Топ рейтинг www.uz
CLXI

Фақру Фано водийсининг адоси

«Мундин ўтса ўтруға келмас яно,
Йўл аро жуз водийи Фақру Фано.

Йўқ бу водий ичра жуз хомушлуқ,
Гунгу кар бўлмоғлиғу беҳушлуқ.

Чун талотум кўргузуб баҳри амиқ,
Юз туман олам бўлуб онда ғариқ.

Баҳрнинг кўлоки тутқон чоғда авж,
Ким аён айлар туман минг нақш мавж.

Дам-бадам бу нақшлар топиб фано,
Фош ўлур минг мавжи гуногун яно.

Яхши боқсанг, мавжда йўқтур вужуд,
Баҳрдин ўзга эрур бори набуд.

Ҳақ вужуди келди баҳри бекарон,
Мавжи онинг офаринишдин аён.

Ўн саккиз минг олам ичра ҳар не бор,
Ким қилурлар аҳли маъни эътибор.

Ҳарнеким зоҳирдурур сурат аро,
Ким бори маръий бўлур ҳайъат аро.

Арз сатҳи узра юз шакли ажиб,
Шаклларда юз туман лавни ажиб,

Фарз қил баҳрею ёхуд маъдане,
Йўқса даште англағил ё гулшане.

Юз туман минг лолау гул — барча пок,
Тўрғайу булбулни қилғудек ҳалок.

Ҳам ақолиму билод эткил хаёл,
Ҳам биҳору ҳам уюну ҳам жибол.

Ҳам булар даври доғи нору ҳаво,
Бал ҳавоу нордин ҳам мосиво.

Ҳам булар даври дағи тўққуз фалак,
Собиту сайёра ҳам хайли малак.

Не малойик улки, йўқ сони онинг,
Балки миқдор ичра поёни онинг.

Қайси бир ахтарки йўқ ондин ҳақир,
Арз жисмича неча топиб назир.

Тўрт унсур, етти кўк, олти жиҳот,
Нодиру олий асоси коинот.

Барчадин ашрафки ул инсон эрур,
Ким камолида хирад ҳайрон эрур.

Мунда сен ёхуд авом этгил гумон,
Ё хавос англа хаёл айлар замон.

Гар салотин бўлса соҳиб иқтидор,
Гар ҳавоқин англа соҳиб ихтиёр.

Гар ҳакиму олиму гар мужтаҳид,
Гар паришон қавмдур, гар муттаҳид.

Гар валиким, халқдин акмалдур ул,
Вар наби қил фарзким, мурсалдур ул.

Барчасин ҳақ зоти мавжи баҳри бил,
Ҳам вужудин мавж янглиғ онглағил.

Барчасининг нақши келди орият,
Фонию онда бақодин йўқ сифат.

Баҳр таҳрики, чу мавж айлаб аён,
Нақш мунча зоҳир айлаб ҳар қаён.

Чун топиб таскин бу баҳри мавжвар,
Қолмайин ул мавжлардин ҳеч асар.

Ҳар кишида бўлса ойини хирад,  
Бўйла билдингким азалдин то абад.

Ҳарнеким қилсанг гумон топғон вужуд,
Буди йўқ, бу навъ эрур бори намуд.

Ғайри ҳақким қодири барҳақдур ул,
Борча фоний, боқийи мутлақдур ул.

Ҳам вужуд ойини маҳкамдур анга,
Ҳам бақо расми мусалламдур анга.

Ҳақдин ўзга гар эрур ҳар навъ зот,
Филмасал ичкон эса оби ҳаёт.

Фонийи мутлақдурур гар худ бақо,
Истасанг қилмоқ керак ўзни фано».

СLXII

Ҳикоят

— Шайх Абулаббос қассоби1 интисоб,
Ким замонда қутб эди беижтиноб.

Чун фано водийсиға қўйди қадам,
Ўз вужудин айлади анда адам.

Ким мақоми бир кун эрди хонақоҳ,
Бори асҳоб ўз ерида рўбароҳ.

Бу маҳалда бир фузули булажаб,
Хонақоҳ саҳниға кирди беадаб.

Киргач-ўқ минбар сари кўргузди майл,
Деди: — «Эй бу хонақоҳ суккони хайл,

Ойтқон нуктамни яхши англангиз,
Сув тўла ибриқ ҳозир айлангиз.

Токи истинжо сари айлай шуруъ,
Сўнгра қилғаймен таҳоратға ружуъ».

Шайхи олий қадр эшиткач бу калом,
Деди: «Ибриқ олибон айланг хиром!»

Олди бир дарвеш ибриқи шигарф,
Сув тўла айлаб анга еткурди зарф.

Зарфни синдурди ул ножинс зот,
Дедиким, келтур яна бир зарф бот.

Яна бир ибриқ келтурди равон,
Они ҳам урдию синдурди равон.

Шайх маълум ойлагач деди: — «Юрунг,
Ул неча ибриқ ушатса, еткурунг».

Нечаким еткурдилар тош урди ул,
Зарфларни сарбасар синдурди ул.

Қилдилар оллида ажз изҳорини.
Ким ушоттинг зарфларнинг борини.

Хонақаҳда қолмади зарфу ино,
Ким сенинг оллингға келтурсак яно.

Деди: «Гар ибриқ йўқтур қойтингиз,
Борибон ўз шайхингизға ойтингиз.

Ким сақолин ҳозир этсун мунда бот,
То топай бу амр бандидин нажот».

Шайх эшиткоч бўйла бебокона сўз,
Секрибон қўптию ул ён қўйди юз.

Ким зиҳи хуш соату фархунда ҳол,
Ким қачон бир бузкаш ўғлиға сақол.

Ким они йиллар чекиб юб торағай,
Бу замон бир мунча ишга ёрағай.

Ким анга дарвеши айлаб илтифот,
Бир қудуратдин чиқорғой ўзни бот.

Шайхқа эрди маҳосин поку оқ,
Овуч ичра олибон қўйди оёқ.

Ул тарафким ғофили бебок эди,
Балки ул мажнуни беидрок эди.

Кўргач ул бу навъ ойини фано,
Ҳарза дерга топмади қувват яно.

Шайх аёғиға ўзин туфроқ этиб,
Қўйди юз туфроққа ўздин кетиб.

Солики фоний анга солиб назар,
Ўзлукидин қўймади рангу асар.

Бу сифат ноқисни такмил айлади,
Мисни олтун бирла табдил айлади.

Рангу нақшу лавндин чиқмай киши,
Мумкин эрмас мундоқ этмаклик иши.

Фониё, мундоқ фано ҳақдин тила,
То бақо топқайсен ул ифно била».

СLXIII

Хожа Баҳоуддин  Нақшбанд1 сўзи Фанойи комил мақомида

Хожаи олий сифоти аржуманд,
Шаҳ Баҳоулҳақ вад-дин Нақшбанд.

Чун бу иқлим узра бўлди тахтгир,
Тузди йўқлуқ кишвари узра сарир.

Ўз вужудин пок сайри ҳақшунос,
Ҳар не бирлаким қилур эрди қиёс.

Ондин ўзни кам топар эрди басе,
Сарву гулдин ўйлаким хору хасе.

То кўрунди кўзига бир жифа қалб,
Пайкаридин поклик ойики салб.

Чун онинг бирла тенгиштурди ўзин,
Нола қилди ашкбор айлаб кўзин

Деди: «Ул аҳли вафодур, мен — эмон,
Ўзни онинг бирла эмди тенг демон.

Ул худовандиға қилмас жуз вафо,
Лек мендин зоҳир ўлмай жуз жафо».

Ҳукм мундоқ айлагач соҳиб назар,
Қилди ит йўл бирла оллидин гузар.

Кўрди топқоч нисбат ойинин туза,
Ит аёғининг изин туфроғ уза.

Деди: «Мен ортуғ эканму ё бу из?»
Яна ўзни деди: «К-эй инсофсиз.

Ул вафо аҳли аёғидин нишон,
Сен вафосизлик сари доман кашон».

Хатм қилди чун бу маъниға сўзин,
Ёр ўпуб ул из уза қўйди кўзин.

Аҳли ҳақ бу навъ этиб салби вужуд,
Будини бу важҳ ила айлаб набуд.

Бўйла ошом эттилар жоми фано,
Қолмоғондин сўнг асар ўздин яно.

Ҳақ вужудидин бақое топмайин,
Жоми ваҳдатда лиқое топмайин.

Чун фано хайлиға дохил бўлдилар,
Боқийи мутлаққа восил бўлдилар.

СLXIV

Парвоналар мажмаъи шамъи ҳақиқий шарҳида

Бир кеча парвоналар жамъ ўлдилар,
Саъй бирла толиби шамъ ўлдилар.

Дедилар парни қилиб оташфишон,
— «Истоли матлуб нуридин нишон.

Ҳар не топсоқ — они изҳор айлали,
Шарҳ этиб аслин падидор айлали!»

Бу сўз ойтилғоч бири очиб қанот,
Шамъ таҳқиқин қилурға борди бот.

Бир шабистон ичра кўрди жамъни,
Ким ёрутмишлар арода шамъни.

Чун мунаввар қилди нуридин кўзин,
Ёнибон ёйди олар ичра сўзин.

Ул дер эрди, лек олар топмай хабар,
Жонлариға йўқ эди ондин асар.

Ҳар неча равшанроқ этти сўзни рафъ,
Мустамеълар топмадилар ҳеч нафъ.

Чун онинг тақрири суд оз айлади,
Ёна бир парвона парвоз айлади.

Шамъ базмиға яқин солди гузар,
Нуриға диққат била қилди назар.

Бу доғи ёниб неча қилди баён,
Бўлмади мақсуд жамъ ичра аён.

Яна бир ҳам ишга соъий бўлди кўп,
Шамъ боши гирдига эврулди кўп.

Бўлмади ҳосил мурод ондин доғи,
Топмади мушкил кушод ондин доғи.

Ўзгаларга доғи тушти изтироб,
Айлаб ул мақсуд учун ҳар бир шитоб.

Шамъ даврида қанот кўп урдилар,
Ҳар бир ўз болу парин куйдурдилар.

Ҳар бири куйганча ондин топти ком,
Шарҳи душвор эрдию нақли ҳаром.

Шуъла шарҳин тил била қилмас киши,
Куймагунча ҳирқатин билмас киши.

Ул бир иш таҳқиқидин топти хабар,
Ким бўлуб кул қолмади ондин асар.

Шуълаға урғоч ўзин беваҳму бок,
Шуъла бўлди ўт тушуб аъзоси пок.

Чун тилар мақсуд анга бўлди аён,
Ўзга зоҳир бўлмади ондин баён.

Чунки мақсуд ичра нобуд ўлди ул,
Ул фанода айни мақсуд ўлди ул.

Чиқмади ондин яна ҳаргиз нафас,
Ул ҳақиқатдин хабар топтию бас.

Боқса эл парвоналарнинг зотида,
Кашф ўлур кўнглида, икки фоида.

Бир буким куймай анга етмас кушод,
Бўлмағунча кул топоолмас мурод.

То фано ўти уза солмас вужуд,
Ўртамас ул шуълада буду набуд.

Партави мақсудиға бўлмас ҳусул,
Комига юзланмас ойини вусул.

Ёна бир буким этиб бу навъ барқ,
Ониким ўт баҳри ичра қилди ғарқ.

Қолмади чун анда имкони мақол,
Сўз демак иш сиррида бўлди маҳол.

Мунда куймай элга иш очилмади,
Улки куйди — кимса ҳолин билмади.

Фониё, лофи фано урмоғни қўй,
Васл эса коминг, фано ўтиға куй.

Эврулуб шамъ ўтиға парвонавор,
Ўзни ташла шуълаға девонавор.

Қолмоғондин сўнг вужудунгдин нишон,
Хилқат ичра тору пудунгдин нишон.

Бўлди чун коминг раво мақсуд аро,
Билмаса эл билмасун ул можаро.

СLXV

Шайх Суфён Сурийнинг1 фанодин сўнгра бақо ҳусулида нукта сургони

Шайх Сурий қудваи асҳоби дин,
Наввароллоҳ суроҳо ҳолидин.

Маърифат ичра сурар эрди мақол,
Толибе ул пирдин қилди савол.

«Ким бировким, тенгрига толибдур ул,
Мақсадиға тегру не навъ ўлди йўл?»

Деди: «Минг манзил масофат онглағил,
Барчасида дарду офат онглағил.

Нор ила нур ўртада етти тенгиз,
Ҳар бирининг вусъати андозасиз.

Бу тенгизлардин қачон қилсанг убур,
Жазб ҳути ул замон айлар зуҳур.

Моҳиеким ҳар қачонким чекса дам,
Ютқай икки оламу халқини ҳам.

Баҳри истиғно аро топиб мақом,
Ул муҳит атрофида айлар хиром».

CLXVI

Қушларнинг Фано водийсининг ниҳоятидин бақо мулкидин нишон топмоғлари

Сўз юзига бўйла хуш тушти ниқоб,
Зойил ўлди ҳам саволу ҳам жавоб.

Бўлди қушларға бу сўздин ўйла ҳол,
Ким, хирад они қила олмас хаёл.

Барчаси фаҳм эттиким бу мушкил иш,
Ул жамоат лойиқи эрмас эмиш.

Ўзларидин барча навмид ўлдилар,
Мубталои ҳузни жовид ўлдилар.

Ўйла топти бўйла муҳлик сўз вужуд,
Ким ниҳодидин борининг чиқти дуд.

Балки чун бу ишга воқиф бўлдилар,
Ваҳмдин ул дам кўпи худ ўлдилар.

Фоний ўлғоч ваҳми жон ўлғонлари,
Тутти йўл ҳайрат била қолғонлари.

Урдилар йиллар қанот тутмай қарор,
Ул балодин ихтиёр этмай фирор.

Қатъ этиб кўп йўл қуйию юқори,
Чиққуча ўзлукларидин тошқори.

Улча ул йўлда оларға берди юз,
Шарҳи келмас юз туман тил бирла туз.

Гар сенинг ҳам тушса оллингға бу йўл,
Чун анга етсанг мушоҳид бўлғай ул.

Билгосенким, ул ҳавоким туттилар,
Йўл балосидин не қонлар юттилар.

Охирул-амр ул гуруҳи зордин,
Ранж тортардин сурук афгордин.

Еттилар мақсадға, аммо асру оз,
Тан аро юз сўзу жон ичра гудоз.

Ким узун эрди йўлу кўп офати,
Бениҳоят дарду ранжу шиддати.

Баъзи ул қушлардин ўлдилар ҳалок,
Баъзи эттилар бўлуб кўп дарднок.

Юз самуми дарду ранж онда эсиб,
Ким мусофир риштаи умрин кесиб.

Чун ҳаводис беҳаду поён эди,
Бўлдилар зоеъ неким имкон эди,

Оқибат юз минг тумандин неча қуш,
Ким аларға юз туман ранж ўлди туш.

Урдилар ўттуз қуш ул ерда қанот,
Танларида қолмай ойини ҳаёт.

Жисм аро бир парлари қолмай бутун,
Пора-пора, ўйлаким қоқшол ўтун.

Танлари йўл ранжидин бетўшу тоб,
Жонлари дарду машаққатдин хароб.

Кўрдилар ул навъи олий ҳазрати,
Коргоҳи анда ондоқ вусъати,

Ким бўлуб ожиз уқул идрокидин,
Чарх ўксукроқ онинг хошокидин.

Ёғиб истиғно саҳобидин ёғин,
Раъд айлаб арбада ташлаб чоқин.

Ким тушуб оламға тўфони бало,
Кул қилиб гардунни барқи ибтило.

Етти кўк онда бир овуч хокча,
Сидрау тўби келиб хошокча.

Борча ўз ҳолиға ҳайрон қолдилар.
Ажздин зору паришон қолдилар.

Кўрдиларким онда юз меҳри мунир,
Зарранинг юздин биричадур ҳақир.

Дедилар воҳасрато ўз ҳолиға,
Ўт тушуб ҳар қайси парру болиға.

Ким:— «Биз ўттуз тойири фосид хаёл,
Йўл бериб хотирға савдои маҳол.

Тортибон йўл қатъида ранжи азим.
Жонға ўлмақ ваҳмидин ҳар лаҳза бим.

Умр ўтиб мақсадға етмак оҳ бу,
Ҳол бу ҳам вусъати даргоҳ бу.

Бизга мунда не ҳисобу не вужуд!»
Деб бу сўзни, бошларидин чиқти дуд.

Ҳар нафас навмидлиғ юз кўргузуб,
Ул неча оворанинг кўнглин бузуб.

Бир неча саргаштаи оворае,
Топмай ўз меҳнатлариға чорае.

Не учарға ёр ўлуб қувватлари,
Не қўнарға дард аро тоқатлари.

Пардадин ногаҳ иззат човуши,
Жилва қилди ўйлаким давлат қуши.

Кўрди ул мабҳути хайли хастани,
Юз балият ториға вобастани.

Сўрғоли қилди алар ҳолини майл,
Деди: «Оё не жамоаттур бу хайл!

Ким эрурлар минг балоға мубтало,
Ул балодин баҳра топман, ғайри «ло».

Бесару сомону саргардон бари,
Қадрда туфроғ ила яксон бари.

Йўқ ҳақоратдин оларда ўзга ҳеч,
Ул ҳақоратдин кўрунмай кўзга ҳеч».

Дедиларким: «Биз гуруҳи хору зор,
Ҳарзакору ожизу беэътибор.

Йўлда умри жон чекиб, шоҳ истабон,
Ранж тортиб биз бу даргоҳ истабон.

Шоҳсиз эрдук бағоят кўп сипоҳ,
Не сипоҳ ўлғайки йўқтур онда шоҳ.

Умрлар йўлда машаққат тортибон,
Юз туман турлук мазаллат тортибон.

Неча юз минг тобеъу хайлу ҳашар,
Ким онинг сонида ожиздур башар,

Бўлдилар зоеъ, қўюб бу йўлда юз,
То бу даргаҳға етиштук биз ўтуз.

То магар Симурғ бўлғай шоҳимиз,
Борча шарру хайрдин огоҳимиз.

Шоҳга бўлса бу маъни дилпазир,
Банда бўлғай бир неча зору асир».

Деди ул човушки:— «Эй хайли ҳариф,
Бехирадлиғ бирла бўлғон муттасиф.

Сизким ўлғойсиз неча ошуфта ҳол,
Ким димоғингизға тушкай бу хаёл.

Қойси тил бирла қилурсиз шаҳни зикр,
Кўнглунгизга йўл нечук топқой бу фикр.

Сиз гуруҳе ҳечу камрок ҳечдин,
Шод бу андешаи пур печдин.

Ҳечлик бирла таҳаввур айлаган,
Ўзни мавжуди тасаввур айлаган.

Сизга не сон, не ҳисобу не вужуд,
Будлуғ туҳмат қилиб аммо набуд.

Кўнглунгизда сарбасар фосид хаёл,
Муддаоингиз барчаси амримаҳол.

Боргоҳидур буким юз минг қуёш,
Зарра чоғлиғ айлай олмас ўзни фош.

Мундаким юз минг туман пили дамон,
Бор ҳамон ул бир ўлук, пашша ҳамон.

Сизга онда не вужуду, не адам,
Бал вужудингиз адамдин доғи кам.

Демонгиз ҳашву равонроқ қойтингиз,
Сўз агар бор эрба йўлда ойтингиз!»

Бу такаллумдин алардин борди ҳуш,
Заъф айлаб тиллари бўлди хамуш.

Барча филҳол ўлгали ёвуштилар,
Яъсу ҳирмон ўти ичра туштилар.

Дедилар: — «Меҳнатларимиздин дариғ!
Тортқон шиддатларимиздин дариғ!

Шоҳға мундоқким эрур олий жаноб,
Не кўрунгай бир неча биздек ябоб.

Ҳайф мунча саъй ила уммидимиз!
Орзуи давлати жовидимиз!»

Ким бори ҳирмон била бўлди бадал,
Ҳасрату армон била бўлди бадал.

«Бор эканму биз киби маҳзун гуруҳ,
Орзую саъйдин мағбун гуруҳ!»

СLXVII

Қушларға фано навмидлиғида Ҳудҳуднинг иршодидин қувват ҳосил бўлғони

Деди Ҳудҳуд: — «К-эй сурук бечора хайл,
Мулку хонумонидин овора хайл.

Бўлмангиз навмид шоҳ алтофидин,
Ким карам бирдур онинг афсофидин.

Саъб эса коми висолин топмоғи,
Хуштурур савдосида ўлмак доғи.

Бизга бу иқбол чунким берди даст,
Ким онинг даргоҳида топтуқ нишаст.

Бу саодат ҳам эрур олий мақом,
Ким онинг ишқида ўлгайбиз тамом!»

Борчаси бедиллиғ айлаб ошкор,
Дедилар Ҳудҳудқа: — «К-эй ҳикмат шиор.

Бу балолар ичраким бўлдуқ хамул,
Бордурур амрингни қилғондин қабул.

Қойдаким урдуқ қанот ойрилмадук,
Ҳар не амр эттинг тахаллуф қилмадук.

Васл чоғи етти андуҳи фироқ,
Ҳар не дер эрдинг йироқ эрмиш йироқ».

Деди Ҳудҳуд: — «Қилмонгиз афсурдалиқ,
Асру зоҳир этмангиз озурдалиқ.

Биз бу йўлға ондоким азм айладук,
Юз балият чекмокин жазм айладук.

Бу азиматдин ғараз худ шоҳ эди,
Ҳам яна мақсуди бу даргоҳ эди.

Чунки мақсудға етиббиз бу замон,
Комдин қилмонг йироқ ўзни гумон.

Ошиқеким, ишқида бўлғай камол,
Тенг дурур оллида ҳижрону висол.

Чун ризоси ёрнинг матлуб эрур,
Ҳар неким ул истар — ул марғуб эрур.

Васлиға гар топмағайсиз дастрас,
Сиз жамоатқа эмасму ёди бас.

Ёди бирла ҳар кишиким берса жон,
Бордур ул ўлмоқ ҳаёти жовидон».

CLXVIII

Ҳикоят

— «Дашт аро Мажнунни кўрди бир киши,
Ким ҳамиша сўз демак эрди иши.

Сўрди: — «Ким бирла сурарсен бу мақол?
Деди: — «Лайли бирла, эй фархунда фол.

Деди:— «Ондин то сангадур хайли йўл?»
Деди:— «Эй ғофил, эрур жонимда ул.

Улки онинг зикридур жонимда қут,
Йўл йироқ бўлғондин ўлғойму унут!»

Кимки ишқиға камол эродидур,
Онга маъшуқи вужуди ёдидур.

Сизда ҳам гар ишқдин бор эрса лоф,
Айш этинг гар келса ондин дарду соф.

CLXIX

Қушларнинг фано ҳусулидин бақо вусулиға еткони

Ул мусофирлар кесиб кўп баҳру бар,
Қилмиш эрдилар чу мақсадни мафар.

Йўл югурмоқдин туну кун ҳормайин,
Ҳар балоким келса юз қайтормайин.

Етмиш эрдилар чу ул матлубқа,
Ҳожиби рў ул сурук мағлубқа.

Нечаким сурди жалолият сўзин,
Солмади ул бенаво қушлар ўзин.

Гарчи баъзи қилди бедиллиқ аён,
Ҳудҳуд иршодин қилиб шарҳу баён.

Они қўймай яъсу бедиллиқ аро,
Сурди онча ваъз бирла можаро.

Ким топиб ул нукталардин жон яна,
Бўлки мушкил иш анга осон яна.

Чун аларға сидқу ихлос бўлди ёр,
Бу иккиликнинг талабда дахли бор.

Гар жалолиятдин ул хайли залил,
Ғам емасга сурди кўп Ҳудҳуд далил.

Ҳам аларда бор эди мардоналиқ,
Ҳодий комилда ҳам фарзоналиқ.

Сидқи ихлос ичра иккинчи фано,
Ёрни қилди аларға ошно.

Васл боғидин жамолият ели,
Ё Масиҳо қудси анфоси дили.

Эстию ҳар пардаким эрди ниқоб,
Очти туш-тушдин борисин беҳижоб.

Нуру зулматлар ҳижоби ҳар тараф,
Ким бор эрди борча бўлди бартараф.

Васл боғида гули айшу мурод,  
Онча топти жон насимидин кушод.

Ким кетиб хотирларидин ул футур,
Юзланиб васл ичра бу кому сурур.

Ҳар гул ул гулшанда бир кўзгу эди,
Ким қаён боқса алар ўтру эди.

Онча ондин бошқа ҳам нуру сафо,
Бор эди ҳам ошкору ҳам хафо.

Ким назар қилғон киби кўзгуда эл,
Ёки боққай софу равшан сувда эл.

Кўрунур эрди назарда мў-бамў,
Акс кўргузгон киби кўзгую су.

Чун ул ўттўз қушқа бу эрди хаёл,
Мунча кўргандин ўкуш ранжу малол.

Ким магар Симурғ кўргузгай лиқо,
Бу фанолардин етишкай ул бақо.

Кўрдилар ўзни қаёнким тушти кўз,
Оллоҳ-Оллоҳ не ажойибдур бу сўз.

Ким қилиб Симурғ ўттуз қуш ҳавас,
Ўзларин кўрдилар ул си мурғу бас.

Мунда зоҳир бўлди сирри «ман араф»,
Ким кўрубтур гавҳар ўлмоғлиғ садаф.

Эй кўнгул, бу нуктадур қушлар тили,
Рамзу имо мулкига тушлар тили.

Гарчи бу сўзда аёндур таъмия,
Ким риёзатдинки топти тасфия,

Чун риёзат рафъ этиб руҳоният,
Салб бўлғоч кимсадин нафсоният.

Қолмағай руҳониятдин ўзга ҳеч,
Сен тахаллуфдин бу маъни ичра кеч.

Бордур инсон зотида онча шараф,
Ким ямон ахлоқин этса бартараф.

Бўлмаса фиръавнлиғнинг пайрави,
Қолмас ондин жуз сифоти мусавий.

Ё шараф ганжига топиб аҳллиқ,
Салб қилса сийрати Бу Жаҳллиқ.

Шон анга бўлур Ҳабибуллоҳдек,
Буд ила нобуддин огоҳдек.

Ким қилиб меърожи ваҳдатқа гузар,
Ли маъ Оллоҳ сирридин бергай хабар

Васл нуридин кўз ул янглиғ ёрур,
Ким ародин менлику сенлик борур.

Ҳақ вужуди баҳри мавж эткай аён.
Мавж нақшидин тенгизга не зиён.

Сув вужудидин тенгиз бўлди тенгиз,
Бўлса ул гар мавжлуқ, гар мавжсиз.

Сувдин айру мавжқа йўқтур вужуд,
Баҳр иладур мавжқа буду набуд,

Мунда гар яхши тахайюл айласанг,
Ёки иш сиррин тааммул айласанг,

Муттасиф бўлсанг сифотиллоҳ ила,
Жазм этарсен хотири огоҳ ила.

Ким сен-ўқ сен ҳарнеким мақсуд эрур,
Сендин ўзга йўқ неким мавжуд эрур.

Зотнинг ижмолиға тафсилсен,
Ҳам вужуд ишколиға таъвилсен.    

Ўз вужудингға тафаккур айлагил,
Ҳарне истарсен ўзунгдин истагил.

Турфа қушсен равза нахлистонидин,
Пок тойирсен шараф бўстонидин.

Лек Симурғ истаган ул жамъи тайр,
Ким сулук ичра риёзат бирла сайр.

Айлабон чун ўзни қобил қилдилар,
Ул талабдин васл ҳосил қилдилар.

Сенда ҳам билқувва ул мавжуд эрур,
Феълға келса даво мақсуд эрур.

Қобил этмай ўзни гар қил авжи сўз,
Зоҳир этсанг дор ила солмоққа туз.

Кимки бу маънидин огоҳ ўлди бил,
Ким кесилди онга сўз айтурға тил.

Онглаким сўз ўзга, маъни ўзгадур,
Маъни онгмос шоғил улким сўзгадур.

Бўйла маъниким манга бўлди аён,
Айладим қушлар тили бирла баён.

Ким такаллум онда ширкат топмағай,
Бикри маънининг узорин ёпмағай.

Қуш тили билган сўзум фаҳм айлагай,
Фаҳм этардан ҳам басе ваҳм айлагай.

Лек зийрак қуш чу билди бу мақол,
Онглағайким недурур бу сўзда ҳол.

Барча сўзлар мушкилидур бу ҳадис,
Безабонларнинг тилидур бу ҳадис.

Шарт буким, онглағон шарҳ этмагай,
То тилидин бошқа офат етмагай.

Мен деб истиғфор қилдим ё илоҳ,
Ойтмас сўздин санга қилдим паноҳ.

Ўз қошимдин солмадим бу навъ тарҳ,
Айладим Аттор асрорини шарҳ.

Офатимни нуктадин сен асроғил,
Кимга пайравмен — назора айлағил.

Мен ғалат қилсам анга йўқтур ғалат,
Ким камол авроқиға кўп сурди хат.

Сўзда табъим гар ғалатқа қилди майл,
Ҳодийи комил сўзига қил туфайл.

Сендин ойтиб мен онга пайрав бўлуб,
Афв қил журмум, ўзунг узрум қўлуб.

СLХХ

Ўз адоси қусури узриға тамсил

Бир паришонтабъ мажнун бор эди,
Ким биров савдосидин кўп зор эди.

Бор эди манзури даврон офати,
Ишва бирла инс ила жон офати.

Ҳусн аро ҳуру пари мағлуб анга,
Меҳр ила ой кўп кўрунмай хуб анга.

Ҳусн аро оламда ғавғоси онинг,
Шаҳру кишварда алолоси онинг.

Лутфи ҳусни гарче номақдур эди,
Икки иш бирла вале машҳур эди.

Бир камоли донишу диққат аро,
Бир жафо айлар замон шиддат аро.

Ишқ аро ул ошиқи Мажнун ниҳод,
Бир кун айлар эрди маъшуқини ёд.

Оразин гул дер эди, қаддини сарв,
Ҳайъатин товусу рафторин тазарв.

Бўйла ҳолатда етишти моҳваш,
Ҳарнеким девона айтур эрди хуш,

Борин эшитти камин айлаб туруб,
Сўнгра онинг бошиға келди юруб.

Деди: — «Таърифинг киноятдур манга,
Ор ондин бениҳоятдур манга.

Қоматимким сарв деб сурдунг калом,
Сарвға қаддим киби борму хиром.

Оразим гул дебки қилдинг элга фош,
Гулда борму юз балолиғ кўзу қош.

Ҳайъатим товус деб қилдинг хуруш
Қойда товус элдин олур ақлу ҳуш.

Чун тазарв эттинг хиромимға лақаб,
Қой тазарв ул қатлиға бўлмиш сабаб?!»

Қилди чун диққат била маҳваш хитоб,
Ожиз ўлди бедил айтурдин жавоб.

Деди:— «Саҳв айлабмену шармандамен,
Лек васфинг дерга мужрим бандамен!»

Қилди маҳ пайкар ғазабким ушбу дам,
— «Даҳрдин айлай вужудингни адам!»

Ерга тушти ёлбориб девона зор,
— «К-эй парию ҳурдин ҳуднингға ор.

Неки мен дедим муҳаббатдин эди,
Барча ихлосу муваддатдин эди.

Йўқ эди онда шикоятдин асар,
Таъну ташнеъу киноятдин асар.

Лек тақсир эттим эркин васф аро,
Лутф эрур гар сўрмасанг бу можаро.

Ҳамл нодонлиққа-ўқ қилсанг борин,
Жаҳлу билмасликдин — ўқ билсанг борин.

Чун уят бу телбани зор ўлтурур,
Сен ҳам ўлтурмак санга заҳматдурур».

Телба қойил бўлғоч ўз нуқсонидин,
Лутф этиб кечти париваш қонидин.

СLХХI

Ҳикоят

Хожа Абдуллоҳ Ансорий деди,
Улки бу йўл аҳлиға ҳодий эди:

«Ким киши соз айлабон оҳанги руд,
Тузса ул оҳанг аро лаҳни суруд,

Лек бу руду сурудидин мурод,
Бўлса тенгри ёди, эй пок эътиқод,

Яхшироқим ғафлат оҳангин тузуб,
Ўқуғой Мусҳаф тиловат кўргузуб.

Бўлса лаҳну нағмада огоҳлиғ,
Беҳки тоат вақтида гумроҳлиғ».

СХХII

Ўз тақсирлариға афв истидъоси ва журмлариға ғуфрон илтимоси

Эй адамдин барчаға халлоқи жуд,
Бори жуд аҳлиға файёзи вужуд.

Лутфу эҳсонингға йўқ поёну ҳад,
Бахшишу эҳсонинга сону адад.

Ҳар неким васфингда таҳрир айлагум,
Сеҳр агар қилғумки, тақсир айлагум.

Мен не бўлғумким агар алломалар,
Сурса йиллар васфинг ичра хомалар.

Бўлсалар инсоф сори мунсариф,
Ажзға бўлмоқ керактур муътариф.

Фонийи девонайи ошуфтахўй,
Неча сўз гар сендин этти гуфтигўй.

Саҳву тақсирин карамдин афв қил,
Номаи аъмолидин маҳв айлагил.

Манга бу баским неким сурдум қалам,
Сендин эттим, йўқки ғайрингдин рақам.

Ортуқ ар ўксук дедим сендин дедим,
Чин агар ўтрук дедим сендин дедим.

Улча асроринг манга эрди аён,
Айладим қушлар тили бирла баён.

Қуш тили бирла бу дам ёлбормоғим,
Ним бисмил қушдек ўздин бормоғим.

Борча ондиндурким, бўлмас барча қуш,
Нуктаи рангину гўёлиққа туш.

Лутф ила булбулға минг дастон эрур,
Зоғ хориж савти бепоён эрур.

Бас бори қушнинг навоси хуш эмас,
Барча тойир нағмаси дилкаш эмас.

Чун алар илҳонидин сурдум калом,
Барчанинг лаҳниға бўлмас бир мақом.

Тўтию шорак агар нотиқдурур,
Ҳар бирига ўзга бир мантиқдурур.

Нақлида онинг тафовут бўлғуси,
Бир илоҳ ўлса, бири бут бўлғуси.

Бирда шак бўлса, бирисида яқин,
Бирда куфр ўлса, яна бирида дин.

Куфру дин бирла чу йўқ Фонийға иш,
Чунки ҳар не ул демиш сендин демиш.

Сен онинг саҳвиға бўлғил парда пўш,
То фано базмида бўлғай журъа нўш.

Чун насибе айладинг жоми фано,
Бермак иқболи бақосин бил яно.

CLXXIII

Шайх Авсофию ўзининг анга пайравлиғда иттисофи

Фониё, солдинг яна тарҳи ажаб,
Айладинг қушлар тилин шарҳи ажаб.

Бир Сулаймони наби эрдики ул,
Топиб эрди қушлар алфозиға йўл.

Ондин Осаф онглади таълим ила,
Кимсага билдурмади тафҳим ила.

Ул иковдин ўзгаларга етмади,
Кимсаға чун етмади, фаҳм этмади.

То неча минг йил сипеҳри тезгард,
Жаҳду жид бирла бўлуб гитинавард.

Зоҳир этти бир ҳумоюнфол қуш,
Тез сайру тез нутқу тез ҳуш.

Қонси қуш — Қофи фано анқоси ул,
Жумлаи қушлар тили доноси ул.

Муршиди атвору қутби авлиё,
Кўнглида шамъи ҳидоятдин зиё.

Кашфи асрори ҳақойиқда фарид,
Нутқидин аҳли ҳақиқат мустафид.

Аҳли ирфон солики атвори ул,
Маърифат бозорининг Аттори ул.

Ким бу гулшан ичра чун қилди зуҳур,
Гўйи ондин нутқ ўрганди туюр.

Қуш тили бирла такаллум қилмоғи,
Ортуқ Осафдин1, Сулаймондин доғи.

Ким алар гар онгладилар бу мақол,
Лекин элга қилмади нафъ интиқол.

Ҳақ мунунг нутқин чу гўё айлади,
«Мантиқут-тайр» ошкоро айлади.

Бу тил изоҳин камоҳий айлабон,
Шарҳи асрори илоҳий айлабон.

Нукта деб анжом ила оғоздин,
Онча гавҳар сочти ганжи роздин.

Ким замон жайбин тўла қилди гуҳар,
Топтилар ондин замон аҳли самар.

Ганждин чунким очилди бу тилисм,
Ҳар гадоға ул гуҳардин етти қисм.

Нақшини ом айлади хуршиддек,
Жомидин урди сало Жамшиддек.

Ҳар ким эрди ташналаб — нўш айлади,
Сўз демакдин тилни хомуш айлади.

Қуш тили бирла баён айлаб калом,
Тўтии гуёдек ўлди хосу ом.

Форсий ойини улус фаҳм эттилар,
Барча махфий диққатиға еттилар.

Ғайр хайли сода атроки фақир,
Ким аларда камдур идроки касир.

Қолдилар маҳрум бу иқболдин,
Қуш лисони бирла қилу қолдин.

Қушдин эрмас холи ар кўпнинг эли,
Лек фаҳм ўлмас бирига қуш тили.

Чун манга Аттор дўконидин иш,
Шаккару қанд олмоқ эрди ёзу қиш.

Балки тўти янглиғ ул дўконда фан,
Бор эди бўлмоқ манга шаккаршикан.

Қуш тили бирла манга неким хитоб,
Қилса тўтидек берур эрдим жавоб.

Балки қудси руҳининг гўё қуши,
Арш боғидин келиб кўнглум туши.

Қуш тили мушкилларин иршод этиб,
Ул такаллумда мени устод этиб.

Чунки топтим ул калом ичра камол,
Турк алфози била сурдум мақол.

Нағмалар туркона соз эттим ўкуш,
Мастлиғдин ўйлаким хушнағма қуш.

Қайси қуш, булбулки минг дастони бор,
Ҳар бир ул достонда бир афғони бор.

Лек ул дастонлари гул шавқидин,
Нолау афғонлари гул шавқидин.

Мен-мен ул булбулки минг афғон аро,
Ҳар фиғон лаҳнини бир достон аро.

Ушбу гулшан ичра солдим маствор,
Нағманинг оҳанги андоқ устувор.

Ким анга ҳархориж алҳонлиқ туюр,
Чекса афғон топмоғой ондин қусур.

Шайх руҳидин етишти бу мадад,
Ким бу булбул лаҳни бўлди беадад.

Бу таносибқа назар солса киши,
Кўп анга ўхшош топар қақнус2 иши.

СLХХIV

Ўзининг шайх руҳи мададидин анга татаббуъ қақнус тамсили

Бор эмиш қақнус деган бир турфа тайр,
Ҳинд мулкида анга орому сайр,

Шакли матбуъу тавоно пайкари,
Ўзга нақшу ранг бирла ҳар бири.

Бўлажаб ҳайъат била минқор анга,
Суқбалар минқор аро бисёр анга.

Чун чекиб дилкаш навойи жонфизо,
Фаҳм ўлуб ҳар суқбасидин бир наво.

Суқбалардин ҳар қачон қилса хурўш,
Айлабон они эшиткон тарки ҳуш.

Жуфти бўлмас ҳеч қуш пайванди ҳам,
Ҳеч тайр ўлмас онинг монанди ҳам.

Бешаиким ул нишиман айламиш,
Бир йиғоч бошинки маъман айламиш.

Қилди Фисоғурс1 ул ердин гузар,
Унлари келди қулоғиға магар.

Мухталиф топиб садои шеванин,
Қилди ондин вазъ мусиқи фанин.

Бешада умри бўлур эрмиш узун.
Умрида шуғли онинг йиғмоқ ўтун.

Ул ўтундин, хоҳи ҳўл, хоҳи қуруқ,
Чунки бўлди хирмани беҳад улуқ.

Умри поёнида ул маскан уза,
Неча йил жамъ айлаган хирман уза.

Тортар эрмиш нағма тайри хуш наво,
Бас ҳазин оҳанг ила дилкаш наво.

Ул сифатким ҳам туюру ҳам вуҳуш,
Жамъ ўлур эрмиш эшиткач ул хуруш,

Шеванидин ул гуруҳи дарднок,
Заъф айлаб кўп бўлур эрмиш ҳалок.

Чун навосиға етишти интиҳо,
Сўнгра тортиб бир ажиб ўтлуқ наво.

Солур эрмиш ул улуқ хирманға ўт,
Сокин ўлғон манзилу масканға ўт.

Ўт алам тортар эмиш афлокка,
Барқ тушкандек хасу хошокка.

Ул ўтун ёнғондек ул қуш ҳам ёниб,
Парлари яфроғлардек ўртаниб.

Ҳам ўзи, ҳам ул ўтунлар кул бўлуб,
Юз туман жузв ул куёрдин кул бўлуб.

Чунки ул куллар угулди тоғча,
Махфий эрмиш кулда бир қақнус бача.

Тебраниб кулдин чиқиб таскин ила,
Пар чиқориб зийнату ойин ила.

Чун ҳаво айлаб кўруб ул бешани,
Жазм этиб ўтун йиғор андешани.

Умрида ул доғи жамъ айлаб ўтун,
Ул иш асносида тортиб дилкаш ун.

Чун анга ҳам етса поёниға ёш,
Ул доғи айлаб ато қилғонни фош.

Шайх гўё келди ул аввалғи тайр,
Ким наво ичра қилиб умрида сайр.

Чекти онча лаҳн аро дилкаш наво,
Ким симоин ваҳшу тайр айлаб ҳаво.

Барча ул муҳлик наводин ўлдилар,
Хирману соҳиб киби кул бўлдилар.

Улки ул куллардин аҳгардек чиқиб,
Балки ахгардин самандардек2 чиқиб.

Ҳар неким аввалғи қушқа эрди шон,
Зоҳир ўлди мунда ҳам ондин нишон.

Бу доғи деганча нима жамъ этиб,
Чун мунинг умриға ҳам поён етиб.

Гулшани даврон аро ҳар нав, қуш,
Йўқки ёлғуз тайру бас билким вуҳуш.

Юз наво зоҳир қилиб минқоридин,
Борча ҳақнинг ёшурун асроридин,

Ўзига, хирманға доғи ўт уруб,
Ҳам ўзин, ҳам ўзгаларни куйдуруб.

Мен демонким ул отодур, мен ўғул,
Ул шаҳи олий сифот, мен банда қул.

Ким бу ўтқа ул куюб аввал нафас,
Барча оламға ўт ул солдию бас.

Сўнгра ондин кимса топмай менча сўз,
Бўйла муҳриқ шуълаи гети фуруз.

Қуш тилидин шуълалар зоҳир қилиб,
Ҳам ўзум, ҳам эл кул ўлмоғни билиб.

Ҳар неким кўрди отомдин рўзгор,
Ҳам они бўлди манга омузгор.

Ўртодим одам элини, ўзни ҳам,
Қуш тилидин ўзга қилмай сўзни ҳам.

Будур умидимки, бу сўзи фано,
Барча кунгонга бақо бергай яно».

CLXXV

Талаб тарийқи адосида муножот

Эй халойиқ, толибу матлубсен,
Ҳам муҳаббат аҳлиға маҳбубсен.

Икки дунёдин бори толибларинг,
Ғайр сендин мужтаниб роғибларинг.

Сендин ойру гар малакдур, гар пари,
Толиб ўлмоққа гари қилмас, гари.

Жаннату кавсару гар тўбию ҳур,
Истамак сенсиз талабдиндур қусур.

Жону кўнглумни ўзунгга толиб эт,
Дард ила ишқингға шавқум ғолиб эт.

Ҳам талаб завқини восил қил манга,
Ҳам тилаб топмоғни ҳосил қил манга.

Мосиваллоҳ хотиримдин салб қил,
Онда зикрингни ҳузури қалб қил.

СLХХVI

Тамсил

Каъба азми қилди бир толиб мурид,
Кўрди Бистом1 ичра они Боязид.

Шайхқа чунким мушарраф бўлди ул,
Ўтти доғи, Каъба сари тутти йўл.

Чун муяссар бўлди ҳаж ул хомға,
Қойтибон етти яна Бистомға.

Солики фозил қилиб арзи ниёз,
Бўлди муршид хидматиға сарфароз.

Шайх они кўргач деди: — «К-эй раҳнавард,
Васл истаб водию даргаҳнавард,

Бир нишон де бизга байтуллоҳдин»,
Бу сўз ўлғоч муршиди огоҳдин.

Деди: — «Кўргон уй басе олий эди,
Уй иёсидин вале холи эди».

Деди ул ҳожиға шайхи бохабар,
— «К-эй, талабдин толмоғон асло ҳабар.

Уйга соҳиб йўлда эрди ҳамраҳинг,
Ҳар қадам урғон йўлунгдин огаҳинг.

Уйига еткургон ул эрди сени,
Элтибон келтургон ул эрди сени.

Сенда йўқ эрди бу давлатдин шуур.
Толиб эрдинг, лек саъйингда қусур!»

Бу талабда, ё раб, эт комил мени,
Қилмоғил матлубдин ғофил мени.

Истаримда ким қилур ҳамроҳлиғ,
Бергил ул ҳамроҳдин огоҳлиғ.

СLXXVII

Ишқ тариқи адосида муножот

Эй кўнгулни ишқидин равшан қилиб,
Ҳажр хористонини гулшан қилиб,

Ишқнинг ўтидин ёруғ ойу қуёш,
Ким бўлуб тун-кун олордин нур фош.

Барқи ишқинг солибон жонларға ўрт,
Шуъласи ободу вайронларға ўрт.

Ахтаредур ишқинг асру тобнок,
Гавҳаредур сирри ишқинг асру пок.

Жонима еткур ул ахтар бирла нур,
Кўнглума солғил бу гавҳардин сурур.

Бодаи ишқингдин эт кўнглумни маст,
Лек ул янглиғки бўлғай майпараст.

Айла бу май бирла лояъқил мени,
Ақл чун рафъ ўлди, қил восил мени.

СLXXVIII

Ҳикоят

Қайси Омирни1 чу ишқ этти забун,
Зойил этти ишқ аро ақлин жунун.

Уйла Лайли ишқида мағлуб эди,
Толиб ул гўёу бу матлуб эди.

Уйла мустағрақ эди ул ишқ аро,
Лайлии мутлақ эди ул ишқ аро.

Ким биров бир кун деди: — «Отинг недур?
Деди: «Лайли!» Деди:—«Исботинг недур?»

Деди: — «Улким — Лайли ўлди зот анга,
Ҳожат эрмас айламак исбот анга.

Гар санга шакдур, манга будур яқин!»
Бўйла ошиқлиққа юз минг офарин!

Ишқ ўти сўзиға маҳруқ эт мени,
Ваҳдати ишқ ичра маъшуқ эт мени.

Онда истиғроқи ишқ эт қисматим,
Ким узулгай ўзлугумдин нисбатим.

Ишқ аро Фонийни нобуд айлагил,
Сўнгра ишқинг бирла мавжуд айлагил.

СLXXIX

Маърифат тариқи адосида муножот

Эй қилиб инсонни кони маърифат,
Кўнглини айлаб жаҳони маърифат.

Маърифат ҳар кимгаким қисм айлабон,
Даҳр аро ориф анго исм айлабон.

Кимни айлаб маърифатқа муттасиф,
Айлабон ул хайл ҳолин мухталиф,

Ҳар киши сайрин камолича қилиб,
Қурбин онинг ҳасби ҳолича қилиб.

Бу биёбон йўлин айлаб беадад,
Уйлаким йўқ раҳравеға ҳадду ад.

Маърифатда ёраб ул йўлким анго,
Соликеким кирса еткургай санго.

Фонийи оворани ул йўлға сол,
Қатъ қилғоч йўл, насиб эткил висол.

СLХХХ

Тамсил

Солики қилди гузар бир шоҳға,
Шаҳ боқиб ул солики огоҳға.

Илтимос эттики: — «Ўлтур бир нафас,
То қилай ҳозир неким қилсанг ҳавас».

Деди солик: — «Тенгрини то тонидим,
Мутлақ онинг ғайридин маъюс эдим.

Не керак бўлғай бу фонин дайр аро,
Ким гари қилғай тиларга ғайр аро.

Гар кераклик бўлса доғи ҳақ берур,
Бас сенга бу ишдаким муҳтож эрур.

Ё раб, ул соликка бўлғондек сифат,
Айла Фонийға насиб ул маърифат.

Жаҳлу жавру зулмидин ғавриға ет,
Ҳам ўзига, ҳам ўзунгга ориф эт.