Топ рейтинг www.uz
ҒАЗАЛЛАР

601

Базм ичинда  андоқ ул маҳваш хаёли бирламен,
Ким хаёл андоқ қилурменким висоли бирламен.

Сўзлашурда ўз-ўзум бирла жунун аҳли киби,
Ул париваш белу оғзи қилу қоли бирламен.

Гаҳ кулуб, гоҳики йиғлармен хаёл айлаб ани,
Васли уммедию ҳижрони малоли бирламен.

Демагил, майдин юзум рангин, қулоғимдур  қизиқ,
Ким бу янглиғ ҳажр кожу гўшмоли бирламен.

Оғзию зулфи ғамидинким эрур ноламда мад,
Буйла мад тортарда онинг «мим»у «дол»и бирламен.

Соқиё, бир жоми май бирла мени девона қил,
Ким  мушавваш  ақл савдойи  муҳоли бирламен.

Эй Навоий, ақл сори эмди бўлма раҳнамун,
Ким бўлуб девонае, ишқ лоуболи бирламен.

602

Музайян  қилма мармар тоши бирла туфроғим  бошин,
Ки кўнглум дуди Машҳад тоши айлар машҳадим тошин.

Булут бирла ёғин эрмаски, ул ой ҳажрида ҳар дам
Тия олмон дамим дудин, йиға олмон кўзум ёшин.

Азал наққошиким чекти янги ой шаклини, гўё
Қалам  соф  айлар  эрди  сизғали ул дилрабо қошин.

Қувонди шайх зикри ҳалқасидин, найласун мискин,
Алола ичра кўрмайдур маломат кўйи авбошин.

Халойиқ   ўлганимни  бахтим уйқуси соғинмишлар,
Нечукким тонимас эл тавъамоннинг кўрса қардошин.

Сочинг фикрига то туштум, мусалсал бўлди ул савдо,
Қачон билдим мен ул сарриштанинг бу навъ чирмошин.

Жаҳонни куйдурур, эй муғбачча, паймонойи лаълинг,
Магар  кўнглум ўти бирла қизитмишлар анинг дошин.

Ажаб меҳру сипеҳр эрмасмудурким, топмади ҳаргиз
Хирад бу тоқ меъморин, назар ул шамса наққошин.

Навоий, хонақаҳла хирқаву сажжоданг ўлмиш қайд,
Булардин махлас истарсен, фано дайри сори ёшин.

603

Борсанг ол жонимни, то сенсиз манга жон қолмасун,
Жон қолиб, жон ичра ногаҳ доғи ҳижрон қолмасун.

Чун  ўлармен, чин дейин, ишқи бузуғ кўнглумдадур,
Мен ўлуб, ул ганж бу вайронда пинҳон қолмасун.

Эй кўнгул, дей кўзга бу дамким тирикмен, келса ёр
Оразидин баҳра олсун, асру ҳайрон қолмасун.

Ҳажрида онча бало еткур манга, эй чархким,
Ўзгалар ишқин ҳавас қилмоққа имкон қолмасун.

Муждайи  васлин  дебон,  эйким, кўнгулдин ҳажр ўқин
Тортасен,  ваҳ,  онча  воқиф  бўлки, пайкон қолмасун.

Даҳр аро андоқ маош этгилки, сендин қолмаса
Тоат андоқким, керактур бор исён қолмасун.

Эй Навоий, собит ўлсун шоҳи Ғозий давлати,
Оллида қул бўлмағон оламда  султон қолмасун.

604

Тилаб жаннатни ўтмон дўст кўйида гадолиғдин,
Муҳаққар боғ учун кечмак бўлурму подшолиғдин?

Бўлуб бегона майдин доғи то хирқамдадур билдим,
Ки доғи ҳажр эмиш охир натижа ошнолиғдин.

Фироқинг ичра  қолғач, ўлганимга қилма ҳайратким,
Улумдин ўзга иш йўқ, жисмға жондин жудолиғдин.

Ажойиб  ибтилодур банди зулфунг ичра жонларға,
Ки бор ўлмакча бир соат нажот ул мубталолиғдин.

Ёрут май ламъасидин хилватимни бир кун эй муғким,
Ёруғлуғ топмадим  хилватда йиллар порсолиғдин.

Кўзум  андоқ қорормиш тийра зуҳд ичраки, гар соқий,
Демон май тутса, заҳр ичгаймен они кўз қаролиғдин.

Бу гулшан ғунчасида жола эрмаским, тиш иржайтиб,
Кулар ошуфта булбул навҳасиға бевафолиғдин.

Жаҳон  шўхинки, эл  маҳбубидур ақд айладинг, лекин
Тааммул қилки, не лозим келур бу кадхудолиғдин.

Навоий,  бенаволиқ шевасин  берма  иликдинким,
Наво ҳар кимки  истабтур,  топибтур бенаволиғдин.

605

Вафо  аҳлиға  даврондин  етар  жавру жафо  асру,
Жафосидин  анинг озурдадур аҳли вафо асру.

Буким, аҳли вафо ноёб эрурлар, ондин эркинким
Бу эски тоқ аларға ёғдурур гарди бало асру.

Фалак дарди иложи чиқмай ондин  кимса топмайдур,
Магар ноёб эрур ул ҳуққа ичра бу даво асру.

Гаронжонлиғни қўй, жон  бер, тилар  бўлсанг дури мақсуд,
Ки оламда оғирдур ушбу жавҳарға баҳо асру.

Фидо жонимни айлаб, олам аҳлидин тамаъ қилдим
Вафо, астағфируллоҳ, қилғон эрмишмен хато асру.

Ризо  аҳлин сиёсат тиғидин қўрқутмағил, эй шаҳ,
Ки қатлингдин сенинг қўрқарға ўлмайдур гадо асру.

Табиат комидин руҳунгни қутқарким, хуш эрмастур
Қафас қайди аро булбулға бўлмоқ мубтало асру.

Чу кавсар жоми зикри қилмади рафъ ўзлугум қайдин,
Бу ранжимға ҳамоно нафъ этар жоми фано асру.

Ҳавойи гулшани қудс эт, Навоийким, хуш эрмастур
Зағанлар бирла бу гулханда бўлмоқ бенаво асру.

606

Ёр мустағнию муҳлик ғами ҳижрон асру,
Оҳким, қолмишам ўз ҳолима ҳайрон асру.

Раҳналар солди ўқунг касрати кўнглум эвига,
Ул ёғин айлади бу кулбани вайрон асру.

Эй рафиқ, ўқини захмимдин агар чектинг, лек
Етадур жонима  кўнглумдаги  пайкон  асру.

Шайх таклифи намоз этти, вале билмаским
Ишқ тиғи ярасидин борадур қон асру.

Ноз этиб ғамза ўқин гар отар эй жон, асра,
Ким отар ғамза ўқин ноз ила жонон асру.

Ғусса жомики бу давр ичра лаболабдур, они
Ваҳки, бот-бот тутадур соқийи даврон асру.

Эй Навоий, дема иқболи бақо мушкил эрур,
Фоний ўлғонға эрур ушбу иш осон асру.

607

Юзунгда май гули ё гул очилғон бўстондур бу,
Гулунгда  қатра  хай  бўстондағи сувдин  нишондур   бу.

Кўзумда  қатра  қонлар  боғлағон эрмас ҳамоноким,
Назар  боғида шавқунгдин очилғон арғувондур  бу.

Эмас васлинг тилаб учқон кўзум атрофида кирпик,
Ким ул дарёйий  қушларға қамишдин ошёндур бу.

Кўнгулдин чиққон оҳим айлар афзун халқ савдосин,
Ки  шайдолиқ диёридин  етишған  карвондур  бу.

Қизил  раглар  кўзумда  кўрган  англар ашк селинким,
Оқарға келган ул йўллар била ҳар сори қондур бу.

Лабиндин хастадур кўнглум, дам очмай, эй Масиҳ, ўтким,
Иложин юз сенингдекнинг бегонмас нотавондур бу.

Қуюндек дашт аро кўрсанг мени, кўп қочмаким, ҳар дам
Бошингға эврулур саргаштайи бехонумондур бу.

Кўнгул майхона роми, хотирим хуш май батидинким,
Мунга руҳул-аминдур ул, анга дорул-амондур  бу.

Дема, ҳижрон туни ҳар дам етар ул ойға фарёдим,
Ул ой фарёдингга етмас, Навоий, не фиғондур бу?!

608

Ёрдин айру май ичмак қиндурур  балким оғу,
Хоҳ оғизда талх сув, хоҳи бурунда шўр су.

Деб эдинг, эй ҳажр, ёринг келмаса, жон бергасен,
Чиқти жоним бирга, ваҳ, бу иккидин вақт ўтдиму?

Истасам ҳуснунг закотин, гар  бўлур  мониъ рақиб,
Не ажаб, чун ит бўлур доим гадо бирла аду.

Невчун  оғзингға  етар  деб жоми гулгун  дам-бадам,
Хаста кўнглум ғунчадек қон  боғланибтур тў-батў.

Менки ўлдум кўйида, кўнглум ўтининг дудидур,
Зоғдин қилманг гумон, қонлиғ таним узра ғулу.

Зоҳиди худбинға хирқам зайли тегди, эй рафиқ,
Олиб эгнимдин, фано дайри аро май бирла ю (в).

Эй Навоий,  кўргач ул  қотилни,  қўйдунг ерга  бош,
Буйла бош қўйғач нафас ташвишидин фориғ ую

609

Ҳажрида кўнглумга бор ул лаъли сероб орзу,
Не ажаб, махмур қилса бодайи ноб орзу.

Ул  пари мажнуни ўлдум бу сабабдинким, эрур
Зулфининг занжиридин бўйнумға қуллоб орзу.

Лаълидин беҳуш  бўлмоқлиқ ҳавасдур жонима,
Кимга, ваҳким, бўлмағай мундоқ шакархоб орзу.

Эттим оғзин истабон мен йўқ таманнолиғни, вой,
Ким адам йўлида гум қилди бу ноёб орзу.

Кўрдум ул  бут қошлари, кофирмен, ар исломи  бор,
Каъба  аҳли қилмаса бу навъ меҳроб орзу.

Фақр кўйининг қаро шоли била гулхан кулин
Топқали, биллаҳки, қилмон кишу синжоб орзу.

Гар Навоий тарки ишқ этти ҳавас, ўлтурмаким,
Чин эмастур айламиш бу ишни ўйнаб орзу.

610

Ҳар ён ул юзда тер оқиздингму?
Ё оқар меҳр чашмасидин су?

Қолди холинг тер остида, ёхуд
Дамин асрар сувға чўмуб ҳинду.

Тердин ул юзга  бўлмиш ўзга сафо,
Қатрадин гарчи тийрадур кўзгу.

Гулда шабнам ажаб худ эрмас, лек
Ойда анжум ғариб эрур асру.

Сенда тер, менда ашкдур юз уза,
Йиғласам мен, сенга келур кулгу.

Уёлиб тер оқизди анжум эмас,
Шоми ҳажримда торами мийну.

Дер Навоийки ғайр эмас мавжуд,
Турфа сўз «лоилоҳа иллоҳу».

611

Гул сочар ел боғ аро, сарви равоним келдиму?
Жон иси гулдин келур, ороми жоним келдиму?

Бехуд эрдим  айтгали кўнглум, чу келдим ҳолима,
Айтинг: ул оворайи бехонумоким келдиму?

Қолмиш эрди хаста жон кирганда мен майхонаға,
Англамонким, ул заифи нотавоним келдиму?

Демангизким, келди маҳвашлар сени ўлтургали,
Муни денгким,  қотили  номеҳрибоним келдиму?

Ҳажридин  ўлдум  демангким, бошима келмиш Масиҳ,
Айтинг, ул осойиши руҳу равоним  келдиму?

Кўюнгга ушшоқ келгандин хабар туттунг, валек
Демадинг ул зори беномунишоним келдиму?

Зуҳд  кўйига кўнгул бирла, дедингким, келмадинг,
Эй Навоий, неча  айтиб ул ёмоним келдиму?

612

Соқиё, мен ютмағон хуноби ҳижрон қолдиму?
Бермасанг май, эмди қон ютмоққа имкон қолдиму?

Эйки дерсен, истасанг васлимни жон қилғил фидо,
Муни сўр аввалки, ҳажрингдин манга жон қолдиму?

Ишқ махфий қолмас охир, эй кўнгул, кўп чекма жон,
Мен ҳам аввал кўп ёшурдум, кўрки, пинҳон қолдиму?

Чектилар мажруҳ кўнглумдин  хадангин куч била,
Бори, эй жон, муждае бергилки, пайкон қолдиму?

Кўргач ул ойни, жунундинким йиқилдим, эй рафиқ,
Тенгри учун айтким, ҳолимға ҳайрон  қолдиму?

Эй  кўнгул, бу гулшан  атрофиға  боқким, ғунчае,
Ким кўнгул жамъ айлади, бўлмай паришон қолдиму?

Эй Навоий,  қочмағил ҳамдамлиғимдин, кўрки, ёр
Гар санга меҳрин  кам этти, бизга яксон қолдиму?

613

Белингу зулфунг хаёлин шарҳ этармен мў-бамў,
Ташнадурмен лаълингга  то  бордурур жонимда   су.

Орзу  айлар  лабинг оллинда жон  бермакни  Хизр,
Хизр суйидин ўлук умр айлагандек орзу.

Шарбати лаълинг қўюб нўш айлаган ҳайвон суйи
Бўлғай  андоқким  қўюб  ҳайвон  суйин,  ичгай  оғу.

Сунбулунгни қилғали ошуфта йўл топмас насим,
Баски атрофидадур шайдо кўнгуллардин ғулу.

Терлаган юз қатрасидинким юзум қонин юдунг,
Ваҳ, не дейким, ишқ аро топтим не янглиғ обрў.

Кўнглакинг лавнидин ўлдум, атридин топтим ҳаёт,
Қайси гул баргинда бор эркин бу янглиғ рангу бў?

Эй Навоий, ёр сарвақтингға етмак истасанг,
Оҳу ашкингдин супур вақтинг ҳаримин, балки ю(в).

614

Қаён қилса ҳаво ул турфа қуш уйқум олур қайғу,
Вагар кулбамда бир тун қўнса худ кўздин учар уйқу.

Фироқинг шомида субҳи висолинг ёдима киргач,
Келур ҳар лаҳза тинмай йиғламоқ ичра манга кулгу.

Қуёшим сарвдек қад бирлаким ҳар ён қилур жилва,
Аёғи остида, ваҳ, соядур ё сунбули гису.

Янги жон топқамен бўлса лабинг оби ҳаётидин,
Ўларда оғзима чун томизурлар пахта  бирла су.

Лабингнинг холидин жон истадим, ул олди жонимни,
Гунаҳ мендиндур, андин йўқ, чу ишни акс этар ҳинду.

Қул ўлдум холу зулфу қаддинга, гар жаврдин қочсам,
Эрур  кўксумда ҳар  ён доғ ила наълу алиф  белгу.

Қадаҳ миръати руҳ, эй соқию махмурлуқ ранжи
Мени  ўлтурди,  бовар қилмасанг,  қўй  оғзима  кўзгу.

Чу даврон бевафодур неча соҳибжоҳ эсанг, эй шаҳ,
Гадолар  хотирин  асраву  мағрур  ўлмағил   асру.

Ичар эрмиш ул ой ушшоқ ёди бирла соғарлар,
Сени ул эл туфайли, эй Навоий, ёд қилғайму?

615

Ул ойға не ғам тушса бу девонадин айру,
Бўлмас зараре шамъға  парвонадин  айру.

Холингни тилаб руҳум агар учса, эмас айб,
Бу қушқа таҳаммул қани ул донадин айру?

Меҳнат қуши кўнглум эвидин чиқмаса, тонг йўқ,
Ким  кўргани  бор  чуғзни  вайронадин айру?

Андуҳу хирад қасдим этар, войки, меҳнат
Ўздин манга айрудуру бегонадин айру.

Қиссамни эшитган ўладур ишқ аро, ваҳким,
Эрмас ул оғир уйқу бу афсонадин айру.

Туфроғ агар бўлса таним дайрда қилма,
Эй чарх, они соғару паймонадин айру.

Масжидда Навоий гар эмас, нукта будурким,
Нуқсон қилур ўлмоқ анга майхонадин айру.

616

Тутқали ламъайи рухсориға жонон кўзгу,
Сувдурур баски қолибтур анга ҳайрон кўзгу.

Чарх золи санга машшотадурурким,  бўлмиш
Анга гулгуна шафақ, меҳри дурахшон кўзгу.

Не қатиқ кўнгли бор, оёким, ўшул маҳвашнинг,
Рўбарўйиға келур ҳар нафас осон кўзгу.
 
Жон  эви  ичра   хаёлингни   безар   бўлса   кўнгул,
Пари ўлур тароғ ўқунгнунгу пайкон кўзгу.

Ул пари юзига девона гар эрмас, не учун
Бўлди  бозорда  саргаштаву урён кўзгу.
 
Соф  қил  сафҳайи хотирни тилар  бўлсанг файз,
Акс топмоқ гар эрур тийра, не имкон кўзгу?

Кўзгудек  борса  Навоий ўзидин, не тонгким,
Айлади май қуёшин соқийи даврон кўзгу.

617

Хатинг эрмас, гул узра сабзайи боғи Ирамдур бу,
На сабза, кун юзида тун саводидин рақамдур бу.
 
Гар оҳим шуъласи ўтти қуёштин, тонг йўқ, эй маҳваш,
Сен аҳли ҳусн аро шаҳлиғ учун чеккан аламдур бу.

Латофат суйидин тўлмиш занахдонинг чаҳи гўё,
Тарашшуҳ айлаган кун чашмасидин барча намдур бу.

Жафо доғин қўйибким жоним олдинг, асрасам, тонг йўқ,
Ниҳон кўксум ароким, жон бериб топқон дирамдур бу.

Иложимдин бўлуб ожиз дедилар ҳикмат аҳликим,
Ғарибу хаста йўқким, ошиқу девона ҳамдур бу.

Бутеким куч била чекти бошимни саждаға, эмди
Вафодин бош чекар, кўргилки, не саркаш санамдур бу.

Олиб дин нақди пири дайрким, қилди мани сархуш,
Кўрунг, охир не камлик ўтрусида, не карамдур бу.

Қадаҳ даврини хуш тут, чарх жаврин боқма, эй соқий
Ки ул тутқач вужуд, албатта билким, калъадамдур бу.

Навоий ғофил ўлма, ул санамнинг қасрин айлансанг,
Самад зикрини мазкур  айлаким, тавфи ҳарамдур  бу.

618

Сочти тердин гул уза ул сарви гулрухсор сув,
Куймагим дафъиға қилди ўт уза изҳор сув.

Юзда хай туғёнидин гар кулса оғзи, йўқ ажаб,
Ғунчаға бўлмас очилмоқ ичмайин гулзор сув.

Тиғи бот-бот захм урардин зор жисмим қилди заъф
Замзам ўлсунким, кўп ичса еткурур озор сув.

Ёр аёғи туфроғидин ўзга кўрмон доруйе,
Эй муолиж, кўзларимдинким келур бисёр сув.

Меҳрким ул чеҳра аксидур, недур гар бўлмамиш
Ўтлуғ оҳим шуъласидин гунбази даввор сув.

Ғам ўтидин, эй ҳаким, ўлмак тилармен, жомима
Заҳр қўшсанг қўш, ва лейн қотмағил зинҳор сув.

Хаста кўнглум оғзи захми пахталиғ пайконидин,
Бор анингдекким момуқ бирла нчар бемор сув.

Шаръдин айри риёзатдин сафо касб айлаган
Уйладурким соф ўлур таскин била мурдор сув.

Тўрт ёндин ўқи йўл қилмиш Навоий кўнглини,
Ишқ савдоси учун гўё ясабтур чорсу.

619

Солса зуҳдунг тунига жоми ҳилолий партав,
Субҳа  анжумларин эт бода қуёшиға гарав.

Тийра хилватин нетай, хилват они билки, солур
Онда соқий юзию бода қуёши партав.

Ул пари ишқида қочмоқдур ўзумдин ғаразим,
Буки ғам даштида Мажнундек этармен таку дав.

Зулфи ҳажрида дамим дуди жаҳонни тутти,
Мени савдойий ўшул зулмат аромен шабрав.

Даҳр хусравлиғин улким талади, чарх онинг
Бошиға қўйди туганким, дер улус Кайхусрав.

Файз кўз тутма риёзатда тешилмай юрагинг,
Очмайин равзана, уй ичра қуёш солмади зав.

Эй Навоий, хуш эрур хилват, агар бўлса киши
Дилбари бирла иков, бўлмаса лек онда бирав.

620

Сужуд этар қуёш оллинда уйлаким ҳинду
Юзунг қошинда қуёш лоилоҳа иллоҳу.

Қуёш юзига қобардин назар эрур ожиз,
Юзунгдин этти магар акс зоҳир ул кўзгу.

Юзунг нишониға ҳар зарра гар эмас толиб,
Қуёш жамолиға заррот невчун этти ғулу.

Магар тажаллийи ҳуснунгға  мазҳар  ўлди  қуёш,
Ки зоҳир айлади онча жило била ёғду.

Юзунг хижолатидин меҳр уйла сорғормиш,
Ки субҳ айлар анинг заъфаронидин кулгу.

Юзунгни тушта кўрар мумкин ўлса, истармен
Онингдек уйқуки, андин сўнг ўлмағай уйқу.

Навоий, иста висолин, биҳишт истамагил,
Киши биҳишт боринда тамуғни истарму?

611

Юзу   кўзунгда   муайян   камоли   сунъи   илоҳ,
Не юздурур бу, не кўз, лоилоҳа иллаллоҳ.

Жамолинг ойина «ваш-шамс» кўзгуси нозил,
Кўзунг қорасиға «мозоғ» сурмаси ҳамроҳ.

Тилинг ҳамиша ладуний улумиға нотиқ,
Мудом кўнглунг илоҳий румузидин огоҳ.

Қамар ҳар ой боши муъжизнамой илгингдин
Қочиб бошини ўғурларки, бўлди уйла дутоҳ.

Чу сен сипеҳрдин ўттунг, шиҳобу ҳалқайи бадр
Эмаски, чарх чекар кеча ҳасратингдин оҳ.

Сенинг шафоатинг уммеди чун эрур мумкин,
Гуноҳкор бировдурки, йўқтур анга гуноҳ,

Навоий гулшанининг наргиси нужум ўлғай,
Кўз учидин анга қилсанг ҳисоб вақти нигоҳ.

622

Оташин гул гарчи зийнатдур жаҳон бўстониға,
Барқ эрур ҳар ел учурғон барги булбул жониға.

Гарчи шамъ ўлди  шабистон зеби,  кўрким, шуъладин
Тил чиқармиштур сусаб парвоналарнинг қониға.

Майки қуйғай соқийи гулрух, эрур ҳайвон суйи,
Ваҳки, офат селидур ишқ аҳли хонумониға.

Най елин Исо дами тутқилки, ул бордур самум
Ҳар нафас аҳли муҳаббат хотири вайрониға.

Бир қадаҳ май ичмади бу дайр аҳли бехумор,
То таҳаррук бўлди бу тоси нигун даврониға.

Бода беранжи хумор эрур фано жомида, лек
Ичмак они келмамиш ҳар булҳаваснинг шониға.

Ҳасрат ўлтурди мени, эй муғ, кетур жоми фано,
Ким чидай олмон бугундин сўнг онинг ҳижрониға.

Бўлмайин фоний, муҳаббат жомин ичмакдур маҳол,
Сабт этинг бу нактани дайри фано айвониға.

Ком топмай кимки ҳирмон дардиға бўлмиш асир,
Истаса ҳамдард, ўлтуртунг Навоий ёниға.

623

Кўнгулким васлин истар ҳар тараф доғи ситам бирла,
Эрур Юсуф харидори неча эски дирам бирла.

Фиғонлиғ кўнглуму ўтлуғ дамимни саҳл тутмангким,
Олибмен ишқ иқлимини бу таблу алам бирла.

Итурдум оҳ ила ағёрни ул юз ҳавосидин,
Анингдекким, киши сувдин кетаргай хасни дам бирла.

Қуруғ жисмимда қонлиғ захм эмастур қатъ учун ҳар ён,
Ки пайванд айламишсен ул сўнгакларни бақам бирла.

Туган бирла алифдин, эй мунажжим, ҳолатим кўргил,
Ки кўксум тахтайи рамл ўлди ҳар ён бу рақам бирла.

Кўнгул машҳудиға чун бўлди восил, бўлса бўлсун тил
Агар қойил самад бирла, вагар зокир санам бирла.

Таайюн хирманин куйдургай, аммо барқ рафтори
Ки кўкдин ерча манзил қатъ қилғай бир қадам бирла.

Дема,  кўксумда  эскиргай  туганларким,  кўзум ҳар  ён
Чу тўкти қатра, доғ ўлди бу сариғ сафҳа нам бирла.

Қаду зулфунг била оғзинг тилаб кўз юмди оламдин,
Навоийға тараҳҳум айлаким, борди алам бирла.

624

Куйди  кўнглумким,  недин  манзил  эмас  жононаға,
Тушти ўт ганж орзусидин бизинг вайронаға.

Ул пари усрук кўзин истаб биёбон тутмишам,
Ким кийик бирла мудом улфат бўлур девонаға.

Келдиму  кўрдум  юзин,  қайтурмен  эмди ўртаниб,
Шамъни  кўрган  нафас  ёнмоқ  керак  парвонаға.

То манга бегона бўлдунг, кўнглум ўлди шодким,
Ошнодин улфатинг кўпракдурур бегонаға.

Чархдин йиғларсен, эй кўз, билки бўлмиш еткудек
Сели ашкингдин халал бу эртаги ғамхонаға.

Эйки, истарсен бериб жон, васл топқонлар сўзин,
Сафҳаға ўт сол қачон етсанг бизинг афсонаға.

Эй  Навоий, неча  бағринг сув  бўлуб тўктунг сиришк,
Тойири давлат чу боқмас буйла суву донаға.

625

Ёнида эл кўрсам, ўқ санчилмасунму жонима,
Менки ғайратдин  раво кўрмон  ани ўз ёнима.

Захмлиқ жонимки  ишқи  ўтидин  хурсанд эрур,
Ўт эмас ул марҳамедурким, ёқибтур жонима.

Васлиға кўз маҳрам эрмастур, нетиб маҳрам бўлур
Икки  тардоманки,  тонуғлуқ  берурлар  қонима?

Чун етар ул ойға афғоним, эрур бу дам-бадам
Ким чиқиб жон доғи ҳамраҳ бўлғуси афғонима.

Ақлу жондин ишқида бегона бўлдунг, эй кўнгул,
Кет худой учун, бугундин сўнг мени ҳам тонима.

Тан эвин дард ўқи кўп захм этти, аммо шукрким,
Кирмади ношукрлуғ селоби бу вайронима.

Эй Навоий, кулди ул гул ашкима, бўлмай халос
Йиғламоқдин, ком агар будур гули хандонима.

626

Анбари тар истамон юз узра холинг борида,
Кам кўрунур янги ой мушкин ҳилолинг борида.

Сийми ашким итларингнинг йўлида сарф айларам,
Чун демиштурларки: қозғон дўст молинг борида.

Чашмайи ҳайвондин, эй жоним, сув ичмайдур кўнгул,
Хизрваш хаттинг аро ширин зилолинг борида.

Чун вафо қилмас кишига оқибат даврони ҳусн,
Бас ғанимат бил вафо қилмдқ жамолинг борида.

Дегасен, мискин Навоий ноласин булбул киби,
Эй сабо, ул гул ҳаримиға мажолинг борида.

627

Ғамидин гарчи жон йўқ эрда танда,
Тирилдим лаълидин ўлдум деганда.

Неча боғ ичра борсам бўйе топмон,
Қадингдин сарв бирла норванда.

Ёшурун неча кўз солсам адамнинг
Вужуди йўқтур оғзинг бор эканда.

Тилар кирпикларингни зор кўнглум,
Бўлур булбул ери дойим тиканда.

Дема гул умрин оз, эй боғбонким,
Сенингдек кўпни кўрмиш бу чаманда.

Навоий гарчи ўлди лола янглиғ,
Эрур доғинг била қонлиғ кафанда.

Нечаким шоҳ бепарволиғ этса,
Керак ўксутмаса қуллуғни банда.

628

Кўнглумнинг оҳи қатрае хуни жигар била
Дудедурурки, айрилур ўтдин шарар  била.

Лаъл узра холу хатки юзунг кўзгусидадур,
Тўтиға ҳинду ўргатадур сўз шакар била.

Ул шўх кўнглум олди солиб жисмима шикаст,
Бир тифлдекки, шохин ушатқай самар била.

Нозиклугидин эркин, ваё мен ҳасудмен,
Буким белин онинг кўра олмон камар била.

Дардоки, олам аҳлида бир ёр топмадим
Тун-кун дуойи шому ниёзи саҳар била.

Бу ғуссадин дедимки: бўлай умрум охири
Шоҳи сипеҳрқадр Муҳаммад Умар била.

Эл мониъ ўлса, тушти Навоий киби ишим
Мажнун бўлуб адам йўли сори сафар била.

629

Зиҳи  ҳайвон  суйидек лабларингнинг ҳасрати жонда,
Хатинг Хизрики пинҳондур ва лекин оби ҳайвонда.

Юзунг ҳақ нур, жисминг руҳи пок, эй руҳдек ғойиб,
Сенингдек бир малаксиймо париваш йўқтур инсонда.

Ики кўзким, аросидин чиқиб ёш ўтти бошимдин,
Биайниҳ ғарқ бўлғон кемалардур баҳри Уммонда.

Дегайсен баҳр даврида қамишлиғ ичра ўт тушмиш,
Кўзум гирдида қон ёшким югурур хори мужгонда.

Эмас пайконининг равшанлиғидин бу кўнгул акси,
Ҳар ўқким ул отар, кўнглум эрур  албатта, пайконда.

Ўтуб йиллар, ул ой бир кунки кулбам сори йўл озғай,
Ёмон толиъдин ул кун бўлмағаймен байтул-аҳзонда.

Навоий қон ёш ичра ғарқу ёри май ичиб доим
Дер эрмиш: «зарқ айлайдур, кўрунг мен қонда, ул қонда?»

630

Пардаға  кирган  киби хуршиди  рахшон ҳар  кеча
Азми хилват айлар ул шамъи шабистон ҳар  кеча.

Ул кулуб аҳбоб бирла субҳдек, мен шамъвор
Ўртаниб кўнглум, тўкармен ашки ғалтон ҳар кеча.

Бир қуёш ҳижронида урён таним гардун киби
Меҳр ўтидин кўргузур минг доғи пинҳон ҳар кеча.

Гаҳ-гаҳ, эй махмури хоболуд, сўр ул хастани,
Ким етар оғзиға лаълинг ёдидин жон ҳар кеча.

Носиҳо, не навъ пинҳон тоат айлайким олур,
Дину дониш нақдини бир номусулмон ҳар кеча.

Бир кеча сўрғил мени ондин бурунким, сўрғасен:
Қони ул бедилки, айлар эрди афғон ҳар кеча?

Чек, Навоий, нола, кўз май берсуну бағрим кабоб,
Чун бўлур ул ой хаёли бизга меҳмон ҳар кеча.

631

Ё раб, ул юзни даме кўзумга пинҳон айлама,
Ё кўзумни ондин ўзга юзга ҳайрон айлама.

Чеҳрасиға мезбон ўлсун кўзум, ул чеҳрани
Кўзларим уйидин ўзга  уйга  меҳмон  айлама.

Очмайин зулфин, паришон кўнглума чектурма оҳ,
Етмайин оҳим ели, зулфин паришон айлама.

Жонима лаълидин ўзга лаълдин берма ҳаёт,
Лаълиға жонимдин ўзга жонни қурбон айлама.

Бошима  кўйидин ўзга кўйни қилма ватан,
Кўйида бошимдин ўзга бошни ғалтон айлама.

Эй кўнгул, давр аҳлидин минг йилчилиқ йўл гўша тут,
Ё алардин етса юз минг ғусса, афғон айлама.

Истасанг, эй гул, Навоийдек хушилҳон булбуле,
Ғунчадек кўнглин маломат хоридин қон айлама.

632

Ул мусофирким эрур барча сипоҳ аҳлиға шоҳ,
Жисму руҳи хоксоримдур анга гарди сипоҳ.

Дедилар, ул шаҳ қилур йўл азми, бу уммед ила
Кўксума тирноғлар бирла чекибмен шоҳроҳ.

Рахшининг жавлонини кўргач ер ўпсам мен заиф,
Йўқ ажаб, чун хам бўлур эрмиш итик елдин гиёҳ.

Новаки бирла тўшук бўлғон кўнгул аҳволини
Неча шарҳ айлай десам, оғзимға келмас ғайри оҳ.

Кўзда ашкимдин қочиб, кирди хаёли кўнглума,
Кўп ёғиндин йўлда эл вайрона қилғандек паноҳ.

Буки ҳажрингдин ўлубмен, бўлмаса бовар санга,
Жону кўнглумким сенинг бирладурур, басдур гувоҳ.

Келса ёрутқай сипаҳ гарди Навоий кўзларин,
Ул мусофирким эрур  барча сипоҳ аҳлиға шоҳ.

633

Жон олса найлай ул бути паймон гусил била,
Чун бермишам кўнгулни айга ишқи дил била.

Келди манга чу белини чектим, масалдурур,
Ким тортса бўлур келури бўлса қил била.

Ашкимки қон бўлуб юзум узра тушар, эрур
Ёшеки майл бор анга сориқ-қизил била.

Қадди ҳавосида лабидин роҳат истарам,
Ичсам керак мудом чоғири муътадил била.

Зулм аҳли халқ қони учун тил узатмоғи
Бор уйлаким сибоъ ичар сувни тил била.

Кавсар майини шаҳд уза сунъ илги томизиб,
Лаълинг мухаммар айлади ул обу гил била

Доим қошингда бўлса Навоий ажаб эмас,
Гул бирла булбул ўлса, не тонг, муттасил била.

634

Оҳким, жон  бўйниға зулфунг таноб ўлди яна,
Кеча тонг отқунча ишим печу тоб ўлди яна.

Ишқ асир этган жунунлуғ кўнглум иши ҳар замон
Ўтқа тушган телба янглиғ изтироб ўлди яна.

Ганжи илм эттим кўнгул кунжин, етишгач сели ишқ
Ҳар иморатким қилиб эрдим, хароб ўлди яна.

Бир ўқ урди ғамзангу итти кўнгул мажнун бўлуб,
Ул бало урғонға, билмон, не бало ўлди яна?

Гул шабистон базмида ўт ёқти, ваҳким, ғунчадин
Барча  булбул кўнгли ул ўтға кабоб ўлди яна.

Дедилар, ул шўх ҳар дам ошуқуб уйдин чиқар,
Жон иши чиқмоқ учун, ваҳким, шитоб ўлди яна.

Эй Навоий, бир сори бўлди бу ғамлар чун санга,
Азми даргоҳи шаҳи олийжаноб ўлди яна.

635

Бода тут, соқийки, айёми висол ўлди яна,
Даст берди шодлиғ, ғам поймол ўлди яна.

Май мудом ич ул лаби майгун санам давриндаким,
Зуҳд ила тақво ҳарому май ҳалол ўлди яна.

Ғамза бирла кўзлари айни бало бўлғон учун,
Ушбу маъниға каришон зулфи дол ўлди яна.

Хўблар кўйига сайр айлай бориб эрди кўнгул,
Кеч келурда анга, билмон, ким завол ўлди яна?

То лаби жонбахшидин топти Навоий коми дил,
Эй ажал, ўлмак анга асру маҳол ўлди яна.

636

Кўзни лаълинг шавқидин дурбор қилғунгдур яна,
Жонни кўзунг ҳажридин хунбор қилғунгдур яна.

Яъни, эй товус пайкар, айлабон азми сафар,
Тавсанингни  кабки хушрафтор қилғунгдур яна.

Эй кўнгул, васлин ғанимат тут, даме қилма фиғон,
Ким они топмай, фиғон бисёр қилғунгдур яна.

Борғанидин хастамен, қилсанг иложим, эй табиб,
Умр зойиъ айлабон, бекор қилғунгдур яна.

Гул киби юзунг Навоий кўзидин айлаб ниҳон,
Кўзунга ҳар  кирпигин  бир хор қилғунгдур яна.

637

Орази ёниға гул санчар жамол изҳориға,
Англатур  ҳуснин  ани  ёндоштуруб  рухсориға.

Эврулур бошиға жонлар, ваҳки, ҳар жон риштаси
Чирмашибтур гарди Яздий меъжари ҳар ториға.

Сочбоғ эрмасдурки, ул кофир ғилоф айлабдурур
Олам ичра куфр таъзими учун зуннориға.

Кўз дуоси чун битирсиз, садқаси айлаб мени,
Тори жоним риштасидин тортингиз тумориға.

Енг била невчун ёпар оғзин такаллум ҳолида,
Лабларидин шаҳд олиб, йўл очмаса гуфториға.

Барг эвурмай лавн гул сўлма, тўкар эрмиш хазон,
Боғлама кўнглунгни, эй  булбул, жаҳон гулзориға.

Каъбайи кўйин Навоий эврулурга заъфи бор,
Бас мададтур етса илги қасрининг девориға.

638

Насиҳат аҳли манга дерки: «Майни тарк эт», ваҳ,
Илик олиб келур, оғиз ичар, манга не гунаҳ?

Манга май ичмак эмас ўзлугимдин, эй носиҳ,
Бу ишга чанг қади долу шоҳид ўлди гуваҳ.

Қилур жунуну қадаҳ манъини манга зоҳид,
Дегайму телбага бу сўзни бўлмаса  аблаҳ?!

Қадаҳ чароғини оллимға тутқил, эй  соқий,
Ки зуҳд зулматида асру бўлмишам гумраҳ.

Бу шамъ бирла харобот сори бошла мени,
Ки тийра зуҳд туни ичра ўлмайин ногаҳ.

Бошимни  пири харобот даргаҳида қўяй,
Ки бор эшигида шоҳу гадо гадо била шаҳ.

Навоий айтур эмиш дайр аро санам зикрин,
Бу исм зикрига ким қилса майл бисмиллаҳ.

639

Қил учи кўрмай оғзингдин нишона,
Анга ошиқ бўлубмен ғойибона.

Хатинг бош чеккали холинг кўрунмас,
Кўкарди чун экин, гум бўлди дона.

Баҳона қилмай эл қонин тўкарсен,
Манга етгач, қилурсен бир баҳона.

Булут эрмаски, гардун юз ёшурмиш,
Ки тортар шуълайи оҳим забона.

Бу жавлонким қилурсен, ваҳ, замоне
Инон чеккилки, қўзғалди замона.

Фано аҳл сўзин кўп айла мазкур,
Ки уйқу дафъ этар ушбу фасона.

Ўтар ёринг, Навоий, арз қилким,
Қадам қўйсанг яқиндур бандахона.

640

То кўрубон  юзин  қуёш қолғали иштиёқиға
Гоҳ бошиға эврулур, гоҳ тушар аёқиға.

Қошида холи ҳиндуйий кофир эрурки, аҳли дин
Қатли учун чиқибдурур кўз сола дайр тоқиға.

Дарду балову ғуссани кўнглум аро кетурди ишқ,
Дўстларин бирав кибиким тилагай висоқиға.

Васл мени чу ўлтурур, бор санга ўлмагим ғараз,
Раҳм этиб, эй ажал, мени солма анинг фироқиға.

Пўя қилурда чобукум учти рикобида пари,
Нақш соғинма зеб учун сизғон анинг жаноқиға.

Толиби фақр бор эсанг барча била мувофиқ ўл,
Сен киму эътироз ким аҳли замон нифоқиға?!

Нўши лабинг зилолидин хаста Навоий ичгали
Чекса ҳаёт чашмасин, заҳр келур мазоқиға.

641

Ваҳки умрум барча зойиъ бўлди эл коми била,
Бодайи ноб ўрнида хуноба ошоми била.

Кимса юз йил комронлиқ қилса, билким, арзимас
Даҳр аро бир лаҳза бўлмоққа биров коми била.

Заҳрни ўз коми бирла ичса ондин яхшиким,
Ичса ҳайвон шарбатин нокомлиқ жоми била.

Юз дилором айлагандин равза ҳибси яхшироқ
Бўлмоқ ўз вайрони ичра кўнгли ороми била.

Эй кўнгул, эл субҳи айши сори боқма, хўй қил
Фардлиғ вайронида меҳнат қаро шоми била.

Қушқа юнг маскан аро хушроқ дурур озодлиғ,
Бўлғонидин банд аро сайёд ипак доми била.

Бўлмоқ итлар мунъими тан тўъма айлаб яхшироқ,
Танни қилғунча самин нокаслар инъоми била.

Жоҳу маркаб бирла, эйким, бормадинг мақсад йўлин,
Қатъ ўлур бетўшалиғ зоди фано коми била.

Эй Навоий, ҳузн ила ўткар қорилиқ меҳнатин,
Чун йигитлик борди айшу ишрат айёми била.

642

Тушти ўт кўнглум эвига оҳи дардолуд ила,
Кўзда кирпик дема, бу равзан қарормиш дуд ила.

Телба ит деб ҳар тараф йўлдин қочарлар  аҳли ҳуш,
Ўт сочиб оғзим, югурсам жисми гардолуд ила.

Чарх сайр этмас, нечук субҳ истагаймен ғам туни,
Жавфи чун мадрус эрур бу шоми қийрандуд ила.

Юсуфим ҳажрида Яъқубий ғам ичра, мутрибо,
Уйла менким, хушлуғум йўқ нағмайи Довуд ила.

Дема, ҳар дардингға айлай бир даво, қўйким ўлай,
Ким малул ўлғунгдурур бу дарди номаъдуд ила.

Шаҳ тилар давлат бақосин, мен гадо ёр оғзини,
Ранжадур шоҳу гадо бир коми номавжуд ила.

Эй Навоий, қилдилар дунёни рад аҳли қабул,
Гар десанг мақбул ўлай, ёр ўлма бу мардуд ила.

643

Лабларингким, ҳайф эрур тенг тутмоқ они қанд ила,
Синдурур юз қанд бозорини шаккарханд ила.

Токи ҳайронмен санга номус ила итмиш кўнгул,
Телба янглиғким қочар эл ғофил ўлғач банд ила.

Одам ул соатки жаннат ичра авлодин кўрар,
Не қувонғай дам-бадам сен нозанин фарзанд ила.

Қўй насиҳат, зоҳиду, ўтлуғ дамимдин ваҳм қил,
Телба ит имкони йўқтурким соғалғай панд ила.

Ҳожатингни элга арз этмакка ҳожат бўлмасун,
Хуш чиқишсанг лаҳзае бу зори ҳожатманд ила.

Лабларинг ҳажринда юз паркандким бўлмиш  кўнгул,
Лаъл эрур маҳлул қон ўрниға ҳар парканд ила.

Чун Навоий кўнгли синди, эмди лутфунг не осиғ,
Ким ушатса шишани, бутмас яна пайванд ила.

644

Бўлур шом ул маҳи Нахшаб равона,
Каманди зулфин очиб шаб равона.

Қаро тун азм этарким, кўрмагай эл,
Жамолидин вале ёрур замона.

Мени манъ этмиш ўз ҳамраҳлиғидин,
Манга, ваҳким, ажаб иш тушти ёна.

Ҳаётим эмди худ мумкин эмастур,
Ки ўлмакка тилар эрдим баҳона.

Кўз очқаймен магар маҳшар сабоҳи,
Ки ичмишмен ажаб жоми шабона.

Бу гулшан гуллари чун бевафодур,
Алардин чекма, эй булбул, тарона.

Навоий ўлса, ёдин қилмағилким,
Улар эл ҳам, десанг ондин фасона.

645

Меҳрдин дерменки бўлсам дойим ул ойим била,
Найлайинким, чарх эврулмас менинг ройим била.

Ҳажр аро мендурмену бир оҳу бир хам қоматим,
Ғам чериги хасму мен бу навъ ўқ-ёйим била.

Аҳли мажлис куйдурур тилин кесиб, бошин узуб,
Шамъ даъво қилса моҳи мажлисоройим била.

Кўҳи дарду тешайи ҳижронни сўр Фарҳоддин,
Англамас Хусравки, Ширин бирладур дойим била.

Ҳусниға ҳар лаҳза ҳайронроқмен, охир яхшидур
Ўлмасам ногаҳ бу ишқи ҳайратафзойим била.

Бўлмайин дайри фано хаммори, гар қилсам бадал
Зоҳиди худбин ридосин бодаполойим била.

Дам-бадам  мискин  Навоийнинг дегил қон ютмоғин,
Эй қадаҳ, гар ҳамдам ўлсанг бодапаймойим била.

646

Гар сабодек ҳамдам эрмон сарви озодинг била,
Бормен, эй гул, қайдаким бўлсам сенинг ёдинг била.

Ранге йўқтур чун қизил гулдин санга, эй андалиб,
Эл қулоғин асру кўп ёлқитма фарёдинг била.

Эйки дерсен, кўзларим кўнглунгни не навъ этти сайд,
Бир  кабутар нетсун ахир икки сайёдинг била?

Масжид ичра бутпараст ўлмоқ неча, эй пири ишқ,
Дин учун кирдим фано дайриға иршодинг била.

Сеҳр эрур, эй ишқким, кўнглум била пайконидин
Сирқайи жисм ичра ўту сувни асродинг била.

Гар итобе зоҳир этсанг, ўзгаларнинг кўнглин ол,
Нешгаким мен хўй этибмен зулму бедодинг била.

Эй Навоий, телбалик тарк этгасен кўргач висол,
Ҳур сийратлик, малак хўлуқ паризодинг била.

647

Солиб қон онча қўйдунг доғ бу жисми фигор ичра,
Ки онча доғ ила қон бўлмағай бир лолазор ичра.

Қушеким тушса, оҳим гирдбодидин чиқа олмас,
Биров янглиғки қолғай эшиги боғлиғ манор ичра.

Ики рухсори икки зулф ёпқондин ниҳон ўлмас,
Нечукким шуъла дуд ичра, қуёш ёхуд ғубор ичра.

Юзунг шавқида ашким кўзлар ичра жола боғланмиш,
Ёғин ул навъким дур боғлағай абри баҳор ичра.

Қолибтур анбарин зулфунг ичинда боғланиб кўнглум,
Кийикдин қатра қон қолғон киби мушки татор ичра.

Қизиғ кўнглумдаги пайконлари дардин не фаҳм этгай,
Ангаким қатралар хайдиндурур ўтлуғ узор ичра.

Чу ўлгум ҳасратидин, шояд ўтган чоғда кўргаймен,
Мени судранг гадолар кўйида бир раҳгузор ичра.

Гар ул шаҳ базмидин бир журъа май топмон, ажаб эрмас,
Ки май шўхи кирибдур ширадин маҳкам ҳисор ичра.

Мениким  айламиш ул муғбача ишқи майи махмур,
Магар ҳам дайр пири чора қилғай бу хумор ичра.

Вафо айларда элга рўзгоринг айлама зойиъ,
Ки улким сен тиларсен, йўқтур аҳли рўзгор ичра.

Навоий, гар фалак даври санга еткурмас ул ойни,
Не чора, чун сипеҳр эрмас кишига ихтиёр ичра.

648

Ваҳки, ул шўх бориб, жонима ўт солди яна,
Телмуруб икки кўзум йўлға боқиб қолди яна.

Нечўк ўлмай мени беморки, Исонафасим
Кўрди ҳолимнию кўрмасга ўзин солди яна.

Йиғланг, эй шамъу суроҳийки, ўларимни билиб,
Мутриби нағмасаро навҳа кўкин солди  яна.

Захме истар эди кўнглум қиличидин гўё,—
Илгига тиғ менинг кўнглум учун олди яна.

Ақлу дин нақди фано дайри аро кирмас экач,
Май била муғбачалар йўлида сойғолди яна.

Сабр элин йиғмиш эдим чиқмас экач ул хуршид,
Войким, зарра киби ҳар сори қўзғолди яна.

Қўлда, эй Хизри раҳим, хаста Навоий қўлини,
Ким бу йўл пўясидин бағри онинг толди яна.

649

Кўнглум оғзингнинг хаёлидинки тўлмиш ғам била,
Нақд уза мумедурурким, нақш эрур хотам била.

Ғам туни  анжумни оҳим ўқлари захмиға чарх
Ул момуқлар билки, қўймишдур ясаб марҳам била.

Йиғлама, эй кўзки, бормас зулм нақши кўнглидин,
Тошда ёзғон хат не имконким бузулғай нам била?

Ул алифдурким, аёндур ҳар тарафдин шамраси,
Қадди бир ёндин осилғон мушкбў парчам била.

Шайхи ғофил кўнглин этти зарқ оҳиднн қаро,
Тифлдекким кўзгуни қилғай мукаддар дам била.

Оҳким, оввора бўлдум айта олмай шаммае
Ёшурун кўнглумдаги дардимни бир ҳамдам била.

Эй Навоий, гар десангким бевафолиқ кўрмайин,
Ошнолиқ қилмағил жинси бани Одам била.

650

Новакингнинг тўсдин эрмас нишони бўйниға,
Ким эрур қатл айлаган аҳбоб қони буйниға.

Бегуноҳ ишқ аҳлиға тийғи жафо сургум десанг,
Билки, мендин ўзга тутмас кимса они бўйниға.

Ҳажридин гар юз қилич бўйнумға урдунг, эй сипеҳр,
Сарбасар қилдим қўлум етган замоне бўйниға.

Қотилимни кимса билмай, захм еб ўлдум, валек,
Мен билурменким, эрур қоним фалони бўйниға.

Тавқ бил жаннат қуши бўйниға то мушкин ипак
Тушти таъвиз этгали ҳирзи ямони бўйниға.

Майға эгнимдинки сажжодам гаравдир, қилди манъ
Гўйиё зоҳид кўра олмас ридони бўйниға.

Гар Навоий ўлса, ул кофир диёриға чекинг,
Боғлабон  судрарда зуннори  фанони  бўйниға.

651

Яна  не  ўт  эдиким,  тушти  хонумонимға,
Яна не шуъла эдиким, туташти жонимға.

Яна не барқ эдиким, тушгач ўртади хасдек
Бир ўт шарорасидин жисми нотавонимға.

Яна не новаки мужгон эдики, қатлим учун
Тикилди кўнглума, яъники кирди қонимға.

Яна ичимга магар ишқ солди ўтки, чиқар
Шарарлари қотилиб оҳ ила фиғонимға.

Бало ўти ёнадур тўш-тўшимдин, эй носиҳ,
Эшит насиҳату зинҳор келма ёнимға.

Сариғ юзумни қизил қилмади висол майи,
Бу гулшан ичра баҳор ўлмади хазонимға.

Навоий итти қўюб ёдгор хаста кўнгул
Дедики, еткурунг албатта дилситонимға.

652

Мени гадой қачон еттим эрса шоҳимға,
Юзумни ерга қўюб шукр дей илоҳимға.

Кўрушмагимга агар бўлса мултафит, бўлғай
Висол тўбийи жаннат била гиёҳимға.

Гунаҳ йироқлиғим эрди, чу лутф мазҳарисен,
Иноят айлагилу боқмағил гуноҳимға.

Деди, сафарда сутун бирла боргоҳимдур,
Кишики, боқти фалак бирла дуди оҳимға.

Баҳо туганларим ўлмиш висол учун, ҳайҳот,
Киши бу туҳфани сотқайму ул дароҳимға?

Бузулди кўзу кўнгулдин ишим, магар тушгай
Бир аҳли дил кўзи бу ҳолати табоҳимға.

Навойиё, яна гар ёр юзин кўрсам,
Мутиъу қул бўлайин бахт,  екхоҳимға.

653

Кўнглума андуҳ елидин ғуборедур яна,
Гўйи они қўзғоғон чобуксуворедур яна.

То не гуллар очқай охир ишқ айлаб чок-чок,
Ғунчадек кўнглумда буким хор-хоредур яна.

Оҳ дудин саҳл туттум, оҳким, ул дуд аро
Сабр уйин куйдургали ҳар ён шароредур яна.

То лабинг ушшоқдин жон олмоқ этти ихтиёр,
Жон берурга ҳар тараф беихтиёредур яна.

Тонг елидин бўлди гўё сунбулунг ошуфтаким,
Ҳар қаён боқсам паришон рўзгоредур яна.

Ерга сочқон тер фано даштида солик жабҳаси
Гавҳари мақсуддин ҳар дам нисоредур яна.

Рафъ ўлуб эрди Навоийнинг жунуни, эй пари,
Та санга тушмиш кўзи, мажнуншиоредур яна.

654

Оразинг холи недин қилди мени девона,
Қушни сайд этмади чун суда кўрунган дона.

Кириб оқ уй аро жонлар қушинн куйдурдунг,
Гарчи фонусда шамъ ўртамади парвона.

Тийрборони ғаминг бузди кўнгул масканини,
Бизинг уй  бўлди ёғин  касратидин  вайрона.

Ҳажр заъфидин ўлубмен танимасдек, не ажаб,
Ошнолар манга бўлдилар эса бегона.

Бузди ул шўхи қадаҳнўш салоҳим уйини,
Манга мундин нари манзил бас эрур  майхона.

Соқиё, тўлғуча паймона ерим майкададур,
Мени маст этгали кўп яхшидурур паймона.

Журм эса ёр бошим узра етиб ўлмаганим,
Эй Навоий,  мени ўлтурмак эрур  журмона.

655

Кўрадурменки борур ёру қолурмен мени гумраҳ,
Бора олмон, тура олмон, не қотиқ ҳолат эрур, ваҳ?!

Ҳажридин жонима юз бийм, қолайин деса ондин,
Хўйидин кўнглума минг ваҳм, бўлайин деса ҳамраҳ.

Қўюнг уммеди, юзунг ҳасрати бирла агар ўлсам,
Ёвумай равзаға, валлоҳ, тиламай ҳурни, биллаҳ.

Майға машғул ўлубон ҳажрни амдо унутурмен,
Бузулур зор кўнгул кирди эса ёдима ногаҳ.

Ақл таклиф қилур кўнглумаким, тарки жунун қил,
Телбадин ким бу тамаъ тутқай агар бўлмаса аблаҳ?

Шоҳу сойилға насиб ар кўпу оздур, не тафовут,
Тенг насиб ўлди чу туфроққа ағар сойил, агар шаҳ.

Ёр  ғофиллиғидин зулфида  жон  берди  Навоий,
Сайд ўлар домда сайёд агар бўлмаса огаҳ,

656

Ваҳки,  бир  бадмеҳр ўқи жонимға паррондур  яна,
Тийра  кўнглум  кулбасининг шамъи  пайкондур  яна.

Бир пари ишқида жоннинг нуқта бирла нунидек,
Нотавон жонимда наълу доғ пинҳондур яна.

Баски пайконинг йиғилди, йиқти тан кошонасин,
Бу бино сув  касратидин, ваҳки, вайрондур яна.

Танға жузв ўлди ўқунг ул навъким, ондин они
Олмоқ анбурлар била тортиб не имкондур яна?

Эйки, кўнглумни  дединг  мажруҳ эмастур  ишқдин,
Кўрмадинг, оёки, мужгоним  аро қондур яна.

Чиқмишам муғ кўйидин сархуш, ёшун, эй чархким,
Ер  била тенг қилмоғинг оллимда осондур яна.

Дашт аро Мажнунни кўрганлар Навоийни кўруб
Қилдилар ҳайратки,  не ғули  биёбондур яна?!

657

Танимда заъфдурур то иситмиш ул дилхоҳ,
Қуёш ҳароратидин, не ажаб, қуруса гиёҳ.

Анинг ниҳол қади титрабон терак янглиғ,
Мен эврулуб бошиға, тортибон сабодек оҳ.

Танини ғунча  киби тўнға чирмабон қат-қат,
Валек талфасадин гулдек очилиб гаҳ-гоҳ.

Гулобхонадағи гул киби сўлуб жисми,
Қилиб гулоб киби тернинг ўртасида шиноҳ.

Ётиб кўзи киби гулгун ҳарир уза  бемор,
Валек мендек этиб сиҳҳат аҳлини гумроҳ.

Демонки, шарбат учун яхшидур чучук жоним,
Яраса садқа учун қилғасиз мени огоҳ.

Навойиё, дема невчун танинг заиф ўлмиш,
Танимдд заъфдурур то иситмиш ул дилхоҳ.

658

Ҳайҳотким, бирав ғамидий зормен яна,
Фарёдким, балоға гирифтормен яна.

Эй муддаики, орим эди таъну сўкмакинг,
Фориғ дегилки, ҳар не десанг бормен яна.

Дафъ ўлмиш эрди нўши лабингдин малолатим,
Лутф айла, эй табибки, бемормен яна.

Ҳар кеча бир қуёш ғамида ғусса тошидин
Боштин-аёқ сипеҳрдек афгормен яна.

Сўфийи  ақл  савмаасин, шукрким,  бузуб,
Дорул-фанойи ишқда хаммормен яна.

Оғзим қуруб, дамим тутулуб, секририм не тонг,
Ким телба  чобукумга жилавдормен яна.

Ақл итти, ҳуш кетти, кўнгул куйди, чиқти жон,
Шукр эт, Навойиёки, сабукбормен яна.

659

Ҳар гулки очибдур май ул орази дилжўда,
Гулларму экин суда, гул аксиму кўзгуда?

Кўзгуда юзунг акси гар яхши назар қилсанг,
Бор уйла биайниҳким кун акси тушар суда.

Ноз уйқусида ул кўз ошуби жаҳон ичра,
Уйғонса кўзунг нетгай олам бузуб уйқуда.

Оллимға юзунг келгач, ҳусн  аҳлини  кўрмасмен,
Кўз англамас ашёни бўлғач қуёш ўтруда.

Гар шаҳрни тарк айлаб, саҳроға қўюбмен юз,
Маъзур эрурменким, моҳим эрур ўрдуда.

Олам иши сар-тосар ғам ерга гари қилмас,
Соқий, тутубон жоме, қўйма мени қайғуда.

Васл истасанг, ўл фоний андоқки Навоийким,
Ҳар ишки мунунг ғайри, бордур бори беҳуда.

660

Яна ҳар дам ишим сочмоқдурур кўз боғидин лола,
Ки бўлмиш лоладек қонлиғ кўнгул паргола-паргола.

Кўзунгдур  фитнаву  афсун  саводидин қаро наргис,
Юзумдур меҳнату идбор доғидин сариғ лола.

Умидим  мазраъин дедим кўкартай ашкдин, ваҳким,
Совуғ оҳимдин ўлди ул экинга бу ёғин жола.

Шафақ ичра эмас анжумки, гардун жавфида оҳим
Ҳарорат  онча  кўргуздики  эрни  бўлди  табхола.

Маразлиқ захми  кўп тандин  паёпай  кўнглум  афғони,
Бузуғдин уйлардурким чуғз қилғай дам-бадам нола.

Деб эрдинг, жон  берай ўлсанг,  етишти ул маҳал, ваҳким,
Гадо султонға нетгай жуз гадолиғ ўтса ҳам ҳола.

Навоий даҳрнинг кун юзи, тун сочиға майл этма,
Ки охир умр нақдин мухтал айлар ушбу мухтола.

661

Тийралик хаттинг саводидин лаби хандон уза,
Хизр солди соя гўё чашмайи ҳайвон уза.

То ҳазин кўнглумни лаълинг ҳасрати қон айламиш,
Анда холинг нақши ўлтурғон чибиндур қон уза.

Жону кўнглум ноласидин икки ҳақгў қуш киби
Кеча ул ой кўйида афғон эрур афғон уза.

Тойири меҳнат бузуғ кўнглумда қўймиш ошён,
Чуғз андоқким нишиман айлагай вайрон уза.

Эй мусулмонлар, етинг фарёдимаким, кофире
Жону кўнглум олди, эмди сўз борур имон уза.

Чарх тоқидин топар кун шамсаси ҳар кун завол,
Зарварақдин шамса чекмак не осиғ айвон уза?!

Эй Навоий, то деди дардим юкин кўнглунгга қўй,
Кўнглум узра қўйдум ул юкнию миннат жон уза.

662

Нилдин ҳар ён алиф ул маҳжабин рухсорида,
Бир ниҳоли сарв эрур гўё Ирам гулзорида.

Ишқ султони сиёсат айлади ушшоқни,
Халқ жисмидур, сомон эрмас бало деворида.

Тоза доғедур фиғоним ўтидин бўйнумдағи
Ҳар мудаввар шакл шингарфий жунун туморида.

Тавқлар бўлмиш жели тортарға имон аҳлини,
Ҳалқалар занжири зулфунг риштаси зуннорида.

Телбалик тоғи танимдур,  бош уза жўлида соч,
Ҳар бири бир нотавон Мажнун жунун кўҳсорида.

Тушса юз дастор бошдин, бош эгиндин, ваҳ, не тонг,
Ким эрур гулранг май бошида, гул дасторида.

Бору йўқин  тенг кўрармен зарраву хуршиднинг,
Йўқ оғиз бирла жаҳоноро жамолинг борида.

Шамъ ила май ахтариға бер саботу сайрким,
Меҳр  фаҳм ўлмас фалакнинг собиту сайёрида.

Эй Навоий, зор жисминг нола қилмас заъфдин,
Уйлаким суст ўлса, ун бўлмас муғанний торида.

663

Ваъда  айлаб  васл,  жисми  нотавоним ўртама,
Келмагунгдур, интизор ўтиға жоним ўртама.

Ишқ ўтининг ўртари бастур, яна жоним аро
Доғи ҳижрон ҳар дам, эй номеҳрибоним, ўртама

Жонни олдинг, солма охир нотавон жисмимға ўрт,
Нақд чун яғмоға  борди, хонумоним ўртама.

Новакингнинг  касратидинким,  найистондур  кўнгул,
Ўт олиб кирма қамишқа, найситоним ўртама.

Жонима ўт солди ишқинг, бал жаҳоним ўртади,
Раҳм этиб, мундин нари жону жаҳоним ўртама.

Ҳар нафас куйдурма бир ўт бирла, эй ғардун, мени,
Куйдурурга ҳар дам айлаб имтиҳоним ўртама.

Қилма нисбат хўблар бирла Навоийдек мени,
Туҳмат айлаб ҳар замон, эй  бадгумоним, ўртама.

664

Кўнгул қушидур онинг зулфи тобдори  била
Чибинки, боғлиғ эрур  анкабут тори била.

Сипанди офат эмас, лолазори офат эрур,
Юзинда ҳар сари хол оташин узори била.

Магарки зулфида ишқ аҳлининг кўнгулларидур,
Не  дудким, нафасимдин чиқар шарори била.

Ниҳоли васл онингдек қурубтурурки, ани
Кўкарта олмади кўз иккй жўйбори била.

Сипеҳр эмин эмас манжаниқи оҳимдин
Ўн икки буржлуқ ушбу бийик ҳисори била.

Муваффақ ўлмаса, тавфиқ ила эмас мумкин
Ўз ихтиёрини қўймоқ ўз ихтиёри била.

Чурук сўнгакларим ўлмиш қуюн аро хошок,
Бошингға эвруладургон таним  ғубори била.

665

Фалакдин яхшилиқ етгай дебон кўнглунгни шод этма,
Ямонлиғким етар, ҳоло унут, ўтганни ёд этма.

Замона  аҳлиға гар юз қуёшча кўргузубсен меҳр,
Вафо зинҳорким бир зарра чоғлиғ иътимод этма.

Нужуму чарх деб ўкма гадонинг баҳъялиқ шолин,
Тутунни чарху учқунларни анжум эътиқод этма.

Фано аҳли аёғи туфроғи шарҳин ёзар бўлсанг,
Қароғимни ҳал айла, эй рафиқ, ўзга мидод этма.

Мидод этган қароғимни қилибон кирпигим хома,
Кўзумнинг пардасидин ўзга коғазга савод этма.

Қилиб  солиҳ  амал  касби  шиорингни  салоҳ этгил,
Вале фосид хаёлинг бирла ҳар дам бир фасод этма.

Чу билдинг, ризқ эрур мақсум, чекма дўстдин миннат,
Қазодин хориж эрмас иш, адуға инқиёд этма.

Тиларсен фақр даштин қатъ қилғайсен  эранлардек,
Бағир сув қил, юрак парголасидин ўзга зод этма.

Навоий, истасанг уқбо муродин номурод ўлғил,
Агар дунё муроди йўқтур ўзни номурод этма.

666

Ҳар ойки, ғайрима бир зарра меҳри фош ўлса,
Онинг сори боқа олмон, агар қуёш ўлса.

Кўзумда  ашкдек ул  тифл  парвариш  топмиш,
Назар ҳақини керак билса неча ёш ўлса.

Висол умидига ўзни яқин солур ошиқ,
Фироқдин неча жонида давр бош ўлса.

Не тонг, фиғони бағирдин харошлиқ чиқмоқ,
Бировки бағрида ғам чангидин харош ўлса.

Баҳорим ўлди чу гулчеҳра шўхлар, не ажаб,
Ёғар нима бошима жолавор тош ўлса.

Хуш улки, тоғ этагин тутса халқдин қочибон,
Узалса, остида хора анга фарош ўлса.

Деманг, Навоий, агар бўлса ёр қатлинг этар,
Неким муродидурур – уйла қилса, кош ўлса.

667

Дардини жисмим аро асрай дебон тадбир ила
Тоза доғ эрмас, ўқи захмин тутубмен қир ила.

Токи шамъи анжумандур  моҳи шабгардим  менинг,
Кўк шабистонидин ой ҳар тун қочар шабгир ила.

Зулфи ичра зор жисмим  ҳолатин  қилсанг рақам,
Эй муҳаррир, зарҳал этгайсен қаро таҳрир ила.

Ҳаддинг эрмастур менинг ишқим дебон ёзғурмаким,
Мен ҳам англармен, вале не чорадур тақдир ила?

Ул пари зулфи саводин ёзғали бўлмиш давот
Уйла савдойийки, асрарлар ани занжир ила.

Қабр аро айланг юзумни чум қароким ухмр ўтуб,
Дўст кўйи азми қилдим юз туман тақсир ила.

Ишқ шаръида Навоий қатл ила топсанг халос,
Билки, ўлмакдин қутулғондекдурур таъзир ила.

668

Илгин ул гулранг этибдур лола яфроғи  била,
Кафларин барги била, тирноғларин доғи била.

Риштайи зулфи хаёлидин ҳаво қилған кўнгул
Бир қушедурким, қочибдур гўйиё боғи била.

Решалар кўксумда кўр, Фарҳод баҳсин қўйким, ул
Қозмади мендек бало тоғини тирноғи била.

Шамъ ҳамдардимдурур ҳижрон туниким, мен киби
Ҳажр ўтида қоврулур ул доғи ўз ёғи била.

Оташин лаълинг шаҳиди қабридин гулгун ғубор,
Ким  қўпар, ўттур  эмас қон  ранги туфроғи  била.

Бемаҳал гулбонг ила ёлқитма, булбул, элниким,
Даҳр  боғи гуллари хуштур  вале чоғи  била.

Лола эрмас, урди ўт гулшанға  бир  гул ҳажридин
Ўртаниб ҳар дам Навоий нола қилмоғи била.

669

Эй сабо, ҳолимни  арз эт гулрухи таннозима,
Эгма қаддимнинг саломин айт сарвинозима.

Айт кўптин  кўп ғам, оздин оз  ашким шарҳини,
Дарду сабрим нақди садқанг, боқма кўпу озима.

Чунки ўлгум, ёшурун ишқим аён қил, шаммае
Воқиф этма лек ишқ аҳлин бу махфий розима.

Новакандозимки, элни йиқти кўп андозадин,
Ваҳки, эмди тортмиш новак менинг андозима.

Ул кабутарға фидо жонимки, шавқум номасин
Қилса таслим элтибон шўхи кабутарбозима.

Чангдек ғам базмида қаддим хам ўлди, эй рафиқ,
Ашк ҳар торидин ортар нолае бу созима.

Эй Навоий, ишқ аро қочма балодин зинҳор,
Чунки ошиққа  балокашлик  келибтур лозима.

670

Эрур кўнгулда сафо ишқ тоза доғи била,
Нечукки кўзда ёруғлуқ эрур қароғи била.

Фироқ шоми ёнгилмас ўқунг кўнгул йўлини,
Ки борур ул сори пайконидин чароғи била.

Эрур сукуту фано ишқ лозими булбул,
Не воқиф онча фиғону улуғ димоғи била.

Ул ўтки ўртади парвонани, ҳамул ўтдин
Кўрунгки қовруладур шамъ доғи ёғи била.

Шаҳу улус ғамию жоми Жам, хушо улким,
Синуқ сафол ила дурд ичгай ўз фароғи била.

Хумор аро тиладим соқию қадаҳ, юз шукр,
Ки улки мен тиладим, келди ўз аёғи била.

Қучарға сарв ниҳоли бири қадингдек эмас,
Агар кетурса ани боғбон қучоғи била.

671

Мен масти ғарқи бодамен, аксим эмас май ичра, ваҳ,
Соқийға  бовар  бўлмаса  беҳудлуғум  бастур  гуваҳ.

Тақво ридоси бирлаким масжидға бордим дайрдин,
Эй муғбача, ийнак ридо бўйнумда гар қилдим гунаҳ.

Келдим қочиб ғам хайлидин майхонаға, эй пири дайр,
Тенгри паноҳинг гар манга хум кейнида берсанг панаҳ.

Дайр ичра сархуш муғбача дилимни торож айлади,
Айб этмангиз гар  келмаса ёдимга шайху хонақаҳ.

Наззорадин ҳуш аҳлининг дастори тушмак не ажаб,
Мундоғки сархуш секритур ҳар ён саманд ул кажкулаҳ.

Тасбиҳни май раҳни қил, ҳар донаға майл этмагил,
Гар истасанг кўнглунг қушин сайд этмагай бу домгаҳ.

Май  тулғининг ҳар пашшаси пиледурур хартумлуқ,
Дафъ этгали дайр аҳлиға гар чекса дарду ғам сипаҳ.

Юз бирла гар дайри фано йўлин супурсам, важҳи бор,
Ким дайр пири оллида бу навъ ўлубмен рўбараҳ.

Гулхан аро остингда кул, урён бошингда ишқ ўти,
Бу навъ тахту тож ила сенсен Навоий подшаҳ.

672

Очиб  кўксум  шикофин,  айладим  кўнглумни наззора,
Эрур юз пораву ғам тийғидин ҳар пора юз пора.

Таним меҳнат сипеҳри,  анда, ваҳ, паиконингу ашким
Кўнгулга  ғусса  еткурмакка собит бирла сайёра.

Манга бедардлиқ дард эрди, ваҳким, ҳажрингдин
Чу менда  бўлди дард, эмди  эрур  бечоралик чора.

Утарсен ўйнай-ўйнай, мен гадойи хаста йўл узра,
Қолурмен  бир  қиё  боқмоқ учун  ёлбора-ёлбора.

Кўнгул-саргашталикдин  бўлди йўқ оғзинг киби, гўё
Ани чарх айлагандур  ғунча йўнмоғлиққа инкора.

Улумдин  ҳажр душвор ўлмаса дард  аҳлиға,  невчун
Ажал Мажнунни асраб, айлагай Лайлини оввора?

Навоий кўксини чок этти ҳажр андоқки, фаҳм этгай
Тахайюл ҳайъатин кўнгул  аро ким қилса наззора.

673

Фироқинг тийғидинким хаста жисмим бўлди юз пора
 Эрур ҳар пора бир кўз қилғали ҳолимни наззора.

Ғуборим жисми ҳижрон даштида  саргашта ошиқнинг,
Қуюндек ҳар  қаёнким мойил ўлди,  бўлди  оввора.

Не тош урён танимға урди, кўксум чокиға  солдим,
Мени бедил кўнгул касб эттим они кўнглидек хора.

Олиб юз пора кўнглум итларингга айладинг қисмат,
Итингмен, айб эмас, жоно, манга ҳам тегса бир пора.

Танимни ишқ асири айладинг, манъ этма оҳимни,
Чу қил ўт ичра тушти дуд бўлмоқтин эмас чора.

Малак таслими шайтон кибридекдур, буки ақл ўзин
Қилиб маъмури амр, истар аморат нафс аммора.

Навоий  бода ютқон  кўрса  қон ютқон гумон  айлар,
Сув ичганни май ичган соғинур, ким бўлса майхора.

674

Чаманда сарв ё гул чун сабодин тебранур ногаҳ,
Соғиниб сарви  гулрўюм  келур,  афғон чекармен, ваҳ.

Бошимни олмағаймен саждайи шукр  айлаю ердин,
Агар сарви хиромонимға бўлсам соядек ҳамраҳ.

Ўзум ҳам эрмон ўз ҳолимдин огаҳ то ани кўрдум,
Йўқ  улким,  эрмас аҳволимдин  ул  номеҳрибон  огаҳ.

Юз олмоқ сарв бирла гул аёғидинки, ваҳ, йўқтур
Анинг қадду юзига  боғ  аро бу иккидин ашбаҳ.

Занохдонингда хай эрмаски, оби зиндагонийдур,
Ки ҳайвон чашмасининг остида воқиъдурур ул чаҳ.

Юзунг васфини юз таҳ сафҳаға ёзсам тамом ўлмас,
Ки бўлғай сафҳайи хуршидча ул сафҳадин ҳар таҳ.

Жунунум манъ қилдинг ул пари ишқида, эй зоҳид,
Киши девона бўлса  яхшироқ юз  қатлаким,  аблаҳ.

Тажаммул рахшидин,  эй шаҳ,  гадоға   қилма   истиғно,
Чу боғлар рахт бу дайри фанодин гар гадо, гар шаҳ.

Навоий,  кўп дема  ғам  хайлидин  майхона маъмандур,
Азимат қилсанг ул дорул-амонға  фи амонуллоҳ.

675

Хуш улким, бор эди илгимда печон сунбулунг гаҳ-гаҳ,
Тутунлар чирмашур бошимға они чун соғинсам, ваҳ.

Юзунгдур поклик меҳри, кўзумдур ростлиқ айни,
Анингдек юзга мундоғ кўздин ўзга кўз маозаллаҳ.

Кўнгул парголасидур ҳар  тараф ишқингдин ўртанган,
Шарарларким чиқар оҳим ўти дуди била ҳамраҳ.

Тушумда лаълию рухсоридур, уйғотманг мени, гар худ
Масиҳо бирла Юсуф бошим узра етсалар ногаҳ.

Учуб руҳум қуши ҳар дам ҳаво айлар занахдонин,
Анингдек қуш масалликким нишиман қилмиш ўлғай чаҳ,

Муҳаббат кўйида буким гадо шаҳни қилур ошиқ,
Биайниҳ бор анингдекким гадони ошиқ этгай шаҳ.

Қазойи момазо чун фавти ҳол айлар зиҳи ҳасрат,
Муваффақ улки аввалдин бўлур ўз вақтидин огаҳ.

Қалам ёзғон  балодин  муҳтариз  бўлғой зиҳи  нодон,
Муқаррар  бўлмағон  рўзий талаб  қилғон  зиҳи  аблаҳ.

Навоий, дафтари ҳажринг ёзиб, кўз тўкти хунобин,
Чу очсанг сафҳа-сафҳа, кўргасен қон ўтганин таҳ-таҳ.

676

Ваҳки,  келтурдунг фироқингдин  балолар  бошима,
Ул балолардинки қочтим, келди олар бошима.

Захм агар бўлса бошимнинг ҳар туки сойи, не тонг?
Мунча  тошким ёғдурурлар дилраболар бошима.

Сарвқадларнинг таманноси бошимдин чиқмағай,
Қаҳр этиб, эй шайх, синдурсанг асолар бошима.

Кўрмайин кўзлар қачон келди бошимға юз бало,
Кўр, нелар келтурди бу юзи қаролар бошима!

Ишқ аро гаҳ-гаҳки эл пандиға бош индурмадим,
Келди турлук-турлук ондин можаролар бошима.

Муддаолар бошима тушгунча ҳар дам ақлдин,
Келса хушроқ ишқ тийғидин яролар бошима.

Кўйида ўлди Навоий, қочти ондин итлари,
Йўқ эди ўлганда ёру ошнолар бошима.

677

Соқиё, талх ўлди айшим ҳажр бедоди била,
Тут ачиғ майким, ичай Мирзо Чучук ёди била.

Сипқориб, жоми сипеҳр ақдоҳин айлай рез-рез,
Неча чеккаймен забунлуғ чарх бедоди била?

Зуҳд  кўнглум  кўзгусин  қилмиш  мукаддар, эй ҳариф.
Синдурурмен тавба пири ишқ иршоди била.

Бевафолиғ гар будурким ҳилди ул шўх, эй кўнгул,
Сирфа қилмас ошнолиғ Одам авлоди била.

Ваҳки, синди нахли уммедим, хушо ул боғбон,
Ким эрур хушҳол бир навраста шамшоди била.

Чун ҳудий Лайли қулоғин ёлқитур, Мажнун, не суд
Тоғни ғар келтурур афғонға фарёди била?!

Эй Навоий, ишқ саҳросида худ қўйдунг қадам,
То нечук лошгойсен ул поёни йўқ водий  била.

678

Бўлсам   ул   қотил   шаҳиди   ҳасрату  ҳирмон била,
Бир  қилич тортинг мазорим лавҳи узра  қон  била.

Бир фатила англағил марҳам била ул шўхдин,
Жонға ҳар момуқки чирманғон келур пайкон била.

Чексалар  тандин ўқин чун ул чиқар, жон ҳам чиқар,
Уйдин  эл чиққан  киби  таъзим  учун  меҳмон  била.

Қоши гар кўнглумда куймак боисидур, айб  эмас,
Ёй агар бўлса бўлур ўт барги ҳам қурбон била.

Ишқ даштининг самумидин дегай бўлмиш қуюн,
Ҳажр ўтин  боштин-аёқ кўрган  бу саргардон  била.

Дўзах аҳли, ғам емангким, дўст раҳми келгудек
Келгум ул ён оҳу ашкимдин ажаб тўфон била.

Эй Навоий, итларига тўъма дарбойист ўлуб,
Ёр агар истар, кўнгул тайлим қилғил жон била.

679

Сочиб сиришк, югурсам  қошинг хаёли  била,
Сипеҳр менча эмас кавкабу ҳилоли била.

Кўзунгки мардум ила жон олур, эрур шўхе,
Ки сайд айлагай элдин кўнгулни холи била.

Кўнгулда қадду узоринг хаёлин эттим нақш,
Бу боғни безадим сарву гул ниҳоли била.

Улусни жавр ила ҳусн аҳли ўлтурур, лекин
Далок этар мени ул сарв иътидоли била.

Эмас ясанғали гар солмас илгидин кўзгу,
Ки бўлди кўргали дармонда ўз жамоли била.

Хирад  кўнгул  сипаҳин тўқтатай  деди,  ваҳким,
Бузулди кирпиги хайлин кўруб ясоли била.

Қуёш сени кўруб андоғ уялди ўз юзидин,
Ки ерга кирди тура олмай инфиоли била.

Хазон  каминдадур, эй  булбул, ўлмағил  ғофил,
Дамеки даст берур айш гул висоли била.

Мукаддар этса кўнгул шишасини зуҳд, не ғам,
Навойиё, келу югил қадаҳ зилоли  била.

680

Зиҳи ҳар лаҳни булбул савтининг зотингға исботи,
Жаҳон боғида ҳар гул яфроғи ҳуснунгға миръоти.

Вужуди зарранинг мумкин эмас то собит ўлмас меҳр,
Не ҳожат зарра хайлидин қуёш зотиға исботи?

Бўлуб зотингда  ожиз  ҳар  сифат  ичинда  мавсуфи,
Онингдекким  қила олмай сифотинг шарҳини зоти.

Хирад зотингни ташбиҳ этгали ҳар фикрким айлаб,
Такаллум  анда  йўл топмай  магар ҳайҳот-ҳайҳоти.

Не қаҳринг заҳридин эмин бўлуб ҳар сокини масжид,
Не лутфунг бодасидин ноумид аҳли хароботи.

Не зарра бўлса мақбулунг қуёшдин зарра қилғондек,
Қуёш ул заррадин айлаб шараф бирла мубоҳоти.

Навоий зикри отингдур, умиди улки,  қутқорсанг,
Ани от истамакдин,  балки андинким  бўлур оти.

681

Эй, юзунг устида тер гулбарг узра шабнаме,
Лек ҳар бир қатрадин бўлуб гулистон оламе.

Қатрадин олам гулистон бўлмоғи тонг йўқки, бор
Баҳри  раҳмат оразинг боғиға тушган шабнаме.

Гул недин ер тутти эл бошида солу меҳрдек,
Топмағон  бўлса  риёзингнинг шамимидин  шаме.

Кўкка чун элтиб, малак рахшинг ғуборин топмайин,
Зуҳра андоқ сурмае, Кайвон анингдек парчаме.

Йўқ ажаб, отингға гар муқри нубувват бўлса хатм,
Ким  нубувват ҳалқасида  йўқ сенингдек хотаме.

Сочқай  эрди  чашмайи  хуршиддин ҳайвон суви,
Ҳамдаминг бўлса эди  Исойи Руҳуллоҳ даме.

Чун Навоий  наътинг айтурға тилар бўлғай  алам,
Не ажаб, гар  бўлса  бот олимлар ичра  аъламе.

682

Чун илик бермаски ўпсам, ул ситамкор илгини,
Бир  киши илгин ўпайким, ўпкай ул ёр илгини.

Чун  аёғи  туфроғин  ўпкунча  топмон  эътибор,
Сунса  ҳам  ногаҳ, ўпарга не ҳадим  бор, илгини?

Жон сотармен хоки пойингға, нединким  аҳли  байъ
Туттурурлар  сотқучи  бирла  харидор  илгини.

Зулфидин, тонг йўқ,  Калимуллоҳдек этса  аждаҳо,
Ким яди байзодин айлабдур намудор илгини.

Сўрғали келса Масиҳим бошима доманкашон,
Ул этакдин ким ола олғай бу бемор илгини?

Доғу қондин борур ул қўлким очилмиш лолазор,
Ҳажринг айёмида чексанг ошиқи зор илгини.

Эй Навоий,  билки, ҳижрон даштидин бўлмас халос,
Сайр аро матлуб агар тутмас талабгор илгини.

683

Жилваму айлар қизил тўн бирла ҳар ён ул пари,
Ё магарким лолазор ичра кезар кабки дарий?

Телбалар қатли қизил қилмиш либосин, оҳким,
Бир йўли девоналар қониға кирмиш ул пари.

Ҳулласин хуноблиғ жон риштасидин қилди чарх,
Бўлди жонлар жони, ваҳ-ваҳ, ул париваш пайкари,

Оразинг нақшимудур қонлиғ кўнгулда жилвагар,
Ё шафақдин бўлди толиъ офтоби ховарий.

Ич шафақгун майки, гардун қотиледурким, эрур
Янги ой бирла шафақ тиғу либоси аҳмарий.

Қон уза кўнглум юзунг шавқидин андоғ хастадур,
Ким эрур гулгун ҳарир оллида онинг бистари.

Ул пари лаълида жонинг, эй Навоий, бўлди маҳв,
Лаългун кисватда маҳв этгандек ўзни ул пари.

684

Ул қуёш оқ уйдаву мен музтарибмен ҳар сари,
Уйлаким фонусдин парвона қолғай ташқари.

Садқаси бўлмақ эрур мақсуд мен саргаштаға,
Оқ уйи давриға буким айланурмен ҳар сари.

Ичкари ул гул тувурлуғни кўтармаслар, нетай,
Эй сабо фарроши, бир лутф айлабон ул ён дари.

Парда кетгач, мен заифи зорға осон эрур
Йўлларидин чиғнинг солмоқ ўзумни ичкари.

Оқ уй ичра ҳар недур зоҳирдур ул юз тобидин,
Шамъ бўлса уйда, ташқардин бўлур зоҳир бари.

Гар фалак хиргоҳи бўлса пеши хонанг, не осиғ,
Умр хайли чунки кундин-кунга  келмас илгари.

Эй Навоий, ул маҳи хиргаҳнишин ҳифзи учун
Кўзунак эрмаски, ҳар сори тикилмиш кўзлари.

685

Сўзи ҳажринг ичра йўқ бирён кўнгулнинг тоқати,
Бўлмас эрмиш куйган элнинг ўт била кўп улфати.

Ашк тим-тим қонидин кулбам безанса, не ажаб,
Ким эрур гул баргидин булбул уйининг зийнати.

Толпинур кул ичра мендек шуъла тортиб, гўйиё,
Ким қуёшнинг жисмиға ўт ёқти ул юз ҳасрати.

Лаъли серобидин ар хат зоҳир ўлмас, айб эмас,
Хизрнинг ҳайвон суйи ичгандин ўлмиш ғайбати.

Ҳар сори махфий туганлик жисм ила мунглуғ кўнгул
Сойиледурким, эрур  мамлу дирамдин кисвати.

Эй мусаввир, чекма нозир мендин ўзга зинҳор,
Дафтари ишқим аро ёзилса ул ой сурати.

Мудбире топтуқ Навоийни саломатдин йироқ,
Кўрким, ул не навъу не янглиғ жаҳонда шуҳрати.

686

Тавсанинг наълидин истармен бошимға афсаре,
Ҳиндудекким бошиға товусдин санчар паре.

Оразингда май, май ичра оразинг зоҳир қилур
Гоҳи ахтардин шафақ, гоҳи шафаҳдин ахтаре.

Базми айшин кўкка невчун чекмагай улким, анга
Тутса Руҳуллоҳ дами ҳар дам қуёшдек соғаре.

Маснадим кўргилки, ҳар тун қасри тошу фаршидин
Бошқа хоро муттакодур, танға коши бистаре.

Ваҳ, не лўливашдур ул қотилки, умда халқнинг
Қонини тўкмакка ҳар бир кирпигидур ништаре.

Оразинг васфи туганмас котиби сунъ айласа
Даҳр бўстонида гул яфроғларидин дафтаре.

Эй Навоий, сарвдек озод бўл гар истасанг,
Гул масаллик шоҳиде, булбул киби хунёгаре.

687

Интизоридин ул ойнинг кўзки солдим ҳар сари,
Кўз юмуб-очқунча ўтти қон ёшим андин нари.

Ёлиниб ул кўй ити бирла борурмен кўйига,
Ваҳки, ул кўй ичра бормен мен кейин, ит илгари.

Дарду ғам турмиш ясовулдек кўнгул чоки аро
Қўймамоққа келса ҳушу сабр хайли ичкари.

Кўрмасангким ўтни сув тез айлагай, бир-бир қурур
Кўнглум ичра қатра-қатра сув киби пайконлари.

Лаб аро оғзинг чучук тил бирла гўё англасам,
Шаҳдлиқ неши била гул баргини тешмиш ари.

Зоҳиду ҳар лаҳза  ўлмак хонақаҳ фикридаким,
То тирикмен чиқмағум дайри фанодин мен бари.

Эй Навоий, дема ҳар дамким қадаҳни қуй тўла,
Майни охир қуйса худ бўлжас қадаҳдин ташқари.

688

Давлат тонги юзию сочи тонг қаронғуси,
Масти сабуҳ кўзларин элтиб тонг уйқуси.

Булбул пари эмас, кул эрур бергали жило
Ҳар барги гулки, елдин эрур тийра кўзгуси.

Гулзор даҳр шуъбадасин гўйи англамиш,
Ичинда заъфарондин эмас ғунча кулгуси.

Бошимни юқори қила олмон бинафшадек,
Кўнглумга чунки чирмашур ул турра қайғуси.

Кўз баҳри ичра шиша кийиб мардум этти ғавс,
Ёйилди ушбу важҳ ила юз сори инжуси.

Ҳолимға ҳажр базми аро тортсам суруд,
Бор мадди навҳи телба кўнгулнинг аёлғуси.

Қатлимға мужда бердию ўлтурди интизор,
Бир умрдин сўнг элга йигит ваъда бергуси.

689

Ҳушсиз жонким, ёшурмиш жисми ғампарвард ани,
Мутлақ ул девонадекдурким ёпибтур гард ани.

Йиғлайин фориғ дебон ваъз ичра айлармен мақом,
Ўз фиғонидин соғинур воизи дамсард ани.

Билгай ул овора саргардонлиғим кайфиятин,
Ким чиқармиш бўлғай элдин бир де олмас дард ани.

Ул қуёшни истасанг, жон берки, эрур банди роҳ,
Топмас улким, бўлмағай Исо масаллик фард ани.

Эй Навоий, бир хаданги текса ўлган жисмима,
Ул дам-ўқ жон деб тирилгай жисми ғампарвард ани.

690

Жонға чун дермен: «Не эрди  чиқмоғинг кайфияти?»
Дерки: «Боис бўлди жисм ичра маразнинг шиддати».

Жисмдин сўрсамки: «Бу заъфинға не бўлди сабаб?»
Дер: «Анга бўлди сабаб ўтлуқ бағирнинг хирқати».

Чун бағирдин сўрсам, айтур: «Анда ўт тушди манга,
Ким кўнгулга шуъла солди ишқ барқи офати».

Кўнглумга  қилсам  ғазаб,  айтурки: «Кўздиндур гунаҳ»
Кўрмайин ул тушмади бизга бу ишнинг туҳмати».

Кўзга чун дерменки: «Эй тардомани юзи қаро,
Сендин ўлмиш телба кўнглумнинг балову ваҳшати?!»

Йиғлаб айтур кўзки:  «Йўқ эрди манга ҳам ихтиёр,
Ким кўрунди ногаҳон ул шўх маҳваш талъати».

Эй Навоий, барча ўз узрин деди, ўлгунча куй,
Ким санга ишқ ўти-ўқ эрмиш азалнинг қисмати.

691

Зоҳир айлар оҳ ила ашкимни ҳажринг оғуси,
Гўйи мундоқ эснатур охир нафаснинг уйқуси.

Ҳажри  бепоён, туни  муҳлик, жунуним булъажаб,
Субҳ гўё мотамим тутмишки, келмас кулгуси.

Куйдуруб жисмимни бергайсен кулум бирла жило,
Тийра бўлса қон ила қатлимда тиғинг кўзгуси.

Мени Мажнундек тутубтур дашт, демангким, бу дашт
Тоғлар эрдики, ҳомун қилди кўнглум қайғуси.

Эй кўнгул, оҳ ўқларин ул ғамзанинг оллиға чек,
Ким ўқ отмоғлиғда сендин туздур онинг қобуси.

Демангиз, ошиқ кўзига не ёруғлуғдур муфид,
Ғам куни дилбар юзи, ҳижрон туни тонг ёғдуси.

Ҳажр аро тузди Навоий васл мулкин берди ёр,
Андоғ иш қилғонға мундин кам керакмас жулдуси.

692

Ўт солур эл жониға ҳар дам совуғлуғ бирла дай,
Соқиё, синмас ҳаво заҳри, кетур тарёк, май.

Туз шабистон ичра суҳбатким, ишорат майғадур,
Шамъи кофурийки, ости шуша музлар бирла дай.

Оташин май бирла, эй соқий, қизитқил базмни,
Мутрибо, ул ўтни тез этмакка ол оғзингға най.

Даҳр мушкин чун ҳаво кофури пинҳон  айлади,
Бодайи мушкин кофурий мизож ичмай нетай?

Ичгали ихфо учун тун мушкини истар ҳаким,
Шукр, бу кофур аро ҳам зоҳир эрмас ҳеч шай.

Ул  қуёш қор узра чиққач, юзум узра  англамон
Ашк ё кўз оқи ҳал бўлуб оқарму, йўқса хай?

Илгида майлик сафол, усрук Навоий қор уза,
Эй фалак, қил жоми Жам бирла тамошо тахти Кай.

693

Бир кун мени ул қотили мажнуншиор ўлтургуси,
Усрук чиқиб, жавлон қилиб, девонавор ўлтургуси.

Гар заъф ила ожизлиғим кўнглига раҳме солса ҳам,
Бошимға етгач секретиб беихтиёр ўлтургуси.

Васли аро гар ўлтурур, жонимға юз минг шукр эрур,
Чун қолсам ондин бир замон, ҳижрони зор ўлтургуси.

Ошиқ бўлурда билмадим мен нотавони хастаким,
Ҳажр ўлса, ғам куйдургуси; васл ўлса, ёр ўлтургуси.

Майдон аро, эй аҳли дин, кирманг тамошосиғаким,
Юз кўрмайин ул кофири чобуксувор ўлтургуси.

Лаълинг закоти май тутуб тиргузмасанг, эй муғбача,
Дайр ичра мен дилхастани ранжи хумор ўлтургуси.

Дерлар Навоий қатлиға гул-гул очибтур оразин,
Кўргунча они, войким, бу хор-хор ўлтургуси.

694

Шукрлиллаҳ, эй кўнгулким, рафъ ўлуб ҳижрон туни,
Ул қуёш юзин кўрармен тенгрининг қутлуғ куни.

Оташин лаълинг анингдеқ ўртади оламниким,
Ҳар тараф бир ўт туташқон жондур онинг учқуни.

Меҳрдин рухсора сорғорғон сойи саргаштамен,
Зарра саргардонлиғин афзун қилур меҳр олтуни.

Бодадин тим-тим қизармиш орази, ваҳ-ваҳ, кўрунг,
Ким ажаб гуллар очибтур ул малоҳат гулбуни.

Шоми ҳижрон меҳнатин шарҳ айлай олмон заъфдин,
Ул қаро босқон кишидекким анинг чиқмас уни.

Ахтаредур наҳс ушшоқи бадахтар жониға,
Улки ҳар ён илтирар ҳижрон тунининг шудруни.

Эй Навоий, демаким васлини туш кўргай кўзунг,
Йиғламоқ бу эрса, туш кўргай магар кўз уйқуни?!

695

Ғамингдин чун ажал гўр огзида жисмим ниҳон этгай,
Мазорим лавҳн дардинг шарҳини тилдек баён этгай.

Қанотлиқ  мўрдек жисмимни уй қилмиш ажал хайли,
Магар ул навъ қушлар бу бузуғни ошён этгай.

Юз очқач эгма қаддим заъф қилди, ваҳ, не билдимким,
Қуёш васли янги ойимни мундоғ нотавон этгай.

Оғиз бўлди кўнгулга чокию тил анда пайконинг,
Не тонг, бу тил оғиз бирла агар муҳлик фиғон этгай.

Қиличинг суйини истар қуруғон нахлдек қаддим,
Ажаб эрмас, қазо онинг гулин гар арғувон этгай.

Дер эрдим кўйини юй ашк ила эл захми қонидин,
Не билдимким ҳамул эл рашки-ўқ ашкимни қон этгай.

Натижа куймагу ашкидин ўзга топмағай улким,
Бу гулшан шуълаву дудин гулу сунбул гумон этгай.

Тилар юз лахт қон этгай насибин даҳр деҳқони,
Қаю булбулниким гул хони узра меҳмон этгай.

Жигаргундур Навоий жисми қон ёшдин, маҳалдурким
Қазо бу навъ лаъл учун фано тоғини кон этгай.

696

Кўксумда   наъл   бўлди  хадангинг  нишонаси,
Кўксум уйи эрур анинг омочхонаси.

Пайконларингки, тил киби кўнглумдин урди бош,
Гўё бир ўтдур улки, булардур забонаси.

Кўп сўз ясади Лайлию Мажнун сўзида халқ,
Эрмас нечукки ҳуснунгу ишқим фасонаси.

Деб эрди бир баҳона била сени ўлтурай,
Ўлтурди,  ваҳки, ҳар дам  анинг бир баҳонаси.

Меҳри руҳунгда меҳригияҳ сабзайи хатинг,
Гўёки холинг ўлди ҳамул сабза донаси.

Муғ дайри пирининг қулименким, ғам этса қасд,
Айлар халос бир тўла жоми муғонаси.

Ишқинг Навоий айлар улусдин ниҳон, вале
Фош айлар элга замзамайи бехудонаси.

697
 
Сиҳҳатим озурда жононимда бўлғай кошки,
Дарди онинг тинмағур жонимда бўлғай кошки.

Нотавон кўргунча бистарда синондек қоматин,
Юз синон бу чашми гирёнимда бўлғай кошки.

Бўлғуча ашки равоним сели ҳар ён жилвагар,
Жилва ул сарви хиромонимда бўлғай кошки.

Ул аёқ озурда бўлғунча бўлуб бошим фидо,
Заҳмати боштин-аёқ жонимда бўлғай кошки.

Кўзума гар кирпигим осийбидин сунмас аёқ,
Барқи офат бу найистонимда бўлғай кошки.

Нолам ул ойға етиб, жон васлидин маҳрум эрур,
Жош доғи пайваста афғонимда бўлғай кошки.

Эй Навоий, дема розисенму умрунг истаса,
Юз менинг умрумча султонимда бўлғай кошки.

698

Нечаким, ул ойға мендин меҳрибонроқ йўқ киши,
Яхши то қилсам назар, мендин ямонроқ йўқ киши.

Хасталар жониға ул бемор кўздин новаке
Гар отарсен, билки, мендин нотавонроқ йўқ киши.

Оҳу хунобимни лаҳну бода қилмишсен гумон,
Дилраболар ичра сендин бадгумонроқ йўқ киши.

Аҳли ишқ озори жонин истабон тишлар лабин,
Мендин ушбу қиссада озурдажонроқ йўқ киши.

Ёр этар эрмиш ватан бехонумонлар кўнглини,
Шукр, мендин кўйида бехонумонроқ йўқ киши.

Хослар васл истагайлар, ваҳки, мен девонадин
Ул пари кўйида беномунишонроқ йўқ киши.

Эй Навоий, хурдайи назмингға ислоҳ истасанг,
Шоҳи Ғозийдин жаҳонда хурдадонроқ йўқ киши

699

Бошимға кош гоҳе етса рахшин секретиб моҳе,
Супурсам кўзларимға хайфишон рухсоридин гоҳе.

Малоҳат авжи бирла ҳусн бўстонида йўқ равнақ,
Қани у боғ аро сарве, қани ул авж уза моҳе?

Дема охирки йўқтур ишқ савдосида бир бедил,
Они кўргилки, борму ҳусн бозорида дилхоҳе.

Не тонг, афсурдадил бўлсамки, то ҳусн ўти ўчмиштур,
Кўнгулдин доғи ҳаргиз чиқмамиш бир шуълалик оҳе.

Не бўлғайким, баҳори ҳусн аро очилса бир гулким,
Тушуб бир барқи ишқ, ўртансам андоқким бир коҳе.

Кириб ишқу муҳаббат даштиға, эй ким, яна ёндинг,
Муҳиқдурсен, нединким тапмадинг бу йўлда ҳамроҳе

Навоий, бор эсанг огаҳ, саломат мулки ҳам хуштур,
Ва  лекин раҳбаринг бўлса йўли қатъида огоҳе.

700

Сенсизин базм ичра қат-қат қон кўнгул бетоб эди,
Дам-бадам жоми лаболаб чекканим хуноб эди.

Ҳар  муқаннад пистаким, базм ичра эрди жилвагар,
Лаълингу оғзинг хаёлидин кўнгул бетоб эди.

Базм эди жонбахш май бирла ёруғ, ваҳким, манга
Зулмат эрдиким, ҳаётим чашмаси ноёб эди.

Ҳалқайи базм элга қайду,бир мусалсал туррадин
Чеккали ул базмдин жонимда юз қуллоб эди.

Етти кўк жавфи тўла ғамни азалдин гўйиё
Ишқ жамъ айлаб, менинг жоним учун асроб эди.

Сиймгун ғалтон сиришкимдурки, ҳоло бўлди қон,
Буки эл шингарф дейдурлар бурун сиймоб эди.

Нўши васл ар етмаса ғам йўқ, Навоийким, мудом
Ҳажрдин аҳли вафо жомида заҳри ноб эди,