ЕТТИНЧИ МАЖЛИС
Салотини изом ва авлоди вожуб ул-эҳтиромлари зикридаким, баъзи яхши маҳалларда хуб байт ўқубтурларким, филҳақиқат ўзлари айтқондек хубдур ва баъзи назм латойифига машғул бўлубтурларким, ул дағи матлуб ва марғубдур
Салотини изом ва авлоди вожуб ул-эҳтиромлари зикридаким, баъзи яхши маҳалларда хуб байт ўқубтурларким, филҳақиқат ўзлари айтқондек хубдур ва баъзи назм латойифига машғул бўлубтурларким, ул дағи матлуб ва марғубдур
Мулук шажарларининг бўстони ва салотин гавҳарларининг уммони, хоқони жаҳонгири соҳибқирон, яъни:
Т е м у р К ў р а г о н1 — агарчи назм айтмоққа илтифот қилмайдурлар, аммо назм ва насрни андоқ хуб маҳал ва мавқеъда ўқубдурларким, анингдек бир байт ўқуғони минг яхши байт айтқонча бор. Табаррук ҳайсиятидинким, ул ҳазратнинг муборак исми бу мухтасарда бўлғай ва ул латойифдин бири била ихтисор қушилур. Мундоқ нақл қилурларкнм, чун Табризда Мироншоҳ Мирзо2 чоғирға кўп иштиғол кўргузди. Димоғи ва мизожи эътидол тариқидин инҳироф топиб, андин номулойим амр кўп сурат тута бошлади. Самарқандда ул ҳазрат арзиға бу навъ еткурдиларким, уч надими борким, муфрит чоғир ичмакка боис алардурлар. Ҳукм бўлдиким, тавочи миод била чопиб бориб учаласининг бошин келтурсун. Алардин бири Хожа Абдулқодир эрди ва яна бири Мавлоно Муҳаммад Кохин эрди ва яна бири Устод Қутб Нойи эрди. Тавочи бо-риб иккисини ясоққа етқурди. Аммо Хожа Абдулқодир қочиб қаландар бўлуб, ўзин девоналиққа солиб мулкдинмулкка мутавори юрур эрди, то улким, ул ҳазрат яна Ироқ юруши қилди. Ул мамоликда Хожанинг ул ҳоли баъзиға маълум бўлуб, юқори арз қилдилар. Ҳукм бўлдиким, тутуб келтурсунлар. Ул ҳазрат тахтда эрдиларким, Хожаи фақирни девоналиққа қўймай, судраб тахт илайига келтурдилар. Андин бурунким, сиёсат ҳукм бўлғай, чун Хожанинг камолотидин бири қуръон ҳифзи ва қироат илми эрди, филҳол бийик ун била қуръон ўқумоқ бунёд қилдиким, ул ҳазратнинг ғазаби лутфқа мубаддал бўлуб, фазл ва камол аҳли сори боқиб, бу мисраъни ба вақт ўқудиким:
Абдол зи бийм чанг бар мусҳаф зад3.
Андин сўнгра Хожаға илтифот ва тарбиятлар қилиб, ўз олий мажлисида надим ва мулозим қилди. Идрок ва фаҳм аҳли билурким, йиллар балки қарнларда мундоқ латиф сўз воқеъ бўлмас. То олам аҳли билғайларким, Султон соҳибқиронғаким, мажолисда пайдар-пай хуб абёт ва яхши сўзлар дармаҳал воқеъ бўлур дағи. маврусийдурким, нисбатин ул жадди бузургворға тузатурким, ул бирининг макони равзаи жинон ва бу бири жаҳон мулкида жовидон бўлсун!.
X о қ о н и С а и д Ш о ҳ р у х М и р з о4 ким, авлоди ваамжод орасида соҳибқирон отасининг қойим мақоми бўлди. Ҳам назмға машғуллуқ қилмас эрди, аммо хуб байт ва яхши сўзлар кўп ул ҳазратдин ҳам воқеъ бўлур эрди. Муни ҳам бир нақл била ихтисор қилилур. Бу фақири ҳақир Бобур Султон муборак тилидин мундоқ эшиттимким бир мажлисда акобир сари бо-қиб Шоҳрух Мирзодин нақл қилдиларким, устод Қивомиддин меъморға бир иморат жиҳатидин эътироз қилиб бир йил мулозаматдин маҳрум экондур. Йил бошида тақвим истихрож қилиб бу васила била шояд Мирзонинг муборак диндорин кўра олғаймен деб эшикка келиб, судурни восита қилиб, они судур кўргузуб тақвимин арз қилибтурлар, Мирзо табассум қилиб бу байтни ўқубдурларким:
Анингдек отадин мундоқ ўғул ҳеч ажаб эмас.
А б о б а к р М и р з о — набира бўлур. Баҳодирлуғи ва қиличи зарби Чиғатои улусида машҳурдур. Чун табъида назм чошниси бор эрмиш. Ҳамул баҳодирлуғ таврида бу туюқ андин машҳурдурким:
Эр керак ўртанса ёнса ёлина,
Ёра еб ётса отининг ёлина.
Ит ўлуми бирла ўлса яхшироқ,
Эр отониб душманиға ёлина.
Ёра еб ётса отининг ёлина.
Ит ўлуми бирла ўлса яхшироқ,
Эр отониб душманиға ёлина.
Агарчи баъзи алфози турконароҳдур, аммо тажнисини яхши топибдур.
С у л т о н И с к а н д а р Ш е р о з и й ҳам набирадур. Салтанат тажаммулини, дерларким салотиндин ози онча қилмиш бўлғай. Етти ё саккиз йиллиқ салтанатида гўёки уч ганж топибдур. Мавлоно Ҳайдар туркигўй, анинг модиҳи экандур. Бу анинг маснавийсидиндурким:
Ҳиммат элидур яди байзо деган,
Эр нафасидур дами Исо деган.
Эр нафасидур дами Исо деган.
ва Султон Искандарни дерларким, табъи назм эрди. Ва бу туюқни андин нақл қилурларким:
Тўлун ойға нисбат эттим ёруми,
Ул хижолатдин кам ўлди ёруми.
Тори мўюнгнинг закотин мен берай,
Ё Мисрки, ё Ҳалабни ё Руми.
Ул хижолатдин кам ўлди ёруми.
Тори мўюнгнинг закотин мен берай,
Ё Мисрки, ё Ҳалабни ё Руми.
Бурунғи туюқдин бу турконароқдур.
Х а л и л С у л т о н6 — ҳазрат султон ус-салотиннинг воқеасидин сўнгра Самарқанд тахтида салтанат қилди. Зурафо ва шуаро мажлисида жамъ бўлурлар эрди. Машҳурдурким, ўзи шеър айтур эрди. Андоқким, девони таърифида Хожа Исматуллоҳ қасида айтибдур, аммо тилаб топилмади, ушбу матлаидин ўзгаким:
Эй турки пари пайкаримиз, тарки жафо қил,
Коми дилимиз, лаъли равонбахш раво қил.
Коми дилимиз, лаъли равонбахш раво қил.
Улуғбек Мирзо7 — донишманд подшоҳ эрди. Камолати бағоят кўп эрди. Етти қироат била қуръони мажид ёдида эрди. Ҳайъат ва риёзийни хўб билур эрди. Андоқким, зиж битиди ва расад боғлади ва ҳоло анинг зижи орода шоеъдур. Бовужуди бу камолот гоҳи назмға майл қилур. Бу матлаъ анингдурким:
Б о й с у н ғ у р М и р з о9 — хуштабъ ва сахий ва айёш ва ҳунарпарвар подшоҳ эрди. Хаттот ва наққош ва созанда ва гўяндадин мунча беназир кишиким, анинг тарбиятидин ороға кирди, маълум эмаским, ҳеч подшоҳ замонида пайдо бўлмиш бўлғай. Улча имкони бор, оламни хушлуқ била ўткарди. Дерларким, бу матлаь анингдурким:
Тахаллуси будурким:
Б о б у р М и р з о — дарвешваш ва фоний сифат ва карим улахлоқ киши эрди. Ҳиммати олида олтуннинг дағи кумушнинг тош ва туфроғча хисоби йўқ эрди. Тасаввуф рисолаларидин «Ламаъот»12 била «Гулшани роз»13ға кўп машъуф эрди. Табъи дағи назмға мулойим эрди. Бу рубоий анингдурким:
Чун бодаву жомро баҳам пайвасти,
Медон ба яқинки, ринди боло дасти,
Жомаст шариату, ҳақиқат бода
Чун жом шикасти, ба яқин бадмасти14.
Медон ба яқинки, ринди боло дасти,
Жомаст шариату, ҳақиқат бода
Чун жом шикасти, ба яқин бадмасти14.
Агарчи туркча назмлар ҳам айтур эрдиким, барчаға қабул эрди. Аммо у байт ҳам анингдурким:
Неча юзунг кўруб ҳайрон ўлайин,
Илоҳи, мен санга қурбон ўлайин.
Илоҳи, мен санга қурбон ўлайин.
А б д у л а т и ф М и р з о15— савдойи мизож ва васвасий табъ ва девонасор киши эрди. Мундин ўзга дағи ғариб бадфеъллиқлари бор эрдиким, зикридин беҳижоблиқ лозим келур. Ўтар дунё маслаҳати учун донишманд ва подшоҳ отасин ўлтурди. Ҳар ойинаким, салтанат Шируяға вафо қилғонча анга қилди. Аммо табъи назм эрди ва шеърни ободон айтур эрди. Бу матлаъ анингдурким:
Ж а ҳ о н ш о ҳ М и р з о17 — дағи шеър айтур эрди. Бу мақтаъ анингдурким:
Я ъ қ у б М и р з о19 — туркман салотинида анингдек писандида зотлиғ ва ҳамида сифотлиғ йигит оз бўлғай. Дарвешсифат ва фонийваш эрди. Бу рубоий анингдурким:
Оламки, дар у сабот кам мебинам,
Дар ҳар тарабаш ҳазор ғам мебинам,
Чун кўҳна работестки, аз ҳар тарафаш
Роҳе ба биёбони адам мебинам20.
Дар ҳар тарабаш ҳазор ғам мебинам,
Чун кўҳна работестки, аз ҳар тарафаш
Роҳе ба биёбони адам мебинам20.
С а й и д А ҳ м а д М и р з о21 — салим табъ ва пок зеҳн киши эрди. Хили машҳур назмлари бор. Ҳам ғазал, ҳам маснавий, ҳам туркий, ҳам форсий ғазал таврида девони бор. Ва маснавий таврида «Латофатнома» анингдур. Бу туркча матлаи яхши вақеъ бўлубтурким:
Сайд этти фироқинг мени мурғи саҳарийдек,
Қил одамийлиқ, қилма ниҳон юзни паридек.
Қил одамийлиқ, қилма ниҳон юзни паридек.
Бу форсий матлаъ ҳам анингдурким:
С у л т о н А ҳ м а д М и р з о — дарвешваш, яхши ахлоқлик, писандида атворлиқ, одамишева кишидур. Ота жонибидин хуштабълиқ анга маврусийдур. Йиллар Хуросон тахтида ҳукумат қилдиким, ҳеч киши андин шикоят қилмади ва таън этмади. Ва Султон соҳибқиронға ота майобасидадур ва икки девон ихтиёри ва мулку мол мушорун илайҳи ва сипоҳи ва черик муътамаддун алайҳи улдур ва гоҳи назм ҳам айтур. Бу байт анингдурким:
Сен кибй шўхи ситамгар дунйида пайдо қани,
Сеҳр бобида кўзунгдек кофири яғмо қани?
Сеҳр бобида кўзунгдек кофири яғмо қани?
Б о й қ а р о М и р з о — бовужуди улким, Султон Соҳибқироннинг туғқон оғаси эрди. Йиллар Балх (қуббат ул-исломий)да салтанат қилди. Ва лекин шикаста нафслиқ ва кичик кўнгуллук, тавозуъ ва таъзимлиқ киши эрди ва ҳақшунослиғи аъло мартабада эрди. Табъи дағи назм ҳулъясидин муарро эмас эрди. Бу матлаъ анингдурким:
К и ч и к М и р з о24 — хуб табълиқ, тез идроклиқ, шўх зеҳнлик, қавий ҳофизалиқ йигит эрди. Оз фурсатда яхши толиби илм бўлди ва кўпроқ улум ва фунундин ўз мутолааси билан вуқуф ҳосил қилди. Шеър ва муаммони хуб англар эрди, балки кўнгли тиласа айта ҳам олур эрди. Бовужуди бу фазойил дарвешлиқларга мойил бўлуб, Макка зиёрати шарафиға мушарраф бўлди. Аммо бағоят мустағни киши эрди. Бўла олурким, фақир истиғноси эркан бўлғай. Бу рубоий анингдурким:
Умре басалоҳ месутудам худро,
Дар шеваи зуҳд менамудам худро.
Чун ишқ омад кадом зуҳду чи салоҳ,
Алминнатулиллаҳ, озмудам худро25.
Дар шеваи зуҳд менамудам худро.
Чун ишқ омад кадом зуҳду чи салоҳ,
Алминнатулиллаҳ, озмудам худро25.
Баъзи дерларким, бу рубоий ҳазрат Махдумий Нуран била таворуд26 воқеъ бўлубтур. Андоқ дағи бўлса улуғ давлат турур.
С у л т о н Б а д и у з з а м о н М и р з о27 — ҳусни сурат ва ҳусни сийрат била ороста ва жамоли зоҳирий ва камоли ботиний била пийроста йигитдур. Разм атворидин отар-тутарда дилписанд ва базм асбобидин ичмак ва бағишламоқда бемонанд. Табъи ҳам назм услубида мулойимдур. Бу матлаъ анингдурким:
Бу туркий матлаъ дағи таркибда хуб ва ҳолатда марғуб воқеъ бўлубтурким:
Эй сабо, гар сўрса ҳолим шаммаи ул сарвиноз,
Эврулуб бошиға мен саргаштадин еткур ниёз.
Эврулуб бошиға мен саргаштадин еткур ниёз.
Ш о ҳ Ғ а р и б М и р з о29— шўх табълиғ ва мутасарриф зеҳнлик ва нозук тахайюллуқ ва дақиқ тааққуллуқ йигитдур. Назм ва насрда назири маъдум ва мутаханйила ва ҳофизада адили номаълум. Ов ва қуш хотириға марғуб ва қурро ва ўқуш кўнглига маҳбуб. Бу матлаъ анингдурким:
Қайси бир гулчеҳра ул гулбарги хандонимча бор,
Қайси бир шамшод қад сарви хиромонимча бор?
Қайси бир шамшод қад сарви хиромонимча бор?
Бу матлаъ ҳам яхши воқеъ бўлубтурким:
Тарки меҳр айлаб агарчи бўлди жонон ўзгача,
То тирикман, қилмағумдур аҳди паймон ўзгача.
То тирикман, қилмағумдур аҳди паймон ўзгача.
Бу матлаи хос хаёл ва ғариб адо топибдурким:
Порсо ёримға май ичмак шиор ўлмиш яна,
Баски тортарман сабу, эгним фигор ўлмиш яна.
Баски тортарман сабу, эгним фигор ўлмиш яна.
Бу форсий матлаи ҳам бағоят ошиқона тушубтурким:
Бозам балои жон ғами он моҳпора шуд,
Эй вой, он маризки дардаш ду бора шуд.
Эй вой, он маризки дардаш ду бора шуд.
Бу матлаи ҳам бағоят ошиқона ва мухлисона ва муассирона воқеъ бўлубтурким:
Девон ҳам жамъ қилибдур. Яхши матлаълари бу мухтасарға сиғмас, магар яна бир китоб битилгай.
Ф а р и д у н Ҳ у с а й н М и р з о31 — Фаридун ҳасаблиқ ва Ҳусайн насаблиқ. Зоти таъзим ва виқорлиқ ва хулқи адаб ва ҳурмат шиорлиқ, ёй кучида ягона ва ўқ отарда замона аҳлига нишона. Тоат ва тақвийға мойил. Зикр ва тиловатқа машғул йигитдур. Хуб табъи ва мулойим зеҳни бор. Бу матлаъ анингдурким:
Бу туркча матлаъ ҳам анингдурким:
Эй сабо, еткур манга сарви равонимдин хабар,
Раҳм этиб бергил манга ороми жонимдин хабар.
Раҳм этиб бергил манга ороми жонимдин хабар.
М у ҳ а м м а д Ҳ у с а й н М и р з о33 — халойиқ ани адолат ва шижоат ва салтанат ойинида кўп таъриф қилурлар, аммо улча зоҳир бўлди — бағоят саркашлик ва бегонавашлик гўё зотида бор. Ҳар тақдир била дерларким, бу матлаъ анингдурким ва яхши тушубтур:
Б о й с у н ғ и р М и р з о35 — табъи диққатлиқ ва зеҳни жавдатлиқ. Салтанат тахтида фақрпешалик ва макрумат бисотида фаноандешалик йигитдур. Фазойил ва ҳунарларга роғиб ва фазл аҳли тақвиятиға муртакиб. Назм ойини дағи анга мақбул ва гоҳи ул фикрга табъи машғул. Бу матлаъ анингдурким:
С у л т о н М а с ъ у д М и р з о37 —равшан зеҳнлик ва мустаҳсан табълиқ ва покиза ҳисол ва маҳмуд фаол йигитдур. Вафо ва дилжўйлуқ анинг шиори, сахо ва дарвешхўйлуқ анинг атвори. Мулк равнақ ва интизомида ахтари масъуд. Назм зеб ва зийнат итмомида абнои жинсқа мақсуд. Бу туркча матлаъ анингдурким:
Ёр бориб жонға қўйди доғи фурқат, эй рафиқ,
Кўнглума кор этмасунму дарди ғурбат, эй рафиқ?
Кўнглума кор этмасунму дарди ғурбат, эй рафиқ?
С у л т о н А л и М и р з о38 — ҳоло Самарқанд мулкида салтанат тахтида мутамаккиндур. Дерларки, табъи назмға мойилдур. Бу матлаъни андин нақл қилурларким:
Васлида мағрур бўлдунг ҳажрида зор, эй кўнгул,
Не анинг бирла, не онсиз, тоқатинг бор, эй кўнгул.
Не анинг бирла, не онсиз, тоқатинг бор, эй кўнгул.
Еттинчи мажлиснииг туганчиси
Бу олийжоҳ подшоҳлар ва анжумсипоҳ фалак дастгоҳлардин аввалғи Жамшид39 ва Фаридун40 монанд ота била фарзандға сўнгғи авлод ва ахфод ва амжодқа фалак Жамшид била Фаридунға ичиргандек, аёғи ичурди ва вужуд базмгоҳидин сурди ва адам фаромушхонасиға киюрдиким, дунёда ҳақ таоло аларни шоҳи тахтгир қилғондек охиратда ҳам муқарраби даргоҳ ва арши сарир қилғай. Ва аларнинг мулку тахт ва салтанатин ва тожу сипоҳ ва ҳашаматин аларға вориси барҳақ ва мулкка ҳориси мутлақ, яънн Султон Соҳибқиронға мусаллам тутғай ва руҳларининг шамъин ҳам ўз ўчоғлари шуъласи била ёрутғай ва сойир шоҳзодалар дағи бу давлатдин баҳраманд ва шоҳ иноятидин сарбаланд бўлғайлар.
То Темуру Шоҳрух деган бўлғай от
Андин сўнгги шаҳлар бори фархунда сифот.
Эй давлату иқболға оростаи зот,
Мажмуича бўлсун санга даврони ҳаёт.
Андин сўнгги шаҳлар бори фархунда сифот.
Эй давлату иқболға оростаи зот,
Мажмуича бўлсун санга даврони ҳаёт.