ДЕВОНИ ФОНИЙ
Ихтироъӣ Шуълаи оҳам намояд майли гардун ҳар шабе,Ҳар шарори ӯ кунад равшан чароғи кавкабе. Об агар бар лаб чаконандам зи беморӣ чӣ гам, Гар шавад к-аз чашмаи нӯши ту тар созам лабе. 3-ин гумон к-он буд меафтам аз топоки дил, Ҳар яке к-аз чобукон ронад ба майдон маркабе. Сӯзи ҳаҷрам сохт хокистар, Ҳудоро, эй табиб, Дидаӣ касро ба умри худ чунин мӯҳрақтабе? Кай бурун бинанд дил аз чоҳи зақан, он к-ӯ фитод Ҳалқа андар гардани ҷонаш зи тавқи ғабғабе. 3-ӯ хумор аҳбобро бошад, рақибонро шароб, Ваҳ, ки дорад соқии даврон аҷоиб машрабе. Бонги нӯшо-нӯши риндон дар даруни қасри ёр, В-аз бурун Фонӣ надорад ғайри «ё Раб-ё Раб!»-е. | Ҳар кеча оҳим шуъласи фалакка чиқади, унинг ҳар бир учқуни бир юлдуз чироғини ёритади. Беморлигимда сенинг нўшинг чашмасидан лабимни ҳўл қилсам, ҳеч қандай ғамим йўқ. Ул чобукларнинг ҳар бири майдонда от чоптирса, гумоним шуки, юрагим талпинишидан йиқилар эдим. Ҳижроннинг куйдиришн мени кул қилди, эй табиб, умрини шундай куйдирадиган иситма билан ёққан кишини кўрганмисан? Ғабғаб тавқидан бўйнига ҳалқа тушган дилнинг чоҳи зақандан ташқаридалигини асло кўрмайдилар. Аҳбобга (дўстларга) хумор, рақибларга шароб беради, оҳ, даврон соқийсининг ажойиб феъли бор. Қаср ичидан риндларнинг «ич, ич» деган овози эшитилса, ташқаридан Фонийнинг « ё Раб, ё Раб» деган хитобидан бошқа нарса эшитилмайди. |
Татаббӯъи Хоҷа Гар ту як дам ба дари дайри муғон биншинӣ, Фақр бар салтанати рӯи замин бигзинӣ. Чун кунад ишвагари муғбачаи бодафурӯш, Нақди ҷон бештар аз дин бидиҳӣ чун бинӣ. То шудам волаи ин чашми сияҳ, динам рафт, Кас зи кофир чӣ кунад касб ба ҷуз бединӣ. Чӣ аҷаб гулшани лутф аст ҷамолат, ки дар ӯ, Мекунад сунбули он турраву рух насринӣ. Дар гулистони узори ту сари зулфи бахам, Ҳаст чун ҳиндуи дузде, ки кунад гулчинӣ. Аз рухат гесӯи мушкини ту гар сар метофт, Сар ба пои ту кунун монда, кунад мискинӣ. Хешро гар талабӣ хуш, қадаҳи май даркаш, 3-он, ки афтода зи ҳушёрият ин гамгинӣ. Меҳр аз ишваи соқӣ талабу даври қадаҳ, Ки наёяд зи фалак шеваи меҳроинӣ. Фониё, васл талаб чора надорад ҷуз сабр, Ту киву васл кӣ, бо ин ҳама бетаскинӣ? | Агар бир дам муғлар дайри эшигида ўтирсанг, ер юзи салтанатида фақрлик устунлигини англайсан. Бода сотувчи муғбача агар ишва қилса, уни кўриб, жону дил нақдини унга берасан. Бу қора кўзларга шайдо бўлгандан бери динимни бой бердим, киши кофирдан динсизликдан бошқа нимани ўрганади? Жамолинг қандай ажойиб латофат гулшанидирки, унда сочинг сумбулу, юзинг насриндир. Юзинг гулистонида эгилган сочларинг, гул ўғрилаётган бир ўғри ҳиндуга ўхшайди. Олдин агар сочинг юзингдан бош тортган бўлса, энди оёгингга бош қўйиб, мискинлигини кўрсатади. Агар хурсандчилик истасанг май ич, чунки бу қайғуларга ҳушёрлик туфайли дучор бўлгансан. Меҳрни соқийнинг феълию, қадаҳ айланишидан тила, негаки, фалакдан меҳрибонлик чиқмайди. Эй, Фоний, васл тилагувчининг сабрдан бошқа чораси йўқ, сен шунча сабрсизлигинг билан васлга қандай эриша оласан? |
Айзан Ҳалқаи зар бар баногӯши ту ҳар сӯ, эй парӣ,Ҳаст ду рахшанда ахтар гирди моҳи ховарӣ. Маҳ нагӯям, офтоберо магар карда қирон, Аз камоли ҳусн як сӯ Зӯҳра, як сӯ Муштарӣ. Аллоҳ-Аллоҳ, ин бувад аз матлаи авҷи шараф, Дар миёни моҳрӯён ғояти некахтарӣ. Бар сари он моҳ ҳар як з-ин ду ахтар омадаст, Фитнаи ҷону зи кокул шоми офат бар сарӣ. Тофта ҳар тор аз он кокул ба қасди сайди дил, Аз сари ошӯбу дил бурдан каманди анбарӣ. 3-он камандаш ҳалқаҳо бингар дароварда дар ӯ, Сар ба тавқи бандагӣ маҳпайкаронин озарӣ. Ҳалқаҳои гӯшро аз риштаҳои кокулаш Хоста таҳрир аз оини зебоманзарӣ. Соқиё, май деҳ, магар даври қадаҳ созад халос Аз балоҳое чунин, дар даври чархи чамбарӣ. Фониё, гар ҳалқаҳо з-ин сон бувад дар гарданат, Сар зи тавқи ишқ натвонӣ, ки берун оварӣ. | Эй пари, қулоғингдаги олтин ҳалқалар шарқ ойи теварагида чақнаб турган икки юлдуздир. Ой демайман, бир томондан Зуҳро юлдузию бир томондан Муштари юлдузи келиб, қуёш билан тўқнашдилармикин? Во ажабо, ой юзлилар ўртасида шарофат авж (осмони) да истараси иссиқ кўриниш ана шундай бўлади. У гўзал ой бошига бу икки юлдуз (ҳалқа) дан жон фитнасию зулфидан эса, офат шоми келибди. Зулфининг ҳар толасида ҳийла билан кўнгилни ўғирлайдиган хушбўй анбар каманди бор. Камандидаги ҳалқаларга бир қара, у ҳалқалар озарбайжон гўзалларининг бошларини қуллик ҳалқасига киргизиш учун ясалган. Зулф иплари (толалари) дан қулоқ ҳалқаларини халос этишга уриниши ғоятда гўзал, ҳайратбахш манзарадир. Эй соқий, май бер, айланувчи фалак даврида шундай балолардан қадаҳ навбати келиши мени қутқарса, эҳтимол. Эй Фоний, гарданингга тушган ҳалқалар шундай бўладиган бўлса, бошингни ишқ сиртмоғидан чиқара олмайсан. |
Айзан Саодати ду ҷаҳонӣ бувад ба ҳамчу мане, Ҳарифи тозаву аз бодаи куҳан ду мане. Ҳар он касе, ки чунин давлаташ муяссар шуд, Ба ғайри дайри фано хуш набошадаш ватане. Маро, ки кунҷи хароботи ишқ шуд маскан, Куҷо расад ба дилам сайри боғ ё чамане? Ба бӯи оташи ҳасрат чу мӯй мепечам, Бар оташи рухаш аз турра гар фитад шикане. На чашми ӯ бувад аз боди сурх, к-аш набвад, Ба ғайри хӯрдани хун дар тариқи ишқ фане. Чи навъ Юсуфи маънӣ кашам зи чоҳи ҷафо, Магар зи риштаи андеша афганам расане. Чу Фонӣ, он ки ба дашти фано фитад, шояд Чу барқ тай кунад он роҳ дар қадам задане. | Янги улфат ва икки ман эски май, мендек кишига икки жаҳон саодатидир. Кимга бундай давлат муяссар бўлса, фано дайридан ташқари ҳеч қандай ватанни писанд қилмайди. Ишқинг кунжининг хароботи менинг масканим бўлгач, боғ ёки чаман сайри орзуси кўнглимга қаёқдан келади. Агар юзи оташига сочидан бир ҳалқа тушса, ҳасрат ўтида сочдек печу тобга тушаман. Унинг кўзи бодадан қизармаган, чунки, ишқ йўлида қон ичишдан бошқа ҳунари йўқ. Маъно Юсуфини жафо қудуғидан қандай тортиб олай, андеша риштасидан арқон қилсам эҳтимол чиқариб оларман. Кимки, Фонийдек фано даштига тушса, у йўлни чақмоқдек бир қарашда босиб ўта олади. |
Татаббӯъи Сайфи Турк Хаёли тоати шаб мекунам ба рӯз басе,Чу шаб расид, барад аз худам хаёли касӣ. Чӣ доми зулф ба қасдам ниҳӣ, чу ҳаст лабат, Шакар бас аст зи баҳри гирифтани магасе?. Дилам ба дасти мурғест дар кафи он тифл, Ки накушад, нагузорад, насозадаш қафасе. Видоъи умр расидасту орзу дорам, Ки бо Масеҳдами худ бароварам нафасе. Маи муғона, ки хоҳам зи дасти муғбачагон, Ҷуз ин набошадам аз пири дайр мултамасе. Чу ман ба дайр саги кӯи кофирон гаштам, Муносиб аст зи зуннорам ар бувад марасе. Чу Фонӣ аз фалак овора гашт, чун ёбанд Ба гирдбоди фано чунки уфтод хасе. | Кундуз кунлари тунги тоатни кўп ўйлайман, кеч кирганда бировнинг хаёли ўзимдан айиради. Лабинг борлигида менинг қасдим учун нега зулфинг домини қўясан? Бир пашшани тутиш учун шакарнинг ўзи кифоядир. Менинг юрагим сенинг қўлингда худди боланинг қўлидаги қуш кабидир, уни на ўлдиради, на қўйиб юборади, на қафасга солади. Умр билан видолашув вақти келди, орзум шуки, масиҳодам ёрим билан бирга-бирга бир нафас олсам. Муғбачалар қўлидан муғона май ичишдан ўзга, дайр пиридан илтимосим йўқ. Меи дайрда кофирлар кўйининг ити бўлдим, менга зуннордан арқон қилинса муносибдир. Фонийни фалак овора қилди, фано уюрмасига тушган хасни қандай топиш мумкин. |
Ихтироъӣ Холро, к-аз нил бар рухсори маҳваш мезанӣДар дарун з-он шӯълаи гугирдам оташ мезанӣ. Ваҳ, ки дар сад тавба меорӣ шикаст, эй муғбача, Гом дар дайри муғон ҳар гаҳ ки сарх(в)аш мезанӣ. Мефитад дар риштаҳои ҷони зорам сад гиреҳ, Ҳар гиреҳ, к-аз тор бар зулфи мушавваш мезанӣ. Хирқа аз хуноб нақшин мешавад, эй дида, об Чун бад-ин рухсора аз хун мунаққаш мезанӣ. Мефитад дар мулки дил барқи бало ушшоқро Сӯяшон ҳар гаҳ шарар аз наъли абраш мезанӣ. Гӯш гармат з-оташи май мушкил аст, эй муҳтасиб, Мешавад осон агар оташ дар он фаш мезанӣ. Хун мазан бар рух зи чашм аз талхии ҷоми фироқ, Фонӣ, ин ҳам бигзарад аз дур то чашмаш занӣ. | Нил билан ойдек юзингга хол қўйганингда, у гугурт билан ичимга олов ёқасан. Муғлар дайрида сархуш, қадам босганингда, ваҳки, эй муғбача юз тавбани синдириб юборасан. Паришон сочларингга ҳар тугун солганингда, жони зорим ришталарига юз тугун тушади. Эй кўз, бу рухсорга қондек ёшларни оқизиб, хирқамни бу хунобдан мунаққаш қиласан. Отинг наълидан ошиқларинг сари учқун сочганингда, ошиқлар дил мулкида бало чақмоғини чақасан. Эй муҳтасиб, май ўтидан қулоғингни қиздириш мушкул, агар салланг печига ўт солсанг осонроқ бўлади. Айрилиқ жомининг аччиқлигидан кўзингдан юзингга қон тўкма, эй Фоний, бу чаман кўз очиб юмгунча ўтиб кетади. |
Айзан Ҳар он ки дорад аз осеби ранҷи давр ғаме, Чӣ ғам, гараш сӯи майхона ранҷа шуд қадаме?! Ба доғҳои ғамам раҳм карда бодафурӯш, Агар диҳад қадаҳам, нест ҳоҷати дираме. Кашам ридои маёлудро ба чӯб, агар Паи гадоии майхона боядам аламе. Касе дар оинаи меҳр дид рӯи мурод, Ки нӯш кард қадаҳ бо ҳабиб субҳ даме. Ҳарими майкадаро муғтанам шумору макун Ба сайри бодия қатъи масофати ҳараме. Ба оби равшани май шӯй то, сафо ёбад Саҳифаи дилат, ар тира гардад аз аламе. Халосиям зи худӣ кушт, кош, эй Фонӣ, Ба қатъи дашти фано беш аз ин қадам задаме. | Кимда давр аламларидан дарду ғам бўлса, майхона томон қадам қўйса, қандай ғами қолади. Майфуруш, ғамим доғларига раҳм қилиб, бир пиёла май берса, танганинг ҳожати йўқ. Майхонага гадойлик қилиб боришим учун байроқ керак, шу сабабдан майга беланган ридони ёғоч бошига ўрнатиб оламан. Ўз дўст-ҳамдами билан эрталаб бир пиёла май ичган киши муҳаббат ойинасида ўз муроди юзини кўради. Майхона ҳарамини ғанимат ҳисоблаю дашту саҳро кезиб, қанча йўл босиб Каъбага бориб юрма. Дил саҳифаси бирор аламдан хира бўлса, уни мусаффо филиш учун, майнинг покиза суви билан юв. Эй Фоний, ўзликдан халос бўлиш мени ўлдирди, кошки эди шу ўлишдан бурун фано даштига кўпроқ қадам қўйган бўлсам. |
Татаббуъи Шайх Камол Ба ишқат мани хастаро сӯхтӣ,Хасеро ба барқи бало сӯхтй. Зи шавқу лабу холҳоят ба рӯ, Ба ҷони ҳазин доғҳо сӯхтӣ. Диламро чуовора кардӣ ба зулм, Намедонамаш то куҷо сӯхтӣ? Чиҳо омад аз чашму рӯят ба дил, Ки ё сохтӣ хаста, ё сӯхтӣ. Диламро, ки аз дардат озурда буд, Ҳамоно зи баҳри даво сӯхтӣ. Зи ишқат наёсуд бечора дил, Ки то кардияш мубтало, сӯхтӣ. Ба ҳар кас, ки оташ задӣ, сӯхтам, Дар оташзаданҳо маро сӯхтӣ. Ба ҷаврам чу аз худ чудо сохтӣ, Ба доғи ҷудоӣ чаро сӯхтй? Аз он Фонӣ аз хеш якбора раст, Ки ӯро ба доғи фано сӯхтӣ. | Мен хастани ишқинг билан ёндирдинг, бир хасни бало чақини билан куйдирдинг. Лабларингу юзингдаги холлар шавқи билан ғамли жонга доғлар солиб ўртадинг. Дилимни зулминг билан овора қилиб қўйиб, билмадимки, унинг қаерларигача куйдирдинг. Бу оҳу кўзларингу ойдек юзингдан дилимга нималар келди? Ё малхам қўйдинг ёки куйдирдинг? Дилим дардингдан озор топган эди, эй табибим, уни даволаш учун куйдирдинг. Ўзингга мубтало қилиб куйдирганинг учун бечора дилим ишқингдан ором топмади. Сен ҳар кимга ўт ёққан бўлсанг, мен куйдим, ўт ёқишинг билан мени куйдирдинг. Менга жабр қилиб, ўзингдан айирдинг, нима учун жудолик доғи билан куйдирасан? Фонийни фано доғида ёндирдинг, шу билан у ўзликдан қутулди. |
Ихтироъ Муҳтасиб, майли шикасти ҷому саҳбо мекунӣ, Базмро барҳам задӣ, мастӣ, ки инҳо мекунӣ? Эй, ки гӯӣ тарки расвоӣ кун андар майкада, Дар бари риндон маро ин лаҳза расво мекунӣ. Нимҷоне мондаам, ҷоно зи бепарвоият Мекунӣ корам тамом, он гаҳ, ки парво мекунӣ. Ғорати ақлам намудӣ, гар шудам шайдо чӣ айб, Ақли куллро чун зи нозу ишва шайдо мекунӣ?! Мекушӣ Хизру Масеҳоро зи теғи ғамзаат, В-аз ду лаб эҳёи сад Хизру Масеҳо мекунӣ. Дил зи пилу ғозаат, ҷоно, харобӣ мекунад, Гӯӣ ин ороиш аз баҳри дили мо мекунӣ. Қатъи саҳрои худӣ, эй Фонӣ, авлотар аз он-к, Баҳри ташҳизи дили худ сайри саҳро мекунӣ. | Эй муҳтасиб, май жомини синдиришга тутиндинг, базмни вайрон қилдинг, бу ишларни қиляпсан, мастмисан? «Эй майхонада расволикни ташла!» дейдиган киши, ҳозир риндлар қошида мени расво қилмоқчимисан? Эй жоним, сенинг бепарволигингдан ярим жон бўлиб қолдим, қачон парво қилсанг, мени саранжом қиласан. Ақлимни торож қилдинг, мафтунинг бўлсам, нима айби бор? Чунки нозу ишванг билан ақли куллни (Жабраилни) ҳам шайдо қиласан. Хизр билан Исони ғамзанг тийғи билан ўлдирасан, ва икки лабинг билан юзларча Хизру Исони тирилтирасан. Эй жон, юзингга зийнат бериш учун қўйган хол ва ғозаларингдан дил хароб бўлди, бу безанишни бизнинг дил учун қиласанми? Эй Фоний, дилингни ўткир қилиш учун саҳрони сайр қилганингдан кўра, ўзлик саҳросини кезишинг яхшироқ. |
Татаббӯъи Мир Вафоӣ Дилам бурдӣ, ба рух чун парда бо сад макру фан бастӣ,Чу дуздон гоҳи қасди нақд рӯи хештан бастӣ. Зи хун гулҳои боғи дарду меҳнат гашт, эй ҳамдам, Мудаввар пунбаҳо, к-аз ҳар тараф бар доғи ман бастӣ. Чу шаб шуд субҳи уммедам, зи ҳар зевар, ки дар хубӣ, Зи анбар бехтӣ бар маҳ, зи сунбул бар суман бастӣ. Дигар, эй муғбача, ҳиндуи гарданбастаат гаштам, Ба гардун чунки аз зуннори он зулфам расан бастӣ. Ғараз буд, эй фалак, ишқи чавонону маи кӯҳна, Диламро чанд рӯзе гар дар ин дайри кӯҳан бастӣ! Кунун мастам кун, эй пири муғон, чун аз гуноҳи зуҳд, Ба гардан дӯш дар дайрам сабӯи дурди дан бастӣ. Бад-он к-аз ҷумла ғамҳои ҷаҳон ворастӣ, эй Фонӣ, Ба рӯи аҳли олам чун дари байт-ул-ҳазан бастӣ. | Ўғрилар пул ўғирламоқчи бўлганларида юзларини рўмол билан боғлаганлари сингари, сен ҳам юз ҳийла найранг билан юзингни яшириб, дилимни ўғирладинг. Эй ҳамдам, баданимдаги қонли доғларимни пахталар билан ўрадингу, пахта қонга беланиб, таним дарду меҳнат гуллари очилган биёбонга айланди. Ўзингга зеб бериб, гўзаллигингни ошириш учун анбардан ойга элаб (юзга анбар сепиб), сочингдан суман (юз) гулини боғлаганингдан кейин умидимнинг тонги оқшом каби бўлди. Эй муғбача, мен бўйни боғлиқ ҳинду қулинг бўлдим, чунки зулф зунноринг билан бўйнимни боғладинг. Эй фалак, бир неча кун дилимни бу кўҳна дайрга боғлаган бўлсанг, бундан мақсад гўзалларга ишқибозлик ва бир неча йиллик кўҳна май эди. Эй муғлар пири, мени қаттиқ маст қил, чункн кеча дайрда зоҳидлигим туфайли бўйнимга хум қуйқаси тўла кўза осдинг. Эй Фоний, ғам уйи эшигини олам аҳлининг юзига ёпиш билан оламдаги барча ғамлардан халос бўлдинг. |
Татаббӯъи Шайх Маро ба дайри муғон ин бувад ҳамеша гадоӣ,Ки кист он ки кунад лутф як-ду ҷом худоӣ. Агар на соф бувад дурди ҷом не ҳисоб аст, К-аз ин хумор бурун орадам ба комравоӣ. Агар ба ҷом набошад, бас аст кӯҳна сафолам, Дар он бирезаду з-он бахшад нишотфизоӣ. Закоти ҳусни худ, эй муғбача, ки бурдӣ маям деҳ, Аз он ки садқа кунад дафъи ҳодисоти қазоӣ. Дило, ба пири муғон шод бошу муғбача з-он рӯ Ки кори золи фалак ҳаст тифли ҳодисазоӣ. Давои ранҷу ғамам шуд май, эй фақеҳ, ту гуфтӣ, Ки ҷоиз аст ба шаръ ар хӯранд баҳри давоӣ. Чу Фонӣ, эй ки туро орзу тариқи фано шуд, Магар ки даркашӣ аввал зи дурди дарди фаноӣ. | Муғлар дайрида мен ҳамиша гадолик қилиб, «ким Худо йўлида бир-икки жом илтифот қилади?» дейман. Агар тиниқ, май бўлмаса, майнинг қуйқуми ҳам хуморимни ёзиб, комимни раво қилади. Агар жом бўлмаса эски сопол менга бас, унга шароб қуйиб берилса-ю, шодлигимни орттирса. Эй муғбача, ҳуснинг закоти учун менга май қуйқумини бер, чунки садақа қазо ҳодисаларини қайтаради. Эй кўнгил, муғлар пири ва муғбачага шод бўл, чунки, фалак кампирининг иши ҳодисалар гўдагини туғишдир. Май менинг дардимга даводир, эй фақиҳ, даво учун май ичиш шариатда раводур деб ўзинг айтгансан. Эй, Фонийдек фано йўлини орзу қилган киши, бунга аввал фано дурдини ичсанг, шояд эриша оласан. |
Татаббӯъи Хоҷа Дар дайри муғон будан масти маи ноб авло, Сар дар сари май кардан монанди ҳубоб авло. Ҳам дафтари илми мо, ҳам хирқаи зуҳди мо, Ин вазъи хумор ансаб, он раҳни шароб авло. Аз дидаву дил зорам, к-аз даст бишуд корам, Ин сӯхта дар оташ, он рафта ба об авло. Гарчи рухи он маҳваш, дар ҷилва намояд х(в)аш, Чун зад ба чаҳон оташ дар зери ниқоб авло. Ҳам Ҷам бишуду ҳам Кай, мо ҳам биравем аз пай, Дар дайри хароб аз май, уфтода хароб авло. Аз зуҳд чу ворастам, дар кунҷи вараъ ҷастам, Бар майкада дил бастам, дар бода шитоб авло. Фонӣ, ба гаҳи пирӣ, бо тавба беҳ ар мирӣ, Риндона қадаҳ гирӣ, дар аҳди шабоб авло. | Муғлар дайрида тиниқ майдан маст бўлиш афзалдир, май учун ҳубобдек бошдан кечган авлодир. Бизнинг илмимиз дафтари ва зўҳдимиз хирқасини, бирининг хумор ҳақига, яна бирини шароб қарзига берилгани афзал. Кўзим ва кўнглимдан зорман, негаки иш қўлдан чиқди, бунисининг ўтда куйгани, унисининг сувга ташлангани авло. Гарчи ул ойнинг юзи жилва қилгани яхши бўлса ҳам, лекин дунёга ўт солиши сабабли ниқоб остида бўлгани авло. Жамшид ҳам кетди, Кайхисрав ҳам, биз ҳам ортидан борамиз, хароба дайрида майдан хароб бўлиш афзалдир. Зуҳддан қутулдим, вараъ бурчагидан қочдим, майхонага кўнгил қўйдим, бода учун шошилган афзалдир. |
Айзан Ҷоми Ҷам аз чӣ ба огоҳии олам хоҳӣ?Ҷоми май нуш, ки набвад зи худат огоҳӣ! Бода даркаш, ки бувад як-ду қадаҳ дар сари ту, Агар аз дарди сари даҳр халосӣ хоҳӣ. Тухми уммед, ки дар мазраи ҷон афшондам, Нестам ранге аз ӯ ғайри узори коҳӣ. То ба моҳӣ зи маҳат файз расонӣ бояд, То бувад шокири ҷуди ту зи маҳ то моҳӣ. Хоки наълайни гадоёни дари майкадаро Гар биёбӣ, маталаб афсари шоҳаншоҳӣ. Лаб куҷо тар кунӣ аз оби ҳаёти мақсуд, Гар ба зулмат накунад Хизри раҳат ҳамроҳӣ. Домани ҳиммат агар бар ду чаҳон афшонад, Фонӣ, ин бас бувадаш мансабу соҳибҷоҳӣ. | Оламдан хабардор бўлиш учун нимага Жамшиднинг жомини истайсан? Узлигингдан хабардор бўлмаслигинг учун май ич! Дунёнинг бошингдаги бош оғриғидан қутулишни истасанг, бир-икки қадаҳ май сипқар. Умид уруғини жон экинзорига эккан бўлсам ҳам, ундан сомондек сарғайган юздан бошқа ранг ҳосил унмади. Осмондаги ойдан тортиб то ер остидаги балиққача хайр-эҳсоннинг шукрини қилувчи бўлсин учун сен ойдан балиққача файз еткарувчи бўлишинг керак. Сен майхона эшигидаги гадоларнинг кавушлари гардини топсанг, подшоҳлик тожини сўрама. Агар бу қоронғилик йўлида Хизр сенга ҳамроҳлик қилмаса, мақсуд ҳаёт сувидан лабингни қандай ҳўллай оласан? Эй Фоний, ҳимматинг этагини икки жаҳондан силксанг, сен учун ҳар қанча мансабу амалдан шу аълодир. |
Айзан Чи дигаргун зи ғаму меҳнати гардун бошӣ,Беҳтар он аст, ки аз бода дигаргун бошӣ. Ҷуръае даркашу хуш бош, ки ин гардунро, Хушие нест бад инсон, ки ту маҳзун бошӣ. Гирдбоди тарафи манзили Лайлӣ расадат, Гар ту саргаштаи оп дашт чу Мачнун бошӣ. Ҷоми Ҷам боядату ганҷи Фаридун бе ишқ, Нашавад гар ҳама Ҷамшеду Фаридун бошӣ. Аз фироқаш, ки кунӣ ашк чу Ҷайҳун, эй дил, Нест судат агар ин ҷониби Ҷайҳун бошӣ. Дар раҳи ишқ ҳама барқи равонанд, эй чашм, Ту ба тардоманӣ ин ҷо чӣ кунӣ, чун бошӣ. Фониё, мурданат авлост ба саҳрои фано, 3-он ки дар мулки худӣ ҳокими ҳар дун бошӣ. | Нега гардун ғамидан ҳолинг ўзгаради? Унинг бодадан ўзгаргани яхшироқдир. Бир қултум май ичгин-да, қувонгин чунки гардунга сенинг қайғуришингдан ортиқроқ шодлик йўқ. Агар у даштда Мажнундек овора бўлсанг, Лайли манзили томонидан қуюн эсиши мумкин. Агар тамоман Жамшиду Фаридун бўлсангу, Жоми Жам ва Фаридун ганжини ишқсиз талаб қилсанг бариси кераксиздир. Эй дил, агар фироқда кўз ёшингни Жайҳун қилсанг, аммо ўзинг Жайҳуннинг нариги қирғоғида турган бўлсанг фойдасиздир. Эй кўз, ишқ йўлидан барча яшиндек юради, сен этагинг ҳул аҳволда нега турибсану нима қиласан? Эй Фоний, ўзлик мулкида ҳар бир тубанга ҳоким бўлгандан фано саҳросида ўлганинг яхшироқдир. |
Айзан Ба риё чанд сар андар сари саҷҷода кунӣ,Беҳ, ки дар дайри муғонаш гарави бода кунӣ. Бода ҳар гаҳ, ки диҳад даст, бихӯр, лозим нест Ин, ки оини танаъъум ҳама омода кунӣ. Нафитодаст чу ман бедиле андар кӯят, Раҳм чӣ бувад бар ин бедили афтода кунӣ. Сарбаландӣ талабӣ дар чамани даҳр чу сарв, Ростӣ варз, ки худро зи ғам озода кунӣ. Аз паи қатраи нам лаб макушо чун ғунча, Хунхӯрӣ гар талаби рӯзии нанҳода кунӣ. Ғайри девонагият чист, ки бошад ҳар сӯ Одамӣ зодаву ту майли паризода кунӣ. Фонӣ, он рӯз бувад қисми дилат нақши фано. Ки ҷуз аз сурати матлуб варақ сода кунӣ. | Қачонгача риё билан жойнамозга сажда қиласан? Яхшиси шуки, ўша жойнамозни муғлар дайрида майга гаров қўй. Май топилди, дегунча ич, зиёфат асбобларию овқатлари тайёр бўлиши шарт эмас. Кўйингда бирор ошиқ менга ўхшаб йиқилиб ётмаган бўлса керак, бу йиқилиб ётган ошиққа раҳм қилсанг, нима бўлади? Дунё гулзорида сарв дарахти каби бошинг баланд бўлишини истасанг, тўғриликни машқ қил, чунки ўзингни ғамдан озод қиласан. Бир қатра нам учун ғунча янглиғ лаб очма, ўзингга насиб бўлмаган нарсани талаб қилар экансан, қон ичасан. Ҳар томонда одамзод туриб, паризодга майл қилмоғинг девоналикдандир. Эй Фоний, матлуб суратидан бошқани саҳифангдан тозаласанг, ўша куни дилингда фано нақши қисмати ҳосил бўлади. |
Мухтараъ Бо ҳарифон соғари мастӣ дамодам мекашӣ,Ҳамчу махмурон ба мо рӯ аз чӣ дарҳам мекашӣ? Ҳаст баҳри рафтани нақди дил аз рӯи замин, Чун гаҳи рафтан ба хок он зулфи пурхам мекашӣ. Ҷону дил пайкони тирашро гирифта, эй рафиқ, 3-он намеояд бурун, ҳарчанд маҳкам мекашӣ. Гар кашӣ заҳри ғам эй дил, аз сафоли он сагон Беҳ, ки оби зиндагӣ аз соғари Ҷам мекашӣ. Кай ба сад олам нишот арзад паи Як чуръа май, Эй дил, ин бедоду ғам, к-аз аҳли олам мекашӣ, Гарчи нозебост ҷаври аҳли олам шод бош, К-аз паи зеботарин авлоди одам мекашӣ. Захми теғаш, Фониё, бахшад ҳаёти ҷовидон, Аз касон миннат чаро аз баҳри марҳам мекашӣ? | Улфатлар билан мастлик пиёласини дам-бадам ичиб турибсану бизга хуморилар сингари юзингни буриштирасан. Юрганингда ўрилган сочингни ерга судраб юрганинг дил нақдини ердан супуриш учундир. Эй дўст, жону дилим унинг ўқини шунчалик қаттиқ ушлаганки, ҳар қанча қаттиқ тортсанг ҳам (ўқ) у ердан чиқмайди. Эй дил, у жонон кўйи ити ялоғидан ғам заҳри симирсанг, Жамшид жомидан ҳаёт сувини симиргандан афзалдир. Эй дил, бир қултум май учун олам халқидан бу зулму ғамни тортишинг, қачон юз оламнинг шодлигига арзисин. Олам аҳлининг жабру зулми чиройли бўлмаса ҳам, шод бўл, чунки олам аҳли гўзаллари учун шундай жабру ситам тортмоқдасан. Эй Фоний, тийғининг яраси абадий ҳаёт бағишлайди, шундай бўлгач. нима учун у ярага малҳам сўраб одамлар миннатини тортасан? |
Татаббӯъи Мир Чу наёрам ин, ки нӯшам ба ту май ба ҳою ҳӯе.Бас агар кашам ба гардан сӯи маҷлисат сабуе. Сӯи сарву гул шитобам ба ҳавас, вале наёбам На зи қоматат мисоле, на зи орази ту бӯе. Талабам бувад висолат, ҳавасам бувад ҷамолат, На ҷуз онам эҳтиётҷе, на ҷуз инам орзуе. Калимоти шайхи нодон ҳама тӯбӣ асту ризвон, Сари мову пои сарве, рухи мову хоки кӯе. Ту, ки манъи ишқи он маҳ ба мани ҳазин кунӣ, ваҳ, Бинамоӣ боре аввал ба ҳама чаҳон чу ӯе. Ба ту мулку тахти Доро, ки бувад мурод моро, «Ба фароғи дил замоне, назаре ба хубрӯе». Ману кӯи майпарастон ба ҳазор савту дастон, Ба хаёл бодаи соф, ба дил рухи накӯе. Ба ҳама сулуку сират надиҳанд раҳ ба дайрат, Надиҳӣ чу хирқаи зуҳд ба бода шустушӯе. Чу висол ҷӯӣ эй Фонӣ, аз ӯ бидон, ки бояд Худу ғайри худ бимонӣ ва зи ғайри худ наҷӯӣ. | Сен билан май ичиб хурсандчилик қилолмайман, агар мажлисингга кўза кўтариб боролсам менга басдир. Ҳавас билан сарву гул томон шошиламан, аммо на қоматинг мисолини, на юзинг ҳидини топа оламан. Менинг истагим сенинг висолинг, ҳавасим эса жамолингдир, на ундан бошқа эҳтиёжим, на бундан бошқа орзуим бор. Нодон шайхнинг сўзлари фақатгина Тўби билан ризвондан, аммо менинг бошим бир сарвнинг оёғида-ю юзим бир кўчанинг тупроғидадир. Эй, ул ой ишқидан мен маҳзунни қайтарувчи киши, аввал биронта унга ўхшашини жаҳонга кўрсат. Доронинг мулку тахти сенга бўлсин, менинг муродим эса бир гўзалга бир дам роҳат қилиб тикилмоқдир. Мену майпарастлар кўчаси — минг афсонаю-достон, хаёлимда тиниқ шаробу, юрагимда бир гўзалнинг юзи. Агар зуҳд хирқасини бода билан ювмасанг ҳеч бир сулук ва сийрат билан дайрга йўл тополмайсан. Эй Фоний, агар ундан висол истасанг ўзингу ўзингдан бошқани қўйиб, ундан ўзгани излама. |
Айзан Аз баҳри дафъи ҳастӣ хоҳам тариқи мастӣ,3-он рӯ, ки майпарастӣ беҳтар зи худпарастӣ. Як нуқта аз даҳонат дар дидаям наёмад, Умре назора кардам дар коргаҳи ҳастӣ. Хоҳӣ чу гирдбодат сар бар сипеҳр сояд, Худро чу хоки раҳ соз андар тариқи пастӣ. Гуфтам, ки дар тахайюл сӯи лабаш барам даст, Бинмуд ғайрати ишқ манъи дароздастӣ. Шуд сарфарози гулшан сарви сиҳӣ, магар хонд Нақши нигини давлат дар «ростию растӣ». Бо ҳар ки ғайраш, эй дил, бошӣ нишаста бархез! Гар бошад орзуят бо ёр ҳамнашастӣ. Нашкаста хеш Фонӣ, беш аз фано мазан дам, Лофат дуруст бошад худро агар шикастӣ. | Борлигимни йўқотиш учун мастлик йўлини истайман, чунки манманликдан майпарастлик яхшироқдир. Борлиқ ишхонасига умр бўйи назар қилдим, оғзингдан бир нуқта ҳам кўринмади. Қуюн каби бошинг осмонга суйкалишини (етишини) истасанг, пастлик йўлида ўзингни кўча тупроғи каби қил. Хаёлимда лабинг томон қўл чўзай дедим, ишқ ғаюрлик қилиб, қўл узатишимга йўл бермади. Сарв гулшанда мартабали бўлди, у давлат муҳридаги «Ростию расти» («тўғри бўлсанг, халос бўласан») сўзини ўқиганмикан? Эй дил, ёр билан ўтиришни орзу қилсанг, бошқа билан ўтирган бўлсанг ҳам, ўрнингдан тур. Эй Фоиий ўзингни синдирмай туриб, фано ҳақида сўзлама, агар ўзингни синдирсанг, лофинг тўғри бўлиб чиқади. |
Дар майкада гадоӣ беҳ з-он ки подшоҳӣ, Риндию майпарастӣ хуштар зи ҳар чи хоҳӣ. Ишқи ту кард зоҳир бо ман чу даъвии хун, Доданд дидаю дил аз ҷонибаш гувоҳӣ. Султони мулки ишқам, бингар, ки дар ғамат чун, Бигрифта оҳу ашкам аз моҳ то ба моҳӣ. Радду қабул чун нест, зоҳир мабош, эй шайх, Аз фисқи мо гурезон, бо зуҳди худ мубоҳӣ. Гар баҳри раҳмати ӯ ояд ба мавҷ ғам нест, Гарчи зи дуди исён дорем рӯсиёҳӣ. Чун ёр нукта гирад, бошад гуноҳаш афзун, Онро, ки ҳаст дар дил даъвии бегуноҳӣ. Соқӣ фикан маи лаъл дар ҷоми каҳрубогун, То лоларанг созем аз вай узор гоҳе. Он шӯхи риндвашро нозам, ки гоҳи ҷилва Афсар зи тоҷдорон бистуд ба каҷкулоҳӣ. Дайри фанову Фонӣ, зуҳҳоду хонақаҳ з-онк, Дар дайр узр беҳтар аз учби хонақоҳӣ. | Майхонада гадойлик қилиш подшоҳликдан яхшироқдир, риндлигу майпарастлик ҳамма нарсадан яхшироқ. Ишқинг қонимга даъво қилган пайтда, кўз ва кўнгил унинг фойдасига гувоҳлик бердилар. Ишқ мулкинингсултониман, қара, сенинг ғамингда оҳим ва кўз ёшларим еру кўкни тутди. Рад ва қабул маълум эмас, эй шайх, бизнинг фисқимиздан қочма-ю, ўз зуҳдинг билан мақтанма. Гарчи гуноҳлар тутунидан юзимиз қора бўлса-да, унинг раҳмат денгизи мавж урса ғам йўқдир. Агар ёр қилдан қийиқ қидирса, ўз кўнглимда бегуноҳман деб юрган кишининг гуноҳи ортади. Қаҳрабо тусли жомдан қизил шароб қуй, эй соқий, токи у билан гоҳида юзимизни лоларанг қилиб турайлик. Ушал риндваш шўх билан фахрланаманки, у жилва қилиб, тождорларнинг тожини олиб қоча олади. Фоний, фано дайрида-ю зоҳидлар хонақоҳда узр билан дайрда бўлиш, ғурур билан хонақоҳда туришдан афзалроқдир. |
Татаббӯъи Хоҷа Кай раҳи ишқ тавон шуд зи сари булҳавасӣ, Магар аз хеш бурун оиву он ҷо бирасӣ. Ба аёдат қадаме бар сари ин хаста расон, Эй, ки машҳури чаҳонӣ ба Масеҳонафасӣ. Бекасонро ту касӣ вой, ки нагрифт қарор, Корам аз бекаси, ишқ суи ҳеч касӣ. Ман киву васли ту ҳайҳот, ки хоҳам ки расам, Ба нишемангаҳи анқо ба ҷаноҳи магасе. Бин, ки дар бодияи ишқ дили чоки маро, Паҳлӯи маҳмили Салмост мақоми ҷарасӣ. Шабрави кӯи харобот даро шод, ки нест Ваҳме аз шаҳнагӣ он ҷову ғаме аз асасӣ. Сад кас аз саъю талаб роҳ набурданд ба дӯст, Ту куҷо раҳ барӣ охир, ба дусад ҳеҷ касӣ. Фониё, дашти фано тай нашавад бе тавфиқ, Раҳравон, гарчи дар ӯ пӯя намоянд басе. | Енгилтаклик билан ишқ йўлини босиб ўтиши мумкин эмас, агар ўзлигингдан кечсанг у ерга етишинг мумкин. Эй, масиҳнафислик билан жаҳонга машҳур бўлган, бу хастани кўриш учун унинг бошига қадамингни етказ. Сен кимсасизларнинг кимсасисан, аммо мен кимсасизликдан ҳеч кимга ишқ қўёлмадим. Мен киму, сенинг васлингга етишмоққа йўл бўлсин, анқо ин қурган юксакликка чивин қаноти билан учиб чиқиш мумкинми? Ишқ саҳросида чок бўлган юрагимни кўр, Салмо карвони ёнида қўнғироқ ўрин тутганга ўхшайди. Энди тунда харобот кўйига келувчи, шодлик билан киргил, бу ерда ҳокимнинг қўрқуви-ю миршаб, соқчиларнинг ғами йўқ. Юз киши қанча интилиб дўст томонга йўл тополмадилар, Сен икки юз бор кимсасизлигинг билан қандай йўл топа оласан? Эй Фоний, гарчи йўловчилар у йўлда кўп юрсалар ҳам, тавфиқсиз фано дастидан ўтиб бўлмайди. |
Мухтараъ Эй шаби ғам, чанд дар ҳиҷрони ёрам мекушӣ, Зинда медорам туро, баҳри чӣ зорам мекушӣ? Хунам, эй гардун, биҳил бодат агар аз рӯи лутф, Зери пои рахши он чобуксуворам мекушӣ. Ихтиёрам нест дар ҷон додан андар пеши ту, Гарчи аз мастӣ ту ҳам беихтиёрам мекушӣ. Рӯй аз май гашта гул-гул, менамоӣ бо хасон, Ман, ки нолон булбулам, з-он хор-хорам мекушӣ. Соқиё, ҳарчанд к-аз май метавонӣ зинда сохт, Лек, з-истиғно дар андӯҳи хуморам мекушӣ. 3-он чу шамъам гиряву сӯзи ниҳонӣ муҳлик аст, К-аз саводи зулф дар шабҳои торам мекушӣ. Оташи дил низ хоҳӣ кушта гардад, з-он сабаб, Ҳар дам, эй қотил, ба теғи обдорам мекушӣ. Азбарои куштанам доғи фироқат бас набуд? К-аз паи васлат ба доғи интизорам мекушӣ! Ин ки мондам зинда бе рӯи ту, ҷоно, з-ин ҳаёт, Чунки донӣ, пеши рӯят шармсорам мекушӣ. Аз ту шуд, эй ишқ, Фониро фано, к-он дар фироқ, Сӯзиям пинҳону аз васл ошкорам мекушӣ. | Эй ғам туни, қачонгача ёримнинг ҳажрида мени ўлдирасан? Сени тирик тутаман (кечалари бедорман)-ку, нима учун мени зор қилиб ўлдирасан? Эй осмон, меҳрибонлик юзасидан, у ел қадам отли дилбарим оти оёғи остида мени ўлдирсанг, қоним сенга ҳалол бўлсин. Мени мастлик билан беихтиёр ўлдирганингда ҳам, қошингда жон беришда мен ҳам беихтиёрман. Май билан юзингни гулгун қилиб пастларга кўрсатасан, шу ишинг билан мен навосоз булбулни андишада ўлдирасан. Эй соқий, май билан тирилтира олсанг-да, лекин истиғно билан хуморилик ғамида ўлдирасан. Қора зулфинг билан қоронғи кечаларда ўлдирганинг сабабла шамъ каби йиғлашиму яширинча куйишим ҳалокатлидир. Эй қотил, ҳар нафасда кескир қилич билан мени ўлдирмоқчи бўлганинг боиси шуки, дилим ўтини сўндиришни ҳам истайсан. Мени ўлдириш учун фироқинг доғи каммиди, яна васлинг йўлида интизорлик доғи билан ўлдирасан. Эй жоним, жамолингсиз тирик қолдим, буни билсанг, юзинг қошида ҳаётдан шарманда қилиб ўлдирасан. Эй ишқ, Фонийга фано сен томондан ҳосил бўлди, чунки айрилиқда яширин куйдирасану, васл билан ошкора ўлдирасан. |
Айзан Чу даврон надонад ба ҷуз бевафоӣ, Вафоҷӯй аз аҳли даврон чароӣ? Чунон з-аҳли даврон малулам, ки н-орад Маро соғари даври ишратфизоӣ. Ниҳон, эй парӣ, бо ту дорам суханҳо, Куҷо гӯямат чун надонам куҷоӣ?! Маҷӯ ҳоли риндони олӣ зи зоҳид, Ки н-ояд зи ҳар пашша фарри ҳумои. Агар носеҳам тавба фармуд, соқӣ, Бидеҳ ҷоми май, ман кию порсоӣ. Талоқи ситамгораи даҳр кардам, Ки бас фитна зояд аз ин кадхудоӣ. Ба масҷид марав, Фониё, салтанат ҷӯ, К-аз он бар дари дайр беҳтар гадоӣ. | Даврон бевафоликдан бошқани билмагандан кейин, нима учун даврон аҳлидан вафо излайсан? Даврон аҳлидан жуда хафаман, менга ишрат қўзғатувчи пиёлани келтирмайди. Эй пари, сенга яширин сўзларим бор, қаерда айта-ю, қаердалигингни қайдан билай? Баланд мартабали риндлар ҳолини зоҳиддан сўрама, ҳумо қушининг шон-шавкати ҳар пашшада бўлавермайди. Эй соқий, агар насиҳатгўй менга тавба буюрса, бир жом май бер, мен киму тақводорлик нима? Ситамкор дунёни талоқ қилдим, чунки бу билан бирга яшашдан фитна туғилади, холос. Эй Фоний, масжидга салтанат излаб борма, ундан кўра дайр эшигига бориб, гадолик қилиш яхшироқдир. |
Татаббуъи Махдум Сӯи ҷоми маи лаъли ту дорам орзумандӣ,Вале бошад зи нокомам ба ҷоми бода хурсандӣ. Шавад зоянда сад гул даҳрро аз чашми хунборам, Бале, абри баҳориро зи гулҳо ҳаст фарзандӣ. Гаҳи куштан яке дар хоку хунам бингар, эй қотил, Зи сина чок чоке бин, зи дил парканд-паркандӣ. Чу ман аз хори заҳролуди мижгони ту ҷон додам, Чӣ судам халқро аз ғунчаи лаълат шакархандӣ. Зи захми тан чу андар хонаи дил сохтӣ манзил, Ҳамон беҳтар, ки ин дарро ба рӯи ғайр дарбандӣ. Чу гаштам ошиқи расво, сари худ гиру рав, эй ақл, Ки аҳли ишқро дар васла наншинад хирадмандӣ. Гариби дайрам, эй пири муғон, набвад аҷаб, к-аз лутф Маро баҳри сабӯ бардоштан созӣ худовандӣ. Ба лутфи оразат миръоти дил ҳам акс бинмояд, Мусаллам шуд туро дар дилбарӣ бемислу монандӣ. Писандад гарчи хайли ошиқонро ҷуз ту он маҳваш, Валекин ҳеҷ касро ҷуз вай, эй Фонӣ, ту напсандӣ. | Лаълинг майи жомини орзу қиламан, лекин кокилингдан бода жоми билан қувонаман. Қон оқувчи кўзларимдан юз гул дунёга келади, ҳа, кўклам булутларининг гуллардан фарзанди бўлади. Эй қотил, мени ўлдирадиган пантда тупроғу қонимга қара, унда чок-чок кўксиму, парча-парча юрагимни кўрасан. Киприкларинг тикани заҳридан жон берганимдан сўнг, халқ лаълинг ғунчаси шакархандини кўрса менга не фойда. Таним яраларидан юрак уйини манзил қилдинг, энди бу эшикни бошқалар юзига ёпиб қўйсанг яхшидир. Мен ошиқу расво бўлдим, эй ақл, бошингни олиб кет, чунки ишқ аҳли ақл билан бирга ўтиролмайди. Дайр ғарибиман, эй муғлар пири, лутф билан менга кўза ташиш ихтиёрини берсанг ажаб эмас. Юзинг гўзаллигида юрак кўзгуси ҳам акс этади, дилбарликда ўхшашинг йўқлиги мусаллам бўлди. Ул ой юзли сендан бошқа ошиқлар хайлини писанд қилса-да, бироқ, сен, эй Фоний, ундан бошқа ҳеч кимни писанд қилмайсан. |
Айзан Ҳар сӯ саманди хеш сабукхез мекунӣ, 3-он бод оташи дили мо тез мекунӣ. Гулҳо шукуфт ҳусни туро, з-он насимро Ҳар сӯ вазад ба даҳр, суманбез мекунӣ. Бошад чунон ки кас ба Ҳарам тарки дин кунад, Эй, к-аз қадаҳ ба майкада парҳез мекунӣ. Овехта ба зулфи ту ҳар сӯ дусад дил аст, Ҷоно, чаҳон ба зулфи диловез мекунӣ. То субҳдам зи нолаат эй, дил, зи гулрухӣ, Ҳар шаб шикасти мурғи саҳархез мекунӣ. Н-аз май бувад тараб, ки ту бо он расонда лаб, Майро бад-ин сабаб тарабангез мекунӣ. Лаб баст Фонӣ аз асари бода, соқиё, Ин лаҳза ҷоми ӯ зи чӣ лабрез мекунӣ?! | Учқур отингни ҳар томонга чоптирасан, унинг шамоли билан юрагим ўтини аланга олдирасан. Ҳуснинг гуллари очилибди, шунинг учун ел даҳрда қай томонга эсса, суман ҳидини таратади. Эй, майхонада ўтириб майдан парҳез қилган киши, сенинг бу ишинг Каъбада динни тарк этган кишининг ишига ўхшайди. Сочингни ҳар томонида икки юз юрак осилган, юраклар осилган сочинг билан, эй жон, кесмалар қиласан? Эй кўнгил, тонггача бир гул юзли ишқида нола чекиб, ҳар кеча тонг қушига шикаст берасан. Шодлик майдан эмас, сен унга лабингни теккизасан, шу сабабли майни қувончбахш этувчи қиласан. Фонийнинг лаблари май асаридан жипслашди, энди нега унинг жомини тўлдириб тоширасан? |
Мухтараъ Зи лаб дар ханда гарчи барги гул дар ангубин дорӣ,Вале сад неши тез аз гамзаҳо андар камин дорӣ. Фарози он даҳан холест ё худ қатли ошиқро Намудӣ хат, мӯҳраш сиёҳӣ бар нигин дорӣ. Ба дил бурдан чу молӣ, даст бинмоӣ яди байзо, Вале баҳри дили мо беҳ, ки андар остин дорӣ. Ба базми айш аз ҳар кас, ки дилтангӣ, бурун ронаш, Фидоят аҳли базм, эй маҳ, чаро чин дар чабин дорӣ? Набошад ғунчаи гулро ба ғайр аз ханда, эй булбул, Аз ин фарёдҳо к-он дар дили андӯҳгин дорӣ. Чаро тақсир дар ноз аст бо аҳли ниёз охир, Ки сар то по зи хубӣ ҳарчи дорӣ, нозанин, дорӣ. Аҷаб гулҳост дар таҳ хатти сабзатро бигӯ, эй маҳ, Суман дорӣ ба зери сабза, ё худ ёсумин дорӣ? Суман бо ёсамин баҳри чӣ гӯям з-он, ки дар хубӣ Рухе дорӣ беҳ аз ҳар ду, ҳам он дорӣ, ҳам ин дорӣ! Ба сурма хонаи он чашмро созӣ сияҳ, гӯё, Ки қасди хонумони мардуми гӯшанишин дорӣ. Кунун баҳри чӣ аз бутхона берун оям, эй зоҳид, Чу кардам дар сару кори буте бинӣ, ки ин дорӣ. Ба чархат эҳтиёҷе нест, Фонӣ, чун ба баҳри дил, Фузун аз ахтараш ҳар гӯша дурҳои самин дорӣ. | Кулганингда лабингда асал ичида гул япроғинг бўлса ҳам, лекин ғамзаларингда пистирмада турган юзларча ўткир нишларинг бор. У оғзинг устида холми ёки ошиқларни қатл этиш учун хат ёздинг-у, уни муҳрлаш учун узугингнинг кўзида сиёҳ борми? Дилни ўғирлаш учун қўлингни суйкаганингга мўъжиза қўлини кўрсатасан, лекин кўнглимиз учун уни енгинг ичида сақлаганинг маъқул. Ишқ базмида кимда-ким сени зериктирса, ташқарига ҳайда, эй ой юзли, базм аҳли сенга фидо бўлсин, нима учун пешонанг тиришади? Эй булбул, гул ғунчасида кулгидан бошқа нарса бўлмайди, бу ғамли дилингда бўлган фарёдларингдан у кулади. Ҳожат ахлларига нима учун ноз қиласан, ҳолбуки, сен бошдан оёқ гўзалсан, ниманг бор бўлса ҳаммаси нозаниндир. Сабза урган хатинг остида ажаб гўзал гуллар очилибди, эй ой юзли, айт, у гуллар оқ хушбўй гулингми ёки қизил хушбўй гулингми? Суман билан ёсуман гулини сенга нима учун ўхшатай? чунки гўзал икки юзинг борки, иккаласидан ҳам яхши, унда ҳам униси бор, ҳам буниси бор. Кўзинг уйини сурма билан қорайтириб, бир бурчакда ётган кишиларнинг уйини куйдирмоқчимисан? Эй зоҳид, бир бут (маҳбуб) нинг йўлида дийдорликни қабул қилганимдан кейин нима учун бутхонадан ташқари чиқайин? Эй Фоний, осмонга сенинг эҳтиёжинг йўқ, чунки дилинг дарёсининг ҳар бир бурчагида юлдуздан ҳам кўпроқ қиммат баҳо инжуларинг бор. |
Мухтараъ Соқиё, нӯшам равон, ҳар гаҳ маи нобам диҳӣ, Дар хумор обе агар з-он лаъли серобам диҳӣ! Ин ки киштӣ киштии май мекашам, лабташнаам, Кош чун лангар ба баҳри бода партобам днҳӣ. Холи абрӯ марҳами захми дили решам кунӣ, Баҳри сарпӯши хуми май хишти меҳробам диҳӣ. Гар диҳӣ уммеди васлу гар диҳӣ бими фироқ, Заҳр пӯшонӣ аз он ҷоме, ки ҷуллобам диҳӣ! Рост чун торе, ки метобанд онро баҳри лаъл, Чанд дар заъфи хумор аз баҳри май тобам диҳӣ? Баҳри хосон ҷоми моломоли айш омад, бас аст, Гар таҳи соғар туфайли базми аҳбобам диҳӣ. Ман киям, эй Фонию, базми висолаш, то ба кай, Ёди чизе, к-аз ба ҷон додан намеёбам, диҳӣ?! Эй соқий, ҳар вақт гиниқ май берсанг ва хумор чоғида сўлим лаъл лабингдан бир сув берсанг, дарров ичаман. Кема-кема май ташиганим билан яна ташнаман, қани энди май дарёсйга мспп лапгар кабн ташласапг. | Эй соқий, ҳар вақт тиниқ май берсанг ва хумор чоғида сўлим лаъл лабингдан бир сув берсанг, дарров ичаман. Кема-кема май ташиганим билан яна ташнаман, қани энди май дарёсига мени лангар каби ташласанг. Дилим захмига қошингдаги холдан марҳам қўй, май хумининг оғзини ёпиш учун менга меҳробинг ғиштини бер. Гоҳ васл умидин берасан, гоҳ айрилиқ билан қўрқитасан, гулоб берган жомдан заҳар ҳам берасан. Лаъл шодаламоқ учун пишитилган ип каби хуморилик карахтлигида қачонгача май учун мени чийратиб қийнайсан? Айшу ишрат чоғида улуғлар учун жомлар лиммо-лим қилиб берилади, дўстларимнинг базми туфайли менга пиёланинг тегини берсанг ҳам бўлади. Эй Фоний, мен киму, унинг висоли базмига етиш қаерда? Жонингни бағишлаш билан ҳам топишинг маҳол бўлган нарсани қачонгача эслайсан? |
Айзан Кӯдаки дайрам занад санги маломат бешаке,Ман, ки дар пиронасар гаштам асири кӯдаке. Гарчи аз тифлона тирам захм бар дил мезанад, Лек дар куштан кунад кори синони новаке. Андаке сабрам на в-андӯҳи бисёрам ба дил, Зулми ӯ бисёр, аммо ҳаст раҳмаш андаке. Васлҷӯёнаш саду ман як ба ҳиҷрон монда, лек Садяки ман дар вафои ӯ бад-он ҷуз садяке. Чун занандам кӯдакон санги ҷафо, набвад аҷаб, Ҳар тараф аз ҷаврашон дар пӯя бардорам таке. Базми тифлон аст дилкаш савт, лекин ман хамӯш, Эй муғаннӣ, нола тезам кун зи мадди ғижжаке. Аз паи мақсуд солик гар ҷавон, гар тифл дон, Фониё, беҳтар зи роҳи ишқ набвад маслаке. | Мен кекса бошим билан бир ёш дилбарнинг асири бўлдим, дайрдаги (ёш дилбар) нинг иши менга маломат тошини отиш бўлиб қолди. Гарчи болаларча ўқи билан дилимни яраласа ҳам, лекин ўлдиришда ўқи найза вазифасини ўтайди. Сабрим озу дилимда хафалик кўп, унинг зулми кўпу раҳми оздир. Васлини истаганлар юзларча, ҳижронида эса, мен якка-ёлғизман, унинг вафосида улар менинг юздан биримча, у бўлса вафода юздан бир. Гўдаклар жафо тошини менга отганларида улар жабридан ҳар томонга югурсам, ажаб эмас. Ёшларнинг базмию овозлари дилкашдир, лекин мен жим ўтирибман, созанда ғижжакни чўзиб тортиш билан ноламни тезлат. Солик хоҳ гўдак, хоҳ йигит бўлсин, ўз мақсадининг орқасидан боради, эй Фоний, билки, ишқ йўлидан яхшироқ маслак йўқ. |
Татаббӯъи Хоҷа Боз дар кӯи муғон ошиқи мастам ҷое,На зи хешам хабару, не зи касам парвое. Эй, ки расвоии ман металабидӣ, хуш бош, Ки зи ишқат натавон ёфт чу ман расвое. Маст дар дайр, ба ҳар нағма, ки аз ишқ кашанд, Дасте афшонам аз он ҳолату кӯбам пое. Хориям бин, ки ба базми дигарон бояд шуд, Орзу гар шавадам сӯҳбати базморое. Пиру барно агарам таъна занонанд чӣ айб? Ман, ки ниронасарам шефтаи барное. Ёр бо ғайр кашад бода, бигӯ, ман чӣ кашам? Ҷуз ба бадҳолии худ нолаву вовайлое. Фониё, нест ба ҷуз тафриқа з-абнои замон, Гар кашӣ раст ба сар ҳадди фаноосое. | Яна муғлар кўйида шундай ошиқу маст бўлдимки, на ўзимдан хабарим бор, на бировга парво қиламан. Эй, менинг расво бўлишимни истаган ёр, энди қувон, чунки ишқингда мендек расво топилмайди. Дайрда ишқнинг ҳар бир нағмасига маст бўлиб гоҳ қўлимни, гоҳ оёғимни қимирлатиб рақса тушаман. Хорлигимни кўрки, агар бирон базморонинг суҳбатини орзу қилсам, бошқаларнинг базмига боришим керак бўлади. Мен қарилигимда бир ёш гўзалга ошиқ бўлдим, Энди ёшу қари менга таъна қилсалар не айб. Ёр ўзга билан бода ичади, айтчи, мен ўз ёмон ҳолимга нолаю вовайло чекишдан бошқа нима иш қиламан? Эй Фоний, замон аҳлидан фақат тафриқа келади, агар фанога эришсанг, осониш топасан. |
Айзан Мову маи муғонаву гулбонги паҳлавӣ,Пири муғон ҳар ончи кунад кор, пайравӣ. Май деҳ, ки дӯш кӯҳна бараҳман ба дайр маст Май мезаду шунидам аз он пири маънавӣ. К-эй ринди дурдкаш, чу ба давр эътимод нест, Аз даври бода беҳ, ки даме баҳравар шавӣ. Дунё рабуд чун ту ҳазорон ҳазорро, Дил чун ниҳӣ ба васвасаву макри дунявӣ. Дил дар нигорхонаи Чинӣ мабанд аз он-к, Монад гаҳи шудан ҳама ин нақши монавӣ. Бар дӯстии даҳр манеҳ дил, чаро ки ту Бас дӯсти заифию ӯ душмани қавӣ. Бадмаст ринди арбадагар дар буруни дайр Беҳтар ба кунҷи савмаа аз шайхи мунзавӣ. Тарсо ҷавони шӯх ҳамесозадам ҳалок, К-аз нуктааш аён бувад анфоси Исавӣ. Фонӣ, агарчи Ҷомию Шерозият хуш аст, Натвон зи даст дод ҳам оини Деҳлавӣ. | Мен бўлсаму, муғларча май бўлсаю паҳлавий ашуласи бўлса, муғлар пири нима қилса, ишимиз унга эргашишдир. Май бер, кеча кекса ҳинд бараҳмани дайрда маст ҳолида май ичиб турганда, у маънавий пирдан эшитдим: «Эй қуйқахўр риндлар, билингларки, даврга эътимод йўқ, бир нафас ҳам бўлса, май давридан баҳраманд бўлганинглар яхши. Дунё сен каби мингларча одамларни олиб кетди, шуни билсанг, қандай қилиб бу дунёнинг васвасасига алданасан? Нигорхонайи Чин (дунё) га кўнгил боғлама, чунки кетиш вақтингда наққош Монийга нисбат берилган бу ҳамма нақшларни қолдириб кетасан. Дунёнинг дўстлигига кўнглингни берма, чунки сен жуда кучсиз дўстсану, аммо у кучли душмандир. Дайрдан ташқарида ринднинг маст бўлиб қилган жанжали одамлардан йироқ ибодатхона кунжида ўтирган шайхдан яхшироқдир. Бир тарсо шўх гўзал мени ҳар вақт ўлдиради, чунки унинг нуқтасидан Исо нафаси аён бўлди (яъни ўлдиргани билан, яна тирилтиради). Эй Фоний, агар Жомий ва Хожа Ҳофиз Шерозийнинг шеър айтиш усули гўзал бўлса ҳам Хисрав Деҳлавийнинг шеър усулини қўлдан бериб бўлмайди. |
Айзан Дило, гар тӯъмае баҳри сагони ёри ман созӣ, Ҳам аз парголаҳои синаи афгори ман созӣ. Ҷунунамро бувад гар устухоне, к-аш сагат хояд, Кашӣ ҳам бар таноби он сагу тумори ман созӣ. Ба базмаш гар кашӣ овоз, эй мутриб ғанимат дон, Саровозаш агар аз нолаҳои зори ман созӣ. Паи озурданам ағёрро ҳозир кунӣ, то кай? Ҳузури дигаронро мӯҷиби озори ман созӣ. Сарам, эй муғбача шуд хоки поят баҳри дурди май, Чӣ бок, ар бодаполо гӯшаи дастори ман созӣ. Чу базм аз гиряҳои зор-зорам, соқиё, тир аст, Бидеҳ ҷоми пуро-пур май, шавад гар кори ман созӣ. Чу ту бисёр, эй Фонӣ, агар ҷӯянд кам ёбанд, Агар дар ишқ бо камсабрии бисёри ман созӣ. | Эй дил, менинг ёрим итларига ем бўлсанг, кўксим парчаларини ҳам унга ем қилсанг. Менинг телбалигимда суяк бўлса-ю, уни итинг кемирса, уларни ипга тизиб бўйнимга тумор қилсанг эди. Эй қўшиқчи, унинг базмида овоз чиқарадиган бўлсанг, бу овозларнинг бошини менинг нола-ю зоримдан тузишни ғанимат бил. Қачонгача менга озор бериш учун ағёрни чақириб, бошқаларнинг ҳузурини менинг зоримга сабабчи қиласан. Бошим май қуйқуми учун оёғинг тупроғи бўлди, Эй муғбача, салламнинг бир бурчини бодани тозалаш учун ишлатсанг, не бок? Менинг зор-зор йиғлашим туфайли базм қоронғи бўлди, менинг бу ишимни тузатишни истасанг менга лиммо-лим қадаҳ бер. Агар ишқда кўп сабрсизлигимга чидасанг, эй Фоний, сенга ўхшаган кишини кўп изласалар-да кам топадилар. |
Айзан Ба ғайри дайр дилам чун ҳаво кунад ҷое,Маро, ки баст ба занҷири зулфи тарсое. Шудам чу кофири ишқи ту, эй бути чобук, Яқин, ки нест маро беҳ зи дайр маъвое. Ба сад ҷамолу латофат, ки мекунӣ ҷилва, Худойро нафасе, то кунам тамошое. Ба шӯхи масти ман оё чӣ нозу истиғност, Ки ҷон ба пош фишондам, накард парвое. Ҷамоли ӯ манмо, ё Раб, ар бувад дар дил, Ба ғайри дидаву ҷон доданам таманное. Ту меравӣ ба дусад нозу ҳусн, аз он чӣ ғамат, Ки дид рӯяту ҷон дод ношикебое? Агар ба майкада пиронасар равӣ Фонӣ, Зи ишқи барное зинҳор бар н-ое. | Юрагим бир кофирнинг зулфи занжирига боғланган, энди дайрдан ўзга жойни қандай орзу қилсин? Эй, чобук санам, ишқингда кофир бўлдим, менга дайрдан бошқа яхшироқ манзил йўқлиги аниқ. Юз жамолу латофат билан жилва қиласан, Худо ҳақи, бир нафас томошо қилишга рухсат бер. Менинг маст, шўх гўзалимда шунча нозу-истиғно борки, жонимни оёғига ташласам ҳам ҳеч парво қилмади. Агар кўнглимда жону кўзимни беришдан ўзга орзу бўлса, ё, Раб, унинг жамолини менга кўрсатма. Сен икки юз ноз ва ҳусн билан кетасан, агар бир беқарор юзингни кўриб жон берса, нима ғаминг бор? Эй Фоний, агар қариганда майхонага борсанг, барнолар ишқига зинҳор бардош беролмайсан. |
Мухтараъ Биё, ки хайма барафрӯхт абри дай моҳӣ, Чу абр маст шав акнун ба савти хиргоҳӣ. Фирӯз манқали оташ даровар, онгаҳ май Бикун зи оташу май лаъл чеҳраи коҳӣ. Чу огаҳӣ нашуд аз корхонаи олам, Беҳ он ки набвадат аз май зи худ ҳам огоҳӣ. Ба май шикаста сафолу намадкулоҳи кӯҳан, Зи ҷоми зар беҳу аз афсари шаҳаншоҳӣ. Шаби дароз гузашту адои қиссаи мо, Зи тӯли ҳаҷр наёвард рӯ ба кӯтоҳӣ. Зи раҳ наяфтӣ агар пешвост пири тариқ, Зи ҳамраҳи Хизр, эй дил, маҷӯй бероҳӣ. Сулуки роҳи фано, Фониё, зи даст мадеҳ, Халос аз худу аз ғайри худ агар хоҳӣ. | Кел, қиш булути чодирга ўт ёқди, энди булут каби маст бўлиб, хиргойи ашула айтайлик. Манқалдонга ўт ёқ, ундан кейин майни суз, сарғайган юзни бу ўту май билан қизартир. Олам корхонасидан огоҳ бўла олмадик, сен ҳам ичиб ўзлигингни йўқотганинг яхши. Май ичиш учун синган сафол, кийиш учун эски намат кулоҳ, олтин жом, подшоҳлик тожидан ортиқроқдир. Узун кечалар ўтдию, ҳажринг узунлигидан қиссамиз тугаллаш муддати қисқармади. Эй дил, тариқат пиринг бўлса йўлдан адашмайсан, Хизр ҳамроҳлигида йўлсиз бўлмайсан. Эй Фоний, ўзлигингу ўзгалардан қутулишни истасанг, фано йўли сулукини қўлдан берма. |
Татаббӯъи Мир Зи ғамза тиру аз мижа саф ошкор мекунӣ, Магар ки оҳуи дили маро шикор мекунӣ? Бунафша тоб мезанад, шикасти сарв мешавад, Ба рух чу нил мекашӣ, ба каф нигор мекунӣ. Зи гиря баҳри ашки ман чу мерасад ба доманам, Зи хирқа домани маро бад-он канор мекунӣ. Ҳисоби куштагон туро чӣ шуд, дусад ҳазор беш, Адад чу бешумор шуд, чаро шумор мекунй? Ба санги ҷавр куштиям, намекашӣ чу даст аз он, Магар ғариби куштаро аз он мазор мекунӣ? | Ғамзадан ўқу кипригингдан сафлар тузасан, дилим кийигини овламоқчимисан? Рухсорингга нилу қўлингга хино қўйганингдан бинафшанинг бўйнини эгиб, сарв дарахтини синдирасан. Йиғламоқдан кўз ёшим дарёси этагимга етганда хирқам этагидан нариги қирғоққа тортасан. Ўлдирганларингнинг ҳисоби икки юз мингдан ортиқ, сон-саноқсиз, нега яна санайсан? Жабру жафо тоши билан мени ўлдирдинг, яна қўлингни тортмайсан, ўлган ғарибни ўша жабр тоши билан кўммоқчимисан? |
Татаббӯъи Шайх Шикеби дил барад аз хоби субҳгоҳат рӯи, Ба оби чашмаи хуршед рӯи хеш машӯй. Дилам ба кӯи маҳе гум шуду маҳе беш аст, Ки дар суроғи ваям рӯ ниҳода рӯй ба кӯй. Ба гирди дидаи гирёнам он қадди раъно Бувад чу сарви хиромон ба ҷилва бар лаби чӯй. Гуле зи дидаи ман гашт ғоиб андар боғ, Чу бод медавам аз изтироби он ҳар сӯй. Ту хубрӯию ушшоқро маранҷон беш, Ки хуб нест ба рӯи накӯ шудан бадхӯй. Магар зи бодаи лаълат ба ман расад бӯе, Ба сӯи базми ҳарифон кашам ба дӯш сабӯй. Чу Саъдӣ ар ҳарами васл хоҳӣ эй Фонӣ, Забон бубанду қадам неҳ, сухан зиёда магӯй! | Ҳижрон тунида менга ойдан нима фойда, ёр жамоли бўлиши керак, хира кўзимга у дилдор рухсорининг шамъи лозим. Ой юзингни тўйиб кўрмасдан ҳижрон балосига дучор бўлдим, сени кўрган вақтда кўпроқ томоша қилишим керак. Кўчиш тонгида ёронларнинг юзини кўрмасдан эшигингдан кетдим, менинг бахтимга, у саҳарда итларинг уйғоқ бўлиши керак эди. Юзингни тўйиб кўриш қаёқда дейсан, афсуски, ўлдим, кўрган чоқда кўзимда киприк ўрнида тикан бўлиши керак эди. Тавба қилганимда тилимга «алҳамду лиллоҳ» келган бўлса ҳам, лекин даргоҳингда истиғно суви бўлиши керак эди. Шайх мени хонақаҳ кунжига чақирди, риёлик ибодатидан ўлдим, менга дайр пири остонаси ва майфурушнинг кулбаси лозим. Эй Фоний, висоли йўлида юзингни кўйи тупроғига суртдинг, бир дафъа муяссар бўлмаса, юз қатла суртишинг керак эди. |
Татаббӯъи Хоҷа Зи Кавсар дам мазан пеши лаби вай, Касе кай об хоҳад то бувад май? Ба май монад, ки мамзуҷ аз гулоб аст, Лабашро чунки резад аз рухаш хай. Ба вазъи коргоҳи даҳр мангар, Ки бо андеша натвон бурданаш пай. Ҳамон беҳтар, ки нанҳӣ бода аз даст Бисоти Бармаку Ҳотам кунӣ тай. Чу барбод аст кору бори олам, Бинӯшӣ бодаро бо нағмаи най. Чу орад соқият соғар лабо-лаб, Кашӣ ҷоми дамо-дамро паёпай. Магӯ, Фонӣ зи ишқи он парӣ мурд, Касе к-ӯ мурд чи-твон кард, бо вай. | Юзи, саҳардаги уйқудан дилнинг сабрини олиб кетса, юзингни қуёш суви билан ювма (кўп ухлама). Бир ой юзлининг кўйида дилим йўқолди, бир ойдан кўпроқ вақтдан бери уни сўроқлаб кўчама-кўча юрибман. Йиғлоқи кўзимнинг атрофида у раънонинг қадди-қомати ариқ лабига ўтказилган сарв хиромон каби жилва қилиб туради. Боғ ичида кўзимдам бир гул ғойиб бўлди, шунинг изтиробидан ҳар томонга елдай югураман. Сен гўзалсан, ошиқларингга кўп озор берма, гўзал юзлининг бадфеъл бўлиши яхши эмас. Лаъл лабинг майидан менга бир ис келармикин деб, улфат базмига май кўзасини кифтимга қўйиб кўтариб бораман. Эй Фоний, шайх Саъдий каби висол ҳарамини истасанг, тилингни тийиб қадам қўй, ортиқча сўзлама. |
Татаббӯъи Махдум Чу хас гум гаштам андар боғи ҳусну нози гулрӯе, Ки боди бениёзӣ мевазид он ҷо зи ҳар сӯе. Ба бадхуӣ, ки мардум мекушӣ ҳар дам, накӯ набвад. Бадӣ, эй маҳ, муносиб кай бувад аз чун ту некӯе? Ба ишқат не тавонам панҷа афкандан на з-ӯ ҷастан, Ки аз заъфам таки пое намонду зӯри бозуе. Таку пӯям, ки дар кӯи муғон омад, чӣ айб эй шайх, Зарурат гашт соликро давидан чун ба ҳар кӯе. Кушод аз машъали айн-ул-яқин гар хоҳӣ, эй дида, Зи хоки даргаҳи пири муғон беҳ нест доруе. Сари соғар мапӯшон, соқиё, з-он рӯ, ки бошад нафъ Ду чашмамро аз ӯ ранге, димоғамро аз ӯ бӯе. Маҷӯ дар кунҷи хилват Фониё он лаб, ки бас бошад, Агар ёбӣ ба ёдаш кунҷи боғею лаби ҷӯе. | Лаби олдида кавсар сувидан сўзлама, май бўлса кишининг сув ичгиси келадими? Юзидан лабига тер тўкса, гулоб аралаштирилган майга ўхшайди. Даҳр ишхонасини қандай қурилишига қарама, буни андиша билан топиб бўлмайди. Бармаку Ҳотам Тоий давлатига эга бўлсанг ҳам, яна қуруқ қайтиб кетасан. Оламнинг иши барбоду вайрондир, ундан кўра нағмаю най билан май ич. Агар соқий сенга пиёлани тўлдириб берса, дам-бадам жом торт. Эй Фоний, ўлу, аммо у парининг ишқидан сўзлама, ўлган одам нима қила олади? |
Татаббӯъи Махдум Чу хас гум гаштам андар боғи ҳусну нози гулрӯе, Ки боди бениёзӣ мевазид он ҷо зи ҳар сӯе. Ба бадхуӣ, ки мардум мекушӣ ҳар дам, накӯ набвад. Бадӣ, эй маҳ, муносиб кай бувад аз чун ту некӯе? Ба ишқат не тавонам панҷа афкандан на з-ӯ ҷастан, Ки аз заъфам таки пое намонду зӯри бозуе. Таку пӯям, ки дар кӯи муғон омад, чӣ айб эй шайх, Зарурат гашт соликро давидан чун ба ҳар кӯе. Кушод аз машъали айн-ул-яқин гар хоҳӣ, эй дида, Зи хоки даргаҳи пири муғон беҳ нест доруе. Сари соғар мапӯшон, соқиё, з-он рӯ, ки бошад нафъ Ду чашмамро аз ӯ ранге, димоғамро аз ӯ бӯе. Маҷӯ дар кунҷи хилват Фониё он лаб, ки бас бошад, Агар ёбӣ ба ёдаш кунҷи боғею лаби ҷӯе. | Бир гул юзлининг ҳусн боғида хасдек йўқолдим, чунки у ерда бениёзлик шамоли ҳар томондан эсарди. Бадхўйлик билан ҳар дам кишиларни ўлдирганинг яхши эмас, эй ой, сендек яхшига ёмонлик қачон муносиб бўлсин? Ишқингда панжа уришга ҳам, сакрашга ҳам кучим йўқ, чунки заифликдан тепишга оёғимда дармон, билагимда куч қолмади. Эй шайх, муғлар кўйида бориш-келишимнинг нима айби бор? Ҳар томонга югуриш солик учун заруратдир. Эй кўз, агар «айнул-яқин» машъалидан очилишни истасанг, ҳеч бир дори муғлар пири даргоҳи тупроғидан яхши эмас. Эй соқий, қадаҳ устини ёпма, негаки, икки кўзим унинг рангидан, димоғим ҳидидан нафъ олади, Эй Фоний, хилват кунжида у лабни излама, агар унинг ёдида бир боғ чеккаси ва ариғ лабини топсанг кифоя. |
Татаббӯъи Мир Агар Фарҳоду Ширин ҳарду дар даврони ман будӣ, Яке шарманда аз ман, он як аз ҷонони ман будӣ! Агар Маҷнун ба дашти ишқ ҳамроҳам шудӣ як раҳ, Ба ҷон з-ошуфтагиҳои дили вайрони ман будӣ. Магӯ, к-аз ашк дар кӯи вафо рӯяд ниҳоли васл, Ки гар будӣ чунин, аз дидаи гирёни ман будӣ. Чу гул чоки гиребонам нагаштӣ ҳар саҳар зоҳир, Чу дурри ашк агар он шӯх дар домони ман будӣ. Ҳазорон шаб ба бедорӣ ба рӯзам н-омадӣ дар ҳаҷр, Шабе гар он маҳи номеҳрубон меҳмони ман будӣ. Зи нозу ғамза гоҳи чашм агар во кардӣ он маҳваш, Зи ҳайронӣ, ки дорам дар рухаш, ҳайрони ман будӣ, Вафоро дар дили хӯбон асар гар будӣ, эй Фонӣ, Набудӣ ёр азони бевафоён, з-они ман будӣ! | Агар Фарҳод билан Ширин икковлари менинг давронимда бўлсалар эди, бири мендану, иккинчиси жононимдан шарманда бўларди. Агар Мажнун ишқ даштида бир марта ҳамроҳим бўлса, вайрон дилимнинг телбалиги жонига тегар эди. Вафо кўйида васли ниҳоли кўз ёшидан кўкаради дема, агар шундай бўлса, мени йиғлоқ кўзимда бўларди. У шўх кўз-ёшим менинг этагимда бўлса эди, ҳар саҳарда ёқам чоки гул каби кўринмас эди. Бирор кеча у номеҳрибон ёрим меҳмоним бўлганида, мингларча кечаларим уйқусиз кундузга айланмас эди. У маҳваш гоҳо нозу ғамза билан кўзини очса эди, юзига ҳайрат билан термулганимни кўриб, ҳайрон бўлиб қоларди. Эй Фоний, гўзалларнинг дилида вафодан асар бўлганида эди, вафосиз кишининг ёри бўлмай, менинг ёрим бўларди. |