Топ рейтинг www.uz

Фарҳодни ул хайлнинг Хусрав қошиға еткургони ва Хусрав анинг бошидан-аёғиғача салосил ва ағлол ҳукми сургони ва Бузург Уммид ҳикмат била ул бандларға муқайяд девона димоғиға ҳуш кетургони ва Хусрав ҳужжат юзидин анга сўз қотқони ва Хусравнинг саволоти шишаларин жавоблари хоролари била ушотқони ва анинг бу навъ қаттиқ сўзлари санг боронидин Хусравнинг кўнглидоғи саволлари шишасидек синиб анинг қатлиға жозим бўлғони ва ул муҳлик сўзлари ҳимояти била қатлдин қутулғони


Бу бехудлиғ йўлининг ҳушманди,
Бўлур бу навъ маъни нақшбанди

Ки, чун Фарҳодни ул хайли чолок,
Шаҳ оллиға етурдилар тарабнок.

Бўлуб Хусрав ул ишдин шодмона,
Ато айлаб аларға хусравона;

Деди, мажнунға солдилар оғир банд,
Ики илгин қилиб банд узра пайванд.

Мажониндек муқайяд қилди ҳосил,
Бори аъзосин ағлолу салосил.

Буюрдиким ҳаким ўлуб ҳамоғуш,
Киюрди нотавоннинг мағзиға ҳуш.

Кўзин чун очти ул мажнуни бехуд
Ки, бўлмиш эрди мажнундек муқайяд.

Ўзин кўрди ажойиб ҳол ичинда,
Салосил қайдида, ағлол ичинда.

Бошида хусравойин боргоҳи,
Туруб атрофида хайлу сипоҳи.

Тўрида боргаҳнинг бир бийик тахт,
Анинг устида бир шоҳи жавон бахт.

Аёғи остида тахти каёний,
Боши устида тожи Хусравоний.

Таажжуб бирла онинг сори боқиб,
Бошини ирғотиб, илгини қоқиб.

Қилиб гаҳ ишқи ойинида ғайрат,
Етиб гаҳ ҳайкалу шаклида ҳайрат.

Яқин билди чу бўлди фикратандеш
Ки, не феъл айламиш чархи жафокеш.

Ўзин солмай хидеви ғайратойин,
Қўпуб ўлтурди солиб қошиға чин.

Адаб бирла ҳаё расмин қилиб фош,
Бурун индурди мажлис аҳлиға бош.

Чу даъби йўқ эди сўрмай демак сўз,
Оғиз сўздин тикиб, тикти қуйи кўз.

Шукуҳидин етиб Хусравға тағйир,
Қилиб ишқи ўти кўнглиға таъсир.

Унутти айламакни қатлу бедод,
Анга боқиб такаллум қилди бунёд.

Деди: Қайдин сен, эй мажнуни гумраҳ,
Деди: Мажнун ватандин қайда огаҳ.

Деди: Недур санга оламда пеша,
Деди: Ишқ ичра мажнунлуқ ҳамеша.

Деди: Бу ишдин ўлмас касб рўзи,
Деди: Касб ўлса басдур ишқ сўзи.

Дедиким: Ишқ ўтидин де фасона!
Деди: Куймай киши топмас нишона.

Дедиким: Куймагингни айла маълум!
Деди: Андин эрур жоҳ аҳли маҳрум!

Деди: Қай чоғдин ўлдунг ишқ аро маст?
Деди: Руҳ эрмас эрди танға пайваст.

Деди: Бу ишқдин инкор қилғил!
Деди: Бу сўздин истиғфор қилғил!

Деди: Ошиққа не иш кўп қилур зўр?
Деди: Фурқат куни ишқи балошўр.

Деди: Ишқ аҳлининг недур ҳаёти?
Деди: Васл ичра жонон илтифоти.

Дедиким: Дилбарингнинг де сифотин!
Деди: Тил ғайратидин тутмон отин!

Дедиким: Ишқиға кўнглунг ўрундур,
Деди: Кўнглумда жондек ёшурундур.

Деди: Васлиға борсен орзуманд?
Деди: Бормен хаёли бирла хурсанд.

Деди: Нўши лабидин топқай эл баҳр?
Деди: Ул нўшдин эл қисмидур заҳр.

Деди: Жонингни олса лаъли ёди?
Дедиким: Ушбудур жоним муроди.

Деди: Кўксунгни гар чок этса бебок?
Деди: Кўнглум тутай ҳам айла деб чок!

Деди: Кўнглунг фидо қилса жафоси?
Деди: Жонимни ҳам айлай фидоси.

Дедиким: Ишқдин йўқ жуз зиён буд!
Деди: Бу келди савдо аҳлиға суд.

Деди: Бу ишқ тарки яхшироқдур!
Деди: Бу шева ошиқдин йироқдур!

Деди: Ол ганжу қўй меҳрин ниҳоний
Деди: Туфроққа бермон кимёни!

Деди: Жонингға ҳижрон кинакашдур.
Деди: Чун бор васл уммиди хушдур.

Дедиким: Шаҳға бўлма ширкатандеш!
Деди: Ишқ ичра тенгдур шоҳу дарвеш!

Деди: Жонингға бу ишдин алам бор!
Деди: Ишқ ичра жондин кимга ғам бор?

Деди: Кишвар берай, кеч бу ҳавасдин!
Деди: Бечора, кеч бу мултамасдин!

Деди: Ишқ ичра қатлинг ҳукм этгим!
Деди: Ишқида мақсудумға етгим.

Деди: Бу ишда йўқ сендин йироқ қатл!
Деди: Бу сўзларингдин яхшироқ қатл.

Нечаким бўлди мушкил сўз хитоби,
Басе осон анга етти жавоби.

Чу Хусрав кўрди бу янглиғ таҳаввур,
Такаллум айламак сочқон киби дур.

Бир ўт тушти ичига бехудона
Ки, оташгоҳидек чекти забона

Ки, мендек шаҳға мундоқ разл дуни.
Аёғдин-бошқа банд ичра забуни.

Ҳаётининг ниҳолиға синиб шох,
Жавоб айтур не сўрсам бўйла густох.

Сиёсат қилғулуқдур бу фидойи
Ки, ҳар бир тоғ ила води гадойи

Яна кўргузмагай бехавфу даҳшат,
Салотин хизматида сўзга журъат.

Ғазаб бирла буюрди шоҳи ғаддор
Ки, урдилар ҳисор оллинда бир дор.

Кейин боғлаб қадоғлиқ қўллари руст,
Бориб чекмаклик они дорға чуст.

Чекилгач, ўйлаким абри баҳорон,
Улус қилмоғлиғ они тир борон.

Неча кун турмоқ ушбу ҳол бирла,
Кўруб халқ они бу аҳвол бирла.

Анинг ҳолидин олмоқ борча ибрат,
Гадолар қилмасун деб шаҳға ширкат.

Неча кундин сўнг ўт айлаб фурузон,
Тамуғ ўти киби тафсону сўзон.

Ўт ичра ташламоқлиқ ўйлаким барқ
Ки, бўлғай шуъла тўфони аро ғарқ.

Бу янглиғ ўтға ёндурмоғлиғ они,
Кул ўлғоч кўкка совурмоғлиғ они.

Бўлуб йўқ даҳр ичидин бори онинг,
Жаҳонда қолмамоқ осори онинг.

Бўлуб Фарҳод ул сўздин тарабнок,
Кулуб дедиким: «Ей шоҳи ғазабнок!

Тасаввур қилма коме тортадурсен,
Адудин интиқоме тортадурсен.

Ки, не ҳукм айладинг мақсудум улдур,
Не келса ишқ аро беҳбудум улдур.

Муродим ишқида ўлмаклик эрди,
Букун мундоқ муродим Тенгри берди.

Санга ҳар нечаким жойи ғазабдур,
Манга бу ишда юз айшу тарабдур

Ки, бу ҳижронки ҳар дам эрди ўлмак,
Не ўлмак, банддин бандимни бўлмак.

Адам йўлиға гарчи бошқарурсен,
Бир ўлмак бирла андин қутқарурсен.

Яна жонким ҳаёт озори бўлмиш,
Сўнгаклар чорчўби дори бўлмиш.

Бийиклик етса ул дори фанодин,
Қутулғай жон бу бир дори анодин.

Янаким ҳукм қилдинг тирборон,
Санга ёғдурмамиш ўқ хайли ҳижрон.

Мангаким ҳажр аро юз ибтилодур,
Ҳамиша тийр борони балодур.

Сенинг бу тий рборонингки етгай,
Мени қутқарғай андин, ўзга нетгай?

Буким дедингки, куйдурсунлар они,
Кул айлаб кўкка совурсунлар они.

Фироқ ўтиға куймай сен ҳамоно,
Бу ўт ичра кул ўлмайсен ҳамоно.

Мениким ҳажр ўтиға солди гардун
Ки, бор учқунлари дўзахдин афзун.

Бу дўзахдин халос эткунгдур охир,
Тараб хулдиға хос эткунгдур охир.

Халил1 осо очиб ўтдин гулумни,
Буким дебсен совурсунлар кулумни.

Бу ҳам хуштурки жисми хокпайванд,
Тараккуб қайдиға бўлғунча побанд.

Кул ўлмоғлиғ била бўлса фаноси,
Совурса ёр ишқининг ҳавоси.

Бу кул мушкин булутдек топса поя,
Солиб дилдор боши узра соя.

Гаҳи ёғдурса ҳажр ашкин ёғиндек,
Гаҳи чекса фироқ оҳин чоқиндек.

Ёғин ҳам кўйи туфроғини тутса,
Чоқин ҳам мулкининг тоғин ёрутса.

Сиёсатларки айлар шоҳи жаббор,
Менинг сори дурур ҳар сирфаким бор.

Вале бу турфадурким нотавоне,
Ғарибе, ошиқе, озурда жоне.

Ичинда ишқ ўтидин минг ошуб,
Бошинда чархдин юз минг лагадкўб.

Жафо бирла  сипеҳри тезрафтор,
Ани бир ишқ ила айлаб гирифтор.

Эшитиб халқдин ишқи сўзини,
Анга шоҳе рақиб этгай ўзини.

Бировга кўрмай ўзин ошиқ этгай,
Бу ошиқлиғда отин содиқ этгай.

Йиғиб хайлу сипоҳи ваҳшатангез,
Чекиб гардунга юз минг тиғи хунрез.

Анинг мулкига солғай қатлу торож,
Бадандин бош тушургай, бошдин тож.

Бу ғавғойи баланд овоза бирла,
Мунингдек хайли беандоза бирла,

Ҳамул гулчеҳранинг зору ғариби
Ки, бу шаҳ қилмиш они ўз рақиби.

Қилиб қасд ул ғариби бенавоға,
Тумон минг меҳнат ичра мубталоға.

Не ром айлаб ани дархост бирла,
Не айлаб қатл зарби рост бирла.

Ики тошидин ул янглиғ бўлуб раст
Ки, юз минг хайл ила топмай анга даст.

Ҳам охир кўргузуб макри ниҳони,
Қилиб юз реву беҳуш айлаб они.

Эси йўқлиқда айлаб макру тадбир,
Аёғ-бошиға солиб банду занжир.

Чу қўймай банд аро бир узвини бўш,
Димоғиға кетургайлар ани ҳуш.

Бу ҳолат ичра кўргузмай тараҳҳум,
Итобомиз қилғай шаҳ такаллум.

Савол эткай саросар таънаомиз,
Итиклик ичра ҳар бир ханжари тез.

Жавоб ўлғоч саволотиға вофи,
Анга бўлмай муважжаҳ нукта кофи.

Ғариби хастаға қилғай сиёсат.
Зиҳи ойини арбоби раёсат!

Сиёсат йўқки, бир ўлтурмаку бас,
Неча турлукки шиддат андин ўтмас.

Бурунким қатл еткургай малолат,
Мени ёқиндур ўлтургай хижолат

Ки, одил шаҳ қилиб макру фусун ҳам,
Бўлур эрмиш бу ғоятқа забун ҳам.

Адолат ушбу бўлғай, лавҳашаллоҳ!2
Шижоат мунча бўлғай, боракаллоҳ!

Дамеким эрмас эрдим ишқ асири,
Ерим эрди хирад мулки сарири.

Шуур анворидин ҳолимға партав,
Манга ул кун йўлуқса эрди Хусрав.

Агар юз мунча бўлса эрди хайли,
Борининг кину қон тўкмакка майли.

Борининг тори умрин узгай эрдим,
Йигитликни анга кўргузгай эрдим.

Ғурур ўти ичидин сўнгай эрди,
Шижоат расмини ўргангай эрди.

Бу дам ҳамки заифу нотавонмен,
Ғарибу ошиқу бехонумонмен.

Мени тутмоққа ул кунким қилиб майл,
Сипоҳидин йиборди бир қолин хайл.

Ўзи билгайки, ул тошеки урдум,
Бошидин худининг милин учурдум.

Агар қилсам эди бошин нишона,
Бор эрди бошиға ҳукмум равона.

Кечиб ул қавму хайли қонидин ҳам,
Аларнинг қони, онинг жонидин ҳам.

Омон чун топти мендин боши онинг.
Бошим қасди эрур подоши онинг.

Тириклик расми мендин худ йироқдур,
Ўлум ҳижронда андин яхшироқдур.

Қилибмен маргни ҳижронға таржеҳ,
Бу сўзға ҳожат эрмас асру тавзеҳ.

Вале эсса Хито сори насиме,
Бу ишдин анда еткурса шамиме.

Топиб Хоқон хабар оворасидин,
Қаю овора, бағри порасидин

Ким, ул не навъ қолиб ғурбат ичра,
Ҳамул ғурбатда юз минг шиддат ичра.

Не бедод айлаб ўлтурдилар они,
Солиб ўт ичра куйдурдилар они.

Етишмай кимса фаръёдиға онинг,
Не ишлар келди Фарҳодиға онинг.

Ҳамоно тор ўлуб олам кўзига,
Бу ғамдин бас кела олмой ўзига.

Чекиб бебок тиғи хунфишонни,
Черик бирла қаро айлаб жаҳонни.

Олурға кина бирла интиқомин,
Бу кишварларға кўргузгай хиромин.

Чекиб мағрибда тиғи кини бедод,
Тирик мушкилки қўйғай одамизод.

Мадойин шаҳрин одамдин оритқай,
Хито мулкиға туфроғин тошитқай.

Чу осорини маҳв эткай жаҳондин,
Су қуйгай анда баҳри бекарондин.

Равоқу тоқ бўлғай анда ноёб,
Аён бўлғай минор ўрниға гирдоб.

Тугангай одам авлоди ҳисоби,
Киши ўрниға бўлғай шахси оби.

Ўлуб мен бегунаҳ, Хусрав гунаҳкор,
Бу вайронлиққа ул бўлғай табаҳкор.

Манга чарх этса юз минг кину бедод,
Бу сўздин худ не навъ этгай эдим ёд.

Вале Рарвезнинг нодонлиғидин,
Бўлурға даҳрнинг вайронлиғидин,

Таҳаммулсиз бўлуб топти сўзим тул,
Халойиқ қилмасун ваҳмиға маҳмул.

Сўзумни ҳар не эрди кўтаҳ эттим,
Жаҳондин дўст ёди бирла кеттим.

Бу сўзларни дебон қўрғонға боқти,
Ўпуб ер, ўт улус жониға ёқти.

Деди: «Емди қилинг неким қилурсиз,
Осарсиз, гар чопарсиз, сиз билурсиз!

Тугатгач, сўзни бедод айладилар,
Ани Хусрав қошидин судрадилар.

Анга тегруки дор урмишлар эрди,
Ўтун, ўт доғи келтурмишлар эрди.

Тушуб бори улус ичра ғиреви
Ки, ўлгай бегунаҳ андоғ хидеви.

Хабар қўрғонда бўлмиш эрди равшан
Ки, мундоғ лаъб қилди чархи пурфан.

Парирух3 бирла Бонудин ниҳони.
Куярлар эрди эл ёд айлаб они.

Кўруб дор остида жисми харобин,
Ҳамул бўйниға боғланғон танобин.

Ҳисор аҳли аро вайронлиғ эрди,
Етиб ўлмоққа улким жонлиғ эрди.

Буён Хисрав била жамъи хавоси,
Хавоси демайинким, ому хоси.

Қолиб ҳайрон анинг донолиғидин,
Таҳаввур бирла берарволиғидин.

Халойиқ йиғлабон бекаслигига,
Сиёсат4 лойиқи эрмаслигига.

Ебон Хусрав доғи ул ишдин афсус,
Вале қўймой анинг таркига номус.

Бузург Уммид дахл этмак кўруб фарз,
Тилаб хилват равони айлади арз.

Ки, ўлтурмаклик они бежиҳатдур,
Жунунға банду зиндон маслаҳатдур.

Анга ўхшарки озроқдур гуноҳи,
Таҳошисизлиғи басдур гувоҳи.

Агарчи табъида девоналиғ бор,
Тариқи ақлдин бегоналиғ бор.

Ва лекин сўзларидур ростмонанд,
Тааммул фарз эрур қилмоқ, худованд.

Буюк тоғ узра гар торсоқ мақоме,
Анинг ҳабсиға қилсоқ эҳтимоме.

Ики-уч ойча зиндон ичра турса,
Ики-уч юз нигаҳбон ичра турса.

Сўзида ростлиғ гар бўлса пайдо,
Тирик бўлса не ғам ул зор, шайдо.

Сўзи ёлғон экандин бўлсоқ огоҳ,
Қила олурбиз ул дам улча дилхоҳ».

Чу доно нукта сурди ҳикматомиз,
Ризо берди анинг райиға Парвез.

Бор эрди ул яқинда бир бийик тоғ,
Қўюб тиғи қамар рухсориға доғ.

Ҳисоре анда маҳкам чархмонанд,
Қилиб асрар учун журм аҳлини банд.

Ясаб деви ҳамул қўрғонни ҳосил
Ки, бор эрмиш анинг оти Салосил.5

Салосил қўрғони эл ичра машҳур,
Анинг оти билаким қилди маъмур.

Узоттилар ани ул қалъа сори
Ким, ўз дилдоридек бўлғай ҳисори.

Қўшуб ҳушёрваш беш юз нигаҳбон,
Анингдекким бут атрофида раҳбон.

Кел, эй соқий, мени мажнунни маст эт,
Сочинг занжири бирла пойбаст эт.

Ки, бу қайд ичра бўлса мубталолиғ,
Вужудим қайдидин бўлғай раҳолиғ.



Фарҳодни жунун аҳлидек пари силсилаи ишқи била Салосил дев қўрғониға йиборганлари ва нигаҳбонлар анинг малакий сифат ва фаришта зотлиғин билиб қайдин итлоққа бадал қилиб дашт юзлари ва тоғ қулларида мутлақулинон қилғонлари ва анинг вуҳуш галасида пўя қилиб сибоъ ҳалқасида мўя қилмоғи ва туюр қаторида фориғулбол бўлуб риёҳ ғуборида паришон ҳол кезмоки ва шом зиллида ғурбати қаро кунин равшан қилиб субҳ оллида ҳажри шоми қаросин савод қилғони ва қуёшда меҳри ўтин ёрутуб булутқа ишқ ҳавосида фарёд била ашки ёмғурин кўргузгони


Бу дашт ичра ҳакими ҳушпайванд,
Анингдек олди сўз мажнунидин банд

Ки, чун Фарҳод ул қўрғонға борди,
Нигаҳбонлар била зиндонға борди.

Ани асрарлар эрди пос бирла,
Йўлида қум тўшаб алмос бирла

Ки, Хусрав ҳукм этиб эрдики ногоҳ,
Қочурса ул эл они бўлмай огоҳ

Еваз баъзисининг бўйнини урғай,
Яна баъзини қўрғондин учурғай.

Аларға бу таваҳҳумдин ҳамеша,
Туну-кун воқиф ўлмоқ эрди пеша.

Ва лекин оҳу фарёдидин онинг,
Ариғ авқоту авродидин онинг.

Анга бўлмиш эдилар ўйла мафтун
Ки, бўлғай ишқ аро Лайлиға Мажнун.

Улуми хуфяким Суқроти комил
Анинг ҳолиға қилмиш эрди шомил.

Алардин бири бир исм эрди номи,
Бу хосият ани айлаб кироми

Ки, юз минг банд аро гар бўлса қойил,
Қаёнким борса бўлмай банд ҳойил.

Йўлида бўлса юз маҳбус дарбанд,
Чу ул етгач очилғай сарбасар банд.

Ани чун исм ғамдин фориғ этгай,
Қаёнким истар ўлса кўнгли кетгай.

Қилиб ул исм амриға итоат
Ки, ожиз бўлмағай қилмоққа тоат.

Ярим тунлар очиб ҳар бандким бор.
Яна оллинда ҳар дарбандким бор

Чиқиб айлар эди ул тоғни гашт,
Матофи эрди гоҳи тоғу гаҳ дашт.

Берибон тошқа кўксидин озор
Ки, йиғлаб тоғ анинг аҳволиға зор.

Уруб жониға тиғи лоуболи,
Қилиб дард ўтидин кўнглини холи.

Чекиб тоғ ичра юз афғону фарёд,
Уруб ўз жониға минг тиғи бедод.

Ёниб ул чоғдаким кетмай қаронғу,
Ҳануз эл кўзларида сокин уйқу.

Тутуб пинҳони ул банду кушодин
Ки, эл фаҳм этмагайлар ул ародин.

Чу бўлса эл аро бу нукта машҳур,
Ҳамоно Хусрав эткай элни мақҳур.

Суруб фаҳм этмай ул ишни камоҳи,
Ул эл аҳволиға етгай табоҳи.

Ва лекин сиррин англаб эрдилар хайл,
Анинг комиға айлаб жон била майл.

Билибким ул ҳумойи чарх парвоз,
Бора олур қаёнким қилса андоз.

Вале еб ул улус фикрини беҳад,
Ўзин банд ичра қилмишдур муқайяд.

Дедилар борча: «К-ей оламда нодир,
Валоят нури рухсорингда зоҳир.

Недин билдук ўзингни банд этибсен,
Салосил қайдида хурсанд этибсен.

Бизингдек халқ жони бенавоси,
Сенинг бир тори мўюнгнинг фидоси.

Қаёнким хотиринг истар, қадам ур,
Бу маҳзун хайлни Тенгрига топшур.

Нечаким етса Хусравдин ғаромат,
Не бўлсоқ биз бўлуб, сен бўл саломат».

Деди Фарҳодким: «Ей нотавонлар,
Фалакдин мен киби озурда жонлар1.

Қачон келгай бу иш аҳли вафодин,
Хусусан мен заифи мубталодин

Ки, рағбат айлабон коми ҳавоға,
Неча маҳзунни солғаймен балоға».

Аларнинг коми ул шайдо хироми,
Анинг коми алар айши мудоми.

Жавонибдин бу янглиғ эрди ҳолат,
Анинг кўнглиға иш эрди ҳаволат.

Алар озод этиб эрдилар они,
Анинг ул теграда лекин макони.

Қўяр эрди гаҳи қўрғон сори гом,
Тутуб бир дам алар қошида ором.

Бори кўз ёрутуб фаррух юзидин,
Таматтуълар олиб ширин сўзидин.

Янаким ишқ ўти урди забона,
Чекар эрди фиғони бехудона.

Қўяр эрди ҳамул водий сари юз,
Қилиб қатъ оллида тоғ ўлса, гар туз.

Жунундин ким топиб табъида ором,
Қошида жамъ ўлуб доим даду дом.

Сулаймондек бариға ҳукми жори,
Агар даштию ёхуд кўҳсори.2

Сулаймонваш чекиб ул ерга поя
Ки, қушлар тортибон бошиға соя.

Қилиб ишқ ўйла шавкат раҳнамуни
Ки, шери шарзани айлаб забуни.

Бўлуб ул гоҳи шер устига покиб,
Сибоу ваҳш анга хайлу мавокиб.

Замоне бабру қарлондин бўлуб шод,
Қилиб дилдор кўйи итларин ёд.

Бўрига шарҳ этиб гаҳ арзи ҳолин,
Тўкуб ёш, ёд этиб Юсуф3 жамолин.

Бўлуб тулкуға бу янглиғ ниёзи
Ким, ул кўй итлариға берма бози.

Қўлин айлаб қулонлар бўйни банди,
Етиб эркин дебон ул ой каманди.

Қилиб гоҳи кийиклар бирла бозор,
Тилаб мушкин ғазолин йиғлабон зор.

Товушқон уйқуси андин олиб ҳуш,
Соғиниб дилбаридин хоби харгўш.

Кўруб кабки дарининг сайру гомин,
Қилиб ёд ул бути раъно хиромин.

Ҳумой оллиға жисми ваҳмтакни
Солибким, элт итига бу сўнгакни.

Қанотларин ўпуб кўргач ҳамома
Ки, ёр оллиға мендин элт нома.

Тазарв этса хиром оллида ногоҳ,
Чекиб ул қадди раъно ҳажридин оҳ.

Қилиб зоғ оллида афғонға оҳанг
Ки, зулфидин магар касб айладинг ранг.

Етиб тўти қошида ҳушини гум
Ки, лаълидин магар олдинг такаллум.

Қучуб қўйни аро бағриқарони,
Анга деб бағри куйган можарони.

Боқиб қумри сори йиғлаб бағоят,
Етиб ўз бўйни тавқидин ҳикоят.

Дебон ҳудҳудға соз айлаб фиғонлар,
Бошиға ўт тутошқондин нишонлар.

Қилиб булбулға ул сўз ичра бир-бир,
Ани ишқ ўти кул қилғонни тақрир.

Чу фарёд айлабон мурғи шабовез,
Чекиб ул доғи ўз афсонасин тез.

Бериб юз лаҳн ила қақнусға пайғом,
Етиб ҳижрон ўти сўзини эълом.

Саҳарким шарқдин кўргузди анвор,
Яқо чок айлабон субҳи хўтанвор.

Боқиб машриқ сори бошлаб фасона,
Чекиб тонг қушлари янглиғ тарона.

Дебон: «К-ей субҳ, мен ишқ ичра ғамнок,
Не маънидин сен айлабсен яқо чок4

Бор ўхшар мен киби меҳри ниҳонинг
Ки, сориғ юздадур ашки равонинг.

Менингдек ўртанур ўхшар ичинг ҳам
Ки, совуғ оҳ эрур оғзингда ҳар дам.

Магар жонингға еттинг ҳажр элидин
Ки, мендек оҳ урарсен тонг елидин.

Танимдек куймаса жисми низоринг,
Туну анжум недур дуду шароринг,

Чу соҳибдардсен, дардимга раҳм эт,
Тараҳҳум айлабон фарёдима ет.

Саҳарким гулшан ичра гул очилғай,
Гул узра турраи сунбул сочилғай.

Чу гул термакка ул сарви гуландом,
Қўяр гулшанда гулрухлар била гом.

Совуғ оҳимни билгуртуб дамингдин,
Кўзум ёшини англат шабнамингдин».

Тулуъ айлаб чу меҳри оламафрўз,
Дебон: «К-ей партавинг базми ғамафрўз.

Магар меҳр ўтидин мендек ҳазинсен,
Недин, йўқ эрса, мундоғ оташинсен?

Магар мендек муродинг қилди падруд
Ки, тебраб ҳар ён ашкингдин борур руд.

Фалакдиндур магар мендек азобинг
Ки, ўртанмак биладур изтиробинг.

Агар йўқ ҳажр аро ўздин борибсен,
Недин мен нотавондек сорғорибсен?

Жунун мендек ўтунгға қуймаса ёғ,
Мақоминг нега субҳу шом эрур тоғ?

Менингдек бўлмасанг қайғу ичинда,
Недин гаҳ ўтдасен, гаҳ су(в) ичинда?

Бари ҳолатда чун ҳамдардим ўлдунг,
Аниси жони ғамрарвардим ўлдунг.

Чу ўтсанг маҳвашимнинг масканидин,
Тушуб иқбол янглиғ равзанидин.

Тариқи меҳрибонлиғни фан айла,
Қошида куймагимни равшан айла.

Юзум лавнини рангингдин аён қил,
Ғамим хайлини дардингдин баён қил».

Саҳардин чиққуча кун бўйла ҳоли,
Гаҳ онинг, гаҳ мунинг бирла мақоли.

Ёйилғоч кун яна ҳар ён уруб гом,
Даме бир ерда елдек тутмай ором.

Дами ўти шафақнинг ҳамнабарди,
Учурғондек сабо шингарф гарди.

Самуми оҳидин оламға ошуб,
Ўтидин нилгун торамға ошуб.

Аёғиға тикилган ҳар итик тош,
Аёғи орқасидин ўткариб бош.

Этиб кўксига урғон хора пора,
Этин йўқким, сўнгакни пора-пора.

Солиб жисмиға тиғи ишқи бебок,
Шикоф узра шикофу чок уза чок.

Тонгиб дардиға чархи қайдпайванд,
Каманд узра каманду банд уза банд.

Чу ғам даштида мажнунвор йиғлаб,
Унидин мурғу моҳи зор йиғлаб.

Бўлуб пайдо урарда тиғи мотам,
Тешуклар тоғ аро, бал рахналар ҳам.

Жароҳатларки солиб ханжари оҳ,
Танида дард хайлиға камингоҳ.

Қаядин тиғи оҳи пора элтиб,
Не пора, юз тароши хора элтиб.

Топиб водий аро ҳар сатҳлиқ марз,
Сиришки хайлидин ҳар сори юз дарз.

Дами дуди шарори кўҳ то кўҳ,
Ясаб абри балоу барқи андуҳ.

Ғиреви тошни пажмурда айлаб,
Фиғони тоғни озурда айлаб.

Кўнгулдинким фиғон тинмай чиқориб,
Салодин ун чекарға тоғ ҳориб.

Ичарга қон қилибон лолани жом,
Вале кўк жомиким бўлғай шафақфом.

Тилаб ул жом аро ҳам бода то лаб,
Дема бир, ҳам дамодам, ҳам лаболаб.

Анинг бу бодаси хуноби андуҳ,
Дема хуноб, лаъли ноби андуҳ.

Кетур соқий, қадаҳ гардунни айлаб.
Анга мамлу майи гулгунни айлаб.

Йўқ эрса бода, қуй заҳри ҳалоҳил,
Ҳаёту ҳажр мушкил келди, мушкил.


Фарҳод рўзгорининг қаролиғи, яъни ҳажр шомиға мубталолиғи ва ул шом тули ниҳоятсизлиғиким адами иборат анинг қуёшининг айни ва субҳининг дамидин бўлғай ва саводининг ғоятсизлиғиким мавти киноят анинг ҳумумининг қалби ва зулматининг этагидин бўла олғай ва мундоқ тийра тунда анинг хасдек танининг куймагиким, тутун ичра ахгардин афсона айтур эрди ва бу янглиғ қаттиғ кечада тешуклук бағрининг қонға бўялмоғиким, хора ичинда ёқути аҳмардин нишона кўргузур эрди ва мундоқ тунни шамъдек гудоз била саҳарға еткургани ва чархдек таку тоз била кундузга келтургани

Бу базми ғусса ичра бодарпаймой,
Бўлур ҳар лаҳза мундоқ мажлисорой

Ким, ул андуҳ баҳрининг наҳанги,
Балоу дард тоғининг паланги1.

Жунун водийсининг Мажнун ниҳоди,
Не Мажнунким, бу води девбоди.

Маломат бодасининг баҳрнўши,
Мазаллат тоғининг мажнун хуруши.

Машаққат ғори ичра аждаҳоваш,
Малолат жомидин заҳри балокаш.

Фироғ ўтиға оташгоҳ кўнгли,
Юз оташгаҳча чеккон оҳ кўнгли.

Жаҳонни дуди оҳи тийра қилғон,
Муроди субҳиға ул тун ёрилғон.

Фалак баҳриға бўлғон ашки ҳамдаст,
Умиди қасрин ул сел айлаган паст.

Тош отқонда бало кўргач, ани ур,
Қилиб ул тош мақсуди кўзин кўр.

Балои ҳажр шоми дардноки,
Бу тунда яъс заҳрининг ҳалоки.

Еган жони фалакдин тиғи бедод,
Бало афлоки, фурқат тоғи Фарҳод.

Чу андоқ ҳажри бероёнға қолди,
Не ҳижрон, дарди бедармонға қолди.

Ўтуб кундуз бу янглиғ рўзгори,
Саҳардин тунғача афғону зори.

Чу бўлди шом то субҳи дилафрўз,
Иши кундузгача юз дард ила сўз.

Кишининг бўлса ҳар кун минг балоси,
Қатиқ ул навъ эмаским тун балоси2.

Анга бу ҳажр айёмида бир шом,
Саводе ёйди меҳнат зулфидин дом.

Не шом андуҳ мулкининг саводи,
Вале қилмай Хўтан иқлими ёди.

Саводи дуди оламға ёриб қийр,
Вале ул қийр ҳажр аҳлиға дамгир.

Бўлуб офоқ аро зулмат саботи,
Итиб кўкдин қуёш оби ҳаёти.

Зиё Искандари ҳоли табаҳдин,
Кўруб навмид ўзин бир Хизри раҳдин.

Сипеҳр ўртаб жаҳони бенавони,
Кули бирла қаро айлаб ҳавони.

Дема кул, ғам туни шамъиға дуда,
Қарориб олам айлаб они суда.

Қаронғу меҳр оташгоҳидин дуд
Валек ул дуд қийри зулмат андуд.

Кавокиб сайр қилмоқдин муарро,
Савобитдек таҳаррукдин мубарро.

Фалак ётиб аёғ илгин узотиб,
Ешак янглиғ қаро балчиққа ботиб.

Ўзин аъмо кўруб арбоби биниш,
Қаро босқон кишидек офариниш.

Еру сув қаърин истаб мурғу моҳи,
Қалин мўру малахдек тун сипоҳи.

Ҳаётин тарк этиб меҳри ҳумоюн,
Қилиб даврон ани туфроққа мадфун.

Азо тутмоқ учун айлаб баҳона,
Узорин чун қаро айлаб замона.

Фироқ аҳлиға ҳар кавкаб қилиб тез,
Шуои хатти нўгин тиғи хунрез.

Кўзига субҳ шўхи сурма тортиб
Ки, онинг оқини доғи қарортиб.

Муаззин халқиким3 чиқмай навоси,
Бўлуб бу сурмадин онинг ғизоси.

Анингдек сурмадин кўзлар келиб танг,
Кўрунуб кўзга олам сурмаиранг.

Қаронғудин кўрунмай кўзга олам,
Кўрунуб кўзга олам ўзга олам.

Фалакда йўқ таҳаррукдин намуна,
Агар фаҳм ўлса доғи бозгуна.

Кетурмай субҳ ул оқшомға айём.
Қиёмат субҳига ул навъким шом.

Қанот парвозидин хуффош ёпмай,
Тилаб кўк гунбази дарзини топмай.

Бўлуб зулматдин андоғ пардалар фош
Ки, истаб пардасин тошларни хуффош.

Қўнуб кўк сабзасида юз туман бум,
Нима йўқ кўзларидин ўзга маълум.

Борининг жисми тун дуди аро гум,
Очуқ кўзлар қолиб андоқки анжум.

Йўқ эркандур бу янглиғ зоғ ҳаргиз
Ки, бўлғай чангида минг бум ожиз.

Демон тун ониким, зиндони андуҳ,
Бу зиндонға қолиб ул кони андуҳ.

Ани ҳижрон ғами пажмурда айлаб,
Не тунким, жонидин озурда айлаб.

Ямон ҳолиға золим чархи бебок,
Яқосин каҳкашондин айлабон чок.

Қилиб ҳар лаҳза қасди жони ул тун,
Кишига келмай андоқ бир қаро кун.

Бўлуб боши машаққат тошидин реш,
Машаққат тоши, балким бошидин реш.

Қонаб андуҳ тоғидин аёғи,
Аёғидин доғи андуҳ тоғи.

Ушолиб илги ҳижрон панжасидин,
Аёғдин боши ғам ишканжасидин.

Тани заъфики йўл бермай демакни,
Аён айлаб тери узра сўнгакни.

Ичинда шамъ ўтлуқ жони маъюс,
Тери бирла сўнгок андоқки фонус.

Фалак тошу ўти айлаб ситеза,
Қилиб тешук-тешук, бал реза-реза.

Солиб ғам тоғи ичра печу тоби,
Ўзин ерларга урмоқ изтироби.

Ўларда жон талошур нотавондек,
Камарда боши ёнчилғон йилондек.

Ажал ханжарлари жисмини даррон,
Ўтуб андин ажал ғавғоси паррон.

Урубон лаҳза-лаҳза тош уза бош,
Бошин паргола-паргола қилиб тош.

Ҳарорат андоғ айлаб жисмиға кин
Ки, топиб ўтдин онинг сўзи таскин.

Тани туфроққа тушгач бетааммул,
Ҳамул дам жисмидин туфроғ ўлуб кул.

Ани ҳар дам бу навъ айлаб баҳона,
Қаро туфроққа ўлтуртуб замона.

Топиб ул табда чун табхоладин баҳр,
Суйидин оғзиға ҳар дам оқиб заҳр4.

Замона заҳр солиб ҳар замони.
Оғизда талхком этмокка они.

Бу янглиғ ҳол ила ул шоми андуҳ,
Анга андуҳ юклаб кўҳ то кўҳ.

Ўтуб ҳижрон сипоҳи хайл бар хайл,
Дамо-дам боши узра ўйлаким сел.

Кўрунуб минг бало ҳар дам кўзига
Ки, бир соат кела олмай ўзига.

Чу бўлди тоқатию сабри барбод,
Чекиб фарёд қилди навҳа бунёд

Ки: «Ей золим сипеҳри кина парвард!
Чиқординг ушбу хоки жисмдин гард5.

Тариқи зулм ё кин мунча бўлғай,
Жафо қилмоққа ойин мунча бўлғай.

Ажал тиғин чекиб сурсанг не бўлди,
Мени бир қатла ўлтурсанг не бўлди?!

Ғарибу хастау маҳзун эмонму,
Бало водийсида мажнун эмонму?!

Аниким Тенгри айлабтур забардаст,
Бировни кўрса ғурбат кожидин паст,

Керак лутфу карам бўлғай шиори,
Йўқ эрса қилмағай минг зулм бори.

Қаён борди сенинг озарминг охир,
Қаро туфроққа меҳри гарминг охир?!

Неча жонимға мундоқ кеча бўлғай,
Кеча жонимға мундоқ неча бўлғай?

Бошимға кўрки не тун келтурубсен,
Демон тун, не қаро кун келтурубсен?

Қаю тун, қийргун минг деви хунхор,
Мени қилдинг буларға қатл учун хор.

Неча минг йил қилиб сайр эмди толдинг,
Ва ё бахтим киби уйқуға қолдинг?

Дегил ҳар кунги гоминг қони охир,
Ҳар оқшомғи хироминг қони охир?

Магар мен оҳ ўқин отконда кори,
Аёғинг бўлди ул ўқлар фигори.

Агар афгор эмассен, бир қадам ур,
Гар ўлмайсен, чиқорғил субҳ, дам ур.

Ул ой ҳижронида ҳолимға раҳм эт,
Қаро шом ичра аҳволимға раҳм эт!»

Анга бу ҳолким ой бўлди толеъ,
Ёрутти ерни чун хуршеди ломеъ.

Басе саъй айлабон бечора қўрти,
Янги ойдек хам айлаб қад, ер ўпти.

Деди: «Ей тийра шомим равшан этган,
Ўлар ҳолатда фарёдимға етган.

Не бўлғай раҳм этиб жонимни олсанг,
Ул ойнинг кўйи туфроғиға солсанг.

Бўлурдектур адам сори хиромим,
Анга еткурсанг охир дам саломим».

Солур эрди назар кўкларга бир-бир
Ки, ногаҳ кўзларига учради Тир6.

Деди: «К-ей дўстлар ҳолин рақамзан,
Сипеҳр авроқида доим қаламзан.

Қароғим айласанг нетгай сиёҳи,
Битисанг ҳолатим шарҳин камоҳи.

Қачон нур ул қуёш тобидин олсанг,
Қошиға чирмабон номамни солсанг».

Кўрунгоч Зуҳра, ун тортиб дамо-дам,
Қадин афғондин айлаб чангдек хам.

Дебон: «К-ей ер уза кўкдин тарабрез,
Унунг жонбахшу нағманг ишратангез.

Замоне тори хунёгарлиғинг уз,
Ўлармен навҳагарлик созини туз7.

Ул ой базмида бўлсанг нағмапардоз,
Ҳалоким навҳасин ҳам айлагил соз».

Кўруб тўртунчи манзарни чу холи,
Дебон: «К-ей меҳрсиз гардуни оли.

Қуёшингни қуёшимдек ёшурдунг,
Манга ҳижрон тунин ҳаддин ошурдунг.

Ёрут оламни, меҳринг зоҳир айла,
Менинг бу шоми ҳажрим охир айла».

Кўруб бешинчи қўрғон қаҳрамонин,
Дебон ул тунда ҳолининг ямонин.

Анга деб: «К-ей шиоринг кину новард,
Қилурда қатл тиғингдек жавонмард.

Қиличинг айлабон қонимға рангин,
Тирикликдин етур жонимға таскин.

Таним ул кўйнинг бошиға ташла
Бошимни итлари қошиға ташла.

Боқиб олтинчи кўкта Муштариға.
Қилиб арз ул саодат ахтариға8.

Ки: «Ей буржи шараф маснаднишини,
Саодат тахту тожининг амини.

Дуое қилки, Ҳақ берсун муродим,
Бу меҳнат шомидин бўлсун кушодим.

Бошимдин ҳажр шоми дуди кетсун,
Кўзумга васл субҳи нури етсун».

Еттинчи қуллаға айлаб гузора
Зуҳалға дер эди айлаб назора

Ки: «Ей баҳри виқору кўҳи тамкин,
Шиору шеванг ўлғай ҳилму таскин.

Вужудунг ҳажр тоғидек гаронсанг,
Аёғинг сабр шахсидек куҳанланг.

Бу дардим ичра бер сабру саботе
Ки, йўқ жонимда ҳижрондин ҳаёте».

Яна бир ҳуққа бўлғоч дурриға дурж,
Кезиб ул торам ичра бурж бар бурж.

Тилаб ҳар бурж аро маҳрайкарини,
Шараф меҳри, саодат ахтарини.

Бўлуб чун тўққузунчи кўкка собит,
Назора айлабон хайли савобит.

Дебон ҳар бирга дарди ҳолидин роз.
Фироқ ичра қатиқ аҳволидин роз.

Қилиб анжумни оҳи дудидин гум,
Бу дуду ашкин айлаб чарху анжум.

Дебон: «К-ей дурри ашкимдин нишон сиз,
Бўлунг ашким дури янглиғ равон сиз.

Ҳазин кўнглумки юз минг пора бўлмиш,
Ҳавосида анинг овора бўлмиш.

Демонким, ҳар бири бир пора қондур,
Гули андуҳ баргидин нишондур.

Олинг ҳар бирингиз бир порасини,
Йиғиб онинг туман оворасини.

Азимат кўйига тез айланг охир,
Анинг бошиға гулрез айланг охир.

Демон гулбарг сочинг осмондин
Ки, ёғдуртунг ёғин устига қондин.

Чу ҳижрони гунаҳсиз олди жоним,
Анинг кўйини тутсун бори қоним».

Бу янглиғ то саҳар айлаб мароға9,
Қилиб юз можаро ҳар можароға.

Ўлардин бенадоматлиқлар айлаб,
Ўзи бирла қиёматлиқлар айлаб.

Чу борди қуввати афғон қилурдин,
Ўзи ўзига қасди жон қилурдин.

Яна тушти ўлукдек тарк этиб ҳуш,
Азосиға бўлуб олам сияҳпўш.

Яқосин мотамида субҳ этиб чок,
Тўкуб анжум дурин сўгида афлок.

Чу они ғам туни ўлтурди не суд,
Дам урмоқ меҳридин субҳ оташолуд.

Бу эрмиш расм бермак золи офоқ,
Чу масмум ўлди, андин сўнгра тарёқ10.

Кетур, соқий, манга тарёқи жони,
Демон тарёқ, оби зиндагони.

Ёнгилдим чун топиб мен ҳажрдин баҳр,
Тўкуб тарёқни, қуй жомима заҳр.


Фарҳоднинг банди очилғонин ва зиндондин канора қилғонин Хусрав билиб нигоҳбонларға сиёсат фикри қилиб, яна Фарҳод ишқи тоғининг тиғидин ҳисоб олғони ва ул ишни билмасга солғони ва Шириннинг ишқ аҳли суруд ва симоидин анинг марсияси навҳасин истимоъ қилғони ва симоъда важд аҳлидек бехудона йиқилғони ва Шопурнинг Фарҳод тириклиги хабарин Ширинға ҳаёт муждаси еткургани ва жонбахш дамидин жонсиз жисмиға руҳ киюргани ва Ширин киприкдин хома мураттаб қилиб ҳажр дудаси била ашкидин қаро мураккаб қилиб нома рақам уруб Шопур Фарҳод сори қадам урмоғи


Бу авроқ узра сурган хомаи дард,
Рақам бу навъ қилди номаи дард.

Ким, ул фурсатдаким Фарҳоди бехуд,
Бало қўрғониға бўлди муқайяд.

Бўлуб асрор улус сирриға воқиф
Ким, улдур ғайб асрориға кошиф.

Фано буржида рахшон ахтар улдур,
Вафо дуржида равшан гавҳар улдур.

Вилоят машъалидин жонида нур,
Каромат нури бирла кўнгли маъмур.

Қачонким кўнгли истар очилур банд,
Алар кўнгли учун ўзин қилур банд.

Алар жон бирла они айлаб озод,
Ҳамул озодлиғ бирла бўлуб шод.

Валек ул теграда онинг матофи,
Йироқ тушмас эди ҳаргиз тавофи.

Ки, ул ҳолатни маълум этса Парвез,
Ғазабдин бўлмағай ул элга хунрез.

Валек ул қайддин онинг халоси,
Алар бирла тариқи ихтисоси.

Бори Хусравға зоҳир бўлди бир-бир
Ки, ҳукмиға не янглиғ этти тағйир.

Бурун қиндин чекиб тиғи сиёсат,
Аларға айлади биғи сиёсат.

Чу иш кайфиятиға бўлди толиб,
Яна кўнглига бўлди ваҳм ғолиб.

Ким, ул бедилдин ўлмас бўлса ғофил,
Афоллоҳ1, балки соҳибдил, не бедил.

Бори ҳолиға чун қилди назора,
Ғаробат фаҳм бўлди бешумора.

Чу эл ҳифзиға ул шайдои айём,
Йироқ қўймас эмиш ул марздин гом.

Деди: «Авлоки билмасликка солсам,
Эшитсам ҳам эшитмасликка солсам».

Топиб Фарҳодни ул риштада банд,
Бу банди бирла Хусрав бўлди хурсанд.

Валек ул вақтиким Фарҳоди бедил,
Тутулди чора айлаб «шоҳи одил».

Ўзин қўрғонға солмиш эрди Шопур,
Ани айлаб ул иш андуҳи ранжур.

Дема ул ранж ила бистарға тушти
Ки, гулхан ичра хокистарға тушти.

Иши эрди фиғону нола қилмоқ,
Танин тош бирла юз раргола қилмоқ.

Улус онглабки Парвези жафокеш,
Бўлуб юз макр бирла ҳийлаандеш.

Тутуб Фарҳодни ғадр айлаб оғоз,
Тикиб дор ўлди аввал кинапардоз.

Яна не ҳийла кўргузди хаёли
Ки, бедилдин қилиб майдонни холи.

Ани то қай тараф овора қилди,
Бу янглиғ бори дафъин чора қилди.

Ҳамул ҳолатда Фарҳоди ягона,
Не сўзлар бирлаким айтиб тарона.

Не сўзким бўлди Хусравдин хитоби,
Саволотиға не бўлди жавоби.

Яна чун қатл ҳукмин қилди Парвез,
Дегон сўзлар нечукким дашнаи тез.

Анинг ҳукмиға парво қилмағони,
Асосин кўзга мутлақ илмағони.

Сўз ичра фаҳм ўлуб султонлиғ андин,
Хитоу Чин элига хонлиғ андин.

Нажоди фаҳм бўлмоқ гавҳари ҳам,
Булардин фахри йўқлуқ бир сари ҳам.

Бўлуб эрди халойиқ ичра машҳур,
Ямон, яхши демактин эрди маъзур.

Ки, эл Парвездин мағбун эдилар,
Доғи онинг учун мафтун эдилар.

Деб ул маънида табъ аҳли ғазал кўр,
Муғаннийлар ясаб савту амал кўр.

Чекиб дард аҳли оҳин ошиқона,
Тузуб ул савтлар бирла тарона.

Аёлғу борчаға Фарҳод ҳоли,
Суруд ул хастаи ношод ҳоли

Ки, Хусравға не навъ ўлди гирифтор,
Ароларида не навъ ўтти гуфтор.

Бу дам ҳоли дағи мафҳум эмас, лек
Ўлук ёхуд тирик маълум эмас лек.

Бу янглиғ омнинг савти симои,
Бўлуб ҳам эрди Бону истимои.

Анга бўлмай бу ғамда ақлу ҳис ёр,
Таҳайюр бирла йиғлар эрди бисёр.

Бўлуб кўп ғусса ул ғамкашға зоҳир
Ки, бу иш бўлмасун маҳвашға зоҳир2

Ки, бу навъ англаса онинг сўзини,
Шак эрмастурки ўлтургай ўзини.

Вале гулчеҳра ғамгин эрди беҳад,
Ўзинда эрди гоҳи, гоҳи бехуд.

Сезиб эрдики ул ғурбат асири,
Ҳамоно бўлди душман дастгири.

Ёшуруб парда ичра ҳоли зорин,
Нечукким ҳуллада жисми низорин.

Бу ўтдин сув бўлуб хороси онинг,
Вале йўқ сўрғоли ёроси онинг.

Чекиб ҳижрон аро оҳи ниҳони,
Қарориб дуди оҳидин жаҳони.

Магарким бир кун ул ғамноки мискин,
Фироқ ичра бағоят эрди ғамгин.

Чу кўнгли ҳажр тошидин синиқти,
Замоне қаср томи узра чиқти.

Ки, бир соат ҳавои касб қилғай,
Ҳаводин ғунчадек кўнгли очилғай.

Қулоғиға етушти бир ҳазин ун
Ки, лаҳн айлар эди бир зори маҳзун.

Ани ул нағма лаҳни зор қилди,
Бузуқ кўнглига беҳад кор қилди.

Қулоқ солдики абётин эшитгай,
Суруд ичра мақолотин эшитгай.

Анга ҳар байт бир ғамхона эрди,
Бори Фарҳоддин афсона эрди.

Не келтурган бошиға чархи кажрав,
Неларким айлади жониға Хусрав.

Баён айлаб анинг фавтин чекиб ҳўй,
Демакда фавт қилмай бир сари мўй.

Эшитгач маҳваш ул лаҳни ғамангез,
Дегил бағриға тегди дашнаи тез.

Анингдек чекти бир оҳи жигарсўз
Ки, ўчти шамъи меҳри олам афрўз.

Юзига бошлади урмоқ таронча,
Бошин доғи уруб ерга юз онча.

Секиз гул барги бирла бетааммул,
Сариғ гул узра оқизди қизил гул3.

Бўлуб бармоқлари қондин ҳино ранг,
Вале лаъли қурурдин каҳрабо ранг.

Сиришки қони юз қонида оққон,
Ҳамоноким юр эрди қон била қон.

Бўлуб гулгун ҳарири чок элидин,
Нечукким гул яқоси тонг елидин.

Келиб гулгун ҳариру парниёний
Қолоғай чун оқиб ҳар ерда қони.

Уруб гулгун яқо чок айлагунча,
Бўлуб зоҳир гул ичра икки ғунча.

Дема ғунча, ики пайкон де они,
Ғам ўқи кўксидин ўткан нишони.

Ики наргис аро юз қатра лола,
Совуқ оҳи била гулранг жола.

Очиб сунбулни гулбарги тар узра,
Саводи шом меҳри ховар узра.

Сочи шоминки айлаб меҳру маҳ пўш,
Юзин ул сўгидин айлаб сияҳпўш.

Юзи ўтида зулфи анбаролуд,
Ул ўтқа чун ёғиб ашки, чиқиб дуд.

Урунуб онча шўру шайн қилди
Ки, заъф айлаб, эси озиб йиқилди.

Боши устида Бону ашкрезон,
Қарору сабри кўнглидин гурезон.

Бу ҳолат ичра етти хаста Шопур,
Замона зарбасидин жисми ранжур.

Ер ўрти Бону оллинда қўюб бош,
Сўз айтиб, шодмонлиғдин тўкуб ёш

Ки: «Гардунмаснадо, анжумсироҳо,
Ҳумоюн торазо, исмат паноҳо4.

Ҳамул кундинки шоҳи кишвари ишқ,
Бало авжида рахшон ахтари ишқ.

Десам шаҳ — шаҳ, десам дарвеш — дарвеш,
Ғарибу хаста Фарҳоди жигарреш.

Адувнинг доми макриға бўлуб сайд,
Анинг қайдиға зоҳир бўлди юз қайд.

Биҳамдиллаҳ5, анга қайд айлагонни,
Ўкуш талбис ила сайд айлагонни.

Олиб бир девкуш хопоки оттим,
Жаҳаннам хиттаси сори узоттим.

Кўзум чун оразидин бўлди маҳжур,
Ётардим гўшаларда зору ранжур.

Не суд онинг сори бўлмоққа озим,
Не юзким сизга бўлғоймен мулозим.

Туно кунгача эрдим зору ғамкаш,
Йиқилғон бир бузуғ ичра мушавваш.

Чу қўрғон ичра бўлдум асру дилтанг,
Қўпуб ташқари чиқмоқ қилдим оҳанг.

Қадам бору уза ҳар сори солдим
Ки, ўзни қалъадин ташқори солдим.

Ки, ул хайл ичра кезиб эртау кеч,
Топа олғайму мен андин хабар ҳеч?!

Кириб Парвез ўрдусиға бу шом,
Тутуб ҳар анжуман ёнида ором.

Етиб ишратгаҳу ғамхоналарға,
Қулоқ солур эдим афсоналарға.

Ҳамоно қатъ ўлуб гардун нифоқи,
Ажаб мансуба тушти иттифоқи.

Ки, ҳам ушбу кун ул фарди замондин,
Ғарибу хастау бехонумондин.

Улус ичра ҳадиси тоза эрди,
Бағоят булажаб овоза эрди».

Нечукким англамиш эрди яко-як,
Борин сайроди андоғким чаковак6.

Мунга тегруки ҳоло соғ эмиштук,
Ери гаҳ дашту гоҳи тоғ эмиштук.

Аоди хавфидин ҳосил фароғи,
Бўлуб аъдосининг чашму чароғи.

Валоятдин кўруб ҳолида партав,
Ани ваҳм айлаб ўлтурмакка Хусрав.

Вале айтибки, ул бемисли айём,
Агар ул марздин қўйса йироқ гом:

Ани асрар улусни ўлтурурмен,
Не ўлтурмакки, борин куйдурурмен.

Бу ваҳму бимдин ул бедили зор
Ки, Хусравдин бировға еткай озор.

Ким, ул бўлғай бу озориға боис.
Жафоу қатлу тимориға боис.

Ҳамул тоғ теграсидин кому ноком,
Тута олмас йироқроқ ерда ором.

Чу мен онинг бу аҳволин эшиттим,
Анга бормай равоне сизга еттим.

Ким элнинг чину ёлғон сўзларидин
Ки, кўрпракни ясарлар ўзларидин.

Билур эрдимки Бону қайғулуғдур,
Ғами Фарҳод тоғидин улуғдур.

Яна ҳам хўблар шоҳини андуҳ
Билур эрдимки тутмиш кўҳ то кўҳ.

Дедимким, сизга дей аввал хабарни,
Қилай хандон бурун гулбарги тарни.

Яна сиздин анга ҳам кўз тутай сўз,
Бориб онинг юзидин ёрутай кўз.

Таваққуф сўзгаким дерсиз этайму,
Йўқ эрса сўз, анга ботроқ кетайму?

Миҳинбону бу янглиғ сўрди посух
Ки: «Ей алфози хуш, дийдори фаррух.

Такаллумларки лафзинг сурди дарҳам,
Жароҳатлиқ кўнгулга эрди марҳам.

Сенинг ҳажрингда эрдук асру ношод,
Яна Фарҳод ҳажрин қилма худ ёд.

Ўзунгни ҳажридин озод қилдинг,
Анинг ҳажри ғамидин шод қилдинг.

Недур икки қадаҳ тутқон замон нўш,
Яна заҳри ҳалоҳил тутмоғинг қўш.

Борур бўлсанг анга эъломимиз кўр,
Сўзумиз беҳаду райғомимиз кўр.

Суманбар7 ҳолатин ҳам шарҳ қилди
Ки, не сўз англаб ушбу дам йиқилди.

Биҳамдиллаҳки, кўрдук сени бори,
Ани кўргонча бўлди эътибори».

Дебон йиғлаштилар кўп ул, дағи бу,
Ҳазин Шопур ила дилхаста Бону.

Икавлон мунглашиб, сўзлар қилиб ёд,
Етишганни фалакдин зулму бедод.

Дебон Шопур ул дилхаста ҳолин,
Миҳинбону дебон маҳваш малолин.

Бу янглиғ қиссалар ўткунча лахте,
Ётиб Ширин нечукким шўрбахте.

Димоғиға тутуб ҳар дам бухурот,
Ани ўз ҳолиға келтурдилар бот.

Кўз очқоч кўрди Шопури ҳазинни,
Яна ёд этти Фарҳоди гузинни.

Бийик ун чекти андоғ бехудона
Ки, афғонидин ўт чекти забона

Ки: «Ей Шопур, қайдин бўйла еттинг,
Келибсен фард, Фарҳодингни неттинг?

Ҳамул кун меҳр кўсин урмиш эрдим,
Борур чоғда санга торшурмиш эрдим.

Рафиқу ёрлиқ мундоқ бўлурму,
Амонатдорлиқ мундоқ бўлурму?

Манга ўз ғойибимдин бир нишон айт,
Десангким, ҳажридин ўлмай, равон айт.

Гар этсанг максу, ногаҳ чиқса жоним,
Яқин билким эрур бўйнингға қоним».

Деди Бонуки: «Ей жонимға пайванд,
Лабинг лаъли келиб бағримға парканд.

Замоне изтиробинг топса таскин,
Басе сўз арз этар Шопури мискин

Ки, ҳар бирдин етиб юз кому роҳат,
Бутар ҳам янги ҳам эски жароҳат».

Эшитгач бўйла сўз шамъи Тирози,
Куюб, зоҳир бўлуб ашки ниёзи.

Деди: «К-ей мисли йўқ устоди наққош,
Демай наққошким, ёру қариндош.

Не дер бўлсанг ўзунгни тутма маъзур».
Равон бунёд қилди хаста Шопур.

Ишин Фарҳоднинг андоқки билди,
Борин Ширин қошида арз қилди.

Анга тегруки ҳоли ул тирикдур,
Вале ҳажрингда ҳоли бас ирикдур.

Борур эрдим анга зору жигархор,
Дедим аввал сени айлай хабардор.

Агар маҳвашқа йўл топмай малоли,
Ики-уч нукта ёзса шарҳи ҳоли.

Бориб оллинда мўжиз кўргузурмен
Ки, ўлган бўлса доғи тиргузурмен.

Пари пайкар деди, жонимға миннат,
Равон қўртию қилди азми хилват.

Битиди дард ила бир турфа мактуб,
Демай ҳар сатриким, ҳар лафзи марғуб.

Чиқиб Шопурға топшурди филҳол,
Ул олиб йўл сори гом урди филҳол.

Қилиб йўл қатъини элдин ниҳони,
Ангачаким эшитмиш эрди они.

Етишти ул саҳарким, шоми Фарҳод
Тонг отқунча қилиб жониға бедод.

Бориб эрди ўзидин зору маҳжур
Ки, етти қошиға фарзона Шопур.

Қилиб рам теграсидин ваҳш ила тайр,
Бориб қошиға ул райки сабуксайр.

Кўруб андоқки они кўрмасун кўз,
Не жисми ичра жон, не оғзида сўз.

Чекиб афғон олиб қўйниға бошин,
Юзига ул сифат ёғдурди ёшин

Ки, ул янглиғ гулоб урғоч юзига,
Очиб бедил кўзин, келди ўзига.

Чу ул кўрди муни, бу кўрди они,
Иковлон тортибон муҳлик навони.

Солибон бир-бирининг бўйниға қўл,
Анга гаҳ бу, мунга гаҳ йиғлади ул.

Чекиб андоқ бу ошуб имтидоди
Ки, қон йиғлаб аларға тоғу води.

Аёғин ўрти Шопури ғамандуд,
Чиқорди қўйнидин мактуби мақсуд.

Олиб Фарҳод чунким очти нома,
Тани заъф айлади андоқки хома.

Ўқумоқ бошлағоч ул зори маҳзун,
Бу эрди нома алфозиға мазмун.


Шириннинг найи килки шакаррезлик, балки саҳифаи кофуриға мушкбезлик қилғони ва ҳажр қаро шоми мушкидин рўзгори тийра бўлуб ул ройиҳа ябусатидин1 димоғи заъфи қувватин ва судои шиддатин ва номус пардалари нофасида ишқ ғаммоз мушки исин ниҳон асрамоқ суубатин рақам урғони ва Фарҳод ўқуб анинг сунбули мушкинидек печу тобдин эси озғони ва бехудона анинг номасиға жавоб ёзғони


«Анинг ҳамди била бу номаи дард
Ки, солди даҳр аро ҳангомаи дард.

Вафо аҳлини қилғон мазҳари қаҳр,
Солиб комиға ҳижрон жомидин заҳр.

Кўруб ишқ аҳлиға куймоклик авло,
Жалолият била айлаб тажалло.

Уруб чун ишқ барқин бетааммул,
Агар сарву агар хаским қилиб кул.

Муҳаббат селиға берганда бедод,
Йиқарда демайин вайрону обод.

Етургач ғам елининг турктози,
Ўчуб тенг машъалу шамъи Тирози.

Қилиб чун меҳнат ўти дудини фош,
Агар кўру агар бино тўкуб ёш.

Синиб ғам тошидин еткурса кина,
Агар ёқут агар худ обгина.

Сомонға гар бериб ранжи ниҳони,
Ҳамул коҳиваш айлаб каҳрабони.

Агар булбул фиғон қилмоғи ондин,
Бўлуб гул жайби чоки доғи ондин.

Ҳам ондин зарра тобу изтироби,
Ҳам ондин меҳри рахшон сўзу тоби.

Битиб чунким бериб иншо кушоди
Ким, ушбу нома йўқ, меҳнат саводи.

Демон бир шамъдин парвона сори,
Самандардин бир оташхона сори2

Ки, яъни мен заифи хастажондин,
Малолат қалъасига посбондин3.

Сангаким қалъанг ўлмиш кўҳи андуҳ,
Ғаму дарду фироқинг кўҳ то кўҳ.

Недур аҳволинг, эй зори ғарибим,
Висолим давлатидин бенасибим?

Чекардин ғам тоғин ҳолинг нечукдур,
Бу юкдин жисми чун нолинг нечукдур.

Қатиқ ғурбат аро ҳолинг не эркин,
Ачиқ фурқатда аҳволинг не эркин?

Фироқ ичра нечукдур жисми зоринг,
Не янглиғ тўлғонур ўт ичра торинг

Сочим фикрида тунлар айласанг печ,
Қарорурму жаҳонинг тун киби ҳеч?

Қошим меҳробини ёд айлаган дам,
Янги ойдек бўлурму қоматинг хам?

Кўзум фикри ичингга солса қайғу,
Бало ҳар гўшадин туғён қилурму?

Чу мужгоним ғамидин чиқса ҳўюнг,
Бўлурму бир тикон ҳар тора мўюнг?

Қароғимни тахайюл айлаган чоғ,
Хаёлинг шахси ўртарму янги доғ?

Енгим гулбаргидин бўлғонда маҳзун,
Юзунг гул-гул қилурму ашки гулгун?

Қилиб холим ғами кўнглунгга кинлар,
Қўнарму ул яранг узра чибинлар?

Юзум ҳажрида тўкса кўзларинг сув,
Қуёш рухсориға боққунг келурму?

Кўзунг лаълим ғамидин тўкса қон ёш,
Бўлурму лаъл ул қон бирла ҳар тош?

Тилинг қилса ҳадисимдин ривоят,
Ўзунг бирла қилурсенму ҳикоят?

Тишим ёдида кўнглунг чекса нола,
Ёшингни совуқ оҳ айларму жола?

Замиринг қилса оғзимни таваҳҳум,
Адам йўлида айларму ўзин гум,

Занахдоним била зулфи гириҳгир,
Ҳазин кўнглунгга эркин чоҳу занжир,

Қароғим дурри ашкинг қилса кавкаб,
Бўлурму кўзларинг дурдин лабо-лаб,

Қадим ҳижрони бўлса кинахоҳинг,
Чиқорму сарв янглиғ дуди оҳинг?

Хаёл этсанг хиромимдин шамойил,
Равонинг чиққали бўлурму мойил?

Белимдин заъф  бўлса кўнглунга ҳол,
Бўлурму мўядин мў, ноладин нол?

Таним сийми ичингни қилса маҳзун,
Бўлур эркин юзунг ул ғамдин олтун?

Мақоминг тоғ ё саҳрому эркин,
Ёнингда бистаринг хорому эркин?

Ҳумойи ишратинг маъдум экинму,
Бошингға соя солғон бум экинму?

Кийик эркин юрурда раҳнамойинг,
Қулон эркин саманди бодпойинг?

Шарафдин бўлғон эрмишсен Сулаймон,
Менинг бирла унутма аҳду паймон!4

Вуҳуш эрмиш сенинг оллингда ходим,
Сибоъ эрмиш тобуғингда мулозим.

Баҳойим тобии фармонинг эрмиш,
Жаноҳи тайр шодурвонинг эрмиш.

Чу сен топтинг Сулаймонлиқ мақомин,
Демон қил манга Билқис эҳтиромин5.

Агар Билқисдек ёру азизинг
Бўла олмон, ҳам ўлғаймен канизинг.

Бир иш Билқислиққа бўлса монеъ,
Сулаймонға пари ҳам келди тобеъ.

Агар Билқис бўлмоқ йўқса ҳаддим,
Парилиқдин худ ўлмас қилса раддим.

Не бўлғай эрди чархи зулм пеша,
Мени сендин жудо қилмай ҳамеша.

Хироминг чоғи йўлдош ўлсам эрди,
Сукунинг вақти қўлдош ўлсам эрди.

Қуёш янглиғ бўлуб кундуз қарининг,
Бўлуб тун соя янглиғ ҳамнишининг.

Тикон кирса кафингға кинасидин,
Чиқорсам эрди кирпик игнасидин.

Аёғ сунсанг бўлуб ғамдин харошинг,
Мудом ўлса эди қўйнумда бошинг.

Кўруб хору хас ўрнунгда ниҳони,
Сочим бирла супурсам эрди они.

Чу билсам гарддин кўнглунгда қайғу,
Ер узра ашкдин серсам эди сув.

Бошингға тушса меҳнат шоми жовид,
Юз очиб зоҳир этсам эрди хуршид.

Агар жонингға қасд этса узун кун,
Сочим еткурса эрди анбарин тун.

Юзунгни олмасам эрди энгимдин,
Аритсам эрди ашкингни енгимдин.

Жунун таъвизиға кўрганда мойил,
Қўл этсам эрди бўйнунгға ҳамойил.

Тилар бўлсанг юзунг кўрмакка кўзгу,
Юзум юзунгга тутсам эрди ўтру.

Сув истаб тушса ўтлуғ кўнглунга жўш,
Лабимдин тутсам эрди чашмаи нўш.

Дамо-дам айлабон ҳамдамлиғингни,
Кеча-кундуз қилиб маҳрамлиғингни.

Тунунгда шамъи мажлис бўлсам эрди,
Кун ўлса ёру мунис бўлсам эрди.

Чу айлабтур сипеҳри тезрафтор,
Сени бир ён, мени бир ён гирифтор.

Киши гар кўксини юз пора қилсун,
Фалак бедодиға не чора қилсун?!

Анинг бедодидин ким бўлса ношод,
Қилур жониға бедод узра бедод.

Неча сен бастаи банду балосен,
Балолар банди ичра мубталосен.

Ғаму дардингча дард имкони йўқтур,
Балоу меҳнатинг поёни йўқтур.

Вале бўлмиш жаҳон аҳлиға маълум
Ки, илгингда қотиқ хоро эрур мум.

Чекарга дарду андуҳ журъатинг бор,
Бало тортарға сабру тоқатинг бор.

Агарчи фурқатимдин нотавонсен,
Вале ҳам эрсену ҳам паҳлавонсен.

Агар туғён қилур ҳижрон малоли,
Қилурсен оҳ ила кўнглунгни холи.

Машаққат ўти қилса жисминга кин,
Берурсен ашк сели бирла таскин.

Етишгач дард чун ҳар ён кетарсен,
Фиғону пўя бирла дафъ этарсен.

Агар кўксунгга урсанг ғусса тоши,
Вагар жонингга меҳнат дурбоши6.

Неким қилсанг сўзи сиғмас кишининг
Ки, бу таври бўлур ошиқ ишининг.

Мени зору заифу пошикаста,
Бошимдин то аёқ аъзо шикаста.

Фироқинг тиғидин юз пора жоним,
Не жоним, балки жисми нотавоним.

Куюб ҳажр ўтидин жону кўнгул ҳам,
Не куймакким, бўлуб юз қатла кул ҳам.

Ичимга шуълаи ишқинг тутошиб,
Тутошиб демаким, бошимдин ошиб.

Ичимда бўлса юз ўт ошкоро,
Нафас дудин урарға қайда ёро?!

Гар ўлса лаъл бирла кўзларим кон,
Оқизмоқ қатрае андин не имкон.

Неча хотун киши бор эрса тавсан,
Бўлуб озодалиғда сарву савсан.

Жамол ичра маҳи тобондин афзун,
Маҳи тобонни қўйким, ондин афзун.

Анга яхшики айлаб дилраболиқ,
Вафо аҳлиға қилғай бевафолиқ.

Ҳақ андин асрасунким ул забунваш,
Бировнинг ишқидин бўлғай мушавваш.

Гириҳлар ҳажрдин қошиға тушгай,
Гириҳлик ишқ иши бошиға тушгай.

Не ишқ ўтиға куймакликка тоби,
Не андин қуртулиб жони хароби.

Аёғ остиға қолса нотавон мўр,
Кетурса қатлиға юз аждаҳо зўр.

Чу ул бўлмиш халойиқ поймоли,
Юз аждар чангида бўлғай не ҳоли.

Чақилса барқ олам ичра бебок,
Тура олғайму ўтрусида хошок?

Бу мушкилроқки мундоқ зору бедил
Ки, бедиллиқ эрур жониға мушкил.

Анга бир ён эрур юз мунча афсус,
Яна бир ён ҳижоби нангу номус.

Ниҳони урса тун-кун юз туман печ,
Агар номуси борди борчаси ҳеч.

Бағоят мушкул иш эрмиш, бағоят
Ки, ошиқ нангу ном этгай риоят.

Учурса оҳи етти кўк7 ниқобин,
Юзидин очмағай бурқаъ ҳижобин.

Демон мендин сенинг дардинг эрур кам,
Сенинг ҳам кўптурур дардинг, менинг ҳам.

Вале юз мунча дарди тоза бирла,
Ғаму андуҳи беандоза бирла,

Чу дарду ғурбатингни ёд этармен,
Ҳазин жонимға юз бедод этармен.

Агарчи бўлғоли ишқинг асири,
Ўтар афлокдин оҳим нафири.

Даме хуш урмадим афғон ичинда,
Даме хуш бўлмадим ҳижрон ичинда.

Олиб душман сироҳу афсаримни,
Қилиб торож мулку кишваримни.

Мену хайлим нечукким буми манҳус,
Бўлуб бир ғор аро тоғ ичра маҳбус.

Мунунгдек мулкнинг шоҳу фақири,
Бўлуб бошдин-аёқ душман асири.

Тутулғонлар қилиб жонини таслим,
Қутулғонларни ҳар дам ўлтуруб бим.

Булар элга менинг ишқим ишидин,
Қулоғим ёлқибон эл қарғишидин.

Қилиб жонимға қасд элдин уётим,
Ўчуб Бону уётидин ҳаётим.

Вале юз мунча меҳнат бўлса эрди,
Не юз, минг мунча шиддат бўлса эрди,

Сени кўрсам эди ногоҳ-ногоҳ,
Ғамим йўқ эрди биллоҳ, сумма биллоҳ8.

Бу дам ҳамким фироқингдин ўлубмен,
Юз ўлгандин ҳам ортуқроқ бўлубмен.

Ҳаётим васлинга уммид иландур,
Умид ул раҳмати жовид иландур.

Агар ҳажрингда юз йил ғуссакашмен,
Агар васлинг умиди бўлса хушмен.

Таваққуъ улки бу ошуфта нома
Ки, бу ошуфта қилди нақши хома.

Ўқуб мазмунидин олсанг ҳисобин,
Карам айлаб йиборгайсен жавобин

Ким, ул ҳар ғамда бўлғай ҳирзи жоним,
Балоу ғуссадин хатти амоним.

Чу бўлсанг ҳолима огоҳу аълам,
Жавобин ҳам йибор, валлоҳу аълам».

Ўқуб бу номани ул зори бадҳол,
Кўп урди тоб жисми ўйлаким нол.

Гаҳи бехуд чекар эрди фиғони,
Қўпуб юз чарх урар эрди замони.

Жунун осорини кўп зоҳир этти,
Ўзига келди гоҳи, гоҳ кетти.

Жунундин гарчи кўп бўлди нафири,
Йўқ эрди нома ёзмоқдин гузири.

Чиқорди нома асбобини Шопур,
Мураккаб айламакка мушку кофур9.

Ўзин девона бир дам забт қилди
Ким, ул дарду бало шарҳи ёзилди.

Бериб Шопурни қилди равона,
Ўзи дард ўти ичра қолди ёна.

Югурди номабар чун нома олиб,
Не навъ ўлса ўзин қўрғонға солиб10,

Етиб маҳвашнинг оллинда ер ўпти,
Битикни ерга қўйди, доғи қўрти.

Суманбар йиғлаю хилватқа кирди,
Сародин ҳужраи меҳнатқа кирди.

Очиб чунким ўқуй бошлоди они,
Бу янглиғ эрди ул ғам достони.

ХLVI

Фарҳоднинг Ширин номаси муқобаласида хома учин метини нўгидек тез этиб, ул хома била варақ тахтасин метин хоро тахтасиға теккондек оташангез қилғонини ва пари афсунидин ажз зоҳир қилиб, телбалардек ўзин итлар силсиласиға тортиб лоба кўргузгонини пари пайкар ўқуб, паризадалардек изтиробқа тушуб, кўнгли қуши мажнуни сори парвоз қилиб, ани кўрарга кўзи учқони, балки мажнуни уйқу хайлидек анинг кўзидин учқони


Анинг оти била бу ғам саводи
Ки, нақши килкидур олам саводи.

Ёрурға ҳусн шамъи шоми дайжур,
Чиқориб ишқ барқи норидин нур.

Чекиб чун ишқ норининг духонин,
Қарортиб дард элининг хонумонин.

Қуёшдек кимнинг айлаб ҳуснин офот,
Улусни қўзғабон андоқки заррот.

Аниким ошиқ айлаб зарра монанд,
Қилиб саргашталиклар бирла хурсанд.

Ангаким бермайин ўз мулкидин баҳр,
Қилиб ғурбат майин талх ўйлаким заҳр.

Диёру ёр дардин қаттиғ этган,
Фироқу ҳажр жомин аччиғ этган.

Бировгаким бериб ғурбатда маскан,
Жаҳон аҳлин қилиб жониға душман.

Аниким дўстдин айлаб тарабнок,
Улус душманлиғидин бермайин бок.

Чиқорур элни ғам ҳангомасидин,
Қилиб масрур дилбар номасидин.

Бало тоғин саросар хора қилғон,
Анга ишқ аҳлини овора қилғон.

Муҳаббат даштини қилғон балое,
Етиб ҳар мўрин онинг аждаҳое.

Суруб чун нуктани ҳамд ичра лахте,
Деб андин сўнг нечукким шўр бахте

Ки: «Бу меҳнат ўтининг достони,
Саводи ғусса дудидин нишони.

Тикондин йўқки сарву ёсаминға,
Томуғдин балки фирдавси баринға.

Томуғни қўйки, оҳин тортқон кун,
Бўлуб бир дўзах оҳидин ҳар учқун

Ки, яъни мен ғариби нотавондин,
Тутулғон зор кўнгли хаста жондин.

Кўнгул бўлғон балойи жони онинг,
Бориб жондек кўнгул олғони онинг.

Ангаким йўқ ҳадим жонон демакка,
Қаю жонон демакким, жон демакка.

Ва лекин чун жунун маъзуридурмен,
Жунун бирла жаҳон машҳуридурмен.

Нединким офатим бўлғон паридур,
Пари йўқ, одамилар сарваридур.

Ишим чун телбаликка топти пайванд,
Ажаб йўқ, сўз десам девонамонанд.

Жунун аҳли ҳадиси борса ҳар ён,
Бўлур зоҳир хирад аҳлиға ҳазён.

Паридин ноқили афсонадурмен,
Не тонг саҳв ўлсаким, девонадурмен.

Ва лекин келди чун Лайли мисоли,
Қилай Мажнун киби кўнглумни холи.

Нигоро, маҳвашо, иффат паноҳо,
Жаҳон маҳвашлариға подшоҳо!

Санга ҳаддим йўқ ўлмоқ нукта пардоз,
Тилармен итларингға айтмоқ роз.

Недур кўюнг аро итларға ҳолат,
Фароғат бирладурлар, ё малолатғ?

Кеча ул кўй аро қилғонда фарёд.
Қилурларму бу итган итни ҳам ёд?

Йиғилиб ҳалқа урғон можарода,
Мени йўқларму эркинлар арода?

Сўнгак чайнарда айлаб қаҳру кинлар,
Қуруғ жисмим соғинурму экинлар?

Қилурда туъма тошдин ёнчқон бош,
Билурлармукин ер бошим нелар тош?

Су сори тиллари қилғон замон майл,
Соғинурларму ашким суйини сел?

Бўйинлариға сагбон чекса занжир,
Соғинурларму занжиримни бир-бир?

Қилоданг тавқидин ҳар дам топиб завқ,
Соғинурларму тушкан бўйнума тавқ?1

Ётиб бош қўйсалар ул остонға,
Қолур эркинму ер бу нотавонға?

Билибким манга не етмиш қазодин,
Улурларму экин ҳар тун азодин?

Ҳинодин қўлларин кўрганда рангин,
Кўзум қонин соғинурларму эркин?

Расан топса бўюнлариға пайванд,
Билурларму экин бўйнумда юз банд?

Булар ичра бор эрди бир заиф ит,
Менингдек зору мажруҳу наҳиф ит.

Тани зору сўнгак бирла бўғунлар,
Машаққат ториға солиб тугунлар.

Қулоқдин икки юзга парда солиб,
Юзин очмоққа итлардин уёлиб.

Қилибон қуйруғин судрарни пеша,
Ҳориб ул юкни тортордин ҳамиша.

Чибинлар жисмини мажруҳ этар чоғ,
Ўлукса узра андоққим сурук зоғ.

Ичимдек хаста жисмининг хароши,

Бошимдек, дард туфроғида боши.

Ичимда ҳажр ўқи солғонча ёра,
Қўтурдин онча захми ошкора.

Менинг захмимдағи қонлар ниҳони,
Ниҳон айлаб анинг захмини қони.

Менингдек заъф ўтидин жонида ўрт,
Юзунг кўрмак хаёлидин кўзи тўрт.

Вафо бобида иккимизда даъво,
Муҳаббат шартида ҳам бизда даъво.

Топиб ўз ҳолатин бу нотавонда,
Манга улфат тутуб ул остонда.

Менинг ҳолимға ул айлаб тараҳҳум,
Анга ул навъким аҳли танаъум.

Кўрубмен анда мардумлиғ нишони,
Кўзумда индабон мардумдек они2.

Кўзум қонининг оқмоғин чу боқиб,
Анинг доғи кўзумдек қони оқиб.

Рафиқ эрди манга мен ҳам рафиқи,
Менинг ҳолимға рифқ онинг тариқи.

Не эркин заъф ичинда ҳоли, ё Раб,
Бу итдекму экин аҳволи, ё Раб?!

Топорда остонингда паноҳи,
Мени кўзларму эркин гоҳ-гоҳи?!

Кўнгулда ўйлаким дарди ниҳонинг
Кирарменму экин кўнглига онинг?

Ялар вақти жароҳатларни дарҳам,
Билурму, йўқ менинг захмимға марҳам?

Аёғи кўюнга гаҳ-гаҳ етарму?
Агар етса бу итни ёд этарму?

Санга жонни фидо қилмоқ ҳавоси,
Не ҳаддимким бўлай ул ит фидоси?

Сенинг ҳолинг сўрарға қайда ёро,
Бас онинг ҳолин этсам ошкоро.

Буким мактуб аро дурлар қилиб дарж,
Латойиф нақди кўп айлаб эдинг харж.

Анинг узрида ожиздур баёним
Ки, ҳар ҳарфиға бўлсун садқа жоним.

Деб эрдинг менда ҳам кўртур ғаму дард,
Бу сўздин куйди жони дардпарвард.

Менингдек юз туман минг ўлса ҳар дам,
Муборак хотирингға бўлмасун ғам!

Битиб эрдингки, сен гар нотавонсен,
Ва лекин ғам чекарга паҳлавонсен.

Агар тоғ ўлса, тешангдин нигундур,
Ва гар шер ўлса, панжангдин забундур.

Манга ул зўру шавкат қайда қолмиш,
Нафас урғунча қувват қайда қолмиш?

Мен ул мўре дурурмен зору ожиз
Ки, андоқ азж аро йўқ мўр ҳаргиз.

Илайимда кесак кўҳи балодур,
Кўзумга пайта ришта аждаҳодур.

Ғамингдиндур манга тобу тавон ҳам,
Эрур дардинг чекардин қути жон ҳам.

Неча ишқингдин ўлса жисмима зўр,
Ва лекин аждаҳони ишқ этар мўр.

Ва гар худ мўр эрур ромоли онинг,
Хаёл этким, не бўлғай ҳоли онинг?

Рақам айлаб эдингким, тахту жоҳим,
Диёру кишвару хайлу сипоҳим.

Мену Бону бўлубтурбиз ҳисори,
Ҳисори меҳнат ичра кўҳсори.

Бу сўзнинг гар жавобин айта олмон,
Вале айтурда ожиз доғи қолмон.

Битилган сўз эрур боштин-аёқ рост,
Бу навъ эрмиш азалда Тенгрига хост.

Кишига ҳар неким келгай қазодин,
Давое яхшироқ йўқтур ризодин.

Билурменким не келмиш кишварингға,
Не бир кишварки хайлу чокарингға.

Вале улким эрур хайлу сипоҳинг,
Мутеу банда, балким хоки роҳинг.

Алардин гар бири тутсанг мени ҳам,
Бири ҳам йўқки, тутсанг барчадин кам.

Агар инсофни тортиб ороға,
Тааммул айласанг бу можароға.

Манга етган балият кўру ози,
Бори бирла бўла олур мувози.

Десанг меҳнатқа сен эрдинг сазовор,
Аларға зулм қилди чархи даввор.

Фидо бориға жони нотавоним,
Не қилсанг ҳам турубдур хаста жоним.

Гар эрмас мунча бирла ҳам кифоят,
Менинг бўйнумға юкларсен жиноят.

Йўлингда бор эсам туфроғдин кам
Ва лекин чиқмадим туфроғдин ҳам.

Манга ҳам бор эди эркин диёре,
Диёрим хайли ичра иқтидоре.

Атом шоядки хоқон эрди эркин.
Неча иқлим уза хон эрди эркин.

Етиб эрди экин бошимға тожи,
Аёғим остиға ҳам тахти ожи.

Хитоу Чин аро ўн икки минг шаҳр,
Топар эрди экин ҳукмум била баҳр.

Мунга  лойиқ сипоҳу хайлу жоҳим,
Тариқи салтанатда дастгоҳим.

Етиб чун ишқ хайли турктози,
Ҳақиқий ишқ, йўқ ишқи мажози.

Бало хайли аро бечора бўлмоқ,
Диёру мулкдин овора бўлмоқ.

Туман минг одами гар банда, гар хайл,
Тўкуб бу сўг аро ашк ўйлаким сел.

Ато бирла ано қолиб азоға,
Неча минг шаҳр эли ранжу аноға.

Аларни даври чарх айлаб адамвор,
Менинг жисмимни худ туфроққа ҳамвор.

Яна кўрким, ҳаводис тошидин дард,
Чиқориб ҳар дам ул туфроқдин гард.

Азалдин ишқ экан бўлса сириштим,
Қазодин дарду меҳнат сарнавиштим3.

Бу ишда кимга тиғи таън уройин,
Ўзумни йўқса кимни ёзғуройин

Ки, юз мендек, туман андоқки Хусрав,
Ҳабо бўлса, қазо оллинда бир жав.

Неким бўлса қазои осмони,
Кишига бўлмас иснод этмак они.

Қаён эрдим, қаён чекти жунунум,
Жунундин ёва сўз бўлди фунунум.

Ёзарда номани ҳушумдин оздим,
Жунундин ҳеч билмонким, не ёздим.

Чу мен девона ўздин эрман огоҳ,
Не саҳв эттим рақам, астағфуруллоҳ.

Хато, афв эт қаламға бу рақамдин
Ки, мажнунлар бўлур маъфу қаламдин.

Қаламға чун тугонди сафҳада сайр,
Сўз итмоми эдиким «тамма билхайр!»4

Пари пайкар ўқуғунча бу мактуб,
Ниҳодидин чиқиб юз қатла ошуб.

Танида нома чирмар ир киби тоб,
Вале ул ирга тоб ул жисми бетоб5.

Қўюб ерга шағабдин ҳар замон юз,
Қади ғамдин даме хам, бир замон туз.

Чекиб гардунға оҳининг шарорин
Ки, ўртаб ул шарар сабру қарорин.

Бўлуб бир лаҳза кўнгли ишратандуз,
Тирик эрконга Фарҳоди жигарсўз.

Замоне нола тортиб фурқатидин,
Чекиб во ҳасратолар ҳасратидин.

Қилиб Бонуға арз ул турфа мактуб
Ки, боштин то аёғи эрди марғуб.

Қилиб Бону доғи кўп номадек печ,
Давое топмайин ул дардиға ҳеч.

Билиб ул хаста ҳолотин камоҳи
Ки, бор эрмиш дури дарёи шоҳи.

Икиси кўз ёшидин кўп сочиб дур,
Анинг ҳолиға еб ҳар дам таҳассур.

Қилиб Шопур иззу эҳтиромин,
Бурунғидин бийик айлаб мақомин.

Сўпуб Фарҳоднинг ҳолини бир-бир,
Иков йиғлаб бу қилғон сойи тақрир.

Не хуштур торса бир маҳжури жовид,
Бировдин ноумид ўлғонда уммид.

Навоийға талаб, ё Раб, шиор эт,
Неча навмид эса, уммидвор эт!

Кетур, соқий, маю бир дам ойилма!
Мени ҳам дарддин навмид қилма.

Умидимға мени хурсанд этгил,
Умидим буки, уммидингға етгил!


ХLVII

Фарҳод кўнгли жароҳатлари Ширин номаси навардидағи каломи Масиҳи1 Марям2, балки ул коғазға чирмаб йиборган марҳамларидин ўнгалмоққа юз қўйғони ва Ширин бағри ҳароратлари Фарҳод битиги мазмунидин, балки Марям риштасиға чирмаб йиборган иситма таъвизи афсунидин таскин торпқони ва бу силсилаи муҳаббатни Шопур мутаҳаррик қилғонин Хусрав англаб ани салосили меҳнатқа тортқони ва Фарҳод ҳалокиға чарх золидек тадбир қилғони ва анинг умри заволи тадбири топилғони


Бу махфий нуктанинг мушкилкушойи,
Бу янглиғ бўлди маъни раҳнамойи

Ки, чун Шопур ул икки нотавондин
Шикаста жисм ила озурда жондин

Етурди бир-бирига номаи шавқ,
Қизиқ бўлди яна ҳангомаи шавқ.

Хабар Хусравға еттиким расуле,
Расуле йўқки, жосуси фузуле.

Ҳам элтур телбадин ул ойға пайғом,
Ҳамул ойдин берур мажнунға эълом.

Анингдек ишқ бозори эрур тез
Ки, бўлғудек дурур юз фитна ангез.

Ҳамоно даштдин девона Фарҳод,
Ҳисори фитнадан ҳури паризод.

Дебон бир-бирга юз афсуну найранг,
Анингдек айлагайлар бир ён оҳанг.

Ки, Хусрав топмағай гардин аларнинг,
Не суд ул дам емак дардин аларнинг.

Агар ҳам топса тортиб кўп уқубат,
Саранжомида бордур кўп суубат

Ки, чу девона минса девзоде,
Ёнида ул сифат ҳуронажоде.

Ҳарифи эрмас онинг юз минг одам
Ки, бўлғай ҳар бири иш вақти Рустам.

Чу эрди маскани бу қалъа тоғи,
Яланг мажнун киби боштин-аёғи.

Вужуди ҳажрдин зору забун ҳам,
Қади ғам тоши тортардан нигун ҳам.

Олиб бир тошким аъдоға отти,
Не Хусрав, бир черик кўнглин ушотти.

Қачонким минса гардунпайкари тез,
Қўлида чеккан ўлса тиғи хунрез.

Эрур Хусравға бас андишаи хом,
Қаён ул борса қўймоқ ул тараф гом.

Чу бу афсонани фаҳм этти Парвез,
Тафаккур ўти тушти кўнглига тез.

Ҳамул ердинки эрди хаста Фарҳод,
Бу ерга тегруким ул сарви озод3.

Не йўлким бор эди айлаб каминлар,
Камингаҳларда қўйди аҳли кинлар

Ки, тергаб борғану келган кишини,
Тафаҳҳус айлабон ҳар ким ишини.

Анингдек кимса учраб йўллариға
Ки, тақрир ўлди кирса қўллариға.

Кетургайлар ани Парвез учун тез,
Ўзи билгай нечукким қилса Парвез.

Қазодин ул ики-уч кунда Шопур
Топиб Фарҳод побўсиға дастур4.

Паривашдин яна бир нома олиб,
Борур эрди сабодек пўя солиб.

Чу топтилар ул эл, қилғонни матлуб,
Тафаҳҳус қилғоч они, чиқти мактуб.

Битик бирла ўзин Хусравға филҳол,
Таваққуълар била қилдилар ирсол.

Чу бу навъ иш аён қилди замона,
Бўлуб Хусрав бағоят шодмона.

Қилиб ул элга улким шарти эҳсон
Ки, бу мушкил алардин бўлди осон.

Ўқуди чун очиб ул турфа нома,
Қуйи солиб бошин андоқки хома.

Чиқорди ул саводи анбар луд,
Саводи хома янглиғ бошидин дуд.

Саводи эрди меҳнат дудасидин,
Бало бозори мушки судасидин.

Ғам аҳлининг саводи мотами ул.
Ғалат қилдим, саводи аъзами ул.

Аёқдин-бошқа дарду ғам нишони,
Бори меҳру муҳаббат достони.

Хазони ҳажр кетмакнинг навиди,
Баҳори васл етмакнинг умиди.

Мидоди мушки дилжўйи муҳаббат,
Келиб ҳар ҳарфидин бўйи муҳаббат.

Ҳикоятлар саросар маҳрамона,
Бўлуб ҳар бирда зоҳир юз нишона.

Вафодинким бўлуб ҳар сўз адоси,
Бўлуб ҳар сўзда бир-бирнинг фидоси.

Бурунғи номалардин кўп суруб роз.
Вафоу меҳр анга анжому оғоз.

Вафодин ваъдау паймонлар айлаб,
Бу паймонлар уза аймонлар айлаб.

Бўлуб кўп зикр мактуб ичра Парвез,
Ани деб гоҳи золим, гоҳи хунрез.

Битиб Арманни вайрон қилғонини,
Улусқа ғорати жон қилғонини.

Қилиб ишқида юз минг таъна оғоз
Ки, улким, ишқ сирридин демак роз

Ки, чеккай тиғу ургай ишқ лофин,
Мусаллам ким тутар мундоқ газофин?!

Қулоқ ишқ аҳли солмас бўйла сўзга
Ки, шаҳлиқ ўзгадур, ошиқлиқ ўзга.

Керак ошиққа жон — жонон фидоси.
Тилар ул қилса жонон — жон фидоси.

Агар ошиқ будур, маъдум хушроқ,
Висол иқболидин маҳрум хушроқ.

Ҳақ андин асрасунким, бўйла ошиқ
Ўзин кўргай мурод авжида фойиқ.

Чу ул мақсуд билмиш ишқдин ком,
Менинг васлим хаёлидур анга хом.

Эрур бу ишда саъю эҳтимоми,
Тамоми ҳарзау зое тамоми.

Менинг жисмимда то жондин рамақдур,
Ишим қўрғонда ўзни асрамақдур.

Қазо қилса мени онинг асири,
Ўлумдин чун кишининг йўқ гузири.

Танимни айлабон ханжар била чок,
Ани қилмай висолимдин тарабнок.

Бу янглиғ кўп ҳадиси оташангез
Ки, бир-бир ўқуди борини Парвез.

Балоу дард ўти жониға тушти,
Тазалзул жисми вайрониға тушти.

Агар инсоф ила айлаб тааммул,
Билибким, ҳар неким ёзмишдур ул гул.

Савоб иш мутлақ онинг жонибидур,
Бори ишда ҳақ онинг жонибидур.

Ва лекин салтанат номусу номи,
Яна сурмак ҳавойи нафс коми.

Ани инсоф сори қўймайин ҳеч,
Солиб кўнглига фикри печ-дарпеч.

Ишорат айлабон Шопурға банд,
Ўзи ғам бандида Шопур монанд.

Бузург Уммидни чорлаб ниҳони,
Ароға қўйди пинҳон можарони

Ки, бу иш андуҳидин чиқти жоним,
Кўнгилдин кўз сори майл этти қоним.

Манга бу дард аро бир чора қилғил,
Ҳалок ўлғумдурур йўқ эрса, билгил.

Ким ул девона сори девпайванд,
Ўзи деву сўзи девона монанд.

Бу раънони анингдек айламиш сайд
Ки, дев этгай кишини озғуруб қайд.

Сингурсам ғуссадин ўлмак керакдур,
Ишимга борча эл кулмак керакдур.

Киши кўргайму мундоқ турфа ўлмак,
Улусдин йиғламоқ ўрниға кулмак?

Агар худ айласам ошубу бедод,
Мунинг бирла ҳам ўлмас хотирим шод

Ки, мажнунни билурмен бегунаҳдур,
Гунаҳсиз қонға майл этмак табаҳдур.

Каманди риштаи фикрим уз охир,
Манга бу ишда бир йўл кўргуз охир.

Иковлон айтибон афсона беҳад,
Кўп айлаб бир-бирининг раъйини рад.

Ҳам охир бўйла бўлди ишга тадбир,
Қаю тадбир? Макру реву тазвир

Ки, топқайлар наҳусат интисоби
Ки, бўлғай қатл анга раъйи савоби.

Дегайларким бориб девона сори,
Нуҳусат ўтидин урғай шарори.

Дегайким, Хусрав Арман шаҳрин олди,
Бори комин сипеҳр илгига солди.

Иши Ширин била сурмак дурур ком,
Миҳинбону била ичмак дурур жом.

Қилиб Бону анга Ширинни ҳаммаҳд,
Иковдурлар нечукким шаккару шаҳд.

Чу ул кўрди санга Хусравни фойиқ,
Анга ошиқлиғинг эмди не лойиқ?

Чу сендин кетти ул, сен ҳам қўру кет,
Ерига етти, сен ҳам мулкинга ет.

Шак эрмас чун бу янглиғ нағма тутқай,
Анинг кўнглини Шириндин совутқай.

Бу сўз бирла совуб майл этса бир ён,
Қурубон бошин олиб кетса бир ён.

Булар андин қачонким бўлса навмид,
Арода қолмағай бу ранжи жовид.

Бўлур кўргузмак онча нотавонлиқ
Ки, зоҳир қилғай ул ой меҳрибонлиқ.

Бу ўқ гар тушмаса кўнглига кори,
Қилоли ўзга тадбир ихтиёри.

Бу янглиғ риштаға чун сўз тугулди,
Май истаб шаҳ қадаҳ монанд кулди.

Кетур, соқий қадаҳким, бир ғамим бор
Ким, ул ғамдин ажойиб мотамим бор.

Малолат хайли қасди жоним этмиш,
Қадаҳ тутким, қўлумдин чора кетмиш.

ХLVIII

Золи маккора, балки Фарҳодкуши хунхоранинг тиғи забонин тез этиб, Фарҳод қатлини ангез этгони, доғи ул тоғ сори азимат этиб, Фарҳод бошиға ажалдек етгони ва анинг ҳаёт қуши қасдиға макр риштаси домин очиб, тазвир ашки донасин сочқони ва жисми қафасин марг сангборони била синдурғони ва умри булбулин ул пора-пора қафасдин учурғони


Бу мотам навҳасози ўртабон доғ,
Анингдек сўз юзига урди тирноғ

Ки, чун ул навъ тадбир этти Парвез,
Топиб келтурдилар бир ҳийлатангез.

Қади икки букулган пир золе,
Фалак золи киби ҳийлат сиголе1.

Хутути макрдин юзинда юз чин,
Тилига ўтмайин умрида сўз чин.

Чу соз айлаб фусуну ҳийлаи шум,
Қўлида хора юмшаб, ўйлаким мум.

Бериб сургач фусунлиқ можарони,
Атоға қизни, ўғулға анони.

Қўюб кўнглин чу афсуну ҳиялға,
Қуёшни айлабон ошиқ Зуҳалға.

Атаб кўк рир золи хола они,
Ано деб Даллат ул-муҳтола они2.


Етиб тадбир ила ул холани бикр,
Ҳар оқшом Даллат ул-муҳтолани бикр.

Куёвга ақдидин собит қилиб суд,
Арасту бўлса айлаб они хушнуд.

Қачон носозлиқ айлаб ирода,
Бузуб бир сўз била юз хонвода.

Нахуд фолидин аҳкоми яко-як,
Жаве йўқ элга ул аҳком аро шак3.

Қилиб ҳукм ичра юз Буқротни гум.
Бисотида нахудлар мисли анжум.

Урарға зулм тиғин тезҳуш ул,
Демайким тезҳуш, Фарҳодкуш ул.

Чу ҳозир қилдилар мажлисқа они,
Дедилар борча аҳволи ниҳони.

Қилиб кўп ваъда бирла кўнглини гарм,
Қўпуб ул йўлға тушти, қилмай озарм

Ки, гар Фарҳод бўлсун кўҳи пўлод,
Берай афсун била бир дамда барбод.

Неча кун қатъи дашт айлаб паёпай,
Гаҳи дашту гаҳи води қилиб тай.

Ҳам охир ешти ул тоғ узра маҳмил
Ки, тутмиш эрди Фарҳод анда манзил.

Равон онинг сори бўлди равона,
Ясаб кўнглида юз муҳлик фасона.

Ҳисоби макрини қилмоққа тавзиҳ,
Осиб синдурғудек бўйниға тасбиҳ.

Таҳармуз тор-пуди бирла миқнаъ,
Талаввун жинси жинсидин мураққаъ4.

Дегил Марям ҳарамда топмайин ком,
Келибдур Тур уза тутмоққа ором.

Кўруб Фарҳод ердин қўпти филҳол,
Саломиға, алифдек қад қилиб дол.

Савол этти келур кайфиятини,
Бу келмактин не эркан ниятини.

Деди қалб ояти холис намуна,
Уруб ҳолиға наъли бозгуна

Ки, бордурмен заифи хастажоне,
Улусдин ришта узган нотавоне.

Ўн-ўн беш йил мақомим хилват эрди,
Ишим хилватда Ҳаққа тоат эрди.

Жаҳон ичра киши бирла ишим йўқ,
Ишим бу — Тенгридан ўзга кишим йўқ.

Чу Арман мулкида амният эрди,
Менинг ҳолимға бу кайфият эрди.

Бу шоҳеким, келибтур оти Парвез,
Анингдек фитна ўтин айлади тез

Ки, элдин борди завқи хонумони,
Эшитмиш бўлғасен сен доғи они.

Чу ул мулк аҳли бўлди мунқалиб ҳол,
Манга ҳам мунқалибваш бўлди аҳвол.

Ҳузури тоат анда қолмади ҳеч,
Дедимким, эрта кунни қилмайин кеч.

Халойиқдин йироқроқ тийра ғоре,
Топай ёнида онинг чашмасоре.

Ғизоу қут олиб зикри ниҳондин,
Кирай андоқки, ҳаргиз чиқмай ондин.

Ажалдин етса умрум хайлиға зўр,
Ҳамул тийра мағок ўлғай манга гўр.

Кезар эрдим бу савдодин мушавваш
Ки, келди кўнглума бу сарзамин хуш.

Юмишмен умрдин гарчи илик мен,
Вале бу тоғ аро мен то тирикмен.

Вафосиздур чу хайли одамизод,
Вафосизни не қилсун одами ёд.

Қаро тошдин вафоу меҳр умидин
Тамаъ қилмоқ бўлур, йўқ одамидин!

Эшитти чун бу афсунларни Фарҳод,
Бағоят бўлди андин хотири шод.

Табаррук истабон туфроғин ўпти,
Ниёз айлаб, оёғин доғин ўрти.

Деди: «К-ей оразингда нури тавфиқ,
Замиринг махзани асрори таҳқиқ.

Буким даҳр аҳлиға номуттафиқсен,
Муҳиқсен, биллаҳу валлаҳ муҳиқсен!5

Вафосизлиқ жаҳон аҳлиға хўдур,
Вафо элдин аларға жустужўдур.

Бўлур маълумким бир амри нохуш,
Замиринг бу сифат қилмиш мушавваш.

Магар Арманда амре бўлди тори
Ки, юқти кўнглунга онинг ғубори».

Дедиким: «Ей ўғул, чиндур каломинг,
Жавобин доғи чин айлай паёминг.

Видоъ этмиш бу кишвардин амонлиғ,
Амонлиғ ўрниға келмиш ямонлиғ.

Ниҳоятдин эрур кўп анда офот,
Вале буким аён бўлди бу авқот.

Миҳинбону била Хусрав ярошти,
Хусусият апода ҳаддин ошти.

Солиб пайванд ишин Хусрав ароға,
Бу ҳам берди ризо ул можароға.

Ики ёндин ёйиб вуслат бисотин,
Ғанимат билди эл айшу нишотин.

Анингдек фисқ ила лаҳв ўлди ойин
Ки, бўлди бартараф ислом ила дин.

Қолиб май селиға ул кишвару тахт,
Салоҳ аҳли ародин чектилар рахт.

Чу ҳар ким борди бир ён зору ғамнок,
Бу сори солди мен ғамгинни афлок.

Вале бу турфароқким, ул жамоат,
Унуттилар чу ойини саломат.

Худо солди апода ранжи жовид,
Муродидин борини қилди навмид».

Танаъум шоми шамъидин бориб нур,
Мубаддал бўлди мотам бирла ул сур.

Ҳамул гулрухки, дерлар они Ширин,
Бу маънидин экандур асру ғамгин.

Чу бўлди ақд амри ошкоро,
Чекиб гардунға афғон бемадоро6.

Ўзига қатл тиғин урди филҳол,
Ўзин бу ғуссадин ўлтурди филҳол.

Деди баъзики: «Нўш этган дурур заҳр
Ки, бўлғай нўшидин Парвез бебаҳр».

Бори тақдир ила ул сарви навхез,
Бақо мулкига солди гомини тез.

Анга ошиқ эмиш бир зори ношод,
Ғарибе, дардманде оти Фарҳод.

Фироқи ичра юб илкини жондин,
Анинг ишқи била борди жаҳондин.

Ғамидин оҳу афғон бирла борди,
Анинг васлидин армон бирла борди.

Ише қилдики, келмас ул кишидин
Ки, юз шаюллаҳ онинг ул ишидин.

Не руҳи пок эди ул сарви чолок
Ки, келди пок, охир борди ҳам пок.

Чекиб Фарҳод учун оҳи ҳалокин,
Анинг ёдида берди жони покин.

Борур дам оғзида Фарҳод зикри,
Ичинда доғи ул ношод зикри.

Бори Парвез ранжин зойиъ этти,
Вале Фарҳод ёди бирла кетти.

Тилидин тортибон фартут7 тиғе,
Дер эрди ҳар нафас оҳу дариғе.

Қилиб фартут бу афсонани биғ,
Тушуб Фарҳод ичига юз туман тиғ.

Узун тортиб ҳалок афсонасин бу,
Тушуб онинг кўзиға сўнгғи уйқу.

Совуғ дамлар била ул золи дамсард,
Чиқорди кўкка ул туфроғдин гард.

Дебон ҳар дам дариғи оташолуд,
Фалакка чекти ул хошокдин дуд.

Ғиреви тортибон Фарҳоди мазлум,
Деди: «Бас қилки, бўлди қисса маълум.

Ғараз гар жон эди, олдинг ана ҳой!
Ўлук тандин не истарсен яна, вой!

Кўнгул қонин ичардин тўйғил эмди,
Мени ўз меҳнатимға қўйғил эмди!

Дебон қўрти жаҳондин силкибон қўл,
Адам даштиға ҳанжор айлабон йўл».

Ёшидин тоғда солиб сел рези,
Демаким сел рези, рустахези.

Бу сели жисмининг қасрин қўнгориб,
Ҳаёти хайли ҳам ул сувға бориб.

Кетур, соқий, қадаҳ ул навъким сел
Ки, қилғай ранги онинг қон сари майл.

Анингдек май ичардин мўя тортай,
Тутуб Фарҳод сўгин, пўя тортай.


ХLIX

Фарҳоднинг умри хайли вужуд мулкидин жало бўлғони ва ул жало паришонлиғидин ажал хайлиға мубтало бўлғони ва ҳаёти юз ёшуруб, яъни анинг ёти бўлуб умри қуёши ботиб, яъни ул умр анга талх кўрунуб қаё тиғи била кўксин ёриб, кўнгли чокидин йиллар ёшурғон дарду андуҳ тиконларин чиқариб бехудона афсоналар била кўнглин холи этгони ва марг жомин паймона қилиб навмидлиғ ашки майи равон бўлғони ва ул фано бодасидин паймонасининг тўлғони ва ул паймонани ажал соқийлари илгидин сипқора ичгони ва соғолмас майдин жонон ёди била маст бўлуб жонидин кечгони


Бу мотамнома ёзғон килки чолок,
Қаро мундоқ кийиб, айлар ёқо чок

Ки, чун ул ҳажр даштининг шикори,
Еди бағриға андоқ захми кори

Ки, ул итик қиличдин саъб ёра,
Айирди бағрин айлаб икки пора.

Фиғон тортиб, қўрорға майл қилди,
Вале ҳар нечаким қўрти, йиқилди.

Ажал яғмоси олди жисмидин зўр,
Ёруғ оламни кўрди ўйлаким гўр.

Қатиқ тош узра талринмоққа тушти,
Сўнгаклар жисмида синмоққа тушти.

Уруб тош узра маҳкам ҳар замон бош
Ки, бориб бош, онсиз қолғуси тош.

Етиб ҳар неки бор ашкин равона
Ки, йиғлардин қутулдунг жовидона.

Кўнгулдин ташлади ҳар сори марҳам,
Ушотиб анда новакларни дарҳам

Ки, ўтти андин ишким, ёра бутгай,
Ажал пайкони этган пора бутгай.

Момуғлар ташлади ҳар ён тугандин,
Очиб юз чашма қон мажруҳ тандин.

Туганлар момуғидин ҳар ён ул тоғ,
Очиб юз лола, лекин борча бедоғ.

Чекиб захмини тиккон ришта ҳар ён,
Солиб ул тори хуноғушта ҳар ён.

Бу янглиғ рахналар бирла очиб ул,
Ажал кирмакка, жон чиқмоққа ҳам йўл.

Ажал кўксини пора-пора айлаб,
Чиқорға хайли умри чора айлаб.

Чиқиб кўнгли ўтидин дуди андуҳ,
Тутуб меҳнат саҳоби водию кўҳ.

Боши устида онинг зор йиғлаб,
Ёмон ҳолиға мажнунвор йиғлаб.

Яродин жисми сарто-сар очиб гул,
Бу гуллар қатра қонлардин сочиб гул.

Сочилғон гул била атрофи гулрез,
Дема гулларки, ўтлар сочилиб тез.

Гули зоҳир қилиб ҳар ён гули дард
Топиб даврон ўтидин оташин вард.

Дебон бошимни ёнч, эй чархи заркор
Ким, ул эрмас букундин нори даркор1.

Кўзум ўй, эй балият қаҳрамони
Ким, ул кўрмас бу кундин сўнгра они.

Тилим, эй тиғи ғам, кес бетаваҳҳум
Ки, эмди истамон ондин такаллум.

Дамим йўлини тут, эй чархи кинхоҳ
Ки, борди эмди чекмак нолау оҳ.

Оёғим синдур, эй андуҳ тоши
Ки, кетти рўядин эмди хароши.

Танимни ғайр куйдургил демасмен
Ки, бу дард ўтидин рози эмасмен!

Ажал, кўксумни сарто-сар шигоф эт,
Борурда ранждин кўнглумни соф эт!

Тааб кўнглумни юз минг пора айла,
Адам сори борин овора айла!

Фалак, бағримни қил парканд-парканд
Ки, эмди борди ондин бизга пайванд!

Манга, эй ишқ, ҳамдардона бординг,
Қусуре қилмадинг, мардона бординг.

Бошимдин эмди, эй ҳижрон ғами, кеч,
Худо ёрингки, тақсир этмадинг ҳеч!

Таним туфроққа, эй ғам, муттасил қил,
Неким мендин санга етмиш, биҳил қил.

Тилаб қатлим бошимдин ошқил, эй ёш,
Юзумга ҳар не сендин келди, шобош.

Азимат айла моҳим сори, эй оҳ,
Қўшай жонимни, қил ўзунгға ҳамроҳ!

Боқиб саҳроға тўкти ашки софи
Ки, эй дарду ғам аҳлининг матофи!

Рафиқи хокию ҳамвору сода,
Неким васф айласам андин зиёда.

Басе кўрдунг аёғим зарбидин ранж,
Басе рўям била бўлдунг аламсанж.

Ёшим сели била бағрингни ёрдим,
Югурмак бирла гардингни чиқордим.

Бу соат меҳнатимдин фориғ ўлдунг,
Биҳил қилғилки, ранжимдин қутулдунг.

Бўлуб бу мотамидин дашт ғамнок
Ки, водийдин яқосин айлабон чок.

Боқиб қилди васият тоғ сори,
Деди: «К-ей, офариниш бурдбори.

Улувви қадринг айлаб кўкка оҳанг,
Шукуҳи ҳилмдин зотинг гаронсанг.

Етакдин нотавонларға панаҳсен,
Ҳажардин хасталарға такъягаҳсен.

Санга мендин етибдур онча ётлиқ
Ки, юзунгдин уётлиқмен, уётлиқ.

Гаҳе бағринг бўлуб тешам ғилофи,
Гаҳе жисмингда метиним шикофи.

Юзунг ёшимға хунолуд гоҳе,
Дамимдин бошинг узра дуд гоҳе.

Бори журмумға тиғи афв сургил,
Борур чоғимда афв айлаб кечургил».

Фиғони бирла тоғ афғони ортиб,
Садодин ҳар замон юз нола тортиб.

Ғамидин бағрин айлаб онча пора
Ки, қондин лаъл ўлуб ҳар пора хора.

Боқиб гардунға деди: «К-ей, ситамкор,
Жафода кавкаби бахтимға ҳамкор.

Шиоринг ҳар неча жавру жафодур,
Биҳилмен, чун менинг даъбим вафодур.

Агарчи сендин ўлди жонима ранж,
Вале мендин ҳам ўлдунг сен аламсанж.

Ҳам афғоним била ражмурда бўлдунг,
Ҳам оҳим ўтидин озурда бўлдунг.

Юзунгга пўядин гардим ёйилди,
Қуёшинг дуди оҳим тийра қилди.

Эмастур анжумунгнинг зарфишони
Ки, оҳим ўқларидиндур нишони.

Букун не оҳ қолди, не фиғоним,
Не оҳу не фиғон, ному нишоним.

Чу туфроғ ўлғуси жисми жаҳонгард,
Замиринг ичра ондин қолмасун гард.

Чу бўлдим йўқ, мени йўқ эрди тутқил,
Агар бор эрди тутсанг ҳам, унутқил».

Фалакнинг бу сўзидин дарди ошиб,
Шафақдин жони ичра ўт тутошиб.

Бўлуб саргашта топмай истиқомат,
Анга қилғондин айлаб юз надомат.

Боқиб метинға деди: «Ей асирим,
Машаққат кунларида дастгирим.

Етиб мендин санга кўп сарзанишлар,
Вале сендин манга кўп парваришлар.

Уруб мен куч ила бошингни тошқа,
Бошингни бошқаю нўгунгни бошқа.

Сен айлаб сахтжонлиқ меҳнатимда,
Қадам айлаб бошингдин хизматимда.

Манга бу навъ зулму жавр пеша,
Чекиб бу меҳнатим сен доғи, теша.

Букун махлас топарсиз меҳнатимдин,
Иков озод ўлурсиз шиддатимдин.

Қилинг раҳмим кўруб бу навъ ҳолим,
Борур чоғда раво кўрманг малолим.

Кечинг ҳар неки қилмишмен жафодин,
Қўюнг жонимға миннатлар вафодин».

Уруб метину теша тош уза бош,
Фиғонлар мотами элдек қилиб фош.

Белидин осилиб андоқки атфол,
Забони ҳол ила шарҳ айлабон ҳол

Ки, гар тоғу вагар ердур юрарбиз,
Қаро туфроққа кирсанг ҳам кирарбиз.

Кўруб атрофида даррандаларни,
Яна чаррандау паррандаларни.

Деди: «К-ей борчангиз кўнглумга мунис,
Кеча-кундуз ҳарифу ёри мажлис.

Вафо бирла мухаммар хилқатингиз,
Мураккаб меҳр бирла тийнатингиз.

Нифоқу ғадрдин табъингиз озод,
Йўқ ул янглиғки хайли одамизод.

Бўлуб маънус ранжи ғурбатимда,
Келиб маълуф дарди фурқатимда.

Бўлуб баъзи ичимга қуту моя,
Учуб баъзи қилиб бошимға соя.

Бўлуб ёлғузлуғумда қавму хайлим,
Еришиб ҳар қаёнким бўлса майлим.

Манга билгуртмай бекаслигимни,
Диёримға қарин эрмаслигимни.

Фиғонимдин кўруб кўп саъб ҳолат,
Бирингиз қилмай изҳори малолат.

Манга сиздин эрур беҳад хижиллик,
Не тил бирла тилай охир биҳиллик».

Ул айтиб бу ҳадису йиғлабон зор,
Алар фаҳм айлаб анда ўзга озор.

Саросар унларини тез тортиб,
Не ун, ғавғойи рустохез тортиб.

Хуруш айлаб нечукким мотамийлар,
Йўқ андоқким вафосиз одамийлар.

Алар бирла чу фасле нукта сурди,
Ажал дард ўқини жониға урди.

Бу сўзлардин ўзини торпти маъзул,
Замоне бўлди ўз ҳолиға машғул.

Туганган фаҳм этиб умри бақосин,
Совуғ оҳ урди ёд айлаб атосин.

Аноси ҳам кўзи оллиға келди,
Кўзидин икки қонлиғ руд очилди.

Фалак бошиға урди бир катора
Ки, то кўксига бўлди икки пора.

Деди: «Не ҳол эрур ҳайҳот-ҳайҳот;
Нетар жонимни олсанг, эй ажал, бот?!

Ўлардин бурна юз ўлмак недур бу,
Бошим юз тиғ ила бўлмак недур бу?

Куюк танға ёлин урмоқ не эрди.
Момуғ узра чоқин урмоқ не эрди?

Булар фикри ичимдин урмайин бош,
Бошим туфроқ аро киргай эди кош.

Бузуғлуқ, эй фалак, кўргуздунг охир.
Бузулғон хотиримни буздунг охир.

Бу не инсоф эди, эй соқийи даҳр,
Ўлар чоғда қадаҳ тутмоқ тўла заҳр.

Ўлук бошиға тиғ урмоқ не яъни,
Бир-ўқ бас, бедариғ урмоқ не яъни?!»

Чу бу шўробаға етти ниҳоят,
Деди аччиғ-аччиғ йиғлаб бағоят

Ки: Эй боди сабо, тенгри учун қўр,
Етиб Чину Хито мулкига ер ўп!

Демон, хоқон қошида бу ўғулдин
Ки, ғурбат ичра ўлган хаста қулдин.

Қуюндек садқа қил аввал ўзунгни,
Чу бўлдинг садқа, мундоқ де сўзунгни.

Ким, ул овораи бехонумонинг,
Бағир хунобидин бир қатра қонинг

Итиб, оламда ҳирмон бирла ўлди,
Юзунгни кўрмай армон бирла ўлди.

Не қонлар юқти бағридин ёшиға,
Не ишлар тушти гардундин бошиға.

Бўлуб афсуну макру, ҳийлатангез,
Анга не зулмларким қилди Парвез.

Агар тузлук била топса ҳисобин,
Берур эрди минг андоқнинг жавобин.

Ва лекин эгриликни айлаб ойин,
Ясаб юз навъ ёлғон, ўйлаким чин.

Бировким хилқатин қилди қазо рост,
Қилур бовар, неча сўз бўлса норост.

Манга не дейки ул кофир, не қилди,
Қазодин эрди қилди, ҳар не қилди.

Будур комимким, Баҳроми диловар
Ки, бор эрди манга ул ёру ёвар.

Чериклар жамъ айлаб бемадоро,
Бу ён қилса азимат ошкоро.

Қиличи тўйғариб Хусравни жондин,
Тиласа бегунаҳ қонимни ондин!

Эшитгач шоҳ бу ўтлуғ фасона,
Агар бошидин урса ўт забона.

Ёмон аҳволима айлаб яқо чок,
Ўзин туфроғларға урса бебок.

Қўшуб йиғласа бу оворасини,
Қаю овора, бағри порасини.

Бўтам деб гоҳ бўзлаб, гоҳ ўкурса,
Жафо тошин синуқ кўксига урса,

Ер узра тожини урмоққа қўйма,
Териб тахтини синдурмоққа қўйма.

Дегил мендинки, эй шоҳи жаҳонгир,
Топилмас Тенгри тақдириға тадбир.

Менинг ишқ эрмиш аввалдин сириштим,
Яна ғурбатда ўлмак сарнавиштим.

Не Ҳақ ёзғонни кўрмай чора борму,
Давойи бўлмайин овора борму?!

Бу ишга оллинга ҳукми қазо бер,
Не иш Ҳақдин қазо бўлмиш, ризо бер!

Мени гар умрдин чарх этти навмид,
Жаҳон мулкида бўлсун шоҳ жовид.

Йиқилса ҳужра, бўлсун қаср обод.
Қуруса сабза, бўлсун сарв озод.

Аномға бу хабардин тушса ошуб,
Ғамимдин хора узра бўлса саркўб.

Жаҳонга ўт солиб ғавғоси ҳар ён,
Етардек бўлса вовайлоси ҳар ён.

Бу ваҳшиға хитоб этса «қўзум»  деб,
Бу бекасни соғинса «ёлғузум» деб.

Анингдек бўлса шўру изтироби
Ки, бўлса бартараф бурқаъ ҳижоби.

Қилибон ёд ғампарвардасидин,
Югурса чиқса тўққуз пардасидин.

Дебон «Ей риштаи жонимға пайванд»,
Узорин айласа рарканд-рарканд.

Сочидин бўлса юлмоқ бирла маҳжур
Ки, Чинда бўлса мушк ўрнида кофур.

Дамимдин дуд олиб кетгайсен охир,
Халойиққа ҳижоб этгайсен охир.

Дегайсен: «Ей, юзунг руҳум ғизоси,
Изинг гарди кўзумнинг тўтиёси.

Манга бас эрди бу дарди ғамандуд
Ки, то Тенгри вужудум қилди мавжуд.

Буким сен беҳад эрдинг орзуманд
Ки, бўлғай мунисинг бир турфа фарзанд.

Ғамимдин бўлмадинг бир лаҳза дилхуш,
Ҳамиша бор эдинг зору мушавваш.

Гар атфол этса майли сабзау боғ,
Кичикдин эрди қисмим дард ила доғ.

Менинг дардимға қолиб жисми зоринг,
Менинг доғимдин ўртанмак шиоринг.

Тилаб ёқут, лахти хора топтинг,
Тилаб хуршед, оташ пора тортинг.

Улуғ бўлғон сойи бечора бўлдум,
Диёру мулкдин овора бўлдум.

Манга оворалиғ то чарх берди,
Фироқимдин ишинг ўртанмак эрди.

Бас эрмас эрди умре куймакинг бас,
Куюб-куюб, кул ўлдунг ўйлаким хас.

Бу хусрон баски, чун ғам руди туздум,
Сиришким селидин каъбамни буздум.

Буким мен-мен, манга ўлмак дағи ҳайф,
Улус аҳволима кулмак дағи ҳайф.

Сен ар дардимдин ўлсанг ранжфарсой,
Манга ул ранжу ғамдин вою юз вой!

Мени розилиғингдин қилма навмид,
Манга дўзах ўтини солма жовид.

Вагар фаҳм этса Мулкороу Баҳром
Ки, ҳолим қайда бош чекти саранжом.

Қарортиб юз, чекиб қон ёш ила ҳарф,
Рақам айлаб сиёҳи узра шингарф.

Қаро кизлар бўюнлориға солиб
Ки, юздин кизу киздин юз бўёлиб.

Анингдекким кияр йиртиб либосин,
Қуёш сўгида олам тун палосин.

Уруб гаҳ дашту гаҳ тоғларға ўзни,
Не дашту тоғки, туфроғларға ўзни.

Бер аввал қатла Мулкороға таскин,
Дегил, оқил қазоға айламас кин.

Манга бўлғон қазойи осмоний,
Не қилғой эрдим, оё кўрмай они?!

Яна Баҳромға еткур саломим,
Чу еткурдунг саломим, де паёмим

Ки, эй жоним топиб жонингға пайванд,
Кўкалтошу ини, шогирду фарзанд.

Гар оҳингдин чиқорсанг чарх уза дуд,
Не суд ондин сангау не манга суд

Ки, истарсенки, теккай ерга ёним,
Бўлуб хушнуд сендин хаста жоним.

Не бир дам тин, не бир соат таёнғил,
Не ҳарбу кина сурмакдин ўсонғил.

Бу ён азм айламак жазм айла филҳол,
Черик жамъ айлабон азм айла филҳол.

Бу ишдин роҳати жонимни иста,
Топибон қотилим, қонимни иста!

Анинг бирла келур хайлимға бир-бир,
Ҳадисим дафъа-дафъа айла тақрир.

Дегилким, ошкороу ниҳони,
Менинг ўрнумға кўрдик борча они.

Неким ҳукм этса таъхир этмасунлар,
Буюрғон ишда тақсир этмасунлар!

Хўтан мулкики, жаннатдин нишондур
Саводи узра жаннат жонфишондур.

Гар анда сайр бўлса ихтиёринг,
Ҳадойиқ жониби тушса гузоринг.

Ҳамоно тўрт боғи равза ойин,
Ичинда тўрт қасри хулд тазйин2

Ки, бўлмиш эрди ҳукмимдин муҳайё,
Гулу асмори андоқким Сурайё.

Ўтарда жилвагоҳинг бўлғусидур,
Эсарда хоки роҳинг бўлғусидур.

Баҳорий равза сори қилсанг оҳанг,
Менинг сўгум учун тўк ашки гулранг.

Чу сайфий равзаға3 майл айласанг шод,
Ҳалоким нахли шоху баргин эт ёд.

Хазоний равзаға4 қилсанг хироме,
Де анда бу сариғ юздин саломе.

Шитойи равзани5 қилсанг гузаргоҳ,
Дамим ёд айлаб, анда чек совуғ оҳ.

Яна Монийғаким наққоши Чиндур,
Анга килки қазодин офариндур.

Дегайсен ул маҳалким, килки таҳрир,
Чекиб ул тўрт қасрим қилди тасвир;

Бири Юнонға маркаб сурганимни,
Қилиб разм, аждаҳо ўлтурганимни.

Икинчи Аҳраманға айлабон кин,
Жаҳонни қилғоним қон бирла рангин.

Учунч Искандари Румий тилисмин
Ки, очтим тенг қилиб ер бирла жисмин.

Бўлуб тўртунч Суқротга рақамкаш
Ки, ғори ичра кирдим аждаҳоваш

Ки, то олам биноси бўлди бунёд,
Бу янглиғ қилмади иш одамизод.

Чекибтур саъй этиб бисёр-бисёр,
Юдик боштин-аёқ зинҳор-зинҳор.

Юғондин сўнг сўюб айвондин олдик,
Ҳаририн сувға ёхуд ўтға солдик.

Нечукким, фоний ўлди жисму жоним,
Жаҳондин бўлди Ким ному нишоним.

Ишим гардун куҳан тоқидин итсун,
Мисолим чарх авроқидин итсун.

Кўра олмасни билдик яхши гар дун,
Менинг нақшимни девор узра гардун.

Яна Қоранға ҳам мендин салом айт,
Неким райғом қилғумдур, тамом айт!

Дегил, ҳар тошким, тешам ушотти,
Йиғиб гардун борин бошимға отти.

Қачон ёғдурса гардун юз туман тош,
Булар остида нетгай бир синуқ бошғ?!

Фалакваш тоғларким, ерга солдим,
Қазодин борчанинг остиға қолдим.

Манга бўлди фалак қатл айлаган чоғ,
Узолғон турбатимнинг тоши бир тоғ.

Ул ўттиким, дегаймен кўҳи ғаммен
Ки, кўҳи ғамнинг остида адаммен.

Қаю нақшимки хоро узра қоздинг,
Бошида исму алқобимни ёздинг.

Чекиб метин хароши хора қилғил,
Отимни мен киби овора қилғил.

Чу қолди тошнинг остида зотим,
Бўлур гар бўлмаса тош узра отим.

Яна оламда шаҳру тоғу водий,
Кезиб ишқ аҳлиға қилғил муноди

Ки, Фарҳод ўлди ошиқлиқ аро зор,
Вале етти анга Хусравдин озор.

Буким, дер эрдингиз султонимиздур,
Раият биз-бизу ул хонимиздур.

Букун султонингизға зулм етти,
Жаҳондин нотавонлиғ бирла кетти.

Керакким жамъ ўлуб тортиб сипаҳлар,
Тутуб сўг ўйлаким, ўлганда шаҳлар.

Бурун Хусравға чун абри баҳорон,
Қилиб оҳ ўқларидин тирборон.

Фиғон ўтидин ўртаб кишварини,
Кул айлаб тожу тахту афсарини.

Бўлуб гирён бу зори бенавоға,
Беринг бору йўқин сели фаноға.

Вафо қасрин бу янглиғ айлаб обод,
Равонимни ўзунгиздин қилинг шод.

Яна Шопурға деб хайрбодим,
Дегайсен: «К-ей рафиқи номуродим.

Не қонким, ютмадинг ҳамдамлиғимдин,
Не ғамким, чекмадинг маҳрамлиғимдин.

Манга ул вақтдинким ҳамдам ўлдунг,
Гирифтори балоу мотам ўлдунг.

Вафо ойину шарти мунча бўлғай,
Магарким Тенгри-ўқ узрунгни қўлғай.

Ҳамиша воқиф ўл қабрим тошидин,
Аёғинг чекма туфроғим бошидин».

Чу бу ерларга еткурди навони,
Етишти оғзиға озурда жони.

Бўлуб мундоқ мақолотидан огоҳ,
Деди: «лоҳавл», этиб «астағфируллоҳ».

Бузулғон жони жонониға тушти,
Бало ўти бузуқ жониға тушти.

Ул ўт бир навъ куйдурди вужудин
Ки, кул қилди вужуди тору рудин.

Қилиб жонони отин тилга таълим,
Тутуб жонон отин, жон этти таслим.

Ғаму дарду балоға тушти ғавғо
Ки, гардун аҳлиға ёвушти ғавғо.

Бу мотам ичра ишқи оташангез,
Солиб бўйниға айнидин қаро киз.

Қолиб дарду бало беёру мунис,
Бўлуб ҳижрон туни бешамъи мажлис.

Фалак мунг бирла онинг жонин олиб,
Буларни доғи онсиз мунгға солиб.

Сибоъ ул ҳолни айлаб назора,
Қилиб Фарҳодкушни пора-пора.

Кўзидин ашки ғалтонин оқузмай,
Ер узра қатраи қонин томузмай.

Тишу чангол ила йиртиб дамо-дам,
Дема Фарҳодкушким, ўзларин ҳам.

Кўруб ул зору бекас мотамидин
Ки, ҳайвон беҳ вафосиз одамидин.

Кетур, соқий, менга бир жоми қотил,
Лаболаб айлабон заҳри ҳалоҳил.

Чу топтим ишқ аро Фарҳодвашлиқ,
Қилай ул жом ила Фарҳодкушлиқ!

L

Даҳр эви бунёдсизлиғидаким, бир тўда туфроғдурур сув ичинда ва чарх гунбади бақосизлиғидаким, бир мутаҳаррик ҳубобдурур сув устида ва бу обо ва уммаҳот зодасидинки, инсон бўлғай — вафо имкони йўқ муқтазосидин Хусрав била Миҳинбону ярашқони ва қўрғонда қабалғонларнинг тоғ ва даштқа бутрашқони ва Ширин мизожи Фарҳод ўлумидин ўлум ҳолига етган учун ани Армания тоғининг равоносо фасоси ва руҳафзо ҳавосиға йиборганлари


Жаҳондин раҳрав эрсанг боғла маҳмил
Ки, осойиш ери эрмас бу манзил.

Недин дерлар жаҳонни рубъи маскун
Ки, уч рубъидур онинг сувға мадфун.

Киши ноком қайғу узра бўлғай
Ки, тушган манзили сув узра бўлғай.

Ҳаводис тундбоди солса бир мавж
Не тонг, сув тутса ул рубъ узра ҳам авжғ?!

Муни маъман дема, дегил харобе,
Муни маскан дема, дегил ҳубобе.

Ҳубоб ар сув уза гунбазнишондур,
Руф эткач ул ҳамондур, сув ҳамондур.

Уеким бир нафасдин бўлса барбод,
Не қўйсун оқил андоғ уйга бунёд?!

Бу янглиғ уйда яъни турса бўлмас
Ки, фориғ анда бир дам урса бўлмас.

Ҳубоб эрмас эрур бир тўда туфроқ,
Не бўлғай сув аро туфроқ иши боқ!

Бу туфроқ теграсида чархи дойир,
Нечукким ошён даврида тойир.

Ажаб тойирдурур чархи мутаббақ,
Иши урмоқ кабутардек муаллақ1.

Кабутар гар тутар ором ўлуб ром,
Анга не ром бўлмоғлиқ, не ором.

Ҳамоноким эрур саҳройи оҳанг,
Бу маънининг далилидур анга ранг.

Кабутар йўқ, кабутархонадур ул,
Дема анжумки, сочқон донадур ул.

Кабутарбозин устоди қазо бил,
Неким ул айласа авло, ризо бил!

Кабутар сайд ўлур, сайёд эрур бу,
Дема сайёдким, жаллод эрур бу.

Ҳилолу меҳр онинг ташту тиғи,
Қилурға қатл йўқ ҳайфу дариғи.

Елидин моҳвашлар бағри пора,
Нечукким зарра, беҳадду шумора.

Эрур машҳурким жаллоди мағбун,
Чу минг қон тўкса айлар тиғ мадфун.

Буким минг кимса ҳар кундур қатили,
Қуёш тиғини кўммакдур далили.

Бу янглиғ минг киши қатли ишидур
Ким, они деса бўлғойким кишидур

Ки, борча шоҳ ё шаҳзода бўлғай,
Ва ёхуд муфраду озода бўлғай.

Анинг бу навъ мақтулида сўздур,
Мену сендекка худ не бошу кўздур.

Кишининг неча кўпрак гавҳари пок,
Анинг бедодидин кўпрак аламнок.

Чу асли пок гавҳар келди ёқут,
Тешиб бағрини қон айлар анга қут.

Қуёшким коинот андин олур нур,
Қилур ҳар тун қаро туфроққа мастур.

Басе соғарнинг андин қони тўлғай
Ки, бир дам фосиқе хушҳол бўлғай.

Етиб юз жавҳари покизани хок
Ки, андин бангие бўлғай фараҳнок.

Бериб бир нахлға ҳар дам шикасте,
Ки, тинғай тобидин оташпарасте.

Тўкуб Фарҳод қонин бемадоро
Ки, Хусрав майдин ўлғай мажлисоро.

Маалқисса: чу Фарҳоди жигарсўз,
Фано базмида бўлди мажлис афрўз;

Ўзин кўп дому дад ўлтурди ғамдин,
Яна кўп хастаҳол ўлди аламдин.

Уруб ҳалқа анинг даврида бори,
Азосидин қилиб афғону зори.

Бўлуб ул навъ атрофида сокин
Ки, бўлмай эл ёвумоқ анда мумкин.

Ўлар ҳолида гўё нотавоне,
Ҳамул марз аҳлидин бехонумоне2.

Ани кўрмакка бормиш эрди панжур
Ки, бўлғай хизматидин шоду масрур.

Етишгач фаҳм этиб ул навъи ҳолот
Ки, ўтти шарҳ ила бори мақолот.

Ўзин бир тош дарзи ичра солиб,
Кўруб ҳолин анинг ҳайратқа қолиб.

Ишин то Ҳаққа восил бўлди жони,
Қилиб фаҳм, ошкорову ниҳони.

Тилабким, айлабон қабрини зоҳир,
Анинг боши уза бўлғай мужовир.

Вале қайтиб, қилиб ашкини хунрез
Ки, шеру бабр чанголин кўруб тез.

Кириб халқ ичрау овоза солиб,
Хабар ҳар анжуманға тоза солиб.

Чу деб бу сўзни ул афгор йиғлаб,
Эшитган халқ борча зор йиғлаб.

Чу бу мудҳиш хабар ҳар сори етти,
Не Хусрав, балки Ширин ҳам эшитти.

Мақолотин қилиб Хусрав тааққул,
Тафаккур бирла кўп айлаб тааммул.

Неча кун қайғудин кулгуси келмай,
Неча тун ваҳмидин уйқуси келмай.

Агарчи бу умид айлаб ани шод
Ки, Шириндур анинг, чун борди Фарҳод.

Вале бу ваҳмдин ҳар лаҳза ғамгин
Ки, нетгай киниға, чарх айласа кин?

Келиб чун жаҳл ғолиб, нафс толиб,
Бўлуб ул нафс жўёйи матолиб.

Муни билмайки, тутқон заҳрлик жом,
Қилур ҳам заҳр ошомин саранжом.

Фатила доғ учун ўт солса ҳар дам,
Агарчи куйдурур, лекин куяр ҳам.

Йилондин кимга захми бўлса ҳодис,
Ҳамул захм-ўқ бўлур қатлиға боис.

Деди: «Бу иш керакмас эрди мундоқ,
Чу бўлди, бўлмас ишда суст бўлмоқ».

Йиборди кордонлар қалъа сори,
Бериб ҳар бирга сўзнинг ихтиёри

Ки, арз айлаб ситам, таслим доғи,
Умид эткайлар ифшо, бийм доғи.

Кўп афсунлар била бўлуб мулозим,
Ики тавсанни қилғайлар мулойим.

Фусунгарлар чу бу гуфтор топиб,
Бориб қўрғон ичинда бор топиб;

Дебон Бонуға жондин кўп санолар,
Яна маҳвашқа андин кўп дуолар.

Дебон Хусравдин онча меҳрибонлиқ,
Ниёзу ажз бирла нотавонлиқ.

Фусундин кўргузуб онча далойил
Ки, Бонуни қилиб ул ишка мойил.

Кириб аркони давлат ҳам ароға,
Бўлуб ҳамдостон ул можароға.

Дебон хилватда кўп рози ниҳони
Ки, Хусравдур жаҳоннинг ҳукмрони.

Насабда борча султонлар шаҳидур,
Ҳасаб ичра ниҳонлар огаҳидур.

Бизинг бирлаки қилмиш майли пайванд,
Не дербиз бўлмайин бу ишга хурсанд?

Тирик бўлса эди Фарҳоди ғамгин,
Қилур эрди кирой қилмоқ мунга кин.

Чу ул борди, хусумат бежиҳатдур,
Бу шаҳ раъйиға кирмак маслаҳатдур.

Нечук қилғай бир иш аҳли маони
Ки, суди озу кўп бўлғай зиёни?!

Керак Парвез паймониға кирмак,
Эрур беважҳ эл қониға кирмак.

Бу кишварники зулми қилди барбод,
Магар ҳам қилғай онинг адли обод!

Ҳариф эрмас дурур хороға шиша,
Чу тушти ўт, куяр хирмон ҳамиша.

Миҳинбону бу сўзлар айлагач гўш,
Кўруб маъқул, бир дам бўлди хомуш.

Бу ишни доғиким Фарҳоди мазлум,
Не янглиғ ўлди қилмиш эрди маълум.

Анинг дардиға кўп қон ютмиш эрди,
Анолардек азосин тутмиш эрди.

Йўқ ул ёлғузки сарви лоларухсор,
Қилиб сўгида юз паргола рухсор.

Етиб минг захм жисми дарднокин,
Тилаб албатта қилмоқ ўз ҳалокин.

Неча қатла тилаб заҳри ниҳони,
Ича олмай чу эл фаҳм айлаб они.

Куярга айлаб оташгаҳ сори майл,
Муяссар бўлмайин чун англабон хайл.

Қўюб Бону кеча-кундуз нигаҳбон,
Анингдекким, бут атрофида раҳбон.

Бўлуб ожиз ул ойни асрамоқдин,
Хаёлин лаҳза-лаҳза англамоқдин.

Пари андоқ бўлуб девона пайванд
Ки, жисмидин узуб тиш бирла парканд.

Дамо-дам нолау ғавғоси тинмай,
Паёпай оҳу вовайлоси тинмай.

Дебон «Фарҳоду» тортиб ўйла фарёд
Ки, тортиб ҳажридин фарёд, Фарҳод.

Гаҳе ғурбатда ҳоли зорин айтиб,
Аоди макридин озорин айтиб.

Гаҳе таъриф этиб ҳусну жамолин,
Виқору ҳушу фарҳангу камолин.

Гаҳи деб зору навмид ўлмагидин,
Чекиб ҳижрони жовид ўлмагидин.

Гаҳи қўшмоқта мазлумум деб они,
Асиру зору маҳрумум деб они.

Хаёли бирла туну кун мақоли,
Мақоли бирла ою йил хаёли.

Қолиб Бону бу иш фикрида ҳайрон,
Бўлуб ҳолиға ҳар дам кўнгли вайрон.

Қила олмай даме бир ишга машғул
Ки, муҳлик ғамдин ўлғой жони маъзул.

Яна қўрғонда ҳам қолмай захира,
Бўлуб эл доғи Бону бирла тийра.

Кичиклар айлабон оҳу тазаллум,
Улуғлар таън ила айлаб такаллум

Ки, бу иш гарчи элга дилкаш эрди,
Ва лекин филҳақиқат нохуш эрди.

Улусқа меҳнату нокомлиғ ҳам,
Жаҳон халқи аро бадномлиғ ҳам.

Ямон гар яхши, ҳар не бўлди ҳодис,
Анга бир турфа барно эрди боис

Ки, арзир эрди гар юз мунча қилсоқ,
Қаю юз мунча, гар ўлгунча қилсоқ.

Чу боис бартараф бўлди ародин,
Не очилғай сабабсиз можародин?

Бизинг кишварни бу шоҳеки олмиш,
Басе ажзу ниёз ўртоға солмиш.

Тараб бу навъким, қилмак керактур,
Бу ишни муғтанам билмак керактур.

Бўлуб Парвез пайванди била шод,
Бу зиндондин улусни қилмоқ озод.

Йўқ эрса бўлмиш элнинг тоқати тоқ,
Яқиндурким бўлуб Бону била оқ3.

Бериб татвил мундоқ гуфту гўға,
Очиб қўрғонни бергайлар адувға.

Эшитгач бўйла ҳар ёндин такаллум,
Тушуб кўнглига ҳаддин кўп таваҳҳум.

Кириб Ширин қошиға очти розин,
Фалакдин ошуруб сўзу гудозин

Ки: «Ей жисмимға, бал жонимға пайванд,
Юзунгга жисму жоним орзуманд.

Бир ишдурким такаллум сурса бўлмас,
Нетайким они ҳам ёшурса бўлмас».

Улус бу навъ дейдурлар ҳикоят,
Тамомин айлади бир-бир ривоят.

Деди Ширинки: «Ей қути ҳаётим,
Дегумдур, гарчи монеъдур уётим.

Манга жуфт ул, улуснинг фарди эрди
Ки, кўнглум қути, онинг дарди эрди.

Чу кечти жуфтдин ул тоқи офоқ,
Нечук мен жуфт кўзлай, ул бориб тоқ?

Вафо аҳли иши мундоқ бўлурму?
Вафо айлар киши мундоқ бўлурму?

Фироқида букунлук-тонглалиқмен,
Ғамидин ўйлаким, сувсиз балиқмен.

Балиқ ҳоли бу бўлғай сувдин айру
Ки, толринмоқдин ўлғай истабон сув.

Анинг ҳажрида толринмоқ ишимдур,
Чу толриндим, ўлуб тинмоқ ишимдур.

Манга чун йўқ тирикликнинг фалоҳи,
Сиз айланг улча бўлғай эл салоҳи.

Улусға кўп шиканжу ранж бердим,
Мен арчи бермадим, боис мен эрдим.

Тирикликда худ эттим элни ношод,
Ўларда бори этмай зулму бедод».

Миҳинбону чу топти бўйла рухсат,
Чиқиб хушдил, ғанимат кўрди фурсат.

Салоҳ амрида боғлаб чуст белни,
Тилаб Хусрав қошидин келган элни,

Деди: «Шоҳ оллиға айтинг саломим,
Яна бу навъ арз айланг паёмим

Ким, ул кундинки доройи замона
Ки, бўлсун тожу тахти жовидона,

Қилиб пайванд эъломин сароғоз,
Мени бу сўз била қилди сарафроз.

Ўпуб мактубни қошимға қўйдум,
Судоъ афсунидек бошимға қўйдум.

Қилиб қосидға ойини муроот,
Чиқордим чарх уза кўси мубоҳот.

Ва лекин кўргузуб дилрешлиқ ҳам,
Қилиб ойини дурандешлиқ ҳам.

Ўзум-ўқ қилдим ўз айбимни изҳор,
Шикасти гавҳари жайбимни изҳор.

Не билдимким бу сўзда айб экандур,
Демак ўз айбини худ, айб экандур.

Бу дам ҳамким етубтур ҳукми шоҳий,
Эрурмен улча мумкиндур мубоҳи.

Агар шаҳ кўнглида йўқтур кудурат,
Қилурбиз хизматин жондин зарурат.

Вале воқеъ бўлубтур бир ажаб иш
Ки, андиндур манга ранжу тааб иш

Ки, бу муддатки дарбандонлиқ эрди,
Фалакдин бизга саргардонлиқ эрди.

Ҳароратдин ҳаво эрди шараррез,
Юбусатдин ел эрди оташангез.

Халойиқ касратиға йўқ таайюн,
Тушуб қўрғон аро андин тааффун.

Латофат жўйборининг тазарви,
Малоҳат гулшанининг зод сарви.

Жамол айвонида моҳи дилором
Ки, бўлсун шаҳға онинг васлидин ком.

Бўлуб озурда ул нохуш ҳаводин,
Нишоти булбули қолмиш наводин.

Ҳароратдин тушубтур бистар узра,
Нечукким ахгаре хокистар узра.

Қавидур ул сифат ранжу малоли
Ки, бордур ҳар замон бир ўзга ҳоли.

Магар шаҳ лутфи-ўқ ёварлиқ этгай,
Менинг журмумға узроварлиқ этгай.

Йиборгай лутф бирла номаи афв,
Хато хаттиға сурғай хомаи афв

Ки, эл озод ўлуб маҳбуслиқдин,
Қутулғай қалъа ҳам мадруслиқдин».

Уфунатдин қутулса сарви гулрух,
Бўлуб хуррам ҳаводин шоду фаррух.

Атиббо неча кун айлаб тараддуд,
Кам ўлса дарду ранжидин ташаддуд.

Шаҳ ар кўрса, азиз ўлғай азизи,
Вагар худ қилса хор ўлғай канизи.

Эшитганлар бу ҳарфи жонфизони,
Бориб Хусравдин олиб муждагони.

Нишоту айш фартидин деолмай,
Эшитгач Хусрав ўз ҳолида қолмай.

Башорат фартидин айлаб ишорат
Ки, чолғайлар равон кўси башорат.

Тарабдин ҳўю ғавғо бўлди ҳар ён,
Қиёмат ошкоро бўлди ҳар ён.

Яраш бирла солиб овозаларни,
Очиб, руст айлаган дарвозаларни.

Қаболғон эл кезиб ҳар ён ҳавасдин,
Тамом андоқки қуш чиққай қафасдин.

Тузуб онча нишот асбоби Парвез
Ки, ҳайрат айлабон чархи сабукхез.

Ясаб бир маҳди олий хусравона,
Қилиб аркони давлатни равона

Ки, Бону маҳд ичинда маскан этгай,
Анинг олий бисотин равшан этгай.

Бўлуб Бону доғи амриға маъмур,
Қилиб Хусравнинг айвонини пурнур.

Ародин рафъ ўлуб кину кудурат,
Нишоту айш ер топиб зарурат.

Чу суҳбат бўлди гарм андоқки дилхоҳ,
Санам ҳолин тафаҳҳус айлади шоҳ.

Тўкуб кўз ёши Бонуйи аламсанж,
Деди: «Табъида бордур заъфдин ранж.

Атиббо айлабон ташхиси ҳолин,
Келиб худ арз қилғайлар малолин.

Вале қўрғон уфун, ул нотавондур,
Бурун вожиб анга нақли макондур

Ки, толибдур ҳавойи жонфизоға
Ки, муътод эрди жонрарвар ҳавоға».

Деди Хусравки: «Ҳар ернинг ҳавоси
Ки, анфаъдур сен-ўқ сен раҳшуноси.

Ишорат қилки тортиб анда маҳмил,
Қуёшқа қилғил ул маъвони манзил».

Деди, Арман шимоли сори тоғе
Ки, авжидадур онинг қасру боғе.

Басе заҳмат чекиб сув келтурубтур,
Ҳамоно шаҳ доғи они кўрубтур.

Агар худ шаҳдин ўлса ҳукму фармон,
Ҳамул ердур анинг кўнглига армон.

Эшитгач Хусрав ўлди кўнгли ношод
Ким, ул сувни кетурмиш эрди Фарҳод

Ки, минг Хусрав киби юз йил чекиб ранж,
Ул иш бўлмас эди гар тўкса юз ганж.

Ризо, лекин зарурат бирла берди
Ки, бермакда ризо бечора эрди.

Равон Бону равон этти амори
Ки, ойни элтибон ул равза сори.

Фалакни ойға маҳмил айладилар,
Чаманни гулга манзил айладилар.

Қуёш ул жонфизо айвонға борди,
Пари сарчашмаи ҳайвонға борди5.

Кетур, соқий, майиким жонфизодур
Ки, бу рангин чаман бас бевафодур.

Бўлай усрукки, бор оллида бир жав,
Демай Фарҳоду Ширин, балки Хусрав.

LI

Қуёшни шафақгун аморийға солиб фалак қўрғонидин чиқорғонда саҳоб монанд аморий зайли очилмоғи ва Шеруяни бир кўрмоки заррадек саргашта қилмоғи ва Шеруяға Ширин она бўлур ваҳмидин отасин ўлтурғони ва рахши таманно анинг шабистониға сургони ва Ширин чарбзабонлиғ била анга таскин бериб, Фарҳод сўнгагин Арманиядан келтургани ва ўз ҳамоғушлиғи била ул жисмға руҳ киюргани, йўқ-йўқки, жисмин анинг жисмиға тегурганидек руҳин доғи анинг руҳиға еткургани


Бу сўзда ифтитоҳ этган каломин,
Бу янглиғ айлади сўз ихтитомин

Ки, чиққоч қалъасидин сарви гулчеҳр,
Анингдекким фалак қўрғонидин меҳр.

Мақоми бўлди гулнори амори,
ғазоли теграсида лолазори.

ғазоле демаким, заррин ғазола,
Шафақдин ҳар ён атрофида лола.

Ҳарорат бирла титратмак нишони,
Қуёшдек рангин айлаб заъфарони.

Сурарда Армания сори маҳмил
Ки, қилғай сиҳҳат айвонида манзил.

Чиқиб Хусрав сироҳининг тамоми,
Тамошо сори борининг хироми.

Аморисиға ул ойнинг қолиб мот,
Қуёш атрофида андоқки заррот.

Магар ҳодис қилиб эрди ҳаводис,
Ажаб шаҳзода шаҳ мулкига ворис.

Шарар андоқки, бўлғай ўтқа фарзанд
Башоқдекким, эрур темурга рарканд.

Анинг бирла атоси табъи нохуш,
Ато таври доғи келмай анга хуш.

Ато ҳаргиз ўғул кўнглига боқмай,
Ўғулға ҳам ато афъоли ёқмай.

Бу кунким халқ чиқти бешумора,
Чиқиб ул ҳам қилур эрди назора.

Қуёш маҳдиға боққач тунд боде,
Амори зайлиға берди кушоде.

Булут чун кетти, зоҳир бўлди ул ой,
Дема ой, офтоби оламорой.

Кўруб Шеруя ул ҳусни жаҳонтоб,
Ичига ишқ ўти солди ниҳон тоб.

Бориб манзилға чун тушти дилором,
Мунунг кўнглидин итти ҳосил ором.

Туну кун зойил ўлди хўрду хоби,
Бўлуб афзун дамодам изтироби.

Чу билдиким ўлар бу ғамда бешак,
Деди кўнглида «ўлмакдин тирилмак».

Керак тадбир ила қилмоқ хаёли
Ки, мумкин бўлғай уммиди висоли.

Ато қатлиға бу иш мунҳасирдур,
Бу ишга ишқ ғавғоси мусирдур.

Чу ошиқ бордур ўз қатлиға бебок,
Яналар қатлидин кўнглида не бок.

Деди: «Хусрав агар чиқса ародин,
Бўлур комим раво ул дилрабодин.

Ани дафъ айласам олам менингдур,
Бу меҳри оламоро ҳам менингдур.

Эмас уммид ялғуз родшаҳлиқ
Ким, онинг васлию юз родшаҳлиқ».

Чу фикр этти бу тадбири хатони,
Улусқа ваъдалар айлаб ниҳони.

Ўзига чекти Хусрав қавму хайлин,
Ўзи сори борининг торти майлин

Ки, Хусрав зулми ҳаддин ошмиш эрди,
Жафоси тунд сели тошмиш эрди.

Фалак чун зоҳир этти бўйла санъат,
Қилиб Шеруя бирла борча байъат

Тутуб Хусравни маҳбус айладилар,
Юзига рахна мадрус айладилар.

Чу ул бўлди муқайяд қилдилар жаҳд
Ки, қилғайлар ани туфроққа ҳаммаҳд

Ки, ногаҳ узмагай ул қуш бу домин,
Аларға зоҳир айлаб интиқомин.

Наёмидин чиқорғай тиғи бебок,
Алардин ер юзини айлагай пок.

Ўғул қатл этгали оҳанг қилди,
Ато қониға тиғин ранг қилди1.

Ўғул қилмади онинг қасди жони
Ки, даврон истади Фарҳод қони.

Агар Фарҳодқа зулм этти Хусрав,
Еваз бот айлади чархи сабукрав.

Анга гар бу етурди тиғи бедод,
Мунга даврон кетурди тиғи рўлод.

Тўкуб қон халқ бағри ёрасидин,
Ҳам оқти қони бағри рорасидин.

Агар қотил гадо, гар комрондур
Ки, шаръи ишқ аро ҳам қонға-қондур.

Фалак чолок эрур гар зулм чоғи,
Эрур чобук мукофотида доғи.

Бировғаким, бировдин етти офот,
Ҳамоноким қатиғроқдур мукофот.

Бировким риштае узди жафодин,
Еваз тутмоқ керак кўз аждаҳодин.

Ким этти кул бир учқунни ниҳони
Ки, барқи қилмади кул охир ониғ!

Қасос амрида даврон келди чолок,
Дема давронки, сойир тўққуз афлок.

Ситамдин бас иликни чекмак авло,
Вафоу меҳр тухмин экмак авло.

Чу мазраъ ичра сочтинг ҳар не дона,
Ҳамул дона, кўтаргунг жовидона.

Чу маҳсулидин ўлмас кимса қочмоқ,
Керактур яхшилиқ тухмини сочмоқ

Ки, Хусрав зулм тиғин урди чун тез,
Ҳам урди зулм тиғи чархи хунрез.

Агар Шеруя доғи этти бедод,
Анга доғи фалакдин етти бедод.

Чу ул бу ишни қилди бемадоро,
Хилофат кўсин урди ошкоро.

Чиқиб тахт узра қўйди бошиға тож,
Қошида тожварлар бўлди муҳтож.

Чекиб Бонуни ўткан можароға.
Санам ақдида сўз солди ароға.

Деди Бонуки: «Маҳваш нотавондур,
Мизожида такассурдин нишондур.

Агар зотиға сиҳҳат қилса ёри,
Эрур ўз илгида ўз ихтиёри.

Неча ул ойдин айру кишим йўқ,
Вале ҳар ишки ул қилса, ишим йўқ.

Ўзи бирла ҳикоят қилмоқ авло,
Таманнони ривоят қилмоқ авло.

Чу ошиқ жоҳил эрди, ишқ-қаттол,
Санам оллиға ҳолин қилди ирсол

Ки, бир кўрмак била ҳуснингни, эй ҳур,
Ул ўтдин кўнглум андоғ бўлди маҳрур

Ки, андин шуъла чун жонимға тушти,
Қурушмоқ тандағи қонимға тушти.

Манга андоқки ул ўт солди рартав,
Не Фарҳод ул сифат куйди, не Хусрав.

Далил истар эсанг, даъво сурубмен
Ки, ишқингда атомни ўлтурубмен.

Қазодин бўлғоли олам биноси,
Анга тегруки бўлғай интиҳоси.

Бу янглиғ ишқ жавру зулмидин реч,
Манга тушган кишига тушмамиш ҳеч.

Сиреҳр авроқини ахтарса бир-бир,
Не ўткан иш райиға борса бир-бир.

Манга арзир агарчи комронмен,
Демак ишқингда расвойи жаҳонмен.

Ишим расволиқ ичра бебадалдур,
Улусқа то жаҳон бўлғай масалдур.

Вафо қилмоқ била комим раво қил,
Висолинг ваъдаси айлаб вафо қил.

Ибо қилмоқлиғинг ҳам гар билурмен,
Яқин бил, не қила олсам, қилурмен.

Манга бу ишқ аро йўқ онча ёро
Ки, ваъданг бирла қилғаймен мадоро».

Раёмовар чу еткурди бу райғом,
Бориб ўз ҳолидин сарви гуландом.

Ўзига зулфи янглиғ урди кўп реч,
Вале онглатмай они озғидек ҳеч.

Тааммул бирла торти иш юзин пок
Ки, бордур ул фидойи асру бебок.

Тилаб жоҳ улки ўлтургай атони,
Ажаб йўқ, ком учун не қилса ониғ!

Деди: «Кўрмак ани мендин йироқдур,
Ани кўрмакдин, ўлмак яхшироқдур.

Агар торсам ўлумни кўрмай они,
Бу ўлмакдур ҳаёти жовидоний».

Тааммул бирла рое торти шофи
Ки, бор эрди анинг фикрига вофи.

Деди сўз ҳомилиға лутф этиб кўр
Ки, ҳар сўзким дединг бори эрур жўб.

Дегил шаҳға дуо бирла ниёзим,
Дуодин сўнгра шарҳ эт ушбу розим

Ки, ҳар амрики ул бўлғай қазодин,
Ул ишдин ўтмамак авло ризодин.

Бу эркондур қазойи осмоний
Ки, Хусрав санга бергай мулки фоний.

Сенинг илгингда қилса, Кирдигоринг
Анинг қатлин, сенинг не ихтиёрингғ!

Хирад ҳар кимгаким, Ҳақдин атодур,
Бу ишда эътироз этмак хатодур.

Санга бўлғон киби ишқим балоси,
Манга ҳам тушмиш эрди ибтилоси.

Қатиликим атонгдин кўрди бедод,
Бори ишқ аҳлининг сархайли Фарҳод,

Бўлуб ишқим камандининг асири,
Мен онинг ишқи бандининг асири.

Бу икки ишқдек ҳар лавсдин пок,
Керак кўрмайдур эркин даври афлок.

Менинг ишқимда этти тарки жон ул,
Адам сарманзилин қилди макон ул.

Анинг ҳажрида мен бемори бедил,
Қушеменким, қилурлар ним бисмил2.

Эрур заъфим доғи онинг ғамидин,
Ҳалоким доғи онинг мотамидин

Ки, ишқимда анингдек фарди олам,
Вафо бобида ғамрарварди олам.

Ўлуб мен қилмасам зоҳир вафое,
ғамидин тутмасам сўгу азое.

Кўнгулнинг айтким, не ҳоли ўлғай,
Нечук онинг ғамидин холи ўлғайғ!.

Ишорат қилса шаҳ айлаб мени шод
Ки, Шорур ўлса ғам қайдидин озод.

Ани бир хайл ила қилсам равона,
Анга тегруки ўлмиш ул ягона.

Қаро кийсам, доғи тутсам азосин,
Ким этсам жон аро ишқи балосин,

Халос айлаб баданни меҳнатидин,
Кўнгулни холи этсам фурқатидин.

Бу иш бўлғоч, не шаҳ қилса ишорат,
Манга худ бўлғусидур ул башорат.

Туну кун соядек ёнида бўлсам,
Не қилса, ҳукму фармонида бўлсам.

Агар бу ишга рози бўлмаса шоҳ,
Ўлук торқай мени, бўлгунча огоҳ.

Бориб Шеруяға фархунда қосид,
Чу қилди арз бу янглиғ мақосид.

Бўлуб кўнгли бағоят шоду хуррам,
Қўюб Шорурни ҳукм этти ул дам

Ки, сарви лоларух қилсун дегандек,
Муборак хотири не истагандек.

Кўруб Шорурни моҳи Паричеҳр,
Аторуд бирла қилғондек қирон меҳр.

Тушуб туфроққа Шорури жигархун;
Қилиб қон ёши мужгонин табархун.

Чекиб девоналардек ун Паризод,
Ани кўрганда Фарҳодин қилиб ёд.

Замоне туттилар бир навъи мотам
Ки, бўлди қийргун феруза хотам3.

Жазаъ тўфониға чун бўлди таскин,
Деди Шорури меҳнаткашға Ширин.

Неким Шеруядин келган мақолот,
Ўзи маъруз қилғон ҳам хаёлот.

Чу ул бу кайфиятдин бўлди огоҳ,
Анга ўз тахти маҳдин қилди ҳамроҳ.

Ики-уч юз киши айлаб мулозим,
Ҳамул мақсуди сори қилди озим4.

Бухуру уду сўзу, нофаи тийб,
Ниҳоятсиз қилиб шоҳона тартиб

Ки, кўҳсор ичра топиб кўҳканни,
Бало тоғи киби жонсиз баданни,

Амори ичра солиб шоҳ монанд,
Фалак маҳди ичинда моҳ монанд.

Кетургайлар баданни жон қошиға,
Бадан йўқ, жонни бал жонон қошиға.

Бориб Шоруру ул хайли ситамкаш,
Анга тегруки ул мақтули ғамкаш.

Кўрубким ҳалқа урмишлар даду дом,
Тутуб ул нуқтадек давр ичра ором.

Булардин кўҳию даштий қилиб рам,
Алар ўрнин тутуб бир дам булар ҳам.

Муборак жисмини нур ичра топиб,
Ҳариру ҳулла бирла они ёриб.

Қилиб шоҳона бори эҳтиромин,
Париваш маҳдида айлаб мақомин.

Қилиб Шорури мискин нолалар кўр,
Узуб ўз жисмидин рарголалар кўр.

Аморини қўюб бўйниға бори,
Кишидин роялар топиб амори.

Фиғон бирла видоъ айлаб даду дом,
Ҳамул ер теграсида топиб ором.

Алар келтурдилар Арманға они,
Қўюб қаср ичра маҳвашдин ниҳони.

Чу бори ишни тайёр айладилар,
Паривашни хабардор айладилар.

Чу маҳваш билдиким не иш очилмиш,
Нечук меҳмон шабистониға келмиш.

Юзи ул муждадин гулдек очилди,
ҚЎпуб меҳмонсароға азм қилди

Ки, меҳмониға қилғай мизбонлиқ,
Демайким мизбонлиқ, жонфишонлиқ.

Бакуллий рафъ ўлуб ранжу малоли,
Симоъ айлаб суруд айтиб висоли.

Деди Бонуға: «Будур илтимосим
Ки, бир дам тутмағайлар халқ росим

Ки, ул ёреки маҳрум эрдим ондин,
Тўюб эрдим ғамида хаста жондин.

Эшитган бирлаким Ширин ўлубтур,
Менинг дардимдин ул мискин ўлубтур.

Вафодин қилмамиш ишқимда тақсир,
Бу дам навбат манга етмиш, не тадбир.

Гар ул ишқимда ҳирмон бирла кетти,
Вале ишқи камолин собит этти.

Манга ҳам бор эди ишқида лофе,
Тилармен бўлмағай лофим газофе.

Вафода ул ўз инсофини олмиш,
Ул айлаб ўз ишин, иш бизга қолмиш.

Умидим улки, етгай ўйла ҳолат
Ки, меҳмондин манга етмай хижолат,

Вафосин жонда ринҳон айлагаймен,
Нисори мақдами жон айлагаймен.

Агарчи бор эдим Бонуға ётлиқ,
Ўлар дамда уётлиқмен-уётлиқ.

Биҳиллик истабон ер ўрти филҳол,
Қилурға азми хилват қўрти филҳол».

Юруб уй сори, жондин юб иликни,
Кириб руст этти ичкардин эшикни.

Малолат қолмайин кўнглида чандон,
Хиром этти амори сори хандон.

Чу ул маҳд ичра кирди сарви гулрў,
Кўрарким, элтмиш меҳмонни уйқу.

Мунунгдек уйқуни ким кўрди жовид.
Ки, уйғонмай етиб бошиға хуршед.

Бу янглиғ уйқу кўргач сарви чолок,
Анга ҳамхобалиқ қилди ҳаваснок5.

Қўюбон рўй-баррў, дўш-бардўш,
Бўлуб ўз бедили бирла ҳамоғуш.

Кўнгулдин шуълалиқ оҳе чиқорди,
Кўзи ҳамхобадек уйқуға борди.

Не уйқу, кимса андин қонмас уйқу,
Қиёматқа дегин уйғонмас уйқу.

Бу бўлса уйқу, уйғонмоқ не яъниғ!
Мунунгдек уйқудин қонмоқ не яъниғ!

Кетур соқий, қадаҳ тутқил манга қўш
Ки, бўлдум гулрухум бирла ҳамоғуш.

Бир уйқу бўлсун ул майдин радидор
Ки, бўлгайбиз қиёмат субҳи бедор.

LII

Шириннинг Фарҳод ишқида жон берганин билиб, Миҳинбону доғи жони ширин таркин қилиб, бу ҳолатда Баҳроми диловарнинг Чин мулкидин келгани ва бу вақойиъ ваҳшатидин ёруғ жаҳонға қаронғу гўрни таржиҳ қилғони ва Шеруяи золим амволидин Фарҳод учун радди мазолим қилиб, Арманда родшоҳи одил тайин этгани ва Чин била Мағрибзамин черикларига ижозат бериб қайтариб, ўзи зоҳир салтанати таркин этгани ва маънавий салтанатқа етгани


Бу мотамхона ичра навҳарардоз,
Бу янглиғ этти лаҳни навҳа оғоз

Ки, чун маҳваш ул уй ичра кириб чуст,
Эшикларни кийирдин боғлади руст.

Миҳинбону била хайлу табори,
Неча чектилар онинг интизори.

Санам қўймоди уйдин ташқари гом,
Ёрилғунча жаҳонға рардаи шом.

Таҳаммулсиз бўлуб уй сори бориб,
Эшик очилмоғондин сўнг қўнгориб.

Амори сори қўйдилар қадамни,
Очибон рарда, кўрдилар санамни

Ки, Фарҳоди била ётиб ҳамоғуш,
Қўюбон рўй-баррў, дўш-бардўш.

Кўзию қоши узра, кўзу қоши,
Сари мў бўлмайин зоҳир таҳоши.

Кетиб ул фурқати беҳадду ғоят,
Бўлуб рўзи висоли бениҳоят.

Ўлук ошиқ била маъшуқи бежон,
Нечукким сарв бирла ишқречон.

Қучуб ўз ошиқин маъшуқи маҳкам,
Нечукким, ошиқ ўз маъшуқини ҳам.

ғалат қилдим, бўлуб Фарҳоду Ширин,
Риёзи  жаннат ичра ишратойин.

Фалакда иккисининг руҳи поки,
Қолиб туфроққа икки жисми хоки.

Чу Бону кўрди мундоқ турфа ҳолат,
Анга худ бор эди жондин малолат.

Чиқиб гардун сори афғони онинг,
Фиғони бирла чиқти жони онинг.

Чу Ширин жони эрди, онсиз ўлди,
Дамеким ўлди онсиз, жонсиз ўлди.

Магар жон кейнича чиқти фиғони
Ва ё чиқти фиғони бирла жони.

Анинг нахли ҳаёти доғи синди,
Замона кўнгли андин доғи тинди.

Ажаб навъ ўлдилар ул нотавонлар,
Фидо бу навъ ўлмакликка жонлар.

Эшиттимким, ҳамул ақшом гуруҳе,
Риёзат бирла қозғолғон шукуҳе.

Ададда қирқ ул хайли кироми,
Бу янглиғ туш Кўрубтурлар тамоми

Ки, жаннат ичра боғе осмонча,
Мунунгтак боғ аро қасре жаҳонча.

Ҳамул дилкаш чамандин руҳ олиб қут,
Ҳам ушбу қаср ўлуб бир дона ёқут.

Сафову зийнати имкондин ортуқ,
Неким васф айлагайлар ондин ортуқ.

Анинг таърифида кетмак не ҳожат,
Киши учмоқни васф этмак не ҳожат.

Бу қаср айвони ичра нурдин тахт,
Бу тахт узра ҳариру ҳулладин рахт.

Чиқиб ул тахт уза Фарҳоду Ширин,
Нечукким гулшан ичра сарву насрин.

Жамолу зийнату зебу сафода,
Бўлуб юз ончаким, дори фанода.

Анинг сори ато бирла ано ҳам,
Келиб Бону мунунг сори яно ҳам.

Жамолу мулку жоҳи ҳар бирининг,
Бўлуб оламда бўлғоннинг бири минг.

Алар сўрғон эмишким бу жамоат,
Не қилмишлар экин тақвию тоат

Ки, бу қаср ичра манзил айламишлар,
Мунингдек роя ҳосил айламишлар,

Деб эрмиш хозини жаннатки, Фарҳод
Жаҳонда ишқ тарҳин солди бунёд.

Анингдекким кечиб султонлиғидин,
Жаҳон мулки ичида хонлиғидин,

Муроду орзудин тортибон қўл,
Ҳавойи нафс сори тутмайин йўл,

Бўлуб маъшуқидин ҳирмон била хуш,
Балову меҳнати ҳижрон била хуш,

Вужудин ўртаб оташнок ишқи,
Солиб ўт олам ичра пок ишқи.

Кечиб аввал диёру хонумондин,
Вале сўнгра жаҳондин, балки жондин.

Ўтар дам ўйла фоний бўлди мутлақ
Ким, ул ишқини боқий айлади Ҳақ.

Вужудин ўртаб ул сўзу гудози,
Ҳақиқатқа бадал бўлди мажози.

Тутуб соқийи ваҳдат жоми тавфиқ,
Насиби айлади Ҳақ роҳи таҳқиқ.

Бақо шаҳрида султонлиққа етти,
Ҳақиқат мулкида хонлиққа етти.

Анинг дардида кўрганлар вақоеъ
Ки, қилдилар муроду ком зоеъ.

Кечиб иқболи бероёнларидин,
Илик бори юдилар жонларидин.

Алар ранжини ҳам Ҳақ зоеъ этмай,
Мунга хижлатларини шоеъ этмай.

Ато бирла ано ўлмишлар эрди,
Фироқинда фано бўлмишлар эрди.

Яна Ширин киби маъшуқи чолок,
Анинг ҳижронида Бонуйи ғамнок.

Буларнинг ҳам анинг коми учун Ҳақ,
Қилиб бори гуноҳин маҳв мутлақ.

Бориға баҳри раҳмат рўзи этти,
Бу янглиғ боғи жаннат рўзи этти.

Бериб бу қасри давлатни муаббад,
Риёзи хулдни тутти мухаллад.

Булар айлаб анга жонларни райванд,
Анинг васли била жаннатқа хурсанд.

Вале ваҳдатда жони поки онинг.
Бўлуб Ҳақ бирла истиҳлоки онинг.

Бу туш кўрганлар уйғонғоч ҳамул дам,
Бўлуб воқиф бу ишдин аҳли олам.

Чу даҳр авроқин ахтардим бағоят,
Бу янглиғ доғи тортим бир ривоят

Ки, ошиқлиқ аро Фарҳоди маҳжур,
Чу бўлди борча олам ичра машҳур.

Етишти аҳли куфру динға доғи,
Хабар борди Хитоу Чинға доғи.

Вале ул хитта авзоиға тақдир,
Солиб эрди басе табдилу тайғир.

Анинг ҳажрида Хоқон ўлмиш эрди,
Кичик қардоши хоқон бўлмиш эрди.

Ано доғи ани истарга жозим
Бўлуб эрди фано мулкига озим.

Вале ул вақт Баҳроми диловар,
Наҳанге эрди қон ичра шиновар.

Қиличи суйи дарёйи махофат,
Бўлуб жавҳарлар анда мавжи офат.

Фалак баҳромиға гар кўргузуб кин,
Кўрунуб оллида Баҳроми чўбин1.

Фалак рахшин забун айлаб саманди,
Зуҳал қаддин нигун айлаб каманди.

Қаронғу кеча чиққач ўқи ёдин,
Ўтуб етти фалакдин, йўқ Суҳодин.

Тутуб Чину Хито аҳли мусаллам
Ки, иш вақти эмас Фарҳоддин кам.

Валек ул сойир элдин жовидона,
СЎпуб Фарҳод ҳолидин нишона;

Чу ул иш тутти шуҳрат Ҳинд то Рум,
Хито аҳлиға доғи бўлди маълум.

Бу сўз етган замон Баҳроми бихрад2,
Хито хониға бор эрди сираҳбад.

Вале Фарҳодсиз бор эрди ранжур,
Нечукким ёрсиз Фарҳоди маҳжур.

Чу хон ҳам бор эди Фарҳодға аъм,
Анинг соридин эрмас эрди беғам.

Келиб хон оллида арз этти Баҳром
Ки, бу янглиғ хабар бўлмиш дурур ом.

Ки: «Мағриб сори мулки Арман отлиғ,
Бор эрмиш юз Эрам андин уётлиғ.

Бу мулк ичра бор эрмиш бир Паризод
Ки, бўлмиш ишқидин девона Фарҳод.

Агар ҳукм этса хон лутфу атодин,
Чериклар жамъ этиб Чину Хитодин

Азимат айлабон Мағриб заминға,
Етурсам ўзни Фарҳоди гузинға.

Торилса, қилсам ул ҳолиға тадбир,
Йўқ эрса, кўрсам улким бўлса тақдир».

Ижозат берди хон, ройин Кўруб хўб
Ки, ваҳми бор эди Баҳромдин кўр.

Деди: «Ул худ ўлубтур, бу ҳам итсун.
Қаёнким, хотири майл этса, кетсун!»

Ижозат торти чун фархунда Баҳром,
Черик тортиб замоне тутмай ором,

Келиб Мағриб заминға кўч-баркўч,
Қилиб элнинг ики кўчича бир кўч.

Чу Арман сори солди зилли иқбол,
Тилаб ул элни таҳқиқ айлади ҳол.

Мукаррар кўп қилиб сўрмакда тадқиқ,
Анингдекким, бор эрди қилди таҳқиқ.

Уруб дард ўти кўнглидин забона,
Ҳамул мадфан сори бўлди равона.

Қилиб таъжил, етти хотири реш,
Ҳамул дам гўйиё чархи жафокеш.

Улус Фарҳод сўгин қилмай охир,
Бу икки мотам этмиш эрди зоҳир.

Чекиб воҳасрато ул кишвар аҳли,
Фазаъ ичра нечукким маҳшар аҳли.

Бировни истади Баҳроми ранжур
Ки, ҳолат фаҳм қилғай келди Шорур.

Эшитмиш эрди онинг васфини ҳам,
Гузин Фарҳодға эрканни ҳамдам.

Ҳам эшитмиш эди Шорури мискин,
Ани Фарҳоднинг дардиға таскин.

Ториштилар чу бир-бирни сўрушуб,
Басе йиғлаштилар кеб-кеб кўрушуб.

Билиб Баҳром чун сўрмоқ қилиб фан3
Ки, ул гунбаз дурур ёриға мадфан.

Кириб, гунбазға кўкдин войи ошиб
Ки, кўк гунбазлариға ўт тутошиб.

Қилиб бир навъ шеванларки ул бум
Ериб оҳи ўтидин ўйлаким мум.

Жаҳонға ўт солиб бир кеча-кундуз,
Дебон Фарҳод аёғиға қўюб юз

Ки: «Ей жондин мени навмид қилғон,
Балоу меҳнатим жовид қилғон.

Кўзум чиқсун, сени кўргунча мундоқ,
Кесилсун тил, сўзунг сўргунча мундоқ.

Нелар келмиш бошингға ғурбат ичра,
Не ғурбатлар чекибсен шиддат ичрағ!

Насибинг сўзу оҳе бўлғон эрмиш,
Танинг кўҳи чу коҳе бўлғон эрмиш.

Қани ул аждаҳоға сурмак охирғ
Қани ул Аҳраман ўлтурмак охирғ

Қани улким, чу бўлғоч кинға мойил,
Булутни чарх этиб оллиға ҳойилғ

Қани тиғингдин ўлмоқ тоғ аро дарзғ
Қани гурзингдин ўлмоқ дашт аро ларзғ

Фироқ айёми товшолғон эмишсен,
Бас оғир уйқуға қолғон эмишсен.

Кўзунг очиб, кўтаргил бошинг охир
Ки, келмиш бир ҳазин қўлдошинг охир!

Не уйқудурки етти кўкка ҳўюм,
Жаҳонға ўрт солди гуфту гўюм.

Етиб гардунға ун сесканмагинг йўқ,
Тушуб оламға ўт тебранмагинг йўқ.

Кўз очмассен, дебон: «келган қулумдур»,
Масал чин бўлдиким: «Уйқу – ўлумдур!

Менингдек қул санга оламда мавжуд,
Сен аъдо зулмидин бу навъ нобуд.

Бу ишнинг тоқати мендин йироқдур,
Муни кўргунча ўлсам яхшироқдур.

Сенинг қонингға тортиб тиғи кинни,
Тенг этсам ер била Мағриб заминни.

Қазиб тоғини дарёсиға солсам,
Тенгиз суйини саҳросиға солсам.

Билоди баҳр ичинда бўлса ноёб,
Миноридин нишонлар бўлса гирдоб.

Туман минг қоннинг ўлсам размсози,
Сенинг қонингға бўлғайму мувозиғ!

Булардин тормасам руҳунгни хушнуд,
Бу қонлардин манга не бўлғуси судғ

Нетай мундин нари тиғу камарни,
Бошимға тож янглиғ дардисарниғ

Зириҳни не қилай, хафтонни найлай,
Ўқу ёни нетай, қалқонни найлайғ

Не деб ўзни хаёл айлай диловар,
Недин айлай ҳавас минмак таковарғ

Не деб эмди қилай майдонға оҳанг,
Бошимғаму урай гурзи гаронсангғ

Не навъ эмди тутай базм ичра ором,
Не кўнглум бирла тортай лаългун жомғ

Манга ҳажрингда май заҳр ўлди, биллаҳ,
Тарабдан умр бебаҳр ўлди, биллаҳ!

Насибим ғуссау дард айладингло,
Вужудум туфроғин гард айладингло!»4

Анга бу навҳалар бирла ўкурмак,
Иш элга ашкидин хуноба сурмак.

Бўлуб ул дард бирла навҳарардоз,
ғамин Шорур ёнида ҳамовоз.

Чу бу ошуби бир дам торти ором,
Ўпуб ер, қўйди уйдин ташқари гом.

Йиборди кимсаким, Шеруя келсун,
Неким сўрсам, жавобин арз қилсун!

Агар торсам они ҳар журмдин пок,
Қилай лутфу карам бирла тарабнок.

Вагар худ бегунаҳлиғинда шакдур,
Билай ул дамки, не қилмоқ керакдур.

Бўлуб Шеруя ул маънидин огоҳ,
Таваҳҳумдинки, сургай кина ногоҳ.

Шаҳ оллиндаки қоҳирлик ишидур,
Гунаҳсизроқ, гунаҳликроқ кишидур.

Агарчи ул доғи шоҳ эрдию тунд,
Темур тиғин қаё тиғи қилур кунд.

Қилиб Шорур иҳзорин таваққуъ,
Анинг оллинда кўп қилди тазарруъ.

Деди: «Бу сўз аро сенсен гувоҳим
Ки, Фарҳод амрида йўқтур гуноҳим.

Анга ҳар кимниким қотил билибмен,
Атом ҳам бўлсаким, қатлин қилибмен.

Муни Баҳром шоҳ оллинда қил арз,
Вале билким қилибмен хизматин фарз.

Агар тутса мени келмакда маъзур,
Не ҳукм этса бўлай жон бирла маъмур.

Ани кўрмакда ғолибдур ҳаросим,
Сенинг оллингда будур илтимосим

Ки, бу маънидин ўткоргайсен они,
Карам йўлиға бошқоргайсен они.

Эрурмен гар бу навъ этсанг мурувват,
Қиёматқа дегин мамнуни миннат».

Чу они кўрди Шорур асру мазлум,
Келиб аҳволин этти шаҳға маълум

Ки: «Мен йўқ, балки Тенгридур гувоҳи
Ки, бу ишларда йўқ онинг гуноҳи.

Вале келмакда ожиздур бағоят,
Манга қилсанг бу келмакни иноят.

Неким ҳоли десанг, жон бирла қилсун,
Не сўнгра аҳду паймон бирла қилсун».

Кўруб Шорурға ул қиссани ком,
Анинг келмоклигидин кечти Баҳром.

Деди: «Лекин бу кишвар аҳли таъйин
Қила олмоса неким қилса тахмин

Ки, то Хусрав черик чекмиш бу сори,
Не нуқсон бўлмиш андин элга тори.

Ҳам онча важҳ андин элга етсун,
Ани еткургач ўз мулкига кетсун.

Вале аҳд айласунким, етса филҳол,
Яна бир онча андин қилсун ирсол».

Дегач Шорур ҳукм ул нотавонға,
Эшитгач ҳукм, миннат қўйди жонға.

Неким эл истади тўкти хизона,
Хизона сарф этиб бўлди равона.

Яна онча йибормакка қилиб аҳд,
Ани ҳам еткуруб кўп айлабон жаҳд.

Йиғиб Арман элин фархунда ҳоким,
Қилиб Фарҳод учун радди мазолим

Ки: «Хусравдин не ишким бўлди ҳодис,
Кишиким деса Фарҳод эрди боис;

Неким арз этса нобуду зиёндин,
Олиб заъфини, хушнуд ўлсун ондин».

Бу сўздин шўру ғавғо тушти ҳар ён,
Фиғон бирла алоло тушти ҳар ён

Ки: «Ҳақдин боримизнинг илтимоси
Бу эрдиким, анинг бўлсоқ фидоси.

Чу биз йўлида сўз жондин дегайбиз,
Не бўлғай молким, ондин дегайбиз.

Эмас эл ройи бирла ҳукми тақдир,
Неким тақдир анга бўлмиш не тадбир.

Дуосиға ҳамиша муштағилбиз,
Не қилмиш ҳар не қилмиш ҳам биҳилбиз».

Муҳосибларға таъйин этти филҳол
Ки, ул эл ичра қисмат торти амвол.

Тузарга мулк аро ҳашмат асосин,
Тилаб эл ичра Бону ақрабосин.

Бировниким, топиб бориға фойиқ
Ки, бўлғай салтанат амриға лойиқ.

Қилиб Арман элининг родшоҳи
Ки, бўлғай кишвар аҳлининг раноҳи.

Қилиб ул адл ойинини бунёд
Ки, адлидин бўлуб вайронлар обод.

Не ерким бузди беандоза Хусрав,
Ани айлаб иморат тоза хусрав.

Бериб Баҳром анга ҳашмат асосин,
Ливоу тожу ганжи беқиёсин.

Топиб ҳам мақдамидин тахт роя,
Солиб ҳам боши узра чатр соя.

Анинг султонлиғин чун шоҳи Баҳром,
Нечукким истабон айлаб саранжом,

Тўкуб Чин аҳлиға кўп нақд ила ганж,
Қўлуб кўп узрларким, кўрдунгуз ранж.

Етинг аҳлу аёлингизга ёниб,
Диёру мулку молингизға ёниб.

Алар ҳам чун Кўруб бу навъ сурат,
Басе йиғлаб, вале ёниб зарурат.

Деди: «Хоқонға элтинг бўйла эълом
Ки, торти бир-бирин Фарҳоду Баҳром».

Алар чун туттилар хушлуқ сори йўл,
«Қаёнким бор эсанг сен доғи хуш бўл».

Сираҳни чун бу сўз бирла узотти
Таайюн банд ила қайдин ушотти.

Етиб Фарҳоднинг қабрини зоҳир,
Улу Шорур бўлдилар мужовир.

Фано туфроғиға чун бўлдилар раст,
Бақо файзи ета бошлоди райваст.

Қўюб шаҳлиқ, чу қилди хоки раҳлиқ,
Чу яхши боқти, худ ул эрди шаҳлиқ.

Навоий фоний ўл, истар эсанг ком,
Нечукким бўлдилар Фарҳоду Баҳром!

Кетур соқий, манга жоми фано бер,
Нечаким они сирқорсам, яно бер!

Магар қилғай мени бу жом райваст,
Алар янглиғ фано туфроғиға раст!

LIII

Салтанат  шажарасининг самараси ва хилофат боғининг шажараси, ҳидоят авжида манзил этган, тамаллуқнинг ниҳоятиға етган, риё қасри бунёдин қўнқорғон, балоғат айвонида от чиқорғон, яъни султонзодаи олам Абулфаворис Шоҳғариб1 Баҳодир халлада давлатуҳу2 мадҳида бир неча сўз сурмак ва насиҳатомиз нукталар арзға тегурмак, умид улким бу шоҳвор дурларни туфроғдин олғай ва адосида қулоқ солғай, балки ул гаронмоя гавҳарларни қулоққа солғай


Жаҳон боғики, рашки нақши Чиндур,
Қаю Чин, ғайрати хулди бариндур.

Бу боғ ичра киши қилса тааммул,
Топар ҳар бир чаман саҳнида юз гул

Ки, бўлғай ҳар бирида рангу бўйи
Вале йўқ рангу бўдек гуфту-гўйи.

Гули хандонда гар бўлса табассум,
Вале булбул киби йўқтур тараннум.

Гулеким бўлса рангу бўйи онинг,
Ҳам ўлса нуктаи дилжўйи онинг.

Намудор ичра гулкирдор бўлса,
Такаллум ичра булбулвор бўлса.

ғариб ўлғай ниҳоятдин зиёда,
Бу янглиғ гулким ўлғай шоҳзода.

Қаю шаҳзода ул кони малоҳат,
Такаллум вақти дарёйи фасоҳат.

Фасоҳат бобида шаҳға қариб ул,
Бори шаҳлар фасиҳи Шоҳғариб ул.

Зиҳи нутқунг такаллум вақти жонбахш,
Масиҳо янглиғ анфосинг равонбахш.

Не маъни бўлса диққатдин ниҳонинг,
Ҳал айлаб они табъи хурдадонинг.

Кичик ёшда қилиб табъинг шумора,
Хирад ририни тифли ширхора.

Сенинг зотингғадур бу сўз фуруғи,
Кичик ёшдин улуғларнинг улуғи.

Эрурда кавкаби бахтинг янги ой,
Эрурсен бадр янглиғ оламорой.

Қачонким бадрлиғ торса ҳилолинг,
Қуёшдин бўлғай ортуқроғ камолинг.

Янги ой бадрлиқдин келди маҳжур,
Қуёшдин ҳар кеча касб этмаса нур.

Қуёшлиқ истасанг касби камол эт,
Камол ар касб этарсен, бемалол эт.

Киши таълимдин торса малолат,
Топар илм аҳли оллинда хижолат.

Киши фарзан авону золим ўлса,
Ва лекин нуктадону олим ўлса.

Басо зоҳид кишиким ом ичинда,
Анга муҳтож ўлур ислом ичинда.

Бировким қилса олимларға таъзим,
Қилур гўёки райғамбарға таъзим.

Ҳадис ўлмиш набийдин бўйла ҳодис
Ки, олим келди райғамбарға ворис,

Кишиким бўлса олам родшоҳи,
Анинг умматлиғидиндур мубоҳи.

Бировким илм ила бўлди баруманд,
Ангаким ворис ўлди – бўлди фарзанд.

Эрурсен шоҳ — агар огоҳсен сен,
Агар огоҳсен сен — шоҳсен сен.

Чу бўлди нуктадин огоҳ тўти,
Ани дерлар халойиқ шоҳ тўти.

Вале товуским, минг зевари бор,
Не зеварким, бошида афсари бор.

Бу афсар бирла шаҳ дЭмаслар они
Ки, бор асли ямон Ҳиндустони.

Билик шоҳ айласа ҳайвоннинг отин,
Не тонг, гар шоҳ қилса кимса зотинғ

Шаҳеким, илм нурин торти зоти,
Анинг то ҳашр қолди яхши оти.

Сикандар торти чун илму ҳунарни,
Не янглиғ олди кўргил баҳру барни.

Анингдек салтанат аҳли кўп эрди,
Қаю бирга бу навъ иш даст бердиғ

Ики минг йил ўтуб юз минг хирадманд,
Бўлуб ҳикматлари бирла баруманд.

Темурхон3 наслидин султон Улуғбек4
Ки, олам кўрмади султон анингдек.

Анинг абнойи жинси бўлди барбод
Ки, давр аҳли биридин айламас ёд.

Валек ул илм сори торти чун даст,
Кўзи оллинда бўлди осмон раст.

Расадким боғламиш — зеби жаҳондур,
Жаҳон ичра яна бир осмондур.

Билиб бу навъ илми осмоний
Ки, андин ёзди «Зижи Кўрагоний»5.

Қиёматға дегинча аҳли айём,
Ёзорлар онинг аҳкомидин аҳком.

Билик гарчи кўрунур кўзга зийнат,
Вале шаҳларға бордур ўзга зийнат.

Вагар илм ичра бўлмай бирга қонеъ,
Баридин баҳравар бўлсанг не монеъ.

Гузар қил ҳар неча илм ўлса ҳосил,
Чу дин илмиға етсанг айла манзил.

Шаҳ улдурким, шиори илми диндур,
Нединким илми дин илм ул-яқиндур6.

Улум ичра ўқусунг юз туман фасл,
Тамоми фаръу, дин илми эрур асл.

Бу дин илмики хомам қилди таҳрир,
Эрур фиқҳу ҳадису сўнгра тафсир.

Чу такмил ўлди бу уч илм сен бил,
Яна ҳар илм майлин қилма, ё қил.

Ва лекин тиббу ҳикмат ҳам эрур хўб
Ки, сиҳҳатдур киши жисмида матлуб.

Қаю жисмеки онинг сиҳҳати йўқ,
Қилурға Тенгри амрин қуввати йўқ.

Бировким рахта бирла сувни ютқай,
Ўзунг деким, не янглиғ рўза тутқай.

Нетиб қилғай сафодин саждае фош,
Тўшакдин улки олмас лаҳзае бош.

Ул уч дин илмию бу бир бадандур,
Булар муҳтожи яхши, гар ёмондур.

Кўрардин бу улум ўлғач калоли,
Муборак табъинга етса малоли.

Равон тарих сори рағбат айла,
Салотин бирла азми суҳбат айла.

Жаҳондин кўрки кимлар ком олибдур,
Бу эски дайр кимлардин қолибдур.

Қани Таҳмурасу7 Жамшиду, Заҳҳок8
Ки, ҳар бир олди олам мулкини покғ

Назар қилким, олиб неттилар охир,
Неким борин солиб кеттилар охир.

Алар худ кеттилар гар кеч, агар бот,
Вале қолди алардин даҳр аро от.

Бу от гар яхшидур, ёхуд ёмондур,
Қилурға они боис кўр, не фандур.

Қаю фанким шуруъ этмаклик онда,
Кишидин яхши от қолғай жаҳонда.

Қила олғонча ул бўлсун шиоринг
Ки, яхши от қолғай ёдгоринг.

Чу дин илмиға комил бўлди ройинг,
Ҳал этти хотири мушкилкушойинг.

Эмас ҳожат не қил деб кимсадин ранд
Ки, ҳам олимсен ул дам ҳам хирадманд.

Назар қилким не амру наҳй этар Ҳақ,
Ҳақ амру наҳйидин бош чекма мутлақ.

Не ким қил деб турар фавт этмагил ҳеч,
Неларким қилма дебтур борчадин кеч.

Вагар ҳикматқа бўлса илтифотинг
Ки, бўлсун Нуҳ умрича ҳаётинг.

Бурун қил ўз мизожингға тааммул,
Не ҳоли бор эконни англа билкул.

Чу таҳқиқ англадинг ҳикмат мусирдур,
Мунгаким не муфиду не музирдур9.

Муфид ашёға дойим иштиғол эт,
Вале бор ишда майли эътидол эт.

Неким бўлса музир, бўлғил ҳаросон
Ки, бўлғай табъинга мушкиллар осон.

Неким бўлса мизожингға  гуворо,
Анга кўп майл қилма ошкоро.

Бу сўзни аҳли ҳикмат деб дурур хўб,
«Ямондин оз беҳким, яхшидин кўр»10.

ғизо бўлса муфиду табъ роғиб,
Бас эт табъинг ҳануз ўлғонда толиб.

Бу доғи тормағунча ҳазми комил,
Баданни қилма ортуқ юкка ҳомил.

Агар ҳайвон суйидур ғайри мақдур,
Эрур гар меъда қилмас ҳазм, маъзур.

Бу янглиғ ҳикмат ойинида чуст ўл
Ки, дойим комрону тандуруст ўл.

Вагар тарих сори айлагунг майл,
Муни билгачки не иш қилди ҳар хайл.

Салотинеки бўлдилар жаҳонгир,
Не янглиғ қилдилар ҳар ишда тадбир.

Қаю зулм айлади, қай бир адолат,
Не ишга айлади ҳар бир далолат.

Не ишдин мамлакат обод бўлди,
Қаю ишдин улус барбод бўлди.

Недин торти мамолик истиқомат,
Не ишдин элга юзланди саломат.

Черик ойини не ишдин тузулди,
Адувнинг хайли не ишдин бузулди.

Не навъ иш бирла торти дин иши суд,
Не ишдин охират торти зиёнбуд.

Не иш ҳар шоҳнинг бўлди сифоти
Ки, қолди олам ичра яхши оти.

Топибдур дафъа-дафъа борча таҳрир,
Чу солғунгдур назар бориға бир-бир.

Шак эрмас англабон равшан замиринг,
Анга майл айлагай ройи муниринг

Ки, бу оламда борча судунг ўлғай,
Яна оламда ҳам беҳбудунг ўлғай.

Нечукким, шоҳ тормиш дину дунё,
Санга ҳам етгай ушбу икки маъно.

Бу икки ишни гар қилсанг таваққуъ,
Не ишким шаҳ қилур, қилғил татаббуъ.

Бу маъниларки хомамдур рақамкаш,
Агар худ келмайин табъингға нохуш.

Шак эрмастурки, ҳангоми ҳавойиж,
Амалға келтуруб, торқунг натойиж.

Етурса нафъи куллий ҳар бир иршод,
Менинг руҳум дуодин қилғасен шод.

Санга бу ранд ҳар дам нафъ бергай,
Дуо қилсанг манга ҳам нафъ бергай.

Кетур соқий, маю кўнглумни шод эт.
Қадимий қуллуғум ҳаққини ёд эт!

Ишим чун ранд бермактур раёрай,
Эшит ранду манга тут бир қадаҳ май.

LIV

Бу нома итмомиға хома тузмакдин таронасозлиғ ва бу ҳангома ихтитомида саъй кўргузмакдин фасонарардозлиғ ва башарият иқтизоси била ҳадсиз лоф зоҳир қилмоқдинким ўз нафйиға «Ло»1дурур  — уёлмоқ ва яримчуқ даъво кўргузмакдинким ўз манъиға «даъ»2дурур — хижолатқа қолмоқ ва бедилона ажзға тушмакдин ғоятсиз иззат кўрмоқ ва дилсўхтавор фақр кўргазмак била ниҳоятсиз фараҳ тормоқ, «Алҳамдулиллоҳил-лази ваффақани мин ифтитоҳиҳи ило ихтитомиҳи; ва саллалоҳу алайҳи ва олиҳи ва асҳоби киромиҳи»3


Манга чун фикрати хуршедсоя,
Бу олий торам узра берди роя

Ки, гардун қалъасиға рахш сурдум,
Қуёшни гарди маркабдин ёшурдум.

Кумайтим4 рўя чун гардунға солди,
Аторуд килку сандуқи ушолди.

Анингдек чирмадим Биржисдин5 тож
Ки, боши тайласонға6 бўлди муҳтож.

Фалакдин ерга сочдим онча анжум
Ки, офоқ ўлди ул анжум аро Ким.

Қолиб анжум аро бу дори шеван,
Дирам остида ул янглиғки, махзан.

Не ахтар, ҳар бири Биржису Ноҳид7,
Не Биржису қаю Ноҳиду хуршид.

Сиреҳр авжи уза  чун роя тортим,
Қуёш жирми била оламни ёртим.

Бори оламни тутқоч меҳр нури,
Ёруди эл кўзи андин зарури.

Басорат аҳли неким туттилар кўз,
Нечукким ком эди, ёруттилар кўз.

Вале чун кўри модарзод етти,
Бу бероён зиёнинг нафйин этти.

Кўзиким анга кундуз, кеча бўлғай,
Муайяндур жаҳонда неча бўлғай8.

Қуёшким солди олам ичра ёғду,
Етишти рашшадин анқоға тегру.

Вале юз мунча гар нур ўлса маълум,
Не маълум айлагай хуффош ила бумғ

Даниларға бировким зарфишондур,
Ешак оллиға тўкмак заъфарондур.

Не торқай кўралак шамъ ўтидин завқ,
Керак рарвона куйгай кўргузуб шавқ.

Гуликим даҳр боғин гулшан айлар,
Насими кўз чароғин равшан айлар.

Нечаким рангу бўйи жонфизодур,
Жуал хайлиға атридин вабодур.

Жуал кўнгли учун боғ ичра булбул,
Деёлғаймуки, руҳафзо эмас гулғ

Жуал андоқки, лўлийи сияҳрўй,
Ясар райваста саҳро даштида гўй.

Ани элтурда нақди жон масаллик,
Нигун айлар бошин чавгон масаллик.

Бу гўй ўлмиш дури ғалтони гўё,
Дема дур, балки нақди жони гўё.

Анинг табъи аро бўлғонни марғуб,
Десунму сору булбулким эрур хўбғ

Жуалға хирмани гул рангу бўйи,
Бил андоқким, анинг булбулға гўйи.

Вале ҳар кимсаким табъи мудиқдур,
Билур бу иккидин қай бир муҳиқдур9.

Ҳамул булбул букун менменки, афлок
Қуше фаҳм айламас мендек шағабнок10.

ғами ишқ ичра минг афғони онинг,
Ҳар афғонида минг достони онинг.

Бу гулшан булбули бўстонсаройи,
Дема бўстонсаро, дастонсаройи.

Навоий, ҳаддин ошти сўзда лофинг,
Билинди айни воқеъдин газофинг.

Бу даъви дастгоҳин бир замон йиғ,
Чу даъви ичра маъни йўқ, не осиғғ

Қўяй бир лаҳза шоирлиқ шиорин,
Чин айтай ўз шиорим йўқу борин.

Мен ул туфроғменким, чархи бебок,
Натижа бермас ондин ғайри хошок.

Йўқ улким гарддек эл фарқин олмиш
Ки, хас янглиғ аёғ остиға қолмиш.

Лагадкўби замондин юз малоли,
Бўлуб олам элининг роймоли.

Нечаким эл аёғидин топиб кўб,
Қуюндек тушмайин ҳолиға ошуб11.

Машаққат хайлидин бўлғон сойи раст,
Етиб ул хайл-хайли даст-бардаст.

Гаҳиким сарсари меҳнат етиб тез,
Қилиб ажзосин онинг ваҳшатангез.

Ҳаводис тундбоди қўзғолони
Қазиб бир дамда бунёдидин они.

Айириб бир-биридин узв-узвин,
Демаким узв-узвин, жузв-жузвин.

Ҳавойилар киби бечора айлаб,
Мақоми аслидин овора айлаб.

Уруб гаҳ тоғу гаҳ ҳомунға они,
Чекиб хасдек гаҳи гардунға они.

Қилиб ел хайлидек бир дам жаҳонгард,
Бухор ажзоси янглиғ осмонгард12.

Чекиб ел ҳўйидин афғонин онинг,
Олиб саргашталиғдин жонин онинг.

Ҳаводис тундбоди чун бўлуб суст,
Қаро туфроққа они ташлабон руст.

Чу элтиб осмон узра жаҳондин,
Яна туфроққа отиб осмондин.

Ҳамоно кўкка чекмактин хаёли,
Буким, ургай яна туфроққа ҳоли.

Туганмай чархдин бу ранжу ошуб,
Яна етиб ҳаводисдин лагадкўб.

Бало даштида мундоғ бир овуч хок
Ки, мунча кин анга еткургай афлок.

Аёғ остида коҳи дардрарвард,
Яна бир лаҳза бош узра бўлуб гард.

Чу таскин давлатидин топибон баҳр,
Қаро туфроққа ўлтуртуб ани даҳр.

Бу туфроқ торса ҳам бир ерда ором,
Не торқай хасдин ўзга андин айём.

Бу хас ҳам йўқки, андин зода бўлғай,
Сукуну сайр аро балким қўшулғай.

Натижа берса бу туфроқ ила гард,
Хасу хошок ўлур, йўқ сабзау вард.

Бўлур ул навъ туфроқ ҳамки деҳқон,
Ичи фикрида боғлаб юз гиреҳ қон.

Бериб сурмак била жисмиға хориш,
Юзига бал хутутидин нигориш.

Чекиб ҳифзи учун даврида девор,
Қилиб дойин ҳисори оҳанивор.

Сочиб ҳар навъ гулдин дона анда,
Чу сочти гом қўймай ёна анда.

Етишмай анда ёт элнинг аёғи,
Не ёт элким, узуб ёт ўтни доғи.

Ўтурмай13 вақтидин бир лаҳза суйин,
Тамаъ айлаб бу сувдин обрўйин.

Топиб мунча навозиш қил тааммул
Ким, ул туфроқ невчун бермасун гул.

Муқаррардур очилмоқ қилса оҳанг,
БЭрур бир ранг гул йўқ, балки юз ранг.

Бўлуб оламға зийнат рангу бўйи,
Чиқиб булбулларининг ҳою ҳўйи.

Мени хокига ҳам чархи сабукгом,
Сукун манзилгаҳида берса ором.

Тараддуд меҳнатидин шод қилса,
Улус бедодидин озод қилса.

Маҳол уммид ила ҳар бир жафокеш,
Дамо-дам урмаса бағримға юз ниш.

Бўлуб минг ғусса ўқиға нишона,
Замирим бўлмаса занбурхона.

Топиб таскин жафогарлар ҳужуми,
Терукдин тинса кўнглум марзу буми.

Чу кўрмай ком шаҳдин ҳар табаҳкор,
Мени қилмоса оллинда гунаҳкор.

Биров бўлса шаҳ оллинда муотаб,
Мени қилмоса ул ишда мухотаб.

Бўлуб мундоқ ғаму ранжимдин огоҳ,
Тараҳҳум айласа аҳволима шоҳ.

Нишотим боғида бир фикр қилса
Ки, гоҳе ғунчадек кўнглум очилса.

Йигирми тўрт соат кеча-кундуз,
Йигирми тўрт дам урсам нафас туз

Ки, андин вақтима етса ҳузуре,
Бировдин тормаса кўнглум футуре.

Рақам қилғон Паришон номалардин,
Ёзилғон рабти йўқ ҳангомалардин.

Ҳамоно тезтак айлаб қаламни,
Равонроқ торта олғаймен рақамни.

Ҳам ўлғай бу рақамдин санъати кўр,
Ҳам ўлғай санъатида диққати кўр.

Вагар толеъ бўлуб куллий мададгор
Ки, бўлмай ахтари бахтим ҳасадгор.

Фароғат кунжида бир гўша тутсам,
Мени эл, мен доғи элни унутсам.

Бори ашғолдин шаҳ тутса маъзур
Ки, бўлсам сўз демок шуғлиға маъмур.

Яна шоҳ илтифоти бўлса гоҳ-гоҳ
Ки, бўлса назм ё нозимдин огоҳ.

Сўзумга гаҳ бериб ислоҳдин зеб,
Гаҳи инъоми этса сўзга тарғиб14.

Деёлмасменки, Хусрав ё Низомий,
Ва ё назм аҳлининг сархайли Жомий

Нечукким чектилар тил ханжарини,
Саросар олдилар сўз кишварини.

Алар ўтрусида мен ҳам чекиб тиғ,
Чекарга сўз синонин қилғамен биғ.

Вале Ҳақ лутфиға элтиб раноҳи,
Шаҳ иқболидин истаб такягоҳи.

Деёлғайменки, кўп айлаб тазарруъ,
Буларға айлай олғаймен татаббуъ

Ки, арз этсам манга етмай малолат,
Ҳаводоримға юзланмай хижолат.

Бўлуб аҳсанта лафзи элга ойин,
Етишгай шаҳдин эҳсон, доғи таҳсин.

Низомий олса Бардаъ15 бирла Ганжа,
Қадам Рум аҳлиға ҳам қилса ранжа.

Чекиб Хусрав дағи тиғи забонни,
Юруб фатҳ айласа Ҳиндустонни.

Яна Жомий ажамда урса навбат16,
Арабда доғи чолса кўси шавкат.

Агар бир қавм, гар юз, йўқса мингдур,
Муайян турк улуси худ менингдур17.

Олибмен таҳти фармонимға осон,
Черик чекмай Хитодин то Хуросон.

Хуросон демаким, Шерозу18 Табрез19
Ки, қилмишдур найи килким шакаррез.

Кўнгул бермиш сўзумга турк жон ҳам,
Не ёлғуз турк, балким туркмон ҳам.

Не мулк ичраки бир фармон йибордим,
Анинг забтиға бир девон йибордим20.

Бу девон тутти ул кишварни андоқ
Ки, девон тузмагай дафтарни андоқ.

Неча дафтар қаро қилғаймен охир,
Жиҳатсиз можаро қилғаймен охир.

Навоий неча дегунг сўзни ҳазён,
Бу ҳазёнларни қўй, бир Тенгрига ён.

Сўзинг ҳазён, магар уйқудадурсен
Ки, маъни қасдидин осудадурсен.

Бу ғафлат уйқусидин бир кўз очқил,
Юзунгга ашк – уйқу дафъи сочқил.

Уруб юзга надомат ашкидин сув,
Магар кетгай кўзунгдин бўйла уйқу.

Бу сув йўқ кўзни қилғай уйқудин пок,
Кўнгулни доғи қилғай қайғудин пок.

Демон кўзу кўнгул ҳангомасин ҳам
Ки, пок этгай амалнинг номасин ҳам.

Надомат ашкидин ҳар зори ғамнок,
Юб этса номаи аъмолини пок.

Ул ашкин абри раҳмат ёмғури бил,
Не ёмғур, фазл баҳрининг дури бил.

Илоҳий, сўзни чектим реч дарреч,
Ҳижо тумори янглиғ сарбасар ҳеч.

Кимон қилмон хатокоре ўзумча,
Хато ҳам сарбасар тормон сўзумча.

Ўтуб умр этмайин бир сафҳа оро
Ки, бўлмай юз варақ журм ошкоро.

Чу мушкафшон бўлуб хомам қароси,
Бўлуб ул мушклар номам қароси.

Ва лекин мен неча бўлсам хатокор,
Биҳамдиллаҳ, сен эрмассен жафокор.

Манга гарчи хато сондин фузундур,
Санга баҳри ато ондин фузундур.

Чу тушса баҳри афвунгга талотум,
Ажаб йўқ юз жаҳон журм ўлмоғи Ким.

Киши ўз журмидин не узр қўлғай
Ким, ул дарё аро бир қатра бўлғай.

Агарчи қатра бўлди эрса нопок,
Бўлур ул дамки, тушти баҳр аро пок.

Чу баҳри афвунг ўлса узрхоҳим,
Недур мен-менки, не бўлғай гуноҳим.

Карамдин айласанг журмумни нобуд,
Санга йўқтур зиён, кўртур манга суд.

Сўзум хўб эрса раҳмат айла ҳамроҳ,
Вагар дедим ёмон: астағфируллоҳ.

Биҳамдиллаҳки, бу ғам достони,
Фироқ аҳлиға мотам достони.

Тугатмай номаи умрумни айём,
Висол айёми янглиғ торти итмом.

Чу тарихи йилин онглай дедим туз21,
Секиз юз сексон эрди доғи тўққуз.

Навоий сайр этиб сўз бўстонин,
Рақамзад қилди чун бир достонин.

Чу қолмай достондин нукта боқий,
Тутуб соғар тўла бер турфа соқий.

Лаболаб чун етиб ул жом райваст,
Дамо-дам сўз демакда ул бўлуб маст.

Вале бу достон қилғунча мастур,
Кўп айтиб сўз, бағоят бўлди махмур.

Кетур соқий, анга бир дўстгоний
Ки, тутқай дўстларға дўст они!

Манга тутқилки, сўзни кўтаҳ эттим,
Тинай бир лаҳза чун манзилға еттим.