Топ рейтинг www.uz
          101.    Абдуллоҳ Ҳозир р. т.
          Қавмнинг акобиридиндур. Шайх ул-ислом дебдурки, ул Юсуф б. Ҳусайннинг тағойисидур. Машойихиинг қудамосидин ва Зуннуннинг ақронидин ва андин улурроқ. Анинг била Юсуф б. Ҳусайн орасида сўзлар борким, барчада, мартабада анинг букжроқлиғи Юсуф б. Ҳусайндин зоҳир бўлур. Киши тиласаким, маълум қилғай, «Нафаҳот ул-унс»ни мутолаа қилсун, вассалом.

          102.    Собит Хаббоз қ. т. с.    
          Машойихиинг қудамосидиндур. Жунайд ва Рузайм била суҳбат тутубдур ва Тенгри йўли сулуки тариқин алардин касб қилибдур ва пайваста алардин ҳикоят айтур эрмиш.

          103.    Абу Собит Розий қ. с.
          Уламо ва қурро ва фуқаронинг машоҳиридин эрмиш. Ул дебдурки, бир кун бир мажлисда бир тифлға Қуръон таълим қиладур эрдим. Юсуф б. Ҳусайн қ. с. анда етиб, дедиким, уялмассанким, бир муханнасқа Қуръон таълим қилурсен? Кўнглумга кечтиким, субҳо-наллаҳ, бу тифл худ маъсумдур, ажаб сўз бу улуғ кишининг тилига ўтадур. Оз фурсат ўтти, ул ўғлонни кўрдум, муханнаслар жамоати орасида алардин бўлиб юрийдур эрди. Имом Юсуф б. Ҳусайн хидматиға бориб, иродат илиги бердим.

          104. Самнун б. Ҳамза Муҳибб Каззоб қ. с.
          Иккинчи табақадиндур. Имом ул-муҳаббатдур. Кунияти Абулҳусайн ва Абулқосим ҳам дебдурлар. Узига Каззоб лақаб қўюб эрди, то бу лақаб била чорламасалар, боқмас эрди. Муҳаббат илмида ягона эрди ва ҳа-миша андин дер эрди. Сарий Сақатий ва Муҳаммад б. Али Каззоб ва Абу Аҳмад Қалонисий қ. а. била суҳбат тутуб эрди ва Жунайд ва Нурий ақронидин эрмиш. Жунайддин бурун дунёдин ўтибдур ва баъзи сўнгра дебдурлар. Ул дебдурки, банданинг Ҳаққа муҳаббати софий бўлмағай, то зиштлиқни барча оламға қўймағай. Ва ҳам ул дебдурки, [банданинг Ҳақ таолога боғланишининг аввали – ўздан кечиш, Ҳақ таолодан айри тушишнинг аввали эса, ўз нафсига боғланишдир]1. Дерларки, Самнун бир кун бу икки байтни ўқидиким,

н а з м:

          [Сен менинг мақсадимни сеза туриб, сиримни билмоқчи ва синамоқчи бўласан.
Менга сендан ўзга керак эмас. Зеро, қандай хоҳласанг, шундай синайбер]2.

          Филҳол ани бавл ҳабси била имтиҳон қилдилар, жазо қилмай сабр қилур эрди. Ул кеча анинг асҳобидин неча киши туш кўрдиларким, ул дуо қилиб, Ҳақдин шифо тилар эрди. Чун Самнун ани билдиким, мақсуд ул таъдибдин одоби убудият ва изҳори ажздур, йўқким ҳол сатри. Мактаблар теграсига эврулуб, атфолға айтур эрдиким, [Каззоб амакингиз ҳақида дуо қилинглар!]3. Бу ҳол бўла олурким, Каззоблик лақабиға боис бўлғай ва бўла олурким андин сўнгра бўлғай.  
 

          105.    Заҳрун Мағрибий қ. с.
          Тароблис аҳлидиндур. Музаффар Кирмоншоҳийнинг ақронидин. Бир-бирининг суҳбатида Маккага борибдурлар. Абу Абдуллоҳ Мағрибий Заҳрун васфида дебдурки, жавонмардлар орасида анингдек жавонмарде кўрмадим. Шайх ул-ислом дебдурки, ул бир кун жамоати дарвешлар била тамошоға чиқиб эрди. Бу икки байтни ўқидиларким,    

шеър:

[«Зи Таво»дан чақнаган яшин мендан ғафлат уйқусини дафъ қилди.
Бу жой саҳилари покиза, бинолари обод, Салмо тушган манзилдир]1.

          Эшитиб хуруш қилди ва қичқириб шўр зоҳир қилди. Ва ёнди ва дедиким, сиз борингки, мен тамошомни қилдим.

          106.    Арун б. Вассоба қ. с.
          Кунияти Абуласбаъдур. Шайх ул-ислом дебдурки Аҳмад б. Абулҳаворий китобида кўрибменки, ул Маккада шайх эркандур ва Шомда дунёдин ўтибдур. Анинг фавтидин сўнгра бу тоифадин биров ани туш кўруб, ҳолин сўрубдур. Ул дебдурки, ҳисобимни қилдилар инчкалик била, сўнгра миннат қўюб, озод қилдилар.

          107.    Маймун Мағрибий қ. с.
          [У Мағриблик сайёҳлардан ва қаднм машойихлардан. Абу Мусо Дабилий билан сафарларда ҳамроҳлик қилган. Ажиб аломатлари ва кароматлари бор]1. Анинг раиги қора эрмиш, чун самоъға кирар эрмиш, оқарар эрмиш. Анга дедиларки, ҳолинг самоъда эврулур. Ул дедики, улча манга зоҳир бўлур, сизга дағи зоҳир бўлса, сизнинг ҳам ҳолингиз менинг ҳолимдек бўлғай. [Нақл қилишларича, бир халтаси бор эрди, нима истаб, қўлини тиқса, шуни олиб чиқарди]2.

          108.    Саъдун Мажнун қ. с.
          Ато б, Сулаймон айтурки, бир йил Басрада қаҳт тушди. Эл истисқоға чиқиб эрдилар, мен ҳам била эрдим. Гўристонда бир ун эшитдим, боқдим, эрса Саъдун Мажнун эрди. Гўристонда ўлтуруб, илгин тизига уруб, бир нима дейдур эрди. Қошиға бориб, салом қилдим. Деди: [Ва алайкум ассалом, эй Ато. Кўзинг олдидан пардани ким кўтарди?]1. Ва сўрдиким, бу не ғавғодур? Дедим, қаҳт ва қуроғлик жиҳатидин халойиқ истисқоға чиқибдурлар. Дедиким, [сур чалиндими ё ўликлар ти-рилдими?]2 сен ҳам булар била келибсен? Дедим: бале! Деди: [Нуроний қалб билан келдингми ё бўм-бўш қалб билан?]3. Сўнгра дедиким, тиларсенким, мен ёғин тилагаймен? Дедим, бале, не учун тиламагаймен? Де-ди: Худовандо, менинг кечаги розим ҳаққи санга! Филҳол ёғин туташти. Деди: Эй Ато, то урмағайлар қайтмаки, то урмағайлар, қайтмамак керак.

          109.    Ато б. Сулаймон р. т.
          Басранинг зуҳҳодидиндур. Уз замонининг бузурги эрмиш. Бир кун бемор эрди; Кунасликда ётиб эрди. Дедиларки, неучун кўлагая бориб ётмайсен? Дедиким, тиларменки, сояға борғаймен, аммо қўрқарманки, дегайлар, бир қадам нафс коми учун бординг!

          110.    Али б. Саҳл Азҳар Исфаҳоний р. т.
          Иккинчи табақадиндур. Кунияти Абулҳасандур. Исфаҳон машойихининг қудамосндиндур. Юсуф Баннонинг шогирди ва Жунайд қ. с.нинг ақронидин эрмиш ва ароларида макотибату рисолат бор эрмиш ва Абу Туроб Нахшабий била суҳбат тутубдур. [У қаттиқ риёзат чекарди. Фаровон нозу неъматга эга бўлсада, йигирма кунлаб ейиш-ичишдан тийиларди. Кунларни ухламасдан, изтироб билан ўтказарди]1 Ул дебдурки, ]асло эҳтилом бўлмадим. Фақат тушимда бир аёлни волийси ва икки гувоҳ ҳузурида никоҳлаб олганимдан кейин эҳтилом бўлдим]2.
          Бир қатла Умар б. Усмон Маккийга Маккада ўттуз минг дирам бурж бўлди. Исфаҳонға Али Саҳл қошиға келдиким, шояд анга бу бурж адосида мададе қилғой. Али Саҳлга маълум бўлуб эрди. Ул важҳни саранжом қилиб, Маккага Умарнинг буржлуғиға юборди ва они зиёфат қилиб узотти. Ул Маккага борурда ҳамиша кўнглида ул буржлуқ тафриқаси эрди. Маккага етгач, буржни ўтолган топти ва кўнгли тинди. Шайх ул-ислом дебдурки, Али Саҳл ул ишни узрхоҳлик ва шукр-гузорлиғ юки биймидин қилдики, ҳеч озодамард они торта олмас. Ул дебдурки, бизнинг қошимизда раво эмаски, бу тоифани дарвеш дегойларким, булар халойиқнинг тавонгарларидурлар. Шайх ул-ислом дебдурки, ҳақ субҳонаҳу ва таолоким, тўннинг яхшироғин ағниёға берибдур, тўннинг фаррини дарвешларға берибдур ва покиза таом агар ағниёға берибдур, таомнинг лаззатин буларға берибдур. Али б. Саҳлдин сўрдиларки, бало кунин ёд билурмусен? Деди: нечук йўқ. Ул худ гўё туно-кун эрди. Шайх ул-ислом дебдурки, сўфиға бу сўзда нуқсдур. Туно-кун, тонгла не бўлғай? Ул кунга ҳануз кеча келмайдур. Сўфи ҳануз ул кундадр

          111.    Муҳаммад б. Юсуф Банно қ. с.
          Кунияти Абу Абдуллоҳдур. Дерларки, ул уч юз шайхдин ҳадис китобат қилиб эрди. Чун хилвату инқитоъ иродати онга ғолиб бўлди. Макка азимати била. чиқди ва бодияни тажрид била қатъ қилди. Дебдурларки, ул кундуз баннолиғ касбиға машғул эрди. Улча ҳосил қилса эрди, кеча ондин муҳаққарий баҳра олур эрди. Узгасин фуқароға тасаддуқ қилур эрди. Бовужуди касб иштиғоли ҳар кун Қуръонни бир хатм қилур эрди. Хуфтон намозин қилғандин сўнгра ўтоқға борур эрди ва кўп айтур эрдиким, худоё, манга ўз ошноли-гингни ва маърифатингни насиб қил! Ё бу тоққа амр қилки, юқори чиқйб, манинг бошимға емрулсунки, санинг шиносолиғинг ва маърифатингдин айру манга тириклик керакмас! Жунайд қ. с. анинг фазлу камолиға қойил эрмиш. Шайх Али Саҳл Исфаҳонийға юборгаи рисолатда битиб эрдиким, [шайхинг Абу Абдуллоҳдан сўрагин, ким сендан ғолибдур?]1. Чун шайх Али Саҳл Исфаҳоний андин савол қилди. Ул дедиким, жавобйда битиким, [Аллоҳ ўз ишида ғолибдур]2.

          112.    Муҳаммад б. Фоза р. т.    
          КуниятиАбу Жаъфардур. Муҳаммад б. Юсуф Баннонинг шогирдларидиндур. [Ибодатда буюк мужтаҳид. ва инфоқ-эҳсон қилишда сахий эди]1. Ҳар кун Қуръонни уч хатм қилмоқ вирди эрди. Анга отадин кўп мерос қолди. Йиллар Муҳаммад б. Юсуфнинг, ўзининг ва иёлининг маъунатин еткурур эрдиким, ул билмас эрди. Бир дўсти бор эрди ва анга буюруб эрдиким, ҳар не анинг харжи маошидур анга еткургай. Андоқки, ул во-қиф бўлмағайким, қойдиқ етадур. Бир кун Муҳаммад б. Юсуф ул дўстдин сўрдиким, оё, кимдуркй бизнинг борамизда бу эҳсон қиладур? Ул дедиким, Муҳаммад Фоза. Ул дуо қилдиким, [Аллоҳ унгамен томонимдан энг юкеак мукофот берсин]2. Азизе дебдурким, қиш ўртасида Муҳаммад Фоза қошиға бордим. Кўнглокчан ўлтуруб эрди. Дедим: [Ё Абу Жаъфар, тўнгмайсен? Деди: Илкингни келтур, дегилки: «Ло илоҳа Иллаллоҳ»]3. Илик кўнглоки ичига элтиб дедиким, [Иллал-лоҳ, Иллаллоҳ»]4. Иссиғдин терлаб эрди.

          133. Саҳл б. Али Марвазий р. т.
          Ул эрдиким, Абдуллоҳ Муборак қ. с.нинг саройига борди, дедиким, бу мутриба канизакларни нечун ороста қилиб, томнинг устига чиқарибсен ва тушурмассен? Абдуллоҳ Муборак қ. с. дедиким, андоқ қилай? Ул чиққач, Шайх дедиким, анинг сарвақтиға етингким, ҳам бу замон дунёдин борғусидур, Менинг томимда канизаклар нўқдурлар ва ул ёлғон айтмас, ул ҳавродирким, беҳиштдин анинг истиқболиға йиборибдурлар. Шайхнинг асҳоби анинг сўнгинча чиққач, ул оламдин ўтуб эрди. Андин сўрдиларким, Ҳақ таоло навозишларидинким, банда борасида қилур, қайси улуғроқдур? Деди: кўнгул фароғатиким, Мустафо с а. в. дебдур-ким, [тансиҳатлик ва хотиржамлик – икки неъматдурки, кўп одамлар унинг қадрига етмайдилар]1.

          314. Али б. Ҳамза Исфаҳоний Ҳаллож қ. с.
          Шайх ул-ислом дебдурки, ул Ҳаллож эрмас эрди; Ҳусайн Мансурдек Исфаҳонда Муҳаммад б. Юсуф Баннонинг шогирди эрди. Исфаҳондин Ҳаж азимати қилди. Ҳаждин қайтиб, Басрага етганда, Муҳаммад б. Юсуф Баннонинг фавтининг хабарин эшитти ва қаттиғ малул бўлиб, Исфаҳон азиматини тарк этиб, Басрада сокин бўлди. Саҳл б. Абдуллоҳ Тустарий қ. с.нинг асҳоби орасида бўлур эрди. Бир кеча Мустафо с. а. в. нн тушта кўрдиким, Саҳл б. Абдуллоҳ Тустарийға илтифот қиладур эрди. Ул югурди ул Ҳазрат сари. Ул Ҳазрат анинг сари боқиб, лутф кўргузуб келди. Ва Саҳл Абдуллоҳни бу тоифа сўзига нисбат бериб, ташриф қилди. Анга ўхшарки, Саҳл Абдуллоҳнинг руҳига таважжуҳ қилмоққа ишорат экан, бўлғайки андин тарбият топқай. Бу шодлиғдин уйғонди. Шайх ул-ислом дебдурки, бу ишнинг муҳаббати бу ишдур. Яқиндурки, бу ишнинг инкорини бу иш деса бўлғай. Ва ул Ғулом Халил сўзидур. «Нафаҳот ул-унс»да ўқуғон маълум қилур:

          115.    Али б. Шуъайб Саққо қ. с.
          Нишобурнинг Ҳирасидиндур. Абу Ҳафс била суҳбат тутубдур. Дебдурларки, ул эллик беш Ҳаж гузарлабдурким, барчаға Нишобурдин эҳром боғлабдур ва ҳар милда икки ракъат намоз қилибдур. Сўрубдурларки, бу намоз недур? Дебдурларки, [улар ўзлари учун бўл-ган манфаатларга шоҳид бўлиш учун]1. бу нафъларим Ҳажжимдин анга.

          116.    Али б. Муваффақ Бағдодий қ. с.
          Ироқ машойихининг қудамосидиндур. Зуннун Мисрий қ. с.ни кўруб эрди. Шайх ул-ислом дебдурки, анга етмиш тўрт Ҳаж келтурубдурлар. Бир қатла Ҳаж қилиб, ўз-ўзи била таассуф юзидин айтур эрдиким, ке-лурман ва борурман. Не кўнгул муяссару не вақт. Мен худ не ишта эканмен, ул кеча Ҳақ субҳонаҳу таолони туш кўрарки, Ҳақ айтурки, эй Муваффақ ўғли, бир кишиниким сен тиламасанг, уюнгга тилармусен? Мен ҳам сени тиламас бўлсам эрди, уюмға қўймас эрдим. Ул дебдурки, Худоё, агар сени дўзах қўрқунчидин парастиш қилур бўлсам, мани дўзахга тушур. Ва агар беҳишт умидидин парастиш қилур бўлсам, беҳиштга тушурма. Агар сенинг меҳринг жиҳатидан парастиш қилур бўлсам, бир дийдор кўрсат. Узга не қилсанг қил!

          117.    Абу Аҳмад Қалонисий қ. т. с.
          Машойихиинг қудамосидиндур. Оти Мусъаб б. Аҳмад Бағдодий. Дебдурларки, асли Марсдиндур. Жунайд ва Рувайм қ. с.нинг ақронидиндур. Ва таърихдадурким, ул икки юз тўқсонда Ҳаж қилиб ёнди ва оз вақтдин сўнгра Бағдодда дунёдин ўтти. Чун ул бемор бўлди, муҳтазар эканда дедиким, Худоё, сенинг қошингга агар менинг қадрим бўлса, ўлумум байналманзлайнда бўлса эрди. Ҳам ул замон зарурати воқе бўлдиким, ани бир миҳаффаға солиб, яна бир манзилга элтур бўлдилар, йўлда дунёдин ўтти.

          118.    Абулғариб Исфаҳоний қ. с.
          Муҳаққиқлардин эрди, оёт ва каромат соҳиби. Ишқда айни жамъға етиб эрди. Ани Ҳулулий дерлар. Шайх Абу Абдуллоҳ Ҳафиф қ. с. они севар эди. Шерозда бир маразда ўз ҳаётидин навмид бўлди. Ва асҳобиға дедиким, сизга бир ҳожатим бор. Раво қилурмусиз? Дедиларким, айт. Деди: Мен ўлсам, мени жуҳудлар гўристонида дафи қилинглар. Асҳоб мутаҳаййир бўлдиларким, бу не сўздур? Деди: Тенгридин тилаб эр-димким, агар санинг қошингда қурбум бўлса, мани Тарсусда ул оламға элт. Ҳоло мунда ўладурмен. Билдимки, онинг қошида ҳеч қадрим йўқ эрмиш. Бу сўз мазкур бўлғач, сиҳат осори мизожида пайдо бўлди. Ва оз кунда тамом сиҳат топиб, Тарсусға борди ва анда дунёдин ўтди.

          119.    Абу Абдуллоҳ Қалонисий р. т.
          Бу тоифанинг акобиридиндур. Будурки, жамоате била кемада эркандурким, мухолиф ел эсиб, гувалак бўлубдур ва ул жамоат тазарруъ била назрлар қилибдурлар. Анга ҳам дебдурларким, сен ҳам бир. назр қил. Ул чун олам асбобидин мужаррад эрмиш, ғайбдин тилига муни солибдурларки, агар бу балодин нажот бўлса, назр қилдимки, пил эти емагайман». Ногоҳ амвож таскин топиб, ул кема ушалиб, қавм бир тахта устида бир соҳилға чиқибдурлар. Бир-икки кун ўтгандин сўнгра ул элга жуъ муставли бўлиб, махмаса ҳолиға етганда бешадин бир пилбачча пайдо бўлубдур. Халқ они сайд қилиб, улашиб ебдурлар. Ул аҳдиға вафо қилиб, емайдур. Ул эл бир замон уюғондин сўнгра бешадин пилбаччанинг онаси пайдо бўлуб, боласининг сўнгокларин кўруб, ул элни бирин-бирин ислай бошлабдур. Ҳар қайсидинки, боласининг исин тонибдур, аёғи бирла ерга суртуб, зоеъ қилибдур. Чун навбат анга етибдур. Ондин ул исни топмайдур. Учасин наст қилиб, хартуми била ишорат қилиб, орқасиға миндириб, йўл қатъ қила бошлабдур. Тамом кеча йўл юруб, сабоҳ бир ободонлиққа етиб, они орқасидин тушуруб, қайтибдур. Ул халойиқ таажжуб юзидин ондин ул ҳол кайфиятин сўрубдурлар. Маълум қилғондин сўнгра, саккиз кунчилик йўл эрмиш, бир кечада келган эрмиш, валлоҳи таоло аълам.

          120.    Абу Абдуллоҳ Жалло қ. с.
          Иккинчи табақадиндур. Оти Аҳмад б. Яҳё Каллодур. Абу Туроб Нахшабий ва Зуннун Мисрий қ. с.нинг шогирдидур ва отасининг ҳам. Ва Абу Убайд Бусрий била суҳбат тутубдур. Ва Дуққнйнинг устодидур. Бу кун Абулхайр Тайнотий Абу Абдуллоҳ Жаллони кўрдиким, ҳавода миғ ичинда борур эрди, айттиким, танидим. Ул дедиким, танимадинг. Шайх ул-ислом дебдурки, Абулхайр шахс танимағин дебдур ва Абу Абдуллоҳ мақом ва шараф танимағин. Андин муҳаббатдин сўрдилар. Ул дедиким, [Менинг муҳаббат билаи нима ишим бор? Мен тавбани ўрганмоқ истайман]1. Ва сўрдиларким, [Фақир фақр номига қачон сазовор бўлади]2. Жавоб бердиким, [унинг ўз нафсиға зоҳирий ва ботиний талаблари қолмаса]3. Шайх ул-ислом дебдурки, уч юз мурид Абу Туроб Нахшабий била бодияға кирдилар риквалар била. Анинг била икки киши қолди, Абу Абдуллоҳ Жалло ва Абу Убайд Бусрий қ. с.

          121.    Абу Абдуллоҳ Хоқоц Сўфий қ. с.
          Бағдод сўфиясининг акобиридин эрди. Шайх Жаъфар Хаззо дебдурким, ул соҳиб каромот эрди ва ибн Қассоб Розийдин нақл қилибдурким, дебдурким, Отамнинг Бағдод бозорида бир дўкони бор эрди. Мен дўкон эшигида ўлтуруб эрдим. Ногоҳ бирав ўтти. Менга гумон бўлдиким, Бағдоднинг фуқаросидин булғой. Ва мен ҳануз булуғ ҳаддиға етмайдур эрдим. Хотирим онинг сори тортти. Қўпуб, анга салом бердим ва бир дирамим бор эрди, онга тутабердим. Олди ва манга илтифот қилмай ўтти. Мен онинг сўнггича бордим. То Шунизия масжидиға етди. Онда фуқародин уч киши ўлтуруб эрдилар. Ул дирамин аларға берди ва ўзи намозга турди. Алардин бири ул дирамға бозордин бориб емак келтурди. Едилар ва ул дарвеш намозға машгул эрди. Чун алар таомдин фориғ бўлдилар. Дарвеш аларға боқиб, дедиким, билдингизмуким, мани на иш сизнинг муваффақиятингнздин монеъ бўлди? Дедилар, йўқ, эй устод. Дедиким, бир кичик ёшлиғ ул дирамин манга берди ва мен эмдигача ҳақ субҳонаҳу ва таолодин тилайдур эрдимким, они дунё бандалиғидин озод қилғай ва озод қилди. Ибн Қассоб дебдурки, мен бехост онинг оллида ўлтуруб дедимким, рост айтурсан, эй устод. Ва ул Шайх хоқон Сўфий эрди. Икки юз етмиш тўққузда дунёдин ўтубдур.

          122. Абу Убайдуллоҳ Бусрий р. т.
          Оти Муҳаммад б. Ҳассондур, Абу Туроб Нахшабий била суҳбат тутубдур. Ибн ул-Жалло р. т. дебдурки, [олти юзта шайх билан учрашдим, улардан тўрттасининг ўхшашини кўрмадим]1. Зуннун Мнсрий ва Абу Туроб Нахшабнй ва Абу Убайд Бусрий ва Абулаббос б. Ато. Дебдурларки, Рамазон ойи бўлғач, Абу Убайд бир уйга кирар эрди ва буюрур эрдиким, эшикни савоб беркитурлар эрди ва бир тўшук қўярлар эрди ва ҳар кеча бир таҳ ўтмак ул тўшукдин солурлар эрди. Ийд бўлгочким, эшикни очарлар эрди, ўттуз ўтмак уйининг гўшасида эрдиким, бир ойда не таом еб эрди ва не сув ичиб эрди. Ва ўттиз кеча-кундуз бир таҳорат била намоз қилиб эрди. Ул дебдурки, [Неъматлар Ҳақдин йироқлашишга сабаб бўлади. Қимки, Ҳаққа неъматлари учун шукр қилса, неъматларсиз қолганида ҳам шукр қилади. Бало Ҳаққа яқинлашишга сабаб бўлади. Агар кимники, бало ёмон йўлга бошлаган бўлса, у Ҳақдан йироқлашади)2. Бир кун ўлтуруб эрди. Бир отлиғ ўтуб борур эрди. Кейнича бир қул қўнграниб, ғошия эгнида, югурур эрди. Чун анга ва асҳобиға етишти дедиким, [Аллоҳим, мени озод эт ва унинг дастидан халос қил]3. Абу Убайд ҳам дедиким, [Аллоҳим, уни дўзах оловидан ва қулликдан қутқар]4. Филҳол ул отлиғни от йиқти. Отлиғ ул қулға боқиб деди: сени озод қилдим. У қул дедиким: мени сен озод қилмадингки, бу жамоат озод қилдилар, деб Абу Убайд ва асҳобиға боқ-ти. Ва то умри бор эрди, алардин айрилмади.

          123.    Абу Абдуллоҳ Сижзий қ. р.
          Иккинчи табақадиндур. Абу Ҳафз била суҳбат тутубдур. Ва борлар бодияни таваккул қадами била қатъ қилибдур. Ул дебдурки, [Авлиёнинг учта аломати :бор: улуғликда – тавозуъ, бойликда – зоҳидлик, кучу-қувватда – инсоф]!.
          Ва ҳам ул дебдурки, воизки, тавонгар анинг мажлисидин муфлис ва муфлис, анинг. мажлисидин тавонгар чиқмағай ул воиз эрмас. Ондин сўрдиларки, футувват недур? Дедиким, халойиқни маъзур тутмоқ. Улча аларга ўтар ва ўз тақсирин кўрмак ва шафқат борча элга не солиҳ, не толиҳ. Ва футувватнинг камоли улдурки, кишини халқ Тенгридин машғул қила олмағайлар.
          Биров анга дедиким, агар санга бир филури берсам, нечук бўлғай?
          Дедиким, агар берсанг, сенга яхши бўлғай ва агар бермасанг, манга яхши бўлғай.

          124.    Абу Абдуллоҳ Хусрий қ. с.
          Басрадиндур, Шайх Фатҳ Мавсилий қ. с.нинг шогирдидур. [Хусрий нақл қилади: Фатҳ Мавсилийдан эшитдим, у айтди: абдоллардан бўлган ўттизта шайх билан суҳбатлашдим. Уларнинг ҳар бири хайрлашаётганда: «Зинҳор ёшлар билан улфатчилик қилма!» – деб насиҳат қилдилар]!

          125.    Жаъфар б. Мубарқаъ қ. с.
          Бу тоифанинг машойихининг уламосидиндур. [Абу Абдуллоҳ нақл қилди: Жаъфардан эшитдим, айтди: «Уттиз йилдан бери астойдил «Аллоҳ» дейдиган кишини излайман, тополмайман»]1.

          126.    Али б. Бундор б. Ҳусайн Сўфий Сайрафий қ. с.
          Бешинчи табақадиндур. Кунияти Абулҳусайн. Нишобурнинг мутааххир машойихидиндур. Машойих дийдорларидин баҳраманд ва суҳбатларидин аржуманд эрмиш. Нишобурда Абу Усмон Ҳирий ва Маҳфуз била суҳбат тутубдур ва Самарқандда Муҳаммад Фазл Балхий била ва Балхда Муҳаммад Ҳомид била ва Журжонда Али Журжоний била ва Райда Юсуф б. Ҳусайн била ва Бағдодда Жунайд ва Рувайм била ва Симнонда Ибни Ато ва Жаририй била ва Шомда Тоҳир Мақдисий ва Ибни Жало ва Абу Амр Димишқий била ва Мисрда Абубакр Мисрий ва Абубакр Даққоқ ва Абу Али Рудборий қ. р. била суҳбат тутубдур ва бу навъ машойихи киборга мушарраф бўлубдур ва ҳадисда сиқа эрмиш. Уч юз эллик тўққизда дунёдин ўтибдур. Бир қатла Шайх Абу Абдуллоҳ Ҳафиф била бир тор кўприкка етиштилар. Шайх дедиким, илгари юру ва ул деди: сабаб недур? Шайх дедиким: Сен Жунайдни кўрубсан ва мен йўқ. Шайх ул-ислом дебдурки, бу тоифаға улуғ нисбат машойих дийдоридур ва пирларнинг суҳбати. Али Бундор дебдурким, [бало устига қурилган уйиинг балодан холи бўлиши маҳол]1. Ва ҳам уд дебдурким, [Ҳақни талаб қилиш осон. Аммо уни топиш учун икки дунёдан кечиш керак]2.
          Ва ҳам ул дебдурки, халқнинг мухолафатидин йироқ бўл ва ҳар кимки Тенгри анинг бандалиғиға розидур, сен ҳам анинг қардошлиғиға рози бўл.

          127.    Муҳаммад б. Фазл Балхий қ. с.
          Иккинчи табақадиндир. Кунияти Абу Абдуллоҳ Балхиюл-асл. Мутаассиблар ани Балхдин чиқардилар, бегуноҳ, мазҳаб жиҳатидин. Абу Усмон Ҳирий қ. с. анга битибдурки, шақоват аломати недур? Ул жавоб битибдурки, уч нимадур: бири улки, кишига илм бергайлар ва амал тавфиқи бермагайлар ва амал бергайлар ва ул амалда ихлосдин маҳрум қилғайлар ва Ҳақ с. т дўстлари суҳбатин топқай ва икром ва эҳтиром тариқин бажо келтурмагай. Абу Усмон қ. с. дебдурки, [Муҳаммад фазилатли одамларнинг қадрини билгувчи эди]1.
          Ва ҳам анинг сўзидурким, [Одамларнинг маърифатлиси шариат амрини сидқдан бажарадигани ва суннати санияга тобеъ бўладиганидир]2.

          128. Муҳаммад б. Али Ҳаким Тирмизий қ. т. р.
          Иккинчи табақадиндур. Кунияти Абу Абдуллоҳдур. Машойихи кибординдур ва Абу Туроб Нахшабий ва Аҳмад Хузравайҳ ва ибн Жалло била суҳбат тутубдур ва кўп ҳадиси бор ва зоҳир каромоти ва таснифи дағи бор. Ул жумладин «Хатм ул-валоят»! китоби ва «Наҳаж» китоби, «Наводир ул-усул ва мундин ўзга ҳам китоблари бор ва зоҳир улумида ҳам кутуби бор ва бир тафсир ҳам ибтидо қилғондур. Аммо итмомиға умр вафо қилмайдур ва Хизр а. с. била суҳбат тутар эрмиш. Абубакр Варроқким, онинг шогирдидур, ривоят қилурким, ҳар якшанба Хизр анинг била келиб, мулоқот қилур эрди ва воқеълар бир-бирларига айтурлар эрди ва сўзлашурлар эрди. «Қашф ул-маҳжуб» китобининг соҳиби анинг васфида муболаға кўп қилур. Ул дебдурки, менинг пирим дер эрдиким, Муҳаммад Дурри ятимдурки, оламда адили йўқдур.
          Ул дебдурким, [Менга нисбат беришларини ўйлаб бирор ҳарф ёзмадим. Фақат юрагим сиқилган, ишим юришмаган кезлари тасалли топиш учун ёзар эдим]1. [Кимкн, бандалик сифатларини билмаса, у Ҳақ сифат-ларини билмайдиган нодонроқдир]2.
          Ва ҳам ул дебдурки, Ҳақ с. т.нинг муҳаббатининг ҳақиқати унс давомидур. [Ундан феълий ва зотий сифатлар ҳақида сўрадилар. Айтди: Ҳар нарсаки, ортмоқ, камаймоқ эҳтимоли бор – феълий сифатдан. Ҳар нарсаки, ортмаса, камаймаса – зотий сифатдан. Ундан исор ҳақида сўрадилар. Айтди: Бошқаларнинг насибасини ўзингникидан ортиқ кўрмоғинг! Яқин ҳақида сўрадилар: Айтди: Қалбнинг Аллоҳ ва унинг амрлари билан қарор топишидир. Шукр ҳақида айтди: Шукр – қалбни мунъим–неъмат соҳиби Аллоҳга боғлашдир]3.
          Ҳазраг Хожа Баҳоуддин Муҳаммад Бухорий ал» маъруф Нақшбанд қ. т. а. вақтики, ўз мабодийи аҳволу сулукидин ҳикоят айтурлар эрмиш ва машойихи ,кибор арвоҳиға ўз таважжуҳларининг асарин баён қи-лур эрмиш. Дер эрмишларки, ҳар қачон қудват ул авлиё Хожа Муҳаммад Али Ҳаким Тирмизий руҳиға таважжуҳ воқеъ бўлур эрди, ул таважжуҳ асари маҳзи бескфатлиғ зуҳури эрди ва ҳар неча ул таважжуҳда сайр воқеъ бўлур эрди, ҳеч асаре ва гарде ва сифатс мутолаа тушмас эрди.

          129.    Али б. Баккор қ. т. с.
          Кунияти Абулҳасандур. Иброҳим Адҳам қ. с. била суҳбат. тутубдур. Ул асҳобдин бири била ёзиға ўтун учун чиқибдур ва бир-биридин йироқроқ тушубдурлар. Соҳиби ҳар неча интизор тортибдурлар. Ул пайдо бўл-майдур. Оқибат они тилай асарича борибдур. Кўрубдурки, ул ўлтурубдур. Аммо бир сабуъ анинг тизига бошин қўюб, уюбдур ва ул онинг чибинин қўрийдур. Соҳиби дебдурки, қачонғача ўлтурурсен? Ул дебдурки. бу уюқлағон, уйғонғунча!

          130.    Абу Абдуллоҳ Аббодоний қ. с.
          Саҳл б. Абдуллоҳ Тустарийнинг шогирдидур. Ва машойих хизматиға етибдур. Ва Шиблий била суҳбат тутубдур ва ораларида сўзлар ва рамзлар ўтубдур ва андин фойидалар топибдур.

          131.    Абу Абдуллоҳ Ҳазрамий қ. т. с.
          Муртаъиш дебдурки, Абу, Абдуллоҳ Ҳазрамийдин тасаввуфни савол қилдим ва йигирма йил эрдиким, сўз демайдур эрди. Манга Қуръон била жавоб берди ва бу оятни ўқудики, [мўминлар орасида Аллоҳга берган ваъдаларига содиқ кишилар бордир]1.
          Дедим: аларнинг сифати нечукдур? Деди: [кўзлари ўзларига қайтмайди, диллари бўм-бўш бўлиб қолади]2.
          Дедим: аларнинг маҳали қайси аҳволдиндур?
          Деди: [албатта, тақводорлар жаннатларда, Қодир подшоҳ ҳузуридаги рози бўлинган ўринда бўлурлар!3.
          Дедим: орттур. Деди: [ўзинг аниқ билмаган нарсага эргашма. Чунки қулоқ, кўз, дил – буларнинг барчасига инсон масъулдир]4.

          132.    Абу Абдуллоҳ Солимий қ. с.
          Оти Аҳмад б. Олим Басрийдур. Саҳл б. Абдуллоҳ Тустарийнинг шогирдидур. Уттиз йил ё олтмиш йил онинг била бўлур экондур ва тариқат андин касб қилибдур. Андин сўрдиларки, Авлиёуллоҳни халқ орасида не осору аломот била таниғайлар? Дедиким, такаллумнинг латофати била ва хулқнинг хублиғи била ва юзнинг тозалиғи била, нафснинг сахоси била ва эътирознинг қиллати ва узрнинг қабули билаки, ҳарким, узр этса қабул қилғай ва шафқат тамомлиғи била барча элга хоҳ солиҳ ва хоҳ толиҳ. Ва ҳамул дебдурким, дийдор дўстлуқ калидининг миннатидур.

          133.    Абу Абдуллоҳ Жавпораи Суфий қ. с.
          Машойих киборидиндур. Жавпора деган бир ердир, Румнинг сағрида. Ул дебдурки, Шайх Абубакр Заққоқ Мисрийдин сўрдумки, суҳбат кйм била тутай?.Деди: Ул киши билаким, ҳар не Ҳақ субҳонаҳу таоло сендин билса, инкор изҳор қилсанг сендин расида ва мутанаффир бўлмағой. Бир қатла Амир Кофур деган бир маблағ важҳ шайх Абдуллоҳ Жавпораға йиборди. Ул олмади ва қайтардиким, Кофур черикчи эрди. Яъни молида шубҳа бор эрди. Кофур айттиким, [Ердаги, осмондаги, буларнинг орасидаги ва ер остидаги (нарсалар) худоникию Кофурники қаерда бўлсин?]1. Шайх ул-ислом дебдурки, Кофурнинг бу сўзи кирдоридин яхшироқ эрди. Аммо ул ҳам ул пир баракотидин эрди.

          134.    Абу Толиб Муҳаммад б. Али б. Атия Ҳорисий
          Маккий қ. с. Ул «Қут ул-қулуб» китобининг соҳибидурки, тариқат асрорининг мажмаидур. [Айтишларича, Ислом оламида тариқатнинг нозик маъноларини очиб берган «Қут ул-қулуб»дек бошқа асарни ҳеч ким ёзмаган. У ер юзидаги энг улуғ жой – Маккада ўсиб, улғайди. Кейин Басрага кетди. Ундан Бағдодга ўтиб, уч юз саксон олти ҳижрий йили, жумод ул охир ойида вафот этди]1. Ва анинг нисбати тасаввуфда Шайх Абулҳасан б. Муҳаммад б. Абу Абдуллоҳ Аҳмад б. Солим Басрийғадур. Ва Шайх Абулҳасаннинг интисоби ўз отаси Абу Абдуллоҳ Аҳмад Солимға ва анинг нисбати отасиғадур– Саҳл б. Абдуллоҳ Тустарий қ. с.

          135.    Абубакр Варроқ Тирмизий қ. т. р.
          Иккинчи табақадиндур. Оти Муҳаммад б. Умар Ҳаким Тирмизий. Асли Тирмиздиндур. Қабри ҳам андадур. Аммо Балхда бўлур эрмиш. Абу Исо Тирмизий тағойисидур. Аҳмад Хузравайҳ била суҳбат тутубдур ва кўп тасонифи бордур. Ва «Таврот» ва «Инжил» ва «Қутби рсмоний»ни ўқубдур ва шеър девони ҳам бордур. [Абубакр Варроқ дўстларини сафар ва саёҳат қилишга даъват этмасди. Айтардики, иродат қилган ерингда муридлиғинг камолга етгунча сабр қилиб туришинг барча баракотнинг калитидур. Муридлик камолга етгач баракот бошланадй]1. Ва ҳам онинг сўзидурким, умаронинг фасоди зулм биладур ва уламонинг фасоди тамаъ била ва фуқаронинг фасоди риё била.

          136.    Абулқосим Розий қ. т. с.
          Оти Жаъфар б. Аҳмад б. Муҳаммаддур. Нишобурда сокин эрди. Ибни Ато ва Муҳаммад Абулҳаворий ва Абу Али Рудборий била суҳбат тутубдур. Кўп моли бор эрди. Барчасин бу тоифаға харж қилди ва дарвеш дунёдин чиқди. Рай машойихи дебдурларки, Абулқосимда тўрт нима жамъ эрдики, ўзгада йўқ эрди. Жамол ва мол ва зуҳди бакамол ва саховатн тамом. Уч юз етмиш саккизда дунёдин ўтубдур.

          137.    Абулқосим Ҳаким Самарқандий қ. т. с.
          Оти Исҳоқ б. Муҳаммад Исмоилдуо. Абубакр Варроқ била суҳбат тутубдур. Яхши сўзлари бор: муомалотда ва нафс ғайбида ва аъмол офотида. Уч юз қирқ иккида муҳаррам ойида дунёдин ўтубдур ва қабри Чокардийзададур.
          Бир кун ўлтуруб эрди ва халқ оросида ҳукм қиладур эрди. Ул вақт бузургларидин бири онинг зиёратига келди. Они ул навъ машғул кўруб, сажжодасин давзлиқ сув юзига солиб, намозға турди. Чун фориғ бўлди. Шайх Абўлқосим анга айтдиким, эй қариндош, мунии худ ёшғиналар қилурлар. Эр улдурки, мунча шуғл оросида кўнглини Тенгри жалла зикруҳу била асрай олғай.

          138.    Бакр Суғдий қ. т. с.
          Самарқанднинг Суғдидандур. Бу тоифадин Абубакр Варроқ шогирди. Ул дебдурки, Абубакр Варроқ карим киши эрди. Тенгриға музд учун қуллуқ қилмиш эрди таъзим била қилур эрди.

          139.    Солиҳ б. Мактум қ. с.
          Ул дағи Абубакр Варроқнинг муридларидиндур. Балхдин эрди. Ва Абубакр Варроқ сўзларидин кўп ёдида эрди ва дойим андин айтур эрди.

          140.    Абу Зарр Тирмизий р. т.
          Хуросон машойихидиндур. Бу тойифадин баъзи дебдурларким, биз жамъи эдукки, бир-биримиз била суҳбат тутар эрдик. Ҳар қайсимизга бир нима кераклик бўлса эрди, Абу Зарр қўпуб, намозға турар эрди. Тенгри ул нимани ҳам ул замон еткурур эрди.

          141.    Ҳошим Суғдий қ. т. с.
          Ул дағи Самарқанд Сўғдидиндур. Абубакр Варроқ шогирди. Ул пиридин нақл қилурким, ул дедиким, кўп сўз айтмак кўнгулни қаттиғ қилур. Шайх ул-ислом дедиким, Абубакр Варроқ дедиким, Муҳаммад Муслим Ҳасирбоф меҳмонлиғда эрди, Юсуф Хайёт Тирмизий била мезбон бир ишқа машғул эрди. Муҳаммад Муслим деди, бот бўлки, бир ишим бор! Ва ул зоҳиду обид эрди, кўнгли дардиға мутааллиқ эрди. Юсуф Хайёт дедики, санга мундин ўзга иш борки, Тенгри таоло олингга келтурур ва ул ният била уйингдин чиқибсенким, яна ул уйга борғайсен. Уттуз йилдурки, ҳаргиз ул ният била уйдин чиқмайменким, яна уйга борғаймен. Абубакр Варроқ дебдурки, Юсуф Хайётнинг ул икки сўзи Муҳаммад Муслимнинг юз йиллик ибодатидин яхшироқ. Ва ҳам Абубакр Варроқ дебдурки, [кўпинча икки ракаат намоз ўқиб кетсам, ўзимни ўғрилик қилган одамдек уятли сезардим]1.

          142. Муҳаммад б. Ҳасан Жавҳарий қ. с.
          Кунияти Абубакрдур. Бағдод аҳлидиндур. Зуннун Мисрийнинг шогирди. Шайх Абубакр Воситий дебдур, Муҳаммад Ҳасан Жавҳарий дедиким, бирав Зуннундин дуо талаби қилди. Зуннун жавоб бердиким, эй жавонмард, агар санга бир иш Ҳақ таолонинг азал тақдирида муқаррар бўлубдур, басо, қилмағон дуоларки мустажобдур ва агар ул бўлмайдур, сувга тушганга қичқирғондин не суд? Ондин ўзгаким ғарқа бўлғай ва бўғзиға сув кўпрак борғой.

          143.    Абубакр Кисойи қ. т. с.
          Ироқнинг Қўҳистонидиндур. Динаварда бўлур эрмиш. Жунайд қ. с.нинг кибор асҳобидин ва анга машҳур риёзот ва маъруф сафарлар бор. Жунайд дебдурки, Абубакр Кисойи Ироқда бўлмаса эрди, мен Ироқда бўлмас эрдим. Жунайддин бурунроқ дунёдин ўтибдур. Жунайддин минг масъала бу тоифа тариқида савол қилиб эрди ва Жунайд барчасиға жавоб битиб эрди. Онинг вафоти хабари Жунайдқа етганда дедиким, кош ул масойил жавобиким, мен онга битиб эрдим, юса эрди ва ҳол улким, ул дунёдин ўтар чоғда ул қоғазларни юб эрди. Дедиларким, чун ул бу ишни қилиб ўтди. Жунайд шодмон бўлди. Шайх ул-ислом дебдурки, Жунайд ондин қўрқмас эрдиким, ул масойил авом илкига ё подшоҳи замон илкига тушгай. Ондин Қўрқар эрдиким, сўфилар илкига тушгай ва ондин дўконе ясағайлар, сўз айтмоқда ва қабул тиламоқда. Шайх Абулхайр Асқалоний дебдуркй, Абубакр Кисойи уюса кўксидин Қуръон ўқуғон уни келур.

          144.    Абу Алий Жузжоний қ. т. с.
          Иккинчи табақадиндур. Оти Ҳасан б. Алидур. Хуросон машойихининг бузургларидиндур, ўз замонида беназир эрди. Ва анинг тасонифи бор, муомалотда ва руъят офотида [маърифат ва ҳикматга оид сўзларни кўп айтарди]1. Муҳаммад б. Алий Тирмизий била ва Муҳаммад Фазли Балхий била суҳбат тутубдур ва аларға қариб ус-синдур. Ул дебдурки, [халқ ўз шубҳа гумонига таяниб ё эътиқод қилиб, ғафлат майдонида югуриб юрибди. Гўёқи улар ҳақиқат водийсидаю яна мукошафадан сўзлайдилар]2. Ва ҳам ул дебдурки, бадбахт улдурки, анинг айбини Ҳақ с. т. яшурмиш бўлғай ва ул ошкор қилғай.

          145.    Муҳаммад ва Аҳмад б. Абулвард р. т.
          Иккинчи табақадиндурлар. Ироқ машойихиинг акобиридин, Жунайд ақронидин. Сарий Сақатий била ва Абулфатҳ Ҳаммол ва Ҳорис Муҳосибий била ва Бишр Ҳофий била суҳбат тутубдурлар. Ва алар тариқи вараъда яқиндур Бишр Ҳофийға. Муҳаммаднинг кунияти Абулҳасандур. Бишр Ҳофий шогирдидур. Ул дебдурки, бир кун шом намозин тугаттим, дағи оёғимни узаттим, ҳотифе нидо қилдиким, [подшоҳ билан бирга шу зайл ўтирасанми?]1. Ва ҳам ул дебдурки, фақрда фақирнинг одобидин бир улдурки, дунё муҳаббатиға гирифторларға сарзаниш қилмағай ва раҳму шафқат қилғай ва хайр дуоси қилғай.
          Ва Ҳақ с. т. аларға халослиқ берғай, ишдинким андадурлар. Ва ҳам ул дебдурки, халқнинг ҳалоки икки ишдадур: Фарзни зоеъ қилиб, нофилаға иштиғол қилмоқ ва жавориҳ била амал қилмоқ, кўнгул мувофақатидин бошқа [Валий ҳақида сўрадилар, айтди: Аллоҳнинг дўстларини дўст, душманларини душман бил-гувчилардир]2. Ва Аҳмад б. Абулвард дебдурки, чун Тснгри таоло валийға уч иш ортурғай, ул дағи уч иш ортурғай, чун жоҳида ортурғай, ул тавозуъ ва фурутанликда ортурғай, чун молида ортурғай, ул сахода ортурғай, ул умрида ортурғай, ул ибодат ижтиҳодида ортурғай.

          146.    Тоҳир Мақдисий р. т.
          Учунчи табақадиндур. Шом машойихининг бузургларидиндур. Зуннун Мисрий қ. с.ни кўруб эрмиш ва Яҳё Жалло била суҳбат тутубдур. Дерларки, Зуннун била Шиблий ани Хайр уш-Шом дебдурлар. Тоҳир Мақдисий дебдурки, Зуннун Мисрий манга дедиким, [Аллоҳнинг зоти ҳақида идрок қилиш жоҳилликдир. Унинг маърифат ҳақиқатидан сўзлаш ҳайратдир. Ишорат қилувчининг ишорати ширкдир. Ва ҳам дебдурки, асар орифнинг нурин кўрсалар, куйгайлар ва агар ориф хам вужуд нурин кўрса, куйгай...1. Ва ҳам ул дебдурки, [маърифатнинг чегараси – нафс ва унинг истак-хоҳишидан ҳоли бўлишдир]2.

          147.    Абу Яъқуб Сусий қ. с.
          Оти Юсуф б. Ҳамадондур. Абу Яъқуб Наҳражурийнинг устодидур. Олим ва соҳиби тасониф эрмиш. Ва Басрада бўлур эрмиш. Ул дебдурким, ҳар ким такаллуф била тавҳиддин сўз айтса, ширкдур. Ва Шайх Абу Сайд Харроз қ. с. дебдурки, [фақат ўз тажрибаси ва ўз феълидан сўзловчи кишигина бу илм ҳақида гапириши жойиздир]1.

          148.    Абу Яъқуб Наҳражурий қ. с.
          Тўртунчи табақадиндур. Оти Исҳоқ б. Муҳаммад. Машойихиинг уламосидандур. Жунайд қ. с. ва Амр б. Усмон Маккий била суҳбат тутубдур, йиллар Маккада мужовир эрмиш, ҳам анда уч юз ўттизда дунёдин ўтубдур. Иброҳим Фотик дебдурки, Абу Яъқуб Наҳражурий дебдурки, [дунё – денгиз, охират –унинг соҳили. Кемаси – тақво. Одамлар сафар қилувчилардир]1. Ва ҳам ул дебдурки, [одамлар ичида Аллоҳни кўпроқ танувчи киши унга ҳайрати кўпроқ бўлганидир]2. Ва хам ул дебдурки, [кимки тақлид йўли билан тавҳидга отса, у маърифат йўлидан йироқдир]3.

          149.    Абу Яъқуб Зайёт қ. с.
          Жунайд. қ. с. дебдурки, жамъи асҳоб била Абу Яъқуб Зайёт эшикин қоқтук. Дедиким, сизларга Ҳақ с. т. била ҳеч машғуллуқ йўқ эрдиким, манга келмакдин сизни машғул қилғай? Мен дедимким, чун санга қелмак бизга Ҳақ с. т.ға машғуллуқлардиндур, анинг учун Тенгридин айрулуққа узр қўлмасбиз.

          150.    Аҳмад б. Ваҳаб қ. с.
          Кунияти Абу Жаъфардур. Басрадиндур. Абу Ҳотам Аттор била суҳбат тутубдур ва Абу Яъқуб Зайётнинг пири ва устодидур. Ва Шунизия масжидида муддате таваккул била ўлтурди. Ул дебдурки, ҳарким қут тиламакка қўпти, фақр оти андин қўпти. Икки юз етмишда дунёдин ўтубдур.

          151.    Абу Яъқуб Мазобилий р. т. с.
Бағдоддиндур. Жунайд қ. с. ақронидин. Андин сўрдиларким, тасаввуф недур? Дедиким, [тасаввуф бир ҳолдирки, унда инсонийлик аломатлари йўқ бўлиб кетади]1.

          152.    Абу Яъқуб Ақтаъ қ. т. с.
          [Жунайд билан мактублар ёзишиб турарди]1. Маккада бўлур эрди, Шайх Абдуллоҳ Хафиф қ. с. дебдурки, Абулҳасан Музаййин дедики, Маккаға еттим, Шайх Абу Яъқуб назъ ҳолатида эрди. Қошиға бордим, манга дедиларким, агар санга илтифот қилса, анга шаҳодат арза қил! Манга фириб бердиларки, ман кичик эрдим. Олдида ўлтурдум ва манга боқти. Дедим: [Эй шайх, гувоҳлик берамизки, бир Аллоҳдан ўзга Аллоҳ йўқ]2. Ул дедики, [менинг гувоҳлик беришимни истайсанми? Асло ўлим завқини тотмайдиган зот ҳаққи, мен ва унинг орасида иззат пардасидан ўзга нарса қолмади]3. Шайх ул-ислом дедики, ҳижоби иззат анинг улуғи-дурки, ул улдур ва сен-сен. Абулҳасан Музаййин сўнгра йиллар айтур эрдиким, менингдек гадо Тенгрининг дўстларидин бирига Ислом арза қилур деб, ўз ишига нодим эрди. Шайх Абу Абдуллоҳ Ҳадид дебдурки, бирав улуҳиятда куяр эрди. Келдилар ва пардаи иззат кейнидин анга шаҳодат арза қилурлар эрди. Шайх ул-ислом дебдур, Шайх Абу Абдуллоҳ Тоқий муҳтазар эрди. Бирав анга шаҳодат арза қилди. Ул аччиғланиб дедиким, тек тур, беадабу беҳурмат қавм келиб, анинг дўстларидин бирига шаҳодат арза қилурлар. Сен ўзунгнингкини деким, мен ўзумникини дебмен. [Мусулмон ҳолимда жонимни олгин ва мени ҳам солиҳ бандаларинг қаторига қўшгин]4, деди ва ўтти. Бу тоифадан бири ўтгандин сўнгра бирав тушта андин сўрдики, иймон иттингму? Ул дедики: ул худ мендин бутуб эрди.

          153.    Абу Яъқуб Зизий қ. с.
          Шайх Абу Абдуллоҳ Хафиф дебдурки, Ибни Зизий била бир самоъда ҳозир бўлдум. Ва қаввол бу байтни ўқудиким,

б а йт:

[Агар у ўлукни қучоғига олса, тирилар,
               қабрга олиб борилмасди]1.

          Ибни Зизийнинг вақти хуш бўлди, илигларин учаси саридин ерга тиради ва кўксин юқори қилиб, кўзин кўкка тикди. Ва қавволға дер эрдиким, айтқил, валлоҳки, мендин ўзга киши эшитмайдур. Ногоҳ бўйин рагларидин қон равон бўлди, фасд қилғондек ва йиқилди. Ани кўтардилар, хирқасини қондин ювдилар ва қон борған рагларин боғладилар, то муддатдин сўнгра ўзига келди.

          154.    Абу Яъқуб Мазкурий қ. с.
          Андин сўрдиларким, таваккул недур? Деди: ихтиёр тарки. Саҳл б. Абдуллоҳ Тустарийдин сўрдилар, деди: тадбир тарки. Бишр Ҳофийдин сўрдилар, деди: ризо. Абу Ҳафс Ҳаддоддин сўрдилар, деди: мусаббибни кўрмак, Фатҳ Мавсилийдин сўрдилар, деди: сабабдин малол. Шақиқ Балхийдин сўрдилар, деди: ажзда ғарқи дийдор. Шиблийдин сўрдилар, деди: кўнгул дийдорида барча элни унутмоқ.

          155.    Абу Яъқуб Майдоний қ. т. с.
          Нусайбин машойихларидиндур. Шиблий Бағдоддин. Мисрга борур эрди, ҳалоллик тилагаликим, шуғли чоғида бировнинг ериға от қўйғон эқандур. Яъқуб Майдонийға йўлуқти. Ва ул ҳануз бу ишка янги кириб эрди ва иродатининг аввали эрди. Шиблий илигин анинг бошита суртуб индурди ва деди: [Аллоҳ сенинг камчиликларингни тўғриласин]1. Абу Яъқуб айтти: омнн! Андин сўнгра Абу Яъқубға етти, улча етти. Шиблий дебдурким, чун илиг анинг бошиға суртуб [Аллоҳ камчиликларингни тўғриласин]2 дедим, анинг аъзосида ҳеч тук йўқ эрдики, омин демади.   

          156.    Абў Яъқуб Харрот Асқалоний қ. с.
          У дебдурки, Абулҳусайн Нурий хизматиға еттим ва менинг била миҳбарайи эрди. Манга деди: .Эй ўғул, тиларсенки, ннма битигайсен? Дедим, бали! Неча байт бадиҳада имло қилди ва дедиким, бити! Битидим. Абётнинг ҳосили маъноси бу эрдиким, ҳар не сиз бу авроқда исбот қилурсиз ва битирсиз, биз аларни маҳв қилиббиз. Ложарам сиз ул исбот сабабидин улча мақсуддур, анинг идроку фаҳмидин маҳжуб бўлдунгиз. Ва бизга ул маҳв сабабидин мақсуд идроку фаҳмининг абвоби беинтиҳо ва инқитоъ очилди. Ва бизга, : бу мавъизат боиси сизнинг некхоҳлигингиздур. Неча кўргайбизки, сиз авроққа нима битигайсиз ва ўзунгузни бу жиҳатдин улча мақсуддур, андин маҳжуб қилғайсиз.

          157.    Абу Яъқуб Куратий қ. т. с.
          Шайх ул-нслом дебдур, мен ани кўрубмен. Рўшан пири эрди, соҳиби вақту каромот. Абу Муъаммар Моликий дебдурки, бир кун ул ўтар эрди. Жамоати машғуллар ўлтуруб эрдилар. Аларга ўқудиким, [уларни бир деб ҳисоблайсиз диллари хилма-хилдир]1 ва ўтти,.

          158.    Хайр Нассож қ. т. с.
          Кунияти Абулҳасандур ва оти Муҳаммад Исмоил, Асли Сомаррадиндур ва Бағдодда сокин эрди. Абу Ҳамза Бағдодий била суҳбат тутуб эрди ва Сарий. Сақатийдин саволлар қилиб эрди. Ва дебдурларки, Сарийнинг муриди эрди ва Жунайд ақронидиндур иккинчи табақадин. Ва Нурий ва Ибни Ато ва Жаририйнинг устодидур. Ва Иброҳим Хаввос ва Шиблий анинг мажлисида тавба қилдилар. Шиблийни Жунайдға йиборди, Жунайднинг ҳурмати ҳифзи учун. Ва Жунайд ,қ с. дебдурки, [яхшиларимиз яхшиси]1. Умри юз йигирмаға етти. Уч юз йигирма иккида оламдин ўтти. Бу хойфанинг содоти ва азим улуғларидиндур. Андоққи, зикрида маълум бўлди.

          159.    Маҳфуз б. Маҳмуд р. т.
          Иккинчи табақадиндур ва учунчидин ҳам дебдурлар. Нишобур машойихининг акобиридиндур. Абу Ҳафс асҳобидин. Ва андин сўнгра Абу Усмон Ҳирий била суҳбат тутубдур. Ва уч юз уч, ё тўртда дунёдин ўтубдур. Ва қабри устоди Абу Ҳафс ёнидадур. Ул дебдўрки, [таваккул – банданинг ўз ризқини қизғончсиз. ва тамаъсиз емоғидир]1. Ва ҳам анинг сўзидурким [кимки ҳидоят йўлига қадам қўймоқчи бўлса, фақат мухолиф ишларда эмас, мувофиқ ишларда ҳам нафсини қусурли деб билиб, маломат қилсин]2.

          160.    Маҳфуз б. Муҳаимад қ. с.
          Бағдодлиғдур, тасаввуф тариқи соликларидиндур. Анинг сўзидурким, [кимнинг кўзига фақат ўз яхшиликлари кўринса, у одамлар нафратига дучор бўлади. Агар ёмонликлари кўринса, одамлар нафратидан эмин бўлади]1. Ва ҳам ул дебдурким, [одамларнинг яхшироғи қалби соғлом ва мусулмонларга хайрихоҳ бўлганидир]2.   

          161.    Иброҳим Хаввос р. т. р.
          Иккинчи табақадиндур. Кунияти Абу Исҳоқдур. Тажарруд ва таваккул тариқида ягона эрмиш. [Уз даврида ягона машойихлардан эди]1. Жаъфар Хулдий ва Улуғ Ширвонийнинг устодидур. Бағдодлик эрмиш ва отаси Омилдин эрмиш. Жунайд ва Нурий ақронидиндур ва икки юз тўқсон бирда дунёдин ўтибдур ва Юсуф Ҳусайн ани юб, дафн қилди. Ич оғриғи била ўтти. Масжидда ҳар мажлиски, тақозо бўлур эрди, ғусл қилур эрди. Ул кунки ўтти, совуғ эрди. Етмиш қатла ижобат қилиб. эрди. ва ҳар қатла ғусл қилиб эрди. Сўнгги қатла ғусл қилурда, сув ичида оламдин ўтди. Ва қабри Табрук ҳисорининг тубидадур. Шайх ул-ислом дебдурки, онинг қабридек шукуҳлик қабр ҳаргиз кўрмайдурмен. Устига етсанг анга ўхшарки, бир шер ётмиш бўлғай. Шайх Абубакр Каттоний дебдурки, бкр қатла Иброҳим Хаввос сафардин етти. Ондин сўрдуйки, йўлда ҳеч ажаб нима кўрдунгму? Дедики, Хизр а. с. манга етти ва дедики, сенга ҳамроҳ бўлайму? Дедим: йўқ! Деди: Невчун? Дедим: Ул рашкиндур, тергар; қўрқорменки, кўнглум сенга улфат тутмағай. Шайх ул-ислом дебдурки, Шайх Ҳарақоний сўз асносидаким, менга айтур эрди. Айттики, агар Хизр била суҳбат тутсанг, тавба қил ва агар бир кеча Ҳирийдин Маккага борсанг, ондин ҳам тавба қил!
          Иброҳим Хаввос дебдурки, ранж тортма ул нима талабидаки, азалда санга қисмат бўлубдур ва ул ризқдур.
          Ва зоеъ қилма ониким, кифоятин сендин тилабдурлар ва ул амр ва наҳйнинг инқиёдидур.
          Абулҳасан Алавий дебдурки, қиш куни Динавар масжидида Иброҳим Хаввосни кўрдумки, қор ичида яланг ўлтурубдур. Дедим: Ё Або Исҳоқ, келким кийгулукка кироликим, анга шафқат қилдим. Айттиким, мен мажуслиққа тиларсен. Яъни тажарруддин сабабқа. Андин сўнгра илкимни тутуб, ўз таниға суртди. Терга гарқ эрди ва андоқ иссиғки, яқин эрдиким, иликим куйгай, доғи кулиб, бу икки байтин ўқудиким,

шеър:

[Аллоҳга муҳаббат изҳор қиласанда, унга осийлик ҳам қиласан.
Ва яна муҳаббатдан лоф урасан. Сенинг бу ишинг қизиқ.
Агар сен муҳаббатда содпқ бўлсанг, Аллоҳга итоат қил!
Чунки албатта муҳиб маҳбубнга итоаткор бўлади]2.

          162.    Иброҳим б. Исо қ. с.
          Исфаҳондин эрди ва Маъруф Кархий била суҳбат тутуб эрди. Иброҳим Хаввос қ. с. дебдурки, Бағдодда эрдим ва Дажла қироғида вузуъ қиладур эрдим, бировни кўрдумки, сувнинг ул қироғидин аёқ қўйди ва сув юзида юруб, бу сари келур эрди. Юз ерга қўюб дедимким, сенинг иззат ва жалолинг ҳаққиким, юз кўтармайин, то бу киншнн билмагунча. Юзум ерда эрдиким, биров келиб, мени аёғи била тебратти. Боқдим, эрса Иброҳим б. Исо эрди. Деди: ҳар қачон тиласангки Тенгрининг авлиёсидин бирини таниғайсен, шуни ўқиғилким, [аввал ҳам, охир ҳам, зоҳир ҳам, ботин ҳам утшг ўзидур. Убарча нарсани билгувчидир]1. Икки юз қирқ еттида оламдин Исфаҳонда ўтди.

          163.    Иброҳим Собит қ. т. с.
          Кунияти Абу Исҳоқдур. Бағдод машойихидиндур. Жувайд қ.с. била суҳбат тутубдур. Шайх Абу Абдураҳмон Суламий дебдурки, онга дедим: мени бир дуо қил! Дедики, ихтиёринг онгаки, азалдин, сенга қисмат бўлубдур, муоразадин яхшироқ. Сўнгра дедим: менга васият қил! Деди: Бир иш қилмаки, ондин пушаймон бўлғайсен. Ул уч юз етмиш тўққузда дунёдин ўтубдур.

          164. Абу Муҳаммад Журирий қ. т. р.
          Учунчи табақадиндур. Аҳмад б. Муҳаммад б. Ҳусайн ва Ҳусайн б. Муҳаммад ҳам ва Абдуллоҳ б. Яҳё ҳам дебдурлар. Жунайд қ. с. кибор асҳобидин эрди. Андоқки, Жунайддин сўнгра ани Жунайд ўрниға ўл-турттилар бузурглигидин. Қавмнинг уламою машойиҳидин эрди. Саҳл б. Абдуллоҳ Тустарий била суҳбат тутуб эрди. Ҳабир йилида Қаромита урушида сувсизликдин ҳалок бўлди, уч юз йигирма уч ё тўртда. Ул дебдурки, [тасаввуф жангдир, сулҳ эмас]1. Абу Муҳаммад Журирийға дарвеше дедиким, унс бисотидин эрдим, манга бир баст эшики очдилар, ўз мақомимдин тойилдим ва андин маҳжуб бўлдум. Итурганимга не навъ йўл топаримға далолат қил! Абу Муҳаммад йиғлади ва дедиким, эй қариндош, барча бу дардға гирифтордурлар ва бу доғқа мубтало. Аммо санга бир неча байт ўқий.

Ш еъ р:

[Мақом, завқ, важд, баст ва лаззат диёрида тўхтагинки, маҳбубларнинг асмо ва сифатларидан нишонадир.
У муҳиблар ва ошиқларда ҳасрат ва шавқ уйғотиб, йиғлатади. Унда кўп тўхтадим.
Ҳозир ҳам содиқ ё мушфиқ, ким бўлишидан қатъий назар у манзилдан хабар беришлари ва ҳикоя қилишларини сўрайман.
Мени у макрмнинг муҳиби деб билувчи хабар берди: сен севган у нарсалардан айрилдинг. Энди сенга улуғ муло-қот – висол бор]2.

          165. Олим б. Саъд р. р.
          Бағдоддин эрди. Ва Абу Муҳаммад Журирий била суҳбат тутуб эрди ва вараъву мужоҳадада комил эрди. Анинг вафотидии сўнгра ани туш кўруб сўрдиларки, Тенгри санга не қилди? Деди: манга раҳмат қилди ва беҳиштқа кивурди. Сўрдиларки, ул муомалатлар учун? Дедиким, агар ул муомалатларға боқсам эрди, ҳам анда қолиб эрдим.

          166. Ғайлон Самарқандий қ. т.с,
          Машойихиинг киборидиндур. Жунайд қ. с. била суҳбат тутубдур. Ва маорифда соҳиби тақаллум эрди. Ул дебдурки, ориф Тенгридан Тенгриға боқар ва олим далилдин. Ва соҳиби важд далилдин мустағнийдурур.

          167. Ғайлон Мувасвис р. т. р.
          Ани Ғайлони Мажнун ҳам дерлар эрди. Ироқ машойихиинг мутақаддимларидиндур. Харобаларда бўлур эрди ва элга омизиши йўқ эрди. Ва элдин нима қабул қилмас эрди. Ва эл кўрмас эрдики, ул не ер. Муҳаммад б. Самин дедики, Ғайлонни Куфанинг ҳаробаларида кўрдум. Сўрдумки, банда ғафлат хатаридин қачон қутулур? Дедиким, ул вақтики, анга ҳар не буюрубдурлар, анга машғул бўлса ва андинки наҳй қилибдурлар, ғофил ва ўз нафси ҳисобида оқил.

          168. Абулаббос Ибн Ато қ. т. р.
          Иккинчи табақадиндур. Оти Муҳаммад б. Муҳаммад б. Саҳл б. Ато Одамий. Бағдодликдур. Машойихиинг уламосидин ва сўфия зурафосидиндур. Фасиҳ тил. била яхши сўзлари бор ва Қуръонға аҳли ишорат тили билан тафсир битибдур. Иброҳим Мористонийнинг шо-гирдидур ва Жунайднинг ёронларидиндур. Ва Шайх Абу Саид Харроз ани улуғ тутар эрди. Ва Шайх сўзидурки, (тасаввуф хулқдир, инобат эмас. Тасаввуф аҳлидан Жунайддан ва ибн Атодан бошқасини кўрмадим]1. Ва Ибн Ато Ҳусайн Мансур Ҳаллож жиҳатидин мақтул бўлди, Зулқаъда ойи уч юз тўқсонда. [Ибн Атодан сўрадилар, тоатларнинг афзали қайсидир? Айтди: Ҳар доим Ҳақ Таолони мулоҳаза қилмоқ]2. Ва ул дебдурки, бу оят тафсиридаким, [у мени ўлдирур, сўнгра тирилтурур, яъни мендан ўлдиради, ўзи билан тирилтиради]3. Ва ҳам ул дебдурким, бу оят тафсирида [албатта, «Парвардигоримиз Аллоҳдир» деб, сўнгра «устувор бўлгак зотлар...», Ибн Ато бу оятдаги «устувор туришликни» қалбни ёлғиз Аллоҳга боғлаш, деб изоҳлайди]4.
          Ва у ҳам ул дебдурким, [адаб –дўст тутилган нарсалар (яхшиликлар). билан тўхташдир. Бунинг маъносн нима?–деб сўраганларида, айтди: Аллоҳга пинҳон ва ошкор адаб билан муомала қилсанг, ажамий бўлсанг ҳам адабли ҳисобланасан.

Шеър:

Сўзласа, сўзининг бари маъноли
Ва гар сукут қилса, бари малоҳат]5.

          Шайх ул-ислом дебдурки, адаб улдурки, Ҳақ с. т.ға ибодат қилурда сув ва туфроқ ва нафс руунатидин қўпқайсен ва демагайсенким, мен ва кирдорим, дегайсенки, ул ва тавфиқу ийояти.   

          169.    Абу Солиҳ Музаййин қ. т. с
          Ўз рўзгорннинг акобиридин эрди. Ибн Ато биласу суҳбат тутуб эрди. Соҳиби хилват эрди, Саҳл б. Абдуллоҳ Тустарий дебдурки, манга орзу эрдиким, Абу Солиҳ била суҳбат тутқаймен. Бир қатла Ҳарамда ани кўрдум ва ул орзуни зоҳир қилдим. Дедиким, зй Саҳл, тонгла Абу Солиҳ ўлса, ким била суҳбат тутқунгдур? Дедим: билмон. Деди: ҳоло ҳамул соғинки, ул ўлубдур ва кўзумдин нопайдо бўлди.

          170.    Абулаббос Арзизий қ. с.
          Шайх ул-ислом дебдурки, ул дедики, Абулҳасан Аббодоний дедиким, мен ва бир дарвеш Басраға кирдук. Олти кун таом топмадук егули. Еттинчи кун бирав келиб, ҳар биримизга бир дирам берди. Бирига таом еб, бирини маллоҳга бердукким, бизни кемага кивурди. Кемада кўрар эрдукким, дарвеше бошин хир қасиға чирмабдур ва ҳеч ким била сўзлашмас. Анга дедукки, биз сенинг ёронларингбиз, бизинг била сўзлаш ва ҳар нима кераклик бўлса, бизга буюр: Дедиким, тонгла намози пешин мен бу дунёдин борурмен Сиз маллоҳқа илтимос қилингки, кемани қироққа тортсун. Соҳилда бешае бўлғусидур. Бир улуғроқ йиғоч тубида менинг такфину тажҳизим тайёр бўлғусидур, менй анда дафи қилинг ва бу мураққаъимни зоеъ килманг: Ҳиллага етканда бир латиф ва зариф йигит 6у мураққаъни сиздин тилагусидур, анга беринг: Яна бир кўп намози пешинни гузарлади ва бошини мураққаъға тортти. Чун таҳқиқ қилдуқ, ўтуб эрди. Маллоҳ кемани соҳилға тортқач, ул айтқондек, беша орасида улуғроқ йиғоч тубида қазилғон гўр ва барча асбоб тайёр эрди. Ани дафи қилиб, мураққаъни олиб, Ҳиллаға мутаважжиҳ бўлдук. Ҳам ул айтқондек, зебо йигит ўтру келиб, ул амонатни тилади. Анга топшуриб дедукки, албатта бизга айтки, ул ким эди ва сен кимсен? Деди: ул бир дарвеш эди. Ўтар чоғда бу вадиатни топширғали киши тилади, мани анга кўргуздилар. Булар таҳқиқ қилғандин сўнгра андак маълум қилдиларким, ул йигит Ҳилланинг раисининг ўғли экандур. Отасиға ул ҳол маълум бўлғач, шукрлар қилиб, айттиким, биҳамдиллаҳки, менинг сулбумдин андоқ киши вужудға келди. Шайх ул-ислом дебдурки, халойиқ орасида тирик ўлукдин мерос олур, ғайри бу тоифаким, ўлук тирикдин мерос олур. Ва ҳам дедиким, ҳеч киши валоят пирларидин бири била суҳбат тутмагайким, ул ўтгандин, сўнгра анинг ҳолоту валоятидин мунга мерос тегмагай.

          171. Абулаббос Динаварий қ. с.
          Бешинчи табақадиндур. Оти Аҳмад б. Муҳаммаддур. Юсуф б. Ҳусайн ва Абдуллоҳ Харроз ва Журирий ва Ибн Ато била суҳбат тутубдур ва Рувайм Бағдодийни кўрубдур. Нишобурға келди ва муддате анда бўлуб, элга мавъизат қилди, маърифат тили била хўброқ баён била. Ва Нишобурдин Тирмизға борди. Ва Хожа Муҳаммад Ҳамид–Абубакр Варроқнинг шогирди анга ўтру келиб, рикобин ўпти. Муридлариға нохуш келиб, андин жиҳатни сўрднлар. Ул деди: эшитибменким, менинг Худовандимни яхши ситойиш қилур. Ва Самарқандға бориб, уч юз қирқда оламдин ўтти. Андин сўрдиларки, Тенгрини не била танидинг? Дедики, мунинг билаки, танимадим, яъни ажзга эътироф била. Ул дебдурки, [зикрнинг энг ози Ҳақдан ўзгасини унитиш. Зикрнинг ниҳояси –вокирнинг зикр ичида зикрдан ғойиб бўлишидир. Маъшуқига ғарқ бўлиш зокиряи зикр мақомиға қайтишдан қантарса, «фано филфано ҳолидир]1.

          172.    Абулаббос Аҳмад б. Яҳё Шерозий. қ. с.
          Шайх Абу Абдуллоҳ Ҳотифнинг устодидур. Шайх дебдурки, анингдек муҳаққиқе важдда кўрмадим. Жунайд ва Рувайм ва Саҳл Абдуллоҳни кўруб эрди. Шайх Абу Абдуллоҳ дедиким, бир кеча Шайх Аҳмад Яҳё била эрдук ва мажлисда бир кичик ёшлиғ бор эрдики, уйқу вақти уйига бормоқ керак эрди. Ва қиш эрди ва азим ўт ёқиб эрдилар. Ва Шайх Аҳмад Яҳёнинг вақти самоъда хуш бўлуб эрди. Баъзи асҳоб дедилар, ким бўлғанки бу йигиткинани уйига еткургай? Ҳеч ким жавоб бермади. Шайх Аҳмад ул ўтдин икки улуғ чўғни ўз овучига қўйди ва енгини анга ёпиб, ул шахсқа айтти, қўп! Ва илайига ул ёруғлуғни тутуб, ани уйига еткурди. Ва биз ул чуғнинг ёруғлуғин анинг тўни устидин кўрадур эрдук. Чун ул киши уйига кирди, Шайх ул чўғларни илигидин ташлади, кўмур бўлуб эрдилар. Андин сўнг масжидқа кирди ва намоз қилур эрди, то саҳар намози айттилар.

          173.    Абулаббос Бовардий қ. р.
          Ул бузург эрди ва Шиблнйни кўруб эрди. Ва Нишобурда эрди ва Шайх Абу Бакр Тимистоний дағи Нишобурда эрди. Дебдурларки, Шиблий соҳиби ҳол эрмиш, тавҳид жонибидин ҳол жониби қавийроқ эрмиш, Шайх ул-ислом дебдурки, ушмундоқ эркандурки, алар дебдурлар.

          174.    Абулаббос Бардуъий қ. т. р.
          Оти Аҳмад б. Муҳаммад б. Хорун Бердуъий Суфийдур. Шайх Абу Бакр Тоҳир Абҳарийдин ва Шайх Муртаъишдин сўзлари бор. Ўл дебдурки, Муртаъиш дедиким, ҳар кимки дийдори санга манфаат еткурмаган, ул санга нафъ еткурмагай. Ва ҳам ул дебдурки, Абу Бакр Тоҳир Абҳарин дедиким, [сукут сақлаган за сукутининг «қубатидин ҳўрққан кишигина гапириши мумкин]1 .

175. Абулаббос Сайёрий қ. с.
Бешинчи табақадиндур. Оти Қосим Ибн Қосим Маҳдийдур. Марв аҳлидиндур. Шайх Абубакр Воситийнинг шогирдидур. Олим ва фақиҳ ва муҳаддис эрмиш. Анга отадин кўп мерос қолибдур. Барисин бериб Ҳазрат Рисолат с. а. в. нинг муборак гисусидин икки торни сотқун олибдур. Ва Ҳақ с. т. анйнг баракотидин анга тавба тавфиқи берди. Ва Абубакр Воситий суҳбатиға етти. Ва ул даража ҳосил қилдиким, ани бир синф тасаввуф аҳлининг имоми дерларки, алар Сайёрияға машҳурдурлар. Ва оламдин ўтарда васият қилдиким, ул икки торни анинг оғзига қўйдилар. Ва қабри Марвдадйр. Уч юз қирқ иккида ўтубдур. Ул дебдурки, [тавҳид – қалбингда Аллоҳдан ўзганинг ёди бўлмаслигидир]1. Ва ҳам дебдурки, Абубакр Воситинға ўтар чоғда дедиларки, васият қил! Ул дедики, [Аллоҳ сизлардан талаб қилганини ёдда тутинг]2.

          176.    Абдулвоҳид б. Али Сайёрий қ. с.
          Абулаббос Сайёрийнинг хоҳарзодасидур ва шогирди. Ҳам ул Марвда саройин бу тоифаға вақф қилди. Ва сабаб ул эрмишки, анда бу жамоат самоъ қилурда бири ҳаволаниб, андоқ муртафиъ бўлубдурким, кўзлардин ғойиб бўлубдур, андоқки, яна пайдо бўлмайдур. Ул деб-дурки, тағонимдин эшиттимки, деди: агар раво бўлса эрдиким, намозда Қуръон ўрнида байт ўқуоалар эрди, бу байт бўлғуси эрдиким,

   Б а й т:

[Мен бу маҳол дунёдан бир ҳур кишининг дийдорини кўрмоқ истайман]1.

          177.    Абулаббос Суҳравардий қ. с.
          Оти Аҳмаддур. Маккада бўлур эрди, вақт машойихи била, Сирвонийдек ва ғайруҳу била. Ул дебдурки, азхо ийдида Минода эрдим. Жамоате ўлтуруб эрдилар ва Шайх Ширвоний орада эрди. Қаввол чун бир байт ўқуди, шайх йиғлаб қўпти ва кетти. Қавм дедиларки, не воқеъ бўлди. Магар ул самоъға мункирдур? Шайх Абулҳасан Саракий ҳозир эрди. Дедики, Тенгрига аҳд қилдимки, агар ул самоъға мункир бўлса, мен яна самоъ мажлисида ўлтурмағайман. Шайх Абулаббос Суҳравардин дедиким, мен ҳам сенга муттафиқмен. Тонгласи бу икки шайх жамоат машойихи била шайх Сирвонин саломиға бордилар ва тиладиларки, мазкур бўлган иштнн тафаҳҳус қилғайлар: Шайх Сирвоний дедиким, мен рўзгорики қум устига ётур эрдим. Қўлумий бошимга ёстар эрдим ва тош озурда қилғон нишонлар ёнимда зоҳир эрди. Самоъ мажлисида ўлтурур эрдим. Ҳоло, юмшоқ фарш устида ўлтурубмен ва сиз айтқон дастур била куйган ва ўртанган, манга самоъ мажлисида сизинг била ўлтурмоқ ҳалол эрмас.

          178. Абулаббос Ниҳовандий қ. т. с.
          Шайх ул-ислом ани олтинчи табақадин битибдур. Оти Аҳмад б. Муҳаммад б. Фазлдур. Жаъфар Хулдийнинг шогирдидур. Шайх Абулаббос Шайх Амуға Аму от қўнғандур. Ва Шайх Амуни солор дебдурлар. Шайх ул-ислом дебдурки, Аббос Фақир Ҳиравий манга дедиким ҳар киши бу илмдин сўз десаким, анинг ҳужжати Ҳақ с. т. бўлмаса, Ҳақ таоло анинг хасмидур. Шайх ул-ислом дебдурки, Ниҳовандий дедиким, аларки ҳилшат аҳлидурлар, агар сўл илиглари аларни андин машғул қилса, ўнг илиглари била ул сўл илигин кесарлар. Ниҳовандий дебдурки, аввалки, манга бу иш дарди пайдо бўлди, ўн икки йил бошимни ёқамқа сўқтумки, кўнглумнинг бир гўшасин манга кўргуздилар. Ва ҳам Ниҳовандин дебдурки, Тенгри таоло била кўп ўлтурунг ва халқ била оз. Бир тарсо эшиттиким мусулмонлар орасида фаросат аҳли бўлур. Бу тоифа либоси била Шайх Абулаббос Қассоб қ. с. хонақоҳнга борди. Шайх ани кўргач дедиким, бегоналарға ошнолар орасида не иш? Ул тарсо хижолат била чиқиб, Шайх Абулаббос Ниҳованди?! хонақаҳиға борди. Ниҳовандий ани таъзим қилди ва уч он Шайхнинг хонақоҳида дарвешлар била намоз қилиб, суҳбат тутар эрди. Уч ойдин сўнгра борурға азимат қилди. Шайх дедиким, уч ойлик туз, ўтмак, суҳбат ҳаққидин сўнгра бегона келмак ва бегона кетмак нечук бўлғай? Тарсо ожиз бўлуб, мусулмон бўлди ва Шайх қадажидин кетмади. Ва андоқ муомала қилдиким, Шайхдин сўнгра хонақаҳ аҳли муридлар ани Шайх ўрниға ўлтурттилар.

          179.    Ахий Фараж Занжоний қ. т. с.
          Шайх Абулаббос Ниҳовандийнинг муридидур. Чаҳоршанба куни ражаб ойининг бошида тўрт юз эллик еттида дунёдин ўтубдур. Қабри Занжондадур. Дерларки, шайхнинг бир мушуки бор эрмиш. Хонақоҳға меҳмонеки келур эрмиш, ҳар киши адади била бир ун қилур эрмиш. (Ходим ул ун адади била мувофиқ аёқ била сув қазонға солур эрмиш, такаллуф қилмас эрмиш.
          Бир кун меҳмонлардин бир киши ортуқ келибдур ва бир аёқ ош ўксук. Дарвешлар таажжубда эрмишларким, ул мушук келиб, ул мусофирларни бирин-бирин ислаб, бирининг устига бавл қилибдур. Таҳқиқ қилибдурлар. Ул киши диндин бегона эрмиш.
          Бир кун хонақаҳ қозонида сут солиб қўйған эрмишларким, ширбиринч пишургайлар. Мўридин бир қора йилон сутга тушиб ўлубдур ва ул мушук кўрубдур ва киши кўрмавдур. Ходимки ширбиринч пишургали машғул бўлубдур, ул мушук қазон теграсида қичқириб, изтироб қилур эрмиш. Таббох ҳар неча олиб ташлар эрмиш, ул кўпрак изтироб қилур эрмиш. Таббох чун мутанаббиҳ бўлмандур. Узин қазонға ташлабдур ва ўлтурубдур. Ходим сутни тўкарда кўрубдурки, йилон тушган экандур ва онинг изтиробиға сабаб ул эркондур, Шайх дебдурки, чун ул ўзин дарвешларга фидо қилди дарвешлар онинг учун қабр ясаб, хонақаҳ ичида дафи қилибдурлар. Дерларки, ҳоло ҳам ул қабр зоҳирдур Халойиҳ зиёрат қилурлар.

          180.    Абулаббос Нисойи қ. т. р.
          Оти Аҳмад б. Муҳаммад Зикриёдур. Асли Нисодиндур. Аммо Мисрда сокин эрди. Шайх Аббос Фақир Ҳиравий ани Мисрда ва Шайх Амуни Маккада кўриб эрди. Аббос дебдурки, доим анинг эшигида отлар ва тараддуд қилур элнинг улоғлари бўлур эрди. Бир кун мани ташқари юбордики, улоғларни асрағаймен. Ўз-ўзумга дедимким, яхши иш пайдо қилдим. Хуросондин Мисрға келдимким, элнинг улоғларин асрағаймен. Менинг худ анда фароғатим бор эрди. Ҳамул соат биров чиқиб дедики, шайх сени тилайдур. Киргоч дедиким, Ҳиравий ҳануз гўрга кирмайдурсен, бот бўлғайки, тўрда ўлтурғайсен в эшигингда улоғлар бўлғай ва аларни асрамоққа сенга киши керак бўлғай. Шайх ул-ислом дедики, иш андоқ эрдики, ул шайх деб эрди. Доим онинг эшигида арз қилур элнинг улоғлари бўлур эрди.

          181.    Абулаббос Сурайж қ. т. с.
          Оти Аҳмад б. Имрон б. Сурайждур. Уч юз бешда; дунёдин ўтти. Ани кичик Шофеъий дерлар эрди, гоят улуғлиғидин. Бағдодда бўлўр эрди ва Жунайд била суҳбат тутуб эрди фуруъ ва усулда. Вақтеки сўз айтса-эрди, мажлис аҳлиға анинг каломидин таассуб бўлур эрди. Ул бу ҳолни дер эрдиким, Абулқосим Жунайд ҳ. с. суҳбати баракотидиндур. Шайх Абу Абдуллоҳ Хафиф дебдурки, андин бурунки, Шайх Абулаббос Суранж Шерозға келгай, илм асҳоби Суфияни жуҳҳол хаёл қилурлар эрди. Улким, Шерозға келди ва аларнинг марта баю мақомин баён қилди ва алар тили била сўз айтти ва аларнинг фазлиға гувоҳлиғ берди ва борлар уламо мажлисида дедиким, «валлоҳ, биз одаме бўлмадуқ ва адаб ўрганмадук, то алар суҳбатиға етмадук». Андин сўнг уламо аларни танидилар ва улуғ туттилар.

          182.    Абулаббос Ҳамза б. Муҳаммад қ. с.
          Ҳирот машойихининг мутақаддимларидиндур. Вараъда комил ва мустажобуд даъва эрди ва азим саховати бор эрди. Имом Аҳмад ҲанбАлиинг рафиқи эрди. Онинг мазҳабин Ҳиротға ул келтурди ва Иброҳим Ситанбаҳ била суҳбат тутуб эрди. Ул дебдурки, ҳар кишиниким, машойих ва авлиё суҳбати покиза қилмағай, ҳеч панд. била покиза бўлмаған. Икки юз қирқ бирда дунёдин ўтди.

          183.    Ҳусайн б. Мансур Ҳаллож қ. с.
          Учунчи табақадиндур. Кунияти Абулғатйс. Форснинг Байзосидиндур. Аввал Ҳаллож эмас эрди. Бир ҳаллож дўконида эрдиким, онинг дўсти эрди. Они бир ишга йиборди. Кўнглига ўттики, онйнг рўзгорин зоёъ қилдим. Бармоғи била ишорат қилди. Момуғ чигитдин айрилди. Онга бу жиҳатдин Ҳаллож от қўйдилар. Восит ва Ироқда бўлур эрди ва Жунайд ва Нурий била суҳбат тутубдур. Абу Амр Усмон Маккийнинг шогирдйдур. Машойих онинг ишида мухталифдурлар. Кўпраги они рад қилибдурлар неча тандин бошқа. Шайх Абулаббос Ато ва Шайх Шиблий ва Шайх Абу Абдуллоҳ Хафиф ва Шайх Абулқосим Насрободий била Шайх Абулаббос Сурайжким, анинг қатлиға ризо бермадилар ва фатво битмадиларким ва дедиларким, биз билмасмизким, ул не дейдурур ва «Кашф ул-маҳжуб» китобида барча мутааххир машойих они қабул қилибдурлар ва баъзи мутақаддим машойихиинг ҳажри доғи динида таън учун эмаским, муомалот маҳжури асл маҳжури эмас. Мутааххирлардин Султони тариқат Шайх Абусайид Абулхамр қ. с. дебдурки, ул улуғ ҳолдадур ва онинг замонида машриқдин мағрибғача онингдек йўқ эрди. Шайх ул-ислом қ. т. дебдурки, мен они бегонмасмен. Машойих мувофақатиға ва шаръу илм риоятиға ва рад қилмасмен. Сиз доғи мундоқ қилинг ва они мавқуф қўюнг ва ул кишиниким, они қабул қилған, кўпрак севарман ондинки, ани рад қилғай. Шайх Абу Абдуллоҳ Хафиф ани «имоми раббоний» дебдур, Шайх ул-ислом дебдурки, ул имомдур, аммо барча элга деди ва зуафоға ҳамл қилди ва шаръ риояти қилмадй. Улча анга воқе бўлди, сабаб бу эрди. Онча даъво била бир кеча-кундузда минг ракъат намоз қилур эрди. Ул. кечаким, кундузи мақтул бўлди, беш юз ракъат намоз қилиб эрди. Шайх ул-ислом дебдурки, они илхом масъаласида ўлтурдилар ва анга жавр эди. Ва дедиларки, улча ул дейдур, панғамбарлиқдур ва андоқ эмас эрди. Шайх Шиблий дебдурлар; улча ул деди, мен ҳам дейирман. Аммо мени телбалик қутқарди ва они ақл гирифтор қилди. Ул бир кун Жунайднинг эшигин қоқти. Жунайд сўрдики, кимсан? Дедики, Хақ! Жунайд деди Ҳақ эмассен, аммо ҳақ биласен! қайси дор ёғочини санинг била боғлағойлар.
          Устод Абу Амр б. Усмон Маккий жузве тасииф қйлиб эрди тавҳидда, бу тоифанинг илмида. Ва сўз дақиқ эрди ва ёшурур эрди. Ул ёшурун олиб, они ошкоро қилди ва сўзнинг диққати жиҳатидин эл фаҳм қилмай анга мункир бўлдилар ва маҳжур қилдилар. Ул Ҳалложни қарғадиким, «илоҳи бировни онга гузорлаким, илик оёғин кесгай ва кўзин ўйғай ва дорға тортқан». Ва барча анга воқеъ бўлди, устоди дуоси била.

          184.    Абдулмалик Искоф қ. с.
          Шайх ул-ислом дебдурки, Абдулмалик Искоф Ҳалдожнинг шогирди эрди ва умри юз йигирмага етди ва Балхда Шариф Ҳамзани Уқайлий била бўлур эрди ва менинг отам ва пири Форсий ва Абулҳасан Табарий ва Абулқосим Ҳаннона барча, Шариф Ҳамзаи Уқайлийнинг ёронлари эрдилар. Ва Шариф манинг отамни барчадин улуғроқ тутар эрди. Отам айттиким, Абдулмалик айттиким, бир кун Ҳаллождин сўрдумки, эй шайх, ориф кимдур? Ул айттиким, ориф улдурки, уч юз тўққизда, зулқаъда ойининг йигирма тўртида сешанба куни они Бағдодда Бобу тоққа элтгайлар ва аёғилгин кесгайлар ва кўзин ўйғойлар ва сарнигун дордин осқайлар ва танин куйдургойлар ва кулин кўкка совурғайлар. Мен мулоҳаза қилуб эрдим, ҳамул тарихда ул деганларни барчасин анга қилдилар. Ҳайкал отлиғ шогирдин ҳам онинг била ўлтурдилар.

          185.    Иброҳим б. Фотик ва Аҳмад б. Фотик қ. с.
          Кунияти Абулфотикдур, бағдодлиғдур. Жунайд ва Нурий қ. с. била суҳбат тутубдур. [Жунайд уни ҳурмат қиларди]1. Ул ҳам Ҳалложнинг шогирдидур. Ул дебдурки, ул кунки Шайхқа ул ҳол воқеъ бўлди, оқшом Ҳақ с. т. ни тушда кўрдум. Дедим: Бор Худоё, не эрдиким, банданг Ҳусайн Мансурға қилдинг? Жавоб келдиким, ўз сиримни анга ошкор қилдим, элга ёйди ва анга атойи бердим, туғён қилди ва элни ўзига тилади. Шайх ул-ислом дебдурки, ул қатл Ҳалложга нақшдур, йўқки ка-ромат. Агар ул тамом бўлса эрди, анга ул тушмас эрди. Сўзни аҳлига айтмак керак, то анинг сирри фош бўлмағай, чун сўзни ноаҳлға айтсанг, анга ҳамл қилмиш бўлғайсан. Ва санга газанду уқубат еткай. Шайх Ман-сур Ҳалложнинг каромату мақомати андин кўпракдурки, бу мухтасарға сиққай бир икки. сўз била ихтисор қилилур. Биравнинг бир тўтиси бор эрди, ўлди ва эгасининг хотини малул бўлди. Шайх ани кўруб дедиким, тиларсен тўтинг тирилгай? Дсди: ҳар ойина нечук тиламаганмен? Шайх бармоғ била ишорат қилди, қўбти тирик. Шайхдин сўрдиларки: тавҳид недур? Дедиким, [қадим бўлган зотни ҳодисдам фарқ қилиш]2. Шайх ўл-ислом дебдурки, суфийлар тавҳиди билурсенки, недур? [Янги пайдо бўлган нарсани (ҳодисни) инкор қилиб, азалий нарсани исбот этмоқ]3.

          186. Форис б. Исо Бағдодий қ. с.
          Кунияти Абулқоснмдур. Ҳусайин Мансур Ҳалложнинг хулафосидиндур. [Форис Бағдодий р. машойих қавмининг сўзловчиларидан, маърифат ибораларининг нозикфаҳми эди. Суфийлар аҳволи ва ҳақиқатга ишора қилувчи яхши сўзлари бор]1. Хуросонга келди ва ўтуб Самарқандға борди ва анда иқомат қилди дунёдин борғунча. Ва Шайх алам ул-Ҳудо Абу Мансур Мотуридий қ. с. муосири эрди ва Шайх Абу Мансур уч юз бешда дунёдин ўтти. Ва Шайх Форис, Шайх Абулқосим Ҳаким Самарқандийға дағи муосир. Шайх Абу Мансур ва Шайх Абулқосим бир-бири била мусоҳиб эрмишлар ва мурофақат тариқининг додин бермишлар, то ажал фироқ заҳри аларнинг шарбат ҳаётиға қотти ва мувосалатлари орасиға тафриқа тошин отти. Шайх Форис ул замон машойихининг мақбули эрмиш. Мазкур бўлған машойих анинг тасқиҳи ҳоли қилиб сўзларин ўз мусаннафотларида мазкур қилибдурлар. Шайх Ориф Абу-бакр б. Исҳоқ Калободий Бухорий ўз кутубида бевосита андин сўзлар ривоят қилибдур. Ва Шайх Абу Абдураҳмон Суламий ва Имом Қушайрий дағи бир восита била андин ривоятлари бор. Шайх Форис дебдурким, Шайх Ҳусайн Мансурдин сўрдумкн, мурид кимдур? Ул дедижим, мурид улдурким, аввалдин нишони қасди Аллоҳу таолони қилғай ва анга етмагунча ҳеч нима била ором тутмағай ва ҳеч кишиға машғул бўлмағаи. Ва ҳам ул дебдурким, [ҳақиқий хотир шуки, унга бошқа фикр мухолифлик қилмаса]2.

          187.    Аҳмад б. Ҳусайн Мансур Ҳаллож қ. с.
          Шайх ул-ислом дебдурки, Абу Абдуллоҳ Бокудин эшиттимким, дедиким Ҳусайн Мансур ўғли Аҳмад дедиким, отамнинг сўнгқи кечаси андин васият талабе қилдим. Дедиким, нафсингни бир шуғлға сол андин бурунки, сани бир шуғлға солғай! Дедимким, бир нима васиятқа орттур? Дедиким, вақтеки, барча хизматқа кўшиш қилғайлар, сен бир нимага кўшиш қилки, зарран ондин сақалайн илмидин улуғроқ ва яхшироқ бўлғай. Сўрдумки, ул недур? Дедиким, маърифат!

          188.    Абу Мансур Говкулоҳ қ. т. с.
          Шайх ул-ислом дебдурки, Маломатия машойихидиндур. Сарахсда бўлур эрмиш. Бир вақт асҳоби сафарға борғон эрмиш ва ўзи фориғ эрмиш, чоҳ қазий бошлабдур. Сувға еткандин сўнгра анинг ёнида яна бир чоҳ бунёд қилибдурки, бурунғи чоҳнинг туфроғларин анга солғай, ул қазилғандин сўнг мунинг туфроғинн солғали яна чоғ қазмоқ бунёд қилибдур. Сўрубдурларки, телба эмассен, не бефонда ишдурки, қиласен? Деб-дурки, нафс мени бир ишга машгул қилмасдин бурун мен ани бир ишга машғул қилибмен. Ва машойихдин баъзи бу ишни қилибдурлар. Абу Абдуллоҳ Диноварий дарёда кема ичнда қолди, мураққаъин кесар эрди ва тикар эрди, то бир бўрклукка еткурди.

          189.    Абу Амр Димншқий қ. т. с.
          Учунчи табақадиндур. Шом машойихининг ягонаси эрди. Ва Абу Абдуллоҳ Жалло била суҳбат тутубдур. Ва Зуннуннинг асҳобидиндур. Уч юз йигирмада. дунёдин ўтубдур. Ул дебдурки, андоқки, фаризадур анбиёға ояту муъжизат изҳорн, фарздур авлиёға хавориқи одоту каромат ихфоси, то халқ фитиаға тушмагайлар. Анинг сўзидурки, [тасаввуф борлиқни нуқсон кўзи билан кўрмоқ. Балки, бенуқсон зотни мушоҳада қилиб, барча ноқис нарсалардан кўз юммоқ]1 – бағоят нофиъ ва латиф сўздурур. Ва ҳам ул дебдурки, [арвоҳ Ҳаққа яқинлашиб софланса, олам жисмларига тоат нури билан таъсир қилади]2.

          190.    Муҳаммад б. Ҳомид Тирмйзий қ. с.
          Иккинчи табақадиндур. Кунияти Абубакрдур. Хуросон машойихининг жавонмардларидиндур. Аҳмад Хузравайҳни кўриб эрди ва унинг ўғли Абунаср Муҳаммад б. Муҳаммад б. Ҳомид Хуросоннинг машоҳиридиндур. Муҳаммад Ҳомид! дебдурки, сенинг сармоянг кўнглунгдур ва вақтинг. Чун кўнглунгнй машғул қилсанг ҳар занну гумонғаки, хотирингга киргай, зоеъ қилғайсен авқотингни ул нимагаким боиста ва шоиста бўлмагой. Қачон суд қила олғай улки, сармояни зиёнға бергай? ( Ва ҳам анинг сўзидуркнм, [инсонни эски чопонда юргани бировнинг янги тўнини кийиб юрганидан яхшироқдир]1.

          191.    Абдуллоҳ б. Муҳаммад Харроз қ. с.
Учунчи табақадиндур. Ран машойихининг ягонасидур. Кунияти Абу Муҳаммаддур. Йиллар Маккада мужовир экандур. Ҳазрати Махдум р. анинг васфида «Ҳақ гўяндаи бебок ва ғолиби қувватнок» битибдурлар. Шайх Абу Имрон Кабир била суҳбат тутубдур. Ва Шайх Абу Ҳафс Ҳаддодни кўрубдур. Ва Боязиднинг асҳоби ани бузург тутарлар эрмиш. Уч юз йигирмадин бурунроқ оламдин ўтубдур. Ул дебдурки, [очлик – зоҳидлар таоми, зикр – орифлар таоми]1. Ва ҳам ул дебдурки, [қалбни Аллоҳу Таолодан бошқа нарсага илтифотдан сақлаш Аллоҳу Таолога юзланиш аломатларидандир]2. Ва ҳам ул дебдурки, [Зоҳирда одамлар, ботинда ҳур кишилар каби бўлмоқ сахий, жўмардлар ахлоқидиндир]3. Юсуф б. Ҳусайн Розий қ. с. дебдурки, мен Абдуллоҳдек кўрмайдурмен ва Абдуллоҳ ҳам ўзидек кўрмайдур.

          192.    Бунон б. Муҳаммад Ҳаммол қ. т. с.
          Учунчи табақадиндур. Воситиюласлдур ва Мисрда сокин эркандур. Ва анда дунёдин ўтубдур, уч юз йигирма еттида Рамазон ойида. [У ҳақни сўзловчилардан„ шариат амрига ундовчйлардан эди. Машҳур мақомотлари ва каромотлари бор]1. Жунайд қ. с. ва ул асрнинг машойихи била суҳбат тутубдур ва Абулҳусайн Нурийнинг устбдларидиндур. Шайх ул-ислом дебдурки, ул ҳаммол эмас эрдиким, имом эрди. Бир қатла иҳтисоб қилиб эрди. Ани боғлаб киши егучи арслон илайига солди-лар. Арслон они ислаб, ялар эрди Чиқарғондин сўнгра сўрдиларким, арслон сени ялайдургонда хаёлингға не кечадур эрди? Дедиким, хилофиким, уламо сибоънинг оғзин суйида қилибдурлар. Андин сўрдилар улуғроқҳолдинки, суфийларға воқеъ бўлур. Дедиким, [Аллоҳу таоло кафил бўлган нарсаларга орқа қилиш, амрларини адо этиш, сирни сақлаш. Ҳаққа эргашиб, икки дунёдан халос бўлиш]2. Улдебдурки, муддате емакка ғизо топмадим. Ишим суубатқа етканда, борадурғонда бир парча олтун тушуб ётур эрди. Олай дедим, олмадимки, луқтадур. Яна ёдима ул ҳадис келдиким, Ҳазрати Рисолат с. а. в. буюрубдурким, [агар дунё фақат қондан иборат бўлса ҳам. мусулмоннинг озуқаси ҳалол бўлади]3. Пас, ани олдим ва оғзим қироғида асрадим. Кўрдумким, жамоати гўдаклар ўлтурубдурлар. Ва бири бийикроқ ерда ўлтуруб, тасаввуфдин сўз айтадур. Турдумки, эшитайким, не дейдур? Ҳам ул дам бири сўрдиким, [банда қачон сидқ ҳаловатига эришади?]4 Ул деди, [оғзидаги парчани чиқариб ташлаганда]5. Филҳол оғзимдагини чиқардим ва ташладим.
          Ул дебдурки, Маккада сокин эрдим. Иброҳим Ҳаввосни тавофда кўрар эдим. Андин кўнглумға шукуҳе юзланур эрди. Бир қатла андоқ воқеъ бўлдиким, очлиқ заъифидин йиқилиб ҳушум зойил бўлди. Кўрдумким, Иброҳим Хаввос бошимға келди ва деди: ҳеч нима ермусен? Дедим: кечдур ва оқшом яқиндур. Деди: яхши қилурсиз эй мубтадийлар, бу тариқда устувор бўлунг, то фалоҳ топқайсиз. Хуфтон қилғондин сўнгра келди ва таом келтурди ва деди: егил! Кўброқ воқеъ бўлғондур! Ул саҳар уйқуға қолиб, намоз ҳам фавт бўлди ва ҳам ўй тавофи. Расул с. а. в. ни тушда кўрдумки деди: [кимки ҳирс, очкўзлик билан овқатланса, Аллоҳу таоло унинг қалб кўзини ёпиб қўяди]6. Уйғониб аҳд қилдимки, ҳаргиз тўйгунча нима емагаймен. Аҳмад Масрук дебдурким, Бунон Ҳаммол баъзи асҳобини тилаб, знёфат қилибдур, бу байтни ўқубдурки,

б а й т:

[Кимки бизни чақирсаю жавоб бермасак, фазилати зиёда бўлади.
Агар жавоб берсак, бизнинг фази-латимиз ортади]1.

          193.    Исҳоқ б. Иброҳим Ҳаммол қ. с.
          Машойих акобиридин эрди. Мақоми Луғом тоғи эрди. Бу тойифадин бири айтибдурки Луғом тоғида йўл итурдум. Бир пир илайимга келди, эски пўстин кийган. Деди: Аллоҳу акбар, ҳамоноки йўл итурубсен? Дедим: бале! Деди: ўттуз йилдурки, бу тоғда одам юзин кўрмаймен. Ва асосин менга бердики, бу санга йўл бошласин. Бир неча қадам йўл бордим, ўзумни Антокияда кўрдум. Асони қўйдумки, вузуъ қилғаймен, асо ғойиб бўлди. Антокия аҳлига ул сўзни анттим, эрса, дедиларким, ул Шайх Исҳоқ б. Иброҳим Ҳаммолдурким, киши ани оз кўрар. Таассуф едим.

          194.    Бунон б. Абдуллоҳ р. т.
          Кунияти Абулҳасандур. Миср машойихининг бузургларидиндур. Ул дебдурки, ҳар сўфиким, кўнгли рўзи ғамига боғлиқ бўлғай, анга касб буюрмоқ керак.

          195.    Шайбон б. Али қ. т. р.
          Миср машойихининг мутақаддимларидиндур, Мустажоб уддаъва эрди. Машойихдин кўп киши онинг муридидур ва тариқат илмида яхши сўзлари бор. Дебтурларки, муридларидин бири андин рухсат тиладиким, тажрид тариқида ҳажга борғай. Ул дедики, аввал кўнглунгни саҳву ғафлатдин мужаррад қил ва ҳаводин нафсингни ва лағвдин тилингни, ийнак тажарруд ҳосил »бўлди. Хоҳ дунёлиғинг бўлсун ва хоҳ бўлмасуи.

          196.    Абулҳасан б. Муҳаммад Музаййин р. т.
          Учунчи табақадиндур. Оти Али б. Муҳаммад, Бағдод аҳлидин. Ва Жунайд ва Саҳл Абдуллоҳ қ. с. била суҳбат тутубдур. Маккада мужовир эрди. Уч юз йигирма еттида Маккада дунёдин ўтубдур. Шайх ул-ислом дебдурки, Абулҳасан Музаййин иккидур: бири кабир, бири сағир. Музаййини Кабир Бағдоддиндур ва анда мадфундур. Анинг шогирди дебдурки, ул дедиким, [банданинг ўринсиз гапи Аллоҳнинг ғазабини келтиради]1. Музаййини Сағир ҳам Бағдоддиндур, вале Маккада мадфундур. Ва дебдурларки, бу икки Музаймин бир-бирининг холаларининг ўғлонларидурурлар. Ва Музаййини Сағир дебдурки, Тенгри таолога йўллар адади осмоннинг юлдузлари ададидин кўпракдур. Ва мен аларнинг бирининг орзусиндамен ва топмасмен. Ва ҳам ул дебдурки, Маккада эрдим, манга сафар азимат бўлди. Бир «еога еттимки ани биъри Маймун дерлар. Кўрдумки, бир йигит жон бермак ҳолатидадур. Дедимки, айтки: «Ла ллоҳа иллаллоҳ». Кўзин очиб дедики,

б а й т:

[Агар мен ўлсам ҳам қалбим муҳаббатга лиммолимдир.
Зеро жўмардлар муҳаббат динида ўладилар]2.

          Ва жон таслим қилди. Анинг ишин саранжом қилдим ва намозин қилиб дафи қилдим. Ва сафар доияси хотиримдин чиқди ва ёниб Маккаға келдим. Дерларки, андин сўнгра ўзига сарзаниш қилиб айтур эрдики, ҳажжомий келиб, авлиёуллоҳга шаҳодат талқини қилур.

          197.    Абулҳасан Сойиғ Динаварий қ. т. с.
          Учунчи табақадиндур. Оти Али б. Муҳаммад Саҳлдур. Диновар машойихидиндур ва Мисрда бўлур эрди: Уч юз ўттузда Мисрда дунёдин ўтти. Шайх Абулҳасан Қарофий ва Дуққий ва Абу Усмон Мағрибий қ. с. деб-дурки, ҳеч киши кўрмадим машойих орасида Абу Яьқуб Наҳражурийдин ёруғроқ ва нуронийроқ ва Абулҳасанг Динаварийдин ҳайбатлироқ. Ул Абу Жаъфар Сайдалонийнинг шогирдидур. Ул дебдурки, дунёдин икки қатлаг безор бўлмоқ керак: Бир қатла чиқсанг халқ қабул юзидин санга юзлангайлар, яна дунёға ёнгайсен, йўқ ҳирсу шуғл била, ончаки эл қабулин. зойил қилғай, ботин била андин мунқатеъ бўлғайсен, то дунёнинг таркининг гуноҳи анинг талабининг гуноҳидин улуғроқ бўлмағай, нечунки халқ қабулининг фитнаси дунёға иқболнинг фитнасидин улуғроқдур. Ва ҳам ул дебдурки, [орзу ва умид инсон табъининг бузилишидандир]1 Ва ҳам ул дебдурки, [ўзингни яхши кўришинг – ўзингни ҳалок қилишингдир]2. Андин сўрдиларки, мурид кимдур ва анинг сифати недур? Бу оятни ўқудиким, [то уларга кенг ер торлик қилиб қолгунча ва диллари сиқилиб, Аллоҳнинг фақат ўзига тавба қилиш билангина қутулиш мумкин эканини билгунларича]3.

          198.    Абулҳасан Субайҳий қ. с.
          Учунчи табақадиндур. Баъзи дебдурларки, ул Ҳасан б. Абдуллоҳ б. Бакрдур. Басра аҳлидиндур. Дерларки, анинг саройида бир уй эрди, ерда қозғон. Ғттуз нил андин чиқмади ва мужоҳада тортиб ибодат қилди. Ва дерларки, таом емас эрди. Ани Басра эли Басрадин чиқардилар. Сусқа борди ва анда дунёдин ўтти ва қабри анда-ўқдур. Шайх ул-ислом дебдурки, ул Басра масжиди эшикида туруб эрди. Ул вақт Басра масжиди ғалабалиқдин андоқ эрдиким, эл сажда бир-бирининг учасида қилурлар эрди. Ул шогирдиға боқиб айттиким, бу халқниким кўрарсен, булар беҳиштни тўла қилмоқ учундур, бу ишкина бизга тушуб турур. Ул дебдурки, [ғариб – ўз ватанида мусофир бўлган кишидир]1. Ва ҳам ул дебдурки, [ғариб – ўзига монанди бўлмаган киши]2. Ва ҳам ул дебдурки, [ғариб–ўзи кабилар билан суҳбат қурган киши]3.

          199.    Абулҳасан Суютий р. т.
          Шайх ул-ислом дебдурки, ул бу тойифадин эрди. Шайх Абу Али Рудборий дерким, Ҳорун, Саҳл Абдуллоҳнинг соҳиби дедиким, Абулҳасан Суютий била бодияда эрдук. Оч бўлсак эрди ва ҳаю ҳилла йўлин билмасак эрди, Абулҳасан бўри уни қилур эрди, то ҳар ерда ит бўлса, ани эшитса, ун қилур эрди, ул ун била билур эрдукким, анда элдур. Ва бориб асҳоб учун емак келтурур эрдук. Ҳам Шайх Абу Али Рудборий дебдурки, ҳеч ким ёронлар меҳрибонлиғида Абулҳасан Суютийдек эмас эрди.

          200.    Абулҳасан б. Шаъра р. т.
          Оти Амр б. Усмон б. Ҳаким Шаърадур. Суфийларнинг машойихидиндур. Шайх Абу Саид Молиний ани арбаъинида келтурубдурки, Миср машойихидин эрди. Дерларки, анинг қабридин Қуръон ўқумоқнинг унин эшитурлар. Ҳар киши анинг зиёратиға борса эрди, эшитур эрди. Валлоҳу таоло аълам.