Топ рейтинг www.uz
LХХХI

Водий бошиға етиб қушларни ҳайрат забун этиб, бир қушнинг саволи

Чун аларға Ҳудҳуд ўлди пешво,
Йўлни қатъ айларга қилдилар ҳаво.

Урдилар чунким неча кун болу пар,
Еттилар водий бошига ул ҳашар.

Бениҳоят водие бўлди падид,
Ким кўрунгач, уздилар жондин умид.

Меҳнат онда ҳадду ғоятдин фузун,
Ҳажр шомидек ниҳоятдин фузун.

Умр ила жон офати наззораси,
Қатъ қилмоқдин йўқ ўзга чораси.

Жонлариға тушти ҳавлу ҳайбати,
Ким демактин кўпрак эрди шиддати.

Водие эрди халойиқ етмаган,
Вусъатини ҳеч қуш қатъ этмаган.

Барчаға сустайди жисму пару бол,
Бир қуш ул дам қилди Ҳудҳуддин савол.

Ким недин холи экин оё бу йўл,
Фикр этиб мундоқ жавобин берди ул.

Ким эрур холи улус ғавғосидин,
Шоҳ иззу жоҳу истиғносидин.

LХХХII

Ҳикоят

Хилватидин чиқти бир кун Боязид,
Ким ул эрди қобили ҳилмин мазид.

Кеча ойдин тобидин равшан эди,
Чарх анжум вардидин гулшан эди.

Баҳри ахзардин кавокиб тобнок,
Ҳар бири рахшандалиқдин дурри пок.

Тортибон афлоки олий боргоҳ,
Рифъату вусъат тузуб бу коргоҳ.

Ақл ожиз сайр ила оромида,
Ҳуш қосир вазъ ила андомида.

Бўйла даргоҳ ичра пири бохабар,
Кўрмади махлуқ жинсидин асар.

Неча қилди саъй ила жўяндалиғ,
Шаҳру тоғу дашт аро пўяндалиғ.

Кимсадин мутлақ нишоне топмади,
Ўздин ўзга нотавоне топмади.

Деди холи недин эркин, ё илоҳ,
Дард ила шавқ аҳлидин бу боргоҳ.

Бунда кўнглига ҳотиф айлади,
Жонини бу навъ воқиф айлади.

Ким эрур бу даргаҳи иззу жалол,
Ҳар киши йўл топмағи йўқ эҳтимол.

Шаҳ ҳарими иззининг поёни йўқ,
Ҳар гадо маҳрамлиғи имкони йўқ.

Умрлар жон чексалар аҳли талаб,
Бири бу давлатқа етмоқдур ажаб.

LXХХIII

Водий суубатидин қушлар Ҳудҳуддан саволот қилғони ва онинг жавоб айтмоғи

Нукта бу янглиғки сурди раҳшинос,
Роҳрав қушларға юзланди ҳарос.

Ким ниҳоятсиз балоға туштилар,
Ғояти йўқ ибтилоға туштилар.

Йўл кўрунур эрдию поёни йўқ,
Дарди муфрит эрдию дармони йўқ.

Ранж ўти кўкка чекар эрди алам,
Аршни куйдургудек, курсини ҳам,

Ўйла секрир эрди истиғно ели,
Синғудек бу гунбади хазро бели.

Бўйла йўлни ул неча афтода қуш,
Жисм бирла жонлари меҳнатқа туш.

Қатъ қилмоқ қайда бўлғай эҳтимол,
Ким хаёлин этса ҳам бўлғай маҳол.

Жонлари чун қолмади ул бийм ила,
Жамъ ўлуб бориси юз таслим ила.

Кўргузуб Ҳудҳудқа кўп ажзу ниёз,
Дедилар:— «К-эй пешво-у сарфароз.

Чун сени ҳақ бизга қилди муқтадо,
Ажзимизни фарздур қилмоқ адо.

Сен чу бу йўлдин эрурсен бархабар,
Доғи биз бероҳларға роҳбар.

Бизга мушкуллар дурур бу азм аро.
Ким эрур фарз они қилмоқ можаро.

Ҳар биримиз санга арз этмак сўзин,
Ранжу меҳнатдин халос этмак ўзин.

Сен борининг мушкилин ҳал айламак,
Шарҳида сўзни муфассал айламак.

Нукта тафсилида бўлмоқдир фишон,
Сўзни сойилға қилиб хотирнишон.

Хотиридин шубҳани рафъ айлабон,
Кўнглининг мажҳулини дафъ айлабон.

Жамъ этиб кўнглин бори ашколидин,
Қутқориб ҳар навъ мушкил ҳолидин,

Тафриқа қўймай кўнгулда қил учи,
Ким керактур тинч йўл қатъ эткучи.

Бир нафас бир маъман ичра ўлтуруб,
Хайл кўнглин ҳар хатардин тиндуруб.

Мушкилин ҳар ким санга қилса хитоб,
Ҳаллида сен ҳам анга айтиб жавоб.

Қолмоғондин сўнг кўнгулларда хатар,
Ҳеч хотирда хавотирдин асар,

Жамъ хотир бирла қилмоқ йўлға азм,
Бу улуқ мақсадқа тутмоқ ўзни жазм.

Йўқса йўл бир кун-икки кунлук эмас,
Бал киши поёниға еттук демас.

Бўйла йўл қатъида жамъ ўлмай кўнгул,
Шубҳа бирла бормоғи мушкил дегул».

Пешвоға тушти маъқул ул мисол,
Деди:— «Жамъ ўлдик бори аҳли савол».

Илтимосин хайлнинг айлаб қабул,
Бир бийик манзил топиб қилди нузул.

Кўндилар онинг била хайлу сипоҳ,
Нукта сурди муршиди ирфон паноҳ.

LХХХIV

Бир қушнинг саволи

Деди:— «Сўрдик кимда бўлса мушкиле?»
Бўйла сўз солди ароға сойиле:

— «Ким, аё бу хайлдин бўлғон азиз.
Чун сену биз барчамиз бир жинсбиз.

Тенгдурур чун боримизға болу пар,
Сен нединсен — бохабар, биз — бехабар?

Бу тафовутни саросар шарҳ қил,
Ким нединдур — бизга равшан айлағил».

LХХХV

Ҳудҳуднинг жавоби

Ўтруда бу бўлди Ҳудҳуднинг сўзи:
— «Ким манга тушмиш Сулаймоннинг кўзи.

Ҳақ таолоким анга айлаб назар,
Ҳам расул айлаб эди, ҳам тожвар.

Жинну инсу ваҳшу тайр устида шоҳ,
Айлаб эрди они лутф айлаб илоҳ.

Бўйла соҳиб давлати, соҳибсарир —
Илтифотин топти мен янглиғ ҳақир.

Ондин ўлди бу қадар иззат манга,
Бош уза бу афсари рифъат манга.

Кимга-ким айлар назар аҳли сафо,
Ул назар туфроғни айлар кимё».

LХХХVI

Шайх Нажмиддини Кубронинг сўзи ва итга тушган кўзи

«Шайх Нажмиддин Кубро1 — қутби даҳр,
Бир назардин кимгаким еткурса баҳр.

Ёрубон нури вилоятдин кўзи,
Ўзлугидин ойрилур эрди ўзи.

Бу сифатда етти ул ерга иши,
Ким вали бўлди кўзи тушкан киши.

Сукр вақти солди чун бир кун назар,
Ул назардин бўлди бир ит баҳравар.

Ошнолиғдин етишти чошни,
Тортиб итлик сийратидин бошни.

Юз қўюб шайх оллида қилди ниёз,
Барча итлар узра бўлди сарфароз.

Ҳар қаён шаҳр ичра қилса эрди майл,
Итлар эрди гирдида андоқки хайл,

Қайда ўлтурса эди итларга шоҳ,
Ҳалқа эрди даврида хайлу сипоҳ.

Чун қазодин бошиға етти ажал,
Шайх эшигинда қозибон бир маҳал —

Дафн этиб қабрин намудор эттилар,
Қабрин инсондек падидор эттилар.

Айлаб итлар мотамида кўп фиғон,
Қабрининг даврида туттилар макон.

Юз қўюб қабриға ҳоло — аҳли роз,
Кўргузурлар сидқ юзидин ниёз.

Бу дам ул Хоразмда мавжуд эрур.
Кишвареким ҳокими беҳбуд эрур.

Бўлмағай оламда мундин турфа сўз,
Ким саодат аҳли итга солса кўз,

Еткурур итга натижа ул назар,
Зотиға солур кишиликдин асар.

Итгаким етгай валидин тарбият,
Қушқа ҳам тонг йўқ набидин тарбият.

Не кишилик ким иноятдин нишон,
Нашъаи нури валоятдин нишон.

Қушқа ҳам бўлса паямбар лутфи туш,
Не ажаб бўлса мутеъи барча қуш.

Собиқан ҳам қисса ўтмиш бу қабил,
Сидқиға Асҳоби қаҳф2  этти далил.

Чун иноят айласа ҳаййи мужиб,
Итгау қушқа не тонг етса насиб».

LХХХVII

Яна бир қушнинг Ҳудҳуддин саволи

Яна бир сойил деди тортиб нафир:
— «К-эй бори қушларға сархайлу амир.

Иўл қотиқдур, мен заифу нотавон,
Пашша Анқоға бўла олмас равон.

Ҳар нафас бу йўлда юз меҳнатдурур,
Ҳар дам анда юз туман шиддатдурур.

Ақабалар онда балият тоғидин,
Гардлар кўзга ажал туфроғидин.

Ели ўзни тоғ уза чун еткуруб,
Тошни туфроғ янглиғ совуруб.

Шерға етмас бу йўл азмиға зўр,
Не қила олғай заифу хаста мўр».

LХХХVII

Ҳудҳуднинг жавоби

Деди Ҳудҳуд:— «К-эй наҳифу мустаманд,
Ҳимматинг пасту ўзунг дуну нажанд.

Тан нечаким бор эса пасту дижам,
Ҳиммат ар бўлса бийик — ондин не ғам.

Чун ки бу иш келди бешак ишқ иши,
Кимки ошиқ эрмас, ул эрмас киши.

Чун яна бу ишга ишқ ўлдию бас,
Қайда қилғай майлини ҳар булҳавас.

Ошиқ элга нотавонлиғдур нишон,
Ишқдин бехонумонлиғдур нишон.

Нотавонлиғ ошиқ элга пешадур,
Балки жон тарки мудом андешадур.

Бору йўқдин ўзни фоний айламак,
Ёр ишқин жовидоний айламак.

Ҳар кишига ишқу ҳиммат бўлса ёр,
Буняу тан заъфиға не эътибор.

Бор анга ишқ ичра жон бермак мурод,
Ишқ қайдидиндурур барча кушод.

Ишқ аро ўлмакдурур мақсуд анга,
Жонға нуқсон ўлмоғидин суд анга.

Кимга ким дунёғадур вобасталиқ,
Етса ул андешадан дилхасталиқ.

Кимсага бу заъфи мустаҳсан эмас,
Аҳли ишқ ул заъфни аҳсан демас.

Ишқдин ҳар кимга заъфу тоб эрур,
Ул мурод ойиниға асбоб эрур.

Ишқдин чунким мурод ўлмак эмиш,
Бордур ўлмакка яқин заъф ичра иш.

Заъфким жон таркига бўлғай сабаб,
Бўлса ондин ижтиноб эрур ажаб.

Ишқ аро жон тарки чун матлубдур,
Ҳар не онинг боиси марғубдур.

Заъфнинг поёни бўлса тарки жон,
Ўйла ўлмакка фидо жону жаҳон.

Сен жаҳон мулкида минг йил бўлди тут,
Дарду ҳасрат бирла охир ўлди тут.

Бўлмас эрмишсен худ ўлмакдин йироқ.
Бу талабда боре ўлмак яхшироқ.

Ёрдин ўлмак агар уммид эрур,
Бил ҳаётедурки ул жовид эрур».

LХХXIХ

Шайх Абу Саид Абул Хайр1 ҳикояти

«Миҳна шайхиким бу йўлни қилди сайр,
Ёр васлидин насиби бўлди хайр.

Аввалида ишқнинг бас зор эди,
Юз балият тиғидин афгор эди.

Заъф топмиш эрди истило анга,
Заъфдин иш оҳу вовайло анга.

Ишқ барқидин эди жонида ўт,
Ул шарардин жисми вайронида ўт.

Тун анга уйқу-у кун ороми йўқ,
Ишқ андуҳидин ўзга коми йўқ.

Кундуз онинг зикру фикри ёру бас,
Ҳажридин даъби фиғону зору бас.

Кеча бўлмас эрди шаҳру боғ аро,
Ўзни тортар эрди дашту тоғ аро.

Ул даманда бор эди вайронае,
Чуғз қасридек бузуғ кошонае.

Онда чоҳе бор эди беҳад амиқ,
Суйида шахси нашот ўлғон ғариқ.

Осилиб ул чоҳ ичинда сарнигун,  
Ишқ истилосидин зору забун.

Тонгға тегру иш анга оҳу фиғон,
Қатра-қатра кўзидин томғунча қон.

Ўлмак истаб ишқ ароу топмайин,
Ул таманнодин кўзинн ёпмайин.

Бу балият жисмини нол айлабон,
Ноласи жонини бадҳол айлабон.

Ҳажр аро йиллар бу янглиғ чектиҳол,
То етишти оғзиға жоми висол.

Ишқ аро будур эранларнинг иши,
Ўлмайин топмас бу давлатни киши».

ХС

Яна бир қушнинг Ҳудҳуддин саволи

Деди бир қушким:— «Қилибмен кўп гуноҳ,
Бу уятден асру ҳолимдур табоҳ.

Зоеъ айлабтур мени олудалиғ,
Қўймас ул йўлға бу ғам фарсудалиғ.

Чун нажосатдин жабиндур лавснок,
Анга не нисбатдурур Симурғи пок.

Пок васлиға керактур поклик,   
Йўқки лавси журм аро бебоклик.

Ул ориғ, менда ориғсизлиғ сифот,
Васлини истарга монеъдур уёт».

ХСI

Ҳудҳуднинг жавоб айтқони

Деди Ҳудҳудким:—«Эрурсен муътариф,
Ким ишинг бўлмиш гуноҳдин мунҳариф.

Даҳр ҳуд эрмас иқомат манзили,
Кимки бор охир ўлумдур ҳосили.

Бу гунаҳ бирла гар ўлмак истасанг,
Халқ аҳволиға кулмак истасанг.

Билки бас нодону ғофил бўлғасен,
Аҳли ақл оллида жоҳил бўлғасен.

Бу гунаҳдин оримоҳ эттинг ҳавас,
Ул доғи осон эрур, эй булҳавас.

Тавбадур они оритмоққа илож,
Зулмати исён аро будур сирож.

Журм лавсидин киши маъсум эмас,
Бўйла исмат кимсага маълум эмас.

Одам авлодини қилмайдур илоҳ,
Ўйлаким ондин бош урмайдур гуноҳ.

Бўлмаса сендин гуноҳ, эй бехабар,
Афву раҳмат кимга бўлғай чорагар.

Журмдин улким юзи бўлғай сариғ,
Тавба айлар ул сариғлиғни ориғ.

Баҳри раҳмат мавжға кирган замон,
Пок ўлурсен мен киби юз минг равон».

ХСII

Одам Сафий алайҳиссалом ҳикояти

— «Хайли инсоннинг отаси Булбашар,   
Ким они халқ этти ҳаййи додгар.

Бошиға қўйди ҳидоят афсарин,
Тожиға тикти нубувват гавҳарин.

Қилдилар топқоч бу янглиғ иззу жоҳ,
Туфроғин хайли малойик саждагоҳ.

Авжи гардун хоки роҳ ўлди анга,
Боғи жаннат жилвагоҳ ўлди анга.

Бу сифат сафийваши олий ҳасаб.
Ким Сафий келди анга ҳақдин лақаб.

Чунки тақдир этди ҳаййи зулжалол,
Журму исён бирла бўлди тийраҳол.

Онча рифъат бирла ул масжудлуқ —
Кетти-ю бўлди иш мардудлуқ.

Кўксига рад панжасин еткурдилар,
Равзаи жаннатдин они сурдилар.

Юз қаролиғлар анга айлаб насиб,
Тушти Ҳиндистон саводида ғариб.

Қарнлар ҳижронда эрди ашкрез,
Солиб оҳу ноласидин рустахез.

Жони ўртанган замон андоқки хас,
Тавба ул ҳолига бўлди чорарас.

Боғи раҳматдин яна эсти насим,
Бўлди юз минг ранжу меҳнатдин салим.

Тавбасиға дастгир ўлди қабул,
Айлади ҳурмат ҳаримида нузул.

Ондоқ элга етса бу банду кушод,
Сен ким ўлғайсен заъифи номурод

Тавба қилғил доғи беҳбудунгға ет,
Йўлға айлаб азм, мақсудунгға-ет».

XCIII

Яна бир қушнинг Ҳудҳуддин саволи

Яна бир сойил деди:— «К-эй зеби тож,
Менда воқеъдур талаввунлуқ мизож.

Ҳар сифатда келди табъим норасо,
Гоҳ фосиқмен, замоне порсо.

Гоҳ матлубум харобот аҳлидур,
Гоҳ марғубум муножот аҳлидур.

Гаҳ ҳарам тавфида мен, яздонпараст,
Дайр ичинда, гоҳ бут оллинда паст,

Истиқомат йўқтурур ҳолимда ҳеч,
Бу жиҳатдандур ичимда печ-печ.

Бу талаввунлиқ мизожи шум ила,
Бу сифатлиқ одати мазмум ила,

Бўйла йўлғаким керак якранглиғ,
Ўзни топмасмен саҳиҳ оҳанглиғ.

ХСIV

Жавоб

Деди Ҳудҳудким:— «Бу бемаъни шоир
Филҳақиқат барчанинг зотида бор.

Ким бориға ҳамнафасдур нафсу руҳ,
Басталиғ бирдин етар, бирдин футуҳ.

Улдур эрким салб этиб нафсоният,
Ғолиб этгай зотиға руҳоният.

Ҳар кишида бу шараф биззот эрур,
Ул киши поку шариф авқот эрур.

Гар талаввун бўлса зоти шеваси,
Сен киби бўлса таҳаттук меваси.

Бу мараз топмиш риёзатдин илож,
Ким кишига мустақим ўлғай мизож.

Нафсдин ҳар кимгаким бу бийм эрур,
Чора муршид оллида таслим эрур.

Бўйла иллатларға муршиддур табиб,
Ким халойиқ пир дерлар, эй ҳабиб.

Толиби соликка иллатлар бўлур,
Нафс хайлидин мазаллатлар бўлур,

Ким анга феъли замойимдур лақаб,
Мубтало бўлур анга аҳли талаб.

Пир ҳарбирга қилур навъи даво,
Ким бориб иллат топар толиб шифо.

Ул маразлардин бу доғи биридур,
Ким риёзатлар онинг тадбиридур.

Сен доғи бу ишга ўзни чоғласанг,
Бир қотиқлиққа белингни боғласанг.

Ўйладур умидким, бир лутфи хос —
Гар таҳаттукдин сени қилғой халос.

Бу тааблардин тарабнок ўлғосен,
Ҳақ йўлинда раҳрави пок ўлғосен.

ХСV

Ҳикоят

«Зумраи таҳқиқ софий машраби,
Восили ҳақ Бу Туроби Нахшабий.

Бир муриди ҳолига солиб назар,
Зебу зийнатдин топар эрди асар.

Хирқасида вуслалар эрди ариғ,
Ранглар онда қизил, ёшил, сариғ.

Майл кўп нафсиға раънолиғ сари,
Кисвати фақр ичра зеболиғ сари.

Кўп риёзатлар буюрди пир анга,
Ул такаллуф топмади тағйир анга.

Кўрдиким дафъ ўлмас эрди бу сифат,
Муршиди комил буюрди оқибат.

Ҳар кун ўз нафси била разм айламак,
Доғи дорус салхқа азм айламак.

Бир сабадга қўйнинг ич — олотани
Солибон иҳшоу қозуротини.

Бош уза они қўюб, маҳкам тутиб,
Меҳнату ранжидин онинг қон ютуб.

Қатралар ҳарён томиб дасторидин,
Они ўткаргай Насаф бозоридин.

Нафсиға онинг етиб мундоқ инод,
Неча кун бу иш чу топти имтидод.

Хирқасида қолмади зеболиғи,
Бошидин чиқти бори раънолиғи.

Бу машаққат қилди чун нафсин ҳалок,
Муршиди комил буюрди ғусли пок.

Ул мараздин бўйла қутқарди они,
Ул хатардин бўйла ўткарди они.

То мақоми бўлди айвони вусул,
Ҳарне матлубиға юз қўйди ҳусул.

Сен доғи нафсингға қўй бир навъ ранж,
То насибинг бўлғай онинг музди ганж.

Йўқ эса ўзунгни зоеъ бўлди тут,
Бу талаввун дўзахида ўлди тут».

ХСVI

Яна бир қушнинг Ҳудҳуддин саволи

Деди бир сойил:— «К-эй фархундахў,
Нафс золимдур манга, беҳад адув.

Ҳар не амр этсам қилур зоҳир хилоф,
Иртикобидин тутар ўзни маъоф.

Бўйла йўлда душман ўлса ул манга,
Тай нечук бўлғай бу қаттиқ йўл манга».

ХСVII

Ҳудҳуднинг жавоби

Деди Ҳудҳуд:— «К-эй забуни ҳирскеш,
Нафс зулми айлаган кўнглунгни реш.

Нафснинг маҳкуми бўлғон туну кун,
Ўзга бу ҳангомани қилғон узун.

Нафс не амр этса бўлғон зер даст,
Ул бийиклик қилса қилғон ўзни паст.

Урмағон ул амр қилмай бир нафас,
Ҳосил айлаб ҳар не ул этган ҳавас.

Умр онинг фармони бирла сарф этиб,
Ул таманно айлаган сори кетиб.

Бир эшакдек бошинга афсар уруб,
Нафсни ўз орқанг узра миндуруб.

Ул қаён сурса, уриб гом ул тараф,
Қайда турса топиб ором ул тараф.

Тифл эконда худ онинг зори эдинг,
Лаҳв ила ғафлат гирифтори эдинг.

Чун йигит бўлдунг ҳам ондин ёнмадинг,
Лаҳзае ўз ҳолингга айланмадинг.

Қариғонда худ етишти варзишинг,
Фисқу исёнда тамом ўлди ишинг.

Умрунг ўтти ғафлату исён била,
Етти ўлмак юз туман армон била.

Тенгри амрин умр ўтуб ёд этмадинг,
Шева жуз излолу ифсод этмадинг.

Даҳр аро йўқ сен киби зоти ажаб,
Умр ўтиб ўткарган авқоти ажаб.

То тирик эрдинг — бу эрди ғафлатинг,
Бўйла ўлсанг, кўр, не бўлғай ҳолатинг».

ХСVIII

Ҳикоят

«Подшоҳе маст эди, бебок ҳам,
Золиму ғоратгару саффок ҳам.

Нафси золим ҳар нега маъмур этиб,
Қилмоғида ул ўзизи маъзур этиб.

Бир кун айлар эрди жоми айш нўш,
Кўрдиким борурлар икки жандапўш.

Бир-бирига иккиси ёру рафиқ,
Ҳамдаму ҳамрозу ғамхўру шафиқ.

Шаҳ тилаб қилди бирисидин савол,  
Ул бирининг ҳолидин сўрди мақол:

— «Ким, буким келди сенинг ҳамкисватинг,
Зоҳир этким — анга недур нисбатинг?»

Деди:— «Нисбат иккимизда ёрлиғ,
Ҳамдаму ҳаммашрабу ҳамкорлиғ».

Масти ғофил деди:— «Эй соҳиб тариқ,
Ойтким мен яхшироқ ё ул рафиқ?»

Дедиким:—«Улча манга бўлмиш аён,
Иккингизнинг ҳолини айлай баён.

Чунки бўлдунг иккисидин бархабар,
Сен ўзунг ҳукм айлагил, эй тожвар,

Сен агарчи бир улусқа шоҳсен,
Тенгри йўлунда вале гумроҳсен.

Ҳар не ҳақ дебтур — хилофидур ишинг,
Кечау кундуз бу бўлди варзишинг.

Ул агарчи бўлса дарвешу гадо,
Тенгрининг амрини хўб айлар адо.

Ҳақ йўлидин ташқари қўймас қадам,
Балки ҳақ амридин урмас айру дам.

Сен шаҳ, аммо нафсқа зору ҳақир,
Ул гадоу нафсни айлаб асир.

То тириксиз иккингизга ҳол — бу,
Ул гадо, сен шоҳга минвол — бу.

Ўлсангиз, худ шоҳ — улдур, сен — гадо,
Ким, сен эрдинг маст, ул аҳли иқтидо».

Нуктани бу навъ сургач пири роҳ,
Сескониб ул уйқудин уйғонди шоҳ.

Маст эди, етти анга ҳушёрлиғ,
Уйқусига қўйди юз бедорлиғ.

Шоҳлиғ зарбафтидин юзланди ор,
Ташлаб они, жанда қилди ихтиёр.

Кўнглига ҳақдин етиб огоҳлиғ,
Билдиким дарвешликдур шоҳлиғ.

ХСIX

Яна бир қушнинг Ҳудҳуддин саволи

Деди бир сойилки: — «Иблиси лаъин,
Қасдим айлар, зоҳир айлаб макру кин.

Ўз ҳузуримға мени қўймас даме,
Келтурур кўнглумга ҳардам оламе.

Бошима ҳар лаҳза солур бир хаёл,
Ким эмас ондин қутулмоқ эҳтимол.

Чунки йўқ ондин қутулмоғлиғ манга,
Чорадур маъмури бўлмоғлиғ манга.

Ўйла музтармен онинг васвосидин,
Ким забундур ақл онинг иҳсосидин».

С

Жавоб

Деди Ҳудҳуд: — «Токи нафсингдур қарин,
Анга бор иблис шогирди камин.

Нафс онча кўнглунга солур ғурур,
Еткурур онча замирингға футур.

Ким они шайтон кўруб ҳайрон қолур,
Водийи ҳайратда саргардон қолур.

Қайси ишдинким етар нафсингға ком,
Топар ондин комини шайтон мудом.

Нафс ҳукми бирлаким қилсанг ҳар иш,
Иржаюр ул комдин шайтонға тиш.

Демаким, шайтонға бўлмишмен залил,
Ул сенинг нафсингни айлабтур вакил.

Ҳар не ул қилмоқ керак нафсинг қилур,
Ҳар неким шайтон билур, ул ҳам билур.

Ҳарне дунёға тааллуқдур умур,
Сарбасар шайтонға дохилдур зарур.

Нафсинг андоқ ҳаққу мулк этмиш ани,
Ким эрур дарж анда юз шайтон фани.

Нафсинг онча кўргузур талбисни,
Ким қилур шарманда юз иблисни.

Сенки ёр ўлдунг бу янглиғ нафс ила,
Не учун шайтондин эткансен гила»