
Масту урён кўкрагига тош уруб, тортиб фиғон.

516

Ишқида яхши-ямон бедодидин топмон амон,
Яхши то қилсам назар — йўқтур киши мендин ямон.

Лаҳза-лаҳза бош чекар ишқим шарори, эй рафиқ,
Алъамон шавқу муҳаббат шуъласидин, алъамон!

Юз адам мулкига қўйдум, келки, истайдур кўнгул
Бу узун йўл зоди кўз тикмак юзунгга бир замон.

Ўртабон ушшоқ жисмин, ғофил ўлма оҳдин,
Ким зарарлиқ дуд зоҳир айлар ўт тушган сомон.

Куймакимга новакинг пайкони бас, ҳижронни қўй,
 Хасға ўт солмоқ учун учқун ҳамон, дўзах ҳамон,

Сен магар туққонда кун туққондурурким, заррае
Фарқ фаҳм ўлмас орангизда невчунким тавъамон.

Ул қуёш ҳажрида оҳим ўқидин ваҳм этмаса,
Кўк темур ичра ниҳон невчун бўлубтур осмон?

Вақтдин ол нақди айшингники, мундоқким эрур
Дам-бадам кўздин ниҳон бўлмас анга бўлмоқ зимон.

Эй Навоий, телба кўнглум дардини англай десам,
Онча айтур ёваким, бир лафз андин англамон.

517

Юзу зулфунгни соғиниб келмишам, эй маҳжабин,
Кечани кеча демай, кундузни кундуз демайин.

Оҳу афғон чекма деб, оғзимға, жоно, муҳр қўй,
Чунки лаълинг хотаму ёқути нобингдур нигин.

Лаълининг бир-бир ҳадиси шаҳддек ширин эрур,
Оре-оре, доимо гул баргидиндур ангубин.

Лаъл уза хат ичра холингдур ниҳон, ё ҳиндуйе
Сабзада ёшунди шаккар қасдиға айлаб камин?

Янги ой хуршид аро бўлмоқ аён маъҳуд эмас,
Ваҳ, недур айлаб ғазаб, солмоқ жабининг узра чин?
 
Шамъни парвона куйдурмакдин, эй гул, қилма айб
Булбул эрмасдурму кул, ё сен эмассен оташин?

Эй Навоий, очмағай қонимдин ўзга лолае,
Ҳар гияҳ бу йўлдаким, қатлимға чекмиш тиғи кин.

518

Шикеб уйин бузадур бенаво кўнгул нетайин?!
Хароблиғ қиладур  мубтало кўнгул, нетайин?!

Дедингки, асра кўнгулни ўзунгдаву сабр эт,
Чу менда турмасу борур санго кўнгул, нетайин?!

Кўнгулни қайди жунундин чиқар дединг, эй ақл,
Кетурса бошингга юз минг бало кўнгул, нетайин?!

Кўнгулни ўтға солиб, кўзни истарам ўйсам,
Балони кўз кетурур жонға,  ё кўнгул, нетайин?!

Мен ул кўзи қаро ишқин қўюб эдим, биллаҳ,
Таҳаммул этмади юзи қаро кўнгул, нетайин?!

Тағофул этсам итарсен, ўларсен этсам қайд,
Сенинг била дегил, эй бевафо кўнгул, нетайин?!

Навойиё, деб эдинг зуҳд тарҳи бунёд эт,
Шикеб уйин бузадур бенаво кўнгул, нетайин?!

519

Не тонг, сариғ юзумда ашки рангин,
Ки киймиш сабзи талх ул сабзи ширин.

Ўзи гавҳар, тўни дарёйи офат,
Бўлуб мавжи бало ул тўн уза чин.

Санга ҳамранг тўнлуқ шўхлар бор,
Нечукким сарв аёғинда раёҳин.

Эрур жисмингда ахзар хилъат ул навъ,
Ки гулбун баргидин тўн қилса насрин.

Дегайлар сарв қадду хилъатингни,
Ва лекин сарв ким кўрмиш гулогин?

Хатинг шавқида кўнглум тўтиедур,
Ки йўқ зикрингдин ўзга анга талқин.

Навоий, чархи ахзардур сияҳкор,
Тамаъ сарсабз бўлмоқ қилма андин.

520

Арғувоний тўнмудурким киймиш ул сарвиравон,
Ё магар сарвиравон қилмиш либосин арғувон?

Сарвининг ҳар барги бағрим қонидин сероб эрур,
Йўқса, бўлмас арғувоний барглик сарвиравон.

Сарвдин то топти зийнат арғувон юз шавқ ила,
Бошқа санчар арғувон ҳар зод сарви навжувон.

Арғувону сарв истармен чаманда, то мени
Арғувоний тўн била ул сарв қилди нотавон.

Кўргузур қадду либосинг шавқидин қонлиғ мижа,
Кўзда ҳар дам арғувону сарвдин бир карвон.

Арғувоний тўн била қатл айламас ул сарвким,
Қон ила қилмиш либосин арғувоний бир авон.

Арғувону сарвдин то даҳр боғи зебидур,
Бўлсун улким даҳр аро ҳам шоҳ эрур, ҳам паҳлавон.

521

Ишқ аро менмен даме бемеҳнату ғам бўлмағон,
Жонидин маҳрум ўлуб, жононға маҳрам бўлмағон.

Юз вафо айлаб, жафодин ўзга нафъе кўрмаган,
Минг жафо кўруб, вафоси заррае кам бўлмағон.

Минг қуёшча кўрган ўз ёрин, вале ёр оллида
Минг улушидин биринча зарранинг ҳам бўлмағон.

Олам аҳли ишқ аро расволиғим таън этмангиз,
Кимдурур  ошиқ  бўлуб,  расвойи  олам  бўлмағон?!

Анжум эрмас, тердур оҳим ўтидин кўк сақфида,
Ваҳки, бу тердин бинойе қолмади нам бўлмағон.

Дастгире истаким ғамдин халос имкон эмас,
Илги бир заррин камар белига маҳкам бўлмағон.

Эй Навоий, билки, топмас лаълидин қути ҳаёт
Жонни таслим айламакликда мусаллам бўлмағон.

522

Хуршид тулуъ этса,  қуёшинг соғинурмен,
Кўргач янги ой милини, қошинг соғинурмен.

Ҳар гулки жаҳон гулшанидин жисмима, эй шўх,
Етгач, мени савдозада тошинг соғинурмен.

Эй кўз, қурудунг, лек қаю сели балоким
Бир уйни хароб айлади, ёшинг соғинурмен.

Эй жисм, ажал чобуки ҳар гўйки ўйнар,
Майдони фано ичида бошинг соғинурмен.

Най шарҳин эшитгач қилиб, эй нола, сени ёд,
Кўз шарҳаларин кўрса, харошинг соғинурмен.

Эй хаста кўнгул, бўлғали сен ишқда Мажнун,
Кўргач сени саргашта, адошинг соғинурмен.

Ўлган итин, эй хаста Навойию рақибин
Чун кўрсам ити оллида, лошинг соғинурмен.

523

Ҳар хазон барги эрур зореки даҳр озоридин,
Сарғариб мендек тушар айру сиҳий қад ёридин.

Ҳар қуруғон шох мажнундурки, туфроғ уйига
Топширур ҳар дам илик юб нозанин беморидин.

Боғ аро, деманг, хазонким ошиқ ўлмиш мен киби,
Билгурур совуғ нафас бирла сориғ рухсоридин.

Ҳар оқар сувни хазон тиғи қилибдур зарнишон,
Кесгали меҳру вафо нахлин жаҳон гулзоридин.

Бу сориғ юз бирла ўлсам кўйида, тобутума
Шохлар боғланг хазони ишқпечон торидин.

Кўйида куймиш кўнгул буким, хазондур боғ аро
Эсти бир ел гўйиё куйган ғарибим соридин.

Коҳий юз бирла ўлармен, Исавийдам соқиё,
Бода тут хуршид жоми каҳрабо кирдоридин.

Бодаеким журъаси томғач, хазон яфроғлари
Ток баргидек қизарғай сарбасар ашжоридин.

524

Шавқдин ашк ичра ғарқ ўлуб, дей олмасмен ғамин.
Ким тенгизда гавҳар истар, асрамоқ керак дамин.

Айшу суҳбат хайлиға тушгай насимидин вабо,
Қайда солсам захме исланғон юракнинг марҳамин.

Пайкарим гардин совурғудфк эсар ҳижран ели,
Лутф этиб, эй гул, саҳоби васлнинг еткур намин.

Қолаб этти янги ойни тоқ учун меъмори сунъ
Қудрат илги боғлағон соат қошинг тоқи хамин.

Кўнглагидур чоку киз бўйнида фонус, ой, ажаб,
Тутти ул ҳам шамъдек ғам шоми кўнглум мотамин.

Шамъ чобуклук аро лўливашимға етмади,
Дудидин ҳар нечаким қилди мутарро парчамин.

Мотами ҳижронда созедур Навоий жисмиким,
Ноласидин зерини тоқмиш, ўкурмакдин бамин.

                                           525

Мени бедил санга жон ўйнамоқ бирла ярайдурмен,
Бале, сен тифлни бу туҳфа бирла арғадайдурмен.

Лабинг кўргач, илигим тишларам ҳар дам таҳайюрдин,
Ажаб ҳолатки, болни тутмайин, бармоқ ялайдурмен.

Дедим: «кўнглумга ҳар ёндин хадангинг недурур ёро?»
«Муҳаббат ўтиға,  — деди, — ўтундурким қалайдурмен».

Чу аҳли дард учун пайваста қош ёсини тортибсен,
Манга-ўқ новакингни хуш кушод этким, қулайдурмен.

Анга айтур сўзум кўп, оҳким, ул ҳусн миръоти
Чу қилди жилва, кўзгу акси янглиғ алдарайдурмен.

Магар элтур парилар, эй фусунгар, телба кўнглумни,
Ки турмайдур, нечаким жисмим уйинда қабайдурмен.

Навоий телбараб то ул пари кўйига юзланмиш,
Эшитурмен фиғон, лекин ҳадисин англамайдурмен.

526

Тикмишам мажруҳ кўнглум захмини ғам нешидин,
Чиқмасун деб ханжаринг завқи кўнгулнинг решидин.

Лаълдин маҳрур эди кўнглум, чу фасод очти қон,
Қатра қонлар йўқки, жонлар томди ул дам нешидин.

Қоши милин олмаса қурбон кўнгулдин, бас манга,
Йўқса, не ғам, чекса ё қатлимға ҳар дам кешидин.

Кўнглум андоғким, итиб Мажнун атодин, тутти тоғ,
Дарди ишқ истар қочиб ақли салоҳ андешидин.

Соқнё, чун давр иши маълум эмас, бир май била
Фориғ эт жонимни ақли хурдадон ташвишидин.

Ул майеким, тўлғуча паймона озод айлагай
Будни хумхона дурду софининг тафтишидин.

Асради мунглуғ Навоий риштайи жонин чекиб,
Асрағондек шоҳлар сарриштае дарвешидин.

527

Англамон сувдек юзунгдурму кўрунган кўзгудин,
Ё юзунгдин кўзгу сув бўлди юзунг зоҳир судин?

Рўбарў бўлғач юзунг ғам шоми оллимдин кетар,
Соя тушгандек кейин хуршид бўлғач ўтрудин.

Йиғламоқ чун айлади даъво кўзум бирла булут,
Барқ гўё муни фаҳм айлаб йиқилди кулгудин.

Тушта ул маҳваш юзига то кўз очтим, ҳар кеча
Истамасмен турфатул-айне кўз очмоқ уйқудин.

Ҳоли ул юз васли топқан важҳдин, бир гўшада
Зулфи янглиғ тўлғаниб, бошим қуйидур қайғудин.

Ком соқий лабларидин топтим, аммо олди жон,
Эйки, даврондин қўш ичтинг, ғофил ўлма қорудин.

Борған эрмишмен ўзумдин жилва қилған чоғда ёр
Сўрмай ўтмиш, эй Навоий, худнамойим бехудин.

528

Ёна не қад жилва қилдиким, демакдин лолмен,
Ёна қайси зулф очилдиким, паришонҳолмен.

Заъфдин қаддим «алиф» бўлди, ул икки «лом»и зулф
Ҳар ёнимдин жилвагар, ваҳ, не ажаб гар лолмен.

Итларингнинг изидин юз гул кўзум боғидадур,
Шукр эрур бу ҳамки ишқинг йўлида помолмен.

Жисмим андуҳ ичра дард остида қолмиш, не ажаб
Эгма қад бирла агар зулфунг ғамидин «дол»мен.

Итти ул кўнглумки, васл учун тилар эрди ҳаёт,
Шукр эмди, ўлгали ишқингда фориғболмен.

Ишқ ўти бу навъким урён танимни чуркади,
Аҳли дард учун фано юзига мушкин холмен.

Эй Навоий, не ажаб юзум уза югурса ёш,
Чунки Мажнун бўлғали бозичайи атфолмен.

529

Ваҳки, мендин айру юз жон, йўқса жононму экин?!
Манга онсиз минг ўлум ё дарди ҳижронму экин?!

Сўрғали заъфимни лаълидинму эркин бир ҳадис,
Ё бузуғ жисмимда мамлу юз туман жонму экин?

Равзанимни то ёруттунг, кулбам ичра ҳар тараф
Зарралар сойирму ёхуд меҳри рахшонму экин?!

Олам аҳлиға лабинг зикримудур ратбул-лисон,
Ё бори олам лаболаб оби ҳайвонму экин?!

Зулф аро қаддинг хаёлидин кўзум ёрутқали
Анбарин юз шамъ ёхуд хайли мужгонму экин?!

Кўнглума ул юзу лаб ёдиму эркин ғам туни,
Ё шабистоним тўла гулбарги хандонму экин?!

Ғайриға боққан учун кўз мардумин қатл айладим,
Ашки гулгун ёхуд онинг захмидин қонму экин?!

530

Ярамни тиккали бошинг уза бичакму экин?
Бичакда риштайи жонимму ё ипакму экин?

Кўз асру тиктим анинг ўймоғиға, билмонким
Кўзум оқиму экин анда, ё сўнгакму экин?

Тун узра ойдину ойдинда субҳ эркинму,
Ваё сочингда бурунчак уза лачакму экин?

Гул узра ҳар сори тоб урди сунбулунг, ёхуд
Юзунгда зийнат учун сончқон гажакму экин?  

Лабингдин истади жоним ҳаёт, билмасмен
Ки бир сўкунчму ё қасди бир мучакму экин?

Бир усрук элни чиқиб қирғон эрмиш, эй Лутфий,
Сенингму бегинг экин, ё бизинг миракму зкин?

Навоий, ушбу паришон ҳадис ила ғаразинг
Авом хотирини сайд айламакму экин?

531

Юзунг ўтиға тутун зулфи муанбарму экин?
Оташин лаълинг ул ўт ичида ахгарму экин?

Меҳр сарчашмасидин қатраему томди, ёхуд
Оразинг бирла қулоғингдағи гавҳарму экин?

Ғам туни ҳар тараф оҳим ўқи ул ой ғамида
Чархдин ўтганининг ўрниму, ахтарму экин?

Музтариб кўнглум экинму куядурган тан аро,
Ё бу оташкада кунжида самандарму экин?

Қон экинму янги доғим аро, ё ҳажрингда
Жоми гулнорий ичинда майи аҳмарму экин?

Зоҳид учмоғ тилади ёрдину мен ҳам ўзин,
Ё раб, ушбу ики матлуб баробарму акин?

Эй Навоий, дема Фарҳод паришонлиғидин,
Ул бу мажнунча бало тоғида абтарму экин?

532

Улки, ҳар тун уйғониб ёнида кўрмас ҳамдамин,
Йўқ ажаб, гар сояни ҳамдам қилиб айтур ғамин.

Қўйнида афъи, не мумкин кўзга уйқу кирмаги,
Улки, ҳар тун ёд этар бир зулфнинг печу хамин.

Такя не имкон тушуб бистар аро юз минг тикан,
Улки, бир мужгон хаёли тийра қилмиш оламин.

Кеча афғон қилмасам, тонг йўқ, бировким кўнглига
Ҳажр ўқи теврулди, мушкилдур қатиқ урмоқ дамин.

Не ёруғ бўлғай ҳаёти шамъи улким, ишқ анга
Ғам шабистони аро ёғдурди ҳижрон шабнамин.

Захмингга сеп, эй кўнгул, навмидлиғ туфроғиким,
Топмади кўк ҳуққасинда кимса вуслат марҳамин.

Чарх анжум ашкини сочиб, недин киймиш қаро,
Ҳажр шоми тутмағон бўлса Навоий мотамин?

533

Порсо ёрим соғинмас масжиду сажжодадин,
Не учунким то май ичмиш, бош кўтармас бодадин.

Боқмаса тасбиҳу мусҳаф хаттиға, йўқ айбким,
Фориғ эрмас донайи нуқлу ҳарифи содадин.

Рўзасин се рўза май қилса, не тонгким, саъб эрур
Нася уммедиға кечмак ишрати омодадин.

Токим ул гулсиз булут янглиғ ҳавойий бўлмишам,
Базми айши ёдидин ашким қолинмас бодадин.

Майға жоним раҳн этай махмур эсангким, фарз эрур
 Сарви озодийға қуллуқ ошиқи озодадин.

Ким қизитти ишқ ўти бирла кўнгул, майдин димоғ,
Не ғами бор носиҳи беақлу шайхи лодадин?

Заъфдин махмурлуғ йиқти Навоий жисмини,
Ёр базми айшида ёд айланг ул афтодадин.

534

Чиқорғач ул маҳи маҳмилнишин ораз ниқобидин,
Жарасдек нола айлармен кўнгулнинг изтиробидин.

Эмас кўксумга эски доғлар, бал суқбалардурким,
Сувабмен то хаёлинг чиқмағай кўнглум харобидин.

Ҳавойи ишқинг асрарға эрур ҳар ён кумиш гунбаз,
Ки қилмишмен иморат баҳри ашкимнинг ҳубобидин.

Бағирда неши ғам ўлтурдию кўнглумда юз ғамким,
Итинг қут этмагай ногаҳ куюк бағрим кабобидин.

Тану жон заврақин ғарқ этгали гирдоби офатдур,
Қуюнларким, югурур ишқ даштининг саробидин.

Қоши меҳробидин юз қиблаға қўй дерсен, эй носиҳ,
Муважжаҳ дер экинсен, ваҳки, ожизмен жавобидин.

Хирад мулкини сабрим кишваридек буздунг, эй соқий,
Бу селиким равон қилдинг қадаҳполо саҳобидин.

Бу базм аҳлини бот йиқмоқдин ўзга соқийи даврон,
Не қилди қасд бу нилин қадаҳ даври шитобидин.

Навоий риштайи фикри чекар маъни суманбўйин,
Хуш ул тожирки, Юсуф чеҳра кўргузгай танобидин.

535

Субҳ еткурди сабо гулбарги хандон муждасин,
Ё кўнгул топти Масиҳ анфосидин жон муждасин.

Ё фалак берди йиғи, кўр айлаган Яъқубнинг
Кўзлари очилмоқ учун моҳи Канъон муждасин.

Не гули хандон, не Исодур, не Юсуф муждаси,
Топти бир маҳжур ўлар ҳолатда жонон муждасин.

Ғунча эрдим ғам елидин, тўнға сиғмон ғунчадек,
То сабо еткурди ул сарви хиромон муждасин.

Ҳажр аро, эй пайк, агар сен нома еткурсанг, не тонг
Тонг ели ҳар кун берур хуршиди тобон муждасин.

Нақди жон бердим, мусулмонлар, уятлиғмен ҳануз,
То эшиттим пайкдин ул номусулмон муждасин.

Эй Навоий, шоми ҳижрои йиғларим дафъ ўлдиким,
Субҳ еткурди сабо гулбарги хандон муждасин.

                                     536

Ёнида бўлмаcам нафасе, дарднокмен,
Кўрcам ёнида ғайр, худ ул дам ҳалокмен.

Жонимға юз ғам игнасини тикти ул Масиҳ,
То билдиким, қуёш киби ишқида покмен.

Васлинг тахайюлию мен, инсофдин эмас
Ким, руҳи пок сенсену мен тайра хокмен.

Ваҳм айла, эй сипеҳр, бугун оҳим ўқидин,
Ким ҳажр дардидин яна беваҳму бокмен.

Жуз васл шарбати манга суд этмас, эй табиб,
Ким мен фироқ меҳнатидин дарднокмен.

Зотимда чун майи азалий чошниси бор,
Ҳар сори маст қўл солиб андоқки токмен.

Оҳим, Навойиё, нечук асрай кўнгул аро,
Чун мен фироқ тиғи била сийнайи чокмен.

                              537

Ул сабабдин тийрадур кўнглум уйи ҳижронидин,
Ким эмас тобон кўзум шамъй онинг тобонидин.

Бошиға десамки эврулуб ўпай тобонини,
Войким, ҳар дам аёғ тортар бу саргардонидин.

Чун тикандин айру эрмас дойимо гул яфроғи,
Не учун олур кафи пойин кўзум мужгонидин?

Кирпигимдин захм ўлуб гўёки ёқибдур хино,
Ё қизорибтур кафи пойи сиришким қонидин.

Қилмамиш тирноғларин рангинки, пайдодур асар
Кўз қароси ҳар бирига саждалар қилғонидин.

Чеҳрайи мақсуд кўрди улки қилди тўтиё,
Гармрў соҳибназарлар соҳати майдонидин.

Келмаса равшан зулол, албатта, бўлур чашма кўр,
Бас аёқ чекма, Навоий, дилдайи гирёнидин.

                                          538

Кўнглум уйин ҳар нечаким, истасанг ғам топқасен,
Доғи ҳажру ғуссайи бесабрлиғ ҳам топқасен,

Ким эмас ошиқ санга солсанг мени кўздин, вале
Ошиқеким содиқ ўлғай мен киби кам топқасен.

Нўши васл, эйким, тиларсен неши ҳижрон кўрмайин,
Чун эмас бағринг жароҳатлиқ, не марҳам топқасен?

Не ғаминг юз зарра саргардонлиғидин, эй қуёш,
Сенки рифъатдин Масиҳо киби ҳамдам топқасен?

Кулма хам қаддимғаким, юкланса ишқинг Қоф аро,
Ишқ остида ёзилғон қофдек хам топқасен.

Мунча фурқат ашки бирла бўлса дўзах масканим,
Тўлғасанг юз қарн ўтуб, хирқам тегин нам топқасен.

Эй насиҳатгў, Навоий яхшидур деб истадинг,
Билмадингким, буйла бир!раевойн олам топқасен.

539

Юз бало ҳар дам топар ҳижрон бу маҳзун жон учун,
Тенгри гўёким яратмиштур мени ҳижрон учун.

Ҳажр уйида манъ ашкимга маломат тошлари
Фарш эрур, гўё йиқилғур кулбайи аҳзон учун.

Қоматинг ҳажринда кўнглум сўрғучи носиҳ тили
Ништаредурким, ёрар ўқ захмини пайкон учун.

Ҳажр аро ҳолимни ёздим, ёд тут, эй навҳагар.
Ким  басе лойиқдурур сен  ёд этар дастон учун.

Ишқ ғам базмида згри қаддима жон риштасин
Тор этиб, соз айлади кўнглум чекар афғон учун.

Аждаҳо оғзи бил ўтлуғким очибтур қасдинғга,
Мунчаким волиҳсен, эй булбул, гули хандон учун.

Чун Навоий номайи шавқин етурсанг, эй рафиқ,
Тенгри ҳаққи руқъае бу зори саргардон учун.

540

Фурқатингдин кечалар ўртар мени бахти забун,
Гўйиё мен бир ёнар ўтмен, қаронғулуқ тутун.

Ашк этиб ғаммозлиғ, кўнглум бузулса, не ажаб,
Ким топар озор ёшлардин мудом аҳли жунун.

Мен тилармен васлу онинг кўнгли ҳар ағёр ила,
Манга икки тош аросинда керак албатта ун.   

Қаддингу ирнинг ҳавоси жондадур, айб этмагил,
Бўлса афғоним бийик, сели сиришким лаългун.

Ким кафанни ёд этар, андин ўлук огоҳроқ,
Гар либосин билсаким эрур катан ёхуд катун.

Сели ашкимдин фалак ғамхонаси вайрон эди,
Қилмаса эрди жафоси дуди оҳимдин сутун.

Кўрмасам қошинг бўлурмен турғоним бирла фиғон,
«Войий» эрур бас чу бўлмаса «Навоий» бирла «нун».

541

Сенсизин, эй умр, бир соат манга жон бўлмасун,
Сен  бўлу  бас, тўбию фирдавсу ризвон бўлмасун.

Деб эмишсен, куйдурай бир доғ ила кўнглин анинг,
Ҳар нечук доғ ўлса ўлсун, доғи ҳижрон бўлмасун.

Қошиға қилғач сужуд, ўлтурди ул кофир мени,
Ҳеч мусулмон ёри, ё раб, номусулмон бўлмасун.

Ишқида жоним уқубатлар била ол, эй ажал,
То анинг ошиқлиғи ҳеч кимга осон бўлмасун.

Ул пари кўнглумда меҳмон бўлмиш, эй жон, воқиф ўл,
Оҳ ўти дуд этмасун, захм ичра пайкон бўлмасун.

Эй кўнгул, масте чиқиб шаҳр ичра солмиш рустахез,
Ваҳ, хабар тутким, бизинг бебоки нодон бўлмасун.

Дедиким, жон бер, доғи ўпгил аёғим туфроғин,
Эй Навоий, тезрак бўлким, пушаймон бўлмасун.

542

Васлингға етибон соғинурмен хаёл экин,
Ҳолимни англамон манга, ё раб, не ҳол экин?

Ушшоқ ашкидин сув ичиб, бар жафо берур,
Ё рабки, қоматинг не ажойиб ниҳол экин?

Зулфунгда хол «жим» аросиндағи нуқтадек,
Юзунгда зулф «вард» ёниндағи «дол» экин.

Ҳар нечаким куярмен, анинг зарра меҳри йўқ,
Оёки, толеъим кунига не завол экин?

Дерсенки, сени қайси пари телба айламиш?
Эй бағри тош, билиб яна бу не савол экин?!

Занбурнинг эви киби кўнглум тўшук-тўшук,
Лаълинг хаёли ҳар тўшук ичинда бол экин.

Мискин Навоий жониға кўюнгда қилма қасд,
Сайд айламак ҳарам қуши охир вубол экин.

543

Ишқинг этагин жон илиги бирла тутубмен,
Сен киргали ёдимға ўзумни унутубмен.

Кўнглумга келур ҳар сори ўқ отса, нединким
Жон ширасидин оғзини онинг чучутубмен.

«Ёринг, — дедилар, — ғайр била бода ичибтур»,
Таҳқиқини билгунча не қочларки ютубмен.

Гарм ўлмангиз, аҳбоб тилаб васл чароғин,
Менким юрагим куйди, не чоғлиғ ёрутубмен.

Ҳажринг туни оллимға не меҳнатки етибтур,
Васлинг куни ёдидин ўзумни овутубмен.

Хилват асари ужб эканин англадим, эй шайх,
Айб этма, фано дайрида гар кулба тутубмен.

Ашк ила Навоий сув берур, сабр ниҳолин
Билмаски, они оҳим ўтидин қурутубмен.

                             544

Ўлгумдурур чу фурқат ила иштиёқдин,
Кел қутқар, эй ажал, мени ушбу фироқдин.

Тонг йўқ, қизорса лола киби кўз, чу мардуми
Ҳар дам ғамингда қон ютадур ул аёқдин.

Сен май ичарсен эл била, ул ғамза қон қилур,
Мен қон ютуб назора қилурмен йироқдин.

Атфол санг арбадаси ваҳмидин даме
Девоналар киби чиқа олмон висоқдин.

Ичтим итинг сафолида май, ваҳ, қачон ювғай
Ҳайвон зилоли завқини онннг мазоқдин?

Майдин ҳаёт тутки, бегонмас Масиҳни
Ҳар шаппареки, учса бу эски равоқдии.

Мутриб била не кўнгли очилсун Навоийнинг,
Ким мен фироқдин десам, ул дер «Ироқ»дин.

545

Эйким, танимға жон берасен ҳар тариқдин,
Ўлсам не айру тушгуча сендек рафиқдин.

Белингмудурки, анга қизил фўта боғладинг,
Ё риштаеки ўткарилибтур ақиқдин.

Савдову ришта захматиға учради кўнгул
Зулфу белинг хаёлида фикри дақиқдин.

Ҳар дам демаки, кўз ёшидин саргузаште айт,
Дарё фасонасин не сўрарсен ғариқдин?

Оҳим кўнгулни кўюнг аро солса, не ажаб,
Гулзор аро Халил тушар  манжаниқдин.

Зуҳд аҳли ужб тафриқасидин халос эмас,
Шарти фано фироқдурур ул фариқдин.

Талпинма ашкинг ичра, Навоийки, чиқмади
Ҳеч кимса ғўта бирла бу баҳри амиқдин.

546

Ғамингда ҳар кеча, эй гулъузор, йиғлармен,
Саҳарға тегру чекиб интизор йиғлармен.

Мену қаро кеча, йўқ нисбатим санга, эй субҳ,
Ки сен куларсену мен шамъвор йиғлармен.

Бурунғи меҳру вафо, сўнгғи жавру зулмунгни
Бирин-бирин соғиниб, зор-зор йиғлармен.

Куларлар эл манга беихтиёрким, ҳар дам
Эшитсам отини, беихтиёр йиғлармен.

Мунғайди кўнглум анингдек, ҳазл нағмасидин
Ки элга кулгу этар, ошкор йиғлармен.

Кулар сипеҳри даний изтиробиға кўнғлум,
Валек ўзумда кўруб изтироб йиғлармен.

Навоий, ашким оқизғай ғамим тунин мундоғ,
Ки чархдек кеча тутмай қарор, йиғлармен.

547

Лоланинг ғунчасидек кўнглум ўлубтур тўла қон,
Ваҳки, эл ғофилу куйдурди мени доғи ниҳон.

Заҳри ҳажр ичгали дерменки, қилай ишқинг тарк,
Айтқондек киши муҳлик мараз ичра ҳазаён.

Рўзғоримки қаро бўлди, эрур ишқ асари,
Қайда ўт тушса, қаролиғи қолур ерда нишон.

Ишқинг ўтинки ёшурдум, эл аро ёйди рақиб,
Ким иситмани ниҳон тутса, қилур марг аён.

Хатинг ичинда лабингнинг ики холи, не ажаб,
Икидур нуқта ёзилур эса хат ичида «жон».

Ҳажр чун қоним ичар ҳар сори қонлиғ туганим,
Хон эрур оллида, то кўнглума бўлмиш меҳмон.

Чархдин меҳр иси топқонға такаббур не ажаб,
Эл димоғиға чу гугирд ўти айлар нуқсон.

Халқ таън этса, Навоий эгилиб нола қилур,
Игри янглиғга қилур ел асари бирла фиғон.

548

Сафҳайи ҳуснунгда жонбахш ирнинг,   эй сийминбадан,
Ўхшашурким айлагай Исо қуёш ичра ватан.

Йўқ ажаб, эй гул, кўнгул захми  аро новакларинг,
Расм эрур чун рахна бўлғон ерга қўймоғлиғ тикан.

Ҳасратингдин, билки, ўлмишмен, агар кўюнг аро
Бир гадо ногаҳ тилар бўлса ғариб учун кафан.

Кўзунгу зулфу қошингдин  инжудек  бўлди ёшим,
Халқ ушбу важҳдин дерлар ани дурри Адан.

Воқиф, ўл, эй боғбонким, ҳар тараф пул шаклидин
Сендек элнинг қабридурким, зоҳир этмиш бу чаман.

Кўнглагининг атри жонсиз жисмима берди ҳаёт,
Гўйиё эл жонидин махлуқ ўлубтур ул бадан.

Чун Навоий назмининг ҳар ҳарфидур шарҳи ғаминг,
Деса бўлурким эрур ҳар байти бир байтул-ҳазан.

549

Фалак ситезасидин бўлма, соқиё, маҳзун,
Қадаҳ кетурки, эрур бесабот олами дун.

Манга тамаъ карам аҳлидин ўлди май важҳи,
Йўқ эрса, ер қуйи ул ганжким йиғар Қорун.

Мураққаъ узра дирам киби вуслалар не осиғ,
Ки бир дирамға чоғир учун ўлмағай марҳун.

Бу шукр учун гаҳи, эй шўх, бер назрки, ҳудой
Сени азизу шариф этти, бизни хору забун.

Ема бу лавҳайи мийно рамузи ҳаллиға ғам,
Май ички, топмади ҳеч ким бу сафҳаға мазмун.

Хумор жонима қасд этти, соқиё, май бер,
Ки жонға солса бир ўтким, бошимға чиқса тутун.

Навоий назмидурур яхши гар қулоқ солсанг,
Тараннумеки   қилур ўзи бирла аҳли жунун.

550

Ғам елидин, ё раб, ул гулга ғуборе бўлмасун,
Балки онсиз даҳр боғида баҳоре бўлмасун.

Қаддининг сарвиғаким, боғи латофат нахлидур,
Чашмайи ҳайвондин ўзга жўйборе бўлмасун.

Айшу ишрат жомидин бўлсун юзи гул-гул, валек
Кўнглига ғам гулбунидин хор-хоре бўлмасун.

Жилвасоз ўлғонда майдон ичра чобук шўхлар,
Шоҳу сархайл андин ўзга шаҳсуворе бўлмасун.

Гар буюрсанг садқа бошиға эвурмак, эй рафиқ,
Будур уммедимки, мендин ўзга боре бўлмасун.

Даҳр боғининг насими совурур гул хирманин,
Анга ул гул гулшани сори гузоре бўлмасун.

Эй Навоий, қил дуо жониғаву жаҳд айлаким,
Майлинг онинг қуллуғидин ўзга сори бўлмасун.

551

Эйким, нафасе ғойиб эмассен назаримдин,
Ваҳким, ғами ҳажринг оқизур қон жигаримдин.

Расволиғ ўти  бирла туташиб келадурмен,
Эй аҳли саломат, қўпунгуз раҳгузаримдин.

Сен ғофилу мен ваҳм қилурмен кеча-кундуз,
Бу нолайи шабгир ила оҳи саҳаримдин.

Ғам елидин ул навъ ўтум ўрди аламким,
Юз барқ ясар абри бало ҳар шараримдин.

Белинг ғамидин мўя била йиғладим онча,
Ким ашк дуру гавҳари ўтти камаримдин.

Эй зуҳд, йўлум урмаки, бу марҳала ичра
Мақсадғача сенсен бири юз минг хатаримдин.

Эй ишқ, фано йўли сари бошлаки, тинмон
Гар топса Навоий хабар ушбу сафаримдин.

552

Не тирикмен, не ўлук; не соғ, не бемормен,
Айта олмонким фироқингдин не янглиғ зормен.

Нуқтайи оғзинг ғамидин тортибон жадвалдек оҳ,
Ашк селин оқизиб саргашта чун паргормен.

Дўстлар, кўнглум ҳадисин демангиз тенгри учун,
Ким мен ул девонайи саргаштадин безормен.

Кўнглагингдинким, топар жон дам-бадам Юсуф иси,
Эй Азизим, мен ҳам ул кўнглак аро бир тормен.

Бир қуёш ҳажринда тундеқ рўзгорим тийрадур,
Тонг эмас, гар тун киби мотам тутуб йиғлормен.

Майда афюн эзгил, эй муғким, бу эски дайр аро
Телбарармен ғуссадин гар бир нафас ҳушёрмен.

Невчун эл дашному таънидин бўлай ошуфтаҳол,
Эй Навоий, чун неким дерлар, юз онча бормен.

553

Васл этти ёр ваъда лаби жонфизосидин,
Гўё бу сўзни айтти жоним аросидин.

Гар кўрмадинг шафақ уза хуршид, эй кўнгул,
Иҳсос қил они юзу гулгун қабосидин.

Мунглуғ кўнгулнинг оҳидин этмас рақиб ваҳм,
Йўқ итга бок ишқ гадоси асосидин.

Ишқ ичра ўлдум, оҳки, қутқармади мени
Давр офати ул офати даврон жафосидин.

Оламни ҳажр зулмати тутқай, совурса ел
Куйган фатилани янги доғим қаросидин.

Чархи данийда бодайи ғам тўлмиш, эй рафиқ,
Жуз ҳажр заҳри қилма тамаъ давр косидин.

Сабт ўлмаса Навоий оти назми зайлида,
Фаҳм айлар аҳли дард каломи адосидин.

554

Сарвеки, нолишим бийик ўлди ҳавосидин,
Юз минг фиғонки, огаҳ эмас мубталосидин.

Кўнглумни кўзларидин айирмангки, чиқмағай
Мажнун насиҳат ила кийиклар аросидин.

Мен тийра уйда беҳуду юз навъ гуфтугў
Ҳар кў бошинда телбалигим можаросидин.

Кўнглумда тоза доғларинг шаклини истасанг,
Фаҳм айла ўтлуғ ики кўзумнинг қаросидин.

Қувват тутар лабинг ғамини еб ҳазин кўнгул,
Гўёки қон таваллуд этар бу ғизосидин.

Давлат либоси шаҳғаки, йўқтур шикоятим
Муғ дайри теграсида гадолиғ палосидин.

Ғам шомидин Навоийни нетгай халос этиб,
Ёрутсанг уйини шамъи жамолинг зиёсидин?

555

Дўстлар, бир чора мен девонае шайдо учун,
Ким ўлармен ул парипайкар малаксиймо учун.

Оташин гул теграсида лаългун юз барг эмас,
Балки юз наъл ўтқа солмиш булбули шайдо учун.

Хом кўнглумким, дудоғингни тилаб афғон қилур,
Бор дурур ул тифлдекким йиғлағай ҳалво учун.

Ашк ичинда ғарқамен зулфунгнн тутқайменму деб,
Уйлаким тожир тенгиз ранжин чекар савдо учун.

Турки мастедур кўзунг уйқуда, кўз кунжида хол
Ўғриким қилмиш камин ёнида қўйғон ё учун,

Гулханийдекдурки, истар ғулхану олотини,
Сифлаким меҳнат чекар дунёву мофиҳо учун.

Бу Навоий бандани, эй сарв, озод асраким,
Буйла бир булбул керак сендек гули раъно учун.

556

Ўртама кўнглумни комин ҳосил этмасдин бурун,
Қушни ким бирён этибдур бисмил этмасдин бурун?

Жисм аро ишқинг ватан қилмай, ҳануз олди кўнгул,
Ўт ёқар ер топти уйни манзил этмасдин бурун.

Ошиқ ўлдум, жонни осонлиқ била ол, эй ажал,
Ишқ дарди жонға ишни мушкил этмасдин бурун.

Эй кўнгул, ёр очти юз, ҳижронда ўлмак саъб эрур,
Жон фидо қил юзга бурқаъ ҳойил этмасдин бурун.

Пандлар берди хирад кўнглумга, юз шукр, эй пари,
Телба қилдинг носиқ они оқил этмасдин бурун.

Фоний ўлсунким, бақойи жовидон истар они,
Фоний ўлғанларға даврон дохил этмасдин бурун.

Эй Навоий, ғайр нақшидин орит кўнглунгниким,
Файз мумкин эрмас ўзни қобил этмасдин бурун.

557

Кўнгул олурда ажаб дилрабо эмиштуксен,
Не дилрабоки, балойи худо эмиштуксен.

Кўнгул берурда санга билмас эрдим, эй бадмеҳр,
Ки хаста кўнглума мундоқ бало эмиштуксен.

Табиб ожиз ўлуб оқибат деди, билдим,
Ки ишқ дарди била мубтало эмиштуксен.

Гадолиғ эттим эса бўсае, ачиғланибон,
Дедики: «Асру уятсиз гадо эмиштуксен».

Кўнгулни куйдурубон жон олурсен, эй янги доғ,
Фиғонки, бир йўли кўнгли қаро эмиштуксен.

Черик вуҳушу сенга, тахт — қулла, эй Мажнун,
Фано мамоликида подшо эмиштуксен.

Дедим: «камина итингмен», кулуб манга айтур:
«Навойиё, не бало худнамо эмиштуксен?!»

558

Лаълу ғамзанг бирла баским нуктадон устодсен,
Бир нафас борсен Масиҳо, бир замон жаллодсен.

Лаъли шавқидинки ғам тоғин қозарсен, эй кўнгул,
Не бало Ширин ҳаваслиқ нотавон Фарҳодсен.

Аҳли диллар чеҳраси олтун, сиришки сийм эрур,
Токи сийми ноб аро қилдинг ниҳон фўлод сен.

Наргисингдин бир назар қилғилки, асру бир йўли
Қулларинг ҳолидин, эй сарви равон, озодсен.

Найшакардек қаддингға, ваҳ барги най тўн демаким,
Ишқпечон баргида бўлғон ниҳон шамшодсен.

Хуррам ўлмассен сумурмай бир қадаҳ, эйким, мудом
Чархдин кўнглунг бўлуб юз лахт қон, ношодсен.

Эй Навоий, жисминга пайконларидин лангар эт,
Йўқса, бу оҳинг елидин ногаҳон барбодсен.

559

Чок-чок эттинг кўнгул комини ҳосил қилмайин,
Кескулорттинг нотавон сайдингни бисмил қилмайин

Ҳажр ўқининг манзили бўлмоқ кўнгул, не судким,
Етгач-ўқ ўтти хадангинг анда манзил қилмайин.

Тушмасун ҳар кўз юзунгга, элга ҳам ўт тушмасун,
Чиқма уйдин парда ўтлуғ юзга ҳойил қилмайин.

Гарчи ҳажри рўзгорим тийра қилмиш, эй сипеҳр,
Маҳфилим ёрутма, они шамъи маҳфил қилмайин.

Ул пари мажнунидур, кўнглумни зинҳор, эй ҳаким,
Панд қилма зулфи қайдидин салосил қилмайин.

Даҳр иши олудалиқдур, эй хушо ул покрав,
Ким ўтар бу жийфаға кўнглини мойил қилмайин.

Эй Навоий,  шарт қилдимким қутулсам ҳажридин,
Неча кўнглум десаким, ишқ орзу қил, қилмайин.

560

 Ёридин ҳеч ким  менингдек зору маҳжур ўлмасун,
Жумлайи оламда расволиққа машҳур ўлмасун.

Мен бўлай овора то ишқимдин айлаб гуфтугўй,
Оти онинг ҳар киши оғзиға мазкур ўлмасун.

Жонима бедоду зулмин, ё раб, ул миқдор қил,
Ким анинг ошиқлиғи ҳар кимга мақдур ўлмасун.

Мен худ ўлдум, лек ҳар ошиқки эрур покбоз,
Навҳа тортиб мотамим тутмоқда маъзур ўлмасун.

Панд ила кўнглум уйин қилма иморат, эй рафиқ
Бизни бузди, ҳаргиз ул, ё рабки, маъмур ўлмасун.

Кечалар ул гул чекар эрмиш қадаҳ, эй тонг ели,
Воқиф ўл, ҳолимни айтур чоғда махмур ўлмасун.

Ёр васлиға қувондим, қовди кўйидин мени,
Эй Навоий, ҳеч киши давлатға мағрур ўлмасун.

561

Ноумиде мен киби борму экин жононидин,
Жонға етган кўнглидин, кўнгли тутулғон жонидин?

Фард ҳушу сабридин, маҳжур зуҳду илмидин,
Айру шаҳру мулкидин, овора хонумонидин?

Танға меҳнат равзанин очқон яқонинг чокидин,
Жонға риҳлат навҳасин тузган кўнгул афғонидин?

Ҳам салоҳ уйин қаро айлаб туганлар давридин,
Ҳам бало юзин қизил қилғон алифлар қонидин?

Мен доғи бир кун салоҳ аҳли эдим, эй порсо,
Бу уқубатлар аро қолдим биров ҳижронидин.

Жомима ҳар давр қуй, соқий, ҳалоҳил заҳриким,
Таҳ~батаҳ қондур ичим тоси нигун давронидин.

Эй муғанний, туз мақоми навҳаким, чиқмоқтадур
Хаста жон жисм уйи отлиғ кулбайи аҳзонидин.

Жон берур ҳар дам Навоий, не ажаб, гар берса жон
 Қулки айрилғай бегидин, бек неким, султонидин.

Ростлиқда сарви озодий йигитлик боғидин,
Покликда лаъли рахшоний эранлик конидин.

                                       562

Ақлу жону кўнглум ул ой фурқати озоридин
Бори  бир-бирдин малул ўлмишлару мен боридин.

Шоми ҳажрим тору бепоёнлиғин англай десанг,
Фаҳм ўлур ялдо туни янглиғ сочинг ҳар торидин.

Бордур андоқким, бузуғ кўнглумда қону ҳар ён доғ,
Лолаларким, чиқти вайрон масканим деворидин.

Ул пари кўнглум қуши қонин оқизғон фаҳм ўлур,
Очсалар бўйнумдағи дафъи жунун туморидин.

Ғунчайи васлим очар, шамъи фироқим тиндурур,
Ҳар насимеким  келур  гулрух  баҳорим  соридин.

Даҳр боғи лола бирла сабзасидин кечки, йўқ
Ғайри қону заҳр бу шингарф ила зангоридин.

Эй Навоий, нуқтайи айш истасанг майхонада,
Бош кўтарма май тағори даврайи паргоридин.

563

Ёр  пайғоми не осиғ ўзгалар таҳриридин?
Жон қачон  берсун Масиҳ алфози эл тақриридин?

Руқъаси гар барчд қатлим ҳукмидур, хушдурки, бор
Қатл ҳукми ҳирзи жон Исодамим таҳриридин.

Кимки кўрса, ваҳки, махфий ишқим ўтин фаҳм этар,
Руқъасин очиб ўқурда ҳайъатим тағйиридин.

Номасин очқанда юз девоналиқ қилдинг, дема,
Ким хабар йўқтур манга, биллаҳ, аларнинг биридин.

Не фусун қилмиш эди, билмонки, йўқтур ақлу ҳуш
Нотавон кўнглум аро алфозининг таъсиридин.

Руқъаедур чарх чирмошлиқки, мазмун суратин
Ҳеч ким фаҳм этмади унвонининг тасвиридин.

Ҳар не ёзмиш оллингга килки қазо, кўрмак керак,
Эй Навоий, қочмоқ ўлмас тенгрининг тақдиридин.

564

Келки, васлингдин ҳазин жонимнн хурсанд айлайин,
Сен жигар парголасин бағримға пайванд айлайин.

Чок этиб кўксумни, маҳв айлай сени бағрим аро,
Неча бу уммед ила кўнглумни хурсанд айлайин.

Кўзда мардум бўл, кўнгулда жон ерин тут, ваҳ, неча
Кўзни муштоқу кўнгулни орзуманд айлайин.

Юз бало солди кўнгул бошимға, они, эй рафиқ,
Қўйки, тишлаб-тишлабон парканд-парканд айлайин.

Не ачиғланмоқдур андин, не чучук сўз, эй кўнгул,
Хоҳ аччиғ йиғлайин, хоҳи шакарханд айлайин,

Гулшани васлин тилар жон, ер қуйи, жисм заиф,
Неча қудсий қушқа мундоқ торни банд айлайин.

Дер, Навоий, Вомиқу Мажнундек ўлғил, ваҳ, не навъ
Куч била ҳуш аҳлиға ўзумни монанд айлайин?!

565

Масиҳодин лабинг афсаҳ, қуёштин оразинг аҳсан,
Қуёшингға фалак ҳайрон, Масиҳингға қуёш маскан.

Кўзумда гарди майдонинг, танимда нақди пайконинг,
Анга кўз мардуми хозин, мунга жон кулбаси махзан,

Ясармен юз мақолат, ваҳ, бўлур кўргач ани ногаҳ
Кўзум ҳайрон, таним ларзон, эсим вола, тилим алкан.

Шикебу сабр уйин бузди, ки рухсоринда кўргузди
Хатидин нур уза зулмат, юзидин ўт аро гулшан.

Тўкарсен қон кўзунг бирла, берурсен жон сўзунг бирла,
Ажойиб зуфунунесенки, ҳар фан ичра сен якфан.

Маломат тоши доғидин ёруди ишратим шамъи,
Ажаб гугирд ўтидин айладим бу шамъни равшан.

Ясарда сунъ меъмори фалак ғамхонаснн гўё,
Ки қилди дарду ғам кирмакка ҳар кавкабни бир равзан.

Сен истаб Хизр умри, турфа буким, гунбази хазро
Юзига тун қаросин суртубон, айлар санга шеван.

Навоий, асрабон тамкин, кишидин истама таҳсин,
Чу шаҳ кўргузди истиҳсон, кўруб назмингни мустаҳсан.

566

Азал наққоши тарҳ айларда гул барги намудорин,
Магар паргор ҳилди булбули саргашта минҳорин.

Қазо машшотаси парвоналар жисми кули бирла
Ҳамоноким ёрутди шамънинг миръоти рухсорин.

Дегин, Мажнун қаро жонининг узган риштасидиндур,
Ки сунъ илги мутарро қилди Лайли зулфи зуннорин.

Магар Фарҳод жонидин сизиб, қонидин этти ранг
Қадар суратгари Ширин лаби лаъли шакарборин,

Тарозу барги гул, ип риштайи жон, тош лаъл этти
Чекарда  хозини  ҳикмат лабинг ёқути  миқдорин.

Қароғларим эмастур,  балки  топқач кўзга  қоқмишмен
Итардин ваҳм этиб рахшинг ситомин, балки мисморин.

Аёғинг кирпигимдин оғриғон бўлса, ёриб кўксум
Исиғ қонимға қўйким, ул ҳино-ўқ чексун озорин.

Харобот аҳли авру доғ дерким куйдурунг, соқий,
Даво йўқ сирмабон қочмоқдин ўзга шайх дасторин.

Магар бўлди қуюн туфроғ ила ел, май сув бирла ўт
Ясарда масти саргардон Навоий хилқати зорин.

567

Рашкдин дерменки, меҳр итсун сипеҳр айвонидин,
Бори этгай соя айвон ичра онинг ёнидин.

Кўксума урмоққа олған тошқа ўқи тегди, лек
Қилди кул жисмимни ўтким, секриди пайкониднн.

Оташин очилди ичгач боғнинг оқ гуллари,
Ашк ила ҳар қатраеким, борди кўнглим қонидин.

Анжум эрмаским, фалак миръоти ичра тушти акс,
Баски дур сочилди ер узра кўзум уммонидин.

Дема, нолангдин юмулмас кўзларимким, тонг эмас,
Келмаса беморларға уйқу ит афғонидин.

Меҳрнинг эрмас шафақ ичра шуоъий хатлари,
Чарх зулми қон тўкар ҳар шом анинг мужгонидин.

Жон олур лаълим ҳадиси, деб мени қўрқутмағил,
Ким бу бир сўздурки, айтурсен Навоий жонидин.

568

Кўрубмен кирпигинг боштин-аёқ тешган кўнгул ҳолин,
Қушедурким, тириклай юлмиш ўлғайлар пару болин.

Экиб тухмшш андоғким очилғай бўстонафрўз,
Очар хуноба кўз боғида эксам донайи холин.

Жамолин ваъд агар дебмен, кўп этма, эй араб, ҳайрат
Юзи айнин кўруб ҳар ён назар қил зулфидин долин.

Танимкиким қурубтур хомадек нол ўқларингдиндур,
Қалам қилсанг қил, аммо ташлама ҳар ён чекиб нолин.

Бу мажнун қатлин ул тифли париваш истамас бўлса,
Недин тошлар била қасдимға солди шаҳр атфолин?

Ғамин кўрманг бало тоғида, лаъли шавқидин жонни,
Ки ҳар бир тошидин сотмас абад умриға мисқолин.

Чу бўлмас шамъсиз парвонаву гул бирладур булбул,
Фироқ ўртар кўнгулни чун кўрар васл ичра амсолин.

Сабуҳий жом ила хушмен, нечук хуш бўлмағай улким,
Мунингдек ахтари фархунда қилғай субҳ анинг фолин?

Жавод илгида пири дайрнинг май заврақин кўрсун,
Бировким, кўрмамиш дарё ичинда жунг тимсолин.

Шаҳ эгнида мурассаъ тугмалик хилъатға бермасмен,
Йиғочлар бирла оллин теврабон кийган фано шолин.

Навоий, истасанг кўйин, итига ошно бўлғил,
Ялинғон янглиғ ул ит ошноға, сен анга ёлин.

569

Шаҳид ўлсам либоси лолагун сарви равонимдин,
Ясанг қабрим уза миле, бўянг гулранг қонимдин.

Кўруб тумордек чирмонмоғим ҳажрида раҳм этмас,
Ки ғофилдур ичимда ҳар тараф доғи ниҳонимдин.

Қуруғ тандинки қилдинг шарҳа-шарҳа нола тортармен,
Не тонг, важд ўлса элга дам-бадам найдек фиғонимдин.

Алифсиз жон киби йўқ ул паридин ўзга мавжуде,
Ҳазин жонимда то ҳижрон хаданги чиқти жанимдин.

Кўрунуб зулфииинг тори, кўрунмас заъфлиқ кўнглум
Нединким ул тавонороқдурур бу нотавонимднн.

Кўнгул кўз ўту селидин келиб ҳолим кўра олмас,
Малойик равзанимдин, бал халойиқ остонимднн.

Эрур қотилдин этмак орзу жонбахшлиқ расми,
Умиди меҳрибонлиқ боғламоқ номеҳрибонимдин.

Мени уйқуға солмиш даҳр боғининг насими, ваҳ,
Не гул тергаймен ушбу тушта кўрган бўстонимдин?

Навоий, билки, топмишмен нишон мақсуддин бешак,
Ўшал кунким нишоне топмасанг истаб нишонимдин.

570

Соғинманг соя ғам шоми малул эрмас фиғонимдин,
Босиб ўлтурмасам юз қатла, қочқай эрди ёнимдин.

Учуқ захми лабида билгурур, билгурмасун, кўрунг,
Нишона кимки истар жон аро доғи ниҳонимдин.

Балият шоҳиди гулгуна қилса, бас муносибдур
Момуғларким, яро оғзида гулгун бўлди қонимдин.

Ичимда баски тўлди новакинг, ҳар ён алиф эрмас,
Ки раглардек ўқунг билгурди жисми нотавонимдин.

Кўз ичра уйқу хайли гар кира олмас, ажаб эрмас,
Ки холи турфатул-айни эмас ашки равонимдин.

Дема, ровий, эрур Фарҳоду Мажнун қиссаси муҳлик,
Ани, алқисса, бир «долу алиф» бил достонимдин.

Юзумни, эй баҳори ҳусн, қон ёш ичра кўргулким,
Юзунг шавқида не гуллар зуҳур этти хазонимдин.

Улус таклифидин кўп хаста қилдим жонни, ваҳ, эмди
Яқиндур ўлгамен, баским хижилмен хаста жонимдин.

Навоий, вақтни тоатға ё ишратға сарф этким,
Соғинсам ўртанурмен тийра ўткарган замонимдин.

571

Тўла қондур кўзумнунг ҳалқаси то қолди ёримдин,
Магар тушмиш қароси тоза доғи интизоримдин.

Қавокиб демагил, гардун кўзи гўё ёшармишдур,
Тутундинким, чиқар гардун сари шамъи мазоримдин.

Ярамға ҳеч марҳамдин етишмас онча роҳатким,
Чиқориб тил, итинг қонин ялар жисми фигоримдин.

Мен ул ой рашкидинким эл кўрар туфроғ агар бўлсам,
Кўрар эл кўзларин кўр айла, эй гардун, ғуборимдин.

Эгармас кўк ҳисори давриға турки фалак кўргач,
Эвурмак ашҳабин  бир  хишт уза чобуксуворимдин.

Эрур қонлиғ кўнгулда кўзларинг, ваҳ, турфадур асру,
Ки чиқмаслар даме ул икки жайрон лолазоримдин.

Ичиб, гар тутмасанг эрди қадаҳ, эй нўшлаб соқий,
Не имкон эрди қутқармоқ мени муҳлик хуморимдин.

Мени ёзғурмангиз қилсам сабуҳийким, азал субҳи
Чиқибтур ихтиёр илгимдину иш ихтиёримдин.

Иноят ёмғури оллида дафъш саҳл эрур, гарчи
Ёғар идбор гарди, эй Навоий, рўзгоримдин.

572

Мени заифни саргашта айлади гардун,
Шитобу давр ила хошокни нечукки қуюн.

Туташти телба кўнгул ул пари узоридин,
Бу ўтни гул соғиниб, ваҳки, куйди ул мажнун.

Ҳубоб ончаки Жайҳун уза эрур мумкин,
Тасаввур айла кўзумнунг ҳубобидин гардун.

Юзунг шаҳидлари туфроғин совурмиш ел,
Буким булут кўрунур кўкта ҳар тараф гулгун.

Не айб, шодлиғ ашким кўп оқса васлингда,
Баҳор фасли бўлур чашмалар суйи афзун.

Қадингға сарв бош индурмамиш эмас акси,
Ки даҳр адаб қилур они солиб сув ичра нигун.

Ушатиб ўқини, маҳзун кўнгулни синдурманг,
Ки уй шикаст топар ҳар қачонки синди сутун.

Ер остидин куп ила лаълни чиқар, эй муғ,
Ки борди ер қуйи, чун сўз эшитмади Қорун.

Ғам ўлтурур мени, қўй панду бир қадаҳ берким,
Қилур бу заҳрни тарёк дафъ, йўқ афюн.

Навоий, истар эсанг салтанат, фано бўлким,
Жаҳон забунунг эрур, бўлмасанг жаҳонға забун.

573

Елга берди куйдуруб ул гул таним хокистарин,
Оташин гул ҳажри совурғон киби булбул парин.

Англамон булбул қизиқ кўнглимудур ё атр учун
Ғунчасидин гул мураттаб қилди ўтлуғ мижмарин.

Барги гулдур, йўқса булбулнинг туташмиш ҳар пари,
Баски, ёрутди сабо гул мижмарининг ахгарин.

Гул эмастур, балки булбул ошёнин ўртаган
Ишқ ўти бил, кўрсанг онинг давру лавни аҳмарин.

Қўй гулу булбулни, гулгун май тўла тут балбала,
То ўқуй булбул мақолотин очиб гул дафтарин.

Даҳр боғида гулу булбулға йўқ баргу наво,
Солмади бу ғуссадин наргис иликдин соғарин.

Соқиё, ҳайвон суйи мамзуж қилсанг ичмагай,
Гар Навоий топмаса май ичра лаълинг жавҳарин.

574

Ниҳон ишқингки, кўнглум ичра тушти юз шарор андин,
Ниҳоний доғлар қолмиш ичимда ёдгор андин.

Муқаввас қошларингнинг нақшидин гирён кўзум бўлмиш
Булутдекким,  бўлур  қавси  қузаҳлар ошкор  андин.

Бўлубтур сарвинозим ҳусн шамъи, бошида онинг
Барак зарриштаси улким, ёнар бир неча тор андин.

Бузуғ кўнглумки, атрофида ул юз шавқидин қондур,
Эрур вайронаеким лолалар бутгай баҳор андин.

Не кирпиклар экин улким, тахайюл айламак бирла
Бўлур жисм ичра ҳар дам жоним андоми фигор андин.

Қади нахлидин ўлсам, дўстлар, будур васиятким,
Бошим узра экиб сарве, қилинг мили мазор андин.

Жафодин юмса кўз, таскин топар кўнглум ўти, гўё
Қарори йўқ кўзи ҳар дам олур сабру қарор андин.

Жаҳон баҳри эмиш муҳлик, туман минг шукрким, гарчи
Кўп урдум дасту по, туттум валек охир канор андин.

Навоий янглиғ ўлмиш хонақаҳ аҳли сурук мажнун,
Магарким сархуш ўтмиш ул пари девонавор андин.

575

Дема, меҳнат тоғининг Фарҳоди саргардонимен,
Тоза юз минг доғ ила ул қулланинг қаплонимен.

Ламъайи  рухсоридин парвонадек куйсам,  не тонг,
Менки йиллар ул малоҳат шамъи саргардонимен.

Ҳуснунгга ҳайрон эсам, келмас улус ҳайронлиғи,
Кимки ҳайронинг эмастур,  мен  анинг ҳайронимен.

Мен ўлар ҳолатдаву жон қасди айлар ул пари,
Одамийлиқ кўргузурким, бир нафас меҳмонимен.

Гар кўнгул бузди мени, ёр эрди  боис, шукрким,
Чуғзнинг йўқ, бир малоҳат ганжининг вайронимен.

Дайр пири тутса май, нўш этсам эрмас айбким,
Заҳр агар ич дерким, анинг бандайи фармонимен.

Телбаликдин ақл сори истамиш зоҳид мени,
Эй Навоий, мунча нодон билмас эрдим они мен.

576

Кўрса не фикри таним захмию кўнглум куйганин,
Улки наълу доғдин ҳайф этмас ўз нозук танин.

Қайда кўрсун, кўрса не қилсун ёқам чоки асар,
Мастлиғдин улки ҳар дам чок этар  пироҳанин.

Хирмани сабрим куярдин не ғам ул кофирғаким,
Ўт солибтур бодадин, кўргил, жамоли хирманин.

Гарчи ранжим саъб эрур, ваҳ, қайда парво айласун
Қотиле ким кўрди тиргузмакча ўлтурмак фанин?

Англағоч қатл айлар эрди, шукрким, билмас киши
Базми ғавғоси аро аҳли мусибат шеванин.

Неча тавсанлиқ сукун андин бурунроқ кўзлаким,
Олмағай коме, неча сурсанг йигитлик тавсанин.

Гулшани ишратқа сиз азм айлангиз, эй аҳли айш,
Ким Навоий бас оғир олмиш мазаллат гулханин.

577

Фироқингда кўзумдин йиғламоқ бўлғайму кам бир кун?
Кулуб киргайму вайрон кулбам ичра ул санам бир кун?

Малойик, тарқашингким, ул қуёш ҳажринда қўрқармен
Тешиб ўтгай фалакни оҳим ўтидин алам бир кун.

Ҳарими васлиға маҳрамлар охир шукр этинг, кулманг,
Мени маҳрум дебким, мен ҳам эрдим муҳтарам бир кун.

Фасонам ёзғучи, билким, битик узра сочар кулдек
Куюб  сочилғуси  коғазга  илгингдин  қалам  бир  кун.

Эмас ғам шоми анжум қатралар оҳим тафидин бил,
Не тонг, кун кўзгусин гар тийра қилса ушбу нам бир кун.

Эшнттим, телба ит кўйида қатл айлар эмиш, айтинг,
Ким ул кўй итларидин эрди бу девона ҳам бир кун.

Талаб даштида йиллар пўя айлаб, ваҳки, то еттим
Ҳарими васлиға, дерким, бўлур тавфи ҳарам бир кун.

Кўнгулдин тавба қайдин рафъ қилмас хонақаҳ шайхи,
Магар ҳам дайр пири зоҳир этгай бу карам бир қун.

Навоий,  руҳпарвар   нуктаву  муҳлнк  тажарруддин,
Ажаб гар қўймағай кўкка Масиҳодек қадам бир кун.

578

Юзинда май гулидур ё юзин кўргузди кўзгудин,
Ваё жаннат гули аксини зоҳир айладн судин.

Юзунгга чун таважжуҳ айладим, қолди қаро қайғу,
Қейин тушган киби соя кўрунгач меҳр ўтрудин.

Тушумда дедиким, кўксунгга бир ўҳ урсам, илгим ўп,
Кўрунг толиъким, ул ўқ етгач-ўқ сескандим уйқудин.

Дема, ҳижрон туни муҳлик ғамимдин субҳ сарғарди,
Ҳамоно булъажаб ҳолим кўруб заъф этти кулгудин.

Бор эрди ҳуснунг афзун ғам туни чун чеҳра кўргуздунг,
Кўрунур шамъ равшанроқ зуҳур этгач қаронғудин.

Дема, менсиз нечукдурким сени ўлтурмади қайғу,
Санга йўқтур хабар, мен худ ўлубмен ушбу қайғудин.

Қадаҳ наззораси ҳушумни зойил қилса айб эрмас,
Ки шоҳид акси ҳар дам жилва айлар ушбу кўзгудин.

Бу гулшандинки, булбул зоғ ила тенгдур, фироқ авло,
Нетар ул ердаким, йўқтур  арабға фарқ ҳиндудин.

Навоий Каъба  қасдин  айласун, эй шайх, дей олсанг,
Ким имкон йўқтурур топмоқ киши дайр ичра мақсудин.

579

Ёзарда ишқинг ўтин секрир оҳимдин шарар ҳар ён,
Варақда нуқталар ийнак шарарлардин асар ҳар ён.

Рақиб илги жафо тошин кўп отса, боис оҳимдур,
Анингдекким, итик ел шохдин сочқай самар ҳар ён.

Дам урмассен лабинг ширинлиғин васф айласам, гўё
Ики лаълингни бир-бирига ёпиштурди шакар ҳар ён.

Кўкарган  доғидур  ғам  тошларининг  хаста  жисмимда,
Қуруғ шоҳ узра чирмашиб очилған нилуфар ҳар ён.

Суда  гулбарглар   оққан масаллик лаъли  ҳажринда,
Оқар ашким аро ҳар қатра қон бўлған жигар ҳар ён.

Кўнгулда ўқларингдин бар есам бир кун, ажаб эрмас,
Мунингдекким бу боғ атрофида эктинг шажар ҳар ён.

Белинг сарриштасиға  мубтало  бўлған  кўнгул  сайди
Кийикдекдурким, маҳкам айламиш йўлин камар ҳар ён.

Не муҳлик водий эрмиш Каъбайи мақсад биёбони,
Ки адно мўридин  бор  аждаҳоларға хатар ҳар ён.

Навоий риштайи зуҳди узулса, қилмангиз ҳайрат,
Мунингдекким они усрук чекар бир сиймбар ҳар ён.

580

Жамолинг шавқидин ғам шоми куймак ибтилосидин,
Кўзум шамъи кул айлабтур  аён қонлиқ қаросидин.

Фироқингда туган узра туган қўйдум, не ҳосилким,
Манга ун бўлмади ҳосил бу икки тош аросидин.

Қуёшни Юсуфим байъиға бермак бор эса мумкин,
Дегаймен тангайи байъонадур эрмас баҳосидин.

Чекай ишқинг юкин деб хаста кўнглум қон ютуб, ғам ер,
Не қувват касб эта олғай бу шарбат ул ғизосидин?

Жафоси тиргузур элнию мен бу айшдин маҳрум,
Мусулмонлар, билингким, ўлгум ул кофир жафосидин.

Эрур мажнун кўнгулда юз гиреҳким, не сабабдиндур
Мусалсал қиссалар эл ичра зулфунг можаросидин.

Хумори  ҳажрдиндур тийра  кўзу кўнглум, эй соқий,
Ёрутқил ҳам жамолинг шамъидин, ҳам май сафосидин.

Гар ўлсам, дайр пири танг белнн зуннор ила маҳкам,
Манга тобутпўш айлаб фано дайри палосидин.

Адам фаршида то қўйди фано тоши уза бошин,
Навоий ор этар кўк наътию кун муттакосидин.

581

Гар мени ёд этмас ул ой зулм ила бедодидин,
Шукрким,  ғофил змасмен  бир дам онинг ёдидин.

Лутф ила гар ёд этар, ё зулм ила бедод зтар,
Мен ризосин истарам ёдидину бедодидин.

Кеча айш аҳли муғанний лаҳнидин хушҳол эмас,
Ончаким мен тонгға тегру итлари фарёдидин.

Хотирим синмоқ тилар, кўнгли тилармен мен доғи,
Ҳар  не  бу шишамга  келгай,  хуштур  ул  пўлодидин.

Сабр тошидин кўнгулга кўп бино тарҳ айладим,
Кўз ёшим сели қўнғорди барчани бунёдидин.

Дайр  пирк дедн: майдин  бош  кўтарма, эй рафиқ
Солик улдур, чекмагай бошини пир иршодидин.

Сўрма, эй ҳамдам, Навоийнинг ғаминким, оламе
Ғам била тўлғай дам урса  хотири ношодидин.

582

Чоклик  кўксум  эшикдур,  жисм  уйи байтул-ҳазан,
Ул эшикнинг ҳалқасидур  наълу гулмихи туган.

Гул юзунг шавқида тийғи ишқ ила бўлсам шаҳид,
Бўлғусидур ҳурлар гулгунаси қонлиғ кафан.

Арғадол ичра қароқчи махфий ўлғандекдурур
Фитна хайлиға  панаҳ зулфунгдағи чину шикан.

Чуғз ташбиҳин манга, эй ҳусн ганжи, қилмаким,
Мен ватан бузмишмен, ул қилмиш бузуғ ичра ватан.

Судраманг ул кўйдин юз захм ила мен хастани,
Ким ёпишмиш остони фаршиға қонлиғ бадан.

Уйла, эй булбул,  баҳор ўлмиш хазон бирла қарин,
Ким дегайсен бир гули раъно бўлубтур бу чаман.

Юз  ҳиял  қилдинг  Навоий қатлиға,  фарёдким,
Айладинг бир таргузур учун юз ўлтурмакни фан.

                                        583

Ичимдаги ёшурун  ғамки,  айта олмасмен,
Бир ўт солур манга ҳар дамки, айта олмасмен.

Ғамики, ўлсам эмас айта олмоғи мумкин,
Агарчи  ўлтурур  ул  ҳамки, айта  олмасмен.

Десамки, дардини дей, ишқ илги бўғзумни
Тутар  анинг киби маҳкамки, айта олмасмен.

Не нукта ишқидин айтай десам, мени ул шўх
Қилур анинг киби мулзамки, айта олмасмен.

Ғаминг ниҳон  мени ўлтурди зулм тийғи  била,
Эрур бугун манга мотамки, айта олмасмен.

Кетур пиёлаки, ишқ сиррини ҳакими азал
Анингдек айлади мубҳамки, айта олмасмен.

Навоий айтсун ўз дардиники, дард мени
Килибтур ул сифат абкамки, айта олмасмен.

584

Юз ўтида  юз  қатра  сув, не тонг,  ҳайи  ғалтонидин,,
Кўнглум ўтида йўқмудур юз қатра сув пайконидин.

Қилғонда рахшин гармпўй ул шаҳсувори тундхўй,
Қилғай дебон оллида гўй олмон бошим майдонидин.

Бу дарду ғамдин лолмен майдон аро помолмен,
Ким кўргач-ўқ беҳолмен ул ишвагар жавлонидин.

Бошим сари наззора қил, эй чарху идборингни бил,
Доғи саодат англағил бир захм онинг чавгонидин.

Майдонға ул чобук суруб, бошимға чавгон еткуруб,
Саргашта жоним куйдуруб эл пўяси ҳар ёнидин.

Кўк мазраъидин хўшае касб айласанг қил тўшае,
Ком истабон тут гўшае гўйи фалак давронидин.

Гардун чекиб тийғин ниҳои, юз жавр бирла тўкти қон,
Охир Навоий топти жон, топқач вафо жононидин.

585

Қош кўнглумдин чиқорғай эрдим ул ой улфатин,
Васл айёмида-ўқ хўй этгай эрдим фурқатин.

Васлини зикр этмагай эрди тилим, бал ишқини,
Билсам эрди ҳажрида бу навъ кўнглум ҳолатин.

Қўрмамиш бўлсанг яғочким баргин ол этмиш хазон,
Жисмим узра кўр янги қонлиғ туганлар ҳайъатин.

Танда ҳар ён ҳажр тийғи захми тиктим, қилма чок,
Жоннинг, эй тийғи ажал, юз минг ямоғлиғ кисватин.

Тийғ ила  ғамгин кўнгул ўтиға  таскин  бермадинг,
Элткумдур,  оҳким,  туфроққа  ул сув ҳасратин.

Демагил узр, эй муғаннийким, унум топмиш харош,
Қир ўшул суҳон  била қўнглумдин  андуҳ сувратин,

Эй  Навоий, истасанг касб этмак ойини фано,
Хонақаҳ шайхин қўюб, қил дайр пнри хизматин.

586

Манъ қилмас  ашк лаълингднн  туташқон  жон ўтин,
Паст не навъ айлагай дарё суйи маржон ўтин?

Улки, айтур  ҳажр таскини учун  доғ ўртагил,
Қўрмамиш боштин-аёғим ўртаган ҳижрон ўтин.

Ишқ  даштининг  самумидин  гумон  этгай  қуюн,
Водийи ҳижрон аро кўрган бу саргардон ўтин.

Булъажаблиқ ишқ аро, кўргилки, кўнглум чекса оҳ
Захми оғзидин мушаъбиддек сочар ҳар ён ўтин.

Оташин гулдин қизармиш боғ ёхуд андалиб
Урди  гулбунларға гул ҳижронидин  афғон ўтин,

Чарх уза эрмас шафақким, ўртанурга аҳли дард
Тез этар ҳар тун қазо оташгаҳи даврон ўтин.

Эй Навоий, ҳар насим ул гул ҳарими тавфидин,
Ким  етар  равшан қилур  кўнглумдаги ҳирмон ўтин.

587

Тушта лаълин кўрдум, уйғонмай дебон қайғудамен,
Урма дам, эй субҳким, бир дам чучук уйқудамен.

Кўзгуда то  кўрдум  они  қилмағил  аксим гумон,
Ким  кириб қилмоққа  васлин жустужў  кўзгудамен.

Ногаҳ ул қотил нишон айлаб бир ўқ отқайму деб
Кўйида йиллар  сўнгакдек жисм ила ўтрудамен.

Ишқ баҳрининг наҳанги деса бўлғай, негаким
Ашк дарёсин чекиб гардунға мен ул судамен,

Ҳолима кулмакка ҳар захмим бир очилғон оғиз,
Турфаким, мен ҳам алар кулгусидин кулгудамен.

Ҳар балият ўқиким чархи муқаввасдин келур,
Гўйиё менменки олам аҳлидин қобудамен.

Эй Навоий, ул пари ишқиға марҳам йўқидин
Телбалар янглиғ ўз-ўзум  бирла гуфтугўдамен.

588

Хаёлинг  келса  кўнглумга   бўлур  озурда мужгондин,
Ҳарамға азм қилған уйлаким хори муғилондин.

Ўқунг кўнглумга тегмасдин ғуборе эрди кўнглумда,
 Ғубори ўлтурушмиш то сув септинг анда пайкондин.

Кўзум хуноби лаълинг шавқидин баҳр ўлди, тонг эрмас,
Чиқиб  гулгун  бу дарёнинг  саҳоби,  ёғса  қон  ондин.

Хатинг  нақши  бузуғ  кўнглумда айлар  қасди  жон, ваҳким,
Бўлур неши  бало ҳар сабзаким буткай  бу вайрондин.

Жунун туфроғин, эй  аҳбоб,  аритманг зор жисмимдин,
Либосин сўймангиз ҳазл  айлабон мажнуни урёндин.
 
Лабинг васфида жонбахш ўлса анфосим, тонг эрмаским,
Дамим  ул  дам  насимидурки,  эсгай  оби  ҳайвондин.

Сочинг ҳар риштасидин  бир гириҳ кўнглумда жамъ ўлди,
Бу жамъият эрур кўнглумга ул зулфи  паришондин.

Буюрди шайх паймон майдину муғ тутти паймона,
Ризо   йўлида   не   паймонадин   қочтим, не паймондин.

На гулгун  бодае мумкин, на гулрух соқие мавжуд,
Жиҳат будур, Навоий гар  тилар кетмак Хуросондин.

                                         589

Кўнгул тошлар қаросин доғларким қўйди ғам ҳар ён,
Жунун ифротидин девона сочқондек дирам ҳар ён.

Мен ашк ичра чўмуб, ҳар тун қилиб ҳамсоялар ошуб,
Менинг ҳолимға йўқ, ўтган учун уйларга нам ҳар ён.

Эрур ҳар сори ушшоқ оҳидин, майдин эмас буким,
Бўлур  нахли  қадиға жилва  айлар чоғда  хам  ҳар  ён.

Булутға   ҳумрат  эрмас  меҳрдин,   балким  тутошибдур,
Момуқдек баски чиқти оҳим ўтидин алам ҳар ён.

Бўлур қон мушки, ишқинг мушкини қон эттиким, бўлмиш
Қаро шанжарф, ҳолим ёзғали қўйсам қалам ҳар ён.

Итибтур  телба  кўнглум ҳар тараф, эй ишқу дард, истанг,
Сўрайин ул париваш кўйида мен хаста ҳам ҳар ён.

Не водий қатъи қилмоқдур фано даврида сокин бўл,
Ки қай равзанға қўйсанг кўз, бўлур маръий ҳарам ҳар ён.

Даме ўксутмагил, ё раб, харобот аҳли ғавғосин,
Қи ул ундин кудурат қушлариға бўлди рам ҳар ён.

Навоийдек қадам майхонага беркит сутун янглиғ,
Десанг оллингға юз ғам кекмағай қўйсанг қадам ҳар ён.

                                         590
 
Лабларинг  шарбатини   чашмайи  ҳайвонму дейин?
Демасам чашмайи ҳайвон, не дейин, жонму дейин?

Тун-кунумким  ёруғ  ул юздин  эрур,  ваҳки, ани
Моҳи анварму дейин, меҳр дурахшонму дейин?

Кулубон жилва қилур чоғда қаду оғзин анинг
Сарви раъному дейин, чунғайи хандонму дейин?

Ғамзайи қотил ила кофири хунрез кўзин
Душмани жонму атай, офг ти имонму дейин?

Ишқ дардини десам саъб, мрни айб этманг,
Ишки минг мушкил эрур, зимнида осонму дейин?

Ақл агар ишқ ўтидин қочса, нечук манъ қилай,
Шуъладин саъй қилиб чиқса бирав, ёнму дейин?

Ичмагим зоҳид агар билди, Навоий, найлай,
Сўрса сўз уйла киши оллида ёлғонму дейин?


                                  591

Ишқ аҳли сотқун олса изинг тўтиёсидин,
Қилғил  тарозу  икки  кўзумнинг  қаросидин.

Қошингки  жузв, жузвида бор қавс ҳайъати,
Ўқ ёғдурурға жонға отар барча ёсидин.

Кўрмак тилар юзунгни кўнгул, кош итларинг
Ёнимни  қилса  тўъма  сўнгаклар  аросидин.

Эй ноз шамъи, кокулунг эрмаски, дуд эрур,
Ким зоҳир ўлди шуълайи ҳуснунг зиёсидин.

Гар ўлтурур ҳабиб муродимға етмайин,
Истай десам ҳаёти Масиҳо давосидин.

Мендек қул ўлғай элга қўюб тенгри қуллуғин,
Мингдин бир эрмас эмгагим онинг сазосидин.

Дам урма  бу чаманда, Навоийки, бир гуле
Билмас заған  фиғонини  булбул  навосидин.

                                   592

Сиришк қонин аёғинг учун ҳино қилайин,
Қабул тушса, қароғим эзиб қаро қилайин.

Ақиқ лаълингга жон жавҳарин нисор айлай,
Саводи холингға кўз мардумин фидо қилайин.

Қаро менгинг била қаддинг хаёли келса, ватан
Мунга кўз ичра ясай, анга жон аро қилайин.

Қадингки, соя солибтур, улай анга, яъни,
Ки ишқ илмин алифбедин ибтидо қилайин.

Лабини қасдима тишлар юрига телмурсам,
Боқиб туруб неча ўз жонима жафо қилайин.

Кўнгул  қушиким, эрур жилвагоҳи гулшани қудс,
Бу домгоҳда недин они мубтало қилайин?

Навойиё, ғамим аҳли вараъдин ўлмади гум,
Қўй  эмди  майкада  пирига илтижо қилайин.

593

Вафо йўлинда, эйким, топмадинг истаб асар  мендин,
Дегайсен билганинг ул бевафо сўрса хабар мендин.

Танимда қаддингу лаълинг фироқи тийрборонин
Киши кўрса, гумон қилғайки бутмиш найшакар мендин,

Жигаргун бўлди қасринг тоши лаълинг ҳажрида баским,
Сиришк ўрниға ҳажр оқизди қон бўлғон жигар мендин.

Анингдек солди ишқинг шуъла жоним ичраким, шаксиз,
Малойик ошиқ ўлғай кўкка тушса бир шарар мендин.

Бўлубмен ул париваш фурқатидин телба  ит янглиғ,
Қаён юзлансам, эй аҳли салоҳ, айланг ҳазар мендин.

Қилиб Фарҳоду Мажнун ишқи ўтин шарҳ, эй ровий,
Бўлуб гарми такаллум ғофил ўлмишсен магар мендин?

Не тонг, сиймоб  янглиғ  оқса  кўздин  сиймгун  ашким,
Ки сиймоб айламиш, ҳушу хирад бир сиймбар мендин.

Амал   сарриштасин қилма мутаввал, келганин хуш кўр,
Тутунг, аҳбоб, ёд ушбу каломи мухтасар мендин.

Жаҳону жонни тарк айлаб, онинг кўйига азм эттим,
Навоий, бас муносиб эрди бу янглиғ сафар мендин.

594

Агар ишқинг ҳавосида ёғар ҳар жола тош ўлсун,
Нишона ҳар бирига дермен ушбу хаста бош ўлсун.

Юзунгнунг меҳридин бир зарра сотмон, гар фалак жавфи
Тўла бўлсун филурий, ҳар филурий бир қуёш ўлсун.

Ситам зангин темурдек кўнлидин, ваҳким, қира олмас,
Нечаким нолайи зоримда суҳондек харош ўлсун.

Қуёшни бўлмас, эй гардун, ул ойға айламак ташбиҳ,
Оғиз гар зарра, Чўлпон –  кўз, янги ой анга қош ўлсун.

Агар пайконларин кўз истабон топти кўнгул, ғам йўқ,
Келиб йиғлар маҳал ул қатра сувлар кўзга ёш ўлсун.

Сипоҳи ҳуснунга бир маҳчаси рахшон алам бўлғай,
Қуёш кўзгусига оҳим сутуни гар тутош ўлсун.

Кўнгулда  сирри ишқин асрай-асрай  ўлдум, эй  соқий,
Қадаҳ тутким, харобот аҳлиға фош ўлса фош ўлсун.

Чу сидқи ишқ ўлур, офат кетарким, гулдурур қолғон,
Агар булбул учун ҳар бир тикан бир дурбош ўлсун.
 
Кўнгулга жон била доғинғ оздур, қўй яна бир ҳам,
Неча икки гадоға бир дирам узра талош ўлсун.

Ўларда тенгдур ар шоҳ айласун гулшан гулин мафраш,
Вагар гулхан кули узра гадо соҳибфирош ўлсун.

Навоий ашк дурридек тиларким кўзда ер бергай,
Агар ишқинг ҳавосида ёғад ҳар жола тош ўлсун.

595

Аҳд қилдим: ишқ лафзин тйлга мазкур этмайин,
Тил неким, хомам тилидин доғи мастур этмайин.

Барча элга фитна бўлған кўзга мафтун бўлмайин,
Ҳар киши наззора айлар юзни манзур этмайин.

Ишқ куфри бирла тақво хонақосин бузмайин,
Бут хаёлидин кўнгул дайрини маъмур этмайин.

Ҳар кеча бир лаб майи васлидин этмай жонни маст,
Ҳар кун онинг ҳажридин кўнглумни махмур этмайин.

Гар чидай олмай. кўнгул берсам биравга ногаҳон,
Бори эл ичра чидай олғанча машҳур этмайин.

Ишқу май анжоми чун ҳажр ўлди, қўй, эй шайхким,
Ўзни бу иқболдин куч бирла маҳжур этмайин.

Зулм ила эл жониға ўт ёқма, эйким, шоҳсен,
Гар десанг дўзах ўтиға жонни маҳрур этмайин.

Гарчи маъзур ўлди маъмур, эй Навоий, ўзни мен
Дўст маъмур айлаган хизматда маъзур этмайин.

596

Кул ўлса рахши наъли барқидин ишқ ичра бир хирман,
Вафо аҳли кўзи ул кулдий ўлғай сурмадек равшан.

Хаёлинг ҳар кўнгулга киргач, они ўртасанг, тонг йўқ,
Анга  невчунки  ўтлуғ кўнглум оташгоҳидур маскан.

Чу кўнглум мазраъида хирмани сабримға ўт солдинг,
Янги доғим эмас, қолмиш қаро ўрни куюб хирман.

Ниҳон ишқинг агар  қатлимға боисдур, бўйун сундум,
Кечар жон нақдидин улким, ёшурғай шоҳ учун махзан.

Фироқинг биймидин бир ерда йўқ ғам шоми оромим,
Кеча ер кўп йивутгар кимки бор қасдида бир душман.

Бошинда савсаний белбоқ ила ул сарв этар жилва,
Назар айланг, очилғон боғ аро озода қад савсан.

Бузуғ кўнглумда равзан бўлди тийғинг захмидин ёхуд,
Бу вайрон уй, ҳамоноким ёрилмишдур, эмас равзан.

Сипеҳр ўлса санга маркаб, шафақ анжум билан ранги,
Кўп илдам сурмаким, сен маст эрурсен, абрашинг тавсан.

Наво чек васл ғулзорида гул шавқидин, эй булбул,
Ки ҳижрон боғида бўлмиш Навоий шеваси шеван.

597

Билгасен, чекмас киши дарду бало андоқки мен,
Гар  бировга мубтало бўлсанг, санго андоқки мен.

Ишқ дардиға давоким васл дебсен, эй ҳаким,
Бу балоға кимса эрмас мубтало андоқки мен.

Уйлаким йўқ сен  киби ҳусн аҳли ичра  бир пари,
Йўқтурур бир телба аҳли ишқ аро айдоқки мен.

Эйки қўймассен, танимни тўъма қилғай итларинг,
Итларингга жонни ким қилди фидо андоқки мен?!

Гарчи ўлтурдунг жафо бирла мени, лекин тилаб
Топмоғунгдур анда бир аҳли вафо андоқки мен.

Йўқтурур даврон жафосидин қутулмоқ, эй рафиқ,
Тутмасанг майхонанинг  кўнжини то андоқки мен.
 
Гар берур ҳусни закотин, эй Навоий, йўқтурур
Хастае зори ғариби бенаво андоқки мен.
 
598
 
Етишти байраму дафъ этти рўза қайғусин,
Ҳилол мусқили ёғутти бода кўзгусин.

Сипеҳр жоми ҳилолийға жилва берди магар,
Ки бода забт эта олмас нашот кулгусин.

Магарки қилди шабистонға азм шоҳиди ийд,
Ки тўкти чарх аёғиға ахтар инжусин.
 
Далил роҳи шафақ рангу жоми мийнони,  
Шафақ майини кўру чарх жоми мийнусин.

Фароғате тилар эрсанг, куп оғзи хиштини ол,
Ушат бу хишт била зуҳд нангу номусин.

Саҳарки халқ Мусаллоға юз қўяр, хуш тут,
Борурға дайри фано сори тонг қороғусин.

Навоий, ич қадаҳу фоний ўлки, топти бақо,
Биравки, топмадилар эл сўроғу белгусин.

599

Чекканда наққоши қазо ул сарви гулрух суратин,
Гўё беганмай ташламиш тарҳ айлаб ой кун ҳайъатин.

То жилва қилди ул санам, Лайли сўзи  бўлди адам,
Савдом ўти чеккач алам, паст этти Мажнун шуҳратин.

Рухсор очиб ул сиймбар, қоматни айлаб жилвагар,
Уздию кетти сарбасар гул рағбатин, сарв улфатин.

Кўнглум юзунг бечораси, жоним лабинг хунхораси,
Сўр, эй жаҳон айёраси, гоҳи  аларнинг ҳолатин.

Тақво уйи ҳамвор зрур, субҳам ипи зуннор  эрур,
Уй кулбайи хаммор эрур, то кўрдум ул Чин лўъбатин.

Жаннатға қилмасмен нузул ул кўй аро топсам вусул,
Дўзахни айлармен қабул, аммо йўқ онинг фурқатин.

Айлаб салосил орзу, ортар жунуним мўбамў,
Ногаҳ насими мушкбў еткурса зулфунг накҳатин.

Иш сиррин, оё, ким билур, кимдин бу мушкил очилур,
Ваҳким, бу ғам муҳлик қилур ҳар лаҳза кўнгдум ҳайратин.

Бўлғил, Навоий, рўбараҳ, қилғил фано кўйин панаҳ,
Тарк айла зуҳду хонақаҳ, қил дайр пири хизматин.

600

Ҳуққайи лаълингда кўптур хурдайи маъни ниҳон,
Ушбу маънидин  ани  гўёки дерлар  хурдадон.

Ҳуш ила сабрим сипоҳи уйларин куйдурди ишқ,
Ҳар янги доғим ул уйлар ўрнидин қолмиш нишон.

Кўзда ашким қонидин ҳар сори кўргил қатралар,
Нуқталар янглиғки, қўйғайлар қачон ёзилса «қон».

Тийғ чун  бошимға  еткурдунг, таваққуф қилмаким,
Сув мақом этмас бийик ердин  қуйи бўлмай равон.

Бир момуқ тиққан қулоқдур ҳар ярам марҳам била,
Хаста кўнглум баски ўқи захмидин тортар фиғон.

Дурди жоми бирла йиқ, эй соқийи даврон, мени,
Ким ўлармен ишқ кўйида соғалсам ҳар замон.

Эй Навоий, эмин эрман зуҳд аро мундин нари,
Дайрни маъман қилай, гар умрдин топсам омон.