МУСАДДАС
ҒАЗАЛИ МАХДУМ АСТ, КИ БА ҲУКМИ ОЛӢ МУСАДДАС КАРДА ШУДААСТ* 1. Кардаме дар хоки кӯи дӯст маъво, кошкӣ!Судаме рухсори худ бар хоки он по кошкӣ! Омадӣ берун зи кӯи (он) сарви боло кошкӣ! Бурқаъ афкандӣ зи рӯи оламоро, кошкӣ! Дидаме дидори он дилдори раъно кошкӣ! Дида равшан кардаме з-он рӯи зебо кошкӣ! 2. Кӯи он маҳ то бувад, ҷаннат намебояд маро, То бувад ҷаннат, ба дӯзах дил фурӯ н-ояд маро, Пеши лаълаш кай даҳан бо Кавсар олояд маро? То бувад он сарв, тӯбӣ хуш намеояд маро, Хотир андар сояи тӯбӣ наёсояд маро, Соя кардӣ бар сарам он сарви боло, кошкӣ. 3. Дӣ шудам афғонкунон то кӯи он сарви баланд, То ҷамолаш бингарам, ҳар гаҳ бурун ронад саманд, Мунтазир мебуд то имрӯз ҷони мустаманд, Чун бурун омад, ба рӯи хештан бурқаъ фиканд, Гарчи имрӯз аз ҷамоли ӯ нагаштам баҳраманд, Ваъдаи ин давлат афтодӣ ба фардо, кошкӣ. 4. Дар дили зорам ҳавас дидори он гулчеҳра буд, Озими қасраш шудам, чун он ҳавас дар дил фузуд. Монеъ омад ҳоҷибам в-он гаҳ ба сад гуфтушунуд, Ҷониби гулзорам аз баҳри тамошо раҳ намуд, Ошиқонро рухсати гул чидану дидан чӣ суд? 5. Бо вуҷуди он ки дилро нест з-он гулрӯ насиб, Не гули он рӯ, ки хоре аз сари он кӯ насиб, Не ба ҷон як нукта з-он лабҳои ширингӯ насиб, Не ба чашмам ҷилвае з-он орази некӯ насиб, Кошкӣ гӯям маро гаштӣ висоли ӯ насиб, Бенасибонро насибе нест, илло, кошкӣ. 6. Нест аҳли зуҳдро огоҳӣ аз асрори ишқ, Нақди дин беқимат афтодаст дар бозори ишқ, Аз тариқи оқилӣ безор бошад зори ишқ, Дин ҳаме барбод бояд дод дар атвори ишқ, Бо вуҷуди ақлу дин сомон нагирад кори ишқ, Дар ҳуҷуми ин шудӣ он ҳарду яғмо, кошкӣ! 7. Он, ки шарҳи ҳарфи ҳаҷраш, коми ҷонро сохт мўр, Аз Забури ишқ дон ҳам баййиноташ ҳам Забур, Баски васфи ӯ бувад вирди забони абду ҳур, Гаштааст аз дурри назми аҳли табъ офоқ пур, Назми ҷомиро, ки шуд дар васфи лутфи ӯ чу дур, ҷо набудй ғайри гйши шоҳи воло, кошкй! 8. Хусраве, к-аз шамъи рояш мебарад хуршед нур, Моҳи нав баҳри ғуломонаш сазад наъли сутур, Бандагони ӯ гаҳи размовари хоқону фур, Човушони ӯ ҳама шоҳон гаҳи айшу сурур, Шоҳ Абулғозӣ ки мегӯяд шаҳи анҷум зи дур: Будиям дар силки наздикони ӯ ҷо, кошкӣ. 9. Он ки гардун нест дар суръат ба сони азми ӯ, Ақли кулл ангушти ҳайрат дар даҳон аз ҳазми ӯ, Ларза дар андоми баҳр омад зи азми ҷазми ӯ, Ҳарчи ронад бод мағлуб аз бисоти разми ӯ, Ҳарчи хоҳад бод ҳосил дар ҳарими базми ӯ, (Дар) ҳарими базми ӯ садсола раҳ то кошкӣ. | ОЛИЙ ФАРМОН БИЛАН МАХДУМ (ЖОМИЙ) ҒАЗАЛИГА БОҒЛАНГАН МУСАДДАС 1. Кошки, дўст кўйи (кўчаси) тупроғидан жой олсам эди. Кошки, унинг оёғи тупроғи(изи)га юзларимни суртсам эди. Кошки, у сарвқомат кўчасидан чиқиб келса эди. Оламни безовчи юзидан кошки, пардасини олса эди. Кошки, у раъно дилдорнинг дийдорини кўрсам эди. Кошки, кўзимни у зебо юз билан равшан қилсам эди. 2. Жаннат турганда, кўнглим дўзахга майл этмаганидек, у ойнинг кўйи бор экан, менга беҳишт керак эмас. Лаъл лаби олдида оғзим нега Кавсар сувига белансин? У сарв турганда Тубо (дарахти) мени мафтун қилмайди. Хотирим Тубо соясида осуда (хотиржам) бўлмайди. Кошки, у сарвқомат бошимга соя солса эди. 3. Кеча афғон чекиб у сарвқомат кўчасига равон бўлдим. Ҳар бор жамолини кўрай десам саман(оти)ни суриб кетади. Бугунгача унинг (дийдорига) бечора жоним интизор эди. У ташқарига чиққанда юзига парда тортган эди. Бугун унинг жамолидан баҳраманд бўлмаган бўлсамда, бу давлатга етиш ваъдаси, кошки, эртага қолса эди. 4. Зор дилимда у гулчеҳра дийдорининг ҳаваси бор эди, у ҳавас ортгандан кейин (унинг) қасрига қараб равона бўлдим. Дарвазабон йўлимни тўсди, кўп тортишувлардан кейин тамоша қилиш учун гулзор томонга йўллади. Ошиқларга гул териш ва гулни томоша қилишдан не фойда? Кошки, у гулчеҳранинг тамошосига ҳам ижозат бўлса эди. 5. Дилга у гул юзлидан насиба етмади. Юзининг гули у ёқда турсин, ҳатто кўчаси бошидаги тикандан ҳам насиба йўқ. Жонга у ширин забондан бир нукта, кўзимга у гўзал юздан бир жилва насиба йўқ. Кошки, унинг висоли менга насиб бўлса эди, дейман. Насибасизларга «кошки»дан ўзга насиба йўқ. 6. Зоҳидларга ишқ сирларидан огоҳлик йўқдир. Ишқ бозорида дин нақди (ақчаси)нинг қадри тушган. Ишққа зор бўлган киши оқиллик йўлидан безордир. Ишқ таври (одати) бўйича динни барбод бериш керак. Ақлу дин бор экан, ишқ иши юришмайди. Бу (ишқ)нинг ҳужуми билан у иккови (ақл ва дин)нннг иши талон-тарож бўлсайди. 7. Ҳажр (айрилиқ) ҳарфининг шаҳри билан жон оғзини ачитган зотнинг далил ва қилган ишларини ишқ забури китобидан деб бил. Ҳурлар ва қуллар тилида унинг васфи такрорлангани такрорланган. Табъ аҳли (шоирлар)нинг назм дурлари билан уфқларга унинг таърифи тўлиб кетди. Унинг лутфу карами васфида Жомийнинг назми дурдек порлаб турибди. Кошки, (бу назм дурри) улуғ шоҳдан бошқанинг қулоғидан жой олмаса эди. 8. У (шундай подшоҳ)ки, фикр шамидан қуёш нур олади. Янги ой (унинг) қуллари уловининг тақаси бўлса арзийди. Уруш пайтида хоқону фағфурлар унинг қулларидур. Айшу сурур (кайфу сафо) қилса, подшоҳлар унинг хизматкорларидир. (У шундай) шоҳ Абулғози (ғозийлар отасидур)ки, узоқдан юлдузлар подшоҳи кўриб): «Кошки, унинг я қинлари қаторида бўлсам эди», дейди. 9. У (шундай подшоҳ)ки, фалак ҳам унинг азмидек тез юролмайди. Ақли кулл (комил ақл) унинг ҳушёрлигидан ҳайрат бармоғини тишлаб қолади. Унинг азму жазми (қатъиятлиги)дан денгиз жисмига ларза тушади. Жанг майдонида кимга ҳужум қилса, мағлуб бўлсин! Базм ҳарамидан «кошки»гача юз йиллик йўл бўлса ҳам, базм ҳарамида нимаики истаса, муяссар бўлсин! |