СХХI
Жавоб
Жавоб
Деди Ҳудҳуд ким: — «Бу иш душвор эрур,
Саҳл этар тенгри ангоким ёр эрур.
Топса бу давлатни ҳар олий ниҳод,
Мундин ортиқ йўқтурур бу йўлға зод.
Яъни бу йўл зодидур безодлиғ,
Зоду тўша қайдидин озодлиғ.
Лек онинг шарти будурким роҳрав,
Ҳарнеким бору йўқини жав-бажав.
Тоату зуҳду зиёну судини,
Ҳақ йўлинда буд ила нобудини.
Жамъ этиб солгай фано ўтиға пок,
Куйдуруб, кул айлаб, они завқнок.
Кулни совурғай ҳавоға сарбасар,
Ул сифатким қолмағай ондин асар.
Сўнгра кўнглига солиб афғон ели,
Ул чаманға эстуруб найсон ели.
Қилғонин мутлақ чиқорғай кўнглидин,
Ҳар не қилмиш эрди — борғай кўнглидин.
Чун вужудин бу сифат қилди адам,
Сўнгра бу йўл азмиға урғай қадам.
Улки дерларким сулук аҳлиға йўл,
Бир қадамдур яхши воқиф бўлса ул.
Ул қадам будурки, йўқу борини,
Ўртағайким, қўймағай осорини.
Бу қадам қўйғоч, етар матлубға,
Ҳажр бориб қовушур маҳбубға».
СХХII
Ҳикоят
Ҳикоят
«Улки бу йўлда иши таслим эди,
Ибн Адҳам шоҳ Иброҳим1 эди.
Ҳақ йўлинда муршиди дин эрди ул,
Покбозу пок ойин эрди ул.
Ким бу йўлда мулку тахту кишварин,
Ўйнади, ташлаб бошидин афсарин.
Жанда кийди кўргузуб юз минг ниёз,
Йўлға тушти шоҳи ринди покбоз.
Балхдин2 азми Нишобур3 айлади,
Они вайрон, муни маъмур айлади.
Бу макон бўлди чу ул гавҳарға кон,
Етти йил бир тоғ аро қилди макон.
Онда Султон сойимуд — даҳр эрди кун,
Ул сифатким қойимул — лайл эрди тун.
Жамъ этиб водийда кундуз хасу хор,
Бир қучоқ боғлар эди мардонавор.
Эгнига боғлаб бориб бозорға,
Сотар эрди шом учун ифторға.
Бас риёзатдин хиёл ўлмиш эди,
Жисми ул янглиғки нол ўлмиш эди.
Бир кун эгнида ўтун, жисмида ранж,
Шаҳрга борур эди ул кони ганж.
Тўстилар йўлини ақтоби замон,
Қилғоли онинг сулукин имтиҳон.
Урди бир юмруғ бири бўйниға руст,
Деди ул фақру фано таврида чуст.
Ким: «Ониким сен тилайсен қолди ул,
Балхдин мен бу тараф тутқонда йўл».
Дедиларким: «Нотамом эрмиш ҳануз,
Бу ўтун остида хом эрмиш ҳануз.
Балх онинг чиқмайдур эрмиш ёдидин,
Ким бош урди хотири ношодидин.
Неча йил чекса бу янглиғ ранжу дард,
Мулкнинг ёдидин ўлған кўнгли фард».
Йил ўтуб яна ул икки-уч ҳариф,
Топтиларким борур эрди ул наҳиф.
Яна бир мушт имтиҳонға урдилар,
Оз мун шартин бажо келтурдилар.
Чиқмади бу қатла султондин нафас,
Мумтаҳинлар бўлдилар фарёдрас.
Дедилар топиб ул ойин бирла ком,
Ким сулук ичра иши бўлмиш тамом
Шукрлар бу ишта ифшо эттилар,
Ўзни султонға падидор эттилар,
Бир-бириға ҳамдаму дамсоз ўлуб,
Каъба азми қилдилар ҳамроз ўлуб.
Шаҳға андин сўнгра итти шоҳлиғ,
Роҳравлар еткуриб огоҳлиғ.
Ғайр ёди кўнглида то бор эди,
Парда янглиғ монеъи асрор эди.
Кўнглидин билкулл чу зойил бўлди ул,
Парда қўпғоч пешгаҳға топти йўл.
Бу фаноға кимки топти дастрас,
Они дерлар покбоз, эй булҳавас.
СХХIII
Яна бир қушнинг Ҳудҳуддин саволи
Яна бир қушнинг Ҳудҳуддин саволи
Яна бир сойил деди:—«К-эй ҳушманд,
Менда бордур ҳиммати беҳад баланд.
Гар бийик ҳимматнинг элга нафъи бор,
Манга нафъ ўлмоқ керактур ошкор.
Мен заифу ҳимматим асру қавий,
Сўз бу маънида не айтур маънавий».
СХХIV
Жавоб
Жавоб
Деди Ҳудҳудким:— «Бу даъвонг ўлса жўб,
Топқунг ондин ушбу йўлда нафъ кўп.
Паст элнинг гар бийикдур ҳиммати,
Бор онинг хўрдида иззу рифъати.
Гавҳар ўлди ҳиммату одам садаф,
Бу садафқа ул гуҳардиндур шараф.
Ҳиммат ўлса, маснаду жоҳ ўлмасун,
Мулку мол ончаки дилхоҳ ўлмасун.
Кимки йўқдур нақддин пирояси,
Билки ҳиммат басдурур сармояси.
Кимсага ҳеч ишта гар етмас илик,
Бок йўқ гар ҳиммати бўлса бийик.
Эрга ҳимматдин берур юз эътибор,
Жоҳу мулку ганжнинг не дахли бор.
Мол ўлуб гар йўқ кишининг ҳиммати,
Маъни аҳли оллида йўқ иззати.
Кимки бўлғай ҳиммати олий анга,
Бар берур бу ҳиммат иқболи анга.
Шаҳға ҳиммат паст агар берди худо,
Хушроқ ондин ҳиммати олий гадо.
Подшоҳким бўлса ҳиммат ичра паст,
Келди ҳимматлиғ гадодин зери даст.
Одамининг зеби ҳимматдин дурур,
Нафснинг таъдиби ҳимматдин дурур.
Паст ҳиммат гар топар бахти баланд,
Мудбири кўҳидек эрмас аржуманд.
Минг адад қўй бирла муздури шабон,
Музд олиб қўйларға бўлмиш посбон.
Чун бўридин қўйга етса тумтароқ,
Ул шабондин онда бир ит яхшироқ.
Улки ганжи бору йўқ ҳиммат анга,
Бу шабону қўйгадур нисбат анга.
Ганжга ул бир нигаҳбон беш эмас,
Ўйлаким ул қўйға чўпон беш эмас.
Ринди соҳиб ҳиммат онда чун етар,
Ул сурукни бир гадоға базл этар.
Риндға ҳиммат била бўлса карам,
Нақди анжумдур анга харжи дирам».
СХХV
Ҳикоят
Ҳикоят
«Бўйла сўз манқул эрур ахбор аро,
Ҳиммат аҳли ҳолидин осор аро.
Ким қиёматким эрур ёвмун — нушур,
Онда ҳар ким қабридин айлаб зуҳур.
Зоҳиду фосиқ гадоу муҳташам,
Арсаи маҳшар аро қўйғой қадам.
Шайхи Жом ул муршиди олий мақом,
Зинда Пили мастдек айлаб хиром.
Дўзах аҳли сори чун қилғай гузар,
Солибон ибрат кўзи бирла назар.
Кўргач анда элга гуногун азоб,
Ҳиммати баҳриға тушкай изтироб.
Тенгрига изҳори ҳожот айлагай,
Бўйла ойини муножот айлагай.
Ким илоҳий, аҳли дўзахни тамом,
Ҳарне бўлғай шайху шобу хосу ом,
Барчанинг қилғон гуноҳин афв қил,
Ёрлиқаб, лутф айлаб озод айлагил.
Санга бу лутфу карам осон эрур,
Бу улус бору йўқи яксон эрур.
Гар мунга рози эмассен — бер манго,
Ўйла жисмиким томуғ бўлғай тўло.
Гар санга бўлса азоб этмак ғараз,
Мен бўлай бу нотавонларға эваз.
Ринди соҳиб ҳиммати олий жаноб,
Чун шафоатда бу навъ этгай хитоб.
Бу сифатким зоҳир ўлғай қўшиши,
Анга лойиқ ҳақдин ўлғай бахшиши.
Чун ҳумои ҳиммати очқай қанот,
Юз туман минг халқ топқайлар нажот».
СХХVI
Яна бир қушнинг Ҳудҳуддин саволи
Яна бир қушнинг Ҳудҳуддин саволи
Яна бир сойил деди:— «К-эй пок сайр,
Кимсада инсоф бўлғай, борму хайр?
Ҳақ манга инсоф қисмат айламиш,
Қути жоним бўйла неъмат айламиш.
Бу сифатқа улки бўлса нисбати,
Борму ул ҳазратда онинг қурбати?»
СXXVII
Жавоб
Жавоб
Деди Ҳудҳудким: — «Бу нақледур ҳасан,
Борча эл оллинда мустаҳсан бу фан.
Одамиға яхши кўп авсоф эрур,
Лек оларнинг ашрафи инсоф эрур.
Кимгаким инсоф йўқ — инсон эмас,
Мунсиз атворида жуз нуқсон эмас.
Бу сифат келди эранларнинг иши,
Бўйла давлатқа етишмас ҳар киши.
Одам эрмас улки ноинсоф эрур,
Одам инсоф истамас— аммо берур.
Истамаслар элдин инсоф аҳли ҳақ,
Ким оларға келди мунсифлиғ сабақ.
Бермай инсоф, улки инсоф истади,
Ўзни ноинсофи мутлақ айлади».
СXXVIII
Ҳикоят
Ҳикоят
«Хожаи динпарвари олий насаб,
Ким отиға Порсо1 эрди лақаб,
Макка сайрин оллида жазм айлади,
Каъбаи исломға азм айлади.
Хожа Бу Наср2 эрди хизматкор анга,
Ходиму фарзанду хосу ёр анга.
Чун мушарраф бўлдилар мақсудқа,
Шукр зоҳир айлабон маъбудқа.
Қилдилар» ҳар неки фарз эрди адо,
Халқнинг ҳажжини айларга дуо.
Ким қабул этгай ҳақ айлаб иттифоқ,
Хожани мажмуъ кўрдилар йироқ.
Олти юз минг раҳнаварди ҳақшунос,
Хожаға кўргуздилар бу илтимос.
Соҳиби «Қудсия»у «Фаслул-хитоб»,
Ул жамоатқа деди мундоқ жавоб:
«Ким манга бу ишки тортибсиз рақам,
Мен худ ондин ташқари қўймон қадам.
Гар мунга боисдурур фазлу камол,
Олами инсоф аро беқилу қол.
Мендан ансабдур бу иш Бу Насрға,
Ким дуо қилғай бу аҳли асрға».
Чун бу янглиғ они таъриф айлади,
Эл дуосин анга таклиф айлади.
Хожанинг инсофин ул эҳсон била,
Эл қабул айлаб саросар жон била.
Хожа Бу Наср этти минбарин макон,
Эл дуосин айлабон вирди забон.
Тенгрн оллида муножот айлади,
Халқ учун изҳори ҳожот айлади,
Хожа минбарнинг тубин айлаб мақом,
Сидқ ила омин дер эрди бардавом.
Етгач охирға дуо бирла савол,
Деди сойил: «К-эй илоҳи зулжалол.
Кўрмасанг лойиқ дуо ойинини,
Қилмағил зоеъ онинг оминини».
Олти юз минг халқдин чиқти нафир,
Зор йиғлаб ҳам сағиру ҳам кабир.
Офаринлар деб алар авсофиға,
Ҳам атоу ҳам ўғил инсофиға.
Мундин аҳсан кимсага йўқтур сифат,
Онгламас они жуз аҳли маърифат».
СХХIХ
Яна бир қушнинг Ҳудҳуддин саволи
Яна бир қушнинг Ҳудҳуддин саволи
Яна бир сойил дедиким:— «Хайл аро
Бандаға густохлиғ борму раво?
Сидрағаким келди олий шохлиғ,
Гар қуше қилса аён густохлиғ.
Журъати жанбида бўлғайму уқоб,
Йўқса истиғноға бўлғайму ҳисоб?»
СХХХ
Жавоб
Жавоб
Деди Ҳудҳудким:— «Буким қилдинг савол,
Сел жавоблида бил онинг икки ҳол.
Кимсаким густох ўлур шоҳ оллида,
Ё керак махсус даргоҳ оллида.
Ўзлугининг қайдидин бўлғай халос,
Ўзга уллуқ бирла берган ихтисос.
Ҳарне бу дер ул дегандекдур яқин,
Буллуқу уллуқ бўлиб рафъ ўртодин.
Мунда зоҳирда агар журъатдурур,
Лек маъни йўлидин ваҳдатдурур.
Ё керактур ишқ савдосида паст,
Ошиқу ошуфтау — мажнуну маст.
Ким муҳаббат қилмиш ўлған они зор,
Бўлған ойтур ҳолида беихтиёр.
Не инод ўлғай, не кибр онда ғараз,
Жуз муҳаббатким анга йўқтур эваз.
Ўйла ҳақ машъуфи бўлғай мутлақ ул,
Ким дей олмағай ҳадисе жуз ҳақ ул».
СХХХI
Ҳикоят
Ҳикоят
— «Бор эди девонаи олий сифот,
Халқ Мажнун Алҳақ айтиб анга от.
Чунки ҳақ ёди анга маҳбуб эди,
Туну кун бу ёд ила мағлуб эди.
Сўз деса, ҳаққа қилур эрди хитоб,
Ҳақ тилидин — ўқ берур эрди жавоб.
Бир баҳор айёми азм айлаб сафар,
Ўзга байтуллоҳни айлаб мақар.
Чун риёзатдин тани эрди наҳиф,
Минмиш эрди маркаби ул ҳам заиф.
Тун қоронғу бўлдию тутти ёғин,
Кўрдим Мажнун саъб ул йўл бормоғин.
Бир бузуғ кўрдию сокин булди ул,
Деди: — «Эй тенгрим, эшакдин воқиф ўл».
Кирди маркабни қўйиб вайронаға,
Уйқу ғолиб бўлди ул девонаға.
Ётти бош остиға қўюб бир кесак,
Ул бузуғдин тошқари қолди эшак.
Кўзи борғоч уйқуға абри баҳор,
Тезлик қилди ёғинға ошкор.
Тўкти вайрон ичра ҳарёндин су(в)ни,
Телба бошидин учурди уйқуни.
Қўптию ўлтурди турғўнча ёғин,
Чун ёғин турди билиб борур чоғин.
Чиқти маркабни қилурға тез так,
Йўқ эди вайрона тошинда эшак.
Қўйди юз Мажнунға беҳад изтироб,
Тенгрига қилди ғазаб бирла хитоб.
— «Ким, санга маркабки топшурдум бу дам,
Яхши асродинг, карам қилдинг, карам!
Эл сенинг меҳмонлиғингға бормаса,
Маркабин водий сари бошқармаса.
Бўлмағай эрди бу бепарволиғинғ,
Ғафлат ичра маҳз истиғнолиғинг.
Асромоғдин маркабим ор айладинг,
Тийра тунда нопадидор айладинг»!
Гунгрониб ҳарён урар эрди қадам,
Ғойибин истарға мажнуни дижам.
Ким чоқилди бир ажаб рахшанда барқ,
Айлади оламни анворида ғарқ.
Маркабин кўрдики ўтлойдур юруб,
Хору хасқа ҳар тараф оғзин уруб.
Кўргач они телба бўлди шодмон,
Минди доғи йўлға тушти ул замон,
Тундлуғларни бошидин тошлади,
Лутфлар бирла навозиш бошлади.
— «К-эй менинг жисмим аро жоним худо,
Балки юз жоним санга бўлсун фидо!
Гарчи улдам маркабимға боқмадинг,
Ғойиб айлаб бўйниға ип тоқмадинг.
Манга юзланди ажаб ошуфталиқ,
Қаҳрдин қилдим санга олуфталиқ.
Чун эшакни топшуруб эрдим санга,
Они топшурмоқ керак эрдинг манга,
Асрамоқда чунки тақсир айладинг,
Тунд кўргач мени тадбир айладинг.
Чора айлаб чақмоғингни чоқибон,
Кўз ёрутур машъалингни ёқибон.
Кўзума они намудор айладинг,
Дар маҳал бу лутф изҳор айладинг.
Тундлуққа гарчи мен эрдим муҳиқ,
Сен ҳам эрмишсен ҳарифи бас мудиқ.
Ким бу диққат айлабон зоҳир манга.
Ғойибимни айладинг ҳозир манга.
Дегонимдин бемадор эттинг мени,
Қилғонимдин шармисор эттинг мени.
Сен неким қилдинг — унутгум мен тамом,
Сен ҳам ўтконни унут, лутф айла ом.
Мен унуттум айлабон зоҳир вифоқ,
Сен доғи они унутсанг яхшироқ.
Мен сени деб қилмоғумдур чун хижил,
Сен мени ҳам қилма ойтиб мунфаил.
Мен сени бу қиссада туттум маоф,
Сен доғи кўнглунгни мендин айла соф»!
Ўзини ҳардам ситойишлар қилиб,
Ҳақни ҳам мундоқ навозишлар қилиб,
Телба рози гарчи номаъқул эди,
Чун муҳаббатдин эди мақбул эди.
Бўлса ҳар мажнун бу янглиғ роз анга,
Ҳам етар густохлиғ ҳам ноз анга.
Тенгрига чунким бу эл маҳбуб эрур,
Ҳар не маҳбуб айласа марғуб эрур».
СХХХII
Яна бир қушнинг Ҳудҳуддин саволи
Яна бир қушнинг Ҳудҳуддин саволи
Ёна бир сойил деди: — «К-эй раҳнавард,
Ғайрдин мен бўлмишам озоду фард.
Ўзни айлабмен хаёли бири хўш,
Бўлғоли бир кун висоли бирла хуш.
Мен чу ондин ойру эрмон бир нафас,
Они истаб не сафар айлай ҳавас?»
CXXXIII
Жавоб
Жавоб
Деди Ҳудҳуд:— «К-эй сўзунг даъвоға хос,
Топмоғон маъни сари ҳеч ихтисос.
Ҳар киши ҳадди эмас бу навъ лоф,
Ким ўзи васфиға дегай бу газоф.
Сен муни кўрким чекиб жон ою йил,
Ўз-ўзунгни васф этарсен муттасил.
Ўзни ғайридинки дерсен фард бу,
Оллида мақбул экин мардудму.
Сен демоқдин рост келмас бу мақол,
То не навъ эркин онинг оллинда ҳол.
Сен бу даъводин урарсен худ нафас,
То анга не навъ экин бу мултамас.
Ҳар не сен дерсен анга йўқ эътибор,
Мўътабардур не ул этса ошкор.
Сен демоқдин иш кифоят бўлмағай,
То қабул ондин иноят бўлмағай.
Демагон хушроқ яна бу навъ сўз,
Тиккон авлодур онинг лутфиға кўз».
СХХХIV
Ҳикоят
Ҳикоят
Шайх Бистомий, амини ганжи роз,
Аҳли маъни тахти узра сарфароз.
Чунки бу дорулфанодин қилди азм,
Равзаи дорулбақоға тузди базм.
Бир кун они тушта кўрди бир мурид,
Деди: «Эй ичгон майи «ҳал мин мазид»!
Бизга ҳолингдин аён этгил хабар,
Ким санга не қилди ҳаййи додгар?
Токи итминони бўлғай бизга ҳам
Фурқатингда чун басе кўрдук алам».
Муршиди комил дедиким:«Ул замон —
Ким, лаҳад қаъри манга бўлди макон.
Ул малакларким эрур аҳли савол,
Бўлдилар ҳозир қилурға қилу қол».
Дедиларким: «Кирдигоринг ким дурур,
Холиқу парвардигоринг; ким дурур ?»
Мен дедим: «Бу сўзни мендин сўрмангиз,
Гар жавоби демасам ёзғурмангиз.
Айлангиз бориб савол ондинки, ул —
Бандалиғ сори манга берурму йўл.
Қуллуғумға гар қабул ўлса хитоб,
Ул хитоб — ўқ сизга кофийдур жавоб.
Бандае онгланг мени даргоҳида,
Маснади иқбол иззу жоҳида.
Гар қабул иқболидин навмид мен,
Ҳажрида аввораи жовид мен.
Мени рад аҳлидин ул соат билинг,
Ҳар не истар кўнглунгиз ул дам қилинг.
Чун бу янглиғ топтилар мендин жавоб,
Келди ул соат хитоби мустатоб.
«К-эй савол аҳли, буким масъулдур,
Бандаи мустаҳсану мақбулдур.
Бўлмайин равшан онинг нуриға кўз,
Ўз демоқлик бирла келмас рост сўз».
СХХХV
Яна бир қушнинг саволи
Яна бир қушнинг саволи
Яна бир сойил дедиким:— «Эй рафиқ,
Бўлмишам баҳри камол ичра ғариқ.
Ҳам камоли нафс бўлмиш ҳосилим,
Ондин ўлмиш восилим, коми дилим.
Бу муродим мунда чун ҳосилдурур,
Йўл азобин тортмоқ мушкилдурур»
СXXXVI
Жавоб
Жавоб
Деди Ҳудҳуд:— «К-эй муродингдин нуфур,
Кўнглинга ғафлат солиб жаҳлу ғурур.
Ўз хаёлингдин қилиб мағрурлуқ,
Ишнинг аслидин топиб маҳжурлуқ.
Бу хаёлинг келди беҳосил хаёл,
Балки боштин то оёқ ботил хаёл.
Ноқис улдурким ўзин комил дегай,
Комил улким нуқсин исбот айлагай.
Ўз камолидин демас аҳли камол,
Аҳли нуқсон ичрадур бу қилу қол.
Сенки нуқсон ичра комилсен басе,
Олим ойтиб ўзни, жоҳилсен басе.
Ўз камолидин демактур маҳзи жаҳл,
Жаҳлдин сўз ойтқой ким бўлса аҳл.
Ким ўзин комил кўрар ноқисдур ул,
Нуқс бермайдур камоли сори йўл.
Меҳр кун туш ўзни кўргоч баркамол,
Анга юзланди ҳамул соат завол.
Бовужудиким камоли бор эди,
Чун они кўрди заволи бор эди.
Гар ўзин комил дегай ноқисваше,
Хушлуқ ўзга собит этгай нохуши.
Они ислоҳ айламак душвордур,
Ким биноси кибр ила пиндордур.
Бу камолингким, қилибтурсен гумон,
Маҳзи нуқсон бил они, эй нотавон».
СХХХVII
Ҳикоят
Ҳикоят
Шайх Абу Бакри Нишобурийки1, ул
Мулки маъни сори топиб эрди йўл,
Чиқти бир кун мулки Нишобурдин,
Сайр учун ул хиттаи маъмурдин.
Шайхлиғ ойини ғоятдин фузун,
Ходиму мухлис ниҳоятдин фузун.
Ҳам маҳофа, ҳам рикобу ҳам алам,
Жавқ-жавқ асҳобу афроду хадам.
Шайх чун наззора қилди бу шукуҳ,
Кейнида — оллида ҳар янглиғ гуруҳ.
Бир хаёли кўнглиға тушти маҳол,
Ким они мағлуб қилди ул ҳаёл.
Бу маҳалда бир эшак айлаб фиғон,
Чиқди ондин бир бийик ел ногаҳон.
Шайхқа бу рамздин вақти ўлди хуш,
Важду рақс айлаб йиқилиб қилди ғаш.
Чун анга бу навъ ҳол ўлди падид,
Қилдилар инкор асҳобу мурид.
Бартараф бўлғон замон ул оллами,
Айлабон густохлиғ бир маҳрами.
Кайфият сўрдики не ҳол эрди бу,
Шайх ойтти: «К-эй рафиқи розжў.
Чун назар солдимки, халқ айлаб ҳужум,
Тобеъимдурлар бу ишдин нафси, шум.
Кўнглума солдики иршод аҳли дин,
Толибу соликка имдод аҳлидин.
Не Жунайду Шиблию2 не Боязид,
Не Убайду Нурию3 не Бу Саид.
Қайси бир топиб эди эркин бу жоҳ,
Фақр ойинида бу хайлу сипоҳ!
Нафс чун кўнглумга солди бўйла тоб,
Бу маҳалда ул эшак берди жавоб.
Чун жавобим топтим андоқким керак,
Боиси бу важдим ўлди ул эшак.
Шайхким, айлаб эшак фарёд анга
Бўйла етса айлагай иршод анга.
Жой ул бўлғайки, айлаб важду ҳол,
Бошидин елдек чиқорғай ул хаёл.
Ўйла инсоф аҳлидин келгай бу иш,
Кимки ул мунсифдурур — билгай бу иш.
Йўқса ҳар мағрур, дуни булҳавас,
Бу бийик давлатқа топмас дастрас».
CXXXVIII
Яна бир қушнинг саволи
Яна бир қушнинг саволи
Яна бир сойил деди: «К-эй муҳтарам,
Бу маҳал йўлға қачон қўйсам қадам.
Ўзни не машғуллуқтин шод этай?
Етса ғам, ўзни не навъ озод этай?
Не қилайким кўнглума еткай сурур,
Ким манга ондин даме еткай ҳузур?»
СХХХIХ
Жавоб
Жавоб
Деди Ҳудҳуд: «Ўзни гар шод истасанг,
Ҳар сифат қайғудин озод истасанг.
Ўзни онинг ёдиға муътод қил,
Шодлиғ истарсен — они ёд қил.
Шодлиғким эрмас онинг ёдидин,
Бўлмағон хушроқ хирад иршодидин.
Ондин ойру айшдин ғам яхшироқ,
Сурдин юз қатла мотам яхшироқ.
Ғамки ондин бўлса, билгил шодлиғ,
Ҳар балийят қайдидин озодлиғ».
СХL
Ҳикоят
Ҳикоят
— «Хожа Абдуллоҳ Ансорийки1, ақл —
Айлай олмас минг ишидин бирни нақл.
Дедиким:— «Улдур кўнгулнинг хушлиғи,
Фақр йўлинда киромивашлиғи.
Ким кўнгулда ондин ўзга бўлмағай,
Ёдида жонондин ўзга бўлмағай.
Ҳар кўнгул мундоқдур — они бил кўнгул.
Йўқса баҳру кон эса ондин тўнгул,
Кўнгул улдурким анга маскандурур,
Йўқса гулшан бўлсаким гулхандурур».