ДЕВОНИ ФОНИЙ
Мухтараъ Чу мили қабрам орояд ба гулҳо гулъузори ман, Шавад гулдастаи мулки фано мили мазори ман. Сиёҳ аз дуди оҳу қатраҳои хун ба ҳар захмаш, Чу шохи арғувони дарду ғам шуд, ҷисми зори ман. Маро аз бодаи лаъли лаби соқист махмурӣ, Чӣ мумкин аз шароби майкада дафъи хумори ман! Ба рӯзи рӯзгорам зулфу ҳаҷри ёр шуд боис, Ки рӯзам тира гашту тиратар з-он рӯзгори ман. Тани хокӣ зи наълу доғ пур шуд, гӯиё, эй дил, Ки рахш он ҷо ба ҳар сӯ дод ҷавлон шаҳсувори ман. Фалакро ихтиёре нест дар борону барқу раъд, Куҷо дар ашку оҳу нола бошад ихтиёри ман? Зи чашми ашкборам дар канор омад дури мақсуд, Ҳамоно шуд миёни баҳр, эй Фонӣ, канори ман. | Гул юзли ёрим қабрим байроғини гуллар билан безаса, мазорим байроғи дастаси фано мулкининг гулдастаси бўлади. Зор жисмимнинг ҳар бир жароҳатига оҳ тутинидан қоралик ва қон қатралари дарду ғамнинг арғувон шохи каби бўлди Махмурлигим бир соқийнинг лаъл лаби шаробидандир, майхона шароби билан менинг хуморимдан ёзилишим қандай мумкин бўлсин! Тирик юришимга ёрнинг зулфи билан ҳажри сабаб, шунинг учун кундузим қоронғию турмушим ундан ҳам қоронғироқдир. Эй дил, бу тупроқ таним тақа изидан пайдо бўлган доғларга тўлди, у шаҳсуворим отини ҳар томонга елдирдими? Ёмғир, чақмоқ ва момақалдироқ бўлишда фалакнинг ихтиёри йўқ, кўз ёши, оҳу нола қилишимда менда қандай ихтиёр бўлсин? Эй Фоний, денгиз ўртаси қирғоғим бўлгани учунми, кўз ёши ёғдирувчи кўзимдан мақсуд марвариди қучоғимга келди. |
Мухтараъ Зи таърихи Ҷаму Искандар омад тирагӣ бар ман,Магар ҷоми ҷаҳонбин созадам оинаро равшан. Маро аз оташи Намруду гулзори Ирам кам гӯ, Бидеҳ он ҷоми оташгун, ки олам гардадам гулшан. Фалак ҳар рӯз мардони ҷаҳонро афканад бар хок, Зи ҷоми марг то кай боре аз як ҷоми мардафкан? Чу бар умр эътимоде нею давронро бақое нест, Хуш он, к-ӯ сохт дар умри киромӣ даври соғар фан. Зи абнои замон онро, ки гӯӣ дӯсти ҷонӣ, Яқин медон ба ҷони хеш пайдо сохтӣ душман. Паи дунёи дун то чанд дасту по занӣ як раҳ, Фурӯ каш даст андар остину пой дар доман. Зи майхона шигофе гар бувад дар хилватат, эй шайх, Аз он беҳтар басе, к-аз равза дар гӯрат бувад равзан. Ҷавонони чаманро аз баҳори умр чун бар нест, Ба ашку нола гӯё абр аз ин маънӣ кунад шеван. Агар Фонӣ дар ин дайр-ул-ҳаводис чанд рӯзе ҳаст, Бувад беҳтар, к-аз офатҳо кунад майхонаро маскан. | Жамшиду Искандар тарихидан менга қоронғилик келди, жаҳоннамо жом (май) ойинамни ёритармикан? Намруд ўтидан ва Эрам гулзоридан менга кўп гапирма, менга оламни гулшанга айлантирадиган олов ранг май бер! Ҳар куни фалак жаҳон мардларини тупроққа қулатиб туради, қачонгача ўлим жоми билан бизни олиб кетасан, полвонларни қулатувчи бир жом бер. Умрга бир эътимоду, даврон мангу бўлмагач, азиз умрда пиёла даврини ҳунар қилиб олган киши хурсанддир. Замон кишиларидан биронтасини «жон дўстим» деб айтсанг, шубҳасиз, билки, ўз жонингга душман пайдо қилдинг! Разил мол-дунё деб қачонгача қўл-оёғингнн тебратасан? Қўлингни енгингга ва оёғингни этагинг остига яширсангчи. Эй шайх, майхонадан хилватхонангга бир туйнук очганинг, қабрингга жаннатдан бир дарча очганингдан минг марта аълодир, Чаман ёшларига умрдан досил йўқдир, гўёки булут шу маънодан ёш тўкиб нола қилади. Агар Фоний бу ҳодисалар дайрида бир неча кун бўлса, бу офатлардан сақланиш учун майхонани бошпана қилиб олгани яхшироқ. |
Татаббӯъи Хоҷа Эй пургулу шукуфа зи рӯят баҳори ҳусн, Равшан зи офтоби рухат рӯзгори ҳусн. Дар лаълат оби зиндагӣ, аммо чу Зиндарӯд, Шодоб аз ҷамоли ту шуд ҷӯйбори ҳусн. Хуршеду зар фишондани ҳаррӯзааш ба даҳр, Бар пои ту зи чарх фишонад нисори ҳусн. Дар осмон маҳе буду дар бӯстон гуле, Пайдо ба даври рӯи ту шуд эътибори ҳусн. Нахли қади ту сарви сарафрози ҳусн шуд, Боло гирифт, эй гули нав, аз ту кори ҳусн. Маҷнун, ки буд сшиқи Лайлию ҳусни ӯ Ҳаргиз набуд чун мани девона зори ҳусн. Акнун, ки масти ҳуснӣ, дарёб хотирам, 3-он пештар, ки дар сарат афтад хумори ҳусн. Султони ҳусн рӯи туву ҳоҷиб абрӯят, Ҷаллоди чашму зулф шуда пардадори ҳусн. Бо ҳусни бениҳояти ӯ шукр, Фониё, К-аз рӯи ошиқӣ нашудӣ шармсори ҳусн. | Эй ҳусн баҳори юзидан гулу чечаклар тўлган гўзал, ҳусн рўзгори юзинг офтоби билан равшандир. Лаълингдан обиҳаёт, жамолингдан ҳусн ариғи Зиндаруд сойи каби сероб. Ҳар кун жаҳонга зар сочиб турувчи қуёш чархдан туриб оёғингга ҳуснинг нисори учун зар сочади, Осмонда бир ой ва бўстонда бир гул бор эди, Юзинг даврида ҳуснга эътибор пайдо бўлди. Қаддинг нахли ҳусннинг бош кўтарган сарви бўлди, эй янги очилган гул, ҳусннинг қадри сен билан юқори кўтарилди. Лайлига ва унинг ҳуснига ошиқ бўлган Мажнун мен девона сингари ҳуснга зор бўлган эмасди. Ҳозир сен ҳусн мастисан, ҳусн хумори бошингга тушмасдан бурун менинг хотиримни топ! Юзинг ҳусн султони, қошинг дарвозабони, кўзинг жаллоди ва зулфинг ҳусн пардадоридир. Эй, Фоний унинг чегараси йўқ ҳуснига минг қатла шукур, чунки ошиқлик юзасидан ҳусни олдида уятли бўлмадинг. |
Айзан Манам, ки шӯҳраи дайрам ба дурд нӯшидан,Ба бода хирқа гарав карда айб пӯшидан. Ба ғайри рӯи накӯ, карданам назар хуш нест, Бирав рақиб, ки хуш нестам бар бадон дидан. Басо, ки ранҷ кашад аз ҷафои аҳли замон, Касе, ки дарнанавардад бисоти ранҷидан. Ки дил гуфту шунуде чунин, ки доим ҳаст Зи мо фасонаи дил гуфтан, аз ту нашнидан. Чу кард қисми ту қассоми ризқ бе каму беш, Чӣ ғуссаҳо, ки хурӣ аз зиёда кӯшидан. Ҳама зи варзиши ишқам камол шуд дар ишқ, Бувад ба кор маҳорат зи беш варзидан. Ба ҳаҷри тира маро ҳаст бештар зорӣ, Ки шаб зиёда бувад з-аҳли дард нолидан. Ба сарви нози ту дар боғи ҳусн ҷилваи ноз, Маро назар ба хиромаш фиканда нозидан. Чу хокбӯсии дайри фано ба Фонӣ бас, Лаби пиёлаву соқӣ чӣ ҳадди бӯсидан?! | Дайрда май қуйқумини ичишда машҳур менман, бода учун хирқани гаров қўйган ва айбини яширган менман. Гўзал юздан ўзгага қарашни ёқтирмайман, кет, эй рақиб, ёмонни кўришдан хурсанд бўлмайман. Кимки ранжиш бисотини йиғиб ташламаса, замон аҳли жафосидан кўп ранж чекади. Мен доим кўнгил афсонасини айтаман, сен эшитмайсан, бундай айтишу эшитишни ким кўрган? Тақсимловчи (Худо) сенинг ризқингни оз-у-кўп қилмай берган бўлса, нега кўпайтириш учун қайғурасан? Ишқда кўп машқ қилганимдан камол топдим, машқ қилиш орқали ҳамма ишда маҳорат ошади. Менинг дардли зорларим айрилиқ қоронғулигида кўпаяди, чунки дардли кишилар тунда кўпроқ нола қилади. Ҳусн боғида сарви нозинг нозланиб ишва қилади, унинг хиромига қараб ноз қилишни ўрганяпман. Фоно дайри тупроғини ўпиш Фонийга басдир, пиёла ва соқий лабини ўпишга не ҳадди бор? |
Айзан Эй моҳ, майли соғари чун офтоб кун, Бар офтоб таънаву бар маҳ итоб кун. Ҳар дам зи мастият ба фитодан шудаст майл, Сар неҳ ба зонуи ману як лаҳза хоб кун. Обод кун ба ҷоми ниҳон олами дилам, Е фош ҷоми май хуру олам хароб кун. Онро, ки аҳли дард наёбӣ ба кӯи ишқ, Зинҳор, к-аз мусоҳибаташ иҷтиноб кун. Ёрам парию ман шуда Маҷнунаш, эй рафиқ, Моро дигар ба Лайлию Маҷнун хитоб кун. Оби даҳони дӯст, ки дандонаш андар ӯст, Дандон магӯву тасмия дурри хушоб кун. Онро, ки сар зи саҷдаи он бут кашад, бад-ин Бо кофирӣ ба фатвии ман эҳтисоб кун. Дар дил хаданги ишқи вай, эй ҷон халидааст, 3-он сиху оташаш ба саги ӯ кабоб кун. Фонӣ, ҳиҷоб шуд чу миёни ману ҳабиб, Эй ишқ, парда афкану рафъи ҳиҷоб кун. | Эй ой, офтоб каби пиёлага майл қил, офтобга таъна қилу ойни таҳқир эт! Қаттиқ маст бўлганингдан ҳар лаҳзада йиқилаёзяпсан, хоҳласанг, тиззамга бош қўйиб бир оз мизғиб ол. Кўнглим оламини махфий май билан обод қил, ёки ошкора май ичиб, оламни хароб эт. Ишқ кўйида кимни дард аҳли деб билмасанг, ундай киши билан суҳбат қилишдан ўзингни торт. Эй дўст, ёрим парию мен унинг мажнуниман, бизни бундан кейин «Лайли ва Мажнун» деб ата. Ёр тиши оғзининг суви ичида бўлгани учун уни тиш эмасу, қимматбаҳо дур де. У санам саждасидан юз ўгириб, дин томон кетган кишини менинг фатвом Билан кофир ҳисобла. Эй жон, унинг ишқи ўқи дилга қадалди, у сиху олов билан итига кабоб қилиб бер. Фоний, мен билан ёр орасида парда (пайдо) бўлди, эй ишқ, пардани олиб, ўртани очиб қўй. |
Мухтараъ Эй ринди дурдошом, ҷуз дайри муғон маъво макун,Дилро ба ғайр аз муғбача ҷон дигар шайдо макун. Соқӣ ба сад фархундагӣ чун боядат пояндагӣ, Гар ёбӣ оби зиндагӣ дар ҷом ҷуз саҳбо макун. Дар тарфи боғ, эй симбар, гулранг май дар ҷоми зар, Афканда дар вай кун назар, майли гули раъно макун! Дар дину дил оташ зада, кардӣ чу азми майкада, Ҳар лаҳза азми арбада бар зумраи тақво макун. Чун мулки дил яғмо кунӣ, ҷавру ситам бо мо кунӣ, Сад нозу пстиғно кунӣ, дар ноз истиғно макун. Дилро чу бинӣ сўи худ маҷнуну зор аз рӯи худ, Ҳар дам марон аз кӯи худ, девонаро беҷо макун. Аз ишқ, Фонӣ, дам мазан, гулбонг дар олам мазан. Ҳоли маро барҳам мазан, бешам аз ин расво макун! | Эй дурд ичувчи ринд, муғлар дайридан бошқа жойин макон этма, муғбачадан бошқа ерга кўнглингни шайдо қилма! Эй соқий, бахтли яшаш мақсадинг бўлса, обиҳаёт топсанг ҳам, жомингни майдан бошқа нарса билан тўлдирма! Эй кумуш бадан, боғнинг бир четида гулранг майни жомга қуйиб, унга назар қилу, гулраънога майл этма! Дин билан дилга ўт уриб, майхонага азм қилдинг, тақводорлар тўдаси билан ҳам ҳар дамда майдан шовқин-сурон қилиб ўтирма! Дил мулкини талаб, бизга жабру ситам қилганингда юз нозу истиғно қилгансан, ноздан истиғно қилма! Дилни ўз тарафингда, юзингга мажнуну зор бўлганини кўрганингда, ҳар нафасда кўйингдан ҳайдаб девонани беватан қилма! Эй Фоний ишқдан дам урма, оламга довруғ солма, ҳолимни барҳам бериб, мени бундан ортиқроқ расво қилма! |
Ихтироъ Нест дар дайри муғон бадмасти бебоке чу ман, Аз гиребон то ба доман пираҳан чоке чу ман. Он чунон, к-он дар камоли ҳусн поке чун ту нест, Ёфт набвад дар камоли ишқ ҳам поке чу ман. Ғам чу набвад аз ғами ишқат ба олам саъбтар, Шуд яқин ин ҳам, ки набвад низ ғамноке чу ман.. Дархури идроки ҳуснат ҳар касеро ошиқист, Нест дар ушшоқи зорат аҳли идроке чу ман. Гар рабояд сарсари ишқат чу хас ушшоқро, Нест дар дашти ғаму андӯҳ хошоке чу ман. Гил агар бояд паи таъмири кӯи ошиқӣ, Баҳри он обе чу ашкам набваду хоке чу ман. Қатъи дашти фақр агар дар шеваи чолокӣ аст, Фониё, дар қатъи ин раҳ нест чолоке чу ман. | Муғлар дайрида мен каби бир бепарво бадмаст йўқ, битта мен каби кўйлаги ёқасидан этагигача йиртилган ҳам йўқ. Ҳусннинг шундай камолотида сен каби бир пок йўқ бўлиб ишқ камолотида мен каби бир покни ҳам топиб бўлмайди. Оламда ишқинг ғамидан машаққатлироқ бир ғам бўлмагач, шу ҳам шубҳасизки, мен каби бир ғамгин ҳам бўлмайди. Ҳуснингни идрок қилишга лойиқ ҳар бир кишида бир ошиқлик бор, зор ошиқларнинг ичида мен каби идрок аҳли йўқдир. Агар ишқинг бўрони ошиқларни хас каби учириб кетса ғам даштида мен каби бир хас-хашак йўқдир. Ошиқлик кўйи иморатини солиш учун лой керак бўлса, кўзим ёши каби сув ва мен каби бир тупроқ бўлмайди. Эй Фоний, агар фақр даштини кесиб ўтиш чаққонликда бўлса бу йўлни кесиб ўтиш учун мен каби чаққон йўқдир. |
Татаббӯъи Хоча Зи бас мастӣ даридан ҷома бар тан, Гиребонро намедонам зи доман. Фалак ҳар гаҳ, ки вақтам тира дорад, Надонам чорааш ҷуз ҷоми равшан. Ба рағми чарх ҷоми чархкирдор, Лаболаб дар кашидан кардаам фан. Маро ҳар к-ў қадаҳ дорад бувад дўст, Чу резад муҳтасиб, з-онаст душман. Чӣ хуш бошад баҳорон ҷоми гулранг, Зи дасти гулрухон бар тарфи гулшан! Зи чархам хонаи дил ҳаст торик, Зи тираш гарчи сад беш аст равзан. Зи дасти муғбача ҷоми муғона Ба ман дайри муғонро сохт маскан. Ба боғи даҳр шуд озод номаш, Чу шуд бо даҳ забон, хомўш савсан. Ману дайри фано, зуҳҳоду масҷид, Май, эй Фонӣ, қуҷо зуҳду куҷо ман? | (Қаттиқ) мастлик билан либосларимни шундай йиртибманки, ёқам билан этагимни айира олмай қолдим. Фалак табъимни тийра қилган маҳалда, тиниқ жом билан чора қилишдан бошқани билмайман Чархга ўчакишиб фалакдан жомни лиммо-лим тўлдириб симиришни ҳунар қилиб олдим. Кимда-ким менга қадаҳ берса, у менинг дўстим, қадаҳимни тўкиб ташлайднган муҳтасиб эса душманимдир. Баҳор чоғи гулшанда гул юзлилар қўлидан гулранг жом олиб ичиш қандай яхши. Гарчи ўқ ёғдирнб фалак юздан ортиқ туйнук очган бўлса ҳам, дилим уйи қоронғидир. Муғбача қўлидан муғона жом ичиш, менга муғларнинг дайринн маскан қилди. Савсан ўн тил билан хомуш бўлгани учун даҳр боғида «озод» деган номга сазовор бўлди. Менга фано майхонасию зоҳидларга масжид керак, Май бер, эй Фоний, зуҳд қайдаю, мен қайда? |
Татаббӯъи Мир Зи сӯзи шӯълаи ҳаҷри ту мурдам, тарки ҳиҷрон кун,Халилосо даро в-ин оташам яксар гулистон кун. Ба теғам ғарқи хун кардӣ ба саҳрои чунун оё, Кӣ фармудат ки ин хун, кисвати маҷнуни урён кун? Парад мурғи дилам шоми ғам ҳар сӯ ба лутф, эй шамъ, Бигир он муғро парвонаи худ дар шабистон кун. Зи теғат чоки дилро дӯхт натвонам мани маҷнун, Бад-ин дӯзандагӣ, ҷоно, илоҷ аз тири мижгон кун. Намегӯям, ки бо ман лутф кун ё ҷавр кун ё ноз, Маро бахт, хотири нозук, бад-он мойил бувад, он кун. Дили садпораро чун ҷамъ кардам, гар ту напсандӣ, Насиме бар вай аз зулфат расон, бозаш парешон кун. Аҷалро ор, ё раҳм омад аз ҳаҷри ту бар ҳолам, Ту, эй қотил, чу напсандӣ, ба як таънаш пушаймон кун. Зи даврони сабукрав дар дил аст ошӯбам, эй соқӣ, Ба як ратли гаронам фориғ аз ошӯби даврон кун. Малул аз ҳушам, эй соқӣ, қадаҳ дардеҳ, ба майхона, Бинои тавбаву зуҳдам ба сели бода вайрон кун. Агарчи васл бетавфиқ мумкин набвад, эй Фонӣ, Машав навмеду дар роҳи талаб саъй он чи битвон кун. | Ҳажринг алангаси куйдиришидан ўлдим, ҳижронни тарк эт, Иброҳим Халил каби киру, бу ўтимни бошдан оёқ гулистон қил! Жунун саҳросида тийғ билан қонға ғарқ қилдинг, «Бу қонни яланғоч мажнунга кийим қил!» деб ким буюрди? Дилим қуши ғам шомида учар ҳар томон, эй шамъ, эй гўзал, лутф билан у қушни ушлаб, шабистонингда ўзингга парвона қил! Мен мажнун тийғннг билан дилим чокини тиколмайман, эй жонон, бу тикувчилик иложини киприк ўқи билан қил! «Менга лутф қил, ё жабр қил, ё ноз қил!» демайман, нозик хотирингни ранжитма, нимага мойил бўлса, ўшани қил! Юз пора бўлган дилни жамъ қилдим, агарда маъқул қилмасанг зулфинг шамолини юбориб, яна уни паришон қил. Ажалнинг ори ёки ҳажрингдан ҳолимга раҳми келди, эй қотил, маъқулламасанг, бир таъна билан ажални пушаймон қил. Эй соқий, енгил юрувчи давронда дилимда ғала-ғула бор, бир катта қадаҳ билан давроннинг ғала-ғуласидан мени халос эт! Эй соқий, ҳушимдан хафаман, майхонада қадаҳ бер, тавба билан зуҳдим биносини шароб сели билан хароб қил! Эй Фоний, тавфиқсиз васл мумкин бўлмаса ҳам, ноумид бўлма. талаб йўлида қўлингдан келганича урун! |
Дар таври Хоҷа Шаб чу шикаст тавбаам шӯхи шаробхори ман,Субҳ дуост кори ман то шиканад хумори ман. Ҳаст далел ин ки он маст шабам навохтаст, Чашму рухи кабуди ман, рӯю сари фигори ман. Бод чарост ҷонфизо, гард зи чист сурмагун, Гарна ба тавфи дашт шуд ҷилваи шаҳсувори ман! Теғи ҷафои қотилам чанд фитад ба хоку хуп, Аз дили захмноки ман в-аз тани хоксори ман? Бурдани бори дардро ҷониби кишвари вафо, Боркаше набурдааст аз дил бурду бори ман. Куштаи он қаду рухам ҳаст муносиб, эй фалак, Ин ки зи сарву гул кунӣ шамъи сари мазори ман. Захми дилам зи марҳами сабр куҷо шавад накӯ, Ҳар нафас, он чу мефитад, аз дили беқарори ман. Ман кию дар канорам он тифл нишастан орзу, Манзили тифли ашк шуд чун ҳама гаҳ канори ман. Муғбачагони маст дар дайр ҳамекунанд ҳазил, Аз паи илму дин нигар Фонии хастакори ман. | Шаробхўр шўхим кечаси тавбамни синдирди, хумор тарқатиш учун тонгда дуо билан машғул бўламан. Юзу бошим яраланганию кўзу ёноғимнинг кўкаргани кечаси у маст мени эркалатганининг далилидир. Шаҳсуворим дашту саҳро томонга жилва қилмаган бўлса, нега шамол руҳлантирувчию гард сурмарангдир? Хоксор таниму жароҳатли дилимни деб қотилимнинг жафо тиғи қачонгача қон ва тупроққа тушади? Дард юкини вафо юртига олиб боришда, ҳеч қандай ҳаммол менинг дилимча юк ташиган эмасдир. Эй фалак, у қад билан юзнинг ҳалокиман, мазоримнинг шамъини гулу сарвдаи қилсанг ярашади. Дилим жароҳати сабр марҳами билан қандай тузалсин, чунки у марҳам қарорсиз дилимдан ҳар нафасда кўчиб тушиб кетаверади. Мен киму, у ёш нозанинни қучоқда олиб ўтириш орзуси қаерда, ҳар вақт қучоғим, кўз ёшим макони бўлгандир. Дайрдаги маст муғбачалар доим «Иши илму дин йўлида сарф бўлган хаста Фонийга, қара», деб ҳазиллашадилар. |
Айзан Нест чун кори замонро эътимоде як замон,Соғари майро ту ҳам бас як замон аз даст намон. Мурғро дар шаб рамидан нест з-оташ, лек ҳаст Тоири сабру сукун дар ҳачр з-оҳи ман рамон. Лаҳза-лаҳза оташи оҳам кашад сар бар сипеҳр, Ал-амон аз шӯълаи шавқу муҳаббат, ал-амон! Ҳар ки дар саҳро маро бинад кунад Маҷнун хаёл, Модари гетӣ ҳамоно зода моро тавъамон. Муғтанам дон ҳар дам аз умрат, ки як дамро аз ӯ, Нест мумкин не Масеҳо, не Хизр гаштан зимон. Хоҳам аз хайли малак пинҳон ҷамоли он парӣ, Аз ҳарими васл чун маҳрум беҳ номаҳрамон. Фонӣ, аз бори худӣ чун вораҳӣ, сӯи ҳабиб, Умрҳо рафтан ҳамону як қадам мондан ҳамон. | Замона ишига бир лаҳза эътимод қилиб бўлмагач, сен ҳам шароб пиёласини бир лаҳза қўлдан қўйма. Кечаси қуш оловдан қочмайди, бироқ ҳажрида оҳимдан сабру тоқат қушлари қочади. Оҳимнинг ўти дам-бадам кўкка ўрлайди, дод, шавқу муҳаббат шуъласидан дод! Саҳрода кўрган одам мени Мажнун деб хаёл қилади, дунё онаси икковимизни эгизак туққан бўлса керак. Умрнинг ҳар лаҳзасини ғанимат бил, унинг ҳар дамига на Исо кафил бўла оладию, на Хизр. У парининг жамоли фаришталардан пинҳон бўлишини истайман, чунки номаҳрамлар висол даргоҳидан маҳрум бўлганлари яхши. Эй Фоний, ўзлик юкидан қутулсанг, дўст томонига умрлар юриб етолмаган бўлсанг ҳам, бир қадамда ета қоласан. |
Мухтараъ Оядам баҳри заминбӯси сагонат сар фурӯ,Лек он сар ҳаргизам н-ояд ба тоҷи зар фурӯ. Сарв бо қадди ту лофи сарбаландӣ мезанад, Як назар, эй шӯхи саркаш, дар замин бингар фурӯ. Буда андар сафҳаи гул шарҳи ҳоли андалеб, Ашки борони баҳорӣ шуста он дафтар фурӯ. Дар сару рӯям зи дуди оҳ набвад тирагӣ, Бурдаам ҳамчун самандар сар ба хокистар фурӯ. Охири базм аст соқӣ, бода камтар деҳ, мабод, К-офтоби ман равад аз нашъаи соғар фурӯ. Равшанӣ н-афтода дар қасрат зи равзан балки меҳр. Омада баҳри тамошоят зи бому дар фурӯ. Ҳоли Фонӣ гарчи бошад кас мабинад ар ҷунун, Як назар ҳам бин ба ҳолаш, эй парипайкар, фурӯ! | Итинг қошида ер ўпиш учун бошим эгилиб келади лекин бу бошим ҳеч вақт олтин тожга эгилмайди. Сарв қоматинг билан тенглашаман деб лоф уради, эй саркаш шўх, ерга эгилиб бнр назар қил! (сарвга қара). Булбул ҳолининг шарҳи гул сафҳасида ёзилган эди, баҳор ёмғурининг кўз ёши у дафтарнн ювиб ташлади. Оҳ тутунидан бошу юзим қораймайди, самандар каби бошимни кулга тиқиб олганман. Эй соқий, базм тугай деб қолди, майни озроқ бер, қуёшим май кайфидан йиқилиб қолмасин. Қасрингга туйнукдан ёруғлик тушмаган, балки қуёш эшик ва томдан сени томоша қилиш учун пастга тушганмикин? Телбаликдан Фонийнинг ҳоли киши кўрмаслик даражада бўлса ҳам, эй пари пайкар, унинг ҳолига бир назар ташла! |
Татаббӯъи Хоҷа Муждаи васл мерасад дар дили ман қарор ку?Ҳар нафасам ба нолаи бехудӣ ихтиёр ку? Дафъи ҷунуни ишқро хоҳиям, эй ҳакими ақл, То бикашӣ ба силсила ҳалқаи зулфи ёр ку? Гуфтаме ар ғаме расад, даст бигирадам хирад, Ишқ расиду ақлро пеши вай эътибор ку? Чун гули хуш насими ман базми маро чу равза кард, Мутриби хушнаво куҷо, бодаи хушгувор ку? Пири муғон ба хок агар ҷуръа чаконад аз қадаҳ, Ташналабе ба майкада чун мани хоксор ку? Хонаи тираи дилам пурхасу хори ҳаҷр шуд, Шӯълаи шамъи васлро оташи он узор ку? Соли дигар, ки огаҳ аз ҳастии мо биёр май, Гӯй, ҳарифи майкада, чуръакашони пор ку? Шарҳи фироқро магӯ, к-аз чӣ рақам намекунӣ? Табъи сухантирозам аз меҳнати рӯзгор ку? Лофи фано ҳамезанад Фонӣ ва гарна ин хатост, Синаи оташин куҷо, дидаи ашкбор ку? | Васлнинг хушхабари етади, дилимда қарор қани? Ҳар нафасим бехудлик ноласи билан банд, менда ихтиёр қани? Эй ақл донишманди, мендан ишқ тентаклигининг дафъ бўлишини истайсан, мени кишанга солишинг учун ёр кокилининг ҳалқаси қани? «Агар бир ғам етса, қўллайди» деб юрар эдим, ишқ етиб келди, унинг қошида ақлнинг эътибори қани? Хушбўй гулим келиб, базмимни жанантга айлантнрди, хушовоз ҳофиз қанию мазали шароб кани? Агар муғлар пири тупроқ қадаҳдан бир қултум томизса, майхонада мен каби хоксор бир ташналаб қани? Кўнглимнинг қора уйи ҳажринг хасу тикани билан тўлди, васл шамъининг алангаси учун у юзнинг ўти қани? Келар йилга бизнинг борлигимиздан кимнинг хабари бор — май келтир! айт-чи, бултурги майхўр майхона улфатлари қани! Фироқ шарҳини нима учун ёзмайсан, деб сўрама, уни ёзиш учун рўзгор машаққатидан сўз безовчи табиат қани? Фоний ҳамиша фано лофини уради, агар ўтли сийнаси ва ёш тўкувчи кўзи бўлмаса, бу хатодир. |
Айзан Эй дил, фарози дайр чу бахти сиёҳи ту,Дудест гӯиё ба фалак рафта оҳи ту. Ҳоҷат куҷо бувад ба шабистони мо чароғ? К-он ҷо бас аст партави рӯи чу моҳи ту. Эй нури чашм, сурмаи айн-ул-яқини мост, Орад сабо чу тӯҳфае аз хоки роҳи ту. Мебош дар паноҳи Ҳақ, эй пири майкада, К-осудаанд дурдкашон дар паноҳи ту. Узри хумори мо ба ду паймопа хостӣ, Бодо Ҳудой дар ду ҷаҳон узрхоҳи ту. Эй сарвиноз, хуш ба хиром омадӣ, мабод Ҷуз дар риёзи чашму дилам ҷилвагоҳи ту. Гардад ҳилол бар сари абрӯ-т аз шикаст, В-ин шуд аён зи хатти шикасти кулоҳи ту. Эй, к-аз ҳавои муғбачагон муҷримӣ, матарс, К-аз лутф пири дайр бибахшад гуноҳи ту. Фонӣ, агар зи сӯзи дарун лоф мезанӣ, Ку оташи дили туву ку дуди оҳи ту? | Эй дил, дайр тепасидагн қора бахтинг каби фалакка кўтарилган оҳинг бир тутундир. Бизнинг кечамизга чироғнинг нима ҳожати бор? Чунки у ерга ой каби юзинг шуъласи кифоядир. Эй кўз нури, агар шамол йўлинг тупроғини бизга ҳадя қилса, у кўзимизга сурмадир. Эй майхона пири, май дурдини симирувчилар паноҳингда, осуда яшаганлари учун доим Худонинг паноҳида бўл! Хуморимизга бир-икки коса май билан узр истасанг, Худо икки жаҳонда сенииг узрингни қабул қилсин! Эй сарвиноз, яхши хиром билан келдинг, жилвагоҳинг кўзиму дилим боғидан бошқа жон бўлмасин! Қошинг бошида ой синиб, ҳилолга айланди, бу кулоҳингни (ярим ушатиб) чаккангга қўндирганингдан аён бўлди. Эй муғбачалар ҳавасидан гуноҳкор киши, қўрқма! Дайр пирининг лутфу марҳамати гуноҳингни кечиради. Эй Фоний, агар дилинг куйганидан лоф урсанг, дилинг ўти қанию, оҳинг тутуни қани? |
Татаббӯъи Хоҷа Ҳасан Эй, зеби офтоби ҷамоли ту, холи ту,Не-не, ки хол нуқтаи ҷими ҷамоли ту. Дар хонаи дилам қадаме неҳ, ки гаштааст, Ҳамчун нигорхонаи Чин аз хаёли ту. Бемислият чунон аст, ки даъво тавон намуд, К-ат акс ҳам дар оина набвад маҷоли ту. Аз иштиёқи дӯст дилам ончунон пур аст, Эй сабри ҳарзагард, ки набвад маҷоли ту. Аз бодаи ақиқвашу ним даври ҷом, Ояд ба хотирам лаби лаълу ҳилоли ту. Эй пири дайр, маст ба зонуи муғбача-ст Он сар, ки шуд ба роҳи вафо поймоли ту. Бадҳолии маро зи хумори маи лабат Дидӣ, мапурс боз, ки чун аст ҳоли ту? 3-афғону нола халқи ҷаҳонро кунам малул, Гар бим дар дилам набувад аз малоли ту. Фонӣ, агар на бори худӣ афканӣ зи худ, Худ кай ба кӯи васл бувад эҳтимоли ту? | Эй гўзал, холинг жамолинг қуёшининг зебидир, йўқ-йўқ, холинг жамолинг «жими»ининг нуқтасидир. Кўнглим хонасига қадам қўй, у хаёлинг билан худди Чин нигорҳонасидек бўлибди. Сенинг мислсизлигинг шу даражадаки, кўзгудаги аксинг ҳам сендек эмас деб даъво қилиш мумкин. Юрагим дўст иштиёқи билан шундай тўлаки, эй беҳуда кезувчи сабр, сен унга кира олмайсан. Ақиқдек бода-ю, қадаҳнинг ярим айланишидан, хотиримга лаъли лабинг ва ҳилолинг келади. Эй, дайр пири вафо йўлида поймолинг бўлган бош, энди маст бўлиб, муғбача тиззасига қўйилди. Лабинг шаробининг хуморида ҳолим ёмонлигини кўрдик энди қайтадан ҳолинг қандай, деб сўрама. Агар сенга малол келтиришдан дилимда кўрқув бўлмаганда, жаҳон халқини нола ва фиғоним билан азобга солар эдим. Эй Фоний, агар ўзлик юкини ўзингдан ташламасанг, васл куйига қачон бормоқ эҳтимоли бўлади? |
Айзан Тира шудаст чашмам аз фурқати ғамфизои ту,Ваҳ, ки хароб дорадам шавқ ба хоки пои ту. Рехта мушки судаву зулфи бунафша тофта, “Тоби бунафша медиҳад турраи мушксои ту”. Ханда задиву ғунчаро лаб бикушодӣ аз нашот, «Пардаи ғунча медарад хандаи дилкушои ту». Ҳаст чунон, ки дар бадан марг бувад ба ҷои ҷон, Эй ту ҳаёти ҷон, агар ҷон бувадам ба ҷои ту. Не ба кас, ар ба ман расад, аз дилу ҷон хушӣ кунам, Хоҳ ба ҷон вафои ту, хоҳ ба дил ҷафои ту. Захми дилам, ки ёфтӣ аз нафаси Масеҳ ранҷ, Ёфт шифо зи сарсаре, к-омада дар ҳавои ту. Кӯҳна сафолу дурди май, к-аз ту расид соқиё, Дод зи даҳрам огаҳӣ ҷоми ҷаҳоннамои ту. Ман, ки шаҳони мулкро сар наниҳам зи саркашӣ, Бин, ба раҳат фиканда сар, чун шудаам гадои ту. Фонӣ, агар маи муғон ҳаст насибат аз азал, Хизру Масеҳро бувад умри абад салои ту. | Қайғуни орттирувчи айрилиқдан кўзим хира бўлди, оёғинг тупроғи шавқи мени хароб қилади. Зулфингга тоб бериб, янчилган мушкни сепибсан, мушкин турраларинг бинафшадек товланди. Кулдинг-у шодликдан лабинг ғунчасини очдинг, сенинг кўнгил очувчи кулгинг ғунча пардасини яратди. Эй ҳаётим жони, агар вужудимда сенинг ўрнингда жон бўлса, ўлим баданида жон ўрнида бўлсин. Бошқага эмас, менинг жонимга вафонг ёки дилимга жафонг етишса, жону-дилдан қувонаман. Масиҳ нафасидан ранж топадиган дилим яраси, сен томондан келган сарсардан шифо топди. Эй соқий, сендан етишган эски сопол ва май қуйқуми, жоми жаҳоннамо бўлиб дунёдан мени огоҳ қилди. Саркашликдан мулк подшоҳларига бош эгмас эдим, кўр, сенинг йўлингда бош қуйиб, гадойинг бўлдим. Фоний, агар муғлар майи азалдан сенга насиб бўлган бўлса, Хизру Масиҳ мангу ҳаётларида сенга мурожаат қиладилар. |
Татаббӯъи Хоҷа Субҳ дар майкадаам хирқа ба май гашт гарав,Рафт чилсола вараъ, рӯзи наву рӯзии нав. Он, ки дар хилватам орому сукун буд, намонд Ману ин лаҳза паи мутрибу бода таку дав. Ростӣ гар натавон ёфт аҷаб нест, ки ҳаст Парвариш аҳли замонро зи сипеҳри каҷрав. Чарх чун меҳр зи авҷат занад охир бар хок, Бас ба тахти фалаку согари зар ғарра машав. Ҳоҷати равшании шамъ мадон, чун ёбад Хилвати тираат аз пури ибодат партав. Лавҳи дилро зи ибодат чу расонӣ ба ҷило, Набувад ҳоҷатат он гоҳ ба мисбоҳу ба зав. Соқиё, бода деҳу узр магӯ, к-он дар ишқ, Дарки файзам чу диҳад, рав, набувад гуфту шунав. То ки бастам камари бандагии пири муғон, Бо ҳама муғбача бахшам камари Кайхисрав. Фонӣ, он тухм, ки дар мазраи ҷон афшонӣ, Неку бад нест ҷуз ин фоидаат гоҳи дарав. | Тонгда майхонада хирқам манга гаров бўлди, қирқ йиллик тоат-ибодатим бекорга кетди, энди янги кун ва янги насиба бошланди. Хилватда яшаганимда орому қарорим бор эди, қолмади мен бу лаҳзада ҳофиз, созанда ва шароб орқасидан югурганим югурган. Замон аҳлидан тўғрилик топилмаса, таажжуб эмас, чунки замон аҳлининг парвариши терс айланувчи фалакдандир. Чарх қуёш сингари авжга чиқишингдан охири ерга уради, шундай бўлар экан, фалакнинг тахти билан олтин жомига мағрур бўлма! Агар қоронғи хилватинг ибодат шуъласи билан ёриса шамъ ёруғлигини ҳожат билма! Дил лавҳасини риёзат билан жилолантира олсанг, учоғда қуёш нури билан чироққа эҳтиёжинг қолмайди. Эй соқий, узр айтмай, май бер! Чунки ишқдан файз топсам, сўзлашу эшитишга ҳожат қолмайди. Муғлар пири қуллигига камар боғлаганимдан бери ҳамма муғбачага Кайхисрав камарини боғлайман. Фоний, жон экинзорига қандай уруғ сочсанг, фойданг ана шу уруғдан унган ҳосилдан яхши ҳам, ёмон ҳам бўлмайди. |
Татаббӯъи Хоҷа Ҳасан Чун шуда шарманда рӯи офтоб аз рӯи ту,Бошад он пӯшиданаш рӯ дар саҳоб аз рӯи ту. Гул агар набвад рухат, пас вақти таъҷили хиром, Аз арақ баҳри чӣ резон шуд гулоб аз рӯи ту? Лаълу рӯятро чу дидам, гаштаам масту хароб, Маст аз лаълат шудам, лекин хароб аз рӯи ту. Шамъи рӯят дар шабистон дид чун мурғи дилам, Сӯхт чун парвона бо сад изтироб аз рӯи ту. Рӯ намуда анҷуми гардун, чу афкандӣ ниқоб, Кай намояд он замон, к-афтад ниқоб аз рӯи ту? Май ба рӯят нӯшам, эй соқӣ, ки ҳаргиз набвадам, Завқи май аксар наяфтад дар шароб аз рӯи ту. Фонӣ аз чон шуд Ҳасанро банда, эй маҳ, з-он ки гуфт: «Эй мунаввар гашта рӯи офтоб аз рӯи ту». | Юзингдан қуёш юзи шарманда бўлгани юзингни кўрганида булут ичига бекиниб олишидан билинади. Агар юзинг гул бўлмаса, нега жадал юрганингда терлаб, юзингдан гулоб тўкилади? Лаъли юзингни кўрган, чоғимда масту хароб бўлдим, лаълингдан маст бўлдим, лекин юзингдан хароб. Кечаси юзинг шамъини дилим қуши кўрганда, юзингдан юз изтироб билан парвонадай ўртанди. Юзингга ниқоб тутганингда осмон юлдузлари юз кўрсатадилар, юзингдан ниқобни олсанг, қандай кўринади? Эй соқий, юзинг ҳурмати учун ичаман, агар шаробга юзинг акси тушмаса, мен майдан ҳеч завқланмайман. Эй ой (маҳбуб), Фоний жони билан Ҳасанга қул бўлди, чунки у (Ҳасан Деҳлавий) «Юзингдан қуёш юзи мунаввар бўлди» дегандир. |
Татаббӯъи Амир Вафоӣ Ҳаст рӯи чун гулу холи лабат болои ӯ,Чун ҳарири ол, к-аз анбар бувад тамғои ӯ. Мурғи дилро з-он ба сӯи гулшани васлат ҳавост, То нагардад ранҷа хоки он чаман аз пои ӯ. Бо қабои лолагун дар ҷилва шуд, гӯё ки об Хӯрда аз хуни ҷигар нахли қади раънои ӯ. Аз хаёлаш дидаву дилро бувад нуру сурур, 3-он ки гоҳе дидаву гоҳе дил омад ҷои ӯ. Боиси қайди ҷунун омад туро занҷири зулф, 3-он ки орад ҳар шабам ошуфтагӣ савдои ӯ. Пири дайрам з-он ба май дилро зи ғамҳо кард пок, К-аз ридои зуҳди покон шуд қадаҳполои ӯ. Дин фидо кардам ба ишва, муғбача сӯям надид, К-аш ҳазорон дин фидои нозу истиғнои ӯ. Дил зи раъноёни боғи даҳр баркандам, ки нест, Ҷуз дурангию дурӯӣ дар гули раънои ӯ. Ҳамчу Фонӣ бандаи шоҳам, к-аз ороиш ҷаҳон Чун намудорест аз «Боғи Ҷаҳоноро»-и ӯ! | Гул каби юзингу лабинг устидаги холинг тамғаси анбардан ясалган қизил ҳарирдир. Дилим қуши висол гулшани томон юриб борганда, у гулшан тупроғи озор чекмасин,— деб учиб бормоқни хоҳлайди. Раъно қомати дарахти жигар қони ариғидан сув ичган бўлса керакки, лола ранг либосда жилва қилди. Унинг хаёли билан кўзга нур ва дилга сурур пайдо бўлади чунки гоҳи кўз ва гоҳи дил унинг жойидир. Зулфинг занжири телбани кишанлашнинг боиси бўлди, чунки ҳар кеча менга унинг савдоси девоналик келтиради. Покларнинг тақво ридоси унинг (дайр пирининг) май сузгичи бўлгани сабабли дайр пири май бериб, дилимни ғамлардан тозалади. Динимни фидо қилсам ҳам муғбача менга (ишва) билан боқмади, унинг нозу истиғносига мингларча дин фидо бўлсин! Раъно гулида икки рангу икки юзламаликдан бўлак нарса бўлмагани учун дилимни даҳр раъноларидан уздим. «Боғи Жаҳоноро»сидан жаҳон зийнатланган бир подшоҳнинг Фоний каби қулиман. |
Мухтараъ Чу оташест лаби лаъли пурфасонаи ӯ,Забон ба ишва бароварданаш забонаи ӯ. Баҳона дар дами қатлам агар кунад, чӣ зиён Ба нақд мекунадам қатл чун баҳонаи ӯ? Шаҳест бодафурӯшу хароба — майхона, Зи лаъл пур хуми бисёр дар хазонаи ӯ, Хуш аст баҳри май он сон, ки ақл н-орад шуд Аз ин каронаи ӯ то бад-он каронаи ӯ. Мутеи пири муғон кард, бас магӯ, ки чӣ кард, Ҳавои муғбачаву бодаи муғонаи ӯ. Машав, фирефтаи зулфу холи шоҳиди даҳр, Ки ҷаст тоири зирак зи дому донаи ӯ. Чу Фонӣ он ки нишоне ба дӯст бурд, эй дил, Дар ин ҷаҳон натвон ёфтан нишонаи ӯ. | Афсона билан тўлиқ бўлган лаъл лаби бир олов каби бўлиб, ноз билан тилини чиқариши унинг бир алангасидир. Агар мени қатл қилиб қонимни тўкишга бир баҳона топса, нима зиёни бор? чунки унинг баҳонаси мени қатл қилишдир. Майфуруш бир подшоҳдир, унинг харобаси (қасри) майхона, унинг хазинасида лаъл тўла хумлар кўп. У қирғоғидан бу қирғоғига (сузиб ўтишга) ақл бовар қилмайдиган май денгизи бўлса жуда яхшидир. Бизни муғлар пирига мутеъ қилди, ким қилди десанг, муғбачасининг ҳавосию муғона майи. Олам гўзалларининг зулфу холига алданма! чунки зийрак қуш унинг тузоғи билан донидан сакраб чиқиб қутулиб кетди. Эй дил, бу оламда Фоний каби дўст нишонасини топган одамнинг нишонасини топиб бўлмайди. |
Татаббӯъи Хоҷа Дар кӯчаи муғон, ки бурун шуд махоҳ аз ӯ, Мезан қадам, ки то ба Ҳарам ҳаст роҳ аз ӯ. Даъвои нақди дин чу кунад чашми кофират, Ҷуз айни эътироф, ки ҷӯяд гувоҳ аз ӯ. Бо афву бахшишат бувад он кас гуноҳкор, К-андар тариқи фақр наёяд гуноҳ аз ӯ. Соқӣ, биёр ҷоми ҳилолӣ пур аз шароб, К-уфтад ба шарм меҳри фалак з-ину моҳ аз ӯ. То даркашида аз сипаҳи ғам шавам халос, Дар ғам дилам чу ёфта доим паноҳ аз ӯ. Аз тундбоди ҳаҷр кашам парда аз рухат, Яъне ниқобро бирубоям ба оҳ аз ӯ. Фонӣ, гадои пири муғон гашту шоҳ шуд, Доим кунад гадоии ҳиммат чу шоҳ аз ӯ. | Муғлар кўчасидан четга чиқишни истама. чунки ундан Ҳарамга йўл бор. Кофир кўзинг дин нақдини даъво қилса, шу эътирофнинг ўзидан ташқари ким гувоҳ талаб қилади? Бундай афву кечириминг олдида фақр тариқида ҳеч бир гуноҳ қилмаган киши гуноҳкордир. Соқий ҳилолий жомни шаробга тўлдириб узат. токи бундан фалак қуёши, ундан эса ой уялсин. То май ичиб ғам сипоҳидан қутулай, негаки, ҳар доим ғам келганда кўнглим майдан паноҳ топган. Ҳажрнинг совуқ шамоли билан юзингдан пардани кўтараман, яъни, ниқобингни оҳим шамоли билан олиб қочаман. Фоний муғлар дайрида гадо бўлиб шоҳлик топди, доим шоҳ ундан ҳиммат тилаб гадойлик қилади. |
Мухтараъ Зи нола ҳоли дили зори нотавон бишнав, Сухан, агар нашавад зоҳират, фиғон бишнав! Ба ҷуз фасонаи ман гуфтугӯ ба кӯят нест, Фиканда гӯш ҳикоят аз ину он бишнав! Ба дил ҳикояти ишқат кунам ниҳоп аз халқ, Чу дар даруни диле пасту ҳам ниҳон бишнав! Биёр шишаи май, пас зи пуктаи тавҳид, Ба ҳар пиёла зи ман турфа достон бишнав! Фасонаи гули садбаргу шарҳи хори ғамаш, Зи булбули саҳар, эй дил, ба сад забон бишнав! Ба роҳи Каъба маҷӯ сирри ишқ, гар хоҳӣ, Чунин тарона рав аз кӯчаи муғон бишнав! Ба шарҳи меҳнати ишқат биҷуй Фониро, Замон-замонаш бигӯю ягон-ягон бишнав! | Ноладан зор бўлган нотавон дилнииг ҳолини эшит! Агар сўз зоҳир бўлмаса, фиғонни эшит! Кўйингда менинг афсонамдан бошқа гап-сўз йўқдир! қулоқ солиб, ундан-бундан шу ҳикоятни эшит! Халқдан яшириб дилимда ишқинг ҳикоятини қиламан, чунки дил ичидасан, сен ҳам яширин эшит! Бир май шишаси келтир, сўнгра ҳар пиёла берганингда мендан тавҳид нуқтасидан ажойиб достон эшит! Эй кўнгил, атиргул афсонаси билан тикан ғами шарҳини юз тил билан баён қилаётган тонг булбулидан эшит! Ишқ сирини Каъба йўлидан излама, шундай таронани истасанг, бориб муғлар кўчасидан эшит! Ишқинг меҳнати шарҳини эшитмоқчи бўлсанг, Фонийни изла, уни ҳар замон, ҳар замонда айтиб, бир-бир эшит! |
Айзан Май гарчи бошадам зи ғами дил фароғ аз ӯ,Дар сина сӯз дораму бар хирқа доғ аз ӯ. Шуд дар хазон ба гашти чаман он баҳори ҳусн Дар зеб гашт пур зи гулу лола боғ аз ӯ. Оҳам, ки дил фурӯзад, аз ӯ ваҳм кун, ки бод Оташ фурӯзаду нафурӯзад чароғ аз ӯ. Овора шуд ба дашти ҷунунам дил, эй рафиқ, Маҷнун агар бубинӣ, бипурсӣ суроғ аз ӯ. Бсмори ҳаҷр шуд тан, аз он кӯ бурун кашанд, Не саг аз ӯ ғизо кунад, эй дил, на зоғ аз ӯ. Савдоиям, зи ҳаҷр равам пеши майфурӯш, Ҷӯям ба як пиёла илоҷи димоғ аз ӯ. Фонӣ, худӣ бияфкану по неҳ ба кӯи ишқ, Фориғ шавӣ зи хавф, чу ёбӣ фароғ аз ӯ. | Май дилимни қайғудан озод этса-да, майдан сийнамда ўт бор ва тўнимда доғ. У ҳусн баҳори кузда чаман томошасига чиқди, унинг ярашиғи билан боғ гулу лолага тўлди. Дилни ёритувчи оҳимдан қўрқ, чунки шамол оловни алангалантиради, аммо чироқни ўчиради. Эй дўст, телбалик даштида дилим овора бўлди, Мажнунни учратсанг, ундан сўра! Эй кўнгил, таним унинг ҳажридан шундай бемор бўлдики, олиб чиқиб ташласалар, уни на ит ейди ва на қарға. Ҳажридан савдойиман, майфуруш олдига бориб димоғ давоси учун бир пиёла май сўрайман. Фоний, ўзликни ташлаб, ишқ кўчасига қадам қўй! Узликдан қутулсанг, қўрқинчдан қутуласан. |
Мухтараъ Зн нафси тира, илоҳӣ, чу нест роҳ ба ту, Ҷуз ин чӣ чора, ки орам аз ӯ паноҳ ба ту? Чиҳо зи чашму дил омад ба ман, кунун ҳастанд Ба ашку оҳ зи ман ҳар ду узрхоҳ ба ту. Чӣ сон шикаст наяфтад ба сӯи мап, чу бувад Сипоҳиям ҳам аз лашкари гуноҳ ба ту. Ба рӯи субҳи мунаввар кашам дигар шаби тор, Саҳар чу нола фиристам зй хайли оҳ ба ту. Шабеҳи ман ба гунаҳ гарчи нест, нанмудам Зи кибру хирасарӣ шакку иштибоҳ ба ту. Чу ҳаст пеши ту “мо физ-замир”-и ман равшан, Ба ин сухан гузаронам туро гувоҳ ба ту. Ба ишқи ӯ гузар аз шоҳу аз гадо Фонӣ, Ки рӯи бандагӣ орад гадову шоҳ ба ту. | Тангрим, зулмат нафс жиҳатидан сенга боришга йўл тополмагач, у баднафсдан паноҳингга сиғинишдан бошқа нима чорам бор? Кўзиму кўнглимдан менга нималар келди, энди мен томондан кўз ёшиму оҳим ҳузурингга узр айтиб келдилар. Қошингга келадиган сипоҳимнинг ҳаммаси гуноҳ лашкари бўлса, менинг томонимга қандай шикаст етмасин? Тонг зиёси каби нурли юзинг қошида май симирсам, яна қоронғи кеча саҳарда сенга ох хайлидан нола юбораман? Гуноҳ тўғрисида менга ўхшаш киши бўлмаса ҳам, ғуруру қайсарликдан сенга шак-шубҳа қилганим йўқ. Дилимда нима борлиги сенга аён, шу сўзимни ростлиги учун сенга ўзингни гувоҳ қилиб ўтказаман. Фоний, унинг ишқи йўлида шоҳу гадодан кеч, чунки шоҳу гадо сенга қул (бўлмоққа ҳозирдир). |
Мухтараъ Оламе хоҳам, ки набвад мардуми олам дарӯ, К-аз ҷафои мардуми олам набошад ғам дар ӯ, Не ба рӯз ашки асиронаш намояд сели қатл, Не ба шаб з-оҳи ғарибон кисвати мотам дар ӯ. Не зи бедоди фалак дар вай диле бо сад алам, Не зи шамшери ситам сад захми бемарҳам дар ӯ. Н-аз парируён дар ӯ хайли ҳама ноодамӣ, Не ҳазорон дев аз ҷинси банӣ Одам дар ӯ. Чун маҳал аст ин ҳавас, эй дил, сӯи майхона рав. 3-он, ки бошад ҳар сафоли кӯҳна Ҷоми Ҷам дар ӯ. Лаългун май рез дар вай, к-аз сафову мартаба Сарнагун бинмояд ин фирӯзагун торам дар ӯ. Ончунон даркаш, ки гарчи бошад он ҷоми сипеҳр, Ёфт натвон чун таҳи дӯзах асар аз нам дар ӯ. То чунон фориғ шавад хотир зи хубу зишти даҳр, К-аз тахайюл боз натвон ёфт бешу кам дар ӯ. Фониё, дар вазъи гардун пир макун андеша, з-он-к, Нуктае набвад, ки набвад бар хирад мубҳам дар ӯ. | Бир олам истайманки, унда шу олам халқи бўлмаса, бу олам мардумининг жафосидан ғам бўлмаса. На унинг кундузида асирлар кўз ёшидан қатл сели кўринсин, ва на кечасида ғариблар оҳидан мотам либоси бўлсин. На унда фалак зулмидан юз аламли бир кўнгил, ва на ситам қиличидан мархамсиз дил яраси бўлсин. На унда одамгарчилиги йўқ парилардан бир тўда, ва на одам жинсидан мингларча деви бўлсин. Эй дил, мазкур ҳавасларинг рўёбга чиқмаса, майхонага бор, чунки ундаги ҳар кўҳна сафол Жамшиднинг жоми бўлади. Лаълранг май қуй, софу аълолигидан унда кўк осмон тўнтарилган кўринсин. Шундай симирки, у осмон жоми бўлганда ҳам худди дўзах теги каби унда нам асарини топиб бўлмасин. Кўнгил дунёнинг гўзал ва хунуклигидан шундай бўшасинки, ўйлаш билан унда ортиқ, камни топиб бўлмасин. Эй Фоний, олам вазиятини кўп ўйлама, унда ақл ҳал қилмаган ҳеч бир муаммо йўқдир. |
Татаббӯъи Хоҷа Зоҳидо, дасттиҳӣ ҷониби майхона марав, Варна чун мо шавадат хирқаву саҷҷода гарав. Ба маи кӯҳна деҳу соқии нав, соз фидо Зару сим, он чи ба дастат фитад аз кӯҳнаву нав. Рӯяш аз бода барафрӯхт, дилам низ, оре Равшану тира зи хуршед пазиранд партав. Бари некӣ талабӣ тухми бадӣ афшонда, Ҳосили кишти ту маълум шавад вақти дарав. Эй дил, аз ахтари толеъ маталаб рӯзи хушӣ, Ки надонист ба ҷуз кисабурӣ ин шабрав. Дорам эй шӯх, ба гӯшат сухани пинҳонӣ, Ки ба ҷуз ваъдаи васли ту бигӯям, машунав. Ҳаст чун ҷуръакашн Ҷомӣ, аз он Фониро Мадад аз маънии Ҳофиз шуду рӯҳи Хусрав. | Эй зоҳид, майхонага қуруқ қўл билан борма, қуруқ қўл билан борсанг, менга ўхшаб тўнинг билан жойнамозинг гаров бўлади. Олтин-кумушнинг янги ва эскисидан қўлингга тушса, эски майга бер ва янги соқийга фидо қил! Унинг юзию менинг кўнглим шароб билан ёрийди, ҳа, албатта, ёруғлик билан қоронғилик қуёшдан нур олади. Ёмонлик тухмини сочиб, яхшиликни истайсан, экининг ҳосили ўрган чоғингда маълум бўлади. Эй кўнгил, толеъ юлдузидан шодлик кунини истама, Чунки бу ўғри киссабурликдан бошқани билмайди. Эй шўх, қулоғингга айтадиган яширин бир сўзим бор, васлинг вадасидан бошқа сўзни айтсам, эшитма! Фоний Жомийнинг журъакашидир, шунинг учун унга Ҳофизнинг маъноси ва Хисравнинг руҳи мададкор бўлди. |
Татаббӯъи Махдум Чашму дил аст ҷои ту, ҷои дигар марав, Берун маё зи дидаву аз дил бадар марав. Чун меравӣ ба кӯи вай, эй дил, бубин маро Он ҷо, ки қатл карда, аз он пештар марав. Гуфтӣ, равам ба дайру зи худ бехабар шавам, Он сӯи то, ки бошадат аз худ хабар, марав. Як субҳ бо худ ою шунав нолаи маро, Аз худ ҳама ба нағмаи мурғи саҳар марав. Нозукдило, агар раҳи ишқат ҳавас шудаст Бишнав сухан чу булҳавасон, ин сафар марав. Эй шайх, пур магӯ, ки равам сӯи майкада, Яксон бувад агар бирав он ҷо, агар марав. Фонӣ, ба дил зи раҳгузари дида шуд бало, Бояд саломатат сӯи он раҳгузар марав. | Манзилинг кўз билан дилдир, бошқа жойга кетма, кўздан ташқарига чиқма ва дилдан ғойиб бўлма! Эй кўнгил, ёр кўйига борсанг, қара, мени қатл этган жойдан нарига кетма! «Дайрга бораману ўзимдан бехабар бўламан» дединг, ўзингдан хабаринг бўла туриб у томонга борма! Тонг чоғида ўзингга келгину ноламни эшит, сахар қушларининг сайраши билан ўзингдан кетма! Эй нозикдил, агар сенга ишқ йўли ҳавас бўлса, сўзни эшит, сохта ошиқлар каби бу сафарга отланма! Эй шайх, кўп гапираверма, мен майхонага бораман, у ерга бору борма, дейиш барибир. Эй Фоний, дилга бало кўз йўлидан келди, сенга саломатлик керак бўлса, у йўлдан борма! |
Татаббӯъи Хоҷа Зи ишқи муғбачаи масту базми ишрати ӯ,Муриди пири муғонам гирифта миллати ӯ. Хушам ба ҷурми гунаҳ, з-он ки гарна ин будӣ, Ки пок гаштӣ аз амвоҷи баҳри раҳмати ӯ. Ба шамъи васл чу парвона сӯхт, з-он шаб ҳаст Ҳазор барқи бало дар дилам зи ғайрати ӯ. Мадеҳ, ба равзаи Фирдавс ваъдаам бе ёр, Чаро ки равза бувад дӯзахам зи фурқати ӯ. Дуои шайх ба омурзишам намебояд, Чаро кашам чу бувад лутфи дӯст миннати ӯ. Зи ёди ӯ натавонам даме шудан ғофил, Чӣ будӣ ар набудӣ дар дили ман улфати ӯ. Чаро ба рӯзии нанҳода ғам хӯрам каму беш, Чу бешу кам нашавад, з-он чи ҳаст қисмати ӯ. Ба дайр кӯҳнасафоле, ки нӯшам, оби ҳаёт Ба Ҷомн Ҷам натавонам намуд нисбати ӯ. Илоҷи зуҳди риё, Фониё, бикун ба фано, Ки ҷуз бад-ин набувад махласат зи офати ӯ. | Муғбачанинг ишқию ишрат базмидан мастман, уиинг мазҳабини тутиб, муғлар пирига муридман. Журму гуноҳ билан шодман, чунки агар шундай бўлмаганда, унинг раҳмат денгизи тўлқинида ким покланар эди? Унинг васли шамъига парвона куйди, ўша кечадан бери қизғонганимдан мингларча бало чақини дилимда чақилиб туради. Ёрсиз жаннат боғини менга ваъда қилма, чунки ёр фурқатида жаннат менга дўзахдир. Гуноҳим афв этилиши учун шайх дуосининг кераги йўқ, ёр лутф этиб турган маҳалда (шайхнинг) миннатини нега тортайин? Унинг ёдида бир нафас ҳам ғофил бўлолмайман, у — дилимга улфат бўлмаса, нима бўлар эди? Нима учун ҳали олдимга ёзиб қўйилмаган ризқимни оз, ёки мўл деб ғам ейман? Кишининг қисмати қандай бўлса, ундан ортиғу кам бўлмайди. Дайрда бир кўҳна сафол билан обиҳаёт ичсам, уни Жамшид жомига ўхшата олмайман. Эй Фоний, зуҳду риё иложини фано йўли билан қил, чунки офатидан қутулишинг учун фанодан бошқа жойинг йўқ. |
Айзан Эй, ки гаштӣ сӯи майхона ба риндон пайрав,Ваҷҳи май гар набувад ҷон гараву ҷома гарав. Дар хаёлоти хати сабзи камонабрӯи хеш, «Мазраи сабзи фалак дидаму доси маҳи нав». Бехуд афтодаму бозам чу ба ҳуш омад дил, «Ёдам аз киштаи хеш омад ҳангоми дарав». Хонан дил зи ғами гардиши гардун тира-ст, Офтоби май агар нафканад он ҷо партав. Эй дил, овози муғаннӣ шунав, он гаҳ воиз Гарчи фарёд кунад гӯш бигиру машнав! Эй, ки аз ноз кулаҳ гӯшаи ҳуснат бишкаст, Аз шикасти дигараш ёд куну ғарра машав. Фониё, бо худии хеш ба ҷонон нарасӣ, Худӣ аз хеш ҷудо афкану бе хеш бирав. | Эй, майхонада риндларга пайрав бўлган киши, май учун пулинг бўлмаса жонинг ва тўнингни гаровга қўй. Сабзхат ва камон қошлик ёримни ўйлаб хаёлимда фалакнинг яшил экинзори ва янги ойнинг ўроғини кўрдим. Ўзимдан кетиб йиқилдим, дилим ҳушига келгандан сўнг экин-текиниму ўрим вақти эсимга тушди. Агар май қуёши у ерда порламаса, гардуннинг айланиши ғамидан дилим уйи қоронғидир. Эй кўнгил, қўшиқчи овозини тингла, ўшанда агар воиз фарёд чекса, қулоғингни бекит ва эшитма. Эй, сенинг хуснинг ноздан кулоқ гўшасини синдирди, бошқа шикастларни ўйлагин-у мағрур бўлма. Эй Фоний, ўзлигинг билан жононга етишолмайсан, ўзлигингни ўзингдан айиргин-у, кимсасиз кет. |
Татаббӯъи султон-ул-фусаҳо Ҳусайнӣ Дил ба кӯят рафта ҷисм аз вай нишоне монда, Мурғ чун карда ҳаво з-ӯ ошёне монда. Фориғ аз мулки Ватан овора дар кӯят манам, Хонумоне рафтаву бехонумоне монда. Мурдаам дар ҳаҷру ӯ дар қасди қатли ман, ҳанӯз Рафта ҷонам, лек ҷононро гумоне монда. Афканам пеши сагат худро, чу бояд тӯъмааш, Ҳам хушам, гарчи танам хушк устухоне монда. Пурсаи заъфам, агар хоҳӣ, назар кун бар дарат, Нотавоне мурда, сар бар остоне монда. Ёди сарви қомате пушти нигунамро асост Дар сари пиронасар ишқи ҷавоне монда. Ҳаст Фонӣ бе рафиқон дар биёбони адам Чун саге, к-аз заъфи тан аз корвоне монда. | Қуш учиб кетгач, ундан бир ин қолгани каби дил кўйингга бориб, ундан бадан бир нишон бўлиб қолди. Ватан мулкидан бўшаб, кўйингда мен овораман, хонумонлик кетдию, бехонумонлик қолди. Унинг ҳажрида ўлдим, ҳалигача у мени ўлдириш қасдида юрибди, жоним кетди, лекин жононда бир гумон қолди. Итингга емиш бўлсин деб олдига ўзимни ташлайман, таним қуруқ бир суяк бўлса ҳам хурсандман. Агар заифлигимнн сўрамоқчи бўлсанг, эшигингга қара, бир нотавон ўлиб, боши остонангда ётибди. Бир сарв қоматнинг ёди букчайган қоматимга ҳассадир, қари бошимда бир ёш (дилбар)нинг ишқи бор. Йўқлик саҳросида дўстларисиз қолган Фоний дармони қуриб карвондан қолиб кетган итга ўхшайди. |
Дар таври Махдум Нигори турку тоҷикам кунад сад хона вайрона, Бад-он мижгони тоҷиконаву чашмони туркона. Муродам ин бувад то чашми худ бар зулфи ӯ молам, Агар хоҳам, ки ӯро созам аз мижгони худ шона. Бихоҳад мурғи дилро сӯхт охир болу пар, як шаб Зи бас гирди сари он шамъ мегардад чу парвона. Бинои ишқро дар дил шикофи сина дар бошад, Алифҳо паҳлӯи ҳам бар дараш хатҳои дандопа. Кашам худро зи баҳри соя ҳар дам зери деворе, Чу афтод аз нами тафҳои оҳам сақфи кошона. Гарат тира-ст хилват, рав сӯи дайри муғон, эй шайх, Ки бошад аз фурӯғи бода равшан кунҷи майхона. Ба ҷурми дин буте барбаста гардонад ба зуннорам, Чу бахшад нақди динро, гирадам аз баҳри ҷурмона. Ба ман паймона деҳ, соқӣ, чу бо риндон диҳӣ соғар, Хуми майро вале баҳри дили ман соз паймона. Насиҳатгӯӣ, Фонӣ, ҳам зи оини хирад дур аст, Касе, к-аш ақл бошад, кай даромезад ба девона. | Ўша тожикларча киприк ва туркларча кўзлар билан турк-тожик нигорим юзларча уйни вайрон қилади. Агар сочига киприкдан тароқ қилмоқчн бўлсам, муродим шуки, кўзларимни унинг сочига суркайман. Дил қушининг қанот, қуйруғи бирор кеча куйиб қолади, чунки парвонага ўхшаб шамъ атрофидан кўп айланади. Дилдаги ишқ биносига кўксим тешиги — эшикдир, алифлар ёндориси бўлиб, хатлари дандона ўрнига ўтади. Ҳар дамда бир сояланиш учун ўзимни девор тагига тортаман, чунки оҳим буғи намидан иморатим шипи қулаб тушди. Эй шайх, агар хилватхонанг қоронғи бўлса, муғлар дайрига бор, чунки майнинг нури билан майхона бурчи ёруғдир. Бир нозанин дин гуноҳи билан мени айблаб, белимга зуннор боғласаю гуноҳимни кечса, эвазига диним нақдини олади. Эй соқий, риндларга пиёла узатган чоғда менга коса узат, лекин дилимни овлаш учун май хумини катта коса қил. Фонийга насиҳатгўйлик қиладиган одам ҳам ақлдан узоқдир, чунки ақлли киши девонанинг ишига нега аралашсин. |
Татаббӯъи Ҳоҷа Саҳар ба дайри муғон омадам шаробзада,Зи бими лашкари андӯҳу ғам шитобзада. Ба дар чу ҳалқа расондам расиду дар бикшод, Ба лутф муғбачаи ниммасти хобзада. Зи май шукуфта ба боғи рухаш ҳазорон гул, Зи хай ба гулшани рухсори худ гулоб зада. Ба сар зи шӯхию мастӣ кулоҳ каҷ карда, Ба рух зи лутфу сафо роҳи офтоб зада. Чу дид, шиддати махмуриям, фусускунон Ба ноз гуфт: «Ки эй муфлиси шаробзада!» Бад-ин сифат зи куҷо мерасӣ зи бадҳолӣ, Ба ҷисм ларза фитода, дил изтироб зада. Бигуфтамаш, ки: «Хаёли май лабу чашмат Расонд сӯи ту роҳи мани харобзада». Гирифт дасту ба лутфам даруни дайр кашид, Сафи сабӯҳи муғон буду шайху шоб зада. Ба як-ду ратли гарон ҳуш рафту афтодам, Ба хоки дайри муғон чеҳра бар туроб зада. Ба рӯзи ҳашр аз ин хоб агар кушоям чашм, Сӯи биҳишт равам ниммасту хобзада. Гар ин ҳавас ба дилат ҳаст, Фониё, мебош Ба хоки дайри муғон аз ду дида обзада. | Тонгда шароб ичиб, муғлар дайрига келдим, қайғу лашкаридан қўрққаним учун илдам келдим. Эшик ҳалқасига қўл текизишим билан, уйқусираган, ярим маст муғбача лутф билан эшикни очди. Юзи боғида майдан минглаб гуллар очилган-у тердан юз гулшанига гулоб сепилган. Шўхлик ва мастликдан кулоҳни бошига эгри кийиб, юзи лутфу сафодан қуёшдек порлаган. Менинг хуморим шиддатини кўриб афсус чекканича ноз билан деди: «Эй, шароб ичган мўфлис!» Жисмингни титроқ босган, кўнглинг изтироб чеккан, шу ёмон аҳволда қаерга бора оласан? Дедим: «Лабинг майи ва кўзинг хаёли мен хароб аҳволни сен томонга етказди». Қўлимдан ушлаб, лутф билан мени дайр ичига олиб кирди, у ерда сабуҳий ичиш учун саф чеккан муғлар ва ўзини ёш олган шайхлар бор эди. Бир-икки тўла жомни ичиб, ўзимдан кетиб, муғлар дайри тупроғига юзимни қўйиб йиқилдим. Қиёмат кунида бу уйқудан кўзимни очсам, Жаннат сари ярим маст, уйқусираган ҳолда кетаман. Эй Фоний, агар кўнгилингда бу ҳавас бўлса, муғлар дайри тупроғига икки кўзингдан сув сепатур. |
Татаббӯъи Хоҷа Аз чашми ман марав, ки туам нури дидаӣ, Монанди нури дида зи мардум гузидаӣ. Хубон кушандаанд, Худоё, магар маро Аз баҳри куштани дигарон офаридаӣ. Оромам аз фироқи ту, ҷоно, дигар намонд, К-аз ман рамида бо дигарон орамидаӣ. Пурҳодиса-ст даҳр, дило, муғтанам шумор, Дар майкада чу рахти иқомат кашидаӣ. То рафтаӣ зи дидаи ман эй парӣ, ба хашм, Муштоқам ончунон, ки зи чашмам паридаӣ. Пироҳани сабурии дил чок кардаӣ, Яъни ба ҷавр пардаи дилро даридаӣ. Фонӣ, баҳои хоки раҳаш ҳар ду кавн шуд, Дар дида деҳ, ки гаронаш харидаӣ. | Кўз ўнгимдан кетмаки, кўзим нурисан, кўз нуридек кўз қорасини танлагансан. Гўзаллар ўлдирувчи бўладилар, эй Худо, мени бошқалар ўлдирсин деб яратдингми? Мендан қочиб, бошқалар билан ором қилганинг учун, эй жонон, фурқатингдек бошқа оромим қолмади. Дунё ҳодисаларга тўладир, эй кўнгил, агар майхонада иқомат қилган бўлсанг, буни ғанимат бил. Эй пари, қаҳр-ғазаб билан кўзимдан узоқлашганингдан бери кўзимдан учгандек, сенга муштоқман. Кўнгилнинг сабр кўйлагини чок қилдинг, яъни жавр билан кўнгил пардасини йиртдинг. Эй Фоний, ёр йўли тупроғининг баҳоси икки дунёдир, унга кўзингдан жой берки, қимматга олгансан. |
Мухтараъ Хуш аст субҳ, кулаҳ каҷ ниҳода чун лола,«Май дусолаву маҳбуби чордаҳсола». Ба халқи оламе ин надиҳам ар зи даст ояд, Зи халқ агар фитадам оламе ба дунбола. Ту масти нозию мо дардманди ту, чӣ аҷаб, Агар ту арбада зоҳир кунию мо нола? Зи ҳаҷри барги гулат мекунам ба рӯзи фироқ, Ба шакли нохуне ҳар сӯ зи сина паргола. Аз оташи дили ман бар забон маёр ҳадис, Ки хирқаташ назанад бар лаби ту табхола. Чу шишаи дили мо бишканад тафовут нест Зи абр дурри самин гар фитад ва гар жола. Чӣ суд сеҳри ту, Фонию бешуурии хасм, Ба халқ шуд чу яке Сомирию гӯсола?! | Эрта тонгда лола каби кулоҳни эгри қўйиб, икки йиллик май, ўн тўрт ёшлик нозанин маҳбуб билан ўтириш қандай яхши. Олам халқи буни қўлимдан олиш учун кетимдан тушса ҳам, қўлимдан келса, буни уларга бермайман. Эй дилбар, сен ноз билан мастсан, биз эса, сенинг дармандингмиз, агар сен жанжал сурону биз нола қилсак, ҳеч таажжуб эмас. Гул япроғингнинг ҳажрида айрилиқ куни сийнамни тирноқ шаклида пора-пора қиламан. Дилим куйиши тўғрисида тилингга сўз олма, чунки унинг ҳарорати лабингга уриб, учуқ чиқармасин. Дилимиз шишасинн синдирмоқ учун булутдан марварид ёғса ҳам, дўл ёғса ҳам ҳеч қандан фарқи иўқ. Эй Фоний, халқ олдида жодугар Сомирий билан бузоқ фарқсиз бўлса, ақлсиз душманга сеҳрингдан нима фойда. |
Татаббӯъи Махдум Хол аз бунафша бар варақи ёсамин манеҳ,Маҳро зи мушк доғи бало бар ҷабин манеҳ. Сунбул ба пои сарви равон бар замин макаш, Сад миннат аз кашокаши он бар замин манеҳ. Тарсам, ки поят обила орад зи нозукӣ, По барҳана ба барги гули оташин манеҳ. Лафзи фироқ аз даҳани тунд дур кун, Ин заҳр баҳри куштани мо дар нигин манеҳ. Соқӣ, биёр май, ки малулам зи дарди ҳаҷр, Доғи баҳона бар дили аидӯҳгин манеҳ. Ҳар-ч оядат ба пеш зи тақдир дону бас, Бори малол аз он дили нозанин манеҳ. Эй, он, ки пои худ ба роҳи ишқ мениҳӣ, Бечорагии Фонии бедил бубин, манеҳ. | Ёсуман варағига бинафшадан хол қўйма, мушкдан ой пешонасига бало доғини қўйма. Сарви равон оёғи остига сунбулни судраб борма, уни судраб бориб, ерга юз миннат юклама. Чўғдек гул япроғига яланг оёқларингни қўйма, нозикликдан оёғинг қавармасин, деб қўрқаман. Тор оғзингдан айрилиқ сўзини йироқ қил, бу заҳарни бизни ўлдириш учун узукка солма. Эй соқий ҳажр дардидан ғамгинман, май келтир, бу мунглй юракка баҳона доғини қўйма. Ҳар нима юз берса, уни тақдирдан деб бил, унииг учун нозанин кўнглингга малол солма. Эй, ишқ йўлига қадам қуяётган киши, ошиқ Фонийнинг бечоралигини кўр ва бу йўлга кирма. |
Татаббӯъи Хоҷа Саргарон гаштам аз он наргиси хоболуда, Ҷигарам хун шуда аз он лаъли шароболуда. Лабаш олуда ба май гашту ҳаётам бахшид, Ҷавҳари ҷон, ки ба ёқути музоболуда. Гуфтамаш: кӯи ту олуд зи ашкам, гуфто: Бад набошад чаман аз ашки саҳоболуда! Сурх шуд чашми ту аз хуни дили сӯзонам, Ҳамчу масте, ки ба хуноба кабоб олуда. З-оби ибриқи риёи ту нашӯем, эй шайх, Хирқаи мо, ки шуд аз бодаи ноб олуда. Гӯ бар он пири муғон масту харобам аз дайр, 3-ашки хунам чу шуд ин дайри хароб олуда. Бандан пири муғонам, ки зи баҳри карамаш Шуста шуд ҷурму нагардид ба об олуда. Дафтари хуни дилам ҳар ки бихопад, гардад 3-оби чашмаш ҳама авроқи китоб олуда. Фониё, роҳрав он аст, ки дар дашти фано Мирад, ар ташна нагардад ба сароб олуда. | У нозанинни мудроқ наргис кўзидан бошим оғирлашди, шаробга беланган лаъл лабидан жигарим қон бўлди. Лаби майга беландию менга ҳаёт бағишлади, эритилган ёқутга (майга) беланган жон бахш этди. Унга: «Қўз ёшим билан кўчанг ҳўл бўлди», дедим. У: «Булутдан чаман ҳўл бўлса, ёмон бўлмайди», деди Кабоб қонига белалган маст сингари куйган дилим қони билан кўзинг қизарди. Эй шайх, соф майга беланган хирқамизни риё қумғонинг суви билан ювмаймиз. Муғлар пирига айт, мен дайрда масту хароб бўлдим, хароб дайр қон ёшимга беланди. Мен карами дарёсидан сув тегмасдан гуноҳлар ювиладнган муғлар дайри пирининг қулиман. Кимки қонли дилим дафтарини ўқиса, китобнинг ҳамма варақлари унинг кўз ёшига беланади Эй Фоний, фано даштининг йўловчиси ташналикдан ўлса ўладию, саробга беланмайди. |
Татаббӯъи Шайх Чун дида туро дида дилат меҳр гузида, Меҳре бинамо, эй ба фидоят дилу дида! Дар пеши қадат сарв бувад пири дуогӯй, Бо хирқаи сабз омада, бо пушти хамида. Дашноми ту ҷонам ба тан овард, афаллоҳ, Ҷуз мап зи ту дашном бад-ин сон, кӣ шунида? Хубон зи паи таҳнияти Юсуфи мо бин, Оини ҷафо карда зи кафҳои бурида. Худро ту ба зулфаш чӣ фурӯшӣ дигар, эй мушк, Сад нофаат он турра ба мӯе нахарида?. Дил хастану тан куштану ҷон сӯхтанат кор, Чашмат нарасад бо ҳама ахлоқи ҳамида. Фонӣ зи сӯи майкада чун омада сармаст, Зоҳид шуда дар хилвату дар кунҷ хазида. | Сени кўз кўрганида дил сенга меҳр боғлади кўз билан дил сенга фидо бўлсин, бир меҳрибонлик кўрсат. Қоматинг олдида сарв дарахти дуогўй бнр чол қаторида бўлиб, кўк кийиб букчайиб қошингга келди. Сўкишинг мени танимга жон киргизди, Тангри кечирсин, бу хилдаги сўкишни сендан мендан бошқа ким эшитган? Қара, бизнинг Юсуфимизни табриклаш байрамида гўзаллар кесилган қўллари қонидан хино қўйибдилар. Эй мушк, ўзингни нима учун яна унинг зулфига сотасан? Юз хушбўйингни у зулф бир тукига ҳам олмайди. Ишинг дилни бемор этиш, танни бурдалаш ва жон куйдиришдир, бу яхши ахлоқларинг билан сенга кўз тегмасин. Фоний майхона томондан маст бўлиб келган чоғида, зоҳид бурчакда бекиниб туради. |
Ба ҷиҳати хонаи азизе гуфта шуда Ин хона, ки аз хонаи чашм аст нишона, Чун мардуми чашм аст дар ӯ соҳиби хона. Хона на, ки аз равзаи Фирдавс намуна, Соҳиб на, ки аз ҳури паризод нишона. Дар бому дараш айшу нишот омада музмар, Ояд зи сарири дари ӯ лаҳни тарона. Дар обу гилаш завқу тараб омада мудғам, Гар мадди садояш шунавӣ савти чағона. Қасре зи биҳишт аст, вагарна зи чӣ маънист? Чун Кавсараш обе зи миён гашта равона. Соқӣ, ба нишоти рухи он соҳиби манзил, Пур деҳ қадаҳе, аз маи гулранги муғона. То Фонӣ аз он нӯшаду як дам шавад эмии, 3-ошӯби замону ситами аҳли замома. | Бу уй кўз уйидан нишонадир, уй эгаси унда гўё кўз қорачиғидир. Бу уй эмас, балки жаннат боғидан бир намуна, уй эгаси эса паризод ҳурдан нишона. Эшик ва деворидан айш ва шодлик ёғилади, унинг манзилидан куй, қўшиқлар овози янграйди. Унинг суви ва тупроғига шодлик завқи қўшилган, мадҳу саносини эшитсанг, чағона савтини эслатади. Бу жаннат қасридир, агар жаннат бўлмаса, нега ўртасидан Кавсардек сув оқиб турибди. Соқий, бу кошона эгасининг шодлиги учун гулранг муғона майдан бир қадаҳ тўлдириб бер. Токи Фоний уни ичиб замона ошубидан ва замон аҳлининг ситамидан бир дам қутилсин. |
Мухтараъ Ба роҳи фақр аз тавфиқи Ҳақ бошад нишон тавба,Мани тавбашикан мехоҳам аз Ҳақ ончунон тавба. Вагарна рӯз бастан тавба, чун шаб гашт, бишкастан, Маро шарманда кард аз хеш, безорам аз он тавба. Агар тавба чунин бошад, ки ман бишкастаму бастам, Шикаста бастан сад ҳар рӯз кардан метавон тавба. Кунам тавба мани бад аз бадиҳо, лек, эй носеҳ, Накӯ набувад намудап аз ҳавои некувон тавба. Чу гирад мӯҳтасиб ҳар рӯз мастам аз паи махлас Ҳадиси аввалам бошад ба ӯ гуфтан равон тавба. Агарчи пир гаштам, лек пири бехирад бошам, Ки гарчи бишканам кардан зи ишқи он ҷавон тавба. Шикасти ҳолам аз тавба шикастан гашт, эй Фонӣ, Ба тавба ҳар чи ман кардам, кунад бо ман ҳамон тавба. | Тавба — фақр йўлида Тангрининг Ҳақ тавфиқидан нишонадир, мен тавбани бузувчи, Ҳақдан ўшандай тавбани истайман. Агар ундай бўлмаса, кундуз тавба қилиб, кечани уни бузиш-мени шарманда қилди, ундай тавбадан ўзим ҳам безорман. Агар тавба шундай бўлсаки, уни узсаму боғласам, ундай тавбани ҳар кун юзтасини узиб, боғласа бўлади. Мен ёмон, ёмонликларимдан тавба қиламан, лекин, эй насиҳатгўй, гўзаллар ишқидан тавба қилиб бўлмайди. Ҳар кун май ичганимда муҳтасиб ушлаб олса, қўлидан қутулиш учун дарҳол айтадиган дастлабки сўзим «тавба»дир. Чол бўлсам ҳам, лекин ўтакетган ақлсиз чолман, у нозанин ишқида тавба қилсам, тавбанинг бўйнини узаман. Эй Фоний, тавбани бузишдан ҳолим хароб бўлди, мен тавбага нима қилган бўлсам, тавба ҳам менга шуни қилади. |
Айзан Ва кӯи аҳли хилват дӯш рафтам, буд раҳ баста, Дари дайри муғон аст, он ки набвад ҳеч гаҳ баста. Маро ҳадди тавофи кӯи ӯ набвад, ки ҳаст он сӯ, Зи бас, ғавғои ҷонҳо бар насими субҳ раҳ баста. Ба рух н-аз ҳалқаҳои зулф бар кавкаб зада таҳрир, Ки зулфаш пиз мушкин ҳола бар атрофи маҳ баста. Бад-он кофир, Худоё, раҳм деҳ, к-аз баҳри қатл орад, Ба зуннори ду гесӯ гардани дил бегунаҳ баста. Ба қатли ман миён дарбаста чуст он каҷкулаҳ, гӯё Азоимро катони мовие ҳам бар кулаҳ баста. Бидеҳ соқӣ, маи гулгун, ки бикшояд дили маҳзун, Ки ҳамчун ғунча хун аз даври гурдун таҳ ба таҳ баста. Савоб ар боядат, з-оби хароботаш гулӯ тар кун, Ба зоҳид з-он ки дил бар нони хушки хонақаҳ баста. Шавад ҳамчун саги девона катлаш, ҳар гадо, к-ӯро Дили шайдост, бар занҷири зулфи подшаҳ баста. Куҷо гардад халос аз шоми савдо то абад Фонӣ, Ки ӯ тори умеди худ ба он зулфи сияҳ баста. | Ўтган кеча хилват аҳли кўйига бордим, йўл берк эди, фақат муғлар дайри эшиги ҳеч качон ёпилмайди. Унинг кўйини тавоф қнлишга ҳаддим сиғмайди, чунки жойлар ғавғоси кўплигидан тонг елига ҳам йўл йўқ. Юзидаги зулфи ҳалқалари юлдуз юзига хат ёзгандекдир, зулфи мушкин ҳолани ой атрофига боғлаган. Эй Худо, у кофирга раҳм бергин, негаки, гуноҳсиз юрагим бўйнини зулфи зуннорига боғлаб қатлга олиб боряпти. Кулоҳини эгри кийган у гўзал қатлимга бел боғлади, афсун учун мовий катонни ҳам қулоғига боғлади. Эй соқий, қизил май бериб мунгли кўнглимни ёзки, у гардун давридан ғунчадек таҳ ба таҳ қонга бўялган. Агар савоб истасанг, зоҳиднинг томоғига харобот сувидан томиз, чунки у хонақоҳнинг қуруқ номига кўнгил қўйган. Ҳар ким юрагини подшоҳ зулфининг занжирига боғласа, уни қутурган итдек ўлдирадилар. Фоний, умид торини унинг қора зулфига боғлабди, шунинг учун савдо шомидан то абад қутилмайди. |
Айзан Паймонаи май ҷӯён рафтам сӯи майхона.Берун наравам з-он ҷо пур ношуда паймона. Шайхони муноҷотӣ, риндони хароботӣ Ҷӯянд туро, ҷоно, дар Каъбаву бутхона. Дар майкада сармастам, аз нанги худӣ растам, Нӯшам қадаҳи бода, бо наъраи мастона. Шуд ҷому маям қотил, ҷуз ин чӣ кунад ҳосил, Чун ёр қадаҳ дорад бо ошиқи девона. Воиз ба сари минбар гӯяд ҳама аз Кавсар, Ман маст барад хобам з-ин бул-аҷаб афсона. То ҳам гули бӯстонӣ, ҳам шамъи шабистонӣ Ҳам рӯз манат булбул, ҳам шаб шуда парвона. Фонӣ, суханам бишнав, ҷӯёни харобӣ шав, Аз ганҷ нашуд маъмур кас ношуда вайрона. | Бир коса май излаб майхонага бордим, паймонам тўлмагунча ундан ташқари чиқмайман. Эй жонон, муножотли шайхлару хароботдаги риндлар Каъбада ҳам, бутхонада ҳам сени излайдилар. Майхонада қаттиқ мастман, ўзлик номимдан қутулганман, мастона наъра тортиб, май сипқараман. Май жоми менинг қотилим бўлди, бундан бошқа нимани ҳам кутиш мумкин? Чунки ёрим девона ошиғига қадаҳ тутди. Воиз минбарга чиқиб, жаннат кавсари тўғрисида сўзлайди, мен маст бўлиб, бу ажойиб афсонадан уйқум келади. Эй жоним, сен ҳам бўстон гулисан, ҳам кечанинг шамъисан, мен бўлсам кундузи булбулингману кечаси парвонангман. Эй Фоний, сўзимга қулоқ сол, харобликни изловчи бўл, киши вайрона бўлмагунча хазинадан обод бўлмайди. |
Татаббӯъи Мир Дасти қазо, ки соғару паймона сохта,Хоки вуҷудам аз гили майхона сохта. Меъмори сунъ баста чу тоқи фалак баланд, Моро ба хоки майкада кошона сохта. Соқӣ агар нарехт ба май доруи ҷунун, Ҷоми сабӯҳиям зи чӣ девона сохта? Обод кун ба васли рухат хонаи дилам, 3-он рӯ, ки сели ҳаҷри ту вайрона сохта. Он к-ӯ зи ноз масту хароб аст наргисаш, Моро хароби наргиси мастона сохта. Бо халқи даҳр баҳри вафо ошно машав, 3-ин шевашон сипеҳр чу бегона сохта. Фонӣ, тариқи ишқу ҷунун варз, к-аблаҳ аст Худро касе, ки оқилу фарзона сохта. | Косаю пиёлани ясаган тақдир қўли борлиғим тупроғини майхона лойидан ясагандир. Сунъ меъмори фалак тоқини баланд ясаганда, бизга майхона тупроғидан иморат қурган. Соқий майга телбалик дорисини қуймаган бўлмаса, тонг майи нима учун мени девона қилди? Рухсоринг висоли билан дилим уйини обод қил, чупки ҳажринг сели дилимни вайронага айлантирди, Ноз билан наргис масту хароб бўлган, нозаниннинг мастона наргиси (кўзи) бизни хароб қилди. Вафо умидида жаҳон халқига ошно бўлма, чунки осмон уларни бу ҳунардан бегона қилиб яратган. Эй Фоний, ошиқлигу мажнунлик йўлини машқ қил, ўзини оқилу донишманд деб ўйлаган одам аблаҳдир. |
Татаббӯъи Хоҷа Гар ҳукми қатлам фармуд дилхоҳ,Ҷон мужда додам алҳукму лиллоҳ. Эй шайхи ҷоҳил, дар дайр воҳил Моро, ки набвад сӯи Ҳарам роҳ. Соқии мастам, май деҳ ба дастам, Гар тавбаам шуд, буд он ба икроҳ. Оварда булбул афсонаи гул, Моем сад оҳ аз ҳаҷри он моҳ. Моро биронданд в-охир бихонданд, Зуҳҳоди ғофил, риндони огоҳ. Эй шӯхи саркаш, покӣ зи ҳар ғаш, Бодо паноҳат покони даргоҳ. Набвад ба Фонӣ, зуҳди ниҳонӣ, Риндасту ошиқ, валлоҳу биллоҳ! | Маҳбуб мени ўлимга ҳукм қилган бўлса, бу Тангри ҳукми деб, суюнчисига жонимни бердим. Эй нодон шайх, дайрга киришимизга йўл бер, чунки бизга — Каъбага бориш учун йўл йўқдир. Эй маст соқийим, май бер, майдан тавбам бўлса, у мажбурият орқасида эди. Булбул гул афсонасини олиб келди, биз бўлсак, у ой ҳажридан юзларча оҳ тортмоқдамиз. Бизларни гофил зоҳидлар қувдилару, лекин охирида огоҳ риндлар чақирдилар. Эй ўжар шўх, ҳар нимадан поксан, даргоҳинг поклари сенга паноҳ бўлсинлар. Фонийда махфий зоҳидлик бўлмайди, валлоҳу биллоҳки, у ринду ошиқдир. |
Айзан Булбуло, рози гул оварда, чу боз омадаӣ, Турфа мурғе магар аз гулшани роз омадаӣ. Баҳри ҳар нози ту сад рӯй ниёз аст ба хок, Ки ба сад ноз сӯи аҳли ниёз омадаӣ. Гӯиё ҷоми сабуҳӣ задаӣ, з-он ки ба шаб Ҷониби дайри муғон арбадасоз омадаӣ. Роҳат аз оби висолат расад, эй дил, гарчи 3-оташи ҳаҷр ба сад сӯзу гудоз омадаӣ. Пок ногашта дил аз ғайр чӣ судат зи суҷуд? 3-он ки нокарда таҳорат ба намоз омадаӣ. Эзидат сӯи ҳақиқат кашад охир дар ишқ, Гарчи дар ошиқӣ аз роҳи маҷоз омадаӣ. Ба Ҳарам рафтаму гуфтанд, ки: «Фонӣ, баргард!» Ёр дар хона, раҳи дуру дароз омадаӣ! | Эй булбул, гулнинг сирини олиб қайтиб келдинг, ажойиб қушсан, роз гулшанидан келдинг шекилли. Ҳар бир юзинг учун юзлаб юз ерга қўйилади, негаки юз ноз билан ниёз томонга келдинг. Тонгда май ичганга ўхшайсан, чунки тунда муғлар дайрига тўполон солиб келган эдинг. Айрилиқ ўтидан юз марта куйиб-ёниб келдинг, эй кўнгил, энди висол — роҳат топасан. Юрагинг ғайрдан пок бўлмай сажда қилганингдан не фойда, чунки таҳорат қилмасдан намозга келибсан. Гарчи ошиқликка мажоз йўлидан кирган бўлсанг-да, Тангри сенн ҳақиқий ишқ йўлига солади. Ҳарамга борганимда дедилар: «Эй Фоний, қайт! ер уйда бўла туриб, узундан-узун йўлни босиб келибсан, |
Татаббӯъи султон-ул фусаҳо Ҳусайнӣ хуллида мулкаҳу Аз мани овора дар кӯят фиғоне монда, Бенишоне рафтаву аз вай нишоне монда. Хонумон дар кӯи ту дарбохтам, бингар кунун Хонумон гум гаштаву бехонумоне монда. Гарчи мурдам дар сари кӯи вафо, ин ҳам хуш аст, Тӯъма к-аз баҳри сагонат устухоне монда. Носеҳи афсонаи Фарҳоду Маҷнун шуд дилам, 3-он ки дар ҳар кӯй аз вай достоне монда. Ҳамраҳон рафтанду ман нолон ба холи хештан, Чун саги гумгаштае, к-аз корвоне монда. Марҳами васл аз қадаҳ хоҳам, ки дар пиронасар Доғи ҳаҷрам дар дил аз ишқи ҷавоне монда. Соқиё, ҳар май, ки бинмудӣ ба Фонӣ, дар наёфт, Лутф фармо, к-ин замон ратли гароне монда. | Кўйингда мен оворадан бир фиғон қолди, бир бенишонлик кетдию ундан бир нишон қолди. Кўйингда хонумонимдан айрилдим, энди қара, хонумон ғойиб бўлдию, бехонумонлик қолди. Вафо кўйида ўлган бўлсам, бу ҳам яхшидир, кўйинг итларининг овқати учун бир суяк қолди. Дилим Фарҳоду Мажнун афсонасини бекор қилди, чунки ҳар бир кўчада дилимдан бир достон қолмишдир. Ҳамроҳлар кетдилар, мен корвондан адашган ит каби ўз ҳолимга йиғлаб қолдим. Висол марҳамини қадаҳдан сўрайман, чунки қариган чоғимда бир гўзал ишқидан дилимда айрилиқ доғи қолган. Эй соқий, Фонийга кўрсатган ҳар бир майинг таъсир қилмади, ҳозир лутфу марҳамат қилиб, катта идишда май бер. |
Мухтараъ Эй, ки дар дил бурдан оин ғорати дин кардаӣ,Аҳли динро дил ба яғмо шуд, чӣ оин кардаӣ? Дур набвад аз лабаш, эй ҷон, агар ёбӣ ҳаёт, З-он ки ӯро дар дилат бисёр ширин кардаӣ. Бӯстони рӯят аз май шуд фурӯзон, гӯиё Бодаро аз бӯстонафрӯз, рангин кардаӣ. Сунбулу наргис ба гулзори рухат монад бад-он-к, Дом афканда шикори оҳуи Чин кардаӣ. Дар маҳи рӯи арақноки худ аз гулҳои май, Бар зулолафшон гули сурию пасрин кардаӣ. Дар ҷаҳони бенишат, эй дил, сафо з-он хоки пост, То ки ӯро сурмаи чашми ҷаҳонбин кардаӣ. Фониосо нӯш кун ҷоми фанову шод бош! Эй, ки дил аз ҳодисоти даҳр ғамгин кардаӣ! | Эй кўнгил олишда расму динни ғорат этишни одат қилган гўзал, дин аҳлининг диллари торож бўлди, сен қандай тартиб ижод қилдинг? Эй жон, жонон лабидан ҳаёт топишинг тайин, чунки уни дилингда кўп ширин қилиб асрагансан. Майни бўстонафурўз (гултожихўроз) гули билан бўяганмидинг, ой юзинг бўстони майдан яшнаб кетди. Юзинг гулзоридаги кўзингу зулфинг гўё тузоқ қўйиб Хитой кийигини овлаётганга ўхшайди. Терлаган ой юзингни май гулларидан сури ва насрин (оқ ва қизил) гули тўкилган зилол сув қилдинг. Эй дил, кўзинг равшанлиги унинг оёқ тупроғидандир, чунки унинг изини оламни кўрадиган кўзингга сурма қилдинг. Эй, даҳр ҳодисалари билан дилни ғамгин айлаган киши, Фонийга ўхшаб фано жомини ичиб шод бўл! |
Эй зи ишқат бар дилу ҷонам сад афзунтар бало, Саъбтар лекин балои фурқатат аз ҳар бало. Чашму абрӯи ту офатҳо, балоҳо холу рух, Офате бар офат он шуд, ин балое бар бало. Дар балову офатам доим мани Маҷнун, ки ҳаст Ин парӣ сар то қадам офат, қадам то сар бало. Варзиши ман дар балои ишқу ҳиҷрон чун расид, Саъб набвад, гар биборад бар сарам дигар бало. Гар бало ин аст, к-аз соқӣ ба давр омад қадаҳ, Ҳар бало к-аз даври чарх ояд, фурӯ машмар бало Бими ишқат дошт ранҷурам, ҳалокам сохт ишқ, Беҳтар аз биму бало будаст будан дар бало. Ҳаст дар дашти фано мардон шаҳиди теғи ишқ, Фониё, дашти фано будаст дашти Карбало. | Эй, ишқидан жону дилимга юздан ортиқроқ бало ёпишган гўзал, фурқатинг балоси ҳар қандай балодан ҳам бадтарроқдир Қошу кўзинг офату балолар бўлиб, холу юзинг ўша офату бало устига балодир. У парининг бошдан оёғи офат, оёқдан бошигача балодир, мен девона доим бало ва офат ичидаман. Мен ишқу ҳижрон балосида чиниқдим, бошимга бошқа балолар ёғса ҳам бардош бераман. Соқийнинг қадаҳ айлантнриши бало бўлса, фалакдан келган балони бало ҳисоблама. Ишқннг ваҳимаси бемор қилганди, ўзи мени ҳалок этди бало хавфидан кўра, балонинг ичида бўлмоқ яхшироқ экан. Фано даштида ишқ тиғи билан шаҳид бўлган мардлар бор. Эй, Фоний, фано дашти — дашти Карбало экан. |
Фарози сабза ҳар сӯ, лолаи раъно зи бисёрӣ Бувад чун абри шингарфӣ ба рӯи чархи зангорӣ. Ва ё баҳри арӯсони чаман бар бистари ахзар Кушода сар ба сар чодар шаби олист пиндорӣ. Ва ё густурда бахри базми гул фарши зумуррадгун, Ба рӯи фарш барно карда шодурвони гулнорӣ. Латофат бин, ки дар оинагун дарёи ахзарфом, Ҳама акси шафақро мезанад лофи намудорӣ. Чӣ хуш бошад дар ин фасл ар зи дасти соқии гулрух Шароби лолагун дар ҷоми миноӣ ба даст орӣ. Ба як-ду ёри дамсозеву дастон зан хушовозӣ, Бигиру гӯшаи боғеву фурсат муғтанам дорӣ. Сиришки лолагун аз мардуми чашмам кушод он гул, Хисолаш ҳаст айни мардумӣ, ҷуз мардумозорӣ. Агар чун гард хоҳӣ сарбаландӣ хок бояд шуд, Ки бошад чархро ҳар дам нугунсорӣ зи ҷабборӣ. Агар худ боядат Фонӣ, ба каф домони пирн дайр Фитад, бояд ки то домони ҳашр аз даст нагзорӣ. | Кўм-кўк ўтлар устида ҳар томонда лолаларнинг кўплигидан улар мовий осмонда қизарган булутдек кўринади. Ёки чаман келинлари учун яшил тўшак уйида қизил чодиршабларни устма-уст солганда кўринади. Ва ёки гул базми учун зумраддек яшил гилам тўшаб, унинг устида қирмизи ўтов тикдиларми? Гўзалликни кўр, мовий дарё қўзгусида шафақнинг сурати акс этиб турибди. Бундай фаслда гул юзли соқийнинг қўлидан мовий жомда лоларанг шароб ичсанг, қандай яхши. Бир-икки ҳамроз ёру хушовоз достонсаро билан бир боғнинг бурчагида бўлсанг фурсатни ғанимат бил. Ул гул, кўзим мардумидан лоларанг ёшларни оқизди, айни мардумликда мардумозорлик унинг одатидир. Агар заррадек юксакликни истасанг тупроқ бўлишинг керак, чунки чарх, золимлиги сабабли ҳар дам қуйига тушмоқда. Эй Фоний, агар дайр пири этаги қўлингга тушса, уни қиёматгача қўлингдан чиқармаслигинг керак. |
Рухсори арақноки ту, эй турки таторӣ, Бар сафҳаи гул рехта борони баҳорӣ. Оташ ба дарунҳо чу чанор аст фитода, То ҷилва кунӣ, карда қабо ранги чанорӣ. Тир ар ба ҳаво афканӣ ин навъ паи сайд, Захмин шуда афтанд малоик чу шикорӣ. Теғи ту, ки чун оби ҳаёт аст равонбахш, Ҳоҷат ба ваям нест, чи ҳоҷат, ки барорӣ. Аз новаки он ғамза, ки дар чашм напайдост, Тире, ки задӣ бар дили ман омада корӣ. Соқӣ, мае аз баҳри хуморам, ки кушандаст, Андешаи махмурию он чашми хуморӣ. Фонӣ, чу намоӣ талаби ёр, фано шав, К-абнои замонро набувад шеваи ёрӣ. | Эй тотор гўзали, сенинг терлаган рухсоринг гул баргига баҳор ёмғири ёққандек кўринади. Чинор рангли либос кийиб жилва қилсанг, чинор дарахти каби кишининг ичига ўт тушади. Ов овламоқ учун ҳавога ўқ узсанг, фаришталар овланган махлуқлардай ярадор бўлиб йиқиладилар. Қиличинг оби ҳаёт сингарн жонбахш бўла туриб, ҳожатимни чиқармайди, унга нима ҳожатим бор. У кўзга кўринмаган ғамзангдан дилимга бир ўқ урдингу менга кор қилди. Эй соқий, хуморимни тарқатиш учун менга май бер, чунки хуморкўзнинг фикри мени ҳалок этишдир. Эй Фоний, ёр талабида бўлсанг, фано бўл, чунки замона аҳлида дўстлик (ёрлик) одати йўқдир |
Татаббӯъи Хоҷа Пири дайрат, эй сӯфӣ, гар барад ба меҳмонӣ,Соғар аз кафаш бистон он қадар, ки битвонӣ. Воиз, ин ки аз дониш панди халқ мегӯяд, Даъваташ чу зоҳир шуд, пас далели нодонӣ. Чашми ӯ, ки хунамро рехт мардумӣ карда, Мардумаш фидо, к-аз вай буд айни инсонӣ. Тавба мекунӣ, тарсам, чун ба маҷлиси риндон, Бошӣ аҷнабӣ, суде н-орадат пушаймонӣ. Гарчи пардагӣ бошад, пардадарҳамаш хонанд, Лаъб шав зи сар то по, макри хумми деҳқонӣ. Лаъли некувон ҷон аст, ӯ бувад саросар лаъл, Қатраи чу мозобат беҳ зи лаъли руммонӣ. Соқиё, маям додӣ, ташнагӣ фурӯ наншонд, Ҷоми дигарам деҳ, к-он ҷом бувад товонӣ. Гӯш дор, то гӯям як-ду нукта аз ишқат, Сирри ишқ чун гуфтам беҳтар аст пинҳонӣ. Пири дайрро гуфтам: «Сирри Ҳақ бигӯ!» Гуфто: «Умр агар бувад боқӣ, бо ту гӯям эй Фонӣ!» | Эй сўфи, агар дайр пири сени меҳмон қилса, қўлидан ича олганингча қадаҳ олиб ич. Воиз билимдонлигидан халққа насиҳат қилмоқчи, даъвоси аён бўлди, бу унинг нодонлигига далилдир. Унинг кўзлари одамийлик қилиб қонимни тўкди, одамлар унга фидо бўлсин, бу айни одамийлик. Тавба қиляпсан, қўрқаманки, риндлар мажлисида бегона бўлиб қолсанг, пушаймондан фойда йўқ. Пардали бўлса-да, бепарда ҳам дейдилар, бошдан-оёққача найрангбоз бўл, деҳқоннинг макр хумисан. Гўзалларнинг лаъли жондир агар бошдан-оёққача лаъл бўлса, оғиз сувингнинг бир қатраси лаъли руммонийдан афзалроқ. Эй соқий, май бердинг, аммо чанқоғимни қондирмадинг, яна бир жом берки, у менинг товонимдир. Қулоқ сол, ишқингдан бир-икки нукта айтайин, ишқ сирини яширинча айтган яхшироқ. Дайр пирига «Ҳақ сирини айт» дедим, у: «Агар умр боқий бўлса, эй Фоний, сенга айтарман», деди. |