ДЕВОНИ ФОНИЙ
Татаббӯъи Махдум Зи май гулҳо шукуфту аз арақ шуд тоза рухсораш,Баромезад аҷаб рангину серобаст гулзораш. Сарам аз санги тифлон захму корам з-он парӣ зорӣ, Касе к-аз ишқ шуд Маҷнун, чунин бошад сару кораш. Ба хоки дашти ҳаҷр афтода ҷисмам чун хас аз хоре Вазида, эй насими кўи васл, аз хок бардораш. Ба суратхонаи Чин дар шудам, сурат набаст, эй дил, Ки ёбам пайкаре дар ҳусну зебоӣ намудораш. Гиреҳ дар зулфи ӯ беҳад ки зоҳир шуд, далел аст он, Ки шуд дилбастагиҳо нотавононро ба ҳар тораш. Фидои килки он наққош бодо, ҷони муштоқон, Ки чун меҳри ҷамолат нақш бандад даври паргораш. Дар ин раҳ толиб аз ноёби мақсуд аз чӣ рӯ нолад, Ки раҳ сар карда аз дори фанои худ талабгораш. Дилам девонаю бехуд зи худкомист, эй зоҳид, Чу худ аз чоми худбинию пиндораш, мапиндораш. Зи халқи даҳр Фониро дил озурдаст, эй соқӣ, Ба як ратли гарон озод кун аз даҳру озораш | Майдан гуллар очилди-ю тердан рухсори покиза бўлди, кўз тегмасин, унинг гулзори ажаб рангину хуррам бўлди. Бошим гўдаклар тошидан яра, ишим ул пари тўғрисида зорлик, кимки ишқдан мамнун бўлса, орзу-ю аъмоли шундай бўлади. Ҳажри даштининг тупроғида хорликдан жисмим хас каби ётибди, ай васл кўйининг шамоли уни тупроқдан кўтар. Эй кўнгил, ҳусну зеболикда у гўзалнинг ўхшашини топиш учун Хитой суратхонасига кирдим, лекин у ердан ҳам топилмади. Унинг зулфида кўп тугунлар зоҳир бўлди, бу уни ҳар бир толасига илинган нотавонларнинг кўплигига далилдир. Муштоқларнинг жони у наққошнинг қаламига фидо бўлсин, унинг паргори даврасида сенинг жамолинг қуёши нақш боғлайди. Бу йўлда толиб мақсади топилмаганидан нима учун нолийди, чунки талабгорлиги бошланиши ўзининг йўқлик дунёсидандир. Эй зоҳид, ўз раъйи билан юрувчи дилим девона-ю бехуддир, сен уни ўзингча худбинлик жомидан маст деб ўйлама. Эй соқий, дунё халқидан Фонийнинг дили озор топган, бир катта идишда май бериб, дунёдан ва унинг озоридан озод қил. |
Дар ҳамон тавр Соқӣ биё, ки дайри муғон ҳаст ҷои хуш, Бошад зи ишқу бодааш обу ҳавои хуш. Медон гадои дараш афзун зи салтанат, К-онрост кибри нохушу инро фанои хуш. Эй дил, чу гашта қимати ҷон хоки кӯи ёр, Бифрӯш з-он, ки ёфта коло баҳои хуш. Пинҳон зи муддаӣ зи лабаш ханда хост дил, Хандиду гуфт, доштаи муддаои хуш. Афғони аҳли ишқ муассир бувад, ки ҳаст Мурғони боғи меҳру вафоро навои хуш. Не монд муддаию на он кибру нахваташ, Эй дил, ҳазин мабош, ки дорӣ Худои хуш. Фонӣ, ба ҳуру чаннату кавсар назар накард, Нозад ба базми ёру шароби расои хуш. | Эй соқий, кел муғлар дайри яхши жой, ишқу майдан уни обу ҳавоси яхши. Майхона эшигининг гадоси бўлиш шоҳликдан юксакроқдир, бунда такаббурлик нохушлиги-ю унда фано бор. Эй кўнгил, ёр кўйининг тупроғи жон баҳоси бўлди, молинг яхши баҳо топибди, сот! Дил рақибдан яширинча лабидан кулги истади, у кулди-ю, «Яхши истагинг бор экан», деди. Ишқ аҳлининг афғони таъсирлидир, чунки меҳру вафо боғи қушларининг навоси яхши — ёқимлидир. На даъвогар қолди-ю ва на унинг такаббурлиги, эй кўнгил, қайғурма, меҳрибон Худойинг бор. Фоний ҳурга, жаннату кавсарга қарамади, чунки ул ёрнинг базми ва яхши шароби билан фахрланади. |
Дар ҳамон услуб Саҳар сарири дари дайрам ин расонд ба гӯш, Ки гашт вақти сабуҳӣ дарою бода бинӯш. Вале ба ашк баровар нахуст ғусли тариқ, Дигар зи сидқу сафо хирқаи фано дарпӯш. Дигар намой ба бут саҷдаи ниёз, он гаҳ Ба пири дайр заминбӯс кун, гирифта ду гӯш. Чу ҷумла шарт ба ҷой омад, он гаҳе бихиром Ба дайру дурдкашон бин, ба сад фиғону хурӯш. Яке зи мутриби хушнағма, остинафшон, Яке зи муғбачаи боданӯш рафта зи ҳуш. Яке сурудкаш, аз ҷоми ринди дурдошом, Яке пиёлакаш, аз дасти пири бодафурӯш. Сазад, ки ҷазбаи риндони майпараст аз дил, Хаёли дунию уқбо барандат аз як қӯш. Ту низ ташналабонро ба ҷуръае бинвоз, Чу ӯ фитод аз он қӯш дар димоғат ҷӯш. Мабош мункири риндони дурдкаш, Фонӣ, Ки ҷоми ишқ нанӯшанд бе паёми сурӯш. | Саҳарда дайр эшиги ғижирлаши «тонг майи вақти бўлди, киргину май ич»,— деган сўзни қулоғимга етказди. Лекин аввал кўз ёшинг билан тариқат ғуслини қил, кейин садоқату сафо билан фано хирқасини кий. Сўнгра жононга ҳожат саждасини қил, ундан кейин икки қулоғингни ушлаб, дайр пири олдида ер ўп. Ҳамма шарт бажо келтирилгандан кейин дайрга бор, у ерда фиғону хурўш қилаётган дурдкашларни кўр. Бири моҳир созанда машқини эшитиб, енг ташлаб, бириси муғбача қўлидан май ичиб, ҳушдан кетмоқда. Бири дурдкаш ринд жомидан баҳраманд бўлиб, хониш қилмоқда, Бири майхона пири қўлидан май олиб сипқармоқда. Майпараст риндлар жазаваси бир қўш билан (бир жуфт қадаҳ ичгач), бу дунё-ю охират хаёлини сендан олиб кетса, арзийди. Сен ҳам ташналабларни бир қултум май билан сийла, чунки у қўшдан димоғинг жўшга келди. Фоний, дурдкаш риндларга мункир бўлма, чунки улар ғайб хабарисиз ишқ жомини ичмайдилар. |
Чунон зад муғбача аз чеҳра дар дайри муғон оташ, Ки уфтод аҳли дину зуҳдро дар хонумон оташ. Ба кунҷи офият осуда будам, чун биҷаст он барқ, Фитод андар дили вайрони ман ҳам ногаҳон оташ. Чунон оташ, ки ҳурони беҳиштӣ, хешро сӯзанд, Агар дар дӯзах уфтад ламъае аз тоби он оташ. Бидеҳ з-он оби оташранггам, эй соқӣ, ки чун нӯшам, Занад дар хонумонам некӣ, дар ҷону чаҳон оташ. Ба гиря сӯзи дилро кам кунам, гар нафганад дар ҷон. Хаёли лаъли оташноки соқӣ ҳар замон оташ. Набошад оташин гулҳову доғи лолаҳо ҳар сӯ, Ки зад рашки баҳори оразат дар гулистон оташ. Ба дашти ҳаҷр хайли ошиқонатро дили сӯзон, Бад он сурат ба чашм ояд, ки шаб аз корвон оташ. Ба хошоки тани садпора хоҳам ишқи ӯ пӯшам, Валекин кай тавон кардан ба мушти хас ниҳон оташ? Чунонам аз шаби ҳаҷри ту сӯзад тан, ки гар чинанд, Ба гирдам ҳема бо он шӯъла баркардан тавон оташ. Даруни майкада дар май фитодан орзу дорам, Самандарваш, ки дар оташкада созад макон оташ. Ба қатъи дашти ҳастӣ соғари май гир, эй Фонӣ, Чу шаб тор асту дар раҳ ҷӯю ҷар, аз каф мамон оташ. | Муғбача ўз чеҳрасидан муғлар дайрига шундай ўт солдики, дину зуҳд аҳлининг хонумони куйиб-ёнди. Офият бурчагида тинчгина ўлтирган эдим, ул чақмоқ чақилди-ю, бирданига менинг вайрон юрагимга ҳам ўт тушди. Бу шундай ўтки, унинг бир учқуни дўзахга тушса, беҳишт ҳурлари ўзларини ёндирадилар. Ул ўт каби сувдан бер, эй соқий, уни ичганингда, фақат хонумонимга эмас, балки жону жаҳонга ўт солсин. Агар ҳар замон соқийнинг ўтдек лаъли хаёли жонимга ўт солмаса, йиғи билан юрагимни ўтини пасайтираман. Ҳар томонда кўринган ўтдек гуллар, лолалар доғи эмас, балки юзинг баҳорининг рашки гулистонга ўт солгандир. Ҳажр даштида ошиқлар хайлининг ёниб турган юраклари, тунда карвондан ўт кўрингандек бўлиб кўринади. Унинг ишқини юз пора бўлган тиним хашаги билан яширмоқчиман, аммо бир ҳовуч хашак билан ўтни қандай яшириб бўлади? Ҳажринг иситмасида танам шундай ёнадики агар атрофимга ўтин қўйсалар, бу ўтдан ёна бошлайди. Самандар ўт ичида ўзига макон қилгани сингари, майхонада майга тушишни орзу қиламан. Эй, Фоний, тириклик даштини кесиб ўтиш учун май соғарини ол, чунки тун қоронғу йўлда жар ва ариқлар бор, ўтни қўлдан туширма. |
Татаббӯъи Хоҷа Саҳар зи кӯи харобот мужда дод сурӯш,Ки: «Заъфи шоҳ ба сиҳат кашид, бода бинӯш!» Агарчи чанг будӣ гӯшагиру даф носоз, Дигар хуми маю найро фитод ҷӯшу хурӯш. Хуш он ки боз ҳарифон ба базми айш кашанд, Пиёлаҳои пуро-пур ба бонги нӯшонӯш. Гаҳе таронаи мутриб чу бода созад маст, Гаҳе карашмаи соқӣ чу май рабояд ҳуш. Барои хилвати шаҳ шаҳидони ширинкор Кунанд шамъи шабистон зи ламъаи дар гӯш. Чунон, ки гарм шавад базми шаҳ зи оташи май, Миёни хайли хароботиён ҳам афтад ҷӯш. Ниҳанд пои иродат, ба сӯи дайри муғон, Кунанд хирқаву дафтар гарав ба бодафурӯш. Дило, хатост ба вақт чунин шудан ҳушёр, Бинои умр надорад бақо, ба мастӣ кӯш. Чу кори туст дуои шаҳ охир, эй Фонӣ, Даме макун дил аз ин ғофилу забон хомӯш. | Саҳарда харобот кўйидан: «Подшоҳ касалликдан тузалди, май ич» деган хушхабар келди. Чанг бир бурчакка ўзини олиб, чилдирма қиздирилмаган бўлса-да, яна хум қайнаб най хурўшга кирди. Улфатлар айш базмида пиёлаларни лаболаб тўлдириб, баралла овоз билан: «Қани ичайлик», деганлари нақадар яхши. Гоҳо созанда таронаси май каби маст қилади, гоҳ соқийнинг карашмаси май янглиғ ҳушни олиб кетади. Шоҳ хилвати учун ширин адо гўзаллар қулоқ инжуларини шамъи шабистон қиладилар. Май ўтидан подшоҳнинг базми қизиса, харобот аҳли ҳам жўшга келади (суҳбати қизийди). Муғлар дайри бормоқчи бўлганлар майфурушга хирқа билан дафтарни (муқаддас китобни) гаров қўядилар. Эй дил, шундай вақтда ҳушёр бўлиш хатодир, умр биноси бебақодир (модомики шундай экан), май ич. Эй Фоний, ишинг подшоҳни дуо қилиш бўлса, бир нафас бундан дилингни ғофил қилма ва тилингни тийма. |
Татаббӯъи Махдум Арақ ҳар сӯ давад аз оташин рухсори зебояш, Чу он тифле, ки сӯзад дар замини тофта пояш. Зи мушкинпарда он маҳ дар шабистон чун бурун ояд, Чу шабнам анҷум ояд бар замин баҳри томошояш. Парӣ ё ҳур бошад ё малак он маҳ, ки ақли кулл Даме н-ояд ба ҳоли худ зи шакли ҳайратафзояш. Ту пиндорӣ, ки шӯхони чаманро хушксол омад, Ба боғи ҳусн чун дар ҷилва ояд сарви раънояш. Ба рӯзи айши ман гӯӣ, ки гарди шом мебезад, Ба ораз чун парешон мешавад зулфи сумансояш. Қадаҳ деҳ, соқиё, к-андешаи гетӣ ҳалокам кард, Ба зуҳди офиятомӯзу ақли маслиҳатзояш. Чу манъи дурднӯшӣ кард зоҳид, соқиё, акнун Чу дорӣ бода, аввал бигзарон аз бодаполояш. Наёбам илтифот аз вай мани сархокираҳгашта, Чу сӯи сарбаландон аз такаббур нест парвояш. Зи сирри бода, эй Фонӣ, чу хоҳӣ аз хати соғар, Намоям як-ду ҳарфат, лек бо ағёр манмояш. | Ер иссиғидан оёғи куйган бола каби у гўзалнинг оташин рухсорида ҳар томонга тер югуради. Кечаси у ой қора пардадан чиқса, юлдузлар уни томоша қилиш учун шабнам каби ерга тушадилар. У ой парими, ҳурми ё фариштами экан, барча оқиллар ҳайронликдан бир нафас ҳам ўзларига кела олмайдилар. Ҳусн боғида унинг сарв раъноси жилва қилса, чаман шўхларига (офат) йили келдимикин, деб ўйлайсан. Юзига суман янглиғ зулфи ёйилган чоғда гўё айшим кунига шом гарда элангандек бўлади. Эй соқий, қадаҳ бер, олам тинчликни ўргатувчи зуҳду маслаҳатгўй ақли билан мени ҳалок қилди. Эй соқий, зоҳид дурдкашлик қилишимни манъ этди, энди майинг бўлса, аввал уни (зоҳид)нинг сузгичи (соқоли)дан ўтказиб бер. Баланд мартабали (зотларга) такаббурлик қилиб илтифот этмаган (гўзал) мендек тупроқ билан тенг (фақир)га илтифот қилармиди? Эй Фоний, пиёла хатидан май сиррини билмоқни истасанг, сенга бир-икки ҳарфини кўрсатаман, лекин бегоналарга уни кўрсатма. |
Татаббӯъи Мир Малак чу хост навиштан дам ба дамаш,Зи барқи ҳусни вай оташ фитод дар қаламаш. Ба мулки ишқ кашам хайли ғам ба шӯълаи оҳ, Шаҳе, ки он-ш сипаҳ бошад, ин бувад аламаш. Зи ду рухаш чи таваҳҳум, дилам, ки сӯхт зи ишқ, Задаш самум, зи гулҳои оташин чӣ ғамаш?! Чу ғунча дил маро ранги он даҳан бигрифт, Аз он ҳаст вуҷудаш баробари адамаш. Камӣ ба хизмати пири муғонам аз ҳад беш, Валек ҷоми муғонаст умедам аз карамаш. Дили маро чу ба зулфаш наёфт боди сабо, Чӣ ҳоҷат ин ки биҷӯяд миёни печу хамаш? Бидор ратли гарон, з-онки олами бемеҳр Ба ҷони ғамзада зоҳир накард ҷуз аламаш. Чӣ гуна чарх кунад хор он азизеро, Ки ишқ дар ҳарами васл кард муҳтарамаш, Чу ёр ҳамдами ман шуд, бирав ту, эй Фонӣ, Ки сина чок занам, дар миёни ҷон кашамаш. | Фаришта унинг ҳар нафасдаги гуноҳини ёзмоқчи бўлганда, унинг ҳусни яшинидан қаламига ўт тушди. Ишқ мамлакатига оҳ алангаси билан ғам аскарини тортаман, мен — бир шоҳки, ғам аскари сипоҳим бўлса, оҳим унинг байроғи бўлади. Дилим ишқдан куйгандан кейин икки ёноғидан нима қўрқинч, гармсел шамоли урганнинг оташин гуллардан нима ғами бор. Менинг ғунчадек кўнглим ул оғизга ўхшагандир, шунинг учун унинг борлиги бунинг йўқлигига баравардир. Муғлар пири хизматида камчилигим кўп, лекин карам қилиб муғона жом берар деган умиддаман. Сабо ели унинг зулфидан дилимни топмади, унинг жингалак ҳалқалари орасидан излашнинг нима ҳожати бор? Катта май жомини кўтар, чунки бемеҳр олам ғамгин жонга аламдан бошқани кўрсатмади. Ишқ висол ҳарамида муҳтарам қилган азизни фалак қандай хор қила олади? Эй Фоний, менга ёр ҳамдам бўлди, сен кет, чунки сийнамни ёриб, уни жонимга жо қиламан. |
Татаббуъи Хоҷа Дардам агар кунанд ба ушшоқи зор бахш,Бо ҳар яке яке расад аз сад ҳазор бахш. Хубон дили рамидаи моро ба вақти кин, Карданд ҳамчу сайд ба вақти шикор бахш. Эй дил, ба кӯи ишқ зи дарду балои дӯст Маҷмӯъро мабар, паи мо ҳам гузор бахш. Девона гаштаам зи ҳавои париваше, Соқӣ, ба ман ду соғари девонавор бахш. Дарду балову шавқу муҳаббат дили маро Карданд теғи ҳаҷр кашида, чаҳор бахш. Эй майфурӯш, н-аз паи мастию сархушӣ, Як ҷоми пур ба ман паи дафъи хумор бахш. Фонӣ зи ҳасрати қаду рӯят чу гашт хок, Шамъи савобро ба гадои мазор бахш. | Агар зор ошиқларга дардимни улашсалар, уларнинг ҳар бирига юз мингтадан биттаси тегади. Гўзаллар ов чоғидаги ўлжа каби ситам билан ҳуркак дилимни тилка-пора қилдилар. Эй кўнгил, ишқ кўйида дўст дарду балосининг ҳаммасини олиб кетма, биз учун ҳам насиба қолдир. Бир паривашнинг ҳавасида девона бўлганман, эй соқий, менга девонавор икки соғар тут. Дард, бало, шавқ, муҳаббат, ҳажр тиғини тортиб, дилимни тўрт бўлак қилдилар. Эй майфуруш, мастлик ва сархушлик учун эмас, хуморимни тарқатиш учун тўла бир жом бер. Фоний қадду юзинг ҳасратидан тупроқ бўлди, савоб учун мазор гадосига бир шамъ бағишла. |
Айзан Ҳар ки шуд нашъаи ҷоми азалӣ дар кораш, Натавон ёфт дигар то ба абад ҳушёраш. Рақами доираи ҷом чу зад килки қазо, Гуиё монд бурун нақши ғам аз паргораш. Бин ба дурдикаши майхона ба каф кӯҳнасафол, Ки гаҳи сархушӣ аз Чоми Ҷам ояд ораш. Сарбаландӣ бишуд аз шайхи риёӣ, сад ҳайф, Ки ба майхона шуду рафт ба май дастораш. Дил чу аз ишқу ҷунун рӯ ба харобӣ овард, Ту ризо деҳ ба қазо, панд магӯ бисёраш. Гар сухан пири муғон гуфт баланд, эй соқӣ, Бода камтар деҳу зинҳор макун инкораш. Қасди кинат чу кунад чарх, ба майхона дарой, Бе ду-се соғари мастона адам пиндораш. Шӯхи масте, ки шарҳи ғами мо хобаш бурд, Кас ба таъҷил нахоҳам, ки кунад бедораш. Ёр чун рафту дилат ҳамраҳи ӯ шуд Фонӣ, Растӣ аз дарди вай, акнун ба Худо биспораш. | Ҳар кимнинг азал жомидан нашъаси бўлса, мангу ҳушёр бўлолмайди. Тақдир қалами жом доирасини чизган вақтида гўёки ғам нақши унинг паргоридан ташқарида қолди. Қўлида кўҳна сафол (пиёласи) бўлган майхона дурдкашига назар қил, у ширакайф чоғида Жамшид жомидан ор қилади. Юз ҳайфки, риёкор шайх улуғликдан маҳрум бўлди, чунки у майхонага бориб, май учун салласини гаров қўйди. Дил ишқу жунундан харобликка юз тутди тақдирга ризо бўлу кўп насиҳат қилаверма. Эй соқий, муғлар пири баланд сўз айтса, майни камроқ беру зинҳор эътироз билдирма. Чарх сенга душманлик қилса, майхонага кир, икки-уч мастона пиёла билан уни йўқ деб бил. Бир маст (маҳбуб)га ғамимни айтаётганимда ухлаб қолди, уни биров (орамизга тушиб) тез уйғотишини истамайман. Эй Фоний, ёр кетди-ю дилинг унга йўлдош бўлди, дардидан халос бўлдинг, энди уни (дилни) Худога топшир. |
Татаббӯъи Хоҷа Ҳама зи теғи ту гӯям сухан мани дилреш,Ниҳон ба гӯши дили худ зи чоки паҳлӯи хеш. Дилам ба васли ту хушҳол шуд, вале дорад Ҳама зи дурият андеша ақли дурандеш. Ба узри тавба халосӣ чӣ мумкин, эй носеҳ, Ки бода соқии маҳваш ба каф нишаст ба пеш. Маро ба дайри муғон нақди дин куҷо монад, Ки мебаранд ба яғмо бутони кофиркеш?! Зи дурди май барамаш дард чун маломатгар, Ҳама ба теғи забон карда синаамро реш. Гадову шоҳ ба даъвои лофи дарвешӣ, Ҳама низоъкунон омаданд, ҷуз дарвеш. Талаб намуд ба сад нола дарди ӯ Фонӣ, Расонд аз карам он маҳ ба ҳар яке сад беш. | Мен кўнгли мажруҳ тиғинг тўғрисида (нимаики) айтадиган бўлсам, ёнбошим чокидан дилим қулоғига махфий айтаман. Дилим васлинг билан хурсанд бўлди, лекин узоқни ўйловчи ақлда узоқлигинг андишаси бор. Эй насиҳатгўй, маҳваш соқий қўлига май олиб, олдингга ўтирса, тавба узри билан қандай қутулиш мумкин. Муғлар дайрида динимни кофир маҳбублар талаб кетсалар, менда дин қоладими? Агар маломатдан тил ханжари билан кўксимни тилсалар ҳам, май дурдидан дард олиб кетавераман. Гадо ва шоҳ дарвешлик лофини уриб ўзаро жанжаллашиб келдилар, аммо дарвешнинг ўзи келмади. Фоний юз нола билан дард талаб қилди, у ой ўз карами билан ҳар бир талаби учун юз дард етказса, ажаб эмас. |
Мухтараъ Бувад ба синаам аз новаки ту пайкон беш, Валек дар адад аз қатраҳои борон беш. Дар орзуи даҳонат чу ғунча хуни дилам, Бувад ба зоҳираш андак валек пинҳон беш. Маро ба сурати хубат ҷунуну ҳайронӣ, Зи ҳарчи ақл тасаввур кунад, бувад з-он беш. Чи марҳала-ст биёбони ишқ, з-онки расад, Зи лаҳну нағма ба гӯши дил, оҳу афғон беш. Бу давр беш зи ҳалқам бидеҳ май, эй соқӣ, Ки масти ранҷу малолам зи халқи даврон беш. Магар ки боди наю оби май диҳад таскин, Ки оҳу ашк маро шуд асар зи тӯфон беш. Макун муболиғаву даркаш он чи соқӣ рехт, Ба саъй ризқи муқаддар, шудан чи имкон беш. Сабо, марав сӯи он гул, ки сунбули ӯро Кунӣ чу беш парешон, шавам парешон беш. Чу раҳ ба гом шумораст, Фониё, сӯи васл Мадав, чаро ки ба таъҷил рафт натвон беш! | Новакингдан сийнамга жуда кўп пайкон қадалади, (уларнинг) адади ёмғир томчиларидан ҳам кўпроқдир. Оғзинг орзусида дилим ғунчадек қон бўлди, у қон кўринишда оз бўлса ҳам, ҳақиқатда кўпдир. Мен сенинг ҳусни жамолинг олдида телба-ю ҳайронлигим тасвирига тил лолу қалам ожиздир. Ишқ биёбони қандай манзилки, унда дил қулоғига ашула ва нағмадан кўра кўпроқ оҳу афғон эшитилади. Эй соқий, даврада менга халқдан кўра кўпроқ май бер, (чунки) даврон халқидан ранжу малолим кўпдир. Най садоси-ю май суви (кўнглингга) таскин бермаса, (демак) оҳим билан кўз ёшим асари тўфондан ортиқ экан. Соқий қанча қуйса, жанжал қилмай ичавер, уриниш билан ризқу рўзни орттириб бўлмайди. Эй сабо, у гул томонга борма, чунки сен булбул сочини қанча паришон қилсанг, мен шунча паришон бўламан. Эй Фоний васл томонига йўл бир неча қадамдир, (лекин) у томонга югурма, жадаллаш билан илгари кетиб бўлмайди. |
Татаббӯъи Хоҷа Ҳавои рӯҳбахш асту маи софу баҳори хуш, Вале кай хуш намояд ин ҳама, гар нест ёри хуш? Маро гар ёр хуш бошад, бувад кофӣ, ки хоҳад буд Зи ишқи ӯ ҳавои хуш, зи рухсораш баҳори хуш. Зи май гулгун шуда боғи рухаш, эй дил, тамошо кун, Ки бишкуфтаст боғи дилбариро лолазори хуш. Маро рӯзе, ки будӣ комҳо як-як фалак бирбуд, Фалакро шарм боду ёд бод он рӯзгори хуш. Бишуд гар ёр, дорам нақши рӯи хубаш андар дил, Ҳам аз ёдаш хушам, ҳам дорам, эй дил, ёдгори хуш. Зи баҳри кони чашму ҳаҷрат дурру лаълам ҳаст, Ба васлат гар расам, дар поят афшонам нисори хуш. Туро чун ром шуд он оҳуи ваҳшӣ кунун, эй дил, Фурӯ чин домро, к-афтод дар дастат шикори хуш. Дило, пур нохушат мебинам аз осеби махмӯрӣ, Ба ду ҷоми пуропур метавон дафъи хумори хуш. Рақиб овора гашту ёр ҳастат ҳамдам, эй Фонӣ, Ба шукри Ҳақ забон бикшо, ки дори кирдикори хуш. | Тиниқ май ва баҳор руҳ бағишловчи хушдир, лекин яхши ёр бўлмаса, буларнинг ҳаммаси қандай яхши кўринсин. Менга яхши ёр бўлса, унинг ишқидан яхши ҳаво ва рухсоридан баҳор менга муҳайёдир. Эй дил, майдан ёрнинг юзи гулгун бўлибди, уни томоша қил, чунки дилбарлик боғининг лолазори яхши очилибди. Орзуларим ушалганда фалак бир-бир олиб кетган (барбод берган) эди, фалак ўз қилмишидан уялсин, ўша яхши кунлар ҳамиша ёдимда турсин. Ёр кетди-ю гўзал чеҳраси дилимда нақш боғлаб қолди, эй дил, унинг ёдидан ҳам, яхши ёдгоримдан хурсандман. Ҳажрингдан кўзим денгизида ва дилим конида дурру лаълим бор, агар васлингга етсам, шуларни оёғинг остига тўкаман. Эй кўнгил, у ёввойи кийик сенга ром бўлди, қўлингга яхши ов тушди, энди тузоғингни йиғиб ол. Эй дил, хумор ранжидан сени нохуш кўрдим, тўта-тўла бир-икки жом билан хуморингни тарқат. Эй Фоний, рақиб овора бўлди, ёр ҳамдамимдир, Ҳаққа шукур қилки, меҳрибон Аллоҳинг бор. |
Мухтараъ Туро, ки гашт узори чу гулистон оташ, Бунафшазори хатат ҳаст дуди он оташ. Зи ҳаҷри моҳи ҷамолат бидон, ки месӯзам Шабе, ки шӯъла кашад, то ба осмон оташ. Агар бувад ба дилат сӯзи махфӣ аз ғами мо, Бувад чунон ки ба хоро дарун ниҳон оташ. Зи дил бишуд хираду ҳушу ишқат монд, Чунон ки монд ба манзил зи корвон оташ. Ватан ба сӯхтагон нест, ғайри кишвари ишқ, Бале, ба хайли самандар бувад макон оташ. Чӣ сон ба ваъдаи васлат ризо диҳам, ба фироқ. Ба хештан натавон зад ба имтиҳон оташ!. Нишони бода нигар доғҳо ба хирқаи ман, Ба ғайри доғ чи зоҳир кунад нишон оташ. Дилам, ки сӯхт, тани зорро тараҳҳум кун, Ки ошиқе зи ҷунун зад ба хонумон оташ. Рухаш зи оташи май, Фониё, ки олам сӯхт, Ба олами дили мо ҳам фитад аз он оташ. | Узоринг худди гулистондек ўт бўлди (қизарди), хатинг бинафшазори ўша ўтнинг тутунидир. Қайси тунда осмонга ўрлаган шуълани кўрсанг, ой жамолинг ҳажрида ёнаётганим деб бил. Башарти дилинг бизнинг ғамдай яширин ўртанса, У тош ичида сақлаган олов (чақин) га ўхшайди. Кўчган корвон манзилида ўт қолганидек, дилимдан ақл, сабр ва ҳуш йўқолди-ю ишқинг қолди. Куйганларга ишқ мамлакатидан бошқа ватан йўқ, ҳа, албатта, самандарлар макони ўт бўлади. Васлинг ваъдаси учун айрилиққа қандай розилик бераман, ҳеч ким имтиҳон учун ўзини куйдирмайди. Қара, хирқамдаги доғлар май нишонасидир, ўт доғидан бошқа қандай нишон кўрсатади. Дилим куйди, зор жисмимга тараҳҳум қил, чунки бу девона ошиқ (дил) ўз хонумонига ўт қўйди. Эй Фоний, унинг юзи май ўтидан оламни куйдирди, у ўтдан дилимиз оламига ҳам ўт тушди. |
Татаббӯъи Хоҷа Чу шоҳият ҳавас аст, аз худӣ ҷудо мебош,Гадои даргаҳи майхонаи фано мебош. Нагӯямат ба рақибон мабош, эй маҳ, лек Зи рӯи меҳру вафо ҳам гаҳе ба мо мебош. Ҳавои софу маи софу соқии софе Ту ҳам ба аҳли сафо, бар сари сафо мебош. Дило, гарат ҳаваси тахту тоҷи салтанат аст, Ба хоки даргаҳи пири муғон гадо мебош. Ризои Холиқу махлуқ агар ҳамехоҳӣ, Чӣ оядат зи қазо, бар сари ризо мебош?! Гарат ба гулшани кӯяш нишеман аст мурод, Чу хоки роҳ шаву пайрави сабо мебош. Ба ринд, ринд шав андар мувофиқат, эй дил, Ба порсо чу фитад кор, порсо мебош. Агар ба дарди дили худ даво ҳаметалабӣ. Ба дард хӯ куну озод аз даво мебош. Шаҳию рифъат агар орзу кунӣ, Фонӣ, Ғуломи Ҳофизу хоки ҷаноби Ҷомӣ бош. | Агар шоҳликка ҳавасинг бўлса, ўзлигингдан кеч, фано майхонасининг гадоси бўл. Эй ой, сенга «рақиблар билан бирга бўлма», демайман, меҳру вафо юзасидан гоҳо биз билан ҳам бўл. Соф ҳаво, соф май ва софдил соқий, сен ҳам сафо аҳли билан сафоликда бўл. Эй дил, агар тахту тожу салтанатга ҳавасинг бўлса, муғлар пири даргоҳининг гадоси бўл. Агар Холиқу махлуқ ризолигини истасанг, бошингга нима келса, рози бўл. Агар муродинг (ёр) гулшани йўлида ўтириш бўлса, йўлнинг тупроғи бўлиб, сабо (тонг шамоли) ортидан бор, Эй кўнгил риндга тенглашмоқчи бўлсанг ринд бўл, ишинг порсога тушса, порсо бўл. Агар ҳамиша дилинг дардига даво истасанг, дардга ўрган, даводан халос бўл. Эй Фоний, агар шоҳлик ва баланд мартабага етиш орзусида бўлсанг, Ҳофизнинг қули, Жомий остонасининг тупроғи бўл. |
Айзан Субҳ аз он ҷомам, ки нӯшонид пири майфурӯш,Мушкил ар то субҳи маҳшар омадан донам ба ҳуш. Ончунон ҷоме, к-аз он гар қатра афшонӣ ба чарх, Чарх аз он ранги шафақгун ёфта, афтад ба ҷӯш. В-ар сӯи хайли малоик атри ӯ орад насим, Зикрашон яксар шавад мастона ғавғову хурӯш. Нуктагӯёну хамӯшон гар забон з-ӯ тар кунанд, Ҳам хамӯш аз вай шавад гӯёву ҳам гӯё хамӯш. Қуввати бозуи риндӣ ёфтам, чун солҳо, Кӯзаи он май кашидам ҷониби риндон ба дӯш. Ҳар сабӯкаш бо қади хам дид чун оини ман, Гуфт дарвешии дарвешон гирифта ҳарду гӯш. 3-он равад Фонӣ зи кунҷи шайх, сӯи майкада, К-ӯст пири худфурӯш, ин ҷост пири майфурӯш. | Тонгда майфуруш пир менга шундай май ичирдиии, маҳшар тонгигача ҳушимга келишни мушкул деб биламан. У шундай бир майки, ундан бир қатрасини чархга сепсанг, чарх шафақ рангига кириб, қайнашга бошлайди. Агар унинг атрини тонг шамоли фаришталарга элтса, зикрлари бошдан-оёқ мастона шовқин-сурон бўлиб кетади. Агар нуктадонлар билан хомушлар (ўша) майдан тилларини ҳўллаб олсалар нуктадонлар хомуш бўлиб, хомушлар тилга кирадилар. Риндлар қувватини топдим, чунки кўп йиллар у май кўзасини елкамда кўтариб, риндларга ташидим. Кўза ташувчилар менинг букилган қоматим билан (ҳунарим)ни кўргач, Дарвешлар дарвишлиги унинг икки қулоғидан ушлабди, дедилар. Фоний шайх кунжидан майхонага боришининг сабаби шуки, у шайх худбину, бу пир майфурушдир. |
Татаббӯъи Махдум Ё Раб, чӣ балоест, ки он шӯхи қадаҳнӯш, Ҳар бода, ки ба ғайр хӯрад, ман равам аз ҳуш. Азбаски сабӯи дари майхона кашидам, Шуд чун кафи дасти шутури маст маро дӯш. Он чашми сияҳро набувад ҳоҷати сурма, Дар сӯги шаҳидони ғамаш гашта сияҳпӯш. Буд арчи маро ваъдаи васли ту ба бозӣ, Ҳаргиз накунам лаззати он ваъда фаромӯш. Сад хун кунад он ғамзаи қотил ба ишорат, Дар манъ яке дам назанад он лаби хомӯш. Пинҳон суханам ҳаст ба он шӯх валекин Ку заҳраи онам, ки барам лаб суи он гӯш? Фонӣ агарат даъвии оини фано ҳаст, Аз рафта таассуф махӯр, аз н-омада махрӯш. | Ё Раб, нима бало бўлди, ул шўх бошқа билан май ичганда, мен ҳушдан кетаман. Майхона кўзасини кўп ташиганимдан елкам маст туянинг оёғи кафтидек бўлди. Ул қора кўзга сурманинг ҳожати йўқ, чунки у кўз ўз ғамида ҳалок бўлганлар мотамида қора кийгандир. Ҳазиллашиб васлинг ваъдасини қилган эдинг, У ваъданинг лаззатини ҳеч эсдан чиқармайман. У (кўз) ўлдирувчи ғамза ишорати билан юз марта қон тўкади, у хомуш лаб эса бир марта ҳам манъ қилмайди. У шўхга айтиш учун махфий сўзим бор, лекин қулоғи тагига лабимни олиб боришга юрак қани? Фоний, агар сенда фано расмининг даъвоси бўлса, ўтган (кунга) афсусланма, эртанги кун учун ғавғо қилма! |
Татаббӯъи Хоҷа Мае хоҳам, ки тобад дасти зуҳду илмро зӯраш,Хиромад шергир аз рахнаи майхона ҳар мӯраш. Чунин май бошад аз хумхонаи тавфиқи Яздонӣ, Ки натвон ёфтан, эй дил, ба зорию зару зӯраш. Шароби талх бошад дӯсттар аз ҷони ширинам, К-аз он фориғ шавам як дам зи дунёву шару шӯраш. Ба чашми дил тавон акси рухи соқӣ ба май дидан, Бад-ин бинандагӣ мункир бувад зуҳҳоди дилкӯраш. Ба сайди тоири давлат магар аҷзу ниёз орӣ, Ба дому дона натвонӣ, ки мебинам ачаб сураш. Чу зоҳидро ҳавои далқи риндй уфтад дар сар, Бибояд аз либоси офият аввал шудан ураш. Аҷаб набвад ба сӯи кӯҳ майли хотири Фонӣ, Ки андар шаҳр карда турки масте ғорати Ғураш. | Шундай бир майни хоҳлайманки, унинг зўрлиги зуҳд ва илм қўлини буксин, майхона кавагидан чиққан ҳар бир чумолиси шердай қадам боссин. Бундай май Тангри тавфиқининг хумхонасида бўлади, эй дил, уни зар, зўр ва зорланиш билан топиб бўлмайди. Аччиқ шаробни ширин жонимдан ҳам яхши кўраман, чунки уни ичиб, дунёнинг шўру ғавғосидан бир нафас озод бўламан. Соқий юзини дил кўзи билан майда кўрса бўлади, буни дили кўр зоҳидларгина инкор қиладилар. Давлат қушини тузоқ ва дона билан илинтира олмайсан, бу ажойиб келинчакдирки, ажзу ниёз билан ром бўлади. Риндлик либосини кийиш ҳаваси зоҳиднинг бошига тушса, (у) аввал саломатлик (ўзлик) либосини ечмоғи керак. Фонийнинг хотири тоғ томон майл қилса, ажаб эмас, чунки шахарда маст турк (гўзал) унинг кўнгил мулкини ғорат қилди. |
Мухтараъ Лаби лаълат, ки гӯям ҷони покаш, Ба ханда ҷони покон шуд ҳалокаш. Дилам чун ғунча з-он шуд ғарқа дар хун, Ки кардӣ аз ҷафо ҳар сӯй чокаш. Дил арчи завқнок аз васл шуд, лек Зи бими ҳаҷр бинам ҳавлнокаш. Ҳар он касро, ки сӯзад шӯълаи ҳаҷр Зи тоби оташи дӯзах чӣ бокаш? Бараҳна з-он ниҳад бар хоки раҳ по, Ки ҷони покбозон гашта хокаш. Чу дар боғи муғон урёнам аз май, Чу Одам сатр созам барги токаш. Кашад як сӯ ҷунун, як ҷонибам ишқ, Чу Фонӣ мондаам андар кашокаш. | Лаъл лабинг поклар жонидир, кулганингда поклар жони ҳалок бўлади. Дилим ғунчадек қонга ғарқ бўлганининг сабаби шуки, унинг ҳар томонидан жафо билан чок-чок қилдинг. Дил васлингдан хушнуд бўлган бўлса ҳам, лекин ҳажр кўрқинчидан ваҳимададир. Ҳижрон алангасида ўртанган кишининг дўзах ўтидан нима парвойи бор. Кўча тупроғида оёқ яланг юришларига сабаб шундаки, сен қадам босган тупроқлар покиза зотларнинг жонига айлангандир. Муғлар боғида май ичиб яланғоч қолсам, Одам Атога ўхшаб ток баргини ўртик (лунги) қиламан. Бир томонга телбалик ва бир томонга ишқ тортади, Фоний сингари тортишув ўртасида қолдим. |
Айзан Ин ки соат хаёл аз дил бурун нагзорамаш, Аз ҷунун дар қайд забт овардаам, пиндорамаш. Дил, ки аз теғаш ҷароҳат шуд, агарчи муҳлик аст, Гар бимирам, аз насими Исавӣ н-озорамаш. Санги бедодаш, ки кардам ҷамъ ҳар дам аз хушӣ, Чун гадое, к-аш ба каф нақде фитад, бишморамаш. Бода меорам, ки соқиро лаб олояд ба ӯ, Ин балое дон, ки худ бар ҷони худ меорамаш. Ғайри гулҳои пушаймонӣ чӣ бор орад зи ишқ? Ҳар замин, к-аз чашм борони надомат борамаш. Ҳамдаме з-аҳли замон набвад, ки дорад бодаам, 3-он чу худ менӯшамаш, ҳам худ ба худ медорамаш. Чун дили пурзахмро Фонӣ зи теғаш дод об, Мазраъ ар маъмур шуд, тухми фано мекорамаш. | Телбаликда хаёлни мағлуб этдим, Энди хаёлни дилимдан бир соат ташқарига чиқармайман деб ўйлайман. Дил унинг тиғидан жароҳатланди, бу жароҳат ҳалок этувчи бўлса-да, башарти ўлсам, Исо нафасидан озор бермасин. Унинг жафо тошини тўплаб қўйганман, қўлига пул тушган гадо каби қувониб, ҳар дамда уларни санайман. Соқий лаб ҳўлласин деб май олиб келаман, билгин, бу ўз жонимга ўзим келтирган бир балодир. Ишқдан қаерга кўзимдан надомат ёмғури ёғдирмай, ўша ердан пушаймонлик гулларидан бошқа нарса унмайди. Замон аҳлидан менга май қилиб тутадиган ҳамдам йўқ, шунинг учун ўзимга ўзим май тутиб ўзим ичаман. Фоний жароҳат тўла дилига (ёр)нинг тиғидан сув берди, бу экинзор суғорилгач, унга фано тухмини экаман. |
Агарчи дар камини қатлат омад чашми айёраш, Валекин нест дар оини айёрӣ камин кораш. Чу хоҳӣ, к-аз аҷал шиддат фузун ояд асиратро, Маозаллоҳ, макуш, ҷоно, ба дасти ҳаҷр биспораш! Зи бори дил хиромат бар наёяд хуш гаҳӣ ҷилва, К-аз он гесӯ ҳазорон дил буд баста ба ҳар тораш. Ба захми дил, ки шуд аз теғи ӯ, марҳам намехоҳам, Аз он тарсам, ки ногаҳ кам шавад аз марҳам озораш. Ба бом он маҳ чӣ сон орам, ба пояш сар ниҳодан, кош Сари худро ниҳода ҷон диҳам дар пои девораш?! Диламро хор-хори ишқу май худ буду афзун шуд, Чу дид аз тоби май гул-гул шукуфта боғи рухсораш. Ба суратхонаи Чин дар шуда кардам томошоҳо На дар сурат, на дар маънӣ, яке дидам намудораш. Шароби хуш бурда, соқиё, гар вазъи чарх ин аст, Нахоҳам, к-аз хирад чашм афганам як лаҳза ҳушёраш. Зи май в-аз ошиқӣ Фонӣ, чӣ ғам гар аз ту баргаштанд, Касе, к-аз ишқу мастӣ халқ душман шуд, Худо ёраш. | Агарчи айёр кўзлари қатлимга пайт пойлаб турса-да, аммо айёрлик оинида пойлаб туриш расми йўқдир. Агар асиринг ажалдан кўпроқ азоб тортишини истасанг, уни ўлдирма, балки ҳажр қўлига топшир. Жилва қилаётганингда диллар боридан яхши хиром қилаяпсан, чунки ичингнинг ҳар торига минглаб диллар боғланган. Унинг тиғидан яраланган юрагимга марҳам истамайман, негаки, марҳамдан озори камайишидан қўрқаман. Ул ой том устида, оёғига қандай бош қўяман, кошки деворининг пойида бошимни қўйиб жон берсам. Юрагимда ишқу май тикани қадалиб турарди, унинг рухсори боғи майдан гул-гул очилганини кўриб бу қадалиш кучайди. Чин суратхонасига кириб томоша қилдим, аммо на суратда, на маънода унга ўхшайдиганини кўрмадим. Эй соқий, ҳушдан айирувчи шароб бер, агар чархнинг вазияти шундай бўлса, бир лаҳза ҳушёр бўлишни истамайман. Эй Фоний, май ва ошиқлик учун халқ сендан юз ўгирса ғам ема, чунки ишқу мастлик туфайли халқ душман бўлган кишига Худо ёр бўлади. |
Ба хонаи дилам орост ёр суҳбати хос, Ки дил ба суҳбаташ аз изтироб шуд раққос. Қадаҳ кашидаму ворастам аз балои хумор, Чу хӯрдам оби бақо, ёфтам зи марг халос. Дигар ба бода фитодам, чӣ айб, агар ёбам Дурри тараб, ки ба баҳри аҷаб шудам ғаввос?. Ба субҳи васли ту куштам чу шаъмро аз рашк, Ба шоми ҳаҷр зи парвонагон расид қисос. Шароби васли ту бар хайли ошиқон он аст, Зи баҳри ман қадаҳи заҳри ҳаҷр дорӣ хос. Зи дасти муғбача ҷомат зи худ халос кунад, Ба пеши пири муғон гар ниҳи сари ихлос. Ба дил муҳаббати аҳли фаност Фониро, Хилофи нуктаи: «Алқосу лоюҳибб-ул қос». | Ер дилим уйида махсус суҳбат қурди, дил унинг суҳбатида изтиробидан раққос бўлди (ўйинга тушди). Қадаҳ тортдиму хумор балосидан қутулдим, бақо сувини ичгач, ўлимдан халос топдим. Агар майга тушиб, шодлик дурини топсам, Пима айб, чунки ажойиб денгизга ғаввос бўлдим. Васлинг тонгида рашкдан шамъни ўлдирдим (ўчирдим) ҳажр шомида парвоналар (рақиблар)дан менга интиқом етди. Васлинг шаробини барча ошиқлар учун умумлаштирдингу ҳажр заҳри қадаҳини менга 'хос қилдинг. Муғлар пирининг олдида ихлос билан бош қўйсанг, муғбачанинг қўлидан бир жом сени ўзлигингдан халос этади. «Чақимчи чақимчини яхши кўрмайди», деган масалнинг аксича, Фонийнинг дилида фано аҳлининг муҳаббати сақланади. |
Пири дайрам гар диҳад як ҷуръа, ҷон бахшам иваз, Бар миён зуннорам ар бандад, диҳам имон иваз. Тирборони ғаматро сад ҳазорон ҷон куҷост, То диҳам баҳри баҳо ҷоне ба ҳар пайкон иваз?. Соқиё, мурдам зи махмурӣ гарам ҷоме диҳӣ, Лутфи Эзад бахшадат сарчашмаи ҳайвон иваз! Бӯсае з-он лаб агар бахшӣ, иваз чун ҷон диҳам, Нақди ҷонро додан аз хоки замин натвон иваз. Бандаи пири хароботам, ки дар оини фақр, Ҳар хато к-ояд зи мо, з-ӯ нест ҷуз эҳсон иваз. Гар зи зулми ишқ раҳмам кардию бинвохтӣ, Бахшадат Ҳақ дар камоли ҳусн сад чандон иваз. Ҷони ширин дод Фонӣ дар раҳи ҷонон валек Н-омад аз вай қисматам ҷуз талхии ҳиҷрон иваз. | Дайр пири бир қултум май берса, мен эвазига жон бераман, белимга зуннор боғласа, эвазига имон бераман. Ҳар бир пайконинг эвазига биттадан жон берадиган бўлсам, ғаминг тийри боронига юз мингларча жонни қайдан топаман. Эй соқий, маҳрумликдан ўлдим, менга бир жом берсанг, эвазига Тангри лутфи сенга оби ҳаёт беради. Тупроқни жон нақдига алмаштириб бўлмагани каби лабинг бўсаси эвазига жоним нақдини қандай бераман. Харобот пирининг қулиман, чунки фақр йўлида биздан ўтган ҳар бир хатога яхшиликдан бошқа эвази бўлмайди. Агар раҳм қилиб ишқ зулмидан мени асрасанг, унинг эвазига Тангри ҳуснинг камолини юз чандон оширади. Фоний жонон йўлида ширин жонини берди, лекин эвазига ҳижрон аччиғидан ўзга насиб бўлмади. |
Ҳаст дар хотирам аз лаъли дилором нашот, Дар дил он навъ, ки аз бодаи гулфом нашот. Гул нашот овараду сарв ба дил дар бӯстон, Чун наяфзояд аз он сарви гуландом нашот. Бе ту дар базми нашотам набувад чуз андӯҳ, Ки ҳама меҳнату ранҷ аст ба ӯ, ном нашот. Айши даврони висоли ту гарам рафт зи даст, Ба кӣ ҷовид бимондаст дар айём нашот? Соқиё, ҷоми маям деҳ, ки нашотам ҳавас аст, 3-он, ки мумкин набувад ҷуз ба маю ҷом нашот. Субҳ то шом нашот ар ба касе мумкин нест, Муғтанам дон ба маю муғбача як шом нашот. Фониё, мастии май шуд сабаби махмурӣ, Ҳаст аз бодаи даврон тамаъи хом нашот. | Дилда ўша гулранг майдан қандай шодлик бўлса, хотиримда у дилоромнинг лаълидан шундай хурсандлик бўлади. Бўстонда гул билан сарв шодлик келтиради, У сарви гуландом шодлигини нега орттирмасин. Сенсиз шодлик базмида ғамдан бошқа нарса бўлмайди, улар ҳаммаси ранжу машаққатдир, лекин номи шоду хуррамликдир. Васлинг давронининг айши қўлимдан кетган бўлса, шодлик кунлари кимга абадий қолибди. Эй соқий, менга май жомини бер, шодликни ҳавас қиламан. чунки май жомисиз шод бўлишнинг иложи йўқ. Ҳеч кимсага эртадан кечгача шодланиш мумкин бўлмас экан. май ва муғбача билан бир шом шодлигини ғанимат бил.. Эй Фоний, май мастлиги хуморлик сабабидир, даврон майидан шодлик излаш хомтамаликдир. |
То дилам ошиқ шуда алфози ҷонон карда ҳифз, Ҳаст ҳамчун навмусулмоне, ки Қуръон карда ҳифз. Да баёни шарҳи гесӯят дили маҷнуни ман, Ваҳ, ки сар то сар суханҳои парешон карда ҳифз. Дил зи шавқи рӯю андӯҳи фироқат рӯзи ғам Сураи Юсуф ба ранҷи чоҳи Канъон карда ҳифз. Нуктае аз сирри ишқ омӯхтан душвор дид, Он, ки хонда чор дафтаррову осон карда ҳифз. Дар балои ошиқӣ пиронасар зорам чу дид, Шуд зиёдаш он ки ҳоли Шайхи Санъон карда ҳифз. Шайх ронад бар забон тавҳиду ҷонаш бехабар, Орӣ аз маънист Қуръоне, ки нодон карда ҳифз. Ёр ҳифзи назми Фонӣ карда в-ин набвад аҷаб, 3-он ки аксар васфи ҳусни ӯ шуда, з-он карда ҳифз. | Янги мусулмон бўлган киши Қуръонни ёд олган сингари, дилим ошиқ бўлгач, жонон сўзларини ёдлади. Менинг мажнун дилим зулфинг шарҳини баён этишда бошдан-оёқ телба-тескари (паришон) сўзларни ёдлади, Дилим ғам кунлари шавқу фироқнинг андуҳидан Канъон Қўдуғи ранжини баён қилган Юсуф сурасини ёд олди. Тўрт китоб (Таврот, Инжил, Забур ва Қуръон)ни ўқиб осонгина ёд олган киши. Ишқ сири муаммосини ўрганишни мушкул деб билади. Кексаликда ишқ балоси билан зор бўлганимни кўрган киши ёд олган Шайх Санъон қиссасини унутди. Бир нодон маъносини англамай қуръонни ёд олгани-сингари шайхнинг ҳам тили тавҳиддан сўзладию, дили бехабар қолди. Ёр Фоний назмини ёд олган бўлса, ажаб эмас, чунки аксарият ғазалларида ўз ҳусни тавсифи бўлгани учун ёд қилган. |
То ки як шом ба базми тарабаш дар шуд шамъ, Куштаву мурдаи он шӯхи ситамгар шуд шамъ. Дар шаби васл рухи он бути маҳваш кофист, Шамъҳо хуш набувад, з-он муқаррар шуд шамъ. Шӯълаи оташи рухсори туаш даргиронд, Яъне аз нури ҷамоли ту мунаввар шуд шамъ. Бо ҳама саркашию шӯълаи ҳуснафрӯзӣ, Кай ба қадду маҳи рӯи ту баробар шуд шамъ. Соқиё, базми маро шамъ набояд имшаб, К-аз маи равшану з-он чеҳра муяссар шуд шамъ. Пой дар банд ба фонусу ба гардан занҷир, 3-он ки девонаи он сарви суманбар шуд шамъ. Фонӣ, андешаи афсар зи сарат берун кун, Бин, ки чун афсари зар дошт, дар он сар шуд шамъ. | Унинг шодлик базмига бир оқшом шамъ кирди, шамъ у ситамгар шўх қўлида қатл этилган мурда бўлди. Васл кечаси у маҳвашнинг юзи кифоядир, чунки бирваракайига бир неча шамъ ёқиш яхши бўлмайди. Рухсоринг ўти шуъласи шамъни ёндирди, яъни сенинг жамолинг нуридан шамъ мунаввар бўлди. Шунча саркаш ва ҳуснга ҳусн қўшувчи шуъласи билан сенинг қаддингу ой юзингга шамъ қачон тенг кела олади? Эй соқий, базмимизга бу кеча шамъ керак эмас, чунки тиниқ май ҳам у чеҳра (хонамизни ёритди). Шамъ у сарв суманбар девонаси бўлгани сабабли бўйнига занжир тушиб, фонусга қамалди. Эй Фоний, бошингдан тож андишасини чиқар, кўрдингми, шамънинг олтин тожи бўлгани учун боши (кесилди). |
Соғари зар офтоб аз истидора в-аз шуоъ, Каъби ӯ чун кавкабе бо офтобаш иҷтимоъ. Ёфтан гар соғари зар инчунин дарди сар аст, Лек чун гардад муяссар, мекунад дафъи судоъ. Рахту бахти ҳастии моро ба дурди май диҳед, 3-он, ки бо софӣ намеарзад ба қимат ин матоъ Ҷон фидои он қаландарваш, ки дар ҳар даври рақс, Чарх гардад садқаи ӯ, чун дарояд дар симоъ. Эй, ки хоҳӣ, к-аз суубатҳои олам вораҳӣ, Иттисоли ёр ҷӯ в-аз ҳарчи ғайраш инқитоъ. Нест чун қисмат зиёду кам ба саъю коҳилӣ, Аз паи мақсум нодонист бо мардум низоъ. Фонӣ, аз ёрат, ки ҷони туст бигзар, з-он ки зуд Гӯяд он як алфироқу ҷӯяд ин як алвидоъ. Ҳофиз ар таърифи Шерозаш намуд аз ҳад бурун, Ёё шаҳи Шерозро маддоҳии бе инқитоъ. Шаҳри Шерозаш набудӣ чун Ҳироти мо латиф, Шаҳ Шуҷои ӯ куҷо будӣ чу шоҳи мо шуҷоъ? | Май тўла олтин жом айланишда офтобу равшанликда, гўёки офтоб билан бирга бўлган юлдуз сингаридир. Шундай олтин жомни топиш бош оғриғи қилади, бироқ у топилса, бош оғриғини дафъ этади. Бизнинг борлигимиз анжомини май дурдига беринглар, чунки бу матоълар май сузгич баҳосига арзимайди. Ўйинга тушганда ҳар бир рақсига фалак садақа бўладиган шундай қаландарвашга жон фидо бўлсин! Оламнинг машаққату оғирликларидан қутулишни истасанг, бошқалардан ажралиб ёр билан бирга бўл. Уринишу сустликдан ризқинг каму ортиқ бўлмагандан кейин қисмат учун одамлар билан жанжаллашиш нодонликдир. Эй Фоний, жонинг бўлган ёрингдан кеч, чунки бири тезда «алфироқ!» дейди ва бири «алвидоъ» дейди. Ҳофиз Шерозни ҳаддан ташқари таъриф қилган бўлса, ёки Шероз шоҳини доимо мақтаган бўлса. Унинг Шероз шаҳри бизнинг Ҳирот каби латиф эмас, ва унинг Шоҳи Шужоъси бизнинг шоҳимиз каби баҳодир эмас эди. |
Даро ба дайру чу Фирдавс бин фазои васеъ, Дар ӯ зи муғбача ҳар сӯ чу ҳуршакл бадеъ. Фалак чу соя фитодаш Худой хайр диҳад, Бад-он, ки кард иморат чунин бинои рафеъ Ҳазор сол зи бурҷаш ба бурҷ натвонад, Намуд қатъ чу соир шавад сипеҳри сареъ. Зи шаш чиҳат ба насимаш равон табиати рӯҳ, Ба чор фасл ҳавояш ба сони фасли рабеъ. Дар ӯ зи солики раҳ низ кай расад ба сафо, Ба ҳусни хулқ мубаддал шавад хисоли шанеъ?. Касе, ки ҷуръае аз бодааш кашад, гардад Ҳазор ҷурми вараъро ба як латифа шафеъ. Ба он диёру риндони ӯ бирас, Фонӣ, Гузар зи оламу дар давраш аз шарифу вазеъ. | Эски дард доғ қилингандан сўнг тузалгани сингари, хирқамга май тўкилди-ю, зуҳддан фароғат ҳосил бўлди. Ғунчадек бошим ёқамда, чунки гул юзли ёримсиз қонга бўялган юрагимда боғ сайри ва баҳор майли йўқ. Эй соқий, ул рухсору хат ҳажрида ўтдек май келтир токи димоғимдан дуд чиқарсин. Қоронғи ғам тунида қачон у бода чироғини ёқса, кўнгил уйи ишратдан ёришади. Даҳр боғида боши эгилган, қўлида жом тутган наргисни кўрса, ринд ибрат кўзини солади. Агар даҳр боғида тилсиз пирлару нуктагуй нозиклар бир бўлса, булбул ва қарға орасида не фарқ қолади? Васл истасанг, эй Фоний, фано йўлида йўқ бўл, ирсоли масал борки: «Элчи фақат пайғом еткаради». |
Мухтараъ Эй, диламро бо гули рӯи ту аз гулшан фароғ, Бо ду лаъли оташинат аз маи равшан фароғ. То ба кай созам гиребон чок, сад шукрам, ки дод Дар ҷунуни ишқ урёнӣ зи пироҳан фароғ?. Рав сӯи майхона, эй дил, гар фароғат боядат, 3-он ки ҳосил нест касро ҷуз дар он маъман фароғ. Ваҳ, чӣ ноз аст ин, ки гар ҳар лаҳза бинад сад ниёз, Бештар дорад зи мо он сарви симинтан фароғ. Кулбаамро сохтӣ равшан дару равзан, кунун Дорам аз бехонумонӣ аз дару равзан фароғ. Шӯхи масте, к-аш фароғат ҳосил аст аз коинот, Ваҳ, чӣ хоҳад буд гараш набвад зи ҳоли ман фароғ. Ҳар ки чун Фонӣ халосӣ ёфт аз нанги вуҷуд, Бошадаш аз дӯст истиғнову аз душман фароғ. | Эй гул юзи билан гулшандан дилимга фароғат ҳосил бўлган гўзал, икки оташин лаълинг бўлганда, равшан майдан фориғман. Қачонгача ёқамни йиртаман, юз шукрки, ишқ телбалигида яланғочлик, кўйлакдан қутқазди. Эй дил, сенга фароғат керак бўлса, майхонага бор, чунки ҳеч кимса учун ўша ердан бошқа жойда фароғат йўқ. Ваҳ, бу қандай нозки, ҳар нафасда минг ниёз кўрса ҳам у сиймин бадан сарв ўзини биздан кўпроқ тортади. Кулбамни эшигу туйнукдан равшан қилдинг, энди бехонумонлик мени эшигу туйнукдан ҳам фориғ қилди. Коинотдан парвоси бўлмаган маст жононим, агар мени унутиб қўйса, ҳолим нима кечади? Кимки Фоний каби борлиқ номусидан халос бўлса, дўстдан истиғноси-ю душмандан фароғати бўлади. |
Ахтари саъди ҷоми май гар шабе афтадам ба каф, Мастии ӯ зиҳӣ тараб, ламъаи ӯ зиҳӣ шараф. Дайри муғон, ки соҳаташ бод масун зи ҳар бало, Гарчи балост андар ӯ муғбачае зи ҳар тараф. Ғам кунадат чу қасди ҷон, ор панаҳ ба майкада, К-аз паи дафъи хайли ғам лашкари хум кашида саф. Гармии рӯю ҳумраташ аз қадаҳи нахуст шуд, Ҳар ду ғариб нест, чун з-оташи май расид таф. Нақди ҳаёти ман талаф гашт ба ишқу май, вале Н-ам ба чунин матоъ агар нақд касе кунад талаф. Мастии сархушон нигар, ё ки зи ҷӯши бода хум, Чун шутурони маст шуд, аз даҳан ӯ фиканда каф. Гарчи ҳазор хавф шуд ҳар қадаме ба роҳи ишқ, Хавфи худӣ чу афканӣ азм намою «ло тахаф». Аз хами қавси чарх чун тир биҷаҳ, ки вораҳӣ Варна дар ӯ шавӣ дусад новаки зулмро ҳадаф. Фонӣ агар зи маърифат нақди ҳаётат орзуст, Даст бизан ба домани хозини ганҷи «ман араф...» | Май жомининг саодатли юлдузи бир кеча қўлимга тушса, мастлигидан шодлик ва ёруғлигидан шараф муяссар бўлади. Ҳар томонда ҳар бир муғбача бир бало бўлса ҳам, муғлар дайрининг майдони ҳар балодан омон бўлсин. Агар ғам жонингга қасд қилса, майхонани паноҳ қил, чунки у ерда ғам хайлини қайтариш учун хум лашкари саф тортган. Юзининг ёришгани ва қизариши биринчи қадаҳдан бўлди, иккиси ҳам ажаб эмас, чунки май ўтининг тафти етишди. Ҳаётим нақди ишқу май учун зоеъ бўлди, Ҳар киши ҳам нақдини шундай сарфласа арзийди. Мастларнинг сархушлигига ва хумда боданинг қайнашига қара, оғзидан каф чиққан маст туяларга ўхшайди. Ишқ йўлида ҳар қадамда минг хавф бўлса ҳам, ўзлик хавфини ташлаб азм қил ва қўрқма. Чархнинг ёйидан ўқдек отилиб нажот топгин, бўлмаса икки юз зулм ўқларига нишон бўласан. Фоний, агар маърифатдан ҳаёт нақдини орзу қилсанг, «Ман араф...» ганжининг хазиначиси этагини ушла. |
Дар таври Махдум Ниҳод пири муғон бар кафат чу бодаи соф, Ба узри тавба дигар хешро мадор маоф. Зи чоки пираҳанам дӯхтан чӣ суд, эй дил, Маро, ки гашта зи теғи ф.ироқ сина шикоф?. Шикаст қалби ҳама аҳли ишқ мижгонат, Аз он сабаб ки саф ороста чу аҳли масоф. Ба дарси ишқ даро, сӯфиё, чу матлубат Нагашт фатҳ зи «Мифтоҳ»у кашф аз «Кашшоф». Тамоми дафтари азоби ишқ як ҳарф аст, Сухан дароз кашид, аз низои аҳли хилоф. Маро ризои туву дайр беҳ зи Каъбаву зуҳд, Ки гуфтаанд, ки болои тоат аст инсоф. Тариқи бехудӣ аз Фонию худӣ аз шайх, Ки ин зи «ло» ҳама гаҳ нукта ронд, он аз лоф. | Муғлар пири қўлингга соф май бергач, Май ичмоқдан тавба қилганман,— деб узр сўрама. Эй дил, айрилиқ тиғидан сийнам чок бўлгач, кўйлагимнинг чокини тикишдан нима фойда? Кипригинг жанговар лашкардек саф тортиб, бутун ишқ аҳлининг қалбига шикаст берди. Эй сўфий, агар матлубинг «Мифтоҳ» ва «Кашшоф»нинг кашфи билан очилмаса, ишқ дарсига кириб сабақ ўрган. Ишқ одобининг ҳамма дафтари бир ҳарфдир, хилоф аҳлининг жанжалидан бу тўғрида сўз узайган.. Менга Каъба ва зуҳддан сенинг ризолигинг билан дайр яхшироқ, чунки «тоатдан инсоф юқоридир» деганлар, Бехудлик йили Фонийдан ва ўзлик йўли шайхдан, чунки бу йўқликдан гапирди ва у (шайх) лофдан (гапирди). |
Мақоми амн чу дайру чу пири дайр шафиқ, Ҳар он ки ҳаст мусулмон, шуморад аз тавфиқ, Рафиқ мебарад аз дил бурун малолати давр, Дареғ аз он ки дар ин давр ёфт, нест рафиқ. Суроҳию рафиқию кунҷи майкадаест, Ғараз зи равзаю аз ҳуру Кавсараш таҳқиқ. Гадои майкадаву дурди май ба кӯҳнасафол, Шаҳу зи ҷоми ҷамаш қути руҳу роҳи раҳиқ. Чу ман ба бода фитодам, мапурс кайфияташ, Ки аз ҳақиқати дарё хабар надорад ғариқ. Зи қотеъони тариқ он кас андарин раҳ раст, Ки кард қатъи биёбон ба амри пири тариқ. Бало ба ваъдаи васлам ҳамедиҳӣ, лекин Макун тасаввури он, к-ин сухан кунам тасдиқ. Ба ҳар фариқ дар ин кӯҳпа дайр пайвастам, Нишони дӯст набурдам, гумон ба ҳеҷ фариқ. Висоли ёр чу хоҳӣ, фано гузин Фонӣ, Ки баҳси илму амал сар ба сар бувад тазриқ. | Кимки дайрдек омонлик жойида бўлса-ю, дайр пири меҳрибон бўлса, мусулмон киши буни тавфиқ деб билади. Майга ошнолик кўнгулдан давр малолини чиқариб ташлайди, аммо афсуски, бу даврда дўст топилмайди. Текшириб кўрилганда, равза-ю, ҳуру кавсардан ғараз суроҳи-ю, рафиқу майхона кунжидир. Майхона гадосига май қуйқуми-ю, эски сопол, подшоҳга Жоми Жамдан — руҳ қувватию соф май насибадур. Мен бода ичишга тушдим, кайфиятимни сўрама, чунки чўккан киши дарё ҳақиқатини билмайди. Тариқат пири амри билан биёбонни босиб ўтган бўлса, шундагина тариқат йўлидан борувчи кишн нажот топади. Васл ваъдаси билан балолар етказасан, лекин бу сўзни тасдиқлайди, деб тасаввур қилма. Бу қўҳна дайрда ҳар фирқага қўшилдим, аммо ҳеч фирқадан дўст нишонини тополмадим. Ёр васлини истасанг, эй Фоний, фанони танла, чунки илму амал баҳси одатда бошдан-оёқ риёдир. |
Татаббӯъи Хоҷа Марост оташи дил, соқиё, нишони фироқ,Биёр бода, ки оташ занам ба ҷони фироқ. Ба даҳр оташи андӯҳ хонумонам сӯхт, Ки бод сӯхта дар даҳр хонумони фироқ. Ба кӯи майкада риндон баранд достонҳо, Диҳам чу гирякунон шарҳи достони фироқ. Куҷост васл, ки ояд ба лутфу андозад, Муфориқат ба миёни ману миёни фироқ. Ба ғусса гарчи ниҳон доштам, вале шуд фош, Ба гоҳи мастии май, ғуссаи ниҳони фироқ. Фароғ дошт маро мулки дил, валек расид Дусад матои малолат зи корвопи фироқ. Чи сон зи майкада оям бурун, ки меборад, Ба фарқ санги балият зи осмони фироқ? Хуш он замон, ки ба базми висол резам ашк, Ба ёр шарҳкунон меҳнати замони фироқ. Ҳусули васл ба сайр аз фано мадон Фонӣ, Ки он ба васл расонад туро дар они фироқ. | Эй соқий, менинг дилимдаги ўт фироқ нишонасидир, май келтир, фироқнинг жонига ўт ёқайин. Фироқнинг хонумонига ўт тушсин, (у) ғам ўти билан хонумонимни куйдирди. Йиғлаб фироқ достонлари шарҳини айтсам, риндлар талай достонлар ўрганиб, уни майхонага олиб борадилар. Қани у висолки, лутф билан келсаю, мен билан фироқ ўртасига айрилиқ солса. Фироқни ғусса билан яширин тутсам ҳам, май мастлиги вақтида фироқ ғуссаси фош бўлди: Дилим мулки тинчу осойишта эди, бироқ унга фироқ корвонидан кўп малолат матои келди. Фироқ осмонидан бошимга бало тоши ёғиб турганида, қандай қилиб майхонадан ташқарига чиқа оламан? Висол базмида фироқ машаққатларини ёрга шарҳ этиб, кўз ёшларимни тўкадиган онларим қандай ажойиб фурсат-а. Эй Фоний, йўқ бўлмасдан висол хосил бўлмайди, чунки ул (йўқ бўлмоқлик) фироқ чоғида сени висолга етказади. |
Наът Зи ҷоми ишқ агар чуръае чакад бар хок, Кунанд саҷда ҳазорон мусаббиҳи афлок. Касе, ки ёфт ба он ҷуръа тинаташ тахмир, Амини «аллам-ал-асмош» кард Эзиди пок. Чу аршиён накашиданд сар зи фармонаш, Чӣ бок аз он ки кунад саркашӣ яке бебок. Саге набуд аз он рӯ зи даргаҳаш ронданд, Шуд аз қалодаи лаънаш насиб тавқи ҳалок. Ҳарими дайри фано ҷилвагоҳи покон аст, Гурезад аз саги нопок соҳиби идрок. Биёр бода, ки дарёи раҳматаш ом аст, Бизан бар оташам обе зи оби оташнок. Ту хешро ба риёзат бисоз, қобили файз, Ки фоиз аст мубарро зи тӯҳмати имсок. Нашуд муносиби ҳолам ба зуҳд чолокӣ, Ки ҳар замон барад аз ҳолам он қади чолок. Марост софии «мои маъин» зи дурдии май, Ҷунон ки риштаи «ҳабл-ул-матин» зи риштаи ток. Гурехт шайх сӯи хонақаҳ, маро чун дид, Фитода маст ба дайри муғон ба хирқаи чок. Чу рӯ кушод, зи Фонӣ асар намонд дигар, Чунон к-аз оташи барқи таҷаллӣ аз хошок. | Агар ишқ жомидан бир қултуми тупроққа тўкилса, фалакдаги мингларча малойикалар унга сажда қиладилар. Кимники у қултум билан лойи қорилган бўлса, лок Тангри уни исмларни билишга амин қилди. Аршликлар бошларини унинг фармонидан тортмагач, унинг ичидан бир бепарво (Шайтон) бош тортса, нима зарари бор Итлик қилди, шунинг учун уни даргоҳдан қувдилар, лаънат ҳалқаси бўлган ҳалокат тавқи унга насиб бўлди. Фано дайрининг кенг фазоси покларнинг жилвагоҳидир, идроклилар нопок итдан қочадилар. Раҳматининг дарёси умумнйдир, май келтир, ўтли сувдан ўтимга сув қуй. Сен ўзингни риёзат билан файзга қобил қил, чунки файз мумсиклик туҳматидан покдир. Зуҳдга чаққонлик менинг ҳолимга муносиб бўлмади; чункн у қомати чаққон ҳар замон мени ҳолдан тойдиради. Узум томири «маҳкам нажот ипи» бўлганидан май дурди мен учун тиниқ майдир. Мени муғлар дайрида йиртиқ кийим билан маст йиқилган ҳолда кўргач, шайх хонақоҳига қараб қочиб кетди. Тажаллий яшинининг ўти тушганда хас ва хашакдан асар қолмагани каби ёр юзини очгач, Фонийдан ҳам асар қолмади. |
Наът Эй, туфайли тинати покат ҳазорон ҷони пок,Не фидоят ҷисми ман танҳо, ки бал «руҳӣ фидок». Меҳри рахшон пеши зоти покат андар равшанӣ, Ончунон бошад, ки пеши меҳри рахшон тира хок. Чони худ хоҳам барафшонам ба хоки кӯи ту, Ваҳ, чӣ мурдан бошад он, к-аз ҳасраташ ҳастам ҳалок. Чун қалам сар бар хатат нанҳод, аз он маънӣ бувад, То қиёмат сарнагуну рӯсиёҳу синачок. Гуфтаи моро талаб марҳам, ба дафъи захми дил, «Ё даво-ул-ҷарҳа қалбӣ айна матлубӣ сивок». Ҳар ки уммеди шафоат аз ту дорад рӯзи ҳашр, Андарин дайри фано-ш аз ҷурму бебокӣ чӣ бок? Он шаҳи некон агар бошад шафеъат гам махӯр, Фониё, ҳарчанд аз феъли бадӣ андӯҳнок. | Эй пок тийнатинг туфайли мингларча пок жонлар пайдо бўлган зот, ёлғиз жисмимгина эмас, балки сенга руҳим ҳам фидо бўлсин. Мунаввар ва порлоқ қуёш олдида қора тупроқ қандай бўлса, пок зотингнинг равшанлиги олдида нурли қуёш ҳам шундайдир. Сенинг кўйинг тупроғига жон нисор этишни истайман, унинг ҳасратида ҳалок бўлсам, у қандай яхши ўлим бўлади-я. Қалам фармонингга бўйсунмаганидан қиёматгача боши қуйи, юзи қора ва сийнаси чокдир. «Дилинг жароҳатига марҳаммиз, бизни талаб қил», деган эдинг, «Эй қалбимиз жароҳатининг давоси, сендан бошқа матлубимиз борми?» Кимнингки маҳшар кунида сендан шафоат умиди бўлса, бу фано дайрида гуноҳдан ва бепарволикдан қандай парвоси бўлсин? Эн Фоний, ёмон феьлингдан қанча ғамгин бўлсангда, агар у яхшилар подшоҳи шафоат қилувчинг бўлса, ғам ема. |
Татаббӯъи Хоҷа Бош аз хонақахи зуҳду риё дуртарак,Гар суви дайри муғон меравӣ «Аллоҳ маак». Ҷон зи лаъли намакини ту надорад серӣ, Гарчи майро натавон хӯрд, чу резанд намак. Абри раҳмат агараш об занад, нест аҷаб, Шуд чу ҷорӯби дари дайри муғон боли малак. Дӯст чун хона ба дил сохт чӣ андеша зи ғайр, Кай шавад монеи рухсори яқин пардаи шак? Ҷуз ба боли малаку рӯҳи Қудус мумкин нест, Гар ту хоҳӣ, ки хиромӣ чу Масеҳо ба фалак. Аз вуҷуд ар сариён нест шуунро, чӣ вуҷуд, Сад ҳазор ар бувад аъдод, чӣ мумкин бе як? Фониё, сафҳаи дилро рақами файз маҷӯй, Нақшаи ҳарфи худӣ, аз лавҳи бақо ношуда ҳак. | Агар муғлар дайрига бормоқни истасанг Тангри ёринг бўлсин, зуҳд ва риё хонақоҳидан узоқроқ бўл. Майга туз қўшганда ичиб бўлмаса ҳам, жон сенинг тузли (ширин) лабингдан тўймайди. Муғлар дайрида фариштанинг қаноти супурги бўлгач, раҳмат булути у дайрга сув сепса, таажжуб эмас. Дўст дил ичида бўла туриб, ўзгадан қандай андиша бўлсин, шубҳа пардаси аниқлик юзига ниқоб бўла олмайди. Сен Исо каби фалакка чиқишни истасанг, муқаддас руҳ ва фаришта қанотининг ёрдамисиз чиқишинг мумкин эмас. Рақам юз минг бўлса ҳам, бирсиз мумкин бўлмагани каби, бир вужуднинг таъсирисиз ҳеч нарсанинг вужуди бўлиши мумкин эмас. Эй Фоний, ўзлик ҳарфининг нақшнни бақо тахтасидан тарашлаб ташланмагунча, дил сафҳасидан файз рақамини излама. |
Агар ту ҷуръа фишонӣ гаҳе зи май бар хок, Маро зи хок шудан дар тариқи ишқ чӣ бок! Ба май фитодаам, аммо зи заъфи ҷисм дар ӯ, Наям ғариқу равонам бар об, чун хошок. Ба ашки дида бишустам зи ғайр, рух бинмой, Ки ҷуз паи назари пок нест манзари пок. Фиғон, ки ҷону дилам сӯхт соқии гулчеҳр, Гаҳе зи оташи май, гаҳ зи руи оташнок. Сарам задию хушам бар умеди побӯсат, Агар бибандияш, эй шаҳсавор, бар фитрок. Вазад чу сарсари ишқ, он замон равад ба адам, Ба сони ахгару хокистар — анҷуму афлок. Зи ғунчаю гули боғ фано магар Фонӣ, Нишон диҳад ба дили чоку хирқаи сад чок. | Агар гоҳида тупроққа бир қултум май тўксанг, ишқ йўлида тупроқ бўлишдан мен нега қўрқайин. Майга йиқилдим, аммо жисмим заифлигидан, чўкмай, сув юзидаги хасдек кетяпман. Кўз ёшим билан ғайрдан кўзимни юмдим, юзингни кўрсат, негаки пок юзлар пок назарлар учундир. Фиғонки, гул юзли соқий гоҳ, май ўти билан, гоҳ ўтдек юзи билан жону дилимни куйдирди. Бошимни кесган бўлсанг ҳам хурсандман, чунки эй, шаҳсуворим уни фитрок (қанжирға)ка боғласанг оёғингни ўпаман, деган умидим бор. Агар ишқ сарсари эсса, юлдуз, фалаклар ўша замонда учқуну кулга ўхшаб нобуд бўладилар. Фоний чок бўлган юраги, юз парча хирқаси билан ғунча-ю фано боғининг гулларидан нишон берадими? |
Айзан Намоядам зи гиребони чок синаи чок,Зи чоки сина намоён даруни оташнок. Ба риштаи паҳлӯи чокам мадӯз, эй ҳамдам, Чаро ки боз дилаш бигсалонад аз то пок. (бинед) Маро чӣ бок зи ҷон бохтан ба хоки раҳаш, Чу турки масти ман аз қасди ҷон надорад бок?. Сарам ғизои сагат соз, гарчи сайди туам, Ки он на лоиқи овехтан шуд аз фитрок. Малулам аз ғами моҳе, ба ман деҳ, эй соқӣ, Мае ба ранги шафақ, пур бар соғари афлок. Чу ишқ ламъа намояд, чи ҷои хирмани зуҳд, Ба теғи барқ куҷо тоби лашкари хошок? Ба ҳусни пок ба ҷуз покбозӣ, эй Фонӣ, Макун, ки ин бувад оини дидаву дили пок. | Йиртиқ ёқамдан чок сийнам (кўксим) кўриниб туради, сийна чокидан ўтли ичим (юрагим) кўринмоқда. Эй ҳамдам, ёнбошим йиртиғини ип билан тикма, негаки, ўйноқи дил тикилган чокни таг-туги билан узиб ташлайди. Мен жонимнинг йўлига тикишдан парвойим йўқ, чунки рахмсиз маст гўзалим жонга қасд қилишдан тортинмайди. Овинг бўлса ҳам, бошимни итингга ташла, чунки у ов тасмасига осилишга лойиқ эмас. Бир ойнинг ғамидан хафаман, эй соқий, осмондек пиёлада шафақранг майни тўлатиб бер. Ишқ озгина шуъла кўрсатса, зуҳд хирмонига қандай ўрин бор, яшин тиғига хашак лашкари қандай тоб келтира олади? Эй Фоний, пок ҳуснга поклидан бошқа кўзда боқма, чунки пок кўз билан пок дилнинг йўли шу бўлади. |
Майхона бин зи май чу Бадахшон макони лаъл, Ҳар хум дар ӯ зи бодаи чун лаъл кони лаъл. Бозори айш бин, ки чу сарроф майфурӯш Дар вай кушода аз маи рангин дукони лаъл. Аз ҳачри лаъли гӯши ту аз ашк қатрае Овехта зи ҳар мижа чашмам ба сони лаъл. Дар кӯҳсори ҳаҷр зи шавқи лаби ту ҳаст, Корам ба хуни дил талабидан нишони лаъл. Набвад ба ғайри хӯрдани хун, ҳеҷашон насиб, Гул пеши булбулон, ки кушодаст хони лаъл. Акси маи лаби ту ба майхона уфтод, Шуд ҳар тараф зи бас маи рангин чаҳони лаъл. Дандон задию риштаи ҷонам гусехтӣ, Шуд дар миёнаи ду лабат ресмони лаъл. Фурқат зи захми санги бало лаъл беҳ, агар Фарқат бувад миёнаи сангу миёни лаъл. Фонӣ, хаёли лаъли ту дорад ба дил, киро Будаст дар миёни гадоён гумони лаъл. | Майхонага қара, Бадахшон лаъл макони бўлгани каби лаълга ўхшаган май билан ундаги ҳар бир хум лаъл конидир. Айш бозорини кўр, бу ерда майфуруш сарроф сингари рангин май билан лаъл дўконини очган. Қулоғингга осилган лаълинг ҳажридан кўзимнинг ҳар бир кипригидан лаълга ўхшаган кўз ёш қатраси осилгандир. Ишим лабинг шавқидан қон ютуб, ҳажр тоғида лаъл нишонасини излашдир. Гул булбуллар олдида лаъл дастурхонини ёзгани билан, булбулларга қон ичишдан бошқа нарса насиб бўлмайди. Сенинг лабинг майининг акси майхонага тушди, шунинг учун майхонанинг ҳар тарафи лаъл жаҳони бўлди. Тишлаб жоним ипини уздинг, жоним икки лаълинг ўртасида лаъл маржонининг ипидек бўлди. Агар тош билан лаълни фарқ қиладиган бўлсанг, бало лаъли тошининг жароҳатидан фироқ яхши бўлади. Кимки гадоларда ҳам лаъл бўлади деган гумонда бўлса, тўғри, Фонийда сенинг лаълинг хаёли бор. |
Татаббӯъи Мир Меравад сарви ману рафтор мемонад ба дил, В-аз гули рухсори у сад хор мемонад ба дил. Ҷон чу аз тан шуд бурун, дар дил намемонад фиғон, Дар фироқи ӯ фиғони зор мемонад ба дил. Нешҳои тири ҳиҷронаш зи баҳри ёдгор, Не чу пайкон, балки чун мисмор мемонад ба дил. Рост чун тире, ки захмаш монд чун аз дил гузашт, Меравад қаддаш в-аз ӯ озор мемонад ба дил. Чун мусофир к-ӯ дирам дар хона мадфун карду рафт, Доғи пинҳоне аз ӯ бисёр мемонад ба дил. Ҳам ба захми ҳар яке шодам, агарчи дар шудан Хорҳо з-он сарви гулрухсор мемонад ба дил. Бодаи софам деҳ, эй соқӣ, ки заҳри ғам басе Аз ғами он шӯхи ширинкор мемонад ба дил. Он парӣ аз хонаи чашмам ба сурат гар равад, Нақши ӯ чун сурати девор мемонад ба дил. Фониё, з-он кофират набвад халосӣ, к-ат ба ҳаҷр, Аз хаёли кокулаш зуннор мемонад ба дил. | Сарвим кетадию рафтори дилда қолади, ва унинг рухсор гулидан дилда юз тикан қолади. Жон тандан чиқса, дилда фиғон қолмайди, Бироқ унинг фироқида зор фиғон дилда қолади. Ҳижрони ўқининг нишлари хотира учун пайкондек эмас, балки дилда мих янглиғ ўрнаб қолади. Дилни тешиб ўтган тўғри ўқниннг захми қолгани каби унинг қадди кўзимдан кетадию, дилимда озори қолади. Бир мусофир уйига танга кўмиб кетганидек, У жонондан кўп яширин доғлар кўнглимда қолади. У гулрухсор сарвнинг ўзи ғойиб бўлса ҳам, тиканларидан қолган ҳар бир захмдан хурсандман. Эй соқий, тиниқ май бер, чунки у ширинкор шўхнинг ғамида дилимда кўп заҳарлар қолган. У пари кўз ўнгимдан кетса ҳам, Дилда -унинг нақши девордаги сурат каби қолади. Эй Фоний, у жонондан асло халос бўлолмайсан, чунки Ҳажрида ҳам зулфи хаёлидан дилингда зуннор қолади. |
Татаббӯъи Хоҷа Зи тарки лаъли лабат шуд дили хароб хиҷил, Чунон ки кас шавад аз тавбаи шароб хиҷил. Чаро ба сунбули раъност дар чаман сад тоб, Агар нагашта аз он зулфи нимтоб хиҷил. На порсоию на ошиқӣ тавонам кард, Зи шуғли май шудаам пеши шайху шоб хиҷил. Чаро зи базми шабистони мо гурехт, агар Нашуд зи шаъшаъаи бода офтоб хиҷил. Умедвор ба авфи туем, з-он ки ба ҳашр Зи ҷурми худ ба азобему аз савоб хиҷил. Дило, агар ба карам дастгир гардад дӯст, Гаҳи савоб нагардем аз ҷавоб хиҷил. Агарчи ҷурм зи ҳад беш дорӣ, эй Фонӣ, Чу дӯст мазҳари лутф аст, рӯ матоб хиҷил. | Шароб тавбасидан хижил бўлган киши сингари, лабинг лаълини тарк қилгани сабабли хароб бўлган дил хижолатдадир. Агар ярим ўрилган зулфдан хижолат бўлмаса, нима учун сунбул чаманда юз хил товланади. Майхўрлик билан шуғулланганимдан ёшу қарилар олдида хижолатманд бўлганим сабабли, на тақводорлик қила оламан ва на ошиқлик. Агар шароб жилосидан қуёш хижил бўлмаган бўлса, нима учун шабистонимиздаги базмимиздан қочди? Гуноҳимиздан азобдаю, савобимиздан хижилмиз, шунинг учун қиёматда афвингдан умидвормиз. Эй кўнгил, агар дўст карам билан қўлласа, савол чоғида жавобдан хижил бўлмаймиз. Эн Фоний, дўст лутф конидир, гуноҳннг ҳаддан зиёда бўлса хам хижолатдан юз ўгирма: |
Мухтараъ Ба махмурӣ паёпай метапад дил, Магар аз муждаи май метапад дил? Лаболаб соғараш созад магар дафъ, Чу з-ин сонам паёпай метапад дил. Магар соқии маҳваш хоҳадам дошт, Қадаҳ к-аз шодии вай метапад дил. Тапад дил аз маям, не з-оби ҳайвон, Напипдорӣ зи ҳар шай метапад дил. Ба гул шабнам чи таскинам диҳад з-он-к, Аз он рухсори пурхӯн метапад дил. Тапиш дилро аз он маҳваш муғаннист, Магӯ к-аз нағмаи най метапад дил. Дил, эй Фонӣ, тапад бе соқию ҷом, Зи ҳуру Кавсарам кай метапад дил? | Дил хуморликдан кетма-кет типирчиладими, ёки майнинг хушхабариданми? Дилим шу зайлда кетма-кет уриб турибди, уни лиммо-лим пиёла дафъ қилармикан? Маҳваш соқий менга қадаҳ тутмоқчи бўлдимики, шодликдан юрагим ўйнаб кетди. Днлимнинг уриши оби ҳаёт учун эмас, балки май учун дил (бўлар-бўлмас нарсаларга) ураверади деб ўйламанг. Гулдаги шудринг менга қандай таскин берсин, у терлаган рухсор учун юрагим уради. Дилнинг уриши най нағмасидан дема, унинг беқарорлигига ўша созанда маҳваш сабабдир. Эй Фоний, дил соқий ва май бўлмаганидан уради, ҳуру кавсар учун қачон урсин? |
Татаббӯъи Махдум Зи мушкин зулфи ӯ ҳаргиз нашуд ҷуз мушкнлам ҳосил, Чу мушк афтад қарини лом, ҳосил нест ҷуз мушкил. Ба бурқаъ чун бурун оӣ, назар бар ҳоли мо афкан, Ки набвад пардаҳои чашм гоҳи диданаш ҳоил. Чу пеш ояд рақибам, баҳри рафтан ёр биштобад, Аҷал ҳар гаҳ шавад наздик, гардад умр мустаъҷил. Далели дуздии дил шуд ба чашмат хуни дил хӯрдан, Далели дигарам ин бас, ки бошад ошиқат бедил. Агар пеши бути худ сар ниҳам, эй дил, аҷаб набвад, Ки шуд нӯши лабаш ҷонбахшу неши ғамзааш қотил. Тариқи ақлу ҳушёрӣ ба аҳли хонақаҳ авло, Хӯш он ринде, ки дар майхона афтад масту лояъқил. Агар ошиқ зи худ ёд оварад, аз дӯст маҳрум аст, Чу пайванди дилат бо дӯст мехоҳӣ, зи худ бигсил. Дили аҳли савол овар ба даст, албатта, эй мунъим, Ба шукри он ки масъул ӯ нашуд дар даҳру ту соил. Агар хоҳӣ висоли каъбаи мақсуд, эй Фонӣ, Ба ҷуз дар водии бехонумониҳо марон маҳмил. | Мушк сўзи лом («л»)га яқин турганда, «мушкул» деган сўздан бошқа нарса ҳосил бўлмагани каби, унинг Мушкин зулфидан менга мушкулдан бошқа нарса ҳосил бўлмади. Ниқобда чиққанингда ҳам аҳволимизга назар ташла, чунки кўз пардаси кўриш йўлини тўсмайди. Ажал яқинлашганда, умр шошилгани каби рақибим олдимга келганда, ёр кетишга шошилади. Кўзинг дил қонини ичгани унинг дил ўғриси эканига далилдир, иккинчи далилим шуки, ошиқинг бедилдир. Эй дил, агар ўз маҳбубим ҳузурида бош қўйсам, ажаб эмас, чунки лабининг шираси жон бағишловчию ғамзасининг неши қотилдир. Ақлу ҳушёрлик хонақаҳ аҳлига яхши, аммо майхонада маст бўлиб, ақлдан озиб йиқилган ринд қандай яхши! Агар ошиқ ўзлигини эсласа, дўстдан маҳрум бўлади, дилингни дўстга уламоқчи бўлсанг, уни (дилни) ўзликдан уз. Эй неъмат бағишловчи, дунёда гадо бўлиб қолмаганинг шукронаси учун албатта гадолар дилини овла. Эй Фоний, агар мақсуд каъбаси висолини истасанг, бехуномонлик водийсидан бошқа жойга туянгни сурма. |
Соқӣ аз ранҷи хуморам бадҳол, Бар кафам неҳ қадаҳи моло-мол. Қадаҳе к-ӯ бизудояд аз дил, Гар зи даврон-ш бувад занги малол. Кашам он навъ, ки бошад ба қадаҳ, Аз рутубат асари бода маҳол. То даме маст шавам лояъқил, Н-оядам олами ҳастӣ ба хаёл. Эй хуш он бода, ки аз буду набуд, Кунадат як нафасе фориғбол. Гар азизат кунад эҳсони касон, Дар баробар бинигар зилли савол. Фониё, илму амал маҳҷурист, Ҳаст шаҳроҳи фано сун висол. | Соқий, хумор дардидан ҳолим ёмондир, ҳўлимга лиммо-лим қадаҳ тут. Шундай қадаҳ берки, у кўнгилга даврон ғамидан тушган зангни йўқотсин. Шундай ичайки, қадаҳда май намлигидан асар ҳам қолмасин. Токи бир дам ақлдан айрилиб маст бўлай, борлиқ олами ҳам хаёлимга келмасин. Ул бода қандай яхшики, бору-йўқдан бир нафас фориғ қилади. Агар кишиларнинг эҳсони азиз қилса, бунинг баробарида тиланиш хорлигини кўр. Фоний, илму амал айрилиқдир, висол томонга фано йўли олиб боради. |
Татаббӯъи Мир Ба қадаш баски аён гашт гирифтории дил, Гулбуни ноз шуд он сарв зи бисёрии дил. Шӯълаи шамъсифат сӯхтаву нолакунон, Ҳар шабам кор хароб аст зи бемории дил. Дилам оғӯшта ба хун гашт, зи бас гиряи чашм, Танам аз ранҷ ба ҷон омада аз зории дил. Ҳаст коре ба дилам теғи гамат ваҳ, ки туро Набувад ҳеч ғам аз тири ғами кории дил. Дар дилам кӯҳи ғамат гарчи гарон афтодаст, Лек аз ғайри ту шодам зи сабукбории дил. Соқиё, ҷоми маям деҳ, ки чу хун дар кашамаш, Ки маро кор ба ҷон аст зи хунхории дил. Фонӣ афтод зи по, лек ба уммеди висол, Як дам аз по нанишинад, зи талабгории дил. | Қаддига кўп диллар гирифторлиги аён бўлгач, ул сарв дилларнинг кўплигидан ноз гулининг ниҳоли бўлди; Ҳар кеча шамънинг шуъласи каби куйиб, нола қилган дилим беморлигидан ҳолим харобдир. Кўзим кўп йиғлаганидан дилим қонга ботди, дилимнинг зоридан таним ранжиб, жонидан безор бўлди. Дилимга ғаминг тийғи иш кўрсатгану, афсуски, ғам ўқи санчилган дилда ғаминг йўқ. Ғаминг тоғи дилга гарчи оғир тушган бўлса ҳам, лекин сендан бошқанинг юкидан енгиллигимга хурсандман. Эй соқий, май жоми берки, уни қондек симирайин, чунки дилнинг хунхорлиги жонимга тегди. Фоний оёқда (туролмай) йиқилди, лекин висол умидида дилнинг талабгорлигидан бир нафас кечмайди. |
Мухтараъ Кашадам боз сӯи ҷоми маи гулгун дил, Ки зи гулранг қабое шудаам маҳзун дил. Аз ғами лаъли лабат шуд зи дилат чандон хун, Ки ба ҷустан натавон ёфт даруни хун дил. Шуд дилам ғарқи май он навъ, ки монанди ғариқ Сар кунад гаҳ-гаҳ аз он сели бало берун дил. Дил маро ҷуста намеёфт ба кӯяш, сад вой, Ки намеёбаму овора шуда акнун дил. Кӯи он гул шуда чун боғи санавбар в-он ҷо Зи санавбар барад аз дилшудагон афзун дил. Хӯрд хуни мани девона рақибу биҳил аст; Саги Лайлӣ, чӣ аҷаб, гар хӯрад аз Маҷнун дил. Фонӣ аз ишқи маҳе хӯрд май, акнун хоҳад Давраи ҷоми вай аз доираи гардун дил. | Дил яна мени гулгун май жоми томон тортади, чунки дилим бир гулранг либосли ғамидадир. Лаъл лабинг ғамидан дилимдан шунча қон оқдики, излаган билан қон ичидан дилимни топиб бўлмайди. Дилим майга шундай ғарқ бўлдики, бало селига ғарқ бўлган киши гоҳ-гоҳ бошини чиқаргани каби дилим ундан гоҳ-гоҳ бошини чиқаради. Дил мени излаб унинг кўйидан топа олмасди, юз воҳки, энди мен овора ахтариб, дилни топа олмайман. Ул гулнинг куйи санавбар боғи каби бўлди, у ерда дил берганлардан кўра, санавбарлар дилини кўпроқ овлайди. Рақиб мен девонанинг қонини ичдию кечирдим, Лайлининг ити -Мажнуннинг дилини еса, таажжуб эмасдир. Фоний бир ой ишқида май ичди, энди дили осмон доирасидан жом даврасини истайди. |
Айзан Чанд ҳиҷрон созад аз нақди хирад яғмои дил, Гар чунин бошад ғаму дарди ҷудоӣ, вои дил. Боғи рухсорат, ки ороиш аз ӯ ёбад ҷаҳон, Гуфтан ӯро метавон боғи Ҷаҳонорои дил. Шаҳ шикор ар афканад, шояд ки аз чашми бутон Гашта инак пур зи оҳуи Хутан саҳрои дил. Рост ҳамчун мурғи нолон, к-ӯ нишеман сарв сохт, Нест ҷуз нахли қади раънои ӯ маъвои дил. Гар дили овора аз дилбар напурсам, айб нест, Васли дилбар чун муяссар шуд, киро парвои дил? То ба ҳушам забти ҳоли дил кунам, чун май хӯрам? Мекунад бетоқатам фарёду вовайлои дил. Дил, ки шуд савдоӣ аз зулфи чу занҷират, кунун, Фонии овора Маҷнун гашт аз савдои дил. | Ҳижрон қачонгача хирад нақдидан дилни талайди, агар ғам ва жудолик дарди шундай бўлса, дилнинг ҳолига вой. Рухсоринг боғидан жаҳон оройиш топгани учун уни «Боғи Жаҳоноро» дейиш мумкин. Шоҳ ов қилса арзийди, чунки дил саҳроси гўзаллар кўзлари бўлган Хўтан кийиги билан тўла. Сарв дарахтига қўнган нола қилувчи қуш каби Дилнинг раъно қадинг ниҳолидан бошқа ошёни йўқ. Агар овора бўлган дилни дилбардан сўрамасам, айби йўқ, Дилбарнинг васли муяссар бўлганидан кейин дил билан кимнинг иши бор. Ҳушим борида дилни сақлайман, май ичдимми, Дилнинг фарёд вовайлоси мени бетоқат қилади. Занжирдек зулфингдан дил савдони бўлди, энди овора Фоний, дилнинг савдосидан Мажнун бўлиб кетди. |
Мухтараъ Зиҳӣ аз ҷилваи болои раъноят бало бар дил,Зи ҳар як тори мушкин турраат сад ибтило бар дил. Чунон к-аз касрати борони найсон бишкуфад ғунча, Кушояд аз ту ҳарчанд оядам тири ҷафо бар дил. Чу рӯз ояд, шавад туғёни ӯ дар ишқ сад чандон, Агарчи манъро ҳар шаб кунам сад моҷаро бар дил. Дилу чашмам ҳалокат гаштаву ту ҷилвагар дар чашм, Раво набвад, ки ин бедодро дорӣ раво бар дил. Аз ин хушҳолам аз ишқат, ки гар тир афканӣ ҳар сӯ, Маро бар ҷон расад, ё дида, ё бар сина, ё бар дил. Фалак аҳли вафоро чун ҳамеша дорад озурда, Хушам з-он бевафо озор агар ояд маро бар дил. Зи рӯи мардумӣ ратли гаронам дор, эй соқӣ, Ки аз номардумони даҳр дорам ғуссаҳо бар дил. Ба чашми раҳмату дилсӯзиям бинӣ агар донӣ, Ки аз ҳаҷрат чиҳо бар чашми ман омад, чиҳо бар дил. Аҷаб набвад расидан дар ҳарими боқӣ, эй Фонӣ, Агар худ гуфтаӣ қатъи биёбони фано бар дил. | Раъно қоматингнинг жилвасидан дилга қандай бало, мушкин соч ўримингнинг ҳар толасидан дилга юз мубталолик (етади). Баҳор ёмғирининг кўп ёғишидан ғунча очилганидек, сендан қанча жафо ўқи ёғилса, кўнглим шунча очилади. Ҳар кеча дилни ишқдан манъ этиб, юз можаро қилсам ҳам, тонг отгач, ишқдан унинг туғёни юз баробар ортади. Дилим ва кўзим сенинг ҳалокинг бўлгану, яна кўзимда сен жилваланасан, бу зулмни дилга раво кўришинг тўғри эмас. Ишқингда шод эканимнинг сабаби шуки, ҳар томонга ўқ отсанг, У ўқ жонимга, ё кўзимга, ё кўксимга, ё дилимга келиб тегади. Фалак ҳамиша вафо аҳлига озор бериб келади, агар у бевафодан менга озор етса, хурсандман. Эй соқий, одамгарчилик юзасидан менга катта идишда май тут, чунки дуиёнинг одамгарчилиги йўқ кишиларидан дилимда қайғулар бор. Ҳажрингдан кўзим ва дилимга нималар келганини билсанг (эди), кўнглинг ачиб, менга раҳм кўзи билан қарар эдинг. Эй Фоний, ўзинг айтган фано биёбонини кесиб ўтсанг, ажаб эмаски, бақо ҳарамига етсанг. |
Айзан Шӯхи маро, ки бошад чун сархушон шамоил, Гардад дилам зи дасташ ҳар дам ба бода моил. Равшантар аст он рӯ аз офтоби равшан, Чун офтоби равшан, дорам бар ин далоил. Азбаски ашки ғайрат рондам дар иштиёқат, Аз дида нақши ғайрат якбора гашт зоил. Дар гарданат ҳамоил таъвиз ҳам нахоҳам, Ҳаддам куҷо, ки хоҳам, аз дасти худ ҳамоил. Хуршедро бад-он сон, к-омад саҳоб монеъ, Гайр аз худи-т набвад бар меҳри васл ҳоил. Аз лаъли ҷонфизоят кай ҳоҷати савол аст, Ҳар гаҳ кунӣ назора бар ҳоли зори соил. Фонӣ, ҳақиқати ишқ як ҳарф, з-он фано дон, Худро мадор ранҷа дар касбаш аз расоил. | Гўзалимнинг туриши ширакайфларга ўхшаса, дилим ҳар нафасда унинг қўлидан май олиб ичишга мойил бўлади. (Дилбаримнинг) юзи порлоқ қуёшдан ҳам равшанроқдир, бунга қуёш каби равшан далилларим бор. Сенинг иштиёқингда кўзимдан ғайрат ёшини оқизаман, кўзимдан сендан ўзганинг нақши бирдан ювилади. Бўйнингга тумор осишингни истамайман(у), унга қўлимни ҳамойил қилишга қандай ҳаддим, сиғсин? Қуёшга булут тўсиқлик қилгани сннгари, васли қуёшига (эришишга) ўзлигингдан бошқа нарса тўсиқ бўлолмайди. Гадонинг ҳоли зорин ҳамма вақт кўриб турибсан, жон бағишловчи лаълингдан сўрашни қандай ҳожати бўлсин. Эй Фоний, ишқ ҳақиқатини фанонинг бир ҳарфи деб бил, ўзингни машаққатга солиб, уни ўрганаман деб, китоблардан излаб юрма. |
Айзан Маҳи тамом миёни шафақ намуд ҷамол, Чу акси соқии маҳваш даруни бодаи ол. Ва лек моҳу шафақ мисли акси соқию май, Ба дилкашию латофат, намерасад ба хаёл. Сипеҳрро шафақу маҳ, маро маю соқӣ, Ки аз сипеҳр сарам бигзарад ба ин тимсол. Хушо, маею хушо соқие, ки ман ҳар дам Шавам аз ин яке хушҳол, з-он яке беҳол. Бидор, соқии гулчеҳра, бодаи гулранг, К-аз он зулол бишӯям зи сина гарди малол. Шамол ҷон диҳадам, чунки бӯи ёр орад, Магар шуда дами руҳуллоҳӣ насими шамол. Зи шайх мартабаи куфру дин маҷӯ, Фонӣ, Маҷол деҳ, ки намоям зи пири дайр савол. | Маҳваш соқийнинг акси қизил майдан кўрингани каби тўлин ой ҳам шафақ орасида жамолини кўрсатди. Лекин ой билан шафақ хаёлда соқий билан май сингари дилкашу латофатли бўлиб жилваланмайди. Осмон шафақ билан ойга ва мен эсам май билан соқийга (эгамиз), шундай ўхшашликдан бошим кўкка етади. Қандай яхши май ва қандай яхши соқийки, ҳар нафасда бу биридан ҳушҳол ва у биридан беҳол бўламан. Эй гулчеҳра, менга гулранг бода тутгинки, у зулол (ўша бода) билан сийнамдан малол гардини ювиб ташлайин. Шамол менга жон бахш этади, чунки ёр исини олиб келади, (шу) шамол насими Исонинг нафасимикан? Эй Фоний, куфру дин мартабаси (даражаси)ни шайхдан сўрама бу тўғрида дайр пиридан сўрашимга фурсат бер. |