АВВАЛГИ МАЖЛИС
Жамоати маходим ва азизлар зикридаким, бу фақир аларнинг шариф замонининг охирида эрдим ва мулозиматлари шарафига мушарраф бўлмадим
Ул жумладин, солики атвор ва кошифи асрор, яъни: Ҳазрати Амир Қосим Анвор1 (қуддиса сирруҳу2)дур. Ҳар неча аларнинг рутбаси шоирлиқ поясидин юқорироқдур ва валоят аҳли3 зумрасида васфдин тош-қарироқ, аммо чун ҳақойиқ ва маориф адосида4 назм либоси дилпазирроқ учун илтифот қилур экандурлар, таяммун жиҳатидан бу мухтасарни аларнннг шариф исмлари била ибтидо қилилди.
Мирнинг асли Озарбайжондиндур ва мавлуди Сароб отлиғ кентдиндур. Йигитликларида шайх Садриддин Ардабилий5 (қуддиса сирруҳу)ға мурид бўлдилар ва суфия одоб ва тарийқин андин такмил қилиб шайх ишорати била Хуросонға келдилар ва оз вақтда халойиқ Мир хизматиға фирифта бўлуб ғавғо қила бошладилар. Подшоҳи замон Мирга ихрож ҳукми қилди. Балх ва Самарқанд сари бориб, муддате бўлуб, яна дор ус-салтанат азимати қилдилар, яна Чиғатой мирзодалари, балки улус озадалари мурид бўлнб, ҳужум қила бошладилар. Равишлари пок эрди ва нафаслари оташнок. Эл бағоят алар назмлариға мойил ва шеърларин ўқумоқ ва битимакка роғиб бўлдилар. Ҳар ойинаким, девон жамъ қилурға бу амр боис бўлди ва «Анис ул-ошиқин»6 отлиғ мухтасарроқ маснавий ҳам назм қилдилар ва таржеъ7 дағи дедилар ва табаррук жиҳатдан икки матлаъ битилур, бири буким:
Яна бири буким:
Бу фақир аввал назмеким, ўрганибмен, бу сўнгги матлаъдур. Ҳамоно уч ёш била тўрт ёшнинг орасида эрдим, азизлар ўқумоқ таклифи қилиб, баъзи ҳайрат изҳор қилурлар эрди ва маснавийлари ҳазрати мавлоно Жалолиддин Румий10 (қуддиса сирруҳу) маснавийларининг вазнидаким «рамали мусаддас» дерлар воқеъ бўлубтур, бу мисраъким:
Буд дар Табриз саййидзодае11.
андиндур, гўёки мақсад ўзларидур ва таржеъларининг банди бу байтдурким:
Ва ул ҳазратнинг муббрак марқади Жом вилоятида Харжурд қасабасидадур. Ва фақир ҳам ул остона жорўбкашларидинмен13. Вафотлари санаи хамса ва салосина ва самона миада14 воқеъ бўлубдур.
М и р М а х д у м — Ҳазрати Мир Қосимға15 халифа ва фарзанд ва маҳбуб масобасида эрди, отаси Маккадин Имом Али Мусо ар-Ризо16 зиёратиға Машҳадға келди, Қайтиб Нишопурға етганда кадхудо бўлуб мутаваттин бўлди. Ва анга уч фарзанд тангри иноят қилди, кичикраги Мир Махдум эрдиким, оти Сайид Муҳаммаддур, шаҳрга таҳсилға келди ва зоҳир улумин такмил қилғон чоғда ҳазрати Мир Қосимнинг зуҳур ва шуҳрати вақти эрди, ул ҳазрат хизматиға етгач мурид ва вобаста бўлди ва ҳазрат Мир анинг тарбият ва такмилиға машғул бўлдилар ва азим риёзатлар буюруб қаттиқ хизматларға ружуъ қилдилар. Чун Мир Махдум поктийнат ва соҳибдавлат йигит эрди, ул хизматларни андоқ қилдиким: «Ман хадима худима»17 мазмуни била ҳазрат Мир Қосим анга Мир Махдум от қўйдилар ва доим ҳазрати Мир Қосим ани азиз ва мукаррам тутар эрдилар. Бу матлаъ анингдурким:
Ва мазори Нишопур вилоятида Меҳрободдадур.
Ҳ о ф и з и С а ъ д — Мир Қосим муридларидандур Чун лоуболиваш ва шўхтабъроқ киши эрди. Хирий шаҳрининг лаванд ва ичкучи йигитлари анга мусоҳиб бўлур эрдилар. Бу жиҳатдин алардин ноҳамвор маошва беандом атвор зоҳир бўлур эрди. Ҳазрати Мирғамаълум бўлғоч, они ўз суҳбатидин маҳрум қилиб хонақохдин ихрож қилдилар ва буюрдиларким, ҳужрасини бузуб туфроғин тошқари ташласинлар. Ул маҳалда Ҳофизи Саъд бу ғазални айттиким, бу матлаъ ул ғазалдиндур:
Ва андин сўнгра Ҳофиз мардуд бўлуб, мулозамат давлатига мушарраф бўла олмади ва отиға бу муаммо20 анингдурким:
Ва Ҳофиз ҳамул ҳирмонда оламдин ўтти.
Х о ж а А б д у л в а ф о й и Х о р а з м и й (қуддиса сирруҳу) кибори авлиёдиндур. Хоразм халқи ғоят малакий сифотлиғидин Хожани «ер фариштаси» дерлар эрди ва Хожа улуми зоҳирий ва ботинийни такмил қилиб эрди. Ва тасаввуфда яхши мусаннофоти бор ва машҳурдурким, улуми ғариба ҳам билур эрди, аммо андин зоҳир, бўлмас эрди, балки ғояти таважжуҳ ва истиғроқдин парво ҳам қилмас эрди. Адвор ва мусиқий илмида дағи маҳорати бор эрдиким, рисоласидан маълум бўлур. Хожа авсофини ҳар киши битир бўлса, алоҳида бир китоб битмак керак, маълум эмаским, бир китобда ҳам сиқғайму ё йўқ. Бир рубоийси била ихтисор қилоли.
Бад кардаму эътизор бадтар зи гуноҳ,
Зеро ки дар ин ҳаст се даъвии табоҳ,
Даъвии вужуду даъвии қуввату ҳавл,
Лоҳавла вало қуввата илло биллоҳ21.
Зеро ки дар ин ҳаст се даъвии табоҳ,
Даъвии вужуду даъвии қуввату ҳавл,
Лоҳавла вало қуввата илло биллоҳ21.
Хожа ҳам Хоразмда оламдин ўтти ва муборак марқади ҳам Хоразмдадур.
М а в л о н о Ҳ у с а й н Х о р а з м и й — X о ж а A б у л в а ф о (қуддиса сирруҳу)нинг зоҳир илмида шогирди эрди ва ботин илмида муридидур. Мавлоно ўз замонининг машоҳиридиндур ва «Мақсади ақсо» 22 анинг таснифидур. Ва Мавлоно Жалолиддин Румий (қуддиса сирруҳу) маснавийсиға шарҳ битибдур ва «Қасидаи бурда»23 ға ҳам хоразмийча туркий тил билан шарҳ битибдур. Ўзга мусаннафоти ҳам бор. Аммо ахлоқ ва сифоти ботин илмида ёруғлик топқоннинг мунофисидур. Ва Мавлоно Шоҳрух24 мирзо замонида бир ғазал учун такфир қилиб, Хоразмдин Ҳирийға келтурдилар. Чун донишманд ва истилоҳ билур киши эрди ҳеч нима собит қила олмадилар. Қайтиб яна ўз мулкига кетти. Ва ул ғазалнинг матлаи будурким:
Мавлонони Тансўфи булоғида (Хоразмда) ўзбек шаҳид қилди ва қабри Хожа Абулвафо (қуддиса сирруҳу) қабрининг оёғи саридур.
Ш а й х О з а р и й — Исфаройинда зуҳур қилди ва шеъри шуҳрат тутти ва куҳулат синнида майли сулук сари тушти. Ҳажи муборак сафариға бориб, сайр расми била Ҳннд сари мутаважжиҳ бўлди. Анда кўп акобир ва машойих хизматиға мушарраф бўлуб ул мулк салотини анга мурид ва муътақид бўлдилар ва дебтурларким, Гулбарга подшоҳи Шайхқа бир лак ярмоқ таклиф қилди, аммо ўз расмлари бирла бош ерга қўймоқ, таклифи ҳам кўргузди. Шайх ул важҳқа бош эндурмади ва бу байтни айттиким:
Ва Ҳинддин қайтғандин сўнгра Исфаройинда гўша ихтиёр қилиб тоатқа машғул бўлди ва баъзи кутуб, мисли «Ажойиб уд-дунё» ва «Жавоҳир ул-асрор»27 Шайхнингдур. Ўзга мусаннафоти ҳам бордур. Ва девони ҳам машҳурдир. Ва бу матлаъ анингдурким:
Ва шайхнинг қабри ҳам Исфаройинда ўз масканида — ўқдурур ва Ҳожи Авҳад Муставфийким, фазойили шарҳдин мустағнийдур, Шайхнинг вафоти таърихин 29 лафзи топибдур. Бу фақир Мавлоно Тўти Туршизий фавтиға лафзи тарих топиб эрдим, маълум бўлурким бир тарихда ўтубдурлар.
М а в л о н о К о т и б и й30 — ўз замонининг беназири эрди. Ҳар навъ шеърғаки, майл кўргузди, анга маонийи ғариба кўп юзланди, батахсис, қасоидда балки ихтироълар ҳам қилди ва кўп яхши келди. Ва маснавийлари ҳам мисли «Тажнисот» ва «Зул-баҳрайн» ва «Зул-қофиятайн»31 ва «Ҳусн ва ишқ» ва «Носир ва Мансур» ва «Баҳром ва Гуландом» бор. Аммо ғазалиёт ва қасоид девони машҳурроқ ва яхшироқ воқеъ бўлубдур. Охири умрида «Хамса»ға татаббуъ бунёд қилди ва анда даъволар зоҳир қилибдур. Гўё бу сабабдин итмомиға тавфиқ топмади. Бу фақирнинг хаёлиға андоқ келурким, Мавлоно Котибийда шеър салиқаси онча бор экандурким, бизнинг Султон Соҳибқирондек сухандон подшоҳ анга мураббий бўлса эрди ва умри дағи бирор нима вафо қилса эрди кўп элнинг кўнглин шеър айтмоқдин совутқай эрди. Аммо толеъи заъфидин бу мазкур бўлғон икки давлатқа мушарраф бўлмади. Ҳар тақдир била инсоф улдурким, анинг асридин бу кунгача анга ғолиби маҳз шеърнинг-барча услубида киши йўқтур. Анинг яхши сўзи кўпдур. Аммо ғазалиётида бу матлаи яхши воқеъ бўлубдурким:
Ва қасоидида ҳам бу матлаъ хуб воқеъ бўлубтурким:
Ва маснавийсида кеча бориб кундуз келур таърифида ҳам бу бир байт анингдурким:
Ва Мавлоно Астрободда тоун марази35 била ўтти, ўтар ҳолда бу қитъани айтиб эрдиким:
Зи оташи қаҳри вабо гардид ногаҳон хароб
Астрободки, хокаш буд хушбўтар зи мушк,
Андар у аз пиру барно ҳеч кас боқи намонд,
Оташ андар беша чун афтад на тар монад, на хушк36.
Астрободки, хокаш буд хушбўтар зи мушк,
Андар у аз пиру барно ҳеч кас боқи намонд,
Оташ андар беша чун афтад на тар монад, на хушк36.
Ва мазори Астрободда Нўҳ Гўрон деган гўристондадир.
М а в л о н о А ш р а ф37 — дарвешваш ва номуродшева киши эрди. Ва кийиз бўрк устига қурчуқ чирмар зрди. Ва эл била дағи омизиши оз эрди. Кўпроқ авқот «Хамса» татаббуъиға сарф қилур эрди; то ул китобни тугатур тавфиқи топти, воқеан ўз хурди ҳолиға кўра ямон бормайдур. Афв фазилатида «Хамса»сидин бу байт яхши воқеъ бўлубтурким:
Бу ғазал матлаи дағи анингдурким:
Х о ж а И с м а т у л л о40 — Мовароуннаҳр бузургзодаларидандур. Зоҳир илмин такмил қилғондур. Ғоят хуштабълиғидан ўзин шеърға мансуб қилиб девони машҳур бўлди. Ва Халил Султон41 отиға яхши қасидалари бор. Бу матлаъ Хожанингдурким:
Ва Халил Султон ашъорининг девони таърифида рангин қасидаси бор. Матлаи будурким:
Ва Хожанинг қабри Бухорода ўз ҳужрасидаднр.
М а в л о н о Х а ё л и й — Бухородин ва Хожа Исматуллонинг шогирдидир. Бу матлаъ анингдурким:
Иккинчи байти дағи яхши воқеъ бўлибтурким:
Ўзи хуш хулқ ва хуш тавр йигит эрмиш, ҳамоноки қабри Бухородадур.
М а в л о н о Б и с о т и й — Самарқанддиндур. Шўх табъи бор эрмиш, аммо бағоят омий эрмиш. Бу матлаъи машҳурдурким:
Бу байти ҳам хуб воқеъ бўлубтурким:
Қабри Самарқанддадур.
М а в л о н о Я х ъ ё С е б а к48—Хуросон мулкининг рангин фозили эрди, кўп улум ва фунунда моҳир эрди. Саноеъ ва аруз фанида барча эл ани мусаллам тутарлар эрди. Анинг табъи диққатини ҳар киши билай деса «Шабистони хаёл» деган китобини кўрсун. Аввал «Туффоҳий» тахаллус қилур эрди. Сўнгра «Фаттоҳий» ҳам тахаллус қилди. Аммо «Хуморий» ва «Асрорий» ҳам тахаллус қилибдур. «Фаттоҳий» тахаллус била бу матлаъ анингдурким:
Ва «Асрорий» тахаллус била Хожа Ҳофиз50 татаббуида бу байт анингдурким:
Бу фақир аруз фанида восита била Мавлононинг шогирдимен52. Иншооллоҳким, ўз ерида келгай. Мавлоно дарвешваш ва қонеъ киши эрди. Гўшае ихтиёр қилғон жиҳатидин латойифи табъи озроқ шуҳрат тутти. Сана исно ва хамсина ва самона миада53 оламдин ўтди.
М и р И с л о м Ғ а з з о л и й54 — Ҳужжат ул-ислом Имом Муҳаммад Ғаззолий (қуддиса сирруҳу) авлодидиндур. Зоҳир улумин такмил қилди ва лекин фоний сифат ва бетакаллуф киши эрди. Ва тибб ва ҳикматда маҳорати бор эрди. Салотин ва ҳукком мажлисиға борур эрди. Ғояти латофати табъидин назмға дағи иштиғол кўргузур эрди ва анинг назмда камоли Ҳаким Анварийнинг55 бу қасидаси жавобидаким:
Чу муроди хешро бо мулки Рай кардам қиёс56.
Маълум бўлурким, Алоуддавла Мирзо57 мадҳида айтибдурким, ҳар байти боштин оёқ ул замоннинг бир таърихидур ва ул қасида матлаи будурким:
Мир Балхда Ҳазораспийлар чоғида бор экандур, Султон Абу Саъид59 Мирзо чоғида оламға видоъ қилди.
С а й и д А л и Ҳ о ш и м и й —Сайид Ҳошимий насаб ва хуштабъ йигит эрди. Абдуллатиф Мирзо60 мулозаматида бўлур эрди. Ва сипоҳийлик ҳам қилур эрди. Ва шўх табъға бу байт шоҳиди адилдур.
Қ о з и М у ҳ а м м а д И м о м и й — мутадаййин ва хуштабъ киши эрди. Хуросоннинг қозиюл-қузотлиғ мансабида мутаммаккин бўлди. Ва назмға гоҳи машғул бўлур эрди. Ашъори Ҳирий шаҳрида эл орасида бор. Бу матлаъ анингдурким:
Ва қабри Ҳирийда Имом Қузотнинг гўристонидадур.
М а в л о н о М у ҳ а м м а д О л и м — Самарқанд уламосидин Улуғбек Мирзо63 била ҳамсабақ ва мусоҳиб эрди. Аммо бағоят далер ва шўхтабъ ва хийра киши эрди. Баҳсда кўп гўстохона сўзлар ва жавоблар айтур эрди. Салтанати азим уш-шоъний таҳаммул қила олмади. Самарқанддин анга ихрож ҳукми бўлуб Ҳирийга келди ва мунда Мавлононинг мақдамин ғанимат туттилар ва сокин бўлди. Бу матлаъ анингдурким:
Ва Мавлоно ҳам Ҳирийда мадфундур.
М а в л о н о Қ у д с и й — ҳирийликдур, ширингўй киши эрмиш. Ва оғзида лақва марази бор эрди, андоқким оғзидин сув борур эрди ва забт қила олмас эрди, бу бобда дебдурким:
Бу матлаъ дағи анингдурким:
М а в л о н о Р у ҳ и й Ё з и р и й — Хуросон афозилининг дохилидур. Табъи хуб ва сулуки марғуб киши эрди.
«Булбул била гул» ва «Шамъ била парвона» орасида мунозара битибдур. Анда кўп диққат кўргузубтур. Сарахс вилоятидин нари Дарун ва Езирғача кўпрак табъ аҳли анинг замонида анга шогирд эрдилар.
Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о С о ҳ и б Б а л х и й — бовужуди шеър фанида маҳоратлик киши эрди, адвор ва мусиқий илмида комил эрди. Ўз ғазалларини ўз амалларига боғлабдурким, анинг фазойилиға далолат қилғай. Ул жумладин, «Чаҳоргоҳ» амалидирким, машхурдур. Дерларким, Жўги Мирзо68 мажолисида ул амалдин ўзга нима айттурмас экандурки, бу ғазалга боғлабдур:
Ва Хожа Салмоннинг70 маснуъ қасидасиға жавоб дебтурким, андин кўп истеъдод маълум бўлур за яна бир қасидаси жавобида бу матлаъ хуб воқеъдурким:
Ва ғазалиётида бу матлаъ машҳурдурким:
Ва табъида тамаъ муфрит учун бовужуди фазойил эл қошида иззати камрак эрди. Ошпаз била нонвой-дин ош ва нон тилаб ер эрди. Бу ғаразға айтқон қитъасидин бир байт будурурким:
Мазори Балх навоҳисидадур.
М а в л о н о С и й м и й — Нишопурдиндур, кўп фазли бор эрди. Шеър ва муаммо ва иншо ва хатда асридағи бу фан аҳли мусаллам тутар эрдилар. Бир кун даъво била икки минг байт айтиб битигани машҳурдур. Ва муҳрига бу байтни айтиб қоздурубдурким:
Ҳар ойинаким, бу байтдин бошқа эл ичида ғазали-дин бир озроқча бор. Бу муаммо дағи отиға анингдурким:
М а в л о н о А л и Ш и ҳ о б — туршизликдур. Султон Муҳаммад Бойсунғур76 мулозими эркандур, ҳам равон, ҳам пухта айтур эркандур. Ул замон шуароси андин ёмон айтурлар эрмиш. Ва Мавлоно Сиррий анинг ўғлидурким, ўз ерида мазкур бўлғай. Бу матлаъ анингдурким:
М у ҳ а м м а д А л и Ш у ғ о н и й — вазирзодадур, табъи хуб воқеъ бўлғон жиҳатдин назмға кўп машғул бўлур эрди, бу байт анинг ашъоридиндурким:
М а в л о н о Т о л е ъ и й — ҳам Султон Муҳаммад Бойсунғур модиҳи эрди. Табъи ғаробат сори майллиқ шоирдур.
Имоми жин ва инс Али ибни Мусо ар-Ризо мадҳида қасида айтибдур, матлаи будурким:
М а в л о н о Т у с и й — масалгўй ва ғазалгўй эрди. Шеъри басе омфириб эрди. Узун умр топти, ҳамоноки ёши юзга етти. Бу матлаи машҳурдурким:
Бу матлаъ ҳам анингдурким:
Ироқда оламдин ўтти.
Б о б о С а в д о и й82 — Боварддиндур. Аввал «Ховарий» тахаллус қилур эрди. Ғайби оламдин анга жазаба еттиким, ақли зойил бўлуб, элдин чиқиб бош-аёғ яланг девоналардек тоғу даштда кезар эрди. Ўз ҳолига келиб эл орасиға киргандан сўнгра, «Савдоий» тахаллус қилди. Бойсунғур Мирзо отиға қасойиди бор. Ғазални дағи навъи айтнбдур. Бу матлаъ анингдурким:
Умри сексондин ўтти ва қабри Боварднинг Суккон отлиғ кентидадур. Икки ғариб ўғул ёдгор қўюб борди.
М а в л о н о З о ҳ и д и й — Бобо Савдоийға муосир эрди. Амир Хусравнинг84 «Дарёи аброр»ига татаббуъ қилибдур ва Мавлоно Котибийнинг «Тажнисот»иға ҳам маъразға келибдур. Ва муножотида анинг бу банти яхши тушубдурким:
М а в л о н о Ам и р и й — турк эрди ва туркча шсъри яхши воқеъ бўлубдур, аммо шуҳрат тутмабдур. Ва бу байт анинг «Даҳнома» сндиндур:
Не емакдин, не уйқудин солиб сўз,
Емакдин тўюб уйқудин юмуб кўз.
Емакдин тўюб уйқудин юмуб кўз.
Ба форсийда шайх Камол86 татаббуъи қилибдур. Бу матлаъ анингдурким:
Анинг қабри Бадахшон сари Арҳанг Саройдадур.
М а в л о н о Б а д а х ш и й — фозил киши эрмиш, Улуғбек Мирзо замонида Самарқандда шуаро ани хушгўйлиқға мусаллам тутубдурлар. Ва Мирзонинг дағи кўп илтифоти бор эрмиш. Бу матлаъи машҳурдурким:
М а в л о н о Т о л и б Ж о ж а р м и й — Шерозда нашъу намо топибдур. Ва қабри ҳазрати Хожа Ҳофизнинг оёғи сари эрди. Бу рубоийсини қабри тошиға битиб эрдиларким. Фақири ҳақир ёд туттумким:
Дар кўчаи ошиқи ба паймон дуруст,
Мегуфт ба ман аҳли диле рўзи нахуст,
Толиб маталаб касе ки у ғайри ту жуст,
Ту толиби у бошки, у толиби туст89.
Мегуфт ба ман аҳли диле рўзи нахуст,
Толиб маталаб касе ки у ғайри ту жуст,
Ту толиби у бошки, у толиби туст89.
М а в л о н о Б у р у н д у қ — надимваш ва ҳаззол киши эрмиш. Султон Бойқаро90 бинни Умаршайх хизматида бўлур эрмиш ва ул замон шуароси анинг тилидин қўрқуб, анинг жонибини кўп риоят қилур эрмишлар ва ани устод лафзи била хитоб қилур эрмишлар. Ва бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о Ж у н у н и й — ҳирийлиқдур. Шеъри ёмон эрмас экандур. Аммо назмда табъи ҳажв ва ҳазл сари мойил эркандур. Хожа Ҳофиз Шарбатий била анинг орасида низоъ воқеъ бўлди ва ул мунозаатни ҳажв қилди ва халойиқ ул ҳажвни ёд туттилар ва яхшироқ шеърлари бу жиҳатдин бартараф бўлди ва ул ҳажв чун машҳур эрди битмак муносиб кўрунмади. Бу матлаъ анингдурур:
М а в л о н о О р и ф и й — бағоят фозил ва хушгўй шоир эрди. Замон аҳли ани Салмони Соний дерлар эрди, ҳам шеъри муносабатидин, ҳам кўзлари заъфидин. Ва Салмоннинг кўзи оғриғонда айтқон қасидасиғаким, матлаъи бу дурурким:
Мавлононинг дағи кўзи оғриғонда жавоб айтибдур. Бу байти хубтурким:
Ва «Гўй ва чавгон» мунозарасида ҳам маснавийси бор, рангин айтибдур. От таърифида бу икки байт андиндурким:
Чун гўи сипехр гирд басти,
Майдон-майдон чу гўй жасти.
Ҳар гоҳки, дар арақ шуди ғарқ,
Борон буди-ю дар миён барқ95.
Майдон-майдон чу гўй жасти.
Ҳар гоҳки, дар арақ шуди ғарқ,
Борон буди-ю дар миён барқ95.
Ғазал девони ҳам бор. Бу матлаъ анингдурким:
Аҳд кардамки, наёям ба дар аз майхона,
То ба-дон дамки, маро пур нашавад паймона96.
Қабри Ҳирий шаҳридадир.
То ба-дон дамки, маро пур нашавад паймона96.
Қабри Ҳирий шаҳридадир.
М а в л о н о С у л а й м о н и й — Бобур Мирзо97 хизматида бўлур эрди. Ва бадиҳани равон айтур эрди. Аммо Ҳазрати Хожа Ҳофизнинг бу матлаи жавобидаким:
Анинг бу матлаи ёмон воқеъ бўлмайдурким:
Сўнгғи байти будурким:
Ва машҳур мундоқдурким, бу абъёт Мавлоно Ҳаким табибнинг хотуни Меҳринингдур101. Ва бу фақир сиққа элдин эшиттимким, Сулаймонийнингдур, валлоҳу аълам!102
М а в л о н о Қ а д и м и й — нақорачиликка машҳурдур, аммо табъи назмларда мулоним эрди, бу матлаъ анингдурким:
Сўнгғи байти яхшироқ воқеъ бўлубдур:
М а в л о н о М а с и ҳ и й — Кушанж вилоятидин эрди. Покиза рўзгор ва мусулмонваш киши эрди. Дерларки, Макка зиёрати давлатиға мушарраф бўлди. Ва табъи шўх эрди. Яхши ашъори бор. Бу матлаъ анингдурким:
Дерларки, Каъба сафарида Мавлоно бодияда хорғон маҳаллидаким, муғайлон ниғочи кўланкасида оёғидин тикон суғурурға машғул экандур, қофила шўх табъларидин бири бу байтни дебтурким:
М а в л о н о Ҳ о ж и А б у л ҳ а с а н — туркдир, аммо толиби илмлиққа машғул бўлуб, бирор нима модда ҳосил қилибдур, чун табъи хуб эрди, шеър айтурға машғул бўлди. Бу туркча матлаъ анингдурким:
Келибтур ул гулу бир ҳафта туруб борадур,
Бу ўт кўнгулга тушуб жонни куйдуруб борадур.
Бу ўт кўнгулга тушуб жонни куйдуруб борадур.
Муаммо фанида дағи яхши эрди. исмиға бу латиф муаммо анингдурким:
Ғунча гар нисбат қилур ўзига дилдор оғзини,
Эй сабо ели, тўла қон айла зинҳор оғзини.
Эй сабо ели, тўла қон айла зинҳор оғзини.
М а в л о н о Н а и м и й — Мавлоно Қутбийға қаробатдур. Ёмон табъи йўқ эрди. Туркий назмларга табъи мулойим эрди. Ва Султон Соҳибқирон остонасида бўлур эрди. Чун қобилияти бор эрди ва сидқ ва ихлоси била қуллуқ қилур эрди. Кўп илтифот топти, оқибат садорати олий мансабқа сарафроз бўлди. Бу матлаъ анингдурким:
То адамдин бўлди пайдо мунчаким ҳусну жамол,
Сен паривашдек яратмабдур башардин зулжалол.
Сен паривашдек яратмабдур башардин зулжалол.
Ҳамул ҳазратнинг қазоқлиғида яра еб оламдин ўтти.
М а в л о н о З а й н — киссадўзлуқ санъатиға мансуб эрди. Ва ўз замонинннг шўх табъларидин бир ани тутарлар эрди. Бу мақтаъ анингдурким:
М а в л о н о М у ҳ а м м а д Ж о м и й — Ҳазрат Мавлавий Махдуми Нураннинг109 иниси эрди. Зоҳир улумин такмил қилиб эрди. Ахлоқ ва сифоти дарвешона ва сулук равиши бехешона, адвор ва мусиқий илмида моҳир ва сойир фазлиётда комил эрди. Ул оғоға иниликка лойиқ ва тарийқи алар тарийқи била мувофиқ эрди. Бу рубоий аларнингдурким:
Ин бодаки, ман бе ту ба лаб меорам,
Не аз паи шодию тараб меорам.
Зулфи сияҳи ту рўзи ман карда сиёҳ,
Рўзи сияҳи хеш ба шаб меорам110.
Не аз паи шодию тараб меорам.
Зулфи сияҳи ту рўзи ман карда сиёҳ,
Рўзи сияҳи хеш ба шаб меорам110.
Қабри ул ҳазратнинг манзилларида қутб ус-соликин Мавлоно Саъдиддин Кошғарий111 (қуддиса сирруҳу)нинг суфасида, анинг аёғи сари воқеъдурур.
М и р Ш о ҳ и й112—сабзаворлиқдур. Асли сарбадорлардин бўлур. Бойсунғур Мирзо мулозаматида бўлур эрди. Оти Мир Оқмаликдур. Фароғатдўст ва хушбош киши эрди. Анинг шеърини чошни ва салосат ва якдастлик ва латофатида таъриф қилмоқ ҳожат эрмас. Ғазали агарчн оздур, аммо барча халойиқ қошида писандида ва мустаҳсандур. Фақир агарчи ани кўрмадим, аммо анинг била фақирни орасида эълом ва ирсол воқеъ бўлди. Мулк подшоҳи отамни ҳукумат расми билан Сабзаворға юбориб эрди ва Мир Шоҳийни Астрабод ҳокими тилаб Журжон мамоликига элтиб эрди. Астрабодда анга қазо етиб наъшин Сабзаворға келтурдилар ва обо ва аждоди дахмасида халойиқни ўтру чиқориб ани охират ерига дафн қилдилар. Астрабодда айтқон икки матлаи туганмай қолғон эрдиким, васият қилғондурким, Хожа Авҳад аларни тугатсун деб, бири будурким:
Яна бири буким:
Хожа Авҳад иккаласин тугатти ва девониға битилди ва шаҳр шуаросиға марсия таклифи қилдиким, айттилар. Бу бир байт ул марсия абъётидиидурким:
М а в л о н о М у ш т а р и й — астрободлиғдур. Ўз вақтида машоҳирдин эрди. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о А л и Д а р д ў з д ҳам астрабодлиғдур. Бу матлаи машҳурдур ва яхши воқеъ бўлубдурким:
М а в л о н о Т о л е ъ и й — камардўзлиққа мансубдур. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о М у ҳ й и — Бойсунғур мирзо мулозаматида бўлур эрмиш. Бу матлаъ анингдурким:
«Мажолис ун-нафоис»нинг аввалғи мажлисининг итмоми
Бу валоятосор гуруҳ ва бу фасоҳатшиор анбуҳларнинг руҳлариниким, халойиқ руҳи аларнинг жонпарвар нафасларидин тозадур ва улус осойиши аларнинг руҳбахш каломларидин беандоза. Ҳақ субҳонаҳу ва таоло саҳоби иноятидин файз ёмғури селобиға ғариқ қилсун ва мағфирати соиқасидин руҳ шуъласи анвориға ҳариқ этсун. Ва аларнинг руҳониятидин Султони Соҳибқирон ҳумоюн табъиғаким, фасоҳат баҳрининг самин гавҳаридур, нур ва сафолар берсун, ва балоғат бўржининг мунир ахтаридур, сурур ва зиёлар еткурсун. Рубоий:
Ё рабки, бу шоҳким улус хонидур,
Табъ аҳлию зеҳн хайли султонидур.
Не хону не султонки, жаҳон жонидур,
Бер умр ила давлат, улча имконидур
Табъ аҳлию зеҳн хайли султонидур.
Не хону не султонки, жаҳон жонидур,
Бер умр ила давлат, улча имконидур