Топ рейтинг www.uz

ИККИНЧИ МАЖЛИС

              Ул жамоати азизлар зикридаким, фақир алардин баъзининг мулозаматиға кичикликда етибмен ва баъзининг суҳбатига йигитликда мушарраф бўлибмен, алар ситта ва тисъина ва самона миа1 тарихидаким, бу мухтасар битиладур, бу фано домгоҳидин бақо оромгоҳига борибдурлар

Ул жамоадин:

              М а в л о н о   Ш а р а ф и д д и н   А л и   Я з д и й д у р2 — Мавлононинг соҳибкамоллиғи олам аҳли қошида мусалламдур. Шоҳрух султон бузуғлиғида фақирнинг волиди жамоати касир била рўзгор ҳаводиси фитнасидин Хуросондин қочиб, Ироққа борурда Тафтғаким Мавлононинг мувалладидур, ярим кеча етиб тушдилар. Иттифоқо манзил аларнинг хонақоҳи эшикида воқеъ эрди, тонг отқонда, андоқким, ўюни атфол даъби бўлур, ул жамоатнинг атфоли ул хонақоҳға ўйнағали кирдилар ва фақир ҳам алар била эрдим, тахминан олти ёшимда бўлғай эрднм, ва Мавлоно бир раҳбада ўлтуруб эрмишлар, тушган жамоатнинг кайфиятин маълум қилмоқ учун атфолдин бирини тиладилар. Фақир алар сори борурға муваффақ бўлдум. Ҳар неким сўрдилар жавоб айтдим. Табассум қилиб таҳсин қилдилар, дағи сўрдиларким, мактабға борибмусен? Дедимким: борибмен. Дедиларким: не ергача ўқибсен? Дедимки: «таборак» сурасиғача. Дедиларким: бу жамоат атфолидин биз тилаганда, сен келиб биз била ошно бўлдунг, сенинг учун фотиҳа ўқули деб ўз фотиҳалариға мушарраф қилдилар. Ҳамул замон фақирнинг волиди ва ул хайл улуғлари келиб, Мавлоно хизматида анвои ниёзмандлиғлар қилғондин сўнгра, фақирға андоқ шуур ҳосил бўлди ангаким, «не киши   эр-кандурлар».
              Ва алар мусаннафотидин улча машҳурдур: «Қасидаи Бурда» шарҳи ва «Асмоуллоҳ»3 шарҳи ва «Зафарнома» тарихидур ва муаммо фанини алар тадвин қилдилар, анда ҳам «Ҳулал»4 ва «Мунозара» ва «Мунтахаб» аларнинг таснифидур. Ва Мавлоно ҳиммат ва базл бобида таърифдин мустағний эрдилар. Табаррукан бир матлаълари битилдиким:

Суфий, мабош мункири риндони майпараст,
К-андар пиёла партаве аз акси дўст ҳаст5

Ва Мавлононинг  қабри  Тафтда  ҳамул  хонақоҳда-ўқдур

              Ҳ о ж а   А в ҳ а д   М у с т а в ф и й — анинг лақабин «Кадуд» ҳам дерлар. Ўз асрининг ягонаси эрди. Кўпроқ улум ва фунунни билур эрди, батахсис улуми ғарибани, аммо фалакиётда шуҳрати бор эрди. Бу фақир ул бузруквор суҳбатиға етар эрди, кўп илтифотлари бор эрди. Ва шеърда дағи девон тартиб қилибдур, яхши қасойидлари бор. Бу матлаъ анингдурким:

Эй зи бўстони жамолат чашму жонро зебу зайн,
Гашта бар  наргис ҳаводори чашмат фарзи  айн6.

Ва бу қасидани Султони Соҳибқирон отиға музайял қилибдурким:

Шод бош, эй дилки, бар мо сояи раҳмат фиканд,
Офтоби осмони  салтанат Султон Ҳусайн7.

Ва Хожа Сабзаворда сокин эрди ҳам анда-ўқ оламдан ўтди ва қабри ўзи бўлур масканида-ўқдур.

              М а в л о н о   А б д у л в а ҳ ҳ о б — донишманд ва зуфунун киши эрди ва Машҳад шаҳрида кози эрди.
 
              Иншо фанида беназир эрди. Имод қўрғони китобасида «Ирама зот-ил имодиллати ламу юхлақу мислуҳа фил билоди»8 оятин битибдур.Машҳаднинг шуаро на зурафоси қозиға шогирд эрдилар.
              Ул зурафодин бири «Мақлуби муставий»9 санъатида  алфозин топиб қозиға арз қилибдур. Ул оз тааммул била алфози била  жавоб  берибдурким, бу иши таърифдан ташқаридир.  исмиға бу муаммо анингдурким:

 Қабри Машҳадда-ўқ воқеъдур».

              Х о ж а   Ф а з л у л л о ҳ   А б у л л а й с и й 10— Самарқанд акобиридиндур. Фақиҳ Абуллайс авлодидандур. Фиқхда ани Абу Ҳанифаи Соний11 дерлар эрди ва арабиятда Ибн Ҳожиб12 каффасида тутарлар эрди.
Сайид Шариф13нинг шогирди эрди ва Сайид ўз хатлари била улуми дарс айтурға ижозатномалар анинг учун битиб эрди. Фақир икки йил аларнинг қошида сабақ ўқуб эрдим, анча илтифотлари бор эрдиким, «фарзанд» дер эрдилар.
              Бовужудким, Самарқанднинг аълами уламоси эрди, шеър ва муаммоға дағи мойил эрди.
              Бу матлаъ аларнингдурким:

Қади чун сарви ту жон аст маро, балки равон,
Сўям, эй сарв, равон шавки, фидо созам жон14.

ва  отиға бу муаммо анингдурким:

               Хожа Самарқандда тангри таоло раҳматиға борди ва ўз хонақоҳида жаддининг гунбазида мадфундур.
              М а в л о н о  У л о и  Ш о ш и й — донишманд киши эрди. Хуш табълиқға барча халойиқ анн мусаллам тутар эрдилар.
             Муаммода Самарқанд аҳли ани Мавлоно Шарафиддин Яздий муқобаласида мазкур қилурлар эрди. Фақир Самарқандға борғонда аёғи синиб, соҳиб фирош эрди. Иёдатиға бордим, қошида ўлтуруб, бу муаммоким,  андин  ҳосил  бўлур  битиб  анга тутабердим:

              Қошидин чиққонда фақирнинг ҳолатин сўруб, ким эрканимни маълум қилғондин сўнгра бу муаммониким, фақирнинг оти андин ҳосил бўлур, айтиб битиб, бир шогирдидин висоқимға юбориб, эрди, муаммо будурким:
 
              Ва Мавлоно ҳамул заъд била оламдин ўтди ва қабри Самарқандда — ўқдур.

              М а в л о н о   М у ҳ а м м а д   Т а б о д г о н и й15 — Шайх Зайниддин16 хулафосидиндур. Ўз замонининг муқтадоси эрди. Хонақоҳи бор эрди ва қалин муридлар ва элнинг ружуи Мавлоно сари кўп эрди ва «Қасидаи Бурда»ни мухаммас қилибдурур ва ҳазрати муқарраби борий Хожа Абдуллоҳ Ансорий17нинг «Манозил ус-сойирин» 18иға шарҳ битибдур ва фазл ва камоли шарҳдин ташқаридур. Ҳар қачон самоъға кирса эрди, бовужуди улким, усул қоидаси била ҳаракоти мувофиқ эрмас эрди, аммо халойиқға андоқ   асар қилурким, кўп эл йиғлар эрдилар. Бу матлаъ Мавлононингдурким:

Онҳоки, ба жуз қомати сарват нигаронанд,
Гар рост бигўи ҳама кўтаҳ назаронанд19.

              Ҳирий шаҳрида оламдин ўтти ва қабри Хиёбоидадурким, анда хонақоҳ ясабдурлар ва ўғли Ҳамидиддин ва сойир суфия ул хонақоҳда сулук ва ибодатга машғулдурлар.

              Ш а й х    С а д р и д д и н   Р а в о с и й — ул дағи Шайх Зайниддин хўлафосидиндур. Шайх зебо ва раъно эрди. Шакли дилписанд ва ҳақойиқ ва маориф айтмоғи дилфириб эрди. Шариф суҳбатиға фақир мушарраф бўлдум. Бадахшон шоҳиғаким, анга мурид бўлуб эрди, «Фусус» 20 дарс айтур эрди, кўпглумни басе сайд қилди. Замон подшоҳи ҳам шайх мулозаматиға етар эрди, ўзга халойиқға худ не еггай!   
Мунча корхонаи шайхлиқ била назмға дағи иштиғол кўргузар эрди. Бу матлаъ ҳазрати Шайхниигдурким:

Зиҳи аз оразат чашми маро нур,
Ҳамеша аз жамолат чашми бад дур21.

              Шайх Ҳирий шаҳрида оламдин    ўтти    ва    наъшин Шуғонға элттилар ва анда мадфундур.

              М и р   Ҳ а й д а р  М а ж з у б — Дарвозаи Хуш тошида Имом Фахр22 мазори бошида сокин эрди. Йигитлигида зоҳир улумин такмил қилиб эрди, ҳамул вақтда анга жазаба етиштиким, ақли зойил бўлди. Гоҳики, ўз ҳолиағ келса эрди, уламо билан улум баҳсин андоқ қилур эрдиким, барча мусаллам тутар эрдилар Муважжаҳ сўзлайдурганда, орасида сўзи паришон бўлур эрди ва хаёли жунун вақтида хотам ус-салтанатлиққа росих бўлуб эрди ва халқни ўз навкарлигига даъват қилиб хуруж қилур сўзин айтур эрди. Назмида ғариб абёт воқеъ бўлур эрди. Бу байт анингдурким:

Лабу дандони он маҳ бо чи монад,
Чу қанде бар биринжи дона-дона23.

              М а в л о н о    М у ҳ а м м а д    А р а б — ул ҳам донишманд киши эрди. Димоғи ҳабт қилди ва хаёли Мир Ҳайдар хаёли борғон сори борди. Дойим салтанат сўзини мазкур қилур эрди, то улким чин ё ёлғон Мавлонони мунга муттаҳам қилдиларким, уйидин хуруж аслаҳаси пайдо бўлубтур деб, чун азиз ва мусин киши эрди, подшоҳи замон анга шаҳардин ихрож ҳукми буюрди. Ул ердин Сийистонға борди ва сўзи ҳам ушбу ранг эрди, ўзининг подшоҳлиғи қоидасида «Шоҳнома» айтибдур. Бу байт ул абётдиндурким:

Касе маҳрами шаҳ ба жуз шоҳ нест,
Зи аҳволи шаҳ жуз шаҳ огоҳ нест24.

              Мазори Сийистонда — ўқдур.

              М и р   М у ф л и с и й — Машҳад содотидиндур. Табъи хуб эрдиким, анга жазаба етиштиким, ақли зойил бўлди. Илкига ва бармоқларига ҳалқалар солур эрди. Дойим ўз-ўзи бирла сўзлашур эрди. Ҳуши борида яхши абётлар айтиб эди. Аммо жунун вақтида бу байтни кўп ўқур эрдиким:

Балои маргу андуҳи қиёмат,
Чу чанбар сохт моро нахли қомат25.

              Ва бу тахаллуси ҳам эл ичида машҳурдир.

Халқ гўяд Муфлисий девона шуд,
Ложарам девонаги аз муфлисист26.

              Ва қабри Машҳадда Хожа Хизр лангаридадур.

              М а в л о н о   А б д у л қ а ҳ ҳ о р— донишманд киши эрди. Ҳирий шаҳрининг мутааййин хуш табъларидин эрди. Мавлононинг хаёли кимёгарликка тушиб кўп нима зоеъ қилди ва ҳеч нима ҳосил қила олмади.
              Кўп ўт пуфлагандин модда қулоғи сори иниб кар бўлуб эрди. Аммо хуб абёти бор эрди.
              Мир Хусравнинг жавобида бу матлаъ анингдурким:

Рашкам ояд он чи бар дилҳо хаданги ёр кард
Тийри уро ғайр хўрду дар дили ман кор кард27.

              Қабри Имоми Фахрдадир.

              М а в л о н о  А б д у р а з з о қ28 — Мавлоно Абдулқаҳҳорнинг инисидур. Хуш муҳовара киши эрди, зоҳир улумин такмил қилиб эрди ва фазлиёти ҳам яхши эрди. Хусусан тарих илмиким, анда мусаннафоти бор ва машҳурдир. Ва ҳар киши бу фанда анинг маҳоратин билай деса ўз тарихидин била олур. Бу матлаъ анингдурким:    

Боз абрў кард боло турки тийрандози ман,
Оламеро кушту дорад ин замон андози ман29.

              Қабри оғоси ёнида Имоми Фахрдадир.

              М и р   Ё д г о р б е к — «Сайфий» тахаллус қилур эрди. Хуросоннинг асил ва мутааййин мирзодаларидиндур. Аммо мулозамат тарийқни тарк қилиб, гўша ихтиёр қилди. Фониваш ва бетакаллуф киши эрди, жузъий мустағалоти ҳосили била қаноат қилиб эрди. Бу тоифа доим анинг теграсида эрдилар. Ҳеч нимасин булардин аямас эрди. Яхши матлаълари бор, жумладин бу матлаъ анингдурким:

Дар барат пироҳани каттон зи таҳрики насим,
Ҳаст чун кисаи ларзанда бар болои сийм30.

              Бу матлаъ ҳам анингдурким:

Сарви ман сабз асту ширин, рост ҳамчун найшакар,
Чун ба болои қабои барг най бандад камар31.

              Қабри обо ва аждоди гўристонида—Сарипулдадир.

              М а в л о н о   Т ў т и й — асли Туршиз вилоятидиндур. Бобур Мирзо мулозаматида тарбият топти. Яхши шакллик ва яхши хулқлик йигит эрди. Қасидада Мавлоно Котибийға татаббуъ қилур эрди. Анинг мавъиза қасидасиғаким, матлаи будур:

Агар ба чашм ақолим сабъа ганжи зар аст,
Чу нек дар нигари аждаҳои ҳафт сар аст32.

              Яхши жавоби бордурким:

Жаҳонки, ҳужраи шаш тоқу хонаи ду дар аст,
Зи чор рукни бисоташ фиғони алҳазар аст33.

              Ғазаллари яхшидур. Бу матлаъ анингдурким:

Гўшаи хумхона аз лаъли равон ганжи сафост,
Шакли чанг  аз  баҳри дафъи  ғам  даҳони аждаҳост34.
 
              Ул йигитликда фавт бўлди. Улча қобилияти бор эрдиким, агар ҳаёт топса, хуб назмлар андин қолғай эрди. Фавтининг тарихи Шайх Озарийнинг зикрида ўттиким, фақир   лафзи била пайдо қилиб эрдим. Қабри Хиёбондадур.
              М а в л о н о    В а й с и н — котибликка машҳур эрди, аммо шеър ҳам айтур эрди. Асру содава гўл киши эрди. Фақир, балки кўпроқ ёронлар таажжуб килурлар эрдиким, оё ул бу навъ содалиғ била назм нечук айтур эркин, аммо ғазаллари ёмон эрмас ва девони ҳам бордур. Бу матлаъ анингдурким:

Рафтам ба сайри боғу тавофи бунафшазор,
Омад зи ҳар бунафша маро бўи зулфи ёр36.

              Сафар ихтиёр қилди ва ул сафарда охират сафари олиға тушти.

              М а в л о н о   С о ғ а р и й37 — Соғар вилоятидиндур. Ҳирот шуароси силкида эрди. Маоши ўткунча тамаввули бор эрди. Аммо имсоки ғолиб эрди.
              Ҳазрат Махдумий Нўран Макка сафариға азимат қилғонда, Вайсий ва Соғарий иккаласи мулозаматда борур изҳори қилдилар.
              Аммо Вайсий эшаги йўк баҳонаси била ва Соғарий яна бир баҳона била ул сафардин қолдилар ва Амир Суҳайлий38 бу қитьани алар учун айтти ва эл ичида басе шуҳрат туттиким:

Вайсию Соғарий ба азми ҳарам,
Гашта буданд ҳар душон сафари,
Лек аз он роҳ ҳар ду во монданд,
Он як аз бе харию ин зи хари39.

              Мавлоно Соғарий агарчи бад шеър эрди, аммо бу матлаи хуб тушубдурким:

Чашми дурбори ману абри баҳор аст яке,
Нолаи зори ману савти ҳазор аст яке40.

              Ҳирийда фавт бўлди. Қабри ҳамоноки Хиёбон навоҳисидадур.

              М а в л о н о   Ф а с и ҳ   Р у м и й — донишманд киши эрди. Жўги Мирзо хизматида бўлур эрди ва анинг боғоти, қасрларининг китобалари Мавлононинг ашъоридур. Хожа Салмоннинг маснуъ қасидасиға татаббуъ қилибдур. Ўз хўрди ҳолиға ёмон айтмайдур. Ва Ҳазрат Шайхнинг41 «Махзан ул-асрор»иға жавоб айтибдур, бу байт «розни ниҳон асрар» бобида анингдурким:

Ҳар нафас к-аз ту касе бишнавад,
Бешак аз у ҳамнафасе бишнавад42.

              Мавлононинг қабри Ҳирийдадур.

              Ш а й х   К а м о л и   Т у р б а т и й — кўп диққатлик, табълик киши эрди. Хожа Ҳофиз ғазалларидин кўп мухаммас қилибдур. Хуросоннинг муттааййин, рангин зурафосидин эрди.
              Фақирнинг ани кўрарга кўп орзум бор эрди, ошнолиғ бу навъ воқеа бўлдиким, Султон Абу Саид Мирзо замонида Машҳадда ғариб ва хаста бир буқъада йиқилиб эрдим. Қурбон вақфаси бўлди, оламнинг ақсо билодидин халқ имом равзаси тавофиға юз қўйдилар. Расмдурким, мусофирлар муттааййин буқъа гаштига ҳам борурлар, ул буқъадаким, фақир йиқилиб эрдим, жамоати маволиваш эл сайр қилиб, деворда битилган абётни ўқиб, бир байт устида баҳсга туштилар. Бир улуғроқ кишиким, ул жамоат анга тобеъ эрдилар, ул жамоатни илзом қилди. Фақир заъф ҳолида ул жамоат жонибидин сўз айттим. Анга дедиларким: бу бемор йигит ҳам бир сўз айтадур. Ул улуғроқ киши худ Шайх Камол эрмишким, зиёратга келган эрмиш, бошим устига келиб, мабҳасни ораға солди. Фақир жавоб бергач, ўз сўзидан қайтиб, таҳсинлар қилиб, ҳолимни тафаҳҳус қилди. Эрса ул ҳам фақирни эшитган экандур ва кўрар ҳаваси бор экандур. Хушвақт бўлуб дилжўйлуғлар қилиб, қошимда ўлтурди ва сўз асносида бу муаммосинким,  ҳосил бўлур, ўқудиким:

              Мунинг устида ҳам сўзлар айтилди, Манзилига бориб, туҳфа ва табаррук ва савғот йўсуни била юборди ва то анда эрди, дойим келур эрди. Шайх била ошнолиғ тақриби бу навъ воқеъ бўлди.
              Шайх Маккадин келгандин сўнгра Турбатда фавт бўлди ва қабри ҳам андадур.
              Д а р в е ш   М а н с у р — сабзаворлиғдур. Дарвеш ва парҳезкор ва муртоз киши эрди. Кўпроқ авқот сойим эрди, аруз ва саноеъда Мавлоно Яҳъё Себак шогирди эрди. Икки аруз тасниф қилди ва маснуъ қасида айтибдурким, матлаи будурким:

Бас давидам дар ҳавои васли ёр,
Кас надидам ошнои асли кор43.

              Тарсеъ санъати44 покиза воқеъ бўлубдур. Тасаввуф илмида Ҳофиз Али Жомийшогирди эрдиким, анинг таърифида ақл қосирдир ва тасаввуфда бу рубоий Дарвешнингдурким:

Мавжуд чу заррае ба худ натвон кард,
Бисьёр ҳадиси неку бад натвон кард.
Эжод чу бе қабул мумкин набувад,
Онро ки қабул кард рад натвон кард45.

              Фақир арузни Дарвеш қошида ўқубмен. Ва Дарвеш қирқ била эллик ёш орасида оламдин ўтти ва қабри Хожаи Тоқдадур.
              Ҳ о ф и з    А л и   Ж о м и й — ўз замонининг соҳиб камоли эрди, батахсис тасаввуф илмида. Ва Махдумий Нуран «Нафаҳот ул-унс»46 да анинг Шайх Фаридиддин Аттор47  (қуддиса сирруҳу)нинг бу қасидасиғаким:

Эй рўй дар кашида ба бозор омада,
Халқе ба-дин тилисм гирифтор омада48

шарҳ битиганин зикр қилибдурлар.
              Ва қироат илмида жамеи қурро анинг шогирдлигига мубоҳат қилурлар эрди. Ва фақир ҳам неча сабақ ўқубмен.
              Қабри Шайх Баҳоуддин Умар49 (қуддиса сирруҳу)нинг ҳазирасидадур.
              М а в л о н о  М у ҳ а м м а д   М у а м м о и й — ани Ҳирий эли «Пири Муаммоий» дерлар эрди. Зариф киши эрди. Мир Хусравнинг ашъор ва рисоласин ва сойир мусаннифотин андин кўпроқ киши жамъ қилмабдур эрди. Ул вақт муаммо фанида зурафо анинг шогирди эрди.  исмиға бу муаммо анингдурким:

               Қабри Ҳирийдадур.
              С а й й и д   К а м о л   К а ч к у л — Балхда сокин эрди. Саёҳат кўп қилғон киши эрди. Ул етмаган ер оз бўлғай эрди. Анинг ҳолатида кўп таажжуб маҳаллидур. Машҳур мундоқ эрдиким, анинг беш юз минг байти бор ва бир қасида айтибдурким, андин ўн икки минг байт маснуъ истиҳрож қилса бўлур. Аммо улча фақир кўрдум, Ҳазрат Хожа Абу Наср Порсо50 (қуддиса сирруҳу) фавт бўлғонда марсия айтиб эрдиким, неча байтининг ҳар мисраи Хожа фавтиға тарих эрди ва неча байти мустағрақ тарих эрди, ва неча байти ҳар байт уч ва тўрт тарих эрдиким, байт маъносиға футур йўл топмайдур эрди51. Бу ишлар башар шавқидин ташқари учун ани дерлар эрдиким, аторудни истихрож қилибдур52. Ёши тўқсондин ўтиб эрди53. Бу матлаъ анингдурким:

Эй равшани аз нури рухат дидаи жонро,
Бар хок нишонда қади ту сарви равонро54.

              Ҳамоноки қабри Балхда, Амир Сурх мазори навоҳисидадур.    

              Х о ж а   М у а й я д   Д е в о н а — Ҳазрати Шайх авлодидиндур. Ўзи ошуфтадимоғ киши эрди. Аммо назми равон ва салис воқеъ бўлур эрди. Анга салтанат даъвоси бор эрди. Ҳамул иш устига ани зоеъ қилдилар. Бу матлаъ Хожа Ҳофиз жавобида анингдурким:

Чашм дорем аз он шамьи саодат партав —
Ки, жаҳонро бидиҳад равшани аз сари нав55.

              Гўё ани талаф қилғонда сўнгокин топмадиларки, бир ерда қўйғайлар.

              Х о ж а    М у а й я д   М е ҳ н а — Ҳазрат Шайх Абусаид Абулхайр56 (қуддиса сирруҳу)нинг набираларидиндур. Йиллар мазор бошида шайх эрди ва зоҳир улумин такмил қилиб эрди ва ваъз мажолиси бағоят гарм ва пуршўр воқеъ эрди. Ва Хожа самоъни дағи муассир қилур эрди. Салотин Хожани таъзим қилурлар эрди. Бу матлаъ анингдурким:

Аз маҳи рўи ту оинаи жон сохта анд,   
В-андар оина жонро нигарон сохта анд57.

              Хожанинг мазори бузургвор жадди гунбазидадур.

              М и р   И м о д   М а ш ҳ а д и й — «Мусавий» тахаллус қилур эрди. Донишманд ва хуш хулқ ва хуш табъ киши эрди. Машҳад шуароси анинг хизматиға йиғилур эрдилар. Ва ҳар не деса итоат қилурлар эрди. Ва муаммо фанида ҳам маҳорати бор эди. Ва Шайх Камолнинг58 жавобида бу байт айингдурким:

Гуфт бо чашмат бигу: то жуз хаёли рўи мо,
Сурати дигар наёрад дар назар, гуфтам:
                            «Ба чашм» 59.

              Ш о ҳ   Б а д а х ш о н — «Лаълий» тахаллус қилур эрди. Хуш табъ ва мусулмонваш киши эрди. Аларнинг хонаводаси қадим хонавода эрди, неча минг йил эрдиким, Бадахшон мулкининг салтанати, аларнинг хонаводасидин ўзга хонаводаға интиқол топмайдур эрди. Султон Абу Саид Мирзо аларни мустаъсал қилди ва мулку молларини эгаллади. Бу матлаъ Шоҳнингдурким:

Мо ба савдои ту тарки жону сар хоҳем кард,
Коми жон ҳар дам зи лаълат пур шакар хоҳем кард60

              Шоҳ мазкур бўлғон подшоҳ илкида шаҳид бўлди ва дерларки, мазори Шайх Зайниддиндадур (Валлоҳу аълам).    

              И б н    Л а ъ л и й — Шоҳ Лаълийнинг ўғлидур. Хуш бош ва хуш табъ подшоҳзода эрди. Соҳиб вужудлўқ ва шўхлуқ андин кўп нақл қилурлар. Бу матлаъ анингдурким:

Эй зи лаъли оташинат дар дили гулиор нор,
Ғайри дил бурдан надори, эй бути маккор, кор61.

              Ул ҳам отасининг қотилиға мақтул бўлди.

              М а в л о н о   А б д у с а м а д  Б а д а х ш и й ҳам Бадахшондиндур. Султон Абусаид Мирзо замонида Ҳирига келди. Подшоҳ анга ўз тарихин буюрди. Маснавийгўй ва мусанниф киши эрди. Бир байтида тажнис хаёл қилиб, қофиясин ғалат қилиб эрди, фақир ани воқиф қилғач филлоҳ муттанаббиҳ бўлди ва изҳори миннатдорлиғ ҳам қилди ва бу иш анинг била фақир орасида ошнолиққа сабаб бўлди. Тўй таърифида ва гўяндалар зикрида анинг маснавийсидиндурким:

 Зи моҳи ҳаё-ҳўй то моҳ буд,
 Сари овозашон, жокам оллоҳ буд62.

              Қабри дерларки Кўҳистондадур.

              М а в л о н о   Ю с у ф   Ш о ҳ — «Котиб» тахаллус қилур эрди, китобат фанида мутааййин киши эрди ва Ҳирий шаҳрида зурафо зумрасида ўзин дохил тутар эрди, аммо фақир ва яхши киши эрди. Бу матлаъ анингдурким:

Эй жудо гаштаки дури зи бари ҳамнафасон,
Мо дар ин шаҳр ба-дин рўзу ту дар шаҳри касон63.

              Ҳирий шаҳрида оламдин риҳлат қилди ва қабри ҳам Ҳирийдадур.

              Х о ж а   А б у   И с ҳ о қ — Хожа Муайяд Меҳнанинг ўғлидир. Толиби илм ва хуш табъ йигит эрди. Аммо бадхўй ва мутакаббир ҳам бор эрди. Меҳнада баъзиға айтқон марсиядин бу бир байт анингдурким:

Кашид аз дасти мо саҳрои Хозар домаки гулро,
Ба саҳрои қиёмат дасти мову домани саҳро64

              Қабри ҳам отаси мазоридадур.

              С а й й и д   К о з и м и й — хуш табъ ва сабук руҳ киши эрди ва табъи ҳазлға мойил эрди. Подшоҳ ҳазратидин Хожаи Жаҳонға рисолатқа бориб андин келурда Ироқда қолди. Андин фақирға бир икки руқъаси келди. Аммо ўзи Шерозда фавт бўлубтур деб шуҳрати бор. Сипоҳийликда жалд киши эрди ва шеъри равон воқеъ бўлур эрди, қасидаси Бобо Савдоий таври тушар эрди. Бу матлаъ анингдурким:

 Субҳ аз уфуқ чу раъяти байзо баровард,
 Оҳам алам ба авжи сурайё баровард.

Шукри худо ки қозии шаҳри Ҳари наям,
Дар силки одами сифатонам харе наям65

ҳам анингдур. Мунча ғайри мукаррар халқ, Сайид давлатидин шуароға мамдуҳ бўлубтурлар.

              М а в л о н о   М у ҳ а м м а д   М у а м м о и й — латиф ва сунний мазҳаб киши эрди. Кўп акобир хизматига етиб эрди, манзури назарлари бўлуб эрди. Бобур Мирзо замонида муаззам садр бўлди ва андин сўнгра ҳам салотин мажлисида мақбул ва махсус эрди. Мукнати чоғида Шерозда ҳазрат Хожа Ҳофиз қабри бошида гунбаз ясади ва Бобур Мирзони анда тилаб зиёфаг қилди. Шерознинг шўх табъларидан бири Мирзонинг кўзи тушар ерда деворда бу байтни битиб эрдиким:

Агарчи жумлаи авқофи шаҳр ғорат кард,
Худош хайр диҳод онки, ин иморат кард66.

              Мирзо ўқуди ва бу бобда ҳазллар бўлди. Фақир бу нақлни ўзидан эшитибмен. Фақир била улфати бор эрди ва кўп мушарраф қилур эрди. Охир ҳаётида Кичик Мирзо67 била ҳаж давлатиға ҳам мушарраф бўлди ва анда  оламға видоъ қилди.  исмиға бу муаммо анингдурким:

 

              Х о ж а   Ҳ а с а н   Х и з р ш о ҳ— астрободлиғдур. Яхши табълиқ, яхши муховаралиқ киши эрди. Ошуфтасор ва фонийсифат ҳам бор эрди. Шеърни яхши айтур эрди. Насхтаълиқ хатин ҳам Мавлоно Жаъфар68 тарийқин тақлид қилиб, ширин битир эрди.   «Лайли ва Мажнун» муқобаласида «Зайд ва Зайнаб» маснавийси айтибдур. Бу байт анинг тавҳидидиндурким:

 Эй чеҳра кушои ҳар жамили, _
 Номи ту шифои ҳар алили69.

              Бобур Мирзо Машҳадда фавт бўлғон йил ул шаҳарда ғариб ва хаста йиқилиб эрди. Фақир ғамхорлиқ қилиб сиҳат топти. Бу матлаъ анингдурким:

Сояат ҳар жоки, афтад бар замин гул бар дамад„
Не гули танҳоки, сар то сар гулу шаккар дамад70,

              Қабри Астрободда масжиди жомеъ рўбарўйидадур.

              М а в л о н о    Ҳ о ж и    Н у ж у м и й— Лоуболи киши эрди ва табъи ҳазлға мойил эрди ва ҳазломез қитъалари бор. Аммо бу матлаи яхши воқеъ бўлубтурким:

Боз ийд омад, биё жоноки, қурбонат шавам,
Ҳамчу чашми гўсфанди кушта ҳайронат шавам71,

              Х о ж а  М а с ъ у д   Қ у м и й — ул вилоятнинг улуғларидиндур, Ироқтинким Хуросонға келди ва фақир била мусоҳиб эрди. Маснавийси пухта ва ғазаллари равон эрди. Кўп рангин абёт ҳам шеърларида бордур. Султон Соҳибқирон тарихин анга буюрулди. Ўн икки минг байтқа яқин айтибдур. «Юсуф ва Зулайхо», «Шамс ва Қамар», «Тиғ ва Қалам» мунозараси ҳам назм қилибдур. Бу матли хуб бўлубтур:

Бе ту чун дар гиръя хобам, мебарад,
Хоб мебинам, ки обам мебарад72.

              Бир руқъада бу байтни битиб аҳли назмга ва хуш табъларға юбориб эрдиким:

Муштоқаму дурам, ғами жонкоҳам аз ин аст,
Муштоқтарон дуртаранд, оҳам аз ин аст73.

              Ва девони эл орасида бор ва машҳурдур. Ҳирий шаҳрида фавт бўлди ва Пири Сесадсола жаворида мадфундур.
              Ҳо ф и з и   Ё р и й — хуш суҳбат ва ширин калом киши эрди ва қироат илмин яхши билур эрди ва кўпроқ авқот тиловат қилур эрди ва ҳамиша фақир била мусоҳиб эрди. Мавъизада инсоф бобида бу байт анингдурким:

Гарам бар сар ҳазор ояд бало шойистаи онам
Ки, ҳастам бадтарин аз халқу худро нек медонам74.

              «Ихлосия»75 мадрасасида фавт бўлди ва кўчаи Сафо бошида қўйилди.

              М а в л о н о   Қ а н б а р и й — Нишопурдиндур. Оми киши эрди. Аммо назм айтурда чолок эрди ва шеърида ҳам чошни бор. Бу қасида матлаи Бобур Мирзо мадҳида анингдурким:

Ин гуҳарҳо бинки,  дар  дарёи  ахзар кардаанд,
З-ин машоил оташи хур бинки чун баркардаанд76.

              Қабри ҳамул вилоят соридур.

              М а в л о н о   Х у с р а в и й — даъволик ва бузургманиш ва тундхўн киши эрди. Фақир қошиға баъзи маҳалда шеър келтурса эрди, бурунроқ андоқ калом сурар эрдиким, дахл қилмоқ йўли боғланур эрди. Заруратан барча шеърни таҳсин қилмоқ керак эрди. Девони ҳам эл орасида бор эди. Бу матлаъ анингдурким:

Зи лаъли ёр дандоне гирифтам,
Ҳаёте ёфтам, жоне гирифтам77.

              Ҳирийда фавт бўлди, қабри ҳам андадур.

              М а в л о н о   З а й н и й — дилпазир табълик киши эрди. Агарчи оми эрди, аммо шеъри холи аз ранги эмас эрди. Ғазал кўпроқ айтур эрди. Асли Сабзавордин эрди ва Мир Шоҳий била суҳбат ва мажлислар тутуб эрди. Бу матлаъ анингдурким:

 Санавбар то зи хизматгории сарват жудо монда,
 Шуда девонаву жўлида мў сар дар ҳаво монда78.

              Астрободда фавт бўлди ва қабри ҳам андадур.

              В а л и   Қ а л а н д а р — Бобур Мирзо остонида мулозим эрди. Хира ва далер беҳаё киши эрди. Сухандонлар орасида  бадшеърликка машҳур эрди. Пир Будоғ Ҳирий шоирларин Шерозға элтганда ул ҳам борди, нодиран бу матлаи яхши воҳеъ бўлубтурким:

Наям малулки, корам наку нашуд, бад шуд,
Шавад-шавад нашавад к-ў машав чи хоҳад шуд79.

              Шерозда фавт бўлди ва қабри ҳам андадур.

              М а в л о н о    В о л а ҳ и й — ошуфта киши эрди. «Бард» 80  лафзидин аччиғи келур эрди, бу жиҳатдин анга ташвиш берурлар эрди. Бобур Мирзо Машҳадда эканда «ороста» радиф қасида айтиб эрди. Байтики «мамдуҳ» отин боғлабтур будурким:

Шоҳ Абулқосимки, шуд дар даври у хуштар зи хулд,
Машҳади Султон Али Мусо Ризо ороста81.

              Ҳ а р и м и й   Қ а л а н д а р — Самарқанд вилоятидин эрди. Толиби илмлиғи ҳам бор эрди. Бу туркча матлаъ анингдурким:

Неча йиғлай шамъдек ҳажрингда, ёрим, кечалар,     
Оҳким куйдирди доғи интизорим кечалар.       

              Қабри Самарқанддадур.

              М а в л о н о   Т а р х о н и й — Андхуддиндур. Сипоҳийлик суратида юрур эрди. Ҳазрат Махдумий Нураннинг бу шеъри жавобидаким:

Эй зи мушкин турраат бар ҳар диле банди дигар,
Риштаи жонро ба ҳар мўи ту пайванди дигар82.

              Бу байт анинг шеъридинким:

Мурғи дил пар кандаму аз сина биръён сохтам,
То кашам пеши сагат ҳар лаҳза парканде дигар83.

              Баъзи маходим Самарқандда бандға тушганда, бу туркча шеър айтқондур. Матлаи будурким:

Тушгали банд ичра бўлдум ул пари девонаси,
Кўк саро фонусдур ул шамъу мен парвонаси.

              Қабри гўё Андхуддадур.

              М а в л о  н о   И ш қ и й — ҳирийлик эрди ва қасидани пухта айтур эрди. Султон Абу Саид Мирзо Оқсаройни ясаганда иморатнинг китобаси учун шуароға шеър буюрдилар. Иморат таърифида анинг шеъри яхши тушуб эрди. Матлаи будурким:

Ин манзареки тоқ чу абрўи дилбар аст,
Аз хок бар гирифтаи дорои кишвар аст84.

              Қабри Ҳирийдадур.

              М а в л о н о   А б д у л в а ҳ ҳ о б — Исфаройиндиндур. Абдолваш киши эрди. Аммо яхши табъи бор эрди. Сабзаворда қазо мансабини анга бергандурлар. Андин сўнгра Исфаройинда қози бўлғондур. Андин маъзул бўлғонда Астрободқа иҳтисоб амрин анга ружуъ қилиб йибордилар. Шеърға машъуф эрди. Мир Хусрав «Даръён аброр»и жавобида бу матлаъ анингдурким:

Ин куҳан авроқи гардун к-аш зи анжум зевар аст,
Кўҳна тарихе басе шоҳони анжум лашкар аст85.

              Астрободда фавт бўлди ва қабри ҳам андадур.

              Х о ж а  Ю с у ф   Б у р ҳ о н — Ҳазрати шайх ул-исломий Аҳмади Жомий86 (қуддиса сирруҳу)нинг яқинроқ авлодидиндур. Фақир ва фано тарийқида сулук қилур эрди. Ва тажарруд ва инқитоъ расмин кўп маслук тутар эрди. Ва жамеи аҳли туруқнинг соҳиб тарийқи эрди ва мусиқий илмин ҳам яхши билур эрди ва фақир мусиқий фанида анинг шогирдимен. Кўпроқ ўз шеъриға мусиқий боғлар эрди. «Исфаҳон» амалини, бу байтиға боғлабтурким:

Расид мавсуми шодию айшу тараб,
Агар гадо ба муроди диле расад чи ажаб» 87.

              Жомда оламдин риҳлат қилди. Қабри Ҳазрати Шайхнинг ҳазираси эшигидадур.

              М а в л о н о   М а ш р и қ и й — машҳадлиғдур. Косагарлик санъатига мансуб эрди, аммо дарвеш киши эрди. Мир Махдум (алайҳир-раҳма)88 ва кўп азизлар хизматиға етиб эрди. Рўзгор шикоятида бир ободон шеъри бор. Бу байт андиндурким:

Аз чист  сурх  панжаи  маржону  пои  бат,
Гар хун бажои об равон нест дар биҳор89.

              Ҳирийда фавт бўлди.

              М а в л о н о   Ҳ а в о й и — Мавлоно Машриқийнинг инисидур. Наққошлиқдин бирор нима вуқуфи бор эрди.
              Филжумла китобат ҳам қила олур эрди. Ва зурафо дерлар эрдиким, ўз ашъорин ўзи битиб, жадвал тортиб тазҳиб қилиб, тайёр ясаб элга берурким, бу жиҳатдин шуҳрат тутқай. Анга айтилса, инкор қилиб ҳазлу мутойиба била ўткарур эрди. Бу матлаъ анингдурким:

Ба гирди  кўн ту бо сад ниёз мегардам,
Баҳона мекунам  аз дуру боз мегардам90.

              Ҳирийда фавт бўлди. Қабри Хожа Чилгазий жаворидадур.

              М а в л о н о   Қ а б у л и й — фақир киши эрди. Бозори Маликда ғазлфурушлуқ91 дўкони бор эрди. Бир сабоҳ ул маҳалладин жамъе келдиларким, ўтган кеча Мавлоно Қабулий бизларни тилаб васият қилдиким, бу кеча оламдин борурмен, такфин ва тажҳиз жиҳатидинким, ҳеч нимам йўқтур, сабоҳ девонимни фалон кишига, яъни фақир қошиға элтиб ниёзимни еткуриб, илтимос қилингким, мени Содоти Мусриҳ гўристонида дафн қилдурсун. Сабоҳ ҳабар туттуқ, эрса ўтуб эрди. Васияти дастури била девонин сенинг қошингға келтуруббиз. Фақир анинг васиятини бажо келтуруб, тадфинидин сўнгра девонин очтуқ. Эрса бу матмаи келдиким:

Агар қабули ту ёбам Қабулиям, вар на
Ба ҳар ду кавн чу ман ноқабул натвон ёфт92.

              М а в л о н о   М у ҳ а м м а д   А м и н — Балхдиндур. Сода киши эрди. Кўпроқ авқот нависанда ва амалдорлар теграсида бўлур эрди, «дилбарам» лафзин етти тажнис ила айтиб ул ғазалин Бобур Мирзо тобуғида келтурди, мустаҳсан тушуб бу байтиниким:

Эй сияҳ чашми хитои мурғи жонро бо ту унс.
Ба-з сияҳ чашмои дигар ҳамчу оҳу дилбарам93.

              Ёд тутуб Мирзо ўқур эрди. Мавлоно бу иштин бағоят мубоҳи эрди. Андоқ эшитилдиким, Астрободда оламдин ўтубдўр.

              М а в л о н о   С а и д и й — машҳадлиғ эрди ва косагарлик санъатиға мансуб эрди. Бу матлаъ анингдурким:

 Зи баҳри қатъи ҳасти ҳила аз сад жой ангезам;   
 Магар як лаҳза бо он дилбари худрой омезам94.

              Икки қофия риоят қилибдур, фақирға сўнгғи байти матлаъдин яхшироқ келибдурким:

Шабе биншину чандоне шароби беҳисобам деҳ
Ки, натвонамки то рўзи ҳисоб аз жой бархезам95.

              Ҳирийда фавт бўлди.

              М а в л о н о   М и р   А р ғ у н — хаймадўзлуқ санъатиға мансуб эрди ва қадимий зурафодин эрди. Сойир назмлардин муаммоға кўпроқ мойил эрди.  исмиға бу муаммо анингдурким:

              Ҳирийда фавт бўлди.

              М а в л о н о  С а д р  К о т и б — ошуфтарўзгор киши эрди, кўпрақ авқот атрок хизматида бўлур эрди. Лавандлиқ муаяссар бўлса эрди, на шеърдин ёд қилур эрди, на хатдин. Чоғир ани андоқ мағлуб қилиб эрдиким, ихтиёри ҳеч ишда йўқ эрди. Бу матлаъ анингдурким:    

Ҳаргиз дили моро ба ғаме шод нақарди,
Кушти дигаронрову маро ёд накарди96.

              Ҳирийда фавт бўлди.

              М а в л о н о   А ё з и й — ғариб шакллик киши эрди. Атвори ва сўзи хоҳ назм, хоҳ насрда ғариб эрди. Фақир бир мажлисда Пули Молонда ани кўрдум, бир анжуманда бир касидасин ўқуйдур эрди. Ҳар байт бунёд қилса, сўз услубидин, қофиясин айта берур эрдим. Бағоят ҳайрат қилди. Уч йилдан сўнг Боғи Сафедда яна бир мажлисда биайниҳи ушмундоқ воқеъ бўлди. Ул яна ҳайрат бунёд қилди. Бурунғи мажлис аҳлидин бу мажлисда ҳам неча киши бор эрди. Андин сўрдиларким, ҳаргиз бу навъ киши кўрубмусен, чун кўзида заъф бор эрди, дедики, кўрмаймен, магар уч йил мундин бурунроқ Пули Молонда бир йигит кўрдум, ул ҳам бу навъ шуъбадабозлиқ қилди. Мажлис аҳли кулуштилар. Анинг ўзи учун айтқон машҳур байти будурур, басе хуб айтибдур:

Чодаршаби худ ранги магас рида, Аёзий
Не жомаву не куртаву не мўза намози97.

              Мадфани маълум эрмас.

              М а в л о н о   А н и с и й — кам бизоат шоир эрди ва муттаҳам анга эрдиким, элнинг шеърини ўзига боғлар. Бу матлаъни дер эрдиким, мен айтибмен:

Гарчи межўяд дилам доим висоли ёрро,
Ёр межўяд ба рағми ман дили ағёрро98.

              Бу матлаъ ҳар кишининг бўлса, маҳалли музояқа эмас Қабри Ҳирийдадур.

              М а в л о н о   М у ҳ а м м а д   О м и л и й — зарифваш ва нозикшева киши эрди. Ҳазрати Мавлоно Шарафиддин Али Яздий (қуддиса сирруҳу) хизматин кўп қилиб эрди ва манзури назар бўлуб эрди. Назмлардин табъи муаммоға мулойим эрди.  исмиға  бу  муаммо анингдурким:

 
              Ўғли ҳам шоирдир, ўз ерида келгай. Ҳамоноким, Мавлононинг мадфани Нишопурдадур.

              М а в л о н о   Б у р у ж и й — Мавлоно Саъдиддин Кошғарийниг муридидур, нақшбандия силсиласидиндур. Қалин муридлари бор эрди. Узи шаҳар масжиди жомеида сулук қилур эрди. Басе толибларға муршиди муқтадо эрди ва гоҳи назм ҳам илтифот қилур эрди. Бу матлаъ анингдурким;

Ман ошиқи шўридаву мастам, чи тавон кард?
Дил додаву жон дар кафи дастам, чи тавон кард? 99

              Қабри ўз пири ёнидадур.    

              Д а р в е ш  Н о з у к и й — Хуросоннинг одамизодаларидин эрди. Отаси Машҳад ҳукуматин қилиб эрди. Ўзи сипоҳийлиқ таркин тутуб дарвешлик водийсига тушуб капанакпўшлуқ шақида Машҳадда гўша ихтиёр қилди ва маоши ўткунчаким, гадолик қилмағай, илгида нимагинаси бор эрди, зиҳи соҳиб давлатиким ул эрди:    

Бировким чиқти элдин огаҳ улдур,
Гадолиғдин ким огаҳдур, шаҳ улдур.

              Алқисса бу яхши форсий матлаъ анингдурким:

Манамки, нест маро жуз ба жому бода тафохур,
Бидор  соқии гулчеҳра, косаҳои пурро-пур100.

              Қабри Машҳаддадур.

              М а в л о н о   Қ а в с а р и й — Бухородиндур. Қабулиятлик, хуш суҳбат, ширингўй ва фасиҳ забон ва донишманд киши эрди. Бир кун ҳужрасида ўзига яраша табх қиладур эрмиш. Маволидин биров кирибдур қазон остиға ўтун қўюбдур. Мавлоно дебдурким: «Табҳ ишида мадад қилмаким, шарик бўлурсен»101. Бу матлаъ анингдурким:

Дар хаёли пистаи хандони он бодом чашм,
Чашмаи хунест чашми моки, дорад ном чашм102.

              Ҳирийда фавт бўлди. Қабри Хиёбон  бошидадур.
              С а й и д   М у с л и м и й — исфаройинликдур. Абдолваш йигит эрди. Аммо яхши табъи бор эди. Бу матлаъ анингдурким:

Холи у нақди дилам аз дидаи равшан кашад,
Ҳамчу дузде к-ў матои хона аз равзан кашад103.

              Қабри Исфаройиндадур.

              М а в л о н о   Н и з о м — толиби илм ва   фақир    киши эрди. Хонақоҳи Маликда бўлур эрди. Мўаммо фаниға кўп машғуллуқ  қилур эрди.  исмиға бу муаммо анингдурким:
              Қабри гўёки Хиёбондадур.

              М а в л о н о   Ё р и й — вазирзода эрди, аммо дарвеш ва озода эрди. Фақр ва номуродлиғда кўзига заъф торий бўлди, андоқким нимани кўрмас бўлди ва Балхда мутаваттин бўлди. Хуб табъи бор эди. Бу матлаъ анингдурким:

Қасам нишони сари мўй аз он даҳон надиҳад,
Чунон ба тангам аз ин ғамки, кас нишон  надиҳад104.

              Балхда оламдин ўтти. Қабри ҳам андадур.
              Х о ж а   А ҳ м а д   М у ж а л л и д — Хуросоннинг шўх табъларидин эрди. Аммо бағоят хабисшева киши эрди, Мутааййин элдин оз қолмиш бўлғайким, ул назм ё муаммо била ҳажв ё ҳазл қилмағай. Мавлоно   исмиға бу муаммо анинг ҳазилларидиндур:

              Қабри Ҳирийдадур.    
              М а в л о н о   М у ҳ а м м а д   Н е ъ м а т о б о д и й — Паҳлавон Муҳаммад105 (салламаҳуллоҳ) хизматида ул буқъанинг имоми эрди. Чун Паҳлавон мажлисида шеър ва муаммо аҳли доимбор эрдилар, ул дағи муаммоға ишқ пайдо қилди ва Паҳлавон баъзи зурафоға супориш қилди, оз фурсатда яхшигина ўрганиб айта бошлади. Аммо бот қазо етиб оламдин ўтти, фақир муаммоғиналарин жамъ қилдурдум. Ва   исмиға бу муаммо анингдурким:
              Гозургоҳ гўристонида мадфундур.

              С а й и д    А б д у л ҳ а қ — астрободлиғдур, хуштабъ йигит эрди, муҳовараси дағи хуб эрди. Хўчон вилоятининг қозиси, эшак ришва бериб садр они қози қилғонға бу қитъаси машҳурдурким:

 Ҳаме гашт дар шаҳр шахсе зи Хўжон
 Ки, қози шавад, садр рози намешуд,
 Бидодаш харе ришваву гашт қози,
 Агар хар намебуд, қози намешуд106.

              Қабри гўё Астробод вилоятидадур.
              М а в л о н о   М и р   Қ а р ш и й — Самарқандда бўлур эрди ва бозорда саҳҳофлик дўкони бор эрди, зурафо анда жамъ бўлурлар эрди ва Мавлоно ўзин ул хайлға устод тутар эрди. Шикоят бобида бу матлаъ анингдурким:

Нест ойини муҳаббат кардан аз ёре гила,
Варна з-он бадаҳд мекардем бисьёре гила107.

              Ул «Хатоий» тахаллус қилур эрди ва Самарқандда—ўқ оламдин ўтти, мадфани ҳам анда-ўқдур.

              М а в л о н о   Ж а в ҳ а р и й — ҳам самарқандлиғдур, собунхона мушрифи эрди, ҳам собунхона эшигида кўчанинг ўртасида ўзи учун ҳужрағина ясаб эрди. Аруз билур эрди ва «Сияр ун-наби» 108 назм қилиб эрди. Бу байт анингдурким:

Фалак баски, дар мавкибаш тохта,
Ба ҳар моҳ наъле бияндохта109.

              Қабри Самарқанддадур.

              М а в л о н о   Х о в а р и й — ҳам самарқандлиғдур ва дарзигарликка мансуб эрди. Бадиҳани равон айтур эрди ва табъи хейли шўх эрди. Ул таржеъбандким, банди будур, анингдурким:

Мезанад гаҳ ба чўбу гоҳ ба мушт,
Бози-бози маро бихоҳад кушт110.

              Бу матлаъ анингдурким:

Ман ки умре ба ҳавас пайравии дид кардам,
Умр бигузашту надонамки, чи ҳосил кардам111.

              Қабри маълум   эмас.

              М а в л о н о   Ҳ а л в о и й — ҳам самарқандлиғдур. Шукуфта табълиқ, яхши чиройлик йигит эрди. Шабоб айёмида фавт бўлди. Умри қисқа учун сўзининг шуҳрати ҳам оздур. Бу матлаъ анингдурким:

Зоҳидо, қиблаи мо абрўи дилдор авло,
Туву масжидки, туро рўй ба девор авло112.

              Қабри ўз мулкидадур.

              М а в л о н о   Р и ё з и й113—самарқандлиғдур. Мутакаббир ва муъжиб киши эрди. Ғазални бағоят хуб айтур эрди. Жомеъ ул-фазойил ва муқави юд-далойил киши эрди ва етти қалам билан хатни хуб битар эрди ва ҳам мулло ва ҳам ҳофизки, қуръони мажидни етти қироат билан билур ва ўқур эрди ва ҳам котиб ва ҳам шоир ва ҳам маолий эрди. Улум фанида ҳеч нимарса анға мажҳул қолмас эрди. Бу маъниға тахаллуси далилдурким, ҳар нимарсаким, хаёл қилса эрди, айтур эрди ва дер эрди ва боғлар эрди ва хуб тасниф қилур эрди. Илми мусиқий ва адвор ва нужум ва истихрожи рамал ва ғайри золика ҳеч нимарсадин бенасиб эмас эрди. Бу ғарро матлаъ анингдурким:

Ситораест дури гўши он ҳилолабрў,
Зи рўи ҳусн ба хуршед мезанад паҳлу114.

              Икки мисраъ орасида рабт жиҳатидин бир «ки» лафзи керак. Фақир анга дедимки, бу навъ яхшироқ бўлғайки:

Зи рўи ҳусн дури гўши он ҳилолабрў.
Ситораестки, бо моҳ мезанад паҳлу115.

              Инсоф юзидин керакки, мусаллам тутса эрди, жадал бунёд қилди, фақир сокит бўлдум. Ўз ёронлари талоштилар ҳам қабул қилмади. Самарқандда фавт бўлди.

              М а в л о н о    С а ф о и й — андижонликдур. Сода йигит эрди. Аммо сода юзлук йигитлар суҳбатиға машъуф эрди. Табъидин гоҳ-гоҳ рангингина нималар бош урар эрдики, ўз содалиғи мунофиси эрди. Ул жумладин бу байт анингдурким:

Менамояд гоҳи жавлон наъли шабрангат ба чашм,
Чун маҳи нав к-аз назар созанд мардум ғойибаш116.

              Самарқандда фавт бўлди.

              М а в л о н о   Ю с у ф — «Бадиий» тахаллус қилур эрди. Ул ҳам Андижондиндур. Мавлоно Сафоий била бўлур эрди. Фақир таҳсил учун Самарқандға борғонда, ул Андижондин келди ва анда фақир била бўлур эрди. Сиғари син жиҳатидин шеърида хомлик бўлса фақир ислоҳ қилур эрдим. Бот бузургманиш ва мутасаввир? йигит бўлди ва Хуросонға келиб кўп салоҳиятлар ҳам касб қилди. Фақирдин ўзга киши анинг шеърида сўз, айта олмас эрди. Ужби жиҳатидин шўхлар ани Юсуф Сафоий дерлар эрди. Ул тағайюр жиҳатидин беҳол бўлур эрди. Аммо яхши суҳбати бор эрди ва кўпрак синф шеърни яхши айтур эрди ва аруз билур эрди. Бу матлаъ анингдурким:   

Гар бад-ин обу ҳаво кўят бувад манзилга ҳам,
Не зулоли Хизр бояд не дами руҳуллаҳам117.

              «Миръот ус-сафо»118 қасидаси татаббуида бу байти яхши воқеъ бўлубтурким:

Дури мақсуд жўён мажма ул-баҳрайн шуд суфи
Ки, баҳре дар аст аз чашмаи ҳар чашми гирёнаш119.

              Муаммо рисоласи битиб, анда кўп иш қилибтур.  исмиға бу муаммо анингдурким:

               Сарахсда фавт бўлди. Мазори ҳазрат Шайх Луқмон хонақоҳидадур.

               М а в л о н о    Х о к и й — Кусавдиндур, Хожа Кусавий (қуддиса сирруҳу) хизматида бўлур эрди. Дарвеш киши эрди. Шеър ҳам айтур эрди. Бу матлаъ анингдурким:

 Ниёзманди туем, эй ба ноз парварда,
 Туро замона ажаб дилнавоз парварда120.

              М а в л о н о   Л у т ф и й121 (алайҳирраҳма) — ўз замонининг малик ул-каломи эрди, форсий ва туркийда назири йўқ эрди, аммо туркийда, шуҳрати кўпрак эрди ва туркча девони ҳам машҳурдур ва мутааззир ул жавоб матлаълари бор, ул жумладин бири будурким:

Нозуклук ичра белича йўқ тори гисуйи,
Ўз ҳаддини билиб, белидин ўлтирур қушь

              Яна бири буким:

Сайд этти дилбарим мени ошуфта сочдин,
Солди каманд бўйнума икки қулочдин.

              Ва Мавлононинг «Зафарнома» таржимасида ўн минг байтдин ортуқроқ маснавийси бор, баёзға ёзмағон учун, шухрат тутмади ва лекин форсийда қасидагўй устодлардин кўпининг мушкул шеърлариға жавоб айтибдур ва яхши айтибдур. Тўқсон тўққуз яшади ва охир умрида радифи «офтоб» шеъри айттиким, замон шуароси барча татаббуъ қилдилар, ҳеч қайсиси матлаъни онча айта олмадилар ва ул матлаъ будурким:

Эй зи зулфи шаб мисолат сояпарвар офтоб,
Шоми зулфатро ба жои моҳ дар бар офтоб122.

              Ва ўтар вақтида бу ғазал матлаинким, туганмайдур эрди, васият қилдиким, ҳазрати Махдумий Нуран тугатиб, ўз девонларида битисунлар ва ул матлаъ будурким:

Гар кори дили ошиқ бо кофири Чин афтад,
Беҳ з-онки, ба бадхўи бемеҳри чунин афтад123.

              Мавлоно йигитлигида улуми зоҳирийни такмил қилғондин сўнгра Мавлоно Шиҳобиддин Хиёбоний (алайҳирраҳма) қошида суфия тарийқида ҳам сулук қилғондур. Азиз ва мутабаррак киши эрди.
              Бу фақир борасида кўп фотиҳалар ўқубдур. Умед улким, чун дарвеш киши эрди, баъзи мустажоб бўлмиш бўлғай.
              Мавлононинг қабри шаҳр навоҳисида Деҳи Канордаким, ўз маскани эрди, андадурур.

              М а в л о н о   Я қ и н и й124 — тундроқ машраблиқ киши эрди. Туркий ва форсий шеър айтур эрди. Туркчасидин бу матлаин кўп мубоҳотлар била ўқур эрдиким:    

Оҳким жонимға еттим  ёри  нодон илгидин,
Доду фарёд ул жафочи офати жон илгидин,

              Аммо форсийсидин бу матлаи ёмон воқеъ бўлмайдурким:

Субҳеки, дам ба меҳр назад як нафас туи,
Нахлеки, бор нахўрад аз у ҳеч кас туи125.

              Охир дамида беадабона сўзларидин тавба қилиб, аҳли салоҳ тарийқи била кечти. Умедким, маъфу бўлмиш бўлгай. Қабри Дараи Дубародарондадур.

              М а в л о н о    А т о и й126 — Балхда бўлур эрди. Исмоил ота фарзандларидиндур, дарвешваш ва хушхулқ, мунбасит киши эрди. Туркигўй эрди. Ўз замонида шеъри атрок орасида кўп шуҳрат тутти. Бу матлаъ анингдурким:

Ул санамким, сув қироғинда паридек ўлтурур,
Ғояти нозуклугидин сув била ютса бўлур.

              Қофиясида айбғинаси бор. Аммо Мавлоно кўп туркона айтур эрди. Қофия эҳтиётиға муқайяд эмас эрди.
              Қабри Балх навоҳисидадур.

              М а в л о н о  М у қ и м и й — ҳирийлик эрди. Дарвеш, машраб киши эрди. Суфия истилоҳотидин ҳам вуқуфи бор эрди, Бу тоифа истилоҳотиға мувофиқ чун туркигўй эрди, туркча таржеъ айтибдурким, хили чошниси бор ва анинг банди бу байтдурким:

Сенсен асли вужуди ҳар мавжуд,  
Сендин ўзга вужудда не вужуд.

              Қабри Ҳирийдадур.

              М а в л о н о    К а м о л и й — Балхдиндур. Кўҳи Софда бўлур эрди. Туркигўйдур. Анинг назми ҳам ул навоҳийда халойиқ орасида холи аз шуҳрат эмас эрди. Бу матлаъ анингдурким:

Ирнинг қулидур найшакар, эи жон, бели боғлик.,
Гул доғи юзинг бандасидур тўни ямоғлиқ.

              Қабри Кўҳи Софдадур.

              М а в л о н о    Л а т и ф и й — анинг не ерлик экани маълум бўлмади. Аммо мундоқ дерларким, табъи хили шўх экандур. Кичик ёшида фавт бўлди. Сўзи оз қолибтур. Бу матлаъ анингдурким:

Гаҳ оқар, гаҳ томар лабинг шакари,
Бизга тегмасму ҳеч оқар, томари.

              Агарчи турконадур, аммо қойилининг шўх табълиғи маълум бўлур. Қабри маълум эмаским қайдадур.

              М а в л о н о   С а к к о к и й127 — Мовароуннаҳрдиндур: Самарқанд аҳли анга кўп муътақиддурлар ва бағоят таърифин қилурлар. Аммо фақир Самарқандда эрканда муаррифларидин ҳар неча тафаҳҳус қилдимким, анинг натоижи табъидин бирор нима англайин, таъриф қилғонларича нима зоҳир бўлмади. Барчадин қолсалар сўзлари будурким, Мавлоно Лутфийнинг барча яхши шеърларн анингдурким, ўғурлаб ўз отиға қилибдур. Ул ерларда бу навъ ўхшаши йўқ, мазасиз мукобаралар гоҳи воқеъ бўлур. Бори баъзиси таъриф қилибким ўқурлар, бу матлаъни анга иснод қилурким:           

Не нозу бу, не шевадур, эй жоду кўзлук, шўҳшанг,
Кабки дарий товусда йўқ албатта бу рафтору ранг.

              Қабри ҳам ул сори — ўқдур.

              М и р з о  Ҳо ж и  С ў ғ д и й — ҳам самарқандлиғдур ва ул мулкнинг одамизодаларидиндур. Агарчи баъзи маҳалда ғариб нималар таъбидин бош урар эрди. Бу байтида хили сўз ранги ва чошниси борким:

Ўхшатти қоматингға санавбарни боғбон,
Бечора билмас эрмиш алифдин таёғни.

              Буғина масални яхшиғина боғлағон учун умид улким, тангри таоло анга раҳмат қилмиш бўлғай. Қабри ҳам ўз мулкидадур.

              Н у р   С а и д б е к — хоразмлиғдур. Табъининг не миқдор қувват ва латофати бор эрканин шеъридин билса бўлур, ўқуғон билғай. Бу матлаъ анингдурким:

Моро дар ин диёр туи дилнавозу бас,
Дорем аз ту гўшаи чашме ниёзу бас128.

              Қабри Марвда Хожа Ҳамадоний129 (қуддиса сирруҳу) жаворидадур

              П а ҳ л а в о н   Ҳ у с а й н — «Девона» тахаллус қилур эрди. Филвоқеъ абдолваш ва бағоят ичгувчи киши эрди. Аммо номуродлиғи ҳам бор эрди. Чун холи аз лутфи табъ эмас эрди, назм ҳам айтур эрди.
              Бу матлаъ анингдурким:

Туби мисоли сарву шамшод қомати,
Ман васфи қомати ту чи гўям, қиёмати130:

              Қорабоғда мақтул бўлди.

              М а в л о н о   С о н е ъ и й — Бохарздиндур. Маснавий кўпроқ айтур эрди. Ҳазрат Махдумий Нуран таърифида бир маснавийсида бу навъ икки байт дебдурким:

Ба ту ҳар гаҳ у даъви мекунад,
Чи даъвиест бемаъни мекунад,
Тўро мёваи ширину урост талх,
Чу себи Самарқанду олуи Балх131.

              Вазир эрди. Зулм ва баднафслиғи жиҳатидин подшоҳ сиёсатиға гирифтор бўлди ва мақтул бўлди. Қабри ўз кентида Зириҳдадур.

              Х о ж а  М у с а й я б — андин ажаброқ киши эрди.
              Ул дағи вазорат бехудлиғидин мусулмонларға ажаб зулмлар қилурға бел боғлаб эрдиким, қазо девонидин бевосита сиёсатқа муставжиб бўлуб ва эл анинг шарридин халос бўлдилар.    
              Қабри ҳам ўз вилоятидадур. Бу матлаъ анингдурким:    

Гузашт умру зи ғафлат ман он чунон мастам
Ки, ҳеч тавба накардамки, боз нашкастам132.

              М а в л о н о    Б и л о л — надим   шева   ва  шўрингўй киши эрди. Туркий ва форсий шеърни яхши айтур эрди. Бу туркий матлаъ анингдурким:

Жону кўнглумни жафо ўти била куйдурдингиз,
Уйлаким кул бўлдуму мендин кўнгул тиндурдингиз.

              Ҳирийда фавт бўлди ва қабри Хожаи Тоқ гўристонидадур.

              М и р   С а и д — эл орисида «Кобулий» лақаби била машҳурдур. Фақирға тағойи бўлур. Яхши табъи бор эрди. Туркчага майли кўпроқ эрди. Бу туюқ анингдурким:

Эй муҳиблар, етсангиз гар ёза сиз,
Гул адоқинда хумори ёзасиз,
Гар мен ўлсам, турбатимнинг тошиға,
«Куштаи бир шўх эрур» деб ёзасиз.

              Султон Абу Саид Мирзо илгида Сарахс қўрғонида шаҳид бўлди. Қабри шаҳрдадур.
              М у ҳ а м м а д   А л и — «Ғарибий» тахаллус қилур эрди. Ул ҳам фақирға тағойи бўлур эрди. Мир Саид Кобулийнинг инисидур. Хуш муҳовара, хуш хулқ ва хуштабъ ва дардманд йигит эрди. Кўпроқ созларни яхши чалар эрди. Уни ва усули хуб эрди. Мусиқий илмидин ҳам хабардор эрди. Хутутни хуб битир эрди. Агарчи бу фақирнинг қавм ва хайли Султон соҳибқиронинг бойри қуллари ва маврусий бандаларидурлар, аммо бу мазкур бўлғон салоҳиятлар жиҳатидин ул ҳазратнинг илтифоти инояти анинг била ўзгалардин. Кўпроқ эрди. Бу туркча матлаь анингдурким:

 Дарди ҳолимдин агар ғофил, агар огоҳ эсанг,
 Ҳеч ғамим йўқ сен манга гар дилбару дилхоҳ эсанг.

              Бу форсий матлаъ ҳам анингдурким:

Чашми бемори ту ҳардам нотавонам мекунад,
Лаъли жон бахши ту, жоно, қасди жонам мекунад133.

              Султон соҳибқирон хизматидин ғариблик ихтиёр қилиб, Самарқандда қолғонда оғасининг қотили шаҳодат мартабасиға еткурди.

              Д а р в е ш б е к —Мирзо Али Идигу Темур134 ўғлидур. Насаби худ олам аҳлиға зоҳирдур.
              Ҳасаби жонибидин ҳам насабча шариф бор эрди. Ҳасаб ва насаб била ороста йигит эрди ва табъи дағи бағоят хуб эрди. Бу матлаъ анингдурким:

Бубин ба қабри шаҳидатки, куштаи ситам аст,
К-аз оташи дилу аз новаки туаш алам аст135.

              Абкои жинсида андоқ киши йўқ эрди. Ҳайф ва юз ҳайфки, Тошканд юрушида зоеъ бўлғонлар орасида талаф бўлди. Чун фано селобиға ғариқ бўлди, қабри муттаайин эрмас.

              М и р з о б е к136 — инсоният ва хуш ахлоқлиқда Хуросон ва Самарқанд мулкида ягона эрди. Табъ ва фаҳм ва отару тутарда бу икки мулк йигитлари орасида саромади замона бу навъ таърифлардин мустағний.
              Бу матлаъ анингдурким:

Кўзунг не бало қаро бўлубтур,
Ким жонга қаро бало бўлубтур.

              Зулқофиятайндур ва қофиялари тарди акским, жавоб айтмоқ бу фақир қошида маҳолатдиндур. Агарчи анинг тилига бу навъ абёт кўп ўтар эрди, аммо ҳаргиз парво қилиб бир ерда битимас эрди. Бу матлаин фақир тугатиб анинг ёдгори девонда битибмен. Ҳайф ва юз ҳайф ва дариғ ва юз минг дариғким, ҳаёт чашмасидин сероб бўлмади ва умри нахли мевасидин бар емади.
              Мазори Самарқанд маҳфузасида Аҳмад Ҳожибек137 (салламаҳуллоҳ138) мадрасасида муттааййин мадфанларидадур. Макони равзаи жинон ва руҳиға фирдавси аълода макон бўлсун!

              С а й и д   Ҳ а с а н   А р д а ш е р139 бу фақирға ота масобасида эрди. Андоқким, Мирзобек фарзанд масобасида эрди, ҳам анга ва ҳам фақирға. Бу фақир турк ва сорт орасида андин тамомроқ киши кўрмайдурмен. Йигитликда зоҳир улумин касб қилиб эрди. Аммо фақир жониби ғолиб эрди. Тасаввуфда табъй хуб эрди. Салотин тарбияти анинг ҳузуриға бўлдилар,ўзин йироқ тортти ва лекин Султони соҳибқирон хулқ ва лутфи муфрит билан иш орасиға киюрди ва улуғ тарбиятлар қилди ва майли биттабъ фақр сори ғолиб эрди. Оқибат ҳамул жонибни ихтиёр қилди ва ҳазрат Мавлоно Муҳаммад Табодконий (қуддиса сирруҳу) хизматидаким, муршиди замон эрди ва зикри ўтти, сулук ихтиёр қилиб «арбаин»лар чиқариб140, кўп мақосиди маънавий ҳосил қилди. Иккаласи тил била гоҳи назм айтур эрди. Риндлиғи чоғида висоқи ринд ва хароботийларнинг мажмаи эрди ва бу ишни киши андин яхшироқ-қилмади. Ул вақтда бу қитъани деб эрдиким:

 Чи хуш бошад сабуҳи бо дилором,
 Лаболаб аз қадаҳ ҳар дам кашидан
 Чу ғунча ҳар ду дар як пираҳан танг,
 Баҳам печидану дарҳам кашидан141.

              Аммо тақво ва зуҳд чоғида   туркча бу байт ҳам анингдурким:

Илоҳий, нури ирфондин кўнгулга бир сафо бергил
Ки, исён зулмати ичра хароб аҳволу ҳайрондур.

              Муборак марқади Миёни Ду жўйда Гозургоҳ йўлида ўз отаси ҳазираси ичида гунбазида эрди. Азизлар ҳазирасиға нақл қилилди.

Иккинчи мажлиснинг ихтимоми


              Бу латофат ойин аиззаға ва бу балоғаттазйин ажиллағаким, табълари натижасидин олам аҳли хуш-ҳол ва зеҳнлари бодасидин хотирлари соғари моломолдур, тенгри таоло аларға боғи ризвонни мақом қилсун, равзаи жинонда ором берсун ва Султон соҳибқирон рўзгориға руҳларидин мадад ва файзи беадад еткурсун.

 Шоҳеким, эрур сипеҳр миқдорлиғи,
 Туфроқ аро хасм боису хорлиғи,
 Топсун булар арвоҳи мададкорлиғи,
 Ҳар иштаки бўлса тенгрининг ёрлиғи.