[ХLI]
Дуррожнинг ёлғонни чин ўрниға айтуридин ҳодиса домиға тушгонида, чин сўзни шер ёлғон соғиниб, фарёдиға етмагони ва ани бало домидин халос этмагони1.
Дуррожнинг ёлғонни чин ўрниға айтуридин ҳодиса домиға тушгонида, чин сўзни шер ёлғон соғиниб, фарёдиға етмагони ва ани бало домидин халос этмагони1.
Бор эди бир бешада бир тунд шер,
Ваҳшат аро кўк асадидек далир2.
Чун бўлур эрди болалаб завқнок,
Мўр боласин қилур эрди ҳалок.
Тишлабон ул мояи пайвандини,
Оғзида асрар эди фарзандини.
Бор эди дурроже ўшул бешада,
Шери жаён ваҳмидин андешада.
Шерки тишлаб боласин дам-бадам,
Бешада ҳар ён қўяр эрди қадам.
Етгач анинг боши уза ногаҳон.
Фир эта учса эди ул нотавон,
Ваҳм ила сесканмак ўлуб шер иши,
Ўлтурур эрди боласиға тиши.
Тиш била айлаб боласи ёрасин,
Ёра этиб ўз жигари порасин.
Дойим анга бу ғам аро ғам эди,
Ғам неки, мотам уза мотам эди.
Кўнгли бу ишдин бўлуб озорлиқ,
Бошлади дуррож била ёрлиқ.
Дедики мендин санга йўқ қасду кийн,
Эмин ўлу бил мени доғи амин.
Ваҳмни қўй, ҳамдаму ҳамрозим ўл,
Айшу тараб вақти навосозим ўл.
Мен доғи лаҳнинг эшитиб шод ўлай,
Нағманг ила қайғудин озод ўлай.
Шарт буким етса газанде санга
Солса фалак ҳиласи банде санга,
Лутф қўлин ҳолинга ҳамдаст этай,
Хасмни бир панжа била паст этай.
Кўргузуб ихлос ишида ихтисос,
Сени адув домидин айлай халос.
Шер кўп афсун била чун қилди жаҳд.
Сидқ ила дуррож доғи қилди аҳд.
Андоқ аро ерда аён бўлди меҳр,
Ким ҳасад элтур эди андин сипеҳр.
Қайдаки ором тутуб шарза шер,
Гирдида дуррож учубон далир,
Бошиға парвоз ила гардиш намой,
Уйлаки султон боши узра ҳумой.
Шер эшитиб анинг илҳонини,
Фаҳм қилиб савтида ёлғонини,
Дер эди, ёлғон демаким шум эрур,
Кизб туз эл оллида мазмум эрур3.
Панд эшитмас эди дуррожи маст,
Кизбдин этмас эди афғонни паст.
Бир кун анинг қасдиға бир сайдгар,
Ҳодиса домин ёйиб эрди магар.
Дона била сув сари қилғоч хиром,
Тортти сайёд анинг устига дом.
Қичқирибон дом аро ул мубтало,
Неча деди, тот мени туттило.
Шер қулоғиға етиб ул мақол,
Савтини дойимғидек этти хаёл,
Кўп эшитиб эрди бу ёлғонини,
Уйла гумон этти чин афғонини.
Ҳар нечаким рост фиғон айлади,
Сидқини ҳам кизб гумон айлади.
Махласиға айламади илтифот,
Токи анга мунқатиъ ўлди ҳаёт.
Ҳар кишиким ростни бехост дер,
Айтса ёлғон доғи эл рост дер.
Сўзда, Навоий, не десанг, чин дегил,
Рост наво нағмаға таҳсин дегил.
Соқий, олиб кел қадаҳи дилпазир,
Айла мени журъасидин шергир.
Базмнинг асбобини қилғил насақ,
Ҳозир этиб сиху кабобу табақ.
Ваҳшат аро кўк асадидек далир2.
Чун бўлур эрди болалаб завқнок,
Мўр боласин қилур эрди ҳалок.
Тишлабон ул мояи пайвандини,
Оғзида асрар эди фарзандини.
Бор эди дурроже ўшул бешада,
Шери жаён ваҳмидин андешада.
Шерки тишлаб боласин дам-бадам,
Бешада ҳар ён қўяр эрди қадам.
Етгач анинг боши уза ногаҳон.
Фир эта учса эди ул нотавон,
Ваҳм ила сесканмак ўлуб шер иши,
Ўлтурур эрди боласиға тиши.
Тиш била айлаб боласи ёрасин,
Ёра этиб ўз жигари порасин.
Дойим анга бу ғам аро ғам эди,
Ғам неки, мотам уза мотам эди.
Кўнгли бу ишдин бўлуб озорлиқ,
Бошлади дуррож била ёрлиқ.
Дедики мендин санга йўқ қасду кийн,
Эмин ўлу бил мени доғи амин.
Ваҳмни қўй, ҳамдаму ҳамрозим ўл,
Айшу тараб вақти навосозим ўл.
Мен доғи лаҳнинг эшитиб шод ўлай,
Нағманг ила қайғудин озод ўлай.
Шарт буким етса газанде санга
Солса фалак ҳиласи банде санга,
Лутф қўлин ҳолинга ҳамдаст этай,
Хасмни бир панжа била паст этай.
Кўргузуб ихлос ишида ихтисос,
Сени адув домидин айлай халос.
Шер кўп афсун била чун қилди жаҳд.
Сидқ ила дуррож доғи қилди аҳд.
Андоқ аро ерда аён бўлди меҳр,
Ким ҳасад элтур эди андин сипеҳр.
Қайдаки ором тутуб шарза шер,
Гирдида дуррож учубон далир,
Бошиға парвоз ила гардиш намой,
Уйлаки султон боши узра ҳумой.
Шер эшитиб анинг илҳонини,
Фаҳм қилиб савтида ёлғонини,
Дер эди, ёлғон демаким шум эрур,
Кизб туз эл оллида мазмум эрур3.
Панд эшитмас эди дуррожи маст,
Кизбдин этмас эди афғонни паст.
Бир кун анинг қасдиға бир сайдгар,
Ҳодиса домин ёйиб эрди магар.
Дона била сув сари қилғоч хиром,
Тортти сайёд анинг устига дом.
Қичқирибон дом аро ул мубтало,
Неча деди, тот мени туттило.
Шер қулоғиға етиб ул мақол,
Савтини дойимғидек этти хаёл,
Кўп эшитиб эрди бу ёлғонини,
Уйла гумон этти чин афғонини.
Ҳар нечаким рост фиғон айлади,
Сидқини ҳам кизб гумон айлади.
Махласиға айламади илтифот,
Токи анга мунқатиъ ўлди ҳаёт.
Ҳар кишиким ростни бехост дер,
Айтса ёлғон доғи эл рост дер.
Сўзда, Навоий, не десанг, чин дегил,
Рост наво нағмаға таҳсин дегил.
Соқий, олиб кел қадаҳи дилпазир,
Айла мени журъасидин шергир.
Базмнинг асбобини қилғил насақ,
Ҳозир этиб сиху кабобу табақ.
[ХLII]
ЎН БИРИНЧИ МАҚОЛАТ
Илм сипеҳрининг баланд ахтарилғидаким, жаҳл тунини ёрутмоқ учун «айн»и қуёшдин ва «лом»и ойдин ва «мим»и кундуздин нишона айтур. Ва жаҳл шоми тийра манзарлиғидаким, ғафлат чоҳини залолат кечасида зоҳир қилиб, бу кечада шақоватдин фасона айтур. Ва олимнинг бовужуди фалокат қуёшдек сар баландлиғи ва жоҳилнинг бовужуди ганжу мол туфроғ аро нажандлиғи1.
ЎН БИРИНЧИ МАҚОЛАТ
Илм сипеҳрининг баланд ахтарилғидаким, жаҳл тунини ёрутмоқ учун «айн»и қуёшдин ва «лом»и ойдин ва «мим»и кундуздин нишона айтур. Ва жаҳл шоми тийра манзарлиғидаким, ғафлат чоҳини залолат кечасида зоҳир қилиб, бу кечада шақоватдин фасона айтур. Ва олимнинг бовужуди фалокат қуёшдек сар баландлиғи ва жоҳилнинг бовужуди ганжу мол туфроғ аро нажандлиғи1.
Даҳр иши то халқ ила бўлмиш ситез,
Хор дурур олиму жоҳил азиз2.
Токи жаҳон зулмни қилмиш писанд,
Ерга тушар мева, йиғоч сар баланд.
Разлға рифъат, билик аҳлиға ранж.
Тоғ уза хорову ер остида ганж.
Феъли ёмон топса рафиъ айлабон,
Ҳукмиға оламни мутиъ айлабон.
Уйлаки кайвони нуҳусат шиор,
Ким еридур гунбади нилий ҳисор,
Невчун эрур муштари ондин куйи
Қилмаса яхшини ёмондин қуйи3.
Яхшиға андин ғаму озор эрур,
Боғда гул ҳамнафаси хор эрур.
Улки садафдек неча тира жабин,
Тўлдурубон қўйниға дурри самин.
Кимки бўлур дур киби софию пок,
Айлабон олмос ила бағрини чок,
Қулла қотиғлиққа чу боғлаб камар,
Тиғи бўлуб чеҳра хароши қамар4,
Лаълдек улким, гуҳари пок ўлуб,
Кўҳи бало остида ғамнок ўлуб.
Бўлди кемур ҳиндуви оташпараст,
Маснади ёқут уза топти нишаст5.
Ўтки аён қилди гули оташин,
Кул узадур хоки мазаллат нишин,
Ким анга ҳам асл ёмон, ҳам қадам,
Тож ила товус киби муҳтарам.
Улки сўзига бўлуб озода қул,
Тўтийи гўё киби бўйнида ғул.
Қушки боғир ёрмоқ ўлуб ком анга,
Шоҳ илиги устида ором анга.
Улки чекиб нағмайи дилкаш ҳазор,
Кул ичида гулханию хору зор.
Ҳар киши замзам суйидин келтуруб,
Гандарабон шишада баским туруб.
Майки тўлуб фисқ била жом анга,
Ҳар лаби майгун лабидин ком анга.
Кўктаки, кўзгудек ўлуб нуру тоб,
Ёпиб она оҳ тафидек саҳоб.
Тун кулидин айлабон ойина ранг,
Ой юзи чун шабнам ила топти занг.
Ҳарзарав ўлди кўпалак қуҳбавор,
Ҳулла дурур жисмида нақшу нигор.
Дард ила парвона тутуб тунни пос,
Жонида ўт, жисмида эски палос.
Зулм дурур ушбуки бир нотавон
Илм тилаб шаҳридин ўлғай равон.
Айни фалокатдин аёғи яланг,
Тўни йўқидин тани доғи яланг.
Тевраб аёғини анинг ҳар тикан,
Ҳар тикан устида мукаррар тикан.
Уқ аро дунболаи пайкоя киби,
Хор ичинда алиф ўлғон киби.
Эски сепечи бошида кулгулук,
Дом киби бошдин аёғи телук.
Тойири мақсуд тилаб ком ила,
Донаи ашки доғи бу дом ила.
Эгнида авроқу китоби анинг,
Қилғали таҳсил шитоби анинг.
Қушдек ўлуб сайр муяссар анга,
Эгнида авроқи бўлуб пар анга,
Оч этибон қорнини муҳтожлиқ,
Туъмаға муҳтож этибон очлиқ.
Жисмини чун заъф этиб андоқки нол.
Хома киби тил чекиб, айлаб савол.
Ҳарне етиб, қониъ ўлуб йўл юруб,
То ўзин ўз мақсадиға еткуруб.
Мақсади бир хиттаки кўрмай ўзи,
Тушта доғи кўрмайин они кўзи.
Халқ кўпу йўқ бири ёри анинг,
Кўздин учуб шаҳру диёри анинг.
Кўча кўпу эв кўпу бозор ҳам,
Билмайин улким, қаён урғай қадам.
Ғурбат ўти кўнглига кор айлабон,
Жонини ёлғузлуғи зор айлабон.
Сайр этиб ақшомғача бетўшае,
Чун бўлуб ақшом тутубон гўшае.
Заъф ила ҳуши ўзига келмайин,
Тонгғача уйқу кўзига келмайин.
Тонгла қилиб сайр мадорис аро,
Мадрасалар ичра мажолис аро.
Қайдаки ўз ҳолини таъвил этиб,
Ким эшитиб ҳазл ила тажҳил этиб.
Сарф этибон умр ҳавойи варақ,
То олибон сарф ҳавойи сабақ.
Не топилиб кундуз анинг маскани,
Не билиниб кеча анинг маъмани,
Ғурбат аро ҳоли ёмондин ёмон,
Ҳарне йўқ андин ёмон, андин ёмон.
Ажз бўлуб тил иши тақриридин,
Уйлаки хома тили таҳриридин.
Бўйла ғаму меҳнати даврон чекиб,
Ўну ўн беш йил югуруб, жон чекиб.
Мадраса кунжини ғамобод этиб,
Тонгдин оқшомғача фарёд этиб.
Бўйла минг эмгакдаги бечорадин,
Ўз ватану мулкидин оворадин.
Баъзи ўлуб, баъзи итиб ҳар тараф,
Баъзи этиб доиясин бартараф.
Оз иш ила баъзи этиб иктифо,
Баъзи ўзига тутубон кўп жафо.
Эврулубон доираи моҳу сол,
Зоҳир ўлуб бир-ики соҳиб камол.
Қарн ила даврон топибон иқтирон,
То бўлубон бир киши соҳибқирон.
Кўнгли бўлуб маскани мавойи илм,
Қатра киби пайкари дарёйи илм.
Ибрию, юнонию, сурёни ҳам,
Ҳинди агар сурса, билиб они ҳам.
Кўнгли уйин илм этибон бир жаҳон.
Қатрада ул навъки дарё ниҳон.
Нутқики изҳори маони қилиб,
Зевари асрори ниҳони қилиб.
Чун тўкубон хома шақидин қаро,
Оби ҳаёт ул зулумоти аро.
Нусха саводи зулумоти анинг,
Маъни ўлуб оби ҳаёти анинг.
Мушкили афлок бўлуб бежадал,
Бу-Алийи6 фикрати олинда ҳал.
Жумла рақам килкига марқум ўлуб,
Борча ўлум оллида маълум ўлуб.
Дин ишида жаҳлу ҳаво дофии,
Ўйлаки Ғаззоли ила Шофиий.
Йўқки бу иснайн ани солис дебон,
Балки наби ўзига ворис дебон.
Гарчи фалакдин топибон ҳар камол,
Лек фалокат ҳам анга баркамол,
Шом етиб чоштға, йўқ ком анга,
Чошт муяссар эса, йўқ шом анга.
Турфа буким, жоҳили қотилваше,
Кўрмаги нохуш, демаги нохуше,
Дину диёнатда йўқ ойин анга,
Бал на диёнат анга, не дин анга.
Ел киби совурмоғу нохушлиғи,
Ўт киби куйдурмагу саркашлиғи.
Босира шамъин ўчурурдек кариҳ,
Ақл ҳаёсин кетарурдек сафиҳ.
Олам аро қаҳри илоҳий бўлуб,
Хулқ ила халқ — икки гувоҳи бўлуб.
Қатл бўлуб одату хўйи анинг,
Марг раги ҳар сари мўйн анинг.
Ботинида дуд киби тиралиқ,
Зоҳирида шуъла киби хиралиқ.
Дунлиғидин ит била яксон бўлуб,
Бал ит анинг қошида инсон бўлуб.
Турфароқ улким, бу жаҳолат била,
Жаҳлни қўй, мунча разолат била,
Чарх ани соҳиби жоҳ айлабон,
Тобиъ анга хайлу сипоҳ айлабон.
Ўт киби ҳар нечаки саркаш бўлуб,
Хилъат анга ҳуллаи заркаш бўлуб.
Гарчи йилондек зарари ом анга,
Ганжи Фаридун уза ором анга.
Неча тикон янглиғ этиб тезлик,
Тонг елидин бошига гулрезлик.
Қатл ишига гарчи қиличдек самар,
Айлаб ани шоҳ мурассаъ камар,
Неча санам холи кибн тира дил,
Жилваси гул барги уза муттасил.
Шанъати ҳар неча дегандин узун,
Лек бўлуб ҳашмати андин фузун.
Ул бири ул фазлу фасоҳат била,
Бу бири бу феъли қабоҳат била.
Турфароқ улким, мунга бир эътибор,
Ким юз анингдекни қилиб хору зор.
Мунунг отин халқ амир айлабон.
Элни бу от бирла асир айлабон.
Анга мунунг хизмати лозим бўлуб,
Балки эшигида мулозим бўлуб.
Кўр не малаквашни қилиб нафси дун,
Деви лаин олида хору забун.
Гарчики ўн қатла тараддуд қилиб,
Ҳожибу дарбони ташаддуд қилиб.
Олида бир қатла бўлуб бор анга,
Рўзи ўлуб давлати дидор анга.
Сўрғали чун бекка таназзул бўлуб,
Хожа дуосиға тасалсул бўлуб.
Чунки дуо хатмини айлаб қўпуб,
Уйга азимат қилибон ер ўпуб.
Баст қилиб бехуд ўзу ёт ила
Мажлис этиб шарҳи мубоҳот ила.
Тенгри учун, кўрки, бу не ҳол эрур,
Шаммаи таърифида тил лол эрур.
Ул не тафаръун, бу не накбат бўлур,
Ўрталарида бу не суҳбат бўлур.
Жоҳил агар улдуру олим будур,
Олим эмас, ўзига золим будур.
Илмни ким воситаи жоҳ этар,
Ўзинию халқни гумроҳ этар.
Олим агар жоҳ учун ўлса залил,
Илми анинг жаҳлиға бўлғай далил.
Илм илаким жоҳға майл айлабон,
Баҳр суйин хайға туфайл айлабон.
Итки эрур жифада мақсуд анга,
Бўлса мурассаъ жули не суд анга?
Дунки топиб илм раёсат учун,
Хилъат этиб ҳулла нажосат учун.
Олим агар қатъи амал айласа,
Илмиға шойиста амал айласа;
Солмаса кўз жифаи дунё сари,
Боқмаса туз дунйийи фони сари.
Они шараф гавҳарининг кони бил,
Гавҳару кон, ҳарне десанг они бил.
Кон ўзию юз сари гавҳар анга,
Чарх ўзию ҳар тараф ахтар анга.
Конида гавҳарлари ҳам барча пок,
Чархида ахтарлари ҳам тобнок.
Кимки, бу иқбол анга бўлғай насиб,
Солмаса дунйи сари кўз, не ажиб.
Эгнида гар хирқаси юз чок эрур,
Гулга тўни йиртуғи не бок эрур.
Кунгаки урёнлиқ эрур зийнати,
Тира бўлур, бўлса булут хилъати.
Хушроқ эрур шаҳд кадудин йироқ,
Мушк агар нофаси йўқ яхшироқ.
Эр кишига хилъат ила не шараф.
Дурға не нуқсон йироқ ўлса садаф.
Қайси чибин кисвати заркордур,
Ери дурур қайдаки мурдордур7.
Хор дурур олиму жоҳил азиз2.
Токи жаҳон зулмни қилмиш писанд,
Ерга тушар мева, йиғоч сар баланд.
Разлға рифъат, билик аҳлиға ранж.
Тоғ уза хорову ер остида ганж.
Феъли ёмон топса рафиъ айлабон,
Ҳукмиға оламни мутиъ айлабон.
Уйлаки кайвони нуҳусат шиор,
Ким еридур гунбади нилий ҳисор,
Невчун эрур муштари ондин куйи
Қилмаса яхшини ёмондин қуйи3.
Яхшиға андин ғаму озор эрур,
Боғда гул ҳамнафаси хор эрур.
Улки садафдек неча тира жабин,
Тўлдурубон қўйниға дурри самин.
Кимки бўлур дур киби софию пок,
Айлабон олмос ила бағрини чок,
Қулла қотиғлиққа чу боғлаб камар,
Тиғи бўлуб чеҳра хароши қамар4,
Лаълдек улким, гуҳари пок ўлуб,
Кўҳи бало остида ғамнок ўлуб.
Бўлди кемур ҳиндуви оташпараст,
Маснади ёқут уза топти нишаст5.
Ўтки аён қилди гули оташин,
Кул узадур хоки мазаллат нишин,
Ким анга ҳам асл ёмон, ҳам қадам,
Тож ила товус киби муҳтарам.
Улки сўзига бўлуб озода қул,
Тўтийи гўё киби бўйнида ғул.
Қушки боғир ёрмоқ ўлуб ком анга,
Шоҳ илиги устида ором анга.
Улки чекиб нағмайи дилкаш ҳазор,
Кул ичида гулханию хору зор.
Ҳар киши замзам суйидин келтуруб,
Гандарабон шишада баским туруб.
Майки тўлуб фисқ била жом анга,
Ҳар лаби майгун лабидин ком анга.
Кўктаки, кўзгудек ўлуб нуру тоб,
Ёпиб она оҳ тафидек саҳоб.
Тун кулидин айлабон ойина ранг,
Ой юзи чун шабнам ила топти занг.
Ҳарзарав ўлди кўпалак қуҳбавор,
Ҳулла дурур жисмида нақшу нигор.
Дард ила парвона тутуб тунни пос,
Жонида ўт, жисмида эски палос.
Зулм дурур ушбуки бир нотавон
Илм тилаб шаҳридин ўлғай равон.
Айни фалокатдин аёғи яланг,
Тўни йўқидин тани доғи яланг.
Тевраб аёғини анинг ҳар тикан,
Ҳар тикан устида мукаррар тикан.
Уқ аро дунболаи пайкоя киби,
Хор ичинда алиф ўлғон киби.
Эски сепечи бошида кулгулук,
Дом киби бошдин аёғи телук.
Тойири мақсуд тилаб ком ила,
Донаи ашки доғи бу дом ила.
Эгнида авроқу китоби анинг,
Қилғали таҳсил шитоби анинг.
Қушдек ўлуб сайр муяссар анга,
Эгнида авроқи бўлуб пар анга,
Оч этибон қорнини муҳтожлиқ,
Туъмаға муҳтож этибон очлиқ.
Жисмини чун заъф этиб андоқки нол.
Хома киби тил чекиб, айлаб савол.
Ҳарне етиб, қониъ ўлуб йўл юруб,
То ўзин ўз мақсадиға еткуруб.
Мақсади бир хиттаки кўрмай ўзи,
Тушта доғи кўрмайин они кўзи.
Халқ кўпу йўқ бири ёри анинг,
Кўздин учуб шаҳру диёри анинг.
Кўча кўпу эв кўпу бозор ҳам,
Билмайин улким, қаён урғай қадам.
Ғурбат ўти кўнглига кор айлабон,
Жонини ёлғузлуғи зор айлабон.
Сайр этиб ақшомғача бетўшае,
Чун бўлуб ақшом тутубон гўшае.
Заъф ила ҳуши ўзига келмайин,
Тонгғача уйқу кўзига келмайин.
Тонгла қилиб сайр мадорис аро,
Мадрасалар ичра мажолис аро.
Қайдаки ўз ҳолини таъвил этиб,
Ким эшитиб ҳазл ила тажҳил этиб.
Сарф этибон умр ҳавойи варақ,
То олибон сарф ҳавойи сабақ.
Не топилиб кундуз анинг маскани,
Не билиниб кеча анинг маъмани,
Ғурбат аро ҳоли ёмондин ёмон,
Ҳарне йўқ андин ёмон, андин ёмон.
Ажз бўлуб тил иши тақриридин,
Уйлаки хома тили таҳриридин.
Бўйла ғаму меҳнати даврон чекиб,
Ўну ўн беш йил югуруб, жон чекиб.
Мадраса кунжини ғамобод этиб,
Тонгдин оқшомғача фарёд этиб.
Бўйла минг эмгакдаги бечорадин,
Ўз ватану мулкидин оворадин.
Баъзи ўлуб, баъзи итиб ҳар тараф,
Баъзи этиб доиясин бартараф.
Оз иш ила баъзи этиб иктифо,
Баъзи ўзига тутубон кўп жафо.
Эврулубон доираи моҳу сол,
Зоҳир ўлуб бир-ики соҳиб камол.
Қарн ила даврон топибон иқтирон,
То бўлубон бир киши соҳибқирон.
Кўнгли бўлуб маскани мавойи илм,
Қатра киби пайкари дарёйи илм.
Ибрию, юнонию, сурёни ҳам,
Ҳинди агар сурса, билиб они ҳам.
Кўнгли уйин илм этибон бир жаҳон.
Қатрада ул навъки дарё ниҳон.
Нутқики изҳори маони қилиб,
Зевари асрори ниҳони қилиб.
Чун тўкубон хома шақидин қаро,
Оби ҳаёт ул зулумоти аро.
Нусха саводи зулумоти анинг,
Маъни ўлуб оби ҳаёти анинг.
Мушкили афлок бўлуб бежадал,
Бу-Алийи6 фикрати олинда ҳал.
Жумла рақам килкига марқум ўлуб,
Борча ўлум оллида маълум ўлуб.
Дин ишида жаҳлу ҳаво дофии,
Ўйлаки Ғаззоли ила Шофиий.
Йўқки бу иснайн ани солис дебон,
Балки наби ўзига ворис дебон.
Гарчи фалакдин топибон ҳар камол,
Лек фалокат ҳам анга баркамол,
Шом етиб чоштға, йўқ ком анга,
Чошт муяссар эса, йўқ шом анга.
Турфа буким, жоҳили қотилваше,
Кўрмаги нохуш, демаги нохуше,
Дину диёнатда йўқ ойин анга,
Бал на диёнат анга, не дин анга.
Ел киби совурмоғу нохушлиғи,
Ўт киби куйдурмагу саркашлиғи.
Босира шамъин ўчурурдек кариҳ,
Ақл ҳаёсин кетарурдек сафиҳ.
Олам аро қаҳри илоҳий бўлуб,
Хулқ ила халқ — икки гувоҳи бўлуб.
Қатл бўлуб одату хўйи анинг,
Марг раги ҳар сари мўйн анинг.
Ботинида дуд киби тиралиқ,
Зоҳирида шуъла киби хиралиқ.
Дунлиғидин ит била яксон бўлуб,
Бал ит анинг қошида инсон бўлуб.
Турфароқ улким, бу жаҳолат била,
Жаҳлни қўй, мунча разолат била,
Чарх ани соҳиби жоҳ айлабон,
Тобиъ анга хайлу сипоҳ айлабон.
Ўт киби ҳар нечаки саркаш бўлуб,
Хилъат анга ҳуллаи заркаш бўлуб.
Гарчи йилондек зарари ом анга,
Ганжи Фаридун уза ором анга.
Неча тикон янглиғ этиб тезлик,
Тонг елидин бошига гулрезлик.
Қатл ишига гарчи қиличдек самар,
Айлаб ани шоҳ мурассаъ камар,
Неча санам холи кибн тира дил,
Жилваси гул барги уза муттасил.
Шанъати ҳар неча дегандин узун,
Лек бўлуб ҳашмати андин фузун.
Ул бири ул фазлу фасоҳат била,
Бу бири бу феъли қабоҳат била.
Турфароқ улким, мунга бир эътибор,
Ким юз анингдекни қилиб хору зор.
Мунунг отин халқ амир айлабон.
Элни бу от бирла асир айлабон.
Анга мунунг хизмати лозим бўлуб,
Балки эшигида мулозим бўлуб.
Кўр не малаквашни қилиб нафси дун,
Деви лаин олида хору забун.
Гарчики ўн қатла тараддуд қилиб,
Ҳожибу дарбони ташаддуд қилиб.
Олида бир қатла бўлуб бор анга,
Рўзи ўлуб давлати дидор анга.
Сўрғали чун бекка таназзул бўлуб,
Хожа дуосиға тасалсул бўлуб.
Чунки дуо хатмини айлаб қўпуб,
Уйга азимат қилибон ер ўпуб.
Баст қилиб бехуд ўзу ёт ила
Мажлис этиб шарҳи мубоҳот ила.
Тенгри учун, кўрки, бу не ҳол эрур,
Шаммаи таърифида тил лол эрур.
Ул не тафаръун, бу не накбат бўлур,
Ўрталарида бу не суҳбат бўлур.
Жоҳил агар улдуру олим будур,
Олим эмас, ўзига золим будур.
Илмни ким воситаи жоҳ этар,
Ўзинию халқни гумроҳ этар.
Олим агар жоҳ учун ўлса залил,
Илми анинг жаҳлиға бўлғай далил.
Илм илаким жоҳға майл айлабон,
Баҳр суйин хайға туфайл айлабон.
Итки эрур жифада мақсуд анга,
Бўлса мурассаъ жули не суд анга?
Дунки топиб илм раёсат учун,
Хилъат этиб ҳулла нажосат учун.
Олим агар қатъи амал айласа,
Илмиға шойиста амал айласа;
Солмаса кўз жифаи дунё сари,
Боқмаса туз дунйийи фони сари.
Они шараф гавҳарининг кони бил,
Гавҳару кон, ҳарне десанг они бил.
Кон ўзию юз сари гавҳар анга,
Чарх ўзию ҳар тараф ахтар анга.
Конида гавҳарлари ҳам барча пок,
Чархида ахтарлари ҳам тобнок.
Кимки, бу иқбол анга бўлғай насиб,
Солмаса дунйи сари кўз, не ажиб.
Эгнида гар хирқаси юз чок эрур,
Гулга тўни йиртуғи не бок эрур.
Кунгаки урёнлиқ эрур зийнати,
Тира бўлур, бўлса булут хилъати.
Хушроқ эрур шаҳд кадудин йироқ,
Мушк агар нофаси йўқ яхшироқ.
Эр кишига хилъат ила не шараф.
Дурға не нуқсон йироқ ўлса садаф.
Қайси чибин кисвати заркордур,
Ери дурур қайдаки мурдордур7.
[ХLIII]
Имом Фахр Розий била Султон Муҳаммад Хоразмшоҳ аро ҳаммомда ошнолиқ шамъи ёруғони ва имом сўзидин султоннинг истиғнодин илик юғони1.
Имом Фахр Розий била Султон Муҳаммад Хоразмшоҳ аро ҳаммомда ошнолиқ шамъи ёруғони ва имом сўзидин султоннинг истиғнодин илик юғони1.
Зумраи роз аҳлиға маснад нишин,
Даҳр имомул-умами фахри дин —
Қилди чу Хоразмни оромгоҳ.
Кўрмагига келмади Хоразмшоҳ2.
Сўрғали ул чунки қадам қўймади,
Илм шукуҳи муни ҳам қўймади.
Шаҳни пушаймон қилиб эрди уёт,
Лек имом айламади илтифот.
Бўлди басе пардада гуфту шунуд,
Парда чу қўпмади ародин не суд.
Бор эди ҳаммомда бир кун имом,
Шаҳ доғи ҳаммомға қилди хиром.
Бир-бири бирла бўлубон мухталит,
Шоҳ савол этди бўлуб мунбасит:
Кей бўлуб эл илминг ила баҳравар,
Айт қиёмат ишидин бир хабар.
Ким неча ул кунда малол ўлғуси,
Ҳар кишига анда не ҳол ўлғуси.
Шоҳ чу бу нуктани қилди савол
Бўйла жавоб айтди соҳиб камол:
Ким сангаким ҳашр сўзи ком эрур,
Бил анга монанд бу ҳаммом эрур.
Анда гадо шаҳ била яксон бўлуб,
Шоҳу гадо борчаси урён бўлуб.
Жоҳу жалол аҳли санингдек бори,
Ичкарию бору йўқи ташқори.
Илму амал аҳли менингдек тамом,
Ҳарне йиғиб ҳамраҳ этиб вассалом3.
Йўқ санга султонлик ила суд кўп,
Лек манга илм ила беҳбуд кўп.
Илм, Навоий, санга мақсуд бил,
Эмдики илм ўлди, амал айлагил.
Соқий, ўшул бодани тутқил мудом,
Ким кўрубон саждаға тушгай имом,
Ичса киши бўлғай анга хокироҳ,
Айтма Хоразмки, Хоразмшоҳ.
Даҳр имомул-умами фахри дин —
Қилди чу Хоразмни оромгоҳ.
Кўрмагига келмади Хоразмшоҳ2.
Сўрғали ул чунки қадам қўймади,
Илм шукуҳи муни ҳам қўймади.
Шаҳни пушаймон қилиб эрди уёт,
Лек имом айламади илтифот.
Бўлди басе пардада гуфту шунуд,
Парда чу қўпмади ародин не суд.
Бор эди ҳаммомда бир кун имом,
Шаҳ доғи ҳаммомға қилди хиром.
Бир-бири бирла бўлубон мухталит,
Шоҳ савол этди бўлуб мунбасит:
Кей бўлуб эл илминг ила баҳравар,
Айт қиёмат ишидин бир хабар.
Ким неча ул кунда малол ўлғуси,
Ҳар кишига анда не ҳол ўлғуси.
Шоҳ чу бу нуктани қилди савол
Бўйла жавоб айтди соҳиб камол:
Ким сангаким ҳашр сўзи ком эрур,
Бил анга монанд бу ҳаммом эрур.
Анда гадо шаҳ била яксон бўлуб,
Шоҳу гадо борчаси урён бўлуб.
Жоҳу жалол аҳли санингдек бори,
Ичкарию бору йўқи ташқори.
Илму амал аҳли менингдек тамом,
Ҳарне йиғиб ҳамраҳ этиб вассалом3.
Йўқ санга султонлик ила суд кўп,
Лек манга илм ила беҳбуд кўп.
Илм, Навоий, санга мақсуд бил,
Эмдики илм ўлди, амал айлагил.
Соқий, ўшул бодани тутқил мудом,
Ким кўрубон саждаға тушгай имом,
Ичса киши бўлғай анга хокироҳ,
Айтма Хоразмки, Хоразмшоҳ.
[ХLIV]
ЎН ИККИНЧИ МАҚОЛАТ
ЎН ИККИНЧИ МАҚОЛАТ
Қалам шаққининг гуногунлиғи ва аҳли қалам шиққининг буқаламунлуғи ва қайси хутут китобатиға шуруъ қилмоқ аъмол номасиға мужиби қаролиқдур ва котибга хатти мубталолик ва қайси ҳуруфқа ружуъ қилмоқ саҳифаи рухсорға мужиби оқлиқ дурур ва роқимға сафид авроқлиқ1.
Ул не ажаб пайкари матбуъ эрур.
Ким уни хуш, диққати маснуъ эрур2.
Нўги нукат нақши нигорандаси,
Тирноғи мистар раги хорандаси.
Қушдек ўлуб вазъу намудор анга,
Нукта сочиб ҳар сори минқор анга.
Туъмаси зулмат, ватани нур уза,
Мушк сочиб сафҳаи кофур уза.
Чобуку мавзун ҳаракоти анинг,
Учқали йўқ лек қаноти анинг.
Қуш демагил, айт муанбар йилон,
Дема муанбарки, фусунгар йилон.
Шоҳид анга жилвада парронлиғи,
Илиг-аёғнинг доғи пинҳонлиғи.
Тил узотиб, фош ўлуб андин фусун,
Даҳрда ким кўрди йилондин фусун?
Дема йилон, аждар эрур ганж санж,
Музмар анинг жавфида юз турфа ганж,
Дуд чиқиб оғзидин аждар киби,
Дуди аро ҳар шаба гавҳар киби.
Аждар эмаским, эмас аждар салим,
Балки дегил они, асойи Калим3.
Йўқса, недин ютти жаҳон сеҳрини,
Балки маонию баён сеҳрини.
Не тан аро бўлди захомат анга,
Не бу захоматда вахомат анга.
Дема асо, балки ани хома де,
Нўгин анинг нақшгари нома де.
Хилқати ҳар халқдин аввал бўлуб,
Васфи калом ичра мусалсал бўлуб,
Арш уза курси бўлубон жойгир,
Курси уза лавҳ иқомат пазир.
Лавҳда ҳар нақшки, бўлмиш рақам,
Ёзғувчи бир-бир қалам ўлмиш қалам.
Мунча шарафким, анга мавжуд эрур,
Котиби мақбул ила мардуд эрур.
Муқбилу мардуди эрур неча хайл,
Ким бориси қилди китобатға майл.
Аввал эрур котиби дорулқазо,
Иш анга ношаръиға бермак ризо.
Шоҳиди одил анга ёлғон тонуқ,
Туҳмат этарга дирам олғон тонуқ.
Зоҳир анинг хоини мутлақлиғи,
Ҳақ киби равшан бари ноҳақлиғи.
Килк учин иттиклик ила неш этиб,
Сидқу диёнат юзини реш этиб.
Ноҳақ учун ёзиб узун можаро,
Ўз юзидек сафҳани айлаб қаро.
Борча хиёнатни диёнат билиб,
Борча диёнатда хиёнат қилиб.
Банда қилиб чун тузуб ифсодни,
Сарв била савсани озодни.
Бермаса Ийсойи мужаррад дирам,
Ёзиб анинг ақдида тўққуз ҳарам4.
Хўша узумким, киши ришват деса
Куйдурубон боғини жаннат эса.
Ақд халифа қизи ҳинду била,
Анга сув ичмак бир аёқ сув била.
Музд тилаб ҳужжати кобин учун,
Қайдлар ул сафҳада таҳсин учун.
Кимки бу суратқа сурар хомасин,
Билки қорортур юзидек номасин.
Сўнгғиси муфтийи ҳиял пеша бил,
Ҳийла била макр анга андеша бил.
Кўнглида эгри не ғаразким тузуб,
Сурати фатвосида туз кўргузуб.
Кийдурубон журға хур кисватин,
Ҳарна ҳашан бўлса, ҳасан хилъатин.
Ҳарза наво ичра қилиб заҳр фош,
Махфи этиб шамъ тубида қуёш.
Риштаи тазвир ўлуб ўзига қайд,
Лек арода мужрим ўлуб Амру Зайд5.
Лову наам бирла хато ё савоб,
Ёзиб анга валлоҳу аълам жавоб6.
Кўрунубон кўзига ул икки кам,
Тортиб алар ширкатиға ҳақни ҳам.
Сафҳа шабистон каби ороста,
Муҳрлар анда маҳи нокоста.
Лек боқиб, қилса тааммул киши,
Асли хаёлиға тахайюл киши.
Ҳар тараб ичра кўрунуб юз миҳан,
Ҳар гул ичидин чиқибон юз тикан.
Сарву гияҳ ўқ ила ништар чиқиб,
Сунбулу гул дуд ила ахгар чиқиб.
«Айн»и шариат бори ғабни бало,
Тузлук уза ҳар хати онинг хато.
Кимки безар сафҳани бу номадек,
Бўйнин анинг узса бўлур хомадек.
Бири яна омили девон бўлуб,
Дев анинг аъмолида ҳайрон бўлуб.
Чарх этибон исм амалдор анга,
Баҳра қилиб ушбу амал дор анга.
Ул бу амал бирла ичиб жоми май,
Килки сариридин анга лаҳни най.
Чун амали бирла навосоз ўлуб,
Ул най уни хона барандоз ўлуб.
Хома учин дуда аро айлабон,
Дудаси оламни қаро айлабон.
Килки улус ўртамагига ўтун,
Ўткариб ул ўти фалакдин тутун.
Ғофил ул ишдин шаҳи давлат паноҳ,
Давлати аркони бўлуб ришвахоҳ.
Ҳоким этиб мулкка ғоратгаре,
Бузғоли ислом эвини кофаре.
Зулм этиб ул косибу деҳқонға ҳам,
Косибу деҳқон неки, султонға ҳам.
Қайси вилоятғаки, азм айлабон,
Эл ҳараму боғида базм айлабон.
Гар худ ул уй соҳиби ҳофий эрур,
Истари аввал майи софий эрур.
Май била бузғоч қарининг ҳолини,
Шоҳид учун ҳам йибориб золини.
Чаҳдағи тухм арпасини оти еб,
Уйда товуғларни сурук тоти еб.
Ҳосил ўшул уйга бало дорибон,
Қайси бало, балки вабо дорибон.
Йиғломоғу оҳ ила афғон солиб,
Ул ёғину ел била тўфон солиб.
Кентнинг арбоби бир икки авон,
Зулмда бу хожа, алар паҳлавон.
Бир-бири бирла бўлушуб ўйла дўст,
Ким кишиким кўрса дегай мағзу пўст,
Дўстға шаҳ молини сотиб нухуфт,
Борча ўн олтунни бир олтунга муфт.
Сархат алар оллида паррон солиб,
Реза раият уза товон солиб.
Сархат этиб бирга бешу ўн рақам,
Ким ҳақ анинг илгини қилғай қалам.
Неча ситам қилғучи обод ўлуб,
Борча ситам чеккучи барбод ўлуб.
Бўлсун анинг хомасидек фарқи шақ,
Осилибон жисми нечукким варақ.
Сортқа гарчи бу борур яхшилар,
Турк ила ҳам яхши борур бахшилар.
Гарчики бу неча адад бўлди рад,
Аҳли қабул ўлди бу неча адад:
Аввалидур муншийи гавҳар фишон,
Ким гаҳи ул руқъа ёзар, гаҳ нишон.
Руқъасидин шод асири фироқ,
Номаси худ руқъасидин яхшироқ.
Номасидин тил топибон сўз насиб,
Ўйлаки гул сафҳасидин андалиб.
Сафҳасидин нотиқа кулгу аро,
Тўти ўшул навъики кўзгу аро.
Ҳажр қаро шомида субҳи нажот,
Зулмати фурқат аро оби ҳаёт.
Лек нишон муждаи жоний бўлуб,
Айш хати завқ нишоний бўлуб.
Зулм аро мазлумға хатти амон,
Золим этиб ваҳм ани кўрган замон.
Нафъда ул навъки меҳри мунир,
Қудрат аро ўйлаки чархи асир.
Шакли ҳилол авжида туғро анга,
Лавни шафақ бошида воло анга.
Ҳарнеки бу шевада мактуб эрур,
Қилса тааммул кўпи марғуб эрур.
Улки тариқи битимакдур китоб,
Назм ила наср ўйлаки дурри хушоб;
Нуктаву таъриху ҳикоёт ҳам,
Шеърда ҳар навъ мақолот ҳам.
Турфа ғазал равзаи жаннат мисол,
Турфа ғазал демаки, мушкин ғизол.
Килки қаро риштаға гавҳар чекиб,
Балки кеча ториға ахтар чекиб,
Ой киби юз сафҳаву хат анда хат,
Хол анга ҳар сори мушкин нуқат.
Сафҳалари ҳар бири гулзордек,
Жадвали атрофида девордек.
Кўр нечук ўлғай бу чаман ичра вард,
Дойи чу бор олтун ила ложувард.
Сатрлар анда гулу сарву суман,
Ҳар икки сатр ўртаси дилкаш чаман.
Лафзлар анда гули насрин бўлуб,
Маъни анга меваи ширин бўлуб.
Байтлари ўйлаки Байтулҳарам,
Ҳайъати мавзуни саводи Ирам.
Гар бу савод ўлмаса нетгай киши,
Назмин олиб, қай сари кетгай киши?
Улки бу таҳриру варақ асрағай,
Саҳву хатодин они ҳақ асрағай.
Бу бориси фаръ эди асл уни бил,
Ким кишининг килки узун чекса тил.
Ёзғали оёти «Каломи фасиҳ»,
Қилғали таҳрир «Ҳадиси Саҳиҳ».
Анда доғи ёзса «Тафосир» ҳам,
Мунда шуруҳ айласа таҳрир ҳам.
Гаҳ битиса «Тазкиратул-авлиё»,
Гаҳ рақам этса «Қасасул-анбиё».
Бир нафас «Иҳё» била топиб футуҳ,
Жаҳлдин ўлган тан аро берса руҳ.
Қилса «Футуҳот»ни гоҳи савод,
Топса футуҳотидин эл юз кушод.
Ёзғали чун олса, ҳисин «Кимиё»
Топса улус қалб мисин кимиё.
Чун «Нафаҳот» айласа, ёзмоқ қабул,
«Нафҳаи унс» этса кўнгулга шумул.
Килки «Шавоҳид» сари бўлса кафил,
Шоҳиди мақсудға бўлса далил.
Бўлса «Ҳақойиқ»ники чекса қалам,
Езса «Маориф»ники ёзса рақам7.
Нозири кўнглин чу мунир этса файз,
Роқимининг руҳиға ҳам етса файз.
Кимга бу ишғоли рақам бор эса,
Сиҳҳату ҳуснихат анга ёр эса,
Тенгри насиб айлаб анга шодлиқ,
Берсун улусдин хати озодлиқ.
Хомасини сафҳа тироз айласун,
Сафҳасидин саҳвни оз айласун.
Ҳар кашишиким, хат аро чекса ул,
Бўлсун анга манзили мақсадға йўл.
Ким уни хуш, диққати маснуъ эрур2.
Нўги нукат нақши нигорандаси,
Тирноғи мистар раги хорандаси.
Қушдек ўлуб вазъу намудор анга,
Нукта сочиб ҳар сори минқор анга.
Туъмаси зулмат, ватани нур уза,
Мушк сочиб сафҳаи кофур уза.
Чобуку мавзун ҳаракоти анинг,
Учқали йўқ лек қаноти анинг.
Қуш демагил, айт муанбар йилон,
Дема муанбарки, фусунгар йилон.
Шоҳид анга жилвада парронлиғи,
Илиг-аёғнинг доғи пинҳонлиғи.
Тил узотиб, фош ўлуб андин фусун,
Даҳрда ким кўрди йилондин фусун?
Дема йилон, аждар эрур ганж санж,
Музмар анинг жавфида юз турфа ганж,
Дуд чиқиб оғзидин аждар киби,
Дуди аро ҳар шаба гавҳар киби.
Аждар эмаским, эмас аждар салим,
Балки дегил они, асойи Калим3.
Йўқса, недин ютти жаҳон сеҳрини,
Балки маонию баён сеҳрини.
Не тан аро бўлди захомат анга,
Не бу захоматда вахомат анга.
Дема асо, балки ани хома де,
Нўгин анинг нақшгари нома де.
Хилқати ҳар халқдин аввал бўлуб,
Васфи калом ичра мусалсал бўлуб,
Арш уза курси бўлубон жойгир,
Курси уза лавҳ иқомат пазир.
Лавҳда ҳар нақшки, бўлмиш рақам,
Ёзғувчи бир-бир қалам ўлмиш қалам.
Мунча шарафким, анга мавжуд эрур,
Котиби мақбул ила мардуд эрур.
Муқбилу мардуди эрур неча хайл,
Ким бориси қилди китобатға майл.
Аввал эрур котиби дорулқазо,
Иш анга ношаръиға бермак ризо.
Шоҳиди одил анга ёлғон тонуқ,
Туҳмат этарга дирам олғон тонуқ.
Зоҳир анинг хоини мутлақлиғи,
Ҳақ киби равшан бари ноҳақлиғи.
Килк учин иттиклик ила неш этиб,
Сидқу диёнат юзини реш этиб.
Ноҳақ учун ёзиб узун можаро,
Ўз юзидек сафҳани айлаб қаро.
Борча хиёнатни диёнат билиб,
Борча диёнатда хиёнат қилиб.
Банда қилиб чун тузуб ифсодни,
Сарв била савсани озодни.
Бермаса Ийсойи мужаррад дирам,
Ёзиб анинг ақдида тўққуз ҳарам4.
Хўша узумким, киши ришват деса
Куйдурубон боғини жаннат эса.
Ақд халифа қизи ҳинду била,
Анга сув ичмак бир аёқ сув била.
Музд тилаб ҳужжати кобин учун,
Қайдлар ул сафҳада таҳсин учун.
Кимки бу суратқа сурар хомасин,
Билки қорортур юзидек номасин.
Сўнгғиси муфтийи ҳиял пеша бил,
Ҳийла била макр анга андеша бил.
Кўнглида эгри не ғаразким тузуб,
Сурати фатвосида туз кўргузуб.
Кийдурубон журға хур кисватин,
Ҳарна ҳашан бўлса, ҳасан хилъатин.
Ҳарза наво ичра қилиб заҳр фош,
Махфи этиб шамъ тубида қуёш.
Риштаи тазвир ўлуб ўзига қайд,
Лек арода мужрим ўлуб Амру Зайд5.
Лову наам бирла хато ё савоб,
Ёзиб анга валлоҳу аълам жавоб6.
Кўрунубон кўзига ул икки кам,
Тортиб алар ширкатиға ҳақни ҳам.
Сафҳа шабистон каби ороста,
Муҳрлар анда маҳи нокоста.
Лек боқиб, қилса тааммул киши,
Асли хаёлиға тахайюл киши.
Ҳар тараб ичра кўрунуб юз миҳан,
Ҳар гул ичидин чиқибон юз тикан.
Сарву гияҳ ўқ ила ништар чиқиб,
Сунбулу гул дуд ила ахгар чиқиб.
«Айн»и шариат бори ғабни бало,
Тузлук уза ҳар хати онинг хато.
Кимки безар сафҳани бу номадек,
Бўйнин анинг узса бўлур хомадек.
Бири яна омили девон бўлуб,
Дев анинг аъмолида ҳайрон бўлуб.
Чарх этибон исм амалдор анга,
Баҳра қилиб ушбу амал дор анга.
Ул бу амал бирла ичиб жоми май,
Килки сариридин анга лаҳни най.
Чун амали бирла навосоз ўлуб,
Ул най уни хона барандоз ўлуб.
Хома учин дуда аро айлабон,
Дудаси оламни қаро айлабон.
Килки улус ўртамагига ўтун,
Ўткариб ул ўти фалакдин тутун.
Ғофил ул ишдин шаҳи давлат паноҳ,
Давлати аркони бўлуб ришвахоҳ.
Ҳоким этиб мулкка ғоратгаре,
Бузғоли ислом эвини кофаре.
Зулм этиб ул косибу деҳқонға ҳам,
Косибу деҳқон неки, султонға ҳам.
Қайси вилоятғаки, азм айлабон,
Эл ҳараму боғида базм айлабон.
Гар худ ул уй соҳиби ҳофий эрур,
Истари аввал майи софий эрур.
Май била бузғоч қарининг ҳолини,
Шоҳид учун ҳам йибориб золини.
Чаҳдағи тухм арпасини оти еб,
Уйда товуғларни сурук тоти еб.
Ҳосил ўшул уйга бало дорибон,
Қайси бало, балки вабо дорибон.
Йиғломоғу оҳ ила афғон солиб,
Ул ёғину ел била тўфон солиб.
Кентнинг арбоби бир икки авон,
Зулмда бу хожа, алар паҳлавон.
Бир-бири бирла бўлушуб ўйла дўст,
Ким кишиким кўрса дегай мағзу пўст,
Дўстға шаҳ молини сотиб нухуфт,
Борча ўн олтунни бир олтунга муфт.
Сархат алар оллида паррон солиб,
Реза раият уза товон солиб.
Сархат этиб бирга бешу ўн рақам,
Ким ҳақ анинг илгини қилғай қалам.
Неча ситам қилғучи обод ўлуб,
Борча ситам чеккучи барбод ўлуб.
Бўлсун анинг хомасидек фарқи шақ,
Осилибон жисми нечукким варақ.
Сортқа гарчи бу борур яхшилар,
Турк ила ҳам яхши борур бахшилар.
Гарчики бу неча адад бўлди рад,
Аҳли қабул ўлди бу неча адад:
Аввалидур муншийи гавҳар фишон,
Ким гаҳи ул руқъа ёзар, гаҳ нишон.
Руқъасидин шод асири фироқ,
Номаси худ руқъасидин яхшироқ.
Номасидин тил топибон сўз насиб,
Ўйлаки гул сафҳасидин андалиб.
Сафҳасидин нотиқа кулгу аро,
Тўти ўшул навъики кўзгу аро.
Ҳажр қаро шомида субҳи нажот,
Зулмати фурқат аро оби ҳаёт.
Лек нишон муждаи жоний бўлуб,
Айш хати завқ нишоний бўлуб.
Зулм аро мазлумға хатти амон,
Золим этиб ваҳм ани кўрган замон.
Нафъда ул навъки меҳри мунир,
Қудрат аро ўйлаки чархи асир.
Шакли ҳилол авжида туғро анга,
Лавни шафақ бошида воло анга.
Ҳарнеки бу шевада мактуб эрур,
Қилса тааммул кўпи марғуб эрур.
Улки тариқи битимакдур китоб,
Назм ила наср ўйлаки дурри хушоб;
Нуктаву таъриху ҳикоёт ҳам,
Шеърда ҳар навъ мақолот ҳам.
Турфа ғазал равзаи жаннат мисол,
Турфа ғазал демаки, мушкин ғизол.
Килки қаро риштаға гавҳар чекиб,
Балки кеча ториға ахтар чекиб,
Ой киби юз сафҳаву хат анда хат,
Хол анга ҳар сори мушкин нуқат.
Сафҳалари ҳар бири гулзордек,
Жадвали атрофида девордек.
Кўр нечук ўлғай бу чаман ичра вард,
Дойи чу бор олтун ила ложувард.
Сатрлар анда гулу сарву суман,
Ҳар икки сатр ўртаси дилкаш чаман.
Лафзлар анда гули насрин бўлуб,
Маъни анга меваи ширин бўлуб.
Байтлари ўйлаки Байтулҳарам,
Ҳайъати мавзуни саводи Ирам.
Гар бу савод ўлмаса нетгай киши,
Назмин олиб, қай сари кетгай киши?
Улки бу таҳриру варақ асрағай,
Саҳву хатодин они ҳақ асрағай.
Бу бориси фаръ эди асл уни бил,
Ким кишининг килки узун чекса тил.
Ёзғали оёти «Каломи фасиҳ»,
Қилғали таҳрир «Ҳадиси Саҳиҳ».
Анда доғи ёзса «Тафосир» ҳам,
Мунда шуруҳ айласа таҳрир ҳам.
Гаҳ битиса «Тазкиратул-авлиё»,
Гаҳ рақам этса «Қасасул-анбиё».
Бир нафас «Иҳё» била топиб футуҳ,
Жаҳлдин ўлган тан аро берса руҳ.
Қилса «Футуҳот»ни гоҳи савод,
Топса футуҳотидин эл юз кушод.
Ёзғали чун олса, ҳисин «Кимиё»
Топса улус қалб мисин кимиё.
Чун «Нафаҳот» айласа, ёзмоқ қабул,
«Нафҳаи унс» этса кўнгулга шумул.
Килки «Шавоҳид» сари бўлса кафил,
Шоҳиди мақсудға бўлса далил.
Бўлса «Ҳақойиқ»ники чекса қалам,
Езса «Маориф»ники ёзса рақам7.
Нозири кўнглин чу мунир этса файз,
Роқимининг руҳиға ҳам етса файз.
Кимга бу ишғоли рақам бор эса,
Сиҳҳату ҳуснихат анга ёр эса,
Тенгри насиб айлаб анга шодлиқ,
Берсун улусдин хати озодлиқ.
Хомасини сафҳа тироз айласун,
Сафҳасидин саҳвни оз айласун.
Ҳар кашишиким, хат аро чекса ул,
Бўлсун анга манзили мақсадға йўл.
[XIV]
Ёқутнинг ҳуснихат жиҳатидин дарвешу подшоҳ қошида таъзими ортғони ва қаламрав саводининг аҳли ҳурмат рақами анинг саҳифаи ҳолиға тортғони1.
Ёқутнинг ҳуснихат жиҳатидин дарвешу подшоҳ қошида таъзими ортғони ва қаламрав саводининг аҳли ҳурмат рақами анинг саҳифаи ҳолиға тортғони1.
Боғи фано гулбунида шуҳравард,
Улки анга гулшан эди Суҳравард2.
Нафсу ҳаво девиға бермакка тоб,
Авжи ҳақиқат фалакида шиҳоб.
Бир кун ўтуб дори хилофат сори,
Ўйлаки ҳақ раҳмати офат сори.
Мустасимун-биллаҳ этиб кўп ниёз,
Каъбаға ул навъки аҳли Ҳижоз3.
Тахти уза они чиқориб туруб,
Чун они ўлтуртуб, ўзи ўлтуруб.
Дурж бир эрди доғи гавҳар ики,
Бурж биру устида ахтар ики.
Шайх деб одоби тариқатда сўз,
Лек Халифа тикибон ерга кўз.
Ҳар ён аёқ устида озодалар,
Демагил озодаки, шаҳзодалар.
Шайхға чун эл сори тушти назар,
Кўзига Ёқут кўрунди магар.
Қўпти равон зоҳир этиб изтироб,
Ҳайрат этиб, қилди халифа хитоб.
Кей аёғинг туфроғи огоҳлар,
Қуллуғунга фахр этибон шоҳлар.
Қайдин анга бўлди бу олий мақом,
Ким бу сифат айлагасен эҳтиром.
Шайх деди: қайси бийик иззу жоҳ
Мундин ўтарким, анга бермиш илоҳ.
Ким бори мусҳаф битимакдур иши,
Уйлаки андоқ бити олмас киши.
Чун қилур ул ҳақ сўзининг зийнати,
Вожиб эрур бизга анинг ҳурмати.
Билгач ани муршиди огоҳдин,
Ҳукми жулус ўлди анга шоҳдин.
Сурати хат лутфидин ул пок даст
Бўлди қаламрав шаҳиға ҳамнишаст.
Билки, Навоий, не сўз этсанг рақам,
Ҳақ сўзидин ўзгага ургил қалам.
Соқий, олиб кел майи ёқут ранг,
Қуй хати Бағдодгача бедаранг.
Тут манга ул боданиким, қут этай,
Коҳрабо рангини ёқут этай.
Улки анга гулшан эди Суҳравард2.
Нафсу ҳаво девиға бермакка тоб,
Авжи ҳақиқат фалакида шиҳоб.
Бир кун ўтуб дори хилофат сори,
Ўйлаки ҳақ раҳмати офат сори.
Мустасимун-биллаҳ этиб кўп ниёз,
Каъбаға ул навъки аҳли Ҳижоз3.
Тахти уза они чиқориб туруб,
Чун они ўлтуртуб, ўзи ўлтуруб.
Дурж бир эрди доғи гавҳар ики,
Бурж биру устида ахтар ики.
Шайх деб одоби тариқатда сўз,
Лек Халифа тикибон ерга кўз.
Ҳар ён аёқ устида озодалар,
Демагил озодаки, шаҳзодалар.
Шайхға чун эл сори тушти назар,
Кўзига Ёқут кўрунди магар.
Қўпти равон зоҳир этиб изтироб,
Ҳайрат этиб, қилди халифа хитоб.
Кей аёғинг туфроғи огоҳлар,
Қуллуғунга фахр этибон шоҳлар.
Қайдин анга бўлди бу олий мақом,
Ким бу сифат айлагасен эҳтиром.
Шайх деди: қайси бийик иззу жоҳ
Мундин ўтарким, анга бермиш илоҳ.
Ким бори мусҳаф битимакдур иши,
Уйлаки андоқ бити олмас киши.
Чун қилур ул ҳақ сўзининг зийнати,
Вожиб эрур бизга анинг ҳурмати.
Билгач ани муршиди огоҳдин,
Ҳукми жулус ўлди анга шоҳдин.
Сурати хат лутфидин ул пок даст
Бўлди қаламрав шаҳиға ҳамнишаст.
Билки, Навоий, не сўз этсанг рақам,
Ҳақ сўзидин ўзгага ургил қалам.
Соқий, олиб кел майи ёқут ранг,
Қуй хати Бағдодгача бедаранг.
Тут манга ул боданиким, қут этай,
Коҳрабо рангини ёқут этай.
[ХLVI]
ЎН УЧУНЧИ МАҚОЛАТ
Саҳобдек нафъ расонлар бободаким, арақи пешоний била раёҳин зеболари бошиға гавҳар афшон бўлурлар. Ва булут аро барқдек хандонлиқ юзларида пайдо. Ва шабнам тўкулган чинордек обилаи кафи даст била ерга паст бўлғон хасу хошокни сероб қилурлар. Ва чинордек дилсўзлиқлари аҳволларида ҳувайдо1.
ЎН УЧУНЧИ МАҚОЛАТ
Саҳобдек нафъ расонлар бободаким, арақи пешоний била раёҳин зеболари бошиға гавҳар афшон бўлурлар. Ва булут аро барқдек хандонлиқ юзларида пайдо. Ва шабнам тўкулган чинордек обилаи кафи даст била ерга паст бўлғон хасу хошокни сероб қилурлар. Ва чинордек дилсўзлиқлари аҳволларида ҳувайдо1.
Эй бўлубон субҳ киби сийм пош,
Меҳринг ўлуб ом (
) нечукким қуёш2.
Субҳ киби халқ юзига кулуб,
Чарх киби эл бошиға эврулуб.
Жола киби хора агар ёғдик,
Бошни ниҳон айламайин тоғдек3.
Урса бошинг тиғ ила мажлисда жамъ,
Жамъ кўзин ёрутуб, андоқки шамъ.
Хома киби бошинга гар етса шақ,
Сен қилиб ул шақ била зеби варақ.
Тиғ ила етган сойи кўксунгга чок,
Сен бериб, андоқки садаф дурри пок.
Давр ичингни неча қонлиқ қилиб,
Нофа киби атр фишонлиқ қилиб.
Нафъдин эл вирди дуо жонингга,
«Ямқусу фил-арзи» сенинг шонинга4.
Қайда адо айлагасен бу сипос,
Ким сени деб хайри башар, хайри нос5.
Нафъ етурмакка шиор айладинг,
Ўзунгга ул нафъни ёр айладинг.
Нафъинг агар халққа бешак дурур,
Билки бу нафъ ўзунгга кўпрак дурур.
Қатраи гар баҳрға сочти саҳоб,
Баҳр қилур қатрасини дурри ноб.
Нахлға деҳқон чу берур парвариш,
Бўлур анга мевау гул бермак иш.
Буким эрур сақфға ҳомил сутун,
Бўлмаса сақф, ул ҳам эрур сарнигун.
Берса чу шоҳид қошиға вусма зеб,
Вусмани ул қош-ўқ этар дилфреб,
Холки рухсор уза марғуб эрур,
Ул доғи рухсора била хўб эрур.
Улки зарар шевасини тавр этар,
Элга демаким, ўзига жавр этар.
Улки ушатур босибон шишани,
Қилмас аёқ захмидин андешани.
Шуъла тушуб хасғаки тортар алам,
Чун они куйдурди, ўчар ўзи ҳам.
Пашшаки эл бўйнида бўлди мухил,
Бўлди табонча била ўқ музмаҳил6.
Чун кўпалак қасдиға азм этти ёш,
Ерга урар бўркин, очиб ўзи бош.
Бумни тепмакка не қуш кирса чуст,
Тепган оёқдурки, қилур дом руст.
Экса ғани тухм қилиб элга зўр,
Тухмини торож қилур хайли мўр.
Кимки фалак сори отар тошини,
Тош ила озурда қилур бошини.
Сифла нишониси шарорат дурур,
Шуълаға биттабъ ҳарорат дурур.
Бўлса киши мудбир агар бахтиёр,
Ўзига бу амрда не ихтиёр?
Мушкни нофа неча мастур этар,
Атри ани халқ аро машҳур этар.
Кимгаки биззот саховат дурур,
Фақру ғинодин не тафоват дурур.
Ҳақки биров хилқатини қилди пок,
Севмаса нопок эл они не бок.
Меваға мағз ўлса бўлур пўст ҳам,
Кимсага ҳам душман ўлур, дўст ҳам.
Яхши-ёмондин бари эрмас жаҳон,
Лек ёмон зоҳиру яхши ниҳон.
Чунки ёмон кўпрак эмиш, яхши оз,
Жазмки, оз ўлғусидур яхши роз.
Ҳақ сўзи дун халқдин имкон эмас,
Дев тили лойиқи қуръон эмас.
Чунки эрур асли ёмон нописанд,
Айламас ул яхшини асло писанд.
Дунки ёмон феъли анга хуш дурур,
Жазмки эл яхшиси нохуш дурур.
Бўлди чу эл қилғониға айбжўй,
Мумкин эмас бўлмомоғи айбгўй.
Айб кўзи унки бўлур тез бин,
Заҳр кўрар гарчи эрур ангубин.
Улки хаёли бори фосид дурур,
Борча салоҳ аҳлиға ҳосид дурур.
Лаъл ҳисобида тутар хорани,
Инжу сонар борча садаф порани.
Ҳам кўрунур игна синонча анга,
Ҳам билинур ришта йилонча анга.
Кўрса биров хонида қурси фатир,
Дер ани кўк саҳнида бадри мунир.
Эл кафида обиладин тоб ер,
Они ҳасаддин дури сероб дер.
Тун қорасин субхи сафо соғинур,
Бум парин парри ҳумо соғинур.
Эл майини лаъли равонча тутар,
Турфа буким, ҳасратидин қон ютар.
Кўрса биров кўз ёшини дурри ноб,
Ришта киби ғамдин урар печу тоб.
Топса музаҳҳаб биров айвонини,
Куйдурур ул ўт била вайронини.
Ҳар киши гул исласа, хор ул чекар,
Бода биров чекса, хумор ул чекар.
Элга нишот ўлса, анга дард эрур,
Дард анинг жониға дархурд эрур.
Яхшиғадур аҳли ҳасад заҳмати,
Нақднинг ўғридин эрур офати.
Гулгаки юз ҳусну латофат дурур,
Атри жуал жониға офат дурур.
Хизрдин иблис эрур аъмо киби,
Рост зумуррад била афъо киби.
Меҳрки равшанлиқ этар фош ани,
Кимга гунаҳ кўрмаса хуффош ани.
Сувки берур элга ўлумдин амон,
Тира қилур ўтға етишган замон.
Ғулки маъвоси биёбон эрур,
Гулшан анинг кўзига зиндон эрур.
Лек қуёш жавҳари чун келди пок,
Бўлса булут нуриға мониъ не бок.
Тушса хазаф остиға рахшон гуҳар
Қайда гуҳар қадриға андин зарар.
Кавнни ёрутти расули араб,
Нетгай ўзин тира қилиб Бу-лаҳаб7.
Эйки наби қавли била шод сен,
Элга зарар хавфидин озод сен.
Ҳақки фалак тоқи бино айлади,
Жавфида бу дайр фано айлади.
Гулшани давронға бериб зебу фар,
Ҳар гулини айлади тобанда хур.
Бу чаман ўлмоғида мавжуд анга,
Бор эди инсон гули мақсуд анга.
Зумраи инсон аро ҳам комиле,
Келди машаққат юкининг ҳомили.
Улки камол аҳлидин акмал дурур,
Шоҳи русул Аҳмади мурсал дурур8.
Меҳри нубувват бу камоли била
Авжи камол узра жалоли била.
Этти сенинг шомингга мисбоҳлиқ,
Қилди сенинг шонингга маддоҳлиқ,
Нафъ етурмакни чу қилди қиёс,
Кўрки, қиёс этти сени хайри нос.
Улки санохон анга субҳон ўлуб,
Ул санга маддоҳу санохон ўлуб.
Ушбу бийик мартаба қадрини бил,
Бўйла улуғ манзала шукрини қил.
Шукр недур — нафъ фузун айламак,
Базл камандини узун айламак.
Бўлмоқ агар кўп эса ҳам базлсоз,
Бергали ор айламамак бўлса оз.
Хайр муяссар гар эмас эл била,
Нафъ тегурмак ҳам ўлур тил била.
Ганж бериб бўлмас экин тутса кўз,
Улча қилур вақтида бир яхши сўз.
Сўз била куфр аҳли мусулмон бўлуб,
Сўз била ҳайвон деган инсон бўлуб.
Ҳам сўз ила элга ўлумдин нажот,
Ҳам сўз ила топиб ўлук тан ҳаёт9.
Бир сўз этиб онча балиятни дафъ,
Ким сочибон ганж етишмай бу нафъ.
Маъдани инсон гуҳари сўз дурур,
Гулшани одам самари сўз дурур.
Сўз била нафъ ўлмаса эл пешаси,
Яхши керак кўнглида андешаси.
Кўнгли киши хушлуғидин хуш керак,
Нохуш агар бўлса, мушавваш керак.
Одамий эрсанг демагил одами,
Оники йўқ халқ ғамидин ғами.
Улки киши ўлмагидин шод эрур,
Гўркану ғосилу жаллод эрур.
Қайси бирин кимки тасаввур этар,
Табъға кўрким, не танаффур етар.
Лек биров қилса равон бахшлиқ,
Руҳ киби сўз била жон бахшлиқ.
Нутқи била етмаса бахшойиши,
Зикри эрур табъға осойиши.
Чун сени ҳақ нодирасон айлади,
Даҳр элига нафъ расон айлади.
Ҳар киши бу амрға мансуб эрур,
Борча улус кўнглига маҳбуб эрур.
Икки жаҳон тахти била афсари,
Билки эрур бир сари, ул бир сари.
Йўқ бу сифатдин нима марғуброқ,
Лек бир иш мундин эрур хўброқ.
Ким берибон қилмамоқ олмоққа хўй,
Нафъ расон бўлмоқу йўқ нафъ жўй.
Бермак иши хотиридин кетмамак,
Бермагу олмоқни хаёл этмамак.
Топқонини сочди эл узра саҳоб,
Ким они ҳақ айлади гардун жаноб.
Мўр терар ҳарнеки, сочқай киши,
Бўлди тирик гўрга кирмак иши.
Чун сочар эл узра шугуфа дирам,
Ҳақ анга не барглар айлар карам.
Елки йиғар ҳарне ул айлар нисор,
Андин эрур дарбадару хоксор.
Шишаки рухсор уза сепгай гулоб,
Тоқ уза асрарлар ани орзулоб.
Чунки супургу йиғар инак далил,
Ётмоқ эшик кенида хору залил.
Зулфи санамларнинг эрур мушк пош,
Ким они рухсор уза асрар қуёш.
Бўлди бу сунбул исидин хўшачин,
Ким қаро тупроғ кибидур мушки Чин10.
Бил яна бир мартаба мундин баланд,
Ким анга йўл топмоқ эрур аржуманд.
Қайсидур ул базл очуқ юз била,
Тутмоқ ачиқ бода чучук сўз била.
Базлдаким лутфни қилмас хато,
Зоҳир этар бир йўли икки ато11.
Тос аро гар мева эрур дилфиреб,
Устида гуллар эрур ортуқси зеб.
Бўлса неча ҳусну сабоҳат била,
Зор қилур элни малоҳат била.
Олтун агар тожға зийнат дурур,
Устида дур бўлса не нисбат дурур.
Хони музаъфар гар эрур дилписанд,
Хушроқ эрур сепсалар устига қанд.
Улки бу ахлоқ ила айлаб хиром,
Етса жафо айламагай интиқом.
Балки кудуратни сафо айлагай,
Неча жафо етса, вафо айлагай.
Они башар хайлининг инсони бил,
Одамийлар одамийси они бил.
Англа кишиликни мусаллам анга,
Юз кишиликча иш эса ҳам анга.
Меҳринг ўлуб ом (
Субҳ киби халқ юзига кулуб,
Чарх киби эл бошиға эврулуб.
Жола киби хора агар ёғдик,
Бошни ниҳон айламайин тоғдек3.
Урса бошинг тиғ ила мажлисда жамъ,
Жамъ кўзин ёрутуб, андоқки шамъ.
Хома киби бошинга гар етса шақ,
Сен қилиб ул шақ била зеби варақ.
Тиғ ила етган сойи кўксунгга чок,
Сен бериб, андоқки садаф дурри пок.
Давр ичингни неча қонлиқ қилиб,
Нофа киби атр фишонлиқ қилиб.
Нафъдин эл вирди дуо жонингга,
«Ямқусу фил-арзи» сенинг шонинга4.
Қайда адо айлагасен бу сипос,
Ким сени деб хайри башар, хайри нос5.
Нафъ етурмакка шиор айладинг,
Ўзунгга ул нафъни ёр айладинг.
Нафъинг агар халққа бешак дурур,
Билки бу нафъ ўзунгга кўпрак дурур.
Қатраи гар баҳрға сочти саҳоб,
Баҳр қилур қатрасини дурри ноб.
Нахлға деҳқон чу берур парвариш,
Бўлур анга мевау гул бермак иш.
Буким эрур сақфға ҳомил сутун,
Бўлмаса сақф, ул ҳам эрур сарнигун.
Берса чу шоҳид қошиға вусма зеб,
Вусмани ул қош-ўқ этар дилфреб,
Холки рухсор уза марғуб эрур,
Ул доғи рухсора била хўб эрур.
Улки зарар шевасини тавр этар,
Элга демаким, ўзига жавр этар.
Улки ушатур босибон шишани,
Қилмас аёқ захмидин андешани.
Шуъла тушуб хасғаки тортар алам,
Чун они куйдурди, ўчар ўзи ҳам.
Пашшаки эл бўйнида бўлди мухил,
Бўлди табонча била ўқ музмаҳил6.
Чун кўпалак қасдиға азм этти ёш,
Ерга урар бўркин, очиб ўзи бош.
Бумни тепмакка не қуш кирса чуст,
Тепган оёқдурки, қилур дом руст.
Экса ғани тухм қилиб элга зўр,
Тухмини торож қилур хайли мўр.
Кимки фалак сори отар тошини,
Тош ила озурда қилур бошини.
Сифла нишониси шарорат дурур,
Шуълаға биттабъ ҳарорат дурур.
Бўлса киши мудбир агар бахтиёр,
Ўзига бу амрда не ихтиёр?
Мушкни нофа неча мастур этар,
Атри ани халқ аро машҳур этар.
Кимгаки биззот саховат дурур,
Фақру ғинодин не тафоват дурур.
Ҳақки биров хилқатини қилди пок,
Севмаса нопок эл они не бок.
Меваға мағз ўлса бўлур пўст ҳам,
Кимсага ҳам душман ўлур, дўст ҳам.
Яхши-ёмондин бари эрмас жаҳон,
Лек ёмон зоҳиру яхши ниҳон.
Чунки ёмон кўпрак эмиш, яхши оз,
Жазмки, оз ўлғусидур яхши роз.
Ҳақ сўзи дун халқдин имкон эмас,
Дев тили лойиқи қуръон эмас.
Чунки эрур асли ёмон нописанд,
Айламас ул яхшини асло писанд.
Дунки ёмон феъли анга хуш дурур,
Жазмки эл яхшиси нохуш дурур.
Бўлди чу эл қилғониға айбжўй,
Мумкин эмас бўлмомоғи айбгўй.
Айб кўзи унки бўлур тез бин,
Заҳр кўрар гарчи эрур ангубин.
Улки хаёли бори фосид дурур,
Борча салоҳ аҳлиға ҳосид дурур.
Лаъл ҳисобида тутар хорани,
Инжу сонар борча садаф порани.
Ҳам кўрунур игна синонча анга,
Ҳам билинур ришта йилонча анга.
Кўрса биров хонида қурси фатир,
Дер ани кўк саҳнида бадри мунир.
Эл кафида обиладин тоб ер,
Они ҳасаддин дури сероб дер.
Тун қорасин субхи сафо соғинур,
Бум парин парри ҳумо соғинур.
Эл майини лаъли равонча тутар,
Турфа буким, ҳасратидин қон ютар.
Кўрса биров кўз ёшини дурри ноб,
Ришта киби ғамдин урар печу тоб.
Топса музаҳҳаб биров айвонини,
Куйдурур ул ўт била вайронини.
Ҳар киши гул исласа, хор ул чекар,
Бода биров чекса, хумор ул чекар.
Элга нишот ўлса, анга дард эрур,
Дард анинг жониға дархурд эрур.
Яхшиғадур аҳли ҳасад заҳмати,
Нақднинг ўғридин эрур офати.
Гулгаки юз ҳусну латофат дурур,
Атри жуал жониға офат дурур.
Хизрдин иблис эрур аъмо киби,
Рост зумуррад била афъо киби.
Меҳрки равшанлиқ этар фош ани,
Кимга гунаҳ кўрмаса хуффош ани.
Сувки берур элга ўлумдин амон,
Тира қилур ўтға етишган замон.
Ғулки маъвоси биёбон эрур,
Гулшан анинг кўзига зиндон эрур.
Лек қуёш жавҳари чун келди пок,
Бўлса булут нуриға мониъ не бок.
Тушса хазаф остиға рахшон гуҳар
Қайда гуҳар қадриға андин зарар.
Кавнни ёрутти расули араб,
Нетгай ўзин тира қилиб Бу-лаҳаб7.
Эйки наби қавли била шод сен,
Элга зарар хавфидин озод сен.
Ҳақки фалак тоқи бино айлади,
Жавфида бу дайр фано айлади.
Гулшани давронға бериб зебу фар,
Ҳар гулини айлади тобанда хур.
Бу чаман ўлмоғида мавжуд анга,
Бор эди инсон гули мақсуд анга.
Зумраи инсон аро ҳам комиле,
Келди машаққат юкининг ҳомили.
Улки камол аҳлидин акмал дурур,
Шоҳи русул Аҳмади мурсал дурур8.
Меҳри нубувват бу камоли била
Авжи камол узра жалоли била.
Этти сенинг шомингга мисбоҳлиқ,
Қилди сенинг шонингга маддоҳлиқ,
Нафъ етурмакни чу қилди қиёс,
Кўрки, қиёс этти сени хайри нос.
Улки санохон анга субҳон ўлуб,
Ул санга маддоҳу санохон ўлуб.
Ушбу бийик мартаба қадрини бил,
Бўйла улуғ манзала шукрини қил.
Шукр недур — нафъ фузун айламак,
Базл камандини узун айламак.
Бўлмоқ агар кўп эса ҳам базлсоз,
Бергали ор айламамак бўлса оз.
Хайр муяссар гар эмас эл била,
Нафъ тегурмак ҳам ўлур тил била.
Ганж бериб бўлмас экин тутса кўз,
Улча қилур вақтида бир яхши сўз.
Сўз била куфр аҳли мусулмон бўлуб,
Сўз била ҳайвон деган инсон бўлуб.
Ҳам сўз ила элга ўлумдин нажот,
Ҳам сўз ила топиб ўлук тан ҳаёт9.
Бир сўз этиб онча балиятни дафъ,
Ким сочибон ганж етишмай бу нафъ.
Маъдани инсон гуҳари сўз дурур,
Гулшани одам самари сўз дурур.
Сўз била нафъ ўлмаса эл пешаси,
Яхши керак кўнглида андешаси.
Кўнгли киши хушлуғидин хуш керак,
Нохуш агар бўлса, мушавваш керак.
Одамий эрсанг демагил одами,
Оники йўқ халқ ғамидин ғами.
Улки киши ўлмагидин шод эрур,
Гўркану ғосилу жаллод эрур.
Қайси бирин кимки тасаввур этар,
Табъға кўрким, не танаффур етар.
Лек биров қилса равон бахшлиқ,
Руҳ киби сўз била жон бахшлиқ.
Нутқи била етмаса бахшойиши,
Зикри эрур табъға осойиши.
Чун сени ҳақ нодирасон айлади,
Даҳр элига нафъ расон айлади.
Ҳар киши бу амрға мансуб эрур,
Борча улус кўнглига маҳбуб эрур.
Икки жаҳон тахти била афсари,
Билки эрур бир сари, ул бир сари.
Йўқ бу сифатдин нима марғуброқ,
Лек бир иш мундин эрур хўброқ.
Ким берибон қилмамоқ олмоққа хўй,
Нафъ расон бўлмоқу йўқ нафъ жўй.
Бермак иши хотиридин кетмамак,
Бермагу олмоқни хаёл этмамак.
Топқонини сочди эл узра саҳоб,
Ким они ҳақ айлади гардун жаноб.
Мўр терар ҳарнеки, сочқай киши,
Бўлди тирик гўрга кирмак иши.
Чун сочар эл узра шугуфа дирам,
Ҳақ анга не барглар айлар карам.
Елки йиғар ҳарне ул айлар нисор,
Андин эрур дарбадару хоксор.
Шишаки рухсор уза сепгай гулоб,
Тоқ уза асрарлар ани орзулоб.
Чунки супургу йиғар инак далил,
Ётмоқ эшик кенида хору залил.
Зулфи санамларнинг эрур мушк пош,
Ким они рухсор уза асрар қуёш.
Бўлди бу сунбул исидин хўшачин,
Ким қаро тупроғ кибидур мушки Чин10.
Бил яна бир мартаба мундин баланд,
Ким анга йўл топмоқ эрур аржуманд.
Қайсидур ул базл очуқ юз била,
Тутмоқ ачиқ бода чучук сўз била.
Базлдаким лутфни қилмас хато,
Зоҳир этар бир йўли икки ато11.
Тос аро гар мева эрур дилфиреб,
Устида гуллар эрур ортуқси зеб.
Бўлса неча ҳусну сабоҳат била,
Зор қилур элни малоҳат била.
Олтун агар тожға зийнат дурур,
Устида дур бўлса не нисбат дурур.
Хони музаъфар гар эрур дилписанд,
Хушроқ эрур сепсалар устига қанд.
Улки бу ахлоқ ила айлаб хиром,
Етса жафо айламагай интиқом.
Балки кудуратни сафо айлагай,
Неча жафо етса, вафо айлагай.
Они башар хайлининг инсони бил,
Одамийлар одамийси они бил.
Англа кишиликни мусаллам анга,
Юз кишиликча иш эса ҳам анга.
[ХLVII]
Айюби халаф нохалаф ўғрининг эгрилигин тузгони ва гумроҳлиқ зулматида анга йўл кўргузгони ва ул шайх силсиласиға кириб, айёрлиқ камандин узгони1.
Айюби халаф нохалаф ўғрининг эгрилигин тузгони ва гумроҳлиқ зулматида анга йўл кўргузгони ва ул шайх силсиласиға кириб, айёрлиқ камандин узгони1.
Бир кеча Айюби халаф масти роз
Тўкар эди шамъдек ашки ниёз.
Ашк дури баҳриға побаст эди.
Куймак аро шамъға ҳамдаст эди.
Хилватида маскани бир бурж аро,
Дурри самин ўйлаки бир дурж аро.
Бу кеча бир кисабури нақбзан,
Бўлмиш эди масканига нақбкан2.
Барча кеча ер тубин айлаб харош,
Ҳуфрасиға3 чиқти сарой ичро бош.
Англабон Айюб они, дам урмади,
Тоат этиб, ўзига келтурмади.
Ўғри ўшул ҳуфра ичидин чиқиб,
Ҳарне топиб, эвда тамомин йиғиб.
Онча неким элта олур чоғлабон,
Берк тонгиб орқасиға боғлабон.
Нақбға киргач кичик эрди тешук,
Сиғмадиким беҳад улуғ эрди юк.
Тор ини сичқонға солиб эрди ғам,
Қуйруқиға боғлади ғирбол ҳам.
Кўрди чу Айюбки ожиздур ул,
Қўпти эшик очтию кўргузди йўл.
Ким юк улуғдур доғи нақбинг кичик,
Йўл сори келгилки, очиқдур эшик.
Ончаки бероҳлиқ ул кўргузуб,
Шайх бу янглиғ анга йўл кўргузуб.
Кимгаки кўргузсалар, ул навъ йўл,
Ўзга йўлидин чиқа олғайму ул?
Ўғрини ул ҳол забун айлабон,
Қаддин оғир ҳамл нигун айлабон.
Жониға бир ўт солибон сўзу дард,
Ким куюб андин фалаки ложувард.
Эгнидаги юкни бу ўтға уруб,
Ўзлугининг ҳам юкини куйдуруб.
Музтар этиб ранжу малолат ани,
Хас киби ўртаб бу хижолат ани.
Наъра чекиб сел киби тўкти ёш,
Шайх аёғиға фидо қилди бош.
Ул караму афв тилин лол этиб,
Лутф юки жисмини беҳол этиб.
Шайх карам бирла оритти ёшин.
Лутф ила туфроғдин олди бошин.
Англабон ул дард ила ҳолат анга,
Хирқаи фақр этти ҳаволат анга.
Куйди сулук ўтиға жони анинг,
Уйлаки, маҳв ўлди нишони анинг.
Ўзлуки чун куйди нечукким хасе,
Топти ул ўт бирла ёруғлуқ басе.
Комил анга берди чу бу парвариш,
Айлади бир афв била мунча иш.
Нетти Навоий қўюбон телбалик,
Сен доғи урсанг бир этакка илик.
Соқий, илик тут, гунаҳим афв этиб,
Ким чиқадур жоним оғизға етиб.
Бот бўлу бир жом ила еткур футуҳ,
Сабр эса Айюбча йўқ умри Нуҳ4.
Тўкар эди шамъдек ашки ниёз.
Ашк дури баҳриға побаст эди.
Куймак аро шамъға ҳамдаст эди.
Хилватида маскани бир бурж аро,
Дурри самин ўйлаки бир дурж аро.
Бу кеча бир кисабури нақбзан,
Бўлмиш эди масканига нақбкан2.
Барча кеча ер тубин айлаб харош,
Ҳуфрасиға3 чиқти сарой ичро бош.
Англабон Айюб они, дам урмади,
Тоат этиб, ўзига келтурмади.
Ўғри ўшул ҳуфра ичидин чиқиб,
Ҳарне топиб, эвда тамомин йиғиб.
Онча неким элта олур чоғлабон,
Берк тонгиб орқасиға боғлабон.
Нақбға киргач кичик эрди тешук,
Сиғмадиким беҳад улуғ эрди юк.
Тор ини сичқонға солиб эрди ғам,
Қуйруқиға боғлади ғирбол ҳам.
Кўрди чу Айюбки ожиздур ул,
Қўпти эшик очтию кўргузди йўл.
Ким юк улуғдур доғи нақбинг кичик,
Йўл сори келгилки, очиқдур эшик.
Ончаки бероҳлиқ ул кўргузуб,
Шайх бу янглиғ анга йўл кўргузуб.
Кимгаки кўргузсалар, ул навъ йўл,
Ўзга йўлидин чиқа олғайму ул?
Ўғрини ул ҳол забун айлабон,
Қаддин оғир ҳамл нигун айлабон.
Жониға бир ўт солибон сўзу дард,
Ким куюб андин фалаки ложувард.
Эгнидаги юкни бу ўтға уруб,
Ўзлугининг ҳам юкини куйдуруб.
Музтар этиб ранжу малолат ани,
Хас киби ўртаб бу хижолат ани.
Наъра чекиб сел киби тўкти ёш,
Шайх аёғиға фидо қилди бош.
Ул караму афв тилин лол этиб,
Лутф юки жисмини беҳол этиб.
Шайх карам бирла оритти ёшин.
Лутф ила туфроғдин олди бошин.
Англабон ул дард ила ҳолат анга,
Хирқаи фақр этти ҳаволат анга.
Куйди сулук ўтиға жони анинг,
Уйлаки, маҳв ўлди нишони анинг.
Ўзлуки чун куйди нечукким хасе,
Топти ул ўт бирла ёруғлуқ басе.
Комил анга берди чу бу парвариш,
Айлади бир афв била мунча иш.
Нетти Навоий қўюбон телбалик,
Сен доғи урсанг бир этакка илик.
Соқий, илик тут, гунаҳим афв этиб,
Ким чиқадур жоним оғизға етиб.
Бот бўлу бир жом ила еткур футуҳ,
Сабр эса Айюбча йўқ умри Нуҳ4.
[ХLVIII]
ЎН ТЎРТУНЧИ МАҚОЛАТ
Афлок ҳайъати шикоятидаким, ҳар бириси дурже кўрунур ва ҳар кавкаби бир гавҳари пок, аммо ҳуққаедурур заҳрнок, балки заҳри ҳалок. Ва жаҳон луъбати киноятидаким, чобуке кўрунур матбуъ ва мавзун. Аммо золедурур иши макру фусун. Ва фусуни ҳаддин фузун. Ва ул ҳуққа лаолиси мазарратидин қалам тили лол ва бу золнинг жамъи завол дурур1.
ЎН ТЎРТУНЧИ МАҚОЛАТ
Афлок ҳайъати шикоятидаким, ҳар бириси дурже кўрунур ва ҳар кавкаби бир гавҳари пок, аммо ҳуққаедурур заҳрнок, балки заҳри ҳалок. Ва жаҳон луъбати киноятидаким, чобуке кўрунур матбуъ ва мавзун. Аммо золедурур иши макру фусун. Ва фусуни ҳаддин фузун. Ва ул ҳуққа лаолиси мазарратидин қалам тили лол ва бу золнинг жамъи завол дурур1.
Чарх эрур шуъбада санж, эй кўнгул,
Топма фиреби била ганж, эй кўнгул2.
Шуъбадаси ваҳму гумондин фузун,
Шуъбададин доғи фузунроқ фусун.
Чарх урубон рев ила найранг соз,
Ўйлаки кўк хирқа била тосбоз.
Хирқасида бахядин анжум нишон,
Бўйида бир пора ямоқ каҳкашон.
Машъали хур бирлаки, даврон қилиб,
Тос аро ўт хирқада пинҳон қилиб.
Ўткариб ул хирқа аросидин ўт,
Кўргузубон субҳ яқосидин ўт.
Йўқки чу субҳ оғзини кулгу очиб,
Ҳийла била оғзидин ўтлар сочиб.
Ўйлаки ул ўтининг учқунлари,
Хирқаси узра сочилиб ҳар сари.
Балки қовурчоқчи киби ҳийлагар,
Кўргузубон чодаридин минг сувар3.
Миху сутунсиз тикибон чодарин,
Даври этиб чодарининг пайкарин.
Анда бўлуб жилвагари анжуман,
Ҳар сори юз луъбати симин бадан.
Мунчаки луъбат чиқориб симгун,
Қасди бори элга фирибу фусун.
Йўқки парихондек этиб жисм шақ,
Тиғи била қони ҳилолу шафақ.
Бўйла парихонлиғ ила ахтари,
Жамъ ўлубон гирдида юз минг пари.
Дема парихонки, эрур пири зол.
Қадди бўлуб далла сифатлиққа дол.
Анжуми тазвирда ёши анинг,
Субҳ баёзи дема боши анинг4,
Ҳам тўкуб эл қонини тадбир ила,
Ҳам олиб эл жонини тазвир ила.
Хусравлар қатли учун тез ҳуш,
Хусрави ҳам демаки, Фарҳод куш.
Даҳр арусинки, тамошо қилиб.
Макр ила машшоталиқ ифшо қилиб.
Қўйнида машшоталиғи белгуси,
Субҳи сафид оби қуёш кўзгуси5.
Айлабон ул шўхни ороста,
Субҳ дами чун гули навхоста.
Ғоза уруб оразиға гул била,
Зулф ўруб эгнига сунбул била.
Лола била чеҳрасин ол айлабон,
Доғини ул чеҳраға хол айлабон.
Вусма чекиб, сабза била қошиға,
Меъжар этиб, шабнам ила бошиға.
Сарвдин илгига нигор айлабон,
Сувни анга ойинадор айлабон.
Ғунча аро оғзини пинҳон қилиб,
Сўз чоғи ул ғунчани хандон қилиб.
Наргиси шаҳлодин этиб кўз анга,
Савсану раъно тилидин сўз анга.
Наргисига ғамзау ноз ўргатиб,
Ғамзасини шуъбадабоз ўргатиб,
Чунки безаб хулди бариндек ани,
Хулд неким, луъбати чиндек ани.
Жилва бериб эл аро зеболиғин,
Зоҳир этиб ҳар сори раънолиғин.
Мунча фусунким, қилиб изҳор анга,
Бўлмоқ учун халқ гирифтор анга.
То ани ҳар кимки кўруб зор ўлуб,
Ишқи камандиға гирифтор ўлуб.
Чун кўруб ул Золни бир Рустаме,
Бўлди ҳавосида асири ғаме.
Зоҳир этиб ўртада даллолалиқ,
Айтма даллолаки, муҳтолалиқ.
Ул қадар афсун нуҳуфт айлабон,
Ким ул икки тоқни жуфт айлабон.
Маҳкам этар чоғда алар ақдини,
Маҳр этибон жавҳари жон нақдини.
Маҳри муажжал (
) бу дам ар жон бўлуб,
Тонгла муажжал (
)анга имон бўлуб.
Шоҳиди раъноки, топиб бўйла даст,
Ошиқини айлади шоҳидпараст.
Ажзу забунлуқ кўруб ойин анга,
Даъви эта бошлади кобин анга.
Маҳри муажжал (
) тилабон жон олиб,
Сўнгра муажжал (
) тилаб имон олиб6.
Жон била имонни чу торож этиб,
Даҳр эвидин они ихрож этиб,
Они чиқорғоч, кивуруб ёнани,
Ўз қилибон, бир яна бегонани.
Анга доғи тарки вафо айлабон,
Ўзгага доғи бу жафо айлабон.
Турфа буким, юз келибон минг кетар,
Минг чу кетар, кейнича юз минг етар.
Бўйла бўлуб, келмагу кетмак иши,
Кетгучи бу базмға келган киши.
Давр иши бу навъ тахайюл топиб,
Оҳки бу давр тасалсул топиб.
Силсила бу навъ азал то абад,
Келгучию кетгучи беҳадду ад.
Гар юзу гар минг фалак айлаб табоҳ,
Оҳ жафосидин анинг юз минг оҳ.
Минтақаси бирла муаддал хатин,
Яъни ўшул икки ҳамойил хатин7.
Кўрмак ила фаҳм қилур борча эл,
Ким нега боғлабдур ики ерда бел.
Даврасидин хоҳ куну хоҳ тун,
Топиб ўзин зеру забар туну кун.
Меҳнатидин меҳр юзи сорғариб,
Балки янги ой ҳам ўзидин бориб.
Субҳ тўнин чок этиб онинг ғами,
Шом либосини қилиб мотами.
Ўтни иситмакдин этиб беқарор,
Елни югурмакдин этиб хоксор.
Дағдағаси сувни жаҳонгард этиб,
Сарсари туфроғни худ гард этиб.
Баҳр анинг қасди била заҳр фом.
Заҳр асари айлаб ани талх ком.
Конни анинг зулми қилиб тийра бахт,
Уйлаки қон боғлаб ичи лахт-лахт.
Дурға жафоси бўлубон онча фош,
Ким бўлуб ўз ҳолиға бир қатра ёш.
Лаълға ниши тегиб онча аён,
Ким бўлуб ўз захмиға бир қатра қон.
Ўйла булут ҳоли ғамидин табоҳ,
Ким бўлуб ўз дардиға бир тийра оҳ.
Чашма кўруб баски ҳам андин ситез,
Бир кўз ўлуб, ўз ғамидин ашк рез.
Булбул анинг андуҳидин дарднок,
Андин ўлуб гул тўни юз ерда чок.
Тоза туган зоҳир этиб лоладин,
Ул туганин қонға бўяб жоладин,
Шиша кўзидин оқизиб қонини,
Май ўтидин куйдуруб эл жонини,
Гарчи улус жони аро ўт солур,
Берганини барча кишидин олур.
Лек бу ҳамким тутубон ёр ўзин,
Кўргузур эл ҳолиға ғамхор ўзин.
Зоҳир этиб нашъу намо неча кун,
Элни қилур ком раво неча кун.
Бирни қилур жоҳда Қорун киби,
Бирини рифъатда Фаридун киби.
Ушбу иши доғи мувофиқ эмас,
Балки мингдин бири лойиқ эмас.
Ўйла гумон айлаки чархи дани,
Ким кўрунур даврда парвизани8.
Олам эли яхши агар дун эрур,
Борчаға ул чамбар аро ер берур.
Чунки бу навъ айлади эл ҳолини,
Дойир этар ҳар сори ғирболини.
Яхшини бебокдин айлар жудо,
Покни нопокдин айлар жудо.
Эмдики айрилди шарифу хасис,
Қолмади бир пояда дуну нафис.
Қай бириким, бор эди кўпрак дани,
Қилди ани лутф ила кўпрак ғани.
Ким шабадин айламайин дурни фарқ,
Фарқин анинг дурлар аро қилди ғарқ.
Гулшани даҳр ичраки, ҳар бебасар,
Бор эди наргис киби кўтаҳ назар.
Қўйди анинг базмида гоҳи фараҳ,
Сим табақлар уза олтун қадаҳ9.
Гулники покиза сиришт англади,
Зевари гулзори биҳишт англади.
Хори бало бирла этиб мубтало,
Уздию совурдию қилди жало.
Ул териким, ринд қилур журъадон,
Мушки Хўтан айлади анда ниҳон.
Қайда адими Яман идрок этиб,
Айлади қурбон ани юз чок этиб10.
Улки кириб тиғдек эл қониға,
Рутбада солиб они шаҳ ёниға.
Ўқ киби тузлар бори андин залил,
Кишдин ихрож бўлуб мил-мил.
Турфа буким, яхши дегил гар ёмон,
Муҳлат агар берса бир озроқ замон.
Ханжари бедодни қилғонда тез,
Яхши-ёмон бирла тенг айлар ситез.
Кимники тахт узра қилур аржуманд,
Тахта уза оқибат айлар нажанд,
Кимгаки бир тахта кийз айлар паноҳ,
Анга доғи тахт қилур хобгоҳ.
Кимгаки бир жом тутар нўши баҳр,
Оқибатул-амр эзар анда заҳр.
Йўқ киши ул жомни нўш этмаган,
Сўнгра бу заҳр ила хуруш этмаган.
Ҳар киши шаънинки, рафеъ айлади,
Амриға оламни мутиъ айлади.
Қилди яна жавр била зер даст,
Даст-бадаст айлади туфроққа паст.
Даҳрда ул хайлки, шоҳ эрдилар,
Додгару мулк паноҳ эрдилар,
Бирни қатил айламайин қўйдиму?
Зору залил айламайин қўйдиму?
Кўрки қаён борди Фаридуну Жам,
Иражу Хушанг ила Заҳҳок ҳам.
Салму Манучеҳр ила Навзар қани?
Баҳману Дорову Скандар қани?
Қани жаҳондовари Чингизхон?
Қани жаҳон хони Темур Кўрагон?
Бирга вафо айламади чархи дун,
Кимники чекти, яна қилди нигун.
Давлату иқбол била бўлма шод,
Меҳрига ҳам айламагил эътимод.
Ҳеч дурур ҳосилу боқиси ҳеч,
Кеч боридин бот, вале қўйма кеч11.
Сени ул этгунча забун, сен бурун
Айла, ани фақр ила хору забун.
Токи не илгингда дурур олмай ул,
Борчасидин силк этак, торт қўл.
Ҳарне бор илгингда пароканда қил,
Ўз илигингдин ани шарманда қил.
Панжаи хуршеддек, илгингни оч,
Анда неким сим эса, оламға соч!
Ул сени айлар чу тиҳи даст бил,
Билгач ўз-ўзунгни тиҳи даст қил.
Топма фиреби била ганж, эй кўнгул2.
Шуъбадаси ваҳму гумондин фузун,
Шуъбададин доғи фузунроқ фусун.
Чарх урубон рев ила найранг соз,
Ўйлаки кўк хирқа била тосбоз.
Хирқасида бахядин анжум нишон,
Бўйида бир пора ямоқ каҳкашон.
Машъали хур бирлаки, даврон қилиб,
Тос аро ўт хирқада пинҳон қилиб.
Ўткариб ул хирқа аросидин ўт,
Кўргузубон субҳ яқосидин ўт.
Йўқки чу субҳ оғзини кулгу очиб,
Ҳийла била оғзидин ўтлар сочиб.
Ўйлаки ул ўтининг учқунлари,
Хирқаси узра сочилиб ҳар сари.
Балки қовурчоқчи киби ҳийлагар,
Кўргузубон чодаридин минг сувар3.
Миху сутунсиз тикибон чодарин,
Даври этиб чодарининг пайкарин.
Анда бўлуб жилвагари анжуман,
Ҳар сори юз луъбати симин бадан.
Мунчаки луъбат чиқориб симгун,
Қасди бори элга фирибу фусун.
Йўқки парихондек этиб жисм шақ,
Тиғи била қони ҳилолу шафақ.
Бўйла парихонлиғ ила ахтари,
Жамъ ўлубон гирдида юз минг пари.
Дема парихонки, эрур пири зол.
Қадди бўлуб далла сифатлиққа дол.
Анжуми тазвирда ёши анинг,
Субҳ баёзи дема боши анинг4,
Ҳам тўкуб эл қонини тадбир ила,
Ҳам олиб эл жонини тазвир ила.
Хусравлар қатли учун тез ҳуш,
Хусрави ҳам демаки, Фарҳод куш.
Даҳр арусинки, тамошо қилиб.
Макр ила машшоталиқ ифшо қилиб.
Қўйнида машшоталиғи белгуси,
Субҳи сафид оби қуёш кўзгуси5.
Айлабон ул шўхни ороста,
Субҳ дами чун гули навхоста.
Ғоза уруб оразиға гул била,
Зулф ўруб эгнига сунбул била.
Лола била чеҳрасин ол айлабон,
Доғини ул чеҳраға хол айлабон.
Вусма чекиб, сабза била қошиға,
Меъжар этиб, шабнам ила бошиға.
Сарвдин илгига нигор айлабон,
Сувни анга ойинадор айлабон.
Ғунча аро оғзини пинҳон қилиб,
Сўз чоғи ул ғунчани хандон қилиб.
Наргиси шаҳлодин этиб кўз анга,
Савсану раъно тилидин сўз анга.
Наргисига ғамзау ноз ўргатиб,
Ғамзасини шуъбадабоз ўргатиб,
Чунки безаб хулди бариндек ани,
Хулд неким, луъбати чиндек ани.
Жилва бериб эл аро зеболиғин,
Зоҳир этиб ҳар сори раънолиғин.
Мунча фусунким, қилиб изҳор анга,
Бўлмоқ учун халқ гирифтор анга.
То ани ҳар кимки кўруб зор ўлуб,
Ишқи камандиға гирифтор ўлуб.
Чун кўруб ул Золни бир Рустаме,
Бўлди ҳавосида асири ғаме.
Зоҳир этиб ўртада даллолалиқ,
Айтма даллолаки, муҳтолалиқ.
Ул қадар афсун нуҳуфт айлабон,
Ким ул икки тоқни жуфт айлабон.
Маҳкам этар чоғда алар ақдини,
Маҳр этибон жавҳари жон нақдини.
Маҳри муажжал (
Тонгла муажжал (
Шоҳиди раъноки, топиб бўйла даст,
Ошиқини айлади шоҳидпараст.
Ажзу забунлуқ кўруб ойин анга,
Даъви эта бошлади кобин анга.
Маҳри муажжал (
Сўнгра муажжал (
Жон била имонни чу торож этиб,
Даҳр эвидин они ихрож этиб,
Они чиқорғоч, кивуруб ёнани,
Ўз қилибон, бир яна бегонани.
Анга доғи тарки вафо айлабон,
Ўзгага доғи бу жафо айлабон.
Турфа буким, юз келибон минг кетар,
Минг чу кетар, кейнича юз минг етар.
Бўйла бўлуб, келмагу кетмак иши,
Кетгучи бу базмға келган киши.
Давр иши бу навъ тахайюл топиб,
Оҳки бу давр тасалсул топиб.
Силсила бу навъ азал то абад,
Келгучию кетгучи беҳадду ад.
Гар юзу гар минг фалак айлаб табоҳ,
Оҳ жафосидин анинг юз минг оҳ.
Минтақаси бирла муаддал хатин,
Яъни ўшул икки ҳамойил хатин7.
Кўрмак ила фаҳм қилур борча эл,
Ким нега боғлабдур ики ерда бел.
Даврасидин хоҳ куну хоҳ тун,
Топиб ўзин зеру забар туну кун.
Меҳнатидин меҳр юзи сорғариб,
Балки янги ой ҳам ўзидин бориб.
Субҳ тўнин чок этиб онинг ғами,
Шом либосини қилиб мотами.
Ўтни иситмакдин этиб беқарор,
Елни югурмакдин этиб хоксор.
Дағдағаси сувни жаҳонгард этиб,
Сарсари туфроғни худ гард этиб.
Баҳр анинг қасди била заҳр фом.
Заҳр асари айлаб ани талх ком.
Конни анинг зулми қилиб тийра бахт,
Уйлаки қон боғлаб ичи лахт-лахт.
Дурға жафоси бўлубон онча фош,
Ким бўлуб ўз ҳолиға бир қатра ёш.
Лаълға ниши тегиб онча аён,
Ким бўлуб ўз захмиға бир қатра қон.
Ўйла булут ҳоли ғамидин табоҳ,
Ким бўлуб ўз дардиға бир тийра оҳ.
Чашма кўруб баски ҳам андин ситез,
Бир кўз ўлуб, ўз ғамидин ашк рез.
Булбул анинг андуҳидин дарднок,
Андин ўлуб гул тўни юз ерда чок.
Тоза туган зоҳир этиб лоладин,
Ул туганин қонға бўяб жоладин,
Шиша кўзидин оқизиб қонини,
Май ўтидин куйдуруб эл жонини,
Гарчи улус жони аро ўт солур,
Берганини барча кишидин олур.
Лек бу ҳамким тутубон ёр ўзин,
Кўргузур эл ҳолиға ғамхор ўзин.
Зоҳир этиб нашъу намо неча кун,
Элни қилур ком раво неча кун.
Бирни қилур жоҳда Қорун киби,
Бирини рифъатда Фаридун киби.
Ушбу иши доғи мувофиқ эмас,
Балки мингдин бири лойиқ эмас.
Ўйла гумон айлаки чархи дани,
Ким кўрунур даврда парвизани8.
Олам эли яхши агар дун эрур,
Борчаға ул чамбар аро ер берур.
Чунки бу навъ айлади эл ҳолини,
Дойир этар ҳар сори ғирболини.
Яхшини бебокдин айлар жудо,
Покни нопокдин айлар жудо.
Эмдики айрилди шарифу хасис,
Қолмади бир пояда дуну нафис.
Қай бириким, бор эди кўпрак дани,
Қилди ани лутф ила кўпрак ғани.
Ким шабадин айламайин дурни фарқ,
Фарқин анинг дурлар аро қилди ғарқ.
Гулшани даҳр ичраки, ҳар бебасар,
Бор эди наргис киби кўтаҳ назар.
Қўйди анинг базмида гоҳи фараҳ,
Сим табақлар уза олтун қадаҳ9.
Гулники покиза сиришт англади,
Зевари гулзори биҳишт англади.
Хори бало бирла этиб мубтало,
Уздию совурдию қилди жало.
Ул териким, ринд қилур журъадон,
Мушки Хўтан айлади анда ниҳон.
Қайда адими Яман идрок этиб,
Айлади қурбон ани юз чок этиб10.
Улки кириб тиғдек эл қониға,
Рутбада солиб они шаҳ ёниға.
Ўқ киби тузлар бори андин залил,
Кишдин ихрож бўлуб мил-мил.
Турфа буким, яхши дегил гар ёмон,
Муҳлат агар берса бир озроқ замон.
Ханжари бедодни қилғонда тез,
Яхши-ёмон бирла тенг айлар ситез.
Кимники тахт узра қилур аржуманд,
Тахта уза оқибат айлар нажанд,
Кимгаки бир тахта кийз айлар паноҳ,
Анга доғи тахт қилур хобгоҳ.
Кимгаки бир жом тутар нўши баҳр,
Оқибатул-амр эзар анда заҳр.
Йўқ киши ул жомни нўш этмаган,
Сўнгра бу заҳр ила хуруш этмаган.
Ҳар киши шаънинки, рафеъ айлади,
Амриға оламни мутиъ айлади.
Қилди яна жавр била зер даст,
Даст-бадаст айлади туфроққа паст.
Даҳрда ул хайлки, шоҳ эрдилар,
Додгару мулк паноҳ эрдилар,
Бирни қатил айламайин қўйдиму?
Зору залил айламайин қўйдиму?
Кўрки қаён борди Фаридуну Жам,
Иражу Хушанг ила Заҳҳок ҳам.
Салму Манучеҳр ила Навзар қани?
Баҳману Дорову Скандар қани?
Қани жаҳондовари Чингизхон?
Қани жаҳон хони Темур Кўрагон?
Бирга вафо айламади чархи дун,
Кимники чекти, яна қилди нигун.
Давлату иқбол била бўлма шод,
Меҳрига ҳам айламагил эътимод.
Ҳеч дурур ҳосилу боқиси ҳеч,
Кеч боридин бот, вале қўйма кеч11.
Сени ул этгунча забун, сен бурун
Айла, ани фақр ила хору забун.
Токи не илгингда дурур олмай ул,
Борчасидин силк этак, торт қўл.
Ҳарне бор илгингда пароканда қил,
Ўз илигингдин ани шарманда қил.
Панжаи хуршеддек, илгингни оч,
Анда неким сим эса, оламға соч!
Ул сени айлар чу тиҳи даст бил,
Билгач ўз-ўзунгни тиҳи даст қил.
[ХLIX]
Искандарнинг етти иқлим мамоликин панжаи тасарруфиға киюрғони ва холи илик била оламдин риҳлат маркабин сургони1.
Искандарнинг етти иқлим мамоликин панжаи тасарруфиға киюрғони ва холи илик била оламдин риҳлат маркабин сургони1.
Чунки Сикандар шаҳи иқлимгир
Бўлди жаҳон мулкида соҳиб сарир,
Қолмади бир ерки юруб олмади,
Ерки юруб олмади бир қолмади.
Ҳиттаи ҳукмиға кириб баҳру бар,
Қабзаи амриға тушуб хушку тар.
Хутба ўқуб гунбади ахзар уза,
Сиккаи адлин уруб ахтар уза2.
Қуллуғини шаҳлар этиб ихтиёр,
Қуллуғи шаҳларға бўлуб ифтихор.
Ҳам шаҳ ўлуб, ҳам валию ҳам наби,
Ҳикмат ила ҳам туз ўлуб машраби.
Зотиға Жамшедлиғ ойин бўлуб,
Кўзгу анга жоми жаҳонбин бўлуб.
Ҳам ети кўк ҳукми муяссар анга,
Ҳам ети иқлим мусаххар анга.
Бўйла ҳумоюн фари фируз бахт,
Дайри фанодин чекар ўлғонда рахт.
Кўрди ажаб ажз ила бечоралиқ,
Оллиға тушти ажаб оворалиқ.
Не ҳукамоси бўлубон дастгир,
Не хадаму бандаси фармон пазир.
Борчаси қолиб бу яшил боғ аро,
Озим ўлуб ул қаро туфроғ аро.
Ўртади чун бўйла заволи ичин,
Бу сўз ила айлади холи ичин.
Ким бу нафаским борадурмен залил,
Навбати шоҳий манга кўси раҳил.
Қайсиғаким шарти ҳамият дурур,
Мендин анга ушбу васият дурур:
Ким манга чун тойири бўстони кудс,
Қилса ҳаво ёд этиб айвони қудс.
Оҳ ила оламни қаро айлабон,
Хобгаҳим наъш аро айлабон.
Қабрға чун бошлағунгуздур йўлум,
Наъш ёнидин чиқаринг бир қўлум.
То кишиким қилса назар ул сори,
Ибрат ила боққай ўшул қўл сори.
Билгай аниким ети кишвар шаҳи,
Етти фалак мушкилининг огаҳи,
Жисмида жон йўқ бу макондин борур,
Холи илик бирла жаҳондин борур3.
Кимки жаҳон мулки ҳавасдур анга,
Ушбу илик тажриба басдур анга.
Торт, Навоий, бу жаҳондин илик,
Қайси жаҳон, жавҳари жондин илик.
Соқий, эрур коми дилим мастлиқ,
Мониъ эрур лек тиҳи дастлиқ.
Лутф ила бер илгима май жавҳари,
Май неки, ойинаи искандарий.
Бўлди жаҳон мулкида соҳиб сарир,
Қолмади бир ерки юруб олмади,
Ерки юруб олмади бир қолмади.
Ҳиттаи ҳукмиға кириб баҳру бар,
Қабзаи амриға тушуб хушку тар.
Хутба ўқуб гунбади ахзар уза,
Сиккаи адлин уруб ахтар уза2.
Қуллуғини шаҳлар этиб ихтиёр,
Қуллуғи шаҳларға бўлуб ифтихор.
Ҳам шаҳ ўлуб, ҳам валию ҳам наби,
Ҳикмат ила ҳам туз ўлуб машраби.
Зотиға Жамшедлиғ ойин бўлуб,
Кўзгу анга жоми жаҳонбин бўлуб.
Ҳам ети кўк ҳукми муяссар анга,
Ҳам ети иқлим мусаххар анга.
Бўйла ҳумоюн фари фируз бахт,
Дайри фанодин чекар ўлғонда рахт.
Кўрди ажаб ажз ила бечоралиқ,
Оллиға тушти ажаб оворалиқ.
Не ҳукамоси бўлубон дастгир,
Не хадаму бандаси фармон пазир.
Борчаси қолиб бу яшил боғ аро,
Озим ўлуб ул қаро туфроғ аро.
Ўртади чун бўйла заволи ичин,
Бу сўз ила айлади холи ичин.
Ким бу нафаским борадурмен залил,
Навбати шоҳий манга кўси раҳил.
Қайсиғаким шарти ҳамият дурур,
Мендин анга ушбу васият дурур:
Ким манга чун тойири бўстони кудс,
Қилса ҳаво ёд этиб айвони қудс.
Оҳ ила оламни қаро айлабон,
Хобгаҳим наъш аро айлабон.
Қабрға чун бошлағунгуздур йўлум,
Наъш ёнидин чиқаринг бир қўлум.
То кишиким қилса назар ул сори,
Ибрат ила боққай ўшул қўл сори.
Билгай аниким ети кишвар шаҳи,
Етти фалак мушкилининг огаҳи,
Жисмида жон йўқ бу макондин борур,
Холи илик бирла жаҳондин борур3.
Кимки жаҳон мулки ҳавасдур анга,
Ушбу илик тажриба басдур анга.
Торт, Навоий, бу жаҳондин илик,
Қайси жаҳон, жавҳари жондин илик.
Соқий, эрур коми дилим мастлиқ,
Мониъ эрур лек тиҳи дастлиқ.
Лутф ила бер илгима май жавҳари,
Май неки, ойинаи искандарий.
[L]
ЎН БЕШИНЧИ МАҚОЛАТ
Жаҳл майининг дурдкашлари шаънидаким, салоҳ хирқалари маъсият илгидин чок дурур. Ва май жаҳлининг сархушлари бобидаким, ҳар бири майхона эшигида масту бебок юрур ва йиқуқ майхона аларға тахти Жамшед осо ва синуқ паймона аларға жоми жаҳоннамо ва надомат ашки ёғиниким, гуноҳ шуъласин ўчурур ва тавба барқи ўтиким, масъият хирманин куйдурур1.
ЎН БЕШИНЧИ МАҚОЛАТ
Жаҳл майининг дурдкашлари шаънидаким, салоҳ хирқалари маъсият илгидин чок дурур. Ва май жаҳлининг сархушлари бобидаким, ҳар бири майхона эшигида масту бебок юрур ва йиқуқ майхона аларға тахти Жамшед осо ва синуқ паймона аларға жоми жаҳоннамо ва надомат ашки ёғиниким, гуноҳ шуъласин ўчурур ва тавба барқи ўтиким, масъият хирманин куйдурур1.
Эй тарабинг жомға ҳамдастлиқ,
Жаҳл хуморидин ишинг мастлиқ2.
Ўксумайин айши мудоминг сенинг,
Жоми жаҳолат била коминг сенинг.
Купдек ичинга солибон бода жўш,
Кўнлунга ул жўш ила ҳардам хуруш.
Бода солиб жонингга жўши ғурур,
Йўқ санга куп янглиғ ўзунгдин шуур.
Фисқу фужур илги чу оғзинг очиб.
Куп киби ғафлат майидин каф сочиб.
Не санга ўлмак ғамидин мотами,
Не санга паймона тўлардин ғами.
Етса ажал муҳтасиби нетгасен,
Дафъиға тадбир не навъ этгасен?
Урса жафо тоши бу купга туруб,
Ташласа ҳар порасини синдуруб.
Жисминга доғ ўртаса ҳар доғ уза,
Тўкса майингни қора туфроғ уза.
Зарфи сафолингни ушотғонидек,
Лаъли майинг айласа ер қонидек,
Буки майи жаҳл ичасен беҳисоб,
Бўлғуси бир кун санга бу эҳтисоб.
Неча сенинг мастлиғинг ою йил,
Ой ила йил мастлиғингдин ойил3.
Мастки феъли бори муҳмал дурур,
Кўйнинг атфолиға муҳзал дурур.
Кўй бошидин чу бўлур телба фош
Ёғдурур атфол анга ҳар сори тош.
Улки ичиб бодани паймонадин,
Маст чиқар кўйга хумхонадин.
Манглайиким томға тегиб, қон бўлуб,
Бошида дастори паришон бўлуб.
Элга қилиб ҳамла ёмон ит киби,
Қайси ёмон ит, қопоғон ит киби.
Жисмини усруклук этиб дам-бадам,
Ҳар сори қўйса қадам ул сори хам.
Сайл сувин топса ичиб, мул киби,
Сой тошини топса этиб гул киби4.
Учраса олам гулу тоши анга,
Йўқ олиб отмоққа таҳоши анга.
Тошидин атфол гаҳи бутрабон,
Гаҳ йиқилиб масту маланг ўйнабон.
Гаҳ йиқилиб, гаҳ қўпуб ул ҳар нафас,
Маст солиб ҳар сори қўл ҳар нафас.
Бўйлаки қўпуб йиқилиб пай-бапай,
Бирто йиқилғонда босиб они май.
Май қилибон беҳуда ҳолин анинг,
Қай қилиб олуда сақолин анинг.
Жўлаҳа ғирвошида оҳордек,
Йўқки заған паррида мурдордек.
Қай соқолин ҳар неча нопок этиб,
Ит яламоқ бирла яна пок этиб5.
Мастлик уйқуси чу зойил бўлуб,
Кўз очибон бодаға мойил бўлуб.
Не топибон бошида дасторини,
Не кўрубон белида динорини.
Тўнини элтиб яна бир роҳзан,
Ўйлаки сўйғайлар ўлуктин кафан.
Қин қолибон қўлда пичоғин солиб,
Кафши доғи бир тушубу бир қолиб.
Тўн этаги балчиғ ўлуб, олли ўл,
Олли ўл, аммо анинг оллида кўл.
Нечаки матлуб ўлубон уй анга,
Бўлмайин уй ғайри узун кўй анга.
Раъша солиб титрамак андомиға,
Оғзи ажаб таъм бериб комиға.
Кишлариға маҳкам этиб қўлини,
Неча тилаб топмайин эв йўлини.
Ўғри тўнин сўйғон эмас эрди бас,
Қолғонин эҳдод ҳам олиб асас.
Ул кишидек англаки дармон учун,
Чок этар ўқ захмини пайкон учун.
Эврулубон боши, озиб ҳуши ҳам,
Ёшунуб эгнига буногўши ҳам.
Ҳар сори бу навъ тушуб гом анга,
Кўрки не шакл ўлғаю андом анга.
Мунча машаққат била ранжурлуқ
Бир сорию бир сори махмурлуқ.
Дема хумор, они дегил юз бало,
Жамъ ўлубу они қилиб мубтало.
Кўрки не кирмак бўлур ўз қониға,
Боқки не бедод эрур ўз жониға.
Бу худ эрур ушбу сифат турфа ҳол,
Турфароғи буки ул айлаб хаёл,
Ким эрур ушбу иши қаллошлиқ,
Ринду қаландарвашу авбошлиқ.
Кўнглига кирмай бу малолат анинг,
Жонини олмай бу хижолат анинг.
Қилмай асар мунча қабоҳат анга,
Мунча қабоҳатлар ибоҳат анга.
Зол қизи6 ҳар нечаким бўлса эшит,
Бордур анинг кўзига ҳури биҳишт.
Шоири кажтабъни деким не ер,
Сеҳрдур олинда не муҳмалки дер.
Итки қозон ошиға тегурди тил,
Юз қаролиқ бирла дурур юз қизил.
Улки улус қатлиға жаллод эрур,
Уғлини ўлтурса доғи шод эрур.
Бўлмас эди гулхани анборкаш,
Бўлмаса мурдор исидин табън хваш (хуш).
Улки кемур сотмоғин айлар шиор,
Юз қаро бўлмоқдин анга қайда ор.
Чуғзки обод аро манҳус эрур,
Лек бузуқ кунжида товус эрур7.
Май не ажаб танни ябоб айласа,
Сел не тонг уйни хароб айласа.
Уйни йиқиб сел этар элни жало,
Хоссаки вайрон ую сели бало.
Бодаки йиқмоқ сори ўқ майлидур,
Жисм уйига билки бало сайлидур.
Қайси бўлур жисм уйиким, жон уйи,
Жон уйи ҳам демаки, имон уйи.
Сайлға ҳар сорики туғён эрур,
Шоҳ ила дарвеш уйи яксон эрур.
Бодаға кўргузса киши хиралиқ,
Ақл чароғиға берур тиралиқ.
Томса чароғ ўтиға бир қатра сув,
Уйда ёруғлуқдин илик ўзга юв.
Хоса чароғики, киши субҳу шом,
Май суйидин қуйғай анга жом-жом.
Машъал ўтиға сув агар бир аёғ
Қуйса ўчар, кўрки, не бўлғай чароғ.
Тира бўлур сув била машъал ўти,
Демаки машъал ўти, манқал ўти.
Манқал йўқ кўра эрур гар танур,
Сувки етар қолмас анга тобу нур.
Қуйса сув оташгаҳи ичра мажус,
Сандали бирдамда бўлур обнус8.
Ҳар киши ҳам қилса бу сувдин тараб,
Хона сиёҳ ўлмоғи эрмас ажаб.
Сув демагил оники бир ўт эрур,
Ким ети кўк хирманини куйдурур.
Шуълаким, ул ўртагай афлокни,
Тушса не қуйғай хасу хошокни.
Эйки вужудунг уйи хошок эрур,
Зор танинг худ бир овуч хок эрур.
Неча бу хошокка ўт урмоғинг,
Неча бу туфроғни совурмоғинг.
Дард ўтидур бодаву ҳирмон суйи,
Йўқки томуғ ўтию тўфон суйи.
Урма ул ўтни хасу хошокинга,
Қуйма бу сувни бир овуч хокинга.
Гарчи сувдек софию мавзун эрур,
Сувлуғидин ўтлуғи афзун эрур.
Ҳар сувки қайнар сув эрур кўрмаги,
Нисбат эмас ўт била куйдурмаги.
Ҳар неча ўтға илик урса киши,
Етмагу куйдирмак эмастур иши.
Кимки қизиғ сувға илигин урар,
Ҳар нечаким илги етар ўлтурар.
Ҳосил анинг ўти ўту суйи ўт,
Ранги ўту ламъаи дилжуйи ўт.
Кимки бу тўрт ўт аро бўлғай асир,
Барқ гузаргоҳида ёнғай ҳарир.
Қайси бадан ичра бу тўрт ўт ёниб,
Тўрт аносир тафидин ўртаниб.
Йўқки бўлуб тўрт аносир адам
Ақлу ҳису дин ила ислом ҳам9.
Ўтки бу навъ ўлса ҳарорат анга,
Не сув этар дафъи шарорат анга.
Барқни паст этмади тўфон суйи,
Гул ўтин ўчурмади найсон суйи.
Сувки бу ўт жониға офат дурур,
Тавба чоғи ашки надомат дурур.
Бу ўт ўлуб, ашк ёғар чоғи дафъ,
Йўқки бу ўт дўзах ўти доғи дафъ.
Қайда топор қатра бу янглиғ киши,
Нафъ чоғи қилғучи дарё иши.
Кимни пушаймонлиқ этиб ашк пош,
Гавҳари мақсуд анга ҳар қатра ёш.
Кўзки ҳаё ашки тўкар чун саҳоб,
Қатрасининг ҳар биридур дурри ноб.
Тавба ани англама таъриф ила,
Ким берилур кимсага таклиф ила.
Ёхуд ангаким, мадад этмас билик,
Аҳдида мусҳаф сори элтур илик10.
Ёки қачон арбада бунёд этар,
Дафъини айларга қасамёд этар.
Борча қазо ўтиға хасдур булар,
Тавба ҳисобида эмасдур булар.
Кимки қазо илгида беихтиёр,
Тавба қилурда анга не ихтиёр.
Тавба эрур журмға топмоқ вуқуф,
Оллидағи йўлини кўрмак махуф.
Ёки қилур вақтда бероҳлиқ,
Бўлмоқ ул иш айбиға огоҳлиқ.
Билсаки ҳақ ҳозир эрур борча вақт,
Қилғониға нозир эрур борча вақт.
Кўнгли аро тушса малолат ўти,
Жонини куйдурса хижолат ўти.
Етса бу ҳолатда тафаккур анга,
Қилғонидин бўлса танаффур анга.
Собиқаи лутфи илоҳий етиб,
Жозибаи номутаноҳий етиб,
Ўзлукидин қилса жудо ҳақ ани,
Қўймаса ўз ҳолиға мутлақ ани.
«Тубу илаллоҳ» ила топса футуҳ,
Бўлса бу тавбаки, топибдур насуҳ.
Ҳақ бу карам қилмаса нетсун киши.
Ўзлуки бирла нечук этсун киши.
Тавба эмас етмайин илҳоми ғайб,
Кимки ўзи қилса ушатмоқ не айб.
Одами ўз журмиға мухтор эмас,
Тавбасидин доғи хабардор эмас.
Амр бўлуб тавба деса чин дурур,
Гар они ҳифз этмасалар синдурур.
Тавбаға ҳар кимгаки тавфиқ эрур,
Синмас анинг тавбаси таҳқиқ эрур,
Ўзлук ила тавба табоҳи дегил,
Қилмоғидин тавба илоҳий дегил.
Жаҳл хуморидин ишинг мастлиқ2.
Ўксумайин айши мудоминг сенинг,
Жоми жаҳолат била коминг сенинг.
Купдек ичинга солибон бода жўш,
Кўнлунга ул жўш ила ҳардам хуруш.
Бода солиб жонингга жўши ғурур,
Йўқ санга куп янглиғ ўзунгдин шуур.
Фисқу фужур илги чу оғзинг очиб.
Куп киби ғафлат майидин каф сочиб.
Не санга ўлмак ғамидин мотами,
Не санга паймона тўлардин ғами.
Етса ажал муҳтасиби нетгасен,
Дафъиға тадбир не навъ этгасен?
Урса жафо тоши бу купга туруб,
Ташласа ҳар порасини синдуруб.
Жисминга доғ ўртаса ҳар доғ уза,
Тўкса майингни қора туфроғ уза.
Зарфи сафолингни ушотғонидек,
Лаъли майинг айласа ер қонидек,
Буки майи жаҳл ичасен беҳисоб,
Бўлғуси бир кун санга бу эҳтисоб.
Неча сенинг мастлиғинг ою йил,
Ой ила йил мастлиғингдин ойил3.
Мастки феъли бори муҳмал дурур,
Кўйнинг атфолиға муҳзал дурур.
Кўй бошидин чу бўлур телба фош
Ёғдурур атфол анга ҳар сори тош.
Улки ичиб бодани паймонадин,
Маст чиқар кўйга хумхонадин.
Манглайиким томға тегиб, қон бўлуб,
Бошида дастори паришон бўлуб.
Элга қилиб ҳамла ёмон ит киби,
Қайси ёмон ит, қопоғон ит киби.
Жисмини усруклук этиб дам-бадам,
Ҳар сори қўйса қадам ул сори хам.
Сайл сувин топса ичиб, мул киби,
Сой тошини топса этиб гул киби4.
Учраса олам гулу тоши анга,
Йўқ олиб отмоққа таҳоши анга.
Тошидин атфол гаҳи бутрабон,
Гаҳ йиқилиб масту маланг ўйнабон.
Гаҳ йиқилиб, гаҳ қўпуб ул ҳар нафас,
Маст солиб ҳар сори қўл ҳар нафас.
Бўйлаки қўпуб йиқилиб пай-бапай,
Бирто йиқилғонда босиб они май.
Май қилибон беҳуда ҳолин анинг,
Қай қилиб олуда сақолин анинг.
Жўлаҳа ғирвошида оҳордек,
Йўқки заған паррида мурдордек.
Қай соқолин ҳар неча нопок этиб,
Ит яламоқ бирла яна пок этиб5.
Мастлик уйқуси чу зойил бўлуб,
Кўз очибон бодаға мойил бўлуб.
Не топибон бошида дасторини,
Не кўрубон белида динорини.
Тўнини элтиб яна бир роҳзан,
Ўйлаки сўйғайлар ўлуктин кафан.
Қин қолибон қўлда пичоғин солиб,
Кафши доғи бир тушубу бир қолиб.
Тўн этаги балчиғ ўлуб, олли ўл,
Олли ўл, аммо анинг оллида кўл.
Нечаки матлуб ўлубон уй анга,
Бўлмайин уй ғайри узун кўй анга.
Раъша солиб титрамак андомиға,
Оғзи ажаб таъм бериб комиға.
Кишлариға маҳкам этиб қўлини,
Неча тилаб топмайин эв йўлини.
Ўғри тўнин сўйғон эмас эрди бас,
Қолғонин эҳдод ҳам олиб асас.
Ул кишидек англаки дармон учун,
Чок этар ўқ захмини пайкон учун.
Эврулубон боши, озиб ҳуши ҳам,
Ёшунуб эгнига буногўши ҳам.
Ҳар сори бу навъ тушуб гом анга,
Кўрки не шакл ўлғаю андом анга.
Мунча машаққат била ранжурлуқ
Бир сорию бир сори махмурлуқ.
Дема хумор, они дегил юз бало,
Жамъ ўлубу они қилиб мубтало.
Кўрки не кирмак бўлур ўз қониға,
Боқки не бедод эрур ўз жониға.
Бу худ эрур ушбу сифат турфа ҳол,
Турфароғи буки ул айлаб хаёл,
Ким эрур ушбу иши қаллошлиқ,
Ринду қаландарвашу авбошлиқ.
Кўнглига кирмай бу малолат анинг,
Жонини олмай бу хижолат анинг.
Қилмай асар мунча қабоҳат анга,
Мунча қабоҳатлар ибоҳат анга.
Зол қизи6 ҳар нечаким бўлса эшит,
Бордур анинг кўзига ҳури биҳишт.
Шоири кажтабъни деким не ер,
Сеҳрдур олинда не муҳмалки дер.
Итки қозон ошиға тегурди тил,
Юз қаролиқ бирла дурур юз қизил.
Улки улус қатлиға жаллод эрур,
Уғлини ўлтурса доғи шод эрур.
Бўлмас эди гулхани анборкаш,
Бўлмаса мурдор исидин табън хваш (хуш).
Улки кемур сотмоғин айлар шиор,
Юз қаро бўлмоқдин анга қайда ор.
Чуғзки обод аро манҳус эрур,
Лек бузуқ кунжида товус эрур7.
Май не ажаб танни ябоб айласа,
Сел не тонг уйни хароб айласа.
Уйни йиқиб сел этар элни жало,
Хоссаки вайрон ую сели бало.
Бодаки йиқмоқ сори ўқ майлидур,
Жисм уйига билки бало сайлидур.
Қайси бўлур жисм уйиким, жон уйи,
Жон уйи ҳам демаки, имон уйи.
Сайлға ҳар сорики туғён эрур,
Шоҳ ила дарвеш уйи яксон эрур.
Бодаға кўргузса киши хиралиқ,
Ақл чароғиға берур тиралиқ.
Томса чароғ ўтиға бир қатра сув,
Уйда ёруғлуқдин илик ўзга юв.
Хоса чароғики, киши субҳу шом,
Май суйидин қуйғай анга жом-жом.
Машъал ўтиға сув агар бир аёғ
Қуйса ўчар, кўрки, не бўлғай чароғ.
Тира бўлур сув била машъал ўти,
Демаки машъал ўти, манқал ўти.
Манқал йўқ кўра эрур гар танур,
Сувки етар қолмас анга тобу нур.
Қуйса сув оташгаҳи ичра мажус,
Сандали бирдамда бўлур обнус8.
Ҳар киши ҳам қилса бу сувдин тараб,
Хона сиёҳ ўлмоғи эрмас ажаб.
Сув демагил оники бир ўт эрур,
Ким ети кўк хирманини куйдурур.
Шуълаким, ул ўртагай афлокни,
Тушса не қуйғай хасу хошокни.
Эйки вужудунг уйи хошок эрур,
Зор танинг худ бир овуч хок эрур.
Неча бу хошокка ўт урмоғинг,
Неча бу туфроғни совурмоғинг.
Дард ўтидур бодаву ҳирмон суйи,
Йўқки томуғ ўтию тўфон суйи.
Урма ул ўтни хасу хошокинга,
Қуйма бу сувни бир овуч хокинга.
Гарчи сувдек софию мавзун эрур,
Сувлуғидин ўтлуғи афзун эрур.
Ҳар сувки қайнар сув эрур кўрмаги,
Нисбат эмас ўт била куйдурмаги.
Ҳар неча ўтға илик урса киши,
Етмагу куйдирмак эмастур иши.
Кимки қизиғ сувға илигин урар,
Ҳар нечаким илги етар ўлтурар.
Ҳосил анинг ўти ўту суйи ўт,
Ранги ўту ламъаи дилжуйи ўт.
Кимки бу тўрт ўт аро бўлғай асир,
Барқ гузаргоҳида ёнғай ҳарир.
Қайси бадан ичра бу тўрт ўт ёниб,
Тўрт аносир тафидин ўртаниб.
Йўқки бўлуб тўрт аносир адам
Ақлу ҳису дин ила ислом ҳам9.
Ўтки бу навъ ўлса ҳарорат анга,
Не сув этар дафъи шарорат анга.
Барқни паст этмади тўфон суйи,
Гул ўтин ўчурмади найсон суйи.
Сувки бу ўт жониға офат дурур,
Тавба чоғи ашки надомат дурур.
Бу ўт ўлуб, ашк ёғар чоғи дафъ,
Йўқки бу ўт дўзах ўти доғи дафъ.
Қайда топор қатра бу янглиғ киши,
Нафъ чоғи қилғучи дарё иши.
Кимни пушаймонлиқ этиб ашк пош,
Гавҳари мақсуд анга ҳар қатра ёш.
Кўзки ҳаё ашки тўкар чун саҳоб,
Қатрасининг ҳар биридур дурри ноб.
Тавба ани англама таъриф ила,
Ким берилур кимсага таклиф ила.
Ёхуд ангаким, мадад этмас билик,
Аҳдида мусҳаф сори элтур илик10.
Ёки қачон арбада бунёд этар,
Дафъини айларга қасамёд этар.
Борча қазо ўтиға хасдур булар,
Тавба ҳисобида эмасдур булар.
Кимки қазо илгида беихтиёр,
Тавба қилурда анга не ихтиёр.
Тавба эрур журмға топмоқ вуқуф,
Оллидағи йўлини кўрмак махуф.
Ёки қилур вақтда бероҳлиқ,
Бўлмоқ ул иш айбиға огоҳлиқ.
Билсаки ҳақ ҳозир эрур борча вақт,
Қилғониға нозир эрур борча вақт.
Кўнгли аро тушса малолат ўти,
Жонини куйдурса хижолат ўти.
Етса бу ҳолатда тафаккур анга,
Қилғонидин бўлса танаффур анга.
Собиқаи лутфи илоҳий етиб,
Жозибаи номутаноҳий етиб,
Ўзлукидин қилса жудо ҳақ ани,
Қўймаса ўз ҳолиға мутлақ ани.
«Тубу илаллоҳ» ила топса футуҳ,
Бўлса бу тавбаки, топибдур насуҳ.
Ҳақ бу карам қилмаса нетсун киши.
Ўзлуки бирла нечук этсун киши.
Тавба эмас етмайин илҳоми ғайб,
Кимки ўзи қилса ушатмоқ не айб.
Одами ўз журмиға мухтор эмас,
Тавбасидин доғи хабардор эмас.
Амр бўлуб тавба деса чин дурур,
Гар они ҳифз этмасалар синдурур.
Тавбаға ҳар кимгаки тавфиқ эрур,
Синмас анинг тавбаси таҳқиқ эрур,
Ўзлук ила тавба табоҳи дегил,
Қилмоғидин тавба илоҳий дегил.