МУАММОЛАР
1
ОДАМ
Қон тўкар юздин дамодам ашку, ваҳким, ҳар замон
Боғланиб оҳимдин айлар кўкка майл ул қатра қон.
2
АҲМАДДурд дардин истабон жон бермагай аҳли яқин.
3
БОҚИЙ ВА БОҚИР
Жаннат гулу насриниға бўлсанг муштоқ, Гаҳ ёр юзи.га, гаҳ кафи пойиға боқ.
4
БАҲО
Дайр аро кир, пандни гўш айлагил, Бода бешак соф эрур, нўш айлагил.
5
ТАҚИЙЎртанур ул мустақимим эмди ғамдин ҳар замон.
6
ТОЖЮз кўнгул сайдин ажал домидин озод айлади,
То жамолинг тоблиғ зулфини барбод айлади.
Танимда доғлар узра ғамингки ўртади доғ,
Кўрунди ўзгача ул доғдин танимға фароғ.
Оҳ ўқин жондинки чексам ул париваш ёдидин,
Қолмас ул ёдимда ҳам фарёд онинг бедодидин.
Жонондин айру топти кўнгул умрдин малол,
Ўздин кечибдур эмдию айлар вафо хаёл.
Қошинг гўшаси чеккали ғамза досин
Янги ойнинг устида кўргузди ёсин.
Ёшун, эй гулки, ул гулрух жамоли
Эрур ҳам содаву ҳам тоза ҳоли.
Нуқтайи мушкинки ул юз узра бўлмиш жилвагар
То ҳисобин англасун эл юз ёшур, эй сиймбар.
Ул ниҳолеким қадингға йўқ шабиҳ, андоқ ниҳол
Бошида кўргузса юз хуршид ўлур сендин мисол.
Ўт тушти ваҳм дуди аро фурқатидин,
То куйдию ўрта-нди кўнгул ҳирқатидин.
Ҳар не топсанг давр аро, соқий, аёққа сол они,
Юз кўрардин ўтти иш, тут змди моломол они.
Васли саъйидин эмиш ишқ аҳли ичра можаро,
Завқдин, кўрким, юзум олтундек ўлмиш ишқ аро.
Нечаким ёр ситам этган ила узди вафо,
Ёдин этганча оти вирди забон бўлди манго.
Ою қуёш айламиш юзунг била даъво,
Бизга алардин ажаб кўрунди бу маъно.
Кўз учи қоши ёсидур соҳир,
Они ёд ол олардин, эй сомир.
Ой юзида ҳолини кўргач, ул ой топти жамол,
Охир ул юздинки ёпти, ваҳки, пинҳон бўлди хол.
Бу гулшан ичраки йўқтур бақо гулига сабот,
Ажаб саодат эрур чиқса яхшилиқ била от.
Онинг аёгиға еткур менинг бошимнию бас.
Жон қуши чу бўлди донайи холиға зор,
Шод ўлдию ҳалқа айлади зулфини ёр.
Қаро эрди кўзум ҳажрингдин, эй моҳ,
Яна кўрдум юзунгни шукрилиллоҳ.
Юзунг била юзума кош бўлса уйла висол,
Ки бўлмаса ораларинда ғайр ул хату хол.
Қасди жонимға чу мужгонинг икки саф тузди,
Бири қош ёси, бири ғамзанг ўқин кўргузди.
Гул авроқин сабо қилди паришон,
Қабул этти нечаким топти имкон.
Гириҳни туррадин то очти моҳим,
Паришон қилди филҳол они оҳим.
Оғиз лабиға чу қўйдум, яна талаб қилайин,
Ки ғайр нақши гум ўлғай, яна тараб қилайин.
Халқ ичра зуҳури ҳусн ул сийминбар
Кўргузди, ваё бўлди қиёмат яксар?
Ким жилвагар эрди гар кичик, ёхуд улуғ,
Бир-бир ҳаракатин айлади зеру забар.
Жумлайи ашёға бўлдум ошиқу ошуфтаҳол,
Оламу одам юзин чин қилди миръот ул жамол.
Ҳам қоши бирла орази хуш эрур,
Ҳам кўзи бирла қадди дилкаш эрур.
Чок бағрим тарфин айладинг икки парканд,
Бирини ташлабон охир бирин эттинг пайванд.
Сўзга эвурди икки лабингни такаллумунг,
Ё барги гулни ики ойирди табассумунг.
Ҳар кеча кўнглум ғаминг тоғида фарёд айлагай,
Уйлаким фарёд, фарёдини Фарҳод айлагай.
Гар юзунгдин ҳусн эли юзинда бир хол этса фош,
Ул арода бесарупо заррадек киргай қуёш.
Сочинг ғубори гаҳи юз ёпар, гаҳи юз очар,
Не зулфдурки ёпар ойни, чунки мушк сочар.
Рухсораси узра, эй кўнгул, хол недур?
Зулфи аёғи остида помол недур?
Қони они кўрган сени кўрса, мени ҳам,
Ким ойидин айру элга аҳвол недур?
Юзинким қатра хай сероб қилмиш,
Гулдурким, сув ичгандин очилмиш.
Жон қилғай икки юзунг гули сори шитоб,
Гар бўлмаса икки сунбулунгдин қуллоб.
Сабодин кўрди чун машшота икки зулфини дарҳам,
Онингдек учларин кестики, қатъ ўлди гириҳлар ҳам.
Саф чекти ҳар тараф юзидин кирпик, эй кўнгул,
Ул шаклни кўруб хираду сабрдин тўнгул.
Мажлисда шайх бу кеча кўп шайн бошлади,
Синдурди шамъу нуқлни ҳавз ичра ташлади.
Лутфунг ели чун эсти бу мардудға филҳол,
Идбор ниҳоятқа етиб келди юз иқбол.
Ўқунгға тан, ваъдангға жон хуш қилмиш эрди хотирин,
Кести чу пайконинг бирин, куйдурди пайғоминг бирин.
Кўрунса кўзга ногаҳ-ногаҳ ул ой,
Кўзум ҳайрон қолур юзига, эй вой.
Чун ул ойға қул ўлди бу ғамкаш,
Қулидин юз ёшурди ул маҳваш.
Жавр ила қаҳрингки ҳаддин ошти бағоят,
Ваҳки, не бор ибтидо анга, не ниҳоят,
Ул шўх онча жаврда кўргузди иҳтимом,
Ким от чиқарди, балки анга ушбу эрди ком.
Кўнглум ҳалок бўлди, чу ишқингни бошлади,
Охир бошинда ҳар неки бор эрди, ташлади.
Сайр ичра қачонким юзунгга етти қуёш,
Тер оқиб, анинг чеҳрасидин борди ёш.
Зулф очмаки, юзунгдур манга шамъи мажлис,
Маҳв қил тун рақамин кун юзидин, эй мунис.
То жамолинг тоблиғ зулфини барбод айлади.
7
САМУДТанимда доғлар узра ғамингки ўртади доғ,
Кўрунди ўзгача ул доғдин танимға фароғ.
8
ЖУНАЙДОҳ ўқин жондинки чексам ул париваш ёдидин,
Қолмас ул ёдимда ҳам фарёд онинг бедодидин.
9
ЖАЪФАРЖонондин айру топти кўнгул умрдин малол,
Ўздин кечибдур эмдию айлар вафо хаёл.
10
ҲАСАНЯнги ойнинг устида кўргузди ёсин.
11
ҲАМЗАЁшун, эй гулки, ул гулрух жамоли
Эрур ҳам содаву ҳам тоза ҳоли.
12
ХОЛИДНуқтайи мушкинки ул юз узра бўлмиш жилвагар
То ҳисобин англасун эл юз ёшур, эй сиймбар.
13
ХУСРАВУл ниҳолеким қадингға йўқ шабиҳ, андоқ ниҳол
Бошида кўргузса юз хуршид ўлур сендин мисол.
14
ДОВУДЎт тушти ваҳм дуди аро фурқатидин,
То куйдию ўрта-нди кўнгул ҳирқатидин.
15
ДАРВЕШҲар не топсанг давр аро, соқий, аёққа сол они,
Юз кўрардин ўтти иш, тут змди моломол они.
16
ЗУННУНВасли саъйидин эмиш ишқ аҳли ичра можаро,
Завқдин, кўрким, юзум олтундек ўлмиш ишқ аро.
17
РУСТАМНечаким ёр ситам этган ила узди вафо,
Ёдин этганча оти вирди забон бўлди манго.
18
РАЖАБОю қуёш айламиш юзунг била даъво,
Бизга алардин ажаб кўрунди бу маъно.
19
ЗАЙНИ ВА ЗАЙДОни ёд ол олардин, эй сомир.
20
ЗОҲИДОй юзида ҳолини кўргач, ул ой топти жамол,
Охир ул юздинки ёпти, ваҳки, пинҳон бўлди хол.
21
САЪДБу гулшан ичраки йўқтур бақо гулига сабот,
Ажаб саодат эрур чиқса яхшилиқ била от.
22
САЛМОН
Қилур эсанг манга сомон, аё рафиқ, ҳавас, Онинг аёгиға еткур менинг бошимнию бас.
23
ШОҲШод ўлдию ҳалқа айлади зулфини ёр.
24
ШУКУРУЛЛОҲҚаро эрди кўзум ҳажрингдин, эй моҳ,
Яна кўрдум юзунгни шукрилиллоҳ.
25
СИДДИҚЮзунг била юзума кош бўлса уйла висол,
Ки бўлмаса ораларинда ғайр ул хату хол.
26
САФИЙ ВА САФОҚасди жонимға чу мужгонинг икки саф тузди,
Бири қош ёси, бири ғамзанг ўқин кўргузди.
27
ЗИЁГул авроқин сабо қилди паришон,
Қабул этти нечаким топти имкон.
28
ТОҲИРГириҳни туррадин то очти моҳим,
Паришон қилди филҳол они оҳим.
29
ТОЛИБОғиз лабиға чу қўйдум, яна талаб қилайин,
Ки ғайр нақши гум ўлғай, яна тараб қилайин.
30
ЗАҲИРХалқ ичра зуҳури ҳусн ул сийминбар
Кўргузди, ваё бўлди қиёмат яксар?
Ким жилвагар эрди гар кичик, ёхуд улуғ,
Бир-бир ҳаракатин айлади зеру забар.
31
ОМИРЖумлайи ашёға бўлдум ошиқу ошуфтаҳол,
Оламу одам юзин чин қилди миръот ул жамол.
32
ОДИЛҲам қоши бирла орази хуш эрур,
Ҳам кўзи бирла қадди дилкаш эрур.
33
ҒАРИБЧок бағрим тарфин айладинг икки парканд,
Бирини ташлабон охир бирин эттинг пайванд.
34
ҒАЙБИЙСўзга эвурди икки лабингни такаллумунг,
Ё барги гулни ики ойирди табассумунг.
35
ФАРҲОДҲар кеча кўнглум ғаминг тоғида фарёд айлагай,
Уйлаким фарёд, фарёдини Фарҳод айлагай.
36
ФАРРУХГар юзунгдин ҳусн эли юзинда бир хол этса фош,
Ул арода бесарупо заррадек киргай қуёш.
37
ҚУБОДСочинг ғубори гаҳи юз ёпар, гаҳи юз очар,
Не зулфдурки ёпар ойни, чунки мушк сочар.
38
ҚОСИМРухсораси узра, эй кўнгул, хол недур?
Зулфи аёғи остида помол недур?
Қони они кўрган сени кўрса, мени ҳам,
Ким ойидин айру элга аҳвол недур?
39
КАМОЛЮзинким қатра хай сероб қилмиш,
Гулдурким, сув ичгандин очилмиш.
40
КОКОЖон қилғай икки юзунг гули сори шитоб,
Гар бўлмаса икки сунбулунгдин қуллоб.
41
ЛОЛОСабодин кўрди чун машшота икки зулфини дарҳам,
Онингдек учларин кестики, қатъ ўлди гириҳлар ҳам.
42
ЛАТИФСаф чекти ҳар тараф юзидин кирпик, эй кўнгул,
Ул шаклни кўруб хираду сабрдин тўнгул.
43
МУҲСИНМажлисда шайх бу кеча кўп шайн бошлади,
Синдурди шамъу нуқлни ҳавз ичра ташлади.
44
МУРОДЛутфунг ели чун эсти бу мардудға филҳол,
Идбор ниҳоятқа етиб келди юз иқбол.
45
НЕКИЙЎқунгға тан, ваъдангға жон хуш қилмиш эрди хотирин,
Кести чу пайконинг бирин, куйдурди пайғоминг бирин.
46
НОСИР
Кўрунса кўзга ногаҳ-ногаҳ ул ой,
Кўзум ҳайрон қолур юзига, эй вой.
47
ВАЛИЧун ул ойға қул ўлди бу ғамкаш,
Қулидин юз ёшурди ул маҳваш.
48
ВАРҚАЖавр ила қаҳрингки ҳаддин ошти бағоят,
Ваҳки, не бор ибтидо анга, не ниҳоят,
49
ҲУМОМУл шўх онча жаврда кўргузди иҳтимом,
Ким от чиқарди, балки анга ушбу эрди ком.
50
ХИЛОЛКўнглум ҳалок бўлди, чу ишқингни бошлади,
Охир бошинда ҳар неки бор эрди, ташлади.
51
ЮСУФСайр ичра қачонким юзунгга етти қуёш,
Тер оқиб, анинг чеҳрасидин борди ёш.
52
ЮНУСЗулф очмаки, юзунгдур манга шамъи мажлис,
Маҳв қил тун рақамин кун юзидин, эй мунис.