ШАРҲ ВА ИЗОҲЛАР
I
I
1. Алишер Навоий ўзбек тилида биринчи «Хамса» ёзган шоир сифатида машҳурдир. Бу беш достондан иборат мажмуанинг биринчи достони фалсафий-дидактик мазмундаги «Ҳайратул-аброр»дир. «Муҳокаматул-луғатайн» асарида шахсан Навоий ўзи таъкидлаган «Ҳайратул-аброр» Шарқда биринчи бўлиб форс тилида «Хамса» ёзган улуғ озарбайжон шоири Низомий Ганжавийнинг (1141—1203) «Махзанул-асрор» достонига жавобан ёзилган. Лекин шу типдаги достонларни қиёсий ўрганиш шуни кўрсатадики, Навоийнинг бу асарини юзага келишида Амир Хусрав Деҳлавийнинг (1254—1305) «Матлаул-анвор», Абдураҳмон Жомийнинг (1414—1492) «Туҳфатул-аҳрор» каби достонларининг ҳам катта роли бўлган. Масалан, Навоий «Хамса»нинг XIII бобида ҳикоя қилишича, бевосита Жомийнинг «Туҳфатул-аҳрор» достонини ўқиб, шундан таъсирланиб қўлига қалам олган ва илҳомланиб ўз «Хамса»сининг ушбу достонини ёзишга киришган.
«Ҳайратул-аброрнинг бошланиш қисми бир неча кириш бобларидан ташкил топган. Иккинчи хил қилиб айтганда, достоннинг бошланиш қисмидаги бир неча боблар унинг кириш қисмини ташкил этади. Шуларнинг мазкур биринчи бобида Навоий Ислом динининг асосий китоби бўлган Қуръон биринчи сурасининг машҳур бош жумласи — «Бисмиллоҳир раҳмонир раҳим» («Меҳрибон ва раҳмли Оллоҳ номи билан бошлайман»)нинг поэтик шарҳи берилган. Бунда ушбу арабий жумладаги ҳар бир сўзнинг ҳарфига катта маъно берилган. Навоий фикрича, Оллоҳ ва унинг исми бутун коинот ва мавжудот билан чамбарчас боғлангандир. Шарқ шеъриятида ҳамда тасаввуфда ҳарфларга маъно бериш баъзан махсус бир фалсафий йўналиш даражасига кўтарилган ва бу йўналиш тарафдорлари «хуруфийлар» деб аталган. Бу улуғ озарбайжон шоири Имодиддин Насимий ижодида айниқса яққол кўзга ташланади. Бу ўринда Навоий ҳарф санъатидан кўпроқ ўз диний-фалсафий қарашларини ёрқин ифодалашда бадиий восита сифатида фойдаланган.
II
1. Шарқ достончилигида ўрта асрларда барча асарлар худонинг мадҳи билан бошланган. Навоий ҳам ўз достонини шу анъанага амал қилган ҳолда Оллоҳ ҳамди билан бошлаб, бу масалага махсус боб бағишлаган. Мазкур бобда шоир ҳамма нарсани яратган Худонинг осмон ва қуёшдан тортиб ҳар бир заррани, бутун ўсимликлар ва ҳайвонот оламини, кишилик жамиятини ўз юксак ақли, ҳар бир инсонга меҳри билан бошқариб, ҳаракатга келтириб, бир-бирига боғлаб, қовуштириб туришини катта шавқ-завқ билан тасвирлагаи. Оллоҳнинг шундай меҳрибончилиги учун оламдаги ҳамма нарса ҳар бир зарра унга миннатдорчилик билдириб, шукр этиб, унга ҳамду сано ўқигани ўқиган.
III
1. Ушбу боб «Аввалғи муножот» яъни биринчи муножот деб аталиб, бунда шоир ҳақнинг, яъни худонинг биринчилиги, дунёда ҳеч нарса бўлмаганда ҳам худо бор бўлгани, аввал бошда худодан бошқа ҳеч нарса бўлмагани, унинг яккаю ёлғизлиги, оламда ҳеч нарса, ҳеч кимса у билан тенглаша олмаслиги, ҳусн ва заковатда ягоналигини, ўз ҳуснини томоша қилиш учун кўзгу сифатида бу оламни яратгани ҳақида худога мурожаат шаклида фикр юритади.
Навоий ёзишича, худо еру осмонни, ундаги барча нарсаларни яратар экан, бу бойликлар ичида унинг учун энг қадрлиси, яқини инсон бўлиб, худонинг бутун борлиқни яратишдан кузатган бош мақсади ҳам инсон эди:
Ганжинг аро нақд фаровон эди,
Лек боридин ғараз инсон эди.
Лек боридин ғараз инсон эди.
Шоир бунда инсонни яратилган нарсалар ичидаги энг комили, Оллоҳ-таолонинг яширин сирларини ҳам барча нозиклиги билан тушуниб етувчи бир маърифатли мавжудот тарзида таъриф ва тавсиф этган.
IV
1. Иккинчи муножотда Навоий гарчи дунёда кўп гўзал нарсалар яратилган бўлса ҳам, шу билан бирга оламда кишининг тасаввурига сиғмайдиган даражада воқеалар юз бериб, масалан, юлдузлар олами турли ҳолатларга тушса, бунинг сирларини билмоқчи бўлганлар бунга эриша олмасалар ҳам, бундан худога ҳеч бир зиён ва ҳеч бир ташвиш йўқ. Чунки улар ҳаммаси худонинг иродаси билан ҳаракатда ва ўзаро бир-бирига мувофиқ ҳолда ҳаракат қилади. Худо хоҳласа осмонда ҳам, ерда ҳам катта нотинчликлар юз бериши мумкин. Навоий тасвирлашича ва таъкидлашича, дунёдаги барча мавжудотлар ўз яратганига доим сажда қиладилар, ундан ўзларининг мамнунликларини билдирадилар. Худонинг қаҳри келса «кўк бир этак кул киби» совурилиб кетиши ҳеч гап эмас. Сайёралар ҳам унинг измида. Денгизда тўфонларнинг юз бериши, зилзила туриб тоғларнинг осмонга чиқиб кетиши — булар ҳаммаси унинг буюклигини, мислсиз қудратини тан олишни талаб қилади. Боб охирида шоир худодан у дунёда ўз лутфига сазовор этишини илтижо қилади.
V
1. Учинчи бобда Навоий олдинги муножотлардаги фикрларини янада ривожлантириб, Оллоҳ-таоло ўрни билан қанча қаҳрли бўлса, ўрни билан шунча меҳрибон, ҳамма нарсани ажойиб мувофиқлик билан ҳаракатлантирувчи эканини, оловни яратиш билан бирга унинг муқобили сувни ҳам яратганини, ерни бино қилганда элни ҳам яратишни лозим топганини, ҳамма нарсаларни бир-бири билан боғлаб турганини, шунинг натижасида ердаги ва осмондаги ҳаёт қасри юзага келганини таъкидлайдн. Худо яхши ният билан оламни шундай гўзал ва кенг қилиб яратган. Лекин буларнннг ҳаммаси ҳисоб-китобли бўлиб, унинг ихтиёридан ташқари бу оламга бир дона игна ҳам сиғмайди. У хоҳласа ҳаммасини бир дамда йўқ қилиб юбориши турган гап. Шунинг учун инсонлар ўйлаб иш қилиши, гуноҳ қилишга йўл қўймаслиги, қиёмат кунинн унутмаслиги, ҳар бир гуноҳ учун қиёмат куни жазо олажагини эсда тутиши, Ислом дини қоидаларига тўла риоя қилиши, ҳамма мусулмонларнинг худо олдидаги ёқловчиси — Муҳаммад пайғамбарга доим самимий эътиқодда бўлиши талаб қилинади.
VI
1. Тўртинчи муножот — охирги муножот бўлиб, бунда Оллоҳ-таолонинг ўз бандаларига бениҳоя саховатлилиги, уларнинг тоғ-тоғ гуноҳларини бир сиқим сомондек шамолга учириб юбора олиш хусусияти, бир дақиқадаги кечани кундузга алмаштира олиши ва ҳоказолар ҳақида ҳикоя қилади. Бунда биринчи ўринда Навоий худонинг даргоҳи кенглигини, одамларга меҳрибонлигининг беқиёслигини кўзда тутиб, уни ўз бандаларига янада шафқатлироқ, узрларини ҳисобга олувчи, гуноҳларидан ўтувчи бўлишини илтижо қилиши, унинг олдида эркаланиб, ҳадди сиғиб лабташналарга сув беришини, тўнсизларга тўн, қорни очларга овқат беришини, ўз лутфу карамидан ҳеч кимни бебаҳра қолдирмаслигини сўраши, ҳатто талаб қилиши ғоят самимий ва гўзалдир. Ўз фикрларини хулосалаб, шоир яна бир бор худога мурожаат қилиб дейди:
Гарчи гунаҳнинг ҳаду поёни йўқ,
Айламасанг раҳм ҳам имкони йўқ.
Айламасанг раҳм ҳам имкони йўқ.
VII
1. Адабий анъанага кўра Навоий худонинг мадҳи ва унга бағишланган тўрт муножотдан сўнг Ислом динининг асосчиси Муҳаммад пайғамбар мадҳига ўтади. Пайғамбар мадҳи одатда «наът» деб аталиб, «Ҳайратул-аброр»да бешта наът мавжуд. Биринчи наътда Навоий худонинг аввал Одамни яратгани, ундан бошқа одамлар тарқалгани, охири худонинг элчиси сифатида Муҳаммад пайғамбар (Аҳмад) юзага келгани, у ўзида барча яхши хусусиятларни зоҳир этгани, шу асосда «худонинг дўсти» («ҳабибуллоҳ») даражасига кўтарилгани, унинг онадан бамисоли бир офтоб бўлиб туғилгани ҳақида ҳикоя килади.
VIII
1. Иккинчи наътда Навоий Муҳаммад пайғамбарнинг Маккада Қурайш қабиласида туғилгани, ёшлигидан ақлли, ҳушли бўлгани, Қурайш қабиласи одамларининг қарама-қарши эътиқодларга эга бўлгани, Муҳаммаднинг отаси жуда эрта вафот этиб, отасиз ўсгани, савдо ишлари билан шуғуллангани, яна бир вақт чўпонлик ҳам қилгани, болаликдан ширинсўз бўлгани, ҳамма қийинчиликларга юксак ахлоқи билан чидагани ва ўз мухолифларини енггани ҳақида сўзлаган. Яъни бунда шоир Муҳаммад лайғамбар бўлгунга қадар, аниқроғи, қирқ ёшга киргунга қадар бўлган ҳаёти юзасидан умумий маълумотларни берган ва шу давр ичидаги инсоний — ахлоқий қиёфасини чизган.
IX
1. Бу бобда Навоий Муҳаммад пайғамбар пайғамбарлик даражасига эришгандан сўнг, гарчи у ёзишни билмаса ҳам, ўз фикрини, ўз таъсирини жуда тез бутун халқ оммасига, араб мамлакатларидан тортиб Эрон (Ажам)гача бўлган ўлкаларга ўтказа бошлагани, бутпарастликни синдириб, йўқотиб, унинг ўрнига муваффақият билан Ислом динини ўрната бошлагани ҳақида ёзади.
X
1. Тўртинчи наътда Навоий Муҳаммад пайғамбарнинг ноёб инсоний хусусиятларини ёритишга тўхтаган. Шоир ёзишича, пайғамбаримиз ниҳоятда чиройли сўзлаши билан бошқалардан доим ажралиб турган («Арзи фавоҳатда каломинг фасиҳ»). У нутқ сўзлаганда ҳамма унга диққат билан қулоқ солган ва бу Ислом дини қоидаларини мустаҳкамлашда катта роль ўйнаган. У ғоят раҳмдил одам бўлиб, душманларидан ғорга беркинганда у ердаги на ўргимчакларга, на бирон қушга заррача озор етказмаган. Шунинг учун унинг Исломни мустаҳкамлаш ва дунёга ёйиш ишлари яхши борган. Унинг атрофига яхши одамлар тўпланиб, уни фаол қўллаб қувватлаганлар. Бу ўринда Навоий пайғамбарнинг издошларидан Абу Бакр Сиддиқ, Умар, Усмон ва Али ҳақида, уларнинг пайғамбарга, Ислом ишига фидойилиги, садоқати ҳақида ҳам илиқ гапларни ёзган.
XI
1. Бешинчи наътда Муҳаммад пайғамбарнинг афсонавий Буроқ отини миниб, бир тун, яъни Меърож кечаси осмонга кўтарилгани, юлдузлар, сайёралар аро сайр қилиб худо билан учрашгани, лекин бу мўъжизавий сафар жуда бир қисқа муддатда юз бергани ҳақида ҳикоя қилинади:
Борғонию келгани бир он ўлуб,
Ақл бу мансубда ҳайрон ўлуб.
Ақл бу мансубда ҳайрон ўлуб.
Диний асарларда изоҳланишича, бундай сафар фақат пайғамбарларгагина насиб бўлиши мумкин. Бу наът ҳам анъанавий характерга эга бўлиб, бошқа хамсанависларнинг, шу жумладан Навоий «Хамса»сининг бошқа достонларида ҳам шу мазмунда махсус боблар бор.
XII
1. Достоннинг бу боби Навоийдан олдин «Хамса» яратган буюк шоирлар Низомий ва Хусрав Деҳлавий мадҳига бағишланган.
2. «У сўз санъаткорларининг бошидаги тож, баҳоси хазинага тенг ўша тожнинг гавҳаридир». Бу байтдан бошлаб Низомий мадҳи берилади.
Низомий — озарбайжон шоири ва мутафаккири Абу Муҳаммад Илёс бинни Юсуфнинг тахаллуси. Низомий тахминан 1141 — 1143 йилларда Озарбайжоннинг қадимги ва обод Ганжа шаҳрида таваллуд топиб, 1203 йилда вафот этган. Низомий шеърият билан жуда эрта қизиққан ва тез орада ҳатто Ганжа, Ширвон ўлкаси ҳукмдорлари назарига тушган. Нақл этилишича, Дарбанд ҳокимларидан бирига Низомийнинг бир шеъри ғоятда маъқул тушган. Бунинг эвазига шоирга миннатдорчилик билдириш маъносида, қипчоқ канизакларидан Офоқ исмли қиз унга ҳадя этилган. Кейинчалик бу оқила қиз Низомийнинг суюкли хотини бўлган.
Тазкираларда Низомийнинг йигирма минг байтдан иборат бир лирик девон тартиб берганлиги ҳақидаги маълумотлар бизгача етиб келган. Лекин бу девон ҳанузгача топилган эмас. Ундаги лирик шеърлардан айрим намуналаргина сақланиб қолинган, холос.
Низомийни дунёга танитган, улуғ бир адабий анъананинг бошловчиси даражасига кўтарган асари — унинг «Панж ганж» аталган «Хамса»си. У «Хамса»нинг биринчи достони «Маҳзанул-асрор» («Сирлар хазинаси»)ни 1173—1180 йиллар мобайнида ёзиб тугаллаган. Достон турли ахлоқий ва фалсафий мавзулардаги йигирма мақолот ва уларга боғлиқ ҳолда талқин этилган манзум ҳикояларни ўз ичига қамраб олган. Бу асар Низомийдан кейинги кўп шоирларга, жумладан, Алишер Навоийга ҳам ўрнак тимсоли — маҳорат мактаби бўлиб қолган.
3. «Унинг фикр тарозуси «Хамса»ни, «Хамса» эмас, балки «беш хазина»ни ўлчаркан, унга осмон тарозу палласи, Ер курраси эса ботмон тош бўлди».
4. «У беҳисоб сўз дурларини тартибга солгани учун тақдир унга «Низомий» тахаллусини муносиб кўрди».
5. Дуо: «Унинг сирлари пок бўлсин!»
6. «Беш ҳарф билан ёзиладиган ва чиқариладиган сон ҳисоби билан ҳисобласанг «бир минг бир»нинг исмини билдиради». Арабча ёзувда Низомий беш ҳарфдан иборат бўлиб, (нун) — 50, (изғи) — 900, (алиф) — 1, (мим)—40, (ёй) — 10 ни билдиради, жамъи — 1001.
7. Бу ва кейинги беш байт мазмуни: «Ундан кейин ҳинд чавандози ҳам ҳиндий ханжари билан (сўзни) саралаб, ханжарининг чақмоғидан учқунлар сачратиб, минган оти ҳам ўтдай тез ҳаракат қилиб, қаёққа ўзини ўтдек тез ва қаттиқ урмасин, ҳамма ерда ғавғо кўтарди. Қайси мамлакатда қандай (сўз) ободонлиги бўлса, имкони борича уларни ўз қўлига киритди. Уни шунчаки ҳинд чавандози атаб бўлмайди, уни ҳинд ройи деб аташ керак. Унинг қалами учи ҳинд мамлакатининг кўркидир. Шеъриятидаги ҳар бир достон Ҳиндистоннинг бир вилояти — кишварига тенгдир». Мадҳ ва таъриф либосларига ўралган ушбу фикрлар форс адабиётининг классиги Амир Хусрав Деҳлавий ҳақида. Хусрав 1258 йилда Деҳлида туғилган. Унинг асл насаби Шаҳрисабз туркларидан бўлган. Деҳлавийнинг отаси, Лочин қабиласининг бошлиғи — Амир Маҳмуд Чингизхон ҳужумидан кейин Мовароуннаҳрдан Ҳиндистонга кўчиб кетган.
Хусравнинг ижодий мероси кўп қиррали. У беназир лирик, моҳир эпик, тарихнавис ёзувчи, бадииятшунос олим, ўз замонасининг мусиқашуноси.
Хусрав Деҳлавий тўртта шеърий девон тузган. Бу ҳақда Навоий «Хазойинул-маоний» девонининг дебочасида Султон Ҳусайн Бойқаро тилидан фикрлар билдириб ўтган. Навоийнинг ғазалчилик соҳасида оламшумул ютуқларни қўлга киритишда Хусрав Деҳлавий тажрибаларининг ҳам илҳомбахш таъсири фавқулодда таъсирли бўлган. У қитъаларидан бирида ёзган эди:
Ғазалда уч киши тавридур ул навъ,
Ким андин яхши йўқ назм эҳтимоли...
Ким андин яхши йўқ назм эҳтимоли...
Булар кимлар? «Бири Муъжиз баёнлиқ соҳири ҳинд», — дейди Навоий. «Соҳири ҳинд» — Хусрав Деҳлавий. Навоийнинг эътироф этишича, унинг «сўзу ҳоли» ишқ аҳлини ўртантирадиган даража-да. Кейинги икки киши эса, «Исо нафаслиқ ринди Шероз» — Ҳофиз Шерозий ва «қудси асарлик орифи Жом» — Абдураҳмон Жомий. Мана, ўша қитъада чиқарилган фикрий хулоса:
Навоий назмиға боқсанг, эмастур
Бу учнинг ҳолидин ҳар байти холи.
Ҳамоно кўзгудурким, акс солмиш
Анго уч шўх маҳвашнинг жамоли.
Бу учнинг ҳолидин ҳар байти холи.
Ҳамоно кўзгудурким, акс солмиш
Анго уч шўх маҳвашнинг жамоли.
Демак, Навоий форс-тожик адабиётининг икки улуғ вакили — Ҳофиз ва Жомий сингари, «Ишқ ва дард аҳлинннг раҳбар ва пешрави» («Муҳокаматул-луғатайн») Хусрав Деҳлавийни ҳам ўзининг ғазалнависликдаги устози деб тан олган, унинг лирикасининг таъсирини очиқ эътироф қилган. Навоийнинг «Девони Фоний»сидаги қирққа яқин ғазали ҳам Хусрав Деҳлавийга татаббуъ қилиб ёзилган.
Хусрав Деҳлавий форс адабиётида Низомийга эргашиб «Хамса» яратган иккинчн санъаткор. У «Хамса»сининг илк достони «Матлаъул-анвор» («Нурларнинг тарқалиш манбаи»)ни икки ҳафта мобайнида ёзиб тугатган (Муҳаммад Осимий, Абдулғани Мирзоев, Амир Хусрав Деҳлави. Душанбе, 1979. Саҳ. 44). «Матлаъул-анвер»да, хусусан, сиёсий пафос Низомий достони даражасидан пастроқ эканлиги қайд этилган. Лекин шунга қарамасдан, у ўзига хос кўркам асар. Шунинг учун ҳам Навоий масаланинг бу жиҳатларига алоҳида эътибор билан муносабатда бўлган, Хусрав асарини муносиб баҳолаган. «Ганжа подшоси (Низомий) бойликларни сочувчи, у эса эргашувчидир, сўз иқлимида у подшоҳ бўлса, ўз номи билан бу ҳам Хусрав (подшоҳдир). Хусрав бўлиб мамлакатни обод қилди. Уни Хусрав эмас, Фарҳод деб атаса ҳам бўлади»,— дейдн Навоий мазкур бобда.
8. «Кўп кишилар уларга (Низомий ва Хусравга) ўхшатмалар ёзишни ҳавас қилишди, бироқ улар сарв билан гул қаршисига хашак келтиришди. Улардан ёлғиз бир киши бундан мустасноки, бундай одамни кўҳна фалак шунча айлангави билан бошқа ярата олмади». Сўнгги байтдаги бу «бир киши» — Абдураҳмон Жомий. Маълумки, Низомий бошлаб берган «Хамса»чилик Шарқ адабиётида адабий анъанага айлантирилди. Хусрав Деҳлавий «Хамса»си бу йўлдаги ижобий самара бўлди. Лекин «Хамса» ёзиш ҳар қандай санъаткордан зўр талант, кенг ҳаётий билим, тажриба ва кучли бадиий маҳоратни талаб қилар эди. Айниқса XV асрга келиб «Хамса» яратишга уринган шоирларнинг сони кўпайган. Аммо бу шоирларнинг аксариятида биз юқорида санаган имкониятлар тўла шаклланган деб бўлмасди. Шу боис улар яратган достонлар эл ўртасида эътибор қозонмади. Навоий «Мажолисун-нафоис» тазкирасида шундай қаламкашлар тўғрисида ҳам маълумотлар бериб ўтган. Абдураҳмон Жомий «Хамса»си эса бадиий нжоднинг мазкур жабҳасидаги янги ижодий муваффақият бўлган эди. Навоий буни юксак маънодаги фахр туйғулари билан қайд этаётир.
XIII
1. «Юксакликнинг узун сояси, шодлик жомининг соф сипқорувчиси Мавлоно Нуриддин Абдураҳмон Жомий васфиким, васфга сиғмас, таърификим, таърифга тўғри келмас ва ул ҳазрат илтифоти қуёши қаро кунга қолган мен ожизнинг аҳволига нур сочганининг баёни, ул қуёш тарбиясидан бу туфроқда оқ гуллар, оқ гулларгина эмас, ранг-баранг райҳонлар нишон бергани ва «Туҳфатул-аҳрор» (Жомийнинг «Маҳзанул-асрор» ва «Матлаъуланвор»га жавобан ёзган фалсафий-дидактик достони, яъни «Асллар туҳфаси») мутолаасидан ғамгин кўнгулнинг хурсандчилик топгани ва «Хайратул-аброр»нинг лаъл ва жавҳарларини назм ипига тизмоқнинг сабаби».
2. «У бутунги кунда тариқатнинг қутби, ҳақиқат сирларининг кашф этувчисидир. Унинг кўкси ҳақиқат дурларининг хазинаси, кўнгли эса маъно юзларига оина». Навоий устози Абдураҳмон Жомий мадҳини ана шундай теран бир маънолар билан бошлайди. Жомий — Низомий, Ҳофиз, Саъдий сингари даҳолардан кейин форс-тожик адабиётининг шуҳратини яна бир карра оламга ёйган доҳий санъаткор. Жомий 1414 йилда Хуросоннинг Жом вилоятида туғилиб, 1493 йилда Ҳиротда вафот қилган. У «Фотиҳатуш-шабоб», «Воситатул-иқд», «Хотиматул-ҳаёт» деб аталган ва инсон умрининг уч фаслига ишорат қилувчи уч шеърий девоннинг муаллифидир. Навоий «Маҳбубул-қулуб» асарида: «Ҳар синф назмда беназир эрдилар ва нечаки таърифлари шеърда маҳоратдин ташқаридур, ва лекин ҳар услуб шеърда жаҳонгир эрдилар. Ва назмларида ҳар шеър била ишқ ўтин оламга урубтурлар. Шеърларида ҳар байт била дард аҳли жону кўнгул оламин қўйдурубдурлар», деб ёзади Жомй тўғрисида. «Хамса»сининг барча достонлари, «Мажолисун-нафоис» тазкираси ва бошқа ўринларда ҳам Навоий устози ва унинг серқирра ижодиёти хусусида қимматли мулоҳазаларни баён этган. Навоий ўзининг «Хамсатул-мутаҳаййирин» китобини эса тўлиғича Жомийга бағишлаган эди.
Жомийнинг Низомий ва Хусравларга татаббуъ қилиб яратган асари «Ҳафт авранг» деб аталган. Унда «Туҳфатул-аҳрор», «Сабҳатул-аброр», «Саломон ва Абсол», «Силсилатуз-зиҳаб», «Юсуф ва Зулайхо», «Лайли ва Мажнун», «Хирадномайи Искандар» номли еттита достон бор. «Туҳфатул-аҳрор» шулардан биринчиси.
XIV
1. Тўрт садаф бу ерда тўрт унсур — сув, ҳаво, ўт, туфроқ назарда тутилган. Дурж—қимматбаҳо тошлар солинадиган қутича. Иккинчи сатрдаги «Етти фалак ахтарининг буржи» — етти қават кўкдаги етти сайёра чўққиси.
2. Арабча «к» ва «н» ҳарфи бир-бирига қўшилса, «кун!» бўлиб, «ярат!», «ижод қил» деган маъноларни билдиради.
3. «Сўз жон бўлиб, руҳ анинг қолипидир. Кимнинг танида руҳи бор бўлса, у сўзга эҳтиёж сезади».
4. «Тилни агар пўлат ханжар дейилса, унинг қадалган инжулари сўздир».
5. Бу чаман — инсоният ва ҳаёт чамани.
6. Масиҳ—Исо пайғамбарнинг лақаби. Диний афсоналарга кўра Исо ўз нафаси билан ўлганларни тирилтириш, жон ато этиш қобилиятига эга бўлган эмиш. «Яхши сўз билан ўлганни тирилтира олгани учун Исо пайғамбар ўзини «Жонбахш» лақаби билан атаган»,— дейди шоир.
7. Халил — Иброҳим пайғамбарнинг лақаби. Диний афсоналарга кўра, Намруд Халилни ўтда ёқиб ўлдирмоқчи бўлган, лекин у ўз поклиги туфайли ўлмаган.
8. Жабраил — Ислом динида тўрт фариштадан бири. У гўё худо билан пайғамбар ўртасида элчилик қилармиш. Ушбу сатрдаги маънода ҳам шунга ишорат бор: «Жабраил ҳам сўз юкига ҳаммол бўлган».
9. «Агар бир гўзал хар қанча чиройли ва ой юзли бўлса-да, лекин гапирмаса, девордаги суратдан фарқ қилмайди».
10. Устоз Садриддин Айний ушбу мисралар изоҳи муносабати билан ёзади: «Ҳар қандай яхши созанда қанча чолса-ю, (ашула айтмасдан) узоқ чолса, ундан ақл аҳлларига малол этади. Агар созанда машқ орасида Навоийнинг олов сочувчи ғазалларидан биронтасини ўқиса, V вақт базмда, шовқин-сурон қўзғолди, эшитувчилар ёқаларини йиртдилар, оҳу вой билан ўзларини йўқотиб қуядилар». Восифийнинг ҳикоясига кўра, Навоийнинг ўз замонида унинг:
Дин офати ул муғбачаи моҳлиқодур
майхорау бебок,
Ким ишқидин онинг ватаним дайри фандурсармасту яқом чок...
11. Оддий сўзлашувда ёлғондин эътиборсиз — нописанд нарса йўқ. Лекин назмдаги ёлғон ҳатто доноларга ҳам маъқул, яъни назмда муболағага йўл қўйилади, дейилмоқчи. Бу байт Алишер Навоийнинг адабиётда бадиий тўқима, муболаға, фантазиянинг роли тўғрисидаги эстетик қарашини акс эттиради. Навоий ушбу масала тўғрисида ёшлик йилларидан бошлаб ўйлай бошлаган. Масалан, «Ҳайратул-аброр»даги мазкур фикр унинг устози Сайид Ҳасан Ардашерга ёзган маснавийсида:
Сўз ичраки ёлғон эрур нописанд,
Чу назм эттилар — қилди доно писанд
Чу назм эттилар — қилди доно писанд
шаклида ифода этилган. Эътиборли томони шундаки, Навоий қарийб бутун умри давомида шеъриятда муболағанинг қиммати юзасидан билдирган эстетик қарашига содиқ қолган. «Маҳбубул-қулуб»да ўқиймиз: «...Ёлғон сўз жуз назмда нописанд ва анинг қойили нохирадманд.
Байт:
Сўз ичраки ёлғон эрур нописанд,
Чу назм эттилар қилди доно писанд».
Сўз ичраки ёлғон эрур нописанд,
Чу назм эттилар қилди доно писанд».
Кўряпсизки, бу байт шеърий мактубда қандай бўлса, «Маҳбубул-қулуб»да ҳам айни ўша тарзда такрорланган.
12. «Тиш инжулари оғизда терилиб турса, назмдай кўркам бўлади, оғиздан тушиб насрдай сочилса, қиммати кетади». Ўз даври анъанасига кўра бу ерда Навоий насрга нисбатан назмга юқори баҳо беради.
13. Бу байт ташбиҳ санъати асосида қурилган. Унда шоир боғдаги гул ва дарахтларни назмга, тоғдагиларни (улар ўтин ҳисобида қаралади) насрга ўхшатади.
14. Бу ва бундан кейинги тўрт байтда назмнинг насрдан афзалликлари шатранж — шахмат ўйини мисолида асосланган: «Шахмат тахтасига доналарни тўккан одам унинг ёғоч доналарини қанча мақтамасин, у чиройли кўринади шу вақтдаки, биров — икки томонга у доналарни икки қатордан қилиб терса. Шахматнинг икки томонидаги икки қатор худди икки мисра шеърга, тўрт қатор эса шеърнинг икки матлаига ўхшаб кетади. Бундаги ҳар дона ажойиб муаммо бўлиб, уларнинг орасида отлар ҳам пайдо бўлади. Одам қанча тўғри фикр қилмасин, бунда озгина паришонликка йўл қўйса отнинг юриши туфайли мот бўлиб қолиши мумкин».
15. Бу икки сатрда гулнинг ўз шохида очилиб туриши назмга, хазон бўлиб сочилиши насрга ўхшатилган.
16. Бу байтда «назм мўъжиза йўсунлик бўлмаганда, худо каломида ҳам назм бўлмаган бўлур эди» деб Қуръонда ҳам назм борлиги айтилади. Навоий назм ва насрга муносабатини «Хамса»нинг кейинги достонларида ҳам давом эттиради. Улар охир-оқибатда яхлит бир ижодий концепция сифатида кўзга ташланади. Лекин шуни ҳам таъкидлаш керакки, Навоийнинг бу масалага доир қарашлари «Хамса»нинг бошқа достонларида у ё бу тарзда «Ҳайратул-аброр»даги фикрлардан ўсиб чиққан ёки бевосита уларнинг узвий давомидир. Масалан, «Сабъаи сайёр»даги мана бу сўзларга диққат қилинг:
Ҳар киши қилмоқ истаса маълум
Бири мансур эрур, бири манзум.
Насру назми ангаки мудракдур,
Назмнинг пояси буюкракдур...
Худ жавоҳир нечаки дилкашроқ.
Назм силкига чексалар хушроқ.
Бири мансур эрур, бири манзум.
Насру назми ангаки мудракдур,
Назмнинг пояси буюкракдур...
Худ жавоҳир нечаки дилкашроқ.
Назм силкига чексалар хушроқ.
17. Шакл ва мазмун бирлиги — бадиий ижоддаги энг муҳим масаладир. Навоийнинг ушбу муаммога муносабати мазкур байтларда ниҳоятда кўркам услубда бадиий талқинини топган. Улуғ шоир шаклнинг аҳамиятини камситмаган ҳолда бадиий асарда ғоянинг бирламчи қимматига алоҳида эътибор беради.
XV
1. «Ким маъно дурининг садафидан ўзига жом қилган бўлса, сўз майини ўша киши тўла симиради».
2. Роҳ — май маъносида. Мисбоҳ — чироқ «Сўз шу қадар ажойиб ва сафоли шаробки, кўнгулнинг энг қоронғу кунжларини чироқ бўлиб ёритади».
3. «Мен сўз майидан маст бўлиб, ўткинчи дунё кишилари сафига қўшилганман».
4. Жоми ҳидоят — ҳақиқат жоми. Шоир демоқчики, гарчи ҳақиқат жомига қўлим етган бўлса-да, кўп вақт сўзда сукут сақладим.
5. «Туркий оҳангга қўлимни ўйнатиб, «ҳай тулугум, ҳай тулум» деб куйласам». Шоир бунинг билан ўз она тилида асарлар яратишга кучли иштиёқи бўлганлигини таъкидлаган.
6. Туюқ — туркий шеъриятнинг қадимий жанрларидан. Бу ҳақда Навоийнинг ўзи «Мезонул-авзон» рисоласида шундай дейди: «Бириси «туюғ»дирким, икки байтқа муқаррардур ва саъй қилурларким, тажнис айтилғой ва ул вазн рамали мусаддаси мақсурдур...». Туюқ поэтикасининг асосий шартларидан бири унинг рамали мусаддаси мақсур (фоилотун фоилотун фоилон) вазнида ёзилишидир. Навоий мазкур байтда шоирлик даъвосида юрган, аммо шеъриятнинг қатъий белгиланган қонун-қоидаларига ҳам риоя қила олмайдиган қофиябозларни танқид қилаётир.
7. «Бинойи рафиъ»дан мақсад — «Хамса». Шоир яратилажак «Хамса»сининг моҳиятини бадиий шарҳлаётир.
XVI
1. Каҳкашон — осмонда узунасига кўринадиган оқ йўл, самон йўли.
2. Рустам — Ўрта Шарқ халқлари оғзаки ва ёзма адабиётидаги анъанавий образ. Рустам образи форс афсоналари ва Фирдавсийнинг «Шоҳнома»сида Эрон ҳимоячиси сифатида нақл этил-са, туркий халқлар эпоси ва афсоналарида Афросиёбнинг бобоси — Турнинг авлод-аждодидан деб таърифланади. У Туронни чет эл босқинчиларидан ҳимоя қилган. Навоий Султон Ҳусайн Бойқаронинг Рустамга ўхшаб қудратли, жасур, енгилмас бўлишини орзу қилаётир.
3. Жамшед — 1. Улуғ подшоҳ. 2. Эроннинг қадимги афсонавий подшоҳларидан. Навоий «Тарихи мулуку Ажам» асарида Жамшид ҳақида шундай маълумотларни ёзган: «Баъзи ани Таҳмураснинг қардоши дебтурлар ва баъзи қардошининг ўғли. Чун салтанатқа ўлтурди, жаҳон мулкин адал ва дод била тузди. Ва
ҳусну жамолида дилпазир ва фазлу камолида беназир эрди. Ғариб ихтиролар қилди... Ва салтанатининг замони етти юз йилғача бўлди...
Шеър:
Чу Жамшид тахт узра тутти мақом
Димоғиға йўл топтн савдойи хом...»
Чу Жамшид тахт узра тутти мақом
Димоғиға йўл топтн савдойи хом...»
Бу ерда «Чу Жамшид тахт узра тутти мақом» мисраи гарчи бошқа мақсадни ифодаласа-да, «Ҳайратул-аброр»даги «Тахт уза Жамшиддек этса мақом» сатрининг қарийб варианти шаклида такрорланганини ҳам айтиш керак.
Жамшиднинг энг машҳур кашфиётларидан бири — унинг сеҳрли жоми бўлган. Бу жомда гўё бутун олам, замон ва келажак ҳодисотлари акс этар эмиш. Аммо Жамшид бориб-бориб кеккайиб, мағрурланиб, Навоий сўзлари билан айтганда «оламни ўз ибодатиға амр қилиб, ўз сурати била бутлар ясаб, ақолим ва кишварларға йибориб» уни худо ҳисоблашларини буюради. Халқ ва аъёнлар ундан юз ўгириб, араб шаҳзодаси Заҳҳокни тахтга ўтқазадилар. У Жамшидни банди қилиб «арра била ики бўлуб, жисмин пора-пора» қилиб ташлатади.
Навоий «Тахт уза Жамшиддек этса мақом» деганда Ҳусайн Бойқаронинг мағрурланмасдан «адл ва дод била» иш юритишини назарда тутган.
4. Боғи Ирам — Афсонавий гўзал, хушҳаво бир боғнинг номи. Уни худолик даъво қилган Шаддод деган подшоҳ бино этган эмиш. Идеалдаги ҳаёт рамзи сифатида бу ном Шарқ адабиётида жуда кўп тилга олинади.
XVII
1. Бу мисраларда инсон гулистонга ва унинг аъзолари турли
гулларга ўхшатилиб, яратувчи (худо)ни деҳқон атаб, азал тонгида яратиш (сунъ) деҳқони одам танасини гулистондай ясаганда, бу гулистонга ва ундаги турли-туман гулларга майин ел эсиб, бу гуллар очилгани, тан гулшанига руҳ киргани, ундан ғараз ҳеч гул бўлмай, мақсад ёлғиз кўнгул эканини гўзал ташбиҳлар орқали таъкидланган.
2. Бу ва сўнгги уч байтда такрор санъатидан фойдаланилган. Шоир сатрлар бошида «гоҳ» сўзини кетма-кет қайтариш билан фикрни таъкидли оҳангларда тармоқлантирган.
3. Фарҳод — Шарқ халқлари сғзаки ижодиёти ва ёзма адабиётида кенг ўрин ишғол этган образ. Бадиий адабиётда Фарҳод дастлаб форс-тожик шоири Оғочий (X—XI асрлар) шеърларида тилга олинган. Балъамийнинг «Тарихи Тобарий», Абу Дулафнинг «Рисолаи сония» асарларида у Ширин билан боғлиқ қаҳрамон сифатида нақл этилган.
Фарҳод образи Шарқ адабиётида биринчи бўлиб Низомий Ганжавийнинг «Хусрав ва Ширин» достонида тасвирланган. Лекин у достонда бош қаҳрамон даражасига олиб чиқилмаган. Ориф Ардабилийнинг (XIV аср) «Фарҳоднома» достонидан бошлаб Фарҳод марказий қаҳрамон ҳолида кўрсатилган. Навоий «Фарҳод ва Ширин» достонида биринчи бўлиб Фарҳоднинг мукаммал эпик характерини яратди. Навоий Ҳусайн Бойқарони «дарду бало тоғида» Фарҳодга ўхшаб жасорат намуналарини кўрсатишини орзу қилаётир.
4. Мажнун—1. Жинни, девона. 2. Шарқдаги энг машҳур қаҳрамонлардан. Қадимий араб манбаларининг шаҳодат беришича, Мажнун тарихий шахс бўлиб, Арабистондаги Бани Омир қабиласига мансуб бўлган. Мажнуннинг ошиқлик қисмати ҳақида
Шарқда жуда кўп ривоятлар тўқилган. У Низомий, Деҳлавий, Навоий каби улуғ санъаткорларнинг ижодида фожиавий қаҳрамон сифатида ўрин эгаллаган.
XVIII
1. Шамс — қуёш; зуҳо — чошгоҳ вақти. «Ваш-шамси» билан «Ваз-зуҳо» «Қуръон» оятининг дастлабки сўзлари бўлиб, бу ерда қуёш чиқиши, кун ёйилиши тасвир этилган.
2. «Шу пайт тонг сўфиси ҳам пайдо бўлиб, осмон бўйлаб ўз нурли жойнамозини ёйди».
3. «Нилуфарий осмон тепадан шабнамлар ёғдира бошлаган-да, саҳар боғида сариғ лола очила бошлади (яъни қуёш чиқа бошлади)».
4. «Обнус (қора дарахт)дан ясалган панжара оққа айланиб, сариғ манқалдондан ўт сочила бошлади (яъни тонг ёрнб, қуёш нури тарала бошлади)».
5. «Инсон» сўзи ўрнида шоир «хожа» сўзини ишлатган: «хожа», «эга», «хўжайин» деган маъноларни билдириб, шоир бунда кўнгул эгаси — инсонни тушунади.
6. Аъжуба—ажойиб нарсалар.
7. «Фикр қилиб, қанча кўп ўйласа, бу орзуга эришиш шунча қийинлашар эди. Қанча кўп тоат-ибодат қилса ҳам бу пардадаги сирлар очилмади».
8. Бу байт қофиясида тажнис санъати қўлланилган.
9. Хўд— икки чакка ва иякни ёпиб турадиган темир қалпоқ.
10. Халхол— оёққа тақиладиган ҳалқа.
11. Бунда Навоий сариқ касалини сувдаги балиққа тикилиш билан тузатиш ҳодисасига ишорат қилмоқда.
12. Номия — ўсимликларнинг авж олиш хусусияти.
13. «Лола олифта қиморбоздай ҳаяжонланди, тосидаги икки томчи шудринг унинг қимор ўйинидаги ошиғи бўлди».
14. «Маъюслик, умидсизлик унинг ақл ишларини жинниликка олиб борди, васвасалар ҳушини олди».
15. Бир деҳқон — худо кўзда тутилади.
16. «Ҳақиқат сирридин баҳраманд бўлиб, сен, яхшиси, ҳаммасига кўнгул кўзи билан боқ!».
17. «Шамол ҳам, сув ҳам ўзича куй куйларкан, яратган уларнинг ҳар бирига ўзига хос бир сирни ато этган».
XIX
1. «Ҳумоюн қанотли ул қуш (кўнгул)нинг нарсалар олами гулистонидан фаришталар олами шабистонига парвоз қилиб, у кенг манзилнинг шам ва машъалларинннг сўзловчи тили билан асл яратувчи ёдига машғул эканини билиб, ҳайратдан бу оламдан бошқа бир оламга боргани ва бу ҳайрат яна уни беҳуш қилгани».
2. Бу байтда қуёш ботиб, қоронғи туша бошлаши тўғрисида гап бормоқда. «Хўтан гўзали»— Қуёш. Хўтан — Шарқий Туркистондаги бир шахар номи. Бу ўринда ушбу сўз қуёш чиқадиган шарқ рамзи маъносида қўлланилган.
3. Абҳар шамим — наргис ҳидли. Яъни: «Наргис ҳидли варақларни шамол ёпди».
4. «Карак (булдуруқ қуш) эгнини қисиб, парда ёпингандай ўлтириб олди, парда қанотларини очиб, кўршапалаклар уча бошлади».
5. Осмонга қараб йўл олган бойқуш доира шаклдаги ойни ўзига чилдирма қилиб олди».
6. «Кўк ўланлар атрофида ранг-баранг атир гуллар юлдузлардан ташкил топган ложувард доирага ўхшайди».
7. «Бу кеча унга (кўнгулга) юз қийинчиликлар юз берди; бу машаққатларнинг бири иккинчисидан ажабланарли эди». Олдинги байтлардаги булдуруқ, кўршапалак, бойқуш — булар хаёлий образлар. Бу образлар орқали шоир «ҳумоюн қанотли ул қуш» – кўнгулнинг «фаришталар олами шабистони»даги ҳодисотлардан таъсирланишини гўё воқелаштириб кўрсатади.
8. «Ул муқаддас қуш (кўнгул) наво истаб, яна баландга ҳаволанди». Энди бу — фаришталар оламидан бошқа, уни беҳуш қиладиган янада юксак олам.
9. «Унинг тупроқидан иборат вужуди ерда қолган эди. Ўзи фалак юлдузи бўлиб, самога кўтарилди».
10. «Руҳ қанотли қушга айланиб, тун қоронғусида сайр қиларди».
11. «Ушбу жаннат боғининг қуши биринчи чаманни сайр эта бошлади». «Биринчи чаман» — ой. Қадимги Шарқ астрономиясининг фикрича, ой биринчи кўкда жойлашган. Навоий кейинги мисраларни тундаги ой тасвирига бағишлайди. Ой аввал олий жавҳар ҳалқага ўхшатилади. Шоир достоннинг олдинги қисмларда севиб қўллаган бадиий усули — ружуъга мурожаат қилиб, фикрини яна ўзгартиради: «Халқа дема, балки мудаввар лаган...» — Айлана лаганнинг шамъи эса мажлисларнинг машъалидир...
12. «У (кўнгул) яна бир (осмон) боғига кириб, жой олди. Унда кумуш баданли бир маҳбуба турарди». Классик поэтикада ташхис деган санъат бор. Бу санъат шоирга борлиқдаги жонсиз нарсаларни жонлантириб, инсоний сифатларда шахслантириб тасвирлаш имконини беради. Бунда Навоий худди шу усулни қўллаган. Чунки шоир назарда тутган «бути симнибадан» қандайдир «қоши фусунгар, кўзи танноз» бир малак эмас, балки иккинчи осмонда жойлашган Аторуд (Меркурий) сайёрасидир. Навоий кейинги «нодираи нукта санж» — Зуҳра (Венера), Миррих (Марс) Муштарий (Юпитер), Зуҳал (Сатурн) планеталари хусусида ташхис усулида мулоҳаза юритган. Достоннинг бу ва бунга ўхшаш жойларида фантазиянинг роли ниҳоятда катта.
13. Таҳмтан — қудратли паҳлавон Фирдавсий «Шоҳнома»сидаги қаҳрамон Рустами Золнинг лақаби. «Қўлига найза ушлаган паҳлавон» —Миррих (Марс) Таҳмтанга ўхшатилган.
14. «Етти осмон унга бориб туташган. «Кўп буржлар»-(«Қуръон»даги) ҳақидаги гап ҳам шу осмонга тегишли».
15. «Шундан кейнн у (кўнгул) энг юқори осмонга (сўнгги тўққизинчи осмон назарда тутилаётир) байроқ тикди, унинг энг юқоридаги поясига қадам қўйди».
16. «Бу ерда нақ бир бутхонага кўзи тушди. Ундаги ҳар бутнинг кўриниши дурдонага ўхшарди». «Бут» — будда сўзидан. Байтдаги фикр будда ҳайкаллари ҳақида. Бутпарастлик жаҳонга кенг тарқалган динлардан бири. «Ривоят қилинишича, бу дин асосчиси Будда инсониятни азоб-уқубатлардан қутқариш учун яралган. Унинг асли исми Сиддҳаргҳа Гаутма. У милоддан аввал 623—544 йилларда қадимги Хиндистонда яшаган.
У подшоликнинг валиаҳди бўлган. Гаутма ўзига яратилган шоҳона ҳаётдан кечиб, ёшлик йилларидаёқ тарки дунёчиликка юз бурган. У гўё кишилар бошига тушадиган кулфатлар сабабларини ўрганиш ва уларни бундан қутқариш мақсадида ўрмонга бориб, диний китобларни мутолаа қилган, брахманизмдан юз ўгириб, янги диний таълимот яратишга уринган. Ниҳоят, 36 ёшида у «ҳақиқий билим»ни топганлигини эълон қилган. Шундан сўнг Будда номини олган. Дастлаб Банорасда, кейнн умрининг охиригача бошқа шаҳар ва қишлоқларда ўз таълимотини тарғиб қилган эмиш. Бу шахснинг тарихда бўлганлиги ҳақида аниқ маълумот йўқ. Буддизм тарқалган жуда кўп Осиё мамлакатларида Будда ҳақида турли афсоналар пайдо бўлган. Будданинг образи, унга қўйилган ҳайкаллар буддизмда муқаддас ҳисобланган» (ЎзСЭ. II том. Тошкент, 1972. 455-бет). Навоийнинг «бут саждасида бутпараст» сўзлари буддизм таълимотига ишоратдир.
XX
1. «Қуёш Шарққа ўз байроғини тикиб, жаҳон мамлакатларини бирлаштирди».
2. Кўнгул бу дунё саҳнидан завқланиб турганда, унинг олдида ажойиб бир шаҳар пайдо бўлди». «Ажойиб бир шаҳар» — бу ўринда инсон ва унинг гавда тузилиши кўзда тутилган. Ушбу сатрлардан бошлаб инсон организмининг тузилиши, унга хос хусусиятлар, организмдаги аъзолар тўғрисида гап боради.
3. «Унинг гавда тузилишига тартиб бераётганда, уни тўрт жавоҳирни бир-бирига қўшиб яратган». «Тўрт жавоҳир» — ўт, сув, ҳаво, ер.
4. «Бундаги икки жавоҳир (ўт, ҳаво) энг юқори сифатли, қолган иккиси (сув, ер) эса қуйи сифатлиси эди».
5. «Унда ёнган ўтнинг Мусо ўти янглиғ ёруғи бор». Мусо— яхудийдикка эътиқод қилувчилар томонидан пайғамбар деб эътироф этилган афсонавий шахс, иудаизм динининг асосчиси. Юқоридаги «Мусо ўти» иборасининг замирида фантастик маъно бор. Уни Навоийнинг ўзи ҳам «Тарихи анбиё ва ҳукамо» асарида нақл қилган. Эмишки, Шуъайб алайҳиссалом Мусони уйига чақириб, ҳасаб ва насабини» маълум қилиб, саккиз йил қўйларига қараш шарти билан Сафура исмли қизини унга беришга қарор билдиради. Белгиланган муддат ўтгач у Мусони уйлантириб, «молидин бирор нима бериб», уни Мисрга жўнатади. Мусо беш кун юриб Турсуно тоғига етишади. Олтинчи кун ҳаво совуқ бўлиб, ҳамма ёқни булут қоронғулиги қоплайди. Иттифоқо, Сафурада туғиш тўлғоғи бошланади. Ўтга эҳтиёж пайдо бўлади. Мусо олов келтириш учун тоғ томон йўл олади. Юруб-юруб бир дарахтда ёруғлик кўради. Ўша дарахтга чиқади. «Ва ул ёруғлик қошида қуёш тийра кўринади». Ўт негадир дарахт шохларини куйдирмайди. Мусо бундан қаттиқ ҳайратланади. Шунда «ано Оллоҳ нидоси келиб, унинг бошига «рисолат тожи» қўйилади. У шу ўт ёруғида гўё Оллоҳ диёрига восил бўлади. Навоий эса талмиҳ санъатига асосланиб, мақсад юзасида яна шу афсонавий ҳодисани эслатаётир.
6. «Бу қасрнинг тузилиши ҳар қандай нозик ақлни ҳам ҳайрон қолдиради; унинг лойиҳасидан чин наққошларини лол бўлмишлари табиий. Гап инсоннинг боши ҳақида бормоқда.
7. «Бу қасрга ажойиб бир эшик очиб қўйилган; ундан дуру гавҳар сочилади». Шоир мазкур байтда оғиз ва ундан чиқадиган товуш (сўз) таърифини берган.
8. Мана бу гаплар лаб ва тишга доир; «Бу эшикнинг икки табақаси ҳам лаълдан, унинг ҳар бир тиши тоза дурдан. Палоси ёқут билан тўқилган, дурлар ёқутнинг орасида қолиб кетган».
9. Шоир қизилўнгач, аҳлат йўллари ҳақида гапириб, бунда бурун тешикларини эслатади.
10. «Бу шабода шоҳ саройигача ўтиб боради, унинг базмига юз шодлик етказади». «Шоҳ»дан муддао – ақл, онг.
11. «Қасрда бешта саҳн тайёрланган бўлиб, у ердан ҳамма ёқни томоша қилиш мумкин». Навоий ана шу байтдан бошлаб инсоннинг беш сезги аъзосига доир мулоҳазаларини талқин этади. Шоир уларда билиш назариясига оид концепциясини олға сурган. У беш сезги аъзосини «Басирау сомиау ломиса, Зойиқау томма била хомиса, деб санайди. 1. Басира — кўз, кўриш сезгиси; 2. Сомиа — қулоқ эшитиш аъзоси; 3. Ломиса — сезиш аъзоси; 4. Шомиа — ҳидлаш аъзоси; 5. билиш аъзоси.
12. «У ўзлигидан ҳар бир мўйигача хабардор бўлиб, ўзини билган худони ҳам билади» деган гап фойда берди».
XXI
1. Хўжа Баҳовуддин Нақшбандий— сўфизмдаги нақшбандийлик деб ном олган пантеистик оқимнинг асосчиси. У Бухорода туғилган (1314 мелодий). Нақшбандийлик моҳияти эътибори идеалистик таълимот бўлса-да, унда дунёвий ва ҳаётий тенденциялар муҳим ўрин ишғол этган. «Нақшбандийлик,— деб ёзган эди академик И. Мўминов,— тарки дунё қилишга, дунё ишларидан воз кечишга қарши чиқди, реал ҳаётнинг ноз-неъматларидан фойдаланиш тўғрисида маслаҳат берди ва меҳнат қилишга, билим олишга чақирди. Нақшбандийликнинг XIV аср шароитидаги маълум прогрессив аҳамияти ҳам шундан иборатдир, унинг бу ижобий томони Ўрта Осиё халқлари малакияти ҳамда адабиётининг ривожланишига таъсир кўрсатди» (И. Мўминов. Мирзо Бедилнинг фалсафий қарашлари. Тошкент, 1958. 17-бет). Мана шунинг учун ҳам Алишер Навоий Нақшбанд ғояларига катта баҳо бериб, ўзини нақшбандийлик сулукига мансуб билган эди.
Навоий ўз қитъаларидан бирида нақшбандлик тариқат шартлари (Улар тўртта: 1. Хилват дар анжуман; 2. Сафар дар ватан; 3. Назар дар қадам; 4. Ҳуш дар дам) ва уларга риоя қилиш қоидаларининг моҳиятини қуйидагича шарҳлаб берган эди:
Қаноат тариқига кир, эй кўнгул,
Ки хатм ўлғай отини иззат санга.
Десанг шоҳ ўлай еру кўк басдурур,
Бу бир тахту ул чатри рифъат санга.
Фано шуъласида ёшур жисмни,
Керак бўлса зарбофт хилъат санга.
Етар лола бутган қиё қулласи,
Мурод ўлса гулгун ҳашмат санга.
Эрур бас ариғ нуктаи қон ёшинг,
Дуру лаълдин зебу зийнат санга.
Десанг хилватим анжуман бўлмасин,
Керак анжуман ичра хилват санга.
Ватан ичра сокин бўлуб сойир
Сафардин агар бўлса меҳнат санга.
Назарни қадамдин йироқ солмағил,
Бу йўл азми гар бўлса рағбат санга.
Дамингдин йироқ тутмағил ҳушни,
Ки юзланмагай ҳар дам офат санга.
Бу тўрт иш била рубъи маскун аро,
Чалинмоқ не тонг кўси давлат анга.
Бу оҳанг ила бўлгуси нақшбанд,
Навоий, агар етса навбат санга.
Ки хатм ўлғай отини иззат санга.
Десанг шоҳ ўлай еру кўк басдурур,
Бу бир тахту ул чатри рифъат санга.
Фано шуъласида ёшур жисмни,
Керак бўлса зарбофт хилъат санга.
Етар лола бутган қиё қулласи,
Мурод ўлса гулгун ҳашмат санга.
Эрур бас ариғ нуктаи қон ёшинг,
Дуру лаълдин зебу зийнат санга.
Десанг хилватим анжуман бўлмасин,
Керак анжуман ичра хилват санга.
Ватан ичра сокин бўлуб сойир
Сафардин агар бўлса меҳнат санга.
Назарни қадамдин йироқ солмағил,
Бу йўл азми гар бўлса рағбат санга.
Дамингдин йироқ тутмағил ҳушни,
Ки юзланмагай ҳар дам офат санга.
Бу тўрт иш била рубъи маскун аро,
Чалинмоқ не тонг кўси давлат анга.
Бу оҳанг ила бўлгуси нақшбанд,
Навоий, агар етса навбат санга.
Алишер Навоий Хожа Баҳоуддин Нақшбандга «Насоимул- муҳаббат» асарида анча кенг ўрин ажратган. «Хайратул-аброр»даги мазкур боб ҳам тўлиғича Нақшбанд мадҳини акс эттиради. Навоий Нақшбанд таълимотининг содиқ тарафдоригина эмас, маълум бир ўринларда тарғиботчиси ҳамдир. Унинг лирик меросида бўлганидек, «Хамса» достонларида ҳам Хўжа Баҳоуддин ақидаларига ҳамоҳанг фикрлар тез-тез кўзга ташланади.
Масалан, «Садди Искандарий» достонидаги
Мусофир бўл, аммо ватан ичра бўл,
Тила хилвату анжуман ичра бўл,
Тила хилвату анжуман ичра бўл,
дегани нақшбандийлик тариқотининг айни икки муҳим шартининг шеърий шарҳидир.
2. Мазкур икки байтда Баҳоуддин улуғ мартабали наққошга, унинг диний таълимоти муҳташам ва дилкаш нақшга ўхшатилаётир. Бу бобда бош сўз — «нақш» сўзи. Навоий бу сўзни изчил ҳаракатга солади ва маъно оттенкаларидан ғоятда унумли фойдаланади.
3. Навоий «Насойимул-мухаббат»да ёзади: «Яна алардин (Нақшбанд назарда тутилаётир) сўрадиларки, сизнинг тариқингизда зикр жаҳр ва хилват не самоъ бўлур? Дедиларки: бўлмас. Яна сўрдиларки, сизнинг тариқингиз биноси не ишгадур? Дедиларки, анжуманда хилват, зоҳир юзидин халқ била ва ботин тарафидин ҳақ субҳаноҳу ва таоло била...» Мазкур байт мазмуни ҳам асос эътибори билан Нақшбанднинг юқоридаги жавоб сўзларига бориб боғланади.
XXVI
1. «Султонлар ҳақида: энг юксак ва мақтовларга сазовор тангри уларнинг ҳукмдорлик бошига подшоҳлик дубулғасини шунинг учун кийдирдики, уларнинг адолатлари кўзининг чашмасидаги зилол сув мамлакат боғини қондирсин, токи бу боғда тинчлик ва фароғат гуллари очилсин, чунки улар зулм боғида май ичиб, гул сочганларида эса, у майдан майдан ҳар лаҳза ўзгача гулларни қулф урдириб очдирадилар».
2. Бу ва кейинги тўрт байтнинг мазмуни: «Бошинг туфайли тожинг мартабаси юқорилашди, тахт эса сенинг оёқингдан азизу мукаррам бўлди. Пулга лақаб (ном)инг чекилгани учун у ҳурмат топди. Сенинг обрўйингни билдирувчи тангалар осмон юлдузларича кўпдир. Сенинг амалдорлик хутбангни Муштарий (Юпитер) сайёраси ўзи ўқигани учун тўққиз зиналик осмон курсиси унга минбар бўлди.
Қуёш ўзи сенга соябон бўлишга интилади. Ой юзидаги муҳр сенинг узугинг ўрни. Сулаймон давлатида сен ишрат қиласан; ҳумо қушидан бошқа нарса сенга соя солмайди».
3. «Адолат узугинга баланд осмон «Ростлик — ҳалоллик» деган сўзларни нақшлаган.
4. «Баланд мартабанг хутбасини эса у «Адолат билан амрингни юргиз!»— деб ёзган.
5. «Агар сен шукр қилиб, зулм қилмасанг, ўзи («Қуръон»да): «Албатта. неъматингизни орттираман!»—деган».
6. «Халқ пода бўлса, сен чўпон, у мевали боғ булса, сен боғбон». Навоийнинг бу фикрлари нисбатан анъанавий характерга эга. Чунки, Низомийда ҳам, Деҳлавий ва Жомий «Хамса»ларида ҳам айнан шунга яқин гаплар илгари сурилган. Ҳатто шоир Саккокийда «Раийят қўй эрур, султон анга чўпон...» деган сатр бор. Аммо бу ўринда масаланинг бошқа бир жиҳати муҳим. Навоийнинг подшоҳга мурожаат қилиб айтган фикрлари оҳанг кескинлиги, мантиқ чуқурлиги ва муросасизлиги билан ғоятда таъсирчан, ҳамда ўзича оригиналдир. У подшоҳга қарата: «Бил муниким, сен ҳам бир бандасан, аслида уларнинг кўпларидан ожизу афгандасан», деганда сўз чинакам шоирона жасоратни акс эттираётганга ўхшайди. Бунда даҳо санъаткорларга хос эркинлик, шижоат бор. Навоий айтади, англатади, даъват қилади ва айни пайтда қаттиқ айблайди. Хусусан, зулм сори» йўл солган шоҳлар қилмишларини очадиган мисраларда шоир танқид санъатининг ғолиб кучини кўрсата олган.
7. «Шоҳларда бундай сифатлар кам бўлади. Шоҳ Ғозийгина уларни тўла эгаллаган». «Шоҳ Ғозий – Султон Ҳусайн Бойқаро.
XXVII
1. Бу икки байт мазмуни: «Саодатли шоҳ Ғозий подшоҳлик тожи учун курашиб, мулксиз тахт талашиб юрган вақтида — ёнида юз, икки юзча одам билан кўчиб, гоҳ Хоразм ерида, гоҳ Адоқда бўларди».
2. «Бидъат ва фисқ-фужур аҳллари йўқолиб, шариат адолатининг қўлини кучайтирди».
3. «Бир кун у (Шоҳ Ғозий) айланиш учун чиққан эди. Шунда бир афтода кампир унинг этагидан маҳкам тутди».
4. «Нолаю афғон чекиб, оҳ тортиб у (кампир) деди:—Эй, шариатпаноҳ шоҳ! Агар адолат билан иш кўриладиган бўлса, мен сен билан шариат бўйича даъволашаман. Шарт шуки, қаҳринг келмайди, саволларимга шариат маҳкамаси (қозихона)да жавоб бер».
5. «Деди: «Шу воқеадан хабардор икки одамни чақираман, улар адолат ва инсоф билан гувоҳлик берса бас».
6. «Шоҳ деди: шариат шундай ҳукм қилган экан, пайғамбар шариатининг ҳукмига жонимни фидо қиламан».
7. «Кумушнинг кучидан у кумушдек бўлди. Халқ унга «Тилла кампир» деб лақаб қўйди».
8. «Фалак қариясидан қанча алам кўрсанг ҳам, шоҳ адолат қилса, эй Навоий, не ғам».
XXVIII
1. «Хирқа кийган риёкор шайхлар хусусидаким, уларнинг олдида ҳақиқий либос деганн ҳийла-найранг кийимидир, авом халққа ўргатадиган ҳақиқат ва билимлари эса аҳмоқлик; ҳақиқий майхўрлар тўғрисидаким, уларнинг вужуд кийимлари йўқлик қўлининг зарбасидан йиртилган ва Исо нафасидек жонбахш нафаслари эса муқаддас руҳ каби пок ва зиёрат жойлари фалакнинг саҳнидир».
2. «Эй қаллоблик билан хирқа ёпинган шайх, шому саҳар зикр айтиб, ғавғо қиласан».
3. «Бу кийимингда айланма қуроқлар кўп бўлиб, уларнинг остига пулларни беркитиб қўйиш осон».
4. «Унинг тўқималари ҳам ёлғон ипидан тўқилган. Иблиснинг мўйлаби эса игна вазифасини бажарган».
5. «Яшил тўн устидаги ямоқлар найрангбоз фалакнинг наҳс юлдузларидир».
6. «Тасбеҳини тасбеҳ дема, буттарош бут йўнаётганида чиқиндилардан унинг доналарини ясаган».
7. «Бу тошларнинг ичидаги сўфиси кофирнинг май идишига ўхшайди, тасбеҳининг ипи эса зиннор ипини эслатади».
8. Осилиб турган турфа соқоли кулгили, ўлтириши минбарга чиққан эчкининг ўзи».
9. «Лекин тутган ишида эчкининг ишидагича ҳам тўғрилик йўқ. Чунки у ўғрини тутади, бу эса ўзи ўғрилик қилади». Бунда шоир ўғрини ўргатилган эчки воситаси билан аниқлаш одатига ишора қилмоқда. Бу одатга биноан, ўғриликда шубҳа остига олинган одамлар давра бўлиб ўлтирган, ўртада юрган эчки кимни искаса, ўша ўғри ҳисобланган.
10. «Эшиги майхўр оташпарастнинг дарахтидан, меҳроби бузуқ тарсо (христиан динига мансуб одам) қизининг қошига ўхшайди».
11. «Шайх қаддини «нун» ҳарфи каби эгиб, бир бурчакда
Зуннун сингари ўлтиради». «Зуннун — Абулфазл Савбон бинни Иброҳимнинг лақаби. У тасаввуфнинг катта алломаларидан бўлган.Халифа алмутаваккил томонидан динсизликда айбланиб, қамалиб Мисрдан Бағдодга олиб борилган. У ердан озод бўлиб, Маккага борганида у ерда ҳам қамалиб узоқ вақт қамоқда ётган. Лекин шунга қарамасдан тасаввуфга оид кўп асарлар ёзган. Зуннуннинг имомлик нуфузи ва мавқеини Навоийнинг «Насойимул-муҳаббат» асарида келтирилган қуйидаги деталлар ҳам кенг изоҳлайди. Зуннун вафот этади. «Жанозасин элтурда, – деб ёзади Навоий, – бениҳоят яшил қушлар жанозасиға оят қилиб эрдилар. Андоқким, борғон халойиқ аларнинг кўлагасида эрди. Андин сўнгра Зуннунға халқ кўнглида қабул воқеъ бўлди». Сўнг унинг қабри бошидан одамлар хатига ўхшамайдиган ғароиб битик тош топилади. Унда «Зуннун Оллоҳнинг дўсти ва шавқ туфайли Оллоҳ йўлида қурбон бўлган» деган маъно битилган бўлиб, уни ҳар қанча ҳаракат қилган билан ўчириш имкони бўлмайди. Навоий юқоридаги байтда Зуннун номини ижобий бир мақсадда тилга олган бўлса ҳам, шайхнинг Зуннунга ўхшашга интилиши — бу, пуч даъво эканлигини писанда қилган.
12. «Унинг отини шайх «Хизр паямбар» («Яшил пайғамбар>) деб атайди, бемаъни хаёлларини эса, бўлган воқеа деб кўрсатади».
13. «Беҳуда сўзларни сўзлашда бири чирчиракка (ҳашарот) ўхшаса, кўп айланишда бошқа бириси пирпиракка ўхшайди».
* Бу байт илмий-танқидий матнда ўринсиз, техник сабаблар билан орқароққа тушиб қолган — А. Ҳ.
14. «Унга ҳадиялар, туҳфалар тортса, мол ҳам берса, ғаллакор ер, кент ва суюрғол (подшоҳ томонидан доимийга бериладиган ер-сув) бағишласа».
15. «Кун ўтказиш учун шунча найранг! Мансаб учун шунча ёлғонбозлик!»
16. «Кўйлагидан мушку анбар ҳиди келади, ичида эса юзта ит ҳуриб, гандираклаб юради«».
XXX
1. «Хайру эҳсон васфидаким, сохта давлатнинг заволи раҳмат дарахтининг баргидир; бахиллик сахийлик юрагидан узоқ бир нарса бўлиб, (инсон учун) чексиз балодир, сахийлик кўрсатмаслик мурувватдан беҳад холи бўлишликдир, ҳар томондан қараганда чексиз офат бўлган исрофни рад этиш ва кўп ҳарфли «лоф»ни билдирувчи итлофни (бойликни барбод этиш, исроф этиш) ҳажв қилиш».
2. «Шарофатли бошинг устида карам байроғи «бош» сўзидаги («бош» сўзи арабча шаклда ёзилганда, ўртасида «алиф» ҳарфи бор алиф ҳарфидек байроқдир».
3. Қулзум ва Уммон — дарё ва денгиз номи.
4. Ҳотам ва Бармак — сахийлик ва олижаноблик билан ном қозонган шахслар номи. Шарқ шеъриятида, хусусан Ҳотам билан боғлиқ ҳикоят ва ривоятлар кенг қўлланилган.
5. «Сахийлик қандай мақтовга лойиқ шарафли хусусият бўлмасин, уни орттириб юборсанг, бу — исрофга айланади».
6. Қорун — қадимда бойлиги билан танилган, бани Исроилга мансуб кишининг номи.
7. «Худо» («Қуръон»да) деди, «Енглар, ичинглар!» Ёнида яна деди: «Лекин исроф қилманглар!»
8. Хизр — диний афсонага кўра, оби ҳаёт сувини топган пайғамбар номи.
9. «Оч, муҳтож юзларча одамлар нон сўраб туради, лекин уларга бир бурда ҳам бермайди, тўқни қидиради».
10. «Майнинг тагидаги лойқасини ичадиган одам унинг бир қултумига жонини бермоқчи, май сотувчи эса идишнинг тагини яна куб (куб, май сақланадиган катта сопол идиш, хум)га ағдаради».
11. «Шам тилини чиқариб, ёна бошлаши билан тун мамлакати устига ўз байроғини тиккан бўлади».
12. «Тонг ўзини мақтаб қанча гапирмасин, барибир, у қуёшнинг олтин нурларидан кўзини ёритади».
13. «Чунки у (сахий) ўз тиғини конга урган, кон унга ўз гавҳарини бағишлаган метинга ўхшайди».
14. «Бахиллик қилиб садаф соф дурни ютган бўлгани учун, дурни олишда унинг кўксини тешишади».
XXXII
1. «Адаблилик одати тўғрисидаким, кичикларга бахтиёрлик сабаби, улуғларга эса юксак мартабалик боисидир; тавозуъ васфидаким, «дол»дек қаддин хам қилган қадамини бахтнинг бошига қўяди ва ҳаё нури ҳақидаким, бирон киши бунинг ичига кирса раҳмат ёмғирлари билан сероб бўлади».
2. «Қачонки янги чиққан ой тавозеъ сақлаб, қаддини хам қилади, у кун сайин камол топа бошлади».
3. «Ёй тавозеъ сифатига эга бўлгани учун қадри ошиб, Қуръон устидан жой олди».
4. «Осмон ҳам тавозеъга риоя қилиб эгилгани учун бутун олам унннг амрига бўйсунди».
5. «Каклик қаҳқаҳа солиб кулгани учун бу кулги туфайли унинг бошига бало келади (яънн овчилар овозидан билиб, овлаб олади)».
6. «Чақмоқни ўз кулгуси тоғнинг ичига қулатди, ҳатто пастлатиб, тупроққа киритиб юборди».
7. «Қаҳқаҳа билан ҳазил бир-бирига дўст, иккиси ҳам қурбақанинг товуши ва юришига ўхшаш кулгили нарсалардир».
8. «Бойқушнинг қиёфаси масхарабозникига ўхшайди, шунинг учун барча қушлар уни талагани талаган».
9. «Тулки ва ит (ҳар хил қилиқлари билан одамларга) кулги эшигини очади; у одамлар шерни кўрса, уйидан қочади».
10. «Агар болаларинг ва хотининг бўлса, уларга ҳам шу ишни
қилишинг керак».
11. «Исмда тафовутлар кўп пайдо бўлди; бирининг исми Ҳусайн бўлса, бошқа бириники Язид». Ҳусайн — яхши от тимсоли; Язид — ёмон от тимсоли. Бунда Алининг ўғли Ҳусайн ва уни ўлдирган Язидга ишорат бор.
12. «Ит етук таълим олгани сабабли у тишлаб келган ов ҳалол ҳисобланади».
13. «Тарбиянинг яна бири ота-онани ҳурмат қилиш; буни бажариш унинг учун мажбуриятдир».
14. «Хизматни қилиб, уни ортиқча улуғлаб ҳам юборма, ёмон муносабатда бўлиб, таҳқир ҳам қилма».
15. «Сенга шоҳ хизматини қилиш насиб бўлса, тўртта ишни ўзингга сайлаб ол; олдиндан ниятингни унинг нияти билан рост-ла, бошқа ниятларни кўнглингдан чиқар; яна бир, хизмат қилишнинг вақтини бил, хизмат қил, лекин қилмагандек тур. Яна бири, яхши-ёмон сўз оғзингдан чиқмасин; одамларнинг яхши-ёмонига ҳам қарама (гапини эътиборга олма). Яна бири, бу хизматдан қийналсанг ҳам, азоб чексанг ҳам, одоб шартига кўра, ҳамма яхши-ёмонга чида». Навоий ушбу насиҳатларни ёзганда Шарқ дидактикасидаги анъанавий фикр-мулоҳазаларга эмас, биринчи навбатда ўз ҳаётий тажрибаларига асосланган эди.
XXXIV
1. Қаноат ҳақидаким, «жўъ» (очлик) сўзидан (сўнгги ҳарф) «айн» (бу ўринда «айн» олтин маъноснда) ажратилса, «жў» (ариқ) қолиб, нажот қанотининг майин товушини беради, ҳатто ҳаёт чашмаси сари учиш қаноти бўлиб хизмат қилади, «тамаъ» сўзи ҳар қандай шаклда ёзилганда ҳам ундаги хорлик заҳрининг таъмини тотишга олиб боради; қаноатли одамнинг (очликдан) кўзида қон мавж урса ҳам иззати бор: тамаъгир одам олтин тахтдан жой олган бўлсада, хорликка учрайди.
2. «Муҳтожни ҳам шоҳ деб аташ мумкин бўлса, ҳарф нуқтаи назаридан «муҳтож сўзида ҳам «тож» бор-ку».
3. Бу беш байт мазмуни: «Овқатнинг юзида заррин нур сочувчи қуёш, товоқ устида эса нон ўрнига ой кулчаси, нон устидаги кўк ўрнига зумуррад, дастурхон устида бодринг ўрнида кўк тош бўлса, худо ҳаққи, кел ўзинг инсоф билан айт, оч одам бу нарсаларни қандай қилиб ейди?!»
4. Рахш — афсонавий қаҳрамон Рустамнинг чопқир оти номи.
5. Ушбу байт ирсолу масал санъати асосида тартиб берилган.
6. «Қаноат мулкидаги саройдан жой олишни мўлжаллаган одам яхшиларнинг яхшисидир».
7. «Ҳилол» (янги ой) шакли унинг ўймакорлик асбобидай бўлгани сингари, осмон билан шафақ унинг базмининг қизил фонусига ҳам ўхшашдир».
8. Явмил-ҳисоб — қиёмат куни демак.
9. «Иззат тилар экансан, қаноат тамаъ қил. «Қаноат қилган»нинг жойи иззат тахтидадир».
XXXV
1. Қаноатли жувонмард билан тамаъгир жаҳонгаштанинг ҳамроҳ бўлгани, бирининг фароғат бойлигига берилганидан хорлик азобига қолгани, иккинчисининг қаноат азобини чекиш туфайли фароғат бойлигига эришгани.
2. «Тамаъгир буни ўқигач, бесаранжом бўлиб тамаъгирлик томирлари қаттиқ ура бошлади».
3. «Саҳар вақтида ким шаҳарга олдин кирса, уни тахтга ўтқазиб, бошига тож кийдириб, қўлига узук тақилар экан».
XXXVI
1. Вафо ҳақидаким, «вафо» сўзининг «ве» ҳарфи (бунда «вафо» сўзининг арабча ҳарфи ёзилиши кўзда тутилади) ҳамда абжад ҳисоби бўйича ҳарфларининг сонини билдиришга ишора қилинади.
2. Бу уч байт мазмуни: «Осмоннинг тўққиз қутиси бўлиб, ҳаммаси зар билан ишланган; уларнинг ичида юз минглаб қиммат-
баҳо дурлар бор. Ундаги ҳар бир дурнинг ёруғлиги фароғат шамидир, оддий дур эмас, шам ҳам эмас, кўчани ёритувчи дурдир».
3. «Ёлғуз овучдин ким эшитмиш садо» — Бу сатр маъносига «Қарс икки қўлдан чиқади» халқ мақоли асос бўлган.
4. «Нард тахтасининг тосида тўпиқ — суяк битта бўлса, ўйинчи ўйин бошлай олмайди».
5. У ёрнинг васли кимгаки насиб бўлса, унинг шаънига («Қуръон»да) «ғалаба яқиндир» ояти ёзилган.
6. «Кимки ўзининг бир ёри билан кўнгли шод экан, малаклар тўдаси унга: «Кўз тегмасин!»—дейди».
XXXVII
1. «Икки вафодор ёр бир-бирига вафо қилиб, бошларидан кечгани, уларнинг шарофати билан юз минг бош қиличдан ва қилич қиндан қутулгани, ҳатто қайта қинга киргани».
2. «Унга ғалаба юз кўрсатиб, тақдир душман кўнглига шикаст солди».
3. «Ўликларнинг кўплигидан даштлар тўлиб кетди. Қизил қон Нил дарёси бўлиб оқди».
4. «Агар сенинг мақсадинг бош олиш бўлса, уни қўй, унинг ўрнига бу бошни ола қол! — деди».
5. «Шу муносабат билан орада бирпас кутиш юз берган эди, «бирдан халқ орасида омон-омон бўлгани ҳақида нидо кўтарилди».
XXXVIII
1. «Ишқ ўти таърифидаким, унинг шуъласи бало саҳросининг лолаларидур, чўғи балога дучор бўлган кўнгулнинг қон бўлакларидир; Меҳнат — машаққатнинг қаро шоми унинг тутуни, бу шомнинг куйик юлдузлари унинг учқунларидир; ёр ҳуснининг нурлари ҳақидаким, унинг алангасидан кўтарилган бир ёлқин бундай ўтнинг чиқишига сабабчи, унинг қуёшдек юзидан тарқалган битта нур бундай ҳароратга асосдир».
2. Бу икки байт мазмуни: «Ер юзида энди ҳаёт бошланиб, инсон вужудини руҳ майи билан маст қилганларида, унинг туфроғдан иборат жисмини ҳикмат қўли билан худди Эрам боғига ўхшатиб туздилар».
3. «Жаҳон мамлакатининг бошига ишқ ғавғоси тушиб, замон аҳли ишқнинг талонига учради».
4. Бу икки байт мазмуни: «Май ўти бут (будданинг ҳайкали кўзда тутилади)нинг юзини қизартириб, байроққа айлантиргач, шуъласи Қуръонни ҳам куйдирди. Қуръоннинг варақларини куйдираётган чоқда ўт ёқаман деб раҳл (Қуръон, яъни китоб қўйиб ўқиладиган курси)ни ҳам синдирди».
5. Мул — шароб, май. «Гулшаннинг нчидан гулдан ўт ёқди, майхона бурчагини шароб билан ёритди. Бу гулнинг қандай гўл эканидан боғнинг нима хабари бор?» дейилмоқчи.
6. Бу уч байт мазмуни: «Ўзини киши кўзига ғамгин кўрсатиб, мотами бўлмаса ҳам ёқасини йиртар экан, бундай одамнинг таши ҳийлакорлиги орқасида малакка ўхшайди; ичи эса иблис билан бирлашган, зоҳири садоқат билан безанган, фисқ-фасод билан бул-ғанган».
7. Ано ўқлари — машаққат ўқлари, қийинчилик.
8. «Ҳуснини намойиш қилиш учун у қошида (жингалак) тугунлар ясаган. Ўзига зеб бериш учун «нун» ҳарфига ўхшатиб ясалган бу тугуннинг устидаги нуқта шамра (укроп уруғи)нинг уруғига ўхшайди».
9. Ташбиҳ санъати тадбиқ этилган бу байтда, маъшуқанинг зирак таққан қулоқлари сафни ёриб ўтган турк аскарларига ўхшатилиб, «гўё у ўлимни ўйлаб, устидан темир совут кийиб олган»,— дейилган.
10. Балки гулистони Халил — бу талмеҳда пайғамбар Иброҳим Халилулло тўғрисидаги афсона назарда тутилган.
11. Шиблий — тасаввуфнинг машҳур шайхи. Унинг тўла номи Шиблий Абу бакр Жаъфар бинни Юнусдир (862—947).
12. Зуннун — йирик тасаввуф олими Зуннун Абулфазл Савбон бинни Иброҳимдир.
ХL
1. Ростлик таърифидаким, борлиқ уйи шу тўғри устун билан тик, ул уйнинг шабистони бурчагида бу нур (ростлик) шами мажлисни безатади; эгриликни эса рад этиш ҳақидаким, агар эгри одам кумушбадан гўзаллар юзидан зулфдек жой олса ҳам (барибир охирида) боши кесилади, эгри одам агар хазина устида аждаҳодек ҳалқа бўлиб ётган бўлса ҳам уни ўлдириш зарур.
2. «Ҳар ким ўзига тўғриликни одат қилган бўлса, фалакнииг тескари айлангани билан унинг нима иши бор? Ўқнинг (ёй ўқи назарда тутилган) учиши тўғри бўлгандан сўнг ёрнинг эгрилигининг унга нима зиёни бор?!»
3. «Най тўғри бўлгани учун аҳли ҳол — тариқат аҳли, яъни сўфийлар уни яхши кўришади; тўғри бўлмасдан эгри бўлса, танбех, учун қулоғи буралади».
4. «Мистар (чизғич)нинг чизиғига ёзув тўғри кела бергач, қалам бошини кўтармасдан ёзгани ёзган».
5. Диний афсоналарга кўра Сулаймон ҳам, подшоҳ ҳам пайғамбарликка эришиб, бутун мавжудот унинг тасарруфида бўлган. Инсондан бошлаб дев, пари, ҳайвон, хуллос чумолигача унга тобе, ҳатто шамол ҳам унинг хоҳишига қараган. Бу ишларнинг барчаси унинг қўлидаги узук хосиятидан содир бўлган эмиш. Узукка «Исми аъзам»—(дуо) битилган бўлиб, узукнинг илоҳий қудрати мана шу хат шарофатидан экан.
6. Рости расти — тўғрилик, халослик.
7. «Қалам тўғриликка йўл кўрсатгани учун доим унинг боши кесилиб, пастга бўлиб туради. «Алиф» ҳам тўғрилик аломати бўлгани учун, «бало» (сўзи) уни қара, ўзининг орқасига олибди (Бунда «бало» сўзининг арабча ёзилиши кўзда тутилади. Унда алиф сўз охирида келади. Алиф эса ўз шаклига кўра ўтмиш адабиётида доим тўғрилик рамзи бўлиб келган).
8. «Барқ — яшин эгриликни одат қилган бўлиб, ҳамма ёқни ёритсада ернинг остига киради».
XLI
1. «Дуррож (қирғовул)нинг чин гапириш ўрнига ёлғон гапириб, бир англашилмовчилик тузоғига илингани, чин сўзни шер ёлғон деб ўйлаб, овозини эшитиб, етиб келмагани ва уни бало тузоғидан халос этмагани».
2. «Тўқайда бир йиртқич шер бор эди. Ваҳшатда осмон шеридек қўрқмас эди». Бу икки байтда: «Шер унинг сайрашини эшитиб, куйида ёлғон борлигини фаҳм қилиб, дер эди: — «Ёлғон гапирма, ёмон бўлади. Тўғри одамлар олдида ёлғон қораланади»,— дейилган.
ХLII
1. «Илм осмонининг юлдузлардек баланд мартабалилиги ҳақидаким, билимсизлик тунини ёритиш учун «айн»и қуёш, «лом»и ой, «мим»и кундуз белгиларини кўрсатади; билимсизлик шомини қоронғи кўриниши ҳақидаким, ғафлат чоҳини пастлик зоҳир қилиб, бу кечада бахтсизликдан ҳикоя айтади; олимнинг бутун бахтсиз вужудининг қуёшдек юксаклиги, жоҳилнинг эса бутун борлиғи бойлик, мол бўлса ҳам тупроқдек хорлиги».
2. «Дунёнинг иши яратилгандан буён душманликдан иборат
бўлиб, олимлар хор, жоҳиллар азиз».
3. «Ёмонликни ўзига шиор қилган Зуҳал сайёраси мовий ранг қўрғон гумбазидан жой олган. (Яхшиликни қўлловчи) Муштарий эса ундан қуйида. Бу, дунёнинг яхшини ёмондан паст кўришидан».
4. «Тоғ чўққиси қаттиқ бўлишга бел боғлагани сабабли унинг тиғи ойнинг юзини тимдалаган».
5. «Оташпараст ҳинду кўмирдек қорайиб кетган эса-да, у ёқут тахт устидан жой олган».
6. Бу Али — Шарқнинг буюк алломаси Абу Али ибн Синодир.
7. «Пашшанинг ҳам уст либоси заррин, аммо унинг қўйадиган жойи ўлимтик ва ифлослик устидадир».
XLIII
1. «Имом Фахр Розий билан Султон Муҳаммад Хоразмшоҳнинг ҳаммомда дўстлик шамини ёққанлари ва имомнинг сўзи билан Султоннинг такаббурликдан воз кечгани».
2. «Сирдонлар даврасининг подшоси, дунёдаги барча диндорларнинг имоми Фахриддин Хоразмни ўзига оромгоҳ қилганда, уни кўришга Хоразмшоҳ келмади».
3. «Улар бир-бирлари билан кўришиб, шоҳ унга очилиб шундай савол берди:
– Эй, ўз илми билан элни баҳраманд этган, қиёмат ишларидан бир хабар бер-чи. У куни қандай машаққатлар юз беради. Ҳар бир кишининг аҳволи нима бўлади? Шоҳ шундай маъноли саволни берган эди, камолот эгаси бунга шу зайлда жавоб берди:
Эй, қиёмат кунини билишни орзу қилган одам, қиёмат ҳақидаги саволга энг монанд жой шу ҳаммомдир. У ерда ҳам шоҳ билан гадо бир хил аҳволга тушиб, шоҳу гадо барчаси яланғоч юради. Амалдорлар, катталар ҳаммаси сенга ўхшаб, ичкарига киргач, бору йўғи ташқарида қолади. Илму ҳунар эгалари эса менга ўхшаб, нима йиққан бўлса, ўзи билан олиб киради, вассалом».
XLIV
1. «Қалам учидаги тиликнинг ранг-баранг ҳаракатлари ва қалам аҳлларидан иборат тўданинг турланувчанлиги ҳақида; у (қалам) қайси бир хатни кўчиришга бошласа, бу унинг номаи аъмолининг қора бўлишига сабабдир, котибга эса бу бахтсизлик белгисидир. У қайси бир ҳарфни тузатиб, қайта ёзмоқчи бўлса, бу унинг юз саҳифасининг ҳам, роқим қоғозларининг ҳам оқ бўлишига сабабдур».
2. «Бу қандай бичими келишган, ёқимли нарсаки, овози ҳам яхши, диққат билан қулоқ солсанг арзийди». Навоий худди шу ўриндан бошлаб, ташхис санъатидан актив фойдаланиб қаламни жонли нарса, гоҳо сирли мўъжизалар бунёд этиш воситаси сифатида таърифлаб беради. Шунда қалам ўқувчи назарида гоҳ «тумшуғидан ҳар томонга маъноли сўзлар сочади»ган сеҳрли қуш, гоҳ «фусунгар илон», гоҳ «тилла хазина устидаги аждар» тимсолида гавдалантирилади.
3. Калим — Мусо пайғамбарнинг лақаби; асойи Калим — Мусо ҳассаси; афсонага кўра Мусо ҳассаси билан мўъжизалар кўрсатган эмиш. Бунда қалам ўша ҳассага ўхшатилган.
4. «Пул бермаса, бўйдоқ ўтган Исо (пайғамбар) устидан ҳам никоҳида тўққизта хотини бор; деб ёзишдан тоймайди».
5. Амр ва Зайд — ўзбекча «Эшмат, Тошмат» деган иборага тўғри келади.
6. «Ҳа»нинг ўрнига «йўқ», хатонинг ўрнига савобни ёзади ва орқасига «бу ёғини худо билади» деб қўшиб қўяди.
7. Бу ўринда тилга олинган асарлар ислом дини ва тасаввуфга доирдир.
ХLV
1. «Ёқутнинг ҳуснихат туфайли подшоҳлар олдида ҳам, дарвешлар олдида ҳам ҳурмати ортгани ва мамлакат ёзувига ҳурмат аҳллари ўз белгисини унинг битган саҳифаси бўйнча тортгани».
2. «Фано боғининг гулида ўлтир, шуҳрат қозонган кишининг гулшани Суҳравард эди».
3. «Ҳижоз аҳолиси Каъбага эътиқод қилгани сингари (халифа) Мустаъсим ҳам унга нисбатан кўп ҳурмат билдирди».
ХLVI
1. «Булутдек фойда келтирувчи одамлар ҳақидаким, пешона тери билан зебо райҳонларнинг бошига гавҳарлар сочадилар; юзларида булут орасидаги чақмоқдек кулги кўриниб туради; шабнам тўкилган чинордек, қўллари кофининг тери билан ерга ёнбошлаган хас-хашакларни суғорадилар; дилининг куйиши чинорникидек рангу рўйида ошкор».
2. «Эй инсонлар орасида тонг каби кумуш сочишга ўрганган одам, сенинг меҳринг қуёш меҳридай умумийдир».
3. «Агар ёмғир ўрнига тош ёғса ҳам, тоғдек бошингни яширмай турасан».
4. Ямқусу фил-арзи — Ер юзида яшаб юрсин.
5. Хайри нос — Одамларнинг энг яхшиси.
6. «Пашша киши бўйнига ҳалақит бериб, шапалоқ уриш билан янчилади».
7. «Арабдан чиққан пайғамбар бутун борлиқни ёритти. Бу Лаҳаб юзини қаро қилиб нима қиларди».
8. «Камолот қозонган одамларнинг ҳам энг комили элчилар подшоси Муҳаммад пайғамбар эди».
9. Бу икки байт «Хамса»нинг 1960 йил нашрида
Сўз била куфр аҳли мусулмон бўлуб,
Сўз била ҳайвон деган инсон бўлуб.
Ҳам сўз ила элга ўлумдин нажот,
Ҳам сўз ила топиб ўлук тан ҳаёт,
Сўз била ҳайвон деган инсон бўлуб.
Ҳам сўз ила элга ўлумдин нажот,
Ҳам сўз ила топиб ўлук тан ҳаёт,
шаклида берилган. Биз «Ҳайратул-аброр»нинг танқидий матни асосида байтлар ўрнинн алмаштирдик.
10. «Чин диёрининг мушки ўзи қора тупроғдай бир нарса. Сунбул унинг исида ис олгани учун бошоқчидай боши қуйи».
11. «Саховат кўрсатган киши муомалада ҳам хато қилмаса, у бир йўла иккита инъом берган бўлади».
ХLVII
1. Марҳаматли Айюбнинг безор ўғри эгрилигини тузатгани ва гумроҳлик зулматида унга йўл кўрсатгани...
2. «Шу кеча бир кисовур унинг уйига лаҳим ковлай бошлади».
3. Ҳуфра — ер остидан ковланган йўл.
4. «Афсонага кўра, пайғамбарлардан Айюб ҳамма азоб-уқубатларга бардош бериш, Нуҳ эса узоқ умр кўриш билан машҳур бўлган».
ХLVIII
1. «Осмон тузилишидан шикоят; унинг ҳар бири бир қути бўлиб, ҳар юлдузи пок бир гавҳар бўлиб кўринади, аммо у шундай бир қутича ҳамки, унга заҳар, заҳар бўлганда ҳам ўлдирадиган заҳар солинган; Жаҳон қўғирчоғи ҳақида кинояки, у чиройли ва келишган шўх бир жононга ўхшаб кўринади, аммо ўзи шундай қарияки, иши макр ва кўзбўямачилик; кўзбўямачилиги эса ҳаддан ортиқдир; у марварид қутисининг зарарини ёзиш учун қаламнинг тили лол, бу қариянинг турган-битгани заволдир».
2. «Эй кўнгул, бу чарх қўғирчоқбоз чиқди-ку! Эй кўнгул, унинг найрангбозлигидан ранжима!»
3. «Қўғирчоқбоз каби бу ҳийлагар осмон ўз найрангбозлик чодирида минг хил суратлар кўрсатади».
4. «Унинг кўз ёшлари ҳийла юлдузларидир. Ёлғондаки тонгнинг оқаргани— унинг бошидир».
5. «Қуйида пардозчилигининг белгиси оқ тонг упаси-ю қуёш ойнасидир».
6. Бу икки байт мазмуни: «Тўй олди қалинига жонини сўраб, кейинги маҳрга имонини талаб қилиб, жонини, имонини олгандан кейин эса бу дунё уйидан сургун қилади».
7. «Фалак айланганда икки чизиқ ҳосил қилиб, бу минтақа ва муаддил чизиқлари икки белбоғдай унинг белига бойланган».
8. «Шундай фикр қилгинки, бу пасткаш чархнинг айланиши худди ғалвирнинг айланишига ўхшайди».
9. «Жаҳон гулшанида наргис каби калтабин, нодонлар бор эди, уларнинг базмларига хурсандчилик бағишлаб, кумуш табоқларда олтин қадаҳлар узатди».
10. «Қаерда рангдор Яман терисини кўрса, юз жойидан қирқиб, ундан ўққа халта ясади».
11. «Унинг ҳеч бир ҳосили ҳам йўқ, боқийлиги ҳам. Уларнинг ҳаммасидан кеч, лекин кечикма».
ХLIХ
1. «Искандарнинг етти иқлим мамлакатларини ўз қўлига киритгани ва бўш қўл билан бу дунёдан кетиш отини илгари сургани».
2. «Осмоннинг кўк гумбази устида хутба ўқиб, адолат тамғаларини (олтин, кумушга эмас) юлдузларга ўйди».
3. «Йўлимни қабр томон бошлар экансизлар, бир қўлимни тобутнинг ёнидан чиқариб қўйинглар. Кишилар тобутга назар солар эканлар, ибрат юзасидан шу қўлга қарасинлар. Билсинларким, етти ўлка подшоси, етти осмон мушкулларидан хабардор одам, энди жисмимда жон йўқ, бу макондан, бўш қўл билан бу жаҳондан кетмоқда».
L
1. «Жаҳолат майининг қуйқасини ичадиганлар ҳақидаким, яхшилик хирқалари гуноҳкорлик қўлидан йиртиқ; май жаҳолатининг боши оғриқ одамлари тўғрисидаким, уларнинг ҳар бири майхона эшигида мастлик ва бебошлик билан юради ва қийшайган майхона уларнинг назарида Жамшиднинг тахтига ўхшайди, синиқ пиёла эса ўзида жаҳонни кўрсатадиган жомга...»
2. «Эй, жомга ҳамдам бўлиб қувонган одам, ишинг жаҳолат хуморидан мастлик».
3. «Сенинг бу мастлигинг неча йил, неча ой давом этиши мумкин? Ойда, йилда бир маст бўлмасдан ҳушёр тортиб ҳам юр!» мазмуни байтда тажнис усулида ифода этилган.
4. «Йўлда учраган ёмғир сувини кўрса, май деб ичади; Сой тоши учраса, олиб, гулдек отади».
5. «Бўзчининг тароғидаги оҳордек, балки қарға патидаги ифлосдек, қусуқ унинг соқолини обдон ҳаром қилди. Ит эса ялаб, уни яна тозалаб қўйди».
6. «Ҳа, шум кампирнинг қизи қанча хунук бўлса ҳам, унинг кўзига беҳиштдаги ҳур бўлиб кўринади. Қобилиятсиз шоирга: «Нима еяпти?» — деб юрма дейман, нима бемаъни гап гапирса, унинг ўзига сеҳр бўлиб туюлади».
7. «Бойқуш обод ерларда хафа бўлиб ўлтиради; вайрона бурчакларда эса товусдек товланади».
8. «Мажусий ўтхонага сув қуйса бир нафасда сандал дарахтининг ўтини обнусга айланади».
9. Бу тўрт байт мазмуни: «Хуллас, унинг ўти ўту суви ҳам ўт, ранги ўту жозибали ёлқини ҳам ўт. Кимки бу тўрт ўт ичига тушиб асир бўлса, чақмоқ чаққан жойда ипак тўқимадай ёнади. Қайси баданда бу тўрт унсур ёнса, унинг иссиғидан бадандаги тўрт унсур ҳам ўртанади. Бу ўтда тўрт унсургина ёниб, йўқ бўлиб кетмайди, ақлу ҳис, дину ислом ҳам йўқолади».
10. «Бировни мақтаб, мажбуран тавба қилдирилса, буни тавба деб тушунма: бировнннг тавба қилишига ақли етмаса, «Қуръон»ни ўртага қўйиб шартлашишни ҳам». Ушбу мақолот охирида Навоий инсон иродасининг кучига баҳо беришда зиддиятга йўл қўйиб, тавба қилиш худонинг хоҳишига боғлиқ, деган идеалистик ғояни илгари суради.
LII
1. «Хунасасифат олифталарнинг дунё зеб-знйнати, деб ҳийлакорлик кўрсатишлари ва жонини фидо қилган муҳаббат эгаларининг диндан қувват олиб, бошни тик тутиб юришлари; ғазавот майдонининг кенглиги васфидаким, мард билан номарднинг шу ерда бир-биридан фарқи кўринади; шоҳлик қони таърифидаким, бу гуноҳ тутунидан юзи қаро бўлганларнинг юзини қизил қилди».
2. «У шундайки, ўзини жуда ботир кўрсатиб, отини шижоат майдонида илгари суради».
3. «У ўзини шундай катта тутадики, гўё унинг бошидан осмонгача бўлган масофа тўрт энликдай».
4. «У зулм ўқини учирганда, ўқнинг учини ўз юзи билан эговлайди».
5. «Бу жиға унга лаънати иблисдан қолган бўлса ҳам уни Жабраил қаноти деб атайди».
6. «Отининг устига урган эгари зарланган; ҳатто унинг юганига ҳам гавҳарлар қадалган».
7. Бу икки байт маъноси: «У ғавғо қилади, атрофидагилар бақириб-чақиришади, гўё ўзи ўртада деву атрофида шайтон тўдаси. Бири уни «Бегим!» деган, бошқаси «Мнрзо!» деган; хулқини яхши деб, ҳуснини чиройли деб мақтаган».
8. «Хамса»нинг 1960 йил нашрида (116-бет) бу сатр «Лоф ила ҳар дам ушотиб юз масоф» шаклида, биз уни танқидий матнга биноан «Лоф ила ҳар дам ушотиб бир масоф» тарзида бердик.
9. Бу байт достоннинг 1960 йил нашрида:
Ҳар нимаким, шаръ хилофи дурур,
Тўккасен ар бодаи софий дурур,
Тўккасен ар бодаи софий дурур,
деб берилган. Икки сатрда ҳам «дурур», «дур ул» деб ўзгартирилди.
10. Бу сатр олдин «Жисмингга тиғ очса ўлум зўрни» ўқилган. Танқидий матнда «зўрни» эмас, «равзани» (Равза — тешик, туйнук).
11. Бу байтнинг ўрни ўзгартирилди. У «Хамса»нинг 1960 йил нашрида (118-бет):
Кимгаки жонондан эрур жон азиз,
Ҳайфки қилғай они жонон азиз
Ҳайфки қилғай они жонон азиз
байтидан олдин келади.
LIV
1. «Баҳор йигитлигининг софлиги ҳақидаким, нозли райҳонларини ранг-баранг ипаклар билан ораста қилади; йигитлик баҳорининг латофати хусусидаким, юзининг гулини райҳоний хатлар билан ёндирадиган даражада безатади; хазон қарилигинннг совуқлиги тўғрисидаким, гулистондаги дарахтлар билан қушлар у туфайли зийнатсиз, куйсиз бўлиб қолади; қарилик хазонининг шиддати тўғрисидаким, бадан гулистонининг тоза гуллари у туфайли ҳавога соврулади».
2. «Ҳамал айвонини қуёш ёрита бошлагач, осмон ер юзига ҳам меҳр изҳор қилди».
3. «Кўкимтир майсалар тўшак бўлиб, ундаги райҳонлар гўё биҳишт ҳурларидир».
4. «Болаларнинг ҳаммасини кўнгли ўйинда, лекин ҳамма ёқда «гулҳоча гул» ўйини».
5. «Барглар барг эмас, ёқиш учун бир тўплам ўтин; шоҳлари эса дўзахнинг кундаси деса бўлади».
6. «Биров тафсир («Қуръон»га ёзилган тафсирлар)ларни ўқиб, биров ҳадислар (Муҳаммад пайғамбар номи билан боғлиқ ривоятлар мажмуаси)ни ўрганиб эътибор топади».
7. «Оғиз бурчакларида қимматбаҳо дурлардан қолмай, тишлари «син»га ўхшаса ҳам, тишсиз «син»га («с» ҳарфининг арабча шаклларда тишли ва тишсиз ёзилишига ишорат) ўхшаб қолади».
8. «Орқа бўйнида тиришлар пайдо бўлиб, бақбақасидагн юнгларда тугунлар юзага келади».
9. «Кишининг мақсади табиий яшаш бўлса, истак билдириб, ҳамма ёққа бориши, кўриши лозим»
LVI
1. Фалак ғамхонаси ҳақидаким, оқибат мазмунн парокандалик белгисидан иборат бўлиб, унда киши қийналса ҳам ўзини хурсандликка олиб юриши керак; жаҳон вайронаси ҳақидаким, унда ёзиғлик тилак ҳам кўнгул уйини обод тутишдир; ҳаёт гулшанидан эсган ҳар нафаснинг қадрини билиш, умр гулидан чиққан ҳар бир хуш иснинг шукрини қилиш, баданда худонинг буйруғини бажаришга қувват бор экан, тоат-ибодатни ғанимат билиш, дўстлар билан кўришиш имконияти бор экан, буни қўлдан чиқармай, киши ўзини хуррам тутиши кераклиги тўғрисида».
2. «Тақдирдан қанча жафо етса ҳам унут. Бу жафолар қанча кўп бўлса ҳам ўзингга оғир олма».
3. «Қилмас қари» — ўйлашга арзимайди.
4. «Шундай экан, гул билан тик савсан ҳам, норвану сарву шамшод ҳам, бу чаманда нимаики бўлса — ҳаммаси бир-бирига меҳмондирлар».
LVIII
1. «Хуросоннинг мисли йўқ вилояти баёнида... хусусан салтанат уйи бўлмиш осойиш жойи — Ҳирот тавсифида; гарчи (ўтмишда) боғ бўлса ҳам, аммо қуриб қолган эдн, лекин шоҳ (бунда Ҳусайн Бойқаро назарда тутилаётир) оқизган сойнинг адолати уни олий жаннатнинг рашки келадиган ерга айлантирди, агарчи (бир вақтлар) обод бўлган бўлса ҳам, бироқ бузилиб кетган эди; шаҳаншоҳнинг қурувчилик эҳсонидан чин расмхонасининг ҳам рашки келадиган жойга айланди».
2. «У ўртадаги осмонда ҳар томонга нур сочиб, «ҳамма ишнинг ўртачаси яхши», деган ҳикматни исботлаб туради».
3. «Унинг ичидаги шаҳарларнинг сони ниҳоятда кўп. Уларнинг ҳар бирининг гўзаллиги ҳаддан ортиқдир».
4. «Уни жаҳоннинг кўкси деб таърифлаш керак. Ундаги юрак эса гўзал Ҳирот ўлкасидир».
5. «Уни (Ҳиротни) «Кўнгул» эмас, «шоҳ» деса ҳам ажабланиш керак эмас, чунки шоҳнинг жойи ҳам ўртада бўлади-ку!»
6. «Оллоҳ, Оллоҳ!» Бу Ҳирот қанақа шаҳар бўлди? Унинг бир қисми иккинчи қисмидан ажойиб! Икки турғун осмондан белги бўлган унинг икки хиёбони сомончининг йўлига ўхшайди».
7. Масжида Ақсо — Суриятдаги машҳур қадимий масжид. «Унинг шамдонлари каптарларга хилват уя; каптарлар унда Жаброилдек ўтирадилар».
8. «Хамса»нинг 1960 йил нашрида бу сатр «ҳар шажару юз гул ила шеваси» эмас, «Бир шажару...» ҳолида берилган.
9. Ануширвон ислом динини қабул қилиш ҳақидаги Муҳаммад пайғамбарнинг мактубини йиртиб ташлаб, исломни рад этган эди. Бунда шунга ишора бор.
10. «Одамзод бор экан, олам бор экан, олам ичида одамзод яшар экан, адолат билан олам юзини обод қил, яхши хулқ билан дунёдаги одамларни шод қил».
LX
1. «Мақсаднинг ўталгани ҳақида; агарчи бу латиф сўзлар мажмуаси шундай бир тўпламки, нозик маъноли сўзлардан иборат туҳфалар билан тўла ва нозик маънолн сўзлар тўплами шундай кемаки, фойдали инжулар унда хилма-хилдир; лекин табъ дарёсидан соҳилга энг олдин келгани нарсаларнинг энг қимматлилари бўлади ва зеҳн шабистонидан ҳам энг олдин жилва зуҳур этган келинчаклар бўлади, шунга кўра бу тўпламни салтанат боғчасининг олдинги гули ва халафлик чаманининг қад кўтарган нозли сарви бўлмиш султон Бадиуззамон Баҳодир... оёғига нисор қилинди ҳамда унга никоҳлаб берилди, — токи бу насиҳатлар унинг дилида ўрнашиб қолсин ва бу жавҳарларни қулоғига оссин».
2. «Инсон ўрнини босадиган инсондир; шоҳники шоҳ, хонники хондир».
3. «Балки, у хавф-хатарсизликнинг сабабчиси, Жамшиддек қадрли ҳукмдор Бадиуззамондир».
4. Бу талмеҳ «Қуръон»даги бир эпизодга ишора. Бунда золим Заҳҳок, Фирдавсий «Шоҳнома»сида нақл қилинишича, ундан яширин ҳолда сигир сутини ичиб катта бўлган Фаридун қасд олганн эслатилмоқда.
5. Асл мақсадни кўзламоқчи бўлсанг, Муҳаммаднинг шариати йўлини тут!»
6. «Адл» сўзи уч ҳарф билан ёзилади. Лекин унинг ҳар биттаси ўзгача мазмунга эга. Унинг «айн»и ёндирувчи қуёш бўлиб, зулмнинг қора шомини пок қилади. «Дол»и эса давлат ва диннинг тожи бўлиб, дин ва давлат аҳллари доим унга муҳтождирлар. Охиридаги «лом»ини ҳурларнинг сочи деб бил; иззат ва шараф қушларига эса уни тузоқ деб бил».
LXII
1. Бу орзу — «Ҳайратул-аброр» достонини ёзиш.
2. Бу гулруҳи зебо узор» — «Ҳайратул-аброр» демак.
LXIV
1. Яхши одамлар ҳайрати.
2. Ҳижрий — 888 йил, милодий — 1483 йил.