Топ рейтинг www.uz

МУҚАТТАОТ                                    ҚИТЪАЛАР
1. Ҳар он, ки аз ҳама ашхоси пурмашаққати даҳр,
Буриду сохт Ватан дар ҳарими танҳоӣ.
Агарчи ҳеч надорад мушобаҳат ба насаб,
Ба воҳиде, ки мусаллам ба ӯст яктоӣ.

2.  Аз авоми тираи пурҳирси дуньё дур бош!
Гар ҳамехоҳӣ, ки гардад сад машаққат аз ту рафъ.
Дур будан беҳ зи ғавғои магас з-он рӯ, ки ҳаст
Беҳадат ранҷ аз ҳуҷумаш, лек не имкони нафъ.

3. Ҳаст ошиқ ба намудор чу ғук, 
Лек, маъшуқ бувад чун оташ.
Ин ҳам афтода бувад, ҳам помол,
Он ҳам афрӯхтаву ҳам саркаш.

4. Ҷавонмард аз карам муфлис нагардад,
Сахиро аз ато чин нест дар чеҳр.
Ба пошидан чӣ нуқс ояд ба дарё,
Ба афшондан чӣ кам гардад зари меҳр?

5. Сер бар ҳар хӯшае даст мазан!
Ки шавад муҷиби сад ранҷу фасод.
Юз к-аблаҳтари ҳайвонот аст,
Сер аз тӯъма чу гардад ба мурод.   

 Оҳу ар шох занад бар халқаш,
Натвонад сӯи ӯ чашм кушод.
Ту худ инсонию ҳикмат фани ту,
Камтар аз юз шавӣ шармат бод.

6.Чу олим аз паи боло нишастан
Ба ҳар маҷлис равад, хуш пойкӯбон.                                    
На олим, ҷоҳилаш дон в-он ки ӯро                          
Намояд хуш ба ҷуз болои хубон.

7.Фалон, ки пештар аз эҳтисоб мебудӣ,                                   
Даруни дайр ба риндон намакхӯранда мудом.                                 
Ба хуми бода намак рехт оқибат дар дайр,                            
Ҳаром кард ба мо айш, он намак ба ҳаром.

8.Зи ҳавзи Моҳиён дузданд моҳӣ,                                 
Ки аз халқ ӯ фитода бар карона.                               
Касе, к-ӯ ҳифз созад Моҳиёнро,                      
Муқаррар созам ӯро моҳиёна.

9. Сарфарозо, ҳар киро аз ҳамдамон,                                   
Пора буда пираҳан андар бадан.                           
Пираҳан бахшидаӣ аз лутфи хеш,                               
Ғайр аз ин маҳрум зори мумтаҳан.
То чиро маҳрумам аз эҳсони ту,                                         
Пора мехоҳам, ки созам пираҳан.

10. Ҳар киро гуфтӣ анису сохтӣ маъюси табъ,
Аз ғамаш сад доғ бар ҷони ҷафокаш будааст.          
Унс бо ҳар кас гирифтам, сӯхт ҷонамро ба ҷабр,                             
Саҳв кардам, он ки гуфтам, унс оташ буда аст.

11. Эй фалон, сӯхтӣ халоиқро,                                   
Мулкро шиддати ту вайрон кард.
Оташеро, ки чун ту сӯзанда аст.                                    
Ҷуз ба куштан илоҷ натвон кард.

12. Сифла, к-озодаро нагӯяд бад,                                        
Ё наёяд фарози хони касе.
На ба дарё расад забони саге,                             
Нанишонад ба суфра сагмагасе.

13.Ё раб, чӣ биност ин, ки бошад                                         
Болое нӯҳум фалак равоқаш.
Гардун ба ҳилолу баҳр  бо чанг                                     
Ду нова кашанд зери тоқаш.

14.Раҳраве, к-аш сафар андар Ватан аст,                             
Ҳаст душвор зи паи рафтани вай.  
3-он ки андар сафараш не саҳрост                                    
В-андар он саҳро на роҳу на пай.

15. Таваккул ҳар ки созад шеваи хеш,                                   
Зи бори миннати мардум халос аст.      
Ки набвад бори мардумро дар он базм,                       
Ки ӯ бар хони неъматҳои хос аст.

16. Чу иззат боядат, тарки тамаъ кун!                    
Гадоёнро аз ин маънист хорӣ.
Маҳ аз хуршед равшан чун зиё хост,                                          
Сияҳрӯ гашт аз он беэътиборӣ.                                                  
Дурафшон гашт чун бар фарқи мардум,                                           
Ба шоҳон чатр шуд абри баҳорӣ.

17. Маро ҷоми май дар фироқи рафиқон,                    
Бувад ҳамдам, софии ғамзудоӣ.                                         
Кунам гоҳ бар ёдашон ҳою ҳӯйе,                                 
Кашам гоҳ аз ҳаҷрашон ҳой-ҳойе.          
Балое чунинро ба май мекунам дафъ,                               
Маро будӣ ар май, набудӣ балое.

18.3-ошноён он қадар ранҷу алам дидам,ки нест                                             
Майли он акнун, ки бо худ низ бошам ошно.       
Дил харошу ҷон ано бинад аз эшон гӯиё,                                              
Ҳаст як нисф аз хароши дил, дигар нисф аз ано.

19. Оҳуи хешро паи оҳу
Чун тохтӣ, эй савори оҳучашм!                       
Тираш ту бидӯхтӣ ба чашм, аз бас,                                 
К-андар так дӯхт бар ту оҳу чашм.

20.Эй хуш он равшан, к-аз зулматободи ҷаҳон,
Чист берун, ҳам дар он сурат к-аз абри тира барқ.
Солике, к-аш инчунин рифъат бувад гоҳи сулук,
Як қадам бошад ба зери пай зи Гарбаш то ба Шарқ.

21. Дило, ҳарчанд қоил рост бошад, гуфтааш ҳам рост,
Зи ноқил кизб гардад, з-он ки ӯро каҷ бувад поя.
Таноби хаймаро бин, гарчи гардад бо кашидан рост,
Замин чун каҷ бувад албатта дар вай каҷ фитад соя.

22. Нуктаи комил, ки дар сидқаш набошад иштибоҳ,
Дар дили қоил ба оини накӯ ояд фуруд.
Лекин андар хотири ноқобилон каҷ ло бараш,                          
Лаҳни Довуд ар бувад, ояд ҳама хориҷ суруд.                                                     
Чун рухи некӯ, ки дар оина бинмояд накӯ,                                            
Зишту каҷ бошад агар бини-ш дар шамшеру худ.

23. Сӯҳбати шоҳро чу оташ дон!
Ки барафрӯзадат ҳарорати ӯ.                             
Лекин аз вай ба як шарар сӯзӣ,                                 
Дар ту гар уфтад шарорати ӯ.

24. Ба назди ақл зи ҳайвон кам аст инсоне,
Ки набвадаш асар аз дилпазирии овоз.
Дар уштурони Араб бин, ҷуссаи навъ покӯбон,
Ба ваҷду ҳол раванд аз ҳасадии аҳли Ҳиҷоз.

25. Дар ин манзилгаҳи фонӣ шаҳонро
Ба лашкаргаҳ, ки ҳар сӯ кӯсу тил аст.
Бад-он лашкар пагаҳ дар вақти шабгир 
Зи табли навбати кӯси раҳиласт.

26. Хуш он, к-ӯ андар ин дайри мухолиф,  
Ба кас ёре наяфтод иттифоқаш.
Ки гар бар табъи даврон уфтад ёр,  
Балои дил бувад ҳар дам нифоқаш. 
Ва гар табъи туро афтад мувофиқ,
Ҳалоки ҷон шавад доғи фироқаш.

27. Ҳаст Ҳақро сунъи беҳад фикри маснуоти ӯ,
Баҳри ибрат гашт соликро сафар андар Ватан.
Бо тамошои саноъе гар наёбад раҳ футур,
Дар шуҳуди ӯ бувад ин хилват андар анҷуман.
Он сафарнокарда ин хилват куҷо ёбад касе,
Васл мумкин нест бе ҳиҷрону давлат бе миҳан.

28. Фониё, гар шодият бояд, тамаъ бигсил зи халқ,
3-он ки аз ранҷи тамаъ дилро расад ҳар дам ғаме.
Гар бувад дар хотират розе, фурӯ хӯр, дам мазан!
Чун зи абнои замон мумкин набошад маҳраме.
Боядат аз олам озодӣ, бирав,озода бош!
3-он ки бошад олами озодагӣ хуш оламе.

29. Рӯзу солу моҳ умрат гар бар ғафлат баргузашт,                                     
Нест миқдори даме, гар дар ҳисоб орӣ ҳаме.       
Рафт худ аз рӯзу солу моҳ, рафта ҳосилат,                     
Эътимодат мондаро бинмуд даме з-он ҳам каме.                        
Дил чӣ сон бандӣ ба умре, к-аш набошад эътимод,                           
Не ба соле, не ба моҳе, не ба рӯзе, не даме.

30. Бувад инсон мураккаб аз аносир,                                         
Ки набвад ҳеҷ якро эътимоде.                        
Бимирад оташаш дар дам ба обе,                        
Равад дар лаҳзае хокаш ба боде.        
Зи обу бод набвад ҷуз ҳаётат,                                
Агар дар як дигар таркиб додӣ.                                
Бад-ин ашёи бебунёд бингар!                                      
Ки аз ғафлат чӣ гуна дил ниҳодӣ?      
Аз инҳо гар бақо бошад муродат,                           
Аҷоиб қалтабони номуродӣ!

31. Мадор чашми вафо аз халқи олам,
Ки ҳеҷ як ба умеди вафо намешояд.
На умрашон чу вафо дораду на ҷону на ҷисм,                                
Бигӯ, вафо зи ду-се бевафо куҷо ояд?

32. Татаббуъ кардани Фонӣ дар ашъор,
На аз даъвою не аз худнамоист.
Чу арбоби сухан соҳибдилонанд,                             
Муродаш аз дари дилҳо гадоист.

33. Маънии ширину рангинам ба туркӣ беҳадаст,        
Форсӣ ҳам лаълу дурҳои самин, гар бингарӣ.                              
Гӯиё дар рост бозори сухан бикшодаам.                                                 
Як тараф дӯкони қаннодию як сӯ заргарӣ.                                          
3-ин дӯконҳо ҳар киро коло куҷо донад харид?       
3-он, ки бошад ағниё, ин нақдҳоро муштарӣ.

34. Сиҳат ар хоҳӣ, макун майли таом,                                
То набошад иштиҳои ғолибат.                                  
Лек бояд даст аз ӯ вақте кашӣ,     
Ки ба хӯрдан нафс бошад толибат.

35. Зи назм нуктаро нони салаф ҳаст,                         
Агарчи дар дили мардум шукӯҳе.                        
Дигар ҳам достонсанҷони нозук,      
Ки ҳоло дар миён бошад гурӯҳе.                           
Агар ман шарҳи дарди хеш гӯям,                          
Набошад халқро ҷон сутӯҳе.
Ба боғ ар булбулу қумрӣ сароянд,
Кашад ҳам ҷуғз аз вайрона дуҳе.

36. Шеъри ман гар з-он ки дар маънӣ ба ман фарзанд шуд,
Лек маҳбуби манаст ашъори марғуби касон.
Ончунон к-афтод фарзанди касон маҳбуби ман,
Чӣ бувад ар фарзанди ман ҳам гашт маҳбуби касон?!

37.Душманат гар ҳасуд шуд, нек аст,
Ки ба ранҷ ояд зи феъли бадаш.
Феъли ӯ ёру душманат бошад,
Аз паи қасди ҷисму ҷони худаш.

38. Котиберо, ки бад нависад, ҳаст
Рӯсиёҳӣ ҳам аз саводи хаташ.
В-ин бадтар, ки зи хаташ афтад саҳв,                           
Ҳам ду сӯи калому ҳам васаташ.                                          
Он саводаш бувад чу ҳиндуи зишт.                                
Ки ба ҳар лафз ҳам фитад ғалаташ.

39. Котибе к-аз нуқтае беҷо гаҳаш,
«Хуб» шакли «чӯб» гирад, «нек» — «нанг».
Бояд ӯ нанги ҳалоиқро шикаст,
Ҳам ба чӯб ангуштҳо, ҳам сар ба санг.

40. Фалонро, ки дахл аст аз ҳад бурун,
Вале як дирам набвадаш харҷ аз ин.
Гузашта нишинад ба ҳар анҷуман,
Фарози бузургони бо илму дин.
Ба таърифи мазкур ин шахсро,           
Тавон гуфт: камхарҷи болонишин.

41. Китоб он кас, ки аз кас орият ҷуст,                                                
Макун з-аҳли хирад, дигар шумораш.                                                   
Ки ҳаст он мӯниси маҳбуб касро         
Гаҳе андар бағал, гаҳ дар канораш.                                                     
Чӣ аблаҳ мардаке бошад, ки гӯяд,                                                               
Ба ман деҳ чанд рӯзе мустаораш.

42. Эй, ки назми суханварони ҷаҳон,           
Мекунӣ нафӣ, шеъри худ таҳсин.                             
Нестанд аҳли донишу инсоф,
Ки бувад инчунинашон оин.                                    
Ҳунари хешу айби кас дидӣ,           
Нестӣ кӯр, акси ин ҳам бин.

43. Сахӣ, аз ҳарчи дорад, мекунад базл,
Зи камтар кам, вале аз бештар беш.
Зи дарё дур, зи кӯза қатраи об
Бувад ҳар як аз инҳо дархури хеш.
Саховатро ҳар он к-ӯ даст, ки хост,
Ки чун ҷамъ ояд, афшонад ба дарвеш.
Сахо набвад, ки бошад ҷамъ кардан,
Ҳама кори бахили ҳилятандеш.
Сахӣ онро шумур, к-аз ҳарчӣ дорад                                       
Сахо, бо ҳар ки пеш ояд, барад пеш.

44. Ҳар он шахсе, ки напсандат касеро,
Бувад дур аз тариқи дардмандӣ.
На чандон аст написандидани халқ,
К-аз, инаш лозим ояд худписандӣ.

45. Ҷамоате, ки писанданд назми худро пеш,
Ки ин сифатро пеши аҳли табъ написандиданд.
Ба гоҳи хонданаш аз ҳолу завқ гиря кунад,
Ки халқи олам аз он гиря сар ба сар ханданд.
Вале агар дигаре дар баён намояд сеҳр,
Забон ба таҳсин чун сеҳр карда барбанданд.
Дар ин қазия худовандашон диҳад инсоф,
Ки мункири караму раҳмати худованданд.

46. Накӯӣ бо бадон камтар кун, аммо
Ба некон бештар кун некии хеш.
Ба неку бад баробар гар куни лутф,
Фитад бо некувон кам, бо бадон беш.

47. Не ба зоҳид, не ба ошиқ ҳаст коре ихтиёр,
Мекунад онро, ки ҳар як аз азал дорад насиб.
Кай ба худ тасбеҳ дар гардан фиканда фохта,
Ё зи ишқи гул ҳазор афғон кашида андалеб.

48. Гар нахоҳӣ дод чизе бо касе, гуфтан ки чӣ?
Чунки гуфтӣ: саъй кун албаттаву он гуфта деҳ.
Гуфта нододан на кори одамӣ дон зинҳор,
Гар тавон ногуфта деҳ, к-ин доданат ногуфта беҳ.

49. Чу фарзанди некӯст аз марди нохуш,
Таҳайюр наёяд, тааҷҷуб нашояд.
Зи хоро агар гавҳар ояд аҷаб нест,
В-ар аз пайкари хорбун гул кушояд.

50. Дило, дар даври гардун гӯшае гир,   
Ки аз гирдоб беҳ чустан каноре.                          
Канора гар муяссар нест, худро                            
Маяфкан андарин ғарқоб боре.

51. Булбуло, машъуфи ишқи гул машав,       
Ёд кун аз шиддати хори фироқ.                                             
3-он ки бандад бор гул дар панҷ рӯз,                          
Соле афтад бар дилат бори фироқ.

52. Тираам аз мардуми чашми худ, эй Фонӣ, зи бас,           
К-омадам бар рӯзи мардум, дар ҷаҳон номардумӣ.                     
Одами обӣ магар ҷӯям зи дарё, гашта ғарқ,                                              
3-он ки аз рӯи замин гум гашта ҷинси одамӣ.

53. Ба даҳр соири мардум куҷо вафо доранд?,                  
Ки то талаб кунӣ онро зи зумраи хубон.                                    
Ҷафову меҳнати аҳли замонро ночор,                                          
Кашӣ, ҳам охир боре зи хайли маҳбубон.

54. Зи сар то по набошад шеъри кас хуб,                 
Ки ин мумкин набошад ҳеҷ касро.                                 
Баду нек ар баробар ҳаст, бад нест,                                            
Басе доранд ин неку ҳавасро.
Зи бад гар неки ӯ бошад зиёда,              
Надид аз сад яке ин дастрасро.                                         
Каломи Ҳақ наёмад ҷумла яксон,                                               
Чи бошад нукта мушти хору хасро.

55. Ҳар касе, к-аз рӯи истиғно ба мардум хонд шеър,                        
Нек ҳам ҳаст, созад зишт пеши халқ беш.          
Даъвии мақбулии шеър ар кунад сар то ба пой,                   
Хештанро хам кунад мардуд ҳамчун шеъри хеш.

56. Шеър – холӣ кардани дил гашт аз андӯҳу дард,                                  
Хоҳ аз бадсиратон, хоҳӣ зи некусуратон.
Дил чу холӣ гашт, қоил ҳам ба мақсудаш расид,                      
Давъвӣ ин ҷо кай маҳал дорад зи олиҳимматон.                             
В-он ки даъво кард, бошад бар акобир даъвияш,                  
Ҳошалиллаҳ, кори дунон бошаду беҳурматон.          
Ҳуҷҷати ислом Ғаззолӣ надонад айб нест,                                                  
Гар Ғаззолиро биёмӯрзанд бо қалби чатон.

57.    Гурехтан талабам аз ҷаҳону аз халқаш,
Ба сони боди вазон, балки мисли барқи ҷаҳон,
Ки ҷаста з-ин ҷо худро ба оламе фиканам,
Ки чашм дигар нафитад рӯ ба рӯи халқи ҷаҳон.

58. Гар касе ёри мувофиқ дорад, эй дил, бок нест,                                
Гар зи даврони мухолиф ҷони зоре бошадаш.       
Дарду ғам набвад касеро аз ҷафои даҳр агар,                             
Дардро ҳамдарду ғамро ғамгусоре бошадаш.

59. Шеъри ман чист, к-аз он лоф занам шармам бод?!                
Донам аз ҳар сухане камтару вопас будам.
Ман нагӯям, ки аз он гиря кунанд аҳли дилон,                                
Ки агар аҳли диле ханда кунад бас будам.

60. Сарои даҳр, ки ҳар лаҳза корвони дигар                                    
Дар ӯ нузул кунад баҳри хӯрдану хуфтан.        
Муқим ношуда табли раҳил кӯбад боз.                                      
Бад-ин ҷиҳат шавадаш корвонсаро гуфтан.

61. Олиму ҷоҳил агарчи ҳарду ҷинси мардуманд.                                  
Фарқ бошад дар миён аз осмон то хоки раҳ.            
Дурру жола ҳарду аз абранду дар ҳайъат шабеҳ,                                
Он равад бар тоҷи шаҳ, ин лек дар хоки сияҳ.

62. Чи ҳол аст ин муғанниро, ки лафзи шеър аз ӯ мафҳум
Намегардад зи бас илҳони таҳрироти пурпечаш.                
Яке гуфто: «Ба ёдам буд ин шеъру нафаҳмидам».               
Бигуфтам: «Шеъри ман буду нашуд мафҳуми ман ҳеҷаш».

63. Эй ғанӣ, аз мол базли аҳли истеҳқоқ кун,
Вақтро фурсат ғанимат дор аз баҳри карам.
Дар ҷавонӣ барфишон ҳар сӯ дирамро, пеш аз он,                          
К-ӯ фитад аз раъшаи дастат гаҳи пирӣ дирам.

64. Ҳар ки ӯ рост гашту равшандил,                                   
Дар сияҳҷоли даҳр бадрӯз аст.                
Шамъ, к-ӯро байт асту базмафрӯз,                              
То дами мурданаш ҳама сӯз аст.
1. Ҳар кимки, машаққатга тўла дунёнинг ҳамма кишиларидан
Алоқа ипларини узиб, танҳолик ҳарамида ватан тутган бўлса,
Агарчи насабда Парвардигорга ҳеч бир ўхшашлиги бўлмаса-да,
Унга танҳолик муяссар бўлганининг ўзи кифоядир.

2.  Юз бир машаққат сендан узоқ бўлишини истасанг,
Дунёга ҳаддан ташқари ҳирс қўйган очкўз оломондан узоқлаш.
Чивин ғавғосидан узоқ бўлган яхши, чунки
Ҳеч бир нафъи бўлмаган ҳолда, ҳужум қилиб,
кишига ортиқча малол етказади.

3. Ошиқ зоҳиран қурбақага ўхшайди,
Лекин маъшуқа мисоли оташ.
Бу (яъни ошиқ) бечора ва оёқости,
У (яъни маъшуқа) порлоқ ва мағрур.

4.  Жавонмард ҳиммати туфайли камбағал бўлиб қолмайди,
Сахийнинг юзидаги ажинлар лутфу эҳсон
қилгани сабабли пайдо бўлган эмас.
Сепган билан дарёнинг суви озаядими?
Сочган билан қуёшнинг нури камаядими?

5. Қорнинг тўқ бўлса, ҳар нарсага қўл урма,
Чунки у юз ранжу фасодга сабаб бўлади.
Юз номли махлуқ ҳайвонлар ичида энг аблаҳи бўлиб,
Овқатдан тўйиб, муродига етганида
Кийик агар унинг ҳалқумига сузса,
Кўзини очиб, у томонга қаролмайди.
Сен, ахир, инсонсан-ку, ҳикмат сенинг ҳунаринг ҳисобланади,
Юз номли махлуқдан ҳам тубан кетиш сен учун уятдир.

6. Агар олим ҳар бир мажлисга
Тўрга ўтириш мақсадида борадиган бўлса, ундан раққослар яхши.
Уни олим эмас, жоҳил деб бил,
Чунки унга гўзалларнинг қоматидан бошқа
нарсаси гўзал кўринмайди.

7. Фалончи шариатга хилоф ишларни назорат
қиладиган  бўлишидан аввал
Дайр ичида мудом риндлар билан нону намак бўлар эди.
Охир-оқибат у туз кўр қилгур дайрдаги май хуми
ичига туз сепиб, Бизнинг айшимизни ҳаром қилди.

8. Моҳиён ҳовузи халқдан чеккада бўлгани учун
Ундан балиқ ўғирладилар.
Моҳиён ҳовузини қўриқлайдиган кишига
Ойлик маош тайинлайман.

9. Эй улуғ зот, дўстлардан қайси бирининг
Устидаги кўйлаги пора бўлса,
Лутф қилиб, унга кўйлак инъом этдинг,
У бечора шундан бошқасидан маҳрум.
Мен нега сенинг эҳсонингдан маҳрумман?
Ўзимга кўйлак тикиб олиш учун пора (парча) хоҳлайман.

10.  Ҳар кимники дўст деб билган бўлсанг, ундан табъинг маъюс тортиб,
Унинг ғамидан жафокаш жонингга юз доғ пайдо бўлади.
(Мен ҳам) ким билан улфат бўлган бўлсам, жонимни жабр ўтида ёқди,
У оташ экан, мен улфат деб хато қилибман.

11. Эй фалончи, халойиқни куйдирдинг,
Сенинг шиддатинг мамлакатни вайрон қилди.
Сен каби куйдирувчи ўтни
Ўчиришдан бошқа чора йўқдир.

12. (Қани эди)  нокас покиза одамни ёмонотлиқ қилмаса,
Ё бирор кишининг дастурхонига яқин келмаса.
Итнинг оғзи дарёга тегмаса-ю,
Итпашша дастурхонга қўнмаса.

13. Эй Тангри, бу қандай биноки,
Равоқи тўққиз фалакдан ҳам юксак.
Осмон ҳилолию денгиз чангали билан,
Яъни икки нова унинг тоқини кўкка етказадилар.

14. Сафар дар Ватан йўлини тутган йўловчининг
ортидан юриш жуда мушкул.
Бирор-бир сафар қилмаган киши бўлса саҳрога ўхшайди,
Бу саҳрода на йўл бору на из.

15. Кимнинг табиатида таваккул бўлса,
Одамларнинг миннати юкини кўтаришдан халос бўлади.
Ҳақнинг ўзи берган неъматлар дастурхонида
Бошқаларнинг бирор нарсаси бўлмагани маъқул.

16.  Агар иззат тиласанг, тамаъни тарк эт,
Гадоларнинг хорлиги тамаъ туфайлидир.
Ой равшан қуёшдан нур тилагани учун ҳам
Эътибори кетиб, юзи қаро бўлди.
Одамлар бошидан дур сочгани учун ҳам
Баҳор булути шоҳларнинг соябони бўлди.

17.  Дўстлар фироқида ёнган чоғимда
Май қадаҳи менга ҳамдам бўлиб, кўнглимни ғамдан халос қилади.
Гоҳо уларнинг ёдида нола-фиғон чексам,
Гоҳо уларнинг ҳажрида оҳ-воҳ тортаман.
(Шу тариқа) бундай балоларни май воситасида дафъ этаман,
Ҳамиша  май  муҳайё бўлса, бундай балолар яқин йўламас эди.

18. Дўстлардан шу қадар (кўп) ранжу алам кўрдимки,
Энди ҳатто ўз-ўзим билан дўст бўлишдан ҳам
юрагим безиллаб қолди.
Улардан кўнглимга озору жонимга азоб етади,
Гўёки уларнннг бир қисми дилга озор берувчи-ю,
бир қисми жонни азобга қўювчи.

19.  Эй оҳу кўзли суворий,
Уз оҳу (шаҳло кўзинг)ни оҳу кўзли гўзалга тикдинг.
Унга кўзинг билан ўқ отдинг,
Шунинг учун ҳам у оҳу кўз сендан кўз узолмай қолди.

20. Чақмоқ қоп-қора булут бағрини ёриб, ўзини намоён  қилгани  каби
Мен ҳам бу зулматга чулғанган дунёдан қутулиб,
ёруғликка чиқа олсам, қандай яхши бўлар эди!
Солик гоҳида шундай жоҳу жалол билан сайру сулук    қиладики,
Ғарбдан Шарққача бўлган масофани бир қадам уришда босиб ўтади.

21. Эй дил, сўзловчи қанчалик ростгўй бўлса, сўзи
ҳам шунча рост бўлади,
Сўзловчининг ўзи эгри бўлса, сўзи ҳам ёлғон бўлади.
Чодирнинг ипига назар сол: тортилганда тўғридек кўринса-да,
Қурилган ери нотекис бўлса, унинг сояси қийшиқ бўлади.

22.    Етук сўз, агар унинг ростлигига шубҳа бўлмаса,
Сўзловчининг дилига жуда осон ўрнашади.
Лекин ноқобил кишиларнинг дили эгри бўлгани учун
Довуднинг нағмасини ҳам улар хониш ўрнида кўрмайдилар.
Гўзал юз кўзгуда ҳам гўзал кўринади,
Агар кўз эгри ва қийшиқ кўрадиган бўлса,
унга ханжар (уриш) ҳожат эмас.

23. Шоҳнинг суҳбатини оташ деб бил,
Унинг ҳарорати сени ёндиради.
Бу оташдан бир учқуни сенга тушса,
Шу учқуни сени куйдиради.

24.  Ақл наздида инсон ҳайвондан тубандир,
Чунки унда у илоҳий овоздан асар йўқ.
Араб туяларига назар сол, Ҳижоз аҳлини ҳасад ўтида  ёқиб,
Важду ҳол билан вужудлари титраб йўл босадилар.

25.  Бу муваққат манзилгоҳда шоҳлар
Ўз қўшинлари билан ҳар ёққа ғулғула соладилар.
Бир куни бу қўшинга шабехун урганларида
(Зафар) ноғорасини қўйиб, ажал довулинн чалишларига тўғри келади.

26.  Бу душманликка (тўлиб-тошган) дунёда
Бирор кишини ёр тутмаган киши бахтли.
Агар ёр замонабоп бўлса,
Унинг макру ҳийласи ҳар лаҳза дилга бало бўлади.
Агар у сенинг кўнглингдагидек бўлса,
(Айрилиб қолсанг), унинг фиғонида ўлимингга рози бўласан.

27.  Ҳақнинг санъати ҳадду ҳисобсиз, бу санъат мушоҳадаси
Сафар дар Ватанда солик учун ибрат намунаси бўлди.
Бу санъат томошосида заифлик юзланмаса,
Ўзининг шоҳидлигида бу — хилват дар анжуман бўлади.
(Лекин) у сафарни қилмай туриб, бу хилватни киши қандай топсин?
Ҳижронсиз висолу меҳнатсиз давлат бўлиши мумкин  эмас.

28.  Эй Фоний, агар шодлик истасанг, халқдан тамаъ қўлини уз,
Чунки тамаъ дардидан дилга ҳар нафас ғам етади.
Агар кўнглингда бир сиринг бўлса, сабр айла-ю, ҳеч кимга   айтма,
Чунки  (бу)  замон одамлари орасидан бир сирдош топиш мумкин эмас,
Оламдан озод бўлмоқчи бўлсанг, аввало озода бўл,
Чунки озодалик олами гўзал бир оламдир.

29.  Куну ою йил агар умринг ғафлатда ўтган бўлса,
Уларнинг барчасини ҳисоблаб чиқиш учун энди
бир муддат ҳам фурсатинг йўқ.
Куну ою йил билан бирга умринг ҳосили ҳам қўлдан   кетди,
Энди қолган бир дамлик, балки ундан ҳам кам
умрингга эътимод қиласан.
На лаҳзаси, на куни, на ойи, на йилига ишониб
бўлмайдиган умрга қандай қилиб кўнгил боғлайсан?

30.  Унсурлар ичида мураккаби инсондир,
Бируборга ҳеч эътимоди йўқ.
Ҳар замон сув унинг оташини ўчиради-ю,
Ҳар лаҳза шамол тупроғини совуради.
Суву шамол бўлмаса, ҳаёт ҳам йўқ,
Бирор нарса шундан бошқача тузилишга эга эмас.
Бу асл бўлмаган ўткинчи нарсаларга боқ:
Ғафлат туфайли уларга қанчалик кўнгил бергансан!
Агар шулардан боқийлик умид қилсанг,
Ажиб нокасу бадбахт экансан.

31. Олам аҳлидан вафо умид қилма,
Чунки уларнинг бирортаси ҳам вафо умид қилишга арзимайди.
Ахир, на умрлари-ю, на жонлари-ю, на жисмларида вафо бор,
Қани, айт-чи бу икки-уч бевафода вафо қаердан ҳам бўлсин?

32. Фонийнинг  (форс шоирлари)  шеърларига татаббуъ
Бирор-бир даъво ёки ўзини кўрсатиш учун эмас.
Бу сўз арбоблари маърифат аҳлидирлар,
(Фонийнинг) муроди улар эшигида гадоликдир.

33. Туркий тилда латиф ва ранг-баранг сўзларим ҳад-ҳисобсиздир,
Эътибор қилсанг, форсий сўзларим ҳам лаъл ва
қимматбаҳо марваридлардир.
Гўёки ҳақиқатда сўз бозорини очганга ўхшайман:
Бир томонда қандолат дўконию, бир томонда заргарлик.
Бу дўконлардан ҳар гадога мол харид қилишга йўл   бўлсин?
Чунки бу матоларга давлатмандлар харидор бўладилар.

34. Агар сиҳат тиласанг,
Иштаҳанг очилмай туриб, овқатга майл кўрсатма.
Лекин (овқатга ўтирганингда) ҳам егинг келиб тургани ҳолда,
Ундан кўл тортган маъқул.

35. Назмда нозик маъноларнинг барчасини салафлар айтиб кетганлар,
Уларга нисбатан одамларнинг ҳурмати чексиз.
Улардан бошқа латиф сўз усталари ҳам борки,
Бир гуруҳи ҳозир фаолият кўрсатмоқда.
(Чунончи), агар мен ўз дардимни шарҳ этсам,
Халқнинг жони додга келади.
Агар боғ ичида булбулу қумри нола қилса,
Вайронада туриб, бойқуш ҳам сайраб юборади.

36. Шеърим агар маънида менга фарзанд бўлса,
Лекин бошқаларнинг гўзал шеърлари менинг маҳбубимдир.
Бошқаларнинг фарзанди менинг маҳбубим бўлгани каби
Агар мениинг фарзандим ҳам бошқаларнинг
маҳбуби бўлса, нима бўлибди?

37.  Душманинг агар ҳасадгўй бўлса, бу—яхши,
У ўзининг ёмон феълидан дилтанг бўлади.
Унинг феъли ўзига ҳам дўсту ҳам душман бўлса,
Ўзининг жисму жонига қасд қилиш пайидан бўлади.

38.  Ёзувининг тийралиги туфайли
Бадбахт котибнинг юзи ҳам қорадир.
Бунинг устига, сўзнинг икки томони ва ўртасини
ташлаб кетиб хато қилса,
Бу ҳол (унинг хунук хатидан ҳам) баттардир.
Агар ҳар бир сўзида хато қилгудай бўлса,
Унинг хунук хати тасқара ҳиндидан фарқ қилмайди.

39. Агар котиб нуқталарнинг ўрнини алмаштирса,
«Хўб» ( ) «чўб» ( ) га, «нек» ( ) «нанг» () га айланади.
Халқ ичида шарманда бўлишдан қутулиш учун
(бундай котибни) таёқ билан уриб, қўлини синдириш,
Яна бошига тош билан солиш керак.

40.    Фалончининг даромади ҳаддан ташқари кўп.
Лекин бу даромаддан бир тийинини ҳам сарф қилмайди.
Ҳар бир анжуманда
Илму дин арбобларидан тўрга чиқиб ўтиради.
Бундан кишига «камхаржи болонишин» (яъни
«иззатталаб мумсик»)  деган таъриф жуда муносибдир.

41. Бировдан қарзга китоб олган кишини
Оқил деб ҳисоблама, унга бошқа таъриф керак.
Чунки китоб кишининг дўсти ва севгилиси бўлиб,
Гоҳ қўлтиғи, гоҳ қучоғига олади.
Бинобарин, у қандай аблаҳ кишики,
Бир неча кун фойдаланиш учун менга
(китобингни) бериб тур, дейди.

42. Эй, жаҳон сўз усталарининг назмини инкор қилиб,
Ўз шеърини мақтовчи!
Бундай ишни одат қилиб олган кишиларнинг ўзи
Илму инсоф аҳлидан эмаслар.
Ўзингнинг фазилатингни-ю, ўзгаларнинг айбини кўрасан,
Агар кўр бўлмасанг, бунинг аксини ҳам бир кўр!

43. Сахий бор нарсасидан—камидан кам, кўпидан кўп:
Дарёдан—дур, кўзадан — бир қатра сув,
(Яъни) буларнинг ҳар биридан ўзига муносиб эҳсон  қилади.
Қўлига бойлик тўплаганда,
Дарвешларга эҳсон қиладиган кишини сахий дейиш   мумкин.
Мол-дунё тўплаш сахийлик эмас,
Бу барчаси ҳийлагар бахилнинг ишидир.
Қўлида борини дуч келган кишига
Бериб кетадиган одамни сахий ҳисобла.

44. Бошқаларни назар-писанд қилмайдиган киши
Дардмандлик тариқатидан узоқ бўлади.
Халқни бундай назар-писанд қилмасликдан
Кибру ҳаво туғилади.

45. Ўз шеърларини бошқаларникидан устун қўядиган   тоифа
Табъ аҳли қошида маъқул эмаслар.
Олам аҳли эса, бу йиғини кўриб, бошдан-оёқ кулади
Аммо бошқа (шоир) ифодада сеҳр кўргузса,
Худди сеҳрлангандек тиллари таҳсин учун айланмайди.
Бу борада уларга Худованднинг ўзи инсоф берсин,
Чунки Худованднинг караму раҳматига мункирдирлар.

46. Ўз яхшилигингни ёмонларга камроқ,
Аммо яхшиларга кўпроқ қилгин.
Агар яхшию ёмонга баробар лутф кўрсатсанг,
Яхшиларга кам, ёмонларга эса кўп яхшилик
қилган  бўлиб  чиқасан.

47.  Бир иш қилишда зоҳиднинг ҳам, ошиқнинг ҳам
ихтиёри  ўзида  эмас,
Уларнинг ҳар бири азалдан чекига тушган ишнигина   қилади.
Қумри бўйнига тавқ (ҳалқа шаклидаги чизиқ)ни ўзи   солибдими?
Ёки булбул гул ишқида (ўзидан-ўзи) минг оҳу нола чекадими?

48.  Агар бировга бир нарсани беришни хоҳламасанг, айтиб нима қиласан?
Магар айтдингми, албатта ҳаракат қил-у, айтган ўша нарсангни бер.
Шу нарсани яхши билки, айтиб туриб бермаслик одамийликдан эмас,
Қўлингдан келса, айтмай туриб бер, берганингни ҳам айтмаганинг яхши.

49. Қаттиқ тошдан гавҳар пайдо бўлиб,
Тикандан гул очилгани ажабланарли бўлмагани сингари
Ёмон одамдан яхши фарзанд туғилса ҳам
Ҳайрон бўлиб, таажжуб қилиш керак эмас.

50. Эй дил, ҳар лаҳза ўзгариб турган бу замонда
ўзингни бир чеккага ол,
Чунки гирдоб пайтида қирғоқни излаган яхши.
Агар қирғоққа чиқиш муяссар бўлмаса,
Ўзингни батамом гирдоб ихтиёрига ҳам топширма.

51.  Эй булбул, гул ишқига кўп ҳам масрур бўлма,
Айрилиқ тиканининг азоблари борлигини ҳам унутма.
Чунки гул бор-йўғи беш кунгина очилиб туради,
Кейин бутун бир йил давомида айрилиқ дардини чекасан.

52. Эй Фоний, ўз кўзимнинг қорачиғидан кўнглим қоронғи,
Чунки одамийликдан йироқ жаҳон менинг чекимга тушди,
Энди дарёга ўзимни ташлаб, сув одамини излайми?
Сабаби: ер юзидан одам жинси йўқолиб кетган.

53. Бу дунёда бошқа одамларда вафо бормидики,
Уни нозанинлар қавмидан талаб қиласан?
Замона аҳлининг жафою азобини тортишга
мажбур   бўлганинг  етмагандай,
Яна гўзаллар хайлининг ситамини ҳам чекасан.

54.    Ҳеч кимнинг шеъри бошдан-оёқ бир хилда яхши
бўлмайди, Бу деярли мумкин эмас
Агар яхши-ю, ёмони баробар бўлса, бу—ёмон
эмас, Буни кўпчилик орзу қилади.
Емонидан яхшисининг кўп бўлиши
Юздан бир шоирга ҳам муяссар бўлган эмас.
Ҳақнингки, барча сўзи бир хил бўлмагандан кейин
Биздек хору хасларга (тенгликни) ким қўйибди?

55. Кимда-ким истиғно юзасидан халқ олдида шеър
ўқиса, У шеър яхши бўлса ҳам халқ наздида ёмон
таассурот   қолдиради. Агар шеърининг бошдан-оёқ
яхшилиги  даъвосиниқилса,
Шеъри каби ўзини ҳам халқ назаридан қолдиради.

56.    Хоҳ ёмон табиатли, хоҳ гўзал суратли бўлсин,
Шеър кишиларнинг кўнглини ғаму дарддан фориғ қилиши керак
Кўнгиллар ғамдан бўшаган тақдирда шеърдан
ўқувчи ҳам мақсадига етади.
Бу мартабани олиҳимматлар қачон даъво қилибди?
Кимки даъво қилса, улуғликни даъво қилган бўлади.
Худонинг ўзи асрасинки, бу пасткаш ва ўзини ҳурмат
қилмайдиганларнинг ишидир. Ҳужжатул-ислом
Ғаззолий ҳам шеърни билмаса (ёзмаса), айб эмас,
Бунинг учун аҳли диллар Ғаззолийни маъзур тутадилар

57. Жаҳондан ва жаҳон аҳлидан
Худди кучли шамол ёки яшин каби қочишни истайман
Бу дунёдан қутулиб, шундай бир оламни макон тутайки,
Кўзим қайтиб бу жаҳон аҳли юзига тушмасин.

58.  Эй дил, агар кишининг мувофиқ ёри бўлса,
Бу ғаддор замондан кўнгли озор чекса ҳам зарари йўқ.
Агар дардига ҳамдарду ғамига ғамгусори бўлса,
Дунё ҳар қанча жафо қилса ҳам кишининг дарду ғами бўлмайди.

59. Менинг шеърим нимага (арзирди), мен уни мақташга уяламан,
Сўзимнинг пояси баланд эмаслиги-ю, орқада қолганимни биламан.
Аҳли диллар шеъримни ўқиб, йиғлайдилар дея олмайман,
Агар аҳли диллар (шеъримни ўқиб) кулсалар ҳам
мен учун кифоядир.

60. Дунё саройига ухлаш ва ейиш мақсадидё
Ҳар лаҳза карвонлар келиб-кетиб турадй;
(Улар бу ерда) бир нафас турмасдан кўчиш
ноғбраси  чалинадй,
Шунинг учун ҳам уни карвонсарой дейдилар.

61. Олим ҳам, жоҳил ҳам инсон қавмидан бўлишига қарамай,
Уларнинг орасида ер билан осмонча фарқ бордир.
Дур ҳам, дўл ҳам булутдан пайдо бўлиб,
кўринишда бир-бирига ўхшасалар-да,
Дур подшоҳ тожини безаб, дўл қора тупроққа сингади.

62.    Бу не ҳолки, муғанний талаффузининг ёмонлигидан
Шеърнинг маъносини тушуниб бўлмайди.
Бир киши айтдики: «Мен бу шеърни ёддан
билардим, лекин   (ҳозир) маъносини тушунмадим».
Мен дедим: «(Бу аслида) менинг шеърим эди,
лекин мен ҳам ҳеч нарса англамадим».

63.    Эй давлатманд, молингдан фақирларга эҳсон қил,
Карам қилишда фурсатни ғанимат бил
Кексаликда қўлинг қалтнраб, пулни ҳам тутолмай қолиши мумкин,
Бинобарин, йигитликда ҳар томонга пулларингни соч!

64.    Қим тўғри-ю, кўнгли покиза бўлса,
Дунёнинг қоронғи зиндонида унинг куни қорадир. Шамъга боқ:
Хонадоннинг равшани-ю, базмларнинг гули бўлса-да,