Топ рейтинг www.uz
            601.    Абу Муҳаммад Абдуллоҳ Маржоний Мағрибий қ. с.  
            Машойих бузургларидин ва сўфия акобиридиндур. Улуми илоҳи ва маорифи раббоний абвоби юзига очилгандур. Анга дедиларки, фалон дедики, шайх сўз айтур эрди, кўрдумки, осмондин бир нури амудий шайхнинг оғзиға муттасил эрди. Чун Шайх сўзни бас қилди, ул нур мунқатиъ бўлди. Шайх табассум қилди ва дедики, ул билмайдур: нур мунқатиъ бўлғондин сўнгра мен сўзни бас қилдим, яъни ул нурдин амуд осмондин илоҳий мададининг сурати эрди. Чун ул мадад мунқатиъ бўлди, сўз қатъ топти. Етти юз тўқсон тўққузда Тунисда дунёдин ўтти.

            602.    Абу Абдуллоҳ Маъруф би-Ибн ул-Мутарриф Андалусий.
            Маккада мужовир эрди. Ҳар кеча-кундуз илтизом қилиб эрдики, эллик усбуъ тавоф қилғай. Етти юз еттида дунёдин ўтубдур ва Макка подшоҳи ғоят эътиқодидин наъшин эгнига кўтарибдур. Шайх Абў Муҳаммадқа чун Расул с. а. в. равзаси зиёратиға азм бўлди, Шайх Абдуллоҳ б. Мутарриф вадоъиға келди. Шайх Абу Абдуллоҳ дедики, эшитибменки, фалон манзилда су йўқдур. Анда кўп қатиғлиғ сизга еткусидур, аммо оқибат ёмғур ёғиб, сероб бўлғунгуздур. Шайх Абу Муҳаммад дебдурки, биз тўрт киши эрдик. Чун ул манзилға еттук, су йўқ эрди. Заруратдин йўлға кирдук, ҳаво бағоят иссиғ эрди. Оташ бизга ғалаба қилди. Ва бизда озроқ су бор эрди. Асҳобдин бири тиладики, ани ичгай. Шайх Абу Муҳаммад дедики, барчасин ичмаки, агар ичсанг, ўларсен, бўғзунгни ҳўл қил! Ушбу дастур била бўғуз ўлутур эрдилар. Иш иссиғдин ва сусизлиғдин чун ҳалокка ёвушти. Шайх Абу Муҳаммад сўрдики, Шайх Абу Абдуллоҳ Мутарриф не деб эрди? Бири дедики, деб эрдики, кўп қатиғлиғ сизга еткусидур! Шайх Абу Муҳаммад дедики, қатиғлиғ мундин ўтмаски, ҳоло мундабиз. Яна не сўз деб эрди? Яна бири дедики, деб эрдики, ямғур ёғиб, сероб бўлғунгуздур! Шайх дедики, ёмғур сизга мужда бўлсунки, баяк ногоҳ булут пайдо бўлди ва мунташир бўлди ва ёға киришди. Онча ёғдики, сероб бўлдуқ. Ва сел келди ва вузуъ қилдуқ ва ғусл қилдуқ ва су кўтардук ва йўлга тушдук. Оз йўлки бордук, ул булут ва ёғиндин ҳеч асар кўрмадук.

            603.    Шайх Сулаймон Туркман Муваллиҳ қ. с.
            Ул Димишқда бўлур эрди. Эгнида эски шол ва ўрнидин оз қўпар эрди ва сўз оз айтур эрди. Зоҳир уламосидин баъзи ўз жалолат ва бузурглуги била анинг оллида ниёзмандлик қилурлар эрмиш. Дебдурларки, рамазонда нима ер эрмиш ва намоз қилмас эрмиш, аммо муғаййиботқа мукошиф ва мутталиъ эрмиш ва ондин ахбор қилур эрмиш. Имом Ёфиъий дебдурларки, бўла олурки, ул ҳол анга ўз аҳволининг сатру китмони учун талбис қабилидин бўлғай. Ҳар вақт намоз қилур эрмиш бўлғай ва оғзиға нима солиб чайнаб ютмас эрмиш бўлғай. Кўп мундоқ бу тоифадин мушоҳада қилибдурлар. Андоқки, Шайх Қози Мавсилийдин ва Шайх Райҳондин ва алардин ўзгадин доғи манқулдур ва Шайх Сулаймон етти юз ўн тўртда дунёдин ўтти.

            604.    Шайх Али Курдий қ. т. р.
            Ул уқалойи мажониндин эрмиш. Ва андин анвоъий каромот ва хавориқи одот зоҳир бўлур эрмиш. Димишқ аҳли анга мурид ва муътақид эрмишлар. Ҳар ҳукм қилса, мамлук молик ҳукмин эшитгандек эшитур эрмишлар.
            Бир кун Димишқ бузургларидин бирига буюрубдурки, дарвешлар учун бир даъват ва самоъ фикре қил! Ул қабул қилиб, даъват тартиби қилиб, қавволларни йиғиб, машҳур дарвешларни жамъ қилиб индабдур. Чун мажлис муҳайё бўлубдур. Шайх Али Курдий дағи ҳозир бўлубдур. Ул уйда шакарни қанд қўйған қолиблар эрмиш. Мулк иясиға дебдурки, бу қолибларнн ҳавзға сол! Бирисин ҳавзға солибдур Дарвешлар шарбат ичарлар эрмиш ва самоъ қилурлар эрмиш оқшомғача. Чун оқшом бўлуб, мажлис аҳли тарқамишлар, Шайх Али Курдий эв иясиға демишки, бу қолибларни судин чиқар! Судин чиқарғандин сўнгра ул шакарлардин ҳеч миқдор эримаган эрмиш ва қолибға нуқсон етмаган эрмиш. Пас ун иясиға буюрубдурки, уйии менинг устумга қуфл қил ва менинг Қошимға келма уч кунгача! Ул дегандек, эшикни боғлаб кетибдур. Иккинчи куни бир йўлда Шайх Али Курдийға етибдур ва салом қилиб ўтуб, уйга борибдур, эшикни ҳам андоқ боғлиғ кўрубдур. Қулфни очиб кирибдур, кўрубдурки, Шайх уйда ва уй фаршининг рухомларин қўнғарибдур. Андин сўрубдурки, ё саййидий, уйиинг фарши рухомин нега буздунг? Дебдурки, раво бўлғайки, сен яхши киши бўлғайсен ва ҳаром рухомлар фарши устида дарвешларға зиёфат қилғайсен? Ул дебдурки, бу уй ва фарш манга ота меросдур. Шайх мутағаййир бўлуб чиқибдур. «Ва ул шахс чун Шайхнинг мукошафотин билур эрмиш, таъаммулдин сўнгра хаёлиға келибдурки, бир қатла бу уйиинг фаршин бузғон экандур ва ислоҳ қилғандур. Ул устодқи, аии ясағон экандур, топиб яхши муболаға била истифсор қилғандин сўнгра маълум қилибдурки, анинг рухомин сотиб, бир масжиднинг фарши рухомин анинг ўрниға солғон экандур. Шайх Али Курдий авойилда масжиди жомеъда бўлур эрмиш. Ногоҳ яна бир мажзубки, ани Ёқут дер эрмишлар, пайдо бўлубдур ва Димишқ шаҳриға кирибдур. Шайх Али Курдий шаҳрдин чиқиб, саҳрода сокин бўлубдур. Андин сўнг шаҳрға кирмайдур, то вафот қилибдур. Ва Ёқут шаҳрда ҳоким экандур.

            605. Шайх Муфарриж р. т.    
            Ул Мисрнинг Саъийдий аҳлидиндур. Кўп жалил ул-қадр ва кабир уш-шаън экандур. Бандий эрмиш, ҳабаший. Анга жазба етибдурки, қавийки, олти он емак-ичмакдин озод бўлубдур. Соғинибдурларки, телбарабдур. Ҳар неча таёғлабдурлар, суд қилмайдур. Банд қилибдурлар, чун келибдурлар, кўрубдурларки, ул ўзга ердадур ва банд ўзга ерда. Зиндонға қавабдурлар, зиндоннинг ташида топибдурлар. Чун бу каромотларни андин кўрубдурлар, неча товуғ бирён қилиб, олдиға келтурубдурлар. Боқиб, товуғларға дебдурки, учунгиз! Тирилиб, уча бошлабдурлар, биизниллоҳи таоло. Анинг асҳобидин бири арафа куни Арафотда ани кўрди. Яна бири ҳамул кун оқшомғача анинг унида анинг била эрди. Чун ул икки киши бир-бирига еттилар, ҳар қайсиси ўзи кўрганин ул яна бирига айтти. Ва бу бобда алар орасида низо тушти. Ва ҳар қайси ўз сўзи сидқиға талоқдин онт ичди. Ва бу баҳсу хусумат била шайх Муфарриж қошиға бордилар. Ва ҳар қайси ўз муддаосини изҳор қилдилар. Шайх деди: иккалангиз чун айтибсиз ва ҳеч қайсингизнинг хотуни талоқ тушмайдур. Акобирдин бири дебдурки, мен Шайх Муфарриждин сўрдумки, ҳар бирининг сўзининг сидқи яна бирининг ҳанаси мужибидур, нечук ҳеч қайси ҳонис бўлмамиш бўлғай. Ва ул мажлисдаки, мен бу сўзни сўрдум, жамоати уламо ҳам ҳозир эрдилар. Шайх ишорат барчаға қилдиким, бу масъалада сўз айтинг! Ҳар қайси бир сўз деди, аммо ҳеч қайси софий жавоб айтмади. Ва бу аснода анинг жавоби менинг хотиримға етти. Шайх ишорат манга қилдики, сен айт! Мен дедимки, чун валий вилоятда мутаҳаққиқ бўлғай ва ул маънодаки, анинг руҳонияти яна бир сурат била мусаввар бўлғай, мутамаккин бўлғай. Бўла олурки, бир вақтда мухталиф жиҳодда ўзин мутаъаддид сувар била зоҳир қилғай, андоқки тилаган. Пас, агар бирав ани ул сувардин баъзида Арафотда кўрдум деса, чин демиш бўлғай. Ва яна бирав ул сувардин баъзи била уйда кўрмиш бўлса ҳам чин демиш бўлған. Ва ҳеч қайсининг онти ҳонис бўлмамиш бўлғай. Шайх Муфарриж дедики, саҳиҳ жавоб будурки, сен айттинг.

            606. Шайх Абулаббос Даманҳурий қ. с.
            Даманҳур мавзеидур Мисрда. Бир тожир ҳикоят қилибдурки, сафарда эрдим ва барча матоим бир улоғ устида эрди. Чун Мисрға еттим ва халққа қўшулдум ва бу улоғим етти. Ҳар неча тиладим, топмадим. Баъзи соҳиби вуқуф эл айттиларки, Шайх Абулаббос хидматиға бориб, тазаллум қилсанг, шояд дуойи қилғайки, ғойибинг ҳозир бўлғай. Ва мен мундин бурун ани танир эрдим. Анинг қошиға бордим ва салом қилдим ва ҳолимни айттим. Сўзумға қулоқ солмади, аммо айттики, бизга меҳмонлар етибдурлар. Аларнинг зиёфати учун мунча ун керак ва мунча эт ва сойир масолиҳни теъдод қилди. Қошидин беҳузур чиқиб, келгандин пушаймон бўлуб дедим: яна ҳаргиз анинг қошиға бормайин. Бу ният била борур эрдим, биров йўлиқдики, анинг қошида бирор нима важҳ ўнтунчум бор эрди. Туттум ва ул ўнтучдин олтмиш олтин илигимга кирди. Дедим: ё бу ҳам борғай Тенгри йўлида ё итурганим илигимга бергай. Алқисса, бозорға бордим ва ҳар не Шайх деб эрди сотқун олдим. Неча дирам ортти, анинг била ҳалво мураттаб қилдим ва Шайх хидматиға азимат қилдим. Чун Шайхнинг зовиясиға яқин еттим, кўрдумки, улоғим юки била зовия эшикида турубдур. Инонмадимки, менинг улоғим бўлғай. Яхши эҳтиёт қилдим, ҳамул ер ва барча устидаги матойи мавжуд. Шайх қошиға кирдим ва тилаган нималарники келтуруб эрдим, арз қилдим. Чун ҳалвони кўрди, деди: бу недур? Дедим: илигимга тушган важҳдин бир нима ортиб эрди, муни олдим. Шайх деди: бу шартда дохил эмас. Мен ҳам нима орттурурмен. Кўп, бозорға бор ва қумошларингни сот ва ҳар не сотарсен, баҳосин филҳол ол! Ва андин қўрқмаки, ўзга тужжор келиб сенинг матоингнинг баҳоси синғайки, дарё менинг ўнг илигимдадур ва биёбон сўл илигимда. Чун бозорга бордим ва қумошларимни соттим, маъҳуд баҳосидинки, тамаъим бор эрди, кўп ортиғроққа. Ва матлубум ҳосил бўлди. Ва чун ул ишдин фориғ бўлдум, тужжор бару баҳрдин тўкулдилар, андоқки, гўё бандда эрдиларки аларни озод қилдилар.   

            607. Шайх Райҳон қ. с.
            Аданда бўлур эрмиш. Ахёрдин бирав дебдурки, бирав Адан дарёсидин кечрак чиқиб, шаҳрға кира олмади. Дарвозани боғлағондин сўнгра ташқари қолибдур ва егулик ҳеч нима топмайдур. Ногоҳ кўрубдурки, Шайх Райҳон пайдо бўлди ва анинг қошиға келди. Ул киши дебдур: ё Шайх, дарвоза боғлиғдур ва очмен ва ҳеч егулик йўқдур. Тилармен, манга ҳариса берсанг! Шайх дебдурки, муни кўрунг, мендин шомлиғ тилар ва ҳарисадин ўзга нарса тиламас. Магар мен ҳарисапазмен? Ул дебдурки, албатта бу муддаодин ўтман. Бу сўз орасида курубдурки, бир аёғ иссиғ ҳариса ҳозир бўлд, аммо ёғи йўқ эрди. Ул киши дебдур: Ё Шайх ёғ керак! Шайх дебдурки, муни кўрунг, ҳарисани ёғсиз ея олмас, мендин ёғ тилар. Магар мен ёғ сотқучимен? Дебдур, ё саййидий, муни ёғсиз емагумдур. Дебдурки, бу риквани олиб, дарёдин су солиб кел, то вузуъ қилай! Борибдур ва дарёдин су келтурубдур. Шайх анинг илигидин риквани олиб, ул судин ҳариса устига қуюбдур, латиф мазалиғ ёғ экандур. Яна бирав нақл қилибдурки, Рамазон ойи байнал-ишоайн бозорға бордим, то аҳлим учун нима сотқун олғаймен. Ногоҳ Шайх Райҳон мени кўрди ва ўзи сари тортти ва юқори ҳавоға элтти. Чун кўп буюк бўлдум, кўзум қарорди, йиғлай киришдим. Ва муболаға қилдимки, мени ерга қўйгай. Қайтарди ва ерга қўйди. Ва деди: тилар эрдим, тафарруже қилғайсен, аммо тиламадинг. Имом Ёфиъий дебдурки, ҳамоноки бу тафарруждин самовот малакутининг ажойиб мутолаасин дебдур.

            608. Шайх Алоуддин Хоразмий қ. с.
            Бу тоифада бузург эрмиш. Имом Ёфиъий р. дебдурки, ўн икки кун бир вузуъ била намоз қилди ва ўн беш йил ёнин ерга қўймади. Ва неча кун ўтар эрдики, таом эмас эрди, магар озроқ ва хашин. Менинг била Минода эрди. Дедиларки, неча йилдурки, мункирот жиҳатидинки кўрар, ихтиёрсиз ҳажга келурки, анга буюрубдурлар. Ҳам Имом Ёфиъий дебдурки, Шайх Алоуддин дедики, Рум дарёсининг соҳилларидин баъзида гўша тутуб эрдим. Чун фитр байрами бўлди, мусулмонлар кентларидин бирига намоз учун бордим. Қайтиб масканимга келдим, бир одамени кўрдумки, менинг ҳужрамда намоз қиладур ва ҳужрам эшикидаги қумда ҳеч аёғ изи йўқдур. Таажжуб қилдимки, қайдин кириб эркин. Намоздин сўнгра зор йиғлади. Мен фикрга бордимки, анинг учун не келтурайки, ийддур. Илтифот қилмади ва дедики, фикр қилмаки, ғайбдадур, улча сен билмассен ва лекин агар су бўлса, манга келтур! Ибриқ сари бордимки, олиб келгаймен. Ибриқ қошида икки улуқ қурс кўрдум, иссиғ ва кўп бодом мағзи. Аларни кўтардим ва анинг қошиға элттим. Қурсни ушатти ва бодом мағизларин менинг илайимга тўкди. Ва дедики, егил! Ва ул бодом мағизларидин манга берур эрди ва мен ер эрдим. Ва ул емади, бир мағиздин ўзга ё иккидин ўзга. Ва мен ул таомда ғариб ҳузур топар эрдим. Деди: муни ғариб кўрмаки, Тенгри таолоға бандалар борки, ҳар қайда бўлсалар ва ҳар не тиласалар, топарлар. Менинг таажжубум ортуғроқ бўлди. Ўзумга дедимки, андин муъохот талаби қилай. Деди: ошиқмаки, яна санга келгумдур, иншооллоҳи таоло. Ва ғойиб бўлди. Ва билмадимки, қаён борди. Шавволнинг еттинчи кечаси келди ва менинг била муъохот аҳди боғлади, разиёллоҳу анҳумо.

            609. Имом Абдуллоҳ Ёфиъий Яманий қ. с.
            [У Абуссаодат Афифиддин Абдуллоҳ б. Асъад Ёфиъий Яманий, улуғ Макка-Мадинанинг меҳмони – Аллоҳ ҳар иккаласини шарофатли қилсин ва Аллоҳ ундан рози бўлсин!]1. Вақтнинг кибор машойихидин эрмиш. Зоҳир ва ботиний улумға олим эрмиш. Ва анинг таснифоти бор ва ул жумладин «Миръот ул-жинон» ва «Ибрат ул-яқзон фи маърифати ҳаводис из-замон» тарихидур ва «Равз ур-раёҳин фи ҳикоёт иссолиҳин» китобидур ва «Дурр ун-назим фи фазоил ил-Қуръон ил-азим» китобидур. Ва булардин ўзга дағи муфид мусаннафоти бор. Ва хуб ашъор ҳам айтибдур. Ул дебдурки, Шайх Алоуддин Хоразмий р. т. дер эрдики, Шом билодида бир кеча хуфтондин сўнгра ўз хилватимда уйғоғ ўлтуруб эрдим. Ва эшик ичкаридин боғлиғ эрди. Икки киши ўзум била хилватда кўрдум. Билмадимки, қайдин кирибдурлар. Бир соат менинг била сўзлашдилар. Ва бир-биримиз била фуқаро аҳволини ёд қилдуқ. Алар бир кишиники, Шомдадур, ёд қилдилар ва анга сано дедилар. Ва дедиларки, яхши кишидур, агар билса эрдики, қаёндин йир. Андин сўнгра дедиларки, бизинг саломимизни ўз ёринг Абдуллоҳ Ёфиъийға еткур! Дедим: ани қаёндин танирсиз? Ва ул Ҳижоздадур. Дедилар: бизга яшурун эмас. Ва қўптилар ва илгари бордилар меҳроб сари. Соғиндимки, намоз қилғусилардур, девордин чиқдилар. Ва ҳам ул дебдурки, ҳолимнинг авойилида мутараддид эрдимки, илм талабига машғул бўлайки, мужиби фазилату камолдур ё ибодатқаму иштиғол кўргузайки, мусмири ҳаловату дофеъи қилу қолдур. Бу кашокашу изтиробда не уйқум: қолди ва не қарорим. Бир китобим бор эрдики, доим мутолаа қилур эрдим. Бу тараддудда ани очтим. Анда бир варақ кўрдумки, ҳаргиз кўрмайдур эрдим. Ва анда неча байт битиклик эрдики, ҳеч кишидин эшитмайдур эрдим. Ва ул абёт будурки,  
 

ш е ъ р:

[Ўз тадбирингдан юз ўгир ва ишларни Аллоҳнинг тақдириға ҳавола қил! Кўп тор ва қийинчилик кенг ва осон бўлиши мумкин. Кўп кенглик эса, Аллоҳнинг ҳукми билан тор бўлади. Заҳматли ишларнинг оқибати сенга ризолик келтиради. Аллоҳ хоҳлаганини қилади, амрига бўйсун ва раҳматидан баҳраманд бўл!]2.

            Чун бу абётни ўқудум, гўёки ўтунға су урдилар ва изтиробу қалақим шиддатин дафъ қилдилар. Ва ишга машғул бўлдум.

            610. Шайх Шиҳобуддин Суҳравардий Мақтул қ. р.
            Оти Яҳё б. Ҳабашдур. Машшоъийлар ва Ишроқийлар ҳикматида мутабаҳҳир экандур ва алардин ҳар қайсида таснифоти бор. Ва баъзи ани симиёға мансуб қилибдурлар. Ва Ҳалаб аҳли анинг шаънида мухталиф эрдилар. Ва баъзи ани илҳод ва зиндиқаға нисбат қилур эрдилар. Ва баъзининг анга каромоту мақомотқа эътиқодлари бор эрди. Ва дерлар эрдики, анинг қатлидин сўнгра кўп шавоҳид анинг каромотиға зоҳир бўлди. Ва Ҳазрат Махдумий н. м. н. «Нафаҳот ул-унс»да дебдурларки, бу жамоатнинг сўзи мув,офиқ кўрунур ангаки, Шайх Шамсуддин Табризий қ. с. дебдурки, Димишқ шаҳрида Шайх Шиҳобуддин Мақтулни ошкоро-кофир дёрлар эрди. Дедим: ҳошоки, кофир бўлғай. Чун сидқи тамом била Шамсуддин хидматиға кирди, бадри комил бўлди. Мен ниёзмандларға кўп мутавозеъ бўлғаймен, аммо қатиқ нахват била бўлғаймен мутакаббирларға. Шиҳобуддиннинг илми ақлиға ғолиб эрди. Ақл керакки, илмға ғолиб бўлса ва димоғи ҳокимеки, ақл маҳалидур, заиф бўлиб эрди. Тойифа арвоҳ оламида завқ топтилар, туштилар ва муқим бўлдилар. Ва раббоний оламдин сўз айтурлар, аммо ҳам ул арвоҳ оламидурки, раббоний соғинурлар, магар фазли илоҳий киргай, ё жазаботдин жазбае етишгай, ё бир комилеки, ани қучоғиға олғай ва арвоҳ оламидин раббоний сари тортқай.

            611.    Хожа Аҳмад Яссавий қ. т. с.
            Туркистон мулкининг шайх ул-машойихидур. Мақомоти олий ва машҳур, каромоти мутаволи ва номаҳсур эрмиш. Муриду асҳоби ғоятсиз ва шоҳу гадонинг иродат ва ихлоси остонида ниҳоятсиз эрмиш. Имом Юсуф Ҳамадоний қ. с. нинг асҳобидиндур. Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний била қ. с. суҳбат тутубдур ва Хожа Абдуллоҳ Баррақий ва Хожа Ҳасан Андоқий қ. р. билаки, ҳам Имом Юсуф Ҳамадоний р. т. муридларидурлар, Имом қайси бийик маротибға етибдурлар, мусоҳиб бўлубдур ва рўзгор машойихидин кўп бузургворлар анинг тарбиятин топибдурлар ва Шайх Разиюддин Али Лоло қ. с. Шайхи бузургвор Шайх Нажмуддин Кубро р. хизматиға етардин бурун Хожа Аҳмад Яссавий қ. р. хизматида бўлуб эрди ва анинг хонақоҳида анинг иршоди била сулук қилибдур ва анинг мазори Туркистонда, Ясси деган ердаки, анинг мавлид ва маншаидур воқеъ бўлубдур ва Туркистон аҳлининг қиблаи дуосидур.

            612.    Қутбуддин Ҳайдар қ. с.
            Машҳур андоқдурки, Туркистон подшоҳининг ўғлидур ва Хожа Аҳмад Яссавий р. т. нинг муридидур. Кичик ёшида анга жазбае етибдурки, Ҳазрат Хожа Аҳмад Яссавий р. т. суҳбатидин шикиболиғи йўқ эркондур. Ҳар неча отаси илтимос ва таклиф била уйига еткурур эркондур, яна беихтиёр Хожа мулозаматиға борур эркондур. То улки зажр била элтиб, ани кадхудолиғқа тарғиб қилибдурлар. Ул ўз нафсиға андоқ зулм қилибдурки, машҳурдур. Ота-онаси чун кўрубдурларки, аларнинг саъй ва эҳтимоми била бўлмас. Тенгри бандасин тенгрига топшурубдурлар ва андин илик тортибдурлар. Чун Ҳазрат Хожа Яссавий қ. с. кўрубдурки, ота-онаси таклифотидин қутулди, анга кўп назарлар қилиб, Хуросон вилоятиға ҳавола қилибдур. Хуросон мулкиға келгандин сўнгра Турбат ва Зова вилоятида сокин бўлубдур. Анда азим риёзатлар била сулук қилибдур ва ул мақомға етибдурким, ул мулк эли қошида Қутби оламға машҳурдур ва Ҳайдарий, қавми ўзларин анга нисбат берурлар ва турбати ҳамул Турбат деган ердадур. Гўёки ул ернинг оти анинг турбати онда эркан жиҳатдин Турбат бўлубдур.

            613.    Ҳаким ато р. т.
           Оти Сулаймондур ва Хожа Аҳмад Яссавий қ. с. нинг муридидур. Ҳамоноки бир кун Хожа табхе буюрғондурларки, мутбихе ўтун етмайдур, деб келгандур. Алар асҳобға дегандурларки, ёзидин ўтун териб келтурунг! Ва ул замон ёғин ёғадур экандур. Асҳобким ўтун терибдурлар, алар хизматиға келгунча ёғин жиҳатидин ўтунлар хўл бўлғондур. Ҳаким ато терган ўтинларни тўниға чирмаб, қуруқ келтургандур. Хожа Ҳазратлари дегандурларки, эй фарзанд, ҳакимона иш қилдинг ва аларға бу лақаб ондин қолғондур ва Ҳаким атоға ҳикмат тили гўё бўлубдур. Андоқки, онинг фавоиди атрок оросида машҳурдур. Ул жумладин бири будурким:

Тики турғон бутадур,
Боргонларни ютадур.
Борғонлар келмас бўлди,
Магар манзил андадур.

            614.    Исмоил ато а. р.
            Зоҳиран Хожа Аҳмад Яссавий қ. с. нинг Иброҳим ато отлиғ инисининг ўғлидур ва Хожанинг муриди ва назар қилғонидур ва анга муриду асҳоб бўлубдур. Ва каромоту мақомот ва хавориқи одот бениҳоят ва ёши юзга яқин. Ва авлоди ўн етти, ё ўн саккиз бор эрди ва оламдин ўтарда авлоди орасидин Исҳоқ атони ўз қойим мақоми қилиб оламдин ўтубдур.

            615.    Исҳоқ ато а. р.
            Чун атосиға халафу халифа ва қоими мақом эрди. Муриду асҳобқа пешволиқ қилиб, атоси зикру авродиға қавм кўргузубдур ва ўз замонида муқтадо эрмиш.

            616.    Хожа Баҳоуддин а. р.    
            Исмоил атога набирадур. Бу хонаводада алардин олийҳимматроқ ва муаззамроқ ўтмандур. Доим қуш солмоққа ва овламоққа таблу алам била ишғол кўргузурлар эрмиш. Замон подшоҳи аларға элнинг иродату ҳужумидин ямон элтиб, мулкдин ихрож буюрубдурлар. Кашмирға бориб, ул халқ аларға мурид бўлғондурлар.

            617.    Хожа Боязид а. р.
            Атонинг яқин авлодидиндур. Темурбек онинг суҳбатиға келибдур ва келурда кўнглида кечурубдурки, бу эрнинг маъно оламидин хабари бўлса, бизга иссиқ ҳалво тортқой. Ул муридларға ҳалвони худ буюрғон экандур. Бек била саломлашиб кўришгондин сўнгра дебдурки [аввал салом, ўртаси таом ва охири калом!]1. Филҳол ҳалвони торттурубдур. Бекка бу ҳол зоҳир бўлғач, мурид бўлиб лангар ясаб, кўп авқоф қилибдур.

            618.    Хожа Халил р. т.
            Ҳам ато авлодидиндур, Атонинг хирқа ва сажжодаси «або ан жад» анга тегибдур ва ато авлоди орасида нақиб экандур. Кўп ахлоқи ҳамида андин марзийдурур.

            619.    Қўрқут ато а. р.
            Турк улуси аросида шуҳрати андин ортуғроқдурки, шуҳратқа эҳтиёжи бўлғай. Машҳур мундоқдурки, неча йил ўзидин бурунқини, неча йил ўзидин сўнгги келурни дебдурлар. Кўп мавъизаомиз мағизлиқ сўзлари арода бор.

            620.    Али ато а. р.
            Кумушкентлиқдур ва илми ва чароғи дарвешларида шоеъдур. Неча йиллардурки, ўзи ёндурғон чироғи ўчмайдур деб машҳурдур. Турк халойиқи назру ният анга берурлар.

            621.    Қилич ато а. р.
            Азим қурбатлиғ киши экандур ва сайёфлик санъатиға машғул экандур.

            622.    Садр ато р. т.
            Мавлиди Туркистон вилоятидиндур, ўз замонида муршид экандур.

            623.    Ҳубби Хожа а. р.
            Мавлиди Хоразм вилояти ва навоҳисидиндур. Анинг авсофи турк ва ўзбак халойиқи орасида андин кўпрак ва машҳурроқдурки, шарҳға эҳтиёжи бўлмағой. Йигитликда ўтубдур йигитлар сарвари Ҳубби Хожа дерлар.

            624.    Йигит Аҳмад а. р.    
            Каромот ва мақомотлиғ азиз, эркондур. Йигитлик айёмидин қарилардек тоату ибодат ва сулуку риёзатқа машғул бўлубдур. Шуҳрати турк эли оросида бағоят кўпдур.

            625.    Кўк Шайха.р.
            Каромоту мақомот ияси экандур ва кўп ажибу ғариб ҳолот андин манқулдур. Сингли номуносиб киши никоҳиға киргондур ва ораларида ул кишининг ноҳамвор маоши жиҳатидин доим можаро бўлур эркандур. Андоқки, можаролари Шайхқа дағи етибдур. Ул куёв беандомлиғидин нохуш сўз кўп айтиб, Шайхни малул қилибдур. Шайхнинг ғазаби юзидин тилига ўтубдурки, «кўр бўл, шариат юкини чек!» Ул киши ҳамулдам нобино бўлибдур, ал-илму индаллоҳ.

            626.    Темурчи ато р.
            Ғолибан мазкур бўлған санъатқа машғул бўлур эрмиш. Бир кун қизиқ темурни илиги била бир олат ясаб дебдурки, Ҳақ с. т. барча ўтларни манга ҳаром қилибдур.
  

            627.    Зуҳҳодхон р.
            Ҳамоноки Хитой мулкидиндур. Андин Бухоро вилоятиға илм касби учун келгандур. Андин Хоразмға бориб, Ҳазрат Шайх Нажмуддин Кубро қ. с. хидматиға тушгандур. Ва анда анга кўп ёруғлуқ насиб бўлуб, Ҳазрат Шайх ишорати била Хуросон мулкига келибдур ва қабри Чечакту Қисор вилоятидадур.

            628.    Шайх Абулҳасан Ишқий қ. с.
            Хоразмдиндур. Шайх Боязид Ишқий қ. с. ким силсиласи султон ул-орифин султон Боязид Бистомий р. ға етар, анга тарбият қилғандур. Ўз замонида фақр аҳлининг муқтадоси эрмиш, балки машойихининг пешвоси Мурид ва асҳоби бағоят кўп ва каромоту мақомоти андин кўпрак.

            629.    Маҳмуд Шайхзода қ. с. ,
            Шайх Абулҳасан Ишқийнинг халафидур. Анинг дағи муриду асҳоби кўп. Муомалаю риёзати мустаҳсан ва каромоту мақомоти бениҳоят эрмиш.

            630.    Худойқули Шайх қ. с.
            Шайх Абулҳасан Ишқийнинг соҳиби сажжодаси ва қойими мақоми ва замонининг шайх ул-машойихи экандур. Ишқия силсиласида Шайх Абулҳасандин сўнгра гўё андин улуғроқ киши йўқ эркандур. Ва хавориқи одоту каромоти кўп манқулдур.

            631.    Муҳаммад Шайх р. т.
            Худойқули Шайх қ. с. нинг ўғлидур. Ўз замонида халойиқ муршиди эрмиш. Султонлар анга муридлик ҳайсиятидин иродат келтурубдурлар. Анинг суҳбатида олиме анга бир қатла таарруз қилғандур. Шайхнинг оллида обхўра кўза турған экандур. Бир тошни олиб, ул кўза оғзиға қўюбдур. Ул олим ҳар илмки касб қилғон экандур, барча хотирдин чиқиб, ўзин омию жоҳил топибдур. Бўйниға фўта солиб, истиғфор қилиб, Шайх қошиға тазаллум қилибдур. Шайх ул тошни кўза бошидин олғач, яна ўзин бурунги ҳолида топиб, Шайхқа мурид бўлубдур.

            632.    Илёс Шайх р. т.
            Муҳаммад Шайх р. а. нинг ўғлидур. Зоҳир улумида бу силсилада андин олимроқ йўқ эрмиш. Ва ҳаж давлатиға мушарраф бўлубдур. Арабиятда моҳир эрмиш. Ва ул тил била сўзлашур эрмиш ва назм дағи айтур эрмиш. Ва Самарқандда Қум тоғида сокин эрмиш. Муборак марқади гўё ҳам анда-ўқдур.

            633.    Шайхзода Абулҳасан қ. с.
            Илёс Шайхнинг ўғлидур. Кичик ёшидин риёзату мужоҳада била ўткарибдур. Мундоқ манқулдурким, Тенгри таоло қўрқунчидин анча йиғлағондурки, кўзларига тийралик юзлангандур. Илёс Шайхдин сўнгра бу силсила аҳли барча анга байъат қилиб, иродат тоза қилибдурлар. Ва Макка сафариға борурда мизожиға заъф бўлуб, Бистомда Султон ул-орифин қ. с. авлоди анга хирқаю тож ҳавола қилиб қайтиб, Ҳирим шаҳриға етганда Ҳазрат Махдумий н. м. н. шарафи мажлисиға мушарраф бўлуб, алардин илтифотлар топиб, алар ўз мусаннафотларидин бир китоб ва жойинамоз ва бир рўпок анга бергандурлар. Хориқи одот андин кўп нақл қилибдурлар.

            634.    Шайх Муҳаммад Суфий қ. с.
            Ишқия силсиласидиндур ва Худойқули Шайхдин тарбият топибдур. Андин сўнг Муҳаммад Шайх суҳбатиға етибдур. Ва Илёс Шайх суҳбатиға ҳам мушарраф бўлубдур. Нафаси муассир азиз эркандур. Ва муридлари орасида сўз бу навъдурким, Хизр а. с. била суҳбат тутар. Ва андин хориқи одот кўп манқулдур.

            635.    Абу Мусо Шайх қ. т. с.
            Ҳам Ишқия силсиласидиндур ва Худойқули Шайхнинг аҳфодидиндур. Бу силсила аҳлидин ул азизлар тариқини фақру фано таврида киши анча риоят қилмағондур. Ва хавориқ андиқ кўп манқулдур.

            636.    Шайх Султон Суфий к. с.
            Ул дағи улуғ Муҳаммад Шайхнинг тарбиятин топибдур ва кўп машойих хидматиға мушарраф бўлғандур. Ва ўзи салиму ҳалим киши эркандур. Қўпрак ваҳт сойиму сомит эркандур. Ва каромоту мақомоти зоҳир эркандур.   

            637.    Кешлиғ ато а. р.
           Самарқанднинг Кеш отлиғ мавзеъидиндур. Ҳамоно анга ясоқ нисбати бор экандур. Ул таклифдин хотири малул бўлуб, Туркистонда Хожа Аҳмад Яссавий мазориға бориб, риёзатлар тортиб, ишига кушодлар етгандур. Андин Чин мулкига тушуб, ул халқ муриди бўлиб, анда элга пешво бўлубдур ва мазори ҳамул мулкдадур ва иморат ва мужовирлар мутааййиндур.

            638.    Умар ато р. т.
            Кешлиғ атонинг инисидур. Ул ҳам фақр тариқиға кириб, кўп сафойи ботин касб қилғандур. Ва замон подшоҳидин элнинг ясоғин бағишлар истидъоси қилғандур. Ул подшоҳ таън юзидин дегандурки, сен элни муридлиғинг учун тилайсен. Сен яхши бўлакўр, мурид ҳам бўлмағусидур. Аввал мен мурид бўлай. Ул ҳам оғаси борғон мулк сари борибдур ва риёзатлар тортиб, мартаба ҳосил қилибдур. Қабри ҳам ул мулкда-ўқдур.

            639.    Саййид ато а. р.
            Хожа Аҳмад Яссавийнинг қаробатидур. Риёзат била мужоҳадалар тортибдур. Иши ул ерга етган экандурки, дебдурки, мен ва Аҳмад тенгаштук, мен бийикрак эрдим. Ани баъзи ҳам сиёдатқа мансуб қилибдурлар. Ва турк улусида «Ато» дерлар. Ва шуҳрати бағоят кўпдур ва даъвоомиз сўзи ҳам кўп.

            640.    Боби мо Ҳусайн а. р.
            Кибори машойихдиндур. Дебдурларки, Хожа Аҳмад Яссавий қ. р. ға кичик эрканида тарбият қилғандур. Ва анинг хонаводасин бузурглукка Мовароуннаҳр эли мусаллам тутубдурлар.  
 

            641.    Занги ато а. р.
            Туркистон машойихидиндур ва кўп машойих хидмату суҳбатиға етибдур. Ва турк улусида машоҳирлардиндур. Анинг бобида ҳам кўп сўзлар манқулдур.

            642.    Ҳусайн Шайх а. р.
            Исмоил ато фарзандларидиндур. Мустаҳсан муомалалиқ киши эрмиш. Халқ анинг атвориға фирифта бўлубдурлар. Дунё асбоби сори майл қилмайдур. Ва бовужуди фақр ўзин ул навъ ғаний кўргузур эрмишки, халқ риоят йўлин топмаслар эрмиш. Оламдин ўтган замонида манқулдурки, элдин ғойиб бўлғондур. Ҳозир бўлғач боши устида бир қуш қўнғон эрмишки, ҳеч ким ул-нақшу ранглик қуш кўрмаган эрмиш. Элни кўргач учубдур, валлоҳу аълам.

            643.    Юсуф Шайх а. р.
            Садр ато қ. с. авлодидиндур. Маскани Қўхи Соф эркандур. Андин ҳам кўп хориқи одоту каромот манқулдур. Умри юз йигирмага етгандур ва мозори ҳам ул-навоҳидадур.

            644.    Ҳожи Шайх а. р.
            Юсуф атонинг ўғлидур. Ишин атосидин кўп ўткарибдур. Ўз замонининг улуқ улуси ўзин анга муриду асҳоб тутар эркандурлар. Арлот улуси ва Тархон элининг улуқ кичики ани муқтадолиққа қабул қилибдурлар. Хориқи одот кўп андин зоҳир бўлур эрмиш. Бир кун муридлари била отланиб борур эрмиш, бир ерда тушмишлар, ўтқа эҳтиёж бўлмиш. Ҳар тараф тиламишлар, топилмамиш. Шайх демишки, мен сизга ўт топсам, нечук бўлғай? Демишларки, лутф бўлғай! Ёғлиғи ичида бир тугун эрмиш. Ул тугунни ешмиш, андин бир пора чўғ чиқмиш. Ул чўғни ул ўтқа муҳтож элга бермишки, аларнинг ҳам суҳбатлари қизимиш ва ҳам кўзлари ёрумиш. Валлоҳу таоло аълам.

            645. Адиб Аҳмад р. т.
            Адиб Аҳмад ҳам турк элидин эрмиш. Анинг ишида ғариб нималар манқулдур. Дерларки, кўзлари бутов эрмишки, асло зоҳир эрмас эрмиш. Басир бўлуб, ўзга басирлардек андоқ эмас эрмишки, кўз бўлғай ва кўрмас бўлғай. Аммо бағоят зийрак ва закий ва зоҳид ва муттақий киши эрмиш. Ҳақ с. т. агарчи зоҳир кўзин ёпуқ яратқандур, аммо кўнгли кўзин бағоят ёруқ қилғондур: лубёға илик суртубдур ва дебдурки, қўй букрагига ўхшайдур ва нахудни бармоғи била силаб, дебдурки, итолғу бошиға ўхшар. Маскани Бағдоддин неча йиғоч, баъзи дебдурлар, тўрт йиғоч йўл эркан. Бир кун имом Аъзам қ. р. дарсиға ҳозир бўлур эркандур ва бир масъала ўрганиб, бу йўлни яёғ борур эркандур. Дарсда ери саффи ниъол эркандур. Нақледурки, Ҳазрат Имомдин сўрубдурларки, шогирдларингиз аросида қайсидин андоқки кўнглунгуз тилар, розисиз? Бовужуди Имом Муҳаммад ва имом Абу Юсуф р. ва аларнинг абнойи жинси ва ҳамсабақлари. Имом қ. с. дебдурки бори яхшидурлар. Аммо ул кўр туркки, саффи ниъолда ўлтурур ва бир масъалани мазбут қилиб, тўрт йиғоч йўл яёғ келиб борур, андоқки керак ул таҳсил қилур. Ва анинг тили турк алфози била мавоизу насойиҳқа гўё эрмиш. Хейли элнинг муқтадоси эрмиш. Балки аксар турк улусида ҳикмату нукталари шоеъдур. Назм тариқи била айтур эрмиш, анинг фавойдидиндур.

Улуғлар не берса емасман дема,
Илик сўн, оғиз ур, емасанг ема!

            Ва ҳам анингдурким:

Сўнгакка иликдур, эранга билик,
Биликсиз эран-ул сўнгаксиз илик.

            Ал-илмуллоҳи таоло.

            646. Мавлоно Калон Зиёратгоҳий қ. с.
            Азиз киши эрмиш, зуҳду тақво била маъруф ва салоҳу садод била машҳурдур. Зиёратгоҳдин шаҳрға масжиди жомеъға келур бўлса, уй миниб келур эрмиш. Бузурглуги замон аҳли қошида муҳаррар эрмиш. Замон подшоҳи суҳбатиға орзуманд эрмиш, вале ул ибо қилур эрмиш. Андоқки, бир кун ғоят иштиёқдин отланиб, Зиёратгоҳға анинг зиёрати қасдиға азимат қилибдур. Йўлда отдин йиқилибдур, дағи ёнибдурки, Ҳазрат Мавлоно чун бизинг мулозаматимизни қабул қилмайдур, ташвиш бермаган авлодур. Ва қабри Зиёратгоҳ даштидадур.

            647.    Мавлоно Низомуддин Аҳмад қ. с.
            Мавлоно Калоннинг халаф фарзандидур. Донишманду муттақий киши эрмиш. Равиши пок, сулуки инчка. Ҳазрат Мавлоно Саъдуддин Қошғарий қ. р. анинг била мусоҳиб бўлуб эркандур. Ва дегандурки, отасин улуғ кишиким дерлар, агар ўғлининг ўн улушидин бири бўлса ҳам улуқ киши экандур. Анинг сўзидурким, уч нимадурки ози кўпдур. Ширкат ва ширк ва ўт. Қабри ҳам Зиёратгоҳда, отаси ёнидадур.

            648.    Бобо Сунгу қ. с.
            Замон мажзубларидин эрмиш. Андхуд қасабасида бўдур эрмиш. Соҳиби ботин киши эрмиш. Рамзларин билганлар натижа топар эрмиш. Темурбек Хуросон мулки азиматиға юруганда Андхудқа етганда машҳурдурки, Бобо хидматиға борғандур. Ўлтурғондин сўнгра Бобо иламида бир суфрада яхна эт эркандур. Қўйнинг яхна тўшин олиб, Темурбек сари отибдур. Темурбек ғояти ақлу закосидин дебдурки, Хуросонни ер юзининг кўкси дебдурлар. Ани Бобо бизга ҳавола қилди, деб бу башорат била юруб, Хуросон мулкини олибдур. Ва Бобо Сунгунинг қабри ҳам Андхуд қасабасидадур, юзору ва ютабарраку биҳи. Ва Бобожон Бобо анинг халифаси эрмиш. Ва Бобо Иброҳим Бобожон Бобонинг муриди ва халифаси. Иккаласининг қабрлари ҳам Бобо Сунгу живорида, Андхуддадур. Ва ҳоло дарвешлар такяни маъмур ясарлар.   

            649.    Шайх Абу Мансур Мотурудий қ. с.
            Ўз замонининг аълами уламосидин эрмиш. Ул вақт уламоси аларни Султон ал-муиззин дер эрмишлар. Зоҳир ва ботин улуми бирла ороста. Алардин ғариб ҳолог манқулдур: бир кун ўз ҳавлиларида бир айвонда ўлтуруб, ҳамоно илайларида тафсир эмиш бўлғай. Икки маст разилваш элдин аларнинг эшикларига келиб, бири ташқари туруб, бири ичкари кириб, аларнинг шариф авқотлариға беадабона ҳаракат ва сўз била мушаввиш бўлур эрмиш. Аларға ғайрату ғазаб муставли бўлуб, қўпуб, бир маҳкам чўбдасти турғон эрмиш, олиб, ул беадабнинг бошиға андоқ урарларким, мағзи паришон бўлуб йиқилур. Оёғидин судраб, бир чуқур эрмиш, анга солурлар. Дағи келиб, ҳузур била қиладурғон ишлариға машғул бўлурлар. Яна бир ҳамроҳи бир замон турар. Бу кирган ҳамроҳи чиқмас. Они тилай ул дағи кирар. Ҳамул навъ бе адабона сўз айта киришурки, менинг ҳамроҳим бу уйга кирди ва чиқмади. Қаён борди? Айт! – деб. Шайх айтурларки, мунда ҳеч киши кирмади. Бир ит кирди, телбалик қилур эрди, уруб ўлтурдум, дағи ана у чуқурда ташлабмен, деб чуқурни кўргуздилар. Ул маст ул чуқур устига бориб, мулоҳаза қилса, кўрарки, бир итдур, мағзи паришон бўлуб, ўлуб ётур. Ул мастлиғдин соғолиб, Ҳазрат Шайх қошида тавба қилур ва туз йўлға кирар.
            Шайхнинг муборак қабрлари Самарқанднинг Чокардиза гўристонидадур ва замон подшоҳи ул мозор бошида мутакаллиф масжид ясабдур.

            650.    Шайх Бурҳонуддин Соғарчи қ. с.
            Соғарч – Самарқанднинг тўрт йиғочида бир кентдур. Шайх андин экандур. Ва ўз вақтида бағоят бузург экандур. Кўп халойиқнинг иродат ва ихлоси анга бор экандур. Ва қабри ҳам Самарқандда, мазкур бўлғон Чокардизадин киргач, ўнг қўлдадур.

            651.    Саййид Неъматуллоҳ қ. р.
            Кирмон вилоятининг Моҳон деган кентида сокин эркандурлар. Зоҳирию ботинин улумида комил ва зуҳду тақво била ороста. Замоннинг салотини, хусусан Ҳиндустон мулкининг маликлари анга муриду мухлис эрмишлар. Ва туҳфа ва назри бениҳоят ул мулкдин Кирмонға Мир хидматиға юборурлар эрмиш. Мир назмга дағи машғул бўлур эрмишлар. Ва девонлари дағи бор. Ва бу абёт аларнингдур.

            Б а й т:

[Биз Худони халққа танитмоқ учун дунёга келдик]1.
 Қабри ҳамоноки ҳам ул кентдадур.

            652.    Шайх Жамол Нуқоний қ. с.
            Уз вақтида бузург эрмиш. Зоҳир ибодоти ва софий вақти бор эрмиш. Машҳади муқаддасанинг ёнида Нуқон Отлиғ кентидин эрмиш. Нуқондин ҳаж азимати қилиб, таваккул қадами била тебрабдур. Бағдодқа етганда чун зоду раҳласи йўқ эркандур, муздурлиққа борибдур. Бир муриди била экандур, аларға балчиғ иши буюрубдурлар. Нова ташийдур эрмишлар. Мурид балчиғ новаға солиб, Шайх кўтариб ерига элтур эрмиш, чун намоз вақти бўдубдур. Шайх дебдур муридғаким, бу новаға сен дастур била балчиғ солатур, мен намоз қилиб келгунча. Мурид ул балчиғни дастур била солур эрмиш ва нова элтур ерга еткурур эрмиш. Уй ияси мунга мутталиъ бўлуб, таажжуб қилибдур. Шайхни тиласа, намозға машғул топибдур, аёғиға тушуб, мурид бўлуб барча молу жиҳотин арз қилибдур. Шайх қабул қилмай Макка азимати қилибдур. Ул дағи Шайх хидматиға борибдур. Маккадин қайтқанда кўп илтимос била Шайхнинг Бағдоддин йўл яроғин қилиб, Нуқонға узатибдур. Ва ҳоло Нуқонда Шайхнинг хонақоҳининг асари мавжуддур. Ва мозори Дастжарди Хушангур деган кентдадур.

            653.    Шайх Абдуллоҳ Барнишободий қ. с.
            Хожа Исҳоқ Шаҳид муридидур. Хонақоҳи ва муридлари бор эрди. Ва замон халойиқининг анга кўп иродати бор эрди. Софий авқотлиғ ва авродлиғ киши эрди. Подшоҳи замоннинг ҳам кўп ихлосу ниёзи бор эрди. Қабри ҳам ул Барнишобод деган кентида-ўқдур.

            654.    Шайх Рашид Бидвозий қ. с.
            Шайх Абдуллоҳнинг асҳобидиндур. Анинг дағи муридлари ва асҳоби бор эрди. Ва ўз хайлининг муқтадоси эрди. Ва халқнинг иродат ва ружуъи анга кўп эрди. Ва қабри ўз кенти Бидвоз деган ердадур.

            655.    Шайх Шоҳи Бидвозий қ. с.
            Ул Шайх Рашиднинг муридидур. Зоҳир улумидин орис эрди, аммо ўз ихлосу иродат ва зуҳду вараъу тоатидин ботин оламидин анга қавий кушодлар етиб эрди. Ва халқ анга шефта бўлуб эрдилар. Фано тариқида комил ва сўзи бағоят муассир эрди, андоқки, бовужуди омийлик. Уламодин кўп эл анга муриду мунқод бўлуб эрдилар. Ва хориқи одоту афъол ҳам нақл қилурлар. Ва ҳоло ҳам анинг муридларидин кўп дарвешлар орададурларки, сулукка, балки иршод ва талқинға машғулдурлар. Ва теграларида фуқародин толиблар алардин баҳраманддурлар. Ва Шайхнинг мозори ўз кентидадур.

            656.    Шайх Санъон.
            Онинг бузурглигин Ҳазрат Шайх Фаридуддин Атторнинг «Мантиқ ут-тайр» отлиғ китобини ўқуғон киши билур. Ишқ ва муҳаббат баҳрининг гавҳари ва шавқу маломат оташкадасининг самандари эркандур ва Шайх Нозим қ. с. анинг бобида мундоқ дебдурки,

м а с н а в и й:  

[Ўз даврида яшаган Шайх Санъоннинг фазилати ҳақида ҳар қанча ёзсам оз. У камолга етган тўрт юзта муриди билан Ҳарамда эллик йил яшади]1.

            Бовужуд бу бийик маротиб улча ишқ ошубидин ва муҳаббат лагадкубидин Шайх бошиға тушубдур, анинг абнойи жинсиға йўқким, ҳеч бани одамга тушмаганини ҳар киши «Мантиқ ут-тайр» китобини ўқуса, маълум қилур.

            657.    Мир Кориз р. т.
            Ҳам Шайх Фаридуддин Аттор баъзи китобида анинг зикрин қилибдур ва адосидин басе бузурглик фаҳм бўлур. Дерларки, мужаррад эрмиш. Замонининг аҳли таъаҳҳул таклифи қилибдурларки, ҳайф бўлғайки, андин натижае қолмағай.
            Ул дебдурки, бизинг била басар элтмак душвордур. Алар дебдурларки, биз биравни топалики, сизнинг мусоҳабатингиз ва хидматингизни бекулфат қабул қилғай. Ул рози бўлғондин сўнгра алар анда бир улуқ кишининг қизини анга никоҳ қилибдурлар. Ул бир қоронғу хилватда бир куб ичинда сулук қилур эрмиш. Эл тарқағандин сўнгра ул кубга кирибдур. Ва манкуҳасиға дебдурки, сен ҳам кир! Ул ибо қилибдур. Илҳоҳ қилгач, дебдурки, манга бу таклифни қилсанг, талоқимни айт! Ул талоқ қилғандин сўнгра маҳру кобин тилабдур. Мир Кориз илиг уруб, ул куб оғзидин бир миқдор ушатиб анга берибдур. Ташқари чиқариб кўрса, қизил олтун экандур. Пушаймонлик суд қилмайдур. Анинг мозори Машҳад навоҳийсидадур. Ва ниёзмндларидин баъзи ҳазира ясабдурлар, юзору ва ютабарраку биҳи.

            658.    Шайх Шоҳ Зиёратгоҳий қ. с.
            Валодати Фароҳда эрмиш. Кичик ёшда отаси аниг Фароҳдин Зиёратгоҳға келтурубдур Мавлоно Калон қошиға. Ва Мулло Калон анинг отасининг муриди эрмиш. Анинг такмилини анга ҳавола қилибдур. Булуғ ҳаддиғача Мулло Калон ани муҳофазат қилиб, сабоқ ўқубдур. Йигит бўлғондин сўнгра Зиёратгоҳнинг қадим мадрасасида сокин бўлуб, зоҳирий улум такмилин қилибдур. Ва Мавлоно ҳам ул дастур била андин хабардор эрмиш. Муддатдин сўнгра шаҳрға келиб, мадрасасида сокин бўлуб, муфрит тақво юзидин сулукка машғул бўлубдур. Зотида зуҳд кичик ёшидин мутамаккин эрмиш, андоқки, таҳсил чоғида ҳеч толиби илм уйидин шамъ ёрутмайдур. Чун инзивоси ғояти қувват ва нияти такмилу татмимға етибдур, ғайбдин абвобу кушод ва анвоъи файзу иршод аларға етибдур Зиёратгоҳға авд қилиб, мавруси манзилиға кириб сокин бўлубдур. Сойир авқотда ҳеч ким била ихтилот қилмас эрди. Акобир ва ашроф, балки замон подшоҳлари Шайх зиёратиға борурлар эрди, аммо адабу таъзим юзидин расм йўқ эрдики, эшик қоққайлар, хўшада тушуб ўлтурурлар эрди. Бирав уйдин чиқса, кириб хабар элтур эрди. Шайх тиламагунча киши кирмас эрди. Ҳар киши суҳбатиға етса эрди, маҳобатидин далир сўз айта олмас эрди. Ва ҳақойиқу маорифи муассир эрди. Ва подшоҳ ва гадоға насиҳату панди алассавия эрди. Подшоҳга бир кун бу навъ насиҳат қилғандурки, ҳарне ўзунгга раво кўрмассан, Тенгрининг ҳеч бандасиға раво кўрма! Бу сўз муассир тушуб, чандин мусулмонларға нафъ етиб, подшоҳ бу сўзни мазкур қилур эрди. Ва бу ҳақир била кўп илтифоти бор эрди. Кўп қатла хайр дуоси қилиб эрди. Умид улки мустажоб бўлмиш бўлғай. Ёшлари етмиш иккига етганда Зиёратгоҳда дунёдин ўттилар. Ва Ҳирот шаҳрида Шайх Баҳоуддин Умар қ. с. ҳазирасиға нақл қилдилар.

            659. Мавлоно Муҳаммад Табодгоний қ. с.
            Алар Шайх Зайнуддин Хавофий қ. с. нинг кибор хулафосидиндур. Зоҳирий ва ботиний улумда комил. Қирқ йилға яқин иршод сажжодаси устида истиқлол била мутамаккин эрдилар. Ҳазрат Шайх Табодгоний қарясиға етганда алар кичик ёшда эрмишлар. Шайх суҳбатининг шефтаси бўлубдурлар. Шайх азимат қилғанда тилабдурларки, хизматида борғанлар. Шайх дебдурларки, ҳоло, санинг иш қилур вақтинг эмас. Таҳсилға амр қилибдурлар. Ҳирот шаҳриға келиб, Ферузобод бозорида мадрасаи Сабзда неча вақт зоҳир улуми касбиға машғул бўлубдурлар. Аммо доим хаёлларида бу тоифанинг сулуки дағдағаси бор экандур. Бир кун ҳужраларида мутолааға машғул экандурлар, жаноза салоти уни келур. Қўпорларки, ул намозға етгайлар. Ташқари чиқиб, эҳтиёт қилурлар. Жаноза ва салот тортқон киши кўрунмас. Таажжуб била ҳужраға кириб, яна мутолааға машғул бўлурлар. Яна ул ун келур. Яна чиқарлар ва эҳтиёт ва тафаҳҳус қилурлар ва ҳар кишидан сўрарлару не ул жанозадин ва ундин асар бор эрмиш ва не ҳеч кишига андин вуқуф. Алар ўзларига дерларки, гўё бу ун [ўлмасдан бурун ўлинглар]1 ҳадиси ҳукми ишорат ангадурки, ўлумнинг таҳниясида бўлғай, чун вақт етган эркандур. Чиқиб, Ҳазрат Шайх хизматиға келиб, жидд била сулукка иштиғол кўргузурлар ва оз фурсатда аларға кўп рушд зоҳир бўлур. Шайх дер эрмишларки, Мавлоно Шамсуддин Муҳаммад сариғ олтун эрди. Биз ани сикказада қилдуқ ва ҳар кимга мактубе ё руқъа битсалар эрмиш, аларға буюрурлар эрмиш ва истиҳсон қилиб дер эрмишларки, бизинг мофиззамиримизни битирсен. Мавлонодин манқулдурки, бир рамазон ойида Шайхнинг масжидининг имоми ғойиб эрмиш. Аларға ҳавола бўлубдурки, таровиҳда имомат қилғайлар. Дастур бу эмишки, Шайх масжидида таровиҳда си пора Қуръонни бир хатм қилур эрмишлар. Алар ҳар кун бир се порани ёд тутуб, таровиҳда имомат қилиб, ул рамазон маъҳуд дастур била Қуръон хатм бўлубдур ва Шайхдин сўнгра истеҳқоқу истиқлол била муршид алар бўлдилар ва хосу омнинг ружуъи алар хизматида воқеъ эрди ва хонақоҳларида муридларни арбаъин ва хилватқа ўлтуртмоқ ва алар такмилиға иштиғол кўргузмак алар замонида аларнинг хонақоҳида ўқ эрди ва хотирлари майли яхши ун била самоъға кўп моил эрди ва Мавлоно созу хонандалиғдин бот муассир бўлиб, самоъға қўпорлар эрди ва беҳол бўлур эрди ва мажлис ҳуззориға ғариб асар қилур эрди. Андоқки, бетаҳаммул бўлуб эрдилар ва аларнинг таснифоти бор, мисли «Асмбуллоҳ шарҳи» ва «Манозил ус-сойирин» ва «Қасидаи бурда муҳаммаси» ва «Тазкират ул-ҳабиб» ва «Васоё» таржимаси ва бир «Арбаъин» таржимаси «зикр» бобида. Ва яна бир «Арбаъин» таржимаси «фақр сулуки» бобида. Ва бу фақирға илтифотлари кўп эрди. Бу ҳадисни алардин истимоим борки, [иймон икки бўлакдан иборат: ярми сабр, ярми шукр]2. Ёшлари саксон саккизга етти ва саккиз юз тўқсон бирда Чилгазий маҳалласида оламдин ўттилар ва Хиёбонда мадфундурлар. Мухлисларидин баъзи қабрлари бошида хонақоҳ ва масжид иморати қилибдур ва дарвешлари фарзандлари хизматида сулукка машғулдурлар ва [«қутби замон бирафт»]3, аларнинг фавтининг тарихидур.

            660.    Хожа Абдулазиз Жомий қ. с.
            Ҳазрат Шайх ул-ислом Шайх Аҳмад Жомий қ. с. нинг яқин авлодидиндур. Кичик ёшдин зуҳду тақвоға ороста эрмишлар. Ҳирий шаҳрида зоҳир улуми такмили қилибдурлар ва Мавлоно Саъдуддин Қошғарий қ. с. иршоди била хожалар қ. а. тариқида сулукка машғул бўлубдурлар ва тақволари муфрит эрди, сойим уд-даҳр эрдилар ва самоъ мажлисида азим сайҳалар уруб, бехуд бўлур эрдилар. Улуғ ёшларида ҳарамайни шарифайн зиёртиға бориб, мушарраф бўлдилар ва важду шавқ мизожларида ғолиб эрди ва кўпрак авқот «Футуҳоти Маккия»ни мутолаа қилур эрдилар. Алар вақтида Шайх ул-ислом қ. с. авлодида бу тариқда алар эрдилар. Ва халойиқ ва сойир авлод аларға мухлису мунқод эрдилар. Ва бу ҳақир борасида илтифотлари кўп эрди ва кўп қатла фотиҳа била дуои хайр қилибдурлар. Умид улки, мустажоб бўлмиш бўлғай. Саксон икки ёшларида тўққуз юз иккида Жом вилоятида оламдин ўттилар. Шайх ул-исломнинг хонақоҳида мадфундурлар.

            661.    Мавлоно Алоуддин қ. с.
            Анинг асли Кўҳистондиндур. Шаҳрға таҳсил учун келиб, Мавлоно Саъдуддин Қошғарий қ. с. суҳбатиға мушарраф бўлубдур. Ва сулукка машғул бўлубдур. Ва Ҳазрат Мавлоно иршоди била анга кўп рушд ҳосил бўлубдур. Ваъзу самоъ мажлисида хушҳол бўлуб, сайҳалар тортар эрмиш. Басе толибларға фақр тариқи талқини қилур эрмиш. Икки ҳаж ташрифиға мушарраф бўлуб, анда Шайх Абдулкабир деган бузург суҳбатиға етиб, кўп фавойид топибдур. Ёши етмиш учга етиб, саккиз юз тўқсон иккида оламдин ўтти. Ва қабри ўзининг пири Мавлоно Саъдуддин қ. с. тахти устидадур. Фавтининг тарихи [«Пир рафт»]1 алфозидин топибдурлар.

             662.    Мавлоно Абулхайр қ. с.
             Оти Аҳмаддур. Ҳофиз Шамсуддин Сарахсийки дерлар, соҳиби вақт киши эрмиш, анинг ўғлидур. Ва кичик ёшда Қуръонни ҳифз қилиб эрди. Ва Шайх Зайнуддин Хавофий р. т. силсиласида сулук қилур эрди. Яхши табъи ва. яхши ихтилоти бор эрди. Бу фақир Ҳазрат Махдумий н. м. н. жамоатида анинг кейнида намоз қилибмен. Қуръонни хўб ва муассир ўқуб эрди. Ёши етмишга етганда саккиз юз саксон еттида оламдин ўтти. Ва қабри Ҳирот шаҳрининг шарқий ҳаддида Шоҳ Абулғайс гўристонида дурур.

            663.    Мавлоно Шиҳобуддин қ. с.
            Оти Муҳаммаддур. Мавлоно Абулхайрнинг оғаси эрди. Ул дағи кичик ёшида Қуръон ҳифзи қилиб эрди. Дарвешлик ва фақр тариқи сулукида бийик ҳолату воқеъотқа етиб эрди ёши саксонга етганда саккиз юз тўқсон тўққузда дунёдин ўтти. Қабри иниси ёнида, Шоҳ Абулғайсдадур.

            664.    Мавлоно Хожий р. т.
            Йигитликда тамаввул ва моли бор эрмиш. Барчасин дарвешларга ва фақр аҳлиға сарф қилибдур. Ва сулуки чоғида саккиз ҳаж давлатиға мушарраф бўлубдур йиллар Маккада мужовир эркандур. Қирқ йилға яқин ҳазрат Махдумии н. м. н. хидматиға мушарраф эрди. Ва ул Ҳазратнинг анинг била кўп инбисоту илтифотлари бор эрди, андоқки, аларнинг кутубу мусаввадаларин муҳофазат қилур эрди. Ва ёши етмиш тўртга етганда саккиз юз тўқсон тўққузда оламдин ўтубдур. Ва мозори Ҳазрат Махдумийнинг суффаси устидадур.

            665.    Мавлоно Саъдуддин р. т.
            Баҳрободнинг Равниз отлиғ кентидин эрдилар Донишманд ва муттақий эрдилар. Кичик ёшидин тақвою зуҳд била ўткариб эрдилар. Ҳирот шаҳрида Ҳазрат Махдумии н. м. н. била кўп суҳбат тутубдурлар. Ва таҳсил аёмида била ҳамсабоқ ўқубдурлар. Ва Мир Иззуддин Тоҳир Нишобурийннг шогирди эрдилар. Ва Шайх Саъдуддин Ҳуммуйи р. нинг авродин ўқур эрдилар. Ва қирқ йилға яқин Машҳади муқаддасаи ризавияда сокин эрдилар Ва ҳаётлари муддатида «Фаройиз» адосидин сўнгра «Тафсир» била «Ҳадиоқа машғул бўлурлар эрди Ва эл била ихтилот қилмас эрдилар. Ва дунё сўзи алар мажлисида ўтмас эрди. Алар суҳбатиға етиб, сўзларин эшитган кишига Ҳазрат Расул с. а. в. ва бузургвор асҳобининг тариқи ёд бўлур эрди. Баъзи мухталиф мозоҳиб аҳлики, алар таврида таассуб ғолиб бўлур, Мавлононинг бузурглукида ҳеч сўзлари йўқ эрди. Бу ҳақир борасида кўп хайр дуолари қилибдурларки, анинг била бағоят умидвормен. Шариф синлари тўқсон еттига етти, тўққуз юзда дунёдин ўттилар. Ва қабрлари Машҳаднинг бозасида Али Зайнуддиннинг хонақоҳи оллидадур.

            666.    Мавлоно Муҳйи қ. т. с.
            Имом, Рофиъий Ғазнавий қ. с. фарзандларидиндур. Валодатлари Андхудда эркандур. Кичик ёшида бозордин отаси била ўтуб борурда, Бобо Сунгу а. р. ки, замоннинг мажзубларидин эрмиш, илигин тутуб, ҳалвоназ дўкониға тортиб, уч тика ҳалво оғзиға солибдур. Ўз даврида Ҳақ таоло анга гўёлиғ берибдур. Доним дер эрмишки, ул ҳалвонинг ҳаловати жоним мазоқидин чиқмас. Ва ул Самарқандда таҳсил қилибдур. Ва хонақоҳи ва муридлари бор эрмиш. Ва муассир ваъз айтур эрмиш. Либоси ё капанак, ё пўстин эрмиш. Кўнглак ўрниға бир чодири шаб эгнига солур эрмиш. Машҳур мундоқдурки, ҳар кун «Каломуллоҳ»ни бир хатм қилур эрмиш. Иши тўқсон еттига етиб, саккиз юз олтмиш бешда дунёдин ўтубдур.

            667.    Муқрий Маҳмуд қ. с.
            Хоразмлиқдур, ҳусни савти аъло даражада эрди. Ва бағоят дарвеш ва покиза рўзгор киши эрди. Мавлоно Муҳйи а. р. нинг муриди эрди. Ва ўзининг ҳам кўп муридлари бор эрди. Ва Ҳирий шаҳрининг масжиди Жомеъида етмиш йил азон давдати анга муяссар бўлди. Ва ёши юз тўртга етти ва саккиз юз саксонда дунёдин ўтти. Ва қабри Мавлоно Саъдуддин Қошғарий қ. с. нинг ҳазирасидадур.

            668.    Мавлоно Важиҳуддин р. т.
            Ҳазрат Мавлоно Муҳаммад Табодгоний р. т. нинг асҳобидиндур. Тавбасининг бидояти бу эрдиким, бурун толиби илм киши эрди. Вазифасининг баротин бир кентга битиб эрдилар, ани биткарурга борурда дарвешлик дағдағаси кўнглига тушуб, ҳам андин мадрасадағи кутубни ва ҳужрани муқфал қуюб, Мавлоно Сирожиддин Олим суҳбатиға бориб, инобат қилиб, бир йил алар била бўлубдур. Ва андин Макка азимати қилибдур. Ва Машҳадда Ҳазрат Мавлонойи мазкур хидматиға етибдур. Ва алар ани асрабдурлар ва кўп иш буюруб, иршод ижозати берибдурлар. Ёши етмиш саккизга етганда саккиз юз тўқсон тўртда дунёдин ўтубдурлар.

            669.    Мавлоно Муҳаммад Амин р. т.
            Бағоят бузургвор киши эрдилар, донишманд ва муттақий. Ва мажолисларида тафсир ва ҳадисдин ўзга сўз оз ўтар эрди. Ва аксар, Ҳақ с.т. нинг лутфу эҳсони ва бандаларға раҳму раҳматидин ва мужрим бандаларнинг Тенгри таоло авфидин умидворлиғи бобида оёту аҳодис ўқурлар эрди. Ҳар неча фориқу фожир ва ноумид киши алар суҳбатиға етса эрди, умидвор чиқар эрди. Муборак синлари юздин тажовуз қилди. Бу рубоий бу фақир хотириға аларнинг муборак тилидин қолибдурки,
рубоий:

[Шамол эсдию жонон зулфининг ҳидини келтирди, бизнинг эски хароб ишқимизни янгилади. Эй шамол, у билан ошнолиғинг бор, зинҳор бирор бегона атрофида айланма]1.

            Шайх Шоҳ Зиёратгоҳий ва ул асрда кўпрак машойих била суҳбат тутуб эрдилар. Балки машойих алар суҳбатиға табаррук тилар эрдилар. Қабрлари Зиёратгоҳ даштидадур.

            670.    Дарвеш Муҳаммад Биҳра р. т.
            Шайх Зайнуддин Хавофий қ. с. мажлисиға етиб эрди. Ва Мавлоно Муҳаммад Табодгоний қ. с. хидматида кўп сулук қилган киши эрди. Ҳирот шаҳрининг Биҳра отлиғ кентида бўлур эрди. Ва муридлари бор эрди. Ва элга насиҳату панд айтурда бетаҳоший эрди. Ва қабри ҳам ул Биҳра ёнида бир буюк тепа устидадур.

            671.    Дарвеш Мансур қ. т. с.
            Покрав солик эрдилар. Ва Шайх Ҳасан Журий муридларидин эрдилар. Аксар авқот сойим эрдилар. Ва зоҳир улумини Мавлоно Яҳё Себак қошида таҳсил қилиб эрдилар, Ва замон подшоҳи бу ҳақир кичик эрканда арузу саноеъ ўқумоққа аларға сипориш қилиб эрдилар. Аммо бу тоифанинг чун истилоҳотин ҳам хўб билур эрдилар. Мундин ҳам кўпрак алардин эшитилур эрди. Бу тоифада алардек хуш табъу дақиқ оз киши воқеъ бўлмиш бўлғай. Алар фавойидидин бир-икки рубоий сабт қилилур.

            Р у б о и й:

[Ўз зотига қойим Ҳақ ҳар бир заррада зуҳур этади. Аммо ғофиллар кўзидан пинҳон. Дарахтдан «аналлоҳ» садоси чиқди. Мансур «аналҳақ» деса, ажаб эмас...

*  *  *

Ҳар бир зарра ўзича мавжуд эмас, бу ҳақда турли гаплар айтмаслик керак. Яратиш истаксиз бўлмас. У истаганни эса, рад этиб бўлмас)1.

Оламдин сойим ўттилар. Ва қабрлари Хожа Тоқ гўристонидадур.

            672.    Дарвеш Ҳасан Шаҳрошуб қ. с.
            Астрободда бўлур эрди. Машойихиинг кўпининг суҳбатиға етиб эрди. Ва халойиқдин эъроз қилиб, гўшае тутуб эрди. Ва ҳеч кимдин ҳеч нима қабул қилмас эрди. Ва «Мусҳаф» китоби била маош ўткарур эрди, аммо қоғазу сиёҳи ва ўзининг китобатиға ярар музддин ортиқ нима риоят жиҳатидин берсалар эрди, қабул қилмас эрди.    
            Бағоят зоҳиду муттақий киши эрди. Қабри Астрободда ўз масканидадур.

            673.    Дарвеш Муҳаммад Гозургоҳий қ. с.
            Ул сипоҳий йигит эрди. Оти Мақсуд Али. Аммо номурод ува дарвешваш йигит эрди ва дарвешликка мойил. Оқибат сипоҳилиғни тарк қилиб, Ҳазрат Мавлоно Муҳаммад Табодгоний қ. с. мулозаматиға мушарраф бўлуб, аларнинг илкида тавба қилиб, алар иршоди била сулукка машғул бўлди. Ва андоқ мустаҳсан муомалаға муваффақ бўлдики, оз фурсатда Мавлоно ҳазратларининг кибор асҳоби ани мусаллам тутарлар эрди. Ва ғолиблиққа писанд қилурлар эрди ва Мавлононинг ҳам иноят назари муридларидин анга кўпрак эрди. Фақр тариқида кўп ёруғлуқлар топиб, мақосид ҳосил қилғондин сўнг ўзгалардек оламдин ўтди. Ҳамоноки қабри Гозургоҳдадур.

            674.    Мавлоно Муҳаммад Хуросоний а. р.
            Авоилда лоуболи ва лаванд ва ошуфтарўзгор ва хаммор киши эрди. Ҳақ с. т. ҳодийи тавфиқни анинг сарвақтиға еткурди ва кўнглига дарде тушди ва ул вошойист ишларни тарк қилди ва Мавлоно Муҳаммад Табодгоний р. хизматиға келиб, тавба қилди ва сулукка машғул бўлди ва шойиста маош илгари тутди ва яхши арбаъинлар чиқарди ва Макка азимати қилди. Ва таваккул қадами била ул йўлни борди ва Ҳарамайни шарифайн зиёратиға мушарраф бўлди. Ва неча йил анда мужовирлиқ қилди ва андағи халқнинг кўпи мурид бўлдилар. Чун Маккадин ёниб келди. Эл оросиға кирмади. Кўпрак авқот Пай работида ибодатқа машғул эрди. Бу ҳақир бир-икки қатла суҳбатиға ул мутабаррик манзилда мушарраф бўлди. Ва ич оғриғи марази била оламдин ўтди ва қабри Ҳазрат Мавлонои мутабаррак мозори живоридадур.

             675.    Дарвеш Саййид Ҳасан қ. с.
             Хуросон вилоятининг ашрофидин эрдилар. Сипоҳилиғ суратида ўткарур эрдилар. Салотин илтифот қилурлар эрди. Аммо доим майллари дарвеш сари эрди ва дарвешлар хизматиға етар эрдилар ва дарвешлар сўзин ва расойилин ўқур эрдилар. То оқибат бу жониби ул жонибға ғолиб келди ва улуғ маносиби зоҳирийни ва подшоҳнинг тақарруб ва хусусиятини тарк қилиб, Мавлоно Муҳаммад Табодгоний қ. с. хизматиға бориб, оламнинг барча ишидин илик тортиб, ул иликни фақр этагига уруб сулукка машғул бўлдилар. Неча йил ғариб арбаъинлар чиқариб, дарвешлар орасида мутааййин ва фақр тариқида Ҳазрат Мавлононинг ихтиёри хулафосидин бўлдилар. Хожа Бурҳонуддин Абунаср Порсо қ. с. ва Шайх Баҳоуддин Умар р. Мавлоно Боязид Пуроний а. р. ва Шайх Шоҳ Зиёратгоҳий қ. р. ва ул замоннинг машойихининг кўпининг суҳбатиға етиб эрдилар ва бу ҳақирни фарзандлиққа махсус қилур эрди. Бу ҳақир фақр тариқида ва фано жоддасида алардек тамом киши оз кўрубмен. Охир ҳаётларида Самарқандға бориб, Хожа Носируддин Убайдуллоҳ қ. с. хизматиға мушарраф бўлуб, суҳбатлар тутуб, назарлар топиб, қайтиб келиб, саккиз юз тўқсон тўртда оламдин ўттилар ва аларнинг фавтининг таърихи мундоқ воқеъ бўлубдурки,

            ш е ъ р:

[Фано аҳлининг бошлиғи Саййид Ҳасан кетди, унинг жойи абадий жаннат бўлсин! У покиза зот вафотига таърих ахтардилар. Айттим: «Жаннати покаш макон бод»]1.
Ҳирот шаҳрининг Шимол ҳаддида, тоғ этагида азизлар ҳазирасида қўйилди.

            676. Хожа Авҳад Муставфий қ. с.
            Донишвар киши эрди. Дерларки, улуми арабиядин воқифдур. Аммо халойиқдин эърози бор эрди ва Сабзавор вилоятида фурукаш қилиб эрди. Ҳукком анинг хизматиға борурлар эрди ва маорифидин баҳраманд бўлурлар эрди. Аммо ўзининг фақр истиғноси онча бор эрдики, ул элнинг келган келмагани ҳиммати назарида алассавия эрди. Бу ҳақир борасида кўп қатла фотиҳалар ўқуб, хайр-дуоси қилибдурлар. Умид улдурки, ижобат асари зоҳир бўлғай. Хожанинг ҳақойиқу маорифи кўп бор. Шеър девони доғи бор. Қабри Сабзавор вилоятидадур.

            677.    Бобо Алий Хушмардон р. т.
            Ҳам Сабзавор шаҳрида шайхе эрди. Хонақоҳ ва муридлари бор эрди, покиза авқотлиғ, бийик мақомотлиғ бузург эрди. Суҳбатиға хавосу авом етарлар эрди.. Ва андин элга яхши насойиҳ ва муассир мавоъиз зоҳир бўлур эрди. Қабри ҳамул шаҳрдадур.

            678.    Шайх Нуруддин Муҳаммад қ. с.
            Шайх Баҳовуддин Умар р. т.нинг фарзандидур. Анинг қошида сулук қилибдур. Дерларки, улум такмилини ҳам отаси қошида қилибдур. Ҳирий шаҳрида ҳам ўз отаси масканида сокин эрди ва тоату ибодатға машғул. Ва мулк подшоҳи анинг суҳбатиға етар эрди, ўзга хавосу авом мулозаматини маръи тутарлар эрди. Қабри ҳам отаси ҳазирасидадур.

            679.    Мирҳайдар Фахрбойи қ. с.
            Саййид эрди, донишманду ширинтакаллум. Халойиқ анга шефта ва алоқа аҳли, суҳбатиға фирефта. Баяк ногоҳ жазбае юзландики, ақл таклифларидин ва уқало ташвишларидин қутулди. Уламо ва хавос суҳбатлариға келурлар эрди. Гоҳи ўз ҳолиға келса эрди, ҳар улумдин сўз айтса эрди, бағоят хўб сўзлар андин бош урур эрди. Андоқки, барча таъриф қилурлар эрди. Бу сўзнинг аросида яна такаллуми паришон бўлур эрди. Аммо кўп хориқ ишлар андин манқулдур. Қабри Дарвозаи Хуш ташида, Мир Фахрбойидадур.

            680.    Мавлоно Муҳаммад Араб қ» с.
            Мажзуб киши эрди. Аввал олим ва донишманд эрди, сўнгралар мутолаа касратидин ҳамоноки димоғи ошуфта бўлди ва паришон сўзлар айта бошлади. Ул жумладин, бу навъ сўз ҳам андин бош урар эрмишки, салтанатқа далолат қилғай. Бу жиҳатдин замон подшоҳи анга шаҳрдин узр қўлди. Ва ул Сийистон мулкиға бориб, сокин бўлди. Анда мурид ва мухлис кўп пайдо бўлди. Покрав киши эрди. Ҳам анда оламдин ўтти. Қабри ҳам андадур.

            681.    Шайх Саъдуллоҳ Зангула р. а.
 Ҳирий шаҳрида бир шайх эрдики, хонақоҳи бор эрди ва муридлари ҳам бор эрди. Микнат аҳлидин баъзи анга мухлис ва мурид эрдилар. Ва авроду авқоти дарвешона эрди. Иродат аҳли кўп нималар дерлар. Бўла олғайки, чин бўлғай, ал-илму индаллоҳ.

            682.    Шайх Садруддин Раввосий а. р.
            Шайх Зайнуддин Хавофий р. а. нинг хулофосидиндур. Зоҳир улумида Хожа Фазлуллоҳ Абуллайсий р. а. ким, Самарқанд Дор ул-илмининг олими уламоси эрди, зуҳду тақвода назири йўқ эрди ва фикҳда Абу Ҳанифаи соний дерлар эрдиким, бу ҳақир ҳам алар шогирдлиғи шарафига мушарраф бўлубмен. Ва алад – давом толиблар иршодиға машғул эрди. Ва сулук аҳли ҳамеша анинг хонақоҳида хилват ва узлат тариқини маръи тутарлар эрди. Ва воқеот ҳаллида маҳорати бор эрди. Баъзи мажлисида акобир, балки замон подшоҳи ҳозир бўлур эрди. Ва самоъи халойиққа бағоят мўътабар ва муҳтарам эрди. Ва бу тоифа кутубу рисоласидин фақр аҳлиға дарс айтур эрдц. Саксон ёшиға яқинда дунёдин ўтти, ич оғриғи била. Қабри ўз вилояти Шағондадур.

            683.    Мавлоно Мирзайн қ. с.
            Марв вилоятида бузург эрди. Йигитликда зоҳир илмин гўёки қилғандур. Авроду авқот ва хонақоҳу муридлари бор эди. Ул вилоят аҳлиға иршод ҳузурида эрди. Мулкнинг халойиқи улуғ-кичикдин барча анга мухлис ва муътақид эрдилар. Ҳукком бовужуди улки, уйи неча ёғоч шаҳрдин йироқ эрди, зиёратиға борурлар эрди. Қабри ўзи бўлур кентда-ўқдур.

            684.    Хожа Муайяд Меҳна қ. с.
            Шайх Абусаид Абулхайр қ. с.нинг авлодидиндурлар. Зоҳир улумин такмил қилиб эрдилар. Йиллар бузургвор жаддлари мазори бошида шайх ул-ислом эрдилар, ваъзда нафаслари бағоят муъассир, самръда ҳаракотлари асру муриқ. Замон салотини ва акобиру ашрофи иродату ихлос юзидин аларға таъзиму эҳтиром қилурлар эрди. Бу ҳақирни фарзандлиқ лафзи била сарафроз қилиб, хайр-дуоси кўп этиб, борамда фотиҳалар ўқуб эрдилар. Умид улки, бири мустажоб бўлғай. Қабрлари ҳам Ҳазрат Шайхнинг мунаввар гунбазларидадур.

            685. Хожа Рукнуддин Меҳна қ. с.
            Алар ҳам Ҳазрат Шайх Абу Саид Абулхайр қ. р. нинг авлодидурлар. Донишманд ва муттаққий эрдилар. Фанову фақр тариқларида ғолиб воқеъ бўлуб эрди. Хожа Муайяд оламдин ўтгандин сўнгра мазори бошининг шайх-ул исломлиғин аларға таклиф қилдилар. Алар дағи бир неча йил ўшал ишни қилиб, оламдин ўттилар.

            686. Мавлоно Тожуддин Аҳмад Шижаний қ. с.
Шижан деган Бохарз вилоятининг аъмолидиндур. Алар Мавлоно Саъдуддин Қошғарий қ. с. муридидурлар. Аввал шайх Зайнуддин Хавофий р. т. силсиласида сулук қилур эрмишлар. Аларга жаҳр зикридин дағдаға юзланибдур. Бохарздии шаҳр сари юзланибдурлар. Шаҳрға еткандин сўнгра машойих табақотида сулук қилур муршидлардин тафаҳҳусға машғул бўлубдурлар. Ҳазрат Мавлоно Саъдуддин Қошғарийни дебдурларки, хожалар силсиласидаки, «Силсилат уз-заҳоб» иборат андиндур, толибларға талқину иршод сажжодасидадурлар. Аларнинг масканин сўраб масжиди жомеъ маҳалласиға борурлар. Аларнинг уйларин топиб, бир лаҳза эшикларида ўлтурғондин сўнгра алар чиқарлар ва баъзи асҳоб била уйлари эшикида ўлтурурлар. Мавлоноға ҳам илтифот қилиб, сўруб ўлтурурлар. Сўз асносида Мавлоно сари боқиб дерларки, бу шаҳр подшоҳинки, Бобур дерлар, подшоҳи зоҳирдур. Мулозимлардин бирики анга кўп ихлоси бўлғай, ҳар сабоҳ анинг сари боқиб, отин тўстохона тутуб, Бобур, Бобур деб кўп мазкур қилса, оё анга хуш келгайму деб савол қилурлар. Мавлононинг кўнглидаки дағдағаси рафъ бўлур ва аларнинг силсиласида мурид бўлуб, сулукка машғул бўлурлар. Ул замон машойихидин кўлининг суҳбатиға етибдурлар. «Кимёйи саодат» китобин қўп мутолаа ва китобат қилибдурлар. Жамиъи машойиху фироқнинг Мавлоно тариқида истеҳсони бор. Муфрит тақвову зуҳд била бўлур эрмишлар. Қабрлари ўз вилоятларида-ўқдур, юзору ва ютабарраку биҳи.

            687.    Мавлоно Муҳаммад Чоҳу р. т.
            Мужаллидлиғ санъатиға машғул эрди ва Пири Сисадсола лангарида сокин эрди. Бағоят дарвеш киши эрди. Кўб дарвешлар суҳбат ва хидматиға етиб эрди. Саксон ёшдин юқори бўлуб эрди, аммо таважжуҳи ва истимдоди Ҳазрат Шайх ул-ислом руҳиятиға ғолиб эрди, андоқки, ҳар панжшанба сабоҳи, албатта, ўзин ул остонға еткурур эрди. Қабри ҳам ул такиядадур.

            688.    Хожа Маҳмуд Фаранҳодий р. т.
            Мазкур бўлғон мавзеъдиндур. Йиллар Хуросон мулкида салотин хидматида вазорат қилдики, андин бир раъият озурда бўлғани эшнтилмадн. Етмиш ёшдин тажовуз қилған умрида илтимослар била подшоҳдин истиғно қилди. Ул муяссар бўлғондин сўнгра халқ била ихтилот эшикин боғлаб, ибодатға машғул бўлди. Саксон ёшида Ҳажжи муборак сафариға муваффақ бўлди. Ва ул муяссар бўлуб келганидин, сўнгра ҳам узлат тариқида ибодат қилур эрди, то саксон олти ёшида оламдин ўтти. Қабри ўзи ясағон гўрхонасидадир.

             689.    Дарвеш Баҳлул а. р.
 Мавлоно Яҳъё қ. с. муридларидин эрди. Яна дағи машойих хизматиға етиб эрди. Пурҳол ва пурзавқу шавқ киши эрди. Ваъз мажлисида хонандалик ва гўяндалик ва самоъ суҳбатида бетаҳаммуллуғлар қилиб, азим сайҳалар ва саъқалар тортар эрди. Қабри Ҳирий шаҳрининг шимол ҳаддида тоғ этакидадур.

            690.    Хожа Пир Аҳмад Наққош қ. с.
            Муртоз ва ғайратлиғ киши эрди. Авойилда салотин хидматиға машғул эрди, сўнгралар гўша тутуб, ибодат ва иёллар маоши учун касбға машғул эрди. Мавт маразида атиббо товуғ жўжаси буюруб эрдилар. Маълум қилилди, емас эрди. Насиҳат юзидин дейилди эса, дедиким: мен улғайибмен ва борур вақтдур. Уз сиҳҳатимға бўлғон бўлса, онсиз дағи сиҳҳат топғумдур. Йўқ эрса ул ҳам суд қилмағусидур. Ҳамул маразда борди. Қабри Хожа Тоқ гўристонидадур. Бу фақир борасида хайр дуоси кўп қилур эрди. Умид улки, мустажоб бўлмиш бўлғай!

            691.    Шайх Яҳъё қ. т. с.
            Шайх Зайнуддин Хавофий қ. с.нинг ўғлидур. Муфрит зуҳду тақвоси бор эрди. Ҳаж йўлидин келганда, анинг суҳбатиға мушарраф бўлулди. Оз сўз айтур эрди. Сўз айтурида монеъ ҳамоноки давоми таважжуҳда истиғроқ бўлмиш бўлғай. Муридлар ва толиблар талқину иршодиға машғул бўлмади, бу ҳам бўла олурки, ҳамул ҳолиға далолат қилғай. Қабри отасининг қабри аёғи саридур.  
 

            692.    Мавлоно Шамсуддин Маъдободий қ. с.
            Сойим уд-даҳр ва қойим ул-лайл эрдилар. Маъдободда ўттуз йил эрдики, бир масжидқа кириб эрдиларки, андин чиқмайдур эрдилар, магар вузуъ қилғали. Остида бир эски бўриё ва боши остида бир эски хиштдин ўзга нима йўқ эрди. Ҳазрати Рисолат с. а. в. муборак тиши мувофақатиға ўттуз икки тишини ушатиб эрди. Анинг кенти, яъни Маъдободни замон подшоҳи Шайхи Шерозға суюрғол бериб эрди. Шайх суюрғолиға борғонда аларға заъфе торин бўлғондур. Шайх иёдатиға бориб, маразларин ташхис қилдим деб, шарбат ва ғизо буюруб, ўзлари ҳозир қилибдурлар. Мундоқ жавоб берибдурларки, умридурки, Ҳақ с. т.нинг ризоси талабнда заҳмат тортиббиз ва маълум эмаски, ул давлатни ҳаргиз топибмиз, ё йўқ. Ҳолоки маълум қилдуқки, анинг ризоси бизинг заъфимиздур, биз сиҳҳат тиласак, анинг ризосидин бўйин тўлғаб, анга рози бўлмамиш бўлғайбиз. Тенгри учун бу давлатдин бизни маҳрум қилманг деб, ул муолажа ва ғизову шарбатни қабул қилмайдурлар. Ўз замонида балки бунча қурунларда алардек солик муртоз киши ёд бермас. Қабрлари ҳам ул кентда-ўқдур.

            693. Мир Муфлисий қ. с.
            Машҳад содотидин эрди. Ул толиб ул-илмлиқ қилиб, сойир халойиқдек эрмиш. Табъи назм айтурға мулойим экандур. Баякногоҳ анга жазбае етти ва ақлу ҳуш ҳулясидин бебаҳра бўлди. Аммо кўп хавориқи одот андин нақл қилурлар ва ўзин кўп риёзат ва меҳнат била тутар эрди. Қабри Машҳаддадур.

            694.    Бобо Хокий қ. с.
            Турк элидиндур. Сипоҳи эрмиш. Тимурбек била Рум ва Шом черикига борғондур. Ондин қайтиб келганда, сипоҳилиғ машаққатидин, чун ториққон эркандур, тарк қилиб, фақр ихтиёр қилибдур. Доғи Гиту тоғининг шимол ҳаддида сокин бўлибдурки, ҳоло Бобонинг такяси ва мазори ва дарвешлари андадур. Ва бағоят тариқи риёзатлиғ киши эрди. Замон подшоҳи рўзгор ҳаводисидин шикасте воқеъ бўлуб, бузулуб Форёб ва Маймана ҳаддиға борғондаким, мулкини душман олиб эрди. Андин яниб, яна тахт талашиб, душман устига келганда, Бобо такясиға тушдилар. Бобо ҳимматлар тутуб, насойиҳ айтиб, юз ўн ёшиға яқин эрканда отланиб, подшоҳ била Гиту тоғиға чиқиб, шаҳр сорики душман макони эрди боқиб, сурон солиб, мулкни ҳавола қилди. Ул ишорат била подшоҳ юруб, ҳамул кеча мулкни олиб ёғини дафъ қилди. Бу учурда бу фақир Бобони ғариб туше кўрдумки, онинг валоятиға далолат қилур. Юз йигирма ёшиға яқин етганда дунёдин ўтти ва қабри мазкур бўлғон ердадур.

            695.    Бобо Ҳасан Қандаҳорий қ. с.
            Мажзуб эрмиш. Ул мулк эли Ғазний ва Кобулғача анга муриддурлар. Ва андин ҳавориқи одот кўп нақл қилурлар. Қабри Қандаҳорда-ўқдур.

            696.    Бобо Қўкий қ. с.
            Бобо Кўкий ҳам мажзуб эрди. Бу фақирнинг отасининг фақр аҳлиға кўп иродату ихлоси бор эрди. Андок нақл қилурлар эрдики, замон подшоҳи ҳукми била бир иш учун Астробод вилоятиға борур эрдим. Йўлда бир мажнунсифат мажзуб йигит йўлуқди. Андоқки иродат аҳлининг одатидур, ниёз била бир дирам анга тута бердим, олмади ва мен бир курта жубба кийиб эрдим. Деди: курта жуббани олурам. Ҳаво совуқ эрди. Мен ани шайду зарққа ҳамл қилиб, отни суруб ўттум. Манзилға етганда, Бобо Кўкий мени кўргач, яна дедики, курта жуббани олурам. То неча кундин сўнграким, Астробод даҳанасидин кирдук, бир дарвеш яланг эрди. Ул курта жуббани ул дарвешга бердим. Бир лаҳзадин сўнгра ҳамул йигит етишти ва менга боқиб дедики, дурта жуббани олдим. Бори бу сўздин менга ҳайрат ва таажжуб юзланди. Астрободда хийла вақт бўлўлди. Ҳирот шаҳридин Бобо Кўкий овозаси келур эрдики, ажаб мажзубе пайдо бўлубдур. Мен Ҳирийга келгандин сўнгра бордимки, анга мушарраф бўлғаймен. Кўрдум, ҳамул йигит эрдики, Астробод йўлида бизнинг била йўлдош эрди. Қабри Ҳирий шаҳри хиёбонидадур.

            697. Бобо Али Маст Нисойи қ. с.
            Жазбасининг аввалида Мир Дарзий анинг сарвақтиға етар, кўрарки, бир гўша бошида аёғ узатиб ётибдур. Бир арра чиқариб, анинг пошнасиға қўюб торта киришур. Андоқки, этин кесиб сўнгакка етар, ул аёғин тутмас. Мир Дарзий дерларки, [«Алайка маст аст»]1 лақабиға жиҳат муни дерлар. Шоҳ Абулғозий аввал салтанат доиясида Бобо назариға етибдурлар, илтифот назари топибдурлар ва Астробод азиматидаким, Саъдлу Ҳусайн устига юрубдурлар, Бободин рухсат тилай келибдурлар. Бобо дебдурки, «бору бор» ва умидворлиғ била борибдурлар. Астрободға етиб, душанба куни Зилҳижжа ойининг ўн иккисида уруш бўлуб, аъдоға: ғолиб бўлубдурлар. Ҳамул кун Бобо Нисода такядин чиқиб, Нисонинг эски қўрғони йўлида туруб, ҳар киши келса, тош отиб изтироб қилур эрмиш кун тушгача, андин сўнгра мунбасит бўлуб, кулуб ёниб такяга кирибдур. Ул соат ва ул кунни ҳисоб қилибдурлар, подшоҳ душманиға зафар топқан била мувофиқ эркандур. Астрободда вабо бўлуб, Хуросонға дағи юзланибдур. Бир оқшом Бобо такядин ғойиб бўлубдур. Кечқурунроқ пайдо бўлубдур, бош ва юзи захмлиқ, қонға бўлғонғон. Дебдурки, ёғий келадур, урди, уруштук, ёғий бизни босди, аммо Хушкелди ўз ғанимнн бости. Бу учурда Нисода вабо бўлубдур ва Бобо ул вабода оламдин ўтубдур. Ва қабри Нисодадур.

            698.    Бобо Хушкелди қ. р.
            Нисонинг кентларидин бирида бўлур эрмиш. Мажзуб ва мағлуб киши эрмиш. Ҳамул навъки, Бобо Али Маст дебдури, бало била уруштук, бало бизни бости, аммо Хушкелди ўз ғанимин бости. Чун вабо балоси ул вилоятқа кирибдур, барча кентларга ёйилибдур ва кўп халойиқ ул заҳмат била борибдурлар, аммо Бобо Хушкелди бўлур кентда доримайдур.

            699.    Саййид Муҳаммад Маданий қ. р.
Мадинадан бу мулкка келиб қолибдур. Жазби ғолиб эрмиш ва базлу зиёфат тариқи зотида муставлий. Шоҳ Абулғозий гоҳи алар хидматиға мушарраф бўлур эрмишлар. Ул авқотда бир тарафдин бир душман Шоҳ Абулғозий қасдиға Нисоға мутаважжиҳ эрмиш. Алар Нисо теграсинки, берк ердур ва сувлари бор, беркитур хаёл қилиб Миср отлиғ мулозимлариға буюрған эрмишларки, чапар ва тура учун эшиклар йиғиштурғай. Ул эшиклар йиғиштурурда Мир эшикиға бориб, беадабона сўзлар айтибдур. Ва Мирға ғазаб муставлий бўлуб дебдурки, мен бу ҳароснинг ишин ясамасам эр бўлмағайман. Шоҳ Абулғозий бу сўзни эшитиб, Мир хидматиға бориб, аввал ўзларининг сўнгра ул Мисрнинг гуноҳин дархост қилибдурлар. Жавоб берибдурки, сенинг гуноҳингни бағишладим, аммо анинг гуноҳини бағишламасмен. Навмид чиқиб, яна бир мулозимни дархост таъкидиға йиборибдурлар. Мир дебдурки, ўқики ёйдин чиқди, ани қайтарса бўлмас. Чун Шоҳ отланиб азимат қилибдурлар, оз йўл бормайдур эрмишларки, Миср отдин йиқилибдур. Ва ул ранждин қўпмайдур ва оз кунда ҳам ул ташвиш била борибдур. Ва ул вилоятда мазкур бўлған вабо асру туғён қилибдур. Мирдин дуо илтимосе қилибдурлар. Мир дебдурки, биз борурбиз ва бу балони ўзимиз била элтурбиз. Ва ҳамул учурда Мир бу бало марази била ўтубдур ва ул вабо таскин топиб, дафъ бўлубдур. Ва мазори ул вилоятдадур.

            700.    Бобо Баҳлул қ. с.
            Кичик ёшидин анга жазба етган эркандур ва азим жазбаси бор экандур. Ва Шоҳ Абулғозий била кўп мулоямати бир зркандур. Ҳам бу мазкур бўлғон вабода Шоҳға айтибдурки, сенинг балоингни мен қабул қилдим ва йиқилибдур ва ул мараз била оламдин борибдур. Қабри ҳам ул вилоятдадур.

            701.    Бобо Али Пойи Ҳисорий қ. с.
            Мажзуб эрди ва асло киши била сўзлашмас эрди. Саййидзода Балёний, Шоҳрух Мирзо чоғидаким, таассуб ва инод аҳли мазҳаб туҳматиға қатл фатвоси битиб, Пойи Ҳисорда шаҳид қилғандурлар ва кеча қатл қилған ердин кўтармаган экандурлар. Ул ернинг ҳуззорн ва сукконидин баъзи воқиф эрмишларки, ярим кеча Бобо ўз еридин қўпуб, мақтул қошиға келиб, кўп йиғлаб, нудбалар қилиб дегандурки, Тенгри сенинг жазонгни бергайки, беҳақиқат эл санга зулм қилдилар, аммо дойим аҳли таҳқиққа жуҳҳоддин бу навъ ишлар воқеъ бўлғондур. Ва анга мағфират дуоси қилиб, ҳам ул ярим кеча ўз ўрниға келиб, ҳам ул сукут ихтиёр қилибдур. Қабри Пойи Ҳисорда, ўзи сокин эркан ердадир.

            702.    Бобо Тиланчи қ. р.
            Марв йўлида Чаркас бандида сокин эрди. Мажзуб эрди. Илайида қиш ва ёз ўт ёқарлар эрди. Бир сиқа киши бу тойифадинки, сўзида шойибаи кизб йўқ эрди, дедиким, Хоразм тарафидин келурда анинг такясиға еттим ва анинг била мулоқот қилдим. Ва ул йўлда манга асру кўп машаққат етиб эрди. Бобо рамзу имо била менинг бошимға не ким ўтуб эрди ва оллимға не ким келиб эрди, барчасин манга зоҳир қилди. Ва яна нималарки, мустақбал замонға далолат қилур эрди, дедиким, барча илайимга келди, валлоҳу таоло аълам! Қабри ҳам ул мавзеъдадур.

            703.    Бобо Пирий қ. т. с.
            Мажзуб эрди. Қирқ йилга яқин, бир маҳалдаким йиқилиб эрди, андин тебранмади. Жазби муфрит эрди. Ҳеч вақт андин кавни фасод оламиға шуур зоҳир бўлмади.    
            Хориқи одот андин нақл қилурлар. Ва халқни кўп сафоҳатомиз сўкар эрди. Бу ҳақир анинг илайидин ўтмас эрдим. Ва ҳол улки, маскани ом йўли устида эрди. Бир кун бир ҳамроҳ сўрдики, бу ерга етганда, дойим йўлни эвуруб, Бобо илайидин ўтмассен, сабаб недур, айт?! Дедимки, бу жиҳатдинки, фаҳш сўкар, манга хуш келмаски, анинг фаҳшин эшитгаймен.
            Ул ҳамроҳ дедики, Бобони дерларки, каромати бор, кел, илайидин ўт. Агар каромати бўлса, сени сўкмагай. Агарчи имтиҳон эрди, аммо ул дегандек илайидин ўттум, сўкмади. Одатининг хилофи – дуо қилди. Қабри Ҳирий шаҳрида.

            704. Бобо Ҳасан Турк қ. т. с.
            Мажзуб ва соҳиби ботин эрмишлар. Халойиқки, алар суҳбатиға келса, кўнглидаги хавотирни зоҳир қилур эрмишлар. Бир қиш кечаси қор ёғган эрмиш ва бағоят совуқ эрмиш. Бобога жазб ғолиб бўлибдур яланғоч такядин чиқиб, ло алат-таъйин масту бехуд кезиб юрур эрмиш. Тонгга яқин жазблари таскин топибдур ва совуқ асар қилибдур. Бир ҳаммом гулханидин ўт ёруғи кўринибдур. Бобо беихтиёр табиат кўшиши билан ўт сари борибдур. Гулхантоб гулханга кафча урадур эрмиш, йўл бермайдур. Бобо анга айтибдурки, қўп! Қўпмайдур. Қизиғ кафчани илигидин олибдур ва бошиға урубдурки, мағзи чиқибдур, аёғидин судраб, гулхандин ташқари чиқариб ташлабдур. Ва ўзи гулханга кафча ура бошлабдур. Сабоҳ ўтар эл ул ўлукни кўруб йиғилибдурлар. Гулханга кирсалар, кўрубдурларки, бир яланғоч телба гулхантоблиққа машғулдур. Андин сўрубдурларки, бу кишини ким ўлдурди? Дебдурки, мен ўлдурдум. Танир эл билибдурларки, Бобо Ҳасандур. Узлари ҳеч нима дея олмайдурлар, аммо.ул ўлукнинг вориси Бобони Шоҳрух Мирзо қошиға элтибдурлар ва кайфиятни арз қилибдурлар. Шоҳрух Мирзо сўрубдурки, Бобо, сени дейдурларки, биравни ўлдурубсен? Андоқмудур? Дебдурки, ҳов, андоқдур. Мирзо сўрубдурки, неучун ўлдурдунг? Дебдурки, мунчани сен ўлдурдунг, биравни дағи мен ўлдурдум. Мирзоға яна сўз айтмоқ сарфе қилмайдур.
            Мақтулнинг варасасини дият била рози қилиб, Бобоға ижозат берибдурлар. Қабри Ҳирот Хиёбонидадур.

            705.    Бобо Жалил қ. т. с.
            Мажзуб эрди, кавни фасод оламидин бебаҳру бешуур киши эрди. Бағоят маҳобатлиғ шакли бор эрдиким, кўрган кишига андин ваҳм ғолиб бўлур эрди. Аммо ул ғоятда беозору мазлум эрдики, бир ёш ўғлонгина бошлаб, ҳар қаён кўнгли тиласа, элтур эрди. Ва емак-ичмакдин парвойи йўқ эрди. Не берсалар ер эрди, йўқ эса тиламакни билмас эрди. Қабри Ҳирот шаҳрининг Хиёбонидадур.   

            706.    Бобо Шиҳоб қ. р.
            Булуж элидин эрди. Тағойиси қизиға мутааллиқ бўлуб телбарар эди. Ва ул ошуфталиғда анга жазбае етиб эрди. Хавориқи одот андин зоҳир бўлур эрди. Атфол тош отиб изо қилурлар эрди. Бу ҳақир била улфати бор эрди, қошимға келур эрди. Бир кун бағоят чиркин либос била юқори чиқиб ўлтурди, нафсқа макруҳ келди. Бу хаёл юзлангач, масмуъ бўлдики, бу байтни ўқур эрди.

Б а й т:

[Мен ўз ўрнимга эмас, хоҳлаган жойимга
                   ўтираман]1.
Эл кўзидин ғойиб бўлди, ўлук-тириги не бўлгани
                  маълум бўлмади.

            707.    Бобо Сариғ Пўлод қ. с.
            Асли Румдин эрди ва насабида сиёдат шарафи бор эрди. Фонийи маҳз, балки фанойи мутлақ эрди. Киймак жинсидин бир капанакдин ўзга нима ҳаргиз қабул қилмади ва емак жинсидин ҳаргиз ҳеч кимдан ҳеч нима тиламади. Кўп муболаға қилсалар, жузви емакка майл қилур эрди. Либос хосиятидин подшоҳи замон вз аркони давлатдин анга махсус кишиларки, алар била кўп улфати бор эрди, ҳар неча дархост ва илтимос қилурлар эрди, ҳамул бир капанакдин ўзга лимага илтифот қилмади. Макка йўлида ўтқа куйган жиҳатдин қабри маълум бўлмади. Бу фақир била кўп улфати бор эрди.

            708.    Шайх Илёс а. р.
            Нур тоғида Мавароуннаҳр мулкида бўлур эрди ва донишманду солик киши эрди. Силсиласи Султон Боязид Бистомийға тортар. Атроф ва жавонибдин ҳам илм ўқуғоли, ҳам фақр тариқида сулук қилғали толиблар анинг хидматиға борур эрдилар. Муридлари сўзи худ будурки, андоқки, анжуманда халойиққа сабақ айтур ва хилватда жин хайлиға дағи сабақ айтур, ал-илму индаллоҳ. Барн бузурглуки ул ғоятғача бор эрдики, анинг экини бошиға Хожа Носируддин Убайдуллоҳ қ. р. етибдур, кўрубдурки, хирманни деҳқонлар совурадурлар. Отдан тушуб, чоршохни деҳқон илигидин олнб, табаррук хосиятидин ул хирманни совурубдур. Чун Шайхқа айтнбдурлар, кўп тафовут қилмайдур. Қабри гўёки ҳам ул Нур тоғида-ўқдур.

            709.    Мавлоно Мир Имом қ. с.
            Самарқандда бўлур эрди, валоят осори ҳайъатидин зоҳир эрди. Замон подшоҳи ва аркони давлат кўп ҳурмат тутуб таъзим қилурлар эрди. Ҳар дардмонданинг подшоҳ қошида, ё анинг аркони давлати қошида муҳимми бўлса эрди, анга илтижо қилур эрди. Ул бекулфат қўпуб, бавужуди кибари синн, подшоҳ қошиға борур эрди ва тахтининг оллида туруб, ул дардмонданинг сўзин айтиб, ишин буткариб ёпар эрди, аркони давлат қошида дағи мунга кўра. Самарқандда балчиғ азим бўлур, анинг иши мусулмонлар иши тараддудиға монеъ эмас эрди. Ҳамоноки, қабри Самарқандда-ўқдур.

            710.    Мавлоно Шарафиддин Яздий қ. с.
            Язд шаҳрининг Тафт отлиғ кентидиндур. Донишманд ва соҳибкамол киши эрди. Ўз замонида адили ва назири йўқ эрди. Тасаввуфда дерларки, Хожа Шойинуддини Турк шогирдидур. Аммо сойир улумда ва тасаввуфнинг ҳам илмида отин аълам тутарлар ва Мавлононинг муфид мусаннафоти бор: «Қасидаи бурда» шарҳида ва «Асмоуллоҳ» шарҳида, «муаммо» фаннида «Ҳулал ва манозир», агарчи асл ишга дахли йўқдур, аммо «Ҳулал»нинг муқаддимотида бу тоифанинг истилоҳотини рамзу имо тили била андоқ дарж қилибдурки, бу тоифанинг куммали керакки, англағай. Дағи Мавлоно уз замони салотини қошида муъаззаз ва сойир ашроф қошида мукаррам эрдилар ва Тафтда хонақоҳ ва шогирдлари ва муридлари бор эрди. Бу ҳақир сиғари синда ул буқъада алар хизматлариға мушарраф бўлуб, менинг борамда фотиҳалар ўқудилар. Қабрлари анда-ўқдур.

            711.    Мавлоно Ҳумодуддин Калободий қ. с.
            Шерознинг Қалобод отлиғ кентидиндур. Шаҳрда бўлур эрдилар. Муфрит зуҳду тақво била зист қилур эрдилар. Ҳукком ва ашроф алар суҳбатиға етарлар эрди. Мавлононинг зоҳир ва ботин улуми азҳар мин аш-шамс эрди. Бу ҳақир сиғари синда алар хидматиға мушарраф бўлубмен. Менинг борамда фотиҳа ўқуб, бир қасаб ёғлиғ иноят қилибдурлар. Қабрлари ҳамоноки Шероздадур.

            712.    Шайх Авҳадуддин Ҳомид Кирмоний қ. т. с.
            Ул шайх Рукнуддин Синжонийнинг муридидур ва ул Шайх Қутбуддин Абҳарийнинг ва ул Шайх Абуннажиб Суҳравардийнинг қ. а. Бағоят бузург эрмиш. Шайх Муҳйиддин Арабий қ. с. суҳбатиға етибдур ва Шайх андин «Футуҳот» ва баъзи кутуб ва расойилида сўз айтибдур. «Иқболия» рисоласида мазкурдурки, Шайх Рукнуддин Алоуддавла қ. с. дебдурки, бир кунки, қофила Минода эрдилар. Шайх Шиҳобуддин Суҳравардий қ. с. муридларидин бири анда эрди. Онинг зиёратиға бордуқ. Алҳақ бас азиз киши эрди. Соате ўлтурдуқ ва ҳар навъ сўз ўтар эрди. Ондин сўрдуқки, эшитиббизки, сизинг шайх, қ. с. Авҳадуддин Кирмонийни мубтадиъ дебдур ва ўз қошида қўймайдур. Бу сўз ростмудур? Ул азиз деди: бале. Ва мен ул мажмаъда Шайх хизматида ҳозир эрдимки, бирав анинг зикрин қиладур эрди. Алар буюрдиларки, онинг отин менинг қошимда тутмангизки, ул мубтадиъдур, аммо яна бир кун ҳам Шайх хизматида эрдимки, дедиларки, Шайхнинг бу сўзин Шайх Авҳадуддин эшитди ва деди: агарчи Шайх мени мутбадиъ дебдур, аммо менга ушбу муфохират басдурки, отим шайхнинг тилига ўтубдур ва бу маънода арабий байт ҳам айтибдур. Ул байт будур.

            Б а й т:
[Мени ёмонлик билан эслаганинг мени хафа қилмайди, балки сенинг хаёлингдан ўтганим учун хурсанд бўламан]1.  
            Бўла олурки, шайх Шаҳобуддиннинг муроди анинг ибтидоъидин ул бўлғайки, дерларки, ул ҳақиқат шуҳудида мазоҳир суратиға тавассул қилғон экондур ва мутлақ жамолин муқаййадот суварида мушоҳада қилур эрмиш. Андоқки, ўттики, шайх Шамсуддин Табризий қ. с. андин сўрубдурки, не ишдасен? Дебдурки, ой аксин сувлиқ таштда кўрадурмен. Шайх дедики, агар бўйнунгға чибқон чиқмайдур, нега ойни кўкда кўрмайсен? Ва Мавлоно Жалолуддин Румий қ. с. қошида биров дегандурки, ул шоҳидбоздур, аммо покбоздур. Алар анинг жавобида дебдурларки, кош не тиласа қилғай эрди ва ўтгай эрди ва бу рубоий ҳам бу маъноға далолат қилурким,

            р у б о и й:

[Суратда маъно асари бор учун унга кўзим билан боқаман. Бу олам суратдир, биз суратлардамиз, маънони фақат суратда кўриш мумкин]2

ва Шайх Авҳадуддиннинг қ. с. латиф ашъори бор, маснавийдин ва анинг ғайридин. «Мисбоҳ ул-арвоҳ» китобининг охирида айтурки,

            м а с н а в и й:

[То қўл қимирлар экан, иложсиз, соя ҳаракатга келади. Соя қўлдан пайдо бўлди, аслида ўзи йўқ нарса. Борлиғи ўзи билан қойим бўлмаган нарсанинг борлигини эътироф этиш ақлдан эмас. Ҳакимлар фикрича, Ҳақдан бошқанинг борлиги мутлақ борлиқ эмас. Ҳақ билан қойим бўлган борлиқ асли йўқ нарса, лекин номи бор. Наққошнинг фитнаси ўз нақшида, ўртада бир киши йўқ, хотиржам бўл! Вужуд ҳақиқати ҳақида ўзи гапирди, ўзи эшитди, шу сабабдан ўзи кўрсатди, ўзи кўрди. Аллоҳга қасамки, Аллоҳдан бошқа ҳақиқат мавжуд эмаслигига ишониш лозим]3.

            Р у бо и й:

[Авҳад, юрак эшигин қоқасан, юрак қани? Бир умр йўл юрасан, манзил қани? Бу вафосиз, пасткаш дунёда эллик икки чилла ўтирдинг, ҳосил қани?]4.

            713. Амир Сайид Қосим Табризий қ. с.
            Авоилда Шайх Садруддин Ардабилийға иродатлари бор экандур. Андин сўнгра Шайх Садруддин Али Яманий суҳбатиғаки, Шайх Авҳадуддин Кирмоний асҳобидиндур, етишибдурлар. Рўзгор аҳли аларнинг қабул ва шикориға икки фариқдурлар. Ҳазрат Махдумий н. м. н. «Нафаҳот ул-унс»да алардин кўп сўз битибдурларки, ул жумладин бири будурки, дебдурларки, азизлардин баъзи дер эрдиларки, алар Самарқандда эрканда алар била мулоқот қилдуқ. Маориф асносида, дер эрдиларки, Сиддиқ Акбардин кўп сўз ривоят қилиб, риққат қилурлар эрди ва кўзларидин улуғ оқ қатарот тушар эрди ва муридлари дер эрдиларки, алар. ҳоло Абобакрий мақомидадурлар. Ҳазрат Хожа Убайдуллоҳдин нақл қилибдурларки, алар дебдурларки, Ҳазрат Мир, Ҳазрат Хожаи бузургвор Хожа Баҳоуддин Нақшбанд қ. р. а.ни Абивард навоҳисида кўрган экандурлар ва суҳбат тутган экандурлар ва аларнинг тариқасиға муътақид экандурлар ва алардин фаҳм бўлур экандурки, ўзларин ул тариқаға тутар экандурлар ва ҳам Хожа Убайдуллоҳ дебдурларки, Мир ҳазратлари буюрубдурларки, ҳар ерга етсам эрди, мажзублардин сўрар эрдим ва ўзумни алар суҳбатиға еткурур эрдим. Чун Румға еттим ва маъҳуд дастур била сўрдум. Дедилар: мунда мажзубе бор, оти Мавлоно Жоний. Онинг қошиғаки бордим, они тонидимки, таҳсил авонида Табризда кўруб эрдим. Онда ҳолининг кайфиятин сўрдум. Рум тили била дедики, ҳар сабоҳ қўпар эрдим. Бир киши эрдим, тафриқаға тушган. Бирав бу ёндин тортар эрди ва биров ул ёндин. Бир сабоҳ қўптум. Бир ҳоле мени боса олди. Мағлуб қилдики, борчадин халос бўлдум. Дебдурки, бу сўзни неча қатла алардин эшитдим. Ҳар қачонки, дерлар эрди, мутағаййир бўлурлар эрди ва кўзларидин ёш тўкилур эрди. Маълум бўлур эрдики, бу сўзни ул азиз айтқонда аларға кўп таъсир қилғондур ва баъзи расоилларинда келтуруб дурларки, етти юз олтмиш тўққизда Ҳирот шаҳрида хонақоҳ жаддида Мавлоно Заҳируддин Хилватий ҳазратларининг живорида сокин эрдим. Бир саҳар вақти ногоҳ Мавлоно ўз хилватидин йиғлаб чиқиб, менинг хилватим эшигига келиб, фарёд қилдики, Тангри учун оятни айтурки, [биз инсонга унинг жон томиридан ҳам яқинмиз]1.    
            Олтмиш йил югуртурлар ва ҳануз етмаймен. Фуқаро арбобидин азизе ҳозир эрди, айтти, бу ҳамул Мовароуннаҳр девонаси ишидурки, элнинг эвларига борур эрди ва ҳар иеча нима еса эрди, чиққандин сўнгра сўрсалар эрдики, нима едингму? Ташниъ қилур эрдики, егулик нима қайда эрдики, егаймен.
            Бир кун бир улуғ киши они уйига элтти ва мулавван атъима кўп илайига ёйди. Еёлғанчаким еди. Андин сўнгра мезбон қилич торттики, барчани емак керак. Жон ҳавлидин яна бир миқдорким еди. Ўзга деди – ўлтурсанг ҳам ўлтурки, еяолмасмен. Чун девона ул ҳолдин халос топиб чиқди, сўрдиларки, ҳеч нима едингму? Дедики, неъмат худ кўп эрди. Аммо қилич қўрқунчидин ким нима ея олур эрди? Саккиз юз ўттизда Ҳирот жомеъида бир фидойи замон подшоҳиға захме урди. Андоқ маълум қилдиларки, ул кишининг Ҳазрат Мир лангарида муқфал уйи бор. Кўтаҳназарлар бу таваҳҳумдинки, аларнинг вуқуфи била бўлмиш бўлғай, аларға шаҳрдин узр қўлдилар. Ва алар Балхқа бордилар ва халойиқ ғавғоси ҳам алар хизматиға боис бор эрди. Аларнинг ҳақойиқ ва маорифидин ҳоло эл орасида девонлари бор ва яхши маснавий рисолалари. ва яна расойил ҳам битибдурлар ва таржеълари девонда бор ва таржеъ байти будурки,

            б а й т:
[Афъол, сифот ва зот билан барча пинҳон ва ошкор нарсаларнинг асли сенсан]2.

            Ва Балхдин Самарқандға бордилар ва андин яна Хуросонға қайтдилар ва Харжард қасабасида сокин бўлдилар ва саккиз юз ўттуз еттида дунёдин ўттилар ва муборак марқадлари ҳам андадур ва ниёзмандларидин баъзи қабрлари устида гунбаз ва айвон иморат қилибдур, юзору ва ютабарраку биҳи.

            714. Х.аким Санойи Ғазнавий р. т.
            Кунияти ва оти Абдулмажид б. Одамдур ва ул Шайх Разиюддин Али Лоло отаси била абнойи амм экандурлар. Сўфия тариқининг шуаросининг кубаросидиндур ва машойих анинг назмларидин истишҳодға ўз расойилидин келтурубдурлар ва «Ҳадиқат ул-ҳақиқа» китоби анинг шеърида азвоқу мавожидиға ва тавҳид арбоби маърифати адосида камолиға қатъий далилдур. Хожа Юсуф Ҳамадоний қ. с. муридларидиндур ва тавбасининг сабаби бу эрмишки, Султон Маҳмуд Сабуктегин қиш фаслида Ғазнийдин куффор диёрининг баъзини олурға чиққан экандур ва Санойн анинг мадҳида қасидае айтқон экандурки, онинг арзиға еткурго. Бир гулхан эшигига етарки, бир мажзуб анда бўлур эрмишки, они Лойхўр дер эмишлар, бу жиҳатдинкн, доим Чоғир лойи ичар эрмиш. Анинг унин эшитурки, соқийсиға айтур эрмишки, бир аёғ тўла қилиб берки, Ғазнавий Маҳмудғинанинг кўрлукига ичай! Соқий демиш бўлғайки, Маҳмуд подшоҳи исломдур ва ғозий кишидур. Нечук мундоқ дегайсен? Ул демиш бўлғайки, нохушнуд мардакдурки, ҳар не анинг иликиға тушубдур, ани забт қилмай борибдурки, яна мулк олғай, дебдур ва аёғни ичибдур. Андин сўнгра дебдурки, яна бир аёғ тутки, Санойи деган шоирғинанинг кўрлукига ичай! Соқийси дебдурки, Санойи фозил ва латифтабъ киши. Нечук бу навъ дегайсен? Ул дебдурки, агар ул латифтабъ бўлса эрди, бир ишга машғул бўлғай эрдики, анинг бир ишига ярағой эрди! Бир неча газофни бир қоғазға битибдурки, анинг ҳеч ишига ярамас ва билмаски, ани не иш учун яратибдурлар. Санойи ул сўзни эшитти, ҳоли мутағаййир бўлди ва ул Лойхўр танбиҳи била ғафлат мастлиқидин айилди ва қадам йўлға қўйиб, сулукка машғул бўлди. Ҳазрат Мавлоно Жалолуддин Румий қ. с. сўзларида мазкурдурки, Хожа Ҳаким Санойи ул вақтки, муҳтазар эрди, ўз-ўзи била оғзида бир нима дейдур эрмиш. Қулоқ солганларга маълум бўлубдурки, бу байтни ўқийдур эрмишки,

            б а й т:

[Сўзида маъною маъносида сўз бўлмаган айтганларимдан қайтдим]1.
            Азизе бу сўзни эшитиб, дебдурки, ажабдуркн, сўз демакдин қайтқон маҳалда ҳам сўзга машғул эрмиш. Анинг ашъоридиндур.

            Ш е ъ р:

[Бу жаҳон минг-минг одамлар бўлса-да, ўлаксага ўхшайди. Буниси унисига чангал солади, униси бунисини тумшуғи билан чўқийди. Оқибат ҳаммаси ўтади, ўлакса эса ҳаммасидан қолади]2.

            Бу қитъа ҳам анинг латоифидиндур.

            Қитъа:

[Жаҳон халқининг кўпи гумроҳу ози нажот топувчилардир. Сен шундай яшагинки, ўлсанг нажот топ, аммо бошқалар сендан нажот топмасин-лар]3.

Бу рубоий ҳам анингдур.

            Ру бо и й:

[Эй ишқ, руҳ сенга муқаддас манзил, ақл-савдоларинг ортилган маҳмил. Маърифат дунёсининг сайёҳи бу – дил. Ғаминг дастидан қўл бошдаю, оёғ лойда]4.

            Ва анинг «Ҳадиқа»сидин бошқа ҳамул вазн била уч китоби бор ва «Ҳадиқа»нинг итмомиға андоқки, ўзи назм қилибдур – беш юз йигирма беш эрмиш. Баъзи ўзининг ҳам фавтин ушбу тарихда дебдурлар.

            715. Шайх Фаридуддин Аттор Нишобурий қ. с.
            Алар шайх Маждуддин Бағдодий қ. с. нинг муридидурлар ва «Тазкират ул-авлиё» китобиким, аларнинг мусаннафотидиндур. Анинг дебочасида ўзларининг Шайх Маждуддинға иродатларни зоҳир қилибдурлар ва баъзи дебдурларки, Увайсий экандурлар ва Мавлоно Жалолуддин Румий қ. с. сўзларида мазкурдурки, Шайх Мансур Ҳаллож нури юз эллик йилдин сўнгра Шайх Фаридуддин Аттор руҳиға тажалли қилди ва онинг мураббийси бўлубдур. Дебдурларки, алар андоқки отлари машҳурдур, аттор экандурлар. Тавбалариға «абаб бу бўлғондурки, бир кун атторлиғ дўконида муомалаға машғул ва машъуф эмишлар. Дарвеше дўкон эшигига етар ва неча қатла [Аллоҳ учун бирор нарса бер!]1 дер. Анга парво қилмаслар. Ул дарвеш дерки, эй Хожа, не навъ ўлгунгдур? Алар дебдурларки, андоқки сен ўлгунгдур! Дарвеш дебдурки, сен мендек ўлаолмассен! Алар дебдурларки: Нечук? Дарвеш дебдурки, мундоқ! Яғоч аёғин бошин остига қўюбдур «валлоҳ», дебдур ва жонни ҳаққа таслим қилибдур. Аларнинг ҳоли мутағаййир бўлубдур ва дўкон ва анда лағн ҳар не бор экандур, барҳам урубдурлар ва бу тариққа кирибдурлар.
            Дёбдурларки, Мавлоно Жалолуддин Румий Балхдин Маккага борурда, Нишобурда алар суҳбатиға етибдур ва Шайх кибари синда эрмишлар. «Асрорнома» китобини Мавлоноға берибдурлар ва Мавлоно доим ул китобни ўзидин айирмай, ўзи била асрар эрмиш ва ҳақойиқу маориф адосида иқтидоси аларғадур, андоқки дебдурки,

            б а й т:

[Мавлоно Аттор атрофидан юрди, Шамс қўлидаги шарбатдан ичди]2.
Ва яна бир ерда дебдурки,

            н а з м:

[Аттор руҳ эдию Санойи унинг икки кўзи. Биз Саноию Аттор изидан келдик]3.

            Ва ончаки тавҳид асрори ва азвоқу мавожид ҳақойиқининг адоси ва гуфту гузорики, аларнинг маснавий ва ғазалиёт ва сойир назмларида индирож топибдур» Ҳазрат Махдумий н. м. н. дебдурларки, бу тоифанинг ҳеч қайсининг сўзларида топилмас. [Аллоҳ субҳонаҳу муштоқ толибларнинг энг яхши мукофоти билан уни сийласин! Қутлуғ нафасидан намуналар].

            Н а з м:

[Эй юзини беркитиб, бозорга келган, халқ бу тилсимга мубтало бўлиб қолди]4.

            Ва бу қасидадур, йигирма байтдин ортуқроқ ва аҳолидин баъзи анга шарҳ битибдур. Ва мурод бу мубҳам адодин ул Ҳазратқа жаноби маорифпаноҳ Хожа Ҳофиз Али Жомийдур қ. с.ки, кўпрак улумда батахсис, тасавсуф нлмида замонининг ягонаси эрди ва ўтган матлаъ шарҳида бу навъ битибдурларки, эй улки, ўз юзинки зоҳир вужуд нуридур, таъайюнот ва сувар бурқаъи била ёшуруб, ёширун зуҳур бозориға келиб, халқе бу сувар тилисмидинки, бу махфий ганж юзига тортибсен, таъайюноти мухталифа касрати ва осори мутабония воситасидин буъду ҳижрон ва ғафлату пиндор ва ғайрат гирифтори бўлубдурлар. Ёхуд ул юз жамоли партави сирояти воситасидинки, мазоҳир ва сувари жамила пардаларидин ишқ балоси ва муҳаббат меҳнатиға гирифтор бўлубдурлар. Баъзи маъноға ошиқ ва баъзи суратқа.

            Б а й т:

[Сен – маъно, сендан бошқаси исмдир, сен – хазина, барча олам тилсимдир]5.

            Ва сурат ошиқлари ўз ваҳмлари била маъшуқдин йироқ тушубдурлар ва билмасларки, кимнинг ошиқидурлар ва аларнинг кўнглин олғон кимдур?

            Ш е ъ р:

[Сени танисалар ҳам, танимасалар ҳам барча олам халқининг майли сенгадир]6

ва бу дастур била бу қасидани тамом шарҳ қилибдур ва ихтисор жиҳатидин бу бир байтни ирод қилилди ва бу заифи номурод Ҳазрат Шориҳ қ. с.нинг хизматиға мушарраф бўлиб эрдим ва баъзи улумда алардин сабақ эшитиб эрдим ва Ҳазрат Шайх бузургворнинг назму насркдин мусаннафоти беҳад кўпдур. Улча ул орасида ҳоло мавжуд бор. Назмлари юз йигирма минг байт тахминан бўлғай ва сўзи анга ўхшарки, бу бантлариға хатм қилмиш бўлғайлар.
Ш еър:

[Кофирнинг куфрию диндорнинг дини Аттор қалбида бир зарра дарддир]7.

            Ва ул Ҳазрат олти юз йигирма еттида куффор илкида шаҳодат шарбати тотибдурлар ва дерларки, муборак синни юз ўн тўрт ёшида эрмиш ва мутаҳҳар мозорлари Нишобурдадур ва махлис ниёзмандлардин баъзи муравваҳ иморат ясабдурлар, юзару ва ютабарраку биҳи.

            716. Шайх Мушрифуддин Муслиҳ б. Абдуллоҳ Саъдий Шерозий қ. с.
            Сўфиянинг афозилидин эрмиш ва Шайх Абу Абдуллоҳ Хафиф қ. с.нинг шариф буқъасининг мужовирларидиндур ва улумдин тамом баҳраси бор эрмиш ва одобдин комил насиби. Кўп сафар қилибдур ва ақолимни кезибдур ва неча қатла ҳажға яёқ борибдур. Суминот бутхонасиға кирибдур ва аларнинг улуғроқ, бутин ушатибдур. Ва кибор машойихдин кўпининг хизматиға етибдур. Шайх Шаҳобуддин суҳбатиға мушарраф бўлубдур ва алар била бир кемада дарё сафари қилибдур ва дебдурларки, муддати мадид Байт ул-муқаддасда ва Шом билодида саққолик қилиб, элга сув берур эрди. То Хизр а. с.га етишти ва ани инъом зулоли ва афзоли оби ҳаётидин сероб қилди. Бир қатла анга содоти акобиру ашрофидин бири била гуфтугўй воқеъ бўлди.
            Ул шариф кеча Ҳазрат Рисолат с. а. в. тушда кўрдиким, ул Ҳазрат анга итоб қилди. Ул шариф уйғонди. Шайх хизматиға бориб, узрхоҳлиқ кўргузуб, истирзои хотири қилди. Машойихдин бири аларға мункир эрмиш. Бир кеча воқеада андоқ кўрдики, осмоннинг эшиклари очилди ва малоика нур табақлари била нозил бўлдилар. Ул сўрдиким, бу не нурдур? Дедиларки, Саъдий Шерозий учундурки, бир байт айтибдур ва ул байт Ҳақ с. т: ҳазратида қабул тушубдур ва ул байт будурки,

            б а й т:

[Ҳушёр киши назарида яшил дарахтларнинг ҳар бир япроғи Яратувчи маърифатининг бир дафтаридир]1.

            Ул азиз чун ул воқеадин уйғонди. Ҳамул ақшом шайхнинг зовияси эшигига бордиким, анга мужда еткургой. Кўрдики, чироғе ёқибдур ва замзама қиладур. Чун қулоқ солди, ушбу байт эрдики, ўқур эрди. Шайхнинг ашъори девони ва «Бўстон» маснавийси ва «Гулистон» китоби ва сойир кутуби ва расойили андин машҳурроқдурки, андин бирор нима ирод қилғай. Ғазалгўй акобиру шуаро олдида мундоқ муқаррардурки, ғазал тавриға Шайх мухтариъдурлар, жонсўхталар ва, ишқибозларға ва дилафрўхталарға ва жонгудозларға филвоқеъ ғариб ҳаққе собит қилибдурлар. Шайх олти юз тўқсон бирда шаввол ойи жумъа туни дунёдин ўтубдурлар.

            717. Шайх Фахруддин Иброҳим Ироқий қ. с.
            «Ламаот» китобининғ соҳибидур ва шеър девони бор ва машҳурдур ва кичик ёшида Қуръон ҳифзи қилиб эрди ва асру хўб ўқур эрди. Ҳамадондиндур. Барча Ҳамадон аҳли анинг шефтаси эрдилар. Андин сўнг улум таҳсилиға иштиғол кўргузубдур. Ун етти ёшида Ҳамадоннинг баъзи мадорисида ифодаға машғул бўлубдур. Бир кун бир жамоат қаландарлар Ҳамадонға етибдурлар ва алар била бир соҳибжамол йигит эрмиш ва анга ишқ машраби ғолиб. Ани кўргач, анга гирифтор бўлубдур. Ул мусофир қаландарлар то Ҳамадонда эрдилар, алар била эрди. Чун алар Ҳамадондин сафар қилдилар. Неча кунки ўтди, фироқ суъубатидин бетоқат бўлуб, аларни эриша бориб, аларға етти ва ишқ иқтизоси билаки, маъшуққа ҳамранглик тақозоси қилур. Қаландарлиқ кисвати ихтиёр қилди ва алар била Ҳиндустонға тушти ва Мултон шаҳрида Шайх Баҳоуддин Зикриё суҳбатиға етишти ва мурид бўлди. Дерларки, чун Шайх ани хилватқа ўлтуртти ва онинг чилласидик бир даҳ ўтти. Анга важде етиштики, ҳоли муставли бўлди ва бу ғазални дедики,

            б а й т:

[Вақтеки, қадаҳга шароб қуйдилар, аввало, мастсоқий кўзидан қарз олдилар]1.

            Ва муни бийик ун била ўқур эрди ва йиғлар эрди. Чун хонақоҳ аҳли бу ҳолни кўрдилар ва дарвешлар тариқининг хилофи топтиларки, Шайх тариқи хилватда зикру муроқаба иштиғолидин ўзга иш бўлмас эрди.
            Ани инкор суратида Шайх арзиға еткурдилар. Шайх дедики, сизларга булардин манъдур. Анга манъ йўқдур. Неча кун мундин ўтти, Шайхнинг муқаррибларидин бирининг гузари хароботқа тушти. Эшиттики, ул ғазални хароботийлар чангу чағона била ўқур эрдилар. Шайх қошиға келди ва сурати ҳолни айтти ва дедики, боқий Шайх ҳокимдур. Шайх деди: Не эшиттинг, адо қил! Бу ғазал адосида тафаҳҳусқа чун еттиким,

            б а й т:    

[Ўз сирларини ўзлари фош этиб, Ироқийни нега бадном қилдилар?]2.

            Шайх дедики, анинг иши тамом бўлди ва қўпти ва Ироқийнинг хилвати эшигига келиб дедики, Ироқий, хароботда муножот қиласен, ташқари чиқ! Ташқари чиқди ва бошини Шайхнинг аёғиға қўйди. Шайх муборак илки била бошини туфроғдин кўтарди ва яна они хилватқа кирголи қўймади ва хирқани ўз муборак танидин чиқариб, анга кийдурди ва ўз фарзандин анинг никоҳи ақдиға киюрди ва анга ул никоҳдин фарзанде бўлди ва анга Кабируддин лақаб қўйдилар. Йигирма беш йил Шайх хизматида эрди. Шайх ўз вафотиға яқин анн ўз ўрниға халифа таъйин қилди ва Тенгри раҳматиға борди. Чун риёйи сўфилар Шайхнинг илтифотин бу мартабада анинг жониби кўрдилар. Ҳасад ирқлари ҳаракатға келиб, вақт подшоҳнға еткурдиларки, анинг аксар авқоти шеър била ўтар ва соҳибжамол йигитлар била суҳбат тутар. Анга шайх хилофати истиҳқоқи йўқдур. Чун шайх Ироқийға бу маълум бўлди. Ҳарамайни шарифайн сафари ихтиёр қилиб, ул давлатқа мушарраф бўлғондин сўнгра Рум сори тушти ва Шайх Садруддин Қунявий суҳбатиға етиб, тарбиятлар топти ва жамеъки Шайх хизматида «Фусус» ўқийдур эрдилар, истимоъ қилдилар ва анинг истимоъи асносида «Ламаот»ни битиди ва шайх назариға келтурди. Шайх писанд қилиб, қабул рақамни ул шариф рисолаға тортти ва бу авқотда Ҳазрат Махдумий н. м. н. «бу хокисор илтимоси била ул китоб шарҳида «Ашъна»ни битидиларки, мутолаа қилиб, маонисидин файз олғайлар ва онинг нафосатин бу илмда билгайлар ва Шайх Фахруддин Ироқий Румдин Мисрға ва Мисрдин Шомға келиб, Димишқда сокин бўлдилар ва олти ойдин сўнгра фарзанди Кабируддин Мултондин келди ва муддате отаси хизматида бўлди. Оқибат шайхқа ориза торий бўлди ва вафот куни асҳобни ва ўғлини тилади ва васиятлар қилди ва бу рубоийни айтти.

            Р у б о и й:

[Ўтмишда олам низомига қарор қилганда, унга одам ҳоҳишича тартиб бермадилар. Ўша кунги қоидаю қарорга биноан бирор кишига оз ҳам, кўп ҳам ваъда бермадилар]3.

            Етти юз саксон саккизда зулқаъда ойининг олтисида оламдин ўттилар ва Димишқнинг Солиҳиясида Шайх Муҳйиддин Арабий қабрининг ёнида кейинроқ дафн қилдилар. Ўғли Кабируддинни отаси ёнида р.а.

            718. Амир Ҳусайний қ. т. р.
            Оти Ҳусайний б. Олим б. Абулҳусайндур. Аслида Кизивдиндурки, бир кентдур, Ғур навоҳийсидин. Зоҳирий ва ботиний улумға олим эрмиш ва назму наср кутуб мусаннафоти бор. Назмдин мисли «Канз ур-румуз» ва «Зод ул-мусофирин» ва «Си нома» ва ғазал девони ва насрдин мисли «Нузҳат ул-арвоҳ» ва «Сирот ул-мустақим». Ва «Канз ур-румуз» китобидин андоқ маълум бўлурки, Шайх Закариёйи Мўлтонийнинг воситасиз муридидур. Аммо баъзи китобида андоқ битикликдурки, ул шайх Рукнуддин Абулфатҳ муриди бўлғай ва ул отаси Шайх Садруддин ва ул отаси Шайх Баҳоуддин Закариёйи Мўлтонийнинг қ. т. а. Анинг тавбасиға сабаб ул эрмишки, ов овлаб юрур эрмишки, бир кийик оллиға келур. Уқ тортар, ани урғоли. Ул кийик анинг сори боқиб айтурки, эй Ҳусайний, бизга не ўқ отарсенки, Тенгри сени бандалиғига ва маърифатиға яратибдур, йўқ бу иш учун? Ва ғойиб бўлди. Анга ҳол мутағаййир бўлуб, талаб ўти ниҳодидин шуъла торта бошлади. Ҳар несики бор эрди, барҳам урди ва бир сурук жаволиқилар била қўшулуб, Мўлтон сори тушти ва, Шайх Рукнуддин хонақоҳиға етишдилар. Шайх ул жамоатни зиёфат қилди. Эрса оқшом Ҳазрат Рисалат с. а. в. воқеъда Шайхқа амр қилдики, менинг бир фарзандим бу жамоат оросида бордур. Чиқариб ишига машғул қил! Тонгласи Шайх Рукнуддин ул жамоатдин тафаҳҳус қилди. Эрса они кўргуздилар. Ҳамул олий ишорат била ани алар орасидин чиқариб, тарбиятиға; машғул бўлди, то олий мақомға етти. Андин сўнгра Хуросон вилояти сори рухсат берди. Амир Ҳусайний Ҳирий шаҳриға келди ва Ҳирот халқи муриду мухлис эрдилар. Етти юз ўнда Шаввол ойининг олтисида оламдин ўтти ва Масрахда Абдуллоҳ б. Жаъфар Тайёрнинг гунбази қошида дафн қилдилар, р. а.

            719. Шайх Маҳмуд Чабуштарий қ. т. с.
            Бу тоифанинг куммалидиндур. Зоҳирий ва ботиний улум соҳибкамоли. Бу фан аҳли қошида муқаррар ва калому мақоли бу тойифа тариқи адосида мустаҳсан. Таснифоту кутуби бор. Ул жумладин «Ҳақ ул-яқин»дурки, улча имкони бор, бу қавм ҳолоти ва таърифида ҳам дақиқ ва хам муфид воқеъ бўлубдур. Яна «Шоҳид»дурки, ул ҳам ишорат аҳли тили била маориф баён қилибдур, ул дағи таърифдин мустағнийдур. Ва мабдаву маод бобида яна бир китоби борки, бу тариқда сулуқ аҳлиға кўп муфиду мунтиж воқеъдур. Яна «Гулшани роз»дурким, ҳам зоҳир аҳлининг рангину пуркор маснавийлари ва ҳам ҳақиқат аҳлининг ширину файзосор сўзларида андин равонроқ ва пурчошнийроқ ва шўрангизроқ ва шавқомизроқ назм айтса бўлғайки йўқдур! Ва ул бу навъ эркандурки, Мир Ҳусайний бу тоифа истилоҳ ва тили била неча савол битиб, Ироқ машойихи афозилиға йиборибдур, ул саволотқа жавоб умиди била ва ул мушкилот ҳалли тамаъи била. Агарчи саволот ўттузча ортуқ, ё ўксук бор аммо ўн етти байтда назм либосиға кирибдур. Алар назариға еткач ул мушкилот ҳалли учун ул саволот жавобиға машғул бўлубдурлар ва ул маснавийни айтибдурлар. Ва абётининг адади минг бир воқеъ бўлубдур. Асмоуллоҳ адади била мувофиқ. Ва анга «Гулшани роз» тасмия қилибдурлар. Ва Шайхнинг муборак марқади Чабуштардадурки,Табриз навоҳийсидадур.   

            720. Шайх Авҳадуддин қ. с.
            Андоқ истимоъ тушубдурки, ул шайх Авҳадуддин Кирмонийнинг асҳобидиндур ва отида бу нисбат маъниси андиндур ва анга шеър девони бор, ғоят латофатда бир таржеоти бор муштамил ҳақойиқу маорифқа ва «Жоми жам» отлиғ, маснавийси бор Шайх Санойининг «Ҳадиқа»си услуб ва вазни била. Ва анда кўп латоиф дарж қилибдур ва бу абъёт ул маснавийдиндур.

М а с н а в и й:

[Бир оқшом гўзал ёрнинг чеҳрасидан бахтиёр бўлиш учун Авҳадий олтмиш йил машаққат чекди. Сўзимиз сири мажозий эмас, кўзингни оч, бу ўйин билан бўлар иш эмас! Йиллар фалакдек саранжом кездим ва фалакдек соҳибназар бўлдим. Оёқда чилла ўтирдим, аммо озиқ-овқат тўплаш учун ўтирганимиз йўқ! Ташқаридан бозор ўртасидаман, ичкаридан ёрим билан хилватдамен.
            Ҳеч ким хурсандчилигим жамолини кўрмайди ва хилватимга йўл топа олмайди. Токи қалбим дўстимга боғлиқ экан, бошимдан шодликлар сочади]1.

            Ва шайх Санойининг «Роия» қасидасиға яхши жавоб айтибдур ва абётининг адади юз олтмиш бўлғусидур. Онинг муфтатаҳи бу абётдурким,

            м а с н а в и й:

[Боғлиқлигимиз ёрга боғланмаса, бахтдан қандай баҳраманд бўлиш мумкин? Бутун шаҳарда ишимиз бир зотга боғлиқ, лекин ишимизга у ҳеч тан бермас. Ҳамдам йўқ, сиримни кимга айтай? Маҳрам йўқки, зорлансам! У маъшуқ улуғлигидан фарёду фиғондаман, у най овозидан самоъ қиламан]2.

            Ва «Жоми Жам» китобининг итмоми тарихида битибдурки,

            н а з м:

[Тарихни ҳисобладим: етти юзу ўттиз уч эди. Мен бу қутлуғ номани раҳбаримизга бағишладим. Бир йил тўлди, «лайлат ул-қадр»да эшигида тугатдим]3.
Қабри Табризнинг Мароғасидадур ва анда фавтининг тарихи етти юз ўттуз саккизда битилибдур, р. т.

            721. Афзалуддин Бадил Ҳақойиқ Хоқоний қ. с.
            Агарчи Фалакий шоирнинг шогирдидур ва шеърға шуҳрати бор. Аммо дерларки, анга шеър тавридин бошқа тавре бор эрмишки, шеър анинг жанбида гум эрмиш ва сўзлари бу маъни шоҳидидур. Андоқки дебдур.

            Ш е ъ р:

[Менинг барча суратиму, барча сифатим ҳам – у. Мен ночор кишиман, ҳеч ким сўзимни эшитмайди. Астойдил «У ким?» – демайдиган бўлсалар, бирор эшикни қаттиқ қоқмайман, дейдиган бўлсалар, мен қандай эсам, шундай десинлар!]1.
            Ва яна бир ерда дебдурки,

            ш е ъ р:

[Ишқ улуғлик кигизига оёғини тираб олди, аввало биздан бизнинг борлиғимизни кетказди. Сизу бизга нақд бехудлик муносибдур, чунки сизу бизнинг заҳматларимиз унга сиғмайди]2.
 
            Ва онинг бу навъ сўзлари кўпдур ва мундин бу иш келурки, анга сўфилар сўфий машрабидин тамом шурбе бўлмиш бўлғай ва ул доғи Шайх Санойининг «Роия» қасидасиға жавоб айтибдур ва онда уч матлаъ дебдурки, аввалғиси будур.

            Ш е ъ р:

[Тонг отди, тонг отди. Иш вақти етди, борингизни сочинг, борингизни сочинг! Чунки ёр келди. Ишқким, кўз сувидек равшан, ёрким, баҳор елидек вақти чоғ. Чарх тонг пайти ишимиз учун турфа хил жисмларни кўзимизга жилвалантиради]3.

            Ва қасиданинг охирида дебдурки,

            ш е ъ р:

[Бу қасида етти қасиданинг саккизинчиси бўлиб, шеърлари ғаройибдур. Каъба эшигига оссалар Каъба менга шараф сочади. «Кел, йиғлайлик» қасидасини ортда қолдиради ва Имрул-Қайснинг обрўйига путур етказади]4.

            722. Шайх Низомий қ. т. с.
            Аларга зоҳирий улуми ва расмий истилохотдин баҳраи тамом бор эрмиш. Аммо барчадин илик тортиб Ҳақ с. т. ға юз келтурубдурлар. Андоқ дебдурларки,

            м а с н а в и й:

[Юлдузларнинг барча дақиқаларию илмларнинг яширин сирларини бирин-кетин ўқидим. Ўқидиму ҳар бир варақ сирини ахтардим. Сени топгач, варақларни ювдим. Ҳамманинг юзини Худода кўрдим ва у Худони ҳаммадаю сенда кўрдим]1.

            Умри гаронмояни аввалдин охирғача қаноату тақво ва узлату инзиво била ўткарибдурлар ва ҳаргиз сойир шуародек ҳирсу ҳаво ғалабасидин дунё арбобиға илтижо қилмайдурлар. Балки рўзгор салотини алар мулозаматиға табаррук тиларлар эркондур. Андоқки, дебдурларки,    

            М а с н а в и й:

[Ёшлигимдан сенинг эшигингдан бошқа бир эшикка бормадим. Ҳаммани эшигимга юбординг, мен истамасдим, сен берардинг. Эндиким, сенинг даргоҳингда қаридим, қўрқиладиган нарсаларда ўзинг паноҳ бер!]2.

            Аларнинг беш маснавийсики, «Панж-ганж»ға машҳурдур. Кўпраки салотин истидъоси била воқе бўлубдур. Бу умидворлиғ билаки, аларнинг назм воситаси била буларнинг отлари рўзгор саҳифасида қолғай, истидъо қилур эрмишлар. Ва уд назмлар агар зоҳир юзидин афсонадур, аммо ҳақиқат юзидин ҳақойиқ кашфи ва маориф баёниға баҳонадур. Бир ерда ул маъни баёнидаки, сўфия дебдурларки, Ҳақнинг висоли толиблари ва жамоли муштоқлариға онинг вужуди далили вужуддир ва шуҳуд бурҳони ҳам шуҳуд. Дебдурларки.

            м а с н а в и й:

[Талабгорларингнинг ўз андозаларини сенда кўрганликлари фано бўлишларига сабаб бўлди. Кимки сендан сенга наззора қилса, беҳуда варақларни йиртади. Сени сенсиз топиб бўлмайди, бошқа эшиклардан юз ўгириш керак]3.

            Ва яна бир ерда ҳам бу маънода дебдурки,

            м а с н а в и й:

[Ақлнинг оёғи қабаргану йўл қоронғу, гўё қилдек ингичка. Агар тавфиқинг раҳнамо бўлмаса, бу тугун ақл билан ечилмайди. Ақл сенинг эшигингда нурга тўлади, агар ичкарига оёқ қўйса, куяди]1.

            Яна бир ерда Ҳақ с. т. мосивосининг эърози тарғиби ва таҳриси ва анинг кибриёси жанобиға таважжуҳда дебдурки,

            м а с н а в и й:

[Қонхўр, бу тузоқдан учиб кетки, ҳалос топиш чораси зийракликдир. Бўрининг тиши тулкиникидан ўткирроқ, лекин тулки айёр бўлгани учун қутулди. Вафо қилишга ҳаракат қил, худпараст эмас, худопараст бўл!]5.    

             «Искандарнома» тарихиқи, аларнинг китобларининг охиридур. Беш юз тўқсон иккида экандур. Машҳур мундоқдурки, алар сулук айёмида қирқ арбаъин чиқарибдурлар ва тўрт арбаъинни бир дарахт устида чиқарибдурлар. Ҳар ойина бу навъ муфрит риёзатлар тортмағунча бу навъ беш ганжқи, аларға насиб бўлубдурки, кўп абъёти алфоз жазолатидин ва маъною таркиб салосатидин деса бўлурки, эъжоз сарҳадига етибдур, кишининг илкига кирмак имкон эмас ва умрлари олтмишдин ўтган экандур, валлоҳу аълам.

            723. Хусрав Деҳлавий қ. т. р.
            Лақаби Яминуддиндур. Отаси Лочин қабиласининг улуғларидин эрмиш. Балх навоҳисида ҳамоноки, они Ҳиндустонда машҳурдурки, турк дерлар. Жиҳат бу эркин. Султон Муборак Шоҳ Халажий фавтидин еўнгра Шаиҳ Низомуддин Авлиё хизмат ва мулозаматиға қўшулди ва риёзату мужоҳидат илгари тутди. Дерларки, қирқ йил даҳр рўзаси тутти ва дерларки, Шайх Низомуддин Авлиё ҳамроҳлиғидаки, анинг шайхидур, таййи арз тариқи била ҳаж гузорлабдур ва беш қатла Ҳазрат Рисрлат с. а. в. ни воқеъда кўрубдур ва Шайхнинг ишорати била Ҳизр а. с. хизматиға етубдур ва андин илтимос қилибдурки, муборак оғзи сувин анинг дозиға солғай. Ҳизр а. с. дебдурки, бу давлатни Саъдий элтти. Хусрав маҳзун кўнгул била Шайх хизматиға келибдур ва сурати ҳолни арз қилибдур. Шайх ўз оғзи сувин анинг оғзиға солибдур ва анинг баракотидиндурки, тўқсон тўққуз китоб тасниф қилибдур. Дерларки, баъзи мусаннафотида битибдурки, менинг шеърим абъёти адади беш юз мингдан озроқдур ва тўрт юз мингдин кўпракдур ва дерларки, Шайх Саъдийнинг йигитлигида кўруб, хизматиға мушарраф бўлғон экандур ва мубоҳот қилур эркондур. Анга ишқу муҳаббат машрабидин чошни тамом бор эмиш. Андоқки сўзларидин зоҳирдурки ва бағоят важду ҳоллиқ эркандур Шайх дер экандурки, қиёматда ҳар киши бир нима била фахр этгай. Мен бу туркнинг, яъни Хусравнинг кўксининг куюки била фахр қилғумдур.
            Ул дебдурки, бир кун менинг хотиримға келдики, Хусрав улуғлар отидур, не бўлғай эди, агар менда фақр оти бўлса эрдики, ҳашр куни мени ул отбила атасалар эрди ва бу хотирни Ҳазрат Шайхқа арз қилдим. Дедики, солиҳ вақтда сенинг учун от тилалгай ва мен бу интизорда бўлдум. Бир кун Шайх дедики, бизга мундоқ макшуф бўлдики, қиёмат куни сени Муҳаммад Қосалес дегайлар. Ул жумъа кечаси етти юз йигирма бешда дунёдин ўтубдур ва умри етмиш тўртга етгондур. Шайхнинг оёғи сари дафн қилибдурлар.
 
            724. Ҳасан Деҳлавий қ. т. с.
             Лақаб ва нисбати Нажмуддин Ҳасан б. Ало Санжарийдур. Шайх Низомуддин Авлиё қ. с.нинг котиби ва муриди эрмиш. Яхши ахлоқу авсоф била маъруф ва машҳур эрмиш. Ҳинд соҳиби тарихи дебдурки, мажолис латофату зарофатида ва ақл истиқомати ва сўфия тариқида қаноат лузуми ва эътиқод поклиги ва тажарруд ва тафарруд таврида ва оламда ҳарне келса хуш бўлмоқ ва хуш ўткармоқ тариқида андоқ киши оз кўрубмен. Ва ҳам Ҳинд соҳиби тарихи дебдурки йиллар менга Амир Хусрав ва Амир Ҳасан била муҳаббату маваддат эрди. Андоқки, алар менсиз ва мен аларсиз бўлмас эрдим ва менинг воситам била аларнинг орасида андоқ дўстлуқ истеҳком топиб эрдики бир-бирининг уйларида тараддуд қилурлар эрди ва ҳамул дебдурки, Амир Ҳасаннинг камоли эътиқодики, Ҳазрат Шайх Низомуддинға бор эрди. Мажолисда аларнинг муборак анфосидин ҳар нимаким эшитиб эрди битиб эрди ва ул неча мужаллад бўлуб эрди ва анга «Фавойид ул-фавойид» от қўюб эрди ва бу рўзгорда бу диёрда, яъни Ҳиндда сулук ва тариқат арбобига дастур бўлубдур.
            Ва анга мундин бошқа девон ва маснавий бордур ва бу рубоий анинг назмидиндур.   

            Р у б о и й:

[Ғамгин дилгинам бор, кечиргину қилмишимдан сўрама, панада юз хил воқеалар бор, кечиргину сўрама! Агар амалимдан сўрасанг, шарманда бўламан, эй акрамул акрамин, кечиргину сўрама!]1.

            725. Шайх Камол Хўжандий қ. р.
            Бағоят бузург эрмишлар. Аларнинг иштиғоли шеърға ва анинг нозуклуклариға ва ўз ҳолларининг сатру талбиси учун эрди эркин. Андоқки, ўзлари дебдурларки,

            б а й т:

[Менинг шеъримдаги бу такаллуфларим, эй Ҳумайром, менла сўзлашгин, деганимдадир]1.

            Алад-давом риёзат ва мужоҳидотқа машғул эрмишлар. Хожа Убайдуллоҳ қ. с. дебдурки, неча вақт Шош деган ерда бўлур эрмишларки, аларнинг оталари анда сокин эрмиш ва ул айёмда ҳайвоний емас эрмишлар. Аларнинг отаси илтимос қилмиш бўлғайки, таомеки, ҳайвонийға дохил бўлғой. Алар майл қилғайлар. Шайх тийбат важҳи била демиш бўлғайларки, агар ўюнгнн ўлтуруб, нима пишурурсен, майл қилурбиз ва Хожанинг отасининг бир яхши ўйи бор эрмиш. Алар ул-ўйин шайхдин бехабар ўлтурубдурлар ва таомни тартиб қилибдурлар. Шайх майл қилибдурлар, Табризда ул зовиядаки, сокин эрмишлар, хилвате эрмишки, кеча онда бўлур эрмишларки, ўзларидин ўзга киши анда етмас эмиш. Шайхнинг вафотидин сўнгра ул ҳазратники кўрубдурлар, бир бурёдин ўзгаки, анда ўлтурур эрмиш, бир тошдин ўзгаки боши остида ястар эрмишлар нима топмайдурлар. Дерларки, ул вақтки саройда бўлур эрмишлар мавзиъи эрмишки, сув туғёни чоғда ул ерда кўп хароблиғ қилур эрмиш. Ул қиссани Шайхқа айтибдурлар. Шайх дебдурки, бизнинг чодирни ул ерда тикинг! Чун шайх буюрғондек қилибдурлар. Яна анда сув хароблиғ қилмайдур. Вафоти саккиз юз учда бўлубдур ва қабри Табриздадур ва лавҳида бу байтни ўз шеъридин битибдурларки,

            б а й т:

[Камол, Каъбадан кечиб ёр эшигига кетдинг, минг офарин, мардона кетдинг!]2.

            726. Мавлоно Муҳаммад Ширин, машҳур ба Мағрибий қ. с.
            Шайх Исмоил Сисийнинг муридидур, ул Шайх Абдурраҳмон Исфаройиний асҳобидиндур қ. с. Ва дебдурларки, баъзи саёҳатда Мағриб дарёсиға етиб, анда баъзи машойих илигидинки, нисбати Шайхи бузургвор Шайх Муҳйиддин Арабийға етар, хирқа кийибдур. Шайх Камол Хўжандий била р. муосир эрмиш. Бир бири била суҳбат тутарлар эрмиш. Ул вақтки, Шайх бу матлаъни айтқан экандур,

            б а й т:

[Кўз агар шудир, қош шудир, нозу ишва шу, алвидо, эй зуҳдў тақво, алфироқ, эй аҳлу дин!]1.

            Мавлоно самоъға етгандур. Мавлоно дегандурки, Шайх бисёр бузургдур, ажабдур алардин андоқ байт айтмоққи, зоҳир маъносидин ўзга муҳмала бўлмағай. Шайх ани эшитиб, суҳбат истидъоси қилибдур: Ва ўзи Балхқа қиём кўргузубдур ва Мавлоно ҳам ул хидматда мувофақат қилибдур. Ул аснода Шайх ул матлаъни ўқубдур ва дебдурки, кўз айндур ва бўла олурки, ишорат тили била айни қадимдинки, зотдур таъбир қилилғай. Ва қош ҳожибдур, пас, бўла олурки, андин ишорат сифатқа қилилғайки, зотнинг ҳижобидур. Мавлоноға ул ҳол маълум бўлуб, тавозуъ қилиб, инсоф берибдур. Бир қатла, Шайх Исмоил Сисий дарвешларни арбаъинға ўлтуртурда Мавлонони ҳам тилабдур ва Мавлоно бир ғазал айтиб, ўткарибдурки, матлаъи будурки,

            б а й т:

[Биз сенинг қуёшингни кўрдик, зарралардан кечдик, у зотни излаб, барча сифатдан кечдик]2

            Охиргача тасаввуф воқеъ бўлубдур. Чун Шайх эшитибдур, вақти хуш бўлубдур ва истеҳсон кўргузубдур. Ва Мавлоно олтмиш ёшларида секкиз юз тўққузда дунёдин ўтубдурлар.

            727.    Саййид Носир Хусрав қ. с.
            Бадахшон Кўҳистонида бўлур эрмиш. Бағоят муртоз киши эрмиш, Кўҳистон аҳли боштин аёқ онинг муридидурлар ва Шоҳ Носир Хусрав била таъбир қилурлар. Зоҳир улумин хейли кўрган эрмиш ва ботин илмин дағи риёзат жиҳатидин ҳосил қилғондур, аммо бу тоифанинг анинг мазҳабида таънлари бор ва бу таън тўё «Рўшнойинома»сида мазкур бўлғон абъёти жиҳатидиндурки, ҳукм мазҳаби равишида воқеъ бўлубдур ва мазори Кўҳистондадур, юзору ва ютабарраку биҳи.

            728.    Шайх Озарий қ. р.
            Исфаройинлиқдур. Лангари ва муридлари бор эрди ва мазбут аврод ва авқотлиғ киши эрди. Авойил ҳолида ҳақ йўли сулуки кўнглига муставли бўлғонда Макка азимати қилди. Ул давлатқа мушарраф бўлғондин сўнгра Ҳинд сафари илайига тушти. Неча йил ул мулкда қолди ва кўп машойих ва азизлар суҳбатиға етишти ва кўп эл анга мурид бўлдилар. Андоқ манқулдурки, Ҳинд салотинидин баъзининг мажлисиға етганда андоқки, аларнинг расми эрмишки, салотин била киши мусофаҳа қилурда ерга бошин қўюб кўрушур эрмишлар. Шайх тавридин бу ишни йироқ кўрибдурлар. Аммо мажоли таманно қилиб, шайхқа арз қилдурубдурларки,. агар бу расмни бажо келтурса, бир лакки юз минг дирам бўлғай, ниёзмандлиғ қилғайлар. Шайх қабул қилмай истибъод қилиб, бу байтни дебдурки,

            б а й т:

[Мен туркман, Ҳиндуни Чиболнинг ўлаксаси деб атаганман. Жўнанинг ҳашаматини бир дона арпага олмайман]1.

            Шайхнинг мазори Исфаройиндадур, ўз лангарида. Саккиз юз олтмиш бирда ўтубдур. Бу байт ҳам Шайхнингдурким,

            б а йт:

[Масиҳодан қолган бу ўйилган ёзув қадимийдир, ноумид бўлмаки, оқибат хайрдир]2.

            729. Мавлоно Лутфий р. т.
            Таҳсил айёмида Мавлоно Шиҳобуддин Хиёбонин хизматиға етар экандур ва одоби тариқат сулукини андин касб қилур эркондур. Агарчи шоирлиқ тариқида маъруф ва машҳур бўлди. Аммо дарвешлик тариқини дағи илкидин бермади. Бу фақир борасиға кўп илтифоти бор эрди ва фотиҳалар ўқур эрди ва доим волида мулозаматиға ва ризое хотириға тарғиб қилур эрди. Тўқсон ёшидин тажовуз қилғонда, Ҳазрат Махдуми н. м. н. отиға радифи «сухан» сажъ қасидае айтиб эрдики, замон хушгўйлари барча хўблуққа мусаллам туттилар ва ул ҳазрат доғи инсоф бердилар ва онинг матлаи будурким,

б а й т:

[Хушо, лабингдан чиққан сўзлар – руҳ озиғи,
               сўзнинг жонидир.
Юзинг гули –сўз бўстони чаманларини
                 безовчидир]1.

            Ул Ҳазрат шукргузорлик юзидин маъзират изҳори қилиб дедиларким, бу шеърнинг силаси уҳдасидин биз чиқа олмас бизки, магар муқобалада ҳам қасидае сизнинг отингизга айтқайбиз. Мавлоно дедиларким. ани сизга осон қилурбиз. Сизинг кийган эски тўнунгузни гадойлик қилурбизки, ҳулла бўлғай. Ул ҳазрат узрхоҳлиқлар била кисватин Мавлоноға кийдурдилар. Мавлоно бағоят сўхта киши эрди. Тўқсон тўққуз ёшида оламдин ўтди, қабри Деҳиканордадурки, ўз маскани эрди. Бу матлаъидин бу тоифа машрабининг чошниси зоҳирдур:
Улки ҳусн этти баҳона элни шайдо қилғали,
            Кўзгудек қилди сени ўзини пайдо қилғали.

            730.    Мавлоно Муқимий а. р.
            Хуросон мулкида Тархон эли орасида бўлур эрди. Фуқаро аҳли машраби тавридин зоҳир эрди в.а бу тоифа истилоҳотидин хабардор, туркча шеърға машҳур ва маъруф эрди. Бу тоифа истилоҳи била туркча таржеъ айтибдур ва кўп маоний анда дарж қилибдур ва таржеъининг банди бу байт воқеъ бўлубдурки:

Сенсен асли вужуди ҳар мавжуд,
Сендин ўзга вужудқа не вужуд.

            731.    Мавлоно Ашраф қ. с.
            Ҳирий шаҳрида бўлур эрди ва сўфия тариқи била сулуки бор эрди. Бошиға кийиз бўрк қўяр эрди ва назм аҳли акобири била суҳбат тутуб эрди. Кўпи ани дарвешлик жиҳатидин таъзим қилурлар эрди. Кўпрак авқотида «Хамса» назмиға ўткарур эрди. Оқибат ул-амр ул мутабаррак китоб итмомиға мушарраф бўлурға тавқиф топти. Бу байтни гўёки матлуб висоли вақти айтмиш бўлғайким,

б а й т:

[Васлинг шарафидан Ашраф бўлдик,
Давлатимиз экан, мушарраф бўлдик]1.

            732.    Саййид Насимий қ. р.
            Ироқ ва Рум тарафидағи мулкдин эркандур. Румий ва туркмоний тил била назм айтибдур ва назмида ҳакойиқ ва маориф бағоят кўп мундариждур. Мазкур бўлғон мулк аҳлиға анинг шеъри муқобаласида ҳамоноки шеър йўқдур. Ҳамоно тақлид аҳли ани мазҳабида қусур туҳматиға муттаҳам қилиб, шаҳид қилдилар. Машҳур мундоқдурки, терисин сўяр ҳукм бўлубдур. Ул ҳолатда бу шеърни дебдурки,

н а з м:

Қибладур юзунг нигоро қошларинг меҳроблар,
Суратинг мусҳаф вале холу хатинг эъроблар.

ва бу шеърнинг тахаллуси ушбу муддаоға долдурким,

н а з м:

Эй, Насимий, чун муяссар бўлди иқболи висол,
Қўй, терингни сўйса сўйсун бу палид қассоблар.

            733.    Шайх Имодуддин Фақиҳ қ. т. с.
            Агарчи фақоҳатқа машҳурдур, аммо соҳиби важду ҳол эрмиш. Ва хонақоҳи ва муридлари бор эрмиш ва самоъ суҳбатиға кўп мойил эрмиш. Дебдурларки, Макка азимати қилғонда гузари Шерозға тушубдур ва анда Бисчоқия деган зовияда нузул қилибдур ва ул зовия фуқаросидин сўрубдурки, бу навоҳида бировки филжумла уни бўлғай ва нима ўқуй олғайки, андин дардманде хушҳол бўлаолғай борму эркинки, бир замон тиласак? Ул дарвешлар демиш бўлғайларки, Ҳофиз Шамсуддин Муҳаммад отлиғ йигит борки, яхши уни бор ва ўзи назм ҳам айта олур. Назмиға баъзи халқ мойилдурлар. Худ бу сўздин ғаразлари Хожа Ҳофиз эрмишки, аларнинг зуҳурининг бидояти эрмиш. Хожа Имод истидъо қилурки, ул йигитни топиб келтурунг! Ул жамоат Хожа Ҳофизни топиб, ҳозир қилурлар ва Хожа Имод тилаб, мусофаҳа қилиб, мажлисда ўлтуртқондин сўнгра илтимос қилурки, эшитиббизки, ҳам яхши унинг бор ва ҳам назм айтурсен. Бизинг учун ўзунгнинг бир шеъринг ўқуғил! Хожа Ҳофиз бу шеърни янгла айтқон экандур.

            Б а й т:

[Тупроғни бир назар билан кимё қилувчилар кошки, кўз қири билан бизга ҳам бир назар қилсалар!]1.

            Ун тортиб бу матлаъни ўқуғач, Хожа Имодқа важд юзланди ва фарёд қилиб, самоъға қўпор ва буюрурки, матлани-ўқ мукаррар ўқуғай! Шомдин субҳ чоғиғача Хожа бу матлаъ била фарёд қилиб, самоъ қилур. Намоз чоғи муридлари Хожани тутуб, таскин берурлар ва намозни адо қилурлар ва Хожа Ҳофиз борасида хайр дуолари қилур ва неча кун анга бўла ул шаҳрда таваққуф қилур. Маккага бориб қайтгунча Хожа Ҳофиз шеърининг шуҳрати оламни тутқон экандур. Хожа Имоднинг девони бор. Бу матлаъ анингдурки,

            б а й т:    

 [Қаердаки, иродат камол топиб охирига етса, жабр ҳар қанча кўп бўлса, муҳаббат ундан зиёдадир!]2.

            734. Шамсуддин Муҳаммад Ҳофиз Шерозий қ. с.
            Алар лисон ул-ғайб ва таржумон ул-асрордурлар. Басо асрори ғайбия ва маонийи ҳақиқияки, сурат кисватида ва мажоз либосида адо қилибдурлар. Агарчи маълум эмаски, алар иродат илики бир пирга бермиш бўлғайлар ва тасаввуф тариқида бу тоифадин бирига нисбат дуруст қилмиш бўлғайлар. Аммо сўзлари андоқ бу тоифа машраби била мувофиқ воқеъ бўлубдурки, ҳеч кишига андоқ иттифоқ тушмайдур. Доғи алфоз латифлиғи ва таркиб покизалиғи ва равонлиғи ва адо салосати ва латофати ва маъно ғариблиғи чошнисида худаларни таъриф қилмоқ ҳаёт суйии жонбахшлиққа таъриф қилғондек бўлғай. Хожалар қ. а. силсиласидин азизе дебдурки, ҳеч девон Ҳофиз девонидин яхшироқ эмас, агар киши сўфий бўлса. Бу фақирға андоқ маълум бўлубдур ва машҳур мундоқдурки, Ҳазрат Мир Қосим қ. с. аларнинг девонини «Қуръони форсий» дер эрмишларки, Каломуллоҳ оёти маонисидин мамлу ва асрору нукотидин машҳурдир. Чун аларнинг ашъори маорифнигори андин машҳурроқдурки, иродға эҳтиёж бўлғай. Ҳар ойина қалам инони андин масруф қилилди. Алар етти юз тўқсон иккида оламдин ўтубдурлар.

            735. Шайх ул-ислом Мавлоно Нуруддин Абдурраҳмон Жомий қ. р.
            Алар васфида хома тили лол ва тил хомаси шикаста мақолдур. Йиллар тақрир қилилса ва қарнлар таҳрир суръати била битилса, улча ҳаққи бор. Васфларининг адо топмоғи мутаассирдир ва таърифларннинг сонға келмаги мутааззир. Бу бебизоат ва қалил ул-иститоатнинг яқини мунга содиқ ва таҳқиқи мунга мувофиқдурки, бу умматда аларнинг камоли сувари ва истикмоли маънавийлари жомеъияти била турамамиш бўлғай. Чун аср фузалосидин ва замон уламосидин ким аларнинг шогирдлиғиға муаззазу мумтоз ва мушаррафу сарафроз эрдилар. Неча киши аларнинг сийрату камолоти шарҳида расоилу кутуб битибдурлар ва тасониф сабт этибдурлар, ародадур. Билай деган киши ул жамъи таълифдин ўз фаҳми хурдида махсус бўлур ва баҳра ола олур. Бу заиф дағи ҳам бу бобда «Хамсат ул-мутаҳаййирин» рисоласи битибмен. Анда филжумла густохлиғ юзидин алар зикри била қаламни гавҳарнисор этибмен. Турк улусида иродат аҳли ва ихлос хайли ул паришон авроқдин ва пароканда ажзодин иликка олсалар ва кўз солсалар, бирор нима била олурлар ва шуур ҳосил қила олурлар. Алар зоҳир юзидин ўзларин қутб ул-муҳаққиқин ва ғавс ус-соликин Мавлоно Саъд ул-миллати ва дин Қошғарий қ. р. а. муриди кўргузурлар эрди. Аммо ҳамоноки Увайсий эрдилар ва ҳазрат Хожа Баҳоуддин Нақшбанд р. т. руҳониятидин тарбият топиб эрдилар ва замон машойихидин Хожа Муҳаммад Порсо қ. с. муборак назарлариға етишиб эрдилар ва Хожа Абу Наср Порсо ва Хожа Муҳаммад Кусавий ва Мавлоно Боязид Пуроний ва Мавлоно Муҳаммад Асар ва Мавлоно Муҳаммад Табодгоний ва Шайх Шоҳ Зиёратгоҳий ва Мавлоно Муҳаммад Амин Кўҳистоний ва Мавлоно Саъдиддин Жожармий қ. т. а. ва сойир замон машойихи била суҳбат тутуб эрдилар ва ҳам бу тоифа ҳолоту масоилидин барчадин баҳра топиб эрдилар ва ҳам баҳра еткуруб эрдилар. Саксон бир ёшқа еттилар ва саккиз юз тўқсон саккизда жумъа кечаси Ҳирот хиёбони бошида ўз манзилларида Тангри таоло раҳматиға восил бўлдилар ва аларнинг мухлисларидин бири мунаввар марқадлари устида олий иморат ясаб, баъзи муридлар ва шогирдларидин ул иморатда дақойиқ фунунин ва ҳақойиқ улумин ҳоло дарс этиб, жамоати касир толиблардин алар руҳониятн баракатидин нафъи шомил ва файзи комил топадурлар ва назму наср таснифларидин элликка яқин борки, замон аҳли андин баҳраманддурлар. Назмларидин уч девондур. Аввалғи девон «Фотиҳат уш-шабоб»қа машҳур ва иккинчи «Воситат ул-иқд»қа маъруф ва учунчи «Хотимат ул-ҳаёт»қа мавсумки, олам аҳли тилида ул назмлардин ўзга оз назм жорий бўлур ва маснавийдин «Ҳафт авранг»дур, етти дафтар тарбият топибдурки, «Туҳфат ул-аҳрор»дур ва «Силсилат уз-заҳаб»дур ва «Юсуф ва Зулайҳо»дур ва «Лайли ва Мажнун»дир ва «Хирадноман Искакдарий”дур ва «Субҳат ул-аҳрор»дур ва «Саломон ва Абсол»дур ва насрларидин «Тафсир»дур ва «Шавоҳид ун-нубувват»дур ва «Нафаҳот ул-унс»дур ва «Нақши Фусус»дур ва «Ашъиат ул-ламаот»дур ва «Лавоеҳ»дур ва «Лавомеъ»дур ва шарҳи рубоиётдур. Чун барчаси аларнинг куллиётида мастур ва мазкурдур, теъдодиға ҳожат эмас ва аларнииг маоний ва нукоти андин машҳурроқдурки, бирор нима сабт қилмоққа ҳожат бўлгай. Ул сабабдин ихтисор қилилди. Ҳақ с. т. ва алар руҳиға вусул нузҳатгоҳида қиёматқача ором ва ниёзмандларға алар асрору маонийсидин кому нашоти тамом насиб қилсун, омин ё Рабб ал-оламин!

[Эркаклар мартабасига етган ориф аёллар зикри]
 
            Шайхи бузургвор Шайх Муҳйиддин Арабий қ. с. «Футуҳоти Маккий»нинг етмиш учунчи бобида, андин сўнграки, рижолуллоҳ табақотидин баъзини зикр қилибдур, дебдурки, [биз зикр этган бу тоифадаги кишиларнинг барчасини рижол – эркаклар деб атаймиз. Шунингдек, улар ичида аёллар ҳам бор, лекин эркакларнинг сони кўп. Баъзи кишидан сўрадилар: Абдоллар неча нафардирлар? Айтти: Қирқ киши. Унга айтдилар: Нега қирқта эркак демайсан? Айтти: Улар ичида аёллар ҳам бўлади]1. Шайх Абдурраҳмон Суламий табақоти машойихиинг соҳиби р. т. нисват ун-обидот ва нисо ун-орифот аҳволи зикрида ало ҳаддиҳи китобе жамъ қилибдур ва алардин кўпининг аҳволи шарҳия баёнға келтирубдур.

            Ш е ъ р:

[Агар аёллар биз айтгандек бўлсалар, эркаклардан афзалдирлар. Қуёшнинг муаннас исм эканлиги унга айб эмас, ойнинг музаккар исм эканлиги унга фахр эмас]2.

            736. Робиаи Адавия р. т.
            Басра аҳлидин эрди. Суфён Саврий р. а. андин масоил сўрар эрди ва анинг мавъизоту дуосиға рағбат кўргузур эрди. Бир кун Суфён Робиа қ. с. қошиға кирди ва илиг кўтариб дедики, [Аллоҳим, сендан саломатлик сўрайман]1. Робиа йиғлади. Суфён сўрдики, не учун йиғладинг? Робиа дедики, сен мени йиғлатдинг! Суфён деди: Нечук? Робиа дедики, саломат дунёда анинг таркидадур ва сен дунёга олудасен. Робиа сўзидурки, ҳар нимага самараедур ва маърифат самараси юз Тенгрига келтурмакдур. Ва ҳам ул дебдурки, [оз сидқ ила астағфируллоҳ демоқликдан астағфируллоҳ дейман]2. Суфён андин сўрдики, банда Тенгри таолоға тақарруб тилар нималардин яхшироғи қайсидур? Ул деди, улдурки, билгайки, дунё ва охиратда андин ўзгани севмас. Бир кун Суфён анинг қошида дедики, [во аламо!]3. Ул деди: ёлғон айтма, агар сен маҳзун бўлсанг эрди, тириклик сенга хушгувор бўлмағай эрди. Ва ҳам ул дебдурки, андуҳум андин эмаски, андуҳингдурмен. Андуҳум андиндурки, андуҳгин эмасмен!

            737.    Лубобат ул-мутаъаббида р.
            Байт ул-муқаддас аҳлидиндур. Ул дебдурки, мен Ҳақ с. т. дин уялурменки, мени ғайр била машғул кўргай. Бирав анга дедики, Ҳажга борадурмен, анда не дуо қилай? Дедики, Тенгридин ани тилаки, сендин хушнуд бўлғай ва сени ўзидин хушнудлар мақомиға еткургай ва сени дўстлари орасида гумном қилғай.

            738.    Марям Басрия р. т.
            Басра аҳлидиндур. Робиа рўзгорида эрмиш ва анинг суҳбатиға етган эрмиш ва хидматин қилған эрмиш. Ва Робиадин сўнгра неча вақт ҳаёт топибдур. Ва муҳаббатда сўз айтур эрмиш. Ва муҳаббатомиз сўз эшитса эрмиш, беҳол бўлуб, йиқилур эрмиш. Ва оламдин ўтмакни мундоқ дебдурларки, бир мажлисда муҳаббат сўзи ўтар эрмиш. Чун сўз муассирроқ тушубдур, юраки ёрилиб, жон берибдур. Ул дебдурки, ҳаргиз рўзе ғами емадим ва анинг талабиға ранж тортмадим, то бу оятни эшиттимки, [Ва сизнинг ризқингиз осмонда ва сизга ваъда қилинган нарса бордир]1.

            739.    Райҳонаи Волиҳа р. т.
            Басранинг муътаъаббидотидин эрмиш. Солиҳ Муррий р. т. айёмида бу абётни ёқаси оллиға битиб эркандур.
  

            Ш е ъ р:

[Сен мунисим, ҳимматим ва суруримсан, қалбим сендан бошқани севишни истамайди. Эй азизим, ҳимматим ва муродим, шавқим адо бўлмас, қачон дийдорингга мушарраф бўламан? Мақсадим жаннат неъматлари эмас, фақат сени кўрмоқни орзу қиламан]1.

            740.    Муъозаи Адавия р.
            Робиаи Адавиянинг ақронидиндур ва анинг била суҳбат тутубдур. Қирқ йил юзин юқори осмонға қилмади. Ва ҳаргиз кундуз нима емади ва кеча уюқламади. Анга дедиларки, нафсингға кўп зарар еткурасен. Дедики, ҳеч зарар еткурмайдурмен, кеча уйқусун кундузга солибмен ва кундуз емакин кечага!

            741.    Уфайраи Обида р. т.
            Ул Басра аҳлидиндур ва Муъозаҳ Адавия била суҳбат тутубдур. Тенгри қўрқунчидин анча йиғладики, кўзлари кўрмас бўлди. Бирав анга дедики, не балои қаттиқдур кўрмаслик! Ул дедики: Тенгри таолодин маҳжублуқ андин қаттиқроқдур ва кўнгул кўрлуки Ҳақ с. т. нинг муроди муҳиммида анинг амрларида қаттиқроқ.

            742.    Шаъвона р. т.    
            Ул Ажамдин эрди ва Убуллада ўлтурур эрди. Ва яхши уни бор эрди ва хўб нағамот била ваъз айтур эрди. Ва зуҳҳод ва уббод ва арбоби қулуб анинг мажлисида ҳозир бўлур эрдилар. [Мужтаҳида, қўрқувчи, йиғловчи, йиғлатувчилардан эди]1. Анга дедиларки, қўрқарбизки, кўп йиғламоғдин кўзунг кўрмас бўлғай. Дедики, дунёда йиғламоғдин кўр бўлмоқ яхшироқдур, ўт азоби билан кўр бўлмоқдин. Ул дебдурки, ул кўзки, маҳбуби лиқосидин йироқ қолғай ва анинг дийдориға муштоқ бўлғай, йиғисиз яхши кўрунмас. Дерлар: анча андуҳ анга ғалаба қилдики, намоз ва ибодатдин қолди. Уйқуда биров келиб анга дедики,

            ш е ъ р:

[Агар сен ғамгин бўлсанг кўз ёшлар тўккин, албатта йиғи ғамгинларнинг қайғуларига шифодир. Тур, ҳаракат қил! Ёниб, ўртаниб, доимо рўзадор бўл, чунки ёниш ва ўртаниш итоаткорларнинг феълидир]2.
            Яна тоат бунёд қилди. Ва бу абёт била тараннум қилур эрди ва йиғлар эрди ва йиғлатур эрди. Дерларки, қариғанида Фузайл Иёз қ. с. анинг қошиға бориб, дуо талабе қилди. Ул деди: Эй Фузайл, сенинг билан Тенгри орасида ҳеч нима бормуки, агар дуо қилсам, ижобатқа сабаб бўлғай? Фузайл сайҳае урди ва бехуд бўлуб йиқилди.

            743.    Курдия р. т.
            Басрадин ё Аҳвоздин эрди. Ва Шаъвонанинг хидматин қилур эркандур. Ул дебдурки, бир кеча Шаъвона қошида эрдим. Кўзумким, уйқуға борди, аёғин манга уруб деди: қўб, эй Курдийяки, бу ер уйқу ери эмас, уйқу ери гўрдур! Анга дедиларки, санга Шаъвона суҳбати баракотидин не етти? Деди: ул вақтдин берики, анинг хидматиға еттим, дунёни севмадим ва рўзе ғамин емадим ва дунё аҳлидин ҳеч киши кўзумга улуқ кўрунмади тамаъ жиҳатидин ва мусулмонлардин ҳеч қайсини кичик тутмадим.

            744.    Ҳафса бинти Сирин р. т.
            Муҳаммад Сириннинг қиз қардошидур. Ва зуҳду вараъда қардошидек эрди. Оёт ва каромот ияси эрмиш. Дерларки, кеча ўз уйида чироқ ёқар эрди ва намозға турар эрди. Гоҳ бўлур эрдики, чироғи туганиб ўчар эрди ва уй ёруқ эрди.

            745.    Робиаи Шомия р. т.
            Ул Аҳмад б. Абулҳаворийнинг завжаси эрди. Аҳмад дебдурки, анинг аҳволи мухталиф эрди, гоҳи анга ишқу муҳаббат ғалаба қилур эрди ва гоҳи унс ва гоҳи хавф. Муҳаббат ғалабаси маҳалида айтур эрдики,

            ш е ъ р:

[У шундай маҳбубки, тенги йўқ, қалбимда ундан бошқага насиба йўқ. У маҳбуб кўзимдан ва ўзимдан ғойиб бўлди, аммо кўнглимдан ғойиб бўлмади]1.    

Ва унс ҳолида дер эрдики,

            ш еъ р:

[Сени қалбимда сирдош ва суҳбатдош қилдим, кимки менла улфатчиликни хоҳласа, жисмимни топширдим. Жисмим суҳбатдош билан, қалбим жононим ила улфатдир]2.

Ва хавф ҳолида дер эрдики,

            ш еъ р:

[Йўл озиғим оздир, манзилимга етказолмайди, озиғим озлигига йиғлайми ё йўлнинг узоқлигига? Эй орзум интиҳоси, мени ўтда куйдирасанми? Наҳот, барча умидим ва қўрқувим фойда бермайди?]3.
Аҳмад Абулҳаворий дебдурки,

            Б а й т:

[Сени аёлларни севгандек эмас, биродарлик муҳаббати билан севаман]4.
            Аҳмад б. Абулҳаворий дебдурки, бир кун анинг олдида бир ташт эрди. Дедики, бу таштни кўтарингки, анда битилган кўрарменки, амир ул-мўъминин Ҳорун ар-Рашид ўтубдур. Чун тафаҳҳус қилдилар, ҳам ул кун Ҳорун ар-Рашид ўтуб эрди.

            746. Ҳакимаи Димишқия р. т.
            Шом нисосининг содотидиндур. Робиаи Шомиянинг устоди. Аҳмад б. Ҳаворий дебдурки, Робиа дедики, Ҳалимаи Димишқия қошиға кирдим, мусҳаф Қуръон ўқуйдур эрди. Деди: Эй Робиа, эшиттимки, абушқанг, яъни Аҳмад б. Абулҳаворий сенинг устунгга яна хотун оладур эрмиш. Дедим: бале! Деди: Ул нечук бегонур онча ақли билаки, кўнглини Тенгри таолодин икки хотунға машғул қилған? Магар санга ул оят тафсири етмайдурким, [Магар Аллоҳ ҳузурига тоза дил билан келган кишиларгагина фойда етар)1. Дедим: йўқ! Деди: бу оятнинг тафсири будурким, Тенгри таолога еткайсен ва кўнглунгда ҳеч нима андин ўзга бўлмағай. Робиа дебдурки, анинг қошидин чиқдим ва ул сўз асаридин тааммул қила борур эрдим. Ва эранлардинки, ул йўлда йўлиқур эрдилар, уялар эрдимки, мени усрук соғинғайлар.

            747.    Умми Ҳассон р. т.
            Куфа аҳлининг зуҳҳодидин эрмиш. Суфён Саврий анинг зиёратиға борур эрмиш. Ва баъзи дебдурларки, ани хотунлуққа қўлубдур. Суфён дебдурки, бир кук анинг уйига кирдим, бир эски бурёдин ўзга нима йўқ эрди. Дедим: агар бир руқъа амакизодаларингға битилса, сенинг ҳолинг риояти қилурлар. Деди: Эй Суфён, мёнинг кўз ва кўнглумга бундин бурун улуғроқ эрдинг. Мен ҳаргиз дунёни савол қилмон ул кишидинки, анга моликдур ва қодирдур ва мутасарриф. Нечук савол қилғаймен андинки, анга қодир эрмас? Эн Суфён, валлоҳки, мен севмасменки, манга бир дам ўтгайки, ул дам Тенгридин ғофил бўлуб, анинг ғайриға машғул бўлғаймен. Суфён ул сўздин йиғлади.

            748.    Фотима Нисобурия р. т.
            Хуросон нисосининг қудамосидиндур ва орифот киборидин. Абу Язид Бистомий қ. с. анга сано айтибдур ва Зуннун Мисрий андин саволлар қилибдур. Маккада мужовир эркандур. Гоҳи Байт ул-Муқаддасға борур эркандур ва яна Маккаға қайтур эркандур. Бир кун Зуннун учун нима йиборди. Зуннун қабул қилмадиким, нисвондин нима қабул қилмоқ мазаллатдур ва нуқсон. Фотима дедики, дунёда ҳеч сўфий андин яхшироқ ва улуғроқ эмаски, бу сабабни арода кўрмагай. Абу Язид қ. с. дебдурки, умрумда бир эр ва бир хотун кўрубмен. Ул хотун Фотимаи Нисобурия эрди, ҳеч мақомдин анга хабар қилмадимки, ул хабар анга аён эмас эди. Машойихдин бири Зуннундин сўрдики, бу тойифадни кимни улуғроқ кўрдунг? Дедики, Маккада бир заифа эрдики, ани Фотимаи Нисобурия дер эрдилар. Қуръои маонийси фаҳмида сўзлар айтур эрдики, манга ажиб келур эрди. Умра йўлида икки юз йигирма учда дунёдин ўтти.

            749.    Зайтуна р. т.
            Оти Фотима эрди. Ва Абу Ҳамза ва Жунайд ва Нурий қ. а. ға хизмат қилур эрди. Ул дебдурки, бир кун қаттиқ совуқ эрди. Нурий хизматиға бордим ва дедим: ҳеч нима эрмусен? Деди: ҳов! Дедим: не? Деди: нон била сут! Деганини келтурдум. Оллида ўт ёнадур эрди ва илиги қора бўлуб эрди. Илигининг ҳар еригаки, сут тегар эрди, қораси уюлурур эрди. Чун ани кўрдум, айттимки, [Эй раббим, сенинг дўстларинг қандай ифлосдурлар, уларнинг ичида бирор покизаси йўкдир]1. Ва анинг қошидин чиқдим, бир ерга еттим, бир хотун киши манга ёпуштики, мунда бир терма тўн эрди, сен элтибсен! Ва мени ҳоким қошиға элтти. Нурий ани эшитти ва менинг сўнгумча ҳоким қошиға келди ва дедики, ани оғритмаки, авлиёуллоҳдиндур. Ҳоким дедики, не чора қилайки, хасм ул тўнни андин тилайдур? Ногоҳ бир қора канизак пайдо бўлди ва ул ғойиб бўлган нима анда. Хасм дедики, ани қўюнгки, мен итурганни топтим. Пас, Нурий менинг илигимни тутуб, ул ердин чиқди ва деди: нечун дедингки, [Сенинг дўстларинг қандай ваҳшийдирлар ва ифлосдирлар]2. Дедим: тавба қилдим андинки, деб эрдим.

            750.    Фотимаи Бардаъия р. т.
            Ардабилда бўлур эрди. [Айтадиларки, шатҳиёт сўзловчи орифлардан эди]1. Машойихдин баъзи бу қудсий ҳадис бобида сўз сўрдики, [ким мени эсласа, у билан биргамен]2. Ул сойил билан соате сўзлар айтти ва сўнгра дедики, [Зикр шудирким, сен Ҳақни давомли зикр этганинг ҳолда унинг зикр этганини мушоҳада этасан. Сенинг зикринг унинг зикрида йўқ бўлиб кетади. Фақат унинг сени зикр этгани қолади. Орада макон ҳам замон ҳам бўлмайди]3.

            751.    Умми Али Завжаи Аҳмад бин Хизравайҳ р.
            Ул акобир авлодидин эрди. Ва кўп моли бор эрди, барчани фуқароға сарф қилди ва Аҳмад. Ҳизравайх қ. с. била бу тариқда мувофақат қилди. Ва Боязидни ва Абу Ҳафсни қ. с. кўруб эрди. Ва Боязиддин саволлар қилиб эрди. Абу Ҳафс дебдурки, ҳамиша хотунлар ҳадисин макруҳ тутар эрдим, то ул вақтқачаки, Умми Али Аҳмад бин Хизравайҳнинг завжасин кўрдум, андин сўнг билдимки, Ҳақ с. т. ўз маърифатин ва шинохтин ҳар ердаки, тилар кўяр. Боязид. қ. с. дебдурки, ҳар ким тасаввуф мудоваматида бўлғай, керакки, бир ҳиммат била мудовамат қилғай Умми Али завжаи Аҳмад бин Хизравайҳ ҳимматидек, ё бир ҳол била анинг ҳолидек. Ул дебдурки, Ҳақ с. т. анвои лутфу эҳсон била халқни ўзига тилади, ижобат қилмадилар, андин сўнгра турлуғ балоларни аларға тўкди, то аларни бало била ўзига тортқай, анинг учунки, аларни севар. Ҳам ул дебдурки, ҳожат фавти осонроқдур, андинки, хорлиқ тортқай анинг учун. Балх аҳлидин бир заифа анга келди ва дедики, келибмен. Тенгри таолоға тақарруб тилагаймен, сенинг хидматинг василаси била. Анга деди: нечук анинг хидмати василаси била манга тақарруб билмассен?

            752.    Умми Муҳаммад волидаи Шайх Абу Абдуллох Хафиф р. т.
            Ўғли Абу Абдуллоҳ б. Хафиф била баҳр йўлидин Ҳажга борди. Ва анга мукошафоту мужоҳадот кўп экандур. Дерларки, Шайх Рамазоннинг сўнгги ушрида иҳё қилур эрдики, лайлат ул-қадрға мушарраф бўлғай. Томға чиқиб эрди ва намоз қилур эрди. Ва онаси Умми Муҳаммад уй ичида, Ҳақ с. т. ға мутаважжиҳ ўлтуруб эрди. Ногоҳ «Лайлат ул-қадр» анвори анга зоҳир бўла бошлади. Ун чиқардики, Эй Муҳаммад, эй фарзанд, улча сен анда тилайсен, мундадур! Шайх тушти ва анворни кўрди. Ва онаси аёғиға тушти, андин сўнг Шайх айтур эрдики, ул вақтдин сўнгра онам қадрин билдим.

            753.    Фотима бинти Абобакр Каттоний р. т.
            Ул Самнун Муҳиб мажлисида вақтики муҳаббатдин сўз айтадур эрди, жон берди. Ва эранлардан дағи уч киши анинг мувофақатиға ўлдилар.

            754.    Физза р. т.
            Шайх Абуррабиъ Молақий р. дебдурки, анинг ояту каромати бағоят зоҳир ва машҳур эрди. Ул жумладин бири будурки, анинг бир қўйи бор эркандурки, соғсалар эркандир ҳам сут берур эркандур, ҳам бол! Ва бу сўзнинг «Нафаҳот»да тафсили бор, тилаган киши анда топар.

            755.    Тилмизаи Сарий Сақатий р. т.
            Заифае эрди Сарий Сақатийнинг шогирди. Ва ул заифанинг бир ўғли бор эрди, муаллим қошида. Муаллим ани тегирмонга йиборди. Ул тегирмоннинг таннурасига тушти ва чўмди. Муни Шайхқа айттилар. Шайх айттики, қўпунг ва менинг била келинг! Анинг онаси қошиға борди ва насойиҳу мавоиз бунёд қилди, барча сабру ризо бобида. Ул айтти: эй устод, бу сўзлардин ғаразинг недур? Дедики, ўғлунг тегирмон суйиға тушуб, ғарқ бўлубдур. Деди: менинг ўғлум? Шайх деди: бале! Ул дедики, таҳқиқки, Тенгри таоло муни қилмайдур? Шайх яна сабр бобида сўз бунёд қилди. Ул деди: қўпунг, менинг била келинг! Қўптилар ва ул сув ёқасига бордилар. Чўмган ерни хотун сўрди, айттилар. Ул ерда туруб ўғлин чорладики, фарзанд Муҳаммад! Ул «лаббайк» деб жавоб берди. Сувға кирди ва ўғли илигин тутиб, сувдан чиқарди ва уйға элтти. Шайх бу қиссани Шайх Жунайд қ. с. дин сўрдики, бу недур? Жунайд дедики, бу заифа риоят қилур, ҳар неки Тенгри вожиб қилибдур. Ва мундоқ кишининг ҳукми улдурки, ҳеч ҳодисае ҳаводисдин анга воқеъ бўлмағайки, аввал анинг ҳудусидин анга хабар қилмағайлар. Чун анга ўғул фавтидин хабар қилмайдур эрдилар, билдики, ул амр бўлмайдур, ложарам инкор қилди ва дедики, Тенгри таоло бу ишни қилмайдур.

            756.    Туҳфа р. т.
            Ул нисонинг солиҳоти, балки восилотидин эрмиш. Хазрати Маҳдумий н. м. н. «Нафоҳот ул-унс»да анинг зикрида анча ғаройиб ва анинг ҳолотида анча ажойиб битибдурларки, шарҳға рост келмас. Бу мухтасарда мундин ортуқроқнинг гунжойиши йўқ эрди. Ул ҳолотқа иттилоъ тилаган, ул китобдин тиласун!

            757. Умми Муҳаммад р; т.
            Шайх Абдулқодир Гилоннйниннг аммасидур. Дерларки, бир қатла Гилонда қурғоғлнқ бўлди. Халойиқ истисқоға чиқдилар, ёғин ёғмади. Барча халқ Умми Муҳаммаднинг уни эшикига келдилар ва ёмғир дуосини тиладилар. Умми Муҳаммад уйининг эшикин супурди ва деди: Худоё, мен супурдум, сен сув сеп! Оз вақт ўтмади, ёғин тутти, андоқки дегайларки, мешларнинг оғзии очиқ қўя берибдурлар.

            758.    Бибияки Марвия р. т.
            Шайх Абу Саъид Абулхайр қ. с. дебдурки, Марвда эрдукки, анда бир қари хотун бор эрдики, ани Бибияк дер эрдилар, бизинг қошимизға келди ва деди: Эй Абу Саъид, тазаллумға келибман. Биз дедук: айт! Ул дедики, эл доим дуо қилурларки, Ё Раб, бизни бир нафас бизга қўйма! Ўттуз йилдурки, мен дуо қилурменки, Ё Раб, бир турфат ул-айн мени манга қўйки, билайки мен недурмен, ё бормумен, ҳануз иттифоқ тушмайдур.

            759.    Каъб қизи р. т.
            Шайх Абу Саъд Абулхайр қ. р. дебдурки, Каъбнинг қизи ошиқ эрди ул қулға. Аммо улуғлар иттифоқ қилдиларки, бу сўзки, ул айтур, ул сўз эрмаски, махлуққа айтса бўлғай. Анга ўзга ерга иш тушуб эрди. Бир кун ул қул ул қизни ногоҳ кўрди, енгининг учин тутти. Қиз унга наҳиб била боқиб дедики, санга мунча бас эмасмуким, мен иям биламен ва анда мубталомен ва санга зоҳир қилибмен. Шайх Абу Саъид қ. с. дебдурки, сўзики, ул айтибдур, андоқ эмаски, кишига махлуқлуқда тушмиш бўлғай. Ул дебдурки,

            н а з м:

[Ишқбозлик қилиб яна унга боғландим, кўп ҳаракатлар фойда бермади. Ишқ соҳили кўринмайдиган дарёдир, эй ишқ гирифтори, бу йўлга шошилиб бўладими? Ишқни поёнига етказмоқчи бўлсанг, номақбулни кўриб, мақбул тасаввур қил! Хунук нарсани чиройли ҳисобла! Заҳар ичганда қанд деб гумон қил! Саркашлик қилдим, билмадимки, тузоғни ҳарқанча тортсанг, торайиб бораверади]1.

            760.    Фотима бинти Мусанно р. т.
            Шайх Муҳйиддин Арабий р. а. «Футуҳоти Макка»да дебдурки, мен йиллар анинг хидматин қилдим. Ва ул вақт ёши тўқсон бешда бор эрди ва юзининг тозалиги ва оразининг нозуклукидин уялурдимки, анинг сари тик боққайменки, киши гумон қилур эрдики, ўн тўрт ёшидадур. Анга Ҳақ с. т. била ажаб ҳоле бор эрди. Барча элдинки анинг хидматиға етарлар эрди, мени ихтиёр қилиб эрди. Дер эрдики, мен анингдек киши кўрмайдурмен. Қачонки, менинг қошимға келур, ўзин андоқ жамъ қилиб келурки, ташқари ҳеч нима қолмас ва чиқарда ҳам андоқ чиқарки, ичкари ҳеч нима қолмас. Ва ҳам дебдурки, ул дедики, манга ажаб келур ул кишидинки, айтурки, Ҳақни севармен ва анинг била севунмас. Ва ҳол улки, Тенгри анинг шуҳудидур ва кўзи анга нозирдур ва бир турфат ул-айн ғойиб бўлмас, бу эл нечукки анинг муҳаббати даъвосин қилурлар ва айтурлар, аё уялмаслар. Муҳиб қурби муқарриблардин ортуқдур, пас нега йиғларлар. Манга дедики, эй фарзанд, не дерсен бу сўздаки, мен дермен? Дедим: Сўз будурки, сен дерсен. Андин сўнгра дедики, валлоҳ, манга таажжуб келур менинг ҳабибим «Фотиҳат ул-китоб»ға менинг хидматим буюрубдур, биллоҳ, ҳаргиз «Фотиҳа» мени андин машғул қилмайдур. Ва ҳам Шайх дебдурки, биз анинг қошида ўлтуруб эрдукки, занфае кирди ва дедики, абушқам фалон шаҳрға борибдур ва доияси бор экандурки, яна бир хотун олғай. Дедимки, тиларсенки, келган. Деди: бале! Юз анинг сари қилдим ва дедим: Эй она, эшитурсенкн, не дейдур? Деди сен не тиларсен? Дедим: анинг ҳожатин раво қилмоқ! Ва анинг ҳожати будурки, ғойиби келгай. Деди: [Жону дилим билан]1. Филҳол «Фотиҳат ул-китоб»ни йиборурменки, анинг ғойибин олиб келур. Ва «Фотиҳа»ни ўқий бошлади ва мен ҳам анинг била ўқудум. Ва билдимки, «Фотиҳа» қироатидин «Жасадоний» сурати иншо қилди ва йиборди. Ва деди: Эй «Фотиҳат ул-китоб», фалон шаҳрга бор ва бу заифанинг ҳожатин топ ва қўймай олиб кел! Шайх дебдурки, «Фотиҳа»ни йиборгандин ул келгунча ул масофат қатъ қилурдин ортуқ фурсат бўлмади.

            761.    Жорияи Савдо р. т.
            Зуннун қ. с. дебдурки, бир қора канизак кўрдумки, атфол анга тош урарлар эрди ва дерлар эрдики, бу зиндиқа дерки, мен Тенгрини кўрармен. Мен анинг кейнича бордим. Мени чорлаб деди: Эй Зуннун! Дедим: сен мени қайдин танидинг? Деди: Анинг дўстларининг жонлари анинг сипоҳидур ва бир-бирига ошнодурлар. Дедим: бу недурки, бу ўғлонлар айтадурлар? Деди: не дейдурлар? Дедим: дейдурларки, сен айтур эрмишсенки, мен Тенгрини кўрармен! Деди: чин айтурлар, то ани танидим, ҳеч маҳжуб бўлмайдурмен.

            762.    Имраъатун Мажҳула р. т.
            Ва ҳам Зуннун қ. с. дебдурки, тавоф қилуранинг орасида кўрдимки, бир нур чақилдики, ишнагани кўкка етти. Мутаажжиб бўлдум ва тавофдин фориғ бўлгандин сўнгра учамни Каъбанинг томиға қўюб, анинг фикрида эрдимки, ногоҳ бир андуҳлиғ ун эшиттим. Ул ун сўнгича бордим, кўрдумки, жорияе Каъба асториға осилибдур ва айтадур.

            Ш е ъ р:

[Эй маҳбубим, биласанки, маҳбубим кимдир, ҳа, сен биласан! Озғинлигим, жисмим, кўз ёшларим сирримни фош қилдилар. Ишқ сиррини чунон пинҳон тутдимки, кўкрак қафасим торлик қилди]1.

            Пир сари бордим ва анинг дардидин гирён бўлдум. Пас деди [Аллоҳим, саййидим, мавлом, менга бўлган муҳаббатинг ҳаққи, мени мағфират қил!]2 Дедим: Эй жория, санга бу бас эмасмуки, [Сенга муҳаббатим ҳақи]3 дегайсенки, дерсен [Менга муҳаббатинг ҳақи]4. Билурсенки, ул сени севар. Дедики: Тенгриға бандалар борки, аларни севар, пас алар ани севарлар. Эшитмайсен қавлуҳу таолоки дедики, [Аллоҳ бошқа бир қавмни келтирурки, уларни севади, улар ҳам Аллоҳни севадилар]5. Ва анинг муҳаббати анга бас. Анга дедимки, сени асру заиф ва наҳиф кўрарман, магар беморсен? Дедики,
шеър:

[Аллоҳни севувчи дунёда дардманддир, беморлиги тузалмайди, фақат унинг давоси – дард. Яратувчининг ошиғи шундай бўладики, уни топгунча эслаб, муҳаббатида ёнади]6.

            Манга дедики, кейин боқ! Кейин боқдим ва ҳеч нима кўрмадим. Чун анинг сари боқдим, ани ҳам кўрмадим, билмадим қаён борди?

            763.    Жорияи Мажҳула р. т.
            Ҳам Зуннун қ. с. дебдурки, манга бир канизакни ўгдилар, мутааббида. Ва анинг ҳолидан хабар сўрдум. Дедилар: бир дайрда харобдур! Ул дайрға бордим, кўрдум, асру заиф жисмлиғки, уйқусизлик асари анда зоҳир эрди. Салом қилдим. Жавоб берди. Дедим: насорий масканида бўлурсен? Деди: кўз очгач, Тенгри таолодин ўзга икки дунёда киши кўрарсен? Мен дедим: ҳеч ёлғузлук ваҳшати топмассен? Деди: мендин йироқ бўл, ул менинг кўнглумни ҳикматининг латойифидин ва муҳаббатидин андоқ тўла қилибдур ва дийдори шавқини манга андоқ муставлий қилибдурки, кўнглумда ҳеч ер анинг ғайри учун топмон. Дедим: сени ҳокима кўрармен, мени бу йўл торлиғидин чиқар ва туз йўлни манга оч! Деди: эй жавонмард, тақвони озуғунг қил ва зуҳдни йўлунг ва вараъни боргиринг ва қўрқунчлуғлар тариқида сулук қил, то еткайсен бир эшиккаки, не ҳужжоб кўргайсен анда, не баввоб. Хозинлариға буюрғайки, ҳеч ишта санга нофармонлиғ қилмағайлар.

            764.    Имраъатун Мисрия р. т.
            Имом Ёфиъий тарихида машойихиннг биридин нақл қилурки, Миср навоҳийсида бир заифа ўттуз йил бир ерда иқомат қилдики, иссиғ ва совуғда андин бормади. Ва ўттиз йилда ҳеч нима емади ва ичмади. Валлоҳу аълам.

            765.    Имраъатун Мисрияи Ухро р. т.    
            Ҳам Имом Ёфиъий «Равз ур-раёҳин» китобида келтурубдурки, бу тойифадин бири дебдурки, Миср навоҳийсида бир заифа кўрдумки, волаҳу ҳайрон эрди ва ўттуз йил аёғ устига туруб эрди. Қишда ва ёзда ва кеча кундуздин ва ёмғурдин анга паноҳ йўқ эрди. Ва йилонлар ва аждаҳолар анинг теграсида отланурлар эрди. Валлоҳу аълам.

            766.    Имраъатун Хоразмия р. т.
            Ва ҳам Имом Ёфиъий ўз тарихида уламонинг биридин нақл қилурким, дебдурки, Хоразм навоҳийсида бир хотун кўрдумки, йигирма йилдин ортуқроқ егулик ва ичгуликдин ҳеч иштиғол кўргузмайдур эрди. Валлоҳу аълам.

            767.    Жорияи Ҳабашия р. т.
            Шайх Муҳйиддин Абдулқодир Гилоний қ. т. р. дебдурки, аввал қатлаки, Бағдоддин Ҳаж азимати қилдимки, йигит эрдим ва ёлғуз борур эрдим. Шайх Аддий б. Мусофир манга йўлуқди. Ул ҳам йигит эрди. Мендин сўрдиким, қаён борурсен? Дедим: Маккага. Деди: мусоҳибқа майлинг бор? Дедим: мен тажрид қадами била борадурмен. Деди: мен ҳам тажрид қадами биламен. Била йўлға тушдук. Йўлда бир кун Жорияи Ҳабашия пайдо бўлди, юзига бурқа боғлиқ. Ва менинг юзумга тез-тез боқди ва сўрдн: эй йигит, қайдинсан? Дедим: Ажамдин. Деди: бу кун мени ранжға солдинг. Дедим: нечук? Деди: бу соат Ҳабаш билодидин эрдим. Манга мушоҳада тушдики, Тенгри таоло сенинг кўнглунгга тажалли қилди ва санга атое қилдики, бу тойифадин мен билурлардин ҳеч кимга мундоқ ато қилмайдур. Тиладимки, сени кўргаймен. Ва деди: мен бу кун сизинг биламан ва сизинг била ифтор қилурмен. Ва юруди. Ва ул водийнинг бир ёнидин ва биз яна бир ёнидин борур эрдук. Чун оқшом бўлди, кўкдин бир табақ инди, анда олти рағиф сиркаву сабзи била. Жорияи Ҳабашия дедики, [Мени ва меҳмонимни икром қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин!]1. Ҳар кеча манга икки рағиф инар эрди, бу кеча йўлдошлардин ҳар бири учун икки рағиф инди. Андин сўнгра уч ибриқ сув индики, чун андин ичдук, лаззату ҳаловатда дунёда ичган сувларға ўхшамас эрди. Пас ул кеча биздин айрилди ва кетти. Чун Маккага еттук, тавофда Шайх Аддийға тажалли воқеъ бўлдики, бехуд бўлуб йиқилди, андоқки баъзи дер эрдиларки, ул ўлди. Ногоҳ кўрдумки, ул Жория анинг устида турубдур ва айтадурки, сени тиргузгай ул киши бу навъ ўлтурубдур. [Покдир у Аллоҳки, жалол нурининг қаршисида борлиқдаги ҳодисалар фақат унинг мадади билан қойимдир ва сифотининг зуҳур этиши жиҳатидан коинот фақат унинг куч-қуввати билан барқарордир. Балки унинг муқаддас поклиги оқиллар кўзларини кўр қилади ва хушбўйларининг зеболиги улуғлар қалбини ром этади]2. Андин сўнгра тавофда манга тажалли воқеъ бўлди. Ва ботинимдин хитобе эшиттим ва анинг охирида манга айттиларки, Эй Абдулқодир, зоҳир тажридини қўй, тавҳид тафридини лозим тут ва эл нафъи учун ўлтурки, бнзга хос бандалар борки, тиларбизки, аларни сенинг илгингда қурбимиз шарафиға еткурурбиз. Ногоҳ ул Жория деди: эй йигит, билмасмен, бу кун не нишондур сангаки, бошингда нурдин боргоҳ урубдурлар ва осмонғача малоик тегрангга айланибдурлар ва барча авлиёнинг кўзи ўз мақомларидин санга хира қолибдур ва барча санга бергонидикка умидвордурлар. Андин сўнгра ул Жория борди ва яна ани кўрмадим.

            768. Имраъатун Исфаҳония р. т.
            Шайх Абдулқодир Гилоний қ. р. муриду асҳобидин бири дебдурки, бир кун Шайхқа минбар устида истиғроқе воқеъ бўлди, андоқки, амомасидин бир печ очилди. Ва ул воқиф эмас эрди. Барча ҳозирлар Шайх мувофақотиға дастурларни минбар аёғиға ташладилар. Чун Шайх ўз ҳолиға келди ва сўз тугатти ва амомасининг бузулған печин ясади, манга буюрдики, дасторларии солған элнинг иялариға бергил! Мен дегандек қилдим. Бир хотун кишининг исобаси боқий қолдики, ияси пайдо эмас эрди. Шайх ани олди ва ўз муборак эгниға солди. Солғоч филҳол ул исоба Шайхнинг эгнидин ғойиб бўлди. Ман ҳайрон қолдим. Чун Шайх минбардин тушди, анинг кайфиятин манга айттики, чун мажлис аҳли бизинг мувофақатимизға дасторларин минбар аёғиға солдилар, бизинг бир синглимиз бор Исфаҳонда, ул ҳам исобасин солди. Чун биз ани эгнимизға солдук, ул Исфаҳондин илиг узатиб, эгнимиздин олди. Ул Имраъатун Исфаҳонийдур.

            769.    Имраъатун Форисия р. т.
            Шайх Нажибуддин Алий Бузғуш р. т. дебдурки, бир қатла бир заифа Гулпоягон қасабасидин Шероз шаҳриға келиб эрди. Гоҳлар бизинг уйга келур эрди ва бохабар заифа эрди. Бир неча вақт бизинг уйда бўлур эрди ва манга йўқсузлуқ даст бериб эрди. Ва ул билур эрди ул ҳолни ва бизинг уйда бир неча зарф бор эрдики, агар буғдой-арпадек нима Тенгри берса эрди, ул зарфларға солур эрдук. Ва ул зарфлар бўшаб эрдилар ва бошларин ёпиб эрдук, то ариқ қолғай ҳожат вақтиғача. Ул хотун соғиндики, магар ул зарфларда нима бор? Манга деди: чун йўқсузлиқ даст берибдур, ул захирадинки, бу зарфлардадур, невчун қут қилмассен? Дедим: алар бўшдур. Деди: бўш бўлса, бошларин нега беркитибсиз? Дедим: анинг учунки, ариқ қолғай. Ул қўпти ва ул зарфларнинг оғизларин очти ва очиқ қўйди. Ва дедики: анинг учун бўшдурки, оғизлари боғлиғдур. Агар оғизлари очуқ бўлса биравдек бўлғайки, оч бўлғай ва оғзин очмиш бўлғай. Тенгри таоло анга қут еткургай. Ҳар ниманинг қути анга муносиб бўлғай, ҳожат вақти. Ва бу зуруф ошлиғ зуруфидур ва буларнинг қути ошлиғдур, чун қорин очлиғи, яъни бўшлуғи зоҳир бўлса, ани ошлиғ ва ҳубуб билатўла қилурлар. Чун ул хотун бу тасарруфни қилди, филҳол Ҳақ с. т. онча ошлиғ еткурдики, ул зуруф тўлди. Ва ул заифа авлиёуллоҳдин эрди.

            770.    Бибичаи Мунажжима р. т.
            Кирмон мулкидиндур. Мазкур бўлғон илмда ўз замонининг саромади эрди, аммо майли дарвешлик сари эрди. Замон подшоҳи илтифот ва таъзим кўп қилур эрди ва подшоҳ ҳарамлари узмо хавотин бағоят ҳурмат тутарлар эрди. Оқибат барчанинг ихтилотин тарк қилиб, хиёбон бошида ўз манзили жаворида масжиди жомеъ ясади ва мулку асбобин анга вақф қилди, андоқким, ҳоло равнақи бор ва касир халойиқ анда намоз қилурлар. Ва ҳам анда ўзига гўрхона ясади, ёшида оламдин ўтти. Ва мақбараси ўз гўрхонасидадур.
            Илоҳи, бу авлиёуллоҳ асрораҳумнинг шариф анфоси баракоти ҳаққи ва бу китоб мутолаасиға машғул бўлган азизлар димоғин мазкур бўлган аброр муҳаббати насойимидин муаттар ва баҳраманд қилғайсен ва бу китоб муморасотиға машъуф бўлғон аҳли тамайюзлар кўнглин мастур бўлғон ахёр футувватн шамойимидин мунаввар ва аржуманд этгайсен. Ва аларнинг туфайли роқимнинг ҳам тийра рўзгориға сафое ва ҳирмон зулматидин қорорғон кўзларига ҳидоят қуёшидин зиёе насиб қилғайсен. Ва подшоҳи исломким, иймон аҳлиға мужиби фароғату амният ва замон хайлиға боиси рафоҳияту жамъиятдурки, булар бўлмаса, бу навъ нусха тартибу таснифи ва бу тавр кутуб жамъу таълифи мутаассир, балки муҳолу мутааззирдур, сиҳҳату умру давлатини мухаллад ва инсофу адолатини муаббад тутқил ва аъдосини мақҳур ва аҳиббосини мансур қилғил. Омин, ё Рабб ал-оламин!