Омин, ё раббил оламин.
ИЗОҲ ВА ТАРЖИМАЛАР
«МАҲБУБ УЛ-ҚУЛУБ»НИНГ ИЗОҲ ВА ТАРЖИМАЛАРИ
ИЗОҲ ВА ТАРЖИМАЛАР
«МАҲБУБ УЛ-ҚУЛУБ»НИНГ ИЗОҲ ВА ТАРЖИМАЛАРИ
Асар Навоийнинг умри охирида — 1500 йилда ёзилган. Ўзбек насрининг ғоят гўзал намунасидир. Навоий бадиий тафаккурининг, хулосаси, ҳаётий мушоҳадаларининг якунидир. Асарда муаллиф ўзигача бўлган форсий насрнинг энг илғор анъаналарини ривожлантирган, қатор масалаларни ўз даври ижтимоий—сиёсий воқеъликни, ҳоким мафкура билан боғлаб, янгича талқин қилган. Асардаги инсонни улуғлаш, баркамол кўриш, унинг бош хатини, ҳажвий портретлар, қайдлар — фош қилувчи қудратини, рад этишлик мантиқи — исёнкорлик руҳини, ахлоқий — этик ҳикмат — дидактик йўналишини, баёндаги фикр теранлиги, тилнннг гўзаллиги, пухталик, мухтасарлик, услубий жилолар, шеърий парчаларнинг келтирилиши — юксак бадииятини белгилайди.
Муқаддимада, Навоийнинг эътироф қилишича, бу асар замондошлари ва авлодларга ўрнак бўлиши, яхшилик ва ёмонликни англашда, гўзалликни ардоқлаш ва эзгуликларга интилиш, чиркин хислатлар ва ёвузликлардан асранишда дастур ул—амал бўлишлигини назарда тутади.
Одоби тасниф анъанасига кўра асар Оллоҳ ҳамди билан бошланган. Унинг ёлғизлиги, азамати, ниёзмандлиги, қодирлиги ва ҳ. к. мадҳ этилади.
Муҳаммад пайғамбар (алайҳисаллом)нинг мадҳи наът қисмида берилади. Шундан сўнг Навоий ўзи ҳақида, ҳаёти, фаолияти қандай кечганлигини нималардан хурсанд, нималардан ранжиб яшагани қаламга олинади. Асарнинг ёзишдан кўзлаган мақсади ва унинг мундарижаси баён этилади. Навоий «умид улки, ўқиғувчилар диққат ва эътибор кўзи билан назар солғайлар ва ҳар қайси ўз фаҳму идрокларига кўра баҳра олғайлар, битувчига ҳам бир дуо била баҳра еткургайлар ва руҳини ул дуо била суюндурғанлар, — деб муқаддимани якунлайди.
«Маҳбуб ул-қулуб»нинг аввалги ноширлари давр сиёсати ва ундаги ҳукмрон мафкура тазйиқи билан матнни қисқартириб тайёрлаган эди. Бу нашр эътиборли қўлёзмалар асосида илк бор тўлиқ ҳолда нашр этилмоқда. Натижада Навоийнинг тасаввуфга муносабати, диний масалаларни талқин этишдаги позицияси ҳақида аниқ тасаввур пайдо бўлади.
Китоб охиридаги изоҳ ва шарҳлар шу тасаввурни тўлдириш ҳамда теранлаштиришга хизмат қилади.
Муқаддима
1. Маҳмуд— Муҳаммад пайғамбар (а. с.)нинг лақаби.
2. Аносир — тўрт унсур (сув, ҳаво, тупроқ, олов).
3. Масиҳ— Исо пайғамбарнинг лақаби.
4. Яъқуб — Иброҳим пайғамбарнинг невараси. Унинг 12—ўғли
бўлган. Отаси ўлимидан сўнг уни Оллоҳ пайғамбарликка ноил қилган. Оғалари Юсуфни қудуққа ташлаб, бўри еб кетди, деб хабар берганларидаи кейин Яъқуб ўғли ҳасратидан Байт ул-аҳзон кулбасида йиғлай—йиғлай кўзлари кўр бўлиб қолади. Юсуфдан яхши хабарлар эшитгач, кўзи очилади. Яъқуб пайғамбарнинг лақаби «Исроил»дир. Ундан сўнг келганларни «Бани Исроил» дейдилар. Қуръони каримда Яъқуб ҳақида 15 га яқин оятлар бор (масалан, Бақара, Имрон, Нисо ва б.). Адабиётда талмиҳ санъатида кўп келади. Ошиқнинг ҳузн, изтироблари, айрилиқдан кўз ёшлари тўкиши ва ҳ. к.лар қаламга олинар экан, унинг ўзини ёки кўнглини Яъқубга ўхшатилади. Кўпинча Яъқуб Юсуф билан бирга тилга олинади.
5. Ҳизр — Оби ҳаёт ичиб, барҳаётликка эришган авлиёлардан. Адабиётда кишиларга йўлдошлик, мададкорлик қилиш билан машҳурлигига урғу берилади.
6. Буроқ — Муҳаммад пайғамбар (а. с.)нинг оти. «Меърож» кечаси пайғамбар уни миниб, кўкка кўтарилган.
7. Руҳ ул—амин — Жаброил (а. с.)нинг лақаби.
8. Тарж. ар.: ишқ ҳақида гапириладиган нарса.
9. Тарж. ар.: ваҳйдан бошқа нарса эмас.
10. Тарж. ар.: оламга [Аллоҳнинг] раҳмат бўлсин!
11. Тарж. ар.: юлдузлар каби.
12. Тарж. ар.: Қиёмат кунида унга, унинг оила аъзолари ва саҳобаларига оллоҳнинг салавотлари бўлсин.
13. Тарж. ар.: гуноҳларидан кечиб, айбларини бекитсин.
14. Соир ун—носнинг афъол ва аҳволи кайфияти — ҳар хил тоифа одамлар феъл—атвори ва аҳволи кайфияти демакдир.
15. Ҳамида афъол ва замима хисол хосияти — яхши феъллар ва ёмон хислатлар хосияти демакдир.
16. Мутафарриқа фавоид ва амсол сурати — хилма—хил фойдалар ва ҳикматли сўзларнинг кўриниши демакдир.
I қисм
1. Тарж. ар.: мен ер юзида қилғувчи — халифа.2. Тарж. ар.: Одил султон замонида туғилиш демакдир.
3. Хожаи кавнайн — а. ф. икки дунё эгаси демакдир. Муҳаммад пайғамбар (а. с.) кўзда тутилади.
4. Тарж. ар.: бир соатлик адолат, инсу жинс ибодатидан яхшироқ.
5. Шоҳ Абулғозий — Ҳусайн Бойқаронинг лақаби. Шоҳ Султон Ҳусайн Бойқаро (1438, Ҳирот —1506, ўша шаҳар) темурийлардан. Темурнинг ўғли Умаршайхга набира, Мансур бинни Бойқарога ўғил. Онаси Темурнинг набираси Ферузабегим. Бу тарафдан Мироншоҳ Мнрзонинг ҳам набираси эди. Ҳусайн Бойқаро шеърият билан шуғулланган соҳиби девон шоирдир. У «Ҳусайний» тахаллуси билан асосан дунёвий ишқ ва унннг кайфиятлари ҳақида шеърлар битган. Ҳусайн Бойқаро 1485 й.да насрий бир Рисола ҳам ёзган. Унда ўзининг фаолиятини шахсий кечинмаларга бой, кўтаринки руҳда баён этар экан, мамлакатдаги маданий илмий, адабий ижод равнақига алоҳида тўхталади ва Жомий ҳамда Навоийларга юксак баҳо беради. Маълумки, Алишер Навоий ҳам ўз фаолиятида, ҳам ўзининг ҳар бир асарида Ҳусайн Бойқарога мустасно ўрин ажратади. Бу ерда Навоий Ҳусайн Бойқарони одил султонларнинг энг сараси сифатида тилга олади.
6. Жаброил — Худо билан пайғамбар ўртасидагн воситачи, ваҳй келтирувчи фариштанинг номи.
7. Ҳомон — Мусо пайғамбар замонидаги Миср Фиръавнининг вазири. Мусо душмани бўлган эронли бу вазир Фиръавнга болаларини ўлдиришни тавсия қилган. Ҳомон Фиръавн учун икки иш қилган: бири «тарихи Ҳомон» номи билан машҳур расадхона қурган; иккинчиси — катта бир саватга ўлимтик ейдиган, узоқ умр кўрадиган каргас қушларини солиб, устига гўшт парчаси ташлаб қўйган. Фиръавн гўё уларга миниб, Мусо тангрисини маҳв этажагини билдирган.
8. Осаф — Шарқ адабиётларида энг яхши вазирга берилган унвон сифатида келади. Осаф бен Барҳаё Сулаймон пайғамбарнинг машҳур вазири бўлган. У «илми симиё (ботиний илмлардан — Оллоҳнинг сўзлари, гўзал исмларннннг сирларини очиш)ни пухта билган. Бир ривоятда Осаф «Исми аъзам (Оллоҳнинг энг улуғ 1000 та исмидан 300 таси Тавротда, 300 таси Забурда, 300 таси Инжилда ёдга олинадн. Қуръонда 100 дан 99 ёдланади. 1 исми эса халқдан яширин қолдирилади. Бу эса Сулаймон пайғамбар хотами—узугида нақшланган экан) қудрати билан Сабо маликаси Билқисни тахти билан бирга Сулаймон пайғамбар ҳузурига келтирган экан. Адабиётда Осаф «соҳиби тадбир», донишманд вазир тимсолига айланиб кетган. Умуман Осаф исми вазир маъносида қўлланилади. Кўпинча бу образ Сулаймон пайғамбар ва унинг хотами-узуги билан бирга келади. Бу ерда Навоий ҳам шу маъноларда қўллайди.
9. Тарж. ар.: Инсоф қилганга Оллоҳ раҳм қилади сўзлари Осаф узугига нақшланган.
10. Тарж. ар.: азоб келтирадиган (нарсалардан) қутулдинг.
11. Хотам — Ибн Абдуллоҳ бин Саъднинг лақаби Хотами тойи номи билан ҳам машҳур. Той қабиласининг бошлиғи ва шоир бўлганлиги ҳақида ривоятлар бор. Хотам адабиётда саховат, сахийлик тимсолига айланнб кетган.
12. Рустам — Фирдавсий «Шоҳнома»сидаги бош каҳрамонлардан Золнинг ўғли. Фирдавсий Рустамнинг дунёга келиши ва унга исм қўйилишини шундай ҳикоя қилади; Золнинг хотини Рудоба ҳомилани оғир кўтаради. Ойи-куни келганда, дард бошланиши билан ҳушидан кетади. Саросимага тушган Зол афсонавий қуш — Симурғ воситасида жарроҳ топиб келади. Жарроҳ Рудобанинг ёнини кесиб, болани омон олади. Ҳушига келган она ёнида ётган фарзандини кўриб хурсанд бўлади ва оҳ тортиб «Рустам!» (яъни азобу дардлардан халос бўлдим маъносида), дейди. Онанинг оғзидан биринчи чиққан шу сўзни болага исм қилиб қўядилар. Шарқ адабиётида Рустам анъанавий образ — тимсолига айланиб кетади. У паҳлавонлик, мардлик рамзида тилга олинади.
13. Тарж. ар.: тенг, баробар демакдир.
14. «Ло» — а. «йўқ», «наам» — «ҳа» демакдир.
15. Руҳуллоҳ — Исо пайғамбарга нисбатан қўлланиладиган таъбир. Отасиз туғилгани учун бу исм билан аташган. Бу ерда Исойи Руҳуллоҳнинг ўз нафаси билан ўликни тирилтириш қудрати табибларнинг давосозлигига қиёс қилинмоқда.
16. Тарж. ар.: қасд билан, қасддан демакдир.
17. Али — Али бин Абу Толиб тўрт буюк халифаларнинг охиргиси (598 — 661), Муҳаммад пайғамбар (а. с.)нинг амакиваччаси ва куёви.
18. Тарж. ар.: Аллоҳ ундан рози бўлсин ва Аллоҳ уни буюк қилсин!
19. Фаридиддин Аттор — Муҳаммад ибн Абубакр бинни Иброҳим (1148/51—1219/21) тасаввуф олими. Ижодиётда Ҳусайн ибн Мансур ал—Халлож (858 — 922), Боязид Бистомий (ваф. 875) таълимотининг давомчиси. У инсон иродаси билан боғлиқ ҳамда яхши ва ёмонликнинг замири инсоннинг ўзида, ўз табиатида мавжуд, деб ҳисоблаган. Атторнинг «Мантиқ ут—тайр»ига Навоий, ўз эътирофича таржима йўсини ила «Лисон ут—тайр»ни ёзган. Бу ерда Навоий Атторни сирлар жавоҳирларини яратган, шоир деб таърифламоқда.
20. Мавлоно Жалолиддин Румий — тасаввуфнинг буюк шоири (1207, Балх — 1273). Қуния шаҳрида мударрислик қилган. Унинг ижоди Фаридиддин Аттор таъсирида шаклланган. Манбаларда Аттор Жалолиддин билан Нишопурда учрашиб суҳбатлашгани ва «Асрорнома» асарини унга туҳфа қилгани қайд этилади. «Девони Шамси Табризий» номи остида машҳур бўлган лирик шеърлар мажмуасида Жалолиддиннинг 3000 байтдан зиёд шеърлари 270 байтдан иборат «Маснавийи маънавий» асари ўрин олган. Навоий бу ерда Румийни «ғаввоси баҳри яқин» (яъни ҳақиқат асрорини ўрганувчи, Оллоҳни таниганлар денгизининг ғаввоси) деб таъ—рифлайди.
21. Саъдий Шерозий — Муслиҳиддин Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибни Мушрифиддин (1203 — 08, Шероз — 1292, шу шаҳар) шоир, носир ва мутафаккир ёшлигида етим қолиб, кичкина бир баққолчилик дўконидан тушган ночор даромади билан оилага кўмаклашади. Мўғуллар истилосидан кейин саёҳатга чиқиб, 20 йил мобайнида Туркистон, Ҳиндистон, Шимолий Африка, Жанубий Арабистон, Кичик Осиё шаҳарларини кезиб, Боғдодга қайтади. Саъдий бошланғич таълимини ўз юртида олган эди. Эндиликда у Бағдоддан «Низомия» ва «Мустансирия» мадрасаларида араб тили ва адабиёти, ҳадис ва Қуръони карим, калом ва тасаввуфни ўрганади.
Унинг «Бўстон», айниқса «Гулистон» асарлари ўша вақтдаёқ ва кейинги даврларда ҳам жуда машҳур бўлган. 4 та ғазаллар девонида ҳам ғиноий шеъриятининг энг гўзал намуналари жамъланган. Саъдий ижодида ишқи мажозий ва ишқи ҳақиқий тараннуми чатишиб кетган. Унда дидактик йўналиш ҳам кучли. Бу ерда Навоий Саъдийни «Маъно аҳлининг гўзал сўзлар айтувчиси» деб таърифлайди.
22. Амир Хусрав Деҳлавий — Яминиддин Абулҳасан Амир (1253, Патёл—1325, Деҳли). Шоир ва мутафаккир. Унинг отаси Сайфуддин Маҳмуд мўғуллар истилоси олдидан Шаҳрисабздан Ҳиндистонга кўчиб кетади. Хусрав илк шеърларини «Султоний» тахаллусида ёза бошлайди. Унинг ғиноний—лирик шеърлар девони 5 та бўлиб (умумий ҳажми 32645 байт), уларни алоҳида номлаб чиққанди ва бу анъанага асос солади. Хусрав Низомий «Панж ганж»ига жавобан «Хамса» яратиб, хамсачилик анъанасини ҳам бошлаб берган шоирдир. Хусрав қатор насрий асарлар муаллифи ҳамдир. «Хазойин ул-футух» (Ғалабалар хазиналари) «Эъжози Хусравий (Хусрав мўъжизаси), «Маноқиби Ҳинд» (Ҳинд маноқиблари) шулар жумласидандир. Навоий Хусрав Деҳлавийга катта муҳаббат ва юксак эҳтиром билан қараган ва уни ҳар бир достонида ҳамда бошқа насрий асарларида мадҳ этиб ўтган. Бу ерда уни ишқ аҳли орасидаги садоқатли ошиқ ва пок ақидалар юритувчиси, деб таърифлайди.
23. Заҳириддин Саноий — Абдулмажид Маждуд ибни Одам (1079 — 80, Ғазна, 1140, шу шаҳар) бўлиши керак. Бу шоир исми ё лақаби Заҳириддин бўлгани маълум эмас. Заҳириддин Тоҳир ибни Муҳаммад Форёбий (1160, Форёб (Балхдаги—1202, Табриз) деган шоир ҳам бор. Лекин Навоий шоир тахаллусини Саноий деб аниқ ёзади. Саноийнинг катта шеърлар девони, айниқса «Ҳадиқат ул—ҳақиқат» (Ҳақиқатлар гулзори) номли достони ғоят машҳурдир. 12 минг байтдан иборат бу достонни адабиётда тасаввуф қомуси деб атайдилар. Бу ерда Навоий Саноийни «тасаввуф мушкилотлари тугунини ечувчиси», деб ёдлайди.
24. Шайх Авҳадиддин — Авҳадиддин Али ибни Муҳаммад ибни Исҳоқ Анварий (1105, Ховарон (Абиварддиги) —1187, Балх) шоир ва мутафаккир, Тусдаги мадрасада таълим олган. Замонасидаги турли илмларнинг — нужум, ҳандаса, ҳикмат, тиб, фалсафа билимдони. Султон Санжар даврида (1118 — 1157) сарой шоири бўлган.У шўх табиатли, озод фикр шахс бўлиб, шеъриятда ҳажвга мойил эди. Авҳаддиддин Анварийни «қасида пайғамбари деб аташган. Унинг қасида (250), ғазал (337), қитъа (557) ва рубоийлардан (472) таркиб топган Девони қарийб 15 минг байтдан иборат. Навоий бу шоирни «аҳли яқин (Аллоҳни таниганларнинг) ягонаси», деб таърифлайди.
25. Хожа Ҳофиз Шамсуддин Муҳаммад (1321, Шероз — 1389, ўша шаҳар) — Машҳур шоир тожир оиласида туғилиб, ёш етим қолади. У нонвойга шогирд тушиб, оила рўзғорига қарашади. Қуръони каримни ёд олган ҳофиз бўлган, тахаллуси шу фазилатидан олинган. Ҳофизни ўз давридаёқ «ринд» деб аташган эди. Бунинг боиси кўпроқ унинг шеъриятда жаранглаган журъатли овози, ҳур ва дадил фикрларига кўра эди. Ҳофиз, асосан ғазалсаро шоир 1967 й. Теҳронда Халхолий Ҳофиз вафотидан 35 йил ўтгач, тартиб қилинган девон матнини бошқа нашрлар билан қиёс қилиб босиб чиқаради. Унда 418 ғазал, 5 қасида, 41 рубоий, 3 та кичик маснавий — «Соқийнома», «Оҳуйи ваҳший» ва «Муғаннийнома» асарлари мавжуд. Ҳофиз талқинида ишқ — ҳаловат сабаби айни чоғда ишқ — азият моҳияти. Ҳофиз ғазалларида ирфоний ғоялар, тасаввуфга эътиқод устундир. Навоий лирик шеъриятда Ҳофизни ўз устозларидан бири сифатида эътироф этади. Бу ерда шоирни маъноларни очиб берувчи деб таърифлайди.
26. Камол Исфахоний — Камолуддин Исмоил Исфахоний (1170, Исфахон — 1237, ўша шаҳар). 10 минг байтдан зиёд шеърлар кирган девонга эга шоир. Девони ғазал, қасида, қитъа, рубоий ва таркиббандлардан таркиб топган. Шоир қасидалари фақат мадҳия руҳида бўлмай, уларда маҳорат билан замона носозликлари, илм -ҳунар аҳлининг ночорликлари, баъзи давлатмандларнинг жоҳиллиги юзасидан дадил фикрлар илгари сурилади. Шоирнинг ижтимоий қарашлари, айниқса унинг қитъаларида ўз аксини топгандир. Навоий бу шоирни шеъриятда кўпроқ мажоз тариқида ёзган шоирлар сирасида тилга олади.
27. Хоқоний Шервоний — Афзалиддин Бадил ибни Али (1120, Шервон —1198, Табриз). Косиб оиласида дунёга келади. Амакиси қўлида табиб ва шоир бўлиб етишади, илм ўрганади. Бирмунча вақт шервоншоҳлар саройида хизмат қилади. Лекин бу муҳит ва ундаги макр—ҳасад, фитна—фужурларга дош бера олмай Ҳаж сафарига отланади. Қайтгач «Туҳфат ул—Ироқайн» (Икки Ироқ туҳфаси) маснавийсини ёзади. Саройни тарк этган шоирни Шоброн зиндонига ташлайдилар. У Рум (Византия) шаҳзодаси Андроник Комнонга қасида билан мурожаат қилиб, унинг кўмагида зиндондан халос бўлади. Зиндонда шоирнинг машҳур «Ҳибсиёт» манзумалари яратилади. Хоқоний девони 17 минг байтдан таркиб топган. Унда 220 қасида, 330 ғазал, 300 рубоий, 230 форсча қитьа ва 450 арабча шеърлар бор. Хоқоний шеъриятининг кейинги давр шоирларига таъсири сезиларли бўлган. Навоий бу ерда Хоқонийни мажоз тариқида қалам тебратган шоирлар қаторида санаб ўтади.
28. Хожуйи Кирмоний— Абулато Камолуддин Маҳмуд ибни Али (1290, Кирмон —1354, Ироқ), шоир Хусрав Деҳлавийдан кейин Низомий Ганжавий анъаналарини давом эттирган иккинчи шоирдир. У олти достон ёзиб «Хамсаи Хожу»га бирлаштирган. Икки шеърий девони бор. «Гул ва Наврўз» ҳамда «Шавқиёт» номли маснавийлар ҳам яраттан. Ҳофиз уни ўз устозларидан деб билган. Хожу Кирмоний Саноий, Шайх Аттор Жалолиддин Румий анъаналарини давом эттирган. Навоий бу ерда шоирни мажоз йўлида ижод қилган сўз санъаткорлари сирасида тилга олади.
29. Мавлоно Жалолиддин — Ибни Жаъфар Фароҳоний (ваф. 1336) соҳиби Девон шоир. Низомий Ганжавийнинг «Махзан ул—асрор»ига 3 минг байтли жавоб ёзган. Шеъриятда фалсафий, диний ва ахлоқий ғояларни тараннум этган.
30. Хожа Камол — Камолуддин Амид XII асрда яшаб, ижод қилган шоир. Бухородан Хуросонга Султон Санжар саройига келган. Донишманд инсон, моҳир хаттот ва мусиқачи бўлган. Анварий таъсирида ёзган шеърлари анчагина. Камол девони замонамизгача етиб келмаган. Улардан баъзи намуналар тазкираларда берилган. Навоий бу шоирни мажоз йўлида шеър битган ижодкорлар сирасида келтиради.
31. Анварий — қаранг: Авҳадиддин Али ибни Муҳаммад. Шу китоб, 7-6.
32. Заҳир — Заҳируддин Нишопурий XII асрда яшаган шоир ва тарихчи, ишқий ва ахлоқий мавзуларда пароканда шеърлари бор. Яна Заҳир Самарқандий деган (XII) насрнавис бўлган. Энг муҳим асари «Синдбаднома» бўлиб, адолатли шоҳ тимсолини сержило бадиий бўёқларда яратган. Навоий бу ерда мажоз тариқида қалам тебратган шоирларни санаб ўтаётгани учун сўз Заҳир Нишопурий устида кетаяпти чоғи.
33. Абдулвосеъ — Бадеуззамон Фаридуддин ибни Умар ибни Рабеъи Гуржистоний. Абдулвосеъ Жаболий номи остида таниқли (ваф. 1160). Ҳиротда таҳсил кўрган, Ғазна ва Машҳадда фаолиятда бўлган. Девони қасида, ғазал ва рубоийлардан таркиб топган. Уларда баҳор ва наврўз, ишқу муҳаббат, дўстлик ва садоқат тараннум этилган. Айни чоғда, замонадан шикоят, халқ аҳволидаи огоҳликка даъват, шахсий дард—алам оҳанглари ҳам баралла сезилади. Навоий бу шоирни мажоз тариқида ёзганлар сирасига киритади.
34. Асир — Асируддин Абдуллоҳ Авмоний (ваф. 1236) араб ва форс тилларида ижод қилган, айниқса Анварий шеърларига пайравлик қилган шоир. Содда, таъсирчан ва ширин шеърларидан тузилган Девони тахминан 5000 байтни ташкил қилади. Қарийб шу даврларда яна бир Асири Ахсикантий (Асириддин Абулфазл Муҳаммад Тоҳир) деган шоир (1108, Фарғона Ахсикати —1196 — 98, Озарбайжон Халхоли) яшаган. У Ҳирот ва Марвда таҳсил олиб, риёзат, тиб, кимё, нужум, ҳайъат, фалсафа, тилшуносликда шуҳрат қозонади. Маълум муддат Ироқи Ажамда истиқомат қилади. Девонида 120 қасида, 220 ғазал, 80 қитъа, 80 рубоий, 4 таркиббанд ва таржеъбанд, 24 фард мавжуд. Ғоялари — кажрафтор фалакдан шикоят, давлатмандларнинг ҳирсу ҳавасга ружуълари ва тамаъкорликларни қоралаб, сабру тоқат, илм-донишга даъват каби ирфоний фикрлардан иборат. Фикримизча, Навоий Асир деганда Асириддин Ахсикатийни эмас, Асируддин Абуллоҳни кўзда тутган. Зероки, бу шоир Навоий тилга олган мажоз тариқида ижод қилгай шоирлар жумласидандир.
35. Салмон Соважий — Жамолуддин Хожа Салмон ибни Хожа. Алоуддин Муҳаммад (1310, Ироқи Ажам Соваси — 1376, ўша ер) Шарқ шеъриятида воқеа саналган машҳур «Қасидаи маснуъ» ижодкори. Бу қасида жалоирийлар вазири (даври 1327—35) Хожа Ғиёсуддин Муҳаммадга бағишланган. Мувашшаҳ тариқида ёзилган бу қасидада бир неча баҳрлардан моҳирона фойдаланилган. Адабиётда бадиий жиҳатдан ғоят баркамол асарни «қасидаи Маснуъ»га ўхшатилади. Шеъриятда Саъдий Ҳофиз, Камолуддин Исмоил, Заҳири Форёбий, Анварий ва Манучеҳрларга пайравлик қилган. Ўзи асарларидан «Куллиёт» тузган. 16 минг байтни ўз ичига олган «Куллиёт»ида ғиноий шеърлари ва «Жамшед ва Хуршид» ҳамда «Фироқнома» маснавийлари ўрин олган. Навоий бу шоирни ҳам мажоз тариқида ижод қилганлар сирасида санаб ўтади.
36. Носири Бухорий — Шоҳдарвеш ҳамда Дарвеш Носир номларида ҳам таниқли (ваф. 1371—72) шоир. Таҳсил олиш мақсадида Хуросон, Озарбайжон ва Ироққа сафар қилган. Девонида 4000 байт шеърлар мавжуд. «Ҳидоятнома» номли маснавийси ҳам бор. Лирик шеъриятда Ҳофизга пайравлик қилган. Бу шоирни ҳам Навоий мажоз тариқида қалам тебратгаи ижодкорлар қаторида тилга олади.
37. Котибий Нишопурий — Шамсуддин Муҳаммад ибни Абдуллоҳ (ваф. 1435, Астробод). Нишопур мадрасасида таҳсил олган. Мавлоно Сиймийдан хаттотликни ўрганиб, хушхат котиб бўлиб етишгани учун Қотибий тахаллусни олган. Ҳирот, Самарқанд, Астробод, Мозандарон, Гелон, Ҳижозга сафар қилган. Бир неча девонлари ва маснавийлари бор. Навоий Котибийни «Мажолис ун—нафоис»нинг I мажлисида келтиради ва «ўз замонининг беназири эрди. Ҳар навъ шеърғаки, майл кўргузди, анга маонийи ғариба кўп юзланди. Батахсис, қасоидда балки ихтироълар ҳам қилди ва кўп яхши келди». Навоий Котибий ғазаллари ва қасидаларига юксак баҳо беради, «яхши сўзи кўпдур» деб ёзади Котибийнинг Астрободда тоун (вабо) марази билан дунёдан ўтганлиги ва Нўх гўрон деган мазорда дафи этилганлиги «Мажолис»дан маълум. Бу ерда Навоий Котибийни ҳам мажоз йўлида ёзган шоирлардан деб қайд этади.
38. Шоҳий Сабзаворий — Амир Оқмалик ибни Малик Жамолуддин Ферузкўҳий, тахаллуси Амир Шоҳий (1385, Сабзавор — 1453, Астробод) шоир. Аждоди сарбадорлардан бўлгай, Шоҳий Бойсунғур мирзо надими сифатида сарой хизматини бажарган. Сарбадорлар мағлуб этилгач, ота юртига қайтиб, деҳқончилик билан машғул бўлган, Шоҳий 5—7 байтли ошиқона ғазалларни кўп битган. Уларни Жомий, Навоийлар юксак баҳолаган. «Мажолис ун—нафоис»да Навоий ёзади: «Фароғатдўст ва хушбош киши эрди. Анинг шеърини чошни, салосат ва якдаст ва латофатида таъриф қилмоқ ҳожат эрмас. Ғазали гарчи оздур, аммо барча халойиқ қошида писандида ва мустаҳсандур». Навоий уни кўрмаган, лекин мактуб ёзишиб турганлигини таъкидлайди. Навоий Шоҳий номи билан мажоз тариқида ёзган шоирларни якунлайди.
39. Мавлоно Абдураҳмон Жомий — Нуруддин Абдураҳмон ибни Низомуддин Аҳмад ибни Шамсуддин Муҳаммад (1414, Жомнинг Харгарди —1492, Ҳирот) шоир ва мутафаккир Навоийнинг дўсти, тариқатдаги устоди. 3 та шеърлар девони, «Хамса» йўлидаги 7 достондан иборат «Ҳафт авранг (етти тахт), «Баҳористон» каби бадиий ва қатор илмий асарлар жумладан, «Рисолан аруз», «Рисолан қофия», «Рисолаи мусиқий», «Рисолаи муаммо» (3 та) ва б. шарҳлар ҳам ёзган. Навоий Жомийни ғоят ҳурмат қилган, ҳар бир достонида алоҳида мадҳ қилган, бошқа асарларида ҳам юксак ҳурмат билан ёдга олади. Жомий вафотидан сўнг у ҳақда «Хамсат ул—мутаҳаййирин» (Ҳайратланганлар бешлиги) номли муқаддима, уч мақолат вз хотимадан иборат махсус асар ёзган. Унга ўзининг Жомий вафотига бағишлаб ёзган марсиясини илова қилган. Садруддин Айний бу асар «марсия адабиётнинг энг жон ўртовчи намунасидир. Бу таркиббандда Жомийнинг бутун илмий ва адабий қудрати мужассамлалган», — деб ёзган эди. Бу ерда Навоий Жомийни ҳақиқат ва мажоз тариқида ижод қилган комил ва етакчи сўз санъаткори деб келтирди.
40. Тарж. ар.: Оллоҳ унинг ётган жойини нурга чўмдириб, қабрини муқаддас айласин.
Тарж. ар.: Оллоҳдин нафсларимизнинг ёвузликлари ва ишларимизнннг ёмонлигидан сақланишни сўраймиз.
41. Валоят аҳли — авлиёлар аҳли. Валий — дўст, тасарруф соҳиби ва амир маъноларига ҳам эга. Оллоҳнннг 99 исмидан биридир. Авлиёлар Оллоҳнинг амрларини умматларга тушунтирадилар. Ҳақ билан халқ орасида бир муомаладир. Пайғамбарнинг валояти нубувватидан устундир, деган тушунча бор. Валийлар Оллоҳ ҳукмига мутлақо риоят этишлари лозим.
42. Шиблий — Абубакр Шиблий комил авлиёлардан. «Насойим
ул—муҳаббат»да Жомий 4—табақа авлиёларидан деб ёзади. Атторнинг «Тазкират ул—авлиё»сида Шиблий маноқибларидан турли ҳажмдаги 60 та нақл, суҳбатларни келтиради. Шиблий 334/945—46 й. Бағдодда вафот этган.
43. Нурий — Абулҳусайн Нурий, исми Аҳмад бин Муҳаммад. 2 – та бақа авлиёлардан. Ибн ал—Бағавий номи остида танилган. Нурий 353/964 й. Нишопурда оламдан ўтган.
44. Тарж. ар.: Оллоҳ қабрини муқаддас айласун.
45. «Ҳудий» — туячилар ашуласи.
46. Савт — а. луғавий маъноси — қамчи, қамчи урмоқ. Мусиқада овоз, товуш, куй, оҳанг, демакдур.
47. Наъам — наво, оҳанг, куй, тарона.
48. Тарж. ар.: Оллоҳ деди.
49. Тарж. ар.: Оллоҳнинг элчиси, яъни Пайғамбар деди.
50. ёрод — мусиқа асбоби.
51. аёлғучи — куйнинг чўзиқ нағмаларини ижро этувчи.
52. Зиж — юлдузнома; жадвал.
53. Тарж. ар.: қочиш, узоқлашиш лозим бўлган.
54. Тарж. ар.: ойнинг юксаклиги.
55. Тарж. ар.: мунажжимлар, ёлғон гапирадилар.
56. ажнос — жинснинг кўплиги — тур, нав; мол, матони ҳам англатади.
57. Тарж. ар.: мусулмонларнинг икки елкасида ўтирган икки фаришта (ўнг елкадагиси савоб ишларини, чап елкадагиси гуноҳ ишларини ёзиб борар экан).
58. Одам — Оллоҳ яратган илк ннсон. «Абулбашар» (Башарият
отаси), куняси «Сафиуллоҳ» (Оллоҳнинг соф қули) лақаби билан ҳам таниқли. Ҳалқда Одам Ота деб юритилади. Одамнинг яратилишида ер юзидаги ҳар жинс тупроқдан олинган эмиш. Оллоҳ одамга руҳ киритгач, унга малакларнинг сажда қилишини буюрибди. Улардан бири жаннатнинг хазинадори Азозил (Иблис, шайтон) оташдан яратилгани учун бўйсунмабди ва Оллоҳ уни жаннатдан қувибди. Одамнинг сўл қовурғаси суягидан Ҳавва яратилгач, улар бирга нурдан либослар кийиб, роҳатда яшарканлар фақат жаннат меваларидан емасликларн керак экан. Иблис уларни йўлдан урмоқ учун қанчалик ҳаракат қилмасин, жаннат дарвозабони Ризвон рози бўлмабди. Иблис ҳийла билан тўрт оёқли, гўзал ҳайвон бўлган илоннинг тишлари орасида жаннатга кириб олибди. Ниҳоят Иблис найранг билан Ҳавва ва Одамга жаннат меваларини едирибди. Шундан сўнг Оллоҳ илонни оёқ ва тишларидан маҳрум этган экан. Оллоҳ Одам ва Ҳавванинг либосларини ечдириб, жаннатдан қувибди. Улар маҳрам ерларини анжир япроғи билан бекитиб, Иблис ва илон билан жаннатдан чиқарилибдилар. Одам Сарандиб, Ҳавва Арабистондаги Жиддага, Иблис Майсонга, илон эса Исфаҳон (ёки Нусайбин)га бориб тушибдилар. 200 йил тоат-ибодат, тавба-тазаррудан сўнг Жаброил Одам ва Ҳаввани Арофатда бир—бирига қовуштиради. Улар 20 жуфт (қиз ва ўғил — эгизак) фарзанд кўрадилар. Буларнинг энг машҳурлари Ҳобил ва Қобил ҳамда Шит пайғамбардир. Қуръони каримда ҳадисларда ва адабиётда Одам ҳақида оят нақл ва қиссалар ғоят кўп. Навоий «Рисолаи тийрандохтан» асарида Одам ато жаннатдан чиқарилгач, Оллоҳ унга деҳқончилик қилишни, буғдой экишни буюрганини ёзади. Бу ерда ана шунга ишора бор.
59. Тарж. ар.: азият берувчиларни ўлдиринглар.
60. «Сод» — араб алифбосидаги ҳарфнинг номи. «Ҳирс» сўзининг
охирги ҳарфи «сод» билан ёзилганига бу ерда ишора қилинади.
61. «айн» — араб алифбосидаги айириш белгисининг номи, «тамаъ» сўзида охирги ҳарф бўлиб келишига ишора.
62. Тарж. ар.: Оламнинг тўрт иқлимига сипоҳгарлик қилиш — мол ҳандашликдир. Бу ерда сипоҳийлик моҳиятига киноя бор.
63. Тарж. ар.: шовқин-сурон, тўполон, таралла-ялла.
64. Ринд — дунё ишларини хуш кўрган киши. «Ғиёс ул—луғат»дан «Ринд шариат қоидаларини, жоҳиллик юзасидан эмас, онгли суратда инкор қилувчи одам, дейилади. Адабиётда ринд жоҳу давлатни кўзга илмаган ҳур фикр, исёнкор руҳиятли, майпараст, бодадан ҳақиқат сармасти бўлиб ишқ саҳроси саргардонлари тимсашда келади. Ҳофиз
Риндон боданўшки, бо жам ҳамдаманд,
Воқиф зи сирри олам ва аз ҳоли одаманд
Воқиф зи сирри олам ва аз ҳоли одаманд
(яъни, риндлар жом билан ҳамдам боданушдирлар, Улар олам сирларию одам ҳолидан воқифдирлар), деб ёзади.
65. Дайр — луғавий маъноси — ибодат гунбази: калисо, бутхона, мажозан: майхона. Тасаввуфда лисон оламини англатади.
66. Жамшид — Жам Қадимий Эроннинг пешдодийлар сулоласининг 4—ҳукмдори. Мифологияга кўра у Нуҳ замонида 700 ёки 1000 й. яшаган. Инсонларга зарур бўлган кўп нарсаларни, жумладан, сипоҳийлик аслаҳалари найза, қилич, пичоқ, қалқон, ясатган. Ҳаммом бино қилган. Ипак либослар, ранглар ихтиро этган. Истаҳр деган шаҳарни кенгайтириб, унда улуғ бир бино қурдирган. Иморат битгач катта тантанали йиғин ўтказиб, ўзи жавоҳирлар қадалган тахт устида ўтирганда, қуёш чиқиб, унинг ҳашаматидан ҳамма ёқ порлаб кетади. Халқ бу куни Наврўз (янги кун) Жомни эса Жамшид (нур шоҳи) деб атай бошлади. Оқибат Жамшидда ғурур ва кибр пайдо бўлади. Навоий «Тарихи анбиё ва ҳукамо» асарида ёзади: ўз суврати била бутлар ясаб, ақолим (иқлимлар), ва кишвар (мамлакат)ларга йибориб, элга ўзининг парастишини (ўзига сиғинишни) буюради. Оллоҳнинг қаҳрига учради ва Заҳҳок Жамшидни арра билан иккига бўлиб, пора—пора қилди, тахтини эгаллади. Тасаввуфда Алавий, Мавлавий Бектошин тариқатларида Жом бир зикр номи бўлиб, зикрдан сўнг шароб ичилади. Жам мақоми, жам ул—жам деган комил мақом ҳам бор. Бу ерда Навоий Харобот риндлари ўз шавкатини Жамшидникидан ортиқ биладилар деган фикрга урғу бермоқда.
67. Дарвеш — бир тариқатга боғли одам. Асл маъноси Оллоҳ йўлида хоксорлик ва фақирликни қабул қилган кимсани англатади. Адабиётда дарвеш фароғат гўшасида сокин, қаноат хазинаси соҳиби, мартабада султондан юксак, маънавият подшоҳи, ўз юртида мусофир, хирқапўш сайёр сифатида қаламга олинади.
68. Фаридун — Афридун ҳолида ҳам учрайди. Қадимги Эрон пешдодийлар сулоласига мансуб подшоҳ. Навоийнинг «Тарихи мулуки ажам» асарида ёзишича, баъзи манбаларда Жамшид набираси, баъзиларида Тахмурас наслидан дейилади. Навоий Фаридунни «Яхши ахлоқлик олим ва одил подшоҳ эрди» деб мақтайди. У Мусо пайғамбар ва Ҳорун унинг замонида яшаганлар, деб ёзади Навоий. Фаридун ўз яраларига одамзод мағзидан бошқа даво топмаган Заҳҳокни маҳв этган, Кова оҳангар (темирчи) сахтнёнини байроқ қилиш қоидасини ўрнатган эди. Фаридун ўзининг бой хазинаси билан ҳам машҳур бўлган экан. Бу ерда ана шу Фаридун ганжга ишора қилинади.
II қисм
1. Тавба шароитда вожиб, тариқатда шарт, сулукда лозим бўлган тушунча. Тасаввуфда банданинг парвардигор сари сафари (унинг ҳаёти) бўлса, бу сафар манзиллари — мақомлари еттитадир. Биринчи мақом тавбадир. Тасаввуф истилоҳотида тавба руҳнинг бедорлигидир, деб таъриф қилинади. Ҳатто тавбани инсон руҳининг биринчи исёни ҳисоблаганлар. Оллоҳ исмлари орасида Таввоб (тавба қабул қилувчи) бор. Қурони каримда тавба 87 бор эслатилади. Муҳаммад пайғамбар (а. с.) «ҳар куни 70 марта тавбаъ қиламан», — деган экан. 2. Тарж. ар.: Бу Оллоҳнинг фазилатидур, уни хоҳлаган кишисига беради.
3. Шайх Абдулло Муборак — Абу Абдураҳмон Абдуллоҳ бин Муборак Марвазий (ваф. 171/787—88) Ироқнинг Ҳит шахари, Шаҳаншоҳи уламо, шариат ва тариқатнинг имоми, қалам ва қилич амири деб таърифланган буюк шайхлардан Аттор «Тазкират ул-авлиё»да унинг маноқибларидан 22 нақл келтиради. Жомий «Нафаҳот ул-унс»да, Навоий «Насойим ул-муҳаббат»да Абдулло Муборак ҳақида алоҳида мақола берадилар. Навоий Аттор келтирган Абдуллоҳ Муборак маноқибларидан бири — тавбасининг бошланиши ҳақидаги нақл беради: У бир канизак ишқига гирифтор бўлади. Бир қиш кечаси тонгга қадар маъшуқа девори остида туради. Қор ва совуқда қолади. Саҳар намози азонини хуфтон деб ўйлайди. Ўзига келгач, дейди: —эй Муборакнинг номуборак ўғли, сенга уят эмасми? Агар Имом намозда узунроқ сура қироат қилса, толиқардинг. Энди нафсинг ҳавосига тонг отқунча мундоғ азоб тортарсен». Шундан сўнг Абдуллоҳ Муборак тавба қилиб, сулукка берилади. Худди шу нақл бу ерда ҳам келтирилади.
4. Зуҳд — дунё ва унинг лаззатлари орзуларидан кечиб, тоат—ибодат билан машғул бўлишликни англатади. Машойихлардан Жунайд: «Зуҳд шуки, мулкдан қўл, табъдан дил холи бўлғай». Зоҳид парҳезкор бўлиб, жисмоний халоват ва лаззатлардан сақланиб, дунё, молу жоҳ, ёру ағёрнинг кўпу озига парво қилмайди. Муҳаммад пайғамбар: «Зоҳид шундай кимсаки, дунё яъни, ундаги хайриятларни еганда мўминданми ё кофирданми у қўрқмайди»,— деган экан.
5. Мавлоно Шамсиддин Муидди Уча — XV асрда Жомда яшаган, суфийлар бошлиғи.
6. Тарж. ар.: кечаси безор.
7. Тарж. ар.: йил бўйи рўзадор.
8. Уҳуд ғазваси — 624 й.да Абу Суфён бошчилигидаги 3 минг яхши қуролланган қўшин Муҳаммадга қарши қўшин тортади. Муҳаммад 700 қўшин билан уларга қарши чиқиб, Уҳуд деган жойда жанг қилади. Жангда Муҳаммад бошидан яраланади ва тош тегиб икки тиши синади. Алининг жасорати билан мадиналиклар ғалаба қозонадилар. Бу ерда Муҳаммаднинг муқаддас жангда йўқотган икки тиши хотири учун Шамсиддин Муидди ўзининг 32 тишини суғириб ташлагани ҳақида сўз кетади.
9. Кичик Мирзо — Ҳусайни Бойқаронинг эгачиси Оқобегимнинг ўғли. Бобурнинг ёзишича «Бурунлари тағойисига мулозамат қилур эди. Сўнгра сипоҳийликни (ҳукумат хизмати, амалдорлик) тарк қилиб, мутолааға машғул бўлди. Дерларки, донишманд бўлуб экандур». Навоий «Мажолис ун—нафоис»да ёзади: «хўб табълик, тез идроклиқ, шўх зеҳнлик, қавий ҳофизалик йигит эрди. Оз фурсатда яхши толиби илм бўлди ва кўпроқ улум ва фунундин ўз мутолааси била вуқуф ҳосил қилди. Шеър ва муаммони хўб англар эрди, балки кўнгли тиласа айта ҳам олур эрди. Бовужуди бу фазоил дарвешлиқларга мойил бўлиб, Макка зиёрати шарафига мушарраф бўлди». Бу ҳикоят кичик Мирзонннг ана шу дарвешликка мойиллигидан далолат беради.
10. Тарж. ар.: унга Оллоҳнинг раҳмати бўлсин.
11. Таваккул — Парвардигорга дилбасталик ва комил эътимод —ишончдир. Бу маърифатнинг камолига боғлиқ мақом бўлиб, валийларга насиб қилади.
12. Тарж. ар.: Оллоҳга таваккал қилсин.
13. Шайх Ибррҳим Ситнаба — Иброҳим Адҳам саҳобаларидан. Куняси Абу Исҳоқ. Асли Кирмондан бўлиб, Ҳиротда яшаган, шу боис уни Ҳиротий ҳам дейишган. Қабри Қазвинда.
14. Қаноат — қисматдан рози бўлиш, нафсдан воқифликдир. Озга қонеълик қаноатдир.
15.Мухбири содиқ — садоқатли хабар етказувчи. Муҳаммад пайғамбар (а. с.)га нисбатан қўлланиладиган ибора.
16. Шайх Шоҳ Зиёратгоҳий — XV асрдаги Хуросон машойиҳларидан бўлса керак.
17. Тарж. ар.: қаноат қилган азиз бўлади.
18. Тарж. ар.: тез даволанмайдиган демакдир.
19. Айюб — пайғамбар. Исҳоқ пайғамбарнинг набираси. Ривоятларга кўра Айюбнинг мол-дунёси, Роҳма исмли хотини, бир уй фарзандлари бор экан.У дунё лаззатларидан баҳраманд экан. Оллоҳ уни имтиҳондан ўтказмоқчи бўлади. Молу мулки қўлидан кетади. Айюб сабр қилади. Бир—бир болалари вафот этади, у сабр қилади. Касал бўлади, аъзой баданига яра тошади, ҳатто бу яралар қуртлаб кетиб, азоб беради, у сабр қилади. Роҳма унга меҳрибонлик билан хизмат қилади. Ннҳоят Оллоҳ Айюбга шифо бахш этади, Ҳавран элига пайғамбар қилиб жўнатади. Унга янгидан мол-дунё ва фарзандлар ато қилади. Адабиётда Айюб сабр қаноат тимсоли сифатида тилга олинади. «Айюб сабрини берсин» деган дуо халқлар орасида кенг тарқалган.
20. Тарж. ар.: таъзим [фақат] Аллоҳ амричадир.
21. Тарж.ар.: Шавқат Аллоҳнинг яратганигадур.
22. Тарж. ар.: Аллоҳнннг яратгани.
23. Тарж. ар.: Аллоҳ томонидан яратилган.
24. Хожа Абдулло Ансорий — Абу Исмои Абдуллоҳ бин Абий Мансур Муҳаммад ал—Ансорий — лақаби Шайх ул—ислом (396/1005—06 —481/1088—89), Ориф, ёзувчи, шоир ва донишманд. Жомий «Нафаҳот ул—унс»да ёзишича, қалами остидан чиққан нарсалари ёдида нақшланиб қолар экан. 1000 байт араб шоирлари шерларини ёд билгн. Хожа Абдулло Ансорий Қуръон тазкир ва тафсирида ўзини Хожа Имом Яҳъё Амморниг шогирди ҳисобланган. У соф сунний бўлган 300 минг ҳадисни, минг—минг исноди (далиллар билан) ёддан билган. Асарлари Нақли табақоти суфия», «Қошиф ул—асрор», «Муножотнома», «Муҳаббатнома», «Зод ул-орифин», «Қанд ул-соликин, «Қаландарнома», «Ҳафт ҳисор», «Илоҳийнома» ва б. Навоий «Насойим ул—муҳаббат»идаги Ансорийга бағишланган мақола Жомий асаридаги мақоланинг қарийб айнан таржимасидир.
25. Мансур — Ҳусайн бин Мансур Ҳаллож Байзавий Кунияти Абулғайс (857—922). Аттор «Тазкират ул—авлиё»да унинг мақоласидан кўплаб нақллар, кароматлар, қатлининг тафсилотларини келтиради. Унинг «Аналҳақ»ини тушунган тарафдорлари ва рад этган муҳолифларини ном-баном санаб ўтади. Жумладан, Шиблий айтган экан: «мен ва Халлож бир машраб (феъл—атвор, тариқат, дин) данмиз. Лекин мени девоналикка нисбат бердилар, омон қолдим. Ҳусайнни эса унинг ақли ҳалок қилди». Мансур Халлождан «ишқ нима?» деб сўраганларида: «Ўлдирилган, соврулган кун — ишқдир», — деб жавоб берган экан. Аттор Мансурнинг қай тарзда қатл этилишини ёзади: аввал тошбўрон қилинади, кейин қўлларини, сўнг оёқларини, чопиб, бурун, қулоқларини кесиб, кўзларини ўйиб, ташлайдилар. Ҳар бир аъзосидан жудо қилишаркан, Мансур жавоблар бериб турган, жумладан тилини қирқишдан аввал: «Бироз сабр қилинг сўзим бор, деб юзини осмонга қаратиб: Илоҳи, сенинг учун шу ранжни тортаётганларни (яъни, унга азоб бераётганларни) марҳаматингдан маҳрум қилма, уларни шу давлатдан бенасиб этма!» деб илтижо қилган экан. Аттор таъкидлайдики, намозшом пайтида Халложнинг бошини танидан жудо қилар эканлар, у табассум билан боқарди ҳар андомидан «Анал — ҳақ» эшитилар, оққан ҳар томчи қонидан «Оллоҳ» нақши зоҳир бўлар эди», — деб ёзади.
Жомийнинг «Нафахот ул—унс», Навоийнинг «Насоим ул— муҳаббат» асарларида Мансур Ҳаллож ҳақида мақола мавжуд. Охирида (ҳар икки мақола айнан) Мансур Ҳалложнйнг устоди Абу Амр бинни Усмон Маккий тавҳил (Худонинг ягоналигига ва улуғлигига эътиқод қилиш илми — С. Ғ.)да бир рисола ёзганлиги айтилади. Уни пинҳон тутар экан. Мансур уни яширинча олиб, ошкор қилади. Бу асар нозикликларини тушунмай, эл уни рад этади. Устод Ҳалложни «илоҳи, бировни анга гумонлаким, илик—аёғин кесгай ва кўзин ўйғай ва дорға тортқай, деб қарғаган экан.
Нимаики Мансур Ҳаллож бошига тушган бўлса, устоди дуоси билан бўлди», дейилади.
26. Таважжуҳ — зоҳиран, қалбан бутун борлиғинг билан ҳаққа юз тутмоқликдир.
27. Ризо — тасаввуфда таваккулдан кейинги мақом бўлиб, солик
ўз нафси ризосидан кутилиб, Худо ирода қилган, тақдир этган нарсаларга рози бўлади (Ризо қазонинг аччиқлигига нисбатан дилнинг шоҳлигидир).
28. Тарж. ар.: Оллоҳнинг ахлоқларини қабул қилгувчилар, демакдир.
29. Халилуллох — Иброҳим пайғамбарнинг лақаби.
30. Намруд — Иброҳим пайғамбарни ўтга ташлаган подшоҳнинг исми.
31. Ишқ тасаввуфда тариқатнинг энг муҳим мақомларидан. Унга фақат комил инсон етишади. Бу мақомда ошиқда шундай ҳолат юз берадики, у ўзидан бегона, ноогоҳ, замону макондан озод, маҳбуб фироқида куяди, ёнади, унга етишишга интилади.
32. Тарж. ар.: Ҳақиқатда Оллоҳ гўзалдур ва гўзалликни севади, демакдир.
33. Шайх Ироқий — Шайх Фахриддин Иброҳим Ироқий (1213, Ҳамадон —1289, Дамашқ). Ёшлигида Қуръони мажидни ёд олган ва ғоят гўзал қироат билан ўқишни ўрганган. 17 ёшида тасаввуфга майл қилган. Дарвешларга қўшилиб, Ҳиндистонда Закариёйи Мултонийга шогирд бўлган ва унинг қизига уйланган. Макка ва Мадинага сафар қилиб, Бағдодда Шиҳобиддин Суҳравардий суҳбатида бўлган. Куния ҳокими Муъиниддин парвона Тавқон шаҳрида унга хонақоҳ қуриб берган. Шом ва Мисрда ҳам бўлган. Қасида ва ғазаллардан иборат девонида 4800 байт ва Саноийнинг «Ҳадиқа»си пайравида «Ушшоқнома» номли манзумаси бор. Асарлари ишқий ва ирфоний мазмунда. «Ламаот» номли насрий рисоласи ғоят машҳур бўлиб, унга Жомий шарҳ ёзган. Шайх Ироқийнинг қабри Дамашқнинг Солиҳия деган ерида Шайх Муҳйиддин ал—Арабий қабри оёғидадир. Унинг ёнида ўғли Қабириддин ҳам дафн қилинган.
35. Сиддиқ тасаввуфда сўзлари ва ишлари, билиму аҳволи, равишу ниятлари, табиати ва ахлоқи тўғри бўлган кишилардир. Сиддиқлар валоятнинг аъло ва нубувватнинг адно (қуйи) даражасида турадилар.
35. Тарж. ар.: қудратли подшоҳ ҳузурида, демакдир.
36. Шайх Абу Саид Ҳарроз — Аҳмад бин Исо Бағдодий (ваф. 277/890—891). Уни «Лисон ут—тасаввуф» (тасаввуф тили) деб улуғлаганлар. Асли Бағдоддан, Иккинчи табақа машойихларидан. Лақаби Ҳарроз (пайабзал ямоқчиси). Муҳаммад бин Мансур Тусийнннг шогирди: Зуннун Мисрий суҳбатида бўлган. Тасаввуфда 400 асари борлиги Атторнинг «Тазкират ул-авлиё»сида қайд этилган.
III қиси
1. Жаъфар — Камолиддин Жаъфар бинни Али Табризий (ваф. 1456—58, Бухоро). Шоҳрух замонида камол топиб, Бойсунқур мирзо (1399 — 1434) даврида котиби ва мусаввирларнинг бошлиғи бўлган. Шу боис жаъфари Бойсунқурий деб имзо чеккан. «Сулс», «насх», «риқоъ», «райҳон», «тавқеъ» ва «шикаста» хатларининг мумтози бўлган. Фирдавсий «Шоҳнома»си Низомий «Хусрав ва Ширин»и, Ҳасан Деҳлавий «Девони», Саъдийнннг «Гулистон»и, Ҳофиз девонини кўчирган ва бу мўътабар қўлёзмалар Теҳрон, Париж, Истамбул, Лондон, Ленинград шаҳарларининг нуфузли китобхона ва музейларида сақланади.2. Азҳар — Азҳар Табризий (1422, Табрез — 1502/03, Байтул-муқаддас). Жаъфар Табризийнинг шогирди, хаттот Мирали ва Жаъфардан сўнг «Настаълиқ» хатининг учинчи устоди ҳисобланади. «Сулс»ни олий даражага олиб чиққанн сабабли —«усули шашгона» (ситта) устоди ҳам саналади. Жалолиддин «Маснавий»си, ибни Яминнинг «Муқаттот» (қитъалар)и, Низомий ва Хусрав Деҳлавийнинг «Хамса»ларини китобат қилган. Бу нодир қўлёзмалар Теҳрон, Истамбул, Лоҳур, Манчестр, Нью—Йорк шаҳарлари китобхонлари ва музейларида сақланади.
3. Абдулҳай (1360, Боғдод —1420, Самарқанд) — хаттот ва мусаввир. Султон Увайсий Жалоирий саройида, Боғдодда яшаган. 1393 й. Темур Ироқни истило қилганда Абдулҳайни Самарқандга олиб келиб, ўзининг тасвир устахонасига бошлиқ қилиб тайинлаган. Унинг «Бат» (ўрдак), «Жанг манзараси» ва «Гулистон» ҳикоятларига чизган расмлари давримизгача етиб келган. Умри охирида иртижоъчи доиралар таъсирида ўз санъатидан воз кечган ва кўп расмларини куйдириб ташлаган. «Насх», «сулс» ва «риқоъ» хатларини гўзал битган. Бу ерда моҳир хаттот сифатида номи келтирилади
4. Моний — Қадимий афсоналарга кўра Румда яшаган наққош. Нубувват даъво қилиб, наққошликни ўзининг мўъжизаси деб халойиқни ишонтиришга интилган. «Аржанг» («Аржанг», «Арсанг» номида ҳам учрайди) номли асар ёзган дейилади. Бу асарнинг бир нусхаси Ғазнада мавжуд деган маълумотлар бор. Дейдиларки, Моний «Аржанг»ни бир ғорда сақлаган экан. Ғорнинг деворларига турли—туман гўзалларнинг расмларини ва манзараларини чизган экан. Бу ғорни «Нигористони Моний» деб аташар экан. Мумтоз адабиёт вакиллари (Рудакий, Фирдавсий, Низомий, Навоий ва б.) Монийни буюк рассомнинг тимсоли сифатида талқин қиладилар.
5. Аторид — Уторид — Меркурий сайёраси. Мифологияда бу юлдуз ёзувчиларнинг ҳомийси ҳисобланади. «Дабир» деб ҳам юритилади. Уторид ҳоким бўлган буржларда туғилганлар зеҳнли, ҳийлагар бўлар эмиш. Дўст юлдузлари — Қамар, душманлари Шамс ва Зуҳра эмиш.
6. Юсуф Канъоний — Яъқуб пайғамбарнинг ўғли, ҳаёти ва қиссаси Қуръони каримда «Юсуф» сурасида келтирилган, лақаби Синодир. Юсуф пайғамбарликка ноил бўлган. У гўзаллик ва эзгулик тимсоли сифатида Шарқ адабиётига кирган. У ҳақда кўп қисса ва достонлар яратилган, жумладан, X асрда Абулмуайяд Балхий Бахтиёрий, Амъақ Бухорий достонларн яратилган. Фирдавсийга нисбат берилган Юсуф ҳақидаги қисса муаллифи Амоний деган шоир эканлиги маълум бўлди: XI асрда бу мавзуъда Масъуд Ҳиравий, Озори Тусий, Масъуд Кумий, Масъуд Деҳлавий, XV — XIX асрларда шоирлар ўнлаб достонлар яратдилар. Туркий забон адабиётларда Али (XII), Ҳамидуллоҳ Чалабий (XI) достонлари ёзилди. Нозим Ҳикмат «Юсуф Канъоний» номли асар ёзди. Немис ёзувчиси Томас Мани 1926—33 йилларда бу мавзуъда қатор романлар ижод қилди. Ўзбек адабиётида «Юсуф ва Зулайхо» достонини Дурбек ёзган, дейилади. Лекин Афғонистонлик олим Муҳаммад Яъқуб Воҳидий Жузжоний бу достон муаллифинннг номи Ҳомиди Балхий эканлиги ҳақида маълумот эълон қилди.
7. Анкар ал—асвот — а.: Энг ёқимсиз товуш, овозни англатади.
8. Юсуф Андигоний — «Бадиий» тахаллуси билан ёзган шоир. Навоий «Мажолис ун—нафоис»да таъкидлашича, таҳсил учун Самарқандга борганида, у Андижондан келган ва бирга бўлишган. Кейин Ҳиротда яшаган. Навоий унинг яхши шеърлари борлигини, арузни билишлигини, муаммо рисоласи борлигини таърифлайди. «Бирмунча такаббур ҳам бор эди», деб қайд қилиб ўтади. Лекин Юсуф Андижонийнинг овозга алоқадор жиҳати ҳақида тазкирада сўз келмайди. Бинобарин, бу ерда Навоий нимани кўзда тутаётганини аниқлаш мумкин. Балки шоир чиройли овоз билан шеър ўқиган, балки хушовоз хонанда бўлгандир.
9. Салмон — қаранг: шу китоб 25—б.; 35—изоҳ.
10. Жоруллоҳ — бу ном билан Маҳмуд Хоразмий — Абулқосим Маҳмуд бин Умар Замаҳшарий (467/1074 — 538/1143 — 44) Асли Хоразмнинг Замахшар шаҳридан адабиёт ва луғат илмида катта ишлар қилган олим, маълум муддат Каъба мужовири (Каъба ёнида яшаган) бўлгани учуи Жоруллох (оллоҳнинг қўшниси) лақаби билан машҳур бўлиб кетган. Бир оёғидан айрилган эканлиги ҳақида маълумотлар бор. «Кашшоф», «Асос ул—балоға», «Муқадима дар луғат» каби асарлар ёзган.
11. Бу ерда Навоий Замахшарийнинг «Кашшоф» (кашф қилувчи, очувчи, тушунтирувчи, маънодор, пухта) асарини намуна сифатида келтирмоқда.
12. Тарж. ар.: У ягонадур ва унинг шериги йўқдур. Оллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир.
13. Жилла жалолаҳу умма ва умма навалаҳу ва ло илоҳа ҳайраҳу — а.: Буюклиги яна ҳам юксалиб, неъматлар умумий бўлсин. Ундан ўзга илоҳ йўқ.
15. Тарж. ар.: Оллоҳ санга қандай яхшилик қилса, сен ҳам бошқаларга шундай яхшилик қилгин.
16. Нуҳ — пайғамбар. Ривоятларга кўра, одамларни имонга даъват қилиб мақсадига эриша олмай саросимага тушган Нуҳга «Кема яратгил», — деб ваҳй келади: кема тайёр бўлган тўфон аломатлари кўринади. Нуҳ оиласи, бир қанча мўминлар ва ҳар тур ҳайвондан бир жуфтдан олиб кемага чиқади. Унинг ўғли Ём «мен тоққа чиқиб, қутилиб қоламан», — дейди. Кема даҳшатли далғалар орасида сузиб юради.
Ниҳоят, Оллоҳнинг қудрати билан бўрон тўхтайди. Олам бошқа олам бўлади. Нуҳнинг уч ўғли Сом, Ҳом ва Ёфасдан инсонлар яраладилар. Нуҳни иккинчи Одам деб таърифлайдилар. Нуҳ 1000 ёки 250 й. яшаган эмиш. Шунинг учун халқ орасида «Нуҳ умри» деган тушунча кенг тарқалган.
Адабиётда Нуҳ умри, тўфонларга бардош берган ошиқ, тўфон эса ошиқнинг, кўз ёши сифатида қаламга олинган. Бу ерда Навоий Нуҳ умрича умрим бўлса ҳам давр аҳли бевафоликлари ва замон хайли беҳаёликларини ёзиб тугатишим маҳол, — демоқда.
17. Луқмон — Шарқ халқлари орасида Луқмони ҳаким номи билан машҳур асли ҳабаш бўлиб, Довуд пайғамбар замонида яшаган экан. У кимнингдир солиҳ қули бўлган, кейин озод қилинган, деган ривоятлар ҳам бор. Кўп билимларни айниқса, табобатни яхши билган Луқмон умри охирида ақлдан озган экан. Жомий «Нафаҳот ул-унс»да «Шайх Луқмон Сарахсий» деб мақола беради ва унинг дунёдан ўтган чоғида машҳур шайхлардан Абу Сайд Абул Хайр ва Абул Фазл Ҳасанлар тепасида бўлганларини ёзади.
Жомий Луқмоннинг «Илоҳи, подшоҳларнинг қуллари қариб қолганда, уни озод қиладилар. Сен азиз подшоҳсан, мен сенга бандиликда қаридим, озод қил», — деб илтижо қилганида, ғойибдан «Эй Луқмон» сени «Озод қилдим» деган нидо келган. Унинг озодлиги шунда эдики, ақли олинган эди», — деб ёзади. Бу ерда Навоий Луқмоннинг оддий бир қул бўлганн ҳақ инояти билан ҳаким ва набийликка ноил қилинганига диққатни қаратади.
18. Тарж. ар.: яхшилик қанотлари йўқ бўлмайдиган ва йўқ бўлмайди.
19. Тарж. ар.: Тоқат қилиб бўлмас нарсадан қочиш.
20. Тарж. ар.: Сенга буйруқ қилингандек тўғри бўл.
21. Тарж. ар.: Қаноат қилган азиздур.
22. Тарж. ар.: Ярамасликлар онаси.
23. Тарж. ар.: Икки дунё (бу ва нариги дунё)да муқаддас — шариф инсондир.
24. Тарж. ар.: Ифлос бўлмоқ.
25. Тарж. ар.: Оллоҳ таоло уларнинг руҳларини муқаддас қилсин.
26. Шайх Боязид Бистомий — Тайфур бин Исо бин одам бин Сарушон (ваф. 280/873—74) улуғ машойихлардан, буюк авлиёлардан. Жомий биринчи табақага мансуб, деб ёзади. Жунайд Боязид ҳақида: «Бизнинг орамизда Боязид малоикалар орасида Жаброил кабидур», — деган экан.
Аттор «Тазкират ул—авлиё»да Боязнд Бистомнй ҳақидаги макрлатларда 125 нақл, каромат ва ҳикматлар. Шайх Боязиднинг меърожи, «ҳамд», «Шайх Боязиднинг муножати» деб номланган алоҳида боблар беради. Навоий бу ерда пир иршодидан четга чнқиш солик учун хатарли, деган тушунчанинг исботи учун Боязид Бистомий ҳақидаги бир нақлга эътиборни тортади.
27. Ҳорун ар—Рашид (763 ёки 766, Боғдод — 809, Тус) аббосийлар сулоласинннг бешинчи халифаси. Унинг даврида деҳқончилик, ҳунармандчилик, тижорат, илм—фан ва маданият равноқ топган. «Минг бир кеча»даги нақлу ривоятларда у адолатли ҳукмдор сифатида тилга олинади.
28. Шайх Баҳлул — Ҳорун ар—Рашид даврининг машойихларидан, замона алломаси Умар Куфийнинг ўғли бўлган. Ўзини девонавашликка солиб, жамият норасоликлари ва аъёну ашрофлар риёкорлигини фош этиб юрган. Лекнн Шайх Баҳлулнинг жунуни бор, деб уни жазолашмас эканлар. Навоий Ҳорун ар—Рашид билан Баҳлул орасидаги бир суҳбатни шукр ва қаноат бобидаги ўз ўгитларига мисол тарзида келтиради.
29. «Хуш» сўзининг арабча ёзилишидаги ҳарфлар йиғиндисидан «абжад ҳисоби» билан 906/1500 — 1501 й. чиқади.
«МУНШАОТ»НИНГ ИЗОҲ ВА ТАРЖИМАЛАРИ
1. Одоби таснифга кўра бу ерда Оллоҳ ҳамди келади. Навоий асар моҳиятидан келиб чиқиб, Худони Қуръони мажидни иншо қилган — яратган мунши деб таърифламоқда.
2. Тарж. ар.: улуғлиги юксак ва неъматлари умумий.
3. Муҳаммад пайғамбар туфайли мазкур имло (яъни, шариат аҳкомлари) замон саҳифаларига ёзилгани баён этилади.
4. Тарж. ар.: Унга (яъни пайғамбарга), оиласига ва саҳобаларига мақтовлар бўлсин.
5. Тарж. ар.: Осмоннинг қандай кўтариб қўйилганлигига...
6. Тоғларнинг қандай тикланганлигига...
7. Тарж. ар.:Шароб ва унинг кайфидан юрагим ҳарорат билан куйди.
8. Тарж. ар.: Ҳурматли кишилар олдида узр мақбулдир.
9. Юсуф — Ёқуб пайғамбар ўғли, гўзаллиги билан машҳур бўлган. «Юсуф ва Зулайхо» қиссаси Шарқда кенг тарқалган эди. Навоий бу ўринда ана шу қиссага ишора қилади.
10. Тарж. ар.: Дунё осмонини чироқлар билан безадик.
11. Тарж. ар.: Шиша ичидаги чироқ каби.
12. Тарж. ар. Денгизлар ўртасида очилганда.
13. Тарж. ар.: Денгизлар қўзғатилганда.
14. Мазкур мактуб ва ундан кейинги 8 рақамли мактублар Муншаот»нинг илгариги нашрларига кирмаган.
15. Тарж. ар.: Оллоҳга ва унинг неъматларига ҳамд.
16. Тарж. ар.: Томири ерда ва шохлари осмонда.
17. Тарж. ар.: Улар ҳам булутлар юргандек юрарлар.
18. Тарж. ар.: Тагидан анҳорлар оқади.
19. Тарж. ар.: Мевалар, ҳурмолар, анор?
20. Тарж. ар.: У асло ўлмайди, доимо тирик, унинг шаъни муқаддас ва олийдир.
21. Навоий асарлари ўн беш жилдлиги таркибидаги «Муншаот»да мазкур мактуб кейинги мактуб билан қўшиб юборилган. Уларнинг икки алоҳида мактуб эканлигини адабиётшунос Ю. Турсунов аниқлаган. Биз ҳам «Муншаот» қўлёзмалари билан танишиб, ҳамда мактублар мазмунидан келиб чиқиб, бу ўринда Ю. Турсунов ҳақ деган хулосага келдик.
22. Тарж. ар.: Ким тангрига бўлса, тангри ул кишига бўлур.
23. Тарж. ар.: Нафс эрта нима бўлишини билмайди.
24. Бу жумланинг маъносини англаб етмадик.
25. Оллоҳ хоҳлаган ва истаган нарсасини ҳукм қилади.
26. Тарж. ар.: Оллоҳ адл ва эҳсонга буюради.
27. Тарж. ар.: Бир соатлик адолат икки дунё (инсонлар ва жинлар дунёси) ибодатидан яхшироқдир.
28. Тарж. ар.: ярамасликлар онаси.
29. Мавлоно Ғиёсиддин Жалолий — Навоий мулозимларидан.
30. Султон Али Машҳадий — машҳур хаттот. Уни «Қиблат—ул—китоб», деб таърифлашган. Ҳусайн Бойқаро саройида хат—тотлик қилган.
31. Тарж. ар.: Оллоҳга ҳамдлар бўлсинки, ўз бандасига китоб нозил қилди.
32. Тарж. ар.: Қул ва унга тегишли ҳамма нарса хожасиникидир.
33. Мавлоно Мир Ҳусайн Бовардий — Хуросоннинг таниқли фозилларидан. «Мажолис ун—нафоис»нинг тўртинчи мажлисида у ҳақда маълумот мавжуд.
34. Тарж. ар.: Ҳар бир нафс ўлим шарбатини тотувчидир.
35. Тарж. ар.: Ҳар бир киши бизга ўтувчидир (бизга қайтади).
36. Тарж. ар.: Иш буюрилган киши узрлидир.
37. Сулаймон ибн Довуд — Яҳудийлар подшоҳи ва пайғамбар. Байт ул-муқаддасни таъмир қилган. Инсу жинс, қушлар тилини билган, оқил ва доно бўлган.
38. Тарж.: Сафар қилинг, саломат бўласиз.
39. Шайх Муҳаммад Мироҳур — нуфузли мулозимлардан. У орқали Навоий шоҳга ёҳуд юксак мавқеъли шахсга мактуб йўллаган.
40.. Султон Маҳмуд оғо — бу шахс юқорида Шайх Муҳаммад мирохурдан юборилган хатнинг жавобини олиб келган.
41. Муҳаммад Аминбек Ҳусайн Бойқарога хизмат қилган беклардан.
42. Хожа Фахриддин битикчи — Астрободнинг нуфузли ва эътиборли кишиларидан. У подшоҳ буйруғи билан Ҳиротга чақирилган эди. Бу ерда унинг бўйнига қандайдир айблар қўйилиб, қамоққа олинади. Сўнгра Муҳаммад Аминбек, Султон Аҳмадбек ва Дарвеш Муҳаммад сувчи деган бекларга Астрободга бориб Хожа Фахриддиннинг мол—мулкини мусодара қилиш, қариндош- уруғларини ҳам қамоққа олиш буюрилади. Улар Астрободга бориб, фармонни бажаришга киришадилар. Астробод ҳокими Мўғулбек аввал уларга подшоҳ фармонини бажаришда ёрдам беради. Кейин эса, битикчи қавми тарафига ўтиб, исён кўтаради, хожа Фахриддиннинг қариндош—уруғларини озод қилади. Муҳаммад Аминбек бошлиқ беклар Ҳиротга қайтиб, бўлган воқеаларни айтадилар. Подшоҳ Астрободга Бадиуззамонни юборади. Мўғулбек Ироққа қочади. Мактуб шу воқеалар муносабати билан ёзилган.
43. Устоз Беҳзод — машҳур мусаввир ва наққош. Навоий унга ҳомийлик қилган. Бу ўринда Беҳзод Салмон Соважийнинг «Фироқнома» асарига тасвир яратиш мумкинлиги ҳақида сўз кетмоқда.
44. Шайхим — Амир Шайхим Сухайлий. Навоийнинг яқин дўсти, шоир ва давлат арбоби. Унинг номини Навоий ўз асарларида турли муносабатлар билан кўп тилга олади.
45. Мир Сайид Абу Исҳоқ — Навоийга шоҳдан мактуб ва совғалар келтирган шахс.
46. Мавлоно Ҳудойберди — Навоийинг топшириғи билан шоҳ ҳузурига борган шахс.
47. Абдулкарим — бу шахс Бадиуззамон Мирзодан Ҳусайн Бой— қарога хат олиб келган. Мазкур хат Навоий воситачилиги билан шоҳга топширилган.
48. Мўғулбек — Ҳусайн Бойқаронинг улуғ бекларидан. Аввал Ҳиротда, кейин Астрободда ҳоким бўлган. Умрининг охирида исён кўтариб, Ироққа қочиб кетган ва ўша ерда ўлдирилган.
49. Тарж.: май ичгилу, ҳушёр бўл.
50. Илдирим — Бадиуззамон Мирзо ҳузурида мирохур вазифасида хизмат қилган.
51. Ҳайдар — Навоийнинг жияни. Сабуҳий тахаллуси билан шеър ёзган. Навоий Астрободдалик пайтида уни бир иш билан Ҳиротга юборади. Бу ерда у подшоҳ одамлари Астрободда Навоийни заҳарламоқчи бўлганлиги ҳақида сўзлайди. Шу сабабли подшоҳ ғазабига учраб зиндонга солинадн. Кейинчалик бошқа бир баҳона билан қатл қилинади.
52. Султон Маҳмуд Мирзо — Султон Абусаиднинг ўғли. Аввал узоқ йиллар Хисорда, умрининг охирида бир неча ой Самарқандда подшоҳ бўлган.
53. Маҳмуд барлос — темурийлар Давридаги нуфузли ва эътиборли беклардан. Султон Абусаид даврида Кирмонга ҳоким этиб тайинланган. Кейинчалик Ҳисорда Султон Маҳмуд Мирзо қошида улуғ бек бўлган. Шеърлар ҳам ёзган. У ҳақда Навоий «Мажолис ун —нафоис»да маълумот бериб ўтади. Бобур ҳам «Бобурнома»да тилга олган.
54. Мавлоно Соҳиб — «Мажолис»да Навоий уни «Кабуджомалиғ, таъби яхши, ғойибона шатранжни хўб ўйнар эди», деб таъриф қилади. Навоийнинг яқин суҳбатдошларидан бўлган.
55. Мазкур хатни олимлар Ҳусайн Бойқарога ёзилган, деб ҳисоблашган. Аслида эса бундай эмас. Хатда Навоий адресат, номини имо—ишоралар билан кўрсатган. Мана ўша сўзлар: «Ул қаламгаким, варақ ҳошиясида бадоеъ нукта суруб замон нотавонин масрур қилибтур — етти иқлим якқалам бўлсун...» Бу ерда Бадиуззамон исмига ишорат бор.
Демак, хат Ҳусайн Бойқарога эмас, Бадиуззамонга ёзилган.
56. Юсуф Али — Навоий мулозимларидан. У Машҳаддан Навоийнинг «оғзи сирештлиғ» (ёпиқ, махфий) хатини олиб келган.
57. Шайх Алибек — Машҳадда Навоий билан бирга бўлган.
58. Ҳусайнқулибек — Бу ҳам Машҳадда Навоий билан бирга бўлган.
59. Хожа Ҳожи Маҳмуд Табризий — мактубдан маълум бўлишича бу шахс эътиборсизлик ва хоксорликда қолган. Навоий подшоҳдан унга илтифот кўрсатишни сўрайди.
60. Хожа Ғиёсиддин Ҳофиз Деҳдор — Хожа Деҳдор номи билан машҳур. Навоийнинг яқин кишиларидан.
61. Жабраил — Оллоҳнинг тўрт фариштасидан бири. Пайғамбарларга Оллоҳнинг ваҳйларини етказувчи.
62. Арслонбек ахтачи — бу шахс Навоийга Бадиуззамон Мирзо мактубини етказган.
63. Тангри ризоси ота ризосига вобастадур, тангри ғазаби ҳам ота ғазабига вобаста.
64. Ҳаким Сулаймон — Туркий машойихлардан. Аҳмад Яссавий муриди. Сулаймон Боқирғоний номи билан шоир сифатида ҳам машҳур. Навоий уни «Насойим ул—муҳаббат»да зикр этган.
65. Адиб Аҳмад — Навоий уни ҳам «Насойим»га киритган. «Қутадғу билиг»нинг муаллифи. Туғма кўр бўлган.
66. Иброҳим Халил — Иброҳим пайғамбар. Халил унинг лақаби. Каъбани бунёд этган. Икки ўғли бўлган: Сорадан Исҳоқ ва Хожардан Исмоил.
67. Озари буттарош — Иброҳим пайғамбарнинг отаси.
68. Бойсунғур мирзо (1399—1433/34) Шоҳрухнинг ўғли. Адабиёт ва санъатга, наққошлик ва хаттотликка иштиёқи баланд бўлган. Фирдавсий «Шоҳнома»сининг тўлиқ матнини туздирган ва ўзи сўзбоши ёзган.
69. Бобур Мирзо — Султон Абулқосим Бобур. Бойсунғурнинг ўғли. 1452—57 йилларда Хуросон ҳукмдори бўлган. Навоийнинг отасини Сабзавор ҳокими қилиб тайинлаган. Навоийнинг отаси вафот этгандан сўнг, Бобур ёш Алишерга ҳомийлик кўрсатган, уни сарой хизматига қабул қилган. Навоий бу подшоҳни ўз асарларида илиқ бир самимият билан эслайди. Абулқосим Бобур шеър ҳам ёзган, «Мажолис»да зикр этилган.
70. Улуғбек мирзо — Шоҳрухнинг ўғли, амир Темурнинг набираси, асл исми Муҳаммад Тарағай (1394—1449), буюк олим, астроном, давлат арбоби. Самарқандда расадхона (обсерватория) қурдиргаи ва илмий кузатишлар олиб борган. «Зижи Кўрагоний» номли юлдузлар жадвалини тузган. Тарихга доир «Тўрт улус тарихи» номли асари ҳам бор.
71. Абдуллатиф — Улуғбекнинг ўғли. Отасини қатл эттирган. Олти ой подшоҳлик қилгандан сўнг ўзи ҳам ўлдирилган. Абдуллатиф шеърлар ҳам ёзган.
72. Жаҳоншоҳ — Жаҳоншоҳ мирзо туркман, Ироқ ва Озарбайжон ҳукмдори (1438 — 1467).
73. Ҳасанали — Жаҳоншоҳ мирзонинг ўғли.
74. Темурбек — амир Темур Кўрагоний (1336 — 1405), буюк давлат арбоби, жаҳонгир подшоҳ.
75. Дарвеш Муҳаммад — сарой мулозимларидан.
76. Зафарнома» — Шарафуддин Али Яздийнинг Темурбек Кўрагонга бағишланган тарихий асари.
77. Хофиз Муҳаммад Саноий —Афтидан бу шахс шариат аҳкомларини яхши билган аллома бўлса керакки, Навоий Бадиуззамонга шаръий умурлар бобида ундан фойдаланишни тавсия қилади.
78. Мир Зайнулобидин Астробод ашрофларидан. Навоий Бадиуззамонга Мир Зайнулобидинни ҳурмат қилишни, унга илтифот кўрсатишни тайинлайди.
79. Муштарий — Юпитер, форсийда Биржис. Илми нужумда «Саъди Акбар», «Фалак қозиси» деб юритилади, жойи олтинчи фалакда эмиш.
80. Султон Муҳаммад Мирзо — Шу номда Ҳусайн Бойқаро ва Хадича бегимлар набира кўрганлари муносабати билан ёзилган табрик мактубидир.
81. Бегим — Хадича бегим. Аввал Абусаид Мирзонинг ғунчачиси (канизаги) бўлган. Бобур у ҳақда ёзади: «Муҳаммад Мўмин мирзони анинг саъйи билан ўлтурдилар. Султон Ҳусайн мирзонинг ўғлонлари ёғиқтилар, кўпраки мунинг жиҳатидан эди, ўзини оқила тутар эди, вале беақл, пургўй хотун эди, рофизия ҳам экандур (2316).
82. Бу ўринда Жомий вафоти тўғрисида сўз кетмоқда. Бу хат ҳам «Муншаот»нинг аввалги нашрига кирмаган.
83. Тарж. ар.: Ҳар бир нарсанинг ҳалокати сабаб биландир. Оллоҳдан бошқа ҳамма нарса ҳалок бўлувчидир.
84. Тарж. ар.: Дунёда ғарибдек ва мусофирдек бўл (ҳадис).
85. Тарж. ар.: Қудратли малик ҳузурида сидқ ўрни.
86. Жомий (1414—1492) — олим ва шоир. Навоийнинг дўсти, маслакдоши, ҳамфикри, 1476 йилда у Жомийни ўзига пир сифатида танлаган. Жомий вафотидан кейин Навоий унинг хотирасига бағишлаб «Хамсат ул—мутаҳаййирин («Ҳайратланганлар бешлиги») асарини ёзган.
87. Санжар — Навоий бу ерда салжуқийларнинг охирги подшоҳи Султон Санжарга ишора қилади. Унинг пойтахти Мар шаҳри бўлганлиги, Ҳусайн Бойқаронинг ўғли Абулмуҳсин ҳам Марвда ҳукмдор бўлганлиги сабабли Навоий уни «тахти Санжар узра шоҳ», деб таърифлайди.
88. Абулмуҳсин — Ҳусайн Бойқаронинг ўғли. Онаси Латифа Султон оғача бўлган.
89. Муҳаммад Маъсум — Ҳусайн Бойқаро ўғли. Кандаҳорда ҳоким бўлган. Унга Улуғбек мирзонинг қизини олиб бергаи эди. Отаси ҳаётлигида вафот этиб кетган.
90. Музаффар Ҳусайн Ҳусайн Бойқаронинг ўғли. Онаси Хадичабегим.
91. Сафиябека — подшоҳ хонадонига мансуб аёллардан бўлса керак, деб тахмин қиламиз.
92. Сайд Бадр — Ҳусайн Бойқаро амирларидан шоҳга яқин, доимий улфати бўлиб, рақсга ҳам тушар экан. Мири Мўғул — Мўғулбек. Ҳусайн Бойқаро бекларидан. Маълум муддат Ҳиротда, кейинроқ Астрободда ҳоким бўлган. Сўнгра исён кўтариб Ироққа қочиб кетган ва ўша ерда ўлдирилган.
93. Муҳаммад Кўкалтош — Ҳусайн Бойқаро мулозимларидан.
94. Маҳмуд — бу шахс ҳақида бошқа маълумот тополмадик.
95. Мир Дарвеш Муҳаммад сувчи — шоҳ саройида саққо бўлган.
96. Устодзодаи Чанги — мусиқачи, чангда куйлар ижро этган.
97. Банда Бобо — шоҳ надимларидан.
98. Афзал — Хожа Афзал. Ҳусайн Бойқаро вазирларидан. Навоий билан яқин дўст бўлган.
99. Шоҳ Ғариб Мирзо — Ҳусайн Бойқаро ва Хадичабегимнинг ўғли. Лақаби Абулфаворис (Фаворис — фориснинг кўплиги, шер, суворий демакдир), букри бўлган, оила қурмаган. Иқтидорли шоир бўлган. Мажолисда шеърларидан намуналар келтирилган. Навоий бу шаҳзода мадҳида «Фарҳод ва Ширин» достонида алоҳида боб ажратган, вафотига бағишлаб марсия ёзган.
100. Абушаҳма Баҳодир — мактуб мазмунидан аён бўладики, бу шахс бошига мусибат тушган. Навоий шу муносабат билан унинг кўнглини кўтариш, тасалли беришни подшоҳдан илтимос қилган.
101. Фисоғурс ҳаким — Пифагор (милоддан аввал VI аср), қадимги юнон файласуфи, диний ва сиёсий арбоб. Мусиқа илмнинг ҳам асосчиси ҳисобланади.
102. Арасту — Аристотель, милоддан аввалги IV аср, қадимги юнон ҳакими. Навоийнинг «Садди Искандарий» достонида Искандарнинг устози ва маслаҳатчиси сифатида талқин этилган.
103. Абу Наср Форобий (260/1874 — 339/1950) — буюк олим, файласуф. «Арастуйи соний», «Муаллими соний» лақабларига сазовор бўлган.
104. Хожа Абдулқодир — XIV асрда шуҳрат қозонган машҳур чолғучи созанда.
105. «Мажолис ун-нафоис» —1492 йилда ёзилган ва 1498 йилда Навоийнинг ўзи иккинчи таҳририни амалга оширган. Унда 459 та шоир ҳақида маълумот ва асарларидан намуна келтирилади.
106. Мавлоно Қосим — Навоийнинг хизматига ўтмоқчи бўлган Дарвешали мусоҳибларидан.
107. Дарвеш Алибек — Навоийнинг укаси, Балх ҳокими ҳам бўлган. Навоий вафотидан кейин истеъфога чиқиб, 1563 йилда Шайбонийхон, 1511 йилда Бобур хизматига кирган.
108. Мана шу мактубдан бошлаб қолган мактублар «Муншаот»нинг аввалги нашрига кирмаган. Уларнинг айримларини адабиётшунос Ю. Турсунов Туркияда сақланаётган «Муншаот» фотонусхасидан олиб эълон қилган. Кейинроқ бу мактубларнинг аксарияти ўзимиздаги қўлёзмаларда ҳам мавжудлиги маълум бўлди.
109. Бобобек — подшоҳ хонадонига мансуб ёшлардан. Мактубда унинг вафоти ҳақида сўз кетади.
110. Хожа Аҳмад — шаҳзодалардан бирининг хизматида бўлган шахс.
111. Бадиуззамон Мирзо — Ҳусайн Бойқаронинг тўнғич ўғли. Онаси Санжар Мирзо Марвийнинг қизи Бека Султонбегим. 1506 йилда отаси вафотидан сўнг тахтга ўтиради. 1507 йилда Шайбонийхондан енгилиб, Шоҳ Исмоил ҳузурига қочади. Турк султони Султон Салимшоҳ Исмоил билан урушиб, Табризни ишғол қилгач Бадиуззамонни 1514 йилда Истанбулга олиб кетади. Кўп ўтмай тоун — вабо касалидан вафот этади.
Навоий бу шаҳзодага катта умидлар боғлаган, у билан шоҳ орасида низолар пайдо бўлганда, уларни яраштириш учун ҳаракатлар қилган. «Муншаот» таркибидаги қатор мактублар Бадиуззамонга ёзилган. Шоир достонларида алоҳида бағишловлар, «Мажолис»да ҳам маълумотлар бор.
ВАҚФИЯ»НИНГ ИЗОҲ ВА ТАРЖИМАЛАРИ
1. Тарж. ар.: Унга Оллоҳнинг саловатлари бўлсин ва бани одамни мукаррам қилдик.
2. Каррубий — фаришта.
3. Тарж. ар.: Улуғ зот биз учун бошқа илм йўқ, сен ҳақиқий илм ва ҳикмат эгасидурсен.
4. Тарж. ар.: Унинг неъматлари улуғдир, шону шавкати буюкдур ва ундан бошқа илоҳ йўқдур.
5. Тарж. ар.: Хитой — Чинда бўлса ҳам илм талаб қилгин.
6. Тарж. ар.: Олимлар пайғамбарларнинг меросхўридир.
7. Маҳмуд — Муҳаммад пайғамбар лақабларидан бири.
8. Тарж. ар.: Олимлар бани Исроил пайғамбарлари каби умматлидир.
9. Тарж. ар.: Олимларнинг фазилатлари обидларга нисбатан ва қуйидагиларга нисбатан ҳам афзалдир.
10. Байтнинг мазмуни: Оллоҳ билан биргаларнинг қувончи ниҳоятда яқин (унинг) сирларига маҳрам. Байтнинг иккинчи мисрасидан «Қоба қавсайн»нинг маъноси «икки ёй оралиғи»ни англатади ва бу ибора энг, ғоят яқин мазмунида ишлатилади.
11.Тарж. ар.: Унга, унинг яхши қариндошларига, пок саҳобаларига ва унга эргашганларнинг ҳаммасига Оллоҳнинг саловатлари бўлсин!
12. Тарж. ар.: Оллоҳдан бўлган ҳеч нарса йўқ эди.
13. Тарж. ар.: Бирон нарсани хоҳлаганда, унинг «Бўл»! демакликдир. Ва (у нарса) бўлур. (Ёсин сураси, 82—оят... ажаб бир яширин сир эдим, ўзни синаш учун халқни яратдим).
14. Тарж. ар.: Одамнинг лойини ўз қўлим билан 40 кун қордим.
15. Тарж. ар.: Бу омонатни осмонларга, ерга ва тоққа кўндаланг қўйган эдик, улар уни кўтаришдан бош тортдилар («Аҳзоб» сураси, 72 оят).
16. Тарж. ар.: Инсонни нутфадан (маний) яратади.
17. Тарж. ар.: У раҳмдилга Оллоҳнинг саловатлари бўлсин.
18. Тарж. ар.: Ҳазрати Муҳаммадга Оллоҳнинг салом ва саловатлари бўлсин.
19. Тарж. ар.: У субҳонаҳунинг ҳаққи!
20. Тарж. ар.: Тагидан ариқлар оқувчи боғлар.
21. Тарж ар.: Биз уларнинг бўйинларига тавқ қўйдик.
22. Тарж. ар.: Иймон келтирганлар ва хайрли ишлар қилганлар учун беҳад ажри савоб бордур.
23. Тарж. ар.: Сукунат — олтиндир.
24. Тарж. ар.: Сурадаги оят ҳам шундай. (Яъни шу маънодаги).
25. Тарж. ар.: Ким бир деб ўқиса, ким қаттиқ ҳаракат қилса, киради.
26. Тарж. ар.: Ёмон она қорнида ҳам ёмондур.
27. Тарж. ар.: Улар дўзах ўтига лойиқ ва унда абадий ёнадилар.
28. Тарж. ар.: Ҳақиқатда Оллоҳ ҳар бир ишга (қодирдир).
29. Тарж. ар.: Иброҳим (саловат ур—раҳмони алайҳи) — пайғамбар. Лақаби Халил, Халилуллоҳ. Ривоятларга кўра у буттарош Озарнинг ўғли бўлиб, милоддан 2000 йил аввал Бобилда дунёга келган. Иброҳим ўз тоифасини ёлғиз Худони тан олишга даъват этган. Намруд уни оловга ташлаганда омон қолган экан. Каъбани Иброҳим бунёд қилган дейилади. Худованд Иброҳимга ўғли Исмоил (мусулмонлар ривоятига кўра) ёки Исҳоқ (яҳудийлар ривоятига кўра)ни қурбон қилишни буюрганда, уни ижро этиш асносида ўғил ўрнида бир қўй қурбонликка юборилган экан. Иброҳим 170 йил умр кўрган дейилади. Ундан икки ўғил — Исҳоқ (онаси Сора) ва Исмоил (онаси Ҳожар) қолган экан.
30. Иброҳимнинг ўтга ташланганига ишора қилинмоқда.
31. Тарж. ар.: Юнус — Исроил авлодларидан, пайғамбар, лақаби «Зуннун, сафарларидан бирида тўфон кўтарилиб, кемадан дарёга йиқилади ва уни балиқ ютади, уч кундан сўнг қирғоққа чиқариб ташлайди, дейилади.
32. Тарж.ар.: Намруд — Бобилнинг афсонавий подшоҳи. Ривоятларга кўра, Бобилни Намруд бунёд этган экан. Шижоатли ва қўрқмас бўлган, Иброҳим пайғамбар унинг даврида яшаган дейилади.
33.Тарж. ар.: Оллоҳга, унинг элчисига ва барча улуғлар амрига итоат қилингиз.
34. Тарж. ар.: Муборак яратувчи, таолодан миннатдормиз.
35. Тарж. ар.: Бутлон рақами чекди ва китобларига насх хати тортди, айнан: беҳудалигини қайд қилди ва зайил қилишлик хатини тортди. Бу ерда сўз Муҳаммад (а. с.)нинг бошқа пайғамбарлардан фарқи устида кетмоқда.
36. Тарж. ар.: Султон Оллоҳнинг ердаги соясидир.
37. Тарж. ар.: Салтанат эшиклари, ҳожатлар қибласи.
38. Тарж. ар.: Биз сенга аниқ-равшан қилиб очдик.
39. Тарж. ар.: Оллоҳ сенга азиз ғалаба беради.
40. Тарж. ар.: Асли мустаҳкам, боши самода.
41. Тарж. ар.: Халифаларни ерда мен таъминлайман.
42. Тарж. ар.: Бир соатлик адолат икки дунё ҳаракатларига баробар.
43. Тарж. ар.: Оллоҳ уларга адолат ва эҳсонни буюргандир.
44. Тарж. ар.: Аммо тиланчиларни ранжитма.
45. Тарж. ар.: Жамшид — Эроннинг афсонавий шоҳларидан. У қурол—аслаҳа, ипак ва ранглар ихтиро қилган, улкан бинолар қурдирган экан. Унинг даврида одамлар фаровон яшаган, хасталик нима, ўлим нима билмаган эмиш. Кейинчалик кибр—ҳавога берилиб кетган. Жамшидни жазолаш учун Худо истилочи Заҳҳокни юборган ва у Жамшидни арра билан икки бўлиб ташлаган эмиш. Бу ерда Навоий асли Ҳусайн Бойқарони Жамшидга ўхшатмоқда. Албатта Жамшиднинг ижобий фаолияти ва билим, ихтироларини Навоий кўзда тутади.
46. Сулаймон — Довуд ўғли, подшоҳ. Яҳудийдар пайғамбари саналади. Байт ул-муқаддас — Қуддус шаҳрини бунёд қилган. У ҳайвонлар ва қушлар тилини билар, парилар унинг хизматида бўлар экан. Навоий бу ерда Ҳусайн Бойқарони Сулаймон каби деву париларга ҳам султондир, деб таърифламоқда.
47. Қавс қузаҳ — камалак демакдир. Байтнинг мазмуни: Унинг мевалар соладиган тоғараси зангори осмон, отадиган ўқ ёйи —камалак кабидир.
48. Ҳотами Тоий — ҳокимият даврида ўзининг сахийлиги билан донг таратган «той» қабиласига мансуб зот. Унинг номи саховат ва карам қилиш рамзига айланиб кетган. Бу ерда Навоий Ҳусайн Бойқарода шундай фазилат мавжуд, дея таърифлайди.
49. Навоий бу ерда Ҳусайн Бойқаро ўз салтанатини бошқаришда қатор қабилаларнинг вакилларига таянгани ва ҳар қайсига мувофиқ амаллар бергани ҳақида ёзади.
50. Тарж. ар.: Салсабил деб номланган булоқнинг ўзгинаси.
51. Жериб — ер ўлчови, тахминан 1 таноб. Жерибни, шунингдек, 1 жерибдон экиш мумкин бўлган ер бўлагини ҳам аташган. Е. Э. Бертельснинг изоҳлашича, турли даврларда жериб миқдори турлича белгиланган (100 то 200 м.га қадар).
52. Фиқҳ усули ва фуруи — диний қоидалар ҳақидаги ҳуқуқ илмининг тармоқлари ва унга оид шарҳлар.
53. Тарж. ар.: Аллоҳ қабрларини мунаввар қилсин!
54. Тарж. ар.: Эй иймон келтирганлар, жумъа намози учун азон айтилса бас, интилинглар, (Аллоҳнинг) зикрига боринглар,
савдо—сотиқни тарк этган ҳолда.
Аллоҳ зикри дейилганда жумъа намозидан кейин ўқиладиган хутба назарда тутилади. Савдо—сотиқни тарк этган ҳолда дейилганда, Одатда жумъа кунлари бошқа кунларга нисбатан савдо—сотиқ яхши бўлган. Баъзи иймони заиф кишилар савдога қизиқиб, жумъа намозига қатнаша олмаганлар (Жумъа сураси, 9—оят).
55. Тарж. ар.: Халос ихлосдадир.
56. Муборак Ҳаж сафари — Навоий ислом рукнлари (тавҳид — иймон келтириб, беш вақт намоз, рўза ва закот)ни сидқидилдан бажариб келган ва энди Ҳаж сафари орзусида эканлигини баён этади.
57. Равотиб — хизматчиларга вақти—вақти билан бериб туриладиган маош, нафақа ва бошқа моддий ёрдамларни англатади.
58. 886/1481 — 82 йил.