ДЕВОНИ ФОНИЙ
Татаббўъи Хоҷа Дар дилам тирагӣ аз фурқати мушкин холест,Ки аз ӯ ҳар нафасам омада мушкил ҳолест. Мурғи дил, к-аш набувад бол ба сӯи ту парад, Чӣ аҷаб, аз ғами ин дил шуда фориғболест. Дуди андӯҳи малолат дили пурхуни маро, Аз ғами турраи мушкин узори олест. Аз ғами даҳр ба як ҷом ҳимоят накунӣ, Соқиё, ҷониби риндон аҷабат иҳмолест. Субҳ дар дайри муғон муғбачаи бодафурӯш, Ҷоми май дод сабоҳам чӣ ҳумоюн фолест. Бин сӯи пиразани ишвагари даҳр, ки чун Рустамонанд забунаш чӣ аҷойиб золест. Ҳаҷри он моҳи ду ҳафта кушадам, эй Фонӣ, Моҳам ин ҳафта шуд аз шаҳру ба чашмам солест. | Дилимнинг қоралиги бир қора холнинг фироқидандир, Ҳар нафас ундан менга мушкул ҳолат юз беради. Дил қушининг қаноти йўқ бўлса ҳам, сен томонга учади, энди дилни қўлдан берган ошиқдан унинг хотиржамлиги таажжуб эмас. Қонли дилимнинг ғаму андуҳ тутунлари бир қизил юзли ва қора кокил ғамидандир. Эй соқий, даҳр ғамидан бир жом май билан сақлаб қолмасанг, риндлар томонига ажиб бир бепарволигинг бўлади. Майхонада бодафуруш муғбача менга субҳидам майини берди, бу эса мен учун саҳар пайтидаги муборак фол бўлди. Ишва қилувчи жаҳон кампири томонига қара, унинг олдида Рустамлар мағлубдир, бу қандай ажойиб кампир экан? Эй Фоний, у ўн тўрт кечалик ойнинг ҳажри мени ўлдиради, маҳбубим шу ҳафта шаҳардан кетди-ю, ҳафта кўзимга бир йилдек кўринди. |
Айзан Зиҳӣ аз тоби май гул-гул шукуфта боғи рухсорат,Зи ҳар гул хор-хоре дар дили ушшоқи беморат. Бад-он рухсору қомат гар намоӣ ҷилва дар гулшан, Қиёмат уфтад аз қоматат, офат зи рафторат. Ба доми зулф ҳар сӯ донаи холат аҷаб набвад, Агар мурғони боғи қудсро созӣ гирифторат. Бад-он сон ҳусну истиғнои хубӣ гар нигаҳ дорӣ, Ҳақи ёрӣ умедам он ки бошад Ҳақ нигаҳдорат. Маро шуд ишқу май қисмат, туро зуҳду риё, эй шайх, Ба кори ман маро бигзору ту ҳам рав паи корат. Бурун аз даврат, эй гардун, муҳаққар кулбае хоҳам. Ки меборад ғубори дарду ғам аз тоқи заркорат. Дарам бикшой, пири дайр, к-инак омадам сархуш Ба узри тавбаву тақво, ба гардан баста зуннорат. Гадои ишқро андак тафаққуд гар кунӣ имрӯз, Бувад, эй подшоҳи ҳусн, фардо аҷри бисёрат. Ту, эй Фонӣ, ки дар сар ҳар чи будат раҳни май кардӣ, Аҷаб набвад, ки сар монӣ, кунун чун нест дасторат. | Май ҳароратидан рухсоринг боғи шундай гул-гул бўлиб очилганки, бемор ошиқлар дилида ҳар бир гул тўғрисида бир андиша бор. Шу рафтору қомат билан гулзорда жилва қилсанг, қоматингдан қиёмату рафторингдан офат қўзғалади. Ҳар томонда бўлган хол донаси билан кокилинг тузоғига муқаддас боғ қушларини илинтирсанг, ажаб эмас. Агар шундай ҳуснингда яхшилик истиғносини ҳам сақлайдиган бўлсанг, дўстлик ҳақи ҳурмати, умидим шуки, сени Худо сақласин. Эй шайх, менга ишқ билан май тегди, сенга эса зуҳд билан риё, мени ҳам ўз ишимга қўй ва ўзинг ҳам ўз ишинг орқасидан бор. Эй фалак, сенинг даврингдан ташқари бир хароб кулба истайман, чунки бу заркор гунбазингдан дарду ғам тупроғи ёғилиб туради. Эй майхона пири, менга эшигингни оч, мен ширакайфлик билан бўйнимга зуннорингни боғлаб, тавба ва тақводан узр айтгали келдим. Эй ҳусн подшоҳи, агар бугун ишқ гадосига озгина ғамхўрлик қилиб, аҳволини сўрасанг, тонгла кўп мукофотга эришасан. Эй Фоний, сен бошингда нима бўлса майга гаров қўйдинг, энди салланг бўлмагани учун бошингни гаровга қўйсанг, ажабланарли ери йўқ. |
Холи соқӣ — мардуми чашми чаҳонбини ман аст, Бодаи талхе, ки дорад, ҷони ширини ман аст. Май магӯ, хун хурдан аст ин, з-он ки соғар шоми ҳаҷр, Ношуда холӣ, дигар пур з-ашки рангини манаст. Эй мусулмонон, зи куфри чашми ӯ чун вораҳам? К-аз мижа сафҳош баҳри ғорати дини манаст. Ин ки гоҳи қатли ушшоқаш намудам изтироб, Ваъдаи қатле, ки кард аз баҳри таскини манаст. Кай тавон берун шуд аз дор-ул-амоне майкада? Чунки гардуни ситамгар дар паи кини манаст. Нақди ҷон додан ба ҷонон кори ҳар Маҷнун мадон, К-ин ҷалодат дар ҷунуни ишқ оини манаст. Фониё, ҷоми фано аз даст нагзорам аз он-к, Ин даво баҳри дили маҳзуни ғамгини манаст. | Соқийнинг холи жаҳонни кўрувчи кўзимнинг қорачиғидир, унинг аччиқ шароби, менинг ширин жонимдир. Буни май дема, бу қон ичишдир, чунки ҳажр шомида, бир соғар бўшамасдан туриб, кўзимнинг ранжи ёшларидан бошқаси тўлади. Эй мусулмонлар, унинг кўзи куфридан қандай қутулай, чунки дилимни ғорат қилиш учун киприклари саф тортибди. Ошиқларини қатл қилиш пайида изтироб чекишимнинг сабаби, менга таскин бериш учун қатл ваъда қилгани эди. Ситамгар гардун менга душманлик пайидадир, шундай экан майхона дорул-омонидан қандай чиқиб бўлади? Жононга жон нақдини бериш ҳар Мажнуннинг иши деб билма, чунки бундай қаҳрамонлик ишқ телбалигида менинг одатимдир. Фониё, фано жомини қўлдан қўймайман, негаки, менинг маҳзун, ғамгин дилим учун бу даводир. |
Аз сари хум гар бигирад муғбача дар дайр хишт, Равзане ёбад, ки бинад ҳуру Кавсар аз биҳишт. Васфи ҷаннат бас кун, эй зоҳид, сӯи майхона ой, Бод бин абҳаршамиму хок бин анбарсиришт. Гар сарам аз саҷдаи бут захм шуд, айбам макун, Чунки аз килки қазо ин ҳарфам омад сарнавишт. Хомаи қудрат чу тарҳи офариниш зад рақам, Хуб дидан хуб бошад, зишт дидан ҳаст зишт. Андар ин мазраъ чу деҳқон ҳар чӣ корад, бидравад, Хуррам он к-ӯ ҳеч гаҳ ҷуз донаи некӣ накишт. Бо дили ғофил куништ аст, ар ҳарам бошад мақом, Дил чу бо ёр аст хуштар, аз ҳарам бошад куништ. Дар ҳавоят аз бало ғам нест Фониро, чу ӯ Тарки сар нокарда, по дар дашти савдоят наҳишт. | Агар муғбача дайрда хум бошидан ғиштни олса, бир дарча очиладики, ундан жаннатдаги ҳуру Кавсар кўринади. Эй, зоҳид, жаннат васфини бас қилиб майхонага кел, шамолнинг гул ҳидли, тупроқнинг анбар аралаш эканлигини кўр. Агар бошим бут саждасидан яра бўлган бўлса, айб қилма, чунки бу ҳарф қазо қалами билан ёзилгандир. Қудрат қалами яратилиш тарҳини чизганданоқ, яхши кўриш яхши-ю, ёмон кўриш ёмондир. Бу экинзорда деҳқон сингари ҳар ким экканини ўради, ким яхшилик уруғидан бошқани экмаган бўлса, хуррамдир. Киши Ҳарамда бўлса-ю, ғофил юрак билан ўтирса, куништ (насронийлар ибодатгоҳи)да ўтиргандек бўлади. Кўнгил ёр билан бўлса, куништ бўлса ҳам Ҳарамдан яхшироқдир. Сенинг ҳавонгда Фонийга балодан ғам йўқтур, чунки у бошидан кечмай туриб савдонг даштига қадам қўймаган. |
Эй, ки дар ин ғамкада ҷоят сарири шоҳӣ аст, Беҳ гадои майкада будан, гарат огоҳӣ аст. Давлати хубӣ напояд чуз вафо бо аҳли ишқ, Дон, ки з-ин пандам ғараз ойини давлатхоҳӣ аст. Моҳрӯе, моҳиандоме чу дар даст оварам, Шавкати ишқам тавон гуфтан зи маҳ то моҳӣ аст. Қатъи дашти ишқ бе иршоди пири раҳ макун! Раҳ ғалат нафтад чу бо Хизри раҳат ҳамроҳӣ аст. Гарчи рахшон аст дар хиргоҳи гардун офтоб, Дар латофат кай шабеҳи он маҳи хиргоҳиаст? Ин ки чун коҳам зи заъфи ишқ, гар чӯӣ далел, Дар ғамат бастан миёнро чуст ранги коҳӣ аст. Ваъдаи васлаш дароз афтод эй Фонӣ, дареғ, К-андар ин раҳ риштаи умри маро кӯтоҳӣ аст. | Эй, сен, бу ғамхонада шоҳлик ўрнини эгаллаган киши, агар билсанг, майхона гадоси бўлмоқ ундан яхшироқдир. Ҳусн давлати ўткинчидир, ишқ аҳлига вафо қилишдан бошқа, Билгинки, бу насиҳатни давлатхоҳлик юзасидан айтдим. Ой юзли, балиқ андомли бир дилбарни қўлга киритсам, ишқимнинг шавкати моҳдан моҳигача (ердан осмонгача) етади, дея оламан. Ишқ даштида пирнинг иршодисиз йўл босма, чунки Хизр билан йўлдош бўлсанг, йўлдан адашмайсан. Қуёш, агарчи, осмон ҳиргоҳида (чодирда) порлаб турган бўлса-да, лекин гўзалликда у хиргоҳи ойга қандай ўхшасин? Ишқ дарди билан сомон бўлганимга далил истасанг ғамингда белимни сиқиб боғлаганим-у, сомондек рангим далилдир. Васли ваъдаси узоқ чўзилди, эй, Фоний, афсуски, бу йўлда умрим риштаси калталик қилади. |
Татаббӯъи Хоҷа Зери нӯҳ тоқи фалак ғайри каҷи кор куҷост?Ростӣ дар хами ин гунбади даввор куҷост? Дилам аз хонақаҳу зуҳди риёӣ бигирифт, Роҳи майхона куҷо, соқии айёр куҷост? Масҷиду шайх маро ҷониби уҷб афканданд, Дайр ку, муғбачаи шӯхи қадаҳхор куҷост? Сирри тавҳид чу хоҳӣ, битаровад зи дилат Ҷуз хароботи муғон маҳрами асрор куҷост? Каҷию кӯтаҳии даҳр малулам доранд, Ростӣ хоҳаму рафъат, қади дилдор куҷост? Меҳри он рӯ зи ҳар зарра аён, ту аъмо, Нест ҷуз ҷилваи матлуб, талабгор куҷост? Бодаи ишқ чу хӯрдӣ, хабар аз худ маталаб, К-андар ин майкада аз хеш хабардор куҷост? Дар сари кӯи вафо хок шуд, инак сари ман То бар ӯ рахши ҷафо ҷилва диҳад, ёр куҷост? Фонӣ, он рӯ натавон бе мижаву зулфаш ёфт, Гули бехор куҷо, махзани бемор куҷост? | Бу тўққиз фалак тоқининг тагида эгриликдан бошқа нарса йўқ, бу эгилган гунбаз ичида тўғрилик қаёқда бўлсин? Бу риёлик зуҳддан ва хонақоҳдан кўнглим озор топди, майхонанинг йўли қаёқда ва айёр соқий қайдадир? Шайх билан масжид мени такаббурлик йўлига солди, майхона қаерда-ю, шўх муғбача қайдадир? Тавҳид сири дилингга ҳамоҳанг бўлишини истасанг, харобот муғларидан бошқа бу сирлар маҳрами қаёқда? Дунёнинг эгрилиги ва қисқалиги мени хафа қилдилар, мен тўғрилик ва юксакликни истайман, (яъни) у тўғри қоматли дилдорим қаерда? У ёрнинг қуёш каби юзи ҳар бир заррадан кўриниб турибди-ю, сен эсанг кўрсан, матлубнинг жилвасидан бошқа нарса йўқ, аммо талабгор қани? Ишқ майини ичдингми, ўзингдан огоҳ бўлишни талаб қилма, чунки бу майхонада ўзидан огоҳ киши қайда? Вафо йўлида бошим тупроқ (янглиғ) бўлди, бу тупроқ устига жафо отини ўйнатиб келадиган ёр қаерда? Эй Фоний, у гул юзини киприксиз ва кокилсиз топиб бўлмайди, тикансиз гул қаерда-ю, илонсиз (аждарсиз) хазина қайдадир? |
Татаббӯъи Шайх Шоми ҳиҷрони маро акси рухи ёр куҷост?Баҳри он акс маи оинакирдор куҷост? Баҳри май доштанам соқии гулораз ку? Баҳри базми тарабам соҳати гулзор куҷост? Боиси равнақи сармояи ин базми нашот, Муниси ҷони ман, он дилбари дилдор куҷост? Он ки шамъи тараби шоми висолам будӣ, Дар фироқам ба чунин тирашаби тор куҷост? Субҳи васлам зи куҷо ваъда диҳӣ, эй ҳамдам, Шоми ҳиҷрони маро аз саҳар осор куҷост? Соқиё, як-ду қадаҳ пур деҳу беҳушам соз, 3-он, ки дар ҳаҷр чу май ҳамдами ғамхор куҷост? Фониё, дида ба ёрони риёӣ мафикан, Боядат ёри ҳақиқӣ, ту бигӯ, ёр куҷост? | Айрилиқ шомим учун ёр юзининг акси қаерда? У ёр юзининг акси учун ойнадек тиниқ май қаерда? Менга май тутиш учун юзи гул соқийим қани? Шодлик базмим учун гулзор қаерда? Бу шодлик базмининг равнақи ва сармоясига сабаб бўлувчи жонимнинг улфати бўлган у дилбару дилдор қаерда? Висол шомининг шодлик чироғи бўлган у гўзал шундай айрилиқ тунида қайдадир? Эй ҳамдам, менга висол тонгини қаердан ваъда қила оласан? Айрилиқ шомим тонгидан асар йўқдир. Эй соқий, бир-икки қадаҳ майни тўлдириб бериб, мени беҳуш қил, чунки ҳижрон кунларида май каби ҳамдаму ғамхўр қаерда? Эй Фоний, риёкор ёру дўстларни инобатга олма, сенга ҳақиқий ёр керак, айтгин, у ёр қаерда? |
Татаббӯъи Хоҷа Биё, ки арсаи майхона ишратобод аст,Зи соҳаташ хаси андӯҳ рафта бар бод аст. Китобаи дари оли-ш ин рақам, к-ин дар, Ба он ки аз ду ҷаҳон рӯ натофт, накшодаст. Зи тоқи муртафиаш ин садо расида ба гӯш, «Биё, ки қасри амал сахт сустбунёд аст». Ба сӯи муғбача риндон-шро хитоб, ки хез, «Биёр бода, ки бунёди умр барбод аст». Суруди нағмагараш ин ки доди айш диҳед, Ба нуқлу бода, ки кори замона бедод аст. Сабӯ зи ғулғули май карда ин нидо, ки бинӯш, Қадаҳ, ки дайри кӯҳанро басе чу ту ёд аст. Ба ҷилва з-оинаи ҷом чеҳраи мақсуд, Ки маст гашта ба ӯ ҳар ки афтодаст. Бидор, соқӣ, аз он ҷоми май, ки шуд умре, К-аз иштиёқи ваям кор оҳу фарёд аст. Ки маст гашта, кунам тарки хеш чун Фонӣ, Ҳар он ки масти хароб инчунин шуд, обод аст. | Кел, майхона ишратобод жойдир, унинг саҳнидан ғам хаслари супуриб ташланган. Унинг олий дарвозаси тепасига: «Икки оламдан кечмаган кишига бу дарвоза очилмайди» деб ёзиб қўйилган. Унинг баланд пештоқидан шундай овоз эшитилади: «Кел, умр қасрининг асоси жуда бўшдир». Риндлар муғбачаларга шундай хитоб қиладилар: «Тур, май келтир, чунки умрнинг асоси шамол устига қурилган» (бебақодир). Чолғувчилар оҳангининг мазмуни шуки, май ва газак билан айшу ишратнинг додини беринглар, замонанинг иши зулмдан иборат. Май кўзачаси «қул-қули» билан шундай нидо қилади: «Май ич, бу кўҳна дунё сендақаларнинг кўпини ўтказган». Жом ойнасида мақсуд чеҳраси жилва қилди, унга кимнинг кўзи тушса, маст бўлиб йиқилади. Эй соқий, ўша май жомидан тут, чунки унинг иштиёқида ишим бир умр оҳу фарёддир. То Фонийдек маст бўлиб, ўзлигимдан кечай, чунки шундай масту хароб бўлган одам обод бўлади (мақсадига етади). |
Айзан Манам, ки кунҷи харобот хонақоҳи ман аст,Маи сабӯҳ задан вирди субҳгоҳи ман аст. Набаста тирагии куфр қулла бар сари дайр, Зи ишқи муғбача бар чарх, дуди оҳи ман аст. Зи ишқи моҳвашон, доғҳои тоза бубин, Саросар аз асари ахтари сиёҳи ман аст. Ба ҷурми зиндагӣ аз ҳаҷри он гули раъно Сиришки сурху рухи зард узрхоҳи ман аст. Бурун зи майкада н-оям, ки аз ҳаводиси чарх Ҳисори амну амони ману паноҳи ман аст. Ба дайр пеши буте саҷда орзу дорам, Хаёли зуҳд надорам, Худо гувоҳи ман аст. Равам ба майкада гоҳи хумор чун Фонӣ, Ки бода дофеъи ин ҳолати табоҳи ман аст. | Харобот кунжи хонақоҳи бўлган мендек одамга субҳидам майини ичиш тонг чоғидаги одатдир. Дайр бошига тутилган қора пашшахона куфр қоронғилиги эмас, балки муғбачалар ишқидан осмонга ўрлаган оҳимнинг тутунидир. Ой юзли гўзаллар ишқидан танимдаги янги доғларга қара! Булар бошдан-оёқ бахтсизлигим юлдузининг асаридир. У раъно гул (маҳбуб)нинг ҳажридан тирик қолганим гуноҳи учун Қонли кўз ёшим билан сарғайган юзим менинг узргоҳимдир. Майхонадан ташқари чиқмайман, чунки у осмон ҳодисаларидан мени омон сақловчи қўрғоним ва паноҳимдир. Дайр ичида бир жононга сажда қилнш орзусидаман, Тангри гувоҳки, кўнглимда зоҳидлик хаёли йўқдир. Фоний сингари хумор бўлган чоғимда майхонага бораман, чунки май бу ёмон ҳолатни дафъ этгувчидир. |
Айзан Моро ба ҷуз гадоии майхона кор чист?Коре, ки қисмати азал аст, ихтиёр чист? Чун бевафост ғамкадаи даҳр, май биёр, Будан дар ин сарой даме ҳушёр чист? Оғози кори даҳр, ки донист, к-он чи буд, То кас кунад қиёс, ки анчоми кор чист? Аз рӯзгор чун нарасад ғайри тафриқа, Будан асири тафриқаи рӯзгор чист? Нашкуфт чун зи гулшани дунё гули мурод, Баргӯй булбул, ин ҳама афғону зор чист? Гуфтӣ, ки «бода аз кафи ёр аст муғтанам», Аввал бигӯ, ки бода чӣ чиз асту ёр чист? Фонӣ, манол аз ғаму бин кори аҳли фақр, Ғайр аз ризо ба хостаи Кирдугор чист? | Майхонада гадолик қилишдан бошқа бизга нима иш бор, тақдирда шундай қисмат бўлгач, бизда нима ихтиёр бўлсин? Модомики, бу ғамхона дунё бевафо экан, май келтир, бу дунёда бир дам ҳушёр бўлмоқ нимага керак? Дунё ишининг бошланиши нималигини ким билибдики, охирини биров билсин. Дунёда паришонликдан бошқа нарса йўқ, бу паришонликка асир бўлишнинг нима ҳожати бор? Бу дунё гулшанида мурод гули очилган эмас, эй булбул, айтгин, мунча афғону зоринг нимага керак? Менга «Ёр қўлидан май ичмоқ ғанимат» дединг, аввал сен шуни айт-чи, май нима-ю, ёр нима? Эй Фоний, ғамдан нолима-ю, фақр аҳлининг ишига қара! Тангри хоҳишига ризо бўлишдан бошқа ишлари йўқ. |
Татаббӯъи Шайх Мулки офоқ ба ҷуз дайри муғон, ин ҳама нест,Мояи айш ба ҷуз ратли гарон, ин ҳама нест. Воизо, ин ҳама аз боғи ҷинон қисса магӯ, Ки ману кӯи касе боғи ҷинон, ин ҳама нест. Дӯш гуфтаст зи бас наъраву ошӯбам ёр: «Ҳаст ӯ, варна алолои сагон, ин ҳама нест». Ҷоҳу иқболи ҷаҳон ҷумла хаёл асту намуд, Буди ин силсилаи шӯъбадасон, ин ҳама пест. Ин ҳама шефтаи шоҳиди пуришваи даҳр, Ки шудӣ, эй дили шӯрида, бидон, ин ҳама нест. Ин ҳама ҳусну латофат, ки паризоди марост, Гар сӯи ҷинси башар бингарӣ, он, ин ҳама нест. Аз замон ҳар нафасам сад ғаму бедод расад, Варна ҷавру ситами аҳли замон, ин ҳама нест. Хоки кӯяш магар аз рӯи малоик шуда нақш, Варна аз чеҳраи ушшоқ нишон, ин ҳама нест. Фониё, ҷон деҳу аз меҳнати ҳиҷрон вораҳ, Ҳоҷати нолаву ошӯбу фиғон, ин ҳама нест. | Муғлар дайридан ташқари офоқ мулкининг барчаси ҳечдир шароб қадаҳидан бошқа айш асбоби ҳечдир. Эй воиз, жаннат ҳақидаги қиссалардан кўп гапирма, Жаннат боғлари мену ёр кўйи олдида ҳечдир. Кеча кўп наъра ю ғавғоларимни эшитиб ёр дебти: «Бу ўша, бўлмаса итларнинг шовқин-сурони бунчалик бўлмайди». Дунёнинг давлату иқболи барчаси хаёлдир, бу шуъбадага ўхшаш силсиласининг ҳаммаси ҳечдир. Эй дил, дунёнинг ишвали гўзалига бунчалик ошиқ бўлдинг, шўрлик, билгинки, у бунга арзимайди. Менинг паризодимда бўлган ҳамма ҳусну латофатни инсон жинсидан ахтариб кўрсанг, улар йўқдир. Замондан ҳар нафас юз ғаму зулм етади, бўлмаса замона аҳлининг жавру зулми бунчалик эмас. Унинг кўйи тупроғи малаклар юзидан нақш бўлган, бўлмаса, ошиқлар юзининг нишонидан бунчалик бўлмайди. Эй, Фоний, жон бергин-у, ҳажр меҳнатидан қутул, буларнинг ҳаммаси нолаю фиғон ва ғавғога арзимайди. |
Татаббӯъи Шайх Маро, ки ҷуз ба хароботи ишқ роҳе нест,Ба ғайри даргаҳи пири муғон паноҳе нест. Зи баҳри саҷда буте гар талаб кунам, чӣ аҷаб, Ба ғайри бут чу сарамро ҳаволагоҳе нест. Ба қатли ман чӣ кашад ғамзаат сафи мижгон, Зи баҳри мӯркушӣ ҳоҷати сипоҳе нест. Зи аҳли ҳусн халос аст мулки дил бе ту, Сипаҳ чӣ кор кунад дар миён, к-ӯ шоҳе нест. Ба сидқи даъвии ишқам талаб макун ду гувоҳ, Ки андарин суханам ҷуз Худо гувоҳе нест. Вафо зи чашми ту гар дил нахост, айб макун, Ба кас чунин тамаъ аз турки дилсиёҳе нест. Маҷӯ ба дашти фано сабзаву гул, эй Фонӣ, Чаро к-аз оташи оҳам дар ӯ гиёҳе нест. | Менга ишқ хароботидан бошқа йўл бўлмагани каби муғлар пирининг даргоҳидан бошқа бир паноҳ ҳам йўқ. Сажда қилиш учун санам талаб қилсам, нима таажжуби бор, чунки санамдан бошқа бошимни қўядиган нарса йўқ. Мени ўлдиришга ғамзанг нима учун киприк сафини тортади? Чумолини қириш учун аскарга ҳожат йўқдир. Орада шоҳ бўлмаса, лашкар ҳеч иш қила олмаганидек, дилимнинг мулкида сен бўлмасанг, ҳусн аҳлларининг қўлидан ҳеч иш келмайди. Ишқда садоқатим учун икки гувоҳ талаб қилма, чунки бу сўзларимга Тангридан бошқа гувоҳим йўқ. Агар сенинг золим кўзингдан кўнглим вафо сўрамаса, айб қилма, чунки кишиларда қон тўкувчи туркдан вафо тамаъ қилиш йўқ. Эй Фоний, фано даштидан сабза ва гул ахтарма, чунки оҳим ўтидан у ерда гиёҳ унмайдиган бўлиб қолган. |
Айзан Монда дар кӯи муғон то абадам ошиқу маст,Ки шудам шефтаи муғбачагон рӯзи аласт. Сар ниҳам пеши қадаҳ ҳамчу суроҳӣ ҳар дам, Дар хароботи муғон то шудаам бодапарст. Рафтам аз даст зи ташвиши хумор, эй соқӣ, Лутф бошад ба яке ҷуръа гарам гирӣ даст. Он миён ҳаст дар оғӯши касе, гӯяд нест, В-он даҳан нест ба гуфтор, ту пиндорӣ ҳаст, Дилам, эй муғбача, машкан, ки дар ин дайри куҳан Ҳаст бадмаст ҳар он шӯх, ки ӯ ҷом шикаст. Қоматам хам шуда аз хизмати риндон дар дайр, Пир аз бас сабуи бода, ки бар дӯшам баст. Зоҳидо, чанд риёзат кашӣ, инак Фонӣ, Хӯрд як ҷоми фанову зи худии худ вораст. | Муғлар кўйида то абад ошиқу маст бўлиб қоламан, чунки азалдан муғбачаларга ошиқи шайдо бўлдим. Муғлар хароботида май ичкучи бўлганимдан бери, суроҳидек ҳар дам қадаҳ олдида бош эгаман. Эй, соқий, хумор ташвиши билан ўзимнн қўлдан бердим, агар бир қултум май билан мени қўлласанг, лутф бўлади. Ул бел бировнинг оғушида - ю, нозиклигидан киши йўқ дейди, ва ул оғиз сўзлагани йўқ, аммо киши сўзлайди деб ўйлайди. Эй муғбача, кўнглимни синдирма, чунки бу кўҳна дайрда, жомни синдирган ҳар бир шўх бадмастдир. Дайрда риндлар хизматини қилганим ва пирнинг шароб кўзасин елкамга кўп ортганимдан қоматим хам бўлди. Эй зоҳид, қачонгача риёзат чекасан, бу дамда Фоний, бир жоми фано ичди-ю, ўзлигндан қутулди. |
Айзан Дар майкада онро, ки ба каф ҷоми шароб аст,Айбаш макун, ар шому саҳар масту хароб аст. Бардоштан аз май натавонад сари худро, Аз бода ҳаво дар сари он, к-ӯ чу ҳубоб аст. Сарриштаи кораш кашад охир ба харобӣ, Ҳар маст, ки афтода дар ин дайри хароб аст. Май каш, маи Кавсар зи кафи ҳури биҳиштӣ, Дар дӯзахи махмурият, эй дил, ки азоб аст. Дар дайри фано ҷоми яқин ҷӯй, ки матлуб, Аз пардаи пиндори ту барбаста ниқоб аст. Эй муғбача, чун рӯи тазарв аст узорат, 3-он рӯй ки чун хуни тазарват маи ноб аст. Ин давр ба як чашм задан гашта дигаргун, Эй умр, ба рафтан зи бари мо чӣ шитоб аст? Дар майкада гар ғарқи маям тавба шикаста, Эй шайх, зи мо даргузар, он олами об аст. Фонӣ, чӣ шавӣ шефтаи даҳр, ки кавнайн Дар дашти фано ҷумла намудори сароб аст. | Майхонада қўлида шароб жоми бўлган киши кеча-кундуз масту хароб бўлса, айб қилма. Ҳар кимнинг бошида май ҳаваси бўлса, май устидаги пуфакчадек бошини майдан кўтара олмайди. Кимки бу хароба дайр ичида маст бўлиб қолган бўлса, оқибат унинг иши харобликдир. Эй дил, хуморлик дўзахида азоб тортдинг, шунинг учун жаннат ҳури қўлидан Кавсар майини ичгин. Фано майхонасида ўзликдан кечиб ҳақиқий жомни иста, чунки матлуб юзига манманлик парда бўлгандир. Эй муғбача, ёноғинг қирғовулнинг юзи кабидир, шунинг учун майинг ҳам қирғовул қонига ўхшайди. Бу давр кўз юмиб-очгунча бошқа шаклда айланади, эй умр (жонон), менннг ённмдан кетишга мунча шошиласан? Эй шайх, тавбани синдириб, майхонада майга ғарқ бўлсам, бизни кечир, чунки майхона — сув оламидир. Эй Фоний, дунёга нима учун мафтун бўласан, ҳолбуки, фано даштида кўринган барча нарсалар саробдир. |
Дар таври Хоҷа Чун аз ин дайри фано охир бибояд бор баст,Аввал афкан боре, эй дил, бори ҳастӣ, ҳарчи ҳаст. Оқибат хоҳад шикаст аз марг шохи нахли умр, Беҳ зи зӯри дасти тақво нафсро додан шикаст. Барфикан аз рӯи даст асбоби олам пеш аз он-к, Надҳадат суде газидан аз таҳайюр пушти даст. Чун баландонро фитодан лозим омад, паст бош, Нест мумкин уфтодан ҳеҷ гаҳ бар хоки паст. Хешро бехуд кун аз ҷоми фано, то кай худӣ, К-андар ин дайри куҳан беҳ майпараст аз худпараст. Ҷоҳи дунё чоҳ дон, ҷастан тавонӣ аз сараш, Чун дарафтодӣ дар ӯ натвон зи қаъри чоҳ ҷаст. Пиразан шуд даҳр, агар мардӣ ба гирди ӯ магард, Гарчи зан шуд, лек мард онро шумар, к-аз вай бираст. Баҳри гулҳо хори гулзори ҷаҳон машмор саҳл, 3-он ки ҳукми тир дорад, чун даруни чашм ҳаст. Фониё, чун ҳушёрӣ нест ҷуз ранҷу малол, Дафъи ҳушёрӣ чу дорӣ ком, шав маҷнуну маст. | Эй дил, ҳар қачонки дунёдан кетар экансан, аввал ўзлик юкини ташлаш керак. Умр дарахтининг шохи охири синажакдир, шундай бўлгандан кейин тақво қўлининг кучи билан нафсни синдириш яхшидир. Қўлингдаги олам асбобларини илгарироқ (эсинг борида) отиб ташла, чунки бир куни ҳасрат-надомат билан бармоғингни тишлаб қолишинг фойда бермайди. Баланд мартабалиларга паст тушиш лозим бўладиган бўлса, ўзинг паст бўл, чунки тупроқда ётган кишининг йиқилиши мумкин эмас. Узингни фано жоми билан бехуд қил, қачонгача худбин бўлиб юрасан, чунки бу кўҳна дунёда худпарастликдан майпарастлик яхшидир. Дунё давлати гўё чоҳдир, қўлингдан келса - сакраб ўт, унга йиқилдингми, қаъридан чиқолмайсан. Дунё бир кампирдир, эркак бўлсанг, унинг теварагида айланишма, у хотину, лекин унинг тузоғига илинмаган одамни эркак деб бил. Гуллар учун жаҳон гулзори тиканлари санчилганини енгил деб ўйлама, чунки кўзга санчилган тикан, ўқ ҳукмидадир. Эй Фоний, ҳушёрлик ранжу малолдан бошқа нарса эмас, агар сенга ҳушёрликни йўқотиш мақсад бўлса, масту мажнун бўл. |
Татаббӯъи Хоҷа Зи баҳри чарх ба киштии умр сад халал аст,Давош баҳри шаробу сафинаи ғазал аст. Маи рақиқ чу нақди ҳаёт бемисл аст, Бути шафиқ чу умри азиз бебадал аст. Ба васли ӯ надиҳам роҳи эҳтимол, эй ишқ, Агарчи пеши хирад ин нишона муҳтамал аст. Ҳадиси ринди харобот нест ҷуз таслим, Ки аҳли хонақаҳ аст он, ки сар бар сар ҷадал аст. Рав, эй фақеҳ, ки бошад фано натиҷаи ишқ, Валек ишқ ба дил нашъаи маи азал аст. Умед қатъ кун, эй мурғи дил, зи гулшани даҳр, Ки доми тоири қудсӣ зи риштаи амал аст. Зи қатъи роҳи фано васл ёфтӣ, Фонӣ, Вале мурод дар ин роҳ дархури амал аст. | Чарх денгизидан умр кемасига юз зиён етади, унинг давоси шароб денгизи ю ғазал кемасидир. Тиниқ май ҳаёт нақди сингари бемислдир, шафқатли ёр, умрдек бебадалдир. Эй ишқ, унинг васлига етиш эҳтимолига йўл қўймайман, гарчи хирад аҳли олдида бу нишона тахмин қилинса ҳам. Харобот риндларининг сўзи таслимдан бошқа нарса эмас, чунки, талашиб-тортишувчилар хонақоҳ аҳлларидир. Бор, эй фақиҳ, ишқнинг натижаси фанодир, аммо юракдаги ишқ азал майининг нашъасидир. Эй кўнгил қуши, дунё гулшанидан умидингни уз, негаки амал риштаси қудс қушлари учун, тузоқдир. Фоний, фано йўлини босиб ўтиб васлга еттинг, бале, бу йўлда мурод амалга яраша берилади. |
Татаббӯъи Хоҷа Ҳаргиз гадои майкада аз шоҳ ғам надошт,К-аз илтифоти пири муғон ҳеҷ кам надошт. Танҳо на ман ба хоки мазаллат фитодаам, Ҳаргиз фалак бар аҳли вафо ҷуз ситам надошт. Дорам сафоли кӯҳнаи майхона пуршароб, К-ин оина Сикандару ин ҷом Ҷам надошт. Дар ҳаҷр гӯ: бимир, ҳар он кас, ки дар висол, Ҷавру ҷафои дилбари худ муғтанам надошт. Ҷуз қоматат, ки сӯи асирон хиром кард, Дар боғи даҳр сарви сиҳӣ ин қадам надошт. Он тифли шӯх мурғи дили халқ сайд кард, Бо он ки доми пурраи пурпечу хам надошт. Фонӣ, ба фикри он даҳан ар мурд, нест айб, Кай буд, к-ӯ азимати мулки адам надошт? | Майхона гадоси ҳеч қачон шоҳ ғамини емайди, чунки муғлар пири илтифотидан ҳеч камлиги йўқ. Хорлик тупроғига ёлғиз мен йиқилганим йўқ, вафо аҳлига фалак ҳаргиз ситамдан бошқа иш қилмайди. Менда майхонанинг шаробга тўла эски сафоли бор, бундай ойна Искандарда-ю, бундай жом Жамшидда бўлмаган. Кимки висол чоғи ёрининг жавру жафосини ғанимат билмаса, унга «айрилиқда ўл», деб айт. Асирлар сари хиром айлаган қоматингдан бошқа, даҳр боғидаги сарвларнинг бундай рафтори йўқ. Сочининг жингалагидан тузоғи бўлмаса ҳам, ул ёш шўх халқ юрагини сайд этди. Фоний, ул оғиз хаёлида ўлса айб эмас, у қачон адам мулкига кетишини истамаган эди. |
Татаббӯъи Шайх Ё Раб, он муғбачаи шух зи майхонаи кист?Маст дар майкада аз соғару паймонаи кист? Сӯи масҷид шудаву ғайрати он мекушадам, Пеши ман гарчи яқин аст, ки дар хонаи кист? Ганҷи ҳусн аст сӯи аҳли муҳаббат гузараш, Ваҳ, ки то майли дилаш ҷониби вайронаи кист? Халқ донист, ки он рашки парӣ ёри ман аст, Дили савдозада ногуфта, ки девонаи кист? Шӯҳрати риндиям ар нест, яқинат бинигар, Ки ба ҳар анҷумани майкада афсонаи кист? Гӯиям: «Чашми сиёҳи кӣ туро қотил шуд?» Шӯхи хунрез бубин, наргиси мастонаи кист? Қасди мурғи дили Фонӣ агар он чашм накард, Турраву холи ту пас доми киву донаи кист? | Ё Раб, у шўх муғбача кимнинг майхонасидан экан, майкадада кимнинг шаробу паймонасидан маст экан. Кимнинг уйидалиги менга аён бўлса ҳам, у масжидга борди-ю, ғайирлигимни келтириб мени ўлдирди. У ҳусн ганжидир, муҳаббат аҳли томон боради, ваҳ, унинг юраги кимнинг вайронасига майл қилар экан? Телба юрак кимнинг девонаси эканлигини айтмаса ҳам, халқ билдики, ул парилар рашк қилувчи гўзал менинг ёримдир. Риндлик шуҳратимга ишонмаган бўлсанг, қара, майхонанинг ҳар анжуманида кимнинг афсонаси айтиляпти. «Кимнинг қаро кўзлари сени ўлдирди?» дейсан, эй, қон тўкувчи шўх, қарачи, у кимнинг мастона наргиси экан? Агар у кўзлар Фонийнинг дил қушига қасд қилмас экан, унда сенинг кокилинг ва холинг кимнинг тузоғи ва донаси экан? |
Дар таври Хоҷа Буд обзада соҳати майдони харобот,Базми тараб омода дар айвони харобот. Биншаста дар ӯ пири харобот қадаҳнӯш, Дар хидмати ӯ саф зада риндони харобот. Ҷо карда бараш муғбачаи шӯх ба мастӣ, Дар кишвари ҳусн омада султони харобот. Ҳар лаҳза паи бурдани дил турфа муғаннӣ Бо лаҳни муғона зада дастони харобот. Аз пири харобот ба риндон шуда зоҳир Дар ҳар қадаҳе нуктаи пинҳони харобот. 3-он нукта ҳар он к-ӯ хабаре ёфта, сармаст, Беҳуш фитода ба шабистони харобот. Май деҳ, ки ба сад хилъати шоҳӣ нафурӯшад, Як ҷуръаи май соили урёни харобот. Ҳар васф, ки аз Кавсару аз равза шунидӣ, Андар ҳақи май омаду дар шони харобот. Фонӣ, ба хароботи фано даршуду вораст, Аз нанги худӣ гашт чу меҳмони харобот. | Харобот майдонига сув сепилган, унинг айвонида шоду хуррамлик базмига ҳозирлик кўрилган. У ерда харобот пири май ичиб ўтирибди, унинг хизматида харобот риндлари саф тортганлар. (Харобот пири) ёнида бир шўх муғбача маст ўтирибди, (у) ҳусн мулкида харобот султонидир. Ҳар лаҳза дилни овламоқ учун ажойиб хонанда муғона оҳангда харобот достонини ўқир эди. Майхона пиридан риндларга ҳар бир қадаҳда харобот сирлари очилар эди. У махфий сирлардан воқиф бўлган кишилар маст бўлиб, харобот шабистонида беҳуш, бўлиб йиқиларди. Май бергилки, унинг бир қултумини хароботдаги гадолар юзта шоҳона либосга алишмайдилар. Кавсару жаннат тўғрисида ҳар бир мақтовни эшитган бўлсанг, у мақтов май ҳақида ва харобот шаънидадир. Фоний, майхонада меҳмон бўлгач, фано хароботига кириб, ўзлик номусидан қутулгандай бўлди. |
Татаббӯъи Хоҷа Дил чу парвона зи шамъи рухи ҷонона бисӯхт,Ваҳ чӣ парвона, ки аз шӯълаи ӯ хона бисӯхт? Мӯи холи ту бар он шӯълаи ораз аҷаб аст, Нашавад сабз чу ҳар гаҳ ба замин дона бисӯхт. Ишқ дар синаам афтод, к-аз он сӯхт дилам, Оташ афтод ба вайрона, ки девона бисӯхт. Шавқ дар ҳаҷр нашуд дафъу ба дил оташ зад, Шамъро шаб нанишонданду аз он хона бисӯхт. Хирқа пурмай шуду дар хилватам афтод оташ, Шӯъла дар рахт дарафтод, ки кошона бисӯхт. Макун оташкада дар дайр, ки аз муғбачагон, Ҳар дам он сӯй дусад оқилу фарзона бисӯхт. Шӯълаи шамъи рухат шонд ба хоки сияҳам, Кирми хокист, чу болу пари парвона бисӯхт. Монда урёну залилам, ки зи ҷурми тавба, Пири майхона маро хирқа ба ҷурмона бисӯхт. Фонӣ, ар дурдкаши майкада шуд, нест аҷаб, Бодаполош чу аз оташи паймона бисӯхт. | Дил парвона каби жонона юзининг шамъи билан куйди, оҳу дил қандай парвонаки, унинг шуъласидан уйга ўт тушди. Сочларинг ва холинг оразинг шуъласидан куймасдан туриши таажжуб, чунки ердаги дона куйса, кўкармайди. Вайронага ўт тушганда, унда ётган девона куйгани сингари, ишқ сийнамга тушиб, ундан дилим куйди. Шамъ кечаси ўчирилмагани сабабли ундан уй куйганидек, сенинг шавқинг ҳажрда йўқолиш ўрнига, балки дилимга ўт ёқди. Матога ўт тушганда уй куйганидек, хирқам майдан ҳўл бўлиб, хилватимни куйдирди. Майхонага ўт ёқманглар, муғбачалар ўтидан ҳар нафасда у ерда юзлаб оқилу донолар куйди. Юзинг шамъининг алангаси мени куйдириб, қора тупроққа қорди, гўё қаноти куйган парвонадек тупроқ қурти (чироқ қурт) бўлиб қолдим. Майхонага бормаслик учун қилган тавбам сабабли майхона пири хирқамни куйдирди, шунинг учун мен яланғоч ва хор бўлиб қолдим. Фоний, агар майхонада май дурди ичувчиси бўлган бўлса, таажжуб қилишга ўрин йўқ, чунки унинг май сузгичи май пиёласи ўтида куйган. |
Дил он, ки паи май ба хароботи фано рафт, Сарҳо чу ҳубоб омаду бар боди ҳаво рафт. Дар ҳачри ту оҳи дили ман буд, ки то субҳ, Гуфтанд халойиқ, ки магар боди сабо рафт. Дар роҳ ба зуҳҳод басе арбада кардаст, Он кофири бадмаст, ки дӯш аз бари мо рафт, Ғоиб чу шуд аз мо дигар, аз мо-ш маҷӯед, Ӯ буд парӣ рафту надонам, ки куҷо рафт. Сарманзили ишқи ту бувад кӯи фано, з-онк, Ҳарчанд, ки шоҳ омад, аз он сӯи гадо рафт. Рафт он маҳу гуфто, ки «биёям ба барат зуд», Он шӯхи бало, эй дили ғамгин, чӣ бало рафт? Аз сӯфии раъно чӣ сафо чашм тавон дошт, К-аш умри гиромӣ ҳама дар зарқу риё рафт?! Он рӯз, ки мешуд сифати мардумӣ аз халқ, Гуё зи ҳама пештар оини вафо рафт. Ҳар кас тарафе зад қадам аз ҳодисаи даҳр, 3-ин ҳодиса Фонӣ, ба хароботи фано рафт. | Дил май учун фано хароботига кетган чоғда, бошлар май кўпигидек ҳаводан барбод бўлди. Одамлар «бу тонг ели бўлса керак» дедилар, аслида сенинг ҳажрингда тонггача чеккан дилимнинг оҳи эди. Кеча ул кофири бадмаст бизнинг олдимиздан чиқиб, йўлда зоҳидларга учраб, кўп, тўполон қилибди. Бизнинг олдимиздан ғойиб бўлди, бошқа биздан сўраманг, у пари эди, кетди-ю қаерга кетганини билмадим. Сенинг ишҳинг сарманзили фано куйидир, чунки, у томондан шоҳ келса ҳам гадо бўлиб кетади. Ул ой кетди-ю, «тез ёнингга қайтаман» деди, эй мунгли кўнгил, ул шўх нима бало бўлиб кетди? Азиз умрнинг барчасини зарқу риё билан ўтказган фирибгар суфийдан софликни қандай кутиш мумкин? Халқдан одамийлик сифатлари йўқолган куни, вафо расми ҳаммадан олдин кетганга ўхшайди. Даҳр ҳодисаларидан ҳар ким бир томонга қадам урди, бу воқеадан Фоний, фано хароботига кетди. |
Татаббӯъи Хоҷа Ҳар дил, ки на софист, бар ӯ файз ҳаром аст,Миръоти рухи дӯст, дили оинафом аст. Дар оинаи ҷом бидидам рухи соқӣ, Он давраи оина магар давраи ҷом аст? Аз равзана меҳр, аз даҳани хум қадаҳи май, Бинмуд зи ҳар як, наям огаҳ, ки кадом аст? Аз оби ҳаёти қадаҳам, ком ба завқ аст, Умрам маи талх асту маро умр ба ком аст. Дайр аст сипеҳре ба фарозаш маҳу хуршед, То ҷилвагаҳи муғбачагон гӯшаи бом аст. Кай лахлахаи сандали аҳмар хушам ояд, К-аз ғулғулаи зарфи маям атрмашом аст. Аз майкадаи ишқ чу шуд бода ҳалолам, Н-онам дигар аз хонақаҳи зуҳд ҳаром аст. Ҳам бод ба худ омаду ҳам об зи худ рафт, Дар гулшанат, эй сарв, суман бар чӣ хиром аст? Аз хеш бурун рафтану дар дӯст расидан, Фонӣ, раҳи фақр арчи дароз аст, ду гом аст. | Ҳар дил агар пок бўлмаса, файзу баракат унга ҳаромдир, дўст юзининг тасвири ойнадек юракда акс этади. Қадаҳ кўзгусида соқийнинг юзини кўрдим, қадаҳнинг айланиши ул кўзгунинг айланишимикин? Туйнукдан қуёш, хум оғзидан май пиёласи кўринди, билмайман, буларнинг ҳар бири қайси эди. Қадаҳдаги оби ҳаётдан комим завқ олди, менинг умрим аччиқ майдир, умрим ком биландир. Токи муғбачалар том устида жилва қилар эканлар, дайр осмондир, осмонда ой ва қуёшдир. Май идишлари ғулғулидан димоғим хушбўй, қизил сандалнинг ҳиди нега менга ёқсин? Ишқ майхонасининг майи менга ҳалол бўлгандан бери, зуҳд хонақосининг нони ҳаром бўлди. Ҳам шамол ўзига келди, ҳам сув ўзидан кетди, эй сарв сенинг гулшанингда суман қандай хиром қилади? Эй Фоний, ўзидан кечмоқ, дўстга етишмоқдир, фақр йўли гарчи узун бўлса ҳам икки қадамдир. |
Айзан Биё, ки ҳотифи майхона душ пинҳон гуфтБа ман ҳикояте аз сирри май, ки натвон гуфт. Чу гашт воқиф аз ин ҳол пири бодафурӯш, Маям ба таҳния доду ба лутфу эҳсон гуфт: «Ки, эй гадои харобот, навмед мабош, Чаро, ки ҳотифи ғайб он чӣ боядат, он гуфт». Аз он замон, ки дилам нашъа ёфт аз маи ишқ, Ба хештан ҳама душвори даҳр осон гуфт. Ба роҳ аз сухани пири дайр афтодам, Ки шайхи хонақаҳ ин нуктаҳо дигарсон гуфт. Аз он ба лола дилам хун шуду дарунам сӯхт, Ки дарди хуни дилу ранҷи доғи ҳиҷрон гуфт. Ҳадиси бастани зуннору бутпарастии ман Ба халқ оқибат он шӯхи номусулмон гуфт. Чу дил зи зулфи вай ошуфта буд, аз ҳолаш Ҳар он чи пурса намудам, ҳама парешон гуфт. Касе халос зи гирдоби ғам шуд, эй Фонӣ, Ки зери даври фалак тарки аҳли даврон гуфт. | Кел, майхона жарчиси, кеча менга май сирридан бир ҳикоят айтдики, уни бошқаларга айтиб бўлмайди. Майфуруш чол бу ҳолдан огоҳ бўлиб қолгач, муборакбод учун май берди ва лутф-эҳсон билан айтдики: «Эй харобот гадоси, ноумид бўлма, чунки ғайб хабарчиси сенга керак бўлган нарсани айтди». Дилим ишқ майидан нашъа топгандан бери «дунёнинг ҳамма қийинчиликлари менга осон бўлди» деди. Мен дайр пирининг сўзи билан йўлга тушдим, чунки хонақоҳ шайхи бу сирларни бошқа хилда баён қилган эди. Лолага шунинг учун дилим қон бўлиб, бағрим ўртандики, у дилининг дардини, ҳижрон доғини айтди. Менинг зуннор боғлаганим ва бутпараст бўлганим ҳикоятини халққа у номусулмон шўхнинг ўзи охир айтди. Унинг зулфидан девона бўлган дилдан нима сўрасам, паришонлик билан жавоб берди. Эй Фоний, кимки бу фалак чархининг остида даврон аҳлини тарк қилса, у ғамдан халос бўлади. |
Татаббӯъи Хоҷа Ба назди пири муғон зуҳд уҷбу булъаҷабист,Қадаҳ чу дошт, нанӯшиданаш зи беадабист, Зи ишқи муғбачагонам умед нест халос, Қи зотӣ аст маро ин бало, на муктасабист. Манам зи ҷон шуда ҳиндуи турки хунрезе, Ки бо малоҳати туркаш, фасоҳати арабист. Ба ҷуз шароби сабӯҳӣ илоҷ натвон кард, Маро, ки субҳ зи ранҷи хумор ташналабист. Маро ҳубоби маи ноб — чашми хунполост, Ки дар ниқоби уҷоҷию пардаи инабист. Зи мулки Чину Ҳалаб чуръае аз он май беҳ, Ки дар суроҳии Чинию шишаи Ҳалабист. Ба вай аҷаб набувад пири ақлро ханда, Чу Фонӣ он, ки гаҳи пирияш нигори сабист. | Муғлар пири қошида тақводорлик ва такаббурлик ажаб қоларли бир ишдир, пири муғон қадаҳ тутса, ичмаслик адабсизликдир. Муғбачаларнинг ишқидан қутулишга умидим йўқ, чунки бу ишқ кейин ўрганилган эмас, у менга азалийдир. Гўзалликда турк ва сўзамолликда араб бўлган қон тўкувчи бир гўзалга жонимдан ошиқ бўлдим. Тонг чоғида хуморликнинг ланжлигидан ташналаб бўлганман, мени тонг шаробидан бошқа нарса билан даволаб бўлмайди. У шиша ниқоби ва узум пардаларида турган тиниқ майга менинг қон сузгич кўзим пуфакча бўлмиш. Чин ва Ҳалаб шишаларидаги бир қултум май, Чин ва Ҳалаб мулкидан яхшироқдир. Кимки Фоний каби қарилик чоғида ёш маҳбубга кўнгил берса, ақл пирининг унга кулмоғи таажжуб эмас. |
Дар таври Хоҷа Ману майли алифи қомати он ҳурсиришт,Бар сарам чунки қазо дар азал ин ҳарф навишт. Чашм дорам, ки диҳад пири муғон аз сари хум, Чун ба зиндони лаҳад зери сарам бояд хишт, Маталаб нахли вафо аз чи, ки деҳқони қазо Ҳаргиз ин тухми аҷаб дар чамани даҳр накишт. Манам имрӯзу маю муғбачаву дайри муғон, Шайхи фардоталабу Кавсару ризвону биҳишт. Натавон ёфтан аз ғафлаташ андар масҷид, Дар ҳузури талабаш ҳаст чи масҷид, чи куништ. Хубу зиштии ту вобаста ба раддасту қабул, Он чи махфист, чӣ донӣ, ки кӣ хубасту, кӣ зишт? Неку бад нест чу дар дасти касе, бода биёр, Фонӣ, ар зиштхисол омаду гар хубсиришт. | Ул ҳурзод нозаниннинг алифдек қоматини истамайман, тақдири азалда пешонамга шу ҳарф ёзилгандир. Лаҳад зиндонида бошим остига ғишт керак экан, муғлар пири хум оғзидаги ғиштни берар, деб кўз тутаман. Вафо ниҳолини сўрама, чунки қазо деҳқони бу ажойиб уруғни жаҳон боғига экмаган. Мен бугун май, муғбача ва муғлар дайри билан биргаман, шайх эса эртаги Кавсар, ризвон ва жаннатни талаб қилади. Ғофиллик билан уни масжиддан топа олмайсан, уни талаб қилишда масжиду бутхонанинг фарқи йўқ. Сенинг яхши ва ёмонлигинг радду қабулга боғлиқ, ким яхши ва ким ёмонлиги махфий, уни қайдан биласан Яхшилик ва ёмонлик кишининг қўлида бўлмаганидан кейин Фоний яхши бўлса ҳам, ёмон бўлса ҳам қўябер, май келтир. |
Айзан То Кавсару Фирдавс раҳи дуру дароз аст,Дон айш ғанимат, ки дари майкада боз аст. Аз ноз марон рахш паи қатл, ки ҳар сӯ Бар хоки раҳ афтода сари аҳли ниёз аст. Бингар ба ҳубоби маи гулранг, ки дар давр Чун дидаи Маҳмуд ба рухсори Аёз аст. Зулфи ту магар ҳаст шаби ҳаҷру раҳи ишқ. К-он тираву ин ҷумла нишеб асту фароз аст. Бар дӯши ман он доғи сабуи маи риндӣ, Бардӯхта аз шуққаи иқболи Тироз аст. Гар дида бувад пок назар бар рухи шоҳид, Аз солики раҳ айни ҳақиқат, на маҷоз аст. Дар хонақаҳ аз нуктаи тавҳид чӣ гӯям, Чун ринди хароботи муғон маҳрами роз аст. Афлок ба як садма, ки аз ишқи азал дид, Саргашта чунин то ба абад дар таку тоз аст. Фонӣ, нашуда ғарқа ба май бут напарастӣ, Дар майкада нокарда таҳорат чӣ намоз аст? | Кавсар ва Фирдавсга етиб боргунча йўл узундан узоқдир, майхона эшиги очиқ экан, айш-ишратни ғанимат бил. Эй нозанин, ошиқларингни қатл этиш учун ноз билан ҳар томонга от солма, ҳожат аҳлининг боши йўл тупроғига қоришиб ётмоқдадир. Давр чоғида гулранг майнинг кўпигига қара! У кўпик Аёзнинг юзига тикилган Маҳмуд (Ғазнавий)нинг кўзига ўхшайди. Сенинг зулфинг ҳижрон туними-ю, ишқ йўлимики, у ҳам қоронғи, ҳамда пасту баланддир. Риндлик майи кўзасини кўтарганда елкамда (қолган) доғ иқбол байроғидан тикилган бир парчадир. Маъшуқ рухсорига назар қилганда агар кўз пок бўлса, йўловчининг бу йўли мажоз йўли эмас, ҳақиқат йўлидир. Хонақоҳда тавҳид нуқталарини гапириб нима қиламан, (уни) муғлар хароботи риндларига айтайин (чунки) булар сирларнинг маҳрамидирлар. Осмон азалий ишқдан бир зарба кўрди-ю, шундан бери саргардон кезади. Эй Фоний, майга ғарқ бўлмагунча бутга сажда қилма, майхонада таҳорат олмагунча, қандай намоз бўлади. |
Наът Зиҳӣ сад пири Қанъонӣ муридат,Дусад Юсуф ғуломи зархаридат. Гулат бишкуфт андар гулшани қурб, Насими боғи ваҳдат чун вазидат. Шудӣ афлокрав, чун муждаи васл Расонид осмонпаймо баридат. Чӣ бок аз ранҷи олам пайкаратро, Чу дил дар маъмани қурб орамидат. Ба боми Каъба поят норасида, Ливои қадр бар гардун расидат. Муқаффал чун бувад дарҳои раҳмат, Чу зулфайн омада печон калидат. Дар он кӯ, Фониё, гӯӣ гадоям, Зи хайли он сагони кӯ кӣ дидат? | Таҳсин ва офаринлар бўлсинки, юзларча Канъон пири муридингдир, икки юз чоғлик Юсуфлар сотиб олган қулингдир. Бирлик боғининг шамоли эсгач, Тангрига яқинлик гулшанида гулинг очилди. Кўкда кезувчи қосид васл хуш хабарини етказгач, кўкка қараб равона бўлдинг. Тангрига яқинлик маконида ором олганингдан сўнг, олам машаққатидан вужудингга қандай машаққат бўлсин? Оёғинг Каъба томига етмасдан туриб, осмонга улуғлик байроғини тиктирдинг. Раҳмат эшиклари қулфланган бўлса, ўрилган икки кокилинг калитингдир. Эй Фоний, у ёр кўйининг гадосиман, дейсан, унинг итлари орасида сени ким кўрибди? |
Дар таври махдум Аз ишқ ҳар замон ба забонам фасонаест,Гӯё забон зи оташи ишқам забонаест. Аз бохтан ба дайри муғон нақди дину дил Комам зи дасти муғбача ҷоми муғонаест. Халқе туро ба Каъба талабгору мо ба дайр. Он хонае ба кӯи ту, ин низ хонаест. Хоҳам зи кунҷи зовияву қатъи бодия, Васли ту в-арна сайру саботам баҳонаест. Дар сина з-оташи ғаму дар хирқа з-оби май, Ҳар доғам аз балияти ишқат нишонаест. 3-аҳли замон ба ҳар ки супурдем нақди дил, Бинмуд қасди ҷон, чӣ аҷоиб замонаест? Фонӣ, ба саҷдаи Ҳарамам пур маҷӯй, аз он-к Дар кӯи ошиқӣ сари мову остонаест. | Ҳар замон тилимда ишқдан бир афсона бордир, гўё тил ишқим ўти алангасининг бир ёлқинидир. Дину дилимни муғлар майхонасида дов тикишдан мақсадим, муғбачалар қўлидан бир муғона жом ичишдир. Бир тўда халқ сени Каъбадан излайди, бизлар бўлсак дайрдан излаймиз, (чунки) у ҳам, бу ҳам сенинг кўйинг хонасидир. Ибодатхона кунжида ўтириб ва дашт-саҳроларни кезиб висолингни истайман, бўлмаса сайриму бир жойда туришим бир баҳонадир. Сийнамда ғамингдин ўт, эски тўнимда май сувидир, ҳар бир доғим ишқинг балосидан бир нишонадир. Замона аҳлидан ҳар кимгаки дил нақдинасини топширган бўлсам, у жонга қасд қилди, бу қандай ажойиб замонадир. Эй Фоний, Ҳарамга сажда қилишимни кўп кутавермагин, чунки ошиқлик кўйида бошимиз бору (уни) қўядиган остонамиз бор. |
Татаббӯъи Хоҷа Гуфтам: «Шароби лаъли ту ёқути аҳмар аст,Ёқуту лаъл нест, надонам чӣ ҷавҳараст? Тубӣ баробари қадат ар гӯяд аҳли зуҳд, Гуфтан бувад гиёҳ ба Тубӣ баробараст. Моем дар ҳарими хароботу чоми май, Маҳрум он, ки толиби Фирдавсу Кавсараст. Бингар, гадои майкада дар каф кӯҳансафол, Ҳамчун шаҳе, ки дар кафи ӯ соғари зараст. Эй майфурӯш, хирқа чу шуд раҳни май кунун, Ҷоме дигар биёр, ки навбат ба дафтар аст. Эй шайх, агар ба дайри фано бигзарӣ шабе, Чуз шайду ҳила ҳар чи ту хоҳӣ, муяссар аст. Ҷоме чу даркашӣ бувадат оламе дигар, Аз ранҷи олам эй, ки замират мукаддар аст. Мурғе, ки ҳаст тоири бӯстони ломакон, Кай қабзу басташ аз асари чарху ахтараст? Аз худ гузашт Фонию ишқи буте гузид, 3-он рӯ, ки бутпараст накӯтар зи худпараст. | Лаълинг шароби қизил ёқут, дедим, йўқ у лаълу ёқут эмас, билмайман қандай бир жавҳардир. Агар зуҳд аҳли Тўбини қаддинг билан тенг кўрса, Тўби билан гиёҳ (ўт)ни тенг кўргандек бўлади. Харобот ҳарамида бизмиз-у, май пиёласи, кимки жаннат ва Кавсарни истаса, булардан маҳрум. Қўлида эски сопол ушлаган майхона гадосини кўр, зар пиёлани қўлига тутган шоҳга ўхшайди. Эй майфуруш, чопонни майга гаров қилдим, яна бир жом бер, энди навбат дафтарга етди. Эй шайх, агар бир фано дайрига келсанг, макру фирибдан ташқари неки истасанг муҳайё бўлади. Эй, олам ранжидан кўнгли озор топган киши, агар бир жом ичсанг бошқа бир оламга етишасан. Ломакон бўстонида учадиган қушнинг қабзу бастига чарху юлдузлар қачон асар қилади? Фоний, ўзидан кечиб бир санамнинг ишқини танлади, чунки худпарастликдан кўра бутпарастлик яхшидир. |
Айзан 3-он лаъли майолуд шудам масти харобат,Эй муғбачаи шӯх, чӣ маст аст шаробат!? Эй ишқ, ҳавоят чӣ баҳор аст, ки бодо Бар хирмани мо тирадилон барқи саҳобат. Бо орази насринваш агар бода бинӯшӣ, Бар чеҳра чӣ гулҳо шукуфонат маи нобат. Дар нуру сафо чунки зи хуршед фузунӣ, Ҳаргиз нашавад ҳойили рухсори ниқобат. 3-он хилъати ту ҳуллаи гулгун шуда, эй сарв, К-аз хуни дилу дида ҳама дода шуд обат. Эй муғбача, бас тавба шикастию гунаҳ буд, Гар тавбаи моро шиканӣ ҳаст савобат. Фонӣ, чу ғариб омад дар мулки маонӣ, Набвад аҷаб андар суханаш ранги ғаробат. | У майга беланган лаълингдан масту харобинг бўлдим, эй шўх муғбача, шаробинг қандай ўткир-а! Эй ишқ, ҳавойинг қандай баҳорки, биз кўнгли қоралар хирмонига булутингнинг яшини тушсин. Агар насрин гули каби шу қизил юзинг билан май ичсанг, соф майинг чеҳрангда қандай гуллар очилтирарди! Равшанлик ва тиниқликда сен қуёшдан ҳам ортиқсан, шунинг учун ниқобинг рухсорингга ҳаргиз тўсқинлик қилмайди. Эй сарв, либосинг гул ранглигининг сабаби шуки, у ҳамманинг дили ва кўзлари қони билан суғорилган. Эй муғбача, кўп тавба ушатдинг, у гуноҳ эди, агар бизнинг тавбамизни ушатсанг — сенга савоби бор. Фоний, маънолар мулкида ғарибдир, унинг сўзида ажойиблик ранги бўлса, ажаб эмас. |
Мухтараъ Лаъли ту наботу суханат оби ҳаёт аст,Табхола бар он гӯшаи лаб ҳабби набот аст. Аз дайр сӯи масҷид аз онам ҳаракат нест, К-он муғбача дар майкада ширинҳаракот аст. Аз савмаа худро ба харобот фикандам, К-ин ҷо зи худӣ, бештарам рӯи наҷот аст. Он ҳури паризод, ки дар ҷумла сифоташ Омад малаки шева, надонам, ки чӣ зот аст! Ҳиндуи ду зулфи ту чи ҳиндуст, ки дар фол Сад бор муборактарам аз Қадру Барот аст. Он кас бибарад гавҳари мақсуд ки чун кӯҳ Аз соиқаи ҳодисааш расми сабот аст. Шаҳроҳ суви ҷаннати Фирдавс, ки ҷӯянд, Фонӣ, ба яқин дон, ки хиёбони Ҳирот аст. | Сенинг лаълинг новвоту сўзинг ҳаёт сувидир, лабингдаги учуқ ҳабби набот деган доридир. У муғбача майхонада (гўзал) ҳаракатлар қилгани сабабли мен дайрни (тарк этиб) масжидга бормайман. Ибодатхонадан ўзимни хароботга ташладим, у ерда менга манманликдан кўра кўпроқ нажот юзи очилади. У паризод ҳур, барча сифатлари билан фариштага ўхшайди, билмайманки, қандай зот экан у! Икки қора зулфинг ҳиндуси қандай ҳиндудирки, фолда лайлатулқадр ва барот кечасидан юз қатла табаррукроқдир. Кимки ҳодисалар яшини остида тоғ сингари саботли ва барқарор бўлса, мақсуд гавҳарини қўлга киритади. Кишилар жаннат боғига бориш учун тўғри йўл ахтарадилар. Эй Фоний, у йўл шубҳасиз, Ҳирот хиёбонидир. |
Татаббӯъи Хоҷа Зоҳидо, дар равза май гар аз кафи дилдор нест,Равзае хуштар маро аз кулбаи хаммор нест. Ошиқонро ҳеч ҷаннат нест, чун гулзори васл, Кавсару Тӯбӣ мисоли лаълу қадди ёр нест. Дил пур аз хори ҷафоят гашт ҳамчун хорпушт, Нест ҷояш з-он ки берун карда сар з-ӯ хор нест. Бар танам дар ҳар буни мӯ баски неши ҳаҷри туст, Як сари мӯ нест ҷое, к-он дар ӯ афгор нест. Чашми шӯхат кай назар бар ҳоли зорам афканад, Турфат-ул-айне зи хоби ноз чун бедор нест?. Дар муҳаббат аз ғами ҷонон бувад миннат ба ҷон, Бар дили аҳбоб аз ҷаври ҳабиб озор нест. Эй, ки гӯӣ зад ба дил бисёр-бисёрат ҷафост, Андак-андак чун намуд, аз вай ба дил бисёр нест. Соқиё, ратли гаронам деҳ, ки дар ҳиҷрони ёр Гар аҷал ояд гаронам, лек он миқдор нест. Фониё, дар ошиқӣ ҳар ғам, ки ояд, шод бош, 3-онки аҳли ишқро аз ранҷу хорӣ ор нест. | Эй зоҳид, жаннатда май дилдор қўлидан олиб ичилмаса, менга майфурушнинг кулбасидан яхшироқ жаннат йўқ. Ошиқлар учун ҳеч жаннат васл гулзори каби эмас, Кавсар суви билан Тўби дарахти ёрнинг лаъл лаби билан қоматига сира ўхшамайди, Дилим сенинг жафоларинг тикани билан тўлиб, типратиконга айланди, қаердан бошини чиқарса, жафо тикани унга қадалади. Танимдаги ҳар бир туким остида ҳажринг неши бор, бир қилнинг учича ҳам жароҳатсиз жойи йўқ. Шўх кўзларинг аҳволи зоримга қачон назар ташлайди? Ахир (улар) ноз уйқусидан бир лаҳза ҳам уйғонмайди-ку. Муҳаббатда жонон ғами жон (им)га миннат қўяяпти, маҳбубнинг жабридан дўстларнинг дили озор топмайди. Эй киши: «Ёрнинг кўп-кўп жафоси кўнгилга урди» дейсан, бу жафолар оз-оз қилингани сабабли кўнгил учун кўп эмас. Эй соқий, ҳижрондаман, оғир (катта) идишда май бер, менга ажал ҳам ҳижрончалик оғир эмас. Эй Фоний, ошиқликда бошингга ҳар бир ғамки тушса, шод бўл, чунки ишқ аҳллари машаққат ва хорликдан ор қилмайдилар. |
Дилро фурӯ гирифта зи ҳаҷрам малолат аст, Соқӣ бидор май, ки ба дил саъб ҳолат аст. Тавба зи баҳри Тӯбиву ҳурам, ки даст дод, Аз пири дайру муғбачаам сад хиҷолат аст. Субҳам ба чашм соғари хуршед ҷилва кард, Кардам шугун, ба бодаи софам далолат аст. Соқӣ агар ппёлаи адл афканад ба давр, Бар ташнагон зиёда зи айни адолат аст. Афлок разлпарвару дар панчрӯза умр, Гаштан забуни ӯ зи камоли разолат аст. Ҷустам зи пири майкада оини файзи май, Гуфт: «Ин ба лутфи соқии маҳваш ҳаволат аст». Навмедӣ аз хумори шабам соқиё, чӣ бок, К-аз ваъдаи сабӯҳ садам истиҳолат аст. | Айрилиқ туфайли кўнглимни малолат қоплади, май бер, эй соқий, юрагимнинг аҳволи оғир. Тўби ва ҳур учун тавба қилганим сабабли, дайр пири ва муғбачадан юз хижолат чекаман. Саҳар вақти қуёш соғари кўзимга жилва қилди, тиниқ бодага ишоратдир, деб тугун тутдим. Соқий даврада адл пиёласини айлантирганда, ташналарга кўпроқ берса айни адолатдир. Чархи фалак разилпарвардир, бу беш кунлик дунёда унга асир бўлиш айни разолатнинг ўзидир. Эй соқий, сабуҳий ваъдасидан юз истиҳола бўлганда, тунги хумордан маҳрум бўлишдан нега қўрқай. |
Доман аз тардоманони даҳр чидан хуштар аст, Рӯяшон чун дидаи гирён надидан хуштар аст. Чун ба зар пошӣ сафо мумкин набошадшон чу хок, Меҳрсон з-ин тирагон дурӣ гузидан хуштар аст. Аз тариқи мардумӣ бошанд чун деви рамон, Чун парӣ аз одамӣ з-эшон рамидан хуштар аст. По кашад аз мардумӣ, чун сар ниҳӣ бар пояшон, Аз чунин номардумон доман кашидан хуштар аст. Ҳар вафоро сад ҷафо доранд, пас аҳли вафо, 3-ин ҷафокорон ба як кунҷе хазидан хуштар аст. Ҳирсашон кор аст чун анқо муяссар гар шавад, Қуллаи Қофи қаноатро газидан хуштар аст. Фониё, роҳи фано бояд чу охир қатъ кард, Ҳам зи аввал он биёбонро буридан хуштар аст. | Дунёнинг фосиқ кишиларидан этак силкмоқ яхшироқдир, йиғлоқи кўз каби уларнинг кўзларини кўрмаслик яхшироқдир. Улар тупроқ каби пастдир, агар устларидан олтин сочсанг ҳам, покиза бўлмайдилар, бу хиралардан қуёш каби узоқда туриш яхшироқдир. Улар одамгарчилик йўлидан худди девлардек ҳуркиб қочадилар. парилар одамлардан ҳуркиб қочганлари каби улардан ҳуркиш яхшироқдир. Оёқларига бош қўйсанг ҳам, улар одамгарчиликдан бош тортадилар, одамгарчилиги йўқ бундай кишилардан этак силкмоқ яхшироқдир. Улар ҳар бир вафо қилган кишига юз жафо қайтарадилар, шундай бўлгач, вафо аҳли у жафокор золимлардан бирор кунжакда бекинишлари яхшироқдир. Уларнинг дунё йиғишга ҳаваслари зўр, улардан қочиш мумкин бўлса, анқо қуши каби қаноат «Кўҳиқоф»ининг чўққисини ғажиш яхшироқдир. Эй Фоний, охир фано йўлини кезишинг лозим экан, аввалдан ўша биёбонни кезиш яхшироқдир. |
Айзан То гадоии дари майкада оини ман аст,Рахнаҳо аз мижаи муғбача дар дини ман аст. 3-он дам аз ёрии май мезанам, эй шайх, ки ӯ Ҳамдами файзрасони дили ғамгини ман аст. То ки дар дайр шудам ҷуръакаши пири муғон, Дар ҳарам тантанаи ҳашмату тамкини ман аст. Андӯҳам бе ту чунон аст, ки суде накунад Гар ҳама ҷаннату ҳур аз паи таскини ман аст. Як дами хуш ба висоли ту задам, гардиши чарх Ваҳ, ки сад теғи бало охта дар кини ман аст. То ки дар майкада васфи лаби лаълат кардам, Вирди риндони ҷаҳон нуктаи ширини ман аст. 3-ону ин бигзару дар роҳ қадам неҳ, Фонӣ, Нест оини фано, они ман аст, ини ман аст. | Майхона эшигида гадолик расму одатим бўлгани учун динимдаги рахналар муғбачалар кипригидандир. Эй шайх, май тўғрисида гапиришимнинг боиси шуки, у ғамгин кўнглимга файз етказиб турадиган ҳамдамимдир. Муғлар пирининг журъакаши (майхўри) бўлганимдан сўнг, у ҳарамда ҳашамат ва тантана менга насиб бўлди. Сенсиз менинг ғамим шунчаликдирки, агар жаннат ва ҳурларни менинг таскиним учун берсалар, фойдасиздир. Висолингда бирор дамимни хурсандлик билан ўтказганимда, оҳки, фалак гардиши юз бало тийғини чиқариб, менинг қасдимда бўлади. Майхонада лабингни таъриф қилганимдан буён менинг ширин сўзларимни жаҳон риндлари такрорлайдиган бўлиб қолдилар. Эй Фоний, ундан ва бундан кечгилу (тўғри) йўлга қадам қўй, чунки фано расм-русумида у меники, бу меники деган сўз йўқдир. |
Мухтараъ Ҳусне, ки дида дид, дил он сӯй моил аст,Фарьёди дил зи дидаву оҳи ман аз дил аст. Хоҳам, ки оташ афтад аз он чеҳра дар ниқоб, К-ӯ аз чӣ рӯ ба чашмам аз он рӯй ҳоил аст? Дар зулмати фироқ чу нӯшам зулоли Хизр, Оби ҳаёт нест, ки он заҳри қотил аст. Ҳарчанд дилфурӯз бувад офтоби май, Он ҳам ба зеби гулшани ҳусни ту дохил аст. Оби Хизар чӣ ҷӯяму анфоси Исавӣ, Он лаб ба дастам ар фитад, ин ҳарду ҳосил аст. Лаълат зи ҷону ғунчаат аз дил диҳад нишон, Ғӯё ки хилқати ту на аз обу аз гил аст. Фонӣ, ба кӯи ишқи бутон чун даромадӣ, Ғофил мабош з-он, ки хатарнок манзил аст. | Ҳуснни кўз кўради-ю, кўнгил унга мойил бўлди, кўнгил кўздан фарёд қилади-ю, мен кўнгилдан оҳ чекаман. Ул чеҳранинг ниқобига ўт солишни истайман, чунки у унинг юзини менинг кўзимдан тўсиб турибди. Фироқ зулматида гар Хизр сувини ичсам, у оби ҳаёт эмас, балки заҳри қотилдир. Агарчи май қуёши кўнгилни ёритса-да, аммо у ҳам ҳуснинг гулшанининг безаги ҳисобланади. Хизр сувию Исо нафасини нега излайман, агар ул лабга етишсам бу иккови ҳам ҳосил бўлади. Лаълинг жондану ғунчанг кўнгилдан нишонадир, гўё сен сув ва тупроқдан яратилмагандек. Эй Фоний, санамлар ишқининг кўйига кирдинг, ғофил бўлма, чунки бу хатарли манзилдир. |
Мухтараъ Боз дил тафриқа дар тавбаву томот андохт,Соғари май заду худро ба харобот андохт. Ин тараф ғулғула дар хайли харобот афканд, Он тараф дағдаға дар аҳли муноҷот андохт. Ҳодияш ҳиммати риндон шуд, агар не худро, Ки тавонад бадар аз он ҳама офот андохт. Сар, ки андохт бари пири хароботи муғон, На ба таклиф, ки аз фахру мубоҳот андохт. Шукри мастии маи ишқу ҳарифе, ки нагуфт, Давр аз ранҷи хумораш ба мукофот андохт. Бандаи муғбачаи бодафурӯшам, ки назар Тарафи дурдкашон баҳри муроот андохт. Пири дайру карамаш дид чу Фонӣ, дигар Дида кай бар равиши шайху каромот андохт? | Яна кўнгил тавбаю томотни тарк этди, май ичди-ю, хароботда манзил қилди. Бу томондан харобот хайлиға ғулғула солди, у томондан муножот аҳлига дағдаға қилди. Риндларнинг ҳиммати унга йўл кўрсатди, бўлмаса бунчалик балолардан ким қутула олар эди? Бошини муғлар хароботи пири олдида эгса-да, буни таклиф билан эмас, балки фахру ифтихор билан қилади. Ишқ майининг мастлиги ва улфатга шукрлар бўлсинки, давр хумор ранжи билан жазолади, деб айтмади. Лутф юзасидан май қуйқумини ичувчиларга назар солган май сотувчи муғбачанинг бандасиман. Фоний, дайр пири ва унинг карамини кўрди, энди у шайх ва унинг каромотига нега қарасин. |
Татаббӯъи Хоҷа То гадои дари ин майкада оини ман аст,Рахнаҳо аз мижаи муғбача дар дини ман аст. 3-он дам аз ёрии май мезанам, эй шайх, ки ӯ Ҳамдами файзрасони дили ғамгини ман аст. То ки дар дайр шудам ҷуръакаши пири муғон, Дар ҳарам тантанаи ҳашмату тамкини ман аст, Андӯҳам бе ту чунон аст, ки суде накунад, Гар ҳама ҷаннату ҳур аз паи таскини ман аст. Як дами хуш ба висоли ту задам, гардиши чарх Ваҳ, ки сад теғи бало охта дар кини ман аст. То ки дар майкада васфи лаби лаълат кардам, Вирди риндони ҷаҳон нуктаи ширини ман аст. 3-ону з-ин бигзару дар роҳ қадам зан Фонӣ, Нест оини фано — он ману ини ман аст. | То майхона эшигида гадолик одатим экан, муғбача кипригидан динимга рахналар етаверади, Эй шайх, майнинг ёр бўлганлигидан гапираман, чунки у дилимга файз еткарувчи ҳамдамдир. Майхонада майхоначининг май ичувчиси бўлганим учун, ҳарамда менинг виқор ва ҳашаматим тантанасидир. Сенсиз ғам-андуҳим шу қадар кучлики, жаннат ва ҳурларнинг бари менга таскин бермоқчи бўлсалар ҳам фойдасиздир. Висолинг ҳақида бир яхши сўз айтдим, эй воҳ, чарх айланиб менинг қасдимга юз бало тиғини отади. Майкада эшигида лаъл лабларингни васф қилган эдим, ширин нукталарим жаҳон риндларининг вирдига айланди. Эй Фоний, ундан ҳам, бундан ҳам кечиб йўлга қадам ур, фано расмида у меники, бу меники деган нарса йўқ. |
Айзан Кофири ишқаму савдои бутон дини ман аст.Хоки бутхона шудан шеваю оини ман аст. Асари наъли суми рахши туву пои сагат, Дар шаби тираи ҳиҷрон маҳу парвини ман аст. Чун зи майхона бурун ояму ҳушёр шавам, Чарх аз васвасаи ақл чу дар кини ман аст. Булбули лол магӯ, фасли дай аз фурқати гул Дур аз рӯи ту мурғи дили ғамгини ман аст. Ҷустаӣ ошиқи девонаи расво паи қатл, Ин сифатҳо, ки намудӣ, паи таъйини ман аст. Саҷдаи пири муғон пеши буту ҷоми сабӯҳ. Дар мақомоти тариқат ҳама талқини ман аст. Раст Фонӣ зи худу рафт ба саҳрои фано. Ин ки мебинамаш аз дидаи худбини ман аст. | Ишқ кофириман, нозанинлар савдоси — менинг динимдир, бутхона тупроғи бўлиш расму одатимдир. Отнинг тақаси ва итингнинг оёқ изи ҳижрон кечаси менинг ой билан ҳулкаримдир. Осмон ақл (ҳушёрлик) васвасаси билан менга душманлик қилади, шундай бўлгач, мен майхонадан қандай чиқаману ҳушёр юраман. «Қиш фаслида гулдан жудо бўлган булбул лол бўлиб қолган» дема, у лол қуш рухсорингдан жудо бўлиб, узоқда қолган ғамгин дилим қушидир. Бир девона ошиқни ўлдираман, деган экансан, ана шу сифатларни мендан топасан. Тонгги май ва маҳбуб қошида пири муғоннинг сажда қилиши тариқат йўлида менга қилган талқинидир. Фоний, ўзидан кечди-ю, фано даштига кетди, бу кўраётганларим менинг худбин (ўзини кўрган) кўзимдандир. |
Татаббӯъи махдум Ман дурди заҳри ҳиҷрон дар мекашам ба ёдат,Ту софи айш даркаш, к-оби ҳаёт бодат. Мо аз хумор мурдем дар кунҷи номуродӣ, Соғар тиҳӣ мабодо аз бодаи муродат. Эй, к-аз риё ғамат буд в-аз бода шод гаштӣ, Ғамгин мабод, ё Раб, ҳаргиз даруни шодат. Гар хонақоҳи тақво дар баста шуд, чӣ бок аст, Дайри фано кушодаст рав то расад кушодат. Аз хирқаи майолуд ғам нест дар харобот, Гар дар тариқи риндӣ пок аст эътиқодат. Дар ҳарчи қисмати туст, роҳи ризо напӯӣ, Дар ҳайратам, ки оё бо кист ин инодат? Фонӣ, иродаатро хоҳӣ иродаи дӯст, Бояд ки сар дарорӣ дар ҳалқаи иродат. | Мен сенинг ёдингда ҳижрон заҳрининг қуйқумини ичаман, сен айшнинг тиниғини ички, оби ҳаёт бўлсин. Биз номуродлик бурчагида хумордан ўлдик, сенинг жоминг мурод майидан бўшамасин. Эй, риёдан қайғуга ботиб, майдан қувонган киши, ё Раб, бу қувончинг ҳеч қачон ғамга айланмасин. Агар тақво ҳонақоҳининг эшиги ёпилса, не ғам, фано дайри очиқдир, боравер, йўлинг очиқ бўлади. Риндлик тариқида эътиқодинг гар пок бўлса, хароботда майга беланган хирқанг учун ғам ейишга ўрин йўқ. Қисматингда ҳар нима бўлса, розилик йўлида эмассан, ҳайронман, сен кимга инодат қиляпсан? Эй, Фоний, ироданг дўст иродаси бўлишини истасанг, бошингни иродат ҳалқасига киритишинг керак. |
Эй дил, асрори Худо солики фонӣ донист, Гар ту фонӣ шавӣ, ин роз тавонӣ донист. Маҳрами кишвари дил бош, ки Ҷамшед зи ҷом, Рози олам ҳама пайдову ниҳонӣ донист. Раҳ ба маънӣ талабӣ, чашм зи сурат дарпӯш! К-аз сувар гашт барӣ он ки маонӣ донист. Нафканад мурғи чаман чашм ба гулҳои баҳор, Ки зи тороҷи дай осеби хазонӣ донист. Нақди вақт ор ба каф, з-он ки парешонии вақт, Пири раҳ ҷумла зи омолу амонӣ донист. Лаби чонбахшу рухи рӯҳфизои соқист, Ки дили зори ман осоиши ҷонӣ донист. Ман шудам пир зи исён, кунун зуҳд чӣ суд? Эй, хуш он, к-ӯ раҳи тоат ба ҷавонӣ донист. Хизру сарчашмаи хайвон, ки дили зиндадилон, Умри боқӣ зи лаби лаъли фалонӣ донист. Фонӣ, он рӯз сӯи давлати боқӣ раҳ бурд, Ки фақошевагии олами Фонӣ донист. | Эй кўнгил, Худо асрорини фоний бўлган солик билади, агар сен ҳам фоний бўлсанг бу сирни била оласан. Дил мулкининг маҳрами бўл, чунки Жамшид оламнинг барча ошкору пинҳон розларини жомдан билди. Агар маънога йўл топмоқчи бўлсанг суратдан кўз юм, чунки маънони билган киши суратдан фориғ бўлади. Агар чаман қушлари қиш торожи-ю, куз зиёнини билса, баҳор гулларига назар ҳам солмайди. Вақтни ғанимат бил, негаки тариқат пири вақт паришонлигини амаллару омонликдан деб билади. Соқийнинг жон бағишловчи лаби-ю, руҳ бағишловчи юзини менинг зор кўнглим жоннинг осойиши деб ҳисоблайди. Мен исён (гуноҳлар) билан қаридим, энди зуҳддан не фойда, кимки ёшлигидан тоат-ибодат қилган бўлса, унинг ҳоли яхшидир. Оби ҳаёт булоғи Хизрга бўлсин, чунки зиндадиллар учун мангу ҳаётни фалончининг лаби лаълидан деб бил. Фоний оламнинг фаношева эканлигини билса, ўша куни у мангу давлатга етишади. |
Татаббӯъи Хоҷа Агарчи пири муғонам пиёла дод ба даст,Ба ишва муғбачаам кард масту бодапараст. Зи шайхи хонақаҳу ҳуру равзаам фориғ, Маро, ки пиру ҷавонӣ чунин муяссар ҳаст. Бубин баландии чархи барину пастии хок, Нигун шудан чу нахоҳӣ, бисоз худро паст. Хушам зи мастии ҷоми фано, ба шукри ҳамин, Ки нестам зи маи уҷбу худпарастӣ маст. Ба ҳар шикаст, ки дар зулфи саркаш афкандӣ, Ҳазор дил, ки дар ӯ баста буд, ёфт шикаст. Дило, дар оташи май сӯз нақди ҳастии хеш, Ки ҳар касе, ки накард ин амал, зи хеш нараст. Мадеҳ ба ринди хароботи аҳли май, эй шайх, Ки қисматаш ин шуда аз соқиёни аҳди аласт. Биёр бодаи беихтиёрӣ, эй соқӣ, Ки ихтиёр дар ин коргоҳ ба дил нанишаст. Висол боядат, аз хеш бигсил, эй Фонӣ, Ки ҳар ки ӯ зи худӣ шуд ҷудо, ба ӯ пайваст. | Муғлар пири қўлимга пиёла берса ҳам муғбача мени ишва билан масту майпараст қилди. Менга шундай кексалар ва ёшлар муяссар бўлгани учун хонақоҳ шайхй ва жаннат ҳуридан халос бўлдим. Осмоннинг баландлигини кўру ернинг пастлигига қара, осмондек баланд бошим (ердек) паст бўлмасин десанг, ўзингни паст тут. Фано жоми майидан ичиб маст бўлганимга хурсандман ва бунга шукур қиламан, чунки мен такаббурлик ва худпарастлик майидан ичиб маст бўлганим йўқ. Зулфларингдан шундай занжирлар ясадингки, унга боғланган мингларча диллар шикаст топдилар. Эй дил, май ўти билан ўз борлиғингни куйдир, Кимда-ким шундай қилмаса, ўзлигидан қутулмайди. Эй шайх, харобот, ринд аҳлига майхўрлик қилма деб қасам ичирма, чунки азал соқийсидан уларнинг қисматлари шаробхўрликдир. Эй соқий, беихтиёрлик майини келтир, чунки бу корхонада (дунёда) ихтиёр дилга ўрнашмагандир. Эй Фоний, висол керак бўлса, ўзингдан кеч, чунки ўзлигидан кечган одамгина маҳбубга етади. |
Мухтараъ Омад баҳори дилкашу гулҳои тар шукуфт,Дилҳо аз он нашот зи гул бештар шукуфт. Дил аз сабоҳати рухи хубат кушода шуд, Монанди ғунчае, ки ба вақти саҳар шукуфт. Меояд аз гули чамани ишқ бӯи хун, Гӯё, ки ғунчаҳо-ш зи хуни ҷигар шукуфт. Гар ханда зад зи гиряи чашмам, аҷаб мадон. Чун абр ашк рехт гули тоза баршукуфт. Соқӣ, баҳор шуд қадаҳам рез лаб ба лаб, Хоса, ки аз шукуфа чаман сар ба сар шукуфт. 3-он нахли ноз ханда ба ушшоқу васл не, Ҳамчун гуле, ки аз шаҷари бесамар шукуфт. Фонӣ, аҷаб мадон агар он гул шукуфтааст, Аз ашки абрсони ту бишкуфт, агар шукуфт. | Дилкаш баҳор келди-ю, сўлим гуллар очилди, бу шодликдан кўнгиллар гуллардан ҳам кўпроқ очилди. Саҳар чоғида очилган ғунча сингари кўнгил оппоқ гўзал юзингни кўриб очилди. У гулларнинг ғунчалари жигар қонидан очилган бўлса керакки, ишқ чаманининг гулидан қон ҳиди келади. Агар у маҳбуб менинг йиғлашимдан кулса, ажабланма, чунки булут ёш тўкса, тоза гуллар очилади. Эй соқий, баҳор келди, чаман гуллари қийғос очилди, (фурсатни ғанимат билиб) пиёлани лиммо-лим тўлдир. Мевасиз дарахтда гул очилгани сингари, у ноз дарахти ошиқларга кулиб боқади-ю, (лекин) васлидан баҳраманд этмайди. Эй, Фоний, у гул очилган бўлса, ажабланма, агар очилса ҳам, булут сингари кўз ёшингдан очилгандир. |
Татаббӯъи шайх Маҳи сипеҳри ҷафо наъли рахши моҳи ман аст,Дар ӯ чу доғи рухи маҳ нишони оҳи ман аст. Висоли ту ба дуо хоҳам аз Худо ҳар шаб, Ба ғайр фош накардам, Худо гувоҳи ман аст. Ба кини васл чӣ заҳмат кашӣ ту, эй гардун, Ки сад баробари ту ҳаҷр кинахоҳи ман аст. Саҳар зи ҷониби машриқ мабин саводи саҳоб, Ки баста киллаи дуд оҳи субҳгоҳи ман аст. Ба рӯзи ҳашр сияҳтар зи шоми фурқати ман, Агар назора кунам номаи сиёҳи ман аст. Шаби фироқ фалакро сиришк аз анҷум, Ба гоҳи воқеа аз ҳолати табоҳи ман аст. Ба шоми ҳаҷр маи равшанам деҳ, эй Фонӣ, Ки дар саводи шаб ин шӯъла шамъи роҳи ман аст. | Жафо осмонининг ойи менинг ой юзли маҳбубим отининг тақасидир, унинг юзидаги, ой юзидаги каби доғ, оҳим нишонасидир. Ҳар кеча дуо қилиб Тангридан висолингни сўрайман, буни бошқага фош этмадим, бунга Тангри гувоҳимдир. Эй осмон, унинг висолига етишимга аччиғланиб нима учун бунча заҳмат чекасан, ахир, ҳажр мендан сендан кўра юз баравар ортиқ ўч олмоқда-ку. Тонгда кунчиқар томондан кўтарилган қорани булут дема, У дуддан килла (чодир) боғлаб олган эрталабки оҳим. Қиёмат куни қарасам, менинг фироқ шомидан қорайган номамдан қорароқ нома йўқ экан. Ҳижрон тунида осмон юлдузларидан кўз ёши тўкди, шу маҳалда ҳолим паришон бўлганди. Эй Фоний, ҳажр шомида тиниқ май бер, чунки бу аланга кеча қоронғилигидаги йўл чироғимдир. |
Татаббӯъи шайх Нест як дил, к-аз ҷафои чашми у бемор нест,Ёки чашме, к-аз ғами дил то саҳар бедор нест. Гарчи ноҳамвории гардун бурун аз ғоят аст, Дар ҷафо чун он маҳи бемеҳр ноҳамвор нест. Васл хосонро бувад, кунҷи ғаму мурғи дилам, То бувад вайрон мақоме, чуғз дар гулзор нест. Набвад андар ишқ бо Фарҳоду Маҷнун нисбатам, 3-онки бо аҳли хирад девонагонро кор нест. Гар шабе аз шиддати ҳиҷрон зи ишқ оям ба танг, Боз то вақти саҳар корам ҷуз истиғфор нест. Тори идборам ба гардан, зуҳду дин аз ман маҷӯй, Эй муқими дайр, з-он к-ин риштаи зуннор нест. Нест шуд Фонӣ дар он кӯ аз чафояш эй рақиб, Даст кӯтаҳ кӯн ту ҳам, ӯро ҳамон пиндор нест. | Унинг кўзи жафосидан бемор бўлмаган бирор кўнгил йўқ ёки дил ғамидан саҳаргача бедор бўлмаган бирор кўз ҳам йўқ. Агар осмоннинг шафқатсизлиги ҳаддан ташқари бўлса ҳам, жафо қилишда у меҳрсиз гўзалдек шафқатсиз эмас. Вайрона бор ерда бойўғли гулзорга бормаганидек, висол казо-казоларга-ю, кунжи ғам кўнглим қушига ошёндир. Ишқда Фарҳод билан Мажнунга ўзимни таққослайман, чунки ақл эгалари билан девоналарнинг иши йўқдир. Агар бирор кеча ҳижрон шиддати билан ишқдан танг бўлсам, яна тонггача ишим авф сўраш бўлади. Эй бутхона кишиси, бахтсизлик ипи бўйнимда, мендан тоат ва динни сўрама, чунки бу зуннор ипи эмас. Эй рақиб, Фоний ёрнинг кўйида унинг жафосидан йўқ бўлиб кетган, сен ҳам қўлингни торт, унда аввалги ақл-идрок йўқ. |
Татаббуъи баъзи ёрон Танам аз ранҷ дар бечарагӣ сӯхт,Дилам аз ишқ дар оворагӣ сӯхт. Диламро пора-пора сӯхтӣ, ишқ Вале ҳаҷр омаду якборагӣ сӯхт. Зи наъли рахшаш оташ ҷаст, гӯё Зи оҳам наъли сумми борагӣ сӯхт. Агар сӯзам ба май хӯрдан аҷаб нест, Самандар ҳам дар оташхорагӣ сӯхт. Назар кун, к-аз рухаш як ламъа афтод, Ҳазорон ҳар тараф наззорагӣ сӯхт. Бидеҳ з-он оби оташранг, соқӣ, Ки моро чарх дар маккорагӣ сӯхт. Чу Фонӣ чора дар ишқат надонист, Бубин бечора, дар бечорагӣ сӯхт. | Таним машаққатда бечораликдан куйди, дилим ишқида овораликда куйди. Дилимни пора-пора қилиб ишқ куйдираётган эди, лекин ҳажр келди-ю, бирдан ўртаб юборди. Отининг туёғидан ўт чақнади, ўтли оҳимдан отининг туёғи куйган бўлса керак. Майхўрликдан куйсам, ажаб эмас, чунки самандар ҳам оловхўр бўлгани учун куйди. Қара, унинг юзидан бир чўғ тушиб ҳар тарафда мингларча томоша қилиб турганлар куйди. Эй соқий, ўша олов рангли сувдан бер, чунки осмон бизни маккорлик ўтида куйдирди. Фоний ишқда чора топишни билмагач, кўргил, у бечора, бечораликда куйди. |
Айзан Гоҳи хандидан лабат оби ҳаёту қанд рехт,Нутқи ширину равонат ҳам бад-он монанд рехт. Расми мурдан шояд ар аз рӯи олам барфитад, Ҷони ширин баски з-он лабҳои шаккарханд рехт. То шунидан бастаӣ бо муддаӣ пайванду аҳд, 3-ин сухан якборагӣ пайвандам аз пайванд рехт. Дар ғами Юсуф рухе чун гиряи ман худ набуд, Гарчи ашки хунфишон Яъқуб ҳам якчанд рехт. Баҳри маънӣ бодаи васлат яке дар гӯш нест, Қимати дурҳо, ки шайхи нуктадон аз панд рехт. Гарчи аз теғи фироқат гашт сад пар канд дил. Қатраҳои оби пайконат зи ҳар парканд рехт. Раст Фонӣ аз хумор, уммеди Қавсар бошадаш, Ҳар ки ҷоме баҳри он махмури ҳоҷатманд рехт. | Лаъл лабинг кулган чоғида оби ҳаёт ва қанд тўкди, ширин ва равон сўзларинг ҳам ўшандоқ оби ҳаёт ва қанд тўкди. Ўлиш расми шояд олам юзидан йўқолса, чунки у шакар лабларидан кўп ширин жон ёғдириб туради (яъни, унинг ширин лаблари кишига жон бағишлайди). Сен рақиб билан аҳду паймон боғлаганингни эшитдим, бу сўздан бўғим-бўғимим тўкилди. Яъқуб қонли кўз ёшини кўп тўккан бўлса ҳам, бир Юсуф юзли ғамида мендек кўп тўкмаган бўлса керак. Билимдон шайх васлинг майини манъ қилмоқчи бўлиб насиҳат дурларини кўп тўккан бўлса ҳам, улардан бирортаси қулоғимда қолгани йўқ. Фироқинг тийғидан дилим юз пора бўлди, унинг ҳар бир порасидан ўқинг сувининг томчилари томиб турмоқда. Фоний хуморликдан қутулди, чунки Кавсардан умидвор кимса, у ҳожатманднинг жомига май қуйди. |
Татаббӯъи Махдум Боз дар дайри муғон арбадаи мастон аст,Сухан аз ганҷфишонии тиҳидастон аст. Мутриб аз ҳиммати Ҳотам чӣ суруд орояд? Ки фалак пасттарин манзили сармастон аст. Додани ҷону ситондан зи лаби соқӣ пурс, То шабонгоҳ бад-ин сон бидеҳу бистон аст. Сарв агарчанд баланд аст, зи ашҷори чаман, . Пеши нахли қади раънои ту аз пастон аст. Водии Каъбаи ислом чӣ пӯям, эй шайх, Ки бути кофири ман ҷониби Туркистон аст. Мастию риндиям ар чарх ба дастонҳо гуфт, Чи кунам баҳри ман ин навъ садаш дастон асг. Фонӣ ар нестият ҳаст, ба матлуб расӣ, Ки ба васлаш сабабе нест, агар ҳаст он аст. | Яна муғлар дайрида мастлар арбадасидир, сўз қўли қуруқ (камбағал, фақир)ларнинг ганж сочиши ҳақидадир. Сармастларнинг энг паст манзили фалак бўлса, қўшиқчи Ҳотамнинг ҳимматини қандай куйласин. Жон бериш-у, жон олишни соқий лабидан сўра, унинг кечгача шундай олиш-бериши бор. Сарв чаман дарахтлари орасида баланд бўлса ҳам, сенинг раъно бўйинг олдида пастлардандир. Менинг кофир санамим Туркистон томонида, эй шайх, ислом Каъбаси водийсига нега қадам қўяй? Агар чарх менинг риндлигим ва мастлигим ҳақида достонлар айтса, нима қилай, менинг тўғримда бундай юзлаб достонлар бор. Эй, Фоний, агар йўқлиғинг бўлса матлубга етасан, чунки унинг васлига сабаб йўқ, бўлса ҳам шудир, холос. |
Айзан Хат бар фарози лаъли ту аз мушки ноб чист? Бар оби зиндаги-т зи зулмат ниқоб чист? Эй дил, чу мурғи васл ба сӯят намуд майл, Як дам қарор пеша кун, ин изтироб чист? Ҳар шомаш ар норинҷи хумор аст аз сабӯҳ, Ларзон ба хок дар шудани офтоб чист? Коре бурун зи амри қазо нест, гар туро Ранҷе расад, ба анҷуму гардун итоб чист? Сӯфӣ, агар на муғбачагонаш заданд роҳ, Афтоданаш ба майкада масту хароб чист? Гар акси рӯи шоҳиди мақсуд боядат, Ҷуз ҷоми бода оинаи беҳиҷоб чист? Фонӣ, магӯ гузаштаам аз хобу аз хаёл, К-ин нақши кавн ғайри хаёлеву хоб чист? | Лабинг устидаги қора тоза мушк нима учундир? оби ҳаёт устида зулматдан ниқоб нима учундир? Эй дил, висол қуши сенинг томонингга мойил бўлди, бир нафас сабр эт, нима учун мунча бетоқат бўласан? Агар тонг майининг хуморидан ланж бўлмаган бўлса, нима учун қуёш ҳар шомда титраб тупроққа ботади? Тақдирдан ташқари бир иш бўлмагач, агар сенга бирор ранжу алам етса, осмону юлдузлардан нима учун ўпкалайсан? Агар сўфини нозанин муғбачалар йўлдан урмаган бўлсалар, нима учун у майхонада масту хароб бўлиб йиқилиб ётади? Агар мақсадинг (ёр) юзининг аксини кўрмоқ бўлса, (бунинг учун) май жомидан бошқа ниқобсиз (тиниқ) кўзгу борми? Эй Фоний, ўтмишда кўрган туш ва хаёлларинг тўғрисида гапирма, чунки бу дунё хаёлу туш нақшидан бошқа нима бўларди? |
Татаббўъи Шайх Бошадам хуррамӣ аз ҳарчи дар ин олам аз ӯст,Аз ғамаш низ дилам шод бувад, қ-ин ҳам аз ӯст. Набувад ҳеҷ тафовут зи нашоту ғами даҳр, Ба висоли чу нашоту ба фироқам ғам аз ӯст. Захми ҳаҷраш ба дилу марҳами васлаш бар вай, Хушам ояд, ки маро захм аз ӯ, марҳам аз ӯст. Бад набошад, ки расад ҳар дам аз ӯ бими фироқ, Низ уммеди висолам чу ба дил ҳар дам уз ӯст. Ҷон агар рафт, ғами дӯст ба ҷояш бинишаст, Аз чи хушҳол набошам, магар инам кам аз ӯст? Нестам одамӣ, ар шод набошам зи ғамаш, Чун ғаму шодии анвоъи банӣ одам аз ӯст. Аз ғами ёр малулам, агарам бода диҳад, На зи май хуррамиям дон, ки дилам хуррам аз ӯст. Ёри паймоншиканам ҷавр писандад бар дил, 3-онки сарриштаи оини вафо маҳкам аз ӯст. Фониё, мотаму сурам ҳама яксон-ст аз он-к, Сур дар васлам аз ӯ, ҳаҷр чу шуд, мотам аз ӯст. | Дунёда бўлган ҳар бир шодлигим фақат ундандир, шунинг учун дилим ғамдан шодланади, чунки бу ҳам унинг (ғами)дир. Дунёнинг ғаму шодлигида ҳеч тафовут йўқ, висол шодлиги-ю, фироқ ғами ҳам ундандир. Унинг ҳажри дилни яралайди, васли эса унга (ярага) малҳам бўлади, шунга хурсандманки, яра ҳам, малҳам ҳам унинг ўзидандир. Ҳар нафас ундан айрилиқ қўрқинчи етиб турса ҳам майли, чунки дилимга ҳар дам висол умидини ҳам солиш ундандир. Жоним кетган бўлса-да, унинг ўрнига ёрим ғами келди, нима учун шод бўлмайин, буним ундан каммиди? (яъни жон ўрнини олган ғам жондан камми?) Агар унинг ғамидан шод бўлмасам, одам боласи эмасман, чунки турли одам болаларининг ғамгинлигу хурсандлиги ундандир. Ёр ғамидан хафаман, агар хурсандчилигим учун ёр май берса, менинг шодлигим майдан эмас, балки ундан бўлади. Ваъдани бузувчи ёрим, дилимга жабрни лойиқ кўрди, чунки вафо ипининг учини узилмас, маҳкам этган ҳам ўзидир. Эй Фоний, мотамим ва тўйим ҳаммаси баравардир, чунки висолда тўй ҳам, ҳижронда мотам ҳам ундандир. |