ФУСУЛИ АРБАА (Тўрт фасл)
САРАТОН Боз оташи хӯр сохт самандар саратонро,Афрӯхт чу оташкада гулзори ҷаҳонро. Ҳам кард аён боди самум оҳи ҳазинро, Ҳам сохт баён оташи ҳаҷр сирри ниҳонро. Аз шӯълаву дуди саҳару шом ҷаҳон сӯхт, Мирриху Зуҳал, кай кунад ин навъ қиронро? Хуршед паи шӯъбадабозӣ чу мушаъбид, Аз шӯраву аз талқи тар орост дӯконро. Гулрез, нигар, ҳар тараф аз хатти шуоъаш, Оташбозӣ карда ҳама сирату сонро. Анҷум қатароти қалаӣ омада ҳар сӯ, Дар тоси фалак тофта аз хур забонро. Дар дуд маписанд аз шарар, к-аз дами фосид, Гаштаст аён сурхча аъзои духонро. 3-оташ на забона-ст, ки аз фарти ҳарорат, Кардаст бурун аз даҳани кӯра забонро. Бар хок агар пӯя занад кас, натвон ёфт, Аз пошна, ё худ сарангушт нишонро. Гӯё кӯраи нор таҳ афтода зи ҷояш, В-афканд ба даври кӯраи арз маконро. Гаштаст ҳаво шӯъла, бубин, дар ҳаҷару тин, Хоҳӣ нигарӣ ахгару хокистари онро. Дар чашма, ки ҷӯшида барояд зи замин об, Чун ҷӯш зи гармост бубинаш ҷараёнро. Гоҳи ҷараёнаш на ҳубоб аст, ки гашта, По обила аз тоби замин оби равонро. Гармову арақ сохта чун мокиси ҳаммом, Аз чини бадан пир ҳама шахси ҷавонро. Дар тофта регаш бинигар, чор сум инак Бишкофтаву сӯхта оҳуи давонро. В-ар на зи чӣ н-осояд аз ҷастани муфрит, Раҳ дода дар анфосу вуҷудаш хафақонро?! Аз орзуи шӯшаи ях ҷо битавон дод. Дар синаи тафсидаи лабташна синонро. Дар кӯзаи гардун шуда хуршед чу оташ, Заррот шарораст ҳаме шӯълаи онро. Оташ, ки забоноварии ӯ зи забона-ст, Кас олим не маънии он савту баёнро? Гӯё, ки чу ҳумо шуда муфрит ба мизоҷаш, Кардаст аён гоҳи такаллум ҳазаёнро. Н-аз ҷаври фалак хун шуда аз лаъл дили кӯҳ, К-афтода зи гармо ахгар синаи конро. Он рафт, ки аз оташи ишқу дили маҳрур, Кас нуктасигол омада абнои замонро. К-аз гуфтани «оташ» ба хилофи масал акнун, Сӯзад, ки занад обила атрофи забонро. Монанди сияҳсина шавад доғ вуҷудаш, Ҳар мурғ, ки бар хок ниҳад ҷисми тапонро. Шуд он, ки дами субҳ зи анфоси Масеҳо, Додӣ ба тани хок ҳаме муждаи ҷонро. Он воқеа омад, ки ҳаво аз дами мӯҳлик, Зоил кунад аз санги сияҳ тобу тавонро. 3-ин гармии хуршед бираст, он ки панаҳ сохт, Зилли шарафи рояти Ҷамшеди замонро. Султони фалакқадри Ҳусайн — он шаҳи ғозӣ, К-аз адл чу Фирдавси ҷинон сохт ҷаҳонро. Шоҳе, ки зи як кунгури қасраш ба дигар як, Садсола паридан фиканад мурғи камонро. Аз човушияш қадру баҳо Кисрову Ҷамро, В-аз чокарияш иззу шараф Қайсару Хонро. Аз савлати ӯ мӯртанӣ шери аринро, В-аз шавкати ӯ пашшавашӣ пили дамонро. Базлаш ба хаёли хирад афканда тамаъро, Эҳсонаш аз нафси тамаъ бурда ҳавонро. Ояд чу насими карам аз гулшани хулқаш, Созад ба назар нори сақар варди ҷинонро. В-ар з-он ки шароре ҷаҳад аз оташи қаҳраш, Хокистари бевазн кунад кӯҳи гаронро. Эй файзрасоне, ки ба ҷуз файзпазирӣ, Коре набувад пеши ту як файзрасонро. Ҳам абр зи дасти ту кунад касб карамро, Ҳам чарх зи хоки дари ту рифъати шонро. Бар кисвати умри аду аз моҳи ливоят, Он омада, к-аз партави маҳтоб катонро. 38. К-ӯ қатраи хуни адуи теғи туро бин, Нодида ақиқи Яману барқи Ямонро. 39. Дар водии адли ту з-ифроти сиёсат, Калбест нигаҳдори рама гурги шубонро. 40. Аз тарбиятат сарвқаде омада гулҳад, Дар тарфи чаман чун нигарӣ сарви чамонро. Зарпошии дастат на чу абр аст, ки гоҳе Равшан кунад аз соиқа як сӯи ҷаҳонро. К-он рӯз, ки чун меҳр фишонд зари эҳсон, Пӯрзар кунад офоқ карон то ба каронро. Бар рӯи мунири ту чу наззора кунад меҳр, Зоил кунадаш ҳумрати хиҷлат ярақонро. Чун бар чамани ҳилму виқори ту вазад бод, Аз дил барад он тоза ҳавояш зарабонро. Он рӯз, ки аз абри бало қатраи пайкон Борад, ки занад об фазои майадонро. Ду саф чу ду кӯҳе, ки бувад раста зи оҳан, Бинмуда чу баргу шаҷараш теғу синонро. 3-он кӯҳу ҷанон пашша ялон арбадаойин, Бинанд чу дар тӯъмахӯрӣ шери жаёнро. Ҳар гурд ба ҳамчун худӣ овехта дар разм, Ангехта дар кинаварӣ барқи ҷаҳонро. Аз хун, ки ба ҳар сӯ шуда чун сел равона, Саҳрои вағо карда аён лоласитонро. Минқорсифат карда зи ҳар гӯша даҳан боз, Чун майл шуда хӯрдани хун зоғи камонро. Бар бухтии кафрез ғиреви хуми рӯин, Он навъ наттоқи фалак афканда фиғонро. К-аз ҷазри асам пардаи мағз аз таабу ранҷ, Ангушт ба гӯш омада фарёди амонро. Он лаҳза агар пошна бар рони сабукхез, Ҷунбониву таҳрик занӣ кӯҳи гаронро. 3-ин сон фаръи акбар аз офоқ барояд, К-афлок ба худ ёбад аз он варта зиёнро. Ҳар сӯе, ки рӯй оварӣ гар хасм бувад кӯҳ, Чун коҳ чӣ қувват будаш ҳамли ҷинонро. Дар як нафас осор намонад зи аъодӣ, Чун аз асари барқ хасбоди паронро. Кори адуву размгаҳ оварда фаро ҳам, Тобе чу сӯи базмгаҳ айши инонро. Каҷ карда ба фарқи сари худ тоҷи Каёнӣ, 3-иқболи қидам зеб диҳӣ тахти Каёнро. 59. Мулке, ки зи шоҳе бигирифтӣ ба гадоӣ, Бахшӣ чу диҳӣ ҷилва кафи мулкситонро. Андар хури базлу карамат нақд расонӣ, Набвад ба яқин ҳавсала не баҳру на конро. Ёбад зи суҳо то фалаки аъзамат эҳсон, Яъне, зи ато моя диҳӣ хурду калонро, Дар базми наволи ту ду қурсанд маҳу меҳр, Чун паҳн кунад ходими эҳсони ту хонро. В-ин турфа, ки дар даври ту мӯҳтоҷ, на соил, То бишканад аз хон чунин нони ҷинонро, 3-он ру, ки гадоён сари хони ту бахшанд, Бисёр ба шохрн зи чунин моида нонро. Диндорият он гуна, ки як нукта, ки гӯӣ, Билхосия сози чу ҳарам дайри муғонро. Шоҳо, чу зи аввал ба дусад айб харидӣ, Ин бандаи бефоидаи ҳеҷмадонро. Беҳтар зи туам кас нашиносад зи баду нек, Аз неку бади ман чи яқинро, чи гумонро. Нашниданат авлист зи таърифу зи таъриз, Андар ҳақи ман нуктаи баҳмону фалонро. Аз айбу ҳунар ҳар чи ту гӯӣ, ки чуноне Ман банда қабул аз дилу ҷон карда ҳамонро. То дар саратон аз асари гармии хуршед, Хуршедвашонанд харидор катонро. Бодо ҳама маъмури ту в-аз махзани лутфат, Омода катон, дар саратон хилъаташонро. | САРАТОН 1. Қуёш оташи саратонни яна самандарга айлантирди, (Ёз) жаҳон гулзорини оташкада каби ловиллатди. 2. Гармсел ҳазин оҳни (нималигин) аён қилиб қўйди, ҳажр ўти пинҳон сирларни ошкор этиб қўйди. 3. Алангаю, тутундан жаҳоннинг шому саҳари куйди, Миррих ва Зуҳалнинг бунчалар яқин келишини биров кўрганми? 4. Қуёш найрангбоз каби масхарабозлик пайига тушиб, шўрхок еру билқиллаган тупроқ билан дўконни (ер юзини) безади. 5. Қуёшнинг шуълали чизиқларидан ҳар томон сочилган анвойи «гуллар»ни қара — гўё ҳамма нарсани ўт билан ўйнаётгандек кўринади. 6. Юлдузлар ҳар томонда қалай томчилари каби кўринади — фалак гумбазида қуёшдан эриган нарсалар чўғланган каби. 7. Тутунда ўтдан қўрқмагинки, фосид нафасдан— аён бўлган қизиллик — тутуннинг ўзидир. 8. Тили йўқ оташ ҳам ҳароратнинг зўридан — ўчоқ оғзидан тилини ташқарига чиқармоқда. 9. (Билқиллаган) тупроққа шиддат билан қадам босган киши— бошмалдоғу товонидан нишон ҳам тополмайди. 10. Гўё дўзах ўчоғи жойидан ағдарилган ва ер курраси айланасидан макон топган. 11. Ҳаво алангага айланган, кўр, тош ила тупроқни, қарасанг, уни чўғ ила кул ҳолида кўрасан. 12. Ердан суви қайнаб чиқаётган чашма — қайнаши иссиқдан бўлса, унинг оқишини кўриб қўй. 13. Оқиш пайтида ҳосил бўлаётган шунчаки пуфакчалар эмас, оқаётган сувнинг ер ҳароратидан оёғида пайдо бўлган қаварчиқлардир. 14. Иссиқ ва терлар ҳаммом томчиларига ўхшайди, ажиндан барча ёш баданлар кексага айланди. 15. Қайноқ қумга қара, югурувчи оҳунинг тўрт туёғини тешиб, куйдириб юборган. 16. Бўлмаса нега ҳаддан зиёд югуришдан тинчимай, нафаси тиқилиб, вужудидан хафақонга жон берди?! 17. Муз сумалаклари орзусида бўлган (киши) иссиқ кўксидан қонсираган найзага жон беришга тайёр. 18. Гардун кўзасида қуёш оловдек ёниб, унинг ҳамма шуълалари аланга учқунларини эслатади. 19. Оловнинг сўзамоллиги унинг тили (ёлқини) мавжудлигидандир, бу ҳодиса маъносига етадиган бирор олим киши йўқ? 20. Гўё истиманинг шиддатидан мижози бузилди, бу (унинг) алаҳсираши пайтида аён бўлади. 21. Тоғ фалакнинг жабридан эмас, бағридаги лаълдан хун бўлган, ҳароратнинг зўридан кон сийнасига ўт тушгандир. 22. Ишқ оташи ва дил ҳарорати кучайгани туфайли у кетди нозик фикрлилар замона фарзандлари бўлиб келди. 23. «Олов» сўзини айтиш билан энди одатга хилоф равишда, тилнинг ўзи куйиб, атрофига қаварчиқлар тошади. 24. Ҳароратли жисмини тупроққа қўйган ҳар бир қушнинг, кўкраги қорабағир қушидек қорайиб, вужудида доғ қолади. 25. Шундай бўлдики, тонг нафаси Масеҳо нафасидан — тупроқдан яралган жисмга жондан хабар берди. 26. Қиёмат куни келди, ҳавонинг ҳалокатли нафасидан— (Каъбадаги муқаддас) Қора тошдаги тоқат ва бардошни йўққа чиқарди. 27. Қуёшнинг тафтидан паноҳ изловчи киши, (уни) замона Жамшиди туғи соясининг шарофатидан топқусидир. 28. Олийқадр Султон Ҳусайн Шоҳи Ғозийдир, унинг адолатидан жаҳон жаннат боғларига айланди. 29. (У) шундай шоҳки, қасрининг бир кунгурасидан иккинчисигача, камон ўқи учиб ўтиши учун юзлаб йил керак. 30. Унга эшик оғаси бўлиш Хусраву Жамшидга юксак қадр, хизматини қилиш Қайсару Хонлар учун шаъну шавкатдир. 31. Унинг салобати олдида уядан чиққан шер чумолидек гап, унинг шавкати олдида маст фил ҳам пашшадекдир. 32. Саховати ақл хаёлига тамаъни солади, эҳсони эса тамаъ нафсидан тубанликни қувади. 33. Хулқи гулшанидан карам насими эсганда, гўё дўзах оловини жаннат гулзорига айлантиргандек туюлади. 34. Ва лекин қаҳри оташидан сачраган учқун вазмин тоққа тушса, уни енгил кулга айлантиради. 35. Эй файз бағишловчи, сени файз бағишлашдан бошқа ишинг (йўқдир), ва сенинг олдингга тушадиган бошқа бир файз етказувчи йўқдир. 36. Булутлар ҳам сен туфайли карамни касб этдилар, чарх ҳам сенинг эшигинг тупроғидан қадр ва буюклик олди. 37. Душманнинг умр либосини байроғингдаги ой пачалаб ташланди, гўё катондан тикилган кинимни ой нури тилимлагандек. 38. Душманнинг қони қатрасини тиғингда кўр, — яман ақиқи-ю, ёрқин яшинни кўришдан олдин. 39. Адолатинг водийсида сиёсатинг зўридан бўри чўпоннинг қўйлари подасини итдай қўриқлайди. 40. Сенинг тарбиянгдан сарвқоматнинг чеҳраси гул-гул яшнади, чаманзорга кўз ташласанг, чаман сарви ҳам (шунчалар яшнади). 41. Қўлингни зар сочишини булутга ўхшатиб бўлмайди, (чунки) у чақмоқ чаққанда, дунёнинг бир томонинигина ёритади. 42. Сенинг қўлинг қуёш каби эҳсон зарларини сочган кун, бутун оламни чекка-чеккаларигача зарга тўлдириб юборади. 43. Порлоқ юзингга қуёш қарагудек бўлса, қизариб хижолат туфайли унинг сариқлиги йўқолади. 44. Сенинг мулойим ва улуғвор чаманингда шабада эсса, унинг тоза ҳавоси юрак ўйноғига шифо бўлади. 45. Бало сочувчи булутлардан ёмғир ўрнида найза қатралари ёққан кун — ўша майдонни сув сепилгандек (қон билан) шалаббо қилиб юборади. 46. Икки саф темир растасидек икки тоғ мисол — тиғу найзаларни баргу дарахлар сингари саф торттириб кўрсатди. 47. У тоғу боғлардаги ғавғо қўзғовчи, асов пашшалар, ваҳший арслонни ўзларига емиш ўрнида кўрадилар. 48. Ҳар бир паҳлавон урушда ўзи каби сарбоз билан жангга кираркан, қасоскорликда, гўё жаҳон чақинини қўзғагандек. 49. Сел каби ҳар томонга оққан қонлардан, жанг кечаётган саҳро қип-қизил лолазор тусини олди. 50. Жангчининг камони зоғи қонсираган чоғда ҳар бурчакдан ваҳший қушдай тумшуғини очади. 50. Кўпик сочар нар туя устидаги ноғоранинг фарёди— гўё фалак жарчиси самодан туриб наъра тортганга ўхшайди. 51. Карлигинг асли қулоқ пардасининг толиқишидандир, шафқат сўраш фарёдидан қулоқлар қоматга келади. 53. Чопқир отнинг сонига пошнангни текказишинг билан, оғир тоғларни ҳам силкитиб, ларзага келтирасан. 54. Бундай буюк тарафкашлик офоқнинг аъмолидир, — бундан фалакнинг ўзига ҳам ҳалокатли зиёнлар етади. 55. Қайси тарафгаки юзингни бурсанг, гар душман тоғдек кўринса-да, жаннат боғидаги нарсалар олдида у сомондай қувватсиздир. 56. Бир нафасда душманлардан ном-нишон ҳам қолмайди, — момақалдироқ пайтида тўзон тинчиб қолганидек. 57. Душман ва жанггоҳ ишларини саранжомлаб, инон-ихтиёрингни базмгоҳ айши томон бурасан. 58. Каёний тожини бошинг фарқига қийшайтириб қўйиб, илоҳий иқболинг билан Каён тахтига зебу оройиш берасан. 59. Бирор шоҳдан тортиб олган мулкни, бир гадойга бергандек, бир жилва билан юрт олувчилар қўлига бериб юборасан. 60. Хайфу эҳсоннинг қуёшидан баҳраманд бўлган киши учун, на денгизу на кондан жавоҳирот излашга ҳафсала қолади. 61. Эҳсонинг буюклигидан энг кичик юлдуздан то юксак фалаккача баҳра топади, яъни маблағингдан каттаю кичиккача сармоя берасан. 62. Эҳсон ходиминг базм дастурхонини ёзганда, эҳсон базмингда ою қуёш икки кулча бўлиб кўринар. 63. Қизиғи шундаки, сенинг даврингда на гадой ва на муҳтож бор, — токи бундан дастурхондан жаннат нонини ушата олсин. 64. Сенинг дастурхонингдан баҳраманд бўлган гадолар — бундай тўкин дастурхон неъматларини шоҳларга туҳфа қиладилар. 65. Диндорлигинг шу мақомга етганки, агар бир латиф сўз айтсанг, унинг хосияти билан оташпарастлар ибодатхонаси муқаддас ҳарамга айланади. 1. Эй шоҳ, ўзинг аввал икки юз айб билан сотиб олдинг, бу фойдасиз, ҳеч нарсани билмайдиган бандани (мени). 2. Сендан бошқа ҳеч ким менинг яхши-ёмонимни билмайди. Менинг яхши-ёмонимдан нимани маъқул кўриш, нимани инкор этишни ҳам ўзинг биласан. 3. Менинг таърифу танқидим ҳақида эшитмаганинг маъқулроқ. Шунингдек, у-бу кишиларнинг нозик фикрларига қулоқ тутишга ҳожат йўқ. 4. Менинг айбу ҳунарларим ҳақида ҳар нарса десанг— мен-камина, уларни жону дилим билан қабул этгайман. 5. Саратон қуёши ҳарорати баландлиги таъсиридан, хуршидваш гўзаллар катонга харидор бўлдилар. 6. Барча хизматингда бўлсин ва лутфинг хазинасидан— саратонда либос тикиб кийишларига катонлар тайёр. |
ХАЗОН Дигар шуд баҳри санҷидан баробар адли давронро, Зи кофӯру зи мушк рӯзу шаб ду палла мезонро. Валекин мушк афзунтар шавад, гарчи ҳаво аз бард Кунад кофуркорӣ ҳар нафас кӯҳу биёбонро. Шуд аз юбси димоғи даҳр савдо ғолибаш он навъ, Ки созад дар саводи шаб ниҳон аъзои урёнро. Нигар савдоии маҷнун шуда ҳар сӯ шаҷар аз чӣ? Либос аз бар фиканда баркашад аз бод афғонро. Ба шухони шаҷар бингар, ки аз бемории муфрит, Аён гарданд ҳар сӯ заъфаронии ранги бӯстонро. Ба ҷӯи об чун гул хӯрад он зардӣ бубин, ё худ Фалак дар об афкандаст акси барги ағсонро. Агар гул хӯрданаш хоҳӣ, ки гардад бар дилат равшан, Нишона дар лабаш ёбӣ, гул дар коми пинҳонро. Ҳама зардӣ нагӯ, к-аз рӯзи бозори нишоти дай, Хазон ороста аҷноси рангоранг дӯконро. Хазон набвад магар шӯхони гулшанро баҳор омад, К-зоҳир карда ҳар як дар либоси хеш алвонро. Кафи худро ҳино баста чанор аз маҳзи раъноӣ, К-аз ин дар изтироб афканда хубони гулистонро. Шикаста сарв баҳри дасти ӯ монанди машшота, Нигор аз барг зоҳир карда нақшу ҳайъати онро. Чанор оташ аз он созад аён, к-аз ғояти шӯхӣ, Зи тарӣ нигор баста, созад хушк дастонро. Сапедор аз ҳарири лимӯӣ в-аз ҳуллаи асфар, Басе шармандагӣ оварда хуршеди дурахшонро. На барги тут, к-аз мум аст, карда нахлбандиҳо, 3-санъати нахлбанди даҳр зеби боғу бӯстонро. Бад-он ҳайъат, ки тубиро ту гӯӣ баргҳо раста, 3-шакли собиту сайёр ҳусни боғи ризвонро. Чаман аз барги руммон шӯъла афрӯзад. вале созад Дар ӯ ахгар мисоли ҳуққаҳои лаъли руммонро, Ба ҳар як ҳуққа бинӣ сад ҳазорон лаъли руммонӣ, Агар орӣ бурун з-он ҳуққа гавҳарҳои пинҳонро. Зи рашк аз қатраҳои хун, ки зоҳир кард аз ӯ гардун, Ҳамоно, гар ҳамон дам карда хунолуд пайконро. Самоқ оташ зада дар пуштаи худ, то ки бирҳонад, Зи сармо пуштапарвозони атрофи кӯҳистонро. Дар авроқи разон наққоши сунъ аз хомаи ҳикмат, Ба рӯи зарварақ аз ранги лаълӣ рехт афшонро. 21. Магӯ лаълӣ магар аз бодаи лаъласт он афшон, Паи тарғиби май дар инчунин фасле ҳарифонро. Ба боғ аз булбули достонсаро гарчи асар набвад, Муғаннӣ ӯ бад-ин матлаъ музайян соз дастонро. Хазон з-авроқ беҳ з-акнун ки зинат дод бӯстонро, Хуш ояд сурхрӯӣ аз шароби зард мастонро. Бидеҳ соқӣ маи асфар ба ранги шӯълаи озар, Ки бошад рӯшноиҳо майи рангин деҳқонро. Аҷаб мадфун, ки аз ҷӯйи зараш деҳқон чу бикшояд, Зи хок орад бурун гӯӣ хавоси оби ҳайвонро. Чӣ зебо бикри шӯхе, к-ӯ чу берун ояд аз парда, Дар-ӯ сад парда аз кофарвашиҳо аҳли имонро. Чи хуршеде, ки чун аз машриқи соғар шавад толеъ, Барафрӯзад ба шоми айш сад шамъи шабистонро. Ва гар аз рӯи оташнокаш афтад партаве дар дил, Чу нори Мусӣ афрӯзад дили арбоби ирфонро. Ва гар аз лутф бинмояд тариқи маҷлисороӣ, Диҳад ороши фирдавси аъло базми султонро. Валекин нек н-ояд ҷуз ба боғе, к-аш хазон созад, 3и авроқи нуҷумосои равшан коху айвонро, Ба барги заъфаронӣ обкаш хатҳои шингарфӣ, Нишони хуни ашк афтад рӯҳи ушшоқи гирёнро. Кунад барги муруд аз лаълфомӣ нозиронро, ҳаст, Магар май дар каду оварда буд ойини бӯстонро. Агарчи нест он мавсим, ки аз гулҳо шавад гулшан, Чи суратхонаи Монӣ зуҳури сунъи Яздонро. | ХАЗОН (Куз) 1. Даврон адолатини ўлчаш мезонлари ўзгарди,тарозунинг бир палласида (кундузнинг рамзи) кофур, иккинчисида (кечанинг тимсоли) мушк тортиладиган бўлди. 2. Ва лекин мушк кўпроқ бўлади, гарчи ҳаво совуқдан — ҳар лаҳзада тоғу биёбонда кофуркорлик қилаётган бўлса, ҳам. 1. Димоғнинг қуришидан даҳр савдосининг ғолиблиги шу қадар кучандики, гўё яланғоч, очиқ аъзоларни тун қоронғуси ўз пардаси остига олгандай. 2. Жунун савдосиданми, қара, дарахтлар ҳар томон ёйилиб, либосини ечиб ташлаб, изғирин шамолдан фиғон чекади. 3. Дарахт шўхлари (шохлари)га қара, ҳаддан зиёд хасталикдан, қайси тарафига ҳарама, ҳамма ёқдан дарахтзорнинг заъфарон (сариқ) ранги кўзга ташланади. 6. Ариқ сувини кўргин, гул ютганидан сариқлиги кучайди, ё фалак сувга хазон бўлган шохлар баргининг аксини солганми? 7. Кўнглинг равшан бўлиши учун гул (об) ичишни истасанг комингда яширин гулнинг нишонасини унинг лабларидан топасан. 8. Барча сариқликларни дай ойининг хуррам бозор куни шарофатидан дема, куз ўз дўконларини ажойиб, ранго-ранг матолар билан безатган. 9. Хазон (куз) эмас, балки гулшан шўхлари учун баҳор келиб, ҳар бир эшикда ўзининг алвон рангли либосини намойиш қилармиди?! 10. Чинор ўз кафтларига раънолик, зеболик учун хино боғлади, бундан гулистон хўбларини изтиробга қолдирди. 11. Синган сарв унинг қўлини деб, машшотага ўхшаб, баргдан ранг чиқарди, унинг шаклу шамойилини зоҳир эта олди. 12. Чинор бағоят шўхликдан оташини намоён қилади, қўлларига боғланган ҳўл хинони жисмидаги оташ туфайли қуритиб қўяди. 13. Оқ терак шаффоф ҳарирдан ва сариқ рангдан заррин либос кийдики, унинг бу кўринишидан чарақлаган қуёш ҳам шарманда бўлди. 14. Бу гул ясовчилар ясаган, оддий мумдан қилинган тут барги эмас, даҳр гулсозининг санъатидан боғу бўстонлар оройиш топган. 15. Жаннат дарахтларини у ҳолатда кўриб, сен унда барглар ўсган деб ўйлайсан, аслида жаннат боғининг ҳусни муқим ва ҳаракатдаги сайёраларнинг шаклларидандир. 16. Чаман анор баргларидан шуъла таратади, бироқ унда чўғ мисол анордек лаъл қутичаларини яратади. 17. Агар ўша қутичадан яширин гавҳар доналарини ташқарига чиқарсанг, ҳар бир қутичада юз минглаб анор-лаъл доналарини кўрасан. 15. Гардун унинг жисмидан чиқарган қон қатраларига рашк қилиб, ўша дамда, ўша лаҳзада найзанинг учини қонга белади. 16. Самоқ*ўз буталарида ин қурган тоғ қушларини совуқдан ҳимоя қилиш мақсадида ўз-ўзига ўт қўйди. 17. Ток баргларида Азал наққоши ҳикмат қалами билан зарварақ юзига лаъл рангидан зебу зийнат берди. 18. (Зарварақларга) сочилган рангни лаълдан дема, унга қизил шароб сачраган, суҳбатдош дўстлар шундай фаслда майни тарғиб қилиш пайида бўлганлар. 19. Гарчи боғда сайроқи, хушхон булбулдан асар бўлмаса-да, муғанний, ўз созингни ўша матлаъ оҳангида безагил. 20. Куз энди ўзининг беҳи рангли япроқлари билан бўстонга ўзгача зеб берди, — сариқ шаробдан маст бўлганларнинг юзига қизиллик хўп ярашгандек. 21. Эй соқий, оташ шуъласи рангидаги сариқ майингдан бер, чунки рангли май деҳқон учун рўшнолик манбаидир. 22. Ажиб бир хазина: деҳқон зар оқувчи ариғини очса, тупроқ тагидан гўё оби ҳайвон хосиятини юзага чиқаради. 23. Гўзал бир шўх, бокира ва зебо (санам) юзидаги пардани очганда, уни кўрган иймон аҳлининг кофирликлари юз пардани ҳам ҳайратда қолдиради. 27. Унинг май тўла қадаҳ кунчиқар тарафидан кўтарилган қуёш каби чиқиб келиши, — айш шомини ёритувчи юз шамин ҳам ҳайратда қолдиради. 27. Агар нурли ва оташлн юзидан дйлга кичик бир шуъла тушса, маърифат (ирфон) арбоблари қалбини Мусо ўтидай куйдиради. 28. Ва агар лутф кўрсатиб мажлис — даврани безаса, султоннинг базмига жаннат боғларидек оро беради. 30. Ва лекин бирор боғ куз пардоз берган мисол кўркам эмас, бу фалак кўшклари яшнатган юлдузлардек япроқлар иши. 29. Ўзига сув тортган заъфарон барглардаги қизил чизиқлар — (ҳижронда) кўзларидан ёшу қон оқизган гирён ошиқларнинг руҳини эслатади. 32. Муруд барги қизғиш ранги билан нозирларнц ўзига жалб қилади, — (у) «бўстон одатига кўра қовоқ идишда май келтирмаганмиканлар?» (деб ўйлайди). 33. Гарчи гулларнинг қийғос очилиш мавсуми бўлмаса-да, Аллоҳ қудратининг жилваси олдида Моний суратхонаси нима бўлибди? |
БАҲОР Вазад боди баҳор эҳёи амвоти гулистонро, Зи анфоси Масеҳо тоза созад олами ҷонро. Кунад гул ҷилваю, афғон кашад булбул ва-з он ҳар ду, Расад баргу наво маҳзундилони байт ул-эҳзонро. Ниҳад ҳар лолаи кӯҳӣ пуроташ анбари суда, Фурӯ пӯшад ба касби атр бар кӯҳ абр домонро. Даҳони ғунчаро дандону тоҷи лоларо зевар, Чу меёбад, аз-он дурпош созанд абри найсонро. 5. Бувад аз пар задан мақсудаш ин, к-оташ барафрӯзад, Зи ахгарҳои барги гул саҳар мурғи саҳархонро. Фарози инчунин оташ зи таҳрики сабо ҳар субҳ, Чинор аз ғояти сармо кушояд дасти ларзонро. Кашанд аҳли сабӯҳӣ бодаи гулгун ба пои гул, Навоҳо бо ҳазор оин музайян карда дастонро. Баҳоре инчунин рафту хазоне инчунин омад, Ҳамеша худ ҷуз ин коре набошад чархи гардонро, Шуда гулчеҳраи маъшуқ чунону чарх оварда, Ба ранги ошиқона ошиқи маҳҷури пазмонро, Агар нашмурдӣ онро муғтанам, инро шумур боре, Ки инро ҳам наёбӣ, то биҷӯӣ ҳамчунон к-онро. Ба рӯи шохи зард ин дам, ки барги лаългун бинӣ, Бибояд рехтан дар ҷоми зар лаъли Бадахшонро. 12. Баҳори умрро дидан, ки чун рафту хазон омад, Хазон ҳам бигзарад то бингарӣ ин кохи вайронро. Агар хоҳӣ баҳори бехазон бинӣ, варо бингар Баҳористони халқи хусрави Эрону Тӯронро. Магӯ Хусрав, ки то ҳафтум падар султон бин султон, Чӣ султон, балки то ҳафтод волид хон бин хонро. Абулғозӣ сипеҳри салтанат Султон Ҳусайн — он шаҳ, Ки аз дарёи ҷӯдаш қатра ёбӣ баҳру уммонро. Зи нутқаш бастагиҳо нуктаи Исои Марямро, Зи рояш тирагихо панҷаи Мӯсои Имронро. Камина чокари румияш бин дар хайли Қайсарро, Камина бандаи чинияш дон дар пеши Ҳоқонро. Шаҳаншоҳе, ки сад хоқону қайсар бандасон бошанд, Чу андозад ба фарқи аҳли олам зилли эҳсонро. Фалак ҷоҳе, ки дарбонони даргоҳаш даме сад раҳ Зи наъли мӯза чунбонанд мағзи фарқи Кайвонро. Чу наъли зар ба як-ду мехи кавкаб рахшро бандад, Ба по то афтаду ёбад гадоӣ меҳри рахшонро. Чу андар ҳикмати асрори хилқат фикр бигморад, Биёбад, ончи махфӣ монда Афлотуни Юнонро. Зиҳӣ шоҳе, ки аз ройи ту бошад равшанӣ ҳар рӯз, Ба гардун меҳрро з-он сон, ки аз вай моҳи тобонро. Бувад ҷазмат ба ҳар коре ки бояд кард то ҳадде, Ки аз хотир ба боди тир бӯстон дода нисёнро. Ба баҳру кон з-абру офтоб он дурру ёқуте, Ки хоҳанд ар наёбанд. аз кафат ёбанд товонро. Фалак ҳамчун кавокиб гардад аз даврони худ роҷеъ. Ба раҷъат гар расонад қосиди амри ту фармонро. Шаванд афлоку анҷум гар ба чашми тарбият, бинӣ, Ба рӯзи бор хиргаҳро дар ӯ гулҳои камсонро. Ба баҳру бар ғараз қасди дарахти умри хасми туст, Наҳанг ар арраро дар кор дорад пилдандонро. Дусад майдони ҷаҳд, чун гӯй ҳар гаҳ чобуки азмат. Ба тарфе гумбази гардун расонад нӯги чавгонро. Зи қаъри тираи чоҳи тахайюл ҳикмати раъят, Бурун ояд на сад моҳи Муқаннаъ, моҳи Канъонро. Бувад банду кушоди коинот аз амру наҳйи ту, Хирад бар чархи анҷум бандад ин беҳуда бӯҳтонро. Басе нон чун маҳу хуршед соилро шавад рӯзӣ, Ба базм ар густарад қассом ҷуду ҳашмати хонро. Тахайюл гар набандад нақш чун зоти ту мавҷуде. Дар ин мабҳас хирад ҳар дам намояд манъ имконро. Ба дафъи сеҳри аъдо гар қадам монӣ, замон фаҳмад Ҳам аз зоти ту Мӯсоро, ҳам аз румҳи ту Сӯъбонро. Ба рӯзи растахези кин, ки гурдони дағо хоҳанд, Ф урӯ шондан ба оби теғу пайкон гарди майдонро. Ғиреви кӯси ҳарбӣ ҳар замон дар изтироб орад, Ба маҷрои миёҳ андар уруқи арзи шарёнро, Синонҳоро найистони бало бинӣ, зи анбуҳӣ Зи бас гулгуналам оташ фитода он наистонро. Аён гардад қиёмат аз таҳаррук дар ду кӯҳи саф, Ки уммеди ҳаёт он дам намонад навъи инсонро. Зи гарди размгаҳ абри бало рӯ бар сипеҳр орад, Фалак з-он абр бар атроф резад тири боронро. Зи бас ғилзат ғубори сарсари офат кунад тира, Ҳама чашм зарраро, сар ба сар бал ранги хуфтонро. Кашида теғи кин чун офтоб он рӯз ҳар ҷониб, Ба пӯя афканӣ чун ашҳаб афлоки якронро. Бурун орӣ димор аз рӯзгори хокиву обӣ, Нагӯям пури дастонро, ки бал Соми Наримонро. Ба ҳар зарбе ки андозӣ чи аз ханҷар, чи аз руин, 3и тан орӣ бурун хонро, ба хун омехта ҷонро. Ба ҳар найза, ки бар пойи саворӣ афканӣ бар чарх, Наёяд бар замин наспурда андар осмон ҷонро. Ки гар кӯшиш намоӣ фатҳи иқлиме ба ҳар ҳамла, Гаҳи бахшиш ба як соил бубахшӣ ҳосили онро. Чу аз майдони разму ҷайш баргашта ба фирӯзӣ, Паи оини базму айш зинат бахшӣ айвонро. Фарози тахти Ҷамшеду Фаридун афканӣ маскан, Фурӯ шишта зи хуршеди ду ораз кард майдонро. Паи хушҳолии аҳли тараб аз нуктаи ҷонбахш, Сикандарваш фурӯ резӣ ба соғар оби ҳайвонро. Ба даврат соқиёни моҳпайкар бода гардонанд, Кашида мутрибони Зӯҳраоин савту илҳонро. Туро бо он тавоноиву зарби теғи оламгир Диҳад рӯ олами дигар, ки резӣ ашки ғалтонро. Хаёли дардмандиҳои ишқат уфтад дар сар. К-аз оҳу ашк зоҳир созӣ андар базм тӯфонро. Зи оҳи сард аҳли базмро дар дил занӣ оташ, Ки дида бурд, к-ӯ зоҳир кунад чун барқ ниронро. 52. Ба базлат баҳри вуҷудат наёрад тоб аз он маънӣ, Ки созӣ хушк зарфи баҳрро, холӣ кунӣ конро. Шаҳо, аз ӯҳдаи мадҳи ту берун омадан созад, — Маро оҷиз, чунон к-аз васфи Хайруннос Ҳассонро. Ҳамон беҳтар, ки н-орам бар забон ғайр аз дуогӯӣ, Насозам мунфаил аз мадҳатат табъи парешонро. Ҳамеша то ки баъд аз рафтани фасли баҳор ояд, Хазону шаън ин бошад дурангиҳои давронро. Баҳори боғи ҷоҳат бод аз боди хазон эмин, Мабинад аз камол оини иқболи ту нуқсонро. 3-мулкороиву адлат ҷаҳонро бод маъмурӣ, Хусусан мулки Эронро, дар ӯ халқи Хуросонро! | БАҲОР 1. Баҳор шамолининг эсиши, гулистон гулларига янгидан ҳаёт (Кўклам) бағишлайди, гўё Масиҳо нафасидан жонлар оламини янгилайди. 2. Гуллар жилва қилади, булбул афғон чекади, буларнинг ҳар иккисидан — ғам уйидагиларнинг ҳазин дилларига (янги) япроқ ва наво етади. 3. Ҳар бир тоғ лоласи майдаланган оташин анбар ҳидини таратади, атрнинг хушбўй исини касб этиб, тоғ юзасини булутдек қоплайди. 4. Ғунчанинг оғзи тиш билан, лола эса тож билан гўзал, улар бунга эришгач, баҳор булутларидан дур ёғдиради. 5. Гулнинг оташин япроқлари ишқнда саҳарда сайровчи қушларнинг — қанотларини қоқишдан мақсади ўтни елпиб ловиллатишдир. 1. Оташ шуъласининг бу қадар баландлиги ҳар саҳар эсадиган сабодандир, чинор совуқнинг заптидан қалтироқ қўлларини очади. 7. Тонг хуморини ёзувчи ичувчилар гулгун қадаҳни гул бутаси остида кўтарадилар, наволар минг оҳангда садо бериб, мақом зебига зеб қўшади. 8. Баҳор шу тарзда кетди-ю, куз шундайин келди, айланувчи чархнинг ҳамиша шундай ҳолатни такрорлашдан бошқа иши йўқдир. 9. Маъшуқнинг гулдек чеҳраси шунчалар ўзгардики, чарх — ҳижрондаги нимжон ошиқни ошиқона тусга киритди. 10. Агар уни ғанимат билмадинг, буни (баҳор дамларини) ғанимат билгин, кейин изласанг, буни ҳам тополмайсан, шунингдек, уни ҳам. 11. Сарғайган шохлар устида бу дам кўрганинг лаълдай товланувчи барг, эҳтимол, заррин жомга Бадахшон лаълининг тўкилганидир. 12. Умр баҳорини кўряпсан-ку, ўтиб кетди-ю, хазони келди, Бу вайрона қаср (чарх)ни кўраман дегунча, хазон (куз) ҳам ўтиб кетгусидир. 13. Агар бехазон баҳорни кўришни истасанг, уни кўргил — Эрону Турон подшоҳи халқининг баҳористонини. 14. Дема хусрав, балки унинг етти отаси султон ибн султондир, султон нима, унинг етмиш авлоди хон ибн хондир. 15. Абулғозий — салтанат гумбази, Султон Ҳусайн, у шоҳниинг — саховат дарёси олдида денгизу уммон қатра кабидир. 16. Нутқидан Марям Исосининг тили тутилади, раъйидан Имрон Мусосининг панжалари хира тортади. 17. Мени Қайсар олдида турган унинг румлик бир хизматкордек кўр, мени Хоқон олдида турган унинг хитойлик қули деб бил. 18. Хизматида юз хоқону қайсарлар қулдек камарбаста бўлган шаҳаншоҳнинг, олам аҳлини ўзининг беҳад хайру эҳсонлари билан ҳимоясига олишини кўр. 19. Фалак шундай жойки, даргоҳининг эшик оғалари ҳар дамда юз карра — этиклари пошнасидан Зуҳал юлдузи мағзини титратадилар. 20. Олтин тақадай бир-икки юлдуз михларига отини боғлайди, унинг оёғига тушиб, порлоқ қуёш гадойлик даражасини топади. 21. Яратилиш сирру асрори ҳикмати ҳақида фикрлаганда, Юнон Афлотуни учун ҳам махфий қолган сирларни топади. 22. Ҳар куннинг равшанлиги сенинг раъйинг билан бўлган шоҳлигингга офарин, айланувчи фалакда Қуёш ҳам, ундан кейин моҳитобон ҳам (раъйингга қарайди). 23. Жазм қилган ишларинг шунчалар кўпайиб кетдики, бўстон хотирида тир ойини ўйлаб унут бўлиб кетди, 24. Денгизу конда бўлуту офтоб туфайли жилваланувчи дурру ёқутсен, ўша жавоҳиротни изловчилар уни тополмасалар, сенинг кафтингдан оладилар. 25. Фалак ҳам юлдузлар каби ўз доираси бўйлаб айланиб қайтади, агар сенинг амрингни бажарувчи чопар қайтиш ҳақидаги фармонингни етказса. 26. Фалак ва юлдузларга тарбия кўзи билан қарасанг, ўтган кунларга нисбатан (бу) чодирнинг ноёб гулларга тўлганини кўрасан. 27. Еру сувда душманларинг умринг дарахтини кесиш қасдида бўлса, бунинг учун наҳанг орқаси аррасининг парраклари филнинг қозиқ тишларидан бўлиши лозим. 28. Гуй (тўп) каби икки юз марди майдон — доимо тайёр (шотир)ларинг чавгон таёқларининг учини фалак гумбазига етказадилар. 29. Хаёлот чоҳининг қоронғу қаъридан ҳикматли байроғинг — нафақат юз Муқанна чеҳараси, балки Юсуфи Канъон бўлиб кўтарилади. 30. Коинотнинг ривожи ёхуд инқирози сенинг амру наҳйингдандир, бу беҳуда бўҳтонни илму дониш аҳли айланувчи чархга боғлайди. 31. Агар эҳсон улашувчи базмда ҳашаматли дастурхонини ёзса, тиланганга ою қуёш катталигида нон насиби рўзий бўлади. 32. Тасаввурда сенинг зотингдек улуғ зот топилмаса, хирад аҳли бу мавзуда қанчалик баҳслашмасин, бир хулосага келмоқ учун ақл имкониятлари монеълик қилади. 33. Душманлар сеҳрини даф этишга қадам қўйсанг, замон тушунадики, сенинг зотингдан Мусони, найзангдан Сўбон (аждаҳо)ни англаш мумкин. 34. Уруш-жанжал кунида қаҳрамонлар макр-ҳийла қилмоқчи бўлсалар, майдон чангини тиғу пайкон суви билан бостириб қўяқоладилар. 35. Ҳарбий ноғора ғулғуласи қулоққа чалиниши билан юракка изтироб солади, сувнинг ҳаракати билан, гўё ернинг томирини жунбушга келтиради. 36. Найзалар зичлиги даҳшатли қамишзордай бўлиб кўринади, алвон байроқларнинг ҳаддан зиёдлигидан, ул қамишзор аланга ёлқинида қолгандай кўринади. 37. Ўзаро урушаётган тарафларнинг икки қатор тоғни эслатувчи сафининг ҳаракатида қиёмат намоёндир, бундай манзарани кўрган инсоннинг бу дамда яшашдан умиди қолмайди. 38. Жанг майдонидан кўтарилган чанг-тўзон бало булутлари мисол осмонга ўрлайди, фалак ҳам ўша булутлардан атрофга ўқ ёмғиринн ёғдиради. 39. (Сарбозлар ҳаракатидан) офат тўзони қуюқлашиб, ҳаммаёқ қоронғи бўлиб қолади, сафда кўзлар тупроққа тўлди, оламнн гўё хуфтон пардаси қоплади. 40. Офтоб найзалари мисол ўша куни ҳар тарафдан адоват тиғлари тортилдики, гўё фалак ранго-ранг отларини йўрттириб кетаётгандай. 41. Қуруқлик ва сувда яшовчиларни тор-мор қилиш билан чекланмай. Рустами достоннигина эмас, балки (унинг бобоси) Наримоннинг ҳам додини берасан. 42. Ханжар ёхуд дубулғадан етказадиган ҳар бир зарбанг билан, танидан еган (овқат)ини ҳам, қонига қўшиб жонини ҳам чиқармай қўймайсан. 43. Ҳар бир найзангга санчиб, осмонга отган отлиғинг, осмонда жонни топширмай, ерга қайтиб тушмайди. 44. Ҳар бир ҳамланг билан бирор иқлимни фатҳ этишга интилсанг, унинг ҳосиласини гоҳо бирор сўраган кишига инъом қилиб юборасан. 45. Лашкаринг билан жангу жидол майдонидан ғалаба билан қайтганингда, базму айш барпо этиш йўлида кўшкка зийнат бағишлайсан.. 46. Жамшиду Фаридун тахтидек юксакликни маскан қилдинг, (гўё) Офтобдан тушиб келиб, майдон (ер сатҳи)ни иккига ажратиб юборди(нг). 47. Мажлис аҳлининг хушҳоллиги учун жонбахш сўзларинг билан бирга, Искандар Зулқарнайндай қадаҳларга оби ҳаёт қуясан. 48. Атрофингда моҳпайкар соқийлар қадаҳ айлантирадилар, Зуҳраваш чолғучилар куй-қўшиқни авж пардага етказадилар. 49. Шунчалар қудратингу оламни олишга қодир тиғ зарбанг билан, ажиб юмшоқлигинг ҳам борки, бундай пайтларда кўз ёш тўкасан. 50. Сенинг оташин ишқинг дардлари хаёли бошга тушгач, оҳ-воҳ ва кўз ёшидан базмда тўфон соласан. 51. Совуқ бир оҳ билан базм аҳли юрагига шундай ўт урасанки, буни кўрган совуқ ҳаво фалакда момақалдироқ шовқин-сурони туғилиши учун йўл очиб беради. 52. Сенинг вужудингдаги инъом-эҳсон майли денгиздай бепоён, унга кон тоб беролмайди, бу масалада сен денгизни қуритиб, конни бўшатиб қўясан. 53. Шоҳо, сенинг мақтовинг уддасидан чиқиш мен учун мушкул, бу Ҳисоннинг Хайруннос (Муҳаммад пайғамбар) васфи олдида ожиз қолгандек бир гапдир. 54. Яхшиси, тилимни сенинг ҳаққингга дуодан бошқага очмаганим маъқул, чунки паришон табъим мақтовингни уддалай олмай, олдингда шарманда бўлиб қолиши мумкин. 55. Ҳамиша токи баҳор фасли кетганидан кейин, куз келгач, давроннинг иккиюзламалик ҳолати ҳам шундандир. 56. Мартабанг боғи баҳори куз шамолидан омон бўлсин, камолу шавкатинг, иқболинг асло нуқсон кўрмасин. 57. Давлатни бошқаришу адолатингдан жаҳонда маъмурчилик бўлсин, хусусан, Эрон мулкини ва унда Хуросон халқини ҳам шундай саодат чулғасин! |
ДАЙ Зи хиргаҳи фалак оташ нуҳуфт дуди саҳоб,Даро ба хиргаҳу оташ фурӯз аз маи ноб. Намуна баҳри мушаммаъ намуд қавси қузаҳ, Пайи лифофаи хиргоҳи осмон зи саҳоб. Агар на абр лифоф аст баҳри хиргаҳи чарх, Зи тори қатра чаро ҳар тараф кашид таноб? 4. Зи баски симфишон гашт абри симобӣ, Зи сими барф замин шуд чу Қулзум симоб. Зи баҳри дай агар-т орзӯ бувад дар айш, Биёву киштии дарёи лаълро дарёб. Шаҳест гулхане аз шӯълаву зи хокистар, Қи ҳаст он якаш алтойе ин дигар санҷоб. Ба сӯи мағриб н-орад шудан зи машриқ меҳр, Агар наяфканад аз абр пул ба рӯи халоб. Даромадан ба рикоб асту бурдани сармо, Дар ӯ фано шуда, гӯё ба пои халқ рикоб. Ҳаво хазида зи сармо дар оҳанин гунбад, Ба руи об, ки ях баста қуббаҳои ҳубоб. Магӯ ҳубоб, ки аз шиддати бурудати дай, Чу фарши сим шуда сатҳи мӯҳраи гирдоб. Фурӯғи орази хубон ба гоҳи яхмола, Бувад чу бар фалаки обранг нури шаҳоб. Чу бум шӯъла шавад парзанон, зи шиддати бард, Зуголвор дар-ӯ уфтанд хайли ғуроб. Зи бас баёз, ки бар чашмҳо расид аз барф, Ба сони сурма азиз омада саводи туроб. Магӯй сурма, ки чун мушки ноб хоки сиёҳ Ба зери пардаи кофургун шуда ноёб. Зи парда, бин, ки сиришт аст анкабутосо, Ки дар даҳонаш ҳама тори сим гашта луоб. Ба ларза ҷуссаи муфлис зи шавқи оташи тез, Мушобеҳи дили махмур аз ҳавои шароб. Шуда чу ҷазри асам гӯши муфлисон зи самоъ, Ки ду китф шуда бар раҳгузори гӯш ҳиҷоб. Ба ҷисми шахс таҳаррук намонда ҷуз ларза, Чу маййити мутаҳаррик зи қудрати ваҳҳоб. Дар об моҳи беҳис чу мех рафта ба хок, Ба хок мор фитода ба сони баста таноб. Гузашта чун малаҳ аз пушт ҳар тараф зону, Ҳар он ки буда баҳам дастсой ҳамчу зубоб. Чу дида шӯъла ба ранги пари малахи ҷаста Дар ӯ ба сони малах карда хешро нуртоб. Даруни ҳалқаи чашм ашк баста чун айнак, Вале ба чашм аз он не фурӯғи касбу на тоб. Зи боди қотили дай мурда оташи Зардушт, Ки гашта аз дами Исояш зиндагӣ ноёб. Дар ин замон ки зи сӯрохи сӯзанӣ сарсар Чунон вазад, ки шавад зи ӯ бинои умр хароб. Чу нор хона талаб кун, гирифта равзани ӯ, Дар ӯ чу донааш ахгар, чу оби ӯ маи ноб. Муғаннию ҳарифию соқии дилкаш, К-аз ин се-чор наёяд адад фузун ба ҳисоб. Нишот кун, ки муғаннӣ адо кунад, ин шеър: Ба ёди маҷлиси шоҳаншаҳи рафеъ ҷаноб. Ки эй, зи оразу лаб гоҳ майли базми шароб. Дар об сохта оташ аён, дар оташ — об. 29. Ба ғайри рӯю даҳонат надида кас зарра, Даруни доираи офтоби оламтоб. Гаҳи хироми қадат гу: «биё муояна бин», Ҳар он кас, ки надидаст — умрро ба шитоб. Ниқоб монеи нури рухи ту нест, ки нест Чаҳор пардаи гардун ба офтоб ҳиҷоб. Кашам хаёли туро риштаҳои ҷон баста, Зи баҳри васл ҳаминам мураттаб аст асбоб. Чу роҳи чашм бубастам ба пораҳои ҷигар, Дарун хаёли рухат монда буду, берун - хоб. Ба бӯи васл ниҳад рӯ ба даргаҳат, Фонӣ, Чунон ки аҳли ибодат ба гӯшаи меҳроб. Муяссар ар шавад рӯ ба даргаҳи шоҳӣ, Ниҳам, ки кӯҳли мурод аст хокаш аз ҳама боб. Ба килки сунъ Абулғозияш лақаб гашта, Лақаб, ки гуфта қазо к-он аҳсан-ул-алқоб. Нуҷуми кавкабаи Султон Ҳусайни дарёдил, Ки баҳри рифъат ӯро фалак шудаст ҳубоб. Сипеҳр чатри муъаллошро ба таҳи соя, Чаро, ки қуббаи ӯ гашта меҳри оламтоб. Нуҷум рахши сабукпошро ба наъли Сиём, Чаро ки пӯяи ӯро сипеҳр гашта туроб. Зиҳӣ, ба пояи рифъат туро макон ҷое, Ки ломаконаш чу таҳт-ус-саро шуда ба ҳисоб. Чу хоҳӣ ба зирваи ҳашмат туро маҳалли авҷе, Ки Арш гашта ба хоки ҳазизи ӯ ноёб. Саманди азми туро суръат ончунон, ки ба бутв, Намуда чарх сареъаш чунон, ки хар ба халоб. Рикоби ҳилми туро он субот, к-андар чашм Намуда арзи каронаш чу осмон ба шитоб. Зи дасти ҷӯди ту шуд баҳру кон чунон холӣ, Ки кӯҳ тӯдаи хошок гашта, баҳр сароб. Зи лутфи оми ту гар неку бади ҷаҳон мунъим, Ки кас савол наёбад ба сад ҳазор ҷавоб. Насими гулшани хулқи ту чун вазид ба рӯҳ, Дами Масеҳ намуда чу дуди нори азоб. Шарори шӯълаи қаҳрат чу ҷаста ҷирми сипеҳр, Ҳазор барқи бало карда бар замини пуртоб. Шуда зи теғи ту вайрон иморати тани хасм, Шавад чунон, ки иморат зи оби тез хароб. Дили адут зи пайкони новакат мурда, Чунон, ки шӯълаи нори кӯҳан зи қатраи об. Зи саҳми тири ту фатҳ ҳазор ҳисни ҳасин, Бале, ғамом зи борон намуда фатҳ- ул-боб. Пайи фузунии ишрат ба базми ҳашмати ту, Ки он зи мадди камонча аст ё навои рубоб. Фалак зи гесӯи Ноҳид бандад онро мӯе, Қазо зи пари малойик ба ин диҳад мизроб. Сипеҳри қадри ту баҳре, ки ба ҳар ғарқаи хасм, Бувад ҳазор чу гардун доираи гирдоб. Дар он замон, ки зи боди фитан ғубори бало, Кашад ниқоб ба рухсор меҳри оламтоб. 55. Ғиреву кӯси дағо он қиёмат андозад, Ки бигсаланд зи ҳам уштурони чарх таноб. 56. Ду саф ба ҳайъат ду кӯҳи оҳан аз паи қатл, Ки раста дар вай аз теғу найза сурати ғоб. Паи шикори тазарви ҳаёту тӯтии рӯҳ, Парад хаданг зи зоғи камон ба боли уқоб. Дирам ба сиккаи мулки адам расад аз гурз, Чу бар пашиза ҷавшан зананд чун зарроб. Ба сони теғ ҳама аз фавод хун лесанд, Чунон ки гоҳи ғизо аз ҷигар забони зубоб Чу ҳамла ҷониби хасм оварӣ, дар он соат Кашида теғ зи зилли ливои фатҳмаоб. Чунон зи ҷо равад аз садмаи ту сафи аду, Ки кӯҳи хору хас аз пеши тундрав селоб. Вазад насими зафар бар ливои мансурат, Ба ҳар тараф, ки таваҷҷӯҳ кунӣ барои савоб. Зафарпаноҳ, сипоҳи туро ба ҳар ҷумла, Нидои фатҳи мубин бишнавад зи ғайб хитоб. Зи размгаҳ чу ба айвони базм ронӣ рахш, Ҳазор Кисрову Кайхусрават равон ба рикоб. Даруни қасри фалак рифъати ҷаҳоноро, Ниҳода базми Каёнӣ кунӣ чу майли шароб. Яқин, ки дархури он разм бошад ин базмат, Ки даври чарх надидаст мисли ҳар ду ба хоб. Ба саъй ҳар чи зи шоҳон гирифта бошӣ мулк, Кунӣ атои гадоён ба мадҳи беитноб. Ҳамеша то ба шито пӯшад абри кофурӣ, Зи барф пардаи кофургун ба ҷурми туроб. Ба маҷлиси маи кофуртабъу мушкинатр, Ба айш бод муқаввӣ ба ранги лаъли музоб. Ҳазор бор ҷавонмардият чу Бармаку Тай, Ҳазор сол ҷавонбахтият чу аҳди шабоб. | ДАЙ 1. Фалак чодиридан кўринаётган оташни булутлар пардаси (Қиш) тўсди, чодирга киргину тиниқ, қизил майдон оташга зўр бер. 2. Фалакда кўринган камалак ҳар қандай соябонга ўрнак бўлди, осмон чодири эса булутлардан ўзига ёпинчиқ ясаш пайига тушди. 3. Агар чарх чодири булутлардан ёпинчиқ — жилдини олмаганда эди, нега қатралар торидан (томчилардан) ҳар тарафга иплар тортади? 1. Симобий булутлар кумушранг заррачаларни кўп сочганидан, ер қорнинг кумуш рангидан денгиз сатҳидай симобий тусга кирди. 2. Агар қиш қучоғида айш суриш орзуси уйғонса, келгину, лаъл дарёсида сузувчи кемани топ. 3. Шуъла ва кулдан иборат бир гулхан шоҳликка тенгдир, чунки улардан бири алтойи*ва иккинчиси синжобий**га баробардир. 4. Қуёшнинг шарқдан ғарбга мўътадил ҳаракати, булутдан ботқоқлик юзига (нурдан) кўприк солинмагунча кўзга ташланмайди. 5. Узангига оёқ қўнишинг билан совуқдан ғолиб келасан, фанодан жой олишинг, гўё халқ оёғига узангидек. 6. Ҳаво совуқдан қочиб темир гумбаз ичига яширинган, сув юзасидагн пуфакчалар қуббалардай муз боғлаган. 7. Пуфакчалар дема, балки қиш совуғининг шиддатидан, гирдоб сатҳи кумуш тўшама палос тусини олгандир. 11. Яхмалак учадиган сатхда гўзаллар оразининг шуъла сочиши, гўё мовий осмонда учар юлдуз нуридек кўринади. 12. Совуқ шиддатидан шуъла калхатдай қанот қоқади, қора қарғалар тўдаси сўнган кўмир парчаларидай ерга таппа-таппа туша бошлайди. 12. Қор туфайли кўзларга уриб турган оқликнинг зўридан қаро ер ҳам (кўзларни қувватлантирмоқ учун) сурмадек азиз бўлди. 13. Сурма дема, қора тупроқ тоза мушкдай кофурий парда тагига кириб яширинди. 14. Пардани кўтариб қара, ўргимчакдек ёмон кўринади, унинг оғзида кумушсимон торлар сўлакка айланган. 15. Ўткир олов орзусида камбағалнинг жисми ларзада, бу гўё маст киши дилининг шароб ҳидинн туйиш ҳолатига ўхшайди. 16. Муфлисларнинг қулоғи туғма карлардай эшитишдан қолган, гўё уларнинг икки елкаси эшитиш йўлларини пардадай тўсиб қуйган. 17. Киши жисмида қалтирашдан бошқа ҳаракат қолмаган, уларнинг бу холати жон бағишловчи (Тангри) қудратидан ларзага келган ҳаракатдаги мурдаларни эслатади. 18. Муз остида беҳис ётган балиқ тупроққа қоқилган михни эслатади, тупроқ устидаги илон эса гўё эшилган арқондек ҳаракатсиз ётади. 20. Чигиртка каби орқасидан ҳар томонга тиззалар чиқиб, бор одам — ҳаммаси, пашша каби қўлларини бир-бирига ишқалайди. 21. Шуълаларнинг кўринншини сакраётган чигирткаларнинг қаноти деб ўйлаб, унга чигирткага ташлангандай ташланиб қолади. 22. Кўз (ҳалқаси) ичида қалқиган ёш кузойнакни эслатади, бироқ бундай ойнакдан кўз на ёруғлик ва на ҳарорат касб этади. 23. Қиш (дай)нинг қаттол шамолидан Зардуштнинг оташи ўчади, ҳатто Исонинг нафасидан ҳам тириклик қайта пайдо бўлмайди. 24. Бу замонда игнанинг тешигидан ҳам ўтган қаттиқ шамол шундай эсадики, инсон умр биносини ҳам хароб этади. 25. Анор каби тешигу туйнуги йўқ бир хона изла, ундаги доналар чўғ, суви эса тиниқ ва қизил шаробдай бўлсин. 26. Муғанни-ю, аҳли дил ва дилкаш соқий пайида бўл, ана шу уч-тўрт ҳисобни оширишдан манфаат йўқ. 27. Муғанний бу шеърни нафосат билан ижро этганидан шодлан, олиқадр шаҳаншоҳнинг мажлисини ёдга олиб. 28. Эй, оразу лабдан, баъзан шароб базмини қўмсаганлар бундай майл сувда оташ ва оташда сув ясамоқ билан баробардир. 29. Оламни ёритувчи бу офтоб доираси ичида — сенинг чеҳраю оғзингдан бошқа бежирим нарсани ҳеч ким кўрмади. 30. Қадду қомат ва хироминг чоғи, айтгин, келсину ҳавас билан кўрсин, бундан бебаҳра қолганлар эса, дунёга шундоқ келади-ю, шитоб билан ўтиб кетади. 31. Ниқоб сенинг чеҳранг нурини тўсиш учун тўсиқ бўлмайди, бўлолмайди, бу — гардуннинг тўрт пардаси офтобга ҳижоб бўлолмаганидекдир. 32. Сенинг хаёлинг юкини жон иплари билан боғлаб тортаман, чунки сенинг васлингга эришиш учун менда мавжуд асбоб фақат шудир. 33. Кўзим йўлларини (нигоҳимни) жигар поралари билан тўсганимда, ичкарида оразинг хаёли-ю, ташқарида — уйқу қолган эди. 34. Васлинг бўйи умидида, Фоний даргоҳингга юзини қўяди, бу ибодат аҳлининг меҳроб гўшасига бош қўйишидекдир. 35. Агар шоҳлик даргоҳига юзланишга муяссар бўлсам, ўша муборак даргоҳнинг ҳар жиҳатдан мурод бўлган хокини сурма ўрнида ишлатар эдим. 36. Азал қалами билан лақаби Абулғозин битилди, қисматида ёзилган бу муборак лақаб унинг жисму жонида намоёндир. 37. Қалби дарё Султон Ҳусайннинг юлдузи порлоқлигидан, юксаклиги шунчаларки, фалак ҳам унинг олдида пуфакдек гап. 38. Фалакнинг юксак чодири сенинг соябонинг остидадир, негаки, ўша чодирни тутиб турувчи тиргакларнинг қуббалари оламни ёритувчи офтобга ўхшайди. 39. Юлдузлар олами учқур рахш (от) тақаси остида Сиём тоғидайдир, негаки, унинг оёқлари остида осмон ҳам тупроқдек (паст) бўлиб қолади. 40. Сен юксалиш поғоналарида эришган маконингга тасанно, гўё ломакон ҳам уйнинг остки хонасида қолгандай ҳисоб. 41. Ҳашамат чўққиси сенда авж пардага юксалганига офарин, ҳатто Арш ҳам унинг энг паст тупроғига тенг келолмайди. 42. Қароринг саманди (оти) суръати шу қадар шиддатлики, у сенга шошқалоқ чархнинг ҳаракатини эшакнинг ботқоқдаги юришидай қилиб кўрсатади. 43. Мулойимлигинг узангиси — кўзга ташланиб турган ўша саботу матонатдир, ўз соҳасининг кенглигини шитобли осмондай кўрсатди. 44. Сенинг саховатинг туфайли денгиз ва конлар шунчалар бўшаб қолдики, оқибатда тоғ бир ғарам хашак бўлди-ю, денгиз эса сароб. 45. Сенинг умум илтифотингдан жаҳоннинг яхши-ёмони бирдай баҳраманд бўлса, киши юз минг жавоб олдида, биргина саволни кўндаланг қилиш учун ҳам илож тополмайди. 46. Сенинг хулқинг гулшанидан руҳларга эсган насим, Исо Масеҳнинг нафасини ҳам дўзах оловининг тутунидек қилиб қўйган. 47. Заҳринг оташи шуъласи осмоний жисмларга етганда, ундан ерга юз минг бало чақинлари ёғилади. 48. Сенинг тиғинг қудратидан душманларинг жисми иморати вайрон бўлган, бу сув тўфонидан харобага айланган иморатлар ҳолатини эслатади. 49. Душманларинг дили камонинг найзаларидан ўлди, бамисоли гулхандаги охирги чўғларнинг бир қатрагина сувдан ўчганидек. 50. Сенинг ўқларинг зарбидан ҳар қандай мустаҳкам қалъалар ҳам фатҳ этилади, ҳатто осмондаги оқ булутлардан ёғиладиган ёмғир ҳам сенга ғалаба тилайди, 51. Сенинг ҳашаматли базмингда ишратни авж олдириш учун, муғаннинлар камонга ёхуд рубоб оҳангларига зўр берадилар. 52. Фалак уларга (камонга ва рубобга) торлар ўрнига Ноҳид (Зуҳра) юлдузидан соч толаларини олиб берган, қисмат эса муғаннийга нохун ўрнида малоикалар парларини раво кўрган. 53. Сенинг қадринг осмони ҳар қадамда бир ғанимларга лиқ тўла денгиздир, улар қанчалик кўп бўлмасинлар, гардун доираси гирдобига тушиб йўқ бўладилар. 54. Фитна шамоллари кучайиб, бало ғуборларини ёғдирган замонда, оламни ёритувчи қуёш юзини ниқоб билан тўсгандай бўлади. 55. Фитна, макру ҳийла ноғорасининг шовқин-сурони қиёматни эслатади. бундай манзара чарх танобига боғланган туяларни ҳам бир-биридан айриб ташлайди. 56. Икки саф бир-бирининг қатли учун қўзғалган икки темир тоғни эслатади, тиғу найза ўсган ажиб ўрмонни хотирга келтиради. 57. Ҳаёт тустовуғи ва руҳ тўтисини ов қилиш илинжида, камон зоғидан учган ўқлар бургут қанотларига санчилади. 58. Сариқ чақалардан, танга зарб қилувчидек, совут қилганларида, юртнинг олтин ёки кумуш пуллари тўқмоқ зарбасидан йўқликка юз тутади. 59. Тиғга ўхшаб ҳамма юрак қонини ялайди, бу ҳол — овқат пайтида пашшалар жигарга қўниб, тиллари билан озуқа олишларидекдир. 60. Сен душман тарафига ҳамла қилсанг, у вақтда, улар фотиҳлик мақомидаги.кишининг байроғи соясида тиғ сурадилар. 61. Сен етказган зарбадан душман сафи шундай тўзийдики, бу хору хас тоғини шиддатли сел олиб кетишини эслатади. 62. Ғалаба шабадаси сенинг ғолиб байроғингни ҳилпиратади, чунки сен олиб борадиган жангу жадаллар савоб учундир. 63. Ҳар соҳада зафар қучувчи сипоҳинг аниқ ғалаба нидосини ғайб оламидан келгандек эшитади. 64. Жанг майдонидан айш-ишрат айвонига от сурсанг, сенинг узангингда минг Кисро ва Кайхусрав юради. 65. Фалакдек юксак ва жаҳонни безовчи қасринг ичида — каёний базмларини доғда қолдириб, шароб базми уюштирасан. 66. Равшанки, жанг майдонида кўрсатган жасоратинг олдида олиқадр базмларингнинг тенги йўқ, айланувчи чарх бундай нотакрор икки ҳолатни тушида ҳам кўрган эмас. 67. Саъю ҳаракатлар билан шоҳлардан молу мулк олган бўлсанг, уларни бева-бечораларга бир зумлик мадҳлари учун бериб юборасан. 68. Кофурин булутлар ҳамиша осмонни қоплаб олганидек, қордан кофурий парда ер жисмини қоплаб олган. 69. Мушк ҳидлари таралувчи кофурий май мажлисига— эритилган лаъл рангли қизил шароб, айшга файзу қувват берсин! 70. Жавонмардлигинг Бармаку Ҳотами Тойдан ҳам минг марта зиёда бўлсин, йигитлик даври хушбахтликлари минг йил сени тарк этмасин! |