ДЕВОНИ ФОНИЙ
Мухтараъ Саҳар вазид насими тарабфизои баҳор, Ки гашт боиси май хӯрданам ҳавои баҳор. Сипаҳ кашид сӯи боғу бин ба лола, ки шуд Ба милу шуққаи ёқутгун ливои баҳор. Беҳ аз баҳор чу фасле барои ишрат нест, Зи мадҳ фасле созам адо барои баҳор. Баҳор нақди латофат фидои ёрон кард, Ки нақди ҷони чу мо бедилон фидои баҳор. Баҳор гарчи зудояд ғам аз дил, аммо ҳаст Тамаввуҷи май сӯҳони ғамзудои баҳор. Кушод ғунча ба гулбун зи ҳад бурун, чу саҳар Вазид сӯи чаман боди дилкушои баҳор. Агар ба мурда диҳад ҷон, аҷаб мадор, ки ҳаст Насими рӯҳ дар анфоси мушксои баҳор. Ғанимат аст баҳори ҷавонӣ аз паи айш, Ки то баҳори ҷавонӣ бувад, чӣ ҷои баҳор? Баҳори умр ғанимат шумор, эй Фонӣ, Фанояш арчи, ки зуд аст чун фанои баҳор! Татаббӯъи Хоҷа | Саҳар чоғида баҳор шодлигининг шамоли эсди, май ичишимга баҳор ҳавоси сабаб бўлди. Баҳорни кўр, лоланинг найза ва ёқутранг байроғи билан боғ томонга қўшин тортди. Айшу ишрат учун баҳордан яхшироқ фасл йўқ, баҳорнинг мадҳи учун бир фасл очаман. Баҳор латофат нақдини дўстларга фидо қилди, бизга ўхшаган бедилларнинг жон нақди баҳорга фидо бўлсин. Баҳор дилдан ғамни кетказади, аммо унинг ғам кеткизишдаги эгови май мавжидир. Саҳарда баҳорнинг кўнгил очувчи ели чаман томонга: эсгач, гулзорда ҳаддан зиёда ғунчалар очилди. Баҳорнинг мушк исли насими ўликка жон берса, ажабланма. Айш учун йигитлик баҳори ғаниматдир, йигитлик (баҳори) бор экан, баҳорга қандай эҳтиёж бор! Эй Фоний, умр баҳордек тез ўтиб кетишига қарамасдан, сен уни (умр баҳорини) ғанимат бил. |
Татаббӯъи Хоҷа Соқиё, бода деҳу тавбаам аз ёд бубар,Дафтари тоату тақво хама, гӯ: бод бубар! Ман чу ҷон медиҳам аз ҳасрати сарви қади ӯ, Боғбон, рахти ман аз сояи шамшод бубар. Ғаразат нест чу ҷуз куштанам, эй шаҳнаи ҳаҷр, Гарданам баста бад-он ғамзаи ҷаллод бубар. Ёди ғайраш ба дил андӯҳ физояд, эй ишқ, Ҳарчи ҷуз дӯст аз ин хотири ношод бубар. Хонаи тавба чу бунёд ниҳодам ба вараъ, Сели май, гӯ: раву ин хона зи бунёд бубар! Оби чашмам нанишонд оташи дил, эй қотил, Ин ҳарорат зи вай аз ханҷари пӯлод бубар. Мани Маҷнун чу шудам муҳзали тифлон, эй дил, Баҳри ҳазлам бари он тифли паризод бубар. Гар сабукборият аз гулшани даҳр астуталаб Ин тариқ аз равиши савсани озод бубар. Фониё, зоди раҳи ишқ набошад ҷуз дард, Чун дароӣ ту дар он дашт, ҳамин зод бубар. | Эй соқий, май бер ва тавба қилганимни эсимдан чиқар, қўй, тоату тақво дафтарини ел совурсин. Мен унинг сарви қадди ҳасратида жон бераман, эй боғбон, менинг тобутимни шамшод соясидан ясаб олиб бор. Эн ҳажр миршаби, мени ўлдиришдан бошқа мақсадинг йўқдир, бўйнимни боғлаб ул жаллод ғамзанинг олдига олиб бор. Бошқанинг ёди кўнглимдаги қайғуларни орттиради, эй ишқ, мунгли хотиримда дўстдан ўзга барчаm нарсаларни ювиб ташла. Тавба уйини вараъ асосига қурган эдим, қўй, бу уйни сел таг-туби билан олиб кетсин. Эй қотил, кўз ёшларим юрак алангасини ўчира олмади, бу ҳароратни пўлат ханжар билан ўчир. Мен—Мажнун, болаларга мазах бўлиб қолдим, эй кўнгил, энди ҳазил учун ул ёш паризод олдига олиб бор. Агар даҳр гулшанида енгил бўлиб кетишни истасанг, бу йўлни озод савсандан ўргангин. Эй Фоний, ишқ йўлининг озуқаси дарддан бошқа нарса эмас, йўлга чиққанингда ана шу озуқани олиб кет. |
Мухтараъ Агар аз шавқи лаълат пур маи гулгун бувад соғар,Тавон нӯшиданаш гар худ ҳама гардун бувад соғар. Ба базми ҳаҷр чун соғар зи хунобам бувад холӣ. Ки аз сели сиришкам дам ба дам пурхун бувад соғар. Гадои майкада то гаштаам, аз давлати риндон, Дамодам аз шароби ишратам афзун бувад соғар. Чу дилхоҳе нагирад соғарам, ҳаргиз нанӯшам май, Ки дилхоҳам ба ишқи соқии мавзун бувад соғар. Хаёлаш чун бувад меҳмон, ба базми айш қӯш дорам, Маро аз косаҳои чашм пурмай чун бувад соғар. Чу манъи соғари ишрат намояд муҳтасиб, ғам нест, Ки моро баҳри дафъи ҳузн даҳри дун бувад соғар. Малулам аз худ, эй Фонӣ, кашам чуп лаъли руммонӣ, Агар пур аз шароби бехудӣ акнун бувад соғар. | Агар лабинг шавқи билан пиёла гул ранг майга тўлган бўлса, бу пиёла осмондай бўлса ҳам, ҳаммасини сипқариш мумкин. Айрилиқ базмида пиёла хунобимдан бўшаса, кўз ёшим селидан пиёла дам-бадам қонга тўлади. Майхона гадоси бўлганимдан сўнг риндлар давлатидан дам-бадам пиёламда ишрат шароби зиёда бўлади. Кўнглим тилаги бўлган жонон пиёламни олмаса, ҳаргиз май ичмайман, кўнглимнинг тилаги эса, хуш қомат соқий билан пиёла ишқидир. Айш базмида жонон хаёли меҳмоним бўлса, май тўла пиёла каби икки кўзимда тўла майни қўшалоқ тутаман. Муҳтасиб май ичишимизни манъ қилса, ғамимиз йўқ, чунки ғамимизни дафъ қилиш учун нокас дунё пиёласи бор. Эй Фоний, ўзимдан хафаман, қандай лаъл руммоний (анор рангли шароб) ича оламан, агар пиёланг бехудлик шароби билан тўлдирилган бўлса, ана унда ичиш мумкин. |
Мухтараъ Шуд бало чашми ту, эй гулрухсор,Нуқтаи зери бало холи узор. Ин, ки дар онудил оташ задаӣ, Дил аз ин ҳаст ба ҷон миннатдор. Бодаи лаъли лабат пеши назар, Аз чӣ шуд чашми ту дар айни хумор? Ҷилваи, сарви равони ту ҳаёт Диҳад, аммо кушадам дар рафтор. Сокиё, соғари айшат чу пур аст, Нӯшу нӯшон, ба замин пур магузор. Булбул ар шефтаи гулшан гашт, Дид дар ҳар гулаш аммо сад хор. Фониё, аз чамани даҳр бибур Шохи уммед, ки он н-орад бор. | Эй гул юзли, сенинг кўзинг бало бўлди, юзингдаги холинг бало сўзи остидаги нуқтадир. Сен жону дилга ўт урдинг, дил шунинг учун жондан миннатдордир. Лаъл лабинг майи менинг кўзим олдида-ю, нима учун сенинг кўзинг хумор бўлади? Сарв равонинг (қоматинг) жилваси ҳаёт бағишлайди, аммо рафторинг (юришинг) мени ўлдиради. Эй соқий, айшинг соғари тўла бўлган маҳалда ич ва ичир, (аммо) ерга тўкаверма. Булбул гулшанга ошиқ бўлди-ю, (аммо) ҳар гулда юз тикан кўрди. Эй Фоний, даҳр чаманидан умидинг шохини кес, чунки у мева бермайди. |
Татаббӯъи баъзе аъизза Дар саводи сояи абри баҳорӣ лолазорМенамояд дар шаб оташҳои урдуи баҳор. Ё баромад дуди оташҳои лола бар сипеҳр, Абри наврӯзӣ, ки бинӣ бар фарози кӯҳсор. То ҳаво дар ҳовани ёқути лола мушк суд, Мевазад аз ҷониби саҳро насими мушкбор. Тоҷи Парвезаст лола, к-аш диҳад барбод чарх, То намояд тоҷдоронро зи баҳри эътибор. Ҷоми Ҷамшед аст монда аз маи ишрат тиҳӣ, Соқиё, не ҷому не Ҷамшед монад, май биёр! Хуш бувад бо лоларӯён бодаҳои лоларанг Хоса базми айш бошад бар канори лолазор. Дар фироқи лоларӯе тоза доғам бар дил аст, К-аш сиёҳе, дар миёни хун нишаста лолавор. Нест абнои замонро лоласон бӯи вафо, Чун сабо з-ин дилсиёҳон беҳ, ки бигзинӣ канор. Фониё, чун лолазори умрро рӯ дар фаност, То бувад мумкин зи ҷоми лолагун сар бармадор. | Баҳор булутининг сояси қоронғилигида лолазор кечаси баҳор лашкаргоҳи ёққан оловлари каби бўлиб кўринади. Тоғлар тепасида кўрганинг наврўз булутими, ёки лола оловларининг тутуни кўкка ўрлаганми? Ҳаво ёқутранг лоланинг ҳованчасида мушк янчдимикин, саҳро томонидан мушк тарқатувчи насим ели эсмоқда. Лола Парвез тожидир, тождорларга ибрат қилиб, кўрсатиш учун уни фалак кўкка совуради. Ишрат майидан бўшаб қолган Жамшид жомидир, эй соқий, (бу дунёда) на жом ва на Жамшид қолади, май келтир. Лола юзлилар билан лола ранг майлар яхшидир, айниқса айшу ишрат базми лолазор чеккасида бўлса. Бир лола юзли фироқида, лола ичидаги қора доғдек дилим доғдордир. Замона аҳлида (ҳам) лола каби вафо ҳиди йўқ, бу кўнгли қоралардан сабо ели сингари ўзингни четга олганинг яхши. Эй Фоний, умр лолазори йўқликка юз тутади, шунинг учун иложи борича лоларанг жомдан бошингни кўтарма. |
Бимислиҳи Пур зи пайконат шикофи синаам, эй гулъузор, Рост бо он рахна мемонад, ки гирандаш ба хор. Оразат чун пеши чашм омад, сиришкам гашт хун, Сел рангин мешавад ҳар гаҳ, ки меояд баҳор. Рӯзи ҳиҷрон мӯниси дил шуд хаёли он даҳан Хурдаи пинҳониям рузи бадӣ омад ба кор. Шоми ҳаҷр аз изтиробам гашт зоҳир сӯзи ишқ, Ҷумла махфиҳо шавад рӯзи қиёмат ошкор. Май ба ҳалқам рез, эй соқӣ, ки баргардонадаш 3-он ки меояд бурун ҷонам зи ташвиши хумор. Шӯру ошӯбам зи май кардӣ хаёл, эй муҳтасиб, Набвад аз мастӣ, ки бошад аз ҷунун, маъзур дор. Фонӣ аз зоҳид бихоҳад сарфа бурдан, з-он ки ҳаст Ӯ зи зуҳди хешу мо аз лутфи ёр уммедвор. | Эй гул юзли, кўксимнинг тешилган жойи ўқинг билан тўла, у тикан билан тўсиб қўйилган рахнага ўхшайди. Ҳар баҳор келганда сел турли рангга киргани каби, оразинг кўз олдимда намоён бўлса, кўз ёшим қонга айланади. У оғизнинг хаёли ҳижрон куни дилнинг улфати бўлди, яширган майда-чуйда нарсам ёмон кунда коримга яради. Ҳамма махфий нарсалар қиёматда ошкор бўлгани сингари ҳажр шомидаги изтиробимдан ишқ ўти зоҳир бўлди. Эй соқий, хумор ташвишидан жоним чиқишга яқинлашди, бўғзимга май қуй, токи чиқаётган жонимни қайтарсин. Эй муҳтасиб, шўру ғавғоларимни мастликдан деб ўйладинг, бу мастликдан эмас, жинниликдандир, маъзур тут. Фоний зоҳиддан юқори туришни (олдин юришни) истайди, чунки у ўзининг зуҳдидан, биз эсак, ёрнинг лутфидан умидвормиз. |
Рӯзгоре шуд, ки ранҷурам зи аҳли рузгор, Соқиё, хоҳӣ, к-аз ин ранҷам раҳонӣ, май бидор. Май нагӯям, оби оташранг, к-аз вай ҳар ки хӯрд, Набвадаш дигар на дар обу на дар оташ қарор. Ихтиёр аз даст берун кард дар ишқу ҷунун, Оқили зоҳид, ки аз вай соғаре кард ихтиёр. Шорибаш гар гунги модарзод бошад филмасал, Лаб бубандад пешаш аз мурғони гӯё сад ҳазор. Дидаро равшан кунад з-инсон, ки аз абкори фикр, Мими маъдуми даҳан бошад ба наздаш ошкор. Табъро аз вай нишоте рӯ диҳад, к-аз ҷаври чарх, Оби ҳайвонаш намояд дашнаи заҳробдор. Кишвари дилро чунон вусъат диҳат, к-аз гулшанаш Гунбади нилӣ чу як нилуфар афтад бар канор. Дил шавад Ҷоми Ҷаму Оинаи Искандарӣ, Ҳар гадо, к-аш нӯшад Искандарвашу Ҷамшедвор. Фониё, ин ҷумла ҳосил гардадат з-иқболи фақр, Гар ба як ҷоми фано созӣ аз ӯ дафъи хумор. | Бир қанча вақтдан бери рўзғор аҳлидан ранжиганман, эй соқий, бу ранждан қутулишимни истасанг май бер. Уни май эмас, ўтдек сув дейиш керак, чунки уни ичган киши на сувда, на ўтда қарор топади. Ишқ, оқил зоҳидни шундай беихтиёр қилдики, қадаҳ олиб, май ича бошлади. Май ичган киши агар туғма соқов бўлса ҳам шундай тилга кирадики, юз минг сўзамол қуш ҳам унинг олдида оғиз оча олмайди. Кўзни шундай ёруғ қиладики, фикрнинг тозалигидан оғзининг кўринмас «мим»и унга яққол кўринади. Табъга ундан шундай қувонч етишадики, чарх жабрининг заҳарли ханжари оби ҳаётдек туюлади. Кўнгил мулкини шунчалик кенг қиладики, гулзори олдида кўк гумбаз бир нилуфардек четга чиқиб қолади. Ҳар гадо уни Искандардек ва Жамшид сингари ичса, кўнгли Жамшид жомию Искандар оинасидек бўлади. Эй Фоний, агар бир фано жоми билан хуморингни ёзсанг, фақрлик бахтидан буларнинг ҳаммаси ҳосил бўлади. |
Зи дил в-аз дилситонам зору маҳҷур, Дил аз ман дуру ман аз дилситон дур. Паричеҳра, саманди турки моро, Сазад кардан шикол аз турраи ҳур. Чу ҷонам хостӣ, кардам нисорат, Агар густохам, «ал-маъмур маъзур». Бидор, эй муғбача, ҷоми муғона, Ки андар дайр натвон буд мастур. Раҳон чун чашми мастат аз хуморам, Ки ӯ дар айни мастӣ ҳаст махмур. Зи ишқу бода шайхам тавба фармуд, Ба масту ошиқ ин кардан чӣ мақдур? Зи май Фонӣ ҳаёти ҷовидон ёфт, Магар оби ҳаёт аст оби ангур? | Дилу дилистонимдан (ёримдан) зору маҳжурман, дил мендан, мен дилистондан айрилганман. У паричеҳра, гўзал ҳурлар сочи билан чиройли саман отимнинг оёғига кишан солса арзийди. Сен жонимни талаб қилганингда уни нисор қилдим, агар гўстохлик қилган бўлсам, «Иш буюрилган киши узрлидир». Эй муғбача, муғона жом тут, негаки, бу дайрда мастур (яширин) бўлиш мумкин эмас. Маст кўзларинг билан менинг хуморимни ёз, чунки улар айни мастликда хумордирлар. Шайх мени севиш ва ичишдан тавба қилишга буюрди, маст ва ошиқ киши бу ишни қила олади? Фоний майдан мангу ҳаёт топди, ёки бу узум суви — оби ҳаётми? |
Ихтироъ Эй дил, зи ҳуши худ гила бо майфурӯш бар, К-ӯро бувад ба майзада доруи ҳуш бар. Аз пири тавбакор нашуд кори айш рост, Ин моҷаро ба муғбачаи майфурӯш бар. Н-орад шудан ба хона зи мастӣ ҳарифи мо, Ман ҳомилаш, агар ту бигӯӣ ба дӯш бар. Гар хирқа раҳни бода кунӣ, хезу сӯи дайр Рахти фано зи зовияи хирқапӯш бар. Нақди бақо зи оби ҳаёт, эй Хизр, маҷӯй, Аз дурди ҷоми он санами бодапӯш бар. Дар дарси ишқ нест ҷадал, боядат чу файз, Худро дар он макон ба забони хамӯш бар. Фонӣ, паи наҷот ба майхона хешро Аз зери тоқи ин фалаки сахткӯш бар. | Эй кўнгил, ҳушингдан шикоят қилсанг, майфурушга қилки, унда ҳушни олувчи дори бор. Тавбакор пирдан айшу ишрат иши тўғриланмас экан, бу можарони майфуруш муғбачасига олиб бор. Улфатимиз мастлигидан уйига боролмайди, агар: «Уни опичлаб олиб кет» десанг, опичлаб бораман. Агар хирқангни майга гаров қўймоқчи бўлсанг, ўрнингдан тур, фано рахтини хирқапўш ҳужрасидан майхонага олиб бор. Эй Хизр, мангуликни оби ҳаётдан излама, у майхўр санам жомининг дурдидан изла. Ишқ дарсида жадаллик бефойда, сенга файз керак бўлса, хомушлик билан ўшал маконга йўл ол. Эй Фоний, бу жидду жаҳд қилувчи фалак остида нажот топай десанг, майхонага бор. |
Татаббӯъи Хоҷа Ғайр аз ӯ нест маро дар ду ҷаҳон ёри дигар,Ҷуз ваям ёри дигар, ҷуз ғами ӯ кори дигар. Ман на он булбулам, эй гул, ки дусад хори ҷафо Гар халад, аз ту кунам рӯй ба гулзори дигар. Накунам куфр қабул, ар кунадам пири муғон Ба ҷуз аз турраи он муғбача зуннори дигар. Қадаҳи давр ба мо чун бирасад, эй соқӣ, То ба лаб чунки шавад рехта миқдори дигар. Он чи ҳусн аст, ки ашбаҳ ба ҷамоли мақсуд, З-ӯ накарда қалами сунъ намудори дигар. Носеҳо, панди ту як бор қабулам нафитод, Гуфта пиндор аз ин мавъиза сад бори дигар. Ҷами вақтам, ки гирифтам зи сари хирқаи раҳн, Ҷоми дигар ба дусад зорию зинҳори дигар. Фониё, дард талаб, гар талабӣ, пайдо кун, Дили реши дигару синаи афгори дигар. | Менинг икки дунёда ундан бошқа ёрим йўқ, ундан бошқа ёрим ва унинг ғамидан бошқа ишим ҳам йўқ. Эй гул, кўп жафо тикани қадалса ҳам, сендан юз ўгириб бошқа гулзорга кетадиган булбуллардан эмасман. Агар муғлар пири у муғбача зулфидан эмас, бошқа тордан зуннор ясаса, кофирликни қабул қилмайман (зуннор боғламайман). Эй соқий, қадаҳ навбати менга етганда, қадаҳни лаб-балаб тўлдириш керак. У қандай ҳуснки, мақсуд жамолига жуда ўхшашдир, сунъ қалами ул жамол монандини яратмаган бўлса керак. Эй насиҳатгўй, ваъз-насиҳатингни асло қабул қилмайман, сен «юз марта насиҳат қилдим» деб ҳисоблайвер. Кўп зору таваллолар билан хирқамни гаров қўйиб олган жомдан бошқа яна бир жом олдим, энди замона Жамшидиман. Эй Фоний, (сен) дардни талаб қил, агар дард керак бўлса, яраланган юрак ва эзилган сийнани пайдо қил. |
Мухтараъ Дили садпораам аз лаъли ту хун аст дигар, Ҳар дам аз раҳгузари дида бурун аст дигар. Дили Маҷнун, ки дар он зулф шуд, эй боди сабо, Гӯ, ки дар ҳалқаи он силсила чун аст дигар? Зи сари нав магар ороста машшотаи сунъ, Ки рухат чун маҳу хат ғолиягун аст дигар. Он парӣ ишвакунон ҷоми маям дод ба даст, Дар сарам оташи мастиву ҷунун аст дигар. Дил, ки пирона дам аз бозуи тақво мезад, Дар кафи ишқи яке тифл забун аст дигар. Раста будам зи ғами ишқ чу ёр омад, вой, К-он ғамам аз ҳадду андоза фузун аст дигар. Эй табиб, аз сари Фонӣ магзар з-онки зи ҳаҷр, Заъфи берун-ш ба андӯҳи дурун аст дигар. | Юз парча бўлган юрагим лаълингдан қондир, энди ҳар дам кўз равзанидан — косасидан чиқади. Мажнун юрак ул зулфга осилган, эй тонг ели, айт, у занжир ҳалқасида унинг аҳволи қалай? Сунъ машшотаси қайтадан безаган шекилли, юзинг ойдек, хатинг эса мушкдек бўлди. У пари ишва қилиб қўлинга май толеини берди, энди бошимда мастлик ва телбалик ўтидир. Илгари тақводан дам уриб юрган кўнгил, энди бир ёш гўзал ишқида бечора бўлди. Ишқ ғамидан қутулган эдим, войки, ёр келиб ғамим ҳаддан ошиб кетди. Эй табиб, Фонийнинг бошидан кетма, чунки айрилиқдан, ичидаги ғамлар туфайли ташқариси ҳам заъифдир. |
Мухтараъ Хуш нест ғайри дайри муғон хонаи дигар,В-он гоҳ ғайри муғбача ҷононаи дигар. Паймонаҳои мо зи маи соф пур диҳед, То пур шудан зи ҳодиса паймонаи дигар. Воиз, азоби дӯзаху майхорагон магӯ, Ҷуз ин фасона нестат афсонаи дигар?! Эй дил, магӯ ба ишқ, ки Маҷнун кӣ будааст, Дар кӯҳу дашт мисли ту девонаи дигар? Рӯи ту шамъи меҳру чу заррот аҳли ишқ, Ҳар зарра пеши шамъи ту парвонаи дигар. Эй чарх, чанд бим намоӣ зи куштанам, Гар набвад ин хароби ту вайронаи дигар? Фонӣ, аз ин сарои фано баста рахти умр, Дорад магар азимати кошонаи дигар?! | Муғлар дайридан бошқа уй яхши эмас, ўша жой бўлса, муғбачадан ўзга жонон яхши эмас. Бошқа ҳодисадан паймонамиз тўлмасдан илгари (ўлмасимиздан бурун), паймонамизни соф май билан тўлатиб беринг. Эй воиз, дўзах ва майхўрлар азобидан сўз очма, шу афсонадан бўлак афсонанг йўқми? Эй дил, Мажнун ким эканини ишққа айтма, У ҳам тоғу даштда юрган сенга ўхшаш бир девонадир. Эй жонон, юзинг қуёш шамъи-ю ишқ аҳли зарралардир, ҳар бир зарра шамъинг олдида бошқа бир парвонадир. Эй чарх мени қачонгача ўлдириш билан қўрқитасан, шу вайронанг бўлмаса, мен бошқа бир вайрона топаман қўяман-да. Фоний бу фано саройидан (дунёдан) кўчмоқчи, уни бошқа бир кошонаси ҳам борми дейман? |
Мухтараъ Эй ба ҳар оразат аз оташи май тоби дигар,Тоби онро зада ҳар қатраи хай оби дигар. Хоб дидам, ки шудам зинда зи нӯшин лаби ту, Нест ҷон дар танам аз орзуи хоби дигар. Лаби лаълат, ки бувад мастиям аз вай, ба хаёл Кай ба воқеъ хушам ояд зи маи ноби дигар? Хоҳам аз қибла бигардад рухам он дам, ки шавад, Ғайри абрӯи туам саҷда ба меҳроби дигар Ба ҷунун шодам аз он руй, ки дар гардани ман Нест ҷуз силсилаи зулфи ту қуллоби дигар. Шаб хаёлаш, ки ба меҳмониям ояд, чӣ кунам? Нест ҷуз бесару сомониям асбоби дигар. Ба ҷаҳон чашм маро равшан аз он рӯст, ки нест, Фониё, чун рухи ӯ меҳри ҷаҳонтоби дигар. | Эй гўзал, оразинг май ўтидан ўзгача тобланмоқда, ҳар бир қатра теринг ўша тобланишга сув бермоқда. Тушимда ширин лабингни сўриб, тирилган эмишман, танимда жоним бўлса, энди бошқа тушни орзу қилмайман. Лаъл лабинг хаёли билан мастдирман, ҳақиқий тиниқ майга қачон ҳушим бўлсин? Қошингдан бошқа меҳробга сажда қилгудек бўлганда, юзимни қибладан ўгирмоқни истайман. Девоналигимдан хурсанд эканимнинг сабаби шуки, бўйнимда зулфингдан бошқа занжир йўқдир. Тунда хаёли меҳмон бўлиб келса, нима қиламан, ахир меҳмон кутмоқ учун югуришдан ўзга асбобим йўқ. Эй Фоний, кўзимнинг равшанлиги оламни ёритишда монанди бўлмаган ўша қуёшдандир. |
Татаббӯъи Мавлоно Шоҳӣ Ҳар дам расад ба дил чу зи олам ғаме дигар,Ғам нест, чун зи май бувадат оламе дигар. Дорад гадои майкада аз бодаву қадаҳ Оинаи Скандару Ҷоми Ҷаме дигар. Ӯ халқро кушад, ба ман он мотам асту нест, 3-ин тиратар бар аҳли вафо мотаме дигар. Гӯям ба назди пири муғон ҷаври муғбача, Чун нестам ба дайр ҷуз ӯ маҳраме дигар. Нобуд шуд дилам зи ғами ҳаҷр, кош Ҳақ Бахшад нашоти васлу дили хурраме дигар. Ин дам ғанимат аст бар он кас, ки набвадаш Ғайр аз ҳарифи мушфиқу май ҳамдаме дигар. Фонӣ зи сели ашки ту ғамхонаи сипеҳр, Хам ёфт он чунон, ки фитад аз наме дигар. | Ҳар дамда кўнгилга оламдан бир ўзгача ғам етса-ю, майингдан олам бошқача бўлиб кетса, ғамим йўқдир. Майхона гадосининг ҳам май ва қадаҳдан ўзгача Искандар ойинасию жоми Жами бор. У халқни ўлдирса, менга мотамдир, вафо аҳлига бундан кўра мусибатлироқ бошқа бир мотам бўлмайди. Муғлар пирига муғбачанинг жабрини айтаман, чунки дайрда менга муғлар пиридан ўзга маҳрам йўқ. Ҳажр ғамидан дилим нобуд бўлди, кошки эди Тангри васл нашоти билан дил хуррамлигини берса. Меҳрибон улфати ва майдан бошқа ҳамдами бўлмаган кишига бу дам ғаниматдир. Эй Фоний, кўз ёшингнинг селидан осмон ғамхонаси шундай букилдики, бу намдан қулаб тушишига сал қолди. |
Татаббӯъи Шайх дар таври Махдум Эй ниҳон дар ҳама аъён шуда аз айни зуҳур, Ҳама нур аз ту аён, лек ту дар вай мастур. Зулф шуд бурқаи рух ҳарду, вале бурқаи ту, Он чӣ ҳусн аст, ки бурқаъ бувадаш зулмату нур? Ба садат васф нишон баҳри чӣ дод аҳли назар, Ношуда ҳусни ту бар дидаи эшон манзур. Лофи наздикият он к-ӯ занад аз зуҳду вараъ, Хешро бошад аз ин васваса андохта дур. Оҷиз аз васфи ту будан аҷабам нест, ки ҳаст Зарра моҳияти хуршед надонад, маъзур. Хуррам он ринд, ки як лаҳза набошад бе ту, Хоҳ дар анҷумани тафриқа ё кунҷи ҳузур. Ориф он дон, ки гар афлок зи ҳам бишкофад, Ба шуҳудаш нарасад шоибаи нуқсу футур. | Эй, барча мавжудотда айнан зоҳир бўлишдан ниҳон зот, барча нур сендан аён, лекин сен унда яширинсан. Зулфинг юзингга парда-ю, иккиси ўзингга пардадир, бу қандай ҳуснки, нур ва зулмат унга ниқобдир. Ҳуснинг назар аҳли кўзига кўринмай туриб, юз хил сифатлар билан ундан қандай нишон бердилар. Зуҳду вараъ туфайли сенга яқинликдан лоф урувчилар, бу васваса билан ўзларини сендан узоқлаштирадилар. Сенинг васфингга ожиз бўлсам ажаб эмас, чунки зарра қуёшнинг моҳиятини билмаса, узрлидир. Хоҳ айрилиқ анжуманида, хоҳ ҳозирлик бурчагида бўлсин, бир дам ҳам сенсиз бўлмаган ринд хуррамдир. Агар фалак иккига айрилганда ҳам, эътиқодига нуқсу зарар етмаса, ўша кишини ориф деб бил. |
Дар таври Хоҷа Дар тавба агар май диҳадам муғбача ё пир,Розӣ наям аз хеш дар ин кор ба тақсир. Эй шайх, ба майхона агар тавба шикастам, Чун хомаи тақдир чунин рафт, чӣ табдир? Чун сурати ӯ нест ба мавзеъ як аз сад, Наққош намояд чу дусад мавзеъи тасвир. Сӯзи дили зоҳид, ки ба тақвои риёист, Набвад асараш бештар аз гиряи тазвир. Озодиям аз қайд мабодо, агар афтад Дар гарданам аз силсилаи зулфи ту занҷир. Эй шайх, зи тадбири ту акнун чӣ кушояд, Чун мо сари таслим ниҳодем ба тақдир. Фонӣ, ту агар ошиқӣ, аз ишқ мазан дам, Чун рост наояд сухани ишқ ба тақрир | Агар тавба қилгин деб муғабача ёки пир менга май берса, бу ишда қамчилик кўрсатсам, ўзимдан рози эмасман. Эй шайх, агар майхонада тавбамни синдирган бўлсам, бу тақдир қаламидандир, нима тадбир қила олардим. Рассом икки юз жойга унинг суратини Чизиб кўрсатса ҳам, бирортаси ҳам унга ўхшамайди. Зоҳиднинг риёкорона тақво билан дилга ўт ёқишининг («шайтон йиғи»дан) ортиқ таъсири бўлмайди. Агар зулфинг жингаласидан бўйнимга занжир тушса, бу банддан мангу озод бўлмайин. Эй шайх, биз тақдирга тан берганмиз, энди тадбирингнинг нима фойдаси бор? Фоний, агар ошиқ бўлсанг, ишқ тўғрисида дам урма, чунки ишқ сўзи тақдирга рост келмайди (ишқ сўзини баён этишга тил лолу қалам ожизлик қилади). |
Мухтараъ Кайфият бахшадам он лаб, маи ноб аст магар, Руҳ софӣ кунадам, лаъли музоб аст магар? Хоб дар чашм надорам зи хаёли мижаат, Хайли ҳинду зада саф раҳзани хоб аст магар? Ҳумрати байзаи чашми ману хуноби сиришк, Омада бар маи гулранг ҳубоб аст магар. Оби Кавсар зи кафи ҳур надорад мастӣ, Дар кафи соқии гулчеҳра шароб аст магар. Тангу торик дилам, к-аз ғами ӯ гашт хароб, Кунҷи вайрони мани хонахароб аст магар? «Надиҳад ишқу маям нашъа ба пирӣ» гуфтам, Гуфт: «Пири хирадам аҳли шабоб аст магар?» Сели май кишвари ҳушу хирадам кард ғариқ, Фониё, дар аҷабам, олами об аст магар. | У лаб менга кайф бағишлайди, (у) тиниқ маймикин, руҳимни соф қилади, эритилган ёқутмикин? Киприги хаёлидан кўзимда уйқу йўқ, (киприклари) уйқумни ўғирлаш учун саф тортиб келган ҳинду хайлимикин? Кўзим оқининг қизиллиги ва кўз ёшим қони гул ранг май устидаги ҳубобмидир? Ҳур қўлидан олиб (ичилган) Кавсар суви маст қилмайди, гул юзли соқий қўлидаги шароб маст қилади, холос. Унинг ғамидан хароб бўлган тангу қоронғи дилим мен кафангадонинг вайрона бурчагимидир? Пирга «ишқу май менга нашъа бермаяпти», деган эдим, ақл пири: «бу сенга йигитлик даврими?» деб жавоб берди. Май сели ақлу ҳуш мулкини ғарқ қилди, эй Фоний, бу сув олами эканми, деган таажжубдаман. |
Соқиё, вақт ғанимат шумуру соғар гир, Дастбӯсат талабад ҷом, зи хокаш баргир. Нест чун ҷоми муғонам зи кафи муғбачагон, Филмасал гар зи кафи ҳур маи Кавсар гир. Заррае хушдилиям нест зи хуршедвашон, Хоҳ аз сайри фалак, хоҳ асари ахтар гир. Базми мо бе рухат афсурда бувад, рӯ бинмо, Гӯ аз он шӯълаи рухсори ту сӯҳбат даргир. Сар-сари ҳодиса гар чарх зи ҳам баргусилад, Рафта бар боди фано тӯдаи хокистар гир. Тарки девонагӣ, эй дил, чу накардӣ дар ишқ, Аз ҷунун домани он шӯхи парипайкар гир. Сарбаланд аз шарафи хоки раҳи риндон бош, Эй ғанӣ, тарки дуру, гавҳари тоҷи зар гир. Воизо, ин ки ба маҷлис талабӣ Фониро, Маслиҳатро ду-се кизби дигарат бовар гир. | Соқий, вақтни ғанимат билгин ва қадаҳ ол, жон сенинг қўлингни ўпмоқчи, уни тупроқдан кўтар. Агар ҳурнинг қўлидан Кавсар майини олсам, бу муғбачалар қўлидан муғлар жомини олганча бўлмайди. Хоҳ фалак сайрини, хоҳ юлдузлар асарини олгин, қуёш юзли гўзаллардан заррача хурсанд эмасман. Базмимиз сенинг чиройингсиз руҳсиз, сўлғиндир, юзингни оч, шояд юзинг шуъласидан суҳбатимиз қизиб кетса. Умрнинг бир кунлик ҳам бақоси йўқ, эй лола, бир нафас қизил май жомидан дилинг муродини ол. Ҳодисалар қуюни чархи фалакни тўнтарса ҳам, бир тўда кул ҳавога соврулди деб бил. Эй кўнгил, ишқда девоналикни тарк этмадинг, телбаликдан ул парипайкар шўхнинг этагини ушла. Эй бадавлат киши, дур ва олтин тож гавҳарларини тарк эт, риндларнинг оёғи тупроғидан сарбаланд бўл. Эй воиз, Фонийни мажлисга талаб қилдинг, маслаҳат юзасидан икки-уч ёлғонга ҳам ишон. |
Мухтараъ Чун ӯ набувад шӯхи ситамгораи дигар, Чун ман зи ғамаш бедилу бечораи дигар. Ояд чу сагаш аз дили садпора ба тӯъма, Сад пора диҳам, ӯ талабад пораи дигар. Бас хора, ки ӯ нарм шуд андар кафи Фарҳод, Сахт аз дили Ширин набудаш хораи дигар. Аз ҳолати Маҷнун чӣ тафаҳҳус кунӣ, эй дил, Дар водии ҳайрат чу ту овораи дигар. Дар ҳар назаре ҳайрати ҳуснат шавад афзун, Ваҳ, к-он шавадам боиси наззораи дигар. Як ҷониби рухсора кушодию бимурдам, Бикшо, ки кунӣ зинда ба рухсораи дигар. Фонӣ дигар аз ахтари май гашт тарабнок, 3-ин сон набувад кавкаби сайёраи дигар. | У каби бошқа шўх ситамгар ҳам йўқ, унинг ғамидан мендек бедилу бечора ҳам йўқ. Юз пора бўлган дилимни емак учун (ёр)нинг ити келса, юз порани берганимда ҳам яна бир пора сўрайди. Кўп тошлар Фарҳод қўлида юмшади, лекин унга Ширин дилидан қаттиқроқ тош йўқ эди. Эй дил; Мажнун аҳволининг нимасини сўрайсан, у ҳайрат водийсида сен каби бир овора эди. Ҳуснингга ҳар бир боқишимда ҳайратим орта боради, ажабо, унга яна такрор-такрор қарашимга сабаб нима? У юзингни кўрсатган эдинг, ўлдим, бу юзингни ҳам кўрсатиб тирилтир. Фоний май юлдузидан яна беадад хурсанд бўлди, бошқа бир сайёра юлдуз бунинг каби бўлолмайди. |
Татаббӯъи Хоҷа Мастам, эй муғбача, ҷоми маи хаммор биёр, Гар зи динам бувадат дағдағаи зуннор биёр. Софии бода, ки худ нӯш кунӣ, аз дурдаш, Марҳаме баҳри давои дили афгор биёр. То бисӯзам ҳамагӣ ҳастии худ, рӯ во кун, 3-он гулистони Халил оташи гулнор биёр. Дар тариқи муғӣ аз куфри ту гар баргардам. Сабӯ аз майкада в-аз неши ҷафо хор биёр. Дар мазиқи қафаси ҳастиям, эй тоири қудс, Ҷони зорам бибару муждаи дилдор биёр. Боғбоно, дигар аз гулшани худ лоф мазан, Ё гуле аз рухи он шӯх намудор биёр. Хирқа шуд раҳну сарам хуш нашуд, эй бодафурӯш, Як-ду паймона маям бар сари дастор биёр. На фалак ёру на дар умр вафо, эй қосид, Хабаре аз сӯи он ёри вафодор биёр. Гар ниёз орию ӯ ноз кунад, эй Фонӣ, Кори ту чунки ниёз аст, дигар бор биёр. | Эй муғбача, мастмен, майфуруш комини келтир, агар диним тўғрисида ташвишинг бўлса, зуннор келтир. Майнинг тиниғини ўзинг ичсанг, афгор дилим давоси учун унинг дурдини менга келтир. Эй жонон, юзингни оч, у Халил гулистони (олови) дан оташин гул келтир, борлиғимни ёндирай. Муғлик тариқатида агар сенинг куфрингдан қайтсам, майхонадан май кўзаси-ю жафо нешидан тикан келтир. Эй муқаддас қуш, борлиқ қафасининг исканжасидаман, зор жонимни олиб кету дилдор хушхабарни келтир. Эй боғбон, ҳадеб гулшанингни лоф уриб мақтай берма, ёки ўша гулистонингдан шўх юзига ўхшаш бир гул топиб кел. Эй майфуруш, хирқам гаровга кетдию, маст бўлмадим, бошимдаги саллам эвазига ҳам бир-икки пиёла май келтир. Эй хабарчи, бизга на фалак ёр ва на умрда вафо бор, у вафодор ёр томидан бир хабар келтир. Эй Фоний, сен ҳожат изҳор қилсангу (ёринг) ноз қилса, яна ҳожат изҳор қилавер, чунки сенинг ишинг ҳожатмандликдир. |
Рӯят, ки оташаш битвон гуфту об низ, Моҳ аз латофаташ хиҷил аст, офтоб низ. 3-онам гадои майкада, к-аз базми аҳли айш Нуқлам расад зи ҳиммати риндон, шароб низ. Мурдам зи зуҳд муғбачаи майфурӯш, к-ӯ То маст созад аз маи ишқам, хароб низ. Хунхорагони ишқ, чу меҳмони ман шаванд, Аз хуни дида май диҳам, аз дил кабоб низ. Чун мақсадат ба гом шумор аст аз азал, Таъхир нонакӯст дар ин раҳ, шитоб низ. Эй пандгӯй, боиси расвоиям мапурс, Ишқ асту ҷоми бодаву аҳди шабоб низ. Фонӣ, саҳар ба майкада борони ашк рехт, Биншаст гарди меҳнату шуд фатҳи боб низ. | Юзингни ўт ва сув дейиш мумкин, чунки ой билан офтоб ҳам унинг латофатидан хижолатдадир. Майхона гадоси бўлишимнинг боиси шуки, (ишрат аҳли базми) ва риндлар ҳимматидан менга (кабоб) ҳам шароб ҳам тегади. Тақводорликдан ўлдим, майфуруш муғбача қани? У мени ишқ майидан масту хароб қилсин. Ишқ жафокашлари менга меҳмон бўлсалар, кўзим қонидан май бераману, дилимни кабоб ҳам қилиб бераман. Тақдирда мақсадингга етишга саноқли қадамлар (қолган) бўлса, бу йўлда шошмаслик ҳам яхши, жадаллик ҳам. Эй насиҳатгўй, расволигимнинг сабабини сўрама, сабаби ишқу май ҳамда йигитлик давридир. Фоний саҳар чоғида майхонада кўз ёши ёмғурини тўкди, (шунда) машаққат гарди босилди-ю, (фано) эшиги ҳам очилди. |
Татаббӯъи Хоҷа Навбаҳорон ба қадаҳ оби тарабнок андоз,Абрсон ғулғула дар гунбади афлок андоз. Чанд аз даври фалак чун кура саргардонӣ, Фитна аз даври қадаҳ дар кураи хок андоз. Покбозӣ агар аз Эзиди покат ҳавас аст, Чашм бар орази пок аз назари пок андоз. Танам афсурда шуд аз зуҳди риёӣ, эй ишқ, Барқи оҳе сӯи ин хирмани хошок андоз. Маст то кай фиканад рахна, ба динҳо ё Раб? Раҳме андар дили он кофири бебок андоз. Ё Раб, ин зоҳиди худбин, ки нашуд қобили файз, Аксаш аз ҷом дар оинаи идрок андоз. Гули садбарги ҷамоли ту, ки сад ламъа дар ӯст, Партави он ҳама дар ин дили садчок андоз. Қасди ҷонат чу кунад ғам, сӯи майхона шитоб, Ҷом аз он заҳр сӯи маъдани тарёк андоз. Фонӣ, аз ҷуръаи Ҳофиз шуда маст, эй соқӣ, Хезу дар косаи зар оби тарабнок андоз! | Илк баҳорда қадаҳга айшу хурсандлик сувини қуй, булут сингари фалаклар гунбазига ғулғула сол. Токай фалак даврасида коптокдай саргардон юрасан, фитнани қадаҳ давридан ер куррасига ташла. Агар сен пок Тангридан покбозликни орзу қилсанг, пок назар билан пок юзага кўз ташла. Эй ишқ, хўжакўрсинга қилинган тоат-ибодатнинг совуқлигидан вужудим музлаб кетди, бир оҳ барқини (яшинини) бу хашак хирмонига ур. Эй Тангрим, у гўзал қачонгача маст бўлиб динларга рахна солади? У бевафо кофирнинг дилига бир раҳм сол. Эй Тангри, файз қабул қилмайдиган бу такаббур зоҳиднинг идрок ойинасига жомдан май аксини тушир (май воситасида унга ақл кирит). Атиргулга ўхшаш жамолингда кўп шуълалар бор, Ундаги ҳамма шуълани юз пора бўлган бу дилимга сол. Ғам жонингга қасд қилса, майхона томон югур, у ғам заҳридан жомни тарёк кони томон ташла. Эй соқий, Фоний Ҳофизнинг журъасндан маст бўлган, туру, олтин косага айш ва шоду хуррамлик сувини қуй. |
Татаббӯъи Хоҷа Ба дайр муғбачагонанд масту шӯрангез, К-аз оби талх кунанд оташи балоро тез. Ба ғамза ақлшикору ба ишва тақвосӯз, Ба ваъда рӯҳфиребу ба лоба рангомез. Ба гоҳи сайд гирифтан камандашон дилкаш, Ба вақти қалб шикастан синонашон хунрез. Ба ҳар диёр, ки бӯе расад зи турраашон, Сиёҳнома шаванд аҳли он, сияҳдил низ. Биёр бода, ки ишқ асту кӯи расвоӣ, Бисӯз ҷомаи тақвою хирқаи парҳез. Маро чӣ бим зи ошӯби растхез, эй дил, Зи хилқатам чу баровард ишқ растохез! Ман он замон, ки шавам аз қадаҳ сарандозон, Чӣ ҷои хотами Кисро, чӣ афсари Парвез! Туро чӣ ҳодиса дар ҷавфи чархи даввор аст? Чу з-он бурун натвонӣ шудан, аз ин магрез, Чу нест як сари мӯ ихтиёрат, эй Фонӣ, Равона шав ба тариқи ризо, чӣ ҷои ситез?! | Майхонада шўру ғавғо солувчи муғбачалар бор, улар аччиқ сув билан бало ўтини алангалантириб юборадилар Улар ғамза билан ақлни овлаб, ишва билан тақвони куйдирадилар, ваъда билан руҳга фириб бериб, тилёғламачилик билан алдайдилар. Овлаш вақтида камандлари дилкаш (кўнгил овловчи), кўнгилни синдириш чоғида найзалари қон тўкувчидир. Қай бир диёрга хушбўй сочларидан хушбўй етса, ўша ердаги аҳолининг номаси қора бўлади, диллари ҳам. Эй муғбача, ошиқлик расволикдир, тақво тўни билан парҳез хирқасини ёндир, май келтир. Эй дил, ишқ вужудимдан қиёмат қўпорди, энди қиёматнинг шўру ғавғосидан нега қўрқай. Қадаҳдан маст бўлиб, бошим эгилган маҳалда, Нўширавоннинг узуги билан Хисрав Парвезнинг тожига қандай эҳтиёж қолади? Бошингга тушадиган иш чархи кажрафтордандир, ундан қутулмайсанми, бундан ҳам қочма. Эй Фоний, бир тола сочингча қўлингда ихтиёринг бўлмагандан кейин жанжаллашишнинг ҳожати йўқ, розилик йўлига киравер. |
Мухтараъ Кофири масте ба дайрам офати ҷон гашт боз,Хонаи динам зи сели бода вайрон гашт боз. Ҳар бинои зуҳду тақво, к-аш ба чарх афроштам, Ваҳ, ки аз тӯфони май бо хок яксон гашт боз. Хирқаам, к-аз доғҳои тозаи май буд тар, Ҷумла хушк аз сӯзу тобу доғи ҳиҷрон гашт боз. Азми Каъба чун тавонам кард, к-аз дайри муғон? Н-омада берун, дил аз рафтан пушаймон гашт боз. Пардаи зуҳдам чӣ сӯд, эй шайх, к-ин маҷнуни маст, Баҳри раҳни бода дар майхона урён гашт боз. Ман, ки бастам бар миён зуннору гаштам бутпараст, Боиси ин миллатам, он номусулмон гашт боз. Чун сӯи дайри муғон рафтам ба ишқи муғбача, Дину дил дар кори ӯ нокарда натвон гашт боз. Доғҳои сина чун дорам ниҳон, к-аз дасти ишқ, Муттасил чоки гиребонам ба домон гашт боз. Мурданам дар ишқ мушкил буд, чун ҳиҷрон расид, Фониё, роҳи фано паймудан осон ғашт боз. | Майхонада бир маст кофир яна жоним офати бўлди, яна диним уйи май селидан вайрон бўлди. Ҳар бир зуҳду ақво биносини кўкка етказган бўлсам, афсуски, май тўфони яна уни ер билан яксон қилди. Майнинг покиза доғлари билан хирқам ҳўл бўлган эди, ҳижрон доғининг иситмасидан яна қуриб қолди. Каъбага қандай сафар қила олайки, муғлар дайридан чиқмасимданоқ кўнглим пушаймон бўлади. Эй шайх, зоҳидлик ниқоби билан пардаланишимдан нима фойда? Чунки бу маст тентак (мен) хирқамни майга гаров қўйиб, майхонада яна яланғоч бўлади. Белимга зуннор боғлаб, бутпараст бўлдим, бу миллат (дин)га ўтишимга шу номусулмон сабаб бўлди. Муғбача ишқи билан муғлар дайрига бордим, дину дилни унинг ишида қўлдан бермай қайтиб бўлмайди. Сийнамдаги доғларни қандай яшира олай, чунки яна ишқ дастидан ёқам этагимгача йиртилиб туради. Эй фоний, ишқ йўлида ўлишим мушкил эди, ҳижрон келиб етгач, фано йўлига тушишим янада осон бўлди. |
Марав зи маҷмаи риндон нагашта маст ҳанӯз, Ки дар ду чашмат асар аз хумор ҳаст ҳанӯз. Ба коми хеш чӣ бархостан ҳаво кардӣ? Даме накарда ба дилхоҳи мо нишаст ҳанӯз! Чаро шикасти дили мо талаб кунӣ ба фироқ? Надода ҳодиса ҳангомаро шикаст ҳанӯз! Зи по фитодаму аз даст рафтам, эй соқӣ, Ба сӯи ҷоми маят нарасонда даст ҳанӯз! Зи ҷоми муғбачаам чист манъ, эй сӯфӣ? Дилам ба дайр кунун гашта майпараст ҳанӯз. Маро зи ҳуш чӣ пурсӣ, ки масти ишқ шудам? Ба хеш н-омада аз мастии аласт ҳанӯз. Чӣ сон раҳам зи каманди ҷунун, ки чун Фонист? Дилам ба ҳалқаи он турра пойбаст ҳанӯз! | Маст бўлмай риндлар мажлисидан кетма, чунки икки кўзингда ҳануз хумор асари бор. Бизнинг дилимиз истаги билан бир дам ўтирмай, ўз хоҳишингча туриб кетишга майл қилдинг. Ҳали ҳодиса ҳангомаларига шикаст бермай, нега фироқ билан кўнглимизни синдиришни истайсан? Эй соқий, ҳануз май жомингга қўлим етмай туриб, оёқдан йиқилдим ва қўлдан чиқдим. Эй сўфий, муғбача жомидан нега мени манъ қиласан, ҳолбуки, юрагим эндигина майпараст бўлган. Мендан ақлу ҳуш ҳақида сўраб нима қиласан, «аласт» мастлигидан ўзимга келмай ишқ мастлигига йўлиқдим. Кўнглим Фонийдек ҳали ҳам ул зулф ҳалқасига боғланиб турганда, телбалик камандидан қандан қутула оламан? |
Мухтараъ Маро зи шиддати ҳиҷрон малолат аст имрӯз,Ба ҳоли хеш наям, ваҳ, чӣ ҳолат аст имрӯз? Расид бас, ки зи девонагиам расвоӣ, Зи рӯи аҳли ҷунунам хиҷолат аст имрӯз. Зи рӯҳи Вомиқу Маҷнун маро ба ҳикмату ақл, Ба сад навохт, ҳазор истимолат аст имрӯз. Равам ба майкада гӯё илоҷи ин аламам, Ба ҷониби маю мутриб ҳаволат аст имрӯз. Далели раҳ, ки бувад пири дайр, чун бар каф Қадаҳ гирифт, ба мастӣ далолат аст имрӯз. Маро насиб маю шайх манъ фармояд, Ба амри олами ғайбаш ҷаҳолат аст имрӯз. Ба коми муддаиён баста даст Фониро, Магар, ки масти маро муддао лат аст имрӯз | Менга ҳижрон шиддатидан бугун қаттиқ малолатдир, бугун ўз ҳолимда эмасман, бу қандай ҳолатдир. Девоналигимдан кўп расволик етди, бугун жунун аҳлининг юзига қарай олмай хижолатдаман. Мени ақлу ҳикмат билан сийлади, бугун Вомиқ билан Мажнуннинг руҳи розилигимни истайдилар. Гўё бу аламим иложи май билан созандага ҳавола қилингандир, шу сабабдан бугун майхонага бораман. Йўлбошчимиз бўлган дайр пири қўлига қадаҳни олди, гўё бугун мастликка далолатдир. Насибам май, шайх буни манъ этади, унинг бу иши ғайб олами фармонини билмаслик — жаҳолатдир. Муддаиларнинг мақсадига мувофиқ Фонийнинг қўли боғланган, муддаолари менинг мастлигимга лат беришмикан. |
Айзан Тарки ишқам кому набвад дил ба фармонам ҳанӯз,Тавба фармояндам аз мастию натвонам ҳанӯз. Тавбаву зуҳдам чӣ ҷамъият расонад, чунки ман Гаҳ зи ишқу гаҳ зи махмурӣ парешонам ҳанўз. Носеҳо, пандат нафаҳмам, з-он ки то рафтам ба дайр, Аз маю рухсори соқӣ масту ҳайронам ҳанӯз. Чун туро дидам, поят сар фикандан айб нест. 3-он ки сар аз пову по аз сар намедонам ҳанӯз. Як шабам он моҳ меҳмон буду з-ин умре гузашт, Мекунад касби зиё меҳр аз шабистонам ҳанӯз. Теғи қатлам ронад он шӯх он чи мумкин буд, лек Тарки ишқаш бар забон рондан чӣ имконам ҳанӯз? Ҳаст умре то шаҳиди лаъли ҷонбахши ваям, Бӯи ҷон ёбанд халқ аз қабри вайронам ҳанӯз. Нола аз тӯли фироқи ёр кардам шоми ҳаҷр Дар хами тоқи фалак печида афғонам ҳанӯз. Фониё, аз теғи ҳиҷрон бин, ки чоки сина шуд, Мушфиқон нодӯхта чоки гиребонам ҳанӯз. | Менинг мақсадим ишқни тарк қилишу, лекин ҳали дил фармонимда эмас, маст бўлишдан тавбага буюрадилару, ҳалигача тавба қилолмайман. Тавба ва парҳезгорлигим менга хотиржамлик бахш эта олмайди, чунки гоҳ ишқдан, гоҳ хуморликдан паришонман. Эй насиҳатгўй, насиҳатингга тушунмайман, бунинг сабаби шундаки, майхонага бориб маю соқий рухсоридан ҳалигача масту ҳайронман. Мен сени кўргач оёғингга бош қўйишим айб эмас, чунки ҳалигача мен бошни оёқдан ва оёқни бошдан айира олмайман. Бир кеча у ой-уйимда меҳмон бўлганди, шундан буён кўп вақтлар ўтган бўлса ҳам, шабистонимдан қуёш ҳалигача нур ва зиё касб қилади. У шўх иложи борича мени ўлдиришга тиғ тортади, лекин унинг ишқини тарк қилиш ҳақида оғиз очишга қандай илож топаман? У жононнинг лаъл лабининг шаҳиди бўлганимдан буён халқ бир умр менинг вайрон қабримдан жон ҳидини топади? Ҳажр кечаси ёр фироқининг узайиб кетганидан нола қиламан, букчайган фалак тоқи ичида ҳалигача афғоним ўралашиб ётибди. Эй Фоний, бир қараб кўр, ҳижрон тиғидан сийнам чок бўлди, меҳрибонлар ҳалигача ёқамни тикмадилар. |
Агарчи нест умеди висоли ў ҳаргиз, Вале набуда дилам бе хаёли ӯ ҳаргиз. Магӯ ба мисли вай, дил деҳу аз ӯ вораҳ, Набуду нест зи хубон мисоли ӯ ҳаргиз. Зи сарви қомати ӯ ҷуст бар дили Маҷнун, Баре надод хаёли маҳоли ӯ ҳаргиз. Чунон ки лозими баҳр аст нуқтагоҳи рақам, Нашуд зи дида бурун нақши ҳоли ӯ ҳаргиз. Агарчи қадди ту берун зи эътидолам гашт, Каму зиёда нашуд эътидоли ӯ ҳаргиз. Малолати дили ман бину бода хӯр, ки ҷуз ин Набуда дофеъи ранҷу малоли ӯ ҳаргиз. Зи дарди ҳаҷри ту Фонӣ фитода беҷон аст, Чӣ шуд, ки пурса накардӣ зи ҳоли ӯ ҳаргиз. | Гарчи унинг висоли умиди ҳаргиз йўқ эса-да, аммо кўнглим унинг хаёлидан асло айрилмаган. Унга ўхшаш бир дилрабога кўнгил бериб, ундан қутил дема, гўзаллар орасида унга ўхшагани ҳаргиз бўлмаган ва бўлмайди ҳам. Мажнун кўнгил унинг сарв қаддидан ҳосил истади, бу хом хаёл ҳаргиз самара бермади. Баҳр сўзини ёзишда нуқта қандай керак бўлса, унинг холи нақши ҳам кўздан ҳаргиз кетмаган. Гарчи қадинг мени муътадилликдан чиқарган бўлса-да, аммо унинг муътадиллиги ҳаргиз кўп ҳам, оз ҳам бўлмади. Менинг дилимнинг малолатини кўргин-у бода ич, чунки бундан ўзга ҳеч нарса ранжу малолни ҳаргиз даф этолмайди. Фоний ҳижронинг дардидан жонсиз йиқилди, нима бўлди, унинг ҳолини ҳаргиз сўрамайсан? |
Татаббӯъи Мир Дило, шаб баҳри он маҳ пӯй то рӯз, На шабро гӯй шаб, не рӯзро рӯз. Шабам рӯзи қиёмат шуд, валекин Азоби сад қиёмат ҳаст то рӯз. Балое шуд сияҳ, бе он маҳам шаб, Вале бе меҳри рӯяш сад бало рӯз. Ҳамоно дарди ҳаҷрам бедаво шуд, Ки шуд шоми фироқамро даво рӯз. Ба шоми ҳаҷр аз рӯзам чӣ пурсӣ, Куҷо, эй дил, шаби мову куҷо рӯз?! Шаби фурқат ҳалокам, кош, эй чарх, Ки ёбам хоби худ, ё марг, ё рӯз. Сияҳ шуд рӯзам, эй Фонӣ, зи ҳаҷраш, Магар омад маро шоми фано рӯз? | Эй кўнгил, кечани кеча ва кундузни кундуз демасдан ул ой йўлида югур (кез). Кечам қиёмат куни бўлди, бироқ тонг отгунча юз қиёмат азобини тортаман. Ул ойсиз кечам қора бир бало бўлди, бироқ унинг қуёш юзисиз кундузим ҳам юз балодир. Ҳажрим дарди давосиз бўлгач, айрилиқ шомимга кундуз даво бўлди. Эй чарх, ҳажр шомидан бошимга тушган кунни сўрама, менга кеча қаёқда-ю, кундуз қаёқда? Эй чарх, ҳижрон тунида ҳалок бўлдим, кошки бунда ё тушимни, ё ўлимни ва ё кундузни топсам. Эй Фоний, кундуз куни менга фано шоми бўлдимики, унинг ҳажридан кундузим қоронғу бўлди. |
Мухтараъ Нест шоми ҳаҷр чун шамъам рафиқи дилфурӯз, 3-он ки дар ҳиҷрон ба ӯ овардаам шабҳо ба рӯз. То гузорад бӯстонафрӯз лофи саркашӣ, Каҷ бинеҳ тоҷу зи май бӯстони ораз барфурӯз. То наёзорад зи мижгонат рухаш аз нозукӣ, Рӯзи васл, эй дил, ба рӯяш чашм ҳар соат мадӯз. Пур масӯзонам зи ҳиҷрону зи оҳам ваҳм кун, Ҳам гудозад шамъ, агарчи ҳаст дар парвона сӯз. Аз фиреби Золи чарх эмин мабош, ар Рустамӣ, 3-он ки шеронро зи макраш карда оҷиз ин аҷуз. Бас аҷаб рамзест булбул ошиқу гул гарқи хун, Аз ғаробатҳои ишқ афтода беҳад ин румуз. Фониё, аз қатъи роҳи ишқ монеъ кай шавад? Гарна аз бори худӣ зоҳид намудӣ пушткӯз. | Ҳижрон тунида дилимни ёритувчи шамъ каби ўртоғим йўк, чунки ҳижронда у билан кечаларни кундузга айлантирганман. Э жонон, бошингга тожни эгри қўйгин-да майдан юзингни қизартир, токи қошингда (сарву гул) саркашлик лофини урмасин. Эй кўнгил, ғоятда нозик бўлгани сабабли кипригингдан чеҳраси озор топмасин учун васл куни ҳар соат кўзингни унга тикаверма. Мени кўп куйдурма, оҳимдан ваҳм эт, шамъ парвонани куйдиргани билан, лекин ўзи ҳам куяди-ку. Рустам бўлсанг ҳам, чарх золи фирибидан бепарво бўлма, чунки бу кампир ўз макри билан арслонларни ҳам ожиз қилган. Булбул ошиқу гул қонга ғарқ бўлиши ажойиб бир рамз бўлиб, ишқнинг ажойибот-ғаройиботларидан бўлган бундай афсонавий рамзлар ҳад-ҳисобсиздир. Эй Фоний, агар зоҳид ўзлук юкини кўтармоқдан букри бўлган бўлмаса, ишқ йўлини босиб ўтишингга монеъ бўлмайди. |
Мухтараъ Биё, ки шамъи чаман гашт бӯстонафрӯз, Чанор фохтаро сохт мурғи дастомӯз. Ба ҳуллаҳои мулавван расид ҷилвагарӣ, Ба базми аҳли шабистон зи шоҳиди наврӯз. Чу қадди гесуи симинтанон ба бешу камӣ, Намонд ҳеч тафовут миёнаи шабу рӯз. Баҳори умр ғанимат шумору май даркаш, Ки дар ҳаётию умрат хазон нагашта ҳанӯз. Ба захмҳои дил аз лои бода марҳам неҳ, Чаро ки мерасад аз чарх новаки дилдӯз. Даме зи оташи май гарм соз базми тараб, Сипеҳр гӯ: «Нигар аз дур в-аз ҳасад месӯз!» Дило, ба Фонӣ, агар шодиҳо кунӣ, лекин, Куҷо зи ҷаври фалак хотири нашотандӯз?! | Кел гултожихўроз чаман шамъи бўлди, чинор дарахти қумрини қўлга ўргатди. Наврўз (илк баҳор) гўзали шабистон аҳли базмига ранг-баранг кийимда келиб, жилвагарликни энг чўққисига кўтарди. Кумуш баданлар қомати билан зулфига ўхшаб кеча билан қундуз баб-баравар бўлди. Умр баҳорини ғанимат бил, май ич, чунки умринг кузи келгани йўқ, тириксен. Кўнгил яраларига май лойидан малҳам қўй, чунки чархдан юракни тешадиган ўқ етади Бир нафас май ўти билан айшу ишрат базмини қизит, сипеҳрга: «узоқдан кўру ҳасаддан ўртан» де. Эй дил, Фонийни кўп шод қиласану Бироқ фалак жабридан хушнудлик қаёқдан бўлсин. |
Дило, зи ҳодиса дайри муғон паноҳат бас, Гадоии дари майхона иззу ҷоҳат бас. Ту узр кардаӣ худ, гар наметавонӣ хост, Инояту карами дӯст узрхоҳат бас. Гули муроду насими инояти азалӣ, Ба шаб хуни сиришку ба субҳ оҳат бас. Агар зи зулмати зулфаш бурун шудан хоҳӣ, Хаёли он қаду рухсор шамъи роҳат бас. Ба дафъи лашкари ғам дар фазои дайри муғон, Сафи суроҳию хум, ҳар тараф сипоҳат бас. Ба хуни халқ гарат ҳаст даъвӣ, эй қотил! Ду чашми дилсияҳи хиракаш гувоҳат бас. Вафову меҳр гарат нест аз фалак, чӣ аҷаб? Ту аҳли меҳру вафоӣ, ҳамин гуноҳат бас! Магӯ ҳадиси Масеҳову торами хуршед, Назар ба он лаби лаълу рухи чу моҳат бас. Ҳамон сафоли гадоӣ ба дайр, эй Фонӣ, Ки вақт шуд, ки шавад майли ҷони шоҳат бас. | Эй дил, ҳодисалардан паноҳ учун муғлар дайри иззату давлат учун майхона гадолиги кифоядир. Сен ўз қилган ишларинг узрини айта олмасанг, узр қабул қилувчи дўстнинг инояти-ю карами бўлса, бас. Мурод гули ва азалий иноятнинг насими — шомдаги қонли кўз ёшинг ва тонгдаги оҳингдир, сен учун шунинг ўзи етарли. Агар зулфи зулматидан чиқмоқчи бўлсанг, Қадду рухсорининг хаёли йўлинг шамъи бўлса, бас. Муғлар дайрининг кенг майдонида ғам лашкарини дафъ қилмоқ учун шиша билан хумнинг ҳар тараф тортган сафи сипоҳинг бўлса, бас. Эй қотил, агар халқ қонига даъвоинг бўлса, икки қора золим кўзинг гувоҳинг бўлса, бас. Сенга фалакдан вафо ва меҳр бўлмаса таажжуб эмас, меҳру вафо аҳлисан, мана шу гуноҳинг, бас. Исо билан қуёш уйидан сўз очма унинг лаъл лаби-ю ой юзига назар солишинг кифоядир. Эй Фоний, шоҳ жомига майл қилмоқчи бўлсанг, майхонада ўша гадоклик сафоли бўлса, бас. |
Татаббӯъи Хоҷа Ончунон сӯхтаам аз ғами ҳиҷрон, ки мапурс, К-оташам зад ғами ҳиҷрони ту дар ҷон, ки мапурс! Дил ба занҷири сари зулф кашу пурса макун, Ки бад-он сон шуда маҷнуну парешон, ки мапурс! Чанд пурсӣ, ки зи ҳаҷри лаби лаълам чунӣ? Ҷони ширин шуд аз ин ҳаҷрам аз он ҷон, ки мапурс! Соқиё, давр бигардону бидеҳ ратли гарон, Ки гаронборам аз он гуна зи даврон, ки мапурс. Ишқ нанҳуфта ба сад гуна бало афтодам, 3-ин сабаб гаштаам он навъ пушаймон, ки мапурс! Сари риндони ҷахон пири хароботии мост, Сухани офият аз меҳтари риндон, ки мапурс! Манъам аз ошиқию бода кунанд аҳли хирад, Ғуссаҳо мекашам аз мардуми нодон, ки мапурс! Кард то ҷилвагарӣ муғбачаи бодафурӯш, Ончунонам ба рухаш волаву ҳайрон, ки мапурс! Талаби васл кунӣ, ҷӯй фано чун Фонӣ, Мушкили ишқ чунон кардамат осон, ки мапурс! | Ҳижрон ғамидан шундай куйдимки, сўрама! Ҳижрон ғами жонимга шундай ўт урдики, сўрама! Дилимнн зулфинг занжирига (боғла-ю), сўрама! Ул шундан мажнуну паришонки, сўрама! «Лаъл лабим ҳажридан ҳолинг қандай?» деб нечун сўрайсан, бу ҳажрдан ширин жоним шундай ҳолатга етдики, асло сўрама! Эй соқий, давр косасини айлантиру катта (оғир) идишда май бер, чунки даврон менга шундай оғир юк юклаганки, сўрама! Ишқимни яширмасдан юз турли балоларга гирифтор бўлдим, шу сабабдан шундай пушаймонманки, асло сўрама! Жаҳон риндлари саркори бизнинг харобот пиримиздир, саломатлик сўзини у риндлар саркоридан сўрама! Хирад аҳли ошиқлиги май ичишимни манъ қиладилар, бу нодон кишилардан шундай ғамлар тортаманки, зинҳор сўрама! Майфуруш муғбача нозу карашма қилгач, юзига Қараб шундай волаи шайдо бўлиб қолдимки, сўрама! Васл талаб қилиб Фоний каби йўқликни иста сенга ишқ мушкулини шундан осон қилдимки, сўрама! |
Татаббӯъи Хоҷа Кавсару ҳур зи гулзори чаҳон моро бас,Бодаву муғбача аз дайри муғон моро бас. Тӯбии нася туро зоҳиди худбин, ки ба нақд Сояи рифъати он сарви равон моро бас. Олам аз аҳли ғино, к-аз наву аз куҳнаи ӯ, Бодаи кӯҳнаву он тозаҷавон моро бас. Чанд гӯӣ, ки зи афлок ба ҷон офатҳост, Ғамзаи шӯхи маҳи офати ҷон моро бас. Мо куҷо, васл куҷо, ин ки дилу ҷон бошад, Ба ғаму дарди ту хурсанд, ҳамон моро бас. Оташи ишқи ту чун з-аҳли муҳаббат ҷӯянд, Бар ҷигар доғи вафои ту нишон, моро бас. Чӣ ғам олудагии май чу дарояд дар мавҷ, Баҳри ғуфронату як қатра аз он моро бас. Эй сабо, ҳар яке аз аҳли вафоро ёрест, Ерию меҳри фалонӣ ба чаҳон моро бас. Фонӣ, аз халқ буридан сабаби хушҳолист, Бош хушҳол, ки ин сирату сон моро бас. | Жаҳон гулзоридан Кавсару ҳур ўрнига муғлар дайридан май билан муғбача бизга бас. Эй худбин зоҳид, насия тўбий дарахти сенга бўлсин, ул сарв равоннинг нақд сояси бизга бас. Оламнинг янги-ю кўҳнасининг бойлигидан кўра кўҳна май билан янги жонон бизга бас. «Фалаклардан жонга офатлар бордир» деб қанча айтсанг ҳам, Эй, ой, шўх ғамза жон офати бўлгани бизга бас. Биз қайда-ю васл қайда? Дил билан жон дарду ғаминг билан хурсанд бўлса, бизга бас. Ишқинг ўтини муҳаббат аҳлидан изласалар, жигарда вафо доғингдан нишон бор — шу бизга бас. Ғам аралашган май тўлқинланган маҳалда афв денгизингу ундан бир томчи бизга бас. Эй сабо, ҳар вафо аҳлининг бир ёри бор, дунёда фалончининг ёрлиги-ю меҳрибонлиги бизга бас. Эй Фоний, халқдан узилиш хушҳолликка сабабдир, хушҳол бўлгинки, шу сийрату одат бизга бас. |
Мухтараъ Ҷоми сабӯҳат ар ба дафу най бувад ҳавас, Савти нафиру ғулғулаи кӯси шоҳ бас. Он шӯхи қотил он чи бифармоядат, равост, То рӯз шамъвор шудан мурдаи нафас. Аз умр баҳра гир ба як соғари сабӯҳ, Чун нест то ба рӯз ба вай эътимоди кас. Бечораам зи ҳасрати васли рухи касе, Во ҳасрато, ки ҳеч касам нест чорарас. Бошад ба ишқи тозаҷавонон маи кӯҳан, Чун равғане, бар оташу мо дар миёна хас. Зуннори кӯҳнаро, ки биёбӣ ба кунҷи дайр, Бошад, сагони кофири масти маро марас. Фонӣ, бинӯш май, чу ба шаҳри фано расӣ, К-он ҷо на бими шаҳна бувад, не ғами асас! | Тонг майи ичишингга чилдирма билан най ҳаваси бўлса, шоҳнинг сурнайи овози билан ноғора ғулғуласи етарлидир. Ул қотил шўх сенга нима буюрса раводир, тонг отгунча шамъдек нафаси ўчган бўл. Бир пиёла тонг майи билан умрдан баҳраманд бўл, чунки тонг ёригунча умрга эътимод йўқдир. Бир дилбар ёноғи васли ҳасратида бечораман, воҳасратоки, мададкор бўладиган, ҳеч бир кишим йўқ. Кўҳна май гўзал маҳбублар ўтида оловга қуйилган ёғ сингари бўлса, биз шу ўтдаги хасмиз. Майхона бурчагидан топган эски зуннорларинг маст маҳбубим итларининг бўйин боғларидир. Эй Фоний, фано шаҳрига еткач, май ич! Чунки у ерда на миршабхона бошлиғидан қўрқув ва на миршабдан ғам бор. |
Мухтараъ Зи ман, эй дил, кафи он нозанин бӯс, Агар худ даст надҳад, остин бӯс. Гар ин ҳам нест, бӯсе бар замин зан, Зи ман яъне расон он ҷо заминбӯс. Кафи пои сагаш бӯсиданам бин, Туро ҳам гар диҳад даст, инчунин бӯс. Занам дар боғ бе он қомату рух Ба пои сарву рӯи ёсамин бӯс. Даромад меҳр аз равзан, ки гирад Зи пои он маҳи хиргаҳнишин бӯс. Ғуломи онам, эй руҳуллаҳ, аз ҷон, Ки дасташро диҳад руҳ-ул-амин, бӯс. Агар он маҳ фитад дар дасти Фонӣ, Ба пояш кори ӯ бошад, ҳамин бӯс. | Эй дил, менинг томонимдан ул нозаниннинг қўлини ўп! Агар у қўлини бермаса, енгини ўп! Агар бу ҳам бўлмаса, олдида ер ўп! Яъни мендан у ерга ер ўпиш хабарини етказ. Эй дил, итининг оёғини ўпишимни кўр, агар сен ҳам имкон топсанг, шундай қил! Боғда унинг қомати билан чеҳраси бўлмаса, сарвнинг оёғи билан ёсамин гулининг юзини ўпаман. Ул чодирнишин ойнинг оёғини ўпиш учун туйнукдан қуёш кирди. Эй Исо, мен Жабраилга қўлини ўптирадиган (муҳтарам) зотга жоним билан қулман. Агар ул он Фонийнинг қўлига тушса, (Фоний)нинг иши оёғини ўпиш бўлади. |
Сирри гадои дайри муғонро зи шаҳ маҷӯй, Аҳволи нақди махзани шоҳ аз гадо мапурс. Кому нашоту айш ба хосон насиб шуд, Аз мо ба ғайри меҳнату дарду бало мапурс. Мо дард дидаему даворо шунидаем, Аз мо зи дард пурс, вале аз даво мапурс. Аз аҳли ишқ пурс хатарҳои роҳи ишқ, Аз ошно ба ҷуз сухани ошно мапурс. Набвад ба даври маҷлиси риндон баланду паст, Ҳар ҷо расӣ, ба доира биншину ҷо мапурс. Бошад забонбурида аминони сирри ишқ, Месӯз то биёбию рамзе зи мо мапурс, Эй дил, чу дар замона вафо нест, зинҳор Аз мардуми замона тариқи вафо мапурс. Хӯдбинӣ аҳли мадраса донанд, Фониё, Аз мо ба ғайри нуктаи фақру фано мапурс! | Зуҳд аҳлидан ишқ майхонасини сўрама! Риё аҳлидан висол сарманзилини сўрама! Муғлар дайридаги гадонинг сирини подшоҳдан излама, подшоҳ хазинаси нақдини гадодан сўрама! Мақсаду шод-хуррамлик олий насабларга насиб бўлди, биздан машаққат, дарду балодан бошқани сўрама! Биз дард кўрганмизу давони эшитганмиз, биздан дардни сўра-ю, лекин давони сўрама! Ишқ йўлининг хатарларини ишқ аҳлидан сўра, ошнодан ошнонинг сўзидан бошқани сўрама. Риндлар мажлиси даврасида юқори ва қуйи жой бўлмайди, давранинг ҳар жойига етсанг, ўтиру, жой сўрама! Ишқ сирини сақловчиларининг тиллари кесилган бўлади, топгунингча куйгину бу рамзни биздан сўрама! Эй кўнгил, замонада вафо йўқ бўлгач, замона халқидан зинҳор вафо йўлини сўрама! Эй Фоний, ўзбилармандликни мадраса аҳли билади, биздан фақру фано нуктасидан бошқани сўрама. |
Мухтараъ Нест вазъи чарх чун дайри муғон олиасосГар равам ҳушёр он ҷо, оядам дар дил ҳарос. Ҳар хуме ӯро ба як гардун тавон гуфтан назир, Ҳар ҳубоби май зи як ахтар тавон кардан қиёс. Оламе дигар тавон гуфташ чаро, к-он ҷо касе Ӯ фитад дар олами дигар, чу нӯшад як-ду кос. Чун Масеҳо рӯҳбахшон бошад он ҷо аз нафас, То ба иззат дар бисоташ неҳ нафасро, дор пос. Аз дили пири муғон в-он гаҳ зи рӯи муғбача, Меҳр аз равзан дарояд, то кунад пур иқтибос. Хирқаи зуҳду вараъ он ҷо намеарзад ба ҳеҷ, Рост дон инро, намегӯям суханро дар либос. Раҳ наёбад дар бисоташ ҳар зи раҳ афтодае, Набвадаш то Ҳодии тавфиқу пири раҳшинос. Аз маи он майкада набвад умеди ҷуръае, Ҳар киро ҳосил нагардад аз вуҷуди хеш ёс. Фониё, ҳар гаҳ фанои ин фано касбат шавад, Ҷоме аз пири муғон кардан тавонӣ илтимос. | Чархнинг вазияти муғларнинг дайри каби олий асосда эмас, У ерга (дайрга) ҳушёр борсам, дилимда ваҳима пайдо бўлади. Унинг ҳар бир хумини гардунга таққослаш мумкин ва майнинг ҳарчҳубобини бир юлдузга ўхшатса бўлади. У дайрни иккинчи бир олам деса бўлади, чунки бир киши у ерда бир-икки коса ичса, бошқа оламга тушади. Исо сингари у ерда нафасидан жон бахш этувчилар бор, унинг бисотига иззат билан оёқ босу, нафасингни сақла! Қуёш муғлар пири дилидану муғбача юзидан нур олиш учун туйнукдан киради. Зуҳду парҳезгарликнинг йиртиқ-ямоқ тўни у ерда ҳеч нарсага арзимайди, сўзни либос ичига яшириб айтаётганим йўқ, буни чин деб бил! Йўл кўрсатувчиси — Ҳақ ҳидояту тавфиқи ва йўл билувчи пир бўлмагунча Ҳар бир йўловчи унинг бисотига йўл тополмайди. Кимки ўз вужудидан умидсизлик ҳосил қилмаса, майхонанинг майидан бир қултум умиди бўлмайди. Эй Фоний, ҳар қачон бу майхонада фано бўлишни касб қилсанг, муғлар пирига ялиниб бир жом олишинг мумкин. |
Мавъиза Гарат зи халқ каноре гирифтан аст ҳавас, Канорашон агар аз дасти худ гузорӣ, бас. Гар аз машаққати даврон малул гашта дилат, Фазои дайри муғонро гузин бар ин маҳбас. Зи дасти пири муғон нӯш соз ратли гарон, Ба ғайри муғбачагон мултафит машав бо кас. Ба чашми гармравону баландпарвозон Бувад ҳақир ҷаноҳи малак зи боли магас. Бигӯ, чӣ гуна дил осояд андар ин манзил, Ки азми роҳ ба гӯш ояд аз фиғони ҷарас?! Агарчи водии мақсуд, Фониё, дӯр аст, Зи хештан бадар о, пас қадам бимону бирас. | Агар орзуйинг халқдан четланиш бўлса, уларнинг қучоғидан (ўзингни) тортсанг — кифоядир. Агар даврон машаққатидан кўнглинг ўксиган бўлса, бу қамоқхонадан муғлар дайрини танлаб ол! Муғлар пири қўлидан катта идишда май ич, муғбачалардан бошқаларга илтифот қилма. Соликлару баланд парвозлар кўзига фаришта қаноти пашша қанотидан ҳам ҳақирдир (пашшанинг қанотича кўринмайди). Айт-чи, йўлга азм қилиш қўнғироқ фиғони «йўлга чиқ» деб чақириб турган бу манзилда дил қандай тинчисин? Эй Фоний, мақсуд водийси узоқ бўлса ҳам, ўзлигингдан чиқ, сўнгра қадам қўю ет! |
Татаббуъи Хоҷа Рӯз маҳҷубам зи пири хонақаҳ, з-он рӯ, ки дӯш, Вораҳондам аз ҳиҷоби зуҳд пири майфурӯш. Ман, ки дар майхона беҳушам, чӣ хонедам ба зуҳд? Чун ба ҳуш оям, ба масҷид рӯ ниҳам, эй аҳли ҳуш! Дини яғмоӣ шумурдӣ муғбача бо пири дайр, Ин ки дар дайри муғон ошӯбу ғавғо буд дӯш. Чун ба дини ман расид, он худ наяфтодам қабул, Ҷои он дорад, ки хезад, аз ниҳоди ман хурӯш. Дин, ки дар дайри муғон мардуд шуд, ҳар кас ба дин Хешро дорад мусулмон, шарм бод аз ришу рӯш. Муштарию Зӯҳра бар атрофи маҳ дорад қирон, То бувад бар даври хуршеди рухат дурҳои гӯш, Ман зи шавқи лаълу мижгони дарозат бехудам, Ё аз он нешам дарор аз ҷой, эй маҳ, ё зи нӯш. Пеши аҳли дил сухан дигар бувад, маънӣ дигар, Ин суханро ҳар касе, к-ӯ ёфт, маънӣ шуд хамӯш. Тарки кӯшиш айни кӯшиш гашт дар кори қазо, Сахт бекӯшиш бувад, ҳар кас, ки гардад сахткӯш. Дар ту ҳар айбе, ки пинҳон кард Ҳақ, зоҳир масоз, Балки айби халқ ҳам чандон, ки битвонӣ бипӯш. Фонӣ андар нуктаронӣ масту бебок омадаст, Бодаи Ҳофиз магар аз ҷоми Ҷомӣ кард нӯш. | Кундузи пардада бекиниб, хонақоҳ пири кўзига кўринмайман, чунки кеча майхона пири мени тақводорлик пардасидан озод қилган эди. Ман-ку майхонада беҳуш бўлиб ётибман, нима учун мени тоат-ибодатга чақирасизлар? Ҳушимга келганимдан кейин масжидга бораман. Муғлар дайрида кеча шовқин-сурон қўзғолон эди, чунки муғбача билан муғлар пири яғмогарлик дини устида талашардилар. У менинг динимга бориб етди-ю, лекин қабул бўлмади, энди вужудиман (фиғон) кўтарилса, ўрни бор. Дин муғлар дайридан қувилгандир, ҳар ким шу дин билан ўзини мусулмон ҳисобласа, соқоли билан юзидан уялсин. Қуёш каби юзинг атрофида қулоғингга таққан инжулар турар экан, гўёки Муштарий билан Зуҳра юлдузи ой атрофида қирон қилгандек бўлади. Мен лаълинг билан узун кипригинг шавқидан бехудман, эй ой, ё у найзангни санч, ё лабинг шарбатидан-ичириб ўрнимдан турғиз. Дин аҳли олдида сўз бошқа-ю маъно бошқа, ҳар ким шу сўзни топса, жим қолади. Тақдир ишида уринишни тарк этиш, уринишнинг айни ўзидир, кимки қаттиқ ҳаракатли бўлса, у қаттиқ ҳаракатсиздир. Айбингни Тангри яширган бўлса, ошкора қилма балки қўлингдан келганча халқ айбини ҳам яшир. Фоний нукта суриш (ғазал ёзиш)да масту бебок бўлди, У Жомий жомида Ҳофизнинг майидан ичганмикин? |
Аз ҳонақоҳ ба майкада бурдам чу рахти хеш, Ваҷҳи май аст он ҳама, шодам зи бахти хеш, Ваҳ чун зи тири ҳаҷр тани лахт-лахтро, Пинҳон кунам ба пираҳани лахт-лахти хеш. Тубии қадду Кавсари лаъли лабат чу дид, Ҷаннат хиҷил бимонд зи обу дарахти хеш. Урён гадои майкада бошад ҳар он ки ӯ, Чу ман ба сели бода диҳад рахту бахти хеш. Дар дайр бин, ки муғбачагон баҳри шишаам, Доранд ҷумла санг зи дилҳои сахти хеш. Бошад гадои хокнишин гирди майкада, Бо ҳашмате, ки шоҳ набошад ба тахти хеш. Хоҳӣ, ба роҳи ишқ сабукбортар шавӣ, Фонӣ, зи оҳи дил бизан оташ ба рахти хеш. | Хонақоҳдан майхонага кўч-кўронимни олиб бордим, буларнинг барчасини май учун сарфлайман, шунинг учун бахтимдан шодман. Ваҳ, айрилиқ ўқидан парча-парча бўлган танимни, парча-парча бўлган кўйлагимда қандай яшираман. Сенинг қадинг тубоси ва лаъли лабинг кавсарини кўриб жаннат ўзининг суви-ю дарахтидан уялиб қолди. Кимки мендек рахту бахтини бода селига топширса, у мен каби майхонанинг яланғоч гадосига айланиб қолади. Қара, дайрдаги муғбачалар тошбағирликларидан, менинг шишамга отиш учун тош олиб турибдилар. Майхона теварагида тупроқда ўтирган гадолар, шундай ҳашаматга эгаки, шоҳлар ўз тахтида бундай ҳашаматга эга эмас. Эй Фоний, ишқ йўлида енгилроқ қадам қўймоқчи бўлсанг, бутун борлиғингга юрак оҳидан ўт сол. |
Дар таври Махдум Шайхи худбин, ки ба ҷуз мову манй нест фанаш, Бираҳонад магар аз мову манӣ як-ду манаш. Ҷониби хонақаҳам дил накашад, эй зоҳид, К-аз азал дайри хароботи муғон шуд ватанаш. Ҷуз шикастам чи бувад дар дили Маҷунун, к-он маҳ. Мекашад дар хами он силсилаи пуршиканаш. Ба қаду рӯи ту нозам, ки гаҳӣ ҷилваи ноз, Сарви ҷаннат хасу хошок намояд суманаш. Пири гумкарда писар, бе ту дили сӯзонам, Гар бидидй шӯъла ба байт-ул ҳазанаш. Ваҳ, чи лутфи бадан аст он, ки намеорад тоб, Сояеро, ки ба ӯ мефитад аз пираҳанаш. Аз хумор он, ки кашад дарди сар, аз баҳри илоҷ, Сандали сурх бимоланд ҳам аз дурди данаш. Баъди умре, ки ба хилват баҳам оянд ду ёр, Эй фалак, руй бигардону баҳам бармазанаш. Фонӣ, он дам, ки равад маст аз ин дайри фано, Хоки майхона бисозед абири кафанаш. | Манманлиқдан бошқа ҳунари бўлмаган худбин шайхга қара, бир-икки (коса) май уни манманликдан чиқара олармикин? Эй зоҳид, хонақаҳга боришга дилимнинг майли йўқ, чунки унинг ватани азалдан муғлар хароботидир. Мажнун кўнглимда тўлғанишдан бошқа нима бўлсин, чунки у гўзал ўрилган сочи (ҳалқаси билан) тортиб туради. Қадду юзинг билан фахрланаман, ноз билан жилва қилган вақтда сарви хасу сумани хашакдай кўринади. Ўғлини йўқотган чол (Яъқуб) сенсиз ёнган дилимни кўрса эди, байтул-ҳазанига ўт урар эди. Ваҳ, у қандай латифу нозикки, кўйлакдан тушган сояга ҳам тоқат қила олмайди. Хумордан бош оғриганда даво учун қизил сандал билан дан (хум) лойқасини сурсин. Умрда бир марта икки ёр хилватда топишсалар, эй фалак, аччиғланмай юзингни тескари ўгириб тур. Фоний бу фано дайрида маст бўлиб ўлса, кафанини майхона тупроғидан хушбўй қилинг. |
Татаббӯъи Хоҷа Ба ҷоми пири муғон бину бар фарозу таҳаш, Табақчаҳои зару сим аз офтобу маҳаш. Кулоҳгӯша гаҳи сархушӣ, чу баршиканад, Бувад ҳазор Каю Ҷам гадои базмгаҳаш. Нашаста муғбачаи маст ҳам ба паҳлӯи ӯ, Ки сад ҳазор дилу ҷон фидои ҳар нигаҳаш. Ба даври базм зи риндони дайр ҳалқа зада, Ба гирди шоҳ чунон, к-аз муқаррабон сипаҳаш Касе, ки дид чунон базму май куҷо ояд, Сараш фуруд ба оби ҳаёту базми шаҳаш? Маро чу ҷуръае ҷоми хеш эҳсон кард, Фиканда сар нагирифтам дигар зи хоки раҳаш. Ғуломи пири муғон бош Фониёву сарат Фидои муғбачаи сарвқадди каҷкулаҳаш. | Муғлар пири жомининг усти билан остига қара, қуёшу ойдан олтин-кумуш табақчалари бор. Муғлар пири маст бўлган вақтда кулоҳини чаккасига қўндирса. минглаб Қайхисраву Жамшидлар базмгоҳининг гадоси бўладилар. Муғлар пирининг ёнида муғбача ҳам ўтирса, ҳар бир нигоҳига юз минг дилу жон фидо бўлсин. Сипоҳлар подшоҳнинг гирдида ўтиргани сингари, базм даврасини ҳам майхона риндлари ҳалқа қилиб ўраб олганлар. Шундай базму майни кўрган киши шоҳ базми билан оби ҳаётга қандай майл кўрсатсин. Менга дайр пири ўз жомидан бир қултум май эҳсон қилди, бошимни қадами тупроғидан кўтармайман. Эй Фоний, муғлар пирининг қули бўл, бошинг кулоҳини чаккасига қўндирган сарвқомат муғбачанинг фидоси бўлсин. |
Айзан Кушт аз як нигаҳам шеваи чашми сияҳаш, Чун намирам, чу фитад ҷониби дигар нигаҳаш? Тира шуд дида зи хуноби дил, эй боди сабо, Чашм дорам, ки ғуборе бирасонй зи раҳаш. Вақти оростани ҳусни ту машшотаи чарх, Тира шуд, баски хиҷил гашт зи хуршеду маҳаш. Дил, ки дар дайри харобот зи ман шуд ғоиб, Боз пурсед аз он муғбачаи каҷкулаҳаш. Кош бо ман қадаҳе нӯшаду он гаҳ кушадам, Ки чу тифласт маю қатл набошад гунаҳаш. Дилам аз ғуссаи даврон сӯи майхона шитофт, Ки ҳаводис чу расад, нест ҷуз он ҷо панаҳаш. Зи маҳи чордаҳи ҳуснаш гаҳи тифлист фузун, Офтобе шавад, ар сол шавад чордаҳаш. Нест дар шоҳиди гул бӯи вафо, эй булбул, Гарчи дилҷуӣ бисёр кунад, дил мадиҳаш. Фониё, лоф ба даъвои фано ҳар ки занад, Адами даъвии лоф аст, дар ин ҷо гуваҳаш. | Қора кўзининг шеваси бир нигоҳ билан мени ўлдирди, бошқа томонга нигоҳ ташласа, нега ўлмайин. Эй сабо, дилим қон бўлиб кетганидан кўзим хираланди, унинг йўлидан бир ғубор келтиришингга муштоқман. Чарх машшотаси ҳуснингни безаган чоғда ўзининг ою қуёши ҳуснидан уялиб, хира бўлди. Харобат дайрида дилим ғойиб бўлди, кулоҳини қия қўндирган муғбачадан ўшани сўранглар. Қошки эди у муғбача мен билан бир қадаҳ май ичса-ю, кейин ўлдирса, чунки май ёш боладек ва қатл этиш унга гуноҳ эмас. Дилим даврон қайғусидан майхона томон шошилди, бирор ҳодиса юз берса, ўша ердан бошқа паноҳ йўқ. Гўдаклигида ҳусни ўн тўрт кечалик ойдан зиёдадир, агар ўн тўрт ёшга кирса, ҳусни бамисоли офтобдай бўлади. Эй булбул, гўзал гулда вафо йўқ, чунки гўзал гулда вафонинг ҳиди бўлмайди. Дилингни ҳар қанча овламоқчи бўлса ҳам, унга кўнгил берма. Эй Фоний, ҳар ким фано лофи даъвосини қилса, бу ерда фанога лоф уришнинг йўқлиги унинг гувоҳидир. |
Қабову пираҳан аз тан агар расад ба манаш, Кунад қабош ҳалокам, чӣ ҷойи пираҳанаш? Нишони пойи сагаш бехудам кунад, чӣ маҷол, Хаё, ки бӯса ки орам ба дил зи настаранаш. Чу нест тоқати онам, к-аз ӯ сухан шунавам, Куҷо таҳуммули дидан ба дигарон суханаш. Дилам шикаст, вале тоза гашт рӯҳам аз он Насим, чунки вазид аз ду зулфи пуршиканаш. Ба сунъи Эзид нозам к-аз он табассуми лаб, Ҳаёту қатл намояд надида кас даҳанаш. Ба ишқ бин, ки зи ҷонбахши лаби Ширин, Гузашт умреву зиндааст номи Кӯҳканаш. Биёр май, ки дилам лаҳзае шавад фориғ, Зи ранҷи аҳли замону зи меҳнати заманаш. Ғариқ меравам аз даҳр, з-он ки дорад умед Ба афв, он ки зи май шуд таҳорати кафанаш. Сабукравӣ талабӣ дар раҳи фано, Фонӣ, Марав, ба бори худиву зи дӯши худ фиганаш | ....Унинг танидаги кўйлаги ва тўни менга етса, кўйлаги эмас, тўнининг ўзи мени ҳалок қилади. Итининг оёғидан қолган из мени бехуд қилади, настаринидан ўпиш хаёлини кўнгилга келтиришга қандай мажолим бўлсин. Унинг сўзларини эшитишга тоқатим етмайди, бошқалар билан сўзлашишига қандай чидай оламан? Унинг икки жингалак сочидан ел эсиб келди, бу гарчи кўнглимни синдирса-да, аммо руҳим ундан тиниқ бўлди. Худонинг қудратига қойилман, унинг оғзини кўрсатмай туриб, лаби табассумидан ҳаёт ва ўлимни кўрсатиб турибди. Ишқни кўр, Ширин лабининг жонбахшлигидан, умрим ўтган бўлса ҳам, Қўҳкан (Фарҳод) қалбим тирикдир. Май келтир, юраги замон аҳли ранжидан, ва замин меҳнатидан бир дам фориғ бўлсин. Майга ғарқ бўлиб оламдан кетаман, негаки, кафани май билан таҳорат қилдирилган кишининг кечирилишига умид бор. Эй Фоний, агар фано йўлида енгил қадам қўймоқчи бўлсанг, худпарастлик юкини елкангдан олиб ташла. |
Татаббӯъи Махдум Кошкӣ имрӯз монад хуни ман дар гарданаш,То тавонам дасти худ фардо задан дар доманаш. Зиндагӣ ёбам зи пироҳан, чу ёбам бӯи ӯ, Ман, ки мемирам, чу ёбам бӯе аз пироҳанаш. Захми теғи ӯ намехоҳам, ки дӯзӣ, эй рафиқ, Гар зи Марям риштааш чӯӣ, зи Исо сӯзанаш. Наъли тавсан равшан аст, аз хоки аҳли дард, кош Дидаам равшан шавад, аз хоки наъли тавсанаш. Баҳри ҳар як дили парканд-паркандам бубин, Ҷисмро аз новаки он ғамза равзан-равзанаш. Бандаи пири хароботам, ки мардон афкананд, Хешро бар хоки дайр аз соғари мардафканаш. Нест шав, Фонӣ, агар васл аст қомат, к-ин мурод, Хосаи риндест, к-оини фано омад фанаш. | Кошки эди бугун қоним у гўзалнинг гарданида қолса, қиёматда этагидан тута олган бўлардим. Мен кўйлагини ҳидласам, ўламан, кўйлагидан унинг ҳидини топсам тириламан. Эй дўст, ипини Марямдану игнасини Исодан олган бўлсанг ҳам, унинг тиғи ярасини тикишингни истамайман. Дард аҳлининг тупроғидан отнинг тақаси ялтирайди, кошки аҳли дардлар оти тақаси тупроғидан кўзим равшан бўлса. Ҳар бирини кўриш учун пора-пора дилимдан жисмимга боқ, у ғамзанинг ўқидан жисмим илма-тешик бўлиб кетган. Харобот пирининг бандасимон, унинг бир пиёла кучли майидан мардлар ўзларини майхона тупроғига ташлайдилар. Эй Фоний, орзуйинг ушалса, ўзингни маҳв эт, бу фонийликни ўзига ҳунар қилиб олган риндларга хосдир. |
Мухтараъ Нест гул дар гулшани даврон, ки хоре набвадаш, Бода дар базмаш, ки осеби хуморе набвадаш. Лоларӯеро маҷӯ бо ошиқи хунинҷигар, Ваъдаи асле, ки доғи интизоре набвадаш. Мурғи дилро нест як соат ба гулрухсорае Ком ҳосил, то ки фарёди ҳазоре набвадаш. Аз фалак ҳар давлате, к-ояд, намонад барқарор, 3-он ки аз сайри шабонрӯзӣ қароре набвадаш. Чун чаҳон беэътибор омад бари арбоби фақр, Ҳар нашоте, к-аз вай ояд, эътиборе набвадаш. Дар чунин дори ҳаводис, ёбад аз меҳнат амон Он ки як дам ҷуз маю маъшуқ коре набвадаш. Ишқу мастиро магӯ баҳри чӣ кардӣ ихтиёр, Ҳар ки дар дайри муғон шуд, ихтиёре набвадаш. Бешуурам соз, эй соқӣ, ба ҷоме, к-аз нифоқ Вораҳад он, к-ӯ ҷуз ин маънӣ шиоре набвадаш. Фонӣ, он к-ӯ бешууру маст шуд, вораст аз он-к, Гар нишоте набвадаш, ғам низ боре набвадаш. | Даврон гулшанида тикансиз гул йўқ, базмида хумори ланж қилмайдиган май йўқ. Жигари қон бўлган ошиққа висол ваъдаси интизорлик доғисиз бўлмаган бир лола рухсорни излаб овора бўлма. Дил қуши булбуллардай фарёд қилмагунча, гулрухсор висолидан баҳраманд бўлолмайди. Фалакдан келган ҳар бир давлат барқарор бўлмайди, чунки у кеча-кундуз сайрдан беқарордир. Фақр аҳли олдида жаҳон эътиборсиздир, ундан келган ҳар бир хурсандликнинг эътибори бўлмайди. Бу ҳодисалар уйида бир нафас маю маъшуқдан бошқа иши бўлмаган кишигина машаққатдан омон топади. «Ишқ билан мастликни нимага ихтиёр қилдинг?» дема, кимки муғлар дайрида бўлса, ихтиёрини қўлдан бериб қўяди. Эй соқий, мени бир жом май билан беҳуш қил, шу маънодан бошқа шиори бўлмаган киши мунофиқликдан халос бўлади. Эй Фоний, бешуур ва маст бўлган киши озоддир, чунки унинг шодлиги бўлмаса, ғами ҳам бўлмайди. |