Хоқоннинг Фарҳод жиҳатидан Юнон мулкига сипоҳ тортқони ва ул кишвар ҳукамоси анинг гарди сипоҳидин кўз ёрутуб, ёрутқон кўзларин аларнинг ойинаи рухсори била жило бермоқлари ва ул ой ва қуёшнинг анжумкирдор ҳукамо анжумани била Суҳайлойи ҳаким ғориға бормоқлари ва Суҳайло1 партави илтифотин алар аҳволиға солиб, «Жомосп»2 аҳкоми била Фарҳоднинг баландахтарлиқ муждасин бериб, Суқрот ғориғача манзил-баманзил раҳнамойлиқ қилиб, умри кавкаби ул тоғда ғуруб қилғони ва Фарҳоднинг ул кавкаб партави била ҳайрат шомида йўл бошқорғони
Кишиким топти маъни шоҳроҳин,
Бу янглиғ чекти сўз хайлу сипоҳин.
Ки, хоқон онглабон ул иш ғанимат
Ки, Юнон мулкига қилғай азимат.
Тариқи азм кўсин урди филҳол,
Черик жамъига эл чоптурди филҳол.
Сипаҳ оз чоғда, мулку кишваридин
Етишти дафъа-дафъа ҳар саридин.
Йиғилди бир черикким бу куҳан дайр,
Анингдек кўрмамиш токим қилур сайр.
Сипаҳ дарёси ичра жўш тушти
Ки, мавжи чарх баҳриға ёвушти.
Тикилди ўрдуйиким кўрмамиш кўз,
Хазу иксуну атлас, ончаким бўз.
Ҳар оқ уй чархи гардун коргоҳи,
Яна гардунча онинг боргоҳи.
Дучўба учи бу феруза хиргоҳ,
Анинг икки кўмочи меҳр ила моҳ.
Қозуқ сиймину зарринким қоқилғон,
Кавокибдек сипеҳр узра чоқилғон.
Чекиб харпушта ғоятдин фузунроқ,
Саро парда ниҳоятдин фузунроқ.
Ўн икки поялиғ бир тахти олий,
Ўн икки бурж анга гардун мисоли.
Вале ҳар буржин онинг Насри Тойир
Тай этмай бўлса гар юз қарн сойир,
Бўлуб ҳар поядин заркаш таноби,
Фалак қутрини қатъ эткан шиҳоби.
Келиб ҳар боргаҳ айвони Жамшед,
Музаҳҳаб ҳар гул анда рашки хуршед.
Келиб анжум ададлиғ боргоҳи,
Вале мўру малах янглиғ сипоҳи.
Бу янглиғ ер кўтармас хайл бирла,
Бори оламни тутқон сел бирла.
Азимат қилди Юнон мулки сори,
Сипоҳи ишқдек жон мулки сори.
Черик ойини бўлди сарбасар кўч,
Юруш бўлди муқаррар кўч-баркўч.
Ики кун турмайин бир ерда маҳмил,
Азимат айлабон манзил-баманзил.
Қаён ул азмдин овоза бориб,
Эшиткан халқ ҳуши оза бориб.
Етиб ҳар мулк фатҳининг навиди,
Келиб ҳар қалъа қуфлининг калиди.
Неча манзилда бир кишвар бўлуб фатҳ,
Дема кишварки, баҳру бар бўлуб фатҳ.
Неча ой қатъ этиб саҳрову води,
Кўрунди кишвари Юнон саводи.
Чу огаҳ бўлдилар ул мулк аро хайл
Ки, хоқон хайли ул ён айламиш майл.
Келибон ўтру ашрофу раоё,
Чекиб мақдурича ҳар ким ҳадоё.
Бўлуб ҳикмат элига айш ворид,
Шараф буржиға етгандек Аторид.
Бори давлат била иқбол монанд,
Келиб Хоқонға истиқбол пайванд.
Яна ул мулкнинг яхши-ямони,
Тақаббул айлабон моли амони.
Қўюб юз ул фалакқадр остонға,
Бериб кишвар шаҳи кишварситонға.
Қилиб шаҳ борчаға лутфу иноят,
Етиб ҳар хайл мақдурин риоят.
Кўп айлаб аҳли ҳикмат эҳтиромин,
Қилиб ҳар қайсининг таъйин мақомин.
Чу айлаб дастбўсидин сарафроз,
Алар айлаб дуоу мидҳат оғоз.
Чу топиб бори ҳикмат аҳли таскин,
Қилиб бунёд шоҳи ҳикматойин
Ки, бизниким, сипеҳри мухталифрой,
Бу кишвар сори қилди дашт паймой.
Эмас эрди мамолик фатҳи мақсуд,
Эрур эрди маҳолик фатҳи мақсуд3.
Бу бўлмиш хотири олиға маълум
Ки, бу кишвардадур бир марз ила бум
Ки, бўлмиш анда тоғе ошкоро,
Аёғдин-бошиға бир пора хоро.
Эрур хоро ичинда тийра ғори,
Нечукким фурқат ичра шом тори.
Топиб ул тийралиқ Суқротдин нур,
Нечукким Муштарийдин шоми дайжур».
Анга етгунча уч манзилда бир-бир,
Нечукким билмиш эрди қилди тақрир.
Сўзин қилғоч баён сўрди нишони
Ким, Андоқким билурсиз айтинг они.
Ки, қайси сори бу мақсад аёндур,
Масофат не қадардур, йўл қаёндур?
Ер ўптилар, қуруб ул хайли доно
Ки: «Шоҳ ўз комиға бўлсун тавоно.
Бу сўзким шаҳ сўрар андин нишона,
Бу мулк ичра ҳакимедур ягона.
Ўтуб беш юздин айёми ҳаёти,
Суҳайлойи ҳаким эл ичра оти,
Эрур Юнонда Суқроти замон ул,
Тутуб Суқротдек ғори ниҳон ул.
Тариқи инзиводур вирди онинг,
Ҳунарда борчамиз шогирди онинг.
Билур ул, аҳли ҳикматнинг паноҳи,
Бу ишнинг борча аҳволин камоҳи.
Эшиткон бирла бизлар ҳам билурбиз,
Не сўзким шаҳ сўрар, шарҳин қилурбиз.
Ва лекин чун бу маъни тору пуди,
Эмас таҳқиқимиз, йўқ нукта суди.
Нечук билмай дегай сўз аҳли ҳикмат,
Хусусан сўрса они аҳли давлат.
Бу мушкил нукта ҳаллин ул қилур, ул,
Анинг сори буюрсанг бошлали йўл».
Чу шаҳ топиб бу маънидин нишона,
Бўлуб шаҳзода кўнгли шодмона.
Рикоб аҳли равони чектилар от,
Ато бирла ўғул отландилар бот.
Бўлуб ул ҳикмат аҳли борча ҳамроҳ,
Алардин нуктажў шаҳзодау шоҳ.
Кўрунди дашт аро бир қулла пора,
Ҳаким онда ниҳон бўлғон мағора.
Тушуб маркабларидин борча ноком,
Яёқ ул ғор сори урдилар гом.
Бири ул ҳикмат аҳлидин ниҳони,
Кириб ғор ичра огаҳ қилди они
Ки ҳамраҳлиғ этиб иқболи жовид,
Аторуд сори келмиш ойу хуршед4.
Суҳайло чун эшитти ул иборат,
Алар иҳзориға қилди ишорат.
Адаб бирла кириб шаҳзодау шоҳ,
ҚЎпуб ўз ўрнидин донои огоҳ.
Кўрушти иккиси бирла кулуб шод,
Алар ҳам ўптилар илгин бўлуб шод.
Ҳаким ўлтурди мушкил қилғали ҳал,
Аларнинг иккисин ўлтуртуб аввал.
Суруб йўл ранжидин шаҳларни бир-бир,
Келур кайфиятидин сўрди тақрир
Ки, қатъ этмакда бу янглиғ узун йўл,
Ғаразни онглатингким қайсидур ул.
Деди шаҳ сарбасар шаҳзода ҳолин,
Бошиға кўзгудин тушган хаёлин.
Ҳакими нуктадон чун билди ҳолат,
Ҳам ўлди шоду ҳам топти малолат.
Қучуб шаҳзодани кўнглин қилиб шод,
Деди: сен, сенки отинг келди Фарҳод.
Суҳайло чун отин таҳқиқ қилди,
Неким ул сўрди, бу тасдиқ қилди.
Ўпуб монглойини донойи огоҳ,
Сужуд айлаб, деди: «Алҳамдулиллоҳ
Ки, онча ўлмадимким, чархи ғаммоз
Мени бу комима қилди сарафроз.
Неча юз йил дурур ғор ичрадурмен,
Неча юз ранжу тимор ичрадурмен.
Манга Жомосрдин эрди бу эълом,
Ўзидин сўнгки ёзмиш эрди аҳком5
Ки, мендин сўнгра гардуни сабукпай
Чу минг йил айласа ер даврасин тай.
Чиқиб шаҳзодае Чин кишваридин,
Келиб Юнонға давлат раҳбаридин,
Оти Фарҳоду ҳар донишда моҳир,
Саодат фарри рухсоринда зоҳир,
Тутуб ранжу аноға жону жисмин,
Очар Искандари Румий тилисмин
Ва лекин икки манзил бўлғусидур,
Ки онинг қатъи мушкил бўлғусидур.
Бирида аждар айлаб жонситонлиғ,
Дамидин қилғуси оташфишонлиғ.
Бирида Аҳраман айлаб ситам фош,
Ҳаводин бошиға ёғдурғуси тош.
Суҳайло ҳикматойини расадбанд
Ки, ул бўлғуси мендин сўнгги фарзанд.
Қабул этсун дуо бирла саломим,
Сўнгида бўйла фаҳм этсун паёмим
Ки, бу мақсадға қасд этканда Фарҳод,
Анинг мақсудиға кўргузсун имдод.
Ул ишга майл кўп шаҳ қилғусидур,
Вале Фарҳоддин очилғусидур.
Суҳайло ҳам бу махфий сирни билсун
Ки, гар қилса мадад, бу бирга қилсун.
Чиқар, аждарни ўлдурганда Фарҳод,
Анингдек ганжким олам бўлур шод.
Топар чун девни қатл этти, кини,
Сулаймони набининг хотамини6.
Тилисм ул кунки очғай бемадоро,
Бўлур Жамшед жоми ошкоро.
Буларни қилса давлат онға таслим,
Барисин айласун Хоқонға таслим.
Анга Суқроти доно манзари бас,
Яна Ойинаи Искандари бас.
Олиб Суқротдин ул ишда талқин,
Равон кўзгуга бўлғай озими Чин.
Кўруб кўзгуда неким, кўргусидур
Ки, даврон бошиға келтургусидур.
Чу доно мунда тортиб сўз хитобин,
Чекиб валлоҳу аълам биссавобин:
«Мен ул пайғомдинким муфтахирмен,
Неча юз йил дурурким мунтазирмен.
Қилибмен борча мушкулларға тадбир
Ким, ул келгусидур оллингға бир-бир».
Қўпуб ул ғор пешониға борди,
Тутуб илгига бир зарфе чиқорди.
Деди: «Бу зарфким маръи бўлодур.
Самандар7 ёғидин билким тўлодур.
Кўп оташгоҳ ўтидин топмишам доғ
Ки, то жамъ айламишмен бу қадар ёғ.
Чу аждар бирла бўлғунгдур ҳамовард
Ки, андин чиққуси афлок уза гард.
Бу ёғдин суртуб аввал ўз танингға,
Самандар ҳамлалиғ хопоканингға
Ки, аждар бирла разм этган замонда,
Бу ёғ ўтдин сени тутқай амонда.
Чу аждар ўлгай илгингдин кўруб ранж,
Санга бўлғай насиб ул ранждин ганж.
Анингдек кўргузур ахтар ҳисоби,
Яна кашфу риёзат иктисоби
Ки, ул ганж ичра торқунгдур ғаройиб
Ки, топқай Аҳраман ондин навоиб.
Фалак чун Аҳраманға тутса мотам,
Қўлидин киргуси илгингга хотам.
Тилисм очмоқ мақолотин тамоми
Ким, алҳақ ул ҳадисидур кироми8.
Эрур бир лавҳ сийм узра ёзиғлиқ,
Топарсен дев бўйнида осиғлиқ.
Кўрарсен чун тилисм очмоққа таъйид,
Тилисм ичра топарсен жоми Жамшид.
Рақамлар даврини айлаб мунаққаш,
Анга Искандари Румий рақамкаш.
Чу ул арқом ғавриға етарсен,
Ўқуб Суқрот ҳолин фаҳм этарсен.
Анинг кўрганда кўзгудек жамолин,
Санга онглатқусидур кўзгу ҳолин.
Чу кўзгу сиррини онглаб югургунг,
Кўруб кўзгуни кўргунг, ҳар не кўргунг.
Эмас рухсат лисони нуктапардоз,
Очорға мундин ортуқ пардаи роз».
Дедию зарфни топшурди филҳол
Ва қўрқил, ишта эмди қилма эҳмол.
Манозилдин бериб бир-бир нишона,
Дедиким: «Емди бот бўлғил равона.
Умидим улки, бот ўлғай кушодинг
Ки, мен якбора қилдим хайрбодинг».
Анга қилғоч бу навъ ишларни таълим,
Равони жонни қилди Ҳаққа таслим9.
Алар юб ашк суйидин танини,
Ҳамул масканда айлаб мадфанини.
Туруб анда гуруҳи аҳли ҳикмат,
Равон бўлдилар икки аҳли давлат.
Биёбон қатъ этиб манзил-баманзил,
Анга тегруки айтиб эрди комил.
Чу ул манзилға йўл иқбол берди
Ки, ондин нари манзил аждар эрди.
Тиниб ақшомғача фарсудалиқдин,
Таматтуъ топтилар осудалиқдин.
Чу дуд этти аён тун аждаҳоси,
Ёшунди дуд аро олам фазоси.
Қуёш ганжи бўлуб туфроққа махфи,
Қарорди бу буюк вайрона сақфи.
Ёрутуб айш дурри шабчароғин,
Равона қилдилар ишрат аёғин.
Кел, эй соқий қилиб ичмак азимат,
Тириклик шомини билгил ғанимат.
Май ич бир дам, тузуб ишрат асоси,
Чекардин бурна дам умр аждаҳоси.
Фарҳоднинг аждаҳоваш кўҳ пайкарига миниб аждаҳокушлик тиғин чекиб, аждаҳо водийсиға кириб, аждаҳо уни ўқ йилонидин дамор чиқарғондек аждаҳони ўқ йилони била тору мор қилмоғи, доғи аждаҳо ғорға юзлангандек аждаҳо ғориға юзланиб, Афридун ганжини топмоғи ва доғи ул ганжда аждаҳо монанд қилич била ҳалқа урғон йилондек қалқонни иликлаб ул ганжни атоси била хайлиға нисор қилмоғи
Кеча дудини сургач тонг насими,
Чиқорди субҳ ганжи лавҳи сими.
Қуёш тун ғоридин бўлди равона,
Нечукким аждар оғзидин забона.
Ниёз ашкин тўкуб Фарҳоди ғамнок,
Бурун ул сув била ғусл айлабон пок.
Не таълимики қилмиш эрди доно,
Бориға корбанд ўлди ҳамоно.
Қўюб туфроққа юз, айлаб тазарруъ
Худойидин қилиб нусрат таваққуъ.
Атосининг аёғиға қўюб бош,
Дуойи ҳиммат истаб оқизиб ёш.
Ато айлаб ёқосин чоку йиғлаб,
Бўлуб бори улуғ ғамноку йиғлаб.
Биҳиллик истабон озода шаҳдин,
Дема шаҳким, бори хайлу сипаҳдин.
Сипоҳу шоҳ фиғони тез тортиб,
Фалак жавфида рустохез тортиб.
Бўлуб ул ўйлаким шоҳи кавокиб,
Фалакваш аждаҳопайкарға рокиб.
Силоҳи разм аро ул навъ ўлуб ғарқ
Ки, ондин то қуёш чарх айламай фарқ.
Ул аҳволиға истаб Ҳақни ёвар,
Ҳамул манзил сари сурди таковар.
Ато ул навъ кўргач ўғли ҳолин,
Юруди кейнича тортиб ясолин.
Чу рахши қилди ул ён пўя пайдо,
Бўлуб аждар аломоти ҳувайдо.
Келиб оллиға дашти ўйлаким қир,
Дегилким, қилди йўл азмиға шабгир.
Фироқ айёмидек зулмот монанд,
Топиб зайли ажал шомиға пайванд.
Хабар деб ранги ҳижрон оламидин,
Қарориб дашт аждарҳо дамидин.
Ботиб кул ичра рахши қилгоч оҳанг,
Қилиб ул гард гулгунини шабранг.
Етишти бир уфунатлиқ насиме
Ки, қилғай атри жаннатни жаҳиме.
Кўп эл, ул атрдин эс тарки қилди,
Черикнинг кўпраги отдин йиқилди.
Қилиб Фарҳод берк ўз бағриға тиш,
Ўзин солмай, чу тушмиш бошиға иш.
Кўрунгач аждаҳонинг тийра ғори,
Азимат қилди онинг ғори сори.
Етишгач эл насими аждаҳоға,
Ажал гўё синон урди балоға.
Маҳобат бирла чиқти ғор ичидин,
Балодек гунбази даввор ичидин.
Томуғнинг шуъласидек изтироби,
Ҳамул ўт дуди янглиғ печу тоби.
Дамидин шуъла секриб пора-пора
Ки, ондин олам ўртаб ҳар шарора.
Тутун янглиғ дами абри касофат,
Шарарлар анда ҳар бир барқи офат.
Тани ранжу балонинг кўҳсори
Ва лекин оғзи ул кўҳсор ғори.
Ўту печида дуд ул ғор ичинда,
Анингдекким, ўзи кўҳсор ичинда.
Узолғон тоғдек андоми онинг,
Вале йўқ селдек ороми онинг.
Ўзи худ тоғу тумшуғдек анга бош,
Вале тумшуғким ул бўлғай қаро тош.
Бўлуб икки кўзи наззора чоғи,
Нечукким нафтнинг ўтлуғ булоғи1.
Тешуклар бурнида ваҳшат танури,
Танури йўқки, нафт ўтиға мўри.
Не ўтким оғзидин тортиб забона,
Бўлуб нафти ёрутқондин нишона,
Фалакрпайкар тани кўҳи балое,
Қўлу бут ҳар бири бир аждаҳое.
Ажал сарранжасидек тўрт панжа,
Берурдек етти гардунға шиканжа.
Бўлуб ҳар панжанинг тирноғи беш дос
Ки, ҳиддат ичра ҳар дос ўлғай олмос.
Келиб хокистари аъзоси ранги,
Кемурдек нуқталар бирла паланги.
Чиқориб қуйруғин гардунға ҳар дам,
Анингдек берк уруб ҳомунға ҳар дам
Ки, тийра айлабон оламни гарди,
Бўлуб куҳли сипеҳри ложуварди.
Бу ҳайъат бирла чиқти ғордин тез,
Тиши хунрезу оғзи оташангез.
Кўзи тушкан замон шаҳзода сори,
ғазабдан қолмайин сабру қарори.
Юз урди ул сори андоғ ғазабнок
Ки, жон қасдиға аждарҳойи афлок.
Очиб оғзин бало дарвозасидек,
Томуғ оташгаҳи андозасидек.
Дами ўт сочмоқ этти ошкоро
Ки, аввал туъмасин қилғай муҳарро.
Чу пишти айлагай бир луқмаи хом,
Бериб ўз луқмагоҳи ичра ором.
Муни туз тотмоқ онглаб иштаҳоси,
Кейин, қолғон черик бўлғай ғизоси.
Чу ўтдин йўқ эди шаҳзодаға бим,
Ҳамул янглиғки топмиш эрди таълим.
Ўти чун бўлмади ул дам асарлиқ,
Анга бўлди фузун шўридасарлиқ.
Очиб оғзин ютарға айлади хез,
Қилиб Ҳақ ёдини шаҳзода ҳам тез.
Чекиб қавси қузаҳни бедаранги,
Анга боғлаб синон янглиғ хаданги2.
Анингдек очти аждар оғзиға шаст
Ки, деди гурди анжумбўс: «Бардаст!»
Чу аждар хам-бахам эрди равона,
Ўқиға ҳар хам ўлди бир нишона.
Агарчи аждаҳо бор эрди даррон,
Вале ул ўқ йилони ўтти паррон.
ТЭшиб беҳад тани осудасини,
Кабоб эткан киби қўй рўдасини.
Кабоб ўтин ёқиб, бўлмоқ учун тўқ,
Ул ўт ичра кабоб айлаб ўзин-ўқ.
Анга чунким бу янглиғ келди туз захм,
Дема туз захмни бир, балки юз захм.
Бўлуб зойил таарруз эҳтимоли,
Оёғи сустайиб, саъб ўлди ҳоли.
Диловар секритиб маркаб, чекиб тиғ,
Қилиб бир ҳамла тунд ул навъким миғ.
Анга тиғ урмоғидин топмайин фарқ,
Сипеҳр андинки тоғ узра тушар барқ.
Чу мундоқ барқи тиғин зоҳир айлаб,
Ишин бир тиғ ила-ўқ охир айлаб.
Фано ғориға чун они киюрди,
Анинг ғориға аждарвашни сурди.
Етишгач ғор ичига бемаҳобат,
Кўзига учради мундоқ китобат.
Мусайқал тахта тош узра қозилғон,
Ниҳони ганж аҳволи ёзилғон
Ки: «Ей улким солиб офоқ аро шўр,
Бериб Тенгри санга тавфиқ ила зўр.
Чу ўлтургунг дурур бу аждаҳони,
Анинг ғорида ганжидур ниҳони.
Анинг чун риштаи умрини уздунг,
Эрур бу ганжи махфий дастмуздунг.
Эрур бу ғор гардундек мудаввар,
Чу марказ нуқтасин топтинг муқаррар3.
Кўмуклук ерга тошидур шабаҳгун
Ки, бор вазн ичра минг ботмондин афзун.
Қилич нўги била даврини ёрғил,
Солиб сарпанжа ўрнидин қўнғорғил.
Чу қилдинг рафъ ул тош заҳматини,
Кириб кўр, Ҳақ таоло қудратини».
Ўқуб шаҳзода ул фархунда таҳрир,
Битилганни бажо келтурди бир-бир.
Қилиб бори ёзилғонни риоят,
Топиб ганжи онингдек бениҳоят
Ки, гардун хозини даркида ожиз,
Кўзи кўрмай мингидин бирни ҳаргиз.
Неча минг хум ниҳон қилғон Фаридун,
Вале ҳар бир нечукким хуми гардун.
Бўлуб олтун-кумуш баъзида зоҳир,
Вале баъзида қийматлиғ жавоҳир.
Тўрида ганжнинг бир оли айвон
Ки, ҳар бурчидағи ўргамчи Кайвон.
Бу айвон ичра бир тахти мурассаъ,
Анинг устида юз жинси муламмаъ.
Булар устида тиғи обдори,
Келиб парронлиғ ичра Зулфиқори4.
Анинг ёнида бир қалқонки, афлок
Топибон қуббасин хуршедидек пок5.
Ёзилғон сафҳаи анда бу мазмун
Ки: «Улким ёр ўлуб бахти ҳумоюн.
Бу қалқону қилич тушса элига,
Бирин осиб, бирин боғлаб белига.
Агар юз дев бирла қилса новард,
Замон ичра чиқорғай борчадин гард
Ки, қалқон қуббасида мисли хотам,
Сулаймон ёздурубтур исми аъзам.
Будур хосиятиким юз туман дев,
Десаким зоҳир эткай макр ила рев.
Бу қалқонни ёринғон бемадоро
Ки исм ўлғай аларға ошкоро.
Барининг пайкари нокор бўлғай,
Қаро туфроғ ила ҳамвор бўлғай.
Қиличда доғи исмедур битиклик
Ки, ул бу исмдин топмиш итиклик.
Анинг хосияти буким муҳориб,
Агар бу тиғ бирла бўлса зориб.
Кишиким бўлмағай шойистаи тиғ,
Тани бўлмоғай онинг хастаи тиғ.
Вале еткач ики бўлгай ямонни,
Шаётини лаину Аҳраманни».
Бу икки туҳфани чун топти Фарҳод,
Яротқонға сужуд этти бўлуб шод.
Ўпуб ул тиғ ила қалқонни олиб,
Белига боғлабу бўйниға солиб.
Равон бўлди хиромон сели сори,
Миниб сурди сипоҳу хайли сори.
Чу ул аждар била қилғонда новард,
Тутуб эрди жаҳонни қийргун гард.
Сипоҳининг кўри бориб ўзидин,
Бу ғойиб ҳушлуқларнинг кўзидин.
Чиқиб чун келди ул офот ичидин,
Сикандар уйлаким зулмот ичидин.
Чекиб хоқону Мулкоро фиғонлар,
Фидо айлаб сипоҳу хайли жонлар
Ки, ул топмай газанд андоқ балодин,
Халос ўлмиш анингдек аждаҳодин.
Бирига қатлидин онинг хабар йўқ
Ки, оламда ул аждардин асар йўқ.
Чу кайфиятни фаҳм этти атоси,
Деди жон айлагай онинг фидоси.
Ели ҳам онглағоч айтиб санолар,
Дедилар кўз ёши бирла дуолар.
Чу қилди тоғ мушкосо шамоли,
Муанбар гардидин оламни холи.
Падидор ўлди меҳри ховари ҳам,
Кўрунди аждаҳонинг пайкари ҳам.
Билинди водию тоғи кўрунди,
Эшиги ғорнинг доғи кўрунди.
Суруб ғор оғзиға Фарҳоду хоқон,
Ул аждардин тамоми дашт аро қон.
Чекиб хоқонға ул ганжи кироми
Ки, бўлғай хайлиға инъоми оми.
Ул икки туҳфанинг кайфиятин деб,
Битилган ҳар бири хосиятин деб.
Бўлуб ул ганждин хоқон тарабнок
Ки, ўз ганжидин ортуқ этти идпок.
Вале ул икки нақди бебаҳодин,
Тоғи ул икки бўлғон аждаҳодин.
Нишоти бўлди муфрит, дафъ ўлуб ранж
Ким, ул хушроқ кўрундиким ики ганж.
Етак сори черикка бердилар майл
Ки, тутмиш эрди саҳрони қизил сел.
Тушурдилар черикни хурраму шод,
Бўлуб аждар ғамидин барча озод.
Не хушдур аждар ўлмак ранж бирла,
Киши қилмоқ танаъум ганж бирла.
Алар ул аждаҳодин фориғулбол,
Бўлуб ганжи фароғат бирла хушҳол.
Қуёш Фарҳоди чун тортиб синон тез,
Қаро тоғ аждариға бўлди хунрез.
Шафақдин кўкни андоқ тутти қони,
Ки бўлди ердаги қондин нишони.
Алар ҳам айш уйин омода айлаб,
Шабистон ичра азми бода айлаб,
Тузуб базми фалак бўстони янглиғ,
Ичиб гулгун май аждар қони янглиғ.
Кетур соқий, маю бўл ғамгусорим,
Демайким ғамгусорим, ёри ғорим
Ки, бўлғай анда аждар қонидек ранг,
Сочай ганж, ичмагига қилсам оҳанг.
Фарҳоднинг девбодхиромлиқ девзоди устига секриб Аҳраман бешаси азмиға секратиб ул ваҳшатзой, балки савдоафзой бешаға кириб, Аҳраман манзилиғача суруб етгони ва Рустам1 Мозандарон2 бешасида дев ўлтурғондек ул беша Аҳраманин қатл этгони ва Аҳраманваш рахшин Аҳраман қасриға сургони ва Сулаймон хотамин илгига киюргони ва ёниб хоқон била хайлин бошлаб ул манзилда тушгони
Чу септи даҳр тун мушкига кофур,
Сочилди Аҳраман анфосидин нур.
Тутуб ҳолиға тун ифрити мотам,
Сулаймони фалак кўргузди хотам.
Яна Фарҳод ўлуб иш азмиға чуст,
Белига ҳарб тиғин боғлабон руст,
Қилиб бўйниға қалқонни ҳамойил.
Тузотти разм учун бори шамойил.
Тутуб ул девпайкар узра ором,
Қўюбон Аҳраман водисиға гом.
Яна хоқон чекиб гардунға оҳин,
Фалакдин ўткариб гарди сипоҳин.
Овучлаб Аҳраман қўрқунчидин жон
Ва лекин жондин ул ҳолатда ранжон.
Ўзин худ солибон ул йўлға ноком,
Сипоҳи ҳам уруб нокомдин гом.
Суруб Фарҳод элидин илгарироқ,
Кириб урғон сори гом ичкарироқ.
Кўрунуб хайлиға гоҳи қароси,
Очуғ ёрим йиғоч чоғлиқ ароси.
Бу янглиғ йўл кесар эрди шитобон,
Дам урмай қатъ этар эрди биёбон
Ки, бўлди оллида бир беша пайдо,
Хирадға вазъидин андеша пайдо.
Не беша Аҳраман бўстону боғи,
Анинг не учи пайдо, не қироғи.
Йиғочи остида кўк сабзалар фош,
Вале кўк сабзасидин ўткариб бош.
Кўҳан ашжор ҳар ён боқса юз минг,
Ўтуб боши фалакдин ҳар бирининг.
Етиб ҳайкаллари пайдо маҳобат,
Қилиб яфроқлари зоҳир ғаробат.
Паёпай девлох онинг жиболи,
Саросар девбод онинг шамоли.
Бўлуб ҳар барги бир миръоти васвос,
Тута олмай хирад ўз ҳушини пос.
Ичинда жонвар бошдин-аёқ дев,
Бўлуб ҳар шакл бирла кўргузуб рев.
Қилиб ҳар руд суйининг садоси,
Аён юз ғулу шайтон можароси.
Маҳобат фартидин рудида ҳар тош,
Дегайсенким ётибдур бир кесук бош.
Ҳубоби гунбази ақл уйига зид,
Нечунким гунбази чархи мушаъбид.
Суйининг мавжи савдонинг хутути,
Чекиб ҳуш узра хат онинг хутути.
Осилғон барг шохи хизрвашдин,
Ёзилғон анда таъвиз обкашдин.
Агар қилса гузар ул сори ома,
Бори саргашталикка гирднома.
Ичи куйган йиғоч ковоки очуқ,
Бўлуб ғулу шаётинға алочуқ.
Хирад бошин эвуруб девлохи,
Қуруқ шох анда ҳар бир дев шохи.
Босиб махлас йўлин туфроғи онинг,
Чиқиб ҳар сори минг сўқмоғи онинг.
Вале бу турфароқким ақли огоҳ
Бўлуб ҳар сори минг йўл ичра гумроҳ.
Бўлуб шайтону ғул онинг вуҳуши,
Фирибу фитна борининг хуруши.
Шағоли тортибон афғони андуҳ,
Чекиб киргон кишининг ҳолиға вуҳ.
Тиконларким чекиб ҳар сори домон,
Дебонким: бормағил ул ён хиромон.
Илиб дасторни ҳар шохи густох.
Шажар шохи демаким, дев уруб шох.
Қуши андуҳу дард алҳони тортиб,
Мусофир элга сўг афғони тортиб.
Саҳобеким бўлуб дурбор йиғлаб,
Анга кирган кишига зор йиғлаб.
Шамоликим солиб ҳар ён ғиреви
Дегилким, наъра айлар нарра деви.
Бўлуб ҳар сабза нўги ништари тез,
Не ништар, қон тўкарга ханжари тез.
Қаёнким ел етишгач тебратиб шох
Ишоратким: бу сори кирма густох.
Чинори тебратиб илгини ҳар ён
Ки, эй кирган киши, Тенгри учун ён!
Ул айлаб Ҳақ таолоға таваккул,
Бу беша ичра сурди бетааммул.
Кесиб йўл ўйлаким ошуфта рое
Ки, бўлди бешада пайдо фазое.
Саросар ул фазода сабзау вард,
Ва лекин сабзаи ранжу гули дард.
Чу қилди ул сори сурмак хаёли,
Кўрунди оллида бир қасри олий.
Суруб ул қаср сори девзодин,
Қилиб деву пари Тенгриси ёдин.
Товуш чун онглади ифрити қаттол,
Чиқарди бошки, фаҳм эткай недур ҳол.
Не кўрдиким йироқтин шаҳсувори,
Келур парвосиз онинг қасри сори.
Кўрунуб ҳайъатидин тезҳушлук,
Билиниб пайкаридин девкушлук.
Чу кўрди Аҳраман ул кавкаби саъд,
Уруб бир қаҳқаҳа ул навъиким раъд.
Чиқиб келди саҳоби қаҳр янглиғ,
Аёғдин-бошқа тегру заҳр янглиғ.
Сочиб оламға жисми беқарори,
Қиёмат ўтию дўзах шарори.
Ғуруридин замон бўстониға ларз,
Хурушидин фалак айвониға дарз.
Танида ҳар сари мў бир синондек,
Синон йўқ, балки аждарваш йилондек.
Томиб чун жисмидин ҳар қатраи рев,
Етиб тадриж ила чарх они бир дев.
Қаролиқдин юзи шоми малолат,
Узунлуқда бўйи рўзи қиёмат.
Қўлида бир сутун балким чиноре,
Тузу ҳамвор андоқким миноре.
Учида беркитиб бир кўҳ пора,
Бўлубон дастаси онинг минора.
Чекиб бошиға бу андозалиқ гурз
Ки, гар ул текса, туфроғ ўлғай Албурз.
Анингдек урди юз шаҳзода сори
Ки, сарсар савсани озода сори.
Дебон: «К-ей ғафлатойин одамизод,
Битилган даври чарх оллингға бедод.
Бу бешаким ўтарда ваҳм этиб лол,
Солур бабр анда панжа, шер чангол.
Малак ўтса ўчар онинг ҳаёти,
Уқоб учса куяр онинг қаноти.
Бу келмакдин сенинг недур хаёлинг
Ки, кирмиш қонинга фикри маҳолинг.
Бу янглиғ кўп ясаб муҳлик навола,
Бошиға гурзини қилди ҳавола.
Бўлуб шаҳзода қалқониға мойил,
Қилич бирла чопиб гурзин ҳамойил.
Анингдекким тушуб бошиға тоши,
Бўлуб ул тошдин озурда боши.
Тушуб ўт Аҳраманға кўргач они,
Тутуб бош, қасриға қайтиб равони.
Тутуб бир гурз ондин саҳмгинроқ,
Келиб аввалғидин пур қаҳру кинроқ.
Они ҳам урғали элтиб ҳавоға,
Тушурмасдин бурун фармон равоға.
Қалам айлаб анингдек чусту ширин
Ки, айтиб девбанди чарх таҳсин.
Неча ҳамлин бу янглиғ айлагач рад,
ғазабдин Аҳраман тунд ўлди беҳад.
Чекиб наъра юз урди тоғ сори,
Нечукким тийра абри кўҳсори.
Олиб бир тоғнинг тошин тамомин,
Ҳавода кўргузиб елдек хиромин.
Юз урди ўйлаким абри баҳорон,
Ки Фарҳод узра қилғай сангборон.
Кўруб Фарҳод ани қалқонға кирди,
Не қалқонким, ҳасин қўрғонға кирди.
Тўш ўлғоч Аҳраманға исми аъзам,
Қўлидин зўр кетти, жисмидин ҳам.
Анингдек осмондин ерга тушти
Ки, тош остида ўлмакка ёвушти.
Дедиким сангборон айлагай йўқ,
Ҳам охир сангсор ўлди ўзи-ўқ.
Кўруб Фарҳод ул хорофиканни,
Дема хорофиканким, Аҳраманни.
Оти оллинда хору зор анингдек,
Аёғи илги ҳам нокор анингдек.
Ҳамойил айлаган тиғин чекиб бот,
Бошиға дев янглиғ секретиб от,
Чоқиндек тиғ ила бошиға етти,
Ишин бир зарб ила-ўқ охир этти.
Қўюб қасриға юз, андоққи Рустам,
Эшикда боғлабон рахшини маҳкам3.
Қадам қўйдию кирди қаср аро тез,
Кафида дев чорқон тиғи хунрез.
Не қасриким жаҳон ичра жаҳоне.
Жаҳони нақд боқса ҳар қаёне.
Эшиклар боғлабон ҳар сори беҳад,
Темур қуфл анда маҳкам, ўйлаким сад.
Ёзилғон буки: не жинси хазина
Эрур ул уйда зоҳир ё дафина.
Ўтар эрди ўқуб ҳар бирни бот-бот,
Кўрунди бир эшик, ҳайҳот-ҳайҳот.
Ўзи олтун, жавоҳир бирла тарсеъ,
Ёзилғон даврида бир навъ тавқеъ —
Ки, очилмас бу уйнинг қуфли осон,
Очардин бўлмоқ авлодур ҳаросон.
Бу маъни кўнглидин зойил қилиб ҳуш,
Равон савдомизожи Аҳраманкуш.
Мурассаъ қуфлға урди иликни,
Уй ичра синдуруб кирди эшикни.
Еви кўрдики кўрмайдур мисоли.
Нечукким кинасиз эл кўнгли холи4.
Боқар эрди қилиб ҳар сори таъжил,
Осилғон кўрди бир ёқут қандил.
Фурузон ламъа андин Муштаридек,
Ёрутуб эвни шамъи ховаридек5.
Тушурди доғи филҳол очти они,
Сулаймон хотамин топти ниҳони.
Вале қандил аро бу сўз муҳаррар
Ки, хотам кимгаким бўлса муяссар.
Ўқуб хотам аро ёзилғон исмин,
Очар Искандари Румий тилисмин.
Ўқулса кўп қилур фархунда ҳотиф,
Ул иш мушкилларидан они воқиф.
Нигинни ўртию, кўзига қўйди,
Кўнгулни Ҳақ саносин дерга қўйди.
Бажо келтурди чунким шукри бори,
Чиқиб азм этти қолғон хайли сори.
Чу маркаб бешадин тошқори сурди,
Черикни бас ажаб ҳолатда кўрди.
Борида Аҳраман хавфи падидор,
Таабдин титраб андоқким сапидор.
Кўрунгач шоҳзода кўзларига,
Яна бори келибон ўзларига.
Кўруб хоқони Чин Фарҳодни шод,
Бўлуб ул доғи шод андоқки Фарҳод.
Дема Фарҳодким, фарди замона,
Черигин бошлабон бўлди равона.
Ўтуб эл Аҳраманнинг бешасидин,
Бўлуб фард Аҳраман андешасидин.
Етиб ул сабзау дилкаш фазоға,
Ерамдек руҳбахш обу ҳавоға.
Тушурди қаср даврида черигин,
Очиб ул қасрнинг олий эшигин.
Атоси бирла дастури кироми,
Учовнинг қаср аро бўлди хироми.
Хазойинни иковга қилди таслим,
Қилиб хотам ҳадисин доғи тафҳим.
Яна етти аларға шодмонлиқ,
Май истаб зоҳир ўлди комронлиқ.
Ҳамул шоҳона базми ишратанжом,
Тузулди ул сифатким бурноғи шом.
Чу гардун Рустами хур тиғин олди,
Замон оқ девининг бўйниға солди6.
Ҳалок айлаб ани ҳоли табоҳи,
Жаҳонни тийра қилди дуди оҳи.
Аларға айшу ишрат эрди боқий,
Бўлубон жилвагар гулчеҳра соқий.
Лаболаб Аҳраман боши киби жом,
Тутуб айларлар эрди бода ошом.
Кел, эй соқий, манга май қил ҳавола,
Етибон Аҳраман бошин пиёла
Ки, қилғай ул қадаҳдин руҳи мастим,
Замоне нафс девин зердастим.
ХХIV
Фарҳоднинг Суқрот тоғи тилисмин очарға камар боғлаб ҳайвонваш чашма теграсидаги марғзори ахзарда Хизр мулоқотидин сарсабз бўлғони ва Хизр анга Хизри раҳ бўлуб ғам зулумотидин чиқориб, ҳаёт суйидек таълимлар била тоза ҳаёт бергони ва ғам тилисми анинг кўнглидин очилғонидек анинг тилисми ғамидин кўнгли очилғони ва Хизрнинг жисми тилисмида равшан кўнглидек тилисм жисмида жоми жаҳоннамой торқони ва ул жомға Хизр суйидек май солиб Сикандар ёди била нўш этгони
Фарҳоднинг Суқрот тоғи тилисмин очарға камар боғлаб ҳайвонваш чашма теграсидаги марғзори ахзарда Хизр мулоқотидин сарсабз бўлғони ва Хизр анга Хизри раҳ бўлуб ғам зулумотидин чиқориб, ҳаёт суйидек таълимлар била тоза ҳаёт бергони ва ғам тилисми анинг кўнглидин очилғонидек анинг тилисми ғамидин кўнгли очилғони ва Хизрнинг жисми тилисмида равшан кўнглидек тилисм жисмида жоми жаҳоннамой торқони ва ул жомға Хизр суйидек май солиб Сикандар ёди била нўш этгони
Чу зулмат раъяти бўлди нигунсор,
Қуёш Искандари кўргузди рухсор.
Безалди гунбази ахзар тилисми,
Тамом андоқки Искандар тилисми.
Яна Фарҳод кийди иш либосин,
Бошида тоза айлаб муддаосин.
Атосининг аёғиға дажамвор
Тушуб, айлаб ўзин туфроққа ҳамвор.
Тилаб ҳиммат, дуо бирла қуруб тез,
Жаҳонрпаймоси узра айлади хез.
Яна иш азмиға бўлди равона,
Ўқуб хотам дуосин бехудона.
Падид ўлди фалакдек марғзоре,
Қуёш янглиғ ичинда чашмасоре1.
Зулолий чашмаи ҳайвон масаллик,
Бўлуб ҳар қатра андин жон масаллик.
Қироғинда дарахти кўкка ҳамбар,
Бу ҳайвон суйи, ул — Хизри паямбар.
Етиб Фарҳод анда бўлди хуррам,
Йиғочқа боғлабон рахшини маҳкам.
Ҳамул сув ичра ғусли айлади пок,
Юбон ғам чиркини бўлди тарабнок.
Сужуд этти тилаб мақсудиға йўл,
Тазарруъ айлабон Маъбудиға ул.
Кўтаргач бошни кўрди сабзпўше,
Юзи нурони андоқким суруше.
Чу кўрди они, ҳоли топти тағйир,
Буюрди лутфу шафқат кўргузуб пир
Ки, эй фарзанд, ғамдин баркарон бўл,
Бу ишким коминг ўлмиш, комрон бўл.
Мени Хизр англаким, туттум йўлунгни
Ки, то бу йўлда тутқоймен қўлунгни.
Сикандар бирла чун меҳнатға туштук,
Тилаб ҳайвон суйин зулматға туштук.
Сув истаб ул кўп урди ҳар тараф гом
Ва лекин етти ул сувдин манга ком.
Менинг жоним чу ул сув бирла қонди,
Сикандар жон чекиб, лабташна ёнди.
Ишин чун қилди чарх айлаб ҳасад банд,
Чиқиб офоқ аро бўлди расадбанд.
Анга иш боғламоқ бўлди ҳамеша,
Манга очмоқ анинг бандини пеша.
Тилисми ҳамки боғлабдур замири,
Очарда менмен элнинг дастгири.
Тилисмединки банд ўлмиш бу водий,
Келибтурмен санга бўлмоққа ҳодий.
Чу мундин йўлга киргунгдур саранжом,
Сана ҳар нечаким ургунгдурур гом.
Кўрунгай чун тилисми чархмонанд,
Ҳисоре бўлғуси гардунға пайванд.
Ҳамул ердин ўн икки минг қадамдур,
Вале ҳар бир қадамда юз надамдур.
Йўли ўр, юққоридур тоши малсо,
Қуйироқдур киши бир гомин олсо.
Йўли бир сўқмоқ икки сори хора,
Итик ҳар хора андоқким катора.
Киши ҳар неча йўл қилғон эса тай,
Ҳамул йўлдин чиқорса ногиҳон пай.
Итик хоро оёғин айлабон чок,
Кўрар бу чашма узра ўзни ғамнок.
Вагар худ туз юруб қатъ айлади йўл,
Чу ўн бир минг қадам қатъ айлади ул
Бўлур йўлда аён бир хора дарбанд,
Темур занжир ила бир шери нар банд.
Кишини ютқудек оғзин очиб кенг,
Дегил дарбанд ила оғзи эрур тенг.
Кишиким ўтса андин бахт ўлуб ром,
Эрур қўрғон эшиги ёна минг гом.
Чу тўққуз юз қадам урса юруб туз,
Йўл узра тахтасанге кўргузур юз.
Анга чиққоч кишиким тепса маҳкам,
Очилур қалъанинг дарбанди ул дам.
Бўлур дарвоза ичра ошкоро,
Темур жисмики қилмиш пайкар оро2.
Эрур одамға монанду мушобиҳ,
Илигида темурдин ё қилиб зиҳ.
Чекиб ул ёға бир ўқ ошкоро
Ки, хоро тошидин ўтгай гузоро.
Ва лекин ушбу пайкар пой то фарқ,
Бўлуб ўтдек темур ўрчин аро ғарқ.
Анинг кўксида бир ойина боғлиқ,
Сафо ичра қуёш кўзгуси чоғлиқ.
Киши ул юз қадам ердин чекиб ўқ,
Отиб урса ҳамул ойинани-ўқ.
Йиқилғай ерга ул пайкар ҳамул дам,
Не ёлғуз улки бору узра юз ҳам.
Очилғай ул тилисми печ-дарпеч,
Киши киргай анга ваҳм этмайин ҳеч.
Вале отқон замон бахт ўлмай огоҳ.
Киши ёзса ўшул кўзгуни ногоҳ.
Кушод ўлғай анга ул барча новак,
Чиқорғай пар онингдекким чаковак.
Тани бўлғай қафас монанд ҳоли,
Тириклик булбулидин лек холи.
Чу сен доғи бу ишга айлагунг азм,
Деган сўзларни асра кўнглунга жазм.
Десангким, тоймағой ул ерда гоминг,
Саноғлиқ гом ила бўлсун хироминг.
Ўқурда «исми аъзам» тутма ором,
Ўқумай «исм» қўйма йўлда бир гом.
Чу қилса ҳамла шер оғзини очиб,
Дамидин аждаҳодек шуъла сочиб.
Равон хотамни онинг оғзиға от
Ки, онинг бирла дафъ ўлғуси ул бот.
Олиб хотам яна бўлғил равона,
Ҳамул тошқачаким дедим нишона.
Чиқиб тош узра очай деб эшикни,
Ўқу ёйинга чун урғунг иликни,
Неча отмоққа бўлса иқтидоринг,
Керак албатта «исм» ўлғай шиоринг.
Чу қилди Хизр бу ишларни таълим,
Деди: туш йўлға эмди, айламай бим.
Ўпуб, Фарҳод, аёғин йўлға кирди,
Неким қилди онинг таълими эрди.
Чу бўлди шер дарбанд ичра мавжуд,
Анга хотамни отқоч бўлди нобуд.
Олиб хотам, яна урди санаб гом,
Ҳамул тош устига тутқунча ором.
Чу тош узра аёғин терти маҳкам,
Ҳисор ичра садое тушти ул дам.
Садо чун беҳаду андоза бўлди,
Очилғон бурнороқ дарвоза бўлди.
Эшик очилғоч-ўқ бўлди садо йўқ,
Ул ўпчинлиқ чиқиб келди чекиб ўқ3.
Яна бору уза юз новакафкан,
Чекиб ўқлар, кийиб бориси жавшан.
Хадангин борча ул ён тортибон туз
Ки, Фарҳод анда кўргузмиш эди юз.
Кўруб Фарҳод мундоқ ибтилони,
Бир-ўқ жониға юз тийри балони.
Таваҳҳум айламай ул ранжпаймой,
Таанни бирла олиб ўқ ила ёй.
Чу тортиб новакин айлаб даранге,
Анингдек урди кўзгуга хаданге
Ки, маҳбуб урғай асраб ғамза чоғин,
Муҳиб кўксига қўйғон эски доғин.
Чу тегди ул хаданги барқосор,
Йиқилди бу хадангафкан нигунсор.
Йиқилғоч бу, ҳамул юз рўйи танваш
Ки, бору узра эрдилар камонкаш.
Алар ҳам борча ерга бўлдилар паст,
Қуйиғи новакафкан бирла ҳамдаст.
Яна Фарҳод кўргач бўйла аҳвол,
Тилин мундоғ ғаробатлар қилиб лол.
Солиб Ҳақ ҳамдиға филҳол тилини,
Саноға қилди гўё лол тилини.
Қадам қўйди равон дарвоза сори,
Ҳамул ошуби беандоза сори.
Бори ошубдин холи кўруб йўл,
Ҳисор ичра азимат айлади ул.
ғанимат кўрди ҳар ён ҳаддин афзун,
Ўкулган ҳар тараф юз ганжи Қорун
Ки, Искандарки олиб етти кишвар,
Ҳудуди бохтардин то ба ховар.
Жаҳон очмоқдаким кўп ранж топиб
Ва лекин ҳар не нақду ганж топиб,
Тилисм айлаб бу гардунваш ҳисорин,
Қилиб махзун ҳисори ичра борин.
Ҳисори марказида бир иморат
Ки, ожиз васфидин юз минг иборат.
Зиё ҳар ён сочиб, андоқки шид4 ул,
Бағоят мухтасар, лекин муфид ул.
Эшик очиб анга чун қўйди гоме,
Кўрунди тоқида рахшанда жоми5.
Сафоу тоб аро андоқки хуршед,
Дема хуршед, балким жоми Жамшед.
Бўлуб гети аро меҳри само ул,
Ҳамул ойинаи гетинамо ул.
Бори махфий умур изҳори анда,
Жаҳон ҳолоти равшан бори анда.
Ташида жилва айлаб маркази хок,
Ичинда лек тўққуз даври афлок.
Таши ул навъким комил замири,
Ичи андоқки соҳибдил замири.
Ани чун топти Фарҳоди таабнок,
Бағоят бўлди хушҳолу тарабнок.
Қўюб ул ганжу жоми хусравона,
Ёниб хайли сори бўлди равона.
Етиб сарчашмаға минди таковар,
Равон Хоқон сори сурди диловар.
Етиб Хоқону хайлин шод қилди,
Туман минг қайғудин озод қилди.
Етиб бори черикка роҳбарлиқ,
Алар кейнича айлаб пайсупарлиқ.
Анга тегруки ул сарчашма эрди
Ки, анда Хизр анга таълим берди.
Тушурди сарбасар хайлу сипаҳни,
Олиб бўлди равон дастуру шаҳни.
Ангачаким бор эрди шеру дарбанд,
Яна то ул ҳисори чарх пайванд.
Ичинда бор экан зоҳир хазойин,
Булардин айру ҳар махфий дафойин.
Борин Хоқонға чекти туҳфаойин,
Анга тегруки ул жоми жаҳонбин.
Дебон юз навъ шукри Эзиди пок,
Ёниб манзилға келдилар тарабнок.
Қамар Фарҳоди чун кўргузди жисмин.
Бузуб кундуз ҳисорининг тилисмин.
Сикандардек кириб зулматга хуршед,
Тилисм ичра ёшунди жоми Жамшед.
Алар топиб яна ишратқа асбоб,
Солиб жоми Жам ичра бодаи ноб,
Суруб гоҳи Сикандардин тарона,
Дебон Жамшеддин гоҳи фасона.
Кел, эй соқий, тузуб ишрат мақомин,
Қуюб май, тут манга Жамшед жомин.
Сикандар кўзгусини айлаб ифшо,
Қилай Жамшеднинг жомин тамошо.
Фарҳоднинг Искандар тилисмин очиб, хоқон ва Мулкоро била Суқрот тоғиға азимат қилмоғи ва ул тоғнинг иртифоъда фалакдин бош ўткарганидин саргузашти айтмоқ ва тийра ғорларнинг ҳар бири ҳижрон тунидин савод кўргузганидин афсона демак ва Фарҳод жоми жаҳоннамода ақолими сабъа мамоликин тақсим қилиб Суқрот ғорин торқонидин йўл кўргузмак ва жом рартавида йўл оҳанги қилмоғидин тарона тузмак ва аларға Суқрот гавҳари тоғ конида ломеъ бўлуб тилисм мушкилин «кониян минкон»1 равшан қилмоғи ва ул гавҳари адам кониға кириб бу сайрафийлар2 мақсудин гавҳарин иликлаб қайтмоқларни кайфиятининг айтилмоғи
Саҳар Суқроти чун тоғ авжи тутти,
Жамоли нури оламни ёрутти.
Сипеҳр авроқидин асбоби онинг,
Қуёш жирмидин устурлоби онинг3.
Яна Фарҳод истаб ишга сомон,
Миниб тавсан уза бўлди хиромон.
Юз урди бетааммул тоғ сори
Ки, анда дедилар Суқрот ғори.
Равон хоқону дастури ҳунарвар,
Анинг кейнича сурдилар таковар.
Халойиққа азимат кўси урмай,
Черикни чашма бошидин кўчурмай.
Минг, икки мингча хосул хос ходим,
Бўлуб хоқон рикобида мулозим.
Суруб Фарҳод кейнича шитобон,
Етиштилар қилиб қатъи биёбон.
Анинг бирла бўлуб ул йўлда ҳамроҳ,
Кесарлар эрди води хайл ила шоҳ.
Етишгач тоғнинг домонасиға,
Ҳакими аҳд хилватхонасиға
Солиб кўз, кўрдилар ҳадсиз бийик тоғ,
Ер онинг зайлида бир тўда туфроғ4.
Зуҳал бошиға етиб боши онинг,
Фалак жомин ушотиб тоши онинг.
Йиғочи соясида чарх кохи,
Қуйироқ шохасидин сидра5 шохи.
Уруб тиғи фалак жисмиға суҳон,
Ўтуб ул жисмдин андоқки кўҳон.
Буким кўктин ўтуб суҳонлиқ айлаб,
Фалак бухтисиға кўҳонлиқ айлаб.
Қамар ожиға суҳонидин андом,
Таҳаррук ожға, суҳонға ором.
Анинг авжида қориким падидор,
Қирилғон ож ушоғидин намудор.
Кўрунуб такасидин жадй поя,
Асад қорлонининг остида соя.
Чиқиб жавфида юз минг чашма рахшон,
Бири ул жумладин меҳри дурахшон.
Гиёҳ анда туман минг борча нофеъ,
Ададсиз ранжға ҳар қойси дофеъ.
Бийиклик ичра тўққуз осмонча,
Тубининг давраси икки жаҳонча.
Аён атрофида пайғора6 бисёр
Ки, идпокида бўлмай ақлу ҳис ёр.
Йўқ анда ғорнинг боши-аёғи,
Не онинг учи пайдо, не қироғи.
Анингдек ҳар бирининг жавфи тира
Ки, андин меҳри анвар шамъи хира.
Агар кирса анга бадри мунири,
Кўрунуб тийраликдин қурси қири.
Бу янглиғ тийра ҳар бирнинг саводи,
Саводи ичра ҳар ён тоғу води.
Оқиб водида юз дарёйи хунхор,
Тоғ ичра худ минг аждарҳойи хунхор.
Етиб ул тоғ аро шаҳзодау шоҳ,
Чу бўлдилар бу кайфиятдин огоҳ.
Қилиб Хоқонни ҳайрат лолу ожиз
Ки, билмас эрди мундоқ ерни ҳаргиз.
Бўлуб ул чораға Фарҳод мулҳам,
Бериб шаҳ бирла хайлиға кўнгул ҳам.
Дедиким: «Ҳозир айланг жоми Жамни
Ки, эл кўнглидин олсун бу аламни».
Равони борибон келтурдилар жом
Ки, андин мушкил иш топқай саранжом.
Анга қилғоч назар истаб кушойиш,
Жаҳон тимсолиға топти намойиш.
Қаён боққач қилиб, равшан назарлиқ
Бир иқлим этти зоҳир жилвагарлиқ.
Бурун офоқ мулкин қилди таслим,
Жудо қилди яко-як етти иқлим.
Мамолик жилвасидин кўзни ёпти
Ки, Юнон мулкин ул жом ичра топти.
Қилиб ҳар ён назарлар хайлин иблоғ,
Анга еткурдиким бор эрди ул тоғ.
Чу тоғ аҳволини қилди шумора,
Етиб ҳар ғорнинг жавфин назора.
Назар топти ҳамул ғор ичра анжом
Ки, топмиш эрди Суқрот анда ором.
Топиб кўп фикр ила ғор оғзиға йўл,
Киши топқон киби ёр оғзиға йўл.
Дедиким: олибон кирдилар аввал,
Жаҳонбин жомни, андоқки машъал.
Олиб кирганки они йўлға тутти,
Қаронғу тунни кундуздек ёрутти.
Қилиб ул жомдин нур ўйла таъсир
Ки, машъал партави қилғонда шабгир.
Суруб ғор ичра юз офот ичинда,
Сикандар ўйлаким зулмот ичинда.
Чу бўлди Хизрдин ул йўл нишони,
Топилди ногаҳ оби зиндагони.
Ҳамул ердин аён бўлди нишона
Ки, махфий эрди Суқроти ягона.
Нишона улки йўлға етти ғоят,
Қаро тунга етишгандек ниҳоят.
Қилиб маркабларидин тушкали майл,
Шаҳу шаҳзода, балким жумлаи хайл.
Топилди чун бу янглиғ турфа воя,
Кўрунди тошдин бир зинапоя.
Чиқиб шаҳзода бирла шоҳ икавло,
Вазири кордон бирла учавло.
Беш-олти поя чиққоч бўлди пайдо,
Фазойи анда айвоне ҳувайдо.
Юругоч ул сори шаҳзодау шоҳ,
Кўрунди тўрида бир турфа даргоҳ.
Тутуб даргоҳ аро бир лаҳза ором,
Солиб партав ҳамул гетинамо жом
Ки, келди уй ҳаримидин нидое,
Нидо, кирмак учун эрди салое.
ҚЎпуб чун кирдилар пуршўрхотир,
Кўнгул уйига андоқким хавотир.
Уй ичра кўрдилар бир пораи нур,
Бўлуб эв партавидин байти маъмур.
Бўлуб бир бурж ичинда меҳрдек гирд,
Ҳакими чарх анинг оллинда шогирд.
Музакко руҳдин жисми намудор,
Мужаррад ақлдин шахси падидор.
Етакни тоғдек тортиб жаҳондин,
Нечукким тоғ тебранмай макондин.
Сафоси лаъл янглиғ ошкоро,
Либоси лаъли равшан узра хоро.
Бўлуб хоро сипеҳрида жаҳоне,
Жаҳон жисмида ёхуд тоза жоне.
Жаҳонни қўйки, олийшон вужуди,
Жаҳонда олами кубро намуди.
Келиб кўнгли анингдек баҳри зохир
Ки, анда зоҳир аввал то ба охир.
Тўла дурлуқ садаф янглиғ бўлуб Ким,
Бу дарё ичра юз минг чарху анжум.
Юзи миръоти анвори Илоҳи,
Илоҳий сиррини англаб камоҳи.
Хайининг қатраси томғонда бир-бир,
Сочиб анжум киби оламға таъсир.
Бўлуб ғорида ҳар дун анкабути,
Бир устурлоби7 гардун анкабути.
Фалакдек табъи сойир, жисми сокин,
Сафар айлаб, вале йўқ сайр мумкин.
Сипеҳри ҳилм зотидин ҳувайдо,
Шукуҳи илм рухсорида пайдо.
Кўрунгач бу сифат олий гуҳар зот,
Бўлуб хам оллида ер ўптилар бот.
Шукуҳидин бўлуб бетоб танлар,
Кўнгуллар заъф этиб, титраб баданлар.
Кўз очти чун амини махзани роз,
Аларни қилди сўрмоқ бирла эъзоз
Ки, муҳлик йўл муруридин нечуксиз,
Балиёти заруридин нечуксизғ
Қуйи солиб бори бошларни филҳол,
Жавоб айтурға тиллар сарбасар лол.
Деди хоқонғаким: кўп чектинг эмгак,
Евазлар бергусидур Тенгри бешак.
Бизинг сорики келдинг кўп чекиб ранж,
Агарчи йўлда рўзий бўлди кўп ганж.
Ададсиз жавҳару нақди кироми,
Сулаймон хотами, Жамшед жоми.
Яна ҳам икки мужда еткурурбиз,
Қўлунгға икки жавҳар топшурурбиз.
Бири бу икки жавҳардин хабардур,
Бири бир жавҳари олий асардур8.
Хабар буким, ҳаётинг кўп йил ўлғай,
Дағи кўп мулк фатҳи ҳосил ўлғай
Ки, аждодингда қилсанг неча фикрат,
Йўқ ўлғай сенча сурган умру давлат.
Яна бир муҳраедур нафълиқ, бил
Ки, чун қолғунг жаҳон мулкида кўп йил.
Агар заъфею ранже бўлса тори,
Ва гар етса қорилиқ инкисори.
Қачон ул муҳрани оғзингға тутсанг,
Евурсанг ҳар ёну суйини ютсанг.
Мараз — сиҳҳат била бўлғай мубаддал,
Ано — қувват била бўлғай мубаддал.
Қарилиқ ранжи дафъ ўлғай тамоми,
Шабоб ўлғай анинг қойим мақоми.
Чу Мулкороға фош этти башорат,
Бу навъ этти башоратлиғ ишорат
Ки, чун сен доғи тортиб кўп аламни,
Бу сори ранжаға солдинг қадамни,
Неча шаҳ бўлса олам тахтгири,
Сен-ўқ бўлғайсен оллинда вазири.
Қачонким етса ранжу заъфдин банд,
Сени ҳам муҳрадин қилғай баруманд.
Ва лекин оллингизда бир хатар бор
Ки, ондин борчаға жойи ҳазар бор.
Аносирнинг икисидин дурур бу,
Ғалат гар қилмасам: ел бўлғаю сув9.
Агарчи бўлғуси кўп ранжа бўлмоқ,
Худой эткай насиб ондин қутулмоқ.
Чу ондин ўтти эрса умр поси,
Бўлур ақл этса беш юз йил қиёси.
Аларға тегуруб бу муждаларни,
Чиқорди узр ила эвдин аларни.
Деди шаҳзодани, келгил яқинроқ,
Ўзига қилди ҳамрозу қаринроқ.
Кўзин очиб жамолин яхши кўрди,
Басе дилжўйлуқлар бирла сўрди.
Қўпуб олинда чун ер ўпти Фарҳод,
Ҳакими донишомуз этти бунёд
Ки: «Ей дарду алам бирла сириштинг,
Азалдин ишқ бўлғон сарнавиштинг.
Сафо келтурдунгу хуш келдинг охир,
Қаронғу уйни равшан қилдинг охир.
Эрур минг йилки бўлуб кўҳсори,
Чекармен мақдамингнинг интизори.
Юзунг кўрди кўзум, алҳамдулиллоҳ,
Сени топти ўзум, алҳамдулиллоҳ.
Эшит, бир неча сўзким вақт эрур танг
Ки, айлармен бақо кўйиға оҳанг.
Муни билким жаҳон фонидур асру,
Ҳақиқат аҳли зиндонидур асру.
Агар топса Сикандар мулки зотинг,
Гар ўлса Нуҳ10 умрича ҳаётинг.
Чу кетмоқлик керактур бот, агар кеч,
Ҳамул давлат била бу умр эрур ҳеч.
Буким Ҳақ айлади инсонни мавжуд,
Анга мавжудлиқдин борча мақсуд.
Эрур Ҳақ амриға маъмур бўлмоқ,
Бу ишдан ўзгадин маъзур бўлмоқ.
Чу маҳбуби ҳақиқий улдурур ул,
Анинг васли сори қатъ айламак йўл.
Гар ул маҳбуб васли бўлди уммид,
Будур иқболи сармад, бахти жовид.
Вале бу давлатедур асру олий,
Эрур мушкил анга етмак хаёли.
Бу йўл ичраки беҳад дарду ғамдур,
Узоқ тортар, вале икки қадамдур.
Ким ул икки қадамнинг қатъи минг йил,
Киши урса қадам мумкин эмас бил.
Бири ўзлукни қилмоқ бўлди фоний,
Яна бир доғи топмоқ бўлди они.
Киши ўзлукни қўймай они топмас,
Тенгиз кесмай дури яктони топмас.
Бу ўзлукдин қутулмоқ чорасози,
Нима йўқ ўйлаким ишқи мажозий.
Ангаким қолди ғам шомиға жовид,
Бурун субҳ ўлди толеъ, сўнгра хуршед.
Мажозий ишқ11 бўлди субҳи анвар,
Ҳақиқий ишқ12 анга хуршеди ховар.
Қилиб ишқи мажозий зору ғамнок,
Етар ошиқ танин андоқки хошок.
Ҳароратлар этиб ул хасқа мойил,
Қилур ўт етгач ўртанмакка қобил.
Чоқилғоч барқи ишқи жовидони,
Етишгач бир шарар кул айлар они.
Сенинг оллингдадур ишқи мажозий
Ки, жисминг ўртабон сўзу гудози.
Ҳам овозангни офоқ ичра солғай,
Ҳам овозинг куҳан тоқ ичра солғай.
Қилиб ишқинг ўти оламни равшан,
Не олам, нилгун торамни равшан.
Тўла қилғай ғами ишқинг жаҳонни,
Жаҳонни қўйки, тўққуз осмонни.
Қаёнким ишқ аро бир фард бўлғай,
Кўзи нури йўлунгдин гард бўлғай.
Етиб тўққуз фалак тоқиға ҳўюнг,
Ети кишварни тутқай гуфту гўюнг.
Йиғилса ишқ эли хайлу сипоҳи,
Сен ўлғайсен борининг подшоҳи.
Мажозий ишқдин ўртанса жонинг,
Бориб сели фаноға хонумонинг.
Ҳақиқий ишқдин эсгай насиме,
Етиб онинг насимидин шамиме.
Бўлуб маъшуқи асли чорасозинг,
Ҳақиқатқа бадал бўлғай мажозинг.
Етиб мазҳарға бехудлуқ қиёси,
Келиб мазҳарға ишқинг интиҳоси.
Бақо мулкида топқунг қаҳрамонлиқ,
Ҳақиқат тахтида соҳибқиронлиқ.
Атонгдек юз туман Хоқону қайсар,
Унут бўлғай жаҳон аҳлиға яксар.
Сенинг қолғай жаҳон ичра сифотинг,
Тариқи ишқ ичинда яхши отинг».
Буларни айтиб, ўргатти дуое
Ки: «Келса оллинга банду балое,
Ўқурға бу дуо чун мойил ўлғунг,
Бори банду балолардин қутулғунг.
Яна кўзгу ишиким ҳодис ўлди.
Санга бу ён келурга боис ўлди.
Сикандарнинг тилисминким ушоттинг,
Хадангиким ул ўпчинлукка оттинг
Ким, ўқ тегди онинг ойинасиға,
Ўтуб бўлди тарозу сийнасиға.
Бурунғи кўзгуким ашкингни сочти,
Бу ўқ онинг тилисмин доғи очти.
Ёниб мундинки Чин шаҳриға еткунг,
Ҳамул кўзгуни кўрмак майли эткунг.
Неким кейнида ёзмиш пайкар оро,
Санга юзинда бўлғай ошкоро.
Ани кўргач етиб ишқ ибтилоси,
Бўлуб ошиқлиғингнинг ибтидоси.
Яна ҳар неча боқсанг кўрмагунг ҳеч,
Ишинг сарриштасиға тушкуси печ.
Бўлуб ожиз ишингдин аҳли тадбир,
Бошингға келгусидур улки тақдир.
Нечаким бўлғуси ҳолинг табоҳи,
Фалакка еткуси кўнглунгнинг оҳи.
Вале тортиб сипаҳлар ишқи матлуб,
Анингдек қилғуси кўнглунгни мағлуб
Ки, ондин бир нафас гар бўлсанг огоҳ,
Кўп ортуқроққи минг йил бўлғосен шоҳ.
Чу мен ҳам қилдим охир хайрбодинг.
Муродим буки еткач ул муродинг,
Ҳужуми ишқ туғёнида гоҳе
Соғинғойсен мени ҳам тортиб оҳе,
Чу доно чекти бу ғоятға сўзни,
Бас этти сўзни доғи юмди кўзни.
Чекиб Фарҳод ҳижронида вайло,
Узун йўл тутти андоқким Суҳайло13.
Кўруб Фарҳоди маҳзун ўйла ҳолат,
Кўзидин ёғдуруб ашки малолат.
Басе йиғлаб нечукким аҳли мотам,
Анинг ҳолиға, ўз аҳволиға ҳам.
Тилаб Хоқону Мулкорони дарҳол,
Алар доғи Кўруб ул пурхатар ҳол.
Иков худ тошқори ўлмокка етиб,
Неким доно баён айлаб эшитиб.
Тилаб бир неча доноваш кишини,
Саранжом эттилар доно ишини.
Бериб қабриға онча вақфдин баҳр
Ки, ул тоғу навоҳини қилиб шаҳр.
Чу ул маъмура вазъин қилдилар туз,
ҚЎпуб сарчашма сори қўйдилар юз.
Сипоҳ ичра тушуб Хоқону Фарҳод,
Не бу ўз ҳолидин ғамгин, не ул шод.
Қуёш суқроти14 чун ер қилди маскан,
Кеча Луқмони бунёд этти шеван15.
Ясаб кўку қаро бирла либосин,
Тўкуб ашк айлади зоҳир азосин.
Алар Суқрот сўгидин топиб дард,
Вале Чин ёди бирла дарддин фард.
Тузуб базм ул кеча ҳам кому ноком,
Ичиб аччиққа-аччиқ бир неча жом.
Кел, эй соқию ҳикмат айла ойин,
Манга тутғил майи мамзуж рангин.
Қадаҳ сарчашмасиға солибон жўш,
Мени қил жўшдин бир лаҳза хомўш.
Фарҳоднинг Хоқон била Чин азмиға дашт паймолиғи ва Чинда юз кўргузган ойинаи чиний ғамидин шайдолиғи ва ул кўзгуга тамошо қилғоч, Арман кишвари, балки Эрам боғи ва Арман водийси, балки ҳайрат тоғи анга ҳуляи намойиш ва жилваи оройиш қилмоғи ва Шириннинг жамоли кўзгусин ул кўзгу жамолида мушоҳада қилиб, оҳ уруб йиқилғони ва анинг оҳи ул кўзгу юзин тийра қилғони
Саҳар сарчашмаси чун бўлди равшан,
Фалакнинг марғзорин қилди гулшан,
Сафо топиб фалак Юнон замини
Сипаҳ чекти қуёш Хоқони Чини.
Қилиб Хоқон яна Чин мулкига майл,
Дема Хоқонки Фарҳоду бори хайл.
Хазойинға қўюбон муътамадлар,
Бериб ҳар бирга мингдин кўп мададлар.
Азимат Чинға бўлди кўч-баркўч,
Иши йўқ эрди ул йўлда магар кўч.
Демай йўл қатъиға чунким қўюб юз,
Кечани кечау кундузни кундуз.
Етиб Хоқон яна Чин кишвариға
Наби ул навъким дин кишвариға.
Тушуб тахтиға шоҳи кишвар орой,
Анингдекким шараф буржи аро ой.
Қўюб Фарҳод чун Чин шаҳриға гом,
Тараддуд ичра тутмай кўнгли ором.
Қилиб кўзгу хаёлининг умидин,
Тилаб филҳол махзанлар калидин.
Эшикларни очиб қолмай қарори,
Саросима югурди кўзгу сори.
Кўрунгач ул булурин пайкари пок,
Бўлуб андешалиғ кўнгли тарабнок.
Тушурди ул латофат ҳуққасини,
Латофат йўқки, офат ҳуққасини.
Калидин истабон хозиндин олиб,
Ўзин юз минг бало бандиға солиб.
Калид айлаб забона шаклидин тил,
Бўлуб они очар манъиға қойил.
Тутуб қуфл оғзи зулфинини маҳкам,
Етиб имо они очмасқа ул ҳам.
Уруб зулфини қуфл ичинда юз печ
Ки, яъни бу хатарлиқ фикрдин кеч.
Киши тақдирдин бўлмас чу қочиб,
Чиқорди кўзгуни сандуқни очиб.
Кўруб ул навъким миръоти хуршед,
Жаҳонни кўргузуб чун жоми Жамшед.
Тушуб кўнглига ҳайратдин шарора,
Анинг рухсориға қилди назора.
Не кўрди турфа дашти ноз парвард,
Кўрунмай саҳнида жуз сабзаи дард.
Гиёҳи ништар, аммо занг тутқон,
Гули эл қони бирла ранг тутқон.
Мусалсал сунбулининг банд-банди,
Қарору ҳуш сайдининг каманди.
Бинафша андаким гардун кўкортиб,
Гажак янглиғ хирад бўйнини тортиб.
Тутуб наргислари жом эткали нўш,
Қилурға тақво аҳлин масту беҳуш.
Ёқиб ўт лоласи жон куйдурурға,
Кўнгулга доғи ҳирмон куйдурурға.
Сочиб туфроғлари мушки татори,
Қаро бўлмоқ учун эл рўзгори.
Демактин лол ўлуб савсан мақоли
Ки, будур мунда ҳар озода ҳоли.
Кўкортиб анда кўк армон гули кўр,
Кўкоргон балки нофармон гули кўр.
Қуюндин кўргузуб ҳар ён замона,
Бори саргашталиклардин нишона.
Қилиб зоҳир бу водийнинг қироғи,
Қатиқ тоғи нечукким ҳажр тоғи.
Аёғин доғи айлаб руст ерга,
Чекиб бошин фалакка роз дерга.
Фалак вазъин анинг тулони айлаб,
Жаҳон баҳриға лангар они айлаб.
Камаргоҳида хайли бениҳоят,
Ясол тортиб ҳужум айлаб бағоят.
Камарда бир ариқ қозмоққа машғул,
Ариғ топиб камар шакли била тул.
Ўзининг шакли бирла навжавоне,
Демайким навжавоне, нотавоне.
Ҳамул хайл ичра айлаб пешаварлик,
Демайким пешаварлик, тешаварлик.
Бу ҳолат ичра пайдо бўлди хайле,
Нечукким тоғ ичинда тунд селе.
Бори чобуксувору моҳ пайкар,
Жавоҳирдин бериб рпайкарга зевар.
Жабинлар гул-гулу кирпиклари хор,
Қабоғлар кенг-кенгу, оғизлари тор.
Аларға шоҳу сарвар гулъузоре,
Демайким гулъузоре, шаҳсуворе.
Саманди сайридин кўк тавсани ланг,
Қуёш рухсори оллинда хижилранг.
Қуёшға тарҳ учун ташлаб руху от,
Вале юз қатла ҳар соат қилиб мот1.
Солиб оламға ўт бошдин-аёғи.
Жаҳон ўртаб аёғдин-боши доғи.
Бўлуб ул хайл ҳар бир ўйлаким ой,
Бу ул хайл ичра меҳри олам орой.
Таковар узра елдин оташангез,
Ҳамул эл сори сурди ел киби тез.
Тамошо айлаю ҳар сори боқиб,
Қаёнким боқиб, ўтлар элга ёқиб.
Чу ногаҳ отға ул ён майл берди
Ки, Фарҳоди ҳазин тимсоли эрди.
Анинг рухсориға чун боқти тимсол,
Тани тимсол янглиғ бўлди беҳол.
Яролиғ сайд янглиғ нола қилди,
Бу янглиғ нола чун қилди, йиқилди.
Кўруб Фарҳод ул янглиғ йиқилмоқ,
Ҳавас қилди ани наззора қилмоқ.
Яқинроқ келтуруб кўзгу жамолин,
Назора қилди ул маҳрў жамолин.
Чекиб Фарҳод ун ўз тимсоли янглиғ,
Йиқилди жисми жондин холи янглиғ.
Бўлуб тимсоли янглиғ — оғзи хомуш.
Ҳамул тимсолидек зойил қилиб ҳуш.
Кўруб чокарлар андоқ қаттиқ аҳвол,
Хабардор эттилар Хоқонни филҳол.
Чу Хоқон англади бу можарони,
Югурди ул тараф йиртиб яқони.
Аноси сочин очиб мўя тортиб,
Ани ўлган соғиниб рўя тортиб.
Чекиб афғонни Мулкоро атодек,
Ким ул Фарҳодға эрди атобек.
Яна Баҳром2 Мулкороға фарзанд,
Гузин Фарҳодға ҳамзоду дилбанд.
Бўлуб нисбатда кўкалтоши онинг,
Тариқат бобида қардоши онинг.
Анинг ҳолиға чун наззора айлаб,
Яқо ўрниға кўксин пора айлаб.
Бўлуб парвонадек атрофиға жамъ,
Вале ул ётиб андоғким ўчук шамъ.
Қўюбон ҳушсизлиқ кўйига юз,
Ўзига келмайин бир кеча-кундуз.
Чу тебратти насимин субҳ боғи,
Исидин ҳушиға келди димоғи.
Кўз очиб кўрди боши узра хайле
Тўкуб кўз ёшидин юз узра селе.
Чу йиғлар эрди Мулкороу Баҳром,
Аларға лутф бирла берди ором.
Тутуб сўгин ато бирла аноси,
Муни кўргоч, ҳалок этти ҳаёси.
Яқин эрдики тарки ҳуш қилғай,
Яна аввал йиқилғондек йиқилғай.
Туман минг узр қўлмоқ бирла қўпти,
Аёғлариға юз суртуб ер ўпти.
Деди: «Билмон, не ҳолат даст бермиш
Ки, сизга мужиб ушбу мотам эрмиш.
Бу иш гар хўб, агар зишт эрди бори,
Манга, биллаҳ, йўқ эрди ихтиёри.
Тутунг маъзурким, расво бўлубмен,
Демай расво бўлубменким, ўлубмен.
Бўлунг хуш ботину зоҳирда мендин,
Ғуборе асраманг хотирда мендин.
Бу янглиғ зоҳир айлаб кўп малолат,
Бериб хотирлариға истимолат.
Кўзи бирла тили гарчи бу сори,
Ва лекин жону кўнгли кўзгу сори.
Алар бу нукталардин шодмона,
ҚЎпуб уйларга бўлдилар равона.
Бу янглиғ чун аларға чора қилди,
Яна ул кўзгуга наззора қилди.
Бурунғудек юзи эрди қоранғу,
Ҳакимиким ясоғондур бу кўзгу3.
Тилисмин бўйла қилғондур падидор
Ки, ҳар шакл ондаким бўлғай намудор.
Чу нозирға тамошо ҳосил ўлғай,
Яна ҳосил тилисми ботил ўлғай.
Чу Фарҳод ул талабдин бўлди навмид,
Ўзин кўрди ғаму меҳнатда жовид.
Деди чун ўлгали ғамдин ёвушти
Ки: «Оҳ иш тушти, аммо саъб тушти.
Агар қилсам ўзумни пора-пора,
Чу матлуб ўлмағай ҳосил, не чора?!
Бурун андинки куйгай жони зорим,
Жунун олғай иликдин ихтиёрим,
Керакдур чораи андиша қилмоқ,
Хирад расмини даъбу пеша қилмоқ.
Такаллуф айлабон бўлмоқ хирадманд
Ки, бўлғай шоҳ кўнгли шоду хурсанд.
Чу пайдо бўлди айлар иш яроғи,
Мену ул дам балойи ишқ доғи.
Йўқ эрса эмди бетоқатлиқ этсам,
Бошимни олибон бир сори кетсам,
Муқаррардурки шоҳи кишвар оро,
Замоне қилмайин сабру мадоро.
Қилур юз минг черик таъйинки филҳол,
Мени истаб топарда қилмай иҳмол:
Алар Чин мулкида ҳар ён чопарлар,
Ики-уч кундин ўткармай топарлар.
Агар разм айласам кўргач сипаҳни,
Керак қатл айламак кўп бегунаҳни.
Чекай фарзан урушқа тиғи пўлод,
Йўқ элга, ўзума айлай бу бедод.
Неча эл бўйниға тиғ урса бўлғай,
Ёзуқсиз нечани ўлтурса бўлғайғ!
Ҳам охир зарбдин қўл бўлса нокор.
Тутулмоғлиқ керак ул лаҳза ночор.
Манга Чин аҳли не қилмиш ёмонлиқ
Ки, бу навъ ўлғамен бориға қонлиқ.
Агар шаҳ сурмаса зулму итобин,
Не берким тенгрига охир жавобин.
Кўзум не навъ тушкай шаҳ кўзига,
Нетиб боққоймен ул дам эл юзига.
Бори бир ёну бу бир ёнки ногоҳ,
Шаҳ ўлса булажаб ҳолимдин огоҳ.
Улус қилғай мени гирдимда таъйин
Ки, қилғайлар алар ҳифзимни ойин.
Бу мушкил иш қачонким ҳосил ўлғай,
Ишим тадбири ул дам мушкил ўлғай.
Дебон девона, солса банд аёққа,
Қутулмоқ ул замон чеккай йироққа.
Агар фарзан жунунум доғи кетгай,
Нечаким айтсам, ким бовар этгай.
Ҳамул авлоки то ўзумни билсам,
Қила олғонча ўз ҳифзимни қилсам».
Ўзига қилди топқоч иш ҳисобин,
Хирад қонунида иш иртикобин4.
Муни билмайки қилғоч ишқ бедод,
Бўлур юз ақлу дониш расми барбод.
Кетур соқий, шароби ошиқона
Ки, бўлмишмен хирад бирла фасона.
Мени ишқу фано базмида хос эт,
Хирад ранжу балосидин халос эт.
Фарҳоднинг ишқ шуъласида куюб ул ўтни жон пардасида яшурмоқдин ва ҳажр хунобасин ютуб ул заҳрни кўнгул ичинда сингурмоқдин гулбарги аҳмардек жамоли заъфароний ва нахли санубардек ниҳоли хайзароний бўлуб аср ҳукамоси ва даҳр атиббоси анинг баҳори сиҳҳати хазони маразға юзлангонининг ташхисини савдоға қилиб бу савдо била анинг мақоми таъйинин жазойир била дарёға қилғонлари ва бу дарё сафари савдосидин анга суд истаб насибалари зиёнбуд бўлғони
Тариқи ишқ ихфосида моҳир,
Бу янглиғ ишқ сиррин қилди зоҳир
Ки, Фарҳод айлабон ишқин ниҳони,
Хираддин кўргузур эрди нишони.
Қаю уй ичра бўлса шуъла мавжуд,
Эмасдур уйга боки гар чиқор дуд.
Ёниб ўт чиқмос ўлса дуди мутлақ,
Ул уй девориға бўлмоқ керак шаққ.
Фалак ҳам меҳрин оқшом айламас фош,
Бўлур зоҳир чу анжумдин тўкар ёш.
Ёшурғай нофа худ мушки татори,
Ёйилмоқда иси, не ихтиёри.
Чу лола ғунчаси зоҳир бўлур чоғ,
Неча кўнглида асрар ёшурун доғ.
Бўлур гарчи очилғон чоғи маълум,
Бўлур аввал тошида доғи маълум.
Нечаким истади Фарҳоди ғамнок,
Ёшурмоқ ўт ёриб устига хошок.
Ва лекин элни оҳу ашки ногоҳ,
Қилур эрди ниҳон дардидин огоҳ.
Хираднинг пардасиға қайда ёро,
Ёшурмоқ ишқ ўтин айлаб мадоро.
Қуёшни зарра ёшурмоқ бўлурму,
Ҳубоб узра тенгиз турмоқ бўлурму?
Ёпар фонуси бирла шуълани шамъ,
Кўрарлар пардадин ул шуълани жамъ.
Кўз ичра махфий ўлмас ашк қони,
Бўлурму шиша ичра май ниҳони?
Анга ул дарду ғам ўтин ёшурмоқ,
Кўнгулга ёшурун дард ўти урмоқ.
Неча кун ичра онча кор қилди,
Заифу нотавону зор қилди.
Ки, ҳар ким кўрса айлар эрди маълум
Ким, ул хорони бир ўт айламиш мум1.
Чу ул ойға етиб андоқ малоле,
Фалакнинг сайридин бўлди ҳилоле.
Узори бўлди сориғ лола янглиғ,
Дури ашк анда ёққон жола янглиғ.
Вале ул лоланинг доғи сиёҳи,
Оғиз очқоч кўрунгай дуди оҳи.
Қади нахликим эрди сарви чолок,
Заифу хамлиқ ўлди ўйлаким ток.
Вале ул токнинг табъидағи май,
Бўлуб кўнглида қон ютмоқ паёпай.
Танининг заъфи тундин-тунга кўпрак,
Бўлуб ул заъф кундин-кунга кўпрак.
Неча афғондин этса оғзини берк,
Йўқ эрди нола чекмакта анга эрк.
Димоғида бурунким қувват эрди,
Танида доғи зўру сиҳҳат эрди.
Риоят айлар эрди бениҳоят,
Фиғон зоҳир бўлур эрди бағоят.
Бу дамким, бўлди савдойи димоғи,
Маразларға улонди жисми доғи.
Жунун табъида кўргузди нишона,
Сўз айта бошлади савдоиёна.
Кўнгулда қолмади сабру қарори,
Иликдин борди борча ихтиёри.
Кўруб ул ҳолин онинг шоҳу дастур,
Бўлуб иккиси кундин-кунга ранжур,
Бериб кўп панду таъсири топилмай,
Қилиб кўп фикру тадбири топилмай.
Чу кўрдиларки борур иш иликдин,
Ўтар андиша тадбиру биликдин.
Кенгашти шаҳ тузуб мажмаъ аҳиббо,
Бўлуб ҳозир неким бўлғон атиббо.
Анинг ҳолотида сўз ўтти беҳад,
Бири сўзни қабул этти, бири рад.
Ҳам охир аҳли ҳикмат эттилар арз
Ки: «Ей олам элига қуллуғинг фарз!
Бу янглиғ бизга бўлмиш заъф ташхис
Ки, савдодин димоғи топти танқис.
Мизожида ҳарорат ғолиб эрди,
Яна майға мизожи толиб эрди.
Майи муфрит била асли ҳарорат
Бўлуб бир, бўйла кўргузди шарорат.
Ики-уч ёшдин ўн бир, ўн ики ёш,
Ўқумоқ фикрига солди қуйи бош.
Ики-уч йилки майли пеша қилди,
Бағоят анда кўп андеша қилди.
Буларга ёр бўлди ҳадди йўқ йўл,
Яна бир ҳам ҳарорат боиси ул.
Булар бир ёну фикри бениҳоят,
Мусаххин табъ аро ул ҳам бағоят.
Булар фикридин ўлмай табъи холи,
Тилисм очмоқ сори тушти хаёли.
Не савдо тухмиким кўнглида экти,
Не фикратларки ул савдода чекти
Ки, аждар қилди жисмин оташолуд,
Замона деви солди бошиға дуд.
Ҳарорат мунча торса табъи нори,
Ажаб йўқ, бўлса ул бир ўт шарори.
Бу ҳолатлар ангаким бўлди ҳодис,
Димоғи юбсиғадур борча боис2.
Чу ҳору ёбис ўлмишдур мизожи,
Нақизи бирла қилмоқдур иложи.
Букунким фасл эрур жавзо аёғи,
Қуёшнинг ўтидиндур лола доғи.
Самумосо келур ҳар соридин ел,
Самум ичра самандарваш кезар эл.
Яқиндурким қуёш тобидин ахтар,
Эриб симобдек оққай саросар.
Қуюннинг дашт ичинда изтироби,
Исиғдиндур йилондек печу тоби.
Ҳаво кўҳсор уза оташфишондур,
Булоғлар қайнари ондин нишондур.
Шафақ эрмас дурур мағрибда ҳар шом,
Қизормишдур қизиб бу сарнигун жом.
Қизиғон кўрадин гардун нишона,
Қуёшдин онда ўт тортиб забона.
Кемур шому дам онда субҳдам бил,
Шиҳоб ул кўрадин чиққон алам бил.
Эмас ҳар ён оқор сувлар била ер
Ки, ер ҳар ён исиғдин оқизур тер.
Қуёшдин соя қочмоқлиққа мойил,
Апода айлабон шахсини ҳойил.
Ҳаво табъида иссиғ бўйла кори,
Ажаброқ буки онинг табъи нори.
Анга юбсу ҳарорат бўлди ворид,
Иложидур ҳавойи рутбу борид.
Мунингдек эрки касб этгай илож ул,
Эрур дарё аро беш кунчилик йўл.
Тушубтур даври ўн шаръий3 жазира
Ки, таърифида қолур ақл хира.
Чекиб бош ул жазира ичра тоғе,
Бу тоғ узра ети-секкиз булоғе.
Муҳит ул чашмалар даврида дарё,
Фалак баҳри соғин доғи Сурайё.
Жазира даврида сувдин рутубат,
Вале авжида совуғдин суубат.
Бийик ул тоғ авжи, ўйлаким куз,
Совуғдин боғлонур сарчашмалар муз.
Азимат қилса ул ён шоҳзода,
Ажаб йўқким, бўлур кўнгли кушода.
Димоғи заъфи қувват доғи топқай,
Муборак жисми сиҳҳат доғи топқай.
Ҳаво таъсиридин бўлмай ҳаросон.
Иложин айламаклик бўлғай осон.
Атиббодин не сўзким бўлди манқул,
Кўрунди шаҳға бир-бир бори маъқул.
Равон ҳукм этти Мулкороғаким бот,
Чу фаҳм эттинг атиббодин мақолот.
Неча кун қилғумиздур азми дарё,
Сафар асбобини қилғил муҳайё.
Вазир андоқки топти ҳукми олий,
Муҳайё қилди ҳукм ўлғонни ҳоли.
Мураттаб бўлғоч иш ҳукм айлади шоҳ,
Бориб шаҳзодани қилмоғлиқ огоҳ.
Не сўзким ўтти, арз этмоқ тамомин,
Анинг дарё сори бўлмоқ хиромин.
Эшитгач қиссани шаҳзода Фарҳод,
Нишот айлаб ҳазин кўнгли бўлуб шод.
Деди: «Шаҳ оллида айтинг паёмим
Ки, шаҳ коми эрур оламда комим.
Не ҳаддим улки дегаймен ўғулмен,
Бори қуллардин ўксук хаста қулмен.
Қаён азм этколи бўлса яроғи,
Менинг бошим дурур шаҳнинг аёғи».
Чу шаҳға қилдилар бу нуктани фош,
Дуо қилди кўзига тўлдуруб ёш.
Деди: «Айлаб мураттаб кемаларни,
Солинг онда кераклик нималарни
Ки, мен ҳам айладим кўнглумни жозим
Ки, тонгла бўлғамен дарёға озим».
Эшитгач бу хабарни шоҳзода,
Нишоти бўлди айтурдин зиёда.
Басе таскин ҳазин кўнглиға берди
Ки, мақсуди анинг бу навъ иш эрди
Ки, зоҳир айлабон бир тавр ҳийла,
Бир ишни айлагай навъи васила
Ки, Хоқон тормойин андин кудурат,
Ул этгай азми ғурбат биззарурат.
Бу иш мақсудиға монанд бўлди,
Бағоят хотири хурсанд бўлди.
Тушуб дарё киби кўнгли аро жўш,
Кема оғзидек оғзи лек хомуш.
Тамаввуждек хаёлиға тасалсул,
Тасалсул топибон юз минг тахайюл.
Кетур, соқий, Муҳити бодаи ол,
Бу дарё ичра соғар заврақин сол.
Эрур ғам баҳрида жисми ҳақирим,
Ҳамул заврақ била бўл дастгирим.
Хоқон била Фарҳоднинг сипеҳр тавсанидек хинглардин иниб фалак бухтисидек жунгларга миниб Чин сипоҳининг сабо хайли дарё юзига чин солғондек баҳр майдониға сабодек бетаҳоши кирмоқлари ва муқаввас фулклар била тийрлари фалак қавси била қазо ўқидин нишона кўргузмак ва наҳангваш жўнг оғзи била бодбонлар кафан пардаси била гўр оғзидин фасона тузмак ва сафойин ғаройибидин неча ҳарфи айтмоқ ва амвож навойибидин неча нақше тортмоқ ва сарсарнинг золим сипоҳи дарё оламидин рустхез чиқариб «ва изал-биҳору фужжират»1 тафсирин мавж хутутидин баҳр саҳифасида сизмоқ ва кўлокнинг ниҳоятсиз тоғларининг таоқуби «ва изал-жиболу суййират»2 маъносин кема тийри нўги била фалак авроқиға ёзмоқ ва кўпрак фалакваш кемани фано наҳанги ютмоқ ва дарёваш сафиналар адам дарёси тубин тутмоқ ва Хоқонни дарё талотуми Мулкоро била Чин мулкига солмоқ ва Фарҳод ишқ дарёсида қолғондек ул хунхор баҳр аро тахтапора узра қолмоқ
Бу дарё ичра улким бўлди ғаввос,
Чиқорди бўйла дурри маънийи хос
Ки, тайёр ўлди чун дарё яроғи,
Бўлуб озим шаҳу шаҳзода доғи.
Суруб маркабни дарё соҳилиға,
Ою кун келди моҳи манзилиға.
Назарлар чун тенгиздин олди баҳри,
Йиғочдин баҳр уза кўрунди шаҳри.
Ададдин кўп кема бори яроғлиқ,
Саводи бир муаззам шаҳр чоғлиқ.
Ики юз жўнг ҳадсиз ҳар бири кенг,
Фалак жўнгини ҳар бир тутмайин тенг.
Учи кўк Ҳутию Саврини сончиб,
Туби ер гову моҳисини ёнчиб3.
Қамарға тийри онинг чеҳрафарсой,
Ики тийр ичра саргардон қолиб ой.
Мунингдек тийр ила ҳар бодбони,
Сипеҳри атласу миҳвар нишони.
Чекилган ҳар таноби бодбоннинг
Шуоий хатти меҳри зарфишоннинг.
Ичи бир эв, вале олам эвидек,
Не олам, нилгун торам эвидек.
Қилиб нажжори гардун ҳийласози,
Қуйи ерида фарш ўрниға кози.
Тушуб сув устида сақфи нигуни,
Ичинда тийридин олий сутуни.
Сутуннинг бир учи дарё уйига,
Бир учи гунбази хазро уйига.
Сутуне бу сифат ким кўрди бори,
Бир учи ёна бир уйнинг мадори.
Ёйиб ҳам бодбондин кўкка эълом,
Тутуб ҳам лангари кўк узра ором.
Аносир бўлмайин сифлиға ҳойил,
Қилиб кўкнинг қуйи даврида манзил.
Бўлуб аълода тийр, асфалда тори,
Фалакнинг икки жонибдин мадори.
Қуйию-юқори, ул тийру ул тор,
Фалак даврида қутр айлаб падидор.
Булардин бошқа гардун сайр кишти,
Равонлиқда елу сувдин сиришти.
Ададда уч юз эллик баҳрпаймой,
Фалак уммонида ҳар бир янги ой.
Яна сандал била заврақ ҳисоби,
Мингу минг йилча ҳар бирнинг шитоби.
Ҳам илдамлиқда сарсардек равона,
Ҳам айланмоқда игримдин нишона.
Сув узра сайру даври ул сифат тез
Ки, туфроқ узра суръат вақти Шабдез.
Бўлуб минг беш юз ул мажмуиға сон,
Қилиб ўлтурғон эл сайрини осон.
Ёсолиб жўнг уза тахти Каёни,
Мақом айлаб шаҳу шаҳзода они.
Бўлуб Чин аҳлидин ул шаҳри чўбин,
Анингдекким, яна бир кишвари Чин.
Яроғу сайр хотир истагонча,
Нечаким истагай хотир, юз онча.
Сафар асбоби бирла ҳар сафина,
Нечукким ганжи Қорундин дафина.
Қуруғлиқ ичра чун қолмади ҳеч иш,
Равони кемаларга бўлди жунбиш.
Таҳаррукдин топиб андоқ тахалхул
Ки, Чин шаҳри аро тушкай тазалзул.
Неча минг жалд маллоҳи ҳунарвар,
Балиғ янглиғ сув ичра мавжпарвар.
Сурар маркаб аларға заврақи тез,
Бўлуб суръатда сувдин оташангез.
Бори мақсуди сори айлабон майл,
Алар майлиға тобеъ шоҳ ила хайл.
Чу йўлға кирдилар ул минг ягона,
Сув узра оламе бўлди равона.
Саводи сувда жирми хок4 янглиғ,
Не жирми хокким, афлок янглиғ.
Ёпиб дарё юзин мушкин ниқоби,
Фалакни ўйлаким мушкин саҳоби.
Жазира азмиға бори қўюб юз,
Борур эрдилар икки кеча-кундуз.
Сув узра ел аён эткач тамаввуж,
Шаҳу шаҳзодаға ондин тафарруж.
Аён мавж ичра ҳардам юз ғаройиб,
Бўлуб минг зоҳир, ул юз бўлса ғойиб.
Неча кўз тушса кўк сув чархмонанд,
Тутуб атрофи кўк зайлиға пайванд.
Хиромон ҳар тараф юз турфа моҳи,
Хирад моҳиятин билмай камоҳи.
Улуғлар саҳмноку ўйла ҳойил
Ки, айлаб кўргучи ҳушини зойил.
Суда юз тоғу йўқ бирига ором,
Вале тоғики бўлғай моҳи андом.
Нечаким орқаси тоғ авжи янглиғ,
Танида нақши дарё мавжи янглиғ.
Тенгизда кўргузиб андоғ шитоби
Ки, чархи обгун ичра шиҳоби.
Шигарфу дилрабо ҳар бирга ҳайкал,
Уруб сайри су кўзгусига сайқал.
Тенгиз далви суйин ҳардам қилиб қут,
Анингдекким су ичкай далвдин5 Ҳут.
Кичикроқларға андоғ шўру ошуб
Ки, торуб баҳр алар ғавғосидин кўб.
Кичик бирла улуғлар сон ичинда,
Нечукким сабза сарвистон ичинда.
Кашафлар ҳар бирининг саҳми беҳад,
Ясаб сув узра жисми бирла гунбад.
Бўлуб меъмори қудрат анда бони,
Судин қилмай хароб андоқ бинони.
Таҳаррук бирла сақфи бўлмайин шаққ,
Нечукким гунбази чархи муаллақ.
Балиғ сайд айлабон ҳар ён наҳанги,
Нечукким ранг сайд эткай паланги.
Тани бир тоғдекким бўлса хоро,
Темурдин тишу чангал ошкоро.
Келиб орқоси онинг тез парра,
Ниҳоли умрни кесмакка арра.
Не парра, ғам сипоҳи кайбури ул.
Балият қалъасининг кунгури ул.
Су мавжин оғзида қилғил тасаввур
Ки, бир жавшанни тутқай ҳардам анбур6.
Наҳанг атрофида сақловидин шўр,
Нечукким аждаҳо атрофида мўр.
Яна ҳар ён кўрунуб кўзга харчанг,
Азимат айлаган вақти каж оҳанг.
Кашаф жисмиға жисми ламс этар чоғ,
Урунғондек бири-бирга ики тоғ.
Кўруниб жонвар баҳр ичра беҳад,
Нечукким дашт ичинда ҳар нечук дад.
Тамаввуж баҳр узаким тутмай ором,
Алар устида сунъ илки ёйиб дом.
Шаҳу шаҳзода ҳар ён бешумора
Ғаройиб айлар эрдилар назора.
Баякногоҳ қазойи осмоний,
Аён қилди балойи осмоний.
Эса бошлоди ел беҳад хатарнок,
Ҳужум этти тенгиз юзинда кўлок.
Жанубий ҳаддидин сарсар келиб тез,
Тенгиз аҳлиға бўлди ваҳшатангез.
Қари маллоҳлар мундоқ балони
Кўруб арз эттилар йиртиб яқони
Ки, ҳар юз йилда бу ел бир қилур сайр,
Ва лекин йўқтурур бу сайр аро хайр.
Равон еткурдилар бир турфа заврақ,
Янги ой заврақидин тезравроқ
Ки, бўлмасдин бурун бу ел зиёда,
Ташиндик мунда шоҳу шоҳзода.
Қуруб Фарҳод чун завраққа кирди,
Уруб ел жўнгу заврақни ойирди.
Ато жўнг ичра қолди тортибон вой,
Ўғул заврақда бўлди баҳрпаймой.
Ароға тушти андоқ айру тушмак
Ки, мумкин бўлмас ондин сўнг кўрушмак.
Алар айрилғоч ўлди елга туғён,
Не туғёнким, жаҳонни тутти тўфон.
Тенгиз ул навъ чайқолдики афлок,
Кўрунди сув уза андоқки кўлок.
Келиб бир-бир сўнгича юз туман мавж,
Раёрай еткуруб кўк авжиға авж.
Қаю бир пуштаким ҳар пуштаси тоғ,
Не тоғким суйидин кўк атласи доғ.
Чиқиб чун кўкка бу сифли макондин,
Иниб сифли маконға осмондин.
Мунунгдек бир демаким, юз туман минг.
Уруб юзига сили осмоннинг.
Ҳамоно бу сифат етканда сили,
Бўлуб бу чархи ахзар ранги нили.
Ясаб чун ул судин айлаб таваҳҳум,
Янги ой кeмасин кирмакка анжум.
Уруб ҳар кемаким гардунға кўлок,
Бўлуб дарё уза андоқки хошок.
Ики кема бири-бирга қотилмай,
Улусдин ҳам ики бир-бирни билмай.
Кема гардунға чиқмоқни фан айлаб.
Фалакни тийри равзан-равзан айлаб.
Бўлуб ҳар ён нужуми осмони,
Фалак равзанлар ўлғондин нишони.
Ҳамоно кўкка сув баским тўқушти,
Фалак гунбазларининг сақфи тушти.
Қилиб сув мавжи бирла Ҳуту Харчанг,
Ўз авжидин тенгиз қаъриға оҳанг.
Кўрунуб сувда хуршеди жаҳонтоб.
Булур ичра нечукким лаъли сероб.
Фалак мулкида чун тормай масолик,
Қўнуб сув узра ўрдакдек малойик.
Қазо ҳар жўнгни бир ён ушотиб
Ки, ердин кўкка, кўкдин ерга отиб.
Бу ошуб узра баъзиким ушолмай,
Ичинда кимса ўз ҳолиға қолмай.
Бу янглиғ эрди дарё изтироби,
Ёрилғунча жаҳонға тун ниқоби.
Чу тун киштида кун ёшурди қоқум
Ким этти баҳр синжоби талотум7.
Су узра чунки сарсар тутти таскин,
Ер узра баҳри ахзар топти тамкин.
Дейилган баҳр аро ҳар навъи кема,
Ичинда онча халқу онча нима.
Кўри бир-бирга теккандин ушолиб,
Фалак авжида сув қаърида қолиб.
Халойиқдин бўлуб аксар табоҳи
Ки, ҳар ён бирни айлаб туъма моҳи8.
Чу киштиларни гардун пора айлаб,
Баданлар заврақин овора айлаб.
Ўну юз кемадин гар бир ушолмай,
Ичинда ўну юздин бири қолмай.
Тушуб баъзиғаким бир тахта пора,
Ани сув мавжи солиб бир канора.
Вале Хоқону Мулкоро висоқи
Ки, бир жўнг ичра эрди иттифоқи.
Нечаким кина қилди чархи золим,
Вале ул жўнг қолмиш эрди солим.
Ичинда халқ ўлукдек барча хомуш,
Ўлуб баъзию, баъзидин бориб ҳуш.
Чиқибон гарчи бир дарё канори,
Солиб они қазо Чин мулки сори.
Яналар ҳам чу елдин қолмади бийм,
Қазодин ҳар бири тушти бир иқлим.
Чу Хоқон жўнги чиқти ул қироққа,
Хабар бўлди яқин бирла йироққа.
Бўлуб ул эл чу ўткан ишдин огоҳ,
Чиқориб элни гар дастур, агар шоҳ.
Қилиб кўп саъйким ул хайли мадҳуш
Равойиҳ касбидин бир-бир топиб ҳуш.
Бўлуб ҳам шоҳ ўз ҳолидин огоҳ,
Халойиқ доғи огоҳ, ўйлаким шоҳ.
Кўруб Фарҳодини чун шоҳ ғойиб,
Яна йиғлаб тутуб бошдин масойиб.
Вале гоҳи бериб имконға ҳам йўл
Ки, шояд бир тараф чиқмиш экин ул.
Қилиб Суқрот ахборин доғи ёд,
Вале ўлмай қутулғондин бўлуб шод9.
Кўруб ул умру давлатни ғанимат,
Яна Чин тахтиға қилди азимат.
Кетур, соқий, қадаҳким нотавонмен,
Малолат баҳрида озурда жонмен.
Қадаҳ киштисиға жонимни хос эт,
Мени бу ғусса баҳридин халос эт.
Фарҳоднинг синуқ заврақ жисми заврақ синуқида қолиб ани дарё мавжи Яман мулки сари солиб Яман1 аҳли кемасига учрағони ва ул кема тожирлари анингдек дурри гаронмоя топқонларидин севунуб ул бу миннат адосидин ғамға қолғони, доғи жазойир ҳаромилари ул кема қасдин қилиб тужжор қуруғ ердаги балиғдек изтиробқа тушуб, Фарҳод аларни наҳанг балиқ хайлини қочурғондек бирор шаст кушоди била қочурғони ва сувда аларнинг заврақи ҳаётига ўт урғони ва Яман баҳридин канора тутқони ва Суҳайлдек Яман аҳли кўзин ёрутқони ва Шорур2 анга дарёда ошно бўлуб, анинг сафҳаи замири нуқушин фаҳм қилғони
Кишиким айлади бу баҳр гаштин,
Бу янглиғ деди дарё саргузаштин
Ким, ул ҳолатдаким чайқолди дарё,
Сипоҳи мавжидин қўзғолди дарё.
Ҳамул заврақки рокиб эрди Фарҳод,
Синиб кўк баҳридин етганда бедод.
Бўлуб ғарқа муҳити бегаронға,
Қолиб бир тахта ул бехонумонға.
Ўзин ул тахта узра маҳкам айлаб,
Видоъ ўз жисму жонидин ҳам айлаб.
Нечукким тахта жисми нотавони,
Етиб оғзиға ҳар дам хаста жони.
Кўруб ул шўр баҳри бекарондин,
Илик юб ҳар нафас юз қатла жондин.
Чу гардун шом киштисин ушотти,
Фалак баҳриға анжум дурри ботти.
Тамаввуж йиғди дарё юзидин дом,
Талотум қушлариға бўлди ором.
Тушуб ул тахта сайрининг гузори,
Яман мулкию Тойиф3 ҳадди сори.
Бўлуб Фарҳодға ул тахта маскан,
Нечукким жонға бўлғай тахтаи тан.
Вале жисмида жонидин рамақ йўқ,
Танида руҳ ҳарфидин насақ йўқ.
Мунингдек ҳол аро бир тез кишти
Яман азмиға дарёдин етишти.
Ичинда неча дарёмоя тожир,
Гуҳар савдосиға бўлғон мусофир.
Чу кўрдилар келур бир тахта пора,
Анинг устида шахсе ошкора.
Солиб маллоҳ еткурдилар они,
Кема ёниға келтурдилар они.
Не кўрдиларки ётур навжавоне,
Ҳаводис зарбасидин нотавоне.
Бўлуб ҳуш анга зойил ичкулукдек,
Ётиб ул тахта устида ўлукдек.
Чу кўп қилдилар аҳволиға тадқиқ,
Нафас оғзиға келмак бўлди таҳқиқ.
Ҳаёти айлабон ул элни хуррам,
Ани киштига чектилар ҳамул дам.
Димоғиға тутуб ҳар навъ машмум,
Кўзин очиб ҳаёти бўлди маълум.
Қуюб бўғзиға шарбат, оғзиға қут,
Бўлуб ул тўмау шарбат анга қут.
Қўпуб ўлтурди, доғи сўрди аҳвол,
Дедилар ҳар не бор эрди анга ҳол.
Эшитти чун жавоб айлаб саволин,
Булар ҳам сўрдилар ул хаста ҳолин.
Дедиким: «Биз гуруҳи тожир эрдук,
Яман сори Хўтандин сойир эрдук
Қилибон кемамизни ғарқа кўлок,
Чўкуб дарё тубига бору йўқ пок.
Манга рўзи бўлуб бу тахта пора,
Бўлубсиз тахтаи умрумға чора.
Мен ушбу тахтаға бўлғоч ҳамоғуш,
Димоғимдин ҳамул соат кетиб ҳуш.
Гаҳи ҳушумда, гоҳи ҳушдин фард,
Бошимға келмайин жуз меҳнату дард.
Кетиб эркан дурур бу лаҳза ҳушум
Ки, солмиш мунда бахти сахт кўшум.
Манга бу ерга тушгандин хабар йўқ,
Бу худ ўтти агар бордур, агар йўқ.
Менинг худ қатъ ўлуб эрди ҳаётим,
Йўқ эрди мутлақ уммиди нажотим.
Буким жоним ўлумдин эмин ўлди,
Сизинг алтофу эҳсон зомин ўлди.
Нечаким айласам ҳолим қиёси,
Кўрунур саъб бу миннат адоси.
Мени чарх ўлтурурдин хийра кушвор,
Сизинг тиргузганингиз бўлди душвор.
Агар минг йил тирик бўлғоймен охир,
Нетиб бу узрунгуз қўлғоймен охир.
Ғарибу хастамен ҳам зору ожиз,
Кишига тушмасун бу ҳол ҳаргиз
Ки, эл юз навъ тутқойлар анга қўл,
Юзидин бирга хизмат қилмағай ул.
Ва лекин то тирикмен бандангизмен,
Неча бўлсам тирик шармандагизмен.
Кўруб ул халқ бу арзи тазаллум,
Анинг зимнида бу ҳусни такаллум.
Аёғдин-бошига хусравнишонлиқ,
Сўзида баҳрдек гавҳарфишонлиқ.
Бўлуб бори асиру зори онинг,
Дилу жон бирла хизматкори онинг.
Муважжаҳ аклу шурб айлаб мурувват,
Навосиз жисмиға киргунча қувват.
Алар бори анга мафтуну шайдо
Ки, бўлди неча заврақ сувда пайдо.
Кўруб кишти элига тушти мотам,
Фузунроқ бўлди бу мотам дамодам.
Тилаб бориси бир-бирдин биҳиллик,
Кўруб Фарҳод ишидин тангдиллик.
Демай молу ҳаёту жондин афсус,
Ва лекин борча айтиб ондин афсус.
Қолиб ҳайрон алардин сўрди Фарҳод
Ки, невчун бўлдингиз маҳзуну ношод?
Дедилар йиғлабонким: «Не сўрарсен,
Бу заврақларки баҳр узра кўрарсен.
Қароқчилар дурур аҳли жазойир,
Бўлурлар бекарон баҳр ичра сойир.
Агар ёлғуз, агар икки, агар уч,
Кема йўлуқса ҳар ён келтурур куч.
Отарлар кемага қорураи нафт
Ки, ҳар қорурадур бир кўраи нафт4.
Уруб ўт кемани чин куйдурурлар,
Тамоми кема аҳлин ўлтурурлар.
Қилурлар халқ молин наҳбу ғорат,
Аларға баҳр уза будур тижорат.
Бизинг эмин йўл ўзга сори қолмиш,
Бу сори бизни дарё мавжи солмиш.
Не элга етса бу мажмаъ навиди,
Кетар ул хайлдин махлас умиди».
Чу фаҳм этти бу иш фарзона Фарҳод,
Аларға кўп кўнгул берди бўлуб шод.
Деди: «Қайғурмангизким бермагай ҳақ,
Алардин ҳеч офат сизга мутлақ.
Сизинг хайл ичра борму эркин оё,
Неча ўқ бирла кўпрак зўрлуқ ё».
Чекиб бориси ҳайрат бирла ҳайҳот,
Вале не истади — келтурдилар бот.
Анинг зўриға гарчи ё йўқ эрди,
Ҳамул ё лойиқи доғи ўқ эрди.
Ясаб ё гўшасин, ўқни туз айлаб,
Ул ишнинг иртикобин ёлғуз айлаб.
Тузотгунча ўқу ёйин диловар,
Етишти ҳар ён ул хайли жафогар.
Ясаб қоруралар ўт ёғдурурға,
Кемаву кема халқин ёндурурға.
Етиб ул ергаким қорура етмас,
Дема қорура, ўқ ҳам онча кетмас.
Қилиб қорура афканни нишона,
Анингдек отти Фарҳоди ягона
Ки, урди нафтлиқ қорурани-ўқ,
Ушотти ул ёлинлиқ кўрани ўқ.
Тушуб ўт, ўртониб қорура андоз,
Ҳамул завраққа ул хайли дағобоз.
Яна бир ҳам оторға чун ёвушти,
Анга доғи бу янглиғ шуъла тушти.
Чу икки кема хайли куйдилар пок,
Юз урди қочқоли ул хайли бебок.
Кема бошини қайторғунча ноком,
Ўн-ўн бешнинг ишин қилди саранжом.
Алардин баъзи куйди, баъзи ўлди,
Неким қолғон қочиб овора бўлди.
Бу иш ул кема аҳлин айлабон лол,
Бири хушҳол бўлса, ўни беҳол.
Бори бошин қўюб қошиға онинг,
Қўпубон эврулуб бошиға онинг,
Фидо айлаб анга жону жаҳон ҳам,
Нисор айлаб қошида молу жон ҳам.
Анинг заъфи эди ҳар дам фузунроқ,
Малоли риштаси ҳаддин узунроқ,
Алар дилжўй ўлуб, лекин бу бедил,
Кўрунди неча кундин сўнгра манзил.
Яманнинг фурзасиға5 қилдилар майл,
Судин туфроққа чиқтилар бори хайл.
Бори озод ўлуб минг ибтилодин,
Дема минг ибтило, юз минг балодин.
Топиб ул шаҳр аро бир турфа манзил,
Равони ештилар манзилда маҳмил.
Даме қилмай мадоро ошкоро,
Бўлуб оллинда онинг мажлисоро.
Қилиб пайдо кетурдилар майи ноб,
Яманда йўқ ақиқ ул навъи сероб6.
Чу май бирла қизишти боши онинг,
Суроҳидек оқиб қон ёши онинг.
Келиб ёдиға ҳар дам тахту жоҳи,
Биҳишти қаср ила хайлу сироҳи.
Атоу қолмоғи дарё аро зор,
Аноу кўнглида юз баҳри озор.
Ўзию бу сифат овора бўлмоқ,
Туман минг мунг аро бечора бўлмоқ.
Гаҳе бекаслик айлаб кўнглини реш,
Гаҳе беморлиғдин жонида неш.
Гаҳе жони куюб шайдолиғидин,
Гаҳе матлуб нопайдолиғидин.
Тушуб ҳар лаҳза ўзга олам ичра,
Солиб элни ғамидин мотам ичра.
Улус ҳолиға чун айлаб тафаккур,
Бири йиғлаб, бири айлаб таҳайюр.
Киши ҳолин камоҳи фаҳм қилмай,
Ўзи доғи ўз аҳволини билмай.
Бу хайл ичра бор эрди раҳнаварде,
Мусофиршеваи озода марде.
Ҳунар бобида устоди замона,
Замона ичра наққоши ягона.
Варақни килки айлар чоғда тасвир,
Бўлуб нойиб маноби килки тақдир.
Не сурат ёзғали топиб чу даст ул,
Жаҳонни айлабон суратпараст ул.
Жаҳон мулкин кезиб кишвар-бакишвар,
Ҳудуди бохтардин то ба ховар.
Хито мулкига ҳам тушган гузори,
Келиб оллиға Моний дасткори.
Тилаб маншур ул тутмай мусаллам,
Мусаллам тутмай ул истарда бу ҳам.
Қалам аҳлиға онинг тарҳи дастур,
Жаҳон аҳли дебон отини Шопур.
Саёҳатда қазои осмони
Буларға ҳамраҳ айлаб эрди они.
Басе ҳайрон эди Фарҳод ишида
Ки, кўрмайдур эди таврин кишида.
Не иш ул қилса айлар эрди таъмиқ.
Қила олмас эди ҳолини таҳқиқ.
Тенгизда доғи ул размиға ҳайрон,
Қуруғлуқ ичра бу базмиға ҳайрон.
Бу дамким кўрди онинг ҳоли зорин,
Сиришку нолаи беихтиёрин.
Тафаррус бирла топти фикратандеш
Ки, кўнглин ишқ тиғи айламиш реш.
Қилай дер эрди ҳар сўздин мудово,
Анга Фарҳод қилмас эрди рарво.
Жиҳатсиз куймагига солди чун кўз,
Сола бошлади дарди ишқдин сўз.
Неча ишқ ўтидин қилса ҳикоят,
Анга айлар эди кўпроқ сироят.
Билиб сўзин хирадманди ягона,
Дер эрди ишқдин ўтлуғ фасона.
Даме ул йиғламоқдин тутмай ором,
Ани бу навъ ўзига айлади ром.
Гузин Фарҳодға бехавфу кулфат
Бўлуб Шопур ила ул навъи улфат
Ки, онсиз бирдам ўлғоч истаб они,
Сўпуб дарду муҳаббат достони.
Бу тақрир айлабу ул йиғлабон зор,
Чу тақрир айламай кўп топиб озор.
Бу янглиғ чунки ҳамдам топти ўзни,
Рафиқу ёру маҳрам топти ўзни.
Сўпуб ҳолин ҳарифи чобук андин,
Чекиб сиррини нозук-нозук андин.
Чу бебок эрди ишқу бода ғаммоз,
Очиб ул маст ошиқ пардаи роз.
Неким Шопур сўз сўрса ниҳони,
Ниҳони айлар эрди воқиф они.
Топа бошлади сойил чун жавобин,
Саволи юзидин очти ниқобин.
Деди: «Аввал нажоду гавҳаринг де,
Яна ҳолингни айту кишваринг де».
Деди Фарҳод: «Қўй кишвар ҳадисин,
Унутқил асл ила гавҳар ҳадисин.
Манга ул нуктадин беҳбуд йўқтур,
Эшитмактин санга ҳам суд йўқтур.
Вале сўрдунг чу ҳолимдин фасона,
Санга бир мужмале айтай нишона».
Муни ҳам урди наъли бозгуна7,
Ишидин бўйла кўргузди намуна
Ки, мен дилхастаи зору балокаш,
Бурун эл янглиғ эрдим шоду дилхуш.
Бори ишдин ибодат ихтиёрим,
Салоҳу зуҳд ила тақво шиорим.
Манга бир тун балое бўлди тори,
Муқаввас кўкдин ўқи тегди кори.
Тушумга кирди бир фархунда кишвар
Ки, кўрмаймен анга монанда кишвар.
Нишони улча кўрмиш эрди бир-бир,
Анга борин яко-як қилди тақрир.
Етиштиким дегай ул моҳи дилхоҳ,
Дей олмай бехуд ўлди тортибон оҳ.
Билиб Шопур анинг ҳолин камоҳи,
Бўлуб жон бирла онинг чорахоҳи.
Бошин ўз кўксига қилди ҳамоғуш,
Димоғиға кетурди саъй ила ҳуш.
Ул эл тортиб анинг рухсориға май,
Бўлуб беҳуш ичмакдин паёрай
Ки, ҳар сўзким дебон ул икки ҳамроз,
Алар фаҳм этмайин анжому оғоз.
Кўруб Шопур ул мажмаъни бехуд,
Қилиб Фарҳод ишиға саъй беҳад.
Деди: «К-ей зоди сарви бўстони,
Ва лекин топқон осеби хазони.
Бу янглиғким санга мен ҳамдам ўлдум,
Бори махфий ишингга маҳрам ўлдум.
Ҳамоно бу эмиш Тенгрига тақдир
Ки, қилғайсен манга ҳолингни тақрир.
Ҳамул ганжеки бўлмишдур умидинг,
Етишгай қуфлиға мендин калидинг.
Ема ғамким бу ерким дединг они,
Саросар васфиға бердинг нишони
Ки, йўқ ул навъ дилкаш ер жаҳонда,
Кўрубмен онию бўлмишмен онда.
Ҳавоси жонфизо, гул анда хирман,
Назоҳатда Эрамдек, оти — Арман.
Борур бўлсанг санга ҳамраҳлиқ айлай,
Демай ҳамраҳлиқ, чокарлиқ айлай.
Кўруб Фарҳод мундоғ нуктаовар,
Ўзи бахтидин этмас эрди бовар.
Деган афсонани фаҳм этти Шопур
Ки, бовар айламас ул зор маҳжур.
Дедиким: «Чун инонмассен каломим,
Санга собит қилай андоқки комим».
Чиқарди сафҳаву килкин қаламзан,
Ҳамул ер суратин бўлди рақамзан.
Анингдек қилди тарҳ ул нақши дилжў
Ки, йўқ эрди тафовут бир сари мў.
Чу Фарҳод ул рақам наззора қилди,
Анинг даъвоси чин эрконни билди.
Торилғоч дўст мулкидин нишони,
Йиқилди маст тортиб дўстгони.
Кетур соқий, манга ишрат аёғин
Ки, даврон берди мақсудим сўроғин.
Мени чун қилди моҳи армани зор,
Чекай бир неча соғар арманивор.
Фарҳоднинг Шопур дашт паймолиғи, балки раҳнамолиғи била Яман мулкидин Арман кишвариға азимат қилғони ва Арманнинг Эрамосо сабза ва раёҳинидин ғунчадек кўнгли гул-гул очилғони ва Армания тоғи камарида хоро қозодурғон эл ажзин кўруб ул кайфиятин сўруб хоро қозорға камар чуст этгони ва бу хабарнинг чусту ширин Меҳинбону била Ширинга етгони
Бу водий қатъида фархунда ҳоди,
Анингдек кўргузур мақсад саводи
Ки, чун Фарҳод очти уйқудин кўз,
Келиб ёдиға Шопур айтқон сўз.
Ҳамул коғазки бўлди нақшпайванд,
Чекиб тарҳи ҳамул кишварга монанд.
Ҳануз этмай қаронғу кетмак оҳанг,
Ҳаво кўзларда эрди сурмаги ранг.
Қўпуб Шопурнинг қошиға борди,
Аёғин ўпгали бошиға борди.
Товушидин анинг уйғонди Шопур,
Топиб тун зулматида булъажаб нур.
Деди: «К-ей дард ила ишқ аҳли шоҳи,
Изинг хайли муҳаббат қиблагоҳи,
Бу келмакдин санга не мултамасдур,
Ғараз худ кеча ўтган сўз эмасдур?
Чу ўткан сўзни Шопур айлади ёд
Аёғига анинг бош қўйди Фарҳод
Ки: «Ей жон мақсади дилкаш паёминг,
Кўнгул мақсуди руҳафзо каломинг.
Ҳамул савдо била кўнглумгадур суд,
Ҳамул сўздур ҳазин жонимга мақсуд.
Вафо ваъдангға фош этмак кераксен,
Дегон сўз бошиға етмак кераксен.
Эшитгач они Шопури ягона,
Деди: «К-ей талъатинг шамъи замона.
Сен эрсанг ҳамраҳим жаннат дурур йўл
Ғараз бу эрса, бисмиллаҳ, равон бўл».
Етиб Шопур йўл азмиға оҳанг,
Анинг ҳамраҳлиғин Фарҳоди дилтанг.
Қадамда кўргузуб ул тоза дамлиқ,
Бу айлаб соя янглиғ ҳамқадамлиқ.
Кесарлар эрди йўлни гом-баргом,
Юруб манзил-баманзил тутмай ором.
Бўлуб Фарҳодға Шопур мунис.
Тутуб онинг била сайр ичра мажлис.
Гаҳе ҳамраҳлиқ хосиятидин,
Гаҳе ҳампешалик жинсиятидин.
Гаҳе ул сафҳани илгига олиб,
Назар боштин-аёғ тарҳиға солиб.
Хаёлиға туман минг офарин деб,
Рақам қилғонни рашки нақши Чин деб.
Қилиб дахл ишта андоқ ҳар замони
Ки, бу ҳам нақшпардоз онглаб они.
Бу янглиғ муддати йўл қилдилар тай
Ки, Арман кишвариға қўйдилар пай.
Деди Шорур: «Кел, эй фархунда ёвар,
Будур сен тушта кўрган мулку кишвар.
Тамошо айлаю бўлсун хироминг,
Йўлуққунча талаб қилғон мақоминг».
Чу Фарҳод этти ул сўзни тааққул,
Урар эрди қадам айлаб тааммул;
Ики-уч кун чу бўлди эҳтиёти,
Падидор ўлди бир кун кўп нишоти
Ки, бўлди оллида бир дашт пайдо
Ки, ақлин тушта айлаб эрди шайдо.
Ҳамул сабза, ҳамул савсан, ҳамул гул,
Ҳамул гулларнинг атрофида булбул.
Етиб тақво кўзин туфроғи хийра,
Ели айлаб хирад шамъини тийра.
Кўрунуб қайда боқса ул баложўй,
Гулу хору гиёҳи ошнорўй.
Сола бошлади ҳар дам пора кўнгли,
Етиб ҳар лаҳза заъф овора кўнгли.
Бало водисиға солиб қадамни,
Малолат авжиға тортиб аламни
Деди Шопурға: «К-ей ёри ҳамдам,
Санга ҳамдамлиқ ойини мусаллам.
Ҳамул водию гардунсой хоро
Ки, кўрмиш эрдим ўлди ошкоро.
Яқинроқ манга ҳамраҳ бўлғил эмди,
Менинг ҳолимдин огаҳ бўлғил эмди».
Ҳамул хайлеки ғавғо айламишлар,
Қозарға тош алоло айламишлар.
Тилар ул сори етгай жони маҳжур,
Равон майл айлади ул сори Шопур.
Етиштилар ул икки ошноваш,
Анга тегруки ул хайли жафокаш
Гуруҳе эрди дарду доғ ичинда,
Ариғ қозмоққа шоғил тоғ ичинда.
Анингдек хорани кесмакда ожиз
Ки, кўрмай кимса андоқ ажз ҳаргиз.
Ики юз хорабур илгида теша,
Уруб ул теша тош узра ҳамеша.
Ва лекин ўйла қаттиқ эрди хоро
Ки, гар юз теша тегса бемадоро.
Кесилмай бир нахудча тош чоғлиқ,
Нахудча демаким, хашхош чоғлиқ1.
Ики юз устод уч йил қилиб кин,
Замоне тинмайин урмоқта метин.
Қозилиб икки-уч юз қори2 хора,
Қолиб онинг кўри ҳам нимкора.
Алар қон йиғлабон мундоғ анодин,
Вале саркорлар тинмой жафодин.
Назар қилди чу ул ҳолатға Фарҳод,
Ғамин ўлди кўруб ул навъ бедод.
Кириб ул хайли мазлум ичра ғамгин,
Ҳилолий қошлариға ғуссадин чин.
Деди: «К-ей мен киби хайли балокаш,
Фалакдин кўнглунгиз мендек мушавваш!
Бу меҳнатким чекарсиз розин айтинг,
Ҳамул анжом ила оғозин айтинг
Ки, невчундур бу ранжу ибтилонгиз,
Қачондиндур фалакдин бу балонгиз.
Кўруб сизни тутун бошимға ошти,
Тутун неким, ичимға ўт тутошти.
Кўруб ул хайл анинг фаррух жамолин,
Эшитиб бўйла руҳ афзо мақолин.
Шукуҳидин бўлуб ҳайронлиқ элга,
Мақолотида саргардонлиқ элга.
Ўпуб ер, дедилар ул хайли ғамнок
Ки: Эй Руҳул-аминдек3 гавҳаринг пок.
Яқин эрмас малаксен ё башарсен,
Худо ёрингки, бас олий гуҳарсен.
Малак хорижда гар кўрмайдурур биз,
Сенингдек худ башар кўрмайдурур биз.
Вужудунг кўрмасун ғам ранжу тоби,
Неким сўрдунг будур онинг жавоби
Ки, бу кишвардаким рашки жинондур,
Букун исмат паноҳи ҳукмрондур
Ки, Афридун сари борур насабда,
Эрур Жамшеддин ортуқ ҳасабда.
Агарчи соя солмас бошиға тож,
Ва лекин тожварлардин олур бож.
Белин гарчи камар топмай камоҳи,
Вале заррин камарлардур сипоҳи.
Бу янглиғдурки фаҳм эттинг сифотин,
Миҳинбону дебон давр аҳли отин.
Бу кишвар ичра ўттуз-қирқ қўрғон,
Бори кўк ҳиснидин4 буржин ошурғон.
Анинг ҳукмидадур бемеҳнату ранж,
Тўло ҳар ерда Қорун ганжидек ганж.
Тажаммул хайлида имкондин ортуқ,
Неча йил фикрат этса ондин ортуқ.
Жаҳондин хотири озодаси бор
Ки, бир гулчеҳра хоҳарзода5си бор.
Ҳарими иффат ичра шоҳ ул эрмиш,
Сипеҳри исмат узра моҳ ул эрмиш.
Ани ҳам васф этардин баҳрамиз йўқ,
Отин доғи тутарға заҳрамиз йўқ.
Юзин кўрмайдур онинг одамизод,
Магар бир неча гулрух сарви озод.
Ким они кўрса гашту сайр кўрмас,
Ани кўрган кишини ғайр кўрмас.
Юзи гул, кирпиги дерлар тикандур,
Не бор андоқки ҳаргиз бор экандур.
Миҳинбону кўп айлаб эҳтиромин,
Ясабтур жон уйи ичра мақомин.
Юзи бирла қилур базмини гулшан,
Анинг бирла кўрар оламни равшан.
Бу тоғеким анинг васфидадур тул
Ки, бордурбиз ани қозмоққа машғул.
Келибдур бир боши шарқи шамойил,
Яна бир боши ғарби сори мойил.
Оқар шарқисида бир чашма ҳоли,
Суйи ул навъким ҳайвон зилоли.
Дебон «Айн ул-ҳаёт»6 ул чашмани хайл
Ки, ўлгон ичса айлар жон сари майл.
Гаҳи ул ҳур бу сори қўяр гом,
Пари сарчашмада тутқондек ором.
Парилар бирла айлаб азми ишрат,
Тузарлар анда гоҳи базми ишрат.
Эрур ғарбида ул маҳваш макони
Ки, ҳоло Армания дерлар они.
Еридур назҳат ичра жаннат осо,
Анинг ёнида тоғи чарх фарсо.
Эрур бу навъ ул маҳваш хаёли
Ки, ул манзилда солғой қасри олий.
Муҳайё борча рангу бўйи онинг,
Вале устида йўқтур суйи онинг.
Муҳандислар нечукким чархи сайёр,
Югуртуб чашма суйи сори тайёр.
Топибким бир ариғ қозилса дилжў,
Етар ул ҳур қасри олиға сув.
Вале ул чашма то бу қасри офат,
Топибдур ўн йиғоч7 чоғлиқ масофат.
Бу жадвалким чекибдурлар апода,
Ариқ қозмоқ қилибдурлар ипода.
Буюрмишлар бу хайли нотавонға,
Бало тоғида жамъи хаста жонға
Ки, айлаб чок метин бирла хоро,
Ариқ қилғойлар андоқ ошкоро —
Ким, ул ориққа ҳар ким сув кетургай,
Сув ул айвонғача турмай югургай.
Бу хоро теша бирла бўлмас афгор,
Нечукким теша, метин айламас кор.
Эрур уч йилки жон тортиб ҳамеша,
Ушолмой қолмади метину теша.
Машаққатдин йигитни эл қори дер
Ки, қозилмиш ики-уч юз қори ер8.
Бу янглиғ бирла умри Нуҳ топсоқ,
Баданда кўррак ондин руҳ топсоқ.
Чу меҳнатнинг ҳаду поёни йўқтур,
Туганмаклик бу иш имкони йўқтур.
Гаҳи фарёду афғони чекарбиз,
Гаҳ иш қилмоқ учун жони чекарбиз.
Эмас бу теша урмоқ ишга дархурд,
Кеча-кундуз қоқарбиз оҳани сард9.
Нечаким зоҳир этсак узри маъқул,
Алар оллинда эрмас узр мақбул.
Бу эрди ҳолимизким торпти таъвил,
Бу ҳам ижмол бирла, йўқки, тафсил».
Чу кайфиятни маълум этти Фарҳод,
Алар ҳоллиға кўнгли бўлди ношод.
Деди: «Бу неча мазлуми ситамкаш,
Фалак бедодидин бўлғон аламкаш
Ки, вайронлиғларида юз халалдур,
Агар қилсам мадад воқеъ маҳалдур.
Ҳунарни асрабон неткумдур охир,
Олиб туфроққаму кеткумдур охир?!»
Темурчидин тилаб дам бирла кўра,
Белига боғлабон чармин танура10.
Дам учин кўраға чун маҳкам этти,
Равон тўкти кўмур, доғи дам этти.
Кўмурни қилди чун ахгар неким бор,
Тилаб метину теша ҳарнеким бор.
Солиб ахгар аро борин қизитти,
Неча афзор қилди чун эритти.
Ҳар ўн-ўн бешни бир метин қилиб руст,
Яна ҳам ончани бир тешаи чуст.
Неча гурза, неча сунбода айлаб,
Камар қозмоқ ишин омода айлаб.
Ниҳоний борчаға андоғ су берди
Ки, Қорандин ниҳон ўрганмиш эрди11.
Тараддудға солиб они бу аҳвол,
Улусни гирдида ҳайрат қилиб лол.
Саволе айлай олмай кимса бир сўз,
Шукуҳидин тикиб бори анга кўз.
Чу холи айлади афзордин эл,
Равон хоро кесарга боғлади бел.
Кириб ориққа қозмоқ айлади майл,
Қозобошлади қумни ўйлаким сел.
Кесиб ҳар тешаси қилғоч хароши,
Фалак рили юкидек пора тоши.
Чу метин зарбидин айлаб ситеза,
Қатиқ хорони айлаб реза-реза.
Анингдек тешадин секриб ушоқ тош
Ки, нозир бир йиғочдин қочуруб бош.
Учуб етканда зарби дасти онинг
Ки бориб ўн йиғоч фаррасти онинг12.
Ҳамул кун-ўқ далери хорабур гов,
Муҳайё қилди хоро ичра бир нов
Ки, уч йил икки юз хоробур устод,
Ола олмай ҳам онча хорадин дод.
Ҳунар мундоғ чу зоҳир айлади кўб,
Тушуб ул тоғ аро эл ичра ошуб.
Бўлуб ҳам коргар, ҳам кор фармой13,
Миҳинбону қошиға дашт паймой
Ки, қилғайлар бу ишким кўрдилар нақл,
Инонмас гарчи они кўрмайин ақл.
Кетур соқий, манга ул лаъли рангин
Ки, тушти ғам юки кўнглумга сангин.
Анингдек майки, чун оғзимға еткай,
Ичимда дарду ғам тошин эриткай.