Топ рейтинг www.uz
[XI]

БЕШИНЧИ НАЪТ

Меърож кечаси таърифидаким, каримаи: «Субҳоналлази асро» анга мусаддақи дурур ва «би-абдиҳи лайлан минал-масжидил ҳароми илал-масжидил-ақсо» анинг субутиға икки гувоҳи содиқ1.

Бир кеча зулматқа қолиб коинот,
Меҳр ниҳон ўйлаки айнул-ҳаёт.

Гарчики ул чашма назардин қочиб,
Хизр кўк узра қатаротин сочиб.

Тун қилибон гардини анбар сиришт,
Бутратибон ерга насими биҳишт.

Ер курави шакл ила мижмар бўлуб,
Кеча саводи анга анбар бўлуб.

Ўт киби ер мижмари остида меҳр,
Ёпиб этак мижмара узра сипеҳр.

Ёғибон орому сукун ёғини,
Паст қилиб ҳодиса туфроғини.

Бу кеча ул сарви гулистони унс,
Равшан этиб шамъи шабистони унс.

Васл хаёлидин этиб кўнгли хуш,
Баҳрдек ул жўш ила айлаб хуруш,

Ким етиб ул сойири улвий мақом,
Илгида бир тойири улвий хиром.

Пўяда кўк сайрича ором анга,
Ердин ўлуб кўккача бир гом анга.

Қосиди қудсий чу салом айлабон,
Ҳақ соридин арзи паём айлабон.

Дебким, аё махзани асрори шавқ,
Ҳақдин эрур васлингга изҳори шавқ.

Чунки набий муждаи жонон топиб,
Муждаи жонон чу топиб жон топиб.

Пайки ани қўлдабон отландуруб,
Рахшини келган сори-ўқ ёндуруб.

Сойир ўлуб рокиби фарруҳ жамол,
Тойир ўлуб маркаби фархунда фол.

Гарди била бораи суръатнамо,
Еткурубон ақл кўзига амо (  )

Ул маҳи шабгард бўлуб жилва соз,
Жилвагаҳи борча шабистони роз.

Чун етибон кўк сори тавсан анга,
Ой бўлубон ўтгали равзан анга.

Тийри қаламзан чу топиб ул шараф,
Буқаламунлуғни қилиб бартараф.

Зуҳра тараб барбатини соз этиб,
Замзамаи таҳният оғоз этиб.

Соясидин меҳр чиқармай жамол,
Таҳти шиоъ ичра нечукким ҳилол.

Меҳрида Баҳромки якрў бўлуб,
Тиғи шараф юзига кўзгу бўлуб.

Мавкибидин поя топиб Муштарий,
Йўлида бир поя бўлуб минбари.

Шамъи Зуҳал зулматини нур этиб,
Зангийи шабрангни кофур этиб.

Ҳам Ҳамалу Савр бериб жон анга,
Жон этибон иккиси қурбон анга.

Ҳам тонгибон олида Жавзо камар,
Ҳам Саратон туз бўлубон жилвагар.

Шер йўлидин тутубон гўшаи,
Сунбула рахшиға бўлуб тўшаи.

Палла йўли гардидин иксир санж,
Ақраб аро нўшу даво, нишу ранж.

Қавс тутуб чилла дуоси учун,
Жади бериб фулла ғизоси учун.

Далвға Юсуф киби солмай назар,
Ҳутда Юнус киби қилмай мақар.

Ел киби чун қатъи буруж айлабон,
Арш фасилиға уруж айлабон.

Фарши бўлуб арш ила лавҳу қалам,
Қуймоқ учун рахши аларға қадам.

Рафраф уза пўя қилиб чун кушод,
Ҳамраҳу руҳравға этиб хайрбод.

Қолмади йўлида чун асло макон,
Қилди макон бодияи ломакон.

Олти жиҳат қайдидин ихрож ўлуб,
Тўрт гуҳар тарки анга тож ўлуб.

Йўқлуғ аёғи била солиб қадам,
Андаки йўлу қадам ўлуб адам.

Ўзлугидин нақшу намудор йўқ,
Нақшу намудоридин осор йўқ.

Чўн ўзини айлаб ўзидин халос,
Пардаи иззатда қилиб ўзни хос.

Анда етиб гум бўлубон ўтруси,
Ҳар неча кўз солса, бақо кўзгуси.

Чун бўлуб ул кўзгуда сурат намо,
Кўзгусидин ташқари қолғон фано.

Ахтариға чун етибон мунча авж,
Зоҳир ўлуб баҳри иноятқа мавж.

Ҳақ тилидин умматин истаб тамом,
Ҳақдин ўлуб борча муродиға ком.

Ҳамраҳ анга қолаби хокий насаб,
Гар десалар бор эди йўқтур ажаб.

Ким тан анга боштин-оёқ жон эди,
Жони доғи восили жонон эди.

Икки жаҳон раҳматини қозғониб,
Ҳар нимаким қозғониб, олиб ёниб.

Равшан ўлуб юзидин ул боргоҳ,
Сурма қилиб гардини бу коргоҳ.

Ғунча бориб, тоза гулистон келиб,
Зарра бориб, меҳри дарахшон келиб,

Борғонию келгани бир он ўлуб,
Ақл бу мансубада ҳайрон ўлуб.

Қайда хавориқ била муъжиз дурур,
Ақл анинг идрокида ожиз дурур.

Борғону келган анга жузви сағир,
Ким эмас ул жузв тажаззий пазир.

Қатъ бўлуб чун бу ҳумоюн сафар,
Рухсат олиб ҳодийи фархунда фар.

Тахт уза олам шаҳи айлаб мақом
Олам ишига берибон интизом.

Шаръи тили нома баёзин ўқуб,
Тиғи суйи куфр саводини юб.

[XII]

Ҳазрати Шайхи Низомий мадҳидаким, назм мулкида зўр бозу сар панжаси била панж ганж нуқуду жавоҳирин олди ва Амири Хисрав таърифидаким, бу жавоҳир ва нуқуд тамаидин панжа анинг панжасиға  солди1.

Хайли фасоҳат бошининг афсари,
Ганжи яқин афсарининг гавҳари2.

Кони фазилат гуҳариға амин,
Баҳри балоғат аро дурри самин.

Хилватининг каҳгили анбар сиришт,
Тўрт ҳади зимнида секкиз биҳишт.

Гарчи кўнгул кулбасидек мухтасар,
Икки жаҳон анда бўлуб жилвагар.

Масжиди қандили сипеҳри асир,
Шуъла бу қандил аро меҳри мунир.

Каъба ўйидин бир очуқ боб анга,
Сажда чоғи ҳайъати меҳроб анга.

Ганжа ватан, кўнгли анинг ганжхез,
Хотири ганжуру тили ганжрез.

Фикрати мизони бўлуб хамсасанж,
«Хамса» дема, балки дегил панж ганж

Каффаи мизон анга афлок ўлуб,
Ботмони тоши кураи хок ўлуб3.

Тортса юр қарн хирад хозини,
Чекмагай анинг кўпидин озини.

Хони латойифқа сўзи мунқасим,
Дурри маонийға тили мунтазим.

Нозим ўлуб сўз дури серобиға,
Чарх «Низомий» ёзиб алқобиға4.

«Қуддиса сирруҳ» — не маонийдур ул5,
Руҳи қудус файзи нишонидур ул.

Отики беш ҳарф қилурлар хитоб6,
Минг бир эрур айласанг они ҳисоб.

Ушбу адад бирла оти гавҳари,
Ҳақнинг ўлуб минг бир оти мазҳари.

Мазҳар этиб чун алифин исми зот,
Ўзга адад ҳарфини исми сифот.

Дурларидин ер юзи мамлу бўлуб,
Балки фалак дуржлари ҳам тўлуб.

Чун қилибон сўз юзи оройишин,
Қўймай эл оройиши гунжойишин.

Ғайр ҳам ул ҳиндуйи чобуксувор,
Ким чиқариб ханжари ҳиндий иёр7.

Ханжарининг барқидин ўт чақилиб,
Рахшидағи тезлик ўтча қилиб.

Қай сари ўтдек юз уруб тунду тез,
Солибон ул кишвар аро рустахез.

Ушбу мамоликдаки маъмур эди,
Қилди тасарруф неки мақдур эди.

Ҳиндуви чобуқ демаким, ройи ҳинд,
Килки учи мамлакат оройи ҳинд.

Назми саводи аро ҳар достон,
Уйлаки, бир кишвари Ҳиндустон.

Ганжа шаҳи ганж фишон, пайрав ул.
Шаҳ бу сўз иқлими аро, Хусрав ул.

Хусрав ўлуб мулк этиб обод ҳам,
Ёлғузи Хусрав дема, Фарҳод ҳам8.

Ранж тоғин қозмоқ анинг пешаси,
Тоғи анинг назму тили тешаси.

Ишқ ўти оташгаҳи жони анинг,
Ғам тенгизи ашки равони анинг.

Шамъ киби базм фурузанда ул,
Базм фурузандаву сўзанда ул.

Ганжа қуёшики, кўтаргач алам,
Айлади сўз мамлакатин якқалам.

Бўлмади бир мулк сари кинахоҳ,
Ким бу доғи чекмади ул ён сипоҳ.

Бир май ила бодапараст ўлмади,
Ким бу ҳам ул май била маст ўлмади.

Қайси шабистонғаки, ул қилди азм,
Базми ерида бу доғи тузди базм.

Ул безабон «Махзани асрор»идин,
Бу ёрутуб «Матлаи анвор»идин.

Маснави услуби мусаллам анга,
Пайраву монанд бу бир ҳам анга,

Кўп киши ҳам қилди татаббуъ ҳавас,
Сарву гул ўтрусиға келтурди хас.

Бир кишидин ўзгаки, андоқ киши
Бермади ёд эски фалак гардиши.

[XIII]

Сафо жомининг софи ошоми мавлоно Нуриддин Абдураҳмон Жомий мадда зиллаҳул-олий васфиким, васфға сиғмас ва таърификим, таърифга рост келмас ва ул ҳазрат илтифотининг қуёши бу хоксори тийра рўзгор ҳолиға партав солғоннинг изҳори ва ул қуёш тарбиятидин бу туфроққа зоҳир қилған гули насрин, балки гуногун раёҳин осори ва «Туҳфатул-аҳрор» туҳафи мутолаасидин  назм риштасиға тортмоқнинг сабаби.

Улки букун қутби тариқатдур ул,
Кошифи асрори ҳақиқатдур ул.

Кўкси ҳақойиқ дури ганжинаси,
Кўнгли маоний юзи ойинаси.

Олий анга етти фалакдин маҳал,
Етти фалак мушкили оллида ҳал.

Мадрасаи қудс анинг маскани,
Хонақаҳи унс анинг маъмани.

Жилвагаҳи гулшани чархи барин,
Обхўри чашмаи айнул-яқин.

Қасри каломи чиқиб андоқ баланд,
Ким анга гардун сола алмай каманд,

Анда шаётин хасиға йўқ сабот,
Баски уруб хайли малойик қанот.

Гунбадийи ҳужрада зоти ниҳон,
Уйлаки кўк гунбази ичра жаҳон,

Қайси жаҳон, олами кубро дегил,
Қудрати Оллоҳу таоло дегил.

Хирқа анинг жисмида қаптон бўлуб,
Қаптони тан, жисми анинг жон бўлуб.

Хирқа била топмағани ихтисос,
Танни риё тўнидин этмак халос.

Чунки таважжуҳда қуйи солса фарқ,
Сойири равшан равиш андоқки барқ.

Оайрдаким чархни айлаб хижил,
Тай қилибон арз «катаййис-сжил».

Вақти қуёшин чу қилиб парда пўш,
Килки қаро абрдек айлаб хуруш.

Парда ясаб ҳолати пинҳон учун,
Сафҳа ёзиб сатр ила китмон учун.

Зулмат этиб, жамъ давоти анинг,
Маъни ўлуб оби ҳаёти анинг.

Қатрасидин кимки бўлуб комёб,
Умри муаббад қилибон иктисоб,

Назми ақолими жаҳонни тутуб,
Насри доғи кишвари жонни тутуб,

Файзи гадову шаҳ аро мунташир,
Хизматига шоҳу гадо муфтахир.

Лек манга оллида ажзу ниёз,
Борча улусдин берибон имтиёз.

Меҳридин офоқ аро гар нурдур,
Зарра анинг меҳрида машҳурдур.

Қуш кўп ўлур боғ ҳаримиға хос,
Булбул ила гулга бўлур ихтисос.

Номағаким роқим этиб хомасин,
Кўрмади мен кўрмайин эл номасин.

Меҳр тулуъ айлади чун тоғ уза,
Тушти бурун партави туфроғ уза.

Гулбун уза ҳарне гул очти чаман.
Аввал анинг ҳамдами бўлди тикан.

Базмда бир кун юзидин нур эди,
Ҳар соридин нодира мазкур эди.

Тушти чу раҳрав била пайравға сўз,
Етти Низомий била Хусравга сўз.

Ким не сифат олам аро солди шайн,
Иккисининг хомасидин хамсатайн.

Лек бу ўн турфаки, топмиш жамол,
Икки бурунғисида бор ўзга ҳол:

Гавҳари йўқ «Махзанул-асрор»дек,
Ахтаре йўқ «Матлаул-анвор»дек.

Ўзга санамлар ҳам эрур жилва соз,
Борчасининг ҳуснида зеби мажоз.

Ул иккисидин бири гавҳар фишон,
Гавҳарида нури яқиндин нишон.

Ул бириси доғи бўлуб нур пош,
Нури аро партави таҳқиқ фош.

Нукта сув янглиғ эритур тошни,
Топса ҳақиқат ўтндин чошни.

Бўлса ҳақиқат гуҳаридин йироқ,
Ришта сўзин сўзламаган яхшироқ.

Риштаға чун зоҳир эрур тору пуд,
Дурсиз анга ранги-ю нақши не суд?

Ўтти чу алқисса бир ой, икки ой,
Бир кун ўлуб, бахту хирад раҳнамой.

Хизматин эттимки, таманно эди,
Илгида кўрдум неча ажзо эди.

Кулгу била қилди ишорат манга,
Тўҳфа била берди башорат манга,

Ким олибан боштин аёғиға боқ,
Қил назар авроқиға боштин-аёқ.

Олиға жон нақдини сочтим равон,
Олдиму ўптум, доғи очтим равон.

Боштин-аёқ гавҳари шаҳвор эди,
Қайси гуҳар, «Туҳфатул-аҳрор» эди1.

Нафъ топиб кимки бўлуб мустафид,
Мухтасар ул иккидин, аммо муфид.

Ул икини топса бўлур мунда-ўқ,
Мунда туҳаф кўпки, ул иккида йўқ.

Шавқида кўксумни шигоф айладим,
Жилдиға кўнглумни ғилоф айладим.

Чун ўқумоқ замзамаси бўлди бас,
Кўнглум аро дағдаға солди ҳавас,

Ким бу йўл ичраки алар солди гом,
Бир неча гом ўлса манга ҳам хиром.

Форси ўлди чу аларға адо,
Турки ила қилсам ани ибтидо.

Форси эл топти чу хурсандлиқ,
Турк доғи топса берумандлиқ.

Ул икига фотиҳа ўқуб сўруб,
Фотиҳа бу бири манга еткуруб.

Ботин ила қилмаса ул икки рад,
Зоҳир ила бу бири қилса мадад.

Менки талаб йўлида қўйдум қадам,
Бордур умидимки, чу тутсам қалам,

Йўлдаса, бу йўлда Низомий йўлум,
Қўлдаса, Хусрав била Жомий қўлум2.

Нукта сурудида раво бўлмағай,
Буки Навоийға наво бўлмағай.

Элтса жоҳ аҳлиға муфлис паноҳ,
Топса қабул ул ҳам ўлур аҳли жоҳ.

Мушкка ҳаргиз теридин ор эмас,
Лаълға ҳам хорадин озор эмас.

Боғи аносирки, эрур дилкушой,
Жадвали девори анинг чордой.

Бўлса ўту суву ҳаво дилпазир,
Ул аро туфроқ ҳам эрур ногузир.

Сарву гулу лола харидори бор,
Лек ўтуннииг доғи бозори бор.

Бўлса хазу атласу иксун либос,
Ит жули қилмоққа ярар ҳам палос.

Лаъл ила ёқуту дур истар баҳо,
Лек сомонники чекар каҳрабо.

Уч қадаҳи соф ила шаҳ бўлса хуш,
Лойи доғи қолса чекар дурдкаш.

Ит киби чун пастлиғим чоғладим,
Ўзни бийиклар ипига боғладим.

Бўлса алар озими дашти адам,
Мен ҳам ўлай соя киби ҳамқадам,

Каҳфи бақо ичра алар бўлса гум,
Мен ҳам ўлай робиуҳум калбуҳум.

[XIV]

Сўз таърифидаким, башар вужуди сипеҳрининг кавокиби жаҳонтоби ва инсон зоти маъданининг жавоҳири сероби дурур ва саъд кавкабларнинг бир-бири бирла қирони яхши асар кўргузуридин ва самин жавҳарларнинг бир-бирига иқтирони дилпазир кўрунуридин, назм таркибин наср тартибиға таржиҳ қилмоқ.

Сўз гуҳариға эрур онча шараф,
Ким бўла олмас анга гавҳар садаф.

Тўрт садаф гавҳарининг дуржи ул.
Етти фалак ахтарининг буржи ул1.

Боғчаи даҳрки юз тоза гул,
Топти қаёнким назар этти кўнгул.

Катми адам гулшани ичра нуҳуфт,
Ғунчалар эрди бориси ношугуфт.

Чун бу насим эсти азал тоғидин,
Мунча гул очилди жаҳон боғидин.

Қайси насим улки эрур гулфишон,
Барги гулу настаран андин нишон.

Бу икки яфроғни қачон зуфунун,
Бир-бирига қўйса бўлур «кофу нун»2.

Даҳри муқайяд била озодаси.
Борча эрур «коф» ила «нун» зодаси.

Зодасидин зода бўлуб беадад,
Зодага ҳам волид ўлуб, ҳам валад.

Васф не навъ ўлғай анга эл сўзи,
Ҳарне сўз айтилса эрур чун ўзи,

Жон ўлуб ул, руҳ анинг қолиби,
Ким танида руҳ, анинг толиби3.

Борча кўнгул дуржи аро жавҳар ул,
Борча оғиз ҳуққасида гавҳар ул.

Гар худ эрур ханжари пўлод тил,
Суфти доғи инжулари сўзни бил4.

Тил бу чаманнинг5 варақи лоласи,
Сўз дураридин бўлубон жоласи.

Сўздин ўлукнинг танида руҳи пок,
Руҳ доғи тан аро сўздин ҳалок.

Тиргузуб ўлганни каломи фасиҳ,
Ўзига «жонбахш» лақаб деб Масиҳ6,

Боис ўлуб шаҳ сўзи бедодга,
Туҳмат ўлуб ўртада жаллодга.

Сўздин этиб ўтға азимат Халил7,
Сўз юкига ҳомил ўлуб Жабраил8.

Тенгрики, инсонни қилиб ганжи роз,
Сўз била ҳайвондин анга имтиёз.

Ғунча оғизлик санами нўш лаб,
Сўздин агар айласа, хомўш лаб.

Лаъли майи ақлни маст айласа,
Маст неким, бода параст айласа,

Сурат ила бўлса маҳи осмон,
Сурати дивор ҳамон, ул ҳамон9.

Гар чиройи рашки қамар бўлмаса,
Лаъли лаби тунги шакар бўлмаса,

Айламаса ғамзани новакфиган,
Қилмаса кирпик сафини сафшикан.

Бўлмаса ғоратгару танноз ҳам,
Чин била ҳусн ўлса анга ноз ҳам.

Лек такаллум чоғи айлаб итоб,
Талх ҳадис ўлсаву ширин жавоб,

Фитна қилиб, ваъдау пайғом ила,
Ақлни маст айласа, дашном ила.

Кўргузубон лоба малоҳат уза,
Лобаси туз сепса жароҳат уза,

Ким экин ул шуълаға ёқилғучи,
Ё бу жароҳатқа даво қилғучи.

Гар бўлубон ҳусн ила обид фиреб,
Бўлса малоҳат била ҳуснига зеб.

Ойтса бу ҳусну малоҳат била
Нуктани ойини фасоҳат била.

Солғуси жинси бани одамға ўт,
Не бани одам, бари оламға ўт.

Ҳардам этиб элни ҳалок ўртагай,
Балки башар хайлини пок ўртагай.

Базмда ҳар мутриби дастон саро,
Чекса тараннум била дилкаш наво.

Нақшда ҳар неча талоло деса,
Ё амал ичра танадирно деса.

Борчасидин ҳаз этар аҳли уқул,
Гар худ узоқ чекса бўлурлар малул.

Ё бу наво зимнида асраб маҳал,
Чекса Навоий сўзидин бир ғазал,

Ким анга алфоз ўлуб оташ фишон,
Берса улус кўнглига мунгдин нишон.

Базмда ул лаҳза алолони кўр,
Кўйи харобот аро ғавғони кўр.

Кўрки нечукдур ёқо чок айламак,
Ўзни фиғон бирла ҳалок айламак10.

Донаи дур сўзини афсона бил,
Сўзни жаҳон баҳрида дурдона бил.

Мунчаки шарҳ этти қалам сўзга ҳол.
Насридадур, назмида бор ўзга ҳол.

Сўз аро ёлғон киби йўқ нописанд,
Айлар анинг назмини доно писанд11.

Ўрнида тишлар дури манзум эрур,
Чун сочилур қиймати маълум эрур12.

Варду шажар шоҳид эрур боғ аро,
Лек ўтун силкидадур тоғ аро13.

Мунда паришонлиғи нохуш қилиб,
Анда мураттаблиғи дилкаш қилиб.

Навъи башар бошиға рабби ғафур,
Қўйди тафовут била тожи зуҳур.

Шоҳки гулшанни бисот айлагай,
Базм тузуб, азми нишот айлагай,

Ҳар киши ўз пояси бирла мақом
Тутса эрур анжуман ичра низом.

Эмдики май зойил этиб ҳушни,
Шаҳ ёниға тортти човушни,

Қул бег ила тузди узун можаро,
Қайда ҳаловат яна ул базм аро?

Арсада шатранжни улким тўкар,
Неча йиғоч порасидурким ўкар14.

Чунки биров ўлтурубон ҳар тараф,
Терса бисот ичра ани икки саф.

Ҳар ён ики саф ики мисраъ киби,
Тўрт саф ўлса, ики матлаъ киби.

Ҳар бири бир турфа муаммо бўлуб,
Отлар анинг зимнида пайдо бўлуб,

Фикри саҳиҳ элга бисотида от,
Қилса паришонлиғ ўлуб анда мот.

Дафтари назмида чу шерозадур,
Гул варақи гулшан аро тозадур,

Узди чу шерозасини дафтари,
Ел учурур ҳар варақин бир сари.

Назм анга гулшанда очилмоғлиғи,
Наср қаро ерга сочилмоғлиғи15.

Бўлмаса эъжоз мақомида назм,
Бўлмас эди тенгри каломида назм16.

Назмда ҳам асл анга маъни дурур,
Бўлсун анинг сурати ҳарне дурур.

Назмкн маъни анга марғуб эмас,
Аҳли маоний қошида хўб эмас17.

Назмки ҳам сурат эрур хуш анга,
Зимнида маъни доғи дилкаш анга.

Ёраб ани халқ дил афрўзи эт,
Хаста Навоийға доғи рўзи эт.

[XV]

Бир неча сўз ул маънидаким, сўздаги маъни жоне дурурким, сўз қолиби онсиз қолибе дурурким жонсиз ва ани топмоқ ишини киши билмас, балки ани топқон киши топилмас ва аҳли газоф ноинсофлиғиға мунсиф бўлмоқ, балки ўз газофиға инсоф бериб, аларнинг узрин қилмоқ.

Ул киши сўз баҳрида ғаввос эрур,
Ким гуҳари маъни анга хос эрур.

Файз ҳаримида тажаллий анга,
Ким ёрубон машъали маъни анга.

Сўз майини ул киши ошом этиб,
Ким дури маъни садафин жом этиб1.

Руҳ сафолик не ажаб роҳ ( ) дур,
Тийра кўнгул кунжига мисбоҳдур2.

Лаб-балаб ул май била хуми сипеҳр,
Оғзидағи кирпич анга хишти меҳр.

Ғарқа анинг баҳриға аҳли жаҳон,
Кўздин этиб они латофат ниҳон.

Қатрасини ҳар киши нўш айлабон,
Нашъасидин хум киби жўш айлабон

Нечаки файзи била олам тўлуб,
Қатраи баҳридин анинг кам бўлуб.

Менки бу май нашъасидин маст мен,
Дайри фано аҳлиға ҳамдаст мен3.

Андоқ эрур гарм димоғим менинг,
Ким ёқиб ул шуъла чароғим менинг.

Гарчи етиб жоми ҳидоят манга,
Сўзда сукут ўлди бағоят манга4.

Лек бирор вақт бориб ихтиёр,
Май илигимдин чиқариб ихтиёр,

Арсаи оламға сабодек бориб,
Меҳрдек ободу бузуқ ахтариб.

Илгима тушмай бори офоқ аро,
Балки тўқуз чархи кўҳан тоқ аро.

Уйла ҳарифики, чу базм айласам,
Ичгали бу бодани азм айласам,

Назм бийик маснадида ўлтуруб,
Олима назм аҳли туман минг туруб,

Базмда шоҳона ясаб созу барг,
Бошим уза эгри қўюб нимтарк.

Сўз майидин олима дарёйи жарф,
Илгима заврақ киби жоми шигарф.

Ҳар нафас айлаб тўла ул жомни,
Сипқориб ул бодаи гулфомни.

Турк суруди била солиб қўлум,
Қилсам адо ҳай тулугум, ҳай тулум5.

Ул қила олмаса ҳамовозлиқ,
Қилса аёлғу била дамсозлиқ.

Бўлмаса бир жомим ичар журъати,
Бўлса бирор журъа чекар қуввати.

Базми муродимни сипеҳри баланд,
Қилмади бу туҳфа била аржуманд.

Йўқ эди эркинму бурун ҳам киши,
Ким бу май ичмак эди эркин иши?

Ё бўлубон борчаси азм эттилар,
Базмға мен етмас экач кеттилар.

Манга бу бекаслик эмас эрди бас,
Ким чиқибон ҳар сари бир ҳеч кас.

Табъ кажу борча такаллум намой,
Нағма чабу борча тараннум сарой.

Англамайин сўзда туюқ баҳрини,
Қайси туюқ, балки қўшуқ баҳрини6.

Лафзлари бемаза, таркиби суст,
Носара маънию адо нодуруст.

Борчасиға даъвийи маънийи хос,
Хосларим топмай алардин халос.

Равзаи назм ўлғали рангин манга,
Ҳарне йўлуқти санами чин манга

Бор эди машшотаи табъим иши.
Бермак алар ҳуснининг оройиши.

Шона уруб сунбули гисусиға,
Сурма чекиб наргиси жодусиға.

Қон ёш ила оразини ол этиб,
Юзида кўз мардумини хол этиб.

Лафз либосин тикибон ранг-ранг,
Киймак учун ул санами шўху шанг.

Кийдурубон ҳуллаи мавзун анга,
Зевар этиб юз дури макнун анга.

Қилсам этиб боштин-аёқ жон ани,
Ҳажлаи ноз ичра хиромон ани.

Чун анга бу хайли жафогар етиб,
Ҳуллаларин ғорату торож этиб.

Жисмида не ҳулла қўюб, не ҳарир,
Ўзини бедод ила айлаб асир.

Зоҳир этиб йиғлағудек ҳол анга,
Кийдурубон эски қаро шол анга.

Турфа буким, шеър қўюб отини,
Еткурубон кўкка мубоҳотини.

Турфароқ улким, тониримни билиб,
Ҳақдин уялмай, манга зоҳир қилиб.

Ваҳки манга жилвагар айлар чоғи,
Истабон эҳсон доғи, таҳсин доғи.

Кўнглума кўп тиғи жафо урдилар,
Дема кўнгул, жонима еткурдилар.

Қолмади чун ўзга манга чораэ,
Қалъа ясардек топибон хораэ.

Қулла чу ҳам олий эди, ҳам васиъ,
Устига қўйдум бу бинойи рафиъ7.

Сувғача хоро била бунёд этиб.
Кўкка дегин пораи пўлод этиб,

Хандақини ваҳм анингдек қозиб,
Кимки боқиб қаърига ақли озиб.

Не тубига нақб бўлуб судманд,
Не етибон кунгирасиға каманд.

Маънини ул хайл паризод этиб,
Жонларин ул хавфдин озод этиб.

Тикмак учун жисму учурмоққа бош,
Анда қилиб таъбия кўп ўқу тош.

Тоши анинг тақвийи жонкоҳдин,
Ўқлари ҳам оҳи саҳаргоҳдин.

Ногаҳ анга ёвуса бир беадаб,
Тош ила ўқдин анга етгай тааб.

Оллаҳ, Оллаҳ, бу не афсонадур,
Ким бу фасона деса девонадур.

Арбада кўп бўлди, магар маст мен,
Ёки жунун қайдиға побаст мен.

Эрмас эсам маст, недур мунча лоф,
Маҳз жунун бўлмаса, мунча газоф.

Бу неча тандинки, шикоят дедим,
Англамайин ҳарза ҳикоят дедим.

Борчасининг нуктаси рангин эрур.
Назмлари дилкашу ширин эрур.

Ўзда йўқ эрдим бу сўз айтур замон.
Борча алар яхши эрур, мен ёмон.

Тебра Навоий-ю наво демагил.
Ҳарне эмас бўлса раво демагил,

Савтунг эрур боштин-аёқ ҳарза кўп,
Бошлариға эврул, аёқларин ўп.

Борча гадо олида бўлғил гадо,
То санга шаҳ қурбини бергай худо.

[XVI]

Салотин хайлининг сарафрози ва хавокин мулкининг ганж пардози муиззис-салтанати вад-дунё вад-дин Абулғози Султон Ҳусайн Баҳодир-хон халладаллоҳу мулкаҳу ва султонаҳу ва авзаҳа алал-оламина бирраҳу ва эҳсонаҳу мадҳиким, гўё тил била мадҳин демак маҳолдурур, батахсиским қалам тили мадҳида лол дурур.

Қайси шаҳ ул хисрави олампаноҳ,
Оламу одам анга мулку сипоҳ.

Қасри ети гунбази гардон келиб,
Етти атосиға дегин хон келиб.

Хон келибон ҳам ото, ҳам от анга,
 Фақр оти бирла мубоҳот анга.

Турку мўғул қуллари хонлар анинг,
Мулк диҳи, мулк ситонлар анинг

Куллуғи хонларға келиб фарзи айн,
Хонлару шаҳлар шаҳи Султон Ҳусайн.

Шоҳ Абулғозийи хуршед рой,
Роятининг маҳчаси хуршед сой.

Чархи барин тахти учун пояи,
Шамсаи хур тожиға пирояи.

Абри кафи баҳри жавоҳир нисор,
Тиғи бу дарё суйиға жўйбор.

Меҳр камарбандида ёқут ўлуб,
Ёнидағи ханжар анга ҳут ўлуб.

Недур, агар ҳут эмас ханжари,
Қабзада гавҳардин анга Муштарий.

Қавс анга бир ёки чу тортиб кўчун,
Ости фалак тоқиға маншур учун.

Турки фалак чун анга гоҳи етиб,
Тебрата олмай нечаким зўр этиб.

Чархи мудаввар анга қолқон келиб,
Қуббаси хуршеди дурахшон келиб.

Бўлди бу қолқон юзида Каҳкашон,
Қини мурассаъ қиличидин нишон.

Найзасидур чархда эрмас шиҳоб,
Қавс киби ёпқон анга сийми ноб.

Лаълийи таҳ нуқра қилурға шафақ,
Ранги-ю афшонға қуёш зарварақ.

Қаҳри ўти чиқти мухолиф гудоз,
Лутфи ели эсти раият навоз.

Бориқаи ханжари офоқ сўз,
Шаъшаи соғари гети фурўз.

Илги саховатдин ўлуб зарфишон,
Лутфи талаттуф била гавҳар фишон.

Кўнгли билик гавҳаридин ганжхез,
Илги саховат кафидин ганжрез.

Ҳам карами баҳр ила кон офати.
Ҳам ғазаби мулки жаҳон офати.

Лек қачон қаҳри ўти чекса бош,
Афви саҳоби етибон қатрапош.

Разм куни бўлса темур ичра ғарқ,
Жавшани заркор қадам то ба фарқ.

Рост хазон барглари сув аро,
Ёки адув чеҳраси кўзгу аро.

Тиғи темур панжа аро чун тутуб,
Тиғи ҳамоно бу темурдин бутуб.

Шуълаи тиғин демагил жаргаси
Чекти забона ҳамул ўт шуъласи.

Чун тушубон найза адув фарқиға,
Ўхшабон ул лаҳза бало барқиға.

Тушгач анинг абри кафидин бу барқ,
Тўда кулу тоғ аро йўқ ҳеч фарқ.

Ашҳаби ранг ичра бўлуб барқфом,
Ранги неким, пўяда ҳам барқ гом.

Музмар аёғи, илгида сабо,
Оти бу маънидин ўлуб бодио.

Ҳар сориким пўя қилиб тезу тунд,
Тавсани афлок ўлуб олида кунд.

Жанбида гардун кўрубон тавсанин,
Ўйки юруб янчар анинг хирманин.

Хирман ўйи бўлмаса невчун мудом,
Дойир этар сайру туз этмас хиром.

Истасанг ул хирману ўйдин нишон,
Бас бу нишон Сунбулау Каҳкашон1.

Секримак ичраки анинг йўқ ҳади,
Гунбади гардун киби ҳар гунбади.

Йўрғаламоқ вақти чу солиб аёғ
Кабки дари оллида андоқки зоғ.

Лек бориш вақти югурган замон,
Тоғ ҳамон олида ҳомун ҳамон.

Сайр чоғи тушса кўзи ҳар сори,
Солиб аёқ минг йиғоч андин нори.

Иш куни бу рахш уза жавлон уруб,
Юз туман аъдо черигин синдуруб.

Разм иши чун қолмаса майдон сори,
Ишрат учун қўйса юз айвон сори.

Тушсау Рустам киби қилса хиром2,
Тахт уза Жамшеддек этса мақом3,

Ҳам бошидин қўйса олиб тожи зар,
Ҳам белидин ешса мурассаъ камар,

Чиқса уруш бўктару хафтонидин,
Кийса тараб ҳуллау каттонидин,

Боғи Ирам саҳнида базм айласа4,
Бодаи ноб ичгали азм айласа,

Қилса навозандалар оҳанги руд,
Аҳли ғино тортса дилкаш суруд,

Соқийш гулчеҳра тутар бирла қўш,
Айласа базм аҳлиға торожи ҳуш,

Шаҳлар адабдин тикибон ерга кўз,
Сўрамаса, бегларга не имкони сўз,

Анжумани гулшани гардун бўлуб,
Анда қуёш соғари майдин тўлуб,

Зуҳра сурудини матоъ айлабон,
Бадр бу мажлисда самоъ айлабон,

Балки Аторид киби ҳардам Суҳайл,
Зоҳир этиб мадҳ адосиға майл,

Базми бўлуб гулшани ахзар киби,
Қурси газак ҳар сари ахтар киби,

Маснади узра ўзи Жамшеддек,
Йўқки сипеҳр авжида хуршеддек,

Эл кўзини партави равшан қилиб,
Бал қаро туфроғни гулшан қилиб,

Жуд илиги аҳли ғино бошиға,
Қайси ғино шоҳу гадо бошиға,

Боди хазондек дирами зор сочиб,
Абри баҳорий киби гавҳар сочиб,

Токи хазон ели зарафшон эрур,
Абри баҳорий гуҳар афшон эрур,

Ул биридек элга зарафшонлиғ эт,
Бу бири янглиғ гуҳар афшонлиғ эт.

Баҳри фалакдин санга гавҳар хирож
Гавҳари зотинг бори оламға тож.

Тожингга тарсиъ абад зевари,
Авжи уза баҳри бақо гавҳари.

[XVII]

Кўнгул таърифидаким, кўнгул тилагандек қилилмайдурур ва анинг васфин соҳибдиллиқға мавсуф бўлғон кишидин ўзга киши билмай дурур. Кўнгулсиз роқим хомасин рақамкаш қилмоқ ва бу рақам саводи билан кўнглин хуш қилмоқ.

Субҳи азал қилди чу деҳқони сунъ,
Одамий хокийни гулистони сунъ.

Эсти насими бу гулистон сари,
Сунбулу сарви гулу райҳон сари,

Ким бу раёҳинға етишти футуҳ,
Ўйлаки тан гулшаниға кирди руҳ.

Эрмас эди анда ғараз ҳеч гул,
Ғайри кўнгулким, ғараз эрди кўнгул1.

Эйки кўнгул васфи баён айладинг,
Сен бу кўнгулни не гумон айладинг.

Гулшани жисминг аро гул ғунчаси,
Битса гумон этма кўнгул ғунчаси.

Ғунча эмаским, бу кўнгул қон эрур,
Ё бўялиб, қон аро пайкон эрур.

Йўқки, бу бир шакл дурур рангу бў,
Ҳарне керак бўлсун, агар бўлса бу.

Гар бу дурур ҳар нимаким жони бор,
Жисмида бу ғунча сифат қони бор.

Ҳам они дажжол топиб, ҳам наби,
Ийси била тенгму бўлур маркаби?

Гар бу эса Хожа, ўзин муттасил —
Қайси кўнгул бирла дегай аҳли дил?

Бу худ эмас жазм сен истар кўнгул,
Гар бу кўнгул бўлса сен андин тўнгул.

Буки кўнгул дерсен эрур бу юрак,
Исм кўнгул бирла анга муштарак.

Кўнгул эрур булбули бўстони роз,
Қудс ҳаримида бўлуб жилвасоз.

Ройиҳаи жаннати аъло ҳам ул,
Партави мисбоҳи тажалло ҳам ул.

Солик ани арши муалло деди,
Сўфи ани олами кубро деди.

Айни назоҳатда бу аъзам жаҳон,
Борча жаҳон аҳли кўзидин ниҳон.

Каъбаки, оламнинг ўлуб қибласи,
Қадри йўқ андоқки кўнгул каъбаси,

Ким бу халойиққа эрур саждагоҳ,
Ул бири холиққа эрур жилвагоҳ.

Топқуча ганжинаи асрорлиқ,
Кўп қилибон солики атворлиқ.

Каъбаға ҳам қатъи манозил қилиб,
Дайрға ҳам таййи мароҳил қилиб,

Ҳам етибон аҳли муножот аро,
Ҳам тушубон кўйи харобот аро.

Гоҳ бўлубон муътакифи хонақаҳ2,
Шайх они тоатға қилиб рўбараҳ.

Гоҳ кириб дайри фано сори маст,
Муғбача олида бўлуб бутпараст.

Гоҳ қилиб шамъға парвоналиқ,
Гоҳ пари ишқида девоналиқ.

Гоҳ висол ичра бўлуб айш соз,
Гоҳ фироқ ўтиға айлаб гудоз,

Гар қўрубон чобуки симин тане,
Хандаи ширин била шўр афгане.

Дарду бало тоғида Фарҳод ўлуб3,
Тирноғ анга тешаи пўлод ўлуб.

Ё йўлуқуб моҳрухи дилкаше,
Дашти малоҳат аро Лайли ваше,

Ишқида саргашта чу гардун ўлуб,
Дард биёбонида Мажнун ўлуб4.

Сокин ўлуб ўтда самандар киби.
Ғўтта уруб сув аро гавҳар киби.

Ғарқи ҳаво абри гуҳар санждек,
Туфроқ ичинда ётибон ганждек.

Водие қолмай ул анга етмаган,
Қатъида такмили сулук этмаган,

Ориз ўлуб жумлаи ҳолот анга,
То бўлубон касби камолот анга,

Олам аро ҳар не кўруб, касб этиб,
То лақаби олами кубро етиб.

Кимга бу олам сари очилса йўл,
Олам аро аҳли дил ул бўлди ул.

Улки етиб махзани раъфат анга,
Бўлди бу оламда хилофат анга.

Тахти сафо бўлди анинг маскани.
Сўфийи соҳиб дил ани бил ани.

Йўлида жону кўнгул айлаб фидо,
Жону кўнгулдин анга қил иқтидо.

Гар этагин тутмоқ эмас даст рас,
Тушса Навоий сари бир ришта бас.

[XVIII]

АВВАЛҒИ ҲАЙРАТ

Кўнгулнинг адам тунидин қутулуб, вужуд субҳиға ҳамнафас бўлуб, малак олами баҳористонининг ранго-ранг азҳори ва гуногун ашжорин тамоша қилғони ва аларни «Саббаҳа исми раббикал-аъло» амри била қайюми ҳақиқий тасбиҳиға машғул эрконин билиб димоғи боғида ҳайрат гуллари очилғони ва ул гуллар атри димоғидин ҳуш олиб беҳуш йиқилғони.

Субҳдур, эй соқий, этиб меҳр фош,
Тут манга бир жом нечукким қуёш.

Тонг қуши чун берди паёми сабуҳ,
Нўш этайин бир-икки жоми сабуҳ.

Субҳ сафолиқ майидин маст ўлай,
Тонг қушиға нолада ҳамдаст ўлай.

Берди саҳар ҳулласи зар ришта тоб,
Қолмади тун пардасидин ришта тоб.

Ёзди фалак тоқиға килки қазо,
Ояти «Ваш-шамс» била «Ваз-зуҳо»1.

Сўфийи субҳ айлабон ул дам зуҳур,
Ёйди сипеҳр узра мусаллойи нур2.

Шом саводи асарин тийра хок,
Субҳ супургуси била қилди пок.

Чархки даҳр узра эди мушкрез,
Бўлди ҳамул мушк уза кофурбез.

Нилуфари чарх тўкуб жоласин,
Очти саҳар боғи сариғ лоласин3.

Ож ўлубон панжараи обнус4,
Ўт сочибон мижмаран сундрус.

Куйди қуёш ўтиға зулмат туни,
Учти ҳаво узра нужум учқуни.

Жилва бўлуб гум кеча товусидин,
Нур кетиб гуллари кўзгусидин.

Кўз очибон хожа адам шомидин,
Жон топибон тонг ели пайғомидин5.

Шоми адамни суруб андоқки дуд,
Эсти димоғиға насими вужуд.

Зоҳир ўлуб ўзига бегонавор,
Юз урубон ҳар сори девонавор

Ҳар нафаси субҳ киби сорғориб,
Тонг елидек ҳардам ўзидин бориб.

Юз туман аъжуба тамошо қилиб6,
Сиррини билмакни таманно қилиб.

Фикрати қилғон сойи кўпрак хаёл,
Англабон ўз комини кўпроқ маҳол7.

Бўлмади ул пардада чун кашфи роз,
Кўп қилиб изҳори сужуду ниёз.

Қаср ҳаримида мақом айлади,
Ажзу таҳайюрға қиём айлади.

Яъс ила ўз ажзини қилғоч адо,
Қилди анга ҳотифи ғайбий нидо:

Ким қўпу сайр айла бу гулшан сори,
Айла назар сабзаи равшан сори.

Қўптию қўйди чу бир-икки қадам,
Бўлди аён равзаи боғи Ирам.

Қайси Ирам, гулшани мину сиришт,
Гулшани мину дема, боғи биҳишт.

Ҳар шажари сидраға бош еткуруб,
Шохин анинг шохига чирмаштуруб.

Барглари кўкка қилиб сарзаниш,
Соясида меҳр топиб парвариш.

Сарвлари саркашу зангоргун,
Ҳар бири кўк боргаҳиға сутун,

Меҳр чинор офатининг ранжаси,
Панжасини ожиз этиб панжаси.

Сорғориб ул меҳнати жонкоҳ ила,
Куйдурубон они қизиқ оҳ ила,

Сандалининг атри Масиҳо дами,
Андин ўлук мисли Масиҳ одамий8,

Сув бўлубон ройиҳасидин гулоб,
Сояси туфроғни қилиб мушки ноб.

Соқи сапидорнинг андоқки сийм,
Гард анинг сиймиға қўймай насим.

Сийм анга чун соқи сумансо бўлуб,
Ёфроғи таҳ нуқраи мино бўлуб.

Чархқаким шохи санубар етиб,
Тугмаларин анжум учун хўд этиб9.

Сарву сапидор сафи муттасил,
Сарву сапидор ани айлаб хижил.

Турфа буким бошида гул очилиб,
Ул гул аёғиға доғи сочилиб.

Сабзасининг ранги зумуррад киби,
Риштасида тугма забаржад киби.

Ҳар сори бир ҳавзаи ойина ранг,
Ким намидин тутмайин ойина занг.

Жилвагар ул кўзгуда жон сурати,
Даста бўлуб анга ариғ ҳайъати.

Руҳқа ариғ сўйидин қут ўлуб,
Реза тоши лаъл ила ёқут ўлуб.

Гул оёғиға сув қўюб бошини,
Бошини қўйким, бу ушоқ тошини.

Зийнат учун қилғали халхол10 анга,
Йўқки бу нақд ўлғали помол анга.

Бикр сифат ғунча бўлуб парда чеҳ,
Риштаи бахтидин очилмай гириҳ.

Шоҳиди гул ҳусну намойиш учун,
Хон олиб илгига кушойиш учун,

Дур солибон шабнаму эсгач насим,
Барги шукуфа тўкубон анда сийм.

Сабзау гул акси тушуб сув аро,
Оразу хат ўйлаки кўзгу аро.

Гул уза шабнам чу тушуб ҳар варақ
Кўргузуб афрухта юзда арақ.

Сунбули бежон бўлуб афъий мисол,
Ғунча анинг нишидин озурда ҳол.

Заҳр ила ёшил бўлубон пайкари,
Булбул анинг бошида афсунгари

Тугмаки остида гумон этти хайл,
Заҳр дурур қилғон оёғиға майл.

Ништар урарға чидамай хордин,
Булбул этиб доия минқордин:

Сарв аёғида хиромон тазарв,
Шуъла тазарв ўлди анинг дуди сарв.

Жилва қилиб ҳар сори товус маст,
Гуллару гулбун топиб андин шикаст.

Толни янги шох ила барги ғулу,
Айлади девонаи жўлида мў.

Боғ ҳакими ҳиялу макр ила,
Солиб аёғиға судин силсила.

Наргис арилмай маразидин ариғ,
Кўзлари айн ярақонидин сариғ.

Кўз тикибон сувғау ранги синиб,
Сабзани сув ичра балиғ соғиниб11.

Ҳар сори занг зар этиб ошкор,
Номия пайкиға ҳамиша баҳор12.

Ринд муқаммирдек этиб лола шайн,
Тоси аро жола бўлуб каъбатайн13.

Гул ул ўюнға чу ҳавас кўргузуб,
Жайбидағи хурдаларин ўтқузуб.

Жола бинафшаға уруб тошини,
Боғлаб кўк ёғлиғ ила бошини.

Кўргузубон барқ бўлутдин дарахш,
Қатра Хизр чашмасидек руҳ бахш.

Қилғали амвотни иҳё насим,
Фош этиб анфоси Масиҳо насим.

Қатраси гавҳар суйидин ҳам фириҳ,
Туфроғи жаннат гулидин ҳам назиҳ.

Ул бу Ирам тавфида беҳол ўлуб,
Зойил ўлуб ҳушу тили лол ўлуб,

Ҳар тарафиким боқиб ул равзанинг,
Кўзга ғаройиб кўрунуб бирга минг.

Неча назар бўлса тамошо талаб,
Булъажаб узра кўрунуб булъажаб.

Топмади сарриштани чун фикрати,
Ҳайрат уза қилди ғулу ҳайрати.

Ақл ишин яъс жунун айлади.
Васваса ҳушини забун айлади14,

Ким бу гулистонким эрур бу жаҳон,
Балки жаҳоне гул ичинда ниҳон,

Бутмак ўзи худ эмас имкон анга,
Гар бу эмас ким эса деҳқон анга15.

Солди ниҳодиға бу ҳайрат хуруш,
Ким деди ул ҳайрат ичинда суруш;

Ким недурур ҳайрати бефойда,
Санга бу ҳайрат ила не фойда.

Сирри ҳақиқатдин ўлуб баҳравар,
Айла басират кўзи бирла назар16.

Дур киби етгач қулоғиға бу сўз,
Нури ҳидоят била очти чу кўз.

Фохтадин қумрию булбулгача,
Балки шажар яфроғидин гулгача,

Барчаси қайюмиға зокир эди,
Ҳар бир анинг шукриға шокир эди.

Гар ел агар сув бўлубон нағмасоз,
Сониъ ила ҳар бирига ўзга роз17.

Чекти бу ҳайрат била ўтлуқ хурўш,
Ким бори гўё эдилар, ул хамўш.

Солди димоғиға бу хомўшлуқ
Оҳ бухори била беҳушлуқ.

Соқий, етубдур яна жисмимга тоб,
Юзума ур, бода суйидин гулоб.

То топибон ҳуш такаллум тузай,
Сўз чамани ичра наво кўргузай.

[XIX]

ИККИНЧИ ҲАЙРАТ

Ул ҳумоюнбол қушнинг малак олами гулистонидин малакут олами шабистониға ҳаво қилиб, ул рафиъ манозилнинг шамъ ва машоилин за-бона тилидин «Вазкур исма раббика ва табаттал илайҳи табтило» ҳукми била холиқи аслий зикрига зокир эрканин маълум қилиб, ҳайратдин бир оламдин яна бир оламға борғони ва бу ҳайрат яна ани  бехудлуққа  солғони1.

Турки Хўтан топти чу зебо жамол,
Мушк фишон бўлди насими шамол2.

Урди нафас нафҳаи анбар насим,
Ёпти варақ сафҳаи абҳар шамим3.

Тўкти жаҳон гулбуни барги суман,
Очти фалак боғчаси настаран.

Луъбати чин чеҳра ниҳон айлади,
Зулфин очиб мушк фишон айлади.

Ройиҳадин айлади бу суда мушк,
Анжуми шабгард димоғини хушк.

Ўйлаки ул юбс чу таъсир этиб,
Чекратибон кўзлари уйқу кетиб.

Пардаги ўлди эгин ичра карак,
Учти очиб пардаларин шабпарак4.

Бумки азми фалак ўлди анга,
Доирадин ой дафак ўлди анга5.

Кўк ўланг атрофида ҳар гуна вард,
Анжум ила доираи ложувард6.

Бу кечаким юз тааб ўлди анга,
Бир-биридин бўлъажаб ўлди анга7,

Айлар эди чархи мушаъбид шиор
Ҳар нафасе ўзга тилисм ошкор.

Кўк бу мушаъбиднинг ўлуб чодари.
Ахтар ўлуб луъбати симинбари

Ҳайати тулоний ила Каҳкашон,
Чархқа сайр этгали йўлдин нишон.

Дема китоба фалак айвониға,
Раҳрав ўлуб чарх шабистониға.

Қилди чу зийнат била боғи сипеҳр,
Ахтарининг ҳар гулини рашки меҳр.

Тойири қудсий яна истаб наво,
Учти доғи ул сори қилди ҳаво8.

Қолиби хокий қолибон хок уза,
Чиқти фалак ахтари афлок уза9.

Руҳ қаноти била тойир бўлуб,
Чарх шабистониға сойир бўлуб10.

Ушбу жинон равзасининг тойири,
Бўлди чу аввалғи чаман сойири11.

Зоти анинг жавҳаре эрди басит,
Олам анга марказ ўлуб, ул муҳит.

Ҳалқа бўлуб жавҳари улвий хиром,
Хотам анга нуқтаи сифлий мақом.

Ҳалқа дема, балки мудаввар лаган,
Шамъи анинг машъалаи анжуман.

Машъал ўлуб ҳажр шабистониға,
Шамъи гадо кулбаи вайрониға.

Нури бериб кулбаға шамъи фароғ,
Шамъни қўйким, гуҳари шабчароғ.

Ҳайъати гаҳ доира монанд ўлуб,
Савт анга тасбиҳи худованд ўлуб.

Гоҳ бўлуб пайкари андоқки тил,
Айтур учун ҳаққа сано муттасил.

Чун яна бир равзани қилди ватан,
Сокин эди бир бути симинбадан12.

Қоши фусунгар, кўзи танноз ҳам,
Ул бир этиб ишва, бу бир ноз ҳам.

Турраси марғуласида юз гириҳ,
Мушкдин айлаб қамар узра зириҳ.

Шоҳид ўзи эрди, навосоз ўзи,
Соқий ўзи, замзама пардоз ўзи.

Ранги йигитлик майидин ол ўлуб,
Ҳамдами бир пири куҳансол ўлуб.

Зоҳир этиб заъф сўнгаклар анга,
Ким кўрунуб жисмида раглар анга.

Рагзан ўлуб мутриби ҳажжомваш,
Раглар аро қон йўқидин нолакаш.

Ўзи ҳам ул раглар ила ҳамсадо,
Раглару рагзан қилибон шукр адо.

Чун яна бир ҳужра сори чекти ранж,
Анда эди нодираи нукта санж.

Исм ўлуб ул ҳужрада муншо анга,
Риштан дур хат била иншо анга.

Мум киби табъи анинг дилпазир,
Борча нигиндин бўлубон нақшгир.

Сув киби ҳар зарфға оҳанг этиб,
Ўзини ул зарф ила ҳамранг этиб.

Хамасидан нома сиёҳ ўлмайин,
Ёзғони жуз ҳамди илоҳ ўлмайин.

Чун яна гулшанни мақом айлади,
Ҳар чамане ичра хиром айлади.

Анда ниҳон эрди пари пайкпре,
Дуржи сипеҳр ичра самин гавҳаре.

Гавҳари сарчашмаи жондин ёруқ,
Ҳарне йўқ андин ёруқ, андин ёруқ.

Ҳайати оинаи гетинамо,
Кўзгуси ойнинг топиб андин жило.

Чарх уза парвози малойик сифот,
Хатти шиоий анга ҳар ён қанот.

Чашмасини чунки Масиҳо топиб,
Пок дамидин ўлук иҳё топиб.

Чашма аро оби ҳаёти анинг,
Кеча саводи зулумоти анинг.

Пайкаридин зоҳир ўлуб чашмалиғ,
Хатти шиоий анга ҳар ён ариғ.

Йўқки бу хат боштин-аёқ тил бўлуб,
Ҳар тили ҳақ зикрига қойил бўлуб.

Чун яна майдон сори кўргузди хез,
Таҳмтане13 тортиб эди тиғи тез.

Қаҳри ўти чекса чу дуди ғазаб,
Ҳар шарари юз йил ўлуб зузанаб,

Жумлаи оламға иши қаҳр ўлуб,
Аччиғидин боштин-аёқ заҳр ўлуб.

Тиғ солиб ҳар сори аччиғидин,
Қон демаким, заҳр томиб тиғидин,

Эл бошининг косасидин жом анга,
Май ерида қон бўлуб ошом анга.

Ҳам ўқи тийра кеча анжум рабой,
Ҳам қиличи захми ўлуб янги ой,

Румҳи била уқлари, бал тиғи ҳам,
Тиллар ўлуб дегали шукри ниам.

Чун яна бир марҳалаға чекти рахт,
Сокин эди саҳнида бир некбахт.

Ўзи малакваш, кийими ҳулласон,
Хоҳ ридо бил ани, гар тайласон.

Минбари шаш поя ўза ўлтуруб,
Зуҳд шукуҳи юзидин билгуруб.

Чеҳрани очмоқ кеча одат анга,
Машъал ўлуб нури саодат анга.

Давлати сармад киби фаррух жамол,
Ақли мужаррад киби фархунда фол.

Кишвар анга нуру сафо хиттаси,
Анши этиб ҳамду сано хутбаси.

Чун яна бир дайр сори қилди сайр,
Кўрдики бир ҳинду эрур пири дайр.

Ҳар ишида сабр таманний анга,
Сабр киби ишда таанний анга.

Тийра жабин ўйлаки меҳнат куни,
Ланг хиром ўйлаки фурқат куни,

Дайри сабукравға нигаҳбон бўлуб,
Лек батий сайфу гаронжон бўлуб.

Томини бу дайрнинг айлаб матоф,
Қари ўтубон айлаб ани бир тавоф.

Илгидаким субҳани айлаб мудир,
Тилни қилиб зокири ҳаййи қадир,

Чун яна бир қуллаға айлаб қарор,
Топиб анинг даврини маҳкам ҳисор.

Буржиға бу етти фалакдин уруж,
Балки анинг бобида «Зотил-буруж»14.

Хандақининг умқиға андоза йўқ,
Буржи ўн икки, анга дарвоза йўқ.

Равзана ҳар буржи аро ғурфаэ,
Жилвагар ул ғурфа аро турфаэ.

Турфа буким сайр қилиб бардавом,
Сайрлари лек ўн икки мақом.

Ҳол тили бирла мақол айлабон,
Ҳамди карими мутаол айлабон.

Чун боридин юққори урди алам,
Юққориғи пояға қўйди қадам15.

Кўрди ўшул хиттани бутхонае16,
Ҳар бутининг ҳайъати дурдонае.

Анда не раҳбон эди, не барҳаман,
Лек бори бутлар эди сиймтан.

Ҳар бути бутгарға парастишда маст,
Ўйлаки бут саждасида бутпараст.

Мунча ғаройибғаки қилди гузар,
Айлади ибрат кўзи бирла назар.

Борчасида зикру сужуд англади,
Маърифатуллоҳға шуҳуд англади.

Юзланиб ўз ҳолида ғайрат анга,
Бирга минг ўлди яна ҳайрат анга,

Ким бори зокир эди, ул гунгу лол,
Борчаси мажмуу ул ошуфта ҳол.

Қилди яна ҳайрати беҳад ани
Ҳуш заволи била бехуд ани.

Соқий, эрур жисмим анингдек заиф,
Ким нафасим чиққали эмас ҳариф.

Жомға худ мен қўя олмон оғиз,
Пахта била оғзима они томиз.