ФАРҲОД ВА ШИРИН
I
I
Биҳамдик фатҳ абвоб ул-маони,
Насиб эт кўнглума фатҳ ўлмак они1.
Кўзумга ул эшик қуфлин падид эт,
Анинг фатҳиға килкимни калид эт.
Очиб ул ганж қуфлин бу калидим,
Насибим айла неки бор умидим.
Нечаким истасам нақди жавоҳир,
Қаён боқсам кўзумга айла зоҳир.
Терарга ҳар нафас кўрроқ ҳавас бер,
Ҳавас бергач олурга дастрас бер.
Анга тегур қўлумниким йироқдур,
Қўлумға сол аниким яхшироқдур.
Нима кўп олмоғимга монеъ этма,
Неча кўп олғонимга қонеъ этма.
Бу махзан бирла кўнглумга ғино сол,
Нечаким сочсам илгимга яно сол.
Дурафшонлиққа килким фош қилғил,
Тилимни доғи гавҳарпош қилғил.
Бу дурларким кўзумни андин очтинг,
Менинг илгим била оламға сочтинг,
Таманносин ҳазин кўнглумдин олма,
Сочилғон бирла туфроғ ичра солма.
Буюрсанг сочмоғин мен бенавоға,
Чиқор юз бенаво илгин ҳавоға.
Аюрғоч базл ила бу бенаводин,
Навосизларға қормотқил ҳаводин.
Гадоларға дағи андин ато бер,
Ғаниларға дағи они туто бер.
Шаҳ олса доғи қилсун тожи торак,
Қул олса ҳам анга бўлсун муборак.
Анга ишқ аҳлини қил орзуманд,
Анинг бирла аларни ҳам баруманд.
Дурин қил кўзларига ҳар замон ёш
Ва лекин лаълу ёқутини қон ёш.
Аларға ошкорову ниҳони,
Кўз ичра ашкдек асратқил они.
Такаллум аҳлиға сармоя айла,
Не дур назм этсалар пироя айла.
Замона дуржини андин тўло қил.
Фалак жавфини андин имтило қил.
Ани синдурғон элни қил шикаста,
Хужаста кўрган элга тут хужаста.
Насиб эт кўнглума фатҳ ўлмак они1.
Кўзумга ул эшик қуфлин падид эт,
Анинг фатҳиға килкимни калид эт.
Очиб ул ганж қуфлин бу калидим,
Насибим айла неки бор умидим.
Нечаким истасам нақди жавоҳир,
Қаён боқсам кўзумга айла зоҳир.
Терарга ҳар нафас кўрроқ ҳавас бер,
Ҳавас бергач олурга дастрас бер.
Анга тегур қўлумниким йироқдур,
Қўлумға сол аниким яхшироқдур.
Нима кўп олмоғимга монеъ этма,
Неча кўп олғонимга қонеъ этма.
Бу махзан бирла кўнглумга ғино сол,
Нечаким сочсам илгимга яно сол.
Дурафшонлиққа килким фош қилғил,
Тилимни доғи гавҳарпош қилғил.
Бу дурларким кўзумни андин очтинг,
Менинг илгим била оламға сочтинг,
Таманносин ҳазин кўнглумдин олма,
Сочилғон бирла туфроғ ичра солма.
Буюрсанг сочмоғин мен бенавоға,
Чиқор юз бенаво илгин ҳавоға.
Аюрғоч базл ила бу бенаводин,
Навосизларға қормотқил ҳаводин.
Гадоларға дағи андин ато бер,
Ғаниларға дағи они туто бер.
Шаҳ олса доғи қилсун тожи торак,
Қул олса ҳам анга бўлсун муборак.
Анга ишқ аҳлини қил орзуманд,
Анинг бирла аларни ҳам баруманд.
Дурин қил кўзларига ҳар замон ёш
Ва лекин лаълу ёқутини қон ёш.
Аларға ошкорову ниҳони,
Кўз ичра ашкдек асратқил они.
Такаллум аҳлиға сармоя айла,
Не дур назм этсалар пироя айла.
Замона дуржини андин тўло қил.
Фалак жавфини андин имтило қил.
Ани синдурғон элни қил шикаста,
Хужаста кўрган элга тут хужаста.
II
Бу шавқ достонининг «алиф»лари сарвқадлар бўйидек санубарваш ва «лом»лари бинафша зулфлар турраси янглиғ дилкаш эрконига боис феҳрастида Ҳақ отидин туғро ва дебочаси Қайюми Мутлақ сифоти била1
Бу рангин сафҳа, балким дард боғи,
Аён ҳар лоласида ишқ доғи.
Таҳайюр ўти ҳар барги гул анда,
Таҳассур дуди ҳар бир сунбул анда.
Қушининг нағмаси ҳижрон суруди,
Оқар сув барча сели ашк руди.
Шамолиға самуми ҳажр ҳамроҳ,
Самуми ҳажр йўқким, шуълаи оҳ.
Бутуб гулбунларидин ғунчаи дард,
Чиқиб ул ғунчалардин оташин вард
Ки, бўлмиш бу балиятларға мансуб,
Улус кўнглиға андин келди марғуб
Ки, бўлди сафҳасининг ибтидоси,
Тазарруъ бирла ул Холиқ саноси
Ки, инсон кўнглин этти гулшани ишқ,
Бу гулшаннинг ҳаримин махзани ишқ.
Не махзан, ҳар дури шамъи фароғи,
Не дур, не шамъ, дурри шабчароғи.
Ва лекин ҳусн ўтин айлаб жаҳонсўз,
Буларни андин этти оламафрўз.
Демай ўт ониким, барқи дурахшон,
Демай барқи дурахшон, меҳри рахшон.
Тулуъ этти чу ул рахшанда хуршид,
Адам шомиға бўлди шамъи жовид.
Анинг нури чу партав қилди зоҳир,
Бори заррот бўлдилар мазоҳир.
Қуёш маъшуқу ҳар зот ўлди ошиқ,
Дема ҳар зот, заррот ўлди ошиқ.
Чу пайдо бўлди бу аҳбобу маҳбуб,
Жаҳон бозори ичра тушти ошуб.
Булар борини пайдо айлаган ишқ,
Бирин ул бирга шайдо айлаган ишқ.
Недин ошиқни ўртар шайни маъшуқ,
Чу ошиқ мунда келди айни маъшуқ.
Икиси балки айни ишқ, фафҳам! 2
Тугонди борча сўз, валлоҳу аълам! 3
Ажаб суратки бир наққоши моҳир,
Бўлур юз навъ сурат бирла зоҳир.
Ўзи нақшу ўзи манқушу наққош,
Киши бу сирни мендек қилмади фош.
Нетай асроридин девона бўлдум,
Дедим, чун ҳушдин бегона бўлдум.
Навоий, телбаликни бартараф қил,
Яна бир лаҳза сўз бошиға келгил.
Таолалло, не ҳайю қодири пок,
Ки, ақли кулл анга деб: «Моарафнок». 4
Сифоти ақл шахсиға солиб печ,
Чу зотин фикр этиб топиб ўзин ҳеч.
Қилиб чун барқ зотин мазҳари кул,
Жаҳони ақл хошоки бўлуб кул.
Фано тўфони элтиб борин онинг,
Жаҳонда қўймайин осорин онинг.
Шуҳуди ақл даркидин мубарро,
Вужуди дарк шуъбидин муарро.
Нишони бенишонлиқдин йироқроқ,
Макони бемаконлиқдин қироқроқ.
Азалдин беҳад ошиб ибтидоси,
Абаддин асру тошиб интиҳоси.
Дамеким қаҳри ўти тутмай ором,
Эриб кўк ўйлаким бир қўрғошун хом.
Гаҳеким илм дарёси топиб мавж,
Ети қот ер туби қолиб тўқуз авж.
Қазо Фарҳоди5 амри раҳнамуни,
Забун оллинда гардун Бесутуни.
Етургонга бало тоғида бедод,
Лақаб айлаб замона ичра Фарҳод.
Ани ғам тоғида овора айлаб,
Қиёни тешасидин пора айлаб.
Неча бўлса Хито6 мулкида хоқон,
Солиб бийми анинг бағри аро қон.
Бадан мулкин қилиб алқисса маъмур,
Вазири ақл Мулкороси7 маъмур.
Кўнгул қасриға бўлғоч нақшпардоз,
Қилибон коргоҳи Монувийсоз8.
Қилиб ҳикмат хирад Суқроти9 қисми,
Ясаб жон ганжига пайкар тилисми.
Не маҳваш ҳусниғаким берди тазйин,
Ани айлаб жаҳон аҳлиға Ширин10.
Чу айлаб ғамзаси жонларға торож,
Қилиб васлиға xусравларни11 муҳтож.
Шафақ Гулгуниға хуршед этиб ранг,
Яна жул чархи атлас, Каҳкашон танг.
Кеча Шабдезин12 айлаб тангбаста,
Янги ойдин қилиб сатлиға даста.
Қадар Шопурин13 анжумдин садафкор,
Анга чарху шафақ шингарфу зангор.
Ажал Шеруяси14 тиғин қилиб тез,
Қатили юз туман андоқки Парвез.
Никисойи15 замонға чун бериб соз,
Замона аҳлин айлаб айшпардоз.
Чу тортиб Зуҳра16 лаҳни Борбадни17,
Олиб Баҳромвашлардин18 хирадни.
Ўкуш Фарҳоду Ширин айласанг жам
Шабистонида бир парвонау шамъ,
Ва гар минг Бесутундек19 қилсанг идпок,
Йўлида бир кесак, бал бир овуч хок.
Солиб чун қаҳр истиғноси партав,
Келиб кам зарралардин доғи Хусрав.
Неким лутфи насими бирла мавжуд,
Бўлуб қаҳри шарори бирла нобуд.
Агар мавжуду маъдум ўлса олам,
Анга ижоду эъдоми мусаллам.
III
Муножот1 инсоннинг адам ниҳонхонасидин вужуд кошонасиға келмакда адами ихтиёридин нишона демак ва вужуд шоҳроҳидин адам хобгоҳиға бормоқда вужуд изтироридин фасона айтмоқ ва гуноҳ қилурда бегуноҳлиғин девонавор даъво қилмоқ ва девона занжирин соғинғондек бу девоналиғ дафъин шаръ силсиласи била қилиб жунун узри учун аҳли ҳуш сисилисиға тортилмоқ
Илоҳий, андаким йўқ эрди будум,
Адам уйқусида эрди вужудум.
Не руҳум гулшанидин дард пайдо,
Не жисмим туфроғидин гард пайдо.
Вужудимда аносир банд топмай,
Таним ичра сўнгак пайванд топмай.
Ўтумда йўқ тириклик меҳри тоби,
Суюм йўқлуқ биёбони сароби.
Бўлунмай туфроғим гарди фанодин,
Насиме йўқ вужудумда ҳаводин.
Не тан, не танда бош, не бош аро кўз,
Не юз, не юзда лаб, не лаб аро сўз.
Не жону анда не юз дарди жонсўз,
Не кўнгул, не анга минг неши дилдўз.
Нечукким йўқ кўнгул йўқ ғамдин озод,
Бўлуб йўқ жон доғи йўқ қайғудин шод.
Вужуд ичра йўқ олойиш аларға,
Адам кунжида осойиш аларға.
Борин ул уйқудин уйғоттинг охир,
Йиғибон бир-бирига қоттинг охир.
Бу йўқларға йўқ эрди расму ройи,
Не имкон худким ўлғай муддаое.
Борисин бир-бирига банд қилдинг,
Ўкуш ҳикмат била пайванд қилдинг.
Ўзунг сурдунг рақам топқоч бу нома,
Шақий ёхуд саид эрконга хома.
Насиб эттинг ани қилғонда жонлиқ,
Туман минг ажз бирла нотавонлиқ.
Раҳм ичра ғизо ҳам улки маълум,
Ҳавойи дилкушо ҳам улки маълум.
Бу зиндондинки жисмин ранжа айлаб,
Чиқординг юз туман ишканжа айлаб.
Қилиб ҳиссу қуводин они маъюс,
Ҳам эттинг маҳд зиндонида маҳбус.
Етиб беш-олти қатра сутга муҳтож,
Ул ўлса тўқ, агар ул бўлмаса оч.
Оч ўлса йўқ тили истарга маъкул,
Бўлуб ўз ҳолиға йиғларға машғул.
Тўқ ўлғач дафъиға йўқ ақли ёри,
Не ул қувватки бўлғай ихтиёри.
Иши мажнун киби банд ичра топок,
Агар доя юмай жисмини – нопок.
Не манъи нола ғавғосиға онинг,
Не сатри аврат аъзосиға онинг.
Неча йил ранжу меҳнат сондин ортуқ,
Не дейким, ҳар не десам ондин ортуқ.
Бу санъатлар қилиб оламға соттинг
Ким, они одами хайлиға қоттинг.
Бу ерга тегруким бўлди шумори,
Анга йўқ эрди ҳеч иш ихтиёри.
Бу ҳолат ичра тутмай они маъзур,
Яна қилдинг неча амрингға маъмур.
Бу ишдур турфаким эгрию гар рост,
Қўя олмас қадам бўлмай санга хост
Ки, гар эгрию гар рост килки тақдир,
Азалда айламиш оллиға таҳрир.
Санга ул котиб илгида қаламдек,
Қалам нўги аро балким рақамдек.
Рақам чекмакка котиб йўнса хома,
Ўшул дамким қилур таҳрири нома.
Шуури борму илгида қаламнинг,
Ва ё ул хома нўгида рақамнинг.
Гар ул таҳрир хатдур, гар нуқатдур,
Билур котибки туздур ё ғалатдур.
Шуури йўқлуғи басдур гувоҳи
Ки, бу ишда қаламнинг йўқ гуноҳи.
Анга бас йўқ эди бу бенаволиғ,
Қаламдек сарнигунлуқ юз қаролиғ
Ки, ҳар қилғонға ҳужжат ҳам тутарсен,
Бу ҳужжат ичра диққат ҳам тутарсен.
Берурсен гоҳ анга дўзах била бийм,
Қилурсен гоҳ жисмин ўтқа таслим.
Бу сўзни тутмасанг, ёраб, мусаллам,
Яна бор турфароқ мундин сўзум ҳам.
Азал субҳида малҳузунгни келтур!
Ароға «Лавҳи маҳфуз»унгни келтур!
Не қилғон иш гар эрмас анда мактуб,
Неким қилсанг эрур адлингға маҳсуб.
Ва гар ул лавҳ уза бўлса муҳаррар,
Азал тақсимидин бўлди муқаррар.
Не дерсен бас бу жамъи бенавоға!
Гуноҳе қилмайин қолғон балоға!
Навоий, хомадек тортиб узун тил,
Не дерсен, охир ўз ҳаддингни билгил!
Даме йўқ ёва айтурдин қароринг,
Жунун илгингдин олмиш ихтиёринг.
Жунун занжириға побастсенму?
Агар мажнун эмассен, мастсенму?
Неча девоналиғ Фарҳод янглиғ,
Чекиб тил тешаи пўлод янглиғ.
Қаро тилни демакдин бир замон чек,
Десангким бормағай бошинг қаламтек.
Қалам сурма бу навъ афсоналарға,
Агарчи йўқ қалам девоналарға.
Жунундин сўзга бир дам бўлмай огоҳ,
Гар ортуқ сўз дедим: астағфируллоҳ.
Илоҳий, боқмағил мажнунлуғумға,
Карамдин чора қил маҳзунлуғумға.
Юзум сарғортибон номам қароси,
Қарортиб номани хомам қароси.
Иноят айнидин хомам сари боқ,
Қизил айла юзум, номамни ҳам оқ.
Юзум лутфунг суйидин тоза қилғил,
Сўзум кўсин баланд овоза қилғил.
Майи нутқум тарабхез айла, ёраб,
Найи килким шакаррез айла, ёраб.
Кетур илгимга доғи жоми тавфиқ,
Етур кўнглумга доғи роҳи () таҳқиқ.
Сўзум роҳ()ин қилиб равшан сафодин,
Шафоат жоми еткур Мустафо2дин.
Ул қуёш рухсори васфидаким, тун киби гису қуёшиға соя солди ва Вашшамс била Валлайл1 сурасини анинг юз қуёши била зулфи тунига ўхшатилғонидин ҳар бири бир бийик поя олди, агарчи ул қуёшқа соя йўқ эрди ва ул кечага манзил ўуёш устида-ўқ эрди. «Ва саллалалоҳу ало шамси жамолиҳи ва зилли камолиҳи»2
Муҳаммад «кофу», «нун»3ға қурратул-айн4
Туфайли кавн ўлуб, йўқ-йўқки, кавнайн5.
Нубувват кишварининг тахтгири,
Рисолат тахтининг соҳиб сарири.
Саририға тўқуз афлок ўлуб фарш,
Тўқуз афлокни қўйғил, дегил Арш6.
Солиб ҳам Аршу ҳам Курсий7га соя,
Бўлуб Курсий анинг тахтиға поя.
Дема соя, дегилким зилли раъфат,
Не зиллу қайси раъфат, нури раҳмат.
Чу ул ҳақ зилли бўлмоқ поя топти,
Қачон соя, ўзига соя топти.
Юзи гисуни чун пироя айлаб,
Ул оқшом кун юзига соя айлаб.
Аёғин ўргали гар тушти гису,
Бўлур доим чароғ ости қаронғу.
Муанбар зулфидек кам соя бўлғай
Ки, ул хуршедға ҳамсоя бўлғай.
Гул узра сунбули очмоқ ажабдур,
Қуёшқа соя чирмошмоқ ажабдур.
Чу айлаб ҳалқалар ул зулф пайдо,
Бўлуб меҳр узра кавкаблар ҳувайдо.
Ваё ул Мушаф8 узра килки тақдир,
Қилиб Арш ўрниға анжумни таҳрир.
Эмас меҳр узра кавкаб – қил тааммул,
Юзи гулзори очмиш ҳар тараф гул.
Бўлуб рухсориға ҳар сори гуллар,
Желилик барча гарданбаста қуллар.
Демон гул бандасидур бўйни боғлиғ,
Гадойидур тўни ҳарён ямоғлиғ.
Қучоқ бирла тикан басдур камоҳи,
Гадолиқ таврида онинг гувоҳи.
Қади хам бўлди гўё бу миҳандин,
Тўни йиртуғлари ҳам бу тикандин.
Тикан бўлмоқта аъдосиға хунрез,
Қилиб Батҳода9 нўгин хомадек тез.
Гар илги хома сори қилмайин майл,
Қўюб хаттиға бошин юз туман хайл.
Неча чоки гирибон қилди хома,
Тўкуб ашкини афғон қилди хома.
Очиб оғзин қилай деб дастбўси,
Муяссар бўлмайин бу орзуси.
Чу бу давлатқа бўлмай комрон ул,
Қаро оғриққа бўлди нотавон ул.
Дема нолеки сиҳҳат топмайин ҳеч,
Тушубтур риштаи жониға юз печ.
Эмас тирноғи узра хома гар шаққ,
Бўлуб бармоғи нўгидан қамар шаққ.
Илик тиғинки тортиб фил-ишора,
Қамар қолқонин айлаб икки пора.
Бўлуб қурси маҳи тобонни икки,
Киши андоқки бўлғай нонни икки.
Қилиб чун рўза кўнглин нонға мойил,
Ики бўлғач топиб ком икки сойил.
Емак комини кўнглидин йўқ айлаб,
Малакдек зикр ила кўнглин тўқ айлаб.
Кавокиб ойиға девона онинг,
Малойик шамъиға парвона онинг.
Мунга девоналиғ солиб таку тоз,
Анга парвоналиғ ҳар сори парвоз.
Чу шаръи шории хаттин қилиб фош,
Аёқ андин чиқорғон топмайин бош.
Бу хатдан тош ангаким пўя этмак,
Югурмак бирла йўқ манзилға етмак.
Қўяр ассор уйи чун эгри гомин,
Йўл этмас қатъ тез айлаб хиромин.
Йўлида эгрилар ассор уйидек,
Яраб ўлтургали рпарвор уйидек.
Бу шориъ бирла торқон йўл яроқи,
Етиб манзилға андоқким буроқи.
Ул шаҳсувор васфидаким, қаронғу тунда тийра хокдондин буроқи барқваш узра чиққони «Миназ-зулумоти илан-нур»1дин мухбир эрди, балки ул покибнинг пок зоти остидағи пок оти, била «нурин ало нур»2 дин хабар берди ва бу нурлар малакут шабистонини мунаввар ва малак
Ул ақшомким, юзига луъбати Чин,
Эшиб марғула ёйди зулфи мушкин.
Насим ул мушк исин бутратти ҳар ён,
Ҳаво раънолариға сотти ҳар ён.
Ёшунди мушк ичинда Чин ғазоли,
Дема Чинким, фалак заррин ғазоли.
Қаю заррин ғазола, турки чин де,
Қаро туфроққа киргон маҳжабин де.
Қуёш сўги иши киргач ароға,
Фалак луъбатлари кирди қароға.
Не сўгу не қаро, иқбол шоми,
Жаҳоннинг асру фаррухфол шоми,
Бўлуб ҳар шабнами Ноҳид3 янглиғ,
Ёруб ҳар ахтари хуршид янглиғ.
Ёруғлуқ мунча йўқ анжумға мақдур,
Очиб рухсори шамъин юз туман ҳур.
Бу ақшом ул чароғи оламафрўз,
Ичинда васл шамъи ўтидин сўз.
Солиб бир гўшада рартав ниҳони
Ким, айлаб мизбонлиғ уммаҳоний
Ки, етти ул бариди ҳомили роз,
Қўлинда бир буроқи барқпарвоз.
Бири пайки назардин тездавроқ,
Бири рахши Кимондин гармравроқ.
Етишгач пайк шарҳи ҳол қилди,
Ҳақ истидъосини ирсол қилди:
«Ки етсун олам аҳлидин ниҳони,
Муҳиб сарвақтиға маҳбуби жони».
Бу сўз маҳбуб эшитгач лол бўлди,
Навиди васлдин беҳол бўлди.
Қўпуб от узра андоқ секриди бот
Ки, ҳайрон қолдилар ҳам пайку, ҳам от.
Ҳам аввал ҳамла рахши барқхўдин,
Ўтуб туфроқу элу ўту судин,
Қамарға чун хироми тавсан айлаб,
Юзи хуршеди они равшан айлаб.
Аторуд4 бодпойидин бўлуб шод,
Бериб авроқу ажзосини барбод.
Етургач Зуҳрага давлат рикоби,
Дафин йиртиб қудуми эҳтисоби.
Қуёшқа чун суруб гардун хиромин,
Уётдин ер қуйи айлаб мақомин.
Чопиб Баҳромға рахшин чу яксар,
Бўлуб ул наҳси ағар Саъди Акбар.
Тушуб чун Муштарий5 сори мурури,
Қуёшни ёшуруб ҳар ламъа нури.
Қолиб еттинчи қўрғон посбони,
Ўтуб чобуксувори осмоний.
Кириб чун секкизинчи торам ичра,
Топиб ҳар дам ўзин бир олам ичра.
Ҳамал монграб қўюб Савр оллида бош
Ки, бўлсак иккимиз қурбон санга кош.
Тараб айлаб дамо-дам икки пайкар,
Қўярға оллида бошин мукаррар.
Топиб қувватлиғ андоқ неча харчанг
Ки, тортиб панжасидин шери нар чанг.
Тутуб маҳсули ҳирзин хўша хирман,
Чаёнға Каффанинг остида маскан.
Ўзин қошиға чун қурбон қилиб ё,
Қилиб Жадй анга шоху пай муҳайё.
Дема Далв ичра сувким, кавсари роҳ,
Топиб Ҳут ўзни ул баҳр ичра тимсоҳ.
Булардин чун бийик тортиб амори,
Савобит дурларин айлаб нисори.
Алардин юқорироқ чун қилиб майл,
Ўпуб йўлин малойик юз туман хайл.
Қанот бирла йўли гардин қилиб пок,
Бу элдин қолмайин ул йўлда хошок.
Бериб чун Аршқа зоти тафохур,
Бўлуб Арш афсар, ул афсар уза дур.
Чу курси тўридин пироя топиб,
Бийик лавҳу қаламдек поя топиб.
Юқорроқ кўргузуб чун рахши новард,
Чиқориб ломакон майдонидин гард.
Тушуб андин бийик чун иттифоқи,
Бориб андоқки тебранмай буроқи.
Самандин ташлагач ул маънавий ганж,
Самандидек тутуб пайкин доғи ранж.
Қувониб пойбўси бирла Рафраф6,
Малойик ер Ўпуб оллида саф-саф.
Етак силкиб, аёқ тортиб боридин,
Қўюб юз бенишонлиқ ҳар соридин.
Етак енгдин илик тортиб аёқ ҳам,
Аёқ бирла илик бориб қироқ ҳам.
Танидин тўрт гавҳар нақши бориб,
Бўйи олти жиҳат тўнин чиқориб.
Демаким тўрту олтидин мубарро
Ки, бешу иккидин доғи муарро.
Чиқориб ўзлуги туфроғидин гард,
Не ўзлукким, ўзидин ҳам бўлуб фард.
Макони бўлмайин жуз бемаконлиқ,
Нишони қолмайин жуз бенишонлиқ.
Чу қолмай не нишони, не макони,
Топиб мақсад маконидин нишони.
Насимин зоҳир айлаб васл боғи,
Топиб мақсуд иси йўқлуғ димоғи.
Чекиб дам аждаҳойи ганжи мақсуд,
Югуртуб айлабон будини нобуд.
Чу қилди жилва шодурвони ваҳдат,
Насими васл очиб домони ваҳдат.
Иноят илги оламдин ниҳони,
Ҳарими ваҳдат ичра чекти они.
Сурургач «Мотағо»7 туфроғин ул боғ,
Чекилди наргисига куҳли «мо зоғ»8.
Анга бу сурма бўлғоч қурратул-айн,
Насиб ўлди мақоми «қоба қавсайн»9.
Ўзин Ким айлабон, лекин топиб Ҳақ,
Кўрунмай кимса Ҳақдин айру мутлақ.
Вужуди кўрмади жуз Ҳақ вужуди,
Тузулди Ҳақ каломидин суруди.
Суруди нағмау лаҳни камоҳи,
Шафоат айламак уммат гуноҳи.
Чу айлаб Ҳақ тилидин ул шафоат,
Бўлуб ҳам Ҳақ жавобидин ижобат.
Топиб чун васл этиб мундоқ ҳавас ҳам,
Ҳавас қилғанға топиб дастрас ҳам.
Ёниб чун мунча мулку ҳашмат олиб,
Тани ёниб ва лекин жони қолиб.
Борурда қолиби хокини тортиб,
Келурда руҳ афлокини тортиб.
Бўлуб борғонда дурри лойиқи тож,
Вале қайтиб нечукким баҳри маввож.
Ёниб гулшан агарчи ғунча бориб,
Кўз очқунча келиб, юмғунча бориб.
Бориб келмоклиги дарки қилинмай,
Бурунму борди, ё келди билинмай.
Илоҳий, бу нубувват тожи ҳаққи,
Анинг бу суръати меърожи ҳаққи,
Ким андоқким тилаб уммат гуноҳин,
Сен эттинг афв алар феъли табоҳин.
Навоийни демай, бир бенавони,
Ўкуш журму гунаҳға мубталони
Анинг умматлиғиға қобил айла,
Шафоат қилғон элга дохил айла.
Гар элга баҳри ғуфронинг ҳавасдур,
Чу ул хасдур, анга бир қатра басдур.
Қалам васфида бир неча қалам сурмак ва ул рақамкаш таърифин рақамға кетурмакки, назм кишвари саводин якқалама қилиб эрди ва «Панж ганж»1 авроқиға гавҳарпош рақами тортилиб эрди ва ул роқим бобида ҳамки мунунг хатти маънисин рақам-барақам билди, балки қалам-бақалам нақл қилди. «Байязаллоҳу таоло авроқа жаройимиҳо»2
Қаламким раҳнаварди тезтакдур,
Азалдин манзили фавқул-фалакдур.
Магар ваҳм адҳамидур тез рафтор,
Не адҳам, жардаи Шабдез3 рафтор.
Чиқиб устига бармоқ шаҳсувори,
Бўғун белбоғию тирноқ-узори.
Чорарда қуйруғин айлаб алам ул,
Қулоғидек аёғдин-бош қалам4 ул.
Дема Шабдез, бир қушдур хушовоз,
Қанотсиз айлабон ҳар сори парвоз.
Шаба минқоридин ҳар сори зоҳир,
Валекин ул шаба сочиб жавоҳир5.
Не қушким, қушда йўқ бу навъ жисми,
Ҳакими сунъ они айлаб тилисми.
Таниға заъф ғолиб, кўрмайин ранж,
Вале жавфи6 аро юз маънавий ганж.
Анинг бу ганжидин топмай киши ком,
Нечукким ганжпоши Ганжа ором7.
Агарчи Ганжада ороми онинг,
Вале ганж узра доим гоми онинг.
Кўнгул кунжин қилиб ганжи маоний,
Оғиз абвоби савтидин ниҳони.
Ики лабдин эшиклар айлабон ул
Ки, ҳар ким тормағай ул ганж аро йўл.
Вале меъмори ҳикматсози онинг,
Бурундин қилди сангандози онинг.
Ангаким ўғрилиқ расмин қилиб фош,
Етиб афлок сангандозидин тош.
Ёғиб чун тоши ҳар ён ошкоро,
Топиб аҳбоб – гавҳар, хасм – хоро.
Отай деб хора, ганж оғзини очмай,
Вагар очиб, не гавҳарларки сочмай.
Тутуб гавҳарлари яксар жаҳонни,
Нечукким хайли ахтар осмонни.
Йўқ, ул гавҳарки чун турроққа қолғай,
Аёғ остиға чун қолғай, ушолғай.
Анингдек гавҳареким жилва чоғи,
Музайян бўлғай андин эл қулоғи.
Не ул зийнатки осилғай қулоқтин,
Вагар очилса айрилғай қулоқтин.
Дуреким чун қулоқни қилди маскан,
Кириб қилғай кўнгул дуржини махзан.
Кўнгул дуржин демай бўлғай лаболаб –
Ким ул дарёга солғай дурни то лаб.
Ким ул гавҳардин олса халқ ҳар дам,
Юз илда бўлмағай мингдин бири кам.
Киши мундоқ бўла олмай гуҳаррез,
Магар ул ҳиндуйизоди8 шакаррез.
Не ҳинду, тўтии ширин мақол ул,
Не тўти, булбули шўридаҳол ул.
Тушуб оламға тўтидек баёни,
Етиб гардунға булбулдек фиғони.
Бўйиға назм солғон ҳулла ахзар,
Дема тўти, дегил Хизри9 паямбар.
Анинг зулмоти Ҳиндустони охир,
Равон сўз чашмаи ҳайвони10 охир.
Агар булбул десанг, Ҳиндустон – тун,
Қаро зулмат дема, анбарфишон тун.
Бу андоқ тун аро шабхез булбул,
Шабистон ичра шўрангез булбул.
Дема булбул, де они қақнуси11 зор,
Топиб лаҳнидин онинг қақнус озор.
Агар қақнус чекиб юз нола жонсўз,
Анга минг нола ўқи борча дилдўз.
Дема ўқ, балки ҳар бир барқи оҳи
Ки, секриб ўртабон маҳ то ба моҳи12.
Солиб юз шуъла ҳар дам хирманиға,
Ўзининг йўқки, олам хирманиға.
Маоний баҳриға анфосидин мавж
Ки, ул мавж остиға қолиб тўқуз авж;
Такаллум риштасиға назмидин дур,
Фалак бағриға ул дурдин тафохур.
Саводи назм анга абри баҳори,
Бўлуб эл бошиға гавҳар нисори.
Саросар ул булут гавҳар ародур
Ки, найсоний булут янглиғ қародур.
Саводи демаким, мушкин саҳоби,
Бўлуб ҳар қатра анда дурри ноби.
Бу дурким васфи сиғмай сўзга ҳаргиз,
Латофатдин кўрунмай кўзга ҳаргиз.
Тили дуррош, ўзи покиза гавҳар –
Хирожи мулк, йўқким реза гавҳар.
Не гавҳар, балки илму фазл кони,
Дема конким, дегил кўҳи маони.
Эмас гар тоғ, бас шиддат қилиб биғ,
Нетиб гардунға ҳар дам еткуруб тиғ.
Эмас осон бу майдон ичра турмоқ,
Низомий ранжасиға ранжа урмоқ13.
Тутайким қилди ўз чангини ранжа,
Неким урди анинг чангига ранжа.
Керак шер оллида ҳам шери жанги,
Агар шер ўлмаса, бори паланги.
Йўқ эрса жамъ бўлса борсдек юз,
Алардин ҳосили йўқ, ғайри руф юз.
Агарчи елдин эрмас баҳрға бок,
Вале минг чок ўлур чун бўлди кўлок.
Тегар дарёға сарсар қўзғалони,
Вале ҳар ел эсиб чайқатмас они.
Низомий эрди андоқ рили воло
Ки, чекти ганжу гавҳаррили боло.
Керак ҳам пил эрур, бу нукта маълум
Ки, солғай пил хартумиға хартум.
Агарчи пашшанинг хартуми ҳам бор,
Ел озориға неши шуми ҳам бор.
Чу суртар пил хартумини дарҳам,
Бўлур захмиға юз минг пашша марҳам.
Букун ул пилу бу ҳинду эрур бил,
Кичикрак бўлса ҳам, лекин эрур пил.
Кичик гар эрса эл андешасидин,
Эрур Ҳиндустоннинг бешасидин.
Ало то абри найсон зинда пили,
Кияр баргуствони чархи нили.
Бу икки пилни ғуфронпараст эт,
Майи раҳматдин икки пилни маст эт.
Навоийға дағи шавкат етургил,
Бу икки пилдин қувват етургил.
Ки, бўлсун бу ики пили замондек,
Қаю пили замон, пили дамондек.
Ки, топиб маст бўлмоқ пешасин ул,
Мусаххар айласун сўз бешасин ул.
Кел, эй соқийки14, тушмиш жонима жўш,
Кетур бу ики ёди бирла бир қўш;
Алар ишқида нўш айлаб ики жом,
Тутай Жомий15 майи мадҳин саранжом.
[VII]
Ҳазрати шайхул-исломий мавлоно Нуриддин Абдураҳмон Жомий (умрлари узайсин) мадҳидаким бу лабташнаи водийи ҳайратқа мунингдек маъни бодасининг жоми анинг ҳиммати майхонасининг сувчиларидин дам-бадам тўлди ва анинг дуоси пиймонасининг соқийларидин лаболаб бўлди1
Ики пил ўлса Хусрав ё Низомий,
Эрур юз пил чоғлиғ пил Жомий.
Муҳаббат жоми дурдошоми улдур,
Ҳамоно Зиндапили Жоми2 улдур.
Кўруб сармасти жоми ваҳдат они,
Демишлар Зиндапили ҳазрат они.
Чу ул май дурдидин бўлмиш хурўши,
Сафо аҳлидур онинг дурднўши.
Майи таҳқиқ этар ҳолатда ошом,
Чекиб ложуръа гар гардун эрур жом.
Бўлуб зоҳир фано тимсоли андин,
Тутуб оламни олам холи андин.
Фано ул навъ этиб нафъйи вужуди3
Ки, ер топиб набуд ўрнида буди.
Бўлуб андоқ фано даштида маъдум
Ки, сайри шоҳроҳи хатти мавҳум.
Бу хатқа нуқтаким мавжуд эмастур,
Хирад оллинда жуз нобуд эмастур.
Фано мулкида жисми ўйла фони
Ки, фаҳм айлаб саводи аъзам они.
Жаҳонни ким қила олғай таваҳҳум
Ки, бўлғай нуқтаи мавҳум аро Ким.
Ўзин худ бир жаҳони бегарон бил,
Камолотин ўзидек бир жаҳон бил.
Жаҳон ичра жаҳонким торти мукнат,
Солиб ики жаҳон4 аҳлиға ҳайрат.
Жаҳон йўқ, олами кубро5 де они,
Жаҳонда мақсади ақсо6 де они
Ки, ҳарне олами суғро7да мавжуд,
Бори бу олами кубпода мавжуд.
Бошиким тарк тожидин баруманд,
Бўлуб тожиға гардун тугма монанд.
Либоси фақри кенграк юз жаҳондин,
Жаҳон силки келиб бир ришта ондин.
Замири лужжаи заххори маъни,
Каломи гавҳари шаҳвори маъни8.
Ўзи дарё, сўзи дурдек муҳайё,
Яна маънидин ул дур ичра дарё.
Келиб дарёнасаб, гавҳарҳасаблиқ,
Ишида неча боқсанг булажаблиқ.
Қалам баҳри кафида турфа ишдур,
Магар дарё аро бутган қамишдур.
Ажаб эрмас қамиш бўлмоқ шакаррез,
Ва лекин бу қамиш бўлмиш гуҳаррез.
Учидин ҳам гуҳар оламға сочиб,
Ичидин ҳам шакар дўкони очиб.
Саросар гўйиё ул най гуҳардур,
ғалат қилдим, лаболаб найшакардур.
Оғизлар ичра лаззат шаккаридин,
Қулоқлар ичра зийнат гавҳаридин.
Қулоғни бу гуҳар фарсуда қилмай,
Оғизни ул шакар олуда қилмай.
Шакар ул навъ топмай коми идрок,
Гуҳар бу тавр келмай равшану пок.
Ало, токим, гуҳар сероб бўлғай,
Шакарнинг шираси жуллоб бўлғай.
Сўзин тут гавҳари кони маони,
Шакаржаллоблиғдин асра они.
Навоийким муриду бандасидур,
Иподат йўлида афгандасидур.
Ҳамул гавҳар била кўнглин ёрутқил,
Ҳамул шаккар била комин чучутқил.
Каломин ул гуҳардек айла рангин,
Ҳадисин ул шакардек айла ширин.
Кетургил, соқий, ул жоми киромий
Ки, тутсун риндлар сархайли Жомий.
Чу пири дайр май қилди ҳавола,
Ичармен гар эрур гардун риёла.
Бу раришон ажзонингки, гули оташин авроқидек даҳр гулистони булбулларини ҳазордастон била ўтлуқ фаредға солди — баргидин шуъла ва хурдасидин шарора кўргузмоқига боис не бўлғонға қалам сурмак ва бу ошуфта авроқнингки, чархи барин ажзосидек жаҳон дашти мажнунларини минг балоға дастон қилиб сўзнок фиғонға учратти — шафақидин ёлин ва ахтаридин ахгар ёрутмоғиға мужиб не эрконни рақам урмоқ ва ўзин булбули Мажнундек гулрух Лайлиси фироқиға солиб ғам тоғида Фарҳод била ҳамовоз қилмоқ
Мушаъбид чарх аро ҳар сеҳрсозе
Ки, бир туғроға нақш этгай тирозе.
Агар ул райкар ўлсун зишт ё хўб,
Ва гар макруҳ бўлсун, йўқса марғуб
Ки, гар аввал анга этмас тааммул,
Замир авроқида қилмас тахайюл,
Шуруъ этмаклиги имкон эмастур,
Хирад оллинда бу ринҳон эмастур.
Яна бир буки ҳеч иш ҳодис ўлмас
Биравгаким анга бир боис ўлмас.
Мангаким бу таманно бўлди райдо
Ки, шавқи айлади кўнглумни шайдо.
Дуру гавҳар хаёлин жонға солди,
Мунунгдек баҳри бероёнға солди.
Буюрди солмоқ очиб речу тобин,
Фалак буржиға ўргамчи танобин.
Бало тоғиға зўр изҳори бирла,
Кетурмак нақб қоқум хори бирла1.
Қалам баргу гули насринға сурмак,
Рақам Фарҳод ила Ширинға сурмак.
Мунга доғи зарур эрди тааққул,
Чиқормоқ бир тикандин юз туман гул.
Зарурий бўлди авзоиға тағйир2
Ки, дилкаш бўлғай ушбу сафҳа тасвир.
Яна боис буким, ишқи балошўр,
Бир ўтдин айлаб эрди жонима зўр3.
Тилим худ бор анинг таърифида лол,
Қилай хомам тилидин шарҳи аҳвол.
Ҳазин жонимда бор эрди балое,
Балолиғ ишқ ила ҳарён ҳавое.
Биров ишқи солиб жонимға андуҳ,
Машаққат тоши юклаб кўҳ то кўҳ.
Бўлуб зулми ўтидин хаста жоним,
Қарориб дуди бирла хонумоним.
Биров йўқ, кофири қотилниҳоде,
Рариваш, девзулме, ҳурзоде.
Кўзининг куфридин юз жонға офат,
Туман минг кишвари имонға офат.
Сироҳи зулм ила чун келтуруб зўр,
Жаҳон мулкига солиб ғорати ғўр.
Кўзи солғоч кўнгул кунжиға ошуб,
Бўлуб кирпиклари сабру хирадрўб.
Тушуб олам аро ғавғоси ҳарён,
Жаҳон мулкида вовайлоси ҳарён.
Фаранг аҳлида зулмининг фиғони4,
Хитоу Чинда жаври қўзғалони.
Шафақгун май сори чун қўл узотиб,
Чу ахсумлаб қуёш жомин ушотиб.
Келиб ул бўлғоч эл қатлиға мойил,
Ажал тиғу кафан айлаб ҳамойил.
Чу боғлаб бодро жавлониға бел,
Фалак авроқин элтиб ҳар тараф ел.
Жунундин ақлкуш, бал дурдкаш ҳам,
Рари рухсора, бал девонаваш ҳам.
Мени маҳзунни ишқи барқрафтор,
Ул офат ўтиға айлаб гирифтор.
Фалак зулм айлабон мен мубталоға
Ки, айлаб мубтало андоқ балоға.
Ичимни дард этиб маҳзун анингдек
Ки, маҳзун бўлмағай Мажнун анингдек:
Бўлуб вайрона кўнглум ғам қушидин,
Маломат тоши ёғиб тўш-тўшидин.
Жунун кўнглумни дашти ғамға солиб,
Не ғам, ҳар лаҳза бир оламға солиб.
Не маҳзун хотиримға васли мумкин,
Не ҳажрида ўтум бир лаҳза сокин.
Бор эрди дард қотил, ишқ бебок,
Булардин тундроқ маъшуқи чолок.
Вафосиз, табъсиз ноаҳл анго хуш,
Вафо аҳли била биттабъ нохуш.
Малак хайли еса ашким учун рашк,
Тўкубон ул рари ҳар дев учун ашк.
Сиришким ишқида гавҳар шамойил,
Вале ул бадгуҳарлар сори мойил.
Нетай, минг зебу зийнат бирла товус
Ки, бўлғай ҳамнишини буми манҳус.
Бир ойким бўлғай ул солиб манга дард,
Жаҳонраймоу ҳаржоию шабгард.
Манга айлаб ғаму меҳнатни мунис,
Ўзи ҳар уйда бўлғай шамъи мажлис.
Олиб анжум киби сабру қарорим,
Қаро айлаб кечадек рўзгорим.
Чу мундоқ неча мушкил узра мушкил,
Манга юзланди таҳқиқ ўлди ҳосил.
Ки, гар ҳикмат била фикри муфиди
Қилинмас, йўқтурур жондин умиди.
Кўнгул ишқ аҳлиға минг рора хуштур,
Чу маъшуқ аҳл эмастур, чора хуштур.
Бу ғамдин менда қолмай ақлу ҳуше,
Бу навъ этти нидо ногаҳ суруше5
Ки, эй кунжи малолатнинг хумули,
Тушуб дарду бало кўнглунг қабули.
Чу сен мундин бурун хоманг қилиб тез,
Суман баргини қилдинг сунбуломез,
Нечукким Хизр зулматдин ниҳони,
Улусқа сочтинг оби зиндагони.
Ясодинг равзаи заркор тарҳин,
Чиқординг «Ҳайрат ул-аброр» тарҳин6.
Халойиққа сочиб дурри саминлар,
Малойикдин эшиттинг офаринлар.
Агарчи айтурида ранж тортинг,
Вале кўрким не янглиғ ганж тортинг.
Неча кун кимса кўрган бирла ранжи,
Киюрса илгига ул навъ ганжи.
Ки, бўлғай анда юз минг дурри рахшон,
Дури рахшон киби лаъли Бадахшон.
Қизил олтун сариғ зирнихдин кам,
Кумуш қадри қаро турроғдин ҳам.
Қўюб мунча нуқуду ганжи шоҳи7
Ки, андин ёрубон маҳ то ба моҳи.
Топиб бир қалб сийму айлабон бут,
Анга йўқ тошу дур ичра тафовут.
Дебон гоҳи бути сийминбар они,
Замоне луъбати маҳрайкар они.
Уёлмай Ҳақдин айлаб қиблагоҳинг,
Ўтуб афлокдин ишқида оҳинг.
Бу дунёда сени зор айлабон ул,
Қиёматда гирифтор айлабон ул.
Бўлуб дунёу дининг жаҳлдин ҳеч,
Кел этма жаҳлу мундоқ жаҳлдин кеч.
Ушотиб бутни, имон ганжи торқил,
Қўюб бу жаҳл, ирфон ганжи торқил.
Чу бут синдию куфрунг елга бердинг,
Мусулмон бўлдунг ар худ кофир эрдинг.
Қўюб вайроналарда телбаликни,
Яна бир ганж сори сун иликни.
Яна бир конни қазмоғлиққа майл эт,
Қазиб аҳбоб аро нақдин туфайл эт.
Бу кон қазмоқни улким қилди реша,
Керак хорофикан илгида теша.
Санга бу тешаварлик бўлса матлуб,
Эрур Фарҳод ҳамсуҳбатлиғи хўб.
Бу кон ишқида тешанг хорарез эт,
Ани Фарҳод тоши бирла тез эт.
ҚЎпуб Фарҳод бирла ҳаммасоф ўл,
Итик метин била хорошикоф ўл.
Бу ишда не таян бир лаҳза, не тин,
Етур метинининг ўрниға метин.
Агар Фарҳод ўлди кўп чекиб ранж,
Санга Ҳақ бергай ўлмасдин бурун ганж.
Наво топиб бу янглиғ ганждин ҳам,
Халос ўлғайсен андоқ ранждин ҳам.
Ҳазин Фарҳод шуғлин айла ширин
Ки, торқайсен нигоре ўйла Ширин
Ки, ул Ширинға бу ёндошса бир дам
Анинг ширинлиғидин келмагай кам.
Бўлуб ул ганж сурат дилфирибинг,
Етиб ҳам ганжи маънидин насибинг.
Қаю ганж, улки олдинг бешидин бир,
Икинчисин олурға айла тадбир8.
Эрур сендин талаб, биздин ҳидоят,
Гадолиғ сендину биздин иноят.
Чу ҳотифдин9 етишти бу навидим,
Ўзумдин ўзга навъ ўлди умидим,
Қўюб васвосу савдоларни бир ён,
Етиштим пир10 даргоҳиға гирён.
Тушуб турроғ ичига зору маҳжур,
Кўзум чун торти ул турроғдин нур.
Сиреҳр оллинда андоқким овуч хок,
Ва ёхуд тўби атрофида хошок.
Демакка арзи ҳолимни уёлиб,
Шукуҳи жисмима титратма солиб.
Кўруб турроғда ул меҳри жаҳонтоб,
Мени титратмадин андоқки симоб.
Кулуб чун субҳ меҳр изҳор қилди,
ғамим шомини субҳосор қилди.
Деди: ҳолинг недур, шарҳ айла бир-бир.
Чу сўрди дафъа-дафъа тушти тақрир.
Чу бўлди борча аҳволимға воқиф,
Манга худ бўлди ул икинчи ҳотиф11.
Неким аввалғи ҳотиф ҳукм сурди,
Икинчи ҳотиф они-ўқ буюрди.
Қабул эттим тутуб анфоси роси,
Равон қилдим дуонинг илтимоси.
Чу ул бошлаб Масиҳосо каломин,
Дуо ул деб, малойик айтиб: Омин.
Дуо йўқким, ижобатдин нишон ул,
Ижобат бирла балким тавъамон ул.
Манга чун етти бу давлат нишони,
Очилди ҳар ён абвоби маони.
Қаро турроғ уза ул абри рурбор,
Туруб қилди ўзин ул навъ дурбор
Ки, ўтти рояси дарёу кондин,
Не дарёу не конким, осмондин.
Чу мен турроғ ердин кўкка еттим,
Ер ўртум доғи ўз ҳужрамға кеттим.
Эшик ёрмоққа чун сундум иликни
Ёрилғоч ул, Ҳақ очти юз эшикни.
Кетур, соқий, қадаҳ хилватда бир дам.
Чу келтурдунг эшикни боғла маҳкам.
Чу Жомийдан етишти бўйла коме,
Анинг ёди била тут бизга жоме.
[IX]
Бу иқбол варақларининг муқобаласи ва бу саодат тарҳларининг мутораҳаси ва хаёл баҳрида маоний туҳафи савдоси учун масоҳат қилмоқ ва ҳар фасона сафинасин варақ-варақ, балки ҳар тарих жунгин сафҳа-сафҳа ахтариб дарёзада ажносқа рад илигин урмоқ ва маоний ақмишаси нафойисин бу латофат ҳажласи аройиси учун ғайб тужжоридин ҳаёт нақдин бериб савдо қилмоқ ва жон риштаси ва кирпик игнаси била либоси намойиш ва хилъати оройиш тикиб бу абкор қадлариға солиб жилва бермок1
Манга чун толеи фархунда кавкаб
Бу авж узра бисот этти мураттаб2.
Малак аввал пари бирла сурурди,
Фалак анжум сиришкидин сув урди.
Бўлуб сақф ўрниға авжи муқарнас,
Бисоти узра ёйди чархи атлас.
Солиб мажмарға тун уди қамори,
Ўти хуршед ўлуб, анжум-шарори3.
Бу нузҳатгаҳ менинг оромгоҳим,
Сипеҳр айлаб жабинин хокроҳим.
Ҳам айлаб субҳ сафҳамдин сафо вом
Ҳам олиб ранг хомам нўгидин шом.
Рақам азмиға йўнғач хома бошин,
Аторид йиғди сочилғон тарошин.
Ҳануз этмай қалам ёзмоқни одат,
Эшикдин кирди иқболу саодат.
Жаҳонни юзларидин шод айлаб,
Манга киргач муборакбод айлаб
Ки, Тенгри ҳарне комингдур етурсун,
Неким истарсен оллингға кетурсун.
Фалак янглиғ бийик ҳиммат бу бўлғай,
Қуёш янглиғ ариғ ният бу бўлғай.
Фалак суртуб жабинлар ҳимматингға,
Қуёш деб офаринлар ниятингға,
Ки, кўзни бас рафеъ айвонға солдинг,
Бийикрак тўранинг тупроғин олдинг4.
Агар тупроғ тутсанг бўлсун олтун.
Оқизсанг қатраи хай–дурри макнун.
Кишиким ичса ҳиммат базмидин жом,
Топар ул жомдин комин саранжом.
Не қушким бўлса ҳимматдин қаноти,
Эмас паст ошёнға илтифоти.
Очиб ҳиммат қанотин насри тойир5,
Эрур гардун шабистониға сойир.
Ким ўлса ҳиммат илкидин кушоди,
Не топсунким, топилғондур муроди.
Бийиклик келди ҳимматдин нишона
Ки, ҳимматсизни паст этти замона.
Ҳаво тутти чу айлаб пашша таъжил,
Анга ожиз дурур тупроғ уза пил.
Ҳавойи мушк урди кўк сори юз,
Қаро шомин ёрутти неча юлдуз.
Чу наққоб этти ер қозмоқни пеша,
Тириклай гўр аро кирмиш ҳамеша.
Чу сен ҳам бўйла ҳиммат зоҳир эттинг,
Тараддуд йўқки, мақсудунгға еттинг,
Ва лекин Тенгриға айлаб таваккул,
Анингдек айла аввалдин тааммул
Ки чун бу уйда қилғунг нақши дебо,
Керак уй тарҳи доғи бўлса зебо.
Агарчи назми дилкаш тушса масмуъ
Анинг афсонаси ҳам бўлса матбуъ.
Бурун жамъ эт неким бўлғай таворих,
Борида иста бу фархунда тарих.
Топилғай шояд андоғ бир неча сўз,
Сўз айтур элга ул ён тушмаган кўз.
Ани назм этки тарҳинг тоза бўлғай,
Улусқа майли беандоза бўлғай6.
Йўқ эрса назм қилғонни халойиқ
Мукаррар айламак сендин не лойиқ.
Хуш эрмас эл сўнгинча рахш сурмак,
Йўликим, эл югурмиштур югурмак.
Биравким бир чаманда сойир эрди,
Нечаким гул очилғон кўрди, терди.
Ҳамул ерда эмас гул истамак хўб,
Бу бўстон саҳнида гул кўр, чаман кўр.
Чу бу сўзларга фикр этти замирим,
Кўрунди борча маъни дилпазирим.
Қилиб кўнглумни бу андиша шайдо,
Таворих айладим ҳар сори пайдо.
Назар айлаб борин аввалдин-охир,
Бўлуб бошдин-аёқ оллимда зоҳир.
Топилди онча сўзким, комим эрди,
Қуюлди онча майким, жомим эрди.
Бу дурлар чунки манзум ўлғусидур,
Қулоқ солғонға маълум ўлғусидур.
Ки, бу баҳр ичраким поён анга йўқ,
Етишмак қаъриға имкон анга йўқ.
Етишган эл неча дур олғон эрмиш,
Не олийқадр дурлар қолғон эрмиш.
Ки чун мен зори бесармоя еттим,
Териб бу дилрабоға зевар эттим.
Бу гулшанники рашки нақши Чиндур,
Насими ҳам, гули ҳам оташиндур7.
Бўлурдин даҳр бўстонида мавжуд,
Эмасдур ғайри сўзу дард мақсуд.
Ки, ишқ аҳлидин ўлғай достоне,
Муҳаббат хайлидин қолғай нишоне.
Вале чекканлар ушбу жомдин роҳ ()
Саросар бўлдилар Хусравға маддоҳ8
Ки, мулки андоқу, ойини мундоқ,
Сипоҳи андоқу, тамкини мундоқ.
Гаҳе Шабдези оламгардидин деб,
Замоне ганжи бодовардидин деб.
Нишоти базмида хонлар мурассаъ,
Не хонлар, қасру айвонлар мурассаъ.
Ичиб гаҳ Борбад лаҳни била май,
Гаҳи Шопур дастон деб паёпай.
Бузург Уммид ҳикматжўйи онинг,
Не ҳикматжў, хушомадгўйи онинг.
Топиб гаҳ Марям оғушида ором,
Шакар ҳалвосидин гоҳи олиб ком.
Бўлуб Ширинға ошиқ подшаҳвор,
Гоҳ ул маҳбуб ўлуб, гоҳи парастор.
Яқиндурким бу шоҳи ноз парвард,
Эрур дарду бало ойинидин фард.
Апода тек бир-икки достон ҳам,
Дебу Фарҳоддин айтиб нишон ҳам
Ки, бир хорошикофи кўҳсори,
Бўлуб Ширин ғамининг беқарори.
Неча кун васл учун айлаб таку дав,
Ани ҳам ўлтуруб тош ичра Хусрав.
Агарчи килк нақш айлаб нигориш,
Топибдур достон мундоқ гузориш.
Вале назмида ҳар устоди моҳир,
Чекибдур онча қийматлиғ жавоҳир
Ки, даркидин эрур андеша ҳайрон,
Ҳавосу ақли ҳикмат пеша ҳайрон.
Алар назмининг оллинда мени зор,
Чу фаҳм эттимки кўп кўргимдур озор.
Заруратким солиб бир ўзгача тарҳ,
Бу меҳнатномани қилғумдурур шарҳ9.
Агарчи йўқ турур дурлуқ талоши,
Эрур тош ўлса ҳам чақмоқ тоши.
Нечаким ўтлуқ ўлса лаъл пора,
Қачон бу тошдек бергай шарора.
Дема чақмоқ тоши, кўҳи андуҳ,
ғаму андуҳ анда кўҳ то кўҳ.
Бу кўҳи ғам аро дарду миҳандин,
Гузирим қайда бўлғай Кўҳкандин.
Низомий деди, Хусрав бўлди пайрав,
Агар ул шоҳ эди, бу эрди хусрав.
Таносуб топиб ул икки ягона,
Дедилар борча Хусравдин фасона.
Мени маҳзунғаким ишқ этти бедод,
Солиб ғам тоғида андоқки Фарҳод.
Муносибдур агар тортиб навони,
Десам Фарҳоди маҳзун достони10.
Ёзиб жон мушафидин икки оят,
Дебон Фарҳоду Шириндин ҳикоят.
Харошида фиғон чексам ғамангез,
Бу суҳон бирла қилсам тешасин тез.
Чу аввалғи фасиҳи Ганжа парвард,
Рақамзад қилди бу афсонаи дард,
Деди: Фарҳод бир хопокан эрди,
Ва лекин ўз фанида якфан эрди.
Магар Ширинға бўлди орзуйи,
Чиқармоқ хора ичра турфа жўйи.
Бу иш устодин истар эрди ул ҳур
Ки, таъриф этти ул маҳзунни Шопур.
Париваш дедиким, келтургил они,
Бориб Шопур келтурди равони.
Анга чун пардалар кейнидин ул ой
Такаллум бирла бўлди корфармой.
Унин онинг эшиткач хаста Фарҳод,
Бўлуб ошиқ, чекиб афғону фарёд.
Қарору сабри итти, ҳуши кетти,
Анга етти иши охирки йитти.
Ва лекин соҳири Ҳиндустоний,
Ёзарда бу маломат достони.
Чу топти хомаси таҳрири таъжил,
Бу ишга берди кўп тағйиру табдил.
Бирар сўзни агар айтиб мувофиқ,
Бурунғи номаға қилди мутобиқ.
Чу аслу гавҳариға сурди хома,
Бу янглиғ гавҳароро қилди нома.
Ким ул нисбатда султонлардин эрди,
Хито мулкидағи хонлардин эрди.
Ҳадисида нишони пурҳунарлиқ,
Жабинида шукуҳи тожварлиқ.
Вале навъики инсон одатидур,
Анингдекким башар хосиятидур
Ки, ҳар иш сориким, табъ ўлди мойил,
Эрур ўткармак андин ўзни мушкил.
Ҳавас тортиб синон чун келтуруб зўр,
Бурун айлар хираднинг кўзларин кўр.
Бўлур мағлуб, ким бўлса ҳаваскеш.
Бу ишта тенг дурур султону дарвеш.
Анинг зотиға чун табъи муҳаввис,
Таносубсиз ҳунарлар қилди мунис.
Кўруб хоқони Чин фарзандин ул тавр,
Кўп этти манъиға ҳам лутфу ҳам жавр.
Чу кўрди мумкин эрмас тарки одат
Ки, зотийдур шақоват ё саодат.
Ул ишдин неча бўлди фикрат оҳанг,
Кўрунди салтанат номусиға нанг.
Зарурат бирла жондин узди пайванд,
Деди: қилсун сафар фарзона фарзанд.
Чу ул оламда урди сайр учун гом,
Ул ишлар бошиға тушти саранжом.
Бу майдонға чу Ашраф11 сурди маркаб,
Бу сўзни ўзга навъ этти мураттаб.
Яна бўлғон экан бу нома марқум,
Вале роқим эмастур яхши маълум12.
Учовким чектилар бу жоми софи,
Бу янглиғдур гузориш ихтилофи.
Чу Хусрав сурди бу рангин фасона,
Деди сўз аввалидин ҳам нишона.
Манга ҳам чун бу пок иншо кўрунди,
Бидоятдин демак авло кўрунди.
Не сўзким билмагайлар ибтидосин,
Хуш эрмас неча хўб этсанг адосин.
Гар имон элга раҳматдин нишондур,
Ва лекин чун алифсиздур ямондур.
Агарчи шамсни олтун кўрар ҳис
Вале чун шиндин айрилди бўлур мис.
Берур меҳнат тунига шамъ ёғду,
Чу ўчти шуъласи бўлди қаронғу.
Мангаким солди шоми ғам ниҳон сўз,
Десамким ёрутай бу шамъи жонсўз
Бошида бўлмаса заррин ливойи,
Шабистонға нетиб солғай зиёйи.
Умидим улки, бу шамъи Тирози
Ки, бўлди жон уйининг жилвасози,
Қуёшдек чарх айвонин ёрутқай
Ки, онинг партави оламни тутқай.
Кетургил, соқий, ул шамъи дурахшон,
Демай шамъи дурахшон, меҳри рахшон
Ки, меҳр этгач аён тоғ узра анвор,
Чиқай тоғ узра мен ҳам Кўҳканвор.
[Х]
Тезрав хомани мистар шоҳроҳиға киюрмак ва содарў нома майдонини шоҳ мадҳи айтурға кирпик била супурмак, балки обдор нуктадин сув уруб ул хомани маддоҳлардек бу майдонға солиб маърака тутмак ва бу гарм маърака бирла ҳар маддоҳеки бир
Қазо килки чу тортиб нақши дилкаш,
Жаҳон авроқини қилди мунаққаш.
Сипеҳр ажзосини бериштау банд
Анингдек бир-бирига берди пайванд
Ки, ҳар жузвиға чунким бўлди толиб,
Хирад табъиға ҳайрат бўлди ғолиб.
Чекиб кўкнинг сутунсиз боргоҳин,
Муҳайё қилди олам коргоҳин.
Жаҳонда зоҳир айлаб кўп заройиф,
Жаҳон аҳлин доғи қилди тавойиф.
Тавойиф чунки бўлди мухталифваш,
Бу ердек раст, ул ўтдек тунду саркаш.
Буларға вожиб эрди интизоми,
Адолат важҳидин бермак низоми.
Бу ишга анбиёни қилди ирсол
Ки, бўлғайлар улусқа дин сори дол.
Алардин сўнг салотин топти таъзим
Ки, бергайлар алар уммид ила бим.
Нечукким анбиё раъсу раиси
Муҳаммаднинг эрур зоти нафиси.
Расул хайлиға сархайли сираҳ ул,
Алар бори сипаҳ, хайл ичра шаҳ-ул.
Салотиннинг ҳам андоқ сарпарози
Эрур гўё азалдин Шоҳи Ғозий1.
ғазо майдони ичра Ҳайдар2 ойин,
Ривожи шаръ аро пайғамбар ойин.
Наби шаръиға берган зебу зайн ул,
Салотин сарвари Султон Ҳусайн ул.
Зиҳи олам – садаф, зотинг – дури пок,
Анингдекким, қуёш дурриға афлок.
Қуёшдин ҳам ёруғ ройи муниринг,
Фалакдин ҳам бийик олий сариринг.
Мурассаъ маснадинг аъло жумондин
Фалак фирузаеким тушмиш ондин.
Шукуҳунг жабҳасидин чун Сурайё
Ети қатра арақдек етти дарё.
Чу қаҳринг тундбоди эсти, олам –
Бисотин тоғлардин қилди маҳкам.
Етиб чун гулшани лутфунг шамими,
Кўрунуб элга ўт жаннат насими.
Ою кун боғи жоҳингдин ики гул,
Тун ул гулшанда мушкинфом сунбул.
Кавокиб бирла ул тун ранги дарҳам,
Тўкулмиш гўиё сунбулға шабнам.
Қиличингдин ҳам эл ғамгину ҳам шод,
Судиндур мулк ҳам вайрон, ҳам обод.
Қилиб мавжи бало ҳам зоҳир ул сув,
Бўлуб ҳам фатҳ рухсориға кўзгу.
Хадангинг марг тайридин нишона,
Адув жисмини айлаб ошёна.
Вале ул ошёнға бўлмайин ром,
Ўтуб етгач замоне, тутмай ором.
Бўлуб ахзар синонинг сарв монанд,
Анинг устида барги бед пайванд.
Яшил айлаб ани заҳри ҳалоҳил,
Бўлуб барча хилоф аҳлиға қотил.
Сафи ҳайжоки ўқ келгай ёғиндек,
Камандинг ташлағон шакли чоқиндек.
Чоқин йўқ, риштаи иқболу таъйид,
Бўлуб маҳкам зафар бўйниға жовид.
Самандинг ул саҳоби барқрафтор
Ки, суръатдин қадам то фарқ рафтор.
Замона аблақи янглиғ хироми,
Юрурда шарқ то ғарб икки гоми.
Хироми ўрга чиқмоқта тутундек,
Егармак вақти дашт узра қуюндек.
Қуюн йўқким ҳаюни девзод ул,
Демонким девзод ул, девбод ул.
Замониким жаҳонға тушгай ошуб,
Замин бирла замонға тушгай ошуб.
Чиқиб чарх узра ҳайжо аҳли гарди,
Қолиб гард ичра чархи ложуварди.
Ики саф ҳар бири бир кўҳи бедод,
Саросар тиғи онинг тиғи фўлод.
Жаҳонни тийра гард айлаб қаронғу,
Синонлар шамъи солиб анда ёғду.
Кавурга даҳр аро солиб ғиреви,
Ҳечукким маст бўлғай нарра деви.
Ўқи андоқки сарсар лола элтиб
Шафақнинг жомидин паргола элтиб,
Баҳодирлар фалакдек барча хунрез,
Шиҳобосо синонлар айлабон тез.
Адам қўрғониға қочиб амонлиқ,
Фалак олам аро сочиб ямонлиқ.
Сен ул соат салобатдин сипеҳре,
Қўлунгда тиғдин рахшанда меҳре.
Маозаллоҳи, гардундек жанобинг
Таҳаррук торса азм айлаб рикобинг.
Суруб ҳар лаҳза бир ён тортибон тиғ,
Шукуҳи тундлуқта ўйлаким миғ.
Солиб ҳар сори тиғи лоуболи,
Адувдин қилғасен оламни холи.
Қилиб ул навъ тиғи бемадоро,
Жаҳон ичра қиёмат ошкоро.
Қуёш ботқай узорин дарҳам айлаб,
Фалак қочқай равон қаддин хам айлаб.
Ёниб майдондин этсанг азми айвон
Тушуб айвонға силкиб гарди майдон.
Тутуб Жамшед3 тахти узра ором,
Тилаб хуршед янглиғ лаългун жом.
Қуюб оғзингға ул жоми Каёний4,
Ичибким бўлсун оби зиндагоний.
Не мулкиким олиб ул разм ичинда,
Бағишлаб барчани бу базм ичинда.
Демон ҳар мулкини бир подшоға,
Ҳар икки мулк балким бир гадоға.
Чу бахшиш топиб андоғ мулку жоҳе,
Бўлуб ул дам гадо ҳам подшоҳе.
Гадодин бўлмасун озурда пойинг,
Эрур чун подшаҳлар ҳам гадойинг.
Ало то подшаҳлиғ боқий ўлғай,
Тараб базмида маҳваш соқий ўлғай.
Бинойи салтанат зотингға боқий,
Саодат маҳваши базмингда соқий.
Бу соқий илгидин жоминг паёпай,
Зулоли Хизр ул жоминг аро май.
Кетур, соқий, шароби арманисоз,
Тут они шоҳ мадҳин айлаб оғоз.
Қил аввал нўшу берким, мен қилай нўш,
Қўш ичсанг тутки, мен доғи ичай қўш.