Топ рейтинг www.uz

Фарҳоднинг тешаси тошни пора-пора қилмоғ била тоғ бағриға ков-ков солғон садони Ширин эшитгони ва қуёш тоғдин тулуъ қилғондек ул кўҳи бало сарвақтиға етгони ва анинг метини ламъасининг барқи мунунг хородек кўнглига асар этгони ва қуёш туфроққа нур сочқондек ул хокийга меҳр зоҳир қилғоч, анинг туфроғдоғилардек ўзидин кетгони ва умри қуёши бошиға келгач анинг ҳаёти шамъи ўчғонига Шорпурнинг шамъдек куюб йиғлаб бошиға ўт чиқорғони ва ўлукни маҳдға солғондек ул қуёш они туфроғдин кўтариб биҳишт осо манзилиға олиб борғони


Хабар бергучи саррофи гуҳарпош,
Бу янглиғ айлади нақди хабар фош

Ки, чун ул хайлни ҳайрат қилиб данг,
Қилибон Армания сори оҳанг.

Боқиб Фарҳоднинг кесган тошиға,
Хабар еткурдилар Бону қошиға

Ки, мундоғ навжавоне бўлди пайдо
Ки, бўлди кўрмокидин халқ шайдо.

Бу янглиғ хора кесмак қилди бунёд
Ки, қилмоқ мумкин эрмас одамизод.

Жаҳон аҳлидек эрмас вазъу таври,
Бир андоқ кўрмаган афлок даври.

Малакваш одамидур кўҳмонанд,
Кесакдур тешасиға кўҳ парканд.

Неким кўрганни келганлар яко-як,
Туруб арз эттилар бешубҳау шак.

Миҳинбону эшитгач ҳайрат этти,
Инонмай бир замоне фикрат этти.

Хабарға чун аён бўлди тавотур,
Ишонди, лек они элтиб таҳайюр.

Қўпуб гулрух ҳаримин қилди маъво.
Нечукким равзаи жаннатни Ҳавво1.

Деди: «К-ей боғи умрум сарви нози,
Ҳарими хилватим шамъи тирози.

Кўнгул меҳри узоринг бирла хурсанд,
Сочинг ҳар ториға жон риштаси банд.

Эшитким, турфа розе келтурубмен,
Ҳадиси дилнавозе келтурубмен.

Сени Ҳақ хўблардин қилди чун фард,
Эрур бори ишинг ўзунгга дархурд.

Ариғ қозмоқниким ҳукм айламишсен,
Қатиқ тошларни қозсунлар демишсен.

Бу ҳам бир иш дурурким қилмамиш халқ,
Мунингдек иш қилурни билмамиш халқ.

Агарчи саъб эди боштин-аёғи,
Қазо саҳл эткон эрмиш они доғи.

Биров, дерларки, пайдо бўлғон эрмиш,
Қиёмат ошкоро бўлғон эрмиш».

Эшитгандек ани тавру шиорин,
Эшиттурди пари-пайкарға борин.

Ки уч йилда не иш бутмиш саросар,
Ўзи бир кунда қилмишдур баробар.

Миҳинбону чу бу роз этти ифшо,
Париваш айлади майли тамошо.

Деди: «Ул ён жанибат2 сургулукдур,
Бу иш гар воқеъ ўлса кўргулукдур.

Ғаниматдур ани кўрмак кишига,
Тамошо айламак қилғон ишига.

Эрур алҳақ ажойиб меҳмоне
Ки, Тенгри бизга еткурмишдур они.

Бу қушким мубталойи дом ўлубтур,
Бу гулшанда анга ором ўлубтур.

Бало ичра фароғи бирла келмиш,
Тузоққа ўз аёғи бирла келмиш.

Заруратдур анга қилмоқ риоят
Ким, ул бизга керакликдур бағоят.

Ариғким муздиға юз ганж бердим,
Суйи келмай илик ондин юб эрдим3.

Биҳамдиллаҳки, Ҳақ еткурди комим
Ки, мундоқ кимса бўлди сайди домим».

Тилатти нўшлаб таъжил ила от,
Равон бўлди Миҳинбону дағи бот.

Суманбар хизматида тўрт юз қиз
Ки, отланмас эди ҳаргиз буларсиз.

Бор эрди бодпойи ранги гулгун,
Қолиб андин юрурда хинги гардун.

Анга рокиб ҳамиша ул париваш,
Бўлуб ул девпайкар ҳам парикаш4.

Ўзи гулрангу гул монанд зоти,
Бўлуб Гулгун5 халойиқ ичра оти.

Жаҳон боғида йўқ ул бодподек,
Бўлуб гул баргин элтурга сабодек6.

Кетурдилар бу хинги7 бодпаймой,
Равон минди шафақ гулгунига ой.

Хиромон бўлди ул ён сарви озод,
Рикобида ҳамул хайли паризод.

Суруб ул сори хушвақту тарабнок
Ки, Фарҳод айлар эрди хорани чок.

Миҳинбону доғи ҳамраҳлиғ айлаб,
Суманбар ҳолидин огаҳлиғ айлаб.

Кейиндин қавм ила хайли шитобон,
Қилиб ҳар соридин қатъи биёбон.

Париваш девзодин сурди чун тез,
Гул узра сарсар ўлди шабнамангез.

Етишти рахш уза ул навъ чолок
Ки, гардун тавсанида меҳри афлок.

Тушуб ҳар ён мусалсал зулфи банди8,
Бўлурға хора афганлар каманди.

Каманд ўлмайки, икки шоми дайжур,
Арода фарқ этиб бир хатти кофур.

Бўлуб меъжарда ул мушки сияҳтоб,
Қаро шомики ёрқай они маҳтоб.

Юзи атрофида дурри лаоли,
Қуёш даврида ахтарлар мисоли.

Не дурким секретиб бу чархи гардон,
Қуёшнинг чашмасидин қатра ҳар ён.

Ики қоши ҳилоли фитнаангез,
Ёзилғон кўп ул ой бошида хунрез.

Мудом айларга қон тўкмак кенгоши,
Бўлуб иккисининг пайваста боши.

Бу хунрез иттифоқиға қилиб жаҳд,
Юзидин мушаф очиб қилғоли аҳд.

Кўзи ислом элига топибон даст,
Ётиб мушаф юзига кофири маст.

Бўлуб сиҳҳат олурда гоҳ ранжур,
Бўлуб гаҳ айни усруклукта махмур.

Кўзи беҳол хоболудлиқдин,
Лаби майгун шароб олудлиқдин.

Не икки анбаросо зулф ваҳ-ваҳ,
Не икки жонфизо лаб, оллоҳ-оллоҳ.

Шакардек лаб, вале йўқ туз кам анда,
Тузеким қанди олам-олам анда.

Бу янглиғ қанд ила туз кимса билмай
Ким, ул ҳайвон суйи ичра эзилмай.

Саводи холи ўғрилиққа монанд,
Келиб кундуз куни элтур учун қанд.

Олиб ширинлиқ, аммо авд этар дам,
Аёғлари бўлуб шаккарда маҳкам.

Ўғурларда тузу шаккар ниҳони,
Шакар тутмиш ва ё туз тутмиш они.

Енги гулзорида кўп ранг ила бў,
Лаби айн ул-ҳаётидин ичиб сув.

Равонпарвар юзининг тоза варди
Ки, ҳайвон чашмасидур обхўрди.

Оғиз устида бурни турфа тимсол,
Тутуб ёнида манзил ҳиндуйи хол.

Қўюб ул ҳиндуйи тожир сифоти,
Шакар тунгида9 Ҳиндустон наботи.

Наботи Ҳинд йўқким, ғунчаи гул,
Қилиб девона Ақли Куллни билкул.

Кумушдек ранги насринфоми онинг,
Кумушдин ғунчадек андоми онинг.

Бўлуб ҳар кирпики бир нўги хома,
Қорортиб қатл учун ёзмоққа нома.

Варақ айлаб анга лавҳи узорин,
Қорортиб олам аҳли рўзгорин.

Қади озода жаннат савсанидек,
Юзи гул, лек ўзи гул хирманидек.

Ҳарорат оташин лаълидин ошиб,
Ҳамул гул хирманиға ўт тутошиб.

Шарар қилғоч ул ўтдин майли афлок,
Қуёш бошдин-аёғин ўртабон пок,

Зақан даврида андоқ хатти мавҳум
Ки, қилғай они солим савқ маълум.

Нечукким меҳр ёнида ҳилоли,
Кўрунур ё кўрунмасдин хаёли.

Бу давриким ани тасвир этиб ваҳм,
Оғизни нуқтаси тақдир этиб ваҳм.

Қулоқда дурри ноби гавҳари ҳам,
Қамар даврида Зуҳра, Муштари ҳам.

Қаду ораз била шамшоду гулфом,
Не шамшоду не гул, сарви гуландом.

Қади руҳ офати чобуклук ичра.
Бели жон риштаси нозуклук ичра.

Бўю жисмин деёлмон қучқу янглиғ,
Паридек чустлуқдин учқу янглиғ.

Лабидин жон томиб бисёр-бисёр,
Сўзидан шаҳд оқиб хирвор-хирвор.

Лабидин томибу оқиб латофат,
Юзидин оқибу томиб малоҳат.

Бўйида ҳуллалардин руҳ олиб қут,
Вале алвонидин юз ақл мабҳут.

Қилиб кирпик ўқидин тийрборон,
Нечукким тоғ аро абри баҳорон.

Лабининг ҳар сўзи юз жонға офат,
Сочи ҳар тори минг имонға офат.

Бу янглиғ қотилосо келса кўзга
Йўқ иш оҳ урмоқу ўлмоқдин ўзга.

Юрурда рахши айлаб тоғни паст,
Ўзи от узра жоми ҳуснидин маст.

Фалак рахшида меҳри ховаридек,
Не рахшу меҳр, дев узра паридек.

Қаёнким тавсанин айлаб равона,
Йироқтин алҳазар айлаб замона.

Бу янглиғ сурди хопокўб тавсан,
Анга тегруки эрди хора афган.

Бийикрак чиқтию ҳар сори боқти,
Замин бирла замонни ўтқа ёқти.

Не кўрди? Хора ичра хоракове,
Қозиб хорода метин бирла нове.

Дема нове, не нове қайси хоро,
Бўлурча ўн тегирмон сувға мажро.

Қилиб хороға барное ситеза,
Уруб зарб айлар эрди реза-реза.

Не барнозод10, сарви бўстони,
Кўруб даврондин осиби хазони.

Шукуҳидин бўлуб хоро ҳаросон,
Қўпуб метинининг оллидин осон.

Муқаввас қошида чин, оғзида банд,
Қадин ғам тоғи айлаб қавс монанд.

Бийикрак ҳайкали аҳли замондин,
Фузунроқ шавкати пили дамондин.

Бошида тожварлик фарри пайдо,
Юзида салтанат нури ҳувайдо.

Аёғиға синиб хори мазаллат,
Бошини синдуруб санги машаққат.

Жабинида муҳаббат дарди зоҳир,
Узори узра ғурбат гарди зоҳир.

Танида бенаволиғдин асарлар,
Юзида ошнолиғдин хабарлар.

Қўлида тешае, йўқ тешаким, гурз,
Бўлуб туфроқ анинг зарбидин Албурз.

Кўруб Ширинни ҳайрат лол қилди,
Таажжуб бир йўли беҳол қилди.

Кўрунгач кўзга мундоқ чеҳри онинг,
Ичига солди шўриш меҳри онинг.

Гаҳе ашки югурди шиддатидин,
Гаҳе кўнгли бузулди меҳнатидин.

Очилмасдин бурунроқ пардаи роз,
Яқинроқ сурдию сўз қилди оғоз.

Лаби лаълини гавҳар пош қилди,
Бу янглиғ нукта дуррин фош қилди

Ки: «Ей нодир йигит офоқ ичинда,
Ягона чархи нили тоқ ичинда.

Аён ҳолингда кўп, кўп булажаблиқ
Ажабдин ҳам ажаб ранжу тааблиқ.

Не сен ўхшаб жаҳонда бир кишига,
Не қилғон ишинг ўхшар эл ишига.

Бу ишким, биз демай бунёд этибсен,
Бағоят кўнглумизни шод этибсен.

Бўлур эрдук ҳусули ичра ожиз,
Ҳунар эрмас, қўлунг кўргузди муъжиз.

Агар юз қарн узройин бўлоли,
Нетиб бир кунчилик узринг қўлоли.

Ишинг узрида юз биздек ўтонгай,
Не биздин, Тенгридин оллингға ёнғай».

Тилатти бир табақ бирла жавоҳир,
Деди: «Муздунг эмас, эй ишда моҳир!»

Қўлуб узр ул табақ бошини очти,
Жавоҳирни анинг бошиға сочти.

Париваш бу фасоҳат бирла мафтун,
Ўзидин бехабар Фарҳоди мажнун.

Йиқиб жисмини анфоси шитоби,
Тешиб кўксини кўнгли изтироби.

Тани титратмадин ором торпмай,
Бу беоромлиқ анжом топмай.

Деди: «Жонпарвар анфосингдин ўлдум,
Унунгдин, умр ранжидин қутулдум.

Не англайким, қаю маҳрў экансен,
Ичим қон айлаган сенму экансен?

Мени ғурбат аро бечора эткан,
Диёру мулкдин овора эткан.

Чиқиб жоним унунгдин бўлғоч огоҳ,
Юзунгни кўрмай ўлдум оҳ, юз оҳ!»

Анингдек оҳ тўфонин чиқорди
Ки, маҳвашнинг ниқоби елга борди.

Кўрунгач ул жамоли оламоро,
Анинг матлуби бўлди ошкоро.

Ҳамул эрдики мафтун бўлмиш эрди,
Кўруб кўзгуда мажнун бўлмиш эрди.

Бировким акс кўргач ҳуши кетса,
Ўзин кўргач не тонг, жон таркин этса.

Бировким бўлса майнинг зикридин маст,
Не тонг, ичканда бўлса ер уза паст.

Чу Фарҳод ул пари эрконни билди,
Чекиб ўтлуқ фиғон андоқ йиқилди

Ким, ул ҳолатда Ширин кўргач они,
Кимон қилди магарким чиқти жони.

Анингдек чекти оҳи оташолуд
Ки, ойни абр аро ёшурди ул дуд.

Чу ул шамъи вафода қолмади нур,
Етиб парвонадек бошиға Шопур.

Бошин қўйниға олди йиғлабон зор
Ки: «Ей йўқ қисматинг жуз ранжу озор!

Бас эрмас эрди ғурбат дарду доғи
Ки, ўчти бежиҳат умрунг чароғи.

Вафо йўлида ул манзилға еттинг
Ки, бир кўрмак била жон таркин эттинг.

Камолу фазлу ойинингдин афсус,
Ҳаёву ақлу тамкинингдин афсус.

Замиру раъйи покингдин дариғо,
Фиғони дарднокингдин дариғо.

Қўлунгдин ҳайфу шастингдин доғи ҳайф,
Шукуҳу зўрдастингдин доғи ҳайф.

Қани фарру шукуҳу зўрдастинг,
Тавонолиғ аро юз минг шикастинг.

Башар хайлида сен бўлмай малаксон,
Недин бўлмас бори ер бирла яксон.

Не шаҳ бошиға афсар эрдинг экин,
Қаю афсарға гавҳар эрдинг экин.

Не кишвар тушти эркин мотамингға,
Қаю эл қолдилар эркин ғамингға.

Не Хоқон сўгунг ичра қолди, оё,
Қаю иқлим эли қўзғолди, оё.

Чекиб ранжинг манга ғам бўлди подош
Ки, ҳаргиз кўрмагай эрдим сени кош!»

Дебон Шопур бу янглиғ фасона,
Суманбар айлабон ашкин равона.

Чу бу ошубиға юзланди таскин,
Ани чорлаб Миҳинбону ва Ширин.

Сўруб Фарҳод ҳолидин ҳикоят,
Ул айлаб билган аҳволин ривоят.

Дебон ул зор, Ширин зор йиғлаб,
Миҳинбону доғи бисёр йиғлаб.

Ани маҳд ичра солиб хусравойин,
Ёниб ўрдулариға зору ғамгин.

Олиб эгнига маҳдин нозанинлар,
Юруб оллида гирён маҳжабинлар.

Солиб бир боргаҳ кунжида тахте,
Тўшаб ул тахт уза шоҳона рахте.

Ани тахт узра қўйдилар чекиб оҳ,
Не ул элдин, не ўз ҳолидин огоҳ.

Кетур, соқий, шароби бехудона
Ки, бехудлуқ била бўлдум фасона.

Ажаб беҳуш ўлубмен ишқ аро бил,
Мени бир жом ила беҳушроқ қил.

Фарҳоднинг мадҳуш димоғига ҳуш боғидин насим етмак ва насимдек тебраниб тоғ сори азимат этмак ва теша била тоғ бағрин ёрмоқ, балки тоғ пораларни ҳавоға учурмоқ била қиёмат қўпармоқ ва Шопур ани пайдо қилиб Ширинни анинг ғами ишқи шайдо қилмоқ ва Шириннинг кўнгли хорасини анинг тешаси фикри харош қилғонин Миҳинбону маълум қилиб, тешадек тафаккур бошин қуйи солмоқ ва гоҳи дилжўйлуқ била ул бедилға кўнгул бермак, балки кўнглин олмоқ


Бу маҳд алвоҳиға қилғон нигориш,
Бу янглиғ қиссаға берди гузориш

Ки, чун зойил бўлуб Фарҳоддин ҳуш,
Ани ётқуздилар тахт узра мадҳуш.

Не ул огаҳ тириклик оламидин,
Не жисмида асар пайдо дамидин.

Қолиб бу навъ икки кеча-кундуз,
Олиб гаҳ-гаҳ нафас, лек очмайин кўз.

Ҳаёти қайдидин Ширин қилиб шўр,
Янги жон топибон бечора Шопур.

Учинчи кеча уйқу эл кўзига
Ким, ул очиб кўзин, келди ўзига.

Кўруб шоҳона тахту боргоҳе,
Ётиб тахт узра ул андоқки шоҳе.

Неча ул ҳол аро қилди тафаккур,
Тафаккурдин фузун бўлди таҳайюр.

Вале ёдиға бу келдиким ул ой,
Дема ой, офтоби олам орой

Анинг сарвақтиға солиб эди нур,
Бўлуб эрди неча сўз доғи мазкур.

Яқин билдики борғондур ўзидин,
Парининг ё юзидин, ё сўзидин.

Ҳаёдин терга бўлди абрдек ғарқ,
Ул уйдин чиқти секриб ўйлаким барқ.

Тафаррус қилдиким меҳри дилоро,
Анинг ҳолиға қилғондур мадоро1.

Ўзи чун қатлин оғоз айлагандур,
Азо бирла сарафроз айлагандур.

Севунуб тоғ сари бўлди шитобон,
Хижолат бирла қатъ айлаб биёбон.

Етиб ориққа кўп айлаб такуру,
Ҳаё теридин андоқ оқизиб сув.

Топиб метини бирла тешасини,
Аён айлаб равон ўз решасини.

Ўзи бирла дебонким: «Ул паричеҳр,
Мени мажнунга мунча кўргузуб меҳр.

Есим кетконда эъзоз айламишдур,
Тараҳҳумдин сарафроз айламишдур.

Анинг подоши не келгай илимдин,
Ва ёхуд шукри не ўткай тилимдин.

Ҳамоно бу ариғдур борча коми
Ки, итмомиға кўртур иҳтимоми.

Умидим улки умри тез риҳлат
Мени маҳзунға бергай онча муҳлат

Ки, бу комин раво қилғоймен онинг,
Бу дардиға даво қилғоймен онинг».

Чу бу фикр этти кўнгли янги бошдин,
Чиқорди гард гардун узра тошдин.

Анингдек хора чормоқ этти бунёд
Ки, чиқти тоғдин гардунға фарёд.

Қачон тош узра метин тез солди,
Фалак тоқиға рустохез солди2.

Дами дуди била метини гарди,
Ёшурди кўзга чархи ложуварди.

Не гарду дуд, миғи дарду андуҳ,
Тутуб Арман ҳудудин кўҳ то кўҳ.

Дема миғ, айтқил абри баҳорон,
Ёғин бирла тагарги сангборон.

Ҳамул метинки тош узра бўлуб ғарқ,
Дамо-дам ламъасидин кўргузуб барқ.

Не соатким хароши хора айлаб,
Қатиқ хорони андоқ пора айлаб

Ки, болчиғ руштасин нўги итик бел,
Ва ё пору била қор оритур эл.

Кеча-кундуз не тинмоқ, не таёнмоқ,
Не бир дам қон ютардин кўнгли қонмоқ.

Тамошосиға ҳар кун хайл-бархайл,
Улус ул сори туш-тушдин қилиб майл.

Қилиб ҳар ким назар онинг ишига,
Таҳайюр бармоғин элтиб тишига.

Кўрардин йўқ камарбурларға тўймоқ,
Не ҳадди ерга пушти даст қўймоқ.

Анинг хороға мундоқ ков-кови.
Бу сўзни бўйла тақрир этти рови

Ким ул тунким Миҳинбону уйидин,
Миҳинбону йўқ, ул маҳрў уйидин

Келиб ўз ҳолига ул ҳуши зойил,
Чиқиб бўлди ҳамул тоғ сори мойил.

Чу топти хира кўзлар субҳдин нур,
Не ул хайл они тортилар, не Шопур.

Қўпуб Шопур худ кейнича борди,
Вале Ширин кўзи ғамдин қорорди.

Топиб Шопур, ўлуб ғамдин яна шод,
Тушуб ҳажр ўтиға Ширини ношод.

Қўюб Шопур аёғига анинг бош,
Тўкуб Ширин фироқидин анинг ёш.

Тегиб ҳижрон ўқи маҳвашқа кори,
Иликдин кўрди борур ихтиёри.

Баҳона бўйла қилдиким: «Бу бедил
Ки, қилмиш эрди бу кишварни манзил.

Бу ишким тоғ аро мен соз этибмен
Ариқ қозмоқ ишин оғоз этибмен.

Ҳамоно ул йигитни Ҳаййи Сониъ,
Менинг ранжимни қилмаслиққа зойиъ.

Бу марзу бум сори келтурубтур
Ки, сарвақтимға они еткурубтур.

Ани гар топмасоқ бу иш қилилмас,
Вагар юз қарн саъй этсак қозилмас.

Кишилар ҳар сори чопмоқ керактур,
Қаён бўлса ани топмоқ керактур».

Миҳинбону ул ой жаҳду шитобин,
Чу кўрди фаҳм қилди изтиробин

Ки, хорокан дамидин шуълаи гарм
Қилибтур хорадек кўнглин анинг нарм.

Насиҳат билдиким кўп нафъ бермас,
Ўзига келтурурнинг вақти эрмас.

Қилиб ул ишда ҳикматлар риоят,
Ани топмоққа жаҳд этти бағоят.

Топиб, филҳол қилдилар хабар фош
Ки, ориқда бурунғидек қозар тош.

Билиб, ойға тараб юзланди чандон
Ки, бўлди лаблари гулбарги хандон.

Қила бошлади маҳзун кўнгли чора
Ки, не навъ айлагай они назора.

Камингоҳе4 топиб боққой анга тўқ,
Бу кўргай они, аммо ул муни йўқ

Ким, ул кўрса қилиб бедиллиқ оғоз,
Яна кўпроқ очилғай пардаи роз.

Вале айлаб Миҳинбону ҳамеша,
Анинг қошиға бормоғлиқни пеша.

Сўруб аҳволин онинг гоҳу бегоҳ,
Тилаб махфий ғамидин бўлмоқ огоҳ.

Топиб ҳолин нечаким айлаб идрок,
Ҳунардин мамлу, аммо айбдин пок.

Хати меҳрини кўнгли ичра тортиб,
Вале ул меҳр кундин-кунга ортиб.

Ҳавас айлабки, мундоқ пок пайванд,
Манга не бўлғай эрди бўлса фарзанд.

Ва лекин ҳажрдин зор эрди Ширин,
Кеча то субҳ бедор эрди Ширин.

Не дардин дерга бир ҳамдарди онинг,
Не субҳу шом хобу хўрди онинг.

Не бир ҳамдам анга бўлмоққа маънус.
Не қўюб ҳоли изҳориға номус.

Қошиға борғоли айлаб тааммул
Ки, ногаҳ бўлмағай ул бетаҳаммул.

Десаким бормайин гулчеҳри зебо,
Бўла олмай ҳазин кўнгли шикебо.

Фироқ ўтида мискин жони онинг
Ки, бўлғай дарду йўқ дармони онинг.

Кетур, соқий, майи гулранги хушбў
Ки, урғай чорасиз дард ўтиға сув.

Мунунгдек май манга армон бўлубтур
Ки, дардим асру бедармон бўлубтур.

Фарҳоднинг ул тош ариғин, балки ариғ тошин қазиб Армания тоғига еткуруб ул тоғ фазосида қасри қулла монанд, балки асоси кўҳ пайванд бино қилиб итмомға еткургони ва «Баҳр ун-нажот»1 ҳавзин қаср оллинда метини хорошикоф била намудор қилиб ул ҳавз ва ариғ атрофин сафода биллуркирдор ва жилода ойинаи чиний даври била дастасидин намудор қилғони ва бу ариққа сув очмоқ учун абри баҳорийдек кўзларидин ашкбор ва дурри ашкидин гавҳар нисор қилиб «Айн ул ҳаёт» чашмасиға юзлангани


Бу рангин нуктага ҳангома оро,
Бу янглиғ қилди килкин нома оро

Ки, Фарҳод ул ариғни чора айлаб,
Қазар эрди шикофи хора айлаб.

Умиди улки бу иш топса итмом,
Тамошоға келиб сарви гуландом2.

Яна бир қатла ҳам кўргай жамолин,
Симоъ этгай равон осо мақолин.

Тарабдин чиқса мунглуғ жони онинг,
Жаҳонда қолмагай армони онинг.

Ва гар худ бўлмаса ул ён хироми,
Бу иш сори чу кўртур эҳтимоми.

Ҳусули ранжу дарди дилдур асру,
Ул ойнинг оллида мушкилдур асру.

Бу мушкил ишга бўлса чорапардоз,
Эшитгач ул сиҳи сарви сарафроз.

Муяссар кўрса кому муддаосин,
Бу ҳосил айлагай онинг ризосин.

Бу навъ уммид бирла субҳ то шом,
Анга йўқ эрди тош чормоқдин ором.

Муҳандисвор айлар эрди аввал,
Ариғнинг икки ёнин икки жадвал.

Ҳам уч қори каноридин канори,
Ҳам онинг умқи эрди икки қори3.

Вале ҳар жадваликим тортар эрди,
Ҳамоно минг қоридин ортар эрди.

Бу минг қори саросар топса пардоз,
Яна минг қори айлар эрди оғоз.

Қилиб ҳар минг қори қозғонда хора,
Бурун метини бирла хора пора.

Бурунғи икки юз хорокани руст,
Таширлар эрди синғон хорани чуст.

Ариғ жавфин алар қилғунча холи,
Бу олиб тешасин илгига ҳоли.

Ариғнинг қилғоли малсо харошин,
Қилибон тешанинг пайдо тарошин4.

Йўнарға тешани илгига олсо,
Қилиб юз-юз қори хорони малсо.

Мусайқал айлабон кўзгу масаллик
Ки, анда юз кўруниб сув масаллик.

Ики ёндин қилиб хорони пайванд,
Тўшаб фаршин анинг дандона монанд5.

Бирор ерким туганса эрди хоро,
Ерида туфроқ ўлса ошкоро.

Бу янглиғ ерда меҳнат ортар эрди,
Ясаб ўтгунча заҳмат тортар эрди.

Вале солмай ўзин зору дажамвор,
Йўнуб хорони тахта-тахта ҳамвор.

Ҳамул жадвал била раргорин асраб,
Ража торин чекиб ҳанжорин асраб.

Олиб бир-бир йўнулғон хорани чуст,
Тўшаб ул тахта-тахта тошни руст6.

Ариғ ҳанжорин андоқ айлабон соз,
Муҳандисреша айлар эрди пардоз

Ки, бўлуб хорои якрора ул марз,
Шикофида топа олмай киши дарз.

Ва гар оллиға келса эрди тоғе,
Кўтаргунча тора олмай фароғе.

Ани чопмоққа айлаб тешани тез.
Бўлуб ул қатра сувдин оташангез.

Тутуб ул тоғнинг авжида маскан,
Бўлуб хоро шикофу қулла афган.

Камар боғлаб йиқорға чун ҳажарни,
Йиқиб ҳар зарби дасти бир камарни.

Солиб чун зарба тоғ авжиға пайваст,
Қилиб ҳар зарб ила бир қуллани раст.

Паёпай чун солиб метини кори,
Югуртуб қулла-қулла дашт сори.

Чу метин орқасин айлаб ҳажаркўб,
Бўлуб ҳар секрегон тоши қамаркўб.

Қамарға бўйла тош ўлғоч ҳавола,
Бўлуб қалқон анинг оллида ҳола7.

Кўруб анжум ёғарни ул ушоқ тош,
Таҳаррукдин ўғурлаб ҳар тараф бош.

Ушоқ тош айлабон гардун юзин реш.
Нечукким қуллалар ҳомун юзин реш.

Фалак ҳар лаҳза гарчи бош ўғурлаб,
Ер узра ёғдурурға тош ўғурлаб.

Жафо тошики ҳоло чарх этар фош,
Ҳамоноким туганмайдур ҳамул тош.

Фалакка тоғнинг гардин чиқориб,
Ики-уч кунда ўрнидин қўнгориб.

Ҳунардин кўргузуб юз сеҳри Бобил8,
Ариғ ўткаргали қилғунча қобил.

Қилиб ул тоғни чун ер била тенг,
Ариғ қозмоққа ҳар ён қўл очиб кенг.

Ҳамул аввалги паргорин чекиб туз,
Қозар эрди ариғни кеча-кундуз.

Чу оз фурсат бу янглиғ кўшиш этти,
Ариғнинг боши қаср ўрниға етти.

Йўнуб ҳавзе, кесиб хорони пайваст,
Масоҳат ичра вазъи шаст-даршаст9.

Дема ҳавз, айтқил дарёча они,
Суйи лекин зилоли зиндагони.

Бор эрди қасрнинг ўрнида бир тош,
Бийикликда фалакдин ошуруб бош.

Мудаввар вазъ ила паргори онинг,
Ва лекин даври беш юз қори онинг.

Бу янглиғ хораға хоробури чуст,
Ура бошлади метин зарбасин руст.

Йўнуб атрофин андоқ берди ҳанжор
Ки, қасре айлагай чархи баринвор.

Чу оз фурсат ул ишга бўлди машғул,
Қоёдин йўнди қасри ўйла мақбул.

Су сори тоқи олийшони онинг,
Етиб кўк тоқиға айвони онинг.

Ичинда гунбази айвонға лойиқ
Яна даҳлези гунбазға мувофиқ.

Яна уч сори ҳам уч тоқу айвон,
Уёлиб ҳар биридин тоқи кайвон.

Ҳар уй лутфу сафодин оят анда,
Равоқу раҳбалар беғоят анда.

Бу янглиғ йўнди қасри олам оро,
Бори ажзо анга бир пора хоро.

Қилиб айвонида юз тарҳ таҳрир.
Мавозеъ тарҳ қилди бори тасвир.

Чекиб ул сарви гулрух тахту жоҳин,
Бу тахт узра ҳамул ҳусн аҳли шоҳин.

Парилар қуллуқ айлаб хизматида,
Паривашлар қўюб юз ҳазратида.

Бу суратларни айлаб гарчи бежон,
Буларни айлабон сурат, ани жон.

Чекиб юз минг бу янглиғ турфа тимсол
Ўзин ул шўх ўтрусида беҳол.

Қаю мавзудаким, ул моҳпора
Мунинг шакли қилиб бехуд назора.

Бу ишларда бўлуб Шопур ёри,
Етиб ҳар бирга килки чиракори.

Бу сизса одами, таксир этиб ул,
Бу чекса жонвар, ташъир этиб ул10.

Чу ул ой суратин айлаб гузориш,
Ўзи хоро уза айлаб нигориш.

Чекарда ул жамоли гети орой
Гаҳи оҳе чекиб, гаҳи чекиб вой.

Бу янглиғ қаср топиб зебу ойин,
Латофат ичра суратхонаи Чин11.

Тугангач қасрға бу зевару сохт,
Равони ҳавзни ҳам қилди пардохт.

Чу бўлди ҳавздин бир йўли фориғ,
Кесиб ҳар ёнидин бир турфа ориғ.

Риоят қилди андоқ вазъу таврин
Ки, айланғай ариғлар қаср даврин.

Келиб даргаҳ муҳозисиға ҳар наҳр,
Тўкулгай сувлари ул сориким шаҳр.

Топиб ақл иртифоининг шумори,
Ики минг қори ҳар бир обшори

Ки, сув ондин қуйи чун айласа майл,
Ясагай боғу бўстон анда ҳар хайл.

Неким хоро чопар иш торқач итмом.
Су бошиға уруб хорофикан гом

Ки, сувни боғлағай ул наҳр ичига,
Алоло тушти мулку шаҳр ичига.

Анингдек тоғ сори туттилар йўл
Ки, игна солса ерга тушмагай ул.

Тамошоға қўюб эл ул сифат юз
Ки, касратдин кўрунмай тоғ ила туз.

Яқо бирла юруб Фарҳоди маҳжур,
Ёнида гом уруб бечора Шопур.

Хиром айлаб ҳунарманди ягона,
Кўзидин ёш ўлуб турмай равона.

Тушуб дилбар хаёли жони ичра,
Солиб ўт хотири вайрони ичра.

Суйин турғузмайин кўзида қайғу,
Ариғ новиға оқиб ашкидин сув.

Бу қайғу элтибон они ўзидин,
Оқиб бечоралиқ ашки кўзидин

Ки, мундоқким эл ўлмиш дашт паймой,
Тамошо қилғали келгайму ул ой?

Агар келса мени бемор ўлармен,
Вагар ҳам келмас ўлса, зор ўлармен!

Ани бу фикр андоқ айлабон лол
Ки, фаҳм айлаб улус тавридин ул ҳол.

Миҳинбону анинг кейнича покиб,
Суруб атбои бепоён мавокиб.

Тажаммул ончаким, эл фаҳми етмай,
Такаллуф ончаким, эл бовар этмай.

Анинг ҳар гомиға айлаб нисори,
Сочиб бошиға нақди бешумори.

Синуқ бошиға бўлмоқ лаълу дуррош,
Кўрунуб баҳр аро ёққон киби тош.

Суруб оллиға гардунваш мавокиб,
Бори суръатда андоқким кавокиб

Ки, минмакдин бўлуб ороми онинг,
Даме тинғай қоборғон гоми онинг.

Ўпуб ул бодроларнинг аёғин,
Тушуб йўлға тутуб икки қулоғин.

Улус ҳолиға онинг зор йиғлаб,
Қилиб дарди кўнгулга кор йиғлаб.

Қўюб ул гому эл кейнича анбуҳ,
Қаю анбуҳ, балким кўҳ то кўҳ.

Қаён ул кетти эл кейнича кетти,
Бу ҳолат бирла сув бошиға етти.

Замоне тинмоғин қилди баҳона
Ки, етгайму ул ошуби замона?

Кўзида сув ва лекин жонида ўрт,
Бўлуб ҳар сори боқмоқдин кўзи тўрт.

Кетур, соқий, маю, дафъ эт хуморим
Ки, ўлтурди хумори интизорим.

Хумори ҳажр бас муҳлик балодур,
Анга ё васл ёхуд май даводур.

Фарҳоднинг «Айн ул-ҳаёт» суйин «Баҳр ун-нажот» ҳавзи ариғиға очиб, кўзидин ул чашма рашаҳотидек ашки рудин сочиб, Армания сори хироми ва халойиқнинг ул ариғ атрофида тамошо учун ғавғойи оми ва паривашнинг парикаш девзоди пўядин қолмоқ ва Фарҳод девонавор парикаш била паривашин эгнига олмоқ ва Армания тоғи сори барқдек гом солмоқ ва фалаки қадхамдек меҳр остида югурмак ва меҳрни фалак айвониға еткурмоқ ва жунун бодпойини қулла сори сурмак


Бу кўҳсор ичра хоро айлаган чок,
Қуяр мундоғ зилоли софию пок

Ки, чун Фарҳод сув очмоққа кетти,
Хабар ҳар соридин Ширинға етти.

Ким, ул қозиб ариғе поку сода,
Неча ишлар доғи айлаб зиёда.

Ясаб ул навъ қасри чархмонанд
Ки, топиб кунгири гардунға пайванд.

Бу янглиғ килк ила таҳрири онинг,
Бу янглиғ нақш ила тасвири онинг.

Қилиб ишларки, қилмай одамизод,
Бўлуб кўрмакдин они одами шод.

Қўюб кўнглига юз кўҳи аламни,
Тўкуб кўздин туман минг сели ғамни.

Уруб оҳидин ўт ҳардам забона,
Сув очмоқ азмиға бўлди равона.

Санам худ тинмайин сўзи ниҳондин,
Тутар эрди хабар ҳар лаҳза ондин.

Ва лекин бу хабарни чун эшитти,
Қарору сабри кетти, ҳуши итти.

Буюрдиким: «Равонроқ келтурунг от»,
Буюрғоч ашҳаби келтурдилар бот.

Ул ашҳаб гирду паст эрдию раҳвор,
Нечукким бўлса ғалтон дурри шаҳвор.

Чу чиқти елга гулбарги таридек,
Фалак рахшига меҳри ховаридек.

Киши Бонуға1 чортурди шитобон
Ки, қилди сайр азми меҳри тобон.

Қуёшдек сайрда бордур шитоби
Ки, бир дам манзил эткай буржи оби.

Ҳамул хорокани пўлод бозу2,
Ариққа мен етишмай қўймасун сув!

Хабар чун билди Бону шод бўлди,
Суруб бедил қошиға узр қўлди:

«Ки, эй биздин санга етган малолат,
Етишмай бизга сандин жуз хижолат.

Даме тинғилки қилдинг кўп таку пўй,
Ҳамоно азм этибдур сарви гулрўй

Ки, ушбу сарзаминни равшан этгай.
Ариғни сарву гулдек маскан этгай».

Навозишлар қилиб бедилни беҳад,
Буюрди солдилар ул ерда маснад.

Чиқиб маснад юзида тутти ором,
Ҳамул тавсанни айлаб сўз аро ром.

Ипак зайлуча ҳам солдурди филҳол,
Деди: «Ўлтурсун ул шўрида аҳвол!»

Ўпуб туфроғни хопокўби3 хоки
Улусни ўртаб оҳи дардноки.

Келиб ер тутти Бону хизматида
Малак ул навъким гардун қатида.

Миҳинбону навозиш айлабон соз,
Анга дилжўйлуқлар қилди оғоз.

Дебон ҳар лаҳза шафқат бирла бир сўз,
Ҳаёдин ул тикиб ерга ики кўз.

Шукуҳу ҳилми айлаб элни бевазн,
Гиёҳу хасқа тоғ оллида не вазн.

Адаб бирла бериб гоҳи жавоби
Ки, ҳар лафзи анинг дурри хушоби.

Сўзидин фаҳм ўлуб ақлу каёсат.
Юзидин билгуруб фаҳму фаросат.

Буларға мунда мундоқ расм, қонун
Ки, чиқти бир ғубори тўтиёгун.

Чу печу тоб бирла авж тутти,
Фалак йўқким, қуёш айнин ёрутти.

Дедилар: «Бу ғубори сурмамонанд
Ки, тутти чарх куҳли бирла пайванд.

Ҳамоно хўблар султонинингдур,
Жамол авжи маҳи тобонинингдур».

Бу ён гўёки сурмишдур таковар
Ки, гардидин кўрунмас меҳри ховар.

Улусни сурдилар ул сув бошидин,
Не сув, Фарҳод ила Бону қошидин.

Яна Фарҳодни титратма тутти,
Исиғ дам жисмида қонин қурутти.

Миҳинбону келиб панд этти бунёд,
Қасам Ширин бошидин айлабон ёд

Ки, эй фарзанд, бир дам тут ўзунгни,
Даме асра кўнгул бирла кўзунгни!

Бу дам гар торса ҳушунг риштаси печ
Бўлур бу неча йил қилғон ишинг ҳеч.

Сени девоналиғ гар қилса мағлуб,
Пари пайкар бўлур эл ичра маҳжуб.

Ўзунгни асра бир дам, бўлма ғойиб
Ки, даҳр аҳли тилаб тормас маойиб.

Ўзунгни ҳам, мени ранжурни ҳам,
Паришон айлама ул ҳурни ҳам.

Бу янглиғ кўп сабақ иршод қилди,
Муассир кўп қасам ҳам ёд қилди.

Ўзин забт эткуча ул зори ғамкаш,
Етишти телба бошиға париваш.

Узори бирла ўт оламға солиб,
Самандардек улус ўт ичра қолиб.

Дема, юз узра зулфи анбаролуд
Ки, ул ўт зоҳир айлаб анбарин дуд.

Ҳамул ўт шуъласи ўртаб жаҳонни,
Бу дуд айлаб қаро юз хонумонни.

Камоли суръатидин сарви гулрў
Равон айлаб узори ўтидин сув.

Бўлуб фаҳм ул судин айни латофат,
Кўнгул элтурга лекин сели офат.

Юзида хол ўлуб гулбарг уза зоғ,
Ва ё тер остида сув ичраки боғ4.

Дема сувким, зилоли зиндагони,
Не Хизру не Сикандар топиб они.

Бўлуб ғалтон латофатдин гул узра,
Сочиб юз қатра ҳар дам сунбул узра.

Сочи зулмотида юз минг Сикандар,
Итиб дуд ичра андоқким самандар.

Таковар узра раъно қадду андом,
Балолар сочиб, офатлар қилиб ом.

Юзи меҳри ниқоб остида пинҳон.
Нечукким, ой саҳоб остида пинҳон.

Бу янглиғ етти ошуби замона,
Саманди наъли саркўби замона.

Деди бедилға Бонуким: «Равон бўл,
Ишингга ҳам қадам қўй, ҳам узот қўл.

Бу офатким буён солмиш гузарни,
Тушардин ул тараф асра назарни.

Санга гарчи бу талқин бежиҳатдур,
Ва лекин ҳолиё бу маслаҳатдур».

Ситамкаш Бону оллида ер ўпти,
Қўлин Шопур тутти токи қўпти.

Олиб метин сув очмоқ этти бунёд,
Етишти ул сори ҳури паризод.

Боқар эрди ариғнинг ичу тошин,
Кулумсуб тебратиб ҳар лаҳза бошин.

Ошиб ҳар ишда ҳайрат нозанинға,
Бўлуб қойил паёпай офаринға.

Пари пайкарда сўз йўқ ғайри таҳсин
Уруб девона сув очмоққа метин5.

Суға ориғ шикофин очти чун чуст,
Бурун нову мамарни боғлабон руст.

Чу ул йўл бўлди хоро бирла масдуд,
Бу йўлға майл қилди тезрав руд.

Ариғ нови чу бўлди сув мақоми,
Тегирмон новидек бўлди хироми.

Халойиқ ичра ғавғо тушти ҳар ён,
Улус ичра алоло тушти ҳар ён.

Ариғнинг икки ёнидин алоло,
Нишот аҳли тузуб дирно талоло.

Муғаннийлар ики ёндин навосоз,
Тузуб ул рўд лаҳни бирла овоз.

Миҳинбону била Ширин суруб от
Ки, қаср оллиға еткайлар судин бот.

Ва лекин сув бўлуб андоқ сабукрав
Ки, етмай гирдиға хинги сабукдав.

Югурмакка улус баским қилиб майл,
Йиқилиб бир-бири устида ҳар хайл.

Қилиб эл кейнидин ҳам рўя Фарҳод,
Кўзи ул ёнким ул ҳури паризод.

Суманбар чориб эрди ўн йиғоч йўл,
Демайким туз, тамоми тоғ ила чўл.

Яна қайтиб самандин сурди чун тез
Ети-секкиз йиғоч бўлди сабукхез.

Насимеким юки сийм ўлғай охир
Таҳаррукда анга бийм ўлғай охир6.

Анингдек бодпойи тутти ором
Ки, босқон ердин ўтмас бўлди бир гом.

Бор эрди сурса чирмошиб аёғи,
Пари пайкар йиқилмоқ хавфи доғи.

Чу ошиқ онглади қилғоч тааммул
Ки, елдин тушкудекдур ер уза гул.

Ер ўпмакликка мажнундек хам ўлди,
Қуёш остида гардундек хам ўлди.

Кўтарди орқасиға бодпони,
Нечукким бодро ул дилрабони7.

Бир илги икки қўлин қилди маҳкам,
Яна бир илги икки бутларин ҳам.

Анингдек пўяда кўргузди таъжил
Ки, гарди сурма бўлди мил дар мил.

Миҳинбону ани наззора айлаб,
Топа олмай иложин чора айлаб.

Чу икки-уч йиғоч гом урди шайдо,
Бўлуб оллинда қасру ҳавз пайдо.

Қадамни қўйди қаср айвони сори,
Саломат рахши бирла шаҳсувори.

Туруб айвонда солим чун эгиб қад,
Ҳамул турғон су бирла сарви гулхад.

Бошиға сарвнинг айланди филҳол,
Ўпуб ер, зор йиғлаб, ёнди филҳол.

Чиқиб тоғ узра айлаб ашкборон,
Чекиб ун, ўйлаким абри баҳорон.

Чу ул қилди булутдек тоғ уза майл,
Ариғдин сув етишти ўйлаким сел.

Лаболаб ул судин чун ҳавз тўлди,
Ариғлар доғи моломол бўлди.

Бўлуб сув қаср атрофиға дойир,
Тўкулди дашт уза бўлмоққа сойир.

Ариққа қўйдилар «Наҳр ул-ҳаёт» исм,
Фалакваш ҳавзға «Баҳр ун-нажот» исм.

Кетур, соқий, тағори баҳр тимсол,
Қадаҳ киштисин ул май баҳриға сол!

Ариғ ичмак эрур жоним ҳаёти,
Тугатмак баҳри май умрум нажоти.


Миҳинбону била Шириннинг Фарҳодни фироқ хоро камари этагидин домангир бўлуб висол атласи чархи ҳарамида тўққуз парда ичра маҳрам қилиб зиёфат ҳарир ва ҳуллалари узра мажлис тузатмоқлари ва ўн фанда ўн соҳиб камол қизким, ашараи комила алар таърифидин ушри ашир бўла олғай, анинг қошинда изҳори фазл қилиб ўзларининг қонидек, яъни юзидек хижолат бошларин қуйи солмоқлари ва Шириннинг фалак қасридин қуёш чиққондек қаср ҳужрасидин чиқиб меҳри жамоли кавкабаси била анжуманни равшан қилмоқлиғи ва Фарҳоди сияҳ ситора оллинда ҳилолий жом аро шафақгун май тутуб, анинг ишқи била ичиб ўз ишқи била анга ичуруб, бир-бирининг бодаи ишқидин маст бўлиб йиқилғонлари


Гузориш суйидин бу ҳавзи хоро,
Бу янглиғ мавж қилди ошкоро

Ки, ул сув ҳавз аро қилғоч тамаввуж,
Улусқа неча вақт ўлди тафарруж.

Миҳинбону била Ширини ғамкаш,
Бўлуб ул мушкил иш итмомидин хуш.

Буюрдиларки топти қасри зебо,
Аёқдин-бошқа тегру фарши дебо.

Нишоту айш ўлуб имкондин ортуқ,
Суруру шодмонлиғ ондин ортуқ.

Валек ул ой узорин оҳ тоби,
Назарда қилмиш эрди моҳтоби.

Басе дилтанг эди бедил ғамидин,
Бўлуб дилтанглик ҳосил ғамидин.

Миҳинбонуға бас мушкил иш эрди
Ки, маҳвашнинг хаёлин билмиш эрди.

Вале топмас эди бу ишга чора
Ки, ёндошқай булуру санги хора.

Чу кўрди итти бедил телбаликдин
Пари пайкар доғи борур иликдин.

Деди маҳвашқа: «К-ей жонимға пайванд!
Ҳазин жоним жамолинг бирла хурсанд.

Бу шайдоваш йигитким чекти кўп ранж
Ки, музди даст анга бор эрди юз ганж.

Неча кўп бўлса истиғноси онинг
Йўқ эрса ганждин парвоси онинг.

Вале биздин доғи хушдур мурувват
Ки, берсак сўз била кўнглига қувват.

Анга таклиф қилсак меҳмонлиқ,
Икимиз зоҳир этсак мизбонлиқ.

Ани истарға эл қилсак равона,
Тузатсак базмгоҳи хусравона.

Ясосоқ сандали узра мақомин,
Қилиб дилжўлиқ этсак эҳтиромин.

Булар бирла гар они айласак ром,
Риоят айласак неким эрур ком.

Вагар қилғонга бўлмас майли зоҳир,
Қилурни қилмиш ўлғойбиз биз охир.

Булар гар кўнглига бўлмас тирози,
Худ ўлғай дафъ элнинг эътирози».

Бу сўздин лоларух гулдек очилди,
Ружуин ҳам анинг райиға қилди.

Миҳинбону равони ҳукм сурди,
Неким матлуб эди, борин буюрди.

Билурлар эрди Бону расму ройин,
Ҳамул дам топти базм асбоби ойин.

Деди Бонуки: «Айвон ичра кундуз,
Қўёли жоми май ичмак сори юз

Ки, ҳавз ўлсун назар оллиға ўтру,
Бу манзилдин ғараз чун эрди бу сув.

Жаҳонға мушк серса шоми дайжур,
Қилиб равшан фалакдек шамъи кофур,

Тутоли бир нафас қаср ичра ором,
Вале ором тутмай тортали жом».

Ики-уч ҳушманди нуктапардоз
Йибордиким қилиб ҳар ён таку тоз,

Топиб Фарҳоди зори бенавони,
Кетургайлар бу мажлис ичра они.

Бориб топтилар они зору маҳжур,
Балоу дардиға йўқ ҳадду мақдур.

Ғаму андиша ўтининг шарори,
Шарори дарду меҳнат беқарори.

Топиб кўрмактин они юз малолат,
Равон қилдилар изҳори рисолат.

Аёғлариға қўйди бош йиғлаб,
Нечукким сел тўкти ёш йиғлаб.

Деди: «К-ей нуктангиз жонимға уммид,
Не жон уммиди, балким умри жовид.

Изингиз гарди тожи ифтихорим,
Не қилмоққа менинг не ихтиёрим».

Эшитгач бўлдилар хушдил равона,
Ани эъзоз айлаб хусравона.

Ул ўлди шаҳ, булар хайлу сипоҳи,
Анга тегруки эрди базми шоҳи.

Етишгач Бону айлаб беҳад икром,
Дедиким, курси узра тутсун ором.

Бажо келтурди ул бемисл нодир,
Неким Бонуға бўлди ҳукм содир.

Ишорат айлағач Шопури бедил,
Равон курси тубида тутти манзил.

Чу курси узра манзил тутти Фарҳод,
Миҳинбону такаллум қилди бунёд.

Неким имкони бўлғай ҳусни тақрир,
Раво кўрмай анинг узрида тақсир.

Бу ҳам ҳар навъким англаб хитобин,
Хижолатлар била айтиб жавобин.

Чу мардумлиқ ҳадиси топти поён,
Равон хон чектилар беҳад намоён.

Чу қолмай иштиҳо хонларға боқи,
Суроҳи келтуруб мажлисқа соқи

Тузулди ўйла базми хусравойин
Ки, кўрмай ўйла чархи кажравойин.

Суроҳилар майидин руҳ олиб қут,
Қадаҳлар ҳар бири бир пора ёқут.

Бўлуб гулранг май мои маиндек,
Сафоу ранги лаъли оташиндек.

Бу лаълу зарфнинг ёқут жисми,
Ҳисори шира бу махзан тилисми.

Тилисми топқан эл ногаҳ очилмоқ,
Ҳавоси телбараб усрук йиқилмоқ.

Миҳинбону ичиб даврон аёғи,
Чекиб Фарҳод ила Шопур доғи.

Не мажлис, боғи ризвондин намудор,
Не бода, оби ҳайвондин намудор.

Аёқчилар шакаргуфтору дилбанд,
Қилиб дилбандлиқ бирла шакарханд.

Муғаннийлар анингдек лаҳнпардоз
Ки, жонлар пардадин рақс айлаб оғоз.

Бу мажлис ичра ҳозир ўн дилором,
Бори ҳам сарв қомат, ҳам гуландом:

Бўлуб Ширин бисотининг надими,
Алардин хуш Миҳинбону ҳарими.

Келиб ҳар қайси бир фазл ичра моҳир,
Маҳорат шеваси ҳар бирда зоҳир.

Бири ашъор баҳри ичра ғаввос,
Бири адвор1 даври ичра раққос.

Бири мантиқ2 русумида рақамкаш,
Бири ҳайъат3 руқумиға қаламкаш.

Бирининг шеваси илми ҳақойиқ4,
Балоғатда5 бири айтиб дақойиқ.

Бири тарихда сўз айлаб фасона,
Бири ҳикмат6 фани ичра ягона.

Ҳисоб ичра бирининг зиҳни бориб
Муаммода7 бириси от чиқориб8.

Бу фанларда булар бир-бирдин аҳсан
Юз ул фанлиқ аро ҳар қайси якфан9.

Дилорому Дилорою Дилосо,
Гуландому Суманбўю Сумансо.

Паричеҳру Паризоду Париваш,
Парипайкар зиҳи ўн исми дилкаш.

Чу эврулди лаболаб давр аёғи,
Қизиди базм янглиғ эл димоғи.

Миҳинбону камол изҳори айлаб
Дақойиқдин савол изҳори айлаб,

Аларға айлагач жузви ишорат,
Падидор ўлди юз дилкаш иборат.

Фунун бозори ичра шўр тушти,
Аторудға дегин ғавғо ёвушти.

Ғаройиб кўп қила бошлади зоҳир,
Ўзининг фаннида ҳар шўхи моҳир.

Аларға чун тааммул қилди Фарҳод,
Унутқон нукталарни айлади ёд.

Далер ўлмиш эди май журъатидин,
Не май, жоми паёпай журъатидин.

Ани чун табъи поку зиҳни олий,
Қилиб эрди замон соҳиб камоли.

Боқиб ул сори табъи равшанидин,
Саволе қилди ҳар бирнинг фанидин.

Жавобида санамлар борча ожиз,
Эшитмай ўйла мушкил нукта ҳаргиз.

Алар чун шубҳасиға топмайин дафъ
Ўзи-ўқ айлабон ул шубҳани рафъ.

Фасоҳатда сўзидин қосир идрок
Ки, ҳар бир лпфзи эрди гавҳари пок.

Такаллумни қилиб чун нукта парвард,
Бўлуб базм аҳли ақлу ҳушидин фард.

Миҳинбону қолиб ҳайрон сўзидин,
Сўзин чун гўш этиб, бориб ўзидин.

Сўзидин зоҳир асрори илоҳий,
Жамолидин аён анвори шоҳий.

Юзи ойини соғар лола айлаб,
Ул ойға сабзасидан ҳола айлаб.

Миҳинбонуки донишпарвар эрди,
Билик аҳлиға шоҳи сарвар эрди10.

Муҳаққақ билдиким улким йўнар тош,
Қочурмишдур гуҳарлиғ тождин бош.

Шукуҳи оллида торти ўзин паст,
Каломи жанбида кўрди сўзин паст

Киши гавҳарға жола айласа от,
Ҳам онинг гавҳаридин билгурур бот.

Тушуб тахт устидин айлаб тавозуъ,
Қилиб тахт узра ул чиқмоқ таваққуъ.

Ул айлаб кўп тазаллумларки, Бону
Неким дер жонима миннат, магар бу.

Бало тоғини мужгон бирла ёрмоқ,
Ёриб тирноқ ила ердин қўнгормоқ.

Буюрса бўлмағум андин ҳаросон
Ки, бу ишдин эрур юз қатла осон.

Гадоу салтанат тахти йироқдур,
Анга туфроқ уза ер яхшироқдур.

Чу Бону кўрди бепоён ибосин,
Яна истаб анинг кўнгли ризосин.

Деди, тахт узра гар тутмассен ором,
Манга ер узра ўлтурмоқ эрур ком.

Буюрди олдилар тахти мурассаъ,
Ер узра солдилар фарши муламмаъ.

Тўшалгач бу бисоти комрони,
Ўзи ўлтурди, лек ўлтуртуб они.

Яна чун жоми май бўлди равона,
Гуҳаррез ўлди Фарҳоди ягона

Дема ёлғиз бўлуб сўздин гуҳар пош
Ки, сўзча юз ики кўздин гуҳар пош11.

Ул ой ҳижронидин жонида ошуб,
Ғамидин чарх айвонида ошуб.

Пари худ парданинг кейнида ҳозир,
Бўлуб мажмуи аҳволиға нозир.

Сиришки тинмайин оқиб кўзидин,
Гаҳ ўзида, гаҳи бориб ўзидин.

Пари янглиғ назарлардин ниҳони,
Купуб ул элнию, эл кўрмай они.

Вале Бону тутуб кўз учидин рос
Ки, хопокан нечук юмшатмиш олмос.

Мунунг ашки гаҳи бошидин ошиб,
Гаҳ онинг оҳидин олам тутошиб.

Деди кўнглида Бонуким: бу ғамнок
Ки, мундоқ мумкин эрмас гавҳари пок.

Манга худ барча ҳоли бўлди равшан
Ки, қилмиш ростлиқ — иш, поклик — фан.

Чу йўқтур бир назар қилмоққа тоби,
Чиқорға ёвушур жони хароби.

Малакдур келган инсон суратида,
Малаквашлиқ мубарҳан ҳайъатида.

Бу ҳолат ичра ҳар навъи гумондин
Эмас мумкин хаёли фосид ондин.

Букун қилғай хилофи поклиғ ул,
Эмас бермак раво имконға ҳам йўл.

Анга кўзу кўнгул жуз пок эмасдур,
Назарда пок кўздин бок эмасдур.

Куяр шавқ ўтидин жони асири,
Эрур ерида бўлсам дастгири.

Бу муҳлик ғамда чиқса жони онинг,
Яқин бўйнумға бўлғай қони онинг.

Дедиким: «Хўблар шоҳиға айтинг,
Малоҳат авжининг моҳиға айтинг

Ки, бир дам мизбонлиқ расми тутсун,
Юзидан меҳмон кўзин ёрутсун!

Лабидин жонға қилсун мизбонлиқ,
Юзидин кўзга этсун меҳмонлиқ!»

Суманбар12 худ эшитур эрди они,
Бўлуб бу нуктадин осуда жони.

Хиромон базм аро бўлди равона
Ки, қўзғолди хиромидин замона.

Юзинда меҳр ўтидин асарлар,
Кўзида ашк селидин хабарлар.

Кўзидин ҳажр апоким ашки бориб,
Бори мужгон синонларин сувориб.

Қилиб Фарҳод метини киби тез,
Бўлуб ул хорарез, аммо бу хунрез.

Оғиздин оҳиким кам бўлмайин ҳеч,
Бу ел зуннори зулфидин очиб печ

Ки, ҳар тори юз имон айлагай банд
Ки, қилғай куфр зуннориға пайванд.

Узори ўтиғаким ашк уруб сув,
Улуснинг куймагин кўпрак қилиб бу.

Қошиндаким гириҳ зоҳир қилиб ғам,
Янги ой фитналиқ андоқ келиб кам.

Жамолидин қўюб давронға миннат,
Тутуб даврон бу ишдин жонға миннат.

Узоридин қилиб давронни равшан,
Қошидин тоқ ила айвонни равшан.

Солиб ўт жонға лаъли оташини,
Жаҳонға чеҳраи бурқаънишини.

Чиқарғач рардаларнинг кейнидин чеҳр
Нечукким тўрт бурқаъ остидин меҳр13.

Қупуб базм ичра эл қўзғолдилар бот,
Анингдекким қуёш чиққонда заррот.

Бир ўт Фарҳоди бесомонға тушти
Ки, жисмин пок ўртаб, жонға тушти.

Кўзи тушгач ул ойга, чекти бир оҳ
Ки, дудидин қорорди етти хиргоҳ14.

Яқин эрдики тарки ҳуш қилғай,
Яна беҳушлар янглиғ йиқилғай.

Вале май зўри бўлди дастгири
Ки, ҳушин айлади фармонразири.

Мақомин ёнида кўргузди Бону,
Келиб ўлтурди ул зону-базону.

Қуёш чун тутти ой ёнида манзил,
Ҳам ўз ўрнида манзил тутти бедил.

Чу ерлиқ ўз ерида тутти ором,
Аёқчилар паё-пай туттилар жом.

Лаболаб неча соғардин париваш,
Чу ўз девонасидек бўлди сархуш.

Ҳижоби бода зўридинки кетти,
Пари изҳори инсоният этти

Ки, эй олам элидин фарду нодир!
Келиб зотинг бори қудратда қодир.

Ҳунарда зердастинг борча олам,
Ҳунар йўқким, камолу фазл аро ҳам.

Кишиким қилса таърифинг хаёли,
Қуёш равшан демактур, чарх олий.

Балодин асрасун даврон танингни,
Не ёлғуз танки, жони пур фанингни.

Йўлунгда ганж агар солғойбиз охир,
Қаю узринг қўла олғойбиз охир.

Тўкуб маҳваш бу янглиғ дурри шаҳвор,
Қолиб бедил нечукким нақши девор.

Париваш бўлди чун мундоғ гуҳар пош,
Аёқ тутмоқ учун қўрти уруб бош.

Ул ўн қизким ўн ишда эрди моҳир,
Тутуб ҳар қайси бир хони жавоҳир.

Паривашнинг қаён бўлғоч хироми,
Сочиб бир хонни ҳар ён тушса гоми.

Нисори лаълу дур шарҳ айлагонча,
Тўкуб Фарҳод худ кўздин юз онча.

Пари ул шакл ила бир-бир қўюб гом,
Келиб мажнун қошида тутти ором.

Деди лаълиға олиб лаъли аҳмар15,
«Сенинг ишқингда нўш эттук бу соғар!»

Сумурди уйла шамшоди қасаб пўш
Ки, мундин олди онинг ичкани ҳуш.

Ичиб жоми лабо-лаб тутти ул дам
Ки: «Ҳўш эткил менинг ишқимда сен ҳам!»

Ики ҳол ул май ичра ҳосил эрди
Ки, ҳам ҳайвон суйи, ҳам қотил эрди.

Чу ошиқ май исидин бор эди маст,
Ажаб соқийға кўрким бўлди ҳамдаст.

Олиб сипқорди андоқ бехудона
Ки, соғар нақшидин кетти нишона.

Бу соғар бўлса эрди жоми афлок,
Қўюб оғзиға сирқорғай эди пок.

Вужуди нақши кўнглидин ювулди,
Кўнгил нанги вужудидин қутулди.

Қилиб ўзни халос ўзлук ғамидин,
Не ўзлук, балки йўқлуқ оламидин.

Аёғни торшуруб фарди замона,
Ўзин туфроққа солди бехудона.

Боши чун ул санамни сажда этти,
Бу оламдин яна оламға кетти.

Кўтармак истади бошин паризод,
Йиқилди жисми, кетмиш эрди Фарҳод.

Бу ширин ҳол чун наззора қилди,
Анинг ёнида Ширин ҳам йиқилди.

Икисин оғзиға тутқонда миръот,
Нафасдин ҳеч асар йўқ эрди, ҳайҳот.

Кетур соқий, манга миръоти жони
Ки, анда топқамен жонон нишони!

Чу жонон акси кўргузгай бу кўзгу,
Ўзумдин борғамен ул навъким сув.


Фарҳод била Ширин май висолидин, балки висол майидин бирҳол, балки беҳол бўлғонлари ва чархи кабуд, балки даври ҳасуд соқийси аларнинг айш соғари, балки соғари айшиға заҳри ҳирмон, балки беҳуш доруйи ҳижрон қўшқони ва Хусрави Парвез Шириннинг шакар лаблар шоҳи эрканин билиб, висоли нўшин кўнглига  ширин қилиб, ширин мақол элчидин чучук сўзлар айтиб йибориб, Ширин лаби жуллобидин ком орзусин шакаррез қилур муддао қилғони


Рақам қилғон бу сўзу дард розин,
Анингдек чекти бу пайкар тирозин

Ки, чун базм ичра ул икки ситамкаш,
Йиқилдилар танаъумдин қилиб ғаш.

Яна базм аҳли тортиб оҳу нола,
Бағир қони бўлуб ичган пиёла.

Кўтардилар равон маҳвашни бир ён,
Яна ул бедили ғамкашни бир ён.

Анга бир уйда солиб бистари ноз,
Келиб ётқуздилар ҳузн айлаб оғоз.

Яна бир уйда ер солиб ниҳони,
Йиғиштурдилар ул кўҳи балони.

Висол ичра етишмай ошнолиғ,
Фалак солди аро ерда жудолиғ.

Тонг отқунча иков беҳол эдилар,
Машаққат хайлиға ромол эдилар.

Чу тебранди насими субҳгоҳи,
Саҳаргаҳ ўйлаким Фарҳод оҳи.

Фалакни тун ғуборидин сурурди,
Не тун, савдо тутунин доғи сурди.

Ул икки ишқ савдосида мадҳуш,
Ўзига келдилар айлаб мадад ҳуш.

Хижолатдин қўпуб Фарҳоди дилтанг,
Балият тоғи сори қилди оҳанг.

Пари пайкарда худ бир саъб ҳолат
Ки, айлаб жонининг қасди малолат.

Миҳинбонуни ожиз айлаб ул ҳол,
Бўла олмай ул ишда фориғулбол.

Не бедил таркини тутмоққа хушнуд,
Не маҳвашқа насиҳат айлабон суд.

Десаким бермайин бедилға қувват,
Тақозо қилмай инсофу мурувват.

Кўп ўлса меҳрибон худкомлиғдин,
Ел ичра ваҳм этиб бадномлиғдин.

Вале чун билмиш эрди ишқи покин,
Бу янглиғ ишқ аро дарди ҳалокин.

Тилаб ҳар неча кунда бир дам они,
Ичиб бир неча жоми комрони.

Чу маҳваш илгидин айлаб қадаҳ нўш,
Бу ҳам беҳуш ўлуб, ул доғи беҳуш.

Яна ул ҳушиға келгач тутуб тоғ,
Мунинг жониға қолиб юз туман доғ.

Бу янглиғ воқиъ эрди муддати ҳол,
Етишмай ҳол бўлмоқ эрди беҳол

Ки, ногоҳон сипеҳри бемадоро,
Ажаб мансуба қилди ошкоро.

Бу тарих ичра мағриб ҳукмрони,
Не мағрибким, жаҳон кишварситони.

Ажам бирла Араб мулкида довар,
Араб бирла Ажамға шоҳу сарвар.

Шаҳи эрдики дерлар они Хусрав,
Мутии амри гардуни сабукрав.

Жаҳон мулкин тутуб хайлу сипоҳи,
Мадойин1 мулки онинг тахтгоҳи.

Насабда топибон Кисроға пайванд,
Қаю пайванд, фарзандиға фарзанд.

Бақо мулкига чун Кисро2 қўюб юз,
Бериб зийнат анинг мулкига Ҳурмуз3.

Чу Ҳурмузнинг бўлуб ул ён хироми,
Бўлуб Парвез анинг қойим мақоми.

Оти Хусрав, лақаб отиға Парвез4,
Бу оту бу лақаб шуҳрат қилиб тез.

Улусқа ирс бирла ҳукмрон ул,
Атодин то ато хусравнишон ул.

Билибким мулк анга етмиш қазодин,
Неким етти ато, етмиш атодин.

Қаю бирким қўюб ойини раъфат,
Халафқа топшуруб тахти хилофат.

Яқин англабки даврони куҳан гард,
Анга ҳам тутқуси бу соғари дард.

Чу ногаҳ холи ўлса умри жоми,
Керактур бир халаф қойим мақоми.

Агарчи ақди завж айлаб муқаррар,
Бўлуб эрди анга гавҳар муяссар.

Ва лекин эрмас эрди лойиқи тож
Ки, бўлғайлар анга тож аҳли муҳтож.

Никоҳ ичра тилар эрди такаррур
Ки, топқай тожға шойиста бир дур.

Топиб бу ишда чун айлаб тааммул
Ки, шўра хас қилур зоҳир, чаман гул.

Булутдин оби ҳайвон гар топар баҳр,
Бўлур албатта пур хармуҳраға заҳр.

Вагар худ ичса сув ўрнида заҳроб,
Чаманда гул бутар, лавнида юз тоб.

Гар ўлса тарбият кам ё зиёда,
Табиат айламас тағйир зода.

Хирад деҳқони мундоғ нуктае дер:
«Ки дона сочқоли яхши керак ер»5.

Бу маъни кўнглида чун топти ором,
Бўлуб бу комнинг кейнича ноком.

Мамолик ичра мунҳилар узотиб,
Анингдек бир самин гавҳар сўротиб

Ки, силки издивожи ичра чеккай,
Агар гул экса, гулзор ичра эккай.

Бу авқот ичра бўлмиш эрди машҳур
Ки, олам ичра келмиш равзадин ҳур.

Не ҳуреким юруб қилғоч такаллум,
Уётдин тубою6 кавсар7 бўлуб гум.

Қуёш бўлмиш фалакдин ерга нозил,
Ва лекин тутмиш Арман ичра манзил.

Ул ойдин ёрумиш ул хиттаи пок,
Қуёшдин  ўйлаким бу маркази хок.

Кишига ўхшамас гўё паридур,
Пари йўқ, офтоби ховаридур.

Насабда жадди аъло анга Жамшед,
Ҳасабда сўнгғи мавло анга хуршед.

Бўлуб ошуфтаси нодир мисоли,
Бори фанлар аро соҳибкамоли.

Узуб элдин анинг ишқида пайванд,
Не ул элга ва не эл онга монанд.

Ҳувайдо ҳайкалида кўҳтанлик,
Қилур ашғоли ҳоло кўҳканлик.

Демаким теша бирла кўҳкан ул
Ки, зарби даст ила хорошикан ул.

Вале тортиб фиғон чекмакдин оҳе,
Бўлуб кўҳи тани андоқки коҳе.

Купуб ондин бу янглиғ нотавонлиғ,
Пари пайкар ҳам айлаб меҳрибонлиғ.

Агар маъшуқ эрур фарди замона,
Бу ошиқ ҳам эрур фарди ягона.

Ёйилди элга чун бу амри матбуъ,
Магар Хусравга доғи бўлди масмуъ8.

Ул ой авсофини аҳли замондин,
Эшитур эрди бал яхши-ямондин.

Ҳарорат кўнглига солмиш эди жўш,
Тараддуд жонин этмиш эрди мадҳуш.

Хаёлида кеча-кундуз ул эрди,
Тилида кеча-кундуз сўз ул эрди.

Вале мавқуф эди мунҳилариға
Ки, не келгай алар инҳилариға9.

Алар ҳам ҳар тарафдин онглабон ҳол,
Келибон қилдилар билганни ирсол.

Бириким бор эди Арманға озим,
Бор эрди халқ айтур сўзға жозим

Ки, шаҳ маҳдиға лойиқ ул паридур
Ки, Арман мулки онинг кишваридур.

Яна ҳар кимки ҳар ён бормиш эрди,
Юз урғон мулкни ахтормиш эрди.

Деди бори онинг овозасидин.
Садойи ҳусни беандозасидин

Ки, олам ичра жаннат ҳури улдур,
Қуёш янглиғ жаҳон машҳури улдур.

Эшитган бирла Хусрав мойил эрди,
Булар келмак ғаразға ҳойил эрди.

Чу тўш-тўшдин бу сўзлар бўлди пайдо,
Ҳавас бир йўли кўнглин қилди шайдо.

Бурун қилди муни кўнгли аро жазм
Ки, Арман сори филҳол айлагай азм.

Солиб ул гулситон сори гузарни,
Киюргай қўлға сарви сиймбарни10.

Яна қилди тааммул салтанатдин
Ки, шаҳлиғдур мунофи ул сифатдин.

Бузург Уммид эди ёру надими,
Улус доносию олам ҳакими.

Билиб равшан самакдин то само ул,
Анга ҳар мушкил ишда раҳнамо ул.

Ани хилватда чорлаб очти розин,
Суманбар ишқидин сўзу гудозин.

Чу қилди борча сиррин ошкора,
Таваққуъ айлади ул ишга чора.

Ҳаким ул навъ музтар кўргач они,
Тааммул айлабон мумтад замони

Деди: «Бок эрмас, осондур бу тадбир,
Мизожинг топмайин бу ишда тағйир.

Муайян айлагил равшан замире,
Рисолат шевасида беназире.

Ичи дурри маони бирла пуржўш,
Садаф янглиғ ва лекин оғзи хомуш.

Садафдек чунки оғзин очқай охир,
Ҳадис ўрниға гавҳар сочқай охир.

Анга ҳам тақво ўлсун, ҳам асолат,
Миҳинбонуға еткурсун рисолат.

Саломинг бирла айлаб они эъзоз,
Дебон вуслат сўзин қилсун сарафроз.

Агарчи арзи жоҳу рифъат эткай,
Вале боши бу сўздин кўкка еткай.

Эшитмишменки Бону кордондур,
Пари пайкар доғи бисёрдондур.

Чу савдо топсалар бу навъ мавжуд,
Иликдин бермагайлар бу сифат суд.

Яқинким, айлаб ул ишдин мубоҳот,
Йиборгайлар рисолат ноқилин бот.

Жавобу муддао торсоқ мувофиқ,
Қилоли фикрин онинг анга лойиқ.

Вагар худ очса узр айтур сари қўл
Ки, асло ақл худ бермас анга йўл.

Сангаким борча ишга дастрасдур
Анинг фикри доғи душвор эмасдур».

Чу арз этти сўзин донойи даврон,
Писанд этти борин доройи даврон.

Топиб андоқ кишиким бўлди мастур,
Қилиб бу муддаоким бўлди мазкур.

Расули кордон сўзнинг тамомин,
Чу қилди фаҳм, тез этти хиромин11.

Кеча-кундуз демай борур эди йўл,
Қадам қўйғунча Арман мулкига ул.

Кетур соқий, қадаҳким комим улдур
Ки, оллимда ажаб душвор йўлдур.

Не бир соғарки, соғар тут паёпай
Ки, бу водийни бехуд тай қилай, тай.



Хусрав элчиси Арман кишвариға етгони ва Миҳинбону мунҳийларига муддаосин зоҳир этиб, Бону ани кўрарга базми салтанат қурғони ва Ҳудҳуд Билқис оллинда ўлтурғондек расулнинг Бону қошинда ўлтурғони ва Сулаймони замон рисолатин қушлар тили била арз қилғони ва товусни Анқо1 жуфтлуғиға сўз солғони ва Бонунинг баҳона домин очқони ва ҳийла донасин  сочқони  ва ул зийрак қушнинг бу дона ва домдин рам қилиб қочқони ва фароғ бол ҳосил қилмай қаҳрамонлиғ Қофиға кетгони ва ул Қоф Анқоси бу маънидин ғазаб минқори била қаҳр чанголин тез этгони


Бу водий қатъида қилғон саёҳат,
Бу янглиғ қилди изҳори фасоҳат

Ки, чун Арманға етти ҳомили роз2,
Бўлуб кўнглида юз турлук фусунсоз.

Хабар еткурдилар Бонуға наввоб
Ки, давлат бу тараф бўлмиш инонтоб.

Расуле қасру тоқи Кисравийдин,
Не Киспоким, бисоти Хусравийдин.

Келибдур ақлдек боштин-аёқ ҳуш,
Такаллум вақти гўё, йўқса хомуш.

Солиб Бону қулоқ ул можароға,
Тушурмак ҳукм этиб меҳмонсароға.

Кўп айлаб аклу шурб ичра зарофат,
Буюрди улча имкони зиёфат.

Йиборди нуктадони ҳушманд эл,
Дақиқ идроклик мушкилписанд эл

Ки, нозиклик била айлаб қиёсин,
Неким бор онглагайлар муддаосин.

Қилиб маълуми ул хайли ягона,
Бўлуб даргаҳ бисотиға равона.

Қилиб арзида изҳори хижолат
Ким, ул хижлат-ўқ айлаб арзи ҳолат.

Миҳинбону билибким, чархи сойир
Яна не булажаб лаъб этти зоҳир.

Дедиким: «Тонгла асраб бор3 чоғин,
Муҳайё айлангиз кўрмак яроғин.

Кўрай эъзоз илаким меҳмондур,
Улуғ ердин етишган кордондур.

Манга маълуми чун бўлди хитоби,
Дегаймен ҳар неким бўлғай жавоби».

Эшитгач ҳукм, ер ўптилар ул хайл,
Чиқиб ҳукм ўлғон ишга қилдилар майл.

Тушуб Бону тафаккур оламиға,
Тафаккур йўқ, таҳайюр оламиға.

Деса зоҳир қилай ул иш ризосин,
Ғанимат онглабон давлат асосин.

Келиб ёдиға Фарҳоди ситамкаш,
Ҳазин кўнгли бўлур эрди мушавваш.

Бу сўз раддин қилурға бўлса машғул,
Топилмай ҳеч навъи узри маъқул.

Деса Хусравни ўздин кам эмастур,
Ўзин тенгсиз деса, ул ҳам эмастур.

Агар фарзан, ўзи бўлса ризоманд,
Бўлурму рози ул шўхи шакарханд?

Агар куч бирла бўлса ой ризоси,
Не бўлғай бу ризонинг интиҳоси?

Вагар қилса ибо тарҳини бунёд,
Ғазанфардин етар жайранга бедод4.

Ҳариф эрмас ёлинға ҳулла чандон,
Ушотур шиша юз минг бўлса сандон5.

Бу маънида басе айлаб мадоро
Ки, яхши узре эткай ошкоро.

Тахайюл тухмини юз навъ экти,
Ҳам охир ойни ул рой ичра чекти

Ки, гардундин бу иш воқеъ дурур бил,
Ямон гар яхшисин ҳам фикрини қил.

Эшитгач қиссани ҳури паризод,
Қўюб туфроғ уза юз, қилди фарёд

Ки: «Ей наълайнинг ўрни қиблагоҳим!
Ҳарими назҳатинг ғамдин паноҳим!

Неча еткай санга мендин малолат,
Неча келгай манга ондин хижолат.

Бошимға тиғи ғам сурсанг не бўлғай,
Бу сўз дегунча ўлтурсанг не бўлғай.

Мени ҳиндудек оташгаҳға бошла,
Узорим холидек ўт ичра ташла

Ки, жисмим бўлса ул ўт ичра нобуд,
Сочимдек чиққай ондин чирманиб дуд.

Малолимдин бари олам қутулсин,
Таним юз минг балодин ҳам қутулсин.

Манга Фарҳод ишқи туҳмати бас
Ки, чеҳрам кўрмайин ул зору бекас.

Йиқилмоқдур шиори оҳ тортиб,
Кўнгулдин нолаи жонкоҳ тортиб.

Қулоғи мустамиъ бўлмай сўзумга,
Кўзи ойлар ўтуб тушмай юзумга.

Тоғ ичра сел янглиғ оқизиб ёш,
Уруб тош узра ҳардам селдек бош.

Хаёлим бирла кўнглин қонеъ айлаб,
Фироқим ичра умрин зоеъ айлаб.

Юзумдин дидаи гирёни маҳрум,
Висолимдин балокаш жони маҳрум.

Қолиб мен ҳам йироқ ул нотавондин,
Нечукким мендин ул, мен доғи ондин.

Бу бизга ҳолу юз навъ элда шуҳрат,
Не юз шуҳратки, юз минг навъ туҳмат.

Манга не ёру не ошиқ ҳавасдур,
Агар мен одам ўлсам ушбу басдур!6

Агар Бону иложи билса қилсун,
Ўзумни ўлтурурмен йўқса билсун!»

Миҳинбону ани чун бўйла кўрди,
Юзига дарддин ашки югурди.

Кўнгулга чора тарҳин солди филҳол,
Кўнгул бердию, кўнглин олди филҳол.

Деди: «Ей кўрмагингдин кўнглума ком!
Ҳузурингдин ҳазин жонимға ором.

Не сўзким сен дединг жонимға ёқти.
Ҳадисинг жони пажмонимға ёқти.

Санга бори сўзингда муттафиқмен,
Муҳиқ сен-сен доғи, мен ҳам муҳиқмен.

Сен эмди ғам ема, кўнглунгни хуш тут,
Тараб бирла ўзунгни бодакаш тут.

Тузуб мен тонгла жашни хусравона,
Қилай элчини узре деб равона».

Деган миоди бирла они кўрди,
Талаттуф бирла йўл ранжини сўрди.

Яна Хусравға ҳам айтиб дуолар,
Басе сўрди дебон мадҳу санолар.

Қуйи солиб суханвар фарқи таслим,
Қўпуб айлаб анга шойиста таъзим.

Кўруб ул хусравона тахту авранг,
Анга лойиқ шукуҳу ҳушу фарҳанг.

Ниҳон кўнглида юз минг офарин деб,
Ҳасабда лойиқи тожу нигин деб.

Чу базм ойиниға бўлди ниҳоят,
Анга инъомлар айлаб бағоят.

Ижозат берди таъзим айлабон кўр,
Деди шаҳға дуолар айту ер ўп.

Яна деб зоҳир этгач мунча савлат
Ки, дегайлар жавоб аркони давлат.

Паём овар чу торти сўзга анжом,
Ер ўпти, доғи қўйди ташқари гом.

Тилаб наввобни Бону равоне,
Аларға шарҳ қилди достоне.

Ки: «Айтинг бу расули кордонға,
Ки, десун Хусрави хисронишонға

Ки, пайғомики бу жониб йибординг,
Ниёз аҳлини туфроғдин кўтординг.

Чекиб туфроғни чархи ахзар узра,
Чиқординг зарра меҳри ховар узра.

Вале толеъға чун йўқ рўйи беҳбуд,
Сен ар юз мунча қилсанг лутф не суд.

Агар юз йил бу ишга есам армон,
Чу бу дардимға дармон йўқ, не дермон.

Бизинг бирлаки сен вуслат қилурсен,
Шарафдур бизга бу, сен ҳам билурсен.

Вале воқиъ дурур бир турфа ҳолат
Ки, бор они демактин ҳам хижолат.

Вале ҳар неки Тенгри қилса тақдир,
Кишига йўқ ризодин ўзга тадбир.

Будур сўз ҳосиликим, бу қамарчеҳр
Ки, онинг сори гарм ўлмиш санга меҳр.

Ҳунардур гарчи бошдин то аёғи,
Ва лекин бор дурур бир айби доғи

Ки, жуфт отин қошида тутса бўлмас,
Бу сўзнинг гирдига ёвутса бўлмас.

Еранлардек эрур даъбу шиори,
Чориб, ўқ отиб, ўлтурмак шикори.

Кишига йўқ бизинг эл ичра ёро,
Анга қилмоқ бу сўзни ошкоро.

Ким этса қошида бу сўзга мадхал,
Магарким кечгай ўз жонидин аввал.

Анга бу айб бермиш Кошифи ғайб,
Не Ҳақдин бўлса, бўлмас айламак айб.

Йўқ эрса ул бани одам париси,
Қуёшедурки, кўртур муштариси7.

Ангаким ўлса олам халқи муштоқ,
Нечук ул жуфтдин қолғай эди тоқ.

Жиҳат бу эрдиким бу кунга тегру,
Уй ичра қолди ул гулчеҳра маҳрў.

Чу шаҳни айбимиздин қилдук огоҳ,
Неким ҳукм айласа ҳоким дурур шоҳ».

Тугатгач сўзни Бонуйи замона,
Қўпуб наввоб, эшитгач ул фасона.

Паём оварға очиб пардаи роз,
Бариси бўлдилар афсона пардоз.

Жавобида ўзин ожиз торуб ул,
Қўпуб, келган сари тутти равон йўл.

Чу етти анда, мундин ҳар не билди,
Равон Хусрав қошида арза қилди.

Эшитгач тунд ўлуб доройи довар,
Ғазабдин қилмади ул сўзни бовар.

Яна бир тундроқ элчи йиборди,
Анинг доғи жавоби бўйла борди.

Неча қатла бориб келди расули,
Муяссар бўлмади мақсад ҳусули.

Ғазаб ул навъ гарм этти димоғин
Ки, дуди тийра қилди кун чароғин.

Деди: «Ҳолим менинг ул ерга етти
Ки, бу навъ эл сўзумдин нафрат этти.

Яқиндурким бу бемаъни фасона,
Эрур боштин-аёғ макру баҳона.

Манга бас эрмас эрди бу қадар нанг
Ки, қилғоймен аларға ўзни ҳамсанг.

Эшитмаклик керак бу можаро ҳам,
Ки, қилғайлар алар сўздин ибо ҳам.

Эрур ўз бахтиға бермак нигунлуқ,
Забунларға аён қилмоқ забунлуқ.

Нега худ чиқмасун сунғур жаҳондин,
Кўруб шавкат садоси мокиёндинғ?

Ғазанфар худ нетар чанголу ёлин,
Чекар бўлса тиши ўйнинг маҳолин.

Агар умр ўлса ул айёраларға,
Демай айёраким, маккораларға.

Ситамдин еткурай андоқ сазое,
Солай кишварлари ичра балое

Ки, қайда бор эса бир ҳийла пайванд,
Қиёматға декин бўлғай анга панд».

Бу сўзларни дебон азм айлади бот,
Сипаҳлар тортибон ҳайҳот-ҳайҳот!

Керак ишқ аҳли қул бўлмоқ бу сўзга
Ки, «шаҳлиқ ўзгадур, ошиқлиқ ўзга»8.

Кетур, соқий, қадаҳ огоҳлиқдин
Ки, андин журъа хушроқ шоҳлиқдин!

Ичиб май, салтанат илмай кўзумга.
Қилай зулм, элга қилғунча, ўзумга!9


Хусравнинг Ширин соридин келган талх жавобларидин аччиғланиб қалин сипоҳ чекиб, Арман вилоятиға  шўру ғавғо солғони ва Миҳинбону Армания қўрғонинким, ҳар буржи рифъатда секизинчи ҳисорнинг ўн икки буржидин бош ўткариб, ҳар кунгираси тўққузунчи ҳисн учиға хишт еткуруб эрди беркитгони ва Хусрав қалъа теграсин эвруларда Фарҳодни қаё устида кўруб тутмоқ хаёли қилиб Фарҳоднинг тил хароши била анинг бағриға ниш сончиб, кўнглига тиғ урмоғи ва илик тоши била бошидин худин ва алами бошидин маҳчасин учурмоғи ва Хусравнинг туғи бошсиз ва боши худсиз ўрдусиға сурмоки ва черигин қўрғон сори кўчурмоки

Маони хайлини қилғон мураттаб,
Бу майдон ичра мундоқ сурди маркаб

Ки, чун сурди сипаҳ Арманға Парвез,
Низоу қаҳр тиғин айлабон тез.

Не ўрдусиға бор эрди канора,
Не ул ўрдунинг аҳлиға шумора.

Сипаҳ гарди қарортиб кун чароғин,
Мушавваш айлабон гардун димоғин.

Сипоҳи чекти кўргузмакка бедод
Ки, бермас олами бедодгар ёд.

Неча кун чун манозил қатъ қилди,
Черик Арман саводиға ёйилди.

Хабар Бону сори еткурди ҳар хайл
Ки, тутти борча Арман мулкини сел.

Қаю бир селиким, дарёйи офат,
Қаю дарёки, тўфони махофат.

Анга худ бу иш эрмас эрди мубҳам,
Бурундин ишни қилмиш эрди маҳкам.

Ҳисорин рою ҳарфи қалъадори,
Қилиб маҳкам нечукким кўк ҳисори.

Не қўрғон, бир ҳасину берк қўрғон,
Фалак ҳиснини аркидек яшурғон.

Самон ошлиғ тошиғон йўл нишони,
Фалак янглиғ ёнида қаҳкашони.

Тутуб ҳар кунгири кейнида ором,
Муборизшевае андоқки Баҳром.

Чиқиб бору анга гардунға тегру,
Ўтуб хандақ яна гардунға тегру.

Язак қилса тутуб ул авж бора,
Кеча хандақ суйи сори назора,

Қуйи кавкабни кўргузгай сафодин.
Кавокиб акси тушгандек самодин.

Бу маҳкамлиқ била онча захира
Ки, идрокида қолиб ақл хира.

Суҳоваш донасин дастоси гардун,
Минг йил давр этса бўлмай тортмоқ ун.

Ҳамалдек қўзи юз мингдин зиёда,
Уй анда сувр янглиғ пода-пода1.

Яна ҳар жинси киймак ё емакдин,
Бўлуб касратда мустағни демакдин.

Бўлуб Бонуйи корогаҳға пеша,
Ҳисор аҳлини забт этмоқ ҳамеша.

Пари пайкар била Бонуйи сардор,
Қилиб Фарҳодни доғи хабардор.

Анга зоҳир этиб ул иш қиёсин,
Қилиб қўрғонга кирмак илтимосин.

Парининг сўзини ул ерга солмай,
Парининг хотиридин кеча олмай,

Қўюб нокомдин қўрғон сори гом,
Вале тошқори тутмиш эрди ором.

Топиб ул қалъанинг тошида бир тош2,
Ким ул кўк қалъасидин ўткариб бош.

Тутуб эрди анинг устида маскан
Ки, бўлғай разм вақти хора афган.

Келиб Хусрав ҳам айлаб жаҳду таъжил,
Йироқроқ тушти қўрғондин ярим мил.

Ададдин кўп сипоҳин чун тушурди,
Тамошо айлай Арман сори сурди.

Ҳумоюн мавкибида минг диловар,
Анинг бирла суруб ул ён таковар.

Ҳисор атрофида солиб назар тез,
Бўлуб ҳар лаҳза навъи фикрат ангез.

Назора айлар эрди ҳар замоне,
Кўрар эрди ер узра осмоне3.

Не топиб олмоғи саъйида беҳбуд,
Не келмакдин пушаймонлиқ этиб суд.

Тутуб Фарҳод ул тош узра манзил,
Нечукким дур қилур бош узра манзил.

Назар Фарҳодға чун солди Парвез,
Дегил кўксига тегди дашнаи тез4.

Деди: «Ул булажабваш одамизод
Ки, кўргач они кўнглум бўлди ношод;

Тафаҳҳус айлангизким, не кишидур
Ки, хотирни ҳазин қилмоқ ишидур».

Биров фарзона сори сурди отин,
Етиб Хусрав тилидин сўрди отин.

Деди бедилки: «От аҳли эмасмен,
Отим тутмоққа доғи арзимасмен.

Қазодин ўйла туфроқ ўлди зотим,
Ким ул туфроқ аро гум бўлди отим.

Ичимга ишқ ўтидин тушкали дуд,
Не отим, балки зотим бўлди нобуд.

Мени от англамакдин ишқ этиб ёт,
Мен отдин ёту мендин ёт ўлуб от.

Ва лекин даҳр аро аҳли талаввун,
Адамға айлаб итлоқи таайюн5.

Қилурлар чун вужудим туфроғин ёд,
Ҳамоноким атарлар хаста Фарҳод».

Сўзин Хусрав қилиб бошдин-аёқ гўш,
Яқин эрдики борғай мағзидин ҳуш.

Эшитмиш эрди кўп авсофин онинг,
Эшитгач бу каломи софин онинг.

Агарчи вола этти ҳайрат они,
Вале ишқ ичра ўртаб ғайрат они.

Дедиким: «Нуктасидур чошнийи баҳр,
Манга андин насиб эрмас, магар заҳр.

Қилур рангин сўзи хотир мушавваш,
Ҳамоноким йилонедур мунаққаш.

Каломи нечаким софу ариғдур,
Манга нуқсондин ўзга не осиғдур.

Чу бор ондин ғаму меҳнат насибим,
Эрурмен ошиқу улдур рақибим.

Эрур кўнглида ширкат орзуси,
Не ширкат, балки мулкият ғулуси.

Бу хоредурки йўлдин олғулуғдур,
Анинг кўси раҳилин чолғулуғдур.

Қўлумға муфт солмиш они иқбол,
Керакдур бўлмоқ андин фориғулбол.

Чаманни чун аритсам бу тикандин,
Тонг эрмас, бар емак сарву сумандин».

Деди: «Беш-ўн мубориз секретиб от,
Менинг оллимға они келтурунг бот».

Алар чун қилдилар ул сори парвоз,
Чиқиб тош узра Фарҳод этти овоз:

Ки: «Ей чобук сипаҳдори диловар,
Қўлунгда бахт ёру чарх ёвар.

Агар Хусрав эсанг худ бил бу сўзни,
Эмас эрсанг ҳам эшитгил бу сўзни:

Санга мендинки келмак мултамасдур,
Тариқи мултамас мундоқ эмасдур

Ки, чоптурдунг ўн-ўн беш раҳлавонни
Ки, қилғайлар талаф бир нотавонни.

Вагар худ қасду қатлим эрди мақсуд,
Манга мундин зиён йўқтур, санга суд.

Бу жамъи бегунаҳ қониға кирдинг,
Сипоҳингни ўз илгинг бирла қирдинг.

Десанг бу нукта эрмас, рост ҳошо,
Боқиб, Ҳақ сунъини қилғил тамошо

Ки, бошдин учқусидур мили худунг,
Бу тош бирлаки еткурдим дурудунг6.

Яна бир тош отиб, деди равони:
«Мунгадур маҳчаи туғунг нишони».

Ики тоши қилиб суръатда таъжил,
Паёпай учти етгач маҳчау мил.

Деди: «Ей ким, бу элга подшаҳсен,
Йўқ эрсанг шоҳ, сархайли сипаҳсен.

Бу эрди ишқ хайли дастбурди
Ки, сен кўрдунг, сипоҳинг доғи кўрди.

Бу элни қайтарурға амр қилғил,
Йўқ эрса борча бир-бир ўлди билгил.

Бу тошиким учурди худ мили,
Ҳамулдур бош учурмоқнинг далили.

Назар қилким сенингдек бир сипаҳдор
Ки, бўлғай хайли ичра минг кулаҳдор.

Биров жониға қилғай қасди ноҳақ,
Еваз бу навъ еткурғай анга ҳақ

Ки, бир мажнун қаёдин тош учурғай,
Етиб ул тош, сендин бош учурғай.

Бошингдин кечтим охир бил ғанимат,
Бошинг олиб йўлунгға қил азимат

Ки, мендин бўлмайин ҳеч амр ноши,
Манга бўлди сенинг қасдинг хароши.

Нечаким ишқдин ранжур эрурмен,
Неким қилсам, санга маъзур эрурмен.

Ки, Арман тоғида кин айласам фош,
Яқин билким, эрур ҳар тошу бир бош.

Кимон қилма бор эрсанг ишда доно,
Сипоҳу мулк ила бўлмоқ тавоно

Ки, Ҳақ оллинда бутмас минг сипаҳдин,
Иш андоқким бир оҳи субҳгаҳдин.

Сангаким рўзи этти родшаҳлиқ,
Менинг қилди насибим хокираҳлиқ.

Кўнгул айлаб сен ул шаҳлиқ била кенг,
Менинг оллимда ул туфроқ била тенг.

Не ишким шаҳ топиб ондин навое,
Вале юз қатла ор этгай гадое7.

Жафо майдониға ҳар дам суруб от,
Киши андин нечук қилғай мубоҳот.

Эрур бу турфароқким тортибон тиғ,
Қарортиб ерни хайлинг ўйлаким миғ.

Қилиб эл мулки ичра қатлу торож,
Олай деб мулк элидин тахт ила тож.

Бировниким бериб мулкини барбод,
Қилурсен нозанин кўнглини ношод.

Шикастиға ситам ёйин қурарсен.
Эшиттим, ишқ лофин ҳам урарсен.

Бу бўлғай дарду ишқ ойини воҳ-воҳ,
Вафоу меҳр шарти Аллоҳ-Аллоҳ!

Киши ишқида зор ўлмоқ бу бўлғай,
Ғамидин беқарор ўлмоқ бу бўлғай!»

Илик зўри била андоқ отиб тош,
Қилиб тиғи забон мундоқ яна фош.

Тушуб Хусравға тоши изтироби,
Сўзининг ҳам тора олмай жавоби.

Ёнарда эрта кунни қилмайин кеч,
Ёвуқ бормоққа тормай маслаҳат ҳеч.

Топиб келган сипоҳидин малолат,
Юз онча қалъа аҳлидин хижолат.

Бу сайридин анга бўлмай раво ком,
Ёниб ўрдуси сори борди ноком.

Тешиб худин анинг Фарҳод тоши,
Ичин тиғи забонининг хароши.

Кетур соқий, маю, ғам хайлини енг
Ки, эрмиш ишқ аро шоҳу гадо тенг!

Неча ишқ ичра шаҳлиғ лаззати бор,
Гадолиғларнинг ўзга ҳолати бор.


Хусрав Фарҳоднинг қаттиғ тошидин пажмурда ва қаттиқ сўзидин озурда келиб, Бузург Уммид била улуғ чора умидиға сўзлашиб, лутфомиз алфозға қаҳр ва шаҳдангиз каломға заҳр қотқони ва бу умид ва бийм мактубин расулдин Миҳинбону сори узотқони ва элчининг шаҳдлиқ заҳри шишаси қалъанинг хорасидин ушолғони, яъни Миҳинбонунинг хорадек маҳкам жавобларидин ожиз қолғони, доғи Хусрав Армания ҳисорин муҳосара қилғони ва қалъа дарвозалари боғланиб, хусумат эшиклари очилғони


Фасона айтур устоди суханвар,
Бу янглиғ тоқти сўз бикриға зевар

Ки, Хусрав гарчи ул кун бўлди дилтанг,
Ёниб дилтанг, уйиға қилди оҳанг.

Ҳам охир қўйди кўп айлаб мароға,
Бузург Уммид ила сўзни ароға.

Бузург Уммид ани айлаб тарабнок,
Деди: «Қайғурмағилким йўқтурур бок;

Кўҳистон аҳли кўп отқай фалохан,
Жунун аҳли кўп этгай ёва сўз фан.

Йилон нетгай уруб ниш аждаҳони,
Ит урмак бирла ёнмас корвони1.

Нечук мажнун сўзин оқил эшитгай,
Жунун ўти била кўнглин эритгай.

Эшитган нуктани кўнглунгга олма,
Эшитсанг жуз эшитмасликка солма.

Бу авлоким яна бир нуктапардоз,
Бориб Бону сори ранд этса оғоз.

Каломи ичра бўлғай лутфу таҳдид,
Нечукким бийм бўлғай, бўлғай уммид.

Шак эрмаским аён айлаб мадоро,
Забунлиқ айлагайлар ошкоро.

Бу иш бўлмоқлиқ авло чора бирла,
Ситеза қилса бўлмас хора бирла

Ки, бу қўрғон эрур маҳкам бағоят,
Захира анда доғи бениҳоят.

Сенингдек шаҳки хуршеди жаҳонсен,
Қаю хуршед, Жамшеди замонсен.

Қачон ул ён тиларсен разм солмоқ,
Керактур разм солғон кун-ўқ олмоқ.

Бу янглиғ фатҳ агар худ даст бермас,
Ани юз йилда олмоқ мумкин эрмас.

Чу бўлмас разм ила олмоқ муқаррар,
Магар тадбир ила ўлғай муяссар.

Эмас тадбири ҳоло мундин ўзга
Ки, чеккайбиз бир иш нақшини сўзга».

Фусунгар айтибон ёлғону чиндин,
Чекар афъини афсун бирла индин2.

Дегач бу сўз топиб шахси сухандон,
Узоттилар ани ғамгину хандон.

Келиб қўрғонға ул фархунда рови,
Бу янглиғ айлади сўз ков-кови

Ки, шаҳким чархни ром айламишдур,
Қамарға бу сўз эълом айламишдур

Ки, биз фарзандлиқ тарҳини солиб,
Буён келдик вафо кўсини чолиб.

Бурунким тушмамиш амре арода,
Қилинг андоқки, қилмишбиз ирода.

Агар аввалғидектур сўз ҳисоби,
Бу сўздур ул паришон сўз жавоби

Ки, сийминбарки келди меҳри офоқ,
Гар ўлса сиз дегондек жуфтдин тоқ,

Еранлар майлидин фард ўлса зоти,
Аларға йўқса мутлақ илтифоти.

Бор эрмиш телбаи хоро шигофе,
Сўзи боштин-аёқ саҳву газофе.

Хирадға юз танаффур ҳайъатидин,
Хирад аҳлиға доғи суҳбатидин.

Бу шанъат бирла ул нанги замона,
Уруб тун-кун фиғони бехудона.

Ўзин айлаб анинг ишқиға мансуб,
Қилиб ошиқ ўзин, ул ойни маҳбуб.

Бу иш топиб бори оламда шуҳрат,
Нечук ул ойға бўлмой ҳеч ғайрат.

Ани истаб яна қошиға доим,
Вафо омиз сўзлар деб мулойим.

Висоли бирла айлаб кўнглини шод,
Ғами ҳажридин айлар эрмиш озод!

Сиз айтур сўз зилоле бўлса софи,
Эрур бу иш анинг бирла мунофи.

Ва гар ёлғонға охир бўлса рожеъ,
Бас ул сўз воқеъ, ўлмиш ғайр воқеъ?!

Агар бу саҳвингизға муътарифсиз,
Карам бирла кечурдук ҳам ани биз.

Хатодин холи эрмас одамизод,
Эрур ҳақ ишда саҳв этмоқдин озод.

Чу қилдуқ мулкунгузға меҳмонлиқ,
Қилинг сиз ҳам тариқи мизбонлиқ.

Ародин муртафеъ бўлсун кудурат,
Кудуратсиз сафо бўлғай зарурат.

Тугатти сўзни чун ровийи фаррух,
Миҳинбону бу янглиғ деди посух:

«Ким, улким Хусрав айтибтурки, Фарҳод
Эмас сийратда мисли одамизод.

Не янглиғ дегабиз бу сўз жавобин
Ки, худ ул деб эшитмиш ўз жавобин.

Бизингдек юз туман васф этса юз йил,
Деолмас васфининг мингдин бирин тил.

Гадо дебдур, эрур ул шоҳзода,
Шарафда ондину биздин зиёда.

Не илму фанки бор оламда аҳсан,
Бу аҳсандурки, ул бор анда якфан.

Анинг ул гавҳари волоси бордур
Ки, бу ўкмакдин истиғноси бордур.

Яна бир буки дебтур сарви гулчеҳр,
Еранларға агар бор эрса бемеҳр.

Недин Фарҳод анга чун бўлди ошиқ,
Эрур кўнгли анинг бирла мувофиқ.

Букун Фарҳод ул озодавашдур
Ки, йўқлуқ бодасидин журъакашдур.

Фано ўти аро андоқки хошок,
Вужуди хирманин пок ўртамиш пок.

Бўлубтур ўйла ҳақ зотида фоний
Ки, йўқтур анда ўзлукнинг нишони.

Бу ашъё ичра ким бўлғай мазоҳир,
Кўрар мазҳарни ҳар ён бўлса нозир.

Қаю мазҳарки ажмал келса мавсуф,
Ажаб йўқ анда кўпрак бўлса машъуф3.

Ва лекин то эрур Ширинға шайдо,
Иши бўлмайдур андин ўзга пайдо

Ки, кўрмиш икки ё уч қатла они,
Тирикликдин анга қолмай нишони.

Анингдек тарки ақлу ҳуш қилмиш
Ки, икки-уч кун ўлгандек йиқилмиш.

Азосидин бўлуб ҳар хайл ранжон,
Яна ҳақ мавҳибат айлаб янги жон.

Ғараздин пок топиб они гулрух,
Кўруб фархунда рухсорини фаррух,

Қилур жонин анинг васли фидоси,
Ва лекин кўп дурур онинг ибоси

Ки, кўргач ҳуш тарк этмак ҳамондур,
Келиб бу ўзидин кетмак ҳамондур.

Бу маънидин тутуб гаҳ дашту гаҳ кўҳ,
Заиф эгнига юклаб бори андуҳ.

Эрур онинг хаёли бирла қонеъ,
Ғаму дарду малоли бирла қонеъ.

Вале маҳвашқа онинг васли мақсуд
Ки, йўқ макруҳе табъи анда мавжуд.

Буким дебтур, кариҳ онинг жамолин,
Не тил бирла деб эркин бу мақолин?

Ани мен айта олмон зишт ё хўб,
Санга кўрмаклиги бор эрса матлуб,

Бориб Тенгри учун кўп они бехост
Ки, Хусрав сўзламиш эгриму ё рост?

Юзи гулзоридин чун вард тергунг,
Не айтай мен, ўзинг инсоф бергунг.

Буким Хусрав эрур бу ишга мойил
Ки, мен бўлғаймен ўз саҳвимға қойил.

Бу эрди сўзки, тақрир ўлди бир-бир,
Бориб оллинда бир-бир айла тақрир.

Десаким, саҳвдур, йўқ ҳеч боким,
Агар чин деса ҳам бор ўзи ҳоким».

Қулоқ чун элчи ул сўзларга солиб,
Қўпуб ёнди деганлардин уёлиб.

Келиб шоҳ оллида оғоз айлаб,
Неким фаҳм этти шарҳи роз айлаб.

Бу сўзлардин бўлуб ғолиб хижолат,
Тараддуд солди Хусравға малолат.

Бир улким, ҳар не айлаб эрди мақсуд,
Саросар топти ёр оллинда мардуд.

Бу ҳам озурда кўнглин этти мақтул,
Рақиб ўлмоқ ҳабиб оллинда мақбул.

Чу қилди подшаҳлик эътиборин,
Ғазаб олди иликдин ихтиёрин.

Ғазаб тиғин чиқорса подшаҳлар,
Улуғ мужримча бордур бегунаҳлар.

Қамишлиқ ичра чун ўт тушти ногоҳ,
Қуруғ-ўл кул бўлур бўлғунча огоҳ4.

Қаёнким зоҳир этти сели бедод,
Йиқорда тенг дурур вайрону обод.

Чу Хусравни ғазаб мағлуб қилди,
Анга ул мулк элин мағзуб қилди.

Кўчуб қўрғон сори сурди самандин,
Солай деб кўк ҳисориға камандин.

Сипаҳ азм этти ул ён фавж-барфавж
Ки, чойқатти черик дарёсини мавж.

Анингдек ер юзин тутти сипоҳи
Ки, тутқай машқ авроқин сиёҳи.

Қабаб қўрғонни дарқур-дарқур ул хайл,
Тушарға қилдилар тўшлуқ-тўши майл.

Чу қўрғон давриға ёвуштилар бот,
Сурон солиб ёнибон туштилар бот.

Сурон йўқ, сур савтининг сафири,
Қаю бир сурким, маҳшар нафири5.

Иҳота қилдилар қўрғонни бебок,
Нечукким арз жирмин даври афлок.

Кетур соқий, қадаҳ андоқки гардун,
Шафақдек бода солиб анда гулгун.

Кўрайким бу ҳисори луъбатакбоз,
Яна не навъ то лаъб этгай оғоз!



Хусрав қўрғонни қабаб тушуб даврида яна бир қўрғон эгиргани ва Армания қўрғони аркдек Хусрав эгирган қалъанинг давриға киргони ва черикнинг Фарҳод тоши қўрқунчидин анга ёвуй олмай минг қари йироқдин тушганлари ва Хусрав анинг гирифторлиғи бобида бир ҳийлагар топиб сўз риштасин тугушганлари ва ул ҳийлагар афсун риштаси домин очиб тазвир ашки донасин сочиб ул телба қушни1 гирифтор қилғони, балки гул иси била ул ишқ булбулининг2 ҳушин учурғони ва Шорпур сайёдни ҳалок қилиб, каминдағилар сайдни элтиб Хусравға тортқонлари


Фалак ҳисни демай, луъбат ҳисори,
Анингдек очти бу луъбат узори

Ки, чун тушти қабаб қўрғонни Парвез,
Адоват ўти бўлди дам-бадам тез.

Улошти мўржалу ерни қилиб шақ,
Черик атрофиға қоздурди хандақ.

Ясаб хандақ тошида боруву бурж,
Париваш қўрғонининг нақдиға дурж.

Қабаб ул ҳисн даврин тошқи қўрғон,
Нечукким қубба атрофини қолқон.

Ҳисор аҳли доғи воқиф туну кун,
Чиқармай қалъадин кундуз уну тун.

Кеча лекин фиғони фош бирла,
Юруб то субҳ ҳозир бош бирла3.

Тонг откунча фуруғи шамъу машъал
Ёрутуб қалъани андоқки манқал.

Валек ул ёнки Фарҳод эрди сокин,
Черик келмак ёвуқ йўқ эрди мумкин.

Тийиб аъдо сипоҳин минг қоридин,
Дема бир соридинким, ҳар соридин.

Етиб тоши нечукким, раъд тоши,
Учуб гар тегса шери шарза боши.

Тошиға минг қори ерда нишона,
Уруб гар худ эрур хашхош дона.

Бу андин турфароқким тегса ул тош,
Бўлуб Албурз4 тоғи бўлса хашхош.

Чориб хорони беандоза ҳаддин,
Отар тоши йўнуб кўпрак ададдин.

Бу ишлар бор эди мардуди онинг,
Вале изҳоридин мақсуди онинг

Аоди хайлини қўрқутмоқ эрди,
Алардин ўзни солим тутмоқ эрди.

Йўқ эрса йўқ эди мумкинки ул зор,
Тегургай пашшанинг парриға озор.

Бировга етса эрди чархдин ранж.
Бу андин кўп бўлур эрди аламсанж.

Заифе чекса эрди дардлиғ оҳ,
Бу тортар эрди юз минг оҳи жонкоҳ.

Не мумкин эрди ул маҳзун ишига
Ки, андин бир алам еткай кишига.

Вале аъдони қўрқутмоқ футури,
Анга жон ваҳмидин эрди зарури

Ки, жонким андадур жонон вафоси,
Нечук қилғай ани душман фидоси.

Шукуҳидин етиб бийм аҳлиға бийм,
Кўруб таслим андин аҳли таслим.

Бориб дармондалар қошиға онинг,
Тўкуб кўз ёши кўз ёшиға онинг.

Топиб андин навозишлар гадолар,
Кўруб ҳар дам наволар бенаволар.

Аёққаким тикан кирса ниҳони,
Тилаб мужгони бирла чекса они.

Анга бу ҳолу, аммо Хусрави аҳд,
Анинг дафъиға айлар саъй ила жаҳд.

Туну кун айлабон онинг сўзин зикр,
Бузург Уммид бирла кўп қилиб фикр

Ки, шояд ишга навъи чора бўлғай
Ки, Фарҳод ўртадин овора бўлғай

Ки, андин бўлмаса хотир ҳаросон,
Бўлур қўрғонни олмоқ ул дам осон.

Анинг ҳар бир ишин ким эл қилиб фош,
Таажжуб ё ғазабдин ирғотиб бош.

Ҳам охир бўлди пайдо нақшбозе,
Не мушкил ҳийла бўлса чорасозе.

Қачонким зоҳир айлаб макру талбис,
Бўлуб бир фаҳми йўқ шогирди иблис.

Анга шаҳ зоҳир этти муддаосин
Ки, истарбиз бу мажнун ибтилосин.

Агар сен айласанг бу ишга чора,
Берурмен нақд беҳадду шумора.

Фусунпардоз мундоғ сурди гуфтор
Ки, они макр ила айлай гирифтор.

Анингдекким, димоғидин кетиб ҳуш,
Ўлук янглиғ йиқилсун ерга мадҳуш.

Вале келтурмагига чора билмон,
Бу ажзимдин бу ишга бора билмон.

Деди Хусрав: «Сен этсанг они беҳуш,
Камингаҳда қўяй мен юз зириҳпўш

Ки, чопқойлар каминдин бўлғач огоҳ,
Кетургайлар ани андоқки дилхоҳ».

Чу мундоқ ваъда қилди шоҳи ғаддор,
Ўпуб ер тебради гумроҳи маккор.

Ясаб ўзни такаллуф бирла маҳзун,
Жунунсиз, лек шакли мисли мажнун.

Ҳамул водида бир гул узди хушбў,
Сериб барги аро беҳушдору.

Равон Фарҳод сори урди гомин,
Ясаб девоналар янглиғ хиромин.

Чекиб ул навъ оҳи ошиқона,
Дегайсен, урди ўт андин забона.

Чу Фарҳод ул суруди дард эшитти,
Қарору ҳуши кетти, сабри итти.

Боқиб чун кўрди қаддин ўйлаким ёй,
Дегайсен, кўрди девона янги ой.

Етиб жониға кўнгли изтироби,
Уруб кўнглиға ўт жони хароби.

Деди: «К-ей дард ўтидин шуъла ангез,
Даминг қилғон ўтумнинг шуъласин тез.

Не ҳолинг бору қайси кўйдинсен,
Бу янглиғ телба, не маҳрўйдин сен?

Манга ғам тиғин урди ишқи бебок,
Сенинг кўксунг недин бу навъ эрур чок?

Манга гардундин ўлди зулму бедод,
Недин сен тортасен афғону фарёд?

Манга ҳажр ўтин этмиш бахт рўзи,
Санга мунча нединдур ҳажр сўзи?

Менинг жисмим қилиб ишқ ўти нобуд,
Сенинг оҳинг нечун зоҳир қилур дуд?»

Чу топти ҳийлагар бу навъ бозор,
Яна изҳор айлаб ранжу озор.

Деди: «К-ей ишқ элининг подшоҳи,
Бўлуб бул хайл аёғинг хокироҳи.

Мени маҳзун фалон иқлимдинмен
Ки, фориғ ҳар умиду биймдинмен.

Мени юз ранж ила Ҳақнинг ризоси,
Яна гардуни гардон иқтизоси.

Бу кишвар жониби овора қилди,
Биров ишқи била бечора қилди.

Кўрар эрдим гаҳи ул дилрабони,
Йироқтин ошкора, гаҳ ниҳони.

Неча ҳажрида зору ғамкаш эрдим,
Йироқтин кўрмаки бирла хуш эрдим.

Букун Хусравки Ҳақ берсун жазосин,
Бу кишвардин йироқ солсун балосин.

Келиб бу шаҳр бўлди қалъабандон,
Кириб қўрғонға ул гулбарги хандон.

Мени мажнун биёбон ичра қолдим,
Балову дарди ҳижрон ичра қолдим.

Эрурмен чун ғариб, эл тонимаслар,
Манга ҳам ошнову ёр эмаслар.

Чу борсам қалъа сори зулм этиб фош,
Бошимға ёғдурурлар ўқ билан тош.

Эшик очилмади чун ул талабдин,
Яқин эрдики ўлгаймен таабдин.

Чу дардим саъбу ҳамдардим йўқ эрди,
Жуз оҳи дардпарвардим йўқ эрди.

Сениким ишқ дашти раҳрависен,
Мазаллат кишварининг хусрависен.

Эшиттим бу қаё узра ватангоҳ,
Тутубсен ул сифатким тахт уза шоҳ.

Келибменким санга ҳолим дегаймен,
Улус фаҳм этмас аҳволим дегаймен.

Чекиб ишқ илгидин ҳар лаҳза фарёд,
Дегаймен ҳажр элидин ҳар нафас дод!

Дегаймен ишқ ўтиға хаслиғимни,
Ғарибу ошиқу бекаслиғимни».

Чу Фарҳод онча оҳу дарди жонсўз,
Кўрибким, зоҳир этти ул сияҳ рўз.

Анга худ мунча ҳожат эрмас эрди,
Деган юз минг фусундин бир бас эрди.

Дамидин шуълалар гардунға борди,
Кўзидин селлари ҳомунға борди.

Фусунгар шарҳ қилғондек малолин,
Мушобиҳ топти ўз ошуфта ҳолин.

Чекиб ҳуй онча шўру шайн қилди
Ки, ғамкаш жисми заъф айлаб йиқилди.

Югурди ҳийлагар девоналардек,
Йиқилғон шамъ уза парвоналардек.

Чу кўрди хастани беҳолу хомуш,
Димоғига анинг келтургали ҳуш.

Гулеким сермиш эрди нўшдору,
Ғалат шарҳ айладим, беҳуш дору.

Димоғиға қўюб қилди таваққуф
Ки, ҳуши зойил ўлғай бетахаллуф.

Анга қолмайдур эрди ҳушидан баҳр,
Қуяр эрди ўлукнинг комиға заҳр.

Чу ҳуши хайлин этти бўйла ғорат,
Қўпуб фаръёд этиб қилди ишорат.

Уюмуш эрди бир тош узра Шопур,
Ямон туш кўрмагидин эрди ранжур.

Ул ундин сесканиб, бориб қарори,
Саросима боқиб Фарҳод сори.

Не кўрди? Бориб ўздин ул малакваш,
Бўлуб шайтонваше ҳар дам навокаш.

Анга билдики андин бўлмиш ул рев
Ки, етти ҳар тарафдин ул сурук дев.

Чу фаҳм эттики бормиш илгидин иш,
Йиқилмай бағриға маҳкам қилиб тиш.

Тўкуб Фарҳоднинг ул ҳолиға ёш,
Қўнқорди ул қаёдин бир оғир тош.

Бийикрак ерда тутмиш эрди манзил,
Аёғ остида ҳийлатсоз ғофил.

Анингдек урди ул тош бирла они
Ки, аввал мағзи, сўнгра чиқти жони.

Ушолди тош бирла ул қотиқ бош,
Масалдурким, «ушотур бошни тош»4.

Агар ул хастаға еткурди офот,
Яна офотдин топти мукофот.

Чу еттилар сурук хайли жафокеш,
Бўлуб Фарҳод ҳолиға бадандеш.

Бири деб судроли Хусравға тегру,
Бири деб элтоли бошини айру.

Чу кўрдилар жамоли жонфизойин,
Унуттилар таадди расму ройин.

Кўтардилар ани айлаб юз икром,
Қилиб авд урдилар Хусрав сори гом.

Ўлукдек ўзда йўқ Фарҳоди маҳжур,
Ёвушуб ўзни ўлтурмакка Шопур.

Бўлуб чун тоғ аро ул навҳапардоз,
Садодин тоғ этиб ҳам навҳа оғоз.

Бу янглиғким фалак айлаб ситези,
Тушуб қўрғон элига рустахези.

Ва лекин ёшуруб ул ишни ноком
Ки, ногаҳ билмагай сарви гуландом.

Ки, фаҳм этса юмуб жондин кўзини,
Шаке йўқтурки ўлтургай ўзини.

Алар айлаб асир ул нотавонни,
Машаққат тоғида бехонумонни.

Чориб Хусравнинг ўрдусиға тегру,
Қаю ўрдуки, қаршусиға тегру.

Тутуб жўлду олур ёрмоққа қалқон,
Дегилким айламишлар тоғни талқон.

Кетур соқий, қадаҳким, бенавомен,
Хумори ҳажр элига мубталомен.

Мени ҳолимни онглардин йироқ қил,
Неча беҳуш эсам, беҳушроқ қил.