Топ рейтинг www.uz
ИНСТИТУТДАН

            Алишер Навоийнинг форс-тожик тилидаги мероси охирги 18, 19 ва 20-жилдлардан жой олади ва шоирнинг мукаммал асарлар тўпламига якун ясайди.
            Ҳозирча фанда «Девони Фоний»нинг Париждаги 285, 1З45, Теҳрондаги 15002, Туркиядаги З850, 1952 рақамли қўлёзмалари маълум.
            Навоий «Девони Фоний» ҳақида «Муҳокамат ул-луғатайн» асарида маълумот бергана.1 Шоирнинг форсий девони турли йилларда нашр бўлган2 ва девонни нисбатан мукаммал тарзда профессор Ҳамид Сулаймон чоп эттилган.3 Бироқ бу нашрдан ҳам анча ғазаллар, қасидалар, кичик жанрлардаги шеърлар тушиб қолган. Бу камчиликларни тўлдириб, девонни тўлиқ ҳолда нашр этишга киришилди. Энг мукаммал ҳисобланган Париждаги 285 рақамли қўлёзманинг фотонусхасидан асос, нусха сифатида фойдаланилди. Шунингдек, «Девони Фонийнинг Теҳрон нашри4, тожикистонлик адабиётшунос олим Муродий (Тожибоев Ҳожимурод) нашрга тайёрлаган «Девони Фоний» қўлёзмасидан ҳам истифода этилди. Имкон даражасида илгари нашр бўлган ғазалларни ҳам қўлёзмага солиштириб, хатолари тузатилди.
            Ушбу жилдга 267 та ғазал киритилди. Ғазалларнинг асосини марҳум отахон олимимиз Мўминжон Муҳаммаджонов таржима қилган. Ҳамид Сулаймон нашрига кирмай қолган 76 та ғазални филология фанлари номзоди Шафиқа Ёрқин, 15 та ғазални филология фанлари номзоди Сайфиддин Рафиддинов таржима қилган. Изоҳларни филология фанлари номзоди Суйима Ғаниева тузган.
            Қолган 285 ғазал кейинги жилдга киритилди. Бу жилддаги ғазалларнинг ҳам асосий қисмини Мўминжон Муҳаммаджонов, Ҳамид Сулаймон нашрига кирмай қолган 68 та ғазални филология фанлари номзоди Шафиқа Ёрқин таржима қилган. Шафиқа Ёрқин таржима қилган ғазалларни филология фанлари номзоди Қодиржон Эргашев таҳрир қилган. Изоҳни филология фаилари номзоди Сайфиддин Рафиддинов тузган.
            Ғазалларга қўйилган сарлавҳалар қўлёзмада қандай бўлса, уларни шундай сақлашга ҳаракат қилинди, айрим ўринлардагина Теҳрон нашрига мурожаат этилди.
            Албатта, Навоийнинг форсий мероси нашрида ҳам баъзи хатоликлар ўтган бўлиши мумкин. Бу борада бизга билдирилган мулоҳазаларни самимият билан қабул  қиламиз ва  кейинги нашрларда инобатга оламиз.

1 Алишер Навоий. Мукаммал асарлар тўплами. 20 жилдлик. 16-жилд. Тошкент: “Фан”, 2000. З2-бет.
2 Шодиев Э.  «Девони Фоний  нашрлари// «Ўзбек тили    ва адабиёти». 1988, 1-сон.
3  Алишер    Навоий.    Девони  Фоний. Асарлар.  Ўн  беш жилдлик. 5-жилд. I ва II китоблар. Тошкент, 1965.
4 Девони   Амир   Низомиддин  Алишер   Навоий.  «Фоний».   Теҳрон: «Асотир», 1З75 ҳ. ш.