Топ рейтинг www.uz
ДЕВОНИ ФОНИЙ

 Татаббӯъи Хоҷа
Майли сарвам зи ҳавои қади дилҷӯи ту буд,
Буданам волаи гулбарг ҳам аз рӯи ту буд.
Дар хами тоқи фалак ҳайати қавсии ҳилол,
Аз паи зеби камон хонаи абрӯи ту буд.
Мурдам аз рашку дигар зинда шудам, лек, шавқ
Ки саҳар накҳати гулро ба чаман бӯи ту буд.
Дар хароботи муғон дӯш алоло то субҳ
Аз маи лаъли туву силсилаи мӯи ту буд.
Каъбаву дайр тафовут накунад чун ҳама ҷо,
Дида бар рӯи туву майли дилам сӯи ту буд.
Буд дар роҳи талаб равшании дидаю дил,
Тутиё ранг ҳар он гард, ки аз кӯи ту буд.
Файзи қудсӣ расад аз нуктаи Фонӣ ҳар дам,
Ки ҳадисаш сифати лаъли сухангӯи ту буд.
 Сарвга майлим борлиги қоматинг ҳавасидану
гулбаргга мафтун бўлишим ҳам  юзинг орзусидан эди.
Фалак тоқида камон ҳайъатидаги янги ой
қошинг камонхонасини безаш учун эди.
Рашкдан ўлдим, лекин шавқингдан яна тирилдим,
чунки саҳар чамандаги гулда сенинг исинг бор эди.
Кеча муғлар хароботида лаъл лабинг майи билан
зулфинг занжири хусусида,
тонг чоғигача  шовқин-сурон ва тўполон бўлди.
Каъба билан дайрда тафовут йўқ, чунки ҳамма жойда
кўзим юзингда-ю, дилим майли сенда эди.
Кўйингдаги тўтиё рангли ҳамма чанг талаб йўлида
бўлган кўз билан дилинг равшанлиги учун тўтиё эди.
Фонийнинг сўзидан ҳар бир нафасда муқаддас файз етади,
чунки унинг сўзи ширинсўз лабинг сифати эди.
 Татаббӯъи Хоҷа
Банди гесӯи ту аз даст раҳо натвон кард,
Гар ҷудо созияш аз банд, ҷудо натвон кард.
Дам нигаҳ дор Масеҳо, ки ба ҷуз нӯши висол,
Дард муҳлик чу шуд аз ҳаҷр, даво натвон кард.
Чун хиромӣ сӯи мо, гарна ҳақираш бинӣ,
Ҷон чӣ бошад, ки ба пои ту фидо натвон кард!
Қимати лаъли ту кардан натавон ҷавҳари рӯҳ,
Ҷавҳари рӯҳ бале, хокбаҳо натвон кард.
Мастам он навъ, ки дарди дили худро бо ёр
Он чӣ дар дил гузарад, нек адо натвон кард.
Саҷда дар пеши бутон фавт намудан натавон,
Зоҳидо, ин на намоз аст, қазо натвон кард.
Бодаи ишқу бахилӣ набувад росту лек,
Ҷуз ба риндони харобот сало натвон кард.
Эй дил, ар нури яқин металабӣ, сурмаи чашм,
Ба ҷуз аз хоки дари майкадаҳо натвон кард.
Талаби васли ҳарам ҳар кӣ кунад чун Фонӣ,
Рӯи дил ҷуз ба биёбони фано натвон кард.
 Кокилинг бандини қўлдан чиқариб бўлмайди,
агар бандидан узар бўлсанг ҳам узиб бўлмайди.
Эй, Масиҳ, нафасингни асраб тур, чунки ҳажрнинг
муҳлик дардига висол нўшидан ўзга даво бўлмайди.
Агар ҳақир (кичкина, арзимас) деб билмасанг,
биз томонга хиром қилганингда жонни фидо қиламиз.
Руҳ жавҳари лаълинг қимматига тенг эмас,
ҳа, руҳ жавҳарини тупроқ билан тенг қилиб бўлмайди.
Шу қадар мастманки, ўзимнинг дилдаги дардимни
ёр олдида яхши изҳор қила олмайман.
Санамлар олдида саждани қазо қилиб бўлмайди,
эй, зоҳид бу намоз эмас, уни қазо қилолмайсан.
Ишқ бодаси билан бахиллик бир-бирига тўғри келмаса-да,
лекин харобот риндларидан ўзгага сало қилиб бўлмайди.
Кимки, Фонийдек Ҳарам васлини истаса, кўнгил юзини
фано биёбонидан ўзга томонга бурмаслиги керак.
 Татаббӯъи Хоҷа
Хар ки дар дайри муғон ҷоми шаробе дорад,
Расадаш гар ба фалак нозу итобе дорад.
Он ки дар майкада бигрифт ба каф ратли гарон,
Чарх бар рӯи маяш ҳукми ҳубобе дорад.
Равзаву ҳур ба Кавсар чӣ кунад ёд, он к-ӯ
Шоҳиду манзили амну маи нобе дорад?!
Дар гадоёни харобот наёмад ба ҳисоб,
Ҳар ки аз салтанати даҳр ҳисобе дорад.
Оташин рӯи арақноки ту чун чашмаи меҳр,
Боз дар ҳусн аҷаб обию тобе дорад.
Савти булбул зи чӣ маънӣ набувад файзрасон,
Ки зи авроқи гули тоза китобе дорад.
Кишвари ҳусни вай обод, зи осеби завол,
К-аз вафо пурсиши аҳволи харобе дорад.
Маю маъшуқ расон ё Рабам аз лутф ба он,
К-аз хумор андӯҳу аз ҳаҷр азобе дорад.
Фонӣ аз чарху нуҷум аз чӣ бинолад, ки ба даҳр
Шоҳи хуршедваши аршҷанобе дорад.
 Муғлар дайрида кимнинг қўлида бир жом шароби бўлса,
унинг мартабаси фалакка етганда ҳам нозу итоби бўлади.
Майхонада қўлига катта коса олган киши наздида
осмон, майининг юзидаги кўпикдай  бўлиб  қолади.
Ёнида гўзал ёри, тинч жойи ва тиниқ майи бўлган киши
жаннат, ҳур ва Кавсарни нега эсласин.
Олам салтанатига эга бўлиб, шу билан ҳисоб-китоби бўлган киши,
харобот гадолари олдида ҳисобга қўшилмайди.
Сенинг терлаган оташин рухсоринг қуёш булоғидир,
яна гўзалликда ҳайратбахш сўлимлиги бор.
Янги гул варақларидан китоби бўлгач,
булбулнинг овози нега файзбахш бўлмасин.
Унинг ҳусни мулки ҳамиша обод бўлсин, (чунки)
вафо юзасидан харобларнинг ҳолини сўраб туради.
Ё Раббий, хуморлик ғамида ва ҳажр азобида
бўлган кишига лутфинг билан маю маъшуқа ато қил.
Дунёда Арш остона қуёш каби подшоҳи бўлиб турганда,
Фоний чархдану унинг юлдузларидан нега нолисин?
 Татаббӯъи Хоҷа
Шаб, ки омад маст он маҳ, тавбакоронро чӣ шуд?
Ман агар мурдам, бигӯ, шабзиндадоронро чӣ шуд?
Чун бурун омад, на дил бигзошт, не ақлу на дин,
Гар ба риндон зад бало, парҳезкоронро чӣ шуд?
Чун ба майдон тохт, растохез дар майдон фитод,
Шаҳсаворонро чӣ омад, шаҳриёронро чӣ шуд?
Мурдам аз махмурию ҷоми шаробам кас надод,
Зоҳид ар маъзур бошад, майгусоронро чӣ шуд?
Ман, ки душманкомам андар ошиқӣ, эй дӯстон,
Душманонро гар хуш омад, дӯстдоронро чӣ шуд?
Зулмати ҳаҷрам аҷаб тира-ст дар дашти фироқ,
Ламъаҳои барқи васли кӯҳсоронро чӣ шуд?
Як гули хандон, ки имсолам зи боғи дил наруст,
Гиря бар ҳолам накард, абри баҳоронро чӣ шуд?
Шӯълае нафтод дар дилҳои мо – афсурдагон,
Сайҳаи мастирасони ҳушёронро чӣ шуд?
Фониё, аз ҷаври ёрони замон ғамгин мабош,
Ёр худ кай будат, ар гӯи ки ёронро чӣ шуд?
 У маҳбуб кечаси маст бўлиб келди, тавба қилганларнинг
аҳволи нима бўлди экан?
Агар мен ўлган бўлсам, айт, кечаларни бедор
ўтказадиганларга нима бўлди?
У гўзал чиқиб келгач, на дилни, на ақлни ва на динни қўйди,
агар риндларга офат теккан бўлса, парҳезкорларга нима бўлди?
Майдонга от қўйган эди, майдонда қиёмат қўзғалди,
суворийлар бошига нима келди-ю, подшоҳларга нима бўлди?
Хуморликдан ўлдим, бирор киши менга бир жом шароб
бермади, зоҳид-ку маъзур, хўш, майхўрларга нима бўлди?
Эй дўстлар, мен ошиқликда ҳузур-ҳаловатга душман бўлдим,
душманларга бу хуш келган бўлса, дўстларга нима бўлди?
Фироқ даштида бошимга тушган ҳижрон зулмати жуда қоронғи,
висол тоғларида чақнайдиган яшин шуълаларига нима бўлди экан?
Дил боғидан бу йил бир хандон гул ўсиб чиқмади,
баҳор булутларига нима бўлдики, менинг ҳолимга йиғламади?
Биз харобларнинг дилига бирор шуъла ҳам тушмади,
ҳушёрларнинг мастликка элтувчи ҳайқириғи нима бўлди?
Эй  Фоний, замон дўстларининг жабру зулмларидан хафа бўлма,
агар ёронларга нима бўлди, демоқчи бўлсанг, қачон сенда ёр бор эди?
 Татаббӯъи Хоҷа
Ишқу ҷавониву май чу ҷилвагар ояд,
Тавба накӯ бошад, ар зи даст барояд.
Ошиқи шӯхе шудам, ки ҷон диҳам аз рашк.
Гар зи дил ояд бурун, ба дида дарояд.
Сабзаву об аст баҳри ишратам аз вай,
Наштару теғе, ки бар дилу ҷигар ояд.
Нахли умедам гули фироқ баровард,
То чи аз ӯ бархӯрам, чу дар самар ояд.
Ларза фитад дар дилу зи пой дарафтам,
Ҳар гаҳам он шӯхи фитна дар назар ояд.
Аҳд намудам, ки масту бехабар афтам,
Ҳар гаҳ аз он ёри ғойибам хабар ояд.
Дам ба дам аз ҷоми бода нест гузирам,
К-аз фалакам ҳар замон ғаме дигар ояд.
Дар талаби васл пеши ҳиммати ошиқ,
Даҳру дар ӯ ҳар чи ҳаст, мухтасар ояд.
Фонӣ, аз он майли боғ кард, ки он ҷо
Булбули масташ суруди ишқ сарояд.
 Ишқу ёшлик ва май жилва қилганда
агар қўлдан келса, тавба қилиш яхшидир.
Шундай бир шўхга ошиқ бўлдимки, агар у юракдан
чиқиб кўзимга кирса ҳам рашкдан жоним чиқади.
Ундан юрагим ва жигаримга тегадиган ништар ва тиғ,
ишратим учун сабза ва сув сингаридир.
Умидим ниҳолидан айрилиқ гули очилди,
энди у самар берганди, ундан қандай ҳосил ейман.
У фитнагар шўхга кўзим тушган чоғда,
юрагимга ларза тушиб, оёқдан йиқиламан.
Ғойиб бўлган ёримдан қачон хабар келса,
масту бехабар бўлиб йиқилишга аҳд қилдим.
Дам-бадам бода жоми ичишдан ўзга чорам йўқ,
чунки фалакдан менга ҳар дам яна бир ғам етиб туради.
Васл талабида ошиқ ҳиммати олдида
дунё ҳам, ундаги барча нарсалар ҳам аҳамиятсиз кўринади.
Фоний, шунинг учун ҳам боғ майли қилдики,
у ерда маст булбул ишқ қўшиғини куйлайди.
 Татаббӯъи Хоҷа
Ҳар ки сарҳалқаи риндони ҷаҳон хоҳад буд,
Маст дар кунҷи хароботи муғон хоҳад буд.
Манигар саҳл ба риндон, ки агар дарнигарӣ,
Оламе дар таҳи ҳар хирқа ниҳон хоҳад буд.
«Халқ пурсанд, ки то кай бувадат мастии ишқ,
То зи майхонаву май ному нишон хоҳад буд».
3-ин ҳадисам натавонанд пушаймон кардан,
Бар ҳамонем, ки будему ҳамон хоҳад буд.
Эй хуш он шаб, ки фиғони мани Маҷнун чу шунид
Он парӣ гуфт ба ёрон, ки фалон хоҳад буд!
Ҳоли дилро набувад шарҳ намудан ҳоҷат,
Чунки донам, ки бари дӯст аён хоҳад буд.
Аз май ар умри абад касб шавад риндонро,
То абад бар дари майхона макон хоҳад буд.
Пираму шефта в-ин нақди ҳаётам ба нисор.
Баҳри хоки раҳи он турфа ҷавон хоҳад буд.
Гуфта Фонӣ, ки асир аст, магар ошиқи мост,
Ҳар чи фармудаӣ, эй дӯст, чунон хоҳад буд!
 Кимки жаҳон риндларининг бошлиғи бўламан деса,
муғлар хароботининг кунжида маст бўлиши керак.
Эй мункир, риндларга камситиш назари билан қарама,
яхши текшириб қарасанг, ҳар бир эски
чопон тагида бир олам яшириниб ётганини кўрасан.
Халқ: «Сенинг ишқдан мастлигинг қачонгача давом этади?» деб сўрасалар,
Мен: «Ма ю майхонанинг ному нишони йўқолгунча», деб жавоб бераман.
Бу сўзимдан мени пушаймон қилдира олмайдилар,
қандай  бўлсак,   шундайлигимизча   қолажакмиз.
У қандай яхши кеча эдики, мен телбасининг фиғонини эшитиб у пари
дўстларга: «У ўша, фалон ошиғим бўлса керак», деди.
Дилим ҳолини шарҳлашнинг ҳожати йўқ,
биламанки, дилимнинг ҳоли дўстга аёндир.
Агар май риндларга мангу умр бағишласа,
майхона дарвозаси уларга абадий макон бўлади.
Мен қари ошиқман, шу ҳаётим нақди
у ажойиб маҳбубнинг йўлида сарф бўлади.
«Фоний асирдир, бизнинг ошиғимизмикан?» дединг,
эй дўст, сен нима деган бўлсанг, ўша бўлади.
 Татаббӯъи Хоҷа
Мае ки майли дили мо сӯи фано бибарад,
Зи зуҳд беҳ, ки ба сарманзили риё бибарад.
Чу бурд ёр дилатро, кунун ту фориғ бош,
Аз ӯст дил, бигзораш ба ҳар куҷо бибарад.
Зи заъфам омаду шуд нест суи дӯст, магар
Насим орад аз он манзилам, сабо бибарад.
Ҳавои сарви қадаш бошадам ҳанӯз ба сар,
Чу бод кард вуҷудам, сӯи ҳаво бибарад.
Хаёли васл муҳол аст пеши он бадаҳд,
Чу ҳеҷ кас натавонад, ки номи мо бибарад.
Набоядам ду саро, лек дар гадои дайр,
Хаёли муғбачагонам ба ҳар саро бибарад.
Ҳаёти нақд бувад муғтанам, ки чарх ба луъб
Фитода то зи ту нақди ҳаётро бибарад.
Тамаъ мадор зи хубон вафо, ки Эзиди пок
Ба ҳар ки дод ҷамол, аз дилаш вафо бибарад.
Ба ранҷдидаи даврон чӣ чора, эй Фонӣ,
Ҷуз он, ки ҷониби майхона илтиҷо бибарад.
 Дилимиз майлини фано томон бошловчи май,
риё манзилига элтадиган тоат ва ибодатдан яхшироқдир.
Дилингни ёр олиб кетдими, энди сен хотиржам бўл,
ҳозир дил ёрники, қўябер, уни қаерга хоҳласа олиб бора берсин.
Заифлигимдан дўст томон бориш-келишим йўқ, у жойдан
мени насим шамоли келтириб, сабо шамоли олиб борармикан?
Вужудимнинг гардини шамол ҳавога совурганда ҳам
унинг сарв қаддининг орзуси дилимда қолади.
У бевафонинг васлини  хаёл қилиш ҳам  қийин,  
чунки унинг олдига ҳеч кимса номимни ҳам олиб боролмайди.
Дайр гадолигида муғбачаларнинг хаёли ҳар жойларга
олиб боради, йўқса менга икки дунё ҳам керак эмас.
Ҳаёт нақди ғаниматдир, чунки фалак найранг билан
ҳаётнинг нақдини олиб кетмоқчи.
Гўзаллардан вафо тилама, чунки пок Тангри
кимга ҳусн берган бўлса, ундан вафони олади.
Эй Фоний, оламдаги аламзадаларни майхона томон
илтижо қилишдан бўлак нима чоралари бор.
 Айзан
Як нукта ҳар ки аз лаби ҷонони мо шунид,
Дар гӯши ӯ каломи Масеҳост ношунид.
Гар хори бевафоиям он гул ба сина ҳаст,
Аз гулситони даҳр кӣ бӯи вафо шунид?
Ошуфтагӣ ба муғбачагонам ниҳон набуд,
«Сад бор пири майкада ин моҷаро шунид».
Дил захми бӯгирифтаи худро ба кас нагуфт,
Он гул агар шунид, зи боди сабо шунид.
Душам набурда хоб зи май буд, ё хумор,
Ё нолаҳои зори мани мубтало шунид.
Дар тоқи дайр арбадаи мо садо фиканд,
3-он сон, ки аҳли тоқи сипеҳр он садо шунид.
Дар базми ишқ шарти адаб нест эътироз,
Гар нуктаи савоб шунид, ар хато шунид.
Дилро ба ишқ аз сухани душманон мапурс,
Аз дӯстон нигар, ки дар ин раҳ чиҳо шунид.
Дил дар ниёзи субҳгаҳ аз ҳотифи саҳар,
Дишаб ба кунҷи дайри муғон ин нидо шунид:
«К-оини аҳли дайр чу беихтиёрӣ аст,
Осуда он, ки ҳар чӣ шунид, аз ризо шунид».
Фонӣ агар бақо талабӣ, боядат нахуст
Бӯи гули тааб зи насими фано шунид
 Кимки бизнинг жононимиз лабидан бир нукта эшитса,
унинг қулоғига Масиҳ каломи ҳам кирмайди.
Агар ул гулдан бевафолик тикани кўксимга
санчилган бўлса-да,
даҳр гулистонида вафо бўйини ким топибди.
Муғбачаларга шайдо бўлганим сир эмас,
майхона пири бу можарони юз бор эшитган.
Юрак ўзининг ачиган яраси ҳақида ҳеч кимга айтмади,
ул гул агар эшитган бўлса, тонг елидан эшитгандир.
Кеча ухлай олмабди, бу майданми ё хуморданми,
ёки менинг нола ва зорларимни эшитганми?
Дайр тоқида  фарёдимиз шундай кўтарилдики,
сипеҳр тоқи аҳли ҳам у садони эшитдилар.
Агар нотўғри сўз эшитсанг ҳам, хато сўз эшитсанг ҳам,
ишқ базмида эътироз билдириш адабдан эмас.
Ишқда   дилда душманларнинг  сўзларини  сўрама,
дўстлардан сўрагинки, бу йўлда нималарни эшитдилар.
Юрак тонг чоғи ниёз вақтида саҳар ҳотифидан
муғлар дайрининг бурчагида бу нидони эшитди:
«Дайр аҳлининг одати беихтиёрликдир,
ҳар нарсани ризо билан эшитган киши осудадир».
Фоний, агар истагинг бақо талаб бўлса, олдин фано
насимидан ранжу дард гулини ҳидлашинг керак.
 Татаббӯъи Хоҷа
Зи дайр муғбача ҳар гаҳ ба каф пиёла барояд,
Ба даҳр тафриқа афтад, зи халқ нола барояд.
Зи рӯю чашми маҳи хеш ёдам ояду гирям,
Ба лолазор чу бозикунон ғизола барояд.
Дилам кашад, ки бимолам ба ҳарду чашму бибӯям,
Чу бӯи дилкаши он анбаринкулола барояд.
Маро, ки ком маи лоларангу орази соқист,
Қучо муроди дил аз арғувону лола барояд?
Чӣ сон тахайюли бӯса кунам зи гулшани ҳуснаш,
Ба гирди моҳи рух аз хат кунун, ки ҳола барояд.
Чаро ба зуҳд чиҳил сол хун хурам паи Кавсар?
Маро, ки-коми дил аз бодаи дусола барояд!
Зи ишқ дам назадӣ, Фониё, чӣ суд пас аз марг
Зи ҳуҷраат гар аз ин илм сад рисола барояд.
 Дайрдан муғбача қўлига пиёла тутиб чиққан чоғда,
дунёга тафриқа тушади, халқдан нола чиқади.
Оҳу ўйнаб-ўйнаб лолазорга чиққанда
ойимнинг юзию кўзи ёдимга тушиб йиғлайман.
Ул зулфнинг анбардек дилкаш ҳиди таралса,
кўнглим уни  кўзларимга  суртиб ҳидлашни  истайди.
Менинг истагим лоларанг май ва соқий юзи бўлса,  қандай қилиб
арғувон ва лоладан дилим муроди ҳосил бўлсин.
Хат ой юзи гирдига ҳола солган бўлса,    
ҳусни гулшанида бўса олишни қандай хаёл қила оламан.
Дилимнинг мақсади икки йиллик бодадан ҳосил бўлади,
нега энди Кавсар учун қирқ йил зуҳд билан қон ичаман.
Эй, Фоний, ишқдан дам урмадинг, ўлганингдан кейин,
ҳужрангдан бу илмга (ишққа) оид юз рисола чиқса, не фойда?
 Айзан
Эй хуш онон, ки саҳар домани ёре гиранд,
Қадаҳи бода паи дафъи хуморе гиранд.
Рифъати пири муғон бин, ки фалакро ба нуҷум,
3-оташи ғайрати ӯ дуду шароре гиранд.
Хоки он шоҳ ва шонам, ки гаҳи куштани халқ,
Тарки сад хун зи фиғони дили зоре гиранд.
Мо ба риндӣ чу алам бар дари майхона задем,
Беҳ, ки арбоби насиҳат паи коре гиранд.
Авлӣ он аст, ки риндони ҷаҳон домани хеш
Дарнаварданд, вале домани ёре гиранд.
Гуфтамаш ҷон зи паи бӯсе гиранд бутон,
Зери лаб хандазанон гуфт, ки оре гиранд.
Халқ зери фалак он рӯз бигиранд қарор,
Фониё, к-аз равиш афлок қароре гиранд.
 Саҳар чоғида бир ёр этагини ушлаганлару хуморнинг дафъи учун
қўлга бир қадаҳ майни олганлар бахтли одамлардир.
Муғлар пири олий мартабали эканини кўрки, унинг рашки ўтидан,
фалак юзини ўз юлдузлари билан тутуну учқун қоплайди.
Шундай шоҳсимон маҳбублар йўлининг тупроғи бўлайки,
бир зорнинг фиғонига қулоқ солиб, юзта қондан кечади.
Биз риндлик билан ўз байроғимизни майхона эшигига тикдик,
насиҳатгўй арбоблар ўз ишлари ортидан кета беришлари яхшироқдир.
Риндлар жаҳондан этак силкиб,
ёр этагини тутишлари яхшидир.  
Унга: «Гўзаллар бир бўса учун жон оладилар», дедим,
у лаби остидан кулиб: «Ҳа, албатта, оладилар», деб жавоб берди.
Эй, Фоний фалак юришдан тўхтаган кунигина,
фалак остидаги халқ ҳам тиниб-тинчийди.
 Татаббӯъи Мир
Ҳусни рӯи ҳури ҷаннатро малак изҳор кард,
Чун рухи хуби ту дид, аз гуфта истиғфор кард.
Ваҳ, чӣ кофир буд он, к-аз дайр маст омад бурун,
Баҳри қайдам риштаи тасбеҳро зуннор кард?.
Боғбон то кард ташбеҳи даҳонаш ғунчаро,
Дар дилам аз захм пайконе фузунтар кор кард.
Килки қудрат ҳалли он дар гардиши соғар ниҳод,
Мушкилотеро, ки дар нӯҳ давраи паргор кард.
Риндияш бодо ҳалол, он к-ӯ ба ишқи муғбача
Хирқаву саҷҷода раҳни кулбаи хаммор кард.
Лаъли ҷонбахшаш зи мардум ҷон ба осонӣ гирифт,
Сахтҷониҳои ман ин қиссаро душвор кард.
Бар сари бозори ҳуснаш худфурӯширо гузошт,
Юсуфу пеши рухаш бар бандагӣ иқрор кард.
Дӯш чун мемурдам аз ҳиҷрон, суроҳӣ хун гирист,
Шамъ низ аз сӯзи дардам худкушӣ бисёр кард.
Масту ошиқ, Фонӣ, аз дайри муғон омад бурун,
Ҳар ду собит шуд ба ӯ, гарчи басе инкор кард.
 Фаришта жаннат ҳурининг ҳуснини мақтаган эди, сенинг
гўзал юзингни кўргач, айтган гапидан тавба қилди.
Ажабо, у гўзал қандай кофир эдики, майхонадан маст
чиқиб мени боғлаш учун тасбеҳ ипини зуннор қилди.
Боғбон унинг оғзини ғунчага ўхшатди, унинг бу
сўзи дилимга пайконнинг захмидан ортиқроқ кор қилди.
Тўққиз фалакда сақланган мушкулларни ҳал қилиш
йўлини қудрат қалами май қадаҳининг гирдига жойлаштирган.
Муғбача  ишқида  хирқаю  жойнамозини  майфурушга
гаров қўйган риндга риндлик ҳалол бўлсин.
Унинг жон бағишловчи лаъли одамлар жонини осонлик билан олди,
менинг жоним қаттиқлиги бу қиссани оғирлаштирди.
Унинг ҳусни бозорида Юсуф ўзини сотишдан кечиб,
унинг кўзи олдида ўзининг қул эканига иқрор бўлди.
Кеча ҳижрондан ўлаётганимда май шишаси қон йиғлади,
шамъ ҳам дардим ўтидан ўзини кўп ўлдирди.
Фоний муғлар дайридан масту ошиқ чиқиб келди, у кўп
инкор қилса ҳам, унинг мазкур икки иши исбот қилинди.
 Татаббӯъи Хоҷа
Тариқи шеваи риндӣ касе ба ҷо овард,
Ки рӯи дил сӯи майхонаи фано овард.
Надошт нуру сафо, шоми ҳаҷри мо, он маҳ
Зи чеҳра нур расониду май сафо овард.
Ҳаётбахши дилам шав, чу омадӣ, эй умр,
Даме марав, ки туро ин тараф Худо овард.
Балои ишқ маро бар сар омад аз раҳи чашм,
Надид рӯзи хуш, ар бар сарам бало овард.
Даруни майкада дар базмгоҳи риндон рехт,
Зи сайри кӯи муғон ҳарчи ин гадо овард.
Қазо нашуд мутағаййир, хуш он, ки дод ризо
Ба ҳар чи бар сари баргаштааш қазо овард.
Накӯ буд ин, ки сӯи Фонӣ омад он маҳ, лек
Ба худ рақиби сияҳрӯйро чаро овард?
 Кўнгулни фано майхонасига қаратган киши
риндлик шевасини  бажо келтирган ҳисобланади.
Ҳижрон шомимизнинг нуру сафоси йўқ эди,
у ой чеҳрасидан нур етказди-ю, май эса сафо келтирди.
Эй умр  (маҳбуб), келдингми, энди дилимга ҳаёт
бағишловчи бўл, бир нафас кетма, чунки бу томонларга
сени Тангри келтирди.
Ишқ балоси кўз йўли билан бошимга келди,
бошимга бало келтирган бўлса ҳам, ўзи яхши кун кўрмади.
Бу гадо муғлар кўйининг сайридан нимаики келтирган
бўлса, майхонадаги  риндлар  базмгоҳига тўкди.
Тақдир тағйир топмайди, шу сабабдан бошига тушган
ҳар қандай кулфатга ризо бўлган киши бахтлидир.
У ой, Фоний томонга келгани яхши бўлган эди,
бироқ юзи қора рақибни нега бошлаб келди экан?
 Татаббӯъи Хоҷа
Чӣ аҷаб гар хави он чеҳра дили мо бибарад,
Кӯҳро сел чунин гар расад, аз ҷо бибарад.
Ба томошои чаман рафтани он сарв хуш аст,
Нест ин хуш, ки рақибаш ба тамошо бибарад.
Дили Маҷнуншуда чун сайди ғизоли Лайлист,
Суд набвад арабаш гарчи зи саҳро бибарад.
Дил, ки бе ошиқӣ афсурда намояд, эй кош,
Ки самумаш дар ин дашт ба яғмо бибарад.
Андар он кӯй магӯ номи ту шайдо чун шуд,
Пеши ӯ кист, ки коми мани шайдо бибарад?
Ёр меҳмону маро заъф, ки оё паи май,
Тарафи майкада тасбеҳу мусалло бибарад.
Фониё, кушта зи дайраш магар оранд бурун,
Дили онро, ки маю соқии тарсо бибарад.
 Ул юздаги тер бизнинг юрагимизни олиб кетса ажаб эмас,
бундай сел келса, тоғни ҳам жойидан олиб кетади.
Ул  сарвнинг  чаман  томошасига  боргани  яхшидир,
Агар рақиб уни томошага олиб борса, бу яхши эмас.
Мажнун бўлган  юрак   Лайли   ғизолига ов бўлди,
араб уни чўлдан олиб кетса ҳам фойдаси йўқ.
Ошиқликни билмаган дил афсурдададир, кошки,
бир қуюн бу даштда уни яғмо қилиб кетса.
У кўйда: «Номинг қандай шайдо бўлди?» деб сўрама,
унинг олдида мен шайдонинг номини ким тилга оларди?
Ёрим меҳмон, мен эса заифман, майхонага
май учун тасбеҳ ва  жойнамозни  олиб борадиган ким бор?
Эй, Фоннй, най ва тарсо соқийга кўнглини олдирган кишини,
дайрдан  фақат  ўлдириб  олиб  чиқиш  мумкнн
 Дар таври Шайх
Ду зулф, к-он маҳи номеҳрубон зи тоб афканд,
Ниқоб бар маҳу бурқаъ бар офтоб афканд.
Ба тарфи мусҳафи ораз намуд ҳалқаи зулф,
Нишонаро пари товус дар китоб афканд.
Муоширонро бедор кард баҳри сабӯҳ,
Маро чу дид равон хешро ба хоб афканд,
Ба даст ҷоми муродаш ҳамеша пурмай бод,
Маро ба дайри муғон он ки дар шароб афканд!
Ба оби Хизр магар кард заҳрро мамзуҷ,
Касе ки оби Хизр дар шароби ноб афканд.
Дигар ба лаъли майолуд соқии сармаст,
Ба ҷонам оташу дар ҷисмам изтироб афканд.
Зи ишқ бо ҷигари сӯхта бувад, Фонӣ,
Чу муфлисе, ки дар оташ ҷигаркабоб афканд.
 У номеҳрибон ой икки зулфини ёзганда
ой юзига ниқоб ва қуёш юзига  бурқа ташлади.
Унинг юзи китобидаги зулфи, товус патидан
ясаб китоб орасига солиб қўйилган хатчўпдек кўринади.
У суҳбатдошларни тонг майи учун уйғотди,
мени кўрди-ю, дарров ўзини уйқуга солди.
Муғлар дайрида  мени  шаробга ташлаган кишининг
ҳамиша мурод жоми май билан тўла бўлсин.
Шаробга Хизр сувини қўшган кишининг иши
Хизр сувига заҳар аралаштирмоқ каби эмасми?
Сармаст соқий майга беланган лаби билан яна
жонимга ўт ва вужудимга изтироб солди.
Фоний, ишқ ўтидан куйган жигари билан гўёки,
жигар кабоб қилиб ўтирган камбағалга ўхшаб кетади.
 Татаббӯъи ҳазрати Шайх
Чашмам чу бар он рӯи чу рашки қамар афтод,
Аз чашм давид анҷуму дар рӯй дарафтод.
Аз чашм давид анҷуму дар рӯй дарафтод.(?)
К-аз шабнами Фирдавс ба гулбарги тар афтод.
Хуни дилам аз дида зи бас кард ғамам фош,
Ҳарчанд ҷигаргӯша намуд, аз назар афтод.
Шомам, ки зи ҳиҷрони ту шуд рӯзи қиёмат,
Чун рӯз шуд, он ваъда ба рӯзи дигар афтод.
Аз нолаи ман то ба саҳар хоб набурдаш,
В-ин тӯҳмат дар гардани мурғи саҳар афтод.
Дар ҳасрати бӯсе, ки ба ҷонам зи лабат буд,
3-он лаъл чӣ хунҳо ки маро дар ҷигар афтод?!
Фонӣ, ба раҳи Саъдӣ агар зад қадаме чанд,
Бо ӯ суханаш бин, ки чу ширу шакар афтод.
Не-не, чӣ ҳади он ки дарояд ба муқобил,
К-аз партави иксири вай ин хок зар афтод.
 Кўзим ул қамар рашкини келтирувчи юзга тушганда,
кўзимдан юлдузлар (кўз ёшлари) югуриб юзимга тушди.
Юзингдаги тер шафақдаги юлдуз дурри эмас,
балки, тоза гул япроғига жаннат шудринглари тушган.
Кўзимдан оққан юрак қони ғамимни фош қилди,
шунинг учун жигаргўша бўлса ҳам назардан қолди.
Сенинг ҳажрингда шомим қиёмат куни бўлди,
кундуз бўлганда у ваъда бошқа кунга қолди.
Менинг ноламдан тонггача ухлай олмади, бироқ
бунинг туҳмати мурғи саҳар (тонг қуши) бўйнига тушди.
Лабингдан  бир  бўса  олиш ҳасрати дилимда  бор эди,
ул лаълдан не қонларки, менинг жигаримга тўлди.
Фоний, агар Саъдий йўлидан бир неча қадам босди,
қарангки, унинг сўзи Саъдийники билан ширу шакардек бўлди.
Йўқ, йўқ, унга  муқобил  бўлишга ҳадди  сиғмайди,
негаки, унинг иксири шуъласидин бу тупроқ зар бўлди.
 Татаббӯъи Хоҷа
Ҳавои май ба сари ҳар ки чун ҳубоб равад,
Аҷаб набошад агар дар сари шароб равад.
Чу бахти хуфта сӯи мо ба сад ҳиял ояд,
Вале чу умри гиромӣ ба сад шитоб равад.
Зи бедилон ҳама шаб бишнавад фасонаи дил.
Чу навбати мани бедил расад, ба хоб равад.
Назар фиканда ба ағёр лаб магаз пинҳон,
Раво мадор, ки бар ҷони ман азоб равад.
Чу ринди майкада равшандарун бувад чӣ аҷаб,
Ки дар дарун-ш маи ҳамчу офтоб равад?.
Хуш он ки субҳ ба дайри муғон зи махмурӣ
Хароб ояду шом аз қадаҳ хароб равад.
Хумор дар дилаш афканда изтироб чӣ айб,
Агар ба майкада Фонӣ ба изтироб равад?!
 Май ҳаваси кимнинг бошига ҳубобдек тушса,
у киши шароб бошига борса, ажаб эмас.
У маҳбуб ухлаган бахт каби бизнинг томонга юз ҳийла
билан келади-ю, бироқ азиз умр каби шитоб билан кетади.
Ошиқлардан  тун  бўйи  дил афсонасини  эшитади,
мен бедилга навбат келганда, ёрим уйқуга кетади.
Ағёрларга марҳамат назари билан қараб, лабингни
тишлама,  менинг  жонимга  бу  азобни раво  кўрма.
Майхона риндининг кўнгли равшан бўлса, не ажаб,
чунки унинг ичига май қуёш каби киради.
Тонг чоғида муғлар дайрига хуморликдан хароб келиб,
кечқурун май ичиб, хароб ҳолда қайтган одам нақадар бахтиёр.
Агар Фоний майхонага изтироб билан борса, не айб,
чунки унинг дилига махмурлик изтироб солган.
 Татаббӯъи Хоҷа
Гадои дайр зи шоҳи замон чӣ ғам дорад,
Ки аз сафоли харобот Ҷоми Ҷам дорад?.
Ба боғи даҳр хуш он дидавар, ки чун наргис
Баҳои бодаву дар сар пиёла ҳам дорад.
Манаш ба тӯҳмати риндӣ ҷазо диҳам баракс,
Ба зуҳдам он ки дар ин дайр муттаҳам дорад.
Ридои сурх зи май бар сари асо бандам,
Гадо, ки ғарқа ба май шуд, чунин алам дорад.
Назар ба Қаъбаи мақсуд бошадам аз дайр,
Чаро ки равзанае ҷониби Ҳарам дорад.
Биё ба майкадаву ғамгусорӣ аз май бин,
Агар дилат зи ҷафои замона ғам дорад.
Нишоне аз даҳанат ёбад он, ки чун Фонӣ
Ҳавои нестӣ андар раҳи адам дорад.
 Майхона гадосининг замона подшоҳидан нима ғами бор,
чунки унда майхона сафолидан Жамшид жоми бор.
Жаҳон боғида бошида май баҳоси ҳамда пиёласи бўлган
наргисдек кўзи очиқ киши бахтиёрдир.
Мени бу дайрда зоҳид деб туҳмат қилган кишига,
риндларча туҳмат билан аксинча жазо бераман.
Майдан   қизарган   ридони   ҳасса   учига   боғлайман,
майга ғарқ бўлган гадонинг байроғи шундай бўлади.
Майхонадан мақсуд Каъбаси томон боқаман,
чунки дайрда Ҳарам томонга қараган туйнук бор.
Агар замонанинг жафосидан кўнглингда  ғам  бўлса,
майхонага келу майдан ғамгусорлик кўр.
Кимки Фонийдек ўзликни унутиб, йўқлик йўлини тутса,
у киши оғзингдан нишон топади.
 Татаббӯъи Хоҷа
Алассабоҳ муғон қуфли дайр боз кунед,
Ду ҷом боиси гуфтори аҳли роз кунед.
Гар аҳли зуҳду риё бигзарад, маозаллоҳ,
Ба вақти нукта зи номаҳрамӣ эҳтироз кунед.
Ниёзи мо зи шумо куштан аст, эй хубон,
Зи ғамза хоҳ шумо қатлу хоҳ ноз кунед.
Ба абрӯи бути худ саҷда карда ҷон додам,
Агар бароядатон инчунин намоз кунед.
Чу ҷилвагар шавад, эй аҳли равза, Тӯбиро
Фидои қомати он сарви сарафроз кунед.
Харобӣ асту бас, эй чобукон, агар сад раҳ
Ба кишвари дили ушшоқ турктоз кунед!
Чу ошиқ омада Фонӣ, ба гоҳи куштани халқ,
Миёни муҷриму бе ҷурм имтиёз кунед.
 Эрта тонгда, эй муғлар, дайр эшигини очинг,
икки жом бериб роз аҳли билан суҳбат қуринг.
Агар зуҳду риё аҳли ўтиб қолса, Худо ҳақи,
сўз вақтида номаҳрамлардан эҳтироз қилинг.
Эй гўзаллар, сизлардан ниёзимиз шуки,
бизни хоҳ ғамза билан, хоҳ ноз билан ўлдиринг.
Санамим қошида сажда қилиб жон бердим,
агар қўлингиздан келса шундай намоз қилинг.
Тўби жилва қилса агар, эй аҳли равза,
уни ул сарви сарафроз қоматига фидо қилинг.
Эй чобуклар, ошиқларнинг дил кишварига
юз қатла ҳужум қилсангиз,
У ерда фақат вайронлик бордир, холос.
Фоний, ошиқ бўлиб келди, халқни қатл қилиш чоғида,
гуноҳкор билан гуноҳсизни бир-биридан ажратинг.
 Татаббӯъи Хоҷа
Риндон, ки майли бода ба дайри фано кунанд,
Оё бувад, ки ҷоме ишорат ба мо кунанд?
Ранҷи хумор гарчи бувад муҳлик, эй ҳаким,
Бояд ки ҳам ба ҷоми шаробаш даво кунанд.
Моему хоки дайр ҳиҷобаш кунанд рафъ,
Онон, ки чашм равшан аз ин тутиё кунанд.
Надҳанд нимҷони маро май ба майкада,
Чун қатрааш ба ҷони гиромй баҳо кунанд.
Аз килки сунъ он чӣ рақам шуд савоб дон,
Фикри хато бувад, ки хаёли хато кунанд.
Риндон, ки тираанд зи бадмастиям ба дайр,
Як шиша май барам барашон то сафо кунанд.
Зуҳҳод агар кушод надиданд дар вараъ,
Фонӣсифат азимати дайри фано кунанд.
 Фано майхонасининг майига майл қилган риндлар,
бирор жомни бизга ҳам ишорат қилармиканлар?
Эй табиб, хумор ранжи ҳалок этувчидир,
хумор касалини яна шароб билан даволамоқ лозим.
Биз, майхона тупроғимиз, бу тупроқ  (тўтиё)дан кўзга
тортган кишилар кўз олдини тўсган пардани йўқотадилар.
Менинг жоним яримта, бу ярим жонимга
майхонада май бермайдилар,
чунки унинг ҳар томчисинн азиз жонга баҳо қиладилар.
Халлоқ қалами билан нимаики ёзилган бўлса, уни тўғри
деб бил, хато хаёл қилсалар, хато фикр бўлиб чиқади.
Менинг бадмастлигимдан майхонада риндларнинг кўнгиллари хирадир,
бир шиша май элтиб берайки, кўнгиллари равшан бўлсин.
Агар зоҳидларнинг ишлари тоат-ибодат билан юришиб кетмаса,
Фоний сингари фано майхонасига сафар қилсинлар.
 Дар таври махдумӣ
Аз ғами як шаб, ки дар ҳаҷраш дилам зорӣ кашид,
Бо касе монам, ки ӯ як сол беморӣ кашид.
Солҳо андӯҳи шоми фурқатам донад касе,
К-аз ғами ҳиҷрон шабе то рӯз бедорӣ кашид.
Ишқ баҳри васл ҷустам, пешам омад ҳаҷр, вой,
К-ончи ман осон гумон бурдам, ба душворӣ кашид.
Дор, гӯ, маъзур дар девонагию мастиям,
Он, ки дар даврон балои ақлу ҳушёрӣ кашид.
Чид он кас аз гулистони ҳаёти худ гуле,
К-аз кафи соқии гулрух ҷоми гулнорӣ кашид.
Ман, ки мемурдам ба ғайр аз илтифоти андакаш,
Кай бимонам зинда чун акнун ба бисёрӣ кашид?!
Соқиё, занги дилам биз(у)дой аз як даври ҷом,
3-он, ки заҳри ғам басе аз чархи зангорӣ кашид.
Ҷонам, эй ёрон, фидои ончунон ёре, ки ӯ
Меҳнату андӯҳи ёре аз сари ёрӣ кашид.
Фард шав, Фонӣ, ки ин бори гарони санги худ,
Мард ё афканд, ё худ аз сабукборӣ кашид.
 Ёрнинг бир кечалик фироқида дилим зорланиб шундай
ғам чекдики, бир йил бемор бўлган кишига ўхшайман.
Йиллар   фурқат   шомидан   тортган   қайғу-ҳасратимни
тунда бедор ётиб ҳижрон ғамини чеккан киши билади.
Ишқни васл учун изладим, олдимга ҳажр келди,
ажабоки, осон деб гумон қилган нарсам қийинликка тортди.
Дунёда ақл билан ҳушёрлик балосини чеккан кишига айт,
менинг мастлигу девоналигимни маъзур тутсин.
Гулрух соқий қўлидан гулнор жом тортган одам
ўз ҳаёти гулистонидан гул теради.
Мен андак илтифотсизликдан ўлардим, энди қандай
тирик қоламанки, илтифотсизлик узоққа чўзилди.
Эй соқий, бир жом май билан дилимнинг зангини кетказ,
чунки чарх ғамининг заҳри  кўп  бўлганидан дилим занглаб кетди.
Эй дўстлар, ҳақиқий ёрликдан ёр ғамини
тортган маҳбубга жоним фидо бўлсин.
Эй Фоний, ёлғиз бўл, бу такаббурлик, манманлик оғир тошини,
мард киши отиб ташлайди ёки беғамлик билан машаққат чекиб юради.
 Мухтараъ
Соқии мо, ки ба гардиш маи гулфом афканд,
Зй, басо фитна, ки дар гардиши айём афканд.
Ҳуши риндон бишуд аз ҷоми маи ӯ, гӯё,
Доруи беҳушӣ омехта дар ҷом афканд.
Оташин май, ки ба ман дошт, вале дод ба ғайр,
Оташам дар дили бетоқату ором афканд.
Сӯхт мурғи чаманам вақти сабӯҳ аз афғон,
Чун назар ҷониби он сарви гуландом афканд.
Нест бар оби шамар, мавҷ зи таҳрики насим,
Ки аҷал аз паи мурғони талаб дом афканд.
Магар он муғбачаи маст бурун рафт аз дайр,
К-ин ҳама тафриқа дар кишвари ислом афканд.
Шайх шуд маст ба дайру бари бут мусҳаф сӯхт.
Тӯҳматаш бар мани девонаи бадном афканд.
Шояд ар хубии анҷом расад з-оғозаш,
Ҳар ки з-оғоз назар ҷониби анҷом афканд.
Чорае нест ба ҷуз додани дин Фониро,
Чунки дил дар кафи он кофири худком афканд.
 Бизнинг соқий гулранг майни айлантиргач, эй воҳ, ки
замонга жуда кўп фитналар солди.
Гўё жомга у беҳуш қиладиган дору аралаштиргандай
унинг май жомидан риндлар беҳуш бўлди.
Ўтли майни менга тутди-ю, лекин бошқага берди,
тоқатсиз ва оромсиз дилимга ўт солди.
Тонг майи ичиш чоғида у сарв гуландомга назар ташлагач,
кўп фарёд-фиғонлар тортиб жоним қуши ўртанди.
Кичик кўллардаги мавжланиш шамолдан эмас, балки
шодлик   қушлари учун ажал томонидан   қўйилган тузоқдир.
У муғбача маст ҳолда дайрдан чиқдимикин,
ислом мамлакатига бунчалик парокандалик тушди.
Шайх дайрга кириб маст бўлди-ю, бут қошида Қуръонни
ёндирди, унинг туҳматини мен бадном девонага қўйди.
Ишининг оқибатини кўзлаган кишининг
иши яхшилик билан анжомига етса, ажаб эмас.
Фонийга диндан воз кечишдан бошқа чора йўқ,
чунки дилини у худраъй кофирга берган.
 Татаббӯъи Мир дар таври Хоҷа
Хуш он ринде, ки баҳри бода дар дайри муғон афтад,
Зи шӯри мастияш ҳар лаҳза «ҳӯ»-е дар чаҳон афтад.
Чу дорад муғбача ҷоми маю пири муғон нуқлаш,
Гаҳ инро гирди сар гардад, гаҳе дар пои он афтад.
Аз ин дайри кӯҳан ронам сухан, к-афзоядаш ҳайрат,
Масеҳ ар паҳлӯям дар маҷлис ҳамдостон афтад.
Зи истиғно зи хоки роҳ камтар бинамаш сад раҳ
Фалакро кор агар бо ин заифи нотавон афтад.
Зи заъфам гар кушӣ, эй муғбача, ҳам бар сари кӯят,
Мабодо ҷуз сагони дайрро ин устухон афтад.
Зи сирри ваҳдатам дар дайр чу рамзе, на дар масҷид
Намехоҳам, ки ин рози ниҳон дар ҳар забон афтад.
Шафақгун бодаамро гар ба хун гардун мубаддал кард,
Шафақсон шӯълаи оҳе кашам, к-оташ дар он афтад.
Ман аз соқии гулрух бодае чун арғувон хоҳам,
Куҷо дар боғ чашмам, ё ба гул, ё арғувон афтад.
Нашуд ҳосил чу дар зуҳду вараъ мақсуд Фониро,
Аҷаб набвад, ки дар дашти фано бехонумон афтад.
 Май учун муғлар дайрига кирса, мастлигидан жаҳонга
ҳар лаҳза ғавғо тушиб турадиган ринд нақадар бахтли-а!
Муғбача май, муғлар пири газак берса, ринд гоҳ
бунинг бошидан айланса, гоҳ унинг аёғига йиқилса.
Агар Исо бир мажлисда мен билан суҳбатдош бўлса,
бу кўҳна оламдан сўзлашганимда ҳайрон қолар эди.
Агар фалакнинг иши мен нотавон заифга тушса,
уни писанд қилмай, тупроқдан юз марта кам кўрар эдим.
Эй муғбача, кўчанг бошида мени шу заифлигимда ўлдирсанг,
суягим дайр итларидан бошқага насиб бўлмасин.
Ваҳдат сиррининг рамзини масжид эмас, дайрдан изла,
бу пинҳон сирнинг тилларда достон бўлмоғини истамайман.
Фалак шафақранг майимни қонга айлантирса, шафақ-
ранг бир оҳ алангасини тортаманки, унга ўт тушади.
Мен гулрух соқийдан арғувон рангли май истаганимда,
боғдаги гул ёки арғувонга қандай қилиб кўзим тушсин.
Зуҳду тоатдан Фонийнинг муроди ҳосил бўлмагач,
бехонумон бўлиб, фано даштига тушса, таажжуб эмас.
 Дар таври Хоҷа
Кас нахли ноз чун қадат, эй симбар, надид,
Чун лаъли майпарасти ту гулбарги тар надид.
Ҷон аз лаби ту ронд сухан, лек аз он даҳан
Зоҳир накард ҳеҷ такаллум, магар надид.
Бу ҳусну дилбарӣ чу ту фарзанди нозанин,
Модар ба маҳди ноз назоду падар надид.
Эй муаззин аз барои Худо бас кун ин фиғон,
К-аз шом номуродии моро саҳар надид.
Дар ҳусн ҳолатест, к-аз он нутқ оҷиз аст,
К-онро ба ғайри мардуми соҳибназар надид.
Соқӣ, хумор мекушадам, ҷоми май биёр,
Чун кас халос бе май аз ин дарди сар надид.
Фонӣ, тариқи риндии моро мадор айб,
3-он рӯ, ки кас ба мо ба ҷуз ин худ ҳунар надид.
 Эй   кумуш тан (маҳбуб), қоматинг каби ноз дарахтини
ҳеч кимса кўрган эмас,
гул барги ҳам сенинг майпараст лаълинг каби эмас.
Жон лабинг тўғрисида сўзлади,
кўрмаган бўлса керакки, оғзинг тўғрисида ҳеч нарса демади.
Ҳусн ва дилбарликда сен каби нозанин фарзандни,
она ноз тўшагида туғмади-ю, ота кўрмади.
Эй муаззин, Тангри ҳақи, бу фиғонингни тўхтат,
чунки шомдан номурод эканимизни тонг кўргани йўқ.
Ҳунида, сўзлашга нутқ ожиз бўладиган бир ҳолат борки,
уни назар соҳибидан бошқа киши кўрган эмас.
Эй соқий май хумори мени ўлдирди, жомни келтир,
чунки ҳеч кимса майсиз бу бош оғриқдан қутулган эмас.
Эй, Фоний, бизнинг риндлик йўлимизни айб айлама, чунки
бу ҳунардан бошқа ишда бизни ҳеч ким кўрган эмас.
 Татаббӯъи Шайх Камол
Гаҳи хумор чу бар ҷоми бодаам назар афтад,
Дилам ба ларза дарояд, танам зи пой дарафтад.
Чӣ оламест хароботи ишқ, з-он ки кас он ҷо,
Чу даркашад қадаҳи май, ба олами дигар афтад.
Зи раҳни хирқаву саҷҷодаам чӣ кор кушояд,
Маро, ки соғари  афлок даркашам,  чу дарафтад.
Агар бувад дусадам сар, фидо кунам ба раҳи дайр,
Давои муғбачагонам чу ҳар замон ба сар афтад.
Зи хори меҳнату заҳри ҷафои ӯ зи чӣ нолам,
Ки коми ҷони маро он ба таъми гулшакар афтад?.
Ба таъни риндиям, ар шайх рад кунад чӣ аҷаб, з-онк,
Ба айби аҳли ҳунар кӯшад он, ки беҳунар афтад.
Маро ҷигар чу зи сӯзи ақиқи лаъли ту хун шуд,
Бар ҳар чи дида кушоям, нишонаи ҷигар афтад.
Зи шайхи савмаа чун мушкилоти ишқ нашуд ҳал,
Ба пири майкада ин моҷарои мо магар афтад.
Суубати раҳи Фониву ошиқӣ-ш бидонӣ,
Ба мулки ишқ зи роҳи фано гарат гузар афтад.
 Хумор чоғида бода жомига кўзим тушганда,
юрагим ларзага келиб, оёғимдан йиқилиб қоламан.
Ишқ хароботи ажаб оламдир, чунки у ерда,
агар киши май ичса бошқа оламга тушиб  қолади.
Мен фалак соғари қўлимга тушса шимириб ичаман-ку,
хирқа ва жойнамозни гаровга қўйиш билан иш битадими?
Ҳар замон муғбачалар иши бошимга тушса,
агар икки юз бошим бўлса ҳам дайр йўлига фидо қиламан.
Унинг меҳнати тикани ва жафоси заҳридан нега нола қилай,
ахир улар жоним комига гулшакардек ёқади.
Агар шайх риндлигимни таъна қилиб, рад этса нима ажаб,
негаки беҳунарлар ҳунар аҳлининг айбини топишга уринадилар.
Менинг жигарим лаълинг ақиқининг куйдиришидан қон
бўлди, шунинг учун нимага қарасам, жигар нишонаси
бўлиб кўринади.
Сумиъа   шайхи   ишқ   мушкулларини   еча   олмади,
бизнинг бу можаромизни ҳал этиш майкада пирига
қолади, шекилли.
Агар  фано йўлидан ишқ мулкига йўлинг тушса,
Фоний, фано йўлининг қийинчиликлари ю можаросини
билиб оласан.
 Магӯ, ки дил ба парипайкаре диҳӣ шояд,
Чӣ ихтиёр маро то ҷунун чӣ фармояд?!
Ба роҳи ишқ, ки дар ҳар қадам ҳазор балост,
Қадам задам ба ҳавои ту, то чӣ пеш ояд!
Дилам, ки несташ осудагӣ зи меҳнати даҳр,
Магар, ки як-ду қадаҳ даркашад, ки осояд.
Надида ҳеҷ касе теғи ишқро рангин,
Ҷуз он, ки дар дами куштан ба хунам олояд.
Дақиқу ширин будан такаллумаш чӣ аҷаб,
Гуле, ки аз даҳани ғунчасон шакар хояд?.
Ҳазор лашкари ишрат расад ба кишвари дил,
Ба ғайри хайли ғамат дар дилам фурӯ н-ояд.
Бу ҷавру лутф аз ӯ бош қонеъ эй Фонӣ,
Чунон ки ояд, не ончунон ки мебояд.
 Бир парипайкарга кўнгил беришинг мумкин, дема,
менда ихтиёр йўқ, жунун не буюрса шу бўлади.
Ишқ йўлида ҳар қадамда минг бало бордир,
сен учун қадам қўйдим, энди нима келса келар.
Даҳр меҳнатидан кўнглимда осудалик йўқ,
бир-икки қадаҳ май ичсам шояд осуда бўлса.
Қатлим  чоғида қонимга  бўялган кишидан бошқа,
Ҳеч ким ишқ тиғининг рангини кўрмаган.
Такаллуми дақиқ ва ширин бўлса не ажаб,
гул ғунчадек оғзи билан шакар тўкади.
Кўнгил мулкига минг ишрат қўшини келса,
ғаминг хайлидан ўзга нарса юракка қўнмайди.
Эй Фоний, унинг жавру лутфига қаноат қил,
Улар қандай келса ҳам, қандай келиши керак бўлса ҳам.
 Татаббӯъи Мир
Шаб чӣ шуд, хуршеди ман аз дида пинҳон мешавад,
Ваҳ, надонам то киро шамъи шабистон мешавад?
Мизбонии хаёлаш кори ман шабҳо ба дил,
То киро, он сангдил, то субҳ меҳмон мешавад.
Эй мусулмонон, кунедам чора аз баҳри Худо,
Ин, ки динам дар сари як номусулмон мешавад.
Баъди умре, к-оварад андешаи раҳме ба дил,
Дарзамон аз айни бераҳмӣ пушаймон мешавад.
Чи гиребону чи домон ҷомаи сабри маро,
К-аз гиребон чок ҳар дам то ба домон мешавад.
Аз парешонҳолии он гул мазан дам, эй сабо,
К-аз хаёли он дили зорам парешон мешавад.
Соқиё, беҳушӣ омад, ин суубатро илоҷ
Гар надорӣ ҷоми май, корам зи сомон мешавад.
Чун дар ин вайрона бояд хок шуд з-аввал, хуш аст,
Хок агар болину манзил кунҷи вайрон мешавад.
Фониё, гар дар фано кӯшӣ, бас аст ин фоида,
Сад якат гар аз худӣ душворат осон мешавад.
 Кеч бўлдими, қуёшим кўздан ғойиб бўлади, ваҳ,
билмайманки, у кимнинг шабистонининг шамъи бўлар экан?
Менинг ишим у тош кўнгил тонггача кимга меҳмон
бўлди экан, деган хаёлни дилга меҳмон қилишдир.
Эй мусулмонлар, бир номусулмонни деб, диним қўлдан
кетмоқда, Худо ҳаққи, менга бир чора кўрсатинг.
Умрида бир марта дилига раҳм андишаси келади-ю,
яна дарров раҳм қилишдан пушаймон бўлади.
Сабрим тўнининг хоҳ ёқаси-ю, хоҳ этаги бўлсин,
ҳар нафасда ёқадан этаккача йиртилади.
Эй сабо, бу гулнинг паришонлигидан сўз очма,
чунки унинг хаёлидан зор кўнглим паришон бўлади.
Эй соқий, бу машаққатнинг иложи беҳушликдир,
агар майинг бўлмаса, ишим тамом.
Бу дунёда тупроқ бўлиш лозим бўлгандан кейин,
аввалдан бошлаб ёстиғи тупроқ ва манзили вайрона
бурчаги бўлиш яхшидир.
Эй, Фоний, агар ўзлигингни сақлаб туриб юздан бир
мушкулинг осон бўладиган бўлса,
ўзликни йўқотиш учун уринишинг фойдаси сенга етарли бўлади.
 Дар шикояти аҳли замон
Хуш он касе, ки ду чашми худ аз замон пӯшид,
Ки бори аҳли замонро бад-ин баҳона надид.
Замона мухталифу аҳли ӯ мухолиф ҳам,
Зи истиқомати табъ аст, ҳар ки з-ӯ бирамид.
Ҳазор гиря бувад абрсон зи дунболаш,
Чу барқ ҳар ки дар ӯ бо ҳавои дил хандид.
Бувад ба қатли туву мотами ту, пас зи чӣ рӯ
Фалак ба рӯз кабуду ба шаб сияҳ пӯшид?
Диҳад зи сунбулаат ваъдаи дусад хирман
Фиреби ӯро оқил ба нимҷав нахарид.
Дар ин сароча зи ошӯби фитна он кас раст,
Ки рахту бори иқомат ба кӯи фақр кашид.
Зи фақр салтанати мулки ҷовидонӣ ёфт,
Дигар фалак натавонист гирди ӯ гардид.
Фанои туст фалакро ниҳояти мақсад,
Ту чун фано бигзидӣ, бақо зи пай бирасид.
Фанои хеш ғанимат шумор, эй Фонӣ,
Ки боқист, ҳар он к-ӯ фанои хеш гузид.
 Замонадан икки кўзини юмган киши қандай бахтлики,
шу баҳона билан замона аҳлидаги оғирликни кўрмайди.
Замона мухталифу унинг аҳли ҳам бир-бирига зид,
кимки бундан қочса, табиати тўғрилигидандир.
Оламда кимда-ким дил орзуси билан чақмоқдек кулса,
ортидан булутдек минг йиғи келади.
Фалак сенинг қатлинг ва мотаминг учун кундузи кўк
ва кечаси қора кийинади.
Фалак бир бош буғдойингга икки юз хирмон ҳосил ваъда қилади,
унинг макру фирибини ақлли киши ярим арпага ҳам олмайди.
Фақр кўйига кўчиб кетган одамгина
бу дунёнинг фитна ғавғосидан қутулади.
Кимки фақрликдан абадий  мулк салтанатини топган
бўлса, энди фалак унинг атрофида айлана олмайди.
Фалакнинг сўнгги мақсади сенинг фано  бўлишингдир,
сен фанони хоҳласанг, бақо орқадан боради.
Эй Фоний, ўз фаноингни ғанимат сана,
чунки ўзи учун фано йўлини танлаган киши боқийдир.
 Алами дайр, ки дар маъбади тарсош баранд,
Беҳтар он аст, ки бар олами болош баранд.
Токи риндони хароботи муғон наъразанон,
Ба дусад ғулғула бар боми Масеҳош баранд.
Маҳчаашро зи зари холиси хуршед кунанд,
Шуққа аз атласи ин гунбади хазрош баранд.
Баъд аз он Исии Марям шуда саркардаи қавм,
То фазои ҳарами Арши муош баранд.
Шуққаву маҳча яке баҳри ҷулу он дигар
Аз паи наъли Буроқи шаҳи Батҳош баранд.
Шаҳриёре, ки ҳазорон чу Масеҳу хуршед,      
Рӯзи бозор шараф аз шаби Исрош баранд.
Сар ба сар хайли малак сурмаи чашми равшан,
Чун Буроқаш бихиромад зи таҳи пош баранд.
Аршиён дилхушӣ аз меҳри ҷабинаш ёбанд,
Ҳуриён саркашӣ аз зулфи сумансош баранд.
Рӯҳи худ Фонии дилхаста бад-он қавм диҳад,
То фишонанд ба хоки раҳи ӯ, кош баранд.
 Дайр байроғини тарсолар ибодатхонасига олиб борадилар,
агар уни юқори оламга олиб борсалар яхшироқдир.
Токи муғлар хароботининг риндлари наъра тортиб
икки юз ғулғула билан Масиҳо томига олиб чиқсалар.
Қуббасини қуёшнинг холис олтинидан,
шуққасини бу кўк гумбазининг атласидек қилсинлар.
Ундан сўнг Исои Марям қавм бошлиғи бўлиб,
уни Арши муаллонинг ҳарамига олиб борсинлар.
Қубба-ю, шуққасини олиб Батҳо подшоҳининг
Буроқига жулу тақа учун олиб борсинлар.
У шундай бир шоҳдирки, мингларча Масиҳу қуёш,
Исро тунидан кундуз шарафини ҳосил қилади.
Унинг Буроқи хиром айлаганда малаклар хайли оёғининг
тупроғини кўзларга сурма қилиш учун олиб борадилар.
Унинг  манглайи  қуёшидан  аршдагиларнинг кўнгли хуш бўлиб,
Ҳурлар унинг сумандек сочидан саркашликни оладилар.
Дилхаста Фоний, ўз руҳини ул қавмга топширди,
кошки унинг йўлига садқа қилиш учун олиб борсалар.
 Шаҳи иқлими хубӣ чобукону шаҳсуворонанд,
Гадои кӯи ишқ афтодагону ҷонсупоронанд.
Саманди ноз чун чавлон диҳӣ, ҳар сӯ назар афкан,
Ки ҷон бар каф зи баҳри як назар уммедворонанд.
Ба гулшан дар санавбар илтифоте кун, ба гулбун ҳам,
К-аз он қадду даҳан афтода ҳар сӯ дилфигоронанд.
Чу теғи зулм ронӣ, пеши рахшат бин, ки ҳар ҷониб
Кулоҳ аз фарқу фарқ аз тан фитода тоҷдоронанд.
Ба базмат сӯи риндон сабӯ каш, бингар аз ибрат,
Ки дар даврат чунин расво шуда парҳезгоронанд.
Ба кӯят хок гашта ошиқонат, рӯҳашон лекин
Даруни хок он к-ӯ ҷо гирифта хоксоронанд.
Гадоёни заиф афтода дар роҳаш чӣ мепурсӣ,   
Зи ҳар мулк асири ишқ гашта, шаҳриёронанд.
Ту шаб дар хоби нозу дар дуо то рӯз дар кӯят,
Ба “ё Раб, ё Раб!” аз ҳар гӯша шабзиндадоронанд.
Чу дар дашти фано Фарҳоду Маҷнунрову Фониро,
Баҳам бинӣ мувофиқ в-он ки ошиқпеша ёронанд.
 Гўзаллик иқлимининг подшоҳисан, маҳоратли ва чаққон чавандозлар
ишқ кўйининг гадойи, йиқилиб жонни қурбон қилувчилардир.
Ноз самандига жавлон берсанг ҳар томонга назар сол,
умидворлар бир назаринг учун жонни кафтига тутиб турибдилар.
Гулшанда санавбарга ҳам, гул дастасига ҳам илтифот қил, хаста
диллар у оғиз ва қаддан ҳар томон га йиқилиб тушувчилардир.
Зулм тиғини чексанг отинг олдига қара, тождорлар ҳар
тарафга кулоҳ бошидан, боши танидан жудо бўлгандир.
Базмингда риндлар томонга май узат-да, ибрат билан боқ,
ёнингда расво   бўлганлар   парҳезкорлардир.
Хоксор ошиқларинг кўйингда тупроқ бўлдилар,
лекин руҳлари тупроқ ичидан жой олдилар.
Заиф гадолар йўлида йиқилиб қолдилар, ҳар бир
мамлакатнинг буюк подшоҳлари унинг ишқига асир бўлдилар.
Сен тунда ноз уйқуда – ю, тунлари бедорлар ҳар гўшада
тонггача «Ё раб, ё Раб!» деб кўйингда дуо қилувчилардир.
Фано даштида Фарҳоду Мажнуну Фонийларни бирдек
мувофиқ кўрки, фидойи ошиқ ёрлардир.
 Айзан
Сокини куи бутон кист? Гирифторе чанд.
Не ба пои дилашон хор, ки мисморе чанд.
Аз ғами турраи ошуфта парешон, ҷамъе,
В-аз синони мижаи тез дилафгоре чанд.
Кофиронанд ду чашми ту, ки аз риштаи зулф
Ҳар яке пеши худ овехта зунноре чанд.
Майли мо буд сӯи қатъи биёбони фано,
Ишқу мастию ҷунун гашт мададгоре чанд.
Ба парихонаи Чин рафтаму чашм афкандам,
Дидам аз ҳусни ту ҳар сӯй намудоре чанд.
Рав сӯи дайри муғону бингар муғбачагон,
Қатлгоҳею дар ӯ қотили хунхоре чанд.
Фониё, роҳи фано кай битавонӣ шуд, агар
Нафканӣ аз хираду ҳӯш зи худ боре чанд?!
 Гўзаллар кўйида ватан тутганлар кимлар? Бир қанча гирифторлардир,
диллари оёқларига қадалган тикан эмас, бир қанча михлардир.
Паришон зулфлар ғамидан бир неча паришонхотирлардирлар.
Киприк найзасидан эса қанчадан-қанча дилафкорлардирлар.
Сенинг икки кўзинг шундай кофирдирки, ҳар бири
зулф ипига боғлаб, бир қанча зуннор осиб олган.
Бизнинг майлимиз фано биёбонини кезган эди,
бу йўлда  ишқ, мастлик ва жунун бизга талайгина мададкорлик қилди.
Чин парихона (расмхона)сига бордиму кўз ташладим,
унда сенинг ҳуснингдан ҳар тарафда бир қанча намуналар кўрдим.
Муғлар дайри томон бору муғбачаларга қара,
дайр бир  кушхона-ю муғбачалар қотилдирлар.
Эй Фоний, ўзингдан ақлу ҳуш юкини ташламагунингча,
Фано йўлига қандай кира оласан?
 Мухтараъ
Асири ишқ киёнанд? Нотавоне чанд,
Кашида пӯст ба болои устухоне чанд.
Ҳадиси Вомиқу Фарҳод аз миён гум шуд,
Зи ҳоли ман чу шуниданд достоне чанд.
Бутони шамъи шабистон зи рух забоназанон,
Асири ишқ чу парвона безабоне чанд.
Чи хуш будӣ, ки зи аҳли замон наёзурдӣ,
Ҳар он, ки ҳаст дар ин базмгаҳ замоне чанд.
Бидон, ки он паи гумгаштагони фурқати туст
Ба дашти ишқ агар бингарӣ нишоне чанд.
Муоширон зи чӣ хуш нестанд, чун ҳастанд
Ба базми даҳр ду-се рӯза меҳмоне чанд.
 Ишқ асири кимлардир? Бир қанча нотавонлардир,
териси бориб устухонига ёпишганлардир.
Менинг ҳолимдан бир қанча достонлар эшитганларидан
кейин Вомиқ билан Фарҳоднинг достони назардан қолди.
Маҳбублар  юзи кечанинг  шамъидек ловиллайди,
ишқ асирлари эса   (шамъ атрофидаги)  беҳисоб тилсиз
парвоналарга ўхшайди.
Бу дунёда яшаган одам
замона аҳлидан озор чекмаса, қандай яхши бўлар эди.
Агар ишқ даштида бир қанча нишоналар кўрсанг,
улар фурқатингдан йўқолганлар нишонидир.
Дўстлар нима учун хурсанд бўлмасинларки,
дунё базмида икки-уч кунлик меҳмондирлар.
Эй Фоний, дўст висолини кимлар топди,
халқ кўзидан яширинган бир қанча хокисорлар топди.
 Татаббӯъи Мавлоно Шоҳӣ
Фасли баҳору ҳар касе бо сарви гулрухсори худ,
Ман бо дили чун ғунча хун дар фурқати дилдори худ.
Гул бо ҷамоли дилкушо, булбул ба ӯ достонсаро,
Қумри ба лаҳни ҷонфизо, ман бо фиғони зори худ.
Гулшан ҷамол ороста, сарв аз тараб бархоста,
Ман ҳамчу булбул коста, аз нолаи бисёри худ.
Шуд ғунча ҳар сӯ ҷилвагар, ишвакунон гулбарги тар,
Сад хори ҳаҷрам дар ҷигар, бе гулбуни гулбори худ.
Корам ба сина тухми ғам, борам зи чашм оби надам,
Дар ишқ бошам дам ба дам, ҳайрони кору бори худ.
Бар тан харошам то ба кай, соқӣ гуворад ҷоми май,
Марҳам ниҳам аз лои вай, бар синаи афгори худ?!.
Гирён ба пешаш ҷон диҳад в-аз меҳнати ҷон вараҳад,
Рузе, ки Фонӣ сар ниҳад, бар хоки пои ёри худ.
 Баҳор фасли-ю ҳар киши ўз сарви гулрухсори билан,
менинг дилим эса, дилдорим фурқатида ғунча каби қондир.
Гул кўнгил очувчи жамол билан, булбул унга достон ўқиш билан,
қумри ҳаётбахш овоз билан, мен эсам афғону зорим билан (биргаман).
Гулшан жамоли безалган, сарв шодлик билан (кўкка бош чўзган),
мен булбул каби нола қилиб, ҳолдан тойганман.
Ғунча ҳар томон жилвагар бўлди, тоза гул барги ишва қилди,
гул ёғдирувчи гулбунимсиз юз ҳажр тикани жигаримдадир.
Сийнамга  қайғу тухумини экаман,  кўзимдан
пушаймонлик сувини тўкаман,
ишқдаги ўз  ишларимда дам-бадам ҳайрон  қоламан.
Танимдаги  жароҳатларга қачонгача (бардош қилай), соқий агар май
келтирса, унинг лойидан сийнам ярасига малҳам қўяй.
Бир куни Фоний, ёрининг оёғига бош қўйиб, йиғлаб,
олдида жон берса, жоннинг машаққатидан қутулар эди.
 Ба чашми дилбари ман, захме аз рамад марасод,
Ба мардумони накӯчашм захми бад марасод.
Бад-он ду наргиси раънои гулшани хубӣ,
Ғубори ҳодиса з-ин сон, ки мерасад, марасод.
Бас аст мастии он турки шӯх қатламро,
Зи тирагиву парешониаш мадад марасод.
Чу чашм баста ҷаҳонам, ба чашм торик аст,
Зарар ба наргиси он шӯхи сарвқад марасод.
Ба рӯям ончи, зи ошӯби он ду чашм расид,
Ба кофирони сияҳдил яке зи сад марасод.
Агарчи офати он чашм аз ҳад афзун шуд,
Газанд аз офати даҳраш фузун зи ҳад маросод.
Агарчи ҳуш ба як чашмзад зи Фонӣ бурд,
Ба ӯ ғубори рамад нимчашмзад, марасод.
 Ёрим кўзига рамад (кўз оғриғи)дан озор етмасин,
Яхши кўзли кишиларга ёмон яра тегмасин.
Гўзаллик гулшанининг ул икки наргиси раъносига
бундай келиб турган ҳодисалар ғубори етмасин.
Қатлим учун ул турки шўхнинг мастлиги кифоя,
паришонлиги қоронғуликдан  мадад истаса ҳам.
Кўзини юмгандан бери дунё кўзимга қоронғудир,
у сарвқад шўхнинг наргисига зарар етмасин.
У икки кўзнинг ошубидан менга етган балоларнинг
юздан бирн кўнгли қора кофирларга етмасин.    
Агарчи ул кўзнинг офати ҳаддан ташқари кўп бўлди
унга даҳр офатидан ҳаддан ташқари зарар етмасин.
Агарчи бир кўз юмиб очгунча Фонийнинг кўнглини олди,
ярим кўз юмиб очгунча рамад ғубори кетсин.
 Айзан
Дӯш дар базми тараб, к-он маҳ меҳроин шуд,
Пеши ӯ шамъ бияфканд сару мискин шуд.
Бода гулранг зи акси рухи гулгуни ту гашт,
На ки аз нашъаи май барги гулат рангин шуд.
Талхкомӣ-ш ҳамон рӯз шуд аз заҳри фироқ,
Ҷони Фарҳод, ки машъуфи лаби Ширин шуд.
Пири майхона ҳакимест, ки чун дод қадаҳ,
3-оби май оташи савдои маро таскин шуд.
Хай, ки аз орази гулранги ту дар гулшан рехт,
Гунаи рӯи гулу оби рухи насрин шуд.
Ишқ чун қатли шаҳидони ғамат кард рақам,
Қотили ҳаҷр паи куштани мо таъйин шуд.
Кас наёвард зи кайфияти ҳолаш хабаре,
Фониё, мисли ту дар роҳи фано чандин шуд.
 Кеча шодлик базмига у қуёш юзли маҳбуб келганда,
унинг олдида шамъ бош эгиб, мискин бўлиб турди.
Май нашъасидан юзинг рангин бўлгани йўқ,
балки май сенинг гулранг юзинг аксидан қизарди.
Фарҳоднинг жони Ширин лабига гирифтор бўлгандан
кейин, унинг фироқи заҳридан ҳаётида аччиғлик бошланди.
Майхона пири бир ҳаким экан, у бир қадаҳ тутгач,
ман сувидан менинг савдойилик ўтим таскин топди.
Юзингдан гулшанга тўкилган гулранг тер
гул юзининг рангию насрин ёноғининг суви бўлди.
Ишқ ғамидан шаҳид бўлганларни ҳисоблаб чиқилганда,
мени ўлдириш учун айрилиқ қотили белгиланди.
Эй, Фоний, сенга ўхшаган кўп кишилар фано йўлига кирди - ю,
уларнинг аҳволларидан ҳеч ким хабар келтирмади.
 Татаббӯъи Мир дар таври Хоҷа
Чу акси соқии хуршедваш дар соғарам афтад,
Шароб аз соғари хуршед хӯрдан дар сарам афтад,
Чу ақди духтари раз хостам ҳар шаб ба хоби хуш,
Арӯси офтоб аз осмон дар бистарам афтад.
Даруни меҳр сад гул аз кавокиб бишкуфад ҳар гаҳ,
Зи май гулҳо ба рӯи соқии маҳпайкарам афтад.
Маро ҷон бурд сад раҳ аз барои ваъдаи бӯсе,
Зи мастию ҷунун дигар чу гӯяд, боварам афтад.
Зи лаъли оташинаш сӯхтам, шояд ки борад хун,
Чу гардад абр аз он боде, ки дар хокистарам афтад.
Зи боми дайр аз мастӣ мадеҳ бимам зи афтодан,
Чӣ бок он мастро, к-аз боми дайр андар ҳарам афтад?
Расам аз дашти ҳирмон ҷониби мақсуд чун Фонӣ,
Дар он саҳро агар Хизри ҳидоят раҳбарам афтад.
 Қуёш юзли соқийнинг акси соғаримга тушса,
қуёш соғаридан май ичиш иштиёқи бошимга тушади.
Раз қизига уйланганимдан бери ҳар кеча ширин уйқумда
Қуёш келинчаги осмондан тўшагимга тушиб келади.
Моҳпайкар соқийнинг юзи майдан гулдек очилса,
офтоб ичига юлдузлардан юз гул очилади.
Бир бўса ваъдаси билан юз марта жонимни олди,
мастлигу телбаликдан яна ваъда қилса ишонаман.
Оловдек лаълдан куйдим, энди кулимни ел совурса
булутдан қон ёғиши мумкин.
«Мастсан, дайр томидан йиқиласан» деб қўрқитма,
маст агар дайр томидан Ҳарамга тушса не қўрқинчи бор?
Агар хирмон даштида Хизр йўл кўрсатса,
Фонийдек у саҳрода мақсаду манзилга етиб бораман.
 Мухтараъ
Ҷон бахшад, ар соқӣ маи гулранг дар ҷом афканад,
Лекин кушад чун ҷилва дар рухсори гулфом афканад.
Гул дар назар хор оядаш, аз сарв сад ор оядаш,
Ҳар к-ӯ назар бар ҳусни он сарви гуландом афканад.
Чун ошиқонро боиси орому сабри дил шавад,
Сад изтиробам дар дили бесабру ором афканад.
Ҳар шаб ману дайри муғон, то рӯз ошӯбу фиғон,
Он муғбача ин ҳолатам аз ҷилва ҳар шом афканад.
Солим намонад дин маро, к-ин шӯхи куфроин маро,
Сад рахна аз мижгони худ ҳар дам дар ислом афканад.
Чашм ар шавад равшан, вале сӯзӣ дилу ҷон сар ба сар,
Соқӣ чу акси оташин рухсора дар ҷом афканад.
Фонӣ чу аз зуҳду риё дар дӯст натвонад расид,
Беҳ бошад ар мардона дар роҳи фано гом афканад.
 Агар соқий гулранг майни жомга қуйса, жон бағишлайди,
лекин гулранг рухсори жилваланса, ўлдиради.
Кимки сарви гуландомнинг ҳуснига назар ташласа,
гул назарида тикан бўлади, сарвдан юз марта ор қилади.
У ошиқлар дилининг сабру оромига сабаб бўлса,
менинг сабрсиз ва оромсиз дилимга юз изтироб солади.
Ҳар кеча тонг отгунча майхонада ғавғою фиғон қиламан,
у муғбача ҳар шом жилва билан мени шу ҳолатга солади.
Куфр шиорлик у шўх ҳар нафас киприги билан исломга рахна
солиб турса, менинг диним қандай саломат қолади.
Соқийнинг оташин рухсори жомда жилва кўргизганда,
кўз равшан бўлса ҳам дил  билан жонни бошдан-оёқ куйдиради.
Агар Фоний риё ва ибодат билан дўстга ета олмаса,
Фано йўлига мардона қадам ташласа, яхшироқ бўларди.
 Дар таври Мир
Маҳи оташпарастам оташ андар ҷони ғамкаш зад,
Дар оташгоҳи расвоӣ ба хонумонам оташ зад.
Аҷаб набвад агар ғаш карда то машҳар фитад, он к-ӯ
Зи дасти соқии маҳваш ду ҷоми софи беғаш зад.
Гар аз дуди ҷунун шуд рӯзгорам тира, набвад айб,
Ки ин оташ ба мани савдоӣ он шӯхи париваш зад.
Чу маркаб тохт он чобуксавори маст дар майдон,
Ба халқи даҳр оташ аз шарори наъли абраш зад.
Диҳад оби маяш таскину лутфи хандаи соғар,
Асиреро, ки даврон шӯъла дар ҷони мушавваш зад.
Хуш он ринде, ки дар дайри муғон, гар соғари гардун
Зи дасти муғбача дар дасти ӯ афтод, як каш зад.
Хушӣ он ёфт, эй Фонӣ, ки даврон ҳар маи нохуш,
Ки додаш, ӯ ба фоли фаррухи андешаи х(в)аш зад.
 Ўтпараст гўзалим ғам тортувчи жонимга ўт ёқди,
расволик ўтхонасида хонумонимга ўт қўйди.
Маҳваш соқийнинг қўлидан тиниқ икки жом май ичган
киши маст бўлиб маҳшаргача йиқилиб ётса, ажаб эмас.
Агар телбалик дудидан рўзгорим қора бўлса, айб эмас,
чунки бу ўт менга у париваш шўхнинг ишқидан тушган.
У маст чобуксувор майдонга от қўйганида ўйноқи
оти тақасининг учқунидан даҳр халқига ўт тушди.
Ташвишли жонига даврон ўт ёққан бир асирга май
таскин беради ва пиёланинг кулиши лутф-эҳсон бўлади.
Муғлар дайрида муғбача гардун (осмон)  пиёласида май тутса,
уни бир йўла сипқарадиган  ринд роса  бахтли-да!
Эй Фоний, даврон ҳар қандай нохуш май берса ҳам уни яхши
ният билан кўтарадиган одам дунёда шоду хуррамдир.
 Татаббӯъи Мир Хусрав
Ёрон, ки як-як аз мани бекас ҷудо шунанд,
Касро вуқуф нест, ки ҳар як куҷо шуданд?
Бегонагӣ чу буда дар охир тариқашон,
Аввал чаро ба ҳаҷркашон ошно шунанд?
Эй кош, хоки водияшон будаме чу гард,
Аз боди марг чунки фарози ҳаво шуданд.
Сад ҳайф дон зи кӯҳвиқорони хокваш,
К-аз тунбоди ҳодиса ҳар сӯ ҳабо шуданд.
Ором рафт аз дили ман то зи боғи даҳр
Ором ногирифта ба сони сабо шуданд.
Ғул чун гиё намоядам аз гулшани ҷаҳон,
3-андӯҳи ин ки он ҳама гулҳо гиё шуданд.
Буданд аз вафо ҳама чун умр бас азиз,
Умри азизвор ҳама бевафо шуданд.
Ғойиб зи дидаанду ба дил ҷумла дар ҳузур,
Аз дил нарафтаанд, гар аз чашми мо шуданд.
Фонӣ аз он тариқи фано кард ихтиёр,
К-он ҳамраҳон шуданду ба роҳи фано шуданд.
 Мен кимсасиздан ёронлар бир-бир жудо бўлдилар
(узоқлашиб кетдилар),
уларнинг ҳар бири қаерга кетганини ҳеч ким билмайди.
Уларнинг иши охири бегоналик экан,
нега аввал ҳажр дардини тортувчиларга ошно бўлдилар?
Кошки эди, уларнинг водийлари тупроғи бўлсам, чунки
улар ўлим шамоли билан ҳаводан ҳам юқори кўтарилиб кетдилар.
Юз ҳайфки, тоғдек оғир хоксор кишилар
ҳодисалар шамолидан ҳар томонга тўзиб йўқолдилар.
(Улар) даҳр боғидан сабо каби ўтиб кетганлари учун
дилимдан ором кетди.
Жаҳон гулшанида  гулнинг кўзимга гиёҳ бўлиб
кўринишининг сабаби
шуки, ғам-андуҳдан у гулларнинг ҳаммаси гиёҳга айланди.
Ҳаммалари вафода умрдек азиз эдилар,
энди азиз умр каби ҳаммалари вафосиз бўлдилар.
Ҳаммалари дийдамиздан ғойиблару дилимизда ҳозирлар,
кўзимиздан йўқолган бўлсалар ҳам, дилдан кетмаганлар.
Ҳамроҳлари фано йўлида йўқолиб кетгани учун,
Фоний фано йўлини ихтиёр қилди.
 Татаббӯъи Мавлоно Котибӣ12
Нақди ҷон майкада оранду қути ҷон баранд,
Ҷонфишон он ҷо қадам неҳ, к-он чӣ оранд, он баранд!
Чун равам дар майкада бо хирқаи ақлу вараъ,
Дигарам з-он ҷо ба сад девонагӣ урён баранд.
Инчунин к-аз тирборони қазо гаштам ҳалок,
Сад сипаҳ баҳри хаданг аз хоки ман пайкон баранд.
Дилрабоён бедилонро дил ба душворӣ диҳанд,
Лек ҳар гоҳе, ки дил хоҳанд бурд, осон баранд.
Гар бувад хубони давронро сари хун рехтан,
Сар ба сар таълим аз он сарфитнаи даврон баранд.
Ҷон зи чашми ӯ ниҳон бурдам ба лаъли ҷонфизош,
З-он ки ҳар ҷо дузд бошад, нақдро пинҳон баранд.
То ки вайрон гашт Фонӣ, бин, ки меъморони сунъ
Чун кунанд обод ҷое, хок аз он вайрон баранд.
 Жон нақдини майхонага келтириб, жон озуғи (май)ни олиб кетадилар,
у ерга жонни фидо қилиб қадам қўй, чунки у ерга нима
келтирган бўлсалар, шуни олиб кетадилар.
Мен майхонага ақл ва зоҳидлик кийимида борганим билан
яна у ердан мени юз девоналик билан яланғоч олиб кетадилар.
Тақдир ёғдирган ўқдан шундай ҳалок бўлдимки, юз аскар
менинг тупроғимдан ўқлари учун пайкон олиб кетадилар.
Дилраболар бедилларга қийинчилик билан кўнгил берадилару
лекин дилни олиб кетишни истасалар, осонлик билан олиб кетадилар.
Агар даврон гўзаллари қон тўкмоқчи бўлсалар,
бутун таълимни у фитнагарлар сардоридан оладилар.
Жонни унинг кўзидан яшириб жон бағишловчи лаълига
олиб бордим, чунки қаерда ўғри   (қароқчи)  бўлса, қимматбаҳо
буюмларни яшириб олиб ўтадилар.
Қара, Фоний шунинг учун вайрон бўлдики, сунъ меъморлари
бир жойни обод қилмоқчи бўлсалар, у вайрона (Фоний
вужуди)дан тупроқ олиб кетадилар.
 Татаббӯъи Хоҷа
Ҳар ки дар кӯи харобот зи риндӣ дам зад,
Бояд аввал қадами худ ба сари олам зад.
Назди риндони харобот, ки сад ҷон ба ҷавест,
Натавон беш зи анфоси Масеҳо дам зад.
Носеҳ ар марҳами пандам ба дили реш ниҳод,
Ваҳ, ки бар захм дусад нешам аз он марҳам зад.
Баҳри бетобии мо буд, ки машшотаи сунъ
Тобҳо дар сари он турраи хам дар хам зад.
Сарсари ишқ чу бар мазраи офоқ гузашт,
Хирмани сабру шикебоии мо барҳам зад.
Бар дари майкадаи ишқ малак роҳ наёфт,
Ҳоҷибаш даст чу бар синаи номаҳрам зад,
Фониё, бори худӣ з-он бификандам аз дӯш,
Ки ба он бор дар ин роҳ қадам н-орам зад.
 Харобот кўйида риндликдан дам урган киши,
энг аввал дунёни тепиб ташлаши керак.
Майхона риндларининг олдида юзта жон (нинг қадри) бир арпача,
уларнинг олдида Исо нафасидан кўп гапириб бўлмайди.
Насиҳатгўй  панд малҳамини дилим ярасига қўйган бўлса,
афсуски, ўша малҳам билан ярамга икки юз ништар урди.
Сунъ машшотаси мени бетоқат қилиш учун бўлса
керакки, у соч ўримларини жингалак қилди.
Ишқ шамоли олам экинзоридан эсиб ўтганда,
сабру қарор хирмонимизни барбод қилди.
Ишқ майхонасининг эшигига фаришта йўл топмади,
чунки дарвозабон у номаҳрамнинг кўкрагидан итарди (ҳайдади).
Эй Фоний, ўзлик юкини елкамдан шунинг учун ташладимки,
у юк билан бу йўлга қадам қўйиб бўлмайди.
 Татаббӯъи Хоҷа
Ҳар солике, ки касб тариқи фано кунад,
Бояд ба пири дайри муғон илтиҷо кунад,
Он кас ба рӯи муғбача донад назар фиканд,
Қ-аз хоки дайр дидаи ҷонро ҷило кунад.
Ҳар к-ӯ сараш ба хоки харобот шуд баланд,
Бо нӯҳ сипеҳр нисбати рифъат куҷо кунад!
Поям зи банди ишқ нахоҳад шудан ҷудо,
Гар теғи чарх банд зи бандам ҷудо кунад.
Чашмам ба сурмае, ки зи хоки раҳаш расад,
То чанд хокбӯси насими сабо кунад!?
Дар умр ҳар намоз, ки он фавт шуд маро,
Хоҳад дилам ба саҷдаи он бут қазо кунад.
Бегона кард гарчи зи ҳушу хирад маро,
Шодам агар касе ба манаш ошно кунад.
Кай мубталоиям ба хаёл оядаш, магар
Ишқаш ба доғи лоларухе мубтало кунад?!
Фонӣ, ту сар матоб дигар аз ризои дӯст,
Гар ӯ ҷафо намояд, агар худ вафо кунад.
 Фано тариқатини касб қилган ҳар бир солик (сўфий)
муғлар дайрининг пирига илтижо қилиши керак.
Муғбача юзига назар ташлашни билган киши
дайр тупроғи билан жон кўзини ёритади.
Кимнингки харобот тупроғи билан боши баланд бўлса,
юксаклик нисбатини тўққиз фалакка қачон берсин.
Чарх тийғи банд-бандимдан жудо қилганда ҳам
оёғим ишқ бандидан жудо бўлмайди.
Йўли тупроғи кўзимга сурмалик қилса,
қачонгача сабо шамоли тупроғини ўпиб ёлбораман?
Умримда қазо қилган намозларимни
дилим у ёрга сажда қилиш билан адо этмоқни истайди.
У  (гўзал)  ҳушу ақлимдан бегона қилган бўлса ҳам,
агар бир киши уни менга ошно қилса хурсандман.
У гўзал бир лоларухнинг ишқига мубтало бўлмагунча,
қачон менинг мубталолигим унинг хаёлига келади.
Агар у (гўзал) хоҳ жафо ва хоҳ вафо қилсин,
эй Фоний, бундан кейин ёрнинг ризосидан бош тортма.
 Татаббӯъи Хоҷа
Воизон то чанд манъи ҷому соғар мекунанд?
Чун димоғи хешро ҳам гаҳ-гаҳе тар мекунанд.
Аз қадаҳ онон, ки гоҳи нашъа меёбанд файз,
3-ин шараф чун манъи маҳрумони дигар мекунанд.
Чун сафо аз тавба аҳли зуҳдро зоҳир нашуд,
Чун бад-ин таклиф риндонро мукаддар мекунанд?
Майфурӯшон бодаро рӯзе, ки месозанд соф,
Миҷмари рӯҳониён з-он бӯ муаттар мекунанд.
Аз паи наззораи булбул хуш аст авроқи гул,
Боду борон он саҳоифро чӣ абтар мекунанд!
Ҷуръаи пири муғонам деҳ ба даст, эй муғбача,
Рағми ононе, ки васфи ҳуру Кавсар мекунанд.
Содадил воиз, ки гӯяд ҳар чӣ ояд бар забон-ш,
Содатар онон, ки он афсона бовар мекунанд.
Он чи чашмонанд, к-аз мижгон ду саф ороста,
Оламе дар турфат-ул-айне мусаххар мекунанд.
Хозинони равза аз ашъори Фонӣ лаълу дур
Бурда бар рухсору гӯши ҳур зевар мекунанд.
 Воизлар жом билан соғарни манъ этадилар, ҳолбуки,
баъзи-баъзида ўзлари ҳам димоғларини ҳўллаб оладилар-ку?
Улар кайф вақтида майдан файз топсалар,
бу шарафдан нима учун бошқаларни маҳрум қиладилар?
Зоҳидларнинг тавба қилишдан кўнгиллари ёришмайди-ю,
нима учун шу хилдаги таклиф билан риндларнинг
кўнгилларини хира қиладилар?
Майфурушлар май сузган куни
руҳонийлар димоғини ўша ҳиддан муаттар қиладилар.
Булбулнинг томоша  қилиши учун гул варақлари чиройлидир,
нима учун ел билан ёмғир у саҳифаларни тўзитиб нобуд қилади?
Эй муғбача, ҳур билан Кавсарни мақтовчиларга қарши,
қўлимга муғлар пири майидан бир қултум бер.
Соддадил воиз оғзига нима келса, гапира беради,
у афсонага ишонганлар ундан ҳам соддароқдирлар.
У қандай кўзларки, киприклардан икки саф тизиб
кўз юмиб очгунча бир оламни забт этадилар.
Жаннат хазиначилари Фоний шеърларидан лаълу
жавоҳир олиб кетиб, ҳурнинг юзу қулоғини безайдилар.
 Татаббӯъи Хоҷа
Ҳавои муғбачагон ҳар киро зи сар наравад,
Гараш кашанд зи дайри муғон ба дар наравад.
Касе, ки покназар шуд, ҳамин муродаш бас,
Ки рӯи поки туаш ҳаргиз аз назар наравад.
Ба роҳи ишқ касе по ниҳад, ки гар ба сараш,
Ҳазор теғ расад, ҷониби дигар наравад.
Касе, ки шуд ба сари кӯи ёри ман, чун дид,
Ки бегунаҳ кушадам, беҳ ки пештар наравад.
Чӣ сон зи дайри муғон шайх ҳушёр ояд,
Зи саҳву ғафлати худ, он тараф магар наравад?!
Хабар зи ғарқаи баҳри фано наёмад боз,
Ба гӯр кас паи овардани хабар наравад.
Ба қатъи дашти фано бо худӣ марав Фонӣ,
Зи худ нарафта бурун кас, бад-ин сафар наравад.
 Муғбачалар ишқи кимнинг бошидан кетмаса,
уни муғлар дайридан ҳайдасалар ҳам кетмайди.
Кимки покназар бўлса, унинг муроди шудир:
пок юзинг ҳеч қачон кўз олдидан кетмасин.
Бошига минг тиғ урилганда ҳам бошқа томонга
кетмаган киши ишқ йўлига қадам қўя олади.
Ёрим кўйига келган киши мени бегуноҳ
ўлдирганини кўрса, яқинроқ келмагани яхшидир.
Муғлар дайридан шайх қандай ҳушёр қайта олади,
ўзининг хатоси ва ғафлати туфайли у томонга бормаса.
Фано денгизига чўкиб кетганлардан хабар бўлмади,
киши гўрга хабар келтириш учун бормайди.
Эй Фоний, ўзлигинг билан фано даштига кирма,
ўзликдан кечмаганлар бу сафарга бора олмайди.
 Татаббӯъи Хоҷа
Агар ба майкадаам як шаб анҷуман бошад,
Чароғи анҷуман он беҳ, ки моҳи ман бошад.
Чӣ майли боғ кунам бо вуҷуди қадду рухаш,
Ки сад фароғатам аз сарву ёсуман бошад?!
Зи зулфи пуршиканаш сайди дил чӣ сон бираҳад,
Ки сад каманди бало зери ҳар шикан бошад?.
Шаҳиди ишқи ту аз хок чун барорад сар,
Чу лола ғарқи маю доғ бар кафан бошад.
Зи равза дайри муғон орзу кунам дар ҳашр,
Ғарибро дили маҳзун сӯи ватан бошад.
Куҷост май, ки бишӯяд зи лавҳи хотир пок,
Гарат зи меҳнати даврон дусад сухан бошад.
Агар ба дашти фано хоки раҳ шавад Фонӣ,
Ба бод сӯи туаш майли омадан бошад!
 Агар майхонамда бир кеча анжуман тузилса-ю
гўзал ойим шу анжуман чироғи бўлса, жуда яхши бўларди.
Унинг қадду рухсори  (қошимда)  бўла туриб, нега
боғни орзу этай, сарв билан ёсуманга эҳтиёжим йўқ.
Унинг ҳалқа-ҳалқа зулфидан  кўнгил қандай қутула
олсинки, ҳар ҳалқасининг тагида юз бало каманди бор.
Сенинг ишқингдан шаҳид бўлган киши тупроқдан
(қандай) бош чиқара олади,
чунки у лоладек майга ғарқу кафани доғлидир.
Қиёмат куни жаннат боғида ҳам муғлар майхонасини орзу қиламан,
чунки мусофирнинг ғамгин кўнгли ватанини қўмсайди.
Даврон  ташвишидан  қанча  ҳасратинг  бўлса  ҳам,
уни хотир лавҳасидан тозалайдиган май қайдадир?
Фоний фано даштида тупроққа айланган бўлса ҳам,
сен томонга шамол билан боришга мойилдир.
 Татаббӯъи Хоҷа
Субҳ тоби маҳ, к-аз он оли равоқ афтода буд,
Бо маҳи хешам сабуҳӣ иттифоқ афтода буд.
Маҳ чӣ бошад ваҳ, киро ҳаргиз чунин субҳе дамид,
К-офтобам дар сабуҳӣ ҳамвисоқ афтода буд.
Гоҳ чашмам бар рухаш аз айни ҳайрат монда боз,
Гаҳ сарам бар пояш аз рӯи вифоқ афтода буд.
Аз нашоти инчунин васле, ки моро дод даст,
Дар ҳарифон ҳой-ҳую тумтуроқ афтода буд.
Не, ғафлат гуфтам, хаёл аст ин, кӣ дидаст ин мурод,
Чун фалак бо номуродон дар нифоқ афтода буд?.
Гар дили сӯзонам аз фурқат ҳамеша тира монд,
Кай сиёҳӣ ҳаргиз аз доғи фироқ афтода буд?
Ҳамчу доғи тозаи Фонӣ аз он хуршедрӯй,
Кавкаби иқболаш андар эҳтироқ афтода буд.
 Бу олий равоқдан ой ёғдуси тушган тонг чоғида у гўзалим
билан иттифоқо тонг майини ичишга ўтирган эдим.
Офтобим, тонгги май ичишда менга ҳамхона бўлган бир
тонгда, ой нима деган нарса!
Гоҳ кўзим юзига ҳайрат билан тикилиб қолар,
гоҳ бошим муҳаббатдан оёғига тушарди.
Менга насиб бўлган шундай висол шодлигидан
дўстлар даврасига шовқин-сурон тушган эди.
Йўқ, мен ғалат айтдим, бу хаёлдир, ким бундай
муродга етибди.
чунки фалак номуродларга ҳамма вақт ғайирлик қилади.
Агар куйган дилим айрилиқдан доимо хира бўлса,
не ажаб, фироқ доғи ҳеч қачон кетармиди?
Фонийнинг у қуёш юзлидан олган янги доғи каби
иқбол юлдузи ҳам куйган эди.
 Татаббӯъи Хоҷа
Гадои кӯи харобот тоҷдоронанд,
Хароби ҷоми маи ишқ ҳушёронанд,
Қароргоҳи дил он турарро чӣ сон созам,
Дар он салосили мушкин чӣ беқароронанд?!
Ба гулшани рухаш аз булбуле чу ман чӣ ҳисоб,
Ки беҳисобтар аз ман дар ӯ ҳазоронанд?!
Ба ҳусни лоларухони шабоб бин, эй чашм,
Ки панҷрӯза чу гулҳои навбаҳоронанд.
Ба дайр муғбачаи масти ман ҷилва кунад,
Зи хайли ҷон ба таҳи пош хоксоронанд.
Саманди ноз чу ронӣ назора кун ҳар сӯ,
Ки ҷонфишон ба сари роҳ дилфигоронанд.
Бурун наёям аз он ҷо чу Фонӣ аз мастӣ,
Муоширон гарам аз маҷлиси фано ронанд.
 Харобот кўйининг гадоси тождорлардир,
ишқ майининг хароби ҳушёрлардир.
У зулфини дилимга қандай қароргоҳ қила олайки,
у хушбўй гажакда  қанчадан-қанча беқарорлар  бор.
Юзи гулшанида мендек булбул ҳисобга  кирармиди,
чунки у ерда мендек булбуллар беҳисобдир.
Эй кўз, лоларухлар ҳуснига боқ, чунки улар
беш кунлик навбаҳор гуллари кабидирлар.
Дайрда менинг маст муғбачам жилва қилса,
оёғи остидаги хоксорларнинг сон-саноғи бўлмайди.
Ноз самандини сурган вақтингда ҳар томонга қара,
йўл устида жон нисор қилувчи дилафгорлар бор.
Мен, Фоний каби у ердан чиқмайман,
агар ҳамсуҳбатлар фано мажлисидан ҳайдасалар ҳам.
 Татаббӯъи Хоҷа
Дӯшам аз сӯзи фано бо қади хам ёд омад,
Шамъ дар гиря шуду чанг ба фарёд омад.
Бо ҳама тангдилӣ раҳм кунӣ, гар донӣ,
К-аз ғами ҳаҷри туам дӯш чӣ бедод омад.?
Расми тороҷи хазоне чу бидид абри баҳор,
Гиряаш нолакунон бар гулу шамшод омад.
Зи хазон рехт ҷавонони чаман, сарв нигар,
К-аз чунон тафриқа аз ростӣ озод омад.
Аҷал аз ҳаҷри ту мехост, ки қатл омӯзад,
Аз паи касби ҳунар ҷониби устод омад.
Дӯш рафтам ба хароботу ба ҷоме шуд дафъ,
Он чи аз ҷаври замон бар дили ношод омад.
Фониё, қатъи биёбони худӣ душвор аст,
Магар он кас, ки ба тавфиқи худодод омад.
 Кеча эгилган қомат билан фанонинг куйдириши ёдимга
тушди, шундан шамъ йиғлади-ю, чанг фарёдга келди.
Агар кеча ҳажринг ғамидан қандай азобланганимни
билсанг эди, ҳар қанча тошюрак бўлсанг ҳам, раҳм қилардинг.
Баҳор булути хазон фасли зулмини кўргач,
гул билан шамшод ҳолига нола қилиб йиғлади.
Боғ ниҳолларн хазон фаслидан тўкиладилар, сарвни қара,
тўғрилик туфайли шундай талон-торождан озод қолди.
Ажал ҳажрингдан жон олишни ўрганмоқчи эди,
ҳунар ўрганиш учун устод томонга келди.
Кеча майхонага борган эдим, замона жабридан ношод
дилимга нимаики келган бўлса, бир жом билан дафъ бўлди.
Эй Фоний, ўзлик даштини босиб ўтиш қийиндир,
(аммо у иш) Худо тавфиқ берган кишигагина муяссар бўлади.
 Татаббӯъи Хоҷа
Иқбол раҳ ба кӯи муғонам намедиҳад,
Идбор, он чи толиби онам, намедиҳад.
Гӯё наёфтаст зи матлуб кас хабар,
3-он кас ба ҷустҷӯй нишонам намедиҳад.
Аз нақди ҷон гарон аст баҳош аҷаб мадон,
Гар майфурӯш ратли гаронам намедиҳад.
Як бӯсаам аз он кафи по ваъда аст, лек
Бар пош, то ки ҷон нафишонам, намедиҳад.
Дор-ул-амони майкада бо ман нишон диҳед,
К-аз ранҷу ғусса давр амонам намедиҳад.
Аз васли ӯ муроди дилам ваъда кард чарх,
Дорам умед, агарчи ки донам, намедиҳад.
Оини ишқ нотиқаро лол будан аст,
Фонӣ, аз он маҷоли баёнам намедиҳад.
 Иқбол менга муғлар кўйига йўл бермайди,
бахтсизлик ҳам  мен истаган нарсани  бермайди.
Матлубдан ҳеч ким хабар топмаганга ўхшайди,
негаки бирон киши излашим учун нишона кўрсатмайди.
Баҳоси жон нақдидан ортиқроқдир, шунинг учун
майфуруш бир  қултум  май   бермаса,   ажабланма.
Оёғи кафтидан бир бор ўпишимга ваъда берган,
лекин оёғига жонимни фидо қилмасам, бермайди.
Менга майхона дорул-омонини кўрсатинглар,
чунки давр ранж ва ғуссадан омон бермайди.
Чарх унинг васлидан кўнглим муродини беришни
ваъда қилди, Бермаслигини билсам ҳам умид қиламан.
Ишқ расмида тилнинг лол бўлиши шартдир,
Фоний, шунинг учун баён қилишга имкон бермайди.
 Татаббӯъи Хоҷа
Чанд дилро ғаму андешаи дунё бибарад,
Маи софе магар ин тирагӣ аз мо бибарад.
Боми дайрам зи паи касби ҳаво беҳ, ки малак
Базми айшам зи бари боми Масеҳо бибарад.
Чанд он муғбача аз дайр бурун омада маст,
Нақди ҳуш аз дили бесабру шикебо бибарад.
Дили беишқ ҳалок аст, чӣ бошад, ки зи ғайб
Қотиле ҷилва кунад, в-ин дили моро бибарад.
Кофири ман бувад, он навъ ки н-орад пешаш,
Барҳаман номи буту дайру чалипо бибарад.
Кас агар ҷо ҳама дар Каъба кунад, чунки зи дайр
Сайли май мавҷзан ояд, дилаш аз ҷо бибарад.
Хотири нозуки он шӯх наранҷад, Фонӣ,
Беҳ, ки аз кӯи вай ин «ё Раб!»-у ғавғо бибарад.
 Дунёнинг ғаму андишаси қачонгача дилимизни хира
қилади, тиниқ май бу хираликни йўқотса керак.
Айшу ишратимиз базмини малак Исо томига олиб борганидан
касби ҳаво қилиш учун майхонамизнинг томи яхшироқдир.
У муғбача дайрдан маст чиқиб, қачонгача
сабру қарорсиз дилдан ҳушимизни олиб кетади?
Ишқсиз кўнгил ҳалок бўлғусидир, ғайбдан бир қотил
жилва қилиб
келса-ю, бу кўнглимизни олиб кетса, нима бўлар эди?
Менинг кофирим шундайки, унинг қошида бараҳманлар
буту дайр, чалипо (санам-бут) номини айтишга журъат эта олмайди.
Агар биров Каъбага жойлашган бўлса,
майхонадан май сели мавж урса, жойидан олиб кетади.
Эй Фоний, у шўхнинг нозик хотири ранжимаслиги учун
унинг кўйидан бу «ё Раб»у ғавғоларни олиб кетмоқ яхшироқ.
 Татаббӯъи Хоҷа
Субҳгаҳ муғбачаам ҷоми маи рангин дод,
В-он гаҳам мужда паи бурдани ақлу дин дод.
Даркашидам маи рангин чу зи дасташ филҳол
Ғайри ишқаш ба ҳама ранҷи дилам таскин дод.
Ҷон фишондам, ки диҳад ҷоми дигар, ҷон-ш фидо,
Ки садам ҷон зи маи лаъли лаби ширин дод.
Кӯси шоҳӣ чӣ аҷаб, гар занам андар кавнайн,
3-ин ду ҷомам, ки чунин ҳуру парӣ оин дод.
Фориғ аз ҷилваи ҳусни гулу насринам кард,
Он, ки рухсори туро ранги гулу насрин дод.
Маи гулранг хуш ояд ба рухи ҳамчу баҳор,
Хоса акнун, ки сабо муждаи фарвардин дод.
Додҳо хост зи ҳиҷрон дили Фонӣ, чӣ балост
Шоҳи золим, ки ба гӯшаш нарасад чандин дод?!
 Субҳидамда муғбачам рангдор май берди, ўша заҳоти
ақлу динни олиб кетиш хабарини ҳам берди.
Дарров қўлидан рангдор майни олиб сипқарганимда,
унинг ишқидан бошқа  барча дардимга  даво бўлди.
Яна ман берармикан, деб жон бердим, унга жоним фидо
бўлсинки, ширин лаъл лабининг майидан менга юз жон берди.
Шундай париваш ҳур менга икки қадаҳ тутганидан
кейин икки  оламда  шоҳлик ноғорасини  чалсам, не ажаб?
Рухсорингга гулу насрин рангини берган зот
мени гулу насрин ҳусни жилвасидан озод қилди.
Хусусан,  сабо  баҳор  байрамидан  хушхабар келтирган
маҳалда баҳор янглиғ чеҳрага гулранг май ярашади.
Фонийнинг кўнгли ҳижрондан арз (шикоят) қилди,
қандай золим шоҳки, шунча арз  (шикоят)га қулоқ солмайди.
 Татаббӯъи Хоҷа
Субҳ риндони сабӯҳӣ дари майхона заданд,
Дар хароботи муғон соғари мастона заданд.
Маи рангин ба хуми ишқ, ки буд моломол,
Давр карда қадаҳу ҷом ба паймона заданд.
Розҳое, ки шунидан натавонист малак,
Май зи паймона ба он нуктаву афсона заданд.
Чунки ман дер расидам, ба лабам як чуръа
Рехта дам ба дамам таънаи ҷурмона заданд.
Шукр, боре ки аз он бода намондам маҳрум,
Ки дар он анҷуман он зумраи фарзона заданд.
3-оташи шамъ на танҳо дили парвона бисӯхт,
К-оташи шамъ ҳам аз шӯълаи парвона заданд.
Дили ушшоқ фитоданд ба хоки раҳи дайр,
Турраи муғбачагонро зи чӣ рӯ шона заданд?
Хушам аз шодии тифлони париваш, гарчи
Санги бедоду ситам бар мани девона заданд.
Фониё, беш макун нола зи вайронӣ, азон-к,
Ганҷи маъниталабон хайма ба вайрона заданд.
 Тонг вақти сабуҳий риндлар майхона эшигини
қоқдилар, муғлар хароботида мастона соғар ичдилар.
Ишқ хуми рангин майдан тўла эди,
қадаҳни  айлантириб, жомни паймонага урдилар.
Малаклар эшита олмайдиган сирларни,
май паймонадан ул нукта ва афсоналарга урдилар.
Мен кеч борганим сабабли лабимга бир қултум    
томизиб, дам-бадам гуноҳим учун таъна қилдилар.
Ўша  фарзона кишилар  йиғинида  бериладиган
бодадан маҳрум бўлмаганимга шукур.
Шамнинг  ўтида   фақат  парвонанинг  юраги  куймайди,
шамнинг ўти ҳам парвона шуъласидан ёнди.
Дайр тупроғига ошиқлар юраги тушиб қолган,
негаки муғбачалар зулфларини тарадилар.
Гарчи мен девонага бедод ва ситам тошларини
отган бўлсалар ҳам,
ул паридек ёшларнинг шодлигидан қувонаман.
Фониё, вайроналикдан кўп нолима, чунки маъни
хазинасини истаганлар вайронада хайма урадилар.
 Татаббӯъи Хоҷа
Ғизоли зар зи фалак дар мақоми мо афтад,
Ки чун ту оҳуи ваҳшӣ ба доми мо афтад.
Ба рӯзи васли ту Ҷамшед нӯшад оби Хизр,
Агар ба соғараш аз дурди ҷоми мо афтад.
Муроди чарх шавад фавт, агар паси умре
Зи давр ҷоми муроде ба коми мо афтад.
Зи рӯзи ҳаҷр батар тира шуд ба мо шаби ғам,
Чӣ шуд, ки партави он маҳ ба шоми мо афтад.
Хироми он моҳ аз авҷи рифъатаст, чӣ сон
Ба даст доманаш аз эҳтимоми мо афтад?
Зи бодае, ки хурӣ, мо ҳаёти ҷон ёбем,
Чу бӯи он қадаҳ андар машоми мо афтад.
Чу ном рафта зи мо Фониё, чӣ суд акнун
Аз он ки қуръаи давлат ба номи мо афтад.
 Сендек ёввойи оҳу менинг тузоғимга тушса,
фалакдан олтин ғизол менинг мақомимга тушади.
Агар  васлинг кунида Жамшид соғарига жомимдаги
дурд тушса, у Хизр сувини ичгандек бўлади.
Агар бир умрдан сўнг даврдан менинг комимга
бир мурод жоми етса, чархнинг муроди йўққа чиқади.
Қайғу кечамиз  айрилиқ кунидан  қоронғироқ бўлди,
ул ойнинг ёғдуси  шомимизни ёритса  нима  бўлади?
У ойнинг хироми рифъат авжида (юксаклик
чўққисида) интилганимиз билан қўлимиз этагига қандай етсин?
Агар сен ичадиган бода ҳиди димоғимга етса,
биз мангу ҳаёт топамиз.
Фониё, бизнинг номимиз кетди, энди
номимизга давлат қуръаси тушса не фойда.
 Татаббӯъи Мавлоно Котибӣ
То хирқаву саҷҷодаам арзад дираме чанд,
Хоҳам тарафи майкада рафтан қадаме чанд.
Даркаш қадаҳе чанду фалакро адам ангор,
Дар хотират аз давр чу бинӣ аламе чанд!
Дар гулшани даврон ҳама дар даври қадаҳ кун,
Чун наргиси озода чу ёбӣ дираме чанд.
Парвонаву булбул ба куҷоянд, ки гӯянд
Аз фурқати он шамъи гуландом ғаме чанд.
Ҳамдам ба ҷуз аз бода масозед ҳарифон,
Аз умри гаронмоя чу боқист даме чанд.
Ҳоли дили ушшоқи ҷигархора чӣ пурсӣ,
Дар майкада бо ишқу ҷунун муттаҳаме чанд.
Эй пири муғон, Фонии муфлис чу барат шуд,
Дидӣ камии чанду намудӣ караме чанд.
 Хирқа билан жойнамозим бир неча тангага арзиса,
майхона томон бир неча қадам ташламоқни истайман.
Даврдан хотирингда алам етганини кўрсанг,
фалакни йўқ ҳисоблаб, бир неча қадаҳ ич.
Озода наргис каби бир неча танга топсанг,
даврон гулшанида ҳаммасини  қадаҳ даврига  сарф эт.
Қани парвона ю булбулки, у гулбадан  ғамидан
бирмунча сўзлаб берса.
Эй дўстлар, қимматбаҳо умрдан бир неча нафаси
боқий бўлса, майдан бошқани ўзингизга ҳамдам қилманг.
Жигарқон  ошиқларнинг  ҳолини  сўрайсан, майхонада
ишқу жунун туҳматига қолган кишилардир.
Эй  муғлар  пири, муфлис Фоний ёнингга борди,
кўп камлик кўрдингу кўп карам кўрсатдинг.
 Дар таври Хоҷа
Хуш он ринде, ки аз даврон дилаш чун занги ғам гирад,
Сафоли майкада бар каф ба ҷои ҷоми Ҷам гирад.
Чу соқӣ аз паи соғар газак ҳам лаб ба лаб бахшад,
Мани девона мехоҳам, ки соғар дам ба дам гирад.
Шавад чун ошиқу май нӯшад, аз ман хортар бинӣ,
Касе, к-ӯ дар ҳарими зуҳд худро мӯҳтарам гирад.
Чу дорам симу зар маҷмӯъи ҳаққи майфурӯш аст он,
Вагар он сарф шуд, бояд гаравро хирқа ҳам гирад.
Набошад дар Аҷам в-андар Араб чун моҳи ман шоҳе,
Ки чун моҳи Араб толеъ шавад, мулки Аҷам гирад.
Бад-он монад, ки Юсуфро ба сими қалб созад байъ,
Касе к-ӯ гавҳари маънӣ диҳад в-он гаҳ дирам гирад.
Чу Фонӣ, ҳар ки хоҳад давлати боқӣ, магар он кас
Вуҷуди хеш карда муртафеъ роҳи адам гирад.
 Даврондан дили ғамгин бўлган ринд майхона сафолини
Жамшид жоми  ўрнида  кўтарса, қандай яхши?
Соқий ҳар қадаҳни сипқарганимдан кейин газак учун
лабини лабимга қўйса,
мен девона  дам-бадам  қадаҳ кўтаришни  истайман.
Зоҳидлик хонақоҳида ўзини ҳурматли ҳисоблаган киши
ошиқ бўлиб  май  ичганида, мендан  хорроқ бўлганини кўрасан.
Барча олтин-кумушларим  майфурушнинг ҳақидир,
агар у пуллар сарф бўлса, хирқамни ҳам гаровга олсин.
Арабистону Ажам (Эрон)да менинг гўзалимдек бир подшо йўқ,
чунки у ой Арабистонда чиқса, Ажам  (Эрон)ни ҳам эгаллайди.
Кимки маъно гавҳарини тангага сотса,
Юсуфни қора чақага баҳо қилгандай бўлади.
Ҳар ким Фоний каби мангу давлатни истаса,
у ўз вужудини йўқотиб, йўқлик йўлини тутсин.
 Татаббӯъи Хоҷа
Чу рафт хирқаву авроқи зуҳду илм ба бод,
Кунун ману қадаҳи бода, ҳар чӣ бодо бод!
Маи муғона ғанимат шумар зи муғбачагон,
Биё, ки мекунадат пири дайр ин иршод.
Бинӯш бода, ки бар умр эътимоде нест,
Чунон, ки нест бинои замонаро бунёд.
Чу нест ғайри харобӣ аз ин ҷаҳони хароб,
Даме ба оби қадаҳ соз қасри айш обод.
Бисоз хоки раҳи дайр кӯҳли биноӣ,
Ки то назар шавадат равшан аз ҷамоли мурод.
Бидеҳ ба дурдкашон ҷоми адл, эй соқӣ,
Ки ҳаст дар сари як қатра моҷарову инод.
Ба оби Замзаму Кавсар агар бишӯям пой,
Ҳанӯз менатавонам ба хоки дайр ниҳод.
Зи ҷаври дай ба раёҳин магар, ки ёфт хабар,
Ки кори абри баҳорист гиряву фарёд.
Дар ин сарочаи ғам Фониё, макун тақсир,
Даме агар битавон дошт хештанро шод.
 Хирқаю зуҳду илм варақлари шамолга учди,
энди мен қадаҳу май билан қолдим, нима бўлса, бўлаверсин.
Муғбачаларнинг муғона майини ғанимат бил,
кел, бу йўлга сени дайр пири йўллайди.
Май ички, умрга эътимод йўқ,
чунки замона  биноси мустаҳкам эмасдир.
Бу хароб жаҳонда харобликдан бошқа нарса
бўлмагандан кейин
бир нафас қадаҳ суви (май) билан айш қасрини обод қил.
Дайр йўли тупроғини кўзингга сурма қил,
токи мурод жамолидан кўзинг равшан бўлсин.
Эй соқий, май дурдкашларига адолат жомини бер,
(чунки)   бир қатра май устида жанжал-тўполон бўляпти..
Замзаму Кавсар суви билан оёғимни ювсам-да,
ҳалигача дайр тупроғига оёқ босолмайман.
Қишнинг райҳонларга қилган жабридан баҳор булути хабар
топган бўлса керак, унинг иши йиғию фарёд бўлиб қолди.
Эй Фоний, агар эпласанг, бу ғам саройчасида
сустлик қилмай, бир лаҳза бўлса ҳам ўзингни
хурсанд қилиб қол
 Мухтараъ
На аз май лаъли он маҳпайкар олуд,
К-аз оби Хизр гулбарги тар олуд.
Маҳ андар осмон аз шавқи рӯяш
Бувад девонаи хокистаролуд.
Набошад лолазор андар баҳорон,
К-аз ашки хуниям дашту дар олуд.
Шафақ набвад, ки аз хунин сиришкам,
Ҳама домони чархи ахзар олуд.
Ҳазорам ҷон фидои қотиле бод,
Ки дар куштан ба хунам ханҷар олуд.
Нам аз рӯи замин аз сели ашкам,
Гузашт он сон, ки рӯи дигар олуд.
Касе, к-аҳволи Фонӣ хонд аз авроқ,
Ба хуни дида рӯи дафтар олуд.
 Ул ой юзлининг лаби майга белангани йўқ,
балки тоза гул япроғи Хизр суви (оби ҳаёт)га беланди.
Осмондаги ой унинг юзининг шавқидан
кулга беланган бир девонадир.
Баҳордаги лолазор эмас,
балки дашту саҳро қонли кўз ёшимга беланган.
Уфқдаги шафақ эмас, бутун кўк чархининг этаги
қонли ёшимга беланган.
Мени ўлдириб, қиличини қоним билан бўяган
бир қотилга  минг жоним фидо бўлсин.
Кўз ёшим селининг нами ер юзидан ўтиб,
ўша хилда иккинчи юзини ҳам белади.
Кимки Фоний аҳволини китоб варақларидан ўқиб
билган бўлса, кўз қони билан дафтар бетини белади.
 Татаббӯъи Мир
Аз шаҳд нагӯям лаби он симбар олуд,
Аз шираи ҷон аст, ки гулбарги тар олуд.
Аз хуни дилам буд рух олудаву мижгон,
Чун хостам аз ашк бишӯям ба таролуд.
Аз ҳаҷри лабат хун, ки ҳамерафт зи чашмам,
3-он захм ҳамеоядам ин дам ҷигаролуд.
Шаб саҷдакунон будаам андар сари кӯяш,
Бинанд саҳар сар ба сар он хок заролуд.
Ҳар чуръа, ки з-ӯ навъи дигар гашт маро, з-он-к,
Ҳар бор лаб аз бода ба навъи дигар олуд.
Зоҳид ба Самад саҷда накарду ба санам кард,
Дар дайр ба май хирқаи зуҳдаш магар олуд?
Фонӣ, тарафи дашти фано лоласитон нест,
К-он дашт зи хуни дили мо сар ба сар олуд.
 Ул кумуш баданнинг лаби асалга беланди, демайман,
жон ширасига беланган гул япроғидир.
Юзу кипригим дилим қонига бўялган эди, уни кўз
ёшим билан ювиб ташлай десам, баттарроқ бўялди.
Лабинг ҳажридан кўзимдан ҳамиша қон оқар эди, энди
у жароҳатимдан келадиган қон жигар аралаш келяпти.
Тунда сенинг йўлингда сажда қилиб келдим,
қарасалар, ул тупроқ олтиндай сарғайиб қолибди.
Ҳар бир қултум майдан рангим ўзгарди, чунки ул
маҳбуб ҳар гал майга лабини бошқа хилда белар эди.
Зоҳид майхонада парҳезкорлик кийимини майга
белаган бўлса керакки,
Тангрига сажда қилмасдан санамга сажда қилди.
Эй Фоний, фано дашти лолазор эмас,
балки у дашт бошдан-оёқ дилимиз қонига
бўялгандир.
 Татаббӯъи Хоҷа
Дигар зи маи кӯҳна хаёлам ба сар афтод,
Хоҳам зи сари нав ба харобот дарафтод.
Олуда шуд он лаб зи маи лаъл ҷигаргун,
3-ин рашк чӣ хунҳо, ки маро дар ҷигар афтод?!
Он нахл, ки ҳар лаҳза ба ман санги ҷафо зад,
Монанди дарахтест, ки аз вай самар афтод.
Бо кӯҳнасафоли дари майхонаи мастӣ
Қӯтаҳназар он чашм, ки бар ҷоми зар афтод.
Аз ишқи ту бар ҳар тарафе барқи бало ҷаст,
Аз оташи сӯзанда ба ҳар сӯ шарар афтод.
Дар ҳолаи хат рӯи ту рангин чу шуд аз май,
3-он рӯ чӣ балоҳо, ки ба даври қамар афтод.
Фонӣ, зи биёбони фано сӯи адам рафт,
Савдои даҳонат ба хаёлаш магар афтод?
 Эски май яна бошимга хаёллар солди,
яна қайтадан хароботга боришни истадим.
У лаблар лаъл каби майдан жигарранг бўлди,
бунга рашк қилиб менинг жигарим қонга тўлди.
Ул ниҳол менга ҳар лаҳза жафо тошини отди,
бу эса мевали дарахтдан мева тушганига ўхшайди.
Мастлик майхонасининг эски саполи борлигида,
олтин жомга қараган кўз кўтоҳназардир.
Сенинг ишқингдан ҳар томонга бало чақини чақилди,
куйдирувчи ўтдан ҳар томонга учқунлар сачради.
Хат ҳоласида юзинг майдан ранг олди,
ул юздан қамар даврига не балолар келмади.
Фоний, фано даштидан йўқлик томонга кетди,
унинг хаёлига оғзинг савдоси тушди, шекилли.
 Татаббӯъи Хоҷа
Зи дарсу илм забонам чӣ нукта бикшояд?
Ки ғайри мутрибу май дар дилам намеояд!
Ба ғайри ҳусни вафоят, ки нест дар хубӣ,
Ба ҳусну хубии ту ҳеҷ дарнамебояд.
Зи ҷоми май, ки Худованд қисматам фармуд,
Агар ба ком расам, зоҳидам чӣ фармояд?
Бо ҷои хол чӣ бошад, ки мардуми чашмам,
Ниҳад рухашро машшотае, ки орояд?.
Зи ҳусни моҳҷабинон дар изтироб афтам,
Надида рӯи туро хотирам наёсояд.
Зи базми дурдкашон бозгард, эй зоҳид,
Мабод домани покат зи бода олояд!
Ҷаримаи ту на ҳадди башар бувад Фонӣ
Магар ки ҳам карами Эзидат бибахшояд.
 Мутриб ва майдан бошқаси кўнглимга сиғмаса,
илму сабоқдан тилим қандай нукта очсин.
Сенинг ҳўблигингда фақат вафо ҳусни йўқ,
бўлмаса, хўблик ҳуснингнинг ҳеч камлиги йўқ.
Агар Худо қисмат қилган май жомидан
муродимга етсам, зоҳид не дейди?
Агар машшота менинг кўзим қаросини
хол ўрнида унинг юзига қўйса қани эди.
Ой юзлиларни қўриб изтиробга тушаман,
сенинг юзингни кўрмасам хотирим жам бўлмайди.
Май қуйқасини ичувчилар базмидан қайт, эй зоҳид,
мабодо пок этагинг бодага булғанмасин.
Фоний, сенинг жарималарингга   (гуноҳларингга)
инсоннинг ҳадди сиғмайди,
шояд Худо ўз карами билан кечирса.
 Татаббӯъи Хоҷа
Бар рухи ҳар ки дари дайри фано бикшоянд,
Чашмаш аз шаъшаъаи ҷоми сафо бикшоянд.
3-он гадоям ба дари дайри муғон, к-он дарро
Гар бибанданд ба шоҳон, ба гадо бикшоянд.
Шоҳидон чун гиреҳ аз турра кушоянд ба рақс,
Гиреҳ аз кори фурӯбастаи мо бикшоянд.
Дилбарон чунки ба пурсидани ушшоқ оянд,
Ҳуққаи лаъл магар баҳри даво бикшоянд?
Чашм онон, ки ба шоҳон накушоянд ба ноз
Сӯи ушшоқи гадошева куҷо бикшоянд?
Азми сар бохтанам шуд, чӣ шавад, к-аз паи фол,
Маҳвашон мусҳафи рӯ баҳри Худо бикшоянд.
Ба сабо гуфтам, к-он парда аз он рух бикшой,
Гуфт, он рух магар аз боди ҳаво бикшоянд.
Булбулон вақти саҳар аз паи наззораи гул,
Пардаи ғунча ба сад баргу наво бикшоянд.
Ҳамчу Фонӣ магар онҳо сӯи матлуб расанд,
Ки қадам бар тарафи дашти фано бикшоянд.
 Кимнинг юзига фано дайрининг эшигини очсалар,
кўзини сафо жоми нури билан очадилар.
Майхона эшигининг гадоси бўлишимнинг сабаби шуки,
ул эшикни шоҳларга ёпсалар ҳам, гадоларга ёпмайдилар.
Гўзаллар рақс вақтида зулфларини ёзсалар,
бизнинг боғланган ишимиз ҳам очилар эди
(мушкулимиз осон бўларди).
Дилбарлар  ошиқлар   аҳволини сўрашга келганларида,
даво учун лаъл қутичасини  (лабларини)  очадилар.
У гўзаллар ноз ва карашмадан подшоларга
қарамайдилар, гадошева ошиқларга қандай қарасинлар.
Бош ўйнашга  (бошни фидо этишга) қасд қилдим,
гўзаллар Худо йўлида фол очмоқ учун юз мусҳафини
очсалар, нима бўларкин?
Сабога: «Ул юздан пардани ол»,— дедим,
«Ул  рухсор  шамолдан очилармикин?»—деди.
Булбуллар саҳар вақтида гул томошаси учун
ғунча пардасини юз наво билан очадилар.
Фоний сингари фано даштига қадам қўйган кишилар
мақсадларига етсалар, ажаб эмас.
 Татаббӯъи Хоҷа
Дар сарам завқи маи ишқ ҳамон аст, ки буд,
Сар ҳамон хоки раҳи дайри муғон аст, ки буд.
Чӣ нишон пурсиям аз дил, ки ба саҳрои фано,
Ба ҳамон қоида беному нишон аст, ки буд.
Дили девона бувад шод, ки он рашки парӣ
Ҳамчунон аз назари ғайр ниҳон аст, ки буд.
Ғамам аз ҳад мутаҷовиз шуда аз махмурӣ,
Ки ба ин ғамзада соқӣ на чунон аст, ки буд.
Кай тавонад дилам аз дайри муғон берун шуд,
Ки ҳамон муғбачаеро нигарон аст, ки буд?.
Даст дар домани пирони тариқат чӣ занам,
Ки дилам волаи он турфа ҷавон аст, ки буд.
Фонияш ҷуст ба майхонаву гуфтанд, ки нест,
Лекинаш дар дили девона гумон аст, ки буд.
 Бошимда ишқ майининг завқи азалдан қандай бўлган
 бўлса, ҳали ҳам шундай,
бошим ҳали ҳам муғлар дайри йўлининг тупроғи.
Фано даштида дилимдан қандай нишон сўрайсан,
ўша қоидага биноан ул беному нишондир.
Девона дил шундай хурсандки, у парилар ҳасадини
қўзғатадиган (маҳбуб) ҳали ҳам бошқалар назаридан пинҳондир.
Хуморликдан ғамим ҳаддан ошди, чунки
бу ғамзадага соқий илгаригидек эмас.
Дилим муғлар дайридан қандай чиқа оладики,
ҳали ҳам бир муғбачага тикилганича турибди.
Тариқат пирларининг этагини қандай тута олайки,
дилим ҳали ҳам у гўзал барнога шайдодир.
Фонийни майхонадан излаган эди, йўқ дедилар,
лекин девона дил гумонича у бор эди.
 Татаббӯъи Хоҷа
Рӯзи азал, ки дайри муғонам ҳавола буд,
Қисмат зи дасти муғбачагонам пиёла буд.
Дидам ба хоби хуш гулу сунбул, ки вақти хоб
Андар хаёлам он маҳи мушкинкулола буд.
Доғи дилам, ки сӯхт, вуҷудам аҷаб мадон,
Доғи фироқ буд, на ин доғи лола буд.
Булбул зи ишқ нукта ҳамеронд дар чаман,.
3-авроқи гул чу дар назари ӯ рисола буд.
Маълум гашт ин ки зи хори ҷафои гул,
Бар холи зори хештанаш оҳу нола буд.
Гар солҳо бурун накунам сар зи майкада,
3-он дон, ки дар дилам алами дерсола буд.
Фонӣ, зи зулми ҳаҷр талаб кард дод аз он-к,
Султони дод шева ба дор-ул адола буд.
 Ажал кунида муғлар дайри менга ҳавола қилинган
эди, қисматимда муғбачалар қўлида пиёла олиш эди.
Хаёлимда ул мушкдек сочлар эди,
шунинг учун ширин тушларимда гулу сунбулни
кўрдим. Дилимнинг доғи вужудимни куйдирганидан
ажабланма, бу лола доғи эмас, фироқ доғи эди.
Булбул кўзида гул япроқларидан рисола бор эди,
шунинг учун чаманда шавқдан нукталар ўқирди.
Маълум бўлдики, гулнинг жафоси тиканидан
ўзининг ҳоли зорига оҳу нола қилмоқда.
Агар йиллар давомида майхонадан чиқмасам, буни 
кўнглимда неча йиллик қайғулар борлигидан деб бил.
Фонийнинг ҳажр зулмидан дод истагани шунинг
учунки, адолат уйида адолатшева султон бордир.
 Дар таври Хоҷа
Суфӣ зи маям воқифи асрори ниҳон кард,
Ман низ чу нӯшам, бикунам он чӣ тавон кард.
Ҷовид сарафроз шуд он кас, ки сари худ
Дар дайри муғон хоки раҳи пири муғон кард.
Аз хобгаҳ омад ба дару гашт қиёмат
Дилро, ки зи ғарб омада хуршед гумон кард.
Пири аҷаб омад маи дусола, ки ҳар пир,
К-аш ҳамдами ӯ як-ду нафас гашт, ҷавон кард.
Бар сӯги арӯсони чаман абри баҳорӣ,
Чун сарсари дай дид, ба сад ларза фиғон кард.
Гуфтам ба дил: «Афғон накунӣ чун-ш набинӣ»,
Ҳар чиз, ки гуфтам накунӣ, диду ҳамон кард.
Қатъи раҳи ҳастӣ, ки аҷаб дуру дароз аст,
Фонӣ, на гар аз хеш бурун рафт, чӣ сон кард?
 Сўфи майимнинг яширин сирларидан хабардор қилди,
мен ҳам ичган чоғимда қўлимдан келганини қиламан.
Кимки муғлар дайрида ўз бошини пири муғон йўлида
тупроқ қилса, мангу сарафроз бўлади.
Ёр уйқудан туриб уй эшигига келгач, қуёш ғарбдан
чиқди деб гумон қилган дил учун қиёмат қойим бўлди.
Икки яшар  май ҳар кекса чолга бир-икки нафас
ҳамдам  бўлиб, уни  яшартирса, қарилик таажжубдир.
Баҳор булути қишнинг қаттиқ шамолини кўргач,
чаман келинчаклари мотамига юз ларза билан фиғон қилди.
Дилга қачонки: «Қўрмасанг фиғон қилмайсан», дедим, у эса,
ҳар нимаики, қилма, деб айтган бўлсам, кўрди-ю, ўшани қилди.
Борлиқ йўлини босиб ўтиш узундан-узоқдир,
Фоний агар ўзликдан кечмаса, бу йўлни қандай босиб ўта олади.
 Татаббӯъи Хоҷа
Бода соф асту харобот сафое дорад,
Равам он сӯ, ки аҷаб обу ҳавое дорад.
Ҷомаи сурх ба бар карда, далел аст ба хун,
3-он ки аз хуни касон ранги қабое дорад.
Ҷилваи абрӯят аз май сарам афканд ба зер,
Гӯ: «Бикун саҷда, ки хуш қибланамое дорад».
Саг вафодору ҷафоҷӯ ба ҷаҳон сагманишон,
Ман саги он касам, эй дил, ки вафое дорад.
Дил, ки аз ҳасрати рухсору лабат ранҷур аст,
Зи гулу қанд ҳамоно, ки давое дорад.
Саги ӯ хуни дили ман хӯраду ман ғами ӯ,
3-ин ки ранҷу аламолуда, ғизое дорад.
Фониё, дурдкашонанд балокаш, гӯ рав
Сӯи майхона тамаъ, он ки балое дорад.
 Май тиниқу майхона фараҳбахшдир,
ўша ажойиб оби ҳаволи жойга борай.
Ул гўзалнинг қизил либос кийиши қон  (тўкиши) га далилдир,
чунки бу қизил либос кишилар қони рангидандир.
Майдан акси кўринган қошинг жилваси бошимни эгди,
«Ажойиб қибланамоси бор, унга сажда қил», дегин.
Жаҳонда ит вафодору жафо қилувчи итсимондир,
эй кўнгул, мен вафоли кишининг итиман.
Дилим рухсору лабинг ҳасратида  бемордир,
бунга гул билан қанд дори бўлса керак.
Унинг ити дилим қонини ейди (ичади)-ю, мен у ит ғамини ейман,
чунки ранжу аламга беланган нарса унинг емишидир.
Эй Фоний, май дурдини ичувчилар балокашдирлар,
шунинг учун бир бало тамаида майхонага борадилар.
 Татаббӯъи Хоҷа
Субҳ натвон сӯи масҷид заданам гоме чанд,
Ман, ки дар дайр сабуҳӣ задаам ҷоме чанд.
Он муошир ба ҷаҳон бархӯрад аз гулшани умр,
Ки бувад ҳамнафасаш сарви гуландоме чанд.
Рашкам ояд сӯи он гул зи насиму зи шамол,
В-арна дорам мани савдозада пайғоме чанд.
Набвад он файз ба рӯҳам зи дуоҳои Масеҳ,
Ки бувад аз лаби лаъли ту ба дашноме чанд.
Пири дайрам, ки диҳад бода, каромот аст ин,
Зоҳидонанд зи тазвиру риё доме чанд.
Номи нек аз дари майхона талаб натвон кард,
Ки бувад он ҷо бадмастии бадноме чанд.
То кай аз нори сақар бим диҳандам зуҳҳод,
Фониё, сӯхтам аз сардии ин хоме чанд.
 Майхонада бир неча тонг майи жомини уриб олганман,
шунинг учун тонг чоғида масжид томон бир қадам ҳам босолмайман.
Бир  неча гўзал маҳбубларга ҳамнафас бўлган суҳбатдошлар
жаҳон гулшанидан  баҳраманд бўладилар.
Шаббода ва шамолдан ул гул томонга юборадиган
бир қанча саломим бор эди,
лекин (уларнинг) боришларидан рашк қиламан.
Менинг руҳимга Исонинг дуосидан кўра
лаъл лабингдан бир  неча дашном эшитишим (афзалроқдир).
Дайр пири менга май  берса, бу каромотдир,
зоҳидларнинг  (иши эса)  фирибгарлик ва риё
тузоқларидир.
Яхши номни майхона эшигидан талаб қилиб бўлмайди,
чунки у ерда қанча бадмастлик ва бадномликлар бор.
Зоҳидлар мени қачонгача дўзах ўтидан қўрқитадилар,
эй Фоний, бу бир қанча хомларнинг совуқлигидан куйдим.
 Татаббӯъи Хоҷа
Дил агар майл сӯи соғари саҳбо мекард,
Баҳри акси рухи он соқии зебо мекард.
Он чи рӯест, ки чун акс ба май меандохт,
Акси хуршед дар оби Хизр ифшо мекард.
Ҳамчу май масте чу он акс ҳамешуд бехуд,
Ҳар ки он акс дар он бода тамошо мекард.
Буд ӯ меҳри фалакрутбаву мо хоки замин,
Хок аз меҳр чӣ сон васл таманно мекард.
Бандаи пири муғонем, ки бо муғбачааш
Базм дар дайри фано баҳри дили мо мекард.
Кофири шӯх гаҳи соғари давр андар базм,
Нақди имони дусад ғамзада яғмо мекард.
Шайх ин базм шунидасту муҳиқ буда ба дайр,
Гарави бода, ки тасбеҳу мусалло мекард.
Вақтро дор ғанимат ки хато буд, ки шайх
Нақди имрӯз паи насяи фардо мекард.
Рафт Фонӣ тарафи дайр ба саҷҷода саҳар,
Шом табдил ба зуннору чалипо мекард.
 Агар дил узум шароби пиёласи томон майл қилган бўлса,
у зебо соқийнинг юзи акси учун қилар эди.
Майга ўз аксини солганда қуёш акси Хизр суви
(оби ҳаёт)га тушганидек бўлади.
Кимки у аксни ўша майда томоша қилса,
май каби масту акс сингари ҳамиша бехуд бўлар эди.
У фалак мартабали қуёшу биз қора тупроқ,
тупроқ қуёшга етмоқни қандай орзу қилсин?
Фано дайрида бизни хурсанд қилиш учун муғбачаси
билан бирга базм қилиб берган муғлар пирининг қулимиз.
Пиёла айланиб турган базмда у шўх  (нозанин) кўп  ғамзада
ошиқларнинг имон нақдини талон-торож қилар эди.
Шайх бу базмни эшитиб, майхонага иқрор бўлди шекилли,
майга тасбеҳи  билан жойнамозини гаров   (қўйди).
Вақтни ғанимат бил, чунки шайхнинг бу кунги нақдини
қўйиб, эртанги насяни ихтиёр қилиши хатодир.
Фоний саҳарлаб ўз жойнамозини кўтариб дайр томон борган бўлса ҳам,
шом пайтида уни (жойнамозни) зуннор ва салибга алмаштирар эди.
 Татаббӯъи Хоҷа
Балои ғамзаи соқӣ чу қасди мо бикунад,
Мабод он ки касе дафъи он бало бикунад.
Кӯнад ҷафову ҳамемирам аз маҳаббати ӯ,
Чӣ гуна зинда бимонам, агар вафо бикунад?
Зи ҳаҷр хок шудам, лек хоҳам он сари кӯ,
Магар далолати ин давлатам сабо бикунад.
Ба хидмати бути худ саҷда карда гуфтам ҳол,
Ба ҳолам ар накунад марҳамат, Худо бикунад.
Ба юмни ҳиммати пири муғон чунон мастам,
Ки гӯшмол диҳам гар фалак хато бикунад.
Расад ҳазор ғамам аз замона, бода биёр,
Ба ғайри бода, кӣ ин дардро даво бикунад?
Ба васли боқияш уммед ҳаст, чун Фонӣ,
Ҳар он ки азм ба сарманзили фано бикунад.
 Соқий ғамзасининг балоси бизга қасд қилиб келаётганда,
бирор киши у балони йўлдан қайтармасин дейман.
Ҳамиша жафо қилади-ю, мен муҳаббатидан ўламан,
агар вафо қилса, қандай тирик қоламан!
Ҳажридан тупроқ бўлдим, лекин унинг кўчасини
излайман, бу давлатга мени сабо шамоли олиб борармикин.
Ўз санамим  (ҳузурида) сажда қилиб, аҳволим)ни баён
этдим, ҳолимга у марҳамат қилмаса, Тангри марҳамат қилади.
Муғлар пири ҳимматининг баракатидан шундай
мастманки, агар фалак хато қиладиган бўлса, адабини бераман.
Менга замонадан минг қайғу етиб туради, май келтир,
майдан бошқа бу дардга ким даво қиларди.
Кимки Фонийдек фано манзилига боришга қасд қилса,
абадий васлга етишга умиди бордир.
 Татаббӯъи Хоҷа
Гули навшукуфтаи ман, ки зи рух баҳор дорад,
Зи дили рамида булбул на яке, ҳазор дорад.
Зи маи шабона дар боғ саҳар ба саргаронист,
Макунед нола мурғон, ки ба сар хумор дорад.
Ба шаби фироқ дил нақди ҳаёт агар нигаҳ дошт,
Ба умеди рӯзи васлат зи паи нисор дорад.
Ману чашми тира судан ба ғубори маркабат, ваҳ,
Чи сипоҳи фаррух он, к-ӯ чу ту шаҳсувор дорад.
Ба фиғон дил гаҳи дидан-ш, эй, ки манъ кардӣ,
Ту чунон хаёл кардӣ, ки вай ихтиёр дорад.
Паи қатли дил яке ваъда намуда рахш рондӣ,
Чӣ кунам гузашт умрею вай интизор дорад.
Зи маи тарабфизо, гӯ, дили хешро ҷило деҳ,
Зи кудурати замон ҳар ки ба дил ғубор дорад.
Ба ҳаёту ҷоҳи даҳрӯза маноз, з-он ки ҳар ду
Чу хаёлу хоб не аслу на эътибор дорад.
Талабад чу дӯст ҷонро зи ту, Фониё, равон деҳ,
Ки туро ба кор н-ояд, агар ӯ ба кор дорад.
 Янги очилган гулимнинг юзи баҳордир,
бунинг ошиқ булбули  биргина эмас,  мингларчадир.
Кечаси боғда ичилган майдан эрта тонгда бошим
оғирлашди, (эй)  қушлар, кўп нола қила берманглар, хумор
(бўлиб ётибман).
Дил айрилиқ қечаси ҳаёт нақдини сақлаб турган бўлса,
васлинг куни муяссар бўлганда, уни нисор қилиш умиди бор.
Отинг ғуборига кўзимни суртиш билан оворалигим қандай яхши,
сен  каби  шаҳсувори  бўлган сипоҳ — қутлуғ сипоҳдир.
Дилим фиғонини кўриб, манъ қилган киши
«Дилининг ихтиёри ўзида» деб хаёл қиласан.
Бир марта дилингни ўлдираман, деб ваъда қилдингу,
отингни чопдириб кетдинг,
умр ўтмоқда, дил кутмоқда, мен нима қилай!
Кимнингки дилида замон кудуратидан ғубор бўлса, унга айт:
шодликни орттирадиган майдан кўнглига жило берсин.
Ҳаёт ва ўн кунлик давлатга мағрурланма,
у иккови хаёлу туш сингари на асли бору, на эътибори.
Эй  Фоний,  дўстинг  жонингни сўраса, дарров бер,
агар жон унинг ишига яраса, сенга керак эмас.
 Татаббӯъи Хоҷа
Соқӣ ар акси маҳи чеҳра ба ҷом андозад,
Боз дар даври қамар шайни тамом андозад.
Ҳавасам ҳаст, ки бо ман шавад ӯ ром, валек
Кас чӣ сон тойири хуршед ба дом андозад?
Чеҳраи шоҳиди мақсуд мушоҳид шавадаш,
Дида ҳар к-ӯ ба маи оинафом андозад.
Гул бирезад ҳама бар хоку равад сарв аз даст,
Сарв худро чу гули ман ба хиром андозад.
Сӯфии субҳ чу бар сар фиканад пардаи нур,
Кас набояд, ки назар бар маю ҷом андозад.
Дар шабистони уфуқ чарх гаҳе нӯш кунад,
Аз шафақ май, ки саропардаи шом андозад.
Фониё, рав, ки ба сарманзили мақсуд расад,
Ҳар ки мардона дар ин бодия гом андозад.
 Агар соқий чеҳраси жомда  (кўринса),
кўкдаги ойни янада хирароқ қилади.
Мастлик чоғида мен ором оламан, лекин
кишилар қандай қилиб қуёш қушини тузоққа илинтирадилар?
Қимки ойина ранг майга кўз ташласа,
унга мақсуд гўзалининг юзи кўринади.
Сарвқомат гулим хиром этганда, гуллар (тўкилиб),
тупроқ билан битта бўлади-ю, сарв ўзидан кетади.
Тонг сўфиси бошига нур пардасини солса, яъни тонг отса,
киши май билан жомга қарамаслиги керак.
Шом шоҳона чодирини қурган маҳалда гоҳо
чарх (ҳам)  уфқ зулматида шафақдан май ичади.
Эй Фоний, йўлга туш, кимки бу саҳрода мардона
қадам ташласа, мақсуд манзилига етади.
 Васфи майро ба навиштан талабам чун коғаз,
Ранг бояд, ки кунам аз маи гулгун коғаз.
Нарасад шарҳ ба итмом, агар з-онк шавад
Шохи Тӯбӣ қаламу сафҳаи гардун коғаз.
Шарҳи сӯзи дили худ бар варақе кардам сабт,
Аз рақам сабт шуду сӯхт зи мазмун коғаз.
Варақи ол мапиндор, ки аз шарҳи ғамам,
Ки рақам ёфта ғарқ омада дар хун коғаз.
Соф кун сафҳаи дил з-он ки шуд аз содадилӣ,
Ганҷнома зи паи ганҷи Фаридун коғаз.
Варақи сина зи лаълу алифе доғам ҳаст
Назди Лайлӣ магар аз ҷониби Маҷнун коғаз.
Баски Фонӣ зи ғаму дарди дили хеш навишт,
Нашавад ёфт агар боядаш акнун коғаз.
 Агар қоғозга май васфини битмоқчи бўлсам,
қоғозни гулгун май билан бўяшим керак бўлади.
Агар гардун саҳифаси қоғоз, Тўби шохи қалам бўлса,
шарҳлар адоғига етмай қолади.
Юрагимнинг ёнишини бир варақ қоғозда шарҳ этдим,
қалам билан ёзилгач, унинг мазмунидан қоғоз ёнди.
Буни қизил қоғоз деб ўйлама, негаки,
унда ғамим шарҳи ёзилди-ю, қоғоз қонга ғарқ бўлди.
Кўнгил саҳифасини соф қил, чунки қоғоз софдилликдан
Фаридун ганжи учун ганжнома бўлди.
Кўксим варағида лаълу алиф доғи бор,
Лайли наздида  бу Мажнундан келган қоғоз  бўлди.
Фоний, бас, дил дарду ғамимни шунча ёздимки,
агар керак бўлиб қолса қоғоз топилмайди.