ИНСТИТУТДАН
Алишер Навоийнинг «Насойим ул-муҳаббат мнн шамойим ул-футувват» асари илк бор арабий, форсий матнлар, уларнинг таржималари ва изоҳлари билан тўлиқ ҳолда нашр этилмоқда. Асар муқаддима ва 770 та шайх (35 таси авлиё аёллар)иинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган. Илгарнги нашрида (1968) атиги 153 та шайхлар ҳақида маълумот берилиб, айрим диний ва тасаввуфий атамалар маълум сабабларга кўра туширилиб қолдирилган эди.
«Насойим ул-муҳаббат Абдурраҳмон Жомийнинг «Нафаҳот ул-унс мин ҳазарот ил-қудс» тазқирасининг таржимаси, лекин Навоий Жомий асарига эркин, ижодий муносабатда. бўлади ва унинг асаридаги маълумотларни тўлдириб ёхуд қисқартириб боради ва 618 та шайхлар сонини 770 тага етказади.
Тарих ва маданий меросимизни кенг ўрганаётган ҳамда нақшбандийлик таълимотига рағбат кўрсатаётган эканмиз, бу асарни тўлиқ ҳолда нашр этилишн илмий, маърифий ва ахлоқий аҳамиятга эга. Айниқса, Имом Аъзам, Имом Мотуридий, Аҳмад Яссавий, Ҳаким Тирмизий, Баҳоуддин Нақшбандийларнинг ақида ва қарашлари билан халқимизни, хусусан, ёшларимизни яқиндан таништириш жойиздир.
Асарни нашрга тайёрлашда ЎзР ФА Беруний номидаги Шарқшунослик институти қўлёзмалар фондида сақланаётган 857 ва 5420 инв. рақамли қўлёзмалар ҳамда «Насойим ул-муҳаббат»нинг Туркияда чиққан танқидий матнлари асос қилиб олинди (Камол Эраслан, 1996).
Матнларни қиёслаш, шахс ва жой номларини тўғри ёзиш, таржима ва изоҳлар тузишда Жомийнинг «Нафаҳот ул-унс мин ҳазарот ил-қудс» асари қўлёзмасидан, Эронда (доктор Обидий, 1370 Ҳ. ш.), Тошкентда (1916) чоп бўлган изоҳли манбалардан ҳамда Маҳмуд бин Усмон Али (Ломиъий Чалабий, 1479— 1532) томонидан усмонли турк тилига ўгирилган таржимадан фойдаланилди.
Арабий ва форсий матнларни асарнинг охирига илова қилдик. Кейинги нашрларда китоб юзасидан билдирилган фикр ва мулоҳазаларни инобатга олиб, арабий ва форсий матнларни ҳам ўз ўрнида бериб, чоп этиш назарда тутилади.