Топ рейтинг www.uz
Изоҳлар

          Або – хирқага ўхшаш бир кийим, дарвешликда тавозе ва фақирлик мақомига ишоратдир.
          Алойиқ – толибларни мурод ва мақсадлардан йироқлаштирувчи сабаб ва муносабатлар.
          Асо – ҳасса, тасаввуфда шайхлик нишони. Рамзий маънода соликнинг валий ва эранлар нафасига муҳтожлигини ифодалайдиган бир тимсол: «Эранлар нафасин асо этгин сен» (Юнус Эмро).
          Ақида – бирор бир нарсага ишонмоқ, ниманидир тасдиқ этмоқ ва уни қабул айлаб, унга содиқ қолмоқ, Ишонч - эътиқод тамали.    
          Аҳли қол – ҳол аҳлининг тескариси, яъни сўзларнинг маъно ва ҳақиқатини билмасдан, ўз ҳаёти, қисмати ва тажрибаси билаи боғланмайдиган гапларни такрорлашдан нари ўтолмайдиган кимсалар гуруҳи. Дил эмас –тил, маъно эмас, даъво билан яшаш йўлини тутган гумроҳ, мунофиқлар жамоаси.
          Васл – етишиш, эришиш, восил бўлиш. Ҳақ висолига етишмоқ. Васл ёки вуслат тасаввуфий ҳаётдаги йўқчиликнинг ниҳоясига алоқадор.    
          Ватар – орзу, башарий сифатлар ва нафсоний лаззатлардан йироқдаги хуш бир туйғу, руҳоний истак.
          Дарвеш – бенаво, қашшоқ, камбағал, фақир, художўй; тасаввуф тариқатига мансуб киши. «Ғиёс ул-луғот»да изоҳланишича дарвеш сўзининг асл маъноси эшиклардан нарса тиловчи бўлиб, дарвеш демак. Дарвешнинг қадимги шакли даровез – эшикларга осилувчидирки, кейинчалик у дарвеш шаклини оган. Дарвеш учун муршидлик эшиги бамисоли Каъбадир. У ана шу эшикка осилувчи ва ундан нажот тиловчидир.
          Даъво – нафснинг ўзша мансуб бўлмаган бирор-бир нарсани ўзига нисбат бериши. Муноқаша ва мунозара. Саҳл бин Абдуллоҳнинг айтишича, «Қул билан Аллоҳ орасидаги энг катта тўсиқ – даъво, яъни иддаодир».
          Завойид – қалбдаги нурларнинг кўпайиши.
          Зикр – сўзлаш, баён қилиш, хотирлаш, ёд айлаш, хотирдагини унутмаслик маъноларини англатадиган арабча бир калима. Тасаввуфда бу калима ғафлат ва исён –эсдан чиқаришнинг зидди ўрнида татбиқ этилган. Зикр тасаввуфдаги ҳар бир тариқатда, ҳар бир тасаввуф аҳлининг наздида – барча қоида, усул ва одобларнинг бошидир. Тариқат пирлари ва муридларнинг зикр фойдалари ҳақида умумий қарашлари тахминан бундай бўлган: зикр – Шайтонга қарши энг ўткир яроғ – қувар; Аллоҳнинг розилиги ва меҳрига эриштирар; қалбан ғам, қайғу ва ғуссаларни ҳайдаб, дилга қувонч, фараҳ ва кенглик бағишлар; тафаккур ва маърифатнинг юксалишини таъминлар; ҳар турли ёмонликларнинг илдизинн қуритиб, хато ва гуноҳларнинг олдини олар...
          «Фойдали бўладиган зикр– давомли ва қалб ҳузури ила бўладиган зикр эрур. Зикрнинг ннҳоясида эса унс ва муҳаббат туғилур... Киши зикр этилажак Аллоҳ ила унсият пайдо этиб, кўнглида Аллоҳ муҳаббати ҳосил бўлгунга қадар бир оз заҳмат чекар. Сўнгра эса Аллоҳни хотирламаса тура олмайдиган ҳолга келар...», дея таъкидлаганлар Имом Ғаззолий.
          Зикр – фақат Аллоҳни ёд айлаш, унинг гўзал исмларини эслаш эмас, балки дил, фикр ва туйғуни Аллоҳга йўналтириш, Аллоҳ ила мукаммал бир шуурий, зеҳний алоқа ўрнатишдурки, бу салоҳият ҳаммага ҳам насиб этавермаган, албатта. Шунинг учун тасаввуфда зикр иккига ажратилган: бири – «зикри омма», иккинчиси – «зикри хос». Зикри омма савобни қўлга киритмоқ нияти ила амалга оширилиб, унда зоҳирнинг табиатида ёмон хислатлар: кибр, ғурур, риё, ҳирс, тамаъ, ғазаб, макр кабилар батамом, яъни таг-туги ила барҳам топган бўлади. Хосларнинг зикри бунинг акси: унда нафс батамом мағлуб этилади ва қалб маърифат, муҳаббат нурлари ила ёришиб, тилда ҳам, дилда ҳам Аллоҳ ишқидан бошқа ҳеч вақо қолмайди. Аммо бундай улуғ ҳол соҳиби бўлмоқ учун қатъий интизом, сабр ва ихлос билан зикрга берилиш талаб этилган.
          Зот– ўз, жавҳар, бирор нарсанинг асли. Сўфийлар аъмолича, Аллоҳ ўз зотида қоим, коинотда мавжуд ҳар қандай борлиқ Тангри сифатларининг зуҳури, сифатлар эса ул зотнинг тажаллисидан иборат, Зуҳд – парҳез қилмоқ, яъни дунёга илтнфот этмасдан тоат-ибодат ила кун кечирмоқ. Асл зуҳд– Аллоҳга маъқул нарсаларни севмоқ, Тангри тақиқлаган нарсалардан ҳазар этмоқ.
          Икки жаҳон – дунё ва охират. Тасаввуф адабиётида «дунё ва уқбо» шаклида ҳам ишлатилган, ҳақ ошиқлари дийдор ва висол учун шу икки жаҳонни ҳам тарк этишган.
          Интибоҳ – қалбдаги ғафлатнинг барҳам топиши, бедорлик, руҳий уйғониш.
          Истиқомат – тўғрилик, тўғри ҳаракат этиш, рост йўлга етишиш. Қушайрий таъбирига кўра «Истиқомат кароматдан устун эрур».
          Каромат – икром, шараф, карам, лутф ва эҳсон демак: Каромат – пайғамбарлик даъвосидан йироқ бўлган одамда фавқулодда ҳолатнинг зуҳурланиши ёки руҳий тажриба билан боғлиқ ҳайратланарли воқеа-ҳодисаларнинг содир бўлиши. Каромат иккига бўлинган: биринчиси – каромати кунния. Иккинчиси – каромати илмий. Булар «кавний» ва «ҳақиқий» деб ҳам аталган. Кавний кароматлар – қисқа фурсатларда рўй берадиган фавқулодда ғайиритабиий ҳодисалар. Масалан, ҳавода учмоқ, денгизда юрмоқ, инсоннинг қуш ёки бошқа жонзотга айланиши, қушга ўхшаб парвоз қилиши шулар жумласидандир. Ҳақиқий каромат эса – илм, ирфон, маърифат, ибодат, ахлоқ ва инсонликдаги устунлик ва шу устунликдан юзага келган турли шакллардаги ҳодисотлар. Тасав-вуф аҳлининг эътиқодига кўра, асл каромат –каромати илмий ҳисобланади. Шунинг учун ақл ва маърифатнинг кучига ишонган одамлар каромати куннияга иштибоҳ билан қараганлар.
          Латифа – сезиш, ҳис этиш мумкин бўлган, аммо сўзда ифодалаб бўлмайдиган яширин, сирли ва нозик маъно, ишорат.
          Мавт – ўлим, нафсин туб илдизи ила ҳавою ҳавас заминидан ажратиб ташламоқ. Чунки ҳавою ҳавас нафснинг жони эрур. Нажмиддин Кубро «Усули ашара» рисоласида бундай ўлимни беш турга ажратиб кўрсатганлар: 1. Мавти иродий – инсоннинг борлиқ ва дунёвий нарсалардан тамоман халос бўлиши, яъни фанойи куллийга етишиши. 2. Мавти аҳмар – «қирмизи ўлим». Бу– нафснинг истакларига қарши тура олиш, чидамда уларни бартараф эта олиш демакдир. 3. Мавти абяз – «оқ ўлим». Очлик йўли билаи нафс ва тамаъни забун айлаш. Шунда кўнгил покланиб, шаффофлик, яъни оқлик касб этади 4. Мавти ахзар – «яшил ўлим». Ямоқдан кийим тикмак ва клймак. Чункл янги ва чиройли кийим ўзгаларнинг диққатини жалб қилурки, бу –шуҳрат нишонаси ҳисобланади. 5. Мавти асвад– «қора ўлим». Бу – қайғу ва мусибатларга таҳаммул этиш, халқу халойиқнинг ҳар қандай жабру жафосига чидашдир.
          Маърифат – ақлу доииш, амАлий билим, таниш, фаҳм, тасаввуфга хос илм; ҳол сирлари ва илоҳий ҳақиқатларга тегишли илм – ирфон. «Кашф ул-маҳжуб» муаллифининг айтишича, фуқаҳо сингари бошқа кишилар ҳам Аллоҳ ҳақидаги илмга «маърифат» номини берганлар. Тариқат шайхлари эса Аллоҳ хусусидаги сиҳатли ҳолни «маърифат» дея атаганлар. Ва шунга кўра, «Маърифат илмдан кўп карра устундир», деганлар. Имом Ғаззолийнинг таъкидига кўра, «қалбда маърифат майдонга келгач, қалбнинг ҳоли ўзгаради. Қалбинг тутуми ўзгаргач, -аъзоларнинг амаллари ҳам ўзгаради. Яъни амал ҳолга, ҳол илмга, илм эса тафаккурга боғлиқ бўлиб қолади.
          Мақом – манзил, марҳала, маънавин мавқе, мартаба, тўхтам. Қушайрийнинг айтишича, мақом қулнинг такрор асосида сифат ҳолига етказгани одоб ва ахлоқдир. Мақомга риёзат, мужоҳада ила эришилур. Нажмиддин Куброга кўра, «мақом йўлчилик юрғинлигидан қутулмоқ учун истироҳат ва қўноқламакдир. Ҳол – қушнинг икки қаноти, мақом эса унинг уяси янглиғдир.
          Тавба, вараъ, зуҳд, фақр, сабр, таваккул, ризо – булар тариқат мақомлари эрур. Тавба мақоми талабларини бажармасдан вараъ мақомига, эришиб бўлмайди. Худди шунингдек, кейинги мақомларда ҳам биридан иккинчисига ўтиш айни шу тартибда давом этади.
          Мужаррад – тоқлик, бўйдоқлик. Тасаввуфда тажарруд, ағёр ва мосиводан тамоман фориғ бўлиб, Ҳаққа таважжуҳ этишдир.
          Мукаввин – таквин сифатига соҳиб бўлган зот. Борлиқ, оламнинг мукаввини – Аллоҳнинг ўзи.
          Муроқаба – мушоҳада, бирор нарсага диққат ила нигоҳ ташламоқ, худо фикрига берилиб, дунёга тааллуқли хаёл, ўткинчи майллардан фориғ бўлмоқ. Тасаввуфда муроқаба икки хилга ажратилган: бири авомнинг муроқабаси бўлиб, бунда Ҳаққа толиб киши Аллоҳнинг амрларини адо этиб, унинг аҳволидан огоҳ ва талабгор эканини англаб, айни шу мулоҳазадан ғофил қолмаслигидир. Иккинчиси – муроқабаи хавос. Бунда солик жазбан муҳаббат билан ҳусни мутлақнинг сири – аҳадиятини давомли тарзда барча ашёда мушоҳада ва мулоҳаза қилади ҳамда шу жараёнида ашёни тамоман эсдан чиқаради. Бу айни ҳолатда Аллоҳ таолонинг анварига назар айлаб, асрорига муроқиб бўлади.
          Муҳаббат– севги, меҳр, яқинлик ва садоқат ҳисси. Ишқнинг мартабаларидан бири, яъни ёмон феъллардан покланиб, яхши ва гўзал хулқлар ва севгилига яқинлашмоқ, унга лойиқлик.
          Муҳаббат «ҳибба» ўзагидан яралган сўз бўлиб, «устига тупроқ тортилган уруғ» маъносини англатади. Ҳаётнинг асли ва асоси ана шу уруғда бўлганидек, диний, маънавий ва руҳоний ҳаётнинг уруғи, илдизи ва дарахти ҳам муҳаббатдир.
          «Муту қабла ан тамуту» – тасаввуф мафкурасининг шаклланиши ва жадал тараққий топишида пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг бир талай ҳадислари муҳим ўрин тутган. Сўфийлик тушунчасининг негизини ташкил этган «муту қабла ан тамуту», яъни «Ўлмасдан бурун ўлинг» деган ҳадис сўфий, эран, абдол – хуллас, Ҳақ ошиқлари учун илоҳий бир дастур ва амалий ҳаёт низомига айланган. Дарҳақиқат, «Ўлмасдан бурун ўлиш» сифати ва ҳолини камолга етказмасдан на тасаввуфий ҳаёт ва ахлоқда, на ишқу ошиқликда олий мақомларга юксалиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам Имом Раббоний, «...ўлмасдан бурун ўлим ҳақиқатга айланмагунча, муқаддас Зотга етиб бўлмас... Бу фано ҳоли валоят (валийлик) мартабаларига ташланадиган илк қадам ва ишнинг ибтидосида ҳосил бўладиган бир камол даражаси эрур», деганлар. Шу боис Ҳақ таолонинг хос одамлари сайру сулукда ишни «ўлмасдан бурун ўлиш» дан бошлаган ва бу муроқаба тарзида амалга оширилган бўлиб, унинг ижро шаклини Муҳаммад Нурий Шамсиддин Нақшбандий шундай тасвирлаган: «Ҳақ йўлчиси – солик муроқаба билан машғул бўлиб, шахсий истакларндан бутунлай кечар, ақлига келган нарсаларни бир ёнга суриб, фикрлашдан ҳам тўхтар. Шу ҳол ила вужуд аъзоларин жонсиз ҳисоблаб, кўзларин ҳам юмар. Гўё шу аҳволда ўлим ҳукми келгану у бу фоний дунёни тарк қилган. Шундан сўнг солик ўзини қабрда тасаввур этган. Орадан маълум фурсат ўтиб, жасад ва суяклари ҳам чириган. Вужуд тупроққа қоришиб кетган ва ундан ҳеч ному нишон қолмаган. Бироқ унинг руҳи билан ҳисоб-китоблар давом этган... Ана шундай муроқаба энг ози билан–бир, ўртача –икки, кўпи билан –уч соат давом этган. Бунинг оқибатида эса «Ўлмасдан бурун ўлинг» амрининг сири очилган».
          Муҳиб – ҳақиқат, маъно, яъни ботин аҳлига мансуб шахс. Муҳибларнинг «асли тупроқдандир. Тупроқ таслимият ва ризони тамсил этар». Шунга кўра, муҳиб таслимият шавқи ва ризо шукуҳи ичида кун кечирган. Муҳиб «Ҳаққал яқин» босқичида Аллоҳ висолига восил бўлган.
          Нафас – ғайбдан туғилган латиф ҳоллар ва қалбнинг ишқ ўтидан фараҳланиши. Абулкарим Қушайрийминг маълумотига кўра, Абу Али Даққоқ, «Муҳиб (ошиқ) учун нафас ҳоли бўлмаса, (мушоҳадага) тоқати етмаганидан ҳалок бўлур», деган экан.
          Обид–ибодат қилувчн. Ибн Синога кўра, «дунёнинг завқ ва неъматларидан йироқлашган кимсага зоҳид; нофила ибодатлар, турли дуо ва бошқа ибодатларга ўзини бағишлаган кишига обид» дерлар. Обидларнинг ибодатлари: намоз ўқимоқ, рўза тутмоқ, ҳажга бормоқ, нафсга дахлдор орзу-ҳавасларни енгиб, тарки дунё қилиш орқали охиратни севмоқдир. Обидлар бир-бирини ранжитиб, бир-бирига озор етказгани учук улар авом тоифасига нисбат берилган. Шунингдек, уларнинг табиатида кибр, ҳасад, хусумат, фисқ ва ғанимлик сингари иллатлар ҳам тез-тез кўзга ташланиб турган. Зеро, обид шубҳа ва даъво одами эрур, Ибн Ҳанбал: «Олимнинг обиддан устунлиги ойнинг юлдузлардан устунлиги кабидир», демиш.
          Огоҳ – воқиф, ориф, ошно, хабардор, уйғоқлик. Тасаввуфда ҳолдон, англаган, тўғри йўлга тушган Ҳақ одами. Қалб кўзи очиқ валий, «Ҳақ тажаллийси ногоҳ келур, аммо дили огоҳга келур» (Нажмиддин Розий).
          Ориф – ирфон соҳиби, англаган ва таниган. Сўфийларнинг нуқтаи назарида ирфон Аллоҳ туҳфаси бўлгани учун илмдан устун эрур. Ориф–Аллоҳнинг шуҳуд, асмо ва сифотларини идрок этган, мавҳум борлиғидан кечиб, Ҳақ борлиғи ила бор бўлган кишидир.
          Офоқ – уфқлар; инсонга нисбатан ташқ борлиқ олами, зо-ҳирий олам, жисмоний олам.
          Рамз– маъноси яширин, сир тутилган бирор сўз, ибора ёки тушунча; белги, ишорат. Саррожнинг таърифлашича, «рамз – сўз зоҳирининг замирида яширинган ва аҳли дилдан ўзга киши англай олмайдиган яширин маъно». Луғавий маъноси – бирор бир нарсага тўла-тўкис ишонмоқ ва чин кўнгилдан унга боғланмоқ. Кенг маънода эса– бирор аъмол, ҳақиқат ёки ахлоқий-диний таълимотга алоқадорлик ва комил эътиқод билан уларга вобаста бўлиш.
          Рижол ул ғайб – тасаввуфий маслакда дунёни бошқарш ва идора этишлари тан олинган валийлар жамоаси. Улар ғайб эранлари, рижолуллоҳ, мардони худо, мардони ғайб, ҳукумати маънавия деб ҳам юритилган.
          Оламни идора айловчи ушбу ҳукумати маънавиянинг бошида «қутб» турган. Қутб аслида тегирмон тошининг ўқи демакдир. Тегирмон тоши бир ўқ атрофида айлангани сингари оламнинг меҳварини ҳам қутб ташкил этади. Қутбга «ғавс» (мададкор), «ғавсул аъзам» (энг буюк ғавс), «қутбул ақтоб» ҳам дейилмиш.
          Ризо– розилик, хушнудлик, мамнунлик. Тасаввуфда Аллоҳ ҳукми ва иродасига тўла таслим бўлиш. Зуннун Мисрийга кўра, «Ризо – қайғу ва қадарнинг аччиқлигини қалб севинчи ила қаршиламоқ».    
          Робита – алоқа; боғланиш, занжир, тартиб ва қоида. Робита икки қисмдан иборат: «робитаи муҳаббат» –ишқ ила шайхни хотирлаш; «робитаи талаббус» – муриднинг ўзини баъзан шайхи қиёфасида тасаввур этиши.  
          Сакр– саҳв – сархушлик ва ҳушёрлик. Ғайбат ва ҳузур ҳолининг олий шакли. Сакр (ёки сукр) илоҳий ишқ майидан маст бўлиб ўзини унутган, ўзидан кечган ошиқнинг ҳоли. Саҳв эса бунинг акси: ўзии унутганнинг ўзига келиш, ҳушёр бўлиш, тамкин ҳолати; ғайбат ҳолининг зоил этилиши. Сакр ҳолисиз саҳа ҳоли ҳам бўлмас. Шунинг учун сакри Ҳақ билан бўлганнинг саҳви ҳам Ҳақ билан бўлур. Сакри нафсоний лаззатларга қоришганнинг саҳви ҳам бошқача бўлмас, дейилмиш.
          Самоъ – эшитиш, тинглаш; қўшиқ, мусиқа, рақс. Дарвешларнинг зикр мажлисларида давра айланнб, жўшиб рақс тушишлари. Мажозий мазмунда – важд ва соликлар ҳолати.
          Абулқосим Бағдодийнинг таснифи бўйича, самоъ икки хилдир;
          1. Сўз тингламоқ. 2. Куй тингламоқ. Самоънинг биринчи хилида бирор сўз тинглашиб, ундан ибрат ва сабоқ олинади. Лекин бундай самоъ фақат поклик ва қалб ҳузури билан эришилмоғи лозим. Иккинчи хил самоъга келсак, тасаввуф тарихининг илк босқичларидаёқ мусиқа руҳнинг ғизоси ва ризқи сифатида эътироф этилган.    
          Сафо – пок, беғаш, бекудурат бўлмоқ. Сафо – ҳақиқий содиқлар сифати. Сафонинг моҳияти қалбни ва хаёлни бегоналардан тўла-тўкис покламоқдир. Айрим сўфийларнинг ҳукм этишларича, «Сафо башарнинг сифати эмас. Зеро, башар қадар ва ноқисликдан озод бўла олмас». Сафо – талабсиз бир ҳузур, тамаъсиз вужуд ҳолидир. Бундай ҳолга эришган одам мутлақ шодлик ва поклик бағрида яшар.
          Таважжуҳ– юзланиш, зеҳнни диққат ила бир нарсага қаратиш. Тасаввуфий моҳиятда таважжуҳ Аллоҳга юз бурмоқ, йўналмоқ ёки тушунчани ҳусни мутлаққа тўлиқ тобе, айламоқ демак. Таважжуҳда солик ўзлигидан кечмаган бўлса-да, шунга ҳаракат қилиши керақ. Таважжуҳ важддан аввал юз берадиган ҳол саналади.
          Тавҳид – луғавий маъноси – бирор бир нарсани воҳид айлаш. Илмий истилоҳда эса Аллоҳнинг ягоналигига ишонмоқдир. Сўфийлар эътиқодида тавҳид Аллоҳнинг азал ва абадда собит ваҳдониятига ишончдир. Олимлар тушунчасида тавҳид – эътиқодга тааллуқли бўлса, сўфийлар учун у мақсад, мушоҳада ва маърифат ҳисобланади. Биринчисн билиш ва тасдиқ этишга асосланса, иккинчиси завқий идрокка суянади.
          Тавҳиднинг даражалари: тавҳиди афъол – ҳар қандай сифатни Аллоҳдан деб билиш ва уларни ҳол назари билан кўриб, камолга етказиш; тавҳиди сифот–ҳар қандай сифатни Худодан деб англаш ва уни мукаммаллаштириш; тавҳиди зот – борлиқдаги ҳамма нарсани фақат Аллоҳ вужудининг натижаси деб билиш.
          Талбис – бирор бир нарсани унинг ҳақиқатига тескари ўлароқ тарзда халққа кўрсатиш демак. Сўфийлар ўзларининг гўзал хислатларини ёмон хулқлари билан яшириш ёки муҳофаза айлашни «талбис қилиш» деганлар.    
          Талвин – бир рангдан бошқа рангга ўтиш, бир ҳолдан бошқа ҳолга ўзгаришдир. Талвиннинг натижаси тамкин ҳисобланади. Тамкин бир манзилда қарор топмоқ, вазминлик ва руҳий улуғворликка эришмоқ маъносини англатади.
          Таквин– бор этмоқ, ижод қилмоқ, бирор бир нарсани йўқликдан борлиққа чиқармоқ, Аллоҳнинг хос сифатларндан бири. Аллоҳ ана шу сифат ила ҳар қандай нарсани йўқдан бор, бордан йўқ этади.
          Тариқат – йўл. «Шариат» ва «тариқат» сўзлари бошқа-бошқа ўзакдан ясалганига қарамасдаи, луғавий маъноси бир, яъни йўл демакдир. Анъанага кўра, тариқат уч асосий таркибга ажратилган:
          Тариқи ахёр –хайрли инсонлар йўли. Тариқи арбоби муомалат деб ҳам таърифланган ушбу йўлнинг асосини зуҳд, тақво ва ибодат ташкил қилган. Шу боис унга зоҳидлар ва обидлар йўли сифатида ҳам қаралган. Бу йўл – Ҳаққа етишишнинг узундан-узоқ йўли. Уни танлаганлар орасида мақсадга эришганлар ниҳоятда кам бўлган.
          Тариқи аброр– яхши инсонлар йўли бўлиб, тариқи тасфия ва мужоҳада деб юритилган. Бу йўл нафс ила курашиш, риёзат ила қалбни ёмонлик ва чиркинликдан поклаш, ахлоқий комилликка етишиш йўли ҳисобланади. Хоҳ Ҳақ билан бўлсин, хоҳ халқ билан бўлсин муносабат ва алоқада ихлос ҳамда тўғриликдан чекинмаслик– ушбу йўлнинг бош сабабидир.
          3. Тариқи шуттор – ошиқлар йўли. Унинг иккинчи бир номи – тариқи соирин. Бу – ишқ, муҳаббат ва жазба билан мақсадга эришиладиган йўл. Уйига юз бурган ёки кирган киши ишқ ва жазба мақомига юксалгунига қадар жуда кўп мақомлардан ўтмоғи шарт бўлган. Чунки ушбу йўлда сайри сулук – асосдир. Хуллас, тариқат–инсонларни махсус таълим-тарбия билан гўзал ахлоқ, покиза қалб ва латиф руҳ соҳиби этадиган, охироқибатда эса Аллоҳга яқинликни таъминлайдиган ўзига хос маслак ва мафкура йўлидир.    
          Тасфия – қалбни соф ҳолга келтирмоқ, ҳақиқатни идрок этмоқ, мужоҳада ва риёзат покизалиги.
          Таҳаммул – чуқур ва теран мулоҳазаларга берилиш, диққат ила мушоҳада юритиш. Илоҳий ҳақиқатларни идрок қилишга эришиш ҳолати.
          Файз – луғавий маъноси – сувнинг тўлиб, қирғоқдан тошиши. Бу сўз бирор нарсанинг кўпайиши, хабар тарқалиши, сир сақлаш, кенглик маъносида ҳам ишлатилган. Тасаввуф истилоҳотида файз Ҳақ тажаллиларига нисбатан қўлланилиб, асосан «файзи ақдас», «файзи илоҳий» тарзида тилга олинган.
          Файз–истеъдод натижасида юзага келгувчи илоҳий ҳадя. Шу боис «файзи истеъдод» ёки «файзи ҳусн» дейилганда зуҳур ва тажалли назарда тутилган.
          «Файзи жовидон» – ёрқин, давомли файз, «файзи баҳор» – эврилиш, янгиланиш, «файзи сафо» – сафо ва нашъанинг кўпайиши маъносига эга.
          Фирор – қочиш. Ҳақдан узоқлаштирувчи ҳар қандай нарсадан қочмоқ. Фирор уч қисмдир, авомнинг фирори, яъни бунда жаҳлдан илмга, жоҳиллардан олимларга, танбалликдан ғайратга фирор этилади, ҳаво фирори – сирдан шуҳудга, русумдан усулга, нафсоний лаззатлардан илоҳий нажот маъвосига қочиш англанса, ахаснинг фирори эса мосуводан Аллоҳга интилиш демакдир.
          Хилват – холи жон, танҳолик, ҳеч нимага боғланмаслик, дунёнинг хилма-хил ғавғоларидан фориғлик демак. Тасаввуфда эса бундан ҳолда шайх раҳнамолиги ва кўрсатмаларига биноан муриднинг махсус бир гўшада беркиниб ибодат ва зикр ила Аллоҳ билан алоқа боғлаши англашилади. Камида қирқ кун давом қиладиган бу жараёнга «чилла» ёки «арбаин чиқармоқ» дейилган. Хилват ва узлат тўғрисида бизда ҳанузгача нотўғри ва бир ёқлама фикр давом этиб келади. Дин ва тасаввуф зинҳор ҳаётни батамом. хилватда ўтказишни тарғиб этмаган. Узлат – ҳаётдаи қочиш, турмушдан ажралиш, одамлардан безиш эҳтиёжимас, балки маълум муддат «касби камол ва сайри жамол» айлагандан сўнг руҳий камолот ила яна фаолиятда бўлмоқдир.
           Тасаввуфда хилват иккига ажратилган: биринчиси – шариат хилвати, иккинчиси – тариқат хилвати. Шариат хилвати айб ва нуқсон саналмиш барча гуноҳу ёмонликлардан тавба қилишга асосланади. Бу хилватнинг шартлари ва одоб қоидаларини тўлиқ адо этмасдан тариқат хилватига юз буриб бўлмайди. Шаҳобиддии Суҳравардийнинг эътирофича, тариқат хилватидан мақсад бир талай ғаройибот, ажойибот ёки кашфиётларга шоҳид бўлмоқ эиас, балки зикри илоҳийдан ўзга муродлардан холи бўлмоқдир.
          Шатҳ, шатҳия – ҳаракат, тебраниш, тўлиб-тошиш. Шатҳ ёхуд шатҳиянинг истилоҳий маъноси илоҳий ишқ беҳушлиги, яъни сакр ёки жазба ҳолида халқ тушунмайдиган ва қабул қилмайдиган сўзларни айтиш деганиднр. Абу Наср Саррожга кўра, шатҳ «тилнинг важд, шавқу-завқ, ҳаяжон ҳолида айтганлари... иддаога яқин бир манбадан чиққан калимадир».
           Эҳсон – хайр, ҳадя. Муршиднинг муридига, Аллоҳнинг қулига маънавий лутфу карами.
           Ҳаво ва ҳавас – орзу, майл, истак. Тасаввуфий маънода ҳар турли саёз ва ўткинчи орзуларни амалга оширмоқ учун нафс ва ҳукм ўтказувчи, ақлнинг зидди бўлмиш майли табиийдир. Ҳаво ёлғон даъво бўлмиш майли табиийднр. Ҳаво ёлғон даъво ишончи, кибр ва манманлик манбаи ва барча риёкорликларнинг сарбонидир, Ҳаво ва ҳавасга тобслик Ҳақ ва ҳақиқат ишқининг сустлиги ёки йўқлигидан юзага чиқади.
          Ҳаёт – тириклик, соғлиқ, жон, яшаш, умр. Тасаввуфда қудрат илми билан сифатланувчи бир сифат. Ҳаётнинг уч даражаси бор. Ҳаёти или – қалбнинг жоҳиллик, нодонлик ўлимидан халос бўлиб, илм билан тирикчилик қилиши. Ҳаёти жам, бу–қалбнинг тафриқа ҳалокатидан қутулиб, ўзида ҳикматни мужассамлаштирувчи. Ҳаёти Ҳақ, бу – вужуд ҳаёти бўлиб, қалбнинг фанофиллоҳ ва бақобиллоҳ мақомларига юксалиши.
           Ҳайрат – таажжубланиш, ҳайрон қолиш. Тасаввуфда қулиннг фанофиллоҳ ҳолига етишуви учун эгалланиши зарур бўлган мақом. Ҳайрат Аллоҳнинг қудрат ва ҳикматидан туғиладиган шундай бир туйғуки, сўфийлар наздида у тил билан баён этилмайди.
          Ҳақиқат– чиндан мавжуд бўлган-нарса, асл моҳият. Аллоҳни билиш, борлиқ олам сирларини тўғри ва теран идрок айлаш. Ҳақиқат–шариатнинг ботинидир. Шунинг учун ҳақиқат тасаввуф маъносида ҳам кенг қўлланилган. Бу ҳақда Абу Наср Саррож бундай дейди: «Шариат илми – хизмат илмидир. Ҳақиқат илми – мушоҳада илмидир... Шариат – баён илми, ҳақиқат – бурҳон илми. Шариат илми муомала учундир. Ҳақиқат илми муроқаба учун. Шариат илми феълларга хос, ҳақиқат илми ҳолларга махсус. Шариат илми ривоят учун, ҳақиқат илми ҳидоят учундир...
           Хирқа–шайх, мурид ва дарвешлар киядиган махсус кийим. Бу сўзнинг луғавий маъноси ямоқ, парча ёки қуроқдан тикилган кийим демак. Истилоҳда эса, шайх билан мурид орасида алоқа ўрнатиш, «муриднинг нафс билан ўзи орасида шайхнинг ҳукмронлигини қабул айлаши«дир.
          Тасаввуф арбобларига кўра, хирқа кийиш одати Иброҳим алайҳиссаломга бориб боғланади. Иброхим Халилуллоҳ оловга ташлангани замон Аллоҳ ҳукми билан Жаброил жаҳатдан бир кўйлак келтириб, унга кийдирган ва шу кўйлак шарофатидан ул зот оловда ёниб кул бўлишдан қутулган. Бу кўйлак дастлаб ҳазрати Исҳоққа, сўнгра Ёқуб пайғамбарга мерос ўтган. Ҳазрат Ёқуб эса, уни махсус бир қутиға солиб, ўғли Юсуф алайҳиссаломнинг бўйнига осиб қўйган. Юсуф пайғамбар яланғоч ҳолда қудуққа ташланганида, Жаброил етиб келиб, қутини очиб, унга кўйлакни кийдирган экан... Сўфийлар хирқада худди ана шу кўйлакнинг сирини кўриб, унга маънавий маънолар берганлар. Суҳравардий хирқанинг икки турга– муридлик хирқаси ва табаррук хирқага ажратилишини айтиб, яна бундай деган: «Шайхларнинг муридларига кийдиришнн истаганлари асл хирқа – муридлик хирқасидир. Хирқаи табаррук эса, муридлик хирқасига ўхшаш бир хирқадир. Муридлик хирқасини ҳақиқий муридлар, кейингисини эса мурид бўлмаган, аммо уларга ўхшашга ҳаракат қилувчи муташаббиҳ муридлар киюрлар».
           Ҳол– аҳвол, ҳолат, вазият, ичида яшаётганингиз вақт, замон, муайян дамда туғилиб, сўнг ўтиб кетадиган ҳис-туйғу, ҳаяжон, эҳтирос, шавқ, зуҳур, важд, ғайбат, ҳузур каби ҳоллардир. Ҳол Ҳақ туҳфаси ва ҳадяси эрур. Шунинг учун ҳол инсоннинг иродасия ва ҳаракатига тобе эмас. Абу Наср Саррож ҳолни «лаҳзада туғилиб қалбда ризо, тафвиз ва шунга ўхшаш сифатларни муқимлаштирадиган аҳволдир», дейди Абдулкарим Қушайрийга кўра, «ҳол қулнинг (Ҳақ ошиғининг – И. Ҳ.) қасди: жалб айлаш ташаббуси, эришиш истагисиз қалбда пайдо этиладиган нашъа–ҳузун, шодлик–қайғу, ҳайбат–ҳаяжон сингари маънолар эрур».
          Ҳуқуқ – ҳоллар, мақомлар, мақсадлар, иродалар; муомалалар ва ибодатлар (Абу Наср Саррож).