МУНДАРИЖА
I. Биҳамдик фатҳ абвобул-маоний,
Насиб эт кўнглума фатҳ ўлмак они
II. Бу шавқ достонининг «алиф»лари сарвқадлар бўйидек санубарваш ва «лом»лари бинафша зулфлар турраси янглиғ дилкаш эрконига боис феҳрастида ҳақ отидин туғро ва дебочаси қайюми мутлақ сифоти била мутарро эрконининг баёни
III. Муножот инсоннинг адам ниҳонхонасидин вужуд кошонасиға келмакда адами ихтиёридин нишона демак ва вужуд шоҳроҳидин адам хобгоҳиға бормоқда вужуд изтироридин фасона айтмоқ ва гуноҳ қилурда бегуноҳлиғин девонавор даъво қилмоқ ва девона занжирин соғинғондек, бу девоналиғ дафъин шаръ силсиласи била қилиб жунун узри учун аҳли хуш силсиласига тортилмоқ
IV. Ул қуёш рухсори васфидаким, тун киби гису қуёшиға соя солди ва Вашшамс била Валлайл сурасини анинг юзи қуёши била зулфи тунига ўхшатилғонидин ҳар бири бир бийик поя олди, агарчи ул қуёшқа соя йўқ эрди ва ул кечага манзил қуёш устида-ўқ эрди. «Ва саллаллоҳу ало шамси жамолиҳи ва зилли камолиҳи»
V. Ул шаҳсувор васфидаким, қаронқу тунда тийра хокдондин буроқи барқавш узра чиққони «Миназ-зулумоти илан-нур» дин мухбир эрди, балки ул рокибнинг пок зоти остидағи пок»оти била «нуран ало нур» дин хабар берди ва бу нурлар малакут шабистонини мунаввар ва малак бўстонини рашки сипеҳри ахзар қилди
VI. Қалам васфида бир неча қалам сурмак ва ул рақамкаш таърифин рақамға кетурмакки, назм кишвари саводин якқалама қилиб эрди ва «Панж ганж» азроқиға гавҳарпош рақами тортилиб эрди ва ул роқим бобида ҳамки мунунг хатти маънисин рақам-барақам билди, балки қалам-бақалам нақл қилди. «Байязаллоҳу таоло авроқа жаройимиҳо»
VII. Ҳазрати шайхул-исломий мавлоно Нуриддин Абдураҳмон Жомий (мадда зиллаҳу) мадҳидаким, бу лабташнаи водийи ҳайратқа мунунгдек маъни бодасининг жоми анинг ҳиммати майхонасининг сувчиларидин дамодам тўлди ва анинг дуоси паймонасининг соқийларидин лаболаб бўлди
VIII. Бу паришон ажзонингки, гули оташин авроқидек даҳр гулистони булбулларини ҳазордастон била ўтлуқ фарёдға солди, баргидин шуъла ва хурдасидин шарора кўргузмокига боис не бўлғонға қалам сурмак ва бу ошуфта авроқнингки чархи барин ажзосидек жаҳондашти мажнунларини минг балоға дастон қилиб сўзнок фиғонға учратти, шафақидин ёлин ва ахтаридин ахгар ёрутмоғиға мужиб не эрконни рақам урмоқ ва ўзин булбули мажнундек гулрух Лайлиси фироқиға солиб ғам тоғида Фарҳод била ҳамовоз қилмоқ
IX. Бу иқбол варақларининг муқобаласи ва бу саодат тарҳларининг мутораҳаси ва хаёл баҳрида маоний туҳфаи савдоси учун масоҳат қилмоқ ва ҳар фасона сафинасин варақ-варақ, балки ҳар тарих жунгин сафҳа-сафҳа ахтариб дарёзада ажносқа рад илигин урмоқ ва маоний ақмишаси нафойисин бу латофат ҳужласи аройиси учун ғайб тужжоридин ҳаёт нақдин бериб савдо қилмоқ ва жон риштаси ва кирпик игнаси била либоси намойиш ва хилъати оройиш тикиб, бу абкор қадлариға солиб жилва бермак
X. Тезрав хомани мистар шоҳроҳиға кийгурмак ва содарў нома майдонини шоҳ мадҳи айтурға кирпик била супурмак, балки обдор нуктадин сув уруб ул хомани маддоҳлардек бу майдонға солиб маърака тутмак ва бу гарм маърака бирла ҳар маддоҳеки бир шоҳ учун мадҳ этиб турур маъракасин совутмак
XI. Салтанат сипеҳрининг меҳри рахшандаси ва хилофат тожининг лаъли дурахшандаси, жаҳонбонлиғ жисмининг руҳи нозанини ва кишварситонлиғ айнининг мардумаки жаҳонбини, олам халқининг рафеи ва замон аҳлининг бадии, яъни султон Бадиуззамон Баҳодир мадҳида: халладаллоҳу мулкаҳу ва аббада давлатаҳу
XII. Бу дебойи чиний юзин хитойи соз нақшлар била мунаққаш қилмоқ ва ул хитойи нақшларни монувий тироз гуллар била дилкаш безамоқ ва бу гулистон саҳнида Хоқони Чин маснади эҳтишомин ёймоқ ва анинг эҳтишоми ҳадиқаси насаб гули ва фарзанд мевасидин ўзга жамиъ азҳор ва фавокиҳ била музайян эрконин айтмоқ ва «дард боғи ғунчаси ва бало чамани шукуфаси, яъни шаҳзода Фарҳоднинг адам шабистонидин вужуд гулшаниға келгонин қалам булбули тилидин сайрамоқ
XIII. Шаҳзода Фарҳодқа «Ал-асмоу танзилу минассамо» ҳукми била ишқ сипеҳри авжидин номдорлиқ насиб бўлмоқ ва шавқ гулшанида ғунча эрконда гулдек кўнглаки чок, балки булбулдек кўнгли ғамнок бўлмоқ ва дард муаллими мактабида ишқ кутубин лафз-балафз, балки муҳаббат авроқин ҳарф-баҳарф ўқумоқ ва диловарлиқ майдонида шижоат варзишини қиличдек тез этиб ўқдек тузатмак ва замон кинаварларидин хўддек саромад ва найзадек сарафроз бўлмоқ
XIV. Фарҳоднинг шабоб гулшанидаким, тараб гулбунининг нишот гуллари очмоқ маҳалли дурур, дард хорлари кўргузмоки ва булбулдек шавқ ўти хорхоридин фиғон тузмоки ва Хоқон бу иштин ғунчадек дилтанг бўлуб, анинг чораси учун тўрт боғ тарҳин солғони ва тўрт қаср бино қилғониким, шояд бу боғлардин мақсуд гули топилғай ва ул қасрлардин мурод эшиги очилғой
XV. Мулкоронинг тўрт равзаи Ирам монанд била тўрт қасри фалак пайванд иморатин тўрт айириб ҳар бирига Зуҳалваш саркор ва Аторудсон меъмор таъйин қилиб, рубъи маскундек ободлиғиға машғул бўлғони ва Фарҳоднинг иш тамошосиға келиб, аҳли ҳунар санъатини тамошо қилиб, Қорани сангтарош ишига етишгач ғаробатидин фахми тешаси ул иш идроки хорасидин кунд бўлуб қуёш мағриб тоғиға майл этгондек анинг хороси устига тушуб, метин тилидин сўз сўруб хоро садосидига жавоб топиб ул иш майли мумдек кўнглига «Қан-нақши фил-ҳажар» бўлғони
XVI. Фарҳоднинг Қоран била хоро йўнарда муқарни бўлуб, балки ул ойнинг бу Зуҳал била қирон қилмоғи ва бу фанда анга соҳибқиронлиқ эшиги очилмоғи ва Моний қалам мўйидин тасвир фанни қалам-бақалам, балки мўбамў билмоғи ва жамин санойоъ ва ҳунар дақойиқи анинг илгига келмоғи ва тўрт йилда тўрт ҳадикаи ирам мисол ва тўрт қасри Хаварнақ тимсолнингким, тўрт фасл муқтазиёти ранги била бино қўюлуб эрди, итмоми ва Хоқоннинг аларни Фарҳодга мусаллам тутуб, анда базми ишрат тузарга эҳтимоми
XVII. Баҳор насими нафас била лола ўтин ёрутуб, ғунча пардасин очқонда, балки лолау гул яфроғларин чамаи гулрухлари бошиға сочқонда Хоқон Фарҳод била гулнорий қаср майли қилиб, гулгун май ўти била базм равшан этиб, чаман раёҳиндин холи бўлуб, ашжор хизрваш яфроғлар била сипеҳри ахзардин намуна бўлғонда райҳоний қасрда тараб баргин тузотиб, роҳи райҳоний ичиб, дарахт яшил кисватин заъфароний ҳуллаларга бадал қилғонда заъфароний қасрда олтун соғарға асфар май тўкуб, дай тожири боғ либосин кофур кирдор қилиб, балки тоғу саҳроға кофурбор бўлғонда қасри кофурий аро биллургун қадаҳ ичра кофурий мизож май нўш этиб, ҳар ҳадиқада уч ой иншот қилиб, бир йилни бу навъ тараб била ўткариб Хоқон Фарҳоднинг мизожиға илож қила олмоғони
XVIII. Хоқоннинг хонлиғ тожин ўз гавҳари била аржуманд сармоя қилурнинг можароси ва жаҳонбонлиқ тахтин ўз нақди била баланд поя этарнинг муддаоси ва ўз қариғонидин боши оқорғон саргузаштин демоқ ва кўзи адам уйқусиға майл қилғон афсонасин айтмоқ ва Фарҳоднинг тож соясидин бошин қочуруб, тахт поясидин аёғин яшурмоқ ва бошин Хоқон тахти аёғиға қўюб узр айтмоғи ва узри боштин-аёқ Хоқон кўнглига ёқиб ўз сўзидин қайтқони
XIX. Хоқоннинг ўз гавҳарин хазойин ғаройиби, балки ғаройиб хазойиниға киюрмоғи ва анинг кўзига сангпора ушоқ тошча ва қизил олтун қаро туфроғча кўрунмай, кўзи чазъи билурий дуржға тушуб, сувда меҳри ховарийдек, биллурда ойинаи Искандарийға тушгони ва ул кўзгу тилисмидин ғариб суратлар анга юз кўргузуб, кўнгли кўзгу аксидек изтиробға тушгони
XX. Фарҳодқа Юнон мулки азимати жазм бўлуб, ҳикмат била Мулкорони чорлаб, сўз камиятини Юнон водисиға солиб, тилисм муддаосин, балки муддао тилисмин анинг қошида очқони ва Мулкоро ани насиҳат била мумтанеъ қила олмай муддаосин Хоқонға арз қилиб, бу муҳлик сўздин Хоқоннинг руҳи Фарҳоди бадан чинидин адам юнониға юзлангали ёвушуб, Мулкоро била кўп машварат қилғондин сўнгра Фарҳод била Юнон мулкига черик тортиб борурни муқаррар қилғони
XXI. Хоқоннинг Фарҳод жиҳатидан Юнон мулкига сипоҳ тортқони ва ул кишвар ҳукамоси анинг гарди сипоҳидин кўз ёрутуб, ёрутқон кўзларин аларнинг ойинаи рухсори била жило бермоқлари ва ул ой ва қуёшнинг анжум кирдор ҳукамо анжумани била Суҳайлойи ҳаким ғориға бормоқлари ва Суҳайло партави илтифотин алар аҳволиға солиб, «Жомосп» аҳкоми билан Фарҳоднинг баланд ахтарлиқ муждасин бериб, Суқрот ғориғача манзил-беманзил раҳнамойлиқ қилиб, умри кавкаби ул тоғда ғуруб қилғони ва Фарҳоднинг ул кавкаб партави била ҳайрат шомида йўл бошқорғони-133
XXII. Фарҳоднинг аждаҳоваш кўҳ пайкарига миниб аждаҳокушлик тиғин чекиб, аждаҳо водийсиға кириб, аждаҳо уни ўқ йилонидин дамор чиқарғондек аждаҳони ўқ йилони била тору мор қилмоғи, доғи аждаҳо ғорға юзлангандек аждаҳо ғориға юзланиб, Афридун ганжини топмоғи ва доғи ул ганжда аждаҳо монанд қилич била ҳалқа урғон йилондек қалқонни иликлаб ул ганжни атоси била хайлиға нисор қилмоғи
XXIII. Фарҳоднинг девбод хиромлиқ девзоди устига секриб Аҳраман бешаси азмиға секратиб ул ваҳшатзой, балки савдо афзой бешаға кириб, Аҳраман манзилиғача суруб етгони ва Рустам Мозандарон бешасида дев ўлтурғондек ул беша Аҳраманин қатл этгони ва Аҳраманваш рахшин Аҳраман қасриға сургони ва Сулаймон ҳотамин илгига киюргани ва ёйиб Хоқон била хайлин бошлаб ул манзилда тушгони
XXIV. Фарҳоднинг Суқрот тоғи тилисмин очарға камар боғлаб ҳайвонваш чашма теграсидаги марғзори ахзарда Хизр мулоқотидин сарсабз бўлғони ва Хизр анга хизри раҳ бўлуб ғам зулумотидин чиқориб, ҳаёт суйидек таълимлар била тоза ҳаёт бергони ва ғам тилисми анинг кўнглидин очилғонидек анинг тилисми ғамидин кўнгли очилғони ва Ҳизрнинг жисми тилисмида равшан кўнглидек тилисм жисмида жоми жаҳоннамой топқони ва ул жомға Хизр суйидек май солиб Сикандар ёди била нўш этгони
XXV. Фарҳоднинг Искандар тилисмин очиб, Хоқон ва Мулкоро била Суқрот тоғиға азимат қилмоғи ва ул тоғнинг иртифоъда фалакдин бош ўткарганидин саргузашти айтмоқ ва тийра ғорларнинг ҳар бири ҳижрон тунидин савод кўргузганидин афсона демак ва Фарҳод жоми жаҳоннамода ақолими сабъа мамоликин тақсим қилиб Суқрот ғорин топқонидин йўл кўргузмак ва жом партавида йўл оҳанги қилмоғидин тарона тузмак ва аларға Суқрот гавҳари тоғ конида ломеъ бўлуб тилисм мушкилин «кониян минкон» равшан қилмоғи ва ул гавҳари адам кониға кириб бу сайрафийлар мақсудин гавҳарин иликлаб қайтмоқлари кайфиятининг айтилмоғи
XXVI. Фарҳоднинг Хоқон била Чин азмиға дашт паймолиғи ва Чинда юз кўргузган ойинаи чиний ғамидин шайдолиғи ва ул кўзгуга тамошо қилғоч, Арман кишвари, балки Эрам боғи ва Арман водийси, балки ҳайрат тоғи анга ҳилъяи намойиш ва жилваи оройиш қилмоғи ва Шириннинг жамоли кўзгусин ул кўзгу жамолида мушоҳада қилиб, оҳ уруб йиқилғони ва анинг оҳи ул кўзгу юзин тийра қилғони
XXVII. Фарҳоднинг ишқ шуъласида куюб ул ўтин жон пардасида яшурмоқдин ва ҳажр хунобасин ютуб ул заҳрни кўнгул ичинда сннгурмоқдин гулбарги аҳмардек жамоли заъфароний ва нахли санубардек ниҳоли хайзароний бўлуб аср ҳукамоси ва даҳр атиббоси анинг баҳори сиҳҳати хазони маразға юзлангонининг ташхисини савдоға қилиб бу савдо била анинг мақоми таъйинин жазойир била дарёға қилғонлари ва бу дарё сафари савдосидин анга суд истаб насибларн зиёнбуд бўлғони
XXVIII. Хоқон била Фарҳоднинг сипеҳр тавсанидек хинглардин иниб фалак бухтасидек жунгларга миниб Чин сипоҳининг сабо хайли дарё юзига чин солғондек баҳр майдониға сабодек бетаҳоши кирмоқлари ва муқаввас фулклар била тийрлари фалак қавси била қазо ўқидин нишона кўргузмак ва наҳангваш жўнг оғзи била бодбонлар кафан пардаси била гўр оғзидин фасона тузмак ва сафойин ғаройибидин неча ҳарфи айтмоқ ва амвож навойибидин неча нақши тортмоқ ва сарсарнинг золим сипоҳи дарё оламидин рустхез чиқариб «ва изал — биҳору фужжират» тафсирин мавж хутутидин баҳр саҳифасида сизмоқ ва кўлокнинг ниҳоятсиз тоғларининг таоқуби «ва изал — жиболу суййират» маъносин кема тийри нуги била фалак авроқиға ёзмоқ ва кўпрак фалакваш кемани фано наҳанги ютмоқ ва дарёваш сафиналар адам дарёси тубин тутмоқ ва Хоқонни дарё талотуми Мулкоро била Чин мулкига солмоқ ва Фарҳод ишқ дарёсида қолғондек ул хунхор баҳр аро тахтапора узра қолмоқ
XXIX. Фарҳоднинг синуқ заврақ жисми заврақ синуқида қолиб ани дарё мавжи Яман мулки сари солиб Яман аҳли кемасига учрағони ва ул кема тожирлари анингдек дурри гароимоя топқонларидин севунуб ул бу миннат адосидин ғамға қолғони, доғи жазойир ҳаромилари ул кема қасдин қилиб тужжор қуруғ ердаги балиғдек изтиробқа тушуб, Фарҳод аларни наҳанг балиқ хайлини қочурғондек бирор шаст кушоди била қочурғони ва сувда аларнинг заврақи ҳаётига ўт урғони ва Яман баҳридин канора тутқони ва Суҳайлдек Яман аҳли кўзин ёрутқони ва Шопур анга дарёда ошно бўлуб, анинг сафҳаи замири нуқушин фаҳм қилғони
ХХХ. Фарҳоднинг Шопур дашт паймолиғи, балкн раҳнамолиғи била Яман мулкидин Арман кишвариға азимат қилғони ва Арманнинг Эрам осо сабза ва раёҳинидин ғунчадек кўнгли гул-гул очилғони ва Армания тоғи камарида хоро қозодурғон эл ажзин кўруб ул иш кайфиятин сўруб хоро қозорға камар чуст этгани ва бу хабарнинг чусту ширин Меҳинбону била Ширинга етгони
XXXI. Фарҳоднинг тешаси тошни пора-пора қилмоғ била тоғ бағриға ков-ков солғой садони Ширин эшитгони ва қуёш тоғдин тулуъ қилғондек ул кўҳи бало сарвақтиға етгони ва анинг метини ламъасининг барқи мунунг хородек кўнглига асар этгони ва қуёш туфроққа нур сочқондек ул хокийга меҳр зоҳир қилғоч, унинг туфроғилардек ўзидин кетгони ва умри қуёши бошиға келгач анинг ҳаёти шамъи ўчғонига Шопурнинг шамъдек куюб йиғлаб бошиға ўт чиқорғони ва ўлукни маҳдға солғондек ул қуёш они туфроғдин кўтариб биҳишт осо манзилиға олиб борғони-232
XXXII. Фарҳоднинг мадҳуш димоғига ҳуш боғидин насим етмак ва насимдек тебраниб тоғ сори азимат этмак ва теша била тоғ бағрин ёрмоқ, балки тоғ пораларин ҳавоға учурмоқ била қиёмат қўпармоқ ва Шопур ани пайдо қилиб Ширинни анинг ғами ишқи шайдо қилмоқ ва Шириннинг кўнгли хорасин анинг тешаси фикри харош қилғонин Меҳинбону маълум қилиб, тешадек тафаккур бошин қуйи солмоқ ва гоҳи дилжўйлуқ била ул бедилға кўнгул бермак, балки кўнглин олмоқ
ХХХШ. Фарҳоднинг ул тош ариғин балки ариғ тошин қазиб Армания тоғига еткуруб ул тоғ фазосида қасри қулла монанд балки асоси кўҳ пайванд бино қилиб итмомға етткургони ва «Баҳрун-нажот» ҳавзин қаср олинда метини хоро шигоф била намудор қилиб ул ҳавз ва ариғ атрофин сафода биллур кирдор ва жилода ойинаи чиний даври била дастасидин намудор қилғони ва бу ариққа сув очмоқ учун абри баҳорийдек кўзларидин ашкбор ва дурри ашкидин гавҳар «Айнал-ҳаёт» чашмасиға юзлангани
XXXIV. Фарҳоднинг «Айнул-ҳаёт» суйин «Баҳрун-нажот» ҳавзи ариғиға очиб кўзидин ул чашма рашаҳотидек ашки рудин сочиб Армания сори хироми ва халойиқнинг ул ариғ атрофида тамошо учун ғавғойи оми ва паривашнинг парикаш девзоди пўядин қолмоқ ва Фарҳод девонавор парикаш била паривашин эгнига олмоқ ва Армания тоғи сори барқдек гом солмоқ ва фалаки қадхамдек меҳр остида югурмак ва меҳрни фалак айвониға еткурмоқ ва жунун бодпойин қулла сори сурмак
XXXV. Меҳинбону била Шириннинг Фарҳодни фироқ хоро камари этагидин домангир бўлуб висол атласи чархи ҳарамида тўққуз парда ичра маҳрам қилиб зиёфат ҳарир ва ҳуллалари узра мажлис тузатмоқлари ва ўн фанда ўн соҳиб камол қизким ашараи комила алар таърифидин ушри ашир бўла олғай анинг қошинда изҳори фазл қилиб ўзларининг қонидек, яъни юзидек хижолат бошларин қуйи солмоқлари ва Шириннинг фалак қасридин қуёш чиққондек қаср ҳужрасидин чиқиб меҳри жамоли кавкабаси била анжуманни равшан қилмоқлиғи ва Фарҳоди сияҳ ситора олинда ҳилолий жом аро шафақгун май тутуб, анинг ишқи била ичиб ўз ишқи била анга ичуруб, бир-бирининг бодаи ишқидин маст бўлуб йиқилғонлари
XXXVI. Фарҳод била Ширин май висолидин, балки висол майидин пурҳол, балки беҳол бўлгонлари ва чархи кабуд, балки даври ҳасуд соқийси аларнинг айш соғари, балки соғари айшиға заҳри ҳирмон, балки беҳуш доруйи ҳижрон қўшқони ва Хусрави Парвез Шириннинг шакар лаблар шоҳи эрканин билиб, висоли нўшин кўнглига ширин қилиб, ширин мақол элчидин чучук сўзлар айтиб йибориб, Ширин лаби жуллобидин коморзусин шакаррез қилур муддао қилғони
XXXVII. Хусрав элчиси Арман кишвариға етгони ва Меҳинбону мунҳийларига муддаосин зоҳир этиб, Бону ани кўрарга базми салтанат қурғони ва ҳудҳуд Билқис олинда ўлтурғондек расулнинг Бону қошинда ўлтурғони ва Сулаймони замон рисолатин қушлар тили била арз қилғони ва товусни Анқо жуфтлуғиға сўз солғони ва Бонунинг баҳона домин очқони ва ҳийла донасин сочқони ва ул зийрак қушнинг бу дона ва домдин рам қилиб қочқони ва фароғ бол ҳосил қилмай қаҳрамонлиғ Қофиға кетгани ва ул Қоф Анқоси бу маънидин ғазаб минқори била қаҳр чанголин тез этгони
XXXVIII. Хусравнинг Ширин соридин келган талх жавобларидин аччиғланиб қалин сипоҳ чекиб, Арман вилоятиға шўру ғавғо солғони ва Меҳинбону Армания қўрғонинким, ҳар буржи рифъатда секизинчи ҳисорнинг ўн икки буржидин бош ўткариб, ҳар кунгираси тўққузунчи ҳисн учиға хишт еткуруб эрди беркитгони ва Хусрав қалъа теграсин эврулурда Фарҳодни қиё устида кўруб тутмоқ хаёли қилиб Фарҳоднинг тил хароши била анинг бағриға ниш сончиб, кўнглиға тиғ урмоғи ва илик тоши била бошидин худин ва алами бошидин маҳчасин учурмоғи ва Хусравнинг туғи бошсиз ва боши худсиз ўрдусиға сурмоки ва черигин қўрғон сори кўчурмоки
XXXIX. Хусрав Фарҳоднинг қаттиғ тошидин пажмурда ва қаттиқ сўзидин озурда келиб, Бузур Уммид била улуғ чора умидиға сўзлашиб, лутф омизалфозға қаҳр ва шаҳдангиз каломға заҳр қотқони ва бу умид ва бийм мактубин расулдин Меҳинбону сори узотқони ва элчининг шаҳлиқ заҳри шишаси қалъанинг хорасидин ушолғони, яъни Меҳинбонунинг хорадек маҳкам жавобларидин ожиз қолғони, доғи Хусрав Армания ҳисорин муҳосара қилғони ва қалъа дарвозалари боғланиб, хусумат эшиклари очилғони
ХL. Хусрав қўрғонни қабаб тушуб даврида яна бир қўрғон эгиргани ва Армания қўрғони аркдек Хусрав эгирган қалъанинг давриға киргони ва черикнинг Фарҳод тоши қўрқунчидин анга ёвуй олмай минг қари йироқдин тушганлари ва Хусрав анинг гирифторлиғи бобида бир ҳийлагар топиб сўз риштасин утушганлари ва ул ҳийлагар афсун риштаси домин очиб тазвир ашки донасин сочиб ул телба қушни гирифтор қилғони, балки гул иси била ул ишқ булбулининг ҳушин учургони ва Шопур сайёдни ҳалок қилиб, каминдағилар сайдин элтиб Хусравға тортқонлари
ХLI. Фарҳодни ул хайлнинг Хусрав қошиға еткургони ва Хусрав анинг бошидин аёғиғача салосил ва ағлол ҳукми сургони ва Бузур Уммид ҳикмат била ул бандларға муқайяд девона димоғиға хуш кетургони ва Хусрав ҳужжат юзидин анга сўз қотқони ва Хусравнинг саволоти шишаларин жавоблари хоролари била ушотқони ва анинг бу навъ қаттиқ сўзлари санг боронидин Хусравнинг кўнглидоғи саволлари шишасидек синиб анинг қатлиға жозим бўлғони ва ул муҳлик сўзлари ҳимояти била қатлдин қутулғони
ХLII. Фарҳодни жунун аҳлидек пари силсилаи ишқи била Салосил дев қўрғониға йиборганлари ва нигаҳбонлар анинг малакий сифат ва фаришта зотлиғин билиб қайдин итлоққа бадал қилиб дашт юзлари ва тоғ қуллаларида мутлақул-инон қилғонлари ва анинг вуҳуш галасида пўя қилиб сибоъ ҳалқасида мўя қилмоғи ва туюр қаторида фориғул-бол бўлуб риёҳ ғуборида паришон ҳол кезмоки ва шом зиллида ғурбати қаро кунин равшан қилиб субҳ оллида ҳажри шоми қаросин савод қилғони ва қуёшда меҳри ўтин ёрутуб булутқа ишқ ҳавосида фарёд била ашки ёмғурин кўргузгони
ХLIII. Фарҳод рўзгорининг қаролиғи, яъни ҳажр шомиға мубталолиғи ва ул шом тули ниҳоятсизлиғиким адами иборат анинг қуёшининг айни ва субҳининг дамидин бўлғай ва саводининг ғоятсизлиғиким мавти киноят анинг ҳумумининг қалби ва зулматининг этагидин бўла олғай ва мундоқ тийра тунда анинг хасдек танининг куймагиким, тутун ичра ахгардин афсона айтур эрди ва бу янглиғ қаттиғ кечада тешуклук бағрининг қонға бўялмоғиким, хора ичинда ёқути аҳмардин нишона кўргузур эрди ва мундоқ тунни шамъдек гудоз била саҳарға еткургани ва чархдек таку тоз била кундузга келтургани
ХLIV. Фарҳоднинг банди очилғонин ва зиндондин канора қилғонин Хусрав билиб нигоҳбонларға сиёсат фикри қилиб, яна Фарҳод ишқи тоғининг тиғидин ҳисоб олғони ва ул ишни билмасга солғони ва Шириннинг ишқ аҳли суруд ва симоидин анинг марсияси навҳасин истимоъ қилғони ва симоъда важд аҳлидек бехудона йиқилғони ва Шопурнинг Фарҳод тириклиги хабарин Ширинға ҳаёт муждаси еткургани ва жонбахш дамидин жонсиз жисмиға руҳ киюргани ва Ширин кирпикдин хома мураттаб қилиб ҳажр дудаси била ашкидин қаро мураккаб қилиб нома рақам уруб Шопур Фарҳод сори қадам урмоғи
ХLV. Шириннинг найи килки шакаррезлик, балки саҳифаси кофуриға мушкбезлик қилғони ва ҳажр қаро шоми мушкидин рўзгори тийра бўлуб ул ройиҳа ябусатидин димоғи заъфи қувватин ва судои шиддатин ва номус пардалари нофасида ишқ ғаммоз мушки исин ниҳон асрамоқ суубатин рақам урғони ва Фарҳод ўқуб анинг сунбули мушкинидек печу тобдин эси озғони ва бехудона анинг номасиға жавоб ёзғони
ХLVI. Фарҳоднинг Ширин номаси муқобаласида хома учин метини нўгидек тез этиб, ул хома била варақ тахтасин метин хоро тахтасиға теккондек оташ ангез қилғонини ва пари афсунидин ажз зоҳир қилиб, телбалардек ўзин итлар силсиласиға тортиб лоба кўргузгонини пари пайкар ўқуб, паризадалардек изтиробқа тушуб, кўнгил қуши мажнуни сори парвоз қилиб, ани кўрарга кўзи учқони, балки мажнуни уйқу хайлидек анинг кўзидин учқони
ХLVII. Фарҳод кўнгли жароҳатлари Ширин номаси навардидағи каломи Масиҳи Марям, балки ул коғазга чирмаб йиборган марҳамларидин ўнгалмоққа юз қўйғони ва Ширин бағри ҳароратлари Фарҳод битиги мазмунидин, балки Марям риштасиға чирмаб йиборган иситма таъвизи афсунидин таскин топқони ва бу силсилаи муҳаббатни Шопур мутаҳаррик қилғонин Хусрав англаб, ани салосили меҳнатқа тортқони ва Фарҳод ҳалокиға чарх золидек тадбир қилғони ва анинг умри заволи тадбири топилғони
ХLVIII. Золи маккора, балки Фарҳодкуши хунхоранинг тиғи забонин тез этиб, Фарҳод қатлин ангез этгони, доғи ул тоғ сори азимат этиб, Фарҳод бошиға ажалдек етгони ва анинг ҳаёт қуши қасдиға макр риштаси домин очиб, тазвир ашки донасин сочқони ва жисми қафасин марг санг борони била синдурғони ва умри булбулин ул пора-пора қафасдин учурғони
ХLIX. Фарҳоднинг умри хайли вужуд мулкидин жало бўлғони ва ул жало паришонлиғидин ажал хайлиға мубтало бўлғони ва ҳаёти юз ёшуруб, яъни анинг ёти бўлуб умри қуёши ботиб, яъни ул умр анга талх кўрунуб қиё тиғи била кўксин ёриб, кўнгли чокидин йиллар ёшурғон дарду андуҳ тиконларин чиқариб бехудона афсоналар била кўнглин холи этгони ва марг жомин паймона қилиб навмидлиғ ашки майи равон бўлғони ва ул фано бодасидин паймонасининг тўлғони ва ул паймонани ажал соқийлари илгидин сипқора ичгони ва соғолмас майдин жонон ёди била маст бўлуб жонидин кечгони
L. Даҳр эви бунёдсизлиғидаким, бир тўда туфроғдурур сув ичинда ва чарх гунбади бақосизлиғидаким, бир мутаҳаррик ҳубобдурур сув устида ва бу обо ва уммаҳотзодасидинки, инсон бўлғай — вафо имкони йўқ муқтазосидин Хусрав билан Меҳинбону ярашқони ва қўрғонда қабалғонларнинг тоғ ва даштқа бутрашқони ва Ширин мизожи Фарҳод ўлумидин ўлум ҳолига етгон учун ани Армания тоғининг равоносо фазоси ва руҳафзо ҳавосиға йиборганлари
LI. Қуёшни шафақгун аморийға солиб фалак қўрғонидин чиқорғонда саҳоб монанд аморий зайли очилмоғи ва Шеруяни бир кўрмоки заррадек саргашта қилмоғи ва Шеруяға Ширин она бўлур ваҳмидин отасин ўлтурғони ва рахши таманно анинг шабистониға сургони ва Ширин чарб забонлиғ била анга таскин бериб, Фарҳод сўнгагин Арманиядан келтургани ва ўз ҳамоғушлиғи била ул жисмға руҳ киюргани, йўқ-йўқки, жисмин анинг жисмиға тегурганидек руҳин доғи анинг руҳиға еткургани
LII. Шириннинг Фарҳод ишқида жон берганин билиб, Меҳинбону доғи жони ширин таркин қилиб, бу ҳолатда Баҳроми диловарнинг Чин мулкидин келгани ва бу вақойиъ ваҳшатидин ёруғ жаҳонға қаронғу гўрни таржиҳ қилғони ва Шеруяи золим амволидин Фарҳод учун радди мазолим қилиб, Арманда подшоҳи одил тайин этгани ва Чин била Мағриб-замин черикларига ижозат бериб қайтариб, ўзи зоҳир салтанати таркин этгани ва маънавий салтанатқа етгани
LIII. Салтанат шажарасининг самарааси ва хилофат боғининг шажараси, ҳидоят авжида манзил этган, тамаллуқнинг ниҳоятиға етган, риё қасри бунёдин қўнқарғон, балоғат айвонида от чиқорғон, яъни султонзодаи олам Абулфаворис Шоҳғариб Баҳодир халлада давлатуҳу мадҳида бир неча сўз сурмак ва насиҳат омиз нукталар арзға тегурмак, умид улким бу шоҳвор дурларни туфроғдин олғай ва адосида қулоқ солғай, балки ул гаронмоя гавҳарларни қулоққа солғай
LIV. Бу нома итмомиға хома тузмакдин таронасозлиғ ва бу ҳангома ихтитомида саъй кўргузмакдин фасонапардозлиғ ва башарият иқтизоси била ҳадсиз лоф зоҳир қилмоқдинким ўз нафйиға «Ло» дурур — уёлмоқ ва ярим учуқ даъво кўргузмакдинким ўз манъиға «даъ» дурур — хижолатқа қолмоқ ва бедилона ажзға тушмакдин ғоятсиз иззат кўрмоқ ва дилсўхтавор фақр кўргузмак била ниҳоятсиз фараҳ топмоқ, «Алҳамду лиллоҳил-лази ваффақани мин ифтитоҳиҳи ило ихтитомиҳи; ва саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва асҳоби киромиҳи»