Топ рейтинг www.uz
ДЕВОНИ ФОНИЙ


 Мухтараъ
Ту хубу хулқи ту хубу такаллумат ҳам хуб,
Набуда чун ту ба хубӣ касе ба олам хуб.
Ба ҳусн беҳ зи парӣ, одамгарӣ бартар,
Нагашта мисли ту пайдо зи насли одам хуб.
Кушӣ ба хубию ҷонбахшӣ аз сухан, ки чу ту
Набуда, Оллоҳ-Оллоҳ, Масеҳу Марям хуб.
Ба дил муҳаббати ту бештар шавад ҳар дам,
Ки бештар бинамоӣ ба чашм ҳар дам хуб.
Анису ҳамдам агар ҳаст хуб, хубтар аст,
Ки дар ҷаҳон ба кас афтад анису ҳамдам хуб.
Ба олам омада хубон басе, валек чу ту
Набуда бар ҳама хубон касе мусаллам хуб.
Зи хайлу маҷмаи хубон ба Фонии бедил,
Вафову меҳр бувад хубу зулму кин ҳам хуб.
 Сен гўзалсан, хулқинг ҳам гўзал, сўзинг ҳам гўзал,
Гўзалликдан оламда ҳеч ким сен каби барно эмас.
Одам наслидан ҳусн бобида паридан гўзал, бошида
одамгарчилиги бўлган
сен каби гўзал пайдо бўлган эмас.
Гўзаллик билан ўлдирасану сўзинг билан жон бағишлайсан,
Оллоҳ-оллоҳ, Исо билан Марям ҳам бундай
гўзал хулқларга  эга  бўлмаган.
Мардумнинг кўзига борган сари ортиқроқ гўзал кўринганинг учун
Дилда муҳаббатинг ҳар нафас ортиб боради.    
Агар улфат ва ҳамдам бўлган киши гўзал бўлса, яхшидур,
Чунки жаҳонда кишининг анису ҳамдами яхши ва
гўзал бўлиши керак.
Оламга гўзаллар  кўп келган, бироқ бутун гўзаллар
Мусаллам бўлган сен каби гўзал бўлган эмас.
Ошиқ Фонийга гўзаллар тўдаси томонидан
Вафо билан меҳр чиройлигу зулм билан кин ҳам чиройлидур.
 Татаббӯъи Шайх
Эй зи рӯят моҳро сад гуна тоб,
Маҳ магӯ бошад сухан дар офтоб.
Ғайр дар кӯят азобам мекунад,
Хеҷ кас нашнида дар ҷаннат азоб.
То надидам хоб дар чашмам зи ашк,
Чашмро акнун намебинам ба хоб.
Дар тани хокист аз лаъли ту чӯш,
Хокро дар ҷӯш меорад шароб.
Чун хаёли дидани рӯят кунам,
Дар дил афтад заъф аз бас изтироб.
Пири дайру муғбача мастам кунанд,
Хушдилам дар майкада аз шайху шоб.
Фониё, дар қатъи водиҳои ишқ,
Аз ҷигар бояд ғизо в-аз дида об.
 Юзингдан ойга юз хил тоб бўлган, эй гўзал,
қуёшдан сўз бўлуб турганида ойга йўл бўлсин.
Кўйингда бошқалар менга азоб беришади,
ҳеч ким жаннатда азоб бор деб эшитган эмас.
Кўзимда ёш бўлган ҳолда туш кўрмагунимча,
кўзимда иккинчи мартаба уйқу кўрмайман.
Тупроқни шароб қайнатгани сингари
тупроқ тани сенинг ўтлик лаълинг билан қайнайди.
Юзингни кўришни хаёл қилган чоғимда
кўп изтиробдан дилимга кучсизлик ва сустлик келади.
Дайр пири билан муғбача мени маст қилсалар
майхонадаги ёшу қаридан хурсандман.
Эй Фоний, ишқ водийларини босиб ўтишда
жигардан овқат, кўздан сув керак.
 Татаббўъи Мир
Чашмаи зиндагӣ омад даҳани он маҳи Нахшаб,
Баҳри сероб шудан сабзаи хат руста бад-он лаб.
Тифли мактаб шуда пири хирад андар раҳи ишқаш,
Шӯхи ман ҷилвакунон, чунки хиромад сӯи мактаб.
Сари моро чӣ раҳи он ки ба фитрок бибандӣ,
Ҳамчу гӯй ин шарафаш баски расад бар суми маркаб.
Ошиқонро, ки будӣ шева зи девонагӣ ошуб,
Зи ҳаё ғарқи арақ сохта он моҳи муаддаб.
Кай ба наъли суми рахшат маҳи нав ҳаст баробар,
К-ин зи сим асту вай аз чеҳраи ушшоқ музаҳҳаб.
Эй аҷал, ранҷа шав акнун, ки зи бемории ҳиҷрон. 
Баҳри ҷон доданам омад ҳама асбоб мураттаб.
Фониё, матлаби ту дайри фано шуд, чу дароӣ
Ҷуз маи софии равшан зи кафи муғбача матлаб.
 Ул Нахшаб ойининг оғзи ҳаёт булоғидир,
ундан сув ичиш учун хат сабзаси лабида ўсган.
Агар менинг шўхим жилва қилиб мактабга йўл олса,
ақл пири унинг ишқида мактаб боласига айланади.
Унинг фитрокига боғланиш учун бошимизга йўл бўлсин,
гўй сингари отинг туёғига етса, шу шараф унга етарли.
Ошиқларга девоналикдан телбалик қилиш одат эди,
уларни ул одобли ой ҳаёдан терга ботирди.
Отинг туёғидаги тақага янги ой қачон тенг бўла олади,
негаки, у кумушдану бу ошиқлар чеҳрасидан олтин рангдир.
Эй ажал, қадам ранжида қил, чунки айрилиқ беморлигидан
жон беришим учун барча асбоб муҳайё бўлди.
Фониё, сенинг истаганинг фано дайридир,
у ерга кирсанг муғбача қўлидан тиниқ ва равшан
шаробдан бошқа нарсани талаб қилма.
 Татабӯъи Хоҷа Салмон8
Дар чаман гулро назора кардам аз рӯи ҳабиб,
Тоза шуд ҷонам, к-аз ӯ омад ба ман бӯи ҳабиб.
Гул ба рӯяш андаке монанд шуд дар рангу бӯй,
Ҷо, ки бар фарқаш диҳам, ҳаст он ҳам аз рӯи ҳабиб,
Сели ашкам гар зи чо бирбуд хоҳам шуд ҳалок,
Бок набвад, гар бихоҳад бурданам сӯи ҳабиб.
Дар сари кӯяш ҳалокам, эй сабо, баҳри Худо,
К-аз паи мурдан мабар хоки ман аз кӯи ҳабиб.
Бандаи зулфи ту шуд сунбул, ғуломи сунбулам,
Бандаи онам, ки шуд ҳиндуи ҳиндуи ҳабиб.
Мурданам бошад зи тағйири мизоҷи нозукаш,
Бими қатлам кай бувад аз тундии хӯи ҳабиб.
Як сари мӯяш ба мулки ҳар ду олам кай диҳад?
Гарчи Фонӣ, дар заифӣ ҳаст чун мӯи ҳабиб.
 Чамандаги гулдан дўст юзини томоша қилдим,
ундан дўст ҳиди келгани учун (менга) қайта жон кирди.
Гул рангу исда унинг юзига бир оз ўхшайди,
бошимдан жой беришим ҳам дўст юз-хотири учундир.
Кўз ёшим сели мени оқизиб кетса, ҳалок бўламан,
агар дўст томон олиб борса  (ўлимдан ҳам) қўрқмайман.
Мен ёр кўйида ҳалок бўлганман, эй сабо, Худо ҳаққи,
ўлганимдан кейин тупроғимни дўст кўчасидан  олиб кетма.
Сунбул сенинг зулфинг бандаси бўлди, мен сунбулга банд,
дўст юзидаги холга қул бўлган кишининг ҳам қулиман.
Менинг ўлимим у нозик мижознинг ўзгарганидан бўлса,
унинг аччиғи тезлигидан менда ўлим хавфи қачон бўлгай?
Агар Фоний, заифликда дўстнинг соч толасидек бўлса (ҳам),
унинг (ёрнинг) бир тола мўйини икки олам мулкига
ҳеч қачон бермайди.
 Дар таври Хоҷа
Аз май тулӯъ кард чу дар соғар офтоб,
Акси ту офтоби дигар шуд дар офтоб.
Бин рӯи соқию маи равшан, ки халқро
Сӯзанд навъи дигар аз инҳо ҳар офтоб.
Шаб з-офтоби рӯи туву офтоби май,
Базмам чу рӯз шуд, чӣ кунам дигар офтоб?
Хуш оламест дайр, ки тоқаш бувад сипеҳр,
Он ҷо ба давру ламъаи май аҳмар офтоб.
Бошад даҳони хум зи маи равшан, эй ҳаким,
Дар кунҷи тира майкадаро анвар офтоб.
Зинҳор к-офтоби қадаҳро нуҳуфта дор,
То соир аст бар фалаки ахзар офтоб.
Аз шамъи май фурӯғи шабистони базм деҳ,
Пинҳон кунад чу дар тутуқи шаб сар офтоб.
3-он сон, ки моҳ тира бувад, з-офтоб ҳаст
Дар базми шоҳ тира зи ҷоми зар офтоб.
Султон Ҳусайни Хисрави Ғозӣ, ки бандагон-ш,
Соянд аз улувви макон сар бар офтоб.
То з-офтоб зебу фари оламаст, бод
Аз рахши тавсани ту ба зебу фар офтоб!
Фонӣ, зи дурди ҷоми маят бод баҳраманд,
К-аз нури раъй файз расонад бар офтоб.
 Косадаги майдан офтоб чиққанда,
У офтоб ичида сенинг аксинг яна бошқа офтоб бўлиб кўринди.
Соқийнинг юзи ва равшан майнинг кўрки  (бу икки офтоб)
ҳар бири халқни ўзгача куйдиради.
Қуёш юзингдан ва май қуёшидан тунги базм кундузга
айланган бўлса, бошқа қуёшни нима қиламан?
Майхона бир ажойиб оламки, унинг пештоқи бир осмондир,
бунда май даври-ю, оташин нурдан қизил офтоб бордир.
Эй донишманд, майхонанинг қоронғи бурчаги учун
равшан майдан тўлган хумнинг оғзи нурли офтобдир.
Кўк фалакда қуёш сайр қилиб юрар экан,
сен албатта қадаҳ қуёшини яширин сақла.
Агар қуёш кеча пардасига бошини буркаса,
базм шабистонини май шамъи нури билан ёритгин.
Қуёш чиққанда ой хира бўлгани каби,
шоҳимиз базмининг олтин жомидан қуёш хира бўлади.
Султон Ҳусайн хисрави Ғозийдир, унинг хизматидагилар
ўз  мартабаларининг  баландлигидан   бошлари   қуёшга етади.
Қуёшдан зебу зийнат оламда давом қилар экан,
сенинг тулпор отинг тақасидан қуёшга зебу зийнат бўлсин.
Фоний ўз раъйининг нуридан офтобга файз етказиш учун
жоминг қуйқасидан баҳраманд бўлсин.
 Дар таври Хоҷа
Баҳри умри ҷовидон шуд ҳар киро чизе сабаб,
Хизрро оби ҳаёту риндро оби инаб.
Гуфтаӣ, як тира шаб то рӯз ҳамдам бошамат,
Тиратар аз рӯзи ҳаҷри мо набошад ҳеч шаб.
Маънии маҷмуаи хубӣ ба хатту рӯи туст,
Дафтареро хуб дар як сафҳа кардӣ мунтахаб.
Дар малоҳат сад чу Юсуф бандаат шуд, эй ҳабиб,
Чун туӣ кони намак, чун созамат Юсуф лақаб?
Боиси айшаст ҳар-ч аз дард дорад чошнӣ,
Гиряи рӯзи висол орад ба ғамнокон тараб.
Гарчи васли дӯстро кас аз талаб кардан наёфт,
Лек он, к-ӯ ёфт, буд аз зумраи аҳли талаб.
Кай аҷаб бошад, тааҷҷуб аз хавоси бодаам,
Об, к-аш хосияти оташ бувад бошад аҷаб.
Нуктаи Маҷнун куҷо фаҳманд ҷуз аҳли чунун,
3-он ки қавли худ ба қонуни хирад дорад араб.
Расми ҷаври ёрро, Фонӣ, сабаб аз мо мапурс,
Нест чун аҳли фаноро расм пурсидан сабаб.
 Мангу умр учун ҳар кимга бир сабаб бўлди,
Хизрга оби ҳаёт, риндга эса узум суви сабабдир.
Бир қора тунда тонггача сенга ҳамдам бўламан дебсан,
ҳеч бир тун айрилиқ кунимиздан кўра қоронғуроқ эмас.
Сенинг хатингу юзинг гўзаллик мажмуасининг маъносидир,
бир дафтарни бир саҳифада яхши интихоб қилибсан.
Эй ҳабиб, Юсуфга ўхшаганларнинг юзтаси малоҳатингни қулидир,
сен туз конисан, қандай қилиб сенга Юсуф деб лақаб қўяман.
Дарддан таъм олган ҳар бир нарса айш учун сабабдир,
висол куни йиғиси ғамгинларга шодлик келтиради.
Гарчи киши талаб қилиш билан дўст васлини топмаган бўлса-да,
аммо уни топганлар талаб аҳли жумласидан бўлдилар.
Бодамнинг хосиятидан таажжуб қилиш ажаб эмас,
сувда олов хосиятлари бўлса ажабланарлидир.
Мажнуннинг нуктасини телбалардан бошқалар қаёқдан тушунсин,
чунки араб ўз сўзини ақл қонуни билан айтади.
Фоний, ёр жаври расмининг сабабини мендан сўрама,
чунки фано аҳлида сабаб сўраш расми йўқдир.
 Дил чу ояд фуруғи барқи он ораз ба тоб,
Сӯи хуршед оварад рӯ чун ба соя офтоб.
Дил чу дар гулшан фитод аз кӯи ӯ, шуд музтариб,
Бар замини хушк з-он сон, к-уфтад моҳӣ зи об.
Аз хаёли турраи ӯ метапам дар бехудӣ,
Чун касе, к-аз хоб ошуфта ҷаҳад ҳар дам зи хоб.
Ҷониби ҳар кас кунӣ таъҷил илло сӯи ман,
Гарчи бошад умрро бо ҳар касе яксон шитоб.
Пора кун дилро, ки нақши он узор ояд бурун,
Гул кушояд беҳ бувад, к-аз ғунча бошад дар ниқоб.
Ҳалқаҳои зулфат аз ораз ҳаметобанд сар,
Мисли аҳли куфр, к-аз имон намояд иҷтиноб.
Қатраи хай бар лабат, пеш орадам дар дил тараб,
Мазҷи об орӣ, фузун созад нишот андар шароб.
Соқӣ аз ҷоми лаболаб зоилам кун ҳуш аз он-к,
Беҳ, ки ҳам масти хароб афтам дар ин дайри хароб.
Гар ҳамехоҳӣ, ки ҳар дам маъние рӯй орадат,
Фониё, аз хоки пои аҳли маънӣ рӯ матоб.
 Ул юз ёғдусидан кўнгил ёришди, чунки
офтоб ёйилганда соя ҳам қуёш сари юзланиб ёришади.
Унинг кўйидан гулшанга тушган кўнгил,
сувдан қуруқликка тушган балиқдек типирчилади.
Киши ёмон тушлар кўриб уйқусида чўчиб тушгандек,
унинг зулфи хаёлидан бехудликда талпинаман.
Агарчи умр ҳамма билан бирдек шитоб қилади,
сен мендан бошқа ҳамманинг томонига шошиласан.
Кўнглимни тилиб ташла, токи ул юз сурати ичидан   
ғунчадек ниқобда бўлгандан кўра гул бўлиб очилган яхшироқдир.
Куфр эли мусулмонлардан узоқлашишини истагандек,
зулфинг ҳалқалари юзингдан ўзларини тортадилар.
Лабингдаги бир томчи тер, кўнглимда шодлик орттиради,
ҳа, шаробга сув қўшилса, сархушликни оширади.   
Эй соқий, тўла жом билан ақл-ҳушимдан айир,
бу хароб дайрда масти хароб бўлиб йиқилганим яхши.
Эй, Фоний, агар ҳар дам янги бир маъно юз кўрсатишинн истасанг,
маъно аҳли оёғининг тупроғидан юз ўгирма.
 Мухтараъ
Соқиё, бода чу резӣ ба қадаҳ баҳри тараб,
Кай тарабнок шавам, гар нарасони-ш ба лаб?
Аҷаб он нест, ки аз лаъли ту ёбем ҳаёт,
Бе лабат ин ки бувад зиндагӣ, ин аст аҷаб.
Зархариди ту бувад Юсуфи Мисрӣ дар ҳусн,
Нисбати банда ба шаҳ, нест ба ҷуз тарки адаб.
Талаби нуктаи мавҳуми даҳонат кардам,
Хирадам гуфт, ки он ҷо, ки набошад матлаб.
Арақи он зақан аст оби Хизр, к-аз лаби ӯ
Гашт моил ба тарашшӯҳ сӯи чоҳи ғабғаб.
Ақл, к-аз ишқ гурезад, чӣ тааччуб бошад,
Пири ақл аст бари ишқ чу тифли мактаб?.
Н-аз қаландарвашияст ин сару по барҳанагӣ,
Кафшу дастгор ба май ҷумла гарав шуд ин шаб.
Сабаби рифъати дунон зи фалак ҷустам гуфт:
«Сабаб ин дон, ки наёранд зи мо ҷуст сабаб».
Ринди майхора ки дар дайр шаробаш қут аст,
Қурбаташ ҷустани Фонист зи қурби машраб.
 Эй соқий, шодлик учун қадаҳга майни қуйсангу
у қадаҳни лабингга теккизиб узатмасанг, мен қандай
хурсанд бўлайин?
Сенинг лаъли лабингдан ҳаёт топишим  ажаб эмас,
лаъли лабингсиз ҳаёт кечиришим таажжубдир.
Ҳусн бобида Миср Юсуфи сенинг зархарид қулингдир,
қулни  подшоҳга  нисбат бериш  одобсизликдан  бошқа нарса эмас.
Оғзинг хаёлий нуқтасини талаб қилдим (кўзи илғамас
оғзингни кўрмоқчи бўлдим)
ақлим «бўлмаган нарсани талаб қилма», деди.
У нозаниннинг иягидаги тер ҳаёт сувидир,
(у тер) лабидан бағбақасига қатра-қатра томиб туради.
Ақл ишқдан қочса, бу ажабланарли эмас,
чунки ақл пири ишқ олдида мактаб боласи кабидир.
Менинг  яланғочлигим   қаландарлигимдан   эмас,
балки бу кеча кавш ва салламни майга гаров қўйганимдандир.
Пасткаш ва жоҳилларнинг баланд мартабаларда
туришлари сабабини фалакдан сўрганимда:
«Биздан муносиблик сабабини сўрамасликлари сабабдир», деди.
Дайрда майхўрлик қилувчи ринднинг шароби овқатидир,
Фонийнинг у билан яқинликни исташи маслакдошлигидир.
 Дар таври Хоҷа
Шукуфт чун гули рухсори соқӣ аз маи ноб,
Бинои зуҳди ман аз сайли бода гашт хароб.
Маро, ки нақди дилу дин бирафт дар сари май,
Зи ному нанг дар ин кӯҳна дайр худ чӣ ҳисоб?
Бинӯш бодаву девона бош дар олам,
Ки баҳри олами девонагист базми шароб.
Ҷавониясту, хумору баҳору оташи ишқ,
Биёр май, ки ҷунунро тамом шуд асбоб.
Чу амн хоҳӣ аз ин коргоҳи пурошӯб,
Маё зи майкада беруну бош масти хароб.
Чу кори умр шитоб аст, агар аз ӯ як дам
Таматтӯъе бувадат орзу, ба бода шитоб!
Агар хароб бувад хонаи ҷаҳон, чӣ ачаб,
Кӣ дид хона, ки обод монд бар сари об?
Бибояд охираш андар сари қадаҳ рафтан,
Ҳавои бода ба сар ҳар киро бувад чу ҳубоб.
Агар фано шуданат майл ҳаст чун Фонӣ,
Ба рӯят он чи расад аз сипеҳр, рӯй матоб.
 Тиниқ майдан соқийнинг юзи гулдек очилгани учун
менинг зуҳдим биноси бода селидан хароб бўлди.
Май устида дил ва динимнинг нақди кетгач,
бу кўҳна дунёда ору номус деган нарса қайси ҳисобга кирсин?
Май ичгину оламда девона бўл,
чунки шароб базми девоналик олами учундир.
Ёшлик,   хуморлик  баҳор  ва   ишқ  ўти  жамъ  бўлди,
энди май келтирки, девоналик учун ҳамма нарса танёрдир.
Бу серташвиш дунёдан тинчлик истасанг,
майхонадан ташқари чиқма ва доим масту хароб бўл.
Умр иши тезлик ва суръат билан ўтади, агар ундан бир
нафасгина баҳраманд бўлай десанг, май ичишга шошил.
Агар жаҳон уйи хароб бўлар экан, ажабланарли эмас,
чунки уйнинг сув устида обод турганини ким кўрган?
Ҳар кимнинг бошида ҳубоб каби май ҳаваси бўлса,
охир умр май устида кетмоқ (ўлмоқ) керак.
Агар Фоний каби йўқ бўлишга майлинг бўлса,
фалакдан нимаики келса юз ўгирмагин.
 Мухтараъ
Зи таб мабод судоъе бад-он ҷавон, ё Раб!
Ки садқаи сараш ин пири нотавон, ё Раб!
Зи ҳаҷр ё Рабу афғонам аз фалак бигзашт,
Туам халос намоӣ аз ин фиғон, ё Раб!
Бад-он умед, ки шояд ба моҳи ман бирасад,
Шаби фироқ расонам ба осмон, ё Раб!
Расид «ё Раб»-и ман шоми ғам ба маҷмаи дайр,
Чӣ бошад ар бути ман бишнавад аз он, ё Раб?!
Зи дайр муғбачаи маст шуд бурун сӯи шаҳр,
Зи аҳли зуҳд ба дайр эминаш расон, ё Раб!
Шудан ба кӯи риё шайхро хуш аст, мабод,
Маро ба ҷуз равиши кӯчаи муғон, ё Раб!
Чу саркашист тариқи риё, сари Фонӣ,
Шавад ба дайри фано хоки остон, ё Раб!
 Эй Раббим, у ёш нозанинга иситмадан бош оғриғи
пайдо бўлмасин, бу нотавон қари унинг садқаи сари бўлсин.
Ҳажридан «ё Раббим», деб афғон қилишим фалакдан ўтди,
эй Раббим, мени бу афғондан сен халос қилғайсан.
Менинг бу афғонларим у ойга етса деган умидда
фироқ кечаси афғонимни «ё Раб», деб осмонга етказаман.
Ғам шомида дайр йиғинига менинг «ё Раб»им етди,
менинг севгилим бу «ё Раб»ларни эшитса, нима бўларкин?
Муғбача  маст ҳолда майхонадан чиқиб, шаҳар томон кетди,
эй Раббим, (уни) зуҳд аҳлидан омон сақлаб, майхонага етказ.
Риё кўйида бўлиш шайхлар учун яхшидир,    
эй Раббим, менга майхўрлар кўчасидан бошқа жой ёқмайди.
Эй Раббим, риё йўли —ўжарлик йўлидир, шунинг учун
Фонийнинг боши фано дайрининг остонасида тупроқ бўлсин.
 Ихтироъ
Чун ба дайр омад зи баҳри хум шикастан мӯҳтасиб,
Шуд дили риндон, чу чашми шӯхи соқӣ музтариб.
Иҷтиноб афтод аҳли дайрро аз ваҳшаташ,
Аҳли дин набвад аҷаб гаштан зи шайтон муҷтаниб.
Офаташ афканд дар даври ҳарифон инқилоб,
К-аш ба ҷон офат расад аз даври чархи мунқалиб.
Шоми ҳиҷрон ҳумрати гардун чӣ бошад аз шафақ,
Гар нагашта оташи оҳам ба гардун мултаҳиб?!
Комгоронро накӯ дон, некӯиро иртикоб,
Он чу набвад, бад бувад гаштан бадиро муртакиб.
Ошиқию дардмандӣ пеша кун в-ар нестӣ,
Хешро бо аҳли дарду ишқ мекун мунтасиб.
Фониё, гар қатъи саҳрои фаноро толибӣ,
Боядат аз ботини пири муғон шуд муктасиб.
 Муҳтасиб хумни синдириш учун дайрга келганда
риндлар юраги соқийнинг шўх кўзларидек изтиробга тушди.
Унинг ваҳшатидан дайр аҳли ўзларини узоққа тортдилар,
дин аҳли шайтондан ўзини тортса ажабланарлик эмас.
Унинг офати улфатлар даврасини бузди,
ўзгарувчан чархнинг айланишидан унинг жонига офат етсин.
Агар оҳим ўти гардунгача чиқмаган бўлса,
айрилиқ шомида гардун  нега  шафақдек қизарди.
Комгорларни нек билгин-у, неклик қил,
чунки ёмон бўлиб, ёмонлик қилиш ёмондир.   
Ошиқлик ва дардмандликни пеша  қил, йўқса,
ўзингни дард ва ишқ аҳлига нисбат берма.
Фониё, агар фано саҳросидан ўтишни истасанг,
муғлар пири  ботинидан муктасиб бўлишинг керак.
 Ихтироъ
Зиҳӣ қадду узорат сар ба сар хуб,
Ба хубӣ бандаи ҳусни ту ҳар хуб.
Агар лутф аст, агар ҷавр аз ту, хуб аст,
Ки ҳар корат бувад аз якдигар хуб.
Вафо аз сарвқаддон бошад он навъ,
Ки нахли хубро бошад самар хуб.
Мабин, эй наргис, он гулро, ки бошад
Назар аз мардуми соҳибназар хуб.
Агар Юсуф наку нанмуд пешат,
Бари хуршед нанмояд қамар хуб.
Ту хубӣ, не парию ҳур, оре
Бари мо хуб нанмояд магар хуб.
Машав, Фонӣ, ба ҳарфу нуктагирӣ,
Зи килки сунъ агар зиштаст, агар хуб.
 Ажойиб қоматинг билан рухсоринг бошдан-оёқ гўзалдир,
гўзаллик бобида ҳар бир чиройли сенинг ҳуснинг бандасидир.
Агар сен тарафдан лутф бўлса ҳам, ёки жабр бўлса ҳам
гўзалдир, чунки ҳар бир ишинг бир-биридан гўзал.
Яхши ниҳолнинг меваси қандай лаззатли бўлса,
Сарв қоматларнинг вафоси ҳам шунчалик яхши бўлади.
Эй наргис, сен у гул (маҳбуб)га қарама,
гўзалларга қарашлик соҳибназарларга ярашади.
Қуёш қошида ой гўзал бўлмагани каби,    
Юсуф сенинг қошингда чиройли кўринмайди.    
Парилар, ҳурлар гўзал эмаслар, сен гўзалсан,
чунки бизнинг кўзимизга фақат гўзалларгина гўзал
кўринади, холос.
Эй, Фоний, қудрат қаламидан ёмон ёки яхши
бир нарса содир бўлса, у тўғрида сўз очма.
 Дар таври Хоҷа
Маро, ки ғарқа шудам дар миёни баҳри шароб,
Халос кай бувадам ҷуз ба киштии маи ноб?
Румузи нашъаи май, эй, ки дарнамеёбӣ
Кунун, ки ҷоми маят медиҳам ба каф, дарьёб!
Даромадӣ чу ба дайри муғон ба саҷдаи бут,
Ишорат ар кунадат пири дайр, рӯй матоб!
Дилам зи сина бурун шуд, ки гӯшае гирад,
Зи абрӯи ту шудаш ҷой, гӯшаи меҳроб.
Хуш он шабе, ки ман аз сархушӣ ҳамесудам
Ду дида бар кафи пои ҳабибу ӯ дар хоб.
Хароб гашт зи май соқию, дилам з-ӯ маст,
Чи айби бехудӣ аз дил, ки ҳаст масти хароб?!
Бигуфтамаш: чӣ шитобат ба рафтан аст, эй умр?
Бигуфт: умр чу гуфтӣ магӯ, дигар машитоб!
Биё, ки махфии ду кавнат ошкор кунам,
Ба шарти он, ки нахустам диҳӣ ду ҷоми шароб
Ҳисоби субҳа бимон, зоҳидо, фано бигзин,
Зи тоату туву Фонӣ, дар ин ҷаҳон чӣ ҳисоб?
 Хуш он шабе, ки ман аз сархушй ҳамесудам
Ду дида бар кафи пои ҳабибу ў дар хоб.
Хароб гашт зи май соқию дилам з-ў маст,
Чи айби бехудй аз дил, ки ҳаст масти хароб.
Бигуфтамаш: чй шитобат ба рафта аст, эй умр?
Бигуфт: умр чу гуфтй, магў дигар машитоб.
Биё, ки махфии ду кавнат ошкор кунам,
Ба  шарти он ки нахустам диҳй ду чоми шароб.
Ҳисоби субҳ  бимон, зоҳидо, фано бигзин,
Зи тоати туву Фонй, дар ин чаҳон чй ҳисоб?
Мен шароб денгизи ўртасида ғарқ бўлганман,
тиниқ май кемаси ёрдам қилмаса, қачон халос бўламан?
Эй май нашъасининг ишора ва рамзларини топа олмаган одам,
энди бир пиёла майни қўлингга бераман, у рамз ва ишораларни
топгил. Муғлар дайридаги жононга сажда қилмоқ учун кирган
бўлсанг, дайр пири нимага ишорат қилса, бўйин товламай адо эт.
Бир кунжакдан жой олиш учун дилим кўксимдан чиққан
эди, қошинг меҳрибон кунжидан жой олди.
Қандай ажойиб кеча эдики, мен кайф билан кўзларимни
жонон оёғига суртар эдиму, у ухлаб ётар эди.
Май таъсири билан соқий ҳушдан кетди, мен  (эсам) соқийдан маст
бўлдим, ҳушдан кетганнинг масти бўлган дилга бехудлик айб эмас.
Умр (маҳбуб)га хитоб қилиб: «Нима учун мунча шитоб
билан кетяпсан?» дедим. у айтди:
«Мени умр дедингми, (энди) «шитоб қилма» дема».
Кел, икки дунё сирини очиб бераман, лекин шартим шуки,
аввал икки пиёла май бергайсан.
Эй зоҳид, тасбеҳингни кўп ҳисоблаб (ўгириб)
ўтира берма, фано йўлини ушла,
сен билан Фонийнинг тоат-ибодати бу жаҳонда ҳисобга қўшилмайди.
 Дар таври Махдуми Нуран.
Ману зи ҳаҷри маҳе нолаву фиғон ҳар шаб,
Фиғону нола расондан ба осмон ҳар шаб.
Зи ишқи тозаҷавоне бигӯ, чӣ гашт, расид
Ҳазор ҷавр ба ин пири нотавон ҳар шаб?.
Паи назора ба кунҷе ниҳон шавам, ки равад
Зи базми шаҳ ба сӯи хона он ҷавон ҳар шаб.
Ба кӯи ӯ ману ӯ, ҳам ба кӯи дилбари хеш
Аз ӯ ниҳон ману ӯ, ҳам зи ман ниҳон ҳар шаб.
Замон-замон фиканам хешро ба кӯяш, лек
Сагон бурун фиканандам кашон-кашон ҳар шаб.
Ҳарифи базми ту хосон, маро бас ин, ки ниҳам
Сари ниёз бар он хоки остон ҳар шаб.
Ба кӯи ӯ, ки ҳазорон балост, эй Фонӣ,
Нагуфта тарки сару ҷон, машав равон ҳар шаб.
 Менинг ишим бир ой юзлининг ҳажридан ҳар кеча нолаю афғондир,
фиғону нолани ҳар кеча осмонга етказаман.
Тоза ишқдан навқирон йигитга нималар етдн, айт, ҳар кеча
бу кекса нотавонга мингларча жабр ва зулм етади.
У гўзал ҳар кеча подшоҳ базмидан, ўз уйи томон ўтганида,
бир кўриб қолиш учун бир кунжакда яшириниб тураман.
Ҳар кеча мен унинг кўйида, у эса ўз дилбарининг кўйида,
мен унга кўринмайман, у ҳам менга кўринмайди.
Гоҳ-гоҳ ўзимни унинг кўйига ташлайман, ҳар кеча
унинг итлари судрай-судрай мени ташқарига чиқариб ташлайдилар.
Сенинг базминг аҳллари улуғ кишилардир,
бошимни остонанг тупроғига қўйсам, менга шу бас.
Эй, Фоний, унинг кўйида мингларча балолар бордир,
бош ва жонингдан кечмагунча, ҳар кеча у ерга бораверма.
 Дар таври махдумӣ
Ба мастӣ дар дилам гардад хаёли рӯи ёр имшаб,
Ки созад ҳар замоне гиряам беихтиёр имшаб.
Ба ҳоли шамъро гар дил бисӯзад, гӯ сари худ гир,
Ки дар ҳиҷрон маро то субҳидам ин аст кор имшаб.
Хаёли он парӣ дорад бад-он ҳолам, ки мехоҳам,
Ки рӯ бар кӯҳу саҳро оварам девонавор имшаб.
Тамошоро шуда ҳамсоягон бар бомҳо ҳайрон,
Ки ин Маҷнун дигар аз гиря гашта беқарор имшаб.
Агар оби сиришкам ғарқа созад, носеҳо, аз панд
Забон кӯтоҳ кун, моро даме бо мо гузор имшаб.
Чунин к-аз гиря сар бар н-орам имшаб, ҳам бувад аз ҳаҷр,
Дигар з-он ҳам, ки ҳастам аз халоиқ шармсор имшаб.
Малулам аз ҳаёт, эй дил, аҷаб гар корвони умр,
Наҳоҳад бар ғарибистони уқбо баст бор имшаб.
Бидеҳ ҷоми видоъ, эй соқии даврон, ки мехоҳад,
Ки аз ҷисми ҳазин фурқат гузинад, ҷони зор имшаб.
Ҳазорам шаб расид эй, Фонӣ, аз ҳиҷрон ба рӯз, аммо
Набинад рӯи рӯз, ар худ бувад чун ман ҳазор имшаб.
 Бу кеча маст    эдим, дилимда ёрим рухсорининг хаёли пайдо бўлди,
шу сабабдан бу кеча ўқтин-ўқтин беихтиёр йиғладим.
Агар шамънинг дили менинг ҳолимга ёнса, айтгинки,
ўз бошингни олиб, ўз ишинг билан бўл,
(чунки)  бу ҳижрон кечасида эрталабгача (менинг) ишим шу
(ёнишдир). Бу кеча у парининг хаёли билан шундай ҳолдаманки,
тоғу тошларга девоналардек чиқиб кетгим келади.
Мени томоша қилиш учун қўшниларим томга чиқиб,
ҳайрон бўлдилар:
«Бу бечора мажнун яна бу кеча йиғлаб беқарор бўлди», дедилар.
Менинг кўз ёшларим ғарқ қилса ҳам, эй насиҳатгўй,
насиҳатдан тилингни тийиб, бу кеча мени ўз ҳолимга қўй.
Бу кеча бошимни йиғидан кўтара олмаслигим ҳам
ҳижрон дардидан, ҳам халойиқдан уялганимдандир.
Эй дил, мен ҳаётдан бездим, агар умр корвони бу кеча
ўз юкини боғлаб,
охират ғарибхонасига сафар қилмаса, таажжубда қоламан.
Эй даврон соқийси, видоъ жомини бергинки, бу кеча
бечора жоним ғамгин жисмимдан жудо  бўлмоқни истайди.
Эй Фоний, айрилиқдан мингларча кечалар кундузга етди,
(аммо)  менга ўхшаганлардан мингтаси бўлса ҳам,
кундуз юзини кўрмайди.
 Дар таври Хоҷа
Манаму майкадаву муғбачаи маст имшаб,
Ҳар дам аз мастии ӯ дода аз даст имшаб.
Чун парӣ ҳар нафас аз ҷилваи мастонаи ӯ,
Карда чун аҳли ҷунун наъраи пайваст имшаб.
Даст чун турра гаҳе бар зақанаш карда дароз,
Гаҳ чу гесӯ шуда зери қадамаш паст имшаб.
Мумкинам нест халосӣ зи ду зулфаш, ки шудаст,
Дил ба ҳар ҳалқа аз он силсила побаст имшаб.
Шамъи он чеҳра чу парвона вуҷудамро сӯхт,
То нагӯӣ асар аз ҳастии ман ҳаст имшаб.
Бути тарсо маям аз майкада чандон паймуд,
Ки дили шефта аз нанги худӣ раст имшаб.
Ҳуш то рӯзи ҷазо рӯ надиҳад Фониро,
Инчунин к-аз кафи он муғбача шуд маст имшаб.
 Бу кеча мен-у майхона ва маст муғбачадир,
унинг мастлигидан ҳар дам юракни қўлдан берганман.
Унинг пари каби ҳар нафас мастона жилва қилишидан
телба одамлардек бу кеча пайваст наъралар тортаман.
Бу кеча қўлимни гоҳида туррадек бағбақасига узатаман,
Гоҳида сочдек қадами остида паст бўламан.
Икки зулфидан қутилишим мумкин эмас,
чунки бу кеча юрагим ул занжирнинг ҳар бир ҳалқасига
боғланиб қолган.
Ул чеҳранинг шамъи бу кеча вужудимни парвонадек куйдирди,
менинг борлиғимдан асар қолди деб бўлмайди.
Тарсо бу майхонадан шунча май ичирдики,
шайдо юрак бу кеча ўзлик номусидан озод бўлди.
Фонийга жазо (қиёмат) кунигача ҳуш юзланмайди,
чунки у бу кеча ул муғбача қўлидан май ичиб маст бўлди.
 Мухтараъ
Расид паричеҳра мастона имшаб,
Зи мастӣ маро сохт девона имшаб.
Маро кулбаи бехудию ҷунун шуд
Аз он партави рӯ парихона имшаб.
Чӣ шамъи таҷаллӣ намуд он, ки мегашт,
Малоик ба давраш чу парвона имшаб?
Зи ганҷи висолаш иморат пазируфт,
Маро кунҷи торики вайрона имшаб.
Зи шавқи маи васли ӯ бувад наздик,
Ки пур созадам чарх паймона имшаб.
Ба бому дарам аз паи ин тамошо,
Фурӯ рехта хешу бегона имшаб.
Ба ин нашъаи ишқу май гашт Фонӣ,
Ҳама умр девона, танҳо на имшаб.
 У пари чеҳра бу кеча маст бўлиб келди,
мастликдан мени бу кеча девона қилди.
Бу кеча менинг бехудлик ва жунунлик кулбам
ул парининг чеҳраси сочган нурдан парихонага айланди.
Бу кеча қандай бир шамъ нур сочдики,
малаклар унинг атрофида парвонадек айланар эди.
Бу кеча у (маҳбуб)нинг васл хазинасидан
қоронғу хароба кулбам обод бўлди.
Бу кеча унинг васли майининг шавқидан
фалак паймонамни тўлдираёзди.
Бу кеча шу томоша учун тому эшикларимдан
қариндошу бегоналар ёпирилиб томоша қилгани келишди.
Фоний бу ишқ ва май нашъаси билан
(фақат) бу кечагина эмас, бир умр девонадир.
 Дило, ба кӯи муғон ҷоми хушгувор талаб,
Зи дасти муғбачаи шӯхи гулъузор талаб.
Ҳароратам ба дил аз лаъли оташини касест,
Паи муолиҷа ёқути обдор талаб.
Ба тира сохтани рӯзгори аҳли вафо,
Зи ҳачри ӯ ҳама оини рӯзгор талаб.
Гарат бувад ҳаваси кимёву меҳргиё,
Зи халқ ростиву аҳди устувор талаб.
Нагӯямат биншин аз талаб, агарчи беҳ аст,
Як илтифот зи матлуб аз ҳазор талаб.
Мачӯ зи оинаи бахт чеҳраи мақсуд,
Зи наъли тавсани он нозанин савор талаб.
....................................................
Чу ёфтиш, наёяд дигар ба кор талаб.
 Эй дил, муғлар кўйида хушгувор жом иста,
гул юзли шўх муғбачанинг қўлидан талаб қил.
Юрагимдаги ҳарорат бир кишининг ўтдек лаълидандир,
Давоси учун обдор ёқутни иста.
Вафо аҳлининг рўзғорини қора қилиш учун,
унинг ҳажридан рўзгорнинг барча одатларини талаб эт.
Агар кимё ва меҳригиёни ҳавас қилсанг,
халқдан тўғрилик ва аҳдида туришни талаб қил.
Матлубнинг бир илтифоти юз талабдан яхшироқ бўлса
ҳам, талабдан кеч деб айтмайман.
Бахт кўзгусидан мақсуд чеҳрасини излама,
отга минган ул нозаниннинг оти наълидан иста.
....................................................
агар топсанг, бошқа талаб қилиш керак бўлмайди.
 Татаббӯъи баъзе аз зурафои замон
Чу шуд шабеҳи лабат лаъли ҷонфизои шароб,
Маро зиёда шавад дам ба дам ҳавои шароб.
Баҳор дилкашу гулҳои хуш бидеҳ, соқӣ,
Қадаҳ, ки фасл чунин дорад иқтизои шароб.
Чи шамъ сӯи шабистони мо барӣ, ки бас аст
Фурӯғи моҳи рухи соқию сафои шароб.
Ба фарқ гарди мазаллат, ба каф шикаста сафол,
Ба кӯи майкада набувад чу ман гадои шароб.
Шаҳ ар диҳад силаи шеър мулки Ҷамшедам,
Зи баҳри маҷлиси риндон кунам баҳои шароб.
Макун зи айни ҳаётам қадаҳ пур, эй соқӣ,
Қи оби Хизр набошад маро ба ҷои шароб.
Марост қути ҳаёт аз шароб, эй Фонӣ,
Чаро ки қути ҳаётам бувад барои шароб.
 Жон бағишловчи шароб сенинг лабингга ўхшагач,
менда шароб орзуси дам-бадам ортади.
Баҳор дилкаш бўлди, гуллар очилди, эй соқий, қадаҳ бер,
чунки бундай фасл шаробни тақозо қилади.
Бизнинг шабистонимизга нима учун шамъ кўтариб келасан?
Ой юзли соқий ва тоза шаробнинг нури биз учун кифоя-ку.
Бошида хорлик тупроғи ва қўлида синган сафоли бўлган
мен янглиғ шароб гадойи майхона кўйида йўқдир.
Башарти шоҳ менинг шеърим учун Жамшид мулкини ҳадя қилса,
уни мен риндлар мажлисида ичилган шароб учун тўлайман.
Эй соқий, ҳаёт сувидан қадаҳимни тўлдирма,
чунки Хизр суви менинг учун шароб ўрнини боса олмайди.
Эй Фоний, ҳаётим озуқаси шаробдан бўлгани сабабли,
ҳаётим ҳам шароб учундир.
 Мухтараъ
Ба субҳ тоибам аз меҳнати хумори шароб,
Вале ба шом дигар дорам интизори шароб.
Ҳазор тавба кунам, чун кунам, намемонад
Пиёла, чунки ба давр омад ихтиёри шароб?.
Шаробу ишқ сияҳ кард рӯзгори маро,
Қи рӯзи ишқ сияҳ боду рӯзгори шароб.
Салоҳу зуҳд зи ман н-ояд, эй рафиқ, ки ман
Ба ҳеҷ кор наёрам шудан зи кори шароб.
На саргарон зи хуморам, ки ҳастам, эй соқӣ,
Зи шайну мастии дӯшина шармсори шароб.
Раҳонад аз ғами олам даме, аҷаб набувад,
Агар чунин шуда бошам асиру зори шароб.
Фароғ ёфт зи Фирдавсу Кавсараш Фонӣ,
Чу шуд ба кӯи харобот ҷуръахори шароб.
 Шароб хуморининг азобидан тонг отганда тавба қиламан,
лекин шомда (яна) шароб ичишга интизор бўламан.
Минг марта тавба қилсам ҳам, найлайки,
пиёла айлантирилганда менда ихтиёр қолмайди.
Шаробу ишқ рўзгоримни қаро қилди,
(энди)   ишқнинг куни ҳам, шаробнинг рўзғори ҳам қора бўлсин.
Эй дўст, парҳезгорлик менинг ишим эмас,
чунки шароб ичишдан бошқа ҳеч иш қўлимдан келмайди.
Эй соқий,  бошимнинг оғирлиги  махмурликдан эмас,
лекин кечаги мастликнинг тўполонидан хижолатдаман.
Менки шаробга шунчалик асиру зор бўлган эканман,
шароб агар мени бир нафас олам ғамидан қутқарса, ажаб эмас.
Фоний харобот кўйида шаробхўрлик қила бошлагач,
Жаннату Кавсардан халос топди.
 Дар ҷавоби шеъри гузашта
Чунон шудаст рухат гул-гул аз баҳори шароб,
Ки дигарам ба дил афканд хор-хори шароб.
Балохӯрони хароботи ишқро дар дил
Чи фитнаҳо, ки дарояд зи раҳгузори шароб.
На аз хумор бувад саргарониям ҳар субҳ,
Хиҷил зи мастии дӯшам гаҳи хумори шароб.
Зи баҳри дафъи хиҷолат дигар чу бояд май,
Бад-ин баҳона кашам боз интизори шароб.
Ба гирди шираи май уфтода мастон бин,
Зи санги фитна, ки меояд аз ҳисори шароб.
Сабӯкашони маи ишқро чу уштури маст,
Ба роҳи дайр кафандоз бин зи бори шароб.
Кунад зи софдилӣ сад ҳазор пардадарӣ,
Агарчи шишаи май гашт пардадори шароб.
Маро чӣ орӣ гадоии май ба кӯҳна сафол,
Ба кӯи майкада гаштам чу ҷуръахори шароб.
Магӯ ба дайри муғон аз чӣ маст шуд Фонӣ,
Зи дасти муғбачагонаш, чӣ ихтиёри шароб?!
 Шароб баҳоридан юзинг шунчалар гул-гул очилибдики,
кўнглимга қайтадан шароб орзусини солди.
Ишқ хароботи балохўрларининг дилларига
шароб кайфидан турли фитналар жойлашади.
Ҳар тонг вақтида бошимнинг оғриши хумордан эмас,
кеча шароб ичиб маст бўлишимнннг хижолатидандир.
Хижолатдан қутулиш учун яна май керак,
шу баҳона билан шаробга яна интизор бўламан.
Май ширасининг атрофида мастларнинг йиқилиб ётишларини қара,
уларнинг бошига шароб қўрғонидан қандай фитна тошлари ёғилади?
Ишқ майини кўзлаб ичувчилар бамисоли маст туя каби
шароб юкидан дайр йўлида оғизларидан кўпиклар сочадилар.
Май шишаси шаробга парда бўлиб турса ҳам, унинг
софдиллиги шундайки, юз мингларча пардаларни
йиртади (сирини очади).
Майхона кўҳна сафоли билан тиланиб майхўр
бўлганимдан (кейин),
гадойлик қилиш менга нега ор бўлсин?
Фоний муғлар дайрида нимадан маст бўлди дема,
муғбачаларнинг қўлидан маст бўлди-да, йўқса
шаробнинг қўлидан нима келарди?
 Дар таври Хоҷа
Моҳам аз базми сабӯҳ омад бурун масти хароб
Ҷилвагар афтону хезон чун зи Машриқ офтоб.
Рафт аҳли анҷуман ҳар сӯй чун анҷум фурӯ,
Чашмашон шуд субҳдам чун чашми наргис масти хоб.
Ӯ маро чун дид сармастона карда арбада,
Кард бо сад қаҳри лутфомез ин навъам хитоб:
«К-эй ту — аз ноқобили мардуми базми хоси мо,
Балки аз бетолеъӣ афтода дар ҳаҷрат азоб.
Ҷой он дорад, ки бар фарқи ту ронам теғи қатл,
То ки аз хунат ҳама рӯи замин гардад хизоб.
Дар чунин субҳе, ки буд аҳбоб бо мо боданӯш,
Ту шуда ғоиб, магар з-ин базм будат иҷтиноб?»
Ман ниҳода бо ҳазорон ларза ораз бар замин,
Бар забонам сад сухан, аммо киро ҳадди ҷавоб.
Дид чун ҳолам дигаргун гашту ҳол аз даст рафт,
Ханда зад в-онгаҳ зи соқӣ ҷуст як ҷоми шароб.
Гуфт: «Эй Фонӣ, бигир ин май, зи дасти мо бинӯш!»
Чунки, нӯшидам, сӯи мулки адам кардам шитоб.
 Менинг ойим тонг базмидан масту хароб чиқди,
шарқдан чиққан қуёшдек йиқилиб, туриб жилва қилиб чиқди.
Анжуман аҳли юлдузлардек ҳар томон кетиб йиқилдилар,
кўзлари субҳидамда наргис кўзидек уйқудан маст бўлди.
У мени мастлик билан тўполон қилганимни кўриб,
юз лутфомуз қаҳр билан бундай хитоб қилди:
«Эй, сен ноқобиллигидан хос базмимизга киритилмаган,
балки толе йўқлигидан айрилиқ азобида қолган киши!
Бошингни қатл тиғи билан чопсам, токи бутун
ер юзи қонинг билан бўялса сазовордир.
Дўстлар биз билан бода ичган шундай бир тонгда
сен ғойиб бўлдинг, ё бу базмдан ижтинобинг бор эдими?»
Мен минг титроқ билан юзимни ерга қўйдим,
тилимда юз сўз, аммо жавоб айтишга кимнинг ҳадди сиғади?
Ҳолим бошқача бўлиб, ўзимни йўқотиб қўйганимни кўргач,
у кулди ва ўша онда соқийдан бир жом шароб олди.
Деди: «Эй, Фоний, қўлимдан ушбу майни олиб ич!»
майни ичдим-у, адам мулки (йўқлик)  сари шитоб қилдим.
 Татаббӯъи Хоҷа
Матлаи субҳи азал талъати дарвешон аст,
Махзани нақди абад хилвати дарвешон аст.
Шамъи хуршед, ки гулзори ҷаҳон равшан аз ӯст,
Гуле аз базмгаҳи нузҳати дарвешон аст.
Ҷоми Ҷамшед, к-аз ӯ кори ҷаҳон аст аён,
Як сафоли кӯҳан аз сӯҳбати дарвешон аст.
Арши аъзам, ки бувад боли малак чорӯбаш,
Қуббаи боргаҳи ҳашмати дарвешон аст.
Тойири қудс, ки бар Арш нишеман дорад,
Пайки пайғомдеҳи ҳазрати дарвешон аст.
Чархи атлас, ки мукаллал ба дури анҷум гашт,
Пардае аз ҳарами исмати дарвешон аст.
Магаси хайли хавотир чу ба дил кард ҳуҷум,
Ронданаш з-остини раъфати дарвешон аст.
Гар чаҳад тири бало ҳар тараф аз шасти қазо.
Боз гардонданаш аз ҳиммати дарвешон аст.
Фониё, равшании вақт зи дарвешон ҷӯӣ,
К-ин кушод аз назари раҳмати дарвешон аст.
 Азал тонгининг чиқадиган жойи дарвешлар дийдори бўлиб,
абадий нақдина хазинаси дарвешларнинг хазинасидир.
Жаҳон гулзорини ёритувчи қуёш шами
дарвешларнинг пок базмгоҳидан бир гулдир.
Дунё ишлари кўриниб турадиган Жамшид жоми,
дарвешларнинг суҳбатидан  бир кўҳна сафолдир.
Малоикалар қаноти билан супуриладиган Арши аъзам
дарвешлар боргоҳининг ҳашаматли қуббасидир.
Тураржойи Арш бўлган муқаддас қуш
дарвешлар  остонасига  хабар   келтирувчи  элчидир.
Юлдузлар инжуси билан безалган осмон атласи
дарвешлар исмат ҳарамининг пардасидир.
Хавотирлик пашшалари кўнгилга ҳужум қилганда
уларни ҳайдаш дарвешларнинг меҳрибонлик енгидандир.
Агар тақдир ёйидан ҳар тарафга бало ўқи отилса,
уни қайтариш дарвешларнинг ҳимматидандир.
Эй Фоний, вақтнинг ёруғлигини дарвешлардан изла,
чунки бу очилиш  (кушод) дарвешларнинг раҳмат
назари билан бўлади.
 Татаббӯъи Шайх
Эй ба гаҳи ҷилва, қомати ту қиёмат,
Он қади раъно қиёмат аст, на қомат.
Гоҳи хиромат ҳазор ҷон бадар аз тан,
Гар биравад, гӯ бирав, ту бош саломат.
Бе ту даме гар занам, ки мурдан аз он беҳ,
Гар дами Исост, ҳаст ҷои надомат.
Нест ғамам аз маломате, ки кунад шайх,
Ғам нахуранд аз маломат аҳли маломат.
Равза хуш аст аз барои сайру тамошо,
Гӯшаи кӯят, вале зи баҳри иқомат.
Ишқ чӣ қотил бувад, ки куштаи ӯро,
Ҳаст ҳама ҷониби қатил ғиромат.
Фонӣ, агар тарки нангу ном бигирӣ,
Беҳ, ки ҳама халқрост нанг зи номат!
 Сен жилва қилган пайтингда қоматинг қиёматдир.
У раъно қоматинг, қомат эмас қиёматдир.
Агар хиром қилган чоғингда юз жон тандан чиқса
майли чиқаверсин, сен саломат бўлсанг бас.
Сенсиз бир нафас олгандан ўлганим яхшироқдир,
агар у Ийсо нафаси бўлса ҳам пушаймон қиламан.
Шайх маломат қилса мен бундан қайғурмайман
маломат аҳли маломатдан ғам емайдилар.
Сайру тамошо қилиш учун равза яхши,
аммо истиқомат қилишга кўйинг гўшаси яхши.
Ишқ қандай қотилдирки, ҳамиша қатл товони
у ўлдирган кишиларнинг бўйнига тушади.
Эй Фоний, ҳамма халқ номингдан ор қилади,
шундай экан номусу номдан кечсанг яхшироқдир.
 Татаббуъи Мир
Хаёли муғбачагон то даруни ҷони ман аст,
Ба кӯи дайри муғон нолаву фиғони ман аст.
Каманди зулфи буте ин ки сохтам зуннор,
Даруни дайр ба ҳар базм достони ман аст.
Бубин ба софии соғар, дар ӯ ба ҳумрати май,
Ки он нишонае аз ч-ашми хунфишони ман аст.
Ба Кӯҳкан нигару Бесутун, ки он гӯӣ,
Дили тапандаву ин як ғами гарони ман аст.
Магӯ фитода ба май мӯе аз даҳони сабӯ,
Ки дар сиришки мижа ҷисми нотавони ман аст.
Чу ман ба нестӣ аз бенишонӣ афтодам,
Дар ин раҳ он ки зи худ нест шуд, нишони ман аст.
Ҳазор теғи ҷафо гар кашӣ, натобам рӯй,
Мабош ранҷа, гар аз баҳри имтиҳони ман аст.
Ба лутфи бикри маонӣ нигар дилову мапурс,
Ки аз куҷост, ки гулҳои гулистони ман аст?!
Супурд нақди дилу ҷон ба махзанат Фонӣ,
Дигар магӯ, ки аз они ту ё аз они манаст.
 Жонимда то муғбачалар хаёли бор,
муғлар дайри кўйида менинг нолаю фиғонимдир.
Бир санамнинг сочи арқонини зуннор қилганимдан бери,
дайр ичра ҳар базмда менинг достонимдир.
Соғар тиниқлигини, ундаги майнинг қизиллигини кўргин,
у менинг қон сочувчи кўзимдан бир нишонадур.
Кўҳканга қара, Бесутунга ҳам, гўё у
менинг талпинган юрагим-у, бошқа бир оғир ғамимдир.
Майга кўза оғзидан бир қил тушибди демагин, у
киприкда  турган ёшдаги менинг нотавон жисмимдир.
Мен бенишонлигимдан йўқликка тушдим, шунинг учун бу
йўлда ўзидан кечганлар менинг нишонимдир.
Агар мени синаш учун қийналаётган бўлсанг, ўзингни қийнама,
минг жафо тиғи урсанг ҳам юз ўгирмайман.
Эй, дил, маъно қизларининг гўзаллигини кўргину
қаердалигини  сўрама, улар  менинг гулистоним гулларидир.
Фоний, дилу жон нақдини хазинага топширди,
булар сеникими ёки меникими деб бошқа сўрама.
 Татаббӯъи Хоҷа
Чу сархушам дигар, эй пири дайр, аз карамат,
Хуш аст, гар сари худ барнадорам аз қадамат.
Чӣ айб, дам ба дам ар хоки кӯи дайр шавам,
Зи нашъае, ки диҳад бодҳои дам ба дамат.
Гуноҳи оташи ишқ, эй фаришта, пур манавис,
Ки дар нагирад аз ин шӯълаи бало қаламат.
Даруни пардасароят чӣ гуна ёбам роҳ?
Гаҳе, ки боди сабо нест маҳрами ҳарамат.
Чӣ сон кашам рақами айш бар саҳифаи дил,
Ки ҷо намонд зи бас доғҳои дарду ғамат?.
Бад-он шамоили матбӯъ хоҳам, эй маҳваш,
Ки сина чок занам, дар миёни ҷон кашамат.
Шудӣ чу қалб сипаҳ дардро, дило, чӣ аҷаб,
Агар зи шӯълаи ишқи бутон бувад аламат?!
Вуҷуди чарх адам дону хешро хуш дор,
Ки пеши ӯст мусовӣ вуҷуд бо адамат.
Хаёли васл бурун кун зи хотир, эй Фонӣ,
Ки бас ҳақирию ӯро зи ҳад бурун азамат.
 Эй майхона пири, мен сенинг карамингдан ширакайфдирман,
бундан кейин бошимни қадамингдан кўтармаганим яхши.
Дам-бадам бериб турган майларингнинг нашъаси билан
майхона кўйида тупроқ бўлсам, нима айб.
Эй  фаришта, ишқ ўтининг гуноҳини батафсил ёзишга уринма,
тағин бу бало алангаси билан қаламинг ёниб кетмасин.
Сабо ели ҳарамингга маҳрам бўлолмайдиган чоғда,
саропардангга бориш учун мен қандай йўл топайин?
Дарду ғамингнинг доғлари кўплигидан (дилда)  жой қолмагач,
дил саҳифасига айш рақамини қандай ёзайин?
Эй ой юзли, сен шундай ёқимли ва чиройлисанки,
кўксимни ёриб, жонимга жо қилиб юборгим келади.
Эй дил, сен дард лашкарининг қалбидадирсан,
агар маҳбублар ишқининг алангасидан қўлингда байроқ
бўлса, таажжуб эмас.
Чарх вужудини йўқ деб бил ва ўзингни хурсанд қил,
чунки у чарх олдида бору йўқлигинг баравардир.
Эй Фоний, висол хаёлини хотирингдан чиқар,
чунки сен жуда ҳақирсан ва у ҳаддан ташқари буюкдир.
 Чафову ҷаври туам бар дил аст лутфу иноят,
Ба шукр натавонам адо, чӣ ҷои шикоят.
Паи сабӯҳ шаби тира раҳ ба майкада бурдам,
Магар, ки ҳиммати пири муғон намуд ҳидоят.
Рабуд ҳӯши диламро ба ишва мастии соқӣ,
Чи май, ки кайфияташ ночашида кард сароят.
Шароби талх басе хӯрдам зи соғари даврон,
Валек ҷоми маи ҳаҷр мӯҳлик аст бағоят.
Зиҳӣ муддати ғаму дардам зи ишқи ёр, ки огаҳ,
Ки на бидояти он зоҳир омада, на ниҳоят.
Чӣ пур кунӣ қадаҳ, эй шӯхи майфурӯш ба қасдам,
Маро, ки ҷуръае аз соғари ту ҳаст, кифоят?!
Ҳуҷуми лашкари ҳастӣ чу гашт қотили Фонӣ,
Ба ҷуз шароби фано ҳамдаме накард ҳимоят.
 Сенинг жафою жабринг дилимга лутфу иноятдир,
агар унинг шукрини адо қила олмасам, шикоят ўринсиздир.
Шароб пайида қоронғу тунда майхонага бордим,
шояд муғлар пирининг ҳиммати йўл кўрсатган бўлса.
Соқийнинг мастлиги ишва билан дилим ҳушини ўғирлади,
бу қандай майки, тотиб кўрмай туриб асар қилади.
Даврон қадаҳидан аччиқ шаробни кўп ичганман,
аммо айрилиқ жомининг майи бағоят муҳликдир.
Ёр ишқида чекаётган ғаму дардим шиддатидан ким огоҳ бўладики,
унинг на боши, на одоғи кўринмаса.
Эй шўхи майфуруш, нега менинг қасдимга қадаҳ тўлдирасан,
менга сенинг соғарингдан бир қултум етарлидир.
Борлиқ лашкарининг ҳужуми  Фонийнинг қотили бўлганда,
фано майидан бошқа бирор ҳамдам уни ҳимоя қилмади.
 Айзан
Кор дар дайрам ба ғайр аз ҷустани он моҳ нест,
К-аш зи аҳли хонақаҳ ҷустам, яке огоҳ нест.
Як қадаҳ хӯрдам, ки шуд дуд аз димоғам сӯи чарх,
Чарх, гӯ хун хӯр аз ин маънӣ, ки дуди оҳ нест.
Н-омада аз худ бурун натвон ба дайр омад дарун,
Худпарастонро ба кӯи майпарастон роҳ нест.
Ҳар сафоли кӯҳна дар дайри муғон шуд Ҷоми Ҷам,
3-он ки он ҷо ҳеч фарқе дар гадову шоҳ нест.
Дӯхт аз гулмехи анҷум пои гардун шоми ҳаҷр,
К-аш таҳаррук сӯи субҳи васли он дилхоҳ нест.
Дил набандӣ ҷуз ба ҳасти мутлақ, ар ақлет ҳаст.
3-он, ки ҳастиҳои мавҳумотшуда, ногоҳ нест.
Гар лабу зулфат бувад зуннору май, эй муғбача,
Саҷда пеши абрӯят ҳеҷам кунун икроҳ нест.
Зоҳид андар саҷда дур аз Ҳақ фитоду риндро
Даст бурдан сӯи соғар ҷуз ба бисмиллоҳ нест.
Фониё, дар киштзори ишқ бар хӯрдан зи васл,
Ҷуз ба рухсори чу коҳу нолаи ҷонкоҳ нест.
 Майхонада менинг ишим фақат у ой юзлини ахтаришдир,
чунки уни хонақоҳ аҳлидан сўрасам ҳеч қайсиси билмади.
Бир пиёла май ичганимдан сўнг, димоғимдан чиққан дуд осмонга
ўрлади, чархга, айт бу маънодан қон ютсинки, у тутун ғамдан
чиққан оҳ тутуни эмас, балки шодлик майи туфайли
димоғимдан кўтарилган тутундир.
Ўзликни йўқотмай майхонага кириб бўлмайди,
манманликка берилган кишилар учун у томонга йўл йўқдир.
Ҳар бир кўҳна сафол муғлар дайрида Жамшид жомидир,
бунинг сабаби шуки, у ерда шоҳу гадо ўртасида фарқ йўқдир.
Ҳажр шоми осмон оёғига юлдуз гулмихларини қоқди,
чунки унда маҳбубнинг васл тонги сари боришга ҳаракат йўқ.
Агар ақлинг бўлса, ҳақиқатда бор нарсадан бошқасига
кўнгил боғлама,
чунки бу хаёлий борлиқларинг тўсатдан йўқ бўлади.
Эй муғбача, агар сенинг лабинг май, зулфинг зуннор бўлса,
қошларинг олдида сажда қилмоқлик  мен учун ҳеч макруҳ эмас.
Зоҳид сажда қилиб, Ҳақдан узоқлашди,
риндлар эса соғарга қўлларини «бисмиллоҳ»сиз узатмайдилар.
Эй Фоний, юзни сомондай сарғайтириб, жонни қийнамасдан
ишқ экинзорида васл ҳосилидан баҳраманд бўлиш мумкин эмас.
 Татаббӯъи Хоҷа
Зи баски, мастии ишқам зи шарҳ берун аст,
Май аст ашки ҷигаргуни ман, магӯ хун аст.
Шаробро бувад он гуна з-он гули рухсор,
На гунаи рухи ӯ аз шароб гулгун аст.
Камоли ишқи ману ҳусни бениҳояти ӯ,
Аз он чи халқ тасаввур кунанд, афзун аст.
Сабо, салосили он турраро мазан барҳам,
Ки он мақоми дили сад ҳазор Маҷнун аст.
Ба ваъзи шайх нахоҳам зи ишқу бода гузашт,
Чаро ки он гаҳе афсонаву гаҳ афсун аст.
Биёр бода, ки ин панҷрӯза мӯҳлати умр,
Чу бингарӣ, яке аз макрҳои гардун аст.
Даруни майкада ошӯби май ғанимат дон,
Ки дар бурун ҳама ошӯби олами дун аст.
Ба чор суффаи майхона шуд гадо сокин,
Фузун ба кавкаба аз шоҳи рубъи маскун аст.
Хилофи амр ба лофи фано кунад Фонӣ,
Тариқи бандагӣ, эй дун, магар, ки эйдун аст.
 Ишқдан мастлигим шу қадарки, у шарҳу баёнга сиғмайди,
жигарранг кўз ёшларим майдир, уни қон дема.
Унинг ёноғи шаробдан гулгун бўлмаган,
балки шаробнинг ёноғи унинг гул рухсоридан ранг олган.
Менинг ишқим  камоли-ю, унинг ниҳоятсиз ҳусни
эл тасаввур қилгандан кўра кўп ортиқдир.
Эй, тонг ели, унинг сочлари занжирини паришон қилма,
чунки у юз минглаб Мажнун дилининг мақомидир.
Шайхнинг ваъзу насиҳатлари билан ишқ ва майдан кечмайман,
чунки унинг сўзлари гоҳ афсона, гоҳ афсундир.
Бода келтирки, бу беш кунлик умр муҳлатига қарасанг,
у чархи фалакнинг макрларидан биридир.
Майхона ичкарисидаги май ғавғосини ғанимат бил,
чунки ташқаридаги ҳамма тубан дунёнинг ғавғосидир.
Майхона супасида ўтирган гадонинг шон-шавкати  
ер юзининг подшоҳидан ортиқроқ.
Фоний, амрга хилоф равишда фанодан лоф уради,
Эй пасткаш, бандалик тариқи шундайми?
 Намой чеҳра, ки гӯям назири пок дар ӯст,
Муродам аз назари поки худ назораи туст.
Гумон набуд, ки пайванд бигсалӣ охир,
Чу баст дил ба ту пайванди хеш рӯзи нахуст.
Биёр май, ки бишӯям зи ғайр сафҳаи дил,
Ки нест қобили файз он ки ин саҳифа нашуст.
Зи қадди ӯ натвонам, ки чашм бардорам,
К-аз ин ҳадиқа чунон нозанин ниҳол наруст.
Шаби фироқ, чӣ ҷӯям ба ашк гавҳари васл,
Зи оби ҷӯй касе дурри шабчароғ наҷуст.
Вафои аҳд маҷӯ з-аҳли рӯзгор эй дил,
Ки дар жибиллати ин қавм нест аҳди дуруст.
Ба заъфу пирвашӣ ишқбоз шуд Фонӣ,
Чаро ки бурд дилашро ҷавони чобуку чуст,
 Чеҳрангни кўрсат, унда пок назар бор дейман,
пок назардан менинг мақсадим сени кўрмоқдир.
Юрагим биринчи кун сенга боғланганда,
охирда уни узиб ташлайсан деб гумон қилмаган эди.
Май келтир, дил саҳифасини ғайрдан ювай,
чунки бу саҳифани ювмаган киши файзга лойиқ эмас.
Унинг қаддидан кўзимни узолмайман,
негаки бу боғда бундай нозанин ниҳол ўсмайди.
Фироқ кечаси васл гавҳарини нечун кўз ёшим билан қидирай,
киши   ариқ сувидан тунни ёритадиган дур изламайди.
Эй кўнгил, рўзгор аҳлидан аҳдга вафо қилишни истама,
чунки аҳдининг устидан чиқиш бу қавмнинг зотида йўқ.
Фоний, заифлик ва қариликда ишқбоз бўлди,
негаки эпчил ва чаққон бир ёш унинг юрагини ўғирлади.
 Мухтараъ
Соқиё, май деҳ, ки аз ҳушёриам девонагист,
Май кунад маҷнуну моро аз тиҳӣ паймонагист.
Оқибат бегонаанд ин ошноён, хуррам он,
К-аш тариқ аз ошноёни ҷаҳон бегонагист.
Мард он набвад, ки орад чор зан андар никоҳ,
К-аз зану зансиратон бастан назар мардонагист.
Эй дил, ар вайрон шудӣ аз ҷаври даврон ғам махӯр,
3-он ки андар роҳи ишқ, ободӣ аз вайронагист.
Ҳаст зуҳду офият афсонае, з-ин ҳам хушам,
Гар ба кӯи ишқ дар расвоиям афсонагист.
Аршпарвозанд риндони ҳумоюнфар зи ишқ,
Шайх дар хилват фурӯ рафта чу мурғи хонагист,
Халқ равшанчашм аз он шамъи шабистони висол,
Дар гудозу сӯз моро мансаби парвонагист.
Маст дар кӯяш фитодам карда тарки хонумон,
Дар миёни роҳ хоби саг зи бекошонагист.
Фонӣ, ононе, ки аз олам ба ҳеҷӣ қонеанд,
Нест аз аҷзу забунӣ, балки аз фарзонагист.
 Эй соқий, май бергилки, ҳушёрликдан девона бўлдим,
май кишиларни мажнун қилади, аммо бизнинг
мажнунлигимиз  пиёланинг бўшлигидан.
Бу ошнолар охири бегона бўладилар, жаҳон ошноларидан
бегоналик йўлини тутсагина киши шод яшайди.
Тўрт хотинни никоҳига олган киши мард эмас,
хотин ва хотинчалиш кишилардан кўз юмиш мардликдир.
Эй дил, агар даврон зулмидан вайрон бўлсанг ҳам, ғам ема,
чунки ишқ йўлида ободлик вайронликдан ҳосил бўлади.
Зуҳду саломатлик афсона гапдир,
ишқ йўлида расволигимдан афсона бўлишим билан хурсандман.
Муборак қанотли риндлар ишқ туфайли Аршга учадилар,
хилватда ўтирган шайхлар эса уй товуғидир.
Ул висол шабистонининг шамъи нуридан халқнинг
кўзлари равшан,
куйиш ва ёнишдан биз парвоналик вазифасини адо этамиз.
Хонумонимни тарк қилиб, унинг кўйида маст бўлиб йиқилдим —
итнинг кўча ўртасида ётиши уйи йўқлигидандир.
Эй  Фоний, оламнинг арзимаган нарсасига
қаноатланувчиларнинг қаноати,
ожизу нотавонликларидан эмас, балки зийраклик ва
донишмандликларидандир.
 Татаббӯъи Хоҷа
Гӯшаи майхона амну мастии ёрон хуш аст,
Чун суроҳӣ гиряҳои талхи майхорон хуш аст.
Воизи афсурда аз ғавғо рамонад мурғи ҳол,
Аз ҳуҷуми ишқ фарёди дилафгорон хуш аст.
Ҷоми лаъли комгорон нест, он миқдор хуш,
Дар сафоли кӯҳна хуноби ҷигархорон хуш аст.
Эй, ки дорӣ тандурустӣ шукри сиҳҳатро гаҳе
Аз тараҳҳум пурсиши аҳволи беморон хуш аст.
Ҷоми Ҷам аҳли фано нӯшанд, к-андар майкада
Нашъаи ратли гарон баҳри сабукборон хуш аст.
Чанд хоби ноз, агар бояд чу шамъат равшанӣ,
Дон, ки шабҳо гиряи пурсӯзи бедорон хуш аст.
Фониё, чун дар харобот омадӣ аз хонақаҳ,
Зуҳдро бигзор, к-ин ҷо расми майхорон хуш аст.
 Майхона бурчаги  осойишта-ю, дўстларнинг  мастлиги яхши,
май шишаси каби майхўрларнинг аччиқ йиғлашлари яхши.
Совуқ воизнинг ғавғоси ҳол (руҳ) қушини ҳуркитади,
ишқ ҳужумидан ошиқларнинг доду фарёдлари яхши.
Давлат эгаларининг лаъл жомлари унчалик гўзал эмас,
аммо жигар қони ичувчиларнинг кўҳна сафоллари гўзалдир.
Эй саломат киши,  соғлиғингнинг  шукронаси учун
гоҳо тараҳҳум  юзасидан беморлар  ҳолини  сўраганинг яхши.
Фано аҳллари майхонада Жамшид жомида май ичадилар,
катта жомда май ичиш беғамлар учун яхши.
Қачонгача ноз уйқуда ётасан, агар шамъ каби
равшанликни истасанг,
шуни билки, тунлари бедор ётиб, куйиб-ўртаниш яхшидир.
Эй Фоний, хонақоҳни ташлаб, хароботга келдинг, энди
зоҳидликни тарк эт, бу жойда майфурушлар расми гўзалдир.
 Татаббӯъи Шайх
Маи оинагун софу қадаҳ оинафом аст,
Ҷуз акси рухи ёр дар ӯ дон, ки ҳаром аст.
Чун соқии маҳваш қадаҳат ишвакунон дошт,
Тақво чӣ ҳикоят буваду зуҳд кадом аст?
Аз оби маю донаи нуқл аст ҳамоно
Мурғони нашотам, ки ба базм омада ромаст.
Сармастиям аз доираи ақл бурун кард,
Гӯё ки маям то хати берунии ҷом аст.
Дар ҷилва қади чобукат афканд зи поям,
Оллоҳ-Оллоҳ, он чӣ равиш, в-он чӣ хиром аст?!
Дар майкадаам арбада аз ҳад шуда, з-он рӯ
Наззорагиён карда ҳучум аз дару бом аст.
Фонӣ, чу кашӣ ҷоми фано, бод ҳалолат,
В-ар шарбати Кавсар хӯрӣ аз зуҳд, ҳаром аст!
 Май ойнадай тиниғу қадаҳ ойна рангдир, билки унда
ёр юзининг аксидан бошқа нарса кўринса ҳаромдир.
Ой юзли соқий ишвалар қилиб, сенга қадаҳ берар экан,
у вақтда тақво нима деган нарса-ю, зуҳд нимадир?
Май суви-ю, газак донасига қизиқиб,
шодлигим қушлари ром бўлиб базмга келдилар.
Ичган майим қадаҳдан ҳам тошиб кетган даражада кўпмидики,
мастлигим мени ақл доирасидан ташқари чиқариб юборди.
Чаққон қадди-қоматининг жилваси мени беҳол айлади,
во-ажабо, бу қандай юриш-у, бу қандай хиромдир.
Майхонада тўполон кўтаришим ҳаддидан ошиб кетди,
шу сабабдан томошабинлар тому эшиклардан ҳужум қилдилар.
Эй Фоний, фано жомини сипқариш сенга ҳалол бўлсин,
агар зоҳидликдан Кавсар шарбатини ичсанг ҳаромдир.
 Татаббӯъи Хоҷа
Дар дилам оташи муҳаббати ӯст,
Оби чашмам зи дӯди фурқати ӯст.
Нест дӯди дилам ба ҳайати сарв,
Аз дилам раста сарви қомати ӯст.
Лаби лаълаш, ки шуд майолуда,
Чашмам олуда хун зи ҳасрати ӯст.
Рахшаш абри балову ламъаи наъл,
Дар гаҳи пӯя барқи офати ӯст.
Гар залилам ба ишқу май, эй шайх,
Ин мазаллат ҳам аз машияти ӯст.
Бандаи пири дайрам, эй зоҳид,
Ки фароғам зи дарди сӯҳбати ӯст.
Фонию дилбари хароботӣ,
Ки фано ҳосилаш зи хидмати ӯст.
 Дилимда(ёр) муҳаббатининг ўти бор,
кўз ёшларим фироқ тутунидандир.
Дилимдан чиқадиган сарв янглиғ (нарса) дилим тутуни эмас,
(балки) дилимдан ўсиб чиққан унинг сарв қоматидир.
У нозаниннинг лаъл лаблари майга,
кўзим эса унинг ҳасратидан қонга беланди.
Унинг чақин сочувчи тақали отибало  булутию,
юриш чоғида у гўёки офат яшинидир.
Эй шайх, агар ишқ ва май сабаби билан хор бўлсам,
бу хорлик ҳам Тангрининг хоҳишидандир.
Эй зоҳид, майхона пирининг қулидурмен,
фароғатим (эса) унинг суҳбатидаги май қуйқасидандир.
Фоний (бўлсину)  унга майхона дилбари бўлсин, чунки
унинг хизматидан фонийлик (йўқлик)  ҳосил бўлади.
 Татаббӯъи Хоҷа
Қадам ба кулбаам аз лутфи бекаронаи туст,
Ки банда бандаи ту бӯду хона хонаи туст.
Шабат ба кӯи вай, эй дил, чиҳо фитода, ки рӯз,
Ба шаҳру кӯ даҳани халқ пурфасонаи туст.
Гадояму ту ғанӣ, эй ҷавони бодафурӯш,
Закоте аз ҳама хумҳо, ки дар хизоиаи туст.
Зи хоки пои ту шуд равшанам назар, ки маро
Саводи дида чу гулмехи остонаи туст.
Даромадӣ ба дилам маст, теғи зулм ба даст,
Кунун ба ҳар сӯи дил бингарам, нишонаи туст.
Ба дастам омадиву мункирӣ, лабат донад,
Зи ҳарчи рафта миёни ману миёнаи туст.
Садои нағмаат, эй мутриб, уфтод ба дайр,
Ки пойкӯбии риндон аз он таронаи туст.
Зи ҳар мурод, ки дуранд бедилон, эй чарх,
Чу бингаранд ба як ҳила, ё баҳонаи туст.
Ба ишқи муғбачагон то фитодӣ, эй Фонӣ,
Суруди роҳи фано нағмаи таронаи туст.
 Чексиз луфтинг билан кулбамга қадам қўй,
чунки бу банда сенинг банданг ва бу уй сенинг уйингдир.
Бугун бутун шаҳру кўчада сенинг достонинг,
эй, дил, кеча унинг кўйида нималар қилган эдинг?
Мен гадо-ю, сен бадавлатсан, эй, бодафуруш йигит,
хазинадаги барча хумларингдан менга закот бер.
Сенинг оёғинг тупроғидан кўзим равшан бўлди,
чунки кўзим қораси остонанг гулмихидир.
Зулм тиғини қўлга олиб, маст ҳолда юрагимга кирдинг,
энди юрагимнинг ҳар томонига қарасам сенинг нишонанг бор.
Қўлимга тушдинг-у, инкор қиласан, лекин
мен ва сен орамизда нима ўтганини лабинг билади.
Эй чолғучи, дайр ичида нағманг садоси янгради,
риндларнинг ўйинга тушгани ўша таронангдандир.
Эй чарх, бедиллар етиша олмаган ҳар муроднинг сабаби,
сенинг бир ҳийла ёки баҳонанг эканлиги кўринади.
Эй, Фоний, муғбачалар ишқига дучор бўлганингдан бери
фано йўлининг қўшиғи таронанг нағмаси бўлди.
 Татаббӯъи Шайх
Эй, риштаи ҷон чун пай печида ба чавгонат,
Гардида сарам чун гӯ гирди сӯми як ронат.
Тират ба дилам сӯзад он беҳ, ки занӣ теғаш,
К-ин шӯъла нагардад паст, аз қатраи пайконат.
То ҷилвагаҳи ҳуснат чашму дилам афтода,
Дил омада Маҷнунат, чашм омада ҳайронат.
Дар мардумаки дида аксат набувад эй маҳ,
К-аз ғайрати дил дар вай ҷон сохта пинҳонат.
Маҷрӯҳ сару поям, гирди сари кӯят бин,
Ин як зи саги кӯят, он аст зи дарбонат.
Ин аст туро дар ҳусн, он ки лаби ҷонбахше,
Ин гарчи кунад зинда, лекин кушадам онат.
Дар роҳи талаб, Фонӣ, аввал зи худӣ бигсил,
Хоҳӣ накунад ҳастӣ з-ин азм пушаймонат.
 Эй, жон ипи чавгонимга пайдек ўралган (гўзал)
бошим отинг туёғи гардида гўйдек айланади.
Тиғ ургандан кўра юрагимни ўқ билан куйдирганинг яхши,
чунки бу шуъла пайконнинг қатрасидан пасаймади.
Кўзим ва юрагим ҳуснинг жилвагоҳи бўлгандан буён,
Юрагим Мажнунинг, кўзим ҳайронинг бўлиб қолди.
Эй, ой, кўзим қорачиғида сенинг аксинг йўқ,
чунки   юрагим   рашкдан уни   жон   ичига   яширган.
Кўр, бошим ва оёғим сенинг кўйингда мажруҳ бўлган,
бу бири кўчанг итининг, униси соқчингнинг ишидир.
Бир томонда ҳуснинг, бир томонда жонбахш лабинг,
гарчи буниси тирилтирса, лекин униси ўлдиради.
Ҳаёт бу ниятдан пушаймон қилмаслигини истасанг,
Фоний, талаб йўлида аввал ўзликдан узилгин.
 Татаббӯъи Шайх
Меравад ёр ҷудо з-ӯ кор бар ман мушкил аст,
Доғи ҳаҷрам бар тану неши фироқам бар дил аст,
Бода дур аз рӯи вай н-орад нашотам, эй рафиқ,
3-он ки оби зиндагӣ бе ӯ чу заҳри қотил аст.
Ё  диламро сӯхта, ё даргирифта аз дилам,
Ҷои оташҳо-ш дар саҳро, ки дар ҳар манзил аст.
Ҳаст он хуршеди зебоӣ маро умри азиз,
Кай аҷаб бошад, ба рафтан к-ӯ чунин мустаъҷил аст?.
Гар дусад сабру шикебам нақш гардад дар замир,
Дарзамон аз мавҷи селоби фироқаш зоил аст.
Менамояд саъй дур аз вай ҳалокамро аҷал,
Гӯиё аз куштани бедоди ҳаҷраш ғофил аст.
Ҳаст ин ғавғои растохез андар қофила,
Аз дили чокам, на аз бонги дирои маҳмил аст.
То кадомин маҳфилаш ҷо гашт боре, дар ғамаш
Достони ишқи ман афсонаи ҳар маҳфил аст.
Рафт ҷон ҳамроҳи ҷонон, Фонӣ, ар мирад чӣ айб?
Зинда будан чунки беҷонону беҷон мушкил аст.
 Ёр мендан айрилиб кетмоқда, бу иш эса менга мушкулдир,
ҳажр доғи танимда, фироқ неши дилимда.
Эй рафиқ, унинг рухсоридан узоқда май ичиш шодлик келтирмас,
чунки усиз ичилган ҳаёт суви бўлса ҳам заҳри қотилдир.
Саҳродаги ҳар бир манзилда ўт ёқилган жойлар
ё дилимни куйдирган, ё дилим ўтидан куйган жойлардир.
У зеболик қуёши мен учун азиз умрдир,
у худди умр каби шитоб билан кетса таажжуб эмас.
Қалбимда юзларча сабр ва чидамнинг нақши бўлса ҳам,
фироқ селобининг тўлқинидан бир нафасда йўқолиб кетади.
Ҳажр зулмининг ўлдиришидан хабарсиз бўлса керакки,
мен ундан узоқ бўлатуриб, ажал мени ҳалок қилишга уринади.
Карвон ичида қўзғалган бу қиёмат ғавғо, карвон туялари 
қўнғироғининг садоси эмас, балки ёрилган юрагимнинг овозидир.
Ул маҳбуб, қайси бир базмга борди экан,
унинг ғамида ишқим достони ҳар бир мажлисда афсона бўлди.
Жон жонон билан бирга кетди, энди Фоний ўлса нима айби бор
чунки жонсиз ва жононсиз тирик бўлмоқ мушкулдир.
 Татаббӯъи Хоҷа
Риндон ҳама дар кӯи муғон гашта харобат,
Эй муғбачаи шӯх, чӣ маст аст шаробат?
Лутфу карамат низ кушанда-ст, на танҳо
Арбоби вафо ҷон диҳад аз нозу итобат.
Ҳастӣ ту парӣ, з-он ки дароӣ ба дилу ҷон,
Дар омадани хонаи кас нест ҳиҷобат.
Пурсӣ, ки: «Чу ман ҳаст ба хубӣ маҳу хуршед?»
Равшан бувад, эй моҳ, чу хуршед ҷавобат!
Дар дидаи аҳли назар он чеҳра аён аст,
Ҷуз тирагии ҳастии мо нест ниқобат.
Дар бодияи ишқ ба бозӣ натавон рафт,
К-он ҷост басе садмату бисёр маҳобат.
Фонӣ, наниҳӣ пой ба сарманзили мақсуд,   .
То ҳаст ба ҷуз бодаву мастӣ хӯру хобат.
 Муғлар кўйида барча риндлар харобингдир,
эй, шўх муғбача, шаробингда не мастлик бор?
Вафо аҳли фақат нозу ғазабингдан жон бермайди,
балки лутфу караминг ҳам ўлдургучидир.
Сен парисан, чунки жону дилга кирасан,
кишининг уйига киришда ҳижобинг йўқдир.
«Ой ва қуёш мендек гўзалми?»— деб сўрайсан,
эй, ой, жавобинг кундек равшандир.
Назар аҳли кўзига ул чеҳра намоёндир,
бизнинг борлиғимиз қоронғулигидан бошқа ниқоб йўқ.
Ишқ саҳросига ўйин билан бориш мумкин эмас,
чунки у ерда садама ва кўп хатарлар бор.
Эй, Фоний, то май ва мастликдан бошқа ейиш-ичишинг
бор экан, мақсад сарманзилига оёқ қўёлмайсан.
 Айзан
Дар майкада салоҳу вараъ дар шумора нест,
Он ҷо ҷуз он ки бода бинӯшанд, чора нест.
Ҳоли маоли дурдкашон гарчи шуд ниҳон.
Аҳволи аҳли савмаъа ҳам ошкора нест.
Шуд ин канори баҳри сиришкам канори ман,
В-ин турфатар, ки он тарафашро канора нест.
Гар пора сохт теғи ҷафои фалак дилам,
К-ӯ дил, ки аз ҷафои фалак пора-пора нест.
Хоҳӣ чу қалби лашкари ушшоқро шикаст,
«Ҳу»-е бас аст, ҳоҷати таблу нақора нест.
Бар худ маханд ақли хариф, аз барои он-к,
Дар шаҳри ишқ пири хирад ҳеҷкора нест.
Фонӣ, ба як назар ба ту чашм аз ҳаёт дӯхт,
Ҳоҷат ба чашм дӯхтан андар назора нест.
 Майхонада яхшилик ва парҳезгарлик ҳисобга олинмайди,
у жойда фақат шароб ичишдан бошқа чора йўқдир.
Май қуйқасини ичувчиларнинг ҳақиқат ҳоллари маълум
бўлмаган каби,
ибодатхона аҳлларининг аҳволлари ҳам маълум эмасдир.
Кўз ёшим дарёсининг бу қирғоғи менда (танимда) бўлса ҳам
ажойиброғи шуки, у тарафининг қирғоғи йўқдир.
Фалак жафо тиғи билан дилимни парчалади,
фалак жафоси билан пора-пора бўлмаган дил қайдадир?
Агар ошиқлар лашкарига шикаст бермоқни истасанг,
бир «ҳу» етарлидир, довул ва ноғорага эҳтиёж йўқ.
Эй алжираб қолган ақл пири, ўзингга ўзинг кулги
бўлма, ишқ элида ақл пири ҳеч нарса эмас.
Фоний сенга бир назар ташлади-ю, ҳаётдан кўз юмди,
сенга назар ташлаш учун кўз тикишнинг ҳожати йўқ.
 Айзан
Дар дайр ҳар ки домани пири муғон гирифт,
Баҳри наҷот домани ӯ метавон гирифт.
Набвад дигар зи хиффати даври фалак ғамаш,
Он к-ӯ ба кӯи майкада ратли гарон гирифт.
Дил доштам нигаҳ зи вай, аммо ба ишвае
Донам гирифт, лек надонам чӣ сон гирифт?
Он к-ӯ матои ҳар ду ҷаҳон доду васл ёфт,
Гуфтан тавон, ки дурри самин ройгон гирифт!
Дар хонақоҳ ғайри риё чун надид дил.
Шуд сӯи дайру мазҳаби риндон аз он гирифт.
Хуни дилам, ки рӯи заминро гирифта буд,
Набвад шафақ, ки доманаи осмон гирифт.
Фонӣ, ба васли дӯст аз он рӯз роҳ бурд,
К-ӯ тарки ҳушу ақлу дилу хонумон гирифт.
 Кимки майхонада муғлар пирининг этагини тутибди,
нажот топмоқ учун унинг этагини ушлаш керак.
Майхонада катта май идишини қўлига олган кишининг
фалакнинг тескари  айланишидан   ғами  бўлмайди.
Дилимни ундан сақлаб турган эдим, аммо бир ишва билан
дилимни олганини билиб қолдим, лекин қандай олганини билмайман.
Кимда-ким икки дунё матоини бериб, васл топган бўлса,
қимматбаҳо дурни текинга олди деса бўлади.
Дил хонақоҳда риёдан бошқани кўрмагач,
майхонага бориб риндлар мазҳабини олди.
Осмон этагини тутган шафақ деб ўйлама,  
Дилимдан (оқиб) ер юзини тутган қон осмон этагига етди.
Фоний ҳуш, ақл, дил ва хонумонни тарк этган
кундан бошлаб ёрнинг васлига йўл топди.
 Айзан
Аз тоби май дигар ба сарам шӯъла даргирифт,
Май боз сӯзи оташи моро зи сар гирифт.
Андар сафоли майкада буд ин, магӯ, ки дӯш
Дар кунҷи дайр муғбачаам ҷоми зар гирифт.
Як ҷом то ба ҳашр басам буд, турфа бин,
К-аз рӯи нозу арбада ҷоми дигар гирифт.
Ҳар к-ӯ чунин ду ҷоми фано зад зи бехудӣ,
Н-орад ба рӯзи ҳашр сар аз хок баргирифт.
Эй ман — ғуломи ҳиммати ринде, ки баҳри май
Нақду хироҷи мулки ҷаҳон мухтасар гирифт.
Эй шайх, агар ту айб кунӣ бутпарастиям,
Пири муғон ба мазҳаби куфр ин ҳунар гирифт.
Эй ринди ҷуръанӯш, ки май пурсӣ аз риё,
Фонӣ, тариқи зоҳиди худбин магар гирифт?
 Май тобидан яна бошимда шуъла пайдо бўлди,
май яна бизнинг оловимиз куйдиришини бошлаб берди.
Майхона сафолида деб айтмаки, кеча,
дайр бурчагида муғбача олтин жом тутди.
Бир жом менга қиёмат кунигача кифоя эди,
бу турфа ишни кўрки, нозу арбада юзасидан яна
бир жом тутди.
Ҳар ким бундай икки фано жомини бехудликдан ичган
бўлса, қиёмат кунигача тупроқдан бош кўтаролмайди.
Мен бир ринднинг ҳимматига қулман, у май учун
жаҳон мулкининг нақду хирожини кам деб билади.
Эй шайх, сен менинг бутпарастлигимни айб қилсанг,
муғлар пири куфр мазҳабида уни ҳунар деб билади.
Риё юзасидан май сўраяпсан, эй журъа ичувчи ринд,
нима, Фоний, худбин зоҳидлар тариқини тутдими?
 Айзан
Рафтӣ агарчи аз бари ман, кай гузорамат?
То бозат оварад, ба Худо месупорамат!
Корам чу аз азал ба ту афтода то абад,
Гар сад раҳам гузорӣ, ман кай гузорамат?
Домони туст дасти ман, ар афканӣ сарам,
Мумкин мадор, ки даст зи доман барорамат.
Гӯӣ, ки тарки ҷон куну аз дил бурунам ор,
Дар ҷон-т ҷо диҳам, агар аз дил барорамат.
Чун ғайри номуродиям аз умр умед нест,
Соқӣ биёр бода, ки уммедворамат.
Бояд шабе, ки субҳи қиёмат сабоҳи ӯст,
Ғамҳои хеш то ба саҳар гар шуморамат.
Гӯӣ, ки Фониё, ба дилам ор рӯзи ҳаҷр,
Кай з-ӯ бурун шудӣ, ки дарун боз орамат?!
 Гарчи ёнимдан кетдинг, сендан кечмайман,
Худога топшираман, то сени яна қайтариб келтирсин.
Менинг ишим азалдан абадгача сенга тушган,
агар юз марта ҳайдасанг ҳам сени қўлдан чиқармайман.
Менинг қўлим сенинг этагингдадир, агар бошимни узсанг
ҳам қўлимни этагингдан узиш мумкин эмас.
Жон таркини қилгину юрагингдан чиқариб ташла дейсан,
агар юрагимдан чиқарсам сенга жонимдан жой бераман.
Умримдан номуродликдан бошқа умид йўқ,
соқий, бода келтурки, умидворман.
Агар ўз ғамларимни саҳаргача санаб берадиган бўлсам,
шундай кеча керак бўладики, унинг саҳари қиёмат тонги бўлса.
Эй, Фоний, айрилиқ куни мени қалбингга   сол  дейсан,
сен қачон кўнглимдан чиққан эдингки, яна қайтариб солсам.
 Айзан
Касе, ки дил ба сари зулфи мушксои ту баст,
Умеди ҷон ба лаби лаъли ҷонфизои ту баст.
Ғариби кӯи ту шуд дил, бипурс гаҳ-гоҳаш,
Чаро ки рахти сафар аз Ватан барои ту баст.
На гар тамаввуҷи хун хост нақшбанди азал,
Чӣ нақшҳост, ки бар лаългун қабои ту баст,
Кушой чашми тараҳҳум ба сӯи мақтулат,
Ки дида аз чамани даҳр аз ҷафои ту баст.
Ба боғи васл бикун дилкушоияш, эй гул,
Чу ғунча ҳар ки гиреҳ дар дил, аз ҳавои ту баст.
Чарост пои ту хун мурғи номабар гӯё
Сипеҳр номаи хунини дилам ба пои ту баст?.
Ба шоми ҳаҷр чу парвона сӯхтӣ Фонӣ,
Магар, ки шамъ сиёҳ аз паи азои ту баст.
 Сенинг мушк каби зулфингга дилини боғлаган киши,
жон умидини жон бағишловчи лаъли лабингга боғлаган.
Кўнгил сенинг кўйинг ғариби бўлди, гоҳ-гоҳ ҳол
сўраб тур, негаки, сени деб ватандан сафар қилди.
Агар ажал нақшбанди қон мавжини истамаган
бўлса, нега сенинг лаъл рангли қабоингга нақшлар боғлади.
Ўзинг қатл қилган киши томонга тараҳҳум кўзи билан қара,  
чунки, у дунё чаманидан сенинг жафонг туфайли кўз юмди.
Сенинг ҳавонг туфайли кимнинг кўнгли ғунчадек
 тугун боғлаган бўлса,
эй гул, сен васл боғида унинг кўнглини оч.
Нега оёғинг қон, эй хат ташувчи қуш,
гўё сипеҳр юрагимнинг қонли мактубини сенинг 
оёғингга боғлагандек.
Фоний, ҳажр шомида парвонадек куйдинг,
ёки шам сенинг азанг учун қора боғладими?
 Татаббӯъи Мавлоно Шоҳӣ9
Пеши ҷоми пурмаи рахшанда маҳро тоб нест,
Соғари хуршедро гар тоб ҳаст, ин об нест.
Меситонӣ, воизо, Кавсар зи дасти ҳури айн,
Худ зи дасти соқии гулрух шароби ноб нест.
Ҳаст қуллоби муҳаббат аз дили ёрон кашиш,
Ҳоҷати пӯлоду оҳан баҳри ин қуллоб нест.
Даргаҳи пири муғон аст он, ки риндон сар ниҳанд,
Гар суҷуд он аст, з-ин беҳ баҳри он меҳроб нест.
Май мадеҳ, беҳуш дору деҳ маро соқӣ, ки боз
Чанд шаб шуд, к-аз ғами ҳиҷрон ба чашмам хоб нест,
Эй муғаннӣ чун харошӣ санаам, хоҳӣ ба лаҳн,
Каш ба рӯи тор нохун, ҳоҷати мизроб нест.
То нишастӣ, Фониё, аз ишқ бар хоки сияҳ,
Шоҳи вақтӣ, бар бисотат ҳоҷати санҷоб нест.
 Жомда тобланиб турган тўла май олдида ой хиралик қилади,
қуёш пиёласи қанчалик равшан бўлмасин, унда бу сув (май) йўқ.
Эй воиз, ҳур қўлидан Кавсар сувини оласан-у, лекин у
гул юзли соқийнинг қўлидан олган шаробчалик эмас.
Дўстлар дилининг тортиши — муҳаббат қармоғидир,
бу қармоқ учун темир ва пўлатнинг ҳожати йўқ.
Риндларнинг бош қўядиган жойлари майхона пирининг  даргоҳидир,
агар сажда риндлар саждаси бўладиган бўлса, улар учун
 бу даргоҳдан яхши меҳроб йўқ.
Эй соқий, май берма, балки беҳуш қиладиган дори бер,
чунки бир неча кечадан бери ҳижрон ғамидан кўзимда  уйқу йўқ.
Эй созанда, сийнамни нағманг билан тирнамоқчи бўлсанг,
тор юзига тирноқ торт, мизроб (нохун)га эҳтиёж йўқ.
Эй Фоний, ишқ туфайли қора тупроққа ўлтирган экансан,
даврон шоҳидирсан, сенга санжоб (қимматбаҳо мўйна)
палоснинг ҳожати йўқ.
 Татаббӯъи Хоҷа
Он кокули мушкин, ки ба рух гашт ниқобат,  ..
Оҳаст маро кор паи рафъи ҳиҷобат.
Ганҷест туро ҳусн, к-аз ӯ даҳр шуд обод,
Лекин дили вайронаи ман гашт харобат.
Соқӣ, маи равшан, ки дили ғамзада тир аст
Аз гардиши даврону сари зулфи ба тобат.
Гар моҳ наӣ, чун шуда аз дур гузорат?
Гар умр наӣ, дар шудан аз чист шитобат?
Гӯӣ: «Зи лабам коми ту чӣ бувад ки диҳӣ ҷон?»
Ҳам гӯй худ, эй ҷон, ки дар ин чист ҷавобат?
Афсонаи худ чун ба ту гӯям бас умре,
Чун бахти ман он лаҳза равад чашм ба хобат.
Фонӣ, зи ғами муғбачагон чанд ваҳу воҳ,
Шуд дар назари пири муғон вақти инобат!
 Мушкин кокилинг юзингга ниқоб бўлди-ю,
менинг ишим бу ҳижобнинг кўтарилиши пайида оҳ чекиш бўлди.
Ҳуснинг бир ганждирки, ундан даҳр обод бўлди,
лекин менинг вайрон юрагим харобага айланди.
Соқий, равшан май бер, менинг ғамгин юрагим
даврон айланиши ва зулфинг тобидан қоронғу бўлди.
Агар сен ой бўлмасанг нега узоқдан ўтасан,
агар сен умр бўлмасанг, нега бунча шитоб қиласан?
«Лабимдан нима орзунг борки, жон берасан»,— деб
сўрайсан, эй жон ўзинг айт, бунга нима жавоб қиласан?
Ўз афсонамни сенга айтсам бир умрдан кейин,
менинг бахтимдек кўзинг дарҳол уйқуга кетади.
Фоний, муғбачалар ғамидан неча оҳ-воҳ қиласан,
муғлар пири назарида инобат вақти келди.
 Татаббӯъи махдумӣ
Ба сар алиф, ки кашам, аз ҳавои қомати туст,
Ки сарнавишти ман ин ҳарф шуд зи рӯзи нахуст.
Фидои қадди ту рӯҳу равони ман, ки маро
Ба боғи умр ниҳоле чу қомати ту наруст.
Чу бода қисмати ман шуд, бад-он хушаму в-он кас
Чӣ хун, ки хӯрд, чу афзун зи ҳадди қисмат ҷуст.
Шаби фироқ нарафт аз сипеҳр хуни шафақ,
Ки мавҷи баҳри сиришкам рухи фалакро шуст.
Замона нақди дили аҳли дил шикаст чунон,
Ки ғайри нақди лаимон намонд ҳеҷ дуруст.
Висоли каъбаи мақсуд агар ҳавас дорӣ,
Ба қатъи бодияи ӯ на тез бошу на суст.
Чу май ба маҷлиси риндон тамом шуд, Фонӣ,
Паи сабӯкашӣ инак, ситода чобуку чуст.
 Бошимга алиф тортсам, сенинг қоматинг ҳавосидандир,
негаки, азалдан шу ҳарф менинг тақдирим бўлган.
Менинг руҳу жоним қаддинг фидосидир,
чунки умрим боғида сенинг қоматингдек ниҳол қўкармаган.
Қисматим бода эканлигига розиман, чунки
қисматдан кўпроқ талаб қилганлар қон ичадилар.
Фироқ шомида сипеҳрдан шафақ қони келмади,
балки менинг кўз ёшим денгизининг мавжи фалак юзини ювди.
Замона дил аҳлининг дилидаги нақдини шундай синдирдики,
лаимлар (паст, разиллар)   нақдидан ташқари ҳеч бутуни қолмади.
Агар мақсуд каъбаси висолини орзу қилсанг,
У саҳрони босиб ўтишда тезлик ҳам қилма, суст ҳам  бўлма.
Риндлар мажлисида май тугаб қолди,
Фоний энди сабукашлик (май идишини кўтариб келтириш)
учун чаққон ва тайёр бўлиб турибди.
 Айзан
Тира гаштам ҳар ки об андар шароби ноб рехт,
Чист ғайр аз тирагӣ он, к-ӯ ба оташ об рехт.
Ваҳ, ки мумкин нест дигар чашмро дидан ба хоб,
К-аз хаёли лаб намак он маҳ ба ҷои хоб рехт.
Ёр шуд меҳмони ман в-аз гиряи шодӣ ду чашм
Дар раҳаш ёқути руммонию лаъли ноб рехт.
Дурди ҷомаш буд коми ман, хато буд аз табиб,
Ин ки аз баҳри даво дар соғарам ҷуллоб рехт.
Сад яке з-он чашми қотил нест дар мардумкушӣ,
Сад ҳазорон хун, ки дар вақти кушиш қассоб рехт.
Он ҷавон, ё Раб,ки гардад пир, гарчи беҳисоб
Ханҷари мижгон кашиду хуни шайху шоб рехт.
Аз ҳаётам гар асар набвад чу Фонӣ, дур нест,
Хуни беҳад чун зи захм ин пайкари бетоб рехт.
 Кимки тиниқ шаробга сув аралаштирса, табъим хира бўлади,
ўтга сув сепганда хираликдан бошқа нима бўлади.
Ажабо, бундан кейин кўзимни уйқуда кўриш мумкин эмас,
чунки у ой лабининг хаёли, кўзимга уйқу ўрнига туз  тўкди.
Ёр менинг меҳмоним бўлди, икки кўзим шодлик йиғисидан
гўёки, унинг йўлига гулнор ёқут ва лаъли ноб тўкди.
Менинг орзуим, жом қуйқаси эди,
табиб хато қилиб дори учун пиёламга гулоб қуйди.
Қассоб юз мингларча жониворларнинг қонини тўккани ҳам,
маҳбуб кўзи қотиллигидан тўкилган қоннинг юздан бирича эмас.
Ё Раб, ул дилбар киприк ханжарини тортиб,
қанча қарию ёшнинг қонини тўккан бўлса ҳам умри узун бўлсин.
Эй Фоний, менинг ҳаётимдан асар қолмаслиги таажжуб эмас,
чунки бу хаста вужудим жароҳатлардан жуда кўп қон тўкди.
 Айзан
Дами нақд аст маро куи муғон боғи биҳишт,
Маи Кавсар ба кафи муғбачаи ҳурсиришт.
Лавҳи рухсори ту омад сабақам рӯзи азал,
Килки қудрат чу саводи хати сабзи ту навишт.
Бода деҳ, з-он ки зи ҳар хона сӯи Ҳақ роҳест,
Агар аз гӯшаи масҷид ва гар аз кунҷи каништ.
Гар фалак хоки маро хишт кунад низ хушаст,
Шояд аз давр кунад ҷо ба сари хум он хишт.
Кор чун кишта даравдан бувад, он шуд деҳқон,
Ки дар ин мазраъа ҷуз донаи инсоф накишт.
Золи гардун чӣ кунад ҷилвагарӣ, з-атласи чарх
Хуб аз ҳуллаву аксун нашавад шоҳиди зишт..
Фониё, аз дами риндон шавадат дил равшан,
Ки зукол аз асари оташи тез аст ангишт.
 Бу дам муғлар кўйи менга жаннат боғидир,
ҳурсифат муғбачанинг қўлида Кавсар майидир.
Қудрат қалами сенинг хати сабзингни ёзганда,
азал кунида сенинг рухсоринг лавҳи сабоғим бўлди.
Бода бер, чунки ҳар уйдан Худо сари бир йўл бор,
агар у масжид бурчаги бўлсин, ё калисо кунжи.
Агар фалак тупроғидан ғишт қилса ҳам яхшидир,
шояд, ўша ғишт давр гардиши туфайли хум оғзидан жой олса.
Иш экканни ўриш бўлар экан, бу экинзорда
инсоф уруғидан бошқа нарса экмаган—деҳқон бўлди.
Дунё кампири чарх атласида нега жилва қилади,
хунук танноз ипак кийимлар кийса ҳам гўзал бўлолмайди.
Эй, Фоний, риндларнинг дамидан кўнгил ёруғ бўлади,
чунки тез олов асаридан кўмир ёнади.
 Айзан
Дар шавқи лаъли ту, ки дилам хуни ноб рехт,
Шӯробаест он, ки бар оташ кабоб рехт.
Нақши саводи зулфи ту бар сафҳаи дилам
Шуд чун сиёҳие, ки ба рӯи китоб рехт.
Рустаст дар баҳори рухат лолаҳо, магар
Аз ашки хунфишони манаш абр об рехт?
Дар дайр равшанию сафо бин, ки муғбача
Ёқути ноб дар қадаҳи офтоб рехт.
Шодам ба маънии дигараш ин, ки муҳтасиб
Гӯянд сӯи майкада рафту шароб рехт.
Гӯ дар ҳисоби умр навис, он ки симу зар
Баҳри нашоти мутрибу май беҳисоб рехт.
Дар майкада ба кӯҳнасафоли гадоиям,
Ҳар кас, ки бода рехт, зи баҳри савоб рехт.
Гулбӯй гашт бода, магар аз хави узор
Соқӣ, даруни бодаи гулгун гулоб рехт?
Фонӣ, ба пирӣ ашк ба рух рехтан хуш аст,
Май дар қадаҳ хуш он, ки ба аҳди шабоб рехт.
 Сенинг лабинг шавқида дилимдан тўкилаётган тоза қоним
кабобдан ўтга тўкилаётган бир шўробадир.
Дилим  сафҳасидаги сенинг қора зулфинг нақши
худди китоб юзига тўкилаётган сиёҳ кабидир.
Юзинг баҳорида лолалар унибди,
булут, юзинг устига қонли ёшимдан ёмғир  
ёғдирганиданмикин?
Қара, муғбача тиниқ ёқут  (шароб)ни қуёш қадаҳига
қуйгач, дайр ичи равшан ва мусаффо бўлди.
Муҳтасиб майхонага борди-ю, шаробни тўкиб ташлади, дейдилар,
мен муҳтасиби майхонага боришидан бошқа маънода хурсандман.
Ҳар ким хурсандчилик учун созанда ва майга беҳисоб
олтин тўкса, ўша фурсатларни умр ҳисобига ёз!— деб айт.
Майхонада кўҳна сафол коса кўтариб гадолик қиламан,
кимки бу сафолимга май қуйса, савоб учун қуяди.
Соқий, гулранг майга терлаган юзидан гулоб тўккан
бўлса керакки, майдан гул ҳиди келяпти.
Эй Фоний, қариликда ёшни юзга оқизиш яхши,
йигитлик даврида эса майни қадаҳга қуймоқ  яхшироқдир.
 Татаббӯъи Хоҷа
Аз рафтани ёрам бувад ошӯби қиёмат,
Ё Раб, мабараш ҷоеву дораш ба саломат.
Дар ҳаҷри ту афтад ба сарам анҷуми гардун,
Эй шоми фироқи ту маро рӯзи қиёмат.
Эй сокини ҷаннат, гул агар бар сари Тӯбӣ,
Маръӣ нашудат, бин сӯи он оразу қомат.
Эй шайхи риёзаткаш, агар ҷониби риндон
Ташриф наёрӣ, бувадат маҳзи каромат.
Ҳардам зи хаёли ту ба худ дар сухан афтам,
Гӯ ақл бирав, к-ин зи ҷунун аст аломат.
Чун буди ту нобуд шуд аз барқи май, эй дил,
Чӣ суд кунун аз мижа борони надомат.
Дил з-андӯҳи даврон, ҳама атрофи ҷаҳон гашт,
Дар гӯшаи майхона шудаш ҷон иқомат.
Бе ваҷҳи май ар шайх даромад ба харобот,
Гӯ хирқаву саҷҷода гарав, кун ба ғаромат.
Фонӣ, чу шудӣ ҷуръакаши Ҳофизу Ҷомӣ,
Ҷамшед гадоӣ кунад аз чуръаи ҷомат.
 Ёримнинг кетишидан қиёмат ғавғоси бўлди,
ё Раб, уни ҳеч ерга жўнатма ва соғ-омон сақла.
Эй, (ёр), фироқинг шоми менга қиёмат кунидир,
сенинг ҳажрингда бошимга осмондан юлдузлар ёғилади.
Эй, жаннат сокини, (жаннатда истиқомат қилувчи),
агар Тўби ўстида гулни кўрмаган бўлсанг, ул юзу қоматга қара.
Эй, риёзат чекувчи шайх, агар риндлар томонга
ташриф буюрмасанг бу сенинг кароматингдир.
Сенинг хаёлинг билан ўзимга ўзим гапираман,
ақлга айтгинки, кетсин, чунки бу телбалик нишонасидир.
Эй, дил, май яшинидан бутун боринг йўқ бўлди, энди
киприкларингдан пушаймонлик ёмғирини ёғдиришдан не фойда?
Кўнгил даврон ғамидан бутун жаҳон атрофини кезиб,
майхона бурчагини иқомат жойи қилди.
Агар шайх хароботга келса-ю, майга пули бўлмаса,
унга айт, эвазига хирқа ва жойнамозини гаров қўйсин.
Фоний, Жамшид гадойлик қилиб сенинг жоминг
журъасини талайди, чунки сен
Ҳофизу Жомийнинг журъасидан ичтинг.