Топ рейтинг www.uz
РИСОЛАИ ТИЙР АНДОХТАН

БИСМИЛЛОҲИР-РАҲМОНИР-РАҲИМ

               Алҳамду лиллоҳи раббил оламин вас-салавот-уссаллам ало расулиҳи Муҳаммади ва олиҳи ажмаин1.
               «Ҳар ким тарк қилса тийрандозлиқни ўгриғондин сўнг бас тарк қилмиш бўлғай менинг суннатимни, ул мендин эмас».
               Аммо хабарда андоқ келтирурким, чун Ҳазрати Одам Сафий2 (салавоту лиллоҳи алайҳи) дунёга келгондин сўнг Худойи таоло анинг гуноҳин бағишлади. Эрса Жаброил3  (алайҳиссалом)га амр бўлдиким, Одамға дехқончиликни ўгротгил. Жаброил (а. с.) келиб айди: – Ё Одам, Худойи таоло санга айди, андин сўнг амр қилдиким, деҳқончилиқ қилсун. Чун Одам (а с) бу пайғомни эшитти, эрса қабул қилди. Ва Жаброил (а. с.) уруғ олиб келди ва Одам (а. с.) сочти ва ерни мола қилди. Қазоға қарғалар келиб, эккан буғдойни ковлаб олиб ея бошлади. Одам (а. с.) андоқ кўруб, муножот қилиб айдиким: – Илоҳи, менинг, экканимни зоеъ қилмагил. Бас, Худойи таоло Жаброил (а. с.) дин Одами Сафийға бир ёй ва неча ўқ йиборди. Чун Одамға ўқ отмоқни ўгротти. Андин сунг буюрдиким, Одам бу ўқни қарғалар сари отгил. Бас, Одам (а. с.) отти ва хато қилди. Жаброил табассум қилиб айтди: – Яна бир ўқ отғил. Бу кезикда отган урди. Жаброил (а. с.) шодмон бўлди. Одам (а. с.) сўрдиким: – Эй Жаброил, аввал отқонимда нега табассум килдинг ва сўнг отқонимда нега шодмон булдунг? Жаброил (а. с.) айди: – Ул табассум анинг учун қилдим ва сўнг шодмон бўлдумким, агар аввалғи ўқунг қарғаларға тегса эрди фарзандларинг илгидин қиёматқача ҳеч нимарса халос бўлмағай эрди. Ва яна билгилким, ўқ отмоқ Худойи таолонинг лутфи эрур ва Одами Сафийнинг мўъжизасидур. Билгилким, ўқ отмоқлиқнинг савоби бисёрдур. Аммо андоқ баён қилоли то сизга маълум бўлғай.
               Хабарда андоқ келтирурким, Пайғамбар (а.с.) ўқ отмоқнинг фазилатин бисёр этти. Эрса саҳобалар (ризвон аллоҳи таоло алайҳим ажмаин) таажжуб қилиб сўрдиларким: – Ё Расулуллоҳ, тийрандозлиқнинг савоби не миқдордур? Расулуллоҳ (с. а. в.) буюрдиким: – Агар тийрандозлиқни бийик савобин айтсам халқ касбу тижоратидин қолғайлар. Ва ўқ отмоқдин ўзга иш қилмағайлар. Аммо бир соат ўқ отмоқ савоби билан эллик йилғи тоатнинг савоби баробар турур. Ва Расул (а. с.) айдиким: – Ҳар мўъминким, нишонаға ўқ отса Худойи таоло анга беҳиштийлар савобин бергай ва агар нишонга тегса, беҳиштнинг эшикин анга очиб, ҳурни анга ақд қилғай.
               Андоқ ривоят қилурким, Пайғамбар (а. с.) саҳобалар бирла бир кун борур эрдилар. Саъди Ваққос4 фарзандлариға ўқ отмоқ ўгротур эрди. Ҳазрати Пайғамбар (а. с.) замоне нишонагоҳга боқиб турдилар. Баякбор бир йигит пайдо бўлди, илгида ўқ ва ёй. Бу йигит келиб бир ўқ отти, эрса Пайғамбар (а. с.) басе шодмон бўлди. Андин сўнг саҳобалар (р. а. а.) сўрдиларким: – Ё Пайғамбари Худо, не сабабқа шодмон бўлдингиз?
               Пайғамбар (а. с.) айдиларким: – Ул сабабдин шодмон бўлдум: ул йигит келур эрди – ғарқи гуноҳ эрди. Чун ўқ отти, эрса барча гуноҳларидан пок бўлди ва гуноҳлари тўкулди.
               Хабарда андоқдурурким, Пайғамбар (а. с.) буюрди, ҳар ерниким, масжид қилур бўлсалар қирқ йил бурун фахр қилур эрмишким, мени масжид қиладурлар. Ва ҳар ердаким, ўқ отар бўлсалар саксон йил бурун фахр ва мубоҳот қилур эрмишким, мени нишонагоҳ қилиб, бир кун ўқ отганлар.
               Амир ул-мўъминин Али5 (карамаллоҳу важҳуҳи) гоҳо ўқ келтирур эрди, бош ва оёғларни ёланг қилиб, дуруд айтур эрди. Бир кун Саъди Ваққос ўқ отар эрдиким, Жаброил (а. с.) келди ва Ҳазрати Пайғамбар а. с.) Саъди Ваққос бирла туруб эрдилар, Пайғамбар (а. с.) айдилар: – Эй Саъди Ваққос, менинг учун бир ўқ отқил. Ва Жаброил (а. с.) айди: – Ё Расулуллоҳ, Саъди Ваққосға айтғил менинг учун ҳам бир ўқ отсун. Чун Ваққос бу икки ўқни отмоқдин сўнг Пайғамбар (а. с.) айди: Бир ўқ Худойи таолонинг номи учун отқил. Саъди Ваққос яна бир ўқ отти. Андин сўнг саҳобалар (р. а. а.) бориб, нишонагоҳдин ўқларни келтурдилар. Аммо ул ўқким, Худойи субҳонаҳу таоло оти учун отиб эрдилар, топмадилар. Жаброил (а. с.) келиб айди: – ё Муҳаммад, Худойи таоло айдиким, ул ўқни топмасунлар, анинг учунким, ул беҳиштда Саъди Ваққосқа ер олиб анда турди.
               Манқулдурким, Шайх Шафиқи Балхий6 (р. т. а.) назъ ҳолинда қўпуб ўқ-ёй келтуруб, бир неча ўқ отти, эрса ёронлари кўруб шодмон бўлдиларким, Шайхнинг аҳволи яхшидур. Шайх (қ. с.) айдиким: – Эй ёронлар, билингларким, менинг ҳолим охир бўлубтур. Аммо андоқ хаёл қилдимким, бир тоат қилайин ва ҳеч тоат бу маҳалда ўқ отмоқдин беҳрок кўрмадим. Билгилким, ўқ отмоқ савоби кўп ва масъаласи бисёрдур. Аммо мухтасар қилдук. Бо эҳтиром анжомид, ба итмом расид ин нусхаи шариф дар дасти бандаи заиф Фатхуллоҳ ал-котиб.