[XX]
УЧУНЧИ ҲАЙРАТ
Ул ошуфта ҳол мусофирнинг малакут олами шабистонидин бадан мулки шаҳристониға нузул қилғони ва ул кишвар аҳлининг ҳам «Фазкуруни азкуркум» бўйруғи била қодири мутлақ ёда бирла эрконин билиб, ҳайрат ўти иштиол этиб, вужуди ул ўтдин кул бўлуб, фано елига билкул совурулмоқ била иккинчи фано мақомин ҳосил этиб, андин сўнг ҳақдин бақойи комилий етиб. хожанинг ул мулкда хилофат тахтиға қарор тутқони.
УЧУНЧИ ҲАЙРАТ
Ул ошуфта ҳол мусофирнинг малакут олами шабистонидин бадан мулки шаҳристониға нузул қилғони ва ул кишвар аҳлининг ҳам «Фазкуруни азкуркум» бўйруғи била қодири мутлақ ёда бирла эрконин билиб, ҳайрат ўти иштиол этиб, вужуди ул ўтдин кул бўлуб, фано елига билкул совурулмоқ била иккинчи фано мақомин ҳосил этиб, андин сўнг ҳақдин бақойи комилий етиб. хожанинг ул мулкда хилофат тахтиға қарор тутқони.
Меҳр чу машриқ сори урди алам,
Олди жаҳон мамлакатин якқалам1.
Тавсани гардунға минар майл этиб,
Чиқти уфуқ жонибидин секритиб.
Чунки бийик бўлғуча қилди шитоб,
Солди ҳарорат била оламға тоб.
Хожаки ҳайрат майидин маст эди,
Мастлиқ уйқусиға ҳамдаст эди.
Солди қуёш тоби чу мағзига жўш,
Сесканибон кирди димоғиға ҳуш.
Асру ачиғ май била махмур ўлуб,
Балки қизиқ ўт била маҳрур ўлуб.
Ғурбат ўти ҳардам ўлуб шуълазан,
Тушти хаёлиға ҳавойи ватан.
Ёна сафар ранжи қабул айлади,
Манзили азмиға нузул айлади.
Чунки жаҳон арсасидин топти баҳр,
Келди анинг олиға бир турфа шаҳр2.
Ҳар ёни аъжубаға ҳад нопадид,
Турфаи беҳадға адад нопадид.
Сунъ илиги болчиғин айлаб хамир,
Лутф ила айлаб ани ҳаъаат пазир.
Икки сутун узра қилиб таъбия,
Анда кўп аъжуба қилиб таъмия
Вазъини ул дамки мураттаб қилиб,
Тўрт жавоҳирни мураккаб қилиб3.
Икки анга гавҳари улвий нажод,
Икки анга жавҳари сифлий ниҳод4.
Ўйла таодулки бўлуб тўрт зид.
Борча тараккуб юзидин муттаҳид.
Масжиду бозору маҳаллот анга,
Кўчаву бўстону харобот анга,
Ўтиға Мусо ўти янглиғ зиё5,
Ели Масиҳо дамидек жонфизо.
Суйи латофатда зулоли биҳишт,
Туфроғи гул, нафҳаси анбар сиришт.
Кишварининг қалбида бир тахтгоҳ,
Бўлмоқ учун хисрави кишварпаноҳ.
Тахтиға ҳар ҳолки торий бўлуб,
Жумла ақолимида сорий бўлуб,
Анда салоҳ ўлса, борида салоҳ,
Бўлмаса солиҳ, бориси бефалоҳ,
Авжида бир қасрки меъмори сунъ,
Айлаб ани муқассам паргори сунъ.
Вазъида ҳайрон хиради хурдабин,
Лол қилиб тарҳида наққоши Чин6.
Қаср уза бир гунбади олий асос,
Гунбади гардун била раъсан бирос.
Ҳарне рақам гунбади гардун аро,
Борчаси бу гунбади мавзун аро.
Қасриға бир турфа эшик очилиб,
Ким дуру гавҳар унидин сочилиб7.
Бўлуб икки лаълдин абвоб анга,
Ҳар сори дандона дури ноб анга,
Фаршики ёқут ила марбут ўлуб,
Дурлари ёқут аро мазбут ўлуб8,
Ҳарнеки маъкул ила машруб эрур,
Ким егали, ичгали марғуб эрур.
Шаҳрға бу йўл била айлаб хиром,
Шаҳр элининг қути бўлуб субҳу шом.
Фузлалари дафъи учун икки йўл,
Жониби асфалдин ўлуб зоҳир ул.
Лаъл эшиги узра ики бодгир,
Ҳайати матбуу ўзи дилпазир.
Ҳам кирибон, ҳам чиқиб андин насим,
Тошида гажкорлиғи сода сийм9.
Гунбади рукниға махориж бўлуб,
Шаҳр йўлидин йўли хориж бўлуб,
Ушбу мамар бирла насими шамол
Шаҳр элини айлабон осуда ҳол.
Шоҳ риёзийға ҳам айлаб мурур,
Еткурубон базмиға юз минг сурур10.
Шоҳға бир нойиби ҳикмат маоб,
Кишвари атрофида ул комёб.
Диққат аро фикри қаёнким кетиб,
Нуқтаи мавҳумни юз қисм этиб.
Фикрати ҳар амрда фархунда рой,
Ройи бори уқдада мушкил кушой.
Шоҳ ани ўз мулкида дастур этиб,
Мулкини ул адл ила маъмур этиб,
Юққориғи қаср уза фаррух вазир,
Сокину эл амриға фармон пазир.
Қасрда беш раҳба муҳайё анга,
Бўлғали ҳар сори тамошо анга11.
Лек бу беш раҳбада беш корвон,
Бир-биридек ҳар бири бисёр дон.
Ҳар бири бир равзада топиб маҳал,
Ўз фанида ҳар-бирига йўқ бадал.
Бири назар илмини идрок этиб,
Айни сафодин назарин пок этиб.
Бирига иш буки эшитгач самоъ,
Қилғай ани диққат ила истимоъ.
Бирига қилмоқ бўлубон таъм дарк,
Нўши ҳаёт ўлсун, агар ниши марг.
Бирига ҳар ройиҳа айлаб асар,
Хоҳ қуруқ нофау, гар мушки тар.
Бирга гулу хор муассир бўлуб,
Совуғ, исиғдин мутаассир бўлуб.
Босирау сомиау ломиса,
Зойиқау шомма била хомиса.
Ҳарнеки оламда бўлар мудраки,
Кимдаки идрок мунга йўқ шаки.
Қасрки даҳлези топиб нақши
Чин, Соҳатида сокин ўлуб беш амин,
Ҳарнеки зоҳир бўлубон беш ҳавос,
Ўз иши кунҳида бўлуб раҳшунос.
Борча жавоҳирни йиғиб келтуруб,
Бурноғи хозин қўлиға топшуруб.
Андин иккинчига топиб интиқол,
Ким бўлубон хозини онинг хаёл.
Андин учунчи бўлубон нақд санж.
Ҳофиз ўлуб ҳарне анга етса ганж.
Чун яна бирга бўлубон мунтақил,
Ул мутасарриф бўлубон муттасил.
Ҳарне тасарруф қўли онинг етиб,
Борчани дастурға таслим этиб.
Забт этибон нойиби равшан замир,
Нақди мамоликни нечукким вазир.
Азм этибон даргаҳи иқболға,
Юз қўюбон Каъбаи омолға.
Арз қилиб борчани шоҳ оллида
Додгари мулкпаноҳ оллида.
Шаҳ бу хазойинға чу ҳозир бўлуб,
Диққат ила борчаға нозир бўлуб.
Рад қилибон ҳарнеки мардуд эрур,
Ойириб ул туҳфаки мақсуд эрур,
Ҳазрати иззатқа ниёз айлабон,
Туҳфаларин восита соз айлабон.
То етиб ул лаҳза нидони қабул
Топибон ул туҳфа тариқи вусул.
Бадрақаи роҳи нажоти бўлуб,
Мужиби рафьи даражоти бўлуб.
Хожаки кўрди яна мундоқ жаҳон,
Заррада кавя, қатрада дарё ниҳон.
Фикр наҳангиға яна қут ўлуб,
Лужжаи ҳайрат аро мабҳут ўлуб,
Фикрат ўти кўкка чекиб дудини,
Ҳайрати нобуд этибон будини.
Чунки бу ҳайрат аро ранжу ано( )
Фони этиб хожани балким фано.
Ҳақдин ўлуб тоза вужуде анга,
Тоза вужуд ичра шуҳуде анга.
Шамъи баҳо чун ёруғ айлаб кўзин,
Англабон ул салтанат ичра ўзин.
Фатҳ ўлуб мулк ила кишвар анга,
Балки жаҳон мулки мусаххар анга,
Мулк ўзию тахт ўзию шоҳ ўзи,
Борча ўзи, борчадин огоҳ ўзи.
Нафсға чун ориф ўлуб мў-бамў,
Фойиз ўлуб «қад арафа раббаҳу»12.
Соқий, олиб кел қадаҳи хушгувор,
Бирга олиб тортай ани хожавор.
То чекибон бир ики жоми шигарф,
Хожа мадиҳида сурай неча ҳарф.
Олди жаҳон мамлакатин якқалам1.
Тавсани гардунға минар майл этиб,
Чиқти уфуқ жонибидин секритиб.
Чунки бийик бўлғуча қилди шитоб,
Солди ҳарорат била оламға тоб.
Хожаки ҳайрат майидин маст эди,
Мастлиқ уйқусиға ҳамдаст эди.
Солди қуёш тоби чу мағзига жўш,
Сесканибон кирди димоғиға ҳуш.
Асру ачиғ май била махмур ўлуб,
Балки қизиқ ўт била маҳрур ўлуб.
Ғурбат ўти ҳардам ўлуб шуълазан,
Тушти хаёлиға ҳавойи ватан.
Ёна сафар ранжи қабул айлади,
Манзили азмиға нузул айлади.
Чунки жаҳон арсасидин топти баҳр,
Келди анинг олиға бир турфа шаҳр2.
Ҳар ёни аъжубаға ҳад нопадид,
Турфаи беҳадға адад нопадид.
Сунъ илиги болчиғин айлаб хамир,
Лутф ила айлаб ани ҳаъаат пазир.
Икки сутун узра қилиб таъбия,
Анда кўп аъжуба қилиб таъмия
Вазъини ул дамки мураттаб қилиб,
Тўрт жавоҳирни мураккаб қилиб3.
Икки анга гавҳари улвий нажод,
Икки анга жавҳари сифлий ниҳод4.
Ўйла таодулки бўлуб тўрт зид.
Борча тараккуб юзидин муттаҳид.
Масжиду бозору маҳаллот анга,
Кўчаву бўстону харобот анга,
Ўтиға Мусо ўти янглиғ зиё5,
Ели Масиҳо дамидек жонфизо.
Суйи латофатда зулоли биҳишт,
Туфроғи гул, нафҳаси анбар сиришт.
Кишварининг қалбида бир тахтгоҳ,
Бўлмоқ учун хисрави кишварпаноҳ.
Тахтиға ҳар ҳолки торий бўлуб,
Жумла ақолимида сорий бўлуб,
Анда салоҳ ўлса, борида салоҳ,
Бўлмаса солиҳ, бориси бефалоҳ,
Авжида бир қасрки меъмори сунъ,
Айлаб ани муқассам паргори сунъ.
Вазъида ҳайрон хиради хурдабин,
Лол қилиб тарҳида наққоши Чин6.
Қаср уза бир гунбади олий асос,
Гунбади гардун била раъсан бирос.
Ҳарне рақам гунбади гардун аро,
Борчаси бу гунбади мавзун аро.
Қасриға бир турфа эшик очилиб,
Ким дуру гавҳар унидин сочилиб7.
Бўлуб икки лаълдин абвоб анга,
Ҳар сори дандона дури ноб анга,
Фаршики ёқут ила марбут ўлуб,
Дурлари ёқут аро мазбут ўлуб8,
Ҳарнеки маъкул ила машруб эрур,
Ким егали, ичгали марғуб эрур.
Шаҳрға бу йўл била айлаб хиром,
Шаҳр элининг қути бўлуб субҳу шом.
Фузлалари дафъи учун икки йўл,
Жониби асфалдин ўлуб зоҳир ул.
Лаъл эшиги узра ики бодгир,
Ҳайати матбуу ўзи дилпазир.
Ҳам кирибон, ҳам чиқиб андин насим,
Тошида гажкорлиғи сода сийм9.
Гунбади рукниға махориж бўлуб,
Шаҳр йўлидин йўли хориж бўлуб,
Ушбу мамар бирла насими шамол
Шаҳр элини айлабон осуда ҳол.
Шоҳ риёзийға ҳам айлаб мурур,
Еткурубон базмиға юз минг сурур10.
Шоҳға бир нойиби ҳикмат маоб,
Кишвари атрофида ул комёб.
Диққат аро фикри қаёнким кетиб,
Нуқтаи мавҳумни юз қисм этиб.
Фикрати ҳар амрда фархунда рой,
Ройи бори уқдада мушкил кушой.
Шоҳ ани ўз мулкида дастур этиб,
Мулкини ул адл ила маъмур этиб,
Юққориғи қаср уза фаррух вазир,
Сокину эл амриға фармон пазир.
Қасрда беш раҳба муҳайё анга,
Бўлғали ҳар сори тамошо анга11.
Лек бу беш раҳбада беш корвон,
Бир-биридек ҳар бири бисёр дон.
Ҳар бири бир равзада топиб маҳал,
Ўз фанида ҳар-бирига йўқ бадал.
Бири назар илмини идрок этиб,
Айни сафодин назарин пок этиб.
Бирига иш буки эшитгач самоъ,
Қилғай ани диққат ила истимоъ.
Бирига қилмоқ бўлубон таъм дарк,
Нўши ҳаёт ўлсун, агар ниши марг.
Бирига ҳар ройиҳа айлаб асар,
Хоҳ қуруқ нофау, гар мушки тар.
Бирга гулу хор муассир бўлуб,
Совуғ, исиғдин мутаассир бўлуб.
Босирау сомиау ломиса,
Зойиқау шомма била хомиса.
Ҳарнеки оламда бўлар мудраки,
Кимдаки идрок мунга йўқ шаки.
Қасрки даҳлези топиб нақши
Чин, Соҳатида сокин ўлуб беш амин,
Ҳарнеки зоҳир бўлубон беш ҳавос,
Ўз иши кунҳида бўлуб раҳшунос.
Борча жавоҳирни йиғиб келтуруб,
Бурноғи хозин қўлиға топшуруб.
Андин иккинчига топиб интиқол,
Ким бўлубон хозини онинг хаёл.
Андин учунчи бўлубон нақд санж.
Ҳофиз ўлуб ҳарне анга етса ганж.
Чун яна бирга бўлубон мунтақил,
Ул мутасарриф бўлубон муттасил.
Ҳарне тасарруф қўли онинг етиб,
Борчани дастурға таслим этиб.
Забт этибон нойиби равшан замир,
Нақди мамоликни нечукким вазир.
Азм этибон даргаҳи иқболға,
Юз қўюбон Каъбаи омолға.
Арз қилиб борчани шоҳ оллида
Додгари мулкпаноҳ оллида.
Шаҳ бу хазойинға чу ҳозир бўлуб,
Диққат ила борчаға нозир бўлуб.
Рад қилибон ҳарнеки мардуд эрур,
Ойириб ул туҳфаки мақсуд эрур,
Ҳазрати иззатқа ниёз айлабон,
Туҳфаларин восита соз айлабон.
То етиб ул лаҳза нидони қабул
Топибон ул туҳфа тариқи вусул.
Бадрақаи роҳи нажоти бўлуб,
Мужиби рафьи даражоти бўлуб.
Хожаки кўрди яна мундоқ жаҳон,
Заррада кавя, қатрада дарё ниҳон.
Фикр наҳангиға яна қут ўлуб,
Лужжаи ҳайрат аро мабҳут ўлуб,
Фикрат ўти кўкка чекиб дудини,
Ҳайрати нобуд этибон будини.
Чунки бу ҳайрат аро ранжу ано( )
Фони этиб хожани балким фано.
Ҳақдин ўлуб тоза вужуде анга,
Тоза вужуд ичра шуҳуде анга.
Шамъи баҳо чун ёруғ айлаб кўзин,
Англабон ул салтанат ичра ўзин.
Фатҳ ўлуб мулк ила кишвар анга,
Балки жаҳон мулки мусаххар анга,
Мулк ўзию тахт ўзию шоҳ ўзи,
Борча ўзи, борчадин огоҳ ўзи.
Нафсға чун ориф ўлуб мў-бамў,
Фойиз ўлуб «қад арафа раббаҳу»12.
Соқий, олиб кел қадаҳи хушгувор,
Бирга олиб тортай ани хожавор.
То чекибон бир ики жоми шигарф,
Хожа мадиҳида сурай неча ҳарф.
[XXI]
Хожа Баҳоуддин Нақшбанд1 қуддуса сирруҳу мадҳидаким, сунъ наққоиш ҳикмат хомаси била рўзгор саҳифасида анинг вужуди нақшин исломий тарҳ этти ва сурати иршоди била куфр аҳли кўнгли варақидин хитойи ва фаранги нақши кетти ва Хожа Убайдуллоҳ салламаҳумуллоҳға ниёз арзиким, ул ҳазратқа халафи мутлақ, балки халифаи барҳақ дурур.
Хожа Баҳоуддин Нақшбанд1 қуддуса сирруҳу мадҳидаким, сунъ наққоиш ҳикмат хомаси била рўзгор саҳифасида анинг вужуди нақшин исломий тарҳ этти ва сурати иршоди била куфр аҳли кўнгли варақидин хитойи ва фаранги нақши кетти ва Хожа Убайдуллоҳ салламаҳумуллоҳға ниёз арзиким, ул ҳазратқа халафи мутлақ, балки халифаи барҳақ дурур.
Хожаки, наққоши сипеҳри баланд,
Бўлғали ҳар сафҳасиға нақшбанд,
Айлади авроқ мунаққаш басе,
Нақш рақам айлади дилкаш басе2.
Лек анинг нақши киби дилнавоз,
Чекмади то хомасидур нақш соз.
Собит анинг кўнгли аро нақши жуд,
Маҳв ўлуб ул сафҳада нақши вужуд.
Нақшиға тенг тутмай ўзин нақши Чин,
Олам ўлуб илгида нақши нигин.
Бўйла нигин нақшига фармонбари,
Мунча ажаб нақш ила деву пари.
Саъй ила бу гунбади бисёр нақш,
Ҳар нечаким айлабон изҳор нақш.
Нақшининг оллида намудор уза,
Нақш бўлуб сафҳаи девор уза,
Мунча ажаб нақш била аржуманд,
Кимса эмас ғайри шаҳи нақш банд.
Жонға чекиб ранжу ано нақшини,
Сизмоқ учун анда фано нақшини,
Жони чу ул нақш макони бўлуб,
Нақшдин ўзга бори фоний бўлуб.
Турфа буким нақшга кўз солмайин,
Жонида жуз нақши бақо қолмайин.
Кўнгли чекиб маскан аро нақши сайр,
Сайрда йўқ кўнгли аро нақши ғайр.
Сайр анга бу тоқи мунаққаш уза,
Нақши кафи лавҳаи заркаш уза.
Чун изининг нақшиға суртуб жабин,
Равшан этиб кўз фалаки нақшбин.
Равзаи жаннатқа чу айлаб хиром,
Ҳоли анинг ўрнида қойим мақом.
Улки бу офоқ ичида тоқ эрур,
Тоқ неким, муршиди офоқ эрур.
Чархи нигун даргаҳида хок рўб,
Балки жабини била хошок рўб.
Юз қўюбон қуллуғиға шоҳлар,
Базмида бехуд ўлуб огоҳлар,
Хизматидин ҳар киши огоҳ ўлуб,
Гарчи гадо маъни ила шоҳ ўлуб.
Неча тушуб эгнига қилсанг қиёс,
Хозини ирфон кафидин юз либос.
Зарқ ила тағйири либос этмайин,
Тафриқаи хаззу палос этмайин,
Суҳбатида ҳар неча бешакку райб,
Жилва қилиб шоҳиди раънойи ғайб,
Гўшаи хилват аро тутмай қарор,
Ўзини қилмай яшурун ошкор3.
Атласи гардун била минг зебу фар,
Тўрқа тўни остида кўк остар.
Лек ўшал тўрқаси ҳар тор ила,
Фақрда юз муршид учун силсила.
Мулки жаҳон мазраи деҳқони ул,
Балки жаҳон мулки нигаҳбони ул.
Йўқки мамоликка нигаҳбон ўлуб,
Борча салотин уза султон ўлуб.
Руқъалари етса не шаҳ қошиға,
Иш ани қўймоғлиғ ўпуб бошиға.
Англаб ани бош уза тожи яқин,
Ҳар сўзи ул тож уза дурри самин.
Шаҳға дема, лутф чоғи тож бахш,
Балки гадоларға доғи тож бахш.
Ҳақ сўзини элга қилурда адо,
Тенг кўрунуб олида шоҳу гадо.
Чун чолиниб навбати қадриға кўс,
Шаҳлар ўлуб навбат ила хокбўс.
Хотир ўлуб меҳри жаҳонтоб анга,
Авжи шараф анжуми асҳоб анга.
Ҳар бири олам элига раҳнамо,
Дема жаҳон аҳлики, аҳли само.
Борча сулук аҳлиға раҳбар бўлуб,
Йўл элиға тийра тун ахтар бўлуб.
Тийра назарларға бериб нуру тоб,
Ҳар бириси ўйлаки нажму шиҳоб.
Гарчи тижорат бўлуб ойинлари,
Бўлмади бир мулкда таскинлари,
Юкларида туҳфаи нақди фано,
Ҳар бири ул нақддин истаб ғино.
Симлари борча фано конидин,
Дурлари йўқлуқ суви Уммонидин.
Чун кивуруб ҳар сори рахти нажот,
Банд бўлуб чорсуйи коинот.
Олғучи гар ваҳми зиёнбуд этиб,
Лек бу савдо чу қилиб суд этиб.
Токи жаҳон қасрининг имкони бор,
Устида онинг фалак айвони бор.
Қўймасун айвони жаҳонни тиҳи,
Дабдабаи кўси Убайдуллаҳий.
Ҳимматидин бизни ҳам этсун худой
Фақр йўлида ғани, имонға бой.
Бўлғали ҳар сафҳасиға нақшбанд,
Айлади авроқ мунаққаш басе,
Нақш рақам айлади дилкаш басе2.
Лек анинг нақши киби дилнавоз,
Чекмади то хомасидур нақш соз.
Собит анинг кўнгли аро нақши жуд,
Маҳв ўлуб ул сафҳада нақши вужуд.
Нақшиға тенг тутмай ўзин нақши Чин,
Олам ўлуб илгида нақши нигин.
Бўйла нигин нақшига фармонбари,
Мунча ажаб нақш ила деву пари.
Саъй ила бу гунбади бисёр нақш,
Ҳар нечаким айлабон изҳор нақш.
Нақшининг оллида намудор уза,
Нақш бўлуб сафҳаи девор уза,
Мунча ажаб нақш била аржуманд,
Кимса эмас ғайри шаҳи нақш банд.
Жонға чекиб ранжу ано нақшини,
Сизмоқ учун анда фано нақшини,
Жони чу ул нақш макони бўлуб,
Нақшдин ўзга бори фоний бўлуб.
Турфа буким нақшга кўз солмайин,
Жонида жуз нақши бақо қолмайин.
Кўнгли чекиб маскан аро нақши сайр,
Сайрда йўқ кўнгли аро нақши ғайр.
Сайр анга бу тоқи мунаққаш уза,
Нақши кафи лавҳаи заркаш уза.
Чун изининг нақшиға суртуб жабин,
Равшан этиб кўз фалаки нақшбин.
Равзаи жаннатқа чу айлаб хиром,
Ҳоли анинг ўрнида қойим мақом.
Улки бу офоқ ичида тоқ эрур,
Тоқ неким, муршиди офоқ эрур.
Чархи нигун даргаҳида хок рўб,
Балки жабини била хошок рўб.
Юз қўюбон қуллуғиға шоҳлар,
Базмида бехуд ўлуб огоҳлар,
Хизматидин ҳар киши огоҳ ўлуб,
Гарчи гадо маъни ила шоҳ ўлуб.
Неча тушуб эгнига қилсанг қиёс,
Хозини ирфон кафидин юз либос.
Зарқ ила тағйири либос этмайин,
Тафриқаи хаззу палос этмайин,
Суҳбатида ҳар неча бешакку райб,
Жилва қилиб шоҳиди раънойи ғайб,
Гўшаи хилват аро тутмай қарор,
Ўзини қилмай яшурун ошкор3.
Атласи гардун била минг зебу фар,
Тўрқа тўни остида кўк остар.
Лек ўшал тўрқаси ҳар тор ила,
Фақрда юз муршид учун силсила.
Мулки жаҳон мазраи деҳқони ул,
Балки жаҳон мулки нигаҳбони ул.
Йўқки мамоликка нигаҳбон ўлуб,
Борча салотин уза султон ўлуб.
Руқъалари етса не шаҳ қошиға,
Иш ани қўймоғлиғ ўпуб бошиға.
Англаб ани бош уза тожи яқин,
Ҳар сўзи ул тож уза дурри самин.
Шаҳға дема, лутф чоғи тож бахш,
Балки гадоларға доғи тож бахш.
Ҳақ сўзини элга қилурда адо,
Тенг кўрунуб олида шоҳу гадо.
Чун чолиниб навбати қадриға кўс,
Шаҳлар ўлуб навбат ила хокбўс.
Хотир ўлуб меҳри жаҳонтоб анга,
Авжи шараф анжуми асҳоб анга.
Ҳар бири олам элига раҳнамо,
Дема жаҳон аҳлики, аҳли само.
Борча сулук аҳлиға раҳбар бўлуб,
Йўл элиға тийра тун ахтар бўлуб.
Тийра назарларға бериб нуру тоб,
Ҳар бириси ўйлаки нажму шиҳоб.
Гарчи тижорат бўлуб ойинлари,
Бўлмади бир мулкда таскинлари,
Юкларида туҳфаи нақди фано,
Ҳар бири ул нақддин истаб ғино.
Симлари борча фано конидин,
Дурлари йўқлуқ суви Уммонидин.
Чун кивуруб ҳар сори рахти нажот,
Банд бўлуб чорсуйи коинот.
Олғучи гар ваҳми зиёнбуд этиб,
Лек бу савдо чу қилиб суд этиб.
Токи жаҳон қасрининг имкони бор,
Устида онинг фалак айвони бор.
Қўймасун айвони жаҳонни тиҳи,
Дабдабаи кўси Убайдуллаҳий.
Ҳимматидин бизни ҳам этсун худой
Фақр йўлида ғани, имонға бой.
[XXII]
АВВАЛҒИ МАҚОЛАТ
Имон шарҳидаким, «Ал-имону ан туъмину биллаҳи ва малоикатиҳи ва кутубиҳи ва русулиҳи ва бил-явмил-охири ва бил-қадари хайриҳи ва шарриҳи» демакдин мақсуд бу калимот эмас ва агар аҳли зоҳир муни имон деса, аҳли маъни демас ва улуҳият дарёсиға шинолиғ ажзин зоҳир қилмоқ ва малойика ҳавосида бир неча қанот урмоқ ва кутуб авроқида бир неча ҳарф сурмак ва русул жодасида неча қадам югурмак ва қиёмат қойим бўлурида қиём кўргузмак ва қадар бобида алоқадри ҳол тараннум тузмак.
АВВАЛҒИ МАҚОЛАТ
Имон шарҳидаким, «Ал-имону ан туъмину биллаҳи ва малоикатиҳи ва кутубиҳи ва русулиҳи ва бил-явмил-охири ва бил-қадари хайриҳи ва шарриҳи» демакдин мақсуд бу калимот эмас ва агар аҳли зоҳир муни имон деса, аҳли маъни демас ва улуҳият дарёсиға шинолиғ ажзин зоҳир қилмоқ ва малойика ҳавосида бир неча қанот урмоқ ва кутуб авроқида бир неча ҳарф сурмак ва русул жодасида неча қадам югурмак ва қиёмат қойим бўлурида қиём кўргузмак ва қадар бобида алоқадри ҳол тараннум тузмак.
Кимки жаҳон аҳлида инсон эрур,
Балки нишони анга имон эрур.
Улки ҳаду расм қўяр мантиқий,
Токи бу ҳайвони била нотиқий.
Иккиси инсонға бўлуб ҳадди том,
Зумраи инсон аро айлар хиром.
Навъини нотиқ била ҳайвон қилур,
Нотиқу ҳайвонини инсон қилур.
Сен доғи инсон муни қилсанг гумон,
Билки ҳамон сен-сену ҳайвон ҳамон.
Муники инсон мутафовит эрур,
Тенгри каломи хабар андин берур.
Бас киши жазм айласа инсон они,
Яхши-ёмон ичра тафовут қани.
Бўлмади бас ноқису комилда фарқ,
Топмағай эл олиму жоҳилда фарқ.
Бу сифат инсонда топилмас фалоҳ,
Мантиқий айлабдур ани истилоҳ.
Бас ани инсон атағил бериё,
Ким ишидур сабр ила шукру ҳаё.
Бўйла буюрди набийи Ҳошимий,
Ким бу уч имоннинг эрур лозими.
Бас ани инсон демак ўлғай раво,
Ким иши имон била топқай наво.
Эйки, санга айладим инсонни шарҳ,
Эмди эшитким қилай имонни шарҳ.
Олти дурур шаръда гўё адад,
Ҳарнеки мўъминға керак муътақад.
Айласа бу олти била ихтисор,
Олти жиҳатдин анга бўлғай ҳисор,
Ким бу ҳисор ўлса анинг маъмани,
Ўғридин эмин бўлубон махзани,
Нақдини бу ҳодиса бероҳидин,
Балки ўкуш бийм гузаргоҳидин
Ўткарибон хайру саломат била,
Қолмайин ул йўлда маломат била.
Мақсади аслийға хиром айлагай,
Қурб ҳаримини мақом айлагай.
Англадинг ижмол ила таъвилини,
Эмди эшит ҳар бири тафсилини.
Олтидин аввалғики мақсуд эрур,
Билмак эрур ҳақники, мавжуд эрур.
Айтма мавжудки, айни вужуд
Ҳарнеки мавжуд анга файёзи жуд.
Зоти вужудиға бўлуб муқтазий,
Нуқс, камолидин ўлуб мунқазий.
Андин ўлуб мунҳат ила муртафиъ,
Мунҳат агар муртафиъ ул мухтариъ,
Зотиға дарёйи қидам чун тошиб,
Бир ён азал, бир ён абаддин ошиб.
Ҳарнеки қойим, ўзи қайюм ўлуб,
Бўлғуси ул, борчаси маъдум ўлуб.
Борча жаҳон аҳлиға зоти ниҳон,
Мазҳари асмоу сифоти жаҳон.
Борчани ҳам, қилғучи нобуд ўзи.
Борча бориб, бўлғучи мавжуд ўзи.
Икки жаҳон мулки мусаллам анга,
Ўзга жаҳон бор эса ул ҳам анга.
Олтидин иккинчи малойикни бил,
Борчаға тасдиқи вужуд айлагил.
Билким эрур зойири афлок алар,
Нафснинг олойишидин пок алар,
Ҳар бир ули-ажниҳа товус ўлуб,
Донаи тасбиҳ анга маънус ўлуб
Тоби муҳаббат чоғи ул ажниҳа,
Ўтлари туғёни учун мирваҳа.
Бир била топмай бу жаноҳ инқитоъ,
Бир неки, масно ва сулосу рубоъ.
Не қадаме амрсиз олиб, не дам
Борча вужуд аввалидин то адам.
Поку мужаррад борининг жавҳари,
Туфроқу суву елу ўтдин барий.
Хулди барин қушларидек шавқнок,
Амр адосидин ўлуб завқнок.
Бир қуш алар ичраки топмай бу завқ,
Фохта янглиғ топибон бўйни тавқ.
Лаънда уч ҳарфки бор ошкор,
Ҳар бирининг доманаси ҳалқавор.
Ҳар бирининг ҳалқаси топиб вусул,
Тавқда малъун бўлуб ул булфузул.
Англа учунчи кутуби осмон,
Тенгри сўзи бил бориси бегумон.
Қайси кутуб, ҳар бири дарёйи жарф,
Ҳар сўзи бу баҳрда дурри шигарф.
Баҳр дема, ҳар бири бир турфа кон,
Лаъл ила гавҳарға саросар макон.
Гар учи уч шамъи мунаввар бўлуб,
Лек бири машъали ховар бўлуб.
Бўлса маволиди салос ул учи,
Бу ети обонинг ишин қилгучи.
Бал ети обо мунга уммул-китоб,
Сабъи масоний топиб андин хитоб.
Сабъи масоний неки, ҳар сураси,
Давлату дин хиттаи маъмураси.
Бошида ҳар сураси тазҳиб ила,
Даргаҳи коший анга тартиб ила,
Боғ анга ҳар сафҳаи гулшан мисол,
Жадвали атрофида равшан зулол.
Боғ дема, балки фалак, не фалак,
Сатрлари ҳар сори саф-саф малак,
Бал анга ҳар доираи ашр гард,
Рутба аро бир фалаки ложувард.
Ҳақ сўзи ҳар жузви варақ то варақ,
Борча ҳақойиқ, балким борча ҳақ.
Мисл анга маъдуму мушобиҳ адим,
Қойили андоқки қадим, ул қадим.
Бил яна тўртунчи русул маъшари,
Ҳар бири бир баҳри сафо гавҳари,
Борчаси ҳақ амр ила наҳйин тузуб,
Элга бори ҳақ йўлини кўргузуб.
Ҳужжат агар истаса ҳар тийра зот,
Ҳар бириси кўргузубон муъжизот.
Зоҳир ўлуб борчаға сидқи мақол,
Шойибаи кизбға йўқ эҳтимол.
Гарчи паямбар бориға исм ўлуб,
Лек алар жисми ҳам уч қисм ўлуб.
Зумраи аввал келибон анбиё,
Ваҳй ила руъёдин ўлуб пешво.
Сўнгра русулким, неки ҳақдин етиб,
Борчасини халққа ирсол этиб,
Сўнгра улул-азмки айлаб жидол,
Даъвати дин қилга-ю ҳукми қитол.
Борчасининг аъзамию афсаҳи,
Англаки, келмиш набийи Абтаҳий.
Кўнгли ҳақ ирсолиға росих бўлуб,
Дини — русул диниға носих бўлуб.
Куфр қаронғусида ҳар мурсале
Дини била ёрутубон машъали.
Қилғач анинг шаръи қуёши зуҳур,
Қолмайин ул машъалалар ичра нур,
Хатм анга ойини рисолат тамом,
Дин анинг исломи-ю бас вассалом.
Келди бешинчи анга явмул-ҳисоб,
Дема ҳисоб, айтки явмул-азоб.
Муътақид ўлмоқки қиёмат бўлур,
Қилғонидин элга надомат бўлур.
Шодлиқ асҳоби яминға рақам,
Сафҳалари лавҳиға етмай қалам.
Аҳли шимол ичра тушар можаро,
Номалари юзлари янглиғ қаро.
Тўғри тарозуға бўлур икки бош,
Бир сори гавҳар яна бир сори тош.
Кўпрук уза халқ ҳаросон бўлур,
Бирга қатиқ, бирига осон бўлур.
Дўзах ўти дардиға йўқ интиҳо,
Халқ ҳалокиға бўлур аждаҳо.
Етти боши гунбади даввордек,
Етти оғиз ҳар бириси ғордек.
Дема томуғ етти эшигин очиб,
Ким ети оғзи анинг ўтлар сочиб.
Гулшани фирдавс аро нозу наим,
Ончаки йўл топмай арода насим.
Ҳури анинг руҳи мусаввар киби,
Қадду лаби туби-ю кавсар киби.
Сокиниға жоми бақодин умид,
Қайси бақо, балки лиқодин умид.
Содис анга келди ҳадиси қадар,
Бил азалий сабт неким хайру шар.
Софу тўло бўлғали жоми аласт,
Бўлғуча ул майдин абад аҳли маст,
Ҳарне бу мажлис аро топти вуқуъ,
Хоҳ усул англаву хоҳи фуруъ.
Маст агар тортти нохуш садо,
Мутриб агар айлади дилкаш наво,
Баъзи агар Каъба сори қилди азм,
Баъзи агар дайр аро тузди базм.
Бодияда ул чекибон юз ано ( )
Бўлди мунунг маскани дайри фано.
Маст чиқиб муғбачаи майпараст,
Қилди салоҳ аҳлини расвову маст.
Зоҳир агар бўлди бориб дурднўш,
Фосиқ агар бўлди келиб хирқапўш,
Борчаси ҳақ илмида маълум эди,
Лавҳаи маҳфузда марқум эди.
Не етибон яхши амалдин биҳишт,
Не солибон дўзах аро феъли зишт.
Улки қилиб тенгрига минг йил сужуд,
Бўлса шақийи азалий қайда суд.
Муғбачалар дайрда қилғон ҳалок
Бўлса саиди абадий қайда бок.
Кимгаки бу олтиға бор эътиқод,
Ҳам бу сифат бирлаки қилдим савод,
Ҳар нечаким нома сияҳ бўлса ул,
Ғарқаи дарёйи гунаҳ бўлса ул,
Тонг йўқ агар афв ўлуб уммид анга,
Тутса илик раҳмати жовид анга.
Лек бу дард ўти эрур жонгудоз,
Ушбу гудоз ичра куюб аҳли роз.
Бу бири ўз ҳолиға мотам тутуб,
Ул бири тарки бори олам тутуб.
Ким бу бийик пояки қилдим баён,
Кимга етар-етмаси эрмас аён.
Етмаги ҳам кимсага мутлақ эмас,
Етмаси ҳам жазму муҳаққақ эмас.
Кофиру муъмин сори қилсанг соғинч,
Не анга яъсу не мунунг кўнгли тинч.
Куйдурубон халқни бийму умид,
То худ эрур ким шақи-ю ким саид.
Махлас иши барчаға ниятдадур.
Топмоқ ани лек машиятдадур.
Балки нишони анга имон эрур.
Улки ҳаду расм қўяр мантиқий,
Токи бу ҳайвони била нотиқий.
Иккиси инсонға бўлуб ҳадди том,
Зумраи инсон аро айлар хиром.
Навъини нотиқ била ҳайвон қилур,
Нотиқу ҳайвонини инсон қилур.
Сен доғи инсон муни қилсанг гумон,
Билки ҳамон сен-сену ҳайвон ҳамон.
Муники инсон мутафовит эрур,
Тенгри каломи хабар андин берур.
Бас киши жазм айласа инсон они,
Яхши-ёмон ичра тафовут қани.
Бўлмади бас ноқису комилда фарқ,
Топмағай эл олиму жоҳилда фарқ.
Бу сифат инсонда топилмас фалоҳ,
Мантиқий айлабдур ани истилоҳ.
Бас ани инсон атағил бериё,
Ким ишидур сабр ила шукру ҳаё.
Бўйла буюрди набийи Ҳошимий,
Ким бу уч имоннинг эрур лозими.
Бас ани инсон демак ўлғай раво,
Ким иши имон била топқай наво.
Эйки, санга айладим инсонни шарҳ,
Эмди эшитким қилай имонни шарҳ.
Олти дурур шаръда гўё адад,
Ҳарнеки мўъминға керак муътақад.
Айласа бу олти била ихтисор,
Олти жиҳатдин анга бўлғай ҳисор,
Ким бу ҳисор ўлса анинг маъмани,
Ўғридин эмин бўлубон махзани,
Нақдини бу ҳодиса бероҳидин,
Балки ўкуш бийм гузаргоҳидин
Ўткарибон хайру саломат била,
Қолмайин ул йўлда маломат била.
Мақсади аслийға хиром айлагай,
Қурб ҳаримини мақом айлагай.
Англадинг ижмол ила таъвилини,
Эмди эшит ҳар бири тафсилини.
Олтидин аввалғики мақсуд эрур,
Билмак эрур ҳақники, мавжуд эрур.
Айтма мавжудки, айни вужуд
Ҳарнеки мавжуд анга файёзи жуд.
Зоти вужудиға бўлуб муқтазий,
Нуқс, камолидин ўлуб мунқазий.
Андин ўлуб мунҳат ила муртафиъ,
Мунҳат агар муртафиъ ул мухтариъ,
Зотиға дарёйи қидам чун тошиб,
Бир ён азал, бир ён абаддин ошиб.
Ҳарнеки қойим, ўзи қайюм ўлуб,
Бўлғуси ул, борчаси маъдум ўлуб.
Борча жаҳон аҳлиға зоти ниҳон,
Мазҳари асмоу сифоти жаҳон.
Борчани ҳам, қилғучи нобуд ўзи.
Борча бориб, бўлғучи мавжуд ўзи.
Икки жаҳон мулки мусаллам анга,
Ўзга жаҳон бор эса ул ҳам анга.
Олтидин иккинчи малойикни бил,
Борчаға тасдиқи вужуд айлагил.
Билким эрур зойири афлок алар,
Нафснинг олойишидин пок алар,
Ҳар бир ули-ажниҳа товус ўлуб,
Донаи тасбиҳ анга маънус ўлуб
Тоби муҳаббат чоғи ул ажниҳа,
Ўтлари туғёни учун мирваҳа.
Бир била топмай бу жаноҳ инқитоъ,
Бир неки, масно ва сулосу рубоъ.
Не қадаме амрсиз олиб, не дам
Борча вужуд аввалидин то адам.
Поку мужаррад борининг жавҳари,
Туфроқу суву елу ўтдин барий.
Хулди барин қушларидек шавқнок,
Амр адосидин ўлуб завқнок.
Бир қуш алар ичраки топмай бу завқ,
Фохта янглиғ топибон бўйни тавқ.
Лаънда уч ҳарфки бор ошкор,
Ҳар бирининг доманаси ҳалқавор.
Ҳар бирининг ҳалқаси топиб вусул,
Тавқда малъун бўлуб ул булфузул.
Англа учунчи кутуби осмон,
Тенгри сўзи бил бориси бегумон.
Қайси кутуб, ҳар бири дарёйи жарф,
Ҳар сўзи бу баҳрда дурри шигарф.
Баҳр дема, ҳар бири бир турфа кон,
Лаъл ила гавҳарға саросар макон.
Гар учи уч шамъи мунаввар бўлуб,
Лек бири машъали ховар бўлуб.
Бўлса маволиди салос ул учи,
Бу ети обонинг ишин қилгучи.
Бал ети обо мунга уммул-китоб,
Сабъи масоний топиб андин хитоб.
Сабъи масоний неки, ҳар сураси,
Давлату дин хиттаи маъмураси.
Бошида ҳар сураси тазҳиб ила,
Даргаҳи коший анга тартиб ила,
Боғ анга ҳар сафҳаи гулшан мисол,
Жадвали атрофида равшан зулол.
Боғ дема, балки фалак, не фалак,
Сатрлари ҳар сори саф-саф малак,
Бал анга ҳар доираи ашр гард,
Рутба аро бир фалаки ложувард.
Ҳақ сўзи ҳар жузви варақ то варақ,
Борча ҳақойиқ, балким борча ҳақ.
Мисл анга маъдуму мушобиҳ адим,
Қойили андоқки қадим, ул қадим.
Бил яна тўртунчи русул маъшари,
Ҳар бири бир баҳри сафо гавҳари,
Борчаси ҳақ амр ила наҳйин тузуб,
Элга бори ҳақ йўлини кўргузуб.
Ҳужжат агар истаса ҳар тийра зот,
Ҳар бириси кўргузубон муъжизот.
Зоҳир ўлуб борчаға сидқи мақол,
Шойибаи кизбға йўқ эҳтимол.
Гарчи паямбар бориға исм ўлуб,
Лек алар жисми ҳам уч қисм ўлуб.
Зумраи аввал келибон анбиё,
Ваҳй ила руъёдин ўлуб пешво.
Сўнгра русулким, неки ҳақдин етиб,
Борчасини халққа ирсол этиб,
Сўнгра улул-азмки айлаб жидол,
Даъвати дин қилга-ю ҳукми қитол.
Борчасининг аъзамию афсаҳи,
Англаки, келмиш набийи Абтаҳий.
Кўнгли ҳақ ирсолиға росих бўлуб,
Дини — русул диниға носих бўлуб.
Куфр қаронғусида ҳар мурсале
Дини била ёрутубон машъали.
Қилғач анинг шаръи қуёши зуҳур,
Қолмайин ул машъалалар ичра нур,
Хатм анга ойини рисолат тамом,
Дин анинг исломи-ю бас вассалом.
Келди бешинчи анга явмул-ҳисоб,
Дема ҳисоб, айтки явмул-азоб.
Муътақид ўлмоқки қиёмат бўлур,
Қилғонидин элга надомат бўлур.
Шодлиқ асҳоби яминға рақам,
Сафҳалари лавҳиға етмай қалам.
Аҳли шимол ичра тушар можаро,
Номалари юзлари янглиғ қаро.
Тўғри тарозуға бўлур икки бош,
Бир сори гавҳар яна бир сори тош.
Кўпрук уза халқ ҳаросон бўлур,
Бирга қатиқ, бирига осон бўлур.
Дўзах ўти дардиға йўқ интиҳо,
Халқ ҳалокиға бўлур аждаҳо.
Етти боши гунбади даввордек,
Етти оғиз ҳар бириси ғордек.
Дема томуғ етти эшигин очиб,
Ким ети оғзи анинг ўтлар сочиб.
Гулшани фирдавс аро нозу наим,
Ончаки йўл топмай арода насим.
Ҳури анинг руҳи мусаввар киби,
Қадду лаби туби-ю кавсар киби.
Сокиниға жоми бақодин умид,
Қайси бақо, балки лиқодин умид.
Содис анга келди ҳадиси қадар,
Бил азалий сабт неким хайру шар.
Софу тўло бўлғали жоми аласт,
Бўлғуча ул майдин абад аҳли маст,
Ҳарне бу мажлис аро топти вуқуъ,
Хоҳ усул англаву хоҳи фуруъ.
Маст агар тортти нохуш садо,
Мутриб агар айлади дилкаш наво,
Баъзи агар Каъба сори қилди азм,
Баъзи агар дайр аро тузди базм.
Бодияда ул чекибон юз ано ( )
Бўлди мунунг маскани дайри фано.
Маст чиқиб муғбачаи майпараст,
Қилди салоҳ аҳлини расвову маст.
Зоҳир агар бўлди бориб дурднўш,
Фосиқ агар бўлди келиб хирқапўш,
Борчаси ҳақ илмида маълум эди,
Лавҳаи маҳфузда марқум эди.
Не етибон яхши амалдин биҳишт,
Не солибон дўзах аро феъли зишт.
Улки қилиб тенгрига минг йил сужуд,
Бўлса шақийи азалий қайда суд.
Муғбачалар дайрда қилғон ҳалок
Бўлса саиди абадий қайда бок.
Кимгаки бу олтиға бор эътиқод,
Ҳам бу сифат бирлаки қилдим савод,
Ҳар нечаким нома сияҳ бўлса ул,
Ғарқаи дарёйи гунаҳ бўлса ул,
Тонг йўқ агар афв ўлуб уммид анга,
Тутса илик раҳмати жовид анга.
Лек бу дард ўти эрур жонгудоз,
Ушбу гудоз ичра куюб аҳли роз.
Бу бири ўз ҳолиға мотам тутуб,
Ул бири тарки бори олам тутуб.
Ким бу бийик пояки қилдим баён,
Кимга етар-етмаси эрмас аён.
Етмаги ҳам кимсага мутлақ эмас,
Етмаси ҳам жазму муҳаққақ эмас.
Кофиру муъмин сори қилсанг соғинч,
Не анга яъсу не мунунг кўнгли тинч.
Куйдурубон халқни бийму умид,
То худ эрур ким шақи-ю ким саид.
Махлас иши барчаға ниятдадур.
Топмоқ ани лек машиятдадур.
[XXIII]
Султонул-орифинни ғамгин кўруб, муридиға савол тили очилғони ва ул шофий жавоблар била андуҳлуқ кўнглин холи қилғони.
Султонул-орифинни ғамгин кўруб, муридиға савол тили очилғони ва ул шофий жавоблар била андуҳлуқ кўнглин холи қилғони.
Қайғулуқ ўлтурмиш эди Боязид,
Сўрди ғами кайфиятин бир мурид:
«Кей фалак авжида хироминг сенинг,
Арш фазоси уза гоминг сенинг.
Кўнглунгга не ишдин экин бу тааб,
Бу таабингға не иш эркин сабаб?»
Пир тўкуб ашку чекиб ўтлуқ оҳ,
Дедики: «Бу ғам ишим этмиш табоҳ,
Ким бу жаҳон ичраки, элдур ғулу,
Эл тўла, аммо кишидиндур хулу.
Ҳар кишига хуш кўрунур ўз иши,
Бир киши йўқким, деса бўлғай киши,
Мунда киши борини билмон яқин,
Бор эса, ўтганлар аро бор экин».
Сўрғучиға зоҳир ўлуб изтироб,
Дедики: «Эй хуршеди олийжаноб,
Элда киши йўқ демак ўлди сўзунг,
Дохил эмассенму бу элга ўзунг?»
Шайх деди: «Эй иши гумроҳлиқ,
Топмоғон иш сирридин огоҳлиқ.
Мен доғи юз минг мени саргаштадек,
Ашки боғир қониға оғуштадек,
Бўлмаса имон била кетмак иши,
Англаки, они деса бўлмас киши.
Олам аро мунча сиғору кибор,
Мен бўла-ю, сен бўлу ҳаркимки бор,
Борча бу ғам тиғидин афгорбиз,
Борча бу мотамға гирифторбиз.
Ким ичи бу ғуссада қон бўлмади,
Кимсага бу нукта аён бўлмади,
Ким чу видоъ айлагуси жон анга,
Ҳамраҳ ўлур йўқса йўқ имон анга,
Чунки жаҳон аҳлиға бу бўлса ҳол.
Сўздаки дебмен не маҳалли савол».
Сойил этиб бўйла дури нукта гўш,
Оғзи садаф оғзидек ўлди хамўш.
Ёраб, ўшул туҳфани охир нафас,
Айла Навоий ила ҳамроҳу бас.
Қуллуғунгга маҳкам эт имонини,
Айлагил имонидек аймонини.
Соқий, ўлубмен, майи имон кетур,
Жисмима имон майидин жон кетур.
Қуйма бу кун жомима даврон майи,
Жоним ол, оғзимға қуй имон майи.
Сўрди ғами кайфиятин бир мурид:
«Кей фалак авжида хироминг сенинг,
Арш фазоси уза гоминг сенинг.
Кўнглунгга не ишдин экин бу тааб,
Бу таабингға не иш эркин сабаб?»
Пир тўкуб ашку чекиб ўтлуқ оҳ,
Дедики: «Бу ғам ишим этмиш табоҳ,
Ким бу жаҳон ичраки, элдур ғулу,
Эл тўла, аммо кишидиндур хулу.
Ҳар кишига хуш кўрунур ўз иши,
Бир киши йўқким, деса бўлғай киши,
Мунда киши борини билмон яқин,
Бор эса, ўтганлар аро бор экин».
Сўрғучиға зоҳир ўлуб изтироб,
Дедики: «Эй хуршеди олийжаноб,
Элда киши йўқ демак ўлди сўзунг,
Дохил эмассенму бу элга ўзунг?»
Шайх деди: «Эй иши гумроҳлиқ,
Топмоғон иш сирридин огоҳлиқ.
Мен доғи юз минг мени саргаштадек,
Ашки боғир қониға оғуштадек,
Бўлмаса имон била кетмак иши,
Англаки, они деса бўлмас киши.
Олам аро мунча сиғору кибор,
Мен бўла-ю, сен бўлу ҳаркимки бор,
Борча бу ғам тиғидин афгорбиз,
Борча бу мотамға гирифторбиз.
Ким ичи бу ғуссада қон бўлмади,
Кимсага бу нукта аён бўлмади,
Ким чу видоъ айлагуси жон анга,
Ҳамраҳ ўлур йўқса йўқ имон анга,
Чунки жаҳон аҳлиға бу бўлса ҳол.
Сўздаки дебмен не маҳалли савол».
Сойил этиб бўйла дури нукта гўш,
Оғзи садаф оғзидек ўлди хамўш.
Ёраб, ўшул туҳфани охир нафас,
Айла Навоий ила ҳамроҳу бас.
Қуллуғунгга маҳкам эт имонини,
Айлагил имонидек аймонини.
Соқий, ўлубмен, майи имон кетур,
Жисмима имон майидин жон кетур.
Қуйма бу кун жомима даврон майи,
Жоним ол, оғзимға қуй имон майи.
[XXIV]
ИККИНЧИ МАҚОЛАТ
Ислом бобидаким, «алиф»лари амният боғининг сарвлари дурур ва «син»и саодат қасрининг кунгираси ва «лом»и латофат гулчеҳрасининг сунбули зулфи ва «мим»и муҳаббат машъалининг нури ва ул сарвлар соясида ер тутмоқ ва ул қаср кунгирасида талаб камандин солмоқ ва ул сунбули зулфни ҳабли матин қилмоқ ва ул машъал нури била кўз ёрутмоқнинг тарғиби.
ИККИНЧИ МАҚОЛАТ
Ислом бобидаким, «алиф»лари амният боғининг сарвлари дурур ва «син»и саодат қасрининг кунгираси ва «лом»и латофат гулчеҳрасининг сунбули зулфи ва «мим»и муҳаббат машъалининг нури ва ул сарвлар соясида ер тутмоқ ва ул қаср кунгирасида талаб камандин солмоқ ва ул сунбули зулфни ҳабли матин қилмоқ ва ул машъал нури била кўз ёрутмоқнинг тарғиби.
Олам аро халқни яздони пок
Аҳли нажот этти-ю аҳли ҳалок.
Бу бирисин обиди асном бил,
Ул бирисин зумраи ислом бил,
Куфр эли йўл топти маломат сори,
Зумраи ислом саломат сори.
Ул бирига вайл эви бўлди мақом,
Зумраи исломға дорус-салом.
Кишвари исломки маъдуд эрур,
Халқи анинг ҳар неки мавжуд эрур,
Боштин-оёқ борча мусулмон эмас,
Кимки мусулмон муни ёлғон демас.
Шартлари бор дурур исломнинг,
Ким ани билмас бириси омнинг.
Муслим эрур «Ман салимал-муслимун
Юз, илигу тил бу иш ичра забун.
Кўрки, бу иш ким илигидин келур,
Ёки бу сўз ким тилидин очилур.
Тилни хирад лол топар бу маҳал,
Йўқки тил-ўқ лол илик доғи шал.
Ўйлаки бу шартлар имкони бор,
Шартдин айру доғи аркони бор.
Беш ясамиш тенгри таборак ани,
Деса бўлур хамси муборак ани.
Англағил арконини беиштибоҳ,
Аввали «Иллаллоҳ» ила «ло илоҳ».
Ёна Муҳаммадни анга бил расул,
Бер мунга тонуғлуғу қилғил қабул.
Оллоҳ, Оллоҳ, бу не икки калом,
Ким икки оламғадур андин низом.
Лавҳ уза аввал муни ёзиб қалам,
Жаннат эшигида доғи бу рақам.
Ҳалқаи хотам киби чархи барин,
Ул бўлубон юзида нақши нигин,
Ёки бу хат зевари хотам бўлуб,
Хотами гардун юкидин хам бўлуб.
Нофия «ло»сидин айтиб «Ло илоҳ»,
Нафй неким, мумкин эрур мосивоҳ.
«Иллаллоҳ» — айлабон исботини,
Айни вужуд англатибон зотини
Буки расул ўлди Муҳаммад анга,
Юзланиб иқболи муаббад анга.
Амр ила наҳйини баён қилғали,
Лутф ила қаҳрини аён қилғали,
Хайри русул бўлмоғи тенгрига хост,
Ҳарне рисолатки қилиб борча рост.
Сони эрур анда адойи салот,
Лек адосида эрур мушкилот.
Аввали онингки таҳорат дурур,
Билки таҳорат не иборат дурур.
Ул демаким, майл қилиб сувға сен,
Бир неча узв ул сув била ювғасен.
Бўйла таҳоратни қилур ҳар хасис,
Ўзга таҳорат доғи бордур нафис.
Буки сафо чашмасидин завқноқ,
Айлагасен лавҳаи хотирни пок.
Танни юмоғлиққа маҳорат бериб,
Жонға доғи бўйли таҳорат бериб.
Жонни солиб бўйла таҳорат аро,
Ким юзида нуқтача қолмай қаро.
Кўзни ариғ ашки зулолий қилиб,
Балки кўнгулни доғи холи қилиб.
Ўзлук уйин ўзга ҳаром айлабон,
Тенгри эви сори хиром айлабон,
Қўйғасен анда ўнг аёқ илгари,
Ғайри худо қўймағасен ичкари.
Эв ияси бўлсаву сен — яхшироқ,
Балки тутуб эв била сен лек қироқ.
Бўлса қиёмингға сутун шеваси,
Ракъатингга сақфи нигун шеваси.
Саждада титраб қўюбон ерга бош,
Сорғорибон чеҳра нечукким қуёш.
Вожибу фарзини риоят қилиб,
Суннат адосини бағоят қилиб,
Гар бу сифат сажда била пок чеҳр,
Ерга доғи киргасен андоқки меҳр.
Субҳи қиёмат нетонг этсанг зуҳур
Боштин-оёқ меҳр киби гарқи нур.
Солис эрур фарз адони закот,
Ҳақ неки бермиш санга молу жиҳот.
Мунда доғи икки сифатдур тариқ,
Бириси аслу бири фаръ, эй рафиқ.
Фаръи буким, зоҳири шаръи расул
Ҳарне баён айласа қилсанг қабул.
Бергучи гар бор эса соҳиб нисоб,
Қирқ дирамдин бирин айлаб ҳисоб.
Заръ ила дўкону ҳавоший доғи,
Балки хадам бирла мавоший доғи.
Ҳарне матоики, закотин берур,
Шаръ тариқи била билким эрур.
Қайли-ю миқдори муайян анинг,
Камми била кайфи мубарҳан анинг.
Масрифи секкиз кишидур бардавом,
Ким ангадур шаръ ила нотиқ калом.
Фаръ будур улки, дедук они асл,
Қилмоқ эрур борчасидин ўзни фасл.
Мақсади аслиға шуруъ айламак,
Ҳарне анинг ғайри ружуъ айламак.
Бўлғонини бермаку шукрона ҳам,
Бермак агар худ топилур ёна ҳам.
Кўнгли қачон қилса захира ҳавас,
Бўлмоқ анга фақру фано ганжи бас.
Бўлмаса кўнглида дирам нақши доғ,
Қилмаса дур партавини шабчароғ.
Лаъл ғами бағрини қон қилмаса,
Дур ғами ашкини равон қилмаса.
Минг етибон асрамаса бирини,
Юкласа ўз бўйниға тақсирини.
Ганж топиб чекмаса вайрониға,
Берса қўюб миннатини жониға.
Ҳарне етар берса, тугуб ёпмаса,
Бергали шукрона яна топмаса.
Кимки анга базл бу чоғлиғ дурур,
Ганж доғи топса яроғлиғ дурур.
Робиъ анга савм дурур қочмағил,
Тутқилу нафйига оғиз очмағил.
Меъдани холилиқ ила қил тўло
Неча хало анда сафодин мало.
Савм ҳадисида будур мужмали,
Ким ани ҳақ дебдурур «Ассавму ли».
Айлади иснод ўзига ажрини,
Йўқса ул-ўқ қилғусидур зажрини.
Амр қилиб берса жазо чун худой,
Демаки си рўза йил ўн икки ой.
Тутсанг ани улча сазоворидур.
Сирфани билгилки сенинг соридур.
Савми эмас доғи машаққат ниҳи,
Муждада бўлса «Ана ажзо биҳи».
Бу доғи уч қисм иладур мунқасим,
Аввали бу расм иладур муртасим.
Ким чу саҳар кўргузур анворини,
Чеккуча кун ғарбға рухсорини.
Ақл ила шурб айламагай рўзадор,
Лек икинчига будур эътибор.
Ким бу сифат савмки топти рақам,
Бўлғай изофат неча иш анда ҳам.
Сойири аъзоға халал етмамак,
Шаръ хилофиға шуруъ этмамак.
Ҳар бири ўз шуғлиға зоҳид бўлуб,
Манъи хилоф ичра мужоҳид бўлуб.
Бормаға-ю кўрмага-ю тутмағай,
Айтмагай, эшитмага-ю ютмағай.
Лекин учунчиси будурким, кўнгул
Чунки эрур маҳбити анвори кул.
Поку равонбахш ҳавоси анинг,
Жилвагаҳи файз фазоси анинг.
Махзани асрори илоҳий ҳам ул,
Ойинаи чеҳраи шоҳий ҳам ул.
Дафъ қилиб занги хаёлотни,
Асрамоқ ул навъ бу миръотни.
Ким анга жуз дўст зуҳур этмагай,
Балки анинг ғайри хутур этмагай.
Ҳеч сувар нақшиға бермай мадор,
Ғайр бу неъматдин ўлуб рўзадор.
Ушбу сифат йўқки, саҳар то ба шом,
Кўй саҳару шомниким, бардавом.
Хомис анга қиблаға солиб қадам,
Бўлмоқ эрур зойири байтил-ҳарам.
Бўйла саодатқа аларким етиб,
Бодияни икки сифат қатъ этиб.
Бири буким, улки бўлуб мустафид,
Яъни ўлуб жоҳу тамаввул мумид.
Бўлса йўл амнияти воқиъ анга,
Оризаи бўлмаса мониъ анга.
Барча йўл асбоби муҳайё қилиб,
Ҳамраҳи мушфиқ дағи пайдо қилиб.
Фарзлиғини ўзига жазм айлагай,
Фарз адосин қила азм айлагай.
Лек икинчи буки, аҳли фано,
Ким ўзига фақрни билгай ғино.
Дўст тушуб хотири вайрониға,
Шавқу талаб ўт солибон жониға.
Ҳўй чекиб, йўлға тушуб пил киби,
Ишқ ўтидин телбарагон эл киби.
Минг йиғоч ар урғусидур гомини,
Боғлабон аввал қадам эҳромини.
Не анга зоду не анга роҳила,
Не анга маркаб, не анга қофила,
Дашт анга гулшану насрин — тикан
Йўлики ёнида муғилон чаман.
Ҳарне самум анда эсиб ранги ол,
Борча гулу лола учурғон шамол.
Бўйла самум ичра етиб ул салим,
Уйлаки гулзор аросинда насим.
Ул чаман ашжори муғилон бўлуб,
Анда қуюн сарви хиромон бўлуб.
Ҳақ анга раҳматни далил айлабон,
Шуълани гулзори Халил айлабон.
Токи ани еткурубон ул далил,
Ўйгачаким, қўйди биносин Халил.
Тавфида ул сидқу сафо келтуруб,
Борча шаройитни бажо келтуруб.
Дўст уйида чу бўлуб меҳмон,
Ҳарне керак ҳозир этиб мизбон.
Балки бу меҳмонни ўзи келтуруб,
Эвигача ҳамраҳ ўлуб еткуруб.
Мунча саодатқа этиб сарфароз,
Кимсани бу йўлда фанову ниёз.
Фони ўлуб кимки ниёз айлади,
Тенгри ани кошифи роз айлади.
Фориғ этар бодия қатъ аҳли мол
Аҳли фано қатъида бор ўзга ҳол.
Не топиб ул неъмату нози била,
Онча топиб юз бу ниёзи била.
Аҳли нажот этти-ю аҳли ҳалок.
Бу бирисин обиди асном бил,
Ул бирисин зумраи ислом бил,
Куфр эли йўл топти маломат сори,
Зумраи ислом саломат сори.
Ул бирига вайл эви бўлди мақом,
Зумраи исломға дорус-салом.
Кишвари исломки маъдуд эрур,
Халқи анинг ҳар неки мавжуд эрур,
Боштин-оёқ борча мусулмон эмас,
Кимки мусулмон муни ёлғон демас.
Шартлари бор дурур исломнинг,
Ким ани билмас бириси омнинг.
Муслим эрур «Ман салимал-муслимун
Юз, илигу тил бу иш ичра забун.
Кўрки, бу иш ким илигидин келур,
Ёки бу сўз ким тилидин очилур.
Тилни хирад лол топар бу маҳал,
Йўқки тил-ўқ лол илик доғи шал.
Ўйлаки бу шартлар имкони бор,
Шартдин айру доғи аркони бор.
Беш ясамиш тенгри таборак ани,
Деса бўлур хамси муборак ани.
Англағил арконини беиштибоҳ,
Аввали «Иллаллоҳ» ила «ло илоҳ».
Ёна Муҳаммадни анга бил расул,
Бер мунга тонуғлуғу қилғил қабул.
Оллоҳ, Оллоҳ, бу не икки калом,
Ким икки оламғадур андин низом.
Лавҳ уза аввал муни ёзиб қалам,
Жаннат эшигида доғи бу рақам.
Ҳалқаи хотам киби чархи барин,
Ул бўлубон юзида нақши нигин,
Ёки бу хат зевари хотам бўлуб,
Хотами гардун юкидин хам бўлуб.
Нофия «ло»сидин айтиб «Ло илоҳ»,
Нафй неким, мумкин эрур мосивоҳ.
«Иллаллоҳ» — айлабон исботини,
Айни вужуд англатибон зотини
Буки расул ўлди Муҳаммад анга,
Юзланиб иқболи муаббад анга.
Амр ила наҳйини баён қилғали,
Лутф ила қаҳрини аён қилғали,
Хайри русул бўлмоғи тенгрига хост,
Ҳарне рисолатки қилиб борча рост.
Сони эрур анда адойи салот,
Лек адосида эрур мушкилот.
Аввали онингки таҳорат дурур,
Билки таҳорат не иборат дурур.
Ул демаким, майл қилиб сувға сен,
Бир неча узв ул сув била ювғасен.
Бўйла таҳоратни қилур ҳар хасис,
Ўзга таҳорат доғи бордур нафис.
Буки сафо чашмасидин завқноқ,
Айлагасен лавҳаи хотирни пок.
Танни юмоғлиққа маҳорат бериб,
Жонға доғи бўйли таҳорат бериб.
Жонни солиб бўйла таҳорат аро,
Ким юзида нуқтача қолмай қаро.
Кўзни ариғ ашки зулолий қилиб,
Балки кўнгулни доғи холи қилиб.
Ўзлук уйин ўзга ҳаром айлабон,
Тенгри эви сори хиром айлабон,
Қўйғасен анда ўнг аёқ илгари,
Ғайри худо қўймағасен ичкари.
Эв ияси бўлсаву сен — яхшироқ,
Балки тутуб эв била сен лек қироқ.
Бўлса қиёмингға сутун шеваси,
Ракъатингга сақфи нигун шеваси.
Саждада титраб қўюбон ерга бош,
Сорғорибон чеҳра нечукким қуёш.
Вожибу фарзини риоят қилиб,
Суннат адосини бағоят қилиб,
Гар бу сифат сажда била пок чеҳр,
Ерга доғи киргасен андоқки меҳр.
Субҳи қиёмат нетонг этсанг зуҳур
Боштин-оёқ меҳр киби гарқи нур.
Солис эрур фарз адони закот,
Ҳақ неки бермиш санга молу жиҳот.
Мунда доғи икки сифатдур тариқ,
Бириси аслу бири фаръ, эй рафиқ.
Фаръи буким, зоҳири шаръи расул
Ҳарне баён айласа қилсанг қабул.
Бергучи гар бор эса соҳиб нисоб,
Қирқ дирамдин бирин айлаб ҳисоб.
Заръ ила дўкону ҳавоший доғи,
Балки хадам бирла мавоший доғи.
Ҳарне матоики, закотин берур,
Шаръ тариқи била билким эрур.
Қайли-ю миқдори муайян анинг,
Камми била кайфи мубарҳан анинг.
Масрифи секкиз кишидур бардавом,
Ким ангадур шаръ ила нотиқ калом.
Фаръ будур улки, дедук они асл,
Қилмоқ эрур борчасидин ўзни фасл.
Мақсади аслиға шуруъ айламак,
Ҳарне анинг ғайри ружуъ айламак.
Бўлғонини бермаку шукрона ҳам,
Бермак агар худ топилур ёна ҳам.
Кўнгли қачон қилса захира ҳавас,
Бўлмоқ анга фақру фано ганжи бас.
Бўлмаса кўнглида дирам нақши доғ,
Қилмаса дур партавини шабчароғ.
Лаъл ғами бағрини қон қилмаса,
Дур ғами ашкини равон қилмаса.
Минг етибон асрамаса бирини,
Юкласа ўз бўйниға тақсирини.
Ганж топиб чекмаса вайрониға,
Берса қўюб миннатини жониға.
Ҳарне етар берса, тугуб ёпмаса,
Бергали шукрона яна топмаса.
Кимки анга базл бу чоғлиғ дурур,
Ганж доғи топса яроғлиғ дурур.
Робиъ анга савм дурур қочмағил,
Тутқилу нафйига оғиз очмағил.
Меъдани холилиқ ила қил тўло
Неча хало анда сафодин мало.
Савм ҳадисида будур мужмали,
Ким ани ҳақ дебдурур «Ассавму ли».
Айлади иснод ўзига ажрини,
Йўқса ул-ўқ қилғусидур зажрини.
Амр қилиб берса жазо чун худой,
Демаки си рўза йил ўн икки ой.
Тутсанг ани улча сазоворидур.
Сирфани билгилки сенинг соридур.
Савми эмас доғи машаққат ниҳи,
Муждада бўлса «Ана ажзо биҳи».
Бу доғи уч қисм иладур мунқасим,
Аввали бу расм иладур муртасим.
Ким чу саҳар кўргузур анворини,
Чеккуча кун ғарбға рухсорини.
Ақл ила шурб айламагай рўзадор,
Лек икинчига будур эътибор.
Ким бу сифат савмки топти рақам,
Бўлғай изофат неча иш анда ҳам.
Сойири аъзоға халал етмамак,
Шаръ хилофиға шуруъ этмамак.
Ҳар бири ўз шуғлиға зоҳид бўлуб,
Манъи хилоф ичра мужоҳид бўлуб.
Бормаға-ю кўрмага-ю тутмағай,
Айтмагай, эшитмага-ю ютмағай.
Лекин учунчиси будурким, кўнгул
Чунки эрур маҳбити анвори кул.
Поку равонбахш ҳавоси анинг,
Жилвагаҳи файз фазоси анинг.
Махзани асрори илоҳий ҳам ул,
Ойинаи чеҳраи шоҳий ҳам ул.
Дафъ қилиб занги хаёлотни,
Асрамоқ ул навъ бу миръотни.
Ким анга жуз дўст зуҳур этмагай,
Балки анинг ғайри хутур этмагай.
Ҳеч сувар нақшиға бермай мадор,
Ғайр бу неъматдин ўлуб рўзадор.
Ушбу сифат йўқки, саҳар то ба шом,
Кўй саҳару шомниким, бардавом.
Хомис анга қиблаға солиб қадам,
Бўлмоқ эрур зойири байтил-ҳарам.
Бўйла саодатқа аларким етиб,
Бодияни икки сифат қатъ этиб.
Бири буким, улки бўлуб мустафид,
Яъни ўлуб жоҳу тамаввул мумид.
Бўлса йўл амнияти воқиъ анга,
Оризаи бўлмаса мониъ анга.
Барча йўл асбоби муҳайё қилиб,
Ҳамраҳи мушфиқ дағи пайдо қилиб.
Фарзлиғини ўзига жазм айлагай,
Фарз адосин қила азм айлагай.
Лек икинчи буки, аҳли фано,
Ким ўзига фақрни билгай ғино.
Дўст тушуб хотири вайрониға,
Шавқу талаб ўт солибон жониға.
Ҳўй чекиб, йўлға тушуб пил киби,
Ишқ ўтидин телбарагон эл киби.
Минг йиғоч ар урғусидур гомини,
Боғлабон аввал қадам эҳромини.
Не анга зоду не анга роҳила,
Не анга маркаб, не анга қофила,
Дашт анга гулшану насрин — тикан
Йўлики ёнида муғилон чаман.
Ҳарне самум анда эсиб ранги ол,
Борча гулу лола учурғон шамол.
Бўйла самум ичра етиб ул салим,
Уйлаки гулзор аросинда насим.
Ул чаман ашжори муғилон бўлуб,
Анда қуюн сарви хиромон бўлуб.
Ҳақ анга раҳматни далил айлабон,
Шуълани гулзори Халил айлабон.
Токи ани еткурубон ул далил,
Ўйгачаким, қўйди биносин Халил.
Тавфида ул сидқу сафо келтуруб,
Борча шаройитни бажо келтуруб.
Дўст уйида чу бўлуб меҳмон,
Ҳарне керак ҳозир этиб мизбон.
Балки бу меҳмонни ўзи келтуруб,
Эвигача ҳамраҳ ўлуб еткуруб.
Мунча саодатқа этиб сарфароз,
Кимсани бу йўлда фанову ниёз.
Фони ўлуб кимки ниёз айлади,
Тенгри ани кошифи роз айлади.
Фориғ этар бодия қатъ аҳли мол
Аҳли фано қатъида бор ўзга ҳол.
Не топиб ул неъмату нози била,
Онча топиб юз бу ниёзи била.
[XXV]
Иброҳим Адҳамнинг Каъбаға намоз била борғони ва Робиаи Адвияға Каъбанинг ниёз била келгани.
Иброҳим Адҳамнинг Каъбаға намоз била борғони ва Робиаи Адвияға Каъбанинг ниёз била келгани.
Қилди чу Адҳам халафи тарки жоҳ,
Тожи фано бошиға қўйди илоҳ.
Берди фано елига мулку ҳашам,
Бодиянинг қатъиға қўйди қадам.
Бўлди мусаллони солиб саждасоз,
Ҳар қадам айлаб ики ракъат намоз,
Қолди бу йўл қатъида ўн тўрт йил,
Мадҳиға ҳар хору гияҳ чекти тил,
Макка тавофиға чу қилди хиром,
Йўқ эди ўз ўрнида байтул-ҳаром.
Чекти фиғонким, бу недур, ё илоҳ,
Ҳотифе ун бердиким: «Эй пири роҳ.
Бодия қатъиға дурур бир ажуз,
Шавқу муҳаббат юкидин қадди гўз.
Заъфдин ул бўлмиш эди нотавон,
Каъба анинг тавфиға бўлди равон».
Айлади ҳайрон ани бу воқиа,
Боқса кейин кўрди келур Робиа.
Дедиким: «Эй Арш матофинг сенинг,
Каъба қилиб азми тавофинг сенинг.
Кўрки жаҳон ичра солибсен не шўр».
Робиа деди ангаким: «Қилма зўр,
Шўр сенингдур бори оламда бил,
Бодия қатъи учун ўн тўрт йил».
Деди Бироҳимки: «Эй покрав,
Балки малак хайлидек афлок рав.
Недин экин буки манга етти ранж,
Мен чекибон ранжу санга бўлди ганж».
Робиа деди анга: «Огоҳ бўл,
Ким неча йил бодияда борча йўл.
Бўлди ишинг арзи намоз айламок,
Шева манга арзи ниёз айламак.
Санга самар берди намозу риё,
Бизга бу бар берди ниёзу фано».
Боқма, Навоий, яна ноз аҳлиға,
Арзи ниёз айла ниёз аҳлиға.
Соқий, олиб кел қадаҳу қилма ноз,
Кўрки, не муштоқдур аҳли ниёз.
Бер тўлаким, ичсун ани бир ҳариф,
Хосса мангаким, боридин мен заиф.
Тожи фано бошиға қўйди илоҳ.
Берди фано елига мулку ҳашам,
Бодиянинг қатъиға қўйди қадам.
Бўлди мусаллони солиб саждасоз,
Ҳар қадам айлаб ики ракъат намоз,
Қолди бу йўл қатъида ўн тўрт йил,
Мадҳиға ҳар хору гияҳ чекти тил,
Макка тавофиға чу қилди хиром,
Йўқ эди ўз ўрнида байтул-ҳаром.
Чекти фиғонким, бу недур, ё илоҳ,
Ҳотифе ун бердиким: «Эй пири роҳ.
Бодия қатъиға дурур бир ажуз,
Шавқу муҳаббат юкидин қадди гўз.
Заъфдин ул бўлмиш эди нотавон,
Каъба анинг тавфиға бўлди равон».
Айлади ҳайрон ани бу воқиа,
Боқса кейин кўрди келур Робиа.
Дедиким: «Эй Арш матофинг сенинг,
Каъба қилиб азми тавофинг сенинг.
Кўрки жаҳон ичра солибсен не шўр».
Робиа деди ангаким: «Қилма зўр,
Шўр сенингдур бори оламда бил,
Бодия қатъи учун ўн тўрт йил».
Деди Бироҳимки: «Эй покрав,
Балки малак хайлидек афлок рав.
Недин экин буки манга етти ранж,
Мен чекибон ранжу санга бўлди ганж».
Робиа деди анга: «Огоҳ бўл,
Ким неча йил бодияда борча йўл.
Бўлди ишинг арзи намоз айламок,
Шева манга арзи ниёз айламак.
Санга самар берди намозу риё,
Бизга бу бар берди ниёзу фано».
Боқма, Навоий, яна ноз аҳлиға,
Арзи ниёз айла ниёз аҳлиға.
Соқий, олиб кел қадаҳу қилма ноз,
Кўрки, не муштоқдур аҳли ниёз.
Бер тўлаким, ичсун ани бир ҳариф,
Хосса мангаким, боридин мен заиф.
[XXVI]
УЧУНЧИ МАҚОЛАТ
Салотин бобидаким, «инналлоҳа яъмуру бил-адли вал-эҳсон» амри ила ҳақ субҳонаҳу ва таоло хисравлиқ худин аларнинг хилофати бошиға қўйдиким, адолатлари «айни»нинг чашмаи зулоли мулк бўстонин сероб қилғай, то бу бўстондин амният ва фароғат гуллари очилғай ва алар зулм боғида май ичиб гул сочарлар, балки майдин ҳар дам ўзгача гул очарлар1.
УЧУНЧИ МАҚОЛАТ
Салотин бобидаким, «инналлоҳа яъмуру бил-адли вал-эҳсон» амри ила ҳақ субҳонаҳу ва таоло хисравлиқ худин аларнинг хилофати бошиға қўйдиким, адолатлари «айни»нинг чашмаи зулоли мулк бўстонин сероб қилғай, то бу бўстондин амният ва фароғат гуллари очилғай ва алар зулм боғида май ичиб гул сочарлар, балки майдин ҳар дам ўзгача гул очарлар1.
Эй фалак авжидин ўтуб рифъатинг.
Ою қуёшдин чолиниб навбатинг.
Тахтинг ўлуб давлати жовид мулк,
Сояи чатринг аро хуршед мулк.
Тож бошингдин бўлубон сарбаланд,
Тахт аёғингдин ўлуб аржуманд2.
Сиймни алқобинг этиб муҳтарам,
Сиккаи қадрингға кавокиб дирам.
Хутбаи жоҳингни ўқуб Муштарий,
Курсийи нуҳ поя анинг минбари.
Меҳр бўлуб соя нишининг сенинг,
Ой юзида муҳр нигининг сенинг.
Мулки Сулаймон уза ишрат намой,
Бошингга солмай кўлака жуз ҳумой.
Маснади Жамшед уза айлаб мақом,
Топмай илигинг ўпарин ғайри жом.
Хотами адлингға сипеҳри баланд,
«Рости-ю русти» билан нақшбанд3.
Хутбаи жоҳинг қадар иншо қилиб,
«Яъмуру бил-адл» ила туғро қилиб4.
Ҳақки солиб сояи раъфат санга,
Рўзи этиб тахти хилофат санга5.
Айлади олингда бийикларни паст,
Даҳр забардастларин зер даст.
Халқни олингда қилиб нотавон,
Барчасиға айлади ҳукмунг равон.
Хизматинга элни забун айлади,
Қадларин олингда нигун айлади.
Бил муниким, сен доғи бир бандасен,
Кўпрагидин ожизу афгандасен.
Эрмас алар туфроғу сен нури пок,
Хилқат аларғау сенга тийра хок.
Барча жавориҳ била аъзода тенг,
Сурати навъи-ю ҳаюлода тенг.
Лек ҳунар ичра, камол ичра ҳам,
Хулқи хушу лутфи мақол ичра ҳам,
Ҳам равиши адлу ҳам инсоф аро,
Ҳилму ҳаёу бори авсоф аро.
Шаръ тариқида ибодатда ҳам,
Ҳақ йўлида тақвию тоатда ҳам,
Сен тушубон йўл наҳажидин йироқ,
Кўпраги сендин юрубон яхшироқ.
Буки санга тенгри бериб имтиёз,
Салтанат авжида қилиб сарфароз,
Тахтни шахсингға макон айлади,
Мулк уза ҳукмунгни равон айлади,
Мунда доғи қудратин ифшо қилиб,
Ҳикмат ила қатрани дарё қилиб,
Билдуруб элга ҳақу барҳақлиғин,
Англатибон қодири мутлақлиғин.
Лек бу иқболнинг ўтрусида,
Бўйла бийик мартаба қаршусида.
Амр қилибдур неча хизмат санга,
Рўзи этибдур неча санъат санга.
Бири анинг неъматиға шукр эрур,
Кимсаки, шукр айласа кўпрак берур.
Шукр қилиб айламасанг уштулум,
Деб ўзиким, «лаазиданнакум».
Сўнгра раиятни вадойиъ деди,
Хуррам ани билки, бу ғамни еди.
Гарчики, ҳақ амри фаровон эрур,
Борчаси бир ёну бу бир ён эрур.
Бўлди раият галаву сен шубон,
Ул шажари мусмиру сен боғбон6.
Қўйни шубон асрамаса ою йил,
Оч бўрилар туъмасидур бори бил.
Боқмаса деҳқон чаманин туну кун,
Нахли тарин англа қуруғон ўтун.
Бўрини доғи галадин дур қил,
Сув берибон боғни маъмур қил,
Ғам есанг ул гала манофиъ берур,
Боғ гулу меваи нофиъ берур.
Гала тугансау қуруса шажар,
Худ санга қолмас яна нафъу самар.
Истаса топшурғонини кирдигор,
Фикр қил ул дамки, жавобинг не бор?
Кўз оч, агар худ бор эсанг раҳшунос,
Иш равишин айла анингдек қиёс,
Ким не кишиким, санга маҳкум эрур,
Зулмунгга бечорау мазлум эрур.
Гарчики, йўқ шавкату сармояси,
Сендин эрур ортуқ анинг пояси.
Негаки, чун ҳашр куни зулжалол,
Золиму мазлумни айлар савол.
Анга эваздур, санга шармандалиқ,
Анга бийиклик, санга афгандалиқ.
Тил чекиб ул ханжари пўлоддек,
Очилибон савсани озоддек.
Санга бинафша киби қадди нигун.
Бош кўтара олмай уётдин забун.
Анга нишоту санга андуҳу ғам,
Ул санга андоқки, анга сен бу дам.
Ҳар не хато қилғонинг ўлғоч ҳисоб,
Бўлғусидур ҳар бирига юз азоб.
Тенгри бу дардингға даво айламас,
Ушбу жиҳатдинки, ҳақуллоҳ эмас.
Гарчи синуқ игна ҳақунносдур,
Бағринг аро ханжари олмосдур.
Қилмаса мазлум гуноҳинг биҳил,
Дўзах ародур ватанинг муттасил.
Афвин анинг тутмасанг уммид сен,
Билки томуғ ўтида жовид сен.
Кимга тикан бирла қилибсен ситез.
Урғусидур кўксунгга юз тиғи тез.
Кимки бўлур бир шараринг фош анга,
Дўзах ўти бўлғуси подош анга.
Кимгаки бир ришта етурдунг зиён,
Қатлинга ул риштани билгил йилон.
Эйки, қавий айлади давлат қўлунг,
Зулм сори тушти ва лекин йўлунг.
Зулмунг эмас эрди халойиққа кам,
Ким қиладурсен ани ўзунгга ҳам.
Зулм ўзунга фисқдур, эй ҳушёр,
Гум қил ани, бўлса санга ҳуш ёр.
Чунки фараҳ базмиға жазм айладинг,
Айшу тараб азмиға базм айладинг.
Қасрки, базм анда муҳайё бўлуб,
Зийнати фирдавси муалло бўлуб,
Пардалари риштаси эл жонидин,
Лаълию шингарфи улус қонидин,
Шамсаси эл моли била зарнигор,
Эл дуру лаъли била гавҳар нигор.
Хиштини масжид бузубон келтуруб,
Тошини эл марқадидин еткуруб.
Анда тузуб маснади шоҳаншаҳи,
Айшу тараб жоми учун муштаҳи.
Базмда соқийлар ўлуб жилвасоз.
Аҳли ғино ҳар сори дастон навоз.
Ҳарнеки марғуби бўлуб нафснинг,
Топилиб ул базмда бир йўқки, минг.
Тил бори ул дебки, демак хўб эмас,
Кўз кўрубон оники, матлуб эмас.
Арбададин ўзга эшитмай қулоқ,
Коми учун тутмай илик жуз аёқ.
Ҳою ғулудин бу нишотинг куни,
Англамайин кимса муаззин уни.
Баски самоу ғазалу қавлу савт,
Бўлубон ул кунги намоз элга фавт.
Аҳли вараъким, топиб анда вужуд,
Чанг рукуъ ичра суроҳи сужуд.
Улки бу тоат била тафзиҳ анга,
Нуқл бўлуб донаи тасбиҳ анга.
Токи қуёш жирми бўлуб нур пош,
Маҳфили айшингда бу янглиғ маош.
Шом жаҳон сафҳасин айлаб қаро,
Пардаи зулмат чу ёпиб эл аро.
Рост ярим тунга дегин ҳол бу,
Ҳам санга, ҳам хайлинга аҳвол бу.
Жом бу аҳволингга қон йиғлабон,
Шамъ куюб, ашк фишон йиғлабон.
Қоқиб овуч санж қилиб наъра кўс,
Кўкка чекиб нолау афғон хурус.
Сен чу бўлуб сархушу хилват гарой,
Анда қилиб ҳарне тилаб нафсу рой.
Базмдағи қорию гар худ йигит,
Майдин ўлуб ҳар бири бир телба ит.
Шайнда қоплондин агарчи фузун,
Нафс итининг илгида лекин забун.
Ҳар бириси юз тамаи хом аро,
Ёйилибон кишвари ислом аро.
Ҳар сори бир маст ўлуб ором жўй,
Бир бути гул рухдин ўлуб ком жўй.
Мастлиқ уйқуси чу айлаб ҳужум,
Борча ўлукдек ётиб ул хайли шум.
Субҳ чу зоҳир қилиб анворини,
Ҳар ён очиб ламъаи рухсорини.
Ончаки султоний ўлуб чоштгоҳ,
Уйқуда султон била хайлу сипоҳ.
Кўзларидин уйқу чу маъзул ўлуб,
Ҳар бири бир зулмға машғул ўлуб.
Очибон элга ситам абвобини,
Қилғали пайдо тараб асбобини.
Бўлди чу асбоб муҳайё яна,
Кирди тараб базмиға ғавғо яна,
Йўқки замона шаҳи бу шевалик,
Ўз хўри ҳолиға улуғ то кичик.
Ҳар куни бу шанъат ила тунгача,
Ҳар кеча бу ғафлат ила кунгача.
Эй хулафо ўрнида маснад нишин,
Кўр ўз ишингнию аларнинг ишин.
Қоида мундоғму бўлур, де ахи,
Бир ўз ишингнинг ғами ҳам е ахи.
Ҳақ сени адл этгали султон этиб,
Зулм ила сен халқни вайрон этиб.
Ул сени маъмури ибодат қилиб,
Сен лаабу лаҳвни одат қилиб.
Неча бу бехудлуқ ила йилу ой,
Вой, агар келмасанг ўзунгга, вой,
Умр бу ишлар сўнгича кетти тут,
Марг ниҳиби бошингга етти тут.
Чун ҳашаму хайлдин айрилғасен,
Деки, бу аъмол ила не қилғасен?
Не амали хайр санга дастгир,
Не ситаминг кўргучи пўзиш пазир.
Зулмни тарк айлаву дод айлагил,
Марг кунидин доғи ёд айлагил.
Зулмунг эрур кундузу фисқинг кеча,
Зулм ила фисқинг неча, булғай неча?
Гаҳ-гаҳи ёд айла надоматни ҳам,
Қайси надоматки, қиёматни ҳам.
Журму гунаҳдин киши маъсум эмас,
Таркини тутмоқ доғи мазмум эмас.
Ҳақнинг эрур саҳвсиз иш лозими,
Саҳв эрур лозимаи одами.
Саҳвунгга де узр, таваҳҳум била,
Зулмдин эт тавба тазаллум била.
Кимники бедодинг этибдур асир,
Бўл анга адл илги била дастгир.
Рой ила зулматни мунир айламак,
Лутф ила оламни асир айламак.
Тиғ агар чекса нечукким қуёш,
Айламак онинг сўнгида меҳр фош.
Шаҳлар аро бўйла сифат кам дурур,
Ким шаҳи ғозийға мусаллам дурур7.
Ою қуёшдин чолиниб навбатинг.
Тахтинг ўлуб давлати жовид мулк,
Сояи чатринг аро хуршед мулк.
Тож бошингдин бўлубон сарбаланд,
Тахт аёғингдин ўлуб аржуманд2.
Сиймни алқобинг этиб муҳтарам,
Сиккаи қадрингға кавокиб дирам.
Хутбаи жоҳингни ўқуб Муштарий,
Курсийи нуҳ поя анинг минбари.
Меҳр бўлуб соя нишининг сенинг,
Ой юзида муҳр нигининг сенинг.
Мулки Сулаймон уза ишрат намой,
Бошингга солмай кўлака жуз ҳумой.
Маснади Жамшед уза айлаб мақом,
Топмай илигинг ўпарин ғайри жом.
Хотами адлингға сипеҳри баланд,
«Рости-ю русти» билан нақшбанд3.
Хутбаи жоҳинг қадар иншо қилиб,
«Яъмуру бил-адл» ила туғро қилиб4.
Ҳақки солиб сояи раъфат санга,
Рўзи этиб тахти хилофат санга5.
Айлади олингда бийикларни паст,
Даҳр забардастларин зер даст.
Халқни олингда қилиб нотавон,
Барчасиға айлади ҳукмунг равон.
Хизматинга элни забун айлади,
Қадларин олингда нигун айлади.
Бил муниким, сен доғи бир бандасен,
Кўпрагидин ожизу афгандасен.
Эрмас алар туфроғу сен нури пок,
Хилқат аларғау сенга тийра хок.
Барча жавориҳ била аъзода тенг,
Сурати навъи-ю ҳаюлода тенг.
Лек ҳунар ичра, камол ичра ҳам,
Хулқи хушу лутфи мақол ичра ҳам,
Ҳам равиши адлу ҳам инсоф аро,
Ҳилму ҳаёу бори авсоф аро.
Шаръ тариқида ибодатда ҳам,
Ҳақ йўлида тақвию тоатда ҳам,
Сен тушубон йўл наҳажидин йироқ,
Кўпраги сендин юрубон яхшироқ.
Буки санга тенгри бериб имтиёз,
Салтанат авжида қилиб сарфароз,
Тахтни шахсингға макон айлади,
Мулк уза ҳукмунгни равон айлади,
Мунда доғи қудратин ифшо қилиб,
Ҳикмат ила қатрани дарё қилиб,
Билдуруб элга ҳақу барҳақлиғин,
Англатибон қодири мутлақлиғин.
Лек бу иқболнинг ўтрусида,
Бўйла бийик мартаба қаршусида.
Амр қилибдур неча хизмат санга,
Рўзи этибдур неча санъат санга.
Бири анинг неъматиға шукр эрур,
Кимсаки, шукр айласа кўпрак берур.
Шукр қилиб айламасанг уштулум,
Деб ўзиким, «лаазиданнакум».
Сўнгра раиятни вадойиъ деди,
Хуррам ани билки, бу ғамни еди.
Гарчики, ҳақ амри фаровон эрур,
Борчаси бир ёну бу бир ён эрур.
Бўлди раият галаву сен шубон,
Ул шажари мусмиру сен боғбон6.
Қўйни шубон асрамаса ою йил,
Оч бўрилар туъмасидур бори бил.
Боқмаса деҳқон чаманин туну кун,
Нахли тарин англа қуруғон ўтун.
Бўрини доғи галадин дур қил,
Сув берибон боғни маъмур қил,
Ғам есанг ул гала манофиъ берур,
Боғ гулу меваи нофиъ берур.
Гала тугансау қуруса шажар,
Худ санга қолмас яна нафъу самар.
Истаса топшурғонини кирдигор,
Фикр қил ул дамки, жавобинг не бор?
Кўз оч, агар худ бор эсанг раҳшунос,
Иш равишин айла анингдек қиёс,
Ким не кишиким, санга маҳкум эрур,
Зулмунгга бечорау мазлум эрур.
Гарчики, йўқ шавкату сармояси,
Сендин эрур ортуқ анинг пояси.
Негаки, чун ҳашр куни зулжалол,
Золиму мазлумни айлар савол.
Анга эваздур, санга шармандалиқ,
Анга бийиклик, санга афгандалиқ.
Тил чекиб ул ханжари пўлоддек,
Очилибон савсани озоддек.
Санга бинафша киби қадди нигун.
Бош кўтара олмай уётдин забун.
Анга нишоту санга андуҳу ғам,
Ул санга андоқки, анга сен бу дам.
Ҳар не хато қилғонинг ўлғоч ҳисоб,
Бўлғусидур ҳар бирига юз азоб.
Тенгри бу дардингға даво айламас,
Ушбу жиҳатдинки, ҳақуллоҳ эмас.
Гарчи синуқ игна ҳақунносдур,
Бағринг аро ханжари олмосдур.
Қилмаса мазлум гуноҳинг биҳил,
Дўзах ародур ватанинг муттасил.
Афвин анинг тутмасанг уммид сен,
Билки томуғ ўтида жовид сен.
Кимга тикан бирла қилибсен ситез.
Урғусидур кўксунгга юз тиғи тез.
Кимки бўлур бир шараринг фош анга,
Дўзах ўти бўлғуси подош анга.
Кимгаки бир ришта етурдунг зиён,
Қатлинга ул риштани билгил йилон.
Эйки, қавий айлади давлат қўлунг,
Зулм сори тушти ва лекин йўлунг.
Зулмунг эмас эрди халойиққа кам,
Ким қиладурсен ани ўзунгга ҳам.
Зулм ўзунга фисқдур, эй ҳушёр,
Гум қил ани, бўлса санга ҳуш ёр.
Чунки фараҳ базмиға жазм айладинг,
Айшу тараб азмиға базм айладинг.
Қасрки, базм анда муҳайё бўлуб,
Зийнати фирдавси муалло бўлуб,
Пардалари риштаси эл жонидин,
Лаълию шингарфи улус қонидин,
Шамсаси эл моли била зарнигор,
Эл дуру лаъли била гавҳар нигор.
Хиштини масжид бузубон келтуруб,
Тошини эл марқадидин еткуруб.
Анда тузуб маснади шоҳаншаҳи,
Айшу тараб жоми учун муштаҳи.
Базмда соқийлар ўлуб жилвасоз.
Аҳли ғино ҳар сори дастон навоз.
Ҳарнеки марғуби бўлуб нафснинг,
Топилиб ул базмда бир йўқки, минг.
Тил бори ул дебки, демак хўб эмас,
Кўз кўрубон оники, матлуб эмас.
Арбададин ўзга эшитмай қулоқ,
Коми учун тутмай илик жуз аёқ.
Ҳою ғулудин бу нишотинг куни,
Англамайин кимса муаззин уни.
Баски самоу ғазалу қавлу савт,
Бўлубон ул кунги намоз элга фавт.
Аҳли вараъким, топиб анда вужуд,
Чанг рукуъ ичра суроҳи сужуд.
Улки бу тоат била тафзиҳ анга,
Нуқл бўлуб донаи тасбиҳ анга.
Токи қуёш жирми бўлуб нур пош,
Маҳфили айшингда бу янглиғ маош.
Шом жаҳон сафҳасин айлаб қаро,
Пардаи зулмат чу ёпиб эл аро.
Рост ярим тунга дегин ҳол бу,
Ҳам санга, ҳам хайлинга аҳвол бу.
Жом бу аҳволингга қон йиғлабон,
Шамъ куюб, ашк фишон йиғлабон.
Қоқиб овуч санж қилиб наъра кўс,
Кўкка чекиб нолау афғон хурус.
Сен чу бўлуб сархушу хилват гарой,
Анда қилиб ҳарне тилаб нафсу рой.
Базмдағи қорию гар худ йигит,
Майдин ўлуб ҳар бири бир телба ит.
Шайнда қоплондин агарчи фузун,
Нафс итининг илгида лекин забун.
Ҳар бириси юз тамаи хом аро,
Ёйилибон кишвари ислом аро.
Ҳар сори бир маст ўлуб ором жўй,
Бир бути гул рухдин ўлуб ком жўй.
Мастлиқ уйқуси чу айлаб ҳужум,
Борча ўлукдек ётиб ул хайли шум.
Субҳ чу зоҳир қилиб анворини,
Ҳар ён очиб ламъаи рухсорини.
Ончаки султоний ўлуб чоштгоҳ,
Уйқуда султон била хайлу сипоҳ.
Кўзларидин уйқу чу маъзул ўлуб,
Ҳар бири бир зулмға машғул ўлуб.
Очибон элга ситам абвобини,
Қилғали пайдо тараб асбобини.
Бўлди чу асбоб муҳайё яна,
Кирди тараб базмиға ғавғо яна,
Йўқки замона шаҳи бу шевалик,
Ўз хўри ҳолиға улуғ то кичик.
Ҳар куни бу шанъат ила тунгача,
Ҳар кеча бу ғафлат ила кунгача.
Эй хулафо ўрнида маснад нишин,
Кўр ўз ишингнию аларнинг ишин.
Қоида мундоғму бўлур, де ахи,
Бир ўз ишингнинг ғами ҳам е ахи.
Ҳақ сени адл этгали султон этиб,
Зулм ила сен халқни вайрон этиб.
Ул сени маъмури ибодат қилиб,
Сен лаабу лаҳвни одат қилиб.
Неча бу бехудлуқ ила йилу ой,
Вой, агар келмасанг ўзунгга, вой,
Умр бу ишлар сўнгича кетти тут,
Марг ниҳиби бошингга етти тут.
Чун ҳашаму хайлдин айрилғасен,
Деки, бу аъмол ила не қилғасен?
Не амали хайр санга дастгир,
Не ситаминг кўргучи пўзиш пазир.
Зулмни тарк айлаву дод айлагил,
Марг кунидин доғи ёд айлагил.
Зулмунг эрур кундузу фисқинг кеча,
Зулм ила фисқинг неча, булғай неча?
Гаҳ-гаҳи ёд айла надоматни ҳам,
Қайси надоматки, қиёматни ҳам.
Журму гунаҳдин киши маъсум эмас,
Таркини тутмоқ доғи мазмум эмас.
Ҳақнинг эрур саҳвсиз иш лозими,
Саҳв эрур лозимаи одами.
Саҳвунгга де узр, таваҳҳум била,
Зулмдин эт тавба тазаллум била.
Кимники бедодинг этибдур асир,
Бўл анга адл илги била дастгир.
Рой ила зулматни мунир айламак,
Лутф ила оламни асир айламак.
Тиғ агар чекса нечукким қуёш,
Айламак онинг сўнгида меҳр фош.
Шаҳлар аро бўйла сифат кам дурур,
Ким шаҳи ғозийға мусаллам дурур7.
[XXVII]
Шоҳи Ғозий қаҳрининг сарсари бир саркаш хўшани барбод этиб, адлининг суйи ул хўша бутган бузуғ мазраани обод қилғони.
Шоҳи Ғозий қаҳрининг сарсари бир саркаш хўшани барбод этиб, адлининг суйи ул хўша бутган бузуғ мазраани обод қилғони.
Андаки ғозий шаҳи фархунда бахт
Тож олайин деб талошур эрди тахт.
Юз, ики юзча киши бирла қазоқ,
Гаҳ ери Хоразм эди, гаҳ Адоқ1.
Новаки душман юрагин қон этиб,
Тиғи адув бошини паррон этиб.
Бор эди зотида сазоворлиқ,
Ким ҳақ анга берди жаҳондорлиқ.
Адл эшигин элга кушод айлади,
Тахт уза ўлтурдию дод айлади.
Тузди бузуқларни иморат била,
Зулмни дафъ этти адолат била.
Бидъату фисқ аҳли бўлуб мунзавий,
Адли шариат қўлин этти қавий2.
Бир кун эди сайрға азми дуруст,
Шефта золе этагин тутти руст3.
Нолаву афғон чекибон тортиб оҳ,
Дедики: «Эй шоҳи шариат паноҳ.
Қилғум агар адл эса, маръий букун,
Сенинг ила даъвийи шаръий букун.
Шарт буким айлама маҳкам итоб,
Маҳкамаи шаръда бергил жавоб»4.
Шаҳ деди: «Гар даъви эса қонима,
Шаръий эса миннатидур жонима».
Айладилар бўлди чу бу нукта жазм,
Қозийи ислом ҳузуриға азм.
Иккиси чун ёндашиб ўлтурдилар,
Ҳар сори ҳайрат била эл турдилар.
Маъракада Зол била Рустаме,
Бошлари узра ўкулуб оламе.
Зол дедиким: «Қазоқ эрканда шоҳ,
Тиғ чекибким, чекар эрди сипоҳ.
Бор эди мен тулға жигар гўшаэ,
Бал жигарим мазраидин хўшаэ.
Боғим аро сарви сиҳи шева ул,
Балки қуруқ нахлим аро мева ул.
Шоҳ қиличи жигарим қилди чок,
Ул жигарим порасин этти ҳалок.
Тиғ ила ёриб жигарим ёнини,
Ерга оқизди жигарим қонини».
Айтти қози: «Кетур, икки гувоҳ,
То қилайин ҳукмни беиштибоҳ».
Деди: «Гар икки тонуғ этсам ҳавас,
Ҳам анинг-ўқ адлию инсофи бас»5.
Бўйла чу икки тонуғ ўткарди зол,
Бўлди муқир хисрави фархунда фол.
Қози ўлуб адл ҳаримиға хос,
Қилди равон ҳукм: дият ё қисос.
Шаҳ деди: «Шаръ этса бу янглиғ адо,
Шаръи наби ҳукмиға жоним фидо»6.
Ёғлиғ ила боғлади бўйнини руст,
Юз ҳамённинг доғи бўйнини суст.
Тиғ бериб золға беваҳму бийм,
Бир сори доғи тўкубон ганжу сийм.
Деди: «Қисос айласанг олингда бош.
Сиймни ол, гар ғаразингдур маош.
Мен эдим ул амрда беихтиёр,
Ҳар не сен этсанг манга не ихтиёр».
Тиғни ул адл ила инсоф тунд,
Золи ҳазин тишларидек қилди кунд.
Тушти аёғига бўлуб узрхоҳ,
Дедики: «Эй хисрави анжум сипоҳ,
Гар йигитим қилди фидо жон санга,
Мен қари жони доғи қурбон санга.
Мендин агар бўлди аён изтироб,
Лутф ила афв этки, мен ўлдум хароб».
Ваҳ бу не изҳори хижолат бўлур,
Бу не деган лутфу адолат бўлур.
Зол кечиб даъвию дастонидин,
Йўқки ўғул қонидин, ўз жонидин.
Турфа буким, хисрави одил ани,
Адл ила ул даврда айлаб ғани.
Золни анжум киби сийми равон,
Золи фалакдек қилибон навжувон.
Сим кучидин бўлубон симбар,
Халқ лақаб айлаб анга «Золи зар»7.
Золи фалакдин неча кўрсанг алам,
Шаҳ чу қилур адл, Навоий, не ғам8.
Соқийи гулчеҳра, кетур жоми адл,
Кўрки, не гуллар очар анжоми адл.
Адл аёғин тутки, бўлуб шод ичай,
Одили давронни қилиб ёд ичай.
Тож олайин деб талошур эрди тахт.
Юз, ики юзча киши бирла қазоқ,
Гаҳ ери Хоразм эди, гаҳ Адоқ1.
Новаки душман юрагин қон этиб,
Тиғи адув бошини паррон этиб.
Бор эди зотида сазоворлиқ,
Ким ҳақ анга берди жаҳондорлиқ.
Адл эшигин элга кушод айлади,
Тахт уза ўлтурдию дод айлади.
Тузди бузуқларни иморат била,
Зулмни дафъ этти адолат била.
Бидъату фисқ аҳли бўлуб мунзавий,
Адли шариат қўлин этти қавий2.
Бир кун эди сайрға азми дуруст,
Шефта золе этагин тутти руст3.
Нолаву афғон чекибон тортиб оҳ,
Дедики: «Эй шоҳи шариат паноҳ.
Қилғум агар адл эса, маръий букун,
Сенинг ила даъвийи шаръий букун.
Шарт буким айлама маҳкам итоб,
Маҳкамаи шаръда бергил жавоб»4.
Шаҳ деди: «Гар даъви эса қонима,
Шаръий эса миннатидур жонима».
Айладилар бўлди чу бу нукта жазм,
Қозийи ислом ҳузуриға азм.
Иккиси чун ёндашиб ўлтурдилар,
Ҳар сори ҳайрат била эл турдилар.
Маъракада Зол била Рустаме,
Бошлари узра ўкулуб оламе.
Зол дедиким: «Қазоқ эрканда шоҳ,
Тиғ чекибким, чекар эрди сипоҳ.
Бор эди мен тулға жигар гўшаэ,
Бал жигарим мазраидин хўшаэ.
Боғим аро сарви сиҳи шева ул,
Балки қуруқ нахлим аро мева ул.
Шоҳ қиличи жигарим қилди чок,
Ул жигарим порасин этти ҳалок.
Тиғ ила ёриб жигарим ёнини,
Ерга оқизди жигарим қонини».
Айтти қози: «Кетур, икки гувоҳ,
То қилайин ҳукмни беиштибоҳ».
Деди: «Гар икки тонуғ этсам ҳавас,
Ҳам анинг-ўқ адлию инсофи бас»5.
Бўйла чу икки тонуғ ўткарди зол,
Бўлди муқир хисрави фархунда фол.
Қози ўлуб адл ҳаримиға хос,
Қилди равон ҳукм: дият ё қисос.
Шаҳ деди: «Шаръ этса бу янглиғ адо,
Шаръи наби ҳукмиға жоним фидо»6.
Ёғлиғ ила боғлади бўйнини руст,
Юз ҳамённинг доғи бўйнини суст.
Тиғ бериб золға беваҳму бийм,
Бир сори доғи тўкубон ганжу сийм.
Деди: «Қисос айласанг олингда бош.
Сиймни ол, гар ғаразингдур маош.
Мен эдим ул амрда беихтиёр,
Ҳар не сен этсанг манга не ихтиёр».
Тиғни ул адл ила инсоф тунд,
Золи ҳазин тишларидек қилди кунд.
Тушти аёғига бўлуб узрхоҳ,
Дедики: «Эй хисрави анжум сипоҳ,
Гар йигитим қилди фидо жон санга,
Мен қари жони доғи қурбон санга.
Мендин агар бўлди аён изтироб,
Лутф ила афв этки, мен ўлдум хароб».
Ваҳ бу не изҳори хижолат бўлур,
Бу не деган лутфу адолат бўлур.
Зол кечиб даъвию дастонидин,
Йўқки ўғул қонидин, ўз жонидин.
Турфа буким, хисрави одил ани,
Адл ила ул даврда айлаб ғани.
Золни анжум киби сийми равон,
Золи фалакдек қилибон навжувон.
Сим кучидин бўлубон симбар,
Халқ лақаб айлаб анга «Золи зар»7.
Золи фалакдин неча кўрсанг алам,
Шаҳ чу қилур адл, Навоий, не ғам8.
Соқийи гулчеҳра, кетур жоми адл,
Кўрки, не гуллар очар анжоми адл.
Адл аёғин тутки, бўлуб шод ичай,
Одили давронни қилиб ёд ичай.
[XXVIII]
ТЎРТУНЧИ МАҚОЛАТ
Риёйи хирқапўшлар сулукидаким, ўз қошларида хирқаи талбислариға ҳақиқий либос от дурур ва ҳақойиқу маорифлари авомға либосот. Ва ҳақиқий боданўшлар равишидаким, хирқаи вужудлари фано илги зўридин чок дурур ва Масиҳодек жонбахш нафаслари руҳи муқаддас киби пок ва маҳалли тавфлари соҳати афлок1.
ТЎРТУНЧИ МАҚОЛАТ
Риёйи хирқапўшлар сулукидаким, ўз қошларида хирқаи талбислариға ҳақиқий либос от дурур ва ҳақойиқу маорифлари авомға либосот. Ва ҳақиқий боданўшлар равишидаким, хирқаи вужудлари фано илги зўридин чок дурур ва Масиҳодек жонбахш нафаслари руҳи муқаддас киби пок ва маҳалли тавфлари соҳати афлок1.
Эй бўлубон санъат ила хирқапўш,
Шому саҳар зикр ила солиб хуруш2.
Хирқа уза бахяки ҳар ён чекиб,
Зуҳду риё вуслаларидин тикиб.
Руқъаи даври бу мураққаъда кўп.
Барча дирам остиға тикмакка жўб3.
Иплар анга риштаи талбис ўлуб,
Игна анга сиблати иблис ўлуб4.
Азрақ узаким бўлубон бахясоз,
Анжуми наҳси фалаки нақшбоз5.
Ушбу фалак узра ридо субҳи дам,
Субҳки, козиб анга бўлмиш алам.
Эски амомаки бўлуб печ-печ,
Печдин ўзга нима йўқ анда ҳеч.
Қайси асо ҳийла уйига сутун,
Кош синиб ул, бу уй ўлғай нигун.
Субҳа дема, бутки йўнуб буттарош,
Дона ясаб, ҳарне қолиб реза тош6.
Муъзини қарробаи куффор анга,
Ришта бўлуб риштаи зуннор анга7.
Ул йиғочиким, ани мисвок этиб,
Оғзи луоби била нопок этиб.
Номаи идбор дегил оғзи руст,
Ўпмак учун элтиб ўз оғзиға чуст.
Ҳар ён аёғидаки наълайи ўлуб,
Аҳли сафо ҳазли учун шайн ўлуб.
Турфа соқолин осибон кулгудек,
Эгри йиғоч узра чиқиб ўчкудек8.
Ўчкуча ҳам йўқ ишида тўғрилиқ,
Ул тутуб ўғри, бу қилиб ўғрилиқ9.
Ўчку тилаб хайлиға баргу наво,
Гар гала минг бўлса бўлуб пешво.
Ўзини бориға шафиқ айлабон,
Ҳоди ўлуб қатъи тариқ айлабон.
Тоғ ила тузни туну кун бошқариб,
Хайлини йўл ақбасидин ўткариб.
Кўргузубон бу доғи хайлиға йўл,
Йўлки, борибон томуғ ўтиға ул.
Водийи зулмат аро ул турфа хайл,
Йўл итуруб айлабон ўт сори майл.
Мафсақае топибон элтиб паноҳ,
Отини маъбад атабу хонақоҳ.
Хонақоҳ ичраки солиб бўриё,
Ранг анга зарқ ўлубон, бў риё.
Масжиди аркони бўлуб мухталиф,
Қибла жануби тарафи мунҳариф.
Маст-муғ ашжоридин абвоб анга,
Қуҳбаи тарсо қоши-меҳроб анга10.
Шайх бу меҳроб аро тоат қилиб,
Ҳар неки шайтон деб итоат қилиб.
Бўлуб анга жамъи халойиқ мурид,
Лек бори шайхқа лойиқ мурид.
Шайх қадин хам қилибон «нун» киби,
Ўлтурубон гўшада Зуннун киби11.
Аҳли сулук ичра маориф дебон,
Они — муҳаққиқ, муни — ориф дебон.
Ҳарза музахрафники бунёд этиб,
Аҳли иродатқа ҳам иршод этиб.
Бирин этиб зўр ила хилватнишин,
Бирин этиб куч била узлатгузин.
Аҳли риёзатдин атаб бирини,
Бирига деб воқиа таъбиринн.
Воқеа гар худ анга ёлғон дебон,
Ул доғи таъбирини ҳазён дебон.
Хилват аро қилғучи маҳрам ўзин,
Хизр била тутқучи ҳамдам ўзин.
Латтаки, маҳкам тугубон банг анга,
Еткурубон банг ёшил ранг анга.
«Хизр паямбар» қўюбон отини,
Воқеа деб — ҳарза хаёлотини12.
Йўқки ҳамин хилвати аҳлиға бас,
Шайхқа ҳам ушбу Хизр ҳамнафас.
Рутбада андоқ анга аъло мақом,
Ким бўлубон чарх анга адно мақом,
Қолмайин ул пояким, ул етмайин,
Арзи кароматни писанд этмайин.
Ногаҳ агар нағма чекиб бир найи,
Маст қилибон они ҳолат майи.
Нағмаи хорижки қилиб истимоъ,
Секрибу оҳанг этиб ул дам самоъ.
Дебсабу сайҳа чекиб андоқки пил,
Чангаки нафс олида хору залил.
Аҳли иродат доғи бу тавр ила,
Теграсига эврулубон давр ила.
Ҳарза ҳаёлот ила ҳол айлабон,
Даврни фонус хаёл айлабон.
Ғусса жаҳон ичра чекиб жон учун,
Жонни фидо қилғали жонон учун*.
Ёва кўп айтурда бири чирчирак,
Чарх кўп урмоқда бири фирфирак13.
Бу бири важд ичра тилин лол этиб,
Ул бир ўзин волаву беҳол этиб.
Бу тутубон кўз учидин они пос,
Ул қилибон важдини мундин қиёс.
Зарқ ўтидин ҳар бири дўзах киби,
Лек бурудатдин ўлуб ях киби.
Ҳар бири онча урунуб бемалол
Ким, йиқилиб қўпқали топмай мажол
Борчаға мақсуд буким — аҳли жоҳ,
Кўрсалар ул шайх ила бу хонақоҳ.
Шайхни сажжодаи иршод уза,
Хайлни ҳам зикр ила аврод уза.
Фақру қаноатдин ўлуб сарбаланд,
Важд ила ҳолатдин ўлуб баҳраманд.
Борчаларин аҳли яқин соғиниб,
Ҳол ила ул важдни чин соғиниб.
Зоҳир этиб шайх қошида ниёз,
Фоқалариға бўлубон чорасоз.
То билиб охир ани султони мулк,
Хайли дуо бирла нигаҳбони мулк.
Арзи ниёз айлабон ўлғай мурид.
Пояларин ҳар нафас этгай мазид.
Ҳадя, туҳаф тортқаю мол ҳам,
Мустағалу кенту севарғол ҳам14.
Бўлса булар бирла барумандлиқ,
Етгай алар нафсиға хурсандлиқ.
Субҳоналлоҳ, бу не нафси лаим,
Нафсни қўйғил, не азоби алим.
Рўзи учун мунча фусунсозлиқ,
Мансаб учун мунча дағобозлиқ15.
Бу эл эрур борча ёмондин-ёмон,
Кимки йўқ андин ёмон, андин ёмон.
Ботин ўлуб фосиду зоҳир салоҳ,
Тоши мусаллою ичи мустароҳ.
Руҳни нафс олида қул айлабон.
Ҳуллани дажжолға жул айлабон.
Дев ила шайтон уруб ичинда жўш,
Танға малоик паридан пардапўш.
Кўнглак аро мушку абири тараб,
Кўнглида юз ит ўлубу гандараб16.
Гарчи бўлур қалб дирам рўйкаш,
Андин айирмоқ бўлур ўт бирла ғаш.
Лек томуғ ҳам бу неча ғашға ҳайф,
Ўт доғи бу хайли дағалвашға ҳайф.
Гар кўруб ўтдин бани одам азоб,
Ўтқа булардин бўлубон ҳам азоб.
Одам аро кўр не тафовут турур,
Қибла анга, тенгри мунга бут турур.
Равза сўзи доғи демасдур бири,
Куйгали ҳам лойиқ эмасдур бири.
Эй кўнгул, ул элга жаҳонлар фидо,
Дема жаҳонлар, деки жонлар фидо.
Ким қилибон икки жаҳон таркини,
Икки жаҳон демаки, жон таркини.
Ҳолда асҳоб доғи пирдек;
Бемазалиқда бориси бирдек.
Елга бериб дафтари солусни,
Ўтға солиб хирқаи номусни.
Масжиду майхона анга ёқмайин,
Дайр била каъба сори боқмайин.
Силкибон эл яхши-ёмониға енг,
Англаб улус йўқию борини тенг.
Жону жаҳонни кўрубон хокча,
Кавну макон нақдини хошокча.
Борлиқ асбобини фоний билиб,
Йўқлуқ ўти ичра ўзин кул қилиб.
Куйдурубон чун бу хаёлотни.
Ёрутуб ул кул била миръотни.
Кўзгуда чун ғайрдин ўлмай асар,
Чеқраи мақсуд ўлубон жилвагар.
Балки бу нобуд хаёлот анга,
Қайси хаёлотки, заррот анга.
Бошдин аёқ ҳар бири кўзгу бўлуб,
Шоҳиди мақсудға ўтру бўлуб.
Кўзгуву шоҳид кўрунуб ҳар тараф.
Кўзга ёмон кўрмак ўлуб бартараф.
Ҳар сориким нозир ўлуб ҳақ кўруб,
Қилғучини фоили мутлақ кўруб.
Туз йўл ила қотии води алар.
Ким итуруб йўлини ҳоди алар.
Улки қолиб зулмати ҳижрон аро,
Ё озиқиб водийи ҳирмон аро.
Хизрдек ул қавм тутуб элга қўл,
Кўргузубон манзили мақсадға йўл.
Мониъ ўлуб ғайрати огоҳлиқ,
Хизрға ҳам қилғали ҳамроҳлиқ.
Зулмат алар ўтиға бир дуди оҳ,
Йўлларида Хизр бир ахзар гиёҳ.
Кўзларида қатраки ғалтон бўлуб,
Хизрға юз чашмаи ҳайвон бўлуб.
Гардлари кўзга бўлуб тўтиё,
Амрлари мисни қилиб кимё.
Чарх била анжуми бедодгар,
Қаҳрлари ўтиға дуди шарар.
Меҳр била бадр манозил навард
Лутфлари гулшанида икки вард.
Айласалар ҳар сори азми шигарф
Юзларининг қатраси дарёйи жарф.
Қайда таваққуфға топиб иттисоф,
Зимнида ҳар ҳарф викор ичра қоф.
Шахслари зовияи хок уза,
Сайрлари гулшани афлок уза.
Шаръ ақолимида равшан тариқ,
Ким хати мавҳумдин ўлмиш дақиқ.
Бу йўл ўлуб сайрда майдонлари,
Балки бу майдон аро жавлонлари.
Тоат этиб ҳар бири то жони бор,
Жон чекибон ончаки имкони бор.
Ҳарне қилиб фаҳм набий суннатин,
Қилғоч адо жонға қўюб мнннатин.
Нечаки аъмол этибон печ-печ,
Ҳеч келиб ҳар бири олинда ҳеч.
Жид била айлаб кўрубон сарсари,
Ажз ила юз узр қўлуб бир сари.
Неки қилиб қасд анинг амри-ўқ,
Учмоқ умидию томуғ бийми йўқ.
Кимки хаёлиға келур мосиво,
Лофи муҳаббат анга эрмас раво.
Эйки бу гавҳарға тиларсен макон,
Билки анинг кони эрур тобакон.
Шому саҳар зикр ила солиб хуруш2.
Хирқа уза бахяки ҳар ён чекиб,
Зуҳду риё вуслаларидин тикиб.
Руқъаи даври бу мураққаъда кўп.
Барча дирам остиға тикмакка жўб3.
Иплар анга риштаи талбис ўлуб,
Игна анга сиблати иблис ўлуб4.
Азрақ узаким бўлубон бахясоз,
Анжуми наҳси фалаки нақшбоз5.
Ушбу фалак узра ридо субҳи дам,
Субҳки, козиб анга бўлмиш алам.
Эски амомаки бўлуб печ-печ,
Печдин ўзга нима йўқ анда ҳеч.
Қайси асо ҳийла уйига сутун,
Кош синиб ул, бу уй ўлғай нигун.
Субҳа дема, бутки йўнуб буттарош,
Дона ясаб, ҳарне қолиб реза тош6.
Муъзини қарробаи куффор анга,
Ришта бўлуб риштаи зуннор анга7.
Ул йиғочиким, ани мисвок этиб,
Оғзи луоби била нопок этиб.
Номаи идбор дегил оғзи руст,
Ўпмак учун элтиб ўз оғзиға чуст.
Ҳар ён аёғидаки наълайи ўлуб,
Аҳли сафо ҳазли учун шайн ўлуб.
Турфа соқолин осибон кулгудек,
Эгри йиғоч узра чиқиб ўчкудек8.
Ўчкуча ҳам йўқ ишида тўғрилиқ,
Ул тутуб ўғри, бу қилиб ўғрилиқ9.
Ўчку тилаб хайлиға баргу наво,
Гар гала минг бўлса бўлуб пешво.
Ўзини бориға шафиқ айлабон,
Ҳоди ўлуб қатъи тариқ айлабон.
Тоғ ила тузни туну кун бошқариб,
Хайлини йўл ақбасидин ўткариб.
Кўргузубон бу доғи хайлиға йўл,
Йўлки, борибон томуғ ўтиға ул.
Водийи зулмат аро ул турфа хайл,
Йўл итуруб айлабон ўт сори майл.
Мафсақае топибон элтиб паноҳ,
Отини маъбад атабу хонақоҳ.
Хонақоҳ ичраки солиб бўриё,
Ранг анга зарқ ўлубон, бў риё.
Масжиди аркони бўлуб мухталиф,
Қибла жануби тарафи мунҳариф.
Маст-муғ ашжоридин абвоб анга,
Қуҳбаи тарсо қоши-меҳроб анга10.
Шайх бу меҳроб аро тоат қилиб,
Ҳар неки шайтон деб итоат қилиб.
Бўлуб анга жамъи халойиқ мурид,
Лек бори шайхқа лойиқ мурид.
Шайх қадин хам қилибон «нун» киби,
Ўлтурубон гўшада Зуннун киби11.
Аҳли сулук ичра маориф дебон,
Они — муҳаққиқ, муни — ориф дебон.
Ҳарза музахрафники бунёд этиб,
Аҳли иродатқа ҳам иршод этиб.
Бирин этиб зўр ила хилватнишин,
Бирин этиб куч била узлатгузин.
Аҳли риёзатдин атаб бирини,
Бирига деб воқиа таъбиринн.
Воқеа гар худ анга ёлғон дебон,
Ул доғи таъбирини ҳазён дебон.
Хилват аро қилғучи маҳрам ўзин,
Хизр била тутқучи ҳамдам ўзин.
Латтаки, маҳкам тугубон банг анга,
Еткурубон банг ёшил ранг анга.
«Хизр паямбар» қўюбон отини,
Воқеа деб — ҳарза хаёлотини12.
Йўқки ҳамин хилвати аҳлиға бас,
Шайхқа ҳам ушбу Хизр ҳамнафас.
Рутбада андоқ анга аъло мақом,
Ким бўлубон чарх анга адно мақом,
Қолмайин ул пояким, ул етмайин,
Арзи кароматни писанд этмайин.
Ногаҳ агар нағма чекиб бир найи,
Маст қилибон они ҳолат майи.
Нағмаи хорижки қилиб истимоъ,
Секрибу оҳанг этиб ул дам самоъ.
Дебсабу сайҳа чекиб андоқки пил,
Чангаки нафс олида хору залил.
Аҳли иродат доғи бу тавр ила,
Теграсига эврулубон давр ила.
Ҳарза ҳаёлот ила ҳол айлабон,
Даврни фонус хаёл айлабон.
Ғусса жаҳон ичра чекиб жон учун,
Жонни фидо қилғали жонон учун*.
Ёва кўп айтурда бири чирчирак,
Чарх кўп урмоқда бири фирфирак13.
Бу бири важд ичра тилин лол этиб,
Ул бир ўзин волаву беҳол этиб.
Бу тутубон кўз учидин они пос,
Ул қилибон важдини мундин қиёс.
Зарқ ўтидин ҳар бири дўзах киби,
Лек бурудатдин ўлуб ях киби.
Ҳар бири онча урунуб бемалол
Ким, йиқилиб қўпқали топмай мажол
Борчаға мақсуд буким — аҳли жоҳ,
Кўрсалар ул шайх ила бу хонақоҳ.
Шайхни сажжодаи иршод уза,
Хайлни ҳам зикр ила аврод уза.
Фақру қаноатдин ўлуб сарбаланд,
Важд ила ҳолатдин ўлуб баҳраманд.
Борчаларин аҳли яқин соғиниб,
Ҳол ила ул важдни чин соғиниб.
Зоҳир этиб шайх қошида ниёз,
Фоқалариға бўлубон чорасоз.
То билиб охир ани султони мулк,
Хайли дуо бирла нигаҳбони мулк.
Арзи ниёз айлабон ўлғай мурид.
Пояларин ҳар нафас этгай мазид.
Ҳадя, туҳаф тортқаю мол ҳам,
Мустағалу кенту севарғол ҳам14.
Бўлса булар бирла барумандлиқ,
Етгай алар нафсиға хурсандлиқ.
Субҳоналлоҳ, бу не нафси лаим,
Нафсни қўйғил, не азоби алим.
Рўзи учун мунча фусунсозлиқ,
Мансаб учун мунча дағобозлиқ15.
Бу эл эрур борча ёмондин-ёмон,
Кимки йўқ андин ёмон, андин ёмон.
Ботин ўлуб фосиду зоҳир салоҳ,
Тоши мусаллою ичи мустароҳ.
Руҳни нафс олида қул айлабон.
Ҳуллани дажжолға жул айлабон.
Дев ила шайтон уруб ичинда жўш,
Танға малоик паридан пардапўш.
Кўнглак аро мушку абири тараб,
Кўнглида юз ит ўлубу гандараб16.
Гарчи бўлур қалб дирам рўйкаш,
Андин айирмоқ бўлур ўт бирла ғаш.
Лек томуғ ҳам бу неча ғашға ҳайф,
Ўт доғи бу хайли дағалвашға ҳайф.
Гар кўруб ўтдин бани одам азоб,
Ўтқа булардин бўлубон ҳам азоб.
Одам аро кўр не тафовут турур,
Қибла анга, тенгри мунга бут турур.
Равза сўзи доғи демасдур бири,
Куйгали ҳам лойиқ эмасдур бири.
Эй кўнгул, ул элга жаҳонлар фидо,
Дема жаҳонлар, деки жонлар фидо.
Ким қилибон икки жаҳон таркини,
Икки жаҳон демаки, жон таркини.
Ҳолда асҳоб доғи пирдек;
Бемазалиқда бориси бирдек.
Елга бериб дафтари солусни,
Ўтға солиб хирқаи номусни.
Масжиду майхона анга ёқмайин,
Дайр била каъба сори боқмайин.
Силкибон эл яхши-ёмониға енг,
Англаб улус йўқию борини тенг.
Жону жаҳонни кўрубон хокча,
Кавну макон нақдини хошокча.
Борлиқ асбобини фоний билиб,
Йўқлуқ ўти ичра ўзин кул қилиб.
Куйдурубон чун бу хаёлотни.
Ёрутуб ул кул била миръотни.
Кўзгуда чун ғайрдин ўлмай асар,
Чеқраи мақсуд ўлубон жилвагар.
Балки бу нобуд хаёлот анга,
Қайси хаёлотки, заррот анга.
Бошдин аёқ ҳар бири кўзгу бўлуб,
Шоҳиди мақсудға ўтру бўлуб.
Кўзгуву шоҳид кўрунуб ҳар тараф.
Кўзга ёмон кўрмак ўлуб бартараф.
Ҳар сориким нозир ўлуб ҳақ кўруб,
Қилғучини фоили мутлақ кўруб.
Туз йўл ила қотии води алар.
Ким итуруб йўлини ҳоди алар.
Улки қолиб зулмати ҳижрон аро,
Ё озиқиб водийи ҳирмон аро.
Хизрдек ул қавм тутуб элга қўл,
Кўргузубон манзили мақсадға йўл.
Мониъ ўлуб ғайрати огоҳлиқ,
Хизрға ҳам қилғали ҳамроҳлиқ.
Зулмат алар ўтиға бир дуди оҳ,
Йўлларида Хизр бир ахзар гиёҳ.
Кўзларида қатраки ғалтон бўлуб,
Хизрға юз чашмаи ҳайвон бўлуб.
Гардлари кўзга бўлуб тўтиё,
Амрлари мисни қилиб кимё.
Чарх била анжуми бедодгар,
Қаҳрлари ўтиға дуди шарар.
Меҳр била бадр манозил навард
Лутфлари гулшанида икки вард.
Айласалар ҳар сори азми шигарф
Юзларининг қатраси дарёйи жарф.
Қайда таваққуфға топиб иттисоф,
Зимнида ҳар ҳарф викор ичра қоф.
Шахслари зовияи хок уза,
Сайрлари гулшани афлок уза.
Шаръ ақолимида равшан тариқ,
Ким хати мавҳумдин ўлмиш дақиқ.
Бу йўл ўлуб сайрда майдонлари,
Балки бу майдон аро жавлонлари.
Тоат этиб ҳар бири то жони бор,
Жон чекибон ончаки имкони бор.
Ҳарне қилиб фаҳм набий суннатин,
Қилғоч адо жонға қўюб мнннатин.
Нечаки аъмол этибон печ-печ,
Ҳеч келиб ҳар бири олинда ҳеч.
Жид била айлаб кўрубон сарсари,
Ажз ила юз узр қўлуб бир сари.
Неки қилиб қасд анинг амри-ўқ,
Учмоқ умидию томуғ бийми йўқ.
Кимки хаёлиға келур мосиво,
Лофи муҳаббат анга эрмас раво.
Эйки бу гавҳарға тиларсен макон,
Билки анинг кони эрур тобакон.
[XXIX]
Муқарраби бори Хожа Абдуллоҳи Ансорий сўзиким, ниҳояти сулукдин соҳиб хабар эрди ва ўз сулуки ниҳоятидин хабар берди.
Муқарраби бори Хожа Абдуллоҳи Ансорий сўзиким, ниҳояти сулукдин соҳиб хабар эрди ва ўз сулуки ниҳоятидин хабар берди.
Улки ани қибла дер аҳли Ҳирот,
Дема Ҳирот аҳли, бари коинот.
Аҳли аён солики атвори ул,
Исмда Абдуллоҳи Ансори ул.
Деди буким, иш манга тоат турур,
Тенгрининг амриға итоат турур.
Дўзах ўти бийми ҳам эрмас ғараз,
Не буки жаннат анга бўлғай эваз.
Бим ила ким ҳакни парастиш қилур,
Нафс нажотини тилаб иш қилур.
Ким чекар уммид ила фарсудалиқ,
Қасди эрур равзада осудалиқ.
Ҳақдин анию муни маҳжур бил,
Музд учун иккисини муздур бил.
Менки ишим бўлди парастиш мудом,
Бийму умид иккиси бўлмиш ҳаром.
Бандалиқ амриға чу маъмурмен,
Тун-кун ишим бу эса маъзурмен.
Гарчи анга лойиқ эмас тоатим,
Бўлмасун онсиз эса бир соатим.
Қил дедиким, қилмоқ эрур варзишим,
Радду қабули била йўқ ҳеч ишим.
Учмоғу зоҳид, томуғу булҳавас,
Бўлса ҳавас ёр Навоийға бас.
Соқий, ул учмоқ сувини бедаранг
Тутки, эрур дўзах ўти анда ранг.
Ёр юзи ёди била шод ўлай,
Дўзах ила равзадин озод ўлай.
Дема Ҳирот аҳли, бари коинот.
Аҳли аён солики атвори ул,
Исмда Абдуллоҳи Ансори ул.
Деди буким, иш манга тоат турур,
Тенгрининг амриға итоат турур.
Дўзах ўти бийми ҳам эрмас ғараз,
Не буки жаннат анга бўлғай эваз.
Бим ила ким ҳакни парастиш қилур,
Нафс нажотини тилаб иш қилур.
Ким чекар уммид ила фарсудалиқ,
Қасди эрур равзада осудалиқ.
Ҳақдин анию муни маҳжур бил,
Музд учун иккисини муздур бил.
Менки ишим бўлди парастиш мудом,
Бийму умид иккиси бўлмиш ҳаром.
Бандалиқ амриға чу маъмурмен,
Тун-кун ишим бу эса маъзурмен.
Гарчи анга лойиқ эмас тоатим,
Бўлмасун онсиз эса бир соатим.
Қил дедиким, қилмоқ эрур варзишим,
Радду қабули била йўқ ҳеч ишим.
Учмоғу зоҳид, томуғу булҳавас,
Бўлса ҳавас ёр Навоийға бас.
Соқий, ул учмоқ сувини бедаранг
Тутки, эрур дўзах ўти анда ранг.
Ёр юзи ёди била шод ўлай,
Дўзах ила равзадин озод ўлай.
[XXX]
БЕШИНЧИ МАҚОЛАТ
Карам васфидаким, қалби дирам марги дурур, балки раҳмат шажарасининг барги ва бухлким, сахо қалбидин холи бўлса, ниҳоятсиз бало бўлур ва базл сурати кўргузмаса, муруватдин ҳадсиз хало ва исроф нафйиким, ҳар ёнидин боқса офати беҳад эрур ва итлоф мазамматиким, кўпроқ ҳарфи лофдин хабар берур1.
БЕШИНЧИ МАҚОЛАТ
Карам васфидаким, қалби дирам марги дурур, балки раҳмат шажарасининг барги ва бухлким, сахо қалбидин холи бўлса, ниҳоятсиз бало бўлур ва базл сурати кўргузмаса, муруватдин ҳадсиз хало ва исроф нафйиким, ҳар ёнидин боқса офати беҳад эрур ва итлоф мазамматиким, кўпроқ ҳарфи лофдин хабар берур1.
Эй тушуб эгнингга карам кисвати,
Қолмайин илгингда дирам қиймати
Панжанг ўлуб сийм фишонлиққа фош,
Машриқу мағрибда нечукким қуёш.
Сийм ила илгингга адоват бўлуб,
Анда фано, мунда саховат бўлуб.
Чун кафинг олтун сочиб, андоқки барқ,
Барқ ҳаёдин бўлубон терга гарқ.
Бошинг уза жуду сахо афсари,
Афсаринг устида карам гавҳари.
Гавҳари зотинг топиб онча шараф,
Ким ети кўк ҳуққасин айлаб садаф.
Қадринг ўлуб торами ахзар киби,
Дурру гуҳар сочмоғинг ахтар киби,
Бошинг уза ахтари давлат тироз,
Фарқ уза «фо» нуқтасидек жилвасоз.
Фарқи шарифингға ливойи карам,
Бош уза андоқки «алиф»дин алам2.
Икки қўлунг қулзуму уммони жуд3,
Ҳар бирига улчаки имкони жуд.
Кафларинг ойини чу бермак бўлуб,
Қўл мунга Ҳотам, анга Бармак бўлуб4.
Буки санга тенгри ато айлади,
Қисм карам бирла сахо айлади.
Ҳар сари мў жисмингга бир тил бўлуб,
Бўлмас анинг шукр ила узрин қўлуб.
Жуду саховат чоғи бухл этмагил,
Шукр замони доғи бухл этмагил.
Бухл эрур борча сифатдин хасис,
Лек сахо жавҳари асру нафис.
Гарчи саховат санга ойин эрур,
Бошингга бу дур била тазйин эрур.
Бу дури серобни хор айлама,
Бухл ҳисобида шумор айлама.
Неча сахо ашрафи авсофдур,
Муфрит агар айласанг исрофдур5.
Ақлки таъриф этар авсофни,
Бухл била тенг тутар исрофни.
Кўнглунг анингдек нега кенг қилғасен,
Ким дуру хармуҳрани тенг қилғасен.
Базлу карам шевасининг ҳоли бор,
Лек нечукким керак ашколи бор.
Эйки санга тенгри насиб этти жоҳ,
Берди карам қилмоқ учун дастгоҳ.
Билки сахо қилғали кимдур муҳиқ,
Сийм берурга ким эрур мустаҳиқ.
Сочмоқ овуч бирла гуҳар от учун,
Нақд этак бирла мубоҳот учун,
Ақл ҳисобидин эрур бас йироқ,
Бухл бу жудунгдин эрур яхшироқ.
Бўлди бу иш маст ила мажнун иши,
Маст ила мажнун нега бўлғай киши.
Кимки керак жом паёпай анга,
Маст ўлубон чун туганур май анга.
Дев агар ютса майи хушгувор,
Мулки Сулаймон тилар этгай нисор.
Банд мажонинға гар олтун эрур,
Зеб анга лаълу дури макнун эрур.
Саъй ила бандин чу аёқдин очар,
Истаса Қорун ани ташлаб қочар6.
Сим унидин ваҳшу сибоъ этса рам,
Мунга сахо от қўёли, ё карам?
Лолау гулким, совурур девбод,
Қўйса бўлурму анинг отин жавод?
Чун деди тенгрики, «кулу вашрабу»,
Ёнида дедики, «вало тусрифу»7.
Бўлди яқинким бу саховат эмас,
Аҳли сахо муни саховат демас.
Они доғи дема сахоким киши,
Нечаки исроф эмасдур иши.
Бермагида маръи эрур эътидол,
Лек эмас мавқиида базли мол.
Ёяр анга супраки, ул оч эмас,
Берур анга тўнки, яланғоч эмас.
От анга тортарки, юз илқиси бор,
Сим анга берурки, юз илғиси бор.
Ҳам йиборур лаъл Бадахшон сари,
Ҳам кетурур зирани Кирмон сари.
Хизрға етгач тутар оби ҳаёт8,
Миср шакар резиға ҳабби набот.
Шамъни кундуз ёрутур беадад
Меҳр зиёсиға берай деб мадад.
Мушкни ҳар кеча сочар бедаранг,
Тун сочиға бермак учун бўю ранг.
Муштаҳи эл юз эса нон бергали,
Луқма тотурмас тилабон мумталий9.
Уйла булутдекки қуруқ боғ уза,
Ёғмай ўтуб, сувни тўкар тоғ уза.
Журъа учун жон берибон дурд нўш,
Жом тубин купга қуяр майфуруш10.
Аҳли вабо тортиб ажал соғари,
Кон аро ёқут қўюб жавҳари.
Бу икки бир навъ саховат эрур,
Ўртасида саҳл тафовут эрур.
Они доғи қилма сахо дохили,
Ким кишини томиаи комили.
Халқ жиҳотиға талабгор этар,
Ҳарнеки, кўрди тамаъ изҳор этар.
Зулму тааддию васойил била,
Ваъдау пайғому далойил била,
Коми улус молини олмоқ эрур,
Гар олур, аммо яна бирга берур;
Ҳам сочари муҳмалу ҳам термаги,
Ҳам олури ҳарзаву ҳам бермаги.
Чоҳ қозар ғусса чекиб солу моҳ,
Туфроғи дафъиға қозар ўзга чоҳ.
Олмоқ эрур қасд анга бермак ғараз,
Бу ҳам ул иккидек эрур бир мараз.
Олмоғидин ғайри зиён буд йўқ,
Турфа буким бермагидин суд йўқ.
Они доғи дема сахийким, киши
То тиламас бермак эмасдур иши.
Ҳар нечаким, мустаҳиқ ўлсун азиз,
Истамагунча анга бермас пашиз.
Они ахи ҳар киши айтур сахий,
Билки сахий ул худ эмасдур ахи.
Кўрки фусунгар чу узатди фусун,
Олди йилон муҳрасин айлаб забун.
Тилни чу метин узатиб ўт солур,
Хорадин олмос ила ёқут олур.
Шамъ чекиб тил чу узатти наво,
Шом диёри уза чекти ливо11.
Ўтки забона анга маълум эрур,
Темуру хора дамидин мум эрур.
Субҳ дам урмоқда магар деди сўз,
Ким қуёш олтуниға ёрутди кўз12.
Они сахий англағил, эй ҳушманд,
Ким ани давлат қилибон сарбаланд.
Ҳоли агар яхши дурур, гар табоҳ,
Кимсадин этмас тамаи молу жоҳ.
Ҳамнеки ҳақ берса қаноат қилур,
Ҳам неки амр этмиш итоат қилур.
Илгидагидин неки малҳуз этар,
Бир илиги қисқани маҳзуз этар.
Баҳрға етса тиламас шабнаме,
Захмни кўрса аямас марҳами.
Мустаҳиқи чун талаб изҳор этар,
Улчаки мақдуридур исор этар.
Улки савол этмаса ҳам чун билур,
Фоқау фақрини риоят қилур.
Аҳли талаб бошиға еткурса тиғ,
Ҳарнеки бор илгида қилмас дариғ.
Уйлаки метин урар ўз ханжарин,
Кон анга исор этар ўз гавҳарин13.
Боши яланг бўлсун, агар аҳли тож,
Макрумат айлар чу кўрар эҳтиёж.
Уз ерида юз туман, ар бир дирам,
Базл ишида тенг кўрар аҳли карам.
Улча кўрар илгида ҳақ молини,
Англағач ошуфта биров ҳолини,
Сарф қилур суд ила сармоясин,
Токи қилур ҳосил анинг воясин.
Боқмайин ўз лутф ила эҳсониға,
Миннатини ҳам қўяр ўз жониға.
Фаҳм этар ул нуктаниким бехато,
Элга мусаббибдин эрур ул ато.
Бу караму базл анга киш эмас,
Ул аро ерда сабаби беш эмас.
Эйки сахо кўйида авбош сен,
Телбау усрук киби зарпош сен.
Нақдни гулдек доғи совурмағил,
Ғунча киби доғи гириҳ урмағил.
Ҳарнеки бу сафҳада ойин эрур,
Борча сахо аҳлиға талқин эрур.
Ғунча киби хурдани қилма тугун,
Тонгла чу сочқунг неки тугдунг букун.
Бухл ила чун ютти садаф дурри соф,
Қилдилар олмоғида кўксин шигоф14.
Чархки, меҳр олтунин айлар ниҳон,
Юзини онинг қаро айлар жаҳон.
Ёшурур анжум дирамин турки меҳр,
Ерга кўмар бош тубан они сипеҳр.
Чунки хазон илги сочар зарварақ,
Кўрки қуёш рашки бўлур ҳар варақ.
Эйки дафин ганж уза сен аждаҳо,
Англаки, бу ганжинг эрур хун баҳо.
Қатлинга Баҳроми фалак ногиҳон,
Тиғ чекиб олғуси ганжи ниҳон.
Зулм ила қонинг оқизиб ранж аро,
Лаъли равон қўйғуси ул ганж аро.
Қотили гардун чу бўлуб қонлиғинг,
Бўлғуси ул ганж уза вайронлиғинг.
Юйсен илик қонингга, яъники не?
Қасд этасен жонингга, яъники не?
Орзу айлаб неча кон нақдини,
Тарк этасен жавҳари жон нақдини.
Жонинг учун махзан эшигини оч,
Нақдин олиб сочу ўз ўрниға соч.
Донаки омборға таслим эрур,
Зойиъ ўлурдин анга юз бийм эрур.
Мазрааи базлда сочмоғни туз,
Ким бирига тенгри берур етти юз.
Экмак эмас, борча буким тўрға сен,
Арпау буғдой сочибон ўрға сен.
Не букун экилса, бу мақбул эрур,
Ким анга тонгла куни маҳсул эрур.
Дунйи эрур мазрааи фохира,
«Алдунё мазраатул-охира».
Мунда экиб анда ўрарсен яқин,
Жаҳд этким бўлмағасен хўшачин.
Мунда экинларга тафовут дурур,
Яхшироғи жуду саховат дурур,
Тарки тамаъ қилки сахо ул эмиш,
Базлда сарф этки ато ул эмиш.
Бергали олмоқ ишидин бўл йироқ,
Бермак учун олмоғанинг яхшироқ.
Улки карам дурриға дарё эди,
Баҳр анинг дуррида пайдо эди.
Ғазвда неруйи ядуллоҳ анга,
Халқ лақаб айлаб Асадуллоҳ анга.
Хатм ўлуб отиға сахову карам,
Деди карам бермак эмастур дирам.
Анда карамдурки талаб билмагай,
Кимда дирам билса тамаъ қилмагай.
Қолмайин илгингда дирам қиймати
Панжанг ўлуб сийм фишонлиққа фош,
Машриқу мағрибда нечукким қуёш.
Сийм ила илгингга адоват бўлуб,
Анда фано, мунда саховат бўлуб.
Чун кафинг олтун сочиб, андоқки барқ,
Барқ ҳаёдин бўлубон терга гарқ.
Бошинг уза жуду сахо афсари,
Афсаринг устида карам гавҳари.
Гавҳари зотинг топиб онча шараф,
Ким ети кўк ҳуққасин айлаб садаф.
Қадринг ўлуб торами ахзар киби,
Дурру гуҳар сочмоғинг ахтар киби,
Бошинг уза ахтари давлат тироз,
Фарқ уза «фо» нуқтасидек жилвасоз.
Фарқи шарифингға ливойи карам,
Бош уза андоқки «алиф»дин алам2.
Икки қўлунг қулзуму уммони жуд3,
Ҳар бирига улчаки имкони жуд.
Кафларинг ойини чу бермак бўлуб,
Қўл мунга Ҳотам, анга Бармак бўлуб4.
Буки санга тенгри ато айлади,
Қисм карам бирла сахо айлади.
Ҳар сари мў жисмингга бир тил бўлуб,
Бўлмас анинг шукр ила узрин қўлуб.
Жуду саховат чоғи бухл этмагил,
Шукр замони доғи бухл этмагил.
Бухл эрур борча сифатдин хасис,
Лек сахо жавҳари асру нафис.
Гарчи саховат санга ойин эрур,
Бошингга бу дур била тазйин эрур.
Бу дури серобни хор айлама,
Бухл ҳисобида шумор айлама.
Неча сахо ашрафи авсофдур,
Муфрит агар айласанг исрофдур5.
Ақлки таъриф этар авсофни,
Бухл била тенг тутар исрофни.
Кўнглунг анингдек нега кенг қилғасен,
Ким дуру хармуҳрани тенг қилғасен.
Базлу карам шевасининг ҳоли бор,
Лек нечукким керак ашколи бор.
Эйки санга тенгри насиб этти жоҳ,
Берди карам қилмоқ учун дастгоҳ.
Билки сахо қилғали кимдур муҳиқ,
Сийм берурга ким эрур мустаҳиқ.
Сочмоқ овуч бирла гуҳар от учун,
Нақд этак бирла мубоҳот учун,
Ақл ҳисобидин эрур бас йироқ,
Бухл бу жудунгдин эрур яхшироқ.
Бўлди бу иш маст ила мажнун иши,
Маст ила мажнун нега бўлғай киши.
Кимки керак жом паёпай анга,
Маст ўлубон чун туганур май анга.
Дев агар ютса майи хушгувор,
Мулки Сулаймон тилар этгай нисор.
Банд мажонинға гар олтун эрур,
Зеб анга лаълу дури макнун эрур.
Саъй ила бандин чу аёқдин очар,
Истаса Қорун ани ташлаб қочар6.
Сим унидин ваҳшу сибоъ этса рам,
Мунга сахо от қўёли, ё карам?
Лолау гулким, совурур девбод,
Қўйса бўлурму анинг отин жавод?
Чун деди тенгрики, «кулу вашрабу»,
Ёнида дедики, «вало тусрифу»7.
Бўлди яқинким бу саховат эмас,
Аҳли сахо муни саховат демас.
Они доғи дема сахоким киши,
Нечаки исроф эмасдур иши.
Бермагида маръи эрур эътидол,
Лек эмас мавқиида базли мол.
Ёяр анга супраки, ул оч эмас,
Берур анга тўнки, яланғоч эмас.
От анга тортарки, юз илқиси бор,
Сим анга берурки, юз илғиси бор.
Ҳам йиборур лаъл Бадахшон сари,
Ҳам кетурур зирани Кирмон сари.
Хизрға етгач тутар оби ҳаёт8,
Миср шакар резиға ҳабби набот.
Шамъни кундуз ёрутур беадад
Меҳр зиёсиға берай деб мадад.
Мушкни ҳар кеча сочар бедаранг,
Тун сочиға бермак учун бўю ранг.
Муштаҳи эл юз эса нон бергали,
Луқма тотурмас тилабон мумталий9.
Уйла булутдекки қуруқ боғ уза,
Ёғмай ўтуб, сувни тўкар тоғ уза.
Журъа учун жон берибон дурд нўш,
Жом тубин купга қуяр майфуруш10.
Аҳли вабо тортиб ажал соғари,
Кон аро ёқут қўюб жавҳари.
Бу икки бир навъ саховат эрур,
Ўртасида саҳл тафовут эрур.
Они доғи қилма сахо дохили,
Ким кишини томиаи комили.
Халқ жиҳотиға талабгор этар,
Ҳарнеки, кўрди тамаъ изҳор этар.
Зулму тааддию васойил била,
Ваъдау пайғому далойил била,
Коми улус молини олмоқ эрур,
Гар олур, аммо яна бирга берур;
Ҳам сочари муҳмалу ҳам термаги,
Ҳам олури ҳарзаву ҳам бермаги.
Чоҳ қозар ғусса чекиб солу моҳ,
Туфроғи дафъиға қозар ўзга чоҳ.
Олмоқ эрур қасд анга бермак ғараз,
Бу ҳам ул иккидек эрур бир мараз.
Олмоғидин ғайри зиён буд йўқ,
Турфа буким бермагидин суд йўқ.
Они доғи дема сахийким, киши
То тиламас бермак эмасдур иши.
Ҳар нечаким, мустаҳиқ ўлсун азиз,
Истамагунча анга бермас пашиз.
Они ахи ҳар киши айтур сахий,
Билки сахий ул худ эмасдур ахи.
Кўрки фусунгар чу узатди фусун,
Олди йилон муҳрасин айлаб забун.
Тилни чу метин узатиб ўт солур,
Хорадин олмос ила ёқут олур.
Шамъ чекиб тил чу узатти наво,
Шом диёри уза чекти ливо11.
Ўтки забона анга маълум эрур,
Темуру хора дамидин мум эрур.
Субҳ дам урмоқда магар деди сўз,
Ким қуёш олтуниға ёрутди кўз12.
Они сахий англағил, эй ҳушманд,
Ким ани давлат қилибон сарбаланд.
Ҳоли агар яхши дурур, гар табоҳ,
Кимсадин этмас тамаи молу жоҳ.
Ҳамнеки ҳақ берса қаноат қилур,
Ҳам неки амр этмиш итоат қилур.
Илгидагидин неки малҳуз этар,
Бир илиги қисқани маҳзуз этар.
Баҳрға етса тиламас шабнаме,
Захмни кўрса аямас марҳами.
Мустаҳиқи чун талаб изҳор этар,
Улчаки мақдуридур исор этар.
Улки савол этмаса ҳам чун билур,
Фоқау фақрини риоят қилур.
Аҳли талаб бошиға еткурса тиғ,
Ҳарнеки бор илгида қилмас дариғ.
Уйлаки метин урар ўз ханжарин,
Кон анга исор этар ўз гавҳарин13.
Боши яланг бўлсун, агар аҳли тож,
Макрумат айлар чу кўрар эҳтиёж.
Уз ерида юз туман, ар бир дирам,
Базл ишида тенг кўрар аҳли карам.
Улча кўрар илгида ҳақ молини,
Англағач ошуфта биров ҳолини,
Сарф қилур суд ила сармоясин,
Токи қилур ҳосил анинг воясин.
Боқмайин ўз лутф ила эҳсониға,
Миннатини ҳам қўяр ўз жониға.
Фаҳм этар ул нуктаниким бехато,
Элга мусаббибдин эрур ул ато.
Бу караму базл анга киш эмас,
Ул аро ерда сабаби беш эмас.
Эйки сахо кўйида авбош сен,
Телбау усрук киби зарпош сен.
Нақдни гулдек доғи совурмағил,
Ғунча киби доғи гириҳ урмағил.
Ҳарнеки бу сафҳада ойин эрур,
Борча сахо аҳлиға талқин эрур.
Ғунча киби хурдани қилма тугун,
Тонгла чу сочқунг неки тугдунг букун.
Бухл ила чун ютти садаф дурри соф,
Қилдилар олмоғида кўксин шигоф14.
Чархки, меҳр олтунин айлар ниҳон,
Юзини онинг қаро айлар жаҳон.
Ёшурур анжум дирамин турки меҳр,
Ерга кўмар бош тубан они сипеҳр.
Чунки хазон илги сочар зарварақ,
Кўрки қуёш рашки бўлур ҳар варақ.
Эйки дафин ганж уза сен аждаҳо,
Англаки, бу ганжинг эрур хун баҳо.
Қатлинга Баҳроми фалак ногиҳон,
Тиғ чекиб олғуси ганжи ниҳон.
Зулм ила қонинг оқизиб ранж аро,
Лаъли равон қўйғуси ул ганж аро.
Қотили гардун чу бўлуб қонлиғинг,
Бўлғуси ул ганж уза вайронлиғинг.
Юйсен илик қонингга, яъники не?
Қасд этасен жонингга, яъники не?
Орзу айлаб неча кон нақдини,
Тарк этасен жавҳари жон нақдини.
Жонинг учун махзан эшигини оч,
Нақдин олиб сочу ўз ўрниға соч.
Донаки омборға таслим эрур,
Зойиъ ўлурдин анга юз бийм эрур.
Мазрааи базлда сочмоғни туз,
Ким бирига тенгри берур етти юз.
Экмак эмас, борча буким тўрға сен,
Арпау буғдой сочибон ўрға сен.
Не букун экилса, бу мақбул эрур,
Ким анга тонгла куни маҳсул эрур.
Дунйи эрур мазрааи фохира,
«Алдунё мазраатул-охира».
Мунда экиб анда ўрарсен яқин,
Жаҳд этким бўлмағасен хўшачин.
Мунда экинларга тафовут дурур,
Яхшироғи жуду саховат дурур,
Тарки тамаъ қилки сахо ул эмиш,
Базлда сарф этки ато ул эмиш.
Бергали олмоқ ишидин бўл йироқ,
Бермак учун олмоғанинг яхшироқ.
Улки карам дурриға дарё эди,
Баҳр анинг дуррида пайдо эди.
Ғазвда неруйи ядуллоҳ анга,
Халқ лақаб айлаб Асадуллоҳ анга.
Хатм ўлуб отиға сахову карам,
Деди карам бермак эмастур дирам.
Анда карамдурки талаб билмагай,
Кимда дирам билса тамаъ қилмагай.