МАЖОЛИС УН-НАФОИС
БИСМИЛЛОҲИР-РАҲМОНИР-РАҲИМ
БИСМИЛЛОҲИР-РАҲМОНИР-РАҲИМ
Юз ҳамд ангаким ясаб жаҳон бўстони,
Айлаб юзу зулфидин гулу райҳони.
Қилди ясағоч бу боғи руҳафзони
Назм аҳлин анинг булбули ҳуш илҳони.
Айлаб юзу зулфидин гулу райҳони.
Қилди ясағоч бу боғи руҳафзони
Назм аҳлин анинг булбули ҳуш илҳони.
Ва дуруди номаъдуд ул хулосаи маъдум ва мавжудғаким1:
То тахти фасоҳат авжида топти нишаст,
Ҳам назмки этти зумраи табъпараст,
Ҳам нозимининг поясига берди шикаст,
Ҳам назмини қилди қаро туфроққа паст.
Ҳам назмки этти зумраи табъпараст,
Ҳам нозимининг поясига берди шикаст,
Ҳам назмини қилди қаро туфроққа паст.
Хурдабинлар хизматида ва хирадойинлар ҳазратида маъруз улким, назм каломи рутбаси рифъатиға ушбу далил басдурким, анинг муқобиласидаким, араб фусаҳоси балоғат зеварлари била намойишлиқ ва фасоҳат гавҳарлари била оройишлиқ назм раънолариға жилва берурлар эрди ва даъво кўси овозасии фалакка еткурурлар эрди. Ҳазрати малики алломнинг2 каломи муъжиз низоми3 Жабраили4 ҳужаста фаржом воситаси била хайр-ул-аном алайҳиссалавоту вассалламға5 нозил бўлди. Бас назм илми қойиллари ва шеър фани комиллариким, дақойиқ дурри покининг баҳри уммони ва маоний лаъли оташнокининг кони бўла олғанлар, бас шариф хайл ва азиз қавм бўлғайлар, бу жиҳатдиндурким, аларнинг номин отлари ва киромий сифотлари замон саҳойифидин ва даврон сафойиҳидин маҳв бўлмасун деб тасниф аҳли таълифларида ва таълиф хайли таснифларида фусули ороста ва абвоби пийроста қилибдурлар ва ўз китобатлариға бу жамоат зикридин зеб берибдурлар. Ул жумладин бири ҳазрати маҳдуми, шайх ул-исломи мавлоно Нуриддин Абдураҳмон Жомий6 (мадда зилли ва иршодаҳу)7 дур.
Улким бу тўқуз фалакни ақл этса хаёл,
Дарёи улумиға топар қатра мисол,
То чашмаи табъи даҳр аро очти зулол,
Ҳайвон суйи янглиғ айлади моломол.
Дарёи улумиға топар қатра мисол,
То чашмаи табъи даҳр аро очти зулол,
Ҳайвон суйи янглиғ айлади моломол.
Мундоқ бузургвор олий миқдор «Баҳористон»8 отлиғ китобидаким, секкиз равза очибдур ва секкиз равзаи жаннат алар хижолатндин эл кўзидин ихтифо пардасиға қочибдур ва они Султони Соҳибқирон9 оти зевари била музайял ва алқоби гавҳари била мукаллал қилибдур, бир равзасини бу мавзун наволиқ балобил ва матбуъ садолиғ анодил гул бонгидин рашки нигорхонаи Чин10 ва ғайрати фирдавси барин қилибдур ва Амир Давлатшоҳким11, Хуросон мулкининг асил мирзодалари орасида фазл ва дониш зевари била баҳраманд, фақр ва қаноат тожи била сарбаланддур, ҳам Султонн Соҳибқирон отиға «Тазкират уш-шуаро»12 отлиғ китоб битибдур, воқеан басе заҳмат тортибдур ва бу тоифани яхши жамъ қилибдур. Бу бобда яна дағи расоил ва кутуб бор. Аммо барчасидан бурун ўтган шуаро ва эрта кечган фусоҳонинг оти мазкур ва сифоти мастурдур ва бу хужаста замон ва фархунда даврон шуаро ва хуштаъблариким, Султон Соҳибқирон юмни давлатидин ва натижаи тарбиятиднн шеърнинг кўпрак услубида, батахсис ғазал таврида барчадин дилосороқ ва нишот афзороқдур, таркиби салосат ва латофатин бурунғиларга еткурадурлар ва маъни назокат ва ғаробатин улча шарти бор, бажо келтурадурлар, отлари ул жамоат зумрасида бўлмоқдин маҳрум ва сўзлари ул тартиб ва қоидада номаълум учун шикаста хотирға ва синуқ кунгулға андоқ келдиким, бир неча варақ битилгай ва бу аср шуароси била бу давр зурофаси отин анда сабт этилгай, то бу ниёзмандлар ҳам бурунғи шуаро акобири зайлида мазкур бўлғайлар ва бу пайравлар ҳам ул раҳбарлар хайлиға қўшулғайлар. Бу жиҳатдин Султон Соҳибқироннинг ҳумоюн валодатлари13 замонидин рўзафзун давлатлари даврониғачаким, қиёматғача барқарор ва олам инқирозиғача пойдор бўлғай, улча фақир эшитибмен, аммо хизматлариға етмаймен ва улча хизматлариға етибмен, аммо ҳоло бу фано дор ул-ғуруридин бақо дор ус-суруриға интиқол қилибдурлар14 ва улча ҳоло бу фаррух замонда намояндадурлар15 ва ул ҳазрат зоти малакий сифотиға мадҳ сарояндадурлар, жамъ қи-лилғай ва ҳар қайсининг натойижи табъидин бирор нима нишона нўсунлуқ ёзилғай. Чун бу мақсудға етилди, они секкиз қисм этилди ва ҳар қисми нафис бир мажлисға мавсум бўлди ва мажмуъиға «Мажолис ун-нафоис»16 от қўюлди.
Бу туҳфаки, хушмен ибтидоси бирла,
Ҳам назм латойифи адоси бирла,
Уммид буким, умр вафоси бирла,
Хатм айлагамен шоҳ дуоси бирла.
Ҳам назм латойифи адоси бирла,
Уммид буким, умр вафоси бирла,
Хатм айлагамен шоҳ дуоси бирла.