Топ рейтинг www.uz
ТЎРТИНЧИ МАЖЛИС

Аср фузалоси зикридаким, шеърга машҳур ва мубоҳий эмастулар, аммо аллардин назм тарийқида кўп латойиф зоҳир бўлур ва кўп заройиф бош урар
               Ул жумладин:

               Паҳлавон Муҳаммад Гўштигирким, кўб фазойил била оростадурким, гўшти фани бавужуди улким, анинг андоқ ҳақ  ва мулкидурким, маълум эмаским, ҳаргиз бу фанда андоқ пайдо бўлмиш бўлғай. Ўзга фазойилиға кўра дун мартабасидур. Мусиқий ва адвор илмида даврининг беназиридур. Чун камолоти «азҳару мин аш-шамс»1дур, шарҳ қилмоқ эҳтиёж эмас, фақир Астрободдин бу рубоийни Паҳлавон хизматлариға битиб эрдимким:    

Дар Каъбаву дар дайр ба иршоди туем,
Дар савмааву майкада бо ёди туем,
Зокир саҳару шом ба авроди туем,
Яънеки, ятими Неъматободи туем2.  

               Паҳлавон бу рубоийни жавоб битиб эрдиким:

Эй Мир, ту пиру мо ба иршоди туем,
Доим ба дуогуию бо ёди туем,
Ин шаҳр ба ту хуш асту мо бо ту хушем,
Мурдему хароби Астрободи туем.

               Бу матлаъ Паҳлавоннингдурким, айтқонда Паҳлавонға подшоҳ минг олтун сила иноят қилди:

Гуфтамаш: «Дар олами ишқи ту корам бо ғам аст»,
Гуфт хандон зери лаб: «Ғам нест, кори олам аст» 3.

               Ҳоло фақр аҳлининг пешвоси ва тарийқ хайлининг муқтадоси Паҳлавондур, баъзи эл Паҳлавоннинг насабида таън қилурлар, аммо фақирға таҳқиқ бўлдиким, ёлғон айтурлар.    

               М и р  С а р б а р а ҳ н а — Туркистондиндур. Хуш табъ ва хуш машраб ва хуш суҳбат ва ширин калом кишидур. Атиқ ур-раҳмон Шайх Луқмон (қуддиса сирруҳу) мазорида йигирма йилға яқин шайх ва мутавалли эрди. Йил бўлдиким, юз минг, юз эллик минг олтунға яқин анинг авқофидин ҳосил қилиб андоқ масрифиға еткурдиким, худо ва халқи худо қошида мустаҳсан тушуб ҳеч киши ҳеч навъ айб топа олмади. Сўнгра худ садорат масканида мутамаккин бўлуб, улви ҳимматдин андоқ олий мансабдин ўз ихтиёри била истеъфо қилди. Ғоят шўх табълиғидин тирзиқ4 айтмоқ қоидасин Мир пайдо қилди. Бовужуди бу гоҳ-гоҳ Яхши тирзиклар ҳам навиш қилурлар ва йигитликда Оқил кунгурга мутааллақ бўлуб, офият тарийқин тарк қилиб, ул тоифаға тобеъ бўлуб эришиб юрурда анинг пеш салоти ғойиб бўлғонда, Мир маъракада пеш салоти бўлуб айтқон абётдин бу рубоийдурким:

Ононки, парастандаи хуршеду маҳанд,
Аз чашми ту дар орзуи як нигаҳанд,
Кунгур5 агар ин астки ман мебинам,
Хубони дигар питанги таълимгаҳанд6:

               Мир ул вилоятнинг вожиб ул-эҳтиром содотидиндур, агарчи арзол ва хубасо мусаллам тутмаслар ва нимагина дерлар, аммо ул тойифанинг сўзига эътибор йўқтур. Ва Мирнинг муфрит таом емакка кўп шаафлари бор. Ул жиҳатдин кўпроқ авқот имтило7 маразиға гирифтордурлар.
 
              
М а в л о н о  Б у р ҳ о н и д д и н — Ҳирий шаҳрининг бузургзодаларидиндур, донишманд ва хуштабъ ва сабукруҳ кишидур. Бобур Султон  отиға муаммо рисоласи битиди «Жавоҳир ул-асмо» 8ға мавсум. Бу муаммоким,  ҳосил: бўлур, ул рисоладину Мавлононинг хосса муаммоларидиндурким:


               Бу фақирға подшоҳ муҳр таклифи қилғонда, тарихе айтиб эрдиким, бағоят хуб воқеъ бўлуб эрди. Аммо чун фақирнинг таърифики, нафс ул-амрда ғайри воқеъдур лозим келур эрди, битилмади, ва лекин асл мисраи будурким:



               «Ки» лафзидин сўнграғи алфоздин тарих ҳосил бўлур. Ғаройиб иттифоқотиндурким, Мир Дарвеш Алиға муҳр иноят бўлғонда ўзининг хотириға «Дарвеш Али муҳр зад» таркиби келиб эрди ва ўн йил тафовут эрди ва рост воқеъ эрди. Ва Мавлоно ҳоло Шоҳрух Мирзо мадрасасида ва баъзи мадорисда дарсға машғулдур ва қалин талаба истифода қилурлар. Баъзи ёронлар мутойиба юзидин Мавлоноға дерларким, қадимий хуш табълардинсиз ва ул изтироб қилур, аммо чораси йўқдур.

               М и р   Ғ и ё с и д д и н   А з и з — Машҳадда Имом Али Мусо ар-Ризо равзаларида нақиб ва вилоятнинг улуғидур. Таърифларида баён қосирдур. Бу матлаъ аларнинг деб шуҳрати борким:

Бозам аз дасти буте домони исмат чок шуд.
Жуз хаёлаш ҳар чи буд аз лавҳи хотир пок шуд10.

               М а в л о н о   М а с ъ у д11 — Ширвондиндур, ўз мулкидин Ҳирийға келди ҳам ифода, ҳам истифодаға ба жид машғул бўлди. Бу аснода ҳазрат Махдуми Нуран мулозаматлариға етиб, бирор    сабақға дағи мушарраф бўлур эрди. Ҳоло маҳди улё «Гавҳаршодбегим» мадрасасида ва яна баъзи мадорисда мударрисдур. Юз ободон толиби илмдин ортуқроқ ҳар кун андин нафъ олурлар, балки йироқ мамоликдин бу тоифа анинг дарси ишқиға ғурбат ихтиёр қилиб келурлар. Яхши ахлоқлик ва дарвешваш ва фонийсифат кишидур. Бир кун фақир била намози пешин қилди. Намоз тугагандин сўнгра яна икки ракаат қилди. Фақир айттим ки, «таҳвилдор ҳисобин адо қилурда фозил келтурмак хиёнат далилидур». Бу сўз шуҳрат тутти ва Мавлоно айтур эрмишким, икки ракаат ортуқси намоз қилдим, йилларким, анинг маломат ва ғароматидин қутула олмон. Бу матлаъ анингдурким:

Бисўз синаи мастон ба риққати маи ноб
Ки, нест сўзи маро созкор ғайри шароб12.

               Ҳ о ф и з  Ш а р б а т и й — Хуросоннинг муттааййинларидиндур. Одамиваш, мутавозеъ ва муаддаб кишидур ва хушхонлиқда фариди замонадур. Султон Абу Саид Мирзо Ироқда бузулғонида Маккага бориб мужовир бўлди. Андин бу тарихқача йигирма беш йилдурким, ул давлатқа мушаррафдур. Табъи дағи хубдур. Бобур Мирзо хиёбонидин май ичиб келадурғонда Мавлонозодаи Абҳарийким, шаҳрнинг муфтиси ва риндваш киши эрди Мирзонинг ёнида сархуш эрмиш, Мирзо Ҳофизға дебдурким, тушуб суроҳини олиб бир байт ўқуб, бир аёқ тут. Ҳофиз суроҳини олиб Мавлонозодадин аёқ тутиб, бу байтни ўқубдурким:

Дар даври подшоҳи атобахшу журмпўш.
Ҳофиз қаробакаш шуду   муфти пиёланўш13.

               Бобур Мирзо кўп таҳсин эҳсон қилибдур. Ва Ҳофизнинг яхши нақшлари ҳам бор,  исмиға бу муаммо анингдурким:


               Х о ж а   К а м о л и д д и н  У д и й — зариф киши эрди ва ўз замонининг хушнавози эрдиким, барча халойиқ ани мусаллам тутар эрдилар. Табъи ҳам шеъриға мулойим эрди. Бу матлаъ анингдурким:

Намехоҳам зи дида бар рухат ойинае созам,
Зи мужгон баҳри зулмат анбаросо шонае созам14.

               А л и   К а р м о л — дағи Удий эрди. Бағоят сафиҳ ва бадзабон киши эрди. Аммо яхши таснифлари бор. Бу матлаъ анингдурким:

Кокулатроки, ба гирди сари у жон гардад,
Ба сари худ магузарашки, парешон гардад15.

               М и р   А т о у л л о ҳ16 — Нишопурдиндур. Андин илм таҳсили учун шаҳрға келди. «Кофия» ва «Мутавассит» ўқур эрди. Донишманд бўлғунча бир навъ мустаҳсан маошқа муваффақ бўлдиким, андин ортуқ мумкин эрмас. Бовужуди донишмандлик, шеър ва муаммо ва саноеъда дағи маҳорат пайдо қилди ва муаммоға кўп машғул бўлур эрди. Ҳоло сабақ касратидин анга авқоти вафо қилмас, аммо саноеъда китобе тасниф қилибдур. «Бадоеъи Атоийға» мавсумдур. Эмди баёзға борди. Маълум эмаским, бу фанда ҳаргиз ҳеч киши онча жамъ ва муфидкитоб битимиш бўлғай. Бовужуди иҳтисор мақлуби муставий17 санъатидаким, андин мушкулроқ санъат бўлмас, бу байт ул рисолада анинг хос-са бантидурким:

               Анинг табъи диққатиға бу байт далили басдур. Фақир густоҳлик юзидин Мирға дерменким, фазойил ва камолотингизға кўра дарвешлигингиз ҳам бўлса эрди, хуб эрди. Билурким, мусаллам тутмаса, собит қилурмен, заруратдин мусаллам тутар.
               М и р  М у р т о з — кичик ёшдин бериким, илм касбиға машғулдур. Анга тегруким кўпрак улумда донишманд бўлди — ўз мутолааси. била бўлди. Кеча тонг отқунча ва кундуз оқшом бўлғунча иши мутолаа эрди. Бовужуди бу зуҳди дағи аъло мартабада эрди ва сойим уд-даҳр18 эрди. Бу риёзатлар жиҳатидин маволи анга Мир Муртоз от қўйдилар ва ҳоло бу лақаб била маш-ҳурдур. Чун баҳсда лажожи кўп эрди анинг била ҳар ким масала баҳс қилса эрди, мулзам бўлмағунча қутулмас эрди, балки мулзам бўлса ҳам. Шаҳр зариф ва шўхлари «Вали шалоин» 19 ҳам дерлар. Ҳоло вузу ва намозида муболаға жиҳатиднн анга васвос пайдо бўлубдур, ва шатранжға андоқ мағлубдурким, бир ҳариф илгига тушса, халос бўла олмас. Бу жиҳатдин ҳарифлар андин қочарлар. Машҳурдурким, агар икки ҳариф илгига тушса, бири била ўйнаб, яна бирининг этагин берк тутиб ўлтурурким, бири қочса, бори бири илгида бўлған. Ба ҳар тақдир андоқ беназир киши оз бўлғай. Бу матлаъ анингдурким:

То наёяд суи дил ғайри хаёли дилситон,
Бар сари раҳ мардумони чашм гашта дидабон20.

               М а в л о н о   Ҳ у с а й н   В о и з21— «Кошифий» тахаллус қилур, Сабзаворлиқдур. Йигирми йилға яқин борким, шаҳрдадур ва Мавлоно зуфўнун ва рангин ва пуркор воқеъ бўлубтур. Оз фан бўлғайким, даҳли бўлмағай. Хусусан ваъз, иншо ва нужумки, анинг ҳақ-қидур ва ҳар қайсида мутааййин ва машҳур ишлари бор ва мусаннафотидин бири «Жавоҳир уттафсир22 дурким, «албақара» сурасин бир мужаллад битибдурким, мунсифи қатъ била юз жуз бўлғай. Бовужуди барча хиралиқ ва донолиқ шаҳр шўхларидин бири Хожа Ҳофизнинг бу матлаъин битиб, минбарининг устиға қўйғондур, будурким:

Воизон к-ин жилва бар меҳробу минбар мекунанд,
Чун ба хилват мераванд он кори дигар мекунанд23.


               Олиб ўқуғач кўп мутағаййир ва музтариб бўлиб, хили хорижи мабҳас сўзлар айтиб неча вақт ваъз айтмади. Хасми номаълум худ ўз мақсудин ҳосил қилди. Аммо Мавлоно қилғонининг хато эрканига воқиф бўлғач яна ўз иши бошиға борди. Бормаса икки хато бўлур эрди. Бок йўқдур, айбсиз тенгридур. Бу матлаъ анингдурким:

Сабз хато, зи мушки тар ғолия бар саман мазан,
Сунбули тобдодаро бар гули настаран мазан24.

               М а в л о н о   М у и н   В о и з — Мавлоно Ҳожи Муҳаммад Фароҳиннинг ўғлидурким, машоҳирдиндур. Ҳоло ўзи дағи азим воиздур ва муридлари кўп. Минбар устида девонавор илик ташламоғи ва тахтани тепмаги кўпдур ва ўзин «Муни девона» била таъбир қилур ва кўп баланд ва паст сўзлар айтур. Чун жунунға муътариф, ҳар навъ сўз айтса маъзурдур, шеърида вазн, қофия ва радифға муқайяд эмас, эса маоф бўла олур. Бир қатла Ҳазрат Амир улмўъмннин Али25нинг имони тақлидий экандур деганга, ул ҳазратнинг руҳидин ғариб сиёсат ва шиканжалар кўрди. Ҳамоноки тавба қилдиким, қутулди. Ва оғаси Мавлоно Низомиддинким, донишманд ва муттақий ва дарвеш ани деса бўлурким, икки қатла Ҳирий шаҳрининг қазосин таклиф била анга бердилар. Иккаласи қатла ўзин азл қилди. Умид улким, бу қатла қабул қилғай ва азл қилмағай. Дерларки, айтур эрмишким: «Муини мо қобилияти бисъёр дошт, ин зинапояи чубин уро зоеъ сохт»26.
               Ҳар тақдир била шаҳрда муқаррар воиз Мавлоно Муиндур. Шахр масжиди жомеъида жумъа куни ийдгоҳда икки байрам куни ваъз ул айтур. Бу матлаъ анингдурким:

Магар фасли баҳор омадки, олам сабзу хуррам шуд,
Магар васли нигор омадки, дил бо васл ҳамдам шуд27.

               С у л т о н   И б р о ҳ и м   М у ш а ш а ъ — Султон Муҳсиннингки, Арабистонда подшоҳдир, анинг инисидур. Донишманд ва муттақий ва бағоят аҳл кишидур ва хаттот ҳам бор ва арабий шеърни яхши айтур ва девони ҳам бор. Бу байт анингдурким:

Сол-ал ҳабл фиймо байн фолибин сойил
Фикам жазз ҳаддалабин мобайн кам ҳабл28.

               М и р х о н д29 — Сайид Ховандшоҳ ўғлидурким, Балх (қуббат ул-исломий)нинг мутаайин донишманди ва бузурги эрди ва ўзи йигитликда улум такмили қилди ва ҳоло бовужуди кибари син ва улви насаб ва касрати ҳасабки барча мужиби ужб анониятдурлар, ул миқдор бетаайюн ва фоний машраб ва хуш ахлоқ кишидурким, андин ўтмас. Иншо ва тарих фанида беназирдур. Бу фақир илтимос била аввали офаринишдин бу кунгача тарихи жомеъи битурким, нисфиға етибдур. Иншооллоҳ, тугатурига муваффақ бўлғайким, таворих аросида андин муфидроқ тарих бўлмағусидур. Вусъати машраб била адами таайюн жиҳатидан гоҳи бирор аёқ ичарда дафъи малолат ё касрати нишот учун, нард ўйнарға ҳам таназзул қилурлар. Ва масҳлиқ ва мабҳутлуқ оламин ҳам кўп таъриф қилурлар. Амир Хусравнннг «Даръёи аброри» татаббуида бу байти хуб воқеа бўлубтурким:

Ҳарки даст аз оби ҳайвон шуст, Хизри вақт ўст,
В-он ки аз зулмоти нафс омад бурун Искандар аст30.

               М а в л о н о   Х о н д а м и р31 — Мирхонднинг фарзандидур ва салоҳнятлик йигитдур. Тарих фанида маҳорати бор  отиға бу муаммо анингдурким:


               М а в л о н о  Ҳ а м и д и д д и н32 — Ҳазрат Мавлоно Муҳаммад Табодконий (қуддиса сирруҳу)нинг халафидур. Инсонияти зотий ва дарвишвашлиги жибиллий воқеъ бўлубтур. Адаб ва тавозей ва таъзим ва ҳаёси муфрит ва асру беҳад тушубтур. Бузургвор атосининг хонақоҳида дарвешлар бурунғи дастур била борча анинг теграсида мужтамеъдурлар. Хилват ва узлат ва само ва сафо мавжуд. Мавлоно ҳануз зоҳир улуми такмилидин фориғ бўлмайдур. Агарчи эҳтиёҳи дағи йўқтур, аммо важҳи акмал била тиларки, такмил қилғай. Табъи бағоят хуб воқеъ бўлубтур ва ботинининг ғоят софлиғидин неча йилдирким, Мавлоно Муҳаммад Араб фирибин еб, ани дарвешлик тарийқида росиҳ, балки мусулмон балки мухлис хаёл қилур. Аммо бўла олурким, ўз ҳолининг сатр ва китмони учун маломат тарийқида бу иш ихтиёр қилмиш бўлғай. Бу матлаъ анингдурким:

Гаҳе зи хаста дилон ёд метавон кардан,
Диле, зи баҳри худо, шод метавон кардан33.

               М и р   К а м о л и д д и н  Ҳ у с а й н — Мир Рафеиддин Ҳусайнга хоҳарзода бўлур. Хуросонда улум таҳсили қилди ва Ироққа тушти. Султон Яъқуб яхши эъзоз ва эҳтиром қилиб Биёбонгни суюрғол бердиким, юз минг олтунға яқин ҳар йил тегар эрди. Онча ғаниматқа ҳиммат этагин силкиб, яна Хуросонға келиб, дарвешлик ихтиёр қилди ва ҳазрат иршод маобий Нуран хизматида матбуъ ва мақбулдур ва тасаввуф илмида табъи бағоят қобил ва алар истилоҳотидин соҳиби вуқуф. Ҳазрат Хожа Абдуллоҳ Ансорий (қуддиса сирруҳу)нинг «Манозил ус-сойирин»34иға шарҳ битибдур ва ани муборак манзилда шайх қилғонда бунёд қилибдур ва китобнинг хутбасин бу оят билан ибтидо қилибдурки: «Рабби анзилни мунзалан муборакан ва анта хайр ул-мунзилин» 35.
               Ва яна расойил ҳам илгида борким, аларға ўтган киши Мирнинг фазойил ва камолатин фаҳм қилғай.
               Мир хушшакл ва хуштабъ ва хушмуҳовара йигитдур. Барча ҳунарлар била ороста ва мундин ўзга айби йўқтурким, дарвешваш ва суфиваш кишидур ва ўзин шайхлиқ исмиға мавсум қилибдур ва бўла олурким, бу ҳам аҳволининг сатр ва китмони учун маломатнн ихтиёр қилмиш бўлғай. Бу матлаъ анингдурким:

Аз ин боғи жаҳоноро чи сон орам қадам берун
Ки, бошад равзаи хулдаш дарун, боғи Эрам  берун36.

               М и р   И х т и ё р и д д и н37 — яхши табълик, яхши таврлиғ йигитдур. Мавлоно Низомиддин қазо маснадида мутаммаккин эрканда, маҳкамаси ва дор улқазосида сижиллот ва қаболжот ва шаръиёт анга, эврулур эрди. Арабият ва фиқҳи таъриф қилғунча бор, дёрларки, бир тасниф илгидадурким, туганса маълум бўлурки, не миқдор салоҳияти бор. Оз ишида айб топса бўлур. Аммо ҳабислар дер эрмишларким, дасторин бу навъ донишмандона чирмағунча кўп заҳмат кўрар эркин. Эл тилидин қутулғон киши йўқтур ва «Пои Ҳисор» ҳавзи туганганида бу таръихни хуб айтибдурким:

Ҳавзеки, чу хоҳам аз сафояш гўям,
Сад бор даҳан ба оби ҳайвон шўям
Ҳар чандки, ҳаст манбааш чашмаи
Хизр, Таърихи вай аз  жўям38.

               М а в л о н о   М у ҳ а м м а д  Б а д а х ш и й — Қундузнинг Ишкамиш отлиғ кентидиндур. Аввали ҳолида андин таҳсил учун чиқиб Самарқандға борди ва бир неча вақт анда сабақ ўқуб Ҳирийга келди. Таҳсил ишин такмил қилур вақтда ғоят хуштабълиғидин ва мусоҳиблар хотири жиҳатидан лавандлиғларға тушти ва риндлиқ тарийқин ул мартабаға еткурдиким, маст ё махмур бош ва оёқ яланг кўй ва кўча ва бозорда юрур эрди. Ҳодии тавфиқ тавба насиб қилиб, ани туз йўлға кетурди. Ҳоло табъ аҳли орасида андин сомонлиқроқ киши йўқтур. Подшоҳ ва гадоға мақбул ва мулойимдур. Ва муаммо фанида рисола битибдурким, кўп эл орасида машҳур ва шоеъдур. Аммо агар муҳовиротда гоҳи сўзга бетаамул жавоб берур, чун ғалат кам тушар, ҳеч тушмас ва муаммодин бошқа дағи назмлари бор. Бу матлаъ анингдурким:

Хаёли қоматаш дар дидаи бехоб мегардад,
Чу он моҳики, ҳар су дар миёни об мегардад39.

               М а в л о н о   Ҳ о ж и  М у ҳ а м м а д — Машҳаддиндур. Кўпрак авқот бу фақир била мусоҳибдур ва фарзанд ўрниғадур, балки андин ҳам азизроқ. Ахлоқда малакийдур, башар сурати била келган ва атворда фариштадур, инсон ҳайъатида зуҳур қилғок. Табъи софий ва тафаккури барча диққатларға вофий. Зеҳни мушкулкушо ва тааммули фунун ишколиға расо. Баъзе маҳал бирор назм дағи андин бош урар. Бу матлаъ анингдурким:    

Эй басо, тавбаи деринаки, чун тавбаи ман,
Хубрўён бишикастанд ба як чашм задан40.

               Ва  исмиға бу муаммо дағи анингдурким:  


               М и р  Ҳ у с а й н  М у а м м о и й41 — Нишопурдиндур. Шаҳрда таҳсил қилди. Онча ҳамида ахлоқ ва писандида атвори борким, шарҳидин қалам тили ва қаламзан илиги ожиздур ва валоят осори ҳолидин пайдо ва фано намудори зотидин ҳувайдодур, Мир хизматларида бир тифл таълимин илтимос қилиб эрмишлар ва шогирди андинким, туфулият муқтазосидур, ўқумоққа коҳиллиқ қилмиш бўлғай. Мир бир азизға илтимос қилибдурларким, шогирдининг атосиға айтғайким, ўғлиға, мулойимат била насиҳат қилсун. Аммо андоқ қилмағайким, тифл билғайким, бу Мир қошидин экандурким, ногоҳ кўнгилгинаси Мирдин оғримағай. Мундоқ тарийқи кўпдур ва муаммо фанининг латофат ва нозуклугин ул ерга еткурдиким, андин ўтмак мумкин эрмас, ва ҳукм қилса бўлурким, бу йўлни банд қилди.  исмиға бу муаммо анингдурким:


               Ҳ о ф и з   М у ҳ а м м а д   С у л т о н ш о ҳ — хушхон ҳофиздур ва хушнавис хаттотдур. Булардин бошқа солик ва покиза рўзгор кишидур ва яхши табъи ҳам бор. Бу матлаъ анингдурким:

Шакли ҳилол абрўят аз чашми тар нарафт,
Моҳи зи айни баҳр, бале суи бар нарафт42.

               М а в л о н о   Ф а х р и й43 — Ҳирий шаҳрининг  одамизодаларидиндур. Бу матлаъ анингдурким:     

Гуфтики ҳаргизам ба ту-дил меҳрибон набуд,
Эй сарви нозанин, ба туам ин гумон набуд44.

               С а й й и д  Ж а ъ ф а р45 — Саййид Муҳаммад Нурбахшнинг ўғлидур. Шоҳ Қосимдинким, оғаси бўлгай кўп яхшироқдур. Хуросонға келди. Подшоҳ эъзоз ва икром қилғондин сўнгра, йилда беш минг олтун ёрмоқ ва иккк юз ҳарвор ошлиқ важҳи маош учун муқаррар қилдилар. Бовужуди улким, бир қуруқ бошлиғ мужаррад киши эрди, оздур деб ёмонлаб Арабистонға борди. Аммо хуштабъ ва яхши йигитдур. Ва лекин, атоси маҳдийлик даъво қилғондин не балоларким, бошиға келди ва ҳоло қирқ йилдин ортуқдурким, ўлубдур. Ақидаси ҳануз будурким, отаси ё Маҳдийдур ё маҳдий экандур. Бу матлаъ анингдурким:

Турки ман даст чу бар ханжари бедод бурд, ,
Ташнаро оби зулоли Хизр аз ёд бурд46.

               М и р   С а й й и д   Ҳ у с а й н   А б и в а р д и й47— таҳсил учун вилоятидин шаҳрға келди. Анинг асносида ҳазрат Кичик Мирзо мулозаматида Каъба сафариға бориб Ироқда айрилиб қолди. Андин Рум ва Миср ва Ҳалаб балки ул тарафнинг кўпрак мамоликига мусофират қилиб, олти-етти йил қолиб арабий тилни равон қилиб мутабаррук мазоротға етиб, балки Макка ва Мадинаға мушарраф бўлиб, кўп азизлар суҳбатин топиб, Хуросонға келди. Борурда ақл ва табъи қиллатиға матъун эрди, келганда иккаласин тамом қилиб келдиким, ҳеч кишиға маҳалли таън ва ташнеъ бўлмағай. Бир байт моддасида ақли ва табъи не миқдор эканин исбот қилибдур. Ул байт будурким:

Эй зи меҳри оразат гардун ғулом,
Юсуферо кардаанд Яъқуб ном48.

               Табъи натижаси бу бўлдиким, мундоқ байт айтти ва вуқуф аҳли бу байтнинг маъниси йўқтур, номавзундур деганда, эмасдур, деб баҳс қилди ва ақл натижаси буким, Хуросон аҳлин тажҳил қилиб, бу байтин хублуқға битиб Ироқға Яъқуб Мирзо ўрдусиға йиборди ва Мирнинг мундоқ ишлари лоюадду ва лоюҳсодур. Аммо чун қобилдур, бок эмас. Умид борким, ислоҳпазир бўлғай!

               С а й й и д  Ғ и ё с и д д и н — Машхаднинг содоти, балки нуқабосидиндур. Аҳл ва мулойим кишидур. Мазох ва мутойиба мизожиға ғолибдур. Шўхлуқдин файласуфваш ва улви насабдин тазвир ва бузург манишликда беихтиёр тушубтур. Чун Саййиднинг ҳумоюн башараларида суфрат ғолибдур, Саййид ширға ҳам дерлар. Баъзи маймунға ҳам ташбиҳ қилурлар. Фақир худ бу навъ густохлиқлар қила олмасмен, аммо Мирнинг маркабин ул итга ўхшатибменким, анга бир маймунни миндурурлар. Агарчи Мирға нохуш келур, аммо ҳазл била ўткарур. Бу матлаъ анингдурким:

Даме аз дасти дуни во нарастам,
Биё, соқийки, якдам майпарастам49.

               С а й й и д    А с а д у л л о ҳ — яхши табълиқдур.  ва  исмиға бу муаммо анингдурким:


               М а в л о н о  Қ о с и м — Мавлоно Абдураҳим мунажжимнинг набирасидир. Ўз замонида нужум аҳкомида муқаррар ва мусаллам эрди ва ўзи ҳам нужум фанини яхши билур. Бу матлаъ анингдурким:

Мо масти мудомем зи майхона чи пурсам,
Аз бешу ками соғару паймона чи пурсам50.
               М а в л о н о   А л и — ҳамоноки туршизликдур ва табъи муаммо фанида кўп мулойим тушубтур.  исмиға бу муаммо анингдурким:



               Ш а й х з о д а    П у р о н и й — Шайх Абусаид Пуронийнинг халафидур. Икки пуштидин валоят анга маврусийдур. Ва ўз зотида ҳам қабулият кўпдур. Оз фурсатда хутутни андоқ битидиким, ул фан устодлари ўттиз йилда онча битимақдурлар. Ҳоло таҳсидға маш-ғулдур, дерларким, рушд осори зоҳирдур51. Бу рубоий анингдурким:

 Чунг ман ба ғами ту дар жаҳон фарде нест,
 Дил сўхтаи ниёзпарварде нест,         
 Хоҳам ғаму дарди хешро шарҳ кунам.
 Лекин чи кунамки, ҳеч ҳамдарде нест52.

               М а в л о н о    С а ф и й53 — Мавлоно Ҳусайн Воизнинг ўғлидур. Бағоят дарвешваш ва фоний сифат ва дардманд шева йигитдур. Ҳирийдин Самарқандға Ҳазрат Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор суҳбатиға мушарраф бўлур учун борди ва андоқ дерларким, онда қабул шарафин топиб, иршод ва талқин саодатиға сарафроз бўлуб, яна Хуросонға келди. Табъи хуб воқеъ бўлубтурким, бу матлаъ анингдурким:

Бо лаби лаълу хату ғолиягун омадаи
Ажаб ороста аз хона бурун омадаи54.

               М а в л о н о   Ш и ҳ о б — Мудаввин лақаби била машҳурдур ва ани «ажойиб ул-махлуқот» деса бўлур. Бовужуди улким, «Каломуллоҳ» оётини бот топар учун тадвин қилибдурким, уламо ва қурро таажжуб ва ҳайрат юзидин таҳсин килурлар. Мундин бошқа ҳам салоҳиятлиқ кишидур. Бир навъ қадимона шеър ҳам айтур, аммо яқиндур одамийлиқ суратидин мунхалеъ бўлуб ўзга жонвор суратиға масх бўлғай. Андоқким, инсоният сийратидин субоъ ва баҳойим сийратиға мубаддал бўлубтур. Аммо бу даъво исботиға бу мисраъки «мақлуби муставий» санъатида айтибдур, далил басдуркнм:


               Бовужуди булар анга шаҳр шайх ул-исломидин ажаб зулм ўттиким, ҳеч киши ғавриға ета олмади.  

               Ҳ о ф и з   Ж а л о л и д д и н  М а ҳ м у д — «Ихлосия» хонақоҳининг шайхидур ва «Қудсия» масжиди жомеининг хатиб ва имоми ва яхши меҳробхон ҳофиздур. Шеър ва муаммо айтур ва хатни яхши битир. Мунча салоҳиятни бот касб қилди. «Ихлосия» мадрасасиға келганда номавзун ҳам ташлар эди. Эмди ҳам ёнгилиб ҳамул тарийқни маслук тутса ажаб эмас, нечунким, ҳам шайхдур ва ҳам хатиб ва ҳам имом. Бу матлаъ анингдурким:

 Масиҳ агар шунавад як такаллум аз даҳанаш,
 Дигар зи шарм набошад мажоли дам заданаш55.

               М а в л о н о  П о м и й — сабзаворлиқдур. Иншо била нома хатин битурга машҳурдур. Аммо иншода ҳеч мунши они бегонмас, батаҳсис Мавлоно Абдулвосеъ56 ва «нома» хатида ҳеч ҳушнавис они писанд қилмас, хусусан Шайх Абдулло Девона ва Хожаи Деҳдорки57, ҳазрат подшоҳ мажлисида надимлик юзидин кўп элни тақлид ва ташбиҳ қилур мустаҳсан тушар. Мавлононинг такаллумида бир ҳол борким, ани анга ташбиҳ қилибтур, собун чайнайдур ва оғзидин мағзоба зоҳир бўладур ва такаллумни ҳам тақлид қилурда иккаласин аҳли идрок кўп таҳсин қилурлар. Бу матлаъ анингдурким:

Лофад ба хатат нофа зиҳи бесару пои,
Ғаммози сияҳ ботини мо дар бахатои58.

               Ба баъзи зурафо дерларким, Хожа Деҳдор учун бу матлаъни айтибдур, нечунким хейли муносабати бор ва йироқ ҳам эмаским, чин айтадур эрмиш бўлғайлар (валлоҳу аълам).

               М а в л о н о   А б д у л в о с е ъ — иншо фанида  моҳир, бағоят сабукруҳ кишидур, ул ғоятқачаким, хуффат ва тахаттукга бош тортар. Зурафо анинг била мутойиба кўп қилурлар. Ул ширин изтироблар қилурки, яна муъжиби ҳазл бўлур. Сафоҳат қилса ҳам, элдин қутулмас. Анга бу мансаб Хожа Маждиддин Муҳаммад давлатидин етишти. Дерларки, анинг учун беш юз байтдин ортуқ ҳажви бор ва сойир халқ учун минг байтдин ортуқ. Бу матлаъ анингдурким:

Эй кашида турки чашмат дар қамон пайваста тир,
Моҳи нав гашт аз камони абрувонат гўша гир59.

               Х о ж а   С у л т о н   М у ҳ а м м а д — Шорахтдиндур. Шаҳрда нашъу-намо топти. Хушсуҳбат ва хушмуҳовара кишидур. Суҳбати мужиби баст ва такаллуми мужиби нишотдур ва нома хатин дағи ширин битир ва бошининг туки бирор нима озроқ учун бурун кўп мутараддид ва мутағаййир бўлур эрди. Аммо эмди вусъати Машраби ул ёрга етибдурким, мажлисда бош яланг-ўлтурур ва бир сари мў гами йўқтур. Табъи яхшидур. Бу матлаъ анингдурким:

Ба дандон уқдаи зулфи туро хоҳамки бикшоям,
Аз ин савдо шудам девонаву занжир меҳоям60.

               М и р а к   Ҳ у с а й н — анинг ўғлидур ва табъи эмди назмларға мойил бўлубтур. Бу матлаъ анингдурким:

Кужо расад зи ту, эй бевафо, висол маро
Ки, аз жунуни ғамат нест эътидол маро61.

               Бу муаммо дағи  отиға анингдурким:



               М а в л о н о   М у ҳ а м м а д   Н о и н и й — аҳл кишидур. Тиб илмидин вуқуфи бор. Назмлардин муаммо фанида кўпрак шуури бор. Бу фан устодлари иттифоқ била муаммо таърифин мундоқ қилибдурларким, «мавзун каломдурким, ишорат ва имо била андин от ҳосил бўлур» ва ул дебдурким, «мавзуни калом қайди таърифда ҳожат эмас ва ишорат била ҳам эмасдур». Ва мисол муни дебдурким, бировнинг оти «Садр» 63дур. Яна биров сўрсаким, отинг недур? Айт! Ул илик кўксига қўйса, далолат анга қилурким, оти Садр бўл-ғай. Ва биров бир махзан бир ерда дафн қилди ва устида бир занге сарнигун ости, дақиқтабъ нигун «занг» дин «канз»64 вужудин таҳқиқ қилурким, ҳеч қайсида не каломнинг дахли бор ва не назмнинг». Аммо фан донолари бу тахайюлин банг хаёлотиға ҳамл қилдилар.  отиға бу муаммо анингдурким:


               М а в л о н о   Н у р — сода ва абдолваш кишидур. Бир мажлисда анга айтилдиким ҳукамо ҳисси шоммани65 димоғнинг тўрида таъйин қилибдурлар. Бас бу эътибор била машмумотни икки қош орасиға исласа керакки, иси ботроқ маълум бўлғай. Ул бу сўзни маъқулсиниб, яхши ислик ашъёни икки қош орасиға қўюб, нафасин юқори тортар эрди. Аммо холи аз табъ эмас. Бу матлаъ анингдурким:

Туро нилуфари пироҳану ман монда ҳайронаш
Ки, сар бар мезанад хуршед ҳар рўз аз гиребонаш66.
 
               М а в л о н о   Ш е р   А л и — оламнинг машоҳиридиндур. Ўз замонида «насҳтаълиқ» хатин андоқ битидиким, ҳеч киши тақлид қила олмади, балки мушкилки, ҳаргиз ҳам тақлид қилса бўлғай. Табъи ҳам тасаввуф ва ҳам муаммо ва сойир фазлиётда яхшидур. Ҳоло муддатедурким, инзиво ихтиёр қилибдур. Ва ўз номуродлиғиға машғулдур. Ва эл била ихтилоти йўқтурким, тенгри бу давлатни ҳар кимга ҳамки, фақр давлатиға толибдур анга арзоний тутсин.  исмиға бу муаммо анингдурким:    


               М а в л о н о   С у л т о н   А л и67 — машҳадлиғдур. Бу кун Хуросонда ва оламнинг аксар билодида «насх таълиқ» хатида қиблат ул-куттобдур ва китобат мулкининг қаламрави як қалама анга мусалламдур. Онча ҳамида ахлоқ ва гузида атвор била ороста ва пиростадурким, шарҳидин қалам тили ожиз ва ҳусни хулқда назири йўқтур ва табъи дағи хуб воқеъ бўлубтур. Бу матлаъ анингдурким:

Гул дар баҳор аз он рухи гулгун намунаест.
Чун ашки манки, аз дили пурхун намунаест68.

               Аммо чун Машҳадийдур, ул алфозға тамом тағайюр бера олмайдур, ва лекин кўп ҳунар муқобаласида оз айб тушмас.
               М а в л о н о   С у л т о н   А л и-Қ о й и н и й — дарвеш йигитдур ва ҳазрат Махдумий Нуран мулозаматлари шарафи анга даст берубдур ва алар мусаннафотидин ўзга нима оз китобат қилур ва неча йил Маккада мужовир эрди ва табъи ва салоҳияти кўпдур. Аммо бир кун анга китобат буюрулуб эрди, музд таъйин қилурда муболағани ул ерга еткурдиким, ҳар бир байтим бир тангага арзир, деб бир маънидин йироқ ҳам эмас. Ул сўзларким, ул битир ортуқроққа ҳам арзир. Бу матлаъ анингдурким:

Эй ишқат оташ дар зада номусу нангу номро,
Дода ба бод нести-ю ҳастии хосу омро69.

               М а в л о н о   Ш а р и ф и  Б о ғ и  Ш а ҳ р и й — ҳам котиб йигитдур ва яхши табъи бор ва назмларға дағи иштиғол кўргузур. Бу матлаъ анингдурким:

Навбаҳорон гарчи гул аз сабза берун медамад,
Сабзаи хатти ту аз гулбарги тар чун медамад70.
                М а в л о н о   Ш о ҳ   А л и — ҳабисшева йигитдур ва зиҳни муаммоға яхши борур.  исмиға бу муаммо анингдурким:


               М а в л о н о  Б а ҳ л у л — табибшева, толиби илм йигитдур.  исмиға бу муаммо анингдурким:


                С у ф и й  П и р и  С е с а д с о л а — Дарвеш Ҳусайннинг набирасидур ва Мавлоно Муҳаммад Чоҳунинг ўғлидур. Суфилиққа табобатни зам қилибтур. Гўё мараз риёзатин тортқон соликларга «Муту қабла ан тамуту» 71 иршодин қилур. Бу рубоий анингдурким:

Манамой ба ғайри ман рух, эй сийм зақан,
К-аз ғояти ғайратам равад жон зи бадан,
Хоҳам ки шавам мардумаки дидаи халқ,
То руи ту ҳеч кас набинад жуз ман72,

               Суфининг мизожининг тезлик ва нозиклиги бу ғоятғача дерларким, бир йигитга тааллуқ лофи урар эрмиш, аммо йигити анинг райи била бормаса сафиҳона алфоз била фаҳш айтур эрмиш ва таёғламоқға дағи ҳам қилур эрмиш (Алуҳдату алар-ровий) 73.

               М а в л о н о  В а с л и й — Мавлоно Хожа Калон қозининг ўғлидур. Отасини Ҳирий аҳли иттифоқ била ақл ва раъйға мусаллам тутарлар эрди. Ўзи хейли салоҳиятлик йигитдур. Кабир ва сағир шатранжни хуб ўйнар. Яхши суҳбатлиқ, хуштабъ ва салим нафас одамийдурур. Бу матлаъни яхши айтибдурким:

Маро дар дида нур аз гарди роҳи он сипоҳ омад,
Биҳамдиллаҳки, нури чашми ман аз гарди роҳ  омад74.

               М а в л о н о   Ғ и ё с и д д и н — толиби илм ва хуш-табъ йигитдур. Ҳоло табобатқа машғулдур ва шуҳрати табобатқа ўзга ишлардин кўпрак эмишдур. Балки расоил тасниф қилибдур ва назмларда ҳазрат Шайхнинг «Махзан уласрор»иға татаббуъ қилибдур. Рангин ва ҳамвор айтибдур. Бу матлаъ анингдурким:

Эй сабо, к-он боғи оразро тамошо кардаи,
Музтариб мебинамат гўё гуле во кардаи75.

               Ш а й х з о д а и   А н с о р и й — Шайх Абдулла Девонанинг ўғлидур. Кичик ёшидин таҳсилға яхши машғулдур ва муаммо фанида кўп мулойимат андин зоҳир бўлур, ҳам айтурида ва ҳам очаридаким,  улуғроқ  элга   маҳалли   таажжубдур   ва  исмиға   бу муаммо анингдурким:  



               Андоқ зоҳир бўлурким, волидаси ҳам хуш табъдурур ва «Бедилий» 76 тахаллус қилур. Гўё бу матлаъ анингдурким:

Равам ба боғу зи наргиси ду дида вом кунам
Ки, то назораи он сарви хуш хиром кунам77.

               Ш а й х    А б д у л л о — дағи агарчи мажнуншиор кишидур, аммо чун салим фитрати бор, гоҳ-гоҳ тилига назмлар ўтар. Бу матлаъ ул жумладиндурким:

Мани мискин ба сари кўи ту ҳарчанд давидам,
Ғайри оҳею сиришке зи дилу дида надидам78.

                Деса бўлурким,   анинг    уйида    зано-марди    хуш табъдурлар.

               Х о ж а  М а ҳ м у д — сабзаворликдур. Бобо Али Хушмардон79нинг набираси, Хожа Имодиддин Ҳасан ўғлидур. Отасининг яхши-ёмонида сўз деса бўлмаским, бағоят машҳурдур. Аммо жадди дарвеш киши эрди. хонақоҳи ва муридлари бор эрди. Узи салоҳиятлиқ йигитдур. Хутутни яхши битир, назми ҳам яхши. Бу яқинда «даржий» 80 битиб эрди ва олти асл қаламни тартиб била сабт этиб эрди ва «дарж»нинг охирида неча байт маснавий ҳам хатлари таърифида назм қилиб эрди ва сўнгғи байтида тарих ҳам «дарж» қилиб эрди. Ул будурким:

Чун усули шаш қалам кардам рақам,
Гашт тарихаш «усули шаш қалам» 81.

                У с т о д   Қ у л м у ҳ а м м а д82 — Шибирғондиндур. Қичик ёшида ғижжак чолар эрди. Қобилият осори ул фанда андин кўп зоҳир бўлур эрди. Тарбиятиға машғул бўлулди. Ҳоло ул фан устодлари мутааддид анинг мусаннафотин ёд тутуб, шогирдлигига мубоҳийдурлар. Толиби илмлиққа дағи машғулдур. Узга ушоқ фазойили ҳам бор: маърифати тақвимдек, наққошлиқдек, хатдек. Аммо уд ва ғижжак ва қўбузни асрида онча киши чала олмас ва. муаммо қавоидин ҳам мазбут билур.  исмиға бу муаммо анингдурким:


               М а в л о н о   Ш а р б а т и й — ул фақир қошида улғайибдур. Тарих ва иншодин соҳиби вуқуфдур ва шеър ва муаммодин хабардордур ва наққошлиқ ҳам билур. Бир таснифи илкидаборким, туганса кўп фавойид андин элга мутасаввардур. Абнои жинсида онча салоҳиятлиқ киши оздур. Фунун касбида ул мартабада моҳирдурким, кичик ёшида қориликни ҳам касб қилибдур. Бу матлаъ анйнгдурким:

Жунун омад шиор   ва меҳри рўи он паризодам,
Мани девона з-он рў дар забони мардум  афтодам83.

               П а ҳ л а в о н   Д   а р в е ш   М у ҳ а м м а д — Паҳлавон Муҳаммад (алайҳир-раҳма)нинг инисидур. Ҳоло-Паҳлавон ўрнида қойим мақоми улдур. Бу матлаъ анингдурким:

Ин мақоместки, инжо рухи пургард хуш аст,
Дардмандию ниёзу дили пурдард хуш аст84.

               Иниси Ҳусайний ҳам муаммо айтур.  исмиға бу муаммо анингдурким:


               М у ҳ а м м а д   А л и — ҳам Паҳлавон ушшоқларидиндур.  отиға бу муаммо анингдурким:

               П а ҳ л а в о н   С у л т о н   А л и   Г ў ш т и г и р —ул дағи Паҳлавон (алайҳир-раҳма)нинг хулафосидиндур. Яхши табъи бор. Бу матлаъ анингдурким:

Мусофирест маро дар сафар намеояд,
Ба манки, бехабарам з-ў хабар намеояд85.

               Х о ж а   А б у   С а и д — Меҳнадиндур. Ҳазрати Султони тарийқат Шайх Абу Саид Абулхайр (қуддиса-сирруҳу) авлодидиндур. Хожа Муайяд Девонанинг ўғлидур. Номурод кишидур. Аммо ўз шеърин ўқурда йиғламсиниб ўқур, дағи ўзи мутаассир бўлуб, ҳардам улуғ тинар, то бас қилмағунча эл тинмас. Бу матлаъ анингдурким:

Ба тавба доданам, эй шайх, изтироб макун,
Маро, барои ризои худо, азоб макун86.

               М а в л о н о   Ҳ о ж и — Машҳадда имом Али Мусо» ар-Ризо (алайҳиттаҳияти вас-сано) 87 равзасида имом ва муаррифдур ва «Гавҳаршодбегим» масжиди жомеида хатибдур. Фозил ва сунний мазҳабдур. Ақл маоши ул мартабададурким, бовужуди тасаннун ул равза бошидағи содот била боришур, бу жиҳатдин баъзи ани нифоққа ва баъзи хуруж мазҳабиға нисбат берурлар. Яхши табъи бор. Бу матлаъ анингдурким:

Кадом  айшу танаъум  бувад баробари инам
Ки, сар зи хоб барорам сабоҳу рўи ту бинам88.

               М а в л о н о   А б д у р р а з з о қ — толиби илм кишидур. Аммо балоҳати ғолибдур. «Гавҳаршодбегим» мадрасасининг талабаси, соҳиб жамъ вазифаларин кечроқ барот битидургон учун шикоятга бу фақир қошиға келдилар. Иттифоқ била сўзни ул айтурға муқаррар қилғон эрмишлар. Фақир жамоати касир кўрдум эрса сўзларин сўрдум. Анинг тақририға ҳавола қилдилар.
               Андин сўрулди, эрса бу иборат била такаллум сурдиким «барот наменависад»89. Ва рангининг ҳурмати бор учун мутойиблари ани «сурх қалб» 90 дерлар. Бу матлаъ анингдурким:    

Жони ман тоза шуд аз лаъли ту хунхории дил,
Баъдаз ин мову сари кўи туву зории дил91.

               М а в л о н о  Ҳ о ж и — дарвеш ва мунқатеъ кишидур ва Ҳазрати Махдумий Нураннинг мулозим ва мусоҳибларидур.  Неча  қатла  Каъбаға  бориб,  баъзи  қатла, ҳамоноки, яёқ ҳам бор экандур. Ул ҳазратнинг андоқки, анинг била хусусияти бор, оз киши била    бўлғай. Гоҳи назм ҳам айтур. Табъи яхшидур. Бу матлаъ анингдурким:

Пирона санам тоза ниҳоле ба бар   омад,
К-аз мева ғаму ғуссаву хуни жигар омад92.

               М а в л о н о   Ж а м о л и д д и н — Ҳазрат Махдумий Нураннинг қаробатларидиндур. Толиби илм бўлубтур. Агар лавандлиғи муфрит бўлмаса эрди, донишманд ҳам шояд бўлғай эрди. Ул ҳазратнинг шаҳар ичидаги мадрасасида мударрисдур. Бу матлаъ анингдурким:

Манам он қумрии нолон зи шавқи сарви дил жўят
Ки, дорам тавқи гардан аз хами қуллоби абрўят93.

               Х о ж а  А б у  Н а с р — Хожа Муайяд Меҳна (алайҳирраҳма)нинг ўғлидур. Меҳна шайхзодаларининг ноҳамвор маоши кўптур. Андоқким, алар ҳар қачон бир-бирлари била низоъ қилсалар, икки жонибдин ясол ясаб, ўқ ва қилич ва найза била урушурлар. Аммо ҳоло баъзидейдурларким, Хожа Абу Наср хейли салоҳга кирибдур. Иншооллоҳки, рост бўлғай! Бу матлаъ анингдурким:

Намонад сабру тоқат оташи ғам чун шавад тезам,
Аз он чун шуъла биншинам даме, сад бор бархезам94.

               Х о ж а    Ҳ у с а й н   К и р а н г и й95 — Абивард вилоятидиндур ва Хожа Абу Наср Меҳнанинг хоҳарзодасидур. Отаси Хожа Қанбар Хуросоннинг мутааййин арбобларидин эрди. Ўзи мужид ва сулб ва якрўй кишидур. Йиллар садорати олий мансабида мутамаккин эрди ва подшоҳ инояти анга аъло даражада. Ул бу иноятқа андоғ, мустазҳирким, баъзи маҳалда подшоҳ маслаҳати учун тенгрилиқдин ҳам тажовуз қилур эрди бўлғай. Оқибат подшоҳнинг муборак хотириға ани андоқ кўргуздиларким, анинг иложи киши илгидин келурнинг имкони йўқтур. Магар ҳам тенгри подшоҳнинг муборак хотириға солғай (иншооллоҳ). Ва Хожанинг яхши табъи бор. Бу байт анинг абётидиндурким:

Ҳеч оҳе жуз ба ёдат бар намеояд зи дил,
Ҳеч нақше жуз хаёлат дар намеояд ба чашм96.

               Х о ж а   Қ у т б и д д и н — Ҳазрат Шайх Абу Саид Абулхайр авлодидиндур. Бағоят солиҳ ва муттақий ва покиза рўзгор кишидур ва шайх атвори анинг атворидин зоҳирдур. Бу матлаъ анингдурким:

 Муддате шуд к-он пари пайкар намеояд ба чашм,
 Сохт манзил дар дилу дигар намеояд ба чашм97.

               Х о ж а  Ю с у ф   М е ҳ н а — Хожа Рукниддиннинг ўғлидур ва ҳазрат Шайхнинг бузург авлодидиндур. Толиби илм ва солиҳ ва хуш табъ йигитдур ва табъида кўп мулойимат бор. Бу матлаъ анингдурким:    

Дили зорамки, жо дар зулфи он номеҳрибон дорад,
Гар аз савдо парешонҳол бошад жои он дорад98.

               Х о ж а   А б у   Т о ҳ и р — Хожа Абдуллоҳ Меҳнанинг ўғлидур, хейли латиф табъи бор. Бу матлаъ анингдурким:

Ончи шабҳо бар дилам з-он жаъди пурхам  мерасад,
Бар гирифторони занжири бало кам мерасад99.

               Х о ж а   Қ у т б и д д и н   А ҳ м а д — Ҳазрат шайх ул-ислом Зинда Фил Аҳмад Жом (қуддиса сирруҳу)нинг авлодидиндур. Фариштаваш ва малакшева кишидур. Чун Хожа Аҳмад Жомий қуш асраб солур, алар дағи тақлид қилибдурлар. Солур чоғида улоғлари йўқ эрмиш, бағоят бийик киши, бир қуллариға ўзларин кўтариб қуш солур эрмишлар. Бу матлаъ анингдурким:

Сабо, биёр ғубори раҳи сувори маро
Ки, тўтиё бувад он чашми ашкбори маро100.

               М а в л о н о   М у ҳ а м м а д   Х у р о с о н и й — лоуболи ва лавандшева, абтарваш кишидур. Ва ҳодии тавфиқ анга раҳнамойлиқ қилиб, ани ҳазрат Мавлоно Муҳаммад Табодконий (раҳматуллоҳ) хизматиға солди. Ул бузургвор илгида тавба қилиб, суфия одоб ва таринқига машғул бўлди ва «арбаин»лар ўлтуруб, дерларким, кушонишлар топти ва яёқ сойим уд-даҳр муборак сафарин қилиб ул давлатқа мушарраф ҳам бўлди. Ҳоло узлат кунжида ибодатға машғулдур. Ва бу рубоий анингдурким:

 Як чанд зи дўстон жудо хоҳам буд,
 Бо меҳнату дард мубтало хоҳам будх
 То ёр насозад ошноии хешам,
 Бегона зи хешу ошно хоҳам буд101.

               Х о ж а   К а м о л и д д и н   Ҳ у с а й н — Хожа Низом ул-Мулкнииг ўғлидур. Отасининг таайюн ва иштҳори бурунғи Низом ул-Мулкдин ортуғроқ бўлмаса, ўксук ҳам эмас. Эътибор юзидан анинг била тенг бор эди. Аммо мансаб юзидан ортти, нечукким, ул вазир эрди, бу вазорат мансабин тай қилди ва ҳоло ашрофи олий мартабасида мутамаккиндур. Ўзи мулойим йигитдур. «Нома» хатин яхши битир. Ва дерларки, мусиқийда ҳам дахли бор ва баъзи нақшларни анга мансуб қилурлар.
               Табъи яхшидур. Бу матлаъ анингдурким:

Гарчи дар жаннат насими хулду оби кавсар аст,
Хонаи хамморро обу ҳавои дигар аст102.

               X о ж а   А б д у л л о ҳ   С а д р103 — Хожа Муҳаммад Марворид104 ўғлидурким, муддате вазорат девонида муҳр босар эрди ва ўз ихтиёри била истиғфор қилиб, офият кунжи ихтиёр қилди. Бу тоифадан анга муяссар бўлғондек оз кишига бўлмиш бўлғай. Ўзи кичик ёшида улум касб қилди. Адвор ва мусиқий илмида ва хутут фанида беназир бўлди. Ва қонунни маълум эмаским, ҳаргиз киши андоқ чолмиш бўлғай. Ва подшоҳ хизматида олий мансабқа сарфароз бўлди. Уд жумладин бири, садоратдур. Ва иншо фанини ҳам камолға еткурди. Ва ўзи яхши муҳоваралиқ ва яхши хулқлуқ ва яхши суҳбатлиқ йигитдур. Ғафлат ва бепарволиғдин ўзга ҳеч айби йўқдур. Чун йигитдур, умиди дафъ бор. Ва бу матлаъ анингдурким:

То дил даҳону турраи он дилнавоз ёфт, .
Хўрд оби зиндагони умри дароз ёфт105.

               Бу муаммо  исмиға анингдурким:


               Х о ж а   Я ҳ ё — Хожа Абдуллоҳнинг инисидур. Яхши табъи бор. Бу матлаъ анингдурким:

Ба ин шукрона, эй ҳамдамки, мегўи сухан бо  у,
Чи бошад гар бигўи шаммае аз ҳоли ман бо  у106.

               Бу муаммо  исмиға ҳам анингдурким:



               М а в л о н о   Ф а с и ҳ и д д и н — Мавлоно Низомиддин Ҳиравин аҳфодидиндурким, аларни Низомийлар дерларким, Хуросонда мундин шарифроқ насаб йўқтур. йигирми ёшиға яқин эканда улумни такмил қилди. Ҳоло ўттуз йилға яқин борким, ифодаға машғулдур. Зоҳир улумидин ҳеч қайси бўлмағайким, дарс айтмағай. Ва ҳар бир илмки айтур, кўрида ҳавоший ва муфид мусаннафоти борким, уламо андин баҳраманддурлар. Мунча пуркорлиғ ва рангинликбила ақл ва базли ҳам борким, мунофии бу улумдўр. Кўп ҳамида ахлоқ ва писандида авсофға муттасйфдур. Бовужуди мўнча камол бу фақирнинг таназзул қилиб, сафар ва ҳазарда кўпрак авқот ўз шариф суҳбати билан мушарраф қилур. Неча фикр қилилса, бу тийра рўзгор накўҳида атвор мусоҳиблиғидин ўзга айб онда топса бўлмас, аммо айбсиз тенгридур.   исмиға бу муаммо анингдурким:


Тўртинчи мажлис охири

               Бу диққатпеша ва зарофатандеша азизлардин агарчи баъзи ажал майидин маст ва бехабардурлар, аммо баъзи ҳаёт базмида сармаст ва жилвагар ва назмгустардурлар, тенгри таолло ўтган жамоатни ўз қошидин ғарийқи дарёи раҳмат қилсун ва қолғон аҳли хизмат ва убудиятни шоҳ лутфидин шойистаи эҳсони беминнат.
                    Рубоий:

Ул хайлға тенгри раҳматй ёр ўлсун,
Бу жамъға шаҳ лутфи мададгор ўлсун,
Ҳам шоҳқа юз фалакча миқдор ўлсун,  
Ҳам қуллари эҳсонға сазовор ўлсун!