Топ рейтинг www.uz
         301.    Шайх Аҳмад Ҳарроний қ. т. с.
         Ул дебдурки, Шайх Абулҳасан Муъаммар айтурки, Ҳусрий била ўлтуруб эрдим. Бирав андин васият истидъоси қилди.» Ул дедиким, [ҳимматингни баланд тут!]1. Жаҳм Раққий ҳозир эрди, дедиким, эй Шайх, они йироқ солдинг! Ҳусрин дедиким, нечукки, манга тўлдурдилар, анга туттум.

         302.    Жаҳм Раққий р. т.
         [У кейинги машойих ва жавонмардлардан бўлиб, содиқ фақирлардан эди. Самоъга ошуфта ва кўнгил берган эди. Икки сажда орасида вафот этди]1. Шайх ул-ислом дедиким, Жаҳм Раққий ҳаммомда эрди, чиқти ва элга айттиким, чиқинг! Чун бори эл чиқтилар, ҳаммом йиқилди. Ва ҳам ул эрдиким, бирав анинг илайида такаллуф била рақс қиладур эрди. Ул қўпти ва бошин анинг чоти орасига солиб кўтарди ва томдин томға урар эрди, то ул кишининг ҳуши кетти.

         303.    Абулҳусайн Урмавий р. т.
         Бузург эрди. Бу тоифадин Ҳусрий айёмида ва Абу Али Рудборий ва Абу Абдуллоҳ Хафиф ва барча вақт машойихи бор эрдилар. Урмийда эрди ва қабри андадур. Андин сўрдилар: вафо недур? Дедиким, Улки, ҳарне ондин қайттинг, яна анинг бошиға бормағайсен. Дедилар, бу омнингдур, хоснинг недур? Деди: улки билгайсенки, неучун қилибсен.

         304.    Абу Абдуллоҳ Хафиф Шерозий қ. с.
         Бешинчи табақадиндур. Оти Муҳаммад б. Хафиф б. Исфикшор Заббий. Шерозда бўлур эрди. Отаси Нишобурдиндур. Уз замонида шайх ул-машойих эрди ва они Шайх ул-ислом дерлар эрди. Шайх Абу Толиб Хазраж Бағдодийнинг шогирдидур. Руваймни кўруб эрди ва Каттоний ва Юсуф б. Ҳусайн Розий ва Абулҳусайн Моликий ва Музаййин ва Аблуҳусайн Даррож ва Тоҳир Мақдисий ва Абу Амр Димишқий ва булардин ўзга машойих била ҳам суҳбат тутуб эрди. Машойих дийдоридин марзуқ эрди. Зоҳир илмида ва ҳақойиқ илмида олим эрди. Шайх ул-ислом дебдурки, илмда ҳеч кишининг онча таснифи йўқдурки анинг. Имом Шофиъи мазҳабида эрди. Уч юз ўттуз бирда дунёдин ўтубдур. Шайх ул-ислом. анинг икки сўзин бағоят таъриф қилибдур. Бири буки, андин сўрдиларки, тасаввуф недур? Дедики: [ғафлат пайтида ҳақни топишдир]1. Яна буким, сўрдиларки, Абдурраҳим Истахрий не учун сакбонлар била даштқа борур ва қаптон кияр? Дедиким, [унга оғирлик қилаётган нарсани енгиллатиш учун]2. Деди: борурки, анинг юкидинки андадур, енгилгай ва дами урғай. Шайх ул-ислом дедиким, вужудда лаззат йўқдурки барча садамат ва ушалмақдурки, ҳавас туганур. [Бошқа бировнингг шеърини бизга ўқиб берди: Лайлининг ёдини унитишни хоҳлайман, лекин қаерга боқсам, кўз олдимда туради]3.

         305.    Абулхайр Моликий р. т.
         Оти Бундор б. Яъқуб Моликийдур. Машойих акобиридин эрди. Ва анвоъи илм жамъ қилиб эрди. Шайх Абу Абдуллоҳ Хафиф дебдурки, йигитликда рўза тутар эрдим ва висол қилур эрдим. Ва кеча масжиди жомеъда бўлур эрдим ва менинг учун бир қандил қўярлар эрди. Бир кеча ел ва ёмғир жиҳатидин чароғ ўчуб эрди. Бирав эшик қоқти, борибки эшикни очтим, Абулхайр Моликий эрди. Кирди ва ўлтурди. Ва анинг ҳайбатидин тўлдум. Ридо очти, анда таом эрди. Деди: егилки, мен уюмда эрдим, муни келтурдилар, ею олмадимки, хотирим сенинг сари эрди. Анинг ҳайбатидин деёлмадимки, висолдадурмен. Анинг била ул таомдин едук. Чун фориғ бўлдуқ, дедимки, айюҳаш шайх, бир саволим бор. Деди: сўр! Дедим: [Қачон банданинг ҳаёти Аллоҳу таоло билан ёруғ бўлди? Деди: Ўртадан мухолифатчилик кўтарилганда]1. Мен бу сўздин мутаажжиб бўлдум, тонгласи машойихға арз қилдим. Алар ҳам мутаажжиб бўлиб дедиларки, тиларбизки, ўзидин эшитгайбиз. Чун андин сўрдилар, дедиким, [кечаси содир бўлган нарса кундуз зикр этилмайди]2 ва иқрор қилмади.

         306.    Абубакр Шаъроний р. т.
         Шайх Абу Абдуллоҳ Хафиф дебдурки, [зоҳиран Абубакр Шаъронийдан ўзга дунёдан кўнгил узган энг содиқ зоҳидни кўрмадим]1. Бир кун анга бордим, Истахрда эрди, кеча қошиға кирдим. Деди, ё Або Абдуллоҳ, бу кун сенинг баракатингдин ёғлиғ таом егумиздур. Қўпти ва сафол қозонни ости ва бир пора қоқ эти бор эрди, қозонға солди ва туз солиб, қозонни қайнатди: Ва биравга дедиким, бир пора ўтмак келтурди. Ва ани тарид қилди, шўрбадин анга солди ва этни анинг юзига қўйди. Ва манга дедиким, егил! Мен ул тариддин ер эрдим. Деди: эттин егил! Мен дедим: мени маъзур тут эт емакдин! Деди: шояд санга фалон ва фалон таом керак бўлғай, ул тонгла бўлғусидур. Шаҳрға кирали ва сенинг учун олали. Тонгласи шаҳрға кирдим ва фуқаро жамъ бўлдилар ва таоме ҳозир қилдилар. Ул таомдин бир пора олиб, анинг учун элттим. Деди: айтким, не қилдинг? Дедим: ҳануз нима емаймен, сендин илтимосим будурким, менинг била таом егайсен. Икав таом едук ва мен Шероз сари Тебрадим.

         307.    Абу Муҳаммад Атойидий р. т.
         Ул шайх Абу Абдуллоҳ Хафифнинг устодларидиндур. Ул дебдурки, косибеки касб ҳақиқатин риоят қилғай, ҳаргиз Абу Муҳаммад Атойидийдек кўрмадим. Ҳар кун ярим донак касб қилур эрди ва анинг қути андин эрди. Икки ҳаббаға нухола сотқун олур эрди ва андин икки нон пиширур эрди. Бири била ифтор қилиб, бирин садақа берур эрди. Қирқ йил уйида чироғ ёқмади. Жиҳатин сўрдилар. Дедиким, анинг ҳисобидин қўрқарменки, анга неча нима керак, то муяссар бўлғай ва барчасининг ҳисоби бор.

         308.    Жаъфар Ҳаззо р. т.
         Кунияти Абу Муҳаммаддур. [Жунайд ва унинг табақасидагилар билан суҳбат қурган, Шиблий унинг маноқибини зикр қилган ва фазилати ҳақида гапирган эди)1. Уч юз қирқ бирда дунёдин ўтубдур. Шайх Абу Абдуллоҳ Хафиф дебдурки, бир кун Муъаммил Жассос манга дедиким, Жаъфар Ҳаззони кўрким, не ҳоли бор? Бориб кўрдум. Мутакаллиф сарой ичинда ва нозанин бисот юзида ва нафис кийгулуклар оросинда. Мени сўрди ва мен ани сўрдум. Деди: ўлтур, била таом еяли! Бас лазиз таом пишуртти ва била едук. Чиқиб, Муъаммил қошиға келдим ва ҳар не кўруб эрдим, дедим. Муъаммил дуо қилиб дедиким, ёраб, бизга саломат ва офиятни арзоне тут.
         Неча вақт ўтгандин, сўнгра яна Муъаммил дедиким, бориб Жаъфар Ҳаззо ҳолин кўр! Бориб, бир вайронада топтим. Бир бузуқ уйда йиғламоқда. Уч кун эрдиким, таом тотмайдур эрди. Ондоғи эл илтимос қилдиларки, анга нимагина едур! Кўп жаҳд қилдимким, озғина суюқ едурдум. Яна Муъаммилға келиб, кўргонни дедим. Муъаммил дедиким, агар аввал танаъумий қилмаса эрди, охир бу ҳолға мубтало бўлмағай эрди.

         309.    Ҳишом б. Абдон р. т.
Кунияти Абу Муҳаммаддур. Шайх Абу Абдуллоҳ Хафиф дебдурки, чун ул намозға турар эрди. Анга важд ва ҳол пайдо бўлур эрди. Меҳробда кейин ва илгари юруб, Қуръон ўқур эрди ва гоҳ бўлур эрдиким, анинг намозиға насоро йиғилиб, наззора қилурлар эрди. Анинг бир қўйи бор эрдики, ғизоси анинг сути эрди. Ул қўйни кўтариб, ёзиға элтиб ўтлатур эрди.
         Бир кун уйқулаб, уйғонғач кўрдиким, қўйи биров зироатиға кирибдур. Ани ул зироат иясига берди ва андин беҳиллиқ тилади. Ҳишомға ваҳшате ва ҳайбате етиштиким, бир йил намоздин қолди ва эл ани такфир қилурлар эрди. Бу қисса масжиди жомеъ машойихиға етди. Барча анинг қошиға бордилар ва Ибн Саъдон Муҳаддис ҳам била эрдилар. Ондин сўрдиким, мени тонирмусен? Деди: Ибн Саъдонсен. Деди: Невчун намоз қилмассен? Деди: Менга бир неча ориз юзланур ва намозға монеъ бўлур. Дедиким, не навъ? Ул жавоб бермади. Шайх Абу Абдуллоҳ Хафифдин сўрдиларки, жиҳат не эрдики Ҳишом намоз қилмас эрди? Дедики, ғайб мутолааси қилур эрди. Ғайб умури анга ғолиб бўлди. Ҳайрат мақомиға тушти ва зоҳир аъмолидйн отил бўлди. Бир кун машойих Ҳишомға дедиларки, эшитиббизки, сен мушоҳадаға қойилсен. Ҳар ким, мунга қойил бўлса, тавба қилмоқ керак ё ани адаб қилмоқ керак. Ҳишом деди: Менга тавба талқин қилинг! Қилдилар. Яна кун машойих қошиға келиб дедиким, тонуғ бўлингким, мен туно-кун қилган тавбадин тавба қилдим. Машойих қўпуб, они судраб, Масжиди жомидин чиқардилар.

         310.    Абу Муҳриз Шерозий р. т.
         Шероз навоҳисидиндур. Зуннун Мисрий асҳобидин. Шайх Абу Абдуллоҳ Хафиф дебдурки, Абу Муҳриз дедиким, Нисодин Шероз азиматиға чиқтим ва султоннинг қойиди ва атбоъи била йўлдош бўлдум. Аларнинг афъол ва атвори манга бағоят макруҳ келди. Кўнглуда инкор қилиб тиладимким, алардин айрилғаймен. Ногоҳ бир ун чиқтиким, қойиднинг камари ғойиб бўлубдур. Ва ул онт ичибдурки, қофила халқин борисин ахтарғай. Ва бирин-бирин бари элни тафтиш қилдилар, мен қолдим. Ва пас халқ дедилар, бу шайх қолибдур ва андоқ кишини бу навъ ишга нечук муттаҳам қилса бўлғай? Қойид дедики, мен онт ичибмен, фойда қилмас, ахтармоқ керак. Мени ҳам ахтардилар. Ул камар белимда боғлиғ чиқти. Мен дедимки, биллоҳки манга бу ишдин хабар йўқтур. Қойид деди, бу ёлғон онт ўгурлиғидин азимроқдир. Мени буюрдиким, йўл бошида қофила гузаргоҳида асрағайлар, то ҳар киши ўтса, тавбих ва сарзаниш қилғай. Ва андоқ қилдилар ва менинг ҳамроҳлиғимдин айрилдилар. Ва Шайх Абу Музоҳим Шерозий ва Шайх Абу Ҳафс била хало аритқонким ўтти, Шайх Абу Абдуллоҳ Хафиф Шайх Абу Муҳризға нисбат берибдур.

         311. Абдурраҳим Истахрий қ. т.
         Кунияти Абу Амрдур. Ва Рувайм била суҳбат тутубдур ва Саҳлни кўрубдур ва тариқи сатру ихфо ва шаторат эрди. Шотирона либос кияр эрди ва итлар асрар эрди ва овға борур эрди. Кабутарлари ҳам бўлур эрди. Шайх Абу Абдуллоҳ Хафиф дебдурким, Рувайм дедиким, бу тоифадин кўп била Луғом тоғида бўлубмен. Андин собирроқ кўрмаймен. Ов учун даштга ё тоғга борса эрди, эл кўзидинким, йироқ бўлди, итларин қўяр эрди ва тенгри зикриға машғул бўлур эрди. Уйида бир ўй териси эрмишки, остиға солур эрмишким, ўйнинг шохларини ҳам ул тери била қўйғон эрмишлар. Қиш они уйга судраб солур эрмиш ва ёз ташқари судраб эрмиш. Жаъфар Ҳаззо анинг қошиға борди. Аҳволин хароб кўрди бир бузуқ уй гўшасида ва анга азим балойи мутаважжиҳ. Тараҳҳум қилди ва мутағаййир бўлди. Ул дедиким, менга не бўлди? Жаъфар дедики, сени бу дам ўлгудек кўрадурмен заъфдин. Ул қўпти ва бир азим тош эрди, кўторди. Кўториб томға чиқарди ва деди: Эй қавий, келиб, бу тошни кўтариб, қуйи тушур! Жаъфар ожиз бўлуб, ҳайрат қилди. Ул дедиким, бу кун ўн етти кундурким, ҳеч нима емайдурмен. Жаъфарнинг ҳайрати кўпроқ бўлди. Анга отасидан йигирма минг дирам мерос қолди. Аммо эл зиммасида эрди ва ўн мингни элга кечти ва ўн мингни олди. Кеча тонг отқунча, ул важҳ они гоҳи савдо хаёлиға гоҳи зироат хаёлиға паришон қилиб эрдиким, саҳар қўпуб, ул важҳларни овуч-овуч қўшнилар уйига сочти. Кундуз ул элга хаёл бўлдиким, гўё ёрмоқ ёғибдур. Ул тубрани силкиди, ярим дирам қолиб эрди. Тушти, асҳобиға дедиким, ишорат сизгаким, нону бақло бўлди. Эл дедилар бу девонани кўрунг! Ўн минг дирамни сочиб, ярим дирам учун шодлиқ қилур. Вақте Абодонға борди ва йигирма бир кун қолди. Ҳар не оқшом анга ифтор учун келтурурлар эрди, тонгла мавжуд эрди. Халқ онинг шефтаси бўлдилар. Саҳл Абдуллоҳ қасд қилди, деди: Сенга меҳмонман. Ул деди: Не буюрурсен? Деди: сўкбоч пишур. Саҳл сўкбоч пишуртти ва қозон била онинг оллиға қўйдилар. Ҳамул дам сойил савол қилди. Буюрдиким, они сойилға бердилар. Уч қатлағача сўкбоч пиширурлар эрди ва ул сойилға берур эрди. Тўртунчида Саҳлнинг қули ёшурун чиқтиким, сойилға манъ қилғай. Дедиким, қулингни сойил манъидин манъ қил! Саҳл манъ қилди. То ой туганди, ул нима емай чиқти ва биров қуруқ ўтмак сувға тўғраб ейдур эрди. Онинг ширкатида ифтор қилди.

         312. Муъаммил Жассос р. т.
         [У Шерознинг улуғ шайхларидан бўлиб, Ҳижоз ва Ироққа сафар қилган. Бесавод бўлсада, тавҳид ва орифлик борасида чиройли сўзлар эди]1. Ул эрдиким, жавоб берди Саҳл Сипаҳоний Шерозға юборган масойилға! Саҳар намозин қилса эрди, чоштқа дегинча Қуръон дарсиға машғул эрди. Чошт намозин қилғандин сўнг масжиддин чиқар эрди, элнинг ҳожатин раво қилмоққа машғул бўлур эрдиким, бузурглукидин халойиқ анга юз келтурурлар эрди. Ҳар неча элнинг ғавғоси анга кўп бўлса эрди, аслий важҳида ботиний жамъиятиға йўл топмас эрди. Ҳар қачон бир мусулмон ишига машғул бўлса, ишсиз киши саломиға жавобдин ўзга сўз демас эрди. Ва дер эрдиким, мен муздурдурмен, салом жавоби вожиб бўлмаса эрди, ани доғи демас эрдим. Шайх Абу Абдуллоҳ Хафиф дебдурки, чун Муъаммил Маккага борди, Шайх Абулҳусайн Музаййин хидматиға етти ва деди: аюҳашшайх, бир саволим бор, жавоб бер ва ажамий кишидурмен, манга рифқ кўргуз! Ул дедиким, сўрғил! Муъаммил деди: [фаҳмлар важдлар мартабасини идрок этадими?]2. Абулҳусайн анга боқиб, сўрдиким, қайдинсен? Деди: Шероздин. Деди: Нега машҳурсен? Деди: Муъаммилға. Деди: Ўлтурғон ердин қўпки, сенинг еринг эмас. Ва они ўз ёнида ўлтуртти ва дойим анга боқиб дер эрдиким, [сен бесавод ажамий кишисан]3 ва кулар эрди. Ва ондин сўнгра ҳар киши масъалае сўрса эрди, анинг сари боқиб айтур эрдиким, Шайхдин сўрунг ва анга ҳавола қилур эрди.

         313.    Али б. Шуллуя р. т.
         Шайх Абу Абдуллоҳ Хафиф дебдурки, ул тоғларда ва водийларда бўлур эрди. Ул мавзенинг эли анга мурид ва машғуф эрдилар. Ул жумладин икки кишики, қавм улуғлари эрдилар, анга истидъо қилдиларки, ҳар қайсимизнинг бирор қизимиз бор ва ҳар бирининг тўртар минг қўйи бор. Агар қизларни никоҳ қилсанг, ул қўйларни фуқаронинг содиру воридиға сарф қил! Ул қабул қилиб, аларни никоҳ қилди. Муъаммил ани кўруб, дедиким, эмди бизга тафсил қилмаким, сен ҳам бизингдек бўлдунг. Ул деди: мен бу ишни Худой учун қилибмен. Муъаммил дедиким, биз ҳам Худой учул қилиббиз. Ул дедиким, мен аларни уч талоқ қилдим, сен ҳам агар чин айтурсен уч талоқ қил!
         Муъаммил деди: [Эй Майшум, талоқ қилишда суннатни унутдингми?]1.

         314.    Абубакр Искоф р. т.
         Шайх Абу Абдуллоҳ Хафиф дебдурким, ул ўттиз йил рўза тутти. Назъ ҳолатида сувни момиқ била тиладиларки, оғзиға томизғайлар, они ташлади ва рўзада дунёдин ўтди.

         315. Абу Заҳҳок р.
         Шайх Абу Абдуллоҳ Хафиф дебдурки, Абу Заҳҳок дедиким, бир қатла менинг била шайтон орасида муҳораба бўлди, ани бир қотиқ силлий уруб мағлуб қилдим. Ва мундин муддате ўтти, бир кун бир йўл борурда, бир улуқ сувға еттим. Ўтардин ожиз эрдим. Кўрдумки, бир заъиф қари сувға кирди, ўтгали. Мен ўзумга дедим: бу қаридин худ заъифроқ эмассен. Сувғаким кирдим, чўма кириштим. Ва ул қари сув қироғиға аяқ қўюб чиқти ва дедиким, манга силлий урарсен, тавба қилдинг, йўқму?

         316.    Абу Муҳаммад Хаффоф р. т.
         Шайх Абу Абдуллоҳ Хафиф дебдурки, Шайх Абулҳусайи Музаййин бизга битиб эрдиким, сизга дарёда муриде борки, агар нажот топса, бот сизга жавоҳир келтурур. Бу сўздин муроди Муҳаммад Хаффоф эрмиш. Ва анинг мушоҳада бобида ва шайтондин бозе еганда, кўп сўзлари бор, тилай деган киши «Нафаҳот ул-унс»да анинг зикрида мутолаа қилсун!

         317. Хасан б. Ҳаммавияҳ ва соҳибуҳу Абу Жаъфар Харрор Истахрий қ. с.
         Шайх Абу Абдуллоҳ Хафиф дебдурки, Абу Жаъфар Харрор, Ҳасан Ҳаммавиянинг соҳиби, Истахрдин бизинг қошимизға келди. Ибн Зайдон дедиким, орзудур мангаким, бу кеча ани бизинг қошимизға ҳозир қилғайсен. Ани мунунг мажлисида ҳозир қилдим. Сўз асносида Ибн Зайдон дедиким, тиларбизки, ўз ҳикоётингдин бизга бир нима айтқайсен. Ул дедики, манга худ ҳикояте йўқдур, агар десанг, улча машойихдин кў-рубмен, андин айтай. Ибн Зандон деди: биз ҳам ушмуни тиларбиз. Жаъфар деди: Бир кун мен ва жамъи Ҳасан Ҳаммавия қошинда ўлтуруб эрдук ва ул бош қуйи солиб эрди. Ногоҳ сайҳае тортти ва ул сайҳа била ҳозирлар кўзидин ғойиб бўлди. Бизлар бир-биримизга боқиштик ва дедикки, бу сўзни ҳеч кишига айтса бўлмаским, эшитган антқусидурким, яна нодирае ороға солдилар. Ул уч кун ғойиб эрди. Ҳар киши сўрса, дер эрдикки, машғулдур. Уч кундин сўнгра кўрдукки, масжид эшикидин кирди, мутағаййирул-лавн. Ва ғоят ҳайбатидин мумкин йўқки, киши анииг била сўзлашгай. Ва мен ҳамиша анинг била инбисот қилур эрдим. Дедимки айюҳаш-шайх, миқдоре тоза панир бор, майл борму, келтурсак? Ва анинг тоза панирға майли кўп бўлур эрди. Деди: келтур! Келтурдум, бир луқма еди ва ишорат қилдиким, енгиз! Шайх Абу Абдуллоҳ Хафиф дедиким: Ибн Зайдон манга дедиким, ҳеч шак йўқдурким бу содиқ кишидур, аммо бу ҳикоятни бовар қилаолмасмен, навъе қилки, инонғаймен. Дедимки, шайх учун ер солингки, йўл ранжидин осойиш топсин. Ер солдилар. Шайх уюди ва мен Ибн Зайдон била ўлтурдук. Анга анча айттимки, бовар қилди. Шайх Абу Абдуллоҳдин ул ҳол кайфиятин сўрдилар. Деди: ул ўз маконидин йироқ бормайдур эрди, аммо анга либосе ёпиб эрдиларки, кўзлардин ғойиб бўлиб эрди.

         318. Абдуллоҳ Қассор р. т.
         Шайх Абу Абдуллоҳ Хафиф дебдурки, Абдуллоҳ Қассор дедиким, бир қатла ҳаж азиматиға Шероздин чиқдим. Машойих манга дедиларким, чун Саҳл Абдуллоҳ Тустарийға етсанг, биздин салом еткур ва дегилки, биз сенинг фазлингга муътарифбиз ва ҳарне десанг, инонурбиз. Сендин бизга мундоқ етибдурким, арафа куни ўз ерингдин чиқарсен ва сойир ҳужжож била Арафот мавқеъида ҳозир бўлурсен. Агар бу чиндур, бизга хабар берки, бизинг мунга имонимиз бор. Абдуллоҳ Қассор дедики, чун анга еттим, қошиға бориб салом бериб ўлтурдум. Ул бир чодиршаб ўзига чирмаб эрди ва бир наълайн илайига қўюб эрди ва кўзи очуқ қолиб эрди, бир волиҳи ҳайрондек. Манга ҳайбат муставли бўлди ва сўз айта билмадим. Чун даҳшатим рафъ бўлди, машойих рисолатин еткурдум. Саҳл бир лаҳза бошин қуйи солди, дағи бош кўтариб дедики, ё дўст, [бу қавм хоҳлаганини қиладиган, Аллоҳга иймон келтирганларданми? «Ҳа»,– дедим. Айтди: Шундай экан, менинг ишларим ҳақида нега сўрайдилар?!1.

         319.    Иброҳим Мутаваккил р. т.
         Шайх Абу Абдуллоҳ Хафиф дебдурки, бу тоифадин бири, манга дедиким, саҳроға чиқиб эрдим. Кўрдумки, Иброҳим Мутаваккил, тўнларин юбдур ва кунаска ёйибдур. Анга дедимки, кел, бориб била нима еяли! Кўнглакини ҳам андоқ улуқ кийди ва менинг била юруди. Чун бир неча қадам бордуқ, бир миқдор инабус-саълаб йўлда тушуб эрди, ани олди ва юди ва ёди ва ўлтурди. Ва дедиким, сен борки, манга ушбу кофийдур. Неча муболаға қилдим, келмади. Машойихдин бири Иброҳим Мутаваккилга дедиким, тиларбизки, бу ой бизинг била ифтор қилғайсен. Ул қабул қилди. Бир кеча анга дедиким, қўп, саҳур қилали! Дедиким, ул суфрани тушур! Ул дедиким, мен муни қилмасмен, не учунки, бу ҳаракатдур асбобда. Ва мен асбобда ҳаракат қилмон. Бир кеча ани кўрдиларки, суфра оллиға қўюб, нима ейдур. Дедиларки, дема-дингмуки асбобда ҳаракат қилмасмен, бас бу недур? Дедики, валлоҳ, мен асбобда ҳаракат қилмадим, аммо қўпар чоғда бошим суфраға тегди ва ул оллимға тушди, будурки ейдурмен.

         320.    Абутолиб Хазраж б. Али р. т.
         Шайх Абу Абдуллоҳ Хафиф дебдурки, Абутолиб Хазраж Жунайд қ. с.нинг асҳобидиндур. Шерозға келди. Ва ичининг ташвиши бор эрди. Машойих дедиларки, анинг хидматин ким ихтиёр қилур? Мен ихтиёр қилдим. Ҳар кеча ўн олти, ўн етти қатла қўпар эди. Бир кеча кечга дегинча уйғоқ эрдим. Кўзум жузви қизиб эрдиким чорлабдур, эшитмаймен, яна чорлағонда ташт элттим. Деди, эй фарзанд, ўзунгдек бир махлуқнинг хидматин яхши қилаолмасанг, Холиқ хидматин нечук қилғунгдур? Яна бир қатла доғи чорлағанда эшитмадим, яна бир қатлада [қайдасан, Аллоҳнинг лаънати бўлсин!]1 деди. Ошуқуб ташт элттим. Али Дайлам Шайх Абу Абдуллоҳдин сўрдиким, анинг [Аллоҳнинг лаънати бўлсин!]2 деганин нечук эшиттинг? Дедимким, [Аллоҳнинг раҳмати бўлсин!]3 эшиттим. Шайх ул-ислом дебдурки, фалоҳ йўқтур ул муридда ким, пир зуллин кўрмамиш бўлғай ва қафосин емамиш бўлғай ва [Аллоҳнинг лаънати бўлсин!]4 эшитиб, [Аллоҳнинг раҳмати бўлсин!]5га қабул қилмамиш бўлғай ва дарду нокомлиғ била тирилмамиш бўлғай.
         Шайх Абу Абдуллоҳ Хафиф дебдурки, аввал мажлиски, Шайх Абутолиб Шерозда тутти, бир қора палос кийиб эрди ва бир асо илигида. Келди ва курси устида ўлтурди. Ва мен ёнида эрдим. Элга боқди ва дедиким, билмайки, не дегаймен, ёзуғлуғемен ёзуғлуғлар орасида. Ва йиғлади ва элни йиғлатти ва фарёд мажлисидин чиқди. Ва анга азим қабул пайдо бўлди ва андоқки, аёғи туфроғин беморлар сиҳҳати учун элтурлар эрди. Оз вақтда амре воқеъ бўлдиким, киши анга илтифот қилмади ва эъроз қилдилар. Шероздин Ннсоға борди. Анда ҳам илтифот қилмадилар ва ижтиноб қилдилар. Ва андин Сипоҳонға борди. Абу Али Ворижий анинг буржин адо қилди ва анинг учун ул деган ерда маскане ясади. Ул уйии ўзи кийган палосдек қаро қилди ва анда бўлур эрди, то дунёдин ўтти.

         321.    Абу Али Ворижий қ. с.
         Шайх Абу Абдуллоҳ Хафиф дебдурки, Абу Али Ворижий Шерозға келди, амал ва ҳукумат учун. Ва фуқароға ва содиру воридға хон ёйди ва моида тартиб қилди. Ҳар намози шомдин сўнгра келур эрди ва бизинг била ўлтурур эрди. Ва бир-биримиз била сўз айтур эрдук. Бир кеча ўз иродат айёми сўзи ороға келди. Кўнглакин юқори кўтарди, бўйнида бир тавқдек нишоне эрди. Сўрдумки, бу недур? Дедиким, Луғом тоғида эрдим, ириг палос кийиб эрдим. Бўйнумни сиди. Андинки ёндим, янги эт бутти, бу улдур. Дедимким, бу амалга кирганинг не эди? Дедиким, қари ва заиф онам бор эрди ва манга кўп бурж воқеъ бўлди ва муҳтож бўлдум, бу ишгаки кўрарсиз.

         322.    Абулфазл Жаъфар Жаъдий р. т.
         Шайх Абу Абдуллоҳ Хафиф дебдурки, Жаъфар Жаъдийға еткурдиларки, Абу Амр Истахрин дебдурки, ғусл қилур эрдим, изорим очилди, кўрдумки, икки илиг кенимдин пайдо бўлуб, изоримни белимга маҳкам боғлади, Жаъфар Жаъдий қўпти ва Истахрға борди ва Абу Амр қошиға кирди ва анинг аёғин тутти. Ва Абу Амрнинг асҳоби секридилар. Ул мониъ бўлди ва ҳеч нима демангки, анинг ғазаби лиллоҳдур ва ўн икки йиғоч яёғ келибдур. Ва Абу Амр иътизор мақомиға келиб дедики, андоқ демайдурмен, балки мундоқ депмен. Андин сўнг асҳобиға дедиким, анга хидматкорликлар қилдилар ва узрлар қилди.

         323.    Абулқосим Қасрий р. т.
         Жунайднинг асҳоби киборидин эрди. Шайх Абу Абдуллоҳ Хафиф дебдурки, бир кун менга дедиким, мени бир саҳроға чиқар! Мен ани бир сайрға чиқардим. Бир ерга еттукким, жамъи шатранж ўйнайдур эрдилар. Аларнинг бисоти қироғида ўлтурди ва ўйнай киришти. Мен мунфаъил бўлдум ва чорам йўқ эрди. Қайтиб келурда яна бир жамъға еттукки, нард ўйнар эрдилар. Мутағаййир бўлди ва бориб аларнинг бисотин бузди. Ва алар бичоғлар тортиб, анга юзландилар. Ул дедиким, бичоқларингизни берингким барчасин ейин. Мен бу икки ҳолдин мутаассиб бўлдум ва савол қилдимки, ул не эрди ва бу не? Дедиким, ул вақтки ладуний кўзи била боқсоқ андоқдур ва чун ғайри ладуний кўзи била боқсоқ мундоқ. Бу сўз илгарирак ўтти. Аммо анда Шайх ул-ислом Абубакр Қасрий деб эрди ва Шайх Абу Абдуллоҳ мақомотида Абулқосим Қасрийдур. Бўла-олурки, Қасрийға икки куният бўлғай, ё бири саҳв воқеъ бўлмиш бўлғай, валлоҳу аълам.

         324.    Абдулазиз Баҳроний қ. с.
         Шайх Абу Абдуллоҳ Хафиф қ. с. дебдурким, Абдулазиз Баҳроний қатиғ совуқ қишда Шерозға келди ва эски тўни бор эрди. Ҳар футуҳки, етса эрди, фуқароға сарф қилур эрди. Уч кун Шерозда эрди, анинг била бу бобда сўзлашдилар. Дедиким, менинг нафсим сизинг тўнларингиздин қочар. Пас манга дедиким, ё Абу Абдуллоҳ, мени бу шаҳрдин чиқарки, ниятим йўқдурки, бу шаҳрда янги тўн кийгаймен. Дедим: қаён борурсен? Деди: баҳр ноҳиятиға. Анга мушояъа қилдим ул дарвоза сарики, ул борур йўлда эрди. Ногоҳ кўрдукки, Абулхайр Моликий келур. Бизни чорларди. Ва ўзи била егулуки бор эрди. Деди: келингким, таом еяли! Анинг била таом едук ва бирор нима қолди. Баҳроний қўпти ва сажжодасин эгнига солди. Абулхайр деди: кош бу таомдин бирар нима ўзунг била элтсанг! Ул дедиким, менинг матбахим илгари борибдур. Абулхайр дедиким, пас бу қолғон таомларни нетали? Баҳроний дедиким, итлар оллиға солғил ва борди.

         325.    Абулҳасан Ҳакимий қ. с.
         Ул дебдурки, Жунайд қ. с.дин эшиттимки, дедики, бир кун Сарий Сақатий мажлисида эрдим. Ва қалин эл бор эрди. Ва мен борининг кичикроки эрдим. Сарий сўрдиким, не нимадурки, уйқуни элтур? Ҳар киши бир нима деди. Бирав дедиким, кўп очлиғ; бирав дедики, суни оз ичмак. Чун навбат манга етти, дедимки [ҳар бир нафс қилмишидан Аллоҳнинг огоҳлиги ва бундан қалбнинг воқиф эканлигиднр]1. Деди: [офарин, ўғилгинам!]2. Ва мени яқиниға ўлтуртти. Ва ул кундин бери ҳар ердаки борман, барчаға муқаддаммен. Ва ҳам Ҳакимий дебдурки, машойихдин баъзининг ҳолин Жунайд қ. с.дин сўрдумки, анга иқтидо қилса бўлғайму? Дедиким, агар анда бир парҳезкорлиғ ва ҳалол қут талаби топарсен, иқтидо қилса бўлур ва агар топмассен, ани қўйғил!

         326.    Абу Али Ҳусайн б. Муҳаммад Аккор р. т.
         Ул шайх Абу Абдуллоҳ Хафиф асҳобидиндур. Ва шайх Абу Исҳоқ Гозирунийнинг шайхи. Дебдурларки, Аккор Гозирунға етти, машойих анинг қошиға йиғилдилар. Ва шайх Абу Исҳоқ ҳануз тифл эди ва машойих била келиб эрди. Дедиларки, бу гўдак Қуръонни хуб ўқур. Анга буюрдиким, Қуръон ўқуди. Ва анга хуш келди. Ани машойихдин тилади ва Шерозға элтти ва вақт машойихидин ва шайх Абу Абдуллоҳ Хафиф асҳобидин ҳадис самоъи буюрди. Ва анинг била Ироқ ва Ҳижозға мусосрарат қилди. Ва анинг суҳбати баракатидин етишти, ул ергаким етишди. Ҳусайн уч юздин сўнгра дунёдин ўтти. Ва қабри Шайх Абу Абдуллоҳ Хафиф равзаси эшикидадур, Шерозда.

         327.    Абу Исҳоқ Иброҳим Шаҳриёр Гозируний қ. т.
         Форсиюласлдур ва мавлиду маншаъи Гозирун наварди. Шаҳриёр шайхнинг отаси мусулмон бўлди. Ва шайхнинг валодати отасининг исломий замонида эрди. Ва шайхнинг интисоби тасаввуфда Шайх Абу Али Ҳусайн б. Муҳаммад Фирузободийи Аккорғадур. Ва ҳадис асҳоби суҳбатиға етибдур. Ва барчадин ҳадис ривояти ва осори бор. Ва Маккада Шайх Абулҳасан Абдуллоҳ Жаҳзамий Ҳамадонийни кўруб эрди. Ва андин ривоят қилибдурки, Зуннун қ. с. дебдурки, [сен ишга кириш. Чунки оз ризққа қаноат қилиш кам амАлии ҳам поклайди]1. Вузародин бирига Шайх била иродате воқеъ эрди. Ҳар неча жаҳд қилдиким, Шайх андин бир нима қабул қилғай, қилмади. Шайхга иълом қилдиким, ҳар неча жаҳд қилдимки, мандин бир нима қабул қилғайсен, қилмадинг, неча банда озод қилдим ва савобин санга бағишладим. Шайх қ. с. жавоб юбордиким, сенинг рисолатингни манга еткурдилар ва яхшилигинг шукрин адо қилдим, лекин бандалар озод қилмоқ менинг мазҳабим эмас, балки менинг мазҳабим озодларни банда қилмоқдур рифқу эҳсон била. Шайх р. а. Ҳазрат Рисолат с. а. в.ни тушда кўруб сўрдиким, [тасаввуф нима?]2. Расул с. а. в. дедиким, [тасаввуф даъврларни тарк этиш ва маъноларни яширишдир]3. Яна сўрдиким, [тавҳид нима?]4. Жавоб топтиким, [кўнглингдан кечган ва хаёлингдан ўтган ҳар нарсадан Аллоҳ субҳонаҳунинг бошқа эканлигидир; Тавҳид шак-шубҳадан, ширкдан, айбу нуқсондан поклашдир]5. Яна сўрдиким, [ақл нима?]6. Жавоб топтиким, [ақлнинг энг пасти дунёни тарк қилиш, юқори даражаси Аллоҳ таолонинг зоти хусусида тафаккур қилмаслик]7. Шайхнинг осори вилояти ва ғаройиб ҳолати беҳадду ҳасрдур. Тилаган киши мақомотида топар. Тўрт юз йигирмада зулқаъда ойида дунёдин ўтубдур.

         328.    Шайх Рўзбеҳон Бақлий қ. т. с.
         [Кунияти Абу Муҳаммад б. Абу Наср Бақлий Фасавий суммаш Шерозий]1 Султони уламо ва Бурҳони урафо эрди, қудваи ушшоқ. Ҳолининг бидоятида Ироқ ва Ҳижоз ва Шом сафари қилибдур. Шайх Абу Нажиб Суҳравардий била «Саҳиҳи Бухорий» самоъида Искандария сағрида шерик экандур ва Шайх Сирожуддин Маҳмуд б. Халифа б. Абдуссалом б. Аҳмад б. Солба илгидин хирқа кийибдур ва онинг ишорат тили била сўзлари бор ва бу қавм истилоҳоти била мусаннафоти бор ва ул жумладин «Аройис» тафсиридур ва «Шатҳиёти шарҳи арабий ва форсий», «Китоб ул-анвор фи кашф ул-асрор» ва булардин ўзга ҳамки, барчанинг теъдодининг тули бор ва баъзи мусаннафотида келтурубдурким, қаввол керакким, яхши, чиройлиғ бўлғай. Орифлар самоъи мажмаъида кўнгуллар тарвиҳи учун уч нимага муҳтождурлар: равойиҳи таййиба ва важҳи сабиҳ ва савти малиҳ. Ва машойихдин баъзи бу қавлдин ижтиноб буюрубдурлар. Невчунки, бу иш бир орифға мусалламдурки, кўнгли поклиги камолға етмиш бўлғай ва кўзи ҳақ с. т. ғайрини кўрмакдин ёпилмиш бўлғай. Дерларки, эллик йил Шерознинг Атиқ жомеъида тазкир қилди ва ваъз айтди.
         Шерозда бир кун борур эрдики, мажлис айтқой. Кўрдики, бир заифа қизиға насиҳат қилиб айтадурки, эй фарзанд, ҳуснунгни элга кўп кўргузмаки, хору беэътибор бўлур. Шайх дедиким, эй носиҳа, ҳусн анга розе змаски, ёлғузу мунфарид бўлғай. Ул борча они тиларким, ишқ била қарин бўлғай. Ҳусну ишқ азалда аҳде боғлабдурларки, бир-биридин айру бўлмағайлар Асҳобқа бу сўз истимоъидин анча важду ҳол юзландиким, баъзи онинг била-ўқ борди. «Футуҳоти Маккия» соҳиби р, а. дебдурки, Шайх Рўзбеҳон Маккада мужовир эрди. [Важд ҳолида Худога таважжуҳ қилиб, шундай фарёд қилардики, тавоф қилувчиларга ташвишлар берарди. Шу боис Ҳарам томнда тавоф қиларди. У содиқ ул-ҳол эди]2. Ногоҳ бир муғанния муҳаббатиға мубтало бўлди ва элдин махфий эрди ва ул важду сайҳаларки, важди филлоҳда тортар эрди, боқий эрди. Аммо аввал Тенгри ишқида эрди ва ҳоло ул муғайния ишқида. Билдики, элга ул ақида бўлғусидурки, эмди доғи ҳақиқат юзидиндур. Ҳарам машойихи қошиға борди ва хирқани бошидан тортиб, алар қошиға ташлади ва дедиким, тиламасманки, ўз ҳолимда козиб бўлғаймен. Ва муғанния мулозаматини лозим тутди ва чун шайхнинг ишқу ҳолу муҳаббатини муғанния билди. Мутаассир бўлиб билдики, авлиё акобиридиндур. Шайх илайида тавба қилди ва мулозим бўлди ва шайхнинг ул туғёни муҳаббати таскин топди ва машойих мажлисиға бориб, хирқасин олиб, яна эгнига солди ва ғариб ҳолоти шайхнинг кўпдурки, қалам анинг шарҳида ожиздур. Олти юз олтида дунёдин ўтди.

         329.    Абулҳасан Кардуя р. т.
         Илму тақво соҳиби эрди. Шерозда олтмиш йил ўз уйида мунзавий эрдики, жумъа намозидин ўзга ва баъзи заруриятдин ўзга ишга уйдин чиқмади. Ва Хизр а.с. анга зоҳир бўлур эрди ва суҳбат тутарлар эрди. Чун Шайх Рўзбехон Бақлий қ. с. бемор бўлди. Шайх Абулҳасан Кардуя ва Шайх Али Саррожки, Шайх Рўзбеҳоннинг авлодиға хол бўлур эрди. Шайхнинг иёдатиға бордилар. Шайх алар сари боқиб дедиким, келингки, жисмоний ҳаёт қайдидин чиқарбиз ва руҳонию абадин ҳаётиға муттасиф бўлурбиз. Алар қабул қилдилар. Шайх деди: мен сизлардин бурун борурмен ва сен, эй Абулҳасан, ўн беш кундин сўнгра манга етарсен ва сен, эй Али, бир ойдин сўнгра. Шайх Муҳаррамнинг мунтасифида борди ва Шайх Абулҳасан Муҳаррамнинг охирида ва Шайх Али сафарнинг ўртасида. р. т.

         330.    Шайх Абдуллоҳ Балёний қ. т. с.
         Лақаби Авҳадуддиндур ва шайх Абу Али Даққоқ фарзандларидиндур ва нисбати Шайх Абу Алиға бу навъ етарки, Абдуллоҳ б. Масъуд б. Муҳаммад б. Али б. Аҳмад б. Имрон б. Исмоил б. Абу Али Даққоқ қ. а.
         Ва Шайх Аби Алининг бир ўғли бор эрди – Исмоил ва бир қизи бор эрди – Фотимабону. Шайх Абулқосим Қушайрийнинг манкуҳаси ва онинг хирқасининг силсиласи бу навъ бўлурки, анга хирқа отаси Зиёвуддин Масъуддин ва анга Шайх Асилуддин Шерозийдин ва анга шайх Рукнуддин Санжосийдин ва анга шайх Қутбуддин Абдурашид Абҳарийдин ва анга Шайх Жамолуддин Абдуссамад Занжонийдин ва ул иккаласига Шайх Абунажиб Суҳравардий қ. с.дин етибдур. Ул бир кун Шерозда шайх Саъдий хонақоҳиға борди. Шайх Саъдий бир овуч филус келтуруб, илайига тўктиким, дарвешлар учун суфра муҳайё қилғайлар. Ул дедиким, эй Саъдий, бир овуч филус келтуруб, дарвешлар суфраси учун пул келтирурсан. Ул зарфни келтурким, анга олтмиш икки оқча тўлабсен.   Шайх Саъдий филҳол ул зарфни ҳозир қилди ва ул важҳни дарвешлар суфрасиға сарф қилдилар.
         Шайх Абдуллоҳнинг бир муриди бор эрди таббохким, дўкони бор эрди. Шайх ҳар қачон анда етса эрди, ул мурид бир аёғ ош ясаб, шайх учун келтурар эрди. Бир кун ул мурид дўконига етганда ул мурид ҳамул дастур била бир аёқ ош келтуруб, Шайх аёғ устида туруб, ул ошни ичадур эрдиким, бир дарвеш етишти ва оқ покиза хирқа кийиб эрди. Шайхқа дедиким, Эй шайх, тиларманки, мени Тенгри таолоға далолат қилғайсен ва дегайсенки, фойда не ишдадур? То ўшондоқ қилғаймен. Шайх ичадургон илкидағи аёғ ошни онга бердиким, олиб ичгил! Ул олиб ичгандин сўнгра буюрдиким, ёғ бўлған илкингни бу хирқангға сурт ва доим ушмундоқ қил! Ул деди: Эй шайх, муни қилаолмон. Ўзга иш буюр! Шайх дедиким, мунча ишни қилаолмасанг, ҳар ишки буюрсам қилаолмағунгдур. Борки, сен бу иш кишиси эмассен. Шайх Абдуллоҳнинг машраб тавҳиди бағоят бийик экандур. Элнинг вусъиға сиғмас. Сўзлар андин назму наср юзидин воқеъ бўлур эркандур
         Ул жумладин бу рубоийдур. Рубоий: [То Ҳақни ўз кўзларим билан кўрмагунча талаб қилишдан асло тўхтамайман. Худони кўз билан кўриб бўлмайди, дейдилар. Улар бошқа. Мен эса, доимо шуни истайман]1. Олти юз саксон олтида ашуро куни дунёдин ўтубдур.

         331. Жамолуддин Муҳаммад Бокаланжор қ. с.
         [Кўркам, очиқ чеҳра, ҳикоялари жозибали, мужоҳада ва хилватлар соҳиби, тоату ибодат борасида дуою зикрлари кўп, руҳоний сўзлар, раҳмоний. ишоралар эгаси бўлган қария эди]1. Шайх Абу Абдуллоҳ Балёний дебдурким, ул вақтки, кичик ёшлиғ эрдим, Шайх Жамолуддин Бокаланжор отам суҳбатида бўлур эрди. Ва мен пайваста зикрга машғул бўлур эрдим. Ва яхши унум бор эрди. Ва ўз жамъияти хотирим учун гоҳи зикр орасида тараннум била ашъор ўқур эрдим. Шайх Жамолуддин анга қулоқ солур эрмиш ва андин анинг вақти хуш бўлур эрмиш. Ва мен бу ҳолдин ғофил, яна ул тараннумни бас қилиб, зикрга машғул бўлур эрдим. Бир кун Шайх Жамолуддин менинг қошимға келиб дедиким, эй Шайх Абдуллоҳ, нечун мундоқ қилурсанки, баъзи маҳалда яхши ун била нима ўқурсен ва биз санга қулоқ солғач тек турарсен ва бизни нимбисмил қўярсен? Яна мундоқ қилма ва дарвешлар хотирин сотқун ол, чун сендин бу унни сотқун олурлар. Отам Зиёуддин Масъуд ҳам мундоқ буюрди ва мен қабул қилдим. Ул қавли таоло [(Шунингдек) то сизга аниқ нарса (яъни, ўлим соати) келгунча Парвардигорингизга ибодат қилинг]2 маъносида дебдурки, яқин йўқдур жуз айни қадим аёни, айни қадим аёнининг нияти сурати амалсиз ибодатдур. Ва ниятики амалдин яхшироқдур, будур. Ва амал сурати айни қадим аёни ниятидин. айру ибодат эмас, балки расму одатдур. Толиб улдурки, анинг матлуби аёни айни қадимдин ўзга эмас. Ва ҳар не аёни айни қадимдин ўзгадур, анинг қошида муҳолу ботилдур. Ва шайх Бокаланжор етти юз эллик ва бир нимада дунёдин ўтубдур ва қабри Шероздадур.

         332. Мусо Имрон Журуфтий қ. с.
         Бузург эрмиш Журуфтда. Шайх Абдуллоҳ Тоқий анинг муридидур. Шайх ул-ислом дебдурки, Абу Абдуллоҳ Хафиф била Мусо Имрон орасида ниқоре тушти. Анга нома ва пайғом йибордиким, манинг Шерозда минг муридим борки, агар ҳар қайсидин минг олтун тиласам оқшомғача фурсат тиламаслар. Мусо Имрон жавоб йибордиким, менинг Журуфтда минг душманим борки, ҳар қачон менга даст топсалар, оқшомғача фурсат бермаслар ва тирик қўймаслар. Сўфий сен бўлғайсен ё мен?

         333.    Хожа Али б. Ҳасан Кирмоний қ. с.
         Кирмон шайхи эрди. Анинг машойихининг мутааххирроғи эрди. Дорухонаси бор эрди ва иши тартиб, ва низом била эрди ва қалин муридлиғ ва яхши муомалалиғ даъвиси бор эрди. Шайх Аму дунёдин борғондин сўнгра ул иршод маснадиға ўлтурди. Шайх ул-ислом дебдурки, Кирмонда Хожа Али ибн Ҳасан била Хозун Халил оросида ниқор тушти. Халил Хожа Алиға нома йибордиким, сен тонгдин чоштгача дору ва шарбат ва гувориш ерсенки, таомни тилаганча еёлғайсан ва мен тонгдин чоштгоҳгача кезарменки, егали нима топқаймен? Сўфий сенмусен ё мен? Машойих таън урар эрдилар ва писанд қилмаслар эрди. Анинг қабул тиламакик ғурур заҳри жиҳатидинки, андадур.

         334.    Мира Нисобурий р. т.
         Пире эрди, бузург сўфилардин ва маломатий эрди. Нисоға борди, зиёрат учун ё ўзга ишга. Анга азим қабул воқеъ бўлди ва кўп мурид йиғилди. Ул бу ишдин ранжур эрди ва кўнглининг шуғли ортар эрди. Чун ёнди. Кўп халойиқ анинг била чиқдилар ва андин айрилмадилар ва борурлар эрди. Бир ходиме бор эрди. Андин сўрдиким, булар не халқдур? Деди: Иродат аҳлидур! Санинг хизматингға борадурлар. Қаттиқ ел эсар эрди. Бир бийик устига чиқти ва иштонининг боғини ечиб, ел сари сиякиришди. Андоқки, ўз тўни ва баъзи элнинг тўни мулаввас бўлди. Ул халқ мутанаффир бўлуб, инкор била қайттилар. Ходим анга деди: инкор юзидинки, бу не эрдики, қилдинг? Ул борур эрди. То бир сув қироғиға етди. Мураққаъ била ўзин сувға солди ва тўнларин ва ўзин ариғ ювди ва кейин боқиб ходимға дедиким, инкор қилмағайсен. Анингдек офат ва азим фитна ва шуғлни бу миқдор бавл била ўзумдин кетордим. Шайх ул-ислом деди: билурсенки, невчун мундоқ қилди? Онинг учунки, ул ғавғо анинг табъиға ва нафсиға хуш келиб эрди. Бу иш анга вожиб эрди.

         335.    Абу Абдуллоҳ Туруғбадий р. т.
         Бешинчи табақадиндур. Оти Муҳаммад б. Муҳаммад б. Ҳусайндур. Туснинг ажиллайи машойихидикдур, Абу Усмон Ҳирий била суҳбат тутуб эрди ва ул машойихки, анинг муосири эрдилар. Ва ўз тариқида машойих ягонаси эрди. Уч юз элликда дунёдин ўтти. Ул дебдурки, [Худога етиш учун Худодан бошқа васидаси бўлмаган киши нақадар бахтли!]1. Ва ҳам ул дебдурки, [дунёни дунё учун тарк қилиш дунё йиғиш аломатидир]2. Ва ҳам ул дебдурки, Оллоҳи таоло бандасиға ўз маърифатидин бир нима бергай ва анга онча маърифатки берибдур бало бергай, то ул маърифат қуввати била ул балони кўтаргай. Ва ҳам ул дебдурки, йироқ бўл хидматда тамайюздин, не учунки, жамъики аларни хидматда мумтоз қилурсен, зоҳир қолмайдурлар, пас барчаға хидмат қил, то мурод ҳосил бўлғай ва мақсуд фавт бўлмағай.

         336. Абу Абдуллоҳ Рудборий қ. с.    
         Бешинчи табақадиндур. Оти Аҳмад б. Атодур Шомда шайх эрди. Сурда сокин эрди. Ва Сур дарё қироғидадур. Ва қабри андадур ва эмди сув остида қолибдур. Абу Али Рудборий қ. с.нинг хоҳарзодасидур. Бузург ва суфи эрди, қурролар суратида. Онаси Фотима анга дер эрдиким, [Абу Абдуллоҳ – мураттаб қори, тоғаси – Абу Али суфий эди]1. Олим эрди, Қуръон ва шариат илмида ва ҳақиқат илмида. Уч юз олтмиш Тукр қузда Зулҳижжа ойи дунёдин ўтти. Фақр одобида бир китоби бор. Шайх ул-ислом дебдурки, мен икки киши кўрубменки, ани кўрубдурлар. Бири Шайх Абу Абдуллоҳ Боку ва яна бири Шайх Абулқосим Абу Саламаи Бовардий. Шайх Абу Абдуллоҳ Боку дебдурки, ул дедиким, [тасаввуф – такаллуфни тарк қилмоқ, покиза бўлмоқ, шоншуҳратдан кечмоқдир]2. Ва Шайх Абулқосим дебдурки, ул дедики, ҳадис битимак кишидин жаҳлни элтур ва дарвешлик кибрни. [Агар иккаласи жамъ бўлса, шуларнинг фазилати сенга кифоя]3. Шайх ул-ислом дедики, Абу Саид Муқрий дедики, Шайх Абу Абдуллоҳ Рудборий била бақлий ейдур эрдим. Бир бақлий олдим, яна ўрниға қўйдум. Шайх дедики, ҳеч нимаким ўзунгга писанд қилмассен, яна бир дарвеш оллиға қўярсенки, егил! Шайх ул-ислом дедики, Муҳаймад Шигарф дедики, истинжо кесакида ҳам инсофдур.

         337. Абу Абдуллоҳ Монак р. т.
         Шайх ул-ислом дебдурки, Абдуллоҳ Монак Форснинг Арғонида эрди. Оти Аҳмад б. Иброҳим Монакдур. Бу дор Арғонийнинг шогирдидур. Шиблийни кўруб эрди. Ва ёши юздин ўтубдур. Сўз айтса, икки муриди икки ёнидин оғзининг суйини артурлар эрдики, оғзи суни тишлари йўқидин оқар эрди. Ул дебдурки, Шиблий бир кун минбар устида дедиким, Жунайднинг ҳаққи ҳозир эрди, дедиким, ғийбат ҳаромдур. Шайх ул-ислом дебдурким, Абу Саид Харроз қ. с. Мисрға келди. Анга дедиларки, қавм саййиди, не учун сўз демассен? Дедиким, булар Ҳақдин ғойибдурлар Ва Ҳақ зикри ғойибларға ғийбатдур!

         338.    Абу Абдуллоҳ Дуний қ. с.
         Мутааххирлардиндур.  Дунда бўлур эрмиш. Шўре бор эрмиш. Шайх ул-ислом дедики, Харақоний манга дедики, Абу Абдуллоҳ Дунийнинг шогирди манга дедиким, бизинг шайх маст келди ва маст кетти. Шайх ул-ислом дедики, анинг шогирди чин айтти. Харақоний айттиким, мен айттимки, ул Абубакр Шиблий эрдиким, маст келди ва маст кеттики, мен ани ўз қошимда кўрдумки, ҳавода рақс қилур эрди ва манга шукр дер эрди. Шайх ул-ислом дедиким, Абу Абдуллоҳ Дунийдин сўрдиларки, фақр недур? Дедиким, [одамлар орасида воқеъ бўлган исмдурким, маъноси том бўлса, у Аллоҳу таолодир]1. Дуний кўп Қуръон ўқур эрди. Ҳар қачон закот ё садақа оятиға етса эрди, хушҳол бўлуб, эгнидин бир нима чиқариб берур эрдиким, эшикдин ташқари чиқариб қўюнг, ҳар киши етса, олсун!

         339.    Абу Абдуллоҳ Мавло қ. с.
         Ҳиротда бўлур эрди. Абу Абдуллоҳ Мавло Зоҳид айёмида бир кун масжиди жомеъдаким ҳануз Пир Абусаид Дуний келмайдур эрди, сўзга кирди ва бир миқдор сўз айтти. Ва сўнгра дедиким, агар сарфи тавҳид керак будурки дедим ва агар кафчу каду илми керак, тонгла Абу Саид келиб бизга айтқай. Шайх ул-ислом дебдурки, Абу Абдуллоҳ Мавло бу ишни бир сўзга келтурубдур. Ва ул будурки, бир кун оч эрди ва анга орзу бўлдиким, икки иссиқ нон била душоб бўлсаким, еса. Бу очлиғда масжидга кириб уюди. Бир муриди ани уюғон кўрди ва деди, шояд оч эркин. Икки иссиғ нон била душоб олиб элтиб, сажжодаси остиға қўйди. Иссиғ нон иси анга етгач уйғонди ва орзу қилғонин кўрди ва юқори боқиб деди: Илоҳи, ишгинаки санга керак, қила олғайсен, яъни агар иноятинг бўлса, дўстларингнинг ишин сабабу жаҳдсиз ясарсен. Шайх ул-ислом дедиким, бизинг талабу жаҳдимиздин ҳеч нима келмас ва ҳеч ерга етмасбиз, магар улки, кишига анинг инояти бўлғай.

         340. Абу Абдуллоҳ Муқрий қ. с.
         Бешинчи табақадиндур. Оти Муҳаммад б. Аҳмад б. Муҳаммад Муқрийдур. Юсуф б. Ҳусайн ва Абдуллоҳ Харроз Розий ва Музаффар Кирмоншоҳий ва Рувайм ва Жаририй ва Ибн Ато била суҳбат тутубдур. Машойихиинг жавонмардларидин эрди ва аларнинг сахийроғи. Анга эллик минг дирам мерос етти. Борини фуқароға нафақа қилди ва ваҳдату тажрид била ҳаж эҳроми боғлади. Ва ҳануз ҳадосат синда эрди. Ва уч юз олтмишда дунёдин ўтди. Ул дебдурки, [содиқ фақир шундай кишики, ҳамма нарсага эга бўлади, аммо бирор нарса унга эга бўла олмайди]1. Ва ҳам ул дебдурки, [кимки ёру биродарига хизмат қилишдан бўйин товласа, Аллоҳ уни шундай хор қиладики, ҳаргиз қутулолмайди]2. Ҳам ул дебдурки, [кимки мендан бир нарса қабул қилган бўлса, ундан, албатта миннатдор бўлганман. Бу миннатдорлик ҳақини адо этиш менга асло муяссар бўлган змас]3. Ва ҳам ул дебдурки, футувват яхшиликдур душманға ва мол базлдур ангаким, макруҳи табъингдур ва суҳбат ҳусни ва мулойиматдур ангаким, мутанаффир бўлғайсен. Ва ҳам ул дебдурки, Абдуллоҳ Харроздин васият талабе қилдим. Уч нимага амр қилди: бири фарз адосиға, улча мумкиндур жаҳду тоқат била; яна мусулмонлар ҳурматиға, яна хотирларни муттаҳам тутмак, магар улча Ҳақ мувофиқи бўлғай.

         341.    Абулқосим Муқрий қ. с.
         Бешинчи табақадиндур. Оти Жаъфар б. Аҳмад б. Муҳаммад Муқрийдур. Абу Абдуллоҳ Муқрийнинг қардошидур. Хуросон бузурглари ва машойихидин эрди, олийҳиммату соҳибҳол. Ва ўз тариқида ягона эрди. Шайх Суламий дебдурки, [кўринишда, виқорда ва ўтиришликда машойихлардан бирорта унга ўхшаганини кўрмадим]1.
         Ибн Ато ва Жаририй ва Абубакр б. Абий Саъдон ва Абубакр Мумшод ва Абу Али Рудборий қ. с. била суҳбат тутуб эрди. Уч юз етмиш саккизда Нисобурда дунёдин ўтти. Ул дебдурки, ориф улдурки, ани маъруфи машғул тутқай андинки, халққа ё рад, ё қабул кўзи била боққай. Ҳам ул дебдурки, [содиқ кишилар ўзлари ва пирлари ҳақидаги сўзларини тасдиқлаш билан тасвавуфга барака кира бошлайди]2.

         342.    Абу Муҳаммад Росибий р. т.
         Бешинчи табақадиндур. Оти Абдуллоҳ б. Муҳаммад Росибий Бағдодийдур. Ибн Ато ва Жаририй била суҳбат тутубдур. Шомға риҳлат қилди ва яна Бағдодга келди. Ва анда уч юз олтмиш еттида дунёдин ўтти. Ул дебдурки, [ўзинг ва Ҳақ орасидаги энг катта парда – нафсинг билан машғуллигинг ва ишларингда ўзинг каби ожиз кишига эътимод қилишингдир]1. Ва ҳам ул дебдурки, [ғам-ғусса – гуноҳларнинг уқубатидир]2. Ва ҳам ул дебдурки, [Суфийни ер кўтармаса осмон унга соя солмаса, халқ назарига тушолмаса, ҳамда ҳар қандай ҳолатда мурожаат этадигани – Аллоҳу таоло бўлмаса, у суфий бўла олмайди]3. Бир кун анинг қошида муҳаббат сўзи ўтадур эрди. Дедиким, [муҳаббат ошкор бўлса, ошиқни шарманда қилади, агар пинҳон бўлса, ғамда ҳалок этади]4.

         343.    Абу Абдуллоҳ Динаварий қ. с.
         Бешинчи табақадиндур. Оти Муҳаммад б. Абдулхолиқ Динаварийдур, [у суфия машойихларининг улуғроғи, шу тоифа илмининг фасиҳатлироғи эди]1. Шайх ул-ислом дебдурки, ул умрининг охирида Водил Қуроъда бир масжидға кирди. Ва ул халқ тарқадилар ва ани зиёфат қилмадилар ва егулик бермадилар. Ул кеча очлиғдин ўлди. Ва кундуз келиб такфин қилиб дафн қилдилар. Яна кун масжидқа келдилар, кафанни кўрдилар, меҳробда кирмоғлиғ. Ва анда бир қоғазда битигликким, бизинг бир дўстимиз сизга меҳмон бўлди, егулик бермай ани очлиғдин ўлтурдунгиз, сизинг кафанингиз керакмас! Ул дебдурки, Ҳақ субҳонаҳу ва табло фуқароға салом дер ва айтурки, [бас, «сизларга салом бўлсин!», деб айт...]2. Дерларки, ул бир йил кемайа қолдиким, ел эсмас эрди. Мураққаънинг дарзин очар эрди ва тикар эрди. Дедиким, нафсни машғул қиладурмен, андин бурунки; ул машғул қилғай. Ул дебдурки, улуғлар суҳбати кичикларга Тенгри тавфиқларидиндур ва аларнинг зийракликларидиндур ва улуғлар майли кичиклар суҳбатиға хазлон аломати ва аларнинг ҳамоқат ва нодонлиғларидиндур. Ва ҳам ул дебдур баъзи асҳобиғаким, [уларнинг зоҳирий либослари сени таажжубга солмасин. Чунки ботинни хароб қилганларидан сўнг зоҳирни зийнатлайдилар]3. Ҳам ул дебдур, баъзи сафарларда бир лангни кўрдумки, бир аёғи била секриб борур эрди. Дедим: сенга сафар не ҳожат, чун юрур ҳолатинг йўқдур? Деди: сен мусулмонсен? Дедим: бале! Деди: ул оятни ўқуким, [уларни қуруқлик ва денгизда чиқариб қўйдик]4. Чун ҳомил ва кўтаргуси улдур, бўла олурки, олатсиз ҳам кўтаргай.

         344. Абулҳусайн Сирвонийи Сағир қ. с.
         Олтинчи табақадиндур. Отй Али б. Жаъфар б. Довуд. Мағриб Сирвонидиндур. Улуғ Сирвонийнинг шогирди Хаввоснинг соҳиби, Мисрда бўлур эрди. Маккада мужовирлиғ қилди ва анда дунёдин ўтти. Муъоз Мисрийнинг ҳам шогирди эрди. Абубакр Мавозиний ва Жунайд ва Шиблий ва Абулхайр Тайнотий ва Абу Али Рудборий ва Каттоний ва Абу Али Котиб ва Абубакр Мисрий ва алардин ўзгани ҳам вақт машойихидин кўруб эрди. Ва Ҳарам шайхи эрди ўз вақтида ва рўзғор машойихи ягонаси. Ва Шайх Суламий суфия тарихида дебдурки, анинг умри юз йигирма тўрт йилға тортти. Умрининг охирида муқайяд бўлди, аммо ҳар қачон муаззинқад қомат тортса эрди, аёқ устига қўпар эрди, намоз қилғондин сўнгра яна муқайяд эрди. Ва самоъ ҳолида ҳам бу навъ эрди. Ва Шайх Аму ва Шайх Аббос анинг дийдориға фахр қилурлар эрди. Ва фахр қилмай не қилғайлар эрдики, аларнинг фахри ул пир била фарз эрди. Андин сўрдиларки, тасаввуф недур? Дедиким, «Ҳимматни ягона тутмак ва халқдин бегона бўлмоқ». Ул дебдурки, [сўфилар аврод билан эмас, воридот биландир]1. Шайх ул-ислом дебдурки, Фатҳ Ҳожи дебдурки, ул дебдурки, суфи мақомоти у аҳволдин ўтубдур, барча анинг қадами остидадур ва анинг ҳолида жамъ. Шайх ул-ислом дедиким, Шайх Аму дедиким, Сирвоний дедиким, [сиддиқларнинг хотиридан кетадиган охирги нарса–раёсат севгисидир]2. Ва ҳам ул дебдурки, [кимки, ботил йўл билан иззат талаб қилса, Аллоҳ уни Ҳақ йўл билан хор қилади]3. Ва ҳам ул дебдурким, [тасаввуф–халқни тарк қилиш ва зиёда ҳимматдир]4. Ва андин сўнг дедиким, [халқ–меҳнатдир, нимагаки даҳл қилса уни бузади]5. Ва ҳам ул дебдурки, [кимки, тадбир қилишни тарк қилса, роҳатда яшайди]6. Ва ҳам ул дебдурки, [одамларнинг офати – одамлардир]7. Ва ҳам ул дебдурки, [фақирлар роҳатга ошиққан дунё ва охират подшоҳларидир]8. Ва ҳам ул дедики, [фақир – вақт фарзанди. Агар у келажакка кўз тутса, фақирликдан чиқади]9. Ва ҳам ул дебдурки, Жунайддин эшиттимким, дедиким, ҳар кимга фоқа етишса, анга бир ортуғ тўн бўлғайки, онсиз басар қила олғай; ул фоқа анга бухлдин етмиш бўлғай. Ва ҳам дебдурки, [талабимизни қондиринг, чунки талабимиз талаб билан ҳосил бўлмайди]10. Ва ҳам: ул дебдурки, Муртаъиш дедиким, [фақир йигирма йил умрини ўйин билан ўтказса-ю, сўнг бир соат садоқат кўрсатса, албатта нажот топади)]11. Пас Сирвоний де-диким, [Худо сақласин, улар ўйнамайдилар!]12. Ва ҳам ул дебдурки, Абулхайр Тайнотий дедики, манга дўзах аҳлиға ишроф бердилар. Аларнинг кўпи риква ва асо ва мураққаъ аҳли эрди. Пас Сирвоний дедиким, анинг муставжиби бўлмадилар, магар яқин қиллатидин.

         345.    Абулҳусайн Жаҳзам Ҳамадоний қ. с.
         Олтинчи табақадиндур. Оти Али б. Абдуллоҳ б. Ҳасан Жаҳзам Ҳамадоний. Кавкабий ва Жаъфар Хулдийнинг шогирдидур. Ҳарамда шайх эрди. Бир китоб таснифи бор мўътабар, бу тоифанинг зикру аҳволу мақомотида, «Баҳжат ул-асрор»ға мавсум. Имом Ёфиъи тарихида анинг дунёдин ўтганин тўрт юз ўн тўртта битибдур. Шайх Аҳмад Куфоний ани кўруб эрди. Шайх ул-ислом дебдурки, мен киши билурменки, Маккага борди Шайх Абулҳусайн Жаҳзам зиёратиға ва ҳаж қилмай ёндики, ҳажни анинг зиёратиға қотиштирмади, анинг бузурглукидин. Ва ул ислом ҳажжи эмас эрди. Шайх ул-ислом дебдурки, машойих зиёрати ва аларнинг хидмати бу тоифаға фарздур. Шайх Абулҳусайн Жаҳзамнинг ўғли бор эрди ноҳамворроқ ва Шайх андин ҳамиша ранжур эрди. Бир кун Масжиди Ҳарам ичидин ўтуб борур эрди. Бирав Шайх Сирвонийға дедиким, не маломатларки, бу ўғулдин ул атоға етадур. Шайх Сирвоний дедиким, ранжу маломатлар ул атодин бу ўғулға етадур. Отаси андак бузург ва азиз бўлмаса эрди, ўғлин ким ёд қилур эрди? У отанинг олий маротибидиндурки, бу ўғул эл тилига тушубдур ва ангуштнамо бўлубдур ва анга анвойи маломатлар етадур.

         346.    Абулҳусайн Тазарий қ. с.
         Шайх ул-ислом дебдурки, Тазар бир ердур Форсда. Бузург эрди ва дарвешларни бузург тутар эрди ва асҳоблари адаб ва сиёнат бирла эрдилар ва шайх ул-ислом дебдурки, Абу Наср Ҳожи менга дедиким, шайх Тазарийни кўрдумки, бир дарвешнинг пойтобасин кўзига суртар эрди. Шайх ул-ислом дебдурки, Кошонда қавме бор эрдилар, ёруқ кўнгуллук. Манга илтимос қилдилар, бизни шайх Абдуллоҳ Тоқийға элтинг. Андин истижоза қилиб, аларни анинг қошиға элтдим ва дедимким, аларға васияте қил! Сўрдиким, мутааҳҳилдурлар? Дедим: бале! Деди: муктасибдурлар? Дедим, бале! Деди: Асру кўб бўлғайки, касбе қилғайлар ва аҳлларин яхши тутқайлар ва ақшом ҳар киши таомдин ўз баҳрасин олғай ва бир лаҳза бир-бирлари била бўлғайлар ва тарқашқайлар ва аларға дуо қилди ва қўптук. Мен бу ишни шарҳ била Шайх Амуға айттим. Дедиким, Абдуллоҳ Дуний била Абулҳусайн Тазарийнинг тариқлари бу эрди.

         347. Абулҳусайн Саркий р. т.
         Ул Маккада мужовир эрди ва Шайх Сирвоний ва Абулаббос Суҳравардий ва Шайх Усома ва Абулхайр Ҳабаший ва Абусаид Шерозий ва Шайх Муҳаммад Сохарчи била мусоҳиб эрди. Барча бир-бирининг ёронлари эрдилар ва машойих аларни таъзим қилурлар эрди. Шайх ул-ислом дебдурки, Абулҳусайн Саркий жамоати машойих била бодияда эрдилар. Самум ели қўпти. Ул барчаға дедиким, қайғурманг! Бу иш менга тушубдур. Мен борурмен ва сизлар барча халос бўлурсиз ва сероб бўлурсиз. Андоқ эрди. Ул самумға ўртандн ва булут келиб ёғди ва алар сероб бўлдилар ва сел келиб ани элтти. Шайх ул-ислом дедиким, тирикликда анга сув бермади ва сувсиз ўлтуруб, ани сувға берди. Ул дўстлари била мундоқ қилур.

         348. Шайх Муҳаммад Сохарий р. т.
         Шайх ул-ислом дебдурки, Шайх Муҳаммад Сохарий улдурки, Мустафо с.а.в. равзасиға борди ва дедиким, ё Расулаллоҳ, санга меҳмонмен. Ё манга зиёфат қил, ё улки қабрингдаги қандилларни ушатай. Бирав келди ва ани уйига элтиб зиёфат қилди. Ва сўрдиким, Расул с.а. в.ға Не деб эрдинг? Ва кулар эрди. Сохарий айтқонин айтти ва анинг сўрғани кайфиятин сўрди. Ул дедйким, уйқуда эрдим, Расул с.а.в.ни туш кўрдум. Дедиким, бир бадхўй меҳмоним бор. Бориб ани ағирла ва айтким, ерингни бадал қилким, бу ер орзу ери эмас.

         349. Шайх Аҳмад Жуволгар қ. с.
         Шайх ул-ислом дедиким, ул ҳам алардиндур, Фарғонадиндур. Ҳарамда мужовир эрмиш. Шайх ул-ислом Шайх Амудин нақл қилибдурким, бир чоқ Маккада тенглик тушти. Суфилар кадхудо бўлдилар ва валийма берур эрдилар. Ул ҳам уйланди. Кеча ўтгандин сўнгра аларға дедиким, мендин бухл эмас сизга, бу иш нохуш иш эрмиш ва бу муддатда манга демадингиз.

         350. Абулҳусайн Ҳаддод Ҳиравий р. т.
         Шайх ул-ислом дебдурким, ул бузург эрди, дарвише мужаррад ва зариф, сўфиянинг зурафосидин, Маккада мужовир. Маккадин Шайх Абулаббос Қассобқа келди ва сўрдиким, жавонмардлиғ недур? Шайх дедики, жавонмардлиғ улдурки, ҳарисани ёронларға совутмағайсен. Ва ул бир қатла баъзи иш иштиғолидин ёронларға интизор берган эрмиш ва ҳариса аларнинг оллида совуғон эрмиш. Шайх ул-ислом дедики, Аҳмад Куфоний дедиким, Абулҳусайиға бирав дедики, ул кечаки, мезбонлиғинг бўлмағай, менинг сори кел! Ул дедики, ул худ гоҳ-гоҳдур ва ул ўзум учун керакликдур. Ва ҳам Аҳмад дебдурки, ул умрининг охирида расмий сўфилардин малул бўлуб эрди ва деди: мени ўз қошингға элт, элттим. Андин сўнг уч кун тирик эрди, тўртунчи кун Тенгри ҳукмин буткарди.

         351. Абулмузаффар Тирмизий р. т.
         Олтинчи табақадиндур. Оти Ҳаббол б. Аҳмад. Имом эрди, зоҳид ва Ҳанбал мазҳаб. Тирмизда музаккирлик қилур эрди ва Хизр а. с. била суҳбат тутар эрди. Муҳаммад Ҳомид Дошгарднинг шогирдидур. Ва ул Шайх Абубакр Варроқнинг. Шайх ул-ислом дебдурки, анинг яхши сўзи кўпдур, муомалот ва зуҳд ва вараъ ва тақвода. Шайх ул-ислом дебдурки, Абулмузаффар Тирмизий ва анинг устоди Абу Ҳамид чибинни ўзларидин қўримаслар эрдиким, алардин учуб яна бирав устига қўнмағай, гўё ул вақт тақво аҳли киши боринда чибинни қўрмас экандурлар. Ва аларға кўп мулоҳаза қилибдурлар, чибин қўруғонин кўрмайдурлар, ҳамоно бу риоят жиҳатидин Тенгри алар ишин чибиндин кифоят қилғандур.    

         352. Мирчаи Сафолфуруш қ. с.    
         Шайх ул-ислом ўз отасидин нақл қилибдурки, Мирчаи Сафолфуруш чиённи ўз дўконидин кўтариб, бора юзига элтиб қўяр эрмиш. Ва Шайх ул-ислом дебдур: менинг отам ҳеч жонворни ўлтурмас эрди ва бу абдол мазҳабидур. Ва алар абдолдин эрдилар ва каромат аҳли. Биравга вақт. хуш бўлди, ўз фариштасин кўрди. Сўрдиким, киши не қилса, сизларни кўрар? Дедиким ҳеч жонворға озор еткурмаса. Шайх ул-ислом дебдурки, Мирча дўконида эрдива бирав анинг қошинда. Бир заифа етишти ва анга деди, эй зарроқ, фалон киши фавт бўлди, намозиға бормассен? Ул қўпиб дўкониға кирди ва муддате қолди. Ул киши дўкониға кирди, ул йўқ эрди ва дўконнинг ҳам чиқар йўли йўқ. Табассуф била келиб ўлтирди, андин сўнг дўкондин чиқти. Ул киши деди: қаён бординг? Деди: дўконда эрдим Деди: мен кўрдум, йўқ эрдинг. Деди: ул заифани кўрдунгки, биравнинг фавтин айтти. Деди: бале. Деди: киши Яманда ўлуб эрди, бориб анга намоз қилиб келдим. Бир пора жазъи Яманий илгида эрди. Ул кишига ташлади ва деди: бу йўлда тушуб эрди. Ул дебдурки, бир кун ҳавода Балхдин ўтуб борурда, бир қубба кўрдум, анда бир хунёгар бу байтни ўқуб эрдиким,

б а й т:

[Бир шери аламсен, сен оламда ҳавопаймо,
 Ишқ оятин ўқурсен фикринг зару сим аммо]1.

         Мен ўргандим. Бирав анга дедиким, бу қаробаларки ясарсен, билурсен, мунда не нима солурлар? Деди: сен бор ва кўрким, не солурлар? Шайх ул-ислом анинг ўғлин кўруб эрди.

         353. Шариф Ҳамза Уқайлий р. т.
         Ҳиравий эрди. Балхда бўлур эрди. Каромот ва мақомот соҳиби ва Хизр а. с.нинг  суҳбатдори эрди ва мустажобуддаъва эрди. Шайх ул-исломнинг пиридур ва анинг ёронлари бор эрди, барча бузург ва каромот иялари, андоқки, Пири Форсий ва Абдулмалик Искофва Абулқосим Ҳаннона ва Ҳасан Табарий ва Ориф Айёр ва Абу Мансур Муҳаммад б. Али Ансорий ва Шайх ул-исломнинг отасидин ва отаси Абулмузаффар Тирмизийдин нақл қилдиким, ҳар ким сенга яхшилик қилди, сени ўзига вобаста қилди ва ҳар ким сенга жафо ва ямонлиқ қилди, сени ўзидин вораста қилди. Расталиқ яхшироқки басталиқ? Шайх ул-ислом дебдурки, еру кўк аҳлида ҳар кимдин раста бўлғайсен, суд қилғайсен. Бу тоифадин биров Кошғар азимати бўлди. Бир пир сўрдиким, ҳеч маълумунг бор? Деди: Йўқ! Деди: Маош бобида не фикр қилибсен? Деди: Зарурат бўлса, савол қилғаймен. Деди: Савол қилғонингда нима берган кишиму сенга дўстроқдур ё бермаган? Деди: Берган. Деди: Ҳануз норасидасен. Керак эрди бермаган сенга дўстроқ бўлса эрди. Негаким, нима берган сени андин ўзига тилар ва бермаган ўзидин анга юборур. Бас, бергондин бермаган яхшироқ бўлғай ва деди: Борай, то ўзумни бу тарийққа ясаб келай. Ҳирийга борди ва бўлди, улча бўлди. Нишобурда бир пир айттиким, пир Муътамир Куҳандузий мунда келди ва дедиким, борча оламнинг мусофири бўлдим. Не бир оламдин қутулғон кўрдум ва не ўзум қутулдим.

         354.    Ориф Айёр р. т.
         Балхда бўлур эрди. Шариф Уқайлий асҳобидин. Оти Мансурдур. Ул дебдурки, дерларки Али Муртазо р. а. Хайбар эшикин қўнғарибдур. Агар Тенгрининг ёрлиғи ва Мустафо с. а. в.нинг мушоҳадаси ва Зулфиқор менда бўлса, Қоф тоғин қўнғармасам, манга товон бўлғай. Шайх ул-ислом дебдурки, бу–Али р. а. ға нуқс эмасдурки, тануқлуқдур, ул мазкур бўлғай уч нимага.

         355.    Абулҳусайн Солбиҳ р. т.
         Ани Шайх уш-шуюх дерлар эрди. Шерозда эрди. Бузург ва рўзгорининг ягонаси эрди. Аббос Ҳиравийнинг пиридур. Жаҳон машойихи анинг хонақоҳиға келур эрдилар. Шайх Абу Муслим Фасавий асҳобидиндур. Шерозда хонақоҳида ўттиз йил фуқарою масокин хидматиға машғул эрди. Ва содиру воридқа итъом қилди. Ва уламою сулаҳодин жамъи касир анинг хонақоҳида мужовир эрдилар. Тўрт юз етмиш учда дунёдин ўтти ва хонақоҳида дафн қилдилар. Чун Шайх муҳтазар бўлди, ходими Шайх Абдуллоҳ б. Абдурраҳмонни юборди, то анинг кафани тартибин қилғай. Ул бозорга бориб, икки кафан олиб, икки маййит тажҳизин қилди. Чун келди, Шайх ўтиб эрди. Шайхни қучти, валлоҳ деди ва жон берди. Ва ани Шайхнинг ёнида дафн қилдилар. Ул дебдурки, муридқа бир мушук фармонида бўлған яхшироқдурки, ўз фармонида, невчунки, ғайр била суҳбат Худой учундур ва ўзи била суҳбат нафсу ҳаво учун.

         356. Шайх Имрон Сулсий р. т.
         Сулс бир кентдир Миср яқинида. Ул анда бўлур эрди. Шайх ул-ислом дебдурки, Иброҳим а. с. тарийқи бу эрдиким, меҳмонсиз нима емас эрди. Уйин Абуззифён дерлар эрди.
         Шайх Аму дебдурки, Наҳовандий меҳмон бўлмағунча қозон осмас эрди. Шайх Аббос Фақир Ҳиравий дебдурки, Имрон Сулсий кундуз меҳмонсиз нима емас эрди. Рўза тутар эрди. Қачон меҳмон етса, анинг била таом ер эрди. Бир кун меҳмон кечқурун етишти. Чун сойим эрди ва шом яқин эрди. Меҳмонни сўзга тутди. То била ифтор қилғай. Ҳамоноки, мусофир оч эрди ва таомға интизор тортди. Ул кеча Ҳақ с. т. Имроннинг тушига кириб дедики, эй Имрон, сенинг бизнинг била бир одатинг бор эрди, яхши. Бизнинг дағи санинг била суннатимиз бор эрди, яхши. Сен одатингни бадал қилдинг, биз ҳам суннатимизни бадал қилдуқ! Уйғонди ранжур ва қайғулуқ. Оз ўтмадиким, Миср Волийси Сулс кентига бир тарсо омил йиборди ва ул қаттиқ зулмлар қилди. Аидоқки, Шайх Имрон жало бўлиб, қочиб, Мисрга борди ва андин Шерозға келди. Шайх Аббос Фақир дебдурки, Шерозда Шайх Абулҳасан Солбиҳ хонақосида эрдиким, ул келди ғариб ҳол била. Таажжуб қилиб, қўпуб, таъзим қилиб, ёниға ўлтуртди. Ҳайрат ва бехудлуғи ул мартабада эрдиким, кўзн ичинда арз ҳашаротидин бир ушоқроқ жонвор борадур эрди. Шайх деди: ул недурки, кўзунгда борадур? Шайх Имрон деди: [кўзимда бирор нарса борми?]1. Шайх тилар эдики, кўп риоятлар қилғайки, анинг хонақоҳиға кўп йитиб, хизматкорлиғларин кўргон эрдики, шояд баъзиға талофе бўлғай. Шайх Имрон турмади ва дедики, муотаб кишидурмен. Бўлмағойки, мени танаъумда кўруб, беганмагой. Борай ва бош ўз меҳнатимға қўяй, то худ не келгай. Шайх Аббос Фақир дебдурки, неча кундин сўнгра они бир бузуқда топдиларки, жон таркин деб эрди ва сичқон бир қулоғин еб эрди.

         357.    Абулҳусайн Марв Рудий р. т.
         Ул Шиблийни кўруб эрди. Дебдурки, Шиблийдин сўрдиларки, Акрамул-акрамин кимдур? Дедиким, улдурки, бир гунаҳни биравдин карам била авф қилғон-дин сўнгра, яна ул гунаҳ била ҳеч кишига азоб қилмағайки, мен бу гунаҳ била фалон бандамни ва дўстумни ёрлақабмен. Шайх ул-ислом дебдурки, тонгла карам шодравонин андоқ ёйғайки, аввалину охириннинг гуноҳи анда гум бўлғай.

         358.    Абу Ҳомид Дўстон қ. с.
         Ул Марвда эрди. Шайх ул-ислом, дебдурки, мен бир киши кўрубменки, они кўрибдур. Аҳмад Чаштий андин сўрубдурларки, [ҳашамат қачон соқит бўлади? Деди: Суҳбат бошлангач ҳашамат соқит бўлади]1 Шайх ул-ислом дедиким, сақо Абу Ҳомид Дўстоний илкига сув берди. Ул сувни илкида муддате асради. Сақо дедики, эй шайх, невчун сув ичмассен? Деди: бир чибин сув ичарға машғулдур. Турубдурмен, то ул ичгай. «Таъарруф» шарҳида андоқ мазкур эрмишки, Ҳақ с. т. таъзими анга андоқ ғолиб эрмишки, чун намозда турар эрмиш ва аввалги такбирда чун «Аллоҳ» дер эрмиш. «Акбар» демакдин бурун беҳуш бўлур эрмиш ва йиқилур эрмиш йиллар умри бу навъ ўтди ва ҳам бу ҳол била ўтди. Дерларки, ул ҳаргиз ўзи тўн киймас эрди. Муридлари кийдирурлар эрди. Бировга ул тўнга иҳтиёж бўлганда эгнидин сўйиб олса эрди, ҳеч нима демас эрди. Кийдургучи ва олғувчига ихтиёр эрди, анга йўқ.
         Бир кун бир рафиқ била бир йўлда борур эрди. Рафиқи айтди: Сен мунда тур. Менинг бу яқинда жузвий ншим бор. Келурмен. Борди ва келмади. Ул ҳамул ерда турди. Қеча азим қор ёғди. Тонглоси келди. Кўрдиким, ул қор остида тебранадур. Қорни аритти ва деди: Сен ҳануз мундасен? Ул дедики, сен демадингмуки, тур, мен келурмен! Дўстлар – дўстлар вафосин асрағайлар.

         359.    Боб Фарғоний қ. с.
         Оти Умардур. Фарғонада бўлур эрди. Ул ерда улуғ машойихии «Боб» дерлар.
         «Кашф ул-маҳжуб» соҳиби дер эрмишки, ул автод ул-арздиндур. Шайх ул-ислом дебдурки, шайх Аму они кўриб эрди. Ул дедики, бир кун анинг қошида ўлтуруб эрдим. Бирав кирди ва дедиким, дуойи қилки, Саркаб келди ва Саркаб биров эрдики, ул мулкка зарар еткурур эрди ва Боб ўчоғ қироғида ўлтуруб эрди ва офтоба дағи ўчоғ қироғида эрди. Аёғин офтобаға уруб йиқди ва дедиким, они йиқдим. Саркаб ҳамулдам шаҳр эшигида отдин сарнигун йиқилди ва бўйни синди. «Кашф ул-маҳжуб» соҳиби дебдурки, Бобнинг зиёрати қасд қилдим. Чун анга еттим. Дедики, не ишга келибсен? Дедим: то шайхни кўргаймен – сурат била ва андин назаре топқаймен – шафқат била. Деди: Эй ўғул, мен фалон кундин бери сени кўрадурмен ва то сени мендин ғойиб қилмағайлар, кўргумдур ва ул кунни ҳисоб қилдим,– менинг тавбамнинг ибтидоси куни эрди. Андин сўнгра деди: Эй ўғул, йироқ йўл қатъ қилмоқ ўғлонлар ишидур. Мундин сўнгра зиёратии ҳиммат била қил! Шахс анга кари қилмаски, они зиёрат қилғайлар ва ашбоҳ зуҳуриға ҳеч нима боғлиқ эмас. Сўнгра ходимасиға дедики, улча бор, олиб келки, дарвеш есун! Бир табақ узум келтурди ва тоза узум чоғи эмас эрди ва анда неча ратб Фарғонада мумкин эрмаски, ратб бўлғай.

         360.    Абу Мансур Муъаммар б. Аҳмад Исфаҳоний р. т.
         Шайх ул-ислом дебдурки, ул Исфаҳон шайхи эрди, бузург ва имом ва олим зоҳиру ботин улуми била. Шайх Аҳмад Куфоний ани кўруб эрди. Андин сўрдумки, андин ҳеч сўз ёд билурсен? Дедиким, бир кун сўз асносида айтур эрдики, [фақир азиздир!]1. Анга дедимки, бир пирдин бир сўз тамомдур.

         361.    Абунаср Саррож р. т.
         Ани Товус ул-фуқаро дерлар. Илм фунунида комил эрди, риёзату муомалатда азим шони бор эрди. «Лумаъ» китобининг соҳибидур. Андин ўзга дағи тариқат ва ҳақиқат илмида мусаннафоти бор. Ва маскани Тус экандур. Ва қабри андадур. Ва Абу Муҳаммад Муртаъишнинг муридидур ва Сарий Сақатий ва Саҳл Тустарийни кўруб эрди. Дерларки, Рамазон ойида Бағдодқа етти. Шунизия масжидида анга ҳужра бердилар ва дарвешларга имоматни анга тафвиз қилдилар, ийдқача имомат қилди. Ва таровиҳда Қуръонни беш хатм қилди. Ва ходим ҳар кеча бир таҳ нон анинг ҳужрасиға элтар эрди. Ийд бўлғач Бағдоддин кетти Ҳужрасин кўрдилар, бир ойлиғ нонки бериб эрдилар, ҳужра кунжида мавжуд эрди. Бир қиш кечаси ҳақойиқу маорифда сўз айтур эрди. Вақти хуш бўлди ва ёнадурғон ўт ичинда Тенгри таолоға сажда қилди ва юзига ўтдин осиб етмади. Шайхдин ул ҳолдин савол қилдилар. Дедики, биравки анинг даргоҳида юзи суйин тўкмиш бўлғай, ўт анинг юзин куйдура олмас. Андин нақл қилибдурларки, дебдурки, ҳар жинозаники менинг қабрим илайидин ўткарсалар, мағфур бўлур. Ва бу башорат ҳукми била Тус аҳли жинозаларни анинг қабри оллидин ўткариб дафн қилурлар.

         362.    Шайх Абулфазл Ҳасан Сарахсий қ. с.
         Шайх Абулфазл Ҳасаннинг оти Муҳаммад б. Ҳасандур. Шайх Абунаср Саррожнинг муридидур. Ва Шайх Абу Саид Абулхайрнинг пири. Шайх Абу Саидқа ҳар қачон азим қабз воқеъ бўлса эрди, Пир Абулфазл Ҳасан қабрининг қасди қилур эрди ва ул қабз бастқа мубаддал бўлур эрди. Хожа Абу Тоҳир, Шайх Абу Саиднинг фарзанди дебдурки, бизинг Шайхқа бир кун қабзе воқеъ бўлди. Гирён бўлуб ва дедики, пир қабри зиёратиға борурбиз. Ул борурда баст воқеъ бўлди ва вақтқа сифат мубаддал бўлди ва Шайхқа маориф эшиги очилди ва ҳар навъ ғариб сўзлардин маърифат айта бошлади. Ва дарвешларға фарёд ва йиғламоқ даст берди ва мазорға еттилар ва қавволдин бу байтни тиладилар.

Б а й т:

[Бу саховат ва карам маъдани– шодлик маъданидир,
Бошқаларнинг қибласи Ҳарам бўлса, бизники ёр юзидир]1

         Шайхнинг қўллариға икки киши кириб қабрға тавоф берадур эрдилар. Ва наъра урадур эрди. Ва дарвешлар тўнларни чок қилиб, бош-оёқ яланг туфроғларға йкқиладур эрдилар. Бир дамдин сўнграки, ором пайдо бўлди. Шайх дедиким, бу кунни тарих қилингки, мундин яхшироқ кун кўрмагунгуздур. Андин сўнгра муридларға ҳар қайсиға ҳаж азимати бўлса эрди, Шайх ани Пир Абулфазл мазори бошиға юборур эрдиким, етти қатла қабрни айланки, мурод ҳосилдур Шайх Абу Саид дебдурки, [ўз замонаси шайхларидан сарахслик Абулфазл Муҳаммад б. Ҳусайндан эшитдим, айтти: ўтмишни эсламаслик, келажакка кўз тутмаслик керак. Эътибор айни вақтга бўлсинки, бу бандаликнинг сифатидир. Яна айтти: бандаликнинг ҳақиқати икки нарса: бири Аллоҳга ҳожатмандлик қилишдурким, бу бандаликнинг асосидир. Иккинчиси Расулуллоҳ с.а. в. га мутобаат. Бу ҳолатда нафс учун насиба ҳам, роҳат ҳам назарда тутилмаслиги керак]2.

         363. Холий Нисобурий қ. с.
         Оти Аҳмаддур. Сарахсда бўлур эрди, ҳам Сарахсда дунёдин ўтубдур. Бузург ва соҳиби валоят эрди. Анинг Муҳаммад Ҳасан отлиғ бир муриди бор эрди. Ҳар не дунёлиғи бор эрди, пириға сочти. Шайх ул-ислом дебдурким, пирға бир мурид басдур ва сўзға бир қулоқ ва то олам ёруғай, бир субҳ тамомдур. Ул муридға кўп дер эрдики, ҳар не манга тоза еткурурлар, мен санга тоза еткурурмен. Шайх ул-ислом дебдурки, ориф улдурки, ҳар не еткургайлар тоза, ул муридлариға еткургай тоза, Холий Нисобурий ўтар чоғда анга кафан фикри қилдилар. Ул дедики, манга сизинг кафанингиз керакмаским, ул мени иноят этакига тортти деди ва жон берди.

         364. Шайх Абулаббос Қассоб Омилий қ. с.
         Оти Аҳмад б. Муҳаммад б. Абдулкаримдур. Олим ва Табаристоннинг муқтадоси эрди. Муҳаммад б. Абдуллоҳ Табарийнинг муридидур ва ул Абу Аҳмад Журрийнинг. Азим каромот ва тез фаросат соҳиби эрди ва ўз замонининг қиблаю ғавси. То тирик эрди, риҳлат анга эрди. Ул дебдурки, бу бозорғинамиз Ҳарақонийға тушгай. Андин сўнгра Ҳарақонийға тушти. Ул уммий эрди, аммо бийик калом ва нукталари бор эрди. Табаристон аиммасидин бири дебдурки, Тенгри афзалидин бири улдурки, таълиму таъаллумсиз бировни андоқ қилғайки, агар бизга дин усулида ва тавҳид дақойиқида мушкул бўлса, андин сўрғайбиз ва ул Абулаббос Қассобдур. Шайх ул-ислом дебдурки, ул манинг айёмимда эрди. Доим ондин, киши келур эрди Шайх Аму хонақоҳиға. Ва мен онинг аҳволин сўрар эрдим. Ҳеч ким онинг аҳволин ва сўзни манингдек билмас. Ул дебдурки, вақт кимиёдур. Шайх Абулаббос кўп намоз қилур эрди ва бир кун намозда эрди, кўрдики, дарвешлардин бири хирқасиға бахъя тикадур. Ҳар бахъяки, туз келмайдур, ипин суғуруб, янги боштин туз тикадур. Шайх намоз саломин бериб, Омил тили била анга дедики, у “санинг бутунгдур”. Шайх Абу Саид Абулхайр дебдурки, биров Шайх Абулаббос қошиға келиб, андин каромот талаби қилди. Шайх деди: кўрмасмусен бу каромот эмас, недурки, бир қассоб ўғли отасидин қассоблиғ ўрганди. Онга бир нима кўргуздилар ва они ўзидин олдилар ва Бағдодқа Шиблий қошиға чоптурдилар. Бағдоддин Маккага чопти ва Маккадин Мадинага чопти ва Мадинадин Байт ул-Муқаддасға чопти ва Байт ул-Муқаддасда Хизрни анга кўргуздилар ва Хизр кўнглига солдиларки, они қабул қилди ва суҳбат иттифоқи тушти ва мунда қайтариб келтурдилар ва бир олам аҳлининг юзин анга келтурдилар, то хароботлардин келурлар ва зулматлардин безор бўлурлар, тавба қилурлар, неъматлар фидо этарлар ва олам атрофидин сўҳталар келур ва они биздин тиларлар. Каромот мундин ортуқ бўлғай? Ул киши дедики, эй Шайх, каромоте керакки, кўргаймен. Шайх деди: яхши кўр, онинг карами эмасмукин, бир бўзкуш ўғли бузурглар садрида ўлтурғай ва туфроқға кирмагай ва девор анинг устига йиқилмағай ва уй онинг устига емирулмагай. Мулк ва мулксиз вилояти бор ва олату касбсиз рўзе ер ва элга едирур ва бу каромот эмасму?
             Бир куни бир ўғлонғина оғир юклук тевани Омил бозоридин ўткарур эрди ва ёғин ёғадур эрди. Теванинг оёғи балчиқда тойилиб, чўр ушалди. Ўғлонғина мутаҳайнир бўлуб, йиғлайдур эрди. Эл ғавғо қилиб эрдилар. Шайх Абулаббос қ. с. анда етишти ва ул гўдакнинг йиғламоғин кўрди. Теванинг муҳридин тутуб, тортиб, юқори боқиб дедиким, бу теванинг оёғин буткар! Агар буткормассан, нечун бўзкуш ўғлининг кўнглин бу гўдак йиғламоғи учун куйдурдунг? Филҳол Тенгри таоло ул теванинг оёғин буткорди ва ўғлонғина тортти ва тебради. Ул дебдурки, борча оламға, агар тилар эрдилар ва агар йўқки, ияси била хўй тутмоқ керак, йўқ эрса ранжға қолурлар. Анинг учунки, онинг била хўй тутқон балога мубтало кўрар. Ул бало анга бало кўрунмас ва кўнгли ранж бўлмаски, Тенгри таоло бизнинг ризо ва сахатимизға ўз тақдириға тағйир бермас. Бас, ҳукмға ризо мужиби роҳатдур. Ҳар ким онинг била хўй қилғай, кўнгли роҳат била бўлғай. Ҳар ким ондин эъроз қилса, қазо вуруди била кўнгли ранжа бўлғай.

         365. Шайх Аҳмад Наср р. т.
         Машойих акобиридиндур. Шайх Абулаббос Қассоб муосиридур. Ҳусрийни кўрубдур. Йигирма ҳаж қилибдурки, кўпин эҳром Хуросондин боғлабдур. Бир кун Ҳарамда бу тоифанинг асрору дақойиқин айтурда, бир сўз томот иборати била адо қилди. Ҳарам машойихидин икки юз саксон тан дедиларки, сен бу сўзни не учун айттинг? Ва ани Ҳарамдин ихрож қилдилар. Ҳам ул соат Ҳусрий Бағдодда уйидин чиқди ва ходимға дедиким; ул йигитки, ҳар йил Хуросондин келур, агар келса, йўл бермагил! Аҳмад Наср Бағдодқа келди ва Ҳусрий эшикига борди. Ходим дедики, фалон тарихда Шайх эшикка келди ва дедики, санга бор бермагаймен. Аҳмад бу сўздин беҳуш йиқилдиким, анинг ихрожи тарихи била мувофиқ эрди ва бунча кунга тортти. Охир Ҳусрий чиқди ва анга дедики, ул адаб тарки ғароматиғаки, санга воқеъ бўлубдур, Румға бормоқ керак ва бир йил кундуз тўнғуз кутмак керак ва кеча ул ерда Тарсус деган мавзедаки, кофирлар мусулмонлардин олиб бузубдурлар, сабоҳгача намоз қилмоқ керак ва бир замон ётмамак керак, шоядки машойих кўнгли сени қабул қилғай. Чун Аҳмад содиқ эрди, Шайх бу юрғон ишқа қиём кўргузди. Чун бир йил тамом бўлди, Румдин қайтиб, Шайх Ҳусрий эшикига келди. Муриди дедики, бот келки, бу кун Шайх етти қатла эшикка келиб, сени сўрубдур. Ногоҳ Шайх чиқа келди ва деди: ё Аҳмад, ва валадий ва қуррату айний! Ул шодлиғдин лаббайк урди ва Ҳарам азиматиға бодияға кирди. Машойих Ҳарамдин истиқбол қилиб дедиларки, [Эй отагинам, эй кўзимнинг нури!]1.

         366. Шайх Абуали Сиёҳ қ. с.
         Марв машойихининг акобиридиндур. Шайх Абулаббос Қассоб била ва Шайх Аҳмад Наср била муосир эрди ва устоди Абуали Даққоқ била суҳбат тутубдур. Ва ул деҳқонлиқ қилур эрди. Дебдурларки, ўттиз йил ул ишга сойими маҳфил эрди. Кундуз икки таҳ ўтмак олиб, уйдин чиқар эрди, йўлда фуқароға яширин берур эрди. Шўрако емак тарғиби қилсалар эрди, уйда нима еб келибмен, дер эрди. Ул дебдурки, ҳар белки урар эрдим, агар ўзгалар урған белдин туфроқ чиқар эрди, мен урғон белдин кўнгул нури чиқар эрди. IIIайх ул-ислом дебдурки, бирав андин сўрдики, ҳеч киши бўлғай, элнинг айбин билғай? Ул шайх деди: бўлғай! Сойил дедики, бас Оллоҳ сотир ул-уюб бўлмағай. Шайх деди: ўзунгни мендин яшур! Ул киши ўзин тўнлариға чирмади, филҳол андоқ шишдики, тўнлари йиртилди ва яланғоч бўлди. Шайхқа тазарруъ қилдилар, дуо қилди, то ул киши ўз ҳолига келди. Бир кун биравнинг илигида коғазе кўрди. Сўрдики, не коғаздур? Дедики, фатвоедурки, Имом Абу Алики, замоннинг муфтисидур, жавоб битибдур. Шайх деди: ани Имом қошиға эйт ва айтким, жавобда хато қилибдур! Ул киши ул фатвони Имомға бериб, ўл сўзни айтти. Имом тааммул қилиб, хато қилғонин топти. Сўрдики, Шайх муни ўқуб айтти? Ул киши дедики, Шайх нима ўқуй олмас. Имом Шайх хидматиға келиб, узр қўлуб дедики, агар ул Абу Али бўлмаса эрди, бу Абу Али дўзах ўтиға куйиб эрди. Анинг вафоти Марвда эрди. Тўрт юз йигирма тўртта, шаъбон ойи дунёдин ўтти.

         367. Шайх Абу Али Даққоқ р. т.
         Оти Ҳасан б. Муҳаммад Даққоқдур. Лисон ул вақт эди ва бу фанда вақтнинг имоми эрди. Сариҳ баёни ва фасиҳ лисони бор эрди. Кўп машойихии кўруб эрди. Насрободийнинг муридидур. Тўрт юз бешда Зулқаъда ойи, Нишобурда дунёдин ўтти. Устод Абулқосим Қушайрий анинг куёви мажлисларин жамъ қилиб эрди. Ул дебдурки, чун муддаи кўрсангиз этакин берк тутунгки, маънолиқлар ва муҳаққиқлар кетибдурлар. Бу тоифадин бирав дебдурки, бир кун анинг мажлисиға кирдим, бу ният билаки, таваккулдин бир ннма сўрғайман. Бағоят ориғ ва улуғ дастор чирмаб эрди. Кўнглум анга мойил бўлди. Чун таваккулдин саволни сўрдум, дедики, таваккул улдурки, элнинг дасториға тамаъ қилмағайсен, деди ва дасторни менинг сарн ташлади. Ҳам ул дебдурки, ҳар кимни рад қилсалар, андоқ борсаки, яна келмаса, майдон холи қолғай. Шайх ул-ислом дедики, [рад эмас, ноздир. Яна келки, қисса узундир]1. Ҳам ул дебдурки, худрўй дарахтким ани парварда қилмамиш бўлғайлар, барг чиқарғай, вале бор бермагай, берса дағи мазаси бўлмағай. Ва деди: мен бу тарийқни Насрободийдин таълим олибман ва ул Шиблийдин ва ул Жунайддин қ. а. Ҳаргиз Насрободий назариға бормадим, то ғусл қилмадим. Бир муриди бор эрди, бозургон, бемор бўлди. Шайх анинг иёдатиға борди ва сўрдиким, санга не бўлди? Ул дедики, кеча вузуъ ҳилурға қўптум, учамға тобе тушти ва қаттиғ оғриқ тутти ва иситмаға тортти. Шайх деди: сенинг бу фузуллуғ била не ишинг борки, кеча намоз қилғайсен, санга дунё мурдорин ўзунгдин аритмоқ керак. Бировнингки, боши оғриса, ул тилло аёғиға боғласа, ҳаргиз яхши бўлмағуси ва илиги нажас бўлган енгин юса, ҳаргиз илиги аримас. Дерларки, охир умрида анча дард устодға муставле бўлуб эрдиким, ҳар кун оқшом қарин томға чиқар эрди ва кунас сари боқиб айтур эрди: мулк саргардони, бу кун нечук эрдинг ва нечук ўткардинг, ҳеч ерда бу ҳадиснинг андуҳгиниға партав солдингму ва ҳеч ерда бу ишнинг зеру забар бўлғанларидин хабар олдингму? Бу навъ сўзлар айтур эрди, то кунас ботар эрди. Ва дебдурларки, охир умрида сўзи андоқ бўлдики, эл идрокидин ожиз эрдилар ва эшитур кишига тоқат йўқ эрди. Мажлисида ўн етти, ўн саккиз киши йиғилурлар эрди. Шайх ул-ислом дебдурки, Абу Али Даққоққа чун сўз олий бўлди, мажлиси халойиқдин холий бўлди.

         368. Абу Али Шаббуйи Марвазий қ. с.
         Оти Муҳаммад б. Муҳаммад б. Умар Шаббуйидур. [Уз ноҳиясининг энг донишманди ва беназири эди]1 Абулаббос Сайёрийнинг асҳобидиндур. Шайх Абу Саид Абулхайр қ. с. дебдурки, устод Абу Али Даққоқ пир Шаббуйи қошига келди. Ва биз Марвда эрдик. Ва «Саҳиҳи Бухорий» пир Шаббуйининг ёдида эрди ва биз «Саҳиҳи Бухорий»ни андин самоъ қилиббиз ва пирға бу маънидин огоҳлиқ эрди. Устод Абу Али Даққоқни бу сўзга ул келтурди. Ул Абу Али Даққоқға дедики, бу сўздин бизга нафасе ур! Устод Абу Али дедики, бу сўз бизга боғлиғдур, очуқ эмас. Пир деди: раво бўлғай. Биз ниёзимизни ҳозир қилоли. То санга бизнинг ниёзимизға сўз очулғай. Ул маъно ўтдур ва ниёз қав! Устод Абу Али қабул қилди ва мажлис қўйди ва минбарға чиқти ва ҳеч сўз анга очилмас эрдики, эл анинг аҳли эмас эрдилар. Пир Шаббуйи масжид эшигидин кириб келди ва устоднинг кўзи анга тушти. Филҳол сўзи очилди. Чун мажлис охир бўлди. Пир дедиким, сен ул эдингки, борсен ва биз бу эдук ниёз керак. Худованд таолоға ҳеч йўл ниёздин яқинроқ йўқдур. Агар чора тошқа тушса, ондин чашмалиғ сув очар. Бир кун ёзки, ҳаво иссиғ ва гард эрди. Абу Али Шаббуйини кўрдиларки, борур эрди, сўрдиларки, аюхаш шайх, қаён борурсиз? Дедики, фалон дарвешлар хонақоҳиғаки, мен етибменки, ҳар кун осмондин дарвешларга юз йигирма раҳмат ёғар. Батахсис қайлула вақти борадурменки, онда қайлула қилғоймен. Шоядки ул раҳматлардин манга ҳам насибе бўлғай. Улуғлар дебдурларки, ўзунгни алар орасида сиғур ва ўзунгни алардин ва аларнинг дўстларидин кўргуз. Агарчи билгайсенки не навъ расвосен ўзни ошиқ кўргуз. Агарчи бўлмасанг то тонгла сўрсаларки, ким сен? Дегайсенки, аларнинг дўстларидинмен ва сўзларин эшитсанг, агарчи маъносин билмасанг, бош тебрат, то тонгла дегайсенки, аларнинг бош тебратгучиларидинмен. Дегайлар, келки, сенга ҳаққидур. Магар онинг била қутулғайсен.

Ишқ аҳли бирла ўлтур ва ошиқлиқ эт гузин,
Ҳар кимки, ошиқ эрмас онга бўлмагин қарин.

         369. Шайх Абулқосим Бишр ёсин р. т.
         Машойих уламоси ва авлиё киборидиндур. Жаҳнада бўлур эрди. Уч юз саксонда дунёдин ўтубдур. Шайх Абу Саид Абулхайр қ. с. дебдурки, одина куни отамиз била масжиди жомеъға борадур эрдик ва мен ёш эр-дим ва. Қуръон ўқур эрдим. Йўлда Шайх Абулқосим Бишр Ёсин йўлуқди ва деди: Эй Абулхайр, бу тифл кимнингдур? Отам деди: Бизнинг. Ултурди ва мени тилади ва юзин юзумга қўйди ва кўзин яшартти ва деди: эй Абулхайр, биз жаҳондин бора олмадуқки, ер холи қолур эрди ва дарвешлар зоеъ бўлур эрди. Эмдики, санинг ўғлунгни кўрдук, эмин бўлдуқки, валоятлардин бу тифлға насиб бўлғусидур. Отамға дедики намоздин фориғ бўлсанг, они бизнинг; қошимизға келтур! Чун масжиддин чиқдуқ. Отамиз бизни пир Абулқосим қошига элтти. Чун савмаъаға кириб, қошиға ўлтурдуқ. Бир бийик тоқча эрди. Пир отамға айттиким, бу Саидни эгнинга кўтар. Ул тоқда бир нондур. Тушурсун! Отамиз бизни кўтарди. Ул нонни тушурдук. Арфа ўтмаги эрди иссиқ. Шайх Абулқосим ул ўтмакни олди ва кўзин яшартти ва икки синдурди. Яримин бизга бердики, егил ва яримин ўзи еди. Отамиз дедики, бизга ҳеч бу нондин насиб бўлмасму? Шайх деди: Эй Абулхайр, ўттиз йилдурки, бу нонни бу тоқда қўюлубдур ва бизга ваъда қилибдурларки, бу қурс ул киши иликидаким исигай, оламе анинг била тирилгусидур ва бу ҳадиснинг хатми анга бўлғусидур. Эмди бу мужда сенга басдурки, ул киши санинг ўғлунгдур. Шайх Абу Саид қ. с. дебдурки, бир кун Шайх Абулқосим Бишр Ёсин қошида эрдук. Деди: эй ўғул, тиларсенки, Тенгри била сўз дегайсен? Дедим: Бале, невчун тиламагаймен? Деди: ҳар қачон хилватда бўлсанг, муни ўқу ва мундин ўзга ўқума!

 Рубоий:
[Жонон, сенсиз қарорим йўқдур,
Сенинг эҳсонларингнинг саноғига етолмайман.
Танамдаги ҳар бир тук тилга айланганда ҳам,
Минг шукрингдан бирини адо қилаолмайман]1.
 
         370. Шайх Луқмон Сарахсий қ. с.
         Анинг ибтидода кўп мужоҳада ва риёзати бор эрмиш ва муомала ва тоати эҳтиёт била эркондур. Ногоҳ анга кашфе воқеъ бўлубдурки, ақли зойил бўлубдур. Сўрубдурларки, ул не эрди ва бу недур? Дебдурки, қуллуғни ҳар неча кўпрак қилдим, андин кўпрак керак эрди. Ожиз бўлдим, дедим: Илоҳи, подшоҳларнинг бандаси қариса, они озод қилурлар. Подшоҳлар подшоҳи-сен, бандалиғингда қаридим. Мени озод қил! Нидое эшитдимки, эй Луқмон, сени озод қилдуқ! Озодлиғ ни-шонаси бу эрдиким, ақлни андин кўтардилар ва ул мажониннинг уқалосидин эрди. Шайх Абу Саид Абулхайр кўп айтур эрмишки, Луқмон Тенгрининг озодкардасидур амру наҳйидин. Шайх қ. с. дебдурки, бир кеча хонақоҳ эшиги боғлиғ эрди ва дарвешлар ётиб эрдилар. Биз Шайх Абулфазл Ҳасан била суффа қироғида ўлтуруб эрдук ва маорифда сўз ўтадур эрди. Бир масъала мушкул бўлди. Луқмонни кўрдукки, хонақоҳ томидин учуб, бизнинг қошимизға тушти ва ул масъалани айтди. Андоқким, ишкол рафъ бўлди. Яна учуб, хонақоҳ чиқди. Шояд бу баландпарвозлиғлар жиҳатидин Шайх Луқмонға паррандалиғ исми қўйилиб эрди экин.
         Шайх Абу Саиддин сўрдиларки, Сарахсда зариф кимдур? Дедики, Луқмон! Дедилар: Субҳоноллоҳ, бу шаҳрда худ андин жўлидароқ ва шўхгинроқ йўқдур. Шайх деди: Ғалат қилибсиз. Зариф покиза бўлур ва покиза улдурки, ҳеч нима била пайванди бўлмағой ва ҳеч кимни ондин пайвандсизроқ ва покизароқ кўрмасменки, борча оламда ҳечнима била пайванди йўқдур: не дунё била, не охират била, не нафс била. Ҳам Шайх Абу Саид дебдурки, Пир Абулфазл Ҳасан суҳбатида эрдукки, биров келиб дедики, Шайх Луқмонға беморлиғе тори бўлубдур ва бир бузуқ работда йиқилибдур ва уч кундурки, ҳеч киши била сўзлашмайдур. Бу кун дебдурки, Шайх Абулфазлға айтингки, Луқмон борадур. Шайх чун бу сўзни эшитти. Дедиким, бороли! Жамоат била бордилар. Чун шайх Луқмон они кўрди. Табассум қилди ва шайх Абулфазл Ҳасан Шайх Луқ-моннинг боши сари ўлтурди. Ул Пир сари боқар эрди ва иссиқ нафаслар тортар эрди ва ҳеч сўз демас эрди. Жамъдин биров деди: «Ло илоҳа иллоллоҳ»1. Шайх Луқмон табассум қилиб дедики, биз хирожимизни берибмиз ва баротимизни олиббиз. Боқимиз тавҳид биладур. Ул дарвеш дедики, охир ўзни соғиндурмоқ керак. Шайх Луқмон дедики, бизга Ҳақ даргоҳида арбада буюрурсен. Пир Абулфазл Ҳасанға бу сўз бағоят хуш келди ва деди: мундоқдурки, ул айтти. Соате бор эдики, нафас мунқатеъ бўлди.

         371. Шайх Муҳаммад Қассоб Омулий қ. с.
         Ул Дамағонда бўлур эркандур. Абулаббос Қассобнинг шогирдидур. Шайх ул-ислом дебдурким, агар ул ва Харақоний тирик бўлсалар эрди, мен сизни анга юборур эрдим, йўқ Харақонийғаки, ул сизга судмандроқ эрди Харақонийдин, яъни Харақоний мунтаҳий эрди, мурид андин баҳра оз топар эрди. Ҳам Шайх ул-ислом дедики, Муҳаммад Қассоб манга дедики, Ҳиравийлар сифатидур, яъни раҳмату авфу карамға айланғайлар ва сифатдин ортиқ кўрмагайлар. Ва бу тоифанинг муомаласи зот биладур, мутеъ биладурлар, йўқ ато била. Ва ҳар не андин ўзгадур, ҳижобдур.

         372.Шайх Абулҳасан Харақоний р. т.
         Оти Али б. Жаъфардур. Ўз рўзгорининг ягона ва ғавси эрди. Вақтнинг қибласики, замонида риҳлат анга эрди. Шайх Абулаббос Қассоб айтиб эрдики, [бизнинг бу бозорчамиз Харақонийга ўтади]1. Риҳлат ва зиёрат анинг вафотидан сўнгра Харақонинға эврулди, андоқки, ул деб эрди. Ул тасаввуф интисобида султон ул-орифин Шайх Абу Язид Бистомийға етар ва онинг тарбияти сулукда султон ул-орифин руҳониятидин. Шайх Абулҳасаннинг валодати Шайх Боязид Бистомийнинг фавтидин муддате сўнградур ва Шайх Абулҳасан тўрт юз йигирма бешда ашурода сешанба кечаси дунёдин ўтубдур.
         Бир кун асҳобидин сўрдиким, не нимадурки, бори нимадин яхшироқ бўлғай? Дедиларки, шайх айтсунлар! Дедики, ул кўнгулки, онинг ёдидин ўзга онда нима бўлмағай! Андин сўрдиларки, сўфий кимдур? Деди: киши мураққаъ ва сажжода била сўфи бўлмағой ва русум ва одот била сўфий бўлмағой. Сўфий улдурки, бўлмағой. Ҳамул дебдурки, сўфий бир кундурки, кунасға эҳтиёжи бўлмағой ва бир кечадурки, ойға эҳтиёжи бўлмағой ва бир йўқдурки, борлиққа ҳожати бўлмағой. Ондин сўрдиларки, киши недин билгайки, уйғоқдур? Деди: Ондинки, чун Ҳақни ёд қилса, фарқидин қадамиғача хабардор бўлғай ва сўрдиларки, сидқ недур? Деди: сидқ улдурки, кўнгул сўз айтғой, яъни они дегайки, кўнглида бўлғай. Ва сўрдиларки, ихлос недур? Дедики, ҳар не Тенгри учун қилсанг ихлосдур ва ҳар не халқ учун қилсанг, риёдур ва сўрдиларки, фано ва бақода сўз айтмоқ кимга тегар? Деди: ул кишигаки, они осмондин бир тор ипак била осмиш бўлғайлар ва еле эсадурмиш бўлғайки, биноларни ва йиғочларни қўнғарадурмиш бўлғай ва дарёларни анбошта қиладурмиш бўлғай ва они ўрнидин тебрата олмағай. Дебдурки, биров била суҳбат тутмангизки, сиз Ҳақ дегайсиз ва ул ўзга нима дегай ва дебдурки, андуҳ тиланг, то кўз суйи ҳосил бўлғайки, Тенгри йиғлоғувчиларни суяр. Дебдурки, киши суруд этса ва Ҳақни тиласа яхшироқдурки, Қуръон ўқуса ва ғайрни тиласа! Ва дебдурки, Расул с. а. в. вориси улдурки, онинг феълиға иқтидо қилғай. Ул киши эмаски, коғаз юзин қаро қилғай. Шиблий дебдурки, тиларменки, тиламагаймен. Ул дебдурки, бу ҳам тиламакдур. Ва дебдурки, қирқ йилдурки, бир вақтда мен ва Тенгри кўнглумга боқар ва ўзидин ўзга кўрмас. [Ҳақдин бошқага вужудимда бирор зарра, сийнамда бирор жой қолмади]2. Ва дебдурки қирқ йилдирки, нафсим бир ичгуча совуқ сув ва аччиқ дуғ тилар. Ҳануз анга бермайдурмен ва дебдурки, уламою ибод дунёда кўпдур. Сен андин бўлмоқ кераксенки, кундузни кечага кечани кундузга келтургайсен. Андоқки, бегангай. Дебдурки, ёруғроқ кўнгул улдурки, анда халқ бўлмағай ва ишингнинг яхшироғи улдурки, анда махлуқ андишаси бўлмағай ва ҳалолроқ неъмат улдурки, касбинг била бўлғай ва рафиқларинг яхшироғи улдурки, зиндагонлиги Ҳақ била бўлғай.

         373. Шайх Абу Абдуллоҳ Достоний қ. с.
         Оти Муҳаммад б. Али Достонийдур. Лақаби Шайх ул-машойих эркандур. Анвоъи улумда Ҳақ даргоҳининг муҳташамларидин эрмиш. Шайх Абулҳасан ақронидиндур ва иродатининг нисбати уч восита била Шайх Амий Бистомийға етарки, Шайх Абу Язиднинг биродарзодасидур, анинг муридидур. Тўрт юз йигирма еттида Ражаб ойида дунёдин ўтубдур ва умри эллик икки йил экандур.

         374. Шайх Абу Саид Абулхайр қ. с.
         Оти Фазлуллоҳдур. Султони вақт ва аҳли тариқат жамоли эрди ва қулуб мушаррифи. Ва анинг замонида барча машойих анга мусаххар эрдилар. Одоби тариқатда пири Пир Абулфазл Ҳасан Сарахсийдур.
         Шайх Абу Саид дебдурки, бир кун келадур эрдим, Сарахснинг шористони эшигида бир тепа эрди кулдин. Шайх Луқмон ул тепа устида ўлтуруб, пўстинин ямайдур эрди. Ул бийик устига чиқдим ва анга наззора қилур эрдим. Ва андоқ туруб эрдимки, кўлагам Шайх Луқмоннинг пўстиниға тушуб эрди. Шайх Луқмон боқиб деди: Ё Абу Саид, сени бир пора тери била бу пўстинға тикдик. Андин қўпти ва илигимни тутуб, Пир Абулфазл Ҳасан хонақоҳиға элтти ва ани чорлади. Пир келгач, илигимники тутуб эрди, Пирга топшурди. Ва дедики, муни асрангки, сизингдур! Пир бизинг илигимизни тутти. Хонақоҳға элтти ва суфада ўлтурди ва бир жузв илигига тутти. Ва анда назар қилур эрди ан-доқки, донишмандлар одатидур. Талабе кўксумизда пайдо бўлдики, ул жузвда не экин? Пир билди ва дедики, ё Абу Саид, юз йигирма тўрт минг пайғамбарки оламға юбордилар, дедиларки, халққа денгки, «Аллоҳ!». Алар ул кишиларга бу калимани дедилар, бу калимада мустағрақ бўлдилар. Шайх дебдурки, бу сўз ул кеча бизни уюғали қўймади. Тонг эрта Пирдин дастур тилаб, тафсир дарсиға Абу Али Фақиҳ қошиға бордик. Хожа Абу Алиға аввал дарс бу оят эрдики, [«Аллоҳ» деб жавоб қилинг! Сўнгра уларни нотўғри йўлларида адашган ҳолларида тарк этинг!]1.
         Ул соат бизинг кўксумизга эшике очдилар, бу калима самоъида бизи биздин олдилар. Ва Хожа Абу Али ул тағайюрни кўруб сўрдиким, кеча қайда эрдинг? Дедук: Пир Абулфазл Ҳасан хидматида. Деди: Қўп, дағи анда-ўқ борки, ҳаромдур санга, ул маънодин мунга келмак. Биз қўпуб, Пир хидматиға бордук, волиҳу мутаҳаййир ва барча бу калима бўлған. Чун Пир Абулфазл бизда ул ҳол кўрди, деди: Ё Абу Саид!

Б а й т:
[Қаттиқ маст бўлибсан, баланд-пастни билмайсан.
Ҳушёр бўл! Ўз аслингни йўқотма!)2.

         Дедим: Эй Шайх, не буюрурсен? Деди: Кир ва ўлтур ва бу калимага машғул бўлки, бу калиманинг сенинг била ишлари бор. Чун Пир Тенгри раҳматиға восил бўлди, бизга сулук тариқида вақоеъ ашколин қилур киши қолмади. Чун Шайх Абулаббос хидматиға Омулға бордуқ ва бир йил Шайх хидматида бўлдуқ. Дебдурларки, Шайх Абулаббоснинг хонақоҳида сўфийлар жамоатхонаси мавзеи бор эрдики, Шайх қирқ бир йил анда бўлғондур. Агар дарвешлар орасида бири кеча намоз қилса, Шайх дер эрдики, эй ўғул, сен уюки, бу қари хар не қилур, сизинг учун қилурки, анинг ҳеч нимага эҳтиёжи йўқ турур. Ва ҳаргиз ул бир йилда Шайх Абу Саидға демадики, сен ётқил, ё намоз қилмағил! Ва анга ўз хилватининг ўтрусида уйғина бериб эрди. Бир кеча Шайх Абулаббос уйидин чиқди, магар фасд қилиб эрди ва рагинин боши очилиб эрди. Ва Шайх Абу Саиднинг бу ҳолдин хабари бор эрди, қўпти ва бот ҳужрасидин чиқди ва Шайх қошиға келди ва Шайхнинг хирқасин юди ва ўз хирқасин чиқариб Шайхга тутаберди ва Шайх олиб кийди. Ва Шайхнинг хирқасин намози қилиб, ҳам-ул оқшом-ўқ қурутуб Шайх назарига келтурди. Шайх хирқани Шайх Абу Саидга-ўқ ишорат қилдиким, кийғил! Шайх Абу Саид кийиб, ўз зовиясиға борди. Тонг эртаким, жамоат қўптилар ва ҳозир бўлдилар, Шайхнинг хирқасин Шайх Абу Саид эгнида кўрдилар ва Шайх Абу Саид хирқасин Шайх эгнида, таассуб қилдилар. Шайх дедиким, бале, ўтган оқшом нисорлар бор эрди ва барча бу Меҳналиқ йнгитнинг насиби бўлди, муборак бўлсун анга! Устоз Абу Солиҳки, Шайхнинг муқриси эрди, бемор бўлди. Хазрат Шайх Абубакр Муаддабғаки, фарзандларининг адиби эрди, дедиким, давот ва қалам келтур ва коғазки, Абу Солиҳ учун бир нима битайли! Ул ҳозир қилғач, бу рубоийни буюрдиким, битиди.

Р у бо и й:

[Ҳурлар нигоримни кўриш учун саф тортдилар.
Ризвон таажжубланиб, қарсак чалиб юборди. У
қорахол юзларга парда тортти. Абдол қўрққанидан
«Қуръон»га чангал урди]3.

         Ва Абубакр Муаддабға дедиким, элтиб, Абу Солиҳға боғлади. Филҳол сиҳҳат топти ва ҳамул кун чиқди. Ҳамул дастур била бу рубоийни сойир маразиға ўқурлар ва нафъ еткурурлар. Ва баъзи акобир шарҳлар битибдурлар. Шайхдин сўрдиларки, тасаввуф недур? Дедики, [миянгдаги борини чиқариб ташла! Қўлингдаги борини эҳсон қил! Бошинтга нима келса, хотиржам. қарши ол!]4 Ва ҳам Шайх дебдурки, [Аллоҳ басдур, қолгани ҳавасдур, тийилмоғи шарт бўлгани – нафс-дур]5. Шайх жума кечаси хуфтон намози вақти тўрт юз қирқда Шаъбон ойи дунёдин ўтти. Ва умрлари минг ой эрди. Аларнинг зикрида қалам ожиздур, битилгандин мабсутроқ тилаган «Нафаҳот ул-унс»да кўрсун. Ва барча ҳолатлари мақомотларидаким, ниёзмандлардин баъзи битибдурлар, бордур. Ва ул эл орасида кўпдур – магар андин баҳра вофий топқайлар.

         375. Шайх Абулқосим Гургоний қ. т. с.
         Оти Алидур. Ўз замонида беназир эрмиш ва ўз фанида бебадал. Анинг нисбати уч восита билаки, Шайх Абу Усмон Мағрибийдур ва Шайх Абу Али Котиб ва Шайх Абу Али Рудборийдур, саййид ут-тоифа Жунайд қ. с.га етар. Анга қавий ҳол эркандур андоқки, асрида барчанинг юзи анинг остониға эркандур. Ва муридлар воқеаси кашфида ояти эркандур. Ва «Кашф ул-маҳжуб» китобининг соҳиби дебдурки, бир қатла воқеае тушти, ҳаллининг тариқи манга мушкил эрди. Шайх Абулқосим хидматиға юзландим. Ани уйининг эшигидаги масжидда топтимки, манга тушган воқеани масжиднинг бир сутуниға айтадур эрди. Сўрмай жавобимни топтим. Ва дедим: Аюҳаш-шайх, бу менинг воқеамдурки, сендин ҳаллин сўрғали келиб эрдим. Шайх деди: Эй ўғул, бу сутунни бу замон Ҳақ таоло нотиқ қилиб эрдики, мендин бу воқеа саволин қилди.
         Бир кун Тусда Шайх Абулқосим Гургоний била Шайх Абу Саид Абулхайр ўлтуруб эрдилар бир тахтда. Ва дарвешлар илайларида туруб эрдилар. Бир дарвешнинг кўнглига кечтиким, аё бу икки бузургнинг манзалати не эркин? Шайх Абу Саид ул дарвеш сари боқиб дедики, ҳар ким тиласаки, икки подшоҳни бир ерда бир вақтда бир тахтда кўргай, кўрсун! Дарвеш чун ул икки бузургга боқди, Ҳақ таоло ҳижобни анинг кўзи оллидин олди, то Шайхнинг сўзининг сидқи анга маълум бўлди. Яна кўнглига ўттики, аё бу кун ер юзида Ҳақ таолонинг бу икки бузургвордек ҳеч бандаси борму эркин? Яна Шайх Абу Саид анинг сари боқиб дедики, мухтасар мулке бўлғайки, анда ҳар кун Абу Саид ва Абулқосимдек етмиш минг келмагай ва етмиш минг кетмагай.

         376.    Хожа Музаффар Аҳмад б. Ҳамдон қ. т. с.
         Кунияти Абу Аҳмаддур. Ҳақ таоло анга раёсат маснадида бу эшикни очди ва каромат тожин анинг бошиға қўйди. Онинг яхши баённи ва олий иборати бор эрди фано ва бақода. Шайх Абу Саид Абулхайр қ. с. дебдурки, бизни бу даргоҳда бандалиқ йўлидин келтурдилар ва ани худовандлик йўлидин, яъни биз мужоҳада била мушоҳада топтуқ ва ул мушоҳададин мужоҳадаға келди. Бир кун Хожа Музаффар Нуқонда ай-тур эрдики, бир паймона тариғдин бир дона Шайх Абу Саид Абулхайрдур, боқи барчаси мен. Шайхнинг бир муриди ҳозир эрди, саргарм бўлиб, ҳазрат шайхқа келиб, бу сўзни айтди. Шайх дедики, ул бир дона ҳам алардурлар. Биз ҳеч нима эмасмиз!

         377.    Хожа Муҳаммад Маъшуқ Тусий қ. т. с.
         Оти Муҳаммаддур. Мажонин уқалосидиндур. Азим бузургвор ва соҳибҳол эрмиш. Тусда бўлур эрмиш ва қабри ҳам анда-ўқдур. Ул вақтки, Шайх Абусаид Абулҳайр Меҳнадин Нишобур азимати қилибдур, бир кентгаки, Тус навоҳисида бўлғай, етганда бир дарвешни йиборибдурки, Хожа Муҳаммад Маъшуқ Тусийдин ижозат тилагилки, онинг шаҳр ва вилоятиға киролиму, йўқму? Ул дарвеш борғоч, шайх дарвешлар била отланди ва ул дарвешнинг кейнича Тусға мутаважжеҳ бўлдилар. Ул дарвеш Хожа хизматиға етиб, рисолат изҳори қилди ва Хожа буюрдиким, бор, айтки, кирсун! Чун бир йиғочқа етканда, Шайхнинг оти юрумади ва илгари қадам қўймади. Чун ул дарвеш хабар келтурди. Шайх яксар Хожа Муҳаммад Маъшуқ хизматиға борди. Ул истиқбол қилиб, шайхни қучуб деди: Фориғ бўлки, бу навбатки, мунда урадурлар, бир неча кундин сўнгра санинг даргоҳингда чалилгусидур! Ва бу Муҳаммад Маъшуқ қабопўш турк эрди. Бир кун Туснинг жомеъида Шайх Абу Саид мажлис этадур эрди. Ул етиб, тўнининг бир боғин боғлади. Шайх хомуш бўлди ва тили сўзга уюрулмади. Чун лаҳзае ўтди. Шайх деди: Эй аср султони ва эй вужуд сарвари, тўнинг боғин ешки, етти кўк ва ерни ул банд била боғладинг! Ул боғни ешгач, Шайхға такаллум. йўли очилди.


         378. Амир Алийи Абу қ. т. р.
         Айн ул-қузот баъзи мактуботида анинг баёнидаким, ғайб ва ҳузур ҳеч навъ била яксон бўлмас, балки кўнгул бовужуди қурб ул-қулуб қурб ул-абдон тақозоси ҳам қилур. Дебдурки, Мир Али Абу бузург пире эрди. Бир муриди бор эрди, оти Муҳаммад Шаҳрободий. Бир кун ул муридни бозорга юборди, бир нима келтургали. Ул бозорга борди, ҳамоно ул нимани олур важҳ ҳозир йўқ эрди, филҳол ўзин сотти ва Пир тилаган нимани олиб юборди. Чун неча кун бу савдодин ўтти, ул кишики, ул муридни сотқун олиб эрди, анинг қилған ишига мутталеъ бўлди, ани озод қилди, то Пир қошиға келди. Амир Али анга дедиким, эй жавонмард, неча минг йил бизинг жонимиз ғайбда сенинг офаринишинг ишқида куяр эрди, ул бас эрмас эрдики, бу зоҳир фироқи ҳам керак эрди, бир ҳафта зоҳир қурби ҳам керак.

         379.Шайх Абу Абдурраҳмон Суламий Нишобурий қ. т. с.    
         Оти Муҳаммад б. Ҳусайн б. Муҳаммад б. Мусо Суламийдур. «Ҳақойиқ» соҳиби тафсири ва машойих табақотининг соҳиби. Ва булардин бошқа дағи таснифоти бор. Ва Шайх Абулқосим Насрободийнинг муридидур ва хирқа анинг илигидин кийибдур. Ва Насрободий Шиблий муридидур ва Шайх Абу Саид Абулхайр Пир Абулфазл Ҳасан фавтидин сўнгра анинг суҳбатиға етибдур ва анинг илигидин хирқа кийибдур. Ва Шайх Абу Абдурраҳмон Шайх Абу Саид қ. с. учун тазкира, ўз хатти била битибдур. Ва ул бу экандур: [Бобом Абу Амр б. Нужайд Суламийнинг шундай деганини эшитдим: Абулқосим Жунайд б. Муҳаммад Бағдодий дебдур: тасаввуф хулқдир. Кимки сендан хулқда устун бўлса, тасаввуфда устундир. Хулқ ҳақида айтилган энг чиройли гап – Шайх ул-ислом Абусаҳл Сулукийнинг гапидир. «Хулқ – эътироздан воз кечишдир»]1.
         Ва ҳам ул дебдурки, [Сўфий учун икки нарса шарт: аҳволда содиқлик ва муомалада одоб]2. Ва Ёфеъий тарихидадурким, Шайх Суламий тўрт юз йигирма иккида дунёдин ўтубдур.

         380.    Ҳусайн б. Муҳаммад Муса Суламий қ. с.
         Шайх Абу Абдурраҳмоннинг отасидур. Машойихи кибординдур. Шайх Абдуллоҳ Муборак ва шайх Абу Али Сақафий била суҳбат тутубдур ва Шиблийни кўрубдур ва доимий мужоҳадаси бор эрмиш ва улум ва муомалотда комил эрмиш. Чун шайх Абу Абдурраҳмон мутаваллид бўлубдур, ҳар мулкики бор экандур, сотиб садақа берибдур. Анга дебдурларки, санга ўғул фарзанд бўлди. Онинг учун ҳеч нима асрамадинг. Дебдурки, агар солиҳ бўлса [у солиҳ бандаларга ёр бўлур]1 ва агар муфсид бўлса, мен бори анга фасод олати бермамиш бўлғаймен. Ул уч юз қирқ ва бир нимада дунёдин ўтубдур.

         381.    Абусаҳл Суълукий р. а.
         Оти Муҳаммад б. Сулаймон Суълукийдур. [У шариат илмида ўз даврининг имоми, дўсту душман унинг пешволигига ҳамфикр эдилар. Шиблий, Муртаъиш, Абу Али Сақафий билан ҳамсуҳбат бўлган. Абу Ҳасан Фуманжий, Абу Наср Саффорий Нишобурий билан дўст бўлган. Яхши самоъ қиларди, хушвақтлари бор эди]1. Шайх Суламий дебдурки, Абусаҳл Суълукийдин самоъни сўрдилар. Дедики, [самоъ – ҳақиқат аҳли учун мустаҳаб, олимлар учун мубоҳ, фосиқ ва фожирлар учун макруҳдир]2. Ул дебдурки, ҳаргиз илиг жайбимға солмайман ва бириима тўкмагаймен ва манга қуфлу калиде йўқ эркандур. Ва ҳам ул дебдурки, [заҳмат тортган кишига мартабада ўзини тенглаштирган – ҳаддан ошганидир]3. Шайх Абу Абдурраҳмон Хўтаний дебдурки, не учун мундоқ Демайдурки, [заҳмат тортган кишига мартабада ўзини тенглаштирган хато қилибди]4. Шайх ул-ислом дебдурки, бу яхшироқдур. Ҳеч киши мен дегандек демайдурки, ани тиламак била топса бўлмас, аммо тилаган топар. Ва ҳам Саҳл Суълукий дебдурки, [кимки вақтидан олдин мақом-мавқега етса, хорликка юз тутади]5. Бир кун Шайх Суълукий дарсда дедики, барча Қуръонда манга бу ажаб келурки, Аллоҳу таоло Мусоға айттики, [мен ўзимга сени танладим]6. Шайх ул-ислом дебдурки, манга ҳасаддурки, бу сўзгаки, ул айтибдур. Шайх Абусаҳл Суълукий Нишобурий уч юз олтмиш тўққизда дунёдин ўтти ва ўғли Абу Таййиб тўрт юз тўртта Ражаб ойи ўтти.

         382. Шайх Абулқосим Қушайрий р. т.
         Оти Абдулкари б. Ҳавозин Қушайрийдур. «Латоиф ул-ишрат» тафсирининг соҳибидур. Ва анга ҳарфанда расойил ва ҳар илмда тасониф бор. Абу Али Даққоқнинг муридидур ва Абу Али Формадийнинг устоди. Тўрт юз олтмиш бешда дунёдин ўтубдур. «Қашф ул-махжуб» соҳиби дебдурки, ул дебдурки, [Сўфий зотилжам кабидир: аввали алаҳсираш, охири: жимлик! Агар мустаҳкам бўлсанг, жим бўласан]1. Ва ҳам ул дебдурки, [тавҳид – «Аллоҳ» исми зоҳир бўлганда расм ва табиат асарининг завол топиши, тажаллий нурлари порлаганда, бегона нарсаларнинг фоний бўлиши, илоҳий ҳақиқатлар ошкор бўлганда махлуқотларнинг арзимаслиги, зикри улуғ Жабборга яқинлик мавжуд бўлганда ағёрларнинг кўринмаслигидир]2.

         383. Шайх Абулқосим Шақоний қ. с.
         Оти Аҳмад б. Муҳаммаддурур: Усулу фуруъ, фунун ва улумида имом эрди, кўп машойих дийдоридин баҳраманд. «Кашф ўл-маҳжуб» соҳибининг устодидур. Ул дебдурки, ҳеч киши кўрмайдурменки, шаръни ул таъзим қилғанча қилмиш бўлғай. Дунёю уқбодин пайваста нафир эрди. Ул дебдурки, [бир йўқлик истайманки унга қайтиш бўлмасин!]1. Ва ғайри арабий дер эрдики, ҳар кишига бир муҳолни тиламак бор, манга бир муҳолни тиламакдурки, яқин бўлмағай. Ва ул будурки, тиларманки, Ҳақ таоло мени бир адамға элткайки, ҳаргиз ул адамға вужуд бўлмағай, не учунки мақомоту каромотдин ҳар неки бор, барча ҳижобу балодур. Ва одаме ул ҳижобу балоға ошиқ. Иўқлуғ дийдорда яхшироқки, ором ҳижобда. Чун Ҳақ таоло борийдурки, анга адам раво эрмас. Не зиён қилғайки, анинг мулкида мен йўқе бўлсамки, ҳаргиз ул йўққа борлиғ бўлмаса. Ҳам «Кашф ул-маҳжуб» соҳиби дебдурки, бир кун анинг қошиға кирдим, ўқийдур эрдиким, [Аллоҳ бундоқ бир мисол келтирур: ҳеч нарсага кучи етмайдиган бировга қарам қул...]2 ва йиғлайдур эрди ва қичқирадур эрди. Соғиндимки, охир бўлғусидур. Дедим: айюҳаш-шайх, не ҳолдур? Деди: ўн бир йилдур, то дардим бу ерга етибдур ва мундин ўта олман. Бир кун Шайх Абусаид Абулхайр Нишобурда ўз хонақоҳида ўлтуруб эрди. Саййид Ажалки, Нишобурнинг улуғи эрди, Шайх ёнида ўлтуруб эрди. Шайх Абулаббос Шақоний келди. Шайх ани Саййид Ажалдин юқорироқ ўлтуртти. Саййид андин ранжа бўлди ва кўнглига доварлиғ кирди. Шайх Саййид сари боқиб дедики, сиз бу тоифани Мустафо с. а. в. учун севарсиз ва биз бу тоифани Ҳақ с. т. учун севармиз. Шайх Абулаббос дебдурки, бир кун уйимда кирдим, бир сариғ итгина ётиб эрди. Ани қувлай дедим, югурди ва этаким остиға кирди ва ғойиб бўлди.

         384.    Абулфазл Ҳасан Ҳатлий р. т.
         Байт ул-Жинда вафот топубдурки, Димишқнинг яқинидур. «Қашф ул-маҳжуб» соҳиби дебдурки, тариқатда менинг иқтидом ангадур. Тафсир ва ривоят илмида олим эрди. Ҳусрийнинг муриди ва соҳиби сирри, Абуамр Қазвиний ва Абулҳусайн Солбиҳ ақрони. Олтмиш йил узлатда элдин қочар эрди ва отин элдин итирур эрди ва кўпрак Луғом тоғида басар элтур эрди. Узун умр топти ва яхши оёту каромот ияси бўлди, Ва мутасаввифа либосида эмас эрди, русум аҳли сийратида бўлур эрди. Мен андин муҳиброк кўрмайдурмен. Ул дебдурки, [дунё бир кундир, унда бизнинг вазифамиз рўзадир]1.

         385.    Али б. Усмон б. Аби Али Жуллоб Ғазнавий қ. с.
         Кунияти Абулҳасандур. Олим ва ориф эрди ва Шайх Абулфазл б. Ҳасан Хатлийнинг муридидур. Қўп машойих суҳбатиға ҳам етибдур. «Кашф ул-маҳжуб» китобининг соҳибидурки, бу фанда машҳур ва мўътабар китобдур. Ул дебдурки, Шайх ул-машойих Абулқосим Гургоний қ. с.дин сўрдумки, дарвешга ногузир нима недурки, фақир отин анга итлоқ қилса, бўлғай? Деди: Уч нима: бири улки, туз юрун тика олғай; яна улки, чин сўз айта ва эшита олғай; яна улки, оёғин туз ерга ура олғай. Жамъе дарвешлар ҳозир эрдилар. Дедукки, келинг, ҳар қайсимиз бу сўз маънисида тааммул қилиб, бир сўз дейли! Ҳар бири бир сўз дедилар. Навбат манга етганда дедимки, юрунни туз тикмак ул бўлғай: Фақр юзидин тиккай, йўқки зийнат юзидин. Агар руқъани хирқаға фақр била тиксанг, эгри тиксанг доғи туздур ва чин сўз ул бўлғайки, киши они ҳол юзидин айтғай ва эшитгай. Йўқки, миннат юзидин ва ҳақ важд била онда тасарруф қилғай. Йўқки, ҳазл била ва зиндагонлиғ юзидин ани англағай, йўқки, ақл била. Ва оёғин туз ерга урмоқ ул бўлғайки, важд била ерга урулғай, йўқки лаҳв била. Ва бу сўзни биайниҳи Шайх ҳазратида нақл қилдилар, дедики, (Али рост сўзлади. Аллоҳ унга ёрдам берсин!]1.

         386.    Хожа Аҳмад Ҳаммод Сарахсий р. т.
         «Кашф ул-маҳжуб» соҳиби дебдурки, ул мубориз ули-бод эрди ва муддате манинг рафиқим эрди ва онинг ҳолотидин кўп ажойиблар билурмен. Бир кун ондин сўрдумки, санинг бу ишга киргонинг ибтидоси не эрди? Ва дедики, мен бир қатла Сарахсдин чиқиб, биёбонға бордим ва теваларим бор эрди. Аларнинг муҳофазатин қилур эрдим ва оч бўлмоғни севар эрдим. Ва ҳар не илкимга тушса, яна бировга берур эрдим ва кўнглумга Тенгри таолонинг бу қавли тоза бўлур эрдики, [улар ҳижрат қилиб келганларни суюрлар]1. Ва бу тоифаға эътиқодим бор эрди. Бир кун биёбонда бир арслон пайдо бўлди. Бир тевани босди ва сақат қилди ва бийикка чиқиб, бир гўкради. Ул теградаги сибоъ ва бўри ва тулку ва шақол йўсунлуғ жонворлар жамъ бўлдилар ва арслон тевани алар илайига қўюб, ўзи бийик бойирға чиқиб ўлтурди, то алар барча тўйдилар. Арслон бийикдин индики, ўзи ҳам андин туъма қилғай. Кўрди, бир оқсоқ тулку келадур, яна ёнди ва ўлтурди. Ул ҳам ўз воясин ҳосил қилғондин сўнгра инди ва андин туъма қилди ва мен наззора қилур эрдим. Чун емакдин фориғ бўлди. Манинг сори боқиб, фасиҳ тил била дедики, ё Аҳмад, луқма ийсори итлар ишидур. Эранлар ийсори жондур. Чун мен бу бурҳонни андин кўрдум. Ҳолим мутағаййир бўлди ва оламнинг барча ишидин илик тортиб, бу ишга машғул бўлдум ва ишимнинг ибтидоси бу эрди.

         387.    Адиб Кумандий р. т.
         Ул «Қашф ул-маҳжуб» соҳибининг Муосирларидандир. Дебдурларки, йигирма йил кўпрак авқот аёғ устига туруб ерди, магар ташаҳҳуд вақтики, ўлтурур эрди. Андин сўрдиларки, не учун ўлтурмассен? Дедики, манга ҳануз ул даража йўқдурки, Ҳақ с. т.нинг мушоҳадасида ўлтурғаймен.

         388.    Абулҳасан Мусанно р. т.
         Оти Али б. Мусаннодур. Шайх Абусаид Абулхайр қ. с. дебдурки, йигитлигим чоғида Астрободда Абулҳасан Мусанно қошиға бордим. Ва ул шукуҳлиқ пир эрди. Ва Шиблий била суҳбат тутуб эрди ва ораларида ниқорлар ўтуб эрди. Дарвише манга айттики, айтқилки, бизга Шиблийдин ҳадисе айтсун! Мен илтимос қилдимки, айюҳаш-шайх, бизга Шиблийдин ҳадисе айт! Дедики, не учун бурун Расул с.а.в. дин сўз тиламадинг? Дедим: иккаласидин айт! Деди: Расул с.а.в. дебдурки, агар менинг отимга «Ал-Каҳф»дин ўзга сура инмаса эрди, ҳам кофий эрди. Ҳам шайх Абусаид қ. с. дебдурки, Шайх Абулҳасан Мусанно дедиким, Бағдод жомеъида Шиблийнинг мажлиси қироғида туруб эрдим. Бирав бу тоифа кисватида Шиблийдин савол қилдиким, [эй шайх, васл нима?]1. Шиблий анга боқиб дедиким, [Эй васл ҳақида сўровчи, икки тарафдан кечсанг висолга етасан]2. Сойил дедиким, [икки тараф ни-ма?]3. Шиблий дедиким, [сизларни рўпарангиздаги Аллоҳдан тўсиб турган чўққи]4. Сойил дедиким, [у чўққи нима?]5. Шиблий дедиким, [дунё ва охират! Чунончи раббимиз айтади: орангизда дунё истаганлар ҳам, охират истаганлар ҳам бор эди]6. [Хўш, Худони истовчи қаерда?]7. Андин сўнгра Шиблий айтдиким, [агар Аллоҳ десанг, У Аллоҳдир. Агар жим турсанг ҳам у Аллоҳдир; ё Аллоҳ, ё Аллоҳ У! Ва ҳеч ким билмайдики, У нима? У покдир, У покдир, У якка ягонадир, унинг тенги йўқ]8. Андин сўнгра ғаше қилди ва бехуш йиқилди, ани кўтариб уйига элттилар.

         389.    Шайх Аҳмад Нажжор Астрободий қ. с.
         Шайх ул-ислом дедики, ул Хуросоннинг машойихидиндур. Шиблий ва Муртъиш била суҳбат тутубдур. Бир қатла Шиблий анинг шорибайнин олиб эрди. Ул дебдурки, андин сўнгра ҳаргиз яна олмоққа эҳтиёж бўлмади.

         390.    Шайх Абу Зуръа Розий қ. с.
         Оти Аҳмад б. Муҳаммаддур. Шайх ул-ислом дебдурки, мен уч киши кўрубменки, ани кўрубдурлар. Шиблийнинг шогирди эрмиш. Мунбасит киши эрмиш. Анга таън қилибдурларки, дойим тийбат қилурсен. Ул дебдурки, манга мундин ўзгаки бир сўз дегайменки, дарвешлар кулгайлар, ҳеч сармоя йўқдур. Шайх ул-ислом дебдурки, ани дунёдин ўтгандин сўнгра воқеъада кўрубдурлар, ҳолин сўрибдурлар. Дебдурки, мени илайига тилади ва дедики, сенсенки зириҳ кийдинг менинг динимға, менинг халқимға? Дедим, бале1 Деди: Не учун халқимни манга қўймадинг ва кўнглунг юзин манга келтурмадинг?

         391.    Шайх Абу Зуръа Ардабилий қ. с.
         Оти Абдулваҳҳоб б. Муҳаммад Айюб Ардабилийдур. Олим ва зоҳид эрмиш. Кўп сафар қилибдур. Шайх Абу Абдуллоҳ Хафиф била ҳамроҳ бўлубдур. Дерларки, Шайх Абу Абдуллоҳ Хафиф Ҳижоз азимати қилди ва Абу Зуръани кўргали борди. Ул исланғон яхна эт келтурди. Абу Абдуллоҳ андин емади ва сафарга азимат қилди. Биёбонда йўл озитиб, неча кун егулик топмадилар. Ҳалок бўлур чоғда бир ит кўзларига йўлуқди, заруратдин ани ўлтуруб улаштилар. Шайхқа анинг боши тегди. Шайх танаффурдин таъаммулда эрдики, оё еса бўлғайму ё йўқ? Имом Молик мазҳаби била емакка хотир қарор берди, аммо боши саъб эрди. Ул итнинг боши тилга келиб дедики, бу ул кишининг сазосики, Абу Зуръа уйида исланған этни емагай. Шайх сафардин қайтти ва Шайх Абу Зуръа уйига бориб, истиҳлол қилди ва биҳиллик тилади ва андин сўнгра сафарға чиқди. Дебдурларки, Абу Зуръа умрининг охирида сўфия била мухолафат устида бўлди, шоядки, баъзи била эрди экин. Тўрт юз ўн бешда дунёдин ўтти.

         392.    Абу Абдуллоҳ муштаҳйр Бобуний қ. с.
         Қабри Шерознинг машҳур мазоротидиндир. Ул эрмишки, дебдурки, [курд бўлиб ухладиму араб бўлиб уйғондим]1. Ва бу қисса мундоқ эрмишки, ул курдлардин эрмиш. Бир кун Шерозға келибдур ва мадорисдин баъзиға кирибдур ва кўрубдурки, илм талабаси улум дарси ва мубоҳасасиға машғулдурлар. Алардин савол қилибдур. Барча кулушубдурлар. Ул дебдурки, тилармен, сизнинг бу айтишадурғон сўзларингиздин ўрганганмен. Улар ҳазл ва истеҳзо юзидин дебдурларки, агар тиласангки, донишманд бўлғайсен, бу кеча уюнгнинг сақфидин бир ип била оёғингдин боғлаб, тонг отқунча дегилки, «кўзбураҳ усфураҳ» [кашнич чумчуқ]2ки, илм абвоби сенга очилур. Ул бормиш, алар дегандек қилмиш. Чун нияти ва ҳусн талаби сидқ била эрмиш. Тонг отғоч, Ҳақ с. т.анинг кўнглига ладуний илм эшикин очмиш. Андоқки, ҳар ғомиз масъалада ул фан аҳли била талошиб, аларға ғолиб келур эрмиш ва бу бўла олмас, жуз валоят осори.

         393.    Шайх Абу Абдуллоҳ Боку.
         Оти Али б. Муҳаммад. б. Абдуллоҳ. Ибн Бокуға машҳурдур. Шайх Абу Абдуллоҳ Хафифни кўрубдур. Ва Шероздин Нишобурға сафар қилибдур. Шайх Абулқосим Қушайрий ва Шайх Абусаид Абулхайр қ. с. била суҳбат тутубдур. Ва Шайх Абулаббос Ниҳовандий била муддате мусоҳиб бўлубдур. Ва ораларида тариқат бобида кўп сўзлар ўтубдур. Ва Шайх Абулаббос анинг фазлу сабқиға эътироф қилган экандур. Айдин сўнгра Шерозға мурожаат қилди ва бир тоғ мағорасида мунзавий бўлди ва барча сўфия ва уламо ва фуқаро анинг суҳбатиға мулозамат ва мудовамат қилурлар эрди. Ул сўзки, Шайх Абусаид Абулхайр била воқеъ бўлубдурки, неча ғариб, каромотлар Шайхдин кўргандин сўнгра Шайхқа дебдурки, тиларменки буки, ҳафтада бир қатлаким, келурсен мени кўргали, эмди келмагайсен. Ва Шайх дебдурки, кўп эранлар ва машойихиинг кўзи санга тушубдур, ул машойихиинг назари тушган ерни кўргали келурбиз. Ва бу сўздин мажлис ҳуззорининг йиғлаб, орадин можаро дафъ бўлғонининг шарҳи «Нафаҳот ул-унс»да бор. Тилаган кишиким билгай, анда тиласун. Ўл тўрт юз қирқ иккида дунёдин ўтубдур.

         394.Шайх Мўмин Шерозий қ. т. с.
         Шайх ул-ислом дебдурки, Исмоил Даббос дедиким ҳаж нияти қилиб борурда Шерозға етишдим. Бир масжидқа кирдим. Шайх Мўминни кўрдумки, ўлтуруб, хирқасин ямайдур эрди. Салом қилдим ва ўлтурдим. Мендин сўрдиким, не ниятинг бор? Дедим: Ҳаж ниятим бор. Деди: Онанг бор? Дедим: бор! Деди: Ёниб онанг мулозаматиға бор! Бу сўз менга хуш келмас эрди: Деди: Не тўлғанасен? Мен эллик ҳаж қилибмен, бош яланг, оёқ яланг ва зоду ҳамроҳсиз. Барчасин сенга бердим. Сен онанг кўнгли шодлиғин менга бер!

         395.    Шайх Абу Исҳоқ Шомий р. т.
         Асру бузург эрди. Қабри Шом билодидин Аккададур. Шайх Алавий Динаварийнинг асҳобидиндур. Ва ул Шайх Ҳубайраи Басрий асҳобидин ва ул Шайх Ҳузайфаи Маръаший асҳобидин ва ул Султон Иброҳим Адҳам қ. с. асҳобидин. Ва бу Шайх Абу Исҳоқ Шомий Чишт қасабасиға етибдур. Ва Хожа Абу Аҳмад Абдол суҳбатиғаки, Чишт машойихининг муқаддамидур, етибдур ва андин тарбият топибдур.

         396.    Шайх Абу Аҳмад Абдол Чиштий р. т.
         Султон Фараснофанинг ўғлидур. Ҳасаний шурафодин эрди ва ул вилоят ҳокими эрди ва онинг бир сингли ё эгачиси бор эрди. Бағоят солиҳа. Шайх Абу Исҳоқ анинг уйига келур эрди ва анинг таомидин ер эрди. Бир кун анга дедики, санинг қардошингға бир фарзанд бўлғусидурким, азим шаъни бўлғай. Қардошингнинг ҳарами ҳолидин воқиф бўл ва муҳофазат қилки, ҳамл айёмида луқмаики, онда ҳурмат ё шубҳае бўлғай, емагай! Ул солиҳа Шайх Абу Исҳоқ ишорати била ўз илики била чарх игириб, ипин сотиб, қардошининг ҳарамининг маъкулин муҳайё қилур эрди. То икки юз етмиш тарихида Муътасим биллоҳ хилофати замонида Хожа Абу Аҳмад мутаваллид бўлди ва ҳамул солиҳа ўз уйида ҳалол важҳ била онга парвариш берур эрди ва шайх Абу Исҳоқ Шомий гоҳи анинг уйига келур эрди ва дер эрдики, бу тифлдин бир бузург хонвода зоҳир бўлурнинг иси келадурки, ондин аҳвол ва осори ғариба ва ажиба мушоҳада бўлғай. Йигирма яшар синнида бир кун отаси била овға бориб эрди. Отаси ва атбоидин айру тушти ва ул кўҳистонда бир тош устида кўрдиким, қирқ киши турибдурлар ва онинг шайхи Шайх Абу Исҳоқ Шомий аларнинг орасида ва ул жамоат Рижолуллоҳ эрдилар. Буларни кўрғач, онга ҳол мутағаййир бўлди ва отидин тушуб аслаҳаю, малбусотин ташлаб, бир пашмина кийиб, аларға қўшулди. Отаси билгандин сўнгра ҳар неча они ул элдин айирурға саъй қилди, фойда бермади ва алардин айрилмади. Дерларки, отасининг бир хумхонаси бор эрди. Бир кун хилват топиб, ул хумхонани ичкаридин боғлаб, купларни ушата бошлади. Отасиға хабар қилдилар, эрса том устига келиб, ғоят,ғазабидин бир тош олиб, уй даричасидин анга отти. Равзана андоқ тор бўлдики, тошни қисти ва анга борғали қўймади, то тош ер била кўк орасида турди. Чун отаси бу ҳолни кўрди. Анинг илгида тавба қилди ва ондин бу навъ каромот беҳадду адд кўрубдурлар. Тафсили узундур ва ул уч юз эллик бешда дунёдин ўтди.

         397.    Хожа Муҳаммад б. Абу Аҳмад Абдол Чиштий қ. с.
         Отасидин сўнгра анинг қойим-мақоми эрди. Ва йигирма тўрт ёшида диний ва яқиний улуму маориф касб қилиб эрди. Зоҳид ва мутаварриъ эрди ва дунё аҳлидин мужтаниб ва мутанаффир эрди. Дойим дер эрмишки, чун аввалу охиримиз дунё тарҳидур, ўзни анинг ғуруру фирибидин асрамоқ керак.
    
         398.Устод Мардон.
         Хавоф вилоятида Синжон қасабасидин. Хожанинг муридларидиндур. Йиллар анинг истинжо кесакин ва вузуъ суйин муҳайё қилур эрди. Анга ватан мурожаатиға амр қилғонда, ул йиғлабдурки, манга сизинг муфорақатингиз тоқати қачон бор? Хожа дебдурки, ҳар қачонки санга бизинг диндоримиз орзуси бўлса, жисмоний ҳижоблар ва маконий масофатлар муртафеъ бўлғай ва бизни ҳам андин кўргайсен. Ва ҳам андоқ-ўқ бўлубдур. Устод дер эрмишки, мен Синжондин Чиштни кўрармен. Ва Хожа тўрт юз йигирма бирда
дунёдин ўтди.

         399.    Хожа Юсуф б. Муҳаммад Самъон р. т.
         Ул Хожа Муҳаммад Абу Аҳмаднинг хоҳарзодасидур. Ва андин тарбият топибдур. Ва Хожа Муҳаммад олтмиш бешгача кадхудо бўлмағондур. Ва бир сингли бор эрдиким, Хожанинг хидматин қилур эрди. Ва хожанинг киймак-емаки анинг дастрастидин эрди. Ва анинг ёши қирққа етиб эрди ва оғаси хидмати ва Тенгри ибодати иштиғоли сабабидин тазаввужға майл қилмайдур эрди. Бир кеча Хожа Муҳаммад бузургвор отаси Хожа Абу Аҳмадни тушта кўрдиким, отаси анга дедики, [Шумо фалон]1 вилоятида бир кишидур, оти Муҳаммад б. Самъон, олим ва солиҳ кишидур, синглингни анга никоҳ қил! Хожа ани тилади, ғойибдан ишорат бўлғон била ул солиҳани Муҳаммад Самъонға ақд қилди ва ул Чиштда-ўқ мутаваттин бўлди ва Хожа Юсуф алардин мутаваллид бўлди. Хожа Муҳаммаднинг ўғли йўқ эрди, Хожа Юсуфни фарзандлиққа асрар эрди ва тарбият қилур эрди. Ва улум таҳсили ва Тенгри йўли сулукига далолат, қилур эрди. Ва Хожа Муҳаммаднинг вафотидин сўнгра Хожа Юсуф анинг қойим-мақоми бўлди ва анга эллик ёшдин сўнгра инзиво ва инқитоъ майли бўлди. Хожа Ҳожийи Маккий мазори ёнидаким, Шайх Абу Исҳоқ Шомий ани кўп зиёрат қилур эрмиш ерда чиллахона ўз муборак илиги била қазиб, ўн икки йил анда басар элтибдур. Ва онча сукру даҳшат ва волаҳу ҳайрат анга ғолиб эрмишки, мумтад замонлар ўзидин ғойиб бўлуб, яна ҳозир бўлур эрмиш. Ул вақтдаким, Шайх ул-ислом Абу Исмойил Абдуллоҳ Ансорий қ. с. Чишт мазоротида экандур, анинг била мулоқот қилғондур. Андин ёнғонда, Ҳиротда мажолису маҳофилда ани соғиниб, истиҳсон қилур эрмиш. Ва ул саксон тўрт яшабдур. Ва тўрт юз эллик тўққизда дунёдин ўтубдур. Ва ўтар вақтда улуғ ўғли Шайх Қутбуддин Мавдудни ўзига қойим-мақом қилибдур.        

         400. Хожа Мавдуд Чиштий р. т.
         Ул етти ёшида тамом Қуръонни возеҳ била ҳифз қилиб эрди ва улум касбиға машғул. Чун ёши йигирма олтига етти, бузургвор волиди оламдин ўтти ва ани ўз ўрниға ўлтуртти ва улҳамида ҳисолға ва писандида афъолға маъруф эрди ва ул вилоят аҳли анга эътиқод ва иродат ва муҳаббат мақомида эрди ва ҳазрат Шайх ул-ислом Шайх Аҳмад Жомнинг суҳбати шарафиға ва тарбияти давлатиға тавфиқ топиб эрди ва онинг шарҳи «Нафаҳот ул-унс»да мабсут воқеъдур. Ва Шайх ул-ислом мазкур ишорати била Балх ва Бухоро сори таҳсил такмили учун борди ва тўрт йилғача ул вилоятда қолиб, зоҳир улумиға такмил бериб келди ва ул вилоятда ондин ғариба хавориқ ва ажиба осор кўп зоҳир бўлубдурки, шарҳининг тадвили бор. Чун Чиштға келди, муридлар тарбиятиға машғул бўлди ва атрофдин толиблар онинг хизматиға юзланиб, тарбият топарлар эрди. Шоҳ Санжонки, лақаби ва оти Рукниддин Масъуддур, Хожа суҳбатиға етган эркондур ва неча вақт онинг хизматида Чиштда бўлғон эркандур. Они Хожа Санжон дер эрмишлар. Хожа Мавдуд онга шоҳ лақаб берибдур ва ул лақаб била ҳамиша нозишу муфохират қилур ермиш. Хожа Мавдуд беш юз йигирма еттида, шоҳ Санжон беш юз тўқсон еттида дунёдин ўтдилар.