ДЕВОНИ ФОНИЙ
Дар таври Хоҷа Соқии маст софи май андар пиёла рехт,Ё худ саҳоб рашҳаи борон ба лола рехт. Дар мавсими баҳор чунин тоза кард рӯҳ, Он, к-ӯ чу абру лола май андар пиёла рехт. Ояд шамими мушк зи хокам аз он ки буд, Май мушкбӯю он бути мушкин кулола рехт. Гардад ҷавони тоза кӯҳан пири солхӯрд, К-ӯ бодаи кӯҳан ба ғами дерсола рехт. Болои хатту рӯи ту он холи зери чашм, Мушкест, к-аш ба сабзаю гул он ғизола рехт. Дар лаъли лаб нигар, дури дандони нозукаш Бар барги гул саҳоб кай ин навъ жола рехт? Соқӣ ба дайр чархи қадаҳ сохт Фониё, Ин ҷоми адл хӯр, ки ба дор-ул-адола рехт. | Маст соқий тиниқ майни пиёлага қуйди, ёки булут ёмғир томчиларини лолага ёғдирди. Кўклам чоғида майни пиёлага худди булут лолага қуйгани сингарн қуйган киши ўз руҳини тоза қилди. Менинг тупроғимдан мушк ҳиди келади, чунки, май хушбўй эди ва уни ўша мушкин сочли гўзал қуйиб берди. У эски майни эски ғамлар учун қуйди, шунинг учун қарилар ҳам энди йигитдек ёшарди. Хатинг устидаги, кўзинг остидаги холинг, сабза ва гул устига кийик тўккан мушкдир. Лаъли лаби-ю, нозик тишлари дурини кўр, булут гул баргига қачон бундай дўл ёғдирган? Эй, Фоний, соқий дайрда қадаҳни айлантирди, адолат уйида қуйилган бу адл жомини ич. |
Татаббӯъи махдум дар таври Хоҷа Биё, ки пири муғон дар сабӯ шароб андохт,Ҳавои муғбача дилҳо дар изтироб андохт. На соқӣ аз хами рухсори худ чаконд ба ҷом, Паи нашоти дили ман ба май гулоб андохт. Биҷуст аҳли тарабро паи нашоти сабӯҳ, Вале чу дид маро, хешро ба хоб андохт. Зи чарх кор ба ҷуз печу тоб нест, хуш он, Ки пайкараро гирдоби май ба тоб андохт. Гаҳи фиғон, ки кунад абр ларза, дон ба яқин, Ки оҳи сарди ман он ларза дар саҳоб андохт. Агар на ринд зи ҷаллоди ғам гурехта буд. Чаро ба майкада худро ба сад шитоб андохт. Чӣ ғам зи хоки мазаллат чу хешро Фонӣ, Ба хоки даргаҳи шоҳи фалакҷаноб андохт. | Келинглар, муғлар пири кўзачага шароб қуйди, муғбачанинг ҳаваси дилларни изтиробга солди. Соқий юзидан жомга тер тўкмади, балки менинг дилим хурсандлиги учун майга гулоб қуйди. Тонг майининг шодлиги учун айшу ишрат аҳлларини йўқлади-ю, лекин мени кўрганда ўзини уйқуга солди. Чархнинг иши қийнамоқдан бошқа нарса эмас. Ҳар кимнинг вужудини май гирдоби айлантирса, у бахтлидир. Фиғон қилиш вақтида булут титрайди, шуни аниқ билки, уни ларзага солган менинг совуқ оҳимдир. Агар у ринд ғам жаллодидан қочмаган бўлса, нима учун у юзларга (шунчалик) шитоб билан ўзини майхонага урди? Фоний ўзини олий мартабали шоҳ даргоҳи тупроғига ташлагандан сўнг, хорлик тупроғидан нима ғами бор. |
Мухтараъ Агар зи айни ҷафо чашми ӯ дилам бишкаст,Чӣ мардумӣ мутаваққеъ бувад зи кофири маст? Маро, ки мурғи дил аз қайди дом фориғ буд, Ба ҳалқамӯи яке турра шуд дигар побаст. Чу нахли қадди ту дар боғи сина биншондам, Ба сина тири ту чун нахли дигарам биншаст. Худӣ фурӯхта риндон маи муғона харанд, На худпараст чу шайх аст ринди бодапараст. Зи авҷи майкада н-оям ба боми чарх фуруд, Ки ҳимматам накунад майл сӯи манзили паст. Зи дасти муғбача май нӯш созам, эй зоҳид, Ки ҳаст Кавсару ҳур, ин ду дар чаҳон гар ҳаст. Ба бода ҳастии худро бишӯй, эй Фонӣ, Ки аз ҳазор бало раст, он ки аз худ раст. | Агар жафо юзасидан унинг кўзи дилимни вайрон этган экан, маст кофирдан одамгарчилик кутиб бўладими? Кўнглим қуши тузоққа тушишдан халос бўлганда, яна бир (маҳбуб) зулфининг мўйи ҳалқасига илинди. Қоматинг дарахтини сийнам боғига ўтқазган эдим, сийнамга ўқингдан яна бир дарахт ўтқазилди. Риндлар ўзликларини сотиб, муғона май оладилар, майпараст ринд шайх каби худбин эмас. Майхона авжидан осмон томига тушмайман, чунки паст манзилга тушишга ҳимматим йўл бермайди. Эй зоҳид, муғбача қўлидан май ичаман, агар Кавсар билан ҳур жаҳонда бўлса, шу икковидир. Эй Фоний, ўз борлигингни май билан ювгил, чунки ўзликдан қутулган киши минг балодан ҳам қутулади. |
Дар таври Хоҷа Биё, ки пири муғон ҷом пур зи саҳбо сохт,Зи баҳри дурдкашон базми май муҳайё сохт. Маро ба маҷмаъи риндои расид саффи ниъол, Вале ба муғбача дар рӯ ба рӯи ман ҷо сохт. Сабӯкашонро ҳам соф бода қисмат кард, Зи баҳри садрнишинон қадаҳи мусаффо сохт. Сабӯ мукаррару дар пеш чанд ҷому тағор, Ҳама пур аз маю орӣ зи бодаполо сохт. Зи хайли муғбачагон низ чандро соқӣ, Зи баҳри хотири риндон бодапаймо сохт. Муғанниёни хушилҳон ба вақти рақсу суруд, Ба нақди дини ҳарифон зи баҳри яғмо сохт. Чу гашт муғбача соқию давронгардон шуд, Маро ҳанӯз қадаҳ норасида расво сохт. Ба бурдани дилу дин маҷмаъе бад-ин оин, Наёфтам, зи куҷо пири дайр пайдо сохт? Аз ин шароб касе ком ёфт, эй Фонӣ, Ки расми хеш фано сохт, балки афно сохт. | Келгилки, муғлар пири жомни майга тўлдирди, май қуйқумини ичувчилар учун май базмини тузди. Менга риндлар орасида энг қуйидан жой тегди, аммо муғбача менинг рўпарамдан жой олди. Идишда май ташувчиларга ҳам тиниқ май берди, тўрда ўтирганларга ҳам мусаффо қадаҳ тутди. Сабу (май идиши) қайта қуйилди, олдида бир неча жом ва тоғора, барчасини май билан тўлдириб бодополодан бўшатди. Соқий муғбачалар хайлидан бир нечасини шароб ичувчи риндлар кўнгли учун бодапаймо қилди. Қўшиқ ва рақс вақтида хушилҳон қўшиқчиларни ҳарифлар динини яғмо қилиш учун қўйди. Муғбача соқий бўлиб даврада майни айлантирди, менга ҳануз қадаҳ етмай расво қилди. Дилу диннинг барчасини ўғирлатиш учун бундай муғбачани тополмаганман, дайр пири қаердан топди экан? Эй, Фоний, бу шаробдан шундай киши ком топдики, у ўзига фано, балки афнони расм қилиб олган. |
Дар таври Хоҷа Субҳ соқӣ баҳри риндон соғари гулфом рехт,Чунки дар гул шабнаму майро ба гулгун ҷом рехт. Ёфт ороми дилам, к-охар дилороме чунин, Май паи оромиши дилҳои беором рехт. Субҳи давлат шуд аён аз матлаъи иқболи ӯ, К-офтоби май чу субҳи содиқ андар ком рехт. Соф май дар Ҷоми Ҷам шаҳро, ки дар дайрам бас аст, Дар сафоли кӯҳна он чи-ш ринди дурдошом рехт. Шому субҳаш фарруху фархунда бошад, ҳар ки ӯ Бодаи ишрат зи субҳ андар қадаҳ то шом рехт. Мурдаму коми дилам бар н-омад аз теғи ҷафо-ш, Хуни мардумро чунин к-он қотили худком рехт. Пеши риндон сурхрӯ шуд Фонӣ аз як ҷоми май, Гарчи дар майхона обрӯи нангу ном рехт. | Тонгда соқий риндлар учун гулрангли қадаҳни тўлдирди, шудринг гулга қандай тушса, у ҳам майни гулгун жомга шундай қуйди. Кўнглим ором топди, чунки шундай бир дилором, беором дилларнинг ороми учун май қуйиб берди. Май қуёшини субҳи содиқдек комимизга қуйди-ю, унинг иқболи матлаъсидан давлат тонги аён бўлди. Жоми Жамда тиниқ май шоҳга бўлсин, чунки менга қуйқа ичувчи ринднинг эски саполга қуйиб бергани етади. Ҳар кимки ҳар тонгдан шомгача ишрат майидан қадаҳга қуйса, унинг шому субҳи қутлуғ ва муборак бўлсин. Ул худком қотил кишилар қонини тўкади, бироқ, мен ўлдиму унинг жафо тиғидан дилимнинг коми ҳосил бўлмади. Гарчи майхонада обрўйи, номус ва номи тўкилган бўлса-да, бир жом май туфайли риндлар олдида юзи қизарди. |
Дар таври Хоҷа Ба мастиям, ки сабӯҳи муғона шуд боис,Паи сабӯҳ хумори шабона шуд боис. Кашид мурғи саҳар нола дӯш аз ғами гул, Маро ба ҷоми сабӯҳ он тарона шуд боис. Ба дил нишонаи тираш намудам он маҳро, Ба тирҳои дигар он нишона шуд боис. Дилам зи холу рухи ӯ ба доми зулф афтод, Ба мубталоии мурғ обу дона шуд боис. Замон-замон сӯи майхона беш майламро, Ҷафои аҳли замону замона шуд боис. Ҷиҳат ба мастию маҷнуниям чӣ мепурсӣ, Ҳама таҳайюри ин корхона шуд боис. Ба сад баҳона зи худ раст Фонию ӯро, Ба азми дашти фано ин баҳона шуд боис. | Мастлигимга муғона ичилган шароб сабаб бўлса, тонгги май ичишимга кечки шаробнинг хумори сабаб бўлди. Кеча гул ғамидан саҳар қуши нола қилди, менинг тонгги май ичишимга ўша тарона сабаб бўлди. У ойнинг ўқига дилимни нишона қилдим, бошқа ўқларга ўша нишона сабаб бўлди. Дилим у дилрабонинг холи билан юзига қизиқиб, кокилининг тузоғига илинди, дил қушининг бу хилда мубтало бўлишига у сув билан дона сабаб бўлди. Ҳар замон майхонага бориш учун майлим ортишига замон аҳли ва замона жафоси сабаб бўлди. Мастлигим билан мажнунлигимнинг сабабини нимага сўрайсан, бу дунёнинг бутун ҳайрон қоладиган ишлари сабаб бўлди. Фоний юзларча баҳона билан ўзлигидан қутулди, фано даштига сафар қилиш учун шу баҳоналар сабаб бўлди. |
Шаҳ хироҷ аз мулк агар ҳоҳад ба гоҳи эҳтиёҷ, Беҳ зи май чи б-вад, ки аз кӯи муғон гирад хироч. Шоҳ фориғ аз хироҷ он шуд, ки доим бошадаш Тахт — хоки майкада, гарди фано бар фарқи тоҷ. Баҳри қувват шарбате мумкин набошад мисли май, Аз риёзат гар шудат, эй порсо, заъфи мизоҷ, Бодаи сирфам деҳ, эй соқӣ, ки хоҳад куштанам, Май агар ёбад ба оби зиндагонӣ имтизоҷ. Пири дайр орост базми айшу хуш бошад агар, Базми риндон аз ҷамоли муғбача ёбад ривоҷ. Эй, ки аз зуҳди риёӣ пушт омад сад мараз, Ҷоми май даркаш, ки бошад сад маразро як илоҷ. Тавбаи Фонӣ, агар хоҳад шикастан пири дайр, Як ишорат бас бувад, набвад ба таклиф эҳтиёҷ. | Шоҳ эҳтиёж вақти мулкдан хирож олмоқчи бўлса, муғлар куйидан хирож қилиб олинган майдан яхшироқ нима бор? Шоҳ хирождан шунинг учун фориғ бўлдики, ҳар доим майкада тупроғи унинг тахти, фано гарди эса унга тож эди. Эй порсо, агар риёзатдан мижозинг заифлашган бўлса, қувват учун май сингари шарбат топиш қийин. Эй соқий, менга холис (аралашмаган) бода бер, чунки, майга оби ҳаёт қўшилса ҳам мени ўлдиради. Дайр пири айш базмини тузди, яхши бўларди, агар бу риндлар базми муғбача, чиройидан ривож топса. Эй, зуҳд ва риё туфайли юз касалга учраган киши, май ичгин, у юз касалга бирдан-бир даво бўлади. Агар дайр пири Фонийнинг тавбасини синдирмоқчи бўлса, таклифга эҳтиёж йўқ, бир ишорат қилса бас. |
Мухтараъ Сим хуш бошад, ки созӣ бо ҳарифи сода харҷ,Лек ғайри он ки хоҳад шуд ба нуқлу бода харҷ. Қалби рӯйандуди ман харҷи сагони ёр шуд, Ваҳ, чӣ созад ин дам ин зори дил аз каф дода харҷ. Мову урёниву сар бар хок мондан, эй ҳариф, Баҳри май чун гашт ваҷҳи хирқаву саҷҷода харҷ. Шайх сими вақфро бо май надод, аммо харид Кафшу дастору асо, будаст марди лода харҷ. Як қадам неҳ гарчи риндон муфлисанд, эй муғбача, Ҳасташон лекин зи нақди дину дил омода харҷ. Нақди ҷон шуд як дирам, вобастагони симро, Нест як ҷав ганҷи Қорун, гар кунад озода харҷ. Ҷавҳари ҷон харҷ шуд, Фонӣ, чу меҳмон гашт ёр, Он чи дорад мекунад дарвеши корафтода харҷ. | Пулни яхши дўстлар билан харж қилишинг яхшидир, лекин у пул газак ва майдан бошқасига харж бўлмасин. Менинг сохта қалбим ёр итларига харж бўлди, мен зор дилни қўлдан бериб қўйдим, энди нимани харж қиламан? Дўстлар, биз яланғочлар бошимизни тупроққа қўйиб ётамиз, чунки тўн билан жойнамозимиз майга харж бўлиб кетган. Шайх ўта аҳмоқ бўлгани учун вақфдан олган пулини майга харжламай, кавуш, салла ва ҳасса сотиб олди; пул харжлашда бетамиз экан. Эй муғбача, риндлар фақир бўлсалар ҳам, бир қадам ранжида қил, улар дин ва дил нақдини харж қилишга тайёрдурлар. Пул бандаси бўлган кишилар учун бир танга жон билан баравардир, саховатли кишилар олдида харж қилиш учун Қоруннинг хазинаси бир арпача эмас. Эй Фоний, ёр меҳмон бўлгач, унга жон гавҳари харж бўлди, тажрибали дарвеш қўлида борини сарф қилади. |
Татаббӯъи Хоҷа Касе ки мулки дилаш кард хайли ғам тороч,Паи иморати он ғайри бода нест илоҷ. Ҷунуну ишқи бутон боисам ба расвоист, Куҷост май, ки муҳайё шудаст моюҳточ. Ба кӯи ишқ миёни гадову шаҳ фарқ аст, Ки пеши ёри худ он як сар афканад, ин тоҷ. Хавотири дилат аз фикрҳои фосид шуд, Чу рӯи баҳр, ки аз бод хезадаш амвоҷ. Эваз ба ҷоми маи лаъл чист мулки дилам, Чӣ ҷавҳар аст, ки ҳасташ баҳо ба мулки хироҷ? Биё ба майкада, зоҳид ки май муолаҷа шуд Туро ба хабти димоғу маро ба заъфи мизоч. Чу Фонӣ омада муҳтоҷу ту ба ҳусн ғанӣ, Закотро бисупораш, набошад ӯ мӯҳтоҷ. | Кимнинг дил мулкини ғам аскари бузган бўлса, уни қайтадан бунёд қилиш учун майдан бошқа илож йўқ. Гўзаллар ишқидан бўлган телбалигим расволигимга сабаб бўлди, май қани, унга бўлган эҳтиёжимнинг ҳаммаси муҳайёдир. Ишқ кўйига тушган подшоҳ билан гадо орасида фарқ бор, ўз ёри олдида униси бошини фидо этади, буниси эса тожини. Шамол турганда дарё юзида тўлқин қўзғалгани каби дилингдаги хавотирлар бузуқ фикрингдандир. Бир жом лаъл ранг май эвазига дил мулки нима деган гап, у май шундай жавҳардирки, унинг баҳоси мамлакат хирожидир. Эй зоҳид, майхонага кел, сенинг девоналигинг ва менинг мизожимнинг заифлиги учун май даво бўлади. Фоний муҳтож, сен ҳуснга бойсан, жамолинг закотини унга бер, муҳтожликдан халос бўлсин. |
Мухтараъ Насими сабӯҳ намуд аз тағори саҳбо мавҷ,Чу боди шурта, ки орад зи рӯи дарё мавҷ. Ба бода заврақи майро гар афканӣ, бошад Чу киштие, ки ба дарё раво бувад бо мавҷ. Паи ҳалоки ҳарифон зи ҳила духтари раз Намуда ҳар тараф аз лола ранги хоро мавҷ. Шабе, ки буд бараш ғайр, мурдам аз ғайрат, Аз он сабаб, ки фикандам ба баҳри савдо мавҷ. Зи чини абрӯ чоҳи зақан фузун кушадам, Чаро ки ҳаст зи гирдоб фарқҳо то мавҷ. Магар барорадам аз баҳри бода мавҷи карам, Ки ғарқаро набарад бар канор илло мавҷ. Нигар ба баҳри фано, шарҳи ҳоли Фонӣ хон, Аз он хутут, ки созад зи луҷҷа пайдо мавҷ. | Мувофиқ эсган ел дарё юзини тўлқинлантиргани сингарн тонг ели май тоғарсининг юзинн мавжлантирди. Агар бода ичига май қадаҳини ташласанг худди дарё тўлқинида сузаётган кемага ўхшайди. Ҳарифларни ҳийла билан ҳалок қилиш учун раз қизи ҳар томонда лоларанг тошдан мавж солди. Ёнида ғайр (бегона, бошқа) бўлган кеча рашкдан ўлдим, чунки савдо денгизига тўлқин солган эдим. Ияги остидаги чуқурчаси қоши ёйидан кўра кўпроқ ўлдиради, чунки гирдоб билан тўлқин орасида кўп фарқ бор. Бода денгизидан карам мавжи чиқарса керак, негаки ғарқ бўлган кишини қирғоққа мавж чиқара олади, халос. Фано денгизига қара, лужжада тўлқинлар солган хатдан Фонийнинг шарҳи ҳолини ўқи. |
Чист, донӣ нолаи мурғи саҳар ҳангоми субҳ? Бо ҳарифони сабуҳӣ медиҳад пайғоми субҳ. Яъни авло май чу бигрифтанд шӯхони чаман, Лола аз ёқуту наргис низ аз зар ҷоми субҳ. Бодаи гулрангро дар ҷоми чун хуршед нӯш! Шуста шуд аз чашмаи хур чун рухи гулфоми субҳ. Чун нахандад ҳамчу ғунча субҳ к-инак дам ба дам? Ғунчаосо заъфарон ояд бурун аз коми субҳ. Субҳ ҳам ҷоми сабуҳӣ зад, ки ҷайбаш гашт чок, Варна, чун чоки гиребон аз чӣ шуд андоми субҳ? Аз чаман акнун сӯи майхона бояд зад алам, Гашт чун зоҳир зи рӯи кӯҳсор аъломи субҳ. Як саҳар он гул сабуҳӣ кард бо ман з-он нафас, Пираҳан чун гул дарам, ҳар кас, ки гирад номи субҳ. Бо ҳарифон як саҳар то шом шав масту хароб, Чун ба шомат оқибат хоҳад кашид анҷоми субҳ. Субҳ чун Фонӣ сафои вақт аз тоат наёфт, Бори аввал он ки май надҳад зи каф ҳангоми субҳ. | Тонг қуши саҳарда нега нола қилишини биласанми? У тонгда май ичувчи улфатларга тонг пайғомини етказади. Яъни чаман шўхлари — лолаю наргис, тонг жомидан ёқут зар шаробини олганлар. Сен ҳам гулранг бодани қуёшдек жомда ич, чунки тонгнинг гулранг юзи қуёш булоғида ювинди. Тонг комидан дамбадам ғунчадек заъфарон чиқади, қандай қилиб у ғунчадек кулмасин. Тонг ҳам эрталаб май ичди, шунинг учун ёқаси чоқ бўлди, бўлмаса нега унинг андоми чок бўлган ёқага ўхшади? Тонг байроқлари тоғлар устида кўринди, энди чамандан майхона томонга отланиш вақти келди. Бир саҳар ул гул мен билан шароб ичди, ўшандан бери, кимки тонг номини тутса гулдек кўйлагимни йиртаман. Бир саҳар шомгача ҳарифлар билан масту хароб бўл, чунки тонгнинг анжоми оқибат шомга тортилади. Фоний тонг ибодатидан вақт сафосини топмади, шунинг учун тонгда майни қўлидан қўймагани яхшироқдир. |
Татаббӯъи Хоҷа Ҳаст дар дайри муғон муғбачаи шӯх, фасеҳ, К-аз дамаш тоза шавад рӯҳи дусад ҳамчу Масеҳ. Шуд мусалло ба ду ҷомам гарав, эй бодафурӯш, Ҷоми дигар, ки равад пеши мусалло тасбеҳ. Оби ҳайвон ба кас умр физоят, на нашот, . Май кунад ҳар ду, бар ӯ бас бувад инро тарҷеҳ. Боғбон гуфт, ки сарвам чу қади гулрухи туст, Рост монанд намуд, арчи дуруғест сареҳ. Шайх, к-аз майкада бурданд ба бозораш маст, Даъвии зуҳд шудаш боиси чандин тафзеҳ. Шаҳд чун шуд намаколуда, намондаш мазае, Ҳаст беҳад мазанок он лаби ширини малеҳ. Сайри кӯят сабаби сиҳҳати Фонӣ омад, Дар сафар муждаи сиҳҳат чу ҳадисест саҳеҳ. | Муғлар дайрида ширин тил бир муғбача борки, унинг нафасидан юзлаб Исога ўхшашлар қайтадан жон топадилар. Эй майфуруш, икки жом май учун жойнамозимни гаров қўйдим, энди яна бир жом бер, тасбеҳ ҳам жойнамоз ёнига борсин. Оби ҳаётдан кишининг умри узайса ҳам, хурсандлиги кўпаймайди, май бўлса-чи, иккиси ҳам бўлади; шундай экан, май оби ҳаётдан яхшироқдир. Боғбон айтди: «Менинг сарвим сенинг гулрухинг қоматига ўхшайди», унинг шундай ўхшатиши рост бўлса ҳам, (лекин) сўзи ғирт ёлғон эди. Шайхни майхонадан маст ҳолида бозорга олиб бордилар, тоат-ибодат даъвоси унинг шунча шарманда бўлишига сабаб бўлди. Агар асалга туз қўшилса, (расво бўлади), лекин у нозаниннинг малоҳатли (тузли) ширин лаби ниҳоятда лаззатли. Кўйингда сайр қилиш Фонийнинг саломатлигига сабаб бўлди, «Сафар саломатлик боиси» деган ҳадис тўғридир. |
Татаббӯъи Хоҷа Чун ҳубобосост равшан рӯзгорам аз қадаҳ,То дами охир кунун сар барнадорам аз қадаҳ. Ман, ки ғарқи май шудам, бояд сарам додан ба бод, Чун ҳубоб аз сархушӣ гар сар барорам аз қадаҳ. Чунки ёқути муфарреҳ хушк месозад димоғ, Бод қути рӯҳ лаъли обдорам аз қадаҳ. Бурд соқӣ чун қадаҳ бар лаб гар аз дарёи май, Пур бувад як қатра боқӣ кай гузорам аз қадаҳ? Чунки ҳастам дар қадаҳ, беихтиёр аз ошиқӣ, Ҳамчунон дар ошиқӣ беихтиёрам аз қадаҳ. Не зулоли Қавсарам бояд, на оби зиидагӣ, Бахшад ар як чуръа шухи бодахорам аз қадаҳ. Ҳамчу Фонӣ дар ҳавои дидани он муғбача, Бар сари кӯи муғон девонаворам аз қадаҳ. | Менннг ҳаётим майдан ҳубобдек равшан, шунинг учун сўнгги нафасимгача қадаҳдан бош кўтармайман. Мен майга ғарқ бўлдим, мастлик билан қадаҳдан бошимни кўтарсам, шамолда кўпикдек учиб кетаман. Ёқут кўнгилни очса ҳам, димоғни қуритади, менинг руҳимга озуқ бўладиган лаъл май тўла қадаҳдан бўлсин. Соқий қадаҳни лабига тегизиб, менга берганда, агар у май лиммо-лим дарё бўлса ҳам, бир қатрасини қолдирмай ичаман. Мен ошиқлигимда беихтиёрман май ичганимдек, май ичганимда беихтиёр ошиқ бўламан. Майхўр шўх гўзалим қадаҳда бир қултум май узатса, менга Кавсар зулоли-ю, оби ҳаёт керак эмас. Муғбачани кўриш ҳавасида Фоний каби муғлар кўйида девоналардек қадаҳ кўтараман. |
Мухтараъ Чӣ сон ба кӯи ту оям мани гадо густох?Дар он чаман чу наёрад шудан сабо густох. Ба ҷон ҳаме кунад он тифл қасдам аз шӯхӣ, Сазои он ки кунад тифли шӯхро густох. Ба ҳар қадам сари риндон шудаст хок ба дайр Ба зуҳд кай шавад он ҷо ниҳод по густох? Чӣ сон шикояти зулмаш кунам ба густохӣ? Шаҳе, ки менатавон карданаш дуо густох. Ғуломи ринди хароботиям, ки лол омад, Чу хост таъни маяш кард порсо густох. Ниҳояташ ҳама расвоист, агарчи кунанд Бар аҳли фақр сухан зумраи риё густох. Ба роҳи аҳли фано хок агар шавӣ Фонӣ, Қадам ниҳод тавон дар раҳи фано густох. | У чаманга сабо шамоли эркин боролмайди-ю, қандай қилиб мен гадо сенинг кўйингга боришга журъат этай. У ёш маҳбуб шўхлик билан жонимга қасд қилади, ёш маҳбубни эркалатишнинг жазоси шу-да. Майхонанинг ҳар қадамида риндларнинг боши тупроққа тенг бўляпти, тақводорлик билан у жойга қандай қилиб беодобларча қадам қўйиб бўлади? У шундай бир улуғ зот шоҳки, ҳатто, уни дуо қилишнинг ўзи одобсизликдир, (бас) мен қандай қилиб унинг зулмидан шикоят қила оламан? Шундай харобот риндининг қулидирманки, зоҳид беадаблик билан майхўрлигини таъна қилмоқчи бўлган эди, лол қилди уни. Фақр аҳлиға риё аҳллари беадабларча сўзласалар, охири ҳаммаси расво бўлади. Эй Фоний, агар фано аҳлларининг йўлида тупроқ бўлсанг, фано йўлига эркинлик билан қадам қўя оласан. |
Мухтараъ Ба хубӣ шуд чунон он симбар шӯх,Ки дар хубон чу ӯ набвад дигар шӯх. Чӣ сон ҳушам баҷо монад, ки ҳастанд, Ду чашми мастат аз ҳам бештар шӯх?. Туро шӯхӣ чунон бошад, ки бошад Батамкинтар касе пеши ту ҳар шӯх. Нагирад дил ба он золим зи бедод, Зи шӯхӣ монда гаштан нест бар шӯх. Чӣ таскин ёбад аз панди падарвор, Ки беҳад ҳаст он зебо писар шӯх. Ба ҳар сурат маро девона доранд, Парирӯён батамкинанд, агар шӯх. Бувад Фонӣ, ҳалоки ҷони пирон, Агар афтод тифли симбар шӯх. | У оқбадан шўх, шу қадар гўзалки, гўзаллар орасида унингдек бошқа бир шўх йўқ, қандай қилиб ҳушим ўчмасинки, икки маст кўзинг бир-биридан шўхдир. Шу қадар шўхсанки, ҳар қандай шўх сени олдингда вазминлик қилиб туради, у шўх, шўхликдан асло чарчамагани учун қалб у золимнинг жафоларидан инжимайди. У кўркам фарзанд жуда шўх бўлгани учун оталарча насиҳатдан таскин топмайди, ҳар қандай вазиятда ҳам паричеҳралар, оғиртабиатли лекин вазмин бўлсалар, мени девона қиладилар. Эй Фоний, агар гўзал бола шўх бўлса, қариялар жонига ҳалокат келтиради. |
Мухтараъ Бувад гарчи ҷоми маи лолагун талх,Вале ҷоми ҳаҷр аст аз вай фузун талх. Гар ин ҳар ду талх аст, лекин ба ағёр, Бувад, ёр, май хӯрдан аз ҳад бурун талх. Зи ҳиҷрон бад-он гуна талх аст умрам, Ки ояд бурун гар занӣ захм хун талх. Аз он талхкомам гаҳи бода хӯрдан, Ки резад май аз ҷом чархи нигун талх. Дар он бин, ки чун шарбати ҳаҷр талх аст Магӯ соғари ишратат гашт чун талх. Агар айши ман талх шуд, айб набвад, Кунад айши аҳли вафо чархи дун талх. Ба Фонӣ набуд талхкомӣ, чу шуд ёр, Яқин дон, ки шуд коми айшаш кунун талх | Лола ранг май аччиқ бўлса-да, лекин ҳажр майи ундан кўра аччиқроқдир. Бу иккови аччиқдир, лекин ёрнинг бошқалар билан май ичиши ундан ҳам аччиқроқдир. Умрим ҳижрондан шундай аччиқки, агар урсанг, захмдан олдин аччиқ қон тўкилади. Букилган фалак жомдан аччиқ май қўйгани учун май ичган чоғимда оғзим ачийди. Ҳажр шарбатини аччиқ ҳолда кўрганингдан сўнг, «Айшу ишратинг пиёласи нега аччиқ бўлди?» дема. Агар айшим аччиқ бўлса, айб эмас, чунки вафо аҳлининг айшини осмон аччиқ қилади. Фоний ҳаётида аччиқлик йўқ эди, ёри ташлаб кетгач, энди аниқ билки, айши талх бўлди. |
Дар таври Хоҷа Субҳ чун роят ба фарқи хусрави ховар кашид,Бода хуш бошад зи ҷоми хусравонӣ даркашид. Гӯ кулаҳ каҷ неҳ ба мастӣ, ҳарки дар вақти сабӯҳ, Лоласон дар ҷоми ёқутӣ майи аҳмар кашид. Зебадаш дар боғ раъноӣ намудан, ҳар ки ӯ Чун гули раъно маи гулгун зи ҷоми зар кашид. То баҳори дигараш бас ҳар ки як субҳи баҳор, Ҷоми гулранг аз кафи соқии насринбар кашид. Дар шабистони фалак афтода ҳамчун соя бош, 3-он ки тарки сар кунад чун шамъ, он к-ӯ сар кашид. Сар фурӯ н-орад ки нушад оби Хизр аз Ҷоми Ҷам, Дурднуше, к-аз сафоли майкада соғар кашид. Сар ба зери санг ҷуст, он к-ӯ мурассаъ кард тоҷ, Ё зи баҳри сарфарозӣ миннати афсар кашид. Даст дар домони пири дайр натвонам расонд, 3-он ки зайли рифъат аз нӯҳ чарх болотар кашид. Шуд сӯи дайри муғон, Фонӣ зи кунҷи хонақаҳ, Рахт аз ин олам ба сӯи олами дигар кашид. | Тонг шарқ подшоҳи (қуёш) бошига байроғини тиккач, шоҳона жомда май ичмоқ яхшидир. Тонг пайтида лола каби ёқут жомда қизил май ичган кишига айтки, мастликда кулоҳини бошига эгри қўндирсин. Раъно гул сингари зар жомдан гулранг май ичган одамга боғда раънолик қилмоқ ярашади. Кимки бир баҳор тонгида гул ранг жомни насрин гули каби оқ бадан соқийнинг қўлидан ичса, иккинчи баҳоргача шу кифоядир. Фалак шабистонида ерга тушган соя каби бўл, кимки шамъ сингари бош кўтарса, бошидан айрилади. Майхона сафол пиёласидан май-дурдини ичган киши Жамшид жомидан Хизр суви ичган кишига бош эгмайди. Кимки бошига зийнатли тож кийса, бошини тош остида қолдирди, ёки юксак мартаба учун бошини тож миннати остига қолдирди. Дайр пири этагидан тутишга қўлим қисқалик қилади, чунки унинг этагининг баландлиги тўққиз осмондан ҳам юқоридир. Фоний хонақоҳ кунжидан муғлар дайри томон йўл олди, гўё бу оламдан бошқа бир олам томон кўчди. |
Татаббӯъи мир Ба сайр гармравонӣ, ки пок пайванданд,Чу меҳр соя бар ин хокдон бияфканданд. Агарчи чархравӣ карда ҷамъ бизгаштанд, Валек нуру сафо бар замин пароканданд. Ба гирдашон нарасиданд аз гаронборӣ, Ҷавону пир, ки дар банди молу фарзанданд. Агарчи ақлу бузругист лофашон лекин, На оқиланд, ки тифлони нохирадманданд. Чу тифл бехирадӣ гар нагашт шеваашон, Чи бо сароча бозича гашта хурсанданд. Агар на тифланд, аз айши маънавӣ зи чӣ рӯй Кунанд гиряву аз коми зоҳири ханданд? Муваффақ онон, ки аз тариқи тифлиашон Гусаста, тобеъи пирони пок пайванданд. Равандагон, ки надоранд роҳбари пире Ба қатъи ин раҳи пурхавф, тифл монанданд. Туро, чу роҳнамоӣ набошад эй Фонӣ, Қадам ба раҳзанӣ аҳли тариқ напсанданд. | Сайру сулукка маҳкам боғланганлар қуёш каби хас-хашакли ерларга ҳам соя ташлайдилар, чарх каби юксак мақомлардан ўтган бўлсалар ҳам, лекин нуру сафоларини заминга сочганлар. Молу фарзандларга боғланиб қолганлар юклари оғирлигидан уларнинг атрофига яқинлашолмадилар, ақл ва улуғликдан лоф урсалар ҳам улар оқил эмас, ақлсиз болалардир. Агар рафторлари боладек беақллик бўлмаганида эди, дунё билан ўйнаб хурсанд бўлмас эдилар, агар боладек бўлмасалар нега маънавий айшдан йиғлаб, зоҳирий истаклар учун куладилар? Болалик йўллари ва шаънидан узилиб, покиза пирларга эргашганлар муваффақиятга эришганлардир, бу хавфли йўлдан борувчилар бир раҳбар пирлари бўлмаса, боладек тўхтаб қоладилар. Эй Фоний, тариқат аҳлининг йўлига қадам қўйишда раҳбар (пир)инг бўлмаса, сени писанд этмайдилар. |
ТатаббӯъиХоҷа Сирри ваҳдат, ки дар ӯ хилватиён ҳайронанд,Гар зи риндони харобот бипурсӣ, донанд. Дафтару хирқаи мо ваҷҳи хуморӣ на бас аст, Гарчи бар ҳар тарафи майкада мегардонанд. Бо ҳама бехабарӣ дурдкашони маи ишқ, Рози гардун зи хати даври қадаҳ мехонанд. Булаҷаб муғбачагонанд, ки дар дайри муғон, Нақди ҳар дин зи паи ҷуръаи май настонанд.. Оҷизанд аҳли назар, з-онки ба ҷавр аз рухи ёр, Чашм гӯянд, ки пӯшем, вале натвонанд. Талаби ганҷи саодат зи дили онҳо кун, Ки дар ин дашт зи селоби фано вайронанд. Дар дилат ишқ зи ақл аст ҳадиси Фонӣ, Нест монанди ту девонаи оқилмонанд. | Ваҳдат сиррини хилватдагилар билолмай ҳайрон, агар харобот аҳлидан сўрасанг биладилар. Дафтару хирқамизни майкаданинг ҳар томонидан айлантирсалар ҳам, хумморлигимизни босолмайдилар. Ишқ қуйқасини ичувчилар барча нарсалардан бехабар бўлсалар ҳам, қадаҳ атрофидаги хатдан дунё сирини ўқийдилар. Майхонадаги муғбачалар ажабтовурдурким, ҳар бир қултум майдан сўнг диннинг бирор нақдини талаб қилмайдилар. Ёр рухидан жабр етаётганда, аҳли назар ожиз қоладилар, кўз юммоқ бўладилар, аммо юмолмайдилар. Бу даштда фано селидан вайрон бўлган қалблардан саодат хазинасини талаб қил. Эй Фоний, қалбингда ишқ, бироқ ақл билан сўзлайсанки, сенга ўхшаган оқилмонанд бошқа бир девона йўқ. |
Татаббӯъи Хоҷа Ҳар ки дар кӯи муғон рафт, гирифтор бимонд,Пой дар лои маяш бар дари хаммор бимонд. Омаданд аҳли тамошо зи сӯи муғбачагон, Бехабар гуфт, ки зуд ояму бисёр бимонд. Захми ушшоқ ҳама рӯй баровард зи васл, Дили мо буд, ки дар дайри муғон зор бимонд. Аз хумор ар сару тан барҳанаам, айб макун, 3-онки дар майкада не хирқа, на дастор бимонд. Бути ман рафт, вале дар дили ман нақш бубин, Ки дар ин буткада чун сурати девор бимонд. Шояд ар дафъи таҳайюр кунадаш даври қадаҳ, Ҳар ки дар ҳайрати ин гунбади даввор бимонд. Роқими ҳайати нӯҳ доираи миноӣ, Чӣ тилсимот, ки дар гардиши паргор бимонд?! Хост Фонӣ, ки ба васли ту нависад варақе, Рӯй бинмудӣ, дасту дилаш аз кор бимонд. | Кимки муғлар кўчасига борса гирифтор бўлиб, хаммор (ичкилик ясовчи)нинг эшигида май лойига ботиб қолди. Муғбачаларни томоша қилувчилар улар томонга борар эканлар, билмасдан тезда қайтамиз дедилару узоқ қолиб кетдилар. Васлдан ошиқлар жароҳати битди, бизнинг қалбимиз майхонада зор қолиб кетди. Хумордан бош-оёғим яланғоч бўлса ҳам айб қилма, чунки майхонада на дастор, на хирқа қолди. Бутим кетди, бутхона деворидаги сурат каби қалбимда унинг нақши қолди. Кимки айланувчи фалакдан ҳайратга тушса, балки, қадаҳнинг айланиши унинг ҳайратини дафъ қилар, Қандай тилсимки, ҳаворанг тўққиз фалак доирасин чизувчи паргор айланишида қолиб кетди. Фоний, васлинг истаб варақда шеър ёзишга уринган эди, юзингни кўрсатгач, қўли, юраги ишдан қолди. |
Татаббӯъи Хоҷа Бод аз турраи дилдор ба ҳар тор чӣ кард?Зери ҳар тор ба дилҳои гирифтор чӣ кард? Сураташ кард чу ороста машшотаи сунъ, Ваҳ, ки дар гунаи он оразу рухсор чӣ кард!? Бо ҳама сангдилӣ раҳм кунӣ, гар донӣ, Ки шаби ҳаҷри ту бо рӯзи мани зор чӣ кард? Руҳбахшаст лабат хозини ҳикмат, ё Раб, Дурҷи дур ҷавҳари он лаъли шакарбор чӣ кард? Аксе аз ламъаи лаъли лаби Ширин чу ба кӯҳ, Партав афканд, ба Фарҳоди чигархор чӣ кард? Манъ аз он зулф макун шайх, ки дар гардани ҷон, Пири дайрам ба ҷуз он ҳалқаи зуннор чӣ кард? Ақл дар вазъи фалак пай набарад, бин, ки ҳаким Ҳалли ин нукта ба андешаи бисёр чӣ кард? Ҳама завқ асту сафо, таъбия меъмори қазо, Ваҳ, ки дар чор ҳади кулбаи хаммор чӣ кард? Фонӣ омад ба сӯи майкада чун аҳли салоҳ, Гар нашуд раҳн ба май, хирқаву дастор чӣ кард? | Шамол ёр зулфининг ҳар торида нима ишлар кўрсатди, ҳар тори тагида гирифтор дилларга нималар қилди. Сунъ машшотаси суратини безаган чоғда, юзи рангини безаш учун кўрсатган ҳунари ажойибдир. Ҳажринг кечаси бошимга қандай кунлар солганини билсанг эди, қанчалик тошкўнгил бўлсанг-да, (менга) раҳм қилар эдинг. Лаъл лабинг руҳ бағишловчидир, ё Раб, ҳикмат хазиначиси, лаъл шакарборинг жавҳарига нима қўшган экан? Шириннинг лаъл лаби жилосидан тоққа бир шуъла тушганда, жигар қонини ютувчи Фарҳодни қандай аҳволга солди. Эй шайх, у зулфдан менинг кўнглимни совутма, дайр пири у зуннор ҳалқасини жон гарданига тақишдан бошқа нима қилди? Ақл фалак сирларини билишдан ожиздир, бу муаммони ҳал этишда ҳаким кўп ўйлаб нима қила олди? Қазо бинокори майфуруш кулбасининг тўрт томонини бутун завқу сафо билан безаб нима қилди? Фоний майхона томон йўл олди, салоҳ аҳллари тўни билан салласини майга гаров қўймасалар, дунёга келиб нима қиладилар? |
Татаббӯъи Мир Бӯи шароби ишқи ту беҳушӣ оварад,Рангаш зи ранги ақл фаромӯшӣ оварад. Бошад такаллуми ту забонбанди аҳли ишқ, К-аш истимоъ мояи хомушӣ оварад. Лаълаш аҷаб маест, ки кайфияташ ба дил Беҳолие физояду мадҳушӣ оварад. Пири муғон, ки файзи кафаш мустадом бод, Ҳарчанд соғари карамаш нӯшӣ оварад. Шӯхе, ки вақти қатл қаландарвашӣ намуд, Вой он замон, ки расми қабопӯшӣ оварад. Чун ҳар сафоли майкада ҷоми ҷаҳоннамост, Ҷамшед аз он-ш рӯй ба човушӣ оварад. Фонӣ чу дид ганҷи бақо дар фано, чӣ айб Гар рӯй дар тариқи фанокӯшӣ оварад. | Ишқинг шаробининг иси беҳушлик келтиради, ранги ақл бойлигидан фаромушлик келтиради. Сенинг сўзинг ишқ аҳлининг тилини боғловчидир, сўзингни эшитиш хомушлик сармоясини келтиради. Лаъл лаби ажойиб бир майдирки, унинг кайфияти дилда ҳолсизланишни орттириб, беҳушлик келтиради. Муғлар пирининг қўли очиқлиги ва файзи доимий бўлсинким, унинг карам пиёласи қанча бўлса ичила беради. Бир шўхки, ўлдириш чоғида қаландарнамолик кўрсатди, вой у замонки, қабопўшлик расмини кўрсатса. Майхонанинг ҳар бир сафол пиёласи — жоми жаҳоннамодир, шунинг учун Жамшид уни истаб келади. Фоний бақо хазинасини фанода кўргач, фано йўлига юзланса, нима айб? |
Татаббӯъи Хоҷа Хуш он, ки соқии шӯхаш рафиқу мунис шуд,Ба хилват, ки дар ӯ бода шамъи мачлис шуд. Гадои майкада аз ҳиммати баланд ғанист, Зи шуғли муғбачаву бода гарчи муфлис шуд. Дилам зи шавқи лаби лаълу чашми масти касе Ба бог волаи гулбаргу зори наргис шуд. Ба чоки пираҳан он шӯхи масти лояъқил, Ба сад хаёли аҷаб ақлро мувасвис шуд. Ба сӯи мадрасаву хонақоҳ маст гузашт, Ҳалоки шайх намуд, офати мударрис шуд. Чӣ лаъбҳои аҷаб то намудӣ аз ғамза, Ки пири ақл чу тифл он тараф муҳаввис шуд. Ба кӯи майкада то бешуур шуд Фонӣ, На раҳнамо-ш хирад не, мумидди ӯ ҳис шуд. | Бир хилватда гўзал соқий ҳамдами-ю май мажлисининг шамъи бўлган киши қандай ҳузур-ҳаловатда-я! Майхона гадоси маю муғбача билан шуғулланишда фақир бўлса-да, баланд ҳиммати билан бадавлатдир. Дилим бировнинг лаъл лаби ва маст кўзи шавқи билан боғда гул баргига ошиқу наргисга зор бўлди. У шўхнинг ўта мастликда кўйлаги ёқасининг очиқлиги юз ажойиб хаёл билан ақлларга васваса солди. У нозаниннинг мадраса ва хонақоҳ томонга мастона бориши, шайхни ҳалокатга етказди ва мударрисга офат бўлди. Ғамзанг билан шундай ажойиб ўйинлар кўрсатдингки, кекса ақл у ўйинлар олдида болаларга ўхшаб, у тарафга ҳавас билан қаради. Фоний, майхона кўчасида шундай беҳуш бўлиб йиқилдики, унга на ақл йўл кўрсатди ва на сезги ёрдам берди. |
Татаббӯъи Хоҷа Маро дил аз хароботи муғон берун нахоҳад шуд,Чӣ сӯи хонақоҳаш раҳнамоям, чун нахоҳад шуд. Ба тавфи гулшану гул ринди ошиқро куҷо ҷӯӣ, Ки ҷуз бо рӯи гулрангу маи гулгун нахоҳад шуд. Ба саҳрои чунун ҳар к-ӯ қадам зад, чун маро бинад Паи таълими савдо, ҷониби Маҷнун нахоҳад шуд. Зи ҷоми васлаш аз як қатра бӯе нахоҳам ёфт, Дилам то дар ҳавояш қатра-қатра хун нахоҳад шуд. Таҳи ҳар васлае аз хирқаам гар як дирам бошад, Ба ҷуз ваҷҳи шаробу шоҳиди мавзун нахоҳад шуд. Чӣ сӯи кӯҳна авроқи улум орам назар з-он рӯ, Ки молият надорад, бодаро марҳум нахоҳад шуд. Ман он ринди хароботам, ки пеши ҳимматам дар дайр Иваз як чуръа майро ганҷи Афредун нахоҳад шуд. Чу пири дайрро шаън аз нӯҳум гардун баланд омад, Зи қабзу басти гардун шод ё маҳзун нахоҳад шуд. Бари комил ҷаҳону аҳли ӯро вазни хас набвад, Ғамину хушдил аз аҳволи дун ҷуз дун нахоҳад шуд Чунон ранҷур кардӣ аз балои ҳаҷр Фониро, Ки ҷуз васли ту аз умри абад мамнун нахоҳад шуд. | Дилим муғлар хароботидан ташқари чиқиши мумкин эмас, қандай қилиб хонақоҳга йўл кўрсатаман, чунки мумкин эмас. Ошиқ риндни гулшан ва гул атрофидан нимага излайсан? Чунки у гулранг юзу гулгун майдан бошқанинг теварагида бўлмайди. Кимки жунун саҳросига қадам қўйиб, у ерда мени кўриб қолса, телбалик таълимини олиш учун Мажнун томонга бормайди. Дилим у ернинг ҳавасида қатра-қатра қон бўлмагунча, васл жомидан бир қатрасининг исини ҳам топа олмайди. Ямоқ тўнимнинг ҳар бир ямоғи остида бир тангадан бўлса, шаробу гўзал маъшуқадан бошқага сарф бўлмайди. Илмларнинг кўҳна варақларига шунинг учун қарамайманки, улар қимматга эга бўлмагани учун гаровга қўйиб бўлмайди. Мен хароботнинг шундай риндики, дайрдаги ҳимматим олдида, бир қултум майни Фаридун хазинасига алишишга кўз қиймайди. Дайр пирининг шаъну шарафи тўққиз осмондан юқори бўлгач, у ерда осмон зулмидан хафалигу эркин қўйишидан хурсандлик бўлмайди. Камолотга етган киши қошида жаҳону жаҳон аҳлининг оғирлиги хасча ҳам эмас, паст кишилар аҳволидан паст одамларгина ғамгин ва хушҳол бўладилар. Ҳижрон балоси билан Фонийни шундай хафа қилдингки, васлингдан бошқа мангу умр берса ҳам, мамнун бўлмайди. |
Татаббӯъи Хоҷа Биё, ки лашкари дай хайли сабза ғорат кард,Ба сӯи бода зи ях шушаҳо ишорат кард. Зи бода ҷӯй ҳарорат, ки рафт он к-оташ Ба гармрӯии худ даъвии ҳарорат кард. Барем дафтару саҷҷода баҳри май сӯи дайр, «Ки суд кард ҳар он кас, ки ин тиҷорат кард». Хуш он касе, ки дар ин фасл тавба гар бишкаст, Гуноҳи худ ба шикасти худӣ кафорат кард. Шароб гашт ба мо боиси харобиҳо, Худош хайр диҳад, арчи пуршарорат кард. Ҳавои майкада ишратфизост, бодафурӯш Магар ба оби май ин хонаро иморат кард? Зи лавси зуҳди риёӣ муошире шуд пок, Ки баҳри саҷда ба ибриқи май таҳорат кард. Чи сар ба кӯҳу биёбон ниҳӣ, диле дарёб, Ки ёфт Ҳаҷҷи қабул он, ки ин зиёрат кард. Зи лафз бигзару маънӣ талаб кун, эй Фонӣ, Ки аҳли маънӣ ибо з-офати иборат кард. | Келгинки, қиш лашкари сабза хайлини ғорат қилди, муз қандиллари бода томонга ишорат қилди. Ҳароратни бодадан иста, чунки олов ҳарорат даъвосини қилган замонлар ўтиб кетди. Дафтар ва жойнамозни дайрда май учун берамиз, ким бу савдони қилса, у фойда топади. Бу фаслда тавбасини бузиб, унинг эвазига ўзлигини синдирса унинг ҳоли хушдир. Шароб бизнинг кўп хароблигимизга сабаб бўлди, агарчи кўп шарорат қилса-да, Худо унга хайр берсин. Майхонанинг ҳавоси ишартфизодир, бодафуруш бу уйни май суви билан қурган, шекилли. Намоз учун май суви идиши билан таҳорат қилган муошир, риёйи зуҳднинг ифлослигидан пок бўлди. Неча тоғу биёбонларда ҳаж учун бош урасан, бировнинг кўнглини ол, бу зиёрат қилганнинг ҳажи қабул бўлади. Эй, Фоний, лафздан кечгин-у, маънони талаб қил, чунки маъно аҳли иборат офатидан қочадилар. |
Татаббӯъи Хоҷа Хуш он касе ки ба дайри муғон гузар дорад, Ниҳон ба муғбачаи моҳваш назар дорад. Дили ҳазини маро, носеҳо, макун муҷрим, Ба айби ишқ, ки ӯ худ ҳамин ҳунар дорад. Масоз нисбати Кавсар ба бодаи лаби ёр, Ки ин ҳаловату кайфияти дигар дорад. Ба кӯи ӯ ҷигаролуда ашки ман ҳар дам, Ки сад балост равад з-он, к-ӯ ҷигар дорад. Сипеҳру анҷум аз оҳи ман аст, к-оташи ишқ, Басе аз ин сон ҳам дуду ҳам шарар дорад. Тавон ба пои фано роҳи ишқ шуд, к-ин дашт Ба ҷои хор ҳама раста нештар дорад. Сарам фитода ба дайри муғон, ки муғбачае Магар ба як қадаҳ ӯро зи хок бардорад. Дилам, ки сӯхт чунин, з-он лаби майолудаст, Чаро ки бодаи ишқ инчунин асар дорад? Ба ҳуш васл маҷӯ, Фониё, чаро ки зи дӯст, Хабар надорад он, к-ӯ зи худ хабар дорад. | Муғлар дайрига йўли тушиб, оҳистагина, яширинча ой юзли муғбачани томоша қиладиган кишилар бахтиёрлар. Эй насиҳатгўй, ғамгин дилимни ишқда айблама, чунки у бечора дилимнинг шундан бўлак ҳунари йўқдир. Ёр лабига кавсарни таққослама, чунки бунинг ўзгача ширинлиги ва кайфи бордир. Унинг кўйига жигар қони билан бўялган кўз ёшим юз бало бўлса ҳам боради, чунки довюрак қаҳрамондир. Юлдуз ва осмон менинг оҳимдан ясалган, чунки ишқ ўтининг кўп тутуни ва учқуни бор. Фано оёғи билан ишқ йўлини кезиб бўлади, чунки бу даштнинг тикан ўрнига ўсиб чиққан ништари бор. Бошим муғлар майхонасига тушган, бир қадаҳ май билан уни тупроқдан кўтарадиган бир муғбача бормикин? Дилимнинг шу хилда куйиши у майга беланган лаб сабаблидир, чунки ишқ майининг шундай таъсири бор. Эй Фоний, ҳушинг ўзингда бўлса, васл излама, чунки, ўзидан хабари бор кишининг дўстидан хабари бўлмайди. |
Татаббӯъи Хоҷа Душ дар майхона ҷонон ҳамдами ушшоқ буд,То саҳар ғавғои риндонро ба ҷон муштоқ буд. Зӯҳраро оварда буд овози сармастон ба рақс, К-он садо андар хами ин гунбади нӯҳтоқ буд. Гарчи з-ӯ сад ноз аз мо буд сад чандон ниёз, Дар тариқи ҳусну ишқ аз рӯи истеҳқоқ буд. Аз сафою нури маҷлис гар ниҳон буд офтоб, Беҳтар аз вай ламъаи ҷоми маи барроқ буд. Мастии риндон зи май ҳам буд, лекин бештар Аз навозишҳои он моҳи накӯахлоқ буд. 3-аҳли он ҳангома ман беҳуштар будам аз он-к, Бо манаш аз ҷумла риндон бештар ашфоқ буд. Андар он шаб ҳар киро як чуръа з-он май шуд насиб, То қиёмат дар ҷаҳон ринди алал-итлоқ буд. Маст шав, гар махласат бояд, ки ҳаргиз вонараст, Аз ҷафои аҳли офоқ, он ки дар офоқ буд. Фонӣ, андар сайри атвори тариқат ҳар чи дид, Буд неку, лекинаш зуҳду риёӣ шоқ буд. | Кеча майхонада жонон ошиқларга ҳамдам эди, тонггача риндлар ғавғосига жондан муштоқ эди. Мастлар овози Зуҳрани рақсга туширди, чунки бу садо тўққиз фалакнинг қаватигача етган эди. Гарчи ундан юз нозу биздан юзлар ниёз бўлса-да, ҳусну ишқ тариқида бу ҳол истиҳқоқ юзасидан эди. Мажлиснинг нури ва сафосидан қуёш ниҳон бўлса-да, ёрқин май жомининг нури ундан яхшироқ эди. Риндларнинг мастлиги майдан ҳам эди, аммо ундан кўпроқ, ул яхши хўйлик ойнинг навозишларидан эди. Ўша ҳангома аҳли орасида мен ҳаммадан беҳушроқ эдим, чунки риндлар орасидан менга кўпроқ меҳрибон эди. Ул кеча кимга ул майдан бир қултум насиб бўлди, қиёматгача унга ринд оти қўйилди. Агар қутулишни истасанг маст бўл, чунки дунёдагилар дунё аҳли жафосидан ҳеч қачон қутула олмайдилар. Фоний, тариқатда қандай атвор ва одатни кўрса ҳаммаси яхши эди, фақат зуҳду риё ёмон ва қийин эди. |
Муламмаъ хирқаам аз васлаҳои бодаполо шуд, Бад-он ҳайат, ки гӯё доғҳои бода ҳар ҷо шуд. В-аз онҳо пораи дигар ба сони ҷомаи Қаъба, Бубин, к-аш, дӯхта бар рӯи меҳроби Мусалло шуд. Чи олӣ рутба шуд дайри муғон, к-аз боми ӯ масте, Агар як поя боло ҷаст, бар боми Масеҳо шуд. Маро з-он муғбача зоҳид, ки тарки ишқ фармудӣ Чу дидаш, субҳаву саҷҷода зуннору чалипо шуд. Ҷавоне дил зи дастам бурду ишқаш май ба дастам дод, Маро пиронасар асбоби расвоӣ муҳайё шуд. Ба оини салоҳу тақвиям орост шайх оваҳ, Ҳама бар бод рафт, аз дур чун он шӯх пайдо шуд. Чи пурсӣ дар хароботам, ки нақди сабру ҳушат, к-ӯ Ҳам аввал рӯз з-ошӯби маю шоҳид ба яғмо шуд. Маро дар хонақаҳ зуҳду хирад бас тира медорад, Хуш он ринде, ки дар дайри муғон сармасту шайдо шуд. Набуда водии ишқу муҳаббатро карон, эй дил, Ки шуд оворатар Фонӣ дар ин дашти бало то шуд. | Менинг май сузгич ямоқларидан ямалган тўним ҳар ерига май доғлари текканга ўхшаб кўринадиган бўлди. Қара, ўша май сузгичдан бир парчаси худди Каъба либоси сингари меҳроб жойнамозига тикилди. Муғлар дайри қандай олий мартабага эришганки, бирор маст унинг томидан юқорига бир поғона сакраса, тўртинчи осмондаги Исо томига чиқади. Мени у муғбачанинг ишқини тарк этишга буюрган зоҳиднинг ўзи уни кўргач, тасбеҳу жойнамозини зуннор билан салибга алмаштирди. Бир ёш дилимни олди-ю, ишқи қўлимга май берди, кекса бошимда расвогарчилик асбоби тайёр бўлди. Шайх мени тузук ва тақводор киши суратида безаган эди, афсуски, узоқдан у нозанин шўх пайдо бўлгач, ҳаммаси барбод бўлди. Харобот ичида турибман, сабру ҳушинг қани деб, нимага сўрайсан? Уларнинг ҳаммаси маю маъшуқнинг фитна ғавғосида аввалги кун талон-торож бўлиб кетган. Хонақоҳда зуҳду ақл таъбимни тирриқ қилади, муғлар дайрида маст ва шайдо бўлган риндга қандай яхши. Эй дил, муҳаббат водийси чексиз кенг экан, шунинг учун Фоний бу бало даштига қадам қўйгач, аввалгидан ҳам оворароқ бўлди. |
Дар таври Хоҷа Зи тавфи он сари кӯям даҳону рӯи ту бояд,Зи ғунчаю гули боғам чи бандаду чи гушояд. Нахуст бода деҳ, ар пурсиям зи сирри ҳақиқат, Ки то дар оинаи соғарам чи рӯй намояд. Ба дида равшанӣ орад, ба дил нишот расонад, Насими файз, ки аз хоки кӯи майкада ояд. Зи хонақаҳ чу равад ринд шаб ба майкада муфлис, Ба ваҷҳи май чӣ аҷаб гар ридои шайх рабояд? Чи сон баҳори май аз каф тавон ниҳод, ки булбул, Ҳама суруди видоъи гулу шукуфа сарояд. Кунӣ чу саҷдаи бут, дил зи нақши ғайр фурӯ шӯй, Ки бе таҳорати ботин намози ишқ нашояд. Ба ғайри боқии мутлақ маҷӯй Фонӣ, аз он рӯ, Ки баҳри бастагии дил нашояд, он чи напояд. | Ул кўй тавофидан мақсадим оғзингу юзингдир, боғ ғунчасию гулидан кўнглим қачон ёпилиб, қачон очилади. Ҳақиқат сиррини кўрмоқчи бўлсанг, аввал бода бер, токи соғар кўзгусида кўринганини айтиб берай. Майхона тупроғидан эсган файзли шамолдан кўзга нуру, юракка шодлик етади. Ринд кечаси хонақоҳдан майхонага муфлис бўлиб бориб, шайхнинг чопонини май баҳосига тўласа не ажаб. Булбул, гул ва ғунча билан видолашиш қўшиғини айтганда, мен қандай қилиб май баҳорини қўлдан чиқарай. Агар бутга сажда қилмоқчи бўлсанг, кўнглингни ғайр нақшида юв, чунки ботин таҳоратисиз ишқ намозинн ўқиш муносиб эмас. Эй, Фоний, боқийи мутлақдан ўзгани излама, чунки бақоси йўқ нарса кўнгил боғлашга арзимайди. |
Мухтараъ Он қаландарваш, ки сӯяш дил ба покӣ мекашад,Покбозонро ба кӯи дарднокӣ мекашад. Ҳар алиф, к-ӯ мекашад бар сина аз мастии ҳусн, Ростонро дил ба сӯи синачокӣ мекашад. 3-ин сабаб шодам ки шояд теғи ӯ бар ман расад, Чун буриш бар ҳар кас аз беваҳму бокӣ мекашад. Чун табиби ишқ хонад номи беморони ҳаҷр, 3-ин мараз бар номи ман хатти ҳалокӣ мекашад. Ҳар чи аз давронат ояд, шукр беҳтар, з-он ки чарх Ҷумла теғи зулм бар дилҳои шокӣ мекашад. Бода хӯр то зиндаӣ, к-аз баъди мурдан рӯзгор Хомаи нисён ба маҳҷурони хокӣ мекашад. Фонӣ, он касро фано бошад мусаллам, к-ӯ ба даҳр Дарду доғи ишқбозиро ба покӣ мекашад. | Поклик билан ўз томонига дилни тортувчи у қаландарваш гўзал покиза кишиларни дардлик кўчага тортади. Ҳусн мастлиги билан у (ёр) сийнасига тортадиган ҳар бир алиф гўё тўғрилар дилини сийна чокига тортаётганга ўхшайди. Шодлигимнинг сабаби шуки, зора унинг қиличи менга тегса, деган умиддаман, чунки (у) қовун тилгандек, қўрқмай кишиларга тиғ тортади. Ишқ табиби айрилиқ беморининг номини ўқир экан, бу айрилиқ дардидан номимга ҳалокат хатини тортади. Давронингдан нимаики келса, шукур қилиш яхшироқ, чунки осмон ҳамма зулм ханжарларини шикоят қилувчиларнинг дилларига тортади. То тириксан, май ич, чунки ўлганингдан кейин рўзгор тупроққа жо бўлганларга унутиш қаламини тортади. Эй Фоний, фано дунёда ишқибозлик дардини поклик билан тортган кишигагина мусаллам бўлади. |
Татаббӯъи Хоҷа Салмон Ҳар киро дил мубталои чун ту ҷононе бувад,Ҳам фидо созад гараш ҳар мӯ ба тан ҷоне бувад. Чун хаёл орам кашидан он тани нозук ба бар, Ман, ки ҳар сӯ карда сар аз сина пайконе бувад. Эй мусулмонон, чӣ хонедам ба масчид, чун ба дайр Рахна дар динам фиканда номусулмоне бувад. Кай мани маҷнун тавонам дид рӯи он парӣ, К-аш ба дидан ақли кулл мадҳушу ҳайроне бувад. Ашки хун пайдо ба рӯям донад он, к-он дар дилаш, Аз фироқи лоларӯе доғи пинҳоне бувад. 3-ӯ ҷудо гаштам надонистам, ки аз бетоқатӣ Оҳу ашкам дар ғамаш ҳар лаҳза тӯфоне бувад. Манъи Фонӣ кард носеҳ, аз ҷунуну ошиқӣ, Кай бувад бовар, ки ӯ ин навъ нодоне бувад. | Кимнингки дили сендай жононга мубтало бўлса, вужудидаги ҳар туки жон бўлса ҳам, ҳаммасини сенга фидо қилади. Ул нозик баданни бағримга босишни қандай хаёл қила оламан? Чунки сийнамнинг ҳар томонидан пайконлар чиқиб туради. Эй мусулмонлар, мени нега масжидга чақирасизлар, дайрда бир номусулмон динимга рахна солган-ку. Мен девона ул нозанин парининг рухсорини қачон кўра оламан, чунки унинг юзини ақли кулл кўришлари билан беҳушу ҳайрон бўладилар. Юзимда қонли кўз ёшлар пайдо бўлганини дилида лола рухсорлар фироқидан яширин доғи бўлган киши билади. Ул дилбардан жудо бўлдим, бетоқатликдан ғамида оҳ-фиғониму кўз ёшларим ҳар лаҳзада бир тўфон бўлишини билмадим. Насиҳатгўй, Фонийни девоналигу ошиқликдан қайтармоқчи бўлди, унинг шунчалик нодон эканига қандай ишониб бўлади? |
Татаббӯъи Хоҷа Даврон нишон зи бахти ҷавонам намедиҳад,Ҷоме зи дасти пири муғонам намедиҳад. Аз ҳар ки нӯшдоруи ҷон мекунам талаб, Ҷуз аз шаробхона нишонам намедиҳад. Дар ҳаҷри ӯ, ки гиря шуда дар гулӯ гиреҳ, Фарёд аз ӯ, ки роҳи фиғонам намедиҳад. Умрам сабукхиром шудаст, эй ҳариф, аз он-к, Соқии давр ратли гаронам намедиҳад. Дор-ул-амони майкада мебоядам, ки чарх, Ҷои дигар зи ғусса амонам намедиҳад. Як қатра обро ба лабам чарх то зи чашм, Сад қатра хуни дил начаконам, намедиҳад. Фонӣ, зи кому айш, ки гардун диҳад ба халқ, Ҳеҷам чу менаёбад, аз онам намедиҳад. | Даврон ёшлик бахтимдан нишона кўрсатмайди, муғлар пири қўлидан бир жом тутқазмайди. Кимдан жонимга нўшдору сўрасам, майхонадан бошқа жойни нишон бермайди. Унинг ҳажрида фарёдим бўғзимда қолди, фарёдки, фиғон қилишимга йўл бермайди. Даврон соқийси тўла жон бермагани учун эй, ҳариф, менинг умрим сабукхиром бўлди. Менга майхонанинг дорул-омони керак, чунки чарх бошқа жонда ғамдан омонлик бермайди. Юрагим қонини юз қатра оқизмагунча, лабимга бир қатра сув томизмайди. Эй, Фоний, гардун мени ҳеч тополмагани учун, халққа берадиган кому айшни менга бермайди. |
Айзан Зи сирри оби ҳаётам май огаҳӣ овард,Ба кӯи майкада Хизрам ба ҳамраҳӣ овард. Чунон, ки киштии сойил сипеҳр бин зи ҳилол, Ба базми дурдкашон соғари тиҳӣ овард. Маи сабӯҳкашон ҷон ба бод хоҳам дод, Ки бӯи дӯст насими саҳаргаҳӣ овард. Чи майкада-т, ки дурди сафоли ӯ дар сар, Гадоеро ҳаваси афсари шаҳӣ овард. Хуш он мае, ки талаб доштам зи муғбача дӯш Чу бода хуни дилам хӯрд в-он гаҳе овард. Ба раҳни хирқа агар оқилӣ, биё, май нӯш, Ки шайх ҷониби дайраш зи аблаҳӣ овард. Чу хӯрд бода ба хиргоҳ моҳи ман, Ноҳид Зи баҳри базми вай оҳанги хиргаҳӣ овард. Каманди зулфи ту ушшоқро ба силсила баст, Ба як гиреҳ сӯи мо рӯ ба кӯтаҳӣ овард. Балои ишқ зи мардум гурехт, эй Фонӣ, Валек рӯй ба вайронаи раҳӣ овард. | Хизр мени майхонага бошлаб келиб, май оби ҳаётининг сиридан хабардор қилди. Фалакни қара-я, дурдхўрлар базмига гадолар идиши сингари янги ой (ҳилол)дан бўш пиёла келтирди. Тонг майини ташувчилар учун жон фидо қилгим келади, чунки улар тонг насимидек дўст ҳидини келтирди. У қандай майхонаки, гадо бошига кийиб олган май қуйқали сафол косага шоҳлик тожининг ҳавасини келтирди. Кеча муғбачадан у яхши майни талаб қилиб эдим, дилим қонини май каби ичди-да, кейин келтирди. Кел, агар сен ақлли бўлсанг, хирқани гаровга қўйиб, май ич, чунки шайх аблаҳ бўлгани учун дайрга хирқасини келтирди. Ой юзлигим чодирида май ичганда, зуҳра юлдузи унинг базми учун хиргойи оҳанг тузди. Зулфинг каманди ошиқларни занжирбанд қилди, биз томонга эса бир тугун солиб андак қисқа бўлиб келди. Эй Фоний, ишқ балоси халқдан қочди, лекин унинг юзи бир вайронага йўл олди. |
Дар таври Хоҷа Он бевафо чӣ шавад, ки назар сӯи мо кунад,Ваъда кунад вафову ба ваъда вафо кунад? Он к-ӯ зи ҷаври муғбачагон дар шикоят аст, Бояд ба пири дайри муғон илтиҷо кунад. Шӯхе ки илтифот ба сӯи шаҳон накард, Бо ман, ки масту ринду гадоям куҷо кунад? Соқӣ, ки баъди умре агар дорадам шароб, Ман ногирифта ҷом, вай аз каф раҳо кунад. Ҳар ч-оядат ба пеш, чун бе ихтиёри туст, Дарвеш бо кӣ шиква зи чуну чаро кунад? Ушшоқро зи баҳри дили хеш раҳм кард, Шояд ба ин ғариб зи баҳри Худо кунад. Май деҳ, ки ҷурми мо ба дусад зорию ниёз, 3-он зуҳд беҳ, ки шайх ба уҷбу риё кунад. Рӯҳам ба кӯи дӯст шуду несташ илоҷ, Мурғе ки сӯи гулшани аслӣ ҳаво кунад. Фонӣ, ки хост мулки бақо, фатҳ гардадаш, Набвад аҷаб, ки майл ба дашти фано кунад. | У бевафо ёр биз томонга назар қилса нима бўларкин, вафо қиламан деб ваъда қилгач, ваъдага вафо қилса нима бўларкин? Муғбачалар жабридан шикоят қиладиган одам муғлар дайрининг пирига илтижо қилиши лозим. Шоҳларга илтифот қилмаган у шўх бизлардек масту ринду гадоларга қачон илтифот қилсин? Соқий умрида бир марта менга шароб тутса, мен қўлимга олмай туриб, у узатиб турган жомни ерга тушириб юборади. Бошингга нимаики келса, ихтиёрсизсан, дарвеш киши: Нима учун, нимага? деб кимга шикоят қила олади. (Ёр) ўз кўнглича ошиқларга раҳм қилди, зора Тангри учун мен ғарибга ҳам раҳм қилса. Май бер, кўп зору ниёз билан қилган гуноҳимиз шайхнинг такаббурлик ва риё билан қилган савобидан яхшироқдир. Қуш ўз гулзорига учиб боришга қурби етмаганидек, менинг руҳимнинг ҳам дўст кўйидан қайтишга иложи йўқ. Фоний мангулик мулкини фатҳ қилишни истаркан, у фано даштини майл этса, ажаб эмас. |
Мухтараъ Лабат, ки барги гули тар ба бода омезад,Дигар аҷаб, ки Масеҳо зи бода парҳезад. Ба ишва наргиси шӯхат ба турфат-ул-айне, Ҳазор фитна зи ҳар гӯшае барангезад. Дилам заифу маи тундваш, магар соқӣ, Гулобе аз хӯи рухсор бар қадаҳ резад. Дил аз хаёли миёни ту ҳар замон худро, Чу лӯлиёна мулоъиб зи ришта овезад. Сафо зи бодаи даврон маҷӯ чунин, ки сипеҳр Ғубори фитна зи парвезан бало безад. Аҷаб, ки Зӯҳра паси кори хеш наншинад, Ба ноз шоҳиди мо чун ба рақс бархезад. Наистад хиради ҳилагар ба кишвари ишқ, Чу шер шуд яла, рӯбаҳ зи рахна бигрезад. Дилам зи касрати шуғли сӯроҳии май сӯхт, Ба нури шамъ чу парвонае, ки бистезад. Ҳар он, ки муғбачаву бода хост чун Фонӣ, Ба хоки дайри муғон хуни дил баромезад. | Лабинг тоза гул баргини бодага қўшади, бу ажабдурки, Масиҳ бодадан парҳез қилади. Шўх наргисларнинг ишваси кўз очиб юмгунча, минг фитнани ҳар гўшадан қўзғотади. Менинг юрагим заифу май кучлидир, соқий ўз рухсорининг теридан қадаҳга гулоб томизиши лозим. Кўнглим белинг хаёлида ҳар замон ўзини ўйин кўрсатаётган лўлилардек ипга осади. Даврон бодасидин тиниқлик истама, чунки осмон бало ғалвиридан фитна ғуборини элайди. Ажабки, гўзалимиз нозланиб рақсга тушганда, Зуҳро юлдузи рақсдан тўхтамайди. Ҳийлакор ақл ишқ мулкида туролмайди, чунки шер келса, тулки туйнукдан қочади. Парвона шам нури билан ўчакишгандек, юрагим май кўзаси билан кўп машғул бўлиб куйди. Кимки Фоний сингари муғбача-ю, бода истаса, муғлар дайри тупроғига юрак қонини қўшиши аниқ. |
Татаббуъи Хоча Риндон, ки азми сайр ба кӯи муғон кунанд,Дин баҳри май чу муғбача ҷӯяд, чунон кунанд. Имон чу бохтанд ба зуннори зулфи ӯ, Он ки сабук нашот ба ратли гарон кунанд. Сархуш чу баҳри айш кулаҳ гӯша бишкананд, Нуқли тараб зи анҷуми ҳафт осмон кунанд. Май аз сафоли дайр чу мастона даркашанд, Хуршеди зарнигори сипеҳраш гумон кунанд. Дарёкаш ар шаванд, бувад чарх ҷомашон, Дар рехтан канори уфуқро нишон кунанд. Гоҳи сахо вуҷуди гадоёни дайрро, Ба як пиёла мунъими дарёву кон кунанд. Чун акси рӯи дӯст ба май гашт ҷилвасоз, Нӯшанду расми бехудӣ он гаҳ аён кунанд. Фонӣ, зи худ нараста наёбӣ нишони дӯст, Зуҳҳод шому субҳ магар з-ин фиғон кунанд. | Риндлар муғлар кўйи азмини қилсалар, муғбача май ўрнида дин талаб қилса ҳам берадилар. Иймонларини унинг зулфи зуннорига бой бериб, оғир қадаҳларда май ичиб, ўзларини енгил сезиб шодлик қиладилар. Айш-ишратдан сархуш бўлиб қулоҳлрини қатлаб оладилар, етти осмон юлдузларини териб нуқл (газак) қиладилар. Дайр сополидан мастона май ичсалар, уни осмондаги олтин қуёш деб гумон қиладилар. Дарёнўш бўлсалар чархни жом қиладилар, май қуйганда уфқ канорини нишонга оладилар. Инъом ва саховат вақтида дайр гадоларини, бир пиёла билан дарё ва кондек бой қиладилар. Агар ситамгар чархга бадмастлик қилсалар, уни йўлдаги тупроқдек ва ҳатто ундан паст кўрадилар. Майда ёр юзининг акси жилва қилса, уни ичиб ўзлардан кета бошлайдилар. Эй, Фоний, ўзлигингдан айрилмасанг, ёр нишонасини тополмайсаи, зоҳидлар субҳу шом шундай фиғон қиладилар. |
Татаббӯъи Хоҷа Дар дасти пири майкада гулранг бода буд,ё акси рӯи муғбача дар май фитода буд? Рафтам ба дайру шавкати риндон ба соҳаташ Аз ҳар чи дар хаёл дарояд, зиёда буд. Пири муғон нишаста ба сад ҳашмату ҷалол, Гардун ба қадди хам ба дараш сар ниҳода буд. Риндони маст ҳар яке аз рутбаи рафеъ, Бо аҳли Арш чашми ҳақорат кушода буд. Ҳар сӯ зи ҳусни муғбачаи шӯхи содарӯ, Нақши дусад хаёл ба дилҳои сода буд. Пири муғон ишорати ҷоми маям намуд, Аз ҳосили ҳаёт худ инам ирода буд. Фонисифат ба муғбача ҷон сохтам фидо, Пиндоштам, ки модари даҳрам назода буд. | Майхона пирининг қўлида гулранг бодами, ёки муғбача юзининг акси манга тушганми? Дайрга бордиму риндларнинг шон-шавкатини кўрдим, нимаики хаёлга кела олса, ундан ҳам зиёда эди. Муғлар пири юз ҳашамат ва жалол билан ўлтирган эди, осмон қоматини эгиб, унинг эшигига бош қўйган эди. Маст риндларнинг ҳар бири шунчалик баланд мартабада эдики, Арш аҳлига ҳақорат кўзи билан қарардилар. Ҳар томонда шўху содда юзли муғбачанинг ҳуснидан, содда юракка икки юз хаёл нақш бўлган эди. Муғлар пири май жомига ишорат қилди, ҳаёт ҳосилидан шуни истаган эдим. Фонийдек муғбачага жонни фидо қилдим, даҳр онаси мени туғмагандек хаёл қилдим. |
Татаббўъи Хоча Гуле, ки шарҳи ғамам пеши ӯ сабо бикунад,Хуш аст як ба якаш, гар чу ман адо бикунад. Зи ғамзаи ту наёяд тариқи дилчӯӣ, Ҷуз ин ки қасди дили зори мубтало бикунад. Ба тундхӯии он маст бин, ки ронад теғ, Гаҳи хиром асире гараш дуо бикунад. Ба куштаи ғами ҳаҷри ту, ҷуз висол чӣ суд, Ҳазор бор Масеҳо гараш даво бикунад?! Зи шайхи шаҳр тариқи фано наёфт, дилам , Магар ба пири харобот илтиҷо бикунад. Биёр бода, ки дар даври чархи зангорӣ, Бад-ин тарона касе занги дил ҷило бикунад. Ҳарими васл на пайдост Фониё, солик Магар, ки рӯй ба сарманзили фано бикунад? | Бир гулки, сабо шамоли ғамим шарҳини унинг қошида мендек бирма-бир сўзлаб берса, яхши бўлар эди.. Сенинг ғамзангдан кўнгил овлаш келмайди, чунки у ҳамма вақт зору мубтало дилга қасд қилади, холос. У нозаниннинг аччиғи тезлиги шу даражадаки, хиром қилган чоғида асир бўлган бирор ошиқ дуо қилгудай бўлса, у қилич ўқталади. Сенинг ҳажрингда ўлганларга фақат сенинг висолинг керак, агар Масиҳо минг марта даволаса, ундан нима фойда. Дилим харобот пиридан илтимос қилиб, фано йўлини топдию, лекин шаҳардаги шайхдан у йўлни тополмади. Бода келтир, бу зангори чарх даврида кишилар шу тарона билан дил зангини кетказсинлар. Эй Фоний, солик киши фано манзилига юз ўгирмагунча, висол ҳарами унга насиб бўлмайди. |
Татаббӯъи Хоҷа Ҳама паривашӣ он моҳи ховарӣ донад,Ҳазор навъи дигар одамигарӣ донад. Чу бишканад ба такаббур кулоҳгӯшаи ҳусн, Ба маҳвашони ҷаҳон расми сарварӣ донад. Вагар ба кишвари дилҳо кашад сипоҳи бало, Ба қатлу кин ҳама таври ситамгарӣ донад. Вагар ба базми тараб Ҷоми Ҷам ниҳад бар каф, Румузи чарх ба фархунда ахтарӣ донад. Вагар фитад ҳаваси мулки Санҷараш дар сар, Ба фарқ зулфи сияҳ чатри санҷарӣ донад. Вагар ба дайри муғон афтадаш гузар сармаст, Ҳалоки худ ҳама бутҳои озарӣ донад. Бало нигар, ки бад-ин тоҷу рифъати шоҳӣ, Тариқи дилбарию бандапарварӣ донад. Ҳалол бод маи лаълфом риндеро, Ки ҷавҳари қадаҳ аз пок гавҳарӣ донад. Гадои майкада дорои баҳру бар шуд, аз он-к, Ба нури оинаи дил Сикандарӣ донад. Чӣ бок агар ба хуми бода уфтад бати май, Ки бат миёнаи дарё шиноварӣ донад. Расад чу мастии Фонӣ ба Ҳофизи Шероз, Зи Ҷоми Ҷомию аз бодаи Ҳарӣ донад. | Ҳамма паривашликни қуёш юзли ўша гўзал билади, яна у нозанин мннг турли одамгарчиликни ҳам билади. У нозанин такаббурлик билан дўпписини яримта қилса, дунёдаги ой юзлиларга бошчилик қилиш расмини билади. Агар у нозанин диллар мулкига бало лашкарини тортса, қатл этишда ситамгарликнинг ҳамма турини билади. Агар у нозанин шодлик базмида Жамшид жомини қўлига олса, толеъ юлдузи бўлган ҳолда фалакнинг ҳамма сирларини билади. Ва агар у нозаниннинг бошига Санжар мулкини ҳаваси тушса, бошидаги қора зулфи гўё Санжар соябонидир. Ва гар у нозанин мастлик ҳолида муғлар дайрига борса, барча ўтпараст бутлари ўзларининг ҳалок бўлиши деб билади. Олий мақомлиги-ю, тожи-ю, шоҳлиги билан офати жонлигини қара, ҳолбуки, дилбарлик ва бандапарварлик йўлини ҳам билади. Қадаҳ жавҳарини пок гавҳардан деб билган риндга лаъл ранг май ҳалол бўлсин. Майхона гадоси денгиз ва қуруқлик Дороси бўлди, шунинг учунки, у дилини Искандар ойинаси (оинаи жаҳоннамо) деб билади. Ўрдак дарёда сузганидек май косаси хумга тушса, ҳеч боки йўқ, чунки у ўрдак сингари сузишни билади. Фонийнинг мастлик хабари Ҳофиз Шерозийга етса, (у буни) Жомийнинг жоми-ю, Ҳиротнинг майидан деб билади. |
Ишқ аҷзои вуҷудамро ба роҳат хок кард, Санги бедодат аз он хокам бурун овард гард. Гарму сардӣ гар надида будам андар роҳи ишқ, Кард аз он айбам мубарро ашки гарму оҳи сард. Чанд таъвизам нависӣ аз паи дафъи ҷунун, Зоҳид ин афсонаҳои печ-печат дарнавард. Носеҳи бедард аз дарди дили мо ғофил аст, 3-он ки набвад воқиф аз дарди касе, чуз аҳли дард. Дар хаёлат кори дил беҳушию ғам хӯрдан аст, Вой беморе, к-аш ин бошад, ба олам хобу х(в)ард. Рӯи зардамро агарчи сурх созад хуни ашк, Хун шавад зардоб аз таъсири ранги рӯи зард Гар ҳавои васли он хуршед дорӣ, чун Масеҳ, Фониё, аз мардуми даврон муҷаррад бошу фард. | Ишқ вужудим парчаларини йўлингда тупроқ қилди, зулминг тоши у тупроғимдан чанг чиқарди. Башарти ишқ йўлининг иссиқ-совуғини кўрмаган бўлсам, иссиқ кўз ёшиму совуқ оҳим шу айбимни поклади. Эй зоҳид, девоналигим дафъи учун қачонгача тумор ёзасан, бу қатма-қат афсоналарингни йиғиштир. Бедард насиҳатгўй дилимиз дардидан ғофилдир, чунки аҳли дарддан бошқа киши дардимизни билмайди. Эй нозанин, хаёлингда дилимнинг иши беҳушлик ва ғам емоқликдир, емоқ-ичмоғи шундай бўлган беморнинг ҳолига вой. Сарғайган юзимни кўз ёшларим қони қизартирган бўлса-да, сарғайган юзнинг таъсиридан қон зардобга айланади. Эй Фоний, агар у қуёш васлини орзу қилсанг, Исо каби даврон кишиларидан ажралиб, ёлғизлик йўлини тут. |
Дар таври Махдум Боз теғи зулм бар каф тундхӯи ман расид,Рехт ҳар сӯе дусад хун, то ба сӯи ман расид. Ҳарчи аз тӯфони ашки ман расид андар ғамаш, Бар ҳама рӯи замин аввал ба рӯи ман расид. Сангборони фалак сад ҷо сарамро ҳам шикаст, Санги бедодаш на танҳо бар сабӯи ман расид. Гарчи ман дидам малолатҳо зи гуфтугӯи халқ, Халқро ҳам бас малол аз гуфтугӯи ман расид. Ин ки бар ҳар тор мӯи ман задӣ сад теғи зулм, Он ҳама бар пайкари чун тори мӯи ман расид. Ҳукми куштан ҳар киро фармуд он султони ҳусн, Шаҳнаи ишқ аз барои ҷустчӯи ман расид. Фониё, дар заъфи ҳиҷрон теғи он бебок буд, Қатраи обе, ки ногаҳ бар гулӯи ман расид. | Аччиғи тез маҳбубим яна қўлида тийғ билан етиб келди, менга етиб келгунча, жуда кўп кишиларнинг қонини ҳар томонга оқизди. У нозаниннинг ғамида кўз ёшим тўфонидан ҳар нимаики бутун ер юзига етган бўлса, аввал менинг юзимга етди. Фалак тошбўрони бошимнннг юз жойини ёрди, унинг зулм тоши ёлғиз май кўзачамга тегмади, холос. Гарчи мен одамларнинг гап-сўзларидан малоллик чеккан бўлсам ҳам, менинг гап-сўзимдан халққа ҳам малоллик етди. Ҳар тола мўйимга юзларча зулм тийғи урдинг, уларнинг бари бир тола мўйдек вужудимга етди. У ҳусн султони кимники ўлимга ҳукм қилса, ишқ миршаби мени излашга киришади. Эй Фоний, айрилиқда томоғимга етган бир томчи сув ҳам у бебокнинг қиличи эди. |
Татаббӯъи Хоҷа Аз рухат акс магар дар маи гулфом афтод,ё гул аз гӯшаи дастори ту дар ҷом афтод? Чун гули хушк бувад баста ба гулдастаи тар, Шакли доғи ту, ки бар ҷисми гуландом афтод. Гар на он муғбача аз дайр бурун омад маст, Чист ин офату яғмо, ки дар ислом афтод? Фарқҳо ҳаст ба расвоии ишқ, эй зоҳид, К-аз ту номи наку афтоду зи мо ном афтод. Сари фитна-ст дар айёми ту хубонро, лек Чашми фаттони ту сарфитнаи айём афтод. Пардадор аст шабу пардадарӣ шеваи рӯз, 3-ин сабаб айши ниҳонӣ тарафи шом афтод. Дили Фонӣ, зи гули рӯи ту шуд бастаи зулф, Мурғе аз гулшани қудс омаду дар дом афтод. | Гулранг майга юзингнинг акси тушдими, ёхуд саллангнинг бурчидан жомга гул тушдими? Гулдек баданига тушган доғ шакли сўлим гулдастага қўшиб боғланган қуруқ гул кабидир. Агар у муғбача дайрдан маст бўлиб чиқмаган бўлса, ислом халқига тушган бу офат ва торож нима эди? Эй зоҳид, ишқ расволигида фарқ бор, чунки сендан яхши ном кетди-ю, биздан ор-номус. Сенинг замонангда гўзаллар фитна бошламоқчи бўлсалар, фитна солувчи кўзларинг бу фитнага бош бўлди. Кечанинг иши пардадорлик бўлиб, кундузнинг иши парда йиртмоқдир, шу сабабдин яширин айшу ишрат кечанинг ҳиссасига тушди. Муқаддас гулшандан бир қуш келиб тузоққа тушгандай, Фонийнинг дили гул юзингни кўриб, зулфингга илинди. |
Татаббӯъи Махдум Қадаҳ ба хилвати ёрам баҳонае бошад,Муродам аз ду саро кунҷи хонае бошад. Зи тири ишқи ту захме ба сина мехоҳам, Ки ҳар куҷо равам, аз ту нишонае бошад. Ғараз аз ин, ки ба ҳар остона молам рӯй, Ба чашм равшанӣ аз остонае бошад. Зи моҳи рӯи ту он хол шуд муроди дилам, Зи хирмане ғарази мӯр донае бошад. Шарори шӯълаи ишқат на барқ бошаду бас, Ки аз вай оташи дӯзах забонае бошад. Гаҳи хироми самандат, ки так занам дар пеш, Ба фарқам орзуи тозиёнае бошад. Муроди Фонӣ, аз ин ранҷи бекаронаи халқ, Ҳамин аст, к-аз ҳама мардум каронае бошад. | Қадаҳ ёрим хилватида бир баҳонадир, икки дунёдан муродим бир уйнинг бурчагидир. Ишқнинг ўтидан кўксимда яра бўлишини истайман, токи қаерга борсам сендан нишона бўлсин. Ҳар остонага бош қўйишимнинг сабаби шуки, кўзимнинг равшанлиги бир остонадандир. Кўнглимнинг муроди ой юзингдаги ўша холдир, чумолининг хирмондан ғарази битта донадир. Ишқинг ўтининг шарораси биргина чақмоқ эмас, дўзах ўти ундан бир алангадир. Отинг хиром қилганда олдида югуришим шунинг учунки, бошимга бир қамчи тегишини орзу қиламан. Халқнинг чексиз азобидан Фонийнинг муроди шуки, барча одамлардан четда бўлса. |
Мухтараъ Аз фироқат ранҷи беандоза бар ҷонам расид,Бар дилам дард он чи кард, он шарҳ натвонам расид. Ваҳ, ки натвон дӯхт чоки пираҳан бар ҷисми зор, 3-он ки сад бор аз гиребон то ба домонам расид. Пайкарам гашта гулистони ҷунун аз хуну захм, Сангҳо, к-аз кӯдакон бар ҷисми урёнам расид. 3-оҳу ашкам не замин, балк осмон ҳам шуд зи ҷой, Офаринишро чиҳо бингар зи тӯфонам расид. Эй мусулмонон, яке гуфтан наёрам аз ҳазор, Он чи бар ислому дин з-он номусулмонам расид. Аз малоҳатҳои ҳуснаш буд ларзон ҷону дил, Бар дилу ҷон он чи з-ӯ будӣ, хатар онам расид. Ҷоми даврам, соқиё, пуртар зи дигар ошиқон, 3-онки ранҷи пур зи ишқу аҳли давронам расид. Ҳар гаҳ андар водии ҳашрат нашот омад бадал, Корвони ғам паёпай з-он биёбонам расид. Дам мазан аз васл, Фонӣ, шукрҳо овар ба ҷой, К-аз хаёли дӯст мақсуди дилат донам расид. | Фироқингдан жонимга ҳисобсиз ранжу кулфат етди, шунча кўп ранжу кулфат етдики, уни шарҳлашга тил ожизлик қилади. Афсуски, жисми зоримдаги кўйлакнинг йиртиғини тикиб бўлмайди, чунки бу кўйлак ёқасидан этагигача юз қатла йиртилгандир. Гўдаклар яланғоч жисмимга отган тошлардан жисмим қону захмлардан телбалик гулистони бўлди. Оҳиму кўз ёшларимдан биргина ер эмас, балки осмон ҳам қўпорилди, қарагин, бу тўфонимдан коинотга нималар етди. Эй мусулмонлар, у номусулмондан ислому динга етган зарарнинг мингдан бирини ҳам айта олмайман. Унинг ҳусну малоҳатларидан жону дилим титрамоқда эди, дилу жонга етиш эҳтимоли бўлган хатарнинг ҳаммаси етди. Эй соқий, давр жомини бошқа ошиқлардан кўра менга тўлароқ қуйиб бер, чунки ишқу даврон аҳлидан менга кўпроқ дарду ранж етди. Ҳар вақт ҳажринг водийсидаги мушкуллик хурсандликка алмашинар эди, унинг ўрнига биёбондан ғам карвонлари кетма-кет келди. Эй Фоний, васлдан дам урма, шукрини ўрнига келтир, биламанки, дўст хаёлидан дилинг мақсудига етади. |
Татаббӯъи Хоҷа Чу шоҳи занг чатри санҷарӣ бар кӯҳсорон зад,Ба ҳафтум қалъа кайвон кӯси аббосишиорон зад. Шуд аз хуни шафақ рӯи уфуқ гулгун ба суги меҳр, Ки гардун нохуни анчум ба рух чун сугворон зад. Ба холи тираи ушшоқ абри тира ҳар соат, Ба рӯи даҳри дун обе зи чашми ашкборон зад. Ман аз навмедии васлаш ба рӯи халқ дар баста, Ки ёр аз марҳамат ногаҳ дари уммедворон зад. Дари дайри муғон бикшодаму омад бурун сармаст, Ки шамъи оразаш оташ ба ҷони беқаророн зад. Чунон ғавғо ба дайр афтод, к-аз ошӯби сармастӣ, Фалак сад таъни хомӯшӣ ба кӯси шаҳриёрон зад. Зи мижгонваш ҳазорон неши заҳролуд ҳар соат Кашид, аммо ҳама болои риши дилфигорон зад. Зи чини турра сад марғули мушкинро гиреҳ бикшод, Вале бар риштаҳои субҳаи шабзиндадорон зад. Чу акси ҷоми лаъли оташинаш ҳар тараф афтод, Ҳазорон барқи расвоӣ ба ҷони тавбагорон зад. Зи хуни халқ агарчи лолазор ангехт дар олам, Ба ёрӣ як-ду ҷоми лолагун, лекин ба ёрон зад. Ҳамон ҷоми фано, к-он шаб гадоӣ кард аз ӯ Фонӣ, Дамодам аз маи боқӣ сало бар комгорон зад. | Занг шоҳи(тун) санжарий соябонини тоғлар устига тикди, еттинчи қалъада кайвон аббосийлар ноғорасини чалди. Қуёш мотамида шафақ қонидан уфқ юзи гулгун бўлди, осмон юлдузлар тирноғи билан юзини азадорлардек тирнади. Ошиқларнинг қора кунига қора булутлар ҳар соат, кўзидан ёш тўкиб, пасткаш дунёнинг юзига сув сепди. Мен унинг васлидан ноумид бўлиб, халқ юзига эшик ёпдим, ногоҳ марҳамат юзасидан умидворлик эшигини тақиллатди. Муғлар дайри эшигини очдим-у, у сармаст ташқарига чиқди ва унинг жамолининг шамъи беқарорлар жонига ўт солди. Сармастлар ғавғосидан дайрда шундай тўполон бўлдики, фалак подшоҳлар ноғорасини хомушликда айблаб таъна қилди. Унинг киприкларидан юзларига заҳарли нишлар ҳар соат отилди, уларнинг барчаси дилафкорларнинг кўнгил ярасига келиб тегди. Кокилининг юзлаб мушкин тугунларини очди-ю, тунда бедор бўлувчиларнинг тасбеҳ риштасига тугун солди. Лаъл жомининг ўтли акси ҳар томонга товланди, тавба қилганлар жонига минглар расволик чақинини урди. Агарчи халқ қонидан оламнн лолазор қилди, аммо ёрлар билан бир-икки лолагун жом кўтарди. Ўша кеча Фоний, ундан тилаб олган фано жомини дамодам боқийлик майидан камронларга сало қилади. |
Татаббӯъи баъзе азизон Дари майхона, к-аз ӯ ақл парешон омад,Ҳалқааш ҳалқаи ҷамъияти риндон омад. Нахиромад сӯи боғи назарам сарви қадаш, Ки гулаш хуни дилу хор зи мижгон омад. Бандаи пири муғонам, ки гадоёни дараш Ҳар як аз вусъати дил қайсару хоқон омад. Аз маи давр манозу зи хумораш махурӯш, Кори даврон чу ба ҳар лаҳза дигарсон омад. Боз дар шаҳр чӣ гавғост, ҳамоно ки дигар Маст он кофири бебок ба майдон омад. Ринду расво шаву он гаҳ сӯи риндон бихиром, Ки ба тақво тарафи майкада натвон омад. Ҷониби аҳли риё савмааро тавф макун, 3-он ки ҳар кас, ки шуд он сӯи пушаймон, омад. Бадар ой аз худу эҳроми Ҳарам банд аз он-к, Натавон ҷониби ин бодия осон омад. Фониё, дайри фано ҷои аҷаб дон, ки дар ӯ Кофири ишқ шуд он кас, ки мусулмон омад. | Майхона эшиги шундай эшикки, ундан ақл паришондир, ҳалқаси риндлар даврасининг ҳалқасидир. У ёрнинг сарв қадди назарим боғи томон хиром қилмайди, чунки унинг гули дил қонидану тикани киприкдандир. Муғлар пирининг қулиман, эшигидаги гадоларнинг ҳар бири диллари кенглигидан шаҳаншоҳу хоқондирлар. Давр майидан мағрурланма ва хуморидан ғавғо қилма чунки даврон иши ҳар лаҳзада ўзгача бўлиб келди. Шаҳарда яна қандай шовқин-сурон қўзғалди, у бепарво кофир майдонга яна маст бўлиб келдимикин? Аввал расво бўл, сўнгра риндлар томонга кел, чунки тақво билан майхона томон келиб бўлмайди. Риё аҳллари томон бориб, унинг ибодатхонасини зиёрат қилма, чунки у томонга борган киши пушаймон бўлиб қайтади. Ўзлигингдан мутлақо кечиб, Ҳарам эҳроми (лунгиси)ни боғла, чунки бу биёбон томонга бориш осон эмас. Эй Фоний, фано дайрини ажойиб бир жой деб бил, чунки кимда-ким у ерга мусулмон бўлиб келса, ишқ кофири бўлиб қайтади. |
Татаббӯъи Хоҷа Ёд бод он, ки маро дайри муғон маъво буд,Хотирам волаи он муғбачаи зебо буд. Шаб дари дайр чу барбаста шудӣ то дами субҳ, Базми риндони харобот биҳиштосо буд. Ҳар куҳанхонае аз дайри муғон қасри биҳишт, Ҳури ӯ муғбачаву Кавсари ӯ саҳбо буд. Пири дайр омада бар садри хароботи муғон, Ки зи мастӣ зи нӯҳум торамаш истиғно буд: Дар кафаш ҷоми ҳилолӣ ба шафақ чун бода, Гирдболиш ба таҳи зонуи ӯ байзо буд. Дурднӯшон ҳама дар бандагияш баста камар, Ҳар як он навъ, ки нисбат ба фалак ҷавзо буд. Он ки андар назари ҳиммати риндон будӣ, Камтар аз хоки сияҳ дунйиву мофиҳо буд. Ҷилваи ҳуснкунон муғбачаи бодафурӯш, Ки аз он кор дили шефта вовайло буд. Ҳар замон мутриби хушлаҳча намудӣ дар сайр Нағма, ҷое ки аз он ҳушу хирад беҷо буд. Кори мастон ҳама бо нолаи чангу дафу най, Дар хароботи муғон то ба саҳар ғавғо буд. Дар чунин базмгаҳе роҳ наёбӣ ҳаргиз, Фониё, то нашавад буди ту яксар нобуд. | Муғлар дайрида маъво қилган ва гўзал муғбачага шайдо бўлган вақтларим хотира бўлсин. Тунда дайр эшиги то саҳаргача беркилар эди-ю, харобот риндларининг базми жаннатдек бўларди. Муғлар дайрининг ҳар бир эски хонаси жаннат қасри, муғбачалар, ундаги ҳурлар ва май унинг Кавсари эди. Дайр пири харобот тўрида ўлтирган эди, мастликдан тўққизинчи осмонни кўзга илмасди. Қўлида ой шаклидаги жом, жомда шафақдек май тўла, тизаси остидаги гирдболиши байзо эди. Май қуйқумини ичувчилар бариси унинг қуллиғига бел боғлаган, осмонда жавзо нисбати қандай бўлса, шундай эди. Кимки риндларнинг ҳиммат назарида бўлса, унинг учун дунё ва ундаги нарсалар қора тупроқдан кам эди. Бода сотувчи муғбача ҳусн жилвасини кўрсатарди, ва бу ишдан шайдо юракнинг иши вовайло эди. Хушовоз қўшиқчи ҳар замон шундай нағма қилардики, ҳушу ақлни ўғирлаб оларди. Мастларнинг иши чанг, даф, най ноласи билан, муғлар хароботида тонггача ғавғо қилиши эди. Эй, Фоний, токи боринг бутунлай йўқ бўлмаса, ҳеч қачон бундай базмгоҳга йўл тополмайсан. |
Мухтараъ Сӯи гулшан рафтаму сарви хиромонам набуд,Гиря зӯр овард, к-он гулбарги хандонам набуд, Абрсон худро ҳаво ёфтам ҳар сӯ ба боғ, 3-он ки ғайр аз гиряву ошубу афғонам набуд. Хостам дилро ба сарҳадди шикебоӣ кашам, Лек аз андӯҳи ҳиҷрон тоқати онам набуд. 3-изтироби дил агар корам ба расвоӣ кашид, Қуввати онам, ки кардан сабр битвонам, набуд. Сӯи маскан омадан боист беошуб, лек Ин таҳаммул дар дили бесабру сомонам набуд. Бо нигаҳбонони қотил сирри ишқам шуд аён, 3-он ки аз бадҳоли он соат ғами ҷонам набуд. Фониё, дар ҳаҷри он рашки парӣ маъзур дор, К-инчунин девонагӣ нокардан имконам нобуд. | Гулзор томон бордиму (лекин) у сарв хиромоним йўқ эди, йиғим зўрайди, чунки у ерда у гулбарги хандоним йўқ эди. Ҳар томон боғларга булут каби ҳавасманд эдим, чунки йиғлаш, ғавғо ва афғонимдан бошқа нарса йўқ эди. Дилимни сабр чегарасига тортмоқчи эдим, лекин ҳижрон ғамидан ундай қилишга тоқатим йўқ эди. Дил изтироби ишимни расволикка олиб борган бўлса ҳам, унга сабр қилиб турмоқ менинг қўлимдан келмас эди. Турар жойимга ғавғосиз қайтиб келишим керак эди, лекин сабру қарорсиз дилимда бу таҳаммул йўқ эди. Қотил пойлоқчиларга ишқимнинг сири аён бўлиб қолди, чунки ўша соатда аҳволим ёмонлигидан жонимни сақлаш ғами йўқ эди. Эй Фоний, у парилар рашк этувчи маҳбубнинг ҳажридан мени маъзур тут, бу сингари девоналик қилмасдан иложим йўқ эди. |
Мухтараъ Сӯи майхона ба риндон хабарам боз ояд,Гар сӯи хона маҳи навсафарам боз ояд, Он ҷигаргӯша агар боз наёяд, чӣ аҷаб, Пораҳо гар сӯи чашм аз ҷигарам боз ояд. Партави меҳр фитад бар сараму сояи сарв, Агар он нахли хиромон ба сарам боз ояд. Вораҳонад зи хуморам ба дари дайр агар, Май ба каф муғбачаи ишвагарам боз ояд. Муҳтасиб омаду дар савмаа мастам донист, Рахт дар дайри муғон гар набарам, боз ояд. Ман, ки дар чашм кашам хоки хароботи фано, Нақди кавнайн куҷо дар назарам боз ояд? Ба ғазаб гар бишуд он маҳ зи барат, эй Фонӣ, Бод боқӣ, агар аз роҳи карам боз ояд. | Агар янги сафарга чиққан маҳбубим уйга қайтиб келса, майхонадаги риндларга хабарим яна қайтиб келади. Агар у жигаргўша қайтиб келмаса, жигарим поралари кўзимдан келса (оқса) не ажаб? Агар у гўзал жонон бошимга келса, қуёш ёғдуси-ю, сарвнинг сояси бошимга тушади. Ишвагар муғбачам қўлида май кўтариб, дайр эшигидан яна кириб келса, хуморимни тарқатади. Ибодатхонага муҳтасиб келиб, менинг мастлигимни билди энди бу ердан муғлар дайрига кўчмасам яна келади. Мен фано хароботи тупроғини кўзимга суртаман, икки дунё мавжудлигини қачон назаримга илибман? Эй Фоний, у ой юзли ғазаб билан ёнингдан кетган бўлса-ю, агар карам юзасидан яна келса, мангу яшасин. |
Татаббӯъи Шайх Зи хоки куи ту буи абир меояд,Ки сӯи дилшудагон дилпазир меояд. Шаҳе, ки мулки ҷаҳонро ба зулм карда асир, Ҳанӯз ношуда сӯят асир, меояд. Зи дашти ҳаҷр аз он обианд пиру ҷавон, Ки чун ҷавон равад он сӯй, пир меояд. Ҳалол гашт ба чашми ту хуни ман, гарчи Ҳанӯз аз даҳанат бӯи шир меояд. Ба кӯи ишқ ҳамоно, ки қатли ушшоқ аст, Ки он тараф зи асирон нафир меояд. Ҳамепарад зи тараб чашмам, эй фалак, ҳуш дор Магар ки шоҳ ба сӯи фақир меояд? Чӣ рӯзгори некӯ буд васл, эй Фонӣ, Ки гаҳ-гаҳам ба хаёлу замир меояд. | Кўйинг тупроғидан анбар ҳиди келади, ошиқларга у жуда ҳам хуш келади. Жаҳон мулкини зулм билан асир қилмоқчи бўлган шоҳ ўша мақсадига етмай, сенга асир бўлиб келади. Ҳажр даштидан тортинишнинг сабаби шуки, ёшу қари у томонга йигит ҳолда кетса, қартайиб қайтади. Эй нозанин, ҳали оғзингдан она сути ҳиди келиб турган бўлса-да, кўзингга менинг қонимни тўкиш ҳалолдир. Ҳамоно ишқ кўйида ошиқларни ўлдиришадимики, у тарафдан асирларнинг нола ю фарёдлари эшитилади. Эй фалак, ҳушёр бўл, доим кўзим учади, шоҳ фақир томонга қадам ранжида қилаётганмикан-а? Эй Фоний, висол чоғи қандай яхши эди, ўша вақт гоҳ-гоҳ хотиримга келиб туради. |
Татаббӯъи Хоҷа Майли сарвам зи ҳавои қади дилҷӯи ту буд,Буданам волаи гулбарг ҳам аз рӯи ту буд. Дар хами тоқи фалак ҳайати қавсии ҳилол, Аз паи зеби камон хонаи абрӯи ту буд. Мурдам аз рашку дигар зинда шудам, лек, шавқ Ки саҳар накҳати гулро ба чаман бӯи ту буд. Дар хароботи муғон дӯш алоло то субҳ Аз маи лаъли туву силсилаи мӯи ту буд. Каъбаву дайр тафовут накунад чун ҳама ҷо, Дида бар рӯи туву майли дилам сӯи ту буд. Буд дар роҳи талаб равшании дидаю дил, Тутиё ранг ҳар он гард, ки аз кӯи ту буд. Файзи қудсӣ расад аз нуктаи Фонӣ ҳар дам, Ки ҳадисаш сифати лаъли сухангӯи ту буд. | Сарвга майлим борлиги қоматинг ҳавасидану гулбаргга мафтун бўлишим ҳам юзинг орзусидан эди. Фалак тоқида камон ҳайъатидаги янги ой қошинг камонхонасини безаш учун эди. Рашкдан ўлдим, лекин шавқингдан яна тирилдим, чунки саҳар чамандаги гулда сенинг исинг бор эди. Кеча муғлар хароботида лаъл лабинг майи билан зулфинг занжири хусусида, тонг чоғигача шовқин-сурон ва тўполон бўлди. Каъба билан дайрда тафовут йўқ, чунки ҳамма жойда кўзим юзингда-ю, дилим майли сенда эди. Кўйингдаги тўтиё рангли ҳамма чанг талаб йўлида бўлган кўз билан дилинг равшанлиги учун тўтиё эди. Фонийнинг сўзидан ҳар бир нафасда муқаддас файз етади, чунки унинг сўзи ширинсўз лабинг сифати эди. |