РУБОИЙЛАР
1
Субҳоналлоҳу холиқи зул-мажду ало,
Ким андин эрур тўла хало бирла мало,
Гар меҳр анинг мисли дегайлар уқало,
Меҳр оллида зарра янглиғ ўлғай масало.
2
Кўк пўяву сайр ила талабгор санга, Кун сорғорибон ишқда бемор санга,
Ой доғ ила қуллуқ айлаб изҳор санга,
Тун анжуми нақдидин харидор санга.
3
Ё рабки, иноятингни ёр айла манга, Йўқлуққа ҳидоятингни бор айла манга,
Ҳар каҳфи кифоятингни дор айла манга,
Ҳар дурри иноятинг нисор айла манга.
5
Жонимдоғи «жим» икки долингға фидо, Андинг сўнг «алиф» тоза ниҳолингға фидо,
«Нун»и доғи анбарин ҳилолингға фидо,
Қолғон ики нуқта икки холингға фидо.
6
Бу қосид ишим оҳу фиғон айладило, Бу руқъа танимни нотавон айладило,
Бу саъб хабар ичимни қон айладило,
Бу қонлиғ ичим ҳалоки жон айладило.
7
Номангки, тириклигимдин улдур матлуб, Очиб ўқуғоч бир неча лафзи марғуб,
Кўп тўлғониб, ашк ичра ўзумдин бордим,
Ул навъки, сув ичига тушгай мактуб.
8
Номангким, эрур боиси иқболу тараб, Еткурса тараб мени ҳазинға, не ажаб,
Ёлғуз мендин кетармади ранжу тааб,
Ким бўлди басе халқ ҳаётиға сабаб.
9
Бир айбға гарчи халқ қилғай мансуб, Фақр аҳлидин изтироб эмастур маҳсуб,
Сидқ эрса худ этмак керак ўз феълини хўб,
Кизб эрса маломат доғи бордур матлуб.
10
Сув кўзгусини боғ аро айларда шитоб, Сиймоб қилур эрди таҳаррук била тоб.
Дай қилди бу симобни андоқ кўзгу,
Ким кўзгу анинг қошида бўлғай сиймоб.
11
Эй улки, сўзунг тушти ҳабиб оллида хўп,
Мендин йўлиға бошинг қўюб, туфроғин ўп,
Аҳбобға ҳам бирин-бирин хизмат этиб,
Арз айла, ниёз ила дуо кўптин-кўп.
12
Гардун уза базм учун мақом айлади тут, Ул базмда хуршидни жом айлади тут,
Ул жом ила ишратни мудом айлади тут,
Охир даме ер қуйи хиром айлади тут.
13
Гар ошиқ эсанг, зебу такаллуфни унут, Яхшию ямон ишда тахаллуфни унут,
Ўтган гар эрур ямон, таассуфни унут,
Келган гар эрур яхши, тасарруфни унут.
14
Эй ишқ, анинг кўйида тавфи ҳарам эт, Бизни доғи ул тавфға бошла, карам эт,
Бир доира кўйи теграсида рақам эт,
Гар чиқса аёғим, рақамингдвн қалам эт.
15
Чун ханжари ҳажринг манга қатъ этти ҳаёт, Бори ғаму дардинг ўқини тинмайин от,
Ким онча қовурсун пар ўлуб бутса қанот,
Тойир бўлубон етгамен охир санга бот.
16
Бўлди менинг ўлмагимга савдо боис, Савдоға ҳавойи жоми саҳбо боис,
Саҳбоға доғи дайру чалипо боис,
Бу барчаға ул дилбари тарсо боис.
17
Кўнглумни олибдур ул шаҳи сабздавож, Ким ғамза била олур мамоликдин бож.
Боши узра мамлакат хирожи бир тож,
Тожи уза гавҳари мамоликка хирож.
18
Кундуз кўрсанг ўзунгни маҳзун қадаҳ ич, Андоқки қуёш равшану мавзун қадаҳ ич,
Ул дамки қуёш ботти, шафақгун қадаҳ ич,
Жомингни қилиб нечукки гардун, қадаҳ ич.
19
Гул вақти муяссар ўлса гулфом қадаҳ, Андин сўнг тутса бир гуландом қадаҳ,
Манъ айласа барча аҳли ислом қадаҳ,
Қофирмен агар қилмасам ошом қадаҳ.
20
Руҳумғаки майдин эрди ҳар лаҳза футуҳ, Носиҳ тили неши қилди ани мажруҳ.
Май лойини марҳам қилайин шому сабуҳ,
Ул вақтқачаки, тоза бўлғай манга руҳ.
21
Қўрқутма мени томуғдин, эй зоҳиди ях, Жаннат манга бўлғуси дебон урма занах,
Ким дўзах онинг ёди била жаннат эрур,
Жаннат бори сенинг биладур дўзах.
22
Рухсори уза холларин ул дилбанд Очти чу мени кўрди басе ҳожатманд.
Айшимға ямон кўз этмагай эмди газанд,
Хоссаки, ул-ўқ бўлубтур ўт узра сипанд.
23
Ёшимға бағир қони чу эрди монанд, Кўз асради ёшдек бўлуб андин хурсанд.
Турмади кўзумда еткач ул сарви баланд,
Бўлмас киши фарзанди кишига фарзанд.
24
Эй, шарбати лаълинг оби ҳайвондин алаз, Ҳайвон суйини қўйки, чучук жондин алаз.
Не жондин алаз, не оби ҳайвондин алаз,
Ким ҳар неки йўқ, ондин алаз, ондин алаз.
25
Будур тилагимки, улки маъбудунг эрур, Туткай сени улёнки, сенинг судунг эрур.
Кўнглунгга етургай улча беҳбудунг эрур,
Илгингга кетургай улча мақсудунг эрур.
26
Гул зикрин эшитурмену йўқ гулдин асар, Бу боғ эшигидин истарам онча гузар,
Ким топмаса гул жамолидин баҳра назар,
Бори исидин етса димоғимға хабар,
27
Соқий, баданимни нотавон этти хумор, Кўнглумни қадаҳдек тўла қон этти хумор,
Ҳар узвума юз ранж аён этти хумор,
Тутқил қадаҳеки, қасди жон этти хумор.
28
Кўзум учадур, магарки ёрим келадур, Эс ҳар дам озар, магар нигорим келадур.
Ё бодияйи фироқ сайрида қилиб
Юз марҳала қатъ шаҳсуворим келадур.
30
Ҳар гармрўйки, бўлғай ул кошифи роз, Мақсуд ҳарими сори қилғач парвоз,
Тонг йўқ, фалак узра айлабон жилваву ноз,
Наълайни малакка бўлса меҳроби намоз.
31
Олам бор эмиш, Навойиё, шўрангиз, Олам доғи эл боштин-аёқ рангомиз.
Ишқ истар эмиш сени адам мисри сари
Борғилки, эрур эл тилаган ерда азиз.
32
Аҳбоб, денгизки, хонумондин тамаъ уз, Не хону не мон, кавну макондин тамаъ уз,
Не кавну макон, жону жаҳондин тамаъ уз,
Лекин демангиз муники ондин тамаъ уз.
33
Лаълингни қилиб нуктасаро, эй қарокўз,
Ишқ аҳли ҳаётиға яро, эй қарокўз.
Чекма яна сурма кўз аро, эй қарокўз,
Эл жониға қилма кўз қаро, эй қарокўз.
34
Ул кўзки, даме бўлмади соғ, эй қарокўз, Қонимдин ичар мудом аёғ, эй қарокўз.
Билмонки, эрур анга қароғ, эй қарокўз,
Ё маст эди, қўйди тоза доғ, эй қарокўз?
35
Жонбахш лабинг чашмайи ҳайвонму эмас?! Ҳажридин онинг ичим тўла қонму эмас?!
Ҳар қатрайи қон лаъли Бадахшонму эмас?!
Ҳар порайи лаъли жавҳари жонму эмас?!
36
Гар ошиқ эсанг, меҳру вафо қилма ҳавас, Дард иставу дафъиға даво қилма ҳавас,
Ҳижрону висол мутлақо қилма ҳавас,
Дилдорингдин ғайри ризо қилма ҳавас.
37
Маҳбубға эътиқод қилмоқ бўлмас, Андин талаби мурод қилмоқ бўлмас,
Кўзнинг қаросин мидод қилмоқ бўлмас,
Гар бўлса битик савод қилмоқ бўлмас.
38
Ҳам савмаа кунжи шайхи таррорға бас, Ҳам шайх юзи зоҳиди ҳушёрға бас,
Ҳам дайрда мастлиғ мени зорға бас,
Ҳам муғбача васли жони беморға бас.
39
Ғурбатда ғариб шодмон бўлмас эмиш, Эл анга шафиқу меҳрибон бўлмас эмиш.
Олтун қафас ичра гар қизил гул бутса,
Булбулға тикандек ошён бўлмас эмиш.
40
Ул дурри саминки, бор эди кўзума ёш, Айларда ажал анга жафо расмини фош.
Ғам тнрноғидин қилиб қароғимни харош,
Ёшурғай эдим они кўзум уйида кош.
41
Йўқ бодайи васл, оби ҳайзон ул эмиш, Аҳбоб мулоқоти, дема, жон ул эмиш.
Гардун ғаму ранж суратин нақш этса,
Жон чеҳраси атрофиға ҳижрон ул эмиш.
42
Йиллар тутубон шайх мақолотиға гўш, Не кўнглума завқ етти, не жонима жўш.
Жонимға наво солдию кўнглумга хуруш,
Бир журъа била муғбачайи бодафуруш.
43
Соқий, мени хор-хордин айла халос, Гул-гул юзунг оч, баҳордин айла халос,
Ё май беру интизордин айла халос,
Ё ўлтурубон хумордин айла халос.
44
Бер жому ол, эй муғбача, жонимни иваз, Қўш тутқилу, ол икки жаҳонимни иваз.
Они сумурурда қатрае томса агар,
Сен ҳам тўк анинг ўрнида қонимни иваз.
45
Ким истаса салтанат, саходур анга шарт, Ҳар ваъдаки айласа, вафодур анга шарт.
Ким фақр талаб қилса, фанодур анга шарт,
Оллиға неким келса, ризодур анга шарт.
46
Бу даврда йўқ сен киби хушхон ҳофиз, Ҳуффоз аро сарҳалқайи даврон ҳофиз.
Қуръонга сен ўлғон киби яксон ҳофиз,
Бўлсун санга барча ишда қуръон ҳофиз.
47
Ким айласа соқийи гуландом тамаъ, Илгидин онинг соғари гулфом тамаъ,
Андин сўнг агар тақвию ислом тамаъ
Айлар эса ул мардак эрур хом тамаъ.
48
Ул дамки, қуёш айлади мағрибқа ружуъ, Гар суҳбат ўшул қуёш била топса вуқуъ,
Хуштур қилмоқ жом қуёшиға шуруъ,
Ул дамғачаким, қилур қуёш жоми тулуъ.
49
Муғ дайрида даст берса бир лаҳза фароғ, Ким муғбача ишқидин қизиғ бўлса димоғ.
Ул тутса муғона лаҳн ила ҳар дам аёғ,
Бош олсам аёғидин, керак бошима доғ,
50
Бир гул ғамидин дедим қўяй бағрима доғ, Бергайму дебон атри димоғимға фароғ,
Баргин чу мулаввас айлади бум ила зоғ,
Эмди они исламоққа юз ҳайф димоғ.
51
Бердинг манга дайр аро иқомат, эй муғ, Туттунг қадаҳи майи маломат, эй муғ,
Бу ишни худ айладинг каромат, эй муғ,
Ё рабки, ҳамиша бўл саломат, эй муғ.
52
Номанг етибон топти кўнгул иззу шараф, Ҳар лафзи бўлуб мурод дурриға садаф.
Ҳар сатри алам черикининг дафъи учун
Иқбол сипоҳидин чекибон бир саф.
53
Соқий, баданимни қилди ғам тиғи шикоф, Қоним бори оқти, тутма ўзунгни маоф.
Тутқил бадали моятаҳаллал майи соф,
То маст қилай ғам черики бирла масоф.
54
Юз меҳнату ғам кўнглума еткурди фироқ, Жонимға балову дард ўқин урди фироқ,
Жисмимни фано ўтиға куйдурди фироқ,
Чун куйди, кулини кўкка совурди фироқ.
55
Кўнглумни ғаму дард ила қон айлади ишқ,
Кўз йўлидин ул қонни равон айлади ишқ,
Ҳар қатрани билмадим қаён айлади ишқ,
Бедил эканим буйла аён айлади ишқ.
56
Ул дамки қуёш боттию сорғорди шафақ, Базмингға шафақгун май ила бер равнақ.
Не ҳақни унут, не майни куйғил мутлак,
Ким тонгла эрур тенгри кариму барҳақ.
57
Йўқ даҳрда бир бесару сомон мендек, Ўз ҳолиға саргаштаву ҳайрон мендек,
Ғам кўйида хонумони вайрои мендек,
Яъники, алохону аломон мендек.
55
Бераҳмдурур оламу золим афлок, Бемеҳрдурур анжуму даврон бебок.
Қай сарви чаманки, жилва қилди чолок,
Ким ерга тўкулмади нечукким хошок.
59
Зоҳид сену ҳур, манга жонона керак, Жаннат санга бўлсун, манга майхона керак.
Майхона аро соқию паймона керак,
Паймона неча бўлса, тўла ёна керак.
60
Гар дилбар эмас малаквашу ҳур хисол, Андин сўнг улуснинг кўзи кўру тили лол.
Не ҳусниға руъяту не ишқимға мақол,
Биллаҳ, мену ошиқлик эрур амримаҳол.
61
Бир сори сориғ пўлову мен тутсоғ йўл, Не тоғу, не туз десанг, не ободу, не чўл.
Йиртуқ капанакдин чиқориб яланг қўл,
Ул қочсаву мен қовсаму, мен қочсаму ул.
62
Турмай мени зору нотавон бирла кўнгул,Улфат тутмиш ул остон бирла кўнгул.
Ёреки манга жон эди ҳам азм этти,
Мен мундаву хизматингда жон бирла кўнгул.
63
Умрунг қуёшиға бермасун чарх завол, Жонинг қамарини қилмасун давр ҳилол.
Тун-кун бўлғил маҳравишу меҳрхисол,
Даҳр аҳлиға нурбахшу фархунда жамол.
64
Эй, жони ҳабибу кўнгли аҳбобға лол, Мен ҳам қилдим жону кўнгулни ирсол.
Кўнглумга бер аҳбоб била жоми висол,
Жонимни ҳабиб аёғи туфроғиға сол.
65
Муғ дайри сори букун таманно қилдим, Ул муғбача ҳуснини тамошо қилдим,
Дин нақдини куфри бирла савдо қилдим,
Ким қилди бу ишким, мени расво қилдим?
66
Ёшунғон эмиш қаро булутға моҳим, Гардунни совурмоғлиғ эрур дилхоҳим.
Кирмиш қаро туфроққа қуёшдек шоҳим,
Невчун қаро қилмасун қуёшни оҳим?!
67
Жоҳилки, ҳасад бўлғай анинг жаҳлиға зам, Нур эл кўзидин англаса ўз кўзида кам.
Кўзларни олишмоққа чекиб тиғи ситам,
Эл кўзини ҳам ўйғаю ўз кўзини ҳам.
68
Баҳру кемадин кўнгулда кўпдур аламим, Ким секримайин қадам, югурмай қаламим.
Мақсуддин онча солди бир дамда йироқ,
Ким юз йил они тай қила олмас қадамим.
69
Масжидға неча аҳли риёдек етайин, Ё ринд киби азимати дайр этайин.
Мақсуд топилса яхши, йўқса нетайин,
Бошимни олиб қай сори эмди кетайин?!
70
Гул борди эса, чаман муаттар бўлсун, Шамъ ўчти эса, қамар мунаввар бўлсун.
Шаҳзодаға гар равза муяссар бўлди,
Султонға жаҳон мулки муяссар бўлсун.
71
Жоним аро ўт лаъли сухандонинг учун, Юзум уза кавкаб маҳи тобонинг учун,
Кўксумда алиф сарви хиромонинг учун,
Сўзлаб, юз очиб кел бу тараф жонинг учун.
72
Зулфунг гириҳиға пойбаст ўлмишмен, Лаълинг майидин бодапараст ўлмишмен,
Ул майни ичиб йўлунгда паст ўлмишмен,
Ҳай-ҳай, не дедим, магарки маст ўлмишмен?
73
Менменму висол умидидин шод ўлғон, Бир-бир ғаму андуҳдин озод ўлғон.
Оз-озғина берган сойи гул атри насим,
Булбулдек ишим нолаву фарёд ўлғон.
74
Зоғеки чўқуб оқизди қон кўнглумдин, Тирноғ ила узди нотавон кўнглумдин,
Аъзосида кўр асар дамим дудидия,
Минқор ила чангида нишон кўнглумдин.
75
Кўнглум гулу сарв майли қилмас, нетайин? Сарву гул ила даме очилмас, нетайин?
Дар шўх кўрунса, кўзга илмас, нетайнн?
Бир шўхким, ул тилар — топилмас, нетайин?
76
Дайр ичра тилаб жоми ҳилолий партав, Сажжода гарав бўлса, не тонг, эй раҳрав.
Чун муғбача оллида қилур сажда бирав,
Йўқ айб мусаллоси онинг майға гарав.
77
Гар қилса киши қилиб гуноҳе тавба, Ул журмға бўлса узрхоҳи тавба.
Қилмоқ неча гоҳ журму гоҳи тавба,
Бу журм ила тавбадин, илоҳи, тавба!
78
Ё кошифи асрори ниҳон бўлса киши, Ҳаллоли рамузи осмон бўлса киши,
Ё ошиқи зори нотавои бўлса киши,
Девонаву расвойи жаҳон бўлса киши.
79
Эйким, борасен, кўнгулни қайтарғил ахи, Бедиллиқ ўтидин мени қутқарғил ахи.
Ё тиғ чекиб тўш-тўшидин ёрғил ахи,
Бир порасини бизга бериб, борғил ахи.
80
Сен борғали ортмиш кўнгул зорлиғи, Оҳ ўқларидин ҳар нафас афгорлиғи.
Билмон, унутулғонму экандур манга ҳажр,
Ё кўпрак эрур бу қатла душворлиғи?
81
Жонимға етибтурур хумор, эй соқий, Май тутқилу берма интизор, эй соқий,
Аввал ўзунг айла ихтиёр, эй соқий,
Тутқил манга сўнгра зинҳор, эй соқий.
82
Охир даме умр этса шитоб, эй соқий, Тутқил манга онча майи ноб, эй соқий,
Ким ҳашрда маст ўлай хароб, эй соқий,
То англамай этсалар азоб, эй соқий.
83
Дедим зақанинг тутуб сақоғингни ўпай, Кўз қошингга суртубон қабоғингни ўпай,
Гулдек юзунг ислабон, дудоғингни ўпай,
Йўқ, йўқ, йўқ, агар десанг аёғингни ўпай.
84
Ҳар зулф хамиға қилма вобаста мени, Ҳар кўз ҳавасидин этмагил хаста мени,
Ҳар қош тамаъиға солма пайваста мени,
Ё раб, борисидин айла вораста мени.
85
Тил сўз била то қизитти ҳангомамни, Бир ҳам тия олмадим бу худкомамни.
Ҳар неча итикрак айладим хомамни,
Ул хома қаророқ айлади номамни.