200. Абулҳасан б. Шаъра р. т.
Оти Амр б. Усмон б. Ҳаким Шаърадур. Суфийларнинг машойихидиндур. Шайх Абу Саид Молиний ани арбаъинида келтурубдурки, Миср машойихидин эрди. Дерларки, анинг қабридин Қуръон ўқумоқнинг унин эшитурлар. Ҳар киши анинг зиёратиға борса эрди, эшитур эрди. Валлоҳу таоло аълам.
201. Абу Ҳомид Асвад Маъруф Занжий. р. т.
Абу Али Рудборийнинг устодларидиндур. Абулҳасан Музаййнн дебдурким, Шайх Ҳомид Асвад Занжий ўттуз йил масжиди Ҳарамда эрди. Каъба ўтрусида ўлтурдиким, ташқари чиқмади, магар таҳорат учун. Ва ҳеч киши анинг нима еганин кўрмайдур ва ичканин ҳам, Абу Ҳомидқа ҳар қачон важд етишса эрди, ранги оқарурэрди, чун ул важд таскин топса, яна ҳам ул рангига борур эрди.
202. Иброҳим б. Довуд Қассор Риққий р. т.
Иккинчи табақадиндур. Кунияти, Абу Исҳоқ. Шом машойихининг ажилласидиндур. Жунайд ва Абу Абдуллоҳ Жаллонинг ақронидиндур. Умри узоққа тортти, учунчи табақаға етти. Ва Шайх Суламий ани ўз битиган табақотда учунчи табақада битибдур. Уч юз йигирма еттида дунёдин борди. Зуннун суҳбатига етиб эрди. Шайх ул-ислом дебдурки, ул ўттуз йил бир сафар қилди, то инкор аҳлининг кўнглин бу тоифа била тузатгай. Ул беандомлиғлару бебоклиғларкйм алардин зоҳир бўлур эрди, барчасин салоҳга келтурди. Кўр, не жавонмардлиғ бўлғайким, умрини суфий ҳурматини тиламакка ийсор қилғай. [Ислом ва тариқатдаги хизматлари учун Аллоҳ унга энг яхши ажру мукофотлар берсин!]1.
Иброҳим Қассор дебдурки, [ҳар бир инсоннинг қиймати ҳимматига кўрадир. Агар ҳимматй дунё бўлса, унинг қиймати йўқ. Агар ҳиммати Аллоҳнинг розилиги бўлса, унинг қиймати ниҳоясини тасаввур қилиш ва ундан воқиф бўлиш мумкин эмас]2.
Иброҳим Қассор дебдурки, санга дунёдин икки нима басдур: бир фақирнинг суҳбати ва авлиёуллоҳдин бир валининг хизмати. Ва ҳам дебдурки, [кимки, Аллоҳдан бошқа нарса билан азиз бўлса, албатта у азизлигида хордир]3.
203. Абу Жаъфар Ҳаффор р.
Жунайднинг асҳобидиндур. [Жунайд била қарийб тенгдош. Одамлар уни Жунайднинг қариндошларидан, ўзи эса дўстларидан ҳисоблайди] Шайх ул-ислом дедиким, Жунайд дебдурки, йигитлигимда Бағдодда кезар эрдим. Бир бузуққа кирдим, кўрдумки, Шайх Жаъфар Ҳаффор Бағдодий ўлтурубдур. Ранжур бўлдумки, анга кароҳият етмиш бўлғай, хижолат юзидин дедим: Эй Шайх, бир сўз айт, то ёнай! Деди: не сўз айтан? Дедим анга: йўл нечукдур? Деди: башорат бўлсун сангаким, улсанга харидор бўлмаса эрди, сен анга харидор бўлмас эрдинг ва агар сендин анга кераклик бўлмаса эрди, сен андин сўрмас эрдинг.
204. Абу Жаъфар Сумоний қ. т. с.
Шайх ул-ислом дебдурким, ул бу тоифадиндур. Ул дебдурким, [дўстинг сени гуноҳлардан қўрқитади, Рафиқинг айбингни кўрсатади. Биродаринг шундай кишиким, сани ғайбни билувчи зотга йўналтиради]1.
205. Абу Жаъфар Сайдалоний р. т.
Абулҳасан Сойиғ Диноварийнинг устодидур ва Жунайд ва Абулаббос Ато қ. с. нинг ақрони. Маккада мужовир эрди ва Мисрда дунёдин ўтти ва қабри Заққоқ Мисрийнинг ёнидадур. Абу Саид Ҳарроз қ. с. била суҳ-бат тутубдур ва Ибн. ул-Арабиннинг устодларидиндур. Шайх ул-ислом дебдурки, Абулҳасан Сойиғ Дшгаварий дедиким, менинг устодим Абу Жаъфар Сайдалоний дедиким; аввали ибодатимда Ҳазрат Рисолат с. а. в. ни туш кўрдумки, ўлтурубдур. Ва бу тоифадин бир жамоат, машойих ул Ҳазратнинг теграсида ўлтурубдурлар. Ногоҳ осмондин бир фаришта инди ва илгида бир ташт ва бир офтоба. Ва ул Ҳазратнинг муборак илигида сув қуйди. Ва бирин-бирин машойих илгига ҳам қуйди ва илигларни. ювдилар. Чу манга етти, дедиларки, ул бу тоифадин эмас. Ул фаришта таштни кўтарди ва кетти. Мен айттим: Ё Расулуллоҳ, мен агарчи бу тоифадин эмасман, аммо санга зоҳирдурки, буларнинг дўстларимен. Мустафо с. а. в. дедики, ҳар ким буларни севар, булардиндур. Бас ул малак келиб, менинг ҳам илгимга сув қуйди ва илгимни ювдум. Филҳақиқа мосиваллоҳдин ул Ҳазрат с. а. в. менинг сари боқиб табассум қилиб дедиким, чун. бизни севарсен, бизинг биласен!
206. Абу Жаъфар Аҳмад б. Ҳамдон б. Али б, Синон р. т.
Учунчи табақадиндур, Нушобурдиндур. Абу Усмон Ҳирий била суҳбат тутубдир ва Абу Ҳафс Ҳаддодни кўрубдур ва уч юз ўн бирда дунёдин ўтубдур. Ул дебдурки, (итоаткорларнинг тоатларидан кибрланиб, осийларга такаббурлик қилишлари осийларнинг гуноҳларидан ёмонроқ ва зарарлироқ]1.
Ва ҳам ул дебдурки, [кишининг чиройи – сўзининг гўзаллигида, камоли эса феълининг тўғрилигида]2.
Ва ҳам ул дебдурки, [Ҳаққа боғланган кишининг ҳақиқий аломати – Аллоҳдан қайтадиган нарсаларга чалғимаслигидир]3.
207. Абу Жаъфар Фарғоний р. т.
Оти Муҳаммад Абдуллоҳдур. Ул дебдурки. [Тилнинг такаллуми даъво қилади, қалбнинг таваккули маъно беради]1. Шайх ул-ислом дебдурки, Абу Абдуллоҳ Боқу дедиким, Абу Жаъфар Фарғонин Абу Усмон Ҳирий-нинг ходимидур.
Бир кун Нишобурда онинг рикобида борур эрди.. Еғнн ёғиб эрди ва ер балчуқ эрди. Абу Жаъфарниш; кўадлида шайхидин кечхики, ул отлиғ не билгайки, манинг ҳолим.бу болчуқда нечукдур? Лаҳза ўтмадики, шайх отдин тушти, доғи Абу Жаъфарға айттики, кел, бу отни мин! Абу Жаъфар истиғфор қилдиким, нечук андоғ бўлғай?
Шайх хоҳий нахоҳий ҳукм қилди. Доғи они отқа миндурди. Ва ғошияни эгнига солиб, онинг жиловида борди. Абу Жаъфар хйжил бўлуб, отдин тушди. Шайх деди, эй Фарғоний, сен отлиғ, мен олингда яёғ юрурда ҳолинг не эрди? Деди: Эй шайх, сўрмағил. Шайх деди: мен ҳам отлиғ сен олимда яёғ юрурда менга ул ҳол эрди. Бу иш била они адаб қилди.
208. Абу Жаъфар Сомоний р. т.
Ул дебдурки, саёҳатда Лубнон тоғига туштум. Анда жамоатй абдол йўлуқдилар. Алар хизматида бир йигит эрди. Ҳар оқшом бир миқдор гиёҳни пишуруб, алар хизматида келтирур эрди. Уч кун анда эдим, аларга ҳол бу эрди. Тўртинчи кун дедиларким, бизинг маошимизни кўрдунг, сен бизинг била ўткара олмассен, борғил! Манга хайр дуоси қилдилар ва алардин айрилдим. Неча вақтдин сўнгра Бағдодқа туштум, ул нигитни бозорда кўрдумки, даллоллик қилур эрди. Таассуб қилдимкн, ул бўлғайму? Таҳқиқ қилдим, ул эрди. Ул иш кайфиятин сўрдум. Дедиким, бир кун бирён балиғ пушуруб, қисмат чоғида яхшироқ қисмни ўз қошимда қўндум. Бу ерга туштум ва бу ҳолгаким кўрарсен, қолдим.
209. Абу Жаъфар Ҳаддод р. т.
Шайх ул-ислом дебдурки, Абу Жаъфар Ҳаддод иккидур: бири сағир ва бири кабир. Кабир бағдодлиғдур ва Жунанд ва Рувайм қ. с. ақронидин. Ва Абу Жаъфар б. Букайр Ҳаддод Сағир Мисрдиндур ва Кабириинг ас-ҳобидиндур. Ибн Ато била суҳбат тутубдур ва шогирдлиғ қилибдур. Ва Абу Туроб Нахшабийни кўрубдур ва суҳбат ҳам тутубдур. Шайх ул-ислом дебдурки, Абу Жаъфар Ҳаддод ўн етти йил Мисрда темурчилик қилиб, анинг муздидин ҳеч нима ўз нафсига тасарруф қилмас эрди ва фуқароға нафақа қилур эрди. Оқшом неча эшикдин савол қилиб ифтор қилур эрди. Ул дебдуркд. (қачонки, фақирнинг тўнида фақирлик аломатини кўрсанг, унинг нажот топишига умид қилма]1.
210. Абу Жаъфар Муъоз Мисрий р. т.
Абу Ҳасан Сирвоний Сағирнинг устодидур. У дебдурки, Абу Жаъфар Ҳаддод ва Абу Абдуллоҳ Барқий иккаласи Мисрда эрдилар. Сўрдумки, тасаввуф недур? Иккаласи дедиларки, тасаввуф анинг асаридурки, ерда гоҳ ошкора қилур ва гоҳ пинҳон. Шайх ул-ислом дебдурки, агар минг нил умр кўрсанг, бу бобда мундин яхшироқ сўз махлуқдин эшитмагунгдир. Еру кўк ва барча санойиъин ошкора кўргузди, ҳеч қайсида онча ошкора эмаски, анинг дўстлари кўзида! Анинг дўстларин тиламак ва алар зиёрати учун санру сафар қилмоқ мунинг учундур.
211. Абу Абдуллоҳ Барқий р. т.
Мисрнинг кибори машайихидиндур. Шайх ул-ислом дедиким, Абу Али Котиб Абу Усмон Мағрибийға дедиким, Абу Абдуллоҳ Барқий бемор эрди, анинг учун бир дам сув келтурдилар, ичмади ва дедиким, мамоликда ҳодиса турибдур, то маълум қилмағайменки, недур, ичмагаймен. Ун уч кун ҳеч нима емади ва ичмади то хабар келдиким, Қаромита Ҳарамға келибдурлар ва халқни қатл қилибдурлар ва Ҳажар ул-асводни ушатубдурлар, андин сўнг нима еди ва ичди.
212. Абу Жаъфар Мажзум р. с.
Абулаббос Атонинг ақронидиндур. Рўзгорининг ғавси эрди ва ғавс яширундур, ё хайрда, ё шаррда. Ибн Ҳафиф .дебдурким, Абулҳусайн Даррож дедиким, Макка сафарида манга рафиқлар ннқоридин малолат бўлди. Баридин айрилиб, муқаррар қилднмким, ёлғиз борғаймен. Чун Қодисия масжидиға еттим, анда пире кўрдум – мажзум ва анга азим балое зоҳир. Манга салом бериб дедиким. Эй Абулҳусайн, ҳажга озимсен? Кароҳият била ледим: Бале! Деди: ҳамроҳ керак? Узумга дедимки, саҳиҳ ҳамроҳлардин айрилдим, бу навъ маъюбқа «йўлуқгум, тийралик юзидин. Дедим: йўқ! Деди: ҳамроҳлиғ қил! Дедим, валлоҳки, қилмағумдур. Деди: Эй Абулҳусайн! [Аллоҳу таоло зайфга шундай маънавий қувват берадики, кучли киши таажжубга тушади]1. Дедим: андоқдур ва ғояти инкор била азимат қилдим. Чун манзилга еттим, ани кўрдум, фароғат ва ҳузур била ўлтурубдур. Манга боқиб дедиким, [Аллоҳу таоло заифга шундай маънавий қувват берадики, кучли киши таажжубга тушади]2. Ғояти кудуратимдин ҳеч нима демай ўттум, аммо кўнглумда анинг саридин тараддуде ва васвосе пайдо бўлди. Чун саҳар яна бир манзилға етиб, масжидға намоз учун кирдим, кўрдумки, мунда ҳам фароғат била ўлтурубдур. Яна манга боқиб айттики, [Аллоҳу таоло заифга шундай маънавий қувват берадики куч-ли киши таажжубга тушади]3. Илайида туфроққа туштум ва айттимки, Тенгри ва санга узр тақсир қўлармен. Деди: мақсудунг недур? Дедимки, хато қилдим. ҳамроҳлиғинг мақсудумдур. Дедиким, сен ҳамроҳ қил-масингға онт ичтинг, манга сенинг онтингни ёлғон қилурға кароҳият келур. Дедим: бас, андоқ қилки, ҳар манзилда сени кўргаймен. Қабул қилди, йўл ранжи ва очлиғ мендин зойил бўлди ва ҳеч андуҳу тараддуд манга қилмади, андин ўзгаким, ботроқ манзилға етгаймен ва ани кўргаймен. Чун Маккага етиштим, машойих хизматида ул ҳолимни айттим, Шайх Абубакр Каттоний ва Шайх Абулҳасан Музаййин қ. с. айттиларким, эй фақир, ул Шайх Абу Жаъфар Мажзумдур ва биз ўттуз: йилдур, анинг дийдори орзусидадурбиз. Агар яна кўрсанг, бизга хабар қилғил! Ҳар қачонким кўрдум, анинг дийдори шавқи мени андоғ машъуф қилдиким, аларға. хабар қила олмадим. Сўнгги қатла кўрганда илтимос қилдимким, мени бир дуо қил! Деди: сен дуо қил, мен «омин» дейман! Уч дуо қилдим ва ул «омин» деди. Бири бу эрдиким, Худоё менинг рўзимни кундинкунга еткур! Ва мўстажоб бўлди ва йиллардурки, манга ҳаргиз бир кеч ўтмайдуркн, тонглағи рўзим мавжуд бўлмамиш? бўлғай.
Яна бир дуом бу эрдиким, фақру дарвешликни кўнглумға маҳбуб қил! Ва ҳоло ҳеч нима била онча муҳаббатим йўқдурки, фақру дарвешлик била!
Ва яна бири бу эрдиким, мени бу тоифа била маш– ҳур қил! Умидим улдурки, бу ҳам мустажоб бўлмиш бўлғай. Шайх ул-ислом дебдурки, ҳеч кимга ҳақорат. кўзи била боқмангки, анинг дўст.лари яшурун бўлғайлар. Агар басирату фаросат била бу тоифаға боқмасанг ўзунгға ситам қилмиш бўлғайсен. Шайх Абулҳасан Харақоний қ. с. дебдурки, чун амонат эл орасидин чиқти, ул дўстларин элдин пинҳон қилди. Ва дебдурки, мек ким бўлғайменким, сени севгаймен, дўстларингни се-вармен.
213. Шайх Абу Жаъфар Домғоний қ. с.
Бу тоифадин биров дебдурки, Мадинада эрдим, бир улуғ бошлиғ ажаме кўрдумки, Ҳазрат Рисолат с. а. .в. видоъе қиладур. Чун фориғ бўлуб чиқти, анинг сўнгғича бордим, то Зул-Ҳулайфа масжидида намоз қилди ва чиқти. Ва мен кейнича чиқтим. Мени кўрди ва дедикимг не тилайсен? Дедимким, тиларменки, санга ҳамроҳ бўлғаймен. Ул манъ қилди ва мен илҳоҳ қилдим. Дедики, агар, албатта, келурсен қадамингни менинг қадамим еридин ўзга ерда қўйма! Қабул қилдим. Бу дастур била борур эрдук. Саҳар чоғи Маккага кирдук. Ул ғониб бўлди, мен тавоф қилдим. Ва Шайх Абубакр Каттоний ва жамоати машойих ўлтуруб эрдилар, салом бердим сўрдилар: қайдин келасен? Дедим: Мадинадин. Дедилар, қачон чиқибсен? Дедим: ўткан оқшом. Алар бир-бирига боқиштилар. Шайх Абубакр мендин сўрдики, ким била ҳамроҳ эрдинг? Ҳамроҳимнинг нишоналарин шарҳ қилдим. Шайх дедиким: ул Шайх Абу Жаъфар Домғоний ва бу иш анинг ҳоли ва мартабаси жанбида оздур. Ва манга дедиким, эй фарзанд, билдимки, бу сенинг ҳолинг змас. Ва сўрдимким, юрурда ерни қадамйнг остида нечук мулоҳаза қилдинг? Дедимки, сув мавжидекки, кема остйға киргай.
214. Шайх Абулҳусайн Варроқ қ. с.
Учинчи табақадиндур. Оти Муҳаммд б Саъд Нишобур машойихидиндур ва Шайх Абу Усмон Ҳирий қ. с. асҳобидиндур. Уч юз йигирмадин бурунроқ дунёдин ўтубдур. Ул дебдурки, карам афвда улдурки, афв қилғандин сўнгра мужримнинг жиноятин ёд қилмағайсен. Ва ҳам ул дебдурки, кўнгул тириклиги ул ҳан ёдидурким, ҳаргиз ўлмас. Ва дебдурки, Ҳақ таоло дўстлиғининг аломати анинг дўстининг мутобаатидур, яъни Расул с. а. в.
215. Абулҳусайн Даррож қ. с.
Учинчи табақадиндур. Бағдодлиғ. Иброҳим Хаввос .қ. с. нинг ходими эрди. Уч юз йигирмада самоъда дунёдин ўтди. Шайх Абу Амр Димишқий ва Шайх Абу Имрон Розий била суҳбат тутубдур. Шайх ул-ислом дебдурки, Абулҳусайн Даррож Бағдоддин Юсуф б. Ҳусайн Розинға келди. Ул сўрдики, не ишга келдинг? Дедиким, сенинг зиёратингға. Дедиким, агар йўлда сенга биров бир ораста сарой ва бир жамила канизак берса эрди, сенга менинг зиёратимдин монеъ келгайму эрди? Дедики, билмон. Тенгри таоло мени бу иш била имтиҳон қилмади. Шайх ул-ислом дебдурки, яхши жавоб берибдур. Сойили худ бу саволни қилмаса керак эрди.
216. Шайх Букайр Даррож қ. т. с.
Абулҳусайн Даррожнинг қардошидур. Бағдодда бўлур эрди. Абулҳусайндин фозилроқ ва зоҳидроқ ва улуғроқ. Ул дебдурки, то мен бу йўлга кирибмен, ҳаргиз фосид хотир кўнглумга кирмайдур.
217. Шайх Абулҳусайн Саломий қ. с.
Шайх ул-ислом дебдурки, бузург киши эрди ва соҳиби тарих эрди. Ул дебдурки, Исо Мавсилт! Роҳиб эрди. Ул дебдурки, мусулмонларға бир оят инди, андин сўнгра билмонки, Ҳақ с. т. га нечук озор еткурганлар.
[Уч кишининг ўзаро шивир-шивирлари бўлса, албатта. У зот уларнинг тўртинчисидир]1.
218. Абулҳусайн МоЛикии қ. с.
Оти Аҳмад б. Саид Моликийдур. Бағдодяиғдур. фасиҳ эркандур ва Жунайд ва Нурий қ. с. била ва ул табақадағилар била суҳбат тутубдур. Тарсусда бўлур эрмиш ва анда дунёдин ўтубдур.
219. Абулҳусайн Ҳошимий қ. с.
Ул дебдурки, Жунайддин сўрдиларки, кўнгул қачон хуш бўлғай? Деди, ҳар вақтки, ул кўнгулда бўлғай.
220. Шайх Абубакр Воситий қ. т. с.
Оти Муҳаммад б. Мусодур. [Ибни Фарғоний р. деб таннлган эди]1. Жунайд ва Нурийнинг асҳобининг қудамосидиндур. Ва қавмнинг уламо ва машойихидиндур. Тасаввуф усулида ҳеч ким андоқ сўз айтмандур. Усул ва улуми зоҳирда олим эрмиш. Шайх ул-ислом дебдурким, ул тавҳид имомидур ва машриқ имоми ишорат илмида. Ул йигитликда Ироқдин келди ва анда анингсўзи оздур. Ва Марвга келди ва деди: шаҳрдин шаҳрға кезармен, бир эшитиб, англағучининг орзусида! Дедилар: Марвда недин қарор туттунг? Дедиким, анйнг элин тезфаҳмроқ кўрдум. Ҳам Марвда уч юз йигирмадин бурун дунёдин ўтубдур. Қабри анда ўқдур, Шайх Абулҳусайн Нурит! ёнида. Шайх ул-ислом дебдурки, уч кишидурким, бирига қуни боқармен ва бирига боқармен ва бирига юқори боқармен. Яҳё Муъоз Розийға қуни боқарман ва Насрободийга боқарман ва Воситнйға юқори боқармен! Шайх ул-ислом дебдурки, Хуросонда ҳеч кишидин бу тавҳид келмадиким, Воснтийдин келди. Ул дебдурким, мен ва ул ва ул ва мен ва менинг кирдорнм ва анинг подоши ва менинг дуом ва анинг ижобати барча иккиликдур. Шайх ул-ислом дебдурки, Воситинға бир устод эрди ва бир шогирд. Устод Жунайд эрди ва шогирд Абулаббос Сайёрш! Ва Жунайднинг Воситийға номаси бор ва бу навъ битибдурким, [Бисмиллоҳир раҳмонир раҳим. Сенга Аллоҳнинг саломи, раҳмати ва барақоти бўлсин, эй Абубакр! Аллоҳ бизларга ва сенга офият берсин!]2 Охирида дебдурки, уламо ва ҳукамо Тенгри таолодин халққа раҳматдур. Сўзунгда андоқ қилки, халққа раҳмат бўлғайсен ва ўзунгга бало. Уз ҳолингдин чиқ ва алар ҳолйға бўлки, аларга сўз айтурсен, аларнинг тоқат ва ҳолати қадарида аларға сўз айт ва хитоб ул мавзеъга қилким, аларни анда топарсен. [Бу сўз сен ва улар учун энг етукдир ва уларга панд-насиҳат қилиб, ўзлари ҳақида етук сўзларни айтинг!]3 Шайх ул-ислом дебдурки, Жунайд билдиким, Воситий эл хурди ҳолиға сўзайтмас, балки ҳам инчка ва ҳам бийик айтурки, эл андин баҳра топмаслар, анга рифқу раҳмат сари далолат қилди.
221. Абубакр Заққоқи Кабир қ. т. с.
Шайх ул-ислом ани учунни табақадин тутубдур. Ва оти Аҳмад Насрдур, Мисрлиқ. Ва Абубакр Заққоқи Сағирнинг устодидур ва Абубакр Дуққининг ҳам Жунайднинг асҳоби ва ақронидин эрди. Чўн Заққоқи Кабир дунёдин ўтти, Шайх Абубакр Каттоний дедиким, [Мисрга кириш учун фуқаронинг ҳужжати кесилди]1. Ул дебдурки, [бу йўлнинг қиймати инсон руҳидир]2. Ва анинг сўзидурки, бу сўзлар биравга шойистадурки, йиллар Тенгри таоло учун мазбалаларни жони била супурмиш бўлғай.
222. Абубакр Заққоқи Сағир қ. с.
Шайх ул-ислом дебдурки, ул бағдодлиғдур. Заққоқи Кабириинг шогирдидур. Ул ҳадисқа машғул эрди, сўнгра бу тоифа тариқиға кирди. Бир кўзи бор эрди. Абубакр Розий дебдурки, андин кўзининг зоеъ бўлгани жиҳатин сўрдум. Деди: бодияға кирдим, таваккул била. Дедим: манозил аҳли илигидин ҳеч нима емайин. Вараъдин, очлиқдин бир кўзум нриюб юзумга оқди. Ул дебдурки, қирқ йилдурки, Жунайддин фанода бир сўз: зшитибмен, ҳануз анинг чошниси жонимдадур.
223. Шайх Абубакр Каттоний қ. т. с.
Тўртинчи табақадиндур. Оти Муҳаммад б. Али б. Жаъфар Бағдодий Каттонийдур. Жунайд асҳобидиндур. Ва йиллар Маккада мужовир эрди. Анда уч юз иигирма иккида дунёдин ўтти, ул йилки, Абдулвоҳид Исфаҳонийки, кунияти Абулғарибдур, Тарсусда ўтти. Муртаъиш дебдурки, Каттоний Ҳарамнинг чароғидур. Каттоний сўзидурким, [сўфилар зоҳирда қул, ботинда, ҳурдирлар]1
Шайх ул-ислом дебдурки, ул Хизр а. с. нинг мусоҳиби эрди. Хизр анга дебдурки, ё Абубакр, бу тоифадин барчаси мени танирлар ва мен баъзини танийман. Ул дебдурки, Хизр бу сўз исботиға айттиким, Яманда Сафо масжидида халқ Абдурраззоқ қошида ҳадис ўқурлар эрди ва масжид гўшасида бир йигит бошин хирқа ёқасиға тортиб эрди. Мен анга дедимки, Абдурраззоқ ҳадис айтадур, халқ эшитадур, сен даги нечун мажлисға бориб эшитмайсен? Ул дедики, мен мунда Раззоқдин эшитадурмен, сен мени Абдурраззоққа далолат қилурсен. Мен дедим, агар чин айтасен, мени айтки, кимдурмен? Деди, Хизр. Ва яна бошин хирқаға тортти. Шайх ул-ислом дедики, андоқки, ботинда Раззоқдин эшитадур эрди, агар зоҳирда Абдурраззоқдин эшитса, зарифроқ бўлғай эрдики, қавмдин алар улуғроқдурларким, зоҳирлари авом зоҳиридек бўлғай ва ботинлари хос ботини декким, шариат танғадур ва ҳақиқат жонға ва сирға. Ҳам анинг сўзидурким [кимки устозидан адаб ўрган-мабди, у беҳудагўйдир]2. Ҳам ул дебдурким, [Дунё учун танинг билан, охират учун қалбинг билаи машғул бўл]3 Шайх Абубакр Розий дебдурки, Шайх Абубакр Каттоний бир қорини кўрдиким, оқ бош ва оқ соч била савол қилиб юрур эрди. Дедиким, [Бу одам ёшлигида Аллоҳ амрини хор қилганлиги учун Аллоҳ уни қарилигида хору зор этди]4. Шайх ул-ислом дебдурким, Шайх Абубакр Каттонийни Пайғамбар с. а. в. нинг шогирди дебдурлар Баски, ул Ҳазратни туш кўрар эрди ва билур эрдики, қаяси кеча ё қайси кун туш кўргусидур. Андин мушкилот савол қилур эрди ва ул Ҳазратдин сўруб, жавобин топиб, сойилларға жавоб айтур эрди. Бир қатла Мустафо с. а. в. анга айттиким, ҳар киши ҳар кун қирқ бир қатла айтсакнм, «ё Ҳай, ё Қанюм, ё ло илоҳа илла анта» чум кўнгиллар ўлгай, анинг кўнгли ўлмагай. Шайх ул-ислом дедиким, Шайх Абулқосим Димишқий деди; Солимшшинг устодиким – Каттонийдин- сўрдумкн, Тасаввуф недур? Дедиким, каминаси улким, сен англамағайсен. Бирав.Абуҳафс қ.с. дин сўрдиким, тасаввуф недур? Деди: сўфий ҳаргиз сўрмағанки, сўфий кимдур Шайх ул-ислом дедиким, бу илм Тенгрининг асроридур ва бу қавм соҳиби асрор, посбоннинг мулук рози била не иши бор?
224. Абубакр Ато Жуҳфий қ. т. с.
Шайх ул-ислом дебдурки, бир кун бир бийик ерда ўлтуруб эрдим. Қўрдумки, сайл келур ва бир амори келтирур ва бир киши ул аморида ўлтуруб бийик-бийик: айтурки: [Сенинг амру фармонингдаман, Аллоҳим, сендан мадад тилайман. Мени сел балосига мубтало қилган бўлсангда, узоқ вақтлардан бери менга офият бердинг]1. Ва сайл элтур эрди ани дарёғача ва Жуҳфағача. Ва Жуҳфа сайл мавзеидур. Ва ани анинг учун Жуҳфа дерларки, сайл анда киргай, ҳар не бўлса супургай ва элтгай.
225. Абубакр Саққоқ қ. т. с.
Оти Муҳаммад б. Абдуллоҳдур. Абусаид Харроа қ. с. нинг соҳиби. Ул дебдурки, Абусаид Харроз дедики, бир кун биёбонда борур эрдим. Унга яқин ит, қўйчилар итидин, манга ҳамла келтурдилар. Чун етишдилар, муроқабаға машғул бўлдим. Ногоҳ, бир оқ ит ораларидин чиқди ва аларға ҳамла қилди ва аларни мендан йироқ сурди. Ва ул итлар йироқ кетмагунча мендин айрилмади. Чун алар тамом кеттилар, ул ғойиб бўлди.
Ва ҳам ул дебдурки, Абусаид Харроз дедиким, [Аллоҳнинг зикри билан бўл! Агар ҳолинг қувватли бўлса унинг зикрига ғарқ бўлиб кетасан. Аллоҳ ҳам сени зикр қилади]1. Шайх ул-ислом дедики, «тил зикр бошиға борди ва зикр мазкур бошиға».
226. Абубакр Шиблий қ. т. с.
Тўртинчи табақадиндир. Оти Жаъфар б. Юнус. Ва анинг отаси отида мухолафатлар бор. Аммо Ҳазрат Махдумий қ. с. дедиларки, қабри тошида Жаъфар б. Юнус битикликдур. Шайх ул-ислом дедики, ул мисрлиғдур. Бағдодға келди ва Хайр Нассож мажлисида тавба қилди Жунайднинг шогирдидур.Фақиҳ эрди ва мажлис музаккири. Ва Молик мазҳабида эрди ва «Муватто»ни ҳифз қилиб эрди: Отаси халифанинг соҳиб ул ҳижоби эрди. Ва Суламий табақотида «Хуросониюл-асл ва Бағдодул мавлид вал-маншаъ» битилибдур, Жунайд қ. с. дебдурки, [Абубакр Шиблийға бошқаларга назар қилганингиздек. назар қилмайг. Чунки у Аллоҳ кўзларидан бир кўздир]1
Умри саксон еттига етишди. Уч юз ўттиз тўртда Зулҳижжа ойида дунёдин ўтти. Ва ҳам Жунайд дебдурки, [хар бир қавмиинг тожи бор. Бу қавмнинг тожи эса Шиблийдир]2. Йигирма икки қатла бемористонға тушти. Ул дебдуркй, [Ҳуррият–қалб ҳурриятидир, бошқа нарса эмас]3.
Бирав Шиблийға дедиким, мени дуое қил! Ул бу байтни ўқудиким,
б а й т:
[Бир вақтлар одамлар мендан шафоат истардилар. Ажабо, эртага Лайли олдида мени шафоат қилувчи борми?]4 Анга дедилар: хуш семизсен ва муҳаббатики сен даъво қилурсен, тақозое семизлик қилмас. Дедиким: [Қалбим ишқбозлик қилди, таним бехабар қолди. Агар хабардор бўлганда семирмас эди!]5. Шиблий Абдурраҳмон Хуросонийға айтди: [Эй хурвсонлик, Шиблийдан ўзгани ёлғпз Аллоҳ деганиии эшитдингми? Хуросонлик антди: Мен бирор кун Шиблийнинг Аллоҳ деганини эшитмадим. Шиблий беҳуш бўлиб йиқилди]6.
Абдурраҳмон Хуросонин дебдурки, бирав Шиблий уйига келди ва эшик қоқди. Шиблий бош-оёқ яланг эшик кейнига келиб сўрдики, кимни тилансен? Деди: Шиблийни. Шиблий дедиким, эшитмансенки, [Кофир бўлиб ўлди. Аллоҳ унга раҳм қилмади]7. Шайх ул-ислом дебдурки, нафсни дебдур Шиблий бу оят тафсиридаким, [мўминларга айтинг, кўзларини тўссинлар, авратларини сақласинлар]8. Ва дебдурки, [зоҳир кўзни ҳаромлардан, ботин кўзни зса, Аллоҳдан бошқасига назар солишдан сақланг!]9 Ул эшиттиким, хиёр сотқучи қичқириб айтадурким, {ўнта бодринг бир танга]10. Ул дағи қичқирди ва дедиким, [ўнтаси бир танга бўлса, савдонг нима бўлади?]11. Шиблийдин сўрдиларки, қайси нима ажаброқ? Деди: Ул кўнгулки, Тенгри таолосини таниғай ва онга осий бўлғай. Шиблийнинг ходими Бакир Динаварий дебдурки, вафотиға яқин Шиблий дедиким, менга бир дирам мазлимадур ва неча минг дирам онинг соҳиби учун садақа берибман ва ҳануз кўнглумга ҳеч юк андин оғирроқ йўқдур. Шиблий мавт маразидин бир жума куни узида хиффат кўрди. Бакирға дедиким, масжидга мени тегур! Ул қўлдаб элтурда бирав йўлуқди. Шиблий де-лики, тонгла бу киши била ишимиз бор. Бакир дебдурки, намоз қилиб келган оқшом Шиблий дунёдин ўтди. Тонгласи менга дедиларки, фалон маҳаллада бир солиҳ бор. Анинг ғусли учун ул кишини келтурмак керак. Ул кишининг уйини топиб, эшик қоқтим. Эшик кеинига келиб сўрдиким, Шиблин ўлди? Мен таажжуб била сўрдимки, қайдин билдингким, Шиблий ўлди? Ул-дедиким, эй нолон, ул қайдин билиб эрдиким, бу кун манинг била иши бор бўлғусидур. Эшик очқоч кўрдум, ҳамул киши эрлики, бурунқи кун Шиблий деб эрдики, тонгла анинг била ишимиз бор.
227. Абубакр б. Яздонёр Урмавий қ. с.
Тўртунчи табақадиндур. Оти Ҳусайн б. Али Яздонёрдур. Тасаввуфда бир тариқаедурким, анга махсусдур. Машойихдан баъзи анга инкор қилибдурлар. Олим эрмиш улуми зоҳирийда ва улуми муомалоту маорифда. Ҳам Шайх ул-ислом дебдурки, Абубакр Яздонёр Ҳақ с. т. ни тушда кўрди. Деди: Ё Раб, бир ҳожатим бор. Жавоб эшиттиким, не ҳожатинг бор, андин ортуқки, санга бердим? Яънн суфийларанинг дастбандидин қутқардим. Шайх ул-ислом, дебдурки, кўрубмен бир ерда-ким, суфийлар дастбанди битибдурки, [маҳолҳол ва ботил лшорат]1. Суфийлар инкорида узун қиссаси бор. Ва анда ашколдур, бузург кишидур, соҳиби талбис зоҳирда ва муҳаҳқиқ ботинда. Ул дебдурки, [фаришталар осмон қўриқчилари, муҳаддислар суннат қўриқчилари, сўфилар Аллоҳ қўриқчиларидир]2. Ва ҳам ул дебдурки, [Маърифат – Аллоҳу таолонинг ваҳдонияти билан қалбнинг қарор топишидир]3. Ва ҳам ул дебдурки, [кимки, тавба қилсаю гуноҳни тарк этмаса, Аллоҳ таоло уни тавба қилишдан ва ўзига қайтишдан маҳрум қилиб қўяди]4.
228. Абубакр Сайдалоний қ. т. с.
Машойихиинг ажилласидйндур. Шиблий қ. с. ни бузург тутубдур. Форсдин эрди ва Нишобурда вафот топти. Ул дебдурки, Ҳақ била суҳбат тутунг ва агар тута олмасангиз ул киши била тутунгки, ул Ҳақ била суҳбат тутар, то анинг суҳбати баракоти сизни Ҳаққа еткургам. Ҳамул дебдурки, сўзни ҳожат қадари била айтинг. Ҳар не ҳожатдин ортуқдур, андин илик тортинг. Ва ҳам ул дебдурки, Тенгри таоло била кўп бўлинг ва халқ била оз.
Анинг муридларидин бири дебдурки, анинг вафотидин сўнгра қабриға лавҳ йўндуруб, қабри бошида қўйдум. Буздилар, яна қўндум, яна буздилар. Яна мукаррар буиш воқеъ бўлди. Шайх Абу Али Даққоқдин мунунг сиррин сўрдум, деди: ул дунёда гумномлиғ ихтиёр қилиб эрди, Ҳақ с. т. ҳам ани пинҳон асрар эрди. Сен тиларсенки, ани ошкор қилғансен, қачон муяссар бўлур?
229. Абубакр Хаббоз Бағдодий қ. т. с.
Ул Жаририйнинг устодларидиндур. Ул дебдурки, (аҳлу аёл–ҳалол йўл билан шаҳватларни қондириш жазосидир] 1.
230. Абубакр б. Исо Мутаввиъий қ. т. с.
Абҳардиндур. Абубакр ақронидин ва андин улуғроқ. Абубакр Тоҳир анинг қошиға кирди, ул назъ ҳолатида эрди. Абубакр анга дедиким, [Аллоҳга яхши гумонда бўлгин!]1 Абубакр Исо айттиким, менингдек киши била мундоғ сўз дегайлар, агар бизни қўйса, парастиш қилғайбиз, агар тиламаса, буйруғиға бўйин қўйғайбиз ва борғайбиз. Ул уч юз бешда дунёдин ўтубдур.
231. Абубакр Тоҳир Абҳарий қ. т. с.
Тўртунчи табақадиндур. Оти Абдуллоҳ б. Тоҳир б. Ҳорис Тоий. Қўҳистоннинг кибор машойихидиндур. Шиблий қ. с. ақронидин эрмиш. Олим ва мутаварриъ. Юсуф б. Ҳусайн била суҳбат тутубдур ва Музаффар Кирмоншоҳий била рафиқ бўлубдур. Мисрда Шайх Му-ҳаллаб б. Аҳмад б. Марзуқ дебдурким, машойихдий ҳеч қайсининг суҳбатидин онинг суҳбатича нафъ топмадим. Уч юз ўттуз учда дунёдин ўтубдур.
Шайх Абубакр Тоҳир бир кун бир баззоз дўконидин ўтти ва баззознинг ўғли шайхнинг ошноси эрди. Чун шайхни кўрди ва анинг сўнгича борди ва баззозким дўконига келди, ўғлин кўрмади. Маълум қилғондин сўнгра анинг кейнича бориб, нохушлуғ била ўғлин шайх қошидин дўконга келтурди ва шайх ул кеча тонг отғунча ранжур эрди. Яна кун ул баззознинг эшигига борди ва бир канизак бор эрди. Узи била элтди ва баззозни ташқари тилади ва дедиким, ўтган кеча тонг отғунча сенинг та-рафингдин ранжим бор эрди. Дунё молидин ушбу канизаким бор. Агар қабул қилсанг ул ранжйм кафоратиға санға бердим ва агар қабул қилмасанг, озод қилдим. Баззоз шайхнинг аёғиға тушуб, дедиким, Эй шайх, мен журм қилиб, сен узр қулорсан? Шайх деди: Ростким, сен журм қилибсен. Аммо мани бозхост қиладурлар. Ондин сўрдиларки, ҳақиқат недур? Дедиким, барчаси илмдур. Дедилар: илм недур? Дедиким, барчаси ҳақиқатдур. Ул дебдурким, [жамъ–йиғиш, тафарруқ–айириш. Қачон жамъ бўлсанг, Аллоҳ дерсан. Ва агар айрилсанг, дунёга назар соласан]1.
232. Абубакр б. Аби Саъдон қ. т. с.
Тўртунчи табақадиндур Оти Аҳмад б. Муҳаммад б. Аби Саъдон, Бағдодлиғдур. Жунайд қ. с. асҳобидин ва Абу Али Рудборий ақронидин. Вақт машойихидин олимроқ. эрмиш бу тоифа илмида. Абулҳасан Сиддиқ ва Абулаббос Фарғоний дебдурларки, бу кун бу тоифадин замонада қолмайдурлар, икки кишидин ўзга: Абубакр б. Аби Саъдондин ўзга Ироқда ва Абу Али Рудборийдин ўзга Мисрда. Ул дебдурки, ҳар ким сўфийлар била суҳбат тутса, керакким, анга нафс бўлмаған ва кўнгул бўлмағай ва мулк бўлмағайки, ҳар нимага асбобдин боқса, ўз мақсадиға бўлуғдин тушкай ва анга етмагай.
Ва ҳам дебдурки [сўфийсифат ва расму русумдан холи фақир ўртадаги сабабларни кўрмайдиган киши. Фақирнинг бу сифати уни фақр номига сазовор қилади ва сабабчи – Аллоҳга олиб борувчи йўлни осон қи-лади]1.
Ва ҳам ул дебдурки, [кимки, тасаввуфга оид турфа сўзлар айтмаса – нодондир]2.
233. Абубакр Атуфий қ. т. с.
Жунайд қ. с. нинг шогирдидур. Уч юз қирқ бешда Рамлада дунёдин ўтубдур. Ул дебдурки, устодим Жунайд қ. с. дедиким, агар бирав кўрсангизким, бу тоифага иймони бор ва бу сўзлар анга мақбулдур, денгизки, мени дуо била ёд қилсун! Шайх ул-ислом дебдурки, Ҳаллож «Айн ул-жам» китоби охирида дебдурки. ҳар ким, бизинг сўзларга иймони бор ва андин чошнисибор, мандин анга салом денгйз! Ва Шайх Аму дебдурки, Шайх Сирвоний дедиким, агар аёғингиз бор эса, Хуро-сонга боринг – ул киши зиёратиғаким, бизни севгай. Ва Шайх Аббос дебдурки, Шайх Сирвония дедиким, сизга васият қилурмен: «бир кишига яхшилиқ қилки, бу тоифани севгай».
234. Абубакр Саккок р. т.
Ул дебдурки, «муштоқ ўлимдин лаззат кўпрак топарки, тирик шаҳд шарбатидин». Шайх ул-ислом бу сўзнинг муайяди кўп сўз дебдур ва бу байтни ўқибдур.
235. Абубакр Саққо қ. с.
Ул дебдурки, кемада эрдим. Ел қўбди ва қўлак бўлди ва халқ дуоға фарёд торттилар. Кемада дарвеше эрди, бошин гилимига чирмағон. Анинг қошиға бориб айттиларки, агар телба эмассен, бу ҳолатдаки халқ дуога машғулдурлар, сен ҳам бир нима дегил! Бошин гилимдин чиқарди ва дедиким, [сенинг қалбингга ҳайронман, нега биздан юз ўтирди?]1 ва бошини юқориға тортти. Дедиларки, не девонадур? Анга дерларки, дуо қил, ул байт ўқур! Яна бошин гилимдин чиқарди ва сўнгги мисрани ўқидиким, [менга бўлган юксак муҳаббатинг нега йўқолди?]2. Ул ел ва ошуб бирор нима ўксуди. Яна анга дедиларки, бир нима дегил! Бош чиқарди ва дедиким,
236. Абубакр Мисрий қ. т. с.
Оти Муҳаммад б. Иброҳимдур. Абубакр Дуққий ва Қирофийнинг устоди ва Заққоқи Кабириинг шогирдидур. Жунайд ва Нурий қ. с. била суҳбат тутубдур. Уч юз қирқ бешда Рамазонда дунёдин ўтти, Абубакр Атуфий била мувофиқ. Ул дебдурким, Жунайд ва Нурий қ. с. била эрдук ва машойих ва сўфиядин кўп эл бор эрди. Қаввол нима ўқиди, Нурий самоъға кирди ва Жунайд ўлтуруб эрди. Нурий Жунайд бошиға келиб, бу оятни ўқидиким, [Албатта, эшита оладиган зотларгина қабул қилурлар]1. Жунайд дедиким, [Сиз тоғларни кўриб, тек қотиб турибди, деб ўйларсиз. Ҳолбуки улар ҳам худди булутлар юргандек юрарлар]2.
237. Абубакр Дуққий қ. т. с.
Бешинчи табақадиндур. Оти Муҳаммад б. Довуд Димишқий. Умри юз йигирмага тортти. Абу Али Рудборийнинг ақронидин. Дебдурлар, Ибн Жалло анга нисбат дуруст қилур. Заққоқи Кабириинг шогирдидур. Жунайдни кўриб эрди ва Абубакр Мисрий била суҳбат тутуб эрди. Жаҳоннинг мужарради эрди вақтининг кибори машойихидин эрди. Уч юз эллик тўққизда дунёдин ўтти. Шайх ул-ислом дебдурки, Абу Абдуллоҳ Боку дедики, Дуққийнинг қули дедики, Дуққий дедики, [офият тасаввуф билан бўлмас]1. Ва Хусрий дебдур, суфийга офият била не иш? Абу Абдуллоҳ Рудборий дарё қироғида васвасаси бор эрди. Таҳорат қилур эрди ва ел келур эрди ва аёғилиги ёрилур эрди ва қон келур эрди. Дармонда бўлди ва деди: [Оллоҳим офият бер!]2 Ун келдики, [офият илмда, яъни шариатда]3. Шайх ул-ислом дебдурки, Абубакр Дуққий дедики, Нусайбинда Сумайъийға меҳмон бўлдук. Вақт хуш эрди ва қаввол хуш ва ҳеч ёт киши йўқ. Ҳеч завқу ҳол бўлмас эрди. Сумайъий дедики, не дейсен? Дуққий дедики, улча ул дейдур, мендин ва сендиндур муттасил қулоққа келурким, мен ва сен. Тасаввуфда мен ва сен қайдадур? Суфийға бирдин ўзга бўлмас. Ҳоло шуре пайдо бўлди ва ошуб қўпти. Асҳоб тўнларин йиртарлар эрди ва йиқилурлар эрди, киши қолмади яқосин йиртмаган.
Дуққи дебдурки, [қурбнинг белгиси Аллоҳдан ўзга барча нарсадан узилишдир]4. Ва ҳам анинг сўзидирки. [Қалб нурланиши сабабли унда Аллоҳу таолонинг оятлари жой олса, башарий сифатлар ва ақлий ноқисликлар зойил бўлади. Баъзан фақирнинг Аллоҳга нисбатан адабсизлиги ҳақида сўрашди. Дуққий айтди: бу ҳақиқий нлмдан узоқлашиб, зоҳирий илмга ўралашиш]5.
238. Абубакр Тамастоний қ. т. с.
Бешинчи табақадиндур. Форсдин эрди. Шиблий қ. с. шогирди эрди, Иброҳим Даббоғ Шерозийнинг ҳам. Кибор машойихдин эрди. Оёту каромот ияси ва ўз ҳолу вақтида ягона эрди. Шиблий ани бузург тутар эрди ва қадру маҳолин улуғ қўяр эрди. Форс машойихи била суҳбат тутуб эрди ва аларни азим ҳурмат тутарлар эрди. Шукру муҳаббат анга ғолиб эрди ва буюк калом ва румузи бор эрди. Форсда кишига анинг каломин эшитур қувват йўқ эрди. Машойих андоқ савоб кўрдиларки, ул Хуросонға борғай. Нишобурға келди ва анда уч юз қирқда дунёдин ўтти. Ул дебдурки: [қалб тириклиги нафсни ўлдириш биландир]1. Бирав анга дедиким, манга васияте қил! Ул дедики, [доимо ҳимматли бўлки, у барча ишларнинг кучи ва манбаидир]2. Ва ҳам ул дебдурки, улуғроқ неъмат – чиқмоқдур нафсдин, не учунки, нафс улуғроқ ҳижобдур сенинг била Тенгри таоло орасида. Ва ҳам ул дебдурки, мумкин эмас чиқмоқ ва қутулмак нафсдин, ўз нафсинг билаки, анинг била қутула олғайсен ва анинг суҳбати била.
239. Абубакр Фарроъ қ. т. с.
Бешинчи табақадиндур. Оти Муҳаммад б. Аҳмад б. Ҳамдун Фарроъдур. Нишобурнинг ажилла адашойихидиндур. Азим фаросати бор эрмиш. Шайх Аму ани курган эрмиш. Ул дебдурки, мен Абубакр Фарроъни кур-масам эрди, сўфий бўлмағай эрдим. Ва Абу Али Сақафий ва Абдуллоҳ Мунозил ва Абубакр Шиблий та Абу Тоҳир Абҳарий ва Муртаъиш ва ғайруҳу била суҳбат тутубдур. Машойихда ягона эрмиш. Уч юз етмишда дунёдин борибдур. Ул дебдурки, [яхшиликларни яшириш ёмонликларни яширишдан тузукроқдир. Шунда нажот топишга умид бор]1.
240. Абубакр Шабаҳий қ. с.
Бешинчи табақадандур. Оти Муҳаммад б. Жаъфар Шабахийдур. Вақт машойихининг жавонмардларидин эрди. Нишобурда Шайх Абу Усмон Ҳирий била суҳбат тутубдур. Уч юз етмишдин бурун дунёдин ўтибдур. Ул дебдурки, [футувват–хушхулқлик ва ззгу саховатдир]1.
241. Абубакр Тарсусий қ. с.
Шайх ул-ислом ани олтинчи табақадин тутубдур. Оти Али б. Аҳмад б. Муҳаммад Тарсусийдур. Пиллар Маккада мужовир эрди. Ва ани Товус ул-Ҳарамайн дер эрдилар, ибодати касратидан Абулҳусайн Моликийнинг шогирдидур. Иброҳим Шайбоний Кирмоншоҳий била суҳбат тутубдур ва нисбат анга дуруст ҳилур. Уч юз етмиш тўртда дунёдин ўтибдур. Маккада Шайх Сирвонийнинг ақронидин эрмиш. Шайх ул-ислом дебдурки, Шайх Аббос Фақир менга дедиким, Шайх Абубакр Ҳарамий дедиким, Маккада биров уйида меҳмон эрдук. Мезбоннинг бир канизаки бор эрдиким, нима ўқийолур эрди, муни ўқидиким, [бир қавм сен учун мени оз ва соз маломат қилди]1. Бир дарвеш аёғ устиға қўпти ва бир неча фарёд қилди ва деди: ким маломат қилди сенинг меҳрингда, магар сен? Бу ҳарфни деди ва йиқилди ва дунёдин ўттй. Шайх ул-ислом дедики, Абу Абдуллоҳ Боку дедиким, Айюб Нажжор Маккада бир Қазвиний уйида самоъ қилур эрди. Гўянда бир форсий байт ўқудн. Ул қўпти туз қадди била ва деди: нафире сендин! Ва йиқилди ва беҳуш бўлди ва дунёдин ўтти. Шайх ул-ис-лом дебдурки, Абулқосим Шайх қавм била меҳмонлиғда эрдилар, гўяндае ўқидиким,
Ш е ъ р:
[Ҳар уйки, унда сен бўлсанг, чироққа ҳожат йўқ. Одамлар ҳужжати билан келадиган кунда сенинг муборак жамолинг бизнинг ҳужжатимиздир. Сендан халос бўлишнн хоҳласам, Аллоҳ мени хотир-жам қилмаснн]2.
Абулқосим Шайх ўнг илигин кўтарди ва неча фарёд урди ва йиқилди ва оламдин ўтти. Шайх ул-ислом дебдурки, бирав бу тойфадин дедики, Нишобурда ҳодисае эрдики, халониқ шаҳрдин чиқиб эрдилар. Меy бир масжидда эрдим. Ва ул масжид гўшасида яна бир дариеш. эрди. Гўяндае кирди, ул дарвеш анга дедиким, бир нима ўқи! Ул ўқидиким,
б а й т:
[Қалбим ва ишқ ўртасида шундай маърифат мавжудки, абадийлик тугаса ҳам у тугамас. Албатта дунёдан ўтаман, бутун борлиғимдаги муҳаббатингдан ҳечким огоҳ бўлмайди]3.
Ул дарвеш йиқилиб, икки намоз орасиғача талпинур. эрди то оламдин ўтти. Шайх ул-ислом дебдурки. Убулла шаҳридаким, Куфа била Басранинг орасидадур, дарвеше борур эрди, Бир кўшк тубига етти. Бир ғурфада бир улуқ киши ўлтуруб эрди ва илайида бир канизак муған-нийлик қиладур эрди. Дарвеш эшиттиким, бу байтни ўқийдурким,
б а й т:
[Ҳар кун рангинг ўзгарар. Узгармаса сенга яхшироқ. Ҳар кун ҳолинг ўзгарар, ўзгармаса сенда гўзалроқ]4.
Дарвешга ҳуш келди ва муғаннийға онт бердиким, [эй канизак, Аллоҳга ва Хожанг ҳаётига қасамки, бу байтни такрор ўқи!]5 Канизак такрор қилабошлади. Хожа ул такрор сабабин сўрди. Каннзак дедиким, кўшк тубида бир дарвешки вақти ҳуш бўлубдур ва такрорига онт берадур. Хожа қуйи боқти ва ул ғарибни кўрдиким, вақти хушбўлиб, самоъ қиладур. Охир бир сўз айтти ва фарёд қилди ва йиқилди ва жон берди. Хожа чун ул ҳолни кўрди, вақти мутағаййнр бўлди ва канизакни озод. қилди. Ва шаҳрнинг улуғларин тилади ва ул дарвешга намоз қилдилар ва дафн қилдилар. Ва ул хайлға дедиким гувоҳ бўлингки, ҳар нимамки бир зиёъу амлоқдин борин вақф қилдим дарвешларга. Ва ҳар несн важҳу дирамдин бор эрди, борисин берди ва тўнин чиқарди ва мураққаъ кийди ва ридо солди ва бодияға юз қўйди. Ва эл боқиб туруб эрдилар, то кўзлардин ғойиб бўлди. Андин сўнгра ҳаргиз ани кўрмадилар. Абулҳусайн Даррож ва Футий ҳикоят қилибдурлар. Ва Даррождеб-дурки, [ўша кундан яхшироқ кунни кўрмадим]6. Шайх Абу Абдуллоҳ Жалло дебдурки, мағрибда икки ажаб нима кўрдум: бири Қайравон жомеъида бирав эрдиким,. сафлар орасида юриб, савол қилур эрди ва дер эрдиким, [эй одамлар, мен бир сўфийэрдим, энди заифлашдим]7 Яна икки пир кўрдум, бирининг оти Зураиқ ва бирининг Жабала. Ва ҳар қайсининг муридлари бор эрди. Бир кун Жабала Зурайқ зиёратиға борди асҳоби била. Зурайқ муридларидин бири Қуръон ўқийдур эрди. Жабала асҳобидин бирига ул нав вақти хуш бўлдиким, фарёд қилиб, жон берди ва ани дафн қилдилар. Яна бир кун Жабала яна Зурайқ қошиға келди ва деди: ул ёринг қаёндурки, Қуръон ўқийдур эрди? Ани тиладилар, Қуръон ўқиди. Жабала бир оҳ била фарёд қилдиким, ўқиғучи охир бўлди. Жабала дедиким, [бирга бир, лекин бу иш бошловчиси золимроқдир]3.
242. Абубакр Сусий қ. т. с.
Оти Муҳаммад Иброҳим Сусий Суфийдур. Шомда Рамла шаҳрида бўлур эрди. Шайх Аму ва Аҳмад Куфоннй они кўруб эрдилар. Уч юз етмиш олтида Димишқда дунёдин ўтти. Шайх ул-ислом дебдурки, ул бир кеча дедиким, бизинг учун бир киши топингки, нима ўқусун. Тилаб топмадилар. Шайх муболаға қилур эрди. Бирав дедики, ҳеч хонанда топмайбиз ва тайбат била дедики, бу яқинда бир мутриб йигит бор, десангиз ани келтурайли. Шайх рухсат берди, бориб келтурдилар. Ва мутрибнинг ўзга ҳоли бор эрди, ўқидиким, [бу сўфилар тоифаси содиқ биродардирлар, улар орасида маънавий қардошлик мавжуд]1.
Элга азим асар қилди ва Шайхқа ғариб шўре воқеъ бўлди. Чун фориғ бўлдилар самоъдин, мутрибқа қазаф воқеъ бўлди ва Шайхнинг сажжодаси устида қан қилиб йиқилди. Шайх дедиким, ҳеч нима деманг ва сажжодаға ани чирмаб, тарқанг! Андоқ қилдилар. Тонгласи мутриб уйғониб, ўз ҳолин билмас эрди. Дедиким, мен не ердамен ва бу не ҳолдур? Утган ҳолидин хабар бердиларки, не воқеъ бўлиб эрди. Анга ҳол мутағаййир бўлди ва созини узатти ва тавба қилиб, мураққаъ кийди ва Шайх хидматини ихтиёр қилди. Ва андоқ муомалат ва ибодат анта даст бердиким, Шайхдин сўнгра ани хонақаҳда Шайх ўрниға ўлтурттилар. Шайх ул-ислом дедиким, анинг оти Муҳаммад Табароний эрди. Мен анинг ўғлин кўриб эрдим, Ҳирига келиб эрди Шайх Аму хонақоҳиға. Ва ғоят зариф йигит эрди. Ва Муҳаммад Табароний қариб эрди. Машойих анга келиб ул ўқиган байтни сўрар эрдилар. Ва анинг ёдида ул мисраъдин ортуқ йўқ эрди. Аммо мен ул абётни топибмен ва будур.
Назм:
[Бу сўфилар тоифаси содиқ биродардирлар ва улар орасида шундай маънавий қариндошлик мавжудки, унга ҳеч нарса тенг келмайди. Улар эмикдошлар ва бир-бирларига тоза ваҳдат майини тутадилар. Эмикдошлик ва майхўрлик ҳаққини тўла адо этадилар. Мастликдаги хато ва тубанликларни хотирламайдилар. Уларнинг аҳволи сени шубҳага солмасин]2.
Шайх ул-ислом дебдурки, Зуннун Мисрий ва Шиблий ва Харроз ва Нурий ва Даррож барча самоъда бордилар, не «Қуръон» самоъида ва не анинг ғайри. Алардин уч тан уч кун тирилди ва уч кундин сўнгра ўтти. Ва алардин бошқа ҳам машойихдин кўпи бу ҳолда ўттилар. Зурора б. Аби Авфо, Басра қозиси меҳробда э.рди. Бирав бу оятни ўқидиким, [қачон бурғу чалинган-да ўша кун қийин «ундир]3.
Ул фарёд қилиб йиқилди ва борди. «Кашф ул-махжуб» китобининг соҳиби дебдурким, мен муаняна кўрдумки, Озарбайжон тоғлари орасида бир дарвеш бу қавмнинг баъзи абъётин ўқур эрди, ногоҳ йиқилди ва охир бўлди.
243. Абубакр Шукайр қ. т. с.
Шайх ул-ислом дедики, ул Нишобурда бузург эрди ва вақт ияси ва Саҳл Суълукийнинг қаробати.
Бир кун Саҳл Суълукий анга дедиким, нечук манга келмассен? Ул дедики, келсам, истиғно ва такаббур қилурсен, бу жиҳатдинки, мен дарвешу муфлисмен, менинг учун қўпмассен. Ул дедики, сен кел, мен таъзим қилай. Бир кун анинг уйиға борди. Ул таъзим учун қўпти, аммо чиққанда қўпмади. Абубакр ёнди ва бу икки байтни ўқидики,
Н а з м:
[Гарчи мен аёлманд, қашшоқ ва қарзи кўп бир одам бўлсамда, Раббим берган ризқ менга кифоя қилади. Ҳожатларим менинг ва унинг ўртаси-дадир]1. Ва яна ҳаргиз анинг уйига бормади.
244. Абубакр Жавзақий қ. т. с.
Қабри Нисодадур. Ул дебдурки, бир кун бодияда оғзим сувсизлиқдин қуруб эрди ва тоқатсиз бўлиб эрдим. Бир йигитни кўрдум. Салом, дедим. Жавоб олди ва деди: Эй шайх, ҳолинг недур? Дедимки, сувсизман, кўнглум тозағина хиёр тиларки, бўғузумни улутгаймен. Ул йигит дедики, кир, дағи уз. Шайх дебдурки, менинг ул йигит сўзига имоним бор эрди. Боқтим, полизе кўрдумки, тўла қовун ва бодринг ва хиёр эрди. Андин узуб, оташимға таскин бердим.
245. Абубакр Розий қ. т. с.
Мутаварреъ ва мужтаҳид киши эрмиш. Дебдурларки, машойих орасида киши андин гирёнроқ йўқ эркандур. Ҳар мурид ва мубтадики, ани кўрса эрди, ибодати касрати ва самоъда бесабрлиғи ҳирқатидин анинг гирифтори бўлур эркандир. Ишининг ибтидосида Маккага борди ва сўфия машойихиға мушарраф бўлди ва бир йил мужовир бўлди. Ул дебдурки, Маккада ихлосдин вақтим душвор бўлди. Яманға бордим. Менга бир дирам футўҳ етишти. Тиладимки, бир кўнглак олғайменки, асру яланг эрдим. Чун Маккага яна бордим. Ул дирамни бир ерда дафн қилдим ва анга бир аломат қўйдум ва Маккага кирдим. Чун тавофдин фориғ бўлдум. Шайх Абу Умар Зажжожийдин бир масъала сўрдум. Дедики, аввал борғил ва ул дирамки, дафн қилибсен, ўзунгга сарф қил! Бордим ва ул дегондек қилдим. Ондин сўнгра келдйм. Шайх ул масъалаға жавоб берди.
246. Абубакр Муфид қ. т. с.
Оти Муҳаммад б. Аҳмад б. Иброҳимдур, имом ва бузург эрди. Жаржаробод шаҳридиндур. Жунайд била Юсуф б. Ҳусайнни кўруб эрди ва Абу Усмон Ҳирий била суҳбат тутубдур. Уч юз олтмиш тўртта дунёдин ўтти, умри узоққа тортти. Шайх Аму ани кўруб эрди. Анинг таснифи бир китобдур. Анда келтурубдурки, Абу Саид Харроздин оламдин ўтар чоғда сўрдиларки, не арзинг бор? Дедиким, ҳасратим бор ғафлатга. Ва ҳам ул дебдурки, Юсуф б. Ҳусайн дебдурки, андоқ бўлиб-менки, менинг сўзимни Аллоҳу таолодин ўзга киши эшитмас. Шайх ул-ислом дебдурки, бу сўз охирида андоқ бўлурки, ул пир дебдур.
247. Абубакр Қасрий қ. т. с.
Ҳубайра қасридин эрди, валий ва ғайб аҳлини кўрар эрди. Шайх Абу Абдуллоҳ Хафиф дебдурки, бир кун Шайх Абубакр Қасрий манга дедиким, кел саҳроға бороли. Борур эрдук, бир қавмни кўрдукки, бозор томида иард ўйнарлар эрди. Шайх Абубакр бориб, алар қошиға ўлтурди ва алар била илик ўюнға элтти. Ва мен ҳижолатдин терга ботиб эрдимки, бу недурки, ул қиладур? Охир тушти ва борур эрдук. Жамъи шатранж ўйнар эрдилар, алар сари бориб, шатранж бисотин олиб йиртиб, йиғочларни ҳар ён сочди. Алардин икки киши анга бичағ торттилар. Ва ул дедики, бичағларингизни манга берингким ейин. Алар илиг торттилар, биз ўттук. Ва мен ботинимда анинг била хусуматдаким, аввалги не фараҳрўлиқ эди ва сўнгги нохуш иҳтисоб не эрди? Анга маълум бўлди ва дедиким, ул вақт ладуний назарн билз бокар эрдим, фарқ кўрмадим, сўнгра илм назари била боқтим, ҳукм кўрдум.
248. Абубакр Мавозиний қ. с.
Мисрда бўлур эрди. Шайх Сирвонийнинг устодидур. Ул дебдурки, Ибн Хаббоздин эшиттимки, дедиким, азҳо ийдида Жамра яқинида эрдим. Бир дарвеш кўрдум, туруб эрди ва илигида бир кўза ё риква. Ва дер эрдиким, [Эй Эгам, одамлар қурбонликлари ва садақалари билан сенга яқинлашадилар. Менда жонимдан бошқа ҳеч нарса йўқ.]1 Кегин у наъра тортди ва жон берди.
249. Абубакр Ушноний қ. с.
Шайх Абу Абдуллоҳ Хафиф дебдурки, менипг шогирдларимдин бири келиб дедики, Шайх Абубакр Ушноний томдин йиқилиб оёғи синди, дағи ўтти. Ва ул бу нав эркандурки, навжавоний келиб, қавволлик қиладур эрмиш. Абубакр Ушнонийға вақт хуш бўлибдур ва бехуд томдин йиқилибдур ва ўтубдур. Шайх Абу Абдулло.х анда бориб сўрубдурким, қаввол қайси байтни ўқиди? Дебдурларки, бу икки байтни.
Б а й т:
[Ўз ҳолига ташлаб қўиилган дардманд ошиқнинг дарди ўлимдан оғир. Агар яшаса, турмуши қийин, ўлса, армон билан ўлади)1.
Бу абётни эшитгач Шайх Абу Абдуллоҳ Хафиф тўрг кун ўзидин ғойиб эрди. Ул қавволни узаттиларким, яна бу иш теграсига эврулма! Абубакрни дафн қилдилар ва ул бехабар эрди. Шайх ул-ислом дедики, сувсизға осон иш недадур сувдин ўзга? Бир дўст вафосида бир дўст борди.
250. Абубакр Мағозилий қ. т. с.
Сирвони-йнинг устодидур. Мисрда бўлур эрди. Ул дебдурки, тилар эрдимки, Абулҳасан Музаййинни синағоймен. Эшикига бориб қоқтим ва дедимки, эй сарой иялари, манга бир нима била мувосо қилинг! Ул кишисига айттиким, бир нима берким, ул агар Тенгрини таниса эрди, манга келмас эрди, яъни имтиҳанға. Чун эшиттим, қўйдум ва ўттум.
251. Абубакр Қатиъий қ. с.
Бағдоднинг имоми ва ҳофир эрди. Ҳадисда Абдуллоҳ Аҳмад ҲанбАлиинг шогирдидур. Ва Жунайд қ. с. ни кўруб эрди. Ул дебдурки, Жунайддин эшиттимки, дедики, оҳвойки, ҳар кун ўзга ишдасен, не бўлғайки, бир кунни менинг ишимда қилғайсен. Ул Бағдодда уч юз олтмиш саккизда Зулҳижжа ойи дунёдин ўтти.
252. Абубакр Ҳамадоний қ. с.
Шайх ул-ислом дедиким, Ҳусайн Фақир дедиким, Абубакр Ҳамадоний дедиким, дарвешлик уч нимадур [тарк уттамаъ валманъу валжамъу]1 – эл нимасига тамаъ қилмамак, агар нима бошингга келса манъ қилмамак, ҳар не жамъ қилмамак!
253. Абубакр Кафширий қ. с.
Кафшир Шомда бир кентдур. Ул дебдурки, Бани Исройил тиҳида борур эрдим. Манга парзада ўтмак ва чбоқла ҳавас бўлди. Филҳол боқда сотқучининг уни келди тиҳдаки қошимға келтурди. Шайх ул-ислом дебдурки, бу каромат эмаски, Тасаввуф тариқида беғародур.
Бир дарвеш бодияда сувсиз бўлди, олтин қадаҳда совуқ сув оллида ҳозир қилдилар. Ул дарвеш дедики, сенинг иззатинг ҳаққики, бу сувдин ичмағаймен, магар бир аъробий илигидинки, мени силлий урғай ва сув бергай, йўқ эрса каромот била сув керакмас. Ғурур хавфидин муни деди. Ва деди: қодирсен ангаким, менинг жавфумда сув ижод қилғайсен, яъни зоҳир каромот макрдин эмин бўлмағай.
Шайх ул-ислом дебдурки, ҳақиқат каромот била дуруст бўлмаским, ҳақиқат худ каромотдур ва каромот зуҳҳод била абдолға бўлғай.
254. Абубакр Довуд Динаварий қ. с
Шомда бўлур эрди. Ибн Жалло била суҳбат тутубдур. Ул дебдурки, «меъда таом маҳалидур, агар анда ҳалол таом солсанг, тоат қуввати топқайсен ва агар шубҳа била бўлса, Ҳақ йўлин санга ёпқай ва агар ҳа-ром бўлса, маъсият зоянда бўлғай». Дерларки, ул юз йил умр топти ва уч юз элликда Динаварда дунёдин ўтти.
255. Абу Али Рудборий қ. т. с.
Тўртунчи табақадиндур. Оти Аҳмад б. Муҳаммад б. Қосим Мансур. Вузаронинг рўасони абносидиндур ва насаби Қасрийға етар. Бир кун Жунайд қ. с. масжиди жомеъда сўз айтур эрдики, анинг кўзи масжиди жомеъга тушти, Жунайд мажлисига. Жунайд биравга сўз асносида дедики, [сўзимни эшит]1. Абу Али соғиндики, анга деди, турди ва қулоқ солди. Жунайд каломи анинг кўнглида ер тутди ва муассир тушти, ҳар недаким бор эрди, боридин чиқти ва бу қавм тариқиға иқбол кўргузди. Ҳофизи ҳадис эрди ва олим ва фақиҳ ва адиб ва қавм саййиди. Абу Абдуллоҳ Рудборийнинг холидур. Шайх Абу Али Қотиб дерким, [Абу Али Рудборий р. т. дан ўзга шариат ва ҳақиқат илмини ўзида жамлаган кишини кўрмадим]2. Абу Али Котиб ҳар қачон Абу Али Рудборийни ёд қилса эрди, «Саййидино» дер эрди. Шогирдлариға андин рашк қилур эрди. Анга дедилар, недур буки, ани ўзунгнинг саййиди дерсен? Деди, ул шариатдинҳа қиқатқа борди ва биз ҳақиқатдин шариатга келурбиз. Шайх ул-ислом дебдурки, то кишини тўрдин бўсағага элтмаслар, билмаски, улким, бўсағадин тўрга борибдур, кимдур? Асру совуғ бўлғайки, ноздин ниёзға юборгайлар, ниёздин нозға борур ва таҳоратдин намозға. Абу Али Рудборий Бағдодда Жунайд ва Нури ва Абу Ҳамза ва Масуҳий ва алар билаким, алар табақасида эрдилар, суҳбат тутуб эрди ва Шомда Абдуллоҳ Жалло била. Уни Бағдодлиғдур, аммо Мисрда муқим бўлди ва Мисрийлар ва ул ернинг сўфиларининг шайхидур. Ва тасаввуф аҳлининг шуаросидиндур. Назъ вақтида дебдурким,
шеър:
[сенинг ҳаққинга қасамкн, то сени кўрмагунимча сендан ўзгага муҳаббат назари билан боқмасман]3.
Уч юз Гшгнрма бирда дунёдин ўтти. Ва.ҳам ул дебдурки,
н а з м:
[Кимки, маҳбуб нарсаларга кўнгул қўйишдан қайтиб, сенга боғланмаса ё унда муҳаббат пайдо бўлиб сочилган нарсаларни бир жойга жамламаса, гўёки аро йўлда қолиб, баҳра истаган ва савоб тилаган кишига ўхшайди]4.
Шайх ул-ислом деди, манга бу шеърда анга ҳасаддурки, ҳеч кишига сўз ери қўймайдур ва барчаии айтибйдур. Ва ҳам ул дебдурки, [знндонларнинг энг тори номувофиқ кишилар билан яшаш!]5 Ва ҳам ул дебдурким,
б а й т:
[Гап кўпу иш оз бўлса – нуқсондир, Иш кўну гап оз бўлса ҳурматга лойиқдир]6.
Ва ҳам ул дебдуркн, [банданинг фойдасиз иш билан машғуллиги Аллоҳнинг ундан юз ўгиргани аломатидир]7. Ва ҳам ул дебдурки, [модомики, ўзингдан тамоман фоний бўлмасанг, муҳаббат ҳудудига кира олмайсан]8.
256. Абу Али Сақафий қ. т. с.
Тўртунчи табақадиндур. Оти Муҳаммад б. Абдулваҳҳобдур. Абу Ҳафз Ҳаддод ва Ҳамдун Қассории кўруб эрди. Ва Нишобурда имом ва муқаддам эрди ва аксар шаръий илмда моҳир. Барчани қўйди ва тасаввуф илмига машғул бўлди. Ва Абу Усмон Ҳирий ани мадҳ қи-либдурки, [нафс айблари ва амаллар офатлари ҳақида маъноли гапирадиган машойихларнинг афзалроғи эди]1. Уч юз йигирма саккизда дунёдин ўтди. Ул дебдурки, [Аллоҳни билиш жаҳолатда – қалб ҳаёти, зулматда – кўз нуридир]2. Ҳам ул дебдурки, кимки улуғлар била суҳбат тутқай ва абад тариқин маръий тутмаған, анга алариинг суҳбатининг фойдаси ва назарининг баракати ҳаром бўлғай ва аларнинг нуридин анда ҳеч нима пайдо бўлмағай. Андин сўрдиларки, кимнинг маоши саъброқ ва нохушроқ? Деди: анингки, ноумид била зист қилғай. Шайх ул-ислом деди: навмидлиғнинг куфр сари эшики бор. Ва Тенгри таолодин навмидлиқ куфрдир, [Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманглар! Зеро, Аллоҳ раҳматидан фақат кофир қавмгина ноумид бўлур]3. Мажлис. асносида кўп айтур эрмишки, эй барчани ҳечга сотқон ка ҳечни барчага сотқун олғон!
257. Абу Али Котиб Мисрий қ. т. с.
Тўртинчи табақадиндур. Мисрнинг машойихй киборидин. Абубакр Мисрий ва Абу Али Рудборий била суҳбат тутубдур. Абу Али Маштулийнинг пиридур. Абу Усмоп Мағрибий қ. с. ани бузург тутубдур ва Рудборийдин ани улуғроқ дебдурлар. Ул дебдурки, ҳар қачон манга бир нима мушкил бўлса эрди, Мустафо с. а. в. ни воқеъда кўрар эрдим ва арз қилур эрдим ва ҳол бўлур эрди. Ул дебдурки, Ҳақ субхонаҳу ва таоло буюрубдурким, [бизнинг синовларга бардош берган бизга етди]1.
Шайх Абулқосим Насрободий қ. с. дебдурким, Абу Али Котибдин сўрдиларқи, фақр била ғинодин қайси бирига мойилроқсен? Деди: ангаким, даражаси ва мартабяси буюкроқдур. Ва бу икки байтни ўқидиким,
н а з м:
[Фақирликда афзаллик бўлгани учун бойлик томон кўз тикмайман. Узимга келган синовларга, албатта сабр қиламан. Аллоҳ сабрни мақтади]2.
258. Дбу Али Маштулий қ. с.
Оти Ҳасан б. Али б. Мусодур. Абу Али Котиб. ва Абу Яъқуб Сусий қ. с. нинг шогирдидур. Маштул – бир кентдур, Мисрнинг уч йиғочлиғида. Ва анда уч юз қирқда дунёдин ўтубдур. Ани Ҳазрат Расул с. а. в. дарвешлар ишининг кифоятиға. муқаррар қилибдур. Бу тоифа доим анинг хидматиға етарлар эрмиш. Ул Ҳазратнинг амри била ва барча бу ишлари кифоят бўлур эрмиш. Шайх ул-услом дебдурки, Абу Али Маштуяий Басраға борди, Шайх Абу Яъқуб Сусий зиёратиға. Ани сўрди, бирав уйин нишон берди ва дедиким, ани кўрсанг санга дегусидурким, бор ва кирдоринг теграсида зврул! Маштулий Сусийнинг эшикин қоқти. Ул деди: Киргил! Деди: Кел, ўлтур! Ултурди. Деди: Мен сенга демасманки, кирдоринг теграсига эврул, яъни бу иш барча кирдор эмас, бир нима бордур кирдордин улуқ.
259. Абу Али Розий қ. т. с.
Шайх ул-ислом дебдурки, ул дедики, қачон кўрсангки Ҳақ с. т. халқдин ваҳшат берди, андоққи ҳозирдин асойламассен ва ғайбни тиламассен, билки иродаси улдурки, санга ўзи била унсу ором бергай.
260. Абу Али Хайрон қ. т. с.
Оти Ҳасан б. Солиҳ б. Хайрондур. Фақиҳ эрди. Шофеъи жамъ қилиб эрди фиқҳу вараъ ўртасида. Анга таклиф қилдиларки, қозиюл қуззот бўлғай. Қабул қилмади. Дерларки, Муқтадйрбиллоҳ халифанинг вазири Али б. Исо киши йибордиким, Шайх Абу Али Хайронни келтургай. То қазони анга арз қилғайлар, Шайх эшитти ва ёшунди. Неча кишини муваккил қилдиларки, чун сувға муҳтож бўлса чиққай, олиб элтгайлар. Ун кундин ортуқ чиқмади. Вазирға бу хабар етишди, деди: қўйинг, бизга мақсуд ул эрдики, халқ билгайларки, бизинг мулкда андоқ киши борким, шарқдин ғарбғача мулк қазоснн анга берсалар, ул қабул қилмас эрмиш. Ул дебдурки, [кимки бирор нарсага орқа қилса, ақли кетади]1.
261. Абу Али Сиржоний қ. с.
Дебдурларки, анга мусофире етишти, бир игна учун ани етмиш қатла бозорға йибордики, мундин яхшироқ керак. Ул қарилиғ ва заъф ва бузурглуки била борур эрди ва яна бир олиб келур эрди. Етмиш қатладин сўнгра бир сузангарни рлиб келдиким, нечукким ул тилагай, саранжом қилғай. Ул мусофир дедиким, дариғким, ярим ҳақимдин ортуқ эмас эрмишсен; агар ясагучини келтурмасанг, етти юз қатла сени йиборгум эрди.,
262. Абдуллоҳ б. Муҳаммад Маъруф Муртаъиш қ. с.
Тўртунчи табақадиндур. Нишобурлик Кунияти Абу Муҳаммад. Ҳийра маҳалласидин. Бағдодда бўлур эрди. Ироқ машойихининг ягонасидур, аъиммасидин, Абу Ҳафс Ҳаддод асҳобидиндур. Ва Жунайд қ. с. ни кўруб эрди. Дебдурларки, Бағдоднинг ажойиби уч нимадур: Шиблийнинг заъқаси ва Муртаъишнидг нуктаси ва Хулдийнинг ҳикояти. Муртаъиш Бағдодда Шунизия масжидида уч юз йигирма саккизда дунёдин ўтти ё йигирма учда. Абу Ҳафс анга саёҳат буюриб эрди. Ҳар йил минг йиғоч сафар қилур эрди, яёғ ва бошяланг. Ва ҳеч шаҳрда ўн кундин ортуқ турмас эрди, гоҳ бўлғай эдики, уч кундин ортиқ бўлмағай эрди. Иброҳим б. Муваллид дерким, Муртаъиш Раққаъға келди. Иброҳим Қассор анинг учун бир табақ нон ва узум йиборди, Муртаъишнинг бир мирзи бор эрди ва пўстнни. Мирзни ийзор қилди ва пўстинни сотти ва бир табақ нон ва узум олиб, Иброҳим Қассорға йиборди. Ва дедики, нон ва узумга нон ва узум; агар сенинг Тенгри таоло била бир ҳолинг бор, ташқари чиқ! Иброҳим бизга айттиким, то мундадур, анинг била сўзлашманг ва анга салом қилмайг. Ул узун муддат Раққаъда иқомат қилди. Бир кун анга еттим. Дедим, ё Або Муҳаммад, мунча хорлиқким санга етишти, ҳануз мундасен? Деди: менинг бу ерда мунча иқоматимға сабаб ушбу эрди, йўқ эрса мен ўзга шаҳрларда мунча иқомат Қилмас эрдим. Муртаъиш дебдурки, ҳаргиз ўзумни хавос ботини била кўрмадим, то авом зоҳири била кўрмадим. Андин сўрдиларки, Тасаввуф недур? Дедиким, ашкол ва талбис ва китмон. Ҳам андин сўрдиларким, [қайси амал афзал?]1. Деди: [Аллоҳ фаглини кўрмоқ]2. Ва бу бантнн ўқидиким,
б а й т:
[агар тақдир қўлласа, ожиз кучлига айланади]3. Ва ҳам ул дебдурки, [ризқларнинг афзали яхши бандалик қилиш ва суннатга мувофиқ хнзматдир]4.
263. Абдуллоҳ б. Муҳаммад Манозил қ. т. с.
Тўртунчи табақадиндур. Кунияти Абу Муҳаммад. Нншобур машойихи бузургларидиндур. Ҳамдун Қассор била суҳбат тутубдур ва бу тариқатни андин олубдур. Машойихдин бири дебдурки, мен бу қавмдин бир тамом киши ва бир ярим киши танирмен. Ярим киши–Насрободинки, ҳеч кимни ямонлиғ била ёд қилмағай. Ва бир тамом киши Абдуллоҳ Манозилдурким, ҳеч кишини худ ёд қилмағай. Ҳам ул дебдурким, ҳарким бу ишга зўр била кирса, фазиҳат бўлғай ва заъф била кирса, қувват топқай, яъни ниёз ва ҳурмат. Ва иродат била кирмас керак, йўқки, даъво ва қувват била. Ва ҳам ул дебдур: ҳеч нима йўқтур ул кишидаким, касб зулли ва савол зулли ва рад зулли таъмини тотмамиш бўлғай. Ва ҳам ул дебдурки, ҳар ким нафсиға лозим тутса бир ниманиким, анга муҳтож бўлмағай, зоеъ қилғай, ўз аҳволидин бир ниманиким, анга муҳтож бўлған ва андин чораси бўлмағай. Ва дебдурки, басдур бандадин тамом умрида бир нафаски риё ва ширкдин пок бўлғай. Ҳар оина ул нафас баракоти умрииинг охи-рида анга сироят қилған.
264. Абдуллоҳ б. Ҳаддод Розий қ. т. с.
Шайх ул-ислом дебдурки, ул дебдурки, ҳар ким йигитликда Ҳақ с. т. бандалиғида амру наҳийни фуругузошт қилса, ул қариғанда ани фуругузошт қилғайлар ва анга ёрлиғ қилмағайлар.
265. Абдуллоҳ б. Исом Л\ақдисий қ. с.
Шайх ул-ислом дебдурки, ул Ҳазрат Мустафоии с. а. в. тушда кўрди ва сўрдиким, ё Расулуллоҳ, бу ишнинг ҳақиқатики, биз андабиз, недур? Ул Ҳазрат дедиким, Ҳақ таолодин уялмакким, халқ билан бўлғонингда андин холи бўлғайсен, яъни керакки, чун зоҳиринг халқ била бўлса, ботининг Ҳақ била бўлғай ва ботин била ҳам халқ била бўлмоққа Ҳақдин уялғайсен. Расул с. а. в. бу сўзни айтти ва азимат қилди ва мен асарича бориб дедим: ё Расулуллоҳ, бир нима афсун қил! Деди: халққа бахшойиш вақтики, Тснгри била бўлгайсен, яъники, ботин била. Тенгри била бўлсанг, зоҳир била халқ била бўлғайсен ва алар била мувосо қилгансен ва аларнинг ҳуқуқин зоеъ қилмағайсен.
266. Абдуллоҳ Набозоний қ. т. с.
Шайх ул-ислом дебдурки. ул дебдурки, Мустафо Ҳазратин с. а. в. тушта кўрдум ва дедим: ё Расулуллоҳ, қайси қавм била ўлтурайин? Ул Ҳазрат буюрдиким, ул қавм билаки, меҳмонликка борурлар, яъни дарвешлар, йўқ ул қавм билаки, элни меҳмонликка тиларлар, яъни тавонгарлар.
267. Абулхайр Тайнотин қ. т. с.
Тўртунчи табақадиндур. Отн Ҳаммод Ҳабаший. Қул эркандур. Тайнот–Мисрнинг кентларидиндур. Занбил тўқир эрмиш. Киши кўрмайдурки, нечук тўқур эрди. Лин икки илигинг ҳам кўрубдурлар. Киши бўлмаса, арслон била мувонасати бўлур эрди. [Унга айтишди: эшитдикки, ваҳший ҳайвонлар билан улфатчилик қилар эрмишсен? У айтди: рост, итларнинг баъзиси баъзисига улфат бўлади]1. Ани арзнинг зинҳори дебдурлар. Уз пақтида халқнинг аҳволига мушриф эрди. Уч юз қирқ ва бир нимада дунёдин ўтти. Анга кўп оёт ва каромот зоҳир эрди. Абу Абдуллоҳ Жалло ва Жунайд ва алар ақрони била суҳбат тутубдур. Ва таваккул тариқида ягона эркандур. Ул дебдурки, ҳар ким илмин зоҳир қилса, муройидур ва ҳолин зоҳир қилса, муддаин. Бир қатла биравни кўрдиким, сув юзида борадур. Деди: бу не бидъатдур, қуруғлиққа чиқ, дағи хуш бор! Яна би-равни кўрдиким, ҳавода борур эрди. Анга дағи ушбу сўзин деди, дағи сўрдиким, қаён борурсен? Дедики, ҳажга. Дедиким, бор! Шайх ул-ислом дедиким, каромот сотқучи то ани қабул қилғанлар мағрурдур ва каромот сотқун олғучи агарчи ит уни қилмас, аммо иттур, яъни ҳақиқат каромот эмас, андин ўага нимадур ва ул зуҳҳод ва абдолға хуш келур. Суфийи ориф каромотдин яхшироқдур ва ул каромотнинг каромотидур. Ҳам Шайх ул-ислом дебдурки, Аббос б. Муҳаммад Халлол дебдурки, Абулхайр Тайнотий манга айттикнм, мураққаъ бўйнунгга солиб, қаён борурсен? Тарсусқа ва Байт ул-муқаддасқа. Деди: не учун бир гўшада ўлтуруб, юз анга қилмассен? Шайх ул-ислом дедики, ул гўша қайда бўлғай? Вақтики сен бўлмағайсен. Ҳам Шайх ул-ислом дебдурки, Абу Солиҳ Ҳадасонийким, оти Ҳорундур, манга дедиким, Абулхайр Тайнотий зиёратиға бордим. Мендин сўрдиким, ҳоло, қаён сафарин қилурсен? Дедим: Тарсус. Деди: бу йил ниятинг қаёндур? Дедим: Макка. Деди: Аллоҳу таоло сизга бириима берди, анинг ҳаққин билмадингиз, сизни водийларда ва дарёларда пароканда қилди. Абу Солиҳ сўрдиким, эй Шайх, ҳаж била ғазони дейсан? Дедиким, ҳар оина не учун вақтингизни ғашшат тутмассиз ва анинг била суҳбат тутмассиз? Шайх ул-ислом дебдур: Абулқосим Халлол Марвазий қошиға бир мурид келиб ижозат тиладиким, сафарга борурмен. Шайх дедиким, не учун борурсен? Дедики, сув бир ерда турса исланур ва тийра бўлур. Шайх дедиким, не учун дарё бўлмағайсенки, бир ерда турубдур ва ҳеч тийра бўлмас.
Абулхайр Тайнотий асҳобидин бири дебдурки, бир кун шайх ўлтуруб эрди, дедиким, ва алайҳассалом! Сўрдумки, малойика салом бердики, жавоб бердинг? Деди, йўқ, одамизоддин бирав ҳавоға учуб борур эрди, салом берди, жавоб бердим.
Шайх Абулхайрнинг ғариб ҳолати бағоят кўпдур, тафсилин тилаган Шайх ул-ислом кутубидин тиласун ва ижмолу махласин Ҳазрат Махдуми Нураннинг «Нафаҳотул-унс»идин ўқусун.
268. Абулхайр Ҳабаший қ. т. с.
Шайх Аму ва Шайх Аббос анинг дийдориға фахр қилурлар эрмиш. Ул Маккада мужовир эрди. Бир кун бирав Масжиди Ҳарамға кирди ва деди: қаёндурлар аларким, аларни жавонмард атарлар? Ва суфийлар сари боқти ҳақорат била. Ва дедики, булар жавонмардлардурлар? Бир лаҳзадин сўнгра Шайх Абулхайр Ҳабашийни кўрдиларки, кулур эрди ҳайбат ва ғазаб била. Ул сўзни билиб эрдики, ул киши дер эрди. Деди: кимдурки, жавонмардларни сўрубдур? Жавонмард керакки, жавонмардни кўргай. Дебдурларки, ул ҳам–улдурки, қабри Абарқуҳдадур. Оти Иқбол ва лақаби Товус улҲарамайн. Ул дебдурки, олтмиш йил Макка ва Мадинада мужоварат қилдим ва кўп қатиғликлар кўрдум, ҳаргиз кишидин нима тиламадим. Ҳар қачон биравдин нима тиламак хаёл қилдим, ҳотифий нидо қилдиким, уялмассенким, ул юзники, бизинг оллимизда сажда қилур, ғайр илайида хор қилғаисен? Дебдурларки, ул ҳар қачон Ҳазрат Расул с. а. в. равзасиға келиб дер эрдиким, [сенга салом бўлсин, эй жин ва инсонларнинг элчиси!]1 Жавоб эшитур эрдиким, [сенга ҳам салом бўлсин, эй Маккаю Мадинанинг товуси!]2. Ул дебдурким, [ҳурларга хизмат қилишни ўзига лозим кўрган одам ҳур кишидир. Узига бировнинг миннатини раво кўрмаган ва бирор кишига муҳтожлик изҳор қилмаган одам жавонмарддир]3. Уч юз саксон учда дунёдин ўтубдур.
269. Абулхайр Асқалоний қ. с.
Бағдодқа борди ва неча вақт анда иқомат қилди ва машойих била суҳбат қилди. Ва сўнгра Бағдод кентларидин бирига борди ва мутааҳҳил бўлди. Ва анда вафот қилди.
270. Абулхайр Ҳимсий қ. т. с.
Борлар бодияни Каъба сафарида таваккул қадами била қатъ қилди. Ва уч юз ўнда дунёдин ўтти.
271. Иброҳим б. Шайбон Кирмоншоҳий қ. с.
Тўртунчи табақадиндур. Кунияти Абу Исҳоқ. Жабал шайхидур. Уз вақтида анга мақомот эрди вараъу тақводаким, халқ андин ожиз эрди. Абу Абдуллоҳ Мағрибий ва Иброҳим Хаввос қ. с. нинг асҳобидиндур. Абу Абдуллоҳ Манозилдин сўрубдурларким, анинг бобида дерсен? Дебдурки, [Иброҳим фақирларга, адаб аҳлига ва муомалаларга Аллоҳнинг ҳужжатидир]1. Уч юз ўттуз еттида дунёдин ўтубдур. Ўл дебдурки, ҳар ким машойих ҳурматин асрамағай фосид муддаоси била ўз ҳаққида ботил таманноси била гирифтор бўлуб фазиҳат бўлғай. Ва ҳам ул дебдур, дарвеш десаким, менинг наълайним, анинг сари боқманг, яъни дарвешга керак мулк бўлмаса. Ул дебдурки, отам манга васияг қилдики, илм ўрган, зоҳир одоби учун ва вараъпеша қил, ботин одоби учун. Ва ул нимадин йироқ бўлки сени Тенгри таолодин, машғул қилғайки, оз тушарки киши андин юз эвургай ва яна ул давлатни топқайки юз анинг сари қилғай.
272. Абу Зайд Марғазий Хуросоний қ. с.
Шайх ул-ислом дебдурким, ул фақиҳ эрди. Ҳажға борадурғонда Кирмоншоҳқа етишти Иброҳим Шайбонни анда топти. Ул йил ҳаж азимати таркин қилди ва анинг суҳбатин лозим тутти, ўз кўнглининг иморати учун. Андин сўнгра уч ҳаж гузорлади. Ул кунки, Хожа Абу Язид оламдин ўтти, азим ёғин эрди. Чиқара олмадилар, уйида-ўқ дафн қилдиларки, мажол топсалар, чиқариб элткайлар ва муқаррар қилған ерда қўйғайлар. Чун қабрини очдилар, ани қабрда топмадилар. Шайх ул-ислом дебдурки, бу валоятни фиқҳдин топмайдур эрдиким, ул пир суҳбати баракатидин топиб эрди.
273. Иброҳим б. Аҳмад Муваллид Суфий Раққийқ. с.
Тўртунчи табақадиндур. Кунияти Абу Исҳоқдур ва Раққанинг кибори машойихидиндур. Абу Абдуллоҳ Жалло ва Иброҳим Қассор Раққий била суҳбат тутуб эрди. Уч юз қирқ иқкида дунёдин ўтти. Қардоши Абулҳасан ибн Али Ҳамадон ани туш кўрди ва дедики, манга васияте қил! Ул деди: [То раббинг билан учрашгунча ўзингга фақирлик ва хорликни лозим тут!]1. Ул дебдурки, [фақрнинг ҳақиқати шуки, банда Ҳақ с. т. дан бошқага бирор нарсада эҳтиёж сезмайди]2. Ва ҳам ул дебдурки, ажаб келур манга биравдинким, билгандин сўнграки, анга Тенгри сарн йўлдур, анинг ғайри била нечук зиндагонлик қилур. Ва ҳол улки Худойи таоло дерки: [Парвардигорингизга қайтинглар ва унга бўйсунинглар!]3.
274. Иброҳим Жилий р. т.
Жил еридин эрмиш. Шукуҳлик бузург пир эрмиш. Бу тоифанинг вақтин софий тутар эрмиш. Шайх Абулазҳар Истахрий дебдурки, ул аммзодасиға мубтало бўлди ва ани никоҳиға киюурди. Ва анга андоқ машъуф бўлдиким, анинг муҳаббатидин бир лаҳза анинг қошидин қўпа олмас эрди. Бир кун дедиким, бу не ишдурки, мен андамен; агар бу ҳол била ўтиб, охиратқа борсам, ким бўлғаймен? Кеча қўпти ва ғусл қилди ва намоз қилди ва Тенгри ҳазратида зорлиғ қилиб дедики, Илоҳи, сен ул аввалисенки, бор эрдинг, менинг кўнглумга ҳамул аввалғи ҳолни каромат қил! Ҳаиул замон анинг ҳолининг офатиға иситма юзланиб, уч кундин сўнгра ўтти. Иброҳим ани дафн қилиб, ўз ҳолу вақти бошиға борди ва аёғ яланг таваккул била бодияға кирди.
275. Иброҳим Деҳистоний р. т.
Шайх ул-ислом дедиким, Муҳаммад Қассоб Домағонда манга дедиким, ул вақтки бу диёрда Калом аҳли падид бўлдилар, мен андин ранжур эрдим. Қўптум ва Шайх Иброҳим Деҳистонийға бордимки, андин сўр-ғаймен, яъни мазҳабдин ва аларнинг сўзидин. Чун анинг қошнға еттим ҳануз андин ҳеч нима сўрмайдур эрдимки, деди: Муҳаммад, қайт! [Аллоҳни Аллоҳдин ўзга киши танимас]1 Зуннун қ. с. сўзидурким, [Ал-лоҳ зоти ҳақидаги илм – нодонликдур]2.
276. Иброҳим Марғиноний қ. с.
Шайх ул-ислом дебдурки, Иброҳим Марғиноний дебдурки, улча қулоқ англағой – илмдур ва улча фаҳм англағай – ҳикматдур ва улча онинг била эшитилгай ва анинг била англағайсен – ҳаёт ва тирикликдир.
277. Иброҳим Нозувайҳ қ. с.
Кунияти Абу Исҳоқдур. Нишобур машойихиндиндур. Абу Ҳафс Ҳаддодни кўрубдур ва Абу Усмон Ҳирий била суҳбат тутубдур. Анга футувватда азим шон : экандур. Оти Иброҳим б. Муҳаммад б. Саъд. Аммо анга яхши суратдин ва хўб ўқумоқдин Нозувайҳ лақаб қилибдурлар.
278. Музаффар Кирмоншоҳий Қирмисий қ. с.
Тўртунчи табақадиндур. ЖабАлиинг кибори машойихидиндур ва содиқ фуқаросидин. Абдуллоҳ Харроз била суҳбат тутубдур. Уз тариқида машойихйинг ягонаси эрмиш. Ва Аббос Шоирнинг устодидур. Шайх ул-ислом дебдурки, ул кёчани уч қисмат қилиб эрди бир қисмни намоз қилур эрди ва яна бир қисмни Қуръон ўқур эрди ва яна бири муножот қилур эрди. Ва ўзига зорлиқ қилиб, бу байтларни ўқур эрдиким,
ш еър:
[Жигаримни ишқ илони чақиб олди. Бу дардимнинг давоси ҳам, афсунгари ҳам йўқ. Унинг ёлғиз табиби мен кўнгул қўйган табибдурким, афсуним ҳам, тарёким ҳам унинг қўлидадир]1.
Ул дебдурки, [ориф–қалбини мавлосига, жасадини халқига бағишлаган кишидир]2. Ва ҳам ул дебдурки, [кимки ёшлар билан саломатлик ва насиҳат қилиш шарти билан суҳбат қурса, бу суҳбат уни балога гирифтор қилади. Саломатлик шарти билан суҳбат қилмаганнинг ҳоли не кечади?]3 Андин сўрдиларки, фақир кимдур? Дедиким, анга ҳожати бўлмағай, яъни ҳожати барча ул бўлғай.
279. Абулҳусайн б. Бунон қ. с.
Тўртунчи табақадиндур. Абу Саъд Харроз била суҳбат тутубдур ва нисбатин анга дуруст қилур. Тийҳда дунёдин ўтубдур. Шайх Абу Усмон Мағрибий дебдурки, бир вақт Абулҳусайн Бунон рақсу самоъда гарм эрди. Ва Абу Саъд Харрозни кўрдумки, анинг учуи овўчин қоқадур эрди. Ул дебдурки, барча эл бодияда ташналабдурлар ва мен Нил қироғида. Ҳам ул дебдурки, бийик тутмағай Тенгри дўстларининг қадрин, магар улки Тенгри қошида қадри бийикдур.
280. Абулҳусайн б. Ҳинд Форсий қ. с.
Тўртунчи табақадиндур. Оти Али б. Ҳинд Қураший, Форснинг кибор машойихиндиндур. Ва Жаъфар Ҳаддод, андин бузургрок, Абу Амр б. Абу Усмондек ва Жунайд ва ул табақадағилар била суҳбат тутубдур. Ул дебдурки, ҳар кишини Ҳақ Таоло ўз қурби бисотида ўлтуртқай, ҳарне анга етса, ани рози ва хушнуд қилғай, неучунки, қурб бисотида норизолиғ ва нохушнудлуғ бўлмағай. Ҳам ул дебдурки, Аллоҳ таоло била ҳусни хулқ шикоят таркидур ва анинг амрлари ва фармонларига кўнгул нашоти ва нафс таййиби била қиём кўргузмак ва халқ била яхшилик қилмоқ ва бурдборлиғ. Ҳам ул дебдурки,
б а й т:
[Дарду ғам пайти уларга чопардим. Энди дарду ғамим–улар. қаерга борай?]1.
281. Абуладён қ. с.
Кунияти Абулҳасандур, оти Али. Анинг учун ани Абуладён дебдурларки, барча динларда мунозаоа қилур эрди ва мухолифқа шикаст берур эрди. Жунайд била муосир эрди ва Абу Саъд Харроз била суҳбат тутуб эрди. Анинг Аҳмад отлиғ қули бор эрди. Ул дебдурки, Абуладён била бир мажусий орасида бир кун сўз ўтар эрди. Ул дедиким: ўт Ҳақ таоло амри била куйдурур. Мажусий деди, агар муни манга кўргузсанг, сенинг динингга кирай. Бу ишга қарор бердилар ва азим ўт ёқтилар. Чун ўтунлар чўғ бўлди, ерга ёйдилар. Шайх сажжода устида намозға машғул эрди, чун фориғ бўлди, қўпуб ул ўтқа кирди ва ҳеч бўшмади. Мажусийға дедиким, мунча басмудур, ё яна ҳам ўт ёқармусен? Мажусий мусулмон бўлди. Шайх сўзнинг охирида чиройин ёпти ва ўтдин чиқти. Аҳмад дебдурки, кеча оёғин увалар эрдим. Оёғи бир олма чоғлиғ қабариб эрди. Анинг сабабин Шайхдин сўрдум. Деди, ўтқа кирганда ўзумдин ғойиб эрдим, ул сўзни мажусийға айтурда ҳозир бўлдум, бу анинг натижасидур. Агар ул ўт ўртасида эрканда беҳузур бўлса эрди, куяр эрдим. Шайх ул-ислом дебдурки, ул қачон ҳажга борса эрди, уйидин иҳром боғлаб, «лаббайк» урар эрди ва тебрар эрди. Бир қатла ҳаждин келди ва «лаббайк» урмоғни бунёд қилди. Айттиларким, совуғлиқ қилма ҳаждин эмди келибсен. Деди, бу «лаббайк»ни ҳаж учун урмайменким, анинг учун урадурмен. Бир ҳафта ўтмадиким, дунёдин ўтти.
282. Абу Жаъфар Муҳаммад б. Али Насавий ал-маъруф Муҳаммад Алиён қ. с.
Тўртунчи табақадиндур. Нисонинг ажилла машойихидин. Абу Усмон Ҳирийнинг кибори асҳобидн. Маҳфуз дебдурким, ул маориф аҳлининг имомидур. Ул дебдурки, ҳар ким ўз ихтиёру дилхоҳи била каромот из-ҳори қилса, ул муддаъидур, ҳар кимки, бехост ва ихтиёр андин каромат зоҳир бўлур, ул. валийдур. Ва ҳам ул дебдурким, нечук севмагайсен аниким, бир турфа тулайн анинг бир эҳсонидин холи бўлмағайсен? Ва нечук анинг муҳаббати даъвосин қилғайсенким, бир тўрфатулайн анинг мувофақати мақомида бўлмағайсен? Ва ҳам ул дебдурким, ҳар ким Ҳақ таолонинг гайри била ором тутқай, Ҳақ таоло ани афтода қилғай ва ҳар ким Ҳақ таоло била ором тутқай, Ҳак таоло ўзгалар била ором тутмоқ йўлини андин боғлағай ва кесгай.
283. Абу Саид Аъробий қ. с.
Бешинчи табақадиндур. Оти Аҳмад б. Муҳаммад. Басриюласлдур. Маккада сокин бўлуб эрди. Олим эрди ва фақих Бу тоифа учун таснифоти бор. Жунайд қ. с. била суҳбат тутубдур ва Амр б. Усмон ва Абулҳусайн Нурий ва Ҳасан Масуҳий ва Абу Жаъфар Ҳаффор ва Абулфатҳ Ҳаммолға қарибдур тўртунчи табақада. Ва уч юз йигирма ё йигирма бирда дунёдин ўтубдур. Уз вақтида Ҳарам шайхи эрди. Шайх ул-ислом дебдурки, анга жузвийдур тавҳид нукталарида, бағоят хўб. Анда дебдурки, яқинлик демагайлар, то йироғлиқ бўлмағай. Ва ҳам ул дебдурки, [тасаввуфнинг ҳаммаси ортиқча нарсаларни тарк қилиш, маърифатнинг ҳаммаси билимсизликни эътироф этишдир]1. Ва ҳам ул дебдурки. [Шавқ фақат ғойибга мансубдур]2. Шайх ул-ислом дебдурки, Довуд Тойидин сўрдиларки, муштоқсен? Деди: мен йироқ эмасмен, ғойнб муштоқ бўлур ва менинг дўстум ҳозирдур.
284. Абу Амр Зужож қ. т. с.
Бешинчи табақадиндур ва оти Муҳаммад Иброҳим. Ва Иброҳим ҳам дебдурлар. Нишобуриюласлдур. Ва Жунайд ва Рувайм ва Хаввос қ. с. била суҳбат тутубдур. Дерларки, қирқ йил Маккада мужовир эрди, анда бавл қилмадн. Олтмиш ҳажга яқнн гузорлар эрди. Абу Амр Нужайд дебдурки, Маккада эрдим. Машойих ҳалқа уруб ўлтурурлар эрди, Абубакр Каттоний ва Абулҳусайин Музаййини Кабир ва Сағирдек. Ва барчаға Абу Амр Зужож сарҳалқа эрди. Ва бу тоифа сўзи ўтса эрди, ул ҳукм қилур эрди. Пайваста дер эрдики, мем ўттуз Гшл Жунайднинг халосин илигим била артибмен. Ва бу ишқа мубоҳот қилур эрди. Ва уч юз қирқ саккизда дунёдин ўтти. Ул дебдурки, [аъзои вужуднмдаги бирор нуқсон сув устида юрганимдан яхшироқдир]1.
285. Иброҳим б. Юсуф б. Муҳаммад Зужожий. қ. с.
Кунияти Абу Исҳоқдур. Абу Амр Зужожийнинг волидидур. Машойих тарихида келтурубдурларким, ул Абу Ҳафснинг кибор асҳобидиндур ва маломат тариқида ва нафс хилофида соҳиби мазҳаб. Ул дебдурки, [Мунтазам нафсга хилоф иш қилиш баракадир. Ҳаётимда бир марта унга бир қадам ҳамроҳлик қилдиму йиллар давомида бунинг жабрига чора топа олмадим]1.
286. Жаъфар б. Муҳаммад б. Нусайр Хулдий Ҳаввос р. т.
Бешинчи табақадиндур. Кунияти Абу Муҳаммад, Бағдодлиғдур, Хулд маҳалласидин. Ҳасирбоф эрди. Жуиайд ва Ибррҳим Хаввос қ. с. нинг шогирдидур. Ва Нурий ва Рувайм ва Самнун ва Жаририй била суҳбат тутубдур. Ва бу тонфа нлмида олим эрмиш. Кутуб ва таворих ва ҳикоёт ва машойих сиррининг жомиъидур. Ул дебдурки, машойихдин икки юз девоним бор ва машойихдин икки минг пир танирмен. Ул дебдурки, Ироқнинг ажойиби уч нимадур; Шиблийнинг шатҳи ва Муртаъишнинг нуктаси ва менинг ҳикоётим. Ул Шайх Абулаббос Ниҳовандийнинг пиридур. Бағдодда уч юз қирқ саккизда дунёдин ўтубдур ва қабри Шунизиядадур. Сарий Сақатий қабри ёнида, Жунайдқа яқин. Ул дебдурки, [Жавонмардлик ўз нафсини хор, мусулмонлар ҳурматини улуқ билмакдир]1. Ва ҳам ул дебдурким, [олийҳиммат бўл! Зотан кишини жидду жаҳд эмас, олийҳиммат камолга етиштиради]2. Шайх ул-ислом дедиким, Жаъфар Хулдийдин сўрдиларки, орифлар кимлардур? Дедиким, алар эмасдурлар алар ва агар алар алардурлар, эмасдурлар алар.
287. Абулҳасан Суфий Фушанжий р. т.
Бешинчи табақадиндур. Оти Али б. Аҳмад б. Саҳл. Хуросоннинг ягоналари ва жавонмардларидин эрди. Абу Усмон Ҳирийни кўруб эрди ва Ироқда Ибн Ато ва Жаририй била суҳбат тутуб эрди. Ва Шомда Тоҳир Мақдисий ва Абу Амр Димишқий била мусоҳиб бўлуб эрди. Ва Шиблий била қавм масойилида сўз айтишиб эрди. [У тавҳид ва муомалот илмида ўз даври машойихларининг олими, тажрид ва жавонмардлик тариқатида уларнинг яхшироғи эди. Гўзал хулқли, диёнатли, фақирларга ҳамдард эди. Ҳижратнинг уч юз қирқ саккизинчи йили оламдан ўтди]1. Пўшангдин эрди ва Нишобурда сокин. Бу қавмнинг тариқин яхши билур эрди. Ва муфид сафарлар қилиб эрди. Андин сўрдиларки, тасаввуф недур? Дедиким, [замонимизда тасаввуф бир исмга айланган, ҳақиқат эмас. Илгари исм эмас, ҳақиқат эди]2. Абу Усмон Мағрибий дебдурким, андин сўрдиларки, зариф кимдур? Дедиким, [зариф – табиати, ахлоқи, феъли ва шаклу шамойилида сохталик бўлмаган кишидир]3. Ва ҳам ул дебдурки, [бу дунёда бирор сабаб ва ғараз билан севувчи кишидан кўра хунукроқ нарса йўқ]4.
288. Бундор Ҳусайн б. Муҳаммад б. Муҳаллаб Шерозии қ. с.
Бешинчи табақадиндур. Кунияти Абулҳусайн, Шероз аҳлидин. Аржонда бўлубдур ва қабри андадур. Усулда олим эрди. Анга улумда ҳақойиқи раббонийдур, Шиблийнинг шогирдидур ва Абу Абдуллоҳ Хафифнииг устоди. Шиблий анинг қадрин бийик тутар эрди. Ва Жаъфар Ҳаддод била суҳбат тутубдур. Уч юз эллик учда дунёдин ўтубдур. Ул йилки Шайх Абу Али Котиб ўтубдур. Ва Шайх Абу Зуръа Табарий ани ғусл, қилибдур. Андин сўрдиларки, тасаввуф недур? Дедиким, аҳдқа вафо. Шайх ул-ислом дебдурки, аҳдқа вафо улдурким, ҳарне кўнгулга кечсаки, анинг учун қилайин, қилғайсен. Ва Бундор сўзидурким, [кимки Ҳақ қаршисида холис барча нарсани тарк қилмас экан, унинг учун бутун борлиқнинг ҳақиқати – Ҳақ с. т. ҳосил бўлмайди]1.
289. Абу Амр Нужайд қ. с.
Бешинчи табақадиндур. Оти Исмоил б. Нужайд б. Аҳмад Суламий. Шайх Абу Абдурраҳмоннинг жадди. Абу Усмон Ҳирийнинг кибори асҳобидиндур. Уч юз эллик ё олтмиш олтида оламдин борибдур. Жунайд. қ. с. ни кўруб эрди, вақтининг кибори машойихидин эрди. Ҳол талбиси ва вақт нигоҳдоштида анга хуш тариқи эрди. Анинг сўзидурким, [сукут сўзга нисбатая таъсирлироқ ва тезда етиб боради]1. Ва ҳам ул деб-дурки, [кимга нафси азиз туюлса, дини хор кўринади]2. Ва ҳам ул дебдурки, [эҳсонни тарбиялаш эҳсондан яхшидир]3. Андин сўрдиларки, ул недурки, бандаға андин чора йўқдур? Деди: [суннатга мувофиқ банда-лик қилишни лозим кўрмоқ ва доимо муроқабада бўлмоқ]4. Ва ҳам ул дебдурки, [Аллоҳ таолодан бошқасини дўст тутиш–ваҳшийликдир]5.
290. Абдуллоҳ б. Муҳаммад б. Абдурраҳмон Розии қ. с.
Бешинчи табақадиндур. Кунияти Абу Муҳаммад. Аслда Райдин эрди ва Нишобурда бўлур эрди. Жунайд ва Абу Усмон ва Муҳаммад б. Фазл ва Рувайм ва Самнун ва Али Жузжоний ва Муҳаммад Ҳамид қ. с. била суҳбат тутубдур. Ва Абу Усмоннинг кибори асҳобидин эрди. Ва ул ани улуғ тутар эрди. Ва анга ажиб риёзатдур. Бу тоифа улумиға олим эрмиш. Ва ҳадиси бор ва сиқадур. Уч юз эллик учда дунёдни ўтубдур. Ул дебдурки, ориф Тенгри таолони халқ мувофақати била парастиш қилмаски, ул иш қилғучидур Тенгри мувофақати била. Ва ҳам ул дебдурки, маърифат Тенгри ва банда орасидин ҳижобни кўтарур. Ва ҳам ул дебдурки, дунё улдурки, сени Тенгридин маҳжуб қилур. Вл ҳам ул дебдурки, шикоят ва дилтанглиғ маърифат озлигидин зоянда бўлур.
291. Абулҳусайн Сирвоний р. т.
Оти Али б. Муҳаммад Сирвонийдур. Сирвонини Сағирнинг устоди. Мағрибнинг Сирвонидиндур. Ва Димётда ўлтурур эрди ва бузург эрди. Шайх Абу Саид Молиний «Машойихи арбаъин»ида келтурубдурким, Абулҳусайн Сирвонийи Кабир дебдурким, Саҳл б. Абдуллоҳ Тустарин дедиким, [кимки ҳар қандай аҳволида бир имомнинг зоҳирий амалларига иқтидо қилмаса, унинг ботиний ҳолини ҳақ деб билмаса, у Ҳақдан узилади]1. Ва ҳам дебдурким, [ризо–ғайбдан етадиган нарсаларга мувофақат қилишдан устун туради]2. Ул Хаввосдин васият талаби қилди. Хаввос дедиким, [фақирлар суҳбатин лозим тутки, унда хайр бордир]3.
292. Абулҳусайн Қарофий р. т.
Оти Али б. Усмон б. Наср Қарофийдур. Ва Қарофа Миср кентларидиндур. Дебдурларки, ул Димётда бўлур эрди. Абулхайр Тайнотий ва Абулҳасан Соииғ Динаварнннинг шогирдидур. Умри юз ўнга етти. Уч юз саксонда дунёдин ўтти. Шайх ул-ислом дебдурки, Қа-рофий ўз вақтида дунёнинг ягонаси ва беназири эрди. Бас ҳаддунназар ва ҳозирул вақт. Авом била суннин па хавос била ориф ва ўзлукида муваҳҳид эрди ва нишони худ гум! Ва шайх ул-ислом охир умрида ўн танни ихтиёр қилиб эрмиш. Абулхайр Тайнотий ва Қарофий ва Ҳусрий ва Али Бундор Сайрафий ва Насрободий ва кичик Сирвоний ва Ниҳовандий ва Қассоб ва Харақоний ва Тоқий. Ва дер эрдиким, булар бошқадурлар. Бир қатла Қарофий кемада иҳтисоб қилди, аёғ илигин боғлаб, дарёға ташладилар. Намоз чоғи ани аввалги сафда кўрдилар, тани ўл бўлмайдур эрди. Шайх ул-ислом дебдурки, анинг тиригини киши ўлтура оймаским, ул ўзга руҳ била тирикдур. Ҳам шайх ул-ислом дедиким, Саййидус содот Қарофий дебдурким, чун санга бир нима берсаларки, хилофи шеръ бўлгай, вожибдур ани яширмак.
293. Абу Сулаймон Нилий қ. с.
Шайх ул-ислом дебдурки, Абу Сулаймон Нилий Қарофийға келди ва анинг манглайин ўпти. Ва Абу Сулаймоннинг кисвати бағоят эски ва йиртуқ эрди. Қарофий анга боқиб дедиким, ё Абу Сулаймон, сенинг тўнунгни халақ кўрармен. Ва икки қошинг орасида ҳукумат кўрунур, икки хишт бошинг остига қўярсен, амио ул орада ҳокимсен. Андин сўнгра ани Мағрибда ҳрким қилдилар, суфилиғндин. Сўнгра Абубакр Дуққий Қарофийға келди. Қарофни анга дедиким, жаҳон мужарради дерлар ва мен сени икки бешик орасида кўрармен. Оз фурсатда Дуққий уйланди ва анга икки фарзанд бўлди. Икки бешик орасида ўлтуруб, Қарофий сўзни соғинур эрди. Қарофийға фаросатда ажойиб кўпдур.
294. Абу Сулаймон Хаввос Мағрибий р. т.
Бу тоифадиндур Мағриб машойихидин. Улдурки, бир кун бир газистон орасидин эшак миниб борур эрди. Маркабин чибин тишлади. Маркаб секриди ва анинг аёғи юлғун дарахтиға сийрилиб мажруҳ бўлди. Ул йиғоч била маркаб бошиға урди. Маркаб кейин боқиб, фасиҳ тил била анга дедики, урғилки, ўз дмоғинтта урарсен. Ул Абулхайр Тайнотийнинг ақронидин эрди. Димишқда дунёдин ўтди.
295. Абулқосим Насрободий қ. с.
Бешинчи табақадиндур. Оти Иброҳим б. Муҳаммад Маҳмуя. Мавлид ва мақоми Нишобур эрмиш. Ишорат ва. ҳақониқ аҳлининг шайхи ва тасаввуф лисони эрди. Ва ўз замонида анвойи улумға олим эрди. Иброҳим Шайбоннинг шогирдидур. Шиблий ва Воситий қ. с.ни кўруб эрди. Ва Абу Али Рудборий ва Муртоз ва Абубакр Абҳарий била суҳбат тутуб эрди. Умри охирида Маккага борди ва Абу Усмон Мағрибий анга пазира қилди ва тайбат била анга дедики, Макка не сенинг ерингдур? Ул деди, билки не сенинг ерингдур, менинг еримдур. Оз вақт ўтмадиким, сабаб воқеъ бўлдиким, Абу Усмок Нишобурға тушти ва анда дунёдин ўтти. Ул Маккада мужовир бўлди ва анда уч юз етмиш иккида дунёдин ўтти. Шайх ул-ислом дебдурки, Насрободийнинг ўғли Исмойил манга отасидин бу сўзни нақл қилдиким, [Ҳақ саҳроларида сенга бирор нарса намоён бўлса, у ерда жаннатга ҳам, дўзахга ҳам эътиборингчи; қаратма, уларни хаёлингга келтирма. Шу ҳолатдан қайтсанг, Аллоҳу таоло улуғлаган нарсани улуғла!]1. Ва ҳам ул дебдурки, [бағишлов, эҳсонга рағбат қилувчининг қадри йўқ, мутеъга рағбат қилувчи азиздур]2.
296. Абубакр Розий Бажалий р. т.
Оти Муҳаммад б. Абдуллоҳ Розийдур. Нишобурда бўлур эрди. Хуросоннинг кибори машойихидиндур; Абу Абдураҳмон Суламийнинг устодидур. Ва Суламийтарихини анинг тарихиға бино қўюбдур. Ва Абубакр Байкандий шогирдидур. Шайх ул-ислом дедиким, анга азим вақт ва кўп қабул эрди. Нишобурда бир кўдак ишига мубтало бўлди. Ани муттаҳам қилиб, маҳжур қилдилар. Сўнгра. маълум қилдиларки, ақидаларининг хилофи эрмиш. Яна анга қабул пайдо бўлди. Бир кун Шайх Абу Али Бундор Сайрафий анга дедиким, айюҳаш шайх, бу не эрдики, санга воқеъ бўлди, ул иш қайдин тушти? Дедиким, эй пир, агар Иброҳимнинг азми ва Мусонинг сидқу яқини ва Исонинг исмати ва Аҳмад Арабий с. а. в.нинг ҳиммату сабри кишида бўлса ва анинг асрамоғи бўлмаса, чун фитна елй эсгай, барчаси барбод бўлғай ва киши анинг ўртасида бўлғай. Шайх ул-ислом дедиким, биров Абубакр Ро-зийдин сўрдиким, самоъда не дерсен? Дедиким бас фитнаомизу тарабангиздур, ўзни фитнадин асрамак керак. Дедиким, машойих муртакиб бўлубдурлар. Дедиким, эй азиз фарзанд, сенинг вақтинг алардек булса сен ҳам бўл!
297. Абубакр Фолизбон Бухорий р. т.
Бухоролиғдур. Бузург эрмиш. Жунайд қ. с.ни кўрубдур. Шайх ул-ислом дебдурки, Шайх Абу Бухороға борди, ани кўргали. Дебдурки, ани бир уйда топтимки, бир эшиги бор эрди. Кирдим ва салом қилдим. Мени ўлтуртти ва суфра келтурди. Суфрада нон эрди ва ёнғоқ ва туз. Мен оч эрдим, емакка машғул бўлдум. Анга боқтим, ул йиғлайдур эрди. Иликтаомдин торттим. Манга дедиким, сен нима егилки, мен шодлиғдин йиғлайдурменки, Абулқосим Жунайд қ. с. манга деб эрдиким, бот бўлғайки, бу сўзлар андоқ бўлғайки, бир кўйда икки ҳужра бўлсаки, бирида бу сўзлардин бўлса ва яна бирида бўлмаса, бўлмағон ҳужрадин келиб, бўлғон ҳужрадағидин бу сўзни эшитурға карий қилмағай, ҳолоким, ҳануз Ҳиротдин Бухороға бу сўзларни эшитурға киши келур, хўбдур.
298. Абулҳусайн Ҳусрий р. т.
Бешинчи табақадиндур. Оти Али б. Иброҳим Басрий. Асли Басрадин эрди, аммо Бағдодда сокин эрди. Ироқ шайхидур. Шайх Суламий дебдурки, машойих орасида андин тамомҳолроқ ва ширин забонроқ, улуқ сўзроқ кўрмадим. Лисон ул вақт эди ва машойих ягонаси. Ва махсус эрди Тавҳид илмиға. Шайх ул-ислом дебдурки, Шиблийнинг шогирди эрди ва Шиблийға худ андин ўзга шогирд йўқ эрди ва Ҳусрийға Шиблийдин ўзга устод йўқдур. Шиблий анинг ишида тенг бориб эрди, доим анга дер эрдиким, [сен ҳам мен каби девонасан, ўртамизда азалий улфатчилик бор]1. Ҳусрий ва Абу Абдуллоҳ Хафиф бир-бирининг назири эрмишлар. Ҳусрий зулҳижжа ойи жума куни уч юз етмиш бирда дунёдин ўтубдур. Ул дебдурки, [Сўфий – изтироб пайтида изтиробсиз ва қарорида барқарордир]2. Ва ҳам ул дебдурки, [Сўфин фоний бўлгандан кейин мавжуд бўлмайди, мавжуд бўлгандан кейин фоний бўлмайди]3. Ва ҳам ул дебдурки, саҳар вақти Муножот қилиб, дедимки, мендин розимусенки, мен сендин розимен? Нидо келдики, эй каззоб, агар сен биздин рози бўлсанг эрди, бизинг ризомизни тиламагай эрдинг. Анга дедиларким бизга васияте қил! Дедики, [ишнинг аввалида ёлғизликка юз тутинг! Сўнг маърифат учун машойихларни зиёрат қилинг! Сўнгра барча ишларни тарк этиб, Ҳақ ила бўлинг!]4. Ва ҳам ул дебдурки, вақтеким, менинг авқотим тор бўлғай, ҳеч нимадин хушлуқ ва роҳат тиламасмен, магар ул анфоснинг со-ғинмоғи билаким, мундин бурун манга ўтубдур, унсу маваддат сафоси вақтида кудуратлар омизишидин бошқа. Ва бу байтни ўқубдурким,
байт:
[Албатта, Салмо висолига фикримни банд қилиб қўйган дунё– хушбахт дамлардурким, менга эҳ-сон қилиш ҳақида қайғуради]5.
299. Абулҳусайн Самъун р. т.
Оти Муҳаммад б. Аҳмад б. Исмоил б. Самъундур. [У «ҳикмат нотиқи» деб лақаб олган эди]1. Бағдод машойихидиндур. Анга бу илмда яхши тилда адоси эрди. Шайх Абубакр Исфаҳоний, Шиблийнинг ходими деб-дурки, масжиди жомеъда жума кун Шиблий хидматида ўлтуруб эрдим. Ибн Самъун гўдак эрди ва шайх оллидин ўтти. Шайх боқиб анинг сари дедиким, ё Абубакр, билурсенки, Тенгри таолоға не захиралардур бу гўдакда. Бу тоифадин бирав дебдурким, Ибн Самъун минбари тубида ўлтуруб эрдим. Мажлисида бу тоифадин бирав эрди. Ногоҳ ул киши уйқуға борди. Ибн Самъун сўзни бас қилди, ончаким ул киши уйғонди. Ибн Самъун анга дедиким, Расул с. а. в.ни туш кўрадур эрдинг? Ул дарвеш деди: бале! Деди, мен ҳам ул жиҳатдин сўзни бас қилдимким, ул уйқудин сени уйғотмағаймен ва ул ҳолдин сени маҳрум қилмағаймен. Шайх ул-ислом дебдурки, мен Ибн Самъун била яхши эмасменки, ул манинг устодим Ҳусрийни ранжида қилур эрди. Ҳар кишиким, сенинг устодингни ранжида қилур бўлса, сен андин ранжида бўлмасанг, ит сендин яхшироқ! Ҳам Шайх ул-ислом дебдурки, Ибн Самъун соҳиби калом эрди ва Ҳусрнй соҳибн дард. Ул уч юз саксон еттида дунёдин ўтубдур. Ва ул дебдурки, ҳар сўзки, зикрдин холидур– лағвдур ва ҳар. хомушликким, фикрдин холидур–саҳвдур ва ҳар назарки, ибратдин холидур – лаҳв.
300 Абунаср Хаббоз ва Абулҳасан Суҳон Ожан ҳ. с.
Шайх ул-ислом дедиким, Гозургоҳ машойихидин икки киши қадимроқдир, бири Шайх Абунаср Хаббоз, бузўрг эрди. Шогирдларидин жамоате Маккага борурлар эрди, Ҳусрий зиёратига бордилар. Ҳусрий аларға илтимос қилдиким, агар нима ўқуй олурсиз, бир нима ўқунг! Алардин бириким, нима ўқий олур эрди, нима ўқуди. Шайх ун тортти ва беқарор бўлди самоъда. Ва деди: сизга бу йил бор йўқдур, ёнинг! Ва деди: Абу Хаббоз муридларисиз Ҳирининг ул фалон тоғида? Дедилар, бале. Деди андин дастурсиз ва йўлға мутаважжиҳ бўлубсиз, қайтинг, дағи анинг хидматиға боринг! Алардин ҳар киши анинг сўзй била ёнди, саломат борди, ҳар киши бодияға кирди, самумдин ўртанди.
Ва Гозургоҳ машойихидин яна бири Шайх Абулҳасан Суҳон Ожан эрди. Ва ул масжиди жомеъда ўлтурур эрди. Шайх ул-ислом дедики, анинг шогирди манга дедиким, бизинг пир Рамазоннинг сўнгги куни саждага бошин қўюб, субҳға дегинча зорлиғ била айтур эрдиким, Худоё, ул рўзаким туттум, сенинг учун. ва ул ҳаж ва намозки қилдим ва Қуръонким ўқидим, барчадин тавба қилурман, мени ройгон ёрлиға!

Б а йт:
[Тақводорлар ўлими – мангу ҳаётдир. Зеро, қавмлар ўлдилар, улар эса, одамлар орасида тирикдирлар]1

[Иккисидан ҳам ажойиброғи шуки, ғазабланган ҳолимда ҳам сенга ризо кўзи билан боқаман]3
Ел таскин топти ва кўлак ором тутти, Шайх ул-ислом дебдурки, бу икки байтнинг учунчисин мен бир ерда кўрубмен ва ул будур.
Б а й т:
[Агар васлинг ила лутф этсанг, мени тирилтирасан, йўқса, бу йўл мени ҳалокатга олиб боради]4.