Эй яхши отинг биласароғоз,
Анжомиғаким етар ҳар оғоз1.
Эй сендин улус хужаста фаржом,
Оғозингга ақл топмай анжом.
Эй ақлға фоизи маоний,
Боқийсену борча халқ фоний.
Эй элга адам бақони айлаб,
Зотингға фанони фони айлаб,
Эй илмингға ғайб сирри маълум,
Мавжудсен, ўзга борча маъдум.
Эй йўқ қилибон адамни будунг,
Йўқлуғни адам қилиб вужудунг.
Эй ҳуснни дилпазир қилғон,
Эл кўнглин анга асир қилғон.
Эй ҳуснға айлаганни шайдо,
Мажнунлуғ ила қилиб ҳувайдо,
Эй ишқ ўтин айлаган жаҳонсўз,
Ҳар бир шарарини хонумонсўз,
Эй ўртаб ул ўтқа хонумонлар,
Не хону не монки, жисму жонлар,
Эй кимники айлабон париваш,
Мажнун анга юз асири ғамкаш,
Эй кимни қилиб париға Мажнун,
Ашки суйин оқизиб жигаргун.
Эй ҳар сориким қилиб тажалли,
Ул мазҳар ўлуб жаҳонда Лайли.
Эй оники Лайли айлаб отин,
Мажнун қилмоқ қилиб сифотин,
Эй Мажнунунг хираддин озод,
Оҳи берибон хирадни барбод,
Эй ақл сенинг йўлунгда ғофил
Ким, телба сенинг йўлунгда оқил,
Эй бандалариға жовидона,
Омурзиш учун тилаб баҳона,
Эй ашк суйидин айлабон паст
Дўзах ўти шуъласини пайваст.
Кўк ер киби пасту муртафиъсен,
Балким еру кўкка мухтариъсен,
Сунъунг била тўрт зид мувофиқ,
Ҳукмунг била етти кўк мутобиқ.
Тун-кунки қилур сипеҳр новард,
Сенинг талабингдадур жаҳонгард.
Бошдинки қадам қилиб дурур меҳр,
Истаб сени бўлди заъфарон чеҳр.
Бордур талабингға борча мойил,
Лекин сени топмоқ асру мушкил.
Ҳар негаки деса ўхшамассен,
Сендин дурур ул сен ул эмассен,
Ҳарне сени деса ройи сойиб,
Ул сендину сен арода ғойиб,
Ғойибсен ангаки бўлса нозир,
Нозирга доғи бор ишда ҳозир.
Афлокка сен шитоб бердинг,
Анжумға бу нуру тоб бердинг,
Кун юзини айладинг мушаккал,
Тун кўзини айладинг мукаҳҳал.
Эй сиймини айладинг зарафшон,
Туннинг шабъасини гавҳарафшон2,
Тоққа берибон либоси хоро,
Заррин камар эттинг ошкоро.
Қиш меҳрини чун итикрок эттинг,
Қорнинг садафин арусак эттинг.
Ёз -ёмғури етгач айладинг бот,
Ер чакманини яшил сақарлот.
Лола қадаҳини тошқа урдунг,
Жола гуҳарини бошқа урдунг,
Гул ёфроғини ҳавоға сочтинг,
Ғунча карамин сабодин очтинг,
Гулга берибон зумуррадий тахт,
Ғунча киби айладинг жавонбахт.
Кеча анга бўлмасун дебон бийм,
Бердинг наргисга машъали сийм,
Чун кўкни хусуфзод қилдинг,
Ойнинг кумушин савод қилдинг.
Гоҳики касофат этти маҳтоб,
Меҳр олтунин айладинг сияҳтоб.
Бердинг чу жиҳатқа зеб ила фар,
Боши уза тиктинг олти гавҳар.
Унсурни тузук сарой қилдинг,
Деворини чордой қилдинг.
Киндурдинг зийнат айламакдин,
Тўқуз хилъат анга фалакдин,
Кўк атласу бори зарҳал этган,
Анжум дуридин мукаллал этган,
Жайби аро тугма тийру Ноҳид,
Эгнида тирози Ою Хуршед,
Йўқ, йўқки, бу етти жирми мовий
Анда етти чобуки самовий
Ким, борчаларини фоил эттинг,
Сайру ҳаракатга шоғил эттинг,
Обо чу буларға от бўлди,
Ул тўрт ҳам уммаҳот бўлди.
Айлаб бу ато, аноға пайванд,
Уч қилдинг ароларида фарзанд.
Ҳар бирининг ўзгача сифоти,
Ҳайвонию конию наботий3.
Андоқ чу тузилди кадхудолиқ,
Бу навъ ўлди ато-анолиқ.
Бир кимсага тўрт агар тарабдур,
Етти аро тўрт бас ажабдур.
Ҳар майлға тоқдинг, икки занжир,
Қилдинг лақабин қазову тақдир.
Гардунни сен айладинг сабук санг,
Давронни сен айладинг куҳан ланг,
Гар бўлса сипеҳру арз бир-бир,
Чун сендин эрур сенга не тағйир.
Вар топса бақойи лониҳоят
Ким, сендин эрур ўшул иноят.
Ҳар шоҳки андин эл ҳаросон,
Йўқ қилмоқ ани қошида осон.
Ё қайси гадоки нони йўқ-йўқ,
Шоҳ этсанг аниким, этай йўқ.
Зоҳидки улусқа қилғай иршод
Солсанг томуғ ичра кимга ирод?
Фосиқки эрур бор иши муҳмал,
Ёрлиқасанг они кимга мудхал?
Бас олам ичини айладинг қон,
Бир луқма ютарға ютти минг қон.
Бас. жоҳил эрурки беғаму ранж,
Тўктунг этагига махзану ганж,
Бу ишта не билсун эл камоҳий,
Не эркани ҳикмати илоҳий.
Лекин бу тараф кўнгулга йўлдур
Ким, ҳарнеки айладинг иш улдур.
Қимни недин айладинг навосоз,
Топқон анга не кўп эрди, не оз.
Ҳар кимга не берганинг бас эрди,
Андин кўпу оз керакмас эрди.
Топқонға қаноат улки қилмас,
Ўз маслаҳатини сенча билмас,
Биздин неки келса бежиҳатдур,
Сендин неки бўлса маслаҳатдур.
Дойим қилибон савол варзиш,
Хони карамингдин офариниш.
Кундуз санга бир гадойи руси,
Хуршеддин эгнида кадуси.
Тун даргаҳингга тиланчи занги,
Эгнида терисидур паланги.
Дарё санга толиби навола,
Кишти кафида йиғоч пиёла.
Тоғлар тутуб нечукки сойил,
Очиб этагин тиларга мойил,
Яъни бори узрадур паноҳинг,
Бор улчаки бор гарди роҳинг.
Мулкунг ики боғи икки олам,
Султонлиғ эрур санга мусаллам.
Боғинг ики варди меҳр ила маҳ,
Не боғу не вард, аллаҳ, аллаҳ.
Шонин билмай хирадға андуҳ,
«Жаллат олоуҳу ва шаънуҳ».
II
Пастлиғ юзидин муножот ул рафиуддаражот ҳазрати-даким, саносида ақли кулл, тили лол, балки ақли кулл тили шикаста мақол келди ва ул бобда маъзиратни унутмоқ ва узр демокдин ўзни маъзур тутмоқ ва ажз ва номуродлиғ кўйига қочмоқ ва гадолиқ ашкин сочмоқ ва «шайан лиллаҳ»2 овучин очмоқ1
Пастлиғ юзидин муножот ул рафиуддаражот ҳазрати-даким, саносида ақли кулл, тили лол, балки ақли кулл тили шикаста мақол келди ва ул бобда маъзиратни унутмоқ ва узр демокдин ўзни маъзур тутмоқ ва ажз ва номуродлиғ кўйига қочмоқ ва гадолиқ ашкин сочмоқ ва «шайан лиллаҳ»2 овучин очмоқ1
Поко сифатингда аҳли идрок,
Сўз сурмади ғайри «моарафнок»3.
Ҳар навъки айласам хитобинг,
Юз онча бийикдурур жанобинг,
Улким, «ана афсаҳ»4 этти даъво,
Фош этти бу давъви ичра маъно.
Кўргузди чу нукта ичра муъжиз,
Олам фусаҳоси бўлди ожиз.
Ҳамдингни демак чу бўлди коми,
«Ло уҳси»5 эди анинг каломи.
Ул ажзиға эътироф қилса,
Ҳамдингдин ўзин маоф қилса,
Бас назмда сўз деган менингдек,
Мен худ неки, юз туман менингдек,
Сўз ажзини зоҳир айламак ҳам,
Ўз ажзини зоҳир айламак ҳам,
Инсоф ила келди носазолиқ,
Йўқ, йўқки, камоли-беҳаёлиқ.
Чун ҳамду сано иши бу бўлди
Ким, ақли кулл анда узр қўлди.
Ҳам гунги мақол бўлмоқ авло,
Бу узрда лол бўлмоқ авло.
Қилмай даъвийи хуш адолиқ,
Арз айла, Навоиё, гадолиқ.
Ёраб, эшигингда ул гадомен
Ким, боштин-аёққача хатомен.
Мушкум бу хатода бўлди кофур
Кофур ила мушкум ўлди бенур.
Исён ўтидин куюб жаҳоним,
Дуди била тийра хонумоним,
Расволиқ ўтин жаҳонға сочиб,
Учқунларин осмонға сочиб,
Ҳам ушбу унум тошиб жаҳондин,
Ҳам учқуни ошиб осмонднн,
Атфоли жунун жафо қилиб фош,
Ҳар лаҳза бошимға ёғдуруб тош.
Мажнунлуғум ичра гар кўруб дев,
Мендин, қочариға айлабон рев.
Девоналиғим нечукки мажнун,
Саргашталиғим нечукки гардун.
Занжири жунун эрур нишони,
Андуҳ сипеҳри каҳкашони.
Жўлида сочим бор чарх аро тун,
Йўқким, бошима келиб қаро кун.
Бу навъ қаро кун ичра қориб,
Яъники, қаро тунум оқориб.
Зуннор белимга нафс этиб чуст,
Куфр ичра белимни боғлабои руст,
Ҳар лаҳза ишимни чархи бебок,
Ул ришта била этиб гириҳнок.
Яхшилиқ итиб бу нотавондин,
Ҳолимни десам ёмонроқ андин.
Ҳолим шарҳики бас узундир,
Бу турфаки дам-бадам фузундур.
Бу ранжки келди жовидони,
Ўздин бўлмас кетурмак они.
Мен қилсам эди анинг давосн,
Бўлмақ манга эрди мубталоси.
Ҳар неча эмас манга бу осон,
Лекин санга бордур асру осон.
Боқ дарду малолатимға, ёраб,
Раҳм айла бу ҳолатимға, ёраб,
Лутф айла ўзум сори йўлум чек,
Чектинг чу йўлум тутуб қўлум чек.
Тортиб бу мағоқдин чиқорғил,
Ғарқоби ҳалокдин чиқорғил.
Чун олима қўймадинг ёвуз йўл,
Сайр ичра насибим айла туз йўл.
Шукрунгға тилимни қойил айла,
Саждангға бошимни мойил айла,
Ўксутма ҳидоятингни мендин,
Кам қилма иноятингни мендин,
Бўл роҳнамун манга ул ишга
Ким, бўлса санга ризо ул ишга.
Ул иш манга қил муроду мақсуд
Ким, бўлсанг ўзунг ул ишта хушнуд.
Бир ишки эмас ризоси сендин,
Эрмас бу қул илтимоси сендин,
Ҳар қиссада шукр сол тилимға,
Ҳар ғуссада сабр бер илимға.
Ҳар зуҳдки ужб эрур анга зам
Кўнглум ҳарамиға қилма маҳрам.
Ҳар журмки узр эрур анга ёр,
Ул журмни айлагил манга ёр.
Гар учмоғу гар томуғ дурур йўл,
Сен лутф ила анда йўлдошим бўл.
Раддимға қабулни мутиъ эт,
Журмумға расулни шафиъ эт.
III
Ул рисолат сипеҳрининг қуёши наътидаким,ў мағриб соридин тулуъ қилиб, Макка авжида камол тутти, балки анвори ашроқи била машриқдин мағрибқача «Қашшам-си нисфуннаҳор»2 ёрутти ва куфр шомида ислом шамъи
ёқти ва жомға яқин уёқти1
Ул рисолат сипеҳрининг қуёши наътидаким,ў мағриб соридин тулуъ қилиб, Макка авжида камол тутти, балки анвори ашроқи била машриқдин мағрибқача «Қашшам-си нисфуннаҳор»2 ёрутти ва куфр шомида ислом шамъи
ёқти ва жомға яқин уёқти1
Эй жилвагаҳинг сипеҳри ахзар,
Рахшинг изи рашки меҳри анвар.
Эй машъали меҳр шамъи жоҳинг,
Бал меҳру сипеҳр хоки роҳинг.
Буким санга чарх хоки раҳдур,
Меърож туни мунга гуваҳдур.
Эй рифъатинг олида фалак паст,
Умматларинг анбиёға ҳамдаст.
Оламда рисолатинг навиди,
Одамға шафоатинг умиди.
Эй «кунту набийян»3 айлабоғоз,
Чун хилқатинг ичра айтибон роз.
Одам шажарингға мева монанд,
Фарзандингга олам аҳли фарзанд.
Эй нурунг ўлуб жаҳонға собиқ,
Балким тўқуз осмонға собиқ.
Зотинг била муфтахир жаҳон ҳам,
Сайринг била тўқуз осмон ҳам.
Эй рутбада хайлинг офариниш,
Йўқ, йўқки, туфайлинг офариниш.
Ҳар неча жаҳон бўлуб туфайлинг,
Бўлмай бу туфайл сори майлинг.
Эй зотинг номаи футувват.
Орқосида хотами нубувват,
Ул муҳр хутути васфи зотинг,
Хотам алифию теси отинг.
Эй илм санга ладунни анжом,
Мактаб сори ранжа айламай гом.
Олингга вале келиб муаддаб,
Илм аҳли нечукки, тифли мактаб.
Эй сунмай иликни хома сори,
Ул навъки хома нома сори.
Номанг вале андаким бўлуб фош
Хаттидин улус кўтармайин бош.
Эй пўяда маркабингға таъжил,
Олингда ҳақир пайки Жибрил4.
Ҳудҳудға не моя, қадру сомон,
Сайр айласа ер уза Сулаймон5.
Эй зумраи анбиё шафии,
Олам эли буйруғунг мутии.
Буйруғларинг элга қарз янглиғ,
Суннатларинг элга фарз янглиғ.
Қадринг ети чархдин муалло,
Зотинг худ икки жаҳондин аъло.
Сен бўлмасанг анбиёда кимдур
Ким, нутқи жавомиул-калимдур.
Ваҳ-ваҳ, не каломи муъжиз ойин
Йўқ ўйла русулға ҳаргиз ойин.
Аҳкоми била жаҳон низоми,
Назми ики олам интизоми.
Ҳар бир алифи қилиб синон тез,
Куфр аҳлиға ул синони хунрез.
Миқроз ила лом-алифлари руст,
Таън аҳли тилин тутуб кесиб чуст.
Бу номаға нусха зоти поки,
Тенгри сўзидин улусқа ҳоки.
Сунъ илги чекиб бу номаға там.
Орқосиға бости нақши хотам,
Хотам дема они, мушки тар де,
Йўқ мушкки, мунхасиф қамар де.
Рухсорики келди қурси хуршед,
Ул меҳр қамарваш ўлди жовид.
Чун жисми жиҳоти бўлди ҳойил,
Нури бу қамарнинг ўлди зойил.
Ул меҳрға гарчи мунҳарифдур,
Чун ҳойили бор мунхасифдур.
Ҳойил дема, бу жаҳони суғро,
Суғро эмас, ул хужаста туғро.
Ким зоти қошида етти торам,
Торам дема, балки арши аъзам.
Меърож туни табоҳ бўлди,
Барча анга хоки роҳ бўлди,
Бас оламе ўлди зоти кубро,
Юз ончаки, ушбу жирми ғабро.
Ғабро неки минг сипеҳр чоғлиқ,
Нур ичра туман бу меҳр чоғлиқ.
Ер узра келиб жаҳондин ортуқ,
Чарх узра эканда андин ортуқ.
Бўлмаса жаҳондин ортуғ ул пок,
Бас бўлмас эди матофи афлок.
Бўлмаса сипеҳрдин кироми,
Арш ўлмас эди анинг мақоми.
Гар меҳрдин ўлмаса мунаввар,
Қилмас эди ломаконни анвар.
Гардундин ўтар замон буроқи,
Ой-кун бўлубон ики жуноқи.
Ислом таниға ул келиб руҳ,
Асхоби анга фидо қилиб руҳ.
Ўн ёри жавоҳири нафойис,
Зоҳир қилиб ул баданға ўн ҳис.
Ул тўртки динға келди носир,
Бу руҳ тани учун аносир,
Ул руҳу ҳавосу тўрт унсур
Ким ақлға солдилар таҳайюр.
Бу жисмға мустадом бўлсун,
Суҳбатлари бардавом бўлсун.
Олики, риёзиға шажардур,
Авлоди шажар уза самардур.
Борясиға ҳар гузин авқот,
Юз минг салавот ила таҳиёт,
IV
Ул шоми висолнингким, «Вал-лайли изо яғшо»2 ояти, бўла олғай анинг шонида саводи ёзилмоғи ва мунунгдек шомда ул мусофири самовийнинг шабгир баланд қилмоғи ва субҳи висол эшиклари юзига очилмоғи ва меҳри мурод топилмоғи1
Ул шоми висолнингким, «Вал-лайли изо яғшо»2 ояти, бўла олғай анинг шонида саводи ёзилмоғи ва мунунгдек шомда ул мусофири самовийнинг шабгир баланд қилмоғи ва субҳи висол эшиклари юзига очилмоғи ва меҳри мурод топилмоғи1
Ғам шомида зору ранжпарвард,
Кезмак неча ой хаёли шабгард.
Неча ғам аро тузуб тарона,
Бу шомдин айтмоқ фасона.
Қим, тули ҳаётим этти нобуд,
Савдосида ҳеч топмадим суд.
Ваҳ, не кечаким, қаро балойи,
Кун ганжини кўмган аждаҳойи.
Дилбар сочидек ҳароси жонда,
Мен мунда, нечукки кўнглум онда,
Бу шом фасонаси узундур,
Ҳаддин қаро қайғуси фузундур.
Фикрида тутар кўнгулни қайғу,
Савдосида кўз бўлур қаронғу,
Жон меҳнати келди зикри боинг,
Умр офати бўлди фикри онинг.
Бу шомға истасанг ниҳоят,
Ул шомдин айлагил ҳикоят.
Ким ранги эди чу мушки ноби,
Ҳар юлдузи рашки офтоби.
Шабнамлариким, сочиб заройир.
Оламни тутуб нужуми сойир.
Тун гардин шабнами қилиб гум,
Ғам тийралиғин доғи ул анжум.
Гардун чиқориб кеча палосин,
Давронға ёпиб саҳар либосин.
Тун даҳр юзидин оритиб менг,
Кундузни ўзига тутмайин тенг.
Кундуз уёлиб бу ҳолатидин
Ким, ерга кириб хнжолатидин,
Бу ишга кулуб сипеҳри хазро
Ким, тишларин айлаб ошкоро.
Атфоли нужум айлабон майл
Ўқурғаву ўқумоғи «Вал-лайл».
Чун лаъбу нишот аларға ортиб,
Устоди қазо фалакка тортиб,
Йўқким бори ранжу ғуссадин шод,
Яъники фалак ғамидин озод.
Қолмай фалак ичра зулмат оти,
Борин супуруб, малак қаноти.
Дегилки ҳавода юз туман ҳур,
Оразларидин сочар эди нур.
Ораз хайидин сочиб ниҳони,
Шудрун киби оби зиндагони.
Исони таажжуб айлабон лол,
Ҳарён фалак узра музтариб ҳол.
Бот-ботки олиб дами равонбахш,
Оламға эсиб насими жонбахш.
Оқшом демагилки, субҳи уммед,
Не субҳи умед, субҳи жовид.
Мундоқ кеча шамъи жилвасози.
Не шамъки, машъали тирози.
Машъал демагил, маҳи мунаввар,
Не машъалу маҳки, меҳри анвар.
Тун ўйлаки, меҳри осмоний,
Олам элидин бўлуб ниҳоний.
Бир хобгаҳи ниҳони ичра,
Манзилгаҳи уммаҳони ичра.
Бор ишдин этиб ўзини маъзул,
Маҳбуб хаёли бирла машғул,
Ким етти бариди нур бахши,
Ҳамроҳ анга маҳз нур рахши.
Пайкига вужуд то адам гом,
Ул пайкка рахш доғи ҳамгом.
Ҳар ергаки кўзлари тушуб тез,
Ул ергача иккисига бир хез.
Чун етти равандаи самовий,
Ул меҳри самоға бўлди ровий.
Ким, васлингга ҳақдур орзуманд,
Бўл сен доғи васлидин баруманд.
Бу рахшки барқи гармравдур,
Йўқ-йўқки, буроқи барқдавдур.
Хилқат аро нурдин сиришти,
Не нур, фариштаи биҳишти.
Йўқ жисмиға кимса ҳамлидин дард,
Не кимсаки, анда қўнмайин гард,
Лойиқ санга келди бу жанибат
Отланки, маҳал эрур ғанимат.
Бу сўзни эшитгач ул ягона,
Гўёки тилар эди баҳона,
Маркаб уза чиқти секрибон бот.
Йўлдош ила йўлға тушти ҳайҳот.
Кўкта тилаганни ерда топти,
Чун ер уза минди кўкка чопти.
Ул пўяда маркаби сабукпай,
Олам-олам қилур эди тай.
Гардунки кўзин юзига очти,
Анжум дирамин бошиға сочти.
Чун кўрди фуруғ талъатини,
Ой чекмади меҳр миннатини.
Мунший кўрубон хати саводин.
Кайвон юзига сочиб мидодин.
Зуҳра йўлида тузуб навозир
Мутриблардек бўлуб миёнгир.
Исоға етиб чу кимиёси,
Зарбафт бўлуб қуёшлибоси.
Баҳром кўруб бийик жанобин,
Ташлаб қиличин, ўпуб рикобин.
Биржисқа чун етиб рйкоби,
Иш анга саодат иктисоби.
Сойислиғиға Зуҳал уруб фол,
Газдаста била қўлида ғирбол!
Савру Ҳамал айлабон фиғонлар,
Қурбони анинг қилурға жонлар.
Жавзо кўзи тўрт ўлуб Бақардин,
Топиб Саратон ҳам ул назардин.
Ҳам Шер тутуб йўлида гўша,
Ҳам Хўша бўлуб отиға тўша,
Жон санж ўлуб изидин Тарозу,
Ақраб топиб анда нўш дору.
Ёй гўша тутуб қоши хамидин,
Қўчқор ўлуб ўчку мақдамидин.
Қўбқа суйи оби зиндагоний,
Ул сув била тоза Хут жони.
Бўлмай чу бу буржларда собит,
Дурлар йўлиға сочиб савобит.
Қолиб чу ўтиб фалак наварди.
Гард ичра сипеҳри ложувардий.
Чун юқори секретиб самандин,
Арш эгнига беркитиб камандин,
Курси доғи лавҳ ила калам ҳам,
Рахши изидин бўлуб мукаррам.
Рафраф йўлиға қадамни солиб,
Бир-бир оти бирла пайки қолиб.
Борлиғ тўнин эгнидин солиб чуст,
Йўқлуғ камарини боғлабон руст.
Даврида жиҳотдин асар йўқ,
Унсурдин жисмиға хабар йўқ.
Не даврида олтидин маосир,
Не жисмида тўртдин аносир.
Тан бирла бориб, вале борур чоғ,
Не ўту не сув, не ел, не туфроғ.
Ким, тан анга жондин ортуғ эрдн,
Жон икки жаҳондин ортуғ эрди.
Солиб ўзин анда бехудона.
Ўздин чиқибон бўлуб равона.
Қолиб ўзи, ул ўзида қолмай,
Солиб ўзину ўзини солмай.
Бир ерга етибки, ақл етмас,
Ул важҳ ила ақл бовар этмас.
Поя топиб анда қоба қавсайн,
Дийдор ўлуб анга қурратул-айн.
Тун анбари зулфини қарортиб,
«Мозоғ»3 кўзига сурма тортиб.
Очқоч басарин бу тўтиёдин,
Равшан қилибон «ва мо тағо»4дин.
Чун кўрди бу сурмадин очилди,
Мақсуд тилаб назора қилди.
Фаҳм эттики жилва қилмиш ойин,
Шодурвони жалолу тамкин
Ҳақ очиб ўз олидин ниқобин,
Етмиш минг пардаи ҳижобин,
Чекти ани ул ҳарамға онсиз,
Не жисму не жон, не жисму жонсиз.
Кўргач ўзин ул ҳарамда маҳрам,
Маҳв ўлди бу маҳрам, ул ҳарам ҳам.
Чун ёр қошинда бор топти.
Ўзни тилагонча ёр топти.
Ўзни чу кўруб арода нобуд,
Изҳор этиб ўзга арзи мақсуд.
Ҳақдин неки фаҳм этиб хитобин,
Ҳам ҳақ сўзидин топиб жавобин,
Ҳақ ҳар не ато қилиб насиби,
Ҳам ҳақ билибу билиб ҳабиби.
Ҳар неки алардин ўзга ағёр,
Балким йўқ алардин ўзга дайёр.
Бал келди алар демак хатодин,
Иснайният чиқиб ародин.
Айлаб ўз-ўзига арзи мақсуд,
Мақсуди бўлуб ўзида мавжуд.
Уммат ёзуғин тилаб тамомий,
Топиб тилагонни улча коми.
Ҳарнеки тилаб хужаста сойил,
Бўлмай нема топмоғиға ҳойил.
Ҳар неча талаб қилиб фузунроқ,
Истардин ани топиб бурунроқ.
Топқоч неки ҳақдин истаб они,
Авд айлади моҳи осмоний.
Юз қўйди бу коргаҳға пур жўш,
Беҳуш ва лек юз жаҳон ҳуш.
Ой бордию келди меҳри рахшон,
Дур бордию келди баҳри Уммон.
Борурда эду чу дастаи вард,
Чун келди баҳори нозпарвард.
Ҳақ лутфидин илгида бароти,
Мазмуни бори улус нажоти.
Хат жайбида афв хомасидин,
Эл махласи нақш номасидин,
Бориб келури бўлуб ики гом,
Қай бир бурун эрканида ибҳом.
Эй ғамзада қалблар давоси,
Мотамзада жисмлар шифоси.
Ҳар ишки гириҳ калиди сендин,
Ҳар кимдаки бийм — умеди сендин.
Мен хастаки хору зор эрурмен,
Лутфунгдин умедвор эрурмен.
Элга назаринг чу чорарасдур
Мен хастаға бир кўз учи басдур,
Баҳри караминг чу бўлди маълум,
Бир қатрадин этма бизни маҳрум.
V
Сўз гавҳари васфидаким, гавҳар сўзи анинг қошида гавҳар олида бир қатра сувдек бўла олғай, бир неча сўз сурмок ва Ганжа ҳакими таърифидаким, ганжи Қорун2 анинг «Панж ганжи»3 қошида ганж олида вайронадек кўрунгай — ганжфишонлиқ қилмоқ ва Ҳинд соҳирини4 ким, Қашмир жодулари анинг олида ип эша олмаслар — анинг гавҳари силкига тортмоқ ва ўз назмининг чурук риштасин ва узук торин ҳам аларға уламоқ1
Сўз гавҳари васфидаким, гавҳар сўзи анинг қошида гавҳар олида бир қатра сувдек бўла олғай, бир неча сўз сурмок ва Ганжа ҳакими таърифидаким, ганжи Қорун2 анинг «Панж ганжи»3 қошида ганж олида вайронадек кўрунгай — ганжфишонлиқ қилмоқ ва Ҳинд соҳирини4 ким, Қашмир жодулари анинг олида ип эша олмаслар — анинг гавҳари силкига тортмоқ ва ўз назмининг чурук риштасин ва узук торин ҳам аларға уламоқ1
Ул дамки йўқ эрди буду нобуд,
Маъдум эди эмди ҳарне мавжуд,
Ҳақ кавнға солмамиш эди пай,
«Коналлоҳу ламякун мааҳ шай»5
Аввалғи насими офариниш,
Ким қилди вужуд сори жунбиш.
Инсоф ила ҳар киши солур кўз,
Англар сўз эдию мунда йўқ сўз,
Ким бўлди чу амри «кун» ҳувайдо,
Бўлди «фаякун» ғулуси пайдо.
Бас аввалғи садо сўз ўлғай,
Ҳар савтқа ибтидо сўз ўлғай
Эй сўз, не бало ажаб гуҳарсен,
Гавҳар неки, баҳру мавжварсен.
Ул баҳрки, мунча нақши дилкаш,
Бир мавж ила айлади мунаққаш.
Ер қаърию токи чарх авжи,
Мажмуи анинг бурунқи мавжи.
Дерлар сени дур, савоб эмас бу,
Сен жавҳари руҳу дур қуруқ сув6,
Демакки санга шабиҳ эрур дур,
Ул навъдурурки, дурға мўлдур7,
Айтиб совумас тарона сен-сен,
Олиб қурумас хизона сен-сен.
Олам эли зарра йиғса жовид,
Нурини кам айлагайму хуршид.
Игна учи бирла жазб этиб нам,
Ким баҳр суйини айлагай кам.
Ҳам қадру атода баҳри афлок,
Ҳам лутфу баҳода гавҳари пок.
Хома била улки сени сизди,
Гавҳарни қаро ипакка тизди.
Тил зикринг ила чу топти таржиҳ,
Тишлар анга бўлди инжў тасбиҳ8.
Бу тил била кимса топмадй ком,
Жуз ганж фишони Ганжа ором9.
Айвони шараф нуҳуфта ганжи,
Мизони лут (у) ф хизона санжи10.
Маъни дирамиға сиккапардоз
Узлат ҳарамида маҳрами роз.
Сарриштаи диққати гириҳнок,
Ҳар бир гириҳида юз дури пок.
Ганжинаи фикри гавҳар ойин,
Андин бори халқ ўлуб гуҳарчин.
Кўнгли садафи бўлуб гуҳаррез.
Килки қамиши доғи шакаррез.
Ваҳдат гуҳарин элига олғон,
Узлат камарин белига чолғон.
Маъни ҳарамин мусаххар эттан,
Сўз бикрини ғарқи зевар этган11.
Ҳам Тури фазилат узра Мусо,
Ҳам Қофи қаноат узра Анқо12.
Мусо эмас эрса килки ноғу
Жавфи аро музмар этти жоду.
Анқо гар эмас недин ҳамиша,
Сўз Қофида узлат этти пеша.
Назм аҳлининг афсаҳул-каломи,
Сўз дурриға мунтазим Низомий13.
Ул Ганжада ганждек ниҳони,
Беш ганж қўюб, вале нишони14.
Ҳар ганжида сайрафийи идрок,
Ҳадсиз топибон жавоҳири пок.
Ҳар жавҳари мулклар хирожи,
Шаҳларнинг зебу фарри тожи.
Маъни дуридин бу ганж қисми
Алфозу иборати тилисми15.
Улким қўли оч са оҳанин диз,
Лекин бу тилисм очарға ожиз.
Кўргач бу тилисм соҳири Ҳинд,
Жодулиғ ишида моҳири Ҳинд.
Килки учи сафҳаға фусунрез,
Ул сафҳа жаҳонға фитнаангез.
Ҳар сафҳаи назми гоҳи таҳрир,
Фитна аро бир саводи Кашмир16.
Ҳар нуқта бу сафҳада балое,
Рухсор уза холи дилрабое.
Ҳам хатлари шоҳроҳи Бобул.
Ҳам килкида жавф чоҳи Бобул17.
Ҳам соҳири хомаси фусунсоз,
Ҳам жодуви табъи сиҳрпардоз.
Айлаб бу тилисмона ожиз,
Соҳир нетгай чу кўрди муъжиз.
Қочмай вале ўйлаким забуне
Ул ҳам қилиб ўтруда фусуне,
Беш қалъаки барча эрди хоро,
Беш махфи ганжи ошкоро18.
Ўтруларида тугатди беш қаср,
Ким ҳар бири келди зийнати аср.
Ҳам тошида нақши дилкаш этти,
Ҳам ичларини мунаққаш этти.
Эъжоз ила сиҳр аро тафовут,
Бор ончаки Каъба оллида бут19.
Лекин бут ўлуб эмас жамоди,
Йўнғон ани бутгар устоди.
Бор ул бут гулрухи париваш,
Савдосида юз хирад мушавваш.
Бори бошиға тушуб ҳавойи,
Ул ўтруда урди дасту пойи.
Тенглик анга худ гумон эмастур,
Чун яхшидурур, ёмон эмастур.
Чун етти бу базмгаҳға Ашраф,
Бўлди ўзи хўрдиға мушарраф20.
Менким бу тараф гузор қилдим,
Бу ранжни ихтиёр қилдим.
Аввалда кўп айладим таамул,
То кўнглума кирди бу тахайюл
Ким, Ганжада ганжлар ёшурғон,
Ҳар ганжигаким ясади қўрғон.
Ё ҳинд нажоди ҳиндувийзод
Ким, қасрларини қилди обод.
Ҳам қалъа учун керакдурур шаҳр,
Ҳам қасрға боғу сабзадин баҳр.
Бўлса менга фурсат ул қадар чоғ
Ким, шаҳр ила тарҳ солибон боғ.
Боғини риёзи хуррам этсам,
Шаҳрини саводи аъзам этсам.
Бу навъ эди доимо хаёлим,
То бўлди қазодин ул мажолим.
Ким, икки бурунғиға қўюб гом,
Ком ўлди манга раво саранжом.
Эмдики учунчи номаи дард21,
Қилди мени ақлу ҳушдин фард.
Уммедки бу яна ики ҳам
Ким, эрмас ики бурунғидин кам.
Яъни ҳам онингки «Панж ганжи»,
Ҳам сўнгра мунунгки ганжи панжи.
Айтилғон икиси бетааммул,
Ул навъки айладим тахайюл.
Бўлғай бу муродға кушодим,
Етгай бу кушоддин муродим.
Бу комға етмайин не тадбир,
Чун мултафит ўлди ҳолима пир.
VI
Валоят сипеҳрининг ахтари жаҳонтоби ва ҳидоят маъданининг гавҳари сероби ва назм авжининг меҳри фалак эҳтишоми ва маоний жомининг ринди софий ошоми яъни Мавлоно Нуриддин Абдураҳмон Жомий2 мадҳида нукта сурмак ва анинг дурди жомин сумурмак1.
Валоят сипеҳрининг ахтари жаҳонтоби ва ҳидоят маъданининг гавҳари сероби ва назм авжининг меҳри фалак эҳтишоми ва маоний жомининг ринди софий ошоми яъни Мавлоно Нуриддин Абдураҳмон Жомий2 мадҳида нукта сурмак ва анинг дурди жомин сумурмак1.
Сўз гулшанининг шугуфта варди,
Илм оятининг варақнаварди.
Қадриға ул авж узра поя
Ким, меҳр тутуб тагида соя.
Наълайнидин айлабон малак ҳал,
Суртарга судоъ бўлса сандал3.
Ҳамдинки, асоси бошида тоб,
Чекмакка ики жаҳонни қуллоб4
Нўгида санин айлагач кин,
Кўр айлаб дев ила шаётин5.
Юз донаки субҳаси аро ҳайд,
Юз файз қушини айлабон сайд.
Ул торки доналар белига,
Бил ҳабли матин6 жаҳон элига.
Ибриқи вузуси баҳри гардун,
Ҳар қатраки томса дурри макнун7.
Лўла анга файзи жовидоний,
Андин оқиб оби зиндагоний
Каъби8 ери давраи иродат,
Давр аҳлиға халқаи саодат.
Сажжода масжидида меҳроб,
Каъба уйига кирарга абвоб.
Меҳроби уза ёзилғон оллоҳ,
Эвнинг ияси ишида огоҳ.
Бошиға чу билса сажда чоғин,
«Ҳе» () даврасидин сунуб аёғин.
Бал саждада жисми чун топиб ҳам,
Айлаб ани «ҳе» хамиға мудғам.
Ҳар саждада ҳаққа бўйла восил,
Не сажда доғи бу васл ҳосил
Чолиб фалак узра кўси рифъат,
Антиб малак ичра дарси ҳиммат.
Сочиб лақаби жаҳон аро нур,
Зоти била нурун ало-нур9.
Абдураҳмондин оти номий,
Лекин топиб иштиҳор Жомий.
Эй илм юзига машъалафруз,
Файз ойинасиға сайқаландуз.
Эй борча сулук ичинда муртоз,
Фойиз санга файзи бирла файёз.
Чун илминг баҳриға тушуб мавж,
Бу етти ҳубоб уза тутуб авж.
Хомангдин дурри маъни оқиб,
Сўз силкига нутқунг они тоқиб.
Килкинг жавфида сайр этиб ул,
Ул нову бу дур хиромиға йўл.
Ул йўл аро корвони маъни,
Балким келибон жаҳони маъни.
Чун хавфдин айлабон қадам фард,
Олам юзида бўлуб жаҳонгард.
Яъни тутубон жаҳон юзини,
Бал арсаи осмон юзини.
Ҳам назминг насрдек келиб хуб,
Ҳам насринг назмдек дилошуб.
Бу назминг ила насринг сипоҳи,
Олам юзини тутуб камоҳи.
Гар «Хамса»ни этмай мураттаб,
Килкинг яна сўз қилиб мураккаб.
Ул дамки хароши хома қилдинг,
Ўзга нима нақши нома қилдинг.
Лекин киши бўлса фикратандеш,
Ул ганжга ҳам эрур адад беш.
Чун «Силсила» айладинг ҳувайдо,
Юз ақлни қилдинг анда шайдо.
Чун «Туҳфа»ни эл балоси эттинг,
Жон туҳфаларин фидоси эттинг.
Чун «Субҳа»ни килкинг этти тавзиҳ,
Солдинг малак ичра зикри тасбиҳ.
Чун қилдинг «Аҳсанул-қасас» фан,
Ул қисса улусқа бўлди аҳсан.
«Девон»ники айладинг муҳайё,
Сочти бошиға гуҳар сурайё10.
Кўргуздунг тортмай ғаму ранж,
Беш ганжларига бўйла беш ганж,
Назминг сифати баёндин ортуқ,
Насрингники дермен ондин ортуқ.
То нукта улусқа ком бўлғай,
Файзи анинг элга ом бўлғай.
Файзинг била баҳраманд олам,
Олам эли поймоли мен ҳам.
VII
Ул шоҳ мадҳидаким, Чин ва Ҳинд шоҳлари анинг арсаи базмида шатранж шоҳларидек ҳаракатдин муарро ва фалаки фарзинрав пили ҳамул пиллардек остониға рух қўюб саркашликдин мубарродурур ва кўкбўз ашҳаби сипеҳри тездав ва Баҳром қамар ночахи била оти олида бир пиёдарав1
Ул шоҳ мадҳидаким, Чин ва Ҳинд шоҳлари анинг арсаи базмида шатранж шоҳларидек ҳаракатдин муарро ва фалаки фарзинрав пили ҳамул пиллардек остониға рух қўюб саркашликдин мубарродурур ва кўкбўз ашҳаби сипеҳри тездав ва Баҳром қамар ночахи била оти олида бир пиёдарав1
Чун ёварим ўлди бахти фаррух,
Қўйди манга фатҳ ила зафар рух.
Ҳиммат тутубон Жунайди соний2.
Очтим бу хазойини маоний.
Бор эрди чу кездим анда бебок,
Олам-олам жавоҳири пок,
Олдим бу жавоҳири саминдин,
Софий дуру лаъли оташиндин.
Жайбу этагимни айладим кон,
Йўқ эрди кўтармак ўзга имкон,
Андин чиқтим чу шоду хуррам,
Қўйнум тўла, жайб ҳам, этак ҳам.
Теграмда ҳужум этиб халойиқ,
Мен кимса тилаб ул ишга лойиқ
Ким, арсаи базми ичра этсам,
Борини анинг нисори этсам.
Чун ёр эди бахти жовидона,
Тортар эди мени бехудона.
То элтти бир хужаста манзил,
Ҳар навъ мурод анда ҳосил,
Жаннат киби анда базмгоҳе,
Тахт устида бнр хужаста шоҳе,
Бахт айттиким, этак, қўюн оч.
Шаҳ боши уза овуч-овуч соч.
Чун сочмоғини шиор қилдим,
Бору йўқини нисор қилдим,
Дедимки, билай не шоҳ эрур бу,
Не арсаи боргоҳ эрур бу.
Бор эди шаҳи сипеҳр тамкин,
Яъники, муиззи давлату дин.
Дин нусратининг алам тирози,
Яъни Султон Ҳусайни ғози3.
Шаънида нузул ояти шаръ,
Адли бўлубон ҳимояти шаръ4.
Дин илмининг андин интизоми,
Исломға пок зоти ҳомий.
Ислом алифи анга ливо бил,
Син кунгири қасри аршсо бил.
Ҳам лом ливоға зулфи пур хам,
Бу қаср сутуни сўнг алиф ҳам.
Мимин қилибон асо назири,
Мусодек иш ўлса дастгири.
Мусо киби ҳақ ишига маъмур,
Тахти ислом анга келиб Тур.
Бу Тур уза топқали тасалли,
Ҳақ ҳар нафас айлабон тажалли.
Йўқса анга тахтдин танаффур,
Ҳақ даргаҳи туфроғи таҳассур.
Олам уза шоҳ зоти поки,
Дарвеш замири дардноки.
Пили фалак оллидин гурезон,
Пашша пари синса ашкрезон.
Шер узра қиличи барқ чоқиб,
Мўр ўлса шикаста ёши оқиб.
Тиғи гар этиб фано жаҳонни,
Хулқи тузотиб яна жаҳонни.
Шаҳлар аро ўрни тоқи афлок,
Дарвешлар оллида овуч хок.
Кибр аҳли қошида арши аъзам,
Фақр аҳли қошида заррадин кам.
Дарвеш десам улус уза шоҳ,
Шоҳ дарвеш боракаллоҳ!5
Десамки, эрур сахо анга фан,
Демаклик эрур қуёш равшан.
Десам бордур жаноби аъло,
Гардунни демак дурур муалло.
Умр этмай илм касбиға сарф,
Боқмай варақ узра ҳарф-барҳарф.
Лекин зиҳни борин қилиб ҳал,
Ул янглиғким, набийи мурсал6.
Ҳар илмда бир кишики аълам,
Етгач оча олмай олида дам.
Олам аро илм илмидиндур,
Дин илми фиқҳ эрур яқиндур7.
Базми аро ҳар фақиҳи моҳир,
Бир масъала қилди эрса зоҳир,
Юз шубҳа қилиб бори муважжаҳ,
Ким, ноқил эмас биридин огаҳ.
Чун масъалагў қолиб муаттал,
Ўз шубҳаларин ўзи қилиб ҳал.
Ул деб не ўқуб варақда мутлақ,
Бу деб неки кўнглига солиб ҳақ.
Чун масъала бобида сочиб дур,
Юз мужтаҳид айлабон таҳайюр,
Ҳар ердаки ул дебон масойил,
Андин фуқаҳо ёзиб расойил.
Кўнглига масойил онча маълум
Ким, бўлмай юз кутубда марқум:
Кўшиш била они ёд тутмай,
Бир қатлаки эшитиб унутмай.
Ҳар нуктаки кўргузуб вузуҳин,
Шод айлаб Абу Ҳанифа руҳин8
Йўқ фиқҳ фақат ҳадису тафсир.
Ҳар қайдаки, дахл қилди бир-бир,
Ҳарёнки таважжуҳ этти-етти,
Андоқки керак такаллум этти.
Кўнглиники, шаръ бўлуб муназзаҳ,
Хайроти била улус мураффаҳ.
Ҳар сори бино қилиб масожид,
Одамча малойик анда сожид.
Ёлғуз демайинки қиблагаҳлар,
Фақр аҳлига турфа хонақаҳлар.
Ҳар шарбат аёғи жоми Жамшед,
Ҳар садқа фатири қурси хуршед9.
Марғуб ғизо еб анда муҳтож,
Матбуъ либос олиб яланғоч.
Ҳар йўлдаки офат эҳтимоли,
Гардунға чекиб работи олий.
Бори сафар аҳлиға паноҳ ул,
Ҳориб етганга такъя гоҳ ул.
Чун топти мусофир анда ором,
Оч ўлса таому кирса ҳаммом.
Мулкида қаёнки, эл хироми,
Саҳройи адам тутуб ҳароми,
Чун жазм қилиб бу ишни тожир,
Суд истаю мулкидин муҳожир
Манзил қилур ўлса тоғ уза боғ,
Тамғодин кўнгли ичра йўқ доғ.
Дилхоҳ ила топмаса харидор
Колосини қилмайин падидор,
Гар йиғса бериб қумошиға печ,
Таклиф эта олмайин киши ҳеч.
Шаҳр ичида хожавор жавлон
Айлаб не саломию не ҳавлон.
Тожир бу сифат яна раоё,
Бир нафъ фароғ этиб муҳайё
Ким, ҳар бири ўз ишиға машғул,
Ҳосил қилиб улча коми маҳсул.
Дона тутубон жаҳон юзин жум,
Ул навъки кўк юзини анжум.
Буғдой била арпа берса сойил,
Бўлмай агар унжу бўлса мойил.
Донаға гадой майл қилмай,
Бал шаҳрда бир гадо топилмай.
Бу амн ила адли бениҳоят
Шаҳр аҳлиға боиси кифоят.
Ҳар судки бехасорат анлаб,
Бўстону саро иморат айлаб,
Ул элгаки дашт соридур майл,
Турку арабу булужу ҳар хайл,
Лола киби зоҳир айлабон кўрк,
Эгри қўюбон қизил тери бўрк,
Қўйға бўридин бўлуб амонлиқ,
Қўйчи ити бирла, посбонлиқ.
Десам бу деганча ўну гар юз,
Мингдин бир эмас бу сўзни бил туз.
Бу турфаки ул жаҳон худованд,
Юз мунчаға ҳам эмас ризоманд.
Ёрабки, бер улча коми онинг,
Олам юзин эт тамоми онинг.
Бўлмоққа жаҳонда адлу доди,
Мундин доғи кўп эса муроди,
Андоқки тилар муяссар айла,
Оламни анга мусаххар айла.
VIII
Хилофат тахтиға зеб ила зайн ва салтанат шахсига қурратул-айн, яъни Султон Бадиуз-замон Баҳодир ибн Абулғози Султон Ҳусайн Баҳодирхон «халладаллоҳу таоло мулкаҳумо ва султонаҳумо ва авзаҳа алал-ола-мина бирраҳумо ва эҳсонаҳумо» ҳазратида ниёз арзи1
Хилофат тахтиға зеб ила зайн ва салтанат шахсига қурратул-айн, яъни Султон Бадиуз-замон Баҳодир ибн Абулғози Султон Ҳусайн Баҳодирхон «халладаллоҳу таоло мулкаҳумо ва султонаҳумо ва авзаҳа алал-ола-мина бирраҳумо ва эҳсонаҳумо» ҳазратида ниёз арзи1
Ким баҳри сифотин этса идрок,
Тонг йўқ сифат айласа дурин пок.
Гардун сўзин айлаган шимора,
Хуршед ҳадисидин нечора.
Гулшан сифатин дегонга бир-бир,
Гул васфин этарга қайда тадбир.
Айтилди чу шоҳ учун саное,
Шаҳзодаға ҳам керак дуое2.
Шаҳзода неким, шаҳу шаҳаншоҳ,
Шаҳлар эшигида хоки даргоҳ.
Ҳам кишвари адл тоза боғи,
Ҳам салтанат авжининг чароғи,
Шаҳлиғ чаманида сарви гулчеҳр
Адлу эҳсон сипеҳрида меҳр.
Олам эли ичра қаҳрамон ул,
Яъники, Бадиуз-замон ул3.
Гар оти ўлуб замон бадии.
Зоти келиб инсу жон бадии.
Аллоҳ, Аллоҳ, не от эрур бу,
Не поку хужаста зот эрур бу.
Андоқки малакваш ўлди зоти,
Келди малакий бори сифоти.
Жуди илойида тўққуз афлок,
Афлок қошида тўдаи хок.
Ройи жанбнда меҳри анвар,
Меҳр оллида заррадек муҳаққар,
Адли ёрутуб жаҳонни жовид,
Ул адл бошнда айни хуршед.
Чун қаҳри шарори кўкка рожиъ,
Ул шин уза нуқта насри воқиъ.
Якрони бўлуб чу чарх паймой.
Нун ўрниға наъл анга янги ой.
Кин вақтики очилиб каманди,
Дол ўрниға фатҳ зулфи банди.
Ўқи юнги шаҳпари малакдин,
Отқоч ўтубон тўқуз фалакдин,
Чавгонға4 чу қилса азми майдон,
Майдон аро қилса майли чавгон.
Чавгони боши ҳилоли тоби,
Даста анга ҳайати шиҳоби.
Майдон фалак этгали таку пўй,
Анжум талашиб бўлур учун гўй.
Ҳар қайсиға текса савлажони5,
Қадр ўткарибон фалакдин они.
Рамз ичра қитоли умр фарсо,
Базм ичра жамоли олам оро.
Базмида сипеҳр хони мину,
Ул хонда нужум қурси лиму.
Хунёгару нағмасоз Ноҳид,
Лекин даф анинг қўлида хуршед.
Тахтики келиб сипеҳр соя,
Чиқмоғиға неча меҳр поя.
Ҳар пояки келди меҳр ё бадр,
Топиб бориб пойбўсидин қадр.
Бу поя била ясалғач ул тахт,
Тахт устида хусрави жавонбахт
Эгри қўюбон боши уза тож,
Юз тожвар итлариға муҳтож.
Қўлларни қовуштуруб йироқдин,
Фармониға мунтазир қироқдин.
Ўлтур, деб ангаки бўлса фармон
Ким, йўқ анга мундин ўзга армон.
Бош ерга қўюб сано демакдин,
Турфа буки бош ўтуб фалакдин,
Базмида бу навъ дўш-бардўш,
Шаҳлар бори ёндашиб қадаҳ нўш.
Соқийлари ҳур ё паридек
Кўк даврида меҳри ховаридек.
Май кимга тутуб бу навъ соқий,
Қолмай анга ақлу ҳуш боқий.
Май дема, зулоли зиндагоний,
Соқийси ҳаёти жовидоний.
Шаҳким ичиб ул майи равонбахш,
Базм ичра бўлуб ҳадиси жонбахш.
Гаҳ сўз била элга жон бағишлаб.
Бир сўз била гаҳ жаҳон бағишлаб,
То бўлғусидур жаҳон шоҳи,
Офоти замон учун паноҳи.
Ҳам шоҳ жаҳон паноҳ бўлсун,
Ҳам аҳли жаҳонға шоҳ бўлсун.
IX
Ул тун маҳобати таърифидаким, савдойи ишқ аждаҳоси дами ўтининг бухори ва анжуми ул олам сўз ўтининг шарори эрди ва мундоқ тунда хаёл мусофири савдо ад-ҳамиға миниб, ҳар ён азм этмоқ ва ишқнинг юз офатлиқ даштиға етмоқ ва офат ёғинларидин бало тўфонига қолмоқ ва бало чоқинлари анинг жониға шавқ ва муҳаббат ҳарорати солмоқ ва ишқ дури шабчароғин ул кеча топмоқ ва ул шамш ҳидоят бйла сўз майдони жав-лониға чопмоқ ва Лайли хаёли била кўрушмоқ ва Мажнун савдосиға тушмоқ1.
Ул тун маҳобати таърифидаким, савдойи ишқ аждаҳоси дами ўтининг бухори ва анжуми ул олам сўз ўтининг шарори эрди ва мундоқ тунда хаёл мусофири савдо ад-ҳамиға миниб, ҳар ён азм этмоқ ва ишқнинг юз офатлиқ даштиға етмоқ ва офат ёғинларидин бало тўфонига қолмоқ ва бало чоқинлари анинг жониға шавқ ва муҳаббат ҳарорати солмоқ ва ишқ дури шабчароғин ул кеча топмоқ ва ул шамш ҳидоят бйла сўз майдони жав-лониға чопмоқ ва Лайли хаёли била кўрушмоқ ва Мажнун савдосиға тушмоқ1.
Ўтган кечаким сипеҳри пурфан,
Нур устига бўлди зулмат афган.
Даҳр узра эсиб насими шабгир,
Кўк жавфи аро сочар эди қир.
Мен гунбази қиргунда маҳбус,
Ул қир этибон эшикни мадрус.
Даврон уза абри қир монанд,
Тун қири юзига қир пайванд.
Жисмим бўлубон бу қир асири,
Кўнглумга мақар снпеҳр кири2.
Маркаб анга тавсани таханюл,
Ҳар ён чопар эрди бетааммул.
Шабранги жаҳонда кўп югурди,
Чун барри арабқа етти, турди
Ким, топти машоми ишқдин бўй,
Тарк этти, бу бўй ила таку пўй3.
Чун водийи ишқ топти манзил,
Ўтмаклиги мушкил эрди, мушкил.
Рокибға доғи даранг бўлди,
Маркабнинг аёғи ланг бўлди.
Ҳам сарсари оҳ этиб ҳаво фош
Юммай тўкар эрди ҳам булут ёш.
Яъни эсар эрди ел доғи тез,
Ёмғур доғи эрди ваҳшатангез.
Тун тийралиги демакдин ортуқ
Кўзни юмуб истаган ёруғлуқ.
Гаҳ Тур уза ламъа кўргузуб барқ,
Андоқ ёрубонки, меҳрдин шарқ.
Ё Мусо этиб аён таманно,
Ҳақ Тур уза айлабон тажалло,
Ул навъки Туру соҳиби Тур
Бўлғон киби ғарқи лужжаи нур.
Гаҳ Ясриб4 уза бу барқ иниб тез
Зулматқа ашиъаси зиёрез.
Андоқки расули Ҳошимийкеш5,
Ҳажр ичра чу бўлди вуслат андеш
Меърож туники авж тутти,
Юз ламъасидин жаҳон ёрутти.
Чун барқваш ўлди осмондав,
Ясрибқа бу барқи солди партав.
Гаҳ қудс уза ул чоқин сочиб нур,
Тун мушкига тўкар эрди кофур.
Андоқки Халил ўтин замона6,
Чектургай дуд аро забона.
Ё ўтқа борурда барқ кирдор,
Намруд7 юзига солиб анвор.
Ҳар лаҳза аён бўлуб Ямандин,
Ташлар эди оташин камандин8.
Андоқки Суҳайл9 бўлса толиъ,
Бўлғай қара тун Яманға ломиъ,
Йўқ, йўқки, Увайс10 кўнгли тоби,
Қилғай қора тунни моҳтоби.
Гаҳ солиб Абуқубайс11 уза тоб,
Андин бўлубон ҳарам сафоёб.
Ё нур бўлуб ҳарамға нозил,
Ул тоғ уза ҳам-ёруб манозил.
Гоҳи Изам12 узра ламъа афган,
Шох узра нечукки нори айман13.
Андоқки салам ёғочларин дур,
Зийнат бергай аён этиб нур.
Гаҳ Нажд14 уза ўт чоқиб жаҳонға,
Шуъла чекиб ул ўт осмонға.
Ҳижрон қора шоми зору маҳзун.
Чеккан киби ўтлуқ оҳ Мажнун.
Гаҳ Шом15 уза чатри бемадоро,
Субҳ айлабон анда ошкоро.
Андоқки қилиб карашма майли,
Зулф ичра жамолин очса Лайли.
Секрир эди ул чоқин паёпай,
Андин кўрунуб қабилаву ҳай16.
Йўқким чоқилурда бетааммул,
Юз ҳайю қабиланн қилиб қул
Бўлғон сойи барқ нур паррон,
Ҳарён кўрунуб сибои даррон.
Қоплон била бабру шери хунрез,
Қон тўккали чанглар қилиб тез.
Ушшоқ таники бўлди туфроқ,
Ҳарён кўрунуб сўнгаклари оқ.
Сўксўк кибиким чу бўлди пуда,
Ётқай ёзи узра тўда-тўда17.
Кун ганжин итуруб аждаҳолар,
Тун хайли келиб қаро балолар.
Ёғин демаким булут адувдек,
Пайкон тўкуб элга қатра сувдек.
Ҳарсори қаро булутқа жунбуш,
Айлаб қора девдек ғурунбуш.
Ҳардамки бўлуб алар мисоси,
Кўк тоқини дарз этиб садоси.
Оқшом дема зулмати махофат,
Жон қасдиға ҳарсари юз офат.
Ҳайратда мусофири сабукпай,
Бўлмай оёғида бир қадам тай.
Худ қайда қадам урар мажоли,
Ул бир нимаким йўқ эҳтимоли.
Юз офат ичинда жон овучлаб,
Минг маҳлакадин ниҳон овучлаб.
Қўймай анга хавфу заъф гаҳ тоб,
Ул тор кибики кўрса маҳтоб.
Не ақл анинг рафиқи не ҳуш,
Бежон ва гар ўлса жони, беҳуш.
Юз қатла кечиб рамида жондин,
Оҳанги раҳил этиб жаҳондин.
Офатдин очмай икки кўзни,
То чекти саҳарға тегру ўзни.
Тонг ели чу тун кулин супурди,
Меҳнат булутини доғи сурди.
Бетоб мусофири рамида,
Бир лаҳзаи бўлдн орамида.
Деб ўзигаким: «Эрур бу тунму?
Ё дашти балода тийра кунму?
Мунчаму бўлур жаҳонда офат,
Ҳарён қадам урса анда офат?
Не водий экин бу тийра водий
Ким дам йўлини тутар саводи».
Ул бўлмайин ушбу ишта воқиф
Ким, қилди нидо хужаста ҳотиф18.
Ким: «Келди бу дашт — ишқ дашти,
Жон офати келди саргузашти.
Ҳар барқки кўрдунг озари ишқ,
Ҳар ламъаси барқи ханжари ишқ.
Ҳар тийра саҳоб зулмат андуд,
Гардун уза ишқ ўтидин дуд.
Ёмғур дема, қатраи баҳорон,
Ишқ айлабон анда тийрборон.
Дарранда сибоъким солиб шўр.
Бу даштда ҳар тараф ушоғ мўр19.
Аждар келиб ул фазода ноле,
Шери яла мўри хаста ҳоле.
Қиш олдоротиб ҳумуми элни,
Ёз элпоротиб самуми елни.
Офат алифи киби тиконлар,
Лоласида ишқдин тугонлар.
Кимса бўла олмай анда сокин,
Сокин неки, йўқ мурури мумкин.
Жуз бир кишиким сипеҳри булбод,
Билмас яна бир анинг киби ёд20.
Ғам туфроғи суйидин сиришти,
Ишқ ўтию ели сарнавишти.
Саргаштау пўягар ниҳод ул,
Ғам бодиясида гирдбод ул.
Жисмида аносири мураттаб
Ким, айлади пайкарин мураккаб21.
Ҳам тупроғи дард кўйидин гард,
Ҳам суйи зулоли чашман дард.
Ҳам елига қисм сарсари оҳ,
Ҳам ўти самуми ишқи жонкоҳ.
Вайрон тани ғам қуши макони,
Синғон боши ҳам қуш ошёни
Савдо тутунига сочи монанд,
Ҳар тори жунун аёғиға банд.
Ишқ ичра жунун анинг сифоти,
Мажнун дейилиб жаҳонда оти.
Бу дашт анга мақому маскан,
Ўти гулу хори Дашти гулшан.
Бир нодира ишқи мубталоси,
Не нодираким жаҳон балоси.
Андин ажаму араб аламда,
Йўқ мисли Араб била Ажамда22.
Ишқ ичра нечукки ул ягона,
Бу ҳуснда офати замона.
Афсоналари жаҳонда номий,
Назм айлаб Хусраву Низомий
Ким, ишқ сўзин ривоят айлаб,
Ҳам бу икидин ҳикоят айлаб.
Андоқки бўлуб демакка майли,
Назм авжининг ахтари Суҳайлн23
Ким, ҳолати назм аро эрур фард
Дурпош баёни назм парвард.
Хусрав руҳиға еткуруб шайн
Лекин яна бирга қурратул-айн.
Ҳар неча қилиб бирига бедод,
Руҳин яна бирнинг айлабон шод.
Чун сурмиш килки дурфишонни,
Таҳрир этмиш бу достонни.
Мақсудки бўйла турфа мақсуд,
Йўқ даҳр саҳифасида мавжуд.
Бу хайлки бу дам ўлди маълум
Ким, айладилар бу қисса манзум.
Бу даштқа қилмайин гузар ҳеч
Топмай бу балийядин хабар ҳеч.
Эшитган ила авомдин сўз,
Ё ровийи нотамомдин сўз
Бу қиссаға онча бердилар зеб
Ким, бўлмас васфи ичра сўз деб.
Сенким бўлубон сипеҳр ёринг,
Бу бодияға тушуб гузоринг.
Билдинг анга ҳол не экандур,
Андуҳу малол не экандур.
Мунда етиб ул кишики ёнғай,
Не дегаю, деса ким инонғай.
Менким отим ўлди ҳодийи ишқ,
Маскан манга ушбу водийи ишқ.
Айтай Мажнун сўзин санга рост,
Лайли ғами ичра бекаму кост».
Бу сўз дебон этти қисса оғоз,
Охирғача бўлди нукта пардоз
Ким, бўйлау, бўйла ҳоли онинг,
Андуҳу ғаму малоли онинг.
«Чун қиссани англадинг равон бўл,
Сунғил варақу қалам сори қўл.
Сендин рақам айламак ҳикоят,
Биздин санга сўз сори ҳидоят.
Сабт айламасанг аларча рангин,
Маъниси дақиқу лафзи ширин.
Лек ўлғуси дарду сўзи кўпрак,
Ҳангомаи дилфурўзи кўпрак.
Ул ён гулу сунбул ўлса мавжуд,
Сен ўт ёққунг аён қилиб дуд.
Кўрсанг ул ён дури ягона,
Сен қилғунг кўз ёшини дона.
Бўлса ул ён сарви дилхоҳ,
Бўлғуси буён фиғон била оҳ».
Чун ишқ ҳаволасини билди,
Сидқи дил ила қабул қилди.
Жониға етишти завқу ҳолат.
Рафъ ўлди бори ғаму малолат.
Сўз дерга белини боғлабон руст,
Ул маркаби узра секриди чуст.
Еткурди чу ҳужраға иқомат,
Муаззин чекти салони қомат.
Чун қилдим адойи фарзи бори,
Қўл борди давоту хома сори.
Ул навъки ҳотиф этти иршод,
Мен ҳам қилдим фасона бунёд.
X
Қайснинг адам мажлисидин қутулуб, вужуд маҳдиға ту-тулғони ва қон ютмоқдин хўриш ва ишқ доясидин пар-вариш топқони ва ишқ зоти чошнисидин эл кўзига ши-рин ва дарди азалий ҳароратидин халойиқ назариға
исиғ кўрунгони1
Қайснинг адам мажлисидин қутулуб, вужуд маҳдиға ту-тулғони ва қон ютмоқдин хўриш ва ишқ доясидин пар-вариш топқони ва ишқ зоти чошнисидин эл кўзига ши-рин ва дарди азалий ҳароратидин халойиқ назариға
исиғ кўрунгони1
Бу силсила ҳалқасида дилгир,
Бу навъ чекар садойи занжир
Ким, барри Арабда комрони,
Бор эрди Арабқа ҳукмрони.
Маҳкуми анинг неча қабила,
Иқболиға истабон васила.
Бечора улусқа чорасоз ул,
Хон густару, меҳмоннавоз ул.
Осмоқдин анинг қозони тушмай,
Тун-кун ўти ўчгали ёвушмай,
Ким бодия ичра йўл қилиб гум,
Бу ўт анга тийра оқшом анжум.
Доннш анга касбу жуд пеша,
Дониш била жуд этиб ҳамеша.
Оту теваси ҳисоб ила жуп,
Қўю қўзиси ҳисобдин кўп.
Айлаб ани умри суръатойин,
Бир ёш нўқидин асру ғамгин.
Моли кўпу, умри суст пайванд,
Фарзандға эрди орзуманд
Ким, эскирибон ҳаёти рахти,
Майл этса йиқилғали дарахти
Нахл бўлғай ёнида навбар,
Раънолиғи ўйлаким санавбар2.
Итгач шажари баланд поя,
Солғай бошиға бу нахл соя.
Яъни дури бўлса гум садафдин
Хайли ёруғай дури халафдин.
Бўтротқали молинй ҳаводис,
Қўймағай агар бор ўлса ворис.
Умриға уёқса меҳри ховар,
Туққон эса ёна меҳри анвар.
Ул меҳр чу иртифоъ тутқай,
Мажмуи қабиласин ёрутқай.
Ғофилки, қуруди чун гулистон,
Гулбонг этмас ҳазордастон3.
Ё ғам туни ўчса шамъи анвар,
Парвонадин ўлмас уй мунаввар
Комингни анингдек эт тахайюл,
Ким, топмасанг этгасен таҳаммул
Чун тенгрига қилди кўп тазарру
Топти неким айлади таваққуъ.
Чун коми анинг бор эрди фарза
Берди халафе анга худованд.
Қайси халафи, халифа зоди,
Ишқ аҳлиға қиблаи муроди.
Нутфаки бўлуб бу мазҳари ишқ,
Маъни садафида гавҳари ишқ.
Тан махзанининг нуҳуфта сийми,
Жон гулшанининг ёруғ насими.
Меҳр ояти олида ҳувайдо
Маншури вафо юзида пайдо.
Ҳукм айлади мулки ишқ шоҳи
Ким даҳрни моҳ то бамоҳи
Сур ичра яроғласунлар ойин,
Кўк тоқини боғласунлар ойин4.
Ул тоқ уза дарди жовидона,
Чолсун бу тарабда шодиёна.
Ғам хайли аро хурўш тушти,
Савдо черикига жўш тушти.
Очти кўзини бало сунуб қўл
Ким, сели балога айлагум йўл.
Бошин силади фироқи авбош
Ким, ёғдурғум бу бош уза тош.
Юб оғзини дард ҳар ёмондин
Ким, оҳ ўти кўкка чеккум ондин.
Кўнгли сори ишқ бўлди мойил
Ким, йўқ манга бўйла пок манзил.
Алқисса атоси топқач ул дур,
Кўп сочти гуҳар, қилиб тафохур.
Қайс айлади ўғли отини бот
Ким, ўз атосиға бу эди от.
Ҳифз айлади они неча доя,
Ҳар навъ ншидин топарға воя.
Чирмаб яна кишу ос бирла,
Ғунча киби юз либос бирла.
Ётқуздилар они маҳд ичинда,
Гул ёфроғи тушти шаҳд ичинда5.
Доя киби бахт ила саодат,
Алқисса нечукки бўлса одат,
Мардум киби кўзда асраб они,
Ғофил эмас эрдилар замони.
Кўз унида ҳифзини қилиб фош,
Ким кўз ичида ажаб эмас ёш.
Кўз маҳди аро тутуб ул ором,
Зарфу мазруф, мағзу бодом6.
Қўймас эди теграсидаги эл
Ким, эсгай анинг сори совуқ ел.
Сут бўғзидин ўтгач-ўқ бўлуб қон,
Бағри бу баҳонадин тўлуб қон.
Маҳд этмак ила танини ранжа,
Тифл эрканида кўруб шиканжа.
Ерда юруй олмасида бешак,
Варзиш қилибон кичикдин эмгак.
Ўт кўрсаки майл этиб ниҳони,
Ишқ ўти тасаввур айлаб они.
Бўлмай ғофил дами ғаму дард,
Улғайтибон они дард парвард.
Маҳд ичраки тортибон фиғонлар,
Афғонида дарддин нишонлар.
Бўлғоч тили лафздин хабарлиқ,
Ҳар лафзки деб борн асарлиқ.
Чун айлай бошлади такаллум,
Эл ҳушин этиб такаллуми гум.
Рухсорида ламъаи малоҳат,
Гуфторида нашъаи фасоҳат7.
Ҳар нуктаким ул ривоят айлаб,
Эл кўнгли аро сироят айлаб.
Не қилса баён хирадға маъқул,
Бошдин аёғи назарда мақбул.
Ҳар сори хабар топиб қабойил,
Кўрмаклигига тилаб васойил.
Атрофдин эл келиб талоша,
Ул нодиранн қилиб тамоша.
Баъзи юзидин топиб таҳайюр,
Баъзи сўзидин қилиб тафаккур.
Жондин севиб они бенаволар;
Ҳар кимки кўруб, қилиб дуолар.
Бас тифли ажабки, юз куҳан сол,
Бўлғайлар васфида анинг лол.
Севмакда ато-ано мувофиқ,
Маъшуқ бир эрди икки ошиқ.
Беҳад эшитиб чу бул ажаб сўз,
Дебким анга тушмасун ёмон кўз.
Жон пардасидин ёпиб паранди,
Кўз мардумидин сочиб сипандй8.
Етгач ёши тўрту беш ароси,
Таълим сўзин солиб атоси.
Истатти қабойил ичра пири,
Таълим берурга беназири.
Ким, мактаб аро хужаста фарзанд,
Бўлғай бори илмдин баруманд.
Чун илм ила аржуманд бўлғай,
Офоқ ора сарбаланд бўлғай.
Эй пири муаллиму муаддаб,
Ақл ўлди қошингда тифли мактаб.
Бу тифл илигига бир варақ бер,
Лекин манга ишқдин сабақ бер!