УЧИНЧИ МАЖЛИС
Алар зикридаким, ҳоло замон саҳоифида моиний абкори аларнинг Дақиқ табълари ҳуллабофлиғидин назм либоси киядур, назм либоси аларнинг амийк зиҳнлари мўй шикофлиғидин санъат ва салосат нақш ва нигоре топадурким, баъзининг мулозаматиға мушарраф ва сарбаланд ва баъзининг мусоҳабатидин хушнуд ва баҳраманддурбиз
Ул жумладин қуёшеки, рои олам оройи била бу замон мубоҳий ва аҳли замонға шарафи номутананоҳий муяссардур ва дарёеки, табъи гавҳарзойи била бу даврон жайби гавҳардин тўла ва даврон аҳли қўйни ва этаги жавоҳирдин мамлу бўладур.
Ҳазрат Маҳдумий Шайхул-исломий Мавлоно Нуриддин Абдураҳмон Жомий (мадда зиллаҳу1) дурурким, то жаҳон бўлғай аларнинг ёруғ хотирларининг натойижи, жаҳон аҳлидин кам бўлмасун ва то сипеҳр эврулгай, аларнинг очиқ кўнгуллари фавойиди даврон халойиқидин ўксулмасун. Чун бу мухтасарда мазкур бўлғон жамоатнинг раъс ва раиси ул зоти нафис ва бу рисолада мастур бўлғон гуруҳнинг муқтадоси ва пешвоси ул гавҳари яктодур, муборак исмлари бу авроқда сабт бўлурдин гузир ва ёзилмаса дилпазир эрмас эрди, журъат бўлди. Чун алар латойифи назми андин кўпроқдурким, ҳожат бўлғайким, баъзи битилгай, ё элга маълум бўлсун деб бирори сабт этилгайким, кутубларининг отин битилса, бу авроқтин ошар ва мусаннафотлари дурлари зинкрин қилилса, гардун баҳри андин тошар, ложарам чун бу маъни билилур ва дуо била хатм қилилур.
Рубоий:
Ё раб, бу маоний дуррининг уммони,
Бу донишу фазл гавҳарининг кони
Ким, айладинг они олам аҳли жони,
Олам элига бу жонни тут арзоний.
Ё раб, бу маоний дуррининг уммони,
Бу донишу фазл гавҳарининг кони
Ким, айладинг они олам аҳли жони,
Олам элига бу жонни тут арзоний.
Турфа будурким, Хожа Муҳаммад Таёбодий2 ким, бир қарн ул ҳазратнинг махсус мулозими эрди, назмларидин бир байт билмас ва билса ҳам назм ва насрларидин бир нукта фаҳм қилмас ва қилса ҳам мақсудқа мувофиқ демас. Боракаллоҳ, камоли қобилият мунча — ўқ, бўлғай! Ул ҳазрат йиллар анинг бадхўйлуғин кўруб синггурубдурлар ва ўзларига кетурмайдурлар ва аларнинг бу ҳолиға содиқ келур ул байтким:
А м и р Ш а й х и м С у ҳ а й л и й — Хуросон мулкининг муттааййин элиндиндурур. Кичик ёшидин табъ осори ва зиҳин намудори андин кўп зоҳир ва ҳамида ахлоқ ва писандида маош атворидин боҳир эрди, Султон Абу Саид Мирзо хизматига тушуб махсус мулозим бўлди ва ашъори эл орасида шуҳрат тутти ва ҳоло йигирма йилдин ортуқроқдурким, Султон Соҳибқирон мулозиматидадур ва рафеъ муносиб ва аъло маротибға мушаррафдур; андоқким, мулку мол, балки салтанатнинг барча маслаҳат ва аҳволиға мушорунилайҳ ва мўътамаддун-алайҳ4 ва аморат зайлучасида сокин ва тақарруб маснадида мутамаккиндурким, ҳеч намулойим амрға мансуб ва ношойиста айбға матъун ва маъюб эмас ва бу давлатда андоқки интизоми ҳоли бийик бўлди, назми аҳволи дағи авж тутти ва бу «Ийдия»5 қасидасининг матлаи яхши воқеъ бўлубтурким:
Бу ғазал матлаи ҳам анингдурким:
Бу матлаъ ҳам ёмон воқеъ бўлмайдур:
Ва «Лайли ва Мажнун» маснавийсида, Лайлининг хасталиги таърифида бу байт анингдурким:
Агарчи туркча шеърға машғуллуқ оз қилур эрди, аммо бу матлаъ анингдурким:
Зуҳд эли тасбиҳ деб ҳайрон қолур авбош аро,
Риштаи жисмимни кўрса қатра-қатра ёш аро.
Риштаи жисмимни кўрса қатра-қатра ёш аро.
Аввалдин охирғача фақир била илтифот ва иттиҳоди кўп учун мундин ортуқ таърифин қилилса, ўзумни таъриф қилғондек бўлурдин қўрқиб, ихтисор қилилди. Оқибати хайр бўлсун!
М а в л о н о С а й ф и й10 — бухоролиғдур, андин Ҳирий шаҳриға келди ва аксари кутуби мутадовилотни кўрди ва таҳсил асносида назмға машғул бўлди. Андоқки шеъри шуҳрат тутти ва масал тарийқин бағоят яхши айтти. Бу матлаъ анингдурким:
Ва санъат ва ҳирфа аҳли учун ҳам кўп латофатлик назм қилибтур ва ул тарийқда мухтареъдур. Бу байт ул жумладиндурурким:.
Муаммо фанида ҳам рисола битибтурур ва исмиға бу анингдурким:
М а в л о н о О с а ф и й13 — отаси подшоҳи замоннинг вазорат девонида муҳр босибдур ва ўзининг табъи таъриф қилғуча бор ва ҳофизаси ҳам бағоят хубдур. Аммо не табъин ишга буюрур, не ҳофизасин. Ятимвашлик ва раъносифатлиқ ва худройлик ва худоройлик била авқотин зоеъ қилур. Бу навъ ғариб сифоти кўпдурки, агар деса сўз узолур. Мутлақо пандпазир эрмас. Бу жиҳатдин бағоят паришондур. Яхши абёти бор. Аммо бу матлаъ машҳурдурким:
Бу туркча матлаъ ҳам анингдурким:
Юз балолар кўрдум, ул ороми жонднн кўрмадим,
Икки кўзумдин ёмонлик кўрдум ондин кўрмадим.
Икки кўзумдин ёмонлик кўрдум ондин кўрмадим.
отиға бу муаммоси яхши воқеъ бўлубтурким:
М а в л о н о Б и н о и й15 — авсот ун-носдиндур, муваллади Ҳирий шаҳридур. Бағоят қобилияти бор. Аввал таҳсилға машғул бўлди, анда кўп рушди бор эрди, бот тарк қилди. Хатға ишқ пайдо қилди. Оз фурсатда ободон битиди. Андин сўнг илми мусиқийға майл кўргузди. Адвор илми билан бот ўрганиб, хили ишлар тасниф қилиб адворда дағи рисола битиди. Аммо мўъжиб ва мутасаввирлиғидин эл кўнглиға мақбул бўлмади. Бу сифати салби учун фақр тарийқин ихтиёр қилди ва риёзатлар ҳам тортти, чун пири ва муршиди йўқ эрди, ўз бошича қилғон учун ҳеч фойда бермади. Эл таъну ташниидин Ҳирийда туролмай Ироққа борди. Андин дағи ушбу ранг овозалар йиборди. Аммо чун йигитдурур, қобил ва кўп гурбат ва шикасталиклар тортти, умид улким, нафсиға ҳам шикаст ва тавозеъ етмиш бўлғай. Ҳар тақдир била бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о Қ о м и й — Убадиндур. Кичик ёшидин Мавлоно Муҳаммад Бадахший17 ани тарбият қилди. Таҳсили ул ерга еттиким, Мавлоно анинг сабақининг уҳдасидин чиқолмади. Улуғроқ донишмандларга тарбиятин ружуъ қилди. Чун саодатманд йигит эрди, таҳсилди саъйлар қилди. Ҳоло яхши толиби илмдур. Воқеан адаблиқ ва тавозуъ ва инсониятлик одми йигит бўлубтур. Мавлоноға филҳақиқат фарзанд улдур. Шеър ва муаммони ҳам яхши айтур ва очар. Бу матлаъ анингдурким:
Бу муаммо ҳам отиға анингдурким:
М а в л о н о О л и м — донишманд кишидур. Дарс ва ифодаға машғул. Шеърға дағи мулойим табъи бор. Бир кун бир жамоат эл била девонбошиға қазияи арз қилди ва ўз муддаоси мувофиқи арзадошти ҳам, битиб эрди. Девонбоши бу воқеани Хожа Маждиддин Муҳаммад19 ки, мубошир эрди, анга ҳавола қилди. Мавлоно арзасини хожага берди. Аммо Хожагийнинг майли хотири анинг муаддийлари сари эрди, анинг коғазин ўқумай чирмади ва ғанимлари тарафин тутти. Мавлоно бу байтни муносиби аҳвол айтти, будурким:
Бу байт шуҳрат тутти. Бу матлаъ ҳам анингдурким:
М а в л о н о Ҳ а с а н ш о ҳ22 — Хуросоннинг қадимий шуаросидиндур. Шоҳрух Мирзо замонидин бу фархунда давронғача кўпрак салотин ва акобир ва муттааййин элга ҳам мадҳи ва ҳам марсияси бор. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о М у з ҳ и р — Мавлоно надимшева ва ҳаззол табъ киши учун ҳазломез ашъори ва қитъалари кўпдур ва машҳурдур. Ул жумладин, Мутаҳҳири Удий24 учунким, эшакини улуғроқ, жиҳатидин эл музд бериб, тухум учун ўз эшакларига секритур эрмишлар. Бу қитъани дебтур:
Мутаҳҳир ҳаст исми бемусаммо,
Нажасро кай мутаҳҳир метавон гуфт?
Хараш бар хар жаҳад у зар ситонад,
Бас ўро кайдии хар метавон гуфт25.
Нажасро кай мутаҳҳир метавон гуфт?
Хараш бар хар жаҳад у зар ситонад,
Бас ўро кайдии хар метавон гуфт25.
Бу мисраъ тазмини ҳам қаламзанлар бобида анингдурким:
М а в л о н о Ш о м и й — Домғондиндур. Кўп таҳсил қилиб, мутадовилотни мукаррар ўткарди. Аммо муллолиғ отиға кирмади. Андин сўнг тиббқа машғул бўлди. Дағи кўпроқ, мўътабар кутубни кўрди. Анда ҳам атиббо силкига қўшилмади. Шеърни яхши айтур эрди, аммо имлоси дуруст эмас эрдиким, шеърин битгай. Ҳар тақдир била бу матлаъи яхшн воқеъ бўлубдурким:
М а в л о н о А б д у л л о — агарчи зоҳир юзидин ҳазрат Махдуми Нуранға ўзин қаробат тутар, аммо маъни юзидин бағоят йироқдур. Сойир шеър аснофидин маснавийға кўпроқ илтифот қилури учун малик ул-калом Фирдавсий Тусий28 ва ҳазрат Шайх Низомий Ганжавий ва султон уш-шуаро амир ул-умаро ҳазрат Хожа Хусрав Деҳлавий «Шоҳнома» билан «Хамса»ни маснавийлариким, бўлғай писанд қилмас. Баҳс балки ҳазрат Махдуми Нураннинг маснавийлариға борурким, писанд қилур, ё йўқ. Биз фақирларким, бу жамоатнинг резачини хони ва хўшачини хирмони тутарбиз, балки ул ҳунар ва қобилият ҳам йўқ ва мундоқ қиши шеъри не истеҳқоқ била таъриф қила олғайбиз; Ҳар неча дағи андоқ бўлса табаррук ҳайсиятидин ул назм қилғон «Зафарнома» маснавийсидин бу уч байт битилди:
Бас онки басе гавмишони нар
Ба занжир бастанд бар якдигар
Ки, дар пеши хандак фасиле бувад
Вазу ҳар яке манъи филе бувад.
Чаро бояд аз фил кардан ҳазар
Ки у чорпоест чун гову хар29.
Ба занжир бастанд бар якдигар
Ки, дар пеши хандак фасиле бувад
Вазу ҳар яке манъи филе бувад.
Чаро бояд аз фил кардан ҳазар
Ки у чорпоест чун гову хар29.
Бу тарихдаким бу рисола битилди «Хамса»дин «Лайли ва Мажнун», «Хусрав ваШирин», «Ҳафт пайкар»30ға татаббуъ қилди. «Исқандарнома» муқобаласида «Зафарнома» назмига машғул эрди. Шеъри эл орасида бағоят машҳур ва ривожи номақдурдур.
Наътда бу байт анингдурким:
Уруш таърифида бу байт ҳам анингдурким, эл ичида басе машҳурдурким, уруш фанида ўқурлар:
Бурунлар йигитлик ҳиссиётидинким, жунундин бир шўъбадурур, баъзи ҳолатида агар бирор нима номулойимлик бор эрди, аммо ҳоло авқоти мазбут ва мақолоти марбут зоҳир бўлур ва ноз ўрнига ниёз ва бурудат муқобаласида сўз ва гудоз жилва қилур, бу давлат анга ва ҳар кимга насиб бўлса, ҳақ таолло арзоний тутсун! Омин.
М а в л о н о Д а р в е ш М а ш ҳ а д и й33 — сафиҳ ва бадзабон кишидур. Баъзи азизларни, дерларки, ёмон хажвлар қилибдур. Андин ажиб эрмасдур ва табъи ёмонлуқ сори ҳар неча деса яхши борур. Бу фақир андин жунун ва ошуфталиқлар кўрдум, аммо ҳажвларин зоҳир қилмади. Сойир назмларда бир навъи табъи бор. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о Х у р р а м и й — Ҳирийнинг одамизодаларидиндур. Аммо ўзида одамийликдин асар, балки бўйе йўқтур. Бадмизожлиқлари жиҳатидан Хуросонда туролмади, Ироққа борди, андин Макка ва Мадина ва Байт ул-муқаддас, кўпрак анбиё ва машойих мазоротин яёқ бориб, зиёрат қилди, балки икки қатла анга бу риёзат ва машаққат, балки бу давлат муяссар бўлди. Аммо ўз зоти бедавлатлиғлари жиҳатидин бу сафарлардин келгандин сўнгра борғондин бурунроқдин бехабарроқ ва бадфеълроқ келди ва анинг маддоҳлиғида тил ожиз ва ақл қосирдур. Бовужуди мунча турфалиқ шеър ҳам айтур ва анда кишини писанд қилмас. Бу матлаъ анингдурким:
С а й и д Қ у р о з а — шерозликдур. Таҳсил қилур суратида ғурбат ихтиёр қилиб Хуросонға келди. Бағоят маҳрум ва вожиб ул-риоя ва номурод кўрундиким, ҳам ҳақир ул-жусса эрди ва ҳам сағир ус-син. Анинг муҳофазати аҳволи қилиб, сабақ жиҳатидан дағи баъзи азизларға сипориш қилилди. Улча мақдури шафқат ва мурувват эрди, анинг борасида маръи тутулур эрди, то улким, бир оз фурсатким, ўтти андин ғаройиб ҳам бош ура киришти. Муддате эшитиб-эшитмасга солиб, кўруб-кўрмасга солинди. Оқибат иш булардин ўтти ва анға еттиким, Хуросон мулкида туролмади, Самарқандга борди. Андоқ маълум бўлурким, Самарқанд хамрийлари бирла ҳам заду хўрд қилиб, ғолиб бўлмаса, мағлуб дағи эрмас. Анинг ишлари андин машҳурроқдурким, шарҳ қилурға ҳожат бўлғай. Бу матлаъ ул бадбахтқинанингдурким:
С а й и д Қ у т б Л а к а д а н г — самарқандлиғдур. Барча хублуқларда Сайид Қурозанннг адили бўла олур, балки ортуқроқ. Ҳирийда эрди. Андин фасоде вужудқа келдиким, қатл ҳукми бўлди. Басе заҳмат тортилди, то бандға қарор топти. Банддин қочиб, ҳоло Самарқанддаким, мажолисда Сайид Қуроза била мажлисоройдир ва анга муътариз ва мутаариз. Мажлис аҳлидин изо кўрмакта меҳтар шерик ва назмлардин ул нокасгинанинг майли муаммоға кўпроқ воқеъ бўлғон учун бир муаммосин битилди. исмиға бу муаммо анингдурким:
М а в л о н о М у қ л и л и й — Туршиздиндур. Надимшева ва ҳакимваш кишидур, мажолисда амсол ва назойир кўп келтурур. Дарвешлик суратида юрур. Бу матлаъ анингдурким:
Муддатедурким, оёғиға маразе тори бўлубтурким, ланг бўлубтур ва бу жиҳатдин тараддуд оз қилур.
Д а р в е ш Х у с о м и й — хоразмлиғдўр. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о Ш а в қ и й — Чечактудин бўлур. Ўзи мақбул ва табъи мулойим йигитдур. Аммо димоғиға мутолаа жиҳатидин хиффат юзланиб, анга монии мутолаа бўлубтур. Туркин ва форсийда табъи яхши тасарруф қилур. Бу матлаъ анингдурким:
Бу тўркча матлаъ ҳам анингдурким:
Бориб овора кўнглум зулфинг ичра мубтало қолди
Тараҳҳум қилки, мендин бордию, эмди санга қолди.
Тараҳҳум қилки, мендин бордию, эмди санга қолди.
М а в л о н о З и ё — табризликдур. Кўнгулга яқин ширинадолиқ мақбулғина кишидур. Ҳақир ул-жусса учун асҳобқа мужиби баст ҳам бўлур. Шаҳрға таҳсил учун келди. Таҳсил асносида шеърга ҳам иштиғол кўргузди, дағи яхшигина шеърлар ҳам айтти. Бу матлаъ анингдурким:
Бу матлаъ ҳам хуб зоқеъ бўлубтур.
Ва отиға бу муаммо анингдурким:
М а в л о н о Н а р г и с — ҳирийдиндур. Мазкур бўлғон тахаллус била назм айтур эрди. Ани «Оҳий» 43ға табдил қилди. Сабабин сўрулди, эрса ободонғина жавоб айтмади. Қайдаким, жузвий рангин сўз ё маънийи нозук кўрса, тасарруф қилурға одат қилибдур. Иншо-оллоҳ, андоқким тахаллусиға тағйир берди бу одатига ҳам тағйир бергай. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о С о л и м и й — Ироқ мулкининг одамзодаларидиндур. Хўросонда фазлиётдин кўп нима касб қилди. Аввал таҳсилға машғул бўлди. Андин сўнгра шеър ва муаммо ва хатқа кўшиш қилди. Яна созлардин уд ва танбур ҳам ўрганди ва мусиқийда ҳам таснифлар боғлади. Ҳам нафсида саломат бор ва ҳам табъида истиқомат. Бу матлаъ анингдурким:
исмиға бу муаммо анингдурким:
М а в л о н о А н в а р и й — Балх тарафидиндур. Ошуфта мизожроқ йигитдур. Гоҳи савдоси андоқ ғолиб бўлурким, мизожи сиҳат қонунидин мунҳариф бўлур, яна кўп заҳмат била муолажапазир бўлур. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о Қ о б и л и й —туршизликдур. Ул сипоҳийлик суратида эрди ва элни ҳажв қилур эрди. Гўё эмди иккаласидин мутабоид бўлубтур. Бу матлаъ анингдурким:
Иттифоқо бу шеъри била ўзин ҳажв ҳам қилибтур. Бовужудким, ҳеч мазаси йўқтур ва қофияси ҳам ғалатдур.
М а в л о н о С и р р и й — Мавлоно Али Шаҳобнинг ўғлидурким, юқори мазкур бўлди. Абдолваш йигитдур. Ҳоло Марвда бир лангари бор, ўтар-борур элга хизмат қилур. Бу матлаъ анингдурким:
М и р Ҳ о ж — сайид кишидур, толиби илмлик ҳам қилур. Яхши табъи бор. Ҳамоноки, илтизом қилибтурким, кўпроқ қасидаси манқабат бўлғай. Аҳёнан бирор ғазал ҳам айтур. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л а н о М о н и й — машҳадлиғдур. Соҳибжамол ва зариф ва раъно йигитдур. Бовужуди улким, атоси беназир косагардурким, чинни ясар ва иниси андоқ нақш қилурким, Чин ва Хитода қила олмаслар. Ул бу икков ҳирфасидин ор қилиб, бирин қули, бирин чуҳрасича кўрмас. Чун ҳусни бор, ҳусни хати ва ҳусни каломи дағи бор, ҳар не қилса анга тегар. Бу матлаъ анингдурким:
Чу дар саҳрои ғам девонасон бо худ фитад чангам,
Гаҳе дар чангам афтад сангу гаҳ санг афтад аз чангам51.
Гаҳе дар чангам афтад сангу гаҳ санг афтад аз чангам51.
М а в л о н о С о й и л и й — Жўяннинг Ховаршосидиндур. Дарвешваш ва камсухан кишидур. Баъзи ашъори ёмон тушмас. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о С а л о м и й — шаҳр масжиди жомеъида Мулук гунбазида ходимдур. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о Ф о р и ғ и й — Хонақоҳи Жадидийда бўлур. Дарвешваш йигитдур. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о Ж а м ш е д — эмди пайдо бўлғон хуш табъ йигитлардиндур. Ободон котиб ҳам бор. Сойир шеър аснофидин табъи муаммоға мойилдур. исмиға бу муаммо анингдурким:
М а в л о н о Б а қ о и й — камонгарликка машҳур ва ўзини муаммоийлиққа ҳам шуҳрат берди. Аммо фақир ҳаргиз андин муаммоки, нимага ярагай, эшитмадим. Сўнгра шеър айта бошлади. Аммо ғариб хаёллар қилур, аммо таркибни реш боғлар. Дерларки, тирандозлик фанида соҳиб вуқуфдур, биз билмасбиз. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о М у ш р и ф и й — ҳирийликдур. Нависандаликдин бирор нима вуқуфи бор. Гўё қушхона мушрифи эрдиким, тахаллуси ҳам улдур. Гоҳи ул ишни тарк қилур ва яна гоҳи пушаймон бўлур. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о А с и л и й — машҳадлиғдур. Ҳоло ул шаҳрда мутааййин хуш табъ улдур. Насхтаълиқ хатин дағи ямон битимас. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о К а в с а р и й — ҳирийликдур. Кичикдин бери табъида назм айтур қобилияти бор. Аммо машғуллуқ қилмас. Хожа Осафийнинг мусоҳиблиғи давлатидиндурким, гоҳ-гоҳи шеър айтур. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о Ҳ и л о л и й60 — турк элидиндур. Ҳофизаси яхшидур, табъи дағи ҳофизасича бор. Сабақ ўқумоқ таклифи қилибдур, умид улким, тавфиқ топгай. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о Қ а б у л и й — Қундуздин Хуросонға келганда боиси таҳсилни зоҳир қилди. Чун думоғида бирор нима паришонлиғ бор ва таврида лавандлиғ, ул муддаоси яхши муяссар бўлмас. Бу матлаъ анингдур ўз ҳасби ҳоли воқеъ бўлубтур ҳам деса бўлурким:
М а в л о н о А б у Т о ҳ и р — Бадахшон вилоятидиндур, илм таҳсили учун келибдур, бу фақирнинг мадрасасида сабақ ўқур. исмиға бу муаммо анингдурким:
М а в л о н о Ж о н и й — журжонликдур. «Райҳоний» тахаллус қилур эрди, вилояти муносабати била анга «Жоний» тахаллус буюрулди. Хили жунун зотида борким, салоҳат касбиға монеьдур, йўқ эрса, ғаробатжўй табъғинаси бор. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о О ф а т и й — машҳадлиғдур. Ҳалвогарликка мансуб қилурлар. Фақир ани кўрмаймен, аммо шеърин эшитибмен. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о З у л о л и й — ҳирийликдур. Отаси дарвеш кишидур. Ғазлфурушлуқ қилур. Зиҳни сарчашмасидин назми зулоли софи зоҳир бўлур. Бу жиҳатдин анга «Зулолин» тахаллус топилди. Бу матлаъ анингдурким:
С а й и д Н а қ и б и й — ҳам ҳирийликдур. Мир Абдуқодир Нақиб мусоҳиблиғи жиҳатидин бу тахаллусни ихтиёр қилибдур. Бу матлаъ анингдурким:
М и р Ҳ о ш и м и й — кўфтгарлик67 била машҳурдур ва толиби илмлиғи дағи бор. Табъи ҳам яхшидур. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о С о ҳ и б69 — кабуджомалиғдур. Яхши табъи бор. Ғойибона шатранжни хуб ўйнар ва табъида жунун чошниси бор. Бу матлаъ анингдурким:
Муаммо айтур ва яхши очар. исмиға бу муаммо анингдурким:
М а в л о н о Қ а в с и й — ҳам исфаройинликдур. Хили қобилиятлиғ йигитдур. Аммо лаванд, балки тананддур. Ул жиҳатдин ҳеч ишта истиқомати йўқтур. Захим ва кучлидур. Ҳеч ишким, анда кучнинг дахли бўлғай, қила олмас. Сипоҳийлиққа ҳаваси бор. Анда ғам ғайри уят келтурмас. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о Ҳ а ж р и й — балхликдур. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о Н у р и й — кўпроқ авқот Машҳадда бўлур. Лавандваш ва ошуфтасифат кишидур. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о Д о и й — доим Сарахсда ҳазрат Шайх Луқмон (қуддиса сирруҳу) мазори бошида бўлур ва гоҳо сотиғ-савдоға ҳам иштиғол кўргузур. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о С у б ҳ и й — Ўба навоҳисида Гўён чашмасида бўлур. Мавлоно Муҳаммад Бадахший воситаси била фақирға ошно бўлди. Шеърида хили чошниси бор. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о М а ж н у н77 — машҳадликдур. Шўх табъи бор, зоти дағи мақбул тушубтур. Хушнавис йигитдур, «бозгуна» хатини андоқ равон ва соф битирким, маҳалли таажжубдур ва кўрмаган киши ишона олмас. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о М а л и к — Бохарз вилоятида Кориздиндур. Ўзин Малик Завзан авлодидин тутар. Бу жиҳаттин «Малик» тахаллус қилур. Ўттиз ёшқа яқинғача назм айтмайдур эрди. Улғайғонда назмға машғул бўлди. Анинг била ҳазл қилувчилар. Малики гов дерлар. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о Ж а л о л и д д и н — Машҳаддиндур. Али Зайниддинким, ул ерда муттааййин киши эрди ва хонақоҳи ҳам бор эрди, анинг авлодидиндур. Табъининг мулойимати муаммо фанида таъриф қилғуча бор. исмиға бу муаммо анингдурким:
Х о ж а М у с о — ўзин шеърга мансуб қилур ва эл қошида шеърлар ўқур. Анинг аҳволидин соҳиби вуқуф эл қошида муқаррардурким, табъи назм эмас, ёрмақ бериб, бу тоифаға ўз отиға шеър айтурур ва ул навъ шеърларидин бири бу матлаъдурким:
М а в л о н о М а ш р а б и й — машҳадлиғдур. Хуш табъ йигитдур. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о В а ф о и й — ҳам машҳадлиғдур. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о Ҳ а б и б — машҳадлиғдур. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о Ҳ а р и м и й ҳам Машҳад хуштабъларидиндур. Шеъри ямон эрмас. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о Қ а л а н д а р ҳам Машҳад зурафосидиндур. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о Қ и р о н и й ҳам машҳадлиғдур. Бу матлаъ анингдурким:
Мавлоно Шодий ҳам Машҳад хуштабъларидиндур. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о Х а л и л ҳам машҳадлиғдур. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о Ҳ а й б а т и й ҳам машҳадлиғдур. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о Ф а н о и й — ҳам машҳадлиғдур. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о Қ а н б а р и й — Машҳад шуаросидиндур. Бу матлаъ анингдурким:
С а й й и д О р и ф — ҳам Машҳад аҳли табъдиндур. Бу матлаъ анингдурким:
Л у т ф и й и С о н и й — ул дағи Машҳад шуароси ва зурафосидиндур. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о А д и м и й — Мазид танбурачининг ўғлидур. Яхши табъи бор, машҳадлиғдур. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о Ш а б о б и й — ҳам Машҳад шуаросидиндур. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о Д а р в е ш — ҳам машҳадлиғдур. Бу Дарвеш Равғангардин бошқадур. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о А ё н и й — ҳам Машҳад зурафосидиндур. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о Ғ и ё с и д д и н — ҳам машҳадлиғдур. Яхши табъй'бор. отиға бумуаммо анингдурким:
С а й й и д А б д у л л а т и ф —ҳам машҳадлиғдур. Ўн тўрт ё ўн беш ёшида бўлғай, муаммони андоқ айтур ва очарки маҳалли таажжубдур. Маълум эмаским, ул ёшда ҳаргиз бу фанда андоқ бор экан бўлған. отиға бу муаммо анингдурким:
М а в л о н о Ф а ҳ р и й — ҳам машҳадлиғдур. исмиға бу муаммо анингдурким:
М а в л о н о Р у к н и й — шерозлиқдур. Табъи ямон эмас. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о Н о с и ҳ и й — хуштабъ йигитдур. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о Т о й и р и й — астрободлиғдур. Бу матлаъ анингдурким:
С а й и д Х а з и н и й — ҳам астрободлиғдур. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о М а ҳ д и й — ҳам астрободлиғдур. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о Т о й и ф и й — зиёратгоҳлиқ бўлур. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о Н о й и б и й — таёбодлиғдур. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о С и ф о т и й — эмди пайдо бўлғонлардиндур. Фақир ҳануз ани кўрмайдурмен, аммо шеърин эшитибмен. Бу матлаъ анингдурким:
М и р Л а в а н д— жаҳонгашта кишидўр. Қаландарлик суратида юрур эрди. Холи аз фазлу табъ эмас эрди. Бу матлаъ анингдурким:
Рухашро моҳ гуфтам, шаҳри аз гуфтори ман пур шуд,
Зи дандонаш сухан гуфтам, даҳони ман пур аз дур шуд106.
Зи дандонаш сухан гуфтам, даҳони ман пур аз дур шуд106.
М а в л о н о А м и н и й — Муҳаммад Али Амин ўғлидурким, иккинчи мажлисда оти мазкур бўлди. Табъи бағоят мулойим йигитдур. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о М у ҳ а м м а д Т о л и б — мажнунваш йигитдур, толиби илмлиғи ҳам бор ва шатранжға ажаб машъуфдур ва муаммоға ҳам кўпроқ машғул бўлур. Бу муаммо отиға анингдурким:
М а в л о н о З и й р а к и й108 — шаҳр ичидаги хуш табълардиндур, табъида тасарруф нишонаси бор ва бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о В а ҳ д а т и й — бир навъи назми бор ва табъи холи аз ранги эмас. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о Н о д и р и й — Марвдиндур. Яхши табъи бор. Ғаробат тиламакта хили кўшиш қилур, аммо кўп лаванддур. Муддате фақир била мусоҳиб эрди. Ўзин лавандлиғдин забт қила олмади. Яна ўз ишини кейнига борди. Бў матлаъ анингдурким:
М а в л о н о З а м о н и й — Мавлоно Муҳаммад Омилийнинг ўғлидурким, иккинчи мажлисда оти мазкур бўлди, «Вафоий» тахаллус қилур эрди. Фақир илтимоси била «Замоний»ға тағйир берди. Икки жиҳатдин; бир жиҳат буким, Султон Бадиуззамон Мирзо112 мулозими эрди, «Замоний» — тахаллусининг муносабати анға кўп бор эрди; яна бир жиҳат буким, Аҳмад Ҳожибек «Вафоий» тахаллус қилур ва шеъри машҳурдур ва девони ҳам бор. Муносиб эрмас эрдиким, улуғ кишига бежиҳат тахаллусда шерик бўлғай. Бу матлаъ яхши воқеъ бўлубтурким:
М а в л он о С а в с а н и й — озодаваш кишидур. Кўпрак авқот маҳди улъё «Гавҳаршодбегим» мадрасаси теграсида бўлур эрди. Аммо эмди шаҳрда сокиндур. Бефоида эл била мусоҳиблиқ қилмас, невчунким, бежиҳат машаққатларни ўзига раво кўрмас. Умид бўким бу давлат барчаға насиб бўлғай. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о Ҳ а л о к и й — шаҳрдиндур. Турк эли оросиға кўп кирмас ўз номуродлиғига машғулдур ва Макка сафарини ҳазрат Махдумий Нуран мулозиматида бориб келди. Зиҳи муваффақ бандаики улдур. Гоҳи назм айтур. Бу матлаъ анингдурким:
Бу байти ҳам хуб воқеъ бўлубтурким:
Д ў с т М у ҳ а м м ад — Мурғаний маҳалласидиндур. Ҳам шеърға, ҳам муаммоға табъи яхшидур. Бу матлаъ анингдурким:
исмиға бу муаммо анингдурким:
Ҳ а с а н А л и — бу Дўстмуҳаммадға қаробатдур. Анинг дағи шеър ва муаммога табъи яхшидур. Бу матлаъ анингдурким:
Бор. исмиға бу муаммо анингдурким:
М а в л о н о Ф а т ҳ у л л о — дағи эмди ароға кирган наврас йигитлардиндур. Муаммоға, табъи яхши бор. исмиға бу муаммо анингдурким:
М а в л о н о Ғ у б о р и й — исфаройинлиғдур ва кўпроқ авқот Астробод ва Исфаройин саркори Жўян ва Баҳробод ва ул навоҳийда бўлур. Фақирваш киши ҳам бор. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о Р и ё з и й — Зова муҳаввилотидиндур. Атвори муталлаввин кишидур. Ул вилоятнинг қозиси эрди. Ул амрға мунофий ишлар андин содир бўлуб, маъзул бўлди ва қайд ва мусодаралар тортти ва басе заҳматлар кўрди, ҳамул мансаб муддаосиға аммо муяссар бўлмади. Ваъз айтиб минбарда ўз ашъорин ўқуб, йиғлаб важду ҳол қилур. Анинг ишида бу навъ-зарофат кўпдур. Барчадин ғариброқ буким, бу учурда дерларким, шогирдлари била тоғ гаштига бориб, тош юмалатиб, бир фақирға тегиб, ўлуб эрмиш. Яна доруғадин қаён қочиб борғонин киши билмас. У ўзин забт қилаолмас. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о Т о ҳ и р и й — Ҳирий шаҳридиндур. Кичикида кафшдўзлуққа мансуб эрди. Ҳамул айёмда андин назмлар нақл қилурлар эрди. Улғая кўпрак бўлди. Табъида шўхлик бор. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о М а ж н у н и й — Балхда бўлур, фақир кишидур, китобатқина қила олурки, важҳи маош ҳосил қилғай. Хожа Уккоша мазорида сокиндур. Гўё шеър тахайюли учун бўлғайким, варақ ул-хаёл муртакибидур, андоқки, ҳам мағлуб бўлғон чоғлиқдур. Бу матлаъ анингдурким:
Моҳи тобоним иситти қилди бағримни кабоб,
Ой эди, эмди ҳарораттин бўлубтур офтоб.
Ой эди, эмди ҳарораттин бўлубтур офтоб.
М а в л о н о Ҳ а м д а м и й — машҳадликдур. Косагарлик санъатин билур. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о Н а ж м и н — ҳам машҳадлиғдур. Жомабофлиқ ҳирфасиға мансубдур. Бу матлаъ анингдурким:
С а й и д з о д а и М у н ш и й —табъида хейли диққат бор. Аммо аблук йўсунлуқ124 йигитдур. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о О с и м и й — ҳирийлиқдур. Отаси ободон кишидур. Савдо ва тижорат била маош ўткарур эрди. Ўзи толиби илмлиғ қилур ҳам назм айтур. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о Ф а х р и д д и н — фақирнинг киши қоромдиндур. Муаммони яхши очар ва гоҳи бирор муаммо ҳам айтур. Агар бу фанда мудовамат қилса хейли яхши бўлғудекдур, отиғабу муаммо анингдурким:
М а в л о н о М а қ с у д — бу Фахриддиннинг инисидур. Анинг ҳам мулойим табъи бор. Ғазал таврида кўшиш кўпрокгина қилур. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о С о ф и й — Кўҳи Соф шайхзодаларидиндур. Тахаллуси ҳам анга далолат қилур. Назмларида Ҳожа Ҳофиз татаббуъи қилур. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о Ф и ғ о н и й — Мир Саид Гўяндадур ва мужаллидлиғ ҳам билур ва нақшбурлиғда ҳунарманддур. Аммо ани аксар авқот хуштабълиқ иллата паришон тутар. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о Б у-А л и — девонавор юрур. Девона бўлмаса эрди, «Бу-Али» тахаллус қилғайму эрди? Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о Ш а й х и й131— табасликдур. Муддате Ироққа борди. Андин келганда адвор ва мусиқийға ҳам соҳиби вуқуф бўлуб келди. Гўёки ишлар дағи тасниф қилибдур. Табасдағи авқоф ва тавлият ва шайхлиғин қабул қилиб, Ҳоло ул ишга машғулдур. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о Ҳ и р от и й — не ерлик экани тахаллусидин зоҳирдур. Ямон табълиқ киши эмас. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о Б и ҳ и ш т и й — Ҳисор вилоятидиндур. Таҳсил қилғали бу мулкка келибдур. Табъи дағи яхшидур. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о А ҳ л и й — Туршиз вилоятидиндур. Табъида хейли чошни бор. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о Н а р г и с и й136 — Марв вилоятидиндур. Мазлумваш йигитдур. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о Х и з р и й — гўёки бировнинг мамлуки эркандур138. Хожаси ани, ё ул хожасини озод қилибтур. Бори хожавор юрур ва ўзин озодаваш кўргузур. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о Б о т и н и й — фақир ва сода кишидур. Балхда бўлур. Таваккул қадами била Маккага бориб келди. Дағи Балхда гўша ихтиёр қилди. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о Ф а з л и й — ҳирийликдур. Кичик эрканида наққошлиқ қилур эрди ва назмғина ҳам айтур эрди. Ўзин тамом шоир хаёл қилғондан сўнгра тамоми наққошликни тарк қилиб, шоир бўлди. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о Ш ў х и й — Шайх Саид Лоданинг ўғлидур. Агарчи яхшиғина табъ насиби бўлубтур, аммо отаси тавридин ҳам бенасиб эмасдур ва бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о З о ҳ и р и й — дарвешваш йигитдур. Бу тоифа била гоҳи фақир қошиға келур, табъи холи аз ранги эмасдур. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о Х у л қ и й — ҳирийликдур. Табъи назмларға ямон эмас. Бу матлаъ анингдурким:
М и р А с а д у л л о ҳ — симнонлиқдур. Ўз мулкидин илм талабига шаҳрға келди ва фақирнинг мадрасасида сабақ ўқур эрди. Сурат ва сийрати яхши йигитдур. Бу муаммо отиға анингдурким:
М и р А ҳ а д у л л о ҳ — Балхдиндур. Ул дағи шаҳрға таҳсил учун келибдур. Яхши табъи бор. Бу матлаъ анингдурким:
Ва отиға бу муаммо анингдурким:
М а в л о н о С а и д — сиёҳ жарда кишидур. Ҳамоноки убудиятқа мансубдур, ўз ҳолиға муносиб бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о Д а р в е ш А л и — табобатқа машғулдур ва бу фаннинг ҳозиқ ва моҳирлари анинг табъин таъриф қиладурлар. Муолижасин ҳам кўрганлар ўкодурлар. Табъи ҳам яхшидур. Аммо муаммоға кўпрак машғулдур. исмиға бу муаммо анингдурким:
М а в л о н о Қ а л л о ш и й149 — атвори тахаллусиға муносиб кишидир. Гўё ушбу муносабатдин бу тахаллусни ихтиёр қилибдур. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о Г а д о и й151 — туркигўйдур, балки машоҳирдиндур. Бобур Мирзо замонида шеъри шуҳрат тутти, бир навъи айтур ва унинг машҳур матлаъларидин бири будурким:
Оҳким, девона кўнглум мубтало бўлди яна,
Бу кўнгулнинг илгидин жонға бало бўлди яна.
Бу кўнгулнинг илгидин жонға бало бўлди яна.
Мавлононинг ёши тўқсондин ўтубдур. Бу матлаъ анингдурким:
Дилбаро, сенсиз тириклик бир балои жон эмиш
Ким, анинг дарди қошпда юз ўлум ҳайрон эмиш.
Ким, анинг дарди қошпда юз ўлум ҳайрон эмиш.
М а в л о н о В о ҳ и д и й — Мавлоно Ҳожи Муаррифнинг ўғлидур. Машҳадлиғдур ва анда бўлур. Бу матлаъ анингдурким:
З о в а Қо з и с и — яхши табълик йигитдур. Маснавийларни рангин айтур. Амир Хусравнинг баъзи маснавийлариға бу яқинда татаббуъ қилибдур. Ғариб хаёллар қилибдур. Ва ўзга назмлар ҳам айтур. Бу матлаъ анингдурким:
М и р Ҳ у с а й н — машҳадлиғдур, яқинда таҳсил учун шаҳрға келибтур ва «Ихлосия» хонақоҳида бўлур. Табъи яхшидур отиғабу муаммо анингдурким:
М а в л о н о К о ш и й — ҳам машҳадлиғдур. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о З о й и р и й — ҳам машҳадлиғдур. Толиби илмлиққа мансубдур. Бу матлаъ анингдурким:
Маро сарвест дар дил карда жо, дар чашми равшан ҳам,
Чу гул покиза рў ҳамчун сабо покиза доман ҳам155.
Чу гул покиза рў ҳамчун сабо покиза доман ҳам155.
М а в л о н о Қ о н е и й — ҳам бу тоифадин. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о З и ё и й — Нишопур зурафосидиндур. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о Н у р и й — дағи Нишопур шуаросидиндур, ғайри ул Нурийки машҳадлиғдур. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о Ф а й з и й — жўнободлиғдур. Кўпрак авқот Гозургоҳда бўлур ва толиби илмлиқ қилур. Табъи назмларда дағи яхшидур. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о А й н и й — ўбалиқдур. Ҳофиздур, китобат ҳам қилур ва табъи ҳам назмларда мулойимдир. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о М у ъ и н и й — шерозлиқдур. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о X и з р и й — ул дағи эмди пайдо булғон йигитлардиндур ва сиғари синдадур. Умид улким, яхшироқ айтқай. Бу матлаъ анингдурким:
У с т о д М у х а м м а д У б а ҳ и й — кордгарлик санъатиға мансубдур. Фаҳми ёмон эмас. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о К а в к а б и й — мунажжим йигитдур ва ўз фаниға муносиб тахаллус ихтиёр қилибдур. Фақир андоқ хаёл қилурменким, они кўрмаймен. Баъзи ёронлар дерларким, кўрубсей, хотирға келмади. Бу матлаъ анингдурким:,
М а в л о н о М е ҳ н а т и й — ул дағи эмди пайдо бўлғон шоирлардиндур. Фақир ани ҳануз кўрмаймен. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о Ш у к р и й — масаломез айтурда Мавлоно Сайфийға татаббуъ қилур. Ул услубда зеҳни яхши борур. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о Ҳ а қ и р и й — эмди пайдо бўлғон хуш табъ йигитлардиндур. Аммо табъида хили чошниси бор. Ҳирийлиқдур. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о А с и р и й — ҳам эмди зуҳур қилған шуародиндур. Аммо назми ҳануз шуҳрат тутмайдур ва шеърида масал равиши бор. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о С а ъ д — мутасарриф табълиқ шоирдур ва табъида хейли хаёлангезлик бор. Бу матлаъ анингдурким:
Х о ж а К а л о н Б а з з о з— шаҳр элидиндур. Бу матлаъ анингдурким:
Х о ж а М а н с у р — Журжон мулкидиндур ва битикчи қавмидиндур, филвоқеъки, ул қавмда андин одамивашроқ ва инсониятлиқроқ киши йўқтур. Табъи бағоят яхшидур. Бу матлаъ анингдурким:
С у л т о н М а ҳ м у д — Хожа Мансурға қаробат бўлур, Ҳожа Шамсиддин Муҳаммад битикчининг, ўғлидур. Нужум илмини истихрож қилғуча билур. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о Н и з о м — астрободлиғдур. Қасидани яхши айтур ва бу «Баҳория» қасидаси яхши воқеъ бўлубтурким:
М а в л о н о Ё р и й — астрободлиғдур. Табъида хили шўхлуқ бор. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о Д о и й — ҳам астрободлиғдур. Ғариб хаёл топмоқ ҳузурида кўп бўлур. Бу матлаъ анингдурким
Б о б о Ш ў р и д а — қасидахонлиққа маъруф ва машҳурдур. Табъ аҳлининг кўпи била мусоҳиб бўлубтур ва табъида кўп чошни зоҳир бўлур. Қарилиқ бобида айтилған маснавийдин бу байт анингдурким:
М а в л о н о С у ф и й — ҳам астрободлиғдур. Яхши табъи бор ва иншоси ҳам хубдур. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о Ҳ а м и д г у л — Мавлоно Абдулваҳҳобнинг ўғлидурким, оти юқори ўтти, фузул ва девонадур. Лутфи табъдин холи эмастур. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о Б и ҳ и ш т и й — Ҳамид-гулнинг инисидур. Аммо ҳам табъда, ҳам таврда анга ҳеч нисбат йўқтур. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о Ф и ғ о н и й 180— Хожа Афзалға қаробатдур. Яхши табъи бор. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о Ш а р о р и й — астрободлиғдур. Гўё рангида ҳумрат бор учун бу тахаллусни ихтиёр қилибтур. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о Ф и д о и й — ҳам астрободлиғдур ва сайидзодадурким, зоҳирий сафоси бор. Отаси била Байтулло сафариға бориб келди. Табъи дағи яхшидур. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о М а ҳ р а м и й — Астрободнинг мутааййинларидиндур. Толиби илм ҳам бор ва Хожа Мансурнинг акасидур ва фақирваш йигитдур. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о А ё н и й — ҳам астрободлиғдур. Хейли тасарруфлуқ табъи бор. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о В о л а ҳ и й — олий остонда мулозимдур. Бу матлаъ анингдурким:
С а й и д X а н ж а р — чечактулўқдур. Таҳсил учун шаҳрга келди, аммо бот тарк қилиб сипоҳийлик ихтиёр қилди. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о З о р и й — эмди пайдо бўлғон хуш табълардиндур. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о Н о з и р и й — яхши табълиқ йигитдур. Зеҳнида тасарруф бор. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о З о т и й —янги хуштабълардиндур. Бу матлаъ анингдурким:
М а в л о н о М и р А л и — Ҳазрат Махдумий Нуран мадрасасида бўлур ва аларға мулозим ҳам бор. Бу матлаъ анингдурким:
П а х л а в о н К о т и б — ҳам ул Ҳазратнинг ашъор ва мусаннафотин китобат қилур. Бу матлаъ анингдурким:
Учинчи мажлиснинг хатми
Бу ҳазратким193, бу мажлис аҳлининг садринишинидурлар саҳоби маонийлари гавҳаррез ва бу жамоатким, ул ҳазрат хирмани маонийсининг хушачинидурлар, гулшани табълари гулафшон ва суманбез, сархайлға вусули илоҳи етсун ва хайлға шарафи саодат ва мағфирати номутаноҳи касиб этсун. Ва Султони соҳибқиронким, ул ҳазратнинг нукот ва маорифининг дақойиқи алфозини ва ҳақойиқи маонийсини ҳеч донишварлардин яхшироқ билмади ва ҳеч аҳли табъ аларнинг ушри аширини фаҳм қилмадиким, мажлисда назм тарийқида ҳамроз эрдилар ва наср услубида пуктапардоз. Ул ҳазрат руҳониятидин аларға файзи беғоят ва имдоди бениҳоят етсун ва бу фақир ҳамким, бу ҳазратнинг бандаи даргоҳи ва ул ҳазратнннг хоки роҳимен маҳрум бўлмусун.
Чун бор эдилар бу ҳазрату ул ҳазрат,
Ким, ул ҳазрат ҳақ сари қилди риҳлат.
Бу ҳазрат кўп умр ила топсун давлат,
Мен бандаға давлатида кунжи узлат194.
Ким, ул ҳазрат ҳақ сари қилди риҳлат.
Бу ҳазрат кўп умр ила топсун давлат,
Мен бандаға давлатида кунжи узлат194.