Топ рейтинг www.uz
ДЕВОНИ ФОНИЙ


 ҒАЗАЛҲО
Эй хоки сари кӯи ту гаштан ҳаваси мо,
Бар пои сагат бӯса задан мултамаси мо.
Гар дам задани мо бувад аз меҳри ту чун субҳ,
Сад шом сияҳрӯз шавад аз нафаси мо.
Дар бодияи шавқи ту чун роҳила бандем,
Зикри малак ояд зи фиғони ҷараси мо.
Бо неши ғаму ҷисми заиф оҳ барорем,
Сӯят магар ин бод барад хору хаси мо.
Бечорагии мо ҳаваси чорагарон шуд,
То ту шудӣ аз лутфу карам чорараси мо.
Ҳар кас, ки зи афтодагӣ орад ба касе рӯй,
Мо рӯ ба кӣ орем, туӣ чунки каси мо?!
Фонисифатам, рӯҳ кунад сӯи ту парвоз,
Эй, аз шакаристони ту қути магаси мо.
Эй кўчаси тупроғида юриш биз учун ҳавас бўлган (зот!)
бизнинг илтимосимиз сенинг итинг оёғини ўпишдир.
Биз бамисоли тонг янглиғ сенинг меҳринг билан
нафас оламиз шунинг учун юз қора
шом нафасимиздан кундуздек ёригай.    
Шавқинг саҳросида сафар юкини танғир эканмиз,
қўнғироғимизнинг фиғонидан фаришта
зикрининг овози келиб туради.
Ғам нишлари билан заиф жисмимиздан оҳ чекамиз,
шояд ана шу оҳимиз хору хашагимизни
сен томон олиб борса,
Сен лутфу карамдан бизга чора етказувчи бўлганинг
сабабли чора топувчилар бизнинг
ночорлигимизни ҳавас қиладиган бўлди.
Ҳар кишининг бошига иш тушганда ёрдам сўраб бирор
кишига мурожаат қилади, биз, сиғинадиган
кишимиз сен бўлгач кимга мурожаат қилайлик..
Мен Фоний сифатман, руҳ (эса) сен томон парвоз қилади,
(руҳимиз) чивинининг озуғи сенинг шаккаристонингдандир.
 Татаббӯъи1 шайх Саъдӣ2
Эй, ба гулистон ҳазор наргиси шаҳло
Дар гилу гулзори оразат ба тамошо.
Лолаву гул аз таҷаллии ту ба хубӣ
Қумрию булбул зи шавқи ту ба алоло.
Дар рухи рӯз аз рухи ту бориқаи меҳр,
Дар дили шаб аз ғами ту мояи савдо.
Ошиқи бедил зи шавқи рӯи ту Маҷнун
Карда баҳона, вале муҳаббати Лайло.
Орази Юсуф намуда ламъаи рӯят,
3-ӯ шуда машъуфу зори ишқ Зулайхо.
Гоҳ дар оини ошиқӣ шуда зоҳир,
Ҳам шуда бар ҳусни хеш волаву шайдо.
Гоҳ ба маъшуқ шеваги-т тасаҳҳуб,
Ҳам ба худ аз ноз карда ғорату яғмо.
Ошиқу маъшуқу ишқ ҷумла худӣ, бас,
Ҳар нафас аз як либос гашта ҳувайдо.
Дар ду ҷаҳон ошиқи ту гашт чу Фонӣ,
Соз фано ҳам ба ишқи хештан ӯро.
Эй (гўзал), гулистондаги мннгларча шаҳло кўзли наргис гуллар
лойда туриб, оразинг гулзорини тамошо қилмоқдалар.
Лола билан гулнинг гўзаллиги сенинг равшан нурингдан
қумри билан булбулнинг оҳу фиғони сенинг шавқингдандир.
Кундуз юзидаги меҳр чақмоғи сенинг юзингдану
туннинг дилидаги савдо (қоронғилик)
сармояси сенинг ғамингдандир.
Мажнуннинг ошиқу бедиллиги,
сенинг юзингнинг шавқидан  (бўлиб),
Лайлонинг муҳаббати эса бир баҳонагинадир.
Юсуфнинг орази  (сенинг) юзинг нурини ўзида акс эттиради,
Зулайҳонинг ошиқи зорлиги ўшандандир.
(Худо)  гоҳ ошиқлик расмида зоҳир бўлади,
ҳам ўз ҳуснига волау шайдо бўлади.
Гоҳ маъшуқалардек нозу карашма қиласан,
ҳам ўзинг нозингдан талон-торож соласан.
(Эй тангри), ошиқ ҳам, маъшуқ ҳам, ишқ ҳам: ҳаммаси
ўзингсану — бас, ҳар нафасда бошқа тусли либосда кўринасан.
Икки жаҳондаки Фоний сенинг ошиқинг бўлди,
уни ўз ишқинг билан фано қил.
 Наът
Зиҳӣ, бинишонда оби абри раҳмат гарди роҳатро,
Малоик рӯфта аз болу пари худ такягоҳатро.
Ба соле гар шаби қадрест, дар як маҳ ду шоми қадр,
Бувад аз гесувони анбарин рӯи чу моҳатро.
Туӣ бе соя, лекин оламе дар офтоби ҳашр,
Панаҳ созанд ҳар сӯ сояи олампаноҳатро.
Задй чун боргоҳи қурби худ, бар Арши Аъзам, шуд
Фалак як тугмаи фируза шодурвони чоҳатро.
Сипоҳи фатҳу нусрат чун кашидӣ, ҳар тараф бурданд
Зи баҳри тӯтиёи равшан он гарди сипоҳатро.
Аз он дидори Ҳақ дидӣ, ки ҳам нури илоҳӣ кард
Мунир аз сурмаи мозоғ чашмони сиёҳатро.
Чу ҳар сӯ чашми раҳмат афканӣ, аз гӯшаи чашме
Ба Фонӣ бин, ки ӯ ҳам чашм дорад як нигоҳатро.
 Қандай гўзалсанки, йўлинг чангини раҳмат булутининг
суви сўндиради, малоикалар қанотлари билан истиро
ҳатгоҳингни супурадилар.
Ҳар йили бир марта лайлатулқадр кечаси бўлса ҳам,
ой юзингдаги икки қора кокилдан ҳар
ойда икки марта лайлатулқадр кечаси бор.
Сен соясизсан, бироқ қиёмат офтобида бир олам халқ
ҳар ерда сенинг олампаноҳ соянгдан (ўзларига)  паноҳ топадилар.
Қачонки сен яқинлик боргоҳини 
(чодирини)  арши аъзам устига қурдинг,
фалак олий даражанг чодирига битта феруза тугма  бўлди.
Енгилмас сипоҳинг саф тортганда, кўзларга тўтиё
этгали сипоҳинг оёқ гардини ҳар томон олиб кетдилар.
Қора кўзларингни Худо «мозоғ» сурмаси билан  равшан қилди,
шунинг учун Худо дийдорини яққол кўра олдинг.
Кўз қиридан ҳар томонга раҳмат назарини ташлаган  чоғингда,
Фонийга ҳам бир кўз қирингни ташлагин, чунки у ҳам
бир нигоҳ қилмоғингга кўз тутади.
 Татаббӯъи Хоҷа Ҳофиз3
Румузул-ишқ конат мушкилан  бил-каъс ҳаллилҳо,
Ки он ёқути маҳлулат намояд ҳалли мушкилҳо.
Сӯи дайри муғон бихром, то бинӣ дусад маҳфил,   .
Саросар з-офтоби май фурӯзон шамъи маҳфилҳо.
Дилу май ҳар ду равшан шуд, намедонам ки тоби май
Зад оташҳо ба дил, ё тоби май шуд з-оташи дилҳо.
Ба мақсад гарчи раҳ дур аст, агар оташ расад аз ишқ,
Чу барқ осон тавон кардан ба гоме қатъи манзилҳо.
Ману беҳосилӣ, к-аз илму зуҳдам, он чи шуд ҳосил,
Якояк дар сари маъшӯқу май шуд ҷумла ҳосилҳо.
Бувад чун бар асири ноқаи Лайлӣ, ки дар водӣ
Фиғон аз чоки дил Маҷнун кашад, не занги маҳмилҳо.
Чу дар дашти фано манзил кунӣ як рӯз, эй Фонӣ,
Зи ман он ҷонфизо атлолро фасҷуд ва қаббилҳо.
Ишқ сирлари қийин экан, уни май билан осон қил,
чунки эритилган ёқут (май)  мушкилларни ҳал қилади.
Сен майхонага бор, ул ерда икки юзча даврани кўрасанки,
ундаги давралар бошдан-оёқ май шамъидан ёп-ёруғ бўлиб туради.
Дил билан майнинг ҳар иккови равшан бўлди; билмайманки,
майнинг тоби дилни ёритдими, ёки дил оташи майними?
Мақсадга етмоқ йўли узоқдир, лекин агар сенга ишқ ўти тушса,
бир қадам ташлаб яшин каби манзилга етмоқ мумкиндир.
Мен илм ва тақводорликдан бебаҳраман, (аммо)  нимадан
баҳраманд бўлган бўлсам, у ҳам маъшуқ ва майга қурбон бўлди.
Лайлининг туялари саҳрода  булутдек
сайр қилганида эшитиладиган овоз
бу туялар қўнғироғининг овози эмас,
балки Мажнун дилининг фиғонидир.
Эй Фоний, бир куни фано даштида манзил қилсанг,  менинг
томонимдан жонга руҳ  бахш этувчи
кўҳна биноларга сажда қилиб, улардан бўса ол!
 Татаббӯъи Мир Хусрав4
Гар парда андозад маҳам он руи оташнокро,
Сӯзам ба оҳи оташин нӯҳ пардаи афлокро.
Хоҳӣ чу қатл, эй каҷкулаҳ, ҳоҷат ба теғат нест, ваҳ,
Ин бас, ки бишкастӣ ба таҳ тарфи кулоҳи чокро.
Афтад ба мардум сад хатар, гӯяд малоик алҳазар,
Ҳар сӯ, ки созӣ ҷилвагар, он қомати чолокро.
Бо ҳар кас, эй симинбадан, манмой рӯи хештан,
Бояд чу чашми поки ман з-он сон ҷамоли покро.
Соқӣ, зи бедоди ҷаҳон сад ғам ба дил дорам ниҳон,
Ҷоме бидору вораҳон з-онҳо мани ғамнокро.
Бояд ки мастӣ фан кунӣ, кӯи фано маскан кунӣ,
Гар боядат равшан кунӣ оинан идрокро.
Фонӣ, дар ин дайри алам чун муҳликат шуд заҳри ғам,
Ҷӯ муршиди ҷонбахшдам, з-ӯ нӯш кун тарёкро.
 Агар севикли ёрим ўтли юзига парда тутса,
ўтли оҳим билан тўққиз фалак пардасини ёндираман.
Эй кулоҳини қия қўндирган гўзал! Бизни қатл
қилмоқчи бўлсанг, тийғингнинг ҳожати йўқ,
кулоҳингнинг бир бурчини букиб қия кийганингнинг ўзи кифоядир.
Сенинг эпчил қадду қоматинг ҳар томонда намоён бўлганда,
кишилар хатарда қолади, фаришталар алҳазар дейди.
Эй кумуш  бадан, ҳар кимсага юзингни кўрсатаверма,
ундай пок жамолга боқмоқ учун менинг кўзим каби пок кўз керак.
Эй соқий, жаҳон  зулмидан дилимда юз ғам яширингандир,
бир пиёла май тутиб, мен ғамгинни ўша ғамлардан халос эт.
Агар сен идрок ойинасинн ёритмоқчи бўлсанг,
мастликни одат қилишинг ва фано кўчасида манзил қуришинг керак.
Фоний, бу дарду аламли дунёда сени ҳалок қилувчи ғам заҳри бўлди,
нафаси жон бағишловчи муршид  (пир)ни изла, ундан тарёк олиб ич!
Гар аввал оташи ишқ осон намуд моро,
3-ӯ як шарар баровард аз сина дуд моро.
Орому хоб аз мо, эй ҳамдамон, маҷӯед,
Рафт он, ки чашми роҳат хуш меғунуд моро.
Шоми висолро маҳ, хуршед буд аз ҳаҷр,
Дар рӯзи тира афканд чархи ҳасуд моро.
Бас, дер агар муяссар шуд базмгоҳи мақсуд,
3-он ҷо фалак бурун ронд бисёр зуд моро.
3-ин сон ки васл маъдум афтоду ҳаҷр мавҷуд,
Нобуд беҳтар, эй дил, сад раҳ зи буд моро.
Санги ҷунун фиканда дар қатл кӯшад имрӯз,
Он к-ӯ ба зиндадорӣ  шаб меситуд моро.
Аз куфри ишқ дар дин шуд рахнаҳо, ки карданд
Сад гуна сарзанишҳо габру ҷуҳуд моро.
Соқӣ, зи ҳад фузун деҳ май, к-аз малоли даврон
Ҳар дам малоли дигар дар дил фузуд моро.
Фонӣ, чӣ сон тавон буд, дар шаҳрбанди ҳастӣ,
Чун рӯ ба нестиҳо ҳиҷрон намуд моро?!
 Бошда бизга ишқ ўти енгил кўринган бўлса ҳам,
лекин ундан чиққан биргина учқун сийнамиздан дуд чиқарди.
Эй ҳамдамлар, биздан орому уйқуни изламанг,
бизни яхши ухлатадиган кўз роҳати (маҳбуб)  кетиб қолган.
Висол шомининг ойи қуёш   (севгилим)   бор эди,
ҳасадчи чарх айрилиқдан бизни  қора кунга ташлади.
Мақсуд базмгоҳи анча кечикиб муяссар  бўлди-ю,
лекин фалак бизни у ердан жуда тезлик билан қувиб чиқарди.
Модомики васл йўқ бўлиб, ҳажр бор экан,
эй дил, бундай борлиқдан бизга йўқлик юз марта яхшироқдир.
Бир маҳалда бизни кечаси ухламайди  (тақводор) деб мақтаган кишилар
бугун жунун тошларини отиб қатл қилмоқчи бўладилар.
Ишқ куфридан динга рахналар тушти, шу сабабдан
оташпараст ва яҳудийлар бизга дакки бердилар.
Эй соқий, тўхтовсиз май беравер, чунки давроннинг малолатидан
ҳар нафасда ўзгача малоллик дилимизда ортиб бормоқда.  
Эй Фоний, айрилиқ бизни йўқлик томон етаклаётган
маҳалда бу борлиқ знндонида қандай тоқат қилиб ўтирибсан?
 Ғайри хуноб наёбанд ба чашму дили мо,
Гӯиё ишқ ба хун кард мухаммар гили мо.
Аз раҳи ишқ гузаштан нашуд, эй пири тариқ,
То ки шуд кӯи хароботи муғон манзили мо.
Мушкили мо ҳама бошад зи хумор, эй соқӣ,
Ҷуз ба як ратли гарон ҳал нашавад мушкили мо.
Гарчи дар дайр гадоем, вале гоҳи нишот
Раҳ наёбанд шаҳон бар тарафи маҳфили мо.
Ҳосили умр шуд, эй мугбачаи бодафурӯш,
Ваҷҳи май бӯ, ки қабули ту фитад ҳосили мо.
Тири дилдӯз ба ҳар дил занӣ, эй қотили маст,
Новаке чанд нигаҳ дор барои дили мо.
Фонӣ, уммед чунон аст, ки дар водии ишқ,
Маскани қофиласолор бувад маҳмили мо!
Ишқ бизнинг лойимизни қон билан қорган деса бўлар,
чунки дилимиз ва кўзимизда хунобдан бошқани топиб бўлмайди.
Эй тариқат пири, ишқ йўлидан кечиб кетиб бўлмайди,
чунки  майфурушлар  хароботи  манзилимиз  бўлгандир.
Эй соқий,  мушкилимизнинг ҳаммаси хумордандир, бир оғир
ратл, яъни катта май косасидан бошқа
нарса билан  мушкилимиз ҳал бўлмайди.
Майхонада гадодек бўлсак ҳам, лекин айшу ишрат ва хурсандчилик
чоғимизда  подшоҳлар  мажлисимиз тарафига йўл тополмайдилар.
Эй майфуруш муғбача, умримизнинг ҳосили майингнинг гаровидир,
бу сенга қабул тушармикин? Эй маст қотил, дилни чок этувчи ўқни ҳар
бир дилга отасан, бизнинг дилимиз учун ҳам бир неча ўқни сақлаб қол.
Фоний, бизнинг умидимиз шуки, ишқ водийсида
карвонбошининг маскани бизнинг кажавамиз бўлсин!
 Маҳи ман дар шабистон, чунки нӯшад ҷоми май шабҳо,
Намояд бар шафақ май аз ҳубоби реза кавкабҳо.
Даҳан шуд чашмаи ҳайвон, туро аз айни ноёбӣ,
Ду лаъли ҷонфизои дилкашат он чашмаро лабҳо.
Биё, эй соқии маҳваш, бидеҳ он ҷоми чун оташ,
Ба динам сӯз чун дар ҳаҷр месӯзонадам табҳо.
Чу орад турктоз он шӯх, баҳри пойбӯс афтад,
Ҳазорон моҳу анҷум аз нишони наъли маркабҳо.
Шаробам боиси ихлоси риндони харобот аст,
Бале омезиши ёрон бувад аз қурби машрабҳо.
Чунон ушшоқ ҳар шаб бе ту бардоранд растохез,
Ки дар руҳониён ғавғо фитад з-он оҳу «ё Раб!» ҳо.
Агар Фонй хиромад ташналаб з-инсон ба майхона
Аз он дарёкашӣ хумҳо тиҳӣ созанд қолабҳо.
 Менинг ойим шабистонда кечалар  май ичганда
май шафақидаги кўпиклардан  юлдузчалар  кўринади.
Оғзинг ноёбликда ҳайвон   (тириклик)   булоғидир,
икки жон бағишловчи лаълинг ўша булоқнинг лабларидир.
Кел, эй ой юзли соқий, ўтдек жомни бер,
Ҳажрда мени иситма куйдиргунча май билан куйдир.
Агар ул шўх турктозлик қилса унинг оёғини ўпиш учун
минглаб ой  ва  юлдузлар унинг  маркабининг  наъли
(товони, тақаси) изидан йиқилади.
Шароб харобот риндларининг ихлосига боис бўлса-да,
ерларнинг қўшилишига машраблар яқинлиги сабабдир.
Сенсиз ошиқлар ҳар кеча шундай фарёд чекадиларки,
бу «оҳ» ва «ё  Раб»лардан руҳонийлар' орасига ғавғо тушади.
Агар Фоний шу қадар ташналаб ҳолда майхонага кирса 
бу дарёкашликдан хумларнинг қолиби бўшаб қолади.
 Зиҳӣ гулҳо зада чок аз ғами рӯят гиребонҳо,
Ки он чоки гиребонҳо расида то ба домонҳо.
Ба мулки боғ бозори чаман бин, к-аз гулу насрин,
Паи сайри ту оин баста дасти сунъ дӯконҳо.
Набошад чун даҳонат бо дури дандону лаъли лаб,
Зи гулбарг арчи ғунча лаб намуд аз жола дандонҳо,
Чаман аз мақдамат ҷон ёфта, н-аз боди наврузист,
Таҳаррук дар шаҷарҳо, ҷилва дар гулҳою райҳонҳо.
Замоне ончунон хуррам, бидеҳ паймона, эй соқӣ,
Ки ҳоҳам чун замона бишканам оини паймонҳо.
Лаби лаълу даҳан, эй муғбача, к-аз бода олудат,
Асираш ғунчаи дилҳо, фидояш ҷавҳари ҷонҳо.
Ман аз дайри муғон май ҷустам аз сад гуна расвоӣ,
Дар он ҷо рафтаму омад ба пешам як ба як онҳо.
Зи баҳри васли матлубе, ки бошад дар ҳарими дил,
Набошад ғайри саргардоният қатъи биёбонҳо.
Агар Фонӣ, ҳавои васл дорад, кай аҷаб бошад,
Чу абраш оҳи оташбору оби чашму афғонҳо.
 Юзинг ғамидан гулларнинг ёқаси чок бўлди,
у ёқаларнинг чоки этаккача етди.
Боғ мулкида чаман бозорини кўр, сўнъ (яратиш) қўли
сенинг сайринг учун гулу насрин билан дўконларни ясатибди.
Ғунча гул япроғидан лаб қилиб, дўлдан тишлар ясаса ҳам,
сенинг инжу тишинг, лаъли лабли оғзингдек бўла олмайди.
Дарахтларнинг тебраниши, гул  ва  райҳонларнинг жилваси
наврўз елидан эмас, чаман сенинг қадамингдан жон топганидадир.
Замона шундай хуррам, эй, соқий, паймона тут,
замона каби паймоналар қоидасини синдирмоқчиман.
Эй муғбача, лаъли лабу оғзингни бода билан рангин қилдинг,
энди диллар ғунчаси  (унинг)  асири-ю, жон жавҳари фидосидир.
Мен юз гуноҳу расволик сабабли муғлар дайридан май истадим,
у ерда  уларнинг барчаси бир-бир олдимга келди.
Матлубинг (истаганинг) дилинг ҳарамидадир, унинг васли учун
Биёбонларни босиб ўтиш саргардонликдан бошқа нарса эмас.
Агар Фоний висол умидида бўлса, булутдек   алангали
оҳи, кўз ёши ва фиғон чекиши ажаб эмас.
 Кунад з-иқболи ишқу дарди айшу комрониҳо,
Дилам дар номуродиҳо, танам дар нотавониҳо.
Намонад халқро дил гулбунеро, балки як ғунча,
Чу дар гулшан хиромад сарви ман бо дилситониҳо.
Ба меҳри чарх натвонам, ки бинам баски бар мардум,
Намудам меҳрубонӣ, ёфтам номеҳрибониҳо.
Калону хурд агар ханданд бар ҳолам, аҷаб набвад,
Ки зори хурдсоле кард ишқам дар калониҳо.
Фиғони булбулу қумрӣ чӣ санҷад неши ман дар ишқ,
Ки бо Фарҳоду Маҷнун кардаам ҳамдостониҳо.
Ба ёди ман, ки душманкоми ишқам, як қадаҳ даркаш,
Ба коми дӯстон ҳар гаҳ, ки нӯшӣ дӯстгониҳо.
Расонда дар дарунам новакат озорҳо ҳар гаҳ,
Ба теғам сина созӣ чоку бинмоям нишониҳо.
Ба пирӣ, эй ҷавон, гар давлати айнул-яқин хоҳӣ,
Ғубори роҳи пирон тӯтиё кун дар ҷавониҳо.
Равоносо аз он шуд назми Фонӣ, эй сиҳиқомат,
Ки дар васфи хиромат кард кӯшиш дар равониҳо!
 Дилим  номуродликда, таним эса нотавонликда комронлик айшини
суради, чунки булар ишқу дард бахтига эришгандирлар.
Менинг сарвим дилларни мафтун этиб, гулшанга хиром  қилса,
халқда дил, балки гул дарахтида бир ғунча ҳам қолмайди.
Чархнинг меҳрига кўз тутмайман, ундан умидвор
эмасман, чунки кўп кишиларга меҳрибонлик қилдиму,
номеҳрибонлик топдим.
Менинг ҳолимга катта-кичик кулсалар, ажаб эмас,
чунки кексаликдаги ишқим гўзал бир ёшга зор қилди.
Булбул билан қумрининг фиғони ишқда мен билан
тенг эмас, чунки, Фарҳод ва Мажнун билан ҳамдостонликлар қилганман.
Дўстлар мақсади учун ҳар қачонки дўстлик косасини кўтарар экансан,
мени эслаб қадаҳ торт,  (чунки)  мен ишқ забуниман.
Ҳар вақт ўқинг дилимга озор етказса-да, лекин мен
ҳар қачон бағримни тешмоқчи бўлганингда,
ўқингга кўксимни нишон этаман.
Эй йигит, қариликда айнул-яқин, яъни тангрига
етишмоқ давлатини истасанг
йигитлигингда қарияларнинг йўл  ғуборини кўзингга тўтиё қил.
Эй  сарвқомат, сенинг хиромингни таърифлашда равонликка
урингани сабабли, Фонийнинг назми руҳи равон бўлди.
 Махтараъ5
Мо ба куҷо, зуҳду ибодат куҷо?
Маст куҷо, тақвию тоат куҷо?
Ғунча ба захм асту дилам дардманд,
Дард куҷо бину ҷароҳат куҷо?
Аз гулу сарвам дигар, эй боғбон,
Дам мазан, он оразу қомат куҷо?
Кони намак н-оядам, эй дил, ба кор,
Гӯӣ, ки он кони малоҳат куҷо?
Хонақаҳи зуҳд зи мо шуд ба танг,
Шоҳраҳи дайри маломат куҷо?
Шайх риё, пири муғон май намуд,
Зарқ куҷо гӯю, каромат куҷо?
Фонӣ агар бе ту нахоҳад ҳаёт,
Кор чу саъб омада, тоқат куҷо?
Биз қаёқда-ю, зуҳду ибодат қаёқда,
маст қаёқда-ю, тақвою тоат қаёқда?
Ғунча захмли менинг дилим дардманд,
қара, дард қаерда-ю, жароҳат қаёқда?
Эй боғбон, гул ва сарвдан иккинчи марта дам урма,
у чеҳра ва қомат қаёқда?
У туз кони менинг коримга ярамади,
айт, у малоҳат кони қаёқда?
Зуҳд хонақоҳи бизга танглик қилади,
маломат майхонасининг катта кўчаси қаёқда?
Шайх бизга риёни, пири муғон эса майни кўрсатди,
айт-чи,  фирибгарлик қаёқда-ю, каромат, сахийлик қаёқда?
Агар Фоний сенсиз ҳаётни истамаса,
иши   мушкуллашганда  тобу тоқати  қаёқда?
 Татаббӯъи ёри Азиз6
Чӣ суд, жола ба гулбарги оташин моро?
Кӣ бурда хуш зи дил он хӯи чунин моро?
Чу заъфи мо зи хаёли руху лаби шӯхест,
Дило, чӣ муҷиби қувват гул ангубин моро?
Лаби ту хотами лаълу фиғони мо беҳад,
Бисоз мӯҳри хомушӣ аз он нигин моро.
Ба чарх мезанад он маҳ кулоҳи гӯшаи ноз,
Аз он ки рӯи ниёз аст бар замин моро.
Зи гиряву задани даст бар дили сӯзон,
Даме тар асту даме хушк остин моро.
Чӣ ошиқест, ки пиронасар зи хеш раҳонд,
Маю маломати он тифли нозанин моро.
Куҷост мутриби софу маи нашотангез,
Ки шуд малул зи даврон дили ҳазин моро.
Фароғи васл чӣ имкон, ки аз хавотир ҳаст,
Ҳазор раҳзани андеша дар камин моро.
Расид муғбачаи масту дил бирафт аз даст,
Набуд ҳеч гунаҳ, Фониё дар ин моро.
Ўтли гул баргидаги жола (шудринг)дан бизга нима фойда?
Чунки у маҳбубнинг пешона тери дилимиздан
ҳушимизни олиб кетган.
Бизнинг заифлигимиз бир  шўхнинг юзу лабининг хаёлидандир,
эй кўнгил, бизнинг заифлигимизга гулқанд қувват бағишламайди.
Сенинг лабинг лаъл узуги,  бизнинг фиғонимиз беҳад,
ўша узукдан лабимизга сукут муҳрини бос!
Биз чорасизликдан ерга боқиб қолганмиз,
Ул ой ноз ва карашма кулоҳи бурчини кўкка етказмоқда.
Кўп йиғи ва ўртанган қалбимизга қўлимизни босганимиздан
Янгимиз баъзида ҳўл ва баъзида қуруқ бўлиб туради.
Бу қандай гўзал ошиқликки, кекса бошимизни
У нозанин ва майнинг маломати ўзликдан қутқарди.
Бизнинг даврондан ранжиган ғамгин кўнглимиз истаги учун
шодлик келтирувчи тиниқ май билан ҳофиз қаерда?
Бизга висол фароғатини топиш имкони йўқ, чунки кўнгилга
хатарлар солувчи минг андиша қароқчилари пистирмададирлар.
Маст муғбача келди-ю, дил қўлдан кетди.
Эй Фоний, бу борада бизда ҳеч бир гуноҳ йўқ эди.
 3-он сабаб дайри муғон омада кошонаи мо,
Ки гаҳе сар занад он муғбача дар хонаи мо.
Он парӣ дар варақе сурати Маҷнунро дид,
Ханда  зад, гуфт: «Шабеҳаст ба девонаи мо».
На ки зуҳҳод, асас низ ба танг омадааст,
Ҳама шаб з-арбадаву наъраи мастонаи мо.
Ринди дарёкаши дайрем, аз он бодафурӯш
На сабӯ, балки зи хум сохта паймонаи мо.
Днл чӣ бошад, ки сухан ҷумла ба ҷон мегузарад,
Дилрабоӣ кунад оғоз чу ҷононаи мо?!
Дил, ки вайрони ғами туст, туӣ ганҷ дар ӯ,
Байти маъмур ба рашк аст, зи вайронаи мо.
Фониё, ошиқӣ ар ҷурм намояд бари ёр,
Зи дусад қатл фузун омада чӯрмонаи мо.
Фониё, ошиқй ар чурм намояд бари ёр,
Зи дусад қатл фузун омада чўрмонаи мо.
 Муғлар дайрини шунинг учун ўзимизга кошона тутганмизки,
ул муғбача гоҳ-гоҳ бу хонамизга келиб туради.
Ул пари бир варақда Мажнун суратини кўриб кулди
ва «бизнинг девонамизга ўхшайди» деди.
Бир зоҳидларгина эмас, миршаблар ҳам
ҳар кеча мастона наъра-ю шовқинимиздан танг бўлдилар.
Биз дайрнинг дарёпўш риндлариданмиз, шунинг учун
бодафуруш паймонамизни кўзадан эмас, хумдан ясаган.
Бизнинг жононимиз дилраболик қила бошлаганда,
барча ошиқлар дилдан эмас, жондан ҳам кечадилар.
Дил ғамингдан вайрон бўлса ҳам унинг ганжи сен
эканлигинг учун обод уй ҳам бу вайронага ҳавас қилади.
Эй Фоний, агар ёримиз ошиқликни гуноҳ деса,
бизнинг гуноҳимиз икки юз марта қатл қилишдан ҳам ортиб кетади.
 Татаббӯъи яке аз акобир
Дилам чу гашт асири хами каманд ӯро,
Сарам хуш аст ғубори суми саманд ӯро.
Лабат, ки гиряи талхам зи шавқи ӯст, бувад
Паи тааҷчуби ин гиря нӯшханд ӯро.
Ҷавону ҷуръакашу нозанину ғарра ба ҳусн,
Тазаллуми дили ошиқ, чӣ судманд ӯро?
Сухан ба тарки ҷафо гӯямаш, чӣ сон шунавад,
Ки медиҳам мани маҷнуни маст панд ӯро?.
Шаҳон гадои дару ман кам аз сагон сад раҳ,
Куҷо муҳаббати ман уфтад писанд ӯро.
Ба дил, ки ваъда кунӣ, куштану вафо накунӣ
Ба ваъда куштану дар интизор чанд ӯро?
Чи нақшҳои ғариб оварад бурун, Фонӣ,
Агар дар ӯ фитад ойини нақшбанд ӯро.
 Дилим унинг каманд ҳалқасининг асири бўлгач,
бошим ҳам оти туёғининг тупроғи бўлиш билан қувонди.
Менинг аччиқ йиғим лабинг шавқидандир,
бу йиғига таажжубланиб, унга ширин кулги келади.
У ҳам ёш, ҳам майхўр, ҳам нозанин ва ҳам ўз ҳуснига
мағрурдир, ошиқ дилининг  фарёди  унга  таъсир  қилмайди.
Ўзим масту девона бўлатуриб унга насиҳат қилсам,
жафони тарк қилишдан сўз очсам, у қандай эшитсин.
Подшоҳлар унинг эшигида гадо, мен кўчаси итларидан ҳам  ҳақирроқ,
шундай бўлгандан кейин менинг муҳаббатим унга
қандай маъқул тушсин?
Дилимга «сени ўлдираман» деб ваъда қиласану
лекин вафо қилмайсан,
бу интизорликда ўлдиришинг қачонгача?
Нақшбандлик йўли — тариқати Фоний қўлида  бўлганда,
у ажойиб нақшларни яратар эди.
 Татаббӯъи ёри азиз Суҳайлӣ
Ба кашфи ҳоли даврон нест Ҷоми Ҷам ҳавас моро,
Ҳамон ҷоме, ки соқӣ акси рӯй афканд, бас моро!
Зи шайх ҳеҷ кас, чун ҷониби дайри муғон рафтем,
Кунун дар хонақаҳ дигар набинад ҳеҷ кас моро.
Нишаста фориғ-ул-болем дар даври тағори май,
Ба рондан дур натвон кард аз он ҷо чун магас моро.
Ба фарёди хумор, эй пири дайр, афтода бадҳолем,
Ту хоҳӣ буд, ё худ муғбача фарёдрас моро.
Ғиреви кӯси шоҳ аз хоби мастӣ дарнамеорад,
Чи бедорӣ диҳад, эй корвон, бонги ҷарас моро?
Ба ҷуз номи бутонам бар забон н-ояд гаҳи мастӣ,
Хуш он ринде, ки ӯ аз даври соғар хонд асморо.
Гадоем, илтимоси мо бувад як ҷуръа май дар сар
Нахоҳад буд лаъли тоҷи шоҳӣ мултамас моро.
Аз он риндон шумар моро, ки дар мастию шабгардӣ
Чу мастон аз асас бигрезад ар бинад асас моро.
Чу Фонӣ ғарқи май гаштем, лекин оқибат ёбанд
Ҳарифон бар канор афканда ин дарё чу хас моро.
 Даврон ҳолининг кашфи учун Жамшид жоми бизга
ҳавас эмас, балки соқий юзининг акси тушган жом,
биз учун етарлидир. Одам бўлмаган шайхдан қочиб,
майхонани макон этдик, бундан буён бизни ҳеч ким
хонақоҳда кўрмайди. Май тоғораси теварагига бемалол
ўтириб олганмиз, пашшани ҳайдаш мушкул бўлганидек,
бизни ҳам ҳеч ким қувиб юборолмайди.
Эи дайр пири, хумор фарёди билан ёмон аҳволга тушиб
қолдик, энди фарёдимизга етувчи сен бўласанми, ёки муғбачами?
Подшоҳ ноғорасининг гумбур-гумбур овози мастлик уйқусидан
уйғота олмайди-ю, Эй карвон, қўнғироқ овози  бизни қандай
 қилиб уйғота олсин? Мастлигимда тилимга гўзаллардан бошқанинг
номи келмайди, риндга маза, чунки у исмларни пиёла теграсидан ўқийди.
Гадомиз, илтимосимиз бир қултум май бўлиб,
бошимизга подшоҳнинг лаълли тожини кийиш ҳаваси йўқ.
Бизларни мастлик ва кечаси кўча айланишда шундай
риндлардан санагинки, мастлар миршабдан қандай қочса,
миршаблар биздан  шундай қочадилар.
Биз Фонийдек майга ғарқ бўлдик, лекин охирида
дўстлар дарё четга чиқариб ташлаган хас сингари
                                         бизни ҳам топиб оладилар.
 Мухтараъ
Гули рӯят, ки зоҳир гашта ранги ёсамин уро,
Чӣ бошад, к-аз маи гулранг созӣ оташин ӯро?
Намедонам зи май шуд сурх чашми кофират, ё худ
Либоси ол пӯшондӣ ба қатли аҳли дин ӯро.
Маро ҳам ғунчаи дил бишкуфад чун он даҳан ҳар гаҳ
Зи хай шабнам чу биншинад ба гулзори ҷабин ӯро.
Чу акси суратат дар бода зоҳир гашт, натвонад
Бад-ин сон обу ранге сохтан наққоши Чин ӯро.
Ба мукнат чун Сулаймон аст пири майфурӯш, инак
Зи ҳар хум оламе дигар шуда зери нигин ӯро.
Чу авҷи рифъаташ аз осмон бигзашт, аз он маънӣ
Гадо гаштанд шоҳони ҳама рӯи замин ӯро.
Баҳористони гетиро гуле эмин куҷо ёбӣ?
Ки набвад сарсари боди хазон андар камин ӯро.
Аз он дур афтад аз вай, к-аз барои чораи васлаш
Макон таъйин намояд зоҳиди хилватишин ӯро.
Даромад дар хароботи фано, эй дил, дигар Фонӣ
Зи аҳли тавбаву тақво нагӯӣ баъд аз ин ӯро.
 Гул юзинг ёсмин рангини кўрсатгандан кейин,
гулранг май билан уни ўтдек ловиллатсанг нима бўлибди?
Билмадим, кофир кўзинг майдан қизардими,
ёки дин аҳлини ўлдириш учун унга қизил тўн кийгиздингми?
Қачонки пешона гулзорига тердан шабнам қўнса,
ўша оғиз янглиғ менинг ҳам дилим ғунчаси очилади.
Аксингнинг сурати майда кўрингач, хитой наққоши
ҳам бу хилдаги тиниқ ранг билан сурат чиза олмайди.
Қудрат ва бойликда кекса майфуруш Сулаймон сингаридир,
мана кўр, унинг узуги остида (ҳукми остида) ҳар бир
хум бошқа бир оламдир.
Унинг (майфурушнинг) даражасининг авжи осмондан ўтди,
Шу маънодан ер юзидаги шоҳлар унинг гадоси бўлдилар.
Кузнинг қаттиқ шамоли пойлаб (эсиб) турган вақтида
олам баҳористонида омон қолган гулни қаёқдан топасан?
Хилватнишин зоҳид,  (ёр)  васлига етиш чораси учун
жой белгилайди, шу сабабли ёрдан узоққа тушади.
Эй дил, Фоний фано хароботига киргандан кейин
унга тавба ва тақво аҳли борасида гап очма.
 Татаббӯъи Хоҷа Ҳофиз
Гар он турки Хито нӯш созад ҷоми саҳборо,
Нахуст орад сӯи мо турктозу қатлу яғморо.
Рухаш дар нозукӣ барбод дода сафҳаи гулро,
Қадаш дар чобукӣ бар хок шонда сарви раъноро.
Ба манъи бӯси он лаб чун дусад тир аст он мижгон,
Ки дар хотир тавонад роҳ додан ин таманноро?
Баҳори оразашро тозагулҳои аҷаб бишкуфт,
Худоро, муддаӣ, монеъ машав як дам тамошоро.
Ману кӯи муғон в-он муғбача, к-аз лаъли ҷонпарвар
Ба нукта карда з-ин дайри куҳан берун Масеҳоро.
Чу дар кӯи хароботаш ба як соғар намегиранд,
Бар оташ афканам беҳ ин либоси зуҳду тақворо.
Чӣ пӯшонам зи мардум, к-оташи ишқу маи равшан
Зи чоки сина зоҳир кард сирри махфии моро?!
Бигӯ, к-оранд Ҷоми Ҷам зи махзан, эй шаҳи динӣ,
Ки бинмоям ба шоҳон бевафоиҳои дунёро.
Ғазал гуфтан мусаллам шуд ба Ҳофиз, шояд, эй Фонӣ,
Намоӣ чошнӣ дарюза з-он назми ҷаҳоноро.
 Агар у хитойлик турк (маҳбуб) май жомини ичса,
аввал бизнинг устимизга от суриб ўлдириб талон-торож қилади.
Юзи нозикликда гул баргини барбод берди,
қомати чаққонликда сарви раънони тупроққа ўтқазиб қўйди.
У лабдан бўса олишга тўсқин бўлиш учун икки юз чоғли
киприк ўқлари тайёр (турганда)  ким бу орзуни хотирга келтира олади?
Оразининг баҳорида ажойиб тоза гуллар очилди,
эй муддаи (рақиб), Худо ҳақи, бир нафас томошага моне бўлма
Мен ҳамиша муғлар кўчасида бўламан, лаъл лабидан
жон бағишловчи муғбача биргина
сўз билан бу эски дайрдан (дунёдан)  Исони ҳайдаб юборган эди.
Бу зуҳду тақво либосини ўтга отганим яхшироқ, чунки
харобот кўчасида уни бир пиёла шаробга ҳам олмайдилар.
Ишқ ўти билан тиниқ май махфий сирримни сийнам чокидан
кўрсатиб тургандан кейин мен уни одамлардан қандай яширайин.
Эй дин подшоҳи, айт, Жамшид жомини хазинадан олиб келсинлар,
токи дунёнинг вафосизликларини шоҳларга кўрсатайин.
Ҳофиз ғазалларига ҳамма қойил қолган, эй Фоний, ўша
Жаҳонни безатган назмдан сен ҳам бир оз тиланиб олсанг бўлади.
 Татаббӯъи Амир Хисрав ва дар таври Хоҷа Ҳофиз
Кай ба чашм орам либосу маснади шоҳонаро?
Ман, ки хоҳам далқи фақру гӯшаи майхонаро.
Тоири фархундаи айш аст роми нуқлу май,
Аз паи сайде чунин мерезам обу донаро.
Баҳри мо дарёкашон бояд ки созад майфурӯш,
Аз тағораш ҷомро в-аз хумми май паймонаро.
Хешро куштам, чу май кардӣ илоҷам, эй ҳаким,
Ҳар киро бошад хирад, май диҳад девонаро?
Мастӣ орад бӯи хоки майкада, эй пири дайр,
Гӯӣ андудӣ ба лои бода ин кошонаро.
Ғафлат орад, воизо, дар дил мусалсал гуфтанат,
Сохтӣ гӯё зи баҳри хоб ин афсонаро.
Як дамам бо ёр не аҳбоб ояд, не рақиб,
Чун нагунҷад ошно, кай ҷо бувад бегонаро?
Кулбаам сад рахна аз санги ҳаводис кард чарх,
Бар сарам хоҳад фикандан гӯӣ ин вайронаро.
Ҷон фидоят созам, эй Фонӣ, агар хоҳӣ расонд,
Вақти ҷон додан, ба сарвақтам даме ҷононаро.
 Мен фақрлик далқи  (либоси), майхона бурчагини истайман.
Шундай экан, шоҳлик кийими ва маснадини қачон кўзга иламан?
Айшнинг фархунда  (қутлуғ, саодатли)  қуши газак
ва майга ром бўлади,
Бундай сайд  (овланувчи)  учун дону сув сепаман.
Биздек дарёнўшлар учун майфуруш жомни
тоғорадан, паймонани май хумидан ясаши керак.
Эй ҳаким, дардимга дармон сифатида май
буюрганинг учун ўзимни ўлдирдим,
ақли бўлган киши девонага май берадими?
Эй дайр пири, майхона тупроғининг ҳиди кишини маст қилади,
бу кошонани бода лойи билан суваганинг йўқми?
Эй воиз, тўхтовсиз сўзлашинг юракка ғафлат солади,
бу афсонани гўё уйқу келтириш учун тўқигансан.
Бир дам ёрим билан биргаман, на дўстлару на рақиб керак,
ошно сиғмаганда, бегонага қандай жой топилсин.
Чарх ҳодисалар тошидан кулбамга юз рахна солади,
гўё бу вайронани бошимга қулатмоқни истайди.
Жон бериш вақтида бир дам жононани бошим узра келтирсанг,
эй, Фоний, жонимни фидо қиламан.
 Ба сарват ҷӯйбори дидаи ман ҷилвагаҳ бодо!
Ба гоҳи ҷилва ҷонам зери поят хоки раҳ бодо!
Ба гармо, эй шаҳи хубон, ба чашмам чун кунӣ манзил,
Саводи дидаи ман бар сарат чатри сияҳ бодо!
Сипаҳ ҳар сӯ, ки хоҳӣ ронд, ҷони хоксори ман
Зи баҳри гирди сар гаштан туро гарди сипаҳ бодо!
Зи бедоди ҳаводис чун гурезад ҳар касе як сӯ,  
Маро дар соҳати майхона дар кунҷе панаҳ бодо!
Агар он муғбача ҷуз бо муғон соғар нахоҳад дошт,
Зи ҷаври куфри зулфаш хонаи динам табаҳ бодо!
Чу пири дайр бо дурдикашон ратли гарон дорад,
Тағори ӯ сипеҳру ҷоми давраш меҳру маҳ бодо!
Сабӯ бар гардан овардан, ба риндон гар гунаҳ бошад,
Туро дар гардан, эй Фонӣ, ҳамеша ин гунаҳ бодо!
 Кўзим ариғи сенинг сарвингга  (бўйингга, қоматингга) жилвагоҳ бўлсин,
жилва қилганингда жоним оёғинг остида тупроқ бўлсин.
Эй гўзаллар шоҳи, иссиқда менинг кўзимда манзил қилсанг,
кўзим қораси бошингга қора соябон бўлсин.
Ҳоҳлаган томонга қўшин тортганингда менинг хоксор жоним,
бошингдан айланиш учун сипоҳинг чанги бўлсин.
Ҳодисалар бедодидан ҳар ким ҳар томонга қочганда,
майхона соҳатининг (майдони, юзасининг) бир
бурчаги менинг паноҳим бўлсин.
Агар ул муғбачча муғлардан бошқаларга соғар тутишни истамаса,
кофир зулфининг жавридан диним уйи хароб бўлсин.
Дайр пири дурдкашларга (май қуйқумини ичувчиларга)   
катта улуш берганда,
унинг тоғораси сипеҳр, жомининг айланаси қуёш ва ой бўлсин.
Агар бўйнида кўза кўтариб келтириш риндаларга гуноҳ бўлса,
эй, Фоний, бу гуноҳ ҳамиша сенинг бўйнингда бўлсин.
 Татаббўъи махдуми Чомй7
Аз тағори май чунон нӯшам шароби нобро,
К-абр натвонад зи дарё ончунон бурд обро.
Дар ҷафо дорад қарор он чашму дар бедод хоб,
3-он ки бурданд аз дилу чашмам қарору хобро.
То қиёмат шоми танҳоӣ бувад дар дида хоб,
Як сабӯҳӣ муғтанам дон сӯҳбати аҳбобро.
Гар вафо з-аҳли замон хоҳӣ, шароби лаъл нӯш,
3-он ки ҳаргиз кас надид ин гавҳари ноёбро.
Эй, ки гӯӣ дар ҷавонӣ бода нӯш, инак бубин,
Маст дар дайри муғон афтода шайху шобро.
Куштаи он чашми хунрезам, ки баҳри қасди дин,
Карда ҷо дар айни мастӣ гӯшаи меҳробро.
Аз дари аҳли ҷаҳон ҷустан мурод аз фақр нест,
Васл хоҳӣ, Фониё, масдуд кун ин бобро.
 Тиниқ майни май тоғорасидан шундай ичаманки,
булут дарёдан сувни шунчалик ичолмайди.
У кўз жафо қилишга қарор бериб, бедод қилиш билан
уйқуга кетади,
 шунинг учун кўнглиму кўзимдан қарору уйқуни олиб кетди.
Бир тонг пайтида дўстларнинг суҳбатини ғанимат бил,
(негаки)  қиёматгача ёлғизлик шомида кўз уйқуда бўлади.
Агар замон аҳлидан вафо истасанг лаълдек май ич,
чунки, бу ноёб гавҳарни ҳеч қачон киши кўрмаган.
Эй, сен, «ёшликда май ич» дейсан, мана энди
муғлар дайрида маст бўлиб йиқилган қарию ёшни кўр.
Қон тўкувчи кўз мени ўлдирди, у дин қасдида
айни мастликда меҳроб бурчагидан ўрин олибди.
Жаҳон аҳли эшигидан мурод сўраш фақр шеваси эмас,
Фониё, агар васл истасанг бу эшикни ёп.
 Татаббӯъи махдуми Ҷомӣ
Сӯзиям то барфурӯзӣ рӯи оташнокро,
Созӣ оташгираи он шӯъла ин хошокро.
Аз шикофи ғунча пиндорӣ намоён гашт гул,
Гар зи чоки синаам бинӣ дили сад чокро.
Гардсон хезад замин з-он рӯ, ки дар вақти хиром,
Ҷон диҳад рафтори чун оби ҳаётат хокро.
Ҳоҷиби қасрат гарам ронад аҷаб набвад, ки нест
Расм, мондан пеши шаҳ девонаи бебокро.
Соқиё, аз меҳнати даврон замирам тира гашт
Бода, то сайқал диҳам оинаи идрокро.
Чун гадои дайр май нӯшад, бувад сад гуна рашк,
Аз сафоли кӯҳнаи ӯ соғари афлокро.
Гар на мақсудаш маи гулранг бошад, дасти сунъ,
Хӯшаҳои лаълу ёқут аз чӣ бандад токро?
Бандаи пири хароботам, ки ҷоми ҷуди ӯ,
Сӯзад аз як барқи май сад хирмани имсокро.
Фониё, кори ҷаҳон ҷуз ғам набошад, бода нӯш,
Лаҳзае гар шод хоҳӣ хотири ғамнокро.
 Ўтли юзингни ёндирар экансан, мени куйдирасан,
бу хошокни  (мени) ул шуълага тутантириқ қиласан.
Агар сийнам чокидан юз пора дилимни кўрсанг,
ғунча ичидан гул кўринди деб ўйлайсан.
Хиром қилган чоғингда ер гард сингари қўзғалади,
чунки ҳаёт сувидек юришинг тупроққа жон бағишлайди.
Қасринг дарвозабони  мени ҳайдаса, ҳеч ажабланарли
эмас, чунки бепарво девонани подшоҳ қошида
қолдириш расм эмасдир.
Эй соқий, давроннинг меҳнатидан кўнглим хираланди,
идроким ойинасига сайқал беришим учун май тут!
Дайр гадоси май ичган чоғида унинг эски сафол косаси
рашкидан фалак май косаси минг хил рангда бўлади.
Халлоқ қўлининг мақсуди агар гулранг май бўлмаса,
токка лаълу ёқут доналарини боғлаб қўярмиди?
Харобот   (майхона)   пирининг қулиман, чунки у саховатли
пирнинг яшинсимон бир жоми юз бахил хирмонини
куйдириб юборади.
Эй Фоний, жаҳоннинг иши ғамдан бўлак нарса эмасдур,
ғамгин хотирингни бир лаҳза хушнуд тутмоқчи бўлсанг, бода ич.
 Татаббӯъи ҳазрати махдумӣ
Эй, аз баҳори ҳусни ту бар чеҳраам гулзорҳо,
Дар чеҳра з-он гулзорҳо дорам халида хорҳо.
Аз пеши ҳачраш муттасил, гӯ риштаи ҷонам гусил,
Чун дӯхт натвон чоки дил, з-он сӯзану з-ин торҳо.
Дар кулбаи ғам гар барам, оӣ, наёбӣ пайкарам,
Бас, хоки хорӣ бар сарам, к-афтода аз деворҳо.
Аз ҳумрати рухсор кай битвон шудан ҳамранги вай,
Моро ба хун, ӯро ба май, чун ранг шуд рухсорҳо.
Чун з-он бути ошуфтахӯ, орам ба сӯи қибла рӯ,
Баста чу аз ҳар тори мӯ бар гарданам зуннорҳо.
Будам ба ақли зуфунун, пири хирад пеш аз ҷунун,
Тифлон давонандам кунун дар кӯчаю бозорҳо.
3-ин назми нав чархи кӯҳун, якбора гӯ ҳайрат макун,
Фонӣ, чу таълими сухун дорад зи Ҷомӣ борҳо.
 Эй  (гўзал)  ҳуснинг баҳоридан менинг чеҳрамда гулзорлар,
ўша гулзорлардан  (сийнамга)  тиканлар қадалган.
Ҳажринг нешидан жоним ипи доим узилиб туради,
чунки у игна ва бу ип билан дилнинг чокини тикиб бўлмайди.
Агар ғам кулбасида ёнимга келсанг, вужудимни тополмайсан,
чунки деворлардан бошимга ёғилган хорликнинг
тупроқларига кўмилганман.
Юз қизиллиги билан унга ҳамранг бўлиш мумкин эмас,
Чунки менинг юзим қондану унинг юзи майдан қизарган.
Мен дилларни торож этувчи маҳбубнинг дастидан
қиблага қандай юз ўгирай,
У ҳар тола сочидан бўйнимга зуннорлар осиб қўйган-ку.
Мен телба бўлишимдан илгари фанлар эгаси,
донишманд пир эдим,
энди гўдаклар кўча ва бозорларда мени қувиб юрмоқдалар.
Эй кўҳна чарх, бу янги назмимни кўриб бирдан ҳайрон
бўлиб қолма, Фоний сўз таълимини доим Жомийдан олади.
 Татаббӯъи махдумӣ
Бе рӯи ту шуд тира аз ашк маро шабҳо,
Равшан нашавад шабҳо бе моҳ зи кавкабҳо.
Аз тирагии ҳаҷрат шуд рӯзу шабам яксон,
К-аз шаб сияҳам рӯз аст в-аз рӯз сияҳ шабҳо.
Ушшоқ, ки аз ҳаҷрат гардида тиҳиқолаб,
Боз аз лаби ҷонбахшат ҷон рафт ба қолабҳо.
Бе қадди ту дар бӯстон ҳар шох, ки барг аст он,
Морест маро, к-аз вай овехта ақрабҳо.
Як қатра май, эй соқӣ, бас гар диҳиям лекин,
3-он май, ки туро гардад олуда ба он лабҳо.
Ман масти шароб, эй дил, зуҳҳоду ғами Кавсар
Дурӣ бувадам з-эшон аз дурии машрабҳо.
Дар дайри муғон, Фонӣ, як ҷом чу зад акнун,
Як ҷоми дигар хоҳад бо нолаю «ё Раб»-ҳо.
 Ойсиз кечалар юлдузлар билан ёримагани сингари
кўз ёши тўккан кечаларим сенинг юзингсиз қоронғидир.
Ҳажрингнинг қоронғилигидан кеча ва кундузим баравардир,
чунки кундузларим қоронғи кечадек ва кечаларим ундан
ҳам қоронғидир. Ҳажрингда ошиқларнинг қолиплари (танлари)
жондан бўшаган эди,  жон бағишловчи лабингдан қолипларга
яна жон кирди. Сенинг қаддинг бўлмаган чоғда бўстондаги
серяпроқ ҳар бир шох  менинг кўзимга чаёнлар осилган илон
бўлиб кўринади. Соқий, агар севгилимнинг лаблари теккан майдан
берсанг, мен учун унинг бир томчиси ҳам кифоядир.
Эй кўнгил, мен шароб билан мастман, зоҳидлару Кавсар ғамидан,
узоқ бўлишимнинг сабаби узоқ замонлардан бери майхўрлигимдир.
Фоний, муғлар дайрида бир жомни уриб олди (кўтарди),
энди нола ва «ё Раб»лар билан яна бир жом майни кўтармоқчи.
 Татаббӯъи махдуми Ҷомӣ
Ман, ки дорам аз мижа бар дида чандин хорро,
Ҷумла дар чашмам нарӯбам гар дари хамморро.
Майфурӯш ар лутф нанмояд, ҳарифон, чора чист?
Баҳри май ваҷҳи каму махмурии бисёрро.
Чарх пуранҷум шавад аз макри шайх андар самоъ,
Чун бипӯшад бахя карда хирқаи пиндорро.
Тарки дину зуҳд чун фармудиям, эй муғбача,
Боз кун хишти хуму бикшо гиреҳ зуннорро.
Даври соғарро ғанимат дон, ки наққоши азал
Карда мубҳам сирри ин нӯҳ гардиши паргорро.
Дар хароботи муғон риндони дарёдил диҳанд
Аз паи як ҷуръа май ин гунбади заркорро.
Умр зоеъ шуд ба «лояънӣ» паи охир нафас,
Як нафас ҳам сарфа мекун баҳри истиғфорро.
Чун мани олуда ҷӯям, чунки накшоданд боз,
Бар рухи покони олам пардаи асрорро.
Фониё, роҳи фано натвон ба пиндори худӣ,
Қатъи ин раҳ боядат, афкан зи худ ин борро!
 Менинг кўзимда киприкдан бир қанча тиканлар бор,
агар улар билан майфуруш эшигини супурмасам,
барчаси кўзимга қадалсин.
Эй дўстлар, майфуруш агар лутфу марҳамат қилмаса,
чорамиз йўқ, (чунки)  пул каму хуморгарчилик кўпдир.
Шайх кибирли жандасини кийиб, қилган макридан
юлдуз билан тўла осмон рақсга тушади.
Эй муғбача, дин ва тақводорликни тарк қил дер экансан,
(у онда) хум оғзидан ғиштни олиб, зуннор тугунини еч!
Соғар даврини  (май пиёласининг айланишини) ғанимат бил,
чунки азал наққоши бу тўққиз фалак гардишининг
сиррини яшириб ташлаган.
Муғлар хароботида дарёдил риндлар бир қултум май
бадалига бу олтин нақшли гунбазни  (фалакни) берадилар.  
Умр бемаъни ишлар учун зоеъ бўлди, гуноҳларинг
тавбаси учун лоақал охирги бир дамингни асраб қўй.
Олам сирлари юзидаги пардани очиб, энг покиза
кишиларга ҳам кўрсатмадилар, мен гуноҳкор қандай қилиб бу
пардани очиб кўришни орзу қилайин?
Эй Фоний, такаббурлик ва манманлик билан фано йўлини топа
олмайсан, бу йўлни босиб ўтиш учун манманлик юкини ўз
устингдан отиб ташла.
 Татаббӯъи махдумӣ
Зи абри тира барқе ҷаст тарфи кӯҳсоронро,
Ки равшан кард ҳар сӯ шамъи гулҳои баҳоронро.
Чу наргис ҷоми зар бигрифт, лола соғари ёқут,
Салои бода зад мурғи чаман парҳезгоронро.
Ту низ, эй пири дайр, андар чунин фасле ба сармастӣ
Зи кунҷи майкада сӯи чаман каш майгусоронро.
Фикан, эй муғбача, аз як муғона ҷоми мардафкан,
Ба рақс аз аввали шаб то саҳар шабзиндадоронро.
Сабӯҳи айш бо ёрон қадаҳ хӯр, нест чун маълум,.
Ки ёбандат шаби оянда ёрон, ё ту ёронро?
Дар ин саҳро зи боди ҳодиса ҳар сӯй чун лола,
Ба хок афтода бин, тоҷи ғурури комгоронро.
Ба сар гарди фано, дар зери паҳлӯ хоки навмедӣ,
Зи тоҷу тахти Ҷам озод дорад хоксоронро.
Сафоли кӯҳна пур май созу Ҷоми Ҷам бинеҳ, номаш
Дар ӯ наззора кун аҳволи давру рӯзгоронро.
Чу охир ҷуз фано коре нахоҳад буд, эй Фонӣ,
Дар ин дайри фано бигзор айби ҷуръахоронро.
 Қора булутдан бир яшин тоғлик ерларга тушди-да,
ҳар томонда баҳор гулларининг шамъини ёритди.
Наргис олтин жом ва лола ёқут пиёлани қўлга олгач,
чаман  қуши  қичқириб  парҳезгорларни май зиёфатига таклиф қилди.
Эй дайр пири, сен ҳам шундай бир фаслда сармастлик билан
майхона кунжидан майхўрларни чаман тарафига бошлаб чиқ.
Эй муғбача, шомдан тонг отгунча бедор ўтирувчиларни
мардларни қулатадиган бир муғ жоми билан ўйинга сол.
Тонг чоғидаги май айшу ишратини бошлаб дўстлар билан қадаҳ ич,
чунки эртанги тунда дўстлар сени ёки сен дўстларни
топишинг маълум эмас.
Кўргинки, бу саҳрода ҳодиса елидан давлатлиларнинг ғурур
тожи лола баргидек ҳар томонда тупроққа қоришиб ётибди.
Хоксорларнинг бошидаги фано гарди ва ёнбошидаги ноумидлик
тупроғи Жамшиднинг тож ва тахтидан озод тутади.
Эски сафол косани май билан тўлдиру унга жоми Жамшид
деб от қўй, давр аҳволини шунинг ичида томоша қил.
Эй Фоний, охири йўқликдан бошқа иш бўлмагандан кейин
бу фано дайри (дунё) даги журъахўрларнинг айбини кечир.
 Татаббӯъи Мир
Зиҳӣ, аз ҷоми ишқат бехудонро дӯстгониҳо
В-аз он ратли гарон афсурдагонро саргарониҳо.
Нишонат ёфт ҳар, к-ӯ бенишон шуд, ҳаст аз он оташ
Ба ҳар сӯ доғҳоят бенишононро нишониҳо.
Ба саҳрои ғамат овораю бехонумон гаштам,
Хуш он оворагиҳо, хуррам ин бехонумониҳо.
Агар дар ҳалқаи базми сагонат раҳ диҳад бахтам,
Зи сармастӣ кунам бо шергирон комрониҳо.
Ҳар он к-ӯ то тавонад нотавонӣ дар ғамат варзад,
Тавоноён забуни ӯ шаванд аз нотавониҳо.
Ба дарси ишқ он шуд нуктадон, к-ӯ лавҳ шуст аз ғайр
Дар ин раҳ содалавҳиҳо беҳ аст аз хурдадониҳо.
Маро шуд зиндагонӣ сар бар сар барбод аз ҳаҷрат,
Хушо онҳо, ки доранд аз висолат зиндагониҳо.
Агар ту ҳофизи Фонӣ шавӣ аз саҳв, дар ҳамдат
Дар иқлими суханронӣ кунам соҳибқирониҳо.
Забонам гар кунӣ гӯё ба достонҳои ҳамди худ,
Чӣ Хусрав, балки бо Ҷомӣ кунам ҳамдостониҳо.
Сенинг ишқинг жомидан бехуд бўлганларга дўст косаси
қандай яхши, у катта жомдан ичиб бўшашганлар бош
оғриқнинг кайфини суриш (қандай ҳузур).
Бенишон бўлган киши сенинг нишонингни топди,
бу бенишонлик ўтидан
пайдо бўлган доғларинг изи йўқолганларга нишондир.
Ғаминг саҳросида оворау бехонумон бўлдим, ўшал
овораликлар қандай яхши-ю, бу бехонумонликлар қандай ёқимли.
Агар итларингни базм даврасига бахтим йўл берса,
мастликдан шерни енгувчиларга ҳукмронлик қилар  эдим.
Ҳар кимки қўлидан келганича ғамингда нотавонликни машқ этса,
Қанчадан-қанча зўрлар беҳад ожизлик билан унга мағлуб бўладилар.
Кимки бошқалардан хотирининг лавҳасини ювган
бўлса, ишқ дарсида у нуктадон бўлди,
бу йўлда доноликдан кўра илмсизлик афзалроқдир.
Сенинг ҳажрингда тириклигим барбод бўлди,
сенинг висолинг тирик қолганларга қандай яхши.
Агар ҳамдингни ёзишда мен Фонийни хатодан сақласанг,
сўз суриш иқлимида соҳибқиронлик қиламан.
Агар сен ҳамдинг достонини айтишга  тилимни бурро қилсанг,
Хисрав нима экан, балки Жомий билан ҳамдостонлик қиламан.
 Татаббўъи Хоча
Гуфтӣ: «Барам дилатро», ҷон ҳам фидот ёро!
Гуӣ: «Дилат намонад», дил худ куҷост моро!?
Дил рафту ҷон ҳам аз пай, дар ваҷҳи мутрибу май,
Ин ҳарду лек бе вай, гӯ: “базми мо маёро!”
Эй, ринди лоуболӣ, беш аз бало нанолӣ,
Ошиқ ба бемалолӣ, бояд кашад балоро.
Дар туст ганҷ пинҳон, з-онӣ ба чашм вайрон,
Бин гирди хеш гардон, ин ҳафт аждаҳоро.
Бо ишратам чӣ қувват, к-ин чархи камфӯтувват,.
Ҳам ҳаст бемурувват, ҳам ҳаст бемадоро.
Эй дил, ба дӯст рӯ кун, ҷонро фидои ӯ кун,
Бо дарди ишқ хӯ кун, лекин маҷӯ даворо.
Пири муғон, ки гардун умраш кунад афзун,
Дорад ҳамеша мамнун, риндони бенаворо.
Дар дайр агарчи мастам, зуннори куфр бастам,
Боре зи хеш растам, сад шукр аз ин Худоро.
Фопӣ, раҳи вафо ҷӯ, сарманзили ризо ҷӯ,
Дар ишқи он фано ҷӯ, дон муғтанам фаноро.
 «Қалбингни ўғирлайман» дединг, эй ёр жоним ҳам
фидойинг бўлсин,
«Қалбингни қолдирмайман» дединг, бизда ўзи  қалб борми?
Май ва қўшиқчи учун дил кетди, жон ҳам кетидан борди,
лекин, айт, усиз бу иккови ҳам базмимизни безатмасин.
Эй, лоуболи   (ибосиз)   ринд,  балодин ортиқча  нолима,
ошиқ киши балони бемалол тортиши керак.
Сенда ганж яшириндир, шунинг учун кўзга вайрон, кўринасан,
Кўр, етти аждаҳо атрофингда айланиб турибди.
Ишрат учун қувватим йўқ, чунки бу кам футувват чарх
ҳам мурувватсиз, ҳам мадорсиздир.
Эй кўнгил, дўстга юзлан, жонингни унга фидо қил,
ишқ дардига кўниккин, аммо даво излама.
Муғлар пири — гардун унинг умрини узоқ қилсин —
бенаво риндларни ҳамиша мамнун қилиб туради.
Гарчи дайрда мастман, куфр  зуннорини боғлаганман,
аммо ўзликдан узилдим, бунинг учун Худога юз шукрлар бўлсин.
Эй, Фоний, вафо йўлини изла, ризо сарманзилини қидир,
унинг ишқида фанони иста, фанони ғанимат бил.
 Татаббӯъи Хоҷа
Насими субҳ бигӯ он ниҳоли раъноро,
Ки боғи умр хазондида аз ту шуд моро.
Ба як қадаҳ, ки кашидӣ зи оби оташранг,
Чӣ оташе, ки задӣ ошиқони шайдоро?
Шудам ба зуҳди қавӣ ғарраву надонистам,
Ки зӯри ишқ ба аҷз афканад тавоноро.
Ту, эй ҷавон, ки шикебо зи хайли ушшоқӣ,
Тараҳҳуме бикун ин пири ношикеборо.
Фурӯғи машъалаи ҳусн аз оташи ишқ аст,
Мадор ҳайф зи аҳли назар тамошоро!
Лабат чӣ оби ҳаётест з-он, ки пешаш нест
Ба гоҳи нутқ раҳи дам задан Масеҳоро.
Биё, ки ҳосили кавнайн барги коҳе нест,
Ба кӯи майкада риндони бодапайморо.
Ба ҷон қабул кунам ҳарчи шайх фармояд,
Агар на манъ кунад ишқу чоми саҳборо.
Фитод Фонии бехонумон ба расвоӣ,
Чу дид базми хароботиёни расворо.
 Эй тонг шамоли, у гўзал ниҳолга
«снинг дастингдан умр боғи хазон бўлди»,— деб айт.
Олов ранг сувдан бир қадаҳ тортиб,
шайдо ошиқларга қандай олов пуркадинг?
Тақводорликка қаттиқ мағрур бўлдиму кучли ишқ ҳар
қандай бақувват кишини ҳам ожиз қилиб қўйишини билмадим.
Эй севикли сен сабрли ошиқлар хилидансан,
сабрсиз бу кексага бир тараҳҳум қил.
Ҳусн машъаласининг шуъласи ишқ ўтидандир,
назар аҳлидан томошани дариғ тутма!
Лабинг шундай бир ҳаёт сувидирки,
нутқ чоғи унинг олдида Исо ҳам дам уролмайди.
Майхона кўчасига кел, чунки икки дунё ҳосили
майхўр риндларга бир сомонча кўринмайди.
Шайх агар ишқдан ва майдан мени қайтармаса,
унинг ҳамма буйруғини жоним билан бажо келтираман.
Расво майхўр базмини кўргандан кейин,
бехонумон Фоний ҳам расволикка гирифтор бўлди.
 Татаббӯъи махдумӣ
Ҳаст дар дайр офате ҳар дам ба қасди ҷон маро,
Зинда бурдан аз сари кӯи муғон натвон маро.
Хонаи дил буд ободам зи тақво, ваҳ, ки сохт
Ишваҳои соқию сели қадаҳ вайрон маро.
Пардаи зуҳдам чӣ сон пӯшад ки аз ошуби май,
Аз гиребон ҳар дам афтад чок то домон маро?!
Хирқа дар ҳаҷри буте шуд раҳни май бингар, ки кард
Бодаю ишқ аз либоси офият урён маро.
Гар ба гирдоби май афтодам, маро набвад гунаҳ,
Ҳаст ин саргаштагӣ аз гардиши даврон маро.
Баҳри исён аз баландӣ кард пастам, з-он ки зад
Бар замин аз осмон ҳар мавҷи ин тӯфон маро.
Созам аз лавси риё ғусли тариқ, эй пири дайр,
Чун фақеҳ ояд, даруни хум кунӣ пинҳон маро.
Хоб дидам, к-оби Қавсар мехӯрам аз дасти ҳур,
Файзи май аз дасти соқӣ буд сад чандон маро.
Фониё, роҳи фано ҳарчанд мушкил буд, шуд
Қатъи он з-афкандани бори худӣ осон маро.
 Менинг жоним қасди учун ҳар нафас бир офат бор,
шу сабабдан муғлар кўчасидан мени тирик олиб кетиб  бўлмайди.
Тақво ва парҳез билан дилим уйи обод эди,
эй воҳки, соқийнинг нозу ишвалари ва қадаҳ сели вайрон қилди.
Шароб фитна ва ғавғоси йўлида ҳар нафас ёқамдан
этагимгача йиртилиб туради, (шундай бўлгандан кейин) 
зуҳд ва тақво пардаси мени қандай яширсин?
Буни қараки, йиртиқ-ямоқ кийимим бир маҳбуб
ҳажрида майга гаров бўлиб, май билан ишқ, номус ва
саломатлик кийимидан мени яланғоч қилди.
Агар  мен май гирдобига қулаб тушсам, гуноҳкор бўлмайман,
чунки менинг бу саргашталигим даврон бесаранжомлигидандир.
Исён  (гуноҳ) денгизи мени юқоридан қуйига улоқтиргач,
бу тўфоннинг ҳар бир тўлқини мени осмондан ерга урди.
Эй дайр пири, тариқат йўлида риё чиркинлигидан покланмоқчиман,
агар фақиҳ сўраб келса, мени хум ичига яшир!
Тушимда ҳур қўлидан  Кавсар сувини  ичдим   (лекин),
соқий қўлидан май олиб ичишнинг файзи унга нисбатан юз
чандон ортиқ эди. Эй Фоний, фано йўли қанча мушкул бўлса ҳам,
манманлик юкини ташлаганим учун у йўлни босиб
ўтиш осон бўлди.
 Татаббӯъи Хоҷа
Дӣ сӯи дайри муғон омад зи масҷид пири мо,
Чист ҷуз зуннор бастан баъд аз ин тадбири мо?
Кофири ишқему беҳуш аз ҷунун, эй муғбача,
Ҳам зи зуннори сари зулфи ту бас занҷири мо.
Пири дайр ар кард моро муҷрим аз тақсири зуҳд,
Гар бимонад қатра дар соғар, бувад тақсири мо.
Кай тавон будан дигар дар хонақаҳ, чун ёфтанд
Шишаи май дар даруни хирқаи тазвири мо?.
Баҳри панди мо макаш, эй шайх, заҳмат чун шудаст,
Риндию расвоӣ аз рӯзи азал тақдири мо.
Шиша дар гардан чу гардондӣ ба дайр, эй муҳтасиб,
Машканаш боре, ки набвад беш аз ин таъзири мо.
Оллоҳ-оллоҳ, шарм аз имонаш надорад шайхи шаҳр,
Мекунад аз саҷда пеши он санам такфири мо.
Шабнишинонро аҷаб рӯзи сиёҳ ояд ба пеш,
Гар зи зулфи ӯ барояд нолаи шабгири мо.
Шояд, эй Фонӣ, ба қабри Ҳофизаш созанд сабт,
Гар ба хоки Форс афтад нусхаи таҳрири мо.
 Кеча бизнинг пиримиз масжидни ташлаб, майхонага келди,
бундан кейин бизнинг тадбиримиз зуннор боғлашдан
бошқа нима бўлар эди?
Биз ишқ кофири ва телбаликдан беҳушмиз, эй муғбача,
сенинг зулф зуннорингдан ясалган занжир бизга кифоядир.
Дайр пири тақводорлигимиз учун гуноҳкор қилса (ҳеч гап эмас),
май косасида майдан бир қатра қолса, у бизнинг гуноҳимиздир.
Бизнинг фирибгар ямоқ тўнимиз ичидан сўфилар бир шиша май топиб
олсалар, иккинчи мартаба хонақоҳга қандай бориб бўлади?
Эй шайх, бизга панду насиҳат қиламан деб заҳмат чекма,
чунки азалдан бизнинг тақдиримиз ринду расволикдир.
Эй муҳтасиб, шишани бўйнимга осиб майхонада сазойи қилдинг,
(лекин)  шишани синдирма, (чунки)  бизга бундан ортиқ таъзир
бўлмайди. Ажабо, шаҳарнинг шайхи ўз имонидан уялмасдан,
У санамнинг олдида сажда қилганимиз учун бизни кофирга чиқаряпти.
Агар маҳбубнинг зулфи туфайли тунги фиғонимиз кўкка кўтарилса,
кечаси ухламай ибодат қилувчиларнинг бошига ажойиб
қора кунлар тушади.
Эй Фоний, асаримиздан бир нусхаси Форс элига етса,
уни Ҳофиз қабрига ёзибқўйсалар ҳам ажаб эмас.
Базмгаҳ сохт дигар шоҳиди гул бустонро,
Муҷда деҳ, боди сабо, булбули хушилҳонро.
Хомаи сунъ ба қасри фалак аз қавси қузаҳ.
Рангҳо паҳлӯи ҳам кард хами айвонро.
Рӯи хубони чаман ёфт гулобафшонӣ,
Дод чун майл сабо ҳар тарафе боронро.
Аз паи зеби чаман булбули хушхон ҳар дам,
Фасле аз васфи гул орост наво достонро.
Дар чунин фасл чӣ ҳушёр нишинӣ, бархез,
Аз паи базм биорой саробӯстонро?!
Умрро як-ду замон дор ғанимат, ки чу умр
На сабот аст замонро, на бақо давронро.
Бода хӯр бар рухи ҷамъе, ки на охир эшон
Боз ёбанд туро ҷуста, на ту эшонро.
Ба гули умр вафое чу наёбам, чӣ аҷаб,
Гар чу булбул бирасонам ба фалак афғонро.
Ишваи муғбачаи бодафурӯшам дар дайр,
Ончунон кард, ки додам ба рухаш имонро.
Фонӣ он кас, ки бувад толиби ҷонон, чӣ аҷаб,
К-ӯ дар аввал қадами ишқ супорад ҷонро!
 Гул гўзал бўстонни яна базмгоҳ қилди,
эй сабо ели, бу хушхабарни хушилҳон булбулга етказ.
Сунъ қалами фалак қасрининг эгилган айвонига
ёй-камалакдан шоҳона ранглар солди.
Сабо ели ёмғурга ихтиёр бергач,
чаман гўзалларининг юзи гулоб сочувчи  бўлди.
Хушхон булбул чаманни безаш учун
гул таърифида бир боб навосозлик қилди.
Шундай фаслда нега ҳушёр ўтирибсан,
тур, базм учун бўстонсарони ясат.
Умрнинг бир лаҳзасини бўлса-да, ғанимат тут,
умр сингари на замонда сабот бор, на давронда бақо.
Бир тўда кишилар хотири учун май ич,
охир на улар сени топа олади ва на сен уларни.
Умр гулида вафо топа олмаганимдан сўнг
булбул  каби афғонимни фалакка етказсам,  не  ажаб?
Дайрдаги майфуруш муғбача ишваси мени шундай
аҳволга солдики,
ахири юзининг томошаси учун имонимни бердим.
Эй Фоний, жононга толиб бўлган киши
ишққа биринчи қадам қўйишиданоқ жонни топширса, не ажаб?
 Дар таври Хоҷа
Маст, нигар ба майкада муғбачагони шангро,
Чок зада бар аҳли дин хирқаи ному нангро.
Ҳамчу шафақ аён шуда аз паи офтоб май,
Аз маи асфараш нигар орази лоларангро.
Ғунчасифат дилам хӯрад хуну бипечад аз ҳасад,
Бар лаби ҷом чун ниҳад ёр даҳони тангро.
Дил шуда буд тира аз хилвати зуҳди хонақаҳ,
Мусқили киштии қадаҳ з-ӯ бизудад зангро.
Лаъли лабат чу ёфтам, з-он хати сабз фориғам,
Нашъаи май зи хотирам бурд хаёли бангро.
Бода зи муҳтасиб ниҳон авлӣ, аз он ки ҳодиса
Аз кафи ӯ занад суви ҷоми нашот сангро.
Фонӣ агар ба дайр шуд, буд ба ғайр ихтиёр,
Рафт зи худ, шунид чун нолаи ною чангро.
 (Эй)  маст, майхонадаги шўх муғбачаларга қара,
улар дин аҳлининг ору номус кийимларини йиртдилар.
Офтобдан сўнг шафақ аён бўлгани каби,
маҳбуб қизил юзи аксини заъфарон май (пиёласи)дан томоша қил.
Ёр тор оғзини жомнинг лабига қўйган чоғда
дилим ҳасаддан ғунчадек ўралиб қон ютади.
Хонақоҳ хилватидаги тоат-ибодатдан кўнгил хира бўлган эди,
қадаҳ кемаига сайқал берувчи унга жило бериб, зангини кетказди.
Майнинг нашъаси хотиримдан бангнинг хаёлини кўтарганидек,
лаъли лабинг менга муяссар бўлгандан кейин, сабз
хатинг керак бўлмай қолди.
Шоду хуррамлик жомига тош урмасидан илгари
майни муҳтасибдан яшириш яхшидир.
Фоний агар майхонага борган бўлса, ихтиёрсиз эди,
чунки най билан чанг ноласини эшитгандан сўнг
ўзидан кетган эди.
 Ба дайр буд ҳавои маи муғона маро,
Валек буд хумори саҳар баҳона маро.
Маро зи хона барорад ҳавои майхона,
Чу нест май, натавон ёфтан ба хона маро.
Биҷӯ ба мастиву девонагиву расвоӣ,
Ба кӯи дайр, ки ёбӣ бад-ин нишона маро.
Зи дӯст аҳли талаб ёфтанд муждаи васл,
Фироқ кушт ба зорӣ дар он миёна маро.
Замон-замон қадаҳам деҳ чаро, ки ранҷа кунад,
Чу як замон нахӯрам май, ғами замона маро.
Ба як ду ҷоми сабуҳӣ раҳондӣ, эй соқӣ,
Хароб дошт хумори май шабона маро.
Кунанд тӯъма сагон чун бимирам, эй Фонӣ,
Бияфканед бар он хоки остона маро.
 Дайрда майи муғона истагида эдим,
аммо саҳар чоғида хуморни баҳона қилдим.
Мени майхона ҳаваси уйдан чиқаради,
май бўлмаса мени уйдан топиб бўлмайди.
Дайр куйидан масту девонаю расво деб қидир,
бу нишоналар билан мени топа оласан.
Талаб аҳли дўстдан васл муждасини топдилар,
бу орада фироқ мени зорлик билан ўлдирди.
Ҳар замон-ҳар замонда менга қадаҳ бер,
чунки бир замон май ичмасам замона ғами азоб беради.
Тунда ичилган май хумори мени хароб қилган эди,
эй, соқий, бир-икки тонгги жом билан мени қутқардинг.
Эй, Фоний, агар ўлсам итлар емиш қиладилар,
мени ул остона тупроғига ташланглар.
Татаббӯъи Хоҷа
Соқӣ, биёр ҷоми маии лаълфомро,
Беҷавф соз пайкари ёқутҷомро.
То даркашам, агар ҳама соғар бувад сипеҳр,
Дар соғар он чи рехта бошӣ тамомро.
Эй дил, даруни дайри муғон дор муғтанам,
Аз ҷоми лаъли муғбача айши мудомро.
Бӯи вафо зи гулшани даврон чу кас наёфт,
Аз бӯи бода дор муаттар машомро.
Оини ишқу муҳташамӣ қиссаест дур,
Ишқ аст муфлисони фалакиҳтишомро.
Зоҳид, маҷӯй офият аз мо, ки мондаем
Андар сари суроҳию май нангу номро.
Воиз, бирав, ки нест яқин, к-аз қабулу рад
Эзид намуда қисми ману ту кадомро.
Доим зи ҷоми айш маи васл Ҷам наёфт,
Берун кун аз димоғ таманнои хомро.
Фонӣ, бинӯш ҷоми фано, то намоямат
Дар кунҷи дайр равзаи дор-ус-саломро.
 Соқий, лаъл ранг май жомини келтир,
лекин ёқут жомга лиммо-лим қилиб қуй.
Агар май косанг осмондек бўлиб, унга
қанча май қуйилган бўлса, батамом сипқараман.
Эй кўнгил: муғлар дайридаги муғбача (гўзал ёр) узатган
қизил жом айши давом этмоқда, уни ҳамиша ғанимат бил.
Даврон гулшанида вафо исини ҳеч ким топган эмас,
димоғингни май иси билан хушбўй қил!
Ишқ йўл-йўриғи ва муҳташамлик қиссаси (бир-биридан)  узоқдир.
ишқ (маънан)  камолотга етган бечораларда бўлади.
Эй зоҳид, биздан тинчлик, соғу саломатликни сўрама,
шиша билан майни деб ору номусдан кечганмиз.
Эй воиз, йўқол, Тангри рад қилиш ва қабул қилишни
қайси биримизга қисмат қилгани ҳали маълум эмасдир.
Жамшид ҳам айш жомидан васл майини доимо ича олмади,
бу хомхаёлни унут!
Эй Фоний, фано жомини ичганингда дайр кунжидан
дорус-салом  (жаннат) боғчасини сенга кўрсатаман.
 Татаббӯъи Шайх
Зи руи бистари шоҳӣ гаҳе бубин моро,
Ба зери паҳлӯ хору ба зери сар хоро.
Чу лаб ба ишва газӣ, даст агар ниҳам бар дил
Бигӯ чӣ чора кунам ҷони ношикеборо?
Ҳадиси васли ту гар бар забон намеорам,
Зи сар чӣ гуна берун орам ин таманноро?
Зи кӯи ӯ, ки равӣ, эй малак, ба сӯи биҳишт,
Чаро зи даст диҳӣ инчунин тамошоро?
Нигар ба майкада рокеъ сабӯи бода ба дӯш,
Зи дӯш он ки наяндохтӣ мусаллоро.
Чу хоҳад аз паи ҳусни ту зеб машшота,
Ба офтоб кашад заҳмат аз паи оро.
Ба Саъдияст қадам бар қадам зада Фонӣ,
Ки бе ду фаҳм нагардад хаёли доноро.
 Баъзан  бизни  подшоҳлик тўшагида кўрасан, баъзан эса,
ёнбошимиз остида тикан ва бошимиз остида харсанг тош.
Нима учун қўлимни дил устига қўйганимда (дилимни ушлаганимда)
сен ишва  билан лабингни тишлайсан, (ман этасан),
айт-чи, сабрсиз жонимга қандай чора қиламан?
Сенинг васлинг сўзини тилимга олмасам (ўзимни овунтирмасам),
бу таманнони хаёлимдан қандай чиқара оламан?
Эй малак, унинг кўчасини ташлаб жаннатга қараб кетяпсан,
нима учун шундай томошани қўлингдан берасан?
Буни қараки, елкасидан жойнамозини ташламаган (зоҳид) 
ҳам манхонада май кўзачасини кифтига қўйиб олибди.
Сенинг ҳуснингга машшотанинг зеб бериш учун уриниши
қуёшга оро бераман деб бекорга овора бўлгандай гап.
Фоний Саъдийнинг ортидан изма-из бормоқда,
Бу икковисиз донога хаёл фаҳмланилмайди.
 Ихтироъ
Зи ишқ ҳаст ба дил бор сад ҳазор маро,
Ҳанӯз шукр бувад сад ҳазор бор маро.
Гарам бувад маи гулгун зи соқии гулрух,
Ба ҳуру Кавсарат, эй порсо, чӣ кор моро?
Ба бӯсае, ки диҳию кушӣ манеҳ миннат,
Чӣ миннатам зи ту, чун кушт интизор маро.
Ба чурми ишқу май ар шаҳнаам замон талабад,
Ба пири майкадаи ишқ, гӯ, сипор маро.
Зи май хумор бувад в-аз хумор май нӯшам,
Ба даври бода тасалсул шуд ошкор маро.
Магӯ: «Марав ба сӯи дайр», ваҳ, чу муғбачагон
Баранд мӯйкашонам, чӣ ихтиёр маро?
Зи чурми бодаӣ, ки дӯш ҳотифи ғайб,
Зи лутфи шомили ӯ кард умедвор маро.
Дигар магӯй ки: «Чун маст созамат, бикушам»,
Чӣ суд аз ин суханат, кушт чун хумор маро.
Ба пойбӯси бутон шуд умед, эй Фонӣ,
Чу май ба дайри муғон кард хоксор маро.
 Дилимда юз мингларча ишқ юки (қайғуси) бор,
ҳалигача бунинг учун юз минг марта шукр айтаман.
Гул юзли соқий томонидан менга гулранг май карам қилинса,
эй порсо, ҳур ва Кавсаринг билан нима ишим бор?
Бир бўса бериб ўлдирмоғинг билан бўйнимга миннат юклама, сенга
интизорлигимнинг ўзи мени ўлдирган, яна миннатнинг нима ҳожати бор?
Ишқ ва майнинг гуноҳи учун миршаб агар менга
жарима солмоқчи бўлса,
унга айтгинки, у мени ишқ майхонасининг пирига топширсин.
Хуморликдан май ичсам, майдан хумор  (ҳосил) бўлади,
май даври (жом айланиши)дан сурункасига
майхўрлик қиладиган бўлиб қолдим.
«Майхона томонга борма!» дема, эй войки,
муғбачалар сочимдан тортиб майхонага
олиб борадилар, шундай бўлгач, менда не ихтиёр?
Кеча ғайб ҳотифи мени ёр лутфу карамидан умидвор қилди,
энди май гуноҳидан нима парвойим бор?
«Маст қиламану ўлдираман», деб иккинчи айтма,
хуморликнинг ўзи мени ўлдирган, бу гапингдан нима фойда?
Эй Фоний, май мени муғлар дайрида тупроқ билан тенг қилиб
қўйгани учун бутлар  (гўзаллар) оёғидан бўса олишга
умид боғладим.
 Татаббӯъи ёри азиз
Эй з-оташи май дар гули рӯи ту асарҳо,
Дар сина аз он оташам афтода шарарҳо.
Санги лаби рӯде, ки зи қатли ту равад хун,
Бошад зи тамаввуҷ ба канор омада сарҳо.
Дар хилъати гулгун қади раънои ту сарвест,
К-ӯ нашъунамо ёфта бо хуни ҷигарҳо.
Ҳар нахли таманно, ки ба ишқи ту нишондем,
Аз санги маломат ҳама овард самарҳо.
Аз ишқи яке муғбача дар дайри муғонем,
Оварда паи чуръаи май рӯй ба дарҳо.
Бе роҳбаре дашти фано тай натавон кард,
К-афзун-ст дар ӯ аз ҳаду андоза хатарҳо.
Фонӣ буваду ҷоми маю ишқу харобот,
К-аз даҳр мурод ин шуду беҳуда дигарҳо.
 Гул юзида май ўтидан нишоналар бўлган  (эй гўзал),
у ўтдан менинг сийнамга учқунлар тушди.
Сен ўлдирган кишилар қонидан оқаётган дарё қирғоғидаги
тошлар — тўлқин шиддати билан  қирғоққа отилган бошлардир.
Гулранг кийим ичра мавзун қоматинг
жигарлар қони билан нашъу намо топган бир сарвдир.
Ишқинг билан ўтқазилган ҳар бир умид
ниҳолимизнинг меваси—маломат тоши бўлди.
Бир муғбачанинг ишқидан майхонадамиз,
бир қултум май учун юз эшикка борамиз.  
Бир  раҳбарсиз фано даштидан ўтиб бўлмайди,
чунки унда хатарлар ҳаддан зиёда кўпдир.
Фоний бўлса, май жоми бўлса, ишқ ва харобот бўлса,
дунёдан мақсадимиз шу, бундан бошқалари беҳуда бўлиб қолади.
 Шабнам, ки ҳаво рехт ба гулҳову суманҳо,
Шуд обилаи орази атфоли чаманҳо.
Гулҳои чаман гар на шаҳидони фироқанд,
Чун лола чаро ғарқа ба хунанд кафанҳо?
Дар тоб агар нест аз он ҷаъди диловез,
Дар турраи сунбул зи чӣ афтода шиканҳо?
Дар фасли чунон, бодаву ёре ба каф овар,
Хӯрдан натавон ҷом чу дар майкада танҳо.
Чун ҷониби он бут нашитобам, ки зи зуннор,
Дар гардани ҷон баҳри кашиш баста расанҳо?!
Дар сирри ҳақиқат ба сухан роҳ набошад,
Ҷое нарасид, арчи басе рафт суханҳо.
Фонӣ ба раҳи фақр даро, нукта магӯ беш!
Гар марди раҳӣ, пеш маёр ин ҳама фанҳо.
 Ҳаво гул ва суманларга сепган шабнам
чаман гўзалликларининг юзларига тушди.
Агар чаман гуллари фироқ шаҳидлари бўлмаса,
кафанлари нега лоладек қонга бўялган?
У дил олувчи жингалак сочдан тобга тушмаган бўлса,
нега сунбулнинг туррасига тугунлар тушибди.
Бундай фаслда бода ва ёр билан бўл,
чунки майхонада ёлғиз жом ичиб бўлмайди.
У бут томонга қандай қилиб чопиб бормайин,
тортиш учун жон бўйнига зуннордан иплар боғлаган бўлса.
Ҳақиқат сиррига сўз билан йўл топиб бўлмайди,
сўз кўп айтилган бўлса-да бир жойга бориб етмади.
Фоний, фақр йўлига киргину ортиқча бир нукта айтма,
агар йўл марди бўлсанг бу ҳамма  фанларингни  пеш қилма.
 Дар Ҷоми Ҷам бирез шароби муғонаро,
Дар вай бубин ҳақиқати ин корхонаро.
Эй пири дайр, аҳли харобот маҳраманд,
3-ин роз нукта гӯю раҳо кун баҳонаро.
Беэътидолӣ ар кунам аз шӯри ин ҳадис,
Дар ҳалқи ман бирез маи бехудонаро.
К-он май, замон-замон барад аз лавҳи хотирам
Айши замонарову ҷафои замонаро.
Мурдан ба васл боядам, эй Хизр, мункирам,
Оби ҳаёту зиндагии ҷовидонаро.
Бингар ба сақфи майкада акси фурӯғи май,
Гар з-оташи Калим надидӣ забонаро.
Фонӣ, чу нест лоиқи ин базм, эй рақиб,
Боре бимон, ки бӯса занад остонаро.
 Жам жомига муғона шаробни қуй,
унда бу корхонанинг ҳақиқатини кўр.
Эй, дайр пири, харобот аҳли маҳрамлардир,
бу сирдан нукта айт ва баҳонани қўй.
Бу сўзнинг шўридан агар беэътидоллик қилсам,
менинг ҳалқумимга бехудлик шаробини қуй.
То ўша май ҳар лаҳза хотирим лавҳидан
замонанинг айш ва жафосини ювиб ташласин.
Васлда ўлишни истайман, эй Хизр,
обу ҳаёту мангу яшашни инкор қиламан.
Агар Калим ўтининг алангасини кўрмаган бўлсанг,
майхона шипида май шуъласининг аксини кўр.
Фоний агар бу базмга лойиқ бўлмаса,
эй рақиб, бир бор қуйиб бер, остонани ўпсин.
 Ҷавоби худ гўяд
Зиҳӣ, ба хори мижа сад ҳазор зор туро,
Асири ду гули ораз ду сад ҳазор туро.
Мабод ҷаври хазон, аз баҳори зебоӣ,
Чунин, ки тоза шуда гулшани узор туро.
Дило, зи нола макун даъвии шикебоӣ,
Чу дӯст ҷилва намояд, чӣ ихтиёр туро?
Даво ба кулбаи хаммор ҷоми гулранг аст.
Гаҳе ки ғунча кунад меҳнати хумор туро.
Чу умр мегузарад, ҷоми май зи даст манеҳ,
Ки вораҳонад аз андӯҳи рӯзгор туро.
Макаш ту доман, агар доманат кашад хоре,
Ба хоки аҳли вафо чун фитад гузор туро.
Марав ба бори худӣ, Фониё, ба водии фақр,
Ки андар ӯ ба чунин бор нест бор туро.
Таҳсин ва офаринки, сенинг кипригинг тиканига юз мингларча киши зор
бўлиб, икки юз мингларча киши икки гул юзинг асиридир.
Гўзаллик баҳорида юзинг гулшани шунчалик   тоза ва
хуррам  бўлибди, унга хазондан офат етмасин.
Эй дил, ноладан ўзимни тияман, деб даъво қилма,
чунки дўст жилва қилиб турганда, сенда нима ихтиёр қолади?
Хумор машаққатидан дардманд бўлсанг,
унинг давоси майфуруш кулбасидаги гулранг майдир.
Умр ўтади, май жомини қўлингдан қўйма,
чунки у ҳаёт қайғусидан сени халос этади.
Вафо аҳлининг мозорига йўлинг тушганда, у ернинг тикани
этагингдан тутса, сен этагингни ундан тортма.
Эй Фоний, фақр водийсига манманлик юки билан кирмагин,
унга бундай юк билан киришга ижозат йўқ.
 Мухтараъ
Баъди умре, к-афканад гардун ба кӯи ӯ маро,
Сели ашки шодмонӣ мебарад з-он кӯ маро.
Коҳи ҷисм ояд гарон дар каффаи ишқам зи ғам,
Кӯҳи Фарҳодаш агар як сӯ ниҳӣ, як сӯ маро.
Рӯ ба роҳат баски судам, ҳар ду хунин гашту реш,
Ваҳ, ки сӯят омаданро нест роҳу рӯ маро.
Бӯи мушкинтурраат то дар димоги ман расид,
Гаҳ кунад беҳолу гаҳ орад ба ҳол он бӯ маро.
Баски он бадхӯй теғи бедареғам ронд, сохт
3-ин риоятҳои муфрит ҳамчу худ бадхӯ маро.
Ман, ки ғарқи май шудам з-иқболи пири майкада,
Муҳтасиб ин дам куҷо ёбад ба ҷустуҷӯ маро?
Фониё, нобудам андар ёр, бошад ҷои шукр,
К-аз ғаму шодӣ мубарро сохт ишқи ӯ маро.
 Ёшим бир ерга боргандан кейин, чарх унинг кўчасига мени ташласа,
шодлик ёшининг сели у кўчадан мени оқизиб кетади.
Менинг ишқим тарозуси палласининг бир томонига Фарҳод тоғини,
бир томонига мени қўйсанг, сомондек сарғайган жисмим
тоғдан оғир келади.
Йўлингга юзимни шунчалик сурдимки, йўл ҳам, юз ҳам тирналиб,
қонга беланди, эй воҳ, сен томонга боришга йўл ҳам йўқ, юз ҳам йўқ.
Хушбўй гажагинг иси димоғимга етганда, у ис мени
гоҳ беҳол қилади, гоҳ руҳлантиради.
У бадфеъл менга раҳмсизлик тийғини шунчалик сурдики,
бу ҳаддан ташқари шафқатсизлиги билан мени ҳам
ўзидек бадфеъл қилиб қўйди.
Майхона пирининг илтифотидан мен майга ғарқ бўлдим,
энди муҳтасиб излаб мени қайдан топа олади?
Эй Фоний, мен ёр вужудида фано бўлганман
(йўқолганман), бунинг учун шукр,
чунки (унинг ишқи) мени ғам ва шодликдан халос этди.
 Татаббӯъи ёри Азиз
Дил, к-аз ғамат ором набошад, барам ӯро,
То чанд ба кӯят бараму оварам ӯро?
Зоғе, ки кунад гоҳи ҷунун майли нишастан,
Бар фарқ бувад тӯъма зи захми сарам ӯро.
Хоҳам, ки гаронӣ барам аз кӯи ту, гарчи
Аз соя гаронтар набувад пайкарам ӯро.
Даврон, ки маро сӯхт, азо дорадам акнун,
Чун рӯз шуда тира зи хокистарам ӯро.
Шуд Лайлию Маҷнун зи миён, чун написандем?
Дар ишқ ман инро, ба сафо дилбарам ӯро.
Набвад ҳади онам, ки кунам даъвии побӯс,
Инам на бас, эй ишқ, ки хоки дарам ӯро.
Ҷисми чу хасам шуд ба саропардаи он гул,
Эй бод, наронӣ зи ҳарими ҳарам ӯро.
Омад, зи паи дурди сафолам саги ӯ, лек
Девона кунад накҳате, аз соғарам ӯро.
Гар шайхи риёӣ шумурад донаи тасбеҳ,
Ман бин, ки чу Фонӣ  ба ҷаве нашмарам уро.
 Дил сенинг ғамингдан қўйнимда ором олмайди,
қачонгача мен уни сенинг кўйингга олиб бориб, олиб келабераман?
Телбалик чоғимда  бошимга қўнувчи қарғага
(жунун қушига) бошимнинг яраси емиш бўлади.
Менинг таним соядан оғирроқ эмасдир,
(шундай бўлса ҳам), кўйингдан бу оғирликни кўтаргим келади.
Даврон мени куйдирди, энди у менга мотам тутади,
чунки кулимдан (унинг)  кундузи қоронғи бўлди.
Лайли билан Мажнун ўртадан йўқолди, чунки мен
ишқда буни  (Мажнунни), дилбарим эса
сафода  (тиниқликда) уни (Лайлини) писанд қилмаймиз.
Унинг оёғини ўпишни даъво қилишга ҳаддим йўқ,
эй ишқ, унинг эшиги тупроғи бўлишимнинг ўзи кифоя қилмайдими?
Менинг хасдек жисмим у гулнинг ҳарамхонасига борди,
эй шамол, у ердан уни қувиб юборма!
Сафол косамдаги май дурдини ялаш учун унинг ити келди,
лекин май косамдаги бир хушбўйлик уни маст қилади.
Агар риёкор шайх тасбеҳ донасини санаса  (ўгирса),
кўрки, мен Фонийдек уни бир арпача ҳам санамайман.
 Татаббўъи Мир
Ваҳ, ки дар вақти гулам з-он гули рухсор ҷудо,
Гул ҷудо оташи ман тез кунад, хор ҷудо.
Аз ҷудоӣ ману ёр, абр зи таъсири баҳор,
Ман ҷудо гирякунон, абр ҷудо, ёр ҷудо.
Чӣ фироқ аст, ки ҷонон чу ҷудо гашт, зи ман,
Дил зи ҷон гашт ҷудо, ҷон зи тани зор ҷудо?.
Он парипайкар аз ин хаста ҷудоӣ талабад,
Ҳамчу ҷон к-ӯ шавад аз пайкари бемор ҷудо.
Дару девор зи ҳам гашт ҷудо, баски задам
Сар ҷудо бар сари он кӯю ба девор ҷудо.
Соқиё, доруи беҳушиям афкан дар май,
Ки набояд ба дилам хуш зи дилдор ҷудо.
Фониё, ҷоми фано нӯш дар ин дайр агар
Бехудӣ хоҳӣ аз он дилбари хаммор ҷудо.
 Оҳ, гул чоғида у гулрухсордан айрилганман,
мени гул бошқача ўртайди-ю, тикани ўзгача.
Мен билан ёр жудолик ғамида, булут, баҳор таъсирида
ҳар қайсимиз ўз ҳолимизча йиғламоқдамиз.
Бу қандай айрилиқки, жонон мендан жудо бўлган чоғда
дил жондан жудо бўлди, жон зор тандан жудо бўлди.
Жон беморнинг танидан чиқиб кетишни талаб қилгани каби,
у пари пайкар мен хастадан жудоликни талаб қилди.
Бошимни у эшик билан деворларга ҳар алфозда уришимдан
эшик  билан  деворлар  бир-биридан  ажралиб  кетди.
Эй соқий, майга мени беҳуш қиладиган доридан сол,
дилдордан жудо бўлган дилимга ақлу ҳушнинг ҳожати йўқ.
Эй Фоний, бу дунёда бехудликни истасанг,
у майфуруш дилбар қўлидан фано жомини ич.
 Татаббўъи Шайх
Ҳар гаҳ аз таб зард ёбам гулъузори хешро,
Дар хазон рӯ карда бинам навбаҳори хешро.
Дар арақ афтад, чу ҷисми нотавонаш, бингарам
Ғарқаи баҳри бало ҷони низори хешро.
Аз ҳарорат чун шавад нозук танаш дар изтироб,
Кай тавонам баст чашми ашкбори хешро?
Кошки табхола аз лаълаш ба дандон барканам,
То кунам фориғ зи ранҷиш лаъли ёри хешро.
Умри ман чи бувад ба умри ӯ физоӣ, эй сипеҳр,
То ҳаёту ҷон фидо созам нигори хешро.
Рӯзгорам тира шуда аз ранҷи он маҳ, кай бувад?
То дигар бинам сафои рӯзгори хешро!
Фониё, чун хуштараш ёбӣ ба расми таҳният,
Барфишон аз ҷон ба пои ӯ нисори хешро.
 Гулузоримни иситмадан сарғайганини кўрган маҳалимда
ўз навбаҳоримни хазонга юзланган кўраман.
Унинг нотавон жисмининг терга тушиб кетганини кўрганимда.
ўз заиф жонимни бало денгизига ғарқ бўлган кўраман
Унинг нозик танн ҳароратдан изтиробга тушганда,  
ёш тўкувчи кўзнмнн қандай юма олай?
Ёримнинг лаъл лабини оғриқдан қутқариш учун лабидан
учуғини тишим билан узиб ололсам кошки эди.
Эй чарх, менинг умрим нигоримнинг умрига уланганида
унинг умри талайгина узаяр эди,
бунинг учун ҳаётимни ҳам, жонимни ҳам фидо қиламан.
У ой касал бўлгани сабабли рўзгорим қоронғиланди,
рўзгорим ёриган чоғини яна қачон кўрар эканман?
Эй Фоний, касалдан тузалганини кўрсанг,
муборакбод учун жонингни унинг оёғига нисор қил.
 Мухтараъ
Соқии маҳваш ар диҳад ҷоми шароби нобро,
Беҳ, ки сипеҳр дорадам соғари офтобро.
Чанд шавам ба майкада бехуду ҳамдамон баранд
Маст, кашон-кашон сӯи хонаи ман харобро?!
Соқии гулъузори ман гар зи рухат арақ чакад,
Атри мае марост бас, пур мафишон гулобро.
Гуфтамаш: эй ҳаёти ман, к-ӯ ба шитобат омадан?
Гуфт: ҳаёт мекунад вақти шудан шитобро.
Заҳри фироқ мекашам, ваҳ чӣ азоб бошад ин,
Дар таҳи дӯзахи ғамат чанд кашам азобро?
Пирию зуҳду офият ҳар се ба вақти худ хушанд,
Дор ғанимат ин замон ишқу маю шабобро.
Бас, ки бибоядат кафи ҳайфу надоматат газид,
Фонӣ агар зи каф ниҳӣ мавсуми гул шаробро.
 Фалак қуёш соғарини менга тутганидан кўра,
ой юзли соқий тиниқ май жомини бергани яхшироқ.
Қачонгача, майхонада бехуд бўлабераману, дўстлар
мен расвони уйимга судраб элтаберадилар.
Эй гул юзли соқийим, агар юзингдан тер томиб турса,
май атрининг ўзи менга етарлидир, гулобни кўп сочма.
Унга: «Эй менинг ҳаётим, шитоб билан (тез) келганинг
қани?» — дедим,
У: «Ҳаёт кетиш вақтида шитоб қилади», — деди.
Фироқинг заҳрини тортаман, оҳ бу қандай азоб?
Ғаминг дўзахи остида қачонгача азоб чекаман?
Қарилигу, зуҳду саломатлик — уччови ҳам ўз вақтида
яхши, ишқу май ва йигитликни ҳозирда ғанимат бил.
Эй Фоний, гул мавсумида шаробни қўлингдан қўйсанг,
ҳайфу надомат бармоғини тишлайсан.
 Гарчи сад раҳ гашт вайрон рӯзгорам аз шароб,
Шодам ар як раҳ бувад дафъи хуморам аз шароб.
Мӯҳтасиб чун рехт май, пур гашт саҳни майкада,
Нест айбе гар кунун сар барнаёрам аз шароб.
Эй, ки гӯӣ аз шаробат доғҳо бар хирқа чист?
Ғофилӣ, сад доғ аз ин бар сина дорам аз шароб.
Дар хумор аз саргаронӣ сар наяфкандам ба пеш,
Балки аз бадмастии худ шармсорам аз шароб.
Ҳам зи савдои парирӯиву ҳам аз ҳаҷр шуд,
Гашта андар майкада девонаворам аз шароб.
Ҷониби маҳбуби маҳҷубам мадеҳ раҳ, эй рафиқ,
3-он ки дар девонагӣ беихтиёрам аз шароб.
Аз шаробам кор чун охир ба расвоӣ кашид,
Коми худро ногирифта кай гузорам аз шароб?
Пири комил бош, гӯ чун бошадам ишқи ҷавон,
Тавба натвон дод дар фасли баҳорам аз шароб.
Фониё, дар хирқа пинҳон доштан акнун чӣ суд?
Гашт чун сад айби пинҳон ошкорам аз шароб.
 Рўзгор  майхўрликдан  юз қатла  вайрон  бўлган  бўлса ҳам,
шаробдан хуморим бир бор тарқалса шод бўлар эдим.
Муҳтасиб майни тўкиб ташлаганида, майхонанинг саҳни кўлоб
бўлиб кетди, энди шаробдан бош кўтармасам ҳам айби йўқ.
Эй, «шаробдан хирқангдаги доғ нима?» деб сўраган одам,
сийнамда  шаробдан юзларча доғ борки, ундан бехабарсан.
Махмурликдан бошимни қуйи солиб ўтирганим йўқ,
балки бадмастлигим  сабабли шаробдан уятлиман.   
Шароб ичиб,  майхонада девоналардек айланишим
бир парирўйнинг савдоси ва унинг ҳажридандир.
Эй рафиқ, ҳижоб  (парда)даги маҳбуб томон мени йўлатма,
чунки шароб ичиб, девоналикда ихтиёримни қўлдан берганман.
Шароб туфайли ишимнинг охири расво бўлди,
ўз мақсадимга етмагунимча шаробдан қандай кеча оламан?
Эй пири комил, қўябер! Менда йигитлик ишқи бор, пири
комил бўлганда ҳам,
баҳор фаслида мени шароб ичмоқдан тавба
қилдиролмайди  (шароб ичишдан қайтаролмайди).
Эй Фоний, шароб ичишдан юз яширин айбим ошкор бўлди,
энди айбни хирқа ичра яширмоқдин не фойда?
 Татаббўъи Хоҷа
Мекунад вақти субҳ наъра саҳоб,
Ки замони сабӯҳро дарёб.
Аз гулистон кашид мурғ сафир,
Дар шабистон намуд нола рубоб.
3-ин фиғонҳо зи ҳар тараф як-як,
Баргирифтанд сар зи хоб аҳбоб.
Ниммахмуру ниммаст шуданд
Ҷониби базм субҳгаҳ ба шитоб,
Ба ҳарифон дӯш соқии базм,
Кард бунёд даври ҷоми шароб.
Гар намурдӣ, ту низ бикшо чашм,
Ранҷа фармо қадам сӯи асҳоб.
Як-ду дам вақтро ғанимат дон,
Ба ҳарифон бинӯш бодаи ноб.
Бош то он замон, ки дорад чарх,
Ҷоми заррини меҳр масти хароб.
Гард бедор з-он, ки чун гардӣ,
Маст, бешак дигар шавӣ дар хоб.
Хоби дуру дарозат андар пеш,
Хезу як дам зи хоб рӯй битоб.
Бикушояд зи хоб, эй Фонӣ,
Дари чашмат муфаттиҳ-ул-абвоб.
 Тонг пайтини қўлдан чиқарма деб,
тонг вақтида булут наъра тортади.
Гулистондан қушлар овози келди,
шабистонда рубоб нола қилди.
Бу фиғонлар сабабли ҳар томондан дўстлар
битта-битта уйқудан бош кўтардилар.
Ярим хумор, ярим маст ҳолатда
тонгги базм томон шошилдилар.
Базм соқийси улфатлар орасида
шароб жомини айлантира бошлади.
Агар ўлмаган бўлсанг сен ҳам кўзингни оч-да,
дўстлар томон қадам ранжида қил.
Бир-икки дам вақтни ғанимат бил,
Улфатлар билан соф май ич.
Чарх қуёшнинг олтин жомини тутадиган
вақтгача сен ҳам масту хароб бўлиб тур.
Уйғоқ бўл, чунки маст бўлганда
шубҳасиз яна уйқуга кетасан.
Олдинда узундан-узоқ уйқу бор,
тургинда, бир дам уйқудан юз ўгир.
Эй Фоний, эшикларни очгучи зот (Аллоҳ)
кўзинг эшигини уйқудан очади.