Топ рейтинг www.uz
ОЛТИНЧИ МАЖЛИС

Хуросондин ўзга мамолик фузало ва зурафоси зикридаким, бу асрда ҳоло бордурлар ва ҳар қайси ўз хўрди ҳолиға кўра    ширингуфтор   "ва соҳибдевон ва ашъордурлар

               Ул жумладин Самарқанд аҳлиға шуруъ қилали:

               А ҳ м а д   Ҳ о ж и б е к1 — Султон Малик Кошғарийнингким, замонининг бебадалларидин эрди, ўғлидур. «Вафоий» тахаллус қилур. Сурати хуш ва сийрати дилкаш, ахлоқи ҳамида ва атвори писандида йигитдур. Хуросонда тарбият топти. Ҳирот дор ус-салтанатида ўн йилға яқин ҳукумат қилди. Самарқанд маҳфузасида ҳам муддате ҳоким эрди. Ва бир қарн бўла бордиким, истиқлол била аморат ва истиқрор била подшоҳға наёбат қиладурким, ҳеч киши андин бир номулойим нимаким, мужиби эътироз бўла олғай, нақл қилмайдур. Бовужуди бу Бекнинг сипоҳийликда жалодат ва баҳодурлуғин ҳар кишиким танир, мусаллам тутар. Ва табъи бағоят хуб воқеъ бўлубтур ва назмға кўп илтифот қилур. Бу матлаъ анингдурким:

Гирифти жони ман аз тан ба зулфи   пуршикан, басти,
Кушоди парда аз рухсори хешу чашми ман басти2.

               Х о ж а   Х у р д — Самарқанд тахтининг якқалама қозиси ва «Улуғбек Мирзо» мадрасасининг мударрисидур. Бовужуди фазлу камолу ақл ва дониш ҳуляси била орастадур ва бовужуди зуҳди тақво, ҳусни ахлоқ зевари била пийростадур. Мунча машоғил ва авориз била чун лутфи табъи ғолибдур, назм ва иншо ва тарих ва муаммо фунунида ҳам иштиғол кўргузур ва  исмига бу муаммо анингдуркнм:
 
               Ва Бобо Худойдодким, дерларким, абдолдин эрмиш, Самарқандда фавт бўлғонда, фавтнинг тарихини3   топқондур. Фақирнинг «Вақфия» 4сининг тасҳиҳин қилурда  тарих5 топибтур. Иккаласига таъриф ҳожат эрмас. Анинг диққатиға икки адл гувоҳдурлар.    

               А б у л б а р а к а — ҳарнеким, Хожа Хурд қози васфида айтилибдур, анинг моддасида тамом бар акс воқеъдур. Чун Хуросон ва Самарқандда ани андоқким бор, билмас киши йўқтур. Кобоҳа ҳолатини мазкур қилмоқда кўп беҳижоблиқ керак ва ул шарҳ бир нақл билаким, анинг бобида бир сохиб давлатнинг муборак оғзидин чиқибдур, иктифо қилилур. Анинг шарҳи буким. Абулбарака Шаҳрисабзда қози эрди, подшоҳ ҳазратида аниннг зулмидин додхоҳ кўп келган жиҳатдин маъзул бўлди ва Хуросонға келди. Мунда дағи ғариб шаҳкорлар ташладиким, ғаробатининг тули бор. Мунда ҳам тура олмай, яна Самарқандға борди. Анда дағи аркони давлатдин баъзини мунга келтургандурким, яна ул ерда қози йўқ экандур. Анинг ҳаводорлари ул мансаб эгасиздур, муносиб киши топиббиз деб, бир либос била подшоҳ арзиға еткургандурлар. Яна баъзи наввоб ул бадмаош кишидур, деб ул сўзни рад қилғондурлар. Подшоҳ дегандурким, ҳар неча бадмаош ва бадбахт бўлса, ул бурунқи қозидин яхшироқ бўлғусидур.
               Анинг назмидин хотирда йўқ эрди, аммо бу байтни зурафо анинг учун дебтурлар:

Деви шайтон сифат Абулбарака,
Бод жояш ба ҳафтумин даргга6.

               X о ж а   Х о в а н д — Хожа Фазлуллоҳ Абуллайсин (раҳмаҳум оллоҳ)нинг ўғлидур. Донишманд ва хуштабъ йигитдур. Табъи ҳам назм сори, ҳам ҳазл сори мойил бор. Эшитгандурким, Абулбарака Ҳирийга келганда Дарвеш Ҳусайн била анинг орасида кудурате воқеъ бўлғондур. Абулбарака Дарвеш Ҳусайнға қаттиғ келсун деб, буқъасига мужиби иҳонат бўлсун деб, қаронғуда келиб Пири Сесадсола қабри бошида ҳадас қилибдурким, ўзи ул мазор бошига борғони ҳамул маъни-ўқ эрди. Хожа Хованд бу маънида ҳазл юзидин бу байтни айтибдур, бағоят муносиб ва яхши воқеъ. бўлубтур ва байт будурким:

Он жавонмаргеки, ў бар Пири Сесадсола рид,
Пир агар гардад, нагардам ҳеч пиреро мурид7.

               Амир Маҳмуд Барлос8 — бовужуди улви насаб ва касрати ҳасабдин дарвешваш ва фоний машраб ва бетакаллуф кишидур. Ва Кирмон вилоятида ҳукумат қилди ва муддатедурким, подшоҳ эшигида: аморат девонида муҳр босадур.

               Бу матлаъ анингдурким:

Магуки, ҳаст рухи ман зи об равшантар  
Ки, ҳаст пеши ман аз офтоб равшантар9.

               Д а р в е ш   Ш у ҳ у д и й10 — Дарвеш Санид Боязид парвоначининг ўғлидур. Кичик эканда хейли шўхлуқ қилар эрди. Энди дарвешлиқ ва салоҳ суратиға кирибтур ва Мир Сарбараҳна айттиким, онча кашф ва каромат ҳосил қилибдурким, агар бировнинг сақолин тутуб айтсаким, йигирма икки минг тўрт юз саксон беш тук-тур, сари мўйи тахаллуф қилмас. Мажлис аҳлидин биров дедиким, магар сизнинг маҳосингиз туки ададидин сизни воқиф қилибдур, эл кулуштилар. Мирга тафовут қилмади.
            
               Бу матлаъ анингдурким:

Ин доғҳоки, бар тани аҳли муҳаббат аст,
Бар кўҳи дард рехти борони ҳасрат аст11.

               М а в л о н о   М ў ъ м и н и й — «Халосия» хонақоҳида таҳсил қилур. Оти Абдулмўъминдур, тахаллуси бу муносабатдин воқеъ бўлубтур. Самарқанддиндур. Табъида мулойимат бор. Бу матлаъ анингдурким.

Бикушо даҳанки, нўши лабў нўшханд ҳам,
То қиймати шаккар шикани, нархи қанд ҳам12.

               О р и ф    Ф а р к а т и й — Самарқанд навоҳисининг Фаркат деган мавзуидундур. Кўп вақт Хуросонда, Ҳирот тахтида бўлур эрди. Гоҳ сабақ ўқур эрди ва гоҳ лавандлиқ қилур эрди. Ва ирфон изҳориға машъуф эрди. Ироқ сори борди ва аҳвочи маълум бўлмадиким, не бўлди. Бу матлаъ анингдурким:

Дар ҳолати такаллум аз нозуки забонаш,
Барги гулест гўё дар ғунчаи даҳонаш13.

               М а в л о н о   Н о с и р и д д и н — Аҳмад Ҳожибек мулозимидур. Отаси донишманд ва муттақи ва валоят шиор киши эрмиш. Аммо ўзи сипоҳийлиққа ҳаваснок ва такаллуфотқа роғиб кишидур. Дойим туркча айтиб қуш соло отланған ва таблбоз боғлаб белига баҳли14 санчқай ва рангин отларға минарға майл қилғай. Бовужуди бу ишлар табъин яхшидур. Бу яқинда андин бир байт нақл қилдилар. Имкони борким, Самарқанд шўх ва ҳабислари анга бу байтни боғламиш бўлғайлар. Ул байт будурким:

Тубучоқ абраше агарам зери зин бувад,
Мулки жаҳон маро ҳама зери нигин бувад15.

               М а в л о н о    Б а қ о и й — хоразмлиқдур , Яхши табълиқ ва яхши хулқлуқ йигитдур. Онаси ризоси учун бовужуди одами иститоат ва номуродлиқ ҳаж сафарин ихтиёр қилиб, онасини элтти. Ҳануз аҳволи не бўлғон, хабари келмайдур. Умид улким, матлуби ҳосил бўлуб келгай. Бу матлаъ анингдурким:

Намеҳоҳамки, дил дар банди он зулфи дуто афтад,
Чаро аз паҳлуи ман дарманде дар бало афтад16.

               М а в л о н о    X а й р и й  ҳам хоразмлиқдур. Девонаваш, абтаршева йигитдур. Дойим ифлос ва фалокат била ўткарур. Аммо шоирликда хейли қуввати бор. Қасойиди бор, ғазалиёти ҳам ямон эмас. Табъ аҳли қошида матъундур мунгаким, абётининг маънисин сўрсалар билмас, билса ҳам айта олмас. Аммо ул муни мусаллам тутмас. Бу матлаъ анингдурким:

Ба рўзи ташнаги оби равон набвад ҳавас моро,
Дами тиғи туро гар бар гулу ёбем бас моро17.

               М а в л о н о    С о й и л и н — қаршилиқдур. Анингдек сариъ улқалам котиб ўз замонида йўқтур. Ҳар кунда беш юз байт осонлик била битир Туркваш сода йигит кўрунур. Аммо кўрунгандек эмас. Бу яқинда девон дағи тартиби ҳуруф била тузатти. Бу матлаъ анннгдурким:

На бар захмаш дилам пайкони он абрў камон дорад
Ки, баҳри захми дигар оби ҳасрат дар даҳон дорад18.

               М а в л о н о    Ш а м с и й — бадахшонлиқдур. Фақир ани агарчи кўрмаймен, аммо Мавлоно Муҳаммад Бадахшийдин таърифин эшитибмен. Андоқ маълум бўлурким, табъида хили тасарруфлуқ ва шўхлуқ бор. Бу матлаъ анингдурким:

Чашмони ман ба рўят дар ошиқи чунонанд,
К-аз рашк як дигарро дидан наметавонанд19.

               М а в л о н о    С о л и ҳ и й — агарчи хурусонлиқдур, аммо кўп йилдурки, Ҳисордадур. Ҳамоноки, аввал розалиқ санъатиға20 мансуб эрди ва шеър айтурдин сўнгра аруз ўрганди ва санойиъдин дағи соҳиби вуқуф бўлди. Андоқ эшитилурким, Ҳисорда подшоҳнинг китобдоридур. Хаёлға андоқ келурким, бу матлаъ анинг бўлғанким:

Агар, эй шамъ, шабе ҳамнафаси ман боши,
Чи дуо беҳтар аз ин астки, равшан боши21.

               М а в л о н о   Д а р в е ш   Д е ҳ а к и й22 — Қазвин вилоятидиндур. Хиштмоллиқ санъатиға мансубдур. Дерларким, абдолваш кишидур. Девони дойим белига боғлиқдур. Ҳар байти, ё маънисиға эҳтиёж бўлса, кўргали филҳол девонин чиқариб, топиб кўргузур. Фил-воқеъ фақирнинг то шеърға шуурум бор ул тарафдин анинг абётидин яхшироқ назм келмади. Бу матлаъ анингдурким:

Бар мисоли сурати девор бежон мондаам,
Пушт бар девору рў сўи ту ҳайрон мондаам23.

               Бу байти дағи хуб воқеъ бўлубтур:

Ба ғайри ноқаи Лайлики, меканад хоре,
Дигар  киро ғаме  аз раҳгузори Мажнун аст24.

               Қ о з и   И с о25 — совалиқдур. Султон Яъқуб ани ул мартабада таъзим ва тарбият қилдиким, ҳеч подшоҳ аҳли алоқадин ҳеч кишини онча тарбият қилганини тарихларда кўрулмайдур. Ўзи савдойи мизож ва мутакаббур киши эрди. Дерларким, шеърға андоқ машъуфдурким, кунда ўн ғазал, балки кўпроқ ҳам айтур эрмиш. Бу матлаъ анингдурким:

Ҳар кас багашти гулшану гулзори хештан,
Мову диле чу ғунча гирифтори хештан26.

               Мукнат ва азамати чоғи ҳеч иш қилмадиким, андин деса бўлғай. Ҳоло хабар будурким, суфи Халил ани ўлтурубтур (Валлоҳу аълам!)

               Ш а й х   Н а ж м27 — ҳам совалиқдур ва Қози Исоға қаробатдур. Султон Яъқуб қошида андин махсусроқ ва нойиброқ киши йўқ эрди. Ҳар неча қози Исо элга истиғно ва азамат кўргузди. Аммо шайх халойиқ била яхшилар боришти. Фуқаро ва масокиннинг ишига кўп мададкорлиқлар қилди. Андоқки, яхши оти атроф ва жавонибқа борди. Бу фақир била дағи ғойибона муҳаббат ва ёрлиқ ва инилиқ қоидасин маръи тутти. Бу матлаъ анингдурким:

Ба шўхи мехурад хуни дили ман чашми хунхоре,
Балои фитнажўе офати жоне.хитамкоре28.

               Х о ж а   А ф з а л29 — Кирмон мулкининг ашрофидиндур. Табъи ва ахлоқи хуб мутаанний ва мутавозеъ йигитдур. Аҳли қалам бу замонда барча муттафиқдурлар мунгаким, сиёқ ва дафтар ва ҳисоб ва зарб ва қисмат илмида беназири даврондур. Ўн беш йилга яқин ҳазрат Султон соҳибқирон қуллуғида вазорат девони анинг ихтиёри эрди. Маждиддин Муҳаммад бузуғлиғидаким, аҳволига футур етмаган киши қолмади, ани дағи подшоҳқа ёмон кўргуздиким, заруратидин жало ихтиёр қилди. Аммо ул сафарда Макка зиёратиға мушарраф бўлди. Балки мирҳожлиқ мансаби анга муфавваз бўлди. Ҳар неча ул мамолик салотини мулозамат таклифи қилдилар, қабул қилмади, дебтурким: «Агар қуллуқ қилсам, ўз подшоҳимға қилурмен йўқ эрса йўқ». Ҳоло дерларким, Қум вилоятидадур. Бу матлаъ анингдурким:

То   ҳар   шараре  дона   шавад   кишти  жаҳонро,
Барбод диҳад оташи дил хирмони жонро30.

               А д ҳ а м и    И б р о ҳ и м — Шоҳ туркманнинг тахаллусидур. Туркман бекларида мутааййин хуштабъ ва зарофатлиқ киши эрди. Девони ҳам бор. Бу матлаъ анингдурким:

Ҳаргизам дил бе хаёли анбарин холе набуд,
Ин дили девона ҳаргиз холи аз холе набуд31.

               Х о ж а   А л о у д д и н — Кирмон мулкидин. Хожа Афзалиддин Мухаммадқа қаробатдур ва Бибича Мукажжиманинг инисидур. Зоҳирин улумни такмил қилғондин сўнгра майли дарвешлиқларга ғолиб бўлуб, Мак-ка азимати қилди ва ўттиз йилға яқиндурким, анда мужовир бўлуб, сулук ва тоатқа, машғулдур. Андоқ маълум бўлурким, бу сулукда бийик манзилат ва ёруғлуғларға мушарраф бўлубдур ва олий мартабаға етибдур. Улви ҳимматдин дунё мофийҳоға этак силкиб мақсуд каъбасида мунқавий бўлубдур ва ҳамулдаражадин мохалақаллоҳ балки мосиволлоҳни мавҳуми маҳз, балки маъдуми мутлақ билиб вусул ҳаримида эътикоф қилибдур. Бу яқинда силаи раҳим риояти учунки, адои фарз қилғай, Хуросонға келиб эрди, неча вақт ҳазрат Махдумий Нуран била суҳбати хушти. Ул жиҳатдин таваққуф қилди. Чун ул ҳазрат бақо оламиға риҳлат қилди, яна Макка азимати, асли мақомға борди. Борурда йўлда Шайх Низомий «Хамса»сининг аввалғи китоби «Махзан уласрор» вазнида бир маснавий антиб юбориб эрди ва кўп ҳақойиқ ва маориф анда дарж қилиб эрди. Бу яқинда Маккадин яна бир маснавий ҳам тасаввуф истилоҳатида ҳадиқа вазнида айтиб юборибдурким, анинг таърифидин қалам тили қосирдур, аҳли таҳқиқ ўқуғондин сўнг қойилининг камолин маълум қилғайлар. Китоби ҳамдининг аввалғи байти будурким:

Эй ,жаҳон ёфта намуд аз ту,
Бар адам туҳмати вужуд аз ту32.

               М а в л о н о     Ш а ҳ и д и й33 — Қум     шаҳридиндур. Ошуфтаваш ва девонасор киши кўрунур. Аммо бу тарийқлари жаъли ранг ҳам бор. Ироқдин Хуросонға иккн навбат келиб борди. Бадиҳаси равондур ва таассуби ғолиб ва табъи ҳазлға кўп роғибдур.  Бу матлаъ анингдурким, яхши воқеъ бўлубтур:

Биё, эй ишқ, оташ зан дили афсурдаи моро,
Ба нури хеш равшан кун чароғи мурдаи моро34.

               М а в л о н о   Ҳ у м о и й — маълум эмас не ерлиқдур. Аммо кўпрак авқот, балки ҳамиша Ироқда бўлур. Бир қатла келиб кетти. Бағоят фақир ва камсухан ва номурод киши кўрунур. Аммо наузу биллоҳ андинким, бир мажлисда анга бир аёқ берсалар, ул арбада ва пургўйлиқким, андин зоҳир бўлур, анинг шарҳи мутааззирдур. Ҳар тақдир била бу матлаи яхши воқеъ бўлубтурким:

Жоно, манам зи дасти фироқи ту мурдае,
Хун дар танам намонда чу нори фушурдае35!

               М а в л о н о   Х о л и д и й36 — Ҳисори Шодмон тарафидин бўлур. Ҳирий шаҳриға таҳсил учун келиб. кўп вақт сабақ ўқуб, хейли салоҳият касб қилди. Ҳамоноки, Холид Валид авлодидиндурким, «Холидий» тахаллус қилур. Бу матлаъ анингдурким:

Матарс аз тани хоки ба вақти куштани ман,
Агар ба тиғи ту гарде расад ба гардани ман37.

               М а в л о н о  Ё р и й38 — шерозлиқдур. Андинким, Хуросонға келди. Наққошлиққа мансуб эрди, аммо мубтадий эрди. Фақир они тазҳиб аҳлиға сипориш қилдим, оз фурсатда ободон наққош бўлди. Ва лекин андоқ маълум бўлдиким, ғарази наққошлиқ ўрганмакдин нақшбозлиғ экандурким, андин ажаб нақшлар иш юзага келди ва анинг шарҳининг тули бор. Бу матлаъ анингдурким:

Зи ашки дидаки, дил пур зи дурри макнун аст,
Биёки, баҳри нисори ту ганжи Қорун аст39.

               М а в л о н о   М и р а к и й ҳам шерозлиқдур. Сайр расми била Хуросонға келди. Бир неча вақт туруб, муовадат қилди. Кичик ёшлик, хом табъроқ йигитдур. Имкони бордурким, табъиға кўп иш буюрса пухталиғ пайдо қилғай. Бу матлаъ анингдурким;

 Жоно, мабош дар паи озору кин ҳама,
 К-ин олами хароб наярзад бад-ин ҳама40.

               М а в л о н о    А ҳ л и й41 — шерозлиқдур. Ҳамоноки, толиби илмлиғи бор. Назмлардан ҳар синф шеърда маҳоратлиғ кишидур, батахсис қасида услубида. Неча қатла Шероздин рангин қасидалар айтиб юбориб эрди. Бу яқинда Хожа Салмон Соважий. «маснуъ» қасидасиға жавоб айтиб бир ғариб рубоий дағи изофат қилиб юборибдур. Ҳола онча чоғлиқ қувватлиғ киши демасларки, бўлғай. Бу матлаи ҳам хейли чошнилиғ тушубтурким:

Ману Мажнун ду, асиремки, ғаму шодии мост,
Ҳарки ин шева надонист на аз водии мост42.

               М а в л о н о   Ф а з л у л л о ҳам шерозлиқдур. Тижорат тарийқи била Астрободға келди. Лавандвашлиғи ғолиб учун бепарволиғ қилиб, дастмоясиға нуқсонлар воқеъ бўлди. Салоҳиятлиқ йигитдур. Толиби илмлиғи ҳам бор. Шеър ва муаммо ва нард ва шатранжи ҳозирона ва ғойибона, балки сағир ва кабирни билур. Бу матлаъ анингдурким:

Саодати ту фузун боду давлати ту зиёдат,
Ҳазор сол бимони ба давлату ба саодат43.

               М а в л о н о   М у и н44 ҳам  Шерознинг одамизодаларидиндур. Хуросонға келганидин бери фақирлар теграсида бўлур. Зоҳири худ содаваш кўрунур, Аммо бу яқинда андин бир ҳазл кўрулдиким, содалиғнинг мунофиси эрди. Бу матлаъ анингдурким:.

Шуд далқи мураққаъ гарави бодаву шодем,
К-охир ба сари кўи муғон жома ниҳодем45.

               Х о ж а   И м о д — Лор вилоятидиндур. Тижорат била маош ўткарур. Одамиваш йигитдур. Маснавийсида хили ранг ва зийнат бор. «Лайли ва Мажнун»ға татаббуъ қилибдур. Кўп элдин яхшироқ тушубтур ва ғазал таврида дағи яхши табъи бор:

Бурд   суи лаб забону шуъла зад бар жони ман,
Кард   зоҳир   ламъаи   аз   оташи   пинҳони   ман46.

               М а в л о н о   Б а й з о и й — Маҳмуд Барлос Ҳисордин элчиликка келганда била келиб эрди. Ул борғонда хаста бўлуб қолди. «Дор уш-шифо» 47да муҳофизатин қилғондин сўнгра сиҳат топиб, яна Ҳисорға борди. Ҳамоноким, ҳамул навоҳийдиндур. Бу матлаъ анингдурким:

Бизан бар синаи ман ханжару афкан сар аз тан ҳам
Дари ин хонаи торикро бикшову равзан ҳам48.

               С а й й и д   И м о д  —  Язд шаҳридиндур. Ироқтин қонунийлик унвони била келди. Мунда хейли илтифот топти. Аммо беақл, бемаошлик била ҳар не топқоннн зоеъ қилди. Ул чоғир била нарднинг олуфтасидур. Бу матлаъ анингдурким:

Дилам нашкуфт дар боғи жаҳон чун ғунчавулола,
Зи пайкони он маҳ то нашуд паргола-паргола49.

               Олтинчи мажлиснинг ниҳояти

               Бу балоғат маоб ва фазойил интисоблардин ҳам бирори, агар замон саҳифасида ўз назмлари саводидек мавжуддур, аммо аксари замона вафосидек нобуддур ва подшоҳлари ҳам фано маҳаллидин кетибдурлар, бақо сарманзилиға етубдурлар. Ва филҳақиқат, Султони соҳибқироннинг қаробат ва тавобиидин эрурлар ҳам модиҳлари, ҳақ таоло лутфидин маъзур ва ҳам мамдуҳлари руҳи равзаи ризвонда масрур ва мабрур бўлсун:

Рубоий:

То модиҳларидин асар ўлғай мавжуд,
Мамдуҳлари руҳини тутқил хушнуд.
То модиҳу мамдуҳлар ўлғай нобуд,
Султони замонға умр бергай маъбуд!