Топ рейтинг www.uz
БЕШИНЧИ МАЖЛИС

«Хуросоннинг ва баъзи ернинг мирзодалари ва сойир» Озодалари зикридаким, табъ саломати ва зиҳи истиқомати аларға боиси назм бўлур, аммо мудовамат қилмаслар

            Ул жумладин:

            А м и р    Д а в л а т ш о ҳ1 — Фирузшоҳбекнинг амакизодаси Амир Алоуддавла Исфаройинийнинг ўғлидур. Фирузшоҳбекнинг мукнат ва азамати худ олам аҳли қошида гунашдин равшанроқдур, таърифқа эҳтиёж эрмас. Амир Алоуддавла дағи аҳл киши эрди. Аммо димоғи ҳиффат пайдо қилиб, зоеъ бўлди. Ва лекин Амир. Давлатшоҳҳуштабъ ва дарвешваш ва кўп салоҳиятлиғ йигитдур. Обо ва аждоди тарийқидинким, аморот ва зоҳир азамат ва тажаммули бўлғай, кечиб гўшае ихтиёр қилиб, фақр ва даҳқанат била қаноат қилди ва фазойил ва камолот иктисоби била умр ўткарди. Ушбу мазмундаким, бу мухтасар битиладур, «Мажма уш-шуаро» 2 тасниф қилибдурким, ҳар, киши ани мутолаа қилса, мусаннифининг истеъдод ва камолин маълум қилур. Аммо бу яқинда хабар келдиким, фоний оламдин риҳлат қилибдур. Воқеъ бўлса тенгри ани раҳмат қилғай.    

            Бу матлаъ анингдурким:

Зиҳи аз офтоби оразат чашми жаҳон равшан,
Зи чашми равшани карда диламро хонумон равшан3.

            М и р   Ҳ у с а й н    А л и    Ж а л о й и р4 — «Туфайлий» тахаллус қилур эрди. Алн Жалойирнинг ўғлидурким, отаси Ёдгор Мирзо эшигида амир ул-умаро ва соҳиб ихтиёр эрди. Аммо ўзининг отасиға нисбати йўқтур. Фақиршева ва фонийваш ва бетакаллуф ва хуштабъ йигитдур. Назмларға табъи мулойимдур. Аммо қасида услуби анинг ҳаққидур. Андоқки, бу тоифа ҳам мусаллам тутарлар. Султон соҳибқирон отиға ғарро қасойиди бор. Ул ҳазрат ҳам ани яхши тарбиятлар қилдилар. Андоқким, вилоят билди ва қўш девонида муҳр бости ва парвоначи бўлди ва тақарруб ва наёбатқа дахли бор эрди.
            Фалакнинг андинким, фазл аҳлиға ҳасади бор, бир тақсир била они даргоҳи фалак иштибоҳдин йироқ солибдур, анинг худ бу қайғудан кундуз қарори ва кеча уйқуси йўқтур. Умид улким, подшоҳона лутф ва карам дастгири бўлғай.
Бу матлаъ анинг қасойидидиндурким:

Биҳамдиллаҳки, дигар раҳ ба иқболи шаҳи одил,
Бурун омад гулам аз хору хор аз пову ва по аз гил5.

            Умид улким, бу матлаъ муносиби ҳоли бўлғай. Бу ғазал матлаи ҳам анингдурким:

Буте к-аз гул бувад озори по дар гашти бўстонаш,
Чи рў дар дида жўям бовужуди хори мужгонаш6.

            Айби муфрит лавандлиғ ва жунундин ўзга йўқтур.

            М и р   Ҳ а й д а р7 — «Сабуҳий» тахаллус қилур. Ота отадин бу даргоҳнинг бойриси, балки туғмасидур. Бу фақирға шиддати қаробатдин фарзандлиғ нисбати бор. Туфулиятдин шабоб айёмнғача улум иқтисоби қилди ва табъи шеър ва муаммо ва сойир фазлиётда мўлойимдур. Агарчи бот тарк қилди, аммо сипоҳийликда ҳам эрдамларким бўлур, ўқ отмоқда жалд ва қилич чопмоқда чобук ва сойир жалодатларда онча борким, асрининг аҳли писанд қилурлар. Чун жунун нашаъсидин бебаҳра эмасдур, сулуки тарийқида кўп офат ва андоз бўлди. Умид улким, оқибат истиқоматда    росиҳ бўлғай.   Бу матлаъ анингдурким:

Май аст лаъли ту ё шаҳди ноб: аз ин ду кадом аст?
Хай аст бар руҳи ту ё гулоб: аз ин ду кадом аст? 8

            А б д у л в а ҳ ҳ о б— «Суҳоий» тахаллус қилур. Шайхимбекнинг хоҳарзодасидурким, Абдурраззоқ атканинг ўғли. бўлғай. Шайхимбек таърифи ўз зикрида айтилди. Абдурраззоқ дағи гўёки Алоуддавла Мирзо9 девонида муҳр босқондур. Ўзи дағи сипоҳишева йигитдур. Китобе, дерларким, жамъ қилғондур ва отин «Абдол-нома» 10 қўйғондур. Аммо фақир кўрмадим. Буким, табъини гоҳи тағойиси таъриф қилур, анга шу шараф басдур. Бу матлаъ анингдурким:

Доштам аз чашми   бемораш ба дил сад гунна  дард,
То ба чашми худ надид он дардро бовар накард11

            Гўёки бировнинг кўзи оғриғонда айтқондур.

            С у л т о н   Ҳ у с а й н12 — «Хатмий» тахаллус қилур. Шайх Баҳлулбекнинг ўғлидур. Агарчи отаси ҳоло фақр тарийқин ихтиёр қилиб гўша тутубдур, аммо Султон соҳибқирон давлатидин Хоразм тахтида ҳукумат қилиб, аморат девонида муҳр бости ва оғаси йиллар Балх (қуббат улисломий)да ҳукмрон эрди. Ўзи фақирваш ва номуродшева йигитдур. Табъи ҳам холи аз саломат эмас. Бу матлаъ анингдурким:

Маро бисъёр мушкил менамояд фурқати жонон,
Видои жони ширин ҳаст душвор, эй мусулмонон13.

            М и р   И б р о ҳ и м — Султон Ҳусайннинг ўғлидур ва фақирнинг оғасининг набирасидур. Фақир они ўғил, чилай асрабмен.  Бу   ва отиға анингдурким:

            М у ҳ а м м а д   С о л и ҳ14 —исми муносабати била «Солиҳ» тахаллус қилур. Нур Саидбекнинг ўғлидурким, кўп вақтлар Чаҳоржўй навоҳисидин Адоқ навоҳисиға дегича аморат қилди ва Султон Абу Саид Мирзо эшигида, Улуғбек ва Жўги Мирзо эшигида соҳиб ихтиёр ва жумлат ул-мулк эрди. Аммо бағояг бадфеъл ва бадхулқ киши эрди. Ўзи мулойим йигитдур. Атворининг отаси атвориға нисбати йўқтур. Анга ҳам ғариб саҳв туштиким, Султон Соҳибқирон қуллуғидин ғайбат ихтиёр қилди.
            Баъзи дерларким, бехудлиғ оламида ёмон мусоҳиблар ани бу ёмон йўлға тутубтурлар. Табъида хейли диққат бирла чошни бор. Хатқа ҳам қобилияти кўпдур. Бу матлаъ анингдурким:

Наям ошуфта гар пўшида кокул моҳи тобонаш,
Чи ғам аз тирагии шаб, чу бошад субҳ поёнаш? 15

            Ш е р а м — Хуросоннинг одамизодаларидиндур. Солим нафслиқ ва салим табълиқ йигитдур ва табъи назм таврида кўп мулойимдур. Бу матлаъ анингдурким:

Ёридин ҳар ким тушар айру паришонлиғ чекар,
Васл қадрин билмаган мендек пушаймонлиғ чекар,

            Бу форсий матлаъ ҳам анингдурким:

 Машав носиҳ ба кўи ақлу дониш раҳнамун Моро
 Надорем ихтиёри то чи фармояд жунун моро16.

            М и р   И ш қ и й - Жаҳон Маликбекнинг набирасидурким, ғоят таайюндин гўёки таърифи ҳожат эмас. Амир Ёдгорбекким, зикри юқори ўтти, инисининг ўғлидур ва отаси Алоулмулк дағи табъдин холи эмас эрди. Табъи яхшидур. Бу матлаъ анингдурким:

Зи баҳри он ки ояд қиссаи жонони ман берун,
Зи хубон ҳар замон дар анжуман орам Сухан берун17.

            М и р   А л и   Д ў с т — «Рафиқий» тахаллус қилур. Алайкабек18нинг набираси бўлур. Анинг шаъни андин азимроқ ва шуҳрати андин кўпрокдурким, шарҳ қил-моқ била киши они элга танитқай. Отиким, мазкур бўлди, басдур. Анга маъруф мадраса ва гўрхона ва работи басдур. Ўзининг табъи мулойим тушубтур. Бу матлаъ анингдурким:

Давои дарди дили хешро кўжо жўям,
Кўжо равам, чи кунам, ҳоли дил киро гўям? 19

            Ё м ғ у р ч и б е к — «Сипоҳий» тахаллус қилур. Мир Валибек ўғлидур. Мир Валибек20нинг таърифи ҳамул Алайкабек таърифига ҳукми бор. Ўз таврида азамати андин ортуқ бўла олур эрдиким, ўксук йўқ. Аммо осори онча қолмади. Ўзи хуштабъ воқеъ бўлубтур. Бу матлаъ анингдурким:

Ба масжидеки, равам дар фироқи дилбари хеш,
Баҳона сажда кунам бар замин ниҳам сарн хеш21.

            М у ҳ а м м а д    А л и     Ж а л о й и р —  «Нисорий» тахаллус қилур. Али Жалойир ўғлидур ва Ҳусайн Алибекнинг инисидур. Иккаласининг таърифи юқори ўтубдур. Аммо ўзи не сипоҳийлиқда отасиға ўхшар ва не ўзгага. Атворда оғасиға нисбати бор. Ғариб таврлик кишидур. Чун Хуросон аҳлининг аксари билурлар, битимак бефойдадур. Аммо шеър айтур. Бу матлаи яхши воқеъ бўлубтурким:

Касе ҳаргиз маро беғам надидаст,
Чу ман ғам дидае ғам ҳам надидаст22.

            М а в л о н о   К а в к а б и й — эмди зоҳир бўлубтур ва Шайх Боязид Иланинг ўғлидур. Фақир ани кўрубмен, аммо шеър айтурин маълум қилмайдур эрдим. Машҳадда бўлур ва обоаждоди гўрхонасида бўлур. Андин келганлар бу матлаъни андин нақл қилдиларким:

Кушти! мани дилхастаро, турки камонабрўи ман,
То боз ёбам зиндаги тийре бияфкан сўи ман23.

            И б р о ҳ и м   М у ҳ а м м а д   Х а л и л — Муҳаммад Халилнинг ўғлидур ва Халилбек йиллар Нимрўз мулкидин Ғазни навоҳисиғача ҳукумат қилдиким, баъзи вақтда ҳеч подшоҳқа тобеъ ҳам эмас эрди ва бу Иброҳимнинг яхши табъи бор. Ўзи дағи мулойим таврлиқ ваадаб ва ҳурматлиғ йигит эрди. Бу матлаъ анингдурким:

 Кўруб ағёрни филҳол илик кўксумгаким, урдум,
 Эмас таъзим учун, ханжарлари захмини ёшурдум.

            М и р  Ҳ а б и б у л л о ҳ — Мир Садрнинг ўғлидур. Отасининг таърифи юқорида мазкур бўлди. Ўзи мулойим йигитдур. Уд чоларға ҳам қобилияти бор, ҳам ишқи бор. Умид улким, ул фанда яхши бўлғай, таҳсил ҳам қиладур. Бу матлаъ анингдурким:

Аз чи дар шоми ғамат олам ба чашмам шуд сиёҳ,
Гар намурд аз сарсари оҳам чароғи меҳру моҳ? 24

            М у ҳ а м м а д   Ж а ъ ф а р — Муҳаммад Али Кўкалтош ўғлидурким, отаси Машҳади муқаддаса доруғасидур. Ўзининг яхши табъи бор. Бу матлаъ анингдурким:

Он шабки, шамъи чеҳраро аз тоб меафрўхти,
Раҳме накарди бар ману парвонаворам сўхти25.

            Ш о ҳ  Қ у л и   У й ғ у р — кичикдин табъи таҳсилға ва аксар фазлиётқа мулойим эрди. Ота-онанинг суюклиги жиҳатидин оми қолди. Ва кўпрак қобилияти зоеъ бўлди.  Қабиланинг  мирзосидур. Ҳукм   улдурким,  ул қилғай, Табъи муаммода мулойим тушубтур.  исмиға бу муаммо анингдурким:

            Д а р в е ш   А б д у л л о ҳ — Тархонийларда Шайх Салмон атканинг ўғлидур. Табъи назмларға кичикдин мойил эрди. Бу матлаъ анингдурким:    

Аз хаёли лабу дандони ту чашмам ки пур аст,   
Ҳамчу рўдестки, сангаш ҳама ёқуту дур аст26.
 
            А б д у қ а ҳ ҳ о р27 — Шайхзода Муҳаммаднинг ўғлидур. Отаси подшоҳ девонида аморат мансаби топти, баҳодир киши эрди ва зотида бовужуди омийлиғ мулоямат бор эрди. Уғлига булардин ҳеч мерос тегмади. Аммо муаммо фанига қобилияти бор  oтиға бу муаммо анингдурким:
 
            Б е к   М а л а к и й — Ҳасан Малакийнинг ўғлидур. Киши отаси бобида андоқки, ҳар неча таъриф ва васф этса тамом қила олмас. Анинг бобида акс воқеъдур. Агарчи бурун бирор муаммоғина айта олур эрди, ул дағи эмди юқориғи ҳампойидек, андин ҳам орийдур. Айтур чоғида   исмиға бу муаммо айтиб эрдиким:

            С о қ и й — Жаъфар бахшининг ўғлидур. Кичиклигида қобилияти кўп эрди, ҳам назмларға, ҳам сойир  инсониятқа, туркий ва форсий шеърда рушди бор эрди ва сипоҳийлик тарийқида жалодати ул мартабада эрдиким, Хуросоннинг сипоҳийларидин мутааййин ва муқаррар кишилар ани имкони борича таъриф қилурлар эрди. Аркони давлат қошида, балки подшоҳ ҳазратида мултафат ва мақбул эрди. Ҳеч маълум бўлмадиким, анга на бало урдиким, ушбу сифатлардин ҳеч нима анда қолмади ва эл оросидин чиқти. Умид улким, бу идборин ҳақ таоло иқболға мубаддал қилғай. Бу матлаъ анингдурким:

Қилодаи саги у кун зиҳи гиребонам,
Ки, ҳар замон нафитад чок то ба домонам28

            Туркча маснавийда кечимлик от таърифида дебтурким:

Тазарве эрди раънолиқда оти,
Ики ёнчоқ бўлуб икки қаноти.

Бешинчи мажлиснинг ғояти

            Бу табъ латофати била ороста, озодалар ва зеҳни зарофати била пийроста мирзодалардин ҳам агарчи баъзи адам макманида пардаи ихфодадурлар, аммо баъзи вужуд анжуманида зовияи зуҳур ва бақодадурлар, маъдумларни ҳақ раҳмати мағфиратидин баҳраманд қилсун ва мавжудларни шоҳнинг хизони инъому лутфидин аржуманд ва сарбаланд этсун!

                         РУБОИЙ

ё рабки, чу шаҳни айладинг арш жаноб,
Зиллуллаҳ анинг зотиға ёзилди хитоб,
Утган қуллар ёзуғини қилма ҳисоб,
Қолғонларин эт базмида иқбол таоб.