Топ рейтинг www.uz
ИЗОҲЛАР

ДЕВОНИ   ФОНИЙ
МАХДУМ ҲАЗРАТ (ВАФОТИГА) МАРСИЯ

           Алишер Навоий устози ва пири Абдураҳмон Жомий (1414— 1492) вафотига бир йил тўлганда, унинг қабри бошида катта мақбара қурдиради, шоҳ иштирокида яна улкан маросим ўтказади. Шу маросимда устози Жомий вафотига бағишлаб ёзган марсиясини ўша даврнинг машҳур олими ва нотиқи Мавлоно Ҳусайн Воиз Кошифий ўқиб беради.
           Ҳар бири ўн байтдан иборат 7 бандли (140 мисра) бу таркиббанд марсия «Хамсат ул-мутаҳаййирин» асарнинг хотимасида келтирилган ва маълум маънода унга якун ясаган. Марсияда Жомийнинг илму ахлоқи ва фазилатлари таърифланиб, вафоти барчани қайғуга солганлиги, дунёнинг фонийлиги, шунингдек ҳаёт, ўлим, охират билан боғлиқ ўй-мушоҳадалар илгари сурилади.
           Атоқли олим ва адиб Садриддин Айний бу таркиббанд шеърни: «Марсия адабиётнинг энг жон ўртовчи намунаси», — деб, юксак баҳолайди.    
        Марсия матни ва таржимаси XIV том («Хамсат ул-мутаҳай-йирин») да нашр бўлган. Ушбу нашр матни жузъий таҳрир қилиниб, ушбу жилдга киритилди. Чунки марсия «Девони Фоний» таркибидан ҳам жой олган.

ҚИТЪА ВА РУБОИЙЛАР

           Маълумки, рубоий — ёзма адабиёт маҳсули. У форсий шеърият орқали бизга кириб келди. Туркий адабиётда рубоийнависликка асос солган Алишер Навоий форс тилида ҳам шаклан гўзал ва мазмунан теран рубоийлар яратди.
           Улуғ шоир рубоийларида Олам ва Одам ҳақидаги теран фалсафий фикрларини сингдирган, ҳақиқий ва мажозий муҳаббатни авж пардаларда тараннум этган, оғриқли ўй-кечинмалари, ҳассос ҳис-туйғуларини ифодалаган бўлса, қитъаларида унинг маънавий-аҳлоқий қарашлари, ҳаётий кузатишлари ўз аксини топгап. Рубоий ва қитъалар ҳам муаллифнинг чуқур билими кенг дунёқараши, катта истеъдоди ва юксак маҳоратидан дарак беради. Навоий форс тилидаги рубоий ва қитъалари орқали ҳам забардаст рубоийнавис ва йирик қитъанавис эканлигини намоён этган.
           Алишер Навоийнинг ўн беш жилдлик Асарлар тўплами таркибида чоп этилган «Девони Фоний» (5-жилд, 1—2-китоблар)да шоирнинг 51 рубоийси берилган эди. Йигирма жилдликда янги топилган рубоийлар ҳисобига уларнинг сони 72 тага етди. Шунга мувофиқ, қитъалар сони ҳам 48 тадан 64 тага кўпайди. Бу изланишлар давом этаётгани, миллатимиз қуёшининг форсий меросини ҳам халқимизга тўла етказиш йўлидаги саъй-ҳаракатлар тўхтамаётганидан далолат беради. «Девони Фоний» даги рубоий ва қитъалар салмоғи ва бадииятининг юксаклиги жиҳатидан Алишер Навоийнинг форсий адабиётнинг забардаст сўз уста-лари сафидан ўрин олишига ҳақли эканлигини кўрсатувчи ҳужжатдир Бинобарин, биз улуғ шоиримизни нафакат ўзбек адабиёти, балки форсий сўз санъатида ҳам ўзининг муносиб ўрнини эгаллашига эришимиз керак.

 ТАЪРИХЛАР

           Шарқ шеъриятида содир бўлган воқеалар санасини шеърда ҳарфлар воситаси билан бериш усули таърих дейилади. Бу йўналишдаги шеърларда асосан бирор шахснинг вафот санаси кўрсатилади. Шеър мисралари қатида махсус сўз ва жумлалар қўлланадики, улардаги ҳарфларнинг абжад рақами қўшиб ҳисоблаганда маълум бир тарихий сана — йил келиб чиқади.
           Алишер Навоий таърихларида ҳам у ёки бу воқеалар содир бўлган йилга ишора қилинади асосан, Хожа Аҳрори Валий, Абдураҳмон Жомий, Паҳлавон Муҳаммад каби улуғ зотларнинг фазилатлари мақталиб, вафот этган саналари кўрсатилади. Масалан, Жомий вафоти ҳақидаги 1-рақамли тарихда у киши сифатланиб,      «Кошифи сирри илоҳ»   (Оллоҳ пирларини кашф этувчи) жумласи тарих санаси сифатида келтирилди. Бу жумланинг араб ёзувидаги ҳарфлар йиғиндиси абжад ҳисобида Жомий вафот этган 989/1492 йилга тўғри келади. 16-рақамли таърихда хуросонлик шоир мавлоно Тўтий вафотининг тарих моддаси  — «Хурус» сўзи орқали ифодаланади. Абжад ҳисоби бўйича бу сўз шоир вафот этган— 866/1465 санага тўғри келади.

ҚАСИДАЛАР
«СИТТАИ ЗАРУРИЯ»*
          
1. Алишер Навоий ўзининг она тилидаги «Ҳилолия» қасидаси билан бир қаторда форсий тилда «Ситтаи зарурия» ва «Фусули арбаа» номлари билан маълум бўлган иккита қасидалар мажмуасини яратди. «Ситтаи    зарурия»  олти қасидадан иборат бўлиб, Навоий уларнинг мавзу кўлами ҳақида: «Бу олти қасида ҳамд ва наът ва сано ва маъвизотдур ва аҳли тасаввуф ва ҳақиқат тили била маърифат», — деб ёзган эди,
           «Ситтаи зарурия»нинг олти қасидасидан бири Аллоҳнинг яра-тувчилик қудрати васфида («Руҳ ул-қудс»), иккинчиси Муҳаммад пайғамбарнинг наъти, улуғвор сиймосининг таърифига бағиш-лангандир. Қолган тўрт қасида («Туҳфат ул-афкор», «Қут ул-қулуб». «Минҳож ун-нажот», «Насим ул-хулд») Шарқда шуҳрат тутган қасиданависларнинг асарларига татаббу тарзида яратилган. Шоир уларда ижодий баҳрамандлик йўли билан бир қаторда шеърларида ўз даври ҳаётининг муаммоларига, маънавий ҳаётнинг инсон истиқболини кўзлаган масалаларига диққат килади.
           Навоий «Туҳфат ул-афкор» ҳақида сўз очиб ёзган эди: «Ва кўп маъниангиз иборат ва таъмияомез ишорат изофа қилиб менким, бу фан аҳлининг моҳирлари мусаллам тутубтурлар». «Насим ул-хулд» ҳақида эса шоир «Бу қасидага дағи кўп умр нақди харж бўлубдур» деб таъкидлаган эди. Бу қайдлар шоирнинг татаббуъ. қасидаларидаги ижодий ўзига хосликни англатиб туради.
           Навоийнинг қасидаларига ўз даврининг юксак шарафга эга алломалари юқори баҳолаганлар.

ДЕБОЧА

           2. Ушбу шеърда Навоий устози Абдураҳмон Жомий (1414— 1492) нинг нодир фазилатларини қаламга олади.
           Абдураҳман Жомий — XV асрда нашъу намо топган форс-тожик адабиётининг мумтоз намояндаси. Уч девондан иборат лирик асарлар ва Шарқда машҳур «Хамса» мақомидаги «Ҳафт авранг»нинг муаллифи. Навоий қасиданависликда Жомий асарларидан рағбат олиб бир қатор қасидалар яратган.
           Жомий Навоийга форсий қасидаларини жамлаб «Ситтаи зарурия» тўпламини юзага келтиришида маслаҳатдош бўлган эди. Бу сўз бораётган дебочада ҳам қайд қилинади.
           3. Ас-султон бинн ус-султон муиз зус-салтанат ва ал-хилофати Абулғози Султон Ҳусайн Баҳодирхон халладаллоҳу таоло фис-сурайё аъломаҳу.
           Ҳусайн Бойқаро (1438—1506)—Хуросон мулкининг ҳукмдори, Хуросон адабий ҳаракатчилигининг ҳомийларидан. Навоий ижодининг мухлиси. «Рисолаи Ҳусайн Бойқаро» асарида муаллиф Навоий ижодини юқори баҳолайди. Навоийдек улуғ сиймо билан замондош ва дўст бўлганидан фахрланади. Навоий «Насим ул-хулд» қасидасини Ҳусайн Бойқарога бағишлаб ёзган.
           4. «Иснайн ва тисъа миата»—«Ситтаи зарурия»нинг тартиб берилган йили. Бу сана ҳижрий 902, мелодий 1497 йилга тўғри келади.
           5. Хусрав Деҳлавий—XIV асрда яшаб (1253—1325)  ижод этган шоир. Ҳиндистонда форс-тожик тилида тараққий қилган адабиётнинг истеъдодли намояндаси. У Шарқда Низомийнинг «Панж ганжи» билан бошланган «Хамса»чилик анъанасини муносиб равишда давом эттириб, шуҳрат қозонган ижбдкордир. Шоир ўз навбатида қасидачилик равнақига ҳам муносиб ҳисса қўшган.    

Руҳ ул-қудс
           Қўлёзма сарлавҳасида «Руҳ ул-қудс»и тавҳиди бори таоло (Яхшилик қилувчи Аллоҳу таоло тавҳиди ҳақида «Руҳ ул-қудс» Қасидаси);    
           Алишер Навоий «Руҳ ул-қудс» қасидасини «Ситтаи зарурия»нинг биринчи асари (қасидаи аввал) деб таъриф этади.
           Қасиданинг ёзилган санаси матн таркибида таърих йўли билан кўрсатиб ўтилган. Асарнинг ёзилган йили «Зи иқтизои Қазо ин қасида шуд таҳрир, «Ачаб» набошад таърихаш аз ҳисоби «қазо», мисраларида яширинган бўлиб, уни топиш учун ҳисоби «қазо» сўзининг ҳарфларида ифодаланган сон қийматидан  (қазо 100+800+1=901)   «ачаб» сўзида юзага чиқадиган сонлар йиғиндисини  (ачаб 1+3+2=6)   олиб ташланса, ҳижрий ҳисобида 895, мелодий ҳисоби билан эса 1491 йили келиб чиқади.
                7. Ба соз карда аён нагмаҳои Довудй,
                        Вале ба нутқ мисоли Масиҳ руҳафзо.
           Бу ва бундан олдинги мисраларда Оллоҳ томонидан тўққиз қават осмоннинг яратилганлиги, уларнинг ҳар бирига хос хусусиятлар ҳақида сўз боради. Фазонинг учинчи қаватини «тараннумсоз» Зуҳра юлдузи макон қилган эди. Юқоридаги байтда Зуҳранинг санъаткорлиги ҳақида сўз очилиб, Довуд (пайғамбарлардан бўлиб, «Забур» китоби у кишига нозил бўлган) ва Масиҳ   (Исо — мўжизакор пайғамбарлардан)   сиймолари ташбиҳга тортилади.  Довуд алайҳиссаломга Оллоҳ ғоят гўзал овоз насиб этган. У «Забур» китобини чиройли овозу хос услуб билан ўқиган вақтда ваҳшийлару паррандалар, одамлару жинлар йиқилиб бехол бўлар, ўзларидан кетар эдилар   (Алишер Навоий «Тарихи анбиё ва хукамо»).    
           Навоий чангчи Зуҳранинг санъат сеҳри ҳақида сўз очиб, у кўлига соз олиб Довудга ўхшаб куйлар чалар эди. Бироқ у сўзлаган чоғида Ҳам Исо пайғамбар каби кишига руҳ бағишларди, деб алоҳида ташбеҳлар тизимини яратади. Байтда ниҳоятда нафис тазод санъати ҳам қўлланган: «Куй билан Довудга ўхшаб одамларни  ҳушсизлантириш    даражасига  олиб  борувчи  Зухра айни пайтда одамларга Масиҳога ўхшаб руҳ ҳам бағишлай билар эди».    
           8. Оинаи Искандар — Навоий қасидасида фалакнииг туртинчи қаватида қуёшнинг манзил тутганлигини  айтар  экан, унинг кўриниши   Искандар  ойнасини   эслатарди,   дейди.   Искандар   ва    унинг оламни акс эттириб турувчи оинаси афсона ва достонларда таъриф этиб келинган мўъжизавий бир ашёдир.
             9. Ба далв Юсуфи хуршедро зи чоҳи уфуқ,
                  Бирун кашида, накардй дар он мазиқ раҳо.
            Шоир бу ўринда Оллоҳнинг қудрати ҳақида сўзлаб, Сен ўн биринчи бурждаги қуёш Юсуфини чоҳдан тортиб олиб, уни танг аҳволда қолдирмадинг   деб айтмоқда. Далв ибораси ўн биринчи бурж маъносидан ташқари қудуқдан сув тортиб олувчи идишни ҳам билдиради. Юқоридаги байтда Юсуфни акалари ташлаб кетган қудуқдан савдогарлар томонидан тортиб олиниши лавҳасига ҳам ишора бор. Навоий ўн биринчи буржни уфқнинг чоҳга қиёс қилади; Уфқ чоҳига Юсуфсимон бориб қолган қуёшни ўта тангликдан олиб чиқувчи Оллоҳнинг ўзидир деган маъно мавжуд бу ерда.    
           10. Ба ҳут Юнуси маҳро расонда кардй амн,
                Зи ҳодисоташ ҳарчанд бувад ранчу ано.
           Бу байтда қаламга олннаётгап Юнус исломгача ўтган найгам-барлардан бўлиб, Қуръонинг ўн еттинчи сурасида унинг сувдаги узоқ сафарн тафснлотлари эсланадп. Юнус бир вақт қочоқликда экан, кемадагилар уни гуноҳкор сифатида сувга отиб юборадилар. Сувда уни, катта балиқ (кит) ютиб юборади. Кейинчалик эса Юнус пайғамбарни Оллоҳ таоло иноят қилиб, халос этади ва юқори мартабаларга кўтаради.
           Навоий Оллоҳга муножот қилиб: Сенинг қудратинг шу даражадаки, сен Юнусдек балиқ оғзига тушиб қоронғилик дунёсида муқим бўлиб қолган зотни фалакнинг энг юқори буржи (ҳут) даражасига кўтарасам, деган фикрни илгари суради.
           11. Бу ва ундан кейинги мисраларда Навоий— Фонийнинг яратганга муножоти ўрин олган бўлиб, унда шоир Оллоҳдан ҳамма комил ва покиза руҳият эгалари бўлганлар қаторида ўзининг ҳам фақру фано тариқида ҳимоя қилиишини, қиёмат кунида унинг назаридан, иноятидан умидворлигини арз қилади.

12. Айн ул-ҳаёт
           Қўлёзма сарлавҳасида Қасидаи «Айн ул-ҳаёт дар наъти Расул алайҳис-салавот» («Айн ул-ҳаёт» қасидаси Муҳаммад алайҳис-салавот наъти ҳақидадир).
           «Айн ул-ҳаёт»   «Ситтаи зарурия»нинг иккинчи қасидася   (қа-сидаи соний) бўлиб, ёзилган йили номаълум. Қасиданинг матнида  унинг байтлар    миқдорига ишора  қилувчи  таърих усулида ёзилган бир байт мавжуд. Ушбу байтда  «Айи ул-ҳаёт» қасидасининг байтлар миқдори «Оби бақо» сўзининг ҳарфларидан келиб чиқадиган сонлар йиғиндисига яширинганлиги маълум бўлади.
                 Дар адад ёбанд байташ тавъами «Оби бақо»,
                 Дар ҳисоби у назар гар сўи имло афгананд.
           «Оби  бақо»  —1+2+2+100+1 = 106.    Шунга кўра   қасидадаги байтлар миқдори 106 тадир.
           13. Батҳо —  Макка водийсининг қадимги номи.
Бо ниёзу ачз аз реги биёбон бештар,
Рўди сайли ашк сўи реги Батҳо афгананд.
           Бу мисраларда Навонй биёбон қумларидан ҳам зиёда имон эътиқодли  кишиларнинг  Аллоҳга   муножот билан кўзларидан ёш селиии оқизиб,  Макка водийсига — дину дунё қиблагоҳига юриб борадилар деган фикрни баён қилади. Бу ўринларда зиёратчиларнинг сон жиҳатидан кўплиги биёбон қумларининг чекчегара  билмаслиги билан қиёс қилинмоқда; Айни пайтда  ушбу ташбиҳда муболағаи ғулу ҳам ифодаланган.
           14. Яҳё — Сулаймон пайғамбар наслидан бўлган пайғамбарлардандир. У ўз қавми ва яқинларидан бўлган Имрон қизи Марямга туғишгандек меҳрибон эди. Тоат-ибодат ва исматда устувор Яҳё алайҳис-салом олам аҳлига расул ҳам эди.
           15. Нажмиддин Кубро — XII асрда яшаб ижод этган сўфий-ликнинг кўзга кўринган намояндаларидан. У Қуръоннинг тафсири сифатида машҳур бўлган «Айн ул-ҳаёт» асарининг муаллифи. Нақл қилинишича, Нажмиддин Кубронинг кароматларидан бири, у агар кўз ўнгида турган итга назар ташласа, ит беихтиёр жазавага тўшиб кетар эди. Қасидадаги Нажмиддин Кубро ҳақидаги байтда шу ҳолатга ишора бор.
           16. Инно фатаҳно... — Куръоннинг қирқ саккизинчи «Фатҳ» сурасидаги «Инно фатаҳно лака фатҳан мубинан» (Биз сенга очиқ-равшан ғалаба ато қилдик) оятидан. Муҳаммад пайғамбар  ва унинг қўшини ҳақида сўз бораётган ушбу оят асосида Навоий «Тангрининг тикувчилари сенинг қўшининг байроғини тикар эканлар, унинг этагига ғолибликка эришиш оятидан зеб ёзиб қўйганлар», деган мазмунни ифодаламоқда.
           17. Аз аҳодисат саҳиҳиро...
     Аз аҳодисат саҳиҳиро равот андар рақам,
     Бору боб аз ҳадди Батҳо то Бухоро афгананд.
           Қасиданинг бу байтидаги «Аз аҳодисат саҳиҳиро» ибораси унинг мазмунига ишора қилиб турибди. Унда Навоийнинг Бухорога ислом марказларидан бири сифатидаги катта рағбати англашилади. Маълумки, ислом оламининг йирик намояндаларидан Имом Бухорий Муҳаммад пайғамбарнинг муаллифлиги тасдиқ этилган ҳадисларини жам қилиб, «Саҳиҳи Бухорий» («Ал-Жомиъ ас-саҳпҳ») китобини тартиб берган. Шу муносабат билан Имом Бухорий китобига бўлган эътиқод кучайган эди. Навоий юқоридаги байтда шу ҳолни қаламга олиб, «Ҳикмат эгалари сенинг асл ҳадисларинг миқдори ҳақида сўз борганда — улар Батҳо (Макка) эшигидан Бухорогача ёзилгудекдир деб айтадилар» тарзида ғоят назокатли бир фикрни ифодалайди.

18. Туҳфат ул-афкор
           Кўлёзма сарлавхасида «Касидан Туҳфат ул-афкор» татаббуъи «Дарёи аброр» (Хусрав Деҳлавийнинг «Дарёи аброр» қасидасига татаббуъдир).
           «Ситтаи заруриятнинг ушбу учинчи (солис) қасидаси Абдураҳмон Жомийнинг «Лужжат ул-асрор» қасидасидан ҳам баҳра олган ва бинобарин Навоий уни устоз Жомий номига бағишлаган.
           19. Хусрави беоқибат. Хусрав — шоҳ, шоҳликни англатади. Навоий кўрсатилган мисрада «Хусрави беоқибат» бирикмасида ҳарфий санъатдан фойдаланиб, охири тушиб қолган Хусрав сўзига ишора қилади. Агар Хусрав сўзидан охирги ҳарфи бўлмиш   — «вов» тушиб қолса, араб ёзувидаги ифодаси бўйича  — хуср сўзининг ўзагигина қолади. У ҳолда бу сўз зиён, заҳмат, фалокат маъноларига эга бўлади. Навоий ўз замонасидаги адолатсиз шоҳлар ҳақида сўз юритмоқчи бўлиб, «Ўз ўлимини ўйламайдиган шоҳ мамлакатни хароб қилади» деган фикрни «Хусрави беоқибат» ҳарфий санъатини ишлатиш билан ўз тасвирларига нозик маънолар бахш этади.
           20. Ханжар-ҳанжар — Мисрадаги ушбу сўзларда араб ёзувидаги шаклига кўра сўз ўйини қилинган. Ханжар-тиғ, ёзувда битта нуқта ўчирилиши билаи у ҳанжар (доғ)га айланади (томоқ, ҳалқумдаги озор доғига айланади).
           21. Санжар номи қаламга олинган мисраларда Навоий ишқнинг ҳамишалик порлоқлик хислатини образли англатиш учун кўҳна иморатларнинг марвлик устаси бўлган Санжар янги даврда ҳам Санжардир деган фикрни билдиради.
           22. Зарбати мард... — Ушбу сатрларда китобхонни жиддий му-шоҳадага тортадиган сўз ўйинлари қўлланган. Зарбати мард омад инак онки озар хониаш, Бе зар Иброҳимро точ, асту бо зар Озар аст. Бу ўринларда сўз ўйини «зар» ва «озар» атамаларида яширинган Шоирнинг тасвирлашича, зар (олтин) гарчи кўзга озар (Бу ерда «озар» сўзи ўт (олов) маъносида истифода этилмоқда) бўлиб кўринсада, у кишига зарба берувчидир (Одамни мағлуб этувчидир). Агар «Озар» сўзидан «зар» олиб қўйилса, «алиф»нинг ўзи қоладики, у Иброҳимнинг бошига тож бўлиши мумкии. Алиф «зар» билан яна қўшилса, эски ҳолатига Ўзарўт қайтади. (Озар ўз навбатида Иброҳим пайғамбарнинг бутпараст отасининг исмидир).
            23. Раҳ сўи Ҳақ беҳад, аммо ҳаст ақраб роҳи фақр,
                   Баҳри он-к «алфақру фахрй» гуфтаи пайғамбар аст.
        Бу ўринда «алфақру фахрй», яъни «фақрлик менинг фахримдир» ибораси Муҳаммад пайғамбарнинг ҳадисларидандир. Юқоридаги мисраларда Навоий тамсил санъатини қўллаб, «Оллоҳ даргоҳига олиб борадиган йўл кўп, бироқ «фақр» йўли энг яқин қўлдир» деб ҳазрат пайғамбаримизнинг сўзларини далил сифатида келтиради.    
           24.  Бикри маънй ҳолати жонбахш агар зодаш чи дур,
                  Шуд набира Исй он касро, ки Марям духтар аст.
           Иси — Исо пайғамбар. Марям унинг онаси. Исо ва Марям тавсифини Қуръондан бошлаб кўпгина китобларда учратиш мумкин Мўъжизалар эгаси Исо пайғамбар Аллоҳнинг қудрати билан Имрон қизи Марямдан отасиз туғилган ва бинобарин адабиётларда Исми Марям номи билан ҳам келади. Навоий юқоридаги байтда тамсил санъатини қўллаб, ҳали қиз Марямга Исо фарзанд бўлгани каби янги, очилмаган теран маънолардан жонга роҳат бахш этувчи ҳолат ва кайфиятларнинг юзага келиши ажабланарли эмас, деган мазмунга ишора қилади.
          25. Гашт явми... — «Туҳфат ул-афкор»нинг ёзилган йили қасида-нинг хотима олдидаги қуйдаги байтда зикр этилади.
Гашт явми чомеи шаҳри рачаб таърихи он,
Турфатар к-он моху рўз итмоми ўро мазҳар аст.
           Бу қасиданинг таърихи ражаб ойининг жумъа кунига тўғри келади. Ажойиб жойи шундаки, шу кун ва шу ойнинг абжад ҳисоби касиданииг тугалланган санасини ҳам курсатади, демак эди. Шундай қилиб қасиданинг тугалланган йили «явми жомеъ шаҳри ражаб» сўзлари таркибидаги ҳарфларнинг сон йиғиндисидан келиб чиқади (Ҳижрий 880, мелодий эса 1476 йил). Садриддин Айний «Алишер Навоин» асарида ушбу таърихнинг ечимига тўлиқ келтиради (Ўша китоб, 1948. 38-саҳ.).

26. Қут ул-қулуб
           Қўлёзма сарлавҳасида Қасидаи «Қут ул-қулуб» татаббуъи Ҳаким Анварй («Қут ул-қулуб» қасидаси Ҳаким Анварийга татаббуъ).
           Асар «Ситтаи зарурия»нинг тўртинчи (робеъ) қасидаси бўлиб, ёилган йили кўрсатилмаган.
           Аҳвадиддин Анварий (1105—1187) — XII асрда форс-тожик; тилида тараққий қилган қасидачиликнинг кўзга кўринган на-мояндаларидан. Анварий ўзигача мавжуд бўлган, шунингдек ўзига муосир кўпроқ мадҳ характеридаги қасидачиликни фалсафий тасаввуфий мазмун билан бойитишга катта хизмат қилган. Навоий ўзининг «Қут ул-қулуб» диний-ахлоқий қасидасини шу сўз устаси асарига жавоб тарзида яратган.
           26а. Закариё, Яҳё — исломгача ўтган пайғамбарлар бўлиб, Қуръон оятларида уларнинг ҳаётдаги иффат ва исматлари ҳақида ҳикоя қилинади. Навоий юқоридаги байтда пасткашлик, нокастлик билан юраги ҳам одамгарчиликдан чиқаёзган, бироқ ўзини Закариё ва Яҳё пайғамбарлардек айб ва гуноҳлардан фориғ ҳисоблайдиган ҳавоий одамларни қоралайди.
27. Минҳож ун-нажот
           Қўлёзма сарлавҳасида «Минҳож ун-нажот» татаббуъи Хоқонй, Анварй («Минҳож ун-нажот» Хоқоний ва Анварийга татаббуъ) «Ситтаи зарурия»нинг бешинчи (хомис) қасидаси панднома мазмунига эга.
           Ёзилган йили номаълум
           Хоқоний— Афзалиддии Ҳоқоний Ширвоний (1120—1199) буюк озарбайжон шоири. Ўз асарларини форсий тилда яратган ва бинобар ўз мероси билан озарбайжон адабиётигагина эмас, форс тилидаги адабиёт тараққиётига ҳам катта ҳисса қўшган. Хоқонийдан катта ижодий-мерос қолган бўлиб, улар ғазал, маснавий ва рубоийлардан иборат. Хоқонйининг «Туҳфат ул-Ироқайн», «Мадоин харобалари» асарлари айниқса машҳурдир. Хоқоний қасидаларининг кўпи ўзининг фалсафий-ахлоқий мундарижаси билан ажралиб туради. Шоирнинг «Қасидаи шиния» асарида замонаси ва замондошлари ҳаётидаги иллатлар қаттиқ танқид остига олинади. Алишер Навоий бу устоз-шоир қасидаларига зўр эътиқод билан қараган ва улардан айримларига жавобия асарларини яратган. Шулардан «Минҳож ун-нажот» ва «Насим ул-хулд» қасидалари шоирнинг «Ситтаи зарурия» тўплами таркибига киритилган.
           Алишер Навоий қасиданинг биринчи мисрасидан бошлаб бир неча байтни Оллоҳнинг қудрати, ҳикмати билан дунёда одам зотининг яратилиши ва уни муқаддас бир сурат ва сийрат эгаси сифатида юксакликка кўтарилишига бағишлайди. Қасидада Инсон ва Шайтон, муносабатлари, яхшилик ва ёмонлик, айниқса Шайтон ва Одам Атомиз ўртасидаги можаролар каби нохушликларнинг пайдо бўлиши тасвирлари яққол берилади. Шоир ушбу тасвирларни Қуръон оятлари ва ҳадислар заминида яратар экан, вақтлар ўтиши билан Иблиснинг алдовига учган Одам Ато ва Момо Ҳаввонииг пушаймону надоматлар ва Оллоҳ даргоҳида, ёлворишлар билан ўзларининг илгариги юксак мартабаларига эриша боришлари изчил равишда тасвирлаб берилади. Бу адашишлар, гумроҳликлар биргина нафснинг зулми оқибати эканлиги уқтирилади.
           28. Чу лои ло илаҳат лоп Лот омад илоҳ он чо,
                    Чу ғунчоиш пазирад гарчи ту хоҳй ки  гунчонй.
              Бу байтда Оллоҳнинг ягоналиги ва санамлардан иборат бут-парастлик билан олудаликнинг номақбуллиги нафис сўз ўнинлари воситасида ифода этилган. Шоир бутпарастларга қарата таъкид этади: «Ло илаҳа»даги инкор қилувчп «ло» сўзи Лот (бутнинг номи)ни инкор қилади. Бу «ло»ни ҳақиқий Оллоҳга тақамоқчи бўлганинг билан ҳеч натижа чиқара олмайсан...
           29. Дуои «рабби ҳаб ли...» — Рабби ҳаб ли мулкан ло янбағий ли аҳадин мин баъдий — Эй Раббим, менга шундай мулку салтанат бергинки, у ҳалигача ҳеч кимга берилмаган бўлсин (Қуръон «Сод» сураси. 35-оят).
           30. Ҳабл-ул-варид — Одамнинг бўйнидаги йўғон томири, шоҳ томир.
           31.    Ғаззолий ва Каттоний. Алишер Навоий томонидан Ғаззолпй ва Каттонийнинг номи қаламга олинган юқоридаги байтда иймон-эътиқодда ноустувор,  ҳаводорлик  билан  машҳур,  номдор одамлардан ўзини юқори олиб юрадиган шахсларни жиддий равишда қоралайди.
           Ғаззолий — XII асрда яшаб ижод этган мусулмон шарқидаги ислом ва тасаввуф оламининг йирик намояндаларидан. Унинг «Эҳёу улумид-дин», «Кимёи саодат» ва бошқа кўплаб машҳур асарлари бор.
           Каттоний — Абубакр Каттоний Бағдодий тасаввуф илмининг шайхларидандир. «Сўфийлар зоҳирда —кун, ботинда—қўрдурлар» ҳикмати шайх Каттоний сўзидир. Ўз замонида Абубакр Каттонийни пайғамбарнинг шогирди деб атаганлар.
           32.    Харақоний — Абулҳасан Харақоний XI асрда яшаган тасаввуф илмининг етук намояндаларидан. Шайх Абу Язид Бистомий сулукига яқин бўлиб, унга замондошлигини айтадилар. Унинг «Ҳалолроқ неьмат улдурки, касбинг била бўлгай ва рафиқларинг яхшироғи улдурки зиндагонилиги Ҳақ била бўлғай» ҳикмати машҳурдир.
           33.    Фиръавн, Ҳомон — Фиръавн қадимги Мисрда ҳукмронлик қилган шоҳлар сулоласидан. Қуръонда шу қавмдан бўлган фиръавн Валид ибни Мусъабнинг ҳукмронлик тахтига ўтиргач, бутпарастликни тарғиб қилгани, ҳатто Худолик даъвосида бўлиб, ҳаммани ўзига сажда қилишга мажбур этгани, халққа жабр-зулмини кучайтириб, Мусо алайҳис-саломни таъқиблай бошлагани, фисқу фасоди ва такаббурлиги хабар этилади (Қуръон. «Аъроф» ва «Шуаро» суралари).
           34. «Заламно раббано» Қоло раббано анфусано ва инлан тағфир лано ва тархамно ланакунанна минал хосирин — Одам алайҳиссалом ва Момо Ҳавво айтдилар: Парвардигоро, жонимизга жабр қилдик. Ва агар бизларга мағфират ва раҳм қилмасанг, шубҳасиз, биз зиён кўргувчилардан бўлиб қоламиз (Қуръон. «Аъроф» сураси. 23-оят). Бу ерда гап Одам Ато ва Момо Ҳаввонинг Оллоҳдан ўз гуноҳларини сўраб илтижо қилганликлари устида бормоқда.
           35. Гули нори Бироҳими— Ушбу сўзларда Иброҳим пайғамбарни шоҳ Нумруд томонидан ўтга ёқилиши, шу вақт Оллоҳ амри билан ўт ўчиб, унинг ўрнида гуллар очила бошлагани воқеасига ишора бор. Иброҳим пайғамбарни ёқиб, нобуд қилгучи ўт унинг наздида гулу гулзорга айланган эди.
           Аднон — Муҳаммад пайғамбар аждодларидан. Аднон ўз даврида ғоят фасоҳатли шахс бўлиб, араб қавмлари иттифоқининг мустаҳкамланишида фаол бўлган.
           36.    Ясриб, Батҳо —     Мадина ва Макканинг қадимий номлари.
           37. Чи шаҳ —Ҳусайн Бойқаро. Навоийнинг «Минҳож ун-на-жот» қасидаси хотимаси олдида шоҳнинг сифат ва фазилатлари тасвирига анча кенг ўрни берилади. Дарҳақиқат, XV аср Хуросон давлатида ақл-заковати, давлатни идора қилиш салоҳияти баланд бўлган Ҳусайн Бойқаро миллий давлатчилик тарихида ўзнга хос ўрин қолдирди ва айтиш мумкинки, ҳукмронлик қудрати билан бобоси бўлмиш Амир Темурнинг давлатчилик анъаналарини Давом эттирди. Шунга кўра ҳам Навоий уни Амир Темур авж юлдузининг Соҳибқирони, Умаршайх салтанатининг гавҳари каби сифатлар билан атайди. Навоий Ҳусайн Бойқарога Одам ато давридан бошлаб шоҳлик мерос бўлиб келаётганлигини қаламга олиш билан барча аждодининг Ёфасга қадар хонларга мансублигини айтади. Яъни:
Абулғози шаҳи олигуҳар Султон Ҳусайн омад,
Ки омад хони бин хон то ҳарими Ёфас ўғлони.
           Маълумкн, Ёфас  Нуҳ  пайғамбарнинг    ўғилларидан  биридир. Навоий «Тарихи анбиё ва ҳукамо» асарида ёзишича, Нуҳ машҳур сув тўфони вақтида    ўз кемаси билан узоқ сузиб қирғоққа чиққач, Турон ва Хўтан    ўғли Ёфасга, Эронни Сомга, Ҳиндистонни Ҳомга бўлиб беради. Ёфасга Турон ва Хўтан ҳукмронлиги текканлиги учуи унга Абут Турк деб лақаб берганлар. Навоий «Тарихи анбиё  ва ҳукамо»да ёзади: «Чун бу тарихдаким, битиладур, хотирда андогдурким. Султоп соҳибқирон (Ҳусайн Бойқаро) ҳолот  ва  ансоби мазкур  бўлган. Иншо    оллоҳу таоло, ул Ёфас тарихига мавқуфдур   (Ўша китоб. Самарқанд, 1990. 08-бет). «Минҳож ун-нажот» қасидасида Ҳусайн Бойқарони «Хони бин хон то ҳарими Ёфас ўғлони» дейилишининг боиси ҳам шунда.
           38. Баҳром, Кайвон — юлдузларнинг номлари. Навоий бу ўринда шоҳни сифатлашда давом қилар экан, муболаға билан ёзади: «Агар сенинг қуёшинг ёлқини тутун таратар бўлса унга яна бир олам керак. Чунки у кучлиликда Баҳром (Марс) юлдузига ўт қўйиб, Кайвон (Сатурн) сайёрасининг юзини қорайтириб юборади.
           39.    Ҳассоний ибн Собит — Ҳазрат Муҳаммад алайҳиссалом замонида яшаб ўтган машҳур саҳоба шоир, ул зот Муҳаммад пайғамбар (алайҳиссалом)га бағишлаб ёзган наътлари билан шуҳрат қозонганлар. Навоий юқоридаги байтда Ҳусайн Бойқарога мурожаат қилиб, «Эй шоҳ, сенинг таъриф ва тавсифинингни ўрнига қўйиш менинг ҳаддим эмас. Муҳаммад найғамбарнинг сифат ва наътини айтишда Ибн Собит Ҳассон ожиз колганидек, сенинг мадҳингни сўйлашда мен ҳам дудуқланиб қоламен» деб муболаға қилади.
40. Насим ул-хулд.
           Қўлёзмада сарлавҳа «Қасидаи «Насим ул-хулд» татаббуъи Хоқоий («Насим ул-хулд») қасидаси Хоқонийга татаббуъ). Матндан маълум бўлишича, қасида Хоқонийнинг «Касидаи шиния», Хусрав Доҳлавийнинг «Миръот ус-сафо» қасидаларига жавоб эканлиги, айни чоғда Абдураҳмон Жомийнинг «Жило ур-руҳ» қасидасига яқинлига англашилиб туради. Навоий қасидаси «(Ситтаи зарурия»нинг олтинчи (солис) асари бўлиб, ёзилган йили аниқ эмас.
                      41. Зи бас зебу назорат аз каломи поки субҳонй,
                            Шуда «жаннат ун-тажри таҳтих ал-анҳор» дар шонаш.
           Қасидада комиллик йўлига кирган дил аҳли шундай бир ман-зилларга восил бўладики, Оллоҳнинг соф каломидаги, яъни Қуръондаги бир неча сураларда такрорланган «Жаннатун тажри таҳтиҳал анҳор — жаннатда тагларидан дарёлар оқиб турувчи боғлар бор» ояти шунинг шаънига айтилгандекдир. Бундай жойнинг яхши амаллар қилган зотларга муяссар бўлиши Қуръонда башорат берилади.
           42.    Каёний — қадимги Эрон шоҳларининг иккинчи табақаси Кайқубод ўша табақадан чиққан  биринчи подшоҳдир. Жамшид ҳам  қадимги  машҳур  Эрон шоҳларидан. Қасиданинг  рақамда кўрсатилган мисраларида Оллоҳ йўлига кирган сулук аҳлининг вайрон бўлган танасида сақланаётган дил хазинасидаги бойликлар Қаёний хазинасига ташбиҳ этилиб, унинг бир гавҳари қийматига Жамшид ва Кайқубод мулки сарфланганда ҳам ўрнини босолмаслиги таъкидланади.
           43.    Шоҳи Кирмонаш — Сосоний ҳукмдори Баҳром ибн Шопурнинг қавмларидандир, Қасидада Кирмоншоҳ қаламга олинган мисрада тариқат йўлида илгарилаб бораётган дил аҳлининг даҳшатли саҳролардан ўтиб боришдаги машаққатлари (йўл синовлари) ҳақида сўз юритилганда ҳар лаҳза турли шаклларга кириб, одамларни йўлдан урувчи девлар, илонлар қурт-қумурсқалар эсга олинади: «Йўл устида шундай заҳарли Қуртлар борки, — деб ҳикояда давом этади шоир, — улар Кирмон шоҳини ўлдирмагунча мақсадга йўл бермайди». Бу ўринда кирм (қурт-қумурсқа) ва Кирмоншоҳ атамаси воситасидан сўз ўйини- яратилган.
           44.    Рустам — Фирдавсийнинг «Шоҳнома»сидаги баҳодирликда ном чиқарган қаҳрамон. Номланган мисрада нафснинг устидан ғолиб келган киши Рустами достонгина эмас, ундан ҳам ортиқ қудрат эгасидир, деган фикр илгари сурилади.
           45.    Дороб, Доро — Дороб    қадимги  подшолардан.  Сулаймон алайҳиссалом қавмига бориб тақалади. Навоий «Тарихи анбиё ва ҳукамо» асарида Доробни: «Подшоҳликда адлу дод пеша қилди. Хубсурат ва паҳлавонсурат подшоҳ эрди», — деб бзади. Доро Эрон шоҳларидан бўлиб, Искандар билан булган жанг чоғида халок бўлган.
           Сосон, Сомон — Сосон Сулаймон алайҳиссаломнинг набираси. Навоийнинг «Тарихи ҳукамо ва анбиё» асарида кўрсатилишича, подшоҳлиги ўн икки йил давом қилган.
           46. Кударз —   Эроннинг номдор лашкарбошиларидан.
           47. Ду сад чун Ҳотаму Бармак барад сад сол аз он рўзи,
                  Чу рўзи чашн бошад бар замин нонрезан хонаш.
           Ҳотам сахийлиги билан Шарқда шуҳрат қозонган араб қабила бошлиқларидан. Бармак эса, Марказий Осиёда араб халифалиги даврида маҳаллий аҳоли орасидан чиққан давлат кишиси. Қасидада бу икки сахий одамларнинг номлари Ҳусайн Бойқаронинг саховатпешалиги тасвирларини жонлантириш мақсадида келтирилган.
           48. Соҳири Ҳинди — Ҳинд соҳргари. Навоий бу ўринда «Миръот ус-сафо» қасидасининг муаллифи Хусрав Деҳлавийни кўзда тутади.
           49. Ширвон — Озарбайжоннинг шимолида жойлашган Шир-воншоҳлар салтанати маркази. Навоий ўз қасидаси ҳақида фахрия билан фикр юритганда уни (яъни, «Насим ул-хулд»ни) савдо-сотиқ аҳли дарё орқали Ширвонга олиб ўтсалар (Хоқонийнинг ватанига олиб борсалар) ўртада қандай малолликлар рўй беришини айтиб бериш қийиндир, деб гапиради. Навоийнинг «Насим ул-хулд» (асарининг Хоқонийнинг «Қасидаи шиния» қасидасига ҳам татаббуъ эканлиги юқорида эслаб ўтилди. Навоий қасидалари Хоқонийдан кўра кўпроқ Ҳусрав Деҳлавий ва Абдураҳмон Жомий қасидалари руҳига яқин туради. Шу муносабат билан Навоий Ҳоқоний руҳидан узр сўрагандай бўлади. Айтиш керакки, Навоийнинг Ҳоқоний ижоди, хусусан унинг «Қасидаи шиния» асарига рағбати каттадир. Навоий устод Ҳоқонийни Шарқнинг забардаст қасидагўйлари қаторида қаламга олади.

ФУСУЛИ АРБАА
           «Фусули арбаа» — Алишер Навоийнинг ҳарорат ва совуқлик, рутубат ва қақроқликнинг хоссаларига бағишланган, турли вазнларда ёзилган тўрт форсий қасидадан иборат асари. «Фусулн арбаа» («Тўрт фасл») деган умумий номдан келиб чиқиб, унинг қисмларига шартли равишда «Саратон», «Хазон», «Баҳор» ва «Дай» деган сарлавҳалар қўйилган. Аммо бу тўрттала қасида биргаликда яхлитлик, тугаллик касб этади. Тўртинчи қасидадагина Фоний тахаллуси келтирилгани ҳам шуни кўрсатиб турибди.
           Асар шоирнинг бадиий тафаккури, шеършунослик салоҳиятини яна бир бор намоён этади. Қасидада йил фаслларининг гўзал манзараси тасвири билан бир қаторда Султон Ҳусайн Бойқаро мадҳи, унинг одил сиёсати, шижоати ва фазилатлари, шунингдек ижтимоий ҳаётнинг шоир орзу қилган шакли адолатли ҳаёт қаламга олинади. Ҳар бир фаслнинг инсонга олиб келадиган қувончлари билан бир қаторда бир олам ташвишлар келтириши ҳам рамзу мажозлар орқали берилади. Табиат ва жамият тасвири, улар ўртасидаги мустаҳкам ўхшашлик ва боғлиқликка эътиборни жалб этиш, буларнинг барини уйғун ҳолда бадиий талқин этиш кишининг лол қолдиради. Шоирнинг ҳар бир ташбиҳи максадга мувофиқ қўлланилган. Унда юксак ижтимоий-маърифий мазмун, илғор ғоялар, инсонпарварлик туйғулари бўртиб кўринади. Асар тантанавор услубда ёзилган ва бадиий жиҳатдан жуда пухта ишланган.

МУФРАДОТ
           1. «Муфрадот» Алишер Навоийнинг муаммо жанри назарияси ҳақидаги асари бўлиб, у 890 ҳижрий — 1485 милодий йилда ёзилган. Рисоланинг ёзилиш тарихи ҳақида Навоийнинг «Хамсат ул-мутаҳаййирин» ва Хондамирнинг «Макорим ул-ахлоқ» асарида маълумотлар бор. Абдураҳмон Жомий ва Хондамир бу асарга юқори баҳо берганлар. Бу рисола ўз даврида ва ундан кейин ҳам шуҳрат қозонди. Навоий томонидан юборилган бу рисолани таърифлаб Жомий шундай деб ёзади:
Расули дўст бадастам яке рисола супурд,
Рисола, ки зи дил ранчи дерсола бибурд.

(Дўстимнииг элчиси менга бир рисола топширди, бу рисола кўнгилдаги кўп йиллик қайғуларни олиб кетди)  ва давом этиб:

Ба ҳар сатре зи насраш чун бари пай,
Шави ориф баасли кулли аз вай.
Чу назмашро балавҳи дил нигорй,
Зи ҳар байте аз он номе барорй.

Яъни:

Агар насридан бир йўлини аниқласанг,
Унинг аслд ҳакиқатидан хабардор бўласан.
Назмини дил лавҳасига чизсанг,
Ундаги ҳар бир байтдан бир ном чиқарасан.

деб баҳо беради ва бу рисолани ўғли Зиёвуддин Юсуфга дарслик сифатида тавсия қилади ҳамда қўлёзмага ўз баҳосини тақриз сифатида ёзиб қўяди.
           Алишер Навоий даврида муаммо жанри ҳақида рисолалар жуда кўп бўлишига қарамай, «Муфрадот»нинг ўз даврида ва ундан кейин ҳам шуҳрат қозонишининг сабаби шуки, бу рисолада муаммонинг турли услуб ва амаллари ихчам, тушунарли қилиб баён этилган. Муаммо амалларига келтирилган мисол муаммоларни ечиш, кейин келадиган қоидаларни билишни талаб этмайди. Уларнппг ечилиши шу муаммо қоидаси ва олдинги ўқувчи билиб олган қоидаларга тегишли бўлади.
           Маълумки, Навоийнинг муаммо ҳақидаги бу рисоласидан ташқари «Девони Фоний»га кирган форс-тожик тилидаги 500 та муаммосидан 373 таси ва «Наводир уш-шабоб» девонидан ўрин олган 52 та ўзбек тилидаги муаммолари бизгача етиб келган.
           Улуғ шоирнинг икки тилда яратган шеърий ва насрий асарлари таркибида ҳам юзлаб муаммо ва муаммо элементлари мавжуд. Уларни англаш, ечиш, шарҳлашда «Муфрадот» рисоласи очқич вазифасини бажаради.    
           «Муфрадот»нинг қўлёзиш нусхалари унча кўп эмас. Унинг 4 та нусхаси мавжуд. Улардан бири Санкт-Петербургдаги Салтиков-Шчедрин номидаги кутубхонанинг қўлёзмалар жамғармасида (Инв. 558) сақланаётган Навоий асарлари куллиётида (кўчирилган йили 1004 ҳпжрий, 1595 милодий йил, ЎзР ФА Беруний номидаги Шарқшунослик институтида сақланаётган (Инв. 5564— XVI асрга оид ва инв. А 5565. 1321 ҳижрий — 1903 милодий) қўлёзма ва 1940 йилда инв. 5564 нусхасидан институт илмий ходими Ибодулло Одилов томонидан кўчирилган нусхалар; «Муфрадот» асарининг матни ва таржимаси ҳозирга кадар нашр бўлмаган. Асар ҳақида бир неча илмий мақола ва тадқиқотлар эълон қилинган. Жумладан, «Адабий мерос» (1968 йил 1-сон, 1971 йил 2-сон), «Ўзбек адабиёти тарихи» (11 жилд, 1977 йил), «Ўзбек тили ва адабиёти масалалари» (Тўплам, Тошкент, 1970 йил). Ушбу жилддан ўрин олган рисола матни энг қадимги ҳисобланган, 1595 йилда кўчирилган 558-рақамли инв. қўлёзма нусхаси асосида тайёрланди.
           «Муфрадот» рисоласининг матни, таржимаси ва муаммо ҳаллари (ечимлари) биринчи марта эълон қилинмоқда.
           2. Шарқ адабиётида «Бисмиллоҳир-раҳмонир-раҳим» жумласини мисра сифатида маснавий байтига киритиш анъанаси мавжуд бўлиб, Алишер Навоий «Хамса»сининг биринчи достони «Ҳайрат ул-аброр» шундай байт билан бошланиши бизга маълум. Навоий бу анъанани форс-тожик тилидаги асарларида ҳам давом эттиради ва «Муфрадот» асарини худди шундай икки маснавий банти билан бошлайди:

Бисмиллоҳир-раҳмонир-раҳим,
Номайи фатҳаст зи ҳаййи қадим.
Таъмия дар исми мусаммост ин,
Оллаҳ-Оллаҳ чи муаммост, ин.
Я ъ н и:

           Мехрибон ва Раҳмли Оллоҳнинг номи билан (жумласи) азалдан барҳаёт (Тангри)дан (бизга берилган) ғалабанинг бошланиш номасидир. Бу аталган (номланган) исмнинг яширинганидир. Оллох Оллоҳ, бу қандай муаммодир?
           «Муфрадот» муаммо ҳақидаги асар эканлиги,  «муаммо» сўзи «яширинган» деган маънони билдиргани учун Навоий «Бисмиллоҳи- рахмонир-раҳим» иборасига  Оллоҳ   бутун   қудрати билан яширин- ганлиги, уни ҳар қанча шарҳлаган билан асл моҳиятига етиш мушкул-муаммо эканлигини моҳирона тасвирлаган.
           3. Алишер Навоий ўзининг «Хамса» сини туркий халқларнинг баҳра олишлари учун яратганлиги ва буни «Хамса» да таъидлагани каби форс-тожик тилида муаммони англашда қулайликларга эга бўлган рисолани ёзганда ҳам «Атроки ҳавоснок» (Ҳавасманд туркийлар) ни кўзда тутганлигинитаъкидлайди.
           4. Навоий  «Ҳайрат ул-аброр» достонида ўзидан илгариги хамсанависларни улуғлаб, ўз асари ҳақида хокисорлик билан:

Сарву гулу лола харидори бор,
Лек ўтуннингдоғи бозори бор,

деб  ёзганидек,  «Муфрадот»    Рисоласида  ҳам муаммо  ҳақидаги бошқа рисолаларни улуғлаб камтарлик билан:
          
Агарчи ҳаст дебо тез бозор,
Вале карбос ҳам дорад харидор.
Дурар бошад сазойи  гўши шоҳй,
Барад наққоши шоҳи гўши моҳй.

М а з м у н и :

Қимматбаҳо ипак кийимнинг бозори чаққон бўлса-да,
Бўзнинг ҳам харидори бордир.
Агарчи дур шоҳларнинг қулоқларига муносиб бўлса ҳам,
Шоҳнинг наққоши балиқнинг қулоғини олиб кетади,

деб ёзади.    
           Охирги мисранинг мазмуни ҳақида марҳум алломаларимиздан Абдуқодир Муродий домла билан суҳбатлашганимизда улар балиқ пиширилаётганда кераксиз деб олиб ташланадиган унинг боши подшоҳ саройидаги наққошларнинг қимматбаҳо хом ашёси эканлиги, наққошлар балиқ бошидаги тапгачаларни безаклар учун, унинг боши ичидаги айрим суюқликларни қимматбаҳо бўёқлар тайёрлашда ишлатганликларини сўзлаб берган эдилар. Навоий ҳам шунга ишора қилиб, муаммо ҳақидаги бошқа рисолаларни қимматбаҳо дурга, ўзининг рисоласини эса, балиқ бошига ўхшатиб, унинг ҳам ўқувчилари топилишига умид қилади.
           5. Навоий «Мен бу фанда (муаммо фанида) «алиф» ва «бе»га ўхшаганлигим (энди бошловчи эканлигим) учун рисолага «Муфрадот» деб от қўйдим», — деб ёзади (Алифбо ўрганишда ҳарифларнинг якка шакллари ва бирдан ўнгача рақамларнинг ёзилиши «Муфрадот» дейилади), Бундан ташқари рисолада муаммо қоидаларига мисол сифатида келтирилган 121 та муамонинг ҳаммаси фард шаклида бўлганлиги учун ҳам асарнинг номи «Муфрадот» қўйилган бўлиши мумкин.
           6. Рисоладаги мисол-муаммолар, асосан асл матндан ечилади. Шунииг учун асл матнга ҳам мурожаат қилиш лозим.
           Алишер Навоий «Муфрадот»да муаммо ечишнинг 3 қисми, 15 амали ва 43 та услуб қоидаларини баён қилади ҳамда бу қоидаларга 121  та муаммо мисол келтиради. Биз бу муаммоларнинг 108 тасини ечиб,    уларни изоҳладик. 13 та муаммо ечилмагани сабабли улар изоҳланмади.
           6а Муаммо ҳалли: «Нахусташ» (биринчисидан) ишорасига асосан  آه— «Оҳ», درد— «дард» ва محنت— «меҳнат» сўзларининг биринчи ҳарфлари сараланса,    آدم — Одам исми ҳосил бўлади.
           7.    Муаммо      ҳалли:    Ойнинг юзи    ماه —   «Моҳ»дан    م ҳарфи,    لعل—    «лаъл»нинг лаби     ل   ҳарфи ва кўча  كوى«Кўй»нинг боши    ﻛ    ҳарфлари    қўшилса,    ملك—Малик исми ҳосил бўлади.
           8. Муаммо   ҳалли:     «Сарв»   سرو   —нинг    таги  و  ҳарфи гулнинг таги  ل ҳарфи ва «Шамшод»нинг таги  د    ҳарфдари таркиб топса,     ولد — Валад исми ҳосил бўлади.
           9.    Муаммо ҳалли: او — «ў» — унинг этаги و —ҳарфи, كل гулнинг тагиل  Ҳарфи, مى— майнинг қуйқуми(таги) ى ҳарфлари бирикса, ولى— Вали исми ҳосил бўлади.
           10.    Муаммо ҳалли: Ишқ ўти, яъни آتش—«оташ»нинг шуъласи  ا     ҳарфи, «сари мо»нинг боши    م ҳарфи, كل  —гулнинг таги   ل ҳарфи ва  مى  «майнинг    лойқаси(таги)   ى ҳарфлари бирикса  آملى— Омилий исми ҳосил бўлади.
           11.    Муаммо ҳаллл: هوش— ҳушнинг дили (ўрта ҳарфи) و ҳарфи, илмнинг дили ل ҳарфи ва دين —диннинг дили ى  ҳарфлари бирикса,    ولى — Вали исми ҳосил бўлади.
           12.  Муаммо ҳалли: «Майхона» — «Маикада»     -ميكده-нинг ўртаси   د ҳарфи  «Рамида —رميده— «Ҳурккан» сўзининг дили    ى ҳарфи ва —«бутонам» بتانم гўзалларим сўзининг бели  (ўрта ҳарфи)ا  йиғилса,    كيا  Киё   исми ҳосил бўлади.
           13.    Муаммо    ҳалли:     شام  — «шом» — кечанинг аввалги  ش ҳарфи, «чаман»нинг ўртаси  م  ҳарфи ва    ﻧﺮﮔﺲ наргис»нинг таги   س ҳарфлари   кўшилса, شمس -Шамс исми ҳоспл бўлади.
14.    Муаммо ҳалли:     عيش    «айш»нинг  томони   ع ҳарфи, باغ   —«боғ»нинг бурчаги   ب     -ҳарфи,  -   «жўи»   جوى ариқнинг лаби   ى    ҳарфи ва    رود «руд» -анҳорнинг томони  دҳарфлари таркиб топса,    عبيد — Убайд исми ҳосил бўлади.
           15.    Муаммо ҳали;     خم      -«хум»нинг аввали   خ    ҳарфи, درم— «дирам»  -танганинг иккинчи ва учинчи ҳарфлари, қўса, خرم     — Хуррам исми ҳосил бўлди.
           16.    Муаммо ҳалли:    روى-«рўй»-юзнинг тарафи  ر  ҳарфи ва  ﮔﻠﺸﻦ-«гулшан»нинг  атрофи   (чекка  ҳарфлари  ﮎ    ва ن  ҳарфлари йиғилса, ركن— Рукн исми ҳосил бўлади.
           17.    Муаммо  ҳалли: زاهدان-«зоҳидон» -зоҳидлар сўзннинг тўнн, яъни аввалги    ز   ва охирга    ن     ҳарфлари ва    كباب -«кабоб»иинг томони  ﮎ  ҳарфи ва  مى   -майнинг томони  ى ҳарфлари бирикса,ﺯﻧﮕﻰ  — Занги исми ҳосил бўлади.
           18.    Муаммо ҳалли: مسلمين   «Муслимин» — мусулмонлар сўзининг диллари, яъни ўртадаги ҳамма ҳарфлари  سلمىСалами исмидан иборатдир.
           19. Муаммо ҳалли:  اشك—«ашк» —кўз ёшининг озгинаси   ا  ҳарфини олиб  عمان_«уммон» — денгизнинг кўпи مان   га қўшилса  امان  — Амон исми ҳосил бўлади.
           20. Муаммо ҳалли:   سرود — «суруд» — қўшиқ томони  س      —ҳарфи «гўшам» ишорасига асосан    شم    «шам» деб айтсак ва таркиб топса,    شمس — Шамс исми ҳосил бўлади.
           21. Муаммо    ҳалли:     ﭼﺸﻢ    —«чашм»  —кўзнинг охирги ҳарфи    م   бўлиб «бо зий» яъни   زى   —зи билан қўшилса,  مزى —ҳосил бўлади.    Энди  «Рўйи дил»дан   دل «дил»—нинг юзи   د ҳарфи қўшилса.   مزيد—Мазид исми ҳосил бўлади.
           22. Муаммо ҳалли: «Рухсори ту» —сенинг юзингдан تو — «ту»нинг юзи   ت    ҳарфи «пайваста бо қи»дан قى билан уланса, تقى —Тақи исми ҳосил бўлади.
           23.    Муаммо ҳалли:     قهر— «Каҳр»нинг юзи   ق  ҳарфи, يار    «йор»нинг   оёғи    ر ҳарфи  ва    اشك    —«Ашк»  —кўз ёшининг этаги    ا ҳарфлари йиғилса, قرا—Қаро исми ҳосил бўлади.
           24. Муаммо ҳалли:فيض —«Файз»нинг ғояти—охири  ض   ҳарфи,    خوشى— «Хуши» —Хурсандчиликнинг ғояти   ى ҳарфи «болойи ў» дан   او  нинг юқори ا ҳарфлари йиғилса, ضيا —Зиё исми ҳосил бўлади.
           25.    Муаммо ҳалли:   باغ  —«боғ»нинг бурчаги    ب    Ҳарфи, خرم— «хуррам»— шодликнинг   дили    ر    ҳарфи   ва   ﻧﮕﺎر—«нигор» —гўзалнинг рухсори-юзи   ن ҳарфлари чўшилса,برن  бўлади. Энди «ниҳоя ёби»ها —ҳо ни топиб, унинг ичига яширсак,     برهان—Бурҳон исми ҳосил бўлади.
           26.    Муаммо ҳалли: Агар كين — «кин» — душманлик сўзининг олдига «гар» сўзи келса, كركين—Каркин исми ҳосил бўлади («гар бапеш ояд» ёки «гар» олдинга келса ибораси бунга ишорадир).
           27.    Муаммо   ҳалли: عشق—«ишқ»нинг охири   ق ҳарфи ва    جنون—«жунун» нинг охири  ن  ҳарфидир. Бундан   ندم  —«надам» пушаймонликдаги ن     ҳарфи ق   билан алмаштирилса, قدم — Қадам исми ҳосил бўлади.
           28.    Муаммо ҳалли: شوخى — «Шўхи» —шўхлик сўзининг юзидаги ش ҳарфи طرف «тараф» сўзидаги ط ҳарфига табдил қилиса,   شرف—Шараф исми ҳосил бўлада.
           29. Муаммо     ҳалли:بها     —«баҳо»ни келтириб,  آزاد —«озод»га қўшсак بها آزاد  бўлади.  Энди ундан икки  алиф озод бўлса,    بهزاد—Беҳзод исми ҳосил бўлади.
           30. Муаммо ҳалли: بجاهمى—«бачо ҳаме» иборасидаги «беҳ»      به яхшироқ сўзи парвоз қилса,جامى —Жомий исми ҳосил бўлади.    
           31. Муаммо ҳалли: «Дил»  دل   —сўзи ёр кўчасида ором  آرام  ни олса,دلارام —Дилором исми ҳосил бўлади.
           32. Муаммо ҳалли: سلام   —«Салом» ва    كلام—«калом» Сўзларидагиلالا —«ло»лар қўшилса,  لالا  — Лоло исми ҳосил бўлади.    33. Муаммо ҳалли: «Раҳмати Ҳақ дод моро номи Ў» мисрадаги «Раҳмат» ва «мо» — биз сўзлари орасида حقدار—Ҳақдод, яъни Худайберди номи мавжуддир («Раҳмат» ва «Мо»—«биз орасидан ном қидир» унга ишорадир).
           34.    Муаммо ҳалли: Муаммо байтининг иккинчи мисрасидаги «Рустам»,  яъни  «Яширинаман»  сўзи رستم— Рустам  номи ҳамдир.
           35.    Муаммо ҳали: واسفى—«восифи» сўзидаги وى —«вай» у сўзини ёки биринчи ва охирги ҳарфларини  олиб  ташласак, آسف—Осаф исми қолади (Иккинчи мисрада ишора бор).
           36. Муаммо ҳалли: مسلمانى—«Мусулмони» — мусулмончилик сўзининг биринчи ва охирги ҳарфлари مى —«Май» бўлиб, бу майга ғарқ бўлган номسلمان —Салмондир.
           37. Муаммо ҳалли: كرم —«Карам» сўзининг юзи ﮎ ҳарфи бўлиб, унинг номи   كاف «коф»дир. Унга يار  —«йор»нинг юзи ى ҳарфи қўшилса,   كافى—Кофи исми келиб чиқади.
           38. Муаммо ҳалли: دل   —«дил» сўзининг тамомловчи ҳарфи  لдир.  Унинг    номи — Лом لام агар سنبل—сунбулнинг чеккаси  س ҳарфига    қўшилса,سلام -Салом   исми   ҳосил бўлади.
           39.    Муаммо ҳалли:   ايرو—«абру» —«қошнинг чеккаси   آب   дир.   «Саломат»нинг диллари, яъни ўртадаги ҳарфлар   لام  Лом бўлиб, ундан ҳарф шакли  ل олинади ва у  آبга қўшилса, ابل—Обил исми ҳосил бўлади.
           40. Муаммо   ҳалли:شاه —шоҳ    عدالت — «адолат»дан   дилларни, яъни ўрта ҳарфларни олса,   دال    бўлади. Унинг шакли د бўлиб. شاه шоҳ»га  қўшилса, شاهد—Шоҳид  исми ҳосил бўлади.
           41. Муаммо  ҳалли —«шамим»    —хушбўй  сўзидаги уч ҳарф ميم   «мим» дан унинг шакли   م    олинади.   عنبر     —«анбар» сўзининг  тарафи   ع нинг— عين «айн»и  олиниб, мазкур    م    га қўшилса,    معين—Муъин исми ҳосил бўлади.
           42.    Муаммо ҳалли: «Талмеҳ қоидасига асосан شمس—«Шамс» — қуёшдай   س  ҳарфи,   قمر  —«Қамар» —ойдан ر     ҳарфи ва مشترى—«Муштари»дан     ى   ҳарфлари   олиб   таркиб   топса, سرى—Сари исми ҳосил бўлади.
           43.    Муаммо ҳалли: كفر -«Куфр» сўзнинг олди  ﮎ ҳарфи, اسلام — «Ислом» сўзининг олди ا ҳарфи бўлиб, улар бирикса, كا ҳосил бўлади. «Кун» сўзининг арабчаси يوم —«навм» даги   م    ҳарфи  ва   «тун» сўзининг    арабчаси ليل—«лайл»дан ل    ҳарфи   олниб,     мазкур  كا      га   қўшилса,  كامل—Комил исми хосил бўлади.
           44. Муаммо  ҳалли:  Талмеҳ    қоидасига  асосан  муаммо  исми شرف— Шарафнинг белгиси ف ҳарфи бўлганлиги учун ундан    شرف   —Шараф исми талаб қилинади.
           45.    Муаммо ҳалли: Талмеҳ қоидасига асосан   مرخ —Миррихданخ    ҳарфи олинади. Қоронғи кечада   яъни  ليل—Лайлда Миррих  (Сатурн планетаси)  кўринса, خليل— Халил исми ҳосил бўлади.
           46.    Муаммо ҳалли: «Қуръондаги «Ихлос» сурасининг биринчи сўзи قل «қул» сўзини يار —«ёр»нинг юзи ى ҳарфигача ўқисак, قلى—Қули исми ҳосил бўлади. Муаммода ёрнинг юзи очилган Мусҳаф—Қуръонга ўхшатилган.
           47. Муаммо ҳалли: قمر —«Қамар»—ойдан талмеҳ қоидасига асосан ر Ҳарфи олинади. Айтилганда жаҳон пайдо бўлган икки ҳарф ك ва ن ҳарфлари бўлиб, бирикса —«кун», яъни «бўл» сўзи ҳосил бўлади ва таркиб топса, ركن - Рукн исми ҳосил бўлади (Худо — «кун», яъни «бўл» деганда жаҳоннинг пайдо бўлганлигига ишора қилинади).
           48.     Муаммо ҳалли:     دور   «дайр» сўзи айланиш ва «доира» «замоя»  маъноларида  келади.  Шу   دور   —«давр»нинг юзи     د ҳарфи бўлиб,   бу ҳарф او —«у»нинг    ҳар иккала  томонида келса, داود    —Довуд исми ҳосил бўлади.
           49. Муаммо ҳалли: «Қалб» сўзи дилни билдиради. ﺳﭙﻪ «сипаҳ»  —  аскарнинг  дили   ﭖ  Ҳарфи  ва   يار    —ёрнинг юзи ى ҳарфидир. كنار — канор-қўйин  сўзининг иккинчи маъносига «чекка», «қиргоқ» бўлиб, كنار —нинг чеккаси ر ҳарфлари бирикса,  ﭘﻴﺮ   —Пир исми ҳосил бўлади.
           50. Муаммо ҳалли: قمر—«Қамар» — ойнинг юзи ق ҳарфи офтобга, яъни ع «айн»га айланса, عمر —Умар исми ҳосил бўлади (Араб тилида «айн» қуёш ҳамдир).
           51. Муаммо ҳалли:     جمع   «жамъ»даги,  яъни йиғилишдаги «хур»—қуёш» —«айи» ع ҳарфидир. «Хуршид шуд ёри ман» ишорасига кўра جمع—«жамъ»даги «хур», яъни қуёш شيد— шидга айланса, جمشيد   —Жамшид исми ҳосил бўлади.
           52.    Муаммо ҳалли: «Расул» —элчи-пайғамбар бўлиб, пайғам барлар  орасида дарёга  ташланиб, балиқ қорнига  тушган киши يونس —Юнус пайғамбардир.
           53.    Муаммо ҳалли: نيك—«Нек» —яхши сўзи بيك—бек сўзидан  киноядир.  Холини, яъни нуқтасини  юқорига қўйганда نيك «нек» — «яхши» кўринадиган сўз بيك —Бек сўзидир.
           54.   Муаммо ҳалли:  ﮔﻮﻫﺮ —«гавҳар»  сўзи  جوهر  жавҳардан киноядир. Гавҳарни етуклик билан ёдласак,   جوهر  —Жавҳар исми ҳосил бўлади.
Муаммо ҳалли: فاضل «фозил» сўзини «баважҳи аҳсан»— яхшироқ ёки «Аҳсан» шаклида ўқисак افضل—Афзал исми ҳосил бўлади (Фозил сифатининг арабча орттирма даражаси «Афал»дир).
           Муаммо ҳалли جان —Жон сўзи خان—«хон»дан киноядир. Агар خان —хондаги мушкия, хол, яъни нуқта лаб остига тушса, جان —жон бўлади. Холи лаби остига тушганида جان жон бўладиган сўз   хоп бўлиб, у муаммонинг ҳалли ҳисобланади.    
           57.    Муаммо ҳалли: Нуқта ёки хол қўйганда «намоён» ёки «Зоҳир» бўладиган ном  طاهر —Тоҳирдир.
           58. Муаммо ҳалли: يارى—«ёре» —бир ёр сўзига كو «кў» кўчанинг бош ҳарфи қўшилса, ياريك—ҳосил бўлади. Бу сўзнинг ҳамшаклиباريك — Борик исмидир.
           59. Муаммо ҳалли: رخت «рухат —«юзинг» тасҳиф амали асосида ўзгартирилса,  رجب—Ражаб исми ҳосил бўлади.
           60. Муаммо   ҳалли: سم «Сум»—отнинг   туёғи شمس  — «Шамс» — қуёшнинг юзи ش  Да қолса, سمش—бўладп. Нуқталар тасҳиф этилса شمس Шамс исми ҳосил бўлади.
           61. Муаммо ҳалли:قمر  —«Қамар» ойининг юзиق  — ҳарфи бўлиб, ёр юзи رخ —«рух»га қўшилса, قرخ— бўлади. Тасҳиф қоидасига асосан у فرح— Фаррух исми бўлади.
           62. Муаммо    ҳалли; نمود «Намуд»  —кўрсатди    сўзининг юзига, яъни ن   ҳарфига яна икки хол ёки нуқта орттирилса, ثمود—Самуд исми ҳосил бўлади.    
           63.   Муаммо  ҳалли: صاف «соф»   —тоза    сўзидаги ص ни олиб «як қатра бо қй кай гузорам» ишорасига кўра «қи»  قى нинг бир қатрасини ёки нуқтасини қолдирмасак  فى фи бўлади ва у мазкур  ص га бирикса, صفا  —Сафо исми ҳосил бўлади.
           64. Муаммо ҳалли:تارك —«торак» —усти сўзининг нуқталари маҳв этилса, ﺎﺭﻙ бўлади.  Энди  تاج«тож»даги дур, яъни нуқта унинг остига тўкилса, بارك — Борак исми ҳосил бўлади.
           65.    Бошқа нусхаларда муаммо номи тушиб қолган. Тошкент нусхасида Фаррух исми кўрсатилган. Муаммо ҳалли:قلب—«қалб» — дилдаги ق ҳарфи رخ— «рух»—юзга қўшилса,قرخ  —бўлади. Ундаги бир нуқта тасҳиф этилса, فرح—Фаррух исми ҳосил бўладп.
           66.    Муаммо ҳалли:    عارض — «Ораз»нинг меҳри, яъни қуёши ع ҳарфидир. У  зулф,  яъни د  га  кўрсатилса, عد бўлади (Зулф — сочга ўхшатилади). Яна бир меҳр-қуёш شمس —шамс бўлиб, талмеҳ қоидаси асосида охирги ҳарфи س ни олиб, мазкур عد га қўшсак سعد —Саъд исми ҳосил бўлади.
           67.    Муаммо ҳалли: икки гул барги икки нуқта бўлиб, уларнинг бирини صبا —Сабонинг кўзига, яъни ص ҳарфига (ص ҳарфи кўзга ўхшатилади). Иккинчисини дил доғига, яъни ўртадаги ﺒ нинг  нуқтаси    ёнига  қўйилса, ضيا — Зиё исми ҳосил бўлади.
           68.    Муаммо ҳалли  «Яккалик»  —«Бирлик»  сўзининг арабчаси  زاحد—Зоҳид бўлиб, ҳисоб  амалига   асосан у  муаммонинг ечимидир.
           69.    Муаммо ҳалли: بلى —«Бали» —«Ҳа» сўзидагп энг кичик сонни ифодаловчи ب ҳарф бўлиб, (у абжад ҳисобида 2 га тенг) агар у 200 га тенг бўлса, ق бўлади (ق нинг сон қиймати 200 дир).    بلى   —«бали»даги ب ҳарфи   ق га  айланса, قلى —Қули исми ҳосил бўлади.
           70.    Муаммо ҳалли: قسم — «Қисм» сўзи «абжад» ҳисобида 200 га тенг (ق—100, س—60, م—40), унинг икки баробари 400 бўлиб, у «абжад»да  ت ҳарфини билдиради. Бу ҳарф دو—«ду» — икки ёнига ёзилса, دوت —бўлади. Зулфдан мақсад ل ҳарфи бўлиб, 30 га тенг ва икки баробари 60 дир ва  س ҳарфини фини билдиради, Ҳаммаси таркиб топса,دوست Дўст исми ҳосил бўлади (Мазмунига қараб бу муаммо Навоийнинг дўсти Абдураҳмон Жомийга аталган бўлиши мумкин).
           71. Муаммо ҳалли йўқ!
           72. Муаммо ҳалли: «Сад яки моҳ» —ойнинг юздан бири—бир бўлади. Қуёшнинг ўн юзтаси 1000 бўлади. Юздан бирнинг бири бир ҳам унга қўшилса, 1002 бўлиб. у بخت«бахт» демакдир, ب (–2, خ–600, ت–400)ни       يار ёр» олдига олиб борсак,بختيار—Бахтиёр исми ҳосил бўлади.  
           73.    Муаммо ҳалли: افلاكى—«афлоке» сўзининг тоқи—гумбази ёки ا     ҳарфларига қарамасак. فلكى—Фалакий  исми   ҳосил бўлади.
           74. Муаммо ҳалли: Осмон буржларининг сони 12 та, «Лф-лок», яъни осмонлар сони эса 9 та ва ҳаммаси 21 та бўлади. Бу сон طيب —Таййиб  исми  ададига тенгдир (ط –9, ى –10. ب –2, ҳаммаси 210).
           75. Муаммо ҳалли( ойдан мақсад ل ҳарфидир (у «абжад»да 30 га тенг, ой ҳам 30 кундир). Шу ойнинг  ﭘﻬﻠﻮ —«паҳлу»сига ёки ёнига ўтирсак, ﭘﻬﻠﻮﻝ  бўлади. Энди ўз ёнидаги доғлардан ёки нуқталардан кўпини (учтадан иккитасини) ташласак, بهلول Баҳлул исми ҳосил бўлади.
           76. Садр — ҳалли йўқ.
           77.    Муаммо ҳалли: كوى «кўй» —кўчанинг боши ﻛ даزار  «зор»ни кўрсак زارى бўлади. Энди زار «зор»нинг дили ا ҳарфи ўрнида يار—«ёр» доғини кўрсак زيرك  Зийрак исми ҳосил бўлади.
           78.    Муаммо ҳалли: يار «ёр» қомати ا ни ﭼﺸﻢ  «чашм» —кўз олдига келтирсак, ﭼﺸﻢ  бўлади. «3-он сурат» ишорасига кўра тародиф қоидаси асосида унинг муродифи  حسامҲисом бўладп.
           79. Ҳаким — ҳалли йўқ.    
           80. Муаммо ҳалли; جام жом» — қадаҳни دهن  «даҳан» —оғиз томонга, яъниد  ҳарфига олиб борсак,جامد —бўлади. Энди лабдаги қатра—нуқта артилса, حامد —Ҳомид исми ҳосил бўлади.
           81. Темур — ҳалли йўқ.
           82. Муаммо ҳалли: جمال «Жамол»нинг тарафиج  ҳарфи бўлиб, агар «Саҳоб», яъниابر —«абр» —булутдан тулуъ қилиб чиқса,جابر —Жобир исми ҳосил бўлади
           83. Ғариб ҳалли йўқ.    
           84. Муаммо ҳалли: Ҳар томонда кўринган қадا ا  икки алиф бўлиб, уларнинг дили نى «не», яъни «йўқ»дан иборат бўлсаانى ا  бўлади.  Энди    ишорага кўра, دل —«дил»га ғамза  ўқи тегмаса, دانيال— Дониёл исми ҳосил бўлади.
           85. Муаммо ҳалли: كل— «гул»нинг ичига сув, яъни араб тилидаما  кирса,كمال= ك+ما+ل— Камол исми ҳосил бўлади.
           86. Муаммо ҳалли:  «Сийна» сўзи араб тилида  صدر —садр дейилади.   Унинг  ичига ا  —алиф  пайваста  бўлса; ёки  уланса,صادر — Содир исми ҳосил бўлади.  
           87.88. Бу икки муаммо ҳалли йўқ.
           89.    Муаммо  ҳалли:سوزان «Сўзон»  —Ўртанувчи  сўзининг дили —ز ҳарфини يار «ёр» кўрса, زيار—бўлади.  مسكين«Мискин»—бечоранинг дили, яъни  ўрта  ҳарфи  унга қўшилса, زيارك  —бўлади. Энди унинг дили ёки  ا  ҳарфи куйса, زيارك  — Зийрак исми ҳосил бўлади.
           90.    Муаммо ҳалли:عجز —«ажз» —ожизликнинг томониع  ҳарфиبيداد —«бедод» —зулмдагиبيد —«бед»га қараб борса, عبيد Убайд исми ҳосил бўлади (Иккинчи мисрада ишора бор).
           91.    Муаммо ҳалли:  Исқот  амалига кўра جمال —«жамол»данجم   жам,    خورشيد—«Хуршид»данخور  —«хур», яъни қуёш завол топса,شيد  «шид» қолади ва улар таркиб топса, جمشيد —Жамшид исми ҳосил бўлади.
           92. Муаммо ҳалли:شميم  —«Шамим» —хушбўй сўзидан م  ҳарфи,كلام  —«Калом»данل    ҳарфи ва شكاف —«шигоф» — тешикданﮎ  ҳарфлари таркиб топса,ملك — Малик исми ҳосил бўлади   («Шамим»дан   «мим»,   «Калом»дан    «Лом»,   «Шигоф»дан «Гоф» ҳарфлари олинади).    
           93. Камол — ҳалли йўқ.
           94. Муаммо ҳалли: «токи вай бошад» иборасига кўра وى «вай», яъни уни олиб,سنم  —санамнинг ўқ ва қиличидан бошқасиس  ҳарфини олиб қўшсак ويس —Вайс исми ҳосил бўлади.
           95.    Муаммо  ҳалли: عالم—«Олам»нинг  юзи ع ҳарфидир. «Нози жонон манигар» ишорасига кўра   جانان —«Жонон»дан نا   «но»га қарамасак,   جان—«жон» қолади. Энди   دلى«диле» дан  لى—«ли»ни ошкора қилсак ва таркиб топса, على جان — Алижон исми ҳосил бўлади.
           96. Коко — ҳалли йўқ.    
           97. Муаммо ҳалли: Иккинчи мисрадаги ишорага асосан وليكين—«ва лекин» сўзининг каноридан, яъни чеккасидан бир лафз ёки сўзни كين «кин» сўзини келтирмасак,ولى —Вали исми ҳосил бўлади.
           93.  Муаммо ҳалли: ﭼﻘﺮ «Чақар»нинг этаги  ёки охирги ҳарфи   ташланса,    ﭼﻖ — қолади. ماه—моҳ—гўзалнинг этаги ه ҳарфи ташланса, «мо» қолиб, иккаласи ﭼﻘﻤﺎ  — бўлади. Энди чақардан топган ق  ни унинг оёғи остига ташласак, ﭼﻘﻤﺎق   —Чақмоқ исми ҳосил бўлади;
           99. Муаммо ҳалли: رو «рў» Жамол юзнинг юзиر  ҳарфи бўлиб, ишорага асосан ﭘﻮشيد—«пушид»дан  ﭘﻮпу исқот қилинса,شيد  «шид» қолади ва у билан қўшилса,     رشيد Рашид исми ҳосил бўлади.
           100. Киё — ҳалли йўқ.
           101.    Муаммо ҳалли: Иккинчи мисрадаги ишорага асосанبلاى —«балойи» сўзининг боши ва дили ب ва ل  ҳарфлари исқот қилинса, اى қолади. Энди унга رهاندم— «Раҳондам»даги  ه кирса,   آهى—Оҳи исми ҳосил бўлади:
           102. Ҳамро — ҳалли йўқ.
           103, Муаммо ҳалли: «Мурғ» қуш сўзи араб тилида  طير«тайр» бўлиб, унинг дили, яъни ўрта ҳарфи ى ҳуркиб кетса, طر—қолади. Энди дили ҳурккан қушнинг дили ўрнига кўнгил тирновчи  آه «оҳ» кирса,طاهر   —Тоҳир исми ҳосил бўлади. Бу муаммода ватанидан айрилганларнинг аҳволи моҳирона тасвирланган.
           104 Муаммо ҳалли: «Сари кў»дан  كو«кў» кўчанинг боши ﻛ ҳарфидир.  Энди بيمار —«бемор»нинг  боши  ب ни  кесса ва дили م ҳарфини дафъ қилса, يار қолади ва таркиб топса يارك бўлади. Тасҳиф қоидасига биноан унинг ҳамшакли   بارك Борак исмидир.
           105.    Муаммо ҳалли: شمع «Шамъ»нинг дили, яъни م   ҳарфи эриса,   شع қолади. عيبش  «айбаш» —айби сўзининг томониش  ҳарфи ва меҳри  (қуёши) ع ҳарфи кетса, يب қолади ва у мазкур شع га қўшилса,  شعيب Шуъайб исми ҳосил бўлади.
           106.    Муаммо ҳалли:آهو —«оҳу»—кийикдаги ўқ ا ҳарфи бўлиб бу ўқ آهو —нинг оёғига яъни охирига тегиб эгилса دбўлади, ( د- ا) ва هود — Ҳуд исми ҳосил бўлади.
           107. Муаммо ҳалли: قد— «қад» сўзидагиد  ҳарфи ﺟﺎﻥﺍﻯ га қўшилса. ﺟﺎﻥﺍﻯد бўлади. Энди бўстондаги сарвлар эсдан чиқса ёки алифлар исқот қилинсаجنيد  —Жунайд исми ҳосил бўлади (Инв. 558 нусхада муаммо номи тушириб қолдирилган. Тошкент нусхаларида ном бор).
           108. Муаммо ҳалли: شوق—«шавқ» сўзининг юзи ش ҳарфини олиб,بلى  — «бале» —«ҳа» сўзига қўшсак. شبلى—Шиблий исми ҳосил бўлади.
           109. Муаммо ҳалли:شراب «Шароб»дан Худо безор бўлса, яъни унданرب  —«Раб» кетса,شا —қолади. Энди ишорага кўра تلخكامى дагиمى —май қўшилса,شامى —Шомий исми ҳосил бўлади.
           110. Муаммо ҳалли: «Зулф» ва «Хол»нинг иккаласиزوال — «зул»  бўлади. Энди جنون —«жунун»нинг боши олиб қўйилса,نون —қолади   (байтда бунга  ишора  бор).  Улар    таркиб топса. ذوالنون—Зуннун исми ҳосил бўлади.
           111.    Муаммо ҳалли:ﻏﻨﭽﻪ  «Ғунча» икки юзини, яъни олдинги ва охирги ҳарфлариغ  ва ه ҳарфлари исқот қилинса. ﻧﭻ қолади. Ундан булбул учиб кетса,نج  бўлади. Энди ёрнинг оғзи  ғунча  каби кулса,نجم  Нажм  исми ҳосил  бўлади.
           112. Зийрак — ҳалли йўқ.   
           113. Муаммо ҳалли: «Боду борон аст» —«Шамол ва ёмғирдир» иборасида сўз ўйини бор. «Бо ду бо» бирикмаси «Икки бо билан» бўлганлиги учун бу икки «бо»дан بابا —Бобо исми ҳосил бўлади.
           114. Муаммо   ҳалли: جام—«жом» бўш бўлса, ичидагиا  ҳарфи исқот бўлиб, جم—қолади, жом бўш бўлганлиги сабабли камбағал  «ринд».رند  — бесарашком» бош ва  охири бўлмаса. ن қолади («сар» —бош,- «Анжом» —охир) ва улар қўшилса. نجم — Нажм исми ҳосил бўлади.
           115. Муаммо ҳалли: كام—«Ком» сўзи «мақсад» ва «танглай» маъноларини англатади.لب «лаб»дан тил мақсадга ёки танглайга етадиган қисмиل  ҳарфидир (бу ҳарф талаффуз этилса. тил танглайга тегади). Бу ҳарф «танглай». Яъниكام — «Ком»га етса. كامل Комил исми ҳосил бўлади. Навоий бу муаммони исқот амалининг энг бадиий кўринишидир, деб таъкидлайди.
           116. Муаммо ҳалли: Иккинчи мисрадаги «Боҳуш гашта аст» —ҳушига келибди «боҳуш гашта аст», яъни «Боҳуш» айланибди» тарзида ҳам ўқилади ва мазкур باهوش «боҳуш» сўзи айланса ёки қалб қилинса,شهاب  Шаҳоб исми ҳосил қилинади.
           117. Муаммо ҳалли: Иккинчи мисрадаги «Гашта фарши кўят» — «кўчанинг саҳнида юрибди» ибораси «кўчанинг саҳнини айланибди» тарзида ҳам ўқилади ваفرش —«фарш», «саҳн» сўзига айланса, яъни қалб қилинса.شرف — Шараф исми ҳосил бўлади.
           118(. Мазид — муаммо ҳалли йўқ.
           119. Муаммо ҳалли:زاهد —«Зоҳид» сўзининг дили яъни ўртадагиا  ваه  ҳарфлари бузилса,زيد  —Зайд исми ҳосил бўлади.
           120. Муаммо ҳалли: آرام—«Ором» ваدل —«дил» сўзлари зеру-забар. яъни остин ва устин бўлса,دلارام —Дилором исми ҳосил бўлади   (бунда ҳарфлар  эмас, балки   сўзлар қалб бўлади).
           121. Муаммо ҳалли: مى—«ман»данم  ҳарфини олиб, م «гул»ни айлантирсак, («даври гул» бунга ишорадир)دلى  бўлади  ва улар таркиб топса. ملك—Малик исми ҳосил бўлади.
           122.    Муаммо ҳалли: «булбул»нинг иккинчи номи «Ҳазор» яъни мингдир. Бу 1000 сони «Абжад» ҳисобида غ  ҳарфига тенг. Эндиروى —«рўй» — юз сўзи айланса, يور ҳосил бўлади ва булбулга, яъни غ  га кўринсаغيور  Ғаюр исми ҳосил бўлади.    
           123.    Муаммо   ҳалли: «Ишқ ўқи»дан  мақсад ا  ҳарфи бўлиб, уни  كامل «Комил»  «камолга етган ошиқ»нинг бир жойидан олиб, иккинчи жойига қўйилса, كمال —Камол исми ҳосил бўлади.
           124. Муаммо ҳалли: ﭼﻤﻦ—«чаман»га айб тақилса ёки ундагн ҳарфлар ўрни алмашса. ﻧﭽﻢ — бўлади. Энди чамандаги насрин баргларини тўкса ёки икки нуқта исқот қилинса.نجم —Нажм исми ҳосил бўлади.
           125. Муаммо ҳалли:طفل  —«тифл» —ёш бола сўзининг оёғидаги لҳарфи бошига ўтса, لطف —Лутф исми ҳосил бўлади.
           126.    Муаммо   ҳалли:    Муаммо биринчи мисрадан ечилади.نام  —«ном»   қалб   қилинса,مان  —бўлади     («дилам»   сўзидаги «дил»—арабчаси  «Қалб»  бунга ишорадир). Энди уни қалам қилинса ёки алиф  ا      ҳарфи унга бирикса, امان —Амон исми ҳосил бўлади.
           127.    Бу рубоий ва насрий хотима ЎзРФА Беруний номидаги Шарқшунослик институти қўлёзмалар жамғармасида сақланаётган инв. рақами 5564, 4565, 5667 нусхаларида учрайди. Садриддин Айнийнинг таъкидлашича. Абдураҳмон Жомий Алишер Навоий томонидан юборилган бу асарни ўқиб чиққач, мазкур рубоий ва хотимана тақриз сифатида ёзиб қўйган.