САККИЗИНЧИ МАЖЛИС
Султон соҳибқироннинг латиф табъи натойижининг зеболари, ҳусн ва жамоли зикрида ва шариф зеҳни хасоисининг раънолари ганж ва далоли шарҳидаким, ҳар қайси замон сафҳаси бўстонида рангинлиғ ва равонлиғдин гулъузоредур сарвқад ва ҳар бириси даврон арсаси гулистонида равонлиғ ва рангликдин сарви озодедур, улхад
Султон соҳибқироннинг латиф табъи натойижининг зеболари, ҳусн ва жамоли зикрида ва шариф зеҳни хасоисининг раънолари ганж ва далоли шарҳидаким, ҳар қайси замон сафҳаси бўстонида рангинлиғ ва равонлиғдин гулъузоредур сарвқад ва ҳар бириси даврон арсаси гулистонида равонлиғ ва рангликдин сарви озодедур, улхад
Салтанат баҳрининг дурри яктоси ва хилофат сипеҳрининг хуршеди жаҳонороси, саховат ҳавосининг абри гуҳарбори ва шижоат бешасининг ҳузабр шикори, адолат чаманининг сарви сарбаланди ва мурувват маъданининг гавҳари аржуманди, кўшиш размгоҳининг Рустами1 достони ва бахшиш базмгоҳининг Ҳотами2 замони, фасоҳат илмининг нукта бирла сеҳрсози ва балоғат жаҳонининг диққат била муъжиза пардози - Султон ус-салотин Абдулғози Султон Ҳусайн Баҳодирхон –
Ким, мулки давоми то қиёмат бўлсун,
Зотиға бу мулк узра иқомат бўлсун,
Адл ичра тарийқи истиқомат бўлсун,
Олам аҳли учун саломат бўлсун.
Зотиға бу мулк узра иқомат бўлсун,
Адл ичра тарийқи истиқомат бўлсун,
Олам аҳли учун саломат бўлсун.
Бу хусрави гардунжоҳниким, насаби бобида хома сурсам юз минг хон ва хоқонни бу жузви мухтасарда йиғиштурса бўлурми? Ва бу дорои анжумсипоҳниким, ҳасаби шарҳида қалам урсам юз туман хоқон ва қооннинг ҳамида ахлоқича сўзни бу муҳаққар авроққа йиғиштурса бўлурму? Насаби бобида фасоҳатшиор яхшилар «Насабнома»3 битибдурларким, ҳар сафҳаси Моний коргоҳин хижил этар ва ҳасаби шарҳида балоғатдисор муншилар тарихе тартиб берибдурларким, ҳар варақи Чин нигористонин мунфаил айлар. Ҳар киши ул «Насабнома»ға боқса билғайким, хоқон ва рой анга бир турк ва бир ҳинду бандадур. Ва ҳар ким, ул тарихни мутолаа қилса, англағайким, Жамшид ва Искандар анинг ҳам билганларидин, ҳам қилғонларидин шармандадур. Бас чун бу мухтасарда нима ул жинс сўзлардин суғурса бўлмас ва алар шарҳида нукта сурса бўлмас. Ва юқориғи сўз услуби тақозои ул қилурким, ул ҳазратнинг латойифи табъидин бир неча матлаъ била бу авроққа зеб ва зийнат қилғай ва натойижи зеҳнидин бир неча байт била бу ажзоға қадру қиймат берилгай ва ҳар ошиқона матлаъ била дард аҳли жониға шуълаи фано ёқилғай ва ҳар дардмандона байт била ишқ аҳли кўнглиға барқи бало чақилғай. Бас эмди, шуруъи мақсудқа ва ружуъи матлубқа қилали-им, сўз итноби ул шариф табъға мужиби калол ва фасонаи тули ул латиф зеҳнға боиси малол бўлмасун. Ул ҳазратнинг хуб ашъори ва марғуб абёти бағоят кўптур ва девон ҳам мураттаб бўлубтур. Девон ибтидосидин бунёд қилилди ва ҳар ғазалдин бир матлаъ ёзилди:
А л и ф ҳ а р ф и:
Манзурнинг хўйининг булъажаблиғидаким, меҳрида ошиқ жон берса, бовар қилмослиғининг бесабаблиғида:
Не ажойиб хўй эрур, эй шўхи сийминбар, санга —
Ким, неча меҳрингда жон берсам эмас бовар санга.
Ким, неча меҳрингда жон берсам эмас бовар санга.
Маҳбубнинг муфрит илтифотидин беҳол бўлуб бехудона ул илтифотни изҳор қилур маънида бу матлаъ ғариб адо топибтурким:
Эврулуб гул бошиға булбул висол ўлғай анга,
Гул анинг бошиға эврулса, не ҳол ўлғай анга.
Гул анинг бошиға эврулса, не ҳол ўлғай анга.
Гул вақтида биров хор ғамидин мубтало эрканининг изҳори ва лоладек бағрида юз доғ била эрканининг намудори:
Бўлди гул вақти-ю мен хор ғамидин мубтало,
Ҳажр ўтидин лоладек бағримда юз доғи бало.
Ҳажр ўтидин лоладек бағримда юз доғи бало.
Кўнгли ноласин вайронадағи чўғз фарёдиға нисбат қилибтур. Ул маъни шарҳида бу матлаъ яхши тушубтур:
Ваҳки, кўнглум ноласи ҳардам бузулғон жон аро,
Гўиё бир чўғз эрур фарёд этар вайрон аро.
Гўиё бир чўғз эрур фарёд этар вайрон аро.
Сиришки дарёсидин гирдобға тушганин ва торжисми ул гирдобдин печу тобға қолғонин бу матлаъда изҳор қилурким:
То тушубтурмен сиришким баҳридин гирдоб аро
Зулфидек саргашта жисмим қолди печу тоб аро.
Зулфидек саргашта жисмим қолди печу тоб аро.
«Бе» ҳ а р ф и:
Фурқат ўтидин жисми бетоб эканин ва ғамгин кўпгли печу тобидин кўзида хуноб эканин бу матлаъда ғариб навъ адо қилур. Бу матлаъ мавқуфдур ўзга абётқа, аммо дастур била матлаъ битилди:
Фурқатингда йўқ эди жисмимда жон, кўнглумда тоб
Кўзда хуноб эрди-ю, ғамгин кўнгулда изтироб.
Кўзда хуноб эрди-ю, ғамгин кўнгулда изтироб.
Бедиллиғидин телба кўнглин тилай борғони бу ғазалда охирғача мусалсал айтилибдур ва зебо дейилибдур:
Телбараб итган кўнгулни истадим ҳар ён бориб,
Тоғу дарёву биёбонларни бир-бир ахториб.
Тоғу дарёву биёбонларни бир-бир ахториб.
Манзур юзи олида кўзгу рашкидин печу тоби ва кўнглида ул қуёш тобидин заррадек изтироби:
Зарра янглиғ, айб эмас, кўнглумга тушса изтироб,
Меҳри рухсориға ҳардам чун эрур кўзгу ҳижоб.
Меҳри рухсориға ҳардам чун эрур кўзгу ҳижоб.
Фироқ зулмидин жониға ўт ва кўнглида тобин ўтқа тушган қил печу тобиға ташбиҳ қилибдур ва ғариб ташбиҳ воқеъ бўлубтур:
Эй фироқнинг зулмидин жонимда ўт, кўнглумда тоб,
Ўтқа тушган қил каби жисмим аро ҳам печу тоб.
Ўтқа тушган қил каби жисмим аро ҳам печу тоб.
Мусофир ёри ҳажридин кўнглининг хароблиғин ва ул ошубдин жони бетоқат ва бетоблиғин хуброк важҳ бирла ажаб яхши адо қилибдурким:
Бир мусофир ой хаёли қилди кўнглумни хароб,
Қолмади жонимда онсиз ваҳки не тоқат, не тоб.
Қолмади жонимда онсиз ваҳки не тоқат, не тоб.
«Те» ҳ а р ф и:
Манзур лабидин оби ҳаётни хижл ва Исо4 они қошида дам урмоғдин мунфаил дегани оби ҳаётдек равонсо ва Исо дамидек руҳафзо тушубтур:
Эй дудоғинг шарбати шармандаси оби ҳаёт,
Нутқунг оллида эрур Исоға дам урмоқ уёт.
Нутқунг оллида эрур Исоға дам урмоқ уёт.
Ҳажри барқидин шабистониға ўт тушганининг ифшоси ва учқунидин байт ул-эҳзони куйганининг адоси ажаб ўтлуқ матлаъ тушубтурким:
Ваҳки, ҳижрон барқидин тушти шабистонимға-ўт.
Учқуни бирла туташти байт ул-эҳзонимға ўт.
Учқуни бирла туташти байт ул-эҳзонимға ўт.
«С е» ҳ а р ф и:
Бу ҳарфда турк шуаросининг малик ул-каломлари шеър айтмайдурлар, балки айта олмайдурлар, то анга не етгайки, бу муқобалада киши они кетургай ё нисбат бергай. Бу матлаъ таърифида мунча басдур:
Ёр кўйидин ўтарда кўргузур бу зор макс,
Сўз деса доғи жавобида қилур бисёр макс,
Сўз деса доғи жавобида қилур бисёр макс,
«Ж и м» ҳ а р ф и:
Раҳмсиз ёри қонин тўкиб тараҳҳум қилмағони ва меҳрсиз дилдори ҳолин кўриб табассум қилмағонини айтур:
Тўкуб қоним, тараҳҳум қилмадинг ҳеч,
Кўруб ҳолим, табассум қилмадинг ҳеч.
Кўруб ҳолим, табассум қилмадинг ҳеч.
Бу радиф ҳам гўёки шариф табъ ва латиф зеҳннинг ихтироидурким, эшитилмайдур, бағоят ширин ва дилпазир ва рангин воқеъ бўлубтур:
Хаста жоним заъфиға лаъли шакарборинг илож,
Зор кўнглум дардиға жонбахш гуфторинг илож.
Зор кўнглум дардиға жонбахш гуфторинг илож.
«Ҳ е» ҳ а р ф и:
Бу ҳарфқа дағи туркий алфоз гуҳарин назм силкига тортқувчи шуаро таарруз қилмайдурлар, ҳамоноки, ишколи жиҳатидиндур, ёрдин не келса, они мубоҳ билиб, жон берурда дебтур:
Ёрдин не келса ошиқ берса жон бўлғай мубоҳ,
Дафтари ишқ ичра гўё буйла бўлмиш истилоҳ.
Дафтари ишқ ичра гўё буйла бўлмиш истилоҳ.
«X е» ҳ а р ф и:
Бу ҳарфда туркигўй шуароким, девон тартиб қилибдурлар, ўзларин маъзур тутуб ўтубдурлар ва бағоят хуб матлаъдурким:
Ой юзунгдек кўрмади бир меҳр давронида чарх,
Балки кун тортиб хижолат меҳри рахшонида чарх.
Балки кун тортиб хижолат меҳри рахшонида чарх.
«Д о л» ҳ а р ф и:
Маъшуқ васли умидидин муддате мустаманд бўлуб ул давлат муяссар бўлғондин сўнгра сиҳҳат маразға мубаддал бўлғон таҳририда бу икки байтнинг дағи маъниси бир-бирига муваффақ ва мусалсал воқеъ бўлубтур асру ва ғариб тартиб ва ажиб таркиб тушубтур:
Муддате ишқинг хаёли бирла эрдим мустаманд,
Бодаи васлинг била бир дам бўлай деб баҳраманд.
Чун бу давлат бўлғудек бўлди муяссар, войким,
Сиҳҳатим ул лаҳза толеъ заъфидин топти газанд.
Бодаи васлинг била бир дам бўлай деб баҳраманд.
Чун бу давлат бўлғудек бўлди муяссар, войким,
Сиҳҳатим ул лаҳза толеъ заъфидин топти газанд.
«З о л» ҳ а р ф и:
Бу ҳарфда дағи муқаддам туркийгўй шуародин, хок Мавлоно Лутфий ва хоҳ Мавлоно Саккокийким, Мовароуннаҳрда малик ул-калом эрдилар, назарға келмайдур, ҳамоно йўқтур:
Қилди руҳафзо лабинг қулмак била жонимни аҳз,
Йиғлатиб кофир кўзунг ҳам нақди иймонимни ахз.
Йиғлатиб кофир кўзунг ҳам нақди иймонимни ахз.
«Р е » ҳ а р ф и:
Ул мазмундаким, бовужуди улки, баҳор васли муяссардур, кўнгул фироқ хазонининг хорларидин озурдадур, бу матлаъ сўзнок воқеъ бўлубтурким:
Тоза бўлди боғу кўнглумда фироқ озоридур,
Жилва қилди гул, нетай, бағримда ҳижрон хоридур.
Жилва қилди гул, нетай, бағримда ҳижрон хоридур.
Маҳбуб жамолидин кўз равшан бўлуб, хаста кўнгулга висоли маскан бўлғон шукронаға бу матлаъдек оз воқеъ бўлубтурким:
Шукрлиллаҳким, жамолингдин кўзум равшандурур,
Хаста кўнглумга висолинг кулбаси маскандурур.
Хаста кўнглумга висолинг кулбаси маскандурур.
Жононнинг заъф ҳолатида сустайғонининг хаста жонининг заъф қилғонига ташбиҳ қилибдур ва кўп муносибдур:
Заъфдин ҳардам чу ул ороми жоним сустаюр,
Жоним ўлуб хаста, жисми нотавоним сустаюр,
Жоним ўлуб хаста, жисми нотавоним сустаюр,
Кўнгли фироқу дард ўқидин ёра эркани ва бағри ҳажр тиғи заҳмидин юз пора бўлғонини басе хуб бу навъ адо қилурким:
Оҳким, кўнглум фироқу дард ўқидин ёрадур,
Ваҳки, бағрим тиғи ҳижрон захмидин юз порадур.
Ваҳки, бағрим тиғи ҳижрон захмидин юз порадур.
Ишқ ошубидин уй кунжида ашки гулнор эрканин зоҳир қилур ва гулистон сайрида гул анинг кўзларига хор кўрунганин пайдо этар:
Бўлсам уй кунжида, ашким қатраси гулнор эрур,
Азми гулзор айласам, гул кўзларимга хор эрур.
Азми гулзор айласам, гул кўзларимга хор эрур.
Фурқатдин кўнгул қатра-қатра қон эрканин бурунғи мисраъда айтиб, сўнгги мисраъда ўтқон мукаррар лафз муқобаласида «Оллоҳ-оллоҳ» лафзи ҳам мукаррар ва асру муассир адо топибдурким:
Фурқатингдин хаста кўнглум қатра-қатра қон эрур
Оллоҳ-оллоҳ, бу не ҳажри беҳаду поён эрур.
Оллоҳ-оллоҳ, бу не ҳажри беҳаду поён эрур.
Жаннат сабзаси ёрнинг хатти намудорича эрмаслиғин айтибдур ва Масиҳо5 нутқи дилдорнинг лаъли шакарборича бўла олмаслиғин дебтур:
Қайси жаннат сабзаси хатти намудорича бор,
Ё Масиҳо нутқи ул лаъли шакарборича бор?
Ё Масиҳо нутқи ул лаъли шакарборича бор?
Бир ғунчаи хандондин айру кўнглида қолғон хорхорин кўргузубдур ва тинмағур жонға онсиз дунйидин риҳлат мақомин тузубтур:
Ғунчаи хандон бориб, кўнглумда қолди хор-хор,
Тинмағур жонимға онсиз дунйида боре не бор.
Тинмағур жонимға онсиз дунйида боре не бор.
Гулрўйнинг ғунчадек оғзи ва рухсори узра кўрганин зарра хуршед юзида пайдо бўлғонга хуб ташбиҳ қилибдур:
Уйлаким хуршеди тоби заррани пайдо қилур,
Ғунча оғзинг сиррини ҳам гул юзунг гўё қилур.
Ғунча оғзинг сиррини ҳам гул юзунг гўё қилур.
Кўзи ёрининг юзига тушгач, кўнгли беқарор бўлғони ва ёр ҳам ани ўз лутфи меҳридин умидвор қилғонн шарҳида басе хуб ва писандида тушубтур:
То кўзум тушти юзунгга, кўнглум ўлди беқарор,
Сен ҳам эттинг лутфи меҳрингдин мени уммидвор.
Сен ҳам эттинг лутфи меҳрингдин мени уммидвор.
Гул рухсори ёнида сариғ лола санчқон ва ёнида зулфни кокулидек кейин солғон намудорида:
Гул юзи атрофида ул лолаи асфармудур,
Ёнида зулфимудур ё кокули анбармудур?
Ёнида зулфимудур ё кокули анбармудур?
Зулфи саҳобининг соябони ойдек юзига ёйилғонн ва сарсардек оҳ таҳрикидин ул булут гаҳ ёпилғони ва гаҳ очилғони ҳусн баҳорида бағоят турфа кўрунурининг шарҳи:
Соябони зулфиким, ойдек юзига ёпилур,
Сарсари оҳимдин ул гаҳ очилур, гаҳ ёпилур.
Сарсари оҳимдин ул гаҳ очилур, гаҳ ёпилур.
Васлидин баҳра етмай, тиғи ҳижрон кўнглини ҳалок қилғани ва ҳажр заҳри берғонига ўхшар ва васлдин тарёк топилмагони:
Тиғи ҳижрон сурди етмай васлидин кўнглумга баҳр,
Нўш бермасдин бурун, берди манга бир қатра заҳр.
Нўш бермасдин бурун, берди манга бир қатра заҳр.
Элни ноз кулкуси била тиргузмакдин ҳикоят ва ўзининг риштаи ҳаётин зулм илги била узмакдин шикоят:
Элга боқиб ҳар замон юз ноз ила кулмак недур?
Ўзгаларни тиргузуб, ваҳ, мени ўлтурмақ недур?
Ўзгаларни тиргузуб, ваҳ, мени ўлтурмақ недур?
Маҳваши бехабар эркандин анинг хотири зори ҳайронидин шарҳи ҳол ва ғамкаши ғофил эркандин анинг рози пинҳонидин гилаомиз мақол, басе хуб воқеъ бўлубтурким:
Маҳваше йўқ сўрғали бу зори ҳайрондин хабар,
Ғамкаше йўқ топқали бу рози пинҳондин хабар.
Ғамкаше йўқ топқали бу рози пинҳондин хабар.
Ҳабибеким, фиғонидин анга асар бўлмағай анинг андухи ва рафиқеким, ёмон ҳолидин анга хабар бўлмаған, анинг фиғон ва андуҳи:
Не ҳабибеким, фиғонимдин анга бўлғай асар,
Не рафиқеким, ямон ҳолимдин ул топқай хабар.
Не рафиқеким, ямон ҳолимдин ул топқай хабар.
Ўтлуқ оҳининг шарарларин маҳбуб юзигаким сочилур зар ҳуққа ҳарирнинг зар ришталариға ташбиҳ қилур:
Чун юзига ўтлуқ оҳимнинг шарори сочилур,
Гўиё зар ҳуққаедурким юзига ёпилур.
Гўиё зар ҳуққаедурким юзига ёпилур.
«З е» ҳ а р ф и:
Ўз ниёзи ва бадхўй ёри нози шарҳида бу нозанин матла не бало ниёзмандона воқеъ бўлубтурким:
Ваҳ, не ҳолатдурки, мен ҳар неча кўргузсам ниёз,
Эй маҳи бемеҳр, сендин зоҳир ўлмас ғайри ноз.
Эй маҳи бемеҳр, сендин зоҳир ўлмас ғайри ноз.
Ашк қони ва кўнгул чоки изҳорида бу матлаъ ягона ва бағоят ошиқона воқеъ бўлубтур:
Қон кўруб ашкимни, кўнглум ёрасини сўрмангиз,
Чок ўлуб кўксум, жигар парголасини сўрмангиз.
Чок ўлуб кўксум, жигар парголасини сўрмангиз.
Бу матлаъ маънисинииг ғаробати ишқ шуъласидин равшанроғдур ва ўт забонасидин муайянроқ:
Ишқни манъ этсалар шавқим ўти айлар ситез,
Шуъла янглиғким, нафас таъсири айлар они тез.
Шуъла янглиғким, нафас таъсири айлар они тез.
Наргис кўзлук ва ғунча оғизлиғ гульузори кўзу оғзин наргис била ғунчаға таржеҳ6 қилғони ажиб навъ воқеъ бўлубтур:
Наргис олмас ердин ул фаттон кузунг олида кўз,
Оғзинг олида тутулмиш ғунчанинг оғзида сўз.
Оғзинг олида тутулмиш ғунчанинг оғзида сўз.
Ошиқона киноят била ҳусн аҳлиға элни шайдо қилур маънида насиҳат қилибдур ва оламға расво қилур маънида мавъизат этибдур, басе ғарибдур:
Баъдазин, эй ҳусн аҳли, элни шайдо қилмангиз,
Бевафолиқ айлабон оламға расво қилмангиз.
Бевафолиқ айлабон оламға расво қилмангиз.
«С и н» ҳ а р ф и:
Васлидин маҳрумлуқ бобида манзурни кўрмак муаяссар бўлмаса, анга назар тушгон ерни кўрмак орзу қилибдур. Бу нодир маънидур:
Бир нафас ул ойни кўрмак чун эмасдур дастрас,
Они кўрган ерни, ваҳ, бориб кўройин бир нафас.
Они кўрган ерни, ваҳ, бориб кўройин бир нафас.
Манзурнинг лаби табассумини ва ўзини қоналғон доғини ғунчаи хандон ва лолаи Нўъмон7ға ташбиҳ қилибдур ва маъниси шеър саноеидин «тажоҳил ул-ориф»8 услубида хуш воқеъ бўлубтур:
Айлади лаъли табассум, ғунчаи хандон эмас,
Доғини кўнглум қонатти, лолаи нўъмон эмас.
Доғини кўнглум қонатти, лолаи нўъмон эмас.
Ўз ниёзи ва нозанинининг истиғноси изҳорида ва ўзи жон бермакида анинг бепарволиғининг осорида шундоқ матлаъ оз воқеъ бўлубтурким:
Менда ҳар дам юз ниёзу анда истиғнову бас,
Ҳар замон юз жон берай ул шўх бепарвову бас.
Ҳар замон юз жон берай ул шўх бепарвову бас.
«Ш и н» ҳ а р ф и:
Ёрнинг ўзгаларга илтифотидин гиламандлиғи ва кўнглини мухотаб қилиб кўнгли оромидин шикоятпайвандлиғи:
Эй кўнгул, ул дилрабонинг ўзга ёри бор эмиш,
Ваҳ, санга душман бўлуб, ул ўзгаларга ёр эмиш.
Ваҳ, санга душман бўлуб, ул ўзгаларга ёр эмиш.
«С о д» ҳ а р ф и:
Бу ҳарфда дағи туркигўй фасоҳатшиорлар варақ ғозига қалам сурмайдурлар ва ҳеч навъ назм ароға келтурмайдурлар:
Эй кўнгул, бўлсанг вафосиз дилраболардин халос,
Шукр қил, бўлғон кишн янглиғ балолардин халос.
Шукр қил, бўлғон кишн янглиғ балолардин халос.
«З о д» ҳ а р ф и:
Туркигўй балоғатосорлар бу ҳарфнинг ҳам таркин тутубтурлар ва ҳеч навъ назмға жилваи зуҳур бермай ўтубтурлар:
Ишқдин то қилмишам пайдо мени шайдо мараз,
Қилғудекдур заъфлиқ жисмимни нопайдо мараз.
Қилғудекдур заъфлиқ жисмимни нопайдо мараз.
«То » ҳ а р ф и:
Турк каломининг малик ул-каломлари бу ҳарфда дағи такаллум тузмайдурлар ва калима назм ҳайсиятидин варақда кўргузмайдурларким:
Эй жамолинг гулшанида сабзаи сероб хат,
Оразинг кофури узра зеб мушки ноб хат.
Оразинг кофури узра зеб мушки ноб хат.
«З о» ҳ а р ф и:
Бу ҳарф ҳамул жумладиндурким, турк тилининг ширинашъор ва шакаргуфторлари душворлиғи жиҳатидин мутлақ таарруз қилмайдурлар:
Кўнглум этти ишқ асрорин қилиб такрор ҳифз,
Кимса қилғондек каломи поки ваҳй осор ҳифз.
Кимса қилғондек каломи поки ваҳй осор ҳифз.
«А й н» ҳ а р ф и:
Бу қофия ва радиф ҳазрат Султон Соҳибқироннинг ихтироидурким, ҳеч назм айтилмайдур ва ҳеч девонда битилмайдур:
Оҳким, ҳижрон ўтидин куйди жоним ўзга навъ,
Ўртади офоқни ўтлуқ фиғоним ўзга навъ.
Ўртади офоқни ўтлуқ фиғоним ўзга навъ.
«Ғ а й н» ҳ а р ф и:
Ишқ доғидин шукр изҳори қилибдур ва ҳажр доғидин шикоят осори кўргузубтур, басе муассир тушубдурким:
Доғи ишқинг бермиш эрди хаста кўнглумга фароғ,
Ваҳки, қўйди шуълаи ҳижрон яна доғ узра доғ.
Ваҳки, қўйди шуълаи ҳижрон яна доғ узра доғ.
«Ф е» ҳ а р ф и:
Ишқу муҳаббат ҳавосининг ҳумойи баланд парвози Хожа Ҳофиз Шерозий — каломи таврида тушубтур ва салосат ва таркибда анга ёвушубтўр:
Ғам сипаҳ қасдимға чекти, соқиё, тут жоми соф.
Ким, бўлур жоми май ичкандин далер аҳли масоф
Ким, бўлур жоми май ичкандин далер аҳли масоф
«Қ о ф» ҳ а р ф и:
Фироқ тийралигининг мажораси ва ўз куймаклигининг дарди бедавоси:
Қилди бахтимни қаро зулфидек ул моҳ аз фироқ,
Неча кўйдургай мени дилхастани оҳ аз фироқ.
Неча кўйдургай мени дилхастани оҳ аз фироқ.
Ёр иштиёқинннг суубатида ва дарди фироқ уқуба-тида бу матлаъ беҳад Дилнавоз ва бағоят жонгудоз воқеъ бўлубтур:
Бор эмиш ёр иштиёқи асру қаттиқ иштиёқ,
Васл топмон, ваҳ, туганмас дард эмиш, дарди фироқ.
Васл топмон, ваҳ, туганмас дард эмиш, дарди фироқ.
Телба кўнглининг ишқда шайдолиғин ва ўзга париларға бепарволиғин бир рафиқни мухотаб қилиб арз қилур:
Телба кўнглум то эрур ишқ ичра шайдо, эй рафиқ,
Айламас ўзга парилар сори парво, эй рафиқ.
Айламас ўзга парилар сори парво, эй рафиқ.
Манзурнинг лаъли лаби устида сабзаи хат ҳайъатин кўруб ажаб рангларда бу матлаъ воқеъ бўлубтур ва филвоқеъ рангин тушубтур:
Лаъли узра сабзаи хатти намудориға боқ,
Шўхи рангомизнинг шингарфу зангориға боқ.
Шўхи рангомизнинг шингарфу зангориға боқ.
Кўнгли ўтининг ороми йўқлуғига ҳасрат оҳи тортибдур, ҳамоноки, ул ўт шуъласи бу ялдин ортибдурким:
Оҳким, ишқинг ўтини бир замон ороми йўқ,
Истаган ором ул ўтқа жуз хаёли хоми йўқ.
Истаган ором ул ўтқа жуз хаёли хоми йўқ.
«Ко ф» ҳ а р ф и:
Матлубнинг моҳи оразин саодат матлаи ва хоки даргоҳин аҳли биниш тўтиёсиға нисбат берилибдур. Бу матлаъ салис ва соф ва пок тушубтурким:
Эй саодат матлаи, ул орази моҳинг сенинг,
Аҳли биниш тўтиёси хоки даргоҳинг сенинг.
Аҳли биниш тўтиёси хоки даргоҳинг сенинг.
Моҳи тобонин мухотаб қилиб андин айру тушганда чашми гирёнининг қон ёшин изҳор қилибдур, мубкийи муҳлик тушубтур:
Сендин айру тушгали, эй моҳи тобоним менинг,
Дам-бадам қонёши йиғлар чашми гирёним менинг.
Дам-бадам қонёши йиғлар чашми гирёним менинг.
Бу фақирнинг бир ғазалига бу ғазал жавоб воқеъ ўлубтурким, ўзум инсоф юзидин муътарифманким, андин юз мартаба ортуқроқ тушубтурким:
Тушгали ҳажрингда, эй сарви гуландомим менинг,
Не кўзумда уйқу бор, не жонда оромим менинг.
Не кўзумда уйқу бор, не жонда оромим менинг.
Шоми ҳижронин кўруб, меҳр отин тутмағон мазмунида ва ваъдаи субҳи висол айлаб ёрутмоғон афсунида:
Шоми ҳижроним кўруб сен меҳр отин тутмадинг
Ваъдаи субҳи висол айлаб вале ёрутмадинг.
Ваъдаи субҳи висол айлаб вале ёрутмадинг.
Ишқдин жаҳон ичра, афғонидин калом ва кўю-кўчада бу достонидин паём:
Ваҳки, ишқингдин жаҳон ичра фиғонимдур менинг,
Барча кўю-кўчада ҳам достонимдур менинг.
Барча кўю-кўчада ҳам достонимдур менинг.
Маҳбубнинг зулф очқонидин ва ўз ошуфта аҳволлиғи ва қоши чинидин кўнгли беҳоллиғи бобида:
Зулф очиб мен телбани ошуфта аҳвол айладинг,
Қош уза чин кўргузуб кўнглумни беҳол айладинг.
Қош уза чин кўргузуб кўнглумни беҳол айладинг.
Ғам тунди бодидин жисми биноси вайрон, балки ер бирла яксон бўлур маънида бу матлаъ бағоят хуб адо топибдурким:
Ғам ели жисмим биносин бўлди вайрон қилғудек,
Қайси вайронким, қаро ер бирла яксон қилғудек.
Қайси вайронким, қаро ер бирла яксон қилғудек.
Манзурнинг саводи хатти аро лаъли хандони муқобаласида ўз ғами аро кўзи дурри ғалтонин солибдур, дилпазир тушубтурким:
Ул саводи хат ичинда лаъли хандонин кўрунг,
Баҳри ғам ичра кўзумнинг дурри ғалтонин кўрунг.
Баҳри ғам ичра кўзумнинг дурри ғалтонин кўрунг.
Байт ул-эҳзонининг тийралигин дуди ҳижронидин дегани хуб ва вайронининг емирулганин ашк тўфонидин дегани дилошуб воқеъ бўлубтурким:
Дуди ҳижрондин қарорди байт ул-эҳзоним менинг,
Сайли ашким бирла ҳам емрулди вайроним менинг.
Сайли ашким бирла ҳам емрулди вайроним менинг.
Сарсари оҳин байт ул-эҳзонига офат дегани хуш оянда дебтур ва вайронидин гарди бало бошиға ёғарини дилрабоянда адо қилибдурким:
Қолғоч оҳим сарсариға байт ул-эҳзоним менинг,
Ёғдурур гарди бало бошимға вайроним менинг.
Ёғдурур гарди бало бошимға вайроним менинг.
«Л о м» ҳ а р ф и:
Сафар азмида мусофиридин айрилур чоғда хайрбод мазмунлуқ алфозни радиф қилиб айтқон шеърнинг матлаи фурқатнамо келибдур ва андуҳосо айтилибдур:
Оҳ ила-азм эттим, эй розимға маҳрам, яхши қол,
Дард ила айрилдим, эй дардимға марҳам, яхши қол.
Дард ила айрилдим, эй дардимға марҳам, яхши қол.
евафоси кўйида кўнглига маскан қилмоғини тарғиб қилмоғи хуб ва йиғлаб ҳолини адо қилурда шеван қилмоғини таълим бермаки марғуб:
Эй кўнгул, ул бевафо кўйида маскан айлагил,
Зор йиғлаб, шарҳ этиб, ҳолингни шеван айлагил.
Зор йиғлаб, шарҳ этиб, ҳолингни шеван айлагил.
Манзуридин бир назарға хурсанд бўлуб ҳажр торин васл сарриштасиға пайванд қилурин хуброқ важҳ бирла истидъо қилур:
Нетти, бир боқмоқ била кўнглумни хурсанд айлагил,
Ҳажр торин бир замон васлингға пайванд айлагил.
Ҳажр торин бир замон васлингға пайванд айлагил.
Ишқдин бошиға келган суубат шарҳида такаллум кўргузмак ва Фарҳоду Мажнун ўл суубатни хаёл қила олмаслиғида тараннум тузмак мажнунвор ва фарҳод-осор келибдур:
Бу ғариб хаёлдурким, Султон Соҳибқироннииг хотирлариға келибдур ва назм аҳлига зоҳир қилиб эрдиларким, айтсунлар, барча айттилар, аммо ҳеч қайси ул ҳазратча айта олмадилар. Ул бу матлаъдур:
Ҳажринг ўти жисми зорим қилди кул, эй ёр, бил,
Гар бино қилсанг мазорим тарҳин ул кул бирла қил.
Гар бино қилсанг мазорим тарҳин ул кул бирла қил.
Хурвашенинг гулшан кўйидин равзаи ризвон мунфаил ва юзу хаттидин лолаву райҳон хижил эрканин латифойин била зоҳир қилибдур:
Гулшани кўюнгдин, эй жон, равзаи ризвон хижил,
Юзу хаттинг рашкидин ҳам лолаву райҳон хижил.
Юзу хаттинг рашкидин ҳам лолаву райҳон хижил.
Васл орзусидин кўнгли қушиға қанот таманноси қилиб, васл ҳавосида парвоз буюрғони ошиқона ва муштоқона тушубтур:
Кирпикимдин, эй кўнгул, ҳардам қанотлар соз қил,
Ҳажр даштидин висоли кўйига парвоз қил.
Ҳажр даштидин висоли кўйига парвоз қил.
Бу фақирнинг машҳур матлаиғаким:
Англадинг, ё йўқмуким, айлар сафар ёр, эй кўнгул,
Ваҳки, бўлдук ҳажри илкидин яна зор, эй кўнгул
Ваҳки, бўлдук ҳажри илкидин яна зор, эй кўнгул
жавоб воқеъ бўлубтур, аммо юз мартаба ондин равонроқ ва яхшироқ воқеъ бўлубтур:
Чун жунун занжириға бўлдум гирифтор, эй кўнгул, Бўлғасен мен телба ҳолидин хабардор, эй кўнгул.
«М и м» ҳ а р ф и:
Ишқ ўтидин ўз дарду ҳасратин ва фурқат дардидин ёр ғафлатин бу матлаъда асру ва сўзнок адо қилибдур:
Ҳаддин ошти ишқинг ўти бирла дарду ҳасратим,
Войким, сен ғофилу куйдирди доғи фурқатим.
Войким, сен ғофилу куйдирди доғи фурқатим.
Маъшуқ умидида дарду ҳасратини изҳор қилиб бетоқатлиғиға раҳм этмасида у матлаъдаўқ жавоб ул табъи дурарбордин ва хомаи гуҳарнигордин рақам топибдурким, васфида ақл ҳайрон ва фаҳм саргардон:
Неча бўлғай васлинг уммидиға дарду ҳасратим,
Раҳм қилким, йўқтурур ҳажрингда эмди тоқатим.
Раҳм қилким, йўқтурур ҳажрингда эмди тоқатим.
Масал таврида бу матлаъдек парварда, ва ороста, ва мураттаб, ва пийроста оз воқеъ бўлубтурким, ул ҳазратнинг латиф табъидин ва шариф зеҳнидин бош урубдур:
Мен ҳалок ўлдум ғамингдин сен қўёшсен, эй санам,
Айб эмас гар мендин ўлса камлигу сендин карам.
Айб эмас гар мендин ўлса камлигу сендин карам.
Ҳам бу матлаъға жавоб агарчи масал таврида эмас, аммо ғаробат жонибини маръи тутулуб, бас нозук ва покиза дейилибдур:
Ваҳки, ишқим шуъласи ҳардам чекар андоқ алам,
Ким, малойик кўзи дудидин бўлур ҳар лаҳза нам.
Ким, малойик кўзи дудидин бўлур ҳар лаҳза нам.
Бу матлаъ қофиясида икки шеър айттилар, учунчн матлаъ ҳам қувват юзидин айтилибдур, алардин ортуқ бўлмаса, кам ҳам эрмас:
Сен ғамим билмай хаёлинг бирла бордур ҳайратим,
Билганингни англасам, билмам, не бўлғай ҳолатим.
Билганингни англасам, билмам, не бўлғай ҳолатим.
Ер қадди ҳажридин сарв майлин мафқуд дебдур ва юзи шавқидин гул орзусин кобуд билибдур. Алҳақ равшан ва рост тушубтурким:
Қадду юзунг ҳажридин, ваҳким, менга бўлмиш мудом,
Сарв майли бартараф, гул орзуси худ ҳаром.
Сарв майли бартараф, гул орзуси худ ҳаром.
Ўз жисмиға тутошқон шуълани ёрға арз қилурға бу матлаъни ҳам оташин ва рангин хаёл қилибдур:
Оташин хилъат дема жисмим уза, эй дилбарим
Ким, эрур ишқинг ўти бирла туташқон пайкарим
Ким, эрур ишқинг ўти бирла туташқон пайкарим
Парирўйи тарки муҳаббат қилғанин билдирур, бу жиҳатдин жовидон кўнглига фурқат ўти туташқоник ёр арзиға еткурар:
Қилғон эрмиш ул пари тарки муҳаббат, билмадим,
Тушгон эрмиш жовидон кўнглумга фурқат,билмадим
Тушгон эрмиш жовидон кўнглумга фурқат,билмадим
Бу қофияда бовужудким, икки рангин матлаъ ўтубдур, назм таврида ғоят қудратдин сўз адосида ниҳояти диққатдин бир матлаъ дағи дейилибдурким, хублуқдаг ул матлаъларча бор:
Неча куйгай ҳажр ила фарсуда жоним дам-бадам,
Кўнглум ичра ғам уза ғамдур алам узра алам.
Кўнглум ичра ғам уза ғамдур алам узра алам.
Сўзу гудозин ҳам дегали маҳваш топмағондин алами ва розин айтколи мушфиқе кўрмагондин ғами марақ воқеъ бўлубтур:
Қани бир маҳваш, анға сўзу гудозимни десам.
Қани бир мушфиқки, бирдам онға розимни десам
Қани бир мушфиқки, бирдам онға розимни десам
Ҳам бу матлаъ таврида-ўқ қофияға тағйир берилиб, ҳамул радифда бу матлаи дағи асру дилоро ваандуҳафзо тушубтур:
Топмадим бир мушфиқеким, ҳоли зоримни десам,
Ёхуд ул гулдин ичимда хор-хоримни десам.
Ёхуд ул гулдин ичимда хор-хоримни десам.
Париваш ҳажрида озорларидин ани хабардор қилмоқ орзу айлабтур ва анинг жилваси муқобаласида кўзин гуҳарбор қилмоғни ҳавас қилибдур ва иккиси нодир воқеъ бўлубтурким:
Зор ўлармен ул пари йўқким хабардор айласам,
Жилва қилгач, оллида кўзни гуҳарбор айласам.
Жилва қилгач, оллида кўзни гуҳарбор айласам.
«Н у н» ҳ а р ф и:
Мавлоно Яқинийға10 жавоб айтилибдур. Ва яқиндурким, Мавлоно тирик бўлса эрди, жони бирла инсоф бергай эрдиким, андин яхшироқ воқеъ бўлубтур:
Эй висолинг хаста кўнглум марҳами, ороми жон,
Ўлмадим ҳижрон элидин мен қатиқ жонлиғ ямон.
Ўлмадим ҳижрон элидин мен қатиқ жонлиғ ямон.
Ва бу баҳр ва қофияда яна бир шеърдурким, иккаласи бир-биридин хуброқ тушубтурким:
Эй сенинг қошу кўзунг бир фитнаи охир замон,
Лабларингдур хаста кўнглумга ҳаёти жовидон.
Лабларингдур хаста кўнглумга ҳаёти жовидон.
Юз даврида қирон таърифида ва бу матлаъ ўткан икки матлаъ қофиясида воқеъ бўлубтур, тажнис риоят қилилибдурким, бу навъ ширин ва рангин ва хуш тартиб оз воқеъ бўлмиш бўлғай:
Ул қуёшким ой юзининг даврида қилмиш қирон,
Барча маҳвашлар аросида эрур соҳибқирон.
Барча маҳвашлар аросида эрур соҳибқирон.
Бу матлаъ фақирнинг бир матлаи муқобаласида тушубтурким, агар бурунроқ айтилмиш бўлса эрди, фақир ҳаргиз ўз матлаимни айтмағай эрдим Айтмиш бўлсам ҳам, битмагай эрдим:
Тиғ ила кўксимни қилдинг захм, эй сиймин бадан,
Қони турмайдур деб ул заҳм узра куйдурдунг туган.
Қони турмайдур деб ул заҳм узра куйдурдунг туган.
Ишқ суубатидин ҳолининг бир-бир шиддатнн айтиб, ҳеч кишига бу ҳоллар бўлмасун, деб истидъо кўргузмакда бу матлаи ажаб хуб тушубтурким:
Ишқ аро ҳеч ким мекингдек зору шайдо бўлмасун,
Бўлса ҳам, ваҳ, мен киби маҳжуру расво бўлмасун.
Бўлса ҳам, ваҳ, мен киби маҳжуру расво бўлмасун.
Маъшуқ иштиёқидин хаёл қилмиш бўлғайким, они кўргачфиғон жондин бурун чиққай ва жони худ рашкдин фиғондин бурун чиққани ғарибадо топибдур:
Сени кўргач дер эдим чиққай фиғон жондин бурун,
Чиқмасун деб рашкдин жон чиқти афғондин бурун.
Чиқмасун деб рашкдин жон чиқти афғондин бурун.
Бу матлаъ ҳамким, қофия тағйир топиб ҳамул радифда воқеъ бўлубтур, ғоят зеболиғда ва ниҳоят раънолиғда воқеъ бўлубтурким:
Васл аро ўлтур мени ҳижрон жафосидин бурун,
Нетти гар қилсанг халос онинг балосидин бурун?
Нетти гар қилсанг халос онинг балосидин бурун?
Ёр васлида ҳижрон балоси биймидин ўлум орзу қилмоқки, ҳижрон доғи била ногаҳ куймаки ва васл аро ўртағон доғи дармонсиз дебтур, яъни маҳзи дармон:
Васл аро ўлтур мени то доғи ҳижрон кўрмайин,
Куйдур андоқ доғ илаким, ҳеч дармон кўрмайин.
Куйдур андоқ доғ илаким, ҳеч дармон кўрмайин.
Ўз қотилиға зору ҳайронлиғин ва анинг бодаи ишқиднн кўз ва зулфидек маст ва паришонлиғин хуш дебдур ва дилкаш адо қилибдур:
Ваҳки, бир қотилға андоқ зору ҳайронмен букун
Ким, кўзу зулфи киби масту паришонмен букун.
Ким, кўзу зулфи киби масту паришонмен букун.
Маҳзун кўнгулнинг ёрсиз девона бўлмоғининг узри ва ул ҳажридин Вомиқ ва Мажиундек расволиққа афсона бўлмоғининг маъзирати:
Ўртанган кўнгли дудидин олам қарорғони ва ўртанган бемеҳри қаҳри лутфойин ва лутфи итоболудин ўз-ўзи била такаллум қилибдур ва тараннум кўргузубтур:
Куйди бу маҳзун кўнгул олам қарорди дудидин,
Қаҳри лутфойин била лутфи итоболудидин.
Қаҳри лутфойин била лутфи итоболудидин.
Ўз қотили вайрона қабрини зиёрат қилғоли келганин иддио қилур ва ул вайронани иморат қилмоғни истидъо этар бобда:
Гар келиб вайрона қабримни зиёрат қилғасен,
Раҳм этиб, эй қотилим; они иморат қилғасен.
Раҳм этиб, эй қотилим; они иморат қилғасен.
Гулчеҳраси келса савсандек демактин лоллиғи ва келмаса ҳажридин боди сабодек беҳоллиғи:
Келса ул гулчеҳра, савсандек демактин лолмен,
Келмаса, боди сабодек ҳажридин беҳолмен.
Келмаса, боди сабодек ҳажридин беҳолмен.
Сабрсиз кўнглининг ишқ ва жунунин ва нотавон ҳолининг дарду шавқи бир-биридин фузунин девонавор дегони ва мажнункирдор адо қилғони:
Сабрсиз кўнглумга боқсам ортадур ишқу жунун,
Нотавон жонимни кўрсам, дард ила шавқи фузун.
Нотавон жонимни кўрсам, дард ила шавқи фузун.
Манзурнинг хат ва зулфида бу уч матлаъдурким, бирбирига жавоб воқеъ бўлубтур. Қофия ва радифи ул ҳазратнинг бу фанда мужтаҳид табъининг ихтироидур. Аввалғи матлаъ будурким:
Сабзаи хаттинг ичида ўйлаким жондур ниҳон,
Ҳуққаи лаълинг аро ҳам дурри ғалтондур ниҳон,
Ҳуққаи лаълинг аро ҳам дурри ғалтондур ниҳон,
Иккинчи матлаъ будурким:
Зулфи ичра бел, хат ичра лаъли хандондур ниҳон,
Уйлаким, жондур ниҳон, ҳам риштаи жондур ниҳон.
Уйлаким, жондур ниҳон, ҳам риштаи жондур ниҳон.
Учинчи матлаъ будурким:
Зулфи ичра гул, гул ичра лаъли хамдондур ниҳон,
Тунда меҳру меҳр аро бир чашмаи жондур ниҳон.
Тунда меҳру меҳр аро бир чашмаи жондур ниҳон.
Ишқ шиддати ажзидин кўзни аъмолиққа хитоб қилғони басе дардмандона тушубтурким:
Кўзларим кўр эт, қазо, бир шакли мавзун кўрмайин,
Ўзни бир лайливаше ишқида Мажнун кўрмайин.
Ўзни бир лайливаше ишқида Мажнун кўрмайин.
Бу матлаъ дағи ўз ҳоли шарҳидаким, анвоъи балият бир ишқ жиҳатидин бир-бирининг устида бўлмиш бўлған. Бу матлаъ яхши воқеъ бўлубтурким:
Йўқ дамеким, телбалардек ул париға зор эман,
Сабру ҳушумдин жудо, дарду балоға ёр эман.
Сабру ҳушумдин жудо, дарду балоға ёр эман.
Манзурнинг парчами ошуфталиғи шарҳида ва ўз кўнглининг анда барҳамлиғи адосида бу матлаъ кўнгулларни ошуфта ва барҳам қилғудек тушубтур:
Ул қуёшким, чарх аро ошуфта парчамдур букун,
Хаста кўнглум зулфи тоби ичра дарҳамдур букун.
Хаста кўнглум зулфи тоби ичра дарҳамдур букун.
Филжавоби бағайр:
Ул қуёшнинг меҳри нечун бандаға камдур букун,
Кўз ёшим тинмай оқардин ер юзи намдур букун.
Кўз ёшим тинмай оқардин ер юзи намдур букун.
Париваш ёри ишқидин ҳолининг паришонлиғиким, тил шарҳидин лол булғай, ниҳоят хублиқдан баён топибдур:
Бир париваш ишқида андоқ паришон ҳолмен
Ким, анинг шарҳин қилурда асру гунгу лолмен.
Ким, анинг шарҳин қилурда асру гунгу лолмен.
Гардун бедодидип элни бода қутқорур мазмунда соқийни мухотаб қилиб, май тутмоқ истидъосида бу байт муфаттиҳдур:
Соқиё, тутқил тўла гардун кнби соғарниким,
Жонима дермен даме бедоди гардун кўрмайин.
Жонима дермен даме бедоди гардун кўрмайин.
«В е» ҳа р ф и:
Сабодин сарви равонининг келган хабарин сўрар ва андин жон, иси, келган муносабат била руҳи равонининг ҳадисин сўрар:
Эй сабо, бергил хабар сарви равоним келдиму?
Жон иси сендин келур, оромижоним келдиму.
Жон иси сендин келур, оромижоним келдиму.
Бу шеърнинг қофиясидин сўнгра атф вовин12 калиманинг асли ҳарфи ўрниға тутулуб ғариб ихтироъ қилибдур:
Эй жафо тиғи, келиб мажруҳ кўксумни ёру,
Қўл яланг айлаб солиб ҳарён ичимни ахтару.
Қўл яланг айлаб солиб ҳарён ичимни ахтару.
«X е» ҳ а р ф и:
Кўнгли ранж била куюб жонониға демағонин булбул куйса гули хандониға ғам бўлмаслиғин ташбиҳ қилиб, ишқ чаманида булбулдек гулбонг урғони:
Ранж ила куйди кўнгул демас ани жонониға,
Қайда булбул куйса ғам бўлур гули хандониға.
Қайда булбул куйса ғам бўлур гули хандониға.
Сарви парирух ёдиға келса, ҳур ва жаннат ёдидин чиқарни ёд қилиб, бу-тарона била ғамгин кўнглин шод қилурким:
Ҳар қачонким келса ул сарви парирух ёдима,
Келмас ул дам жаннату ҳур хотири ношодима
Келмас ул дам жаннату ҳур хотири ношодима
Кўнглига хитоб қилурким, анинг дардин маҳи таннозиға еткургай ва жонининг ҳалоклигин сарви нозиға арз этгай:
Эй кўнгул, дардимни арз эт, ул маҳи таннозима,
Хаста жонимнн ҳалокин айт сарви нозима.
Хаста жонимнн ҳалокин айт сарви нозима.
Бу матлаъдин ёрнинг киноятомез узрхоҳлиғининг манъидурким, ширин лабин шакаррез қилиб, ул афсун тили била ошиқ ўтини тез қилмағай:
Узр учун ширин ҳадисингни шакаррез айлама,
Бу фусун бирла ўтумни дам-бадам тез айлама.
Бу фусун бирла ўтумни дам-бадам тез айлама.
Сарви озодининг боғ аро жилва қилғони учун ишқ аҳли оҳу фарёди куйдурурининг адоси сўзнок тушубтур:
Жилва қилди боғ аро ул сарви озодим яна,
Куйдурур ишқ аҳлини бу оҳу фарёдим яна.
Куйдурур ишқ аҳлини бу оҳу фарёдим яна.
Малик ул-калом Мавлоно Лутфийнинг машҳур матлаи жавобида дебтур:
Эй қадинг тубию жаннат хадди гулгун устина.
Бу матлаъ воқеъ бўлубтурким:
Хаттининг тори тушубтур лаъли майгун устина,
Уйлаким, жон риштаси бир қатраи хун устина.
Уйлаким, жон риштаси бир қатраи хун устина.
Басират аҳли қошида зоҳирдурким, тафовут не чоғликдур. Не учунким, Мавлоно юзни жаннатқа нисбат қилубдур ва бу муносиб ташбиҳдур. Бовужуди бу икки мисраъ бир-бирига марбут эмас ва жавоби бовужуди ғаробати маъни иккаласи бир-бирига мувофиқ ва алфози бир-бирининг муқобаласида лойиқ воқеъ бўлубтур. Ва қофияга тағйир бериб ҳам ушбу радиф била яна уч ғазал дейилибтур. Бовужуди улким, Мавлоно жавоби матлаъда хат таърифидур, уч матлаънинг иккисида хат таърифидур ва бирида хол таърифидур. Мундин назм таврида ғояти қувват маълум бўлур.
Ул уч матлаъдин бири будурким:
Ул зумуррад хатки чиқмиш лаъли хандон устина,
Сабзаи хаттинг ичида уйлаким жондур ниҳон,
Сабзаи хаттинг ичида уйлаким жондур ниҳон,
Иккинчи матлаъ будурким:
Сабзаи хаттинг саводи лаъли хандон устина,
Хизр гўё соя солмиш оби ҳайвон устина.
Хизр гўё соя солмиш оби ҳайвон устина.
Учинчи матлаъким хол таърифида воқеъ бўлубтурким:
Нуқтаи холинг ажаб йўқ лаъли хандон устина
Ким, бўлур бир қатра доим оби ҳайвон устина.
Ким, бўлур бир қатра доим оби ҳайвон устина.
Ишқ уйқуни кўздин учурғони жиҳатидин кечанинг саъб ҳоли шарҳида бу матлаънинг хублуғи гунашдин равшанроқдур:
Бир қуёш ҳажрида чектим ўтлуқ афғон бу кеча,
Куймагим дудидин ўлди чарх гирён бу кеча.
Куймагим дудидин ўлди чарх гирён бу кеча.
Филжавоби биғайриҳи:
Онча чектим бир куёш ҳажрида афғон бў кеча
Ким, фиғонимдин уюмас жинну инсон бу кеча.
Ким, фиғонимдин уюмас жинну инсон бу кеча.
Меҳрораз ёри чеҳра очиб жон ўртарининг тазарруи ва ошкоро лутф кўргузуб кўнглини пинҳон ўртарининг тазаллуми:
Оразинг меҳрин очиб, жисмим аро жон ўртама,
Ошкоро лутф этиб, кўнглумни пинҳон ўртама.
Ошкоро лутф этиб, кўнглумни пинҳон ўртама.
Филжавоби биғайриҳи:
Ўт солиб эл жониға сен мени пинҳон ўртама,
Ўрта жонимни-ю, жоним, элни чандон ўртама.
Ўрта жонимни-ю, жоним, элни чандон ўртама.
Ишқ ошуби ва бедоди ҳикоятида ва ҳажр зулм ва тааддиси шикоятида бу матлаъ асру дардмандона ва бағоят ниёзмандона тушубтур:
Неча ул ой ҳажрида кўнглум бузулғай ғам била,
Неча жисмим уйи емрулгай ғаму мотам била.
Неча жисмим уйи емрулгай ғаму мотам била.
Бу қофия ва радиф ҳам ул ҳазратнинг хоссаи табъидур ва ҳеч ерда эшитилмайдур ва бағоят ширин ва рангин тушубтур. Ҳажр шоми суубатида ўзини анжум ва афлок била машғул тутар кайфиятида бу ғазал боштин оёқ хуб ва пурошуб воқеъ бўлубтурким:
Ҳажр шоми ой чиқиб мен йиғлар эрдим дард ила,
Сайрлар қилдим сени истаб маҳи шабгард ила.
Сайрлар қилдим сени истаб маҳи шабгард ила.
Бу авқотда ҳукм бўлуб эрдиким, туркигўй шуаро татаббуъ қилғайлар. Баъзеки, айттилар — лат едилар, баъзе айта олмаслиғиға муътариф бўлдилар. Ул жумладин бири фақир эрдимки, инсоф бердим ва матлаи будурким:
Ўтка солғил сарвни, ул қадди раъно бўлмаса,
Елга бергил гулни ул рухсори зебо бўлмаса.
Елга бергил гулни ул рухсори зебо бўлмаса.
Ёрни ағёр била кўра олмаслиғидин кўз қони деб айни рашкдин бу матлаъ хуб адо топибдур:
Қани кўзким, сени кўргаймен даме ағёр ила.
Ё тааммул қилғамен ағёр ила гуфтор ила.
Ё тааммул қилғамен ағёр ила гуфтор ила.
Ишқ зулмидин ториққанда кўзга ҳам ёр ва ағёр сори боқардин манъқилур маънида бу матлаъ ҳам ошиқона, ҳам дардмандона тушубтурким:
Эй кўз, ўзга юз сори ўзунгни ҳайрон истама,
Бир вафосиз ишқидин кўнглунгни ҳам қон истама.
Бир вафосиз ишқидин кўнглунгни ҳам қон истама.
Ул ҳазратнинг хосса ихтироотидин бу тўрт шеърдурким, «ўзгача» лафзин радиф қилиб, қофиялари ҳар қайсининг ўзгача воқъе бўлубтур. Ҳар қайсининг латофати бирбиридин ортуғроғ тушубтур ва алардин бири будурким:
Ғам ели айшим биносин қилди вайрон ўзгача.
Ҳушу сабрим мулкини ер бирла яксон ўзгача.
Ҳушу сабрим мулкини ер бирла яксон ўзгача.
Иккинчи матлаъ будурким:
Оҳким бўлдум яна ишқ ичра шайдо ўзгача,
Ақлу ҳушумдин жудо халқ ичра расво ўзгача.
Ақлу ҳушумдин жудо халқ ичра расво ўзгача.
Учунчи матлаъ бу навъ воқеъ бўлубтурким:
Бўлғали лаълй уза хатти намудор ўзгача,
Тутти оҳим барқидин кўк юзи зангор ўзгача.
Тутти оҳим барқидин кўк юзи зангор ўзгача.
Яна бир матлаъ бу навъ воқеъ бўлубтурким:
Ваҳки, ҳижрон тарҳин ул ой солди бунёд ўзгача,
Нотавон кўнглумга бунёд этти бедод ўзгача.
Нотавон кўнглумга бунёд этти бедод ўзгача.
Кўнглига сабрдин ўзга чора ишқида билиб сабр қила олмағондин бечоралиғ изҳори қилибдур ва бадеъадо топибдур ва ғариб муаддо бўлубтур:
Чораи ишқи недур, жуз сабру маҳзун кўнглума,
Чун қила олмас, қилинг бир чора мажнун кўнглума.
Чун қила олмас, қилинг бир чора мажнун кўнглума.
Ғардун шикоятидаким, офиятин расволиғ била бадал қилмиш бўлғай, бу матлаъ нишотфарсо ва андуҳ афзо воқеъ бўлубтурким:
Эй кўнгул, гардун балият тошини ёғдурдило,
Ҳар тараф сабрим уйин деворини синдурдило.
Ҳар тараф сабрим уйин деворини синдурдило.
Бу радифда яна бир матлаъким, ғазал таврида марсияомез Хожа Ҳофиз Шерозийга воқеъ бўлғон йўсин била ул ҳазратқа дағи воқеъ бўлубтур ва бағоят нодирдур:
Вой, юз минг войким, сарви равоним бордило
Сабру ҳушум мулкидин ороми жоним бордило.
Сабру ҳушум мулкидин ороми жоним бордило.
«Ё» ҳ а р фи:
Матлубин истаб, тополмаслиғидин ва ҳеч ҳамдам ани бу мусибатда зорлиғин сўрмаслиғидин ўз-ўзи била гиламандлиғ изҳор қилибдур:
Қайда истай, истасам, қайдин топай сен ёрни
Ким, манга ҳамдам бўлуб сўрғай даме мен зорни.
Ким, манга ҳамдам бўлуб сўрғай даме мен зорни.
Кўнгул ҳар неча ёр дарду ғамидин озор топар, аммо анинг моҳрухсорин кўргач, меҳри фузунроқ ва муҳаббати сарриштаси узунроқ бўлур мазмунда бу матлаъ беназир тушубтур:
Нечаким, тортар кўнгул дарду ғаму озорини,
Меҳрим ортар ҳар неча кўрсам маҳи рухсорини.
Меҳрим ортар ҳар неча кўрсам маҳи рухсорини.
Паривашининг қаро либосидин ҳайрат қилғониким, қуёш қаронқу тунда кўрунмак ғарибдур ва васл кавкаби саъди ҳажр тийра шомида тулуъ қилмоқ ажиб:
Ҳайратим бор то қаро қилмиш либосин ул пари,
Ким қаронқу тунда кўрмиш офтоби ховарий.
Ким қаронқу тунда кўрмиш офтоби ховарий.
Кўзин сарви сийминбари келур муждасидин йиғламоқдин тийибдур, жонин хуршиди анвари васли башоратидин куймакдин манъ қилибдур:
Йиғлама, эй кўзки, ул сарви сийминбар келгуси,
Куймагил, эй жонки, ул хуршиди анвар келгуси.
Куймагил, эй жонки, ул хуршиди анвар келгуси.
Жонида ҳарф ғами ёзар таҳририға кўнгли ажз ва нотавонлиғидин унамаслиғиға тадбир ва чора топмасдин бечоралиғ зоҳир қилур:
Жонға айтурмен, ёзай ҳарфи ғаминг таҳририни,
Кўнглум ўлмас, ваҳки, билмасмен бу иш тадбирини.
Кўнглум ўлмас, ваҳки, билмасмен бу иш тадбирини.
Ўз сабз хатининг сабзаи хати ҳажрида ўлса, қабри сабзаси хати ҳижрон ништари бутмак иддио қилибдур ва ғариб маъни воқеъ бўлубтур:
Сабзаи хаттинг саводи бирла ўлсам, эй пари,
Сабзаи қабрим не тонг, гар бўлса ҳижрон ништари.
Сабзаи қабрим не тонг, гар бўлса ҳижрон ништари.
Бу матлаънинг бурунғи мисраида хат ва лаб таърифида ва иккинчи мисраида юз ва зулф ҳайрат изҳори воқеъдур. Тўрталаси нодир тушубтур:
Мушкбў хаттинму дей, ё лаъли дурборинму дей,
Юзи иймонинму дей, ё зулфи зунноринму дей?
Юзи иймонинму дей, ё зулфи зунноринму дей?
Бу матлаъ ҳам манзурини ҳусн юзидин Ширин ва Лайлиға ва ўзин ишқ бобида Фарҳод ва Мажнунға таржиҳ қилибдур. Бу навъ оз эшитилибдур:
Ҳусн ила сен комилу Ширину Лайли шуҳрати,
Ишқ аро мен зор ўлуб, Фарҳоду Мажнун туҳмати.
Ишқ аро мен зор ўлуб, Фарҳоду Мажнун туҳмати.
Ишқ ўти ҳирқати таърифидаким, ул ўртамаган нима қолмамиш бўлғай, бу матлаъ сўзнок тушубтурким:
Ишқинг ўти жисму жони нотавоним ўртади,
Турфа ўт эрдики, пайдову ниҳоним ўртади.
Турфа ўт эрдики, пайдову ниҳоним ўртади.
Ҳажр тунида васл орзусидин булъажаб хаёлин баён қилур ва фироқ шомида висол шавқидин саъб ҳолин адо кўргузур:
Кеча ҳажрингдин висолингға ҳаёлим бор эди,
Ҳеч кимга айта олмонким, не ҳолим бор эди.
Ҳеч кимга айта олмонким, не ҳолим бор эди.
Бу қофия ва радифда бу фақирнинг ҳам шеъри бор ва машҳурдур, аммо ул ҳазратнинг бу шеъриким, анинг жавоби тушубтур, ҳеч нисбати йўқдурким:
Қилмағай эрдим юзин кўрмак таманно кошки,
Солмағай эрдим кўнгул мулкига ғавғо кошки.
Солмағай эрдим кўнгул мулкига ғавғо кошки.
Маҳзун кўнглини алдаб дилрабосининг келур хабарини дебтур ва орғадаб ишратфизои васли хабарин айтибдур, ажаб навъ ширин воқеъ бўлубтурким:
Ғам ема, маҳзун кўнгулким, дилрабойинг келгуси,
Базми ишқинг тузгучи ишратфизойинг келгуси.
Базми ишқинг тузгучи ишратфизойинг келгуси.
Ишқ тарийқида ўз камолин зоҳир қилурким, ишқ аҳли ягоналари андин сўзу гудоз таманно қилибдурлар, балки боштин-аёқлариғача ул ўтқа ёқибдурлар:
Ишқим ўтидин келиб Мажнун бир учқун истади,
Ол дедим, сунғач илик, боштин оёғин ўртади.
Ол дедим, сунғач илик, боштин оёғин ўртади.
Ғоят бедиллиғидин, ғам даштида итган нотавон кўнглин ёд қилур ва тарки жон айлаган бехонумон кўнгли ёди била ўз андуҳин зиёд қилур:
Ваҳки, ғам даштида итган нотавон кўнглум қани?
Тарки жоним айлаган бехонумон кўнглум қани?
Тарки жоним айлаган бехонумон кўнглум қани?
Ҳижрон балосидин жониға етиб, ажалға илтижо қилур ва эл можаросидин ториқиб, ўлумни орзулар, бу услубда сўз бас ғарибдур:
Эй ажал, осуда қил ҳижрон балосидин мени,
Бир йўли қутқар улуснинг можаросидин мени.
Бир йўли қутқар улуснинг можаросидин мени.
Баҳор фасли бўлуб айш гули очилғони ва ғам хазони елидин сабри хирмони соврулғони бобида дейилибдур:
Навбаҳор ўлди, очилмас, ваҳки, айшим гулшани
Ғам хазони елидин соврулди сабрим хирмани.
Ғам хазони елидин соврулди сабрим хирмани.
Бу шеър қофиясида яна бир шеър ўттики, бу анга жавобдур ва иккаласи бир-биридин хуброқ тушубтур:
Бир париваш шавқи, ваҳким, жисму жоним ўртади,
Айрилиб ҳар учқун андин хонумоним ўртади.
Айрилиб ҳар учқун андин хонумоним ўртади.
Золим ёрни зулм қилмоққа беихтиёрлиғи айтилибдур ва ўзининг мазлумшиорлиғини хуброқ важҳ била адо қилибдур:
Ер зулм айлар учун беихтиёр ўлмиш нетай,
Ваҳ, анга жавру ситам қилмоқ шиор ўлмиш нетай.
Ваҳ, анга жавру ситам қилмоқ шиор ўлмиш нетай.
Ёр фироқидин ёшу қон тўкмоқ кўзининг фани бўлғонни бу жиҳатдин ул баҳру кон инжу ва лаъл махзани бўлғонни ғариб суратда назм қилур:
Эй фироқингдин кўзумнинг ёшу қон тўкмак фани
Ким эрур ҳам лаълнинг қони, ҳам инжу махзани.
Ким эрур ҳам лаълнинг қони, ҳам инжу махзани.
Ёр кўйида тушган сўзон кўнглинки, ёри поймол қилмиш бўлғай, ерга тушган ўтқа ташбиҳ қилғониким, аёғ била ерга суртуб ўчурурлар, хосса маънидур:
Тушгали сўзон кўнгул кўюнг аро филҳол они,
Ерга тушган ўт эдиким, айладинг помол они.
Ерга тушган ўт эдиким, айладинг помол они.
Ҳижрон соғаридин дам-бадам ўздин борурни ибо қилиб, васл жоми муяссар бўлса, лаболаб сипқорурни муддао қилибдурким:
Неча ҳижрон соғаридин дам-бадам ўздин борай,
Васл жомин гар тутар бўлсанг лаболаб сипқорай.
Васл жомин гар тутар бўлсанг лаболаб сипқорай.
Бовужуди ўз ишқи ўти ва ёр ҳусни ўти риққати қалб ва тараҳҳум жиҳатидинким, ишқ аҳли лозимасидур яна бир мазлуми зор ишқининг ўти била ҳам кўнмак ва матлаъдин шеърнинг охириғача бу маънини ҳар байтда изҳор қилибдурким, назм элидин ҳеч кимга даст бермайдур:
Бас эмас эрди манга ҳам ўз ўтум, ҳам ёр ўти
Ким, анга афзун дағи бўлмиш яна бир зор ўти.
Ким, анга афзун дағи бўлмиш яна бир зор ўти.
Жон оғзига етганда жонон лабин таманно қилмоқки, жон топширғай ва жононға яшурун нақди пинҳон топширғай, бас латиф воқеъ бўлубтур:
Етти жон оғзимға еткур лабниким, жон топшурай,
Бори ўлмасдин бурун бу нақди пинҳон топшурай.
Бори ўлмасдин бурун бу нақди пинҳон топшурай.
Мажнунни ишқ тарийқида ўзига ўхшатмоқ ва девоналиғ расмин анга ўргатмак камоли ошиқлиққа ва девоналиққа долдур ва ишқ ва жунун аҳлиға бу навъ бас булъажаб ҳолдур:
Ишқ аро Мажнунни дерменким, ўзумга ўхшатай,
Ҳушини зойил қилиб, девоналиғни ўргатай.
Ҳушини зойил қилиб, девоналиғни ўргатай.
Паривашининг туфулият жиҳатидин ёрлиғ билмасин ва анинг шавқидин шайдо кўнгли ҳушёрлиғ билмасин зоҳир қилиб, дард аҳли қошида ўз дарди дилин айтибдур:
Ул париваш тифл, ваҳким, ёрлиғ билмас нетай,
Шавқидин шайдо кўнгул ҳушёрлиғ билмас нетай.
Шавқидин шайдо кўнгул ҳушёрлиғ билмас нетай.
Ул олам аҳли султони ҳиммати қошида баски султонлиғи муҳаққир кўринур ва фақирни филҳақиқат салтанатқа таржиҳ қилур, бу байтдаким, ҳақиқат маъниси мажоз суратида адо топибдур. Умид улким, ул ҳазратнинг тарийқида ҳам неча мажози бўлса ҳақиқатда мубаддал бўлғай ва мажоз аҳлиға эҳсон ва ҳақиқат аҳлига мустаҳсан воқеъ бўлубтур:
Ким гадойинг бўлса оламдин кечиб, эй дилрабо,
Фақр аҳли ичра ул султони оламдур букун.
Фақр аҳли ичра ул султони оламдур букун.
Хилват13. Олам аҳлиға андоқки, мажлис бўлур, мажлис аҳли ҳасратидин табъға калол ва зеҳнға малол юзлангандин сўнгра ҳар тоифа ўз хурди ҳолиға кўра махсуслари била хилват ихтиёр қилурлар. Чун «Мажолис уннафоис»нинг етти мажлисни табъ аҳли ғавғоси ва назм хайли алолоси била ўткарилди. Секкизинчи мажлис Султони Соҳибқирон мажлисидурки, ани андоқки, ҳақидур баён қилмоқ мумкин эрмас ва ул даъвоға ақлким, мунсиф ҳакамдур, рухсат бермас. Нечукким, бўлса шикаста ва баста ва баъзи паришон ва баъзи пайваста адо топти. Эмди хилватда дағи бир-икки нақл ул ҳазратнинг ғайри назм латойифидин ҳам битилса ва бир-икки сўз шарҳ этилса йироқ бўлмағай.
Ул ж у м л а д и н. Мавлоно Лутфий (алайҳа раҳма)ки, ўз замонида Хуросон мулкида туркий ва форсийда малик ул калом эрди, бир кун баҳор айёмидаким булуг ошиқ кўзидек ашкбор ва ул ашк қатаротидин ҳар бири: маъшуқ ваъдасидек бир мавҳум тор ошкор қилур эрди, бу фақирға йўлуқти ва дедиким, бу ёғин торлари махсус бўладур, Мир Хусрав (алайҳа раҳма) ҳиндуча ашъорида бир ажиб-ғариб маъни айтибдур ва ул будурким: маҳбуб баҳор айёмида бир ён борадурмиш бўлғай ва ёғин жиҳатидин ер балчиқ бўлмиш бўлғай ва анинг. аёқи балчиғдин тойиб йиқилур чоғида ғоят нозуклугидин ёғин риштасин мадади била тутуб қўпмиш бўлғай. Бу фақир бу маънини эшитгач, хушҳол бўлуб, Мир Хусравнинг бу дақиқ хаёлиға офаринлар ўқудум ва табъ аҳлидин ёғин тақриби била ҳарким қошида бу сўз нақл қилилди. Манга юзланган хушвақтлиғ анга ҳам юзланиб, Мир Хусравнинг таърифида беихтиёр бўлди. Бир кун ҳам мазкур бўлғон тақриб била Султони соҳибқирон Олий мажлисларида банда бу сўзни арз қилдимким, бир кун Мавлоно Лутфий Мир Хусравдин бу навъ ғариб маъни нақл қилди, деб. Хаёлимда бу-ким, ул ҳазратнинг ҳам латиф табълариға хуш келиб, таърифда муболиға қилғувсилардур. Банда кўп шааф била айтқон учун филжумла табассум қилиб, инбисот изҳори қилдилар. Аммо кўп илтифот воқеъ бўлмади. Сўнгғи кун андоқ маълум бўлдиким, ул ҳазратнинг муборак табълариға Мир Хусравнинг бу хаёлида эътирозе юзланган эрмиш бўлғай, яна ҳайрат даст бердиким, Мир Хусравнинг бу хаёлиға жамеъ табъ аҳли таъриф ва таҳсиндин ўзга ҳеч нима зоҳир қилмадилар, оё, ул ҳазрат не эътироз қилиб эркинлар. Олий мажлисда ер ўпуб, арз қилдимким, ул эътирозни гуҳарбор алфоздин эшитмак муроддур. Дедиларким, ул эътирозбудурким, ул ёғин қатраси юқоридин қуйи иниб келадур, муқаррардурким, риштасиға дағи ҳамул ҳолдур. Риштаиким, майли қуйи бўлғай, анинг мадади била йиқиладурғон ўзин асрамоғи маҳолдур. Ул ҳазрат бу эътирозни нақл қилғоч, фақир билдимким, мен ва ҳар киши ҳамким, бу маънини эшитиб, таҳсин қилибдурбиз —барча ғалат қилғон эрмишбиз. Қулоқ тутуб ўз нуқси табъимға муътариф бўлдим. Андин сўнг ул ҳазрат дедиларки, бу байт андоқ бўлубтурки, эътироз маҳалли йўқтурким;
Заъфдин кулбамда қўпмоқ истасам айлар мадад,
Анкабуте ришта осқон бўлса ҳар деворға.
Анкабуте ришта осқон бўлса ҳар деворға.
Умид улким, мундоқ соф табъ кузгусига ҳаргиз даврон ҳаводисидин ғуборе ўлтурмағай ва мундоқ равшан зеҳн шамъин ҳаргиз навойиби сарсари ўчурмагай.
У л ж у м л а д и н будурки, Мавлоно Қабулий деган кичик ёшлик йигит Қундуз ва Ҳисор тарафидин келиб эрди, табъи туркий ва форсий назмға мулойим эрди. Олий мажлисқа мушарраф бўлуб, подшоҳона таҳсин ва эҳсонға ҳам сарафрозбўлуб эрди. Бир кун бир туркий ғазалки, матлаи будурким:
Наъл кестим дарди афзун бўлдию кам бўлмади,
Доғ қўйдум сўзи кам бўлғай дебон, ҳам бўлмади
Доғ қўйдум сўзи кам бўлғай дебон, ҳам бўлмади
айтиб келиб эрдиким, юқори арз қилғай. Фақирға бердиким, теграсида эврулгаймен ва хотирға келганни анга айтқаймен. Чун ўқудум «ҳам бўлмади», қофиясини яхши айтмайдур эрди. Дердимким, яхши қофияси будур, мундин яхшироқ боғласанг бўлур эрди. Ул дедиким, мен хили ташвиш торттим, яхши боғлай олмадим. Албатта, бу қофияни сиз боғланг. Чун муболаға қилди, фақир ул қофияни боғладим, бу навъким:
Сарв мойил бўлдиким, ўпгай аёғинг туфроғин,
Йўқса ҳар соат сабо таҳрикидин хам бўлмади.
Йўқса ҳар соат сабо таҳрикидин хам бўлмади.
Алқисса, Қабулий бу шеърни битиб наввобдин бирининг воситаси била Олий мажлисқа еткурубдур. Ул ҳазрат ўқуғондин сўнгра дебтурларки, иккинчи байти анинг назмининг ранги эмас, хаёлға андоқ келурким, фалон муйи анинг бу шеърида айтмиш бўлғай.
Фақирни тилаб бу бобда такаллум қилдиларки, — бу байтни оё улму айтиб эркин, ё бировму анинг учун деб эркин? Фақир таажжуб қилдим, аммо лутфи йўқ эрдики, ул ғариб йигитким, бу шеърни ўткариб эрди, дегайменким, — бу байтни мен айтибмен. Чун иқрор қилмадим. Муболаға била сўрулди, ул ҳазратқа чун равшан бўлуб эрди, инкор қила олмадим. Дедимким, муборак хотирғаким, мавриди фуюзи ғайбийдур, чун зоҳирдур не навъ тонғаймен. Бағоят мунбасит бўлуб, ҳукм бўлдиким, Қабулийни топиб келтурсунларким, бу бобда анинг била мутояба қилали. Филҳол ани топиб Олий мажлисда ҳозир қилдилар. Ҳазрат жулус ҳукми буюруб, илтифот зоҳир қилиб, шеърини таҳсин қилдилар. Фақир мутараддидким, таъриф бунёд бўлди, анга ажаб шармандалиғ бўлғусидур ва фақирға андин ортуғроқ. Ул бобда ҳеч сўз демадилар. Муддате ўлтурди ва сўз ўзга тарафлар тушти, то улки, мажлис ниҳоятқа етти ва эл тарқалдилар. Оз киши маҳрамлардин қолди. Наввобдин бири арз қилдиким, Қабулийни келтурдилар ва ул байт бобида анинг била мутояба қилмадилар, ҳамоноки унутулди. Ҳазрат буюрдиларким, унутулмади, аммо ул сўз зикрида анга уят бўлур эрди, тиламадукки, ғариб йигит мажлисда эл аросида уятлиғ бўлғай, ул сабабдин анинг шеъри ва ул байт бобида сўз дейилмади. Бу фақир ер ўпуб арз қилдимким, бу раҳм ёлғуз анга воқеъ бўлмадиким, манга дағи бўлди.
Субҳоноллоҳ! Офарин ул сонеъғаким, бир соҳиб давлатқа мунча ҳусни хулқ ва камоли фазл ва баланд идрок ва табъ ва зеҳни пок каромат қилибдурки, бу афсоналарни ясаб, бировга боғласалар, эшитган киши инона олмағай, балки жаълийдур деб, айтқучининг такаллумиға қулоқ солмағай.
Бу Султони Соҳибқироннинг эрамойин суҳбатларида ва фирдавстазйин хилватларида бу навъ ғариб латойиф ва ажиб заройиф ҳар лаҳза мутаоқиб ва мутавотир ва ҳар лаҳза мутазоид ва мутакосир зоҳир бўлур, то сипеҳр шабистонининг шамъи заррин лагани бадри мунир бўлғай ва афлок шаҳристонининг машъали анжумани меҳри оламгир ўлған, бу адолат авжининг тўлун ойиға камлик юзланмасун ва бу салтанат-буржининг хуршиди оламоройи камол даражасидик айланмасун!
Ул ҳумоюн табънинг бу навъ диққатсозлиғ ва нуктапардозлиғларини сипеҳр дабири йиллар битиса тамом этмас ва хиради хурдадон хуш тақрири қарилар айтса итмомиға етмас. Авло улким, ихтисор била тамом қилилғай ва дуо била ихтитом берилғай:
Ё раб, бу замона шаҳларининг шоҳи,
Ким, кўнгли эрур сирри ниҳон огоҳи,
Бергил анга авж моҳдин то моҳи,
Балким неки бор эса анинг дилхоҳи.
Ким, кўнгли эрур сирри ниҳон огоҳи,
Бергил анга авж моҳдин то моҳи,
Балким неки бор эса анинг дилхоҳи.
Кўк арсаси базмгоҳи ўлсун, ё раб,
Кун шамсаси чатри жоҳи ўлсун, ё раб,
Кавкаб адади сипоҳи ўлсун, ё раб,
Ҳар ишда Ҳаҳ паноҳи ўлсун, ё раб.
Кун шамсаси чатри жоҳи ўлсун, ё раб,
Кавкаб адади сипоҳи ўлсун, ё раб,
Ҳар ишда Ҳаҳ паноҳи ўлсун, ё раб.